<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?>
<bible translation="Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)" status="© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020" link="https://www.bible.com/bible/1730/MAT.7.UZB">
	<testament name="Old">
		<book number="1">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Худо азалда осмон билан ерни яратди.</verse>
				<verse number="2">Ер айқаш–уйқаш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди. Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди.</verse>
				<verse number="3">Худо: “Ёруғлик бўлсин”, деб амр берган эди, ёруғлик пайдо бўлди.</verse>
				<verse number="4">Худо ёруғликнинг ажойиб эканини кўриб, ёруғликни қоронғиликдан ажратди.</verse>
				<verse number="5">Худо ёруғликни кундуз, қоронғиликни тун, деб атади. Кеч кириб, тонг отди. Биринчи кун ўтди.</verse>
				<verse number="6">Шунда Худо: “Сувларни бир–биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин”, деб амр қилди.</verse>
				<verse number="7">Шундай ҳам бўлди: Худо гумбазни яратиб, гумбазнинг остидаги сувлардан гумбаз устидаги сувларни ажратди.</verse>
				<verse number="8">Худо гумбазга осмон, деб ном берди. Кеч кириб, тонг отди. Иккинчи кун ўтди.</verse>
				<verse number="9">Кейин Худо: “Осмон остидаги сувлар бир жойга тўпланиб, қуруқ ер пайдо бўлсин”, деб амр қилди. Шундай ҳам бўлди.</verse>
				<verse number="10">Худо қуруқликка ер, деб ном берди. Бир жойга йиғилган сувларни эса денгизлар, деб атади. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди.</verse>
				<verse number="11">Сўнгра Худо шундай амр берди: “Ерда ўт–ўлан кўкарсин. Дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, ичида данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўссин.” Шундай ҳам бўлди.</verse>
				<verse number="12">Ерда ўт–ўлан кўкарди, дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, ичида данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўсди. Худо буларнинг ҳам ажойиб эканини кўрди.</verse>
				<verse number="13">Кеч кириб, тонг отди. Учинчи кун ўтди.</verse>
				<verse number="14">Кейин Худо шундай амр қилди: “Кундузни тундан ажратиш учун осмон гумбазида ёритқичлар пайдо бўлсин. Булар кунларнинг, йилларнинг, нишонланадиган байрамларнинг вақтини кўрсатсин.</verse>
				<verse number="15">Бу ёритқичлар осмон гумбазида нур сочиб, ерга ёруғлик берсин.” Шундай ҳам бўлди.</verse>
				<verse number="16">Худо иккита катта ёритқични — қуёш ва ойни яратди: кундузи нур сочиб туриши учун каттароқ ёритқич — қуёшни, тунда нур сочиб туриши учун кичикроғи — ойни яратди. Шунингдек, Худо юлдузларни ҳам яратди.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Бу ёритқичлар ерга ёруғлик берсин, кундуз ва тун устидан ҳукмронлик қилсин, ёруғликни қоронғиликдан ажратиб турсин, деб Худо буларни осмон гумбазига жойлаштирди. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди.</verse>
				<verse number="19">Кеч кириб, тонг отди. Тўртинчи кун ўтди.</verse>
				<verse number="20">Кейин Худо шундай амр берди: “Сув ҳар хил тирик жониворлар билан тўлиб–тошсин, қушлар пайдо бўлиб, ҳавода парвоз қилсин.”</verse>
				<verse number="21">Шундай қилиб, Худо баҳайбат денгиз махлуқларини ва сувда сузувчи турли–туман жониворларни, ҳар турли қушларни яратди. Худо бунинг ҳам ажойиб эканини кўрди.</verse>
				<verse number="22">Шунда Худо буларнинг ҳаммасига марҳамат қилиб деди: “Балиқлар ва қушлар серпушт бўлиб, кўпайсин. Денгизлар балиқлар билан тўлиб–тошсин, ер узра қушлар кўпайсин.”</verse>
				<verse number="23">Кеч кириб, тонг отди. Бешинчи кун ўтди.</verse>
				<verse number="24">Сўнгра Худо: “Ер турли–туман жонзотларни — чорвани, судралиб юрувчи жониворларни, ҳар турли ёввойи ҳайвонларни пайдо қилсин”, деб амр қилди. Шундай ҳам бўлди.</verse>
				<verse number="25">Худо ҳар турли ёввойи ҳайвонларни, чорванинг ҳар хил турларини, ер юзида судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳашаротларнинг ҳар хил турларини яратди. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди.</verse>
				<verse number="26">Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.”</verse>
				<verse number="27">Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини. Эркагу аёл қилиб яратди уларни.</verse>
				<verse number="28">Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар.”</verse>
				<verse number="29">Худо яна айтди: “Мана, сизларга бутун ер юзидаги ҳар хил донли ўсимликларни ва мевали дарахтларни бердим. Сизлар булардан егулик учун фойдаланасизлар.</verse>
				<verse number="30">Ер юзидаги жамики тирик жонзотларга — ҳамма ҳайвонларга, ҳамма қушларга емиш қилиб кўк ўт–ўланни бердим.” Шундай ҳам бўлди.</verse>
				<verse number="31">Худо Ўзи яратган ҳамма нарсага назар солди. Булар жуда ажойиб эди. Кеч кириб, тонг отди. Олтинчи кун ўтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Шундай қилиб, осмон билан ер ҳамда улардаги жамики нарсалар яратилди.</verse>
				<verse number="2">Еттинчи куни Худо ҳамма ишларини битириб, дам олди.</verse>
				<verse number="3">Худо еттинчи куни барча яратиш ишларидан дам олгани учун, бу кунни муборак қилиб, муқаддас, деб бошқа кунлардан ажратди.</verse>
				<verse number="4">Осмон билан ернинг яратилиши ана шулардан иборатдир. Парвардигор Эгамиз осмон билан ерни яратган пайтда</verse>
				<verse number="5">ер юзида на бирон ўт, на бирон гиёҳ унган эди. Чунки Парвардигор Эгамиз ҳали ерга ёмғир ёғдирмаган, ерга ишлов берадиган бирон кимса яратмаган эди.</verse>
				<verse number="6">Лекин ер остидан сув чиқиб, бутун ер юзини суғорарди.</verse>
				<verse number="7">Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди.</verse>
				<verse number="8">Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди.</verse>
				<verse number="9">Кейин Парвардигор Эгамиз ердан чиройли, лаззатли мева берадиган ҳар хил дарахтларни ўстирди. Боғнинг ўртасига ҳаёт ато этувчи дарахтни ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтини қўйди.</verse>
				<verse number="10">Адандан бир дарё оқиб келиб, боғни суғоради ва ўша ерда тўртта ирмоққа бўлинади.</verse>
				<verse number="11">Биринчи ирмоқнинг номи Пишон бўлиб, бутун Хавила ери бўйлаб оқади. Бу жойда олтин бор.</verse>
				<verse number="12">Ўша ернинг олтини жуда ҳам тозадир. У ерда марварид ва ақиқ тошлар ҳам бор.</verse>
				<verse number="13">Иккинчи ирмоқнинг номи Гихўн бўлиб, бутун Куш ери бўйлаб оқади.</verse>
				<verse number="14">Учинчи ирмоқнинг номи Дажла бўлиб, Оссурия шаҳрининг шарқидан оқиб ўтади. Тўртинчи ирмоқнинг номи Фуротдир.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз, бу одам боққа ишлов берсин, парвариш қилсин, деб уни Адан боғига жойлаштирди.</verse>
				<verse number="16">Парвардигор Эгамиз унга шундай амр қилди: “Сен боғдаги ҳамма дарахтнинг мевасидан бемалол тановул қилавер.</verse>
				<verse number="17">Лекин яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан.”</verse>
				<verse number="18">Сўнгра Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди.</verse>
				<verse number="19">Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз тупроқдан ҳар хил ҳайвонларни ва ҳар хил қушларни яратди. Худо: “Бу жониворларни одам кўриб қанақа ном бераркин”, дея уларни одамнинг олдига олиб келди. Одам ҳар бир жонивор учун ном танлади.</verse>
				<verse number="20">Одам ҳамма чорвага, қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ном берди. Лекин ҳамон унга муносиб шерик йўқ эди.</verse>
				<verse number="21">Шу боисдан Парвардигор Эгамиз одамни қаттиқ ухлатиб қўйди. Одам ухлаб ётганда, Худо унинг қовурғасидан биттасини олди ва қовурғанинг ўрнига эт қоплади.</verse>
				<verse number="22">Парвардигор Эгамиз одамнинг қовурғасидан хотин кишини яратди ва уни одамнинг олдига олиб келди.</verse>
				<verse number="23">Шунда одам айтди: “Ниҳоят, бу менинг суякларимдан пайдо бўлган суякдир, Менинг этимдан яралган этдир. У Хотин, деб аталгай, Чунки у эркакдан яратилгандир.”</verse>
				<verse number="24">Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.</verse>
				<verse number="25">Одам билан хотини қип–яланғоч юрардилар, бир–бирларидан уялиш ҳиссини сезмасдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Парвардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида анча айёри илон эди. Илон хотиндан: — Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими? — деб сўради.</verse>
				<verse number="2">Хотин илонга: — Йўғ–э, биз боғдаги ҳамма дарахтларнинг мевасидан ейишимиз мумкин, — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="3">— Лекин Худо, боғ ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, тегманглар ҳам, есаларингиз ўласизлар, деб айтган.</verse>
				<verse number="4">Илон эса хотинга: — Йўқ, ўлмайсизлар, — деди.</verse>
				<verse number="5">— Чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есаларингиз, кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога ўхшаб қоласизлар.</verse>
				<verse number="6">Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан. Хотин: “Қани, энди мевалар менга донолик ато қилсайди”, деб орзу қилди. У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди.</verse>
				<verse number="7">Ўша заҳоти икковининг ҳам кўзлари очилиб, улар яланғоч эканликларини англаб етдилар, анжир баргларини сонлари атрофига тизиб, ўзларига ёпинчиқ ясадилар.</verse>
				<verse number="8">Оқшом пайти шабада эсиб турганда, иккови боғда Парвардигор Эгамизнинг юрганини билди. Одам ва хотини Парвардигор Эгамизнинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасига яшириндилар.</verse>
				<verse number="9">Парвардигор Эгамиз: “Қаердасан, эй, одам?” деб чақирди.</verse>
				<verse number="10">Одам: — Мен боғда юрганингни билдим–у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим, — деди.</verse>
				<verse number="11">— Яланғоч эканингни сенга ким айтди? — деб сўради Худо. — Мен, еманглар, деб амр этган дарахтнинг мевасидан едингми?</verse>
				<verse number="12">Одам жавоб берди: — Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга олиб келган эди, мен ҳам едим.</verse>
				<verse number="13">Шунда Парвардигор Эгамиз хотинга: — Бу нима қилганинг? — деди. — Илон мени алдади, мен мевадан едим, — деди хотин.</verse>
				<verse number="14">Парвардигор Эгамиз илонга шундай деди: “Шу қилмишларинг учун Лаънати бўлгайсан барча жонзотлар орасида Ва жамики ёввойи ҳайвонлар орасида. Қорнинг билан судралиб юргайсан, Умринг бўйи тупроқ егайсан.</verse>
				<verse number="15">Душманлик пайдо қиламан сен билан хотин ўртасида, Сенинг зотинг билан унинг зоти орасида. Унинг зоти эзиб ташлайди сенинг бошингни, Сен чақиб оласан унинг товонини.”</verse>
				<verse number="16">Хотинга эса шундай деди: “Ҳомиладорлигингда ғоят азоб бераман, Машаққат ила бола туғасан. Аммо эрингни қўмсайверасан, Эринг эса ҳоким бўлади сенинг устингдан.”</verse>
				<verse number="17">Парвардигор Эгамиз одамга шундай деди: “Хотинингнинг гапига кирганинг учун, Мен, ема, деб тақиқлаган мевани еганинг учун, Сен туфайли ерни лаънати қилдим. Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни, Ердан ўтказасан тирикчилигингни.</verse>
				<verse number="18">Ернинг ҳосили емишинг бўлса ҳам, Ер сен учун тиканлару қушқўнмас ўстиради.</verse>
				<verse number="19">Сен тупроқдан яралгансан, То тупроққа қайтгунингга қадар, Пешана теринг билан нон ейсан. Зеро, сен тупроқдирсан Ва тупроққа қайтасан.”</verse>
				<verse number="20">Хотин жамики инсонларнинг онаси бўлгани учун, Одам Ато унга Момо Ҳаво, деб исм берди.</verse>
				<verse number="21">Одам Ато ва унинг хотини учун Парвардигор Эгамиз теридан кийим–кечак ясаб, уларни кийинтириб қўйди.</verse>
				<verse number="22">Кейин Парвардигор Эгамиз шундай деди: “Мана, инсон ҳамма нарсани — яхшилик ва ёмонликни билиб, бизнинг биттамизга ўхшаб қолди. Энди у қўлини узатиб, ҳаёт ато этувчи дарахт мевасидан ҳам олмасин, мевани еб, абадий яшайдиган бўлиб қолмасин.”</verse>
				<verse number="23">Шу сабабдан Парвардигор Эгамиз Одам Атони ва Момо Ҳавони Адан боғидан чиқариб юборди. У Одам Атони ернинг тупроғидан ясаган эди, унга яна ўша ерни ишлашга берди.</verse>
				<verse number="24">У Одам Атони ҳайдаб юборгандан кейин, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқ томонига қанотли мавжудотлар — карубларни ва доимо айланиб турадиган алангали қилични ўрнатди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Одам Ато хотини Момо Ҳавога яқинлашгандан кейин, Момо Ҳаво ҳомиладор бўлди. Момо Ҳаво ўғил кўрди ва: “Худонинг қудрати билан ўғил топдим”, деб номини Қобил қўйди.</verse>
				<verse number="2">Кейинроқ Момо Ҳаво иккинчи ўғлини туғди ва унга Ҳобил, деб исм қўйди. Болалар улғайиб, Ҳобил — қўйчивон, Қобил — деҳқон бўлди.</verse>
				<verse number="3">Вақти келиб, Қобил ернинг ҳосилидан Эгамизганазр олиб келди.</verse>
				<verse number="4">Ҳобил ҳам сурувидаги биринчи туғилган қўзилардан биттасини танлаб олиб, сўйди ва қўзининг ёғли жойларини Эгамизганазр қилиб олиб келди. Эгамиз Ҳобилни ва унинг назрини манзур кўрди,</verse>
				<verse number="5">лекин Қобилнинг ўзи ҳам, унинг назри ҳам маъқул бўлмади. Қобил қаттиқ хафа бўлиб, қовоғини солди.</verse>
				<verse number="6">Шунда Эгамиз Қобилга деди: “Нега хафа бўлдинг? Нимага қовоғингни солдинг?</verse>
				<verse number="7">Агар сен тўғри иш қилсанг, сени қабул қилмасмидим?! Билгинки, ёмон иш қилсанг, эшигингда гуноҳ пойлаб туради, шерга ўхшаб ташланиб, сени ўлжа қилмоқчи бўлади. Гуноҳ сенинг устингдан ҳукмрон бўлишни истайди. Лекин гуноҳни сен мағлуб қилишинг керак.”</verse>
				<verse number="8">Қобил укаси Ҳобилга: “Юр, далага борамиз”, деб таклиф қилди. Улар далага борганларида, Қобил укасига ташланиб, уни ўлдирди.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Қобилдан: “Уканг Ҳобил қаерда?” — деб сўради. — Билмайман, нима, укам қаерга борса, мен унинг қадамини ўлчаб юришим керакми?! — деб эътироз билдирди.</verse>
				<verse number="10">Шунда Эгамиз: — Нима қилиб қўйдинг?! — деди. — Эшитиб ол: укангнинг қони Менга ердан фарёд қилмоқда.</verse>
				<verse number="11">Укангнинг қони билан ерни булғаганинг учун, энди лаънати бўласан, ерга ҳеч қачон ишлов беролмайсан.</verse>
				<verse number="12">Ерга қанчалик жон куйдириб ишлов бермагин, ер сен учун бошқа мўл ҳосил етиштирмас. Ҳозирдан бошлаб сен ер юзида доимо бир жойдан бошқа жойга қочиб, бошпанасиз, дайдиб юрасан.</verse>
				<verse number="13">Қобил Эгамизга: — Жазойим шунчалик оғирки, бир ўзим кўтара олмайман, — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="14">— Бугун Сен мени еримдан ҳайдадинг. Энди мен Сендан узоқ бўлиб яшайман, ер юзида сарсон–саргардон бўлиб, қочиб юраман. Энди мени бирортаси учратиб қолиб, ўлдириб қўйиши мумкин.</verse>
				<verse number="15">Шунда Эгамиз: — Йўқ, ҳеч ким сени ўлдирмайди! — деб жавоб берди Қобилга. — Ким сени ўлдирса, ундан етти карра ўч оламан. Шундай қилиб, Эгамиз, Қобилни биров уриб ўлдириб қўймасин, деб унга тамға қўйди.</verse>
				<verse number="16">Сўнгра Қобил Эгамиздан узоқлашиб кетди ва Аданнинг шарқидаги Нод деган ерга ўрнашди.</verse>
				<verse number="17">Қобилнинг хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Ўғлига Ханўх, деб исм қўйдилар. Қобил бир шаҳар қурди ва шаҳарга ўғлининг отини бериб, Ханўх, деб атади.</verse>
				<verse number="18">Ханўх бир ўғил кўриб, исмини Ирод қўйди. Ироддан — Махувол, Махуволдан — Матушол, Матушолдан — Ламех деган ўғиллар туғилди.</verse>
				<verse number="19">Ламех иккита хотин олди. Биттасининг исми Оида, бошқасиники Зилло эди.</verse>
				<verse number="20">Оида бир ўғил кўриб, исмини Ёбол қўйди. Чодирларда яшайдиган чўпонларнинг ота–бобоси Ёбол бўлди.</verse>
				<verse number="21">Укасининг исми Ювал эди. Ювал лира ва най чалувчи созандаларнинг ота–бобоси бўлди.</verse>
				<verse number="22">Зилло ҳам бир ўғил кўриб, исмини Тувалқобил қўйди. Тувалқобил биринчи бўлиб бронза ва темир асбоблар ясаган эди. Тувалқобилнинг Намах деган синглиси бор эди.</verse>
				<verse number="23">Ламех хотинларига деди: “Оида ва Зилло, менга қулоқ солинглар. Эй, хотинларим! Гапимни эшитинглар! Бир одамни ўлдирдим мени яралагани–чун, Яна ёш йигитни ўлдирдим мени ургани–чун.</verse>
				<verse number="24">Қобилни ўлдиргандан етти карра ўч олинса, Ламехни ўлдиргандан етмиш етти карра ўч олинур.”</verse>
				<verse number="25">Одам Ато билан хотини яна бир ўғил кўрдилар. Момо Ҳаво: “Қобил ўлдирган Ҳобилнинг ўрнига Худо бошқа фарзанд берди”, деб исмини Шис қўйди.</verse>
				<verse number="26">Шис улғайиб, у ҳам бир ўғил кўрди ва исмини Энўш қўйди. Ўша пайтда одамлар энди Эгамизга сажда қила бошлаган эдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Одам Атонинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир. Худо инсон зотини яратганда, уларни Ўзига ўхшаган қилиб яратган эди.</verse>
				<verse number="2">Худо инсонларни эркак ва аёл қилиб яратди. Худо уларни яратгандан кейин Инсон, деб ном қўйиб, уларга барака берди.</verse>
				<verse number="3">Одам Ато 130 ёшида ўғил кўрган эди. Ўғли отасининг суратидай бўлиб, унга ўхшаган эди. Одам Ато ўғлига Шис, деб исм қўйган эди.</verse>
				<verse number="4">Шис туғилгандан кейин, Одам Ато 800 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="5">Одам Ато 930 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="6">Шис 105 ёшида ўғли Энўшни кўрган эди.</verse>
				<verse number="7">Энўш туғилгандан кейин, Шис 807 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="8">Шис 912 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="9">Энўш 90 ёшида ўғли Хенанни кўрди.</verse>
				<verse number="10">Хенан туғилгандан кейин, Энўш 815 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="11">Энўш 905 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="12">Хенан 70 ёшида ўғли Махалиёлни кўрди.</verse>
				<verse number="13">Махалиёл туғилгандан кейин, Хенан 840 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="14">Хенан 910 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="15">Махалиёл 65 ёшида ўғли Ёредни кўрди.</verse>
				<verse number="16">Ёред туғилгандан кейин, Махалиёл 830 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="17">Махалиёл 895 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="18">Ёред 162 ёшида ўғли Ханўхни кўрди.</verse>
				<verse number="19">Ханўх туғилгандан кейин, Ёред 800 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="20">Ёред 962 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="21">Ханўх 65 ёшида ўғли Матушалоҳни кўрди.</verse>
				<verse number="22">Матушалоҳ туғилгандан кейин, Ханўх 300 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. У умр бўйи Худога ҳамроҳ бўлиб яшади.</verse>
				<verse number="23">Ханўх 365 йил умр кўрди.</verse>
				<verse number="24">У бутун умри давомида Худога ҳамроҳ бўлиб яшаб, охири, бирданига ғойиб бўлиб қолди, чунки Худо уни олиб кетган эди.</verse>
				<verse number="25">Матушалоҳ 187 ёшида ўғли Ламакни кўрди.</verse>
				<verse number="26">Ламак туғилгандан кейин, Матушалоҳ 782 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="27">Матушалоҳ 969 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="28">Ламак 182 ёшида бир ўғил кўрди.</verse>
				<verse number="29">Ламак: “Эгамиз бу ерни лаънатлаган, энди ерга ишлов берганимизда, оғир ишларимизни шу бола енгиллаштирсин”, деб ўғлининг отини Нуҳ қўйди.</verse>
				<verse number="30">Нуҳ туғилгандан кейин, Ламак 595 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="31">Ламак 777 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="32">Нуҳ 500 ёшдан ўтгандан кейин Сом, Хом ва Ёфас деган ўғилларини кўрди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Ер юзида инсонлар борган сари кўпая бошлади. Қизлар ҳам туғилган эди.</verse>
				<verse number="2">Илоҳий зотлар, бу қизлар чиройли экан, деб ёқтирганларини ўзларига хотин қилиб олавердилар.</verse>
				<verse number="3">Шунда Эгамиз айтди: “Мен ато этган Руҳ инсонлар билан абадий қолмайди, чунки улар ўладиган жонлардир. Келгусида улар 120 йил умр кўрсин.”</verse>
				<verse number="4">Ўша кунларда, ундан кейин ҳам бу оламда улкан паҳлавонлар яшади. Илоҳий зотлар билан аёл зотидан туғилган бу паҳлавонлар қадимги даврнинг буюк қаҳрамонлари, машҳур жангчилари бўлган эдилар.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз кўрдики, ер юзида инсон зоти қилаётган қабиҳликлар жуда ҳам кўп экан. Уларнинг кўнглида фақат қабиҳ ният бор экан.</verse>
				<verse number="6">У ер юзида инсонларни яратганидан пушаймон бўлди, юракдан афсусланди.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз айтди: “Ўзим яратган инсон зотини ер юзидан қириб юбораман. Мен инсон билан бирга ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни ҳам қираман, уларни яратганимдан пушаймон бўляпман.”</verse>
				<verse number="8">Фақат Нуҳ Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлган эди.</verse>
				<verse number="9">Нуҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир. Ўша даврда ер юзидаги солиҳ, бенуқсон одам фақат Нуҳ бўлиб, Худога ҳамроҳ бўлиб яшарди.</verse>
				<verse number="10">Нуҳнинг Сом, Хом, Ёфас деган учта ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="11">Эндиликда ер юзи Худонинг олдида ахлоқсизликка, зўравонликка тўлиб–тошиб кетган эди.</verse>
				<verse number="12">Худо кўрдики, олам бузилиб кетган, ер юзидаги жамики инсоният йўлдан озган эди.</verse>
				<verse number="13">Худо Нуҳга айтди: “Мен бутун ер юзидаги инсонларни қириб ташлашга қарор қилдим. Чунки ер юзи уларнинг дастидан зўравонликка тўлиб–тошди. Энди уларни бутун ер билан бирга йўқ қилмоқчиман.</verse>
				<verse number="14">Ўзингга яхши қаттиқ ёғочдан кема яса, кеманинг ичида хоналар ҳам ясаб, кеманинг ичи–ташини қора сақич билан суваб чиқ.</verse>
				<verse number="15">Кеманинг узунлиги 300 тирсак, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак бўлсин.</verse>
				<verse number="16">Кеманинг томини ясаганингда, том билан кеманинг девори оралиғида бир тирсак очиқ жой қолдир. Эшигини кеманинг ён томонидан яса. Кемани уч қаватли қилиб яса.</verse>
				<verse number="17">Мен ер юзини тўфонга бостириб, ҳар қандай тирик жонзотни қириб ташлайман. Ер юзидаги ҳамма нарса нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="18">Сен билан эса Мен аҳд қиламан. Сен кема ичига кирасан, сен билан бирга ўғилларинг, хотининг, келинларинг ҳам киради.</verse>
				<verse number="19">Ҳайвонларнинг ҳар бир туридан бир жуфтдан — эркаги ва урғочисидан кема ичига ўзинг билан олиб кирасан, токи тўфон пайтида улар сен билан бирга тирик қолсин.</verse>
				<verse number="20">Қушларнинг, ҳайвонларнинг, судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳашаротларнинг ҳар бир туридан жуфт–жуфт қилиб, ўзинг билан олиб кирасан, токи улар тирик қолсин.</verse>
				<verse number="21">Ўзинг билан озиқ–овқатларнинг ҳар бир туридан ғамлаб ол. Озиқ–овқатлар оиланг билан барча жонзотларга егулик бўлади.”</verse>
				<verse number="22">Нуҳ ҳамма нарсани Худо амр этгандай қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Ниҳоят, вақти келиб, Эгамиз Нуҳга айтди: “Сен бутун оила аъзоларинг билан кема ичига кир. Ер юзидаги халқлар орасида Менинг олдимда солиҳ бўлиб юрганлардан фақат сени топдим, холос.</verse>
				<verse number="2">Ўзинг билан ҳалол ҳайвонларнинг урғочи ва эркагидан етти жуфт, ҳаром ҳайвонларнинг урғочи ва эркагидан эса бир жуфт ол.</verse>
				<verse number="3">Қушларнинг ҳар бир туридан — эркаги ва урғочисидан ҳам етти жуфт танлаб ол, токи бутун ер юзида бу жонзотларнинг турлари сақланиб қолсин.</verse>
				<verse number="4">Етти кундан кейин, мен ер юзига қирқ кечаю қирқ кундуз давомида ёмғир ёғдираман. Ўзим яратган ҳар бир тирик нарсани ер юзидан йўқ қиламан.”</verse>
				<verse number="5">Нуҳ ҳаммасини Худо амр этгандай қилди.</verse>
				<verse number="6">Ер юзини тўфон босганда, Нуҳ 600 ёшда эди.</verse>
				<verse number="7">Нуҳ билан бирга ўғиллари, хотини, келинлари тўфондан омон қолиш учун кеманинг ичига кирдилар.</verse>
				<verse number="8">Ҳалол ва ҳаром ҳайвонлардан, қушлардан, ерда судралиб юрувчи жониворлардан, ҳашаротлардан ҳар бири</verse>
				<verse number="9">— эркак ва урғочиси жуфт–жуфт бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди. Зотан, Худо Нуҳга шундай амр қилган эди.</verse>
				<verse number="10">Етти кундан кейин ер юзини тўфон боса бошлади.</verse>
				<verse number="11">Нуҳ 600 ёшга кирганда, иккинчи ойнинг ўн еттинчи куни ер остидаги булоқлар отилиб чиқди, осмоннинг қопқалари очилди.</verse>
				<verse number="12">null</verse>
				<verse number="13">Айни ўша куни Нуҳ билан бирга унинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас, хотини ва учала келини кема ичига кирдилар. Қирқ кечаю қирқ кундуз тинмай ёмғир ёғди.</verse>
				<verse number="14">Улар билан бирга ёввойи ҳайвонлардан, чорвадан, ерда судралиб юрувчи ҳамма жонивор ва ҳашаротлардан, қушлардан — ҳаммасининг ҳар бир туридан кемага кирди.</verse>
				<verse number="15">Бу тирик жонзотлар иккита–иккитадан бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди.</verse>
				<verse number="16">Худо Нуҳга амр қилгандай, ҳамма жониворларнинг эркак ва урғочиси кемага кириб бўлгач, Эгамиз Нуҳнинг орқасидан эшикни ёпди.</verse>
				<verse number="17">Ер юзида қирқ кун давомида тўфон бўлиб, сув ерни кўмди, кемани ердан юқори кўтарди.</verse>
				<verse number="18">Сув ер устида тобора кўпайиб борар, кема сув юзида сузарди.</verse>
				<verse number="19">Сув ер юзида шунчалик тўлиб–тошдики, баланд тоғлар ҳам кўмилиб кетди.</verse>
				<verse number="20">Сув тоғлардан ўн беш тирсак баландликка кўтарилди.</verse>
				<verse number="21">Ер юзида юрган жамики жонзот — қушлар, чорва, ёввойи ҳайвонлар, уймалашиб юрган жониворлар, инсон зоти нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="22">Қуруқ ер устида яшаб турган ҳамма тирик жонзот нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="23">Ер юзидаги ҳар қандай жонзотни — инсонларни, ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни Худо йўқ қилиб юборди, ҳаммаси ер юзидан қирилиб кетди. Фақат Нуҳ ва у билан бирга кемада бўлганларгина тирик қолдилар, холос.</verse>
				<verse number="24">Сув 150 кун давомида ер юзини қоплаб турди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Худо Нуҳни ва у билан кемада бирга бўлган барча жонзотларни эсдан чиқармаган эди. Худо ер узра шабада эстирган эди, сув пасая бошлади.</verse>
				<verse number="2">Ер остидаги булоқлар, осмоннинг қопқаси беркилди, қаттиқ қуяётган жала тўхтади.</verse>
				<verse number="3">Сув аста–секин ер юзида камая бошлади. Ниҳоят, 150 кундан кейин сув озайди.</verse>
				<verse number="4">Еттинчи ойнинг ўн еттинчи куни кема Арарат тоғи чўққиларига тиралиб тўхтаб қолди.</verse>
				<verse number="5">Ўнинчи ойгача сув камайиб бораверди. Ниҳоят, ўнинчи ойнинг биринчи куни тоғ чўққилари кўринди.</verse>
				<verse number="6">Яна қирқ кун ўтгач, Нуҳ кеманинг дарчасини очди–да,</verse>
				<verse number="7">қарғани чиқариб юборди. Ер юзидаги сув қуригунча, қарға у ёқдан–бу ёққа учиб юраверди.</verse>
				<verse number="8">Энди Нуҳ ер юзидаги сув қуриганини билиш учун кемадан каптарни учириб юборди.</verse>
				<verse number="9">Ҳали ер юзини сув босиб ётгани учун, каптар қўнгани жой тополмай, кемага — Нуҳнинг ёнига қайтиб келди. Нуҳ каптарни ушлаб, ичкарига олди.</verse>
				<verse number="10">Етти кундан кейин Нуҳ яна каптарни кемадан учирди.</verse>
				<verse number="11">Кечга яқин каптар унинг ёнига қайтиб келди. Каптарнинг тумшуғида янги ўсиб чиққан зайтун барги бор эди. Нуҳ билдики, ер юзидаги сув пасайибди.</verse>
				<verse number="12">Нуҳ яна етти кунни ўтказиб, каптарни учириб юборди. Каптар Нуҳнинг ёнига бошқа қайтиб келмади.</verse>
				<verse number="13">Нуҳ 601 ёшга кирганда, биринчи ойнинг биринчи кунида ер юзидаги сув қурий бошлади. Нуҳ кеманинг қопқоғини очиб қараб, кўрдики, ер юзи қуриётган экан.</verse>
				<verse number="14">Ниҳоят, иккинчи ойнинг йигирма еттинчи куни ер бутунлай қуп–қуруқ бўлди.</verse>
				<verse number="15">Кейин Худо Нуҳга шундай деди:</verse>
				<verse number="16">“Кемадан чиқ, хотининг, ўғилларинг, келинларинг ҳам сен билан бирга кемадан чиқишсин.</verse>
				<verse number="17">Ўзинг билан бирга ҳамма тирик жонзотларни — қушлару ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни ҳам олиб чиқ, токи улар ер юзида серпушт бўлиб, кўпайиб, ғиж–зиж қайнасин.”</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, Нуҳ ўғилларини, хотини ва келинларини бошлаб, кемадан ташқарига чиқди.</verse>
				<verse number="19">Ҳамма ҳайвонлар, судралиб юрувчи жониворлар, ҳашаротлар, қушлар — ерда яшайдиган жамики жонзотлар ҳам ўз жуфти билан кемадан чиқди.</verse>
				<verse number="20">Сўнгра Нуҳ Эгамизга атаб қурбонгоҳ қурди. Сўнг ҳар бир ҳалол ҳайвондан ва ҳалол қушдан олиб, қурбонгоҳ устида уларни қурбонлик қилиб куйдирди.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз қурбонликнинг хушбўй ҳидидан мамнун бўлиб, Ўзига Ўзи деди: “Инсоннинг кўнглида болалигиданоқ қабиҳ ният бўлса ҳам, Мен бундан буён ҳамма тирик жонзотни олдин қилганимдай қириб ташламайман. Инсон туфайли бутун дунёни лаънатламайман.</verse>
				<verse number="22">Бу олам турар экан, баҳорда экин экиш, кузда ўрим–йиғим, ёз ва қиш, совуқ ва иссиқ, кундуз ва тун бўлаверади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Худо Нуҳ билан унинг ўғилларига марҳамат қилиб, уларга деди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдиринглар.</verse>
				<verse number="2">Ер юзидаги жамики ҳайвонлар, осмондаги ҳамма қушлар, ерда судралиб юрувчи жонивор ва ҳашаротларнинг ҳаммаси, денгиздаги ҳамма балиқлар сизлардан қўрқиб, ҳуркадиган бўлади. Буларнинг ҳаммаси устидан сизлар ҳукмрон бўласизлар.</verse>
				<verse number="3">Ўтни ва сабзавотларни сизларга емиш қилиб берганим сингари, ҳамма тирик жонзотларни ҳам сизлар учун емиш қилиб бераман.</verse>
				<verse number="4">Лекин этни қони билан емайсизлар. Қонда жон бўлгани учун, Мен буни тақиқлайман.</verse>
				<verse number="5">Қотиллик жазоланади. Инсоннинг жонини олган инсондан Мен хун талаб қиламан, инсонни ўлдирган ҳар қандай ҳайвон ўлдирилиши лозим.</verse>
				<verse number="6">Кимки инсон қонини тўкса, Унинг қонини ҳам инсон тўкур. Зеро, инсон зотини Мен, Худо, Яратгандир Ўз суратимда.</verse>
				<verse number="7">Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзида тўлиб–тошиб, тобора ортиб боринглар.”</verse>
				<verse number="8">Худо Нуҳ билан унинг ўғилларига яна гапирди:</verse>
				<verse number="9">“Мен энди сизлар билан ва сизларнинг авлодингиз билан аҳд қиламан.</verse>
				<verse number="10">Сизлар билан кемадан чиққан ҳамма тирик жонзотлар — қушлар, чорва, ер юзида яшовчи ҳамма жониворлар билан ҳам аҳд қиламан.</verse>
				<verse number="11">Сизлар билан қатъий аҳд қиламан: бундан буён барча жонзот тўфон туфайли қирилиб кетмайди, ер юзини қириб битирадиган тўфон бошқа ҳеч қачон бўлмайди, деб ваъда бераман.</verse>
				<verse number="12">Сизлар билан, жамики тирик жонзотлар билан қилаётган абадий аҳдимнинг аломати шу бўлади:</verse>
				<verse number="13">Мен булутлар орасида Ўз камалагимни ҳосил қиламан. Бу камалак Менинг олам аҳли билан қилган аҳдимнинг аломати бўлади.</verse>
				<verse number="14">Мен булутларни ер устига олиб келганимда, камалак булутлар орасида кўриниб туради.</verse>
				<verse number="15">Ана ўшанда Мен Ўзим билан сизлар ва ҳамма тирик жонзотлар ўртасида қилган аҳдимни ёдимда тутаман. Тўфон энди ҳеч қачон жамики жонзотларни йўқ қилмайди.</verse>
				<verse number="16">Камалак булутлар орасида турганда, Мен камалакни кўриб, ер юзидаги тирик жонзотлар билан Ўзим қилган абадий аҳдимни ёдимда тутаман.”</verse>
				<verse number="17">Худо яна Нуҳга деди: “Ер юзидаги жамики тирик жонзотлар билан Мен қилаётган аҳднинг аломати ана шудир.”</verse>
				<verse number="18">Нуҳнинг кемадан чиққан ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас эдилар. Кейинроқ Хом ўғил кўриб, исмини Канъон қўйди.</verse>
				<verse number="19">Нуҳнинг учала ўғлидан эса бутун ер юзидаги халқлар тарқалди.</verse>
				<verse number="20">Тўфондан кейин Нуҳ деҳқон бўлди ва илк бор токзор барпо қилди.</verse>
				<verse number="21">Бир куни у ўзи тайёрлаган майдан ичди. Маст бўлиб, чодирида яланғоч ётган эди,</verse>
				<verse number="22">Канъоннинг отаси Хом отасининг яланғоч ётганини кўрди ва ташқарига чиқиб, акаларига айтди.</verse>
				<verse number="23">Сом билан Ёфас бир кийимни олиб, елкаларига ташладилар. Орқалари билан чодирга кириб, оталарининг яланғоч танасини кўрмаслик учун, юзларини тескари ўгириб, унинг устини кийим билан ёпиб қўйдилар.</verse>
				<verse number="24">Нуҳ ўзига келгач, кенжа ўғлининг қилмишини билди.</verse>
				<verse number="25">Шунда Нуҳ деди: “Канъон лаънати бўлсин! Қулларнинг ҳам қули бўлсин акаларига!”</verse>
				<verse number="26">Нуҳ яна деди: “Сомнинг Худоси Эгамизга Ҳамду санолар бўлсин. Канъон Сомга қул бўлсин!</verse>
				<verse number="27">Худо Ёфасга мўл ер берсин, Унинг насли Сомнинг Халқи билан яшасин! Канъон Ёфасга қул бўлсин!”</verse>
				<verse number="28">Нуҳ тўфондан кейин 350 йил яшади.</verse>
				<verse number="29">У 950 ёшида оламдан ўтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Нуҳнинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас тўфондан кейин ўғиллар кўрдилар. Уларнинг насл–насаби ва улардан келиб чиққан халқлар тарихи қуйидагичадир.</verse>
				<verse number="2">Ёфас насли: Гўмер, Магўг, Модай, Ёвон, Тувал, Мешех, Тирос ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="3">Гўмер насли: Ашканоз, Рифат, Тўхармо ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="4">Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="5">Ёвон насли денгиз бўйларига тарқалиб жойлашишди. Улар ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди.</verse>
				<verse number="6">Хом насли: Куш, Мизра, Фут, Канъон ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="7">Куш насли: Саво, Хавила, Сабто, Рамо, Сабтахо ва улардан келиб чиққан халқлар. Рамо насли: Шава, Дедон ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="8">Кушнинг наслида яна Нимрўд дегани ҳам бор эди. Нимрўд ер юзидаги биринчи буюк жангчи эди.</verse>
				<verse number="9">Эгамизнинг назарида у машҳур овчи эди. Одамлар биронтасига: “Эгамизнинг назаридаги Нимрўдга ўхшаган машҳур овчи”, деб гапирганда унинг исми ҳикмат бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="10">Нимрўд шоҳлигининг илк маркази Шинар еридаги Бобил, Эрах, Аккад шаҳарларининг ҳаммасини ўз ичига олган эди.</verse>
				<verse number="11">Нимрўд ўша ердан Оссурияга бориб, Найнаво, Рехобўт–Ир, Қолах,</verse>
				<verse number="12">Расан шаҳарларини қурдирди. Расан шаҳри Найнаво билан Қолах орасида жойлашган эди. Қолах асосий шаҳардир.</verse>
				<verse number="13">Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух,</verse>
				<verse number="14">Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди.</verse>
				<verse number="15">Канъон насли: Сидон (у Канъоннинг тўнғич ўғлидир), Хет ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="16">Канъондан Ёбус, Амор, Гиргош,</verse>
				<verse number="17">Хив, Орх, Син,</verse>
				<verse number="18">Арвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди. Натижада Канъон уруғлари чегарадан ташқарига тарқалиб кетди.</verse>
				<verse number="19">Канъоннинг чегаралари шимолдаги Сидондан бошлаб Гарор томонга — жанубдаги Ғазогача, сўнгра шарқдаги Садўм, Ғамўра, Адма, Завўйим томонга — то Лешагача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="20">Хомнинг насли ана шулардан иборат эди. Улар ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди.</verse>
				<verse number="21">Ёфаснинг акаси Сом ҳам фарзандлар кўрди. У жамики Ибир наслининг ота–бобоси эди.</verse>
				<verse number="22">Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="23">Орам насли: Уз, Хул, Гетер, Мешех ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="24">Арпахшод насли — Шилах, Шилах насли — Ибир эди.</verse>
				<verse number="25">Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди. Иккинчисининг исми Ёхтон эди.</verse>
				<verse number="26">Ёхтоннинг насли: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах,</verse>
				<verse number="27">Ҳадорам, Узол, Дикла,</verse>
				<verse number="28">Обал, Абумайл, Шава,</verse>
				<verse number="29">Офир, Хавила, Йўвов ва улардан келиб чиққан халқлар. Ёхтоннинг насли мана шулар эди.</verse>
				<verse number="30">Бу халқлар яшаган ҳудуд Мешадан тортиб, шарқдаги Сафор қирлари томонгача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="31">Сомнинг насли ана шулардан иборат эди. Бу халқлар ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди.</verse>
				<verse number="32">Нуҳнинг ўғилларидан пайдо бўлган насллар, насабномаси бўйича, алоҳида–алоҳида халқлар сифатида рўйхат қилинган эди. Тўфондан кейин ер юзида мана шу халқлар ўрнашди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Бутун ер юзида битта тил бўлиб, ҳамма одамлар бир хил сўзлашардилар.</verse>
				<verse number="2">Одамлар шарқдан кўчиб, Шинар еридаги бир текисликка келдилар ва ўша ерда жойлашдилар.</verse>
				<verse number="3">Одамлар бир–бирларига: “Келинглар, ғишт қуйиб, яхшилаб пиширайлик”, дедилар. Шундай қилиб, улар қурилиш учун ғиштдан, қоришма учун қора сақичдан фойдаланадиган бўлдилар.</verse>
				<verse number="4">Кейин одамлар айтдилар: “Келинглар, ўзимиз учун шаҳар қурайлик, шаҳар минорасининг чўққилари осмонга тегиб турсин. Шу тариқа ном таратайлик. Акс ҳолда биз бутун ер юзига тарқалиб кетамиз.”</verse>
				<verse number="5">Одамлар қураётган шаҳарни ва минорани кўриш учун Эгамиз пастга тушди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз деди: “Қаранглар, ҳаммаси битта халқ, ҳаммасининг тили бир! Бу ҳали улар қилмоқчи бўлган ишнинг бошланиши, холос. Ҳадемай, улар кўнглига келган ишни қилишга қодир бўладилар.</verse>
				<verse number="7">Қани, пастга тушайлик–да, уларнинг тилини аралаштириб юборайлик, токи бирининг гапини иккинчиси тушунолмай қолсин.”</verse>
				<verse number="8">Шундай қилиб, Эгамиз уларни бу ердан бутун ер юзи бўйлаб тарқатиб юборди. Одамлар шаҳар қурилишини тўхтатдилар.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз ҳамма одамларнинг тилини шу ерда чалкаштириб, уларнинг ўзларини бутун ер юзига тарқатиб юборгани учун, шаҳарнинг номи Бобил бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="10">Сомнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Сом 100 ёшга кирганда, ўғли Арпахшодни кўрган эди. Арпахшод туғилганда, тўфон бўлиб ўтганига икки йил бўлган эди.</verse>
				<verse number="11">Арпахшод туғилгандан кейин, Сом 500 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="12">Арпахшод 35 ёшида ўғли Шилахни кўрган эди.</verse>
				<verse number="13">Шилах туғилгандан кейин, Арпахшод 403 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="14">Шилах 30 ёшида ўғли Ибирни кўрган эди.</verse>
				<verse number="15">Ибир туғилгандан кейин, Шилах 403 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="16">Ибир 34 ёшида ўғли Палахни кўрган эди.</verse>
				<verse number="17">Палах туғилгандан кейин, Ибир 430 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="18">Палах 30 ёшида ўғли Равуни кўрган эди.</verse>
				<verse number="19">Раву туғилгандан кейин, Палах 209 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="20">Раву 32 ёшида ўғли Саруғни кўрган эди.</verse>
				<verse number="21">Саруғ туғилгандан кейин, Раву 207 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="22">Саруғ 30 ёшида ўғли Нахўрни кўрган эди.</verse>
				<verse number="23">Нахўр туғилгандан кейин, Саруғ 200 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="24">Нахўр 29 ёшида ўғли Тераҳни кўрган эди.</verse>
				<verse number="25">Тераҳ туғилгандан кейин, Нахўр 119 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="26">Тераҳ 70 ёшдан ўтгандан кейин ўғиллари Ибром, Нахўр ва Харонни кўрган эди.</verse>
				<verse number="27">Тераҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Тераҳдан Ибром, Нахўр ва Харон туғилдилар. Харондан Лут туғилди.</verse>
				<verse number="28">Тераҳ ҳали ҳаёт экан, Харон отасидан олдин ўз туғилган юртида — Халдейдаги Ур шаҳрида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="29">Ибром — Сорай деган қизга, Нахўр — Милхо деган қизга уйландилар. Милхо Хароннинг қизи эди. Милхонинг Исках деган синглиси ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="30">Сорай бепушт бўлиб, боласи йўқ эди.</verse>
				<verse number="31">Тераҳ ўғли Ибромни, Хароннинг ўғли — набираси Лутни, Ибромнинг хотини — келини Сорайни эргаштириб, Халдейдаги Ур шаҳридан чиқиб, Канъон юртига қараб йўл олди. Улар Хорон шаҳрига келишгач, ўша ерда ўрнашдилар.</verse>
				<verse number="32">Тераҳ 205 ёшида Хоронда оламдан ўтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.</verse>
				<verse number="2">Буюк халқнинг отаси қиламан сени, Барака бераман сенга, Улуғ қиламан сенинг номингни, Барака манбаи бўлурсан сен.</verse>
				<verse number="3">Мен барака берурман сени дуо қилганларга, Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Сен орқали барака топарлар Ер юзидаги жамики халқлар.”</verse>
				<verse number="4">Эгамиз амр қилгандай, Ибром кетди. Лут ҳам Ибром билан бирга кетди. Ибром Хорондан чиқиб кетганда, етмиш беш ёшда эди.</verse>
				<verse number="5">Ибром хотини Сорайни, жияни Лутни, Хоронда хизматга олган одамларини бошлаб, тўплаган жамики мол–мулкини олиб, Канъон юртига қараб йўлга тушди. Ниҳоят, улар Канъон юртига етиб келишди.</verse>
				<verse number="6">Ибром бу юртда кўчиб юриб, Шакам яқинидаги Мўре номли муқаддас эман дарахти ёнига етиб келиб тўхтади. Ўша пайтларда бу юртда Канъон халқи яшарди.</verse>
				<verse number="7">Шу ерда Эгамиз Ибромга зоҳир бўлиб: “Мана шу юртни сенинг наслингга бераман”, деди. Шундай қилиб, Ибром ўзига зоҳир бўлган Эгамизга атаб ўша ерда қурбонгоҳ қурди.</verse>
				<verse number="8">Шундан сўнг Ибром Байтилнинг шарқидаги қирларга йўл олди. Байтил билан Ай шаҳарларининг ўртасида чодир тикди. Чодирдан ғарб томонда Байтил, шарқ томонда Ай шаҳарлари бор эди. Бу ерда у қурбонгоҳ қуриб, Эгамизга сажда қилди.</verse>
				<verse number="9">Ибром у жойдан бу жойга кўчиб, жанубга — Нагав чўлига кетди.</verse>
				<verse number="10">Ўша пайтда Канъонда қаҳатчилик ҳаддан ортиқ авжига чиқди. Шунинг учун Ибром, қаҳатчилик тугагунча кутиб турай, деб Мисрга йўл олди.</verse>
				<verse number="11">Ибром Миср чегарасига яқинлашганда, хотини Сорайга деди: — Сен жуда ҳам гўзал аёлсан.</verse>
				<verse number="12">Мисрликлар сени кўрганларида: “Манави аёл — унинг хотини”, деб айтишади. Мени ўлдириб, сени тирик қолдиришади.</verse>
				<verse number="13">Сен, унинг синглисиман, деб айтгин, токи сен туфайли Мисрликлар менга яхши муносабатда бўлсинлар, жонимга раҳм қилсинлар.</verse>
				<verse number="14">Ибром Мисрга кириб келганда, Сорайнинг гўзаллиги ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлди.</verse>
				<verse number="15">Сарой аъёнлари ҳам Сорайни кўришгач, уни фиръавнга роса мақташди. Шундай қилиб, Сорайни фиръавннинг ҳарамига олиб келишди.</verse>
				<verse number="16">Фиръавн Сорай туфайли Ибромга ҳам кўп мурувват қилди: мол–қўй, эшаклар, қул ва чўрилар, туялар инъом қилди.</verse>
				<verse number="17">Лекин фиръавн Сорайни олгани учун, Эгамиз фиръавннинг хонадонига даҳшатли ўлат касаллиги юборди.</verse>
				<verse number="18">Фиръавн Ибромни чақиртириб келиб, унга деди: — Бу нима қилганинг? Нима қилиб қўйдинг мени? Нимага Сорай ўзингнинг хотининг эканини менга айтмадинг?</verse>
				<verse number="19">Нимага, у менинг синглим, деб айтдинг? Бўлмаса мен уни хотин қилиб олмасдим–ку! Мана хотининг, ол–да, кўзимдан йўқол!</verse>
				<verse number="20">Фиръавн ўз одамларига фармон берган эди, улар Ибромни хотини, ҳамма одамлари ва мол–мулки билан бирга юртдан чиқариб юбордилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Шундай қилиб, Ибром хотинини, жияни Лутни ва бор мол–мулкини олиб, Мисрдан чиқди ва шимолга — Нагав чўлига йўл олди.</verse>
				<verse number="2">Ибром энди жуда бойиб кетган, мол–қўйлари, кумушу олтини кўп эди.</verse>
				<verse number="3">У Нагав чўлидан Байтилга боргунича бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрди. Ниҳоят, Байтил билан Ай оралиғига етиб келди. У олдин ҳам шу ерда чодир тикиб,</verse>
				<verse number="4">қурбонгоҳ қурган эди. Ибром ўша ерда яна Эгамизга сажда қилди.</verse>
				<verse number="5">Ибром билан бирга кетаётган Лут ҳам жуда бой бўлиб, мол–қўйлари, кўплаб чодирлари бор эди.</verse>
				<verse number="6">Икковлари чорваси билан бир жойда яшашлари учун ер торлик қилиб қолди.</verse>
				<verse number="7">Қолаверса, Ибромнинг чўпонлари билан Лутнинг чўпонлари ўртасида жанжал чиқиб қолди. Бу пайтда ўша юртда Канъон ва Париз халқлари яшардилар.</verse>
				<verse number="8">Шунда Ибром Лутга деди: — Менинг чўпонларим билан сенинг чўпонларинг ўртасида жанжал бўлмаслиги керак. Ахир, биз яқин қариндошлармиз.</verse>
				<verse number="9">Нима қилишимиз лозимлигини мен сенга айтай. Сен мана шу ердан яхши жойини керагича танлаб ол, кейин бир–биримиздан ажралайлик. Агар сен чап томонга кетсанг, мен ўнг томонга кетаман, агар сен ўнг томонга кетсанг, мен чап томонга кетаман.</verse>
				<verse number="10">Лут Зўвар томондаги Иордан водийсининг серҳосил текисликларига қаради. Ҳаммаёқ серсув, гўё Эгамиз яратган боққа ва Мисрнинг ажойиб ерларига ўхшарди. Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарларини вайрон қилмасдан олдин водий шунақа эди.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, Лут Иордан текисликларини танлади ва шарқ томонга кетди. Шу тариқа Ибром билан Лут бир–биридан айрилдилар.</verse>
				<verse number="12">Ибром Канъон юртида ўрнашди, Лут эса Иордан текисликларидаги шаҳарлар орасига ўрнашиб, чодирларини Садўм ёнига кўчирди.</verse>
				<verse number="13">Садўм аҳолиси қабиҳлик қилишар, Эгамиз олдида қаттиқ гуноҳкор эдилар.</verse>
				<verse number="14">Лут Ибромдан айрилиб кетгандан кейин, Эгамиз Ибромга деди: — Мана шу турган жойингдан шимолга, жанубга, шарққа ва ғарбга қара.</verse>
				<verse number="15">Сен кўриб турган ҳамма ерни сенга ва сенинг наслингга абадий мулк қилиб бераман.</verse>
				<verse number="16">Мен сенинг наслингни ердаги қумдай кўпайтираман. Кимки ердаги қумни санай олса, сенинг наслингни ҳам санай олади.</verse>
				<verse number="17">Қани, отлан, юртни айланиб чиқ. Мен бу юртни сенга мулк қилиб бераман.</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, Ибром чодирини йиғиштириб, Хеврондаги Мамре номли муқаддас эманзор ёнига келди ва ўша ерда ўрнашди. У ерда Эгамизга қурбонгоҳ қурди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Ўша пайтда қуйидаги шоҳлар бўлган эди: Шинар шоҳи Омрафил, Элазар шоҳи Ориёх, Элам шоҳи Кадўрламар, Гўйим шоҳи Тидол.</verse>
				<verse number="2">Ўша тўртала шоҳ қуйидаги бешта шоҳга қарши уруш очдилар: Садўм шоҳи Бэрага, Ғамўра шоҳи Биршага, Адма шоҳи Шинавга, Завўйим шоҳи Шэмоверга ва Бэлах шоҳига. (Бэлах ҳозир Зўвар, деб юритилади.)</verse>
				<verse number="3">Ана шу бешта шоҳ иттифоқ тузиб, Сиддим водийсида кучларини бирлаштирдилар. (Сиддим водийси ҳозирги Ўлик денгиздир.)</verse>
				<verse number="4">Бу шоҳлар ўн икки йил давомида Кадўрламарга қарам бўлиб келдилар. Ўн учинчи йили унга қарши исён кўтардилар.</verse>
				<verse number="5">Бир йилдан кейин Кадўрламар ва унинг иттифоқчилари лашкарлари билан келиб, Аштарўт–Карнайимдаги Рафа халқини, Хомдаги Зуз халқини, Хиратайим текислигидаги Эйим халқини,</verse>
				<verse number="6">Сеир тоғларидаги Хорим халқини чўлнинг четидаги Эл–Поронгача таъқиб қилиб бориб, мағлуб қилдилар.</verse>
				<verse number="7">Сўнгра улар орқага қайтиб, Эн–Мишпат шаҳрига келдилар ва Омолекларнинг бутун ерларини, шунингдек, Хазазон–Тамарда яшаётган Амор халқини қўлга олдилар. (Эн–Мишпат ҳозир Кадеш, деб юритилади.)</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Садўм, Ғамўра, Адма, Завўйим ва Бэлах (яъни Зўвар) шоҳлари ўз лашкарларини Сиддим водийсида саф торттириб, Элам шоҳи Кадўрламарнинг ва Гўйим, Шинар ва Элазар шоҳларининг лашкарларига қарши жангга тайёр қилиб қўйдилар. Хуллас, тўртта шоҳ бешта шоҳга қарши отланди.</verse>
				<verse number="10">Водийда қора сақич тўлдирилган чуқурлар кўп эди. Садўм ва Ғамўра шоҳлари қочиб кетаётганларида, баъзи лашкарлари ўша чуқурларга йиқилиб тушдилар. Тирик қолганлари тоғларга қочиб қутулиб қолдилар.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, босқинчилар Садўм ва Ғамўрани талон–тарож қилиб, у ердаги ҳамма бойликларни, ғамлаб қўйилган озиқ–овқатларини олиб, ўз йўлларига кетдилар.</verse>
				<verse number="12">Ибромнинг жияни Лут Садўмда яшаётган эди. Босқинчилар Лутнинг ўзини асирга олиб, унинг ҳам бор нарсасини тортиб олдилар.</verse>
				<verse number="13">Бир одам босқинчилардан қутулиб, иброний Ибромнинг ёнига қочиб борди ва бўлган воқеани унга сўзлаб берди. Ибром бу пайтда Амор халқидан бўлган Мамре деган одамнинг эманзори ёнида чодир тиккан эди. Мамре ва унинг Эшкўл, Онар деган укалари Ибромнинг иттифоқчилари эдилар.</verse>
				<verse number="14">Ибром Лутнинг асирга олинганини эшитгач, ўз хонадонида туғилган ҳамма қуролли одамларни тўплади. Улар 318 киши эди. У Кадўрламарнинг лашкари ортидан қувиб, Дан шаҳрида уларга етиб олди.</verse>
				<verse number="15">Ибром ўша ерда одамларини гуруҳларга бўлиб, тунда ҳар томондан уларга ҳужум қилди. Кадўрламарнинг лашкари қочди, лекин Ибром уларни Дамашқнинг шимолидаги Хўвах шаҳригача қувлаб борди.</verse>
				<verse number="16">Ибром билан унинг иттифоқчилари ҳамма нарсани — ўлжа олинган нарсаларни, Ибромнинг жияни Лутни ва унинг мол–мулкини, аёлларни ва бошқа асирларни қайтариб олиб келдилар.</verse>
				<verse number="17">Ибром Кадўрламар ва унинг иттифоқчилари устидан ғалаба қилиб қайтиб келаётганда, Садўм шоҳи уни кутиб олгани Шовей сойлигига келди. (Шовей сойлиги Шоҳ сойлиги, деб ҳам аталган.)</verse>
				<verse number="18">Салим шоҳи Маликсидиқ нон ва шароб олиб чиқди. У Худойи Таолонингруҳонийси ҳам эди.</verse>
				<verse number="19">Маликсидиқ Ибромни шундай деб дуо қилди: “Еру кўкни яратган Худойи Таоло Ибромга барака берсин.</verse>
				<verse number="20">Ёвларингни қўлингга берган Худойи Таолога Ҳамду санолар бўлсин.” Ибром қайтариб олиб келган ҳамма нарсанинг ўндан бирини Маликсидиққа берди.</verse>
				<verse number="21">Сўнгра Садўм шоҳи Бэра Ибромга шундай деди: — Одамларимни ўзимга қайтариб берсанг бўлди, қайтариб олиб келган ҳамма нарсани ўзингга олавер.</verse>
				<verse number="22">Лекин Ибром Садўм шоҳига шундай жавоб берди: — Еру кўкни яратган Худойи Таоло — Эгамиз ҳақи қасам ичиб айтаманки,</verse>
				<verse number="23">мен сенинг бирорта чўпингни ёки чориғингнинг ипини ҳам олмайман. Акс ҳолда: “Ибромни мен бой қилганман”, деб айтишинг мумкин.</verse>
				<verse number="24">Йигитларимнинг еб–ичганидан ташқари, мен сендан ҳеч нарса олмайман. Мен билан бирга борган иттифоқчиларим Онар, Эшкўл ва Мамре ҳам ўзларининг улушларини олишсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Шундан кейин Эгамиз Ибромга шу сўзларни аён қилди: — Қўрқма, Ибром, Мен сенга қалқон бўламан, сенга берадиган мукофотим буюк бўлади.</verse>
				<verse number="2">— Эй, Эгам Раббий! Сен менга нима ҳам берар эдинг?! Мен ҳамон бефарзандман, бутун мол–мулким Дамашқлик хизматкорим Элиазарга қолади.</verse>
				<verse number="3">Сен менга фарзанд бермадинг, шунинг учун хонадонимда туғилган қулим менинг меросхўрим бўлади–да.</verse>
				<verse number="4">Лекин Ибромга яна Эгамиз шу сўзларни аён қилди: — Йўқ, қулинг сенинг меросхўринг бўлмайди, ўзингнинг пушти камарингдан бўладиган ўғлинг сенинг ҳамма мол–мулкингга меросхўр бўлади.</verse>
				<verse number="5">Сўнгра Эгамиз Ибромни ташқарига олиб чиқиб, унга: — Осмонга қара, агар юлдузларни санай олсанг, санаб кўр, — деди. Эгамиз яна айтди: — Сенинг наслинг ҳам ўша юлдузларга ўхшаган кўп бўлади.</verse>
				<verse number="6">Ибром Эгамизга ишонди, Эгамиз уни ишончи учун, солиҳ, деб билди.</verse>
				<verse number="7">Сўнгра Эгамиз унга деди: — Мен сенинг Эгангман, бу юртни сенга мулк қилиб бермоқчиман, шунинг учун сени Халдейдаги Ур шаҳридан олиб чиққанман.</verse>
				<verse number="8">— Эй, Эгам Раббий! Бу юртни мерос қилиб олишимга қандай ишонч ҳосил қиламан? — деб сўради Ибром.</verse>
				<verse number="9">— Менга уч ёшли ғунажин, уч ёшли эчки, уч ёшли қўчқор, каптар, мусичани олиб кел, — деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз нима айтган бўлса, ҳаммасини Ибром олиб келиб, сўйди. Ҳайвонларни узунасига ўртасидан бўлиб, бўлакларни бир–бирига қаратиб қўйди. Лекин қушларни иккига бўлмади.</verse>
				<verse number="11">Қузғунлар гўштларни ейиш учун қўнганда, Ибром қузғунларни ҳайдади.</verse>
				<verse number="12">Қуёш ботаётганда, Ибромни қаттиқ уйқу босди. Уни қўрқув, ваҳима қамраб олди.</verse>
				<verse number="13">Шунда Эгамиз Ибромга айтди: — Шуни яхши билиб қўйки, сенинг наслинг бегона юртда мусофир бўлиб яшайди. Тўрт юз йил қул бўлиб, жабр–зулм тортади.</verse>
				<verse number="14">Лекин Мен сенинг наслингни қул қилган халқни жазолайман. Сенинг наслинг бегона юртдан катта бойлик билан чиқиб кетади.</verse>
				<verse number="15">Сен жуда ҳам кексайиб оламдан ўтиб, дафн этиласан, ота–боболаринг ёнига хотиржам кетасан.</verse>
				<verse number="16">Сенинг наслинг тўрт авлод ўтгандан кейин бу ерга қайтиб келади, чунки Амор халқларининг қабиҳлиги ҳали ҳаддан ошмади.</verse>
				<verse number="17">Қуёш ботиб, қоронғи тушгандан кейин, Ибром тутаётган тоғорани ва ёнаётган машъалани кўрди. Бўғизланган ҳайвон бўлаклари орасидан машъала ва тоғора ўтди.</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: — Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни</verse>
				<verse number="19">— Хайин, Ханаз, Кадмон,</verse>
				<verse number="20">Хет, Париз, Рафа,</verse>
				<verse number="21">Амор, Канъон, Гиргош, Ёбус халқларининг ерларини бераман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Ибромнинг хотини Сорай ҳамон бола кўрмас эди. Сорай Мисрлик Ҳожар деган бир аёлни чўри қилиб олган эди.</verse>
				<verse number="2">Бир куни Сорай Ибромга айтди: — Эгамиз мени фарзанддан қисди. Энди чўримнинг ёнига кираверинг. Балки у орқали фарзандли бўларман. Ибром Сорайнинг таклифига рози бўлди.</verse>
				<verse number="3">Шундай қилиб, Ибромнинг хотини Сорай Мисрлик чўриси Ҳожарни эрига хотин қилиб олиб берди. Бу воқеа юз берганда, Ибром Канъон юртига кирганига ўн йил бўлган эди.</verse>
				<verse number="4">Ибром Ҳожарнинг ёнига кирди. Ҳожар ҳомиладор бўлди. Ҳожар ҳомиладорлигини билгач, бекаси Сорайни назар–писанд қилмай қўйди.</verse>
				<verse number="5">Шунда Сорай Ибромга деди: — Чўримга имтиёз бериб, ўзим уни сизнинг қўйнингизга солиб қўйдим. Энди у ҳомиладор бўлиб, мени назарига илмай қўйди–я. Буларнинг ҳаммасига сиз айбдорсиз! Илоё, сиз билан менинг орамизни Худо ажрим қилсин!</verse>
				<verse number="6">Ибром Сорайга: — Ҳозир ҳам у сенинг чўринг, унга истаганингни қилавер, — деб жавоб берди. Сорай Ҳожарга шунақанги шафқатсизлик қилдики, Ҳожар қочиб кетишга мажбур бўлди.</verse>
				<verse number="7">Эгамизнинг фариштаси саҳродаги булоқ ёнида — Шурга борадиган йўл бўйида Ҳожарни топди.</verse>
				<verse number="8">— Эй, Ҳожар, Сорайнинг чўриси! Қаердан келяпсан? Қаерга кетяпсан? — деб сўради. — Бекам Сорайдан қочиб келяпман, — деб жавоб берди Ҳожар.</verse>
				<verse number="9">— Бекангнинг ёнига қайт, унга итоат эт, — деди Эгамизнинг фариштаси Ҳожарга.</verse>
				<verse number="10">Фаришта яна деди: — Сенинг наслингни шу қадар кўп қиламанки, кўплигидан ҳеч ким санай олмайди.</verse>
				<verse number="11">Эгамизнинг фариштаси Ҳожарга яна гапирди: “Сен ҳомиладорсан ва туққайсан ўғил, Эгамиз эшитди жафоларингни, Унинг исмини қўйгайсан Исмоил.</verse>
				<verse number="12">Ўғлинг бўлғай асов эшакдай, Унинг қўли кўтарилгай ҳаммага қарши Ва ҳамманинг қўли — унга ҳам қарши, Қариндошлари билан душман бўлиб яшагай.”</verse>
				<verse number="13">Ҳожар: “Мени кўрадиган Худони кўрдим–а!” деди. Шунинг учун у ўзига гапирган Эгамизга: “Мени кўрадиган Худосан”, деб ном берди.</verse>
				<verse number="14">Шунинг учун бу қудуққа Бэр–Лахай–Руй, деб ном берилган. Қудуқ Кадеш билан Барид орасида жойлашган.</verse>
				<verse number="15">Ҳожар Ибромга ўғил туғиб берди, Ибром бу болага Исмоил, деб исм қўйди.</verse>
				<verse number="16">Бу пайтда Ибром саксон олти ёшда эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Ибром тўқсон тўққиз ёшга кирганда, Эгамиз унга зоҳир бўлиб деди: — Мен Қодир Худоман. Мен кўрсатган йўлдан юр, ҳар доим покдил бўлиб яшагин.</verse>
				<verse number="2">Мен сен билан аҳд қиламан, сенга жуда кўп насллар ато қиламан.</verse>
				<verse number="3">Ибром ерга мук тушиб таъзим қилди. Кейин Худо унга айтди:</verse>
				<verse number="4">Сен билан қиладиган аҳдим шудир: сен кўплаб халқларнинг отаси бўласан.</verse>
				<verse number="5">Энди сенинг исмингни ўзгартираман. Исминг энди Ибром эмас, Иброҳим бўлади. Чунки Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан.</verse>
				<verse number="6">Сени жуда ҳам баракали қиламан, сендан халқлар яратаман, сендан шоҳлар келиб чиқади.</verse>
				<verse number="7">Мен сенга ва сендан кейинги наслларингга берган ваъдамда тураман. Бу абадий аҳд бўлади. Мен доимо Сенинг Худойинг, сендан кейинги наслларингнинг Худоси бўлиб қоламан.</verse>
				<verse number="8">Сен мусофир бўлиб яшаб турган мана шу Канъон юртининг ҳаммасини Мен сенга ва наслларингга абадий мулк қилиб бераман. Мен уларнинг Худоси бўламан.</verse>
				<verse number="9">Худо Иброҳимга яна деди: — Сен ва сендан кейинги наслларинг авлодлар оша Мен билан қилган аҳдга риоя қилишларингиз лозим.</verse>
				<verse number="10">Сен ва сенинг наслларинг риоя қилишларингиз керак бўлган аҳдим қуйидагичадир: орангиздаги ҳар бир эркак суннат қилинсин.</verse>
				<verse number="11">Суннат — сен билан Менинг ўртамиздаги аҳднинг белгиси бўлади.</verse>
				<verse number="12">Ҳозирдан бошлаб насллар оша хонадонингдаги ҳар бир ўғил бола туғилгандан кейин саккиз кун ўтгач, суннат қилинсин. Бу фақат сенинг оила аъзоларинггагина тегишли бўлмай, балки хонадонингда туғилган хизматкорларингга ва сенинг наслингдан бўлмаган, бегоналардан сотиб олган хизматкорларингга ҳам тегишлидир.</verse>
				<verse number="13">Хонадонингда туғилган хизматкоринг ҳам, сотиб олинган хизматкоринг ҳам суннат қилинсин. Шундай қилиб, Менинг сен билан қилган аҳдим абадий эканини танангиздаги белги кўрсатиб туради.</verse>
				<verse number="14">Суннат қилинмаган эркак халқим орасидан йўқ қилинсин. У Менинг аҳдимни бузган ҳисобланади.</verse>
				<verse number="15">Худо Иброҳимга яна айтди: — Хотининг Сорайга келсак, унинг исми бундан кейин Сорай бўлмасин. Ҳозирдан бошлаб уни Сора, деб чақир.</verse>
				<verse number="16">Мен Сорага марҳамат кўрсатаман. Мен ундан сенга ўғил ато қиламан. Ҳа, Мен Сорага шунчалик барака бераманки, у кўп халқларнинг онаси бўлади. Унинг насллари орасидан шоҳлар чиқади.</verse>
				<verse number="17">Иброҳим мук тушиб таъзим қилди, кейин кулиб қўйди–да, ўзига ўзи деди: “Юз ёшга кирган одам бола кўрар эканми?! Бунинг устига, Сора ҳам тўқсонга кирди, энди бола туғармиди.”</verse>
				<verse number="18">Иброҳим Худога: — Қанийди, Исмоил Сенинг марҳаматинг остида яшаса, — деди.</verse>
				<verse number="19">— Йўқ, хотининг Сора сенга ўғил туғиб беради, — деди Худо. — Сен ўғлингнинг отини Исҳоқ қўясан. Мен ўғлинг билан ва унинг келгуси насли билан абадий аҳдимни давом эттираман.</verse>
				<verse number="20">Исмоил тўғрисида қилган илтимосингни ҳам эшитдим. Мен унга барака бераман, унинг наслини ҳаддан ташқари кўпайтираман. У ўн икки йўлбошчининг отаси бўлади. Ундан буюк халқ келтириб чиқараман.</verse>
				<verse number="21">Лекин Мен Ўз аҳдимни туғиладиган ўғлинг Исҳоқ билан қиламан. Келгуси йили худди шу пайтда Сора сенга Исҳоқни туғиб беради.</verse>
				<verse number="22">Худо Иброҳим билан гаплашиб бўлгач, унинг ёнидан кетди.</verse>
				<verse number="23">Ўша куниёқ Иброҳим Худо амр этгандай қилди: ўғли Исмоилни, хонадонида туғилган хизматкорларини, бегоналардан сотиб олган хизматкорларини — хонадонидаги ҳамма эркакни суннат қилди.</verse>
				<verse number="24">Иброҳим суннат бўлганда, тўқсон тўққиз ёшда,</verse>
				<verse number="25">ўғли Исмоил ўн уч ёшда эди.</verse>
				<verse number="26">Иброҳим билан ўғли бир кунда суннат қилиндилар.</verse>
				<verse number="27">Шундай қилиб, Иброҳимнинг хонадонидаги жамики эркак зоти ҳам у билан бирга суннат қилинди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Куннинг жазирама иссиқ пайти эди. Иброҳим Мамредаги муқаддас эманзорда чодирига кираверишда ўтирган эди, шу пайт Эгамиз унга зоҳир бўлди.</verse>
				<verse number="2">Шу лаҳзада Иброҳим рўпарасида учта одам турганини билди. Иброҳим учаласини кўрган заҳоти чодирга кираверишдан уларни кутиб олгани югуриб борди ва мук тушиб таъзим қилди.</verse>
				<verse number="3">— Ҳазратим, — деди Иброҳим, — марҳаматингизни дариғ тутманглар, бу қулингизнинг эшигини босиб ўтиб кетманглар.</verse>
				<verse number="4">Хизматкорларим сув келтиришсин, оёқларингизни ювишсин, ўзларингиз дарахтнинг соясида дам олинглар.</verse>
				<verse number="5">Модомики, бу қулингизнинг хонадонига ташриф буюрибсизлар, мен нон–пон олиб келай. Саёҳатингизни давом эттиришдан олдин бардам бўлиб олинглар. — Майли, — дейишди улар, — айтганингдай қилавер.</verse>
				<verse number="6">Иброҳим шошилганича чодирга қайтди–да, Сорага деди: — Тез бўл! Уннинг яхшисидан дарров уч тоғора олиб, нон ёп.</verse>
				<verse number="7">Сўнгра подага бориб, семиз бузоқни танлади ва хизматкорига берди. Хизматкор дарров бузоқни сўйиб тайёрлашга киришди.</verse>
				<verse number="8">У сузма, сут ва пишириб тайёрланган бузоқ гўштини олиб, меҳмонларнинг олдига қўйди. Меҳмонлар овқатланишаётганда, Иброҳим дарахт остида уларга ўзи хизмат қилиб турди.</verse>
				<verse number="9">— Хотининг Сора қаерда? — деб сўрашди улар. — Шу ерда, чодирда, — деб жавоб берди Иброҳим.</verse>
				<verse number="10">Улардан бири: — Келгуси йили шу пайтда мен қайтиб келганимда, хотининг Сора ўғилли бўлади, — деди. Сора унинг орқасида, чодирга киравериш ёнида бу суҳбатни эшитиб турарди.</verse>
				<verse number="11">Бу пайтда Иброҳим ҳам, Сора ҳам жуда кексайиб қолишган, Сора бола туғиш давридан анча ўтган эди.</verse>
				<verse number="12">У ичида кулиб, ўзича ўйлади: “Мен мункиллаган кампир бўлсам–у, қандай қилиб лаззатлана олардим?! Бунинг устига, эрим ҳам қариб қолган бўлса.”</verse>
				<verse number="13">Шунда Эгамиз яна Иброҳимга айтди: — Нима учун Сора кулди? Нимага у: “Қариб қолган бўлсам–у, бола туғармидим”, деди?</verse>
				<verse number="14">Мен, Эгангиз, учун имконсиз нарса бор эканми?! Келгуси йил шу пайтда мен қайтиб келаман. Ўшанда Соранинг ўғли бўлади.</verse>
				<verse number="15">Лекин Сора қўрқиб кетган эди. — Кулмадим, — деб гапидан тонди у. — Йўқ, кулдинг, — деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="16">Шундан кейин учалови ўринларидан туриб, Садўм томонга йўл олдилар. Иброҳим, уларни кузатиб қўяй, деб бирга юрди.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз: “Мен қилмоқчи бўлган ишларимни Иброҳимдан сир тутмайман”, деди Ўзига.</verse>
				<verse number="18">“Иброҳимдан буюк, қудратли халқ келиб чиқади. Ер юзидаги жамики халқлар у орқали барака топади.</verse>
				<verse number="19">Иброҳим ўғилларини, ўз наслини Менинг йўлимдан юришга, тўғрилик ва адолат билан иш қилишларига йўл кўрсатсин, деб уни танлаганман. Шунда Мен Иброҳимга берган ваъдамни бажараман.”</verse>
				<verse number="20">Сўнгра Эгамиз Иброҳимга деди: — Садўм ва Ғамўра аҳолиси ҳаддан ташқари разиллик қиляптилар, уларнинг гуноҳлари нақадар оғирлигини эшитдим!</verse>
				<verse number="21">Мен пастга тушаман, Менинг қулоғимга етиб келган жиноятлар ҳақиқатми ёки йўқми, кўзим билан кўрайин. Шунда Мен ҳақиқатни билиб оламан.</verse>
				<verse number="22">Бошқа иккитаси Садўмга қараб кетишди. Иброҳим эса Эгамизнинг олдида қолди.</verse>
				<verse number="23">Иброҳим Унга яқинроқ келиб, сўради: — Сен гуноҳкорни ҳам, бегуноҳни ҳам бирдай қириб ташлайверасанми?</verse>
				<verse number="24">Айтайлик, шаҳарда элликта бегуноҳ одам топсанг, шаҳарни вайрон қилаверасанми? Бегуноҳ одамларнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарга раҳм қилмайсанми?</verse>
				<verse number="25">Гуноҳкор одам билан бирга гуноҳсизни йўқ қилмагин. Агар шундай қилсанг, бегуноҳ гуноҳкор билан бирга жазоланади–ку! Асло бундай қилмагин. Бутун оламнинг Ҳокими адолатли ишларни қилиши керак эмасми?!</verse>
				<verse number="26">— Агар Мен Садўмда элликта бегуноҳ одамни топсам, — деди Эгамиз, — уларнинг ҳақи–ҳурмати учун бутун шаҳарга раҳм қиламан.</verse>
				<verse number="27">— Эй, Раббий! Мен тупроқ ва кул бўлсам ҳам, Сенга гапираётганимда қўполлигим учун кечиргин, — деди Иброҳим.</verse>
				<verse number="28">— Элликта бегуноҳ одамга бешта етмаса–чи? Бешта кам бўлгани учун бутун шаҳарни қириб ташлайсанми? — Агар у ерда қирқ бешта солиҳ одамни топсам, шаҳарни қириб ташламайман.</verse>
				<verse number="29">Иброҳим Эгамизга яна гапирди: — Балки у ерда қирқта бегуноҳ одам топилар. — Ўша қирқта бегуноҳнинг ҳақи–ҳурмати учун бу ишни қилмайман, — деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="30">— Ё, Раббий! — деди Иброҳим. — Гапирсам, Ўзинг кечиргайсан. Балки у ерда ўттизта бегуноҳ топилар? — Агар у ерда ўттизта бегуноҳ одамни топсам, шаҳарни қириб ташламайман, — деб жавоб берди У.</verse>
				<verse number="31">— Раббий! Гапираётганимда қўполлигим учун кечиргин, — деди Иброҳим. — Балки у ерда йигирмата бегуноҳ одам топилар? — Ўша йигирмата бегуноҳ одамнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарни қириб ташламайман, — деди У.</verse>
				<verse number="32">— Раббий! Яна бир марта гапирсам, Ўзинг кечиргайсан, — деди Иброҳим. — Балки у ерда ўнта бегуноҳ одам топилар? — Ўша ўнта бегуноҳ одамнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарни қириб ташламайман, — деб жавоб берди Эгамиз.</verse>
				<verse number="33">Эгамиз Иброҳим билан гаплашиб бўлгач, Ўз йўлига кетди. Иброҳим ҳам чодирига қайтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Ўша куни кечқурун иккала фаришта Садўмга етиб келди. Лут Садўм дарвозаси ёнида ўтирган эди. Лут фаришталарни кўриб, уларга пешвоз чиқди ва мук тушиб таъзим қилди.</verse>
				<verse number="2">— Жаноблар, марҳамат, шу кеча бу қулингизнинг уйига киринглар, оёқларингизни ювиб, меникида тунаб қолинглар. Эртага эрталаб йўлларингизга кетсаларингиз ҳам бўлади. — Раҳмат, биз тунни шаҳар майдонида ўтказамиз, — деб айтишди улар.</verse>
				<verse number="3">Лут ҳадеб қистайвергандан кейин, фаришталар Лутникига келишди. Лут хизматкорларига нон ёпиб, зиёфат тайёрлашни буюрди. Зиёфат тайёр бўлгач, улар овқатланишди.</verse>
				<verse number="4">Лекин улар энди ухлашга ётмоқчи бўлиб турганларида, Садўм шаҳрининг ҳамма эркаги — ёшу қариси келиб, Лутнинг уйини ўраб олишди.</verse>
				<verse number="5">Улар Лутни чақиришиб, сўрашди: — Бугун кечқурун сенинг уйингга келган одамлар қани? Уларни олиб чиқ бизнинг олдимизга! Улар билан бирга бўлайлик.</verse>
				<verse number="6">Лут ташқарига чиқиб, орқасидан эшикни ёпиб қўйди.</verse>
				<verse number="7">— Биродарларим! — деди у, — ўтинаман, зинҳор бундай қабиҳлик қила кўрманглар!</verse>
				<verse number="8">Мана, иккита бокира қизим бор. Қизларимни сизларга олиб чиқиб берайин, улар билан билганларингизни қилинглар. Лекин бу одамларга тегманглар, улар менинг меҳмоним, менинг паноҳим остидадирлар.</verse>
				<verse number="9">Лекин улар: — Йўлдан қоч! — деб шовқин солдилар. — Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан? Биз сенга орамиздан жой берайлик–да, энди бизга ақл ўргатадиган бўлиб қолдингми?! Мана энди кўрасан. Анави келган одамларга қиладиганимиздан ҳам баттарроғини сенга қиламиз! Одамлар Лутни сиқиб келиб, эшикни синдирмоқчи бўлдилар.</verse>
				<verse number="10">Шу пайт ичкаридаги иккала фаришта қўлларини ташқарига чиқариб, Лутни уйнинг ичкарисига — ёнларига олдилар ва эшикни ёпдилар.</verse>
				<verse number="11">Кейин уйнинг эшиги олдида турган ҳамма одамларни — катталарни ҳам, кичикларни ҳам фаришталар кўр қилиб қўйдилар. Шунинг учун одамлар эшикни топа олмай қолдилар.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин фаришталар Лутдан сўрашди: — Бу шаҳарда сенинг яна киминг бор? Куёвингми, ўғилларингми, қизларингми — сенга қарашли ким бўлса ҳам, шаҳардан олиб чиқиб кет.</verse>
				<verse number="13">Биз шаҳарни бутунлай қириб ташлаймиз. Эгамиз бу шаҳар халқининг жиноятлари ғоят даҳшатли экани тўғрисида эшитиб, бу шаҳарни қириб ташланглар, деб бизни юборди.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Лут бўлажак куёвлари олдига бориб: — Тезда шаҳардан чиқиб кетинглар! — деди. — Эгам бу шаҳарни қириб ташламоқчи. Лекин Лутнинг гапи куёвларига ҳазил бўлиб туюлди.</verse>
				<verse number="15">Тонг отгач, фаришталар Лутни шошилтиришди: — Тез бўл! Хотининг билан иккала қизингни олиб, ҳозироқ бу ердан жўна! Бўлмаса, шаҳарга қирғин келганда, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар!</verse>
				<verse number="16">Лут ҳали ҳам иккиланиб турганда, фаришталар Лутни, хотинини ва иккала қизини қўлларидан ушлаб, шаҳар ташқарисига олиб чиқиб қўйдилар. Чунки Эгамиз шафқатли эди.</verse>
				<verse number="17">Фаришталар уларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб қўйганларидан кейин, улардан бири огоҳлантирди: — Қочинглар, жонларингни қутқаринглар! Орқага қараманглар, водийдаги бирон жойда тўхтаманглар! Тоққа қараб қочинглар! Бўлмаса, ҳалок бўласизлар!</verse>
				<verse number="18">— Йўқ, Ҳазратим! — деб илтижо қилди Лут.</verse>
				<verse number="19">— Бу қулингизга кўп иноят кўрсатдингиз, ҳаётимни қутқариб қолдингиз, менга кўп шафқат қилдингиз. Лекин тоғ жуда ҳам узоқ. Мен фалокатга йўлиқиб у ерга етиб боролмай, ўлиб кетаман–ку!</verse>
				<verse number="20">Ҳов анави шаҳарчани кўряпсизми? Ўзи кичкинагина шаҳарча, унча узоқ эмас. Мен ўша ёққа қочиб бора қолай. Ўшанда мен жонимни сақлаб қоламан.</verse>
				<verse number="21">— Бўпти! — деди фаришта Лутга. — Сен айтгандай бўлсин. Ўша кичкина шаҳарни йўқ қилмайман.</verse>
				<verse number="22">Тез бўл, ўша ёққа қоч! Сен ўша шаҳарга етиб бормагунингча, мен ҳеч нарса қилолмайман. Лут шаҳарни кичкина дегани учун, бу шаҳар Зўвар, деб юритиладиган бўлди.</verse>
				<verse number="23">Қуёш чиқаётганда, Лут Зўварга етиб келди.</verse>
				<verse number="24">Шундан кейин Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устига ёнаётган олтингугурт ёғдирди.</verse>
				<verse number="25">Ёнаётган олтингугурт бу шаҳарлар қаторида водийдаги ҳамма шаҳарларни аҳолисию ўт–ўланлари билан бирга қириб ташлади.</verse>
				<verse number="26">Лутнинг ортидан хотини келаётган эди. Хотини орқасига қараган эди, туз устунига айланиб қолди.</verse>
				<verse number="27">Кейинги куни эрталаб Иброҳим Эгамизнинг олдида турган жойга қайтиб борди.</verse>
				<verse number="28">Садўм, Ғамўра ва бутун водийга қараб, у ерлардан тутун кўтарилаётганини кўрди. Бу манзара гўё тандирдан чиқаётган тутунни эслатарди.</verse>
				<verse number="29">Худо водийдаги шаҳарларни қириб, Лут яшаётган шаҳарларга фалокат ёғдирганда, Иброҳимни эсдан чиқармаган эди. Шунинг учун Худо Лутни фалокатдан асраб қолди.</verse>
				<verse number="30">Лут Зўварда туришдан қўрқиб, иккала қизи билан тоғдаги бир ғорга жойлашиб, ўша ерда яшайверди.</verse>
				<verse number="31">Бир куни катта қизи кичигига деди: — Бу атрофларда бизга уйланадиган бирорта эркак қолмаган. Отамиз эса қариб қоляпти.</verse>
				<verse number="32">Кел, отамизга шароб ичирамиз–да, кейин унинг ёнига кирамиз. Шу йўл билан отамиздан оиламизни давом эттирамиз.</verse>
				<verse number="33">Шундай қилиб, улар ўша куни кечаси оталарига шароб ичирдилар. Катта қизи отасининг ёнига кирди. Отаси қизининг қачон кириб, қачон турганини билмади.</verse>
				<verse number="34">Кейинги куни катта қизи кичигига деди: — Кеча тунда мен отамнинг ёнига кирдим. Бугун ҳам отамизга шароб ичирайлик, кейин сен отамизнинг ёнига кирасан. Шу йўл билан отамиздан оиламизни давом эттирамиз.</verse>
				<verse number="35">Шундай қилиб, улар ўша куни кечаси ҳам оталарига шароб ичирдилар. Кичик қиз отасининг ёнига кирди. Отаси кичик қизининг қачон кириб, қачон турганини билмади.</verse>
				<verse number="36">Шундай қилиб, Лутнинг иккала қизи ҳам оталаридан ҳомиладор бўлдилар.</verse>
				<verse number="37">Катта қизи ўғил туғди ва исмини Мўаб қўйди. У бугунги кунда Мўаб халқининг ота–бобоси ҳисобланади.</verse>
				<verse number="38">Кичик қиз ҳам ўғил туғди ва исмини Баномми қўйди. У бугунги кунда Оммон халқининг ота–бобоси ҳисобланади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Иброҳим бу ердан кўчиб, жанубга — Нагав чўли томонга йўл олди ва Кадеш билан Шур оралиғида жойлашди. Кейинроқ Гарорга кетди. У ерда бир оз яшади.</verse>
				<verse number="2">Иброҳим бу ердаги одамларга хотини Сорани, у менинг синглим, деб айтар эди. Гарор шоҳи Абумалек одам юбориб, Сорани саройига олдириб келди.</verse>
				<verse number="3">Абумалек кечаси туш кўрди. Тушида Худо зоҳир бўлиб, унга деди: “Сен мана шу хотинни олганинг учун ўласан, чунки унинг эри бор.”</verse>
				<verse number="4">Лекин Абумалек ҳали Сорага яқинлашмаган эди. — Ё, Раббий! — деди Абумалек. — Мен бегуноҳман–ку! Энди бегуноҳ одамни ҳам ўлдираверасанми?</verse>
				<verse number="5">Иброҳим менга, у менинг синглим, деди–ку! Аёлнинг ўзи ҳам, Иброҳим — менинг акам, деди. Мен бу ишни пок кўнгил билан қилдим.</verse>
				<verse number="6">Худо Абумалекка тушида яна деди: — Сенинг пок кўнгилли эканингни биламан. Шу сабабдан Менга қарши гуноҳ қилишдан сени сақладим. Сорага тегишингга йўл қўймадим.</verse>
				<verse number="7">Энди сен бу аёлни эрига қайтариб бер. Унинг эри — пайғамбар, сен учун ибодат қилади. Шунда сен тирик қоласан. Агар бу аёлни эрига қайтариб бермасанг, шуни билиб қўйки, ўзинг ҳам, бутун оила аъзоларинг ҳам ўласизлар.</verse>
				<verse number="8">Эртаси куни саҳарда Абумалек ҳамма аъёнларини чақириб, уларга бўлган воқеани айтиб берди. Ҳаммалари қаттиқ ваҳимага тушдилар.</verse>
				<verse number="9">Кейин Абумалек Иброҳимни чақиртирди ва унга деди: — Бизни нима қилиб қўйдинг? Сенга қарши қандай гуноҳ қилибман–а! Мен ҳам, шоҳлигим ҳам шунчалик оғир гуноҳга ботишига сен сабабчи бўлдинг! Сен менга ҳеч қачон ҳеч ким қилиши керак бўлмаган ишни қилдинг.</verse>
				<verse number="10">Абумалек Иброҳимдан: — Нимани ўйлаб бу ишни қилдинг? — деб сўради.</verse>
				<verse number="11">— Бу ерда ҳеч ким Худодан қўрқмайди, хотинимни тортиб олиш учун мени ўлдирадилар, деб ўйладим, — деди Иброҳим.</verse>
				<verse number="12">— Бунинг устига, у ҳақиқатан ҳам менинг синглим, отамиз бир, лекин онамиз бошқа–бошқа бўлгани учун унга уйланганман.</verse>
				<verse number="13">Худо мени отамнинг хонадонидан бегона юртларга саёҳатга олиб кетганда, хотинимга шундай деган эдим: “Қайси жойга борсак ҳам, мен тўғримда гапирганингда, у менинг акам, деб айтгин. Шунда менга содиқлигингни кўрсатган бўласан.”</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Абумалек мол–қўйидан, қул ва чўриларидан Иброҳимга берди. Хотини Сорани ҳам қайтариб берди.</verse>
				<verse number="15">— Мана, шоҳлигимга қарашли ерлар қаршингда турибди, — деди Абумалек. — Қаерда яшашни хоҳласанг, ўша жойни танлаб олавер.</verse>
				<verse number="16">Сорага эса шундай деди: — Мана, акангга минг бўлак кумуш билан товон тўлаяпман. Бу кумушлар ёнингдагиларга сенинг поклигингни исботлайди.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Эгамиз Сора туфайли Абумалекнинг хонадонидаги ҳамма аёлни туғмайдиган қилиб қўйган эди. Иброҳим Худога ибодат қилди. Худо Абумалекка шифо берди, шунингдек, унинг хотини ва чўриларига ҳам шифо бериб, уларни туғадиган қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Эгамиз берган ваъдаси бўйича Сорага марҳамат қилди.</verse>
				<verse number="2">Сора ҳомиладор бўлиб, Иброҳимга қариган чоғида ўғил туғиб берди. Буларнинг ҳаммаси Худо айтган вақтда юз берди.</verse>
				<verse number="3">Иброҳим ўғлига Исҳоқ, деб исм қўйди.</verse>
				<verse number="4">Худо амр қилгандай, Исҳоқ саккиз кунлик бўлганда, Иброҳим уни суннат қилди.</verse>
				<verse number="5">Исҳоқ туғилганда, Иброҳим юз ёшда эди.</verse>
				<verse number="6">Сора деди: “Худо менга шодлик ва кулги ато қилди, бу ҳақда эшитган ҳар ким мен билан бирга кулади.</verse>
				<verse number="7">Ким ҳам, Сора чақалоқни эмизади, деб Иброҳимга айтар эди?! Ахир, Иброҳимга қариган чоғида ўғил туғиб бердим–ку.”</verse>
				<verse number="8">Вақт ўтиб, Исҳоқ катта бўлиб қолгач, Сора уни кўкракдан чиқарди. Бу бахтли кунни нишонлаб, Иброҳим катта зиёфат берди.</verse>
				<verse number="9">Мисрлик Ҳожарнинг Иброҳимга туғиб берган ўғли Исмоил Исҳоқни масхара қилаётганини Сора кўриб қолди.</verse>
				<verse number="10">Сора Иброҳимга: — Бу чўрини ўғли билан бирга ҳайдаб юборинг! — деб талаб қилди. — Чўрининг ўғли менинг ўғлим билан меросхўр бўлмасин.</verse>
				<verse number="11">Бу гапдан Иброҳим жуда хафа бўлди, ахир, Исмоил ҳам унинг ўғли эди–да.</verse>
				<verse number="12">Лекин Худо Иброҳимга деди: — Бола ва чўри хотининг учун ташвиш тортма. Соранинг айтганларини қил. Чунки Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади.</verse>
				<verse number="13">Чўри хотинингнинг боласи сенинг ҳам ўғлинг бўлгани учун, Мен унга ҳам фарзандлар ато этиб, ундан халқлар яратаман.</verse>
				<verse number="14">Иброҳим эртасига саҳарда турди. Бир оз егулик ва бир меш сув олиб, Ҳожарнинг елкасига юклади–да, ўғли билан бирга жўнатиб юборди. Ҳожар Бэршэва атрофларида чўлда бемақсад изғиб юрди.</verse>
				<verse number="15">Мешдаги сув тамом бўлгач, Ҳожар боласини бир бутанинг тагида қолдирди.</verse>
				<verse number="16">Сўнгра: “Боламнинг ўлишини кўрмайин”, деб боласидан бир ўқ отими нарига бориб ўтирди. Ҳожар ўша ерда ўтириб, йиғлаб, фарёд қила бошлади.</verse>
				<verse number="17">Худо боланинг йиғисини эшитди. Худонинг фариштаси осмондан Ҳожарни чақириб, унга деди: — Нимага ғам чекяпсан, Ҳожар? Қўрқма, сен болани қолдириб кетган жойдан Худо унинг йиғисини эшитди.</verse>
				<verse number="18">Қани, болани тургиз, унинг қўлидан ушла. Мен унинг наслидан буюк халқ яратаман.</verse>
				<verse number="19">Худо Ҳожарнинг кўзини очиб юборган эди, у бир қудуқни кўрди. Бориб, мешни сувга тўлдириб келди–да, боласига ичирди.</verse>
				<verse number="20">Худо доимо бола билан бирга бўлди. Бола Порон чўлида ўсиб–улғайди. У моҳир камонкаш бўлди.</verse>
				<verse number="21">Онаси уни Миср юртидан бир қизга уйлантирди.</verse>
				<verse number="22">Бир куни Абумалек лашкарбошиси Пихол билан бирга Иброҳимнинг олдига борди ва унга деди: — Сен ҳар қандай ишни қилганингда ҳам Худо сен билан бирга.</verse>
				<verse number="23">Энди Худонинг номини ўртага қўйиб, сени, болаларингни, наслингни алдамайман, деб қасам ич. Мен сенга содиқлигимни кўрсатдим. Шунинг учун ҳозир, сенга ва мен истиқомат қилиб турган шу юртингга содиқ бўламан, деб қасам ич.</verse>
				<verse number="24">— Қасам ичаман, — деди Иброҳим.</verse>
				<verse number="25">Шунда Иброҳим Абумалекка: “Хизматкорларинг зўрлик билан менинг қудуғимни тортиб олишди”, деб шикоят қилиб қолди.</verse>
				<verse number="26">— Бу ҳақда биринчи марта эшитяпман, — деди Абумалек. — Сен менга бу ҳақда айтмаган эдинг. Бу ишни ким қилганини билмайман.</verse>
				<verse number="27">Шундай қилиб, Иброҳим Абумалекка мол–қўйлар берди ва иккаласи аҳд қилдилар.</verse>
				<verse number="28">Иброҳим еттита урғочи қўзини сурувдан ажратиб олди.</verse>
				<verse number="29">Абумалек Иброҳимдан: — Сен еттита урғочи қўзини ажратиб олдинг, бунинг маъноси нима? — деб сўради.</verse>
				<verse number="30">Иброҳим шундай жавоб берди: — Мана шу еттита урғочи қўзини сен қўлимдан олишинг керак, токи бу қудуқни ўзим қазиганимни булар исботлайди.</verse>
				<verse number="31">Шундай қилиб, икковлари қасамёд қилишди. Шунинг учун бу жой ҳозиргача Бэршэва, деб юритилади.</verse>
				<verse number="32">Улар аҳд қилганларидан кейин, Абумалек ўз лашкарбошиси Пихол билан Филистлар ерига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="33">Иброҳим Бэршэвада тамариск дарахти ўтқазди ва у ерда абадий Худо — Эгамизга сажда қилди.</verse>
				<verse number="34">Иброҳим Филистлар ерида анча вақт туриб қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Шу воқеалардан кейин Худо Иброҳимни синади. — Иброҳим! — деб чақирди Худо. — Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.</verse>
				<verse number="2">— Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан.</verse>
				<verse number="3">Эртаси кун Иброҳим саҳарда туриб, эшагини эгарлади, иккита хизматкорини ва ўғли Исҳоқни олди. Олов ёқиб қурбонликни куйдириш учун ўтин тайёрлади. Сўнгра Худо айтган ерга жўнади.</verse>
				<verse number="4">Уч кун йўл юрганларидан кейин, Иброҳим узоқдан ўша жойни кўрди.</verse>
				<verse number="5">Иброҳим хизматкорларига деди: — Сизлар шу ерда — эшакнинг ёнида қолинглар. Ўғлим билан ҳов анави ерга борамиз–у, у ерда сажда қилиб, шу ерга қайтиб келамиз.</verse>
				<verse number="6">Иброҳим қурбонлик куйдириш учун ўтинни олиб, ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўзи эса пичоқ билан чўғни олиб кетди. Икковлари бирга кетишди.</verse>
				<verse number="7">— Отажон! — деди бир пайт Исҳоқ отасига. — Лаббай, ўғлим, — деб жавоб берди Иброҳим. — Олов билан ўтин бор–у, лекин қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзи қани? — деб сўради Исҳоқ.</verse>
				<verse number="8">— Қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзини Худонинг Ўзи беради, ўғлим, — деб жавоб қилди Иброҳим. Шундай қилиб, икковлари бирга йўлда давом этишди.</verse>
				<verse number="9">Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим қурбонгоҳ қуриб, қурбонгоҳга ўтин қалади. Сўнгра у ўғли Исҳоқни боғлаб, қурбонгоҳдаги ўтинлар устига ётқизди.</verse>
				<verse number="10">Иброҳим пичоқни олди ва ўғлини бўғизлашга шайланди.</verse>
				<verse number="11">Шу пайт Эгамизнинг фариштаси осмондан унга ҳайқирди: — Иброҳим! Иброҳим! — Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.</verse>
				<verse number="12">— Пичоқни ташла! — деб буюрди фаришта. — Бундай қилма, болага зарар берма. Энди билдим, сен ҳақиқатан Худодан қўрқар экансан. Сен ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг.</verse>
				<verse number="13">Иброҳим бошини кўтариб, шохлари чакалакларга ўралиб қолган қўчқорни кўриб қолди. У қўчқорни ушлаб, қурбонгоҳда ўғлининг ўрнига куйдириб қурбонлик қилди.</verse>
				<verse number="14">Шунинг учун бу жойга Иброҳим: “Эгамиз беради”, деб ном қўйди. Бу ном бугунги кунда: “Эгамизнинг тоғида берилади ”, деган ҳикматга айланиб кетган.</verse>
				<verse number="15">Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси осмондан Иброҳимни яна чақирди:</verse>
				<verse number="16">— Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун, Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан:</verse>
				<verse number="17">сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар.</verse>
				<verse number="18">Менга итоат қилганинг учун, ер юзидаги ҳамма халқлар сенинг наслинг орқали барака топади.”</verse>
				<verse number="19">Шундай қилиб, Иброҳим ўғли билан бирга хизматкорлари ёнига қайтиб келди ва Бэршэвага — уйига йўл олди. Иброҳим Бэршэвада яшаб қолди.</verse>
				<verse number="20">Шундан кейин Иброҳим: “Уканг Нахўрнинг хотини Милхо саккизта ўғил туққан”, деган хабарни эшитди.</verse>
				<verse number="21">Тўнғич ўғлининг исми Уз, кейингисининг оти Буз, ундан кейингисиники Камувол (Камувол Орамнинг отаси бўлди),</verse>
				<verse number="22">Хосит, Хазо, Пилдаш, Йидлаф, Батувал эди.</verse>
				<verse number="23">Батувал бир қиз кўриб, отини Ривқо қўйди.</verse>
				<verse number="24">Милходан кўрган саккизта ўғлидан ташқари, Нахўр Равумо деган чўрисидан ҳам тўртта ўғил кўрди. Бу ўғилларининг исми Тавах, Гахам, Тахаш ва Махо эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Сора 127 ёшида,</verse>
				<verse number="2">Канъон юртидаги Хират–Арбада вафот этди. (Хират–Арба ҳозир Хеврон, деб юритилади.) Иброҳим Сорага аза тутиб, йиғлади.</verse>
				<verse number="3">У Соранинг жасадини қолдириб, Хет халқидан бўлган оқсоқоллар олдига борди ва уларга деди:</verse>
				<verse number="4">— Мен сизларнинг орангизда яшаётган бир мусофирман. Илтимос, менга ерингиздан бир озини сотинглар, токи марҳумамни дафн қилай.</verse>
				<verse number="5">Хет халқидан бўлган оқсоқоллар Иброҳимга шундай жавоб беришди:</verse>
				<verse number="6">— Гапимизга қулоқ солинг, тўрам! Биз сизни улуғ бек, деб ҳисоблаймиз. Хотинингизни дафн қилишингиз учун жойларимиздан энг яхшисини танлаб олинг. Бирортамиз марҳумангизни дафн қилишингиз учун сиздан қабристонни аямаймиз.</verse>
				<verse number="7">Иброҳим уларга эгилиб таъзим қилди.</verse>
				<verse number="8">Кейин деди: — Марҳумамни дафн қилишимга рози экансизлар, энди менинг гапимга қулоқ солинглар, Зўхар ўғли Эфрўнга менинг илтимосимни етказинглар.</verse>
				<verse number="9">У ўзининг Махпаладаги даласининг четида жойлашган ғорни менга сотсин. Мен ғорнинг тўлиқ нархини тўлай, токи сизларнинг гувоҳлигингизда ғор менинг хонадоним учун қабристон бўлсин.</verse>
				<verse number="10">Эфрўн шу пайтда шаҳар дарвозасида йиғилган ўз халқи орасида ўтирган эди. У жамики Хет халқига эшиттириб, Иброҳимга шундай жавоб берди:</verse>
				<verse number="11">— Тўрам, энди менинг гапимни эшитсинлар. Мен даламни, даламдаги ғорни ҳам сизга инъом қиламан. Халқимнинг гувоҳлигида буларни сизга бераман. Марҳумангизни дафн қилаверинг.</verse>
				<verse number="12">Иброҳим юрт халқига яна таъзим қилди.</verse>
				<verse number="13">У юрт халқига эшиттириб, Эфрўнга шундай жавоб берди: — Раҳмат, лекин мен бутун далангиз учун кумуш тўлаб, сотиб олай, токи марҳумамни у ерга олиб бориб дафн қилай. Илтимос, менинг таклифимни рад этманг.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">— Э, тўрам, — деди Эфрўн Иброҳимга, — тўрт юз бўлак кумуш турадиган бир парча ер бизнинг орамизда нима бўпти?! Марҳумангизни дафн қилаверинг.</verse>
				<verse number="16">Иброҳим рози бўлиб, Эфрўн ҳаммага эшиттириб айтган тўрт юз бўлак кумушни унга тортиб берди. Бу ўлчов савдогарлар орасида муомалада эди.</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, Эфрўннинг Мамре шарқида жойлашган Махпаладаги мулки Иброҳимга ўтди. Мулк далани, даладаги ғорни ва даланинг четидаги ҳамма дарахтларни ўз ичига олар эди.</verse>
				<verse number="18">Булар шаҳар дарвозасида йиғилган Хет халқининг ҳаммаси гувоҳлигида Иброҳимнинг доимий мулки бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="19">Шундан кейин Иброҳим Канъон юртида Мамре шарқидаги Махпала даласининг четида жойлашган ғорга хотини Сорани дафн қилди. (Мамре Хевронда жойлашган.)</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, Хет халқига қарашли бўлган дала ва у ердаги ғор доимий қабристон сифатида Иброҳимнинг мулки бўлиб қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Иброҳим энди анча кексайиб қолди. Иброҳим нима қилмасин, Эгамиз унга барака берарди.</verse>
				<verse number="2">Иброҳимнинг хонадонида қулбошиси бор эди. Иброҳим бор мулкини унга ишониб топширган эди. Бир куни Иброҳим ўша қулбошисига айтди: — Қўлингни сонимнинг остига қўйиб,</verse>
				<verse number="3">Самовий Худо — Эгамнинг номи билан: “Ўғлингизга шу ерлик — Канъоннинг қизларидан келин олиб бермайман”, деб қасам ич.</verse>
				<verse number="4">Сен менинг она юртимга — қариндошларимникига бор. У ердан ўғлим Исҳоққа келин топиб кел.</verse>
				<verse number="5">— Эҳтимол, ўша қиз менга эргашиб, бу юртга келишга рози бўлмас, — деди қулбоши Иброҳимга. — Ундай ҳолда ўғлингизни сизнинг она юртингизга қайтариб олиб боришим керакми?</verse>
				<verse number="6">— Йўқ! Зинҳор бундай қила кўрма! — деди Иброҳим унга. — Ўғлимни у ерга қайтариб олиб борма!</verse>
				<verse number="7">Самовий Худо — Эгам мени отам хонадонидан — қариндош–уруғларим юртидан олиб чиққанда, У менга: “Сен турган шу юртни сенинг наслингга бераман”, деб қатъий ваъда берган эди. Сенинг олдингда Эгам фариштасини юборади. У шундай қиладики, сен менинг ўғлимга келин бўладиган қизни ўша юртдан топиб келасан.</verse>
				<verse number="8">Лекин ўша қиз сен билан бирга келишга рози бўлмаса, қасамдан озод бўласан. Зинҳор ўғлимни у ерга олиб борма.</verse>
				<verse number="9">Қулбоши ўз хўжайини Иброҳимнинг сони тагига қўлини қўйиб, унинг айтганларини қилишга онт ичди.</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин қулбоши хўжайинининг ўнта туясига ҳар хил қимматбаҳо совғалардан ортиб, Орам–Нахрайимга йўл олди. Қулбоши Иброҳимнинг укаси Нахўр яшайдиган шаҳарга борди.</verse>
				<verse number="11">Оқшом пайти қулбоши шаҳар ташқарисидаги қудуқ ёнига етиб келди ва туяларни чўктирди. Бу пайтда аёллар сув олгани шу ерга келишарди.</verse>
				<verse number="12">Қулбоши ибодат қилди: — Эй, Эгам, хўжайиним Иброҳимнинг Худоси! Бугун менга омад бер, хўжайиним Иброҳимга иноят кўрсатгин.</verse>
				<verse number="13">Мен қудуқ бошида турибман, шаҳар қизлари сув олгани келишяпти.</verse>
				<verse number="14">Истагим шуки, мен уларнинг бирига: “Илтимос, кўзангдан сув ичиб олай”, деб айтай. Агар ўша қиз: “Марҳамат, бемалол, туяларингизни ҳам суғориб қўяман”, деб айтса, қулинг Исҳоққа келин қилиб танлаганинг ўша қиз бўлсин. Шу орқали хўжайинимга иноят кўрсатганингни билайин.</verse>
				<verse number="15">У ҳали гапини айтиб тугатмаган ҳам эдики, бир қиз келиб қолди. У елкасида кўзасини кўтариб олган эди. Бу қизнинг исми Ривқо бўлиб, у Батувалнинг қизи, Батувал — Иброҳимнинг укаси Нахўрнинг ўғли, Нахўрнинг хотини — Милхо эди.</verse>
				<verse number="16">Ривқо ҳали бирон эркакнинг қўли тегмаган бокира қиз бўлиб, жуда чиройли эди. У қудуқ бўйига келиб, кўзасини тўлдирди ва орқасига қайтди.</verse>
				<verse number="17">Шунда қулбоши югуриб, унга пешвоз чиқди. — Илтимос, кўзангдаги сувдан бир қултум бер, — деди.</verse>
				<verse number="18">— Марҳамат, жаноблари, ичинг, — деб қиз дарров кўзасини елкасидан туширди–да, унга ичгани сув берди.</verse>
				<verse number="19">Қулбоши сув ичиб бўлгач, қиз деди: — Энди туяларингиз учун ҳам сув тортиб бераман, тўйгунча ичсин.</verse>
				<verse number="20">У дарров кўзасидаги сувни охурга бўшатди–ю, яна сув тортгани қудуққа югуриб кетди. Қулбошининг ҳамма туяларини суғорди.</verse>
				<verse number="21">Қулбоши: “Эгам саёҳатимни ўнгидан келтиргани ростмикан ёки йўқми”, деб сув тортаётган Ривқони жимгина кузатиб турди.</verse>
				<verse number="22">Қиз туяларни суғориб бўлгач, қулбоши қизга бурунга тақиладиган олтин сирғани ва иккита билагузукни тақиб қўйди. Олтин сирғанинг оғирлиги бир мисқолдан ортиқ, билагузукнинг оғирлиги йигирма беш мисқол чиқарди.</verse>
				<verse number="23">Сўнгра у қиздан: — Айт–чи, кимнинг қизисан? — деб сўради. — Отангнинг уйида бир кеча тунашимиз учун бизга жой топиладими?</verse>
				<verse number="24">— Отамнинг исми — Батувал, отамнинг отаси — Нахўр, онаси — Милхо деганлар эди, — деб жавоб берди қиз.</verse>
				<verse number="25">Сўнгра у: — Уйимизда туяларингиз учун сомон ҳам, ем ҳам кўп, меҳмонлар учун жой ҳам бор, — деб қўшиб қўйди.</verse>
				<verse number="26">Қулбоши тиз чўкиб, Эгамизга сажда қилди:</verse>
				<verse number="27">— Хўжайиним Иброҳимнинг Худоси — Эгамга ҳамду санолар бўлсин. Эгам хўжайинимга содиқ қолиб, иноятини дариғ тутмабди. Эгам мени тўппа–тўғри хўжайинимнинг қариндошлари олдига бошлаб келибди.</verse>
				<verse number="28">Қиз уйига югуриб борди ва юз берган воқеалардан уйидагиларни хабардор қилди.</verse>
				<verse number="29">Ривқонинг Лобон деган акаси бор эди.</verse>
				<verse number="30">Лобон синглисидан қулбошининг айтганларини эшитди, синглисининг бурнидаги сирғани ва қўлларидаги билагузукни кўрди ва қудуқ бўйига шошилди. Ўша одам ҳали ҳам булоқ бошида туяларининг олдида турган эди.</verse>
				<verse number="31">— Марҳамат, эй, Эгам ёрлақаган, нега бу ерда турибсиз? Уйга юринг, уйимда ўзингиз учун битта хона, туяларингиз учун жой тайёрлаб қўйдим.</verse>
				<verse number="32">Шундай қилиб, қулбоши уйга кирди. Лобон туяларни юклардан бўшатиб, сомон, ем берди. Кейин у Иброҳимнинг қулбошисига ва у билан бирга келган туякашларга оёқларини ювиш учун сув олиб келди.</verse>
				<verse number="33">Шундан кейин кечки таом келтирилди. Иброҳимнинг қулбошиси эса: — Мен нима учун келганимни сизларга айтмагунимча, овқат емайман, — деди. — Марҳамат, гапиринг, қандай иш билан келдингиз? — деб сўради Лобон.</verse>
				<verse number="34">— Мен Иброҳимнинг қулбошисиман, — деб гап бошлади у.</verse>
				<verse number="35">— Хўжайинимга Эгам берган: у бой бўлиб кетган, Эгам унга кўплаб мол–қўй, кумушу олтинлар, қул ва чўрилар, туяю эшаклар берган.</verse>
				<verse number="36">Хотини Сора қариган чоғида хўжайинимга бир ўғил туғиб берди. Хўжайиним бутун мол–мулкини ўғлига топширган.</verse>
				<verse number="37">Хўжайиним ўғлига ўзи яшаётган Канъон юртининг қизларидан келин олиб бермаслигим учун менга қасам ичирди.</verse>
				<verse number="38">“Менинг ота уруғим — қариндошларим олдига бориб, ўша ердан ўғлимга келин олиб кел”, деди.</verse>
				<verse number="39">Мен эса: “Ўша қиз менга эргашиб бу ерга келмаса–чи”, дедим.</verse>
				<verse number="40">Лекин хўжайиним айтди: “Мен Эгам кўрсатган йўлдан юраман, У Ўзининг фариштасини сен билан бирга жўнатади ва сени омадга эриштиради. Сен ўғлимга қариндошларимдан — отам уруғидан келин олиб келасан.</verse>
				<verse number="41">Агар қариндошларимникига борганингда, улар қизини бу ерга юборишга рози бўлишмаса, қасамингдан озод бўласан.”</verse>
				<verse number="42">Қулбоши гапида давом этди: — Бугун мен қудуқ бўйига келиб, дедим: “Эй, Эгам, хўжайиним Иброҳимнинг Худоси! Ўтинаман, сафаримга омад бер.</verse>
				<verse number="43">Мен булоқ бошида турибман. Сув олгани келган қизга мен, илтимос, кўзангдан сув ичиб олай, деб айтай.</verse>
				<verse number="44">Ўша қиз, марҳамат, бемалол, туяларингизни ҳам суғориб қўяман, деб айтса, хўжайинимнинг ўғлига Эгам келин қилиб танлаган қиз ўша бўлсин.”</verse>
				<verse number="45">Мен кўнглимдан шу гапларни ўтказиб бўлмаган ҳам эдимки, Ривқо елкасида кўзасини кўтариб келаётган экан. У қудуққа бориб, кўзасини сувга тўлдирди. Мен унга: “Илтимос, сувингдан ичиб олай”, дедим.</verse>
				<verse number="46">У дарров елкасидан кўзасини туширди–да: “Марҳамат, ичинг, туяларингизни ҳам суғориб қўяман”, деди. Мен сув ичдим, Ривқо туяларимни ҳам суғорди.</verse>
				<verse number="47">Сўнг мен ундан: “Кимнинг қизисан?” деб сўрадим. У: “Батувал деган одамнинг қизиман, Отамнинг отаси — Нахўр, онаси — Милхо деганлар эди”, деб жавоб берди. Шундай қилиб, унинг бурнига сирғани, қўлларига билагузукларни тақиб қўйдим.</verse>
				<verse number="48">Сўнгра Эгамга тиз чўкиб, сажда қилдим. Хўжайиним Иброҳимнинг Худоси — Эгамга ҳамду санолар айтдим. Эгам мени тўппа–тўғри хўжайинимнинг қариндошлари олдига олиб келди. Мен унинг ўғлига қариндошлари оиласидан келин топдим.</verse>
				<verse number="49">Энди хўжайинимга чинакамига садоқат кўрсатадиган бўлсаларингиз, буни айтинглар, агар йўқ, десаларингиз, буни ҳам айтинглар, токи мен бир қарорга келиб, бирор нарса қилайин.</verse>
				<verse number="50">— Бу иш — Худодан, — деб айтдилар Лобон билан Батувал, — биз сизга бирор гап айта олмаймиз.</verse>
				<verse number="51">Мана, Ривқо қаршингизда турибди. Уни олинг–да, кетаверинг. Эгамиз айтгандай, у хўжайинингизнинг ўғлига келин бўлсин.</verse>
				<verse number="52">Иброҳимнинг қулбошиси уларнинг гапларини эшитгач, мук тушиб, Эгамизга сажда қилди.</verse>
				<verse number="53">Сўнгра олтин, кумуш тақинчоқлар, чиройли либосларни Ривқога берди. Ривқонинг акаси билан онасига ҳам қимматбаҳо ҳадялар берди.</verse>
				<verse number="54">Қулбоши ва у билан бирга келган одамлар еб–ичдилар, тунни шу ерда ўтказдилар. Улар эртаси куни эрталаб туришгач, қулбоши: “Энди рухсат берсангиз, хўжайинимнинг олдига қайтайлик”, деди.</verse>
				<verse number="55">Лекин Ривқонинг акаси билан онаси: — Ривқо ҳеч бўлмаса ўн кунча биз билан қолсин, кейин кетса ҳам бўлади, — дейишди.</verse>
				<verse number="56">Лекин қулбоши уларга шундай деди: — Мени ушлаб турманглар, Эгамиз сафаримни ўнгидан келтирган. Мен қайтай, хўжайинимнинг олдига борай.</verse>
				<verse number="57">— Ҳозир қизимизни чақириб, ўзидан сўрайлик–чи, — дейишди улар.</verse>
				<verse number="58">Ривқони чақиришиб, ундан: — Ҳозир мана бу одам билан кетасанми? — деб сўрашди. — Ҳа, кетаман, — деди Ривқо.</verse>
				<verse number="59">Шундай қилиб, улар Ривқони, унинг энагасини Иброҳимнинг қулбошиси ва одамлари билан бирга жўнатдилар.</verse>
				<verse number="60">Улар Ривқони дуо қилиб, унга шундай дедилар: “Эй, синглимиз! Мингларча, ўн мингларча фарзандларнинг онаси бўлгин! Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгалласин!”</verse>
				<verse number="61">Шундан сўнг Ривқо ва унинг чўрилари туяларга минишиб, Иброҳимнинг қулбошиси билан жўнашга тайёр бўлишди. Ҳаммалари йўлга тушдилар.</verse>
				<verse number="62">Бу вақтда Исҳоқ Бэр–Лахай–Руй қудуғи ёнидан қайтиб келиб, Нагав чўлида яшаётган эди.</verse>
				<verse number="63">Исҳоқ кечқурун сайр қилиш учун ташқарига чиққан эди. Бир пайт у туялар келаётганини кўрди.</verse>
				<verse number="64">Ривқо ҳам Исҳоқни кўрди ва дарров туядан тушди.</verse>
				<verse number="65">— Ҳув ана, бир одам дала бўйлаб биз томонга келяпти, ким у? — деб сўради Ривқо қулбошидан. — Менинг хўжайиним, — деб жавоб берди қулбоши. Ривқо рўмолини олиб, юзини беркитди.</verse>
				<verse number="66">Қулбоши ҳамма қилган ишларини Исҳоққа айтиб берди.</verse>
				<verse number="67">Шундай қилиб, Исҳоқ Ривқони онаси Сора яшаган чодирга олиб келди. У Ривқога уйланди. Исҳоқ уни жуда севарди. Шу тариқа Исҳоқ онасининг ўлимидан сўнг тасалли топди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Иброҳим бошқа аёлга уйланди. У аёлнинг исми Хатуро эди.</verse>
				<verse number="2">У Иброҳимга бир неча ўғил туғиб берди. Ўғилларнинг исми Зимрон, Ёхшон, Мидон, Мидиён, Йишбоқ ва Шувах эди.</verse>
				<verse number="3">Ёхшоннинг Шава ва Дедон деган ўғиллари бор эди. Дедоннинг насли Ашур, Латуш ва Лум халқлари эди.</verse>
				<verse number="4">Мидиённинг ўғиллари Эфах, Ифар, Ханўх, Авидо ва Элдах эдилар. Хатуродан бино бўлган ўғиллари мана шулар эдилар.</verse>
				<verse number="5">Иброҳим бутун мол–мулкини ўғли Исҳоққа берди.</verse>
				<verse number="6">Иброҳим ҳаёт экан, чўриларидан кўрган ўғилларига ҳадялар берди ва ўша ўғилларини Исҳоқнинг олдидан нарига — шарқ томондаги юртга жўнатди.</verse>
				<verse number="7">Иброҳим 175 йил яшаб,</verse>
				<verse number="8">нуроний ёшда, кексайиб, оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="9">Ўғиллари Исҳоқ билан Исмоил уни Мамре шарқидаги Махпала даласининг четида жойлашган ғорга дафн қилдилар. Бу дала илгари Хет халқидан бўлган Зўхар ўғли Эфрўнники эди.</verse>
				<verse number="10">Бу далани Иброҳим Хет халқидан сотиб олган эди. Иброҳим бу ғорда хотини Соранинг ёнига дафн қилинди.</verse>
				<verse number="11">Иброҳим вафот этгандан кейин, Худо унинг ўғли Исҳоққа барака берди. Исҳоқ Бэр–Лахай–Руй қудуғи ёнида истиқомат қиларди.</verse>
				<verse number="12">Соранинг Мисрлик чўриси Ҳожар Иброҳимга туғиб берган Исмоилнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир:</verse>
				<verse number="13">Туғилиш тартибига кўра, Исмоил ўғилларининг исмлари қуйидагича: тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари Кедар, Адбал, Мивсом,</verse>
				<verse number="14">Мишмо, Думах, Массо,</verse>
				<verse number="15">Ҳадад, Темо, Ятур, Нофиш ва Кедемах.</verse>
				<verse number="16">Исмоилнинг бу ўн икки ўғли ўн икки қабиланинг йўлбошчиси бўлдилар. Ўша қабилалар чодир қуриб жойлашган ерларга уларнинг исмлари берилди.</verse>
				<verse number="17">Исмоил 137 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="18">Исмоилнинг насли Оссурияга кетаверишда — Мисрнинг шарқидаги Хавила билан Шур орасида ўрнашди. Қариндошларига душман бўлиб яшардилар.</verse>
				<verse number="19">Иброҳим ўғли Исҳоқнинг хонадони тарихи қуйидагичадир. Иброҳим Исҳоқнинг отаси эди.</verse>
				<verse number="20">Исҳоқ Ривқога уйланганда қирқ ёшда эди. Ривқо Батувалнинг қизи бўлиб, акаси Лобон эди. Батувал Орамлик бўлиб, Паддон–Орамдан эди.</verse>
				<verse number="21">Ривқонинг боласи бўлмади. Исҳоқ хотини учун Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижоларини эшитди. Ривқо ҳомиладор бўлди.</verse>
				<verse number="22">Ривқонинг қорнидаги болалари бир–бири билан уришардилар. Ривқо: “Агар шунақа бўлса, ҳомиладор бўлишимнинг нима фойдаси бор?!” деб бу ҳақда Эгамиздан сўради.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз Ривқога шундай деди: “Сенинг қорнингда иккита халқ бор, Сендан туғилганлар икки халққа бўлинар. Бири иккинчисидан кучли чиқажак, Каттаси кичигига хизмат қилажак.”</verse>
				<verse number="24">Ривқонинг ой–куни яқинлашиб, эгизак туғди.</verse>
				<verse number="25">Тўнғичи туғилганда, қип–қизил экан. Унинг танаси жун матога ўхшарди. Шунинг учун унинг исмини Эсов қўйдилар.</verse>
				<verse number="26">Укаси эса Эсовнинг товонини ушлаб туғилди, шунинг учун унинг исмини Ёқуб қўйдилар. Эгизаклар туғилганда, Исҳоқ олтмиш ёшда эди.</verse>
				<verse number="27">Болалар улғайдилар. Эсов — дала–даштни яхши кўрадиган моҳир овчи, Ёқуб эса уйда ўтиришни ёқтирадиган, беозор одам бўлди.</verse>
				<verse number="28">Эсов овлаб келган ҳайвонларнинг гўштини Исҳоқ тановул қилиб, лаззат олар, шунинг учун у Эсовни яхши кўрарди. Ривқо эса Ёқубни яхши кўрарди.</verse>
				<verse number="29">Бир куни Ёқуб ясмиқ шовла пишираётган эди, Эсов очқаганидан сулайиб даладан келиб қолди.</verse>
				<verse number="30">Эсов Ёқубга: — Менга ана шу қизил овқатингдан бергин, ўлгудай қорним очди, — деди. (Шунинг учун у Эдом деган исм ҳам олган.)</verse>
				<verse number="31">— Бўпти, — деди Ёқуб, — лекин бунинг эвазига менга тўнғичлик ҳуқуқингни сот.</verse>
				<verse number="32">— Э, тўнғичлик ҳуқуқимдан менга нима фойда, қорним очганидан ўлай деб турибман, — деди Эсов.</verse>
				<verse number="33">— Олдин менга қасам ич, — деди Ёқуб. Эсов Ёқубга қасам ичди. Шундай қилиб, у тўнғичлик ҳуқуқини Ёқубга сотди.</verse>
				<verse number="34">Шундан кейин Ёқуб Эсовга нон билан ясмиқ шавла берди. Эсов еб–ичиб, ўрнидан турди–да, ўз ишлари билан чиқиб кетди. Шундай қилиб, Эсов ўзининг тўнғичлик ҳуқуқини менсимади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Шу орада Иброҳим даврида юз бергандай, юртда қаттиқ очарчилик бўлди. Исҳоқ Гарор шаҳрига кўчиб кетди. У ерда Филистлар шоҳи Абумалек яшарди.</verse>
				<verse number="2">Исҳоққа Эгамиз зоҳир бўлиб, унга деди: — Мисрга борма. Мен сенга кўрсатадиган юртда ўрнашиб,</verse>
				<verse number="3">ўша ерда яшаб тур. Агар шундай қилсанг, Мен сен билан бирга бўламан, сенга барака бераман. Мана шу юртнинг ҳаммасини сенга ва сенинг наслингга бераман. Отанг Иброҳимга берган ваъдамда тураман.</verse>
				<verse number="4">Мен сенинг наслингни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қиламан. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенинг наслингга бераман. Сенинг наслинг орқали ер юзидаги ҳамма халқлар барака топади.</verse>
				<verse number="5">Иброҳим Менинг талабларимга, амрларимга, фармонларимга, қонунларимга итоат этгани учун, сенга барака бераман.</verse>
				<verse number="6">Шундай қилиб, Исҳоқ Гарор шаҳрида ўрнашиб қолди.</verse>
				<verse number="7">Бу ердаги одамлар Исҳоқдан Ривқо тўғрисида сўраганларида, “У менинг синглим”, деб жавоб берди. “У менинг хотиним”, деб айтишдан қўрқар эди. Ривқо жуда чиройли бўлганидан: “Одамлар уни тортиб олиш учун мени ўлдирадилар”, деб ўйларди.</verse>
				<verse number="8">Орадан анча вақт ўтди. Бир куни Исҳоқ Ривқони эркалатаётганда, Филистлар шоҳи Абумалек деразадан кўриб қолди.</verse>
				<verse number="9">Абумалек Исҳоқни чақирди. — У сенинг хотининг экан–ку! Нимага уни, синглим, деб айтдинг? — деб сўради. — Агар хотиним деб айтсам, бирортаси уни тортиб олиш учун мени ўлдиради, деб қўрқдим, — деди Исҳоқ.</verse>
				<verse number="10">— Бу нима қилганинг–а?! Ахир, одамларимдан бири хотининг билан осонликча бирга бўлиши мумкин эди–ку! Ундай ҳолда бизни гуноҳкор қилиб қўйган бўлардинг!</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, Абумалек: “Кимки бу одамга ёки унинг хотинига озор етказса, ўша одамнинг жазоси ўлимдир”, деб фармон бериб, ҳаммани огоҳлантирди.</verse>
				<verse number="12">Исҳоқ у ерда даласига уруғ сепди. Эгамиз унга марҳамат кўрсатгани учун эккан уруғига нисбатан юз баробар кўп ҳосил олди.</verse>
				<verse number="13">Исҳоқ бойиб кетди, бойлиги тобора кўпайиб бораверди.</verse>
				<verse number="14">Унинг қўй–эчкилари, мол подалари, хизматкорлари кўп эди. Шу сабабдан Филистлар Исҳоққа ҳасад қилишарди.</verse>
				<verse number="15">Улар Исҳоқнинг ҳамма қудуқларини тупроққа тўлдириб ташлашди. Иброҳим ҳаётлигида бу қудуқларни ўзининг хизматкорларига қаздирган эди.</verse>
				<verse number="16">Абумалек Исҳоққа: “Бизнинг еримиздан кет, сен биздан кўра, жуда кучайиб кетдинг”, деди.</verse>
				<verse number="17">Исҳоқ бу ердан кетиб, Гарор сойлигида чодир тикиб, ўша ерда ўрнашиб олди.</verse>
				<verse number="18">Иброҳим бу ерда қудуқлар қаздирган, лекин унинг вафотидан кейин Филистлар бу қудуқларни кўмиб юборган эдилар. Исҳоқ ўша қудуқларни қайтадан қаздирди. Исҳоқ қудуқларга отаси қўйган номларни берди.</verse>
				<verse number="19">Унинг хизматкорлари сув топиш учун Гарор сойлигида ерни қазиётганларида, булоқ отилиб чиқди.</verse>
				<verse number="20">Лекин Гарорлик чўпонлар келишиб: “Бу булоқ бизники”, деб булоқни талаб қилдилар. Шундай қилиб, улар Исҳоқнинг чўпонлари билан қудуқ устида жанжаллашиб қолдилар. Шунинг учун Исҳоқ қудуққа Жанжал, деб ном берди.</verse>
				<verse number="21">Сўнгра Исҳоқнинг одамлари бошқа қудуқ қазидилар. Лекин бу қудуқ устида ҳам келишмовчилик юз берди. Шунинг учун Исҳоқ бу қудуққа Зиддият, деб ном берди.</verse>
				<verse number="22">Исҳоқ бу ердан ҳам кўчиб, бошқа қудуқ қаздирди. Ерли аҳоли охири уларни ўз ҳолига қўйдилар. Исҳоқ: “Ниҳоят, Эгам бу юртда яшашимиз учун бизга кенг жой берди, энди биз бу ерда яйраб–яшнаб кетамиз”, дея қудуққа Кенглик, деб ном берди.</verse>
				<verse number="23">Исҳоқ бу ердан ҳам Бэршэвага кўчиб кетди.</verse>
				<verse number="24">Ўша куни кечаси Эгамиз Исҳоққа зоҳир бўлиб, деди: — Мен отанг Иброҳимнинг Худосиман. Қўрқма, Мен сен билан биргаман. Ўз қулим Иброҳимнинг ҳақи–ҳурмати учун сенга барака бераман, сенга сон–саноқсиз насл ато қиламан.</verse>
				<verse number="25">Исҳоқ у ерда қурбонгоҳ қуриб, Эгамизга сажда қилди, ўша ерда чодирини тикди. Исҳоқнинг хизматкорлари у ерда қудуқ қазидилар.</verse>
				<verse number="26">Абумалек маслаҳатчиси Охизат ва лашкарбошиси Пихол билан бирга Гарордан Исҳоқнинг олдига борди.</verse>
				<verse number="27">Исҳоқ уларга деди: — Нимага менинг олдимга келдингиз? Менга адоват билан қараб, ерингиздан чиқариб юборган эдингиз–ку!</verse>
				<verse number="28">— Бизга энди аён бўлди: Эганг сен билан бирга экан. Шунинг учун сен билан биз онт ичиб, аҳд қилайлик, дедик.</verse>
				<verse number="29">Биз сенга ҳеч қандай ёмонлик қилмаган эдик, аксинча, олижаноблик қилиб, эсон–омон жўнатиб юборган эдик. Сен ҳам: “Сизларга ёмонлик қилмайман”, деб қасам ич. Сен Эгангнинг ёрлақагани экансан.</verse>
				<verse number="30">Исҳоқ уларга зиёфат тайёрлади. Улар еб–ичдилар.</verse>
				<verse number="31">Эртаси куни улар эрта тонгда туриб, бир–бирларига қасамёд қилдилар. Сўнгра Исҳоқ уларни уйларига эсон–омон жўнатиб юборди.</verse>
				<verse number="32">Ўша куни Исҳоқнинг хизматкорлари келиб: “Биз сув топдик”, деб унга ўзлари қазиган қудуқ тўғрисида айтдилар.</verse>
				<verse number="33">Исҳоқ бу қудуққа Қасамёд, деб ном қўйди. Шунинг учун шаҳарнинг номи бугунгача Бэршэвадир.</verse>
				<verse number="34">Эсов қирқ ёшида Хет халқидан иккита қизга — Бэри деган кишининг Яҳудит исмли қизига ва Элўн деган кишининг Босимат исмли қизига уйланди.</verse>
				<verse number="35">Эсовнинг бу хотинлари Исҳоқ билан Ривқонинг бошига кўп қора кунларни солдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Исҳоқ қариди, кўзлари хиралашиб, кўрмай қолганда, катта ўғли Эсовни чақирди: — Ўғлим! — Лаббай, отажон! — деб жавоб берди Эсов.</verse>
				<verse number="2">— Кўриб турибсан, мен қариб қолдим. Тўсатдан ўлиб қолишим мумкин.</verse>
				<verse number="3">Энди ёйингни, ўқларингни олиб, далага чиқ, менга биронта ҳайвонни овлаб кел.</verse>
				<verse number="4">Кейин мен яхши кўрадиган биронта мазали таом тайёрлаб келтир. Мен таомни еб, ўлимимдан олдин сени дуо қилайин.</verse>
				<verse number="5">Исҳоқ ўғли Эсовга гапираётганда, Ривқо эшитиб турган эди. Эсов далага овга кетганда,</verse>
				<verse number="6">Ривқо ўғли Ёқубга деди: — Аканг Эсовга отангнинг айтган гапини эшитиб қолдим:</verse>
				<verse number="7">Отанг унга: “Менга биронта ҳайвон овлаб кел, мен яхши кўрадиган биронта мазали таом тайёрлагин, таомни еб, ўлимимдан олдин Эгам олдида сени дуо қилайин”, деди.</verse>
				<verse number="8">Энди менинг гапларимни яхшилаб эшит, айтганимни қил, ўғлим.</verse>
				<verse number="9">Сурувга бориб, менга иккита улоқчани танлаб олиб кел. Улоқчалардан отанг яхши кўрадиган мазали таом тайёрлаб берай.</verse>
				<verse number="10">Сен таомни отангнинг олдига олиб кириб, унга егизгин, токи отанг ўлимидан олдин сени дуо қилсин.</verse>
				<verse number="11">— Онажон, биласиз–ку ўзингиз, акам Эсов сержун, менинг терим эса силлиқ, — деди Ёқуб Ривқога.</verse>
				<verse number="12">— Мабодо отам мени пайпаслаб ушлаб кўрса, нима бўлади? Алдаётганимни отам билиб қолади. Отам мени дуо қилиш ўрнига лаънатлайди.</verse>
				<verse number="13">— Ўша лаънат менга келсин, болагинам, — деди Ривқо. — Энди айтганимни қил, бор, улоқчаларни олиб кел.</verse>
				<verse number="14">Ёқуб онасининг буйруғига итоат этиб, иккита улоқчани олиб келди. Ривқо улоқчалардан Исҳоқ яхши кўрган мазали таом тайёрлади.</verse>
				<verse number="15">Сўнг у Эсовнинг уйдаги яхши кийимларини олди–да, Ёқубга кийгизди.</verse>
				<verse number="16">Улоқчаларнинг терисини Ёқубнинг қўлларига ва бўйнининг туксиз жойларига ўради.</verse>
				<verse number="17">Ўзи тайёрлаган мазали таом билан нонни ўғли Ёқубнинг қўлига берди.</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, Ёқуб лаган тўла таомни отасининг олдига олиб кирди. — Ассалому алайкум, отажон! — Ва алайкум ассалом! Қайси бирингсан, ўғлим, Эсовмисан, Ёқубмисан?</verse>
				<verse number="19">— Тўнғичингиз Эсовман, — деди Ёқуб отасига. — Айтганингизни қилдим, мана, овимдан сиз яхши кўрган таом тайёрладим. Туринг, еб, мени дуо қилинг.</verse>
				<verse number="20">Исҳоқ ўғлига: — Дарров топиб келдингми, ўғлим? — деди. — Эгангиз Худо йўлимни ўнглади, — деб жавоб берди Ёқуб.</verse>
				<verse number="21">Шундан кейин Исҳоқ Ёқубга деди: — Яқинроқ кел–чи, ўғлим, ушлаб кўрай–чи, ҳақиқатан ҳам ўғлим Эсовмисан ёки йўқми, билайин.</verse>
				<verse number="22">Ёқуб отасига яқинроқ борди. Исҳоқ уни пайпаслаб: — Овоз — Ёқубнинг овози, қўллар эса Эсовнинг қўллари, — деди.</verse>
				<verse number="23">Ёқубнинг қўллари Эсовнинг қўлларига ўхшаб сержун туюлгани учун, Исҳоқ уни танимади. Шунинг учун Исҳоқ Ёқубни дуо қилишга чоғланди–ю, лекин яна сўради:</verse>
				<verse number="24">— Сен ҳақиқатан ўғлим Эсовмисан? — Ҳа, Эсовман, — деб жавоб берди у.</verse>
				<verse number="25">Шундан кейин Исҳоқ: — Энди таомни келтир, — деди. — Таомингдан еб, сени дуо қилайин. Ёқуб таомни отасига келтириб берди. Исҳоқ таомни еб бўлгач, Ёқуб унга шароб келтирди. Исҳоқ шаробни ҳам ичди.</verse>
				<verse number="26">Сўнгра Исҳоқ унга: — Яқинроқ келиб, мени ўп, ўғлим, — деди.</verse>
				<verse number="27">Ёқуб яқинлашиб, отасини ўпди. Исҳоқ унинг кийимлари ҳидини искаб, шундай дуо қилди: “О, ўғлимнинг ёқимли ҳиди Эгам марҳамат қилган Даланинг ҳидига ўхшар.</verse>
				<verse number="28">Худойим ёғдирсин сенга Осмон шабнамини, Берсин ернинг унумдор тупроғини, Мўл–кўл дон ва шаробни.</verse>
				<verse number="29">Хизмат қилсин сенга халқлар, Таъзим қилсин сенга эл–улуслар. Ҳукмрон бўлгин қариндошларинг устидан, Таъзим қилсин онангнинг насли сенга. Сени лаънатлаган лаънати бўлсин, Сени дуо қилган барака топсин.”</verse>
				<verse number="30">Исҳоқ Ёқубни дуо қилиб бўлиши биланоқ, Ёқуб отаси ҳузуридан энди чиққан ҳам эдики, акаси Эсов овдан қайтиб келиб қолди.</verse>
				<verse number="31">У ҳам мазали таом тайёрлаб, отаси олдига олиб кирди. — Отажон, туринг, сизга олиб келган овимнинг гўштидан еб, мени дуо қилинг.</verse>
				<verse number="32">— Сен кимсан? — сўради Исҳоқ ундан. — Тўнғич ўғлингиз Эсовман, — деб жавоб берди у.</verse>
				<verse number="33">Исҳоқ ҳаяжондан титраб кетиб деди: — Ов овлаб сўйиб, менга олиб келган ким эди? Сен келмасингдан олдин, мен гўштни эндигина еб бўлган эдим! Мен уни дуо қилдим, энди дуо олган удир!</verse>
				<verse number="34">Эсов отасининг сўзларини эшитгач, ҳаддан ташқари қаттиқ, аччиқ нола қилди. — Мени ҳам дуо қилинг, отажон! — деб ёлворди у отасига.</verse>
				<verse number="35">Лекин Исҳоқ: — Уканг олдимга кирибди, у мени алдабди, — деди. — Сенга аталган дуони уканг олди.</verse>
				<verse number="36">— Унга Ёқуб, деб исм қўйилгани бекорга эмас экан–да, — деди Эсов. — У мени икки марта алдади–я! Биринчи марта тўнғичлик ҳуқуқимни олган эди, энди эса менга аталган дуони ўғирлабди. Менга биронта ҳам дуо сақлаб қўймадингизми? — деб яна сўради у.</verse>
				<verse number="37">— Мен Ёқубни сенинг устингдан ҳукмрон қилдим, — деди Исҳоқ Эсовга. — Унинг ҳамма қариндош–уруғларини ҳам ўзига хизматкор қилиб бердим. Дон билан шаробни ҳам унга бериб бўлдим. Сенга берадиган ҳеч нарса қолмади–ку, ўғлим!</verse>
				<verse number="38">— Наҳотки менга биронта ҳам дуо қолдирмаган бўлсангиз?! — деб ўтинди Эсов. — Мени ҳам дуо қилинг, отажон! — деб дод солиб йиғлай бошлади.</verse>
				<verse number="39">Исҳоқ ўғлига шундай жавоб берди: “Сенинг манзилинг ернинг унумдор тупроғидан нари бўлсин, Осмоннинг шабнамидан маҳрум бўлсин.</verse>
				<verse number="40">Сен қиличнинг дамида яшагайсан, Укангга хизмат қилиб ўтгайсан. Исён қилганингда эса сен У солган бўйинтуруқни улоқтириб ташлагайсан.”</verse>
				<verse number="41">Ёқуб Эсовнинг дуосини ўғирлагани учун, Эсов уни жуда ёмон кўриб қолди. Эсов ўзига ўзи: “Отамнинг куни битиб қолди, азаси ўтгандан кейин Ёқубни ўлдираман”, деди.</verse>
				<verse number="42">Лекин кимдир Эсовнинг ниятини Ривқога етказди. Ривқо Ёқубни чақириб, унга: — Эсов сени ўлдирмоқчи бўлиб, ўзига таскин бериб юрибди экан, — деди.</verse>
				<verse number="43">— Энди гапимга қулоқ сол. Ҳозироқ Хоронга — Лобон акамнинг олдига жўна.</verse>
				<verse number="44">Аканг ғазабидан тушгунча, Лобон акамнинг ёнида юр.</verse>
				<verse number="45">Эсов сенинг қилмишларингни унутиб, ғазабидан тушгандан кейин, орқангдан бирортасини жўнатаман, қайтариб олиб келади. Бўлмаса, бир кунда акангдан ҳам, сендан ҳам айрилиб қоламан.</verse>
				<verse number="46">Шундан кейин Ривқо Исҳоққа деди: — Эсовнинг анави Хет хотинлари дастидан жонимдан тўйдим. Агар Ёқуб ҳам ўшаларга ўхшаган бирорта Хет қизига уйланса, унда ҳаётим нима кечади?</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Шундай қилиб, Исҳоқ Ёқубни чақиртириб, уни дуо қилди ва шундай маслаҳат берди: — Канъонлик қизларга уйланма.</verse>
				<verse number="2">Ҳозироқ Паддон–Орамга — бобонг Батувалнинг хонадонига жўна. У ерда тоғанг Лобоннинг қизларидан бирортасига уйлан.</verse>
				<verse number="3">Қодир Худо барака бериб, сени кўпайтирсин. Сенинг наслингдан кўп халқлар келиб чиқсин.</verse>
				<verse number="4">Худо Иброҳимга ваъда қилган баракасини сенга ва сенинг наслингга ато қилсин. Биз ҳозир мусофир бўлиб яшаётган, Худо Иброҳимга берган шу юрт сенинг мулкинг бўлсин.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, Исҳоқ Ёқубни жўнатди. Ёқуб Паддон–Орамга — Орамлик Батувалнинг ўғли, тоғаси Лобонникига кетди.</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Эсов эшитдики, отаси Ёқубни дуо қилиб, уни Паддон–Орамга жўнатибди, Ёқуб ота–онасининг гапларига итоат этиб, Паддон–Орамга кетибди. Отаси Ёқубга: “Ўша ердан уйлангин”, дебди, “Канъонлик қизларга уйланма”, деб огоҳлантирибди.</verse>
				<verse number="8">Канъонлик хотинлари отасига ёқмаслигини Эсов тушуниб етди.</verse>
				<verse number="9">Эсов амакиси Исмоилнинг хонадонига борди ва хотинлари устига, Иброҳим ўғли Исмоилнинг қизларидан бирига уйланди. Янги хотинининг исми Махалат эди. Махалатнинг Наваёт деган акаси ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="10">Ёқуб Бэршэва шаҳридан чиқиб, Хорон томонга қараб кетди.</verse>
				<verse number="11">У бир жойга етиб келганда, кун ботган эди. Шунинг учун ўша ерда тунашга тўхтади. У бир тош топди–да, тошни бошининг остига қўйиб ухлагани ётди.</verse>
				<verse number="12">Бир пайт у тушида бир нарвонни кўрди. Нарвоннинг бир учи ерда, бир учи осмонга тегиб турармиш. Худонинг фаришталари нарвондан чиқиб, тушаётган эмишлар.</verse>
				<verse number="13">Нарвоннинг ёнида Эгамиз турган эмиш. Эгамиз Ёқубга шундай дебди: — Мен бобонг Иброҳимнинг, отанг Исҳоқнинг Худоси — Эгангман. Ҳозир сен ётган ер ўзингники бўлади. Бу ерни сенга ва сенинг наслингга бераман.</verse>
				<verse number="14">Сенинг наслинг ернинг қуми сингари сон–саноқсиз бўлади. Улар шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга қараб ер юзига ёйилиб кетадилар. Ер юзидаги ҳамма халқлар сен ва сенинг наслинг орқали барака топади.</verse>
				<verse number="15">Шуни билгинки, Мен сен билан биргаман, қаерга бормагин, Мен сени сақлайман. Шу юртга сени яна қайтариб олиб келаман. Мен сени ҳеч қачон тарк этмайман, берган ваъдаларимни охиригача бажараман.</verse>
				<verse number="16">Ёқуб уйғониб кетди ва: “Ҳақиқатан ҳам Эгамиз шу ерда экан, мен эса буни билмабман”, деди.</verse>
				<verse number="17">У қўрқиб кетди: “Бу жой Худонинг уйи экан, осмонга очиладиган дарвозанинг ўзи! Нақадар қўрқинчли–я бу жой!” деди.</verse>
				<verse number="18">Ёқуб саҳарда турди. Бошининг остига қўйган тошни олиб, ёдгорлик қилиб ўрнатди. Кейин ёдгорлик тошининг устидан Худога атаб зайтун мойи қуйди.</verse>
				<verse number="19">Илгари бу жойнинг номи Луз эди. Ёқуб эса бу жойга Байтил, деб ном берди.</verse>
				<verse number="20">Сўнг Ёқуб қуйидагича қасам ичди: “Агар Худо мен билан бирга бўлса, борадиган шу йўлимда мени асраса, менга ризқ–рўзимни ва кийим берса,</verse>
				<verse number="21">отамнинг хонадонига эсон–омон қайтариб олиб келса, Эгам менинг Худойим бўлади.</verse>
				<verse number="22">Мен ёдгорлик қилиб ўрнатган шу тош Худога сажда қиладиган жой бўлади. Худо менга берган ҳамма нарсанинг ўндан бирини албатта бераман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Ёқуб йўлида давом этиб, ниҳоят, шарқдаги юртга етиб келди.</verse>
				<verse number="2">У даштда бир қудуқни узоқдан туриб кўрди. Қудуқ ёнида уч тўп пода ётарди. Чорва шу қудуқдан суғорилар, қудуқнинг оғзи каттакон тош билан ёпиб қўйиларди.</verse>
				<verse number="3">Чўпонлар ҳамма қўй–эчкиларни у ерга ҳайдаб келганларидан кейин, қудуқнинг оғзидаги тошни суришиб, қўйларни суғоришарди–да, қудуқнинг оғзини яна ўша тош билан беркитиб қўйишарди.</verse>
				<verse number="4">Ёқуб чўпонларнинг олдига бориб, улардан: — Биродарлар, қаерликсизлар? — деб сўради. — Хоронданмиз, — деб жавоб беришди улар.</verse>
				<verse number="5">— Лобон деган одамни танийсизларми? — деб сўради Ёқуб, — у Нахўрнинг набираси бўлади. — Ҳа, таниймиз, — деб жавоб беришди чўпонлар.</verse>
				<verse number="6">— Лобон тинч–омонми? — деб сўради Ёқуб. — Яхши, — деб жавоб беришди чўпонлар. — Ана, унинг қизи Роҳила ҳам қўйларини ҳайдаб шу ёққа келяпти.</verse>
				<verse number="7">— Сурувни бир жойга тўплабсизлар, оқшомгача ҳали эрта, ҳозир пайти эмас–ку! — деди Ёқуб. — Қўйларни суғориб, ўтлатгани қайтариб олиб бормайсизларми?</verse>
				<verse number="8">Чўпонлар шундай жавоб беришди: — Ҳамма сурувни бу ерга тўплаб, тошни қудуқнинг оғзидан сурганимиздан кейингина қўйларни суғорамиз.</verse>
				<verse number="9">Ёқуб чўпонлар билан гаплашиб турганда, Роҳила отасининг қўйларини ҳайдаб келиб қолди. Роҳила чўпонлик қиларди.</verse>
				<verse number="10">Ёқуб тоғаси Лобоннинг қизи Роҳилани ва унинг қўйларини кўрди. Қудуқ ёнига бориб, қудуқ оғзидаги тошни сурди–да, тоғасининг қўйларини суғорди.</verse>
				<verse number="11">Кейин Роҳилани ўпди, хурсандчилигидан кўзларига ёш келди.</verse>
				<verse number="12">— Мен отангнинг жияни, амманг Ривқонинг ўғлиман, — деб Ёқуб ўзини таништирди. Роҳила югуриб бориб, отасига хабар берди.</verse>
				<verse number="13">Лобон, синглимнинг ўғли келибди, деб эшитди–ю, ўша заҳоти, Ёқубни кутиб олишга шошилди. Ёқуб билан қучоқлашиб кўришди. Лобон Ёқубни уйига олиб келди. Ёқуб бошидан кечирганларини тоғасига айтиб берди.</verse>
				<verse number="14">— Сен менинг жигаримсан, оиламнинг бир аъзосисан, — деди Лобон. Ёқуб Лобонникида бир ой тургандан кейин,</verse>
				<verse number="15">Лобон унга деди: — Сен менинг қариндошим бўлсанг ҳам, текинга ишламаслигинг керак. Айт–чи, хизмат ҳақингга нима истайсан?</verse>
				<verse number="16">Лобоннинг икки қизи бўлиб, каттасининг исми — Леах, кичигиники — Роҳила эди.</verse>
				<verse number="17">Леахнинг кўзлари чиройли, Роҳила эса ҳар жиҳатдан гўзал — юзлари чиройли, қадди–қомати келишган эди.</verse>
				<verse number="18">Ёқуб Роҳилани севарди, шунинг учун: “Мен сизга кичик қизингиз Роҳила учун етти йил хизмат қилиб бераман”, деди.</verse>
				<verse number="19">Шунда Лобон унга деди: — Майли, розиман, қизимни бегонага берганимдан кўра, сенга берганим яхши–ку. Меникида қолавер.</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, Ёқуб Роҳилага қалин учун етти йил хизмат қилди. Лекин Ёқубнинг Роҳилага бўлган севгиси шунчалик кучли эдики, етти йил бир неча кундай туюлди.</verse>
				<verse number="21">Ниҳоят, Ёқуб Роҳилага уйланадиган пайт ҳам келди. — Мен шартни бажардим, — деди Ёқуб Лобонга. — Энди қизингизга уйланишимга ижозат беринг.</verse>
				<verse number="22">Лобон бутун юрт аҳолисини тўплаб, зиёфат берди.</verse>
				<verse number="23">null</verse>
				<verse number="24">Лекин ўша куни кечаси Лобон Роҳиланинг ўрнига, тўнғич қизи Леахни Ёқубга берди. Леахга хизмат қилсин, деб Лобон ўзининг Зилпо деган чўрисини Леахга берди. Ёқуб Леахнинг ёнига кирди.</verse>
				<verse number="25">Ёқуб эрталаб туриб қараса, ёнида Леах ётибди! — Бу нима қилганингиз?! — деди Ёқуб ғазабланиб Лобонга. — Мен сизга етти йил Роҳила учун хизмат қилдим–ку! Нимага мени алдадингиз?</verse>
				<verse number="26">Бизнинг юртдаги одат бўйича, катта қиздан олдин кичиги турмушга берилмайди, — деб жавоб берди Лобон.</verse>
				<verse number="27">— Бир ҳафтада бу қизимнинг тўйи тантанаси тугайди, кутиб тур. Агар менга яна етти йил хизмат қилиб берадиган бўлсанг, хизматинг эвазига кичкинасини ҳам сенга бераман.</verse>
				<verse number="28">Ёқуб рози бўлди. Бир ҳафтадан кейин Ёқуб билан Леахнинг тўйи тантанаси тугади. Лобон Роҳилани ҳам Ёқубга берди.</verse>
				<verse number="29">Лобон ўзининг Билхах деган чўрисини қизи Роҳилага берган эди.</verse>
				<verse number="30">Шундай қилиб, Ёқуб Роҳиланинг ёнига кирди. У Леахдан кўра, Роҳилани кўпроқ яхши кўрарди. Ёқуб Лобонга яна етти йил хизмат қилиб берди.</verse>
				<verse number="31">Ёқуб Леахга кўнгилсиз эканини Эгамиз кўриб турарди. Шунинг учун У Леахни туғишга қодир қилди, Роҳила эса бефарзанд ўтаверди.</verse>
				<verse number="32">Леах ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. У: “Эгам менинг бахтсизлигимни кўрди, энди эрим менга албатта кўнгил қўяди”, деб ўғлининг исмини Рубен қўйди.</verse>
				<verse number="33">Леах ҳомиладор бўлиб, яна ўғил туғди. “Эрим менга кўнгилсизлигини Эгам эшитиб, яна бир ўғил берди”, деб ўғлининг исмини Шимўн қўйди.</verse>
				<verse number="34">Леах яна ҳомиладор бўлди ва яна ўғил туғди. У: “Эримга учта ўғил туғиб бердим, энди у албатта менга боғланиб қолади”, деб ўғлининг исмини Леви қўйди.</verse>
				<verse number="35">Леах яна ҳомиладор бўлиб, яна ўғил туғди. У: “Энди Эгамга ҳамду сано айтаман”, деб ўғлининг исмини Яҳудо қўйди. Шундан кейин у бола туғишдан қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Роҳила Ёқубга бола туғиб бера олмагач, энди опасига ҳасад қила бошлади. — Менга фарзанд беринг, бўлмаса ўламан! — деди у Ёқубга.</verse>
				<verse number="2">Ёқуб Роҳиладан қаттиқ ғазабланди. — Нима, мен Худоманми?! Сени бепушт қилиб яратган Худо–ку!</verse>
				<verse number="3">Шунда Роҳила Ёқубга деди: — Ана, чўрим Билхахнинг ёнига киринг. У менга бола туғиб берсин, токи чўрим орқали мен ҳам болали бўлай.</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, Роҳила эрига Билхахни олиб берди. Ёқуб Билхахнинг ёнига кирди.</verse>
				<verse number="5">Билхах ҳомиладор бўлиб, Ёқубга ўғил туғиб берди.</verse>
				<verse number="6">Роҳила: “Худойим мени оқлади, У менинг илтижоимни эшитиб, менга ўғил ато этди”, деб ўғлининг исмини Дан қўйди.</verse>
				<verse number="7">Билхах яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга иккинчи ўғлини туғиб берди.</verse>
				<verse number="8">Роҳила: “Опам билан қаттиқ олишиб, мен ютиб чиқдим”, деб ўғлининг исмини Нафтали қўйди.</verse>
				<verse number="9">Леах бола туғишдан қолганини англаб етди. Шунда у ҳам ўзининг чўриси Зилпони Ёқубга олиб берди.</verse>
				<verse number="10">Зилпо Ёқубга ўғил туғиб берди.</verse>
				<verse number="11">Леах: “Менга омад кулиб боқди”, деб ўғлининг исмини Гад қўйди.</verse>
				<verse number="12">Сўнгра Зилпо Ёқубга иккинчи ўғлини туғиб берди.</verse>
				<verse number="13">Леах: “Нақадар бахтлиман–а! Энди аёллар мени жуда бахтли экан, деб айтишади”, дея ўғлининг исмини Ошер қўйди.</verse>
				<verse number="14">Буғдой ўрими пайти эди. Бир куни Рубен далага борганда, меҳригиё ўсимлигини топиб олиб, онаси Леахга келтирди. Роҳила: “Ўғлингнинг меҳригиёларидан менга ҳам бер”, деб илтимос қилди.</verse>
				<verse number="15">Лекин Леах ғазаб билан жавоб қилди: — Эримни тортиб олганинг камлик қилдими?! Энди ўғлимнинг меҳригиёларини ҳам тортиб олмоқчимисан?! — Ўғлингнинг меҳригиёлари эвазига бу кеча эрим сенинг ёнингга киради, унга ижозат бераман, — деди Роҳила.</verse>
				<verse number="16">Кечқурун Ёқуб даладан келганда, Леах унга пешвоз чиқди. — Бу кеча менинг ёнимга киришингиз керак, — деди у эрига. — Ўғлим даладан топиб келган меҳригиёга сизни алмаштирдим. Шундай қилиб, Ёқуб Леахнинг ёнига кирди.</verse>
				<verse number="17">Худо Леахнинг илтижоларига жавоб берди. У яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга бешинчи ўғлини туғиб берди.</verse>
				<verse number="18">Леах: “Чўримни эримга олиб берганим учун, Худойим мени мукофотлади”, деб ўғлининг исмини Иссахор қўйди.</verse>
				<verse number="19">Сўнгра у яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга олтинчи ўғлини туғиб берди.</verse>
				<verse number="20">Леах деди: “Худойим менга яхши ҳадя берди. Энди эрим мени ҳурмат қиладиган бўлади, чунки унга олтита ўғил туғиб бердим.” Шундай деб, ўғлининг исмини Забулун қўйди.</verse>
				<verse number="21">Кейин Леах қиз туғиб, исмини Дина қўйди.</verse>
				<verse number="22">Ниҳоят, Худо Роҳилага ҳам марҳамат қилди ва унинг илтижоларига жавоб бериб, бола туғишга қодир қилди.</verse>
				<verse number="23">Роҳила ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. “Худо менга ўғил ато этиб, шармандалигимни олиб ташлади”, деди.</verse>
				<verse number="24">“Эгам менга яна ўғил берсин”, деб ўғлининг исмини Юсуф қўйди.</verse>
				<verse number="25">Роҳила Юсуфни туққандан кейин кўп ўтмай, Ёқуб Лобонга деди: — Ижозат берсангиз, мен юртимга қайтмоқчиман.</verse>
				<verse number="26">Хотинларим билан болаларимни ҳам олиб кетсам, дегандим. Ўзингиз биласиз, сизга кўп хизматим сингган, сизга пешана теримни тўкиб уларни топганман. Энди кетишга ижозат берсангиз.</verse>
				<verse number="27">Лобон эса унга шундай жавоб берди: — Энди илтимос қиламан, менинг гапимга қулоқ сол: фол очтириб кўрган эдим, Эгам менга сен туфайли барака берганини билдим.</verse>
				<verse number="28">Хизмат ҳақингни айт, тўлай.</verse>
				<verse number="29">— Ўзингиз биласиз: узоқ йиллар давомида сизга кўп хизмат қилдим. Мол–қўйларингиз менинг меҳнатим туфайли қанчалик кўпайганини биласиз.</verse>
				<verse number="30">Аслида мен келмасимдан олдин молингиз оз эди, энди эса бойлигингиз ҳаддан зиёд кўпайди. Мен туфайли Эгам сизга ҳамма нарсада барака берди. Энди оиламни ўйлайдиган пайт келди.</verse>
				<verse number="31">— Хизмат ҳақингга нима истайсан? — деб яна сўради Лобон. — Менга ҳеч қандай хизмат ҳақи керак эмас, — деб жавоб қилди Ёқуб. — Агар рози бўлсангиз, бир таклифим бор. Мен қўй–эчкиларингизни боқаверай.</verse>
				<verse number="32">Бугун сурувингизни оралаб, олачипор ва хол–хол қўйларингизни, қора қўзиларингизни, эчкиларингиздан ҳам хол–холини ва олачипорини ажратиб олай. Хизмат ҳақимга шуларни берсангиз кифоя.</verse>
				<verse number="33">Агар мен ҳалол бўлмасам, сиз кейин осонликча билиб оласиз. Менинг хизматимни текширгани келганингизда, қўй–эчкиларимнинг орасида бирортаси ола–була, хол–хол бўлмаса, ёки қўзиларимнинг орасида ҳам бирортаси қора бўлмаса, мени ўғри, деб ҳисоблашингиз мумкин.</verse>
				<verse number="34">— Яхши, сен айтгандай бўла қолсин, — деди Лобон.</verse>
				<verse number="35">Лобон ўша куни оқи бор хол–хол ва олачипор така ҳамда урғочи эчкиларни ажратиб олди, қора қўзиларни ҳам айириб олди. Ҳаммасини ўғилларининг ихтиёрига берди.</verse>
				<verse number="36">Лобоннинг ўғиллари ўша қўй–эчкиларни Ёқуб турган жойдан уч кунда борадиган жойга олиб кетдилар. Ёқуб эса Лобоннинг қолган қўй–эчкиларини боқаверди.</verse>
				<verse number="37">Ёқуб терак, бодом ва чинор дарахтининг новдаларидан олиб, новдаларни йўл–йўл қилиб пўстлоғини шилди.</verse>
				<verse number="38">Сўнгра у пўстлоғи тозаланган новдаларни қўй–эчкиларга кўринадиган жойга — сув ичадиган охурлар ичига қўйди. Чунки Лобоннинг қўй–эчкиларини суғоргани олиб келганда, ҳайвонлар шу ерда жуфтлашар эди.</verse>
				<verse number="39">Қўй–эчкилар оқ йўли бор новдаларни кўриб турганда жуфтлашиб, йўл–йўл, олачипор ва хол–хол насл берарди.</verse>
				<verse number="40">Ёқуб Лобоннинг бошқа қўй–эчкиларидан совлиқларини ажратиб олди. Совлиқ қўйлар жуфтлашаётганда, Ёқуб қўйларнинг юзини Лобоннинг сурувидаги йўл–йўл ва қоп–қора ҳайвонларга қаратиб қўярди. Шу тариқа Ёқуб Лобоннинг қўй–эчкиларидан ўзининг сурувини вужудга келтирди ва Лобонникидан алоҳида қилиб қўйди.</verse>
				<verse number="41">Сурувдаги соғлом урғочи қўй ёки эчкилар жуфтлашишга тайёр бўлганда, Ёқуб пўстлоғи арчилган новдаларни ҳайвонларнинг охурига ташлаб қўярди. Ҳайвонлар йўл–йўл новдаларни кўриб турганларида жуфтлашардилар.</verse>
				<verse number="42">Лекин у нимжон ҳайвонларга шундай қилмасди. Оқибатда Лобон нимжон қўй–эчкиларга, Ёқуб эса соғлом қўй–эчкиларга эга бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="43">Шу йўл билан Ёқубнинг қўй–эчкилари тезлик билан кўпайиб борди, у жуда ҳам бойиб кетди, кўплаб қул ва чўриларга, туялар ва эшакларга эга бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Лобоннинг ўғиллари минғир–минғир қила бошладилар: “Ёқуб отамизни хонавайрон қилди. У бутун бойлигини отамизнинг бойлигидан олган.” Ёқуб бу гапларни эшитиб қолди.</verse>
				<verse number="2">Ёқуб сездики, Лобон унга анчагина совуқ муносабатда бўляпти.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз ҳам Ёқубга: — Ота–боболарингнинг юртига, қариндош–уруғларингнинг олдига қайт, Мен сен билан бирга бўламан, — деди.</verse>
				<verse number="4">Ёқуб яйловда қўй–эчкиларини боқаётганда, Роҳила билан Леахни шу ерга чақиртирди.</verse>
				<verse number="5">Улар келгач, деди: — Кўриб турибман, оталарингизнинг менга муносабати илгаригидай эмас. Лекин отамнинг Худоси мен билан бирга эди.</verse>
				<verse number="6">Ўзларингиз биласизлар, мен сизларнинг отангизга кучим борича хизмат қилдим.</verse>
				<verse number="7">У мени алдаб, хизмат ҳақимни ўн марта ўзгартирди. Лекин у менга зарар етказишига Худо йўл қўймади.</verse>
				<verse number="8">Агар отангиз: “Сурувдаги олачипор қўй–эчкилар сенинг хизмат ҳақинг бўлади”, деб айтган бўлса, бутун сурув олачипор бола бераверди. “Йўл–йўли сенинг хизмат ҳақинг бўлади”, деб айтган бўлса, бутун сурув йўл–йўл бола бераверди.</verse>
				<verse number="9">Худо шу йўл билан отангизнинг қўй–эчкиларини тортиб олиб, менга берди.</verse>
				<verse number="10">Жуфтлашиш мавсуми пайтида бир куни туш кўрдим. Қарасам, сурувдаги жуфтлашган такалар йўл–йўл, хол–хол ва олачипор экан.</verse>
				<verse number="11">Тушимда Худонинг фариштаси: “Ёқуб!” деб чақирди. “Лаббай!” деб жавоб бердим мен.</verse>
				<verse number="12">Фаришта менга айтди: “Қара, жуфтлашган такаларнинг ҳаммаси йўл–йўл, хол–хол ва олачипор. Буларнинг ҳаммасини Мен қиляпман. Чунки Лобоннинг сенга муносабатини кўрганман.</verse>
				<verse number="13">Мен Байтилда сенга зоҳир бўлган Худоман. У ерда сен тош устунга зайтун мойи суртиб, Менга хизмат қилиш учун қасам ичган эдинг. Энди ҳозироқ бу юртдан кет, ўзингнинг она юртингга қайт.”</verse>
				<verse number="14">Шунда Роҳила билан Леах Ёқубга: — Энди отамиздан бизга ҳеч қандай мерос тегмас экан–да, — дейишди.</verse>
				<verse number="15">— Биз отамизга худди бегоналардай бўлиб қолдик. У бизни сотди, бизнинг эвазимизга нима олган бўлса, ҳаммасини сарф қилиб бўлди.</verse>
				<verse number="16">Худо отамиздан сизга олиб берган ҳамма бойликлар бизники ва болаларимизники. Энди эса Худо сизга нима айтган бўлса, шуни қилинг.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, Ёқуб Канъон юртига — отасининг олдига қайтиб кетишга тайёрланди. Хотинларини ва болаларини туяларга миндирди. Қўй–эчкиларини олдига солиб ҳайдади, Паддон–Орамда топган ҳамма мол–мулкини олди.</verse>
				<verse number="19">Лобон қўйларининг жунини қирққани кетди. У йўқ пайтида Роҳила отасининг хонаки худоларини ўғирлаб олди.</verse>
				<verse number="20">Бунинг устига, Ёқуб ҳам, биз кетяпмиз, деб Орамлик Лобонга айтмасдан, уни алдаб жўнаб қолди.</verse>
				<verse number="21">Ёқуб ҳамма мол–мулкини олиб, Фурот дарёсини кечиб ўтди ва Гилад қирларига йўл олди.</verse>
				<verse number="22">Орадан уч кун ўтгач, Лобонга: “Ёқуб қочиб кетибди”, деган хабар етиб борди.</verse>
				<verse number="23">Лобон қариндош–уруғидан эркакларни ёнига олиб, Ёқубни қувиб кетди. Ёқубни етти кун қувлагандан кейин, охири Гилад қирларида унга етиб олди.</verse>
				<verse number="24">Лекин ўша куни кечаси Лобон туш кўрди. Тушида Худо зоҳир бўлиб: “Эҳтиёт бўл, Ёқубга яхши–ёмон гап қилиб юрма”, деди.</verse>
				<verse number="25">Лобон Ёқубга етиб олганда, Ёқуб Гилад қирларида чодир тикиб ётган эди. Лобон ҳам қариндош–уруғлари билан Ёқубга яқинроқ жойга чодирини тикди.</verse>
				<verse number="26">Лобон Ёқубга: — Бу нима қилганинг? Мени алдаб кетибсан–ку! — деди. — Қизларимни ҳам, худди урушдаги асиралардай, ўғирлаб кетибсан.</verse>
				<verse number="27">Нимага мени алдаб, ҳеч нарса демасдан, яширинча қочиб қолдинг? Агар бир оғиз айтганингда, чилдирма, лира чалиб, ўйин–кулги қилиб, хурсандчилик билан кузатиб қўйган бўлардим.</verse>
				<verse number="28">Сен ҳатто невараларим билан қизларимни ўпиб, яхши боринглар, деб айтишимга ҳам имкон бермадинг. Қилган ишинг — ғирт аҳмоқлик.</verse>
				<verse number="29">Сенга ёмонлик қилишга кучим етади. Лекин кеча тунда отангнинг Худоси менга зоҳир бўлиб: “Эҳтиёт бўл, Ёқубга яхши–ёмон гап қилиб юрма”, деб айтди.</verse>
				<verse number="30">Аҳволингни тушунаман, отангнинг уйини соғингансан, шунинг учун кетгансан. Лекин нимага худоларимни ўғирладинг?</verse>
				<verse number="31">— Қизларингизни мендан тортиб оласиз, деб ўйлаб, қўрққан эдим, — деди Ёқуб.</verse>
				<verse number="32">— Лекин сизнинг худоларингизга келсак, уларни ким олган бўлса, ўлдирилсин. Қариндошларимизнинг гувоҳлигида нарсаларингизни излаб кўринг. Агар сизнинг нарсаларингиз бўлса, олаверинг. Лобоннинг худоларини Роҳила ўғирлаганини Ёқуб билмас эди.</verse>
				<verse number="33">Лобон худоларини қидириб, аввало Ёқубнинг чодиридан излади. Кейин Леахнинг чодирига, ундан кейин иккала чўрининг чодирига кирди, лекин худоларини топа олмади. Охирида Роҳиланинг чодирига кирди.</verse>
				<verse number="34">Роҳила худоларни туя эгарининг ичига яшириб, ўзи эгарга ўтириб олган эди. Лобон чодирнинг ҳамма ёғини ахтарса ҳам, худоларини топа олмади.</verse>
				<verse number="35">Роҳила отасига: — Сизнинг олдингизда ўрнимдан турмаганим учун мендан жаҳлингиз чиқмасин, отажон, — деди. — Ҳозир аёллар касалига йўлиққан пайтим. Лобон худоларини қанча қидирмасин, топа олмади.</verse>
				<verse number="36">Ёқуб қаттиқ ғазабланиб, Лобонни уришиб берди: — Айбим нима экан?! Нимага мен жиноят қилгандай таъқиб қиляпсиз?!</verse>
				<verse number="37">Ҳамма нарсаларимни титкилаб чиқдингиз. Энди менга кўрсатинг–чи, бирор нарсангизни топдингизми? Топган бўлсангиз, қани, қариндош–уруғларимиз олдига қўйинг, иккаламиздан қайси биримиз ҳақ эканимизни улар ҳукм қилсин!</verse>
				<verse number="38">Йигирма йил мен сизнинг эшигингизда бўлдим. Ана шу даврда биронта совлиқ қўйингиз, эчкингиз чала туғиб қўймади, сурувингиздан биронта қўчқорни еб қўймадим.</verse>
				<verse number="39">Ёввойи ҳайвонлар бўғизлаб ташлаганларини сизга кўрсатмасдан, зарарни ўз бўйнимга олардим. Қўйингиз кундузи йўқолганми, ёки кечаси йўқолганми, барибир, сиз мендан талаб қилардингиз.</verse>
				<verse number="40">Кундузи жазирама иссиқда, кечалари совуқда, тунларни уйқусиз ўтказиб, сизга хизмат қилдим.</verse>
				<verse number="41">Йигирма йил сизнинг хонадонингизда бўлдим: ўн тўрт йил — иккала қизингиз учун, олти йил — қўй–эчкиларга эга бўлишим учун хизмат қилдим. Хизмат ҳақимни ўн марта ўзгартирдингиз.</verse>
				<verse number="42">Агар бобом Иброҳимнинг Худоси, отам Исҳоқ сажда қиладиган Худо мен билан бўлмаганда эди, шубҳасиз, сиз мени қуппа–қуруқ қайтарган бўлардингиз. Лекин Худо менинг қийналганимни, менинг оғир меҳнатимни кўрди. Шу сабабдан У ўтган кеча сизга зоҳир бўлиб, ноҳақлигингизни айтган.</verse>
				<verse number="43">Шундан кейин Лобон Ёқубга деди: — Мана бу аёллар — менинг қизларим, мана бу болалар — менинг набираларим, қўй–эчкилар ҳам меники. Сен кўриб турган ҳамма нарса — меники. Лекин ҳозир ўзимнинг қизларимга, набираларимга бирор нарса қила олармидим?!</verse>
				<verse number="44">Кел, энди икковимиз аҳд қилайлик, токи бу аҳд икковимиз ярашганимизни исботласин.</verse>
				<verse number="45">Ёқуб бир тошни олиб, ёдгорлик қилиб қўйди.</verse>
				<verse number="46">Кейин у қариндош–уруғларига: “Тош тўплаб келинглар!” деди. Улар ҳам тош тўплаб келиб, бир уюм ҳосил қилишди ва тош уюмининг ёнида тамадди қилишди.</verse>
				<verse number="47">Бу жой Лобоннинг тилида Ёгар–Садуто, Ёқубнинг тилида Галед, деб аталадиган бўлди.</verse>
				<verse number="48">Лобон: “Бу тош уюми бугун сен билан менинг орамизда гувоҳдир”, деб бу жойни Галед, деб атайдиган бўлди.</verse>
				<verse number="49">Шунингдек, у: “Биз бир–биримиздан айрилганимиздан кейин, Эгам сен билан мени кузатиб турсин”, деб бу жойни Миспах, деб атади. Сўнг шундай деди:</verse>
				<verse number="50">— Агар қизларимнинг дилини оғритсанг ёки уларнинг устига хотин олсанг, эсингда тут, ҳатто мен билмаган тақдирда ҳам, Худо сен билан менинг ўртамизда гувоҳдир.</verse>
				<verse number="51">Сўнг Лобон Ёқубга яна деди: — Икковимизнинг ўртамизда мен ўрнатган мана бу тош уюми билан устунга қара.</verse>
				<verse number="52">Булар бизнинг онтимизга гувоҳ бўлиб, икковимизнинг ўртамизда турибди. Мен сенга зарар етказиш ниятида бу тош уюмидан нарига ўтмайман, сен ҳам менга зарар етказиш ниятида бу тош уюми ва устундан берига ўтмаслигинг лозим.</verse>
				<verse number="53">Ота–боболаримизнинг Худоси — сенинг бобонг Иброҳимнинг Худоси ва менинг бобом Нахўрнинг Худоси — ўртамизда ҳакам бўлсин. Шундай қилиб, Ёқуб отаси Исҳоқ сажда қиладиган Худо номи билан қасам ичди.</verse>
				<verse number="54">Ёқуб қурбонлик қилиб, ҳаммани зиёфатга таклиф қилди. Улар тунни қирда ўтказишди.</verse>
				<verse number="55">Эртасига Лобон саҳарда турди. Қизларини, набираларини ўпиб, ҳаммаларини дуо қилди. Сўнгра уйига қайтиб кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Ёқуб оила аъзоларини бошлаб йўлда кетаётган эди, Худонинг фаришталари унга дуч келиб қолди.</verse>
				<verse number="2">Ёқуб уларни кўриб: “Бу Худонинг лашкаргоҳи!” деди. Шунинг учун бу жойга Моханайим, деб ном берди.</verse>
				<verse number="3">Ёқуб боришидан олдин Сеир, яъни Эдом юртида истиқомат қилаётган акаси Эсовга хабарчиларни юборди.</verse>
				<verse number="4">Ёқуб хабарчиларга шундай кўрсатма берган эди: — Эсов ҳазратларига шундай деб айтинглар: “Қулингиз Ёқуб айтмоқдаки, у шу пайтгача Лобоннинг хонадонида яшади.</verse>
				<verse number="5">Энди моллар, эшаклар, қўй–эчкилар, қул ва чўриларга эга бўлди. Келаётганидан сизни хабардор қилиш учун бизни хабарчи қилиб юборди. Унинг умиди шуки, сиз унга меҳр–мурувват кўрсатсангиз.”</verse>
				<verse number="6">Хабарчилар қайтиб келиб, Ёқубга шундай дедилар: “Акангиз Эсовнинг олдига бордик. У сизни кутиб олишга келяпти, ёнида тўрт юзта одами ҳам бор.”</verse>
				<verse number="7">Ёқуб бу хабарни эшитди–ю, қўрқиб, ваҳимага тушди. Хонадонидаги одамларини, қўй–эчкиларини, мол подаларини, туяларини икки қисмга бўлди.</verse>
				<verse number="8">У: “Агар Эсов келиб, битта қисмни қириб ташласа, нариги қисми қутулиб омон қолади–ку”, деб ўйлади.</verse>
				<verse number="9">Кейин Ёқуб ибодат қилди: — Эй, бобом Иброҳимнинг, отам Исҳоқнинг Худоси! Эй, Эгам! Менга: “Ўз юртингга, қариндошларинг олдига қайтиб бор, сенга омад келтираман”, деб ваъда берган эдинг.</verse>
				<verse number="10">Мен, қулингга кўрсатган садоқатингга, иноятингга лойиқ эмасман. Илгари Иордан дарёсини кечиб ўтганимда, таёғимдан бошқа ҳеч нарсам йўқ эди. Энди оила аъзоларим икки қўрғонни тўлдирадиган бўлди.</verse>
				<verse number="11">Илтижо қиламан, мени акам Эсовнинг қўлидан қутқаргин. У келиб, мен билан бирга хотинларимни, болаларимни ўлдиради, деб қўрқаман.</verse>
				<verse number="12">Сен эса менга: “Сенга омад келтираман, сенинг наслингни денгиздаги қумдек кўпайтираман, кўплигидан наслингни санаб бўлмайди”, деб ваъда берган эдинг. Илтижо қиламан, ваъдангни ёдингда тут.</verse>
				<verse number="13">Ёқуб тунни ўша ерда — ибодат қилган жойда ўтказди. Кейин сурувидан акаси Эсовга икки юзта она эчки, йигирмата така, икки юзта совлиқ ва йигирмата қўчқор, ўттизта соғин туяни бўталоқлари билан, қирқта сигир ва ўнта буқа, йигирмата моча эшак ва ўнта эркак эшакни ҳадя қилиш учун танлаб олди.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Ёқуб бу ҳайвонларни подаларга бўлиб, хизматкорларига топширар экан, уларга шундай деди: — Мендан олдин юринглар, ҳар бир поданинг орасида бўш масофа қолдиринглар.</verse>
				<verse number="17">У энг олдинги подани ҳайдаб бораётган хизматкорига шундай кўрсатма берди: — Эсов акам сени учратиб қолиб: “Кимнинг хизматкорисан? Қаерга кетяпсан? Олдингдаги пода кимники?” деб сўраганда,</verse>
				<verse number="18">сен: “Бу подалар қулингиз Ёқубники, буларни сиз, тўрамга, ҳадя қилиб юбордилар, ўзи ҳам орқамизда келяптилар”, деб айтгин.</verse>
				<verse number="19">Ёқуб подани ҳайдаб бораётган иккинчи, учинчи, хуллас, ҳамма хизматкорларига ҳам бир хил кўрсатма бериб: — Эсовни учратиб қолганингизда, ўша гапларимни айтинглар, — деди.</verse>
				<verse number="20">“Қулингиз Ёқуб орқамизда келяптилар”, деб албатта айтинглар, — деб таъкидлади. Чунки Ёқуб: “Ўзимдан олдин юборган ҳадяларим билан Эсов акамнинг кўнглини юмшатаман, у билан юзма–юз учрашганимизда, мени кечирса ажабмас”, деб умид қилаётган эди.</verse>
				<verse number="21">Шундай қилиб, Ёқуб ўзи боришидан олдин, ҳадяларни жўнатиб юборди ва бу кечани чодир тиккан жойда ўтказди.</verse>
				<verse number="22">Ўша куни тунда Ёқуб ўрнидан турди. Иккала хотинини, иккала чўрисини, ўн битта боласини Явоқ дарёси кечувидан ўтказди.</verse>
				<verse number="23">Улар дарёнинг нариги қирғоғига ўтиб бўлганларидан кейин, бутун мол–мулкини ҳам ўтказди.</verse>
				<verse number="24">Ёқуб дарёнинг бу томонида ёлғиз ўзи қолди. Ўша ерда бир одам билан тонг отгунча курашди.</verse>
				<verse number="25">Ўша одам кўрдики, Ёқубни мағлуб қила олмас экан. Бир пайт у Ёқубнинг бўксасига бир урган эди, сони бўғинидан чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="26">— Мени қўйиб юбор, тонг отяпти, — деди ўша одам. — Мени дуо қилмасанг, кеткизмайман, — ҳансираб деди Ёқуб.</verse>
				<verse number="27">— Исминг ким? — деб сўради ўша одам. — Ёқуб, — деб жавоб берди у.</verse>
				<verse number="28">— Бундан кейин сенинг исминг Ёқуб эмас, Исроил бўлсин, — деди ўша одам. — Чунки сен Худо ва инсонлар билан олишиб, ғолиб чиқдинг.</verse>
				<verse number="29">— Илтимос, исмингни айт! — деди Ёқуб. — Нимага Менинг исмимни сўраяпсан? — деб сўради ўша одам. Шундай деди–ю, у Ёқубни дуо қилди.</verse>
				<verse number="30">Ёқуб: “Худо билан юзма–юз бўлибман–у, ҳаётим сақланиб қолибди–я”, деб бу жойга Паниёл, деб ном берди.</verse>
				<verse number="31">Ёқуб Паниёлдан кетаётганда, қуёш чиққан эди. Сони оғриётгани учун, у оқсоқланиб юрарди.</verse>
				<verse number="32">Ўша одам Ёқубнинг бўксасига ургани сабабли, Исроил халқи ўша тунда юз берган воқеанинг хотири учун бугунгача сон гўштини емайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">Ёқуб қараса, Эсов келаётган экан, ёнида тўрт юзта одами ҳам бор. Ёқуб болаларини Леахга, Роҳилага ва иккала чўрисига тақсимлади.</verse>
				<verse number="2">Чўрилари билан уларнинг болаларини энг олдинга, Леах билан унинг болаларини улардан кейин, Роҳила билан Юсуфни эса охирига қўйди.</verse>
				<verse number="3">Ёқубнинг ўзи уларнинг олдида борди. Акасининг олдига етиб боргунча етти марта эгилиб таъзим қилди.</verse>
				<verse number="4">Эсов ҳам укасини кутиб олгани югуриб бориб, уни қучоқлаб олди. Ёқубнинг бўйнига осилиб, ўпди. Иккови ҳам йиғлар эдилар.</verse>
				<verse number="5">Эсов аёлларга ва болаларга қараб: — Ёнингдаги бу одамлар сенга ким бўлади? — деб сўради. — Мен, қулингизга Худо иноят қилиб берган болаларим, — деди Ёқуб.</verse>
				<verse number="6">Шундан кейин чўрилар билан уларнинг болалари Эсовнинг олдига келишиб, унга эгилиб таъзим қилдилар.</verse>
				<verse number="7">Улардан кейин Леах билан унинг болалари яқин келиб, эгилиб таъзим қилишди. Охирида Юсуф билан Роҳила яқин келиб, эгилиб таъзим қилдилар.</verse>
				<verse number="8">— Менга сурувлару подалар жўнатибсан, бундан мақсадинг нима эди? — деб сўради Эсов. — Ҳазратимнинг илтифотига сазовор бўлишим учун ҳадя қилиб юборган эдим, — деб жавоб берди Ёқуб.</verse>
				<verse number="9">— Раҳмат, ука, ўзимники жуда кўп, ўзингники ўзингга буюрсин, — деди Эсов.</verse>
				<verse number="10">— Йўқ, илтимос, агар мени илтифотингизга сазовор билсангиз, ҳадяларимни оласиз, — деб туриб олди Ёқуб. — Сиз мени шундай яхши кутиб олдингизки, мен учун сизнинг юзингизни кўриш — Худонинг юзини кўришга ўхшайди.</verse>
				<verse number="11">Илтимос қиламан, ҳадяларимни олинг. Худо менга иноят қилиб, керакли ҳамма нарсани берди. Ёқуб қаттиқ илтимос қилавергандан кейин, охири, Эсов ҳадяларни олишга рози бўлди.</verse>
				<verse number="12">— Қани, энди кетайлик, мен сенга йўл кўрсатиб бораман.</verse>
				<verse number="13">Ёқуб эса шундай деди: — Ўзингиз кўриб турибсиз, ҳазратим, болаларим чиниқмаган, қўй–сигирларим ҳам болалаган. Қўй–сигирларимни бир кунгина қистаб ҳайдасалар, бутун чорва нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="14">Шунинг учун мендан олдинда кетаверсангиз. Мен чорванинг юришига ва болаларнинг қадамига қараб секин боравераман. Сиз билан Сеир юртида учрашамиз.</verse>
				<verse number="15">— Бўпти, бўлмаса, одамларимдан баъзиларини сен билан қолдирай, ҳам сизларга йўл кўрсатиб боради, ҳам қўриқлаб кетади, — деди Эсов. — Нима қиласиз овора бўлиб?! Менга кўп меҳрибонлик кўрсатяпсиз, шунга ҳам раҳмат.</verse>
				<verse number="16">Эсов ўша куни Сеирга қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="17">Ёқуб эса оиласи билан Сухўтга қараб кетди. У ерда ўзига бир уй, чорваси учун қўралар қурди. Шунинг учун бу жойга Сухўт, деб ном берилди.</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, Ёқуб Паддон–Орамдан Канъон юртидаги Шакам шаҳрига эсон–омон қайтиб келди. Шаҳар ташқарисида чодирларини тикди.</verse>
				<verse number="19">У чодир тиккан жойлар Хамўр деган одамнинг ўғилларига қарашли мулк эди. Хамўр Шакамнинг отаси эди. Ёқуб бу жойларни Хамўрнинг ўғилларидан юз бўлак кумушга сотиб олди.</verse>
				<verse number="20">У бу ерда қурбонгоҳ қуриб, бу жойни: “Худо Исроилнинг Худосидир”, деб атади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Бир куни Ёқубнинг Леахдан кўрган қизи Дина шу ерлик қизларни кўришга борди.</verse>
				<verse number="2">Бу ернинг беги Хамўр бўлиб, у Хив уруғидан эди. Хамўрнинг ўғли Шакам қизни кўриб қолиб, ушлади ва унинг номусига тегди.</verse>
				<verse number="3">Шакам Динани қаттиқ севиб қолди, қизнинг севгисини қозонишга ҳаракат қилди.</verse>
				<verse number="4">Отасига: “Шу қизни менга олиб беринг”, деб айтди.</verse>
				<verse number="5">Ёқуб қизининг номуси топталганини эшитди. Ёқубнинг ўғиллари эса далада мол–қўйларини боқиб юрган эдилар. Улар қайтиб келгунларича Ёқуб ўзини босиб турди.</verse>
				<verse number="6">Шакамнинг отаси Хамўр бу иш юзасидан гаплашгани Ёқубнинг олдига келди.</verse>
				<verse number="7">Шу пайтда Ёқубнинг ўғиллари даладан келиб қолишди. Сингиллари шарманда бўлганини эшитишди–ю, қаттиқ ғазабланиб, тутақиб кетдилар. Шакам Ёқубнинг қизини булғаб, Исроилда шармандали иш қилган эди. Бундай иш ҳеч бўлмаслиги керак эди.</verse>
				<verse number="8">Хамўр уларга: — Ўғлим Шакамнинг қизингизга ишқи тушиб қолибди, илтимос, қизингизни ўғлимга берсангизлар, — деди.</verse>
				<verse number="9">— Бир–биримиз билан қуда–андачилик қилайлик, қизларингизни ўғилларимизга олиб берайлик, ўғилларингизга қизларимизни олиб беринглар.</verse>
				<verse number="10">Шунда юртимизда биз билан бирга яшайверасизлар, хоҳлаган ерингизда яшайверасизлар, бемалол савдо–сотиқ қилаверасизлар, ерларимиздан ўзларингизга мулк орттирасизлар.</verse>
				<verse number="11">Шакам ҳам Динанинг отаси билан акаларига илтимос қилиб, деди: — Менга мурувват қилинглар, Динани менга беринглар, эвазига истаган нарсаларингизни бераман.</verse>
				<verse number="12">Қанча қалин ёки совға талаб қиласизлар — мен учун аҳамияти йўқ, бераман. Фақат қизингизга уйлансам бўлди.</verse>
				<verse number="13">Шакам Динани шарманда қилгани учун, Шакам билан Хамўрни Динанинг акалари алдадилар.</verse>
				<verse number="14">Улар Шакам билан Хамўрга дедилар: — Синглимизни қандайдир суннатсиз одамга беролмаймиз. Агар берсак, биз иснодга қоламиз.</verse>
				<verse number="15">Биз фақат бир шарт билан рози бўламиз: ҳамма эркакларингиз бизга ўхшаб суннат қилинишлари керак.</verse>
				<verse number="16">Шунда биз қизларимизни сизларга берамиз, сизларнинг қизларингизни оламиз. Сизларнинг орангизда яшаб, сизлар билан бир халқ бўламиз.</verse>
				<verse number="17">Лекин бизнинг шартимизга кўнмасдан, суннат қилинмасаларингиз, синглимизни олиб кетамиз.</verse>
				<verse number="18">Уларнинг гапига Хамўр билан Шакам бажонидил рози бўлишди.</verse>
				<verse number="19">Шакам Динага хуштор бўлиб қолганидан, бу талабни бажаришни тезлаштирди. У оиласида энг ҳурматга сазовор одам эди.</verse>
				<verse number="20">Хамўр билан Шакам шаҳар дарвозасига келиб, шаҳарнинг оқсоқолларига шундай дейишди:</verse>
				<verse number="21">— У одамлар — бизнинг дўстларимиз. Улар бизнинг юртимизда яшаб, савдо–сотиқ қилаверсинлар. Юртимиз кенг, уларга ҳам етади. Шунда бир–биримиз билан қиз олиб, қиз беришамиз.</verse>
				<verse number="22">Улар фақат бир шарт билан бизнинг орамизда яшаб, биз билан бир халқ бўлишга рози: орамиздаги ҳамма эркаклар, улар сингари, суннат бўлишлари керак экан.</verse>
				<verse number="23">Агар биз шундай қилсак, уларнинг ҳамма қўй–эчкилари, мол–мулки бизники бўлади. Келинглар, уларнинг айтганларига рози бўлайлик, токи улар бизнинг орамизда яшаб қолишсин.</verse>
				<verse number="24">Шаҳар дарвозасига борганлар Хамўр билан унинг ўғли Шакамнинг гапларини эшитгач, рози бўлдилар. Бутун шаҳар эркаклари суннат қилиндилар.</verse>
				<verse number="25">Орадан уч кун ўтди. Шаҳарнинг ҳамма эркаклари суннат қилинганлари учун ҳали ҳам оғриб ётган эдилар. Ёқубнинг икки ўғли — Динанинг акалари Шимўн билан Леви қиличларини олдилар ва бамайлихотир шаҳарга кирдилар. Шаҳардаги ҳамма эркакни ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="26">Хамўр билан унинг ўғли Шакамни ҳам ўлдириб, Шакамнинг уйидан Динани олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="27">Ёқубнинг қолган ўғиллари, синглимизни шарманда қилганлари учун қасос оламиз, деб жасадларни талаб, шаҳарни талон–тарож қилдилар.</verse>
				<verse number="28">Улар шаҳардаги ва далалардаги жамики қўй–эчкиларни, мол подаларини, эшакларни олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="29">Шаҳар халқининг ҳамма бойликларини, уйларидаги ҳамма нарсасини ўлжа қилиб, болаларини ва аёлларини асир қилиб олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="30">Шунда Ёқуб Шимўн билан Левига деди: — Сизлар бошимга бало келтирдингиз. Энди бу юртдаги Канъон ва Париз халқлари, қолаверса, ҳамма мени ёмон кўради. Биз озчилик бўлсак, ахир. Улар биргалашиб ҳужум қилиб қолгудек бўлса, ҳаммамиз қирилиб кетамиз–ку!</verse>
				<verse number="31">Шунда ўғиллар: — Синглимизга фоҳишадай муомала қилишига йўл қўймаймиз! — деб эътироз билдирдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="35">
				<verse number="1">Худо Ёқубга деди: — Қани, отлан, Байтилга кўчиб кет, ўша ерда жойлашиб, қурбонгоҳ ўрнат. Сен аканг Эсовдан қочиб кетаётганингда, Мен у ерда сенга зоҳир бўлган эдим.</verse>
				<verse number="2">Ёқуб хонадонидагиларга ва ёнидагиларга айтди: — Бегона худоларингизни йўқотинглар, ўзларингизни поклаб, тоза кийимларингизни кийинглар.</verse>
				<verse number="3">Энди бу ердан кетиб, Байтилга борамиз. У ерда мен Худога қурбонгоҳ қураман. Кулфатда қолганимда, Худо менга мадад берган эди. Қаерга борсам, У мен билан бирга бўлди.</verse>
				<verse number="4">Ҳаммалари бегона худоларини, зиракларини Ёқубга беришди. Ёқуб бу нарсаларни Шакам яқинидаги эман дарахтининг остига кўмди.</verse>
				<verse number="5">Ёқуб хонадонидагиларини бошлаб йўлга тушганда, Худо бутун атрофдаги шаҳарлар аҳолисига қўрқув юборди. Шунинг учун ҳеч ким уларни таъқиб қилмади.</verse>
				<verse number="6">Ниҳоят, Ёқуб бутун хонадонидагиларни бошлаб Луз шаҳрига етиб келди. (Луз ҳозир Байтил, деб юритилади.)</verse>
				<verse number="7">Ёқуб бу ерда бир қурбонгоҳ қуриб, бу жойни Байтилнинг Худоси, деб атади. Ёқуб акасидан қочиб кетаётганда, Худо Ўзини унга шу ерда зоҳир қилган эди.</verse>
				<verse number="8">Улар шу ерда турганларида, Ривқонинг энагаси Добира вафот қилди. Уни Байтилнинг ёнидаги эман дарахти остига дафн қилдилар. Ўшандан буён бу дарахт Йиғи дарахти, деб юритилади.</verse>
				<verse number="9">Ёқуб Паддон–Орамдан қайтиб келгандан кейин, Худо унга яна зоҳир бўлди ва унга марҳамат кўрсатиб, деди:</verse>
				<verse number="10">“Сенинг исминг Ёқуб, лекин бундан кейин сени Ёқуб, деб чақирмайдилар, сенинг исминг Исроил бўлади.” Шунинг учун у Исроил, деб ном олди.</verse>
				<verse number="11">Худо шундай деди: — Мен Қодир Худоман, баракали бўл, наслинг кўп бўлсин. Буюк халқ, ҳатто кўп халқлар сендан пайдо бўлади. Сен шоҳларнинг бобоси бўласан.</verse>
				<verse number="12">Мен Иброҳимга ва Исҳоққа ваъда қилган юртни сенга бераман. Сендан кейин бу ерни наслингга бераман.</verse>
				<verse number="13">Шундан кейин Худо Ёқубга гапирган жойидан кетди,</verse>
				<verse number="14">Ёқуб ўша жойга ёдгорлик тоши ўрнатди. Сўнгра ёдгорлик тоши устига Худога атаб шароб ва зайтун мойи қуйди.</verse>
				<verse number="15">Ёқуб бу жойга Байтил, деб ном берди.</verse>
				<verse number="16">Ёқуб билан унинг оиласи Байтилдан чиқиб, Эфрат томон йўл олдилар. Улар Эфратга ҳали етиб бормасдан, Роҳиланинг кўзи ёрийдиган пайти келди, уни қаттиқ тўлғоқ тутиб қолди.</verse>
				<verse number="17">Роҳила тўлғоқдан кўп азоб чеккандан кейин, ниҳоят, дояси: “Қўрқма, яна ўғил туғдинг”, деди.</verse>
				<verse number="18">Роҳила жон бераётганда, охирги нафасда ўғлининг исмини Бенўн, деб қўйди. Отаси эса унга Бенямин, деб исм қўйди.</verse>
				<verse number="19">Шундай қилиб, Роҳила вафот этди ва Эфрат йўлида дафн қилинди. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм, деб юритилади.)</verse>
				<verse number="20">Ёқуб Роҳиланинг қабрига ёдгорлик тоши ўрнатди. Бу тош шу кунгача бор.</verse>
				<verse number="21">Шундан кейин Ёқуб яна кўчиб, Эдер минораси ортида чодирини тикди.</verse>
				<verse number="22">Ёқуб ўша ерда яшаётганда, Рубен отасининг чўриси Билхахнинг ёнига кирди. Ёқуб буни эшитиб қолди. Ёқубнинг ўн иккита ўғли бор эди:</verse>
				<verse number="23">Леахдан туғилган ўғиллари — Рубен (Ёқубнинг тўнғич ўғли), Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор ва Забулун.</verse>
				<verse number="24">Роҳиладан туғилган ўғиллари — Юсуф билан Бенямин.</verse>
				<verse number="25">Роҳиланинг чўриси Билхахдан туғилган ўғиллари — Дан билан Нафтали.</verse>
				<verse number="26">Леахнинг чўриси Зилподан туғилган ўғиллари — Гад билан Ошер. Ёқубнинг Паддон–Орамда туғилган ўғиллари ана шулар эди.</verse>
				<verse number="27">Ёқуб Мамрега — Хират–Арбага отасининг уйига келди. (Хират–Арба ҳозир Хеврон, деб юритилади.) Иброҳим ва Исҳоқ Хевронда истиқомат қилиб турган эдилар.</verse>
				<verse number="28">Исҳоқ 180 йил умр кўрди.</verse>
				<verse number="29">У кексайиб, ёшини яшаб оламдан ўтди. Ўғиллари Эсов билан Ёқуб уни дафн қилишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="36">
				<verse number="1">Эсовнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир (у Эдом исми билан таниқли):</verse>
				<verse number="2">Эсов Канъонлик қизларга уйланган эди. Биринчи хотинининг исми Оида бўлиб, Хет халқидан Элўн деганнинг қизи эди. Иккинчисиники Охолибом бўлиб, Хив халқидан Анаҳ деганнинг қизи эди. Бобосининг исми Зибўн эди.</verse>
				<verse number="3">Учинчи хотинининг исми Босимат бўлиб, Исмоилнинг қизи эди. Қизнинг Наваёт деган акаси бор эди.</verse>
				<verse number="4">Эсов Оидадан Элифаз деган ўғлини кўрди. Босиматдан Рувел деган ўғлини кўрди.</verse>
				<verse number="5">Охолибомдан Ёуш, Ялом ва Кўрах деган ўғилларини кўрди. Эсовнинг Канъон юртида туғилган ўғиллари ана шулардир.</verse>
				<verse number="6">Сўнгра Эсов хотинларини, болаларини, хонадонидаги ҳамма одамларини, подасию сурувларини, Канъон юртида топган жамики бойликларини олиб, укаси Ёқубдан узоқроқ ерга кўчиб кетди.</verse>
				<verse number="7">Икковининг подалари ва сурувлари бениҳоя кўп бўлганидан, ер торлик қилиб қолган эди.</verse>
				<verse number="8">Шунинг учун Эсов, яъни Эдом, Сеир тоғларига бориб ўрнашди.</verse>
				<verse number="9">Сеир тоғларидаги Эдом халқининг ота–бобоси Эсовнинг насл–насаби мана булардир:</verse>
				<verse number="10">Эсовнинг ўғиллари қуйидагилардир: хотини Оидадан туғилган ўғли Элифаз, Босиматдан туғилган ўғли Рувел.</verse>
				<verse number="11">Элифазнинг ўғиллари исми Темон, Ўмар, Зафў, Гатам ва Ханаз эди.</verse>
				<verse number="12">Элифазнинг Тимна деган чўриси бор эди. Ўша чўрисидан ҳам ўғил кўриб, исмини Омолек қўйди. Эсовнинг Оидадан кўрган набиралари ана шулар эди.</verse>
				<verse number="13">Рувелнинг ўғиллари исми Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо эди. Булар Эсовнинг хотини Босиматнинг набиралари эди.</verse>
				<verse number="14">Эсов Анаҳнинг қизи Охолибомдан ҳам учта ўғил кўрган эди. Ўғилларининг исми Ёуш, Ялом ва Кўрах эди.</verse>
				<verse number="15">Эсовнинг ўғиллари ва набиралари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Эсовнинг тўнғич ўғли Элифазнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Темон, Ўмар, Зафў, Ханаз,</verse>
				<verse number="16">Кўрах, Гатам ва Омолек уруғлари. Эдом юртидаги бу уруғлар Эсовнинг хотини Оидадан пайдо бўлган эди.</verse>
				<verse number="17">Эсов ўғли Рувелнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо уруғлари. Эдом юртидаги бу уруғлар Эсовнинг хотини Босиматдан пайдо бўлган эди.</verse>
				<verse number="18">Эсовнинг хотини Охолибомдан кўрган ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Ёуш, Ялом ва Кўрах уруғлари. Охолибомнинг отаси Анаҳ эди.</verse>
				<verse number="19">Эсовдан (яъни Эдом) келиб чиққан уруғларнинг ҳаммаси ана шулардир.</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">Эдом юртининг туб аҳолиси қабилаларга бўлинган эди. Бу қабилаларнинг ота–бобоси Сеир деган одам бўлиб, у Хорим халқидан эди. Сеирнинг қуйидаги насллари уруғларга асос солди: Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан.</verse>
				<verse number="22">Лўтоннинг ўғиллари исми Хўри ва Хўмам эди. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="23">Шўвалнинг ўғиллари исми Элвон, Монахат, Эбал, Шафо ва Ўнам эди.</verse>
				<verse number="24">Зибўннинг ўғиллари исми Оё ва Анаҳ эди. Анаҳ отаси Зибўннинг эшакларини боқиб юрганда, саҳрода иссиқ булоқлар топган эди.</verse>
				<verse number="25">Анаҳнинг ўғли исми Дишон эди. Анаҳнинг Охолибом деган қизи ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="26">Дишоннинг ўғиллари исми Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон эди.</verse>
				<verse number="27">Эзернинг ўғиллари исми Билхан, Завон ва Оқон эди.</verse>
				<verse number="28">Дишаннинг ўғиллари исми Уз ва Орон эди.</verse>
				<verse number="29">Шундай қилиб, қуйидагилар Хорим халқи уруғларининг йўлбошчилари бўлди: Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ,</verse>
				<verse number="30">Дишон, Эзер ва Дишан. Хорим халқининг уруғлари Сеир юртида яшаган уруғ йўлбошчилари номи билан юритилган.</verse>
				<verse number="31">Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир:</verse>
				<verse number="32">Бавўр ўғли Бэлах, у Динхаба шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="33">Бэлах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="34">Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди.</verse>
				<verse number="35">Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Обит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди.</verse>
				<verse number="36">Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="37">Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="38">Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="39">Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад шоҳ бўлди. У Поғу шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси Матрид, бобоси Мезахаб эди.</verse>
				<verse number="40">Эсов уруғларининг йўлбошчилари номлари қуйидагичадир: Тимно, Элво, Етет,</verse>
				<verse number="41">Охолибом, Элох, Пинон,</verse>
				<verse number="42">Ханаз, Темон, Мивзар,</verse>
				<verse number="43">Махдиёл ва Иром. Эдом халқининг ота–бобоси Эсов уруғларининг номлари ана шулардир. Ҳар бир уруғ ўзи эгаллаган ҳудудга ўзининг номини берган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="37">
				<verse number="1">Исҳоқ вафот этгандан кейин, Ёқуб яна Канъон юртида — отаси яшаган юртда ўрнашди.</verse>
				<verse number="2">Ёқубнинг хонадони тарихи қуйидагичадир. Юсуф ўн етти ёшга кирганда, кўпинча ўгай акалари — Билхах ва Зилпонинг ўғиллари билан бирга отасининг қўй–эчкиларини боққани борар эди. Юсуф акалари қилаётган баъзи ёмон ишлардан отасини хабардор қилиб турар эди.</verse>
				<verse number="3">Ёқуб Юсуфни қариган чоғида кўргани учун, бошқа ўғилларига қараганда кўпроқ яхши кўрар эди. Ёқуб Юсуфга беқасам чопон олиб берди.</verse>
				<verse number="4">Акалари кўрдиларки, оталари Юсуфни улардан ортиқ яхши кўрар экан. Шунинг учун акалари Юсуфни ёмон кўриб қолдилар, унга яхши гапирмасдилар.</verse>
				<verse number="5">Кунларнинг бирида Юсуф туш кўрди. У акаларига тушини айтиб берганда, акалари Юсуфни баттар ёмон кўриб қолдилар.</verse>
				<verse number="6">Юсуф акаларига шундай деди: — Тушимга қулоқ солинглар, мен туш кўрибман.</verse>
				<verse number="7">Биз далада буғдой боғлаётган эканмиз. Бирдан менинг боғламим кўтарилиб, тик турибди. Сизларнинг боғламларингиз менинг боғламимни ўраб олиб, таъзим қилаётган эмиш.</verse>
				<verse number="8">— Эҳ–ҳа, сен ҳали бизнинг устимиздан шоҳ бўлмоқчимисан, сен–а?! — деб акалари киноя билан ундан сўрашди. Кўрган тушини айтиб бергани учун акалари уни яна ҳам ёмон кўриб қолишган эди.</verse>
				<verse number="9">Кейинроқ Юсуф яна туш кўрди ва тушини акаларига айтиб берди: — Қаранглар, яна туш кўрибман. Тушимда қуёш, ой ва ўн битта юлдуз менга таъзим қилиб турган эмиш.</verse>
				<verse number="10">Лекин Юсуф тушини отаси билан акаларига айтиб берганда, отаси унга танбеҳ берди: — Қанақа туш кўрдинг ўзи?! Мен, онанг, акаларинг сенинг олдингга келиб, тиз чўкишимиз керак экан–да?!</verse>
				<verse number="11">Акалари Юсуфга ҳасад қилишарди. Лекин отаси бу воқеани доимо эсида тутди.</verse>
				<verse number="12">Бир куни Юсуфнинг акалари оталарининг қўй–эчкиларини боқиш учун Шакамга кетишди.</verse>
				<verse number="13">Ёқуб Юсуфга: — Акаларинг Шакамда қўй–эчкиларни боқишяпти, — деди. — Сени акаларинг олдига юборсам, дегандим. — Хўп бўлади, отажон, — деди Юсуф.</verse>
				<verse number="14">— Бориб бил–чи, акаларинг тинч–омон юришибдимикан, қўй–эчкиларнинг аҳволи яхшимикан, — деди Ёқуб, — кейин менга хабарини олиб кел. Шундай қилиб, Ёқуб Юсуфни Хеврон водийсидан йўлга жўнатди. Юсуф Шакамга етиб келди.</verse>
				<verse number="15">Ўша атрофда айланиб юрган эди, бир одам уни кўриб қолди. — Нимани излаб юрибсан? — деб сўради ҳалиги одам.</verse>
				<verse number="16">— Акаларимни излаб юрибман, — деди Юсуф. — Мабодо билмайсизми, қўй–эчкиларни қаерда боқиб юришибди экан?</verse>
				<verse number="17">— Улар бу ердан кетишган, — деди ўша одам. — Акаларинг, Дўтанга борамиз, деб айтганларини эшитган эдим. Юсуф акаларини излаб Дўтанга кетди. Уларни ўша ердан топди.</verse>
				<verse number="18">Улар узоқдан Юсуфни кўришди. Юсуф келмасдан олдин, акалари уни ўлдириш учун фитна тайёрлаб қўйдилар.</verse>
				<verse number="19">Улар бир–бирларига: — Ана туш кўрувчи келяпти, — дейишди.</verse>
				<verse number="20">— Келинглар, уни ўлдириб, чуқур сардобага ташлаймиз. Уни ёввойи ҳайвон еб кетди, деб гап тарқатамиз. Ўшанда кўрамиз унинг тушлари ҳақиқатга айланишини!</verse>
				<verse number="21">Лекин Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқармоқчи бўлди: — Унинг жонига қасд қилмайлик,</verse>
				<verse number="22">— деди Рубен, — қон тўкмайлик. Уни анави сардобага тириклайин ташлаб юбора қолайлик. Зинҳор унга қўл теккизмайлик. Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқариб, отаси ёнига қайтармоқчи эди.</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, Юсуф етиб келгач, акалари унинг беқасам чопонини ечиб олдилар–да,</verse>
				<verse number="24">ўзини сардобага ташлаб юбордилар. Сардоба сув сақлаш учун фойдаланиларди–ю, ўша пайтда қуруқ эди.</verse>
				<verse number="25">Шундан кейин улар овқатланиб ўтиришган эди, узоқдан шу томонга келаётган туялар карвонини кўриб қолишди. Карвон Исмоилий савдогарлар бўлиб, туяларга Гиладдан хушбўй зираворлар, мумиё, мирра юклаб, Мисрга олиб кетишаётган эди.</verse>
				<verse number="26">Шунда Яҳудо ака–укаларига деди: — Укамизни ўлдириб, қонини яширганимиз билан бирор фойда топармидик?!</verse>
				<verse number="27">Яхшиси, анави савдогарларга сотайлик. Шунда унинг ўлимида жавобгар бўлиб қолмаймиз. Нима бўлганда ҳам, у укамиз, жигаримиз–ку! Ҳамма ака–укалари рози бўлишди.</verse>
				<verse number="28">Исмоилий савдогарлар ўтиб кетишаётганда, Юсуфни акалари сардобадан тортиб чиқардилар ва уни йигирма бўлак кумушга сотдилар. Савдогарлар Юсуфни Мисрга олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="29">Бир пайт Рубен сардоба олдига қайтиб келиб қараса, сардобада Юсуф йўқ. Рубен қайғудан кийимларини йиртди.</verse>
				<verse number="30">У укалари олдига қайтиб келди ва: — Бола у ерда йўқ! Энди нима қиламан–а! — деб йиғлади.</verse>
				<verse number="31">Сўнг улар бир эчкини сўйиб, Юсуфнинг чопонини эчкининг қонига ботирдилар.</verse>
				<verse number="32">Улар беқасам чопонни оталарига олиб келдилар. — Мана бу чопонни даладан топиб олдик. Қаранг–чи, бу Юсуфнинг чопонимикан ёки йўқми?</verse>
				<verse number="33">Ёқуб Юсуфнинг чопонини таниди. — Э–воҳ! Бу ўғлимнинг чопони–ку! Уни бирорта ёввойи ҳайвон еган! Юсуф ўғлим тилка–пора бўлган!</verse>
				<verse number="34">Ёқуб қайғудан кийимларини йиртиб, қанорга ўранди. Ўғли учун узоқ вақт аза тутди.</verse>
				<verse number="35">Ўғиллари, қизлари унга тасалли беришга ҳаракат қилишарди. Лекин у тасалли топишни истамасди. “Ўликлар диёрига, ўғлимнинг олдига боргунимча аза тутаман”, деб айтарди. Шундай қилиб, Ёқуб ўғлига аза тутаверди.</verse>
				<verse number="36">Шу орада Исмоилий савдогарлар Юсуфни Мисрда Пўтифар деган одамга сотишди. Пўтифар Миср шоҳи — фиръавннинг аъёнларидан бири — сарой қўриқчиларининг бошлиғи эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="38">
				<verse number="1">Шу орада Яҳудо ака–укаларидан ажралиб, алоҳида бўлди ва Адуллам шаҳрига кўчиб келди. У Хирах деган одамга яқин жойга ўрнашди. Хирах ўша ерлик эди.</verse>
				<verse number="2">Яҳудо бу ерда Канъон халқидан бўлган бир қизни учратиб қолди. Бу қиз Шуво деган одамнинг қизи эди. Яҳудо ўша қизга уйланди.</verse>
				<verse number="3">Ўша аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Яҳудо ўғлига Ғур, деб исм қўйди.</verse>
				<verse number="4">Яҳудонинг хотини яна ҳомиладор бўлиб, иккинчи ўғлини туғди. Бу ўғлига Ўнан, деб исм қўйди.</verse>
				<verse number="5">Яҳудонинг хотини учинчи ўғлини туғди ва унга Шело, деб исм қўйди. Бу ўғли туғилганда, Яҳудо Хазиб шаҳрида эди.</verse>
				<verse number="6">Тўнғич ўғли Ғур улғайгач, Яҳудо уни Тамара деган қизга уйлантирди.</verse>
				<verse number="7">Лекин Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳлик қиларди. Охири, Эгамиз унинг жонини олди.</verse>
				<verse number="8">Шундан кейин Яҳудо Ўнанга айтди: — Сен акангнинг хотинига уйланиб, қайнағалик бурчингни бажар, токи акангга зурриёт қолсин.</verse>
				<verse number="9">Лекин Ўнан билардики, туғиладиган бола ўзиники ҳисобланмасди. Шу сабабдан Ўнан ҳар сафар Тамаранинг ёнига кирганда, акамга зурриёт қолмасин, деб уруғини ерга тўкарди.</verse>
				<verse number="10">Ўнан бу қилмиши билан Эгамизнинг олдида қабиҳлик қилаётган эди. Шунинг учун Эгамиз Ўнаннинг ҳам жонини олди.</verse>
				<verse number="11">Шундан кейин Яҳудо келини Тамарага: — Отангнинг уйига бориб турмушга чиқмай, ўтира тур–чи, ўғлим Шело улғайиб қолар, — деди. Чунки Яҳудо: “Шело ҳам акаларига ўхшаб ўлиб қолмасин”, деб қўрққан эди. Шундай қилиб, Тамара отасининг уйига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="12">Орадан бирмунча вақт ўтгач, Яҳудонинг хотини вафот этди. Яҳудо аза муддатини тугатгандан кейин, Адулламлик дўсти Хирах билан бирга Тимнах шаҳрига — қўйларининг жунини қирқаётганлардан хабар олгани кетди.</verse>
				<verse number="13">Кимдир Тамарага: “Қайнатанг қўйларининг жунини қирқаётганлардан хабар олгани Тимнахга кетяпти”, деб айтиб қолди.</verse>
				<verse number="14">Тамара эгнидаги азадорлик либосларини ўзгартирди. Юзини рўмол билан беркитиб олди–да, Энайим шаҳри дарвозасида ўтирди. Бу шаҳар Тимнахга борадиган йўлда эди. Яҳудонинг кичик ўғли Шело вояга етганини Тамара биларди. Лекин ҳалигача Тамарани Шелога олиб бермаган эдилар.</verse>
				<verse number="15">Яҳудо Тамарани кўриб қолди. Тамара юзини беркитиб олгани учун, Яҳудо: “Бу аёл фоҳиша бўлса керак”, деб ўйлади.</verse>
				<verse number="16">Яҳудо йўл бўйида ўтирган Тамаранинг олдига келди. Бу аёл ўзининг келини эканини Яҳудо билмагани учун, унга: “Мен билан бирга бўлгин”, деб таклиф қилди. — Сиз билан бўлсам, эвазига нима берасиз? — деб сўради Тамара.</verse>
				<verse number="17">— Сурувимдан бир улоқча юбораман, — деди Яҳудо. — Улоқчани юборгунингизча, менга гаровга бирон нарса қолдириб кетсангиз, — деди Тамара.</verse>
				<verse number="18">— Бўпти, гаровга нима берай? — деб сўради Яҳудо. — Бўйнингиздаги муҳрингизни боғичи билан, яна қўлингиздаги таёғингизни, — деди Тамара. Шундай қилиб, Яҳудо ўша нарсаларни Тамарага берди. Кейин у билан бўлди. Тамара Яҳудодан ҳомиладор бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="19">Тамара уйига борди. Юзидаги ёпинчиғини олиб, азадорлик либосларини яна кийиб олди.</verse>
				<verse number="20">Яҳудо дўсти Хирахдан: “Мана бу улоқчани олиб бориб ўша аёлга бер, мен унга берган гаровни қайтариб ол”, деб илтимос қилди. Лекин Хирах у аёлни топа олмади.</verse>
				<verse number="21">Хирах шу ерлик одамлардан: — Мана шу шаҳарнинг дарвозаси ёнида йўл четида бир фоҳиша ўтирар эди, ўша фоҳиша қаерда? — деб сўради. — Бу ерда ҳеч қандай фоҳиша йўқ, — деб жавоб беришди ўша одамлар.</verse>
				<verse number="22">Хирах Яҳудонинг олдига қайтиб келиб: — У аёлни топа олмадим, — деди, — шаҳар одамлари ҳам, бу ерда ҳеч қандай фоҳиша йўқ, деб айтишди.</verse>
				<verse number="23">— Майли, ўша нарсаларим у аёлга қолаверсин, — деди. — Мен унга улоқча жўнатгандим, сен топа олмадинг. Акс ҳолда масхара бўлардик.</verse>
				<verse number="24">Тахминан уч ойдан кейин Яҳудо: “Келининг Тамара фоҳиша экан, ҳомиладор бўлиб қолибди”, деган гап эшитди. — Уни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб ёқиб юборинглар! — деб буюрди Яҳудо.</verse>
				<verse number="25">Тамарани олиб чиққанларида, у қайнатасига шу хабарни юборди: “Мен мана бу боғичи бор муҳр ва таёқнинг эгасидан ҳомиладор бўлганман, илтимос, бу нарсаларнинг эгасини аниқласангиз”, деб хабар юборди.</verse>
				<verse number="26">Яҳудо бу нарсаларни таниб, деди: “Мен зиммамдаги мажбуриятимни бажармадим — Тамарани ўғлим Шелога олиб бермадим, Тамара эса тўғри иш қилди.” Шундан кейин Яҳудо Тамара билан бошқа бўлмади.</verse>
				<verse number="27">Тамаранинг кўзи ёрийдиган пайт яқинлашганда, унинг қорнида эгизаклар борлиги маълум бўлди.</verse>
				<verse number="28">Тамара туғаётганда, эгизаклардан бири қўлини ташқарига чиқарди. Доя: “Буниси биринчи бўлиб туғилди”, деб чақалоқнинг қўлига қизил ип боғлаб қўйди.</verse>
				<verse number="29">Лекин чақалоқ қўлини ичкарига тортиб олиши билан иккинчиси туғилди. Доя: “Сен йўлингни ўзинг ёриб чиқдинг!” деди. Шу сабабдан унга Параз, деб исм қўйилди.</verse>
				<verse number="30">Сўнгра қўлига қизил ип боғланган чақалоқ туғилди. Унга Зерах, деб исм қўйилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="39">
				<verse number="1">Исмоилий савдогарлар Юсуфни Мисрга олиб келишгач, уни Мисрлик Пўтифар деган бир одамга сотишди. Пўтифар фиръавннинг аъёнларидан бири бўлиб, қўриқчилар бошлиғи эди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унга кўп омад келтирарди. Юсуф Мисрлик хўжайинининг хонадонида хизмат қилиб юраверди.</verse>
				<verse number="3">Пўтифар кўрдики, Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, ҳар бир қилган ишида унга омад беряпти.</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, Юсуф хўжайинининг илтифотига сазовор бўлди, хўжайинининг мулозими бўлиб қолди. Пўтифар Юсуфни ўз хонадони устидан назоратчи қилиб, бутун мол–мулкини унга ишониб топширди.</verse>
				<verse number="5">Пўтифар Юсуфни назоратчи қилиб тайинлагани учун Эгамиз Юсуф туфайли Пўтифарнинг хонадони аҳлига, унинг уйидаги ва даласидаги бутун мол–мулкига барака берди.</verse>
				<verse number="6">Шундай қилиб, Пўтифар бутун мол–мулкини Юсуфнинг ихтиёрига қолдирди. Пўтифарнинг ейдиган овқатидан бошқа ҳеч нарса билан иши бўлмасди. Юсуф жуда чиройли, келишган йигит эди.</verse>
				<verse number="7">Орадан маълум вақт ўтгач, хўжайинининг хотини Юсуфга кўзларини сузиб: “Мен билан бирга бўл”, деб таклиф қилди.</verse>
				<verse number="8">Лекин Юсуф рад қилди ва хўжайинининг хотинига деди: — Ўзингиз ўйлаб кўринг, мен бу ерда бўлганим учун, хўжайиним хонадонидаги ҳеч бир нарса тўғрисида қайғурмайди, ҳамма нарсасини менинг қўлимга топшириб қўйди.</verse>
				<verse number="9">Бу хонадонда ҳеч ким мендан катта эмас. Сиздан бошқа бирор нарсани мендан аямади. Чунки сиз унинг хотинисиз. Қандай қилиб мен шу қадар қабиҳлик қилиб, Худога қарши гуноҳ қиламан?!</verse>
				<verse number="10">Пўтифарнинг хотини ҳар куни Юсуфга таклиф қилса ҳам, лекин Юсуф рад қилиб, у билан бўлмади.</verse>
				<verse number="11">Бир куни Юсуф ўз ишларини бажариш учун уйга кирди. Уйда хизматкорлардан биронтаси ҳам йўқ эди.</verse>
				<verse number="12">Аёл Юсуфнинг кийимидан ушлаб: “Мен билан бўл!” деди. Лекин Юсуф ташқарига қочиб чиқиб кетди. Юсуфнинг кийими эса аёлнинг қўлида қолди.</verse>
				<verse number="13">Аёл кўрдики, Юсуф кийимини унинг қўлида қолдириб, ташқарига қочиб чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="14">Шунда аёл уйдаги хизматкорларни чақирди. Аёл ҳўнграб деди: — Қаранглар! Манави ибронийни эрим, сизларни таҳқирласин, деб олиб келган экан! У мен билан ётгани кирган экан, овозим борича бақирдим.</verse>
				<verse number="15">Додлаганимдан кейин, кийимини ёнимда қолдириб, ташқарига қочиб чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="16">Хўжайин уйга келгунча, аёл Юсуфнинг кийимини ўзида сақлаб турди.</verse>
				<verse number="17">Аёл эрига ҳам ўша воқеани айтиб берди: “Сиз уйимизга олиб келган анави иброний қулваччаси хонамга кириб, мени таҳқирламоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="18">Мен дод солган эдим, у кийимини ёнимда қолдириб, ташқарига қочиб чиқиб кетди.”</verse>
				<verse number="19">Пўтифар хотинидан Юсуфнинг қилган муомаласини эшитгач, ғазабланди.</verse>
				<verse number="20">Пўтифар Юсуфни ушлаб, шоҳнинг маҳбуслари сақланадиган зиндонга ташлади. Шундай қилиб, Юсуф зиндонда қолаверди.</verse>
				<verse number="21">Лекин Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унга иноят кўрсатарди. Натижада зиндонбоши Юсуфга илтифот қиларди.</verse>
				<verse number="22">Зиндонбоши зиндондаги ҳамма маҳбусларга қараб туришни Юсуфга юклаб қўйди, зиндонда бўладиган ҳамма ишларга Юсуф масъул эди.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унинг ҳамма ишларига омад берар эди. Шунинг учун Юсуф масъул бўлган ишларга зиндонбоши аралашмасди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="40">
				<verse number="1">Бир куни соқийси билан новвойи Миср фиръавнини қаттиқ хафа қилди.</verse>
				<verse number="2">Фиръавн бу иккала аъёнидан — соқий билан новвойидан ғазабланиб,</verse>
				<verse number="3">уларни ҳам Юсуф ётган зиндонга қаматиб қўйди. Зиндон қўриқчилар бошлиғининг уйида эди.</verse>
				<verse number="4">Қўриқчилар бошлиғи Юсуфни соқий билан новвойнинг хизматига қўйди. Юсуф уларга хизмат қила бошлади. Улар анча вақт зиндонда қолдилар.</verse>
				<verse number="5">Фиръавннинг соқийси билан новвойи зиндонда ётар эканлар, бир куни кечаси иккови ҳам туш кўрдилар. Ҳар бир тушнинг ўзига хос маъноси бор эди.</verse>
				<verse number="6">Эрталаб Юсуф уларнинг ёнига келди. Уларнинг юзи ғамгин эди. Юсуф буни пайқади.</verse>
				<verse number="7">— Нимага бугун жуда ғамгин кўринасизлар? — деб сўради Юсуф улардан.</verse>
				<verse number="8">— Биз туш кўрган эдик, бу ерда тушимизни таъбирлаб берадиган бирон кимса йўқ, — деб жавоб беришди улар. — Тушларни таъбирлаш Худодандир, — деди Юсуф. — Марҳамат, тушингизни менга айтинг–чи.</verse>
				<verse number="9">Аввал соқий тушини Юсуфга айтиб берди: — Тушимда ток кўрибман. Ток олдимда турган эмиш.</verse>
				<verse number="10">Токнинг учта новдаси бор экан. Новдалар дарров куртак отиб, мева тугиб узумлар пишибди.</verse>
				<verse number="11">Фиръавннинг қадаҳи қўлимда эмиш. Мен узумларни олиб, фиръавннинг қадаҳига узумнинг шарбатини сиқибман. Кейин қадаҳни фиръавннинг қўлига берибман.</verse>
				<verse number="12">Юсуф унга деди: — Тушингизнинг таъбири шундай бўлур: учта новда — уч кун дегани.</verse>
				<verse number="13">Уч кун ичида фиръавн сизни зиндондан озод қилиб, олдинги мансабингизга қайтаради: сиз яна соқий бўлиб, илгаригидай шоҳга қадаҳ тутасиз.</verse>
				<verse number="14">Лекин сиздан бир илтимос: ишларингиз яхши бўлиб кетганда, мени ҳам эслаб қўйинг. Сиз менга илтифот кўрсатиб, фиръавнга мен тўғримда ҳам эслатиб қўйинг: мени зиндондан чиқариб олсин.</verse>
				<verse number="15">Мен аслида ибронийлар юртидан ўғирлаб келтирилганман. Бунинг устига, яна бу ерда зиндондаман, лекин ҳеч қандай айбим йўқ.</verse>
				<verse number="16">Новвой қараса, тушнинг таъбири яхшиликка экан. У Юсуфга деди: — Мен ҳам туш кўрибман. Бошимда учта нон саватни олиб кетаётган эмишман.</verse>
				<verse number="17">Энг тепадаги саватда фиръавнга аталган пишириқларнинг ҳар туридан бор экан. Лекин қушлар учиб келиб, бошимдаги саватдан пишириқларни чўқиётган экан.</verse>
				<verse number="18">— Тушингизнинг таъбири шундай бўлур, — деди Юсуф. — Учта сават — уч кун дегани.</verse>
				<verse number="19">Уч кун ичида фиръавн бошингизни танангиздан жудо қилиб, танангизни тик ўрнатилган ходанинг учига қоқтиради. Қушлар танангизни чўқиб ейди.</verse>
				<verse number="20">Орадан уч кун ўтгач, фиръавн туғилган кунида барча аъёнларига зиёфат берди. Соқийси билан новвойини ҳам зиндондан аъёнлари олдига чақиртирди.</verse>
				<verse number="21">Фиръавн соқийсини озод қилиб олдинги мансабига қайтарди. Шундай қилиб, соқий яна фиръавнга қадаҳ тутадиган бўлди.</verse>
				<verse number="22">Лекин Юсуф айтгандай, фиръавн новвойнинг бошини олдириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқтирди.</verse>
				<verse number="23">Соқий эса Юсуфни эсламади, уни унутиб юборди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="41">
				<verse number="1">Орадан икки йил ўтди. Бир куни Миср фиръавни туш кўрди. Тушида у Нил дарёси бўйида турган эмиш.</verse>
				<verse number="2">Бир пайт дарёдан еттита боқилган, семиз сигир чиқиб, қирғоқдаги ўтларни ея бошлабди.</verse>
				<verse number="3">Сўнгра дарёдан яна еттита сигир чиқибди. Бу сигирлар жуда ҳам хунук, ориқ экан. Булар семиз сигирларнинг ёнига келиб турибди.</verse>
				<verse number="4">Бир вақт ориқ сигирлар семиз сигирларни еб қўйибди! Шундан кейин фиръавн уйғониб кетди.</verse>
				<verse number="5">Сўнгра у яна ухлаб қолди ва бошқа туш кўрди. Тушида битта буғдой поясида еттита тўлиқ, пишган бошоқ ўсган эмиш.</verse>
				<verse number="6">Кейин ўша пояда яна еттита бошоқ ўсиб чиқибди. Бу бошоқлар саҳро шамолида қовжираб, пучайиб кетган экан.</verse>
				<verse number="7">Бирдан пучайган бошоқлар еттита пишган, тўлиқ бошоқни ютиб юборибди! Фиръавн яна уйғониб кетди. Бу туши экан.</verse>
				<verse number="8">Фиръавн саҳарда кўрган тушини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш бўлди. “Тушим нимадан дарак берар экан”, деб жуда хавотирланди. Шу боисдан Мисрдаги жамики сеҳргарларни ва донишмандларни чақиртирди. Фиръавн уларга кўрган тушини айтиб берди. Лекин уларнинг биронтаси фиръавннинг тушини таъбир қилиб бера олмади.</verse>
				<verse number="9">Шу орада фиръавннинг соқийси сўз олди: — Бугун айбларимни эътироф этишимга тўғри келади.</verse>
				<verse number="10">Жаноби олийлари! Сиз бирмунча вақт олдин новвой билан мендан ғазабланиб, бизни қўриқчилар бошлиғининг уйидаги зиндонга ташлаган эдингиз.</verse>
				<verse number="11">Новвой билан мен бир куни кечаси туш кўрибмиз. Икковимизнинг тушимизнинг ўзига хос маъноси бор эди.</verse>
				<verse number="12">Биз билан зиндонда бир иброний йигити ҳам ётган эди. У қўриқчилар бошлиғининг хизматкори эди. Биз ўша иброний йигитига тушимизни айтганимизда, ҳар биримизнинг тушимизни таъбир қилиб берди.</verse>
				<verse number="13">Ҳаммаси ўша иброний йигити айтгандай бўлди. Мен олдинги мансабимга қайтдим, новвойни эса тик ўрнатилган ходага қоқишди.</verse>
				<verse number="14">Фиръавн Юсуфга одам юборди. Юсуф зудлик билан зиндондан чиқарилди. У соқолини олиб, кийимларини ўзгартирди–да, фиръавннинг ҳузурига келди.</verse>
				<verse number="15">— Ўтган кечаси мен туш кўрдим, — деб гап бошлади фиръавн Юсуфга. — Лекин ҳеч ким тушимни таъбир қилиб бера олмади. Эшитишимча, сен тушларни таъбирлай олар экансан. Шу сабабдан сени чақиртирган эдим.</verse>
				<verse number="16">— Жаноби олийлари, мен ўзим тушингизни таъбирлай олмайман, — деб жавоб берди Юсуф. — Тўғри жавобни сизга Худо беради.</verse>
				<verse number="17">Шундан кейин фиръавн Юсуфга тушини айтди: — Тушимда Нил дарёси бўйида турган эмишман.</verse>
				<verse number="18">Бир пайт дарёдан еттита боқилган, семиз сигир чиқиб, қирғоқдаги ўтларни ея бошлабди.</verse>
				<verse number="19">Сўнгра дарёдан яна еттита сигир чиқибди. Бу сигирлар жуда ҳам хунук, ориқ экан. Бунақанги хунук сигирни бутун Миср юртида кўрмаган эдим.</verse>
				<verse number="20">Бир вақт ориқ, хунук сигирлар дарёдан олдин чиққан семиз сигирларни еб қўйибди.</verse>
				<verse number="21">Хунук сигирлар семиз сигирларни егандан кейин ҳам, улар ҳеч нарса емагандай хунуклигича туравердилар. Шундан кейин уйғониб кетибман.</verse>
				<verse number="22">Сўнгра яна ухлаб қолиб, бошқа туш кўрибман. Тушимда битта буғдой поясида еттита тўлиқ, пишган бошоқ ўсган эмиш.</verse>
				<verse number="23">Кейин ўша пояда яна еттита бошоқ ўсиб чиқибди. Бу бошоқлар саҳро шамолида сўлиб, қовжираб, пучайиб кетган экан.</verse>
				<verse number="24">Бирдан пучайган бошоқлар еттита пишган, тўлиқ бошоқни ютиб юборибди! Мен тушимни сеҳргарларимга айтган эдим, лекин биронтаси ҳам маъносини айтиб бера олмади.</verse>
				<verse number="25">— Фиръавн жаноби олийларининг иккала тушининг маъноси ҳам бирдир, — деди Юсуф фиръавнга. — Худо нима қилмоқчи эканини фиръавнимизга аён этибди.</verse>
				<verse number="26">Еттита семиз сигир ва еттита тўлиқ бошоқ етти йил деганидир, буларнинг маъноси бирдир. Шу йиллари фаровонлик бўлади.</verse>
				<verse number="27">Еттита озғин, хунук сигир билан еттита пучайган бошоқ ҳам етти йил деганидир. Шу йиллари қаҳатчилик бўлади.</verse>
				<verse number="28">Фиръавн жаноблари! Айтганимдай, Худо нима қилмоқчи эканини сизга кўрсатибди.</verse>
				<verse number="29">Бутун Миср юртида етти йил давомида ҳосил ниҳоятда мўл бўлади.</verse>
				<verse number="30">Лекин шундан кейин етти йил давомида шундай даҳшатли қаҳатчилик бўладики, Мисрда олдинги фаровонлик йиллари унутилиб кетади. Қаҳатчилик юртни хароб қилади.</verse>
				<verse number="31">Қаҳатчилик ниҳоятда оғир бўлганидан, одамлар хотирасидан фаровонлик даври тамомила ўчиб кетади.</verse>
				<verse number="32">Фиръавн жаноблари икки марта туш кўрганларининг маънооси шуки, бу иш муқаррар юз беришини Худо таъкидлаяпти, Худо буни яқин орада амалга оширади.</verse>
				<verse number="33">Шунинг учун, фиръавн жаноблари, сиз ақл–идрокли, доно бир одамни танлаб олиб, Миср юрти устидан тайинланг.</verse>
				<verse number="34">Яна юрт устидан назоратчилар тайин қилинг. Ўша назоратчилар ҳосилдор етти йил давомида Миср юртидаги бутун ҳосилнинг бешдан бир қисмини олсинлар.</verse>
				<verse number="35">Уларга фармон беринг: фаровонлик йиллари давомида улар дон ғамлашсин, сизнинг назоратингиз остида шаҳарларда дон йиғиб, қўриқлашсин.</verse>
				<verse number="36">Шу йўл билан етти йил қаҳатчилик даврида озиқ–овқат бўлсин, деб дон ғамланиб туради. Акс ҳолда қаҳатчилик шубҳасиз юртни хароб қилади, бутун халқ ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="37">Юсуфнинг маслаҳати фиръавнга ҳам, унинг барча аъёнларига ҳам жуда маъқул келди.</verse>
				<verse number="38">Фиръавн аъёнларига: “Биз Юсуфдан бошқа Худонинг Руҳи бошқарадиган бирорта одамни топа олармидик”, деб айтди.</verse>
				<verse number="39">Шу боисдан Юсуфга: — Худо буларнинг ҳаммасини сенга аён қилган экан, бу юртда энг ақл–идрокли, доно одам сенсан, — деди.</verse>
				<verse number="40">— Мен сени ўзимга вазир қилиб тайинлайман, бутун халқим сенинг буйруғингга итоат этади. Мен сендан фақат тахтим билан устунман, холос.</verse>
				<verse number="41">Фиръавн яна Юсуфга: — Мана, сени бутун Миср юрти устидан ҳоким қилиб тайинладим, — деди.</verse>
				<verse number="42">Сўнг фиръавн ўзининг муҳр узугини бармоғидан чиқариб, Юсуфнинг бармоғига тақиб қўйди. У Юсуфга шоҳона либослар кийгизиб, бўйнига олтин занжир тақиб қўйди.</verse>
				<verse number="43">Фиръавн Юсуфга ўнг қўл вазир сифатида извошини ҳам тақдим қилди. Юсуф қаерга бормасин, одамларга: “Тиз чўкинглар!” деган буйруқ бериларди. Шундай қилиб, фиръавн Юсуфни бутун Миср юрти устидан ҳоким қилди.</verse>
				<verse number="44">Фиръавн Юсуфга яна шундай деди: — Мен фиръавн бўлсам ҳам, бутун Миср юртида бирон кимса сенинг ижозатингсиз ҳатто миқ этолмайди.</verse>
				<verse number="45">Фиръавн Юсуфга Зофнат–Паниёх, деб исм қўйди ва Он шаҳри руҳонийси Пўтиферонинг қизи Осанатни олиб берди. Шундай қилиб, Юсуф бутун Миср юртида ҳоким бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="46">Юсуф Миср фиръавни хизматига кирган пайтда, ўттиз ёшда эди. Юсуф фиръавн саройидан чиқиб, бутун Миср юртини кезиб чиқарди.</verse>
				<verse number="47">Етти йил фаровонлик даврда ер мўл–кўл ҳосил берди.</verse>
				<verse number="48">Шу йиллар давомида Юсуф Мисрда етиштирилган ҳосилдан бир қисмини олиб, шаҳарларда дон ғамлади. Хусусан ҳар бир шаҳар атрофидаги далалардан ўша шаҳарга дон йиғиларди.</verse>
				<verse number="49">Юсуф шунчалик кўп дон ғамладики, денгиздаги қумдек кўп эди. Шунинг учун донни ўлчамай қўйди. Дон беҳисоб даражада кўп эди.</verse>
				<verse number="50">Қаҳатчилик йиллари бошланишидан олдин, Юсуф хотини Осанатдан икки ўғил кўрди.</verse>
				<verse number="51">Юсуф: “Қайғуларимни ва отам хонадонини Худо эсимдан чиқарди”, деб тўнғич ўғлининг исмини Манаше қўйди.</verse>
				<verse number="52">Иккинчи ўғлининг исмини Эфрайим қўйди. “Чунки, — деди Юсуф, — мен азоб–уқубат тортган юртда Худо мени баракали қилди.”</verse>
				<verse number="53">Ниҳоят, ҳосилдор етти йил ҳам тугади.</verse>
				<verse number="54">Юсуф таъбир қилгандай, етти йиллик қаҳатчилик бошланди. Атрофдаги ҳамма юртларда дон танқис бўлиб, Миср юртидагина нон бор эди.</verse>
				<verse number="55">Охири, Миср юртида ҳам очарчилик бошланди. Миср халқи нон сўраб фиръавнга ёлворди. Фиръавн эса халққа: “Юсуфга боринглар, у нима деса, шуни қилинглар”, деди.</verse>
				<verse number="56">Қаҳатчилик кучайиб, бутун юртга ёйилгач, Юсуф ҳамма омборхоналарнинг эшикларини очиб, Мисрликларга дон сота бошлади.</verse>
				<verse number="57">Бутун дунё бўйлаб қаҳатчилик кучайиб борар, шунинг учун атрофдаги юртларнинг халқлари Юсуфдан дон сотиб олгани Мисрга келишарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="42">
				<verse number="1">Ёқуб: “Мисрда дон бор экан”, деб эшитгач, ўғилларига деди: — Бир–бирларингизга термулиб ўтираверасизларми?</verse>
				<verse number="2">Мисрда дон бор экан, деб эшитдим. Боринглар, ўзимизга дон сотиб олиб келинглар, тағин очликдан ўлиб кетмайлик.</verse>
				<verse number="3">Шундай қилиб, Юсуфнинг ўнта акаси дон сотиб олгани Мисрга кетишди.</verse>
				<verse number="4">Лекин Ёқуб Юсуфнинг укаси Беняминни ўғиллари билан бирга юбормади. “Бенямин ҳам бирор фалокатга йўлиқмасин”, деб қўрқарди.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, Ёқубнинг ўғиллари дон сотиб олгани келган бошқа одамлар билан бирга Мисрга келишди. Чунки Канъон юртига ҳам очарчилик етиб келганди.</verse>
				<verse number="6">Юсуф бу пайтда бутун Миср устидан ҳоким бўлгани учун, юрт халқига дон сотар эди. Юсуфнинг акалари келиб, бошлари ерга теккудай бўлиб, унга таъзим қилишди.</verse>
				<verse number="7">Юсуф акаларини кўрибоқ, дарров таниди. Лекин Юсуф уларга худди нотанишлардай муомала қилди: — Қаердан келдингиз? — деб дағаллик билан сўради Юсуф улардан. — Канъон юртидан, дон сотиб олгани келдик, — деб жавоб беришди улар.</verse>
				<verse number="8">Юсуф акаларини таниган бўлса ҳам, акалари Юсуфни танимадилар.</verse>
				<verse number="9">Юсуф акалари тўғрисида анча йиллар олдин кўрган тушларини эслади. Юсуф уларга: — Сизлар жосуссизлар! — деди. — Сизлар бу юртнинг заиф томонларини билиш учун келгансизлар.</verse>
				<verse number="10">Йўқ, ҳазрати олийлари! Бу қулларингиз фақат дон сотиб олгани келишган! — деб жавоб бердилар акалари.</verse>
				<verse number="11">— Биз ҳаммамиз бир одамнинг фарзандларимиз, тўғри одамлармиз. Бу қулларингиз ҳеч қачон жосуслик қилишмаган!</verse>
				<verse number="12">— Йўқ! Сизлар бу юртнинг заиф томонларини билиш учун келгансизлар! — деди Юсуф.</verse>
				<verse number="13">— Биз, қулларингиз, ўн иккита ака–укамиз, отамиз Канъон юртида, — дейишди улар. — Энг кичик укамиз у ерда отамиз билан қолди. Битта укамиз эса нобуд бўлган.</verse>
				<verse number="14">— Сизлар жосуссизлар дедимми, жосуссизлар! — дея гапида туриб олди Юсуф.</verse>
				<verse number="15">— Энди айтганларингизни текшириб кўраман. Фиръавннинг номини ўртага қўйиб қасам ичаманки, агар энг кичик укангиз бу ерга келмаса, сизлар Мисрдан кетмайсизлар.</verse>
				<verse number="16">Сизлардан биттангиз бориб, укангизни олиб келасизлар, қолганларингиз зиндонда ётиб турасизлар. Айтганларингиз тўғрими, йўқми, текширилади. Агар тўғри бўлмаса, фиръавннинг номини ўртага қўйиб қасам ичаманки, сизлар шубҳасиз жосус бўлиб чиқасизлар.</verse>
				<verse number="17">Юсуф уларнинг ҳаммасини уч кун зиндонга қамаб қўйди.</verse>
				<verse number="18">Учинчи куни Юсуф уларга деди: — Мен Худодан қўрқадиган одамман. Агар менинг айтганларимни қилсангиз, тирик қоласизлар.</verse>
				<verse number="19">Агар тўғри одамлар бўлсаларингиз, биттангиз зиндонда қоласиз, қолганларингиз эса оч қолган оилаларингиз учун дон олиб, уйларингизга кетишларингиз мумкин.</verse>
				<verse number="20">Кичик укангизни менинг олдимга олиб келасизлар. Шу йўл билан сизларнинг сўзларингизни текшириб кўраман. Гапларингиз тўғри бўлса, сизларга шафқат қиламан. Ҳаммалари бу гапга рози бўлишди.</verse>
				<verse number="21">Улар бир–бирларига гапира бошлади: “Мана, укамизга нима қилган бўлсак, энди жазосини тортяпмиз. У қанчалар азобланганини кўзимиз билан кўриб, ёлворишларини эшитганимизда ҳам, қулоқ солмаган эдик. Шу сабабдан бу азоблар ўзимизнинг бошимизга ҳам келди.”</verse>
				<verse number="22">Шунда Рубен уларга деди: — Болага зарар етказманглар, деб айтмаганмидим?! Лекин сизлар гапимга қулоқ солмадингиз. Мана энди унинг қони бизни тутади.</verse>
				<verse number="23">Юсуф шу ерда турган эди. Ака–укалар: “Гапимизни мана бу одам тушунади”, деб хаёлларига ҳам келтирмасдилар. Чунки Юсуф акалари билан тилмоч орқали гаплашарди.</verse>
				<verse number="24">Юсуф акаларининг олдидан кетиб, йиғлади. Бир оз ўзини босиб олгач, қайтиб келиб, улар билан гаплашди. Сўнг уларнинг орасидан Шимўнни ажратиб олди ва уларнинг кўзи олдида боғлатди.</verse>
				<verse number="25">Шундан кейин Юсуф хизматкорларига шундай буйруқ берди: “Бу одамларнинг қопларини донга тўлдириб беринглар. Ҳар бирининг кумушларини қопига қайтариб солиб қўйинглар, уларга йўл учун керакли озиқ–овқат беринглар.” Ҳаммаси Юсуф буюргандай бўлди.</verse>
				<verse number="26">Ака–укалар донларни эшакларига юклаб, йўлга тушдилар.</verse>
				<verse number="27">Кечаси бир жойда тунагани тўхтадилар. Улардан бири қопини очиб, эшагига ем олмоқчи бўлган эди, қараса, қоп ичида кумушлари турибди!</verse>
				<verse number="28">У ака–укаларига: “Қаранглар! Мана кумушларим! Қопимнинг ичида экан!” деб ҳайратланди. Шунда уларнинг юраклари қинидан чиққудай бўлиб қалтираб, бир–бирларига: “Оббо, буниси Худонинг бизга нима қилгани экан”, дер эдилар.</verse>
				<verse number="29">Улар Канъон юртига — оталари ҳузурига қайтиб келганларидан кейин, бошларидан ўтган ҳамма воқеаларни унга айтиб бердилар:</verse>
				<verse number="30">— Ўша юртнинг ҳокими биз билан жуда қўпол гаплашди, бизни, жосуссизлар, деди.</verse>
				<verse number="31">Лекин биз тўғри одам эканимизни, жосус эмаслигимизни айтдик.</verse>
				<verse number="32">Унга: “Биз ўн иккита ака–укамиз, битта отанинг фарзандларимиз, битта укамиз нобуд бўлган, энг кичик укамиз отамиз билан Канъонда қолган”, деб айтдик.</verse>
				<verse number="33">Кейин ўша юртнинг ҳокими бизга айтди: “Сизларнинг тўғри одамлар эканингизни текшириб кўраман. Биттангиз мен билан қоласиз, бошқаларингиз эса оч қолган оилаларингиз учун дон олиб кетаверасизлар.</verse>
				<verse number="34">Энг кичик укангизни менинг олдимга олиб келасизлар. Ана шунда сизлар жосус эмас, балки тўғри одамлар эканингизни билиб оламан. Сўнгра мана бу укангизни сизлар билан бирга жўнатиб юбораман. Сизлар дон сотиб олгани тез–тез келиб тураверасизлар.”</verse>
				<verse number="35">Улар қопларини бўшатаётганларида, қарасалар, ҳаммасининг қопи ичида тугунчада кумушлари турибди. Ота–болалар тугунчалардаги кумушларни кўрганларида, ваҳимага тушдилар.</verse>
				<verse number="36">Шунда Ёқуб ўғилларига айтди: — Мени ҳамма болаларимдан жудо қилмоқчимисизлар? Юсуф йўқолди, Шимўн ҳам йўқ, энди эса Беняминни олиб кетмоқчисизлар! Пешанам мунча шўр бўлмаса!</verse>
				<verse number="37">Рубен отасига деди: — Агар Беняминни сизга қайтариб олиб келмасам, майли, менинг иккала ўғлимни ўлдираверинг! Беняминни менга ишониб топширинг, ўзингизга қайтариб олиб келиб бераман.</verse>
				<verse number="38">— Ўғлим сизлар билан бирга бормайди, — деди Ёқуб. — Акаси Юсуф ўлган, ўзи ёлғиз қолди. Йўлда у бирор фалокатга йўлиқиши мумкин. Қариганимда мени қайғудан ўликлар диёрига киритасизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="43">
				<verse number="1">Канъон юртида қаҳатчилик ҳаддан ортиқ кучайди.</verse>
				<verse number="2">Ёқубнинг ўғиллари Мисрдан олиб келган донни еб тугатишди. Шундан кейин Ёқуб ўғилларига: — Яна бориб, бир оз дон сотиб олиб келинглар, — деди.</verse>
				<verse number="3">Яҳудо отасига шундай деди: — Ўша одам, укангизни олиб келмагунларингизча, кўзимга кўринманглар, деб бизни огоҳлантирган.</verse>
				<verse number="4">Агар укамизни биз билан бирга жўнатсангиз, бориб, сизга дон сотиб олиб келардик.</verse>
				<verse number="5">Лекин Беняминни юбормасангиз, биз ҳам бормаймиз. Чунки ўша одам, укангизни олиб келмасангиз, кўзимга кўринманглар, деб айтган.</verse>
				<verse number="6">Ёқуб: — Нимага ўша одамга, яна укамиз бор, деб бошимга бало орттирдингиз?! — деб зорланди.</verse>
				<verse number="7">Улар шундай жавоб бердилар: — У одам: “Отангиз ҳаётми? Бошқа укангиз ҳам борми?” деб ўзимиз, оиламиз тўғрисида сўраб–суриштирди. Биз унинг саволларига жавоб бердик. “Укангизни менинг олдимга олиб келинглар”, деб айтишини қаердан билибмиз?!</verse>
				<verse number="8">Яҳудо отасига деди: — Укамизни мен билан жўнатинг, энди йўлга чиқайлик, токи сизу биз, болаларимиз очликдан ўлмай, тирик қолайлик.</verse>
				<verse number="9">Унга мен ўзим кафил бўламан, у учун мени масъул, деб билаверинг. Агар уни қайтариб олиб келиб қўлингизга топширмасам, умр бўйи сизнинг олдингизда айбдор бўлиб қолай.</verse>
				<verse number="10">Агар орқага сурмаганимизда эди, ҳозиргача икки марта бориб келган бўлардик.</verse>
				<verse number="11">Ниҳоят, Ёқуб ўғилларига деди: — Бошқа иложи йўқ экан, энди бундай қилинглар: юртимизнинг ноз–неъматларидан қопларингизга солинглар. Бир оз мумиё, асал, хушбўй зираворлар, мирра, писта, бодом ҳам олиб, ўша одамга ҳадя қилиб олиб боринглар.</verse>
				<verse number="12">Ўтган сафар қопларингизга кумушларни солиб қайтариб юборишган эди, шунинг учун кумушни икки баробар кўп олинглар. Кимдир адашган бўлиши мумкин.</verse>
				<verse number="13">Укангизни ҳам олинглар–у, ҳозироқ ўша одамнинг олдига жўнанглар.</verse>
				<verse number="14">Ўша одам болаларимга раҳм қилсин, деб Қодир Худога илтижо қиламан, токи у Шимўн билан Беняминни қайтариб юборсин. Агарда фарзандларимдан жудо бўладиган бўлсам, майли, бўла қолай.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, улар ҳар хил ҳадялар, икки баробар кўп кумуш олдилар–да, Беняминни ҳам эргаштириб, Мисрга шошилдилар. Мисрга етиб келиб, Юсуфнинг ҳузурига кирдилар.</verse>
				<verse number="16">Юсуф уларнинг ёнида Беняминни ҳам кўрди ва қулбошисига буюрди: “Бу одамларни уйга олиб бор, биронта жонлиқ сўйиб, тайёргарлик кўр. Улар тушликни мен билан бирга ейдилар.”</verse>
				<verse number="17">Қулбоши Юсуф айтгандай қилди: ака–укаларни Юсуфнинг уйига олиб кетди.</verse>
				<verse number="18">Қулбоши ака–укаларни Юсуфнинг уйига олиб келгани учун, улар жуда қўрқиб кетишди. Улар бир–бирига дедилар: “Ўтган сафар қопларимизга кумушларимизни қайтариб солиб қўйишган эди. Шу сабабдан бизни бу ерга олдириб келган. Энди у бизни ўғирликда айблайди. Бизни ушлаб, қул қилиб олади, эшакларимизни ҳам тортиб олади.”</verse>
				<verse number="19">Юсуфнинг дарвозаси олдида ака–укалар қулбошига айтдилар:</verse>
				<verse number="20">— Кечирасиз, ҳазрат, биз ўтган сафар ҳам дон сотиб олгани келган эдик.</verse>
				<verse number="21">Уйга қайтиб кетаётганимизда, тунда дам олгани бир жойда тўхтаб, қопларимизни очдик. Дон сотиб олганимизда тўлаган кумушимизнинг ҳаммаси қопларимизнинг ичида экан. Мана, ўша кумушларни қайтариб олиб келдик.</verse>
				<verse number="22">Биз яна дон сотиб олгани қўшимча кумуш олиб келдик. Ким у кумушларни қопларимизга солиб қўйган экан, билмаймиз.</verse>
				<verse number="23">— Хотиржам бўлинглар, — деди Юсуфнинг қулбошиси, — бу тўғрида хавотир олманглар. Дон сотиб олишга келтирган кумушларингизнинг ҳаммасини мен олган эдим. Худойингиз — отангизнинг Худоси қопларингизга хазина солиб қўйган бўлса керак. Сўнг қулбоши Шимўнни уларнинг олдига олиб келди.</verse>
				<verse number="24">Қулбоши ака–укаларни Юсуфнинг уйига олиб келгандан кейин, уларга сув берди. Ака–укалар оёқларини ювиб олишди. Қулбоши уларнинг эшакларига ҳам ем берди.</verse>
				<verse number="25">Ака–укаларга, Юсуф ҳазрати олийлари билан бирга тушлик қиласизлар, деб айтишди. Шунинг учун Юсуф келгунча, улар ҳадяларини тайёрлаб қўйдилар.</verse>
				<verse number="26">Юсуф уйга келгач, улар ҳадяларини Юсуфга бериб, мук тушиб таъзим қилишди.</verse>
				<verse number="27">Юсуф улардан ҳол–аҳвол сўради. — Отангизнинг аҳволлари қалай? Кекса отамиз бор, деб айтган эдингиз. У ҳозир ҳам ҳаётми?</verse>
				<verse number="28">— Қулингиз — отамиз яхши юрибдилар, ҳозир ҳаётлар, — деб жавоб беришди ака–укалар. Сўнг улар Юсуфга эгилиб таъзим қилишди.</verse>
				<verse number="29">Юсуф туғишган укаси Беняминни кўриб, улардан сўради: — Кенжа укамиз бор, деб айтган эдингиз. Шу бола укангизми? Худо сенга марҳамат қилсин, ўғлим!</verse>
				<verse number="30">Юсуф шундай деб, укасига меҳри товланиб кетганидан йиғлаб юборай дерди. Шунинг учун Юсуф дарров ичкари хонага чиқди–ю, у ерда йиғлаб юборди.</verse>
				<verse number="31">Бир оздан кейин Юсуф юзларини ювиб, ўзини қўлга олди ва ака–укаларининг олдига қайтиб кирди. “Таомлар келтирилсин!” деб буйруқ берди.</verse>
				<verse number="32">Юсуфга алоҳида дастурхонда, ака–укаларига эса бошқа дастурхонда таомлар тортилди. Юсуфникидаги Мисрликлар эса алоҳида дастурхонда таом ейишди. Мисрликлар ибронийлар билан дастурхон атрофида бирга ўтириб овқат ейишдан ҳазар қилишар эди.</verse>
				<verse number="33">Юсуф ҳар бир акасига қайси жойда ўтиришини кўрсатди. Ҳар бирини ёши бўйича, катта–кичиклигига қараб ўтқазди. Ака–укалар бир–бирларига таажжуб билан қараб қўйдилар.</verse>
				<verse number="34">Ака–укаларга таомларни Юсуфнинг дастурхонидан тарқатишди. Беняминга берилган таом бошқа акалариникига қараганда беш ҳисса кўп эди. Ака–укалар таомни еб, Юсуф билан бирга май ичиб, хушнуд бўлдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="44">
				<verse number="1">Ака–укалар кетишга тайёрланишди. Юсуф қулбошисига шундай кўрсатма берди: “Бу одамларнинг қопларини кўтара оладиган қилиб донга тўлдир. Ҳар бирининг қопига кумушларини қайтариб солиб қўй.</verse>
				<verse number="2">Кенжасининг қопи ичига эса кумушлари билан бирга менинг кумуш қадаҳимни ҳам солиб қўй.” Қулбоши ҳаммасини Юсуф айтгандай қилди.</verse>
				<verse number="3">Эртасига тонг ёришиши биланоқ, ака–укаларни юк ортилган эшаклари билан жўнатиб юборишди.</verse>
				<verse number="4">Улар ҳали шаҳардан унча узоқлашмаган ҳам эдиларки, Юсуф қулбошисига буюрди: — Бор, анави одамларнинг изидан туш. Уларга етиб олганингдан кейин шундай деб айт: “Нимага яхшиликка ёмонлик қилдингиз?</verse>
				<verse number="5">Хўжайинимнинг кумуш қадаҳини ўғирлаганингиз нимаси? Хўжайиним ичимлик ичиш учун, фол очишда фойдаланарди, ахир! Қандай ёмон иш қилиб қўйибсизлар–а!”</verse>
				<verse number="6">Қулбоши ака–укаларга етиб олиб, ўргатилган гапларни айтди.</verse>
				<verse number="7">— Нимага бундай гапларни гапиряпсиз?! — деб жавоб қайтаришди улар. — Худо сақласин! Бу қулларингиз унақа иш қилмайди!</verse>
				<verse number="8">Ўзингиз ўйланг, қопларимиздан топиб олган кумушларни Канъондан сизга қайтариб олиб келдик–ку. Шундай экан, биз хўжайинингизнинг уйидан кумуш ёки олтин ўғирлармидик?!</verse>
				<verse number="9">Агар ўша нарса биз, қулларингиздан топилса, майли, ўша одам ўлдирилсин. Қолганларимиз ҳазрати олийларига қул бўлайлик.</verse>
				<verse number="10">— Майли, мен розиман, сизлар айтганча бўла қолсин, — деди қулбоши. — Кумуш қадаҳ кимдан топилса, у менга қул бўлади. Қолганларингиз эса озод бўласизлар.</verse>
				<verse number="11">Сўнгра ҳар бири тезда эшаклари устидан қопларини олиб, очдилар.</verse>
				<verse number="12">Юсуфнинг қулбошиси тўнғичининг қопидан бошлаб кенжасининг қопигача титиб чиқди. Қадаҳ Беняминнинг қопидан чиқиб қолса бўладими!</verse>
				<verse number="13">Улар умидсизликка тушиб, қайғудан кийимларини йиртдилар. Эшакларига яна юкларини ортиб, орқага — шаҳарга қайтиб келдилар.</verse>
				<verse number="14">Яҳудо ва ака–укалар Юсуфнинг уйига келишди. Юсуф ҳали уйида экан. Ака–укалар Юсуфнинг олдида ўзларини ерга отдилар.</verse>
				<verse number="15">— Бу қилганингиз нимаси? — деб сўроққа тутди Юсуф уларни. — Мендай бир одам фол очиб билиб олишимни билмасмидингиз?!</verse>
				<verse number="16">— Жаноби олийларига нима ҳам дердик? Худо бу қулларингизнинг қилган жиноятларини фош қилди. Энди ўзимизни қандай ҳимоя қила олардик?! Қандай қилиб ўзимизни оқлардик?! Жаноби олийлари! Сизнинг қадаҳингиз укамизнинг қопидан топилган экан, энди укамиз билан бирга биз, ҳаммамиз, сизга қул бўлишга тайёрмиз.</verse>
				<verse number="17">— Йўқ, Худо сақласин! Ҳечам бундай қилмайман! — деди Юсуф. — Фақат қадаҳни ўғирлаган одамгина менга қул бўлади. Қолганларингиз эса эсон–омон отангизнинг олдига қайтинглар.</verse>
				<verse number="18">Шунда Яҳудо Юсуфга яқинроқ келиб деди: — Жаноби олийлари! Ўзингиз фиръавн кабисиз. Мен, сиз, жанобларига, бир оғиз сўз айтсам, ғазабланманг.</verse>
				<verse number="19">Сиз биздан: “Отангиз ёки укангиз борми?” деб сўраган эдингиз.</verse>
				<verse number="20">Биз шундай деб жавоб бердик: “Ҳа, қари отамиз ва кенжа укамиз ҳам бор, отамиз уни кексайганда кўрган. Унинг акаси эса ўлган, онасидан бир ўзи ёлғиз қолган. Отамиз уни жуда яхши кўради.”</verse>
				<verse number="21">Кейин сиз биз, қулларингизга: “Ўша укангизни менинг олдимга олиб келинглар, уни ўзим кўрайин–чи”, дедингиз.</verse>
				<verse number="22">Биз эса сизга: “Бола отасини ташлаб кела олмайди, агар ташлаб келса, отаси ўлиб қолиши мумкин”, деб айтдик.</verse>
				<verse number="23">Кейин сиз бизга: “Укангизни олиб келмагунларингизча, кўзимга кўринманглар”, дедингиз.</verse>
				<verse number="24">Қулингиз — отамизнинг ҳузурига қайтиб борганимизда, сизнинг гапларингизни унга айтдик.</verse>
				<verse number="25">Вақти келиб, отамиз бизга: “Яна бориб, ўзимизга бир оз дон сотиб олиб келинглар”, деди.</verse>
				<verse number="26">Лекин биз отамизга айтдикки: “Ўзимиз бора олмаймиз, агар кенжа укамиз биз билан бирга кетсагина, бора оламиз, укамиз бормагунча, биз ўша одамнинг кўзига кўрина олмаймиз.”</verse>
				<verse number="27">Шунда отамиз бизга деди: “Биласизларки, хотиним Роҳиладан иккита ўғил қолган эди.</verse>
				<verse number="28">Биридан айрилдим, уни шубҳасиз, йиртқич ҳайвон тилка–пора қилиб ташлаган. Уни ўшандан кейин кўрмадим.</verse>
				<verse number="29">Агар бунисини ҳам мендан олиб кетсаларингиз, у бирор фалокатга йўлиқиб қолса, қариганимда мени қайғудан ўликлар диёрига киритасизлар.”</verse>
				<verse number="30">Энди, жаноби олийлари, мен отамнинг олдига бу болани ташлаб бора олмайман. Отамизнинг умри бу боланинг ҳаётига боғлиқ.</verse>
				<verse number="31">Бола биз билан йўқлигини отамиз кўргандан кейин, у ўлиб қолади. Биз эса кекса отамизни қайғудан ўликлар диёрига тиқамиз.</verse>
				<verse number="32">Мен, қулингиз, мана шу бола учун отамга кафил бўлганман. Отамга: “Агар уни қўлингизга қайтариб олиб келиб топширмасам, умр бўйи сизнинг олдингизда айбдор бўлиб қолай”, деб айтганман.</verse>
				<verse number="33">Илтимос қиламан, жаноби олийлари, шу боланинг ўрнига мен сизга қул бўлиб қолай, рад этманг. Бола акалари билан бирга қайтиб кетаверсин.</verse>
				<verse number="34">Агар бола мен билан бирга кетмаса, отамнинг олдига қайси юз билан қайтиб бораман?! Отамнинг бошига тушадиган кулфатларга қараб туришга бардош беролмайман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="45">
				<verse number="1">Энди Юсуф ортиқ чидаб тура олмади. У хизматкорларига: “Ҳамма ҳузуримдан чиқсин!” деб буюрди. Юсуф ўзини ака–укаларига танитганда, ҳузурида ҳеч ким қолмаган эди.</verse>
				<verse number="2">У шундай қаттиқ йиғладики, хонадонидаги Мисрликлар эшитди. Бу янгилик тезда фиръавннинг саройига етиб борди.</verse>
				<verse number="3">— Мен Юсуфман! — деди у акаларига. — Отам ҳали ҳам ҳаёт экан–да? Лекин ака–укалар Юсуфнинг қаршисида даҳшатга тушиб, жавоб беришга тиллари ожиз эди.</verse>
				<verse number="4">— Менга яқинроқ келинглар! — деди Юсуф. Ака–укалари унга яқинроқ боришди. — Мен Юсуфман! — деди у яна, — сизлар Мисрга сотган укангизман!</verse>
				<verse number="5">Мени бу ерга сотганингиздан ғам чекманглар, ўзларингиздан хафа ҳам бўлманглар. Худо шундай қилди. Худо инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун сизлардан олдин мени бу ерга жўнатган экан.</verse>
				<verse number="6">Икки йилдирки, юртда қаҳатчилик. Яна беш йил бу юртда на ер ҳайдалади, на ҳосил бўлади.</verse>
				<verse number="7">Худо ана шундай ғаройиб йўл билан сизларни ва наслингизни қутқариб, омон қолдириш учун сизлардан олдин мени юборди.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, мени бу ерга сизлар эмас, Худо юборган! Худо мени фиръавнга маслаҳатчи, унинг бутун хонадонига хўжайин, Миср юрти устидан ҳоким қилди.</verse>
				<verse number="9">Тез бўлинглар, отамнинг олдига қайтиб бориб, унга шундай деб айтинглар: “Ўғлингиз Юсуфни Худо бутун Миср устидан ҳоким қилибди. Кечиктирмай йўлга отланинг.</verse>
				<verse number="10">Сиз Гўшен ерларига ўрнашар экансиз. Ўзингиз, болаларингиз, набираларингиз, қўй–эчкиларингиз, подаларингиз — ҳамма мол–мулкингиз билан бирга Юсуфга яқин жойда бўласиз.</verse>
				<verse number="11">Сизга Юсуф қараб турар экан. Ҳали олдимизда беш йил қаҳатчилик турибди. Ўзингиз ҳам, хонадонингиз ҳам оч қолмас экан, чорвангиз ҳам оч қолмас экан.”</verse>
				<verse number="12">Ўзларингиз кўриб турибсизлар, Бенямин, сен ҳам кўриб турибсан, сизларга бу гапларни айтаётган ҳақиқатан мен, Юсуфман.</verse>
				<verse number="13">Мисрда мен қанчалик шон–шуҳратга эришганимни, ўз кўзларингиз билан кўрганингизни отамга айтинглар. Отамни тезлик билан менинг олдимга олиб келинглар.</verse>
				<verse number="14">Юсуф Беняминни қучоқлаб, бўйнига осилиб, хурсандликдан йиғлар, Бенямин ҳам йиғлар эди.</verse>
				<verse number="15">Сўнг Юсуф йиғлаганича, акаларини бирма–бир қучоқлаб ўпди. Энди акалари Юсуф билан бемалол гаплаша бошладилар.</verse>
				<verse number="16">“Юсуфнинг ака–укалари келибди!” деган хабар тезда фиръавн саройига етиб борди. Фиръавн ва унинг аъёнлари ғоятда хурсанд бўлдилар.</verse>
				<verse number="17">Фиръавн Юсуфга деди: — Ака–укаларингга айт, юкларини уловларига ортиб, Канъонга қайтишсин.</verse>
				<verse number="18">Отангни, бола–чақаларини олиб, Мисрга қайтиб келишсин. Мен уларга юртнинг энг яхши ерларини берай. Улар бу ерда тўкин–сочинликда яшайдилар.</verse>
				<verse number="19">Акаларингга айт, Мисрдан аравалар олиб кетишсин. Хотинларини, болаларини, отангни ўша араваларда бу ерга олиб келишади.</verse>
				<verse number="20">Қолиб кетган мол–мулкларига ачинишмасин. Мисрнинг энг яхши ноз–неъматлари уларникидир.</verse>
				<verse number="21">Ёқубнинг ўғиллари айтилгандай қилдилар: фиръавннинг кўрсатмасига биноан, Юсуф уларга аравалар берди. Шунингдек, уларга йўл учун озиқ–овқат ҳам ғамлаб берди.</verse>
				<verse number="22">Юсуф акаларининг ҳар бирига бир сидрадан янги кийим–бош, Беняминга эса беш сидра кийим–бош ва уч юз бўлак кумуш берди.</verse>
				<verse number="23">Отамга, деб ўнта эшакка Мисрнинг энг яхши ноз–неъматларидан, ўнта эшакка дон, отаси учун йўлда егани озиқ–овқат юклаб жўнатди.</verse>
				<verse number="24">Юсуф акаларини йўлга кузатиб қўйди. Улар йўлга чиқаётганларида Юсуф: “Йўлда жанжаллашиб юрманглар ”, деди.</verse>
				<verse number="25">Шундай қилиб, улар Мисрдан Канъон юртига — оталари ҳузурига қайтиб келдилар.</verse>
				<verse number="26">“Юсуф тирик экан! У бутун Миср юртининг ҳокими экан!” деб айтишди ўғиллари. Ёқуб бу янгиликдан ҳанг–манг бўлиб қолди, ўғилларининг гапига ишонмади.</verse>
				<verse number="27">Лекин ўғиллари Ёқубга Юсуфнинг ҳамма гапларини айтиб бўлиб, “Отамни Мисрга олиб келинглар”, деб Юсуф юборган араваларни кўрганда, Ёқубнинг руҳи тетиклашди.</verse>
				<verse number="28">— Худога шукр, ўғлим Юсуф тирик экан, менга шунинг ўзи кифоя, — деди Ёқуб, — ўлмасимдан бурун бориб уни кўриб қолай.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="46">
				<verse number="1">Шундай қилиб, Ёқуб бутун мол–мулкини олиб, йўлга чиқди. У Бэршэвага етиб келиб, отаси Исҳоқнинг Худосига қурбонликлар қилди.</verse>
				<verse number="2">Тунда Худодан Ёқубга ваҳий келди: — Ёқуб! Ёқуб! — Лаббай! — деди у.</verse>
				<verse number="3">— Мен Худоман, отангнинг Худосиман, — деди Худо. — Қўрқмасдан Мисрга боравер, Мен у ерда сендан буюк халқ яратаман.</verse>
				<verse number="4">Мен сен билан бирга Мисрга бориб, Сенинг наслингни у ердан Ўзим олиб чиқаман. Сен Юсуфнинг қўлида жон берасан.</verse>
				<verse number="5">Сўнгра Ёқуб Бэршэвадан кетди. Ўғиллар отасини, болаларини, хотинларини фиръавн юборган араваларга ўтқаздилар.</verse>
				<verse number="6">Улар Канъонда орттирган чорвасини, ҳамма мол–мулкини олиб, Мисрга кетдилар. Ёқуб ва унинг ҳамма оила аъзолари</verse>
				<verse number="7">— ўғиллари, қизлари ва набиралари кетдилар.</verse>
				<verse number="8">Мисрга кетган Исроил халқи, яъни Ёқуб наслининг исмлари қуйидагичадир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен ва</verse>
				<verse number="9">унинг ўғиллари — Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми.</verse>
				<verse number="10">Шимўн ва унинг ўғиллари — Ямувол, Ёмин, Охад, Ёхин, Зўхар ва Шовул. (Шовулнинг онаси Канъонлик эди.)</verse>
				<verse number="11">Леви ва унинг ўғиллари — Гершон, Қоҳот, Марори.</verse>
				<verse number="12">Яҳудо ва унинг ўғиллари — Ғур, Ўнан, Шело, Параз ва Зерах. (Лекин Ғур ва Ўнан Канъон юртида вафот этган эдилар.) Параз ва унинг ўғиллари — Хазрон ва Хомул.</verse>
				<verse number="13">Иссахор ва унинг ўғиллари — Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон.</verse>
				<verse number="14">Забулун ва унинг ўғиллари — Саред, Элўн ва Яхлиёл.</verse>
				<verse number="15">Ёқубнинг Леахдан кўрган ана шу насли ва қизи Дина Паддон–Орамда туғилган эдилар. Ёқубнинг Леахдан тарқалган насли жами бўлиб ўттиз уч киши эди.</verse>
				<verse number="16">Гад ва унинг ўғиллари — Зафўн, Хаги, Шуно, Эзбўн, Эри, Арўд ва Эрали.</verse>
				<verse number="17">Ошер ва унинг ўғиллари — Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Буларнинг Серах деган сингиллари ҳам бор эди. Бариёнинг ўғиллари — Хабер ва Малхиёл.</verse>
				<verse number="18">Ёқубнинг Зилподан туғилган насли ана шулардир. Лобон қизи Леахга Зилпони чўри қилиб берган эди. Улар ҳаммаси бўлиб ўн олти киши эди.</verse>
				<verse number="19">Ёқубнинг хотини Роҳиладан туғилган ўғиллар — Юсуф билан Бенямин.</verse>
				<verse number="20">Юсуф Миср юртида хотини Осанатдан Манаше ва Эфрайимни кўрди. Осанат Он шаҳрининг руҳонийси Пўтиферонинг қизи эди.</verse>
				<verse number="21">Бенямин ўғиллари — Бэлах, Бохир, Ошбол, Гера, Нўмон, Эхи, Рўш, Мупим, Хупим ва Ард.</verse>
				<verse number="22">Ёқубнинг Роҳиладан тарқалган насли ана шулардир. Улар ҳаммаси бўлиб ўн тўрт киши эди.</verse>
				<verse number="23">Дан ва унинг ўғли — Хушим.</verse>
				<verse number="24">Нафтали ва унинг ўғиллари — Яхзаёл, Гўно, Изар ва Шиллем.</verse>
				<verse number="25">Ёқубнинг Билхахдан тарқалган насли ана шулардир. Билхахни Лобон қизи Роҳилага чўри қилиб берган эди. Ҳаммаси бўлиб етти киши эди.</verse>
				<verse number="26">Ёқуб билан бирга Мисрга келган унинг насли ҳаммаси бўлиб олтмиш олти киши эди. Келинлари бу ҳисобга кирмасди.</verse>
				<verse number="27">Юсуф Мисрда икки ўғил кўрган эди. Шундай қилиб, Ёқуб хонадонидан Мисрга келганлар ҳаммаси бўлиб етмиш киши эди.</verse>
				<verse number="28">Ёқуб Яҳудога: “Юсуф бизни Гўшен ерларига бошлаб борсин”, деб олдин уни Юсуфнинг олдига жўнатган эди. Улар Гўшенга етиб келганларидан кейин,</verse>
				<verse number="29">Юсуф аравасини қўшиб, отасини кутиб олиш учун Гўшенга кетди. Юсуф отасини кўриши биланоқ, уни қучоқлаб, бўйнига осилиб, узоқ йиғлади.</verse>
				<verse number="30">Ёқуб Юсуфга: — Тирик эканингни кўзларим билан кўрдим, энди ўлсам ҳам армоним йўқ, — деди.</verse>
				<verse number="31">Юсуф акаларига, отаси хонадонининг қолган аҳлига деди: — Мен бориб, фиръавнга: “Канъон юртидан ака–укаларим, отамнинг қолган оила аъзолари менинг олдимга келишди”, деб хабар берайин.</verse>
				<verse number="32">Мен фиръавнга яна: “Улар чўпон, чорвадорлик билан шуғулланишади, мол–қўйларини, бор мулкини олиб келишибди”, деб айтайин.</verse>
				<verse number="33">Фиръавн сизларни чақириб: “Касб–корингиз нима?” деб сўраб қолса,</verse>
				<verse number="34">унга: “Биз, қулларингиз, ёшлигимиздан ҳозиргача чўпонлик билан машғулмиз, ота–боболаримиз ҳам чўпон бўлиб ўтишган”, деб айтинглар. Токи Гўшен ерларига ўрнашиб олишларингизга у ижозат берсин. Чунки Мисрликлар чўпонлардан ҳазар қилишади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="47">
				<verse number="1">Шундан кейин, Юсуф фиръавннинг ҳузурига бориб, шундай деди: “Менинг отам, ака–укаларим мол–қўйларини, бутун мулкини олиб, Канъон юртидан келишди. Улар ҳозир Гўшен ерларида.”</verse>
				<verse number="2">Юсуф акаларидан бештасини фиръавн ҳузурига чиқарди.</verse>
				<verse number="3">Фиръавн улардан: — Касб–корингиз нима? — деб сўради. — Биз, қулларингизнинг касби чўпон, ота–боболаримиз ҳам чўпон ўтишган, — деб жавоб беришди улар фиръавнга.</verse>
				<verse number="4">— Биз, Мисрда истиқомат қилиб турсак, деб келдик. Чунки қўй–эчкиларимиз учун Канъонда яйлов йўқ, у ерда оғир қаҳатчилик. Сиз, жаноби олийларидан илтимосимиз шуки, биз, қулларингизга, Гўшен ерларида истиқомат қилиб туришимиз учун ижозат берсангиз.</verse>
				<verse number="5">Шунда фиръавн Юсуфга деди: — Отанг, акаларинг сенинг олдингга келишган экан,</verse>
				<verse number="6">ана, Миср юрти уларники. Уларни юртнинг энг яхши ерига — Гўшен ерларига жойлаштир. Агар уларнинг орасида уддабуронлари бўлса, менинг чорвамни ҳам уларга топшириб қўй.</verse>
				<verse number="7">Сўнг Юсуф отаси Ёқубни бошлаб келиб, фиръавн ҳузурига олиб кирди. Ёқуб фиръавнни дуо қилди.</verse>
				<verse number="8">— Ёшингиз нечада? — деб сўради фиръавн Ёқубдан.</verse>
				<verse number="9">— Бир юз ўттиз йилдан бери бу дунёда меҳмонман, — деди Ёқуб фиръавнга. — Ота–боболарим ҳам бу дунёдан меҳмон бўлиб ўтдилар. Лекин менинг ҳаётим тез ва қийинчилик билан кечди, мен ҳали ота–боболарим ёшига етмадим.</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин Ёқуб фиръавнни яна дуо қилиб, унинг ҳузуридан чиқди.</verse>
				<verse number="11">Фиръавн амр бергандай, Юсуф отасини, акаларини Мисрдаги энг яхши ерларга — Рамзес шаҳри яқинидаги ерларга жойлаштирди.</verse>
				<verse number="12">Юсуф отасини, ака–укаларини, отасининг жамики хонадони аҳлини, уларнинг миқдорига қараб, озиқ–овқат билан таъминлади.</verse>
				<verse number="13">Қаҳатчилик тобора кучайиб бораверди. Қаҳатчилик Миср ва Канъон юртини хароб қилди.</verse>
				<verse number="14">Юсуф донни кумушга алмаштириб, Мисрдаги ва Канъондаги бор кумушларни йиғиб олди. У кумушларни фиръавннинг хазинасига олиб келиб тўплайверди.</verse>
				<verse number="15">Миср ва Канъон халқлари кумушларини сарф қилиб бўлди. Ҳамма Мисрликлар Юсуфнинг ҳузурига келишарди. “Кумушларимиз тугади, лекин бизга дон берсинлар! Жанобларининг кўз ўнгиларида ўлиб кетмайлик!” деб ялинишарди.</verse>
				<verse number="16">Юсуф эса уларга: “Агар кумушларингиз тугаган бўлса, мол–ҳолингизни олиб келинглар, эвазига дон бераман”, деб жавоб қиларди.</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, улар чорвасини Юсуфга олиб келишарди. Юсуф уларнинг отларини, қўй–эчкиларини, подаларини, эшакларини олиб, эвазига дон берарди. Ўша йили Юсуф уларнинг чорвасини олиб, эвазига егулик берди.</verse>
				<verse number="18">Келгуси йили улар яна Юсуфнинг ҳузурига келишиб, ҳасрат қилишди: “Биз жаноби олийларидан яшириб нима ҳам қилардик: кумушларимиз тугаган, мол–қўйларимиз ўзлариники бўлди. Жаноби олийларига танамизу еримиздан ташқари берадиган нарсамиз қолмади.</verse>
				<verse number="19">Жанобларининг кўз олдида ўзимиз ҳам, еримиз ҳам нобуд бўлиб кетмасин. Ўзимизни ҳам, ерларимизни ҳам сотиб олиб, эвазига дон берсинлар. Биз ерларимизни фиръавнга бериб, ўзимиз унга қул бўлишга тайёрмиз. Ҳозироқ бизга дон–дун берсалар, токи ўлмай тирик қолайлик, ерларимиз ташландиқ бўлиб қолмасин.”</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, Юсуф Мисрдаги жамики ерларни фиръавн учун сотиб олди. Қаҳатчилик ниҳоятда кучайганидан, ҳамма Мисрликлар далаларини Юсуфга сотдилар. Уларнинг ҳамма ерлари фиръавнники бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="21">Шу тариқа Мисрнинг бу четидан у четигача бўлган ҳамма халқ фиръавнга қул бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="22">Юсуф фақат руҳонийларнинг ерларинигина сотиб олмади. Чунки уларга фиръавн томонидан озиқ–овқат тайинланган бўлиб, ерларини сотишларига зарурат йўқ эди.</verse>
				<verse number="23">Шундан сўнг Юсуф халққа айтди: — Ўзларингиз ҳам, ерларингиз ҳам энди фиръавнники. Мана сизларга уруғ, далага экинглар.</verse>
				<verse number="24">Ҳосилни йиғиб олганларингизда, бешдан бирини фиръавнга берасизлар, бешдан тўрт қисми ўзларингизники бўлади, келгуси йил ҳосили учун уруғлик қиласизлар, бола–чақаларингиз билан еб, тирикчилик қиласизлар.</verse>
				<verse number="25">— Сиз бизга илтифот кўрсатдингиз, Сиз бизнинг ҳаётимизни сақлаб қолдингиз, жаноби олийлари! — деб айтди халқ. — Шунинг учун биз фиръавнга қул бўламиз.</verse>
				<verse number="26">Фиръавн ҳосилнинг бешдан бирини оладиган бўлди. Юсуф буни бутун Миср юрти бўйлаб қонун қилиб қўйди. Бу қонун бугунгача бор. Фақат руҳонийларнинг ерларигина фиръавннинг мулки бўлмади, холос.</verse>
				<verse number="27">Шундай қилиб, Ёқуб насли Мисрнинг Гўшен ерларига ўрнашиб қолди. Ёқуб насли у ерда мулк орттирдилар, аҳолиси кўпайиб борди.</verse>
				<verse number="28">Ёқуб Миср юртида 17 йил яшади. У 147 йил умр кўрди.</verse>
				<verse number="29">Ёқубнинг умри охирлаб қолди. У ўғли Юсуфни чақириб шундай деди: — Агар мендан рози бўлсанг, қўлингни соним остига қўй. “Сизнинг васиятингизни бажараман”, деб ваъда бер. Охирги васиятим шуки, мени Мисрда дафн қилмагин.</verse>
				<verse number="30">Бу оламдан ўтганимдан кейин, жасадимни Мисрдан олиб кетиб, ота–боболаримнинг хилхонасига дафн қил. Юсуф, айтганингиздай қиламан, деб ваъда берди.</verse>
				<verse number="31">Ёқуб: “Менинг олдимда қасам ич”, деб талаб қилди. Юсуф қасам ичди. Ёқуб ўз тўшаги устида сажда қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="48">
				<verse number="1">Бир куни Юсуфга: “Отангиз касал”, деган хабар етиб келди. Юсуф иккала ўғлини — Манаше билан Эфрайимни ёнига олиб, отасининг ҳузурига борди.</verse>
				<verse number="2">Ёқуб Юсуфнинг келганини эшитгач, кучини йиғиб, тўшагига ўтирди.</verse>
				<verse number="3">Ёқуб Юсуфга деди: — Қодир ХудоКанъон юртидаги Луз шаҳрида менга зоҳир бўлган ва марҳамат кўрсатиб,</verse>
				<verse number="4">шундай деган эди: “Мен сени баракали қилиб, наслингни кўпайтираман. Мен сендан кўп халқларни яратаман. Бу ерни сендан кейин наслингга абадий мулк қилиб бераман.”</verse>
				<verse number="5">Мен Мисрга келмасимдан аввал Эфрайим билан Манаше бу ерда туғилган эдилар. Шу иккала ўғлинг энди менинг ўғилларимдир. Рубен ва Шимўн менга қандай ўғил бўлса, сенинг иккала ўғлинг ҳам менинг ўғилларим бўлади.</verse>
				<verse number="6">Эфрайим билан Манашедан кейин туғиладиган ўғилларинг эса ўзингники бўлади. Туғиладиган ўғилларингга Эфрайим ва Манашега қарашли ерлардан мерос берилсин.</verse>
				<verse number="7">Буни шу сабабдан қиляпманки, мен Паддондан қайтиб келаётганимда, афсуски, онанг Роҳила Канъон юртида — Эфратга етиб бормасдан йўлда оламдан ўтган эди. Мен уни ўша ерда — Эфратга борадиган йўл бўйига дафн қилганман. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм, деб юритилади.)</verse>
				<verse number="8">Бу пайтга келиб Ёқубнинг кўзлари кексаликдан хиралашган, яхши кўрмас эди. Ёқуб Юсуфнинг ўғилларини кўрганда, “Булар кимлар?” деб сўради. — Булар Худо шу ерда менга берган ўғилларим, — деб жавоб берди Юсуф. — Менга яқинроқ олиб келгин уларни, дуо қилайин. Юсуф ўғилларини отасига яқинроқ олиб борди. Ёқуб болаларни бағрига босиб, ўпди.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">Ёқуб Юсуфга деди: — Мен сени ҳеч қачон кўрмайман, деб ўйлаган эдим. Аммо Худо сенинг болаларингни ҳам кўришни насиб этди.</verse>
				<verse number="12">Юсуф болаларни отасининг тиззасидан олди ва отасига мук тушиб таъзим қилди.</verse>
				<verse number="13">Юсуф ўнг қўли билан Эфрайимни ушлаб, Ёқубнинг чап томонига, чап қўли билан Манашени ушлаб, Ёқубнинг ўнг томонига яқинроқ олиб келди.</verse>
				<verse number="14">Лекин Ёқуб қўлларини чалиштирди–ю, ўнг қўлини кенжа ўғил Эфрайимнинг бошига, чап қўлини тўнғич ўғил Манашенинг бошига қўйди.</verse>
				<verse number="15">Сўнгра Юсуфни дуо қилди: “Ота–боболарим Иброҳим ва Исҳоққа йўл кўрсатган Худо, Умрим бўйи менинг чўпоним бўлган Худо,</verse>
				<verse number="16">Барча офатлардан мени сақлаган фаришта Бу болаларга ҳам марҳамат кўрсатсин. Менинг номим, бобом Иброҳим, отам Исҳоқнинг номи Шу болалар орқали яшасин, ер юзида улар лак–лак кўпайсин.”</verse>
				<verse number="17">Лекин отаси ўнг қўлини Эфрайимнинг бошига қўйгани Юсуфга ёқмади. Шунинг учун отасининг ўнг қўлини Эфрайимнинг бошидан Манашенинг бошига олиб қўймоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="18">— Бундай эмас, ота, — деди Юсуф, — буниси тўнғичи, ўнг қўлингизни унинг бошига қўйинг.</verse>
				<verse number="19">Лекин отаси рози бўлмади: — Биламан, ўғлим, биламан. Манашенинг насли ҳам буюк халқ бўлади. Лекин Эфрайимнинг авлоди Манашеникига қараганда янада буюк бўлиб, Эфрайимнинг авлодидан кўп халқлар келиб чиқади.</verse>
				<verse number="20">Ёқуб ўша куни Эфрайим билан Манашени шундай деб дуо қилди: “Исроил халқи сизларнинг номингизни айтар бир–бирини дуо қилганда, Эфрайим ва Манашедай қилсин сени Худо, деб айтганларида.” Шундай қилиб, Ёқуб Эфрайимни Манашедан юқори қўйди.</verse>
				<verse number="21">Шундан кейин Ёқуб Юсуфга деди: — Менинг умрим охирлаб боряпти. Лекин Худо сизлар билан бирга бўлади, сизларни ота–боболарингизнинг ерига яна қайтариб олиб боради.</verse>
				<verse number="22">Шакамни эса акаларингга эмас, сенга беряпман. Бу ҳосилдор ерларни мен қиличу камоним билан Амор халқларидан тортиб олганман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="49">
				<verse number="1">Ёқуб ўғилларини ҳузурига чорлаб деди: “Ёнимга келинглар, келгусида сизларга нима бўлишини айтай.</verse>
				<verse number="2">Келинг, қулоқ солинг, эй, Ёқуб ўғиллари, Эшитинг отангиз Исроилнинг сўзларини.</verse>
				<verse number="3">Рубен, сенсан менинг тўнғичим, Қувватимнинг илк меваси, ҳам қудратим, Шуҳрату қудратда юксаги сенсан.</verse>
				<verse number="4">Лекин денгиз тўлқинидай бетизгинсан, Бундан кейин асло устун бўлмайсан. Отангнинг ётоғига сен кирдинг, Тўшагимга чиқиб, уни булғадинг.</verse>
				<verse number="5">Шимўн билан Леви ҳамтовоқлардир, Жабр–жафо қуроли қиличларидир.</verse>
				<verse number="6">Ҳеч қачон шерик бўлмасман уларнинг фитналарига, Асло қўшилмасман уларнинг йиғинларига. Улар ғазаб ила ўлдирдилар инсонларни, Роҳатланиш учун майиб қилдилар ҳўкизларни.</verse>
				<verse number="7">Лаънат бўлсин уларнинг раҳмсиз ғазабига, Лаънат бўлсин уларнинг беаёв зулмларига! Тарқатиб юбораман уларни ҳар томонга, Ёқубнинг юртида — Исроилнинг юртида.</verse>
				<verse number="8">Эй, Яҳудо, сени мадҳ этар биродарларинг, Ғанимларинг гарданида бўлар қўлларинг. Сенга таъзим қилишар отангнинг ўғиллари.</verse>
				<verse number="9">Яҳудо шернинг боласига ўхшар, Ўғлим, овдан қайтиб келдинг сен, Шердек чўкиб, чўзилиб ётарсан. Сени уйғотмоққа ким журъат этар?!</verse>
				<verse number="10">Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси, Унинг наслида қолар салтанат тамғаси, Халқлар унга ўлпон келтирарлар, Унга итоат этиб таъзим қиларлар.</verse>
				<verse number="11">Эшагини у доим боғлайди токка, Хўтикчани — ток новдасига. Шаробда ювади кийимларини Аъло шаробда — кўйлакларини.</verse>
				<verse number="12">Шаробдан ҳам қора кўзлари, Сутдан ҳам оппоқ тишлари.</verse>
				<verse number="13">Забулун ўрнашади денгиз бўйида, Кемаларга у бандаргоҳ бўлажак. Унинг чегараси Сидонгача боражак.</verse>
				<verse number="14">Иссахор қўрада ўрнашиб ётган, Кучли эшакка ўхшар.</verse>
				<verse number="15">Кўрсаки, ўрнашган ери нақадар яхши, Жуда ёқимли экан бу жойлар. Юкни кўтармак чун елкасин тутди, Оғир меҳнатга у қул бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="16">Исроил қабиласининг биттаси бўлиб, Дан ўз халқини ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="17">Дан йўлда ётган бир илон бўлади, Сўқмоқда чўзилиб ётган заҳарли илон. Отларнинг тўпиғини у чақиб олар, Чавандоз йиқилар, чалқанча тушар.</verse>
				<verse number="18">Сендан нажот кутарман, эй, Эгам!</verse>
				<verse number="19">Гадни талаб кетади босқинчилар, Гад уларнинг изидан бостириб борар.</verse>
				<verse number="20">Ошер тансиқ таом етиштирар, Шоҳона ноз–неъматлар тайёрлар.</verse>
				<verse number="21">Нафтали озод юрган оҳуга ўхшар, Ажойиб оҳучалар дунёга келтирар.</verse>
				<verse number="22">Юсуф ўхшар серҳосил токка — Булоқ бўйидаги серҳосил узумга. Унинг новдалари девордан ошиб ўтар.</verse>
				<verse number="23">Раҳмсиз камончилар унга ҳужум қилишди, Ўқ отишди унга, қаттиқ сиқишди.</verse>
				<verse number="24">Лекин Юсуфнинг камони таранг тортилди, Унинг қўллари ҳам чаққонлашди Ёқубнинг Қудратли Худоси кучи туфайли, Исроилнинг Чўпони, Қояси туфайли.</verse>
				<verse number="25">Отангнинг Худоси сенга мадад бергай, Қодир Худо сенга марҳамат кўрсатгай Юқоридаги осмон баракалари ила, Ер қаъридан чиққан сувнинг баракалари ила, Она кўкрагию пуштининг баракаси ила.</verse>
				<verse number="26">Абадий тоғлар баракасидан ҳам, Ва қадим тепаликлар неъматидан ҳам, Отангнинг дуолари кучлидир. Бу баракалар Юсуфга насиб этур, Биродарлари ичра у йўлбошчи бўлур.</verse>
				<verse number="27">Бенямин оч бўрига ўхшар, Сабоҳда у ўлжасини ямлаб ютар, Оқшомда у топганини бўлишар.”</verse>
				<verse number="28">Исроилнинг ўн икки қабиласи ана шулар бўлиб, отаси уларни дуо қилганда, юқоридаги сўзларни айтган эди. Ҳар бирини ўзига лойиқ тарзда дуо қилди.</verse>
				<verse number="29">Шундан сўнг Ёқуб ўғилларига васият қилди: — Менинг куним битиб боряпти. Мени Хет халқидан Эфрўннинг даласидаги ғорга — ота–боболарим ёнига дафн қилинглар.</verse>
				<verse number="30">Ўша ғор Канъон юртида, Мамре шарқида жойлашган Махпаладаги далада. Иброҳим бу далани Эфрўндан қабристон учун сотиб олган.</verse>
				<verse number="31">У ерга бобом Иброҳим билан бувим Сора дафн қилинган, Отам Исҳоқ билан онам Ривқо ҳам у ерга дафн қилинган. У ерга мен Леахни дафн қилганман.</verse>
				<verse number="32">Бобом Иброҳим Хет халқидан сотиб олган ғор ўшадир.</verse>
				<verse number="33">Ёқуб ўғилларига васият қилиб бўлгач, яна тўшагига ётди–ю, жони узилиб, ота–боболари ёнига кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="50">
				<verse number="1">Юсуф ўзини отасининг устига ташлаб, йиғлаганича, уни ўпди.</verse>
				<verse number="2">Юсуф қўл остидаги табибларга: “Отамнинг жасадини мумиёланглар!” деб амр берди. Табиблар Ёқубнинг жасадини мумиёлашди.</verse>
				<verse number="3">Улар бу иш учун қирқ кун вақт сарф қилдилар. Чунки мумиёлаш учун шунча вақт талаб қилинар эди. Мисрликлар Ёқуб учун етмиш кун аза тутишди.</verse>
				<verse number="4">Аза муддати тугагач, Юсуф фиръавннинг аъёнлари ҳузурига келиб, деди: — Агар мен сизларнинг илтифотингизга сазовор бўлсам, фиръавн жаноби олийларига шу гапларни етказсангизлар:</verse>
				<verse number="5">“Отам менга қасам ичириб, оламдан ўтганимдан кейин, жасадимни Канъон юртига олиб бориб, ўзим учун мен қазиган қабрга дафн қил, деб айтган. Энди отамни дафн қилгани боришимга ижозат берсалар. Отамни дафн қилганимдан кейин қайтиб келаман.”</verse>
				<verse number="6">— Майли, боравер, — деб ижозат берди фиръавн, — қасамни адо қилиб, отангни дафн қилиб кел.</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, Юсуф отасини дафн қилгани жўнади. Фиръавннинг ҳамма аъёнлари — саройидаги амалдорлар, Миср юртидаги барча амалдорлар Юсуф билан бирга кетишди.</verse>
				<verse number="8">Шунингдек, Юсуфнинг барча оила аъзолари, ака–укалари, отасининг қолган хонадони аҳли ҳам Юсуф билан бирга кетишди. Фақат уларнинг болалари, қўй–эчкилари, подалари Гўшен ерларида қолдирилди.</verse>
				<verse number="9">Ғоят катта жамоа Юсуфга ҳамроҳ бўлди. У билан бир талай аравакашлар ва жанг аравалар ҳам кетди.</verse>
				<verse number="10">Улар Иордан дарёси шарқидаги Отад деган хирмонга етиб келдилар. У ерда узоқ вақт оғир таъзия маросими ўтказдилар. Шундай қилиб, Юсуф отаси учун етти кун аза маросими ўтказди.</verse>
				<verse number="11">Канъон халқлари бу ердаги аза маросимини кўриб: “Мисрликлар қандай оғир аза маросими ўтказяптилар–а!” деб айтдилар. Шунинг учун бу жойга Овил–Мисрайим, деб ном қўйдилар.</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, Ёқуб ўғилларига қандай васият қилган бўлса, ўғиллари оталарининг васиятини тўла–тўкис бажардилар.</verse>
				<verse number="13">Улар оталарининг жасадини Канъон юртига олиб келиб, Махпаладаги далада жойлашган ғорга дафн қилдилар. Иброҳим ўз оиласига қабристон учун Хет халқидан Эфрўндан сотиб олган Мамре шарқидаги ғор шудир.</verse>
				<verse number="14">Юсуф отасини дафн қилгандан кейин, ака–укаларини, отасини дафн қилгани бирга келган ҳамроҳларини эргаштириб Мисрга қайтди.</verse>
				<verse number="15">Оталари вафот этгандан кейин, Юсуфнинг акалари: “Биз Юсуфга ёмонлик қилган эдик, энди у ўша ёмонликларимиз учун кек сақлаб юрган бўлса, биздан ўч олади”, деб қўрқа бошладилар.</verse>
				<verse number="16">Шунинг учун улар Юсуфга шундай хабар юбордилар: “Отамиз вафотидан олдин бизга,</verse>
				<verse number="17">Юсуфнинг ҳузурига бориб айтинглар, мен ундан ўтинаман, сизлар унга қарши қилган оғир жиноятларингизни унутсин, деб айтган эдилар. Илтимос қиламиз, отанг Худосининг бу қуллари қилган жиноятларни унутгин.” Юсуф шу хабарни эшитганда, йиғлаб юборди.</verse>
				<verse number="18">Кейин акалари ҳам келиб: “Биз сенинг қулларингмиз”, деб Юсуфнинг оёқларига йиқилдилар.</verse>
				<verse number="19">Лекин Юсуф акаларига: — Қўрқманглар, мен сизларни ҳукм қилиб, жазолайдиган Худо эмасман–ку! — деди.</verse>
				<verse number="20">— Худо бугун қилаётгандай, сон–саноқсиз халқни сақлаб қолиши учун, сизлар қилган ёмонликни яхши томонга ўзгартирди.</verse>
				<verse number="21">Шунинг учун қўрқманглар, мен ўзларингизни ҳам, бола–чақаларингизни ҳам боқаман. Юсуф акаларига мулойим гапириб, уларга тасалли берди.</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, Юсуф, унинг ака–укалари, уларнинг оилалари Мисрда яшаб қолдилар. Юсуф 110 йил умр кўрди.</verse>
				<verse number="23">Юсуф Эфрайимнинг невара–чевараларини ҳам кўрди. Манашенинг ўғли Мохирнинг болалари туғилганда, Юсуф ҳаёт эди. Юсуф бу болаларни ҳам фарзандлари қаторига қабул қилди.</verse>
				<verse number="24">“Менинг умрим охирлаб боряпти”, деди Юсуф ака–укаларига. “Лекин Худо сизларни кузатиб туради, сизларни бу юртдан олиб чиқиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга бераман, деб қасам ичган юртга қайтариб олиб боради.”</verse>
				<verse number="25">Сўнг Юсуф Исроил уруғларига қасам ичдириб: “Худо сизларнинг олдингизга келганда, сизлар менинг суякларимни бу ердан олиб кетинглар”, деди.</verse>
				<verse number="26">Юсуф 110 йил яшаб, оламдан ўтди. Унинг жасадини мумиёлаб, Мисрда бир тобутга солдилар.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="2">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исроил ўғилларининг исмлари қуйидагичадир: Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Забулун, Бенямин, Дан, Нафтали, Гад, Ошер. Улар Ёқуб билан бирга оилаларини олиб, Мисрга кетган эдилар.</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Ўшанда Ёқубнинг авлоди ҳаммаси бўлиб етмиш кишидан иборат эди. Унинг ўғли Юсуф бу пайтда Мисрда яшарди.</verse>
				<verse number="6">Вақти–соати етиб, Юсуф, унинг ака–укалари ва ўша авлоднинг ҳаммаси оламдан ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="7">Исроил насли эса баракали бўлиб, борган сари кўпайиб бораверди. Миср юрти улар билан тўлиб–тошди.</verse>
				<verse number="8">Ўша пайтда Миср тахтига янги фиръавн ўтирди. У Юсуф тўғрисида ҳеч нарса билмасди.</verse>
				<verse number="9">У ўз халқига шундай деди: — Қаранглар, Исроил халқи бизга қараганда кўпайиб, кучайиб кетди.</verse>
				<verse number="10">Қани, бир йўлини топиб, уларни кўпайиб кетишдан тўхтатайлик. Бўлмаса, уруш бўлиб қолганда, улар душманларимизга қўшилиб, бизга қарши уруш қиладилар. Кейин юртимиздан қочиб кетадилар.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, Мисрликлар назоратчилар тайинлаб, Исроил халқини оғир ишларга мажбур қилдилар, тинка–мадорини қуритдилар. Исроил халқи фиръавн учун Питом ва Рамзес деган омбор шаҳарларни қуриб берди.</verse>
				<verse number="12">Лекин Мисрликлар Исроил халқига қанчалик зулм ўтказсалар ҳам, Исроил халқи яна ҳам кўпайиб юрт бўйлаб ёйилиб борарди. Мисрликлар бу аҳволдан қўрқувга тушиб қолдилар.</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">Улар Исроил халқини зўрлик билан аёвсиз қул қилиб, ҳар турли дала ишларига, лойдан ғишт қуйишга мажбурладилар. Мисрликлар уларга шафқат қилмадилар.</verse>
				<verse number="15">Шифро ва Пуво деган иброний доялари бор эди. Миср фиръавни уларга шундай фармон берди:</verse>
				<verse number="16">— Иброний аёллари кўзи ёриётган пайтда доялик қилаётганингизда, яхшилаб эътибор беринг: чақалоқ ўғил бўлса, ўлдиринглар, қиз бўлса, яшайверсин.</verse>
				<verse number="17">Иккала доя Худодан қўрқарди. Шунинг учун Миср фиръавнининг фармонига итоат этмасдан, ўғил болаларни ўлдирмадилар.</verse>
				<verse number="18">Миср фиръавни дояларни чақириб сўради: — Нимага бунақа қиляпсизлар? Нимага ўғил болаларни тирик қолдиряпсизлар?</verse>
				<verse number="19">— Иброний аёллари Мисрлик аёлларга ўхшамайдилар, — деб жавоб беришди доялар. — Улар жуда бақувват, шунинг учун биз бормасимиздан олдин туғиб қўйяптилар.</verse>
				<verse number="20">Шунинг учун Худо дояларга марҳамат қилди. Исроил халқи кўпайиб, яна ҳам кучаяверди.</verse>
				<verse number="21">Доялар Худодан қўрққанлари учун, Худо уларни оилали қилди.</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин фиръавн ўз халқига: “Ибронийларда туғилган ҳар бир ўғил бола Нил дарёсига улоқтирилсин, қиз болалар эса яшайверсин”, деб фармон берди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ўша пайтда Леви наслидан бир йигит билан қиз оила қурдилар.</verse>
				<verse number="2">Кейинчалик аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Аёл чақалоқнинг чиройлилигини кўриб, уни уч ой яшириб юрди.</verse>
				<verse number="3">Лекин аёл чақалоқни ортиқ яшириб юролмаслигига кўзи етгач, қамиш сават олди. Сув кирмасин, деб саватни қора сақич билан сувади. Кейин саватнинг ичига чақалоқни солиб, саватни дарё бўйидаги қамишзор орасига қўйиб кетди.</verse>
				<verse number="4">Чақалоқнинг опаси эса: “Унинг тақдири нима бўларкин”, деб узоқдан кузатиб турди.</verse>
				<verse number="5">Шу пайтда фиръавннинг қизи дарё бўйига чўмилгани келиб қолди. Канизаклари эса дарё бўйида юришарди. Фиръавннинг қизи бирдан қамишзор орасидаги саватни кўриб қолди–да, чўрисига: “Саватни олиб кел!” деб буюрди.</verse>
				<verse number="6">Фиръавннинг қизи саватни очиб қарасаки, бир чақалоқ йиғлаб ётган экан. “Бу иброний болаларидан бири”, деди у. Чақалоққа раҳми келди.</verse>
				<verse number="7">Чақалоқнинг опаси шу пайтда фиръавннинг қизи олдига келиб, ундан сўради: — Бориб, иброний аёлларидан бирортасини чақириб келайми? У энагалик қилиб, сизга чақалоқни боқиб берарди.</verse>
				<verse number="8">— Майли, бор, — деди фиръавннинг қизи. Қизча бориб, чақалоқнинг онасини чақириб келди.</verse>
				<verse number="9">Фиръавннинг қизи аёлга: — Мана бу чақалоқни олиб бор, менга боқиб бер, — деди. — Қилган хизматинг учун ҳақини тўлайман. Шундай қилиб, аёл чақалоқни олиб кетди ва ўзи парвариш қилди.</verse>
				<verse number="10">Бола катта бўлгач, аёл уни фиръавннинг қизига олиб келди. Фиръавннинг қизи болани ўзига ўғил қилиб олди. “Уни сувдан чиқариб олганман”, деб исмини Мусо қўйди.</verse>
				<verse number="11">Мусо улғайгандан кейин, бир куни қабиладошларини кўргани борди. У қабиладошлари қилаётган оғир меҳнатни кўриб юрган эди. Бир Мисрлик одам ибронийлардан — қабиладошларидан биттасини ураётганини кўриб қолди.</verse>
				<verse number="12">Мусо атрофга кўз ташлади. Ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, Мисрлик одамни ўлдириб, қумга кўмиб қўйди.</verse>
				<verse number="13">Кейинги куни Мусо яна ўша ерга борганда, иккита ибронийнинг бир–бири билан жанжаллашаётгани устидан чиқиб қолди. Мусо ноҳақлик қилган одамдан: “Нимага биродарингни уряпсан?” деб сўради.</verse>
				<verse number="14">Шунда ҳалиги одам: — Ким сени бизга ҳукмдор, ҳакам қилиб қўйди? Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан? — деди. Ўша заҳоти Мусо: “Бу иш ошкор бўлиб қолганга ўхшайди”, деб ўйлаб қўрқиб кетди.</verse>
				<verse number="15">Кейин фиръавн ҳам бу воқеани эшитиб, Мусони ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Мусо фиръавндан қочиб Мидиён юртига кетди. У Мидиёнга келиб, қудуқ ёнида ўтирди.</verse>
				<verse number="16">Мидиён юрти руҳонийсининг еттита қизи бор эди. Қизлар отасининг қўй–эчкиларини суғориш учун охурларга сув тўлдиргани келиб қолдилар.</verse>
				<verse number="17">Аммо бир нечта чўпон келиб, қизларни ҳайдаб юборди. Шунда Мусо қизларни ҳимоя қилди, уларнинг қўйларини суғоришга ҳам ёрдамлашди.</verse>
				<verse number="18">Кейин қизлар оталари Ятронинг ёнига қайтиб келдилар. — Нимага бугун эрта қайтиб келдингизлар? — деб сўради Ятро қизларидан.</verse>
				<verse number="19">— Мисрлик бир одам бизни чўпонлардан ҳимоя қилди, — деб жавоб беришди қизлар. — Бунинг устига, бизнинг ўрнимизга сув тортиб, қўйларимизни ҳам суғорди.</verse>
				<verse number="20">— Қаерда ўша одам? — деб сўради Ятро қизларидан. — Нимага у одамни қолдириб келдингизлар? Боринглар, уни чақириб келинглар, биз билан бирга овқатлансин.</verse>
				<verse number="21">Шундай қилиб, Мусо Ятроникида яшашга рози бўлди. Ятро эса Мусони қизи Зиппурага уйлантириб қўйди.</verse>
				<verse number="22">Зиппура Мусога ўғил туғиб берди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлган эдим”, деб ўғлининг исмини Гершом қўйди.</verse>
				<verse number="23">Йиллар ўтди. Бу орада Миср фиръавни оламдан ўтиб кетди. Исроил халқи ҳамон қулликда азоб чекар, мадад сўраб фарёд қиларди. Уларнинг фарёди Худога етиб борди.</verse>
				<verse number="24">Худо Исроил халқининг оҳу нолаларини эшитди. Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан аҳд қилиб берган ваъдаси Унинг ёдида эди.</verse>
				<verse number="25">Хуллас, Худо Исроил халқининг аҳволини кўриб, уларга ачинди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Мусонинг қайнатаси — Мидиён юртининг руҳонийси бўлган Ятро эди. Мусо унинг қўй–эчкиларини боқиб юрарди. У қўй–эчкиларни саҳронинг ғарб томонига ҳайдаб, Худонинг муқаддас тоғи Синайга бориб қолди.</verse>
				<verse number="2">Бирдан бутадаги алангада Эгамизнинг фариштаси Мусога зоҳир бўлди. Мусо ҳайрон бўлди: бута ёнарди–ю, аммо ёниб тугамасди.</verse>
				<verse number="3">Мусо: “Жуда ғалати–ку, бориб, бир қарай–чи, бута нимага ёниб тугамаяпти экан”, деб ўйлади.</verse>
				<verse number="4">Мусо яқинроқ борди, Эгамиз унинг келаётганини кўриб, бутанинг орасидан: “Мусо! Мусо!” деб чақирди. — Лаббай, шу ердаман, — деб жавоб берди Мусо.</verse>
				<verse number="5">— Энди бу ёғига келма! Оёғингдаги чориғингни еч! — деди Худо. — Сен турган жой муқаддас ердир.</verse>
				<verse number="6">Мен ота–боболаринг — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман. Мусо Худога қарашдан қўрқиб, дарров юзини беркитиб олди.</verse>
				<verse number="7">Кейин Эгамиз яна айтди: — Имонинг комил бўлсин: халқимнинг Мисрда чеккан азобларини кўрдим, мадад сўраб назоратчилар зулми дастидан қилган фарёдларини эшитдим. Ҳа, халқимнинг чеккан ҳамма азобларини биламан.</verse>
				<verse number="8">Шунинг учун Мен халқимни Мисрликларнинг зулмидан қутқаргани келдим. Мен уларни Мисрдан олиб чиқиб, кенг, унумдор, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боргани келдим. Бу ерда Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшайди.</verse>
				<verse number="9">Халқимнинг фарёди Менга етиб келди. Мисрликлар халқимга қанчалик зулм ўтказаётганини кўриб турибман.</verse>
				<verse number="10">Қани, бўл, сени ҳозир Миср фиръавни ҳузурига юбораман. Халқим Исроилни Мисрдан сен олиб чиқасан.</verse>
				<verse number="11">Шунда Мусо Худога: — Мен ким бўлибманки, фиръавннинг ҳузурига бориб Исроил халқини Мисрдан олиб чиқсам?! — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="12">Худо эса шундай деди: — Мен сен билан бўламан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоққа келиб, Менга сажда қиласизлар. Сени Мен юборганимнинг исботи шу бўлади.</verse>
				<verse number="13">Аммо Мусо Худога қуйидагича жавоб берди: — Исроил халқи олдига бориб: “Сизларнинг олдингизга ота–боболарингизнинг Худоси мени юборди”, деб айтсам, улар “Ким У?” деб сўрайдилар–ку! Ўшанда мен нима деб жавоб бераман?</verse>
				<verse number="14">— Мен ҳар доим бор бўлган Худоман, — деб жавоб берди У. — Халқим Исроилга: “Мени сизларнинг олдингизга юборган — Мен Борман”, деб айтасан.</verse>
				<verse number="15">Исроил халқига яна: “Мени сизларнинг олдингизга ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгамиз юборди”, деб айт. Менинг номим то абад шундай бўлсин. Унвонимни келгуси авлодлар шундай деб айтсин.</verse>
				<verse number="16">Худо яна Мусога айтди: — Энди бор, халқим Исроилнинг оқсоқолларини тўплаб, уларга: “Ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз менга зоҳир бўлди”, деб айт. Уларга шу гапимни етказ: “Имонингиз комил бўлсин: Мисрликлар сизларга қандай зулм ўтказаётганини Мен кўриб, кузатиб турибман.</verse>
				<verse number="17">Энди ваъда бериб айтаманки, сизларни Мисрда чекаётган азоб–уқубатларингиздан халос қиламан. Сизларни Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига, сут ва асал оқиб ётган юртга бошлаб олиб бораман.”</verse>
				<verse number="18">Исроил оқсоқоллари сенга қулоқ солишади. Кейин Миср фиръавни ҳузурига улар билан сен ҳам бирга бор. Фиръавнга шундай денглар: “Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз Ўзини бизга зоҳир қилди. Энди бизга ижозат бер, саҳрода уч кун йўл юриб бориб, Эгамиз Худогақурбонликлар келтирайлик.”</verse>
				<verse number="19">Аммо кучли бир қўл мажбурламаса, Миср фиръавни сизларнинг кетишингизга ижозат бермаслигини биламан.</verse>
				<verse number="20">Ўшанда Мен қўлимни кўтариб, Мисрликларни ураман. Уларнинг орасида ҳар хил ажойиботлар билан Мисрни ураман. Ўшандан кейингина фиръавн сизларнинг кетишингизга ижозат беради.</verse>
				<verse number="21">Мен шундай қиламанки, халқимга — сизларга Мисрликлар илтифот кўрсатадилар. Сизлар кетаётганларингизда бўш қўл билан чиқиб кетмайсизлар.</verse>
				<verse number="22">Исроил халқидан ҳар бир аёл Мисрлик қўшнисидан ёки қўшнисининг уйида истиқомат қилаётган Мисрлик аёлдан олтин ва кумуш тақинчоқлар, кийим–кечаклар сўраб олади. Ўғилларингизни, қизларингизни тақинчоқлару кийим–кечаклар билан ясантирасизлар. Шундай қилиб, Мисрликларнинг бойликларини олиб кетасизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Шунда Мусо: — Исроил халқи гапимга қулоқ солмасдан: “Эгамиз сенга зоҳир бўлмаган”, деб менга ишонмаса, унда нима қиламан? — деб сўради.</verse>
				<verse number="2">— Қўлингдаги нима? — деб сўради Эгамиз. — Таёқ, — деб жавоб берди Мусо.</verse>
				<verse number="3">— Таёқни ерга ташла! — деб амр қилди Эгамиз. Мусо таёқни ерга ташлаган эди, таёқ илонга айланиб қолди. Мусо дарров илондан ўзини олиб қочди.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз яна Мусога: — Қўлингни узатиб, илоннинг думидан ушла! — деб амр берди. Мусо қўлини узатиб, илоннинг думидан ушлаган эди, шу заҳоти илон Мусонинг қўлида яна таёққа айланиб қолди.</verse>
				<verse number="5">Шу мўъжизани кўрсатасан! — деб амр берди Эгамиз, — токи Менинг халқим ота–боболари — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Мен сенга зоҳир бўлганимга ишонсинлар.</verse>
				<verse number="6">Сўнгра Эгамиз яна: — Қўлингни қўйнингга тиқ! — деб амр берди. Мусо қўлини қўйнига тиқиб, чиқарган эди, қўлига яра тошиб, қордай оппоқ бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="7">— Қўлингни яна қўйнингга тиқ! — деб амр берди Эгамиз. Мусо қўлини яна қўйнига тиқиб чиқарган эди, қўли танасининг қолган қисми сингари, асл ҳолига қайтди.</verse>
				<verse number="8">— Агар сенга ишонмасалар ёки кўрсатган биринчи мўъжизангга эътибор бермасалар, иккинчи мўъжизага ишонадилар, — деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="9">— Гапингга қулоқ солмай, иккала мўъжизага ҳам ишонмасалар, Нил дарёси сувидан олиб, қуруқ ерга тўк. Дарёдан олиб ерга тўккан сувинг қонга айланади.</verse>
				<verse number="10">— Ё, Раббий! — деди Мусо. — Мен, қулинг, илгари ҳам, ҳозир — сен билан гаплаша бошлаганимдан буён ҳам яхши гапира олмайман. Ахир, менинг тилим чучук, секин гапираман.</verse>
				<verse number="11">Шунда Эгамиз: — Инсонга тил ато қилган ким? — деди. — Инсонни ким соқов, кар, кўрадиган ёки кўр қилиб яратади? Мен, Эгангиз, эмасми?!</verse>
				<verse number="12">Энди бор! Гаплашганингда, Мен сен билан бирга бўламан. Нимани гапиришингни Мен сенга ўргатиб тураман.</verse>
				<verse number="13">— Ё, Раббий! — деди Мусо. — Илтижо қиламан: Менинг ўрнимга бошқасини юбора қолгин.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Эгамиз Мусодан қаттиқ ғазабланиб деди: — Аканг Ҳорун бор–ку! У ҳам Леви наслидан. Биламан, у гапга чечан. Ана, ўзи ҳам сенга пешвоз келяпти. Аканг сени кўриб хурсанд бўлади.</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Ҳорун сенинг ўрнингга халқ билан гаплашади. Ҳорун нима дейиши лозимлигини сен айтасан. Сен у учун Худога — Менга ўхшаган бўласан. Сизлар гапирганингизда, Мен икковингиз билан бирга бўламан. Ҳар икковингизга Мен нима қилишингизни айтиб тураман.</verse>
				<verse number="17">Мана бу таёғингни қўлингга ол, бу мўъжизаларни таёқ орқали кўрсатасан.</verse>
				<verse number="18">Мусо қайнатаси Ятронинг олдига қайтиб келиб, унга деди: — Ижозат беринг, Мисрдаги қабиладошларимнинг ёнига қайтай. Бориб билай–чи, улар ҳалиям тирикмикан. — Эсон–омон бор, — деб Ятро у билан хайрлашди.</verse>
				<verse number="19">Мусо ҳамон Мидиёнда яшар экан, Эгамиз унга: — Мисрга қайт, сенинг жонингни олмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси оламдан ўтиб кетди, — деган эди.</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, Мусо хотини билан ўғилларини эшакка миндирди. Худо, ол, деб тайинлаган таёқни қўлига олиб, Мисрга борадиган йўлга чиқди.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз Мусога яна шуларни эслатди: — Мисрга борганингда, Мен берган қудрат билан сен фиръавннинг кўзи олдида ҳамма ажойиботларни кўрсат. Мен эса унинг юрагини тош қилиб қўяман. У халқимнинг кетишига ижозат бермайди.</verse>
				<verse number="22">Кейин сен фиръавнга Менинг шу гапимни етказ: “Эгамиз шундай айтмоқда: — Исроил Менинг тўнғич ўғлимдир.</verse>
				<verse number="23">Ижозат бер, ўғлим бориб, Менга сажда қилсин, деб сенга айтган эдим. Аммо сен унга кетишга ижозат бермадинг. Шунинг учун энди сенинг тўнғич ўғлингни нобуд қиламан.”</verse>
				<verse number="24">Мусо ва унинг оиласи тунни ўтказгани йўлда тўхтадилар. Шу пайтда Эгамиз Мусога дуч келди–да, сал бўлмаса уни ўлдирай деди.</verse>
				<verse number="25">Шу заҳоти хотини Зиппура тош пичоқ олиб, ўғлини суннат қилди. Суннат терисини Мусонинг оёқларига теккизиб: “Сени мен учун шу суннат қони ҳимоя қилди”, деди.</verse>
				<verse number="26">Шунда Эгамиз Мусонинг ҳаётини сақлади. Зиппура Мусога: “Сен шу суннат қони орқали ҳимоя қилиндинг”, деди.</verse>
				<verse number="27">Сўнгра Эгамиз Ҳорунга: — Мусони кутиб олгани саҳрога бор! — деб амр берди. Шундай қилиб, Ҳорун Мусони кутиб олгани Худонинг муқаддас тоғига кетди. Ҳорун Мусони топгач, у билан қуюқ саломлашди.</verse>
				<verse number="28">Мусо Эгамизнинг унга айтган ҳамма гапларини Ҳорунга гапириб берди. Бажариши керак бўлган ҳамма мўъжизалар ҳақида ҳам Ҳорунга сўзлаб берди.</verse>
				<verse number="29">Шундай қилиб, Мусо билан Ҳорун Мисрга боришгач, Исроилнинг ҳамма оқсоқолларини тўпладилар.</verse>
				<verse number="30">Ҳорун Эгамизнинг Мусога айтган ҳамма гапларини оқсоқолларга сўзлаб берди. Уларнинг кўзи олдида мўъжизаларни кўрсатди.</verse>
				<verse number="31">Оқсоқоллар эшитиб кўрганларига ишондилар. Эгамиз ўз халқини кузатиб турганини, улар чеккан азобларни кўрганини эшитиб, Унга таъзим этиб, сажда қилдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Шундан кейин Мусо билан Ҳорун фиръавн ҳузурига бориб, унга шундай дедилар: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Халқимга ижозат бер, улар саҳро ичкарисига бориб, Менга атаб байрам нишонлашсин.”</verse>
				<verse number="2">Фиръавн эса: — Эгангиз ким ўзи?! Унинг сўзига кириб Мен Исроил халқини қўйиб юборайми?! — деди. — Эгангизни танимайман, Исроил халқининг кетишига эса ижозат бермайман.</verse>
				<verse number="3">Шунда Мусо билан Ҳорун: — Ибронийларнинг Худоси бизга Ўзини зоҳир қилди, — деб жавоб беришди. — Ижозат бер, саҳрода уч кун йўл юриб бориб, Эгамиз Худогақурбонликлар келтирайлик. Акс ҳолда, У бизни ё ўлатга мубтало қилади, ёки қиличнинг дамига рўпара қилиб жазолайди.</verse>
				<verse number="4">Лекин Миср фиръавни: — Эй, Мусо! Эй, Ҳорун! Нимага халқни ишдан қолдиряпсизлар?! — деди. — Боринглар, ишларингизни қилинглар!</verse>
				<verse number="5">Қаранглар, бу ерда қанча қароллар бор–а! Сизлар бўлса, уларни чалғитиб, ишдан қўймоқчисизлар!</verse>
				<verse number="6">Ўша куни фиръавн Исроил халқининг тепасида турган Мисрлик назоратчиларга ва Исроил халқидан бўлган ишбошиларга шундай фармон берди:</verse>
				<verse number="7">“Исроил халқига ғишт қуйгани энди олдингидай сомон берманглар. Ўзлари юриб сомон йиғишсин.</verse>
				<verse number="8">Олдин қанча ғишт қуйишган бўлса, бундан кейин ҳам шунча ғишт қуйишга мажбур қилинглар. Ғишт қуйиш миқдорини ҳеч ҳам камайтирманглар. Улар дангаса халқ. Шунинг учун, ижозат беринг, бориб, Худойимизга қурбонликлар келтирайлик, деб нола қилишяпти.</verse>
				<verse number="9">Уларни шунақанги ишлатингларки, иш билан қаттиқ банд бўлиб, беҳуда гапларга қулоқ солишмасин.”</verse>
				<verse number="10">Шундай қилиб, Исроил халқининг тепасида турган Мисрлик назоратчилар билан Исроил халқидан бўлган ишбошилар бориб, Исроил халқига айтдилар: — Фиръавн шундай демоқда: “Сизларга энди сомон бермайман.</verse>
				<verse number="11">Бориб, қаердан бўлса ҳам ўзларингиз сомон топинглар, лекин қуяётган ғиштингизнинг ҳажми асло камаймайди.”</verse>
				<verse number="12">Исроил халқи сомон ўрнига хас–чўп йиғиш учун бутун Миср юрти бўйлаб тарқалиб кетди.</verse>
				<verse number="13">Назоратчилар эса уларни сиқувга олар эдилар. “Кундалик ишларингизни сомон берилган кунлардагидай камайтирмасдан бажаринглар”, деб айтардилар.</verse>
				<verse number="14">Фиръавннинг назоратчилари ўзлари хизматга тайинлаган Исроил халқи ишбошиларини калтаклаб: “Нимага кеча ҳам, бугун ҳам, олдингидай, белгиланган миқдордаги ғиштни қуймаяпсизлар?” деб талаб қилардилар.</verse>
				<verse number="15">Шундан сўнг Исроил халқи ишбошилари фиръавн ҳузурига бориб, фарёд қилдилар: — Нимага биз, қулларингизга, бундай муомала қиляпсиз?</verse>
				<verse number="16">Бизга сомон беришмайди–ю, “Ғишт қуйинглар!” деб буйруқ қилишади. Биз калтак остида қолдик–ку! Айбдор эса сизнинг одамларингиз.</verse>
				<verse number="17">Фиръавн эса: — Дангасасизлар, дангаса! — дея жавоб берди. — Шунинг учун: “Ижозат бер, бориб, Эгамизга қурбонликлар келтирайлик”, деяверасизлар.</verse>
				<verse number="18">Боринглар, ишланглар! Сизларга сомон берилмайди. Лекин белгиланган миқдордаги ғиштни қуясизлар.</verse>
				<verse number="19">Шунда Исроил халқининг ишбошилари: “Кунда белгиланган ғишт миқдорини камайтирмасдан қуясизлар!” деган гапни эшитиб, қийин аҳволда қолганларини тушундилар.</verse>
				<verse number="20">Улар фиръавн ҳузуридан чиқишлари билан, Мусо билан Ҳорунга дуч келишди. Иккови уларни кутиб турган эди.</verse>
				<verse number="21">Исроил халқи ишбошилари: — Сизлар бизни фиръавнга, унинг аъёнларига ёмон кўрсатиб қўйдингизлар, — дейишди. — Бизни ўлдиришига сабаб топиб бердингиз. Эгамиз қилмишларингизни кўриб, жазонгизни берсин!</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин Мусо уларнинг олдидан кетиб, Эгамизга илтижо қилди: — Ё, Раббий! Нимага бу халқни шунчалик кулфатга қўйдинг? Нимага мени юбординг?</verse>
				<verse number="23">Фиръавнга Сенинг хабарингни олиб келишим биланоқ, у халқингга баттар ваҳшийлик қила бошлади. Сен эса Ўзингнинг халқингни озод қилмадинг.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шундан сўнг Эгамиз Мусога айтди: — Фиръавнни нима қилишимни энди кўрасан. У қудратли кучимни кўргандан кейин, халқим кетишига ижозат берибгина қолмайди, ҳатто халқимни ўз юртидан қувлаб юборади.</verse>
				<verse number="2">Худо Мусога яна деди: — Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="3">— Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга Мен Қодир Худо бўлиб Ўзимни зоҳир қилдим. Аммо уларга Мен, уларнинг Эгаси, деб танилмаган эдим.</verse>
				<verse number="4">Улар Канъон юртида мусофир бўлиб яшаган эдилар. Ўша юртни сизларга бераман, деб улар билан аҳд қилдим.</verse>
				<verse number="5">Мисрликлар қул қилган Исроил халқининг фарёдини аниқ эшитдим. Мен ўша аҳдимни ёдимда тутаман.</verse>
				<verse number="6">Шундай қилиб, бу тўғрида Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Мен Эгангизман. Мен сизларни Мисрликларнинг зулмидан озод қиламан, қулликдан олиб чиқаман. Қудратли кучим ва ҳукмнинг буюк ишлари билан сизларни қулликдан озод қиламан.</verse>
				<verse number="7">Мен сизларни Ўзимнинг халқим қиламан, Мен сизларнинг Худойингиз бўламан. Сизларни Мисрликларнинг зулмидан халос қилган Эгангиз Худо Мен эканлигимни ўшанда билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="8">Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга онт ичиб, бераман, деган юртга сизларни олиб бораман. Ўша юртни сизларга мулк қилиб бераман. Мен Эгангизман.”</verse>
				<verse number="9">Мусо бу гапларни Исроил халқига айтган эди, аммо халқ унинг гапларига қулоқ солмади. Чунки халқ оғир зулм остида қолиб, руҳан тушкунликка тушган эди.</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин Эгамиз Мусога айтди:</verse>
				<verse number="11">— Миср фиръавни ҳузурига бориб айт: Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетишига ижозат берсин.</verse>
				<verse number="12">— Гапимга Исроил халқи қулоқ солмади–ю, фиръавн қулоқ солармиди?! — деди Мусо. — Қолаверса, яхши гапира олмайман–ку!</verse>
				<verse number="13">Аммо Эгамиз Мусо билан Ҳорунга амр қилди: “Миср фиръавни олдига қайтиб боринглар. Исроил халқи Мисрдан кетишига ижозат беринг, деб талаб қилинглар.”</verse>
				<verse number="14">Баъзи Исроил қабилаларининг уруғбошилари қуйидагилардир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен наслига Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми киради. Уларнинг насли Рубен уруғлари эди.</verse>
				<verse number="15">Шимўннинг наслига Ямувол, Ёмин, Охад, Ёхин, Зўхар ва Канъонлик аёлдан туғилган ўғли Шовул киради. Уларнинг насли Шимўн уруғлари эди.</verse>
				<verse number="16">Леви наслига Гершон, Қоҳот ва Марори киради. Леви 137 йил яшади. Бу наслдан келиб чиққан уруғлар қуйидагилардир:</verse>
				<verse number="17">Гершоннинг наслига Лубнах ва Шимах киради, уларнинг ҳар бири уруғбошилардир.</verse>
				<verse number="18">Қоҳотнинг наслига Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл киради. Қоҳот 133 йил яшади.</verse>
				<verse number="19">Марорининг наслига Махли ва Муши киради. Юқоридаги рўйхат Леви насли ва уларнинг уруғлариникидир.</verse>
				<verse number="20">Имром ўзининг аммаси Йўхавадга уйланди. Имром хотинидан Ҳорун ва Мусони кўрди. Имром 137 йил яшади.</verse>
				<verse number="21">Изхорнинг насли Кўрах, Нафах ва Зихридир.</verse>
				<verse number="22">Узиёлнинг насли Мишаил, Элзафан ва Ситридир.</verse>
				<verse number="23">Ҳорун Элишбага уйланди. У Оминадовнинг қизи, Нахшўннинг синглисидир. Ҳорун хотинидан Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамарни кўрди.</verse>
				<verse number="24">Кўрахнинг насли Асер, Элқана ва Абуасафдир. Уларнинг насли Кўрах уруғларига асос солди.</verse>
				<verse number="25">Ҳоруннинг ўғли Элазар Футиёлнинг қизларидан бирига уйланди. Элазар хотинидан Финхазни кўрди. Уруғлари бўйича Леви қабиласининг уруғбошилари ана шулардир.</verse>
				<verse number="26">Юқорида айтиб ўтилган Ҳорун ва Мусога Эгамиз: “Исроилнинг ҳар бир оиласи ва қабиласини Мисрдан олиб чиқинглар!” деб амр берди.</verse>
				<verse number="27">Улар: “Исроил халқини озод қилинг”, деб Миср фиръавнига буйруқ бердилар.</verse>
				<verse number="28">Шундай қилиб, Эгамиз Мусо билан Мисрда гаплашганда,</verse>
				<verse number="29">унга: “Мен Эгангизман, сенга айтганларимнинг ҳаммасини Миср фиръавнига етказ!” деб амр берган эди.</verse>
				<verse number="30">Мусо эса Эгамизнинг олдида: “Мен яхши гапира олмайман–ку! Фиръавн менинг гапимга қулоқ солмайди!” деган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога айтди: — Қараб тур, аканг Ҳорунни сенинг ўрнингга гапирадиган қиламан. Сени фиръавннинг кўзи олдида Худо сингари — Мендай қилиб қўяман. Ҳорун сенинг пайғамбаринг бўлиб, гапларингни фиръавнга етказади.</verse>
				<verse number="2">Мен сенга айтган ҳамма амрларни акангга айт. Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетиши учун ижозат бер, деб Ҳорун фиръавнга айтади.</verse>
				<verse number="3">Лекин Мен аломату мўъжизаларимни Миср юртида кўрсатай, деб фиръавннинг юрагини тош қилиб қўяман.</verse>
				<verse number="4">Фиръавн сизларнинг гапингизга қулоқ солмайди. Ўшанда Мен Мисрга қарши қўл кўтариб, унга кўп кулфатлар келтираман. Кейин ҳукмнинг қудратли ишлари билан Исроил оилаларини ва қабилаларини олиб чиқаман.</verse>
				<verse number="5">Мисрга қарши қўл кўтариб, Исроил халқини Мисрликларнинг орасидан олиб чиққанимда, Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади.</verse>
				<verse number="6">Мусо билан Ҳорун Эгамизнинг амрига биноан иш тутдилар.</verse>
				<verse number="7">Улар фиръавн билан гаплашганларида, Мусо саксон ёшда, Ҳорун саксон уч ёшда эди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Мусо билан Ҳорунга гапирди:</verse>
				<verse number="9">— Фиръавн сизларга: “Бирорта ажойибот кўрсатинглар–чи”, деб айтса, Ҳорунга буюр, таёқни олиб, фиръавннинг олдига ташласин. Таёқ илонга айланиб қолади.</verse>
				<verse number="10">Шундай қилиб, Мусо билан Ҳорун фиръавн ҳузурига бордилар. Эгамиз амр этгандай иш тутдилар: Ҳорун таёғини фиръавн ва унинг аъёнлари олдига ташлаган эди, таёқ ўша заҳоти илонга айланиб қолди.</verse>
				<verse number="11">Шунда фиръавн ҳам ўзининг сеҳргарларини — донишмандларини ва фолбинларини чақирди. Миср сеҳргарлари сеҳр–жодуларини ишлатиб, ўшанақа мўъжиза кўрсатдилар.</verse>
				<verse number="12">Ҳар бири таёғини ерга ташлаган эди, таёқ илонга айланиб қолди. Ҳоруннинг илони Миср сеҳргарларининг илонларини ютиб юборди.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз айтгандай, барибир, фиръавннинг юраги тошлигича қолиб, Мусо билан Ҳоруннинг гапига қулоқ солмади.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Эгамиз Мусога айтди: “Барибир, фиръавннинг юраги тошлигича қолиб, халқимнинг кетишига ижозат беришни истамаяпти.</verse>
				<verse number="15">Эртага эрталаб фиръавннинг олдига бор. У дарёга боради. Сен уни дарё бўйида кутиб тур. Илонга айланган таёғинг қўлингда бўлсин.</verse>
				<verse number="16">Фиръавнга шундай деб айт: — Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз мени сенинг ҳузурингга шу гапни айтгани юборди. Эгамизнинг гапи шундай: “Менинг халқимга ижозат бер, улар саҳрога бориб, Менга сажда қилишсин.” Сен ҳамон Эгамизнинг гапига қулоқ солмаяпсан.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз шундай айтмоқда: “Исроил халқининг Эгаси Мен эканлигимни энди билиб оласан.” Қўлимдаги мана бу таёқни Нил дарёсининг сувига урганимда, сув қонга айланади.</verse>
				<verse number="18">Дарёдаги балиқлар нобуд бўлади. Дарё сасиб кетади. Миср халқи дарё сувини ичолмайди.”</verse>
				<verse number="19">Сўнгра Эгамиз Мусога шундай деди: — Ҳорунга айт, таёқни қўлига олиб, Миср сувлари томонга — Мисрдаги дарёлар, анҳорлар, кўллар, ҳамма сув ҳавзалари томонга узатсин. Мисрдаги ҳамма жойларда сув қонга айланади, ҳатто бутун Миср юртидаги ёғоч ва тош идишлардаги сувлар ҳам қонга айланади.</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, Мусо билан Ҳорун Эгамиз амр этгандай қилишди: Ҳорун фиръавн ва унинг аъёнлари кўзи олдида таёғини кўтариб дарё сувига урган эди, шу заҳоти дарё суви қонга айланиб қолди.</verse>
				<verse number="21">Дарёдаги балиқлар нобуд бўлиб, дарё суви сасиб кетди. Миср халқи дарё сувини ичолмай қолди. Мисрнинг ҳамма ери қонга тўлиб кетди.</verse>
				<verse number="22">Миср сеҳргарлари ҳам сеҳр–жодуларини ишлатиб, худди ўшандай қилдилар. Эгамиз айтгандай, барибир, фиръавннинг юраги тошлигича қолиб, Мусо билан Ҳоруннинг гапига қулоқ солмади.</verse>
				<verse number="23">Бўлиб ўтган мўъжизадан фиръавннинг юраги қилт этмасдан, саройига қайтди.</verse>
				<verse number="24">Дарё сувини ичиб бўлмагани сабабли, Миср халқи ичимлик суви топиш учун дарё яқинида қудуқлар ковлай бошладилар.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз Нил дарёси сувига ургандан кейин етти кун давомида сув қон бўлиб оқаверди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога яна айтди: — Фиръавннинг ҳузурига бориб, Менинг шу гапимни етказ: “Эгамиз шундай айтмоқда: — Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилсин.</verse>
				<verse number="2">Агар сен халқимга ижозат беришдан бўйин товласанг, бутун юртингга қурбақа юбориб шикаст етказаман.</verse>
				<verse number="3">Дарё қурбақалар билан тўлиб–тошади. Қурбақалар дарёдан чиқиб, сенинг саройингга, ётоқхонангга, тўшагингга, аъёнларингу халқингнинг уйларига, тандирларига ва хамир тоғораларига ҳам кириб олади.</verse>
				<verse number="4">Қурбақалар сенинг, Миср халқининг ва барча аъёнларингнинг устиларида сакраб юради.”</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Мусога яна гапирди: — Ҳорунга айт, у қўлидаги таёғини дарёлар, анҳорлар, кўллар томонга узатиб, қурбақаларни чиқарсин. Миср юртини қурбақалар босиб кетсин.</verse>
				<verse number="6">Ҳорун таёғини Миср сувлари томонга узатди. Ўша заҳоти қурбақалар чиқиб, Мисрни босиб кетди.</verse>
				<verse number="7">Мисрлик сеҳргарлар ҳам сеҳр–жодулари билан Миср юртига қурбақалар чиқардилар.</verse>
				<verse number="8">Шунда фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб айтди: — Эгангизга: “Фиръавнни ва унинг халқини Ўзинг қурбақалардан халос қилгин”, деб ибодат қилинглар. Шундан кейин Исроил халқига кетгани ижозат бераман, токи улар бориб Эгангизга қурбонликлар келтирсин.</verse>
				<verse number="9">Шунда Мусо фиръавнга деди: — Хўп, вақтини ўзинг тайинла. Қурбақалар сизлардан, хонадонларингиздан йўқолсин, фақат Нил дарёсида қолсин, деб сен, аъёнларинг ва халқинг учун қачон ибодат қилай?</verse>
				<verse number="10">— Эртага, — деди фиръавн. — Бўпти, сен айтгандай бўлади! — деб жавоб берди Мусо. — Ўшанда Эгамиз Худога ўхшаган худо йўқлигини билиб оласан.</verse>
				<verse number="11">Қурбақалар сендан, аъёнларингдан, халқингдан ва хонадонларингиздан йўқолади. Фақат Нилда қолади, холос.</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, Мусо билан Ҳорун фиръавн ҳузуридан чиқдилар. Фиръавн бошига келтирган қурбақа офатини йўқ қилгин, деб Мусо Эгамизга илтижо қилди.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Мусонинг илтижосини эшитди, уйлардаги, ҳовлилардаги ва далалардаги қурбақалар ўлди.</verse>
				<verse number="14">Қурбақаларнинг ўлигини уюм–уюм қилдилар. Миср юртини қўланса ҳид тутиб кетди.</verse>
				<verse number="15">Лекин фиръавн Миср юрти қурбақадан халос бўлганини кўргач, Эгамиз айтгандай, юрагини тош қилиб, Мусо билан Ҳоруннинг гапига қулоқ солмади.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз Мусога гапиришда давом этди: — Ҳорунга буюр, у таёғини узатиб, ернинг чангига урсин. Шунда ердаги чанг бургага айланиб, бутун Мисрни қоплайди.</verse>
				<verse number="17">Улар Эгамизнинг айтганини қилдилар: Ҳорун қўлидаги таёғини узатиб, ернинг чангига урган эди, инсонлар билан ҳайвонларнинг устига бурга ёпирилди. Бутун Миср ерининг чанги бургага айланди.</verse>
				<verse number="18">Одамларни, ҳайвонларни бурга босиб кетди. Сеҳргарлар ҳам сеҳр–жодулари билан чангни бургага айлантирмоқчи бўлдилар, лекин уддасидан чиқолмадилар.</verse>
				<verse number="19">Улар фиръавнга: “Бу Худонинг иши”, дейишди. Лекин Эгамиз айтгандай, барибир, фиръавннинг юраги тошлигича қолиб, Мусо билан Ҳоруннинг айтганларига қулоқ солмади.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз Мусога яна гапирди: — Эртага саҳарда ўрнингдан тур. Фиръавн дарёга бораётганда, унинг олдига боргин–да, Менинг шу гапимни етказ: “Эгамиз шундай айтмоқда: — Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилсин.</verse>
				<verse number="21">Агар халқимни қўйиб юбормасанг, Мен ўзингнинг, аъёнларингнинг, халқингнинг устига сўналар галасини юбориб жазолайман. Мисрликларнинг уйлари, улар яшаётган ер сўнага тўлиб–тошади.</verse>
				<verse number="22">Лекин ўша куни Ўз халқим яшаётган Гўшен ерларини ажратиб қўяман. У ерда сўна бўлмайди. Мен, Эгангиз, бу юртда бор эканлигимни билиб олинглар, деб шуни қиламан.</verse>
				<verse number="23">Мен Ўз халқим билан сенинг халқингни айириб қўяман. Бу мўъжиза эртага юз беради.”</verse>
				<verse number="24">Эгамиз айтганини қилди: фиръавннинг саройига, аъёнларининг уйларига гала–гала сўна юборди. Бутун Миср юрти сўна оқибатида хароб бўлди.</verse>
				<verse number="25">Шундан сўнг фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб: “Боринглар, шу юрт ичида Худойингизга қурбонликлар келтираверинглар”, деб айтди.</verse>
				<verse number="26">— Бунақа қилсак, тўғри бўлмайди, — деб жавоб берди Мусо. — Эгамиз Худога ҳайвонларни қурбонлик қилсак, Мисрликлар буни жирканч деб ҳисоблайдилар. Мисрликлар қабиҳ деб ҳисоблаган ишни яна уларнинг кўз олдида қилсак, бизни тошбўрон қилмайдиларми?!</verse>
				<verse number="27">Эгамиз Худо, бизга амр этгандай, Унга қурбонликлар келтиргани саҳрода уч кун йўл юриб боришимиз керак.</verse>
				<verse number="28">— Майли, ижозат бераман, — деди фиръавн. — Саҳрога бориб, Эгангиз Худога қурбонликлар келтиринглар. Лекин узоққа кетмайсизлар. Энди сен ҳозироқ мен учун ибодат қил.</verse>
				<verse number="29">— Ҳузурингдан чиқишим биланоқ Эгамизга: “Эртага сўналар фиръавндан, аъёнларидан, халқидан даф бўлсин”, деб ибодат қиламан, — деди Мусо. — Лекин халқ Эгамизга қурбонликлар келтиргани кетаётганда, бизни алдама, ижозат бермай қўйма.</verse>
				<verse number="30">Мусо фиръавн ҳузуридан чиқиб, Эгамизга ибодат қилди.</verse>
				<verse number="31">Эгамиз Мусонинг ибодатини эшитди. Фиръавндан, унинг аъёнларидан, Миср халқидан сўналарни даф қилди. Бирорта ҳам сўна қолмади.</verse>
				<verse number="32">Лекин фиръавн бу сафар ҳам юрагини тош қилиб, халққа кетишга ижозат бермади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Шундан кейин Эгамиз Мусога яна гапирди: — Фиръавннинг ҳузурига бориб, унга Менинг шу гапимни етказ: “Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз, Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилишсин, деб айтмоқда.</verse>
				<verse number="2">Агар ижозат бермай, Исроил халқини ушлаб тураверсанг,</verse>
				<verse number="3">чорвангни — отларингни, эшакларингни, туяларингни, мол–қўйларингни Эгамиз ўз қудрати билан уриб, оғир ўлат касали юборади.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз Исроил халқи билан Мисрликларнинг чорвасини айириб қўяди. Исроил халқининг чорвасидан бирортасиям нобуд бўлмайди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз вақтини ҳам белгилаб, айтганларим эртага бу юртда бажо бўлади, деб айтди.”</verse>
				<verse number="6">Эртаси куни Эгамиз айтганларини қилди: Мисрликларнинг чорваси қирилиб кетди. Исроил халқининг чорвасидан эса бирортасини ҳам нобуд қилмади.</verse>
				<verse number="7">Фиръавн одам юбориб билдики, Исроил халқининг чорвасидан бирортасиям нобуд бўлмабди. Лекин барибир, фиръавннинг юраги тошлигича қолиб, Исроил халқига кетишга ижозат бермади.</verse>
				<verse number="8">Шундан кейин Эгамиз Мусо билан Ҳорунга яна айтди: — Ўчоқдан бир оз кул олинглар. Мусо кулни фиръавннинг кўзи олдида осмонга сочсин.</verse>
				<verse number="9">Шунда кул чангга айланиб, бутун Мисрни чанг қоплайди. Кул бутун юртдаги инсонларнинг, ҳайвонларнинг танасига яллиғланган чипқон чиқаради.</verse>
				<verse number="10">Шундай қилиб, Мусо билан Ҳорун ўчоқдан кул олиб, фиръавн ҳузурига бордилар. Мусо кулни осмонга сочган эди, кул одамларда ва ҳайвонларда яллиғланган чипқон пайдо қилди.</verse>
				<verse number="11">Сеҳргарлар ҳам Мусонинг олдида чипқон оғриғига чидаб туролмадилар. Чунки барча Мисрликлар каби, сеҳргарларга ҳам чипқон чиққан эди.</verse>
				<verse number="12">Аммо Эгамиз фиръавннинг юрагини тош қилиб қўйди. У Мусога айтгандай, Мусо билан Ҳоруннинг гапига фиръавн қулоқ солмади.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Мусога яна деди: — Саҳар пайти тур. Фиръавннинг ҳузурига бориб, унга Менинг шу гапимни етказ: “Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз айтмоқда: — Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилсин.</verse>
				<verse number="14">Агар ижозат бермасанг, бу дунёда Менга ўхшаган худо йўқлигини билиб оласан, деб Мен ўзингнинг, аъёнларингнинг, халқингнинг устига жуда оғир фалокатларни юбораман.</verse>
				<verse number="15">Ҳақиқатан, Мен сенга қарши қўл кўтариб, ўзинг ва халқингни ўлатга дучор қилиб, ер юзидан қириб юборган бўлардим.</verse>
				<verse number="16">Аммо сенга қудратимни кўрсатай, бутун оламга шуҳратимни ёяй, деб яшамоғингга изн бердим.</verse>
				<verse number="17">Сен халқимнинг кетишига ижозат бермай, уларга қаршилик қиляпсан.</verse>
				<verse number="18">Билиб қўй, Мен эртага шу вақтда шунақанги дўл ёғдираманки, Миср юрти пайдо бўлгандан буён бунақа дўлни кўрмаган.</verse>
				<verse number="19">Энди, чорвамни ва очиқ жойлардаги бор мол–мулкимни пана жойларга йиғинглар, деб фармон бер. Дўл ёққанда, уйда бўлмай, далада қолган ҳамма одамлару ҳайвонлар нобуд бўлади.”</verse>
				<verse number="20">Фиръавннинг аъёнларидан баъзилари Эгамизнинг сўзларидан қўрқиб, қулларини ва чорвасини дарров уйларига олиб келдилар.</verse>
				<verse number="21">Эгамизнинг сўзларини менсимаганлар эса қуллари билан чорвасини очиқ жойда қолдирдилар.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деди. — Мисрнинг ҳамма жойига, одамларнинг, ҳайвонларнинг, даладаги жамики экинларнинг устига дўл ёғади.</verse>
				<verse number="23">Мусо таёғини осмонга тўғри кўтарган эди, Эгамиз момақалдироқ ва дўл пайдо қилди, ерга яшин тушди. Шундай қилиб, Эгамиз Миср юртига дўл юборди.</verse>
				<verse number="24">Натижада ғоят кучли дўл ёғиб, узоқ вақт яшин чақнади. Миср пайдо бўлгандан бери бунақанги дўлни кўрмаган эди.</verse>
				<verse number="25">Дўл Мисрда очиқ жойлардаги ҳамма нарсани — инсондан тортиб ҳайвонлару экин–тикинларгача нобуд қилди. Дарахтларни ер билан яксон қилди.</verse>
				<verse number="26">Фақат Исроил халқи яшаётган Гўшен ерларига дўл ёғмади.</verse>
				<verse number="27">Фиръавн шундан сўнг Мусо билан Ҳорунни чақиртириб келиб шундай деди: — Бу сафар мен айбдорман. Эгангиз ҳақ, мен билан халқим эса ноҳақмиз.</verse>
				<verse number="28">Бу момақалдироқ билан дўлга ортиқ бардош беролмаймиз. Илтимос, Эгангиздан сўранг, буларни тўхтатсин. Халқингиз кетишига ижозат бераман. Сизлар энди Мисрда ортиқ қолмайсизлар.</verse>
				<verse number="29">— Шаҳардан чиқишим биланоқ қўлларимни Эгамизга чўзиб илтижо қиламан, — деди Мусо. — Момақалдироқ тўхтайди, дўл ҳам ёғмайди. Ўшанда бутун олам Эгамизники эканини биласан.</verse>
				<verse number="30">Лекин шуниси менга маълумки, ўзинг, аъёнларинг ҳали ҳам Парвардигор Эгамиздан қўрқмайсизлар.</verse>
				<verse number="31">Бу пайтда арпа бошоқлаган, зиғирпоя гуллаб қолганди. Зиғирпоя ва арпа пайҳон бўлди.</verse>
				<verse number="32">Бироқ буғдой кечки бўлгани учун зарар кўрмади.</verse>
				<verse number="33">Мусо фиръавн ҳузуридан чиқиб, шаҳардан ташқарига борди. У қўлларини Эгамизга томон узатган эди, момақалдироқ ва дўл тўхтади, ёмғир ҳам тинди.</verse>
				<verse number="34">Ёмғир тиниб, дўл ва момақалдироқ тўхтаганини фиръавн кўрди–ю, яна гуноҳга қўл урди. Ўзи ҳам, аъёнлари ҳам юрагини тош қилиб олдилар.</verse>
				<verse number="35">Эгамиз Мусо орқали айтгандай, барибир, фиръавннинг юраги тошлигича қолиб, Исроил халқига кетишга ижозат бермади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Мусога амр берди: — Фиръавннинг ҳузурига бор! Мен, мўъжизаларимни уларнинг орасида кўрсатай, деб фиръавнни ва унинг аъёнлари юрагини тош қилиб қўйдим. Мисрликларни масхара қилдим, уларга мўъжизалар кўрсатдим. Энди сизлар болаларингизга, набираларингизга буларни айтиб берасизлар, деб шу ишларни қилдим. Ана шунда Эгангиз Мен эканлигимни ҳаммаларингиз билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="3">Мусо билан Ҳорун фиръавннинг ҳузурига бориб унга Эгамизнинг шу гапини етказдилар: “Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: — Сен қачонгача Менга итоат этмай юрасан?! Халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилишсин.</verse>
				<verse number="4">Агар халқимнинг кетишига ижозат бермасанг, Мен эртага юртингга чигирткалар юбораман.</verse>
				<verse number="5">Чигирткалар ер юзини шунақанги қоплайдики, ер тамомила кўринмай қолади. Дўлдан омон қолган ҳосилингизни, далада ўсган жамики дарахтларингизни чигирткалар еб битиради.</verse>
				<verse number="6">Саройинг, аъёнларингнинг уйлари, ҳамма Мисрликларнинг хонадонлари чигирткага тўлиб кетади. Ота–боболаринг ер юзида пайдо бўлгандан буён бунақасини кўрмаган.” Шундан кейин Мусо фиръавннинг ҳузуридан бурилиб чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="7">Шунда аъёнлар фиръавнга: — Бу одам бизга тузоқ бўлса ҳам, қачонгача индамайсиз?! — дедилар. — Ижозат беринг ўшаларга! Кетаверишсин. Эгаси Худога сажда қилишсин. Кўрмаяпсизми, Миср хароб бўлди–ку!</verse>
				<verse number="8">Шундан сўнг Мусо билан Ҳорунни фиръавн ҳузурига чақиртириб келди. Фиръавн икковига деди: — Майли боринглар, Эгангиз Худога сажда қилинглар. Аммо сизлардан кимлар боради?</verse>
				<verse number="9">— Ёшу қари — ҳаммамиз бирга кетамиз, — деб жавоб берди Мусо. — Ўғилларимизни, қизларимизни, мол–қўйларимизни ҳам олиб кетамиз. Эгамизга атаб байрам нишонлашимиз керак.</verse>
				<verse number="10">Фиръавн қаршилик қилди: — Агар хотинларингиз ва болаларингиз билан кетишларингизга ижозат берсам, Эгангиз албатта сизлар билан бўлади! Ниятингиз ёмонлиги очиқ кўриниб турибди.</verse>
				<verse number="11">Йўқ, уларга асло жавоб бермайман! Эгангизга сажда қилгани боришни истаётган сизлар эмасми?! Жуда яхши. Фақат эркакларни олинглар–у, кетаверинглар. Шунда Мусо билан Ҳорунни фиръавннинг ҳузуридан ҳайдадилар.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз Мусога: — Қўлингни Миср узра узат! — деб амр берди. — Миср юртига чигиртка ёғилсин. Чигирткалар бу юртдаги ҳамма ўсимликларни, дўлдан омон қолган ҳамма экин–тикинни еб битирсин.</verse>
				<verse number="13">Мусо таёғини Миср узра узатган эди, Эгамиз бу юртга шарқдан шамол эстирди. Бир кеча–кундуз шамол эсди. Шарқдан эсган шамол эрталабгача чигирткаларни олиб келди.</verse>
				<verse number="14">Бутун Миср юртига чигиртка ёпирилди. Мисрнинг ҳамма жойини чигиртка босиб кетди. Чигирткалар шунчалик уюлиб кетдики, илгари бунақаси бўлмаган эди, бундан кейин ҳам бўлмайди.</verse>
				<verse number="15">Ер юзини чигиртка босиб кетганидан, ер қоп–қора бўлиб қолди. Жамики экин–тикинни, дўлдан омон қолган дарахтлардаги мева–чеваларни чигиртка еб битирди. Мисрдаги бирор дарахтда, бирор ўсимликда яшил барг қолмади.</verse>
				<verse number="16">Фиръавн зудлик билан Мусо билан Ҳорунни чақиртириб, уларга айтди: — Эгангиз Худога ва ўзларингизга қарши гуноҳ қилдим.</verse>
				<verse number="17">Ўтинаман, бир мартагина гуноҳимдан ўтиб, Эгангиз Худога илтижо қилинглар. Бу ҳалокатли офатни мендан даф қилсин.</verse>
				<verse number="18">Мусо фиръавннинг ҳузуридан чиқиб, Эгамизга ибодат қилди.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз ғарбдан жуда кучли шамол эстирди. Шамол чигирткаларни Қизил денгизга учириб олиб кетди. Миср юртида биронта ҳам чигиртка қолмади.</verse>
				<verse number="20">Лекин Эгамиз фиръавннинг юрагини яна тош қилиб қўйди ва фиръавн Исроил халқига кетишга ижозат бермади.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деб амр берди. — Мисрни қўрқинчли зулмат қоплайди.</verse>
				<verse number="22">Мусо қўлини осмонга узатди. Шундан кейин Миср уч кун давомида зим–зиё зулмат ичида қолди,</verse>
				<verse number="23">биров бировни кўра олмади. Натижада ҳеч ким бирон жойга юриб бора олмади. Исроил халқи яшаётган ер эса ёруғ эди.</verse>
				<verse number="24">Фиръавн яна Мусони чақиртириб, унга: — Боринглар, Эгангизга сажда қилаверинглар, — деди. — Бола–чақаларингизни олиб кетаверинглар. Аммо мол–қўйларингизни қолдириб кетасизлар.</verse>
				<verse number="25">— Бўлмайди! — деди Мусо. — Чорвамизни ҳам олиб кетишимизга ижозат беришинг керак. Биз Эгамиз Худогақурбонликлар ва куйдириладиган қурбонликлар келтирамиз.</verse>
				<verse number="26">Ҳамма чорвамизни ўзимиз билан олиб кетамиз, орқада биронта ҳам туёқ қолмаслиги керак. Эгамиз Худога сажда қилганимизда, қурбонликларни шу мол–қўйларимиздан оламиз. У ерга бормагунимизча, Эгамизга нимани қурбонлик қилишимизни билмаймиз–ку!</verse>
				<verse number="27">Шундай қилиб, Эгамиз яна фиръавннинг юрагини тош қилиб қўйди. Фиръавн ўжарлик қилиб, Исроил халқига кетишга ижозат бермади.</verse>
				<verse number="28">Охири фиръавн Мусога: — Йўқол бу ердан! — деб бақирди. — Эҳтиёт бўл, бундан кейин зинҳор кўзимга кўринма! Кўзимга кўринган заҳоти ўласан!</verse>
				<verse number="29">— Сен айтганингдай бўлсин! — деди Мусо. — Бундан кейин кўзингга кўринмайин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога айтганди: “Мен фиръавннинг бошига ҳам, Миср юртига ҳам яна битта фалокат юбораман, ўшандан кейингина бу ердан кетишингизга у сизларга ижозат беради. Бу юртдан ўзи сизларни ҳатто ҳайдаб чиқаради.</verse>
				<verse number="2">Энди Исроил халқига айт: ҳамма эркагу аёл Мисрлик қўшнисидан олтин, кумуш тақинчоқлар сўраб олсин.”</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Мисрликларни шундай қилдики, улар Исроил халқига илтифот кўрсатдилар. Мусони ҳам Миср юртида, фиръавннинг аъёнлари, Миср халқи кўз олдида ғоят улуғ қилган эди.</verse>
				<verse number="4">Шунда Мусо фиръавнга деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Тун ярмида Миср бўйлаб юраман.</verse>
				<verse number="5">Шунда Мисрдаги ҳамма тўнғич ўғиллар — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғичидан тортиб, қўл тегирмонида ўтириб ишлаётган чўри хотиннинг тўнғич ўғлигача нобуд бўлади. Ҳатто чорванинг биринчи эркак боласигача нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="6">Бутун Миср бўйлаб қаттиқ фарёд кўтарилади. Бунақа воқеа илгари бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди.</verse>
				<verse number="7">Исроил халқидан эса бирорта одамга, ёки бирорта ҳайвонга ҳатто ит ҳуриб қўймайди. Ўшанда Мен, Эгангиз, Исроил халқини Миср халқидан айирганимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="8">Ўшанда аъёнларинг ҳаммаси келиб, менга икки букилиб таъзим қилади. Менга: “Сен ҳам, сенга эргашган халқинг ҳам кетинглар”, деб ёлворасизлар. Мен ўшандан кейин кетаман. Мусо ғазаб билан фиръавннинг ҳузуридан чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Мусога шундай деган эди: “Мисрда Менинг ажойиботларим кўпайиши учун, фиръавн сизларнинг гапингизга қулоқ солмайди.”</verse>
				<verse number="10">Мусо билан Ҳорун фиръавннинг олдида ҳамма ажойиботларни кўрсатиб бўлдилар. Лекин Эгамиз фиръавннинг юрагини тош қилиб қўйди. Фиръавн ўз юртидан Исроил халқининг кетишига ижозат бермади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Мусо билан Ҳорун Мисрда яшар эканлар, Эгамиз уларга қуйидаги кўрсатмаларни берди:</verse>
				<verse number="2">“Бу ой сизлар учун илк ой, йилнинг биринчи ойи бўлади.</verse>
				<verse number="3">Исроил халқининг бутун жамоасига етказинглар: шу ойнинг ўнинчи куни оила бошлиқлари битта қўзи ёки улоқча танлайди. Буни хонадондагилар тановул қилади.</verse>
				<verse number="4">Битта жонлиқ бир оилага кўплик қиладиган бўлса, оила аъзоларининг сони ва бир одам тановул қиладиган гўшт миқдори ҳисоблаб чиқилади. Сўнгра ўша оила жонлиқ гўштини ёнидаги қўшниси билан бўлишади.</verse>
				<verse number="5">Нуқсонсиз, бир яшар эркак жонлиқни танлаб олинглар.</verse>
				<verse number="6">Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурунгача қўзиларни алоҳида сақланглар. Сўнгра Исроил халқи жамоасининг ҳар бир хонадони ўзининг қўзисини сўйиши лозим.</verse>
				<verse number="7">Сўнг улар қурбонликнинг қонидан олиб, қурбонлик гўшти тановул қилинадиган уй эшиги кесакисининг ёнларига ва тепасига суртишсин.</verse>
				<verse number="8">Ўша куни кечқурун гўштни оловда пишириб тановул қилишсин. Гўштни хамиртурушсиз нон ва тахир ўтлар қўшиб тановул қилишсин.</verse>
				<verse number="9">Қурбонлик гўштининг сувда қайнатилганини ёки хомини тановул қилишмасин. Калла–туёқларию ичак–човоқларини оловда пишириб ейишсин.</verse>
				<verse number="10">Гўштдан эрталабгача қолмасин. Агар ортиб қолса, эрталабга қолдирмай оловда куйдиринглар.</verse>
				<verse number="11">Гўштни тановул қилаётганингизда, шай туринглар. Чориғингиз оёғингизда, таёғингиз қўлингизда бўлсин, тез–тез енглар. Мен, Эгангизга, бағишланган Фисиҳ қурбонлиги шудир.</verse>
				<verse number="12">Ўша тунда Мен Мисрнинг бу бошидан нариги четигача ўтиб, инсонларнинг ҳар бир тўнғич ўғилларини ҳам, чорванинг биринчи эркак боласини ҳам ўлдираман. Мен, Эгангиз, Мисрнинг ҳамма худоларига қарши ҳукмни ижро этаман.</verse>
				<verse number="13">Эшикларингизнинг ромига суртилган қон яшаётган уйларингизни белгилайди. Қонни кўриб, сизларни четлаб ўтаман. Мен Мисрни жазолаганимда, ўлат офатидан сизлар омон қоласизлар.</verse>
				<verse number="14">Бу кунни сизлар то абад эсда тутишларингиз лозим. Ҳар йили бу кунни Мен, Эгангизга, аталган байрам қилиб нишонланглар. Бу байрам авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлиб қолсин.</verse>
				<verse number="15">Ўша етти кун давомида хамиртурушсиз нон тановул қилинглар. Биринчи куниёқ уйларингиздаги хамиртурушни йўқотинглар. Кимки етти кун давомида хамиртуруш қўшилган нон тановул қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.</verse>
				<verse number="16">Байрамнинг биринчи куни ҳам, еттинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келиши лозим. Шу кунлари, овқат тайёрлашдан ташқари, ҳеч қандай иш қилманглар.</verse>
				<verse number="17">Хамиртурушсиз нон байрамини ҳар йили нишонлайсизлар, чунки айнан ўша куни Мен сизларнинг оилаларингизни ва қабилаларингизни Мисрдан олиб чиққанман. Бу байрам авлодларингиз оша нишонланиб, доимий қонун–қоида бўлиб қолсин.</verse>
				<verse number="18">Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурундан бошлаб шу ойнинг йигирма биринчи куни кечқурунгача хамиртурушсиз нон тановул қилинглар.</verse>
				<verse number="19">Уйларингизда ўша етти кун давомида асло хамиртуруш бўлмасин. Кимки хамиртуруш қўшилган нон тановул қилса, у асли Исроил наслиданми, мусофирми, барибир, Исроил халқининг жамоасидан йўқ қилинади.</verse>
				<verse number="20">Хамиртуруш қўшилган нонни ҳеч тановул қилманглар. Қаерда яшасангизлар ҳам, хамиртурушсиз нон тановул қилинглар.”</verse>
				<verse number="21">Шундан кейин Мусо Исроилнинг ҳамма оқсоқолларини чақиртириб, уларга шундай деди: — Ҳар бир хонадонга шундай деб айтинглар: “Оилангиз учун биттадан қўзи ёки улоқча танлаб олиб, Фисиҳ зиёфатига қурбонлик қилинглар.</verse>
				<verse number="22">Кейин иссоп ўтидан бир тутам олиб, қурбонликдан йиғилган қон идишига ботиринглар. Қонни уйларингиз эшиги кесакисининг ёнларига ва тепасига суртинглар. Тонггача бирортангиз уйингиздан чиқманглар.</verse>
				<verse number="23">Чунки Эгамиз Миср юрти бўйлаб ўтиб, Мисрликларнинг тўнғич ўғилларини уради. У эшикларингизнинг кесакисидаги қонни кўриб, уйларингизни четлаб ўтиб кетади. Азроил уйларингизга кириб, сизларнинг тўнғич ўғилларингизни нобуд қилишига Эгамиз йўл қўймайди.</verse>
				<verse number="24">Ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам бу расм–русумларга то абад риоя қилишларингиз лозим.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз сизларга бераман, деб ваъда қилган юртга кирганларингиздан кейин ҳам, бу удумни нишонлайверинглар.</verse>
				<verse number="26">Болаларингиз сизлардан: — Бу удумнинг маъноси нима? — деб сўраганларида, шундай жавоб беринглар:</verse>
				<verse number="27">— Бу Эгамизга бағишланган Фисиҳ қурбонлигидир. Эгамиз Мисрликларнинг тўнғич ўғилларини ҳалок қилганда, Мисрдаги Исроил халқининг уйларини четлаб ўтиб кетди. Шундай қилиб, бизнинг хонадонларимизни омон сақлаб қолди.” Шунда Исроил оқсоқоллари эгилиб, сажда қилди.</verse>
				<verse number="28">Сўнгра улар бориб, Мусо билан Ҳорунга Эгамиз берган амр бўйича иш тутдилар.</verse>
				<verse number="29">Эгамиз ярим кечаси Мисрликларнинг жамики тўнғичларини — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғич ўғлидан тортиб зиндонда ётган асирнинг тўнғич ўғлигача ўлдирди. Ҳамма чорванинг биринчи эркак боласини ҳам нобуд қилди.</verse>
				<verse number="30">Ўша кеча фиръавн, унинг ҳамма аъёнлари ва бутун Миср халқи уйғониб кетди. Бутун Мисрни қаттиқ дод–фарёд тутди. Одам нобуд бўлмаган бирорта хонадон йўқ эди.</verse>
				<verse number="31">Ўша тундаёқ фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақиртириб айтди: — Ўзларингиз ҳам, Исроил халқингиз ҳам йўқолинглар! Менинг юртимдан чиқиб кетинглар! Ўзларингиз айтганингиздай, бориб Эгангизга сажда қилаверинглар.</verse>
				<verse number="32">Мол–қўйларингизни ҳам олиб кетинглар. Аммо кетаётганингизда, мени дуо қилинглар.</verse>
				<verse number="33">“Исроил халқи юртимиздан тезроқ чиқиб кетсин, агар чиқиб кетмаса, ҳаммамиз ўлиб кетамиз”, деб Мисрликлар уларни қистовга олдилар.</verse>
				<verse number="34">Шундай қилиб, Исроил халқи кийим–кечакларига ўралган хамиртуруш қўшилмаган хамир тўла тоғораларини олиб, елкаларига ортишди.</verse>
				<verse number="35">Исроил халқи Мусонинг айтганини қилиб, Мисрликлардан олтин ва кумуш тақинчоқлар, кийим–кечаклар сўраб олишди.</verse>
				<verse number="36">Эгамиз Мисрликларни шундай қилдики, улар Исроил халқига илтифот кўрсатдилар. Исроил халқи нима сўраса, улар бердилар. Шу йўл билан Исроил халқи, ғолиб лашкардай, Мисрликларнинг бойликларини олиб кетди.</verse>
				<verse number="37">Исроил халқи Рамзесдан Сухўтга қараб яёв йўлга чиқди. Улар 600.000 тача эркак бўлиб, аёллар ва болалар бу ҳисобга кирмасди.</verse>
				<verse number="38">Сон–саноқсиз бегона халқлар, кўплаб мол–қўйлар ҳам улар билан бирга кетди.</verse>
				<verse number="39">Исроил халқи Мисрдан олиб чиққан хамиртурушсиз хамирдан патир нон ёпдилар. Улар Мисрдан шунчалик тез чиқиб кетдиларки, йўлга егулик тайёрлагани вақт тополмагандилар.</verse>
				<verse number="40">Исроил халқи Мисрда 430 йил яшади.</verse>
				<verse number="41">430 йилнинг охирги куни Эгамиз халқининг ҳамма оилалари ва қабилалари Мисрдан кетди.</verse>
				<verse number="42">“Бу кун Ўз халқимни Мисрдан олиб чиқаман”, деб Эгамиз ўша тунни ажратиб қўйган эди. Исроил халқи ҳам авлодлар оша ўша тунни ажратиб, Эгамизга аташлари лозим.</verse>
				<verse number="43">Кейин Эгамиз Мусо билан Ҳорунга айтди: “Сизлар риоя қилишингиз лозим бўлган Фисиҳ зиёфатининг қонун–қоидалари қуйидагичадир: Исроил халқига қондош бўлмаган одам Фисиҳ таомидан тановул қилмайди.</verse>
				<verse number="44">Лекин сотиб олган қулларингиз суннат қилингандан кейин Фисиҳ таомидан тановул қилса бўлади.</verse>
				<verse number="45">Мусофирлар ва мардикорлар ҳам бу таомдан тановул қилишмайди.</verse>
				<verse number="46">Таомлар қайси уйда тайёрланган бўлса, ҳаммаси ўша уйда тановул қилиниши лозим. Ташқарига таом олиб чиқилмайди. Фисиҳ зиёфатига атаб қурбонлик қилинган бирорта ҳам ҳайвоннинг суяги синдирилмайди.</verse>
				<verse number="47">Исроил халқининг бутун жамоаси Фисиҳ зиёфатини нишонлайди.</verse>
				<verse number="48">Ёнларингиздаги бирор мусофир Мен, Эгангизга, бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлса, олдин унинг хонадонидаги ҳамма эркаклар суннат қилиниши лозим. Шундан кейингина Исроил халқига қондош бўлган одамлардан биридай, Исроил жамоасига қўшилиб, Фисиҳ зиёфатини нишонлайди. Суннат қилинмаганларнинг ҳеч қайсиси Фисиҳ таомидан тановул қилиши мумкин эмас.</verse>
				<verse number="49">Шу ернинг туб аҳолиси учун ҳам, ораларингизда яшаётган мусофир учун ҳам қонун ўшадир.”</verse>
				<verse number="50">Эгамизнинг Мусо ва Ҳорун орқали берган қонун–қоидаларини Исроил халқи бажардилар.</verse>
				<verse number="51">Шундай қилиб, ўша куниёқ Эгамиз Исроил оилаларини ва қабилаларини Мисрдан олиб чиқди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога яна гапирди:</verse>
				<verse number="2">— Ҳамма тўнғичларни Менга бағишланглар. Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ва ҳайвонларининг биринчи эркак боласи Меникидир.</verse>
				<verse number="3">Шундан сўнг Мусо халққа шундай деди: “Сизлар қул бўлган юрт Мисрдан чиққан бугунги кунингизни эсларингиздан чиқарманглар. Эгамиз қудрати билан сизларни у ердан олиб чиқди. Шунинг учун сизлар хамиртуруш қўшилган нонни еманглар.</verse>
				<verse number="4">Бугун Абиб ойида сизлар бу юртдан чиқиб кетяпсизлар.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз сизларни Канъон, Хет, Амор, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига олиб боради. Эгамиз бу ерларни ота–боболарингизга, бераман, деб онт ичган. Эгамиз сизларни сут ва асал оқиб ётган ўша юртга олиб боргандан кейин, Абиб ойида қуйидагича удумни ўтказинглар:</verse>
				<verse number="6">етти кун хамиртурушсиз нон енглар. Еттинчи куни Эгамизга атаб байрам қилинглар.</verse>
				<verse number="7">Шу пайтларда уйингизда ёки юртингизнинг бирон жойида хамиртурушли нон ёки хамиртуруш бўлмасин.</verse>
				<verse number="8">Ҳар йили байрам кунлари давомида нима учун байрамни нишонлаётганингизни болаларингизга тушунтиришингиз лозим. Уларга: — Биз Мисрдан чиқаётганимизда, Эгамиз бизга қилганлари сабабидан бу байрамни нишонлаяпмиз, — деб айтинг.</verse>
				<verse number="9">Бу байрам қўлингизда бир аломат, пешанангизда бир хотирага ўхшаган бўлади. Эгамиз сизларни Мисрдан Ўз қудрати билан олиб чиққанини бу байрам эслатиб туради. Эгамизнинг таълимотини болаларингизга ўргатишингиз учун байрамни нишонланглар.</verse>
				<verse number="10">Сизлар белгиланган вақтда йиллар оша ушбу қонун–қоидага риоя қилиб боринглар.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз ўзларингизга ва ота–боболарингизга онт ичиб ваъда берган Канъон халқларининг юртига сизларни олиб келади. Ўша юртни сизларга беради. Шундан кейин</verse>
				<verse number="12">тўнғич ўғилларингизни, ҳамма чорвангизнинг биринчи эркак боласини Унга беринглар. Буларнинг ҳаммаси Эгамизникидир.</verse>
				<verse number="13">Биринчи туғилган эркак эшак ҳам Эгамиздан бир қўзи ёки улоқчани аташ эвазига сотиб олинади. Агар эшакни қайтариб сотиб олмасликка қарор қилсангиз, эшакнинг бўйнини синдириб ўлдиришингиз керак. Сизлар Эгамиздан ҳамма тўнғич ўғилларни ҳам қайтариб сотиб олишингиз лозим.</verse>
				<verse number="14">Келажакда фарзандларингиз сиздан: — Бу удумнинг маъноси нима? — деб сўрашганда шундай жавоб беринглар: — Эгамиз бизни Мисрдаги қулликдан қудратли қўли билан олиб чиққан.</verse>
				<verse number="15">Фиръавн ўжарлик қилиб, кетишимиз учун бизга ижозат бермаганда, Эгамиз Миср юртидаги ҳамма тўнғичларни — одамларнинг тўнғичидан тортиб, ҳайвонларнинг биринчи эркак боласигача ўлдирган. Мана шунинг учун ҳам ҳайвонларнинг биринчи эркак боласини Эгамизга қурбонлик қиламиз. Тўнғич ўғилларимизни эса қайтариб сотиб оламиз.</verse>
				<verse number="16">Бу йиллик байрам қўлингиздаги ёки пешанангиздаги бир белгидай бўлиб қолади. Эгамиз бизни қудратли қўли билан Мисрдан олиб чиққанини шу байрам сизларга эслатиб туради.”</verse>
				<verse number="17">Фиръавн Исроил халқига ижозат бергандан кейин, Филист халқининг юрти орқали ўтадиган йўл Канъонга тўппа–тўғри бўлса ҳам, Худо халқни бу ердан бошлаб кетмади. “Халқ урушга дуч келиб қолса, Мисрга қайтиб кетишга қарор қилиб қолиши мумкин”, деб ўйлади Худо.</verse>
				<verse number="18">Худо халқни Қизил денгизга саҳро бўйлаб айланма йўл орқали олиб кетди. Исроил халқи Мисрдан гуруҳларга бўлинган ҳолда чиқди.</verse>
				<verse number="19">Мусо Юсуфнинг суякларини ўзи билан олди. Юсуф Исроил уруғларига қасам ичдириб: “Худо сизларнинг олдингизга келганда, сизлар менинг суякларимни бу ердан олиб кетинглар”, деган эди.</verse>
				<verse number="20">Исроил халқи Сухўтдан чиққандан кейин, саҳро этагидаги Этхамда қароргоҳ қурди.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида уларнинг олдида юриб, йўлларини ёритиб йўл кўрсатиб борди. Шу тариқа У Исроил халқини ҳамма вақт — кундузи ҳам, кечаси ҳам бошлаб бора олди.</verse>
				<verse number="22">Кундузи булут устуни, кечаси аланга устуни халқнинг олдидан бир дам нари кетмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Эгамиз Этхамда Мусога шундай деди:</verse>
				<verse number="2">— Исроил халқига: “Мигдол билан денгиз ўртасидаги Пий–Хахирўт яқинига қайтиб боринглар”, деб айт. У ерда Баал–Зафўн қаршисидаги Қизил денгиз соҳили бўйлаб чодир тикишсин.</verse>
				<verse number="3">Ўшанда фиръавн: “Исроил халқи юртда адашиб қолибди, саҳро уларнинг кетишига халақит беряпти”, деб ўйлайди.</verse>
				<verse number="4">Фиръавн сизларни таъқиб қилсин, деб Мен унинг юрагини тош қилиб қўяман. Фиръавн ва унинг лашкари устидан ғалаба қиламан. Шу орқали шуҳратга эришаман. Ана ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади. Исроил халқи Эгамиз айтгандай қилди.</verse>
				<verse number="5">Фиръавнга: “Исроил халқи қочиб кетибди”, деб хабар етказишди. Фиръавн ва аъёнларининг Исроил халқи тўғрисидаги ниятлари ўзгарди: “Нима қилиб қўйдик–а? Исроил халқига кетишга ижозат бериб, қулларимиздан айрилиб қолибмиз–ку!” дейишди.</verse>
				<verse number="6">Фиръавн жанг араваларини тайёрлатди, лашкарларини ёнига олди.</verse>
				<verse number="7">У Мисрдаги ҳамма жанг аравасини, шу билан бирга, олти юзта сара жанг аравасини ҳам йўлга отлантирди. Ҳар бир жанг аравасининг лашкарбошиси бор эди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Миср фиръавнининг юрагини тош қилиб қўйди. Фиръавн Исроил халқининг ортидан қувди. Исроил халқи шахдам қадам билан Мисрдан чиқиб кетаётган эди.</verse>
				<verse number="9">Мисрликлар — фиръавннинг ҳамма отлари, аравакашлар ва жанг аравалари, лашкарлари билан Исроил халқининг ортидан тушди. Денгиз қирғоғида Баал–Зафўн қаршисида — Пий–Хахирўт яқинида Исроил халқига етиб олдилар. Исроил халқи бу ерда қароргоҳ қурган эди.</verse>
				<verse number="10">Фиръавн тобора яқинлашиб келарди. Исроил халқи орқаларига қараб Мисрликлар қувиб келаётганини кўрдилар–у, саросимага тушиб қолдилар. Улар Эгамизга илтижо қилиб, мадад сўрадилар.</verse>
				<verse number="11">Кейин Мусога айтдилар: — Бизни саҳрога ўлдиргани олиб келган экансан–да. Мисрда биз учун қабристон етарли эмасмиди?! Бизни Мисрдан олиб чиқиб, нима қилиб қўйдинг–а?!</verse>
				<verse number="12">Мисрда эканлигимизда шунга ўхшаш ёмон ҳодисалар юз беришини айтмаганмидик?! Биз: “Мисрликларга қул бўлиб хизмат қилиб юраверайлик, саҳрода ўлиб кетганимиздан кўра, уларга хизмат қилганимиз яхши”, деб айтган эдик–ку!</verse>
				<verse number="13">Аммо Мусо: — Қўрқманглар! — деди. — Жойингизда тўхтаб, қараб туринглар. Ҳозир кўрасизлар, Эгамиз сизларни қандай қилиб қутқарар экан. Ҳозир қаршингизда турган Мисрликларни қайтиб кўрмайсизлар.</verse>
				<verse number="14">Хотиржам бўлинглар, Эгамиз сизлар учун жанг қилади.</verse>
				<verse number="15">Шу пайт Эгамиз Мусога гапирди: — Нимага менга илтижо қилиб, мадад сўраяпсан? Исроил халқига айт, олдинга қараб кетаверсин.</verse>
				<verse number="16">Таёғингни кўтариб, қўлингни денгиз устига узат, сувни икки томонга айир. Шунда Исроил халқи қуруқ ер устида юриб, денгиздан ўтади.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Мисрликлар сизларнинг ортингиздан денгизга борсин, деб Мен уларнинг юрагини тош қилиб қўяман. Фиръавн, унинг лашкарлари, аравакашлари ва жанг аравалари устидан ғалаба қилиб шуҳратга эришаман. Мен уларни ер билан яксон қилганимда Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади.</verse>
				<verse number="19">Исроил халқи олдида бораётган Худонинг фариштаси жойини ўзгартириб, уларнинг орқасига ўтди. Исроил халқининг олдидаги булут устуни ҳам жойини ўзгартирди. Булут устуни орқага ўтиб,</verse>
				<verse number="20">Миср лашкари билан Исроил халқи ўртасида туриб қолди. Булут устуни Мисрликлар турган томонни зимистон ва булутли, Исроил халқи турган томонни эса ёп–ёруғ қилиб турди. Шунинг учун Миср лашкари тун бўйи Исроил халқига яқин кела олмади.</verse>
				<verse number="21">Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди.</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин Исроил халқи денгиздаги қуруқ ердан юриб ўта бошлади. Сув Исроил халқининг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам девор бўлиб турарди.</verse>
				<verse number="23">Мисрликлар Исроил халқининг ортидан қувди. Фиръавннинг ҳамма отлари, аравакашлари ва жанг аравалари денгизнинг ўртасига тушди.</verse>
				<verse number="24">Тонг пайти Эгамиз аланга ва булут устунидан Миср лашкарига қараб, уларни саросимага солди.</verse>
				<verse number="25">Жанг араваларининг ғилдираклари ботиб қолди. Натижада Мисрликлар араваларини зўрға тортиб кетдилар. Шунда Мисрликлар: “Бу ердан қочиб қолайлик! Исроил халқи учун уларнинг Эгаси жанг қиляпти! У бизга қарши!” — деб шовқин солдилар.</verse>
				<verse number="26">Кейин Эгамиз Мусога: — Қўлингни денгизга узат! — деб амр берди. — Сув Мисрликларнинг, уларнинг аравакашлари ва жанг аравалари устига қайтсин!</verse>
				<verse number="27">Мусо қўлини денгизга узатди. Тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қутулмоқчи бўлиб қочаётган эди, Эгамиз уларни денгизнинг ўртасига силкиб отди.</verse>
				<verse number="28">Сув асл ҳолига қайтди. Фиръавннинг аравакашларини ва жанг араваларини, Исроил халқини ортидан қувиб, денгиз ўртасига тушган ҳамма Миср лашкарини ғарқ қилди. Улардан бирортаси ҳам тирик қолмади.</verse>
				<verse number="29">Исроил халқи эса денгиз ўртасида қуруқ ердан юриб ўтди. Сув ўнг томонда ҳам, чап томонда ҳам Исроил халқига девор бўлиб турарди.</verse>
				<verse number="30">Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни Исроил халқини Мисрликларнинг қўлидан қутқарди. Исроил халқи денгиз қирғоғида Мисрликларнинг жасадларини кўрди.</verse>
				<verse number="31">Эгамиз буюк қудрати билан Мисрликларни мағлуб қилганини Исроил халқи кўргач, Ундан қўрқадиган бўлдилар. Улар Эгамизга ва Унинг қули Мусога ишондилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Шундан кейин Мусо ва Исроил халқи Эгамизга қуйидаги қўшиқни куйлади: “Эгамизни мадҳ этиб куйлайман. У буюк ғалаба келтирди. Отларни, аравакашларни денгизга улоқтирди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз менинг куч–қудратимдир. У менинг қутқарувчимдир. У менинг Худойимдир, мен Уни олқишлайман, Отамнинг Худосидир, мен Уни улуғлайман.</verse>
				<verse number="3">Ҳа, У жангчидир, У Эгамиздир.</verse>
				<verse number="4">Фиръавннинг лашкарини, жанг араваларини Эгамиз денгизга улоқтирди. Унинг сара лашкарбошиларини Қизил денгизга чўктирди.</verse>
				<verse number="5">Денгиз қаъри уларни кўмди. Улар тош сингари, тубсизликка тушиб кетдилар.</verse>
				<verse number="6">Эй, Эгамиз, Сенинг ўнг қўлинг қудрати билан қўрқинчлидир. Эй, Эгамиз, Сенинг ўнг қўлинг душманни роса эзди.</verse>
				<verse number="7">Сен буюк ғалабанг билан душманларингни йиқитдинг. Сен уларга ғазабингни сочган эдинг, Ғазабинг уларни хас–чўп сингари ёндириб ташлади.</verse>
				<verse number="8">Қаҳрли нафасингдан сув бир жойга йиғилиб, Девор каби тик туриб қолди, Денгизнинг қаъри қаттиқ ер бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="9">Шунда душман гердайиб айтди: “Орқаларидан тушаман, қувиб етаман. Ўлжани баҳам кўраман. Булардан кўнглим қониқади. Қиличимни яланғочлаб, уларни яна қул қиламан.”</verse>
				<verse number="10">Қаҳрли нафасингдан денгиз уларни кўмиб юборди. Улар баҳайбат сувда қўрғошиндай ғарқ бўлдилар.</verse>
				<verse number="11">Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй, Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирурсен, Сен ажойиботлар кўрсатурсен.</verse>
				<verse number="12">Сен ўнг қўлингни узатган эдинг, Ғанимларни ер ютди.</verse>
				<verse number="13">Ўзинг қутқарган ўша халқни Сен содиқ севгинг билан олиб борасан. Муқаддас маконингга қудратинг билан уларни етаклаб борасан.</verse>
				<verse number="14">Халқлар эшитиб буни, титрашади: Филист халқи ваҳимага тушиб қолади.</verse>
				<verse number="15">Эдом уруғбошилари қўрқувга тушади–ку, Мўаб бекларини титроқ босади–ку! Канъондаги халқлар умидсизликка тушади–ку!</verse>
				<verse number="16">Уларни қўрқув ва даҳшат қамраб олар. Эй, Эгамиз, Сенинг халқинг ўтиб кетгунча, Ўзинг эга бўлган бу халқ ўтиб кетгунча, Улар билагинг кучи олдида тошдай қотиб қолади.</verse>
				<verse number="17">Халқингни Ўз тоғингга олиб келасан, Уларни жойлаштирасан уйинг учун танлаган ерга, эй, Эгамиз! Қўлларинг ўрнатган муқаддас масканингга Олиб кириб жойлаштирасан, эй, Раббий!</verse>
				<verse number="18">Эгамиз абадулабад шоҳ бўлиб ҳукмронлик қилади.”</verse>
				<verse number="19">Фиръавннинг отлари, аравакашлари ва жанг аравалари денгиз ўртасига тушди. Шунда Эгамиз уларнинг устига денгиз сувларини қайтариб олиб келди. Исроил халқи эса денгиз ўртасидаги қуруқ ердан ўтиб кетди. Шу боис Мусо ва халқ қўшиқ куйлади.</verse>
				<verse number="20">Ҳоруннинг синглиси пайғамбар Марям чилдирмани қўлига олди. Ҳамма аёллар унга эргашиб, чилдирмаларини қўлларига олиб, ўйнадилар.</verse>
				<verse number="21">Марям қуйидаги нақоратни куйлаб, уларга бошчилик қилди: “Эгамизни мадҳ этиб куйланг. У буюк ғалаба келтирди. Отларни, аравакашларни денгизга улоқтирди.”</verse>
				<verse number="22">Мусо Исроил халқини Қизил денгиздан бошлаб чиққандан кейин, улар Сур саҳросига бордилар. Улар саҳрода уч кун юрсалар ҳам, сув топа олмадилар.</verse>
				<verse number="23">Ундан кейин Марога бордилар. Аммо Маронинг суви тахир бўлгани учун ичолмадилар. Шунинг учун ҳам у ерга Маро, деб ном берилган эди.</verse>
				<verse number="24">Халқ эса: “Энди нима ичамиз?” деб Мусога минғирлаб нолиди.</verse>
				<verse number="25">Мусо эса Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз Мусога бир чўпни кўрсатди. Мусо чўпни олиб сувга ташлаган эди, сув ичишга яроқли бўлиб қолди. Шундай қилиб, ўша ерда Эгамиз Исроил халқини синади. Эгамиз уларга яшаш қонун–қоидасини берди.</verse>
				<verse number="26">У Исроил халқига шундай деди: “Агар Мен, Эгангиз Худога, ҳушёр бўлиб қулоқ солсангиз, Менинг олдимда тўғри ишлар қилсангиз, амрларимга итоат этсангиз, ҳамма қонунларимга риоя қилсангиз, ўшанда Мен Мисрликларни дучор қилган хасталикларнинг бирортасига ҳам сизларни дучор қилмайман. Сизларга шифо берадиган Эгангиз Менман.”</verse>
				<verse number="27">Шундан сўнг Исроил халқи Илимга келди. У ерда ўн иккита булоқ, етмишта пальма дарахти бор эди. Улар булоқ бўйида қароргоҳ қурдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Исроил халқининг бутун жамоаси Илимдан чиқиб жўнади. Улар Мисрдан чиққанларидан кейин бир ой ўтгач, Илим билан Синай оралиғидаги Син саҳросига етиб келдилар.</verse>
				<verse number="2">Улар саҳрода турар эканлар, ҳаммалари минғирлаб Мусо билан Ҳорундан нолишди:</verse>
				<verse number="3">“Қанийди Эгамиз бизни Мисрда ўлдириб қўя қолганда эди! Биз Мисрда гўшт солинган қозон бошида ўтирардик, тўйгунимизча нон ердик. Сизлар эса, бутун жамоа очликдан ўлиб кетсин, деб бизни саҳрога олиб келдингиз.”</verse>
				<verse number="4">Шунда Эгамиз Мусога: — Нонни сизларга осмондан ёғдираман! — деди. — Халқ ҳар куни чиқиб, кунда керак бўладиган нонини йиғиштириб олади. Шу йўл билан бу халқни синайман. Улар Менинг кўрсатмаларимга риоя қиладиларми, ёки йўқми, кўраман.</verse>
				<verse number="5">Ҳар ҳафтанинг олтинчи куни эса кунда тўплаганларига қараганда икки ҳисса кўп нон йиғиштириб олиб, тайёрлаб қўядилар.</verse>
				<verse number="6">Мусо билан Ҳорун жамики Исроил халқига шундай деб айтдилар: — Сизлар минғирлаб Эгамиздан нолиган эдингиз, У эшитди. Энди У кечқурун сизларга гўшт беради. Эртага эрталаб мўл қилиб нон беради. Эгамизнинг буюк қудратини шунда кўрасизлар. Сизларни Мисрдан олиб чиққан Эгамиз эканини билиб оласизлар. Аммо биз ким бўлибмизки, минғирлаб биздан нолийсизлар?! Биз бор–йўғи Эгамизнинг хабарчиларимиз, холос. Биздан нолиганларингизда, сизлар ҳақиқатан Эгамиздан нолиган бўласизлар.</verse>
				<verse number="7">null</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Шундан сўнг Мусо Ҳорунга: — Исроил халқининг бутун жамоасига айт. Эгамизнинг ҳузурига келсин, — деди. — Эгамиз уларнинг минғирлаб нолиганини эшитди.</verse>
				<verse number="10">Ҳорун Исроил халқининг бутун жамоасига шу гапларни айтиб бўлиши биланоқ, халқ саҳрога қаради. Шу пайт Эгамиз улуғворлигини булут ичида зоҳир қилди.</verse>
				<verse number="11">Кейин Эгамиз Мусога гапирди:</verse>
				<verse number="12">— Мен Исроил халқининг минғирлаб нолиганини эшитдим. Уларга шу гапларни етказ: “Оқшом гўшт ейсизлар, эрталаб эса тўйгунингизча нон ейсизлар. Ўшанда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="13">Шу куни оқшомда беданалар учиб келиб, қароргоҳни босиб кетди. Эртасига эрталаб қароргоҳ атрофига шудринг тушди.</verse>
				<verse number="14">Шудринг кўтарилгач, ер юзи лайлак қор учқунига ўхшаш, қировсимон бир нарса билан қопланди.</verse>
				<verse number="15">Исроил халқи бу нарсани кўрганда, нима эканини билолмасдан: “Бу нима?” деб бир–бирларидан сўрайвердилар. — Тановул қилишларингиз учун Эгамиз сизларга берган нон шудир, — деди Мусо Исроил халқига.</verse>
				<verse number="16">— Эгамиз шундай амр берган: “Ҳар бир хонадон ўзи ейдиган нонни олсин. Хонадондаги ҳар бир жон учун бир омирдан йиғиштириб олсин.”</verse>
				<verse number="17">Исроил халқи Эгамиз амр этгандай қилди. Биров кўпроқ, биров озроқ йиғиштириб олди.</verse>
				<verse number="18">Ҳар бир одам учун омир билан ўлчаганларида, кўп йиғиштирганлардан ҳеч нарса ортиб қолмади, оз йиғиштирганлар учун эса етарли бўлди. Ҳар бир хонадон кераклисини олди.</verse>
				<verse number="19">Мусо яна халққа: “Ҳеч ким бу маннадан эрталабгача қолдирмасин”, — деди.</verse>
				<verse number="20">Аммо баъзилар Мусонинг гапига қулоқ солмай, эрталабгача қолдирган эдилар, қолдирган маннага қурт тушиб, сасий бошлади. Шунда Мусо ўша одамлардан ғазабланди.</verse>
				<verse number="21">Маннани ҳар бир хонадон ҳар куни эрталаб эҳтиёжига ярашасини тўплаб оларди. Қуёш ерни қиздиргандан кейин эса, ерда қолгани эриб кетарди.</verse>
				<verse number="22">Олтинчи куни эса маннани икки ҳисса — жон боши учун икки омирдан йиғиб олдилар. Жамоа оқсоқоллари бу тўғрида Мусога хабар берганларида,</verse>
				<verse number="23">Мусо уларга айтди: — Эртага Шаббат куни бўлгани учун олтинчи куни икки баробар йиғиштириб олгани Эгамиз халққа амр берган. Шаббат куни ҳамма ишлардан тиниб, Эгамизга атаб ажратилган кундир. Шунинг учун ёпадиганингизни бугун ёпиб олинглар, қайнатадиганингизни бугун қайнатиб олинглар. Ортганини сақлаб, эртагача қолдиринглар.</verse>
				<verse number="24">Шундай қилиб, Мусо буюргандай, ортганини эртасига қолдирган эдилар, қолгани на сасиди, на қуртлади.</verse>
				<verse number="25">— Бугунги маннангиз шудир, — деди Мусо. — Чунки бугун Эгамизга аталган Шаббат кунидир. Бугун ерда ҳеч нарса бўлмайди.</verse>
				<verse number="26">Олти кун манна йиғиштириб оласизлар. Аммо еттинчи кун — Шаббат куни асло манна топиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="27">Еттинчи куни ҳам баъзилар манна йиғиштиргани ташқарига чиқдилар, лекин тополмадилар.</verse>
				<verse number="28">Шунда Эгамиз Мусога: — Қачонгача Менинг амрларимга ва кўрсатмаларимга итоат этмай юрасизлар?! — деди.</verse>
				<verse number="29">— Мен, Эгангиз, еттинчи кунни — Шаббатни дам олиш куни қилиб, сизларга берганимни англаб етмайсизларми?! Мана, сизларга икки кунга етарли маннани олтинчи куни беряпман. Еттинчи куни ҳар ким уйида бўлиб, дам олиши лозим.</verse>
				<verse number="30">Шундай қилиб, халқ еттинчи куни ишламади.</verse>
				<verse number="31">Исроил халқи бу егуликка манна, деб ном қўйдилар. У кашнич уруғи каби, ранги оқиш, мазаси асал қўшилган чалпакка ўхшарди. Мусо Исроил халқига айтди:</verse>
				<verse number="32">— Эгамиз шундай амр берган: “Бир омир маннани келгуси авлодлар учун сақлаб қўйинглар, токи Мен сизларни Мисрдан олиб чиққанимдан кейин саҳрода ўзларингизга едирган нонни улар кўрсинлар.” Шундан кейин Мусо Ҳорунга айтди:</verse>
				<verse number="33">— Бир идиш олиб, ичига бир омир манна солгин–да, Эгамизнинг ҳузурига қўй, токи келгуси авлодларга сақланиб қолсин.</verse>
				<verse number="34">Эгамиз Мусога амр этгандай, Ҳорун, маннани сақлаб қўямиз, деб уни аҳд сандиғининг олдига қўйди.</verse>
				<verse number="35">Исроил халқи кейинги қирқ йил давомида — Канъон юртига етиб бориб ўрнашгунларича, манна тановул қилдилар.</verse>
				<verse number="36">(Маннани ўлчаш учун фойдаланилган идиш омир, деб айтилган. Бу идиш тахминан тўрт косанинг ҳажмига тўғри келган.)</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Исроил халқининг бутун жамоаси ҳар доим Эгамизнинг амрига риоя қилиб, бир жойдан бошқа жойга кўчиб, Син саҳросидан кетди. Рафидимда қароргоҳ қурган эди, лекин у ерда Исроил халқи учун ичгани сув йўқ экан.</verse>
				<verse number="2">Улар Мусога: “Бизга ичгани сув бер”, деб нолидилар. Шунда Мусо: — Нимага менга нолияпсизлар?! — деди. — Нима учун Эгамизни синаяпсизлар?!</verse>
				<verse number="3">Лекин халқ чанқаган эди. “Нимага бизни Мисрдан олиб чиқдинг?! Ўзимизни, болаларимизни, чорвамизни сувсизликдан ўлдириш учун олиб чикқан экансан–да?!” деб Мусога минғирлаб нолиди.</verse>
				<verse number="4">— Бу халқни нима қилай? — деб илтижо қилди Мусо Эгамизга. — Яна бир оздан кейин улар мени тошбўрон қилишади–ку!</verse>
				<verse number="5">— Исроил оқсоқолларидан баъзиларини ёнингга олиб, халқнинг олдида бор! — деб амр берди Эгамиз Мусога. — Нил дарёсига урган таёғингни ҳам ўзинг билан ол.</verse>
				<verse number="6">Мен сенинг олдингда — Синай тоғидаги қоянинг тепасида тураман. Сен таёқни қояга ур, қоядан сув отилиб чиқади. Кейин халқ ичади. Мусо Исроил оқсоқолларининг кўзи олдида Эгамиз айтгандай қилди.</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, Мусо ўша жойга Массах ва Марива, деб ном берди. Исроил халқи у ерда Мусо билан жанжал қилган, “Эгамиз биз учун ғамхўрлик қиладими, йўқми?” деб Уни синаган эди.</verse>
				<verse number="8">Омолек халқи Рафидимга келиб, Исроил халқига уруш очдилар.</verse>
				<verse number="9">Шунда Мусо Ёшуага: — Одамлардан танлаб олгин–да, бориб, Омолекларга қарши урушга чиқ! — деди. — Эртага мен тепаликнинг устида бўламан. Худо, ол, деб тайинлаган таёқ қўлимда бўлади.</verse>
				<verse number="10">Ёшуа Мусо буюргандай қилиб Омолеклар билан жанг қилгани борди. Мусо, Ҳорун ва Хур тепаликнинг устига чиқишди.</verse>
				<verse number="11">Мусо қўлларини кўтарганда, Исроил халқи ғолиб келар, туширганда эса Омолеклар ғолиб келарди.</verse>
				<verse number="12">Охири Мусонинг қўллари толиқди. Шунда Ҳорун билан Хур Мусога тош келтириб қўйиб бердилар. Мусо тош устига ўтирди. Кейин Мусонинг қўлларини бир томондан Ҳорун, бир томондан Хур юқорига кўтариб турди. Қуёш ботгунча, Мусонинг қўлларини юқорига кўтариб туравердилар.</verse>
				<verse number="13">Шундай қилиб, Ёшуа Омолекларни енгиб, қиличдан ўтказди.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Эгамиз Мусога айтди: — Бу ғалабани хотира қилиб, ёзиб қўй, менинг қуйидаги ваъдамни ҳам кирит: “Мен Омолекларнинг номини ер юзидан ўчираман.” Кейин буни овоз чиқариб Ёшуага ўқиб бер.</verse>
				<verse number="15">Мусо бир қурбонгоҳ қурдириб, бу қурбонгоҳга: “Эгам байроғимдир”, деб ном берди.</verse>
				<verse number="16">“Омолеклар Эгамизнинг тахтига қарши қўлларини кўтаришга журъат қилганлари учун, Эгамиз доимо уларга қарши урушда бўлади”, деди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Мидиён юртининг руҳонийси Ятро Мусонинг қайнатаси эди. Худо Мусога ва Ўз халқи Исроилга ҳамма қилганларини, Эгамиз Исроил халқини Мисрдан қандай қилиб олиб чиққанини у эшитди.</verse>
				<verse number="2">Мусо хотинини отаси ёнига жўнатиб юборганда, Ятро Мусонинг хотини Зиппура билан</verse>
				<verse number="3">иккала ўғлини ёнига олган эди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлган эдим”, деб тўнғич ўғлига Гершом, деб исм қўйган эди.</verse>
				<verse number="4">Сўнгра: “Ота–боболаримнинг Худоси менга мадад берди, мени фиръавннинг қиличидан қутқарди ”, деб иккинчи ўғлига Элиазар, деб исм қўйганди.</verse>
				<verse number="5">Қайнатаси Мусонинг хотини ва ўғилларини Худонинг муқаддас тоғи этагига — саҳрода Мусо тиккан чодирга бошлаб келди.</verse>
				<verse number="6">Ятро Мусога: “Мен, қайнатанг Ятро, хотининг ва иккала ўғлинг билан бирга сенинг ёнингга боряпмиз”, деб хабар берди.</verse>
				<verse number="7">Мусо қайнатасини кутиб олгани чиқди ва унга таъзим қилиб, ўпди. Икковлари бир–биридан ҳол–аҳвол сўраб, чодирга киришди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Исроил халқи учун фиръавнни ва Миср халқини нималар қилганини, Исроил халқи йўлда чеккан азоб–уқубатларни, Эгамиз уларни қандай қутқарганини Мусо қайнатасига айтиб берди.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Исроил халқига қилган яхшиликлари учун, уларни Мисрликларнинг қўлидан қутқаргани учун Ятро севиниб, шундай деди:</verse>
				<verse number="10">— Сизларни Мисрликларнинг ва фиръавннинг қўлидан қутқарган Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Исроил халқини Мисрликларнинг зулмидан У қутқарди.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз бошқа ҳамма худолардан улуғ эканини энди биламан. Эгамиз ўз халқини такаббур Мисрликларнинг қўлидан халос қилди.</verse>
				<verse number="12">Cўнгра Мусонинг қайнатаси Ятро Худога куйдириладиган қурбонлик ва бошқа қурбонликлар келтирди. Ҳорун ва барча Исроил оқсоқоллари Мусонинг қайнатаси билан Эгамизнинг ҳузурида муқаддас таом егани келишди.</verse>
				<verse number="13">Эртаси куни Мусо ҳукм курсисига ўтириб, халқнинг жанжалларини ажрим қила бошлади. Халқ Мусонинг атрофида эрталабдан кечгача тик турди.</verse>
				<verse number="14">Қайнатаси Мусонинг халқ учун қилаётган ҳамма ишларини кўргач, айтди: — Нимага шунча ишни бир ўзинг қиляпсан? Одамлар сендан ёрдам сўраш учун кун бўйи тик туришди.</verse>
				<verse number="15">Шунда Мусо қайнатасига айтди: — Халқ Худонинг ҳукмини билиш учун менинг олдимга келишади.</verse>
				<verse number="16">Қачон бир жанжалли иш бўлса ҳам менинг олдимга келишади. Мен эса иккала томон ўртасида қарор чиқариб, Худонинг қонун–қоидаларини уларга айтаман.</verse>
				<verse number="17">— Бу йўл яхши эмас, — деди қайнатаси Мусога.</verse>
				<verse number="18">— Ҳам ўзингни, ҳам ёнингдаги халқни қийнаяпсан. Бу иш жуда оғир юк, бир ўзинг бажара олмайсан.</verse>
				<verse number="19">Гапимга қулоқ сол, сенга бир маслаҳат берайин. Худо сенга ёр бўлсин. Худонинг ҳузурида халқ учун сен воситачи бўлишинг керак. Халқнинг баҳс–мунозараларини Худога сен етказишинг лозим.</verse>
				<verse number="20">Худонинг қарорини халққа сен айт, Худонинг қонун–қоидаларини ўргат, улар қандай қилиб тўғри ҳаёт кечиришлари кераклигини кўрсат.</verse>
				<verse number="21">Аммо буларга қўшимча қилиб, сен Худодан қўрққан, диёнатли, тамадан нафратланадиган, лаёқатли одамларни танлаб ол. Уларни халқ тепасига мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинла.</verse>
				<verse number="22">Бу одамлар ҳамма ҳақ масалалар устидан қарор қилиб, халққа хизмат қилишсин. Жуда муҳим ёки жуда қийин масалаларни эса сенга олиб келишлари мумкин. Кичикроқ ишларни ўзлари кўриб чиқаверсин. Улар сен учун ишни осонроқ қилиб, оғирликни кўтаришда сенга ёрдам берадилар.</verse>
				<verse number="23">Агар Худо шу маслаҳатларимни юрагингга солса, сен тазйиқларга бардош бера оласан. Ҳамма тинчгина ўз жойига кетади.</verse>
				<verse number="24">Мусо қайнатасининг гапига қулоқ солди. У нима айтган бўлса, ҳаммасини қилди.</verse>
				<verse number="25">Исроил халқи орасидан лаёқатли одамларни танлаб олди. Ўша одамларни мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="26">Улар ҳамма масалаларни адолатли ҳал қилардилар. Қийин масалаларни Мусога олиб келишар, кичикроқ ишларни эса ўзлари қараб чиқишарди.</verse>
				<verse number="27">Шундан кейин Мусо қайнатасига ижозат берди. Ятро ўз юртига қайтиб кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Исроил халқи Рафидимдан кетди. Мисрдан чиққандан кейин учинчи ойнинг биринчи куни улар Синай саҳросига етиб келдилар. Улар Синай тоғи этагида қароргоҳ қурдилар.</verse>
				<verse number="3">Мусо тоққа — Худонинг ҳузурига чиқди. Эгамиз тоғдан уни чақириб, шундай деди: — Ёқуб наслига — Исроил халқига шундай деб айт:</verse>
				<verse number="4">“Мен, Эгангиз, Мисрликларни нима қилганимни кўргансизлар. Бургут ўз болаларини қанотлари устида кўтариб келтиргандай, Мен сизларни кўтариб, ҳузуримга олиб келганимни ҳам кўргансизлар.</verse>
				<verse number="5">Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир,</verse>
				<verse number="6">аммо сизлар Мен, Эгангизга, хизмат қиладиган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар.” Исроил халқига сен етказадиган хабар шудир.</verse>
				<verse number="7">Мусо келиб, халқ оқсоқолларини чақирди. Эгамиз унга, айт, деб амр этган ҳамма гапларни айтди.</verse>
				<verse number="8">Жамики халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, деб жавоб берди. Мусо халқнинг жавобини Эгамизга қайтариб олиб келди.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Мусога: — Мен сенинг олдингга қалин булут ичида келаман, — деди, — токи Мен сенга гапираётганимни халқ эшитсин. Шунда халқ сенга ҳар доим ишонади. Мусо халқнинг гапини Эгамизга айтганда,</verse>
				<verse number="10">Эгамиз деди: — Бор, бугун ва эртага халқ поклансин, кийимларини ювсин.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, эртадан кейинги кунга тайёр бўлишсин. Ўша куни Мен, Эгангиз, Синай тоғига тушаман. Жамики халқ Мени ўша ерда кўради.</verse>
				<verse number="12">Тоғ атрофига чегара қилиб қўй, токи халқ чегарани босиб ўтмасин. Халққа айт: “Тоққа чиқманглар, тоғнинг яқинига ҳам бора кўрманглар. Агар бирортаси тоққа қадам қўйса, ўшанинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="13">Ўша одамга қўл теккизилмасдан, тошбўрон қилиб ёки ўқ отиб ўлдирилади. Ҳайвон бўладими ёки инсон бўладими, ўлимга ҳукм қилинади.” Бурғу овози қаттиқ чалингандан кейин эса халқ тоққа чиқса бўлади.</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, Мусо тоғдан халқнинг ёнига тушди, халқ покланди, кийимларини ювди.</verse>
				<verse number="15">Кейин у халққа: — Учинчи кунга тайёр бўлинглар, хотинларингизга яқинлашманглар, — деб айтди.</verse>
				<verse number="16">Учинчи куни эрталаб момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Тоғнинг устини қалин булут қоплади. Бурғу овози жуда қаттиқ чалинди. Қароргоҳдаги жамики халқни титроқ босди.</verse>
				<verse number="17">Мусо халқни Худо билан учраштиргани қароргоҳдан олиб чиқди. Халқ тоғнинг этагида турди.</verse>
				<verse number="18">Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун, бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">Кейин Эгамиз Мусога айтди: — Пастга туш, халқни огоҳлантир, улар чегарани босиб ўтишмасин. Улар Мен, Эгангизни, кўргани келмасликлари лозим, шундай қилганлар нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="22">Ҳатто доимо Менинг яқинимга келадиган руҳонийлар ҳам ўзларини поклашлари лозим. Акс ҳолда, Мен уларни қириб ташлайман.</verse>
				<verse number="23">Шунда Мусо Эгамизга айтди: — Халқ Синай тоғига чиқмайди. Ўзинг: “Тоғ атрофига чегара қўй, бу тоғни муқаддас сақла”, деб мени огоҳлантирган эдинг.</verse>
				<verse number="24">Эгамиз унга: — Бор, пастга туш! — деди. — Ўзинг билан бирга Ҳорунни олиб кел. Аммо руҳонийлар ёки халқ, тоққа чиқамиз, деб чегарани оёқ ости қилишмасин. Акс ҳолда, уларни Мен оёқ ости қиламан.</verse>
				<verse number="25">Шундай қилиб, Мусо халқнинг ёнига тушди. Эгамизнинг айтганларини уларга гапириб берди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Кейин Худо қуйидаги сўзларни айтди:</verse>
				<verse number="2">“Мен сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="3">Мендан бошқа худоларга сажда қилманг.</verse>
				<verse number="4">Ўзларингизга ҳеч қандай бутни ясаманг. Осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг.</verse>
				<verse number="5">Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман.</verse>
				<verse number="6">Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг–минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман.</verse>
				<verse number="7">Мен, Эгангиз Худонинг исмини суиистеъмол қилманг. Ким Менинг исмимни суиистеъмол қилса, ўшани жазосиз қолдирмайман.</verse>
				<verse number="8">Шаббат кунинимуқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг.</verse>
				<verse number="9">Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор.</verse>
				<verse number="10">Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ўзларингиз, ўғилларингиз ёки қизларингиз, қулларингиз ёхуд чўриларингиз, ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳеч қандай иш қилманг.</verse>
				<verse number="11">Мен, Эгангиз, олти кун давомида осмону ерни, денгизни ва булардаги ҳамма мавжудотни яратдим. Еттинчи куни эса дам олдим. Шунинг учун Мен, Эгангиз, Шаббат кунини муборак қилиб, муқаддас, деб бошқа кунлардан ажратдим.</verse>
				<verse number="12">Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен, Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади.</verse>
				<verse number="13">Қотиллик қилманг.</verse>
				<verse number="14">Зино қилманг.</verse>
				<verse number="15">Ўғирлик қилманг.</verse>
				<verse number="16">Қўшнингизга қарши ёлғон гувоҳлик берманг.</verse>
				<verse number="17">Қўшнингизнинг уйига кўз олайтирманг. Қўшнингизнинг хотини, қули ёки чўриси, моли ёхуд эшаги, унга қарашли бирор нарсасига кўз олайтирманг.”</verse>
				<verse number="18">Бутун халқ чақмоқни ва тоғнинг тутунини кўрди, момақалдироқ товушини ва бурғунинг баланд овозини эшитди. Халқ қўрққанидан титраб, узоқроққа бориб турди.</verse>
				<verse number="19">Халқ Мусога айтди: — Бизга ўзингиз гапиринг, биз эшитайлик. Худо бизга гапирмасин, тағин ўлиб кетмайлик.</verse>
				<verse number="20">— Қўрқманглар! — деди Мусо халққа. — Худо фақат сизларни синаш учун, Мендан қўрқиб, энди гуноҳ қилмасин, деб келган.</verse>
				<verse number="21">Аммо халқ узоқ масофада тураверди. Мусо Худо турган қалин булутга яқин борди.</verse>
				<verse number="22">Сўнгра Эгамиз Мусога айтди: — Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Мен сизларга осмондан гапирганимга ўзларингиз гувоҳ бўлдингиз.</verse>
				<verse number="23">Менинг ёнимга қўйиш учун ҳеч қандай худолар ясаманглар. Ўзларингиз учун кумуш ёки олтиндан худолар ясаманглар.</verse>
				<verse number="24">Мен Ўзимни сизларга эслатадиган ҳамма жойда қурбонгоҳ қуринглар. Мен келиб, сизларга марҳамат қиламан. Тупроқдан оддий қурбонгоҳ ясаб, қўйларингиздан, эчкиларингиздан, молларингиздан Менга куйдириладиган ва тинчлик қурбонликлари келтиринглар.</verse>
				<verse number="25">Агарда Менга атаб тошдан қурбонгоҳ ясасангиз, уни йўнилган тошдан қилманглар. Тошга тешани теккизганларингизда, тош ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="26">Менга аталган қурбонгоҳга зинапоя орқали чиқманглар, акс ҳолда, зинапоядан чиқаётганингизда, очиқ жойларингиз кўриниб қолади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Эгамиз яна Мусога айтди: “Сен уларга етказадиган қонун–қоидалар мана шулардир:</verse>
				<verse number="2">Иброний эркагини қул қилиб сотиб олсангиз, у сизларга олти йил хизмат қилсин. Еттинчи йили эса у озод бўлсин, қарзи йўқ, деб ҳисоблансин.</verse>
				<verse number="3">Уни сотиб олганингизда, бўйдоқ бўлса, бўйдоқлигича чиқиб кетсин. Агар у уйланган бўлса, хотини ҳам у билан бирга кетсин.</verse>
				<verse number="4">Агар хўжайини ўша қулни уйлантириб қўйган ва хотини фарзанд кўрган бўлса, хотини ва болалари хўжайинникида қолиб, бир ўзи чиқиб кетсин.</verse>
				<verse number="5">Лекин қул: — Мен хўжайинимни, хотинимни ва болаларимни яхши кўраман, озод бўлиб чиқиб кетмайман, — деб айтса,</verse>
				<verse number="6">хўжайини уни ҳакамлар ҳузурига олиб келсин. Хўжайин унинг қулоғини эшикка ёки эшик ромига қўйиб бигиз билан тешсин. Ўшанда бу одам умрининг охиригача хўжайинига қул бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="7">Бирор одам ўз қизини чўриликка сотса, у қиз, эркаклар сингари, олти йил тугамагунча озод бўлмайди.</verse>
				<verse number="8">Агар қиз бирортасига сотилса–ю, ўша одам унга уйланишни ният қилган бўлса, аммо у қизни ёқтирмай қолса, қиз отасига қайтариб сотилсин. Хўжайин қизни бегоналарга сотиши мумкин эмас. Акс ҳолда, келишувни бекор қилишга олиб келган бўларди. Хўжайин қизни сотиб олганда, ўртада келишув бўлган.</verse>
				<verse number="9">Борди–ю, қизни ўғлига чўри қилиб сотиб олиб берган бўлса, унга қизидай муомала қилсин.</verse>
				<verse number="10">Агар хўжайин чўрига уйланиб, сўнгра бошқа хотинга уйланган бўлса, чўрини озиқ–овқат ёки кийим–кечакдан, ё хотини сифатида у билан ётишдан маҳрум қилмасин.</verse>
				<verse number="11">Агар ўша одам ана шу учта йўлни чўрига қилмаса, чўри қарз бўлмасдан, пул тўламай кетаверсин.</verse>
				<verse number="12">Бирортаси бошқасини уриб ўлдириб қўйса, урган одамнинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="13">Лекин бирортаси қасддан қилмай, Мен, Худойингиз, шунга йўл қўйган бўлсам, у қочиб борадиган жойни Мен тайинлайман.</verse>
				<verse number="14">Борди–ю, бирортаси биродарини ҳийла билан қасддан ўлдирса, жонини сақлаш учун Менга аталган қурбонгоҳга қочиб борса, уни қурбонгоҳдан олиб чиқиб ўлимга ҳукм қилиш лозим.</verse>
				<verse number="15">Ўз отаси ёки онасига қўл кўтарганнинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="16">Кимки бирортасини ўғирлаб, ўғирлаган одамни сотиб юборса, ёки ҳали ҳам ушлаб турган бўлса, ўшанинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="17">Кимки отасини ёки онасини хўрласа, ўша одамнинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="18">Икки киши жанжаллашиб, бири иккинчисини тош ёки мушт билан урса–ю, у ўлмай, тўшакка ётиб қолса,</verse>
				<verse number="19">лекин у ўрнидан туриб, таёқ билан уйдан чиқа олса, урган одам жавобгар бўлмасин. Фақат жароҳатланган одамга йўқотган вақти, даволаниши учун пул тўласин.</verse>
				<verse number="20">Бирортаси ўз қулини ёки чўрисини таёқ билан уриб ўлдириб қўйса, урган одам унинг қўлидан ўлса, урган одам жазоланиши лозим.</verse>
				<verse number="21">Лекин хўжайин қул ёки чўрини урса–ю, у бир–икки кундан кейин ўлса, хўжайин жазоланмасин. Ўз мулкидан айрилгани унга етарли жазодир.</verse>
				<verse number="22">Уришаётган одамлар ҳомиладор аёлни туртиб юборсалар, аёл чала туғиб қўйса–ю, бошқа зиён етмаса, зиён етказган одам ўша аёлнинг эри талаб қилган ва ҳакамлар белгилаган миқдордаги зарарни тўлаши лозим.</verse>
				<verse number="23">Агар бошқа зарар етган бўлса, жон эвазига жон,</verse>
				<verse number="24">кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш, қўл эвазига қўл, оёқ эвазига оёқ,</verse>
				<verse number="25">куюк эвазига куюк, яра эвазига яра, лат ейиш эвазига лат ейиш билан жавоб берсин.</verse>
				<verse number="26">Кимки қул ёки чўрисининг кўзига уриб кўр қилиб қўйса, кўзи эвазига уни озодликка чиқарсин.</verse>
				<verse number="27">Қули ёки чўрисининг тишини синдирса ҳам, уни тиши эвазига озодликка чиқарсин.</verse>
				<verse number="28">Агар эркак ёки аёлни буқа сузиб ўлдирса, буқа тошбўрон қилиб ўлдирилсин. Гўшти эса тановул қилинмасин. Лекин буқанинг эгаси айбдор ҳисобланмасин.</verse>
				<verse number="29">Бироқ буқа илгари ҳам сузонғич бўлса–ю, эгаси буни била туриб, буқасини назорат қилмаган бўлса, буқа бирор эркак ёки аёлни сузиб ўлдирса, буқа тошбўрон қилиб ўлдирилсин. Буқанинг эгасига жазо ҳам ўлимдир.</verse>
				<verse number="30">Аммо буқа эгасига ўз ҳаётини сақлаб қолиши учун пул тўлагани ижозат берилса, у талаб қилинган маблағни тўлаши лозим.</verse>
				<verse number="31">Ўғил болани сузса ҳам, қиз болани сузса ҳам, шу қонун амал қилсин.</verse>
				<verse number="32">Агар буқа қул ёки чўрини сузса, унинг хўжайинига буқа эгаси ўттиз бўлак кумуш тўласин. Буқа эса тошбўрон қилинсин.</verse>
				<verse number="33">Бирортаси чуқур ковлаб, устини ёпиб қўймаса ёки ёпилган чуқурнинг устини очиб қўйса–ю, ўша чуқурга мол ёки эшак тушиб кетса,</verse>
				<verse number="34">чуқурнинг эгаси ўлган ҳайвоннинг эгасига товон тўласин. Ҳайвоннинг жасади эса чуқур эгасиники бўлсин.</verse>
				<verse number="35">Агар бирортасининг буқаси бошқасининг буқасини сузиб ўлдириб қўйса, тирик буқани сотиб, пулини тенг бўлишсин. Ўлган буқани ҳам тенг бўлишсин.</verse>
				<verse number="36">Аммо буқа илгари ҳам сузонғич бўлса–ю, эгаси буни била туриб, буқасини назорат қилмаган бўлса, буқа эвазига буқа билан товон тўлаши керак. Ўлган буқани эса ўзига олсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Бирортаси мол ёки қўйни ўғирлаб, сўйса ёки сотса, ўғри молнинг эвазига бешта мол, қўйнинг эвазига тўртта қўй тўласин.</verse>
				<verse number="2">Ўғирланган ҳайвонни ўғри қайтариши керак бўлса–ю, лекин ўғри товон тўлай олмаса, у ўғирлаган ҳайвон эвазига қул қилиб сотилсин. Ўғирланган ҳайвон тириклайин ўғрининг қўлида топилса, топилган ҳайвон мол бўладими ё эшак ёки қўй бўладими, икки баравар қилиб товон тўласин. Бирортаси кечаси девор тешаётган ўғрини кўриб қолиб, ўғрини уриб ўлдириб қўйса, ўғрини ўлдирган одам айбдор эмас. Агар ўғирлик кундузи содир бўлса, қон тўккан одам айбдор бўлади.</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Агар бирортаси бировнинг даласига ёки узумзорига чорвасини ўтлатгани қўйиб юборса, чорва экинзорни ёки узумзорни пайҳон қилса, чорва эгаси ўзининг даласидан ёки узумзоридан яхши ҳосилини даланинг эгасига қайтариб бериши лозим.</verse>
				<verse number="6">Агар бирортаси олов ёқса, олов чангалзор бўйлаб бировнинг даласига ўтиб, ўсаётган донни ёки ўриб, боғлаб қўйилган ғаллани ёндириб юборса, олов ёққан одам ҳамма зарарни қоплаши лозим.</verse>
				<verse number="7">Бирортаси пулини ёки буюмини қўшнисига сақлаш учун берса, аммо шулар қўшнисининг уйидан ўғирланиб, ўғри топилса, ўғри икки баравар қилиб тўлаши керак.</verse>
				<verse number="8">Ўғри топилмаса, уй эгаси ҳакамлар ҳузурига келиб: — Қўшнимнинг мулкига қўлимни теккизмаганман, — деб қасам ичсин.</verse>
				<verse number="9">Кимдир йўқотиб қўйган бирор буюми, моли, эшаги, қўйи, кийими тўғрисида қўшниси билан жанжаллашиб қолса, бу меники, деб даъво қилса, иккови ҳам, ажрим қиламиз, деб ҳакамлар ҳузурига борсин. Ҳакамлар айбдор деб топган одам буюм эгасига икки баравар товон тўлаши керак.</verse>
				<verse number="10">Бирортаси қўшнисига эшагини ё молини ёки қўйини ёхуд бошқа ҳайвонини қараб тургани берса–ю, ўша ҳайвон ўлиб қолса, ёки шикастланса, ёки ўғирлаб олиб кетилган бўлса, лекин гувоҳ бўлмаса,</verse>
				<verse number="11">олган одам ҳайвон эгасига шундай қасам ичсин: — Худо ҳақи, сенинг мулкингга қўлимни теккизмаганман. Ҳайвон эгаси қасамга ишонсин, қўшниси товон тўламасин.</verse>
				<verse number="12">Аммо олган одамникидан ўша ҳайвон ўғирланган бўлса, у ҳайвон эгасига товон тўлаши лозим.</verse>
				<verse number="13">Агарда ҳайвонни бирор йиртқич тилка–пора қилган бўлса, далил қилиб бурдаларини кўрсатсин. Бурдаланган бўлаклари учун у товон тўламайди.</verse>
				<verse number="14">Бирортаси бошқасининг ҳайвонини сўраб олган бўлса–ю, ҳайвон шикастланса ёки ўлса, лекин ўша пайтда эгаси ҳайвоннинг олдида бўлмаса, сўраб олган одам ҳайвон учун товон тўласин.</verse>
				<verse number="15">Агар ўшанда эгаси ўз ҳайвони ёнида бўлса, товон тўламасин. Агар ҳайвон ёллаб олинган бўлса, ёлланган баҳоси тўлансин.</verse>
				<verse number="16">Кимки вояга етган ва унаштирилмаган қизни зўрлаб, у билан ётса, ўша одам у қиз учун қалин берсин, ўша қизга уйлансин.</verse>
				<verse number="17">Агар отаси қизни ўша одамга беришга рози бўлмаса, ўша одам вояга етган қизларга бериладиган миқдордаги пулни қизнинг оиласига тўласин.</verse>
				<verse number="18">Жодугарларни тирик қолдирманглар.</verse>
				<verse number="19">Ҳайвон билан жинсий алоқа қилган одамнинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="20">Фақат Мен, Эгангиздан, бошқа худоларга қурбонлик келтирган одамни ўлимга ҳукм қилинглар.</verse>
				<verse number="21">Мусофирни эзиб, унга зулм ўтказманглар. Ўзларингиз ҳам Мисрда мусофир бўлган эдингизлар.</verse>
				<verse number="22">Беваларга ва етимларга жабр қилманглар.</verse>
				<verse number="23">Агар шундай қилсангиз, улар Менга ёлворадилар. Мен уларнинг нолаларини эшитаман.</verse>
				<verse number="24">Мен қаттиқ ғазабланиб, эркакларингизга қирғин келтираман. Оқибатда хотинларингиз бева, болаларингиз етим бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="25">Менинг халқимдан бирорта камбағалга қарз берсангиз, қарз берувчи сифатида уни сиқувга олманглар, ундан фоиз талаб қилманглар.</verse>
				<verse number="26">Агар қўшнингизнинг тўнини гаровга олган бўлсангиз, кун ботмасдан олдин тўнини қайтариб беринг.</verse>
				<verse number="27">Ўша тўн қўшнингизнинг биттаю битта ёпинчиғидир. Бўлмаса, қўшнингиз нимани ёпиниб ухлайди?! У Менга ёлворганда, эшитаман. Мен раҳмдилман.</verse>
				<verse number="28">Мени, Худойингизни, хўрламанглар, оқсоқолларингиздан биронтасини ҳам қарғаманглар.</verse>
				<verse number="29">Хирмонингизнинг ҳосилидан, зайтун мойи ва шаробдан Менга назр қилишни кечиктирманглар. Тўнғич ўғилларингизни Менга бағишланглар.</verse>
				<verse number="30">Мол ва қўй–эчкиларингизнинг биринчи эркак боласини ҳам Менга бағишланглар. Улар етти кун онаси билан бўлсин, саккизинчи куни эса уларни Менга назр қилинглар.</verse>
				<verse number="31">Сизлар Менинг муқаддас халқим бўлинглар. Далада йиртқич тилка–пора қилган ҳайвоннинг гўштини ўзларингиз еманглар, итларга беринглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Ёлғон хабарлар тарқатманглар. Ёлғон гувоҳлик бериш орқали фосиқ одамларга қўшилманглар.</verse>
				<verse number="2">Кўпчилик нотўғри иш қилганда ёки улар адолатдан четга чиқиб гувоҳлик берганларида, уларга эргашманглар.</verse>
				<verse number="3">Камбағални ҳукм қилаётганда ҳам камбағал, деб унинг тарафини олманг.</verse>
				<verse number="4">Агар душманингизнинг йўқолиб қолган ҳўкизини ёки эшагини топиб олсангиз, эгасига олиб бориб беринг.</verse>
				<verse number="5">Душманингизнинг эшаги юк оғирлигидан йиқилиб қолса, сиз уни кўрган бўлсангиз, душманингизни ташлаб кетманг. Унга ёрдам беринг.</verse>
				<verse number="6">Ҳукмда камбағалга қарши адолатдан кўз юмманг.</verse>
				<verse number="7">Туҳматчилардан узоқ туринглар, айбсиз, тўғри одамни ўлимга ҳукм қилманглар. Мен бундай иш қилган айбдорларни ҳукмда оқламайман.</verse>
				<verse number="8">Пора олманглар. Пора туфайли кўзи очиқларнинг кўзини ёғ босади. Пора ҳар доим тўғри одамларнинг ишига зарар етказади.</verse>
				<verse number="9">Мусофирга зулм қилманглар. Ўзларингиз Мисрда мусофир бўлган эдингизлар, шу боис мусофирнинг аҳволини биласизлар.</verse>
				<verse number="10">Олти йил далангизга уруғ сепиб, ҳосилини йиғиштириб олинг.</verse>
				<verse number="11">Еттинчи йили эса ерингизни бўш қолдиринг, дам беринг. Халқингиз орасидаги камбағаллар ерингиздан ўсиб чиқадиган ҳосилдан бирон егулик топиб есин. Улардан қолганини эса дашт ҳайвонлари есин. Узумзорингизни ва зайтунзорингизни ҳам шундай қилинглар.</verse>
				<verse number="12">Олти кун иш қилинглар, еттинчи кун эса ишламанглар, токи ҳўкизларингиз, эшакларингиз ҳам ишдан тинсин, қулларингиз, мусофирлар ҳам ором олсин.</verse>
				<verse number="13">Мен сизларга берган амрларимга риоя қилинглар. Бошқа худоларнинг номларини ҳеч қачон гапирманглар. Бошқа худоларнинг номларини ҳатто тилга олманглар.</verse>
				<verse number="14">Менга атаб йилда уч марта байрам қилинглар:</verse>
				<verse number="15">Абиб ойининг белгиланган вақтида хамиртурушсиз нон байрамини нишонланглар. Сизлар ўша ойда Мисрдан чиққансизлар. Мен сизларга амр этганимдай, етти кун хамиртурушсиз нон енглар. Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим.</verse>
				<verse number="16">Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда даладаги ҳамма ҳосилингизни йиғиштириб бўлганингизда, Чайла байрамини нишонланглар.</verse>
				<verse number="17">Ҳамма эркаклар ҳар йили шу учала байрамда Мен, Эгангиз Раббийнинг ҳузурига келиб сажда қилсин.</verse>
				<verse number="18">Менга қилинган қурбонликнинг қонини хамиртуруш қўшилган нон билан бирга назр қилманглар. Қилинган қурбонликнинг ёғини эрталабга қолдирмай куйдиринглар.</verse>
				<verse number="19">Ерингиздан олган илк ҳосилнинг энг яхшисини Мен, Эгангиз Худонинг уйига олиб келинглар. Улоқчани онасининг сутида қайнатманглар.</verse>
				<verse number="20">Сизларни йўлда муҳофаза этсин, сизларни Мен тайёрлаган ерга олиб борсин, деб олдингизда фариштани юборяпман.</verse>
				<verse number="21">Мен унда зоҳир бўлганим учун, унга эътибор қилинглар, унинг сўзларига қулоқ солинглар. Унга ўжарлик қилманглар, акс ҳолда у ўжарлигингизни кечирмайди.</verse>
				<verse number="22">Агар фариштамнинг айтганларига диққат билан қулоқ солсангиз, Менинг амрларимга итоат этсангиз, душманларингизга душман, рақибингизга рақиб бўламан.</verse>
				<verse number="23">Фариштам олдингизда бориб, сизларни Амор, Хет, Париз, Канъон, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига бошлаб боради. Мен ўша халқларни йўқ қиламан.</verse>
				<verse number="24">Уларнинг худоларига сажда қилманглар, хизмат қилманглар. Бу халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг худоларини йўқ қилинглар, бутсимон тошларини синдириб ташланглар.</verse>
				<verse number="25">Фақат Мен, Эгангиз Худогагина, хизмат қилинглар. Шунда Мен ош–сувингизни баракали қиламан, орангиздан хасталикларни йўқ қиламан.</verse>
				<verse number="26">Юртингизда ҳомиласи тушиб қолган ёки бефарзанд аёл бўлмайди. Мен умрингизни узоқ қиламан.</verse>
				<verse number="27">Сизларга қарши бўлган халқларни Мендан қўрқадиган қиламан. Сизларга қарши жанг қиладиган халқларни саросимага соламан. Душманларингизнинг ҳаммасини олдингиздан қочираман.</verse>
				<verse number="28">Мен Хив, Канъон ва Хет халқларини ваҳимага солиб, арилар галаси сингари олдингиздан қуваман.</verse>
				<verse number="29">Мен бир йил ичидаёқ уларни олдингиздан ҳайдамайман. Бўлмаса, ўша юрт бўм–бўш бўлиб қолади. Дашт ҳайвонлари сизлардан кўпайиб кетади.</verse>
				<verse number="30">Сизлар кўпайиб, ўша юртни бутунлай эгаллаб олгунингизча, у ердаги халқларни оз–оздан олдингиздан ҳайдайман.</verse>
				<verse number="31">Чегараларингизни Қизил денгиздан Ўрта ер денгизигача, саҳродан Фурот дарёсигача кенгайтираман. Сизларни шу юртнинг халқларидан қудратли қиламан. Сизлар уларни олдингиздан қувасизлар.</verse>
				<verse number="32">Уларнинг ўзлари билан ҳам, худолари билан ҳам аҳд қилманглар.</verse>
				<verse number="33">У халқлар сизнинг юртингизда яшамасин. Бўлмаса улар сизни ўзларининг худоларига сажда қилдириб, Менга қарши гуноҳга бошлайди. Бу йўл билан сизларни тузоғига илинтириб олади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Шундан кейин Эгамиз Мусога деди: — Сен Ҳорунни ва унинг икки ўғли Надов билан Абиҳуни, Исроилнинг етмишта оқсоқолини Менинг ҳузуримга олиб келинглар. Кейин узоқдан сажда қилинглар.</verse>
				<verse number="2">Менга фақат сен яқин келгин, бошқа ҳеч ким яқин келмасин. Халқ эса сизлар билан бирга чиқмасин.</verse>
				<verse number="3">Мусо келиб, Эгамизнинг ҳамма амрларини, ҳамма қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. Халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, дея жавоб берди.</verse>
				<verse number="4">Мусо Эгамизнинг ҳамма амрларини ва қонун–қоидаларини ёзди. Сўнг эртаси куни тонгда туриб, тоғ этагига қурбонгоҳ қурди. Ўн икки Исроил қабиласининг миқдорига кўра, ўн иккита тош ўрнатди.</verse>
				<verse number="5">Мусо Исроил халқи орасидан ёш йигитларни қурбонликлар келтиргани юборди. Улар Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар қилишди. Буқаларни тинчлик қурбонликлари қилишди.</verse>
				<verse number="6">Мусо қоннинг ярмини тоғорага қуйди, қолган ярмини эса қурбонгоҳга сепди.</verse>
				<verse number="7">Сўнгра у Аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”, — деди.</verse>
				<verse number="8">Мусо тоғорадаги қонни олди–да, халққа сепиб: “Ана шу сўзларга мувофиқ, шу қон Эгамиз сизлар билан қилган аҳдни тасдиқлайди”, — деди.</verse>
				<verse number="9">Шундан кейин Мусо, Ҳорун, Надов, Абиҳу ва Исроилнинг етмишта оқсоқоли тоққа чиқишиб,</verse>
				<verse number="10">у ерда Исроил халқининг Худосини кўрдилар: Унинг оёқлари остида зангори ёқутдан қилинган кошин полга ўхшаш бир нарса бор эди. У осмон каби ҳаворанг ялтироқ эди.</verse>
				<verse number="11">Исроил халқининг бу йўлбошчилари Худони кўрган бўлсалар–да, Худо уларни ўлдирмади. Улар ўша ерда қурбонлик гўштини тановул қилдилар.</verse>
				<verse number="12">Кейин Эгамиз Мусога айтди: — Тоққа Менинг олдимга чиқиб, шу ерда тур. Мен сенга амр ва қонунлар ёзилган иккита тош лавҳани бераман. Бу амр ва қонунларни халқ ўргансин, деб ёздим.</verse>
				<verse number="13">Мусо билан унинг шогирди Ёшуа отланишди. Мусо Худонинг муқаддас тоғига кетаётиб,</verse>
				<verse number="14">оқсоқолларга айтди: — Ёнларингизга қайтиб келгунимизча шу ерда — қароргоҳда кутиб туринглар. Ҳорун билан Хур сизларнинг ёнингизда қолади. Кимнинг иши бўлса, уларга мурожаат этсин.</verse>
				<verse number="15">Мусо тоққа чиққанда, тоғни булут қоплади.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз улуғворлигини зоҳир қилиб, Синай тоғига тушди. Олти кун давомида булут тоғни қоплаб турди. Еттинчи куни Эгамиз булут орасидан Мусони чақирди.</verse>
				<verse number="17">Эгамизнинг улуғворлиги тоғ чўққисида ловуллаётган аланга каби Исроил халқи кўзи ўнгида зоҳир бўлиб турарди.</verse>
				<verse number="18">Мусо булут орасида юриб, тоғ чўққисига чиқди. Мусо тоғда қирқ кечаю қирқ кундуз қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Эгамиз Синай тоғида Мусога деди:</verse>
				<verse number="2">“Исроил халқига, Эгамизганазр қилинглар, деб айт. Менга чин кўнгилдан назр қилган одамнинг назрини қабул қил.</verse>
				<verse number="3">Қуйидагилар сен улардан қабул қилиб оладиган назрлардир: олтин, кумуш, бронза,</verse>
				<verse number="4">кўк, сафсар, қирмизи рангли ип, майин зиғир матоси, эчки жуни,</verse>
				<verse number="5">қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери, акас ёғочи,</verse>
				<verse number="6">мойчироқлар учун зайтун мойи, муқаддас қиладиган мой учун зираворлар, хушбўй ҳидли тутатқи учун зираворлар,</verse>
				<verse number="7">эфодга тақиладиган ақиқ ва кўкракпечга тақиладиган бошқа қимматбаҳо тошлар.</verse>
				<verse number="8">Исроил халқи Мен учун муқаддас маскан барпо қилишсин, токи Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилайин.</verse>
				<verse number="9">Бу Муқаддас чодирни ва унинг ҳамма жиҳозларини Мен сенга кўрсатадиган намунага мувофиқ ясат.</verse>
				<verse number="10">Акас ёғочидан сандиқ ясат. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин.</verse>
				<verse number="11">Сандиқнинг ичкарию ташқарисини тоза олтин билан қоплат. Айланасига олтин гулчамбар қилдир.</verse>
				<verse number="12">Сандиқ учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясатиб, тўртала оёғига маҳкамлат: иккита ҳалқа бир томонида, иккита ҳалқа иккинчи томонида бўлсин.</verse>
				<verse number="13">Кейин акас ёғочидан ходалар ясатиб, ходаларни олтин билан қоплат.</verse>
				<verse number="14">Ходаларни сандиқнинг иккала томонидаги ҳалқадан ўтказ, токи ходалар ёрдамида сандиқни кўтариб юришсин.</verse>
				<verse number="15">Ходалар сандиқнинг ҳалқаларидан айириб олинмасин, доимо турсин.</verse>
				<verse number="16">Мен сенга берадиган аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани сандиққа солиб қўй.</verse>
				<verse number="17">Тоза олтиндан сандиқнинг қопқоғини ясат. Бу қопқоқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак бўлсин.</verse>
				<verse number="18">Шу билан бирга, олтиндан иккита каруб ясат: иккала карубни ҳам қопқоқнинг икки четига зарб уриб ясат.</verse>
				<verse number="19">Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилсин.</verse>
				<verse number="20">Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турсин. Улар юзма–юз туриб, қопқоққа қараган бўлсин.</verse>
				<verse number="21">Қопқоқни сандиқнинг устига қўй. Мен сенга берадиган иккита тош лавҳани сандиққа сол.</verse>
				<verse number="22">Аҳд сандиғи устида Мен сен билан учрашаман. Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман.</verse>
				<verse number="23">Акас ёғочидан хонтахта ясат. Хонтахтанинг узунлиги икки тирсак, эни бир тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин.</verse>
				<verse number="24">Хонтахтани тоза олтин билан қоплатиб, четларига айлантириб олтин гулчамбар ясат.</verse>
				<verse number="25">Яна хонтахтанинг атрофи бўйлаб тўрт энли қилиб олтин билан қопланган тахта қилдириб, уни хонтахта оёқларига маҳкамлат. Олтин гулчамбарни хонтахтанинг айланаси бўйлаб тахта устига қилдир.</verse>
				<verse number="26">null</verse>
				<verse number="27">null</verse>
				<verse number="28">Яна тўртта олтин ҳалқа ясатиб, ҳар бирини тахта маҳкамланган жойнинг ёнига — тўртала бурчагидаги тўртала оёғига ўрнаштир. Акас ёғочидан иккита хода ясатиб, уларни олтин билан қоплат. Бу ёғочларни ҳалқалардан ўтказиб, хонтахтани кўтариб юриш учун фойдалан.</verse>
				<verse number="29">Хонтахтага қўйиладиган лаган, пиёлалар, шароб назр қилиш учун кўза ва косалар ясат. Бу буюмларни тоза олтиндан ясат.</verse>
				<verse number="30">Менинг ҳузуримдаги хонтахтада доим муқаддас нонлар турсин.</verse>
				<verse number="31">Тоза, зарб қилинган олтиндан чироқпоя ясат. Бутун чироқпоя ва унинг безаклари бир бутун қилиб ясалсин. Чироқпоянинг таглиги, танаси, куртакли гулга ўхшаш шаклдаги пиёлалари бўлсин.</verse>
				<verse number="32">Яна чироқпоянинг танасидан олтита шохча чиқарилсин: учта шохчаси бир ёнидан, учта шохчаси иккинчи ёнидан чиқарилсин.</verse>
				<verse number="33">Чироқпоянинг танасидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар бирида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги учта пиёла бўлсин.</verse>
				<verse number="34">Чироқпоянинг танасида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги тўртта пиёла бўлсин.</verse>
				<verse number="35">Чироқпоянинг танасидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар жуфтида бу куртаклардан учтаси бирин–кетин тизилиб турсин.</verse>
				<verse number="36">Чироқпоя, шохчалари ва куртаклари билан битта қилиб зарб қилинган тоза олтиннинг яхлит бўлагидан ясалиши лозим.</verse>
				<verse number="37">Чироқпояга еттита мойчироқ ясатиб, унга ҳаммасини ўрнаштир, токи мойчироқлар чироқпоянинг олд томонини ёритиб турсин.</verse>
				<verse number="38">Мойчироқларга қараб туриш учун тоза олтиндан қисқичлар ва патнислар ясат.</verse>
				<verse number="39">Чироқпояни ва бу буюмларни икки пуд тоза олтиндан ясашсин.</verse>
				<verse number="40">Эҳтиёт бўл, ўша ҳамма буюмларни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатган намунага мувофиқ ясат.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Энди Муқаддас чодирнинг ўзига келсак, унинг ички қаватини қилдир. У майин зиғир матосидан тикилган ўнта чойшабдан иборат бўлсин. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан ишлатиб, бу чойшабларни безаттир.</verse>
				<verse number="2">Ҳар бир чойшабнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак бўлсин. Ҳамма чойшабларнинг ўлчови бир хил бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тиктир, қолган бештасини ҳам шундай қилдир.</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Уланган икки бўлак чойшабнинг бир бўйига кўк матодан қилинган элликтадан ҳалқа тиктир. Ҳар икки томонга тикилган ҳалқалар бир–бирига рўпарама–рўпара бўлсин.</verse>
				<verse number="6">Кейин олтиндан элликта илгак ясаттир, иккала чойшабнинг ҳалқаларини илгаклар билан бир–бирига улат. Шунда чодирнинг ички қавати бир бутун бўлади.</verse>
				<verse number="7">Муқаддас чодирнинг қопламаси учун эчки жуни матосидан ўн битта чойшаб тиктир.</verse>
				<verse number="8">Ҳар битта чойшабнинг бўйи ўттиз тирсак, эни тўрт тирсак бўлсин. Ўн битта чойшабнинг ҳаммаси бир ўлчовда бўлсин.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тиктир, қолган олтитасини ҳам шундай қилдир. Уланган икки бўлак чойшабнинг бўйига элликтадан ҳалқа тиктир. Кейин бронзадан элликта илгак ясат, иккала чойшабнинг ҳалқаларини илгаклар билан бир–бирига улат. Шунда чодирнинг қопламаси бир бутун бўлади. Чодир устига қопламани ташлаганларингизда, чодирга кираверишнинг юқорисида олтинчисини узунаси бўйлаб икки букла.</verse>
				<verse number="12">Қопламанинг бўйидан қолган икки тирсаги чодирнинг орқасида ерга ёйилади.</verse>
				<verse number="13">Қопламанинг эни охиридаги қўшимча бир тирсак чодирнинг икки ёнбошида ерга осилиб туради ва уни бутунлай қоплайди.</verse>
				<verse number="14">Бу қоплама устига қўйиш учун қизилга бўялган қўчқор терисидан қоплама, сўнг юмшоқ теридан ташқи қоплама қилдир.</verse>
				<verse number="15">Акас ёғочидан Муқаддас чодирни тутиб турадиган ромлар ясат.</verse>
				<verse number="16">Ҳар бир ромнинг бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак бўлсин.</verse>
				<verse number="17">Ҳар бир ромнинг остида бир–бирига параллел бўлган иккита тиргак ясат.</verse>
				<verse number="18">Чодирнинг жануб томонидаги девор учун йигирмата ром ясат.</verse>
				<verse number="19">Бу ромлар остига қўйиш учун кумушдан қирқта таглик — ҳар бир ром учун иккитадан таглик қилдир, токи ҳар бир тиргак остида битта таглик бўлсин.</verse>
				<verse number="20">Чодирнинг шимол томонидаги девор учун йигирмата ром ясат.</verse>
				<verse number="21">Ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан — қирқта кумуш таглик ясат.</verse>
				<verse number="22">Чодирнинг орқадаги — ғарб томонидаги девор учун олтита ром,</verse>
				<verse number="23">чодирнинг орқасида бурчаклар ҳосил қилиш учун ҳар икки томонига яна биттадан ром ясат.</verse>
				<verse number="24">Бу иккала ромни пастдан ва юқоридан туташган девордаги охирги ромга бирлаштир. Битта бурчак ҳосил қилиш учун битта ҳалқа билан яхлит қилиб бирлаштир. Бу ҳар иккала бурчак шу йўл билан ҳосил қилинади.</verse>
				<verse number="25">Шундай қилиб, ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан — ўн олтита кумуш тагликка таянган саккизта ромдан орқадаги девор қилинади.</verse>
				<verse number="26">Муқаддас чодирнинг жануб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун акас ёғочидан бешта тамба,</verse>
				<verse number="27">шимол томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба, орқа томони — ғарб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба ясат.</verse>
				<verse number="28">Ромларнинг ярмигача ўрнаштирилган ўртадаги тамбалар чодирнинг бошидан охиригача чўзилади.</verse>
				<verse number="29">Ромларни олтин билан қоплатиб, тамбаларни ушлаб турсин, деб олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштир, тамбаларни ҳам олтин билан қоплат.</verse>
				<verse number="30">Чодирни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатган намуна бўйича ўрнаштир.</verse>
				<verse number="31">Майин зиғир матосидан тикилган ички пардани қилдир. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан ишлатиб, бу пардани безаттир.</verse>
				<verse number="32">Акас ёғочидан тўртта устун ясат. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Кумуш тагликка устунларни биттадан ўрнаштир ва ички пардани устундаги илгакларга осдир.</verse>
				<verse number="33">Ички парда чодир шипидаги илгаклар остида осилиб турсин. Аҳд сандиғи ички парданинг орқасига олиб кирилсин. Ички парда Муқаддас хонаниЭнг муқаддас хонадан ажратиб туради.</verse>
				<verse number="34">Сандиқнинг қопқоғи Энг муқаддас хонага олиб кирилсин, уни аҳд сандиғи устига қўйдир.</verse>
				<verse number="35">Хонтахтани чодирнинг шимол томонига — ички парданинг ташқарисига қўйдир. Чироқпояни эса чодирнинг жануб томонига — ички парданинг ташқарисидаги хонтахтанинг рўпарасига ўрнат.</verse>
				<verse number="36">Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан тикилган парда қилдир. Уни кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тиктириб безаттир.</verse>
				<verse number="37">Акас ёғочидан бешта устун ясат, токи пардани ушлаб турсин. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Эритилган бронзадан устунлар остига қўйиш учун бешта таглик ясат.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Акас ёғочидан тўртбурчак қилиб қурбонгоҳ ясат. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак бўлсин.</verse>
				<verse number="2">Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган шох ясат. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қоплат.</verse>
				<verse number="3">Қурбонгоҳдаги кулни тўккани қозонлар, кураклар, тоғорачалар, санчқилар, оловкураклар ясат. Ҳамма буюмларни бронзадан қилдир.</verse>
				<verse number="4">Қурбонгоҳга бронзадан панжара ясат. Панжаранинг тўртала бурчагига тўртта бронза ҳалқа ясат.</verse>
				<verse number="5">Панжарани қурбонгоҳнинг ичига — ўрнатилган бўртиқнинг остида ўрнат, ярмигача етиб борсин.</verse>
				<verse number="6">Яна қурбонгоҳ учун акас ёғочидан ходалар ясатиб, ходаларни бронза билан қоплат.</verse>
				<verse number="7">Қурбонгоҳни кўтариб юриш учун қурбонгоҳнинг иккала ёнидаги ҳалқалардан ходаларни ўтказ.</verse>
				<verse number="8">Қурбонгоҳнинг четларига тахта қоқтириб, ичини бўш қолдир. Қурбонгоҳни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатганимдай қилиб ясаттир.</verse>
				<verse number="9">Сўнгра Муқаддас чодирнинг ҳовлисини ўраб турсин, деб пардадан тўсиқ қилдир: тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан қилдир. Ҳовлининг жануб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги юз тирсак бўлсин.</verse>
				<verse number="10">Ўша тўсиқда бронзадан қилинган йигирмата тагликка ўрнатилган йигирмата устун бўлсин. Шу ердаги пардаларни ушлаб туриш учун устунларга кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамлат.</verse>
				<verse number="11">Ҳовлининг шимол томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ҳам юз тирсак, унинг йигирмата устуни ва бронзадан қилинган таглиги ҳам бўлсин. Унинг пардаларини ушлаб туриш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамлат.</verse>
				<verse number="12">Ҳовлининг ғарб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги эллик тирсак, унинг ўнта устуни ва таглиги бўлсин.</verse>
				<verse number="13">Ҳовлининг шарқ томони эллик тирсак кенгликда бўлсин.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">Ҳовлига кириш жойи шу ер бўлади. Киришнинг ўнг ва чап томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ўн беш тирсакдан, ҳар икки томонда учтадан устун ва тагликлар бўлсин.</verse>
				<verse number="16">Ҳовлига кириш жойига узунлиги йигирма тирсак бўлган парда қилдир. Уни майин зиғир матосидан қилдириб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тиктириб безаттир. Бу пардани тўртта тагликка ўрнатилган тўртта устун тираб туради.</verse>
				<verse number="17">Ҳовлининг атрофидаги ҳамма устунларнинг кумушдан қилинган илгаклари ва ҳалқалари, бронзадан қилинган тагликлари бўлсин.</verse>
				<verse number="18">Ҳовлининг узунлиги юз тирсак, эни эллик тирсак бўлсин. Тўсиб турадиган пардалар майин зиғир матосидан қилиниб, бўйи беш тирсак бўлсин. Тагликлар бронзадан бўлсин.</verse>
				<verse number="19">Муқаддас чодирнинг бошқа барча зарур ашёлари, чодирни ва пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган қозиқ ҳам бронзадан қилинсин.</verse>
				<verse number="20">Сен Исроил халқига буйруқ бер: чироқпоя учун энг сифатли зайтун мойини улар сенга олиб келиб туришсин, токи мойчироқлар ҳар доим тун бўйи ёниб турсин.</verse>
				<verse number="21">МойчироқларУчрашув чодиридааҳд сандиғи олдида осилиб турадиган ички парданинг ташқарисида бўлсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари, ҳар куни оқшомдан эрталабгача Эгамизнинг ҳузурида мойчироқлар ёниб турсин, деб мойчироқлардан хабар олиб туришсин. Бу қонун–қоидага Исроил халқи авлодлар оша доимо итоат қилиб борсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Исроил халқи орасидан аканг Ҳорунни ва у билан бирга унинг ўғилларини ёнингга чақир. Ҳорун ҳам, унинг ўғиллари Надов, Абиҳу, Элазар, Итамар ҳам руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишсин.</verse>
				<verse number="2">Аканг Ҳорунни ҳурматли ва кўркам қилиш учун унга муқаддас руҳонийлик либосларини тайёрлат.</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Мен қобилият ато қилган ҳамма моҳир усталарга айт. Улар Ҳорунга қуйидаги руҳонийлик либосларини тикишсин: кўкракпеч, эфод, ридо, нақшли кўйлак, салла ва белбоғ. Ҳорун Менга хизмат қилганда, бу либослар уни муқаддас қилиб бошқалардан ажратиб туради. Ҳорун ўғиллари кийишлари учун уларга муқаддас либослар тиктир, токи улар руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилганларида, бу либосларни кийишсин.</verse>
				<verse number="5">Улар бу либосларни майин зиғир матосидан тикиб, кўк, сафсар, қирмизи иплар ва олтин билан безатишсин.</verse>
				<verse number="6">Эфодни майин зиғир матосидан ясатиб, кўк, сафсар, қирмизи рангли иплардан ва олтиндан қилинган ипдан маҳорат билан нақш солдир.</verse>
				<verse number="7">У бир–бирига иккита елка боғичи билан боғланган олд ва орқа қисмлардан иборат бўлсин.</verse>
				<verse number="8">Камар ясатиб, уни эфодга боғлат. Камарни ҳам майин зиғир матосидан қилдир. Унга кўк, сафсар, қирмизи рангли иплардан ва олтиндан қилинган ипдан маҳорат билан нақш солдир.</verse>
				<verse number="9">Кейин иккита ақиқ тош олиб, уста қимматбаҳо тошга муҳр ўядигандай, бу тошларга Исроил ўғилларининг исмини ўйиб ёздир. Битта тошга Исроил ўғилларидан олтитасининг исмини, иккинчи тошга қолган олтитасининг исмини ёши бўйича ёздир. Ёзилган тошларни олтиндан қилинган нақшли уялар ичига қўйдириб,</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">эфоднинг елка боғичларига ўрнаштир. Ҳорун Мен, Эгангизнинг ҳузурига кирганда, Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб туриш учун иккала елкасида бу тошларни олиб юради.</verse>
				<verse number="13">Яна иккита нақшли, олтин уя ва</verse>
				<verse number="14">тоза олтиндан ипга ўхшатиб эшилган иккита занжир ясат. Бу иккала занжирнинг бир учи уяга маҳкамланади.</verse>
				<verse number="15">Олий руҳоний учун кўкракпеч ясат. У ҳукм қилаётганда, Худонинг хоҳишини билиш учун фойдаланади. Кўкракпечни, эфод сингари, майин зиғир матосидан ясатиб, кўк, сафсар ва қирмизи рангли иплардан ва олтиндан қилинган ипдан маҳорат билан нақш солдир.</verse>
				<verse number="16">Кўкракпечни тўртбурчак халта шаклида, икки букланган, бўйи бир қарич, энига ҳам бир қарич қилиб ясат.</verse>
				<verse number="17">Кўкракпечга тўрт қатор тошни тўғри қилиб тердир: қизил ёқут, хризолит ва зумрад тошларни биринчи қаторга тердир.</verse>
				<verse number="18">Иккинчи қаторга фируза, зангори ёқут ва олмосни тердир.</verse>
				<verse number="19">Учинчи қаторга ложувард, агат ва аметист тошларни тердир.</verse>
				<verse number="20">Тўртинчи қаторга топаз, ақиқ ва яшма тошларни тердир. Ҳамма тошлар олтиндан қилинган нақшли уяларга ўрнаштирилсин.</verse>
				<verse number="21">Бу ўн икки тош Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб туради. Муҳр ўйгандай қилиб, Исроилнинг ўн икки ўғлидан ҳар бирининг исмини бу тошларнинг ҳар бирига ўйиб ёздир.</verse>
				<verse number="22">null</verse>
				<verse number="23">Иккита олтин ҳалқа ясатиб, кўкракпечнинг иккала устки бурчакларига маҳкамлат. Тоза олтиндан ипга ўхшатиб эшилган иккита занжирни ол.</verse>
				<verse number="24">Иккала занжирнинг бир учини кўкракпечдаги ҳалқаларга боғлат,</verse>
				<verse number="25">иккинчи учини нақшли олтин уяларга маҳкамлат. Уяларни эфоднинг олд томонидаги елка боғичларига ўрнаштир.</verse>
				<verse number="26">null</verse>
				<verse number="27">Яна олтиндан тўртта ҳалқа ясат. Иккитасини кўкракпечнинг остки бурчакларига — эфодга яқин бўлган ички қирғоғига маҳкамлат. Иккитасини эфоднинг олд томонига, иккала елка боғичининг пастига — нақшли камар устидаги жойга маҳкамлат.</verse>
				<verse number="28">Кўкракпеч эфоднинг нақшли камари устида бўлсин, эфоддан осилиб турмасин, деб кўкракпеч ҳалқалари ёрдамида эфоднинг ҳалқаларига кўк боғич билан маҳкамланади.</verse>
				<verse number="29">Ҳорун ҳар сафар Муқаддас хонага кирганда кўкракпечдаги ўн икки Исроил қабиласининг исмини юраги тепасида кўтариб юради. Шундай қилиб, Ҳорун Мен, Эгангизнинг ҳузурида бўлганда, кўкракпеч доимо эслатиб турадиган вазифани бажаради.</verse>
				<verse number="30">Урим ва Туммимни кўкракпеч халтасининг ичига сол, токи Ҳорун Менинг ҳузуримга кирганда, халқим учун Менинг хоҳишимни билгани фойдаланиладиган ўша нарсаларни доимо юраги тепасида кўтариб юрсин.</verse>
				<verse number="31">Эфоднинг ридосини кўк ипдан тўқилган матодан тикдир.</verse>
				<verse number="32">Ридонинг ўртасидан бош сиғадиган тешик қилдир. Ридо йиртилиб кетмаслиги учун тешикнинг қирғоғини тўқит.</verse>
				<verse number="33">null</verse>
				<verse number="34">Ридо этагининг учига айланаси бўйлаб анор шаклини ва қўнғироқчаларни бирин–кетин қилиб биттама–битта остириб чиқ. Анор шаклини кўк, сафсар, қирмизи ипдан қилдир. Олтин қўнғироқчаларни анор шакли ораларига остир.</verse>
				<verse number="35">Ҳорун ўлдирилмаслиги учун Мен, Эгангизнинг ҳузурида олий руҳоний бўлиб, хизмат қилганда, у шу ридони кийиши керак. У Муқаддас хонага кирганда ва у ерда бўлганда, ридонинг қўнғироқчалари чалинади, Ҳорун хавф–хатардан йироқ бўлади.</verse>
				<verse number="36">Кейин тоза олтиндан лавҳа ясат. Лавҳанинг юзасига муҳр ўйгандай қилиб, “Эгамизга бағишланган”, деб ўйиб ёздир.</verse>
				<verse number="37">Лавҳани кўк боғич билан салланинг олд томонига маҳкамлат.</verse>
				<verse number="38">Исроил халқининг эҳсонлари Менга қабул бўлиши учун, Ҳорун доимо ўз руҳонийлик вазифасини бажарганда, лавҳани пешанасида олиб юрсин. Исроил халқи назр қилганда, Ҳоруннинг назрларга оид гуноҳни ювиш вазифасининг рамзи шу лавҳа бўлади.</verse>
				<verse number="39">Ҳоруннинг кўйлагини ва салласини майин зиғир матосидан қилдир, кўйлагига нақш солдир. Белбоғини чиройли, нақшли матодан ясат.</verse>
				<verse number="40">Ҳоруннинг ўғилларини ҳурматли ва кўркам қилиш учун уларга кўйлаклар, белбоғлар, пешанабоғлар тиктир.</verse>
				<verse number="41">Аканг Ҳорун ва унинг ўғиллари руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишлари учун уларни бағишла: бу либосларни уларга кийгизиб, мой сурт, уларни руҳоний қилиб тайинла.</verse>
				<verse number="42">Тананинг очиқ жойлари кўриниб қолмасин, деб яна уларга зиғир матосидан иштонлар тиктир. Кийимлар уларнинг белидан сонигача ёпиб турсин.</verse>
				<verse number="43">Ҳорун ва унинг ўғиллари Учрашув чодирига кирганларида ёки Муқаддас хонада хизмат қилиш учун қурбонгоҳга яқинлашганларида, шу ички кийимларни кийиб олсин. Шунда Ҳорун ва унинг ўғиллари очиқ жойларини беркитмагани учун айбдор бўлиб ўлдирилмайди. Ҳорун ва унинг наслига доимий қонун–қоида ана шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Ҳорун билан унинг ўғиллари руҳоний бўлиб, Менга хизмат қиладилар. Шунинг учун уларни Менга бағишлаб, қуйидагича маросим ўтказ. Нуқсонсиз битта буқани ва иккита қўчқор қўйни ол.</verse>
				<verse number="2">Сифатли буғдой унидан қилинган хамиртурушсиз нонларни, зайтун мойи қўшилган хамиртурушсиз нонларни ва зайтунмойи суртилган хамиртурушсиз чалпакларни ҳам пиширтир.</verse>
				<verse number="3">Шундан кейин нонларни саватга солиб, буқа ва иккала қўчқор билан бирга Менга назр қилиб олиб кел.</verse>
				<verse number="4">Ҳорун билан ўғилларини Учрашув чодири кираверишига олиб кел. Ҳаммаларини сув билан юв.</verse>
				<verse number="5">Сўнгра руҳонийлик либосларини ол. Ҳорунга кўйлакни ва ридони, эфодни, кўкракпечни кийгиз. Эфоднинг маҳорат билан нақш солинган камарини Ҳорунга боғла.</verse>
				<verse number="6">Кейин Ҳоруннинг бошига саллани кийгизиб, салланинг устига олтин лавҳани — уни бошқалардан ажратиб турадиган муқаддаслик рамзини ўрнаштир.</verse>
				<verse number="7">Сўнгра муқаддас қиладиган мойни олиб, унинг бошига сурт ва уни Менинг хизматимга бағишла.</verse>
				<verse number="8">Ҳоруннинг ўғилларини олиб келиб, уларга кўйлакни кийгизиб,</verse>
				<verse number="9">бошларига пешанабоғ боғла. Ҳорун билан ўғилларига яна белбоғ боғла. Доимий қонун–қоида бўйича руҳонийлик уларники бўлади. Сўнг Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинла.</verse>
				<verse number="10">Буқани Учрашув чодири олдига олиб кел. Ҳорун билан ўғиллари эса буқанинг бошига қўлларини қўйишгач,</verse>
				<verse number="11">Учрашув чодирига кираверишда Мен, Эгангизнинг ҳузурида буқани сўй.</verse>
				<verse number="12">Буқанинг қонидан олиб, бармоғинг билан қурбонгоҳнинг шохларига қонни сурт. Ортган қоннинг ҳаммасини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўк.</verse>
				<verse number="13">Ичак–човоқларини қоплаб турган ҳамма ёғларини, жигарнинг аъло қисмини, иккала буйрагини ва буйрак атрофидаги ёғларини олиб, қурбонгоҳда куйдир.</verse>
				<verse number="14">Буқанинг гўштини, терисини, чиқиндиларини қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб куйдир. Бу гуноҳ қурбонлигидир.</verse>
				<verse number="15">Сўнгра қўчқор қўйнинг биттасини олиб кел. Ҳорун билан ўғиллари қўчқорнинг бошига қўлларини қўйишгач,</verse>
				<verse number="16">қўчқорни сўйиб, қонидан олгин–да, қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сеп.</verse>
				<verse number="17">Қўчқорнинг танасини бўлаклаб, ичак–човоқларини, оёқларини юв. Қўчқорнинг бу аъзоларини бўлакланган танаси ва калласи устига қўйиб,</verse>
				<verse number="18">қўчқорни қурбонгоҳда куйдир. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Мен, Эгангизга, ёқимли ҳид келади.</verse>
				<verse number="19">Кейин иккинчи қўчқор қўйни олиб кел. Ҳорун билан ўғиллари қўлларини қўчқорнинг бошига қўйгач,</verse>
				<verse number="20">қўчқорни сўйиб, қонини ол. Сўнгра Ҳорун билан ўғилларининг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига, ўнг оёғининг бош бармоғига қон сурт. Сўнгра қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига қон сеп.</verse>
				<verse number="21">Кейин қурбонгоҳдаги қондан, муқаддас қиладиган мойдан олиб, Ҳорун билан ўғилларига, ҳаммаларининг руҳонийлик либосларига сеп. Шундай қилиб, Ҳорун билан ўғиллари, ҳаммаларининг либослари муқаддас бўлади.</verse>
				<verse number="22">Бу қўчқор Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийликка тайинлаш маросимида фойдаланилади. Шунинг учун қўчқор қўйнинг ўнг сонини, ичак–човоқларини қоплаб турган ҳамма ёғларини, жигарнинг аъло қисмини, иккала буйрагини ва буйрак атрофидаги ёғларни ол.</verse>
				<verse number="23">Яна Мен, Эгангизнинг ҳузуридаги саватдан сифатли буғдой унидан қилинган хамиртурушсиз нондан биттасини, зайтун мойи қўшилган хамиртурушсиз нондан биттасини ва зайтун мойи суртилган хамиртурушсиз чалпакдан биттасини ол.</verse>
				<verse number="24">Буларнинг ҳаммасини Ҳоруннинг ва унинг ўғилларининг қўлларига қўй. Буларни улар Мен, Эгангизга, бағишлаганларини кўрсатиш учун юқорига кўтаришсин.</verse>
				<verse number="25">Сўнгра бу ҳамма назрларни уларнинг қўлларидан олиб, қурбонгоҳда биринчи куйдириладиган қўчқор билан куйдир. Оловда куйдирилган бу назрлардан ҳам Мен, Эгангизга, ёқимли ҳид келади.</verse>
				<verse number="26">Сўнгра руҳонийликка тайинлаш маросимида фойдаланиладиган ўша иккинчи қўчқорнинг тўшини олиб, Мен, Эгангизга, бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтар. Буниси сенинг улушинг бўлади.</verse>
				<verse number="27">Ҳорун ва унинг ўғиллари Менинг ҳузуримда руҳонийликка тайинланиш маросимида қўчқорнинг юқорига кўтариладиган қисмлари — тўши ва сони муқаддас, деб қаралади.</verse>
				<verse number="28">Келгусида Исроил халқи Мен, Эгангизга, тинчлик қурбонликлари қилганларида, бу қисмлар Ҳорун ва унинг ўғилларига доимий улуш қилиб берилсин.</verse>
				<verse number="29">Ҳоруннинг муқаддас руҳонийлик либослари ўзидан кейин унинг насллариники бўлсин. Ҳоруннинг наслларига шу либосларда мой суртилиб, шу либосларда улар олий руҳонийликка тайинланадилар.</verse>
				<verse number="30">Ҳоруннинг ўрнига олий руҳоний бўлиб, Муқаддас хонада хизмат қилиш учун Учрашув чодирига кирадиган ўғли бу либосларни етти кун кийиб юрсин.</verse>
				<verse number="31">Энди руҳонийликка тайинланиш маросимида қурбонлик қилинган қўчқор қўйнинг гўштини олиб, муқаддас жойда қайнат.</verse>
				<verse number="32">Ҳорун билан ўғиллари Учрашув чодирига кираверишда қўчқор гўштидан ва саватдаги нонлардан тановул қилишсин.</verse>
				<verse number="33">Фақат улар бу гўштдан ва нондан тановул қила оладилар. Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийликка тайинлаш ва бағишлаш маросимида уларни гуноҳдан поклаш учун ўша нон ва гўштдан фойдаланилади. Бу гўшт ва нон муқаддас бўлгани учун, руҳоний бўлмаган одамлар булардан тановул қила олмайди.</verse>
				<verse number="34">Агар руҳонийликка тайинланиш маросимида қурбонлик қилинган гўштдан ва нонлар назридан эрталабгача қолса, қолганларини оловда куйдир. Булар муқаддас бўлгани учун тановул қилиш мумкин эмас.</verse>
				<verse number="35">Мен сенга амр этганимдай, етти кун давомида ҳар куни Ҳорун ва унинг ўғиллари учун руҳонийликка тайинланиш маросимини такрорла.</verse>
				<verse number="36">Уларни гуноҳларидан поклаш учун ҳар куни буқа қурбонлик қил. Қурбонгоҳни поклаш учун маросим ўтказ. Қурбонгоҳга мойдан суртиб, муқаддас қил.</verse>
				<verse number="37">Етти кун давомида ҳар куни шундай қил. Ана шунда қурбонгоҳ ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса қурбонгоҳга тегиб кетганда ҳам, у муқаддас бўлади.</verse>
				<verse number="38">Ҳар куни иккита бир ёшли қўзини қурбонгоҳда қурбонлик қилиб куйдир.</verse>
				<verse number="39">Битта қўзини эрталаб, иккинчисини кечқурун қурбонлик қил.</verse>
				<verse number="40">null</verse>
				<verse number="41">Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга, ёқимли ҳид келади.</verse>
				<verse number="42">Қуйдириладиган бу икки қурбонлик Мен, Эгангизнинг ҳузурида, Учрашув чодирига кираверишда авлодлар оша қилинсин. Ўша ерда Мен сен билан учрашиб, гаплашаман.</verse>
				<verse number="43">Учрашув чодирида Мен зоҳир бўлиб, Исроил халқи билан учрашаман, улуғворлигимдан бу жой муқаддас бўлади.</verse>
				<verse number="44">Мен Учрашув чодирини ва қурбонгоҳни муқаддас қиламан. Ҳорун билан ўғиллари руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишлари учун уларни ҳам муқаддас қиламан.</verse>
				<verse number="45">Мен Исроил халқи орасида истиқомат қиламан, уларнинг Худоси бўламан.</verse>
				<verse number="46">Шунда Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилай, деб уларни Миср юртидан олиб чиққан Эгаси Худо Мен эканлигимни улар билиб оладилар. Мен уларнинг Эгаси Худоман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Тутатқи тутатиш учун акас ёғочидан қурбонгоҳ ясат.</verse>
				<verse number="2">Қурбонгоҳ тўртбурчак, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак бўлсин. Қурбонгоҳнинг шохлари ўзидан йўниб чиқарилсин.</verse>
				<verse number="3">Қурбонгоҳнинг устини, ён атрофини, шохларини тоза олтин билан қоплат, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясат.</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Қурбонгоҳнинг икки томонидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнаштир. Акас ёғочидан иккита хода ясатиб, уларни олтин билан қоплат. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, қурбонгоҳни кўтариб юришда фойдалан.</verse>
				<verse number="6">Тутатқи қурбонгоҳиниаҳд сандиғининг қопқоғи олдида осилиб турадиган ички парданинг ташқарисига қўйдир. Бу жой — сен билан Мен учрашадиган жойнинг ташқарисида.</verse>
				<verse number="7">Ҳорун ҳар куни эрталаб ўша чироқлардан хабар олганда бу қурбонгоҳда хушбўй ҳидли тутатқи тутатсин.</verse>
				<verse number="8">У кечқурун чироқлардан хабар олганда ҳам тутатқи тутатсин. Бу тутатқи назрлари сизларнинг авлодларингиз оша Мен, Эгангизнинг ҳузурида ҳар куни тутатилиши лозим.</verse>
				<verse number="9">Бу қурбонгоҳда фақат муқаддас тутатқини тутатинглар. Қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонлик ёки дон назри қилманглар, шароб назри ҳам қилманглар.</verse>
				<verse number="10">Ҳорун бир йилда бир марта қурбонгоҳ учун поклаш маросимини ўтказсин. Бунинг учун гуноҳ қурбонлигининг қонидан қурбонгоҳнинг тўртала шоҳига суртиб, қурбонгоҳни покласин. Бу маросим ҳар йили авлодлар оша қилиниши лозим. Бу қурбонгоҳ Мен, Эгангизга, бағишланган ғоят муқаддас қурбонгоҳдир.”</verse>
				<verse number="11">Сўнгра Эгамиз Мусога яна гапирди:</verse>
				<verse number="12">“Исроилда катта бўлган одамларни санаганингда, ҳар бир одам саноқ пайтида Мен, Эгангизга, ҳимоя қиладиган тўлов тўласин. Шунда сен уларни санаганингда, уларга кулфат келтирмайман.</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">Йигирма ва ундан юқори ёшдаги саноққа кирадиган ҳар бир одам 1,25 мисқол кумушдан Мен, Эгангизга, назр қилиши лозим.</verse>
				<verse number="15">Улар ўзларини Менинг ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назрни қилганларида, бой одам ўшандан кўп бермасин, камбағал ҳам ўшандан оз бермасин.</verse>
				<verse number="16">Бағишланган бу кумушни Учрашув чодирини ясаш учун сарф қил. Мен, Эгангизнинг ҳузурида бу кумуш Исроил халқига ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назр берилганини эслатиб туради.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз Мусога яна гапирди:</verse>
				<verse number="18">“Ювиниш учун бронзадан қўлювгич ясат. Қўлювгичнинг таглиги ҳам бронзадан бўлсин. Қўлювгични Учрашув чодири билан қурбонгоҳ ўртасига ўрнатиб, унга сув қуй.</verse>
				<verse number="19">Ҳорун билан унинг ўғиллари қўлювгичдаги сув билан қўлларини ва оёқларини ювишсин.</verse>
				<verse number="20">Улар Учрашув чодирига кираётганларида, сувда ювинишсин. Шунда улар нобуд бўлмайди. Ёки улар руҳоний бўлиб, қурбонгоҳда куйдиргани назрлар олиб келиб Мен, Эгангизга, хизмат қилганларида,</verse>
				<verse number="21">қўл–оёқларини сувда ювишсин. Шунда ҳам улар нобуд бўлмайди. Бу Ҳорун ва унинг насллари учун авлодлари оша сақлаб олиб ўтиш учун доимий қонундир.”</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Мусога яна айтди:</verse>
				<verse number="23">“Қуйидаги энг яхши хушбўй ҳидли зираворлардан ол: 1250 мисқол суюқ мирра, 625 мисқол долчин, 625 мисқол қамиш</verse>
				<verse number="24">ва 1250 мисқол кассия. Саккиз коса зайтун мойи олиб,</verse>
				<verse number="25">уста одам хушбўй ҳидли мой қилиш учун зираворларни мой билан аралаштирсин. Бу муқаддас қиладиган мойдир.</verse>
				<verse number="26">Бу мойни Учрашув чодирига, аҳд сандиғига,</verse>
				<verse number="27">хонтахтага ва хонтахтанинг ҳамма буюмларига, чироқпояга ва унинг ҳамма буюмларига, тутатқи қурбонгоҳига,</verse>
				<verse number="28">қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳга ва унинг ҳамма буюмларига, қўлювгичга ва унинг таглигига сурт.</verse>
				<verse number="29">Шу тариқа бу нарсаларни Менга бағишла. Шунда улар ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса уларга текканда, муқаддас бўлади.</verse>
				<verse number="30">Сўнг Ҳорун билан ўғилларига бу мойдан суртиб, уларни бағишла, токи улар руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишсин.</verse>
				<verse number="31">Исроил халқига эса Менинг шу гапимни етказ: — Муқаддас қиладиган мой сизларнинг бутун авлодларингиз оша Менга бағишлансин.</verse>
				<verse number="32">Бу мой руҳоний бўлмаган одамнинг танасига суртилмаслиги керак. Шу таркибдаги мой аралашмасини сизлар тайёрламанглар. Чунки бу мой муқаддасдир, сизлар буни муқаддас, деб қарашингиз лозим.</verse>
				<verse number="33">Кимки бунга ўхшаш ҳидли мойни тайёрласа ёки бу мойдан руҳоний бўлмаган одам устига суртса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.”</verse>
				<verse number="34">null</verse>
				<verse number="35">Эгамиз яна Мусога гапирди: “Қуйидаги хушбўй ҳидли зираворларни олиб, уларни аралаштир: елимдан қилинган зиравор, молюска қобиғидан қилинган зиравор, хилвон. Сўнгра уста одам тоза хушбўй тутатқидан, хушбўй ҳидли аралашмадан бир ўлчовда олсин. Уларни туз билан аралаштириб, тоза, муқаддас бўладиган тутатқи қилсин.</verse>
				<verse number="36">Бу тутатқидан бир қисмини олиб, майда қилиб туй ва Мен сен билан учрашадиган Учрашув чодиридаги аҳд сандиғи олдига қўй. Бу тутатқини сизлар ғоят муқаддас деб билишингиз лозим.</verse>
				<verse number="37">Ўша таркибдаги тутатқи аралашмасини ўзларингиз учун қилманглар. Буни Мен, Эгангизга, бағишланган муқаддас тутатқи, деб қара.</verse>
				<verse number="38">Кимки тутатгани ўзича шунга ўхшаган тутатқи қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога яна гапирди:</verse>
				<verse number="2">“Ана, Мен Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалилни танладим.</verse>
				<verse number="3">Мен уни Руҳим билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир, идрокли қилдим, қобилият ато қилдим.</verse>
				<verse number="4">У ажойиб бадиий безаклар қилишга, безакларга олтин, кумуш ва бронза билан ишлов беришга,</verse>
				<verse number="5">қимматбаҳо тошларни ўйиб ишлов бериб жиҳозлашга, ёғоч ўймакорлигига, бадиий ҳунармандчиликка лаёқатлидир.</verse>
				<verse number="6">Дан қабиласидан Охисамах ўғли Охолиёвни унга ёрдамчи қилиб танладим. Мен ҳамма ҳунармандларга лозим даражада қобилият ато қилганман. Мен сенга амр берган қуйидаги ашёларни улар ясайдилар ва тикадилар:</verse>
				<verse number="7">Учрашув чодирини, аҳд сандиғи ва сандиқнинг қопқоғини, чодирнинг бошқа ҳамма жиҳозлари</verse>
				<verse number="8">— хонтахта, хонтахтанинг буюмлари, тоза олтиндан чироқпоя ва чироқпоянинг ҳамма буюмларини, тутатқи қурбонгоҳини,</verse>
				<verse number="9">қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ ва қурбонгоҳнинг ҳамма буюмларини, қўлювгич ва қўлювгичнинг таглигини,</verse>
				<verse number="10">руҳоний Ҳорун учун ажойиб қилиб тикилган муқаддас либосларни, унинг ўғиллари руҳоний бўлиб, хизмат қилганларида киядиган либосларни,</verse>
				<verse number="11">муқаддас қиладиган мой ва Муқаддас хона учун хушбўй ҳидли тутатқини. Мен сенга қандай амр этган бўлсам, улар худди шундай қилиб бажаришсин.”</verse>
				<verse number="12">Сўнгра Эгамиз Мусога айтди:</verse>
				<verse number="13">— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Менга бағишланган Шаббат кунига риоя қилиб юринглар. Шаббат куни — Мен билан Исроил халқи ўртасидаги аҳднинг авлодларингиз оша давом этадиган аломати. Шу орқали Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Сизларни Мен муқаддас қилиб бошқалардан ажратаман.</verse>
				<verse number="14">Шаббат кунига риоя қилиб юринглар, бу кунни муқаддас деб билинглар. Кимки бу кунни иззат қилмаса, ўша одамнинг жазоси ўлим. Кимки ўша куни ишласа, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.</verse>
				<verse number="15">Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун — Шаббат куни эса ҳамма ишлардан тиниб, Мен, Эгангизга, атаб ажратилган кундир. Шаббат куни ишлаганнинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="16">Исроил халқи авлодлар оша Шаббат қонун–қоидаларига итоат этиш орқали бу кунга риоя қилиб юришлари лозим.</verse>
				<verse number="17">Бу сен билан Менинг ўртамиздаги аҳднинг доимий аломатидир, Мен, Эгангиз, олти кун давомида ер ва осмонни яратиб, еттинчи куни тиниб, ором олганимни доимо эслатиб туради.”</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, Худо Синай тоғида Мусо билан гапини тугатиб, аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани Мусога берди. Буларни Худонинг Ўзи ёзган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Мусо тоғда узоқ қолиб кетди. Халқ Мусонинг тоғдан қайтиб тушавермаганини кўргач, Ҳоруннинг ёнига йиғилишиб, унга айтишди: — Қани, бизга йўл кўрсатиб борадиган худо ясаб бер. Бизни Мисрдан олиб чиққан ўша одамга — Мусога нима бўлганини билолмаяпмиз.</verse>
				<verse number="2">Шунда Ҳорун одамларга: — Хотинингизнинг, ўғлингизнинг, қизингизнинг қулоқларидаги олтин сирғаларни ечиб олиб, менга келтиринглар, — деди.</verse>
				<verse number="3">Шундан кейин жамики халқ қулоқларидаги олтин сирғаларни ечиб, Ҳорунга олиб келди.</verse>
				<verse number="4">Ҳорун олтин сирғаларни улардан олиб, эритди. У буқа ясади, асбобдан фойдаланиб, олтин билан қоплади. Кейин одамлар айтдилар: — Эй, Исроил! Мана бизни Мисрдан олиб чиққан худойимиз!</verse>
				<verse number="5">Ҳорун буни кўргач, олтин буқанинг олдига қурбонгоҳ қурди. Кейин: “Эртага Эгангизга бағишланган байрам бўлади”, деб эълон қилди.</verse>
				<verse number="6">Эртаси куни халқ саҳарда туриб, куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирди. Ўтириб еб–ичишгандан кейин кўнгилхушлик қилишди.</verse>
				<verse number="7">Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Ҳозироқ туш! Ўзинг Мисрдан олиб чиққан халқинг йўлдан озди.</verse>
				<verse number="8">Улар Мен амр этган йўлдан дарров оғди. Ўзларига буқанинг тасвирини ясаб, унга сажда қилиб, қурбонликлар келтириб: “Эй, Исроил! Мана бизни Мисрдан олиб чиққан худойимиз!” — дедилар.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Мусога яна гапирди: — Ўша халқнинг нақадар ўжарлигини кўриб турибман.</verse>
				<verse number="10">Энди Мени тўхтатаман, деб овора бўлма, бу халққа шунақанги ғазабимни сочаманки, уларни қириб ташлайман. Эй, Мусо, уларнинг ўрнига сендан буюк халқ яратаман.</verse>
				<verse number="11">Шунда Мусо Эгаси Худога: — Эй, Эгам! Ахир, бу халқни буюк куч–қудратинг билан Мисрдан Ўзинг олиб чиққансан–ку! — деб ёлворди. — Ўз халқингга Ўзинг ғазабингни сочмагин!</verse>
				<verse number="12">Мисрликлар: “Эгаси уларни ёмон ният билан — тоғларда ўлдириш учун, ер юзидан қириб ташлаш учун бу ердан олиб чиққан экан”, деб айтишмасин! Қўйгин, бу ниятингдан қайтгин, ғазабингни сочиб, Ўз халқингни қириб ташламагин.</verse>
				<verse number="13">Ўз қулларинг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга айтганларингни ёдингда тутгин. Сен уларга: “Сизларнинг наслингизни осмондаги юлдузлар сингари кўпайтираман, Мен ваъда қилган ҳамма ерни наслингизга бераман, улар ўша юртга то абад эгалик қилади”, деб Ўз номинг билан онт ичган эдинг–ку!</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, Эгамиз ниятини ўзгартириб, айтган кулфатларни Ўз халқининг бошига келтирмайдиган бўлди.</verse>
				<verse number="15">Мусо қўлида аҳднинг амр ва қонунлари — иккала томонига ҳам ёзув битилган иккита тош лавҳани олиб, тоғдан қайтиб тушди.</verse>
				<verse number="16">Лавҳалар Худонинг ижоди бўлиб, лавҳалардаги ёзувни Худо ўйиб битган эди.</verse>
				<verse number="17">Ёшуа халқнинг шовқин–суронини эшитиб, Мусога: “Қароргоҳда уруш шовқин–сурони эшитиляпти”, деб айтди.</verse>
				<verse number="18">Шунда Мусо деди: — Бу ғолибларнинг ҳайқириғи эмас, мағлубларнинг фарёди ҳам эмас, Эшитганим — ишратпарастлар қўшиғи.</verse>
				<verse number="19">Мусо қароргоҳга яқинлашиб, буқани, одамларнинг кўнгилхушлигини кўрди. Шунда у ғазабланиб, тоғ этагида қўлидаги лавҳаларни улоқтирган эди, лавҳалар чилпарчин бўлди.</verse>
				<verse number="20">Мусо Исроил халқи ясаган буқани олиб, оловда ёқди. Уни эзиб, кукун қилди–да, сувга сочди. Сувни Исроил халқига ичирди.</verse>
				<verse number="21">Мусо Ҳорунга: — Бу халқ сенга нима қилган эдики, уларни оғир гуноҳга ботирибсан? — деди.</verse>
				<verse number="22">— Ғазабланманг, ҳазратим, — деди Ҳорун унга. — Бу халқнинг ёмонлик қилишга мойиллигини биласиз–ку!</verse>
				<verse number="23">Улар менга: “Бизга йўл кўрсатиб борадиган худо ясаб бер, бизни Мисрдан олиб чиққан ўша одамга — Мусога нима бўлганини билолмаяпмиз”, деб айтишди.</verse>
				<verse number="24">Мен эса уларга: “Кимнинг олтин сирғалари бўлса, уларни менга олиб келинглар”, деган эдим, улар олтин сирғаларини олиб, менга келтирдилар. Олтинларни оловга ташлаганимда, олов ичидан мана шу буқа келиб чиқди.</verse>
				<verse number="25">Мусо кўрдики, Ҳорун халқни назорат қилмай, душманлари олдида ўзларини масхара қилишларига йўл қўйиб берган эди.</verse>
				<verse number="26">Мусо қароргоҳ кираверишига келиб: — Ким Эгамиз томонда бўлса, менинг ёнимга келсин! — деб буюрди. Леви қабиласи одамлари унинг ёнига тўпланди.</verse>
				<verse number="27">Мусо уларга деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Ҳар бирингиз қиличингизни ёнингизга олинг. Қароргоҳнинг бу четидан нариги четигача бориб қайтиб, ҳар бирингиз биродарингизни, қўшнингизни, яқин қариндошингизни ўлдиринг.”</verse>
				<verse number="28">Леви қабиласи одамлари Мусонинг буйруғини бажо қилди. Шу куни Исроил халқидан тахминан уч мингта одам ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="29">Мусо Леви қабиласи одамларига: — Бугун Эгам сизларга марҳамат қилиб, сизларни ўзининг хизматига тайинлади, — деди. — Ҳатто ўғилларингизни, ака–укаларингизни ўлдиришга тўғри келган бўлса ҳам, сизлар Унга итоат этдингиз.</verse>
				<verse number="30">Эртаси куни Мусо халққа деди: — Сизлар оғир гуноҳ қилдингизлар. Энди мен тоққа Эгамизнинг олдига чиқаман, балки сизларни гуноҳларингиздан покларман.</verse>
				<verse number="31">Мусо Эгамизнинг олдига қайтиб бориб, шундай деди: — Эвоҳ! Бу халқ оғир гуноҳ қилибди: ўзларига олтиндан худо ясабди.</verse>
				<verse number="32">Аммо энди, уларнинг гуноҳини кечиргин, деб Сенга илтижо қиламан. Агар кечирмасанг, Ўзинг ёзган китобдан менинг номимни ўчириб ташлагин.</verse>
				<verse number="33">Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Ким Менга қарши гуноҳ қилган бўлса, ўшанинг номини Ўзимнинг китобимдан ўчириб ташлайман.</verse>
				<verse number="34">Энди бор, бу халқни Мен сенга айтган жойга бошла. Менинг фариштам сендан олдинда боради. Шунга қарамай, Ўзим белгилаган кунда Мен уларни қилган гуноҳи учун жазолайман.</verse>
				<verse number="35">Шундай қилиб, Эгамиз уларнинг бошига кулфат юборди, чунки Исроил халқи Ҳорунга, буқа ясаб бер, деб талаб қилган эдилар. Ҳорун уларнинг талабини бажарган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">Кейин Эгамиз Мусога айтди: — Қани, сен ҳам, Мисрдан ўзинг олиб чиққан халқинг ҳам бу жойдан кетинглар. Ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Мен: “Сизларнинг наслингизга бераман”, деб қасам ичган юртга кетинглар.</verse>
				<verse number="2">Сендан олдинда фариштани юбориб, Канъон, Амор, Хет, Париз, Хив ва Ёбус халқларини ҳайдайман.</verse>
				<verse number="3">Сут ва асал оқиб ётган ўша юртга боринглар. Аммо Мен сизлар билан бормайман, чунки сизлар ўжар халқсиз. Сизлар билан борсам, сизларни йўлда ҳалок қилиб ташлашим мумкин.</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Сизлар ўжар халқсиз. Агар Мен бир лаҳза сизлар билан борсам, сизларни қириб ташлашим мумкин. Энди зеб–зийнатларингизни ечиб қўйинглар. Мен сизларни нима қилишим тўғрисида бир қарорга келаман.” Халқ бу ваҳимали гапни эшитгач, дод солиб йиғлади. Ҳеч ким зеб–зийнатларини тақмади.</verse>
				<verse number="6">Шундай қилиб, Исроил халқи Синай тоғида зеб–зийнатларини ечиб қўйди. Ўшандан кейин улар зеб–зийнатларини бошқа тақмадилар.</verse>
				<verse number="7">Мусо бир чодирни қароргоҳнинг ташқарисига — қароргоҳдан узоқроққа олиб бориб ўрнатди. У бу чодирга, Учрашув чодири, деб ном берди. Эгамиздан маслаҳат сўрамоқчи бўлган ҳар бир одам ўша ерга келарди.</verse>
				<verse number="8">Мусо чодирга чиқиб борганда, бутун халқ туриб, ўз чодирига кираверишда чиқиб турарди. Мусо чодирга кириб кетгунча, ҳамма тик турганича унинг орқасидан қараб турарди.</verse>
				<verse number="9">Мусо чодирга кириб, Эгамиз Мусо билан гаплашганда, устун шаклидаги булут пастга тушиб, чодирга кираверишда турарди.</verse>
				<verse number="10">Бутун халқ чодирга кираверишда турган булут устунини кўриб, ўз чодирига кираверишда мук тушиб таъзим қиларди.</verse>
				<verse number="11">Бирортаси дўсти билан гаплашгандай, Эгамиз ҳам Мусо билан юзма–юз гаплашарди. Кейин Мусо қароргоҳга қайтиб келар, унинг ёш ёрдамчиси Нун ўғли Ёшуа эса чодирни тарк этмасди.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин Мусо Эгамизга айтди: — Сен: “Бу халқни бошлаб олиб кет”, деб менга амр бердинг–у, лекин биз билан кимни юборишингни айтмадинг. Яна: “Мен сени танладим, сен ҳақиқатан Мендан марҳамат топгансан”, деган эдинг.</verse>
				<verse number="13">Агар мен Сендан марҳамат топган бўлсам, илтижо қиламан: менга йўлларингни кўрсатгин. Сендан марҳамат топиб юришим учун, Сени билайин. Бу халқ Ўзингнинг халқинг эканини ёдингда тутгин.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз Мусога айтди: — Мен сизлар билан бораман. Мен сизларга тинчлик ато қиламан.</verse>
				<verse number="15">Мусо эса Эгамизга айтди: — Агар Сен биз билан бормайдиган бўлсанг, бизни бу ердан олиб чиқмагин.</verse>
				<verse number="16">Бўлмаса, мен ҳам, халқинг ҳам Сендан марҳамат топганимиз қандай билинади? Сен биз билан бирга борганингдан эмасми?! Шу орқали мен ҳам, Сенинг халқинг ҳам ер юзидаги ҳамма халқдан фарқ қиламиз.</verse>
				<verse number="17">Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Сен нимани сўраган бўлсанг, Мен шуни қиламан. Чунки сен Мендан марҳамат топгансан. Мен сени танладим.</verse>
				<verse number="18">— Илтижо қиламан: менга улуғворлигингни зоҳир қилгин, — деди Мусо.</verse>
				<verse number="19">— Мен Ўзимни сенга маълум қиламан. Мен сенинг олдингдан ўтиб, бутун эзгулигимни сенга зоҳир қиламан, — деди Эгамиз Мусога. — Марҳамат қиладиганимга марҳамат қиламан, шафқат қиладиганимга шафқат қиламан.</verse>
				<verse number="20">Лекин Менинг юзимни кўра олмайсан. Мени кўрган одам тирик қолмайди.</verse>
				<verse number="21">Менга яқин жойда қоя бор. Ўша қоянинг устида тур!</verse>
				<verse number="22">Мен ўтаётиб улуғворлигимни зоҳир қилганимда, сени қоянинг ёриқ жойига қўяман. Ўтиб кетгунимча сени қўлим билан тўсиб тураман.</verse>
				<verse number="23">Кейин қўлимни оламан. Сен Мени орқамдан кўрасан. Юзимни эса кўрмайсан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога амр берди: — Олдингиларига ўхшаган иккита тош лавҳа кес. Сен синдирган олдинги лавҳалардаги сўзларни Мен ўша лавҳаларга ёзаман.</verse>
				<verse number="2">Эрталабга тайёр бўл, Синай тоғига чиқиб, тоғ чўққисида Мени кутиб олишга ҳозир бўлиб тур.</verse>
				<verse number="3">Лекин сен билан бирга ҳеч ким чиқмасин. Тоғнинг бирор жойида ҳеч ким бўлмасин. Ҳатто тоғнинг яқинида мол–қўйлар ҳам боқилмасин.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз амр этгандай, Мусо олдингиларига ўхшаган иккита тош лавҳани кесди. Эртасига саҳарда туриб, қўлига иккала тош лавҳани олиб, Синай тоғига чиқди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз булут ичида тушиб келди. Мусо билан бирга туриб, Ўзини Мусога маълум қилди.</verse>
				<verse number="6">Мусонинг олдидан ўтиб, баланд овоз билан гапирди: — Мен Эгангман! Мен Эгангман! Раҳмдил ва иноятли, жаҳли тез чиқмайдиган Худоман, содиқ севгим мўлдир.</verse>
				<verse number="7">Минг–минг авлодларга содиқ севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолаб, уларнинг гуноҳлари оқибатини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман.</verse>
				<verse number="8">Ўша заҳоти Мусо икки букилиб таъзим қилиб, сажда қилди.</verse>
				<verse number="9">Сўнгра: — Ё, Раббий! — деди. — Агар мен Сендан марҳамат топган бўлсам, илтижо қиламан, Сен биз билан боргин. Бу халқ ўжар бўлса ҳам, фосиқлигимизни ва гуноҳларимизни кечиргин, бизни Ўзингнинг халқинг қилиб қабул эт.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз айтди: “Мен энди Исроил халқи билан аҳд тузаман. Бутун халқинг кўзи олдида ажойиботлар кўрсатаман. Бунақа ажойиботлар ер юзида ёки биронта халқ орасида бўлмаган. Мен, Эгангизнинг сизларга кўрсатадиган даҳшатли ишини сен билан бирга бўлган бутун халқ кўради.</verse>
				<verse number="11">Мен сизларга бугун берадиган амрларга итоат қилинглар. Мен сизларнинг олдингиздан Амор, Канъон, Хет, Париз, Хив ва Ёбус халқларини қуваман.</verse>
				<verse number="12">Эҳтиёт бўлинглар, сизлар кирадиган юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Бўлмаса, сизларни тузоғига илинтириб олади.</verse>
				<verse number="13">Сизлар эса уларнинг қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини майдалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни кесиб ташланглар.</verse>
				<verse number="14">Бошқа худоларга сажда қилманглар. Мен, Эгангизнинг номи Рашкчи: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман.</verse>
				<verse number="15">Ўша юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Улар ўз худолари ортидан ҳирс билан эргашадилар. Улар билан сулҳ тузсангиз, ўз худоларига қурбонликлар келтираётганларида сизларни ҳам ўзларига қўшилишга таклиф қиладилар. Сизлар улар билан бориб, қурбонликларидан тановул қиласиз.</verse>
				<verse number="16">Кейин уларнинг қизларини ўғилларингизга олиб берасизлар. Улар ўз худоларига ҳирс билан сажда қилганда, ўғилларингизни ҳам ўша худоларга ҳирс қўйишга бошлайдилар.</verse>
				<verse number="17">Ўзларингизга худолар тасвирларини ясаманглар.</verse>
				<verse number="18">Хамиртурушсиз нон байрамини ҳар йили нишонланглар. Мен сизларга амр этганимдай, Абиб ойининг белгиланган вақтида етти кун хамиртурушсиз нон енглар. Сизлар Абиб ойида Мисрдан чиққансизлар.</verse>
				<verse number="19">Тўнғич ўғилларингиз, ҳамма чорвангизнинг — мол–қўйларингизнинг биринчи туғилган эркак боласи Меники.</verse>
				<verse number="20">Биринчи туғилган эркак эшак Эгамиздан бир қўзи ёки улоқча эвазига сотиб олинади. Агар эшакни қайтариб сотиб олмасликка қарор қилсангиз, эшакнинг бўйнини синдириб ўлдиришингиз керак. Сизлар Эгамиздан ҳамма тўнғич ўғилларни ҳам қайтариб сотиб олишингиз лозим. Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим.</verse>
				<verse number="21">Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса иш қилманглар. Ҳатто экин–тикин пайтида ва ўрим пайтида ҳам дам олинглар.</verse>
				<verse number="22">Ҳар йили буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда Чайла байрамини нишонланглар.</verse>
				<verse number="23">Ҳамма эркакларингиз ҳар йили учала байрамда Исроил халқининг Худоси, Мен, Эгангиз Раббийнинг ҳузурига келиб сажда қилсин.</verse>
				<verse number="24">Сизларнинг ерингиздан халқларни қуваман, чегараларингизни кенгайтираман. Ҳар йили уч марта Мен, Эгангиз Худога, сажда қилишга келганингизда, сизларнинг мулкингиз бўлган ерни ҳеч ким босиб олмайди.</verse>
				<verse number="25">Менга қилинган қурбонликнинг қонини хамиртуруш қўшилган нон билан бирга назр қилманглар. Фисиҳ зиёфати қурбонлиги гўштини эрталабгача қолдирманглар.</verse>
				<verse number="26">Ерингиздан олган илк ҳосилнинг энг яхшисини Мен, Эгангиз Худонинг уйига олиб келинглар. Улоқчани онасининг сутида қайнатманглар.”</verse>
				<verse number="27">Кейин Эгамиз Мусога: — Бу сўзларни ёзиб ол! — деб амр қилди. — Шу сўзларга биноан Мен сен билан ҳамда Исроил халқи билан аҳд тузаман.</verse>
				<verse number="28">Мусо ўша ерда Эгамизнинг ҳузурида емай–ичмай, қирқ кечаю қирқ кундуз бўлди. Эгамиз иккита тош лавҳага аҳд сўзларини — ўнта амрни ёзди.</verse>
				<verse number="29">Худо Мусо билан гаплашгани учун, у қўлида иккита лавҳани олиб тоғдан тушаётганда, юзларидан нур сочилаётган эди. Мусонинг ўзи буни билмасди.</verse>
				<verse number="30">Ҳорун ҳам, жамики Исроил халқи ҳам Мусони кўриб, унинг юзидан нур ёғилиб тургани учун бирортаси унга яқин келишга қўрқарди.</verse>
				<verse number="31">Мусо Ҳорунни ва барча жамоа оқсоқолларини чақирди, улар Мусонинг олдига келишди. Мусо улар билан гаплашгандан кейин,</verse>
				<verse number="32">жамики Исроил халқи унга яқинроқ келди. Мусо Синай тоғида Эгамиз берган амрларни бажаришни халққа буюрди.</verse>
				<verse number="33">Мусо улар билан гаплашиб бўлгандан кейин, юзига ёпинчиқ ёпиб олди.</verse>
				<verse number="34">Мусо Эгамизга гапириш учун Унинг ҳузурига борганда, юзини ёпиб оларди. У чиқиб, Эгамиз, айт, деб айтган ҳамма амрни Исроил халқига етказарди. Шунда Исроил халқи</verse>
				<verse number="35">Мусонинг юзи ҳамон нур сочиб турганини кўрарди. Сўнгра Мусо кейинги сафар Эгамиз билан гаплашиш учун боргунгача ёпинчиқни олиб қўярди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="35">
				<verse number="1">Сўнгра Мусо Исроил халқининг бутун жамоасини тўплаб, уларга гапирди: — Сизларга Эгамизнинг амри шундай:</verse>
				<verse number="2">“Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун — Шаббат куни эса ҳамма ишлардан тиниб, Эгамизга атаб ажратилган кундир. Кимки Шаббат куни ишласа, ўша одамнинг жазоси ўлим.</verse>
				<verse number="3">Шаббат куни биронта масканингизда ҳам олов ёқманглар.”</verse>
				<verse number="4">Кейин Мусо Исроил халқининг бутун жамоасига айтди: — Эгамиз сизларга қуйидагиларни амр этди:</verse>
				<verse number="5">“Мен, Эгангизга, чин кўнгилдан назр қиладиган одам назрини олиб келсин. Халқ Менга қуйидагиларни назр қилсин: олтин, кумуш, бронза,</verse>
				<verse number="6">кўк, сафсар, қирмизи рангли ип, майин зиғир матоси, эчки жуни,</verse>
				<verse number="7">қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери, акас ёғочи,</verse>
				<verse number="8">мойчироқлар учун зайтун мойи, муқаддас қиладиган мой учун зираворлар, хушбўй ҳидли тутатқи учун зираворлар,</verse>
				<verse number="9">эфод ва кўкракпечга тақиладиган ақиқ ҳамда бошқа қимматбаҳо тошлар.</verse>
				<verse number="10">Ораларингиздан моҳир усталар келиб, Мен, Эгангиз, амр қилган Муқаддас чодирни ясасин. Чодир қуйидаги ашёлардан иборат бўлсин:</verse>
				<verse number="11">чодирнинг ички қавати, унинг ёпинчиқлари, илгаклари, ромлари, тамбалари, устунлари ва тагликлари,</verse>
				<verse number="12">сандиқ, унинг ходалари, қопқоғи ва сандиқни тўсиб турадиган ички парда,</verse>
				<verse number="13">хонтахта, унинг ходалари, ҳамма буюмлари ва унга қўйиладиган муқаддас нонлар,</verse>
				<verse number="14">ёруғ бўлиши учун чироқпоя, унинг буюмлари, мойчироқлари ва мойчироқлар учун зайтун мойи,</verse>
				<verse number="15">тутатқи қурбонгоҳи ва унинг ходалари, муқаддас қиладиган мой ва хушбўй ҳидли тутатқи, Муқаддас чодирга кираверишдаги парда,</verse>
				<verse number="16">қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ, унинг бронза панжараси, ходалари ва ҳамма буюмлари, қўлювгич ва унинг таглиги,</verse>
				<verse number="17">ҳовлини тўсиб турадиган пардалар, устунлари, тагликлари ва ҳовлига кираверишдаги парда,</verse>
				<verse number="18">Муқаддас чодир билан ҳовли учун қозиқлар ва арқонлар,</verse>
				<verse number="19">Муқаддас хонада хизмат қилганда кийиш учун руҳонийларга ажойиб қилиб тикилган либослар — руҳоний Ҳорун ва унинг ўғиллари учун муқаддас либослар.”</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, Исроил халқининг бутун жамоаси Мусонинг ёнидан қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="21">Юраги завқ–шавққа тўлган ҳар бир одам бориб, Учрашув чодирини ва чодирда доимий хизматларда фойдаланиладиган ашёларни қилиш учун, муқаддас руҳонийлик либосларини тикиш учун Эгамизга назрлар олиб келишди.</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, ҳамма юраги завқ–шавққа тўла эркагу аёл ҳар турли олтин тақинчоқларни — жиға, сирға, узук, маржонларни олиб келишди.</verse>
				<verse number="23">Кимда кўк, сафсар ва қирмизи рангли ип, майин зиғир матоси, эчки жуни, қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери бўлса, олиб келди.</verse>
				<verse number="24">Ким кумуш ёки бронзани Эгамизга назр қилишга қодир бўлса, уни олиб келиб, Эгамизга назр қилди. Кимда акас ёғочи бўлса, чодирни ва унинг ашёларини тайёрлашда фойдалангани олиб келди.</verse>
				<verse number="25">Ип йигиришга моҳир аёллар ўз қўллари билан йигирган кўк, сафсар ва қирмизи рангли ипни ва майин зиғирдан йигирилган ипни назр қилиб олиб келишди.</verse>
				<verse number="26">Эчки жунидан ип йигиришга моҳир аёллар юраги завқ–шавққа тўлиб, эчки жунидан ип йигириб олиб келдилар.</verse>
				<verse number="27">Оқсоқоллар эфод ва кўкракпечга тақиш учун ақиқ ва бошқа қимматбаҳо тошлар,</verse>
				<verse number="28">шунингдек, мойчироқлар, муқаддас қиладиган мой учун зираворлар, хушбўй ҳидли тутатқи учун зираворлар ва зайтун мойи олиб келишди.</verse>
				<verse number="29">Исроил халқининг юраги завқ–шавққа тўла эркагу аёли Мусо орқали Эгамиз амр этган ҳамма ишни бажаргани Эгамизга кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишди.</verse>
				<verse number="30">Кейин Мусо Исроил халқига айтди: “Ана, Эгамиз Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалилни танлади.</verse>
				<verse number="31">Эгамиз уни Ўз Руҳи билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир, идрокли қилди, қобилият ато қилди.</verse>
				<verse number="32">У ажойиб бадиий безаклар қилишга ва буларга олтин, кумуш ва бронза билан ишлов беришга,</verse>
				<verse number="33">қимматбаҳо тошларни ўйиб ишлов бериб жиҳозлашга, ёғоч ўймакорлигига, бадиий ҳунармандчиликка лаёқатли қилди.</verse>
				<verse number="34">Эгамиз Базалилга ва Дан қабиласидан Охисамахнинг ўғли Охолиёвга ўз маҳоратини бошқаларга ўргатиш иқтидорини ато қилди.</verse>
				<verse number="35">Бу одамлар ҳар қандай ишни бажара олсин, деб Эгамиз уларга маҳорат ато қилди. Улар ҳар қандай ашёдан ҳар турли буюмлар қилишга қодирдир. Улар ижод қилиб, буюмлар ясай оладилар, тўқишни биладилар, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биладилар. Улар ҳар турли ишларни бажаришга моҳир ҳунарманддир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="36">
				<verse number="1">Базалил, Охолиёв ва бошқа ҳамма иқтидорли усталар Эгамиз амр этган ҳамма ишларни бажарсинлар. Муқаддас чодир ясашда талаб қилинган ҳар қандай хизматни бажаришлари учун Эгамиз уларга маҳорат ва қобилият ато қилган.”</verse>
				<verse number="2">Мусо Базалилни, Охолиёвни ва Эгамиз қобилият ато қилган ҳамма иқтидорли усталарни, юраги завқ–шавққа тўлган одамларни чақирди.</verse>
				<verse number="3">Муқаддас чодирни ясаш учун Исроил халқи олиб келган ҳамма назрларни Мусо усталарга берди. Булардан ташқари, халқ ҳар куни эрталаб Мусога кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишарди.</verse>
				<verse number="4">Ишларни бажараётган ҳамма усталар юмушларини қолдириб,</verse>
				<verse number="5">Мусонинг олдига келиб айтишди: — Эгамиз бизга амр этган ишлар учун халқ етарлисидан ортиқ олиб келяпти.</verse>
				<verse number="6">Шунда Мусо: “Биронта эркак, аёл энди Муқаддас чодир учун назр олиб келмасин”, деб буйруқ берди. Унинг буйруғи қароргоҳ бўйлаб эълон қилинди. Шундан кейин халқ назр олиб келишни тўхтатди.</verse>
				<verse number="7">Халқнинг олиб келган назрлари ишнинг ҳаммасини бажаришга етиб, ҳатто ортиб ҳам қолар эди.</verse>
				<verse number="8">Ишлаётганлар орасидаги энг моҳир одамлар Муқаддас чодирни ясадилар: Моҳир тикувчилар Базалилнинг кўрсатмаси билан чодирнинг ички қаватини қилдилар. У майин зиғир матосидан тикилган ўнта чойшабдан иборат бўлди. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан ишлаб бу чойшабларни безадилар.</verse>
				<verse number="9">Ҳар бир чойшабнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак эди. Ҳамма чойшабларнинг ўлчови бир хил эди.</verse>
				<verse number="10">Улар чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тикдилар, қолган бештасини ҳам шундай қилдилар.</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">Уланган икки бўлак чойшабнинг бир бўйига кўк матодан қилинган элликтадан ҳалқа тикдилар. Ҳар икки томонга тикилган ҳалқалар бир–бирига рўпарама–рўпара эди.</verse>
				<verse number="13">Кейин олтиндан элликта илгак ясадилар, иккала чойшабнинг ҳалқаларини илгаклар билан бир–бирига уладилар. Шунда чодирнинг ички қавати бир бутун бўлди.</verse>
				<verse number="14">Муқаддас чодирнинг қопламаси учун эчки жуни матосидан ўн битта чойшаб тикдилар.</verse>
				<verse number="15">Ҳар битта чойшабнинг бўйи ўттиз тирсак, эни тўрт тирсак эди. Ўн битта чойшабнинг ҳаммаси бир ўлчовда эди.</verse>
				<verse number="16">Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тикдилар, қолган олтитасини ҳам шундай қилдилар.</verse>
				<verse number="17">Уланган икки бўлак чойшабнинг бир бўйига элликтадан ҳалқа тикдилар.</verse>
				<verse number="18">Кейин, чодирнинг қопламаси бир бутун бўлсин, деб иккала чойшабни бирлаштириш учун бронзадан элликта илгак ясадилар.</verse>
				<verse number="19">Бу қоплама устига қўйиш учун қизилга бўялган қўчқор терисидан қоплама, сўнг юмшоқ теридан ташқи қоплама қилдилар.</verse>
				<verse number="20">Акас ёғочидан Муқаддас чодирни тутиб турадиган ромлар ясадилар.</verse>
				<verse number="21">Ҳар бир ромнинг бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак эди.</verse>
				<verse number="22">Ҳар бир ромнинг остида бир–бирига параллел бўлган иккита тиргак ясадилар.</verse>
				<verse number="23">Чодирнинг жануб томонидаги девор учун йигирмата ром ясадилар.</verse>
				<verse number="24">Бу ромлар остига қўйиш учун кумушдан қирқта таглик — ҳар бир ром учун иккитадан таглик қилдилар, ҳар бир тиргак остида битта таглик бўлди.</verse>
				<verse number="25">Чодирнинг шимол томонидаги девор учун йигирмата ром ясадилар.</verse>
				<verse number="26">Ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан — қирқта кумуш таглик ясадилар.</verse>
				<verse number="27">Чодирнинг орқадаги — ғарб томонидаги девор учун олтита ром,</verse>
				<verse number="28">чодирнинг орқасида бурчаклар ҳосил қилиш учун ҳар икки томонига яна биттадан ром ясадилар.</verse>
				<verse number="29">Бу иккала ромни пастдан ва юқоридан туташган девордаги охирги ромга бирлаштирдилар. Битта бурчак ҳосил қилиши учун битта ҳалқа билан яхлит қилиб бирлаштирдилар. Ҳар иккала бурчак шу йўл билан ҳосил қилинди.</verse>
				<verse number="30">Шундай қилиб, ўн олтита кумуш тагликка таянган саккизта ромдан орқадаги девор қилинди, ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан таглик қилинди.</verse>
				<verse number="31">Муқаддас чодирнинг жануб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун акас ёғочидан бешта тамба,</verse>
				<verse number="32">шимол томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба, орқа томони — ғарб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба ясадилар.</verse>
				<verse number="33">Ромларнинг ярмигача ўрнаштирилган ўртадаги тамбалар чодирнинг бошидан охиригача чўзилди.</verse>
				<verse number="34">Ромларни олтин билан қоплаб, тамбаларни ушлаб турсин, деб олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштирдилар, тамбаларни ҳам олтин билан қопладилар.</verse>
				<verse number="35">Майин зиғир матосидан тикилган ички пардани қилдилар. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан ишлатиб, бу пардани безатдилар.</verse>
				<verse number="36">Ички парда ушлаб турилиши учун акас ёғочидан тўртта устун ясадилар. Устунларга олтин қоплаб, уларга олтин илгакларни маҳкамладилар. Устунлар учун эритилган кумушдан тўртта таглик ясадилар.</verse>
				<verse number="37">Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан тикилган парда қилдилар. Уни кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тикиб безатдилар.</verse>
				<verse number="38">Бу парда ушлаб турилиши учун бешта устун ясадилар. Устунларнинг тепасини ва ҳалқаларини олтин билан қопладилар. Устунларнинг бешта таглигини эса бронзадан қилдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="37">
				<verse number="1">Базалилнинг кўрсатмаси билан акас ёғочидан сандиқ ясадилар. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак эди.</verse>
				<verse number="2">Сандиқнинг ичкарию ташқарисини тоза олтин билан қоплаб, айланаси бўйлаб олтин гулчамбар қилдилар.</verse>
				<verse number="3">Сандиқ учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, тўртала оёғига маҳкамладилар: иккита ҳалқа бир томонида, иккита ҳалқа иккинчи томонида эди.</verse>
				<verse number="4">Кейин акас ёғочидан ходалар ясаб, ходаларни олтин билан қопладилар.</verse>
				<verse number="5">Сандиқнинг иккала томонидаги ҳалқадан сандиқни кўтариб юриш учун ходаларни ўтказдилар.</verse>
				<verse number="6">Тоза олтиндан сандиқнинг қопқоғини ясадилар. Бу қопқоқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак эди.</verse>
				<verse number="7">Шу билан бирга, олтиндан иккита каруб ясадилар: иккала карубни ҳам қопқоқнинг икки четига зарб уриб ясадилар.</verse>
				<verse number="8">Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилди.</verse>
				<verse number="9">Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турарди. Улар юзма–юз туриб, қопқоққа қараган эди.</verse>
				<verse number="10">Акас ёғочидан хонтахта ясадилар. Хонтахтанинг узунлиги икки тирсак, эни бир тирсак, бўйи бир ярим тирсак эди.</verse>
				<verse number="11">Хонтахтани тоза олтин билан қоплаб, четларига айлантириб олтин гулчамбар ясадилар.</verse>
				<verse number="12">Яна хонтахтанинг айланаси бўйлаб тўрт энли қилиб олтин билан қопланган тахта қилиб, уни хонтахта оёқларига маҳкамладилар. Олтин гулчамбарни хонтахтанинг айланаси бўйлаб тахта устига қилдилар.</verse>
				<verse number="13">Яна эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, ҳар бирини тахта маҳкамланган жойнинг ёнига — тўртала бурчагидаги тўртала оёғига ўрнаштирдилар. Акас ёғочидан иккита хода ясаб, уларни олтин билан қопладилар. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, хонтахтани кўтариб юриш учун фойдаланилар эди.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Хонтахтага қўйиладиган буюмларни — лаган, пиёлалар, шароб назр қилиш учун коса ва кўзаларни тоза олтиндан ясадилар.</verse>
				<verse number="17">Тоза, зарб қилинган олтиндан чироқпоя ясадилар. Бутун чироқпояни ва унинг безакларини бир бутун қилиб ясадилар. Чироқпоянинг таглиги, танаси, куртакли гулга ўхшаш шаклдаги пиёлалари бор эди.</verse>
				<verse number="18">Яна чироқпоянинг танасидан олтита шохча чиқарилди: учта шохчаси бир ёнидан, учта шохчаси иккинчи ёнидан чиқарилди.</verse>
				<verse number="19">Чироқпоянинг танасидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар бирида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги учта пиёла бор эди.</verse>
				<verse number="20">Чироқпоянинг танасида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги тўртта пиёла бор эди.</verse>
				<verse number="21">Чироқпоянинг танасидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар жуфтида бу куртаклардан учтаси бирин–кетин тизилиб турарди.</verse>
				<verse number="22">Чироқпояни шохчалари ва куртаклари билан битта қилиб зарб қилинган тоза олтиннинг яхлит бўлагидан ясадилар.</verse>
				<verse number="23">Чироқпояга еттита мойчироқ ясадилар. Мойчироқларга қараб туришда фойдалангани тоза олтиндан қисқичлар ва патнислар ясадилар.</verse>
				<verse number="24">Чироқпоя билан унинг ҳамма буюмларини икки пуд тоза олтиндан ясадилар.</verse>
				<verse number="25">Акас ёғочидан тутатқи қурбонгоҳи ясадилар. Қурбонгоҳ тўртбурчак бўлиб, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак эди. Қурбонгоҳнинг шохлари ўзидан йўниб чиқарилди.</verse>
				<verse number="26">Қурбонгоҳнинг устини, ён атрофини, шохларини тоза олтин билан қопладилар, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясадилар.</verse>
				<verse number="27">null</verse>
				<verse number="28">Қурбонгоҳнинг икки томонидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнаштирдилар. Акас ёғочидан иккита хода ясаб, уларни олтин билан қопладилар. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, қурбонгоҳни кўтариб юриш учун фойдаланилар эди.</verse>
				<verse number="29">Уста одам муқаддас қиладиган мой ва тоза, хушбўй ҳидли тутатқи тайёрлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="38">
				<verse number="1">Акас ёғочидан тўртбурчак қилиб куйдириладиган қурбонлик учун қурбонгоҳ ясадилар. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак эди.</verse>
				<verse number="2">Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган шох ясадилар. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қопладилар.</verse>
				<verse number="3">Қурбонгоҳнинг ҳамма буюмлари — қозонларни, куракларни, тоғорачаларни, санчқиларни ва оловкуракларни бронзадан ясадилар.</verse>
				<verse number="4">Қурбонгоҳга бронзадан панжара ясадилар. Панжарани қурбонгоҳнинг ичига — ўрнатилган бўртиқнинг остида ўрнатдилар, ярмигача етиб борди.</verse>
				<verse number="5">Бронза панжаранинг тўртала бурчагига ходаларни ўтказиш учун эритилган бронзадан тўртта ҳалқа ясадилар.</verse>
				<verse number="6">Акас ёғочидан ходалар ясаб, ходаларни бронза билан қопладилар.</verse>
				<verse number="7">Қурбонгоҳни ходалар ёрдамида кўтариб юриш учун қурбонгоҳ ёнларидаги ҳалқаларга ходаларни ўтказиб қўйдилар. Қурбонгоҳнинг четларига тахта қоқиб, ичини бўш қолдирдилар.</verse>
				<verse number="8">Учрашув чодирига кираверишда хизмат қилган аёллар ҳадя қилган бронза ойналардан улар бронза қўлювгични ва унинг таглигини ясадилар.</verse>
				<verse number="9">Сўнгра Муқаддас чодирнинг ҳовлисини ўраб турсин, деб пардадан тўсиқ қилдилар: тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан қилдилар. Ҳовлининг жануб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги юз тирсак эди.</verse>
				<verse number="10">Ўша тўсиқда йигирмата бронзадан қилинган тагликка йигирмата устун ўрнатилган эди. Шу ердаги пардаларни ушлаб туриш учун устунларга кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар.</verse>
				<verse number="11">Ҳовлининг шимол томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ҳам юз тирсак, унинг йигирмата устуни ва бронзадан қилинган таглиги бор эди. Унинг пардаларини ушлаб туриш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар.</verse>
				<verse number="12">Ҳовлининг ғарб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги эллик тирсак, унинг ўнта устуни ва таглиги бор эди. Унинг пардаларини ушлаб туриш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар.</verse>
				<verse number="13">Ҳовлининг шарқ томони эллик тирсак кенгликда эди.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">Ҳовлининг кириш жойи шу ер эди. Киришнинг ўнг ва чап томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ўн беш тирсакдан, ҳар икки томонда учтадан устун ва тагликлар бор эди.</verse>
				<verse number="16">Ҳовлининг ҳамма томонидаги тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан қилдилар,</verse>
				<verse number="17">устунларнинг таглигини бронзадан, илгаклари ва ҳалқаларини кумушдан қилдилар. Устунларнинг тепасини кумуш билан қопладилар. Ҳовлининг ҳамма устунларида кумуш ҳалқалар бор эди.</verse>
				<verse number="18">Ҳовлига кириш жойи учун парда қилдилар. Уни майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тикиб безатдилар. Бу парданинг эни йигирма тирсак, бўйи ҳовлининг тўсиб турадиган пардалари каби, беш тирсак эди.</verse>
				<verse number="19">Бу пардани тўртта тагликка ўрнатилган тўртта устун тираб турди. Устунларнинг таглигини бронзадан, илгаклари ва ҳалқаларини кумушдан қилдилар. Устунларнинг тепасини кумуш билан қопладилар.</verse>
				<verse number="20">Муқаддас чодирни ва пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган барча қозиқни ҳам бронзадан қилдилар.</verse>
				<verse number="21">Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалил ҳамма ишларни бажариб бўлди. Дан қабиласидан бўлган Охисамах ўғли Охолиёв унинг ёнида бўлди. У ҳунарманд бўлиб, ижод қилар, буюмлар ясай оларди, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биларди. Мусонинг ихтиёридаги руҳоний Ҳоруннинг ўғли Итамар назорати остида Леви қабиласи ишда фойдаланилган олтин, кумуш ва бронзанинг ҳисобини олиб борган эди. Муқаддас аҳд чодирини ясашда ишлатилган олтин, кумуш ва бронза ҳисоби қуйидагича эди:</verse>
				<verse number="22">null</verse>
				<verse number="23">null</verse>
				<verse number="24">Чодир ясалишига сарф қилинган олтиннинг жами 62,5 пуд эди. Халқ Эгамизганазр қилган олтиннинг ҳисоби шунча эди.</verse>
				<verse number="25">Санаб чиқилган халқдан йиғилган кумушнинг жами ҳисоблаб чиқилганда, 211 пуд бўлди.</verse>
				<verse number="26">Бу миқдор ҳисоблаб чиқилган йигирма ва ундан юқори ёшдаги 603.550 одамнинг ҳар бирига 1,25 мисқолдан тўғри келарди.</verse>
				<verse number="27">210 пуд кумуш эритилиб, чодирнинг ромлари ва ички пардани ушлаб турадиган устунлар учун 100 та таглик қилишга ишлатилди, ҳар бир таглик учун 2,1 пуд кумуш сарф қилинди.</verse>
				<verse number="28">Қолган 1 пуд кумуш ҳовли атрофидаги устунлар учун илгаклар ва ҳалқалар ясашга, устунларнинг тепасини қоплашга ишлатилди.</verse>
				<verse number="29">Халқ Эгамизга назр қилган бронзанинг миқдори 151 пуд эди.</verse>
				<verse number="30">null</verse>
				<verse number="31">Қуйидаги ашёларни ясашда ўша бронза ишлатилди: Учрашув чодирига кираверишдаги устунлар учун тагликларни, бронза қурбонгоҳ билан унинг бронза панжарасини, унинг ҳамма буюмларини, ҳовлининг атрофидаги пардаларни ушлаб турадиган устунлар учун тагликларни, ҳовлига кираверишдаги парда учун тагликларни, Муқаддас чодир билан атрофдаги пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган барча қозиқни.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="39">
				<verse number="1">Улар кўк, сафсар ва қирмизи ипдан Муқаддас хонада хизмат қилганда кийиш учун руҳонийларга либосларни ажойиб қилиб тикдилар. Ҳорунга муқаддас руҳонийлик либослари тикишди. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.</verse>
				<verse number="2">Улар эфодни майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан ва олтиндан қилинган ипдан унга нақш солдилар.</verse>
				<verse number="3">Олтинни юпқа қилиб ёйиб, ингичка–ингичка қилиб кесиб, олтин ип қилишди. Улар маҳоратларини ишга солиб кўк, сафсар, қирмизи ипдан нақш солинган майин зиғир матосини бу олтин ип билан безатдилар.</verse>
				<verse number="4">Эфоднинг олд ва орқа қисмларини бир–бирига боғлаш учун иккита елка боғичини қилиб, уларни олд ва орқа қисмларининг устки четига тикдилар.</verse>
				<verse number="5">Камар ясаб, уни эфодга боғладилар. Камарни ҳам майин зиғир матосидан қилдилар. Унга кўк, сафсар, қирмизи рангли иплардан ва олтиндан қилинган ипдан маҳорат билан нақш солдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.</verse>
				<verse number="6">Кейин муҳр ўйгандай қилиб, Исроил ўғилларининг исмини иккита ақиқ тошга ўйиб ёздилар. Ёзилган тошларни олтиндан қилинган нақшли уялар ичига қўйиб,</verse>
				<verse number="7">Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб туриш учун эфоднинг елка боғичларига ўрнаштирдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.</verse>
				<verse number="8">Улар кўкракпечни ясадилар. Кўкракпечни, эфод сингари, майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан ва олтиндан қилинган ипдан унга маҳорат билан нақш солдилар.</verse>
				<verse number="9">Кўкракпечни тўртбурчак халта шаклида, икки букланган, бўйи бир қарич, энига ҳам бир қарич қилиб ясадилар.</verse>
				<verse number="10">Кўкракпечга тўрт қатор тошни тўғри қилиб тердилар: қизил ёқут, хризолит ва зумрад тошларни биринчи қаторга тердилар.</verse>
				<verse number="11">Иккинчи қаторга фируза, зангори ёқут ва олмосни тердилар.</verse>
				<verse number="12">Учинчи қаторга ложувард, агат ва аметист тошларни тердилар.</verse>
				<verse number="13">Тўртинчи қаторга топаз, ақиқ ва яшма тошларни тердилар. Ҳамма тошларни олтиндан қилинган нақшли уяларга ўрнаштирдилар.</verse>
				<verse number="14">Бу ўн икки тош Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб турарди. Муҳр ўйгандай қилиб, Исроилнинг ўн икки ўғлидан ҳар бирининг исмини бу тошларнинг ҳар бирига ўйиб ёздилар.</verse>
				<verse number="15">Улар кўкракпечни эфодга боғлаш учун тоза олтиндан ипга ўхшатиб эшилган иккита занжир ясадилар.</verse>
				<verse number="16">Яна нақшли иккита олтин уя ва иккита олтин ҳалқа ясаб, иккала ҳалқани кўкракпечнинг устки бурчакларига маҳкамладилар.</verse>
				<verse number="17">Иккала олтин занжирнинг бир учини кўкракпечдаги ҳалқаларга боғлаб,</verse>
				<verse number="18">иккинчи учини нақшли олтин уяларга маҳкамладилар. Уяларни эфоднинг олд томонидаги елка боғичларига ўрнаштирдилар.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Яна олтиндан тўртта ҳалқа ясадилар. Иккитасини кўкракпечнинг остки бурчакларига — эфодга яқин бўлган ички қирғоғига маҳкамладилар. Иккитасини эфоднинг олд томонига, иккала елка боғичининг пастига — нақшли камар устидаги жойга маҳкамладилар.</verse>
				<verse number="21">Кўкракпеч эфоднинг нақшли камари устида бўлсин, эфоддан осилиб турмасин, деб кўкракпечни ҳалқалари ёрдамида эфоднинг ҳалқаларига кўк боғич билан маҳкамладилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.</verse>
				<verse number="22">Эфоднинг ридосини кўк ипдан тўқилган матодан қилдилар.</verse>
				<verse number="23">Ридонинг ўртасидан бош сиғадиган тешик қилдилар. Ридо йиртилиб кетмаслиги учун тешикнинг қирғоғини тўқидилар.</verse>
				<verse number="24">Ридо этагининг учига айланаси бўйлаб анор шаклини ва қўнғироқчаларни бирин–кетин қилиб биттама–битта осиб чиқдилар. Анор шакли йигирилган кўк, сафсар, қирмизи ипдан қилинган эди. Қўнғироқчалар тоза олтиндан қилинган бўлиб, анор шакли ораларига осилган эди. Ҳорун олий руҳоний бўлиб хизмат қилганда, у шу ридони кийиши керак эди. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.</verse>
				<verse number="25">null</verse>
				<verse number="26">null</verse>
				<verse number="27">Ҳорун билан унинг ўғилларига майин зиғир матосидан кўйлакларни,</verse>
				<verse number="28">саллани, пешанабоғларни ва иштонларни қилдилар.</verse>
				<verse number="29">Белбоғини майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тикиб безатдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.</verse>
				<verse number="30">Тоза олтиндан лавҳани — муқаддаслик рамзини ясадилар. Лавҳанинг юзасига муҳр ўйгандай, “Эгамизга бағишланган”, деб ўйиб ёздилар.</verse>
				<verse number="31">Лавҳани саллага маҳкамлаш учун кўк боғични лавҳага боғлаб қўйдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.</verse>
				<verse number="32">Шундай қилиб, Учрашув чодири — Муқаддас чодир ясалишига оид ҳамма ишлар ниҳоясига етди. Исроил халқи ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.</verse>
				<verse number="33">Кейин Мусонинг олдига қуйидагилардан иборат Муқаддас чодирни олиб келдилар: чодирнинг ички қаватини ва унинг ҳамма қисмларини — илгакларини, ромларини тамбаларини, устунлари ва тагликларини,</verse>
				<verse number="34">қизилга бўялган қўчқор терисидан ёпинчиқни, юмшоқ теридан ёпинчиқ ва Энг муқаддас хонани тўсиб турадиган ички пардани,</verse>
				<verse number="35">аҳд сандиғини, унинг ходалари ва қопқоғини,</verse>
				<verse number="36">хонтахтани, унинг ҳамма буюмларини ва унга қўйиладиган муқаддас нонларни,</verse>
				<verse number="37">тоза олтиндан қилинган чироқпоя, унга ўрнатилган мойчироқларни, унинг ҳамма буюмларини ва мойчироқлар учун зайтун мойини,</verse>
				<verse number="38">олтин тутатқи қурбонгоҳини, муқаддас қиладиган мой ва хушбўй ҳидли тутатқини, чодирга кираверишдаги пардани,</verse>
				<verse number="39">бронза қурбонгоҳни, унинг бронза панжарасини, ходалари ва ҳамма буюмларини, қўлювгични ва унинг таглигини,</verse>
				<verse number="40">ҳовлини тўсиб турадиган пардаларни, устунларини, тагликларини ва ҳовлига кираверишдаги пардани, чодир ва ҳовли учун қозиқларни, арқонларни, Муқаддас чодир — Учрашув чодирида фойдаланадиган ҳамма ашёларни,</verse>
				<verse number="41">Муқаддас хонада хизмат қилганда кийиш учун руҳонийларга ажойиб қилиб тикилган либослар — руҳоний Ҳорун ва унинг ўғиллари учун муқаддас либосларни.</verse>
				<verse number="42">Хуллас, Исроил халқи ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.</verse>
				<verse number="43">Мусо қилинган ҳамма ишларни кўздан кечирди, Исроил халқи бу ишларни Эгамизнинг амри бўйича қилганларини кўриб, Мусо уларни дуо қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="40">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога айтди:</verse>
				<verse number="2">“Биринчи ойнинг биринчи куни Учрашув чодирини — Муқаддас чодирни ўрнаттир.</verse>
				<verse number="3">Сўнг аҳд сандиғи чодирга олиб кирилсин, сандиқниички парда билан тўсдир.</verse>
				<verse number="4">Кейин хонтахта олиб кирилсин. Хонтахтага тегишли ашёларни унинг устига жойлаштир. Чироқпоя ҳам олиб кирилсин, чироқпояга мойчироқларни ўрнаштир.</verse>
				<verse number="5">Олтин тутатқи қурбонгоҳини аҳд сандиғи олдига қўйдир. Муқаддас чодирга кираверишда пардани осдир.</verse>
				<verse number="6">Қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳни Учрашув чодирига — Муқаддас чодирга кираверишда ўрнаштир.</verse>
				<verse number="7">Қўлювгични Учрашув чодири билан қурбонгоҳ ўртасига ўрнаштириб, ичига сув қуйдир.</verse>
				<verse number="8">Чодир ва қурбонгоҳнинг атрофига пардадан қилинган тўсиқни ўрнаштириб, ҳовлига кираверишдаги пардани осдир.</verse>
				<verse number="9">Кейин муқаддас қиладиган мойни олиб, чодирга ва унинг ҳамма ашёларига суртиб чиқиб, Менга бағишла. Шунда чодир муқаддас бўлади.</verse>
				<verse number="10">Қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳга ва унинг ҳамма буюмларига ҳам мой суртиб, Менга бағишла. Шунда қурбонгоҳ ғоят муқаддас бўлади.</verse>
				<verse number="11">Қўлювгичга ва унинг таглигига ҳам мой суртиб, Менга бағишла.</verse>
				<verse number="12">Ҳорун билан ўғилларини Учрашув чодири кираверишига олиб кел. Ҳаммаларини сув билан юв.</verse>
				<verse number="13">Сўнг Ҳорун руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилиши учун бағишла: унга муқаддас руҳонийлик либосларини кийгизиб, мой сурт.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Ҳоруннинг ўғилларини ҳам олиб келиб, уларга кўйлак кийгиз.</verse>
				<verse number="15">Отасига мой суртганингдай, уларга ҳам мой сурт, токи улар руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишсин. Ҳорун ва унинг ўғилларига мой суртиш билан уларнинг ўзлари ҳам, насллари ҳам авлодлар оша Менга руҳоний бўлиб, хизмат қилишлари учун сен уларга ижозат берган бўласан.”</verse>
				<verse number="16">Мусо Эгамиз амр этган ҳамма ишларни бажариб бўлди.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Иккинчи йилнинг биринчи ойида, ойнинг биринчи куни Мусо Муқаддас чодирни ўрнаттирди: у ҳамма тагликларни жойига қўйдирди, ромларни ўрнаштириб, тамбаларни жойлаштирди, устунларни ўрнаштирди.</verse>
				<verse number="19">Сўнгра чодирни тутиб турадиган ромлар устига чойшаблар ва қопламаларни ташлатди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди.</verse>
				<verse number="20">Кейин аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани олиб, сандиққа солиб қўйди. Ходаларни сандиқ ҳалқасидан ўтказгач, сандиқнинг қопқоғини сандиқ устига ўрнаштирди.</verse>
				<verse number="21">Сандиқни Муқаддас чодирга олиб кирди. Ички пардани осиб, аҳд сандиғини тўсдириб қўйди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди.</verse>
				<verse number="22">Учрашув чодирига — чодирнинг шимол томонига, ички парданинг ташқарисига хонтахтани қўйдирди.</verse>
				<verse number="23">Хонтахта устига — Эгамизнинг ҳузурига муқаддас нонларни қўйди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди.</verse>
				<verse number="24">Учрашув чодирига — хонтахтанинг рўпарасига, чодирнинг жануб томонига чироқпояни қўйдирди.</verse>
				<verse number="25">Эгамизнинг ҳузурига — чироқпояга мойчироқларни ўрнаштирди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди.</verse>
				<verse number="26">Учрашув чодиридаги ички парданинг ташқарисига олтин тутатқи қурбонгоҳини қўйдирди.</verse>
				<verse number="27">Қурбонгоҳда хушбўй ҳидли тутатқи тутаттирди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди.</verse>
				<verse number="28">Муқаддас чодирга кираверишда пардани осдирди.</verse>
				<verse number="29">Учрашув чодирига — Муқаддас чодирга кираверишда қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳни ўрнаштирди. Сўнг қурбонлик билан дон назри келтириб, қурбонгоҳда куйдирди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди.</verse>
				<verse number="30">Учрашув чодири билан қурбонгоҳ ўртасига қўлювгични ўрнаштириб, ювиниш учун ичига сув қуйдирди.</verse>
				<verse number="31">null</verse>
				<verse number="32">Мусо, Ҳорун ва Ҳоруннинг ўғиллари Учрашув чодирига кирганларида ёки қурбонгоҳда назрларни куйдирганларида, қўлювгичдаги сув билан оёқ–қўлларини ювишарди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди.</verse>
				<verse number="33">Сўнгра Мусо чодир билан қурбонгоҳнинг атрофига пардадан қилинган тўсиқни ўрнаштириб, ҳовлига кираверишда пардани осдирди. Шундай қилиб, Мусо ишини тугатди.</verse>
				<verse number="34">null</verse>
				<verse number="35">Кейин Учрашув чодирини — Муқаддас чодирни булут қоплади, Эгамиз улуғворлиги билан зоҳир бўлиб чодирни тўлдирди. Шунинг учун Мусо чодирга кира олмади.</verse>
				<verse number="36">Чодирдан булут кўтарилганда, Исроил халқи ҳар бир тўхтаган жойидан йўлга чиқиб саёҳатини давом эттирарди.</verse>
				<verse number="37">Булут кўтарилмасдан, то булут кўтариладиган кун келмагунча, улар йўлга чиқишмасди.</verse>
				<verse number="38">Шундай қилиб, Исроил халқи бутун саёҳатлари давомида кундузи Муқаддас чодир устида Эгамиз зоҳир бўладиган булутни, кечаси чодир тепасидаги булут ичида ёнаётган алангани кўрардилар.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="3">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">ЭгамизУчрашув чодиридан Мусони чақириб, унга</verse>
				<verse number="2">Исроил халқи учун қуйидаги қонунларни берди: биронтангиз Эгамизгақурбонлик қилмоқчи бўлсангиз, подангиздаги ёки сурувингиздаги ҳайвонни олиб келинг.</verse>
				<verse number="3">Борди–ю, қорамол подасидан бирорта ҳайвонни қурбонлик қилиб, куйдирмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз бир буқани танлаб олинг. Эгамиз бу қурбонлигингизни қабул қилиши учун буқани Учрашув чодири кираверишига олиб келинг.</verse>
				<verse number="4">Қўлингизни куйдириладиган ҳайвоннинг бошига қўйинг, шунда Эгамиз сизни гуноҳингиздан поклаш учун бу қурбонлигингизни қабул қилади.</verse>
				<verse number="5">Сўнг буқани Эгамизнинг олдида сўйинг. Ҳоруннинг руҳоний ўғиллари буқанинг қонини келтириб, Учрашув чодирига кираверишда турган қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқишсин.</verse>
				<verse number="6">Сиз эса куйдириладиган қурбонликнинг терисини шилиб, танасини бўлакларга бўлинг.</verse>
				<verse number="7">Руҳоний Ҳоруннинг ўғиллари қурбонгоҳга чўғ солиб, устига ўтин қалашсин.</verse>
				<verse number="8">Сўнг қурбонликнинг бўлакларини, шунингдек, калласини ва ёғларини қурбонгоҳдаги ёниб турган ўтинлар устига қўйишсин.</verse>
				<verse number="9">Сиз эса қурбонликнинг ичак–човоқлари ва оёқларини ювинг. Сўнг руҳоний буларнинг ҳаммасини қурбонгоҳда куйдирсин. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="10">Борди–ю, сиз сурувингиздаги қўй ёки эчкини қурбонлик қилиб куйдирмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз қўчқор ёки такани олиб келинг.</verse>
				<verse number="11">Уни қурбонгоҳнинг шимол томонида, Эгамизнинг олдида сўйинг. Ҳоруннинг руҳоний ўғиллари қурбонликнинг қонини қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқишсин.</verse>
				<verse number="12">Сиз қурбонликни бўлакларга бўлинг. Руҳоний эса бўлакларни қурбонликнинг калласи ва ёғлари билан бирга қурбонгоҳдаги ёниб турган ўтинлар устига қўйсин.</verse>
				<verse number="13">Сиз қурбонликнинг ичак–човоқлари ва оёқларини ювинг. Руҳоний буларнинг ҳаммасини келтириб, қурбонгоҳда куйдирсин. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="14">Агар қушни Эгамизга қурбонлик қилиб, куйдирмоқчи бўлсангиз, каптар ёки мусичани олиб келинг.</verse>
				<verse number="15">Руҳоний уни қурбонгоҳ олдига олиб келиб, бўйнини узсин, сўнг бошини қурбонгоҳда куйдирсин. Қонини эса қурбонгоҳнинг ёнига оқизсин.</verse>
				<verse number="16">Жиғилдонини ичидаги нарсалари билан бирга суғуриб олиб, қурбонгоҳнинг шарқ томонига, кул турган ерга ташласин.</verse>
				<verse number="17">Кейин қанотларидан тортиб, танасини ярмигача бўлсин, лекин икки қисмга ажратмасин. Сўнг уни қурбонгоҳдаги ёниб турган ўтинлар устига қўйиб куйдирсин. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Агар бирортангиз Эгамизгадон назрини келтирмоқчи бўлсангиз, сифатли буғдой унини назр қилинг. Буғдой унига зайтун мойини қўшиб, устига хушбўй тутатқидан қўйинг.</verse>
				<verse number="2">Сўнг ўша буғдой унини Ҳоруннинг руҳоний ўғилларига олиб келинг. Руҳоний мой қўшилган сифатли уннинг бир ҳовучини ва устидаги тутатқининг ҳаммасини олиб, қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қилиш назрнинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Оловда куйдирилган бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="3">Дон назрининг қолгани эса Ҳорун ва унинг ўғиллариники бўлсин. Назрнинг руҳонийларга тегишли бу қисми ғоят муқаддасдир, чунки у Эгамизга аталган, оловда куйдириладиган назрлардан олингандир.</verse>
				<verse number="4">Агар тандирда ёпилган нонни дон назри сифатида келтирмоқчи бўлсангиз, зайтунмойига қорилган нонларни ёки юзига зайтун мойи суртилган чалпакларни назр қилинг. Уларни сифатли ундан ёпиб, хамиртуруш қўшманг.</verse>
				<verse number="5">Агар товада пиширилган нонни назр қилмоқчи бўлсангиз, нонингиз зайтун мойига қорилган сифатли ундан ёпилган бўлсин. Унга хамиртуруш қўшманг.</verse>
				<verse number="6">Нонни синдириб, устига зайтун мойидан қуйинг. Бу дон назридир.</verse>
				<verse number="7">Агар назрингиз қозонда тайёрланган бўлса, у сифатли ундан тайёрланган бўлиб, зайтун мойида қовурилган бўлиши керак.</verse>
				<verse number="8">Дон назрингизни қайси усулда тайёрлаганингиздан қатъий назар, уни Эгамизга олиб келиб, руҳонийга беринг. Руҳоний эса уни қурбонгоҳга олиб борсин.</verse>
				<verse number="9">Руҳоний дон назрингизнинг бир қисмини олиб, қурбонгоҳда куйдирсин. Бундай қилиш назрнинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Оловда куйдирилган бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="10">Дон назрингизнинг қолгани эса Ҳорун ва унинг ўғиллариники бўлсин. Назрнинг руҳонийларга тегишли бу қисми ғоят муқаддасдир, чунки у Эгамизга аталган, оловда куйдириладиган назрлардан олингандир.</verse>
				<verse number="11">Эгамизга келтирадиган дон назрингизнинг бирортасига хамиртуруш қўшманг. На хамиртурушни, на қиёмни оловда куйдириб, Эгамизга назр қилманг.</verse>
				<verse number="12">Хамиртуруш ва қиёмни илк ҳосил назрингизга қўшиб, Эгамизга келтиришингиз мумкин. Лекин Эгамизга ёқимли ҳид борсин, деб буларни қурбонгоҳ устида куйдирманг.</verse>
				<verse number="13">Дон назрингизнинг ҳаммасига туз қўшинг. Зотан туз — сиз Худойингиз билан тузган аҳдни билдиради. Шундай экан, бирорта назрингиз тузсиз бўлмасин.</verse>
				<verse number="14">Агар Эгамизга илк ҳосилингиздан дон назри келтирмоқчи бўлсангиз, қовурилган янги буғдой бошоқларини туйиб, олиб келинг.</verse>
				<verse number="15">Бу дон назри бўлгани учун, унга зайтун мойини қўшиб, устига хушбўй тутатқидан қўйинг.</verse>
				<verse number="16">Руҳоний туйилган буғдойнинг бир қисмини, устидаги мой ва ҳамма тутатқи билан бирга қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қилиш назрнинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Эгамизга атаб, оловда куйдирилган назр шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Агар подангиздаги бирорта ҳайвонни тинчлик қурбонлиги қилмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз сигир ёки буқани Эгамиз олдига олиб келинг.</verse>
				<verse number="2">Қўлингизни қурбонликнинг бошига қўйинг, сўнг уни Учрашув чодирининг кираверишида сўйинг. Ҳоруннинг руҳоний ўғиллари қурбонликнинг қонини қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқишсин.</verse>
				<verse number="3">Сиз тинчлик қурбонлигининг қуйидаги қисмларини оловда куйдириб, Эгамизганазр қилинг: ичак–човоқларини қоплаб турган ёғларни, ҳамма чарвини,</verse>
				<verse number="4">иккала буйракни, буйрак атрофидаги ёғларини ва жигарнинг аъло қисмини. Жигарнинг аъло қисми буйраклар билан бирга ажратиб олинган бўлиши лозим.</verse>
				<verse number="5">Сўнг Ҳоруннинг ўғиллари буларни қурбонгоҳда, ёниб турган ўтин устидаги куйдириладиган қурбонлик билан бирга куйдирсинлар. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="6">Агар Эгамизга сурувингиздаги ҳайвонни тинчлик қурбонлиги қилмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз урғочи ёки эркак жониворни олиб келинг.</verse>
				<verse number="7">Қўйни қурбонлик қилмоқчи бўлсангиз, уни Эгамиз олдига олиб келиб,</verse>
				<verse number="8">қўлингизни қурбонликнинг бошига қўйинг. Сўнг уни Учрашув чодири олдида сўйинг. Ҳоруннинг ўғиллари қурбонликнинг қонини қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқишсин.</verse>
				<verse number="9">Сиз тинчлик қурбонлигининг қуйидаги қисмларини оловда куйдириб, Эгамизга назр қилинг: думғазадан бошлаб кесиб олинган думбасини, ичак–човоқларини қоплаб турган ёғларни, ҳамма чарвини,</verse>
				<verse number="10">иккала буйракни, буйрак атрофидаги ёғларини ва жигарнинг аъло қисмини. Жигарнинг аъло қисми буйраклар билан бирга ажратиб олинган бўлиши лозим.</verse>
				<verse number="11">Руҳоний буларни таом назри сифатида қурбонгоҳ устида куйдирсин. Эгамизга келтирилиб, оловда куйдириладиган қурбонлик шудир.</verse>
				<verse number="12">Агар Эгамизга эчкини қурбонлик қилмоқчи бўлсангиз, уни Эгамизнинг олдига олиб келинг.</verse>
				<verse number="13">Қўлингизни эчкининг бошига қўйиб, уни Учрашув чодири олдида сўйинг. Сўнг Ҳоруннинг ўғиллари эчкининг қонини қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқишсин.</verse>
				<verse number="14">Сиз қурбонликнинг қуйидаги қисмларини оловда куйдириб Эгамизга назр қилинг: ичак–човоқларини қоплаб турган ёғларни, ҳамма чарвини,</verse>
				<verse number="15">иккала буйракни, буйрак атрофидаги ёғларини ва жигарнинг аъло қисмини. Жигарнинг аъло қисми буйраклар билан бирга ажратиб олинган бўлиши лозим.</verse>
				<verse number="16">Сўнг руҳоний буларнинг ҳаммасини таом назри сифатида қурбонгоҳ устида куйдирсин. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Ёғнинг ҳаммаси Эгамизга тегишлидир.</verse>
				<verse number="17">Ёғ ва қонни тановул қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бутун авлодингиз бу қонунга доимо риоя қилсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: агар бирорта одам Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олса, қуйидагича иш тутсин:</verse>
				<verse number="3">мой суртиб танланган руҳоний гуноҳ қилиб қўйса, у бутун халқни айбдор қилиб қўйган бўлади. У қилган гуноҳи учун нуқсонсиз буқани гуноҳ қурбонлиги сифатида Эгамизга келтирсин.</verse>
				<verse number="4">Буқани Учрашув чодири кираверишига олиб келиб, қўлини буқанинг бошига қўйсин. Сўнг буқани ўша ерда — Эгамизнинг олдида сўйсин.</verse>
				<verse number="5">Мой суртиб танланган руҳоний буқанинг қонидан олиб, Учрашув чодирига олиб кирсин.</verse>
				<verse number="6">У бармоғини қонга ботириб, қонни Эгамизнинг олдида, Энг муқаддас хонани тўсиб турган ички парда томонга етти марта сепсин.</verse>
				<verse number="7">Сўнг қонни Эгамизнинг олдида Учрашув чодиридаги хушбўй тутатқи қурбонгоҳи шохларига суртсин. Буқанинг ортган қонини эса Учрашув чодирига кираверишдаги қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳнинг ёнига тўксин.</verse>
				<verse number="8">Гуноҳ қурбонлиги қилинган буқанинг ҳамма ёғини ажратиб олсин: ичак–човоқларини қоплаб турган ёғларни, ҳамма чарвини,</verse>
				<verse number="9">иккала буйракни, буйрак атрофидаги ёғларни ва жигарнинг аъло қисмини. Жигарнинг аъло қисми буйраклар билан бирга ажратиб олинган бўлиши лозим.</verse>
				<verse number="10">Тинчлик қурбонлигининг ёғлари қандай ажратиб олинса, гуноҳ қурбонлигининг ёғлари ҳам шу усулда ажратиб олинсин. Руҳоний ёғларни қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ устида куйдирсин.</verse>
				<verse number="11">Буқанинг қолган қисмларини: терисини, гўштини, калласини, оёқларини ва ичак–човоқларини</verse>
				<verse number="12">қароргоҳнинг ташқарисидаги кул тўкиладиган ҳалол жойга олиб чиқиб, ўтинлар устида куйдирсин.</verse>
				<verse number="13">Агар бутун жамоа Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб, гуноҳ орттириб олса, улар бундан хабарсиз бўлган тақдирда ҳам, барибир айбдор бўладилар.</verse>
				<verse number="14">Қилган гуноҳлари фош бўлгандан кейин, улар бутун жамоа номидан гуноҳ қурбонлиги қилиш учун буқани Учрашув чодири олдига олиб келишсин.</verse>
				<verse number="15">Жамоа оқсоқоллари буқанинг бошига қўлларини қўйиб, уни ўша ерда — Эгамизнинг олдида сўйишсин.</verse>
				<verse number="16">Мой суртиб танланган руҳоний буқанинг қонидан Учрашув чодирига олиб кирсин.</verse>
				<verse number="17">У бармоғини қонга ботириб, қонни Эгамизнинг олдида ички парда томонга етти марта сепсин.</verse>
				<verse number="18">Сўнг Эгамизнинг олдида турган Учрашув чодиридаги тутатқи қурбонгоҳининг шохларига қондан суртсин. Буқанинг қолган қонини эса Учрашув чодирига кираверишдаги қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳнинг ёнига тўксин.</verse>
				<verse number="19">Кейин буқанинг ҳамма ёғини ажратиб олиб қурбонгоҳ устида куйдирсин.</verse>
				<verse number="20">Руҳонийнинг гуноҳи учун келтирилган буқани нима қилган бўлса, бу буқани ҳам ўшандай қилсин. Шу йўсин руҳоний жамоани гуноҳдан покласин, шунда уларнинг гуноҳи кечирилади.</verse>
				<verse number="21">Сўнг руҳоний буқанинг қолган қисмларини қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, олдинги буқани куйдиргандай куйдирсин. Жамоанинг гуноҳи учун келтириладиган қурбонлик шудир.</verse>
				<verse number="22">Агар ҳукмдор ўз Эгаси Худонинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олса, у айбдор бўлади.</verse>
				<verse number="23">Қилган гуноҳи фош бўлгандан кейин, у нуқсонсиз бир такани қурбонлик қилиш учун олиб келсин.</verse>
				<verse number="24">Сўнг қўлини таканинг бошига қўйиб, такани Эгамизнинг олдида, куйдириладиган қурбонликлар бўғизланадиган жойда сўйсин. Бу гуноҳ қурбонлигидир.</verse>
				<verse number="25">Руҳоний бармоғини гуноҳ қурбонлиги қонига ботириб, қонни қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ шохларига суртсин. Қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўксин.</verse>
				<verse number="26">Сўнг таканинг ҳамма ёғини тинчлик қурбонлигининг ёғини куйдиргандай қурбонгоҳ устида куйдирсин. Руҳоний шу тариқа ҳукмдорни гуноҳдан покласин, шунда ҳукмдорнинг гуноҳи кечирилади.</verse>
				<verse number="27">Агар жамоа аъзоси Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олса, у айбдор бўлади.</verse>
				<verse number="28">Қилган гуноҳи фош бўлгандан кейин, нуқсонсиз эчкини қурбонлик қилиш учун олиб келсин.</verse>
				<verse number="29">У қўлини гуноҳ қурбонлигининг бошига қўйсин, сўнг уни куйдириладиган қурбонликлар бўғизланадиган жойда сўйсин.</verse>
				<verse number="30">Руҳоний бармоғини қурбонликнинг қонига ботириб, қонни курбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ шохларига суртсин. Қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўксин.</verse>
				<verse number="31">Тинчлик қурбонлигининг ёғи ажратиб олингандай, эчкининг ҳамма ёғини ажратиб олсин. Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун ёғни қурбонгоҳ устида куйдирсин. Шу тариқа руҳоний гуноҳ қилган одамни гуноҳидан покласин, шунда унинг гуноҳи кечирилади.</verse>
				<verse number="32">Агар жамоа аъзоси қўйни гуноҳ қурбонлиги қилмоқчи бўлса, нуқсонсиз совлиқни олиб келсин.</verse>
				<verse number="33">У қўлини гуноҳ қурбонлигининг бошига қўйсин, сўнг уни куйдириладиган қурбонликлар бўғизланадиган жойда сўйсин.</verse>
				<verse number="34">Руҳоний бармоғини гуноҳ қурбонлигининг қонига ботириб, қонни қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ шохларига суртсин. Қолган қонни эса қурбонгоҳнинг ёнига тўксин.</verse>
				<verse number="35">Тинчлик қурбонлиги қилинган қўйнинг ёғи қандай ажратиб олинса, бу қурбонликнинг ҳам ҳамма ёғини худди шундай қилиб ажратиб олсин. Сўнг буларни қурбонгоҳ устида, Эгамизга келтирилган назрлар билан бирга оловда куйдирсин. Шу тариқа руҳоний гуноҳ қилган одамни гуноҳдан покласин, шунда унинг гуноҳи кечирилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Қуйидаги вазиятларда гуноҳ қурбонлиги келтирилиши шарт: агар орангиздаги бирор киши гувоҳлик бериш учун маҳкамага чақирилса–ю, кўрган ёки билган ҳодиса ҳақида гувоҳлик беришдан бош тортса, у жазога тортилсин.</verse>
				<verse number="2">Биронтангиз ҳаром нарсага — ёввойи ҳайвоннинг, чорванинг ёки судралиб юрувчининг мурдасига қўл теккизсангизу, ҳаром бўлганингизни билмасангиз, сиз барибир айбдор ҳисобланасиз.</verse>
				<verse number="3">Борди–ю, инсоннинг бирор нопоклигига қўл теккизсангизу, ҳаром бўлганингизни билмасангиз, қилиб қўйган ишингизни англаганингиздан кейин айбдор ҳисобланасиз.</verse>
				<verse number="4">Агар бирортангиз билмай туриб, шошилганингиздан яхши ёки ёмон ниятда қасам ичиб қўйсангиз, қилиб қўйган ишингизни англаганингиздан кейин айбдор ҳисобланасиз.</verse>
				<verse number="5">Айтилганларнинг бирортасида ўзингизни айбдор деб топсангиз, қилган гуноҳингизни эътироф этинг.</verse>
				<verse number="6">Қилган гуноҳингизнинг тўлови сифатида сурувингиздаги қўй ёки эчкини Эгамизга гуноҳ қурбонлиги қилиш учун олиб келинг. Руҳонийқурбонлик қилиб, сизни гуноҳдан покласин.</verse>
				<verse number="7">Борди–ю, қўйни қурбонлик қилишга қурбингиз етмаса, гуноҳингиз тўлови сифатида иккита каптар ёки иккита мусичани Эгамизга олиб келинг. Қушнинг биттаси гуноҳ қурбонлиги, иккинчиси куйдириладиган қурбонлик қилинсин.</verse>
				<verse number="8">Қушларни руҳонийга олиб келинг. Руҳоний гуноҳ қурбонлиги учун олиб келинган биринчи қушни олиб, қушнинг бўйнини қайириб синдирсин, лекин бошини узиб ташламасин.</verse>
				<verse number="9">Сўнг гуноҳ қурбонлигининг қонидан қурбонгоҳнинг ён томонига сепсин, қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Бу гуноҳ қурбонлигидир.</verse>
				<verse number="10">Қушнинг иккинчисини эса қоидага биноан куйдириладиган қурбонлик қилсин. Шу тариқа руҳоний сизни гуноҳингиздан поклайди, қилган гуноҳингиз кечирилади.</verse>
				<verse number="11">Иккита каптар ёки иккита мусичани қурбонлик қилишга қурбингиз етмаса, қилган гуноҳингиз учун тўрт коса сифатли унни гуноҳ назри учун олиб келинг. Унга зайтун мойидан қўшманг, устига хушбўй тутатқидан ҳам қўйманг, зотан бу гуноҳ учун келтириладиган назрдир.</verse>
				<verse number="12">Назрингизни руҳонийга олиб келинг. Руҳоний уннинг бир ҳовучини олиб, Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлар билан бирга қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қилиш, уннинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради.</verse>
				<verse number="13">Шу тариқа руҳоний сизни қилган ҳар қандай гуноҳингиздан поклайди, шунда гуноҳингиз кечирилади. Гуноҳ назрининг ортиб қолган қисми дон назри сингари руҳонийга тегишлидир.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз Мусога қуйидаги қоидаларни берди:</verse>
				<verse number="15">агар бирортангиз билмаган ҳолда гуноҳ қилиб, эҳсонларга оид кўрсатмаларни бузиб қўйсангиз, айб қурбонлигини келтиринг. Айб қурбонлиги сифатида Эгамизга нуқсонсиз бир қўчқорни ёки қўчқорнинг қийматига кўра кумушни олиб келинг. Бу айб қурбонлигидир.</verse>
				<verse number="16">Эҳсонларга келтирган зарарни қоплаш учун руҳонийга товон тўланг. Бунинг устига эҳсон қийматининг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Руҳоний қўчқорни айб қурбонлиги қилиб, сизни гуноҳингиздан поклайди, шунда гуноҳингиз кечирилади.</verse>
				<verse number="17">Агар бирортангиз Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олсангиз, қилган ишингизни англаганингиздан кейин жазога тортиласиз.</verse>
				<verse number="18">Бундай ҳолда руҳонийга айб қурбонлиги сифатида нуқсонсиз бир қўчқорни ёки қўчқорнинг қийматига кўра кумушни олиб келинг. Руҳоний сизни гуноҳингиздан поклайди, шунда билмасдан қилиб қўйган гуноҳингиз кечирилади.</verse>
				<verse number="19">Бу айб қурбонлигидир. Сиз ҳақиқатан ҳам, Эгамизнинг олдида айбли иш қилиб қўйган эдингиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога қуйидаги қоидаларни берди:</verse>
				<verse number="2">агар бирортангиз Эгамизга хиёнат қилсангиз, яъни сизга омонатга берилган ёки гаровга қўйилган нарса ҳақида қўшнингизни алдасангиз, ёки қўшнингизнинг бирор нарсасини ўғирласангиз, ёки товламачилик қилсангиз,</verse>
				<verse number="3">ёки йўқолган нарсани топиб олиб, топмадим, деб айтсангиз, ёки қасам ичиб туриб ёлғон гувоҳлик берсангиз, сиз гуноҳ қилган бўласиз.</verse>
				<verse number="4">Гуноҳ қилиб, айбингизни тан олганингиздан кейин ўғирлаган, товламачилик қилиб қўлга киритган, омонатга берилган, топиб олган,</verse>
				<verse number="5">ёлғон қасам ичиб ўзингизга олиб қолган ҳар қандай нарсани эгасига қайтариб беринг. Устига ўша нарсанинг бешдан бир қисми қийматини ҳам қўшиб беринг.</verse>
				<verse number="6">Бундан ташқари, айб қурбонлиги учун Эгамизга нуқсонсиз бир қўчқорни ёки қўчқорнинг қийматига кўра кумушни олиб келинг.</verse>
				<verse number="7">Руҳоний Эгамиз олдида сизни гуноҳдан поклайди, шунда қилган ҳар қандай айбингиз кечирилади.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="9">Ҳорун ва унинг ўғилларига куйдириладиган қурбонликка оид қуйидаги қоидаларни берди: куйдириладиган қурбонликқурбонгоҳ устида тун бўйи, эрталабгача қолсин. Қурбонгоҳ устидаги олов доим ёниб турсин.</verse>
				<verse number="10">Эртаси куни эрталаб руҳоний зиғир матосидан тикилган либос ва ичидан иштонни кийсин. Сўнг куйдирилган қурбонликнинг кулини қурбонгоҳ устидан йиғиштириб олсин. Кулни қурбонгоҳнинг ёнига ташласин.</verse>
				<verse number="11">Кейин устидаги либосларни ечиб, бошқа либосларни кийсин. Кулни қароргоҳдан ташқаридаги ҳалол жойга олиб чиқиб ташласин.</verse>
				<verse number="12">Қурбонгоҳдаги олов ўчмай доим ёниб туриши шарт. Ҳар куни эрталаб руҳоний оловга ўтин ташлаб, унинг устига куйдириладиган қурбонликни қўйсин. Тинчлик қурбонлигининг ёғини ҳам ўша оловда куйдирсин.</verse>
				<verse number="13">Қурбонгоҳдаги олов зинҳор ўчмасин, у муттасил ёниб турсин.”</verse>
				<verse number="14">Дон назр қилганда қуйидаги қоидага риоя қилинсин: Ҳоруннинг ўғиллари дон назрини қурбонгоҳ олдига олиб келишсин.</verse>
				<verse number="15">Руҳоний зайтун мойи қўшилган сифатли уннинг бир ҳовучини ва устидаги хушбўй тутатқининг ҳаммасини олиб, қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қилиш уннинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="16">Уннинг қолганидан хамиртурушсиз нонлар ёпилсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари бу нонларни муқаддас жойда есинлар. Нонлар Учрашув чодирининг ҳовлисида тановул қилиниши лозим.</verse>
				<verse number="17">Унга хамиртуруш қўшилмасин. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан уларга бериладиган улуш шудир. У гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлиги сингари ғоят муқаддасдир.</verse>
				<verse number="18">Ҳоруннинг наслидан бўлган ҳар бир эркак зоти бу назрдан еса бўлади. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан Ҳоруннинг наслига авлодлар оша берилган доимий улуш шудир. Бу назрга теккан ҳар қандай нарса муқаддас бўлади.”</verse>
				<verse number="19">Эгамиз Мусо орқали яна қуйидаги қоидаларни берди:</verse>
				<verse number="20">Ҳорун ва унинг ўғиллари руҳонийликка тайинланган куни Эгамизга дон назрини келтиришсин. Бу назрнинг миқдори кундалик назрдай тўрт коса сифатли ундан ташкил топсин. Уннинг икки косаси эрталаб, икки косаси кечқурун назр қилинсин.</verse>
				<verse number="21">Ундан зайтунмойига хамир қорилсин, сўнг товада қовурилсин. Қовурилган хамир мойга яхшилаб бўктирилган бўлсин, уни бурдалаб Эгамизга назр қилинг. Бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="22">Бошига мой суртилиб, руҳонийликка тайинланадиган Ҳоруннинг ўғли бу назрни тайёрласин. Бу турдаги назр ҳар бир руҳонийликка тайинлаш маросимида Эгамизга келтирилсин. Назрни бутунлигича куйдириш лозим.</verse>
				<verse number="23">Хуллас, руҳоний келтирган ҳар қандай дон назри бутунлигича куйдирилсин, уни ейиш мумкин эмас.</verse>
				<verse number="24">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="25">Ҳорун ва унинг ўғилларига гуноҳ қурбонлигига оид қуйидаги қоидаларни берди: гуноҳ қурбонлиги қилинадиган жонивор Эгамизнинг олдида, куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда бўғизлансин. Бу ғоят муқаддас қурбонликдир.</verse>
				<verse number="26">Гуноҳ қурбонлигини келтирган руҳоний қурбонлик гўштидан тановул қилсин. Қурбонлик гўшти муқаддас жойда, яъни Учрашув чодирининг ҳовлисида ейилиши лозим.</verse>
				<verse number="27">Қурбонлик гўштига теккан ҳар қандай нарса муқаддас бўлади. Агар қурбонликнинг қони кийимга сачраса, кийим муқаддас жойда ювилсин.</verse>
				<verse number="28">Гўшт пиширилган сопол идиш синдирилсин. Борди–ю, гўшт бронза қозонда пиширилган бўлса, қозонни ишқалаб ювиш лозим.</verse>
				<verse number="29">Руҳонийлар уруғига мансуб ҳар бир эркак зоти бу қурбонлик гўштидан тановул қилса бўлади. Бу қурбонлик ғоят муқаддасдир.</verse>
				<verse number="30">Борди–ю, гуноҳ қурбонлигининг қони Учрашув чодирининг ичига, гуноҳдан поклаш учун Муқаддас хонага олиб кирилса, бундай қурбонлик гўштини тановул қилиш мумкин эмас. Уни бутунлигича куйдириш лозим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Айб қурбонлиги ғоят муқаддасдир. Уни келтирганда қуйидаги қоидага риоя қилинсин:</verse>
				<verse number="2">айб қурбонлиги учун келтириладиган жониворни куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда сўйишсин. Унинг қонини қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқишсин.</verse>
				<verse number="3">Жониворнинг ҳамма ёғи келтирилсин: думбаси, ичак–човоқларини қоплаб турган ёғлари,</verse>
				<verse number="4">иккала буйраги, буйрак атрофидаги ёғлари ва жигарнинг аъло қисми. Жигарнинг аъло қисми буйраклар билан бирга aжратиб олинсин.</verse>
				<verse number="5">Руҳоний буларни оловда куйдириб, Эгамизганазр қилсин. Бу айб қурбонлигидир.</verse>
				<verse number="6">Руҳонийлар уруғига мансуб бўлган ҳар бир эркак зоти қурбонликни тановул қилса бўлади. Уни муқаддас жойда тановул қилишсин, чунки бу қурбонлик ғоят муқаддасдир.</verse>
				<verse number="7">Айб қурбонлиги учун ҳам, гуноҳ қурбонлиги учун ҳам қоида бир: қурбонликнинг гўшти гуноҳдан поклаш маросимини олиб борган руҳонийга тегишли бўлсин.</verse>
				<verse number="8">Бировнинг куйдириладиган қурбонлигини келтирган руҳоний ўзига қурбонликнинг терисини олсин.</verse>
				<verse number="9">Тандирда ёпилган, қозонда ёки товада тайёрланган ҳар қандай дон назри ҳам, уни келтирган руҳонийга тегишли бўлсин.</verse>
				<verse number="10">Лекин бошқа турдаги дон назрлари, зайтун мойи аралаштирилган ёки аралаштирилмаганидан қатъий назар, Ҳоруннинг ҳамма ўғилларига бирдай тегишли бўлсин.</verse>
				<verse number="11">Эгамизгатинчлик қурбонлигини келтирганингизда қуйидаги қоидага риоя қилинг:</verse>
				<verse number="12">агар қурбонликни шукрона айтиш учун келтираётган бўлсангиз, қурбонлик билан бирга зайтунмойи аралаштирилган хамиртурушсиз нонларни, зайтун мойи суртилган хамиртурушсиз чалпакларни ҳамда сифатли ун ва зайтун мойидан қориб тайёрланган кулчаларни келтиринг.</verse>
				<verse number="13">Шукрона қурбонлиги қаторида хамиртурушли нонларни ҳам олиб келинг.</verse>
				<verse number="14">Нонларнинг ҳар бир туридан биттасини Эгамизга ҳадя сифатида тақдим қилинг. Бу нонлар тинчлик қонини қурбонгоҳга сепган руҳонийники бўлсин.</verse>
				<verse number="15">Шукрона айтиш учун келтирилган тинчлик қурбонлигининг гўштини ўша куниёқ тановул қилинг. Қурбонлик гўштидан эрталабгача қолдирманг.</verse>
				<verse number="16">Борди–ю, қурбонликни ичган онтингиз бўйича келтирсангиз, ёки кўнгилдан чиқариб берсангиз, гўштини қурбонлик қилган кунингиз ва қолганини иккинчи куни ҳам есангиз бўлади.</verse>
				<verse number="17">Учинчи куни эса қурбонликнинг қолган ҳамма гўштини куйдириб ташланг.</verse>
				<verse number="18">Агар қилган тинчлик қурбонлигингизнинг гўшти учинчи куни тановул қилинса, қурбонлигингиз қабул бўлмайди ва ҳисобингизга ўтмайди. Қурбонлигингиз булғанган ҳисобланиб, унинг гўштидан еган одам жазога тортилади.</verse>
				<verse number="19">Ҳар қандай нопок нарсага теккан қурбонлик гўшти ейилмасин. Уни куйдириб ташланг. Гўштнинг қолганини эса ҳар бир пок одам тановул қилиши мумкин.</verse>
				<verse number="20">Борди–ю, бирор одам ҳаром бўла туриб, Эгамизга келтирилган тинчлик қурбонлигининг гўштидан еса, ўз халқи орасидан йўқ қилинсин.</verse>
				<verse number="21">Агар бирортангиз одамнинг нопоклигига, ҳаром хайвонга ёки ҳар қандай жирканч жонзотга тегиб, Эгамизнинг тинчлик қурбонлиги гўштидан тановул қилсангиз, халқингиз орасидан йўқ қилинасиз.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="23">Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: мол, қўй ва эчкининг ёғини асло еманг.</verse>
				<verse number="24">Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиб ташлаган жониворнинг ёғини ҳар қандай эҳтиёжларга ишлатишингиз мумкин, лекин уни асло тановул қилманг.</verse>
				<verse number="25">Борди–ю, бирортангиз Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган қурбонликнинг ёғидан есангиз, халқингиз орасидан йўқ қилинасиз.</verse>
				<verse number="26">Қуш ёки ҳайвоннинг қонини истеъмол қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу амримга риоя қилинг.</verse>
				<verse number="27">Борди–ю, бирортангиз қон истеъмол қилсангиз, халқингиз орасидан йўқ қилинасиз.</verse>
				<verse number="28">Эгамиз Мусо орқали,</verse>
				<verse number="29">Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: тинчлик қурбонлигини келтирганингизда, қурбонликнинг бир қисмини Эгамизга тақдим қилинг.</verse>
				<verse number="30">Оловда куйдириладиган бу назрни ўз қўлингиз билан олиб келинг. Қурбонликнинг ёғи ва тўшини келтиринг. Тўшни Эгамизга бағишлаганингизни кўрсатиш учун юқорига кўтаринг.</verse>
				<verse number="31">Руҳоний ёғни қурбонгоҳ устида куйдирсин, тўш эса Ҳорун ва унинг ўғиллариники бўлсин.</verse>
				<verse number="32">Тинчлик қурбонлигининг ўнг сонини руҳонийга ҳадя қилинг.</verse>
				<verse number="33">Қурбонликнинг қонини келтирган ва ёғини куйдирган Ҳоруннинг ўғлига ўшани улуш қилиб беринг.</verse>
				<verse number="34">Зотан Исроил халқи қилган тинчлик қурбонлигининг юқорига кўтарилган тўшини ва ҳадя қилинган сонини Эгамиз Ҳорун ва унинг ўғилларига берди. Бу Исроил халқидан уларга бериладиган доимий улушдир.</verse>
				<verse number="35">Ҳорун ва унинг ўғиллари Эгамиз олдида руҳоний бўлиб хизмат қилишлари учун тайинланган кундан бошлаб, оловда куйдириладиган қурбонликлардан уларга тегадиган улуш ана шудир.</verse>
				<verse number="36">Ҳорун ва унинг ўғилларига мой суртилган куни Исроил халқи бу улушни уларга беришини Эгамиз амр этди. Авлодлар оша бу уларнинг доимий улушидир.</verse>
				<verse number="37">Хуллас, куйдириладиган қурбонлик, дон назри, гуноҳ қурбонлиги, айб қурбонлиги, руҳонийликка тайинлаш маросимида келтириладиган қурбонлик ва тинчлик қурбонлигига оид қоидалар шулардан иборатдир.</verse>
				<verse number="38">Мусо Исроил халқи билан Синай тоғи ён бағридаги саҳрода турган пайтларида Эгамиз уларга бу қурбонликларни келтира бошлашни буюрган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="2">“Ҳорун ва унинг ўғилларини Учрашув чодири кираверишига олиб кел, улар билан бирга руҳонийлик либосларини, муқаддас қиладиган мойни, гуноҳ қурбонлиги учун буқани, иккита қўчқорни ва бир сават хамиртурушсиз нонларни олиб кел.</verse>
				<verse number="3">Сўнг бутун жамоани ўша ерга тўпла.”</verse>
				<verse number="4">Мусо Эгамизнинг айтганини қилди. Жамоа Учрашув чодирига кираверишда тўплангач,</verse>
				<verse number="5">Мусо уларга деди: “Мен ҳозир Эгам берган амрни бажараман.”</verse>
				<verse number="6">Мусо Ҳорун ва унинг ўғилларини олдинга чиқариб ювинтирди.</verse>
				<verse number="7">Сўнг Ҳоруннинг устига кўйлакни кийдириб, белига белбоғни боғлади. Устидан ридони кийдириб, эфодни тақди. Белига нақш солинган камарни боғлаб, эфодни маҳкамлади.</verse>
				<verse number="8">Кўксига кўкракпеч тақиб, кўкракпеч халтасининг ичига Урим ва Туммимни солди.</verse>
				<verse number="9">Ҳоруннинг бошига саллани кийдирди. Эгамизнинг Мусога берган амрига биноан салланинг олд томонига олтин лавҳани ўрнаштирди, бу лавҳа Ҳорун Эгамизга бағишланганини билдирар эди.</verse>
				<verse number="10">Сўнг Мусо Муқаддас чодирга ва унинг ичидаги ҳамма ашёларга муқаддас қиладиган мойдан суртиб чиқиб, уларни муқаддас қилди.</verse>
				<verse number="11">Қурбонгоҳ устига мойдан етти марта сепди. Сўнг қурбонгоҳга, қурбонгоҳ буюмларига, қўлювгичга ва қўлювгич таглигига мойдан суртиб, уларни муқаддас қилди.</verse>
				<verse number="12">У Ҳоруннинг бошига ҳам муқаддас қиладиган мойдан суртиб, Ҳорунни Эгамизнинг хизматига бағишлади.</verse>
				<verse number="13">Сўнг Эгамизнинг амрига кўра, Ҳоруннинг ўғилларини олдинга чиқариб, уларнинг устига кўйлаклар кийдирди, белларига белбоғлар, бошларига пешанабоғлар боғлади.</verse>
				<verse number="14">Кейин Мусо гуноҳ қурбонлиги қилинадиган буқани етаклаб келди. Ҳорун ва унинг ўғиллари қўлларини буқанинг бошига қўйишди.</verse>
				<verse number="15">Мусо буқани сўйди. Қурбонгоҳни поклаш учун бармоғини қонга ботириб, қонни қурбонгоҳнинг шохларига суртиб чиқди. Қоннинг қолганини қурбонгоҳнинг ёнига тўкди. Шу йўсин у қурбонгоҳни поклаб, Эгамизга бағишлади.</verse>
				<verse number="16">Сўнг буқанинг ичак–човоқларини қоплаган ҳамма ёғларни, жигарнинг аъло қисмини, иккала буйрагини ва буйрак атрофидаги ёғларини ажратиб олиб, қурбонгоҳ устида куйдирди.</verse>
				<verse number="17">Буқанинг ўзини эса териси, гўшти ва ичак–човоқлари билан бирга, Эгамизнинг амрига кўра, қароргоҳнинг ташқарисига олиб чиқиб куйдирди.</verse>
				<verse number="18">Сўнг Мусо куйдириладиган қурбонлик қилиш учун қўчқорни олиб келди. Ҳорун ва унинг ўғиллари қўлларини қўчқорнинг бошига қўйишди.</verse>
				<verse number="19">Мусо қўчқорни сўйиб, қонидан қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқди.</verse>
				<verse number="20">Сўнг қўчқорнинг танасини бўлакларга бўлиб, калласини, бўлакларини ва ёғини қурбонгоҳ устида куйдирди.</verse>
				<verse number="21">Ичак–човоқлари ва оёқларини ювиб, қўчқорни бутунлигича қурбонгоҳ устида куйдирди. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид борди. Мусо ҳаммасини Эгамизнинг амрига биноан бажарди.</verse>
				<verse number="22">Сўнг Мусо иккинчи қўчқорни етаклаб келди. Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийликка тайинлаш маросимида келтириладиган қурбонлик шу эди. Ҳорун ва унинг ўғиллари қўлларини қўчқорнинг бошига қўйишди.</verse>
				<verse number="23">Мусо қўчқорни сўйиб, қўчқорнинг қонидан Ҳоруннинг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига ва ўнг оёғининг бош бармоғига суртди.</verse>
				<verse number="24">Сўнг Мусо Ҳоруннинг ўғилларини олдинга чиқариб, қўчқорнинг қонидан уларнинг ўнг қулоқлари солинчакларига, ўнг қўллари бош бармоқларига ва ўнг оёқлари бош бармоқларига суртди. Қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқди.</verse>
				<verse number="25">У қўчқорнинг ёғини, чунончи думбасини, ичак–човоқларини қоплаб турган ёғларни, жигарнинг аъло қисмини, иккала буйрагини, буйрак атрофидаги ёғларини ва ўнг сонини ажратиб олди.</verse>
				<verse number="26">Эгамиз ҳузуридаги хамиртурушсиз нонлар солинган саватдан хамиртурушсиз нондан биттасини, зайтун мойи қўшилган нондан биттасини ва чалпакдан биттасини олиб, қўчқорнинг ёғи ва ўнг сони устига қўйди.</verse>
				<verse number="27">У буларнинг ҳаммасини Ҳоруннинг ва унинг ўғилларининг қўлига тутқазди. Улар буларни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтардилар.</verse>
				<verse number="28">Сўнг Мусо бу назрларни уларнинг қўлларидан олиб, қурбонгоҳ устида куйдириладиган қурбонлик билан бирга куйдирди. Оловда куйдирилган бу назрлардан Эгамизга ёқимли ҳид борди. Руҳонийликка тайинлаш маросимида келтирилган назрлар шулар эди.</verse>
				<verse number="29">Кейин Мусо тўшни олиб, уни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтарди. Эгамизнинг амрига биноан руҳонийликка тайинланиш маросимида қурбонлик қилинган қўчқорнинг бу қисми Мусога тегадиган улуш эди.</verse>
				<verse number="30">Мусо муқаддас қиладиган мойдан ва қурбонгоҳ устидаги қондан олиб, Ҳорунга ва унинг либосларига ҳамда Ҳоруннинг ўғилларига ва уларнинг либосларига сепди. Шундай қилиб, у Ҳорунни ва унинг либосларини ҳамда Ҳоруннинг ўғилларини ва уларнинг либосларини муқаддас қилди.</verse>
				<verse number="31">Мусо Ҳорун ва унинг ўғилларига деди: “Учрашув чодирига кираверишда қурбонликнинг гўштини пиширинглар. Гўштни ўша ернинг ўзида, саватдаги назр қилинган нонларга қўшиб енглар. Зотан бу Эгамизнинг амридир.</verse>
				<verse number="32">Ортиб қолган гўшт ва нонни куйдиринглар.</verse>
				<verse number="33">Руҳонийликка тайинлаш маросими тамом бўлгунга қадар, етти кун давомида Учрашув чодири кираверишидан жилманглар.</verse>
				<verse number="34">Биз бугунги маросимни Эгамизнинг амрига кўра, сизларни гуноҳдан поклаш учун адо этдик.</verse>
				<verse number="35">Сизлар Учрашув чодирига кираверишда кечаю кундуз етти кун давомида бўлиб, Эгамизнинг барча талабларини бажаринглар. Шунда нобуд бўлмайсизлар. Эгамизнинг амри шудир.”</verse>
				<verse number="36">Ҳорун ва унинг ўғиллари Эгамизнинг Мусо орқали амр қилган ҳамма нарсани бажардилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Саккизинчи куни Мусо Ҳорунни, унинг ўғилларини ва Исроил оқсоқолларини чақиртириб келди.</verse>
				<verse number="2">У Ҳорунга деди: “Гуноҳ қурбонлиги учун бир нуқсонсиз бузоқни, куйдириладиган қурбонлик учун эса бир нуқсонсиз қўчқорни Эгамизнинг ҳузурига олиб кел.</verse>
				<verse number="3">Сўнг Исроил халқига айт, улар ҳам гуноҳ қурбонлиги учун битта такани, куйдириладиган қурбонлик учун бир ёшли нуқсонсиз бузоқни ва бир ёшли нуқсонсиз қўзини,</verse>
				<verse number="4">тинчлик қурбонлиги учун битта буқани ва битта қўчқорни олиб келишсин. Улар бу жониворларни Эгамизнинг олдида қурбонлик қилишсин. Булар билан бирга зайтун мойи аралаштирилган дон назрини ҳам келтиришсин. Зотан Эгамиз бугун уларга зоҳир бўлади.”</verse>
				<verse number="5">Улар Мусо амр қилган ҳамма нарсани Учрашув чодирининг олдига олиб келишди. Бутун жамоа Эгамиз ҳузурига келиб турди.</verse>
				<verse number="6">Мусо деди: “Эгамизнинг берган бу амрини адо этинг, шунда Эгамизнинг улуғворлиги сизларга зоҳир бўлади.”</verse>
				<verse number="7">Сўнг у Ҳорунга деди: “Қурбонгоҳнинг олдига бор, ўзингни ва халқни гуноҳдан поклаш учун гуноҳ қурбонлигингни ва куйдириладиган қурбонлигингни келтир. Сўнг халқнинг қурбонликларини адо этиб, уларни гуноҳдан покла. Эгамизнинг амри шудир.”</verse>
				<verse number="8">Ҳорун қурбонгоҳ ёнига борди, ўз гуноҳлари учун гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирган бузоқни сўйди.</verse>
				<verse number="9">Ўғиллари Ҳорунга қурбонликнинг қонидан олиб тутдилар. У бармоғини қонга ботириб, қурбонгоҳнинг шохларига суртиб чиқди, қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўкди.</verse>
				<verse number="10">Сўнг Эгамиз Мусога берган амрга биноан гуноҳ қурбонлигининг ёғини, иккала буйрагини ва жигарнинг аъло қисмини қурбонгоҳ устида куйдирди.</verse>
				<verse number="11">Гўшти ва терисини эса қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб куйдириб ташлади.</verse>
				<verse number="12">Кейин Ҳорун куйдириладиган қурбонликни сўйди. Ҳоруннинг ўғиллари унга қурбонлик қонидан тутдилар. Ҳорун қонни қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқди.</verse>
				<verse number="13">Сўнг ўғиллари куйдириладиган қурбонликнинг бўлаклари ва калласини Ҳорунга бирин–кетин бердилар. Ҳорун буларнинг ҳаммасини қурбонгоҳ устида куйдирди.</verse>
				<verse number="14">Сўнг қурбонликнинг ичак–човоқларини ва оёқларини ювиб, куйдирилган қурбонлик устида куйдирди.</verse>
				<verse number="15">Кейин Ҳорун халқнинг қурбонликларини келтирди. Ўзининг гуноҳи учун қурбонлик қилгани сингари халқнинг гуноҳи учун ҳам такани сўйиб қурбонлик қилди.</verse>
				<verse number="16">Куйдириладиган қурбонликни ҳам олиб келиб, қоидага кўра, адо этди.</verse>
				<verse number="17">Сўнг дон назрини келтириб, назрнинг бир ҳовучини қурбонгоҳ устида куйдирди. Булар эрталаб куйдириладиган кундалик назрдан ташқари эди.</verse>
				<verse number="18">Ҳорун халқнинг тинчлик қурбонлиги учун келтирган буқа ва қўчқорни сўйди. Унинг ўғиллари тинчлик қурбонлигининг қонидан олиб, Ҳорунга тутдилар. Ҳорун қонни қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқди.</verse>
				<verse number="19">Сўнг Ҳоруннинг ўғиллари буқа ва қўчқорнинг ёғини, яъни думбасини, ичакларини қоплаб турган ёғларини, буйраклари ва жигарнинг аъло қисмини</verse>
				<verse number="20">тўшлар устига қўйдилар. Ҳорун ёғни қурбонгоҳ устида куйдирди.</verse>
				<verse number="21">Мусо амр қилгандай Ҳорун тўшларни ва ўнг сонни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтарди.</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин Ҳорун қўлларини халқ томон чўзиб уларни дуо қилди. Ҳорун гуноҳ қурбонлигини, куйдириладиган қурбонликни ва тинчлик қурбонлигини адо этгач, қурбонгоҳдан пастга тушди.</verse>
				<verse number="23">Мусо билан Ҳорун Учрашув чодирига киришди, чодирдан қайтиб чиққанларидан кейин халқни дуо қилишди. Шунда Эгамизнинг улуғворлиги халққа зоҳир бўлди.</verse>
				<verse number="24">Эгамизнинг ҳузуридан олов чиқиб, қурбонгоҳ устидаги куйдириладиган қурбонликни ва ёғларни ямлаб юборди. Халқ буни кўргач, ҳайқириб юборди–да ерга мук тушди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Ҳоруннинг ўғиллари Надов ва Абиҳу ўз оташкуракларини олиб, ичига чўғ солдилар, чўғ устига хушбўй тутатқи ташладилар. Улар Эгамиз амр этмаган бегона оловни Унинг ҳузурига олиб кирдилар.</verse>
				<verse number="2">Тўсатдан Эгамизнинг ҳузуридан олов отилиб чиқиб, уларни куйдириб ташлади. Иккови ҳам ўша ерда, Эгамизнинг ҳузурида ҳалок бўлдилар.</verse>
				<verse number="3">Шунда Мусо Ҳорунга деди: — Эгамизнинг, “Ёнимда бўлганлар орқали Мен муқаддаслигимни кўрсатаман, бутун халқ олдида улуғланаман”, деб айтгани мана шудир. Ҳорун индамади.</verse>
				<verse number="4">Мусо Ҳоруннинг амакиси Узиёл ўғиллари Мишаил ва Элзафанни чақиртириб, уларга деди: “Боринглар, қариндошларингизнинг жасадларини Муқаддас чодирининг олдидан олиб кетиб, қароргоҳнинг ташқарисига олиб чиқинглар.”</verse>
				<verse number="5">Мишаил ва Элзафан Мусонинг айтганини қилиб, қариндошларининг жасадларини кўйлакларидан ушлаб, қароргоҳ ташқарисига олиб чиқдилар.</verse>
				<verse number="6">Сўнг Мусо Ҳорунга ва унинг ўғиллари Элазар билан Итамарга айтди: “Қайғудан сочингизни тўзманглар, либосларингизни йиртманглар, акс ҳолда сизлар ҳам нобуд бўласизлар ва бутун жамоа Худонинг ғазабига учрайди. Аммо қариндошларингиз, бутун Исроил хонадони Эгамиз куйдириб нобуд қилган Надов ва Абиҳу учун аза тутишлари мумкин.</verse>
				<verse number="7">Учрашув чодирига кираверишдан нарига жилманг. Акс ҳолда нобуд бўласизлар. Сизнинг устингизга Эгамизнинг муқаддас қиладиган мойи суртилгандир.” Улар Мусонинг айтгани бўйича иш тутдилар.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Ҳорунга деди:</verse>
				<verse number="9">“Сен ва ўғилларинг Учрашув чодирига киришдан олдин шароб ёки бошқа ўткир ичимликлар ичманглар. Ичсангиз, нобуд бўласизлар. Бу авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.</verse>
				<verse number="10">Сизлар муқаддас нарсаларни оддий нарсалардан, ҳаромни ҳалолдан ажрата олишларинг шарт.</verse>
				<verse number="11">Мен Мусо орқали айтган ҳамма қонунларни Исроил халқига ўргатишларинг лозим.”</verse>
				<verse number="12">Мусо Ҳорунга ва унинг омон қолган ўғиллари Элазар билан Итамарга деди: “Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган дон назрларнинг ортиб қолганини олиб, хамиртурушсиз нонлар ёпинглар. Бу нонларни қурбонгоҳ ёнида тановул қилинглар, чунки бу назр ғоят муқаддасдир.</verse>
				<verse number="13">Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан сенга ва сенинг ўғилларингга тегадиган улуш мана шудир. Шунинг учун буни муқаддас жойда тановул қилинглар. Эгам менга шуни амр қилди.</verse>
				<verse number="14">Юқорига кўтарилган тўш билан назр қилинган сонни эса сен ва сенинг ўғил–қизларинг ҳар қандай ҳалол жойда тановул қилишларинг мумкин. Бу нарсалар Исроил халқининг тинчлик қурбонликларидан сенга ва фарзандларингга улуш қилиб берилгандир.</verse>
				<verse number="15">Исроил халқи қурбонликнинг оловда куйдириладиган ёғи билан бирга қурбонликнинг тўши ва сонини олиб келсинлар. Улар тўш ва сонни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтарганларидан кейин, булар сенга ва фарзандларингга берилади. Эгамизнинг амрига кўра, сизларга тегадиган доимий улуш шудир.”</verse>
				<verse number="16">Сўнг Мусо гуноҳ қурбонлиги қилинган эчки ҳақида сўради, билсаки, у қурбонлик куйдирилиб бўлибди. Мусо Ҳоруннинг қолган иккала ўғли Элазар билан Итамардан қаттиқ ғазабланиб, уларга деди:</verse>
				<verse number="17">— Нимага гуноҳ қурбонлигининг гўштини муқаддас жойда емадинглар?! Бу жуда муқаддас қурбонлик–ку! Ахир, ўша қурбонлик жамоанинг айбини ювишингиз ва Эгамиз олдида уларни гуноҳдан поклашингиз учун сизларга берилган–ку!</verse>
				<verse number="18">Бу қурбонликнинг қони Муқаддас хонага олиб кирилмаган. Бундай қурбонликни муқаддас жойда енглар, деб сизларга амр қилмаганмидим?!</verse>
				<verse number="19">Шунда Ҳорун Мусога деди: — Мана, бугун ўғилларим Эгамизга гуноҳ қурбонлигини ва куйдириладиган қурбонликни келтирдилар. Аммо шўрим қуриди–ку! Агар бугун гуноҳ қурбонлиги гўштидан еганимда Эгам мендан мамнун бўлармиди?!</verse>
				<verse number="20">Мусо бу гапни эшитиб, маъқул топди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо ва Ҳорун орқали</verse>
				<verse number="2">Исроил халқига шундай деди: “Ер юзидаги жамики ҳайвонлардан</verse>
				<verse number="3">айри туёқ ва кавш қайтарадиган ҳар қандай ҳайвонни тановул қилишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="4">Лекин кавш қайтарадиган ёки айри туёқ ҳайвонлардан қуйидагиларни тановул қилманг: туя кавш қайтарадию, лекин айри туёқ эмас. У сизлар учун ҳаромдир.</verse>
				<verse number="5">Суғур кавш қайтаради, лекин айри туёқ эмас. У сизлар учун ҳаромдир.</verse>
				<verse number="6">Қуён кавш қайтаради, лекин айри туёқ эмас. У сизлар учун ҳаромдир.</verse>
				<verse number="7">Чўчқа айри туёқ бўлгани билан кавш қайтармайди. У сизлар учун ҳаромдир.</verse>
				<verse number="8">Бу ҳайвонларнинг гўштини зинҳор тановул қилманг, уларнинг жасадларига қўл теккизманг. Улар сизлар учун ҳаромдир.</verse>
				<verse number="9">Денгиз ва дарёларда яшайдиган сузгичи ва тангачалари бор ҳар қандай жониворни есангиз бўлади.</verse>
				<verse number="10">Бироқ сувда яшайдиган, сузгичи ва тангачалари бўлмаган ҳар қандай сузадиган ва бошқа турдаги жониворни еманг. Улардан ҳазар қилинг.</verse>
				<verse number="11">Бундай жониворлар сизлар учун жирканчдир. Уларнинг гўштини оғзингизга олманг, мурдасидан ҳазар қилинг.</verse>
				<verse number="12">Сузгичи ва тангачалари бўлмаган ҳар қандай сув жонивори сизлар учун жирканчдир.</verse>
				<verse number="13">Паррандалар орасидаги қуйидаги қушларни зинҳор еманг, улардан ҳазар қилинг, улар сизлар учун жирканчдир: қумой, болтаютар, тасқара,</verse>
				<verse number="14">қизил калхат, қирғий ва унинг зоти,</verse>
				<verse number="15">ҳар қандай қарға ва унинг зоти,</verse>
				<verse number="16">туяқуш, лочин, қулоқли укки, қарчиғай ва унинг зоти,</verse>
				<verse number="17">япалоқ қуш, балиқчи укки, бойўғли,</verse>
				<verse number="18">оқ бойўғли, бирқозон, жўрчи,</verse>
				<verse number="19">лайлак, оқ қарқара ва унинг зоти, сассиқпопишак, қўршапалак.</verse>
				<verse number="20">Тўрт оёғида юрадиган ҳамма қанотли ҳашаротлар сизлар учун жирканчдир.</verse>
				<verse number="21">Лекин қанотли ҳашаротлар орасидаги, тўрт оёқда юрадиган баъзиларини ейишингиз мумкин. Оёқлари сакраш учун бўғинлар билан мосланган</verse>
				<verse number="22">чигиртканинг ҳамма турини ва уларнинг зотини ейишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="23">Бошқа ҳамма тўрт оёқли, қанотли ҳашаротлар сизлар учун жирканчдир.</verse>
				<verse number="24">Баъзи ҳайвонлар сизларни булғайди. Уларнинг ўлигига қўл теккизсангиз, кечгача ҳаром бўласиз.</verse>
				<verse number="25">Ҳаром ҳайвоннинг мурдасини кўтарган одам кийимларини ювсин. У кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="26">Туёқли, лекин туёқлари бутунлай айрилмаган ёки кавш қайтармайдиган ҳар қандай ҳайвон сизлар учун ҳаромдир. Бундай ҳайвоннинг мурдасига теккан одам ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="27">Тўрт оёғида юрадиган панжали ҳайвонлар ҳам сизлар учун ҳаромдир. Уларнинг мурдасига теккан ҳар бир одам кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="28">Бундай ҳайвоннинг мурдасини кўтарган одам кийимларини ювсин, у кечгача ҳаром бўлади. Улар сизлар учун ҳаромдир.</verse>
				<verse number="29">Ерда ўрмалаб юрадиган майда жониворлардан сизлар учун қуйидагилар ҳаромдир: каламуш, сичқон, эчкемар ва унинг зоти,</verse>
				<verse number="30">геккон, кулранг эчкемар, оддий калтакесак, чўл калтакесаги ва буқаламун.</verse>
				<verse number="31">Буларнинг ҳаммаси сизлар учун ҳаромдир. Уларнинг мурдасига теккан одам кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="32">Агар бундай жониворнинг мурдаси бирор нарсанинг устига тушса, ўша нарса ҳаром бўлади. Ҳаром бўлган бундай нарса — ёғоч, мато, чарм ёки қанордан бўлишидан ва нимага ишлатилишидан қатъий назар, уни сувга ботириб, чайиб олинг. Бу нарса кечгача ҳаром бўлиб, сўнг яна ҳалол бўлади.</verse>
				<verse number="33">Борди–ю, бундай жонивор ўлиб, сопол идишнинг ичига тушса, идишдаги ҳамма нарса ҳаром бўлади. Шунда идишнинг ўзини ҳам синдиринг.</verse>
				<verse number="34">Бундай идишдаги сув ҳар қандай овқат устига тушса, овқат ҳам ҳаром бўлади. Ҳаром идишдаги ҳар қандай ичимлик ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="35">Жониворнинг мурдаси тушган ҳамма нарса ҳаром бўлади. Мурда тандир ёки ўчоққа тушган бўлса, шу нарсалар ҳаром ҳисобланиб бузиб ташлансин. Уларни ҳаром деб билинг.</verse>
				<verse number="36">Лекин мурда булоқ ёки сув йиғиладиган сардобага тушса, булоқ ва сардоба ҳалоллигича қолади. Аммо ўша жониворнинг мурдасига нимаики тегса, бу нарса ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="37">Борди–ю, мурда экиш учун ажратиб қўйилган уруғ устига тушса, уруғ ҳалол ҳисобланади.</verse>
				<verse number="38">Аммо мурда сувда ивитилган уруғ устига тушса, уруғ ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="39">Борди–ю, еб бўладиган ҳайвон ўлса, бундай ҳайвоннинг мурдасига теккан одам кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="40">Унинг гўштидан еган ёки мурдасини кўтарган одам кийимларини ювсин. Бундай одам кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="41">Ерда ўрмалаб юрувчи ҳар қандай жонивор сизлар учун жирканчдир. Уларни тановул қилманг.</verse>
				<verse number="42">Қорни билан судралиб юрувчи, тўрт оёқли ва кўп оёқли жониворларни еманг. Улар сизлар учун жирканчдир.</verse>
				<verse number="43">Бундай жониворларни еб, булғанманг. Улар туфайли ўзингизни ҳаром қилманг.</verse>
				<verse number="44">Зотан Мен Эгангиз Худоман. Ўзингизни Менга бағишлаб муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман. Ўрмалаб юрадиган жониворлар туфайли ўзингизни булғаманглар.</verse>
				<verse number="45">Мен Эгангизман, Худойингиз бўлишим учун сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Шундай экан, Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман.</verse>
				<verse number="46">Ҳайвонлар, қушлар, сувдаги турли жониворлар ва ерда судралувчи жонзотларга оид қонунлар шудир.</verse>
				<verse number="47">Сизлар ҳалолни ҳаромдан ажрата олинг, ейиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган тирик жониворларнинг фарқига боринг.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: агар аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғса, у аёл етти кун ҳаром ҳисобланади, ҳайз кўрган кунларидаги каби ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="3">Саккизинчи куни эса ўғил чақалоқ суннат қилинсин.</verse>
				<verse number="4">Аёлнинг қондан тозаланиш муддати ўттиз уч кун бўлсин. Бу муддат тугамагунча у бирорта муқаддас нарсага тегмаслиги ва Муқаддас чодирга кирмаслиги лозим.</verse>
				<verse number="5">Агар аёл қиз туғса, у ҳайз кўргандаги каби, икки ҳафта давомида ҳаром ҳисобланади. У олтмиш олти кундан кейингина қон кетишидан покланади.</verse>
				<verse number="6">Ўғил ёки қиз кўрган аёлнинг тозаланиш муддати тугагач, у куйдириладиган қурбонлик қилишга бир ёшли қўзини ва гуноҳ қурбонлиги қилишга мусичани ёки каптарни Учрашув чодири кираверишига олиб келиб, руҳонийга берсин.</verse>
				<verse number="7">Руҳоний Эгамизнинг олдида қурбонликларни келтирсин, шу йўсин аёлни нопокликларидан покласин. Шундан сўнг аёл қон кетишидан покланади. Ўғил ёки қиз кўрган аёл учун қонун шудир.</verse>
				<verse number="8">Борди–ю, қўзини қурбонлик қилишга аёлнинг қурби етмаса, у иккита каптар ёки иккита мусичани олиб келсин. Руҳоний бирини куйдириладиган қурбонлик, иккинчисини гуноҳ қурбонлиги қилсин, шу йўсин аёлни нопокликларидан покласин. Шунда аёл пок бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Мусо ва Ҳорунга Эгамиз қуйидаги қонунларни берди:</verse>
				<verse number="2">агар бирортасининг баданида тери касаллигига айланиши мумкин бўлган шиш, тошма ёки доғ пайдо бўлса, ўша одамни руҳоний Ҳорун ёки унинг ўғилларидан бири ҳузурига олиб келинг.</verse>
				<verse number="3">Руҳоний бадандаги ярани кўрсин. Агар яра устидаги туклар оқарган ва яра тери остига ўтган бўлса, бу тери касаллигидир. Руҳоний ярани кўриб бўлиши биланоқ ўша одамни, ҳаром, деб эълон қилсин.</verse>
				<verse number="4">Борди–ю, одамнинг баданида оқ доғ бўлиб, тери остига ўтмаган бўлса ва доғ устидаги туклар оқармаган бўлса, руҳоний касалланган одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин.</verse>
				<verse number="5">Еттинчи куни руҳоний яна ўша одамни кўрсин. Агар яра ўзгармаган бўлса ва атрофидаги терига ёйилмаган бўлса, руҳоний ўша одамни яна етти кунга ёлғизлатиб қўйсин.</verse>
				<verse number="6">Еттинчи куни руҳоний уни яна кўрсин. Агар яра тузала бошлаган бўлиб, атрофидаги терига ёйилмаган бўлса, руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. Бу тошмадир. У одам кийимларни ювсин ва у пок бўлади.</verse>
				<verse number="7">Борди–ю, руҳоний текшириб, пок деб эълон қилган ўша одамнинг терисидаги тошмаси ёйилиб кетса, у қайтадан руҳонийга кўринсин.</verse>
				<verse number="8">Руҳоний касални яна текширсин. Агар тошма терига ёйилган бўлса, руҳоний у одамни ҳаром, деб эълон қилсин. Бу тери касаллигидир.</verse>
				<verse number="9">Агар одам тери касаллигига чалинса, уни руҳоний ҳузурига олиб келинг.</verse>
				<verse number="10">Руҳоний уни текширсин. Агар тери устида оқ шиш пайдо бўлган бўлиб, шиш устидаги туклар оқарган бўлса ва очиқ яра ҳосил бўлган бўлса,</verse>
				<verse number="11">бу тузалмас тери касаллигидир. Руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин, уни ёлғизлатиб ўтирмасин, чунки унинг ҳаромлиги ойдиндир.</verse>
				<verse number="12">Борди–ю, теридаги тошма одамнинг бутун танасини бошдан–оёқ қоплаб олса,</verse>
				<verse number="13">руҳоний уни текширсин. Агар тошма бутун танага ёйилган бўлса, руҳоний уни пок деб эълон қилсин. Ҳамма тери бирдай оқаргани учун, бундай одам пок ҳисобланади.</verse>
				<verse number="14">Борди–ю, унинг баданида очиқ яра ҳосил бўлса, ўша одам ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="15">Руҳоний очиқ ярани кўрсин ва у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Очиқ яра ҳаромдир, бу тери касаллигининг белгисидир.</verse>
				<verse number="16">Лекин очиқ яра тузалиб, оқарса ўша одам руҳонийнинг олдига келсин.</verse>
				<verse number="17">Руҳоний уни кўрсин. Агар яра ҳақиқатан ҳам оқарган бўлса, руҳоний касал одамни пок деб эълон қилсин. Шунда у пок бўлади.</verse>
				<verse number="18">Агар бирортасининг баданига чипқон чиқиб, битган бўлса–ю,</verse>
				<verse number="19">лекин чипқон ўрнида оқ шиш ёки қизғиш–оқ доғ пайдо бўлса, у одам руҳонийга кўринсин.</verse>
				<verse number="20">Руҳоний уни кўрсин. Агар доғ тери остига ўтган бўлса ва туклари оқариб қолган бўлса, руҳоний ўша одамни ҳаром деб эълон қилсин. Демак, чипқон ўрнида тери касаллиги ҳосил бўлган.</verse>
				<verse number="21">Лекин руҳоний уни текширганда, доғ устидаги туклар оқармаган, доғ терининг остига ўтмаган ва тузала бошлаган бўлса, руҳоний ўша одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин.</verse>
				<verse number="22">Агар доғ терига ёйилиб кетса, руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Бу тери касаллигидир.</verse>
				<verse number="23">Борди–ю, доғ ўзгармаса ва ёйилмаса, чипқоннинг чандиғи бўлади, холос. Руҳоний бу одамни пок деб эълон қилсин.</verse>
				<verse number="24">Агар бирортаси куйиб қолса ва куйган жойининг ранги ўзгариб, қизғиш–оқ ёки оппоқ тусга кирса,</verse>
				<verse number="25">руҳоний куйган жойни текширсин. Агар куйган жой устидаги туклар оқариб қолган бўлса ва доғ тери остига ўтган бўлса, демак, куйган жой ўрнида тери касаллиги ҳосил бўлган. Руҳоний бу одамни ҳаром, деб эълон қилсин.</verse>
				<verse number="26">Лекин руҳоний уни текширганда туклар оқармаган ва доғ тери остига ўтмаган бўлса, бунинг устига доғ тузала бошлаган бўлса, руҳоний у одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин.</verse>
				<verse number="27">Еттинчи куни руҳоний у одамни кўрсин. Агар доғ терига ёйилган бўлса, руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Бу тери касаллигидир.</verse>
				<verse number="28">Борди–ю, доғ ўзгармаса ва атрофдаги терига ёйилмаса, бунинг устига тузала бошлаган бўлса, демак, бу куйиш натижасида пайдо бўлган шишдир. Руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. Бу куйган жойнинг изидир.</verse>
				<verse number="29">Агар эркак ёки аёлнинг бошига ё жағига яра чиқса,</verse>
				<verse number="30">руҳоний ярани текширсин. Яра терининг остига ўтган бўлса ва яра устидаги туклар сарғайиб, нимжон бўлиб қолган бўлса, руҳоний ўша эркак ёки аёлни ҳаром деб эълон қилсин. Демак, унинг боши ёки жағига қичитма чиққан, бу тери касаллигидир.</verse>
				<verse number="31">Агар руҳоний қичитмани текширганда яра терининг остига ўтмаган бўлса, лекин яранинг устида соғлом туклар бўлмаса, руҳоний қичитмага чалинган бу одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин.</verse>
				<verse number="32">Еттинчи куни руҳоний қичитмани яна кўрсин. Агар қичитма ёйилмаган бўлса, унинг устида сарғиш туклар бўлмаса, яра терининг остига ўтмаган бўлса,</verse>
				<verse number="33">касал одам ҳамма сочини қирсин, лекин қичитма бор жойига тегмасин. Сўнг руҳоний уни яна етти кунга ёлғизлатиб қўйсин.</verse>
				<verse number="34">Еттинчи куни руҳоний қичитмани кўрсин. Агар қичитма ёйилмаган ва терининг остига ўтмаган бўлса, руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. У одам кийимларини ювсин, шунда у пок бўлади.</verse>
				<verse number="35">Борди–ю, руҳоний уни пок деб эълон қилгандан кейин қичитма ёйилса,</verse>
				<verse number="36">руҳоний у одамни яна текширсин. Агар қичитма ҳақиқатан ҳам ёйилган бўлса, сарғиш тукни қидиришнинг ҳожати йўқ. У одам ҳаромдир.</verse>
				<verse number="37">Борди–ю, руҳонийнинг назарида қичитма ўзгармаган бўлса ва унинг устида қора туклар ўса бошлаган бўлса, қичитма тузалган бўлади. Руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин.</verse>
				<verse number="38">Агар эркак ёки аёлнинг баданида оқ доғлар пайдо бўлса,</verse>
				<verse number="39">руҳоний ўша одамни текширсин. Агар бу доғлар кўринар–кўринмас оқишроқ тусда бўлса, бу бор–йўғи тошмадир. Бундай одам покдир.</verse>
				<verse number="40">Агар одамнинг сочи тўкилган бўлса, у одам кал, лекин пок ҳисобланади.</verse>
				<verse number="41">Бошнинг олд томонидаги ва чаккаларидаги сочлари тўкилган бўлса, у одам кал бўлгани билан пок ҳисобланади.</verse>
				<verse number="42">Борди–ю, бошнинг кал жойида қизғиш–оқ доғ пайдо бўлса, бу тери касаллигидир.</verse>
				<verse number="43">Руҳоний уни кўрсин. Агар шиш ҳақиқатан тери касаллиги сингари қизғиш–оқ тусда бўлса,</verse>
				<verse number="44">демак, одам касалланган, у ҳаромдир. Бошидаги яраси туфайли руҳоний уни ҳаром деб эълон қилсин.</verse>
				<verse number="45">Бундай ёмон тери касалликларидан бирига чалинган одам кийимларини йиртсин, сочини тўзсин, юзининг қуйи қисмини беркитсин. Сўнг: “Ҳаром! Ҳаром!” деб бақирсин.</verse>
				<verse number="46">У одам касаллиги давомида ҳаром ҳисобланади. У алоҳида, қароргоҳдан ташқарида яшасин.</verse>
				<verse number="47">Агар кийимни моғор боссa, жун ёки зиғир матосидан тикилган кийимни,</verse>
				<verse number="48">жун ёки зиғирдан тўқилган матони, чармни ё чармдан ясалган буюмни</verse>
				<verse number="49">босган ўша моғор кўкимтир ёки қизғиш рангда бўлса, бу ёйиладиган замбуруғдир, уни руҳонийга кўрсатиш лозим.</verse>
				<verse number="50">Руҳоний моғорни текширсин, сўнг зарарланган нарсани етти кунга олиб қўйсин.</verse>
				<verse number="51">Еттинчи куни руҳоний уни яна кўрсин. Агар моғор кийимга, тўқилган матога ё чармдан ясалган ҳар қандай буюмга ёйилган бўлса, бу ёйиладиган замбуруғдир. Зарарланган нарса ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="52">Руҳоний ўша нарсани куйдирсин. Буюм ёйиладиган замбуруғ билан зарарлангани учун уни куйдириб юбориш керак.</verse>
				<verse number="53">Борди–ю, моғор кийимга, матога ёки чармга ёйилмаган бўлса,</verse>
				<verse number="54">руҳоний зарарланган ўша нарсани ювдирсин. Сўнг уни яна етти кунга олиб қўйсин.</verse>
				<verse number="55">Руҳоний ювилган ўша нарсани яна текширсин. Агар моғорлаган жойнинг ранги ўзгармаган бўлса, моғор ёйилмаган тақдирда ҳам ҳаром ҳисобланади. Нарсанинг моғорлаган жойи ички ёки ташқи томонида бўлишидан қатъий назар, уни куйдириб юборинг.</verse>
				<verse number="56">Борди–ю, руҳоний ювилган нарсани текширганда моғорнинг ранги ўчган бўлса, руҳоний кийим, мато ёки чармдаги моғорлаган жойни юлиб олсин.</verse>
				<verse number="57">Агар моғор ўша нарсада яна пайдо бўлса, замбуруғ яна кўпайишни бошлагандир, нарсанинг эгаси уни куйдириб юборсин.</verse>
				<verse number="58">Борди–ю, ювилгандан кейин нарсадаги моғор кетса, уни иккинчи марта ювинг ва у пок бўлади.</verse>
				<verse number="59">Жун ёки зиғир матосидан тикилган кийимда, жун ёки зиғирдан тўқилган матода ва чармдан ясалган ҳар қандай буюмда ҳосил бўлган ёйиладиган замбуруғга оид қоидалар шулардан иборатдир. Булар сизларга ҳалолни ҳаромдан ажрата олишингиз учун хизмат қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога</verse>
				<verse number="2">хаста одамнинг покланиш маросимига оид қуйидаги қоидаларни берди: тери касаллигидан фориғ бўлган одамни руҳонийнинг олдига олиб келинг.</verse>
				<verse number="3">Руҳоний уни қароргоҳдан ташқарида кўрсин. Агар ўша одам ҳақиқатан ҳам қасаллигидан фориғ бўлган бўлса,</verse>
				<verse number="4">руҳоний уни поклаш учун иккита ҳалол тирик қушни, садр ёғочини, қирмизи ипни ва иссоп ўтининг бир тутамини келтирсин.</verse>
				<verse number="5">Руҳонийнинг амрига биноан қушларнинг биттаси янги булоқ суви солинган сопол идиш устида бўғизлансин.</verse>
				<verse number="6">Сўнг руҳоний тирик қушни, садр ёғочини, қирмизи ипни ва иссопни олиб, булоқ суви устида бўғизланган қушнинг қонига ботирсин.</verse>
				<verse number="7">Кейин қонни тери касаллигидан покланадиган одамнинг устига етти марта сепсин. Руҳоний ўша одамни пок, деб эълон қилсин ва тирик қушни далага қўйиб юборсин.</verse>
				<verse number="8">Покланадиган одам кийимларини ювсин. Ҳамма сочини қириб ташаб, ювинсин, шунда у пок бўлади. Шундан кейин у қароргоҳга кирсин, лекин етти кун давомида чодирининг ташқарисида яшасин.</verse>
				<verse number="9">Еттинчи куни у яна сочини, соқолини, қошларини ва ҳамма тукларини қирсин. Сўнг кийимларини ювиб, ўзи ҳам ювинсин, шунда у пок бўлади.</verse>
				<verse number="10">Саккизинчи куни у иккита нуқсонсиз қўчқор қўзини ва битта бир ёшли нуқсонсиз урғочи қўзини, дон назри сифатида зайтун мойи қўшилган ўн икки коса сифатли унни ва бир коса зайтунмойини олиб келсин.</verse>
				<verse number="11">Покланиш маросимини олиб бораётган руҳоний покланадиган одамни ва унинг олиб келган қурбонлигу назрлариниЭгамизнинг олдига, Учрашув чодири кираверишига қўйсин.</verse>
				<verse number="12">Сўнг қўзининг биттасини бир коса зайтун мойи билан бирга айб қурбонлиги сифатида келтирсин. Ўша нарсаларни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиб, юқорига кўтарсин.</verse>
				<verse number="13">У қўзини муқаддас жойда, гуноҳ қурбонлиги ва куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда сўйсин. Айб қурбонлиги гуноҳ қурбонлиги сингари руҳонийга тегишлидир. Бу қурбонлик ниҳоятда муқаддасдир.</verse>
				<verse number="14">Руҳоний айб қурбонлигининг қонидан олиб, покланаётган одамнинг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига ва ўнг оёғининг бош бармоғига суртсин.</verse>
				<verse number="15">Сўнг косадаги зайтун мойидан олиб, ўз қўлининг чап кафтига қуйсин.</verse>
				<verse number="16">Ўнг қўлининг бармоғини чап кафтидаги зайтун мойига ботириб, етти марта Эгамизнинг олдида сепсин.</verse>
				<verse number="17">Чап кафтида қолган зайтун мойидан покланаётган одамнинг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўли бош бармоғига ва ўнг оёғи бош бармоғига — айб қурбонлигининг қони суртилган жойга суртсин.</verse>
				<verse number="18">Ортиб қолган мойни эса покланаётган одамнинг бошига суртсин. Шу йўсин, руҳоний покланиш маросимини ўтказсин.</verse>
				<verse number="19">Кейин руҳоний гуноҳ қурбонлигини келтириб, покланиш маросимини ўтказсин. У куйдириладиган қурбонликни сўйиб,</verse>
				<verse number="20">дон назри билан бирга қурбонгоҳ устида куйдирсин. Руҳоний шу йўсин покланиш маросимини ўтказсин, шунда касалликдан фориғ бўлган одам пок бўлади.</verse>
				<verse number="21">Борди–ю, у одам камбағал бўлиб, буларни қурбонлик қилишига қурби етмаса, у покланиши учун юқорига кўтариладиган айб қурбонлиги сифатида битта қўчқор қўзини, дон назри учун зайтун мойи қўшилган тўрт коса сифатли унни ва бир коса зайтун мойини олиб келсин.</verse>
				<verse number="22">Булардан ташқари, имкониятига кўра иккита каптарни ёки иккита мусичани олиб келсин. Бири гуноҳ қурбонлиги, иккинчиси куйдириладиган қурбонлик учундир.</verse>
				<verse number="23">У бу нарсаларни саккизинчи куни покланиш учун Учрашув чодири кираверишига, Эгамизнинг олдига олиб келиб, руҳонийга берсин.</verse>
				<verse number="24">Руҳоний айб қурбонлиги учун келтирилган қўзини ва бир коса зайтун мойини олиб, Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун Эгамизнинг олдида юқорига кўтарсин.</verse>
				<verse number="25">Сўнг қўзини сўйсин, қонидан олиб, покланаётган одамнинг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига ва ўнг оёғининг бош бармоғига суртсин.</verse>
				<verse number="26">Кейин руҳоний чап қўлининг кафтига зайтун мойидан қуйсин.</verse>
				<verse number="27">Ўнг қўлининг бармоғи билан ўша мойни етти марта Эгамизнинг олдида сепсин.</verse>
				<verse number="28">Сўнг қўлидаги мойдан покланаётган одамнинг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига ва ўнг оёғининг бош бармоғига — айб қурбонлигининг қони суртилган жойга суртсин.</verse>
				<verse number="29">Қўлидаги ортиб қолган мойни покланаётган одамнинг бошига суртсин. Шу йўл билан руҳоний покланиш маросимини ўтказсин.</verse>
				<verse number="30">Сўнг руҳоний каптарларни ёки мусичаларни қурбон қилсин.</verse>
				<verse number="31">Биттасини гуноҳ қурбонлиги, иккинчисини куйдириладиган қурбонлик қилиб, дон назри билан бирга келтирсин. Шундай қилиб, руҳоний покланиш маросимини ўтказсин.</verse>
				<verse number="32">Бу қоидалар тери касаллигидан фориғ бўлган, лекин покланиш маросими учун керакли қурбонликларни келтиришга қурби етмаган одам учундир.</verse>
				<verse number="33">Мусо билан Ҳорунга Эгамиз</verse>
				<verse number="34">моғор босган уйларга оид қуйидаги қонунларни берди: Эгамиз сизларга мулк қилиб берадиган Канъон юртига борганингиздан кейин сизларга қарашли юртдаги уйни моғор бостириши мумкин.</verse>
				<verse number="35">Шунда хонадон соҳиби руҳонийнинг олдига бориб: “Уйимни моғор босганга ўхшайди”, — деб айтсин.</verse>
				<verse number="36">Уйдаги нарсалар ҳаром деб эълон қилинмаслиги учун, руҳоний моғорни кўришга киришдан олдин, уйдаги ҳамма нарсаларни чиқартиришни буюрсин. Шундан сўнг уйни кўздан кечириш учун ичкарига кириб,</verse>
				<verse number="37">моғор босган деворларни кўрсин. Агар моғорнинг кўкимтир ёки қизғиш доғлари бўлиб, деворга чуқур ботиб кирган бўлса,</verse>
				<verse number="38">руҳоний ташқарига чиқиб, уйни етти кунга беркитиб қўйсин.</verse>
				<verse number="39">Еттинчи куни руҳоний қайтиб келиб, уйни яна кўрсин. Агар моғор деворга ёйилиб кетган бўлса,</verse>
				<verse number="40">руҳоний моғор ёйилган девордаги тошларни кўчиртириб, шаҳар ташқарисидаги ҳаром жойга олиб бориб ташлашни буюрсин.</verse>
				<verse number="41">Сўнг уй ичкарисидаги деворларнинг сувоғини кўчиртириб, шаҳар ташқарисидаги ҳаром жойга чиқартириб ташлатсин.</verse>
				<verse number="42">Кўчириб олинган тошлар ўрнига бошқа тошлар қўйдириб, уйнинг ичини янгидан сувоқ қилдирсин.</verse>
				<verse number="43">Агар шундан кейин ҳам уйни моғор босса,</verse>
				<verse number="44">руҳоний келиб уйни кўрсин. Моғор деворларга ёйилган бўлса, бу ёйиладиган замбуруғдир. Уй ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="45">Уй бузиб ташлансин, унинг тош, ёғоч ва сувоғини шаҳар ташқарисидаги ҳаром жойга олиб чиқиб ташлашсин.</verse>
				<verse number="46">Уй ёпиқ пайтида у ерга кирган ҳар қандай одам кечгача ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="47">Ўша уйда ухлаган ёки у ерда овқатланган ҳар қандай одам кийимларини ювсин.</verse>
				<verse number="48">Борди–ю, уй янгидан сувоқ қилингандан кейин руҳоний келиб, уйни кўрганда деворларни моғор босмаган бўлса, руҳоний уйни пок деб эълон қилсин. Моғор йўқ бўлган бўлади.</verse>
				<verse number="49">Уйни поклаш учун руҳоний иккита қушни, садр ёғочини, қиримизи ипни ва иссоп ўтининг бир тутамини олсин.</verse>
				<verse number="50">Қушнинг бирини сопол идишдаги янги булоқ сув устида сўйсин.</verse>
				<verse number="51">Сўнг садр ёғочини, иссопнинг тутамини, қирмизи ипни ва тирик қушни олиб, уларни булоқ суви устида бўғизланган қушнинг қонига ботирсин–да, уйга етти марта сепсин.</verse>
				<verse number="52">Шу йўл билан уйни поклагандан кейин,</verse>
				<verse number="53">тирик қушни шаҳар чеккасига олиб чиқиб, далага қўйиб юборсин. Шу тариқа руҳоний уй учун поклаш маросимини ўтказсин, шунда уй пок бўлади.</verse>
				<verse number="54">Тери касаллигига ва ёйиладиган замбуруғларга оид қоидалар шудир. Бу қоидалар теридаги қичитманинг,</verse>
				<verse number="55">уй ва кийимлардаги моғорларнинг, теридаги шиш, тошма ёки доғларнинг</verse>
				<verse number="56">ҳалол ёки ҳаром эканлигини билиш учун хизмат қилади. Хуллас, тери касаллиги ва ёйиладиган замбуруғларга оид қоидалар шулардан иборат.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо ва Ҳорун орқали</verse>
				<verse number="2">Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: касаллик туфайли бирор эркакнинг жинсий аъзосидан ажралмалар оқса, у одам ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="3">Ажралма оқиши давом этса ҳам, йўли ёпилгандан тана ичида қолса ҳам, одам ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="4">Бундай одам тўшакка ётса, тўшак ҳаром бўлади, ўтирган ҳар қандай жой ҳам ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="5">Унинг тўшагига теккан ҳар қандай одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="6">Ажралмаси оққан одам ўтирган жойга ким ўтирса, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="7">Ажралмаси оққан одамга теккан ҳар ким кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="8">Ажралмаси оққан одам пок одамга тупурса, у одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="9">Ажралмаси оққан одам эгарда ўтирган бўлса, эгар ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="10">Бундай одамнинг ўтирган нарсасига теккан ҳар ким кечгача ҳаром бўлади. Ким ўша нарсани кўтариб борса, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="11">Ажралмаси оққан одам қўлини ювмасдан кимга тегса, ўша одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="12">Ажралмаси оққан одам теккан ҳар қандай сопол идиш синдириб ташлансин, ёғоч идиш эса ювилсин.</verse>
				<verse number="13">Ажралмаси оққан одам касаллигидан халос бўлгач, етти кун кутсин. Сўнг кийимларини ювиб, булоқ сувида ювинсин ва у пок бўлади.</verse>
				<verse number="14">Саккизинчи куни у иккита каптар ёки иккита мусичани Эгамизнинг олдига, Учрашув чодири кираверишига олиб келиб, руҳонийга берсин.</verse>
				<verse number="15">Руҳоний қушларнинг биттасини гуноҳ қурбонлиги, иккинчисини эса куйдириладиган қурбонлик қилсин. Шу тариқа руҳоний ажралмаси оққан одамни Эгамизнинг олдида ҳаромлигидан покласин.</verse>
				<verse number="16">Агар бирор эркакдан маний оқса, у бутун баданини ювсин. У кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="17">Маний теккан ҳар қандай кийим ва чарм ювилсин, ўша нарсалар кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="18">Эркак аёл билан ётгандан кейин, эркакдан маний оқса, иккови ҳам ювинишсин. Улар кечгача ҳаром бўладилар.</verse>
				<verse number="19">Аёл киши ҳайз кўриб, баданидан қон оққанда, у етти кун давомида ҳаром ҳисобланади. Унга теккан одам ҳам кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="20">Аёл ҳаромлигида ётган ва ўтирган ҳамма нарса ҳаромдир.</verse>
				<verse number="21">Унинг тўшагига теккан одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин. У кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="22">Аёл ўтирган буюмга теккан одам ҳам кийимларини ювиб, ўзи ҳам ювинсин. У кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="23">Борди–ю, аёлнинг тўшаги ёки ўтирган буюми устида бирон нарса бўлса, ўша нарсага теккан одам ҳам кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="24">Агар эркак ҳайз кўрган аёл билан ётса, аёлнинг ҳаромлиги эркакка ўтган бўлади. Эркак ҳам етти кун давомида ҳаром бўлиб, у ётган ҳар бир тўшак ҳаром ҳисобланади.</verse>
				<verse number="25">Агар аёлнинг ҳайз кўрган пайтдан ташқари қони келса ва бу аҳвол узоқ вақт давом этса ёки ҳайз кўрган даври чўзилиб кетса, аёл қон тўхтагунча ҳаром ҳисобланади. Ҳайз кўрган кунларидай ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="26">Ўша вақт давомида аёл ётган ҳар қандай тўшак ва ўтирган ҳар қандай буюм, ҳайз кўрган кунларидай ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="27">Ўша нарсаларга теккан одам ҳаром ҳисобланади. У кийимларини ювиб, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="28">Аёлнинг қони тўхтаса, орадан етти кун ўтсин. Шундан кейин у пок бўлади.</verse>
				<verse number="29">Саккизинчи куни у иккита каптар ёки иккита мусичани Учрашув чодирининг кираверишига олиб келиб, руҳонийга берсин.</verse>
				<verse number="30">Руҳоний қушлардан биттасини гуноҳ қурбонлиги, иккинчисини куйдириладиган қурбонлик қилсин. Шу йўсин руҳоний ҳайз кўрган аёлни ҳаромлигидан покласин.</verse>
				<verse number="31">Хуллас, Исроил халқини ҳаромликдан сақланглар. Тағин улар ҳаромлиги билан ораларидаги Муқаддас чодиримни булғаб қўйиб, нобуд бўлмасинлар.</verse>
				<verse number="32">Бу қоидалар жинсий аъзосидан маний оққан эркакларга,</verse>
				<verse number="33">ҳайз кўрган аёлларга, ҳар қандай ажралмаси оққан эркагу аёлларга ва аёлнинг ҳаромлиги даврида у билан ётган эркакларга тааллуқлидир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Ҳоруннинг икки ўғли Эгамиз амр этмаган бегона оловни олиб келиб, нобуд бўлганларидан сўнг, Эгамиз Мусога гапириб,</verse>
				<verse number="2">шундай деди: “Аканг Ҳорунга айт, у ички парда орқасидаги Энг муқаддас хонага хоҳлаган пайтида кирмасин. У ердаги аҳд сандиғининг қопқоғи олдига бормасин. Акс ҳолда у нобуд бўлади. Зотан Мен ўша қопқоқ устида булут орасида зоҳир бўламан.”</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Мусога қуйидаги қоидаларни берди: Ҳорун Муқаддас хонага киришидан олдин битта буқани гуноҳ қурбонлиги ва битта қўчқорни куйдириладиган қурбонлик қилиши лозим.</verse>
				<verse number="4">У устига зиғир матосидан тикилган муқаддас кўйлакни, ичидан зиғир иштонни кийиб олсин, белига зиғир белбоғ боғлаб, бошига зиғир матосидан салла тақиб олсин. Бу муқаддас либослардир. Шунинг учун у бу либосларни кийишдан олдин ювинсин, шундан сўнггина уларни кийсин.</verse>
				<verse number="5">Сўнг Исроил жамоасидан гуноҳ қурбонлиги учун иккита такани ва куйдириладиган қурбонлик учун битта қўчқорни олсин.</verse>
				<verse number="6">Ҳорун ўзини ва хонадонини гуноҳдан поклаш учун буқани гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирсин.</verse>
				<verse number="7">Сўнг иккита такани Учрашув чодири кираверишига етаклаб келиб, Эгамизга тақдим қилсин.</verse>
				<verse number="8">Ўша ерда иккала така учун қуръа ташласин, қайси бирини Эгамизга қурбонлик қилишни ва қайси бирини қўйиб юборишни аниқласин.</verse>
				<verse number="9">Ҳорун қуръа бўйича Эгамизга тегишли такани келтириб, гуноҳ қурбонлиги қилсин.</verse>
				<verse number="10">Қўйиб юбориладиган такани эса тириклайин Эгамизнинг олдига олиб келсин. Бу така халқни гуноҳдан поклаш учун чўлга ҳайдаб юборилади.</verse>
				<verse number="11">Ҳорун ўзини ва хонадонини гуноҳдан поклаш учун олиб келган буқани сўйиб, гуноҳ қурбонлиги қилсин.</verse>
				<verse number="12">Сўнг оташкурагига Эгамиз олдида турган қурбонгоҳдаги чўғлардан солсин. Икки ҳовуч туйилган хушбўй тутатқидан олиб, ички парда орқасидаги Энг муқаддас хонага кирсин.</verse>
				<verse number="13">Бу тутатқиларни Эгамизнинг олдида ёниб турган чўғлар устига ташласин. Тутатқидан ҳосил бўлган булут аҳд сандиғининг қопқоғини беркитади. Шунда Ҳорун ўлмайди.</verse>
				<verse number="14">Ҳорун буқанинг қонидан олиб, бармоғи билан қопқоққа бир марта сепсин, сўнг қопқоқнинг олдида етти марта сепсин.</verse>
				<verse number="15">Сўнгра халқни гуноҳларидан поклаш учун такани сўйсин. Қонидан Энг муқаддас хонага олиб кирсин. Буқанинг қонини сепгандай таканинг қонини ҳам қопқоқнинг олд томонига ва унинг олдида сепсин.</verse>
				<verse number="16">Шу тариқа у Энг муқаддас хонани Исроил халқининг нопокликларидан, итоатсизликларидан ва гуноҳларидан поклаш учун маросим ўтказсин. Бутун Учрашув чодири учун ҳам, шу сингари поклаш маросимини ўтказсин. Чунки бу чодир булғанган халқ орасида ўрнатилгандир.</verse>
				<verse number="17">Ҳорун Энг муқаддас хонага кириб, ўзини, хонадонини ва Исроил жамоасини гуноҳдан поклаб чиқмагунча ҳеч ким Учрашув чодирига кирмасин.</verse>
				<verse number="18">Сўнг Ҳорун ташқарига чиқиб, Эгамиз олдида турган қурбонгоҳни поклаш учун маросим ўтказсин. Буқанинг ва таканинг қонидан олиб, қурбонгоҳнинг ҳар бир шохига суртиб чиқсин.</verse>
				<verse number="19">Қурбонгоҳга етти марта бармоғи билан қонни сепсин. Шу йўл билан қурбонгоҳни Исроил халқининг нопокликларидан поклаб, муқаддас қилсин.</verse>
				<verse number="20">Ҳорун Энг муқаддас хона, Учрашув чодири ва қурбонгоҳ учун поклаш маросимини ўтказиб бўлгач, тирик такани етаклаб келсин.</verse>
				<verse number="21">У иккала қўлини таканинг бошига қўйсин, Исроил халқининг ҳамма ҳақсизликларини, ҳамма итоатсизликларини ва ҳамма гуноҳларини бирма–бир эътироф этиб, таканинг бошига юкласин. Такани чўлга ҳайдаб юбориш учун масъул бўлган одам такани олиб кетсин.</verse>
				<verse number="22">Ўша одам такани чўлга қўйиб юборгандан кейин, така ўзи билан халқнинг гуноҳларини кимсасиз жойга олиб кетади.</verse>
				<verse number="23">Шундан кейин Ҳорун Учрашув чодирига кириб, Энг муқаддас хонага кийиб кирган зиғир матосидан тикилган либосларини ечсин–да, уларни ўша ерда қолдирсин.</verse>
				<verse number="24">У муқаддас жойда бутун баданини ювиб, кундалик руҳоний кийимларини кийиб олсин. Сўнг ташқарига чиқиб, ўзининг ва халқнинг куйдириладиган қурбонликларини адо этсин. Шу тариқа ўзини ҳам, халқни ҳам гуноҳдан покласин.</verse>
				<verse number="25">Гуноҳ қурбонлигининг ёғини қурбонгоҳ устида куйдирсин.</verse>
				<verse number="26">Қўйиб юбориладиган такани чўлга ҳайдаб юборган одам кийимларини ва бутун баданини ювсин. Шундан сўнггина у қароргоҳга кира олади.</verse>
				<verse number="27">Гуноҳ қурбонлиги қилинган ва қони Исроил халқини гуноҳдан поклаш учун Энг муқаддас хонага олиб кирилган буқа ва таканинг танаси қароргоҳнинг ташқарисига олиб чиқилсин. Буларнинг териси, танаси ва ичак–човоқлари куйдириб юборилсин.</verse>
				<verse number="28">Буларни куйдирган одам кийимларини ва бутун баданини ювсин. Шундан сўнггина у қароргоҳга кира олади.</verse>
				<verse number="29">Қуйидагилар сизлар учун доимий қонун–қоида бўлсин: еттинчи ойнинг ўнинчи кунида рўза тутинглар, ҳеч қандай иш қилманглар. Бу Исроил халқига ва орангиздаги мусофирларга бирдай тааллуқлидир.</verse>
				<verse number="30">Зотан ўша куни руҳоний сизларни гуноҳларингиздан поклайди. Шунда сизлар Эгамиз олдида барча гуноҳларингиздан фориғ бўласизлар.</verse>
				<verse number="31">Ўша кун сизлар учун дам олиш Шаббат кунидир, рўза тутинглар. Бу сизлар учун доимий қонун–қоида бўлсин.</verse>
				<verse number="32">Бобоси Ҳорун ўрнига олий руҳонийликка бағишланиб, мой суртилган руҳоний муқаддас зиғир либосларини кийиб, сизларни гуноҳларингиздан покласин.</verse>
				<verse number="33">У Энг муқаддас хонани, Учрашув чодирини, қурбонгоҳни, руҳонийларни ва бутун Исроил жамоасини поклаш учун маросим ўтказсин.</verse>
				<verse number="34">Йилда бир марта Исроил халқи барча гуноҳларидан поклансин. Бу сизлар учун доимий қонун–қоида бўлсин. Эгамиз нимани амр этган бўлса, Мусо ҳаммасини адо этди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">Ҳорунга, унинг ўғилларига ва жамики Исроил халқига қуйидаги амрларни берди:</verse>
				<verse number="3">агар Исроил халқидан бирортаси қароргоҳда ёки қароргоҳ ташқарисида буқа, қўзи ёки эчкини қурбонлик қилсаю,</verse>
				<verse number="4">уни Эгамизга тақдим қилиш учун Учрашув чодири кираверишига олиб келмаса, ўша одам қон тўккани учун айбдор ҳисоблансин. Қон тўккан бу одам халқ орасидан йўқ қилинсин.</verse>
				<verse number="5">Бу қоида Исроил халқининг далаларда қурбонликлар қилишларига чек қўяди. Улар қурбонликларини руҳонийга, Учрашув чодири кираверишига олиб келадиган бўлишади ва қурбонликларини тинчлик қурбонлиги қилиб, Эгамизга бағишлашади.</verse>
				<verse number="6">Руҳоний қурбонликнинг қонини Учрашув чодирига кираверишда турган Эгамизнинг қурбонгоҳига сепсин. Сўнг Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун қурбонликнинг ёғини куйдирсин.</verse>
				<verse number="7">Бундан буён Исроил халқи ўз қурбонликларини эчки жинларига келтирмасин, шу йўсин Эгамизга бевафолик қилмасин. Бу қоидага улар доимо, авлодлари оша риоя қилишсин.</verse>
				<verse number="8">Исроил халқидан ёки уларнинг ораларида истиқомат қилаётган мусофирлардан бирортаси қуйдириладиган ва бошқа қурбонликлар қилсаю,</verse>
				<verse number="9">ўшаларни Эгамизга назр қилиш учун Учрашув чодири кираверишига олиб келмаса, у одам халқ орасидан йўқ қилинсин.</verse>
				<verse number="10">Агар Исроил халқидан ёки уларнинг ораларида истиқомат қилаётган мусофирлардан бирортаси қони чиқарилмаган гўштни еса, Эгамиз қон истеъмол қилган ўша одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юборади.</verse>
				<verse number="11">Зотан жонзотнинг жони унинг қонидир. Эгамиз қонни сизларга қурбонгоҳ устида гуноҳларингизни ювиш учун берган. Жон ато этадиган қон сизларни гуноҳларингиздан поклайди.</verse>
				<verse number="12">Шунинг учун Эгамиз Исроил халқига: “Қони чиқарилмаган гўштни зинҳор истеъмол қилманг, ораларингизда яшаётган мусофир ҳам қонни истеъмол қилмасин.” — деб айтган.</verse>
				<verse number="13">Овланган ҳалол ҳайвон ёки қушнинг қонини чиқаринглар. Қонни тупроқ билан кўмиб қўйинглар. Бу қоида Исроил халқига ва уларнинг орасида истиқомат қилаётган мусофирларга тааллуқлидир.</verse>
				<verse number="14">Ҳар бир жонзотнинг жони унинг қонидир. Шу боис Эгамиз Исроил халқига айтди: “Қони чиқарилмаган гўштни еманглар. Зотан ҳар бир жонзотнинг жони қондадир. Қон истеъмол қилган одам халқи орасидан йўқ қилинсин.”</verse>
				<verse number="15">Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиб ташлаган жониворнинг гўштини еган ҳар бир одам, Исроил халқидан ёки бошқа халқдан бўлишидан қатъий назар, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин. У кечгача ҳаром бўлиб, сўнг яна пок бўлади.</verse>
				<verse number="16">Борди–ю, у кийимларини ювмаса, ўзи ҳам ювинмаса, қилган гуноҳи учун жазога тортилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">Исроил халқига шундай деди: “Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="3">Сизлар яшаб юрган Миср халқининг одатларига ва Мен сизларни олиб бораётган Канъон юртидаги халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг удумларига эргашманглар.</verse>
				<verse number="4">Фақат Менинг қонунларимга итоат этинглар, қоидаларимни битта қолдирмай бажаринглар. Зотан Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="5">Қонун–қоидаларимга амал қилинглар. Уларга риоя қилган одам ҳаётдан баҳраманд бўлар. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="6">Туғишган яқин қариндошингиз билан ётманг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="7">Онангиз билан ётиб, отангизнинг шаънига доғ туширманг. У онангиз бўлгани учун у билан ётманг.</verse>
				<verse number="8">Отангизнинг хотини билан ётманг, бундай қилиб отангизнинг шаънига доғ туширманг.</verse>
				<verse number="9">Туғишган ёки ўгай опа–синглингиз билан ётманг. У отангизнинг қизи ёки онангизнинг қизи бўлишидан қатъий назар, сиз билан бир уйда катта бўлган ёки бошқа жойда ўсганидан қатъий назар, у билан ётманг.</verse>
				<verse number="10">Ўз неварангиз — ўғлингизнинг қизи ёки қизингизнинг қизи билан ётманг. Бундай қилиб ўз шаънингизга доғ туширманг.</verse>
				<verse number="11">Отангиздан туғилган, ўгай онангизнинг қизи билан ётманг, чунки у сизнинг ўгай синглингиздир.</verse>
				<verse number="12">Аммангиз билан ётманг, чунки у отангизнинг жигаридир.</verse>
				<verse number="13">Холангиз билан ётманг, чунки у онангизнинг жигаридир.</verse>
				<verse number="14">Амакингизнинг шаънига доғ тушириб, унинг хотини билан ётманг. Ахир, у сизнинг келин ойингиздир.</verse>
				<verse number="15">Келинингиз билан ётманг. У ўғлингизнинг хотинидир.</verse>
				<verse number="16">Ака–укангизнинг хотини билан ётманг. Бундай қилиб акангизнинг шаънига доғ туширманг.</verse>
				<verse number="17">Сиз бирор аёл билан ётган бўлсангиз, ўша аёлнинг қизи ёки қиз невараси билан ётманг. У ўғлининг қизи ёки қизининг қизи бўлишидан қатъий назар, у билан ётманг, улар қондошдир. Бундай қилиш бузуқликдир.</verse>
				<verse number="18">Хотинингизнинг синглисини хотинингизга кундош қилманг. Хотинингиз тирик экан, унинг синглиси билан ётманг.</verse>
				<verse number="19">Ҳайз кўриб ҳаром бўлган аёл билан ётманг.</verse>
				<verse number="20">Қўшнингизнинг хотини билан жинсий алоқа қилиб, ўзингизни булғаманг.</verse>
				<verse number="21">Болаларингизнинг бирортасини Мўлахгақурбонлик қилиб, Мен, Худойингизни бадном қилманг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="22">Аёл билан ётгандай, эркак киши билан ётманг. Бу жирканчдир.</verse>
				<verse number="23">Ҳайвон билан жинсий алоқа қилиб, ўзингизни булғаманг. Аёл киши ҳам ўзини ҳайвонга қўйиб бериб, у билан жинсий алоқа қилмасин. Бу Худо яратган тартибнинг бузилишидир.</verse>
				<verse number="24">Бундай ишлар қилиб ўзингизни булғаманг. Мен олдингиздан ҳайдаётган халқлар ана шундай ишлари туфайли булғанган эдилар.</verse>
				<verse number="25">Натижада бутун юрт ҳаром бўлиб кетди. Мен юртни жазоладим, юрт эса у ердаги халқларни қусиб юборди.</verse>
				<verse number="26">Сизлар Менинг қонун–қоидаларимга риоя қилинглар. Исроил халқидан бўлганлар ва орангизда яшаётган мусофирлар бундай жирканч ишларни қилмасин.</verse>
				<verse number="27">Зотан сизлардан олдин мана шу юртда яшаган халқлар бу жирканч ишларнинг ҳаммасини қилиб, юртни булғаган эдилар.</verse>
				<verse number="28">Агар сизлар ҳам юртни булғасангиз, бу юрт олдинги халқларни қусиб юборгандай сизларни ҳам қусиб юборади.</verse>
				<verse number="29">Бундай жирканч ишни қилган ҳар қандай одам халқ орасидан йўқ қилинсин.</verse>
				<verse number="30">Хуллас, талабларимни бажаринглар. Сизлардан олдин бу юртда қилинган жирканч ишларни қилиб, ўзингизни булғаманглар. Зотан Мен Эгангиз Худоман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">бутун Исроил жамоасига шундай деди: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен, Эгангиз Худо, муқаддасман.</verse>
				<verse number="3">Ҳар бирингиз ота–онангизни ҳурмат қилинг. Шаббат кунларимга риоя қилинг. Зотан Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="4">Бутларга сажда қилманг, ўзларингиз учун бутлар ясаманг. Мен Эгангиз Худоман.”</verse>
				<verse number="5">Тинчлик қурбонлигини Менга келтирганингизда қоидаларга риоя қилинг, токи қурбонлигингиз қабул бўлсин.</verse>
				<verse number="6">Қурбонликнинг гўштини қурбонлик қилинган куни ёки эртаси куни тановул қилинг. Учинчи куни ортиб қолган гўштни куйдиринг.</verse>
				<verse number="7">Борди–ю, қурбонликнинг гўшти учинчи куни ейилса, қурбонлигингиз булғанган ҳисобланиб, қабулга ўтмайди.</verse>
				<verse number="8">Ундан еган ҳар бир одам Менинг муқаддас деб билган нарсамни булғагани учун, жазога тортилсин. Бундай одам халқ орасидан йўқ қилинсин.</verse>
				<verse number="9">Далангиз ҳосилини ўрганингизда даланинг энг четидаги буғдойни ўрманг, ерга тушиб қолган буғдой бошоқларини ҳам терманг.</verse>
				<verse number="10">Узумзорингиз ҳосилини йиққанингиздан кейин, токларда қолиб кетган ва ерга тушиб қолган узум бошларини йиғиб олманг. Уларни камбағал ва мусофирларга қолдиринг. Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="11">Ўғирлик қилманг, алдаманг, бировга ёлғон гапирманг.</verse>
				<verse number="12">Менинг номим билан ёлғондакам онт ичманг. Шу орқали Мен, Худойингизни бадном қилманг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="13">Қўшнингизни товламанг, уни таламанг. Мардикорнинг ҳақини эрталабгача олиб қолманг.</verse>
				<verse number="14">Кар одамни қарғаманг. Кўр одамнинг йўлига тўсиқ қўйманг. Мен, Худойингиздан қўрқинг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="15">Ҳукм чиқарганда ҳақсизлик қилманг. Фақирнинг ёнини босманг, обрўли одамнинг ҳам кўнглига қараб иш тутманг. Қўшнингизни адолат билан ҳукм қилинг.</verse>
				<verse number="16">Одамлар орасида қўшнингизни ғийбат қилиб, унинг жонини хавф остига қўйманг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="17">Дилингизда биродарингизга қарши гина қилманг. Қўшнингизнинг айбини очиқ юзига солинг, шунда сиз унинг айби учун жазога тортилмайсиз.</verse>
				<verse number="18">Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг. Аксинча, ўзгани ўзингизни севгандай севинг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="19">Қонун–қоидаларимга риоя қилинг. Молингизни бошқа турдаги ҳайвонлар билан чатиштирманг. Далангизга икки хил уруғ сепманг. Устингизга икки хил ипдан тўқилган кийимни кийманг.</verse>
				<verse number="20">Агар эркак киши бошқа бировга унаштириб қўйилган чўри билан ётса, у келтирган зарарни тўлаши лозим. Чўри ҳали озодликка чиқарилмагани учун, уларга ўлим жазоси берилмасин.</verse>
				<verse number="21">Эркак айб қурбонлиги сифатида бир қўчқорни Учрашув чодири кираверишига олиб келиб, Менга тақдим қилсин.</verse>
				<verse number="22">Руҳоний қўчқорни айб қурбонлиги қилиб, ўша одамни Менинг олдимда гуноҳидан покласин. Шунда унинг қилган гуноҳи кечирилади.</verse>
				<verse number="23">Сизлар Канъон юртига кириб, турли хил мевали дарахтлар экканингиздан кейин, уч йил давомида уларнинг мевасидан еманг. Уларни ейиш ман этилсин.</verse>
				<verse number="24">Tўртинчи йили ҳамма мевалар шукрона назри сифатида Менга бағишлансин.</verse>
				<verse number="25">Бешинчи йили эса меваларини ейишингиз мумкин. Шундай қилсангиз, дарахтларингиз серҳосил бўлади. Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="26">Қони чиқарилмаган гўштни еманг. Таъбирчиларга эътиқод қилманг, фол очтирманг.</verse>
				<verse number="27">Чаккангиздаги сочларингизни қирманг, соқолингизнинг учини қирқманг.</verse>
				<verse number="28">Аза тутганингизда марҳум учун баданингизни кесманг, терингизни тешиб суръат солманг. Зеро, Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="29">Қизингизни фоҳишалик қилишига ундаб, уни булғаманг. Токи юрт зинога ботмасин, бузуқлик авж олмасин.</verse>
				<verse number="30">Менинг Шаббат кунларимга риоя қилинг, муқаддас маконимни иззат этинг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="31">Арвоҳ чақирувчиларнинг олдига борманг, фолбинларга маслаҳат солманг. Улар туфайли ўзингизни булғаманг. Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="32">Мўйсафидни кўрганингизда ўрнингиздан туринг, қариянинг ҳурматини жойига қўйинг. Мен, Худойингиздан қўрқинг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="33">Юртингизда яшаб юрган мусофирга зулм қилманг.</verse>
				<verse number="34">Унга ўз юртдошингиздай қаранг. Мусофирни ўзингизни севгандай севинг, чунки сизлар ҳам Миср юртида мусофир эдингизлар. Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="35">Узунликни, оғирликни ва миқдорни ўлчаганда ғирромлик қилманг.</verse>
				<verse number="36">Тарозингиз, қадоқ тошларингиз, ўлчов тоғораю косаларингиз тўғри бўлсин. Сизларни Миср юртидан олиб чиққан Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="37">Қонун–қоидаларимнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажаринглар. Мен Эгангизман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">Исроил халқига шундай деди: “Ўз боласини Мўлахгақурбонлик қилган ҳар қандай одамга, Исроил халқидан ёки юртингизда яшаган мусофир бўлишидан қатъий назар, ўлим жазоси берилсин. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин.</verse>
				<verse number="3">Мен Ўзим бундай одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юбораман, чунки у фарзандини Мўлахга қурбонлик қилиб, Муқаддас чодиримни булғаган бўлади, Мени, Муқаддас Худони бадном этган бўлади.</verse>
				<verse number="4">Борди–ю, жамоа бу одамнинг қилмишидан кўз юмиб, уни ўлдирмаса,</verse>
				<verse number="5">Мен Ўзим жамоага ва уларнинг барча хонадонларига қарши чиқаман. Уларни халқ орасидан йўқ қиламан. Менга бевафолик қилиб, Мўлахга сиғинадиган барча издошларини улар қатори қириб юбораман.</verse>
				<verse number="6">Агар бирор одам Менга бевафолик қилиб, арвоҳ чақирувчига ва фолбинга маслаҳат солса, Мен ўша одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юбораман.</verse>
				<verse number="7">Ўзларингизни Менга бағишланглар, муқаддас бўлинглар. Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="8">Қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажаринглар. Сизларни муқаддас қиладиган Эгангизман.</verse>
				<verse number="9">Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин. Унинг қони ўз гарданида қолади.</verse>
				<verse number="10">Агар эркак қўшнисининг хотини билан зино қилса, иккови ҳам ўлдирилсин.</verse>
				<verse number="11">Отасининг хотини билан ётган эркак отасининг шаънига доғ туширган бўлади. Бундай эркак ва аёл ўлдирилсин. Уларнинг қони ўз гарданида қолади.</verse>
				<verse number="12">Агар эркак ўз келини билан ётса, иккови ҳам ўлдирилсин. Улар Худо яратган тартибни бузган ҳисобланадилар. Уларнинг қони ўз гарданида қолади.</verse>
				<verse number="13">Агар эркак аёл билан ётгандай бошқа эркак билан ётса, уларнинг иккови жирканч иш қилган бўладилар. Иккови ҳам ўлдирилсин, уларнинг қони ўз гарданида қолади.</verse>
				<verse number="14">Агар эркак хотин олиб, хотинининг онасига ҳам уйланса, у бузуқлик қилган бўлади. Уларнинг учалови ҳам тириклайин оловга ташлансин. Орангиздан бузуқликни йўқ қилинг.</verse>
				<verse number="15">Агар эркак ҳайвон билан жинсий алоқа қилса, у ўлим жазосини олсин. Ҳайвон ҳам ўлдирилсин.</verse>
				<verse number="16">Агар аёл ҳайвоннинг олдига бориб жинсий алоқа қилса, аёлни ҳам, ҳайвонни ҳам ўлдиринг. Уларнинг қони ўз гарданида қолади.</verse>
				<verse number="17">Агар эркак ўз синглисига — отасининг ёки онасининг қизига уйланиб, у билан қовушса, шармандаликка йўл қўйган бўлади. Уларнинг иккови ҳам халқнинг кўзи олдида йўқ қилинсин. У синглисининг шаънига доғ туширгани учун жазога тортилсин.</verse>
				<verse number="18">Агар эркак ҳайз кўрган аёл билан ётса, иккаласи аёлнинг ҳайз манбаини очган ҳисобланади. Уларнинг иккови ҳам халқ орасидан йўқ қилинсин.</verse>
				<verse number="19">Холангиз ёки аммангиз билан ётманг. Бундай қилган одам ўз қондошининг шаънига доғ туширган бўлади. Уларнинг иккови ҳам жазога тортилсин.</verse>
				<verse number="20">Агар эркак амакисининг хотини билан ётса, у амакисининг шаънига доғ туширган бўлади. Эркак ҳам, аёл ҳам жазога тортилсин. Улар фарзанд кўрмай ўтиб кетишади.</verse>
				<verse number="21">Агар эркак акасининг ёки укасининг хотинига уйланса, ярамас иш қилган бўлади. У акасининг ё укасининг шаънига доғ туширгани учун, улар фарзандсиз ўтиб кетишади.</verse>
				<verse number="22">Қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажаринглар, токи Мен сизларни олиб бораётган юрт сизларни қусиб юбормасин.</verse>
				<verse number="23">Мен олдингиздан қувиб юбораётган халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Улар бу ишларнинг ҳаммасини қилганлари учун, Мен улардан жирканиб кетдим.</verse>
				<verse number="24">Сизлар уларнинг сут ва асал оқиб ётган юртини мулк қилиб оласизлар, деб Мен сизларга ваъда қилган эдим. Ўша юртни сизларга Мен бераман. Мен Эгангиз Худоман. Сизларни халқлар орасидан ажратиб олганман.</verse>
				<verse number="25">Шундай экан, сизлар ҳалол билан ҳаром ҳайвоннинг фарқига, ҳалол билан ҳаром қушнинг фарқига боришингиз лозим. Ҳаром ҳайвону қушларни ва ерда судралиб юрувчиларни еб ўзингизни булғаманг. Мен уларни ҳаром, деб эълон қилганман.</verse>
				<verse number="26">Ўзингизни Менга бағишлаб, муқаддас бўлинглар, чунки Мен, Эгангиз, муқаддасман. Мен сизларни бошқа халқлардан Ўзим учун ажратиб олганман.</verse>
				<verse number="27">Арвоҳ чақирадиган ва фолбинлик қиладиган эркагу аёлнинг жазоси ўлимдир. Уларни тошбўрон қилинг, уларнинг қони ўз гарданида қолади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали Ҳоруннинг руҳоний ўғилларига шундай деди: “Руҳоний қазо қилган қариндошининг жасадига тегиб ўзини булғамасин.</verse>
				<verse number="2">Борди–ю, марҳум руҳонийга энг яқин қариндоши, яъни ота–онаси, ўғил–қизи, ака–укаси,</verse>
				<verse number="3">шунингдек, турмушга чиқмаган опа–синглиси бўлса, улар туфайли булғаниши мумкин.</verse>
				<verse number="4">Лекин хотини томонидан биров қазо қилса, у туфайли ўзини булғаб, мурдор бўлмасин.</verse>
				<verse number="5">Руҳоний аза тутганда сочини қирмасин, соқолининг учини қирқмасин, баданини тилмасин.</verse>
				<verse number="6">У Менинг олдимда муқаддас бўлсин, Мени бадном этмасин. Мен, Эгаси Худога оловда куйдириладиган таом назрларни келтиргани учун у муқаддас бўлсин.</verse>
				<verse number="7">Фоҳишалик қилиб булғанган ёки эридан ажралган аёлга уйланмасин. Зотан руҳоний Менинг олдимда муқаддасдир.</verse>
				<verse number="8">Халқ ҳам руҳонийни муқаддас деб билсин, чунки Мен, Худойингизга нонни келтирадиган ўшадир. У одамлар учун муқаддас бўлсин, зотан Мен, Эгангиз, муқаддасман. Халқимни муқаддас қиладиган Менман.</verse>
				<verse number="9">Агар руҳонийнинг қизи фоҳишалик қилиб ўзини булғаса, у отасини ҳам булғаган бўлади. Ундай қизни тириклайин куйдириш лозим.</verse>
				<verse number="10">Ака–укалари орасидан бошига мой суртиб танланган олий руҳоний руҳонийлик либосларини кийиш учун бағишлангандир. Шунинг учун у қайғудан сочини тўзмасин, либосларини ҳам йиртмасин.</verse>
				<verse number="11">Жасаднинг яқинига бормасин, ҳатто вафот этган ота–онаси туфайли ҳам ўзини булғамасин.</verse>
				<verse number="12">У ота–онасини дафн қилиш учун Муқаддас чодирдан чиқмасин, шу туфайли Менинг чодиримни булғамасин. Зотан Менинг муқаддас қиладиган мойим унинг устидадир, у Менга бағишлангандир. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="13">Олий руҳоний фақат бокира қизга уйлансин.</verse>
				<verse number="14">Бева, эридан ажралган ёки фоҳишалик қилиб булғанган аёлни хотинликка олмасин. Ўз қавмидаги бокира қизга уйлансин,</verse>
				<verse number="15">шу тариқа муқаддас наслини ҳаромликдан асрасин. Мен, Эгангиз, уни муқаддас қилганман.”</verse>
				<verse number="16">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="17">Ҳорунга шундай деди: “Авлодингдан нуқсони бор бирор одам Менга қурбонликларни келтирмасин. Бунга авлодлар оша риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="18">Нуқсони бор ҳеч ким яқинимга келмасин: кўр, чўлоқ, майиб, мажруҳ</verse>
				<verse number="19">қўл–оёғи синган,</verse>
				<verse number="20">букур, пакана, кўзида нуқсони бор, йиринглаган яралари ёки қўтири бор, мояги эзилган одам қурбонгоҳнинг яқинига бормасин.</verse>
				<verse number="21">Руҳоний Ҳорун наслидан нуқсони бор ҳеч ким оловда куйдириладиган назрларни Мен, Эгангизга келтирмоқчи бўлиб яқинлашмасин. Нуқсони бўлгани учун у Менга таом назрларни келтириш учун яқинлашмасин.</verse>
				<verse number="22">У Менинг қурбонликларимни, энг муқаддас ва муқаддас назрларимни тановул қилиши мумкин.</verse>
				<verse number="23">Лекин нуқсони туфайли у Муқаддас хонадагиички пардага ва қурбонгоҳга асло яқинлашмасин. Акс ҳолда у муқаддас маконимни булғаган бўлади. Маконимни муқаддас қиладиган Эгангиз Менман.”</verse>
				<verse number="24">Шундай қилиб, Мусо буларнинг ҳаммасини Ҳорун ва унинг ўғилларига ҳамда бутун Исроил халқига айтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">Ҳорун ва унинг ўғилларига шундай деди: “Сизлар Исроил халқининг Менга бағишлаган эҳсонлари билан эҳтиёткор бўлинглар, яна Мени — Муқаддас Худони бадном қилиб қўйманглар. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="3">Агар наслингиздан биронтаси ҳаром бўла туриб, Исроил халқи Менга бағишлаган эҳсонларга яқинлашса, у Менинг ҳузуримда бошқа хизмат қилмайдиган бўлсин. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="4">Ҳоруннинг наслидан тери касаллигига чалинган ёки ажралмаси оққан ҳеч ким покланмагунча эҳсондан тановул қилмасин. Борди–ю, руҳонийлардан бирортаси жасад туфайли булғанган нарсага тегса ёки жинсий аъзосидан маний оқса,</verse>
				<verse number="5">ёҳуд ўрмалаб юрадиган ҳаром жониворга ё ҳаром бўлган одамга тегса, ўзи ҳаром бўлган ҳисобланади. У теккан одам қандай йўл билан ҳаром бўлганлигидан қатъий назар,</verse>
				<verse number="6">руҳоний кечгача ҳаром бўлади. Руҳоний баданини ювмагунича эҳсондан тановул қилмасин.</verse>
				<verse number="7">Қуёш ботгандан кейин у пок бўлади. Ана шундагина у эҳсонлардан тановул қила олади, чунки бу эҳсонлар унинг таомидир.</verse>
				<verse number="8">Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиган жониворнинг гўштини руҳоний емасин. Акс ҳолда у ўз ўзини ҳаром қилади. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="9">Руҳонийлар талабларимни бажаришсин. Акс ҳолда гуноҳларининг жазосини олиб, талабларимга риоя қилмаганлари учун нобуд бўладилар. Уларни муқаддас қиладиган Эгангиз Менман.</verse>
				<verse number="10">Руҳоний хонадонига мансуб бўлган кишиларгина эҳсонлардан тановул қилишлари мумкин. Руҳонийникида турган мусофир ёки мардикор эҳсонлардан тановул қилмасин.</verse>
				<verse number="11">Лекин руҳоний ўз кумушига сотиб олган ёки унинг хонадонида туғилган қулу чўрилар бу назрлардан тановул қилишлари мумкин.</verse>
				<verse number="12">Агар руҳонийнинг қизи руҳонийлар қавмига мансуб бўлмаган одамга турмушга чиқса, эҳсонлардан тановул қилиш унга ман этилсин.</verse>
				<verse number="13">Борди–ю, руҳонийнинг бу қизи фарзанд кўрмай бева бўлиб қолса ёки эридан ажралса, отасининг хонадонига қайтиб келганидан кейин қизлик давридагидай отасининг таомидан тановул қилиши мумкин. Аммо руҳонийлар қавмига мансуб бўлмаган одам руҳонийнинг таомидан тановул қилмасин.</verse>
				<verse number="14">Агар бирор одам билмаган ҳолда эҳсондан еб қўйса, у руҳонийга келтирган зарарни тўлаб, устига бешдан бир қисмини қўшиб берсин.</verse>
				<verse number="15">Руҳонийлар Исроил халқининг Менга келтирган эҳсонларини булғашмасин.</verse>
				<verse number="16">Уларни бошқаларнинг тановул қилишига йўл қўйишмасин. Акс ҳолда руҳонийлар Исроил халқини айбдор қилиб қўйишади, халқ айб қурбонлиги келтириши керак бўлади. Эҳсонни муқаддас қиладиган Эгангиз Менман.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="18">Ҳорунга, унинг ўғилларига ва бутун Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: Исроил халқидан ёки орангизда яшаётган мусофирлардан бирортаси берган ваъдаси устидан чиқмоқчи бўлиб ёки кўнгилдан чиқариб, куйдириладиган қурбонлик келтирмоқчи бўлса</verse>
				<verse number="19">нуқсонсиз буқа, қўчқор ёки такани олиб келсин. Шунда қурбонлиги қабул бўлади.</verse>
				<verse number="20">Нуқсони бор жониворни олиб келманг, бундай қурбонлигингиз қабул бўлмайди.</verse>
				<verse number="21">Агар бирортаси берган ваъдаси устидан чиқиш учун ёки кўнгилдан чиқариб, Эгамизга тинчлик қурбонлигини келтирмоқчи бўлса, подаси ёки сурувидан нуқсонсиз жониворни танлаб олсин. Қурбонлиги қабул бўлиши учун жонивор беками–кўст бўлсин.</verse>
				<verse number="22">Кўр, жароҳатланган, майиб, ярасидан йиринг оққан, қўтир ёки қичимаси бор жониворни Эгамизга келтирманг, уни оловда куйдириладиган назр сифатида қурбонгоҳ устида куйдирманг.</verse>
				<verse number="23">Бир туёғи калта ёки узун бўлган бузоқни ёки қўзичоқни кўнгилдан чиқариб берадиган қурбонлик сифатида келтиришингиз мумкин. Лекин бундай жониворни берган ваъдангиз устидан чиқиш учун олиб келманг, у қабул бўлмайди.</verse>
				<verse number="24">Мояги кўкарган, эзилган, узилган ёки кесиб олинган жониворни Эгамизга келтирманг. Юртингизда бунга йўл қўйманг.</verse>
				<verse number="25">Худойингизга қурбонлик келтирмоқчи бўлган мусофирдан ҳам майиб жониворни қабул қилманг. Бундай жонивор нуқсонли бўлгани учун қабул бўлмайди.</verse>
				<verse number="26">Эгамиз Мусога яна деди:</verse>
				<verse number="27">“Янги туғилган бузоқ, қўзичоқ ёки улоқча етти кун онасининг ёнида бўлсин. Еттинчи кундан кейин уни оловда куйдириб, Менга назр қилишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="28">Лекин подангиздаги ёки сурувингиздаги она, болани бир кунда сўйманг.</verse>
				<verse number="29">Менга шукрона қурбонлигини келтирмоқчи бўлганингизда қоидаларга риоя қилган ҳолда келтиринг, токи қурбонлигингиз қабул бўлсин.</verse>
				<verse number="30">Қурбонликнинг гўштини ўша куниёқ тановул қилинг. Ундан эрталабгача ҳеч нарса қолдирманг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="31">Амрларимни битта қолдирмай бажаринг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="32">Мени — Муқаддас Худони бадном қилманг. Бутун Исроил халқи Мени муқаддас деб билсин. Мен сизларни муқаддас қиладиган Эгангизман.</verse>
				<verse number="33">Худойингиз бўлиш учун сизларни Миср юртидан олиб чиққанман. Мен Эгангизман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: Эгамиз белгилаган байрамларни нишонланглар, ўша кунлари муқаддас йиғин эълон қилинглар. Эгамизнинг белгилаган байрамлари қуйидагилардир.</verse>
				<verse number="3">Олти кун меҳнат қилинглар, еттинчи куни — Шаббат куни эса тўлиқ дам олинглар. Шу куни муқаддас йиғин бўлсин. Ҳеч қандай иш қилманглар. Ахир, Шаббат куни Эгамизга аталгандир! Қаерда яшашингиздан қатъий назар, шу кунга риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз Шаббат кунидан ташқари бошқа байрамлар ҳам белгилаб берди. Бу байрамларда муқаддас йиғинларни ўз вақтида ўтказинглар.</verse>
				<verse number="5">Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурун Эгамизга Фисиҳ қурбонлигини келтиринглар.</verse>
				<verse number="6">Ўша ойнинг ўн бешинчи куни Эгамизнинг хамиртурушсиз нон байрами бўлсин. Етти кун давомида хамиртурушсиз нонлар енглар.</verse>
				<verse number="7">Байрамнинг биринчи куни муқаддас йиғин бўлсин. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар.</verse>
				<verse number="8">Етти кун давомида ҳар куни Эгамизга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Байрамнинг еттинчи куни ҳам муқаддас йиғин ўтказинглар. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="10">Исроил халқига шундай деди: “Мен сизларга бераётган юртга кирганингиздан кейин, ҳар йили йиғиштирган ҳосилингизнинг биринчи боғламини руҳонийга олиб келинг.</verse>
				<verse number="11">Шаббат кунининг эртасига руҳоний боғламни Мен, Эгангизга бағишлаганини кўрсатиб юқорига кўтарсин, шунда Мен назрингизни қабул қиламан.</verse>
				<verse number="12">Ўша куни бир ёшли нуқсонсиз қўзини Менга куйдириладиган қурбонлик қилинг.</verse>
				<verse number="13">Қўзи билан бирга зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни дон назри қилинг. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид боради. Булар билан бирга шароб назри учун икки коса шаробни келтиринг.</verse>
				<verse number="14">Илк ҳосил назрини Менга келтирмагунингизча янги буғдойдан ёпилган нонни, қовурилган буғдой ва буғдой бошоқларини тановул қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.</verse>
				<verse number="15">Ҳосилингизнинг биринчи боғламини юқорига кўтариб, Мен, Эгангизга бағишлаган кунингиздан, яъни Шаббатнинг эртаси кунидан бошлаб, еттита тўлиқ ҳафтани сананг.</verse>
				<verse number="16">Эллигинчи куни, еттинчи Шаббатдан кейин, Менга янги дон назрини олиб келинг.</verse>
				<verse number="17">Қаерда яшашингиздан қатъий назар, юқорига кўтариладиган назр учун икки дона нонни олиб келинг. Нонлар саккиз коса сифатли ундан, хамиртуруш қўшиб ёпилган бўлсин. Булар Менга келтириладиган илк ҳосилингиз назридир.</verse>
				<verse number="18">Нон билан бирга еттита бир ёшли нуқсонсиз қўзини, битта буқани ва иккита қўчқорни олиб келинг. Буларни дон ва шароб назрлари билан бирга куйдириладиган қурбонлик қилинг. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Менга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="19">Булардан ташқари, битта такани гуноҳ қурбонлиги ва иккита бир ёшли эркак қўзини тинчлик қурбонлиги қилинг.</verse>
				<verse number="20">Руҳоний иккита қўзини нонлар билан бирга Менга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтаради. Мен, Эгангиз учун муқаддас бўлган бу назр руҳонийларники бўлсин.</verse>
				<verse number="21">Ўша куни муқаддас йиғин эълон қилинглар. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.</verse>
				<verse number="22">Далангиз ҳосилини ўрганингизда даланинг энг четидаги буғдойни ўрманг, ерга тушиб қолган буғдой бошоқларини ҳам терманг. Уларни камбағал ва мусофирларга қолдиринг. Мен Эгангиз Худоман.”</verse>
				<verse number="23">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="24">Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг биринчи кунида тўлиқ дам олинглар. Бу кун карнайларнинг садолари билан нишонланадиган хотира кунидир. Ўша куни муқаддас йиғин ўтказинглар.</verse>
				<verse number="25">Ҳар кунги ишларингизни қилманглар. Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар.”</verse>
				<verse number="26">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="27">“Еттинчи ойнинг ўнинчи кунида эса Покланиш кунини нишонланглар. Ўша куни муқаддас йиғин бўлсин. Рўза тутиб, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар.</verse>
				<verse number="28">Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар, чунки бу куни гуноҳдан поклаш маросими ўтказилади.</verse>
				<verse number="29">Ўша куни рўза тутмаган одам халқ орасидан йўқ қилинсин.</verse>
				<verse number="30">Иш қилган одамни ҳам Мен халқ орасидан нобуд қиламан.</verse>
				<verse number="31">Ўша куни умуман ҳеч қандай иш қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.</verse>
				<verse number="32">Бу куни Шаббат сингари тўлиқ дам олинг. Тўққизинчи куни кечқурундан бошлаб, кейинги куни кечқурунгача рўза тутинг.”</verse>
				<verse number="33">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="34">Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунидан бошлаб етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар.</verse>
				<verse number="35">Байрамнинг биринчи куни муқаддас йиғин қилинглар. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар.</verse>
				<verse number="36">Етти кун давомида ҳар куни Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Саккизинчи куни ҳам муқаддас йиғин қилинглар, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Бу охирги муқаддас йиғин кунидир. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар.</verse>
				<verse number="37">Мен, Эгангиз, белгилаган байрамлар шулардир. Уларни нишонлаб, муқаддас йиғинлар ўтказинглар. Оловда куйдириладиган ҳамма назрларингизни — куйдириладиган қурбонликларни, дон назрларни, шароб назрларни белгиланган кунларда Менга келтиринглар.</verse>
				<verse number="38">Бу байрамларни Менга атаб Шаббат кунлардан ташқари нишонланглар. Байрам кунлари келтирадиган қурбонликларингиз Менга берадиган эҳсонларингиздан, берган ваъдангизга мувофиқ келтирадиган қурбонликларингиздан ва кўнгилдан чиқариб берадиган назрларингиздан ташқари келтирилиши лозим.</verse>
				<verse number="39">Далангизнинг ҳосилини йиғиб бўлганингиздан кейин, етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Байрам еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунида бошлансин. Байрамнинг биринчи ва саккизинчи кунлари тўлиқ дам олинглар.</verse>
				<verse number="40">Биринчи куни дарахтларингизнинг энг яхши меваларини териб олинглар, палма дарахтининг шохларини, сув бўйида ўсадиган мажнунтолнинг ва бошқа сербарг дарахтларнинг новдаларини олиб, етти кун давомида Мен, Эгангиз Худонинг олдида хурсандчилик қилинглар.</verse>
				<verse number="41">Менга атаб бу байрамни ҳар йили, етти кун давомида нишонланглар. Йилнинг еттинчи ойида нишонланадиган бу байрам сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.</verse>
				<verse number="42">Етти кун давомида чайлаларда яшанглар. Исроил халқига мансуб бўлган ҳар бир киши чайлада яшасин.</verse>
				<verse number="43">Токи авлодларингиз Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимда, чайлаларда яшаттирганимни билишсин. Мен Эгангиз Худоман.”</verse>
				<verse number="44">Шундай қилиб, Мусо Исроил халқига Эгамизнинг белгиланган байрамларини эълон қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">Исроил халқига қуйидаги амрларни берди: тоза зайтун мойидан олиб келинглар. Токи мойчироқлар ҳар доим тун бўйи ёниб турсин.</verse>
				<verse number="3">Ҳорун мойчироқларниУчрашув чодирига, аҳд сандиғини тўсиб турган ички парда олдига ўрнатсин. МойчироқларЭгамиз олдида оқшомдан эрталабгача ўчмай ёниб турсин. Бу авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.</verse>
				<verse number="4">Ҳорун мойчироқларни тоза олтиндан ясалган чироқпояга ўрнатсин. Мойчироқлар Эгамизнинг олдида ҳар доим тун бўйи ёниб турсин.</verse>
				<verse number="5">Сифатли ундан ўн иккита нон ёп. Ҳар бир нон саккиз коса ундан ёпилган бўлсин.</verse>
				<verse number="6">Нонларни Эгамиз ҳузуридаги тоза олтиндан ясалган хонтахта устига икки қатор қилиб тер. Ҳар бир қаторда олтитадан нон бўлсин.</verse>
				<verse number="7">Ҳар бир қаторга тоза хушбўй тутатқидан қўй. Бу хушбўй тутатқи ноннинг ўрнига оловда куйдирилиб, Эгамизга назр қилинади.</verse>
				<verse number="8">Ҳорун нонларни доимий тарзда, ҳар Шаббат куни Исроил халқи номидан Эгамиз олдига қўйсин. Бу Исроил халқининг абадий мажбуриятидир.</verse>
				<verse number="9">Бу нонлар Ҳорун ва унинг авлодиники бўлсин. Улар бу нонларни муқаддас жойда тановул қилишсин. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан Ҳоруннинг наслига берилган доимий улуш шудир, у ғоят муқаддасдир.</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">Дан қабиласидан бўлган Дибри қизи Шалумит Мисрлик бир кишига турмушга чиққан эди. Уларнинг бир ўғли бор эди. Бир куни ўша ўғли Исроил халқидан бўлган бир одам билан жанжаллашиб қолди. Жанжал пайтида Шалумитнинг ўғли қарғаниб, Худога шак келтирди. Шунда уни Мусонинг олдига олиб келишди.</verse>
				<verse number="12">Эгамизнинг ҳукми маълум бўлгунга қадар уни қамаб қўйишди.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="14">— Шаккокни қароргоҳнинг ташқарисига олиб чиқинглар. Шак келтирганини эшитганларнинг ҳаммаси қўлини унинг бошига қўйсин, кейин бутун жамоа уни тошбўрон қилсин.</verse>
				<verse number="15">Исроил халқига шу гапимни айтиб қўй: “Мени қарғаган ҳар қандай одам жазога тортилсин.</verse>
				<verse number="16">Мен, Эгангизга шак келтирган одамнинг жазоси ўлимдир. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин. Шаккок, мусофир ёки Исроил халқидан бўлишидан қатъий назар, ўлдирилсин.</verse>
				<verse number="17">Одамнинг жонига қасд қилган ҳар қандай одам ўлдирилсин.</verse>
				<verse number="18">Бировнинг молини ўлдириб қўйган одам эгасига товон тўласин. Бундай вазиятда жон эвазига жон, деган қоида қўлланилсин.</verse>
				<verse number="19">Агар кимдир бировга шикаст етказса, унга ҳам худди шундай шикаст етказилсин.</verse>
				<verse number="20">Синиқ эвазига синиқ, кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш билан жавоб қайтарилсин. Шикаст етказганга худди шундай шикаст етказилсин.</verse>
				<verse number="21">Жониворни ўлдирган товон тўласин, одамни ўлдирган эса ўлим жазосини олсин.</verse>
				<verse number="22">Мусофир учун ҳам, Исроиллик учун ҳам қонун бирдир. Мен Эгангиз Худоман.”</verse>
				<verse number="23">Мусо бу сўзларни Исроил халқига айтиб бўлгач, халқ шаккокни қароргоҳ ташқарисига олиб чиқиб, тошбўрон қилди. Шундай қилиб, Исроил халқи Эгамизнинг Мусога берган амрини адо этди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига Синай тоғида шундай деди: “Мен сизларга бераётган юртга кирганингиздан кейин, ҳар еттинчи йили ерингизга дам беринг.</verse>
				<verse number="3">Олти йил давомида далаларингизга экин экинглар, узумзорларингизни бутаб, ҳосилини йиғинглар.</verse>
				<verse number="4">Еттинчи йили эса ер тўлиқ дам олсин, Мен, Эгангизга бағишланган йил бўлсин. Шу йили далаларингизга экин экманглар, узумзорингизни хомток қилманглар.</verse>
				<verse number="5">Ердан ўсиб чиққан бошоқларни ўрманглар, хомток қилинмаган токдаги узум бошларини йиғманглар. Ер бир йил тўлиқ дам олсин.</verse>
				<verse number="6">Аммо ўша йили ердан табиий ҳолда ўсиб чиққан ҳамма нарсани ейишингиз мумкин. Булар сизлар учун, қулу чўриларингиз учун, мардикору сизникида вақтинчалик турган мусофирлар учун озуқа бўлади.</verse>
				<verse number="7">Мол–ҳолингиз ва юртингиздаги ёввойи ҳайвонлар ҳам ер ҳосилидан озиқланишади.</verse>
				<verse number="8">Етти йилни етти марта қўшиб сана, ҳаммаси бўлиб қирқ тўққиз йил бўлсин.</verse>
				<verse number="9">Сўнг еттинчи ойнинг ўнинчи куни, яъни Покланиш куни бутун юрт бўйлаб карнайлар чалинсин.</verse>
				<verse number="10">Эллигинчи йилни муқаддас деб билинг. Ўша йили юрт бўйлаб ҳамма одамга озодлик эълон қилинг. Шу йил сизлар учун Қутлуғ йил бўлсин. Ҳар ким ота–бобосининг жойига, ўз қавмига қайтиб борсин.</verse>
				<verse number="11">Ҳа, эллигинчи йил сизлар учун Қутлуғ йил бўлсин. Шу йили экин экманглар, ердан ўсиб чиққан бошоқларни ўрманглар, хомток қилинмаган токдаги узум бошларини йиғманглар.</verse>
				<verse number="12">Бу Қутлуғ йил бўлгани учун, уни муқаддас деб билинглар. Тўғридан–тўғри даладан узилган ҳосилни ейишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="13">Қутлуғ йили ҳаммангиз ота–бобонгиздан қолган мулкингизга қайтиб боринг.</verse>
				<verse number="14">Ерингизни қўшнингизга сотганингизда ёки қўшнидан ер сотиб олганингизда ғирромлик қилманг.</verse>
				<verse number="15">Ер сотиб олганингизда ернинг нархи кейинги Қутлуғ йилгача қолган йилларнинг ҳисобига асосланган бўлсин. Сотувчи ернинг нархини қолган ҳосилли йилларнинг миқдорига қараб белгиласин.</verse>
				<verse number="16">Агар ҳали кўп йил бор бўлса, ернинг баҳосини оширсин. Борди–ю, озроқ йил қолган бўлса, баҳосини камайтирсин. Сотувчи аслида ерни эмас, балки ер берадиган ҳосил миқдорини сотади.</verse>
				<verse number="17">Ғирромлик қилманг, Мен, Худойингиздан қўрқинг. Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="18">Қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажаринг, шунда юртингизда тинч яшайсизлар.</verse>
				<verse number="19">Ер ҳосилини беради, сизлар тўйгунингизча унинг неъматларидан ейсизлар. Юртингизда бехатар яшайсизлар.</verse>
				<verse number="20">Сизлар: — Экин экиб ҳосил олмасак еттинчи йили нима еймиз? — деб сўрашингиз мумкин.</verse>
				<verse number="21">Мен олтинчи йили ҳосилингизга барака бераман. Ўша йили сизлар уч йилга етадиган ҳосил йиғиб оласизлар.</verse>
				<verse number="22">Саккизинчи йили уруғ экканингизда олтинчи йил давомида йиққан ҳосилдан тановул қиласизлар. Тўққизинчи йили ҳам ҳосилингиз пишгунча ҳануз эски ҳосилдан ейсизлар.</verse>
				<verse number="23">Ерни фақат вақтинчага сотинг, чунки ер Меникидир. Сизлар эса Менинг еримда яшаб юрган мусофир ва келгиндисизлар.</verse>
				<verse number="24">Ўз ерини сотган одамга ерини қайта сотиб олиш имкониятини яратиб беринг.</verse>
				<verse number="25">Агар юртдошингиз қашшоқлашиб мерос қилиб олган ерининг бир қисмини сотса, унинг энг яқин қариндоши сотилган ерни қайтариб сотиб олсин.</verse>
				<verse number="26">Агар ерни қайтариб сотиб оладиган қариндоши бўлмаса ва у одамнинг ўзи кейинчалик мол–дунё топиб, етарли маблағ йиғса, у ўз ерини қайтариб сотиб олиши мумкин.</verse>
				<verse number="27">Бунинг учун у Қутлуғ йилгача қолган йиллар давомида ердан олинадиган даромадни ҳисоблаб чиқиб, харидорга тўласин, шундан кейин ўз мулкини қайтариб олсин.</verse>
				<verse number="28">Борди–ю, ерни қайтариб сотиб олишга қурби етмаса, ер харидорнинг ихтиёрида Қутлуғ йилгача қолсин. Қутлуғ йили ер асл эгасига қайтиб берилсин.</verse>
				<verse number="29">Борди–ю, бирортаси девор билан ўралган шаҳар ичидаги уйини сотса, сотилган кундан бошлаб бир йил ўтгунча уйини қайтариб сотиб олиши мумкин. Уйни қайтариб сотиб олиш муддати бир йилдир.</verse>
				<verse number="30">Бир йил ўтгунча у уйини қайтариб сотиб олмаса, девор билан ўралган шаҳар ичидаги бу уй харидорнинг мулкига айланиб, абадий унинг ва наслининг ихтиёрида қолади. Қутлуғ йилида ҳам унинг ихтиёридан чиқмайди.</verse>
				<verse number="31">Атрофи девор билан ўралмаган қишлоқлардаги уйлар дала сифатида ҳисоблансин. Бундай уйларни ҳар қандай вақтда қайтариб сотиб олиш мумкин, Қутлуғ йилда улар асл эгасига қайтариб берилсин.</verse>
				<verse number="32">Левиларнинг шаҳарларига келсак, левилар ўз шаҳарларидаги уйларини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига доимо эга бўлишсин.</verse>
				<verse number="33">Борди–ю, леви бундай шаҳардаги сотилган уйини қайтариб сотиб олмаса, бу уй унга Қутлуғ йили қайтариб берилсин. Зотан левиларга қарашли шаҳарлардаги уйлари левиларнинг Исроил халқи орасидаги мулкидир.</verse>
				<verse number="34">Лекин уларнинг шаҳарлари атрофидаги ерлар зинҳор сотилмасин, чунки бу ерлар левиларнинг абадий мулкидир.</verse>
				<verse number="35">Агар бирор юртдошингиз ночор аҳволга тушиб, сизга қараб қолса, унга ёрдам беринг. У орангизда ғариб ёки мусофирдай яшасин.</verse>
				<verse number="36">Ундан фойдаланиб пул ишламанг, фойда ҳам олманг, Мен, Худойингиздан қўрқинг. Бундай юртдошингизнинг орангизда яшашига йўл қўйинг.</verse>
				<verse number="37">Берган қарзингиздан фоиз талаб қилманг, овқатни ўз нархидан қимматга сотманг.</verse>
				<verse number="38">Мен Эгангиз Худоман. Мен Худойингиз бўлишим учун ва сизларга Канъон юртини бериш учун сизларни Мисрдан олиб чиққанман.</verse>
				<verse number="39">Агар юртдошингиздан бирортаси ўта қашшоқлашиб, ўзини сизга сотса, уни қулдай ишлатманг.</verse>
				<verse number="40">Унга мардикор ёки мусофирдай муомала қилинг. У Қутлуғ йилгача сизникида хизмат қилсин.</verse>
				<verse number="41">Қутлуғ йили у болалари билан озод бўлсин. Улар ўз хонадонига, ота–боболарининг мулкига қайтиб боришсин.</verse>
				<verse number="42">Бинобарин улар Менинг қулларимдир, Мен уларни Миср юртидан олиб чиққанман. Уларни қулдай сотманглар.</verse>
				<verse number="43">Уларга зулм ўтказманглар, Мен, Худойингиздан қўрқинглар.</verse>
				<verse number="44">Агар қулу чўриларга муҳтож бўлсангиз, уларни атрофингиздаги халқлардан сотиб олишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="45">Орангизда яшаётган мусофирлардан ва уларнинг Исроил юртида туғилган болаларидан ҳам қулу чўрилар сотиб олишингиз мумкин. Улар сизнинг мулкингиз бўлади.</verse>
				<verse number="46">Уларни ўзингиздан кейин болаларингизга мерос қилиб беришингиз мумкин. Уларга қулларга муомала қилгандай муомала қилинг. Лекин Исроил халқидан бўлган биродарларингизга зулм қилманг.</verse>
				<verse number="47">Агар орангизда яшаётган мусофир бойлик орттирсаю, Исроиллик биродарингиз эса қашшоқлашиб ўзини мусофирга ёки мусофирнинг қавмидан бўлганларга сотса,</verse>
				<verse number="48">биродарингиз озод бўлиш ҳуқуқига эга бўлсин. Унинг ака–укаси озодлик ҳақини тўлаб, уни озод қилсин.</verse>
				<verse number="49">Шунингдек, амакиси, амакиваччаси ёки бошқа бир қариндоши озодлик ҳақини тўлаб, уни озод қилиши мумкин. Сотилган одамнинг ўзи ҳам давлат орттирса, ўз ўзини озод қила олади.</verse>
				<verse number="50">Бунинг учун у харидори билан келишиб, ўзини сотган йилдан бошлаб Қутлуғ йилгача қолган йилларнинг сонини ҳисоблаб чиқсин. Озодлигининг баҳоси ўша йиллар давомида мардикорга тўланадиган иш ҳақи асосида белгилансин.</verse>
				<verse number="51">Агар Қутлуғ йилгача ҳали кўп йиллар бор бўлса, озодлик баҳоси харидор тўлаган нархга асосланган бўлсин.</verse>
				<verse number="52">Борди–ю, Қутлуғ йилгача оз қолган бўлса, қолган йилларни ҳисоблаб, шунга яраша озодлигининг нархини тўласин.</verse>
				<verse number="53">Мусофир сотиб олган биродарингизга бир йилга ёллаган ишчига муомала қилгандай муомала қилсин. Исроиллик биродарингизга зулм ўтказишига йўл қўйманг.</verse>
				<verse number="54">Агар сотилган биродарингиз oзодлик ҳақини тўлаб озод бўлмаса, у Қутлуғ йили бола–чақалари билан озод қилинсин.</verse>
				<verse number="55">Зотан Исроил халқи Менинг қулларимдир, уларни Миср юртидан Мен олиб чиққанман. Мен Эгангиз Худоман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Ўзингиз учун бутлар ясаманг, ўйиб ишланган тасвирлару бошқа худоларга аталган тошларни ўрнатманг. Юртингизда бутсимон тошлар ўрнатиб, уларга сажда қилманг. Зотан Мен Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="2">Шаббат кунларига риоя қилинг, муқаддас маконимни иззат этинг. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="3">Агар қонунларимга риоя қилиб, амрларимни битта қолдирмай бажарсангиз,</verse>
				<verse number="4">Мен ўз вақтида ёмғир ёғдираман. Ер ҳосилини беради, дарахтлар мева солади.</verse>
				<verse number="5">Ғалла янчиш вақти узум териш пайтига улашиб кетади, узум териш пайти экин–тикин вақтига улашиб кетади. Тўйгунингизча нон ейсиз, юртингизда бехатар яшайсиз.</verse>
				<verse number="6">Мен юртингизга тинчлик ато этаман, ётганингизда ҳеч ким сизни ваҳимага солмайди. Юртингиздан йиртқич ҳайвонларни ҳайдаб юбораман. Заминингиз уруш кўрмайди.</verse>
				<verse number="7">Ғанимларингизни таъқиб қиласиз, улар қиличингиздан ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="8">Бештангиз ғанимларнинг юзтасини қувади, юзтангиз ўн мингтасини қувади. Уларни қиличдан ўтказасизлар.</verse>
				<verse number="9">Сизларга юз бураман, баракали қилиб кўпайтираман. Сизлар билан қилган аҳдимга содиқ қоламан.</verse>
				<verse number="10">Эски ҳосилингизни еб бўлмасингиздан, янгисига жой бўшатиш учун эскисини чиқариб ташлайсизлар.</verse>
				<verse number="11">Мен орангизда яшайман, сизлардан ҳазар этмайман.</verse>
				<verse number="12">Доимо орангизда бўламан. Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар.</verse>
				<verse number="13">Мен Эгангиз Худоман. Сизлар бундан буён қул бўлмаслигингиз учун Мен сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Қаддингизни ростлаб юришингиз учун бўйинтуруғингизни синдирганман.</verse>
				<verse number="14">Агар Менга қулоқ солмасангиз, Менинг амрларимни бажармасангиз,</verse>
				<verse number="15">қонунларимни рад этсангиз, қоидаларимдан нафрат қилсангиз, амрларимни бажармай, аҳдимни бузсангиз,</verse>
				<verse number="16">Мен бошингизга кулфат соламан, сизларни тузалмас касалликка дучор қиламан, иситмангизни чиқариб, кўзингизнинг нурини оламан, жонингизни изтиробга солман. Эккан уруғларингиз беҳудага кетар, чунки ҳосилингиз ғанимларга насиб этар.</verse>
				<verse number="17">Мен юзимни сизларга қарши бураман, душманларингиз сизларни мағлуб этади. Ёвларингиз устингиздан ҳукмронлик қилади. Сизларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам тумтарақай бўлиб қочасизлар.</verse>
				<verse number="18">Шунда ҳам Менга итоат қилмасангизлар, гуноҳларингиз учун жазони етти карра кучайтираман.</verse>
				<verse number="19">Такаббур қайсарлигингизни синдираман, осмонни темир каби қаттиқ, ерни мис каби заранг қиламан.</verse>
				<verse number="20">Меҳнатингиз беҳудага сарф бўлар: ерингиз ҳосил бермас, дарахтларингиз мева солмас.</verse>
				<verse number="21">Шунда ҳам Менга қаршилик қилиб итоат этмасангиз, гуноҳларингизга яраша етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман.</verse>
				<verse number="22">Сизларга қарши йиртқич ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни болаларингиздан жудо қилади, мол–ҳолингизни қириб юборади, шунда сонингиз камайиб, кўчаларингиз ҳувиллаб қолади.</verse>
				<verse number="23">Агар шундан ҳам сабоқ олмай, Менга қаршилик қилаверсангиз,</verse>
				<verse number="24">Мен ҳам сизларга қаршилиқ қилишни давом эттираман. Ўзим гуноҳларингизга яраша етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман.</verse>
				<verse number="25">Аҳдимни бузганларингиз учун устиларингизга ёв қўшинларини бостириб бораман. Шаҳарларингизга қочиб беркинсангизлар, ораларингизга ўлат юбориб, сизларни ғанимлар қўлига тутиб бераман.</verse>
				<verse number="26">Ризқ–рўзингизни қирқаман. Ўнта аёл бир тандирда нон ёпади, нонни ҳаммага ўлчаб беришади. Сизлар ейсизлару, аммо тўймайсизлар.</verse>
				<verse number="27">Борди–ю, шунда ҳам Менга қулоқ солмай қаршилик қилаверсангиз,</verse>
				<verse number="28">Мен ҳам ғазаб устида сизларга қаршилик қилавераман. Гуноҳларинг учун жазони етти карра кўпайтираман.</verse>
				<verse number="29">Сизлар ҳатто ўғил–қизларингизнинг танасини ейдиган бўласизлар.</verse>
				<verse number="30">Мен саждагоҳларингизни бузиб ташлайман, тутатқи қурбонгоҳларингизни вайрон қиламан. Жасадларингизни жонсиз бутларингиз устига уйиб ташлайман. Сизлардан ҳазар қиламан.</verse>
				<verse number="31">Шаҳарларингизни вайрон этаман, муқаддас жойларингизни бузиб ташлайман. Қурбонликларингизнинг ёқимли ҳидидан завқ олмайман.</verse>
				<verse number="32">Юртингизни шу қадар хароб қиламанки, у ерда ўрнашиб оладиган ғанимларингиз унинг аҳволидан донг қотади.</verse>
				<verse number="33">Сизларни эса халқлар орасига тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб сизларни таъқиб қиламан. Юртингиз ҳувиллаб қолади, шаҳарларингиз харобазорга айланади.</verse>
				<verse number="34">Сизлар ғанимларингиз ерида бўлганингизда юртингиз дам олади. Хароб бўлиб ётган йиллар давомида юртингиз ором олади.</verse>
				<verse number="35">Вайроналар ичра ётиб, дам олади, чунки сизлар юртингизда яшаб юрган пайтингизда ерингизга дам бермаган эдингизлар.</verse>
				<verse number="36">Ғанимларингиз юртида омон қолганларингизнинг юрагига ваҳима соламан. Сизлар ҳилпираётган баргнинг овозидан даҳшатга тушасизлар. Қиличдан қочгандай қочасизлар. Ҳеч ким сизни таъқиб қилмаса ҳам, қочиб йиқиласизлар.</verse>
				<verse number="37">Ҳеч ким сизни қувламаса ҳам, жонингизни ҳовучлаб қочасизлар, бир–бирингизга туртилиб йиқиласизлар. Ҳа, сизлар ғанимларингизга бас кела олмайсизлар.</verse>
				<verse number="38">Шунда халқлар орасидан йўқ бўлиб кетасизлар, ғанимларингиз юрти сизни ютиб юборади.</verse>
				<verse number="39">Омон қолганларингиз ғанимлар юртида ўласизлар. Ўз гуноҳларингиз ва ота–боболарингизнинг гуноҳлари туфайли адойи тамом бўласизлар.</verse>
				<verse number="40">Лекин охири сизлар ўз гуноҳларингизни ва ота–боболарингизнинг гуноҳларини тан оласизлар. Менга қилган қаршилигу хиёнатга иқрор бўласизлар.</verse>
				<verse number="41">Ўша гуноҳларингиз туфайли Мен сизларга қаршилик қилиб, сизларни ғанимларингиз юртига олиб келаман. Шунда сизнинг суннатсиз юрагингиз камтарликка тўлади. Қилган гуноҳларингиз учун жазо тортасизлар.</verse>
				<verse number="42">Шунда Мен Ёқуб билан қилган аҳдимни ёдга оламан. Исҳоқ ва Иброҳим билан қилган аҳдимни ҳам ёдимда тутаман, Мен юртни ёдга оламан.</verse>
				<verse number="43">Ҳувиллаб ётган юрт ором олган йиллар давомида, қилган гуноҳларингиз учун жазо олади. Ахир, сизлар қоидаларимни рад этишга жазм этдингизлар, қонунларимдан ҳазар қилдингизлар.</verse>
				<verse number="44">Шундай бўлса–да, Мен сизларни ғанимларингиз юртида рад этмайман, сиздан ҳазар қилмайман, тамомила қириб юбормайман. Сизлар билан қилган аҳдимни бузмайман. Зотан Мен сизнинг Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="45">Мен сизнинг манфаатингизни кўзлаб, ота–боболарингиз билан қилган аҳдимни ёдимда тутаман. Мен Худойингиз бўлишим учун, ота–боболарингизни элларнинг кўзи олдида Мисрдан олиб чиққанман. Мен Эгангизман.”</verse>
				<verse number="46">Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига Синай тоғида берган фармону қонун–қоидалар шулардан иборат эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо орқали</verse>
				<verse number="2">Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: агар бирортангиз онт ичиб, Эгамизга бирор одамни бағишлаган бўлсангиз, онтингиз устидан чиқиш учун қуйидаги қийматни тўланг:</verse>
				<verse number="3">20 дан 60 ёшгача бўлган эркак учун 50 бўлак кумуш,</verse>
				<verse number="4">20 дан 60 ёшгача бўлган аёл учун 30 бўлак кумуш,</verse>
				<verse number="5">5 дан 20 ёшгача бўлган ўғил бола учун 20 бўлак кумуш, 5 дан 20 ёшгача бўлган қиз бола учун 10 бўлак кумуш,</verse>
				<verse number="6">1 ойликдан 5 ёшгача бўлган ўғил бола учун 5 бўлак кумуш, 1 ойликдан 5 ёшгача бўлган қиз бола учун 3 бўлак кумуш,</verse>
				<verse number="7">60 ва ундан юқори ёшдаги эркак учун 15 бўлак кумуш, 60 ва ундан юқори ёшдаги аёл учун 10 бўлак кумуш.</verse>
				<verse number="8">Агар онт ичган одам ночорлигидан белгиланган қийматни тўлай олмаса, у Эгамизга бағишлаган одамини руҳонийнинг олдига олиб келсин. Руҳоний онт ичган одамнинг аҳволига яраша қийматни белгиласин.</verse>
				<verse number="9">Агар сиз онт ичиб, қурбонлик қилишга ярайдиган жониворни Эгамизга бағишлаган бўлсангиз, Эгамизга аталган бу жонивор муқаддас ҳисоблансин.</verse>
				<verse number="10">Бундай жониворни бошқасига алмаштириб бўлмайди. Яхшисини ёмонига ёки ёмонини яхшисига айрибошламанг. Жониворнинг бирини бошқасига алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин.</verse>
				<verse number="11">Агар Эгамизга қурбонлик қилишга ярамайдиган, ҳаром ҳайвонни атаган бўлсангиз, ўша ҳайвонни руҳоний олдига олиб келинг.</verse>
				<verse number="12">Руҳоний ҳайвоннинг яхши ёки ёмон аҳволига қараб баҳосини белгиласин ва унинг қиймати шундай бўлсин.</verse>
				<verse number="13">Борди–ю, сиз атаган ҳайвонингизни қайтариб олмоқчи бўлсангиз, руҳоний томонидан белгилаган қиймат устига ўша қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб беринг.</verse>
				<verse number="14">Агар одам Эгамизга ўз уйини бағишласа, руҳоний уйни баҳоласин, уйнинг яхши ёки ёмон аҳволига қараб қийматини белгиласин ва унинг қиймати шундай бўлсин.</verse>
				<verse number="15">Мободо уйни бағишлаган одам уйини қайтариб олмоқчи бўлса, у руҳоний белгилаган қиймат устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Шунда уй яна уники бўлади.</verse>
				<verse number="16">Агар одам мерос қилиб олган ерини Эгамизга бағишламоқчи бўлса, ернинг қиймати у ерга экиладиган уруғнинг миқдорига кўра, белгилансин. Ўн сават уруғлик арпанинг баҳоси эллик бўлак кумуш бўлсин.</verse>
				<verse number="17">Агар дала Қутлуғ йили бағишланган бўлса, даланинг қиймати белгиланган баҳода қолсин.</verse>
				<verse number="18">Борди–ю, дала Қутлуғ йилдан кейин бағишланган бўлса, руҳоний даланинг қийматини кейинги Қутлуғ йилгача қолган йилларнинг сонига кўра, белгиласин. Даланинг асл қиймати камайтирилсин.</verse>
				<verse number="19">Далани бағишлаган одам даласини қайтариб олмоқчи бўлса, у белгиланган қиймат устига дала қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Шунда дала яна уники бўлади.</verse>
				<verse number="20">Борди–ю, у даласини қайтариб сотиб олмаса ва дала бошқа бировга сотилган бўлса, даланинг эгаси ўз даласини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинсин.</verse>
				<verse number="21">Кейинги Қутлуғ йили келганда бу дала Эгамизга тамомила бағишланган бўлиб, муқаддас ҳисобланади. Дала руҳонийларга қарашли бўлади.</verse>
				<verse number="22">Агар бирор одам сотиб олган, яъни мероси бўлмаган даласини Эгамизга бағишласа,</verse>
				<verse number="23">руҳоний даланинг қийматини Қутлуғ йилгача қолган йиллар сони асосида белгиласин. У одам руҳоний белгилаган қийматни ўша куниёқ Эгамизга эҳсон сифатида келтирсин.</verse>
				<verse number="24">Қутлуғ йили эса дала меросхўрга — кимдан сотиб олинган бўлса, ўша одамга қайтариб берилсин.</verse>
				<verse number="25">Ҳар қандай нарсанинг қиймати белгиланганда Муқаддас чодирда ишлатиладиган кумуш бирлиги асос қилиб олинсин. Ҳар бир кумуш бўлагининг оғирлиги 2,5 мисқол бўлсин.</verse>
				<verse number="26">Молу қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Эгамизга бағишламанг, улар шусиз ҳам Эгамизга тегишлидир.</verse>
				<verse number="27">Ҳаром ҳайвоннинг тўнғич боласини қайтариб сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун белгиланган қийматни тўлаб, бунинг устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Агар уни қайтариб сотиб олмасангиз, руҳоний уни бошқа бировга белгилаган қийматга сотиб юбориши мукин.</verse>
				<verse number="28">Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай одамни, жонивор ёки мерос қилиб олинган ерни қайтариб сотиб олиш ёки сотиб юбориш мумкин эмас. Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай нарса абадий Эгамизга тегишли ҳисобланади.</verse>
				<verse number="29">Ҳатто Эгамизга тамомила бағишланган одамни ҳам қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас. Уни ўлдиришингиз лозим.</verse>
				<verse number="30">Ер ҳосилидан ва дарахт меваларидан олинган ушр ҳам Эгамизникидир. Булар Эгамиз учун муқаддасдир.</verse>
				<verse number="31">Агар бирортаси ушрини қайтариб сотиб олмоқчи бўлса, ушрнинг қиймати устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин.</verse>
				<verse number="32">Пода ва сурувингиздан олинган ушрни — саналган ҳар ўнинчи жониворни Эгамизга бағишланг.</verse>
				<verse number="33">Ушр қилиб олинган жониворни танламанг, уни яхшиси ёки ёмонига алмаштирманг. Агар алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин, уларни қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас.</verse>
				<verse number="34">Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига Синай тоғида берган амрлар шулардан иборат эди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="4">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исроил халқи Миср юртини тарк этиб, Синай саҳросига келганига икки йилу икки ой бўлди. Иккинчи ойнинг биринчи кунида ЭгамизУчрашув чодирида Мусога шундай деди:</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">“Сен ва Ҳорун жамики Исроил халқини уруғи, хонадони бўйича санаб чиқинглар. Урушга яроқли бўлган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларни гуруҳларга бўлиб, номма–ном рўйхатини тузинглар.</verse>
				<verse number="4">Ҳар бир қабиладан биттадан уруғбоши сизларга ёрдам берсин.</verse>
				<verse number="5">Сизларга ёрдам берадиган уруғбошиларнинг исми қуйидагичадир: Рубен қабиласидан — Шадувор ўғли Элизур.</verse>
				<verse number="6">Шимўн қабиласидан — Зуришадай ўғли Шалумиёл.</verse>
				<verse number="7">Яҳудо қабиласидан — Оминадов ўғли Нахшўн.</verse>
				<verse number="8">Иссахор қабиласидан — Зувор ўғли Натанил.</verse>
				<verse number="9">Забулун қабиласидан — Халон ўғли Элиёб.</verse>
				<verse number="10">Юсуф ўғли Эфрайим қабиласидан — Омиҳуд ўғли Элишама. Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — Падозур ўғли Гамалиэл.</verse>
				<verse number="11">Бенямин қабиласидан — Гидўнах ўғли Авидон.</verse>
				<verse number="12">Дан қабиласидан — Омишадай ўғли Охазар.</verse>
				<verse number="13">Ошер қабиласидан — Охрон ўғли Пахиёл.</verse>
				<verse number="14">Гад қабиласидан — Дувел ўғли Элиасаф.</verse>
				<verse number="15">Нафтали қабиласидан — Энан ўғли Охир.”</verse>
				<verse number="16">Жамоа орасидан танланган ана шу уруғбошилар Исроил қабилаларининг йўлбошчилари эди.</verse>
				<verse number="17">Мусо ва Ҳорун уруғбошилар билан биргаликда иккинчи ойнинг биринчи кунида бутун жамоани йиғишди. Улар Исроил халқининг барча уруғларини ва хонадонларини аниқлаб чиқишди. Сўнг Мусога Эгамиз амр этгандай, жамоанинг йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини номма–ном алоҳида рўйхатга олишди. Шу тариқа Мусо Синай саҳросида Исроил халқини санаб чиқди.</verse>
				<verse number="18">null</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Уруғи ва хонадони бўйича номма–ном рўйхатга олинган, йигирма ва ундан юқори ёшдаги урушга яроқли эркакларнинг сони қуйидагича эди: Исроилнинг тўнғич ўғли Рубен қабиласидан — 46.500 та одам,</verse>
				<verse number="21">null</verse>
				<verse number="22">null</verse>
				<verse number="23">Шимўн қабиласидан — 59.300 та одам,</verse>
				<verse number="24">null</verse>
				<verse number="25">Гад қабиласидан — 45.650 та одам,</verse>
				<verse number="26">null</verse>
				<verse number="27">Яҳудо қабиласидан — 74.600 та одам,</verse>
				<verse number="28">null</verse>
				<verse number="29">Иссахор қабиласидан — 54.400 та одам,</verse>
				<verse number="30">null</verse>
				<verse number="31">Забулун қабиласидан — 57.400 та одам,</verse>
				<verse number="32">null</verse>
				<verse number="33">Юсуф ўғли Эфрайим қабиласидан — 40.500 та одам,</verse>
				<verse number="34">null</verse>
				<verse number="35">Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — 32.200 та одам,</verse>
				<verse number="36">null</verse>
				<verse number="37">Бенямин қабиласидан — 35.400 та одам,</verse>
				<verse number="38">null</verse>
				<verse number="39">Дан қабиласидан — 62.700 та одам,</verse>
				<verse number="40">null</verse>
				<verse number="41">Ошер қабиласидан — 41.500 та одам,</verse>
				<verse number="42">null</verse>
				<verse number="43">Нафтали қабиласидан — 53.400 та одам.</verse>
				<verse number="44">Мусо, Ҳорун ва Исроил халқининг ўн икки уруғбошиси санаб чиққан одамлар ана шулар эдилар. Уларнинг ҳаммаси ота–боболарининг насли бўйича рўйхатга олинди.</verse>
				<verse number="45">Хуллас, Исроил халқининг йигирма ва ундан юқори ёшдаги урушга яроқли ҳамма эркаклари хонадонлари бўйича саналганда,</verse>
				<verse number="46">603.550 та чиқди.</verse>
				<verse number="47">Леви қабиласи эса рўйхатга киритилмаган эди,</verse>
				<verse number="48">чунки Мусога Эгамиз шундай деганди:</verse>
				<verse number="49">“Леви қабиласини рўйхатга киритма, уларни Исроил халқи билан бирга санама.</verse>
				<verse number="50">ЛевиларгаМуқаддас аҳд чодирини, унинг ҳамма ашёларини ва чодирга тегишли бўлган барча нарсаларни топшир. Йўлга чиққанларингизда, улар чодирни ва ундаги ҳамма ашёларни кўтариб юрсинлар. Чодирни асраб–авайлаб, унинг ёнига ўз чодирларини тиксинлар.</verse>
				<verse number="51">Ҳар сафар чодир кўчирилганда, левилар Муқаддас чодирни йиғишсин. Қароргоҳ қурганингизда эса чодирни яна ўрнатишсин. Чодирнинг яқинига борган бошқа ҳар қандай одам учун жазо ўлимдир.</verse>
				<verse number="52">Қолган Исроил қабилалари ўз қароргоҳларида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсин.</verse>
				<verse number="53">Исроил халқи Менинг қаҳр–ғазабимга учрамаслиги учун, левилар ўз чодирларини Муқаддас аҳд чодири атрофида ўрнатиб, ўша ерда чодирни қўриқлашсин.”</verse>
				<verse number="54">Мусога Эгамиз қандай амр этган бўлса, Исроил халқи шуни қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эгамиз Мусо билан Ҳорунга яна деди:</verse>
				<verse number="2">“Исроил халқининг ҳар бир қабиласи чодирларини ўз қароргоҳида, ўз хонадони тамғалари остида ўрнаштирсин. Улар чодирларини Учрашув чодирининг айланасига, ундан маълум бир масофада тикишсин.</verse>
				<verse number="3">Учрашув чодирининг шарқ томонида чодир тикадиган қабилалар Яҳудо қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсин. Яҳудо қабиласининг йўлбошчиси Оминадов ўғли Нахшўндир.</verse>
				<verse number="4">Унинг саноққа кирган сипоҳлари 74.600 тадир.</verse>
				<verse number="5">Ундан кейин Иссахор қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Иссахор қабиласининг йўлбошчиси Зувор ўғли Натанилдир.</verse>
				<verse number="6">Унинг саноққа кирган сипоҳи 54.400 тадир.</verse>
				<verse number="7">Ундан кейин эса Забулун қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Забулун қабиласининг йўлбошчиси Халон ўғли Элиёбдир.</verse>
				<verse number="8">Унинг саноққа кирган сипоҳи 57.400 тадир.</verse>
				<verse number="9">Яҳудо қароргоҳидаги саноққа кирган сипоҳларнинг ҳаммаси 186.400 тадир. Биринчи бўлиб улар йўлга чиқишсин.</verse>
				<verse number="10">Учрашув чодирининг жануб томонида чодир тикадиган қабилалар Рубен қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шадувор ўғли Элизурдир.</verse>
				<verse number="11">Унинг саноққа кирган сипоҳлари 46.500 тадир.</verse>
				<verse number="12">Унинг ёнида Шимўн қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Шимўн қабиласининг йўлбошчиси Зуришадай ўғли Шалумиёлдир.</verse>
				<verse number="13">Унинг саноққа кирган сипоҳи 59.300 тадир.</verse>
				<verse number="14">Кейин Гад қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Гад қабиласининг йўлбошчиси Дувел ўғли Элиасафдир.</verse>
				<verse number="15">Унинг саноққа кирган сипоҳи 45.650 тадир.</verse>
				<verse number="16">Рубен қароргоҳидаги ҳисобга кирган сипоҳларнинг ҳаммаси 151.450 тадир. Иккинчи бўлиб улар йўлга чиқишсин.</verse>
				<verse number="17">Дастлабки иккита қароргоҳ ва кейинги иккита қароргоҳ ўртасида левилар Учрашув чодири билан бирга йўлга чиқишсин. Қабилалар қай тартибда қароргоҳда жойлашган бўлса, яна ўша тартибда йўлга чиқишлари лозим. Ҳар бири ўз ўрнида, ўз қароргоҳи сафида борсин.</verse>
				<verse number="18">Учрашув чодирининг ғарб томонида чодир тикадиган қабилалар Эфрайим қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси Омиҳуд ўғли Элишамадир.</verse>
				<verse number="19">Унинг саноққа кирган сипоҳи 40.500 тадир.</verse>
				<verse number="20">Ундан кейин Манаше қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Манаше қабиласининг йўлбошчиси Падозур ўғли Гамалиэлдир.</verse>
				<verse number="21">Унинг саноққа кирган сипоҳлари 32.200 тадир.</verse>
				<verse number="22">Сўнгра Бенямин қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Бенямин қабиласининг йўлбошчиси Гидўнах ўғли Авидондир.</verse>
				<verse number="23">Унинг саноққа кирган сипоҳлари 35.400 тадир.</verse>
				<verse number="24">Эфрайим қароргоҳидаги саноққа кирган ҳамма сипоҳлар 108.100 тадир. Учинчи бўлиб улар йўлга чиқишсин.</verse>
				<verse number="25">Учрашув чодирининг шимол томонида чодир тикадиган қабилалар Дан қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Дан қабиласининг йўлбошчиси Омишадай ўғли Охазардир.</verse>
				<verse number="26">Унинг саноққа кирган сипоҳлари 62.700 тадир.</verse>
				<verse number="27">Унинг ёнида Ошер қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Ошер қабиласининг йўлбошчиси Охрон ўғли Пахиёлдир.</verse>
				<verse number="28">Унинг саноққа кирган сипоҳлари 41.500 тадир.</verse>
				<verse number="29">Сўнгра Нафтали қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Нафтали қабиласининг йўлбошчиси Энан ўғли Охирдир.</verse>
				<verse number="30">Унинг саноққа кирган сипоҳлари 53.400 тадир.</verse>
				<verse number="31">Дан қароргоҳидаги саноққа кирган ҳамма сипоҳлар 157.600 тадир. Улар гуруҳ–гуруҳ бўлиб охирида йўлга чиқишсин.”</verse>
				<verse number="32">Шундай қилиб, бутун Исроил халқи хонадонлари бўйича саноқдан ўтди. Қароргоҳларда гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашган лашкарнинг умумий сони 603.550 та чиқди.</verse>
				<verse number="33">Мусога Эгамиз амр этгандай, Леви қабиласи Исроил халқига қўшиб ҳисобланмади.</verse>
				<verse number="34">Хуллас, Мусога Эгамиз қандай амр этган бўлса, Исроил халқи шуни қилди. Улар қароргоҳи бўйича жойлашган, ҳар бири ўз уруғи, хонадони бўйича йўлга чиққан эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эгамиз Синай тоғида Мусо билан сўзлашганда, Мусо ва Ҳоруннинг насли қуйидагилардан иборат эди:</verse>
				<verse number="2">Ҳоруннинг тўртта ўғли бор эди: Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар. Надов тўнғич ўғил эди.</verse>
				<verse number="3">Мусо Ҳоруннинг бу ўғилларига мой суртиб, уларни руҳонийликка тайинлаган эди.</verse>
				<verse number="4">Лекин Надов билан Абиҳу Синай саҳросида Эгамиз амр этмаган оловни Унинг ҳузурига олиб келганлари учун ўша ерда нобуд бўлган эдилар. Иккови ҳам бефарзанд эди. Шунинг учун фақат Элазар билан Итамар оталари Ҳоруннинг ҳаётлигида руҳоний бўлиб хизмат қилган эдилар.</verse>
				<verse number="5">Мусога Эгамиз шундай амр берди:</verse>
				<verse number="6">“Леви қабиласини руҳоний Ҳорун ҳузурига бошлаб кел. Улар Ҳорунга ёрдам беришсин.</verse>
				<verse number="7">Левилар Ҳорун ва бутун Исроил жамоасига хизмат қилиб, Муқаддас чодирга оид бўлган барча юмушларни бажаришсин.</verse>
				<verse number="8">Улар Исроил халқи учун Муқаддас чодирда хизмат қилиб, чодирдаги ҳамма ашёлар учун масъул бўлишсин.</verse>
				<verse number="9">Левиларни Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига бер. Исроил халқининг бу қабиласи тўлиқ уларнинг ихтиёрида бўлиши шарт.</verse>
				<verse number="10">Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинла. Руҳонийлик вазифасини бажарган ҳар қандай бошқа одамнинг жазоси ўлимдир.”</verse>
				<verse number="11">Мусога Эгамиз яна деди:</verse>
				<verse number="12">“Мен левиларни Исроил халқининг онадан туғилган барча тўнғич ўғиллари ўрнида қабул қилганман. Левилар Меникидир.</verse>
				<verse number="13">Зотан, ҳамма тўнғич ўғиллар Менга тегишли. Мен Мисрликларнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилган куним Исроил халқининг барча тўнғич ўғилларини — одамидан тортиб ҳайвонига қадар — Ўзим учун ажратиб олганман. Уларнинг ҳаммаси Меники бўлиши шарт. Зотан, Мен Эгангизман.”</verse>
				<verse number="14">Мусога Эгамиз Синай саҳросида яна айтди:</verse>
				<verse number="15">“Леви қабиласини уруғи ва хонадонлари бўйича санаб чиқ. Бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркак зотини санаб чиқ.”</verse>
				<verse number="16">Эгамизнинг амри бўйича Мусо уларни санаб чиқди.</verse>
				<verse number="17">Левининг учта ўғли бўлиб, исмлари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.</verse>
				<verse number="18">Гершоннинг Лубнах ва Шимах деган ўғиллари бўлиб, ҳар қайсисидан биттадан уруғ келиб чиқди.</verse>
				<verse number="19">Қоҳотнинг Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл деган ўғиллари бўлиб, улардан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди.</verse>
				<verse number="20">Марорининг Махли ва Муши деган ўғиллари бўлиб, улардан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди. Леви уруғларининг ота хонадони бўйича рўйхатга олинганлари ана шулар эди.</verse>
				<verse number="21">Гершондан Лубнах ва Шимах уруғлари келиб чиқди.</verse>
				<verse number="22">Гершон уруғига қарашли бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклар саналганда, 7500 та чиқди.</verse>
				<verse number="23">Гершон уруғи чодирларини Муқаддас чодирнинг орқа томонида, ғарбда ўрнаштиришлари керак эди.</verse>
				<verse number="24">Гершон уруғининг оқсоқоли Лоёл ўғли Элиасаф эди.</verse>
				<verse number="25">Гершон уруғи чодирнинг қуйидаги ашёлари учун масъул эди: чодирнинг ички қавати ва қопламалари, чодирга кираверишдаги парда,</verse>
				<verse number="26">чодир билан қурбонгоҳ атрофини тўсиб турадиган пардалар, ҳовлига кираверишдаги парда ва унинг арқонлари. Чодирнинг бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Гершон уруғи зиммасида эди.</verse>
				<verse number="27">Қоҳотдан Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл уруғлари келиб чиқди.</verse>
				<verse number="28">Уларга қарашли бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклар саналганда, 8600 та чиқди. Қоҳот уруғи Муқаддас чодир учун масъул эди.</verse>
				<verse number="29">Қоҳот уруғи Муқаддас чодирнинг жануб томонида чодир қуриши керак эди.</verse>
				<verse number="30">Қоҳот уруғи оқсоқоли Узиёл ўғли Элизофон эди.</verse>
				<verse number="31">Улар чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар: сандиқ, хонтахта, чироқпоя, қурбонгоҳлар, хизмат пайтида ишлатиладиган Муқаддас чодир буюмлари ва ички пардаси. Чодирдаги бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Қоҳот уруғи зиммасида эди.</verse>
				<verse number="32">Леви оқсоқоллари устидан руҳоний Ҳорун ўғли Элазар бошчилик қиларди. Муқаддас чодир учун масъул бўлганлар Элазарнинг назорати остида эдилар.</verse>
				<verse number="33">Мароридан Махли ва Муши уруғлари келиб чиқди.</verse>
				<verse number="34">Марори уруғининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклари саналганда, 6200 та чиқди.</verse>
				<verse number="35">Марори уруғи оқсоқоли Абуҳайил ўғли Зуриёл эди. Улар Муқаддас чодирнинг шимол томонига чодирларини ўрнатишлари керак эди.</verse>
				<verse number="36">null</verse>
				<verse number="37">Улар чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар: чодирнинг ромлари, тамбалари, устунлар ва устун тагликлари, уларга оид барча буюмлар, ҳовлининг атрофидаги устунлар ва устун тагликлари, қозиқ ва арқонлари, уларга тегишли ҳамма буюмлар. Чодирдаги бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Марори уруғи зиммасида эди.</verse>
				<verse number="38">Мусо, Ҳорун ва унинг ўғиллари ўз чодирларини шарқ томонда — Муқаддас чодирнинг олдида ўрнатишлари керак эди. Улар Исроил халқининг вакиллари сифатида Муқаддас чодирдаги хизмат учун масъул эдилар. Улардан бошқа биронтаси чодирга яқин келса, ўша одамнинг жазоси ўлим эди.</verse>
				<verse number="39">Мусо ва Ҳорун, Эгамизнинг амрига кўра, Леви қабиласининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини уруғлари бўйича санаб чиққанда, уларнинг умумий сони 22.000 та чиқди.</verse>
				<verse number="40">Эгамиз шундан кейин Мусога яна айтди: “Исроил халқининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма тўнғич ўғилларини санаб чиқ. Уларнинг исмларини рўйхат қилиб ёз.</verse>
				<verse number="41">Мен Эгангизман. Мен Леви қабиласини Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ўрнига қабул қиламан. Исроил халқининг чорвасида биринчи туғилган боласи ўрнига левиларнинг чорвасини ҳам оламан.”</verse>
				<verse number="42">Мусо Эгамизнинг амрини бажарди. Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғилларини санаб чиқди.</verse>
				<verse number="43">Бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма тўнғич ўғил биттама–битта саналганда, 22.273 та чиқди.</verse>
				<verse number="44">Мусога Эгамиз айтди:</verse>
				<verse number="45">“Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ўрнига левиларни Менга бағишла, Исроил халқининг чорваси ўрнига эса левиларнинг чорвасини Менга бағишла. Левилар Меники бўлади. Мен Эгангизман.</verse>
				<verse number="46">Исроилнинг тўнғич ўғиллари левилардан 273 та ортиқ. Исроил халқи ана шу ортиқчаси эвазига товон тўлаши керак.</verse>
				<verse number="47">Ҳар бир ортиқ одам эвазига беш бўлакдан кумуш ол. Ҳар бир кумуш бўлакнинг оғирлиги 2,5 мисқол бўлсин.</verse>
				<verse number="48">Ўша кумушни Ҳорун ва унинг ўғилларига бер.”</verse>
				<verse number="49">null</verse>
				<verse number="50">Мусо ортиқ чиққан Исроил тўнғич ўғилларидан 1365 та кумуш бўлакни йиғиб олди.</verse>
				<verse number="51">Мусо Эгамизнинг амрига кўра, йиғиб олган товон пулини Ҳорун ва унинг ўғилларига берди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Мусо билан Ҳорунга Эгамиз яна деди:</verse>
				<verse number="2">“Энди Леви қабиласидан бўлган Қоҳот авлодини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ.</verse>
				<verse number="3">Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларни сана.</verse>
				<verse number="4">Қоҳот уруғининг хизмати Учрашув чодирининг энг муқаддас ашёлари билан боғлиқ бўлади.</verse>
				<verse number="5">Йўлга чиққанингизда, Ҳорун ва унинг ўғиллари чодирга кириб, аҳд сандиғини тўсиб турадиган ички пардани ечишсин. Ўша парда билан сандиқни ёпишсин.</verse>
				<verse number="6">Сўнг унинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ ташлашсин. Унинг устидан эса сидирға кўк чойшаб ташлашсин. Сўнг ходаларни жой–жойига ўрнатишсин.</verse>
				<verse number="7">Кейин муқаддас нонлар қўйиладиган хонтахтага кўк чойшаб тўшашсин. Хонтахтага лаган, пиёла, шароб назр қилиш учун коса ва кўзалар қўйишсин. Хонтахта устида муқаддас нонлар доимо турсин.</verse>
				<verse number="8">Бу нарсаларнинг устидан қирмизи чойшаб ташлашсин. Кейин юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин.</verse>
				<verse number="9">Сўнг кўк чойшаб билан чироқпояни, унинг мойчироқларини, қисқичларини, патнисларини ва зайтун мойи солинган ҳамма идишларини ёпиб қўйишсин.</verse>
				<verse number="10">Сўнг буларнинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин.</verse>
				<verse number="11">Олтин қурбонгоҳга кўк чойшаб ташлаб, унинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпишсин ва ходаларни жой–жойига ўрнатишсин.</verse>
				<verse number="12">Кейин Муқаддас хонада ишлатиладиган буюмларни олиб, кўк чойшаб устига қўйишсин. Сўнг устини юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин.</verse>
				<verse number="13">Бронза қурбонгоҳни кулдан тозалаб, уни сафсар рангдаги чойшаб билан ёпишсин.</verse>
				<verse number="14">Сўнг қурбонгоҳда ишлатилган ҳамма буюмларни — оловкурак, санчқи, курак, тоғорачаларни қурбонгоҳ устига қўйишсин. Юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан қурбонгоҳни ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин.</verse>
				<verse number="15">Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизишмасин, акс ҳолда улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради.</verse>
				<verse number="16">Руҳоний Ҳорун ўғли Элазар чироқпоя учун зайтунмойи, хушбўй ҳидли тутатқи, кундалик дон назри ва муқаддас қиладиган мойга масъул бўлади. Хуллас, бутун Муқаддас чодир ва у ердаги ҳамма нарсалар, муқаддас жиҳозлар ва буюмлар Элазар назорати остида бўлади.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз Мусо билан Ҳорунга яна деди:</verse>
				<verse number="18">“Леви қабиласи орасидан Қоҳот уруғининг қирилиб кетишига йўл қўйманглар.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Қоҳот уруғидан бўлган ҳар бир одамга хизмат вақтида нима қилишини ва нимани кўтариб боришини Ҳорун ва унинг ўғиллари айтишсин. Муқаддас ашёларга бир лаҳза бўлса ҳам қарагани Қоҳот уруғи чодирга кирмаслиги керак. Шунда Қоҳот уруғидаги эркаклар энг муқаддас ашёларга яқин келганларида, ўлмай тирик қолишади.”</verse>
				<verse number="21">Сўнг Мусога Эгамиз шундай деди:</verse>
				<verse number="22">“Гершон авлодини ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ.</verse>
				<verse number="23">Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларини сана.</verse>
				<verse number="24">Гершон уруғининг хизмати ва кўтарадиган юклари қуйидагилардан иборат бўлади:</verse>
				<verse number="25">Улар Муқаддас чодирнинг ички қаватини, чодирнинг қопламаси ва юмшоқ теридан қилинган ташқи қопламани, чодирга кираверишдаги пардани,</verse>
				<verse number="26">чодир билан қурбонгоҳ атрофини тўсиб турадиган пардаларни, ҳовлига кираверишдаги пардани ва унга тегишли арқонлар ва ҳамма буюмларни кўтариб боришлари лозим. Бу ашёлар билан алоқадор ишларнинг ҳаммасини Гершон уруғи бажарсин.</verse>
				<verse number="27">Ҳорун ва унинг ўғиллари Гершон уруғининг хизматини, ташийдиган юкларини ва бажарадиган вазифаларини тўлиқ назорат қилиб туришсин. Гершон уруғи уларнинг айтганларини қилиб, айтган юкларни кўтаришсин.</verse>
				<verse number="28">Гершон уруғининг Учрашув чодирида қиладиган хизмати мана шулардан иборатдир. Улар руҳоний Ҳорун ўғли Итамарнинг назорати остида хизмат қилишади.</verse>
				<verse number="29">Энди Марори авлодини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ.</verse>
				<verse number="30">Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларини сана.</verse>
				<verse number="31">Уларнинг Учрашув чодиридаги вазифаси қуйидаги ашёларни кўтариб юришдан иборат бўлади: чодирнинг ромларини, тамбаларини, устунлар ва устун тагликларини,</verse>
				<verse number="32">ҳовлининг атрофидаги устунлар ва устун тагликларини, қозиқ ва арқонларини, уларга тегишли ҳамма буюмларни. Қайси одам қайси нарсани кўтариб боришини аниқ белгиланглар.</verse>
				<verse number="33">Марори уруғининг Учрашув чодирида қиладиган ишлари мана шулардан иборатдир. Улар руҳоний Ҳорун ўғли Итамарнинг назорати остида хизмат қилишади.”</verse>
				<verse number="34">Мусо, Ҳорун ва жамоанинг йўлбошчилари Қоҳот авлодини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқишди.</verse>
				<verse number="35">Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлган эркакларнинг сони</verse>
				<verse number="36">2750 та чиқди.</verse>
				<verse number="37">Қоҳот уруғининг Учрашув чодирида хизмат қиладиганлари ана шулар эди. Мусо орқали Эгамиз берган амрга кўра, Мусо билан Ҳорун уларни санади.</verse>
				<verse number="38">Гершон авлоди ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқилди.</verse>
				<verse number="39">Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача эркакларнинг сони</verse>
				<verse number="40">2630 та чиқди.</verse>
				<verse number="41">Гершон уруғининг Учрашув чодирида хизмат қиладиганлари ана шулар эди. Эгамизнинг амрига кўра, Мусо билан Ҳорун уларни санади.</verse>
				<verse number="42">Марори авлоди ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқилди.</verse>
				<verse number="43">Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача эркакларнинг сони</verse>
				<verse number="44">3200 та чиқди.</verse>
				<verse number="45">Марори уруғи ана шулар эди. Мусо орқали Эгамиз берган амрга кўра, Мусо билан Ҳорун уларни санади.</verse>
				<verse number="46">Шундай қилиб, Мусо, Ҳорун ва Исроил йўлбошчилари Леви қабиласини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқишди.</verse>
				<verse number="47">Учрашув чодирида хизмат қилишга ва чодир ашёларини кўтаришга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлган эркакларнинг</verse>
				<verse number="48">умумий сони 8580 та чиқди.</verse>
				<verse number="49">Улар Мусо орқали Эгамиз берган амрга кўра, ҳар бир одамга қиладиган ишларини ва кўтариб борадиган буюмларини тақсимлаб беришди. Мусога Эгамиз амр этгандай, ҳамма одам рўйхатга олинди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Мусога Эгамиз айтди:</verse>
				<verse number="2">“Исроил халқига буюр. Улар тери касаллигига чалинганларни, жинсий аъзосидан ажралма чиққанларни, мурдаларга тегиб ҳаром бўлганларни қароргоҳдан чиқариб юборишсин.</verse>
				<verse number="3">Эркагини ҳам, аёлини ҳам қароргоҳдан ташқарига чиқариб юборишсин. Уларнинг дастидан қароргоҳ ҳаром бўлмасин. Ахир, Мен халқим орасида яшайман.”</verse>
				<verse number="4">Исроил халқи Эгамизнинг Мусога берган амрини адо этиб, ўшанақа одамларни қароргоҳдан чиқариб юборди.</verse>
				<verse number="5">null</verse>
				<verse number="6">Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунларни берди: Эгамизга хиёнат қилган, биродарига фириб берган ҳар қандай эркак ёки аёл айбдор ҳисоблансин.</verse>
				<verse number="7">Бундай одам қилган гуноҳини тан олсин. Жабр чеккан томонга келтирган зарари учун товон тўласин, бунинг устига, товоннинг бешдан бир қисмини ҳам қўшиб берсин.</verse>
				<verse number="8">Борди–ю, жабр чеккан одам вафот этган бўлса ва унинг яқин қариндоши бўлмаса, зарарни қоплаш учун тўланадиган товон Эгамизга бағишланиб, руҳонийга берилсин. Айбдор томон товон билан бирга бир қўчқорни олиб келсин. Руҳоний қўчқорни қурбонлик қилиб, айбдор томонни гуноҳдан покласин.</verse>
				<verse number="9">Исроил халқи Эгамизга атаб, руҳонийга олиб келган ҳар қандай эҳсон руҳонийники ҳисоблансин.</verse>
				<verse number="10">Руҳоний қабул қилиб олган ҳамма эҳсонлар руҳонийнинг ўзига тегишли бўлсин.</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунларни берди: агар биронтасининг хотини ёмон йўлга кириб, эрига хиёнат қилса,</verse>
				<verse number="13">бегона эркак билан ётиб ўзини булғаса–ю, уни ҳеч ким тутиб олмаса, бунга бирор гувоҳ бўлмагани учун эрининг бундан хабари бўлмаса,</verse>
				<verse number="14">кейинчалик эри хотинидан шубҳалана бошласа, хотини ўзини булғамаган тақдирда ҳам, эри ундан шубҳаланиб, рашк қилса,</verse>
				<verse number="15">эр хотинини руҳоний ҳузурига етаклаб борсин. Хотини учун тўрт коса арпа унини назр қилиб олиб борсин. Арпа унига зайтун мойи ёки хушбўй тутатқи қўшилмасин. Бу назр аёл айбдор ёки айбдор эмаслигини билиш учун келтирилаётган рашк назридир.</verse>
				<verse number="16">Руҳоний аёлни етаклаб, Эгамиз ҳузурига олиб кирсин.</verse>
				<verse number="17">Сўнг муқаддас сувни сопол идишга қуйсин–да, Муқаддас чодирнинг ичидаги ердан тупроқ олиб, сувга қўшсин.</verse>
				<verse number="18">Аёлни руҳоний Эгамиз ҳузурига олиб киргандан сўнг, аёлнинг сочини ёйсин. Унинг қўлига рашк учун келтириладиган дон назрини тутқизиб қўйсин. Руҳонийнинг ўзи эса қўлида лаънат келтирадиган аччиқ сувни ушлаб турсин.</verse>
				<verse number="19">Руҳоний аёлга қасам ичтириб, унга шундай сўзларни айтсин: “Агар сен бегона эркак билан ётмаган бўлсанг, булғанмаган, эрингга хиёнат қилмаган бўлсанг, мана шу лаънат келтирадиган аччиқ сув сенга ҳеч қандай зарар етказмасин.</verse>
				<verse number="20">Агар эрингга хиёнат қилиб, булғанган бўлсанг, эрингдан бошқа одам билан ётган бўлсанг,</verse>
				<verse number="21">одамлар кимнидир лаънатлаганда, Эгам сенинг номингни лаънатга қўшиб айтадиган қилсин. Эгам сени бола туға олмайдиган қилиб қўйсин.</verse>
				<verse number="22">Ўша лаънат келтирадиган сув ичингга кирганда, сени бола туға олмайдиган қилиб қўйсин.” Шунда аёл: “Омин, омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="23">Сўнг руҳоний лаънат сўзларини қоғозга ёзиб, уни аччиқ сувда ювсин.</verse>
				<verse number="24">Токи аёл ўша сувни ичганда, лаънат унинг танасига кириб азоб берсин.</verse>
				<verse number="25">Руҳоний аёлнинг қўлидан рашк учун келтирилган дон назрини олиб, бу назрни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтарсин, сўнг қурбонгоҳга олиб борсин.</verse>
				<verse number="26">Дон назрининг бир ҳовучини қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қшилиш, уннинг ҳаммаси Худога тегишли эканнини билдиради. Кейин аёлга аччиқ сувдан ичирсин.</verse>
				<verse number="27">Агар аёл эрига хиёнат қилиб булғанган бўлса, лаънат келтирувчи аччиқ сув унинг ичига киргач, қаттиқ азоб беради. Аёл бола туға олмайдиган бўлиб қолади. Ўша аёл ўз халқи орасида лаънати бўлади.</verse>
				<verse number="28">Агар аёл булғанмаган, пок бўлса, ҳеч қандай зарар кўрмайди, бундан кейин ҳам фарзанд кўришга қодир бўлади.</verse>
				<verse number="29">Рашк ҳақидаги қонун мана шундан иборатдир. Хотин эрига вафо қилмай, ёмон йўлга кириб булғанганда</verse>
				<verse number="30">ёки эри хотинини рашк қилиб, ундан шубҳалана бошлаганда, эр хотинини Эгамизнинг ҳузурига бошлаб келсин. Руҳоний эса шу қонунга биноан иш тутсин.</verse>
				<verse number="31">Ўшанда эр гуноҳдан фориғ бўлади, аёл эса қилган гуноҳи учун жазосини тортади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунларни берди: агар эркак ёки аёл онт ичиб, ўзини Эгамизганазр қилиб бағишлашга қарор қилган бўлса,</verse>
				<verse number="3">у шароб ва ўткир ичимликлардан ўзини тийсин. Узум сиркасини ҳам, бошқа ўткир ичимликларни ҳам истеъмол қилмасин. Узумдан тайёрланган бирор ичимликни зинҳор ичмасин. Майизни ва узумни ҳеч оғзига олмасин.</verse>
				<verse number="4">У ўзини назр қилган давр мобайнида узумдан тайёрланган бирор нарсани истеъмол қилмасин, ҳатто узумнинг дони ва пўстлоғини ҳам оғзига олмасин.</verse>
				<verse number="5">Онт ичиб, белгилаган давр мобайнида сочига ҳам, соқолига ҳам устара тегмасин. У Эгамизга бағишланганлиги учун, назр қилинган кунлари тугагунга қадар сочларини ўстириб юрсин.</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Соч ўша одамнинг Эгамизга бағишланганлиги белгисидир. Шунинг учун ўша одам Эгамизга назр қилинган кунлари давомида мурдага яқинлашмасин. Отаси, онаси, ака–укаси ёки опа–сингилларидан бирортаси вафот этиб қолганда ҳам, у мурда ёнига бориб ўзини булғамасин.</verse>
				<verse number="8">Назр қилинган кунлари давомида у Эгамизга бағишлангандир.</verse>
				<verse number="9">Борди–ю, унинг олдида кимдир тўсатдан вафот этиб қолса, назр қилинган одамнинг боши ҳаром бўлган ҳисобланади. Шунинг учун назр қилинган одам етти кундан кейин сочини олдирсин. Шунда у яна пок бўлади.</verse>
				<verse number="10">Саккизинчи куни эса Учрашув чодири кираверишига иккита каптар ёки иккита мусичани олиб келиб руҳонийга берсин.</verse>
				<verse number="11">Руҳоний бу қушлардан биттасини гуноҳ қурбонлиги қилади, иккинчисини эса куйдириладиган қурбонлик қилади. Шундай қилиб, мурда туфайли ҳаром бўлган ўша одамни гуноҳидан поклайди. Назр қилинган одам ўша куниёқ ўзини қайтадан Эгамизга бағишлаши керак.</verse>
				<verse number="12">У булғанганлиги учун олдинги кунлар ҳисобга кирмайди. У Эгамизга бағишланган назр кунларини бошқатдан бошлаши лозим. Бунинг учун у бир ёшли қўчқор қўзини айб қурбонлиги қилсин.</verse>
				<verse number="13">Назр қилинганлар учун қонун қуйидагичадир: назр қилинган одам Эгамизга бағишлаган кунлари тугаганда, Учрашув чодири кираверишига келсин.</verse>
				<verse number="14">У Эгамизга атаб қуйидаги қурбонлигу назрларни келтирсин: куйдириладиган қурбонлик учун бир ёшли нуқсонсиз қўчқор қўзини, гуноҳ қурбонлиги учун бир ёшли нуқсонсиз совлиқ қўзини, тинчлик қурбонлиги учун нуқсонсиз қўчқорни,</verse>
				<verse number="15">уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назрини, бир сават хамиртурушсиз нонларни — зайтун мойи аралаштирилган сифатли ундан тайёрланган нонлар ва зайтунмойи суртилган чалпакларни.</verse>
				<verse number="16">Руҳоний буларнинг ҳаммасини Эгамизга тақдим қилиб, гуноҳ қурбонлиги ва куйдириладиган қурбонлик қилсин.</verse>
				<verse number="17">Сўнг қўчқорни дон ва шароб назри билан бирга Эгамизга тинчлик қурбонлиги қилсин. Шунингдек, саватдаги хамиртурушсиз нонларни ҳам келтирсин.</verse>
				<verse number="18">Назр қилган одам Учрашув чодирига кираверишда назр қилинган сочини олдирсин. Кейин сочларини йиғиштириб олиб, тинчлик қурбонлиги куйдирилаётган оловга ташласин.</verse>
				<verse number="19">У сочини олдириб бўлгандан сўнг, руҳоний қўчқорнинг пиширилган елкасини, саватдан бир дона хамиртурушсиз нонни, битта чалпакни олиб, назр қилинган одамнинг қўлига тутқизсин.</verse>
				<verse number="20">Кейин руҳоний ўша нарсаларни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиб, юқорига кўтарсин. Бу нарсалар руҳонийнинг муқаддас улуши бўлади. Булар — руҳоний юқорига кўтариши учун бериладиган қўчқор тўши ва назр қилинган қўчқор сонидан ташқари берилади. Шундан сўнг назр қилинган одам шароб ичиши мумкин.</verse>
				<verse number="21">Назр қилинганлар учун қонун шундан иборатдир. Агар назр қилинган одам Эгамизга булардан ташқари яна бирон нарсани ваъда қилган бўлса, берган ваъдаси устидан чиқсин.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="23">— Ҳорун ва унинг ўғиллари Исроил халқини дуо қилганларида, шундай деб айтишлари керак:</verse>
				<verse number="24">“Эгам сенга барака берсин, Сени Ўз паноҳида асрасин!</verse>
				<verse number="25">Эгам сенга очиқ юз билан боқсин, Сенга илтифот қилсин.</verse>
				<verse number="26">Эгам назарини сенга солсин, Сенга тинчлик ато этсин!”</verse>
				<verse number="27">Ҳорун ва унинг ўғиллари Исроил халқини Менинг номим билан дуо қилишсин. Шунда Мен Исроил халқига барака бераман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Мусо Муқаддас чодирни ўрнатиб бўлган куни чодирга мой суртиб муқаддас қилди. Сўнг чодирнинг барча ашёларига, қурбонгоҳга ва унинг барча буюмларига мой суртиб чиқиб, муқаддас қилди.</verse>
				<verse number="2">Шундан кейин халқни рўйхатга олиш учун масъул бўлган йўлбошчилар — Исроил қабилаларининг уруғбошилари ўз назрларини келтиришди.</verse>
				<verse number="3">Уларнинг Эгамизга келтирган назрлари олтита соябонли арава ва ўн иккита ҳўкиздан иборат эди. Ҳар бир йўлбошчи биттадан ҳўкиз ва ҳар иккита йўлбошчи биттадан арава олиб келган эди. Йўлбошчилар бу назрларини Эгамизга Муқаддас чодир олдида тақдим қилишди.</verse>
				<verse number="4">Шунда Эгамиз Мусога айтди:</verse>
				<verse number="5">“Улар олиб келган нарсаларни қабул қилиб ол. Бу нарсалардан Учрашув чодирида хизмат қилишда фойдаланинглар. Левилар нима иш қилишларига қараб, бу нарсаларни уларга тақсимлаб бер.”</verse>
				<verse number="6">Шундай қилиб, Мусо араваларни ва ҳўкизларни левиларга тақсимлаб берди.</verse>
				<verse number="7">Гершон уруғининг қиладиган хизматига яраша иккита арава ва тўртта ҳўкизни берди.</verse>
				<verse number="8">Марори уруғининг қиладиган хизматига яраша эса тўртта арава ва саккизта ҳўкизни берди. Марори ва Гершон уруғлари руҳоний Ҳоруннинг ўғли Итамар назорати остида чодирда хизмат қилишарди.</verse>
				<verse number="9">Қоҳот уруғига эса Мусо ҳеч нарса бермади, чунки улар чодирнинг муқаддас ашёлари учун масъул эдилар ва бу ашёларни елкада кўтариб боришлари лозим эди.</verse>
				<verse number="10">Мусо қурбонгоҳга мой суртиб муқаддас қилгандан кейин Исроил йўлбошчилари қурбонгоҳнинг бағишланишига ҳам ўз назрларини олиб келишди. Улар назрларини қурбонгоҳ олдига қўйишди.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Мусога шундай деган эди: “Йўлбошчилар қурбонгоҳни бағишлаш маросимига олиб келган бу назрларни ҳар куни биттадан тақдим қилишсин.”</verse>
				<verse number="12">Биринчи куни Яҳудо қабиласидан Оминадовнинг ўғли Нахшўн назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="13">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="14">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="15">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="16">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="17">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Оминадов ўғли Нахшўннинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="18">Иккинчи куни Иссахор қабиласининг йўлбошчиси Зувор ўғли Натанил назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="19">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="20">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="21">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="22">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="23">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Зувор ўғли Натанилнинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="24">Учинчи куни Забулун қабиласининг йўлбошчиси Халон ўғли Элиёб назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="25">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="26">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="27">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="28">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="29">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Халон ўғли Элиёбнинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="30">Тўртинчи куни Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шадувор ўғли Элизур назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="31">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="32">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="33">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="34">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="35">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Шадувор ўғли Элизурнинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="36">Бешинчи куни Шимўн қабиласининг йўлбошчиси Зуришадай ўғли Шалумиёл назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="37">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="38">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="39">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="40">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="41">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Зуришадай ўғли Шалумиёлнинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="42">Олтинчи куни Гад қабиласининг йўлбошчиси Дувел ўғли Элиасаф назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="43">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="44">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="45">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="46">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="47">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Дувел ўғли Элиасафнинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="48">Еттинчи куни Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси Омиҳуд ўғли Элишама назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="49">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="50">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="51">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="52">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="53">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Омиҳуд ўғли Элишаманинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="54">Саккизинчи куни Манаше қабиласининг йўлбошчиси Падозур ўғли Гамалиэл назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="55">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="56">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="57">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="58">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="59">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Падозур ўғли Гамалиэлнинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="60">Тўққизинчи куни Бенямин қабиласининг йўлбошчиси Гидўнах ўғли Авидон назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="61">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="62">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="63">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="64">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="65">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Гидўнах ўғли Авидоннинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="66">Ўнинчи куни Дан қабиласининг йўлбошчиси Омишадайнинг ўғли Охазар назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="67">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="68">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="69">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="70">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="71">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Омишадай ўғли Охазарнинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="72">Ўн биринчи куни Ошер қабиласининг йўлбошчиси Охрон ўғли Пахиёл назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="73">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="74">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="75">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="76">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="77">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Охрон ўғли Пахиёлнинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="78">Ўн иккинчи куни Нафтали қабиласининг йўлбошчиси Энан ўғли Охир назрларини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="79">У қуйидаги назрларни берди: оғирлиги 330 мисқол бўлган битта кумуш лаган, оғирлиги 180 мисқол бўлган битта кумуш тоғорача. Иккаласи ҳам дон назри учун сифатли ун билан тўлдирилиб, унга зайтун мойи аралаштирилган эди.</verse>
				<verse number="80">Тутатқи тўлдирилган, оғирлиги 25 мисқол келадиган битта олтин пиёла.</verse>
				<verse number="81">У битта буқа, битта қўчқор, битта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилди,</verse>
				<verse number="82">битта такани гуноҳ қурбонлиги қилди,</verse>
				<verse number="83">иккита ҳўкиз, бешта қўчқор, бешта така, бешта бир ёшли қўчқор қўзини тинчлик қурбонлиги қилди. Энан ўғли Охирнинг назрлари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="84">Шундай қилиб, Мусо қурбонгоҳга мой суртиб муқаддас қилгандан кейин Исроил йўлбошчилари қурбонгоҳнинг бағишланишига олиб келган назрларнинг жами қуйидагича эди: ўн иккита кумуш лаган, ўн иккита кумуш тоғорача, ўн иккита олтин пиёла.</verse>
				<verse number="85">Ҳар бир кумуш лаганнинг оғирлиги 330 мисқол, ҳар бир кумуш тоғорача 180 мисқол эди. Ҳаммаси бўлиб тақдим қилинган кумуш буюмларнинг оғирлиги икки пудга яқин эди.</verse>
				<verse number="86">Тутатқи тўлдирилган ҳар бир олтин пиёланинг оғирлиги 25 мисқол эди. Бу ўн икки олтин буюмнинг умумий оғирлиги 300 мисқол чиқди.</verse>
				<verse number="87">Ўн иккита буқа, ўн иккита қўчқор, ўн иккита бир ёшли қўчқор қўзи куйдириладиган қурбонлик қилинди, қурбонликка қўшиб қилинадиган дон назри ҳам келтирилди. Ўн иккита така гуноҳ қурбонлиги қилинди.</verse>
				<verse number="88">Йигирма тўртта ҳўкиз, олтмишта қўчқор, олтмишта така, олтмишта бир ёшли қўчқор қўзи тинчлик қурбонлиги қилинди. Мусо қурбонгоҳга мой суртиб муқаддас қилгандан кейин, қурбонгоҳнинг бағишланишига ана шу назрлар тақдим қилинган эди.</verse>
				<verse number="89">Мусо Эгамиз билан гаплашиш учун Учрашув чодирига кирганда, Эгамизнинг овозини эшитди. Овоз аҳд сандиғининг қопқоғи устидаги иккита каруб oрасидан келаётган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Эгамиз яна Мусога деди:</verse>
				<verse number="2">“Ҳорунга айт, у еттала мойчироқничироқпояга ўрнатганда, мойчироқларнинг нури чироқпоянинг олд томонини ёритадиган қилиб ўрнатсин.”</verse>
				<verse number="3">Ҳорун Мусо орқали Эгамиз амр бергандай қилди: еттала мойчироқни чироқпоянинг олд томонини ёритадиган қилиб ўрнатди.</verse>
				<verse number="4">Чироқпоя Эгамиз Мусога кўрсатган намуна бўйича, таглигидан тортиб гулларигача зарб қилинган олтиндан ясалган эди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Мусога яна айтди:</verse>
				<verse number="6">“Исроил халқи орасидан левиларни ажратиб олиб, қуйидаги йўл билан уларни покла:</verse>
				<verse number="7">левиларга гуноҳдан поклайдиган сувни сеп. Улар устара билан бутун баданларини қириб тозалашсин, кийимларини ювишсин. Шундан сўнг улар пок бўлишади.</verse>
				<verse number="8">Сўнгра улар буқани ва буқага қўшиб назр қилинадиган зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни олиб келишсин. Бундан ташқари, бошқа бир буқани гуноҳ қурбонлиги қилиш учун олиб келишсин.</verse>
				<verse number="9">Сўнг бутун жамоани тўпла, левиларниУчрашув чодири олдига олиб кел.</verse>
				<verse number="10">Левиларни Мен, Эгангизнинг ҳузурига олиб келганингда, Исроил халқи левиларга қўлларини қўйсин.</verse>
				<verse number="11">Ҳорун левиларни Исроил халқидан махсус назр сифатида Мен, Эгангизга, бағишласин, токи левилар Менга хизмат қилишсин.</verse>
				<verse number="12">Левилар қўлларини буқаларнинг бошига қўйишсин. Ҳорун бир буқани гуноҳ қурбонлиги, иккинчи буқани эса куйдириладиган қурбонлик қилиб, левиларни гуноҳлардан покласин.</verse>
				<verse number="13">Кейин левиларни Ҳорун ва унинг ўғиллари рўпарасига турғизиб қўй. Левиларни махсус назр сифатида Мен, Эгангизга, бағишла.</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб ол. Левилар Меники бўлади.</verse>
				<verse number="15">Левиларни поклаб, махсус назр сифатида Менга бағишлаганингдан сўнг, улар хизмат қилиш учун Учрашув чодирига кира оладилар.</verse>
				<verse number="16">Мен левиларни Исроил халқи орасидан Ўзим учун олганман. Уларни Ўзим учун, Исроил аёлларидан туғилган барча тўнғич ўғиллари ўрнига олганман.</verse>
				<verse number="17">Чунки Исроил халқининг ҳамма тўнғичлари — одамнинг тўнғич ўғлидан тортиб молларнинг биринчи эркак боласигача Меникидир. Мисрда ҳамма тўнғичларни нобуд қилган куним Мен Исроил халқининг тўнғич ўғилларини Ўзим учун ажратиб олганман.</verse>
				<verse number="18">Исроил халқи орасидаги ҳамма тўнғич ўғиллар ўрнига эса левиларни олганман.</verse>
				<verse number="19">Левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб олиб, Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига топширганман. Левилар Исроил халқи номидан Учрашув чодирида хизмат қилиб, уларни чодирга яқин келиб қолишидан юз берадиган кулфатдан ҳимоя қилади.”</verse>
				<verse number="20">Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси левиларни Эгамизга бағишладилар. Хуллас, Эгамизнинг левилар ҳақида Мусога берган амрларини бажардилар.</verse>
				<verse number="21">Левилар покланишди, кийимларини ювишди. Ҳорун уларни махсус назр сифатида Эгамизга бағишлаб, поклаш маросимини ўтказди.</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин левилар Ҳорун ва унинг ўғиллари назорати остида Учрашув чодирида хизмат адо этиш учун у ерга кирдилар. Шундай қилиб, Эгамиз левилар ҳақида Мусога қандай амр этган бўлса, Исроил халқи унинг амрларини адо этди.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз яна Мусога айтди:</verse>
				<verse number="24">“Левилар қуйидаги қоидага риоя қилишсин: йигирма беш ва ундан юқори ёшдаги левилар Учрашув чодиридаги хизматини бошлашсин.</verse>
				<verse number="25">Эллик ёшда эса хизматидан бўшаб, бошқа хизмат қилишмасин.</verse>
				<verse number="26">Хизматидан бўшаган левилар Учрашув чодирида хизмат қилаётган биродарларига ёрдам беришлари мумкин. Лекин бирор иш учун масъулиятни ўз бўйинларига олишмасин. Левиларнинг мажбуриятларини шу йўл билан аниқлаб бер.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин иккинчи йилнинг биринчи ойида Эгамиз Синай саҳросида Мусога деди:</verse>
				<verse number="2">“Исроил халқига айт, улар Фисиҳ зиёфатини белгиланган вақтда,</verse>
				<verse number="3">шу ойнинг ўн тўртинчи куни оқшомда нишонлашсин. Байрамнинг ҳамма қонун–қоидаларига риоя қилишсин.”</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, Мусо Исроил халқига: “Фисиҳ зиёфатини нишонланглар”, деб буйруқ берди.</verse>
				<verse number="5">Исроил халқи биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни оқшомда Синай саҳросида Фисиҳ зиёфатини нишонлади. Улар ҳамма нарсани Эгамизнинг Мусога берган амри бўйича қилишди.</verse>
				<verse number="6">Бироқ одам мурдасига тегиб ҳаром бўлганлар ўша куни Фисиҳ зиёфатида иштирок этиша олмади. Улар ўша куниёқ Мусо билан Ҳоруннинг ҳузурига келиб шундай дейишди:</verse>
				<verse number="7">— Биз мурдага текканимиз учун ҳароммиз. Лекин нима учун биз четда қолишимиз керак? Биз ҳам, Исроил халқи қатори, белгиланган вақтда Эгамизга қурбонлик келтирмоқчимиз!</verse>
				<verse number="8">Мусо уларга: — Кутиб туринглар–чи, Эгамиз сизлар тўғрингизда қандай амр берар экан, эшитай, — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="9">Мусога Эгамиз шундай жавоб берди:</verse>
				<verse number="10">— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Бирортангиз ёки авлодларингиздан кимдир мурдага тегиб ҳаром бўлса ёки сафарга кетган бўлса, Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонлайверсин.</verse>
				<verse number="11">Бундай одамлар байрамни иккинчи ойнинг ўн тўртинчи куни оқшомда нишонлаб, қурбонлик гўштини хамиртурушсиз нон ва тахир ўтлар билан бирга ейишсин.</verse>
				<verse number="12">Эрталабгача таомдан қолдиришмасин. Қурбонликнинг бирорта суягини синдиришмасин. Фисиҳ зиёфатини ҳамма қонунларга мувофиқ нишонлашсин.</verse>
				<verse number="13">Лекин биронта одам пок бўлиб, сафарда бўлмаса ва шунга қарамай, Фисиҳ зиёфатини нишонлашдан бош тортса, белгиланган вақтда Эгамизга бағишлаб қурбонлик қилмагани учун Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Шундай қилиб, у ўз гуноҳи учун жазосини тортади.</verse>
				<verse number="14">Орангизда яшаётган мусофир Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлганда, ўша қонун–қоидаларга риоя қилиши лозим. Ҳаммангиз учун — сизлар ва мусофирлар учун қонун битта бўлсин.”</verse>
				<verse number="15">Муқаддас чодир ўрнатилган куни чодирни булут қоплаб олди. Оқшомдан эрталабгача Муқаддас чодир тепасидаги булутнинг кўриниши алангага ўхшар эди.</verse>
				<verse number="16">Ҳар доим шу аҳвол юз берарди: чодирни кундузи булут қоплаб олар, тунда эса булут алангага ўхшаб турарди.</verse>
				<verse number="17">Булут чодир тепасидан кўтарилгач, Исроил халқи йўлга чиқарди. Булут тўхтаган жойда эса Исроил халқи чодир тикарди.</verse>
				<verse number="18">Исроил халқи Эгамизнинг амри билан йўлга чиқар ва Эгамизнинг амри билан чодир тикарди. Булут Муқаддас чодир тепасида турган вақт мобайнида, улар ҳам жойларидан силжимас эдилар.</verse>
				<verse number="19">Булут чодир тепасида узоқ кунлар туриб қолганда ҳам, Исроил халқи Эгамизнинг талабига риоя қилиб, йўлга чиқмасди.</verse>
				<verse number="20">Баъзан эса булут чодир тепасида озроқ кун турарди. Бундай пайтда ҳам Исроил халқи Эгамизнинг амрига мувофиқ тўхтарди, Унинг амри билан йўлга чиқарди.</verse>
				<verse number="21">Айрим вақтларда эса булут чодир тепасида бор–йўғи бир кечагина туриб, эрталаб кўтарилар эди. Шунда Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди. Булут кўтарилган пайти, кечаси бўладими, кундузи бўладими, Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди.</verse>
				<verse number="22">Баъзан булут икки кун, бир ой ёки узоқроқ вақт мобайнида чодир тепасида туриб қоларди. Шунда Исроил халқи ҳам қароргоҳда қолиб, йўлга чиқмасди. Булут кўтарилгандан сўнг Исроил халқи йўлга чиқарди.</verse>
				<verse number="23">Улар Эгамизнинг амри билан тўхтаб, Унинг амри билан йўлга чиқишарди. Мусо орқали Эгамиз берган амрларига мувофиқ ҳамма талабларни бажаришар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога айтди:</verse>
				<verse number="2">“Сен иккита кумуш карнай ясаттир, карнайлар зарб уриб ясалган бўлсин. Бу карнайлар жамоани йиғиш ҳамда йўлга чиқиш вақтини эълон қилиш учун керак бўлади.</verse>
				<verse number="3">Карнайларнинг иккаласи чалинганда, бутун жамоа сенинг олдингга — Учрашув чодири киравериши олдига тўплансин.</verse>
				<verse number="4">Карнайнинг биттаси чалинганда эса, Исроил қабилаларининг йўлбошчилари сенинг олдингга йиғилиб келишсин.</verse>
				<verse number="5">Карнай қисқа чалинганда, шарқдаги қароргоҳда турган қабилалар йўлга чиқишсин.</verse>
				<verse number="6">Иккинчи марта қисқа чалинганда эса, жанубдаги қароргоҳда турган қабилалар йўлга чиқишсин. Карнайнинг қисқа садоси йўлга чиқиш кераклигини билдиради.</verse>
				<verse number="7">Жамоани йиғиш лозим бўлганда эса, карнайлар бошқача садо чиқариб чалинсин.</verse>
				<verse number="8">Карнайни Ҳоруннинг ўғиллари, руҳонийлар чалишлари лозим. Бу амр сизлар учун ва сизларнинг авлодларингиз учун доимий қонун–қоидадир.</verse>
				<verse number="9">Юртингизга бостириб келган душманга қарши жангга отланаётганингизда, хатардан дарак бериб карнайларни чалинглар. Шунда Мен, Эгангиз Худо, сизларга ёрдам бериб, сизларни душманларингиз қўлидан халос қиламан.</verse>
				<verse number="10">Шунингдек, хурсандчилик кунларингизда — белгиланган байрамларингизда ва ой бошида қурбонликлар куйдирганингизда ҳамда тинчлик қурбонликларини келтирганингизда карнайларни чалинглар. Шунда Мен, Эгангиз Худо, сизларга ёрдам бераман. Зотан, Мен Эгангиз Худоман.”</verse>
				<verse number="11">Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин иккинчи йилнинг иккинчи ойи йигирманчи кунида булут Муқаддас аҳд чодири тепасидан кўтарилди.</verse>
				<verse number="12">Шундан сўнг Исроил халқи Синай саҳросидан сафарга чиқди. Ниҳоят, булут Порон саҳросида тўхтади.</verse>
				<verse number="13">Улар биринчи марта Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига кўра, йўлга чиққан эдилар.</verse>
				<verse number="14">Биринчи бўлиб, Оминадов ўғли Нахшўн бошчилигида Яҳудо қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди.</verse>
				<verse number="15">Иссахор қабиласига Зувор ўғли Натанил бошчилик қилар эди.</verse>
				<verse number="16">Забулун қабиласига Халон ўғли Элиёб бошчилик қилар эди.</verse>
				<verse number="17">Шундан кейин Муқаддас чодир йиғиштириб олинди. Гершон ва Марори уруғлари чодирни кўтариб, йўлга чиқишди.</verse>
				<verse number="18">Кейин Шадувор ўғли Элизур бошчилигида Рубен қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди.</verse>
				<verse number="19">Шимўн қабиласига Зуришадай ўғли Шалумиёл бошчилик қилар эди.</verse>
				<verse number="20">Гад қабиласига Дувел ўғли Элиасаф бошчилик қилар эди.</verse>
				<verse number="21">Кейин чодирнинг муқаддас ашёларини кўтарган Қоҳот уруғи йўлга чиқди. Улар қароргоҳ қуриладиган жойга етиб боргунларича, Муқаддас чодир ўрнатиб бўлиниши керак эди.</verse>
				<verse number="22">Кейин Омиҳуд ўғли Элишама бошчилигида Эфрайим қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди.</verse>
				<verse number="23">Манаше қабиласига Падозур ўғли Гамалиэл бошчилик қиларди.</verse>
				<verse number="24">Бенямин қабиласига Гидўнах ўғли Авидон бошчилик қиларди.</verse>
				<verse number="25">Энг охирида Омишадай ўғли Охазар бошчилигида Дан қароргоҳидаги қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди. Улар Исроил қароргоҳларининг қоровуллар бўлинмасини ташкил қилишган эди.</verse>
				<verse number="26">Ошер қабиласига Охрон ўғли Пахиёл бошчилик қиларди.</verse>
				<verse number="27">Нафтали қабиласига Энан ўғли Охир бошчилик қиларди.</verse>
				<verse number="28">Исроил халқи доим шу тартибда гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқар эди.</verse>
				<verse number="29">Мусо ўзининг қайнағаси, Мидиёнлик Ятро ўғли Хўвовга деди: — Эгамиз, сизларга бераман, деб ваъда қилган юртга биз кетяпмиз, сиз ҳам биз билан юринг. Эгамиз бизга кўп яхшиликларни ваъда қилган, агар биз билан борсангиз, биз ҳам сизга яхшилик қиламиз.</verse>
				<verse number="30">— Бормайман, — деди Хўвов, — мен ўз юртимга — ўзимнинг қариндошларим олдига қайтиб кетаман.</verse>
				<verse number="31">— Илтимос, бизни ташлаб кетманг! — деди унга Мусо. — Саҳронинг қайси жойига чодир тикиш кераклигини сиз биласиз. Сиз бизнинг кўзимиз бўласиз.</verse>
				<verse number="32">Агар биз билан бирга борсангиз, Эгамиз бизга қилган ҳамма яхшиликларни сиз билан баҳам кўрамиз.</verse>
				<verse number="33">Улар Эгамизнинг муқаддас тоғини тарк этганларидан сўнг, уч кун йўл юришди. Чодир тикадиган жойни топиш учун Эгамизнинг аҳд сандиғи доимо олдинда борарди.</verse>
				<verse number="34">Улар кундуз куни йўл юрганларида, Эгамизнинг булути уларнинг устида борар эди.</verse>
				<verse number="35">Сандиқ йўлга чиққанда, Мусо шундай дерди: “Қўзғал, эй, Эгам, Сенинг ғанимларинг тумтарақай бўлсин. Сени кўролмаганлар олдингдан қочиб кетсин.”</verse>
				<verse number="36">Аҳд сандиғи тўхтаганда эса Мусо шундай дерди: “Қайт, эй, Эгам, Минг–минглаб Исроил халқи орасига!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Халқ қийинчиликлардан минғирлаб нолиб, Эгамизни қаттиқ ранжитди. Эгамиз уларнинг минғирлаб нолишини эшитиб, ғоят ғазабланганидан қароргоҳга аланга туширди. Аланга авж олиб, қароргоҳнинг четларини куйдириб юборди.</verse>
				<verse number="2">Халқ Мусога фарёд қилди. Мусо Эгамизга илтижо қилган эди, аланга ўчди.</verse>
				<verse number="3">Эгамизнинг алангаси қароргоҳни ёндиргани учун бу жойга Тавера, деб ном берилди.</verse>
				<verse number="4">Исроил халқи орасидаги қаланғи–қасанғиларнинг нафсига ўт тушди. Исроил халқи ҳам уларга қўшилишиб фиғон чекиб, зорлана бошлади: “Қани, энди гўшт бўлса!</verse>
				<verse number="5">Биз Мисрда текинга балиқ, бодринг, қовун, пиёз, порей пиёзи, саримсоқ еяр эдик.</verse>
				<verse number="6">Энди эса силламиз қуриган, маннадан бошқа ейдиган ҳеч нарса йўқ.”</verse>
				<verse number="7">Манна кашнич уруғига ўхшарди, унинг ранги дарахт елими рангидай эди.</verse>
				<verse number="8">Халқ маннани ердан йиғиштириб олар, тегирмонда янчиб ёки ҳавончада туйиб, сўнг қозонга солиб қайнатарди, нон ҳам ёпарди. Унинг мазаси зайтун мойи қўшиб ёпилган нонга ўхшарди.</verse>
				<verse number="9">Тунда қароргоҳга шабнам тушганда, шабнам билан бирга манна ҳам ёғиларди.</verse>
				<verse number="10">Ҳамма одамлар оила аъзолари билан бирга ўз чодирларига кираверишда туриб фарёд қилишаётган эди. Буни эшитган Мусо қаттиқ ранжиди. Эгамизнинг ғазаби ҳам аланга олди.</verse>
				<verse number="11">Шунда Мусо Эгамизга деди: — Нимага қулингнинг бошига шунча азобларни солдинг? Нима учун мендан марҳаматингни дариғ тутдинг? Нима учун бу халқнинг оғирлигини менга юкладинг?</verse>
				<verse number="12">Шу халқнинг ҳаммасини мен қорнимда кўтариб юрганмидим?! Уларни мен туққанмидим?! Нимага унда Сен менга: “Энага чақалоқни кўтариб юргандай, сен бу халқни Мен ота–боболарингга ваъда қилган юртга қўлларингда кўтариб бор”, деб айтяпсан?</verse>
				<verse number="13">Улар йиғлаб, бизга гўшт бер, деб айтишяпти! Шунча халққа гўштни қаердан топиб бераман, ахир?!</verse>
				<verse number="14">Бу халқнинг оғирлигини мен бир ўзим кўтара олмайман. Бунга ортиқ чидай олмайман.</verse>
				<verse number="15">Агар менга муносабатинг шу бўлса, ҳозироқ жонимни олиб қўя қол. Борди–ю, Сендан марҳамат топган бўлсам, менинг бунчалик хор бўлишимга йўл қўйма.</verse>
				<verse number="16">Шунда Эгамиз Мусога деди: — Менга Исроил оқсоқолларидан етмиштасини йиғиб бер. Улар халқнинг орасида йўлбошчи деб тан олинган обрўли одамлардан бўлишсин. Уларни Учрашув чодирига олиб келиб, ўзингнинг ёнингга турғизиб қўй.</verse>
				<verse number="17">Мен тушиб келиб, у ерда сен билан гаплашаман. Сўнг сенга берган Руҳимдан олиб, уларга ҳам бераман. Сен бу халқнинг оғирлигини ёлғиз ўзинг кўтармаслигинг учун, улар ёнингга кириб, оғирингни енгил қилишади.</verse>
				<verse number="18">Халққа эса шу гапни айт: “Эртанги кунга тайёрланиб покланинглар, гўшт ейсизлар. Сизлар Эгамизнинг қулоғи остида минғирлаб нолиб, қани, энди гўшт бўлса, биз Мисрда давр сурган эканмиз, деб фарёд қилдингизлар. Шунинг учун Эгамиз сизларга гўшт беради, сизлар гўшт ейсизлар.</verse>
				<verse number="19">Сизлар гўштни бир–икки кун эмас, беш–ўн кун ҳам эмас, йигирма кун ҳам эмас,</verse>
				<verse number="20">балки бир ой давомида — гўшт бурниларингиздан чиққунча, кўнглингизга ургунча ейсизлар. Чунки сизлар, Мисрдан чиқишимизнинг нима кераги бор эди, дея минғирлаб нолиб, орангиздаги Эгангизни рад этдингиз.”</verse>
				<verse number="21">Лекин Мусо Эгамизга айтди: — Менинг ёнимдаги бу халқ 600.000 жондан иборат. Сен эса: “Уларни бир ой давомида гўшт билан боқаман”, деяпсан!</verse>
				<verse number="22">Бор мол–қўйимизни сўйсак ҳам, денгиздаги ҳамма балиқларни йиғиштириб келсак ҳам, уларни тўйдира олармидик?!</verse>
				<verse number="23">Эгамиз шунда Мусога айтди: — Нима, Мен, Эгангнинг қўли калтамиди?! Менинг сенга айтган гапларим бажо бўлиши ёки бўлмаслигини энди кўрасан.</verse>
				<verse number="24">Шундан кейин Мусо ташқарига чиқиб, Эгамизнинг сўзларини халққа етказди. Сўнг етмишта халқ оқсоқолини йиғиб, уларни Муқаддас чодир атрофига жойлаштирди.</verse>
				<verse number="25">Шунда Эгамиз булут ичида тушиб келиб, Мусо билан гаплашди, Мусога берган Ўз Руҳидан олиб, етмишта оқсоқолга берди. Руҳ оқсоқолларни қамраб олди ва улар зикр туша бошладилар. Лекин бундай ҳол бошқа такрорланмади.</verse>
				<verse number="26">Етмишта оқсоқолнинг иккитаси Муқаддас чодирга бормай қароргоҳда қолган эди. Бирининг исми Элдод, иккинчисиники Мидод эди. Бироқ Эгамизнинг Руҳи уларни ҳам қамраб олди, улар ҳам қароргоҳда зикр туша бошладилар.</verse>
				<verse number="27">Бир ўспирин югуриб келиб, Мусога: “Элдод билан Мидод қароргоҳда зикр тушишяпти”, деди.</verse>
				<verse number="28">Мусонинг ёрдамчиси, ёшлигидан унга хизмат қилиб келган Нун ўғли Ёшуа деди: — Мусо ҳазратлари! Уларни тўхтатинг!</verse>
				<verse number="29">Мусо эса унга шундай жавоб берди: — Сен менинг манфаатимни кўзлаб, шу гапларни айтяпсанми? Менга қолса, Эгамнинг бутун халқи пайғамбар бўлсин, Эгамиз Ўз Руҳини уларнинг ҳаммасига берсин, дейман!</verse>
				<verse number="30">Шундан сўнг Мусо билан Исроил оқсоқоллари қароргоҳга қайтиб келишди.</verse>
				<verse number="31">Эгамиз шамол қўзғатди. Шамол денгиздан беданаларни учириб келиб, уларни қароргоҳга ва қароргоҳ атрофига уюб ташлади. Беданалар қароргоҳнинг айланаси бўйлаб бир кунлик масофада, икки тирсак баландликда учиб юрган эди.</verse>
				<verse number="32">Халқ ўша куни кундузи ва кечаси, кейинги куни ҳам эртадан кечгача бедана йиғиштирди. Энг оз терган одамники олтмиш сават чиқди. Улар беданаларни қуритиш учун бутун қароргоҳ атрофига ёйиб ташлашди.</verse>
				<verse number="33">Лекин одамлар гўштни энди оғзига олиб, ҳали ейишга ҳам улгурмаган эдиларки, Эгамиз халққа ғазабини сочиб, қақшатқич ўлат юборди.</verse>
				<verse number="34">Бу ерга Хиврут–Хаттаво, деб ном берилди, чунки бу ерга нафси бузуқ одамлар дафн қилинганди.</verse>
				<verse number="35">Халқ Хиврут–Хаттаводан Хазерўтга қараб йўлга чиқди. Улар Хазерўтга етиб борганларидан кейин қароргоҳ қуришди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Мусо Ҳабашистонлик аёлга уйлангани учун, Марям ва Ҳорун Мусога қарши гапирдилар.</verse>
				<verse number="2">Иккови: “Эгамиз ёлғиз Мусо орқали гапирибдими?! У биз орқали ҳам гапирмаганми?!” дейишди. Эгамиз уларнинг бу гапини эшитди.</verse>
				<verse number="3">Мусо жуда камтар одам эди, ер юзида камтарликда унга тенг келадигани йўқ эди.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз бирдан Мусо, Ҳорун ва Марямга: — Учовингиз ҳам Учрашув чодирига келинглар! — деб амр берди. Шундан сўнг учовлари Учрашув чодирига келишди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз устун шаклидаги булутда тушиб, чодирга кираверишда турди ва Ҳорун билан Марямни чақирди. Иккови олдинга чиқди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз уларга деди: — Менинг сўзларимни эшитиб олинглар. Орангизда пайғамбар бўлганда, Мен, Эгангиз, Ўзимни уларга ваҳийда аён қиламан, улар билан тушларида гаплашаман.</verse>
				<verse number="7">Лекин қулим Мусо билан бошқача гаплашаман. Менинг бутун халқим орасида ишончлиси Мусодир.</verse>
				<verse number="8">Мен у билан жумбоқли башоратлар орқали эмас, балки юзма–юз, очиқ–ойдин гаплашаман. Мусо Мен, Эгангизнинг шарпасини кўради. Наҳотки сизлар Менинг қулим Мусога қарши гапиришдан қўрқмадингизлар?!</verse>
				<verse number="9">Эгамиз улардан қаттиқ ғазабланиб, узоқлашди.</verse>
				<verse number="10">Булут чодир тепасидан кетиши биланоқ, Марям тери касаллигига чалиниб, қордай оппоқ бўлиб қолди. Ҳорун буни кўриб,</verse>
				<verse number="11">Мусога ёлворди: — Эй, ҳазратим, биз аҳмоқлик қилиб қўйдик! Ўтинаман, гуноҳимиздан ўтинг!</verse>
				<verse number="12">Марям она қорнидаёқ чирий бошлаган ўлик чақалоққа ўхшаб қолмасин!</verse>
				<verse number="13">Шунда Мусо Эгамизга илтижо қилиб: — Эй, Худо, унга шифо бер! — деб ёлворди.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз эса Мусога шундай жавоб берди: — Агар Марямнинг ўз отаси унинг юзига тупурганда, у етти кун шарманда бўлиб юрмасмиди?! Марямни қароргоҳдан чиқариб юборинглар, у етти кундан кейингина қароргоҳга қайтиб келиши мумкин.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, Марям қароргоҳдан ҳайдаб чиқарилди. У етти кун қароргоҳдан ташқарида бўлди. У қайтиб келмагунча халқ йўлга чиқмай турди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Шундан сўнг халқ Хазерўтдан йўлга чиқиб, Порон саҳросига келиб қароргоҳ қурди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="3">“Мен Исроил халқига бераётган Канъон юртига айғоқчилар юбор. Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини жўнат.”</verse>
				<verse number="4">Мусо, Эгамизнинг амрига мувофиқ, қабила йўлбошчиларини Порон саҳросидан Канъон юртига жўнатди.</verse>
				<verse number="5">Уларнинг исми қуйидагичадир: Рубен қабиласидан — Заккур ўғли Шаммува.</verse>
				<verse number="6">Шимўн қабиласидан — Хўри ўғли Шофот.</verse>
				<verse number="7">Яҳудо қабиласидан — Яфунах ўғли Холиб.</verse>
				<verse number="8">Иссахор қабиласидан — Юсуф ўғли Йихал.</verse>
				<verse number="9">Эфрайим қабиласидан — Нун ўғли Хўшея.</verse>
				<verse number="10">Бенямин қабиласидан — Рофу ўғли Палти.</verse>
				<verse number="11">Забулун қабиласидан — Сўди ўғли Гаддиэл.</verse>
				<verse number="12">Юсуф қабиласидан, яъни Манаше қабиласидан — Сусих ўғли Гадди.</verse>
				<verse number="13">Дан қабиласидан — Гамали ўғли Омиёл.</verse>
				<verse number="14">Ошер қабиласидан — Микойил ўғли Сатур.</verse>
				<verse number="15">Нафтали қабиласидан — Вофси ўғли Нахби.</verse>
				<verse number="16">Гад қабиласидан — Мохи ўғли Гувал.</verse>
				<verse number="17">Мусо Канъон юртига айғоқчиликка юборган одамларнинг исми ана шулардир. Мусо Нун ўғли Хўшеянинг исмини ўзгартириб, уни Ёшуа, деб атади.</verse>
				<verse number="18">Мусо уларни Канъон юртига айғоқчиликка юборар экан, шундай деди: “Шимолга қараб юринглар, Нагав чўлини айланиб чиққанингиздан кейин, чўлдан шимолда жойлашган қирли ерларни ҳам кўриб чиқинглар.</verse>
				<verse number="19">У ерлар қандай жой, у ерда яшаётган халқ кучлими ёки заифми, кўпми ёки озми,</verse>
				<verse number="20">юрти яхшими ёки ёмонми, шаҳарлари девор билан ўралганми ёки йўқми,</verse>
				<verse number="21">ерлари унумдорми ёки камҳосилми, дарахтлари борми ёки йўқми, билиб келинглар. Ўша юртнинг меваларидан олиб келишнинг иложини қилинглар.” Узум мавсуми энди бошланган эди.</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, айғоқчилар шимолга қараб кетишди. Зин чўлидан бошлаб, Лево–Хомат яқинидаги Рехоб шаҳригача бўлган ҳамма жойларни кўздан кечириб чиқишди.</verse>
				<verse number="23">Даставвал улар Нагав чўлини кесиб ўтиб, Хеврон шаҳрига боришганди. Ўша ерда Иноқдан келиб чиққан Охиман, Шешай ва Талмай уруғлари яшашарди. Хеврон Мисрдаги Зўван шаҳридан етти йил олдин қурилган эди.</verse>
				<verse number="24">У ердан айғоқчилар Эшкўл сойлигига бориб, бир бош узумни шохи билан қирқиб олишганди. Бу бош узумни икки киши ходага осиб кўтариб кетганди. Бундан ташқари, улар анор ва анжирлардан ҳам олишганди.</verse>
				<verse number="25">Айғоқчилар сойликдан бир бош узум қирқиб олганлари учун ўша сойликка Эшкўл, деб ном берилди.</verse>
				<verse number="26">Ниҳоят, улар юртни кўриб чиқиб, қирқинчи куни қайтишди.</verse>
				<verse number="27">Порон саҳросидаги Кадешга — Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига келишди. Уларга кўрган–билганларини айтиб, ўша юртнинг меваларини кўрсатишди.</verse>
				<verse number="28">Улар Мусога шундай деб айтишди: — Сиз бизни юборган юртга бордик, у ерда чиндан ҳам сут ва асал оқиб ётибди. Мана бу мевалар ўша ердан.</verse>
				<verse number="29">Лекин у ердаги халқлар кучли, шаҳарлари мустаҳкам ва ниҳоятда улкан экан. Биз у ерда ҳатто Иноқ авлодини ҳам кўрдик!</verse>
				<verse number="30">Омолек халқи — Нагав чўлида, Хет, Ёбус ва Амор халқлари — қирларда, Канъон халқи эса Ўрта ер денгизи қирғоқларида ва Иордан дарёси бўйларида истиқомат қилишар экан.</verse>
				<verse number="31">Холиб Мусонинг рўпарасида турган халқни тинчлантириб: — Бўла қолинглар, ўша юртга ҳужум қилиб, уни эгаллаб олайлик. Ўша юртни босиб олишга албатта кучимиз етади, — деди.</verse>
				<verse number="32">Лекин Холиб билан бирга борганлар: — У халққа бас кела олармидик?! Улар биздан кучлироқ–ку! — дейишди.</verse>
				<verse number="33">Шундай қилиб, улар ўзлари кўриб келган юрт тўғрисида Исроил халқи орасида бўлмағур миш–мишлар тарқата бошлашди: “Биз кўриб келган юрт у ерда яшашга борадиганларни ютиб юборар экан. Ўша юртдаги ҳамма одамлар дев қомат экан.</verse>
				<verse number="34">Биз у ерда ҳатто улкан паҳлавонлар уруғидан бўлган Иноқ авлодини кўрдик. Уларнинг олдида ўзимизни худди чигирткадай ҳис қилдик. Ҳа, уларнинг назарида ҳам биз чигирткадай эдик.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Кейин бутун жамоа фиғон чекиб, тун бўйи йиғи–сиғи қилиб чиқди.</verse>
				<verse number="2">Жамики Исроил халқи Мусо ва Ҳорундан минғирлаб нолиб, уларга шундай деди: — Қанийди, Мисрда ўлиб кетганимизда ёки шу саҳрода жон берганимизда эди!</verse>
				<verse number="3">Агар жангда қирилиб кетадиган бўлсак, нима учун Эгамиз бизни ўша юртга олиб боряпти? Бизнинг хотину бола–чақаларимиз душманга ўлжа бўлади–ку! Бундан кўра, Мисрга қайтиб кетганимиз яхшироқ эмасми?!</verse>
				<verse number="4">Шундан сўнг улар ўзаро: “Ўзимизга бир йўлбошчи танлаймиз–у, Мисрга қайтиб кетамиз”, деб келишиб олишди.</verse>
				<verse number="5">Мусо билан Ҳорун эса бутун Исроил жамоаси олдида мук тушишди.</verse>
				<verse number="6">Юртни кўриб келган айғоқчиларнинг иккитаси Нун ўғли Ёшуа ва Яфунах ўғли Холиб қайғудан кийимларини йиртишди.</verse>
				<verse number="7">Иккови жамики Исроил жамоасига дейишди: — Биз кўриб келган юрт — жуда ҳам яхши жой!</verse>
				<verse number="8">Агар Эгамиз биздан мамнун бўлса, У бизни ўша юртга олиб киради, сут ва асал оқиб ётган ўша юртни бизга беради.</verse>
				<verse number="9">Фақат Эгамизга қарши исён қилманглар! У юртнинг халқидан қўрқманглар! Улар биз учун осон ўлжа бўлишади. Улар пушти паноҳидан айрилган, Эгамиз эса биз билан бўлади. Улардан қўрқманглар!</verse>
				<verse number="10">Лекин бутун жамоа: “Ёшуа ва Холибни тошбўрон қиламиз!” деб пўписа қилди. Шунда Эгамиз улуғворлигини Учрашув чодирида жамики Исроил халқига зоҳир қилди.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Мусога деди: — Қачонгача бу халқ Мени хўрлайди?! Уларнинг орасида қанча мўъжиза кўрсатган бўлсам–у, қачонгача Менга ишонмай юради?!</verse>
				<verse number="12">Мен ўлат юбориб бу халқни қириб ташлайман. Сендан эса улардан ҳам кучлироқ ва буюкроқ бир халқ яратаман.</verse>
				<verse number="13">Аммо Мусо Эгамизга шундай жавоб қилди: — Сен бу халқни Ўз қудратинг билан Мисрликлар орасидан олиб чиққан эдинг–ку! Агар халқингни қириб ташласанг, Мисрликлар бу ҳақда эшитишади.</verse>
				<verse number="14">Улар бу юртда истиқомат қилаётган халқларга ҳам бу ҳақда хабар беришади. Эй, Эгам, ўша халқлар Сен биз билан эканингни билишади. Сен биз билан юзма–юз кўришганингни, Сенинг булутинг доимо бизнинг тепамизда турганини, Сен бизни кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида йўлга бошлаганингни улар билишади, ахир!</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Борди–ю, сен халқингнинг ҳаммасини бирдай қириб ташласанг, Сенинг улуғворлигинг ҳақида эшитган халқлар: “Исроил халқининг Эгаси қасам ичиб ваъда берган юртга Ўз халқини олиб кира олмагани учун, уларни саҳрода нобуд қилиб юборибди”, — деб айтишмайдими?!</verse>
				<verse number="17">Ё, Раббий, илтижо қиламан, Ўз матонатингни кўрсат. Сен Ўзинг айтгансан:</verse>
				<verse number="18">“Мен, Эгангизнинг жаҳли тез чиқмас, содиқ севгим мўлдир. Фосиқликни, исённи кечираман. Лекин айбдорни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолаб, уларнинг гуноҳлари оқибатини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман.”</verse>
				<verse number="19">Ўтинаман, чексиз севгинг туфайли бу халқнинг гуноҳидан ўт. Ахир, Сен уларни Мисрдан чиққанларидан бери кечириб келяпсан.</verse>
				<verse number="20">— Илтимосингга мувофиқ уларни кечираман, — деди Эгамиз Мусога.</verse>
				<verse number="21">— Лекин Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, ер юзини тўлдирган улуғворлигим ҳақи, онт ичиб айтаманки,</verse>
				<verse number="22">null</verse>
				<verse number="23">бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар.</verse>
				<verse number="24">Лекин қулим Холиб бундайлардан эмас. У Менга содиқ қолди. Шунинг учун Мен уни ўзи кўриб келган ўша юртга олиб кираман. Унинг насли юртни эгаллайди.</verse>
				<verse number="25">Энди эса Омолек ва Канъон халқлари яшайдиган водийларга бора кўрманглар. Эртагаёқ орқага қайтинглар, Қизил денгиз томон йўл олиб, саҳрога боринглар.</verse>
				<verse number="26">Эгамиз Мусо билан Ҳорунга деди:</verse>
				<verse number="27">— Қачонгача бу қабиҳ жамоа Мендан нолийверади?! Мен Исроил халқининг минғирлаб нолишини эшитдим.</verse>
				<verse number="28">Уларга бориб Менинг шу гапимни айт: “Барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, онт ичиб айтаманки, Мен сўраганларингизнинг ҳаммасини сизларга бераман. Мен, Эгангиз, айтдим.</verse>
				<verse number="29">Жасадларингиз мана шу саҳрода қолади. Рўйхатга кирган йигирма ва ундан юқори ёшдагилар — Мендан минғирлаб нолиганларнинг ҳаммаси</verse>
				<verse number="30">Мен онт ичиб, сизларга яшаш учун бермоқчи бўлган юртга киришмайди. У юртга фақат Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуа киришади.</verse>
				<verse number="31">Сизлар, болаларимиз у ерда душманга ўлжа бўлади, деб айтдингиз. Аммо Мен болаларингизни ўша ерга олиб кираман. Сизлар рад этган ўша юртдан улар баҳра олишади.</verse>
				<verse number="32">Сизларнинг жасадларингиз эса мана шу саҳрода қолиб кетади.</verse>
				<verse number="33">Болаларингиз саҳрода қирқ йил тентираб юради. Ҳаммангиз мана шу саҳрода нобуд бўлмагунингизча, болаларингиз сизнинг садоқатсизлигингиз учун азоб тортишади.</verse>
				<verse number="34">Сизлар ўша юртни қирқ кун давомида кўриб қайтиб келган эдингизлар. Энди гуноҳингиз учун қирқ йил, ҳар бир кун эвазига бир йилдан жазо тортиб юрасизлар. Менга қарши чиққанларнинг ҳоли не кечишини шунда биласизлар!</verse>
				<verse number="35">Менга қарши йиғилган мана шу қабиҳ жамоанинг ҳаммасини Мен шундай аҳволга соламанки, улар мана шу саҳрода қирилиб, йўқ бўлиб кетишади. Буни Мен, Эгангиз, айтдим.”</verse>
				<verse number="36">Мусо Канъон юртига айғоқчи қилиб юборган ўнта одам бўлмағур гаплар тарқатиб, жамоанинг Эгамиздан минғирлаб нолишига сабабчи бўлган эди.</verse>
				<verse number="37">Ўша юрт ҳақида нохуш хабар олиб келган бу одамлар ўлатга чалиниб, Эгамизнинг олдида жон беришди.</verse>
				<verse number="38">Айғоқчилардан фақат Нун ўғли Ёшуа билан Яфунах ўғли Холиб тирик қолди.</verse>
				<verse number="39">Мусо жамики Исроил халқига шу гапларни айтганда, халқ чуқур қайғуга ботди.</verse>
				<verse number="40">Эртасига улар тонг саҳарда турдилар, Канъондаги қирларга томон жўнаётиб шундай дедилар: — Қани, кетдик, гуноҳ қилганимизни англаб етдик. Мана энди Эгамиз бизга ваъда қилган ўша юртга киришга тайёрмиз.</verse>
				<verse number="41">Лекин Мусо: — Нима учун Эгамизнинг амрига яна итоатсизлик қиляпсизлар? — деди. — Бу билан ҳеч нарсага эришолмайсизлар–ку!</verse>
				<verse number="42">У ерга борманглар. Эгамиз сизлар билан эмас! Душманларингиз олдида мағлуб бўласизлар!</verse>
				<verse number="43">Омолек ва Канъон халқлари сизларга қаршилик кўрсатишади. Қирилиб кетасизлар. Сизлар Эгамиздан юз ўгирганингиз учун, У сизлар билан бирга бўлмайди.</verse>
				<verse number="44">Бироқ Исроил халқи билганидан қолмай ўша ердаги қирларга чиқди. Эгамизнинг аҳд сандиғи билан Мусо эса қароргоҳда қолишди.</verse>
				<verse number="45">Ўша қирларда истиқомат қиладиган Омолек ва Канъон халқлари пастга тушиб, Исроил халқига ҳужум қилишди, уларни Хўрмахгача қувиб боришди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунларни берди: Эгамиз сизларга берадиган юртга ўрнашиб олганингиздан кейин мана бу қонунларга риоя қилинг:</verse>
				<verse number="3">берган ваъдангизга мувофиқ, қўй–эчки суруви ёки подадан қилинадиган қурбонлик, кўнгилдан чиқариб берадиган қурбонлик, халқнинг белгиланган байрамида қурбонлик қилай, деб Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун қуйдириладиган қурбонлик ёки тинчлик қурбонлиги қилиб оловда қуйдирасиз.</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Шунда Эгамизга атаб, қурбонликка қўшиб дон билан шароб назри ҳам қилишингиз лозим. Қўзи ёки улоқчани қурбонлик қилганингизда, дон назрини — икки коса зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни, икки коса шаробни назр қилинглар.</verse>
				<verse number="6">Қўчқорни қурбонлик қилганингизда, дон назрини — уч коса зайтунмойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни ва</verse>
				<verse number="7">уч коса шаробни назр қилинглар. Бу қурбонлик ва назрлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="8">Буқани Эгамизга атаб, куйдириладиган қурбонлик, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган қурбонлик ёки тинчлик қурбонлиги қилганингизда,</verse>
				<verse number="9">қурбонликка қўшиб тўрт коса зайтун мойи аралаштирилган ўн икки коса сифатли унни ва</verse>
				<verse number="10">тўрт коса шаробни назр қилинглар. Оловда куйдириладиган бу қурбонлик ва назрлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, буқа, қўчқор, қўзи ёки улоқчани қурбонлик қилганингизда, шу назрларни қурбонликка қўшиб келтиринглар.</verse>
				<verse number="12">Қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг сони қанча бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ҳайвонга қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назр қилинглар.</verse>
				<verse number="13">Исроил халқидан бўлган ҳар бир одам қурбонликни Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда куйдирганда, мана шу қоидаларга риоя қилиши шарт.</verse>
				<verse number="14">Агар орангизда ўрнашиб олган ёки вақтинча истиқомат қилаётган бирорта мусофир Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун қурбонликни оловда куйдирмоқчи бўлса, у ҳам шу қоидаларга риоя қилсин.</verse>
				<verse number="15">Исроил жамоаси учун ҳам, орангизда яшаётган мусофир учун ҳам қонун–қоида бир. Эгамизнинг олдида сизлар ҳам, мусофирлар ҳам бирдир. Бу қонун–қоидага доимо, авлодларингиз оша риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="16">Сизлар учун ҳам, орангизда яшаётган мусофирлар учун ҳам қонун–қоида бирдир.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз яна қуйидаги қонунларни берди: Эгамиз сизларни бошлаб бораётган юртга кирганингиздан кейин,</verse>
				<verse number="19">ўша юртнинг нонидан тановул қиласизлар. Ўшанда нонингизнинг бир қисмини Эгамизга назр қилинглар.</verse>
				<verse number="20">Хамирнинг биринчи зуваласидан ёпилган нонни Эгамизга назр қилинглар. Бу назрни янчилган донни назр қилгандай назр қилинглар.</verse>
				<verse number="21">Авлодлар оша хамирнинг биринчи зуваласини Эгамизга назр қилинглар.</verse>
				<verse number="22">null</verse>
				<verse number="23">Агар Эгамиз мен орқали берган бу амрларнинг бирортасига — Эгамиз амр этган кундан бошлаб авлодларингиз оша риоя қилмасангиз,</verse>
				<verse number="24">агар жамоа бу хатога билмаган ҳолда йўл қўйган бўлса, бутун жамоа Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани куйдириб қурбонлик қилсин. Улар буқага қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрини келтиришсин. Бундан ташқари, битта такани гуноҳ қурбонлиги қилишсин.</verse>
				<verse number="25">Шундай қилиб, руҳоний бутун Исроил жамоасини гуноҳларидан поклайди. Жамоа билмасдан хато қилгани учун кечирилади, чунки улар қилган хатоси учун Эгамизга қурбонлик қилиб, оловда куйдирган ва гуноҳ қурбонлигини келтирган бўладилар.</verse>
				<verse number="26">Эгамиз бутун Исроил жамоасини ва сизларнинг орангизда яшаётган мусофирларни кечиради, чунки бутун халқ билмай хато қилган эди.</verse>
				<verse number="27">Агар бирорта одам билмасдан гуноҳ қилиб қўйса, бир ёшли эчкини гуноҳ қурбонлиги қилсин.</verse>
				<verse number="28">Руҳоний Эгамизнинг олдида ўша одамни гуноҳидан поклайди, ўша одам кечирилади.</verse>
				<verse number="29">Билмасдан гуноҳ қилиб қўйган Исроил одами учун ҳам, орангизда истиқомат қилаётган мусофир учун ҳам қонун бир.</verse>
				<verse number="30">Лекин қасддан гуноҳ қилган одам, Исроил халқиданми ёки мусофирми, Эгамизга шак келтирган бўлади. Ўша одам Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин.</verse>
				<verse number="31">У Эгамизнинг сўзларини назар–писанд қилмагани учун, амрларига итоат қилмагани учун албатта йўқ қилинсин. Унинг гуноҳи ўз гарданида қолади.</verse>
				<verse number="32">Бир куни Исроил халқи саҳрода турган пайтда, Шаббат куни ўтин териб юрган бир одамни ушлаб олишди.</verse>
				<verse number="33">Улар ўша одамни Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига олиб келишди.</verse>
				<verse number="34">Бироқ бу одамни нима қилиш кераклигини ҳали аниқ билишмагани учун, уни қамаб қўйишди.</verse>
				<verse number="35">Кейин Эгамиз Мусога деди: — Бу одамнинг жазоси ўлимдир. Бутун жамоа уни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилсин.</verse>
				<verse number="36">Эгамиз Мусога амр этгандай, бутун жамоа ўша одамни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирди.</verse>
				<verse number="37">Шундан кейин Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="38">— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Сизлар авлодлар оша кийимларингизнинг этагига попук қилиб осиб юринглар. Ҳар бир попукка кўк ип қўшиб эшилган бўлсин.</verse>
				<verse number="39">Попуклар сизларга Мен, Эгангизнинг амрларини эслатиб туради. Уларни кўрганингизда Мен сизларга берган ҳамма амрларимни эслаб, бажарасизлар. Хиёнатга етакловчи кўнглингиз, кўзингиз эҳтиросларига ортиқ берилмайсизлар.</verse>
				<verse number="40">Шунда сизлар Менинг ҳамма амрларимни ёдингизда тутиб бажарасизлар, Менга бағишланган бўласизлар.</verse>
				<verse number="41">Мен Эгангиз Худоман. Мен Худойингиз бўламан, деб сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Мен Эгангиз Худоман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Бир куни Леви қабиласининг Қоҳот уруғидан бўлган Изхор ўғли Кўрах Мусога қарши исён кўтарди. У Рубен қабиласидан Элиёбнинг ўғиллари Датан ва Абурамни ҳамда Палаф ўғли Онни ёнига қўшиб олди. Исроил халқининг 250 йўлбошчиси ҳам уларга қўшилди. Бу йўлбошчилар жамоа кенгашининг тайинланган аъзоларидан бўлиб, обрўли кишилар эди.</verse>
				<verse number="3">Улар Мусо билан Ҳорунга қарши йиғилишиб, икковига шундай дейишди: — Сизлар ҳаддингиздан ошиб кетдингиз! Ахир, бутун жамоа ва унинг ҳар бир аъзоси Эгамизга тегишли–ку! Эгамиз ҳаммамиз билан биргадир. Нимага энди сизлар ўзингизни Эгамизнинг жамоасидан устун қўйяпсизлар?!</verse>
				<verse number="4">Мусо бу гапни эшитиб, мук тушди.</verse>
				<verse number="5">Сўнг Кўрах ва унинг шерикларига шундай деди: — Эртага эрталаб Эгамиз Ўзига тегишли бўлган одамини кўрсатади. Ким Худонинг танлангани бўлса, Эгам ўшани Ўзига яқинлаштиради.</verse>
				<verse number="6">Сен, Кўрах, ҳамтовоқларинг билан бирга оташкуракларингизни олиб,</verse>
				<verse number="7">эртага Эгамиз олдида ўша оташкуракларингизда тутатқи тутатинглар. Ўшанда Эгамиз кимни танлаб олганини, ким Унга тегишли эканлигини кўрамиз. Эй, левилар, сизлар ҳаддингиздан ошиб кетдингизлар!</verse>
				<verse number="8">Кейин Мусо: — Эй, левилар, эшитиб олинглар! — деди Кўрахга.</verse>
				<verse number="9">— Исроил халқининг Худоси сизларни Исроил жамоасидан ажратиб олди. Муқаддас чодирдаги юмушларни бажаришингиз учун сизларни Ўзига яқинлаштирди. Жамоа вакили сифатида бутун халққа хизмат қилишингиз учун сизларни танлаб олди. Наҳотки шуниси сизларга камлик қилса?!</verse>
				<verse number="10">Эгамиз сизларни, ҳамма леви биродарларингизни Ўзига яқинлаштирган бўлса, яна руҳонийликни ҳам талаб қилишингиз нимаси?</verse>
				<verse number="11">Ҳорун ким бўптики, сизлар ундан минғирлаб нолисангиз? Сизлар асли Ҳорунга эмас, Эгамизга қарши йиғилгансиз!</verse>
				<verse number="12">Мусо Элиёбнинг ўғиллари Датан ва Абурамни чақириб келгани одам юборди. Лекин улар: — Бормаймиз! — деб жавоб беришди,</verse>
				<verse number="13">— Сен бизни сут ва асал оқиб ётган юртдан олиб чиқиб, саҳрода ҳалок қилмоқчи бўлдинг. Шуниси етмагандай, энди бизга хон бўлмоқчимисан?!</verse>
				<verse number="14">Сен бизни сут ва асал оқиб ётган юртга олиб кирмадинг, мулк қилиб далалару узумзорларни бермадинг. Шу пайтгача бизни лақиллатиб келяпсан. Йўқ, олдингга бормаймиз!</verse>
				<verse number="15">Мусо қаттиқ ғазабланиб, Эгамизга айтди: — Уларнинг назрларини қабул қилма. Мен уларнинг бирортасига ёмонлик қилмадим–ку, уларнинг биронтасидан ҳатто эшагини ҳам олмадим–ку!</verse>
				<verse number="16">Сўнг Мусо Кўрахга айтди: — Эртага ўзинг ҳам, ҳамма шерикларинг ҳам Эгамиз олдида ҳозир бўлинглар. Ҳорун ҳам шу ерда бўлади.</verse>
				<verse number="17">250 та йўлбошчининг ҳаммаси оташкуракларига тутатқи солиб, Эгамизнинг ҳузурига олиб келишсин. Сен ҳам оташкурагингни олиб кел, Ҳорун ҳам ўзиникини олиб келади.</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, эртаси куни ҳар бир одам ўз оташкурагини олди. Оташкуракка чўғ солиб, чўғ устига тутатқи ташлади. Улар Мусо ва Ҳорун билан бирга Учрашув чодири кираверишига келиб туришди.</verse>
				<verse number="19">Кўрах бутун жамоани Учрашув чодири киравериши олдига — Мусо ва Ҳоруннинг рўпарасига тўплагач, Эгамиз улуғворлигини бутун жамоага зоҳир қилди.</verse>
				<verse number="20">Кейин Эгамиз Мусо билан Ҳорунга:</verse>
				<verse number="21">— Бу жамоадан нари туринглар, — деди. — Мен уларни бир зумда йўқ қилиб юбораман.</verse>
				<verse number="22">Иккови эса мук тушиб: — Эй, Худойим! Эй, одамзод руҳларининг Худоси! — деб илтижо қилишди. — Гуноҳ қилган битта одаму Сен эса бутун жамоадан ғазабланяпсанми?!</verse>
				<verse number="23">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="24">— Жамоага айт, улар Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроқ туришсин.</verse>
				<verse number="25">Мусо ўрнида туриб, Датан билан Абурамнинг олдига кетди. Исроил оқсоқоллари ҳам Мусога эргашишди.</verse>
				<verse number="26">Мусо жамоага деди: — Бу қабиҳ одамларнинг чодирларидан узоқроқ туринглар. Уларнинг бирор нарсасига ҳам тегманглар. Акс ҳолда уларнинг ҳамма гуноҳлари учун сизлар нобуд бўласизлар.</verse>
				<verse number="27">Жамоа Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроққа бориб туришди. Датан ва Абурам эса хотинлари, бола–чақалари билан чодирларининг кираверишига чиқиб турган эдилар.</verse>
				<verse number="28">— Бу ишларнинг ҳаммасини адо этишим учун мени Эгамиз юборганини, буларни ўзимча қилмаганимни шундан биласизлар, — деди Мусо.</verse>
				<verse number="29">— Агар Кўрах ва унинг шериклари ўз ажали билан, ҳамма одамлар каби ўлишса, мени Эгамиз жўнатмаган бўлади.</verse>
				<verse number="30">Борди–ю, Эгамиз фавқулодда бирор янги нарса қилса — ер ёрилиб уларни бор нарсаси билан ютиб юборса, улар ўликлар диёрига тириклайин кириб кетишса, билингларки, ўша одамлар Эгамизни хўрлаган бўлади.</verse>
				<verse number="31">Мусо гапини энди тугатган ҳам эдики, уларнинг оёғи остидаги ер ёрилиб кетди.</verse>
				<verse number="32">Ернинг оғзи катта очилиб, уларни оила аъзолари, Кўрахнинг ҳамма шериклари, мол–мулки билан бирга ютиб юборди.</verse>
				<verse number="33">Шундай қилиб, улар жамики мол–мулки билан бирга тириклайин ўликлар диёрига кириб кетишди. Ер ёпилиб, уларни жамоа орасидан ғойиб қилди.</verse>
				<verse number="34">Уларнинг фарёдидан атрофда турган Исроил халқи: “Бизни ҳам ер ютиб юбормасин”, деб тум–тарақай бўлди.</verse>
				<verse number="35">Шу пайт Эгамиз аланга юбориб, тутатқи тутатган 250 та одамни куйдириб юборди.</verse>
				<verse number="36">Эгамиз яна Мусога деди:</verse>
				<verse number="37">null</verse>
				<verse number="38">— Ҳоруннинг ўғли руҳоний Элазарга айт. У гуноҳлари учун ўлдирилганларнинг оташкуракларини ёнғин орасидан йиғиштириб олсин. Оташкураклардаги чўғларни бир четга чиқариб ташласин, чунки оташкураклар муқаддасдир. Бу оташкураклар Менга назр қилиш учун фойдаланилганда, муқаддас бўлган. Бу оташкуракларни ёйиб, қурбонгоҳни қоплаш учун тунука қилинглар. Булар Исроил халқини огоҳлантирувчи бир белги бўлади.</verse>
				<verse number="39">Руҳоний Элазар куйиб ўлганларнинг тутатқи тутатган бронза оташкуракларини йиғиштириб олди. Улар оташкуракларни ёйиб, қурбонгоҳни қоплаш учун тунука ҳолига келтиришди.</verse>
				<verse number="40">Ҳоруннинг наслидан бўлмаган бирорта одам Эгамизнинг олдида тутатқи тутатиб, Кўрах ва унинг шериклари каби ҳалок бўлмаслиги учун, булар Исроил халқини огоҳлантириб турар эди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Мусо орқали берган кўрсатмалари амалга оширилди.</verse>
				<verse number="41">Эртасига жамики Исроил жамоаси Мусо билан Ҳорундан норози бўлиб: “Эгамизнинг халқини сизлар ўлдирдингизлар”, деб минғирлай бошлади.</verse>
				<verse number="42">Жамоа уларга қарши йиғилган пайтда Мусо билан Ҳорун Учрашув чодири томон бурилиб қарашса, чодирни булут қоплаб олган, Эгамиз улуғворлигини зоҳир қилган экан.</verse>
				<verse number="43">Улар Учрашув чодирининг олд томонига бориб туришганда,</verse>
				<verse number="44">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="45">— Бу жамоадан нари тур, Мен уларни ҳозирнинг ўзидаёқ йўқ қилиб юбораман. Аммо Мусо билан Ҳорун ерга мук тушди.</verse>
				<verse number="46">Мусо Ҳорунга деди: — Қани, бўл, оташкурагингни ол! Қурбонгоҳдан оташкуракка чўғ солиб, устига тутатқи ташла–да, тезроқ жамоанинг олдига бор. Уларни гуноҳларидан покла. Эгамиз ғазабини сочди, одамлар ўлатдан нобуд бўляпти.</verse>
				<verse number="47">Ҳорун Мусо буюргандай қилиб, жамоанинг орасига югуриб борди. Одамлар ҳақиқатан ҳам ўлатдан нобуд бўлишаётган эди. Ҳорун тутатқи тутатиб, Исроил халқини гуноҳларидан поклади.</verse>
				<verse number="48">У тириклар билан марҳумларнинг ўртасига турган эди, ўлат тўхтади.</verse>
				<verse number="49">Лекин ўлатдан 14.700 киши нобуд бўлган эди. Кўрахнинг қилмиши туфайли ўлганлар бу ҳисобга кирмасди.</verse>
				<verse number="50">Ўлат тўхтагандан кейин Ҳорун Учрашув чодирига кираверишда турган Мусонинг ёнига қайтиб келди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Шундан кейин Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="2">— Исроил халқига айт, улар ҳар бир қабила йўлбошчисининг таёғини олиб келишсин. Ҳаммаси бўлиб ўн иккита таёқ бўлсин. Ҳар бир қабила йўлбошчисининг исмини ўз таёғига ёзиб қўйинглар.</verse>
				<verse number="3">Леви қабиласининг таёғига Ҳоруннинг исмини ёзинглар, ҳар бир қабила йўлбошчисидан биттадан таёқ бўлиши лозим.</verse>
				<verse number="4">Сен таёқларни Учрашув чодирига олиб кириб, Мен сен билан учрашадиган жойга — аҳд сандиғи олдига қўй.</verse>
				<verse number="5">Мен танлаган одамнинг таёғи куртак чиқаради. Шундай қилиб, сенга қаршилик қилаётган Исроил халқининг минғирлаб нолишларига Мен чек қўяман.</verse>
				<verse number="6">Мусо Исроил халқига Эгамизнинг гапларини айтди. Йўлбошчилар ҳар бир қабила номидан биттадан таёқни беришди, ҳаммаси бўлиб ўн иккита таёқ бўлди. Ҳоруннинг таёғи ҳам ўша таёқлар орасида эди.</verse>
				<verse number="7">Мусо таёқларни Муқаддас аҳд чодирига — Эгамизнинг олдига қўйди.</verse>
				<verse number="8">Эртаси куни Мусо Муқаддас аҳд чодирига кириб қараса, Ҳоруннинг Леви қабиласини ифода этган таёғи куртак ёзибди, кўкариб, гуллабди, ҳатто бодом тугибди.</verse>
				<verse number="9">Мусо Эгамизнинг ҳузуридаги ҳамма таёқларни Исроил халқи олдига олиб чиқиб кўрсатди. Ҳар бир йўлбошчи ўз таёғини олди.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз Мусога шундай амр берди: — Ҳоруннинг таёғини аҳд сандиғи олдига қайтариб олиб бориб қўй. Таёқ доимо ўша ерда сақланиб, исёнчиларни огоҳ қилиб турсин. Шундай қилиб, сен уларнинг минғирлаб нолишларига чек қўйиб, уларнинг қирилиб кетишига йўл қўймайсан.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз қандай амр этган бўлса, Мусо ҳаммасини бажарди.</verse>
				<verse number="12">Исроил халқи эса Мусога фарёд қилди: — Шўримиз қуриди! Кунимиз битди!</verse>
				<verse number="13">Эгамизнинг Муқаддас чодирига яқин борганлар нобуд бўлишади. Биз ҳаммамиз қирилиб кетамиз!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Эгамиз Ҳорунга деди: “Сен, ўғилларинг ва бутун Леви қабиласи Муқаддас чодирга нисбатан қилинган ҳар қандай айб учун жавобгар бўласизлар. Руҳонийлик хизматида йўл қўйилган айблар учун эса фақатгина сен ва ўғилларинг жавобгар бўласизлар.</verse>
				<verse number="2">Қабиладош леви биродарларингни ёнингга ол. Сен ўғилларинг билан Муқаддас аҳд чодирида хизмат қилаётганингда улар сизларга ёрдам беришади.</verse>
				<verse number="3">Левилар сизларнинг назоратингиз остида хизмат қилиб, Муқаддас чодирга оид барча юмушларни бажаришади. Лекин улар муқаддас жиҳозларга ва қурбонгоҳга зинҳор яқинлашмасинлар, акс ҳолда улар ҳам, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар.</verse>
				<verse number="4">Левилар сизларга қўшилишиб, Учрашув чодиридаги барча вазифаларни бажаришсин. Левилардан бошқа бирортаси сизлар билан бирга хизмат қилмасин.</verse>
				<verse number="5">Менинг ғазабим Исроил халқига қарши яна авж олмаслиги учун, чодирнинг Муқаддас хоналарида ва қурбонгоҳда фақатгина сен ўғилларинг билан хизмат қилгин.</verse>
				<verse number="6">Леви биродарларингни Мен Ўзим сенга ёрдамчи қилиб, Исроил халқи орасидан танлаб олганман. Улар Учрашув чодирида хизмат қилишлари учун Мен, Эгангизга, бағишланган.</verse>
				<verse number="7">Шундай бўлса–да, қурбонгоҳ ва ички парда орқасидаги Энг муқаддас хона билан боғлиқ бўлган барча руҳонийлик хизматини фақат сен ўғилларинг билан бажар. Руҳонийликни Мен сизларга ҳадя қилиб бердим. Муқаддас буюмлар олдига келган бошқа ҳар қандай одамнинг жазоси ўлимдир.”</verse>
				<verse number="8">Эгамиз яна Ҳорунга деди: “Исроил халқи Менга олиб келган ҳамма муқаддас назрларни назорат қилишни сенга топширдим. Бу назрларни сенга ва ўғилларингга доимий улуш қилиб бердим.</verse>
				<verse number="9">Исроил халқи Менга берадиган энг муқаддас назрларнинг, яъни дон назри, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонликларининг куйдирилмайдиган қисми сен билан ўғилларингга тегишлидир.</verse>
				<verse number="10">Буларни муқаддас жойда тановул қилинглар. Бу назрларни фақат эркаклар тановул қилишлари мумкин. Бу назрларни ғоят муқаддас деб билинглар.</verse>
				<verse number="11">Қурбонгоҳ олдида Исроил халқи юқорига кўтариб, Менга берган бошқа ҳамма назрлар ҳам сен билан ўғил–қизларингнинг доимий улушидир. Хонадонингдаги ҳар бир пок одам бу назрларни тановул қилиши мумкин.</verse>
				<verse number="12">Одамлар Мен, Эгангизга, назр қилган илк ҳосилнинг энг сифатли зайтун мойини, шаробини ва донини ҳам Мен сизларга бердим.</verse>
				<verse number="13">Менга назр қилинган бутун юртнинг илк ҳосили сизларники бўлади. Хонадонингиздаги ҳар бир пок одам бу назрларни тановул қилиши мумкин.</verse>
				<verse number="14">Исроилда Менга тамомила бағишланган ҳар бир нарса сизларники бўлади.</verse>
				<verse number="15">Исроил халқи Менга назр қилган ҳар бир тўнғич ўғил ва ҳайвонларининг биринчи эркак боласи ҳам сизларникидир. Лекин сизлар уларнинг ҳар бир тўнғич ўғли эвазига ҳамда ҳаром ҳайвоннинг биринчи эркак боласи эвазига улардан кумуш олишларингиз шарт.</verse>
				<verse number="16">Ҳар бир тўнғич ўғил бир ойлик бўлганда, уларнинг эвазига беш бўлакдан кумуш олинглар. Ҳар бир кумуш бўлакнинг оғирлиги 2,5 мисқол бўлсин.</verse>
				<verse number="17">Лекин сигирнинг, қўйнинг ва эчкининг биринчи боласи эвазига ҳеч қандай тўлов олма. Бу жониворлар фақат Менга тегишлидир. Уларнинг қонини қурбонгоҳга сеп, ёғини эса Мен, Эгангизга, ёқимли ҳид келиши учун оловда куйдир.</verse>
				<verse number="18">Қўчқорнинг юқорига кўтарилган тўши ва ўнг сони сеники бўлгани каби, бу жониворларнинг гўшти ҳам сеники бўлади.</verse>
				<verse number="19">Исроил халқи Менга келтирадиган эҳсонларнинг ҳаммасини Мен сенга ва ўғил–қизларингга доимий улуш қилиб бераман. Бу сен ва сенинг наслинг билан Менинг ўртамдаги қатъий аҳддир.”</verse>
				<verse number="20">Сўнг Эгамиз Ҳорунга яна деди: “Сизлар Исроил юртида улуш олмайсизлар, халқингиз орасида сизларга бир бўлак ер ҳам берилмайди. Зотан, Исроил халқи орасидаги улушингиз ҳам, мулкингиз ҳам Менман.</verse>
				<verse number="21">Левиларнинг Учрашув чодирида қилган хизматига яраша Мен уларга Исроил юртидаги ҳамма ушрларни хизмат ҳақи қилиб бераман.</verse>
				<verse number="22">Бундан буён Исроил халқи Учрашув чодирига яқин келмасин. Акс ҳолда улар қилган гуноҳи учун жазо тортиб ўладилар.</verse>
				<verse number="23">Левилар эса Учрашув чодирида хизмат қилиб, чодирга нисбатан қилинган ҳар қандай айб учун жавобгар бўлишади. Бу авлодларингиз оша абадий қонун–қоида бўлсин. Левилар Исроил халқи орасида ерни улуш қилиб олишмайди.</verse>
				<verse number="24">Бунинг ўрнига, Мен уларга Исроил халқининг Менга назр қилган барча ушрларини бераман. Шу сабабли Мен, левилар Исроил халқи орасида улуш олмайди, деб айтган эдим.”</verse>
				<verse number="25">Эгамиз яна Мусога деди:</verse>
				<verse number="26">— Левиларга Менинг шу гапимни етказ: “Эгамиз Исроил халқининг ушрини сизларга улуш қилиб берган. Сизлар ушрни олганингизда, шу ушрнинг ўндан бир қисмини Эгамизга назр қилиб беринглар.</verse>
				<verse number="27">Эгамиз бу назрингизни дон билан шаробнинг илк ҳосили ўрнида қабул қилиб олади.</verse>
				<verse number="28">Демак, сизлар Исроил халқидан оладиган жамики ушрингизнинг ўндан бир қисмини Эгамизга назр қилишингиз шарт. Ўша назрни руҳоний Ҳорунга беринглар.</verse>
				<verse number="29">Исроил халқидан қабул қилган ушрнинг фақатгина энг сифатлисини Эгамизга назр қилинглар.</verse>
				<verse number="30">Исроил халқи Эгамизга дон билан шароб назрларини келтиргандан кейин ҳосилнинг қолганини ўзларига қолдирадилар. Шу сингари, сизлар ҳам ушрларнинг энг сифатлисини Эгамизга бағишлаганингиздан кейин, қолганини ўзингизга қолдиринглар.</verse>
				<verse number="31">Қолганини ўзингиз оилангиз билан ҳар қандай жойда еб–ичишингиз мумкин. Булар Учрашув чодирида қилган хизматингиз учун тўловдир.</verse>
				<verse number="32">Эгамизга ушрнинг энг сифатлисини бағишлаганингиздан кейингина ушрнинг қолганини ейишингиз мумкин, шунда сизлар айбдор ҳисобланмайсизлар. Шундай йўл тутсангиз, Исроил халқининг муқаддас ҳадяларини булғамаган бўласизлар, ўзларингиз нобуд бўлмайсизлар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Мусо билан Ҳорун орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунни берди: сизлар бизга битта нуқсонсиз малла ғунажинни олиб келинглар. Ғунажинга бўйинтуруқ урилмаган бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Малла ғунажинни руҳоний Элазарга беринглар. Сўнг ғунажинни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, Элазарнинг олдида сўйинглар.</verse>
				<verse number="4">Руҳоний Элазар ғунажиннинг қонига бармоғини ботириб, қонни Учрашув чодирининг олди томонига қарата етти марта сепсин.</verse>
				<verse number="5">Сўнг жонивор бутунлигича — териси, гўшти, қони, ичак–човоқлари билан бирга Элазарнинг кўзи олдида куйдирилсин.</verse>
				<verse number="6">Руҳоний садр ёғочини, иссоп ўтининг бир тутамини ва қирмизи ипни олиб, ёнаётган ғунажин устига ташласин.</verse>
				<verse number="7">Сўнг руҳоний ювиниб, кийимларини ҳам ювсин. Шундан кейингина у қароргоҳга қайтиб кириши мумкин. Лекин руҳоний кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="8">Ғунажинни ёққан одам ҳам ювиниб, кийимларини ювсин. У ҳам кечгача ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="9">Кейин бирорта пок одам ғунажиннинг кулини йиғиштириб, қароргоҳ ташқарисидаги тоза жойга олиб бориб қўйсин. Исроил халқи бу кулни покланиш сувига солиб ишлатиш учун сақласин. Бу кул одамларни гуноҳлардан поклаш маросимида ишлатилади.</verse>
				<verse number="10">Ғунажиннинг кулини йиғиштирган одам ҳам кийимларини ювсин, у ҳам кечгача ҳаром бўлади. Бу — Исроил халқи учун ҳам, уларнинг орасида яшаётган мусофирлар учун ҳам доимий қонун–қоида.</verse>
				<verse number="11">Ҳар қандай кишининг мурдасига теккан одам етти кун ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="12">Мурдага теккан одам покланиш суви билан учинчи ва еттинчи куни ўзини покласин. Шунда у пок бўлади. Ўша одам учинчи ва еттинчи куни ўзини покламаса, ҳаром бўлиб қолаверади.</verse>
				<verse number="13">Мурдага тегиб, ўзини покламаган одам ЭгамизнингМуқаддас чодирини булғаган бўлади. Покланиш суви ўша одамнинг устига сепилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Бундай одам Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин.</verse>
				<verse number="14">Агар одам чодирда вафот этса, қуйидаги қоидага риоя қилинглар: ўша пайтда чодирда бўлган ва чодирга кирган ҳамма одамлар етти кун ҳаром бўлишади.</verse>
				<verse number="15">Чодирдаги қопқоғи ёпилмаган, усти очиқ ҳар қандай идиш ҳам ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="16">Агар бирорта одам очиқ майдонда ўлдирилган ёки ўз ажали билан ўлган кимсанинг жасадига, марҳумнинг суягига ёки қабрига тегса, у етти кун ҳаром бўлади.</verse>
				<verse number="17">Ҳаром бўлган одам учун гуноҳдан поклаш мақсадида куйдирилган малла ғунажиннинг кулидан олиб идишга солинглар, сўнг кулнинг устига оқар сувдан қуйинглар.</verse>
				<verse number="18">Пок одам иссопни олиб, сувга ботирсин–да, сувни чодирга, чодирдаги ҳамма жиҳозларга, чодирдаги одамларга сепсин. Одамнинг суягига, марҳумга, ўлдирилган кимсанинг жасадига ёки қабрга теккан одамнинг устига ҳам ўша сувдан сепсин.</verse>
				<verse number="19">Учинчи ва еттинчи кунлари пок одам ҳаром одамга сувдан сепиб, еттинчи куни уни покласин. Покланган одам ювиниб, кийимларини ювсин. Ана шунда кечқурунга бориб у пок бўлади.</verse>
				<verse number="20">Ҳаром бўла туриб ўзини покламаган ҳар қандай одам Исроил жамоаси орасидан йўқ қилинсин. Чунки покланиш суви сепилмаган ўша одам ҳаромлигича қолиб, Эгамизнинг Муқаддас чодирини булғаган бўлади.</verse>
				<verse number="21">Бу — сизлар учун доимий қонун–қоида. Покланиш сувини сепган одам кийимларини ювсин. Покланиш сувига теккан ҳар қандай одам кечгача ҳаром бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="22">Ҳаром одам теккан ҳар қандай нарса ҳаромдир. Ҳаром одамга теккан одам ҳам кечгача ҳаром бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Биринчи ойда бутун Исроил жамоаси Зин чўлига етиб келди ва Кадешда ўрнашди. Марям ўша ерда вафот этиб, дафн қилинди.</verse>
				<verse number="2">У ерда жамоа учун ичишга сув йўқ эди. Шу сабабли халқ Мусо билан Ҳорунга қарши йиғилиб,</verse>
				<verse number="3">Мусога таъна қила бошлашди: — Биз ҳам қариндошларимиз билан бирга Эгамиз олдида қирилиб кетсак бўлмасмиди–я!</verse>
				<verse number="4">Нимага сизлар Эгамизнинг жамоасини мана шу саҳрога олиб келдингизлар? Биз мол–ҳолимиз билан бирга қирилиб кетишимиз учунми?!</verse>
				<verse number="5">Нимага бизни Мисрдан олиб чиқиб, мана шу касофат жойга олиб келдингизлар ўзи? Бу ерда экин экиб бўлмаса, бирорта анжир дарахти, узум ёки анорлар бўлмаса. Бу ерда ҳатто ичишга сув ҳам топиб бўлмайди–ку!</verse>
				<verse number="6">Мусо билан Ҳорун жамоа олдидан кетишди. Улар Учрашув чодири кираверишига бориб, мук тушишди. Шунда Эгамиз улуғворлигини уларга зоҳир қилди.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="8">— Таёғингни ол. Аканг Ҳорун билан биргаликда жамоани йиғинглар. Сўнг жамоанинг кўзи олдида қояга буйруқ беринглар. Шунда қоядан сув чиқади. Шу йўсинда сизлар қоядан сув чиқариб, жамоага ҳам, уларнинг молларига ҳам сув берасизлар.</verse>
				<verse number="9">Мусо Эгамизнинг айтганини қилиб, Эгамиз ҳузуридаги таёқни олди.</verse>
				<verse number="10">Сўнг Мусо билан Ҳорун жамоани қоя ёнига йиғишди. Мусо уларга: — Қулоқ солинглар, эй, исёнчилар! Мана шу қоядан биз сизларга сув чиқариб беришимиз керакми? — деди.</verse>
				<verse number="11">Мусо қўлини кўтариб, қояга таёғи билан икки марта урган эди, қоядан шариллаб сув оқди. Жамоанинг ўзи ҳам, уларнинг моллари ҳам сув ичди.</verse>
				<verse number="12">Шунда Эгамиз Мусо билан Ҳорунга деди: — Менга етарлича инонмаганингиз учун, Исроил халқига Менинг муқаддаслигимни намоён қилмаганингиз учун, бу жамоани Мен уларга берадиган юртга сизлар бошлаб кирмайсиз.</verse>
				<verse number="13">Исроил халқи бу ерда Эгамиздан нолигани учун бу жой Марива, деб ном олди. Ўша жойда Эгамиз Исроил халқига Ўзининг муқаддаслигини намоён қилди.</verse>
				<verse number="14">Мусо Кадешдан Эдом шоҳига чопарлар орқали қуйидаги мазмунда бир хабар жўнатди: “Биз, Исроил халқи, сизнинг жигарингизмиз. Бизнинг бошимизга тушган кулфатлардан сизлар хабардорсиз.</verse>
				<verse number="15">Бизнинг оталаримиз Мисрга кўчиб борган эдилар. Биз Мисрда узоқ вақт яшадик. Мисрликлар оталаримизга ҳам, бизга ҳам зулм ўтказишди.</verse>
				<verse number="16">Кейин биз Эгамизга ёлвориб илтижо қилган эдик, У бизнинг илтижоимизни эшитди. У фариштасини жўнатиб, бизни Мисрдан олиб чиқди. Мана энди биз Кадешда — юртингиз чегарасидаги шаҳарда турибмиз.</verse>
				<verse number="17">Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Биз экинзорларингиз ва узумзорларингизга кирмаймиз, қудуқларингиз сувидан ичмаймиз. Сизнинг юртингиздан ўтиб кетгунимизча, фақат Шоҳ йўлидан юрамиз, йўлдан ўнгга ҳам, чапга ҳам чиқмаймиз.”</verse>
				<verse number="18">Лекин Эдом шоҳи Мусога: “Менинг юртимдан ўта кўрма, акс ҳолда устингга қилич яланғочлаб бостириб бораман”, — деб жавоб юборди.</verse>
				<verse number="19">Исроил халқи эса Эдом шоҳидан илтимос қилди: “Биз катта йўлдан кетамиз. Агар сувингиздан ўзимиз ёки молларимиз ичса, ҳақини тўлаймиз. Биз бор–йўғи юртингиздан ўтиб кетмоқчимиз, холос.”</verse>
				<verse number="20">Лекин Эдом шоҳи: “Ўтмайсизлар!” — деб туриб олди. У Исроил халқига қарши тиш–тирноғигача қуролланган катта лашкарини бошлаб чиқди.</verse>
				<verse number="21">Хуллас, Эдом шоҳи Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. Исроил халқи Эдом юртини четлаб ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="22">Бутун Исроил жамоаси Кадешдан жўнаб, Хўр тоғига етиб келди.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз Мусо билан Ҳорунга Хўр тоғида — Эдом юрти чегарасида шундай деди:</verse>
				<verse number="24">— Ҳоруннинг бу оламдан кўз юмадиган вақти келди. Мен Исроил халқига берадиган юртга у кирмайди. Чунки сизлар икковингиз Марива сувлари ёнида Менинг амримга қарши чиқдингизлар.</verse>
				<verse number="25">Энди сен Ҳорун билан унинг ўғли Элазарни Хўр тоғига бошлаб чиқ.</verse>
				<verse number="26">Ҳоруннинг устидан руҳонийлик кийимларини ечиб олиб, ўғли Элазарга кийгиз. Ҳорун ўша ерда вафот этади.</verse>
				<verse number="27">Мусо Эгамиз амр бергандай қилди. Учалови Хўр тоғига чиқишди, бутун жамоа буни кўриб турди.</verse>
				<verse number="28">Мусо Ҳоруннинг устидан кийимларини ечиб олиб, унинг ўғли Элазарга кийгизди. Ҳорун ўша ерда — тоғ тепасида вафот этди. Шундан сўнг Мусо билан Элазар тоғдан қайтиб тушишди.</verse>
				<verse number="29">Бутун жамоа Ҳоруннинг вафот этганини билди. Жамики Исроил халқи Ҳорун учун ўттиз кун аза тутди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Нагав чўлида истиқомат қилаётган Арод шоҳи: “Исроил халқи Оторим йўлидан келяпти экан”, деган хабарни эшитиб жангга отланди. Канъон наслидан бўлган бу шоҳ Исроил халқи билан жанг қилиб, улардан бир нечтасини асир олди.</verse>
				<verse number="2">Бу воқеадан сўнг Исроил халқи Эгамизга қасам ичиб, шундай деди: — Эй, Эгамиз! Агар Сен шу халқни бизнинг қўлимизга берсанг, уларнинг ҳамма шаҳарларини бутунлай вайрон қиламиз.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Исроил халқининг илтижосини эшитиб, Канъон халқини уларнинг қўлига берди. Улар Канъонликларнинг ўзларини қириб ташлаб, шаҳарларини бутунлай вайрон қилишди. Шунинг учун бу жойга Хўрмах, деб ном берилди.</verse>
				<verse number="4">Исроил халқи Хўр тоғини тарк этиб, Эдом ерларини четлаб ўтиш учун Қизил денгизга борадиган йўлдан кетди. Лекин халқ йўлда кетаётиб, яна сабрсизлик қилди.</verse>
				<verse number="5">Улар минғирлаб Худодан ва Мусодан нолий бошладилар: — Нимага бизни Мисрдан олиб чиқдингизлар? Саҳрода ўлиб кетишимиз учунми?! Бу ерда на нон бор, на сув. Мана бу бўлмағур манна меъдамизга тегиб кетди–ку!</verse>
				<verse number="6">Шу воқеадан кейин Эгамиз халқ орасига заҳарли илонларни жўнатди, илонлар Исроил халқининг кўпчилигини чақиб ўлдирди.</verse>
				<verse number="7">Охири халқ Мусонинг олдига келиб: — Биз Эгамизга ҳам, сенга ҳам қарши гапириб гуноҳ қилдик, — деди, — Эгамизга илтижо қил, У бизнинг орамиздан илонларни даф қилсин. Мусо халқ учун Эгамизга илтижо қилди.</verse>
				<verse number="8">Шунда Эгамиз Мусога деди: — Илон ясаб, уни ходага маҳкамлаб қўй. Илон чаққан одам ўшанга қараб тирик қолади.</verse>
				<verse number="9">Мусо бронзадан илонни ясаб, уни ходага маҳкамлаб қўйди. Илон чаққан одам бронзадан ясалган илонга қараганда, ўлмасдан тирик қоларди.</verse>
				<verse number="10">Исроил халқи сафарини давом эттириб, Обўтда қароргоҳ қурди.</verse>
				<verse number="11">Сўнг улар Обўтдан ҳам кетиб Ивай–Аборимга қўнишди. Ивай–Аборим Мўаб юртининг шарқидаги саҳрода жойлашган эди.</verse>
				<verse number="12">У ердан ҳам кетиб, Зарад сойлигида тўхташди.</verse>
				<verse number="13">Сўнг яна йўлга чиқиб, Арнон сойлигининг шимолий қирғоғига — Амор юртининг чегарасига туташ бўлган саҳрога жойлашишди. Арнон сойлиги Амор ва Мўаб юртларининг ўртасида чегара эди.</verse>
				<verse number="14">Шу сабабдан “Эгамизнинг жангномаси” китобида Суфа ерларидаги Воҳиб шаҳри ва сойликлар эсланади. Шунингдек, Арнон сойлиги</verse>
				<verse number="15">ва Мўаб чегарасидаги Ор шаҳригача чўзилган дарёнинг ирмоқлари эсланади.</verse>
				<verse number="16">Исроил халқи у ердан чиқиб, Бэр деган жойдаги қудуққа йўл олди. Ўша қудуқ ёнида Эгамиз Мусога: “Халқни йиғ, Мен уларга сув бераман”, деди.</verse>
				<verse number="17">Ўшанда Исроил халқи шу қўшиқни куйлади: “Тўлиб–тош, эй, қудуқ, Қудуқ ҳақида куйланг!</verse>
				<verse number="18">Йўлбошчилар қазиганди бу қудуқни, Асилзодалар ковлаганди бу қудуқни Салтанат ҳассалари ила, Салтанат тамғалари ила.” Сўнг улар саҳродан Маттоно шаҳрига йўл олдилар.</verse>
				<verse number="19">Маттонодан эса Наҳалиёлга, Наҳалиёлдан Бомўтга,</verse>
				<verse number="20">Бомўтдан Мўаб ерларидаги водийга боришди. Фисгах тоғ тизмаси ёнидаги бу водийдан саҳронинг манзараси очиларди.</verse>
				<verse number="21">Кейин Исроил халқи Амор халқининг шоҳи Сихўнга шу гапни айтиш учун чопарлар жўнатди:</verse>
				<verse number="22">“Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Биз экинзорларингизга, узумзорларингизга кирмаймиз, қудуқларингиз сувидан ичмаймиз. Сизнинг юртингиздан ўтиб кетгунча, фақат Шоҳ йўлидан юрамиз.”</verse>
				<verse number="23">Лекин Сихўн Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. У жамики лашкарини йиғиб, саҳродаги Яхаз шаҳри ёнида Исроил халқига ҳужум қилди.</verse>
				<verse number="24">Жангда Исроил халқи Сихўнни мағлуб этди ва Арнон сойлигидан тортиб Явоқ дарёсигача бўлган ҳамма ерларини эгаллаб олди. Лекин Оммон халқининг чегарасидан у ёғига ўтмади, чунки Оммон юртининг чегараси мустаҳкам эди.</verse>
				<verse number="25">Исроил халқи Амор халқининг ҳамма шаҳарларини, хусусан, Хашбон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни босиб олиб, ўша шаҳарларда ўрнашиб олди.</verse>
				<verse number="26">Хашбон шаҳри шоҳ Сихўннинг пойтахти эди. Сихўн Мўабнинг олдинги шоҳи билан жанг қилиб, унинг Арнон сойлигигача бўлган ҳамма ерларини босиб олган эди.</verse>
				<verse number="27">Шунинг учун достончилар айтишарди: “Хашбонга келинглар, қайта қуринглар уни, Мустаҳкам этинглар Сихўн шаҳрини.</verse>
				<verse number="28">Олов чиқиб кетди–ку Хашбон шаҳридан, Аланга чиқди шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин яксон қилди Мўабдаги Ор шаҳрини, Йўқ қилди Арнон қирлари шоҳларини.</verse>
				<verse number="29">Ҳолингга вой, эй, Мўаб халқи! Тамом бўлдингиз, Хамўш ихлосмандлари! Хамўш қочқин қилди ўғилларингизни, Амор халқининг шоҳи Сихўнга асир қилди Сизнинг қиз–жувонларингизни.</verse>
				<verse number="30">Қириб ташладик биз уларни, Хашбондан Дибонга қадар йўқ қилдик ҳаммасини. Нўфахдан Мидавога қадар вайрон қилдик уларни.”</verse>
				<verse number="31">Шундай қилиб, Исроил халқи Амор халқининг юртида ўрнашиб олди.</verse>
				<verse number="32">Мусо Язир шаҳрига айғоқчилар жўнатди. Исроил халқи Язир ва унинг атрофидаги қишлоқларни босиб олиб, у ерда истиқомат қилаётган Амор халқини ҳайдаб чиқарди.</verse>
				<verse number="33">Сўнг улар Башанга йўл олишди. Башан шоҳи Ўг эса Исроил халқига қаршилик кўрсатиш учун жамики лашкарини Эдрей шаҳрига тортиб борди.</verse>
				<verse number="34">Шунда Эгамиз Мусога деди: — Қўрқма ундан, Мен Ўгни бутун юрти ва халқи билан бирга сенинг қўлингга бераман. Сен Ўгнинг бошига Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўннинг кунини соласан.</verse>
				<verse number="35">Исроил халқи Ўгни, унинг ўғилларини, бутун халқини битта қолдирмай қириб ташлади. Сўнг улар Ўгнинг юртини қўлга киритишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Исроил халқи йўлда давом этди. Мўаб текисликларига етиб келиб, Ерихо шаҳрининг рўпарасида — Иордан дарёсининг шарқида қароргоҳ қурди.</verse>
				<verse number="2">Исроил халқи Амор халқини қандай аҳволга солгани ҳақидаги хабар Мўаб шоҳи Зиппур ўғли Болоққа ҳам етиб борган эди.</verse>
				<verse number="3">Исроил халқи кўплигидан бутун Мўаб халқи қаттиқ ваҳимага тушганди.</verse>
				<verse number="4">Мўаб оқсоқоллари Мидиён оқсоқолларига: — Ҳўкиз даладаги ўтларни еб битиргани сингари, анави оломон ҳам теварак–атрофимиздаги ҳамма нарсани еб битиради–ку! — деди. Ўша даврда Мўабда ҳукмронлик қилаётган Зиппур ўғли Болоқ,</verse>
				<verse number="5">Бавўр ўғли Баломни чақирай, деб унинг олдига чопарлар жўнатди. Балом ўз она юрти, Фурот дарёси қирғоғидаги Патўр шаҳрида истиқомат қилар эди. Болоқ Баломга шундай деб даъват қилди: “Мисрдан чиққан бир халқ ер юзини босиб кетди. Энди эса улар шундоққина менинг биқинимда ўрнашиб олишди.</verse>
				<verse number="6">Мен уларга бас кела олмайман. Сен келиб, ўша халқни мен учун лаънатла. Балки шунда мен Исроил халқини мағлуб қилиб, юртимдан қувиб чиқара оларман. Шуни биламанки, сен кимни дуо қилсанг, ўша дуо олади, кимни лаънатласанг, ўша лаънати бўлади.”</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, Мўаб ва Мидиён оқсоқоллари Баломнинг олдига кетар эканлар, унга тўланадиган лаънат ҳақини ҳам ўзлари билан олиб кетдилар. Улар Баломнинг ҳузурига келишгач, унга Болоқнинг гапларини айтишди.</verse>
				<verse number="8">— Шу ерда тунаб қолинглар, — деди Балом оқсоқолларга. — Эгамизнинг берган жавобини мен эртага сизларга айтаман. Мўаб оқсоқоллари Баломникида қолишди.</verse>
				<verse number="9">Худо Баломнинг олдига келиб, ундан: — Уйингдаги одамлар ким? — деб сўради.</verse>
				<verse number="10">Балом Худога шундай жавоб берди: — Мўаб шоҳи Зиппур ўғли Болоқ менга қуйидагича хабар юборибди:</verse>
				<verse number="11">“Мисрдан чиққан бир халқ ер юзини босиб кетди, бу ёққа кел, ўша халқни мен учун лаънатла, балки ўшандагина мен у халққа зарба бериб, ўз юртимдан қувиб чиқара оларман.”</verse>
				<verse number="12">— Улар билан борма! — деди Худо Баломга. — У халқни зинҳор лаънатлай кўрма, чунки у халққа Мен барака берганман.</verse>
				<verse number="13">Балом эрталаб туриб: — Юртингизга қайтиб кетаверинглар, Эгамиз сизлар билан кетишимга ижозат бермади, — деди Болоқнинг аъёнларига.</verse>
				<verse number="14">Мўаб аъёнлари Болоқ олдига қайтиб бориб: “Балом бизлар билан келишга рози бўлмади”, — дейишди.</verse>
				<verse number="15">Болоқ эса олдингидан ҳам кўпроқ ва обрўлироқ аъёнларини юборди.</verse>
				<verse number="16">Улар Баломнинг олдига келиб, шундай дейишди: — Зиппур ўғли Болоқ шундай демоқда: “Балом қандай қилиб бўлса ҳам ҳузуримга келсин,</verse>
				<verse number="17">мен уни яхшилаб тақдирлайман, нима истаса муҳайё қиламан. Фақат келиб, ўша халқни мен учун лаънатласин.”</verse>
				<verse number="18">Балом эса Болоқнинг аъёнларига шундай жавоб берди: — Болоқ менга саройидаги ҳамма олтину кумушини берса ҳам, мен Эгам Худонинг амридан четга чиқа олмайман. Ҳатто кичик масалада ҳам ўз ихтиёрим билан иш тута олмайман.</verse>
				<verse number="19">Яхшиси, сизлар, олдингилар каби, бу кеча шу ерда тунаб қолинглар. Эгамиз яна нима дер экан, мен билай–чи.</verse>
				<verse number="20">Шу кеча Худо Балом олдига келиб, унга деди: — Агар бу одамлар сени ўзлари билан олиб кетгани келган бўлсалар, отлангин–у, улар билан бирга кет. Лекин сен фақат Менинг айтганимни қиласан.</verse>
				<verse number="21">Балом эрталаб турди. Эшагини эгарлаб, Мўаб аъёнлари билан бирга жўнади.</verse>
				<verse number="22">Балом кетганда, Худо қаттиқ ғазабланди. Эгамизнинг фариштаси Баломга қаршилик кўрсатиш учун унинг йўлини тўсиб олди. Балом эшагини миниб, ёнидаги иккита хизматкори билан йўлда кетаётган эди.</verse>
				<verse number="23">Бирданига эшак йўл устида қилич яланғочлаб турган Эгамизнинг фариштасини кўриб қолди–да, йўлидан бурилиб, дала ичига кириб кетди. Балом эса эшакни йўлга солиш учун савалай бошлади.</verse>
				<verse number="24">Эгамизнинг фариштаси энди узумзорлар орасидан ўтган тор сўқмоқда туриб олди. Йўлнинг иккала томони ҳам девор эди.</verse>
				<verse number="25">Эшак Эгамизнинг фариштасини кўрди–ю, деворга қапишиб, Баломнинг оёғини қисиб қўйди. Балом яна эшакни ура бошлади.</verse>
				<verse number="26">Эгамизнинг фариштаси яна олдинга ўтиб, тор жойга туриб олди. Энди эшак ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилиб кета олмас эди.</verse>
				<verse number="27">Эшак Эгамизнинг фариштасини кўргач, ётиб олди. Балом эса бундан қаттиқ ғазабланиб, эшакни таёғи билан савалай бошлади.</verse>
				<verse number="28">Шу пайт Эгамизнинг қудрати билан эшак тилга кириб: — Мен сенга нима қилдим? Нимага сен мени уч марта урдинг? — деди Баломга.</verse>
				<verse number="29">— Сен мени аҳмоқ қилдинг! — деб дўқ қилди Балом. — Агар қўлимда қиличим бўлганда эди, сени ҳозироқ чопиб ташлаган бўлар эдим.</verse>
				<verse number="30">— Ахир, сен мени илгаридан миниб юрасан–ку! Мен сенинг ўша–ўша эшагингман. Олдин ҳам шунақа қилиқ қилганмидим?! — деди эшак. — Йўқ, — деди Балом.</verse>
				<verse number="31">Шу он Эгамиз Баломнинг кўзини очиб юборган эди, у йўлда турган Эгамизнинг фариштасини кўриб қолди. Фаришта қўлида қиличини яланғочлаб турарди. Балом ерга мук тушди.</verse>
				<verse number="32">Эгамизнинг фариштаси Баломга деди: — Нимага сен эшагингни уч марта урдинг? Тутган йўлинг Менинг назаримда эгри бўлгани учун, Мен сенга қаршилик кўрсатиш мақсадида келдим.</verse>
				<verse number="33">Эшагинг эса мени кўрди–ю, уч марта ўзини четга олиб қочди. Агар у менинг олдимдан бурилиб кетмаганда эди, Мен сени ўлдириб, эшагингни тирик қолдирган бўлардим.</verse>
				<verse number="34">— Гуноҳ қилдим, — деди Балом Эгамизнинг фариштасига. — Сен йўлимни тўсиб турганингни билмабман. Агар мен сенинг назарингда номаъқул иш қилаётган бўлсам, уйимга қайтиб кетаман.</verse>
				<verse number="35">— Шу одамлар билан бирга боравер. Лекин сен фақат Мен айтган гапларимни гапирасан, — деди Эгамизнинг фариштаси. Шундай қилиб, Балом Болоқнинг аъёнлари билан бирга кетаверди.</verse>
				<verse number="36">Болоқ Баломнинг келаётганини эшитди–ю, уни кутиб олиш учун Ир шаҳрига етиб келди. Бу шаҳар Арнон сойлиги бўйида, Мўаб юртининг чегарасида жойлашган эди.</verse>
				<verse number="37">Болоқ Баломга деди: — Мен сенинг олдингга бундан олдин ҳам одамларимни юборган эдим–ку! Нимага ўшанда кела қолмадинг? Ё мени, етарли даражада тақдирлай олмайди, деб ўйладингми?</verse>
				<verse number="38">— Мана, энди келдим олдингга, — деди Балом. — Худо оғзимга солган сўзлардан бўлак мен нима ҳам айта олар эдим?!</verse>
				<verse number="39">Балом Болоқ билан бирга кетди. Улар Хират–Хузўт шаҳрига келишди.</verse>
				<verse number="40">Болоқ мол ва қўйлар сўйиб, қурбонлик қилди. Баломга ва унга ҳамроҳ бўлиб келган аъёнларга ҳам қурбонликдан улашди.</verse>
				<verse number="41">Болоқ кейинги куни эрталаб Баломни Бомўт–Баал тепалигига олиб чиқди. Балом у ердан туриб Исроил халқининг бир қисмини кўрди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Балом Болоққа деди: — Шу ерда мен учун еттита қурбонгоҳ қуриб, еттита буқа ва еттита қўчқорни тайёрлаб қўй.</verse>
				<verse number="2">Болоқ Балом айтгандай қилди. Сўнг икковлари ҳар бир қурбонгоҳда биттадан буқа ва биттадан қўчқорни қурбонлик қилишди.</verse>
				<verse number="3">Кейин Балом Болоққа деди: — Сен куйдирилган қурбонликларинг ёнида қол, мен эса бориб кўрай, Эгамиз менга пешвоз чиқармикин. У менга нимани аён қилса, шуни сенга айтаман. Балом тепаликка чиқди.</verse>
				<verse number="4">Худо Балом билан учрашгач, Балом Худога деди: — Мен еттита қурбонгоҳ қурдириб, ҳар бир қурбонгоҳда биттадан буқа ва биттадан қўчқорни қурбонлик қилдим.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Баломнинг оғзига сўз солиб: — Болоқнинг олдига қайтиб бор, унга Мен айтган сўзларимни етказ, — деди.</verse>
				<verse number="6">Балом Болоқнинг олдига қайтиб келди. Болоқ ҳамма Мўаб аъёнлари билан бирга куйдирилган қурбонликларнинг ёнида турган эди.</verse>
				<verse number="7">Балом қуйидагича башорат қилди: “Мени Мўаб шоҳи Болоқ шарқий тоғлардан, Орамдан олиб келиб, деди: “Кел, мен учун Ёқуб наслини лаънатла, Кел, Исроил халқини сен қарға!”</verse>
				<verse number="8">Худо лаънатламаганни мен қандай лаънатлайин?! Эгамиз қарғамаганни қандай қилиб қарғайин?!</verse>
				<verse number="9">Қоянинг тепасида туриб мен уларни кўряпман, Тепаликдан уларга қараб турибман, Яшайди бу халқ ҳаммадан алоҳида. Ўзгачадир улар халқлар орасида.</verse>
				<verse number="10">Қумдай саноқсиз бўлган Ёқуб наслини ким санаб чиқар?! Исроилнинг чорагини ким ҳисоблаб чиқа олар?! Мен ҳам тўғри одам каби оламдан ўтай, Илойим, бўлсин уларникидай охиратим бахайр.”</verse>
				<verse number="11">— Сен нима қиляпсан ўзи? — деди Болоқ Баломга. — Мен сени, душманларимни лаънатлайди, деб чақиртириб келган эдим, сен эса уларни дуо қиляпсан–ку!</verse>
				<verse number="12">— Мен фақат Эгамиз оғзимга солган сўзни айтишим керак–ку! — деб жавоб берди Балом.</verse>
				<verse number="13">— Кел, мен билан бирга бошқа жойга бора қол, — деди унга Болоқ. — Сен ўша жойдан Исроил халқининг бир қисмини кўрасан. Ўша жойдан туриб Исроилни мен учун лаънатла.</verse>
				<verse number="14">Болоқ Баломни Фисгах тоғ тизмаси тепасидаги Зўфим деган ясси жойга бошлаб келди. У ерда ҳам еттита қурбонгоҳ қуриб, ҳар бир қурбонгоҳ устида биттадан буқа ва биттадан қўчқорни қурбонлик қилди.</verse>
				<verse number="15">Сўнг Балом Болоққа деди: — Сен шу ерда — куйдирилган қурбонликларинг ёнида қол, мен эса ҳов анави ерга бориб, Эгамиз билан учрашиб келаман.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз Баломга пешвоз чиқиб, унинг оғзига сўз солди. Сўнг: — Болоқнинг олдига қайтиб бор, унга Мен айтган сўзларимни айт, — деди.</verse>
				<verse number="17">Балом Болоқнинг олдига қайтиб келди. Болоқ Мўаб аъёнлари билан бирга куйдирилган қурбонликларнинг ёнида турган эди. — Эганг нима деди? — деб сўради ундан Болоқ.</verse>
				<verse number="18">Балом қуйидагича башорат қилди: “Менга қара, эй, Зиппур ўғли Болоқ, Гапларимни эшит, яхшилаб солгин қулоқ.</verse>
				<verse number="19">Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар!</verse>
				<verse number="20">Худо менга берди дуо сўзларини, Ўзгартира олмайман мен Худонинг баракасини.</verse>
				<verse number="21">Мен Исроилнинг келажагини кўряпман, Ёқуб насли бошига кулфат тушмас, Бу халқ бирор кўргилик кўрмас. Эгаси Худо уларнинг орасида, Шоҳ, дея олқишлар Уни ҳамма.</verse>
				<verse number="22">Ёввойи буқанинг кучи билан Худо уларни Мисрдан олиб чиққан.</verse>
				<verse number="23">Ёқуб наслига қарши сеҳр–жоду йўқ, Исроилга қарши фолбинлик йўқ. Одамлар Ёқуб насли ҳақида, Исроил тўғрисида: “Қаранглар, Худо нималарни қилган”, деб айтишар.</verse>
				<verse number="24">Исроил халқи шер каби қўзғалар, Арслондай сакраб турар, Ўлжасини еб битирмагунча, Қурбонларнинг қонига тўймагунча ётмас.”</verse>
				<verse number="25">Шундан сўнг Болоқ Баломга айтди: — Исроил халқини лаънатламагин ҳам, дуо ҳам қилмагин!</verse>
				<verse number="26">Лекин Балом Болоққа: — Мен сизга, фақат Эгамизнинг айтганини қиламан, деб айтмаганмидим?! — деди.</verse>
				<verse number="27">— Юр, энди мен сени бошқа жойга олиб бораман, — деди Болоқ. — Балки шунда Худо мамнун бўлиб, ўша ердан туриб мен учун Исроилни лаънатлашингга йўл қўяр.</verse>
				<verse number="28">Болоқ Баломни Пиёр тоғининг тепасига бошлаб олиб чиқди. Бу тоғдан саҳронинг манзараси кўриниб турарди.</verse>
				<verse number="29">Балом Болоққа деди: — Шу ерда менга еттита қурбонгоҳ қуриб, еттита буқа билан еттита қўчқорни тайёрлаб қўй.</verse>
				<verse number="30">Болоқ Балом айтгандай қилиб, ҳар бир қурбонгоҳда биттадан буқа ва биттадан қўчқорни қурбонлик қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Балом Исроилни дуо қилаётгани Эгамизга маъқул келганини кўриб, бу сафар фол очгани бормади. У саҳро томон назар ташлаб,</verse>
				<verse number="2">у ерда қабила–қабила бўлиб қароргоҳ қурган Исроил халқини кўрди. Шунда Худонинг Руҳи Баломни қамраб олди,</verse>
				<verse number="3">Балом шундай башорат қилди: “Бавўр ўғли Балом гапиряпти, Кўзи очиқ инсон сўзлаяпти.</verse>
				<verse number="4">Худонинг каломини эшитган, Қодир Худодан келган ваҳийни кўрган, Ҳушидан айрилган, лекин кўзлари катта очиқ одам айтяпти.</verse>
				<verse number="5">Эй, Ёқуб насли! Чодирларингиз қандай ажойиб! Эй, Исроил халқи! Маконингиз қандай гўзал!</verse>
				<verse number="6">Чодиру маконларингиз пальмазор сингари бепоён, Бамисоли дарё бўйидаги боғ–роғлардир, Эгамиз ўтқазган алоэга ўхшар, Сув бўйидаги садр дарахти кабидир.</verse>
				<verse number="7">Уларнинг челаклари сув билан тўлиб–тошар, Эккан уруғлари мириқиб сувга тўяр. Исроил шоҳи Ўгахдан устун бўлар, Исроил шоҳлиги ғоят юксалар.</verse>
				<verse number="8">Ёввойи буқанинг кучи билан Худо Мисрдан олиб чиққан уларни. Исроил халқи ямламай ютар ғанимларини, Уларнинг суякларини майдалаб ташлар, Ўқлар отиб, уларни яксон этар.</verse>
				<verse number="9">Ана, у урғочи шердай эгилди–да, ётди. Уни турғизишга ким журъат этар?! Сени дуо қилганлар барака топар, Сени лаънатлаганлар лаънати бўлар!”</verse>
				<verse number="10">Болоқ Баломдан қаттиқ ғазабланганидан кафтини кафтига уриб: — Мен сени, ғанимларимни лаънатлагин, деб олдириб келган эдим. Сен эса уларни уч марта дуо қилдинг! — деб дўқ урди.</verse>
				<verse number="11">— Йўқол! Уйингга жўна! Мен сени мукофотламоқчи эдим, лекин Эганг сени мукофотдан маҳрум қилди.</verse>
				<verse number="12">Шунда Балом Болоққа деди: — Менинг олдимга жўнатган чопарларингга:</verse>
				<verse number="13">“Болоқ менга саройидаги ҳамма олтину кумушини берса ҳам, мен Эгамизнинг айтганидан четга чиқа олмайман. Ўз ихтиёрим билан бирор яхши ёки ёмон иш қилолмайман. Эгамиз менга нима деса, шуни айтаман”, деб айтмаганмидим?!</verse>
				<verse number="14">Энди мен ўз халқим олдига қайтиб кетаман. Лекин кетишимдан олдин, Исроил халқи келажакда халқинг бошига қандай кунларни солишини сенга айтиб қўяй.</verse>
				<verse number="15">Шундан сўнг Балом қуйидагича башорат қилди: “Бавўр ўғли Балом гапиряпти, Кўзи очиқ инсон сўзлаяпти.</verse>
				<verse number="16">Худонинг каломини эшитган, Худойи Таолодан илму маърифат олган, Қодир Худонинг ваҳийини кўрган, Ҳушидан айрилган, лекин кўзлари катта очиқ одам айтяпти.</verse>
				<verse number="17">Уни кўряпман–у, лекин шу топда йўқ, Унга қараяпман–у, лекин у яқин эмас. Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан, Салтанат ҳассаси Исроил халқидан. Вайрон қилар у Мўаб чегараларини, Яксон этар Шет халқининг ерларини.</verse>
				<verse number="18">Эдом ўлжага айланар, Ҳа, Сеир ғанимларнинг мулки бўлар, Исроил халқи эса зафарни қучар.</verse>
				<verse number="19">Ёқуб наслидан ҳукмдор чиқар, Ир халқини тамом қириб ташлар.”</verse>
				<verse number="20">Сўнг Балом Омолек халқини кўриб, улар ҳақида шундай башорат қилди: “Халқларнинг сардоридир Омолеклар, Лекин охири абадий ҳалокатга йўлиқар улар.”</verse>
				<verse number="21">Кейин у Хайин халқини кўриб, улар ҳақида қуйидагича башорат қилди: “Мустаҳкамдир сизнинг бошпанангиз, Тоғ чўққисида жойлашган сизнинг инингиз.</verse>
				<verse number="22">Ошур халқи сизни асир қилиб олиб кетажак, Шунда Хайин халқи қирилиб йўқ бўлажак.”</verse>
				<verse number="23">Балом яна башоратини давом эттирди: “Эвоҳ! Худо шу ишларни амалга оширгач, ким тирик қолар?!</verse>
				<verse number="24">Кипрдан сузиб келар кемалар, Ошур ва Ибир халқларини таслим этишар. Абадий ҳалокатга учрайди улар.”</verse>
				<verse number="25">Шундан кейин Балом йўлга чиқиб, уйига жўнади. Болоқ ҳам ўз йўлига кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Исроил халқи Шитимда ўрнашганда, Исроил эркаклари Мўаб аёллари билан зино қила бошлашди.</verse>
				<verse number="2">Мўаб аёллари уларни ўз худоларига бағишланган қурбонлик зиёфатларига таклиф этишди. Исроил халқи уларнинг қурбонлигидан тановул қилиб, худоларига ҳам сажда этди.</verse>
				<verse number="3">Исроил халқи Пиёр тоғидаги Баалга қаттиқ боғланиб қолгани учун, Эгамиз улардан ғазабланди.</verse>
				<verse number="4">У Мусога шундай деди: — Бу халқнинг бошлиқларини ушла, уларни куппа–кундузи Мен, Эгангизнинг олдида қатл қил, жасадларини эса тик ўрнатилган ходанинг учига қоқтир. Шунда Мен Исроил халқидан қаҳр–ғазабимни қайтараман.</verse>
				<verse number="5">Мусо Исроил ҳакамларига: — Пиёрдаги Баалга сажда қилган ҳар бир одамингизни ўлдиринглар, — деб буйруқ берди.</verse>
				<verse number="6">Шу пайт Исроил халқидан биттаси Мусонинг ва бутун Исроил жамоасининг кўзи олдида қароргоҳга Мидиёнлик бир аёлни бошлаб келиб қолди. Жамоа Учрашув чодирига кираверишда йиғлаб турган эди.</verse>
				<verse number="7">Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз буни кўрди–ю, ўрнидан туриб, жамоа орасидан чиқиб кетди. У найзасини олиб,</verse>
				<verse number="8">Исроил халқидан бўлган ўша одамнинг орқасидан чодирга кирди–да, найзаси билан икковини ҳам ўлдирди. Финхазнинг санчган найзаси ўша одамнинг баданини тешиб ўтиб, аёлнинг қорнига кирган эди. Шундан кейингина Исроил халқи орасидаги ўлат тўхтади.</verse>
				<verse number="9">Лекин ўлатдан 24.000 одам ўлиб бўлган эди.</verse>
				<verse number="10">Шунда Эгамиз Мусога:</verse>
				<verse number="11">— Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз Менинг қаҳр–ғазабимни Исроил халқидан қайтарди, — деди. — Исроил халқи орасида у Менга жон куйдиргани учун, Мен ғазаб устида уларга қирғин келтирмадим.</verse>
				<verse number="12">Сен унга айт: Мен Финхаз билан алоҳида тинчлик аҳдимни тузаман.</verse>
				<verse number="13">Бу аҳдга мувофиқ, Финхазнинг ўзи ва унинг авлоди то абад руҳоний бўлишади, чунки у ўз Худосига — Менга жон куйдириб, қилган иши билан Исроил халқидан Менинг ғазабимни қайтарди.</verse>
				<verse number="14">Мидиёнлик аёл билан бирга ўлдирилган Исроил одамининг исми Зимри бўлиб, Шимўн қабиласининг уруғбошиси Солунинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="15">Ўлдирилган аёлнинг исми эса Хозби эди, у Мидиёнликнинг уруғбошиси Зурнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз Мусога:</verse>
				<verse number="17">— Мидиён халқини душман деб билинглар, уларни қириб ташланглар! — деди.</verse>
				<verse number="18">— Чунки улар сизларга душманлик қилиб, Пиёрдаги воқеа орқали сизларни йўлдан оздиришди. Бундан ташқари, Пиёрда ўлат ҳукмронлик қилган куни ўлган Мидиёнлик йўлбошчининг қизи Хозби орқали сизларни алдашди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Ўлатдан сўнг Эгамиз Мусо билан руҳоний Ҳорун ўғли Элазарга деди:</verse>
				<verse number="2">“Жамики Исроил халқининг урушга яроқли бўлган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини хонадони бўйича санаб чиқинглар.”</verse>
				<verse number="3">Бу пайтда Исроил халқи Мўаб текислигида, Ерихо шаҳри рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида қароргоҳ қурган эди. Мусо билан руҳоний Элазар халққа:</verse>
				<verse number="4">“Эгамиз бизга амр қилгандай йигирма ёшдан юқори бўлган эркакларини санаб чиқинглар”, деб айтишди. Миср юртидан чиққан жамики Исроил халқининг рўйхати қуйидагича эди:</verse>
				<verse number="5">Рубен Исроилнинг тўнғичидир. Рубен ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Ханўхдан Ханўх уруғи, Паллувдан Паллув уруғи,</verse>
				<verse number="6">Хазрондан Хазрон уруғи, Кармидан Карми уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="7">Рубен уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 43.730 киши чиқди.</verse>
				<verse number="8">Паллувнинг Элиёб деган ўғли бор эди,</verse>
				<verse number="9">Элиёбнинг эса Намувол, Датан ва Абурам деган ўғиллари бор эди. Кўрахнинг издошлари Эгамизга қарши исён кўтаришганда, уларга қўшилишиб Мусо билан Ҳорунга қарши бош кўтарган Датан ва Абурам ўшалардир. Улар Исроил йўлбошчилари эди.</verse>
				<verse number="10">Ер ёрилиб, Кўрах билан бирга уларни ҳам ютиб юборганди. Ўша куни аланга Кўрахнинг 250 та издошини куйдириб йўқ қилганди. Мана шу воқеа халққа огоҳлантириш эди.</verse>
				<verse number="11">Лекин Кўрахнинг ўғиллари ўша куни омон қолди.</verse>
				<verse number="12">Шимўн ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Намуволдан Намувол уруғи, Ёминдан Ёмин уруғи, Ёхиндан Ёхин уруғи,</verse>
				<verse number="13">Зерахдан Зерах уруғи, Шовулдан Шовул уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="14">Шимўн уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 22.200 киши чиқди.</verse>
				<verse number="15">Гад ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Зафўндан Зафўн уруғи, Хагидан Хаги уруғи, Шунодан Шуно уруғи,</verse>
				<verse number="16">Ознахдан Ознах уруғи, Еридан Ери уруғи,</verse>
				<verse number="17">Арўддан Арўд уруғи, Эралидан Эрали уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="18">Гад уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 40.500 киши чиқди.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Яҳудо ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Шелодан Шело уруғи, Параздан Параз уруғи, Зерахдан Зерах уруғи келиб чиққан. Яҳудонинг икки ўғли Ғур ва Ўнан Канъон юртида оламдан ўтган эдилар.</verse>
				<verse number="21">Параздан келиб чиққан уруғлар шулардир: Хазрондан Хазрон уруғи, Хомулдан Хомул уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="22">Яҳудо уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 76.500 киши чиқди.</verse>
				<verse number="23">Иссахор ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Тўлодан Тўло уруғи, Пувахдан Пувах уруғи,</verse>
				<verse number="24">Ёшувдан Ёшув уруғи, Шимрондан Шимрон уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="25">Иссахор уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 64.300 киши чиқди.</verse>
				<verse number="26">Забулун ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Сареддан Саред уруғи, Элўндан Элўн уруғи, Яхлиёлдан Яхлиёл уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="27">Забулун уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 60.500 киши чиқди.</verse>
				<verse number="28">Юсуфнинг ўғиллари Манаше ва Эфрайимдан келиб чиққан уруғлар қуйидагилардир:</verse>
				<verse number="29">Манашедан келиб чиққан уруғлар шулардир: Мохирдан Мохир уруғи келиб чиқди. Гилад уруғи Мохирнинг ўғли Гиладдан келиб чиққан.</verse>
				<verse number="30">Гиладдан келиб чиққан уруғлар қуйидагичадир: Язардан Язар уруғи, Халекдан Халек уруғи,</verse>
				<verse number="31">Осриёлдан Осриёл уруғи, Шакамдан Шакам уруғи,</verse>
				<verse number="32">Шамидодан Шамидо уруғи, Хафердан Хафер уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="33">Хафер ўғли Залофходнинг ўғли йўқ, қизлари бор эди, холос. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди.</verse>
				<verse number="34">Манаше уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 52.700 киши чиқди.</verse>
				<verse number="35">Эфрайим ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Шуталахдан Шуталах уруғи, Бохирдан Бохир уруғи, Тахандан Тахан уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="36">Шуталах ўғли Ирондан Ирон уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="37">Эфрайим уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 32.500 киши чиқди. Юсуф насли уруғлари бўйича ана шулардан иборатдир.</verse>
				<verse number="38">Бенямин ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Бэлахдан Бэлах уруғи, Ошболдан Ошбол уруғи, Охирамдан Охирам уруғи,</verse>
				<verse number="39">Шафуфамдан Шафуфам уруғи, Хуфамдан Хуфам уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="40">Бэлахнинг ўғиллари Ард ва Нўмандан келиб чиққан уруғлар шулардир: Арддан Ард уруғи, Нўмандан Нўман уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="41">Бенямин уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 45.600 киши чиқди.</verse>
				<verse number="42">Дан ўғли Хушимдан Хушим уруғи келиб чиққан. Дан уруғлари шулардан иборатдир:</verse>
				<verse number="43">бутун Дан насли Шухом уруғидан ташкил топган эди. Улар саналганда, 64.400 киши чиқди.</verse>
				<verse number="44">Ошер ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Йимнахдан Йимнах уруғи, Йишвидан Йишви уруғи, Бариёдан Бариё уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="45">Бариё ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Хабердан Хабер уруғи, Малхиёлдан Малхиёл уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="46">Ошернинг Серах деган қизи ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="47">Ошер уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 53.400 киши чиқди.</verse>
				<verse number="48">Нафтали ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Яхзаёлдан Яхзаёл уруғи, Гўнодан Гўно уруғи,</verse>
				<verse number="49">Изардан Изар уруғи, Шиллемдан Шиллем уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="50">Нафтали уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 45.400 киши чиқди.</verse>
				<verse number="51">Шундай қилиб, Исроил халқининг ҳамма эркаклари саналганда, 601.730 киши чиқди.</verse>
				<verse number="52">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="53">“Ерни қабилаларга одамларнинг сонига кўра, мулк қилиб бўлиб бер.</verse>
				<verse number="54">Катта қабилага каттароқ улуш бер, кичик қабилага кичикроқ улуш бер. Ҳар бир қабилага рўйхатга олинган одамларнинг миқдорига қараб улуш берилсин.</verse>
				<verse number="55">Ерни қабилаларга рўйхатдаги одамларнинг сонига қараб бўлиб бераётганингизда, қуръа ташланглар.</verse>
				<verse number="56">Ҳар бир қабиланинг улуши қабиланинг катта–кичиклигига қараб қуръа бўйича тақсимлансин.”</verse>
				<verse number="57">Леви қабиласининг рўйхати эса, уруғлари бўйича, қуйидагичадир: Гершондан Гершон уруғи, Қоҳотдан Қоҳот уруғи, Мароридан Марори уруғи келиб чиққан.</verse>
				<verse number="58">Бу уруғлардан: Лубнах уруғи, Хеврон уруғи, Махли уруғи, Муши уруғи, Кўрах уруғи келиб чиққан. Қоҳот Имромнинг отаси эди.</verse>
				<verse number="59">Имромнинг хотини эса Йўхавад деган аёл эди. Йўхавад Левининг қизи бўлиб, у Мисрда туғилган эди. Йўхавад Имромга икки ўғил — Ҳорун ва Мусони ҳамда бир қиз — Марямни туғиб берди.</verse>
				<verse number="60">Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар, Итамар деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="61">Надов ва Абиҳу Эгамиз амр этмаган оловни Унинг ҳузурига олиб келганлари учун нобуд бўлган эдилар.</verse>
				<verse number="62">Шундай қилиб, Леви қабиласининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклари саналганда, 23.000 киши чиқди. Левиларга Исроил халқи орасида улуш берилмагани учун, улар Исроил халқи қаторида рўйхатга олинмаган эди.</verse>
				<verse number="63">Мусо билан руҳоний Элазар Мўаб текислигида, Ерихо шаҳри рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида рўйхатга олган Исроил халқи ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="64">Мусо билан руҳоний Ҳорун Синай саҳросида рўйхатга олган одамларнинг бирортаси бу рўйхатга кирмади,</verse>
				<verse number="65">чунки Эгамиз Исроил халқининг ўша авлодига: “Сизлар саҳрода ўлиб кетасизлар”, деб айтганди. Улардан фақат Натан ўғли Холиб ва Нун ўғли Ёшуа тирик қолган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Бир куни Залофходнинг қизлари Учрашув чодири кираверишига келишди. Залофход Хафернинг ўғли, Гиладнинг невараси, Мохирнинг эвараси, Юсуф ўғли Манашенинг чевараси эди. Хуллас, Залофход Манаше уруғидан эди. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. Улар Мусо, руҳоний Элазар, йўлбошчилар ва бутун жамоанинг олдида туриб шундай дейишди:</verse>
				<verse number="3">— Отамиз саҳрода вафот этди. У Эгамизга қарши йиғилган Кўрахнинг тўдасига шерик бўлмаган, ўз гуноҳи туфайли оламдан ўтди. Отамизнинг ўғли йўқ.</verse>
				<verse number="4">Ўғли бўлмагани учун отамизнинг номи уруғи орасидан ўчиб кетиши керакми? Бизга ҳам амакиларимиз қатори ерни мулк қилиб беринглар.</verse>
				<verse number="5">Мусо уларнинг талабини Эгамизга айтди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз шундай жавоб қайтарди:</verse>
				<verse number="7">— Залофходнинг қизлари ҳақ гапни айтишяпти. Уларга албатта амакилари қатори ерни мулк қилиб беринглар. Отасининг улуши қизларига берилсин.</verse>
				<verse number="8">Исроил халқига ҳам шундай деб уқтир. Агар бирор киши вафот этса–ю, ўғли бўлмаса, унинг мулки қизига қолсин.</verse>
				<verse number="9">Агар қизи ҳам бўлмаса, у одамнинг мулки ака–укаларига қолсин.</verse>
				<verse number="10">Борди–ю, марҳумнинг ака–укалари ҳам бўлмаса, унинг мулки амакиларига қолсин.</verse>
				<verse number="11">Агар марҳумнинг амакилари ҳам бўлмаса, унинг мулки уруғидаги энг яқин қариндошига қолсин. Ўша қариндоши меросхўр бўлсин. Сен орқали, Мен, Эгангиз, берган амр Исроил халқи учун қонун бўлиб қарор топсин.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз яна Мусога деди: — Аборим тизмасидаги анави тоққа чиқиб, Мен Исроил халқига берадиган юртга қара.</verse>
				<verse number="13">Ўша юртни кўрганингдан кейин аканг Ҳорун сингари оламдан ўтасан.</verse>
				<verse number="14">Чунки жамоа Зин чўлида Мендан нолиганда, сизлар икковингиз Менинг амримга қарши исён қилган эдингизлар. Марива сувлари ёнида жамоанинг кўзи олдида Менинг муқаддаслигимни намоён қилмадингизлар. (Ўша Марива сувлари Зин чўлидаги Кадеш яқинидадир.)</verse>
				<verse number="15">Мусо Эгамизга деди:</verse>
				<verse number="16">— Эй, Эгам, одамзод руҳларининг Худоси, жамоа устидан бир одамни тайинла.</verse>
				<verse number="17">У халқни жангларга бошлаб борсин, токи Сенинг жамоанг чўпонсиз қўйдай бўлиб қолмасин. Шунда Эгамиз Мусога:</verse>
				<verse number="18">— Нун ўғли Ёшуани ёнингга ол, — деди. — Унда Менинг Руҳим бор. Ёшуага қўлингни қўй.</verse>
				<verse number="19">Кейин уни руҳоний Элазарнинг ва бутун жамоанинг олдида турғизиб, халқ йўлбошчиси этиб тайинла.</verse>
				<verse number="20">Бутун Исроил жамоаси унга итоат қилиши учун, Ёшуага ўз салоҳиятингдан бер.</verse>
				<verse number="21">Ёшуа ҳамма ишни Элазар билан бамаслаҳат қилсин. Элазар Урим орқали Ёшуа учун Менинг иродамни билиб берсин. Ёшуа ва бутун Исроил жамоаси ҳамма вазиятда шунга қараб иш тутсин.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз амр этгандай, Мусо Ёшуани руҳоний Элазар ва бутун жамоанинг олдида тик турғизиб қўйди.</verse>
				<verse number="23">Сўнг Эгамизнинг Мусога берган амрига мувофиқ, қўлини Ёшуага қўйиб, Исроил халқининг йўлбошчиси қилиб тайинлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога айтди:</verse>
				<verse number="2">“Исроил халқига шундай деб буюр: улар таом назрларини Менга ҳар доим белгиланган вақтда келтиришсин. Куйдириладиган бу назрлардан Менга ёқимли ҳид келади.”</verse>
				<verse number="3">Эгамиз давом этиб, Исроил халқига оловда куйдириладиган назрлар тўғрисида қуйидаги қонунларни етказ, деб Мусога амр берди: “Ҳар куни иккита нуқсонсиз бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга кунда куйдириладиган қурбонлик қилинглар.</verse>
				<verse number="4">Битта қўзини эрталаб, иккинчисини кечқурун қурбонлик қилинглар.</verse>
				<verse number="5">Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар.</verse>
				<verse number="6">Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда кунда куйдириладиган қурбонликлар илк бор Синайда жорий қилинган эди.</verse>
				<verse number="7">Ҳар бир қўзига қўшиб икки коса шароб назрини ҳам келтиринглар. Шаробни Эгамизга атаб Муқаддас чодирда назр қилиб қуйинглар.</verse>
				<verse number="8">Иккинчи қўзини кечқурун қурбонлик қилинглар. Эрталабки қурбонлик сингари, бу қурбонликка қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назри қилинглар. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="9">Шаббат куни эса иккита бир ёшли нуқсонсиз қўчқор қўзини қурбонлик қилинглар. Бу қурбонликлар билан бирга белгиланган миқдорда шароб назрини ва зайтунмойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар.</verse>
				<verse number="10">Бу куйдириладиган қурбонликларни ҳар Шаббатда кунда куйдириладиган қурбонликлардан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтиринглар.</verse>
				<verse number="11">Ҳар ойнинг бошида иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="12">Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,</verse>
				<verse number="13">ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради.</verse>
				<verse number="14">Ҳар бир буқа билан тўрт коса шароб, ҳар бир қўчқор билан уч коса шароб, ҳар бир қўчқор қўзи билан эса икки коса шаробни назр қилинглар. Бу куйдириладиган назрларни ҳар ойнинг биринчи кунида адо этинглар.</verse>
				<verse number="15">Бундан ташқари, битта такани Эгамизга гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу ҳамма қурбонлигу назрларни кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтиринглар.</verse>
				<verse number="16">Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Эгамизга бағишланган Фисиҳ қурбонлигини назр қилинглар.</verse>
				<verse number="17">Ўн бешинчи куни эса етти кунлик байрам бошланади, сизлар етти кун давомида хамиртурушсиз нон ейишларингиз лозим.</verse>
				<verse number="18">Байрамнинг биринчи куни бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар.</verse>
				<verse number="19">Эгамизга атаб иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="20">Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,</verse>
				<verse number="21">ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.</verse>
				<verse number="22">Ўзларингизни гуноҳдан поклаш учун такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар.</verse>
				<verse number="23">null</verse>
				<verse number="24">Бу назрларни кунда эрталаб куйдириладиган қурбонликдан ташқари, етти кун давомида келтиринглар. Бу таом назрларни Эгамизга ёқимли ҳид бўлиши учун оловда куйдиринглар. Булар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="25">Еттинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ўша куни одатдаги ишларингизни қилманглар.</verse>
				<verse number="26">Ҳосил байрамининг биринчи куни, Эгамизга янги ҳосилингизнинг донини назр қилганингизда, бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ўша куни одатдаги ишларингизни қилманглар.</verse>
				<verse number="27">Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун иккита буқа, битта қўчқор, еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар.</verse>
				<verse number="28">Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,</verse>
				<verse number="29">ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.</verse>
				<verse number="30">Ўзларингизни гуноҳдан поклаш учун битта такани қурбонлик қилинглар.</verse>
				<verse number="31">Бу назрларни ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назрини — кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон назридан ташқари келтиринглар. Қурбонлик қилинадиган ҳамма жониворларингиз нуқсонсиз бўлсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Еттинчи ойнинг биринчи кунида бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингизни қилманглар. Ўша куни карнайлар чалинсин.</verse>
				<verse number="2">Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,</verse>
				<verse number="4">ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.</verse>
				<verse number="5">Ўзларингизни гуноҳлардан поклаш учун битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар.</verse>
				<verse number="6">Бу назрлар ҳар ойнинг бошида ва кунда куйдириладиган қурбонликлардан, уларга қўшиб, белгиланган миқдорда қилинадиган дон билан шароб назрларидан ташқари келтирилсин. Булар Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда куйдирилсин.</verse>
				<verse number="7">Еттинчи ойнинг ўнинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Шу куни рўза тутинглар, ҳеч қандай иш қилманглар.</verse>
				<verse number="8">Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="9">Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтунмойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,</verse>
				<verse number="10">ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.</verse>
				<verse number="11">Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар гуноҳлардан поклаш қурбонлигидан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ҳамда кунда куйдириладиган қурбонликлару уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назрларидан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="12">Еттинчи ойнинг ўн бешинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар. Етти кун давомида Эгамизга атаб байрам қилинглар.</verse>
				<verse number="13">Биринчи куни Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун ўн учта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="14">Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, ҳар бир қўчқор билан саккиз коса ун,</verse>
				<verse number="15">ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.</verse>
				<verse number="16">Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон, шароб назридан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="17">Иккинчи куни ўн иккита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="18">Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.</verse>
				<verse number="19">Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="20">Учинчи куни ўн битта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="21">Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.</verse>
				<verse number="22">Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="23">Тўртинчи куни ўнта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="24">Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.</verse>
				<verse number="25">Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="26">Бешинчи куни тўққизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="27">Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.</verse>
				<verse number="28">Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="29">Олтинчи куни саккизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="30">Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.</verse>
				<verse number="31">Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="32">Еттинчи куни еттита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="33">Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.</verse>
				<verse number="34">Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="35">Саккизинчи куни эса бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингизни қилманглар.</verse>
				<verse number="36">Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.</verse>
				<verse number="37">Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.</verse>
				<verse number="38">Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.</verse>
				<verse number="39">Байрамларда Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик, тинчлик қурбонлиги, дон билан шароб назрлари шулардан иборатдир. Булар берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назр ва кўнгилдан чиқариб бериладиган назрлардан ташқари келтирилади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Шундай қилиб, Эгамиз, етказ, деб буюрган ҳамма қонунларни Мусо Исроил халқига айтди.</verse>
				<verse number="2">Мусо Исроил йўлбошчиларига Эгамиз берган қуйидаги қонунларни ҳам айтиб берди:</verse>
				<verse number="3">агар бирорта эркак киши Эгамизга ваъда берган бўлса ёки бирор нарсадан ўзини тийишга қасам ичган бўлса, айтганларининг ҳаммасини бажарсин. У сўзидан қайтмасин.</verse>
				<verse number="4">Агар қиз бола отасининг уйида яшаб юрган даврда Эгамизга ваъда берса ёки ўзини бирор нарсадан тийишга қасам ичса,</verse>
				<verse number="5">отаси қизининг берган ваъдаси ёки ичган қасамини эшитиб индамаса, қиз бола айтганларининг ҳаммасини бажариши шарт.</verse>
				<verse number="6">Борди–ю, отаси буларни эшитганда эътироз билдирса, қизнинг берган ваъдаси ёки ичган қасами бекор қилинади. Отаси қизига эътироз билдиргани учун, Эгамиз қизни берган ваъдаси ёки ичган қасамидан озод қилади.</verse>
				<verse number="7">Агар қиз ваъда бергандан кейин ё ўйламасдан қасам ичиб қўйгандан кейин турмушга чиқса,</verse>
				<verse number="8">унинг эри бу ҳақда эшитиб индамаса, қиз айтганларининг ҳаммасини бажариши шарт.</verse>
				<verse number="9">Лекин эр бу ҳақда эшитиб эътироз билдирса, эр хотинининг берган ваъдаси ва ўйламасдан ичган қасами асосидаги мажбуриятларини бекор қилган бўлади. Эгамиз хотинни ўша мажбуриятлардан озод қилади.</verse>
				<verse number="10">Бева ёки эридан ажралган аёл берган ҳамма ваъдалари ва ўзини бирор нарсадан тиймоқчи бўлиб, ичган қасамлари устидан чиқиши лозим.</verse>
				<verse number="11">Агар турмушга чиққан аёл ваъда берса ёки ўзини бирор нарсадан тийишга қасам ичса,</verse>
				<verse number="12">эри бу ҳақда эшитиб индамаса, хотинига эътироз билдирмаса, аёл айтганларининг ҳаммасини бажариши шарт.</verse>
				<verse number="13">Лекин эр бу ҳақда эшитиб уларни тақиқласа, хотиннинг оғзидан чиққан ҳамма ваъдалару қасамлар бекор қилинади. Эр уларни тақиқлагани учун, Эгамиз аёлни берган ваъдаси ёки ичган қасамидан озод қилади.</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, эр хотинининг ҳар қандай ваъдаси ёки қасамини бажаришига ижозат бериши ёки тақиқлаши мумкин.</verse>
				<verse number="15">Агар эр бир кун ичида хотинига ҳеч қандай эътироз билдирмаса, хотинининг зиммасига олган мажбуриятларни бажаришига ижозат берган ҳисобланади.</verse>
				<verse number="16">Аммо бир кун ўтгандан кейин уларни бекор қилса, хотинининг гуноҳи учун ўзи жазо тортади.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз Мусога берган эр ва хотин ўртасидаги, ота ва ҳали отасининг хонадонида яшаётган қиз ўртасидаги муносабатларга оид қонунлар ана шулардан иборатдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога айтди:</verse>
				<verse number="2">— Исроил халқи учун Мидиёнлардан қасос ол. Шундан кейин сен оламдан кўз юмасан.</verse>
				<verse number="3">Шундан кейин Мусо халққа айтди: — Одамларингизнинг бир қисмини қуроллантиринглар. Улар Мидиён халқи билан жанг қилиб, улардан Эгамизнинг қасосини олишсин.</verse>
				<verse number="4">Ҳар бир Исроил қабиласидан мингтадан одамни урушга жўнатинглар.</verse>
				<verse number="5">Ҳар бир Исроил қабиласидан мингтадан одам танлаб олинди, жами ўн икки минг одам қуролланиб жангга шай бўлди.</verse>
				<verse number="6">Мусо уларни ва улар билан бирга Элазар ўғли руҳоний Финхазни урушга жўнатди. Финхаз ўзи билан муқаддас ашёларни ва карнайларни олиб кетди. Бу карнайлар хатардан дарак бериш учун чалинарди.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз Мусога амр қилгандай, Исроил сипоҳлари Мидиёнлар билан жанг қилишди. Улар Мидиён халқининг бутун эркак зотини қириб ташлашди.</verse>
				<verse number="8">Мидиён халқининг бешала шоҳини — Эви, Рахем, Зур, Хур, Рабани ҳам бошқалар қатори ўлдириб юборишди. Бавўр ўғли Баломни ҳам қиличдан ўтказишди.</verse>
				<verse number="9">Мидиён халқининг аёлларию болаларини асир қилиб, жамики подаларини, сурувларини ва мол–мулкини ўлжа қилиб олишди.</verse>
				<verse number="10">Мидиён халқи истиқомат қилган ҳамма шаҳару қароргоҳларга ўт қўйишди.</verse>
				<verse number="11">Олган ҳамма ўлжаларини — одамидан тортиб молигача</verse>
				<verse number="12">қароргоҳга — Мусо, руҳоний Элазар ва Исроил жамоаси ҳузурига олиб келишди. Қароргоҳ Мўаб текислигида, Ерихо шаҳри рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида жойлашган эди.</verse>
				<verse number="13">Мусо, руҳоний Элазар ва жамоанинг ҳамма йўлбошчилари уларни кутиб олиш учун қароргоҳдан ташқарига чиқишди.</verse>
				<verse number="14">Мусо урушдан қайтиб келган мингбоши ва юзбошилардан қаттиқ ғазабланди.</verse>
				<verse number="15">— Нимага ҳамма аёлларни тирик қолдирдингиз? — деб сўради улардан Мусо.</verse>
				<verse number="16">— Баломнинг маслаҳати билан Пиёр тоғида Исроил халқини Эгамизга хиёнат қилишга ундаган шулар–ку! Ўшаларнинг дастидан Эгамизнинг жамоаси орасида ўлат пайдо бўлган эди!</verse>
				<verse number="17">Қани, бўлинглар, ҳамма ўғил болаларни ва эр кўрган аёлларни ўлдиринглар.</verse>
				<verse number="18">Фақат эр кўрмаган қизларни ўзингиз учун тирик қолдиринглар.</verse>
				<verse number="19">Сўнг етти кун давомида қароргоҳдан ташқарида бўлинглар. Қайси бирингиз одам ўлдирган ёки жасадга қўл теккизган бўлсангиз, учинчи ва еттинчи кунлари покланинглар. Сизлар билан бирга асирлар ҳам покланишсин.</verse>
				<verse number="20">Ҳамма кийимларни, барча чарм ва ёғоч буюмларни, эчки жунидан тўқилган ҳамма нарсаларни покланглар.</verse>
				<verse number="21">Руҳоний Элазар урушга борган сипоҳларга айтди: — Мусога Эгамиз амр этган қонун шундан иборат:</verse>
				<verse number="22">олтин, кумуш, бронза, темир, қалай ва қўрғошин</verse>
				<verse number="23">— оловда ёнмайдиган ҳамма нарсаларни оловдан ўтказиб покланглар. Бундан ташқари, покланиш суви билан ҳам покланглар. Оловда ёнадиган буюмларни эса сувнинг ўзи билан покланглар.</verse>
				<verse number="24">Еттинчи куни кийимларингизни ювинглар. Шунда пок бўласизлар. Кейин қароргоҳга кирсангиз бўлади.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз яна Мусога айтди:</verse>
				<verse number="26">— Сен, руҳоний Элазар ва жамоанинг уруғбошилари асир олинган одамларни, ўлжа олинган ҳайвонларни ҳисоблаб чиқинглар.</verse>
				<verse number="27">Асиру ўлжаларни тенг икки қисмга бўлиб, бир қисмини урушга борган сипоҳларга, иккинчи қисмини бутун жамоага беринглар.</verse>
				<verse number="28">Урушга борган сипоҳлар улушидан Мен, Эгангиз, учун улуш ажратинглар. Асирлар, мол, эшак, қўй ва эчкиларнинг ҳар беш юзтасидан биттасини Менга улуш қилиб беринглар.</verse>
				<verse number="29">Сипоҳлардан олинган бу улушни Менга назр қилиб, руҳоний Элазарга беринглар.</verse>
				<verse number="30">Халққа тегишли бўлган ўлжанинг иккинчи қисмидан Муқаддас чодир учун масъул бўлган левиларга улуш беринглар. Асирлар, мол, эшак, қўй ва эчкиларнинг ҳар элликтасидан биттаси левиларга берилсин.</verse>
				<verse number="31">Мусо билан руҳоний Элазар Эгамизнинг Мусога берган амрини адо этишди.</verse>
				<verse number="32">Сипоҳлар қўлга киритган нарсалардан ташқари ўлжа қилиб олган мол–ҳол ва аёлларнинг умумий сони қуйидагича эди: қўй–эчкилар — 675.000 та,</verse>
				<verse number="33">моллар — 72.000 та,</verse>
				<verse number="34">эшаклар — 61.000 та,</verse>
				<verse number="35">эр кўрмаган қизлар — 32.000 та.</verse>
				<verse number="36">Ўлжанинг урушга борган сипоҳларга тегишли қисми қуйидагича эди: қўй–эчкилар — 337.500 та,</verse>
				<verse number="37">шулардан 675 та қўй–эчки Эгамизнинг улушидир,</verse>
				<verse number="38">моллар — 36.000 та, шулардан 72 таси Эгамизнинг улушидир,</verse>
				<verse number="39">эшаклар — 30.500 та, шулардан 61 таси Эгамизнинг улушидир,</verse>
				<verse number="40">эр кўрмаган қизлар — 16.000 та, шулардан 32 таси Эгамизнинг улушидир.</verse>
				<verse number="41">Эгамиз Мусога амр қилгандай, Мусо Эгамизга ажратилган улушни назр сифатида руҳоний Элазарга берди.</verse>
				<verse number="42">Мусо Исроил халқи учун сипоҳларнинг ўлжасидан ажратиб олган қисм қуйидагилардан иборат эди:</verse>
				<verse number="43">қўй–эчкилар — 337.500 та,</verse>
				<verse number="44">моллар — 36.000 та,</verse>
				<verse number="45">эшаклар — 30.500 та,</verse>
				<verse number="46">эр кўрмаган қизлар — 16.000 та.</verse>
				<verse number="47">Исроил халқи улуш қилиб олган одаму ҳайвонларнинг ҳар элликтасидан биттасини Мусо Эгамизнинг Муқаддас чодири учун масъул бўлган левиларга берди. Эгамиз Мусога қандай амр қилган бўлса, Мусо шуни қилди.</verse>
				<verse number="48">Шундан сўнг мингбоши ва юзбошилар Мусонинг ҳузурига келишди.</verse>
				<verse number="49">Улар Мусога: — Биз, қулларингиз, қўлимиз остидаги сипоҳларни санаб чиқдик, — дейишди, — биронта одамимизни йўқотмабмиз.</verse>
				<verse number="50">Ўзимизни Эгамиз ҳукмидан ҳимоя қилиш учун, биз топган олтин буюмларимизни — билагузуклар, муҳр узуклар, сирғалар ва зебигардонларимизни Эгамизга назр қилиб олиб келдик.</verse>
				<verse number="51">Мусо билан руҳоний Элазар улар олиб келган ҳамма олтин зеб–зийнатларни олишди.</verse>
				<verse number="52">Мингбоши ва юзбошилар Эгамизга назр қилган олтиннинг умумий оғирлиги ўн икки пудга яқин чиқди.</verse>
				<verse number="53">Оддий сипоҳлар эса қўлга киритган ўлжаларни ўзларига қолдирган эдилар.</verse>
				<verse number="54">Исроил халқини Эгамиз доим эсида тутиши учун, Мусо билан руҳоний Элазар мингбоши ва юзбошилардан олган олтин буюмларни Учрашув чодирига олиб келишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Рубен ва Гад қабилаларининг чорваси ниҳоятда кўп эди. Улар Язир ва Гилад ерларининг чорвабоп эканлигини кўриб,</verse>
				<verse number="2">Мусо, руҳоний Элазар ва жамоа йўлбошчиларининг олдига бориб шундай дейишди:</verse>
				<verse number="3">— Отарўт, Дибон, Язир, Нимро, Хашбон, Элалей, Савом, Наво, Байўн шаҳарлари</verse>
				<verse number="4">жойлашган бутун ўлкани ЭгамизИсроил халқига мағлуб қилиб берди. Бу ниҳоятда чорвабоп ерлар экан. Биз, қулларингизнинг, эса чорваси бор.</verse>
				<verse number="5">Агар биз сизларнинг илтифотингизга сазовор бўлган бўлсак, ўша ерларни бизга мулк қилиб берсангизлар, бизни Иордан дарёсининг нариги томонига олиб ўтмасангизлар.</verse>
				<verse number="6">Шунда Мусо Гад билан Рубен қабилаларига шу гапни айтди: — Биродарларингиз урушга борганларида, сизлар бу ерда қоласизларми?</verse>
				<verse number="7">Нимага сизлар, Исроил халқи Эгамиз берган юртга бормасин, деб уларнинг раъйини қайтаряпсизлар?</verse>
				<verse number="8">Мен оталарингизни Кадеш–Барнадан юртни кўриб келиш учун жўнатганимда, улар ҳам худди шундай йўл тутишган эди.</verse>
				<verse number="9">Улар Эшкўл сойлигигача бориб, юртни кўриб чиққан эдилар. Сўнг Эгамиз берган юртга Исроил халқи бормасин, деб уларнинг раъйини қайтарган эдилар.</verse>
				<verse number="10">Ўша куни Эгамиз оталарингиздан қаттиқ ғазабланиб шундай қасам ичган эди:</verse>
				<verse number="11">“Мисрдан чиққан йигирма ва ундан юқори ёшдаги одамлар Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга ваъда қилган юртга кирмайдилар, чунки улар Менга содиқ қолмадилар.</verse>
				<verse number="12">Ўша юртга фақат Ханаз уруғидан Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуа кирадилар, чунки улар икковигина Мен, Эгангизга, содиқ қолдилар.”</verse>
				<verse number="13">Ҳа, Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланган эди. Эгамиз Унинг олдида қабиҳлик қилган аждодларингизни қирқ йил — улар батамом тугаб битмагунча саҳрода кездирди.</verse>
				<verse number="14">Энди эса сиз, эй, гуноҳкорлар насли, оталарингизнинг ўрнини эгаллаб, Эгамизнинг ғазабини Исроил халқига қарши қўзғатяпсизлар!</verse>
				<verse number="15">Агар Эгамиздан юз ўгирсангизлар, У Исроил халқини яна саҳрода ташлаб кетади. Бутун халқ сизлар туфайли қирилиб кетади.</verse>
				<verse number="16">Лекин Рубен ва Гад қабилалари Мусога яқинлашиб, шундай дейишди: — Биз бу ерда сурувларимиз учун қўй қўралари, бола–чақаларимиз учун шаҳарлар қурамиз.</verse>
				<verse number="17">Ўзимиз эса қуролланиб, Исроил халқини уларнинг юртига жойлаштирмагунимизча сафнинг бошида борамиз. Шу аснода болаларимиз мустаҳкам шаҳарларда қоладилар, маҳаллий халқлар уларга хавф солмайдилар.</verse>
				<verse number="18">Исроил халқининг ҳар бири ўз мулкига эга бўлмагунча, биз уйимизга қайтмаймиз.</verse>
				<verse number="19">Биз Иордан дарёсининг нариги томонидан ўзимизга мулк олмаймиз, чунки бизнинг мулкимиз Иорданнинг бу томонида — шарқ томонида бўлади.</verse>
				<verse number="20">Мусо уларга шундай деди: — Агар сизлар ҳақиқатан ҳам айтганингизни қилсангизлар, Эгамиз олдида жанг қилиш учун қуролланинглар.</verse>
				<verse number="21">Қўлига қурол тутган барча сипоҳларингиз Иордан дарёсидан ўтсин. Эгамиз Ўз ғанимларини қувиб юбормагунча, Унинг олдида боринглар.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз ўша юртни таслим қилгандан кейингина, шу ерга қайтиб келишингиз мумкин. Шунда сизлар Эгамиз олдида ҳам, Исроил халқи олдида ҳам ўз мажбуриятингиздан озод бўласиз. Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ер сизнинг Эгамиздан олган мулкингиз бўлади.</verse>
				<verse number="23">Агар шундай қилмасангизлар, сизлар Эгамизга қарши гуноҳ қилган бўласизлар. Гуноҳингиз ўз бошингизни ейди.</verse>
				<verse number="24">Болаларингиз учун шаҳарлар, сурувларингиз учун қўралар қуринглар. Лекин ваъдангиз устидан чиқинглар.</verse>
				<verse number="25">Гад ва Рубен қабилалари Мусога: — Ҳазрат нима буйруқ берсалар, қуллари шуни адо этгайлар, — дейишди.</verse>
				<verse number="26">— Болаларимиз, хотинларимиз, подалару сурувларимиз шу ерда — Гиладдаги шаҳарларда қолади.</verse>
				<verse number="27">Лекин қўлига қурол тутган ҳар бир эркагимиз, ҳазратимиз айтганларидай, Эгамиз бошчилигида жанг қилиш учун дарёнинг нариги томонига ўтади.</verse>
				<verse number="28">Шундан кейин Мусо руҳоний Элазарга, Нун ўғли Ёшуага ва Исроил қабилаларининг уруғбошиларига буйруқ бериб деди:</verse>
				<verse number="29">— Агар Гад ва Рубен қабилалари қуролланиб, Эгамиз бошчилигида жанг қилиш учун сизлар билан бирга Иорданнинг нариги томонига ўтишса, сизлар ўша юртни мағлуб қилганингиздан кейин Гилад ерларини уларга мулк қилиб беринглар.</verse>
				<verse number="30">Борди–ю, улар сизлар билан бирга қуролланиб бормаса, бошқа қабилалар қатори, Канъон юртидан мулк олишади.</verse>
				<verse number="31">Шунда Гад ва Рубен қабилалари: — Эгамиз қулларингизга қандай амр берган бўлса, ҳаммасини адо этамиз, — деб жавоб беришди.</verse>
				<verse number="32">— Биз қуролланиб, Эгамиз бошчилигида Иордан дарёсининг нариги томонига ўтиб, Канъон юртига борамиз. Лекин Иорданнинг шу томонидаги ерлар бизнинг мулкимиз бўла қолсин.</verse>
				<verse number="33">Шундан кейин Мусо Гад билан Рубен қабилаларига ҳамда Юсуф ўғли Манаше қабиласининг ярмига Амор халқининг шоҳи Сихўннинг юрти билан Башан шоҳи Ўгнинг юртини — уларнинг жамики ерлару шаҳарларини, шаҳар атрофидаги ўлкаларни берди.</verse>
				<verse number="34">Гад қабиласи Дибон, Отарўт, Арор, Отрўт–Шифан, Язир, Ёҳбохо, Байт–Нимро ва Байт–Хорон деган мустаҳкам шаҳарларни қайтадан барпо қилиб, қўй қўраларини қурди.</verse>
				<verse number="35">null</verse>
				<verse number="36">null</verse>
				<verse number="37">null</verse>
				<verse number="38">Рубен қабиласи ҳам Хашбон, Элалей, Хиратайим, Наво, Баал–Миён (бу шаҳарларнинг номларини ўзгартирди) ва Сивмо шаҳарларини қайта қурди. Улар тиклаган шаҳарларига янги ном берди.</verse>
				<verse number="39">Манаше ўғли Мохирнинг авлодлари Гилад ўлкасига боришди. Улар Гиладни босиб олиб, Амор халқини у ердан қувиб чиқаришди.</verse>
				<verse number="40">Шундан кейин Мусо Гиладни Мохир авлодига берди. Мохир авлоди у ерда жойлашди.</verse>
				<verse number="41">Манаше ўғли Ёвир эса Амор халқининг қишлоқларини эгаллади. У ўша ерларга Ёвир қишлоқлари, деб ном берди.</verse>
				<verse number="42">Наваҳ Қанот шаҳрини ва унинг атрофидаги қишлоқларни эгаллади, у ерларга Наваҳ, деб ўзининг исмини берди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Мусо Эгамизнинг амрига кўра, сафар давомида қароргоҳ қурилган жойларнинг номларини бирма–бир рўйхат қилиб ёзган эди. Мусо ва Ҳорун бошчилигида Мисрдан қабила–қабила бўлиб чиққан Исроил халқининг тўхтаган жойлари қуйидагилардир:</verse>
				<verse number="3">Биринчи ойнинг ўн бешинчи кунида, Фисиҳ зиёфатининг эртасига Исроил халқи Рамзес шаҳрини тарк этди. Улар жамики Миср халқининг кўзи олдида шахдам қадам билан Мисрдан чиқиб кетишди.</verse>
				<verse number="4">Шу вақтда Мисрликлар Эгамиз нобуд қилган ҳамма тўнғич ўғилларини дафн қилаётган эдилар. Эгамиз шу йўсинда Миср худоларини маҳкум этган эди.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, Исроил халқи Рамзесни тарк этиб, Сухўтда қароргоҳ қурди.</verse>
				<verse number="6">Сўнг Сухўтдан кетиб, саҳронинг четидаги Этхамда қароргоҳ қурди.</verse>
				<verse number="7">Улар Этхамдан чиқиб, орқага Баал–Зафўннинг шарқидаги Пий–Хахирўтга йўл олиб, Мигдол ёнида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="8">Пий–Хахирўтдан ҳам чиқиб, Қизил денгиздан ўтишди–да, саҳро томон йўл олишди. Этхам саҳросини уч кун кезганларидан кейин, Марода қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="9">Кейин Мародан кетиб, Илимда қароргоҳ қуришди. Илимда ўн иккита булоқ ва етмишта хурмо дарахти бор эди.</verse>
				<verse number="10">Улар Илимдан кейин, Қизил денгиз бўйида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="11">Кейин Қизил денгиз бўйидан кетиб, Син саҳросида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="12">Син саҳросидан кетиб, Дофкахда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="13">Дофкахдан кетиб, Элишда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="14">Элишдан кетиб, Рафидимда қароргоҳ қуришди. Лекин у ерда ичимлик суви йўқ эди.</verse>
				<verse number="15">Рафидимдан кетиб, Синай саҳросида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="16">Синай саҳросидан кетиб, Хиврут–Хаттавода қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="17">Хиврут–Хаттаводан кетиб, Хазерўтда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="18">Хазерўтдан кетиб, Ритмада қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="19">Ритмадан кетиб, Риммон–Паразда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="20">Риммон–Параздан кетиб, Либнада қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="21">Либнадан кетиб, Риссада қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="22">Риссадан кетиб, Кахелетахда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="23">Кахелетахдан кетиб, Шафер тоғида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="24">Шафер тоғидан кетиб, Харадахда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="25">Харадахдан кетиб, Макхилўтда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="26">Макхилўтдан кетиб, Тахатда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="27">Тахатдан кетиб, Тераҳда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="28">Тераҳдан кетиб, Миткада қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="29">Миткадан кетиб, Хашмонахда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="30">Хашмонахдан кетиб, Мосарўтда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="31">Мосарўтдан кетиб, Банияқонда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="32">Банияқондан кетиб, Хор–Хагигадда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="33">Хор–Хагигаддан кетиб, Ётботода қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="34">Ётботодан кетиб, Аврўнда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="35">Аврўндан кетиб, Эзйўн–Геберда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="36">Эзйўн–Гебердан кетиб, Зин саҳросидаги Кадешда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="37">Кадешдан кетиб, Эдом юртининг чегарасидаги Хўр тоғида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="38">Руҳоний Ҳорун Эгамизнинг амри билан Хўр тоғига чиқиб, ўша ерда вафот этди. Бу воқеа Исроил халқи Мисрдан чиққанига қирқ йил бўлганда, бешинчи ойнинг биринчи кунида содир бўлди.</verse>
				<verse number="39">Ҳорун Хўр тоғида вафот этганда 123 ёшда эди.</verse>
				<verse number="40">Канъонлик Арод шоҳи шу пайтда: “Исроил халқи келяпти”, деган хабарни эшитди. У Канъондаги Нагав чўлида яшарди.</verse>
				<verse number="41">Исроил халқи Хўр тоғидан кетиб, Залмўнода қароргоҳ қурди.</verse>
				<verse number="42">Улар Залмўнодан кетиб, Пунонда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="43">Пунондан кетиб, Обўтда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="44">Обўтдан кетиб, Мўаб ҳудудидаги Ивай–Аборимда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="45">Ивай–Аборимдан кетиб, Дибон–Гадда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="46">Дибон–Гаддан кетиб, Элмон–Диблатайимда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="47">Элмон–Диблатайимдан кетиб, Наво тоғининг ёнидаги Аборим тоғларида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="48">Аборим тоғларидан кетиб, Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="49">Улар Мўаб текислигида Иордан бўйлаб, Байт–Яшимўтдан тортиб Овил–Шитимгача қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="50">Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида Эгамиз Мусога шундай деди:</verse>
				<verse number="51">— Исроил халқига айт: “Сизлар Иордан дарёсининг нариги томонига ўтиб, Канъон юртига борганларингиздан кейин</verse>
				<verse number="52">у ернинг аҳолисини ҳайдаб чиқаринглар. Уларнинг ҳамма тош ва қуйма бутларини йўқ қилинглар, жамики саждагоҳларини бузиб ташланглар.</verse>
				<verse number="53">Ўша юртга эгалик қилинглар, у ерда ўрнашиб олинглар, чунки Мен ўша юртни сизларга берганман.</verse>
				<verse number="54">Ерларни уруғларингиз орасида қуръа бўйича бўлиб беринглар. Катта уруғга каттароқ улуш, кичик уруғга кичикроқ улуш беринглар. Қуръа бўйича кимга қаер чиқса, ўша ер ўша уруғнинг улуши бўлиб қолади. Шу йўсинда ерларни қабилалар орасида бўлиб беринглар.</verse>
				<verse number="55">Агар сизлар ўша юртнинг аҳолисини ҳайдаб чиқармасангиз, уларнинг қолган–қутганлари сизлар учун кўзга кирган зирапчадай, биқинга санчилган тикандай бўлади. Улар сизларни яшаб турган юртингизда сиқади.</verse>
				<verse number="56">Шунда Мен уларнинг бошига нима солмоқчи бўлган бўлсам, сизнинг бошингизга соламан.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="2">— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Канъон юртига кириб борганингиздан кейин, сизларга мулк қилиб бериладиган бу юрт қуйидагича чегараланади:</verse>
				<verse number="3">Юртингизнинг жанубий қисми Зин чўлидан Эдом юрти бўйлаб чўзилади. Жанубий чегарангиз шарқ томонда Ўлик денгизнинг жанубий қирғоғидан бошланиб,</verse>
				<verse number="4">Чаёнлар довонидан ўтади ва жануб томонга, Зин чўли томон чўзилади. Чегарангизнинг энг жанубий нуқтаси Кадеш–Барна бўлади. У ердан чегара Хазор–Адаргача бориб, Озмон орқали ўтади.</verse>
				<verse number="5">Сўнг бурилиб, Миср чегарасидаги сойлик бўйлаб Ўрта ер денгизига бориб тақалади.</verse>
				<verse number="6">Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарангизни ташкил қилади.</verse>
				<verse number="7">Шимолий чегарангиз эса Ўрта ер денгизидан шарққа, Хўр тоғига томон чўзилади.</verse>
				<verse number="8">Хўр тоғидан Лево–Хоматгача боради, сўнг Задоддан ўтиб,</verse>
				<verse number="9">Зифрўнга чўзилиб боради ва Хазор–Энанда тўхтайди. Бу сизнинг шимолий чегарангиз бўлади.</verse>
				<verse number="10">Шарқий чегарангиз шимолдаги Хазор–Энандан бошланиб, жануб томон Шафомга боради,</verse>
				<verse number="11">сўнг яна жанубга чўзилиб, Ойиннинг шарқ томонидаги Ривлодан ўтади ва Жалила кўлининг шарқ томонидаги қирлар бўйлаб боради.</verse>
				<verse number="12">Сўнг чегара Иордан дарёси бўйлаб жанубга чўзилиб, Ўлик денгизга бориб тўхтайди. Ҳар томондан чегараланган мана шу ерлар сизларнинг юртингиз бўлади.”</verse>
				<verse number="13">Шундан сўнг Мусо Исроил халқига буюрди: — Бу юртни қуръа ташлаб, бўлиб олинглар. Эгамиз бу юртни тўққизта қабилага ва бир қабиланинг ярмига бўлиб беришни амр этган.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми хонадонлари бўйича Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иорданнинг шарқ томонидан ўзларига тегишли мулкни олганлар.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз Мусога яна айтди:</verse>
				<verse number="17">“Руҳоний Элазар ва Нун ўғли Ёшуа юртни Исроил халқига бўлиб беришсин.</verse>
				<verse number="18">Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини уларга ёрдамчи қилиб тайинланглар.</verse>
				<verse number="19">Ўша одамларнинг исмлари қуйидагичадир: Яҳудо қабиласидан — Яфунах ўғли Холиб.</verse>
				<verse number="20">Шимўн қабиласидан — Омиҳуд ўғли Шомуил.</verse>
				<verse number="21">Бенямин қабиласидан — Хислон ўғли Элидод.</verse>
				<verse number="22">Дан қабиласидан — Ёхли ўғли Букки.</verse>
				<verse number="23">Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — Эфўд ўғли Ханниэл.</verse>
				<verse number="24">Эфрайим қабиласидан — Шифтон ўғли Камувол.</verse>
				<verse number="25">Забулун қабиласидан — Парнўх ўғли Элизофон.</verse>
				<verse number="26">Иссахор қабиласидан — Оззон ўғли Палтиёл.</verse>
				<verse number="27">Ошер қабиласидан — Шалуми ўғли Охихуд.</verse>
				<verse number="28">Нафтали қабиласидан — Омиҳуд ўғли Падаҳиёл.”</verse>
				<verse number="29">Эгамиз ана шу одамларга, Исроил халқига Канъон юртини мулк қилиб бўлиб беринглар, деб амр берган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="35">
				<verse number="1">Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида Эгамиз Мусога деди:</verse>
				<verse number="2">“Исроил халқига буюр, улар мулк қилиб оладиган еридан левиларга яшаш учун шаҳарлар беришсин. Шунингдек, шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни ҳам беришсин.</verse>
				<verse number="3">Шаҳарлар левиларга ватан бўлади, яйловлар эса мол–ҳоли учун ярайди.</verse>
				<verse number="4">Левиларга бериладиган яйловлар шаҳар деворидан 1000 тирсак масофада бўлган теваракдаги ҳамма яйловларни ўз ичига олсин.</verse>
				<verse number="5">Шаҳар ташқарисидан шарқ, жануб, ғарб, шимол томонга 2000 тирсак ўлчанглар, шаҳар ўртада бўлсин. Шаҳар атрофи эса уларнинг яйловлари бўлади.</verse>
				<verse number="6">Сизлар левиларга берадиган шаҳарларингизнинг олтитаси паноҳ шаҳарлар бўлсин. Бирортангиз билмасдан одам ўлдириб қўйсангиз, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб боришингиз мумкин. Бу олтита шаҳардан ташқари левиларга яна қирқ иккита шаҳар беринглар.</verse>
				<verse number="7">Ҳаммаси бўлиб левиларга қирқ саккизта шаҳар ва улар атрофидаги яйловлар берилсин.</verse>
				<verse number="8">Исроил халқи мулкидан ҳар бир қабила олган улушининг ҳажмига кўра, левиларга шаҳарлар ажратиб беринглар. Каттароқ улуш олган қабила кўпроқ, кичикроқ улуш олган қабила эса камроқ шаҳар берсин.”</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Исроил халқига қуйидаги амр ва қонунларни етказ, деб Мусога Эгамиз шундай амр берди: “Сизлар Иордан дарёсининг нариги томонига ўтиб, Канъон юртига кирганларингиздан кейин,</verse>
				<verse number="11">ўзларингиз учун паноҳ шаҳарларни танланглар. Бирортаси билмасдан одам ўлдириб қўйса, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора оладиган бўлсин.</verse>
				<verse number="12">Қотил жамоа олдида ҳукм қилинишдан олдин ўлдирилиб қўйилмаслиги учун, бу шаҳарлар қотилга қасоскордан паноҳ бўлади.</verse>
				<verse number="13">Олтита паноҳ шаҳрингиз бўлсин.</verse>
				<verse number="14">Учта шаҳарни Иордан дарёсининг шарқ томонидан, қолган учтасини Канъон юртидан танланглар.</verse>
				<verse number="15">Ана шу олтита шаҳар сизлар учун ҳам, орангизда вақтинча ёки доимий равишда истиқомат қилаётган мусофирлар учун ҳам паноҳ бўлади. Бирортасини тасодифан ўлдириб қўйган одам ўша ёққа қочиб борсин.</verse>
				<verse number="16">Агар бирорта одам бошқасини темир асбоб билан уриб ўлдириб қўйса, урган одам қотил ҳисобланади ва ўша одамнинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="17">Одамни тош билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="18">Одамни ёғоч қурол билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир.</verse>
				<verse number="19">Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни ўлдирсин. Қотилни учратиб қолганда унинг жонини олсин.</verse>
				<verse number="20">Шунингдек, агар бирортаси бошқасини ёмон кўргани учун итариб ёки қасддан унга бирор нарсани отиб ўлдириб қўйса,</verse>
				<verse number="21">ёхуд адоватдан унга мушт тушириб ўлдирса, урган одамнинг жазоси ўлимдир. У қотилдир. Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни учратганда ўлдирсин.</verse>
				<verse number="22">Борди–ю, бири бошқасини бехосдан, хусумат қилмай, туртиб юборса ёки қасд қилмай бирор нарса отса</verse>
				<verse number="23">null</verse>
				<verse number="24">ё кўрмай туриб устига тош тушириб юборса ва ўша одам ўлса, жамоа қасоскор билан одам ўлдирган кишининг орасидаги можарони ҳал қилсин. Чунки одам ўлдирганнинг ва марҳумнинг орасида ҳеч қандай адоват бўлмаган эди.</verse>
				<verse number="25">Жамоа қотилни қасоскорнинг қўлидан халос қилиб, уни қайтариб паноҳ шаҳарга жўнатсин. Мой суртиб танланган олий руҳоний вафот этгунча, қотил ўша ерда қолсин.</verse>
				<verse number="26">Лекин қотил паноҳ шаҳар чегарасидан чиқса</verse>
				<verse number="27">ва қасоскор уни паноҳ шаҳардан ташқарида тутиб олиб ўлдирса, қасоскор қотилликда айбланмайди.</verse>
				<verse number="28">Чунки олий руҳоний вафот этгунча, қотил паноҳ шаҳарда қолиши лозим эди. Олий руҳонийнинг вафотидан сўнггина у ўз уйига қайтиб бориши мумкин эди.</verse>
				<verse number="29">Мана шулар сизлар учун авлодларингиз оша, қаерда яшасангиз ҳам, қонун бўлиб қолсин.</verse>
				<verse number="30">Одам ўлдирган киши фақат гувоҳларнинг кўрсатмалари асосидагина қотилликда айбланиб, ўлимга маҳкум қилинсин. Битта одамнинг гувоҳлиги асосида ҳеч ким ўлдирилмасин.</verse>
				<verse number="31">Ўлимга ҳукм қилинган қотилнинг жони эвазига пул олманглар. Қотилни албатта ўлдиринглар.</verse>
				<verse number="32">Паноҳ шаҳарга қочиб кетган одамдан ҳам пул олманглар, у олий руҳонийнинг вафотидан олдин ўз ерига қайтиб келиб яшаши учун йўл қўйманглар.</verse>
				<verse number="33">Ўзингиз яшаб юрган ерни булғаманглар. Ер тўкилган қон туфайли булғанади. Қотиллик туфайли булғанган ерни фақат қотилнинг қони билан тозалаб бўлади.</verse>
				<verse number="34">Ўзларингиз яшайдиган ва Мен истиқомат қиладиган ерни булғаманглар, зотан Мен, Эгангиз, Исроил халқи орасида истиқомат қиламан.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="36">
				<verse number="1">Бир куни Гилад уруғининг уруғбошилари Мусо билан Исроил йўлбошчилари олдига келишди. Гилад Мохирнинг ўғли, Манашенинг невараси, Юсуфнинг эвараси эди.</verse>
				<verse number="2">— Эй, Мусо ҳазратлари, — дея мурожаат қилишди улар. — Эгамиз сизга, Исроил халқига қуръа бўйича ерни мулк қилиб бер, деб амр қилганда, инимиз Залофходнинг мулкини қизларига беришингизни айтган эди.</verse>
				<verse number="3">Борди–ю, Залофходнинг қизлари Исроилнинг бошқа қабиласидаги йигитларга турмушга чиқсалар, уларнинг мулки турмушга чиққан уруғнинг мулкига қўшилади. Шунда қабиламиз улуш қилиб олган ернинг бир қисмидан ажралиб қолади.</verse>
				<verse number="4">Қутлуғ йил келганда эса Залофход қизларининг мулки ўзлари турмушга чиққан уруғнинг мулкига қўшилиб, қабиламизнинг мулкидан айириб олинади ва биз қабиламизга тегишли бўлган бир қисм ердан айрилиб қоламиз.</verse>
				<verse number="5">Мусо, Эгамизнинг амрига биноан, Исроил халқига айтди: — Юсуф авлодининг гапи тўғри.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз Залофходнинг қизлари ҳақида шундай амр берди: Залофходнинг қизлари ўзлари хоҳлаган одамларга турмушга чиқишсин. Лекин улар турмушга чиқадиган йигитлар Залофходнинг қабиласидан бўлишлари шарт.</verse>
				<verse number="7">Исроил халқининг мулки бир қабиладан бошқасига ўтиб кетмасин. Ҳар бир Исроил одами оталаридан мерос қилиб олган ерни сақласин.</verse>
				<verse number="8">Исроилнинг ҳамма қабиласида мулкка меросхўрлик қиладиган ҳар қандай қиз, ўзининг қабиласидан бирортасига турмушга чиқсин, токи Исроилнинг ҳамма одамлари мулк қилиб олган ерларига ўзлари эгалик қилсин.</verse>
				<verse number="9">Ана шунда мулк бир қабиладан бошқа қабилага ўтиб кетмайди. Исроил халқининг ҳар бир қабиласи ўз мулкини сақлаб қолсин.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз Мусога қандай амр этган бўлса, Залофходнинг қизлари ўшандай қилдилар.</verse>
				<verse number="11">Залофходнинг Махло, Тирза, Хўглах, Милхо ва Нуваҳ исмли қизлари ўз амакиларининг ўғилларига турмушга чиқдилар.</verse>
				<verse number="12">Улар турмушга чиққан йигитлар Юсуф ўғли Манаше уруғларидан эдилар. Шундай қилиб, у қизларнинг мероси оталари қабиласида қолди.</verse>
				<verse number="13">Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз берган амр ва қонунлар ана шулардан иборатдир. Бу қонунлар Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида берилган эди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="5">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Мазкур китобда Мусонинг Исроил халқига айтган нутқи баён қилинган. У бу нутқини Иордан дарёсининг шарқ томонидаги чўлда айтган эди. Бу чўл Суф деган жойнинг қаршисида жойлашган бўлиб, унинг бир томонида Порон шаҳри, қарама–қарши томонида Тофал, Лобон, Хазерўт ва Дизахаб шаҳарлари бор эди.</verse>
				<verse number="2">(Синай тоғидан Кадеш–Барнагача Сеир тоғлари бўйлаб ўн бир кунлик йўлдир.)</verse>
				<verse number="3">Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, қирқинчи йилнинг ўн биринчи ойи биринчи кунида Мусо уларга Эгамизнинг амр этган сўзларини айтди.</verse>
				<verse number="4">Бундан олдин у Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўнни ҳамда Аштарўт ва Эдрей шаҳарларида ҳукмронлик қилган Башан шоҳи Ўгни мағлуб қилган эди.</verse>
				<verse number="5">Иорданнинг шарқий томонида, Мўаб юртида Мусо бу қонунларни Исроил халқига қуйидагича тушунтира бошлади:</verse>
				<verse number="6">Эгамиз Худо Синай тоғида бизга шундай деди: “Бу тоғда анча вақт туриб қолдингизлар.</verse>
				<verse number="7">Энди йўлга тушинглар, Амор халқининг қирларига ва уларга қўшни бўлган Канъон халқининг юртига боринглар. Бу ўлкага Иордан водийси, қирлар, ғарбдаги қирлар этаклари, Нагав чўли, Ўрта ер денгизининг қирғоғи, Лубнон ва буюк Фурот дарёсигача бўлган ерлар киради.</verse>
				<verse number="8">Мана шу ерларни сизларга беряпман. Боринглар, ўша юртни мулк қилиб олинглар. Мен, Эгангиз, бу ерларни ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга ҳамда уларнинг авлодларига бераман, деб онт ичганман.”</verse>
				<verse number="9">Биз Синай тоғида турган пайтимизда мен сизларга шундай деган эдим: “Бир ўзим оғирлигингизни кўтара олмайман.</verse>
				<verse number="10">Эгангиз Худо сизларни кўпайтирди. Мана, бугун сизлар осмондаги юлдузлардай сон–саноқсиз бўлдингиз.</verse>
				<verse number="11">Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз Ўз ваъдасига мувофиқ сизларни яна минг карра кўпайтирсин, сизларга барака берсин.</verse>
				<verse number="12">Бир ўзим сизнинг оғирлигингизни, муаммолару жанжалларингизни кўтара олармидим?!</verse>
				<verse number="13">Энди ҳар бир қабилангиздан доно, ақл–идрокли ва обрўли кишиларни танлаб олинглар. Мен ўша одамларни сизларга йўлбошчилар қиламан.”</verse>
				<verse number="14">Сизлар менга: “Режангиз яхши”, деб жавоб бердингизлар.</verse>
				<verse number="15">Шунда мен доно ва обрўли қабила йўлбошчиларингизни устингиздан назоратчи қилиб тайинладим. Уларга мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши ва турли назоратчилар вазифаларини бўлиб бердим.</verse>
				<verse number="16">Ўша вақтда ҳакамларингизга шундай деб буюрган эдим: “Биродарларингиз орасидаги муаммоларга яхшилаб қулоқ солинг. Ҳукмингиз тўғри бўлсин, Исроил халқи орасидаги муаммоларни ҳамда қондошингиз билан мусофир орасидаги муаммоларни тўғри ҳукм қилинг.</verse>
				<verse number="17">Ҳукмда тарафкашлик қилманг. Каттага ҳам, кичикка ҳам бирдай қулоқ солинг. Одамлардан қўрқманг, чунки ҳукм Худоникидир. Ўзингиз еча олмаган масалаларни менга олиб келинг, уларни ўзим ечаман.”</verse>
				<verse number="18">Қилишингиз лозим бўлган ҳаммасини ўшанда сизларга айтдим.</verse>
				<verse number="19">Кейин Эгамиз Xудо буюрганидай биз Синай тоғидан кетдик. Ўзларингиз кўрган кенг ва ваҳимали саҳро орқали Амор халқининг қирларига борадиган йўлдан юриб, Кадеш–Барнага бордик.</verse>
				<verse number="20">Шундан кейин мен сизларга айтдим: “Мана, Эгамиз Худо бизга бераётган Амор халқининг қирларига етиб келдик.</verse>
				<verse number="21">Қаранглар, мана шу ерларнинг ҳаммасини Эгамиз Худо сизларга берди. Қани, энди боринглар, ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизнинг ваъдасига мувофиқ ўша ерни қўлга киритинглар. Қўрқманглар, ваҳимага тушманглар.”</verse>
				<verse number="22">Сизлар ҳаммангиз олдимга келиб айтдингизлар: “Бормасимиздан олдин одамлар юборайлик. Улар ўша юртни текширсин. Биз борадиган йўл ва босиб оладиган шаҳарлар ҳақида хабар олиб келишсин.”</verse>
				<verse number="23">Режангиз менга маъқул бўлди. Орангиздан ўн икки кишини, ҳар бир қабиладан биттадан одамни танлаб олдим.</verse>
				<verse number="24">Улар қирларга чиқдилар, Эшкўл водийсигача етиб бориб, ўша юртни текширдилар.</verse>
				<verse number="25">У юртнинг меваларидан бизга олиб келдилар. “Эгамиз Худо бизга берган юрт яхши экан”, деб айтдилар.</verse>
				<verse number="26">Лекин сизлар бу юртга боришдан бош тортдингизлар, Эгангиз Худонинг амрига қарши чиқдингизлар.</verse>
				<verse number="27">Чодирларингизда минғирлаб шундай дедингиз: “Эгамиз бизни ёмон кўради. У бизни Амор халқининг қўлига бериб, ўлдириш учун Мисрдан олиб чиқди.</verse>
				<verse number="28">Қаерга кетяпмиз ўзи?! Биродарларимиз юрагимизни ёриб бўлди–ку! У ердаги одамлар биздан кучлироқ, бўйлари ҳам баландроқ эканини айтишди. Уларнинг улкан шаҳарлари осмон ўпар деворлар билан ўралган экан! У ерда ҳатто Иноқ авлодини ҳам кўришган экан.”</verse>
				<verse number="29">Шунда мен сизларга дедим: “Ваҳимага тушманглар, улардан қўрқманглар.</verse>
				<verse number="30">Эгангиз Худонинг Ўзи олдингизда юради. Кўзингиз олдида Мисрда жанг қилгандай, сизлар учун жанг қилади.</verse>
				<verse number="31">Эгангиз Худо сизларга саҳрода ғамхўрлик қилганини ўзингиз кўрдингиз. У сизларни шу ергача, худди ота ўғлини опичлагандай, бутун йўл бўйи кўтариб келди.</verse>
				<verse number="32">Шунда ҳам сизлар Эгангиз Худога ишонмаяпсиз.</verse>
				<verse number="33">У эса қароргоҳ қуришингиз учун жой қидириб, олдингизда юрарди. Юрадиган йўлингизни кўрсатиб, кечаси устун шаклидаги аланга ичида, кундузи эса устун шаклидаги булут ичида борарди.”</verse>
				<verse number="34">Эгамиз нолиганингизни эшитиб, ғазабланди. У онт ичиб деди:</verse>
				<verse number="35">“Мен ота–боболарингизга ваъда қилган ҳосилдор юртга бу қабиҳ наслининг биронтаси ҳам кирмайди.</verse>
				<verse number="36">Ўша юртни фақат Яфунах ўғли Холиб кўради. У Менга содиқ қолди. Шунинг учун унга ва унинг авлодига ўзи қадам қўйган ерни бераман.”</verse>
				<verse number="37">Сизларни деб Эгамиз мендан ғазабланиб айтди: “Сен ҳам у ерга кирмайсан.</verse>
				<verse number="38">У юртга ёрдамчинг Нун ўғли Ёшуа киради. Унга далда бер. Юртни халққа мулк қилиб, олиб берадиган ўшадир.</verse>
				<verse number="39">Ўшанда сизлар, болаларимиз душманларга ўлжа бўлади, деб айтган эдингизлар. Болаларингиз ҳануз яхши билан ёмоннинг фарқига бормайди, аммо юртга кирадиган ўшалардир. Мен у юртни болаларингизга бераман. Ҳа, улар ўша юртни эгаллаб оладилар.</verse>
				<verse number="40">Сизлар эса саҳрога қайтинглар! Қизил денгизга борадиган йўлдан кетинглар.”</verse>
				<verse number="41">Эгамизнинг бу гапларидан кейин, сизлар менга шундай дедингизлар: “Эгамизнинг олдида гуноҳ қилдик. Энди бориб, Эгамиз Худо бизга амр қилганидек, жанг қиламиз.” Сизлар, ўша қирларни қўлга киритиш осон бўлади, деб ўйлаб, жанг қуролларингизни олдингиз.</verse>
				<verse number="42">Лекин Эгамиз менга шундай деди: “Уларга айт, тепага чиқишмасин. Жанг қилиб юришмасин. Ахир, Мен улар билан бўлмайман. Акс ҳолда, душманлари уларни мағлуб қилади.”</verse>
				<verse number="43">Сизларга шундай десам ҳам, менга қулоқ солмадингизлар. Эгамизнинг амрига қарши чиқиб, ўзбошимчалик билан қирларга чиқдингизлар.</verse>
				<verse number="44">Ўша қирларда яшайдиган Амор халқи қаршилик кўрсатиб, сизларни арилар каби қувдилар. Сизларни Сеирда тор–мор қилдилар. Хўрмахгача таъқиб қилиб, қириб ташладилар.</verse>
				<verse number="45">Омон қолганингиз қайтиб келиб, Эгамизга фарёд қилдингизлар. Лекин Эгамиз на нолангизга қулоқ солди, на сизларга эътибор берди.</verse>
				<verse number="46">Шундай қилиб, Кадеш–Барнада анча турдингиз, бирмунча вақт у ерда қолиб кетдингиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эгамиз менга айтганидaй, биз Қизил денгиз томондаги саҳрога қайтдик. Сеир тоғлари атрофида кўп вақт юрдик.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз менга шундай деди:</verse>
				<verse number="3">“Бу қирлар атрофида шунча айланиб юрганингиз етади. Энди шимол томонга боринглар.</verse>
				<verse number="4">Бу халққа Мендан шундай буйруқ бергин: ‘Сеир юртида яшайдиган биродарларингиз — Эсов авлодининг ерларидан ўтасизлар. Улар сиздан қўрқишади. Аммо эҳтиёт бўлинглар,</verse>
				<verse number="5">улар билан жанг қилманглар. Мен сизларга у ернинг бир қаричини ҳам бермайман, чунки Мен Сеир тоғларини Эсов авлодига мулк қилиб берганман.</verse>
				<verse number="6">Улардан овқатни кумушга сотиб олиб енглар, сувни ҳам кумушга сотиб олиб ичинглар.</verse>
				<verse number="7">Мен, Эгангиз Худо, ҳар бир ишингизда сизларга барака бердим. Шу бепоён саҳрода юрганингизда сизларни ҳимоя қилдим. Қирқ йилдан бери Мен сизлар билан биргаман, сизлар ҳеч қандай камчилик кўрмадингизлар.’”</verse>
				<verse number="8">Шундай қилиб, биз Сеирда яшовчи биродарларимиз — Эсов авлодининг еридан ўтиб кетдик. Элет ва Эзйўн–Гебердан Иордан водийсига кетган йўлдан юрдик. Сўнгра Мўаб чўли томон бурилиб кетдик.</verse>
				<verse number="9">Шунда Эгамиз менга деди: “Мўабликлар билан жанжаллашиб, уруш бошламанглар. Мен сизларга уларнинг еридан мулк бермайман, чунки Ор ҳудудини Мен Лут авлодига мулк қилиб берганман.”</verse>
				<verse number="10">(Олдин у ерда Эйим халқи яшаган эди. Улар кўпчилик бўлиб, кучли, Иноқ авлоди сингари баланд бўйли халқ эди.</verse>
				<verse number="11">Эйим халқи ва Иноқ авлодлари, одатда, Рафа халқи деб аталарди. Аммо Мўабликлар уларни Эйим халқи, деб аташарди.</verse>
				<verse number="12">Сеирда анча олдин Хорим халқи яшаган. Аммо Эсов авлоди ўша ерларни улардан тортиб олганди. Исроил халқи Эгамиз мулк қилиб берган юртда халқларни йўқ қилгандай, Эсов авлоди ҳам Хорим халқини йўқ қилиб, уларнинг ерларига жойлашиб олган эди.)</verse>
				<verse number="13">Эгамиз: “Қани, энди отланинглар, Зарад сойлигидан ўтинглар”, — деб амр берди. Биз Зарад сойлигидан ўтдик.</verse>
				<verse number="14">Кадеш–Барнадан чиқишимизга ва Зарад сойлигидан ўтишимизга 38 йил кетди. Эгамиз онт ичиб айтганидай, бу вақт оралиғида ўша наслнинг урушга яроқли бўлган одамлари оламдан ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="15">Дарҳақиқат, Эгамиз уларга қарши Ўз қўлини кўтариб, қароргоҳдаги ҳамма урушга яроқлиларни қириб ташлади.</verse>
				<verse number="16">Урушга яроқли бўлганларнинг ҳаммаси ўлиб, халқ орасидан йўқ бўлгандан кейин,</verse>
				<verse number="17">Эгамиз менга шундай деди:</verse>
				<verse number="18">“Бугун Ор шаҳридан ўтасизлар, Мўаб юртининг шимолий чегарасини кесиб,</verse>
				<verse number="19">Оммон халқининг ерига яқинлашасизлар. Лекин улар билан жанжалашиб, уруш бошламанглар. Сизларга уларнинг еридан бир парча ҳам бермайман. Бу ерни Мен Лут авлодига мулк қилиб берганман.”</verse>
				<verse number="20">(Илгарилари бу ер Рафа халқининг юрти эди. Бу ерда Рафа халқи яшаган эди. Оммон халқи эса уларни Замзум халқи, деб аташарди.</verse>
				<verse number="21">Бу халқ кучли, кўп бўлиб, Иноқ авлоди сингари баланд бўйли эди. Аммо Эгамиз уларни йўқ қилди. Оммон халқи уларнинг ерини қўлга киритиб, ўша ерга жойлашиб олганди.</verse>
				<verse number="22">Сеирда яшаётган Эсов авлоди учун ҳам Эгамиз худди шундай қилган эди. Хорим халқини Эгамиз йўқ қилди. Эсов авлоди Хорим халқининг ерини қўлга киритиб, уларнинг ўрнига ўзлари жойлашиб олишди. Улар ҳозиргача ўша ерда яшайди.</verse>
				<verse number="23">Авим халқи эса жанубдаги Ғазогача бўлган қишлоқларда яшарди. Аммо Хафтўрдан келган Хафтўр халқи уларни йўқ қилиб, ўрниларига ўзлари жойлашиб олишганди.)</verse>
				<verse number="24">Биз Мўаб юртидан ўтганимиздан кейин, Эгамиз шундай деди: “Энди отланиб, йўлга тушинглар, Арнон сойлигидан ўтинглар. Мен Амор халқининг Хашбонда яшайдиган шоҳи Сихўнни ва унинг ерини сизларнинг қўлингизга бераман. Унга ҳужум қилиб, жанг бошланг, унинг юртини эгаллаб олинг.</verse>
				<verse number="25">Мен шундай қиламанки, бугундан бошлаб бутун ер юзидаги халқлар сизлардан қўрқиб, ваҳимага тушадиган бўлишади. Номингизни эшитганлар сизлардан қўрққанидан қалтирайдиган бўлади.”</verse>
				<verse number="26">Шундан кейин мен Кадамўт чўлидан Хашбон шоҳи Сихўнга элчилар орқали қуйидагича дўстона гапларни етказдим:</verse>
				<verse number="27">“Ижозат беринг, сизнинг ерингиздан ўтиб кетайлик. Ўнгга ҳам, чапга ҳам қайрилмай, тўғри йўлдан кетамиз.</verse>
				<verse number="28">Овқатни биз сиздан кумушга сотиб олиб, еймиз, сувни ҳам сиздан сотиб олиб ичамиз, фақат пиёда юриб ўтишимизга рухсат берсангиз бўлди.</verse>
				<verse number="29">Сеирда яшаётган Эсов авлоди ҳам, Ор шаҳрида яшаётган Мўабликлар ҳам ижозат берган эди. Уларнинг ерларидан ўтиб келдик. Улар сингари сиз ҳам ижозат беринг, ерингиздан ўтиб кетайлик. Иордандан ўтиб, Эгамиз Худо бизга берадиган юртга етиб олайлик.”</verse>
				<verse number="30">Бироқ Хашбон шоҳи Сихўн еридан ўтиб кетишимизга рухсат бермади. Сизлар бугун яшаб юрган ерни қўлга киритишингиз учун Эгангиз Худо Сихўннинг юрагини тош қилиб, ўжар қилиб қўйганди.</verse>
				<verse number="31">Эгамиз менга шундай деди: “Мен Сихўнни ва унинг юртини сенинг қўлингга беряпман. Унинг юртини забт эта бошла.”</verse>
				<verse number="32">Сихўн бутун халқини бошлаб, биз билан жанг қилгани Яхаз шаҳрига чиқди.</verse>
				<verse number="33">Аммо Эгамиз Худо уни бизнинг қўлимизга берди. Сихўнни, унинг жамики халқини, фарзандларини йўқ қилиб ташладик.</verse>
				<verse number="34">Сихўннинг ҳамма шаҳарларини олиб, биронтасини ҳам қолдирмай вайрон қилдик. Эркаклари, аёллари ва болаларидан биронтасини ҳам тирик қолдирмадик.</verse>
				<verse number="35">Мағлуб қилган шаҳарларимиздан фақат чорва ва бойликларни ўзимизга ўлжа қилиб олдик.</verse>
				<verse number="36">Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан ҳамда сойликнинг ўртасидаги шаҳардан тортиб, то Гиладгача бўлган бирорта шаҳар бизнинг куч–қудратимизга дош беролмади. Чунки Эгамиз Худо ҳаммасини бизнинг қўлимизга берган эди.</verse>
				<verse number="37">Аммо биз Явоқ дарёси бўйидаги Оммон халқининг ерларига ва қирлардаги уларнинг шаҳарларига ҳужум қилмадик. Чунки Эгамиз Худо бизга у ерларни босиб олишни ман қилганди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Кейин биз Башан ўлкасига йўл олдик. Башан шоҳи Ўг ўзининг ҳамма лашкарини бошлаб, Эдрей шаҳри яқинида биз билан жанг қилгани чиқди.</verse>
				<verse number="2">Шунда Эгамиз менга деди: “Ўгдан қўрқма. Мен унинг ўзини, лашкарини ва бутун юртини сенинг қўлингга берганман. Амор халқининг Хашбонда яшаган шоҳи Сихўнни нима қилган бўлсанг, уни ҳам шундай қиласан.”</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Худо Башан шоҳи Ўгни ҳам ҳамма лашкари билан бирга бизнинг қўлимизга берди. Биз бирорта тирик жон қолдирмай ҳаммасини ҳалок қилдик.</verse>
				<verse number="4">Унинг ҳамма шаҳарларини — олтмишта шаҳрини олдик. Башандаги Ўгнинг шоҳлигига кирган бутун Аргоб ҳудудини қўлга киритдик, биз олмаган бирорта ҳам шаҳар қолмади.</verse>
				<verse number="5">Бу мустаҳкам шаҳарларнинг ҳаммаси баланд деворлар билан ўралган, дарвозалари тамбаланган эди. Булардан ташқари, девор билан ўралмаган кўп қишлоқлар ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="6">Биз Хашбон шоҳи Сихўннинг шаҳарларини қандай вайрон қилган бўлсак, Ўгнинг шаҳарларини ҳам шундай вайрон қилдик. Бу шаҳарларни эркагу аёллари ва болалари билан бирга йўқ қилдик.</verse>
				<verse number="7">Ҳамма чорва ва шаҳарлардаги ўлжани ўзимизга олдик.</verse>
				<verse number="8">Шундай қилиб, ўшанда биз Иордан дарёсининг шарқ томонида ҳукмронлик қилган иккала Амор шоҳини мағлуб қилдик. Жанубдаги Арнон сойлигидан то шимолдаги Хермон тоғигача чўзилган ерларини қўлга киритдик.</verse>
				<verse number="9">(Хермон тоғини Сидонликлар — “Сириён”, Амор халқи — “Санир” деб аташади.)</verse>
				<verse number="10">Биз Башанда ҳукмронлик қилган шоҳ Ўгнинг бутун шоҳлигини, ясси тепаликдаги ҳамма шаҳарларини, шарқдаги Салко ва Эдрейгача бўлган бутун Гилад ва Башан ўлкаларини қўлга киритдик.</verse>
				<verse number="11">(Рафа халқидан биргина Башан шоҳи Ўг тирик қолган эди. Унинг ётадиган ўрни темирдан ясалган бўлиб, одатдаги ўлчам бўйича узунлиги тўққиз тирсак, кенглиги эса тўрт тирсак эди. Унинг ўрни ҳозир ҳам Оммон юртининг Рабба шаҳридадир.)</verse>
				<verse number="12">Биз ўша ерларни қўлга киритдик. Шунда мен Рубен ва Гад қабилаларига Арнон сойлиги бўйидаги Арор шаҳрининг шимолидаги ҳудудни, Гилад қирларининг ярмисини ва атрофдаги қишлоқларни бердим.</verse>
				<verse number="13">Манаше қабиласининг ярмига эса Гиладнинг қолган қисмини ва Ўгнинг шоҳлиги бўлган бутун Башанни бердим. (Башан ўлкасидаги Аргоб ҳудуди Рафа халқининг юрти ҳисобланарди.</verse>
				<verse number="14">Манаше қабиласидан бўлган Ёвир бутун Аргоб ҳудудини қўлга киритди. Бу ҳудуд Гашур ва Махо юртларигача чўзилган эди. Ёвир бу жойга ўзининг номини берди. Ўша жойлар бугунгача Ёвир қишлоқлари деб аталади.)</verse>
				<verse number="15">Манаше қабиласининг Мохир уруғига Гиладни бердим.</verse>
				<verse number="16">Рубен ва Гад қабилаларига Гиладдан то Арнон сойлигигача чўзилган ерларни бердим. Арнон сойлигининг ўртаси икковининг чегараси эди. Уларнинг ери Оммон юртининг чегарасини ташкил қилган Явоқ дарёсигача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="17">Уларнинг ғарбдаги ерлари эса Иордан дарёси бўйлаб, шимолдаги Жалила кўлидан то жанубдаги Ўлик денгизгача ва шарқдаги Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирларигача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="18">Ўшанда сизларга шундай буюрдим: “Эгангиз Худо бу ерни сизларга мулк қилиб берди. Ҳамма сипоҳларингиз қуролланиб, дарёдан кечиб ўтсин. Улар биродарларингиз бўлган Исроил халқини бошлаб борсин.</verse>
				<verse number="19">Фақат хотинларингиз ва фарзандларингиз мен сизларга берган шаҳарларда қолсин. Биламан, молларингиз жуда кўп, улар ҳам шаҳарларингизда қолаверсин.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз сизларга тинчлик ато қилгандай, биродарларингизга ҳам тинчлик ато қилгандан кейин, улар Иорданнинг нариги томонидаги, Эгангиз Худо бераётган ерни эгаллаб олгандан кейин, ҳаммангиз мен сизларга берган мана шу ерга қайтиб келсангиз бўлади.”</verse>
				<verse number="21">Ўшанда Ёшуага айтдим: “Эганг Худо ўша иккала шоҳни нима қилганини ўз кўзинг билан кўрдинг. Сен босиб ўтадиган барча шоҳликларни ҳам Эгамиз худди шундай аҳволга солади.</verse>
				<verse number="22">Улардан қўрқма. Сизлар учун жанг қиладиган Эганг Худодир.”</verse>
				<verse number="23">Шундан кейин мен Эгамга ёлвордим:</verse>
				<verse number="24">“Ё Эгам Раббий! Мен, қулингга, Ўз буюклигинг ва қудратингни эндигина кўрсата бошладинг. Сенинг ажойиботларингни, буюк ишларингни осмонда ҳам, ерда ҳам қила оладиган бошқа худо йўқ!</verse>
				<verse number="25">Ижозат бер, мен Иордан дарёсидан ўтай. Дарёнинг нариги томонидаги ҳосилдор юртни, ўша чиройли қирларни ва Лубнонни кўрай.”</verse>
				<verse number="26">Лекин Эгамиз сизлар туфайли мендан ғазаблангани учун илтижоларимга қулоқ солмади. У менга шундай деди: “Бўлди қил! Менга бу ҳақда бошқа гапирма.</verse>
				<verse number="27">Фисгах тоғ тизмасининг чўққисига чиқ, ғарбга, шимолга, жанубга ва шарққа қара. Яхшилаб қараб ол, чунки сен мана шу Иордан дарёсидан кечиб ўтмайсан.</verse>
				<verse number="28">Ёшуани хизматга тайинла. Унга далда бериб, руҳлантир. Бу халқни дарёнинг нариги томонига Ёшуа бошлаб боради. Унинг бошчилигида бу халқ сен кўрадиган ўша ерни эгаллайди.”</verse>
				<verse number="29">Шундай қилиб, биз Байт–Пиёр қаршисидаги водийда тўхтадик.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Энди, эй Исроил, мен сизларга фармонлар ва қонун–қоидаларни ўргатаман. Уларга риоя қилинглар. Шунда яшайсизлар, ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз сизларга бераётган ерни мулк қилиб оласизлар.</verse>
				<verse number="2">Мен сизларга айтаётган амрларга ҳеч нарса қўшманглар, ҳеч нарса олиб ҳам ташламанглар. Мен сизларга бераётган Эгангиз Худонинг амрларига риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Пиёр тоғида нималар қилганини ўз кўзларингиз билан кўрдингизлар. Пиёрдаги Баалга сажда қилган ҳаммани Эгангиз Худо йўқ қилган эди.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз Худога содиқ бўлганлар эса бугун ҳам тирикдир.</verse>
				<verse number="5">Эгам Худо амр қилгандай, сизларга фармонларни ва қонун–қоидаларни ўргатдим. Мулк қилиб олаётган ўша юртда буларга риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="6">Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар, токи сизларнинг ақл–идрокингизни бошқа халқлар кўрсин. Улар бу қонунлар ҳақида эшитиб: “Ҳа, ҳақиқатан бу буюк халқ доно, ақл–идроклидир”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз Худога ҳар сафар илтижо қилганимизда У бизга яқиндир. Қайси буюк халқнинг шундай худоси бор?!</verse>
				<verse number="8">Бугун мен сизларга фармонлар ва қонун–қоидалар беряпман. Қайси буюк халқнинг шундай адолатли қонун–қоидалари бор?!</verse>
				<verse number="9">Фақат ҳушёр бўлинглар. Кўзларингиз билан кўрганларингизни унутмай, бир умр юрагингизда сақланглар. Буларни ўғилларингизга, невара–чевараларингизга ҳам айтиб беринглар.</verse>
				<verse number="10">Сизлар Синай тоғида, Эгангиз Худо олдида турган кунингизни эсланглар. Ўша куни Эгамиз менга айтганди: “Менинг ҳузуримга халқни йиғ. Улар сўзларимни эшитиб, ер юзида бутун умрлари давомида Мендан қўрқишни ўргансинлар, болаларига ҳам ўргатсинлар.”</verse>
				<verse number="11">Сизлар яқин келиб, тоғнинг этагида турдингизлар. Тоғ эса осмонгача кўтарилган оловга бурканиб, қоп–қора булутлар билан қопланган эди.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз олов ичидан сизларга гапирди. Сизлар Унинг сўзларини эшитдингизлар, қиёфасини эса кўрмадингизлар. Фақат Эгамизнинг овози эшитилар эди, холос.</verse>
				<verse number="13">У Ўз аҳдини сизларга аён қилиб, бу аҳдни — ўнта амрни бажаринглар, деб фармон берди. Эгамиз уларни икки тош лавҳага ёзди.</verse>
				<verse number="14">Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда бажаришингиз керак бўлган фармонлар ва қонун–қоидаларни мен сизларга ўргатишимни буюрди.</verse>
				<verse number="15">Синай тоғида Эгамиз олов ичидан сизларга гапирганда, сизлар бирон қиёфа кўрмадингизлар. Шунинг учун эҳтиёт бўлинглар.</verse>
				<verse number="16">Яна йўлдан озиб, ўзингизга эркак ё аёл қиёфасидаги бутни,</verse>
				<verse number="17">ерда яшайдиган жонивор ё осмонда учиб юрувчи қуш қиёфасидаги бутни,</verse>
				<verse number="18">ерда судралиб юрувчи жонивор ёки сувдаги балиқ қиёфасидаги ҳеч қандай бутни ясаманглар.</verse>
				<verse number="19">Шунингдек, осмонга қараб, қуёш, ой ва юлдузларни, жамики самовий жисмларни кўриб васвасага тушманглар, уларга сиғинманглар, хизмат қилманглар. Эгамиз Худо буларни, бошқа ҳамма халқлар сиғинсин, деб берган.</verse>
				<verse number="20">Сизларни эса Эгамиз Мисрдан — темир ўчоқ ичидан олиб чиқди. Сизлар бугунгидай Унинг халқи бўлишингиз учун сизларни халос қилди.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз сизларнинг дастингиздан мендан ғазабланди: “Мен Исроил халқига мулк қилиб берадиган Иорданнинг нариги томонидаги ўша ҳосилдор юртга сен кирмайсан”, — деб қасам ичди.</verse>
				<verse number="22">Мен Иорданнинг нариги томонига ўтолмайман, мана шу ерда вафот этаман. Сизлар эса Иордандан ўтиб, ўша ҳосилдор юртни мулк қилиб оласизлар.</verse>
				<verse number="23">Шундай экан, эҳтиёт бўлинглар, Эгангиз Худо сизлар билан қилган аҳдни эсдан чиқарманглар. У тақиқлаган қиёфадаги бирорта бутни ўзларингизга ясаманглар.</verse>
				<verse number="24">Ахир, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдир, У рашкчи Худодир.</verse>
				<verse number="25">Ўша юртда кўп яшайсизлар, болаларингиз, набираларингиз туғилади. Агар ўшанда йўлдан озсангиз, Эгангиз Худонинг олдида қабиҳлик қилиб, ўзингизга турли қиёфадаги бутларни ясасангиз, У ғазабланади.</verse>
				<verse number="26">Бугун сизларга қарши еру осмонни гувоҳ қиламан: агар менга итоатсизлик қилсангиз, юртдан тез орада бутунлай қирилиб кетасизлар. Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда узоқ яшамайсизлар. Биттангиз қолмай ҳалок бўласизлар.</verse>
				<verse number="27">Эгамиз сизларни бошқа халқларнинг орасига тарқатиб юборади. Ўша халқлар орасида айримларингиз омон қоласизлар.</verse>
				<verse number="28">У ерда инсон қўли билан ясалган ёғоч ва тош худоларга хизмат қиласизлар. У худолар кўролмайди, эшитолмайди, овқат ея олмайди, ҳид билмайди.</verse>
				<verse number="29">Аммо у ерда Эгангиз Худога юз бурсангиз, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Уни изласангиз, топасизлар.</verse>
				<verse number="30">Кулфатда қолганингизда, бошингизга кўргиликлар тушганда, охири Эгангиз Худога қайтасизлар, Унинг сўзига қулоқ соласизлар.</verse>
				<verse number="31">Ўшанда У сизларни тарк этмайди, йўқ қилмайди, ота–боболарингиз билан қасам ичиб қилган аҳдини унутмайди. Эгангиз Худо раҳмдил Худодир.</verse>
				<verse number="32">Энди сизлар дунёга келмасдан олдинги узоқ ўтмишни, Худо ер юзида одамни яратган даврдан шу кунгача бўлган даврни суриштириб кўринглар. Дунёнинг бу четидан у четигача сўранглар–чи, шу қадар муҳим воқеа бўлганми ёки шунга ўхшаш нарса ҳақида бирортаси эшитганми?!</verse>
				<verse number="33">Сизларга ўхшаб олов ичидан гапирган Худонинг овозини эшитиб, тирик қолган бирорта халқ борми?!</verse>
				<verse number="34">Эгангиз Худо сизлар учун Мисрда нималар қилганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Қайси худо синовлар, аломату мўъжизалар орқали, уруш, қудратию ажойиботлари ва даҳшатли воқеалар орқали бир халқни ўзи учун бошқа халқ орасидан олиб чиққан?!</verse>
				<verse number="35">“Эгамиз Худодир, Ундан бошқа Худо йўқ”, деб англашингиз учун бу воқеалар сизларга аён қилинган.</verse>
				<verse number="36">У сизларга йўл–йўриқ кўрсатиш учун осмондан овоз берди. Ер юзида олов устуни орқали сизларга зоҳир бўлди. Сизлар ўша буюк олов ичидан Унинг овозини эшитдингизлар.</verse>
				<verse number="37">Эгамиз Худо ота–боболарингизни севар эди. Шунинг учун ўзларидан кейин уларнинг авлодларини танлади. Эгамиз зоҳир бўлиб, Ўзининг буюк қудрати билан сизларни Мисрдан олиб чиқди.</verse>
				<verse number="38">Эгамиз сизлардан каттароқ ва кучлироқ халқларни олдингиздан ҳайдаб, уларнинг юртига сизларни киритмоқчи эди, худди бугунгидай, мулк қилиб оладиган ерларингизни сизларга бермоқчи эди.</verse>
				<verse number="39">Эгамиз еру осмондаги Худодир, Ундан бошқа Худо йўқдир. Шуни бугун тан олиб, доимо юрагингизда сақланг.</verse>
				<verse number="40">Бугун мен сизларга Эгамизнинг фармонлари ва амрларини айтяпман, шуларга риоя қилинглар. Шунда ўзларингиз ҳам, наслингиз ҳам фаровон ҳаёт кечирасизлар. Эгангиз Худо абадий қилиб бераётган ўша юртда узоқ яшайсизлар.</verse>
				<verse number="41">Шундан кейин Мусо Иордан дарёсининг шарқ томонида учта шаҳарни ажратди.</verse>
				<verse number="42">Агар қотил одамни билмасдан, адоватсиз ўлдирган бўлса, ўша шаҳарлардан бирига қочиб бориб, жонини қутқариши мумкин.</verse>
				<verse number="43">Бу шаҳарлар қуйидагилар эди: Рубен қабиласи учун ясси тепаликдаги Базер шаҳри, Гад қабиласи учун Гиладдаги Рамўт шаҳри, Манаше қабиласи учун Башандаги Гўлон шаҳри.</verse>
				<verse number="44">Мусо Исроил халқига қуйидаги қонунларни берди.</verse>
				<verse number="45">Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, Мусо шу шартлар, фармонлар ва қонун–қоидаларни айтди.</verse>
				<verse number="46">Мусо буларни Иордан дарёсининг шарқий қирғоғида, Байт–Пиёр рўпарасидаги водийда баён қилди. Бу ер илгари Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўнга қарашли эди. Мусо билан Исроил халқи Мисрдан чиққанларида, Сихўнни мағлуб қилган эдилар.</verse>
				<verse number="47">Исроил халқи Иордан дарёсининг шарқида яшаган иккала Амор шоҳининг юртларини, яъни шоҳ Сихўннинг ва Башан шоҳи Ўгнинг юртини босиб олган эди.</verse>
				<verse number="48">Бу жойлар Арнон сойлиги этагидаги Арор шаҳридан Сириён тоғигача, яъни Хермон тоғигача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="49">Шунингдек, Фисгах тоғ тизмасининг этагидаги Ўлик денгизгача чўзилиб, Иордан дарёсининг шарқ томонидаги бутун Иордан водийсини ҳам ўз ичига олган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Мусо жамики Исроил халқини бир жойга йиғиб, уларга айтган нутқини довом эттирди. Эй Исроил халқи, эшитинглар! Бугун мен сизларга айтаётган фармонлар ва қонун–қоидаларга қулоқ солинглар. Буларни ёд олиб, битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Худо биз билан Синай тоғида аҳд қилди.</verse>
				<verse number="3">У нафақат ота–боболаримиз билан, балки шу ерда турган ҳар бир одам билан аҳд қилди.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз ўша тоғда олов ичидан сизлар билан юзма–юз гаплашди.</verse>
				<verse number="5">Мен ўшанда Эгамиз билан сизларнинг орангизда туриб, Унинг гапини сизларга айтиб турдим. Чунки сизлар оловдан қўрқиб, тоққа чиқмадингизлар. Эгамиз шундай деб айтди:</verse>
				<verse number="6">“Мен сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худоман.</verse>
				<verse number="7">Мендан бошқа худоларга сажда қилманг.</verse>
				<verse number="8">Ўзларингизга ҳеч қандай бутни ясаманг. Осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг.</verse>
				<verse number="9">Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман.</verse>
				<verse number="10">Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг–минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман.</verse>
				<verse number="11">Мен, Эгангиз Худонинг исмини суиистеъмол қилманг. Ким Менинг исмимни суиистеъмол қилса, ўшани жазосиз қолдирмайман.</verse>
				<verse number="12">Мен, Эгангиз Худонинг амрига кўра, Шаббат кунинимуқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг.</verse>
				<verse number="13">Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор.</verse>
				<verse number="14">Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, молингиз, эшагингиз, бирорта ҳайвонингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин. Қулу чўриларингиз сиздай дам олсин.</verse>
				<verse number="15">Ёдингизда тутинг: сизлар Мисрда қул эдингиз, Мен қудратим ва ажойиботларим билан сизларни у ердан олиб чиқдим. Шунинг учун, Шаббат кунига риоя қилинглар, деб амр этдим.</verse>
				<verse number="16">Мен, Эгангиз Худо амр этганимдек, ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз.</verse>
				<verse number="17">Қотиллик қилманг.</verse>
				<verse number="18">Зино қилманг.</verse>
				<verse number="19">Ўғирлик қилманг.</verse>
				<verse number="20">Қўшнингизга қарши ёлғон гувоҳлик берманг.</verse>
				<verse number="21">Қўшнингизнинг хотинига кўз олайтирманг. Қўшнингизнинг уйи, даласи, қули ёки чўриси, моли ёхуд эшаги, унга қарашли бирор нарсасига кўз олайтирманг.”</verse>
				<verse number="22">Эгангиз бу амрларни ҳаммангизга ўша тоғда олов, булут ва қоронғилик ичидан баланд овоз билан айтди, бошқа бирон сўз қўшмади. Сўнгра У бу амрларни иккита тош лавҳага ёзиб, менга берди.</verse>
				<verse number="23">Тоғ олов бўлиб ёнаётганда, қоронғилик ичидан овоз эшитдингиз. Шунда қабилаларингиз бошлиқлари ва оқсоқоллари менинг олдимга келиб,</verse>
				<verse number="24">шундай дейишди: “Мана, Эгамиз Худо улуғворлигини, буюклигини бизга кўрсатди. Унинг овозини биз олов ичидан эшитдик. Бугун биз Худонинг инсон зотига гапирганини, аммо инсон тирик қолганини кўрдик.</verse>
				<verse number="25">Нима қиламиз энди жонимизни хавф остига қўйиб?! Мана бу буюк олов бизни ёндириб ташлайди–ку. Агар биз Эгамиз Худонинг овозини яна эшитсак, аниқ ўламиз.</verse>
				<verse number="26">Ахир, олов ичидан гапирадиган барҳаёт Худонинг овозини биз каби эшитиб, тирик қолган инсон борми?!</verse>
				<verse number="27">Энди сен бор, Эгамиз Худонинг ҳамма сўзларини эшит. Кейин Унинг ҳар бир сўзини бизга айт. Биз қулоқ солиб, бажарамиз.”</verse>
				<verse number="28">Сизлар менга гапирганларингизда, Эгамиз сўзларингизни эшитиб, шундай деди: “Мен бу халқнинг сенга айтган сўзларини эшитдим, ҳамма айтганлари тўғри.</verse>
				<verse number="29">Қанийди, уларнинг юраклари ҳар доим шундай бўлса, Мендан қўрқиб, амрларимни бажаришса! Шунда ўзлари ҳам, фарзандлари ҳам то абад бахтли бўлишарди.</verse>
				<verse number="30">Энди уларнинг олдига бориб: ‘Чодирларингизга қайтинглар’, деб айт.</verse>
				<verse number="31">Сен эса шу ерда Менинг ёнимда қоласан. Мен сенга амрлар, фармонлар ва қонун–қоидалар бераман. Сен буларни халққа ўргатасан. Мен уларга мулк қилиб берадиган юртда ҳаммасига риоя қилишсин.”</verse>
				<verse number="32">Энди ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмай, Эгангиз Худо сизларга буюрган амрларга битта қолдирмай риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="33">Эгангиз Худо амр этган йўлдан юринглар. Шунда яшайсизлар, бахтли бўласизлар, мулк қилиб оладиган юртда узоқ умр кўрасизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эгангиз Худо, халққа ўргатгин, деб менга берган амрлар, фармонлар ва қонун–қоидалар шулардан иборатдир. Иорданни кечиб ўтиб, мулк қилиб оладиган юртда буларга риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="2">Мен сизларга берадиган фармон ва амрларга ўзларингиз, фарзандларингиз ва набираларингиз, ҳаммангиз риоя қилинглар. Бир умр Эгангиз Худодан қўрқинглар, шунда умрингиз узоқ бўлади.</verse>
				<verse number="3">Эй Исроил халқи, қулоқ солинг, буларни битта қолдирмай бажаринг. Шунда ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз берган ваъдага кўра, сут ва асал оқиб ётган юртда кўпаясизлар, бахтиёр бўласизлар.</verse>
				<verse number="4">Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир.</verse>
				<verse number="5">Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар.</verse>
				<verse number="6">Бугун мен сизларга берган бу амрларни юрагингизда сақланглар.</verse>
				<verse number="7">Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар.</verse>
				<verse number="8">Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешанангизга нишон қилиб тақиб олинглар.</verse>
				<verse number="9">Эшигингиз кесакисига, дарвозаларингизга ёзиб қўйинглар.</verse>
				<verse number="10">Эгангиз Худо ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга қасам ичиб, ваъда қилган ерга сизларни олиб киради. У сизларга ўзингиз қурмаган катта ва чиройли шаҳарларни беради.</verse>
				<verse number="11">Ўзингиз тўлдирмаган, бойликларга тўла уйларни, ўзингиз қазимаган сардобаларни, сиз экмаган токлар ва зайтунзорларни беради. Ўшанда еб тўйганларингиздан кейин</verse>
				<verse number="12">эҳтиёт бўлинглар! Сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгамизни унутманглар.</verse>
				<verse number="13">Эгангиз Худодан қўрқинглар. Фақат Унга хизмат қилинглар. Ёлғиз Унинг номи билан қасам ичинглар.</verse>
				<verse number="14">Бегона худоларга, атрофингиздаги халқларнинг худоларига эргашманглар.</verse>
				<verse number="15">Ахир, орангиздаги Эгангиз Худо рашкчи Худодир. У ғазабланиб, сизларни ер юзидан йўқотиб юборади.</verse>
				<verse number="16">Массахда қилганингиздек, Эгангиз Худони синаманглар.</verse>
				<verse number="17">Унинг амрларини, фармон ва шартларини битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз тўғри ва яхши деб билган ишларни қилинглар. Шунда Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, ваъда қилган ҳосилдор юртни сизлар мулк қилиб оласизлар, бахтиёр бўласизлар.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз Ўзи айтганидек, юртингизда яшаган барча душманларингизни ҳайдаб чиқаради.</verse>
				<verse number="20">Келажакда фарзандларингиз сизлардан: “Эгамиз Худо сизларга берган қонун–қоидалар, фармон ва шартларнинг маъноси нима?” деб сўрайди.</verse>
				<verse number="21">Уларга шундай деб жавоб беринглар: “Биз Мисрда фиръавннинг қуллари эдик. Эгамиз Ўз қудрати билан бизни Мисрдан олиб чиқди.</verse>
				<verse number="22">У бизнинг кўз олдимизда Мисрга, фиръавн ва унинг бутун хонадонига буюк, қўрқинчли аломату мўъжизаларни кўрсатди.</verse>
				<verse number="23">Ота–боболаримизга онт ичиб ваъда қилган юртга бизни олиб кириш учун, ўша юртни бизга бериш учун бизни Мисрдан олиб чиқди.</verse>
				<verse number="24">Эгамиз Худо: ‘Мана шу фармонларнинг ҳаммасига риоя қилинглар, Мендан қўрқинглар, шунда бугунгидай тирик бўласиз, бахтли ҳаёт кечирасиз’, деди.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз Худонинг олдида мана шу амрларни битта қолдирмай бажарсак, солиҳ бўламиз.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Эгангиз Худо сизларни эгалик қиладиган юртингизга олиб киради. Ўшанда У олдингиздан Хет, Гиргош, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус каби еттита халқни ҳайдайди. Улар сизлардан кўра, кўпроқ ва кудратлироқдир.</verse>
				<verse number="2">Эгангиз Худо бу халқларни сизларнинг қўлингизга топширганда, сизлар уларни мағлуб этасизлар. Шунда уларнинг ҳаммасини тамомила қириб битиринглар. Улар билан иттифоқ тузманглар, уларга раҳм–шафқат қилманглар.</verse>
				<verse number="3">Улар билан қуда–андачилик қилманглар, уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларидан олиб берманглар.</verse>
				<verse number="4">Акс ҳолда улар фарзандларингизни Эгамиздан қайтаради. Фарзандларингиз бошқа худоларга хизмат қиладиган бўлади. Ўшанда Эгамиз ғазабланиб, сизларни бир лаҳзада ҳалок қилади.</verse>
				<verse number="5">Аксинча, ўша халқларни сизлар шундай қилинглар: уларнинг қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини парчалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни кесинглар, бутларини ёндиринглар.</verse>
				<verse number="6">Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз сизларни бошқа халқлардан кўп бўлганингиз учун севиб, танламади. Сизлар бошқа ҳамма халқлардан оз эдингиз.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз сизларни севгани учун ва ота–боболарингизга берган ваъдасини адо этиш учун сизларни танлади. Шу боис У сизларни Миср фиръавни ҳукмронлигидан, Мисрдаги қулликдан Ўз қудрати билан олиб чиқиб, озод қилди.</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, Эгангиз Худо ҳақиқий Худо эканини билиб қўйинглар. У содиқ Худодир! Уни севадиган, Унинг амрларини бажарадиганларнинг мингинчи авлодигача аҳдини содиқ сақлайди.</verse>
				<verse number="10">Худодан нафратганларнинг эса қилмишларига яраша бошларига кулфат ёғдиради. Ҳа, Эгамиз Ундан нафратланганларга жавоб беришда кечикмайди.</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун бугун мен сизларга бераётган амрларни, фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="12">Агар мана шу қонун–қоидаларга итоат этиб, уларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худо ҳам ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган аҳдини сизлар билан содиқ сақлайди.</verse>
				<verse number="13">У сизларни севади, ота–боболарингизга бераман, деб онт ичган юртда сизларни баракали қилиб кўпайтиради. Авлодингизга, ерингиз ҳосилига, донингизга, шаробингизга, мойингизга, подангизу сурувларингизга барака беради.</verse>
				<verse number="14">Сизлар барча халқлар орасида энг баракалиси бўласизлар, орангизда фарзандсиз эркак ҳам, аёл ҳам бўлмайди, молларингиз орасида қисири бўлмайди.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз сизларни ҳар қандай касалликдан сақлайди. Мисрда ўзларингиз кўрган ҳар хил қўрқинчли хасталиклар сизларнинг бошингизга келмайди. Ўша хасталикларни Эгамиз сизларнинг ғанимларингизга юқтиради.</verse>
				<verse number="16">Эгангиз Худо сизларнинг қўлингизга топширадиган барча халқларни қириб юборинглар, уларга раҳм қилманглар, уларнинг худоларига сиғинманглар. Акс ҳолда уларнинг худолари сизларга тузоқ бўлади.</verse>
				<verse number="17">Хаёлингизда: “Бу халқлар биздан жуда кучли–ку, қандай қилиб уларни ҳайдаймиз?”, деб ўйлашингиз мумкин,</verse>
				<verse number="18">аммо улардан қўрқманглар. Эгангиз Худо фиръавнни, бутун Мисрни нима қилганини эсингизда тутинглар.</verse>
				<verse number="19">Эгангиз Худо Ўз қудрати ва ажойиботлари билан сизларни у ердан олиб чиқди, буюк синовлар, аломату мўъжизалар кўрсатди. Буларни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Сиз қўрқаётган ҳамма халқларни Эгангиз Худо худди ўша аҳволга солади.</verse>
				<verse number="20">Ҳатто сизлардан яшириниб тирик қолганларни У ваҳимага солиб, арилар галаси сингари қувади.</verse>
				<verse number="21">Улардан қўрқманглар. Орангиздаги Эгангиз Худо буюк ва ҳайбатли Худодир.</verse>
				<verse number="22">У ўша халқларни сизларнинг олдингиздан оз–оздан ҳайдайди. Сизлар уларни бирданига ҳалок қилолмайсизлар. Бўлмаса атрофингизда ёввойи ҳайвонлар кўпайиб кетади.</verse>
				<verse number="23">Эгангиз Худо ўша халқларни сизларнинг қўлингизга беради, уларнинг ҳаммасини қаттиқ саросимага солиб, ҳалок қилади.</verse>
				<verse number="24">Шоҳларини ҳам сизларнинг қўлингизга беради. Сизлар уларнинг номларини ер юзидан ўчирасизлар. Ҳеч ким сизларга бас келолмайди, уларнинг ҳаммасини ҳалок қиласизлар.</verse>
				<verse number="25">Худоларининг тасвирларини оловда ёндиринглар, уларни қоплаган олтину кумушларга кўз олайтирманглар, ўша нарсаларни олманглар, токи улар сизларга тузоқ бўлмасин. Бу бутлар Эгангиз Худога жирканчдир.</verse>
				<verse number="26">Бу жирканчли нарсаларни уйингизга олиб кирманг, акс ҳолда ўшалар сингари йўқ қилинасиз. Ўша нарсалардан нафратланинглар, жирканинглар, чунки улар лаънатлангандир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Бугун мен сизларга бераётган амрларни битта қолдирмай бажаринглар, шунда яшайсизлар, кўпаясизлар. Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, бераман, деб ваъда қилган юртга кирасизлар. Ўша юртни мулк қилиб оласизлар.</verse>
				<verse number="2">Эгангиз Худо қирқ йил давомида сизни саҳродан олиб юрди, ўша узоқ сафарни ёдингизда тутинглар. Эгамиз юрагингизда нима борлигини, Унинг амрларини бажаришингизни ёки бажармаслигингизни билиши учун, сизларни қийинчиликларга дучор қилиб, синади.</verse>
				<verse number="3">У сизларни оч қолдирди, сўнг ўзларингиз кўрмаган, ота–боболарингиз ҳам кўрмаган манна билан қорнингизни тўйдирди. Эгамиз сизларга инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан ҳаёт эканини ўргатиш учун шундай қилди.</verse>
				<verse number="4">Мана шу қирқ йил давомида кийимларингиз эскириб кетмади, оёғингиз ҳам шишмади.</verse>
				<verse number="5">Энди шуни билингларки, инсон фарзандини қандай тарбияласа, Эгангиз Худо ҳам сизларни шундай тарбиялайди.</verse>
				<verse number="6">Эгангиз Худонинг амрларига риоя қилинглар. У кўрсатган йўлдан юринглар. Ундан қўрқинглар.</verse>
				<verse number="7">У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор.</verse>
				<verse number="8">Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир.</verse>
				<verse number="9">У ерда тўйиб нон ейсизлар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсизлар. У ер шундай бир юртки, қоялардан темир, қирларидан мис чиқарасизлар.</verse>
				<verse number="10">Ўша ерда еб тўйганингизда, сизларга берган ҳосилдор юрт учун Эгангиз Худони олқишланглар.</verse>
				<verse number="11">Ҳушёр бўлинглар, мен бугун сизларга айтаётган Эгамизнинг амрларини, фармонлар ва қонун–қоидаларини бажармай қўйманглар. Эгангиз Худони эсингиздан чиқарманглар.</verse>
				<verse number="12">Еб, тўйганингизда, чиройли уйлар қуриб, жойлашганингизда,</verse>
				<verse number="13">мол, қўйларингиз, олтин–кумушингиз ва барча мулкингиз кўпайганда,</verse>
				<verse number="14">гердайиб кетманглар. Сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худони эсингиздан чиқарманглар.</verse>
				<verse number="15">У сизларни заҳарли илонлар, чаёнларга тўла ўша баҳайбат ва қўрқинчли саҳродан, сувсиз, тақир жойлардан олиб ўтди. У ерда сизлар учун қоядан сув чиқарди.</verse>
				<verse number="16">Ота–боболарингиз билмаган манна билан саҳрода қорнингизни тўйғизди. Оқибатда сизларга яхшилик келтириш учун, сизларни қийнчиликларга дучор қилиб, синади.</verse>
				<verse number="17">Хаёлингизда: “Ўз куч–қудратим билан мана шу бойликни топдим”, деманглар.</verse>
				<verse number="18">Аммо Эгангиз Худони доимо ёдингизда тутинглар. Зеро, бойликни топишга куч берган Эгангиздир. Шундай қилиб, У ота–боболарингиз билан қасам ичиб, қилган аҳдини бугун бажармоқда.</verse>
				<verse number="19">Бугун мен сизларни жиддий огоҳлантиряпман. Агар Эгангиз Худони унутиб бошқа худоларга эргашсангизлар, уларга хизмат қилиб, сиғинсангизлар сизлар албатта йўқ бўласизлар.</verse>
				<verse number="20">Эгангиз Худо бошқа халқларни олдингиздан йўқ қилгани каби, Унинг амрларига қулоқ солмаганингиз учун, сизларни ҳам йўқ қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Қулоқ сол, эй Исроил! Бугун Иордан дарёсининг нариги томонига ўтасизлар. Ўзларингиздан кўпроқ ва кучлироқ бўлган халқларнинг ерларини мулк қилиб оласизлар. Уларнинг улкан шаҳарлари осмон ўпар деворлар билан ўралган.</verse>
				<verse number="2">Ўша кучли, бўйи баланд халқ Иноқ авлодидандир. Уларни ўзларингиз биласизлар, “Иноқ авлодига ким ҳам бас кела оларди?!” деган гапларни эшитгансизлар.</verse>
				<verse number="3">Бугун шуни билиб қўйингларки, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдай сизларнинг олдингизда боради. Худо Иноқ авлодини мағлуб қилиб, сизларга итоат эттиради. Шунда Эгамиз берган ваъдага кўра, уларни бир лаҳзада қувиб, йўқ қиласизлар.</verse>
				<verse number="4">Эгангиз Худо уларни сизларнинг олдингиздан ҳайдаганда, ўзингизча: “Эгам солиҳлигим учун бу ерни менга берди”, деб айтманглар. Бу халқлар фосиқ бўлгани учун Эгамиз уларни сизларнинг олдингиздан ҳайдаяпти.</verse>
				<verse number="5">Сизлар солиҳлигингиз учун, юрагингиз тўғри бўлгани учун уларнинг ерига бориб эгалик қилмаяпсизлар. Йўқ! Бу халқларнинг фосиқлиги туфайли Эгамиз уларни олдингиздан ҳайдаяпти. Шу йўл билан оталарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Эгамиз онт ичиб берган ваъдасини бажаради.</verse>
				<verse number="6">Шуни билиб қўйингларки, Эгангиз Худо бу ҳосилдор юртни сизларга солиҳ бўлганингиз учун бермаяпти. Сизлар солиҳ эмас, ўжар халқсиз.</verse>
				<verse number="7">Эгангиз Худони саҳрода қанчалар ғазаблантирганингизни ёдингизда тутинглар, асло унутманглар. Мисрдан чиққан кундан бошлаб, мана шу ерга етиб келгунингизча Эгамизга қаршилик қилиб келдингизлар.</verse>
				<verse number="8">Синай тоғида ҳам Эгамизнинг ғазабини келтирганингизда, У шундай ғазабландики, сизларни йўқ қилиб юборай, деди.</verse>
				<verse number="9">Мен тош лавҳаларни, яъни Эгамиз сизлар билан қилган аҳд лавҳаларини олгани тоққа чиқдим. Қирқ кечаю қирқ кундуз тоғда бўлдим, у ерда на нон едим, на сув ичдим.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз менга Ўз қўли билан ёзган иккита тош лавҳани берди. Тоғда йиғилган кунингиз Эгамиз сизларга олов ичидан айтган амрларнинг ҳаммаси тош лавҳаларга ёзилган эди.</verse>
				<verse number="11">Кирқ кечаю қирқ кундуздан кейин Эгамиз менга аҳд сўзлари ёзилган иккита тош лавҳани берди.</verse>
				<verse number="12">Кейин Эгамиз менга: “Қани бўл, бу ердан тез пастга туш! Ўзинг Мисрдан бошлаб олиб чиққан халқ йўлдан озди. Мен сизларга амр қилган йўлдан дарров тойиб, ўзларига бут ясади”, — деди.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз менга яна шундай деди: “Бу халқ ҳақиқатан ҳам ўжар эканлигини кўриб турибман.</verse>
				<verse number="14">Энди Мени тўхтатма. Ҳаммасини ҳалок қиламан, уларнинг номини ер юзидан ўчираман. Улардан ҳам кўпроқ, кучлироқ халқни сендан яратаман.”</verse>
				<verse number="15">Мен тоғдан қайтиб тушдим. Тоғ олов бўлиб ёнар, иккала аҳд лавҳасини қўлларимга кўтариб олган эдим.</verse>
				<verse number="16">Қарасам, сизлар Эгангиз Худога қарши гуноҳ қилибсизлар, ўзларингизга бузоқ шаклидаги бутни ясаб олибсизлар. Бирпасда Эгамиз сизларга амр қилган йўлдан тойибсизлар.</verse>
				<verse number="17">Шунда қўлларимдаги иккала тош лавҳани отиб юбордим. Уларни кўз олдингизда синдирдим.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз олдида юз тубан мук тушиб, олдингидай қирқ кечаю қирқ кундуз нон емай, сув ичмай илтижо қилдим, чунки сизлар гуноҳ қилган эдингизлар. Эгамиз олдида қабиҳ иш қилиб, Уни ғазаблантирган эдингизлар.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз ғазабланиб, сизларни йўқ қилмоқчи бўлди. Мен Унинг ғазабидан қўрқдим. Лекин Эгамиз бу сафар ҳам менинг илтижоларимга қулоқ солди.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз Ҳорундан ҳам ғазабланиб, уни ҳалок қилмоқчи бўлди, лекин мен ўшанда Ҳорун учун ҳам Эгамизга ёлвордим.</verse>
				<verse number="21">Сизлар бутни ясаб гуноҳ қилдингиз, шунинг учун мен бутни оловда ёндирдим. Тупроқдай майдалаб эзиб, кукунини тоғдан оқиб тушаётган ирмоққа ташлаб юбордим.</verse>
				<verse number="22">Сизлар Таверада ҳам, Массах ва Хиврут–Хаттавода турганингизда ҳам Эгамизни ғазаблантирган эдингиз.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз сизларни Кадеш–Барнадан жўнатганда ҳам, сизларга: “Боринглар, Мен сизларга берадиган ерни мулк қилиб олинглар”, деб амр қилганда, сизлар Эгангиз Худонинг амрига қаршилик қилдингизлар. Унга ишонмадингизлар, қулоқ солмадингизлар.</verse>
				<verse number="24">Мен сизларни таниганимдан буён, сизлар Эгамизга қарши бош кўтарасизлар.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз сизларни ҳалок қилмоқчи бўлгани учун, Мен Эгамиз олдида ўша қирқ кечаю қирқ кундуз мук тушиб ибодат қилганимда</verse>
				<verse number="26">шундай деб ёлворган эдим: “Эй Эгамиз Раббий! Халқингни ҳалок қилма. Ахир, улар Сенинг мулкинг–ку! Сен уларни буюк кучинг билан қутқариб, қудратинг билан Мисрдан олиб чиққансан.</verse>
				<verse number="27">Қулларинг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубни ёдингда тут, бу халқнинг ўжарлиги, фосиқлиги ва гуноҳига эътибор берма.</verse>
				<verse number="28">Акс ҳолда Мисрликлар шундай дейди: ‘Анави халқнинг Эгаси ваъда қилган ерига уларни олиб киролмабди. У Ўзининг халқини ёмон кўрар экан, шунинг учун уларни саҳрода нобуд қилиш мақсадида Мисрдан олиб чиққан экан!’</verse>
				<verse number="29">Ахир, уларни буюк кучинг ва ажойиботларинг билан Мисрдан Ўзинг олиб чиққансан, улар Сенинг халқингдир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Шундан кейин Эгамиз менга деди: “Иккита тош лавҳани кесиб ол. Улар олдингиларига ўхшаган бўлсин. Кейин тоққа Менинг олдимга чиқ. Яна ёғочдан бир сандиқ яса.</verse>
				<verse number="2">Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. Сен лавҳаларни сандиққа солиб қўясан.”</verse>
				<verse number="3">Шундай қилиб, мен акас ёғочидан сандиқ ясадим, олдингисига ўхшаган иккита тош лавҳани кесиб олдим. Кейин иккала тошни кўтариб, тоққа чиқдим.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз тош лавҳаларга олдингидай ўнта амрни ёзди. Сизлар тоғда йиғилганингизда ўша амрлар Эгамиз олов ичидан сизга айтган сўзларнинг ўзгинаси эди. Эгамиз ўша лавҳаларни менга берди.</verse>
				<verse number="5">Мен тоғдан қайтиб тушдим. Эгамизнинг амрига кўра, лавҳаларни сандиққа солдим. Лавҳалар ҳали ҳам ўша сандиқда турибди.</verse>
				<verse number="6">(Исроил халқи Яқон уруғига қарашли қудуқлардан Мосарахга йўл олди. Ҳорун ўша ерда вафот этиб, дафн қилинди. Ўрнига ўғли Элазар руҳоний бўлди.</verse>
				<verse number="7">Исроил халқи у ердан Гудгодахга, Гудгодахдан оқар сувлар ўлкаси Ётботога боришди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз: “Менинг аҳд сандиғимни кўтариб юрсин, Менинг ҳузуримда хизмат қилсин, Менинг исмим билан одамларни дуо қилсин”, деб ўшанда Леви қабиласини танлаб олган эди. Улар бугунгача ҳам шу хизматни адо этиб келмоқдалар.</verse>
				<verse number="9">Шунинг учун Леви қабиласига биродарлари орасидан улуш ҳам, мулк ҳам берилмаган. Зотан Леви қабиласининг улуши Эгамизнинг Ўзидир. Бу гапни Эгангиз Худонинг Ўзи айтди.)</verse>
				<verse number="10">Мен яна олдингидай тоғда қирқ кечаю қирқ кундуз қолдим. Эгамиз бу сафар ҳам менинг илтижоимни эшитиб, сизларни ҳалок қилмайдиган бўлди.</verse>
				<verse number="11">У менга шундай деди: “Қани, халқни бошла. Уларни Мен ота–боболарига қасам ичиб ваъда берган юртга олиб бор. Улар ўша юртга бориб, уни қўлга киритишсин.”</verse>
				<verse number="12">Эй Исроил халқи! Эгангиз Худо сизлардан битта нарсани талаб қилади: Эгангиз Худодан қўрқинг, Унинг йўлидан юринг, Эгангиз Худони севинг, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга хизмат қилинг.</verse>
				<verse number="13">Мен бугун сизларга бераётган Эгамизнинг амру фармонларига риоя қилинг, шунда бахтиёр бўласиз.</verse>
				<verse number="14">Осмон ва фалак тоқи, ер юзи ва ундаги ҳамма нарса Эгангиз Худоникидир.</verse>
				<verse number="15">Аммо Эгамиз фақатгина ота–боболарингизга қаттиқ муҳаббат қўйди. Мана бугун кўриб турганингиздай, уларнинг авлодини, сизларни барча халқлар орасидан танлаб олди.</verse>
				<verse number="16">Юракларингизни суннат қилинглар, бундан кейин ўжар бўлманглар.</verse>
				<verse number="17">Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди.</verse>
				<verse number="18">Етим ва беваларга адолат қилади, мусофирга меҳрибонлик қилади, уларга нон ва кийим беради.</verse>
				<verse number="19">Сизлар ҳам мусофирларга меҳрибон бўлинглар, ўзларингиз ҳам Мисрда мусофир эдингизлар.</verse>
				<verse number="20">Эгангиз Худодан қўрқинглар. Ёлғиз Унга сажда қилинглар, Унга содиқ бўлиб, Унинг номи билан қасам ичинглар.</verse>
				<verse number="21">Фақат Унга ҳамдлар айтинглар, чунки У сизларнинг Худойингиздир. Сизлар ўз кўзингиз билан Унинг буюк ва қўрқинчли аломатларини кўрдингиз.</verse>
				<verse number="22">Мисрга борган ота–боболарингиз етмиш киши эди, холос. Энди эса Эгангиз Худо сизларни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Эгангиз Худони севинглар. Ҳар доим Унинг амрларига, қонун–қоидаларига ва фармонларига риоя қилинглар, талабларини бажаринглар.</verse>
				<verse number="2">Шуни унутмангларки, болаларингиз эмас, сизлар Эгангиз Худонинг тарбиясини олгансизлар. Фарзандларингиз Эгамизнинг буюклигини, қудрати ва ажойиботларини кўрмаган.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Миср фиръавнига ва унинг бутун юртига қилган мўъжизалару ишларини улар билмайди.</verse>
				<verse number="4">Орқангиздан қуваётган Миср лашкарини, от–араваларини Эгамиз Қизил денгизга чўктириб, тамомила йўқ қилганини болаларингиз кўрмаган.</verse>
				<verse number="5">Шу ерга етиб келгунингизча саҳрода Эгамиз сизларга нималар қилганини улар билмайдилар.</verse>
				<verse number="6">Рубен қабиласидан Элиёбнинг ўғиллари Датан ва Абурамни Эгамиз нималар қилганини билмайдилар. Бутун Исроил халқининг кўз ўнгида ер ёрилиб уларни, оилаларини, чодирларини, уларга қарашли барча жониворларни ютиб юборганини болаларингиз кўрмаган.</verse>
				<verse number="7">Эгамизнинг қилган барча буюк ишларни болаларингиз эмас, сизлар ўз кўзингиз билан кўрдингиз.</verse>
				<verse number="8">Шундай экан, Мен бугун сизларга бераётган амрларнинг ҳаммасига риоя қилинглар. Шунда кучли бўласизлар. Иордан дарёсидан кечиб, мулк қилиб оладиган юртни қўлга киритасизлар.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз ота–боболарингизга ва уларнинг авлодига қасам ичиб, ваъда берган сут ва асал оқиб ётган юртда узоқ яшайсизлар.</verse>
				<verse number="10">Сизлар кириб мулк қилиб олаётган бу ер ўзларингиз чиққан Миср юртидай эмас. Мисрда сабзавот уруғини ўзларингиз экиб, ўзларингиз суғорар эдингизлар.</verse>
				<verse number="11">Сизлар Иорданни кечиб ўтиб, мулк қилиб оладиган юртдаги қирлару водийларни эса осмон ёмғири суғоради.</verse>
				<verse number="12">Эгангиз Худонинг Ўзи уни парвариш қилади. Йил бошидан охиригача Эгангиз Худонинг кўзи доим ўша юртдадир.</verse>
				<verse number="13">Бугун мен сизларга бераётган амрларга қулоқ солинглар, Эгангиз Худони севинглар, Унга бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан хизмат қилинглар.</verse>
				<verse number="14">Шунда У ерингизга куз ва баҳор ёмғирини ўз вақтида ёғдиради. Донингизни, шаробингизни ва зайтун мойингизни йиғиб оласиз.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз далаларингизда чорвангиз учун ўт ўстиради, сизларнинг ризқингиз ҳам бут бўлади.</verse>
				<verse number="16">Аммо эҳтиёт бўлинглар! Яна васвасага тушиб, йўлдан озманглар. Бошқа худоларга хизмат қилиб, сиғинманглар.</verse>
				<verse number="17">Акс ҳолда Эгамиз сизлардан ғазабланиб, осмонни ёпиб қўяди, ёмғир ёғмайди, ер ҳосил бермайди. Натижада Эгамиз сизларга мулк қилиб бераётган яхши юртдан тез қирилиб кетасизлар.</verse>
				<verse number="18">Менинг бу сўзларимни юрагингиз ва қалбингизда сақланглар. Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешанангизга нишон қилиб тақиб олинглар.</verse>
				<verse number="19">Буларни болаларингизга ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар.</verse>
				<verse number="20">Эшигингиз кесакисига, дарвозаларингизга ёзиб қўйинглар,</verse>
				<verse number="21">токи Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, мулк қилиб бераман, деб ваъда қилган юртда ўзларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам узоқ умр кўринглар. Осмон ер устида қанча турса, ўша юртда шунча яшанглар.</verse>
				<verse number="22">Мен бугун сизларга айтаётган амрларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худони севсангиз, Унинг йўлидан юрсангиз, Унга содиқ бўлсангиз,</verse>
				<verse number="23">Эгамиз бу юртдаги халқларнинг ҳаммасини сизларнинг олдингиздан ҳайдайди. Сизлар ўзингиздан кўпроқ ва қудратлироқ халқларнинг юртларини эгаллаб оласиз.</verse>
				<verse number="24">Оёғингиз теккан ҳар қандай ер сизники бўлади. Чегарангиз жанубдаги саҳродан то шимолдаги Лубнонгача, шарқдаги Фурот дарёсидан то ғарбдаги Ўрта ер денгизигача чўзилади.</verse>
				<verse number="25">Сизларга ҳеч ким бас кела олмайди. Эгангиз Худо сизларга ваъда бергандай, қадамингиз етиб борган ердаги ҳаммани сизлардан қўрқадиган, ваҳимага тушадиган қилиб қўяди.</verse>
				<verse number="26">Мана бугун мен сизларга баракани ёки лаънатни танланг, деяпман.</verse>
				<verse number="27">Мен бугун сизларга айтаётган Эгангиз Худонинг амрларини бажарсангиз, барака топасиз.</verse>
				<verse number="28">Борди–ю, Унинг амрларига қулоқ солмасангиз, бугун сизларга буюраётган йўлдан озсангиз, олдин билмаган худоларга эргашсангиз, лаънати бўласиз.</verse>
				<verse number="29">Эгангиз Худо ўзларингизга мулк қилиб бераётган ерга сизларни олиб кирганда, Гаризим тоғидан баракаларни айтинглар, Эбал тоғидан лаънатларни айтинглар.</verse>
				<verse number="30">Бу иккала тоғ Иорданнинг кунботар томонида жойлашган. Улар Иордан водийсида яшайдиган Канъонликлар юртида, Гилгал яқинида, Мўредаги эманзор ёнидадир.</verse>
				<verse number="31">Иордандан кечиб ўтиб, Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб берадиган юртни оласизлар. У ерни қўлга киритиб жойлашиб олганингизда,</verse>
				<verse number="32">мен бугун сизларга айтаётган Унинг ҳамма фармонлари ва қонун–қоидаларини битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз сизларга мулк қилиб бераётган юртда бажаришингиз лозим бўлган фармонлар ва қонун–қоидалар қуйидагилардан иборатдир. Буларни битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="2">Сизлар борадиган юртдаги халқлар бошқа худоларга сиғинади. Уларнинг юртини қўлга киритганингиздан кейин тоғ чўққиларидаги, қирлардаги ва ҳар бир яшил дарахт остидаги саждагоҳларини бузиб, йўқ қилинглар.</verse>
				<verse number="3">Қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини парчалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни ёндиринглар, бутларини чопиб ташлаб, худоларининг номини у ердан йўқ қилинглар.</verse>
				<verse number="4">Эгангиз Худога ўша халқлар сингари сажда қилманглар.</verse>
				<verse number="5">У улуғланиши учун барча қабилаларингиз орасидан Ўзига бир жой танлайди. Сизлар ўша жойда Унга сажда қилинглар.</verse>
				<verse number="6">У ерга куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назрларингизни, кўнгилдан чиқариб берадиган қурбонликларингизни, мол–қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини олиб боринглар.</verse>
				<verse number="7">У ерда, Эгангиз Худонинг ҳузурида оилаларингиз билан еб, Эгангиз Худо ҳамма ишингизга берган баракадан севининглар.</verse>
				<verse number="8">У ерда биз ҳозир қилаётган ишларни қила кўрманглар. Бу ерда ҳамма кўнглига маъқул келганини қиляпти.</verse>
				<verse number="9">Чунки Эгангиз Худо сизга мулк қилиб берадиган ерга ҳали кирмадингиз, осойишта ҳаётга эришмадингиз.</verse>
				<verse number="10">Аммо кўп ўтмай сизлар Иордан дарёсидан ўтасизлар, Эгангиз Худо мулк қилиб берадиган юртда жойлашасизлар. У душманларингизни енгиб, сизларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилади, сизлар хавф–хатарсиз яшайсизлар.</verse>
				<verse number="11">Шунда Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга мен амр қилган назру қурбонликларингизни олиб боринглар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликларингизни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган аъло назрларингизни Эгамизга атаб, ўша ерга олиб боринглар.</verse>
				<verse number="12">Эгангиз Худо ҳузурида ўзларингиз, ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги Леви қабиласидан бўлганлар билан хурсандчилик қилинглар. Чунки левиларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир.</verse>
				<verse number="13">Эҳтиёт бўлинглар, куйдириладиган қурбонлигингизни дуч келган жойда қилаверманглар.</verse>
				<verse number="14">Уларни фақат Эгамиз қабилаларингиз орасидан танлаган жойда қилинглар. Мен сизларга амр қилганнинг ҳаммасини ўша ерда адо этинглар.</verse>
				<verse number="15">Борди–ю, гўшт емоқчи бўлсангиз, ҳайвонни истаган пайтингизда, Эгангиз Худо берган баракага яраша, хоҳлаган шаҳрингизда сўйиб, ейишингиз мумкин. Одам пок бўлса ҳам, ҳаром бўлса ҳам, кийик ва оҳу гўштини егандай, бу гўштдан еяверсин.</verse>
				<verse number="16">Фақат қонни истеъмол қилманглар, уни сувдай ерга тўкиб ташланглар.</verse>
				<verse number="17">Назру қурбонликларингизни шаҳарларингизда еманглар. Донингиз, шаробингиз ва зайтун мойингизнинг ўндан бир қисмини, мол, қўйингизнинг биринчи туғилган боласини, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назрларингизни, кўнгилдан чиқариб берадиган қурбонликларингизни, эҳсонларингизни</verse>
				<verse number="18">фақат Эгангиз Худо танлаган жойда енглар. Буларни Унинг ҳузурида ўғлингиз, қизингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги левилар билан бирга еб, Эгангиз Худо ишингизга берган баракадан севининглар.</verse>
				<verse number="19">Юртингизда яшар экансиз, эҳтиёт бўлинглар, левиларни унутиб қўйманглар.</verse>
				<verse number="20">Эгангиз Худо сизларга берган ваъдага кўра, ерларингизни кенгайтиради. Шунда кўнглингиз гўштни тусаб: “Гўшт егим келяпти”, деб айтсангиз, хоҳлаганингизча гўшт ейсиз.</verse>
				<verse number="21">Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жой сизлар турган жойдан узоқда бўлса, мен буюрганимдай, У сизларга берган мол ёки қўйлардан сўйиб, шаҳрингизда хоҳлаганингизча гўшт есангиз бўлади.</verse>
				<verse number="22">Пок ёки ҳаром одам бу гўштни оҳу ёки кийик гўштини егандай тановул қилаверсин.</verse>
				<verse number="23">Қонни эса асло истеъмол қилманглар, чунки қон жондир, жонни гўшт билан бирга еманглар.</verse>
				<verse number="24">Қонни истеъмол қилмай, сув сингари ерга тўкиб ташланглар.</verse>
				<verse number="25">Сизлар ҳам, фарзандларингиз ҳам, қонни истеъмол қилманглар, шунда бахтиёр бўласизлар. Эгамизнинг олдида маъқул иш қилган бўласизлар.</verse>
				<verse number="26">Эгамизга атаган эҳсонларингизни ва ваъда қилган назрларингизни У танлаган жойга олиб боринглар.</verse>
				<verse number="27">Куйдириладиган қурбонликларингизни, уларнинг қонини, гўштини Эгангиз Худонинг қурбонгоҳида келтиринглар. Бошқа қурбонликларингизнинг қонини ҳам Эгангиз Худонинг қурбонгоҳи ёнига тўкинглар, гўштини эса есангиз бўлади.</verse>
				<verse number="28">Мен бераётган бу амрларни битта қолдирмай бажаринглар. Шунда ўзларингиз ҳам, сизлардан кейинги фарзандларингиз ҳам то абад бахтли бўласизлар. Негаки, Эгангиз Худонинг олдида тўғри, яхши ишларни қилган бўласизлар.</verse>
				<verse number="29">Сизлар юртга кириб, у ердаги халқларга ҳужум қилганингизда, Эгангиз Худо уларни йўқ қилади. Сизлар уларнинг ерларига жойлашасизлар.</verse>
				<verse number="30">Шунда эҳтиёт бўлинглар, уларнинг удумларини қилиб, тузоққа тушиб қолманглар. “Бу халқлар худоларига қандай хизмат қилган экан–а?! Мен ҳам улардай қиламан”, деб уларнинг худолари ҳақида суриштирманглар.</verse>
				<verse number="31">Уларга хос усул билан Эгангиз Худога сиғинманглар. Улар Эгамиз нафратланадиган ҳар бир жирканч ишни қиладилар. Ҳатто ўғилларини, қизларини худоларига қурбонлик қилиб, оловда ёндирадилар.</verse>
				<verse number="32">Мен сизларга берган амрларни битта қолдирмай бажаринглар. Бу амрларга ҳеч нарса қўшманглар ҳам, олиб ташламанглар ҳам.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Агар орангизда бирор пайғамбар ёки туш таъбирловчи пайдо бўлиб: “Аломат ёки мўъжиза кўрсатаман”, деб айтса,</verse>
				<verse number="2">унинг айтганлари бажо бўлса, кейин у: “Юр, сен билмаган бошқа худоларга эргашайлик, уларга хизмат қилайлик”, деса,</verse>
				<verse number="3">ўша пайғамбар ёки туш таъбирловчининг сўзларига қулоқ солманглар. Эгангиз Худо: “Қани билай–чи, улар бутун қалби билан, жону дили билан Мени севадими ёки йўқми”, деб сизларни синаётган бўлади.</verse>
				<verse number="4">Сизлар фақатгина Эгангиз Худога эргашинглар. Ундан қўрқинглар, Унинг амрларига итоат этинглар. Эгамизга қулоқ солинглар, Унга хизмат қилинглар, Унга содиқ бўлинглар.</verse>
				<verse number="5">Эгангиз Худо сизни Миср юртидан олиб чиққан, Мисрдаги қулликдан озод қилган. Ўша пайғамбар ёки туш таъбирловчи эса сизни Худойингиздан юз ўгиртиришга ҳаракат қилди. Эгангиз Худо амр қилган йўлдан сизни оздирмоқчи бўлди. Шунинг учун уни ўлдиринглар. Орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар.</verse>
				<verse number="6">Ҳатто ака–укангиз ёки ўғлингиз, қизингиз, севикли хотинингиз ё жонажон дўстингиз сизни яширинча ўзингиз билмаган, ота–боболарингиз ҳам билмаган бегона худоларга сажда қилишга ундаши мумкин.</verse>
				<verse number="7">Атрофингизда яшаётган узоқ–яқиндаги, ернинг бу четидан нариги четигача ўрнашган халқларнинг худоларига сиғинишга ундаши мумкин.</verse>
				<verse number="8">Аммо сизлар рози бўлманглар. Бундай одамга қулоқ солманглар, унга раҳм–шафқат қилманглар, унинг ёнини олманглар.</verse>
				<verse number="9">Уни ўлдиринглар. Биринчи бўлиб сен, кейин бутун халқ унга тош отсин.</verse>
				<verse number="10">Уни тошбўрон қилиб ўлдиринглар. Чунки у сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худодан юз ўгиришга ундади.</verse>
				<verse number="11">Бу воқеани Исроил халқи эшитиб қўрқади, бундан кейин орангизда бундай қабиҳлик қилинмайди.</verse>
				<verse number="12">Эгангиз Худо сизларга яшаш учун бераётган шаҳарларнинг бирортасида</verse>
				<verse number="13">манфур одамлар чиқиб, улар шаҳар аҳлини: “Юринглар, ўзларингиз билмаган бошқа худоларга хизмат қилайлик”, деб йўлдан урганини эшитсангиз,</verse>
				<verse number="14">сўраб суриштиринглар, яхшилаб текширинглар. Бу жирканч воқеа ҳақиқатан юз берган бўлиб, эшитганларингиз рост бўлиб чиқса,</verse>
				<verse number="15">ўша шаҳарнинг бутун аҳолисини, ҳайвонларигача қиличдан ўтказинглар. Шаҳарни ва ундаги ҳамма нарсани бутунлай вайрон қилинглар.</verse>
				<verse number="16">Ўлжаларни майдон ўртасига йиғинглар. Шаҳарни ва у ердаги ҳамма ўлжани Эгангиз Худога бағишлаб, ёндириб ташланглар. У жой абадий вайронага айлансин, ҳеч қачон қайта тикланмасин.</verse>
				<verse number="17">Ёндириладиган нарсалардан ҳеч бирини ўзингизга олманглар. Шунда Эгамиз ғазабидан тушади, сизларга меҳр–шафқат кўрсатади, раҳм қилади, ота–боболарингизга қасам ичиб ваъда берганидай сизларни кўпайтиради.</verse>
				<verse number="18">Шунинг учун сизлар Эгангиз Худога қулоқ солишингиз керак. Мен бугун сизларга бераётган Унинг амрларига итоат этиб, Унинг олдида тўғри ишлар қилишингиз керак.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Сизлар Эгангиз Худонинг фарзандларисиз. Марҳумга аза тутганингизда баданингизни тилманг, сочингизнинг олдини қирманг.</verse>
				<verse number="2">Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Эгамиз ер юзидаги барча халқлар орасидан сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди.</verse>
				<verse number="3">Жирканч ҳайвонларнинг гўштини еманг.</verse>
				<verse number="4">Мана бу ҳайвонларни есангиз бўлади: мол, қўй, эчки,</verse>
				<verse number="5">оҳу, кийик, буғу, ёввойи эчки, зубр, жайрон, архар.</verse>
				<verse number="6">Айри туёқ ва кавш қайтарадиган ҳар қандай ҳайвонни тановул қилишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="7">Лекин кавш қайтарадиган ёки айри туёқ ҳайвонлардан туя, қуён ва суғурни еманглар, улар кавш қайтарса ҳам, туёғи айрилмаган. Бу ҳайвонлар сизлар учун ҳаромдир.</verse>
				<verse number="8">Чўчқани ҳам еманглар, унинг туёғи айрилган, лекин кавш қайтармайди. Бу ҳайвонларнинг гўштини еманглар, мурдасига ҳам тегманглар.</verse>
				<verse number="9">Сувда яшайдиган сузгичи ва тангачалари бор ҳар қандай жониворни есангиз бўлади.</verse>
				<verse number="10">Сузгичи ва тангаси бўлмаганларини еманг, улар сизга ҳаромдир.</verse>
				<verse number="11">Ҳалол қушлардан хоҳлаганингизнинг гўштини есангиз бўлади.</verse>
				<verse number="12">Қуйидаги қушларнинг гўштини ейиш мумкин эмас: қумой, болтаютар, тасқара,</verse>
				<verse number="13">қирғий, қизил калхат ва унинг зоти,</verse>
				<verse number="14">қарға зоти,</verse>
				<verse number="15">туяқуш, лочин, қулоқли укки, қарчиғай ва унинг зоти</verse>
				<verse number="16">япалоқ қуш, бойўғли, оқ бойўғли,</verse>
				<verse number="17">бирқозон, жўрчи, балиқчи укки,</verse>
				<verse number="18">лайлак, оқ қарқара ва унинг зоти, сассиқпопишак, қўршапалак.</verse>
				<verse number="19">Қанотли ҳашаротлар сизларга ҳаромдир, уларни еманглар.</verse>
				<verse number="20">Аммо баъзи турдаги қанотли ҳашаротларни ейишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="21">Ўлимтикни еманг, уни шаҳрингизда яшаган мусофирга беринг, у еяверсин, ёки ўлимтикни бегонага сотинг, сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Улоқчани ўз онасининг сутида қайнатманг.</verse>
				<verse number="22">Ҳар йили далангизда ўсадиган ҳамма нарсадан, экинингизнинг ҳосилидан ўндан бирини ажратинглар.</verse>
				<verse number="23">Бу ушрларингизни Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга олиб боринглар. Донингиз, шаробингиз ва зайтун мойингизнинг ушрларини, мол ва қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Унинг ҳузурида енглар. Шундай қилиб, Эгангиз Худодан ҳар доим қўрқишни ўрганасизлар.</verse>
				<verse number="24">Агар Эгангиз Худо танлайдиган бу жой сиздан узоқ бўлса, шу сабабдан Эгангиз берган бараканинг ушрини у ерга олиб бора олмасангиз,</verse>
				<verse number="25">ўша нарсаларингизни кумушга алмаштиринг. Кумушни олиб, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринг.</verse>
				<verse number="26">Мана шу кумушга кўнглингиз тусаган нарсани: мол, қўй, шароб, ўткир ичимлик ва кўнглингиз хоҳлаган ҳамма нарсани сотиб олиб, у ерда Эгангиз Худо ҳузурида еб, оилаларингиз билан хурсандчилик қилинглар.</verse>
				<verse number="27">Шаҳрингизда яшаган левиларни унутиб қўйманглар, уларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир.</verse>
				<verse number="28">Ҳар учинчи йил охирида ўша йили олган ҳосилингизнинг ўндан бир қисмини тўлиқ олиб, шаҳрингиздаги омборларда сақлаб қўйинглар.</verse>
				<verse number="29">Улуши ҳам, мулки ҳам бўлмаган шаҳрингиздаги левилар, шунингдек, мусофир, етим ва бевалар келиб, еб тўяди. Шунда қилган ҳар бир ишингизга Эгангиз Худо барака беради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Ҳар еттинчи йилнинг охирида қарзларингиздан кечинглар.</verse>
				<verse number="2">Қарздан кечиш шундан иборатки, яқинига қарз берган одам қарзидан кечсин. Исроил халқидан бўлган биродаридан ўша қарзини сўрамасин, чунки Эгамиз қарздан кечишни эълон қилди.</verse>
				<verse number="3">Бегонадан қарзингизни сўрасангиз бўлади. Исроил халқидан бўлган биродарингиздан эса қарзингизни сўраманг.</verse>
				<verse number="4">Сизларнинг орангизда камбағал бўлмайди. Эгангиз Худо мулк қилиб бераётган юртда сизларга барака беради.</verse>
				<verse number="5">Фақат Эгангиз Худога итоат этиб, Мен бугун сизларга бераётган мана шу амрларни битта қолдирмай бажаришингиз керак.</verse>
				<verse number="6">Эгангиз Худо Ўзи ваъда қилгандай, сизларга барака берганда, кўп халқларга қарз берасиз, ўзингиз эса улардан қарз олмайсиз. Кўп халқлар устидан ҳукмронлик қиласиз, улар эса сизларнинг устингиздан ҳукмронлик қилмайди.</verse>
				<verse number="7">Эгангиз Худо сизга берадиган юртдаги шаҳарларингизнинг бирида Исроиллик биродарингиздан бирортаси камбағал бўлса, камбағал биродарингизга бағритошлик қилманг, зиқна бўлманг.</verse>
				<verse number="8">Очиқ қўл бўлинг, унга керакли нарсани етарлича қарзга беринг.</verse>
				<verse number="9">Эҳтиёт бўлинг, кўнглингизда ёмон ният қилманг, еттинчи йил, қарздан кечиш йили келяпти, деб камбағал биродарингизга нафрат билан қараманг, унга йўқ деманг. Акс ҳолда биродарингиз Эгамизга сиздан нолийди, натижада сиз гуноҳ орттириб оласиз.</verse>
				<verse number="10">Унга сахийлик билан қарз беринг, бунинг учун ачинманг. Шунда Эгангиз Худо ҳар бир ишингизга барака беради.</verse>
				<verse number="11">Ер юзида ҳар доим камбағаллар бўлади. Шунинг учун сизларга амрим шуки, юртингиздаги камбағал, муҳтож биродарингизга очиқ қўл бўлинг.</verse>
				<verse number="12">Биродарингиздан иброний эркаги ёки аёли сизга ўзини сотса, олти йил хизмат қилсин, еттинчи йили уни озод қилишингиз керак.</verse>
				<verse number="13">Уни озод қилганингизда, қуруқ жўнатманг.</verse>
				<verse number="14">Унга сахийлик билан мол–қўйингиздан, дон, шаробингиздан беринг, Эгангиз Худо сизларга ато этган баракадан беринг.</verse>
				<verse number="15">Ёдингизда тутинг: сизлар ҳам Миср юртида қул бўлгансиз, Эгангиз Худо сизларни озод қилган. Шунинг учун мен бугун сизларга ўша амрни бердим.</verse>
				<verse number="16">Агар қулингиз, сизни, оилангизни яхши кўраман, сизнинг хонадонингизда ўзимга тўқман, сизникидан кетмайман, деб айтса,</verse>
				<verse number="17">уни уйингиз эшиги ёнига олиб боринг. Қулоғини эшикка қўйиб, бигиз билан тешинг. Шунда у бир умр сизнинг қулингиз бўлади, чўрингизни ҳам шундай қилинг.</verse>
				<verse number="18">Қулингизни озод қилаётганингизда афсусланманг, чунки у олти йил ичида мардикорнинг ҳақига арзийдиган меҳнатни қилди. Уни озод қилсангиз Эгангиз Худо қилган ҳар бир ишингизга барака беради.</verse>
				<verse number="19">Мол–қўйларингизнинг биринчи туғилган эркагини Эгангиз Худога бағишланг. Биринчи туғилган буқангизни ишлатманг, биринчи туғилган қўйингизнинг юнгини олманг.</verse>
				<verse number="20">Буларнинг гўштини Эгамиз танлайдиган жойда, ўзингиз оилаларингиз билан бирга ҳар йили Унинг ҳузурида енглар.</verse>
				<verse number="21">Агар ўша ҳайвон чўлоқ ёки кўр бўлса ё унинг бошқа бир нуқсони бўлса, уни Эгангиз Худога қурбонлик қилманг.</verse>
				<verse number="22">Уни шаҳарларингизда еяверинглар. Пок одам ҳам, ҳаром одам ҳам, оҳу ва кийикни егандай, унинг гўштини еса бўлади.</verse>
				<verse number="23">Фақат қонини истеъмол қилманг. Қонни сув сингари ерга тўкиб ташланг.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Абиб ойида Эгангиз Худонинг Фисиҳ зиёфатини нишонланглар. Эгангиз Худо сизларни Мисрдан Абиб ойида тунда олиб чиққан.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга боринглар, мол ва қўйларингиздан Эгангиз Худога Фисиҳ курбонлигини келтиринглар.</verse>
				<verse number="3">Қурбонлик гўштига хамиртурушли нон қўшиб еманглар. Сизлар Мисрдан шошилинч чиқиб кетганингизда хамиртурушсиз нон еган эдингизлар, шунинг учун етти кун давомида хамиртурушсиз нон енглар. Бу нонни, машаққатли кунларда ейиладиган нон, деб аташади. Ўша нонни енглар, шунда Мисрдан чиққан кунингизни бир умр ёдингизда тутасизлар.</verse>
				<verse number="4">Етти кун давомида юртингизнинг бирор жойида хамиртуруш бўлмасин. Байрамнинг биринчи куни кечқурун келтирган қурбонлигингиз гўштидан эрталабгача ҳеч нима қолмасин.</verse>
				<verse number="5">Эгангиз Худо сизларга бераётган шаҳарларнинг биронтасида Фисиҳ қурбонлигини келтириш мумкин эмас.</verse>
				<verse number="6">Фисиҳ қурбонлигини фақатгина Эгангиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойда келтиринглар. Буни қуёш ботадиган пайтда, сизлар Мисрдан чиққан соатларда қилинглар.</verse>
				<verse number="7">Эгангиз Худо танлайдиган жойда қурбонлигингизни пишириб еб, эрталаб чодирларингизга қайтиб кетаверинглар.</verse>
				<verse number="8">Кейинги олти кун давомида хамиртурушсиз нон енглар. Еттинчи кун Эгангиз Худога бағишланган муқаддас йиғин бўлади. Шу куни ҳеч қандай иш қилманглар.</verse>
				<verse number="9">Ҳосилга ўроқ солинган кундан бошлаб етти ҳафтани сананглар.</verse>
				<verse number="10">Кейин Эгангиз Худо берган баракага яраша кўнгилдан чиқариб назр қилинглар. Эгангиз Худо учун Ҳосил байрамини нишонланглар.</verse>
				<verse number="11">Ўзларингиз, ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги левилар, орангиздаги мусофирлар, етим ва бевалар билан бирга Эгангиз Худо олдида хурсандчилик қилинглар. Буларни Эгамиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойда ўтказинглар.</verse>
				<verse number="12">Мисрда қул бўлганингизни эсингиздан чиқармасдан, мана шу қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="13">Донингизни янчиб, шаробингизни тайёрлаб олганингиздан кейин етти кун давомида Чайла байрамини нишонланглар.</verse>
				<verse number="14">Байрамда ўғилларингиз, қизларингиз, қул ва чўриларингиз, шаҳрингизда истиқомат қилаётган левилар, мусофирлар, етим ва бевалар билан бирга хурсандчилик қилинглар.</verse>
				<verse number="15">Эгангиз Худо танлаган жойда етти кун давомида Унга атаб байрам қилинглар. Эгангиз Худо ҳосилингизга ва қилган ҳар бир ишингизга барака беради. Шу тариқа, албатта хурсандчилик қилинглар.</verse>
				<verse number="16">Хамиртурушсиз нон байрамини, Ҳосил байрамини ва Чайла байрамини нишонлаш учун барча эркакларингиз йилда уч марта Эгангиз Худо танлаган жойга, Унинг ҳузурига келсин. Ҳеч ким Эгамизнинг олдига қуруқ келмасин.</verse>
				<verse number="17">Ҳар бирингиз Эгангиз Худо берган баракага яраша инъом келтиринглар.</verse>
				<verse number="18">Эгангиз Худо сизларга берадиган ҳар бир шаҳарга ҳакамлар ва назоратчилар тайинланглар. Улар халқни адолат билан ҳукм қилсин.</verse>
				<verse number="19">Ҳукм қилаётганда адолатсизлик қилмасин, тарафкашлик қилмасин, пора олмасин. Пора доноларнинг кўзини кўр қилади, ҳақларни ноҳаққа чиқаради.</verse>
				<verse number="20">Адолатга, фақат адолатга эргашинг. Шунда яшайсизлар, Эгангиз Худо берадиган юртга эгалик қиласизлар.</verse>
				<verse number="21">Эгангиз Худо учун қурадиган қурбонгоҳ ёнига Ашерага аталган устунларни ёки</verse>
				<verse number="22">бутсимон тошларни ўрнатманглар. Эгангиз Худо булардан нафратланади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Нуқсони ёки камчилиги бор мол–қўйларни Эгангиз Худога қурбонлик қилманглар. Бу Эгангиз Худога жирканчдир.</verse>
				<verse number="2">Эгангиз Худо сизга бераётган шаҳарларнинг бирида орангиздан бирорта эркак ёки аёл Эгангиз олдида қабиҳлик қилиб, Унинг аҳдини бузса,</verse>
				<verse number="3">бегона худоларга хизмат қилса, ўша худоларга ёки қуёшга, ойга ва самовий жисмларга топинса, тақиқланган бу ишларни қилса,</verse>
				<verse number="4">бу воқеадан сизлар хабардор бўлсангиз, эшитганларингизни яхшилаб текширинглар. Исроил халқи орасида ҳақиқатан ҳам бундай жирканч иш қилинган бўлса,</verse>
				<verse number="5">ўша гуноҳкор эркак ёки аёлни шаҳар дарвозасидан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар.</verse>
				<verse number="6">Одам фақат иккита ёки учта гувоҳнинг сўзи билан ўлимга ҳукм қилиниши мумкин, битта гувоҳнинг сўзи билан ўлдирилмасин.</verse>
				<verse number="7">Гуноҳкорга биринчи бўлиб гувоҳлар тош отсин, кейин бутун халқ уни тошбўрон қилсин. Шундай қилиб, орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар.</verse>
				<verse number="8">Агар шаҳрингизда қон тўкиш, ҳақ–ҳуқуқ талашиш ва зўравонлик каби можароларни ҳукм қилиш қийин бўлса, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринглар.</verse>
				<verse number="9">Левируҳонийларининг ва ўша вақтда хизматда бўлган ҳакамнинг олдига бориб, улардан сўранглар. Улар ҳукм чиқаради.</verse>
				<verse number="10">Улар чиқарган ҳукм бўйича иш тутинглар, ўргатганларини битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="11">Тушунтирган қонунни ва қонунга асосан чиқарган ҳукмни тўлиқ бажаринглар. Уларнинг айтганларидан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғманглар.</verse>
				<verse number="12">Эгангиз Худонинг хизматида турган руҳоний ва ҳакамнинг гапига қулоқ солмай, ўзбошимча иш тутган одам ўлиши керак. Шундай қилсангиз, Исроил халқи орасидан ёмонликни йўқ қилган бўласизлар.</verse>
				<verse number="13">Бутун халқ бу воқеани эшитиб қўрқади, бундан кейин ўзбошимча иш қилмайдиган бўлади.</verse>
				<verse number="14">Эгангиз Худо сизларга берадиган юртга бориб, у ерга жойлашиб, эгалик қиласизлар. Шундан кейин, “Атрофимиздаги халқларга ўхшаб биз ҳам устимиздан шоҳ қўяйлик”, дейсиз.</verse>
				<verse number="15">Кўтарадиган шоҳингиз албатта Эгангиз Худо томонидан танланган бўлсин. Шоҳ ўз халқингиздан бўлсин. Бегона бўлган мусофирни устингиздан шоҳ қилишингиз мумкин эмас.</verse>
				<verse number="16">Шоҳ ўзи учун от кўпайтирмасин, от сотиб олиш учун одамларни Мисрга жўнатмасин. Чунки Эгамиз сизларга: “У ерга қайтиб борманглар”, деган.</verse>
				<verse number="17">Тайинланган шоҳ хотинларни кўпайтирмасин, акс ҳолда Эгамиздан юраги совийди. Ўзи учун кўп миқдорда олтин ва кумушни йиғмасин.</verse>
				<verse number="18">У шоҳлик тахтига ўтирганда, леви руҳонийлари сақлаган Тавротдан ўзи учун бир нусха кўчиртириб олсин.</verse>
				<verse number="19">Тавротнинг ўша нусхаси доимо шоҳнинг ёнида бўлсин. Шоҳ уни ҳар куни, умри давомида ўқисин, токи ўзининг Эгаси Худодан қўрқишни ўргансин, Таврот ва фармонларнинг сўзларини битта қолдирмай бажарсин.</verse>
				<verse number="20">Ўзини биродарларидан устун қўймасин, амрлардан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғмасин. Шунда ўзи ҳам, ўғиллари ҳам Исроил устидан узоқ йиллар ҳукмронлик қиладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Левируҳонийлари, бутун Леви қабиласи қаторида, Исроилда улуш ҳам, мулк ҳам олмайдилар. Улар Эгамизга келтирилган назр ва қурбонликлардан ейдилар.</verse>
				<verse number="2">Биродарлари орасида уларнинг улуши бўлмайди. Эгамиз Леви қабиласига: “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди.</verse>
				<verse number="3">Қурбонлик қилинган мол ёки қўйнинг елка, жағ ва ичак–човоқлари руҳонийларга берилсин.</verse>
				<verse number="4">Ғаллангизнинг илк ҳосилини, энг биринчи тайёрлаган шаробингизни ва зайтун мойингизни, қўйларингизнинг биринчи қирқилган юнгини руҳонийларга беринглар.</verse>
				<verse number="5">Чунки Эгангиз Худо, Леви қабиласи ва уларнинг авлодлари ҳар доим Менга хизмат қилишсин, деб уларни қабилаларингиз орасидан танлаб олди.</verse>
				<verse number="6">Агар бирор леви Исроилдаги ўзи яшаб турган шаҳардан Эгамиз танлаган жойга ўз хоҳиши билан борса,</verse>
				<verse number="7">у ерда Эгамизга хизмат қилган леви биродарлари сингари Эгаси Худо номидан хизмат қила олади.</verse>
				<verse number="8">Оиласининг мулкини сотишдан келган даромади бўлса ҳам, бошқа левилар қатори бир хил улуш есин.</verse>
				<verse number="9">Эгангиз Худо берадиган юртга кирганингизда, у ердаги халқларнинг жирканч одатларини ўрганманглар.</verse>
				<verse number="10">Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар,</verse>
				<verse number="11">иссиқ–совуқ қиладиган, арвоҳ чақирувчи, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар орангизда бўлмасин.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз бундайлардан жирканади. Мана шу жирканч одатлари учун Эгангиз Худо ўша халқларни сизнинг олдингиздан ҳайдаб чиқаряпти.</verse>
				<verse number="13">Эгангиз Худога бутунлай содиқ қолинг.</verse>
				<verse number="14">Сизлар юртини олаётган ўша халқлар башоратгўйлар ва фолбинларнинг гапига қулоқ соладилар. Сизларнинг бундай қилишингизга эса Эгангиз Худо рухсат бермайди.</verse>
				<verse number="15">Эгангиз Худо сизлар учун халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар.</verse>
				<verse number="16">Сиз Синай тоғида йиғилган кунингизда Эгангиз Худодан ўзингиз уни тилаб олгандингиз, зотан сиз шундай деган эдингиз: “Эгамиз Худонинг овозини иккинчи эшитмайлик, мана шу буюк оловни ҳам бошқа кўрмайлик, акс ҳолда ўламиз.”</verse>
				<verse number="17">Ўшанда Эгамиз менга шундай деди: “Уларнинг айтганлари тўғри.</verse>
				<verse number="18">Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади.</verse>
				<verse number="19">У Менинг номимдан гапиради, унга қулоқ солмаган одамни Мен Ўзим жазолайман.</verse>
				<verse number="20">Аммо бирор пайғамбар Мен буюрмаган сўзни Менинг номимдан гапиришга журъат қилса ёки бошқа худолар номидан гапирса, у пайғамбар ўлиши керак.”</verse>
				<verse number="21">Кўнглингизда: “Бу сўзлар Эгамизданми ёки йўқми, биз қандай қилиб биламиз?”, деб ўйлашингиз мумкин.</verse>
				<verse number="22">Агар бирор пайғамбар Эгамизнинг номидан гапирсаю ўша воқеа юз бермаса, демак, бу сўзни Эгамиз айтмаган бўлади. Пайғамбар ўзича гапирган, ундан қўрқманглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Эгангиз Худо сизларга берадиган юртнинг халқларини йўқ қилганда, сизлар ўша юртни мулк қиласизлар, шаҳарларига, уйларига жойлашасизлар.</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">Ўшанда юртни уч қисмга бўлинглар. Ҳар бир қисмида биттадан паноҳ шаҳар ажратинглар. Ўша шаҳарларга борадиган йўллар қуринглар, токи қотил ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора олсин.</verse>
				<verse number="4">Бировни адоватсиз, билмасдан ўлдириб қўйган одам ўша шаҳарларнинг бирига қочиб, тирик қолади.</verse>
				<verse number="5">Масалан, бир одам бошқаси билан дарахт кесгани ўрмонга борди, дейлик. У дарахт кесмоқчи бўлиб болтани кўтарганда, болта сопидан чиқиб кетиб, шеригига бориб тегсаю, шериги ўлиб қолса, қотил ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бориб тирик қолади.</verse>
				<verse number="6">Акс ҳолда марҳумнинг хунини оладиган одам қотилнинг орқасидан қувиши мумкин, йўл узоқ бўлганидан унга етиб олиб, ўлдириши мумкин. Лекин у ўлимга лойиқ эмас, чунки марҳумга олдиндан унинг адовати йўқ эди.</verse>
				<verse number="7">Учта шаҳар ажратинглар, деб сизларга буюрганимнинг сабаби шудир.</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Эгангиз Худони севинг, ҳар доим унинг йўлидан юринг, деб сизларга бугун амр қилдим. Агар сизлар бу амрларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худо ота–боболарингизга қасам ичиб, берган ваъдасига кўра, ерларингизни кенгайтирaди, ваъда қилган бутун юртни сизга беради. Шунда сизлар ажратган учта шаҳрингизга яна учта паноҳ шаҳар қўшинглар,</verse>
				<verse number="10">токи Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртда айбсизнинг қони тўкилмасин. Сизлар қон учун жавобгар бўлиб қолманглар.</verse>
				<verse number="11">Лекин бирорта одам бошқасини адоват билан пойлаб туриб, ҳужум қилиб ўлдирса, сўнг ўша шаҳарларнинг бирортасига қочиб борса,</verse>
				<verse number="12">қотилнинг она шаҳридаги оқсоқоллар қотил орқасидан одам юбориб, уни олдириб келсин. Қотилни қасоскорнинг қўлига топширсин. Қотил ўлдирилиши керак.</verse>
				<verse number="13">Унга раҳм қилманглар, Исроилни айбсизнинг қонидан тозаланглар. Шунда бахтиёр бўласиз.</verse>
				<verse number="14">Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган ерда, ота–боболарингиз илгаридан белгилаган қўшнингизнинг чегарасини сурманглар.</verse>
				<verse number="15">Бировни гуноҳ ёки жиноят қилишда айблаш учун битта гувоҳ етарли эмас. Иш иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари асосида кўриб чиқилади.</verse>
				<verse number="16">Агар сохта гувоҳ ёмон ният билан бирортасини айбласа,</verse>
				<verse number="17">жанжаллашаётган иккала одам Эгамизнинг ҳузурига борсинлар. Ўша кунларда хизматини ўтаётган руҳонийларга ва ҳакамларга учрашсинлар.</verse>
				<verse number="18">Ҳакамлар ишни яхшилаб кўриб чиқишсин. Агар гувоҳ биродарига қарши ёлғон гувоҳлик бераётган бўлса,</verse>
				<verse number="19">биродарига қарши ўйлаган ниятини ўзига қайтаринглар. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар.</verse>
				<verse number="20">Бошқалар бўлиб ўтган воқеаларни эшитиб, қўрқадилар, орангизда бундай жиноятни бошқа қилмайдилар.</verse>
				<verse number="21">Бундайларга раҳм қилманглар: жонга — жон, кўзга — кўз, тишга — тиш, қўлга — қўл, оёққа — оёқ.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Душманларингизга қарши урушга борганингизда, отларни, араваларни, ўзингизникидан кўпроқ бўлган лашкарни кўрсаларингиз, улардан қўрқманглар. Чунки сизларни Мисрдан олиб чиққан Эгангиз Худо сизлар биландир.</verse>
				<verse number="2">Жангга киришингиздан олдин, руҳоний лашкарнинг олдига чиқсин,</verse>
				<verse number="3">уларга шундай десин: “Қулоқ сол, эй Исроил халқи! Бугун сизлар душманларингизга қарши жангга чиқяпсизлар. Дадил бўлинглар, қўрқманглар, душман олдида ваҳимага тушманглар.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз Худонинг Ўзи сизлар билан урушга боради! Сизлар учун душманларингизга қарши жанг қилади, сизларга ғалаба беради!”</verse>
				<verse number="5">Назоратчилар лашкарга шундай деб айтсин: “Орангизда янги уй қуриб, ўша уйини ҳали Худога бағишлаб улгурмаган бирорта одам борми? Бор бўлса, уйига қайтсин. Агар у жангда ҳалок бўлса, бошқа одам унинг уйини бағишлайди.</verse>
				<verse number="6">Узумзор экиб, ҳали мевасидан емаган одам борми? Агар бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. У жангда ҳалок бўлса, бошқа одам унинг узумзори мевасидан биринчи бўлиб татийди.</verse>
				<verse number="7">Бирор қизга унаштирилиб, ҳали уйланмаган йигит борми? Агар бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. У жангда ҳалок бўлса, бошқа одам ўша қизга уйланади.”</verse>
				<verse number="8">Назоратчилар яна шундай дейишсин: “Орангизда қўрқувдан юрагини олдириб қўйган одам борми? Бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. Бўлмаса биродарлари ҳам унга ўхшаб чўчиб қолади.”</verse>
				<verse number="9">Назоратчилар лашкарга шу гапларни айтиб бўлгандан кейин, лашкарбошилар бош бўлсин.</verse>
				<verse number="10">Бирор шаҳарни олиш учун яқинлашганингизда, шаҳар аҳлига сулҳ таклиф қилинг.</verse>
				<verse number="11">Улар сулҳга рози бўлиб, дарвозаларини очиб берса, шаҳарнинг бутун аҳолиси сизларга қарол бўлиб хизмат қилади.</verse>
				<verse number="12">Агар шаҳар аҳли сулҳга рози бўлмай, сизлар билан жанг қилса, шаҳарни қамал қилинглар.</verse>
				<verse number="13">Эгангиз Худо у шаҳарни сизнинг қўлингизга берганда, бутун эркак зотини қиличдан ўтказинглар.</verse>
				<verse number="14">Фақат аёлларни, болаларни, молларни ва шаҳарда қолган ҳамма нарсани ўлжа қилиб олсангиз бўлади. Эгангиз Худо сизларнинг қўлингизга берган, душманлардан олган ўлжаларни ишлатишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="15">Сизлар эгалик қиладиган юртингиздан узоқда жойлашган шаҳарларни шундай қилинглар.</verse>
				<verse number="16">Лекин Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртдаги шаҳарларни қўлга олганингизда биронта жонни тирик қолдирманглар.</verse>
				<verse number="17">Эгангиз Худо сизларга амр этганидай, Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус халқларини тамомила қириб битиринглар.</verse>
				<verse number="18">Токи улар ўзларининг худоларига қилган жирканч одатларини сизларга ўргатмасин. Акс ҳолда сизлар Эгангиз Худога қарши гуноҳ қилган бўласизлар.</verse>
				<verse number="19">Агар бирор шаҳарни қўлга киритиш учун узоқ вақт қамал қилиб турсаларингиз, у ердаги мевали дарахтларни кесманглар. Ўша дарахтларнинг мевасини ейишингиз мумкин, дарахтларнинг ўзини эса кесиб ташламанглар. Ахир, даладаги дарахтлар одам эмас–ку, қуршовдан қочиб чиқса!</verse>
				<verse number="20">Мева бермайдиган дарахтларни эса кесишингиз мумкин. Шаҳар қуламагунича қамал иншоотларни қуришда ўша дарахтлардан фойдалансангиз бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртнинг бирор даласида одам жасади топилса ва уни ким ўлдиргани номаълум бўлса,</verse>
				<verse number="2">оқсоқоллар ва ҳакамлар мурда билан атрофдаги шаҳарлар оралиғидаги масофани ўлчашсин.</verse>
				<verse number="3">Мурдага энг яқин шаҳарнинг оқсоқоллари ҳали қўшга қўшилмаган, бўйинтуруқ солинмаган ғунажинни олишсин.</verse>
				<verse number="4">Шаҳар оқсоқоллари ерга ишлов берилмаган, уруғ экилмаган, сув оқиб турадиган сойликка бу ғунажинни олиб боришсин. Ўша сойликда ғунажиннинг бўйнини синдиришсин.</verse>
				<verse number="5">Левируҳонийлари бу ерга келишсин. Эгангиз Худо “Леви насли Менга хизмат қилсин, Менинг номим билан халқни дуо қилсин”, деб уларни танлаган. Барча жанжалли ишлар ва зўравонлик масалалари уларнинг сўзи билан ҳал қилинади.</verse>
				<verse number="6">Мурдага энг яқин бўлган шаҳарнинг оқсоқоллари сойликда бўйни синдирилган ғунажиннинг тепасида қўлларини ювишсин.</verse>
				<verse number="7">Кейин улар шундай десин: “Бу одамнинг қонини бизнинг қўлларимиз тўккани йўқ. Ким қилганини кўзларимиз кўргани йўқ.</verse>
				<verse number="8">Эй Эгамиз! Ўзинг Мисрдан озод қилган халқинг Исроилни кечиргин, халқинг Исроилни тўкилган айбсиз қонга жавобгар қилмагин.” Шундан сўнг улар тўкилган қонга жавобгарликдан ҳоли бўладилар.</verse>
				<verse number="9">Шундай қилсангизлар, Эгамизнинг олдида тўғри иш қилган бўласизлар, айбсизнинг қонидан ўзингизни тозалайсизлар.</verse>
				<verse number="10">Эгангиз Худо жангда душманларингизни сизларга мағлуб этганда, уларни асирга олганингизда,</verse>
				<verse number="11">асирлар орасида чиройли бир аёлни кўриб, уни севиб қолганингиздан унга уйланмоқчи бўлсангиз,</verse>
				<verse number="12">уни уйингизга олиб келинг. Ўша аёл сочини қириб ташласин, тирноқларини олсин.</verse>
				<verse number="13">Асирликда кийган кийимларини алмаштирсин. Бир ой давомида ота–онаси учун аза тутиб, уйингизда яшасин. Шундан кейин сиз у аёлнинг олдига кира оласиз, сиз унинг эри, у эса сизнинг хотинингиз бўлади.</verse>
				<verse number="14">Агар ўша аёл сизга ёқмай қолса, уни озод қилинг. Уни сотманг, унга қулдай муносабатда бўлманг, чунки уни хотинингиз бўлишга мажбур қилгансиз.</verse>
				<verse number="15">Агар бирортасининг иккита хотини бўлса–ю, бирини яхши кўриб, иккинчисини яхши кўрмаса, иккаласи ҳам унга ўғил туғиб берса, тўнғичи яхши кўрмаган хотинининг ўғли бўлса,</verse>
				<verse number="16">ўғилларига мерос бўлиб бераётганда, яхши кўрган хотиннинг ўғлини устун қўймасин, унга тўнғич ўғил ҳуқуқини бермасин.</verse>
				<verse number="17">Яхши кўрмаган хотиннинг ўғлини тўнғич, деб тан олсин, унга мол–дунёсидан икки ҳисса мерос берсин. Чунки ўша ўғил отаси қудратининг илк ҳосилидир. Тўнғичлик ҳуқуқи ўша ўғилга тегишлидир.</verse>
				<verse number="18">Агар бирортасининг ўғли ота–онасининг гапига қулоқ солмайдиган, ўжар ва итоатсиз бўлса, уни жазолаганларида ҳам гапларига кирмаса,</verse>
				<verse number="19">ота–онаси у ўғилни шаҳар дарвозасида хизмат қиладиган шаҳар оқсоқоллари олдига олиб келсин.</verse>
				<verse number="20">Ота–онаси оқсоқолларга: “Бу ўғлимиз ўжар ва итоатсиздир. У бизнинг гапимизга қулоқ солмайди. У очкўз ва майхўрдир”, десин.</verse>
				<verse number="21">Шундан кейин шаҳар эркаклари ўша йигитни тошбўрон қилиб ўлдирсин. Шундай қилиб, орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Бутун Исроил халқи бу воқеани эшитиб, қўрқади.</verse>
				<verse number="22">Агар бирортаси ўлим ҳукмига лойиқ гуноҳ қилса, сизлар уни ўлдириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқсангиз,</verse>
				<verse number="23">ўша жасад кечаси билан ходада осиғлиқ қолмасин. Уни ўша куниёқ дафн қилинглар, чунки ходага қоқилган одам Худо томонидан лаънатлангандир. Эгангиз Худо сизга мулк қилиб бераётган юртни ҳаром қилманглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Биродарингизнинг адашиб қолган молини ёки қўйини кўриб қолганингизда, ўзингизни кўрмаганга олманг, уни албатта эгасига қайтариб олиб боринг.</verse>
				<verse number="2">Агар ҳайвоннинг эгаси сиздан узоқда яшаса ёки сиз эгасини танимасангиз, уйингизга олиб боринг. Эгаси келиб олиб кетмагунча унга қараб туринг, кейин қайтариб беринг.</verse>
				<verse number="3">Биродарингизнинг эшагига ҳам, кийимига ҳам, сиз топиб олган ҳар қандай нарсасига шундай муносабатда бўлинг. Ўзингизни кўрмаганга олманг.</verse>
				<verse number="4">Биродарингизнинг эшаги ёки ҳўкизи йўлда ётиб қолганини кўрсангиз, ўзингизни кўрмаганга олманг, уларни турғизишга ёрдам беринг.</verse>
				<verse number="5">Аёл эркакнинг кийимини киймасин, эркак эса аёлнинг либосини киймасин. Бундай иш қиладиганларнинг ҳаммасидан Эгангиз Худо жирканади.</verse>
				<verse number="6">Йўлда кетаётганингизда дарахтдаги ёки ердаги қуш инига дуч келсангиз, қуш тухум босган ёки полапонлари билан ўтирган бўлса, онасини болалари билан олманг.</verse>
				<verse number="7">Ўзингизга фақат полапонларини олишингиз мумкин, онасини эса қўйиб юборинг. Шунда бахтиёр бўлиб, умрингиз узоқ бўлади.</verse>
				<verse number="8">Янги уй қурсангиз, томингиз атрофида тўсиқ қуринг. Шунда бирортаси томингиздан йиқилиб ўлса, оилангиз жавобгар бўлмайди.</verse>
				<verse number="9">Узумзорингиз эгатларига бошқа турдаги уруғ экманг. Акс ҳолда узумзорингиздан ва эккан уруғингиздан олган жамики ҳосилни Эгамизга бағишлашингизга тўғри келади.</verse>
				<verse number="10">Ҳўкиз билан эшакни бирга қўшга қўшманг.</verse>
				<verse number="11">Устингизга жун ва зиғирпоядан аралаштириб тўқилган кийимни кийманг.</verse>
				<verse number="12">Тўнингизнинг этагига попук қилиб осиб юринг.</verse>
				<verse number="13">Бирортаси уйланиб, қиз билан ётгандан сўнг уни ёқтирмай қолса,</verse>
				<verse number="14">қизни ёмон отлиқ қилиб, мен бу қизга уйландим, у эса қиз чиқмади, деб баҳона қилса,</verse>
				<verse number="15">қизнинг ота–онаси қизлик белгиларини оқсоқолларга кўрсатиш учун, шаҳар дарвозасига олиб борсин.</verse>
				<verse number="16">Қизнинг отаси оқсоқолларга шундай айтсин: “Қизимни мана бу кишига узатган эдим. Энди у қизимни ёқтирмай қолибди.</verse>
				<verse number="17">Қизингиз қиз чиқмади, деб баҳона қиляпти. Мана қизимнинг қизлик белгилари”, деб шаҳар оқсоқоллари олдига ўша матони ёйсин.</verse>
				<verse number="18">Шаҳар оқсоқоллари ўша кишини олиб келиб, жазоласин.</verse>
				<verse number="19">Оқсоқоллар унга юз бўлак кумуш жарима солсинлар. У Исроил халқининг бокира қизини ёмон отлиққа чиқаргани учун, кумушни қизнинг отасига берсинлар. Қиз у одамнинг хотини бўлиб қолаверсин, у одам қиздан умри бўйи ажралиши мумкин эмас.</verse>
				<verse number="20">Лекин у одамнинг айтганлари тўғри бўлиб, қиз бокира бўлмаса,</verse>
				<verse number="21">қизни отасининг эшиги олдига олиб келишсин. Шаҳар эркаклари у қизни тошбўрон қилиб ўлдирсин. У отасининг уйида яшаган пайтда фоҳишалик қилиб, Исроил халқи орасида шармандаларча иш қилди. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинг.</verse>
				<verse number="22">Агар бирор эркак оилали хотин билан ётса ва бу маълум бўлиб қолса, иккови — хотин ҳам, хотин билан ётган эркак ҳам ўлдирилсин. Шу тариқа Исроилдан ёмонликни йўқ қилинг.</verse>
				<verse number="23">Агар бирон қиз унаштирилган бўлса–ю, шаҳарда бирортаси ўша қизни учратиб қолиб, у билан ётса,</verse>
				<verse number="24">икковини ҳам ўша шаҳарнинг дарвозаси олдига олиб келишсин. Қиз шаҳарда бўла туриб, бақирмагани учун жазолансин. Эркак эса бировнинг хотинини шарманда қилгани учун жазолансин. Икковини ҳам тошбўрон қилиб ўлдиринг. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинг.</verse>
				<verse number="25">Агар бирорта эркак унаштирилган қизни далада учратиб қолиб, уни ушлаб зўрласа, ўша қиз билан ётган эркакнигина ўлдириш керак.</verse>
				<verse number="26">Қизга ҳеч нарса қилманглар. У қизнинг ўлимга лойиқ айби йўқ, бу худди бирорта одам бошқасига ҳужум қилиб ўлдиргани кабидир.</verse>
				<verse number="27">Чунки ўша эркак қизни далада ушлаб олган, қиз ёрдам сўраб бақирган бўлиши мумкин. Аммо уни қутқарадиган ҳеч ким бўлмаган.</verse>
				<verse number="28">Агар бирортаси унаштирилмаган қизни учратиб қолса, қизни ушлаб, у билан ётса, аммо икковини ушлаб олишса,</verse>
				<verse number="29">ўша қиз билан ётган киши қизнинг отасига эллик бўлак кумуш бериши керак. Қиз эса унинг хотини бўлсин. Ўша одам қизни шарманда қилгани учун, умри бўйи у қиздан ажралиши мумкин эмас.</verse>
				<verse number="30">Ҳеч ким отасининг хотинига уйланмасин, бундай қилиб отасини шарманда қилмасин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Жинсий аъзоси кесиб ташланган ёки мояги эзилган одам Эгамиз жамоасига киролмайди.</verse>
				<verse number="2">Ноқонуний туғилган бола Эгамиз жамоасига киролмайди, унинг ўнинчи авлодигача бирорта авлоди ҳам Эгамиз жамоасига киролмайди.</verse>
				<verse number="3">Оммонликлар ва Мўабликлар Эгамиз жамоасига киролмайди, уларнинг ўнинчи авлодигача бирорта авлоди Эгамиз жамоасига асло киролмайди.</verse>
				<verse number="4">Чунки Мисрдан чиқиб келаётганингизда улар йўлда сизларни нон ва сув билан кутиб олмадилар. Улар Орам–Нахрайимдаги Патўр шаҳридан Бавўр ўғли Баломни сизларни лаънатлаш учун ёллади.</verse>
				<verse number="5">Лекин Эгангиз Худо Баломга қулоқ солишни хоҳламади. Эгангиз Худо сизларни севгани учун, Баломнинг лаънатини баракага айлантирди.</verse>
				<verse number="6">Тирик экансиз, уларнинг тинчлигини, фаровонлигини ҳеч қачон кўзламанглар.</verse>
				<verse number="7">Эдомликлардан эса ҳазар қилманглар, чунки улар сизларнинг қариндошларингиздир. Мисрликлардан ҳам ҳазар қилманглар, чунки сизлар уларнинг юртида мусофир бўлган эдингизлар.</verse>
				<verse number="8">Улардан туғилган учинчи авлод болалари Эгамиз жамоасига кирса бўлади.</verse>
				<verse number="9">Душманларингиз билан жанг қилишга борганингизда, ҳар қандай ҳаромликдан сақланинг.</verse>
				<verse number="10">Агар орангиздан бирортаси, кечаси маний оққани туфайли ҳаром бўлиб қолса, у қароргоҳдан чиқиб кетсин. У қароргоҳда қолиши мумкин эмас.</verse>
				<verse number="11">Кеч кираётганда ювиниб, қуёш ботгандан кейин қароргоҳга кириши мумкин.</verse>
				<verse number="12">Қароргоҳнинг ташқарисида ҳожат чиқаришингиз учун жой бўлсин.</verse>
				<verse number="13">Қурол–аслаҳангиз орасида куракчангиз ҳам бўлсин, эҳтиёжингизни қондириб бўлганингиздан кейин куракчангиз билан чуқурча ковлаб, кўмиб қўйинг.</verse>
				<verse number="14">Қароргоҳингизни пок сақланг, чунки Эгангиз Худо сизларга нажот бериш ва душманларингиз устидан ғалаба қозонишингиз учун сизлар билан қароргоҳдадир. Агар У орангизда уятли ишларни кўрса, сизлардан юз ўгиради.</verse>
				<verse number="15">Эгасидан қочиб, Исроилдан паноҳ сўраб келган қулни яна қайтариб эгасига бериб юборманглар.</verse>
				<verse number="16">У сизларнинг орангизда, ўзи ёқтирган жойда, танлаган шаҳарларингизнинг бирида яшайверсин. Унга зулм қилманглар.</verse>
				<verse number="17">Исроил аёллари орасида саждагоҳ фоҳишалари бўлмасин. Исроил эркаклари орасида саждагоҳ фаҳшбозлари бўлмасин.</verse>
				<verse number="18">Эгангиз бузуқ аёлу эркаклардан жирканади. Уларнинг иш хақини Эгангиз Худонинг уйига олиб кирманглар. Ўшани аталган назр сифатида келтирманглар.</verse>
				<verse number="19">Исроил халқидан бўлган биродарингизга кумушни, нонни ёки ҳар қандай бошқа нарсани қарзга берганингизда, фоиз талаб қилманглар.</verse>
				<verse number="20">Бошқа халқдан бўлгандан фоиз талаб қилсангиз бўлади, лекин биродарингиздан фоиз талаб қилманглар. Шунда Эгангиз Худо сизга мулк қилиб берадиган юртда ҳар бир ишингизга барака беради.</verse>
				<verse number="21">Эгангиз Худога назр атаган бўлсангиз, уни кечиктирмасдан келтиринг. Эгангиз Худо ваъдангизни бажаришни сиздан талаб қилади. Келтирмасангиз, ўзингизга гуноҳ орттириб оласиз.</verse>
				<verse number="22">Назр атамасангиз гуноҳ бўлмайди.</verse>
				<verse number="23">Аммо ўз хоҳишингиз билан Эгангиз Худога онт ичиб назр атасангиз, оғзингиздан чиққан ваъдангизни албатта бажаринг.</verse>
				<verse number="24">Бировнинг узумзорига кирганингизда, тўйгунингизча узумдан есангиз бўлади, лекин идишингизга териб олманг.</verse>
				<verse number="25">Бировнинг даласига кирганингизда қўлингиз билан бошоқ узсангиз бўлади, лекин экинига ўроқ солманг.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Агар бирор киши уйланса–ю кейинчалик хотинидан бирорта уятли қилиқ топиб, уни ёқтирмай қолса, унинг қўлига талоқ хати ёзиб бериб, уйидан чиқариб юбориши мумкин.</verse>
				<verse number="2">Аёл эрининг уйидан кетиб, бошқа эрга тегса–ю,</verse>
				<verse number="3">бу эри ҳам уни ёқтирмай қолса, аёлнинг қўлига талоқ хати ёзиб бериб, уйидан чиқариб юборса ёки аёлнинг кейинги эри ўлиб қолса,</verse>
				<verse number="4">биринчи эри аёлга қайтадан уйланиши мумкин эмас. Чунки у аёл ҳаром бўлди. Бундай қилмишдан Эгангиз Худо жирканади. Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртни булғаманг.</verse>
				<verse number="5">Янги уйланган одам урушга бормасин, шунга ўхшаш мажбурият унга юкланмасин. У бир йил давомида эркин бўлиб, хотинини уйда бахтли қилсин.</verse>
				<verse number="6">Ҳеч ким тегирмонни ёки тегирмон тошини гаровга олмасин. Шундай қилса, у ҳаётни гаровга олгандай бўлади.</verse>
				<verse number="7">Агар бирортаси Исроил халқидан бўлган биродарини ўғирлаб, уни қул қилиб олгани ёки сотгани маълум бўлса, бундай ўғри ўлдирилсин. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар.</verse>
				<verse number="8">Тери касаллигидан эҳтиёт бўлинглар. Мен левируҳонийларига берган амрларимни битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="9">Мисрдан чиққанларингиздан кейин, Эгангиз Худо йўлда Марямни нима қилганини эсингизда тутинглар.</verse>
				<verse number="10">Бировга бирор нарсани қарзга берганингизда, гаров олгани унинг уйига кирманг.</verse>
				<verse number="11">Ташқарида кутиб туринг. Сиз қарз бераётган одамнинг ўзи сизга гаровни кўчага олиб чиқиб берсин.</verse>
				<verse number="12">Агар у камбағал бўлса, унинг кийимини гаровга олиб, ухлагани ётманг.</verse>
				<verse number="13">Қуёш ботаётганда ундан олган гаровни қайтариб беринг. У ўзининг кийимини кийиб ухласин, сизни дуо қилсин. Бу билан сиз Эгангиз Худонинг назарида тўғри иш қилган бўласиз.</verse>
				<verse number="14">Камбағал, муҳтож мардикорнинг иш ҳақини ушлаб қолманг. У Исроил халқидан бўладими ёки шаҳрингизга келган мусофир бўладими, бундай қилманг.</verse>
				<verse number="15">У камбағалдир, тирикчилиги мана шу иш ҳақига боғлиқ. Шунинг учун, ҳар куни, қуёш ботмасдан олдин унга хақини беринг. Акс ҳолда биродарингиз Эгамизга сиздан нолийди, натижада сиз гуноҳ орттириб оласиз.</verse>
				<verse number="16">Оталар фарзандларининг гуноҳи учун ўлдирилмасин. Фарзандлар оталарининг гуноҳи учун ўлдирилмасин. Ҳар ким ўз гуноҳи учун ўзи ўлим жазосини олсин.</verse>
				<verse number="17">Мусофир ва етимга ноҳақлик қилманг, беванинг кийимини гаровга олманг.</verse>
				<verse number="18">Ўзларингиз ҳам Мисрда қул бўлганингизни, Эгангиз Худо сизларни озод қилиб, у ердан олиб чиққанини ёдингизда тутинг. Шунинг учун ҳам мен сизларга шундай қилинглар, деб буюряпман.</verse>
				<verse number="19">Далангиз ҳосилини ўрганингизда, бирон боғлам эсингиздан чиқиб қолса, шу боғламни олиб келгани қайтиб борманг. Ўша боғлам мусофирларга, етим ва беваларга қолсин. Шунда Эгангиз Худо қиладиган ҳар бир ишингизга барака беради.</verse>
				<verse number="20">Зайтун дарахтингиз мевасини қоқиб олганингиздан кейин, қолган–қутганига тегманг. Уларни мусофирларга, етим ва беваларга қолдиринг.</verse>
				<verse number="21">Узумзорингиз ҳосилини йиққанингизда, токларда қолиб кетган узум бошларини йиғиб олманг. Уларни мусофир, етим ва беваларга қолдиринг.</verse>
				<verse number="22">Мисрда қул бўлганингизни эсингиздан чиқарманг. Шунинг учун ҳам мен сизларга шундай қилинглар, деб буюряпман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Икки киши жанжаллашганда, улар ҳакамлар олдига келсин. Ҳакамлар даъвога қараб, улардан бирини ҳақ, иккинчисини ноҳақ, деб эълон қилсин.</verse>
				<verse number="2">Агар ноҳақ деб топилган киши калтакланишга лойиқ бўлса, ҳакам айбдорни ётқизсин. Ўз олдида айбига кўра, унга дарра урдирсин.</verse>
				<verse number="3">Айбдорга қирқ даррадан ортиғи урилмасин. Акс ҳолда биродарингиз кўзингиз олдида хўрланади.</verse>
				<verse number="4">Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсманг.</verse>
				<verse number="5">Агар бирга яшаётган ака–укаларнинг биттаси ўлсаю унинг ўғли бўлмаса, марҳумнинг хотини бегонага турмушга чиқмасин. Марҳумнинг акаси ёки укаси бевани ўзига хотин қилиб олсин. Унинг олдида қайноғалик вазифасини бажарсин.</verse>
				<verse number="6">Ўша аёл туққан тўнғич ўғил марҳум ака ёки уканинг номини олиб юради. Шунда марҳумнинг номи Исроилдан ўчиб кетмайди.</verse>
				<verse number="7">Агар ўша одам марҳум акаси ёки укасининг бевасига уйланишни хоҳламаса, бева аёл шаҳар дарвозасига бориб, оқсоқолларга айтсин: “Қайноғам туғишганининг номини Исроил халқи орасида тиклашни рад қиляпти, мен учун қайноғалик вазифасини бажаришни истамаяпти.”</verse>
				<verse number="8">Шунда шаҳар оқсоқоллари ўша одамни чақириб, у билан суҳбатлашсин. Агар ўша одам: “Мен бу аёлга уйланишни хоҳламайман”, деб туриб олса,</verse>
				<verse number="9">бева аёл қайноғасининг ёнига борсин. Шаҳар оқсоқоллари олдида унинг чориғини ечсин, сўнг унинг юзига тупуриб, айтсин: “Биродарининг наслини тиклашни хоҳламаган одамга шундай қилинади.”</verse>
				<verse number="10">Исроил халқи орасида у одамнинг хонадони “чориғи ечкизилган” деб ном олади.</verse>
				<verse number="11">Икки киши бир–бири билан уришаётганда, улардан бирининг хотини келиб, эрини қутқариш мақсадида нариги эркакнинг нозик жойидан ушласа,</verse>
				<verse number="12">ўша аёлнинг қўли кесиб ташлансин. Унга раҳм қилманглар.</verse>
				<verse number="13">Қадоқ тошларингиз тўғри бўлсин, бири оғир, бири енгил бўлмасин.</verse>
				<verse number="14">Уйингиздаги ўлчов косаларнинг ҳажми тўғри бўлсин, бири катта, бири кичик бўлмасин.</verse>
				<verse number="15">Тошларингиз ҳалол ва тўғри бўлсин, ўлчовларингиз ҳам ҳалол ва тўғри бўлсин. Шунда Эгангиз Худо сизларга берадиган юртда умрингиз узоқ бўлади.</verse>
				<verse number="16">Ғирромлик қиладиганларнинг ҳаммасидан Эгангиз Худо жирканади.</verse>
				<verse number="17">Мисрдан чиқаётганингизда йўлда Омолек халқи сизларга нима қилганини эсингиздан чиқарманг.</verse>
				<verse number="18">Сизлар чарчаб, ҳолсизланиб қолганингизда, улар Худодан қўрқмай сизларга ҳужум қилган эдилар. Орқангизда келаётган ҳамма ҳолдан тойганларни ўлдирган эдилар.</verse>
				<verse number="19">Эгангиз Худо сизларга юртни мулк қилиб берганда, душманларингизни енгиб, ҳар тарафдан осойишталик ато қилганда, Омолек халқини ҳалок қилиб, уларнинг номини ер юзидан ўчиринглар. Бундай қилишни унутманглар!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртга кириб, у ерни эгаллаб жойлашганингизда,</verse>
				<verse number="2">ҳамма экинларингизнинг илк ҳосилидан олиб, саватга солинглар. Сўнг ўшани Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга олиб боринглар.</verse>
				<verse number="3">Хизматда бўлган руҳонийнинг олдига бориб, шундай деб айтинглар: “Эгамиз ота–боболаримизга қасам ичиб бераман, деган юртга мен кирдим. Бугун мен шуни Эганг Худо олдида эътироф қиляпман.”</verse>
				<verse number="4">Руҳоний саватни қўлингиздан олиб, Эгангиз Худонинг қурбонгоҳи олдига қўйсин.</verse>
				<verse number="5">Сизлар Эгангиз Худонинг ҳузурида шу гапни айтинглар: “Аждодимиз Ёқуб кўчманчи бир Орамлик эди. Саноқли одам билан Мисрга бориб, у ерда мусофир бўлиб яшади. Ундан буюк, кучли, кўп сонли халқ келиб чиқди.</verse>
				<verse number="6">Мисрликлар бизни оғир ишларга солиб, эзиб қийнадилар.</verse>
				<verse number="7">Шунда биз ота–боболаримизнинг Худоси — Эгамизга ёлворган эдик, Эгамиз илтижоимизни эшитди. Биз чекаётган азобларни, қилаётган оғир меҳнатимизни, Мисрликлар бизга қилаётган зулмни кўрди.</verse>
				<verse number="8">Шундан кейин Эгамиз қудратию ажойиботлари билан, буюк, ваҳимали аломату мўъжизалари билан бизни Мисрдан олиб чиқди.</verse>
				<verse number="9">Бизни мана шу жойга олиб келди, сут ва асал оқиб ётган шу юртни бизга берди.</verse>
				<verse number="10">Энди эй Эгамиз, бизга берган ернинг илк ҳосилини Сенга олиб келдик.” Шундан кейин саватни Эгангиз Худо олдига қўйиб, Унга таъзим қилинг.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Худо сизга ва оилангизга берган мўл–кўллик туфайли шодланиб, байрам қилинглар. Левилар ва орангизда яшаган мусофирлар ҳам сизлар билан байрам қилсин.</verse>
				<verse number="12">Сизлар учинчи йилда, ушр бериш йилида, барча ҳосилингизнинг ўндан бир қисмини ажратинг. Кейин ўша ушрни левиларга, мусофирларга, етим ва беваларга беринг, токи улар ҳам шаҳарларингизда еб тўйсин.</verse>
				<verse number="13">Сўнгра Эгангиз Худога айтинг: “Мен уйимдан муқаддас улушни ажратиб олдим. Сенинг амрингга кўра, бу улушни левиларга, мусофирларга, етимларга, беваларга бердим. Сенинг амрларингдан чиқмадим, ҳеч қайси амрингни унутмадим.</verse>
				<verse number="14">Аза тутган пайтимда муқаддас ушрдан емадим. Ҳаром бўлганимда унга тегмадим, бирон қисмини ҳам ўликлар учун атамадим. Эй Эгам Худо, Сенга қулоқ солдим, менга берган ҳамма амрларингга риоя этдим.</verse>
				<verse number="15">Энди осмондаги муқаддас маконингдан бизга боқ! Ота–боболаримизга ичган қасамингга биноан, бизга, Исроил халқингга, барака бер. Ўзинг бизга берган сут ва асал оқиб ётган юртга барака бер.”</verse>
				<verse number="16">Эгангиз Худо бугун сизларга: “Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларга риоя қилинглар”, деб буюряпти. Буларни битта қолдирмай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан бажаринглар.</verse>
				<verse number="17">Бугун сизлар шундай деб айтдингиз: “Эгамиз бизнинг Худойимиз, Унинг йўлидан юрамиз, Унинг фармонларига, амрларига, қонун–қоидаларига риоя қиламиз, Унга қулоқ соламиз.”</verse>
				<verse number="18">Эгамиз сизларга берган ваъдасига кўра, бугун сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси, деб атади. Унинг барча амрларига риоя қилсангиз,</verse>
				<verse number="19">У сизларни Ўзи яратган барча халқлардан устун қилади. Сизлар мақтовларга, шуҳрату ҳурматга эришасиз. Унинг ваъдасига кўра, Эгангиз Худонинг муқаддас халқи бўласиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Мусо ва Исроил оқсоқоллари халққа шундай буйруқ беришди: — Бугун мен сизларга бераётган барча амрларга риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Кўп ўтмай сизлар Эгангиз Худо берадиган юртга кирасизлар. Сут ва асал оқиб ётган бу юртни ота–боболарингизнинг Худоси сизларга ваъда қилган. Сизлар Иордан дарёсидан кечиб ўтганингиздан кейин, Эбал тоғига боринглар. Ўша ерга катта тошларни ўрнаштиринглар. Уларни суваб, бу қонунларнинг нусхасини ёзинглар.</verse>
				<verse number="5">Ўша ерда Эгангиз Худога атаб, тош қурбонгоҳ қуринглар. Қурбонгоҳга темир асбоб теккизманглар.</verse>
				<verse number="6">Эгангиз Худонинг бу қурбонгоҳини йўнилмаган тошлардан қуринглар. Қурбонгоҳ устида Эгангиз Худога куйдириладиган қурбонликлар келтиринглар.</verse>
				<verse number="7">Тинчлик қурбонликларини ҳам шу ерда келтириб, тановул қилинглар. Эгангиз Худо олдида хурсандчилик қилинглар.</verse>
				<verse number="8">Ўрнатадиган тошларга бу қонуннинг ҳамма сўзларини ёзишни унутманглар. Уларни ўқиш осон бўлсин.</verse>
				<verse number="9">Шундан кейин Мусо билан левируҳонийлари бутун Исроил халқига айтдилар: — Тинчланинг, қулоқ солинг, эй Исроил халқи! Бугун сизлар Эгангиз Худонинг халқи бўлдингиз.</verse>
				<verse number="10">Эгангиз Худога қулоқ солинглар. Бугун мен сизларга бераётган Унинг амрларига ва фармонларига риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="11">Ўша куни Мусо халққа қуйидаги буйруқ берди:</verse>
				<verse number="12">Иордандан ўтганларингиздан кейин, халқни дуо қилиш учун қуйидаги қабилалар Гаризим тоғида турсинлар: Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Юсуф, Бенямин.</verse>
				<verse number="13">Лаънатлар ўқиш учун эса қуйидаги қабилалар Эбал тоғида турсин: Рубен, Гад, Ошер, Забулун, Дан, Нафтали.</verse>
				<verse number="14">Левилар жамики Исроил халқига баланд овоз билан шундай десин:</verse>
				<verse number="15">“Ўйма ёки қуйма бут ясаган, уни яширинча ўрнатган ҳар қандай одам лаънати бўлсин. Ҳунармандлар қилган бу бутлардан Эгамиз жирканади.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="16">“Отасини ёки онасини ҳурмат қилмаган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="17">“Ўз қўшнисининг чегарасини сурган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="18">“Кўр одамни йўлдан адаштирган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="19">“Мусофир, етим ва беваларга ноҳақлик қилган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="20">“Отасини шарманда қилиб, унинг хотини билан ётган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="21">“Бирорта ҳайвон билан жинсий алоқа қилган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="22">“Отасининг ёки онасининг қизи билан ётган, ўз опаси ёки синглиси билан ётган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="23">“Қайнанаси билан ётган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="24">“Одамни яширинча ўлдирган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="25">“Бегуноҳни ўлдирмоқ учун пора олган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="26">“Мана шу қонунга риоя қилмаган ва уни бажармаган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Агар Эгангиз Худога итоат этиб, мен бугун айтаётган Унинг барча амрларини битта қолдирмай бажарсангиз, У сизларни ер юзидаги ҳамма халқлардан устун қилади.</verse>
				<verse number="2">Эгангиз Худога итоат этсангиз, У сизларга барака беради, барака сиздан аримайди.</verse>
				<verse number="3">Эгангиз сизга шаҳарда ҳам, далада ҳам барака беради.</verse>
				<verse number="4">Ували–жували бўласизлар, ерингиз ҳосилдор, мол–қўйингиз баракали бўлади, сигирларингиз болалайди, қўйларингиз қўзилайди.</verse>
				<verse number="5">Супрангиз ва буғдой солинган саватларингиз баракали бўлади.</verse>
				<verse number="6">Уйда бўлганингизда ҳам, йўлга чиққанингизда ҳам Эгамиз сизга барака беради.</verse>
				<verse number="7">Сизларга ҳужум қилган душманларингизни мағлуб қилади. Улар сизларга бир томондан ҳужум қилиб келади, аммо етти томонга тумтарақай қочади.</verse>
				<verse number="8">Қилган ҳар бир ишингизни Эгангиз Худо баракали қилади, омборларингизни тўлдиради. У сизларга бераётган юртда барака беради.</verse>
				<verse number="9">Эгангиз Худонинг амрларига итоат этсангиз, Унинг йўлидан юрсангиз, Эгамиз сизларга қасам ичиб ваъда берганидай, сизларни Ўзининг муқаддас халқи қилади.</verse>
				<verse number="10">Эгамизга тегишли эканингизни кўриб, ер юзидаги барча халқлар сизлардан қўрқадиган бўлади.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, сизларга бераман, деб ваъда қилган юртда фаровонлик ато қилади. Ували–жували бўласизлар, молингиз кўпаяди, далангизнинг ҳосили баракали бўлади.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз Ўзининг осмондаги бой хазинасини очиб, вақтида ерингизга ёмғир ёғдиради, қиладиган ҳар бир ишингизга барака беради. Кўп халқларга қарз берасиз–у, ўзингиз қарз олмайсиз.</verse>
				<verse number="13">Бугун Эгангиз Худонинг мен сизларга айтаётган амрларини битта қолдирмай бажарсангиз, Эгамиз сизларни дум эмас, бош қилади. Сизлар пастда эмас, баландда бўласиз.</verse>
				<verse number="14">Бугун мен сизларга айтаётган амрлардан ўнгга ёки чапга чиқманг, бошқа худоларга эргашманг, уларга хизмат қилманг.</verse>
				<verse number="15">Агар Эгангиз Худога қулоқ солмасангиз, бугун мен сизларга айтаётган Эгамизнинг бирорта амри ёки фармонига риоя қилмасангиз, қуйидаги лаънатлар бошингизга келади:</verse>
				<verse number="16">Шаҳарда ҳам, далада ҳам лаънати бўласиз.</verse>
				<verse number="17">Супрангиз ва буғдой солинган саватларингиз лаънатланади.</verse>
				<verse number="18">Фарзандга зор бўласиз, ерингиз ҳосил бермайди, мол–қўйингиз кўпаймайди.</verse>
				<verse number="19">Уйда бўлганингизда ҳам, йўлга чиққанингизда ҳам лаънати бўласиз.</verse>
				<verse number="20">Эгамизни тарк этиб, қабиҳликлар қилганингиз учун, қилган ҳар бир ишингизда У сизларни лаънатга, бало–қазога дучор қилади. Ишингиз ўнгидан келмайди. Охири, Эгамиз устингизга кулфат ёғдириб, бир лаҳзада йўқ қилади.</verse>
				<verse number="21">Мулк қилиб оладиган юртингизга Эгамиз ўлат юбориб, сизларни йўқ қилади.</verse>
				<verse number="22">У сизларни иситма ва яллиғланиш билан кечадиган тузалмас касалликка дучор қилади. Жазирама иссиқ ва қурғоқчилик юбориб, ҳосилингизни қовжиратади, моғорлатади. Ўлгунингизча бу кулфатлар орқангиздан қувади.</verse>
				<verse number="23">Тепангиздаги осмон бронза каби қаттиқ, остингиздаги ер темир каби заранг бўлади.</verse>
				<verse number="24">Йўқ бўлиб кетгунингизча, Эгамиз устингизга ёмғир ўрнига чанг–тўзон ёғдиради.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз сизларни душманларингиз олдида тиз чўктиради. Уларга бир томондан ҳужум қиласизлар, аммо етти томонга тумтарақай қочасизлар. Ер юзидаги барча шоҳликлар аҳволингизни кўриб, даҳшатга тушади.</verse>
				<verse number="26">Мурдаларингиз осмондаги қушларга, ердаги йиртқич ҳайвонларга ем бўлади, уларни ҳайдайдиган кимса бўлмайди.</verse>
				<verse number="27">Эгамиз сизларни Мисрликларга тоштирган чипқонга, йиринг боғлайдиган яраларга, қўтир ва қичималарга мубтало қилади. Бу хасталикларга даво тополмайсиз.</verse>
				<verse number="28">Эгамиз сизларни жинни, кўр ва овсар қилиб қўяди.</verse>
				<verse number="29">Кўр одам қоронғида пайпасланиб юргандай, сизлар куппа–кундузи пайпасланиб юрасизлар. Ишларингиз юришмайди, хор бўласизлар, сизларни талон–тарож қиладилар, ҳеч ким сизларни қутқармайди.</verse>
				<verse number="30">Бир қиз билан унаштириласиз, аммо у билан бошқаси ётади. Уй қурасиз–у, уйингизда яшамайсиз, узумзор экасиз–у, мевасидан емайсиз.</verse>
				<verse number="31">Молингизни кўз олдингизда сўйишади, лекин гўштини емайсиз. Эшагингизни кўз олдингиздан ўғирлаб кетишади, қайтиб беришмайди. Қўйларингиз душманларингизга берилади. Сизларга ҳеч ким ёрдам бермайди.</verse>
				<verse number="32">Ўғилларингиз, қизларингиз кўз олдингизда бошқа халқларга берилади. Улар томон талпинасиз–у, бирор нарса қилишга ожиз бўласиз.</verse>
				<verse number="33">Ерингиз ҳосилидан, меҳнатингиз самарасидан бегона халқлар баҳраманд бўлади. Сизни эса ҳар куни эзишади, хор қилишади.</verse>
				<verse number="34">Кўзларингиз билан кўрган воқеалардан жинни бўлиб қоласиз.</verse>
				<verse number="35">Эгамиз оёқларингизга тузалмас яралар тоштиради. Бутун баданингизга бошдан–оёқ чипқон чиқади.</verse>
				<verse number="36">Эгамиз сизларни ва устингиздан қўйган шоҳни ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган халқ олдига ҳайдаб боради. У ерда ёғоч ва тошдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласиз.</verse>
				<verse number="37">Эгамиз сизларни ўша бегона халқларга олиб борганда, улар аҳволингиздан даҳшатга тушади. Сизлар уларга масхара, кулги бўласиз.</verse>
				<verse number="38">Далага кўп уруғ экасиз, лекин кам ҳосил оласиз. Ҳосилингизни чигирткалар еб битиради.</verse>
				<verse number="39">Узумзорлар барпо қиласиз, парваришлайсиз, лекин шаробидан ичмайсиз, узумини термайсиз. Уларга қурт тушади.</verse>
				<verse number="40">Ерларингизда зайтун дарахтлари ўсади, лекин устингизга зайтун мойи суртмайсиз. Зайтун мевалари тўкилиб кетади.</verse>
				<verse number="41">Ўғил–қизлар кўрасиз, лекин улар ўзингизга буюрмайди, уларни асир қилиб олиб кетишади.</verse>
				<verse number="42">Ҳамма дарахтларингиздаги меваларни ва ерингиз ҳосилини чигирткалар еб, нобуд қилади.</verse>
				<verse number="43">Орангиздаги мусофирлар янада кўтарилади, сизлар эса янада пасаясиз.</verse>
				<verse number="44">Улар сизларга қарз беради, сизлар эса уларга қарз беролмайсиз. Улар бош бўлади, сизлар эса дум бўласиз.</verse>
				<verse number="45">Эгангиз Худога итоат этмаганингиз учун, У сизларга айтган амрларни ва фармонларни бажармаганингиз учун, мана шу лаънатлар бошингизга келади, орқангиздан қувиб, сизларга етиб олиб ҳалок қилади.</verse>
				<verse number="46">Бу лаънатлар то абад сизлар ва авлодларингиз учун Худо берган жазонинг исботи бўлади.</verse>
				<verse number="47">Ҳамма нарса мўл–кўл бўлганда, сизлар Эгангиз Худога хурсандчилигу қувонч билан хизмат қилмадингиз.</verse>
				<verse number="48">Шунинг учун Эгамиз юборган душманларга хизмат қиласиз, оч, ташна, яланғоч, муҳтож бўлиб қоласиз. Душманларингиз сизларга темир бўйинтуруқ солади, ҳаммангизни нобуд қилади.</verse>
				<verse number="49">Эгамиз бошингизга узоқдан, ер юзининг у четидан бургутдай бир халқни юборади. Сизлар бу халқнинг тилини тушунмайсиз.</verse>
				<verse number="50">Бу халқ қўрқинчли, катталарни ҳурмат қилмайди, кичикларга раҳм–шафқат кўрсатмайди.</verse>
				<verse number="51">Сизларни хонавайрон қилмагунча, молларингизни, ерингизнинг ҳосилини ейишади. Сизларга на донни, на шаробни, на зайтун мойини, на подангиздаги бузоқларни, на сурувингиздаги қўзиларни қолдиришади. Шунда сизлар йўқ бўлиб кетасизлар.</verse>
				<verse number="52">Эгангиз Худо сизларга бераётган юртдаги ҳамма шаҳарларни улар қамал қилишади. Сиз суянган баланд ва мустаҳкам деворларни вайрон қилишади.</verse>
				<verse number="53">Қамал пайтида душманларингиз бошингизга солган кулфат туфайли ўз фарзандларингизни, Эгангиз Худо сизларга берган ўғил–қизларингизнинг этини ейсизлар.</verse>
				<verse number="54">Ораларингиздаги энг мулойим, энг диёнатли эркак ҳам туғишган акасидан, суюкли хотинидан, соғ қолган болаларидан этни қизғанади.</verse>
				<verse number="55">Ўзи еяётган болаларининг этидан ҳеч кимга бермайди, бундан бошқа чораси ҳам бўлмайди. Чунки душманнинг қуршови ҳамма шаҳарларингизда сизни шу қадар танг аҳволга солиб қўяди.</verse>
				<verse number="56">Ораларингиздаги энг мулойим, энг нозик аёл, нозиклигидан оёғини ерга қўйишни ҳам истамайдиган аёл, севикли эридан, ўғли ва қизидан этни қизғанади.</verse>
				<verse number="57">Очликдан у, ҳатто, оёқлари орасидан чиққан йўлдошни ва ўзи туққан болаларни яширинча ейди. Душманнинг қуршови ҳамма шаҳарларингизда сизни шу қадар танг аҳволга солиб қўяди.</verse>
				<verse number="58">Эгангиз Худонинг буюк ва ҳайбатли номидан қўрқмасангиз, шу китобда ёзилган қонуннинг ҳамма сўзларини бажармасангиз,</verse>
				<verse number="59">Эгамиз ўзларингизни ва авлодларингизни оғир ва доимий кулфатларга, ёмон, тузалмайдиган хасталикларга гирифтор қилади.</verse>
				<verse number="60">Сизларни ваҳимага туширадиган барча Миср хасталикларини бошингизга солади, улардан ҳеч қачон шифо топмайсиз.</verse>
				<verse number="61">Сизлар йўқ бўлгунингизча, Эгамиз мана шу қонун китобида ёзилмаган бошқа хасталигу офатларни ҳам бошингизга келтираверади.</verse>
				<verse number="62">Сизлар осмондаги юлдузлар каби кўп эдингизлар, аммо Эгангиз Худога қулоқ солмаганингиз учун саноқли бўлиб қоласизлар.</verse>
				<verse number="63">Эгамиз сизларга яхшилик қилиб, сизларни кўпайтиргандан қанчалик мамнун бўлган бўлса, сизларни ҳалок қилиб йўқ қилгандан ҳам шунчалик мамнун бўлади. Мулк қилиб оладиган юртингиздан сизларни суғуриб, улоқтириб ташлайди.</verse>
				<verse number="64">Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар.</verse>
				<verse number="65">Лекин бу халқлар орасида ором тополмайсизлар, оёқ узатиб дам олишингиз учун жой бўлмайди. Эгамиз сизларга титроқ юрак, хира кўз, умидсиз руҳ беради.</verse>
				<verse number="66">Ҳаётингиз қил устида тургандек бўлади, кечасию кундузи ўлимдан қўрқиб яшайсиз.</verse>
				<verse number="67">Юрагингиздаги қўрқув ва кўзларингиз кўраётган воқеалар туфайли эрталаб: “Қанийди, кечқурун бўлса”, кечқурун эса: “Қанийди, эрталаб бўлса”, дейсизлар.</verse>
				<verse number="68">Эгамиз сизларга, Мисрга қайтиб бормайсизлар, деб айтган бўлса–да, У сизларни кемаларда Мисрга қайтариб жўнатиб юборади. Ўша ерда, душманларимизга қул ва чўри бўлиб сотилсайдик, деб ҳаракат қиласизлар, лекин сизларни сотиб оладиган харидорлар бўлмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">ЭгамизИсроил халқи билан Синай тоғида қилган аҳдидан ташқари, Мусога Мўабда Исроил халқи билан аҳд қилишни амр этган эди. Мусо бутун Исроил халқини йиғиб, ўша аҳд шартларини уларга қуйидагича тушунтирди: Эгамиз Мисрда фиръавнни, унинг аъёнларини, бутун юртини кўз олдингизда нималар қилганини кўрдингизлар.</verse>
				<verse number="3">Оғир синовларнинг, даҳшатли аломату мўъжизаларнинг гувоҳи бўлдингизлар.</verse>
				<verse number="4">Лекин шу пайтгача Эгамиз сизларга англайдиган онг, кўрадиган кўз, эшитадиган қулоқ бермади.</verse>
				<verse number="5">У сизларни қирқ йил саҳрода олиб юрди. Шу даврда кийимингиз эскирмади, оёғингиздаги чориғингиз тўзимади.</verse>
				<verse number="6">Нон емадингиз, шароб, ўткир ичимлик ичмадингиз. Буларнинг ҳаммасини У Эгангиз Худо эканлигини билишингиз учун қилди.</verse>
				<verse number="7">Мана шу ерга келганимизда Хашбон шоҳи Сихўн билан Башан шоҳи Ўг бизга ҳужум қилишди. Биз жанг қилиб уларни енгдик.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг ерини тортиб олиб, Рубен ва Гад қабиласига ҳамда Манаше қабиласининг ярмига мулк қилиб бердик.</verse>
				<verse number="9">Шундай экан, қиладиган ишларингиз ўнгидан келиши учун мана шу аҳд шартларини битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="10">Бугун ҳаммангиз — қабила бошлиқлари, оқсоқоллар, назоратчилар, барча Исроил эркаклари,</verse>
				<verse number="11">болалар, хотинлар, орангиздаги мусофирлар, ўтин ёрувчидан тортиб, сув тортувчиларгача Эгангиз Худо олдида турибсизлар.</verse>
				<verse number="12">Бугун Эгангиз Худо билан аҳд қиласизлар. Бу аҳдни Эгангиз Худо Ўз қасами билан муҳрлайди,</verse>
				<verse number="13">токи бугундан бошлаб сизлар Унинг халқи, У эса сизнинг Худойингиз бўлсин. У бундай қилишини сизларга ва ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга қасам ичиб ваъда қилган эди.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">Мана, бугун сизлар биз билан бирга Эгамиз Худонинг ҳузурида турибсизлар. Бу аҳд ва қасамёдни Худо нафақат биз билан, балки ҳали дунёга келмаган авлодларимиз билан қиляпти.</verse>
				<verse number="16">Мисрда қандай турмуш кечирганимизни, бошқа халқларнинг ҳудудидан қандай қилиб ўтиб келганимизни сизлар биласизлар.</verse>
				<verse number="17">Уларнинг тошдан, ёғочдан, кумушдан ва олтиндан ясалган жирканч бутларини кўрдингизлар.</verse>
				<verse number="18">Эҳтиёт бўлинг, ораларингизда Эгамиз Худодан юраги совиган, ўша халқларнинг худоларига хизмат қиладиган эркак, аёл, насл ёки қабила бўлмасин. Ораларингизда заҳарли, аччиқ илдиз ўсмасин.</verse>
				<verse number="19">Борди–ю, орангиздаги бирор одам бу аҳд шартларини эшитиб, кўнглида: “Ўзим хоҳлаган ишни қилсам ҳам, менга ҳеч нарса қилмайди”, деб ўйласа, у ҳамманинг бошига бирдай кулфат келтиради.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз бундай одамдан қаттиқ ғазабланади, уни кечирмайди. Мана шу Таврот китобида ёзилган аҳднинг лаънатлари унинг бошига келади, Эгамиз унинг номини ер юзидан ўчиради.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз уни Исроил қабилалари орасидан ажратиб олади–да, мана шу Таврот китобида ёзилган аҳднинг барча лаънатларини унинг устига ёғдиради.</verse>
				<verse number="22">Сизлардан кейинги авлод, сизларнинг фарзандларингиз, узоқ юртдан келган мусофирлар Эгамиз шу юртга келтирган офатлар ва хасталикларни кўради.</verse>
				<verse number="23">Бутун юртни олтингугурт ва туз куйдириб ташлаган бўлади. У ерга ҳеч нима экиб бўлмайди, ҳеч нарса унмайди, ҳеч қандай ўт ўсмайди. Юртингиз Эгамиз ғазаб устида йўқ қилган Садўм, Ғамўра, Адма ва Завўйим шаҳарларига ўхшаб қолади.</verse>
				<verse number="24">Барча халқлар шундай дейди: “Нима учун бу халқнинг Эгаси бу юртни шундай аҳволга солди экан–а? Бундай ғазаб сочишнинг сабаби нима экан–а?”</verse>
				<verse number="25">Кейин улар шундай айтишади: “Эҳ–ҳа, бу халқ ота–боболарининг Худоси билан қилган аҳдидан кечди. Эгаси уларни Мисрдан олиб чиққанда улар билан бу аҳдни тузган эди.</verse>
				<verse number="26">Улар Ўз Эгасидан юз ўгириб, бегона худоларга хизмат қилишди. Ўзлари билмаган, Эгаси тайинламаган худоларга сажда қилишди.</verse>
				<verse number="27">Шу сабабдан Эгаси ғазабини сочди. Мана шу китобда ёзилган лаънатларнинг ҳаммасини бу юртга ёғдирди.</verse>
				<verse number="28">У қаттиқ жаҳл билан, кучли қаҳр–ғазаб билан халқини ўз юртидан суғуриб олиб, бошқа юртга улоқтириб юборди. Улар бугунгача ўша юртлардадир.”</verse>
				<verse number="29">Сирлар Эгамиз Худога тегишлидир. Аммо У қонунни бизга аён қилди, токи биз фарзандларимиз билан бу қонун шартларига то абад амал қилайлик.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Мен сизларга айтган мана шу баракалар ёки лаънатлар бошингизга келганда, Эгангиз Худо сизларни тарқатиб юборган халқлар орасида буларни эсга олинглар.</verse>
				<verse number="2">Ўзларингиз ва фарзандларингиз Эгангиз Худога қайтинглар. Мен бугун сизларга амр қилаётгандай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга қулоқ солинглар.</verse>
				<verse number="3">Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади.</verse>
				<verse number="4">Ер юзининг тўрт тарафига тарқалиб кетган бўлсангиз ҳам, Эгангиз Худо сизларни ўша ерлардан йиғиб олади, ўша юртлардан қайтариб олиб келади.</verse>
				<verse number="5">Эгангиз Худо сизларни ота–боболарингиз эгалик қилган юртга олиб келади. Ўша юртга эгалик қилганларингизда, Эгамиз сизларни бахтиёр қилади. Сизларни ота–боболарингиздан ҳам кўпроқ қилиб кўпайтиради.</verse>
				<verse number="6">Эгангиз Худо сизларнинг юрагингизни, авлодларингизнинг юрагини суннат қилади. Шунда сиз Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан севасиз, ҳаётга эга бўласиз.</verse>
				<verse number="7">Эгангиз Худо барча лаънатларни сиздан нафратланган, сизни қувган душманларингиз бошига ёғдиради.</verse>
				<verse number="8">Сизлар яна Эгамизга қулоқ соласизлар. Мен бугун сизларга бераётган Унинг амрларига риоя қиласизлар.</verse>
				<verse number="9">Қиладиган ҳар бир ишингизни Эгангиз Худо муваффақиятли қилади. Ували–жували бўласизлар, молингиз кўпаяди, ерингиз ҳосили баракали бўлади. У ота–боболарингизга берган фаровонликдан қанчалик мамнун бўлган бўлса, сизларга берадиган фаровонликдан ҳам шунчалик мамнун бўлади.</verse>
				<verse number="10">Шунинг учун Эгангиз Худога итоат этинг. Бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан мана шу Таврот китобида ёзилган амр ва фармонларга риоя қилиб, Эгамизга қайтинг.</verse>
				<verse number="11">Мен бугун буюраётган амр сизлар учун унчалик қийин эмас, ёки сизлар етиб бора олмайдиган даражада узоқда эмас.</verse>
				<verse number="12">У осмонда эмаски, сизлар: “Ким биз учун осмонга чиқиб, амрни олиб беради, токи биз эшитиб, бажарсак?” десангизлар.</verse>
				<verse number="13">У денгизнинг нариги томонида эмаски, сизлар: “Ким биз учун денгизнинг нариги томонига бориб, у амрни олиб келади, токи биз эшитиб, бажарсак?” — десангизлар.</verse>
				<verse number="14">Аксинча! Бу амр сизнинг яқинингиздадир, оғзингизда, юрагингиздадир, шунинг учун уни бажара оласизлар.</verse>
				<verse number="15">Бугун мен сизларга ҳаёт билан фаровонликни ёки ўлим билан кулфатни танлаш имкониятини беряпман.</verse>
				<verse number="16">Мен бугун сизларга: “Эгангиз Худони севинг, Унинг йўлидан юринг, Унинг амрларига, фармонларига, қонун–қоидаларига риоя қилинг”, деб буюряпман. Шунда сизлар яшайсизлар, кўпаясизлар, мулк қилиб оладиган юртингизда Эгангиз Худо сизларга барака беради.</verse>
				<verse number="17">Лекин сизларга шуни айтиб қўяйки, агар юрагингизни бурсангиз, қулоқ солмасангиз, йўлдан озиб, бошқа худоларга сиғинсангиз, уларга хизмат қилсангиз,</verse>
				<verse number="18">сизлар албатта йўқ бўласизлар. Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда кўп яшамайсизлар.</verse>
				<verse number="19">Бугун мен сизларга ҳаётни ёки ўлимни, баракаларни ёки лаънатларни танлаш имкониятини бердим. Бунга еру осмонни гувоҳ қилиб чақирдим. Ҳаётни танланг, шунда ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам яшайсизлар.</verse>
				<verse number="20">Эгангиз Худони севинг, Унга қулоқ солинг. Унга сoдиқ бўлинг, чунки У сизнинг ҳаётингиздир. Эгамиз ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга қасам ичиб бераман, деган юртда сизнинг умрингизни узоқ қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Мусо бутун Исроил халқига юқоридаги сўзларни айтиб бўлгандан кейин,</verse>
				<verse number="2">шундай деди: — Ҳозир 120 ёшдаман, мен сизларни жангларга бошлаб бора олмайман. Эгамиз менга: “Сен Иорданнинг нариги томонига ўтмайсан”, деб айтган.</verse>
				<verse number="3">Сизлар Эгангиз Худонинг бошчилигида Иорданнинг нариги томонига ўтасизлар. Эгангиз у ерда яшайдиган халқларни йўқ қилади. Сизлар уларнинг юртига эгалик қиласизлар. Эгамизнинг ваъдасига кўра, Ёшуа сизларнинг йўлбошчингиз бўлади.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз Амор халқининг шоҳлари Ўг билан Сихўнни мағлуб қилиб, уларнинг юртини йўқ қилгандай, бу халқларни ҳам худди шундай йўқ қилади.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз бу халқларни сизларнинг қўлингизга топширади. Уларни худди мен буюрганимдай қилишингиз шарт.</verse>
				<verse number="6">Дадил ва ботир бўлинглар, улардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар билан бирга боради, сизларни ташлаб кетмайди, сизларни тарк этмайди.</verse>
				<verse number="7">Мусо Ёшуани чақириб, бутун Исроил халқи олдида унга шундай деди: — Дадил ва ботир бўл. Эгамиз, бу юртни ота–боболарингизга, авлодларингизга бераман, деб қасам ичиб ваъда қилган. Бу халқ билан ўша юртга сен кирасан. Сен орқали улар ўша юртни мулк қилиб олишади.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз сенинг олдингда боради, Ўзи сен билан бирга бўлади, сени ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Қўрқма, ваҳимага тушма.</verse>
				<verse number="9">Мусо мана шу қонунни ёзиб, уни Эгамизнинг аҳд сандиғини олиб юрадиган Леви авлодидан бўлган руҳонийларга ва Исроилнинг ҳамма оқсоқолларига берди.</verse>
				<verse number="10">Сўнгра Мусо уларга шундай амр қилди: — Ҳар еттинчи йилнинг охирида, қарзларингиздан кечиш йили Чайла байрамини нишонлаганингизда мана шу қонунни ўқинглар.</verse>
				<verse number="11">Эгангиз Худонинг танлаган жойига, Унинг ҳузурига йиғиладиган жамики Исроил халқига бу қонунни баланд овоз билан ўқиб беринглар.</verse>
				<verse number="12">Бунинг учун эркагу аёлни, бола–чақани, шаҳрингиздаги мусофирларни, борингки, бутун халқни йиғинглар. Улар эшитиб ўрганишсин, Эгангиз Худодан қўрқишсин. Мана шу қонуннинг барча сўзларини битта қолдирмай бажаришсин.</verse>
				<verse number="13">Сизлар Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда яшар экансиз, умрингиз давомида шундай қилинглар. Токи қонунни билмайдиган болаларингиз қонунни эшитиб, Эгангиз Худодан қўрқишни ўрганишсин.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз Мусога деди: — Ўлиминг яқинлашиб қолди, Ёшуани чақир, икковингиз Учрашув чодирига келинглар. Мен унга кўрсатмаларимни бераман. Мусо билан Ёшуа Учрашув чодирига бориб туришди.</verse>
				<verse number="15">Кейин Эгамиз чодирнинг кириш жойида, устун шаклидаги булут ичида кўринди.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз Мусога айтди: “Сенинг вақти–соатинг яқинлашиб қолди. Бу халқ эса борадиган юртда Менга бевафолик қилади, ўша юртнинг бегона худоларига сажда қилади. Улар Мени тарк этадилар, улар билан қилган аҳдимни бузадилар.</verse>
				<verse number="17">Шунда уларга ғазабимни сочаман, уларни тарк этиб, юзимни ўгираман. Улар осон олинадиган ўлжадай бўлиб қолишади, кўп кулфат ва офатлар бошларига келган куни: ‘Худойимиз орамизда бўлмагани учун шу кулфатлар бошимизга тушмадимикин?!’ дейишади.</verse>
				<verse number="18">Улар бошқа худоларга эргашиб, қилган қабиҳликлари учун, Мен албатта улардан юзимни ўгираман.</verse>
				<verse number="19">Энди қуйидаги қўшиқ сўзларини ёзиб ол. Уни бутун Исроил халқига ўргат. Бу қўшиқ доимо уларнинг оғзида бўлсин, Исроил халқига қарши Менинг гувоҳим бўлсин.</verse>
				<verse number="20">Мен уларни, ота–боболарига қасам ичиб ваъда берганимдай, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб кираман. Улар еб тўйиб семирадилар, кейин бошқа худоларга юз бурадилар, ўша худоларга хизмат қиладилар. Мендан юз ўгириб, аҳдимни бузадилар.</verse>
				<verse number="21">Бошларига кўп кулфат ва офатлар келганда, бу қўшиқ уларга қарши гувоҳ бўлади. Чунки уларнинг авлодлари бу қўшиқни оғзиларидан туширмайди. Мен қасам ичиб, ваъда берган юртга уларни олиб кирмасимдан олдин, ҳозирданоқ ниятларини билиб турибман.”</verse>
				<verse number="22">Мусо ўша куни қўшиқни ёзиб, Исроил халқига ўргатди.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз Нун ўғли Ёшуага шундай амр қилди: — Дадил ва ботир бўл. Сен Исроил халқини Мен уларга ваъда қилган юртга олиб кирасан. Мен сен билан бирга бўламан.</verse>
				<verse number="24">Мусо қонуннинг ҳамма сўзларини охиригача ёзиб бўлгач,</verse>
				<verse number="25">Эгамизнинг аҳд сандиғини олиб юрадиган левиларга шундай буйруқ берди:</verse>
				<verse number="26">— Бу Таврот китобини Эгангиз Худонинг аҳд сандиғига солиб қўйинглар. Бу қонун ўша ерда сизларга қарши гувоҳ бўлиб турсин.</verse>
				<verse number="27">Мен сизларнинг итоатсизлигингизни, ўжарлигингизни яхши биламан. Борлигимда Эгамизга бўйсунмайсизлар–у мен ўлганимдан кейин баттар бўласизлар!</verse>
				<verse number="28">Қани, барча қабила оқсоқолларингизни ва назоратчиларингизни олдимга йиғиб келинглар. Мен уларга шу сўзларни айтайин. Ер ва осмон уларга қарши гувоҳ бўлсин.</verse>
				<verse number="29">Ўлимимдан кейин сизлар бузилиб кетишингизни, мен кўрсатган йўлдан чиқиб кетишингизни биламан. Бошингизга кулфатлар тушади, чунки Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қиласизлар. Қилган ишларингиз билан Уни ғазаблантирасизлар.</verse>
				<verse number="30">Мусо жамики Исроил жамоаси олдида қуйидаги қўшиқни бошдан охиргача айтди:</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Эй само, қулоқ сол, мен гапираман. Эй замин, оғзимдан чиққан сўзларни эшит.</verse>
				<verse number="2">Таълимотим ёмғир каби ёғсин, Сўзларим шудринг каби тушсин, Майсаларни сийпалайдиган ёмғир томчиларидай, Ўтлар устига ёғадиган мўл ёмғирдай бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Эгамизнинг номини улуғлайман! Худойимизнинг буюклигига ҳамдлар ўқинг!</verse>
				<verse number="4">У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир.</verse>
				<verse number="5">Аммо сизлар Унга содиқ қолмадингиз! Эй бузуқ ва эгри насл, Энди сизлар Унинг фарзандлари, деб аталмайсиз, Бу сизларнинг иснодингиздир.</verse>
				<verse number="6">Эгамизга шундай қайтарасизми, Эй аҳмоқ, нодон халқ?! У сизларни яратган Отангиз–ку! Сизга шакл берган Яратувчингиз–ку!</verse>
				<verse number="7">Қадимги кунларни эсланг, Узоқ ўтмишни ўйланг. Оталарингиздан сўранг, у сизларга айтиб беради, Оқсоқоллардан сўранг, сизларга гапириб беришади.</verse>
				<verse number="8">Худойи Таоло халқларга ерни бўлиб берганда, Одамзодни ер юзига тарқатганда, Халқларнинг чегараларини, Илоҳий зотлар сонига кўра, белгилаганди.</verse>
				<verse number="9">Ёқуб наслини эса Эгамиз Ўзига улуш қилиб олди, Исроилни Ўз насибаси қилди.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз Исроилни саҳродан, Увиллайдиган даштдан топиб олди. Уни Ўз бағрига олди, Унга ғамхўрлик қилиб, Кўз қорачиғидай сақлади.</verse>
				<verse number="11">Гўё бургут инидагиларни уйғотиб, Ўз полапонлари узра айлангандай, Қанотларини ёйиб, полапонларини кўтаргандай, Қанотлари устида уларни олиб юргандай,</verse>
				<verse number="12">Эгамизнинг ёлғиз Ўзи Исроилни олиб юрди, Ёнида бошқа худо йўқ эди.</verse>
				<verse number="13">Ернинг чўққиларига Исроилни ҳукмдор қилди, Даланинг ҳосили билан уни тўйдирди. Тошдан чиққан асал билан, Тошлоқ ерда ўсган зайтунларнингмойи билан боқди.</verse>
				<verse number="14">Сигир қатиғию эчки сути билан, Қўзичоқ ва қўй думбаси билан, Башан қўчқорию бузоқлари гўшти, Аъло буғдой билан боқди. Узумдан қилинган аъло шаробдан ичирди.</verse>
				<verse number="15">Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди.</verse>
				<verse number="16">Бошқа худоларга сажда қилиб, Унинг рашкини келтирди. Жирканчли бутлар билан Унинг ғазабини қўзғатди.</verse>
				<verse number="17">Худога эмас, жинларга қурбонлик келтирди. Бу худоларни ўзлари билмас эди, Бу худолар яқинда пайдо бўлган, Oта–боболари улардан қўрқмаган эди.</verse>
				<verse number="18">Эвоҳ, эй Исроил, сени туққан Худони эсламадинг, Сени дунёга келтирган Қояни унутдинг.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз буларни кўриб, уларни рад этди, Ўз ўғил–қизлари Унинг ғазабини келтирганди.</verse>
				<verse number="20">У шундай деди: “Бу халқдан юзимни ўгираман, Уларнинг аҳволи нима бўлишини кўраман. Ахир, улар эгри насл, садоқатсиз фарзандлардир.</verse>
				<verse number="21">Улар Худо бўлмаган бутлар билан рашкимни келтирдилар, Бетайин худолари билан ғазабимни қўзғатдилар. Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман.</verse>
				<verse number="22">Ғазабимдан олов чиқади, Ўликлар диёрининг энг чуқур жойигача ёндиради, Ерни, ҳосилини куйдиради, Тоғ пойдеворини кул қилади.</verse>
				<verse number="23">Уларга кулфат кетидан кулфат келтираман, Ўқларимни битта қўймай уларга отаман:</verse>
				<verse number="24">Очлик уларнинг силласини қуритади, Иситма ёндириб куйдиради, Офат жонларини олади. Ёввойи ҳайвонлар уларни тилка–пора қилади, Ерда судраладиган илонлар заҳрини сочади.</verse>
				<verse number="25">Кўчаларда йигиту қизларни қилич ҳалок қилади, Уйларда эса чақалоғу оқ сочли кексаларни ваҳима ўлдиради.</verse>
				<verse number="26">Ҳа, Мен уларни сочиб ташлаган бўлардим, Одамлар орасидан уларнинг хотирасини ўчириб юборган бўлардим,</verse>
				<verse number="27">Аммо душманнинг мазахидан ҳайиқдим, Ғанимлар нотўғри тушунмасин, дедим. ‘Исроилни Эгаси эмас, биз мағлуб қилдик’, деб Ўйламасин дедим.”</verse>
				<verse number="28">Исроил ақлини йўқотган, идроксиз халқдир.</verse>
				<verse number="29">Агар уларда ақл бўлса эди, тушунарди, Оқибати нима бўлишини биларди.</verse>
				<verse number="30">Ана, Эгаси Исроилни тарк этди, Суянган Қояси уларни душманга бериб қўйди. Акс ҳолда бир киши Исроилнинг мингтасини таъқиб қила олармиди?! Икки киши Исроилнинг ўн мингтасини ҳайдай олармиди?!</verse>
				<verse number="31">Ҳатто душманлари тан олади, Исроил Худоси қудратли Қоя эканлигини.</verse>
				<verse number="32">Исроилнинг душманлари узум токига ўхшар, Садўм ва Ғамўра далаларида ўсар, Узумзорларининг меваси заҳарли, Узумлари оғу сингари аччиқдир.</verse>
				<verse number="33">Уларнинг шароби аждарҳо заҳри, Илонларнинг қўрқинчли оғусидир.</verse>
				<verse number="34">Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроил душманларини Нималар қилишни дилимда тутаман, Ўшаларни хазинамда сақлайман.</verse>
				<verse number="35">Уларнинг оёқлари чалишганда Мен қасос оламан, жазосини бераман. Уларнинг ҳалокат куни яқиндир, Уларнинг қисмати ҳал бўлади.”</verse>
				<verse number="36">Эгамизнинг халқи кучдан қолганда, Эркину эрксизлар нобуд бўлганда, Эгамиз Ўз халқини оқлайди, Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади.</verse>
				<verse number="37">Шунда Эгамиз Ўз халқидан сўрайди: “Ишонган худоларингиз қани?! Сиз паноҳ олган қоянгиз қани?!</verse>
				<verse number="38">Сизлар ўшаларга қурбонлик ёғидан едирдингиз, Назр шаробидан ичирдингиз. Энди улар келиб, сизларга ёрдам берсин! Ўшалар сизга қалқон бўлиб кўрсин!</verse>
				<verse number="39">Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди.</verse>
				<verse number="40">Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, Қўлимни осмонга кўтариб, онт ичиб айтаманки:</verse>
				<verse number="41">Мен ялтироқ қиличимни чархлайман, Адолат ўрната бошлайман. Душманларимдан қасос оламан, Мендан нафратланганларга қайтараман.</verse>
				<verse number="42">Ҳалок бўлганлар ва асирларнинг қони билан Ўқларимни маст қиламан, Ёв лашкарбошиларнинг каллалари билан Қиличимни этга тўйдираман.”</verse>
				<verse number="43">Эй эллар, Унинг халқи билан шодланинг, У қулларининг ўлими учун ўч олади. Душманларидан қасос олиб, Юрти ва халқини гуноҳдан поклайди.</verse>
				<verse number="44">Мусо Нун ўғли Ёшуа билан бирга бу қўшиқнинг барча сўзларини овоз чиқариб, халққа айтиб берди.</verse>
				<verse number="45">Мусо мана шу сўзларнинг ҳаммасини бутун Исроил халқига айтиб бергандан кейин,</verse>
				<verse number="46">уларга шундай деди: — Бугун мен сизларни огоҳлантириб, айтган сўзларнинг ҳаммасини юрагингизда сақланг. Болаларингизга ҳам буюринг, мана шу қонуннинг сўзларини битта қолдирмай бажаришсин.</verse>
				<verse number="47">Бу шунчаки қуруқ сўзлар эмас, балки сизларнинг ҳаётингиздир. Мана шу сўзлар туфайли сизлар мулк қилиб оладиган Иорданнинг нариги томонидаги юртда узоқ яшайсизлар.</verse>
				<verse number="48">Эгамиз ўша куни Мусога шундай деди:</verse>
				<verse number="49">— Аборим тизмасидаги Наво тоғига чиқ. Бу тоғ Ерихо шаҳри рўпарасидаги Мўаб юртида жойлашган. У ердан Мен Исроил халқига мулк қилиб бераётган Канъон юртига қара.</verse>
				<verse number="50">Аканг Ҳорун Хўр тоғида оламдан ўтгандай, сен ҳам ўзинг чиқадиган тоғда оламдан ўтасан.</verse>
				<verse number="51">Икковингиз Исроил халқининг олдида Менга садоқатсизлик қилган эдингиз. Сизлар Зин чўлида, Марива сувлари бўйидаги Кадеш ёнида Исроил халқига муқаддаслигимни намоён қилмаган эдингиз.</verse>
				<verse number="52">Шунинг учун сен ўша юртни узоқдан кўрасан. Мен Исроил халқига бераётган ўша ерга сен кирмайсан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">Худонинг одами Мусо ўлимидан олдин Исроил халқини қуйидаги сўзлар билан дуо қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эгамиз Синай тоғидан Ўз халқига келди, Сеир юрти узра қуёшдай порлади, Порон тоғидан нур сочди. Ўн мингларча фаришта У билан келди, Ўнг қўлида оташин олов бор эди.</verse>
				<verse number="3">Дарҳақиқат, Эгамиз Ўз халқини севади, Унга бағишланган одамларни ҳимоя қилади. Улар Эгамизга таъзим қиладилар, Ундан кўрсатмалар оладилар.</verse>
				<verse number="4">Мусо Исроил халқига берган ушбу қонун Ёқуб наслининг бебаҳо мулкидир.</verse>
				<verse number="5">Исроил қабилалари йиғилганда, Xалқ йўлбошчилари тўпланганда, Эгамиз азиз Исроилга шоҳ бўлди.”</verse>
				<verse number="6">Мусо Рубен қабиласи ҳақида шундай деди: “Рубен қабиласи яшасин, ўлмасин, Сони кам бўлса–да, омон бўлсин.”</verse>
				<verse number="7">Яҳудо қабиласи ҳақида шундай деди: “Эй Эгам, Яҳудонинг овозини эшитгин, Уни бошқа қабилалар билан бирлаштиргин. У ўз қўллари билан ўзини ҳимоя қилмоқда, Душманларига қарши унга мадад бергин.”</verse>
				<verse number="8">Леви қабиласи ҳақида шундай деди: “Эй Эгам, Сен Урим билан Туммимни Тақводор Левига бердинг. Уни Массахда синаб кўрдинг, У билан Марива сувларида беллашдинг.</verse>
				<verse number="9">У ота–онасидан, ака–укасидан, Бола–чақасидан Сени устун кўрди. Сенинг амрларингни бажарди, Аҳдингга содиқ қолди.</verse>
				<verse number="10">Ёқуб наслига қоидаларингни, Исроил халқига қонунингни ўргатади, Ҳузурингда тутатқилар тутатиб, Қурбонгоҳингдақурбонликлар куйдиради.</verse>
				<verse number="11">Эй Эгам, унинг давлатига барака бергин, Қилган ишларидан мамнун бўлгин. Ёвларининг белини синдиргин, Ундан нафратланганлар қайтиб туролмасин.”</verse>
				<verse number="12">Бенямин қабиласи ҳақида у шундай деди: “Эгамизнинг суюклиги бехатар яшайди, Худойи Таоло доим уни асрайди, У Худонинг қучоғида ором олади.”</verse>
				<verse number="13">Юсуф қабиласи ҳақида шундай деди: “Эгамиз унинг ерига барака берсин. Осмон ёмғири, ер ости суви билан баракаласин.</verse>
				<verse number="14">Қуёшга тўйган аъло ҳосиллар берсин, Ўз мавсумида мўл мевалар етиштирсин.</verse>
				<verse number="15">Қадимий тоғларнинг асил унумини, Кўҳна адирларнинг сероб баракасини берсин.</verse>
				<verse number="16">Ернинг аъло инъомлари Юсуфга насиб этсин, Ёнган бута орасида зоҳир бўлган Худонинг мурувватига муяссар қилсин, Aка–укалари орасидан танланган Юсуфга булар буюрсин.</verse>
				<verse number="17">Биринчи туғилган буқадай қудратлидир у! Унинг шохлари ёввойи буқанинг шохларидайдир. Бир шохи Эфрайимнинг туман лашкаридир, Бошқа шохи Манашенинг минглаб жангчиларидир. Бу шохлари билан Юсуф халқларни қувади, Ер юзининг четигача уларни ҳайдаб боради.”</verse>
				<verse number="18">Забулун ва Иссахор қабиласи ҳақида шундай деди: “Забулун сафарга чиққанда хурсанд бўлсин, Иссахор эса чодирларида шодлансин.</verse>
				<verse number="19">Улар бутун халқни тоққа чақиради, У ерда маъқул қурбонликлар келтиради, Денгизнинг бойлиги билан, Қумдаги хазина билан озиқланади.”</verse>
				<verse number="20">Гад қабиласи ҳақида шундай деди: “Гаднинг ерини кенгайтирган Худони олқишланг! Гад бир арслон каби яшайди, Қурбонининг қўлу бошини узиб ташлайди.</verse>
				<verse number="21">У ўзи учун ернинг аълосини олди, Йўлбошчининг улуши унга берилди. Халқнинг йўлбошчилари йиғилганда Гад Худонинг одил иродасини бажарди, Худонинг Исроил учун чиқарган қарорини адо этди.”</verse>
				<verse number="22">Дан қабиласи ҳақида шундай деди: “Дан ёш шерга ўхшар, У Башандан сакраб чиқар.”</verse>
				<verse number="23">Нафтали қабиласи ҳақида шундай деди: “Эгамизнинг муруввати Нафталига ёр! Баракаси уни тўлдирди бисёр! Ғарбу жанубга у эгалик қилар.”</verse>
				<verse number="24">Ошер қабиласи ҳақида шундай деди: “Ўғиллар орасида Ошер энг баракалисидир, Ака–укалари уни афзал кўрсин, Оёғи зайтун мойида бўлсин.</verse>
				<verse number="25">Тамбалари темиру бронзадан бўлсин, Умри қанча узоқ бўлса, кучи шунча кўп бўлсин.” Мусо Исроил халқига шундай деди:</verse>
				<verse number="26">“Эй азизим Исроил, Худойинга ўхшагани йўқ, У салобат билан булутларни эгарлайди, Сенга ёрдам бергани осмондан учиб келади,</verse>
				<verse number="27">Қадимдан бор бўлган Худо сенинг паноҳингдир, Унинг абадий қўллари сени тутиб туради. У душманларингни олдингдан ҳайдайди, Сенга: ‘Уларни қириб ташла!’ деб айтади.</verse>
				<verse number="28">Эй Исроил, хавф–хатарсиз яшайсан, Ёқуб хонадони, осойишта бўласан. Сенинг еринг дон ва шаробга бойдир, Юртингга осмондан шудринг тушади.</verse>
				<verse number="29">Эй Исроил, сен бахтлисан! Ким сенга ўхшар?! Сен Эгамиз қутқарган халқсан. Сени асрайдиган қалқонинг, Шонли қиличинг Эгамиздир. Олдингда душманларинг тиз чўкади, Сен эса уларнинг белини эзасан.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Мусо Мўаб текислигидан Наво тоғининг чўққисига чиқди. Наво тоғи Ерихо шаҳрининг шарқида жойлашган Фисгах тоғ чизмасининг энг баланд жойи эди. У ердан Мусога Эгамиз бутун ўлкани кўрсатди: шимолдаги Дан шаҳригача чўзилган бутун Гилад ерини,</verse>
				<verse number="2">ҳамма Нафтали ерларини, Эфрайим ва Манаше ерларини, Ўрта ер денгизигача чўзилган бутун Яҳудо ерларини,</verse>
				<verse number="3">Нагав чўли ва текисликни. Бу текислик Зўвар шаҳридан то пальмалар шаҳри бўлмиш Ерихогача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз Мусога деди: — Мен Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга, сенинг авлодингга бераман, деб қасам ичиб айтган юрт мана шудир. Мана, бу юртни ўз кўзинг билан кўрдинг, лекин у юртга кирмайсан.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз айтганидай, Унинг қули Мусо ўша ерда, Мўаб юртида вафот этди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз уни Мўабда, Байт–Пиёр шаҳрининг яқинидаги бир водийда дафн қилди. Мусо дафн қилинган жойни ҳозиргача ҳеч ким билмайди.</verse>
				<verse number="7">Мусо вафот этганда 120 ёшда эди. Лекин кўзларининг нури ҳали сўнмаган эди, ғайрати йўқолмаган эди.</verse>
				<verse number="8">Исроил халқи Мўаб текисликларида Мусо учун ўттиз кун аза тутди. Мусо учун аза кунлари тамом бўлди.</verse>
				<verse number="9">Мусо ўлимидан олдин Ёшуага қўл қўйиб, уни йўлбошчи қилиб тайинлаган эди. Нун ўғли Ёшуани Худо донолик руҳи билан тўлдирди. Исроил халқи Ёшуага бўйсунди, Эгамиз Мусога буюрганларнинг ҳаммасини улар қилди.</verse>
				<verse number="10">Исроилда Мусога ўхшаган пайғамбар бошқа чиқмади. Эгамиз Мусо билан юзма–юз гаплашар эди.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз уни Миср юртида фиръавнга, унинг аъёнлари ва бутун халқига аломату мўъжизалар кўрсатиш учун юборган эди.</verse>
				<verse number="12">Мусо бутун Исроил халқи олдида буюк қудрату ҳайбатли ишларни намоён қилганди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="6">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Эгамиз Ўзининг қули Мусо вафотидан кейин Мусонинг ёрдамчиси Ёшуага шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Менинг қулим Мусо вафот этди. Энди ҳаммангиз — бутун Исроил халқи Мен сизларга бераётган юртга кириш учун Иордан дарёсидан ўтишга тайёрланинглар.</verse>
				<verse number="3">Мусога ваъда берганимдай, оёғингиз теккан ҳамма жойни сизларга бераман.</verse>
				<verse number="4">Жанубдаги саҳродан шимолдаги Лубнонгача, шарқдаги буюк Фурот дарёсидан ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган жойлар, Хет халқининг ҳамма ерлари сизнинг юртингиз бўлади.</verse>
				<verse number="5">Эй, Ёшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас кела олмайди. Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан. Сени тарк этмайман, ҳеч қачон ташлаб кетмайман.</verse>
				<verse number="6">Дадил ва ботир бўл, Исроил халқининг ота–боболарига, сизларга мана шу юртни бераман, деб ваъда қилганман, улар бу ерларни олиб, эга бўлишига сен бош бўласан.</verse>
				<verse number="7">Дадил ва ботир бўлишинг керак, Мен қулим Мусо орқали буюрган қонунларнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажаргин, борган жойингда ишларинг ўнгидан келиши учун бу қонунлардан ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма.</verse>
				<verse number="8">Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин, уларни битта қолдирмай бажаришинг учун кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин. Шунда ишларинг юришиб, ўнгидан келади.</verse>
				<verse number="9">Амр қиламан, дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен, Эганг Худо, сен билан бирга бўламан.”</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин Ёшуа Исроил қабилаларининг назоратчиларига шундай деб буюрди:</verse>
				<verse number="11">— Қароргоҳ бўйлаб юриб, халққа қуйидаги гапларни айтинглар: “Озиқ–овқатларингизни тайёрланглар, чунки уч кундан кейин Эгангиз Худо сизга бераётган юртга эгалик қилиш учун Иордан дарёсидан ўтасизлар.”</verse>
				<verse number="12">Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярмига Ёшуа шундай деди:</verse>
				<verse number="13">— Эгамизнинг қули Мусонинг амр қилиб айтган сўзларини эсланг. У сизларга: “Эгангиз Худо сизларга осойишталик бериб, мана шу ерларни берди”, — деб айтган эди.</verse>
				<verse number="14">Хотинларингиз, болаларингиз, мол–қўйларингиз Мусо сизларга берган ерда — Иорданнинг мана шу шарқ томонида қолади. Орангиздаги барча қуролланган жасур жангчилар эса биродарларингизнинг олдида бориб, Иордан дарёсидан ўтади.</verse>
				<verse number="15">Биродарларингиз ҳам Эгангиз Худо бераётган юртни эгалламагунча, жасур жангчиларингиз уларга ёрдам беради. Эгамиз биродарларингизга ҳам сизга бергандай осойишталик бергандан кейингина Эгамизнинг қули Мусо сизларга берган Иорданнинг шарқидаги ўз ерингизга қайтиб, жойлашасизлар.</verse>
				<verse number="16">Улар Ёшуага шундай деб жавоб беришди: — Сиз буюрган ҳамма нарсани қиламиз, қаерга юборсангиз борамиз.</verse>
				<verse number="17">Ҳамма нарсада Мусога қандай итоат қилган бўлсак, сизга ҳам шундай итоат қиламиз. Эгангиз Худо, Мусо билан бўлганидек, сиз билан бирга бўлсин!</verse>
				<verse number="18">Сизнинг айтган сўзларингизга қарши чиққанлар, бирорта буйруғингизга бўйсунмаганларнинг жазоси ўлимдир. Сиз фақат дадил ва ботир бўлинг.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ёшуа Шитимдаги қароргоҳдан икки кишини яширинча айғоқчи қилиб юборди. Юборишдан олдин уларга: “Бориб, Канъон юртини, айниқса Ерихо шаҳрини яхшилаб кўриб келинглар”, — деди. Улар Ерихога кетишди. Бориб, Раҳоба исмли бир фоҳишанинг уйига кириб, ўша ерда тунаб қолишди.</verse>
				<verse number="2">Ерихо шоҳига: “Бугун кечқурун Исроил халқидан бир нечтаси бутун юртимизни текшириш учун келишибди”, — деган хабар етиб борди.</verse>
				<verse number="3">Шунда шоҳ Раҳобага хабар юбориб: “Юртимизни текширишга келган кишилар сенинг уйингга кирибди. Энди уларни ташқарига олиб чиқ”, деб буюрди.</verse>
				<verse number="4">Лекин аёл ўша кишиларни яшириб қўйган эди. У шоҳнинг одамларига шундай деди: “Тўғри, ўша кишилар меникига келган эди, лекин уларнинг қаердан келганини билмагандим.</verse>
				<verse number="5">Кеч тушиб, шаҳар дарвозаси ёпилишидан олдин улар чиқиб кетишди. У кишилар қаерга кетганини билмайман. Агар тез орқасидан борсангиз, уларни ушлашингиз мумкин.”</verse>
				<verse number="6">Аслида Раҳоба уларни томга олиб чиқиб, қурисин, деб ёйилган зиғир боғламлари тагига яшириб қўйган эди.</verse>
				<verse number="7">Шоҳнинг одамлари шаҳардан чиқиб кетиши биланоқ, шаҳар дарвозаси ёпилди. Улар айғоқчиларни қидириб, Иордан дарёсининг кечув жойигача боришди.</verse>
				<verse number="8">Айғоқчилар ухлашга ётишдан олдин Раҳоба томга чиқиб,</verse>
				<verse number="9">уларга шундай деди: “Эгангиз бизнинг юртимизни сизларга берганлигини биламан. Бутун халқимиз билан сизлардан қўрқиб қолганмиз. Шу ерда яшайдиганларнинг ҳаммаси сизлар ҳақингизда эшитиб ваҳимага тушган.</verse>
				<verse number="10">Биз эшитдик, сизлар Мисрдан чиққанингиздан кейин Эгангиз олдингизда Қизил денгиз сувларини қуритибди, Иорданнинг шарқ томонидаги Амор халқининг шоҳлари Ўг ва Сихўнга нима қилганингизни, уларнинг одамларини бутунлай қириб ташлаганингизни ҳам эшитдик.</verse>
				<verse number="11">Бу воқеалар ҳақида эшитишимиз билан юракларимиз орқага тортиб кетди, сизларни деб ҳар биримизнинг жасоратимиздан асар ҳам қолмади. Чунки Эгангиз Худо ҳам осмонда, ҳам ерда Худодир.</verse>
				<verse number="12">Мен сизларга марҳамат кўрсатдим. Энди шунинг учун Эгангиз ҳақи қасам ичиб, сенинг оилангга ҳам меҳрибонлик қиламиз, деб кафолат беринг.</verse>
				<verse number="13">Мана шу кафолат ота–онам, ака–ука, опа–сингилларим ва уларга қарашли бўлганларни сақлаб қолишингизни, бизни ўлимдан қутқаришингизни билдирсин.”</verse>
				<verse number="14">Айғоқчилар унга шундай дейишди: “Сизларга бирор нарса бўлса, Худо жонимизни олсин. Агар биз ҳақимизда ҳеч кимга айтмасанг, Эгамиз бизга шу ерни берганда сен ва сенинг оилангга берган ваъдамизда туриб, марҳамат кўрсатамиз.”</verse>
				<verse number="15">Раҳобанинг уйи шаҳар деворларига тақалиб қурилганлиги учун, деразаси шаҳардан ташқарига қараб турар эди. Раҳоба мана шу деразадан арқон тушириб, айғоқчиларнинг қочишига ёрдам берди.</verse>
				<verse number="16">Улар кетишидан олдин Раҳоба: “Сизларни қуваётганлар топиб олмаслиги учун, қирларга боринглар. Ўша ерда уч кун яширининглар. Улар қайтиб келганидан кейин ўз йўлингизга кетаверасиз”, — деган эди.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Айғоқчилар Раҳобага жавобан шундай дейишган эди: “Биз бу ерга ҳужум қилганимизда мана шу қизил арқонни биз тушадиган деразангга боғлаб, осилтириб қўйгин. Оилангдагиларнинг ҳаммаси, ота–онанг, ака–ука, қариндош–уруғларинг уйингда бўлиши керак, бўлмаса, биз сенга ичган қасамимиздан халос бўламиз.</verse>
				<verse number="19">Бирортаси эшигингдан ташқарига, кўчага чиқса, ўз ўлимига ўзи жавобгар бўлади, биз гуноҳкор бўлмаймиз. Лекин сен билан уй ичида бўлганларга бирортаси қўл теккизса, уларнинг ўлимига биз жавобгар бўламиз.</verse>
				<verse number="20">Лекин мабодо биз ҳақимизда бировга оғиз очсанг, сен бизга ичтирган қасамдан халос бўламиз.”</verse>
				<verse number="21">Раҳоба: “Сизлар нима десангиз шундай бўлсин”, деган сўзлар билан айғоқчиларни чиқариб юборди. Улар ўз йўлларига кетишди. Кейин у қизил арқонни деразасига боғлаб қўйди.</verse>
				<verse number="22">Ўша айғоқчилар бориб, қирларда уч кун, уларни излаб юрганлар қайтгунча туришди. Уларни қувиб кетганлар йўл бўйидаги ҳамма жойларни излаб ҳам ҳеч кимни топа олмадилар.</verse>
				<verse number="23">Айғоқчилар қирдан қайтиб тушишди. Дарёни кечиб ўтиб, Ёшуанинг олдига келиб, бўлган воқеаларнинг ҳаммасини унга айтиб беришди.</verse>
				<verse number="24">Улар Ёшуага: “Ҳақиқатан ҳам Эгамиз бутун юртни бизнинг қўлимизга берган. У ерда яшовчиларнинг ҳаммаси бизларни деб ваҳимага тушган”, — дейишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эртасига тонгда Ёшуа бутун Исроил халқи билан бирга Шитим қароргоҳидан чиқиб, Иорданга етиб келишди. Дарёни кечиб ўтишдан олдин улар ўша ерда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="2">Уч кундан кейин қабила назоратчилари қароргоҳ бўйлаб юриб,</verse>
				<verse number="3">халққа шундай дейишди: “Левируҳонийлари Эгангиз Худонинг аҳд сандиғини кўтариб кетаётганини кўрганингизда йўлга чиқасизлар. Унинг орқасидан боринглар,</verse>
				<verse number="4">шунда борадиган йўлингизни билиб оласизлар, чунки сизлар бу йўлдан олдин юрмагансизлар. Лекин сандиқ билан сизларнинг орангиздаги масофа тахминан икки минг тирсак бўлиши керак. Орангиздаги масофа мана шундан кам бўлмасин.”</verse>
				<verse number="5">Кейин Ёшуа халққа: “Ўзингизни покланг, чунки эртага Эгамиз орамизда мўъжизалар қилади”, — деди.</verse>
				<verse number="6">Эртасига Ёшуа руҳонийларга шундай деди: “Аҳд сандиғини олиб, халқнинг олдида юринглар.” Руҳонийлар аҳд сандиғини кўтариб, халқ олдида боришди.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз Ёшуага шундай деди: — Бугундан бошлаб сени бутун Исроил халқи олдида кўкка кўтараман, шунда улар Мен Мусо билан бўлганимдек, сен билан бирга бўлишимни билишади.</verse>
				<verse number="8">Аҳд сандиғини кўтариб борадиган руҳонийларга айтасан: “Иордан дарёсига етиб борганингиздан кейин дарёга кириб тўхтанглар.”</verse>
				<verse number="9">Кейин Ёшуа Исроил халқига шундай деди: — Яқинроқ келиб, Эгангиз Худонинг гапларини эшитинг.</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">Мана, бутун олам Раббийсининг аҳд сандиғи олдингизда Иордан дарёсидан ўтади. Шундай қилиб, барҳаёт Худо сизларнинг орангизда эканлигини, Унинг Ўзи Канъон, Хет, Хив, Париз, Гиргош, Амор ва Ёбус халқларини албатта сизларнинг олдингиздан қувиб юборишини биласизлар.</verse>
				<verse number="12">Энди Исроил халқининг ҳар бир қабиласидан биттадан, жами ўн иккита эркакни танланг.</verse>
				<verse number="13">Бутун олам Раббийси, Эгамизнинг аҳд сандиғини кўтарган руҳонийларнинг оёқлари Иордан дарёсининг сувларига тегиши биланоқ оқим тўхтаб қолади, сув бир жойда йиғилиб туради.</verse>
				<verse number="14">Халқ ўз чодирларини йиғиб, Иордандан ўтиш учун йўлга тушганда, аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар уларнинг олдида борар эди.</verse>
				<verse number="15">Иордан суви ҳосил пайтида қирғоқларидан ҳам тошиб оқарди. Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар Иорданга яқинлашди. Уларнинг оёқлари сувга тегиши биланоқ</verse>
				<verse number="16">дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адама шаҳри олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга қуйиладиган сув эса бутунлай тўхтаб қолди. Шундан кейин халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди.</verse>
				<verse number="17">Бутун Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Бутун халқ Иордандан ўтиб бўлгандан кейин, Эгамиз Ёшуага шундай деди:</verse>
				<verse number="2">— Халқнинг орасидан ўн икки кишини танлагин, ҳар бир қабиладан биттадан бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Уларга: “Иордан дарёсининг ўртасидан, худди руҳонийлар оёғи турган жойидан ўн иккита тош олиб, бугун кечқурун қароргоҳ қурадиган жойга олиб бориб қўйинглар, деб буюргин.”</verse>
				<verse number="4">Ёшуа Исроил халқининг ҳар бир қабиласидан бир кишини танлади. Кейин ўша ўн икки кишини чақириб,</verse>
				<verse number="5">уларга шундай деди: “Эгангиз Худонинг аҳд сандиғи олдига, Иорданнинг ўртасига бориб, у ердан ҳар бирингиз Исроил қабилаларининг ҳар бири учун биттадан тош олинглар. Уларни елкангизда кўтариб, қароргоҳга олиб боринглар.</verse>
				<verse number="6">Бу тошлар сизларга эсдалик бўлиб қолади. Вақти келиб, фарзандларингиз сизлардан, бу тошлар нимани билдиради, деб сўраганда,</verse>
				<verse number="7">уларга Эгамизнинг аҳд сандиғи Иордан дарёсидан ўтаётганда, дарёнинг сувлари тўхтаб қолганини айтиб берасизлар. Бу тошлар сизларга умрбод ёдгорлик бўлиб қолади.”</verse>
				<verse number="8">Исроил халқидан танланган кишилар Ёшуа уларга буюргандай қилишди. Эгамиз Ёшуага айтгандай, улар Иорданнинг ўртасидан ҳар бир Исроил қабиласи учун биттадан тош, жами ўн иккита тош олиб, ўзлари билан ўша куни қароргоҳ қурилган жойга олиб бориб қўйишди.</verse>
				<verse number="9">Иорданнинг ўртасига, аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар турган жойга Ёшуа бир ёдгорлик қурдирди. Бу ёдгорлик ҳам ўн иккита тошдан қурилди. Ўша тошлар бугунгача ўша ердадир.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз Ёшуага, халққа айтгин, деб амр қилганларининг ҳаммаси содир бўлмагунча сандиқни кўтарган руҳонийлар Иорданнинг ўртасида турдилар. Ёшуага Мусо мана шу йўл–йўриқларни кўрсатган эди. Халқ тез–тез дарёдан ўтди.</verse>
				<verse number="11">Ҳамма дарёдан ўтиб бўлгандан кейин, бутун халқ қараб турар экан, Эгамизнинг аҳд сандиғи ва руҳонийлар дарёдан ўтди.</verse>
				<verse number="12">Мусо буюргандай, Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласи ярмининг эркаклари ҳам қуролланиб, дарёдан ўтган эдилар. Улар Исроил халқининг олдинги сафларида эдилар.</verse>
				<verse number="13">Жангга тайёр ўша қирқ мингга яқин киши Эгамиз ҳузурида Ерихо ёнидаги текисликка ўтди.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз ўша куни қилган ишлари билан Исроил халқининг кўзи олдида Ёшуанинг номини юксалтирди. Улар бутун умри давомида Мусони қандай ҳурмат қилган бўлсалар, Ёшуани ҳам шундай ҳурмат қилдилар.</verse>
				<verse number="15">Ўшанда Эгамиз Ёшуага шундай деган эди:</verse>
				<verse number="16">“Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийларга, Иордандан чиқинглар, деб буюргин.”</verse>
				<verse number="17">Шунда Ёшуа руҳонийларга: “Иордандан чиқинглар”, — деб буюрган эди.</verse>
				<verse number="18">Эгамизнинг аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар Иорданнинг ўртасидан чиқишди. Уларнинг оёқлари қуруқ ерга тегиши билан Иорданнинг суви яна олдингидай қирғоқларидан тошиб оқа бошлади.</verse>
				<verse number="19">Халқ биринчи ойнинг ўнинчи кунида Иордандан ўтди. Улар Ерихо шаҳрининг шарқидаги Гилгал деган жойда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="20">Улар Иордандан олган ўн иккита тошни Ёшуа Гилгалда ўрнатиб,</verse>
				<verse number="21">Исроил халқига шундай деди: — Вақти келиб, фарзандларингиз сизлардан: “Бу тошлар нимани билдиради?” деб сўраса,</verse>
				<verse number="22">сизлар шундай жавоб берасизлар: “Исроил халқи мана шу ерда қуруқ ердан юриб Иордандан ўтди.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз Худо биз ўтишимиз учун Қизил денгизни қуритгандай, бу ерда ҳам биз ўтиб бўлмагунимизча Иорданнинг сувларини қуритган эди.</verse>
				<verse number="24">Ер юзидаги барча халқлар Эгамизнинг қудратли эканини билиши ҳамда сизлар Худойингиз — Эгамиздан бир умр қўрқишингиз учун шундай қилган эди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Исроил халқи Иордан дарёсидан ўтиб бўлгунча, Эгамиз улар учун дарёнинг сувини қуритган эди. Иорданнинг ғарбидаги Амор шоҳлари ва Ўрта ер денгизи ёнидаги Канъон шоҳлари бу ҳақда эшитиб, жуда қўрқиб кетишди. Исроил халқини деб уларнинг жасоратидан асар ҳам қолмади.</verse>
				<verse number="2">Ўша пайтда Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Тошдан пичоқлар ясаб, Исроил халқининг бу янги авлодини суннат қилинглар.”</verse>
				<verse number="3">Ёшуа тошдан пичоқлар ясатиб, уларни Гивот–Харилўт деган жойда суннат қилдирди.</verse>
				<verse number="4">Ёшуа суннат қилганининг сабаби қуйидагичадир: Мисрдан чиққан, жангга яроқли эркакларнинг ҳаммаси саҳрода юрганда ўлган эди.</verse>
				<verse number="5">Мисрдан чиққанларнинг ҳаммаси суннат қилинган бўлса–да, саҳрода юрган пайтда туғилганлар суннат қилинмаган эди.</verse>
				<verse number="6">Эгамизга итоат қилмаган, Мисрдан чиққанда жангга яроқли бўлган наслнинг ҳаммаси ўлмагунча Исроил халқи қирқ йил саҳрода саргардон бўлиб юрди. Эгамиз уларга: “Мен ота–боболарингизга ваъда қилиб, сизларга бераман, деган сут ва асал оқиб ётган юртни ҳеч қачон кўрмайсизлар”, деб қасам ичган эди.</verse>
				<verse number="7">Мисрдан чиққанларнинг ўрнига Эгамиз уларнинг фарзандларини дунёга келтирди. Ўша янги авлод йўлда суннат қилинмаган эди. Мана шунинг учун Ёшуа уларни суннат қилди.</verse>
				<verse number="8">Ҳамма эркаклар суннат қилингандан кейин, тузалгунча қароргоҳда қолдилар.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Ёшуага: “Бугун мен сизлардан Мисрдаги қуллик шармандалигини олиб ташладим”, — деди. Шунинг учун ўша жой бугунгача Гилгал, деб аталади.</verse>
				<verse number="10">Исроил халқи Гилгалда турган пайтларида ойнинг ўн тўртинчи кунида кечқурун Ерихо ёнидаги текисликда Фисиҳ зиёфатини нишонладилар.</verse>
				<verse number="11">Айнан Фисиҳ зиёфатидан кейинги кун эса улар ўша ердан чиққан ҳосилдан пиширилган хамиртурушсиз нон ва ўша ҳосилдан олинган қовурилган дон едилар.</verse>
				<verse number="12">Исроил халқи ўша юртда етиштирилган ҳосилни еган кундан бошлаб, Худо уларга манна юбормай қўйди. Ўша йил Исроил халқи Канъон еридан олинган ҳосилни еди, улар маннани бошқа кўрмади.</verse>
				<verse number="13">Бир куни Ёшуа Ерихо шаҳрининг яқинида турганда қараса, ўзининг қаршисида қилич ушлаган бир киши турибди. Ёшуа унинг олдига бориб: “Сен бизникимисан ёки душман тарафдамисан?” — деб сўради.</verse>
				<verse number="14">“Ҳеч қайсиси, — деб жавоб берди у киши, — Мен Эгамиз лашкарининг лашкарбошисиман. Мана, келдим.” Ёшуа мук тушиб, унга таъзим қилди. “Қулингизга нима буюрасиз, ҳазратим?” — деб сўради Ёшуа.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз лашкарининг лашкарбошиси Ёшуага шундай деди: “Оёқ кийимингни еч, сен турган ер муқаддасдир.” Ёшуа у айтгандай қилди.</verse>
				<verse number="16">Ерихоликлар, Исроил халқидан қўрқиб, шаҳар дарвозаларини маҳкамлаб ёпиб, қўриқчилар қўйишди. Энди шаҳарга ҳеч ким киролмас, у ердан ҳеч ким чиқолмас ҳам эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Мана, Ерихо шаҳрини шоҳию сипоҳлари билан бирга сенинг қўлингга бердим.</verse>
				<verse number="2">Шаҳар атрофини барча жангчилар билан бир марта айлангин. Олти кун шундай қиласан.</verse>
				<verse number="3">Еттита руҳонийаҳд сандиғининг олдида юрсин. Уларнинг қўлида биттадан қўчқор шохидан қилинган бурғу бўлсин. Еттинчи куни шаҳар атрофини етти марта айланинглар, руҳонийлар бурғуни чалиб юришсин.</verse>
				<verse number="4">Ўша куни бурғуларнинг узоқ чалинганини эшитиши биланоқ, ҳамма бор овози билан бақирсин. Шунда шаҳарнинг деворлари қулайди, ҳамма шаҳарга ҳужум қилиб, тўғри кириб бораверади.”</verse>
				<verse number="5">Ёшуа руҳонийларни чақириб, уларга шундай деди: “Аҳд сандиғини кўтаринглар, еттитангиз эса биттадан бурғу олиб, Эгамизнинг аҳд сандиғи олдида юринг.”</verse>
				<verse number="6">Одамларга эса: “Бориб, шаҳарни айланинглар, қуролланган жангчиларнинг ҳаммаси Эгамизнинг сандиғи олдида борсин”, — деди.</verse>
				<verse number="7">Ёшуа халққа буюргандай, Эгамиз олдида еттита руҳоний бурғуларни чалиб боришар, Эгамизнинг аҳд сандиғи эса уларнинг орқасидан борарди.</verse>
				<verse number="8">Қуролланган кишилар бурғу чалаётган руҳонийлар олдидан боришди, сандиқнинг орқасидан эса қоровуллар бўлинмаси борди. Бурғулар тўхтамай чалиниб турар эди.</verse>
				<verse number="9">Ёшуа халққа шундай деган эди: “Мен айтмагунимча, сизлар бақирманг, овозингизни чиқарманг. Мен сизларга, бақиринглар, деб айтган кундагина бақирасизлар.”</verse>
				<verse number="10">Эгамизнинг сандиғи шаҳарни бир марта айланиб келди. Улар қароргоҳга қайтиб келиб, тунни ўша ерда ўтказишди.</verse>
				<verse number="11">Ёшуа эртасига саҳарда турди, руҳонийлар яна Эгамизнинг сандиғини кўтаришди.</verse>
				<verse number="12">Еттита бурғуни кўтарган етти руҳоний Эгамиз сандиғининг олдида боришди. Улар бурғуларни тўхтамай чалишарди. Қуролланган кишилар эса уларнинг олдида боришарди. Эгамизнинг сандиғи орқасида эса қоровуллар бўлинмаси борарди, бурғулар тўхтамай чалинаётган эди.</verse>
				<verse number="13">Иккинчи куни ҳам улар шаҳар атрофини бир марта айланиб, қароргоҳга қайтиб келишди. Улар олти кун шундай қилдилар.</verse>
				<verse number="14">Еттинчи куни эрта тонгда туриб, олдингидай шаҳарнинг атрофини айландилар, фақат ўша куни етти марта айланишди.</verse>
				<verse number="15">Еттинчи марта айланаётганда, руҳонийлар бурғуни чалар экан, Ёшуа одамларга шундай деди: “Бақиринглар, чунки Эгамиз шаҳарни бизга берган.</verse>
				<verse number="16">Шаҳар аҳолисию унинг ичидаги ҳамма нарса Эгамизга бағишланиб, йўқ қилинсин. Фақат фоҳиша Раҳоба ва унинг уйидагиларнинг ҳаммаси тирик қолади, чунки у биз юборган айғоқчиларни яширган эди.</verse>
				<verse number="17">Сизлар эса Эгамизга бағишланган нарсаларнинг ҳеч бирига яқинлашманг, яна ўша нарсаларни олиб, ўзингиз ҳам ҳалок бўлманг. Исроил халқининг қароргоҳига кулфат келтирманг, қароргоҳ вайрона бўлмасин.</verse>
				<verse number="18">Лекин барча олтин, кумуш, ҳамма бронза ва темирдан ясалган идишлар Эгамизга бағишланган. Улар Эгамизнинг хазинасига келтирилсин.”</verse>
				<verse number="19">Руҳонийлар бурғуларни чалдилар. Халқ бурғу товушини эшитиши биланоқ баланд овоз билан бақирган эди, бутун шаҳар деворлари қулаб тушди. Исроил жангчилари турган жойларидан тўғри шаҳарга кириб, унга ҳужум қилишди. Исроил жангчилари шаҳарни қўлга киритишди.</verse>
				<verse number="20">Улар шаҳардаги ҳаммани, эркагу аёлларни, ёшу қариларни, мол–қўй, эшакларни — бутун жонзотни қириб ташладилар.</verse>
				<verse number="21">Ёшуа ўша ерни текшириб келган икки кишига айтди: “Фоҳишанинг уйига боринглар. Ичган онтингизга амал қилиб, у билан уйидагиларнинг ҳаммасини олиб чиқинг.”</verse>
				<verse number="22">Айғоқчи бўлган кишилар бориб, Раҳобани, унинг ота–онасини, ака–укаларини, ҳамма қариндошларини шаҳардан олиб чиқиб, уларни Исроил қароргоҳининг ёнига, хавфсиз жойга келтирдилар.</verse>
				<verse number="23">Исроил жангчилари шаҳарни унинг ичидаги бор нарсаси билан ёндириб ташладилар. Фақат олтин, кумуш, бронза ва темирдан ясалган идишларни Эгамиз уйининг хазинасига келтирдилар.</verse>
				<verse number="24">Фоҳиша Раҳоба ва унинг ҳамма қариндошларини Ёшуа сақлаб қолди, чунки Ёшуа Ерихони текшириб келиш учун юборган айғоқчиларни у яширган эди. Унинг хонадони ўшандан бери Исроилда яшайди.</verse>
				<verse number="25">Кейин Ёшуа қасам ичиб, қуйидагиларни айтди: “Ерихо шаҳрини қайта қурмоқчи бўлган, Эгамиз олдида лаънати бўлар! Ўз тўнғич ўғлининг жони эвазига шаҳар пойдеворин қўяр, Кенжа ўғлининг жони эвазига дарвозалар ўрнатар!”</verse>
				<verse number="26">Эгамиз Ёшуа билан бирга эди. Ёшуанинг шуҳрати бутун юртга тарқалди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Аммо Исроил халқи бағишланган нарсалар ҳақида Эгамиз берган амрни бузди. Охун исмли бир киши бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олган экан. Охун Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси, Кармининг ўғли эди. Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланди.</verse>
				<verse number="2">Шу орада Ёшуа бир неча кишини танлаб, уларга: “Бориб, Ай шаҳрини текшириб келинглар”, — деди. Ай шаҳри Байтилнинг шарқида, Байт–Обун яқинида жойлашган эди. Улар бориб, текширдилар.</verse>
				<verse number="3">Қайтиб келиб, Ёшуага: “Ҳаммамиз боришимиз шарт эмас, икки — уч мингта одам чиқиб ҳужум қилса, бас. Ай аҳолисининг сони кам, шунинг учун бутун халқ у ерга бориб овора бўлмасин”, — дедилар.</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, уч мингтача одам у ерга чиқди, лекин улар Ай аҳолисининг олдига тушиб қочдилар.</verse>
				<verse number="5">Айликлар шаҳардан чиқиб, Исроил жангчиларини тош қазиладиган жойгача қувиб бордилар. Қир ён бағрида ўттиз олтитача Исроил одамларини ўлдирдилар. Бу ҳодисадан кейин бутун Исроил халқининг юраги орқага тортиб кетди.</verse>
				<verse number="6">Шунда Ёшуа билан Исроил оқсоқоллари қайғудан кийимларини йиртиб, бошларига тупроқ сочдилар. Эгамизнинг сандиғи олдида ерга мук тушишди–да, кечгача шу ҳолда қолишди.</verse>
				<verse number="7">Ёшуа шундай деди: “Эй, Эгамиз Раббий! Нима учун бу халқни Иордан дарёсидан олиб ўтдинг? Наҳотки бизларни Амор халқининг қўлига бериб, йўқ қилиш учун шундай қилган бўлсанг?! Биз Иорданнинг нариги томонида қолаверсак бўлмасмиди?!</verse>
				<verse number="8">Эй, Раббий, яна нима ҳам дердим, мана, Исроил халқи душманларининг олдига тушиб қочди.</verse>
				<verse number="9">Энди Канъон халқлари ва мана шу ерлар аҳолисининг ҳаммаси бу ҳақда эшитиб бизни қуршаб оладилар. Номимизни ер юзидан ўчириб юборадилар. Шундай бўлса, улуғворлигингни қандай қилиб кўрсатасан?”</verse>
				<verse number="10">Эгамиз Ёшуага деди: “Ўрнингдан тур! Нима учун мук тушиб ётибсан?</verse>
				<verse number="11">Исроил халқи гуноҳ қилди, улар билан қилган аҳдимни бузди. Улар Менга бағишланган нарсалардан ўғирлаб олишди. Бунинг устига, алдаб, ўғирланган нарсаларни ўзларининг нарсалари орасига яшириб қўйдилар.</verse>
				<verse number="12">Шунинг учун Исроил халқи душманларига бас кела олмайди. Чунки уларнинг ўзи ҳам йўқ қилинадиган, Менга бағишланган нарсадай бўлиб қолган. Энди улар душманларига мағлуб бўлиб қочиб юрадилар. Орангиздаги бағишланган нарсаларни йўқ қилмасангиз, Мен сизлар билан бирга бўлмайман.</verse>
				<verse number="13">Энди Исроил халқини покла. Уларга шундай дегин: — Ўзингизни эртанги кун учун тайёрлаб, покланг. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Эй, Исроил, орангизда Менга бағишланган нарсалар бор. Орангиздаги шу нарсаларни олиб ташламагунингизча, душманларингизга бас кела олмайсиз.”</verse>
				<verse number="14">Шунинг учун эрталаб барча қабилалар бирма–бир келишади. Эгамиз бир қабилани танлайди. Ана шу қабиланинг уруғлари ҳам бирма–бир келади. Эгамиз улар орасидан бир уруғни танлайди. Ўша уруғ оилалари бирма–бир келишади. Эгамиз бир оилани танлайди. Ўша оила аъзолари бирма–бир келади.</verse>
				<verse number="15">Лаънатланган нарсаларни олган одамни Эгамизнинг Ўзи кўрсатади. Ўша одам бор нарсаси билан оловда ёндирилади, чунки у Эгамиз билан қилинган аҳдни бузиб, Исроилда ақл бовар қилмайдиган иш қилди.”</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, эртаси куни тонгда, Ёшуанинг буйруғига кўра, Исроил қабилалари бирма–бир Худонинг ҳузурига келишди. Эгамиз Яҳудо қабиласини танлади.</verse>
				<verse number="17">Энди Яҳудо қабиласининг уруғлари бирма–бир келди, шунда Зерах уруғи танланди. Зерах уруғининг оилалари бирма–бир келганда Зимри оиласи танланди.</verse>
				<verse number="18">Зимри оила аъзолари бирма–бир келишди, Карми ўғли Охун танланди. У Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси эди.</verse>
				<verse number="19">Ёшуа Охунга шундай деди: “Ўғлим, ҳақиқат айтаман, деб Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг номи билан қасам ич, гуноҳингни тан олгин. Нима қилганингни яширмай менга айтиб бер.”</verse>
				<verse number="20">Охун Ёшуага шундай жавоб берди: “Ҳа, тўғри. Исроил халқининг Худоси — Эгамизга қарши гуноҳ қилган менман.</verse>
				<verse number="21">Ўша куни ўлжа орасида Шинардан келтирилган чиройли тўнни, 500 мисқол кумуш ва оғирлиги 125 мисқол келадиган бир бўлак тиллани кўриб қолдим. Кўнглим тусаб, уларни олдим. Уларни чодиримнинг ичида ернинг тагига кўмиб қўйганман, кумуш энг тагида.”</verse>
				<verse number="22">Ёшуа бир нечта одамни юборди. Улар чодирга югуриб бориб қарашса, у нарсалар ростдан ҳам ўша ерда яширилган экан. Уларнинг энг тагида кумуш бор эди.</verse>
				<verse number="23">Улар нарсаларни чодирдан олиб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига олиб келишди. Улар нарсаларни Эгамиз олдига ёйиб қўйишди.</verse>
				<verse number="24">Кейин Ёшуа ва бутун Исроил халқи Зерах ўғли Охунни ўғирланган кумуш, тўн, тилла бўлаги ҳамда ўғил–қизлари, мол–қўйлари, эшаклари, чодирию бор нарсаси билан бирга Охор сойлигига олиб боришди.</verse>
				<verse number="25">Ёшуа: “Бошимизга роса ҳам кулфат келтирдинг–ку. Мана энди, бугун Эгамиз сенинг бошингга ҳам кулфат келтиради”, — деди. Бутун Исроил халқи Охунни ва унинг оиласини тошбўрон қилиб ўлдирди–да, уларнинг жасадларини оловда куйдирди.</verse>
				<verse number="26">Кейин уларнинг устига катта бир тош уюми тўпладилар, тошлар бугунгача ўша ердадир. Шунинг учун ушбу ер ўша пайтдан бери Охор сойлиги, деб аталади. Шундан кейин Эгамиз ғазабидан тушди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Эгамиз Ёшуага айтди: “Қўрқма, ваҳимага тушма, барча жангга яроқли эркакларни бошлаб, Ай шаҳрига боргин. Мана, Ай шоҳини унинг халқи, шаҳри ва ери билан бирга сенга берганман.</verse>
				<verse number="2">Ерихо ва унинг шоҳини нима қилган бўлсангиз, Ай ва унинг шоҳини ҳам худди шундай қиласизлар. Фақат шаҳардаги мол–мулкларни ва мол–қўйларни ўзингизга ўлжа қилиб олсангиз бўлади. Шаҳарнинг орқасида пистирма қўйинглар.”</verse>
				<verse number="3">Ёшуа ва ҳамма жангга яроқли эркаклар Айга ҳужум қилишга тайёрланишди. Ёшуа ўз лашкари орасидан ўттиз минг жангчини танлаб олди. Тунда жўнатаётиб,</verse>
				<verse number="4">уларга шундай буйруқ берди: — Бориб, шаҳарнинг орқасида пистирма қуринг, шаҳардан узоққа борманг, ҳаммангиз сергак бўлиб туринг.</verse>
				<verse number="5">Мен одамларим билан шаҳарга яқинлашаман. Улар бизга қарши чиққанда, олдингидай биз улардан қочамиз.</verse>
				<verse number="6">Бизни қувиб, душманлар шаҳардан анча узоқлашиб кетади. Улар ўзларича: “Душманларимиз яна олдингидай биздан қочяпти”, деб ўйлашади. Биз қочаётганимизда эса</verse>
				<verse number="7">сизлар пистирмадан чиқиб, шаҳарни оласизлар. Эгангиз Худо уни сизларнинг қўлингизга беради.</verse>
				<verse number="8">Шаҳарни олганингиздан кейин Эгамиз буюргандай, уни ёндирасизлар. Мана шу буйруқларни ижро этинг.</verse>
				<verse number="9">Шу сўзлар билан Ёшуа уларни жўнатиб юборди. Улар Айнинг ғарбида — Ай ва Байтил оралиғида пистирма қўйиб, ўша ерда кутиб ётдилар. Ўша тунни Ёшуа қароргоҳда ўтказди.</verse>
				<verse number="10">Эртаси куни, тонг пайти Ёшуа жангчиларини бир жойга йиғиб, қабилаларнинг бошлиқлари билан бирга уларни Айга бошлаб борди.</verse>
				<verse number="11">Барча жангга яроқли кишилар у билан кетди. Улар шаҳарга яқинлашиб, Айнинг шимолида қароргоҳ қуришди. Ай ва уларнинг орасида жарлик бор эди.</verse>
				<verse number="12">Ёшуа беш мингга яқин одамни Айнинг ғарбидаги, Ай ва Байтил шаҳарларининг оралиғида пистирма қўйишга юборди.</verse>
				<verse number="13">Шундай қилиб, жангчилар жанговар ҳолатга келтирилди. Уларнинг асосий қисми шаҳарнинг шимолида, қоровуллар бўлинмаси эса шаҳарнинг ғарбида эди. Ёшуа эса ўша тунни жарликда ўтказди.</verse>
				<verse number="14">Буни кўрган Ай шоҳи эртаси куни тонгда шошилиб, бутун лашкари билан Иордан водийси рўпарасидаги бир жойга Исроил халқи билан жанг қилишга борди. Аммо у шаҳарнинг орқасида ўзига қарши пистирма қўйилганини билмас эди.</verse>
				<verse number="15">Ёшуа ва бутун Исроил лашкари ўзларини енгилаётгандай кўрсатиб, саҳро тарафга қочишди.</verse>
				<verse number="16">Ёшуа ва Исроил қўшинини қувиш учун Ай шаҳридаги барча эркаклар чақирилди. Улар Ёшуа ва Исроил лашкарини қувиб, шаҳардан анча узоқлашиб кетишди.</verse>
				<verse number="17">Ай ва Байтилда Исроил лашкарини қувиш учун чиқмаган бирорта ҳам эркак қолмади. Шаҳарни қўриқлашга ҳеч кимни қолдирмай, Исроил лашкарини таъқиб қилдилар.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Қўлингдаги найзани Ай томонга узат, ўша шаҳарни сенинг қўлингга бераман.” Ёшуа қўлидаги найзасини шаҳар томонга узатди.</verse>
				<verse number="19">У қўлини узатиши биланоқ пистирмада яшириниб ўтирган жангчилар тезда туриб олдинга югурдилар. Улар шаҳарга киришди. Шаҳарни қўлга олиб, дарров унга ўт қўйишди.</verse>
				<verse number="20">Ай лашкари орқага қараса, ёнаётган шаҳарнинг тутуни кўкка кўтариляпти. Улар на у ёққа, на бу ёққа қоча олардилар, чунки саҳрога қочган Исроил лашкари энди орқага бурилиб, уларга қарши чиққан эди.</verse>
				<verse number="21">Ёшуа ва бутун Исроил лашкари шаҳардан тутун чиқаётганини кўриб, пистирмадагилар шаҳарни олганини билишди. Шунда улар орқага бурилиб, Ай шаҳрининг одамларига ҳужум қилдилар.</verse>
				<verse number="22">Исроил лашкарининг шаҳардагилари ҳам Ай одамларига қарши чиқишди. Шундай қилиб, Исроил лашкари уларни у томондан ҳам, бу томондан ҳам қуршаб олишган эди. Исроил лашкари уларнинг ҳаммасини қириб ташлади. Ҳеч ким тирик қолмади, бирортаси ҳам қочиб кета олмади.</verse>
				<verse number="23">Аммо Ай шоҳини тириклигича ушлаб, Ёшуанинг ҳузурига олиб келишди.</verse>
				<verse number="24">Исроил лашкари шаҳар ташқарисида — саҳрода бутун Ай қўшинини қириб ташлашди. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлгандан кейин Исроил лашкари Айга бориб, у ерда қолганларнинг ҳаммасини йўқ қилди.</verse>
				<verse number="25">Ўша куни бутун Ай аҳолиси, ҳаммаси бўлиб ўн икки мингта эркак ва аёл ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="26">Айда яшовчиларнинг ҳаммаси йўқ қилинмагунча, Ёшуа найза ушлаган қўлини туширмади.</verse>
				<verse number="27">Эгамиз Ёшуага буюргандай, Исроил лашкари фақатгина мол–қўй ва шаҳар аҳолисининг мол–мулкини ўзларига ўлжа қилиб олди.</verse>
				<verse number="28">Ёшуа Ай шаҳрини ёндириб юборди. Ўша шаҳар бугунги кунгача вайрон бўлиб ётибди.</verse>
				<verse number="29">Ай шоҳини эса қатл эттириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқтирди. Унинг жасади кечгача ўша ерда осилиб турди. Қуёш ботгандан кейин, Исроил жангчилари Ёшуанинг буйруғига кўра, жасадни ходадан тушириб, шаҳар дарвозасининг остонасига ташладилар. Унинг устига катта тош уюми тўпладилар. Шу тош уюми бугунгача ўша ердадир.</verse>
				<verse number="30">Кейин Ёшуа Исроил халқининг Худоси — Эгамизга Эбал тоғида қурбонгоҳ қурди.</verse>
				<verse number="31">Эгамизнинг қули Мусо уларга Таврот китобида буюргандай, ҳеч қандай темир асбоб ишлатмасдан, йўнилмаган тошлардан қурбонгоҳ қурди. Улар ўша қурбонгоҳда Эгамизга куйдириладиган қурбонлик ва тинчлик қурбонликлари келтирдилар.</verse>
				<verse number="32">Ўша ерда — Исроил халқининг кўз олдида Ёшуа тошларга Мусо ёзган қонунларнинг нусхасини ёзди.</verse>
				<verse number="33">Қабила оқсоқоллари, қабила назоратчиларию ҳакамлари қаторида бутун Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган қондош бўлмаганлар ҳам Эгамиз аҳд сандиғининг қаршисида — уни кўтариб турган левируҳонийларининг олдида туришди. Халқнинг ярмиси Гаризим тоғи этагида, ярмиси Эбал тоғи этагида турарди. Эгамизнинг қули Мусо, Исроил халқини дуо қилиш вақти келганда шундай қилинглар, деб буюрган эди.</verse>
				<verse number="34">Кейин Ёшуа Таврот китобида ёзилгандай, қонунларнинг ҳар бир сўзини, барака ва лаънатларга оид парчаларни ўқиди.</verse>
				<verse number="35">Бутун Исроил жамоаси олдида, аёллару болалар, Исроил халқи орасида яшаётган, уларга қондош бўлмаганлар олдида, Мусо уларга буюрган қонунларни Ёшуа битта қолдирмай ўқиди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Иордан дарёсининг ғарб томонида турадиган барча шоҳлар Ёшуанинг ғалабалари ҳақида эшитишган эди. Улар қирларда, қирларнинг этакларида, бутун Ўрта ер денгизи қирғоғи бўйлаб то шимолдаги Лубнонгача бўлган жойда яшайдиган Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив ва Ёбус халқларининг шоҳлари эдилар.</verse>
				<verse number="2">Ўша шоҳлар ўз қўшинларини бир қилиб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига қарши жанг қилишга тўпландилар.</verse>
				<verse number="3">Аммо Гивон аҳолиси Ёшуанинг Ерихо ва Ай шаҳарларига қилган ишлари ҳақида эшитиб,</verse>
				<verse number="4">айёрлик билан иш тутди. Улардан бир нечтаси йўлга тайёргарлик кўриб, ўз эшакларига эски хуржунлар ва эски, йиртилиб ямалган мешларни юкладилар.</verse>
				<verse number="5">Оёқларига эски, ямалган оёқ кийимлар, устиларига эса жулдур кийимлар кийишди. Улар олган нонларнинг суви қочиб, моғор босган эди.</verse>
				<verse number="6">Улар Гилгалдаги қароргоҳга бориб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига: — Биз жуда ҳам олис бир юртдан келдик, биз билан сулҳ тузинглар, — дейишди.</verse>
				<verse number="7">Аммо Исроил халқи бу Хив халқидан бўлганларга шундай деди: — Балки сизлар бизга яқин жойда яшарсизлар, биз қандай қилиб сизлар билан сулҳ тузамиз?</verse>
				<verse number="8">— Шунда улар Ёшуага: — Биз сизларнинг қулларингизмиз, — дейишди. Ёшуа эса улардан: — Сизлар кимсизлар? Қаердан келдингиз? — деб сўради.</verse>
				<verse number="9">Улар Ёшуага шундай деб жавоб беришди: — Биз сизнинг қулларингизмиз, Эгангиз Худони деб жуда ҳам узоқ бир юртдан келдик. Биз сизнинг Худойингиз ҳақида эшитдик. У Мисрда нима қилганини,</verse>
				<verse number="10">Иорданнинг шарқидаги Амор халқларининг икки шоҳига — Хашбон шоҳи Сихўн ва Аштарўтда яшаган Башан шоҳи Ўгга нималар қилганингизни эшитдик.</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун оқсоқолларимиз ва юртимиз аҳолиси бизни сизларнинг олдингизга юбориб: “Узоқ сафарга тайёрланинглар. Исроил халқи олдига етиб боргач, бизнинг халқимиз уларга қул эканлигини айтиб, улар билан сулҳ тузиб келинглар”, деб тайинлашди.</verse>
				<verse number="12">Мана, нонимизга қаранг, йўлга чиққанимизда иссиққина эди, энди эса суви қочиб, моғор босиб қолган.</verse>
				<verse number="13">Мана бу шароб мешлари уларни тўлдирганимизда янги эди, энди эса қаранг, ёрилиб кетган, уст–бошимиз ва оёқ кийимларимиз ҳам йўл узоқлигидан эскириб кетди.</verse>
				<verse number="14">Исроил оқсоқоллари уларнинг озиқ–овқатларини текшириб кўрдилар, Эгамиздан эса йўл–йўриқ сўрамадилар.</verse>
				<verse number="15">Ёшуа улар билан тинчлик сулҳини тузди. Жамоа оқсоқоллари уларни ўлдирмасликка қасам ичиб, мана шу сулҳни маъқулладилар.</verse>
				<verse number="16">Сулҳ тузилиб, уч кун ўтгандан кейин Исроил халқи Гивонликлар ўзларига яқин жойда яшашларини эшитиб қолишди.</verse>
				<verse number="17">Исроил халқи йўлга чиқиб уларнинг шаҳарларига уч кунда етиб боришди. Гивон, Хафира, Берўт ва Хират–Ёрим уларнинг шаҳарлари эди.</verse>
				<verse number="18">Аммо Исроил халқи уларга ҳужум қилмади, чунки жамоа оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан қасам ичиб, уларга ваъда беришган эди. Шунда бутун жамоа минғиллаб, оқсоқолларга нолиди.</verse>
				<verse number="19">Оқсоқоллар жамоага шундай дедилар: — Биз уларга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан қасам ичиб ваъда берганмиз, энди биз уларга тегмаслигимиз керак.</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">Майли, яшайверишсин, ичган қасамимизни бузиб, бошимизга Эгамизнинг ғазабини келтирмайлик. Аммо Гивонликлар бутун жамоа учун ўтин ёрувчи, сув ташувчи бўлиб қолсин. Шундай қилиб, оқсоқоллар Гивонликларга нисбатан ўз ваъдасида қолдилар.</verse>
				<verse number="22">Ёшуа Гивонликларни чақириб сўради: — Бизга яқин жойда яшаркансиз. Нимага, сизлардан узоқ жойда яшаймиз, деб бизни алдадингиз?</verse>
				<verse number="23">Шунинг учун энди сизлар лаънатисизлар, сизлар энди абадий менинг Худойим уйи учун ўтин ёрувчи, сув ташувчи қул бўлиб қоласизлар.</verse>
				<verse number="24">Улар Ёшуага жавоб бердилар: — Биз аниқ эшитдик, Эгангиз Худо Ўзининг қули Мусога бутун юртни сизларга бериб, унинг бутун аҳолисини қириб ташлашни буюрибди. Ўз жонимизни ўйлаб, сизлардан қўрққанимиздан шу ишни қилдик.</verse>
				<verse number="25">Энди биз сизнинг қўлингиздамиз, нима тўғри ва нима яхши, деб ўйласангиз, бизни шундай қилинг.</verse>
				<verse number="26">Исроил халқи Гивонликларни ўлдиришига Ёшуа йўл қўймади.</verse>
				<verse number="27">Аммо ўша куни Ёшуа уларни, Эгамизнинг қурбонгоҳи қаерда қурилишидан қатъий назар, ана шу қурбонгоҳ ва Исроил жамоаси учун ўтин ёрувчи ва сув ташувчи қилиб қўйди. Ҳатто бугунгача уларнинг вазифаси шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Қуддус шоҳи Одонисидиқ эшитдики, Ёшуа Ай шаҳрини қўлга киритибди, уни бутунлай вайрон қилибди, Ерихо ва унинг шоҳига нималар қилган бўлса, Ай шаҳрини ва унинг шоҳини ҳам шундай қилибди. Гивонликлар ҳам Исроил халқи билан сулҳ тузиб, энди уларнинг орасида яшаётганини эшитиб</verse>
				<verse number="2">жуда қўрқиб кетди. Ахир, Гивон шаҳри улкан шаҳар бўлиб, ўз шоҳига эга бўлган шаҳарлардай катта, Ай шаҳридан ҳам каттароқ эди–да. Гивон аҳолисининг барча эркаклари ҳам жуда моҳир жангчи эдилар.</verse>
				<verse number="3">Хеврон шоҳи Хўхам, Ярмут шоҳи Пиром, Лахиш шоҳи Ёфия ва Эглон шоҳи Дабир Қуддус шоҳи Одонисидиқдан шундай хабар олишди:</verse>
				<verse number="4">“Келиб, менга ёрдам беринг. Бирга Гивонга ҳужум қилайлик, чунки улар Ёшуа ва бутун Исроил халқи билан сулҳ тузибди.”</verse>
				<verse number="5">Шунда Қуддус шоҳи, Хеврон шоҳи, Ярмут шоҳи, Лахиш шоҳи ва Эглон шоҳи — Амор халқларининг бешала шоҳлари кучларини йиғдилар. Барча қўшинлари билан Гивонни ўраб олиб, ҳужум қилдилар.</verse>
				<verse number="6">Гивонликлар Ёшуага — Гилгалдаги қароргоҳга шундай хабар юбордилар: “Қирлардаги ҳамма Амор шоҳлари ўз қўшинлари билан бизларга қарши йиғилишди. Қулларингизни тарк этманг! Тез келиб бизларни қутқаринг, бизга ёрдам беринг.”</verse>
				<verse number="7">Ёшуа бутун лашкари билан Гилгалдан чиқди. Уларнинг орасида энг зўр жангчилар ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Улардан қўрқма, уларни сенинг қўлингга берганман, уларнинг бирортаси ҳам сенга бас кела олмайди.”</verse>
				<verse number="9">Ёшуа ўз лашкари билан Гилгалдан чиққандан кейин туни билан йўл босиб, Амор қўшинларининг устига тўсатдан бостириб борди.</verse>
				<verse number="10">Бутун Исроил лашкари олдида Эгамиз Амор қўшинларини ваҳимага солди. Исроил лашкари Гивонда уларнинг кўпларини қиличдан ўтказди. Байт–Хўронга чиқадиган йўл билан қувиб, то Озикаҳ ва Маккедога етиб боргунча йўлда Амор қўшинларини йўқ қилди.</verse>
				<verse number="11">Улар Исроил лашкаридан қочиб, Байт–Хўрондан пастга тушаётганда, Эгамиз осмондан уларнинг устига Озикаҳга етгунларича йирик дўл ёғдирган эди. Уларнинг кўплари дўл остида ҳалок бўлди. Исроил лашкарининг қиличидан ҳалок бўлганларга қараганда, дўл тегиб ўлганлар кўпроқ эди.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз Амор халқларини Исроил лашкарининг қўлига берган куни Ёшуа Эгамизга гапириб, бутун Исроил халқи олдида шундай деди: “Эй, қуёш, тек тургин Гивон шаҳрида, Оймомо, сен эса Ойжавлон водийсида.”</verse>
				<verse number="13">Қуёш ҳам, ой ҳам қимирламай, халқ ўз душманларидан қасос олмагунча, осмонда тўхтаб тураверди. “Ёшур” китобида шу ҳақида ёзилган. Қуёш осмоннинг ўртасида тўхтаб, кун бўйи ботмай турди.</verse>
				<verse number="14">Ўша куни Исроил халқи учун Эгамизнинг Ўзи жанг қилди. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам Эгамиз инсоннинг илтижосига жавоб берган бундай кун бўлмаган.</verse>
				<verse number="15">Шундан кейин Ёшуа ва бутун лашкар Гилгалдаги қароргоҳга қайтиб кетишди.</verse>
				<verse number="16">Бешала шоҳ қочиб, Маккедодаги ғорга яшириниб олишган эди.</verse>
				<verse number="17">Ёшуага: “Бешта шоҳ топилди, улар Маккедодаги ғорнинг ичига яшириниб олишган экан”, — деб айтишди.</verse>
				<verse number="18">Ёшуа шундай деди: “Катта тошлар олиб, ғорнинг оғзини ёпинглар. Шоҳлар чиқиб кетмаслиги учун, у ерга қўриқчилар тайинланглар,</verse>
				<verse number="19">лекин ҳаммангиз ҳам ўша ерда қолиб кетманг. Душман лашкарларини қувиб, уларга орқадан ҳужум қилинг. Уларни ўз шаҳарларига киришларига йўл қўйманг, чунки Эгангиз Худо душманларни сизнинг қўлингизга берган.”</verse>
				<verse number="20">Ёшуа ва бутун Исроил лашкари душманларнинг деярли ҳаммасини қиличдан ўтказди. Фақат бир–иккитасигина ўз мустаҳкам шаҳарларига қочиб бориб, тирик қолди.</verse>
				<verse number="21">Бутун Исроил лашкари Маккедодаги қароргоҳга соғ–саломат қайтиб борди. Шундан кейин ўша ерлардаги ҳеч ким Исроил халқига қарши гапиришга журъат эта олмади.</verse>
				<verse number="22">Ёшуа: “Ғорнинг оғзини очиб, бешта шоҳни менинг олдимга олиб келинглар”, деб буюрди.</verse>
				<verse number="23">Унинг айтганини қилиб, бешта шоҳни — Қуддус, Хеврон, Ярмут, Лахиш ва Эглон шаҳарларининг шоҳларини ғордан олиб чиқиб, унинг олдига олиб келишди.</verse>
				<verse number="24">Ёшуа бутун Исроил жангчиларини йиғиб, ўша бешта шоҳни ерга ётқизди. Жангчиларнинг бошлиқларига эса шундай деди: “Яқинроқ келиб, оёқларингизни шоҳларнинг бўйниларига қўйинглар.” Улар келиб, оёқларини шоҳларнинг бўйниларига қўйдилар.</verse>
				<verse number="25">Ёшуа гапида давом этди: “Энди қўрқманг, ваҳимага тушманг, фақатгина дадил ва ботир бўлинглар. Эгамиз сизга қарши чиқадиган ҳамма душманларни шу кўйга солади.”</verse>
				<verse number="26">Шундан кейин Ёшуа шоҳларни ўлдириб, уларнинг жасадларини тик ўрнатилган бешта ходанинг учига қоқди. Жасадлар кечгача ходаларда осилиб турди.</verse>
				<verse number="27">Қуёш ботганда, Ёшуанинг буйруғига кўра, шоҳларнинг жасадларини ходалардан тушириб, илгари ўша шоҳлар яширинган ғорнинг ичига ташладилар. Ғорнинг оғзини эса катта–катта тошлар билан ёпиб қўйдилар. Ўша тошлар бугунгача ўша ердадир.</verse>
				<verse number="28">Ёшуа ўша куни Маккедо шаҳрини босиб олди, унинг аҳолисини шоҳи билан бирга қиличдан ўтказди. Шаҳардаги ҳар бир кишини йўқ қилди, у ерда бирорта ҳам тирик жон қолмади. Ерихонинг шоҳига нима қилган бўлса, Маккедонинг шоҳига ҳам шундай қилди.</verse>
				<verse number="29">Кейин Ёшуа бутун Исроил лашкари билан Маккедодан Либна шаҳрига бориб, Либнага ҳужум қилди.</verse>
				<verse number="30">Эгамиз Либна ва унинг шоҳини ҳам Исроил лашкарининг қўлига берди. Улар бутун шаҳар аҳолисини қиличдан ўтказиб, бирорта ҳам тирик жон қолдирмадилар. Ерихо шоҳига нима қилган бўлса, Либна шоҳига ҳам шундай қилишди.</verse>
				<verse number="31">Ёшуа ва барча Исроил жангчилари Либнадан Лахиш шаҳрига бордилар. Шаҳарни қуршовга олиб, ҳужум қилишди.</verse>
				<verse number="32">Эгамиз Лахишни Исроил лашкарининг қўлига берди. Улар иккинчи куни шаҳарни босиб олишди. Худди Либнадагидай бу шаҳарнинг ҳам бутун аҳолисини қиличдан ўтказишди.</verse>
				<verse number="33">Гезер шаҳрининг шоҳи Хўром Лахиш шаҳрига ёрдамга келган эди, Ёшуа Хўромни ва унинг бутун қўшинини бирорта ҳам тирик жон қолдирмай йўқ қилди.</verse>
				<verse number="34">Исроил лашкари Ёшуа билан Лахишдан чиқиб Эглон шаҳрига борди. Уни ҳам қуршовга олиб, ҳужум қилди.</verse>
				<verse number="35">Худди Лахишдагидай Эглонни ҳам бир кун ичида босиб олиб, унинг барча аҳолисини йўқ қилди.</verse>
				<verse number="36">Бундан кейин Ёшуа билан Исроил лашкари Эглондан Хеврон шаҳрига боришди. Ўша шаҳарга ҳужум қилишди.</verse>
				<verse number="37">Хевронни қўлга олиб, унинг шоҳини, бутун аҳолисини, ҳатто атрофидаги қишлоқларнинг аҳолисини ҳам бутунлай йўқ қилдилар. Худди Эглондагидай битта ҳам тирик жон қолдиришмади.</verse>
				<verse number="38">Кейин Ёшуа бутун Исроил лашкари билан Давир шаҳрига бориб, унга ҳужум қилди.</verse>
				<verse number="39">Шаҳарни қўлга киритиб, унинг шоҳи, бутун аҳолиси ва ҳатто атрофидаги қишлоқларнинг аҳолисини ҳам бутунлай йўқ қилди. Хеврон, Либна шаҳарлари ва уларнинг шоҳларига нима қилган бўлса, Давир ва унинг шоҳини ҳам худди шундай қилиб, шаҳарда бирорта ҳам тирик жонзот қолдирмади.</verse>
				<verse number="40">Ёшуа бутун юртни — қирларнию Нагав чўлини, ғарбдаги қирлар этакларини, шарқдаги қир ён бағирларини босиб олди ва шу жойларнинг шоҳларини мағлуб қилди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз буюргандай, Ёшуа ҳеч кимни тирик қолдирмади, ҳаммани қириб ташлади.</verse>
				<verse number="41">Ёшуа Кадеш–Барнадан Ғазогача бўлган шаҳарларни, бутун Гўшен ерини, шимолдаги Гивонгача бўлган ерларни босиб олди.</verse>
				<verse number="42">Ёшуа бу шоҳлар ва уларнинг ерларини бир юришдаёқ босиб олди, чунки Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи учун жанг қилди.</verse>
				<verse number="43">Кейин Ёшуа Исроил лашкари билан бирга Гилгалдаги қароргоҳга қайтиб борди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Хазор шаҳрининг шоҳи Ёбин Ёшуанинг ғалабалари ҳақида эшитди. У қуйидаги шоҳларга шошилинч хабар юборди: Мадон шоҳи Йўвовга, Шимрон шоҳига, Ахшоф шоҳига,</verse>
				<verse number="2">шимолдаги қирларнинг шоҳларига, Жалила кўлининг жанубидаги Иордан водийсининг шоҳларига, ғарбдаги қир этаклари ва Нафўт–Дўр шоҳларига,</verse>
				<verse number="3">шарқ ва ғарбдаги Канъон халқларининг шоҳларига, Амор, Хет, Париз халқларининг шоҳларига, қирлардаги Ёбус шоҳларига, Миспах еридаги, Хермон тоғининг этагида яшайдиган Хив халқига.</verse>
				<verse number="4">Улар бутун лашкарлари, жуда кўп отларию жанг араваларини тўплаб, Исроил халқига қарши жанг қилиш учун йиғилишди. Уларнинг жангчилари денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз эди.</verse>
				<verse number="5">Исроил халқи билан жанг қилишга мана шу шоҳларнинг ҳаммаси лашкарларини бирлаштиришди. Улар Миром сувлари олдида қароргоҳ қурдилар.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Улардан қўрқмагин, Мен Ўзим уларни сизларнинг қўлингизга бераман, эртага шу пайтда уларнинг ҳаммаси ўлган бўлади. Уларнинг отларини майиб қилиб, жанг араваларини ёндирасизлар.”</verse>
				<verse number="7">Ёшуа ўзининг бутун лашкари билан Миромга бориб, душман қўшинлари устига тўсатдан ҳужум қилди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Исроил лашкарига душманлари устидан ғалаба берди. Исроил лашкарлари душманларини шимол томонда Буюк Сидон ва Мисрафўт–Майимгача, шарқ томонда эса Миспах водийсигача қувиб бориб, уларнинг ҳаммасини ҳалок қилди. Душманларнинг бирортаси ҳам тирик қолмади.</verse>
				<verse number="9">Ёшуа улар билан Эгамиз буюргандай қилди, уларнинг отларини майиб қилиб, жанг араваларини ёндириб ташлади.</verse>
				<verse number="10">Ўшандан кейин Ёшуа ўз лашкари билан орқага қайтиб, Хазор шаҳрига борди. Уни қўлга киритиб, шоҳини ҳалок қилди. У пайтда Хазор ўша шоҳликлар орасида энг қудратлиси эди.</verse>
				<verse number="11">Исроил лашкари шаҳар аҳолисининг ҳаммасини бутунлай йўқ қилди. У ерда бирорта ҳам тирик жон қолмади. Шаҳарни эса ёндириб ташлашди.</verse>
				<verse number="12">Ёшуа билан Исроил лашкари ўша шаҳарларнинг ҳаммасини босиб олиб, уларнинг шоҳларию барча аҳолисини қиличдан ўтказди. Эгамизнинг қули Мусо буюргандай, уларни бутунлай вайрон қилди.</verse>
				<verse number="13">Исроил лашкари тепаликларда қурилган шаҳарлардан фақатгина Хазор шаҳрини ёндириб ташлади.</verse>
				<verse number="14">Исроил лашкари шаҳарлардаги мол–мулкларни ва барча чорвани ўзларига ўлжа қилиб олдилар. Аммо шаҳарларнинг барча аҳолисини қиличдан ўтказдилар. У ерда бирорта ҳам тирик жон қолмади.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз ўз қули Мусога берган амрларни Мусо Ёшуага етказган эди. Ёшуа Мусо айтгандай қилиб, барча амрларни битта қолдирмай бажарди.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, Ёшуа бутун юртни: жанубий қирлару ўша қирларнинг этакларини, бутун Нагав чўлини, бутун Гўшен ерини, Иордан водийсини, шимолий қирлар ва ўша қирларнинг этакларини босиб олди.</verse>
				<verse number="17">Исроил халқи босиб олган ернинг жанубий чегараси Сеир юрти ёнидаги Халак тоғи эди, шимолдаги чегараси эса Хермон тоғининг этагида жойлашган Лубнон водийсидаги Баал–Гад шаҳри эди. Ёшуа ўша ерларнинг шоҳларини мағлуб қилиб, ҳаммасини ҳалок қилди.</verse>
				<verse number="18">Бу шоҳларни мағлуб қилгунча, Ёшуа узоқ вақт улар билан уруш қилган эди.</verse>
				<verse number="19">Гивондаги Хив халқидан ташқари ҳеч бир шаҳар аҳолиси Исроил халқи билан сулҳ тузмаган эди. Уларнинг ҳаммаси жангда мағлуб бўлишди.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз ўша халқларни ўжару такаббур қилиб қўйгани учун, улар Исроил халқига қарши жангга чиқаверди. Эгамиз Мусога буюргандай, Исроил лашкари уларни бутунлай йўқ қилиб, шафқатсиз ўлдиришлари учун шундай қилган эди.</verse>
				<verse number="21">Ўша пайтда Ёшуа қирларда яшаган Иноқ авлодини йўқ қилиб ташлаган эди. Улар Хеврон, Давир, Онов шаҳарларида, бутун жанубий ва шимолий қирларда яшардилар. Ёшуа уларни ўлдириб, шаҳарларини вайрон қилди.</verse>
				<verse number="22">Исроил халқининг юртида Иноқ авлодидан ҳеч ким қолмади, фақатгина Ғазо, Гат ва Ашдод шаҳарларида бир нечтаси қолди.</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, Мусога Эгамиз айтгандай, Ёшуа бутун юртни қўлга киритди. Ёшуа бу ерларни Исроил халқининг қабилаларига мулк қилиб берди. Энди юртда тинчлик барқарор бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Мусо бошчилигида Исроил халқи Иордан дарёсининг шарқида бўлган шоҳларни мағлуб қилиб, уларнинг ерларини эгаллаб олган эди. Бу шоҳлар жанубдаги Арнон сойлигидан шимолдаги Хермон тоғигача бўлган ерларда ҳукмронлик қилган эди. Уларнинг ерлари Иордан водийсининг шарқидаги барча ерларни ўз ичига олар эди.</verse>
				<verse number="2">Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлардан бири Амор халқининг шоҳи Сихўн эди. У Хашбон шаҳрида яшаган эди. Унинг шоҳлиги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳрини ва ўша сойликнинг ўртасидан то Явоқ дарёсигача чўзилган жойларни, яъни Гиладнинг ярмини ўз ичига олар эди. Явоқ дарёси Оммон халқи ерининг чегараси эди.</verse>
				<verse number="3">Сихўн Иордан водийсининг шарқ томонида ҳам ҳукмронлик қилган эди. Бу ҳудуд шимол томондаги Жалила кўлининг ғарбий қирғоқларигача, жануб томондаги Ўлик денгизгача, Байт–Яшимўтдан Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирларигача бўлган жойларни ўз ичига олар эди.</verse>
				<verse number="4">Мағлуб бўлган Башан шоҳи Ўг ўз шаҳарлари Аштарўт ва Эдрейда яшарди. У Рафа халқининг қолганларидан бири эди.</verse>
				<verse number="5">Унинг шоҳлиги шимолдаги Хермон тоғигача, шарқдаги Салко шаҳригача чўзилиб, ғарбдаги Гашур ва Махо шоҳликларининг чегараларигача етиб борган Башан ерларини ҳам ўз ичига олган эди. Бу шоҳлик яна Гиладнинг шимолий ярмини ҳам ўз ичига олиб, Хашбон шоҳи Сихўн ҳудуди чегарасигача етиб борарди.</verse>
				<verse number="6">Эгамизнинг қули Мусо ва Исроил халқи мана шу икки шоҳни мағлуб қилиб, уларнинг ерларини эгаллаб олишган эди. Мусо шу ерларни Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярмига мулк қилиб берган эди.</verse>
				<verse number="7">Иорданнинг ғарбида — шимолдаги Лубнон водийсида жойлашган Баал–Гаддан тортиб, жанубдаги Сеир ёнида жойлашган Халак тоғигача бўлган жойларда яшаган шоҳларни Исроил халқи Ёшуа бошчилигида мағлуб қилди. Ўша шоҳларнинг ерларини Ёшуа Исроил қабилаларига мулк қилиб бўлиб берди.</verse>
				<verse number="8">Қирларни, ғарбдаги қирлар этакларини, Иордан водийсию унинг ғарбидаги қир ён бағирларини, Яҳудо адирларидаги ва Нагав чўлидаги ерларни бўлиб берди. Бу ерларда Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшашарди. Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлар қуйидагилардир:</verse>
				<verse number="9">Ерихо шоҳи, Байтилнинг ёнидаги Ай шоҳи,</verse>
				<verse number="10">Қуддус шоҳи, Хеврон шоҳи,</verse>
				<verse number="11">Ярмут шоҳи, Лахиш шоҳи,</verse>
				<verse number="12">Эглон шоҳи, Гезер шоҳи,</verse>
				<verse number="13">Давир шоҳи, Гедер шоҳи,</verse>
				<verse number="14">Хўрмах шоҳи, Арод шоҳи,</verse>
				<verse number="15">Либна шоҳи, Адуллам шоҳи,</verse>
				<verse number="16">Маккедо шоҳи, Байтил шоҳи,</verse>
				<verse number="17">Таппух шоҳи, Хафер шоҳи,</verse>
				<verse number="18">Офоқ шоҳи, Шарон шоҳи,</verse>
				<verse number="19">Мадон шоҳи, Хазор шоҳи,</verse>
				<verse number="20">Шимрон–Марон шоҳи, Ахшоф шоҳи,</verse>
				<verse number="21">Танах шоҳи, Махидў шоҳи,</verse>
				<verse number="22">Кедеш шоҳи, Кармилдаги Ёхнаём шоҳи,</verse>
				<verse number="23">Нафўт–Дўрдаги Дўр шоҳи, Гилгалдаги Гўйим шоҳи,</verse>
				<verse number="24">Тирза шоҳи. Исроил халқи ҳаммаси бўлиб ўттиз битта шоҳни мағлуб қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Йиллар ўтиб, Ёшуа анча кексайиб қолган пайтда Эгамиз унга шундай деди: “Сен қаридинг, ёшинг ҳам ўтиб қолди, лекин бу юртнинг кўп жойлари ҳали босиб олинмаган.</verse>
				<verse number="2">Исроил халқи ҳали қуйидаги ерларни эгалламаган: бутун Филист ва Гешир халқининг ерлари,</verse>
				<verse number="3">яъни ҳозир Канъон халқига тегишли бўлиб, Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ўша жойда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган.</verse>
				<verse number="4">Шимолда эса Исроил халқи ҳали қуйидаги ерларни босиб олмаган: Канъон халқининг барча ерлари. Бу ерлар Сидон халқига тегишли бўлган Мерахни ўз ичига олиб, шимол томонга, Амор халқи ерларининг чегарасидаги Офоқ деган жойгача чўзилади.</verse>
				<verse number="5">Яна Габолликларнинг ерларини, Лубнон тоғли ерларининг шарқ томонини — Хермон тоғининг этагидаги Баал–Гаддан Лево–Хоматгача бўлган жойларни,</verse>
				<verse number="6">Лубнондан Мисрафўт–Майимгача бўлган қирларнинг аҳолиси — барча Сидонликларни ҳам Исроил халқи ҳали мағлуб қилмаган. Мен Ўзим мана шу халқларни бу юртдан, Исроил халқининг олдидан ҳайдайман. Мен сенга буюрганимдай, мана шу ерларни албатта Исроил халқига мулк қилиб бергин.</verse>
				<verse number="7">Хуллас, мана шу ерларни қолган тўққизта қабилага ва Манаше қабиласининг ярмига мулк қилиб бўлиб бергин.”</verse>
				<verse number="8">Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг бошқа ярми Иордан дарёсининг шарқида ўз улушларини олиб бўлган эдилар. Уларга бу ерларни Эгамизнинг қули Мусо берган эди.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб сойликнинг ўртасидаги шаҳаргача чўзилиб, Мидаводан Дибонгача бўлган бутун ясси тепаликни ўз ичига олади.</verse>
				<verse number="10">Бу ҳудуд Хашбон шаҳрида ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўн қўли остида бўлган ҳамма шаҳарларни, Оммон халқининг чегарасигача бўлган ерларни ўз ичига оларди.</verse>
				<verse number="11">Гилад ҳудуди, Гашур ва Махо халқларининг ерлари, шимолдаги бутун Хермон тоғи, шарқдаги Салкогача бўлган бутун Башан,</verse>
				<verse number="12">Рафа халқининг энг охирги авлоди бўлган шоҳ Ўгнинг ҳамма ерлари ҳам ўша ҳудудга кирар эди. Башан ҳудудининг Аштарўт ва Эдрей шаҳарларида шоҳ Ўг ҳукмронлик қилган эди. Ўша ерларнинг халқларини Мусо мағлуб қилиб ҳайдаб чиқарган эди.</verse>
				<verse number="13">Лекин Исроил халқи Гашур ва Махо халқларини ҳайдаб чиқармади, улар бугунгача Исроил халқи орасида яшайдилар.</verse>
				<verse number="14">Фақатгина Леви қабиласига Мусо улуш бермади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтгандай, қурбонгоҳда Унга атаб куйдириладиган қурбонликларЛеви қабиласининг улушидир.</verse>
				<verse number="15">Мусо Рубен қабиласига уруғлари бўйича улуш берган эди.</verse>
				<verse number="16">Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб сойликнинг ўртасидаги шаҳаргача чўзилиб, Мидаво атрофидаги бутун ясси тепаликни ўз ичига олади.</verse>
				<verse number="17">Мана шу ҳудуд Хашбон шаҳрини ва ясси тепаликда жойлашган қуйидаги ҳамма шаҳарларни ўз ичига олар эди: Дибон, Бомўт–Баал ва Байт–Баал–Миён,</verse>
				<verse number="18">Яхаз, Кадамўт, Мифат,</verse>
				<verse number="19">Хиратайим, Сивмо ва Иордан водийсида жойлашган қирнинг устидаги Зарет–Хашахар,</verse>
				<verse number="20">Байт–Пиёр, Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирлари, Байт–Яшимўт шаҳарлари.</verse>
				<verse number="21">Рубен қабиласининг ерлари ясси тепалик устидаги барча шаҳарлар, Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўннинг бутун шоҳлигини ўз ичига оларди. Мусо Сихўнни ва у билан иттифоқ тузган Мидиён ҳукмдорларини мағлуб қилди. Уларнинг исмлари Эви, Раҳем, Зур, Хур ва Раба эди.</verse>
				<verse number="22">Исроил халқи яна Бавўр ўғли Баломни ҳам қиличдан ўтказди. У фолбинлик билан шуғулланар эди.</verse>
				<verse number="23">Рубен қабиласи ҳудудининг ғарбий чегараси Иордан дарёси ва унинг қирғоқлари эди. Мана шу ерлар Рубен қабиласига мулк қилиб берилган эди.</verse>
				<verse number="24">Мусо Гад қабиласига ҳам уруғлари бўйича улуш берди.</verse>
				<verse number="25">Язир шаҳри, Гилад вилоятидаги ҳамма шаҳарлар, Рабба шаҳрининг шарқидаги Арор шаҳригача бўлган Оммонлар ерининг ярми уларнинг ҳудудига кирар эди.</verse>
				<verse number="26">Уларнинг ери яна жанубдаги Хашбон шаҳридан шимол томондаги Рамат–Миспи ва Батоним шаҳарларигача, шунингдек, шимолдаги Моханайимдан Дебиргача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="27">Гад қабиласининг ери Иордан водийсида Байт–Харам, Байт–Нимро, Сухўт, Зофун шаҳарларини ҳамда Хашбон ҳукмдори бўлган Сихўн шоҳининг қолган шоҳлигини ҳам ўз ичига олар эди. Бу ҳудуднинг ғарбий чегараси Иордан дарёси бўлиб, шимолдаги Жалила кўлигача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="28">Мана шу ҳудуддаги шаҳарлар ва атрофларидаги қишлоқлари Гад қабиласига мулк қилиб берилган эди.</verse>
				<verse number="29">Мусо Манаше қабиласининг ярмига ҳам уруғлари бўйича улуш берган эди.</verse>
				<verse number="30">Уларнинг ҳудуди Моханайим шаҳридан шимолга чўзилиб, бутун Башан ҳудудини ва Ёвир босиб олган олтмишта шаҳарни ўз ичига олар эди. Башан шоҳи Ўг мана шу жойларда ҳукмронлик қилган эди.</verse>
				<verse number="31">Гилад вилоятининг ярми, Башандаги Ўг шоҳлигининг пойтахт шаҳарлари Аштарўт ва Эдрей ҳам уларнинг ҳудудига кирар эди. Мана шу ерлар Манаше ўғли Мохирдан келиб чиққан наслнинг ярмига берилган эди.</verse>
				<verse number="32">Иорданнинг шарқида, Мўаб текислигида, Ерихонинг рўпарасида Мусо бўлиб берган улушлар мана шулардир.</verse>
				<verse number="33">Лекин Леви қабиласига Мусо улуш бермаган эди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз уларга: “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Иордан дарёсининг ғарбида Канъон юртидаги ерлардан Исроил халқининг қолган қабилалари мулк олдилар. Руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг бошлиқлари бу ерларни қабилаларга бўлиб беришди.</verse>
				<verse number="2">Иордан дарёсининг ғарбида мана шу тўққиз қабила ва бир қабила ярмисининг улушлари, Мусога Эгамиз буюргандай, қуръа ташлаб белгиланди.</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Иорданнинг шарқида эса Мусо икки қабилага ва бир қабиланинг ярмисига улуш бериб бўлганди. Юсуфнинг икки ўғли Манаше ва Эфрайимдан икки қабила келиб чиққан эди. Аммо Исроил қабилалари орасида Леви қабиласи ҳеч қандай улуш олмади. Уларга фақат ўзлари яшаши учун шаҳарлар ва қўй–молларини боқиш учун шаҳарлар атрофидаги яйловлар берилди.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, Эгамиз Мусога буюргандай, Исроил халқи ерларни бўлиб олдилар.</verse>
				<verse number="6">Бир куни Яҳудо қабиласидан бир неча киши Ёшуанинг олдига келишди. Исроил халқининг ҳаммаси ҳали ҳам Гилгалдаги қароргоҳда эдилар. Ханаз авлодидан бўлган Яфунах ўғли Холиб ўша кишилар орасида эди. У Ёшуага шундай деди: — Кадеш–Барна шаҳрида бўлганимизда, Худонинг одами Мусо сиз ва мен ҳақимизда нима деганини биласиз. Мусо Эгамиз номидан гапирди.</verse>
				<verse number="7">Эгамизнинг қули Мусо мени Кадеш–Барнадан мана шу ерларни текшириб келиш учун юборганда қирқ ёшда эдим. Мен қайтиб келиб унга бор ҳақиқатни айтдим.</verse>
				<verse number="8">Мен билан бирга борганлар халқни ваҳимага солган бўлса ҳам, мен Эгам Худога содиқ қолдим.</verse>
				<verse number="9">Ўша куни Мусо қасам ичиб шундай деган эди: “Сен Канъон юртида босиб ўтган ерлар абадий сенга ва авлодларингга ажратилган мулк бўлиб қолади, чунки сен Эгам Худога содиқ қолдинг.”</verse>
				<verse number="10">Мана кўриб турганингиздек, Эгамиз Мусога шундай деб гапирганига қирқ беш йил бўлди. Ўша пайтда Исроил халқи саҳрода юрган эди. Худойим Ўзи айтгандай ўшандан бери жонимни сақлаб келяпти. Мана ҳозир саксон беш ёшдаман.</verse>
				<verse number="11">Мусо мени юборган кунда қандай бақувват бўлган бўлсам, ҳозир ҳам шундайман. Ҳалигача жангга ҳам, қолган барча ишларга ҳам қувватим етади.</verse>
				<verse number="12">Энди Эгамиз ўша куни ваъда қилган қирларни менга беринг. Ўша куни айғоқчиларнинг: “Иноқ авлоди у ерда ўзларининг катта, мустаҳкам шаҳарларида яшаркан”, — деган гапларини ўзингиз эшитдингиз. Аммо Эгамиз мен билан бирга бўлса, Эгамизнинг Ўзи айтгандай, мен уларни бу юртдан ҳайдаб чиқараман.</verse>
				<verse number="13">Шундан кейин Ёшуа Холибни дуо қилиб, Хеврон шаҳрини унга мулк қилиб берди.</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, Холиб Исроил халқининг Худоси — Эгамизга содиқ қолгани учун Хеврон шаҳри унинг ва авлодининг мулки бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="15">Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. Арба Иноқ авлоди орасида энг машҳур киши бўлган эди. Энди эса юртда тинчлик барқарор бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Яҳудо қабиласининг уруғларига тушган улуш юртнинг жануб томонида эди. Уларнинг жанубдаги ерлари Эдом юртининг чегараси бўлган Зин саҳросигача етди.</verse>
				<verse number="2">Уларнинг жанубий чегараси Ўлик денгизнинг жанубий қирғоғидан бошланади.</verse>
				<verse number="3">Чегара Чаёнлар довонидан ўтиб жануб томонга, Зин саҳроси томон чўзилади. Кадеш–Барна шаҳрининг жануб томонидан ўтиб, Хазрон шаҳригача боради. Хазрондан ўтгандан кейин эса Адар шаҳригача бориб Карха шаҳри томонга бурилади.</verse>
				<verse number="4">Бу чегара Озмон шаҳригача бориб, Миср чегарасидаги сойликдан ҳам ўтади–да, Ўрта ер денгизининг ёнида тўхтайди. Мана шу Яҳудо қабиласининг жанубий чегараси бўлади.</verse>
				<verse number="5">Уларнинг шарқий чегараси Ўлик денгиздир. Бу чегара шимолдаги Иордан дарёси Ўлик денгизга қуйиладиган жойгача чўзилади. Шимолий чегара эса мана шу жойдан бошланади.</verse>
				<verse number="6">Бу чегара Ўлик денгизнинг ғарбидаги Байт–Хўглахгача чўзилиб, Байт–Арабанинг шимолидан ўтади–да, Рубен ўғли Бўханнинг номи билан аталган тош турган жойгача боради.</verse>
				<verse number="7">Кейин чегара Охор сойлигидан Давиргача бориб, шимолга — Гилгал томонга бурилади. Гилгал сойликнинг жанубида бўлган Адум довонининг рўпарасида эди. Чегара Эн–Шамаш булоғидан ўтиб Эн–Рўғолга боради.</verse>
				<verse number="8">Кейин Хиннум сойлигининг тепасидан кесиб ўтиб, Ёбус халқига қарашли бўлган тепаликнинг, яъни Қуддуснинг жанубий ён бағридан ўтади. Чегара у ердан Хиннум сойлигининг ғарбидаги қирнинг тепасига — Рафа сойлигининг шимолий четигача боради.</verse>
				<verse number="9">Чегара тоғнинг тепасидан Нафтува булоқлари томон чўзилиб, Эфрўн тоғининг шаҳарларигача боради, кейин эса Баалах томонга бурилади. Бу шаҳар ҳозирги пайтда Хират–Ёрим, деб аталади.</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин бу шимолий чегара Баалахнинг ғарб томонини айланиб ўтиб, Сеир тоғларигача боради. Кейин Ёрим тоғининг шимолий ён бағридан ўтади. Хисалон шаҳри шу ерда жойлашган. У ердан чегара Байт–Шамаш шаҳригача боради ва Тимнах шаҳридан ўтади.</verse>
				<verse number="11">Кейин чегара Эхрон шаҳрининг шимолидаги тепаликнинг ён бағридан ўтиб, Шиккарон шаҳри томонга бурилади. Кейин Баалах тоғининг ёнидан ўтиб, Ёбнаил шаҳрига боради. Шимолий чегара Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.</verse>
				<verse number="12">Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилади. Мана шу чегаралар билан ўралган ерда Яҳудо қабиласининг уруғлари яшарди.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба шаҳри эди. Ҳозирги пайтда бу шаҳар Хеврон, деб аталади. Арба Иноқ авлодининг аждоди эди.</verse>
				<verse number="14">Холиб у ердан Иноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди.</verse>
				<verse number="15">Яҳудо қабиласининг одамлари у ердан Дабир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Дабирнинг эски номи Хират–Сафар эди.</verse>
				<verse number="16">Шунда Холиб: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди.</verse>
				<verse number="17">Холибнинг укаси бўлган Ханазнинг ўғли Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди. Холиб эса унга қизи Ахсани узатди.</verse>
				<verse number="18">Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб, эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон бир истагинг борми?” — деб сўради.</verse>
				<verse number="19">“Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни берди.</verse>
				<verse number="20">Қуйида айтиб ўтилган ерларни Яҳудо қабиласи улуш қилиб олди.</verse>
				<verse number="21">Бу ҳудуднинг энг жанубидаги, Эдом юртининг чегарасидаги шаҳарларнинг номлари қуйидагича эди: Кабзаёл, Эдер, Ёғур,</verse>
				<verse number="22">Хино, Димона, Адад,</verse>
				<verse number="23">Кедеш, Хазор, Йитнон,</verse>
				<verse number="24">Зиф, Талим, Болўт,</verse>
				<verse number="25">Хазор–Хадатто, Харийўт–Хазрон (яъни Хазор),</verse>
				<verse number="26">Эмом, Шама, Мўлодах,</verse>
				<verse number="27">Хазор–Гаддах, Хашмон, Байт–Палат,</verse>
				<verse number="28">Хазор–Шувол, Бэршэва, Бизйўтаёх,</verse>
				<verse number="29">Баалах, Ийим, Эзам,</verse>
				<verse number="30">Элтўлад, Хасил, Хўрмах,</verse>
				<verse number="31">Зихлах, Мадманно, Сансанно,</verse>
				<verse number="32">Лабойўт, Шилхим, Ойин, Риммон. Ҳаммаси бўлиб йигирма тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="33">Қир этакларининг шимолидаги шаҳарларнинг номи эса қуйидагича эди: Эштойўл, Зорох, Ашнаҳ,</verse>
				<verse number="34">Зонўвах, Эн–Ханним, Таппух, Эном,</verse>
				<verse number="35">Ярмут, Адуллам, Сўхў, Озикаҳ,</verse>
				<verse number="36">Шарайим, Адитайим, Гедера, Гадерўтайим. Ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="37">Қирлар этакларининг жанубида қуйидаги шаҳарлар бор эди: Зинон, Ҳадаша, Мигдал–Гад,</verse>
				<verse number="38">Дилан, Миспах, Ёхтал,</verse>
				<verse number="39">Лахиш, Бозхат, Эглон,</verse>
				<verse number="40">Каббўн, Лахмос, Хитлиш,</verse>
				<verse number="41">Гадерўт, Байт–Дўғон, Намах, Маккедо. Ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="42">Қир этакларининг марказий қисмидаги шаҳарлар қуйидагилар эди: Либна, Этер, Ошон,</verse>
				<verse number="43">Йифтох, Ашнаҳ, Назив,</verse>
				<verse number="44">Кейлах, Ахсиб, Моришо. Ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="45">Яҳудо қабиласининг ҳудуди Эхроннинг барча шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.</verse>
				<verse number="46">Чегара Эхрондан ғарбга, Ўрта ер денгизи томон чўзилиб, Ашдоднинг ёнида бўлган барча шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.</verse>
				<verse number="47">Уларнинг ҳудуди Ашдод ва унинг шаҳарларию қишлоқларини, Ғазо ва у ердан Миср чегарасидаги сойликкача бўлган жойлардаги шаҳарлар ва қишлоқларни, Ўрта ер денгизининг қирғоғи бўйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди.</verse>
				<verse number="48">Яҳудо қабиласи қирларда қуйидаги шаҳарларни улуш қилиб олди: Шомир, Ятир, Сўхў,</verse>
				<verse number="49">Данно, Хират–Санно (яъни Давир),</verse>
				<verse number="50">Онов, Эштамўва, Оним,</verse>
				<verse number="51">Гўшен, Хўлун ва Гилох. Ҳаммаси бўлиб ўн битта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="52">Қирлардаги қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг ҳудудига кирар эди: Араб, Думах, Ишан,</verse>
				<verse number="53">Ёнум, Байт–Таппух, Офоқа,</verse>
				<verse number="54">Хумтах, Хират–Арба (яъни Хеврон) ва Зиор. Ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="55">Яна қирларда қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг улуши бўлди: Мойун, Кармил, Зиф, Ютто,</verse>
				<verse number="56">Йизрил, Ёхдаём, Зонўвах,</verse>
				<verse number="57">Қайин, Гиво ва Тимнах. Ҳаммаси бўлиб ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="58">Қирлардаги мана бу шаҳарлар ҳам ўша ҳудудга кирарди: Халхул, Байт–Зур, Гадўр,</verse>
				<verse number="59">Марот, Байт–Анўт ва Элтахўн. Ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="60">Хират–Баал (яъни Хират–Ёрим) ва Рабба — қирлардаги мана шу икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам Яҳудо қабиласининг улуши бўлди.</verse>
				<verse number="61">Ўлик денгиз бўйидаги адирларда жойлашган қуйидаги шаҳарлар ҳам Яҳудо қабиласига тегишли бўлди: Байт–Араба, Миддин, Сахохо,</verse>
				<verse number="62">Нившон, Туз шаҳри ва Энгеди. Ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="63">Аммо Яҳудо қабиласи Ёбус халқини Қуддусдан ҳайдаб чиқара олмади. Бугунгача Ёбус халқи Яҳудо халқи билан бирга Қуддусда яшайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Юсуф авлодларига берилган улушнинг жанубий чегараси Ерихо шаҳрининг ёнидаги Иордан дарёсидан, Ерихо булоғининг шарқидаги жойдан бошланади. Кейин Ерихонинг олдидан ўтиб, шимоли–ғарбдаги Яҳудо адирлари орқали қирлардаги Байтил шаҳригача чўзилади.</verse>
				<verse number="2">Кейин Байтил, яъни Луздан ҳам ўтиб, Орх халқига тегишли бўлган Отрўт–Адаргача боради.</verse>
				<verse number="3">Чегара у ердан ғарбдаги Яфлет авлодининг еригача чўзилиб, пастки Байт–Хўронгача боради. Кейин чегара Гезер шаҳригача бориб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.</verse>
				<verse number="4">Юсуф авлодлари бўлган Манаше ва Эфрайим қабилалари мана шу ерларни улуш қилиб олдилар.</verse>
				<verse number="5">Эфрайим қабиласининг уруғларига қуйидаги ерлар берилди: бу ерларнинг жанубий чегараси Отрўт–Адарда бошланади–да, ғарб томонга, тепадаги Байт–Хўронгача чўзилиб,</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Шарқий чегараси Михматитдан жануб томонга боради, Танат–Шилў, Ёнох, Отарўт, Наро шаҳарларидан ўтиб, Иордан дарёсининг Ерихога яқин бўлган жойида тугайди.</verse>
				<verse number="8">Шимолий чегараси эса Таппухдан ғарбга боради. Кейин Канах сойлиги бўйлаб чўзилиб, Ўрта ер денгизида тугайди. Мана шу ерларни Эфрайим қабиласи улуш қилиб олди.</verse>
				<verse number="9">Эфрайим қабиласига яна Манаше ҳудудида жойлашган бир нечта шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам берилди.</verse>
				<verse number="10">Аммо Эфрайим қабиласи Гезерда яшайдиган Канъон халқини қувиб чиқармади. Бу халқ бугунги кунгача Эфрайим қабиласи орасида яшайди, лекин улар қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилинганлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Кейин Манаше қабиласига улуш берилди. Манаше Юсуфнинг тўнғичи эди. Мохир Манашенинг тўнғичи бўлиб, Гиладнинг отаси эди. Мохир ботир жангчи бўлгани учун Мусо унга Иорданнинг шарқидаги Гилад ва Башан ҳудудларини берган эди.</verse>
				<verse number="2">Иорданнинг ғарбида Манаше қабиласининг қолганига улуш берилди. Манаше ўғиллари Абуазар, Халек, Осриёл, Шакам, Хафер ва Шамидо уруғларининг ҳаммасига ерлар берилди.</verse>
				<verse number="3">Манашенинг набираси Гиладнинг Хафер деган ўғли бор эди. Хафернинг эса Залофход деган ўғли бор эди. Залофходнинг ўғиллари йўқ, фақатгина қизлари бор эди. Қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди.</verse>
				<verse number="4">Шу аёллар руҳоний Элазар, Ёшуа ва оқсоқолларнинг олдига келиб шундай дейишди: “Эгамизнинг Ўзи бизга ҳам амакиларимиз қатори улуш беришни Мусога амр қилган.” Эгамизга итоат этиб, Ёшуа қизларга ҳам амакилари қатори улуш берди.</verse>
				<verse number="5">Натижада Иорданнинг шарқидаги Гилад ва Башан ерларидан ташқари, Манаше қабиласи Иорданнинг ғарбида яна ўн бўлак ер олди.</verse>
				<verse number="6">Чунки Манаше авлодининг аёллари ҳам эркаклар қатори улуш олишди. Гилад ерини эса Ёшуа Манаше қабиласининг қолганларига берди.</verse>
				<verse number="7">Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласи ерларининг шимолий чегараси Ошер қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташган эди. Жанубий чегараси эса Михматит шаҳригача бориб, Таппух булоғи атрофида яшайдиганларнинг ерларигача чўзилган эди. Михматит шаҳри Шакам шаҳрининг шарқида эди.</verse>
				<verse number="8">Таппух шаҳри Манаше ва Эфрайим қабилаларининг чегарасида жойлашган эди. Таппухнинг атрофидаги ерлар Манаше қабиласига тегишли бўлса ҳам, шаҳарнинг ўзи Эфрайим қабиласига тегишли эди.</verse>
				<verse number="9">Манаше ҳудудининг чегараси Таппух шаҳридан жанубга Канах сойлиги томонгача чўзилади. Манаше қабиласининг ҳудудида Эфрайим қабиласига тегишли шаҳарлар ҳам бор эди. Канах сойлигининг шимол томони Манаше ҳудудининг чегараси бўлиб, бу чегара Ўрта ер денгизига келиб тугайди.</verse>
				<verse number="10">Ўша сойликнинг жанубидаги ерлар Эфрайим қабиласиники, шимолидаги ерлар эса Манаше қабиласиники эди. Ўрта ер денгизининг қирғоғи Манаше ҳудудининг ғарбий чегараси эди. Бу ҳудуд шимол томонда Ошер қабиласининг ҳудудигача, шарқ томонда эса Иссахор қабиласининг ҳудудигача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="11">Иссахор ва Ошер қабилаларининг ҳудудларида жойлашган қуйидаги шаҳарлар ва атрофидаги қишлоқлар Манаше қабиласига берилган эди: Байт–Шан, Йиблаём, Дўр (яъни Нафўт–Дўр), Эн–Дўр, Танах, Махидў.</verse>
				<verse number="12">Лекин Манаше қабиласи бу шаҳарларни қўлга кирита олмади. Канъон халқлари ўша жойларда яшашда давом этаверди.</verse>
				<verse number="13">Бирмунча вақт ўтгандан кейин Исроил халқи янада кучайди ва Канъон халқларини қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилди. Аммо уларни юртдан бутунлай қувиб чиқармади.</verse>
				<verse number="14">Бир кун Юсуф авлодлари келиб, Ёшуадан сўрашди: — Эгамиз бизни баракали қилиб, жуда ҳам кўпайтирди. Нима учун бизга фақатгина бир улуш ер бердингиз?</verse>
				<verse number="15">Ёшуа уларга шундай деб жавоб берди: — Агар Эфрайим қирлари сизларга кичиклик қилаётган бўлса, боринглар, Париз ва Рафа халқларининг ўрмонларидаги дарахтларни кесиб, ўзингизга жой тозалаб олинглар.</verse>
				<verse number="16">Улар шундай дедилар: — Ҳа, қирлар бизга торлик қиляпти, аммо текисликдагиларнинг, Байт–Шан шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларда, Йизрил водийсида яшайдиган Канъон халқларининг темирдан ясалган жанг аравалари бор–ку, улар бизга нисбатан анча кучлироқ.</verse>
				<verse number="17">Ёшуа Юсуфнинг авлодлари бўлган Эфрайим ва Манаше қабилаларига шундай деди: — Сизлар жуда кўпчиликсизлар, кучингиз ҳам кўп. Нафақат бир улуш ер,</verse>
				<verse number="18">балки қирлар ҳам сизларники бўлади. У ерлар ўрмон бўлса ҳам, дарахтларини кесиб, тозаланглар. У жойлар бошидан охиригача сизларники бўлади. Канъон халқларининг темир жанг араваларию катта кучи бўлишига қарамай, сизлар уларни у ердан ҳайдаб чиқарасизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Исроил халқи бутун юртни қўлга киритгандан кейин бутун Исроил жамоаси Шилў шаҳрида йиғилди. Улар ўша ерда Учрашув чодирини тикдилар.</verse>
				<verse number="2">Исроил халқининг орасида ҳали улуш олмаган еттита қабила қолган эди.</verse>
				<verse number="3">Ёшуа Исроил халқига шундай деди: “Қачонгача ота–боболарингиз Худоси — Эгамиз сизларга берган юртни қўлга киритишни орқага сурасизлар?!</verse>
				<verse number="4">Ҳар бир қабиладан уч кишини танланглар. Мен уларни бутун юртни кезиб чиқиш учун юбораман. Улар ўз қабилаларининг улуши бўйича, ўша ерни тасвирлаб ёзиб келишади.</verse>
				<verse number="5">Жанубдаги Яҳудо қабиласининг ҳудуди ва шимолдаги Юсуф авлодларининг ҳудудларидан ташқари қолган бутун юртни еттига бўласизлар.</verse>
				<verse number="6">Кейин шуларни ёзиб, менинг олдимга олиб келинглар. Мен Эгамиз Худо олдида сизлар учун қуръа ташлайман.</verse>
				<verse number="7">Сизларнинг орангизда Леви қабиласига улуш бермайман. Эгамизгаруҳоний бўлиб хизмат қилиш уларнинг улушидир. Гад, Рубен қабилалари ва Манаше қабиласининг бошқа ярми Иорданнинг шарқ томонида ўз улушларини олиб бўлганлар. Эгамизнинг қули Мусо ўша ерларни уларга берган.”</verse>
				<verse number="8">Шундай қилиб, Ёшуа ернинг тасвирини ёзиб келишни буюрган кишилар йўлга тушдилар. Улар кетмасдан олдин, Ёшуа уларга шундай деб тайинлаган эди: “Бутун ерни кезиб, унинг тасвирини ёзиб келганингиздан кейин, мен Шилўда, Эгамиз олдида сизлар учун қуръа ташлайман.”</verse>
				<verse number="9">У кишилар бориб, ерни етти қисмга бўлдилар. Бутун юртни тасвирлаб ёзиб, шаҳарларини рўйхатга олдилар. Кейин Ёшуанинг олдига, Шилўдаги қароргоҳга қайтиб келдилар.</verse>
				<verse number="10">Ёшуа Шилўда, Эгамиз олдида улар учун қуръа ташлаб, ўша ерларни Исроил халқига бўлиб берди. Қуръа бўйича ҳар бир қабилага бир улушдан берди.</verse>
				<verse number="11">Қуръа ташланганда Бенямин қабиласига Яҳудо қабиласи ва Юсуф авлодлари ҳудудларининг орасидаги ерлар улуш бўлиб тушди.</verse>
				<verse number="12">Бенямин ҳудудининг шимолий чегараси шарқ томонда Иордан дарёсидан бошланади, кейин Ерихо қирининг ён бағридан шимол томонга боради. Қирлар бўйлаб ғарб томонга ўтиб, Байт–Обун атрофидаги саҳрога боради.</verse>
				<verse number="13">У ердан чегара Луз, яъни Байтил томонга бориб, Лузнинг жанубидаги қир бўйлаб чўзилади. Кейин чегара Отрўт–Адар шаҳрига бориб, у ердан пастки Байт–Хўрон шаҳрининг жанубидаги қиргача боради.</verse>
				<verse number="14">У ердан чегара Байт–Хўрон қаршисидаги қирнинг ғарб томони бўйлаб жануб томонга чўзилиб, Хират–Баал, яъни Хират–Ёрим қишлоғида тугайди. Бу қишлоқ Яҳудо қабиласига тегишли. Ғарбий чегара мана шудир.</verse>
				<verse number="15">Ғарбда жанубий чегара Хират–Ёримнинг четидан бошланиб, Нафтува булоқларигача боради.</verse>
				<verse number="16">Кейин чегара Рафа сойлигининг шимолидаги тоғ этагига боради. Хиннум сойлиги мана шу ердан бошланарди. Чегара жануб томонга давом этиб, Хиннум сойлиги бўйлаб Ёбуснинг жанубидаги қир ён бағрига боради. У ердан эса Эн–Рўғол томонга қараб давом этади.</verse>
				<verse number="17">Чегара у ердан шимолга, Эн–Шамаш томонга бурилади ва Адум довонининг қаршисидаги Гелилўтга боради. Кейин Рубен ўғли Бўхан номи билан аталган тошнинг ёнидан ўтади.</verse>
				<verse number="18">Кейин Иордан водийсининг ёнидаги қир ён бағрининг шимол томонидан ўтиб, водийни ҳам кесиб ўтади.</verse>
				<verse number="19">У ердан чегара Байт–Хўглах қирининг шимол томонига ўтиб, Иордан дарёси Ўлик денгизга қуйиладиган жойда тугайди. Бу Бенямин қабиласи ҳудудининг жанубий чегарасидир.</verse>
				<verse number="20">У ернинг шарқий чегараси Иордан дарёсидир. Бенямин қабиласига улуш қилиб берилган ерларнинг чегаралари мана шулар эди.</verse>
				<verse number="21">Қуйидаги шаҳарлар Бенямин қабиласига берилди: Ерихо, Байт–Хўглах, Эмих–Қазиз,</verse>
				<verse number="22">Байт–Араба, Заморайим, Байтил,</verse>
				<verse number="23">Авим, Поро, Ўфра,</verse>
				<verse number="24">Хафар–Оммонах, Офнах ва Ғибо. Ҳаммаси бўлиб ўн иккита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="25">Қуйидаги шаҳарлар ҳам Бенямин қабиласига берилди: Гивон, Рама, Берўт,</verse>
				<verse number="26">Миспах, Хафира, Мўзох</verse>
				<verse number="27">Раҳем, Йирпаел, Тарало,</verse>
				<verse number="28">Зила, Элеф, Ёбус (яъни Қуддус), Гиво ва Хират–Ёрим. Ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар. Мана шу ерларни Бенямин қабиласига Ёшуа улуш қилиб берди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Қуръа бўйича иккинчи бўлиб Шимўн қабиласи улуш олди. Шимўн қабиласига улуш қилиб берилган ерларнинг атрофини Яҳудо қабиласининг ҳудуди ўраб олган эди.</verse>
				<verse number="2">Қуйидаги шаҳарлар Шимўн қабиласига берилди: Бэршэва (ёки Шеба), Мўлодах,</verse>
				<verse number="3">Хазор–Шувол, Бала, Эзам,</verse>
				<verse number="4">Элтўлад, Батул, Хўрмах,</verse>
				<verse number="5">Зихлах, Байт–Маркобўт, Хазор–Суса,</verse>
				<verse number="6">Байт–Лабойўт ва Шорухан. Ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="7">Қуйидаги шаҳарлар ҳам Шимўн қабиласига тегишли эди: Ойин, Риммон, Этер ва Ошон. Тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="8">Шимўн қабиласининг ҳудуди яна жанубдаги Баалат–Бэр, яъни Нагав чўлидаги Рамагача бўлган ерлардаги барча шаҳарларни ва уларнинг атрофларидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.</verse>
				<verse number="9">Ёшуа Яҳудо қабиласига берган улуш улар учун керагидан ҳам ортиқ эди. Шунинг учун уларнинг ҳудудидан бир бўлагини олиб, Шимўн қабиласига улуш қилиб берди.</verse>
				<verse number="10">Қуръа бўйича учинчи бўлиб Забулун қабиласи улуш олди. Уларга теккан ҳудуднинг чегараси Сорид шаҳридан бошланиб,</verse>
				<verse number="11">ғарб томонга боради ва Марало шаҳридан ўтади. Кейин Даббешет шаҳрининг ёнидан ўтиб, Ёхнаём шаҳрининг шарқидаги сойликкача етади.</verse>
				<verse number="12">Сорид шаҳрининг шарқ томонидан чегара Хислўт–Товур шаҳрининг чегарасигача чўзилади. Кейин Доварат шаҳригача бориб, Ёфия шаҳригача давом этади.</verse>
				<verse number="13">Чегара яна шарқ томонга давом этиб, Гат–Хафер ва Эт–Козин шаҳарларигача боради. Кейин чегара Риммон шаҳригача бориб, у ердан Ниёх шаҳри томон бурилади.</verse>
				<verse number="14">Ҳудуднинг шимолий чегараси Ханнатон шаҳридан ўтиб, Йифтох–Эл сойлигида тугайди.</verse>
				<verse number="15">Забулун қабиласининг ҳудудида ҳаммаси бўлиб ўн иккита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар бор эди. Ўша шаҳарларнинг баъзилари Каттот, Наҳалил, Шимрон, Йидало ва Байтлаҳм шаҳарлари эди.</verse>
				<verse number="16">Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқларнинг ҳаммасини Забулун қабиласи улуш қилиб олди.</verse>
				<verse number="17">Қуръа бўйича тўртинчи бўлиб Иссахор қабиласи улуш олди.</verse>
				<verse number="18">Бу қабилага улуш қилиб берилган ерларда қуйидаги шаҳарлар бор эди: Йизрил, Хасуллўт, Шунам,</verse>
				<verse number="19">Хафорайим, Шиён, Анахарат,</verse>
				<verse number="20">Раббит, Хишион, Аваз,</verse>
				<verse number="21">Ремот, Эн–Ханним, Эн–Хаддах, Байт–Пазез.</verse>
				<verse number="22">Шимолдаги бу ҳудуднинг чегараси Товур тоғидан бошланиб, Иордан дарёсида тугайди. Товур, Шахазимо ва Байт–Шамаш шаҳарлари ҳам мана шу ҳудудга кирар эди. Ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="23">Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқларни Иссахор қабиласи улуш қилиб олди.</verse>
				<verse number="24">Қуръа бўйича бешинчи бўлиб Ошер қабиласи улуш олди.</verse>
				<verse number="25">Уларнинг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди: Халкат, Халий, Бэтэн, Ахшоф,</verse>
				<verse number="26">Аламмалек, Эмод ва Мишол. Ҳудуднинг жанубий чегараси Ўрта ер денгизидан бошланиб, Кармил қирларининг этакларидаги Шихор–Либнат сойлиги бўйлаб чўзилади.</verse>
				<verse number="27">У ердан чегара шарқ томонга бурилиб, Байт–Дўғон шаҳригача боради ва Йифтох–Эл водийсидаги Забулун қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташади. Кейин шарқий чегара шимол томонга бурилиб, Байт–Эмих ва Набиёл шаҳригача боради. Ҳудуднинг чегараси Кавул,</verse>
				<verse number="28">Абдўн, Рехоб, Хаммон, Канах шаҳарларидан ўтиб, Буюк Сидон шаҳригача етади.</verse>
				<verse number="29">Бу ердан ғарбга бурилиб, мана шу шимолий чегара Рамага боради–да, мустаҳкам Тир шаҳригача етади. Кейин чегара Хўсах шаҳри томон бурилиб кетади ва Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Ошер қабиласининг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ҳам ўз ичига олар эди: Махалав, Ахсиб,</verse>
				<verse number="30">Уммо, Офоқ ва Рехоб. Ҳаммаси бўлиб йигирма иккита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="31">Мана шу ерларнинг ҳаммасини Ошер қабиласи улуш қилиб олди.</verse>
				<verse number="32">Қуръа бўйича олтинчи бўлиб Нафтали қабиласи улуш олди.</verse>
				<verse number="33">Нафтали қабиласи ҳудудининг жанубий чегараси Халеф шаҳридан Зананим шаҳри ёнидаги эман дарахти ёнигача боради. У ердан чегара Адамий–Нахаб, Ёбнаил ва Лахум шаҳарларигача давом этиб, Иордан дарёсида тугайди.</verse>
				<verse number="34">Ҳудуднинг ғарбий чегараси Ознўт–Товур шаҳридан ўтиб, Ҳуққоқ шаҳригача боради. Нафтали қабиласининг ҳудуди жануб томонда Забулун қабиласининг ҳудуди билан чегарадош, ғарб томонда Ошер қабиласининг ҳудуди билан чегарадош. Шарқий чегараси эса Иордан дарёсидир.</verse>
				<verse number="35">Нафтали қабиласининг ҳудудидаги мустаҳкам шаҳарлар қуйидагилардир: Зиддим, Зер, Хаммат, Рахат, Кенерет,</verse>
				<verse number="36">Адама, Рама, Хазор,</verse>
				<verse number="37">Кедеш, Эдрей, Эн–Хазор,</verse>
				<verse number="38">Ирўн, Мигдал–Эл, Хорем, Байт–Онот ва Байт–Шамаш. Ҳаммаси бўлиб ўн тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.</verse>
				<verse number="39">Нафтали қабиласи мана шу ерларни улуш қилиб олди.</verse>
				<verse number="40">Қуръа бўйича еттинчи бўлиб Дан қабиласи улуш олди.</verse>
				<verse number="41">Уларнинг ҳудуди қуйидаги шаҳарлардан иборат эди: Зорох, Эштойўл, Ир–Шамаш,</verse>
				<verse number="42">Шалаббин, Ойжавлон, Йитла,</verse>
				<verse number="43">Элўн, Тимнах, Эхрон,</verse>
				<verse number="44">Элтаха, Гибитон, Баалат</verse>
				<verse number="45">Ёҳуд, Бани–Барақ, Гат–Риммон,</verse>
				<verse number="46">Межаркон, Раххўн ва Яффанинг қаршисидаги жойлар.</verse>
				<verse number="47">null</verse>
				<verse number="48">Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар Дан қабиласининг улуши эди. Аммо кейинчалик душманлар келиб, бу ерларни босиб олдилар. Шунда Дан қабиласи шимол томонга бориб, Лайиш шаҳрига ҳужум қилди. Улар шаҳарни қўлга киритиб, бутун шаҳар аҳолисини қириб ташладилар. Ўзлари эса шу шаҳарда жойлашиб, уни ўз бобоси Дан шарафига Дан, деб атадилар.</verse>
				<verse number="49">Барча ерлар Исроил қабилаларига бўлиб берилгандан кейин, Исроил халқи Ёшуага ҳам улуш берди.</verse>
				<verse number="50">Эгамиз Исроил халқига, Ёшуа хоҳлаган шаҳарни унга беринглар, деб амр қилган эди. Ёшуа Эфрайим қирларидаги Тимнат–Серах шаҳрини сўради. Исроил халқи ўша шаҳарни Ёшуага берди. Ёшуа у шаҳарни қайтадан қуриб, ўша ерда жойлашди.</verse>
				<verse number="51">Мана шу ерларнинг ҳаммасини руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва қабилалар бошлиқлари Исроил қабилаларига улуш қилиб бердилар. Шилўдаги Учрашув чодирига кираверишда, Эгамизнинг ҳузурида қуръа ташлаб шундай қилдилар. Шундай қилиб, бутун юртни бўлиб олиш ҳам ўз ниҳоясига етди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Эгамиз бир куни Ёшуага шундай деб айтди:</verse>
				<verse number="2">— Исроил халқига шу гапларни етказгин: “Мусо орқали сизларга буюрганимдай, паноҳ шаҳарларни белгиланглар.</verse>
				<verse number="3">Шунда бирортаси билмасдан одам ўлдириб қўйса, қочиб ўша шаҳарлардан бирига борсин. Ўлган одамнинг қариндошлари қасос олмоқчи бўлиб, қотилнинг орқасидан қувиб борса, у мана шу шаҳарларнинг бирида паноҳ топади.</verse>
				<verse number="4">Шаҳарга етиб боргандан кейин, қотил шаҳар дарвозаси олдида ўтирган шаҳар раҳбарларига ўз вазиятини тушунтирсин. Шунда уни шаҳарга олиб кириб, уй–жой беришади.</verse>
				<verse number="5">Қасоскор қотилнинг орқасидан қувиб келса, уни қасоскорга бермаслик керак. Ахир, у одамни билмасдан ўлдириб қўйган, уларнинг орасида ҳеч қандай душманлик йўқ эди.</verse>
				<verse number="6">Жамоа йиғилиб, қотилни ҳукм қилмагунча, ўша одам паноҳ шаҳарда қолиши лозим. Айбсиз, деб топилгандан кейин эса қотил ўша пайтда хизмат қилаётган олий руҳонийнинг ўлимига қадар паноҳ шаҳарда яшаши керак. Олий руҳонийнинг ўлимидан кейингина у ўзи қочиб келган жойга қайтиб бориши мумкин.”</verse>
				<verse number="7">Иордан дарёсининг ғарб томонида Исроил халқи паноҳ шаҳарлар қилиб қуйидаги шаҳарларни ажратди: Нафтали қабиласига тегишли қирларда жойлашган Жалиладаги Кедеш шаҳри, Эфрайим қабиласига тегишли қирлардаги Шакам шаҳри, Яҳудо қабиласининг қирларидаги Хират–Арба, яъни Хеврон шаҳри.</verse>
				<verse number="8">Иордан дарёсининг шарқида, Ерихо шаҳрининг қарши томонида эса Исроил халқи қуйидаги шаҳарларни паноҳ шаҳарлар қилиб ажратди: ясси тепалик саҳросида жойлашган Рубен қабиласига тегишли бўлган Базер шаҳри, Гад қабиласига тегишли Гиладдаги Рамўт шаҳри, Манаше қабиласига тегишли Башандаги Гўлон шаҳри.</verse>
				<verse number="9">Мана шу шаҳарлар Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган бегоналар учун ажратилди. Агар бирортаси билмасдан одам ўлдириб қўйса, ўша паноҳ шаҳарлардан бирига қочиб боради. Шундай қилиб, жамоа адолатли ҳукм чиқармагунча, одам ўлдирган киши паноҳ шаҳарда хавф–хатарсиз бўлиб, уни қувиб келган қасоскор қўлида ҳалок бўлмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Леви қабиласи уруғларининг бошлиқлари келиб, руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва бошқа Исроил қабилаларининг бошлиқлари билан гаплашишди.</verse>
				<verse number="2">Исроил халқи ҳали ҳам Канъон юртидаги Шилў шаҳрида эди. Леви қабиласидан келганлар шундай дейишди: “Леви қабиласига яшаш учун шаҳарлар, қўй–молларини боқиш учун эса шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни бергин, деб Эгамиз Мусога амр қилган эди.”</verse>
				<verse number="3">Шунда Эгамизнинг амри бўйича Исроил халқи ўзларининг ерларидан Леви қабиласига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловларни берди.</verse>
				<verse number="4">Қуръа биринчи бўлиб, Леви қабиласининг Қоҳот уруғига тушди. Қоҳот уруғидан бўлган Ҳорун наслига Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилаларидан ўн учта шаҳар берилди.</verse>
				<verse number="5">Яна қуръа бўйича Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан, Эфрайим ва Дан қабилаларининг ҳудудидан ўнта шаҳар берилди.</verse>
				<verse number="6">Қуръа ташланиб, Гершон уруғидан бўлганларга Иордан дарёсининг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли Башандаги ҳудуддан, Иссахор, Ошер ва Нафтали қабилаларининг ҳудудларидан ўн учта шаҳар берилди.</verse>
				<verse number="7">Қуръа бўйича Марори уруғига Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудидан ўн иккита шаҳар берилди.</verse>
				<verse number="8">Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, Исроил халқи қуръа ташлаб мана шу шаҳарлар ва уларнинг яйловларини Леви қабиласига берди.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Қуйида айтиб ўтилган, Яҳудо ва Шимўн қабилалари ҳудудларидаги шаҳарларни Исроил халқи қуръа бўйича, биринчи бўлиб Ҳоруннинг насли бўлган Қоҳот уруғига берди.</verse>
				<verse number="11">Уларга Яҳудо қирларидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлари берилди. Хеврон ҳозирги пайтда Хират–Арба, деб аталади. Арба Иноқ авлодининг аждоди эди.</verse>
				<verse number="12">Аммо ўша шаҳарнинг ёнидаги далалар ва атрофидаги қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга мулк қилиб берилган эди.</verse>
				<verse number="13">Паноҳ шаҳарларидан бири бўлган Хеврондан ташқари руҳоний Ҳорун наслига яна қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам берилди: Либна,</verse>
				<verse number="14">Ятир, Эштамўва,</verse>
				<verse number="15">Хўлун, Давир,</verse>
				<verse number="16">Ойин, Ютто ва Байт–Шамаш. Ҳаммаси бўлиб Яҳудо ва Шимўн қабилаларининг ҳудудларидаги мана шу тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар.</verse>
				<verse number="17">Бенямин қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Гивон, Ғибо,</verse>
				<verse number="18">Онотўт, Элмўн.</verse>
				<verse number="19">Мана шу ўн учта шаҳар Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга берилди.</verse>
				<verse number="20">Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Эфрайим қабиласи ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ажратиб берилди:</verse>
				<verse number="21">Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳри бўлган Шакам, Гезер,</verse>
				<verse number="22">Хивзайим, Байт–Хўрон.</verse>
				<verse number="23">Дан қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўрт шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам руҳонийларга берилди: Элтаха, Гибитон,</verse>
				<verse number="24">Ойжавлон, Гат–Риммон.</verse>
				<verse number="25">Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлари руҳонийларга берилди: Танах, Гат–Риммон.</verse>
				<verse number="26">Қоҳот уруғининг қолган оилаларига мана шу ўнта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди.</verse>
				<verse number="27">Иорданнинг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан Леви қабиласининг Гершон уруғига қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Башандаги паноҳ шаҳар Гўлон, Бештара.</verse>
				<verse number="28">Иссахор қабиласининг ҳудудидан уларга яна қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам берилди: Хишион, Доварат,</verse>
				<verse number="29">Ярмут, Эн–Ханним.</verse>
				<verse number="30">Ошер қабиласининг ҳудудидаги қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Гершон уруғига берилди: Мишол, Абдўн,</verse>
				<verse number="31">Халкат, Рехоб.</verse>
				<verse number="32">Улар яна Нафтали қабиласи ҳудудидан қуйидаги учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловларни ҳам олдилар: Хаммутдўр, Картан ва Жалиладаги паноҳ шаҳар Кедеш.</verse>
				<verse number="33">Гершон уруғига мана шу ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди.</verse>
				<verse number="34">Леви қабиласининг қолганларига, яъни Марори уруғига Забулун қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: Ёхнаём, Картах,</verse>
				<verse number="35">Димна, Наҳалил.</verse>
				<verse number="36">Рубен қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам Марори уруғига берилди: Базер, Яхаз,</verse>
				<verse number="37">Кадамўт, Мифат.</verse>
				<verse number="38">Гад қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар уларга берилди: Гиладдаги паноҳ шаҳар Рамўт, Моханайим,</verse>
				<verse number="39">Хашбон, Язир.</verse>
				<verse number="40">Леви қабиласининг Марори уруғига мана шу ўн иккита шаҳар берилди.</verse>
				<verse number="41">Исроил халқининг ерларидан Леви қабиласига ҳаммаси бўлиб қирқ саккизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди.</verse>
				<verse number="42">Мана шу шаҳарларнинг ҳар бирининг атрофида яйловлар бор эди.</verse>
				<verse number="43">Эгамиз Исроил халқига бутун юртни берди. Эгамизнинг Ўзи Исроил халқининг ота–боболарига, мана шу ерларни сизларга бераман, деб ваъда қилган эди. Исроил халқи у ерларни эгаллаб, ўша ерларда жойлашди.</verse>
				<verse number="44">Эгамиз уларнинг ота–боболарига ваъда қилгандай, бутун юрт бўйлаб Исроил халқига осойишталик берди. Ҳеч бир душман уларга бас кела олмади, чунки Эгамизнинг Ўзи Исроил халқига душманларининг устидан ғалаба берган эди.</verse>
				<verse number="45">Эгамиз Исроил халқига берган яхши ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, бирортаси ҳам бажарилмай қолмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Ёшуа Иордан дарёсининг шарқ томонида улуш олган Рубен, Гад қабилаларини ва Манаше қабиласининг ярмини чақириб,</verse>
				<verse number="2">шундай деди: “Эгамизнинг қули Мусо нима амр қилган бўлса, ҳаммасини бажардингиз. Мен буюрганларимнинг ҳаммасига итоат қилдингиз.</verse>
				<verse number="3">Юртни эгаллашга шунча узоқ вақт кетган бўлса ҳам, сиз ўз биродарларингизни тарк этмадингиз, Эгангиз Худо қўйган талабларни битта қолдирмай бажардингиз.</verse>
				<verse number="4">Эгангиз Худо Ўзи ваъда қилгандай, биродарларингизга тинчлик берди. Эгамизнинг қули Мусо сизларга Иорданнинг шарқ томонидан улуш берди. Энди ўша ерлардаги ўзингизнинг чодирларингизга қайтинглар.</verse>
				<verse number="5">Эгамизнинг қули Мусо сизларга буюрган амр ва қонунларни битта қолдирмай бажаринглар. Эгангиз Худони севинглар, Унинг йўлидан юриб, амрларини бажариб, Унга содиқ бўлинг, Унга бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан хизмат қилинг.”</verse>
				<verse number="6">Ёшуа уларни дуо қилиб, ўз ерларига юборди. Улар ўз чодирларига қайтиб кетишди.</verse>
				<verse number="7">Манаше қабиласининг ярмига Мусо Башан ерларини улуш қилиб берган эди, иккинчи ярмига эса Ёшуа қолган Исроил қабилалари билан бирга Иорданнинг ғарбидан ер берган эди. Ёшуа дуо қилиб, уларни ўз чодирларига юбораётганда,</verse>
				<verse number="8">шундай деган эди: “Ўз чодирларингизга кўп бойлик билан, жуда ҳам кўп мол–қўй, кумуш, олтин, бронза, темир, кўп кийим–кечаклар билан қайтиб кетяпсизлар. Душманларингиздан олган ўша ўлжаларни биродарларингиз билан бўлишиб олинглар.”</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми ўз уйларига қайтиб кетишди. Уларнинг ҳудуди Иордан дарёсининг шарқида жойлашган эди. Эгамиз Ўз қули Мусо орқали амр қилиб, уларга: “Мана шу ерларни эгаллаб олиб, шу ерда жойлашинглар”, деган эди. Исроил халқининг қолганлари Канъон юртидаги Шилўда қолди.</verse>
				<verse number="10">Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми ҳали ҳам Канъон юртида эканлар, Иордан дарёсидан ўтишдан олдин, дарёнинг ёнидаги Гелилўт деган жойда жуда катта қурбонгоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="11">Қолган Исроил халқига: “Иорданнинг шарқидан улуш олган Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми биз томонда, Канъон юртининг чегарасида, Гелилўтда қурбонгоҳ қурибди”, деб айтишди.</verse>
				<verse number="12">Исроил халқининг жамоаси буни эшитиб, Манаше қабиласининг ярми, Рубен ва Гад қабилаларига қарши жанг қилиш учун Шилўда йиғилди.</verse>
				<verse number="13">Аммо аввал улар Гиладга — Манаше қабиласининг ярми ва Рубен, Гад қабилаларининг олдига руҳоний Элазар ўғли Финхазни юборишди.</verse>
				<verse number="14">Иорданнинг ғарбидаги қабилаларнинг ҳар биридан бир киши — ўз қабиласининг бошлиғи бўлган ўн киши ҳам Финхаз билан бирга борди.</verse>
				<verse number="15">Улар Иордан дарёсидан ўтиб, Гиладга бордилар. Ўша ерда Финхаз ва у билан келганлар Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярмига шундай дедилар:</verse>
				<verse number="16">— Биз Эгамиз жамоаси номидан гапиряпмиз. Нима учун Исроил халқининг Худосига хиёнат қилдингиз? Қандай қилиб Эгамиздан юз ўгириб, Унга қарши бош кўтариб, ўзингизга қурбонгоҳ қурдингиз?</verse>
				<verse number="17">Пиёр тоғида қилган гуноҳимиз етмасмиди?! Ўша гуноҳ туфайли Эгамизнинг бутун жамоаси бошига офат келди–ку. Шунда ҳам биз ҳали ўша гуноҳдан бутунлай покланганимиз йўқ.</verse>
				<verse number="18">Сизлар эса яна Эгамиздан юз ўгиряпсиз?! Сизлар бугун Эгамизга қарши бош кўтарган бўлсангиз, эртага У бутун Исроил жамоасидан ғазабланади.</verse>
				<verse number="19">Ерингиз Эгамизга сажда қилишга мос келмайдиган жой бўлса, дарёнинг нариги томонига, Эгамиз Ўз чодирини тиккан жойга ўтиб, бизнинг орамизда ўзингизга бирор ерни мулк қилиб олинглар. Аммо Эгамиз Худонинг қурбонгоҳидан ташқари яна бошқа қурбонгоҳ қуриб олиб, Эгамизга ёки бизга қарши бош кўтарманглар.</verse>
				<verse number="20">Зерах ўғли Охун Эгамизга хиёнат қилиб, бағишланган нарсалардан ўғирлаган эди. Шу туфайли бутун Исроил халқининг бошига кулфат тушди–ку! Ўша гуноҳ деб ёлғиз унинг ўзи ҳалок бўлмади–ку!</verse>
				<verse number="21">Шунда Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми Исроил қабилаларининг бошлиқларига шундай жавоб беришди:</verse>
				<verse number="22">— Худолар Худоси Эгамиздир! Худолар Худоси Эгамиздир! Унинг Ўзи гувоҳимиз бўлсин. Эгамизнинг Ўзи билади. Бутун Исроил халқи ҳам билсин. Биз қурбонгоҳни Эгамизга қарши бош кўтариб ёки Унга хиёнат қилиб қурганимиз йўқ. Агар шу ниятда қурбонгоҳ қурган бўлсак, энди бизни аяманглар.</verse>
				<verse number="23">Биз бу қурбонгоҳни Эгамиздан юз ўгирганимиз учун эмас, ҳатто шу қурбонгоҳ устида куйдириладиган қурбонликлару дон назрлари ва тинчлик қурбонликлари келтириш учун ҳам қурганимиз йўқ. Агар шу ниятда қурбонгоҳ қурган бўлсак, Эгамизнинг Ўзи бизни жазоласин.</verse>
				<verse number="24">Биз қўрққанимиздан шундай қилдик. Вақти келиб, сизларнинг авлодларингиз бизнинг авлодимизга шундай деб қолиши мумкин: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз билан сизларнинг нима ишингиз бор?!</verse>
				<verse number="25">Эгамиз сизлар — Рубен ва Гад қабилалари билан бизнинг орамизда Иордан дарёсини чегара қилиб қўйди, Эгамизда сизнинг ҳеч ҳақингиз йўқ.” Сизларнинг авлодингиз шундай деб бизнинг авлодларимизни Эгамизга сажда қилишдан тўхтатиб қўйиши мумкин.</verse>
				<verse number="26">Шунинг учун биз шундай дедик: “Келинглар, қурбонгоҳ қурайлик, бу қурбонгоҳ куйдириладиган қурбонликлару бошқа ҳар хил қурбонликлар келтириш учун ишлатилмайди.”</verse>
				<verse number="27">Биз бу қурбонгоҳни сиз билан бизнинг орамизда, биздан кейинги авлодлар орасида гувоҳ бўлсин, деб қурдик. Мана шу қурбонгоҳ биз ҳам, сизлар қатори, Эгамизнинг чодири олдида Эгамизга сажда қилиб, ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликлари келтиришимизни кўрсатади. Шунда сизларнинг авлодларингиз бизнинг авлодларимизга ҳеч қачон: “Эгамизда сизларнинг ҳақингиз йўқ”, — демайди.</verse>
				<verse number="28">Агар биз билан сизларнинг орангизда ёки авлодларимиз орасидан шундай гап ўтса, биз ёки авлодларимиз қуйидагидай жавоб бера оламиз: “Мана, Эгамиз қурбонгоҳининг нусхасига қаранглар. Бизнинг аждодларимиз уни куйдириладиган қурбонликлар ва бошқа ҳар хил қурбонликлар келтириш учун эмас, балки сиз билан бизнинг ўртамизда гувоҳ бўлиши учун қуришган.”</verse>
				<verse number="29">Фақат Эгамиз Худонинг чодири олдида турган қурбонгоҳдагина Унга атаб куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва бошқа қурбонликлар келтириш мумкин. Эгамизга қарши бош кўтаришдан, Ундан юз ўгириб, қурбонликлар келтириш учун бошқа қурбонгоҳ қуришдан Унинг Ўзи сақласин.</verse>
				<verse number="30">Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми айтган бу гапларни эшитиб, руҳоний Финхаз ва у билан бирга келган Исроил халқининг бошлиқлари жуда мамнун бўлишди.</verse>
				<verse number="31">Рубен, Гад қабилаларига ва Манаше қабиласининг ярмига Элазар шундай деди: — Бугун Эгамиз биз билан бирга эканлигини биламиз. Сизлар Эгамизга хиёнат қилмай, бутун Исроил халқини Унинг ғазабидан сақлаб қолдингиз.</verse>
				<verse number="32">Кейин Элазар ва Исроил халқи бошлиқлари Гиладдан Канъон юртига, Исроил халқининг олдига қайтиб келиб нима бўлганини айтиб беришди.</verse>
				<verse number="33">Улар олиб келган хабар Исроил халқини мамнун қилди. Исроил халқи Худога ҳамду сано айтиб, Рубен ва Гад қабилаларига қарши жанг қилиш ва уларнинг ерларини вайрон қилиш ҳақида бошқа оғиз очмади.</verse>
				<verse number="34">“Мана шу қурбонгоҳ бизнинг орамизда Эгамиз Худо эканлигига гувоҳ”, деб Рубен ва Гад қабилалари қурбонгоҳга Гувоҳ деган ном беришди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Анча йиллар ўтди, ЭгамизИсроил халқига уларнинг атрофларидаги душманларидан тинчлик берган эди. Ёшуа ҳам ёши анча ўтиб, қариб қолган эди.</verse>
				<verse number="2">У бутун Исроил халқини, уларнинг оқсоқолларию бошлиқларини, ҳакам ва назоратчиларини чақириб шундай деди: “Менинг ёшим ҳам ўтди, анча қариб қолдим.</verse>
				<verse number="3">Эгангиз Худо сизлар учун атрофингиздаги халқларни нима қилганини кўрдингиз. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар учун жанг қилди.</verse>
				<verse number="4">Мен Исроил халқининг қабилаларига шарқда Иордан дарёсидан бошлаб ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган ерларни мулк қилиб бердим. Мен сизларга мағлуб бўлган халқларнинг ҳам, ҳали мағлуб қилинмаган халқларнинг ҳам ерларини бердим.</verse>
				<verse number="5">Эгангиз Худонинг Ўзи ўша халқларни олдингиздан ҳайдаб, орқага чекинтиради. Эгангиз Худонинг Ўзи ваъда қилгандай, сизлар уларнинг ерларини эгаллайсизлар.</verse>
				<verse number="6">Мусонинг Таврот китобида ёзилган барча қонунлардан четга чиқманглар. Уларни битта ҳам қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="7">Орангизда қолган ўзга халқларга қўшилманглар. Уларнинг худоларининг номларини тилга ҳам олманглар, ўша худоларнинг номи билан қасам ичманглар. У худоларга сажда ҳам қилманглар, хизмат ҳам қилманглар.</verse>
				<verse number="8">Аммо шу пайтгача қилиб келганингиздай, Эгангиз Худога содиқ қолинглар.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз сизларнинг олдингиздан катта ва кучли халқларни ҳайдаб чиқарди, мана шу кунгача ҳеч ким сизларга бас кела олгани йўқ.</verse>
				<verse number="10">Эгангиз Худо ваъда қилгандай, Унинг Ўзи сизлар учун жанг қилади. Душманларнинг мингтаси биттангизга бас кела олмайди.</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун доимо чин дилдан Эгангиз Худони севинглар.</verse>
				<verse number="12">Ундан юз ўгирманг, орангиздаги ўзга халқлар билан аралашманг, улар билан қуда–андачилик қилманг.</verse>
				<verse number="13">Агар шундай қилсангиз, билиб қўйингки, Эгангиз Худо ўша халқларни сизларнинг олдингиздан бошқа ҳайдаб чиқармайди. Улар сизларга қопқон ва тузоқдай, биқинларингизга қамчидай, кўзларингизга эса тикандай бўлади. Охири, Эгангиз Худо сизларга берган мана шу ҳосилдор юртда бирортангиз ҳам тирик қолмайсиз.</verse>
				<verse number="14">Мен ҳам бир бандаман, умрим охирлаб боряпти. Шубҳасиз, ҳаммангиз биласиз, Эгангиз Худо сизларга яхши ваъдалар берган эди, шу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, уларнинг бирортаси ҳам бажарилмай қолмади.</verse>
				<verse number="15">Эгангиз Худо сизларга ваъда қилган барча яхши нарсаларни рўёбга чиқарди. Агар Эгамизга итоат қилмасангиз, У сизларни огоҳлантириб айтган кулфатларни бошингизга солади. Оқибатда У сизларга берган мана шу ҳосилдор юртдан сизларни бутунлай йўқ қилиб ташлайди.</verse>
				<verse number="16">Агар сизлар Эгангиз Худо билан қилган аҳдни бузиб, бошқа худоларга эргашсангиз, уларга хизмат қилиб, сажда қилсангиз, сизларга қарши Эгамизнинг ғазаби қўзғайди–да, У сизларга берган мана шу ҳосилдор юртдан тезда қирилиб кетасизлар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Кейин Ёшуа барча Исроил қабилаларини, уларнинг оқсоқоллари, бошлиқлари, ҳакамлари ва назоратчиларини Шакамга чақиртирди. Улар Худонинг ҳузурига келдилар.</verse>
				<verse number="2">Ёшуа бутун халққа шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Қадимда сизларнинг аждодларингиз, жумладан, Тераҳ ва унинг ўғиллари Иброҳим ҳамда Нахўр Фурот дарёсининг нариги томонида яшаганлар. Улар бошқа худоларга хизмат қилганлар.</verse>
				<verse number="3">Мен сизларнинг ота–бобонгиз бўлган Иброҳимни Фуротнинг нариги томонидаги ердан олиб, бутун Канъон юрти бўйлаб бошлаб бордим. Иброҳимнинг наслини кўпайтирдим. Иброҳимга Исҳоқни бердим.</verse>
				<verse number="4">Исҳоққа эса Ёқуб ва Эсовни бердим. Эсовга яшаш учун Сеир тоғларини бердим. Ёқуб ва унинг фарзандлари эса Мисрга бордилар.</verse>
				<verse number="5">Кейин Мусо ва Ҳорунни Мисрга юбориб, Миср халқининг бошига фалокатлар келтирдим. Ўшандан кейин сизларни Мисрдан олиб чиқдим.</verse>
				<verse number="6">Ота–боболарингиз Қизил денгизга етиб келди. Мисрликлар эса аравакашлари ва жанг аравалари билан уларни Қизил денгизгача қувиб бордилар.</verse>
				<verse number="7">Ота–боболарингиз Менга илтижо қилганларида, Мен Мисрликлар ва ота–боболарингиз орасига қоронғилик туширдим. Мисрликларнинг устига денгиз сувларини бостириб, уларни ғарқ қилдим. Мисрни қай аҳволга солганимни сизлар ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Ундан кейин сизлар саҳрода узоқ вақт яшадингиз.</verse>
				<verse number="8">Кейин Мен сизларни Иордан дарёсининг шарқ томонидаги юртга олиб келдим. У ерда Амор халқи яшар эди. Улар сизларга қарши чиқиб жанг қилди. Мен сизларга уларнинг устидан ғалаба бердим. Уларни сизларнинг олдингиздан қириб ташладим, сизлар уларнинг ерларини эгаллаб олдингиз.</verse>
				<verse number="9">Кейин Мўаб шоҳи — Зиппур ўғли Болоқ сизларга қарши жангга чиқди. Исроил халқини лаънатласин, деб у Бавўр ўғли Баломни чақиртирди.</verse>
				<verse number="10">Аммо Мен Баломга қулоқ солмадим, аксинча, ўз ихтиёрига қарши у сизларни дуо қилди. Шундай қилиб, Мен сизларни Болоқнинг қўлларидан қутқардим.</verse>
				<verse number="11">Сизлар Иордандан ўтиб, Ерихога келганингизда, Ерихо аҳолиси сизларга қарши жанг қилди. Амор, Париз, Канъон, Хет, Гиргош, Хив ва Ёбус халқлари ҳам сизларга қарши уруш қилди. Мен сизларга уларнинг устидан ғалаба бердим.</verse>
				<verse number="12">Икки Амор шоҳини ваҳимага солиб, арилар галаси сингари қувдим. Буни сизлар қиличу камонларингиз билан қилмадингиз.</verse>
				<verse number="13">Сизларга ўзингиз ишлов бермаган ерларни бердим. Энди сизлар ўзингиз қурмаган шаҳарларда яшаяпсизлар, ўзингиз экмаган узумзору зайтун боғларининг мевасини еяпсизлар.”</verse>
				<verse number="14">Ёшуа гапида давом этиб, шундай деди: — Энди Эгамиздан қўрқинг, Унга содиқ бўлиб, доимо чин дилдан хизмат қилинг. Аждодларингиз Фурот дарёсининг нариги томонида ва Мисрда сажда қилган худоларни ташлаб, фақатгина Эгамизга хизмат қилинг.</verse>
				<verse number="15">Агар Унга хизмат қилишни маъқул кўрмасангиз, кимга хизмат қилишингизни бугун танланг. Фурот дарёсининг нариги томонида яшаган пайтда сажда қилган худоларингизга хизмат қиласизларми? Ёки олдин Амор халқларига тегишли бўлган ерларда яшаётганингиз учун энди уларнинг худоларига хизмат қиласизларми? Бугун танланг. Мен ва оилам эса Эгамизга хизмат қиламиз.</verse>
				<verse number="16">Халқ жавоб берди: — Худо сақласин! Биз ҳеч қачон бошқа худоларга хизмат қилиш учун Эгамизни ташлаб кетмаймиз!</verse>
				<verse number="17">Бизни ва ота–боболаримизни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгамиз Худодир. У қилган мўъжизаларни биз ўз кўзимиз билан кўрдик. Ҳар хил халқларнинг орасидан ўтганимизда, қаерга бормайлик, У бизни ҳимоя қилди.</verse>
				<verse number="18">Мана шу юртда яшаган Амор ва бошқа халқларнинг ҳаммасини Эгамиз бизнинг олдимиздан ҳайдаб юборди. Шунинг учун ҳам биз Эгамизга хизмат қиламиз, У бизнинг Худойимиздир.</verse>
				<verse number="19">Ёшуа халққа шундай деди: — Эгамиз Муқаддас Худодир. У рашкчи Худо. Сиз Унга хизмат қила олмайсиз. Агар Унга қарши бош кўтарсангиз ёки гуноҳ қилсангиз, У сизларни кечирмайди.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз сизларга шунча яхшилик қилган бўлса ҳам, агар Уни ташлаб, бошқа худоларга хизмат қилсангиз, У бошингизга кулфат келтириб, қириб ташлайди.</verse>
				<verse number="21">Халқ Ёшуага шундай деди: — Йўқ, бошқа худоларга хизмат қилмаймиз, биз Эгамизга хизмат қиламиз!</verse>
				<verse number="22">Шунда Ёшуа халққа деди: — Эгамизга хизмат қиламиз, деб танлаганингизга ўзингиз гувоҳсиз. — Ҳа, гувоҳмиз, — деб жавоб берди халқ.</verse>
				<verse number="23">Ёшуа: — Ундай бўлса, орангиздаги бегона худоларни ташлаб, бутун қалбингиз билан Исроил халқининг Худоси — Эгамизга боғланинглар, — деди.</verse>
				<verse number="24">Халқ Ёшуага шундай деди: — Эгамиз Худога хизмат қиламиз, Унга қулоқ соламиз.</verse>
				<verse number="25">Ўша куни Ёшуа Шакамда халқ билан аҳд тузиб, улар бажаришлари учун қонун–қоидалар берди.</verse>
				<verse number="26">Ёшуа бу сўзларни Худонинг Таврот китобига ёзди. Кейин катта тош олиб, уни саждагоҳда эман дарахтининг тагига ёдгорлик қилиб ўрнатди.</verse>
				<verse number="27">Ёшуа бутун халққа шундай деди: — Қаранглар, мана шу тош Эгамиз бизга айтган ҳамма гапларни эшитган, шунинг учун агар Эгамизга берган ваъдада турмасак, у бизга қарши гувоҳ бўлади.</verse>
				<verse number="28">Шундан кейин Ёшуа халқни ўзлари улуш қилиб олган ерларга юборди.</verse>
				<verse number="29">Бирмунча вақтдан кейин Эгамизнинг қули Ёшуа 110 ёшга кириб вафот этди.</verse>
				<verse number="30">Гаш тоғининг шимолидаги, Эфрайим қирларида жойлашган Тимнат–Серах шаҳри Ёшуага улуш қилиб берилган эди. Уни ўша ерда дафн қилдилар.</verse>
				<verse number="31">Ёшуа бутун умри давомида Исроил халқи Эгамизга хизмат қилди. Ёшуадан кейин қолган, Эгамиз Исроил халқи учун қилган ҳамма ишларни кўрган бошқа оқсоқолларнинг ҳаёти давомида ҳам Исроил халқи Эгамизга хизмат қилди.</verse>
				<verse number="32">Исроил халқи Мисрдан чиққанда Юсуфнинг суякларини ўзлари билан олган эди. Улар мана шу суякларни Шакамда кўмишди. Ёқуб бу ерни Шакамнинг отаси Хамўрнинг ўғилларидан юз бўлак кумушга сотиб олган эди. Ўша ер Юсуф авлодларининг улуши бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="33">Ҳорун ўғли Элазар ҳам вафот этди. Элазарнинг ўғли Финхазга Эфрайим қирларидаги Гиво шаҳри улуш қилиб берилган эди. Элазар ўша жойга дафн қилинди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="7">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Ёшуанинг ўлимидан сўнг, Исроил халқи Эгамиздан: “Канъон халқига қарши жанг қилиш учун орамиздан ким биринчи бўлиб чиқсин?” — деб сўради.</verse>
				<verse number="2">“Яҳудо қабиласи чиқсин, — деди Эгамиз. — Мен бу юртни уларнинг қўлига беряпман.”</verse>
				<verse number="3">Шунда Яҳудо қабиласи қардоши бўлган Шимўн қабиласига шундай деди: “Келинглар, биргаликда бизга улуш бўлиб тушган ерга борайлик. Ўша ерда биргалашиб Канъон халқига қарши жанг қилайлик. Кейин биз ҳам сизларга тушган улушга эргашиб борамиз.” Шундай қилиб, Шимўн қабиласи улар билан бирга борди.</verse>
				<verse number="4">Яҳудо қабиласи жангга чиқди. Канъон ва Париз халқларини Эгамиз уларнинг қўлига бергани учун, улар Базах шаҳрида ўн мингта душманини қириб ташлашди.</verse>
				<verse number="5">Ўша ерда шоҳ Одонивазахга дуч келишди, унга ҳужум қилиб, Канъон ва Париз халқларини мағлуб этишди.</verse>
				<verse number="6">Одонивазах қочди, аммо улар унинг кетидан қувиб, қўлга олишди ва оёқ–қўлларининг бош бармоқларини чопиб ташлашди.</verse>
				<verse number="7">Шунда Одонивазах деди: “Оёқ–қўлларининг бош бармоқлари чопиб ташланган етмишта шоҳ дастурхонимдан тушган ушоқларни териб юришар эди. Мен ўша шоҳларнинг бошига солган не–не кунларни Худо қайтариб ўз бошимга солди.” Исроил одамлари Одонивазахни Қуддусга олиб боришди, у ўша ерда жон берди.</verse>
				<verse number="8">Кейин Яҳудо қабиласи Қуддусга ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Улар у ердагиларни қиличдан ўтказиб, шаҳарга ўт қўйишди.</verse>
				<verse number="9">Сўнг эса қирларда, ғарбдаги қирлар этакларида ва Нагав чўлида яшовчи Канъон халқига қарши жанг қилиш учун жанубга қараб юришди.</verse>
				<verse number="10">Яҳудо қабиласи Хеврон шаҳрида истиқомат қилган Канъон халқига ҳужум қилиб, Шешай, Охиман ва Талмай қўшинларини яксон қилди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди.</verse>
				<verse number="11">У ердан Яҳудо одамлари Давир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Давирнинг эски номи Хират–Сафар эди.</verse>
				<verse number="12">Шунда Холиб: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди.</verse>
				<verse number="13">Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди, Холиб эса унга қизи Ахсани узатди. Ўтниёл — Холибнинг жияни, аниқроғи, Ханаз исмли кенжа укасининг ўғли эди.</verse>
				<verse number="14">Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон истагинг борми?” — деб сўради.</verse>
				<verse number="15">“Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни берди.</verse>
				<verse number="16">Яҳудо халқи пальма шаҳри — Eрихони тарк этди. Мусонинг қайнатаси авлодидан бўлган Хайин халқи Яҳудо халқига эргашиб, Яҳудо чўлига йўл олди. Улар Арод шаҳрининг жанубида жойлашиб, у ерда маҳаллий халқ орасида ўрнашиб олдилар.</verse>
				<verse number="17">Яҳудо ва Шимўн қабилалари биргаликда Зафат шаҳрида яшайдиган Канъон халқига ҳужум қилиб, шаҳарни ер билан яксон қилишди. Шунинг учун бу шаҳар Хўрмах, деб аталган.</verse>
				<verse number="18">Яҳудо қабиласи Ғазо, Ашқалон, Эхрон шаҳарларини ва уларнинг атрофидаги ерларни қўлга киритди.</verse>
				<verse number="19">Эгамизнинг Ўзи Яҳудо қабиласи билан бўлгани учун, улар қирларни эгаллаб олдилар. Аммо текисликда яшайдиган халқларни ўз еридан қува олмадилар, чунки ўша халқларнинг темир жанг аравалари бор эди.</verse>
				<verse number="20">Мусо айтганидек, Хеврон шаҳри Холибга берилди. Холиб у ердан Иноқдан келиб чиққан учта уруғни қувиб чиқарди.</verse>
				<verse number="21">Бенямин қабиласи эса Қуддусда истиқомат қилган Ёбус халқини ҳайдаб чиқармади. Шу сабабдан Ёбус халқи бугунга қадар Қуддусда, Бенямин авлодлари орасида яшаб келмоқда.</verse>
				<verse number="22">Юсуфнинг икки ўғли — Эфрайим ва Манашедан бино бўлган қабилалар ҳам Байтил шаҳрига ҳужум қилмоқчи бўлиб, йўлга чиқдилар. Эгамиз улар билан эди.</verse>
				<verse number="23">Байтил ҳақида кўпроқ маълумот йиғиш учун улар ўз айғоқчиларини шаҳар томон юбордилар. Байтил шаҳрининг эски номи Луз эди.</verse>
				<verse number="24">Айғоқчилар шаҳардан чиқиб келаётган бир одамни кўриб, унга: “Бизга шаҳарга олиб кирадиган яширин кириш жойини кўрсат! Бунинг эвазига жонингни сақлаб қоламиз!” — дедилар.</verse>
				<verse number="25">Ўша одам уларга йўл кўрсатди. Эфрайим ва Манаше лашкарлари шаҳар аҳолисини битта қўймай қиличдан ўтказишди. Йўл кўрсатган одамни эса бутун оиласи билан бирга қўйиб юборишди.</verse>
				<verse number="26">Ўша одам Хет халқининг юртига бориб бир шаҳар қурди, унинг номини эса Луз, деб қўйди. Ўша шаҳар бугунга қадар шу ном билан аталади.</verse>
				<verse number="27">Манаше қабиласи Байт–Шан, Танах, Дўр, Йиблаём, Махидў шаҳарлари ва уларнинг қишлоқларида яшаган Канъон халқини ҳайдаб чиқармади, улар ўша ерларда яшайвердилар.</verse>
				<verse number="28">Вақти келиб, Исроил халқи кучини йиғиб олди, шунда Канъон халқини ўзига бўйсундириб, қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилди. Аммо шунда ҳам ўз еридан ҳайдаб чиқармади.</verse>
				<verse number="29">Эфрайим қабиласи ҳам Гезер шаҳридаги Канъон халқини қувиб чиқармади. Канъон халқи Гезерда уларнинг орасида яшайверди.</verse>
				<verse number="30">Забулун қабиласи ҳам Хитрўн ва Наҳалил шаҳарларида истиқомат қилган Канъон халқини ҳайдаб чиқармади. Канъон халқи Забулун қабиласи билан бирга яшаб, уларга қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур бўлди.</verse>
				<verse number="31">Ошер қабиласи ҳам Аккў, Сидон, Ахлоб, Ахсиб, Хелба, Офиқ ва Рехоб шаҳарларида яшайдиган Канъон халқини еридан ҳайдаб чиқармади.</verse>
				<verse number="32">Улар ўша юрт аҳолисини ҳайдаб чиқармаганлари учун Канъон халқи билан бирга яшадилар.</verse>
				<verse number="33">Нафтали қабиласи ҳам Байт–Шамаш ва Байт–Онот шаҳарларининг аҳолисини ҳайдаб чиқармай, ерли халқ — Канъон халқи орасида яшаб қолди. Лекин улар ўша шаҳарлар аҳолисини ўзига бўйсундириб, қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилдилар.</verse>
				<verse number="34">Бироқ Амор халқлари Дан қабиласини сиқиб, қирларга чиқиб кетишга мажбур қилдилар, водийга тушишларига йўл қўймадилар.</verse>
				<verse number="35">Амор халқлари Хар–Харес, Ойжавлон ва Шалбим шаҳарларида яшайвердилар. Лекин Эфрайим ва Манаше қабилалари уларга ўз ҳукмини ўтказиб, қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилдилар.</verse>
				<verse number="36">Амор халқлари яшаган ҳудуднинг чегараси Чаёнлар довонидан Селагача чўзилган ва у ердан шимолга қараб кетган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эгамизнинг фариштаси Гилгалдан Бохимга келиб шундай деди: — Мен сизларни Мисрдан олиб чиқдим. Онт ичиб, ота–боболарингизга бераман, деган юртга сизларни олиб кирдим. Мен: “Сизлар билан тузган аҳдимни ҳеч қачон бузмайман”, деган эдим.</verse>
				<verse number="2">Сизларга: “Бу юрт халқлари билан аҳдлашманглар, уларнинг қурбонгоҳларини вайрон қилинглар”, деб айтмаганмидим?! Лекин сизлар амримга итоат қилмай, тескарисини қилдингизлар.</verse>
				<verse number="3">Бундай қилганингиз учун юртингизда яшаб юрган бу халқларни Мен энди ҳайдаб чиқармайман. Улар сизларга душман бўлиб, уларнинг худолари сизларга тузоқ бўладилар.</verse>
				<verse number="4">Эгамизнинг фариштаси бу сўзларни айтгач, бутун Исроил халқи фарёд кўтарди.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, улар ўша ерни Бохим, деб атаб, Эгамизгақурбонликлар келтирдилар.</verse>
				<verse number="6">Ёшуа Исроил халқини тарқатиб юборгандан сўнг, ҳар бир одам ўзига тушган ерни мулк қилиб олиш учун йўлга тушганди.</verse>
				<verse number="7">Ёшуа даврида одамлар Эгамизга сажда қилишар эди. Улар Ёшуанинг ўлимидан сўнг, Эгамиз Исроил учун қилган буюк ишларини кўрган оқсоқоллар даврида ҳам Эгамизнинг амрларини бажаришар эди.</verse>
				<verse number="8">Эгамизнинг қули Нун ўғли Ёшуа 110 ёшида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="9">Уни Гаш тоғининг шимолида жойлашган Эфрайим қирларидаги Тимнат–Серахда, ўзи улуш қилиб олган ерида дафн қилишди.</verse>
				<verse number="10">Бутун кекса авлод ҳам оламдан ўтди. Исроил халқининг ёш авлоди эса Эгамизни тан олмади, Унинг Исроил халқи учун қилган буюк ишларини билмади.</verse>
				<verse number="11">Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди, улар Баал деган худонинг тасвирларига сиғина бошлашди.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз уларни Мисрдан олиб чиққан бўлса–да, улар ота–боболарининг Худосидан юз ўгиришди. Бошқа худоларга — ён–атрофда яшовчи халқларнинг худоларига эргашишди. Уларга сажда қилиб, Эгамизнинг қаҳрини келтиришди.</verse>
				<verse number="13">Исроил халқи Эгамиздан юз ўгириб, Баалга ва Аштаретнинг тасвирларига сажда қилаётган эди.</verse>
				<verse number="14">Бундан ғазабланган Эгамиз уларни босқинчилар қўлига бериб, талон–тарож қилдирди ва ён–атрофдаги ғанимларга таслим қилди. Бундан буён Исроил халқи душманларига қаршилик кўрсата олмас эди.</verse>
				<verse number="15">Исроил халқи қаерда жанг қилмасин, Эгамиз огоҳлантирганидек, уларнинг бошларига фалокат келтириш учун ҳар сафар уларга қарши Ўзи чиқар эди. Исроил халқи оғир аҳволда қолган эди.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз уларни босқинчилар қўлидан озод қилиш учун ҳакамларни юборди.</verse>
				<verse number="17">Лекин улар ҳатто ҳакамларига қулоқ солмадилар. Эгамизга бевафолик қилиб, бошқа худоларга сажда қилавердилар. Улар Эгамизнинг амрларига итоат қилган ота–боболарига ўхшамай, тез орада аждодлари юрган ҳақ йўлдан оздилар.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз уларга ҳакам юборар экан, ҳар бир ҳакам билан Ўзи бўлар эди, ўша ҳакам даврида халқини душманлардан халос қиларди. Чунки золим ва зўравонларнинг дастидан нолиган халққа Эгамизнинг раҳми келар эди.</verse>
				<verse number="19">Аммо ҳакам оламдан кўз юмгач, улар яна эски қилмишларига қайтишар эди. Ота–боболаридан ҳам баттар гуноҳлар қилиб, бошқа худоларга сажда қилишар, уларга сиғинишар эди. Бу одатларининг биронтасини ҳам қолдирмай, қилмишларини ўжарлик билан давом эттиришар эди.</verse>
				<verse number="20">Исроил халқидан қаттиқ ғазабланган Эгамиз шундай деди: “Бу одамлар гапимга кирмай, Мен ота–боболари билан тузган аҳдимни буздилар!</verse>
				<verse number="21">Шунинг учун Мен уларнинг ораларида Ёшуанинг ўлимидан кейин қолиб кетган бегона халқларнинг биронтасини ҳам уларнинг ҳузуридан ҳайдаб чиқармайман.”</verse>
				<verse number="22">Исроил халқи ота–боболари сингари Эгамизнинг йўлидан юриш–юрмаслигини кўриш учун,</verse>
				<verse number="23">Эгамиз бу халқларни Ёшуага таслим қилмаган эди. Уларнинг ҳаммасини бирданига ҳайдаб чиқармай, юртда қолишларига ижозат берган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Эгамиз, Канъон юртида бўлиб ўтган биронта урушда қатнашмаган Исроил халқини синай, ҳеч қачон уруш кўрмаган бу янги авлодга жангни ўргатай, деб қуйидаги халқларни қолдирган эди:</verse>
				<verse number="3">бешта Филист бекини, барча Канъон халқларини, Сидонликлар ва Баал–Хермон тоғидан то Лево–Хоматгача Лубнон қирларида яшаган Хив халқини.</verse>
				<verse number="4">Улар ёрдамида Эгамиз Ўз халқи Исроилни синаб, Мусо орқали ота–боболарига берган амрларга итоат қилиш–қилмаслигини кўрмоқчи эди.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, Исроил халқи Канъон, Амор, Париз, Хив, Хет ва Ёбус халқларининг орасида яшади.</verse>
				<verse number="6">Улар ўша халқлар билан апоқ–чапоқ бўлиб, қиз олиб, қиз беришарди, ҳатто худоларига ҳам сиғинишарди.</verse>
				<verse number="7">Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилар эди. Улар ўз Эгаси Худони эсларидан чиқариб, Баал ва Ашеранинг тасвирларига сиғинишар эди.</verse>
				<verse number="8">Бундан ғазабланган Эгамиз уларни Орам–Нахрайим шоҳи Кушонриштамга тобе қилиб қўйди. Улар саккиз йил давомида Кушонриштамнинг хизматида бўлишди.</verse>
				<verse number="9">Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилгач, Эгамиз уларга қутқарувчи қилиб Ўтниёлни юборди. Ўтниёл Холибнинг жияни, аниқроғи, кенжа укаси Ханазнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="10">Эгамизнинг Руҳи Ўтниёлни қамраб олди. Ўтниёл Исроил халқига ҳакам бўлди. Ўтниёл Месопотамия шоҳи Кушонриштамга қарши жанг қилиб, уни енгди, чунки Эгамиз шоҳни унинг қўлига берган эди.</verse>
				<verse number="11">Шундан кейин юртда қирқ йил тинчлик, осойишталик бўлди. Сўнг Ханаз ўғли Ўтниёл оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="12">Исроил халқи Эгамизнинг олдида яна қабиҳликлар қилгани учун, Эгамиз Мўаб юртининг шоҳи Эглонни уларга қарши қўзғатди.</verse>
				<verse number="13">Шоҳ Эглон Оммон ва Омолек халқлари билан биргаликда Исроил халқини енгиб, пальма шаҳри — Eрихони қўлга киритди.</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, Исроил халқи ўн саккиз йил давомида Мўаб юртининг шоҳи Эглонга қарам бўлиб яшади.</verse>
				<verse number="15">Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилиши биланоқ, Эгамиз уларга Эҳуд исмли бир қутқарувчини юборди. Гера ўғли Эҳуд Бенямин қабиласидан бўлиб, чапақай эди. Исроил халқи Эҳуд орқали Мўаб шоҳи Эглонга ўлпон жўнатди.</verse>
				<verse number="16">Эҳуд ўзига узунлиги бир тирсак бўлган ханжар ясаб, уни ўнг томонига, кийимининг ичидан тақиб олганди.</verse>
				<verse number="17">У ўлпонни шоҳ Эглон ҳузурига олиб кирди. Шоҳ Эглон ҳаддан ташқари семиз бир одам эди.</verse>
				<verse number="18">Эҳуд ўлпонни тақдим қилиб бўлгач, ҳадяларни кўтариб келган одамлар билан бирга уйга йўл олди.</verse>
				<verse number="19">Бироқ улар Гилгалдаги тош ҳайкаллар ўрнатилган жойга етганларида, Эҳуд изига қайтди. У Эглоннинг олдига келиб: “Эй, ҳазрати олийлари, сизга айтадиган бир сирим бор”, — деди. Шоҳ: “Бизни ҳоли қўйинглар!” — дейиши биланоқ, унинг ҳузуридаги хизматкорлар чиқиб кетишди.</verse>
				<verse number="20">Шоҳ салқин болохонасида ёлғиз ўзи қолди. Эҳуд унга яқинлашиб: “Мен сизга Худонинг хабарини етказмоғим лозим”, — деди. Эглон ўрнидан турди.</verse>
				<verse number="21">Шунда Эҳуд ўнг тарафида осилган ханжарни чап қўли билан суғуриб олиб, Эглоннинг қорнига санчди.</verse>
				<verse number="22">Ханжар сопи билан Эглоннинг қорнига кириб кетди, тешигини эса ёғ қоплади. Эҳуд ханжарни суғуриб олмади, ханжар тиғи шоҳнинг қорнини ёриб бутидан чиқди.</verse>
				<verse number="23">Эҳуд айвонга чиқди, болохона эшикларини ёпиб, қулфлади.</verse>
				<verse number="24">У кетиши биланоқ, Эглоннинг хизматкорлари келишди. Эшик қулф эканлигини кўришгач: “Шоҳимиз салқингина хонада ҳожатини чиқараётган бўлсалар керак”, деган хаёлга боришди.</verse>
				<verse number="25">Аммо болохонанинг эшиклари ҳадеганда очилавермагандан сўнг, хизматкорлар безовталанишди. Улар ташқарида анча кутиб қолишганидан кейин, калит олиб, эшикни очишди. Қарашса, шоҳ ҳазратлари жонсиз ётган экан.</verse>
				<verse number="26">Эҳуд эса пайтдан фойдаланиб, қочиб қолган эди. У тош ҳайкаллар олдидан ўтиб, Савиро шаҳрига борди.</verse>
				<verse number="27">Эфрайим қирларига етиб келганда бурғу чалиб, Исроил халқини жангга даъват қилди. Эҳуд ҳаммани бошлаб қирлардан пастга тушар экан,</verse>
				<verse number="28">Исроил халқига: “Орқамдан юринглар! — деди. — Душманимиз Мўаб халқини Эгамиз сизларнинг қўлингизга берди–ку!” Исроил халқи Эҳудга эргашди. Улар Иордан дарёсининг кечув жойларини қўлга олиб, биронта одамни ҳам у ердан ўтказишмади.</verse>
				<verse number="29">Ўша куни улар ўн мингтача бақувват ва жасур Мўаб сипоҳларини ўлдиришди. Биронтаси ҳам Исроил халқининг қўлидан қочиб қутулмади.</verse>
				<verse number="30">Ўша куни Исроил халқи Мўаб лашкарини мағлуб қилди. Юртда саксон йил тинчлик, осойишталик бўлди.</verse>
				<verse number="31">Эҳуддан кейин Онот ўғли Шамгар ҳакам бўлди. У ҳам Исроил халқини қутқариб, говрон билан олти юз нафар Филист сипоҳини ўлдирганди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Эҳуднинг ўлимидан сўнг Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз эса уларни Хазор шаҳри тахтида ўтирган Канъон шоҳи Ёбинга қарам қилиб қўйди. Унинг лашкарбошиси Харошет–Хагойим шаҳрида яшаган Сисаро эди.</verse>
				<verse number="3">Ёбиннинг тўққиз юзта темир жанг араваси бор эди. Унинг йигирма йил давомида ўтказиб келган зулмига чидай олмаган Исроил халқи нажот сўраб, Эгамизга илтижо қилди.</verse>
				<verse number="4">Айни замонда пайғамбар аёл, Лаппидўтнинг хотини — Добира Исроил халқига ҳакам бўлиб хизмат қилаётган эди.</verse>
				<verse number="5">У Рама ва Байтил шаҳарлари ўртасида, Эфрайим қирларидаги маълум бир пальма дарахти тагида ўтирар, Исроил халқи эса жанжалли масалаларни ечиш учун унинг олдига борар эди. Кейинчалик халқ ўша пальма дарахтига Добира, деб ном қўйди.</verse>
				<verse number="6">Бир куни Добира Нафтали ерларидаги Кедеш шаҳрига бир одам жўнатиб, Барақни чақиртириб келди. Барақ Абунавамнинг ўғли эди. Добира Бараққа шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга амр қилмоқда: “Бор, ўзинг билан Нафтали ва Забулун қабилаларидан ўн минг нафар одамни Товур тоғига олиб чиқ.</verse>
				<verse number="7">Мен Ёбиннинг лашкарбошиси Сисарони, жанг аравалари ва лашкари билан Хишон сойлигининг ёнида сенга рўбарў қиламан. Бу жангда уларни сенинг қўлингга бераман.”</verse>
				<verse number="8">— Агар сен мен билан борсанг, бораман, бормасанг, мен ҳам бормайман, — деди Добирага Барақ.</verse>
				<verse number="9">Добира шундай жавоб берди: — Албатта сен билан бораман, лекин билгинким, бу ғалаба сенга шараф келтирмайди, зеро, Эгамиз Сисарони аёл кишининг қўлига беради. Шундай қилиб, Добира Барақ билан Кедешга жўнади.</verse>
				<verse number="10">Барақ Нафтали билан Забулун лашкарларини Кедешга тўплади. Тўпланганлардан ўн мингтаси Бараққа эргашди, Добира ҳам улар билан борди.</verse>
				<verse number="11">Шу орада Хайин халқидан бўлган Хабер исмли бир киши ўз уруғ–аймоқларидан ажралиб, бошқа жойга кўчиб ўтган эди. У ўз чодирини Кедешнинг яқинидаги, Зананимдаги эман дарахтининг ёнига қурган эди. Ўша одам Мусонинг қайнағаси Хўвов уруғидан эди.</verse>
				<verse number="12">Сисаро Абунавам ўғли Барақнинг Товур тоғига чиққанини эшитгач,</verse>
				<verse number="13">тўққиз юз темир жанг араваси билан барча лашкарларини Харошет–Хагойимдан олиб чиқиб, Хишон сойлигида тўплади.</verse>
				<verse number="14">Шунда Добира Бараққа деди: “Қани, бўл! Эгамиз бугун Сисарони сенга таслим қилади. Худонинг Ўзи сени жангга бошлаб боради.” Барақ ўн мингта одамга бош бўлиб, Товур тоғидан тушди.</verse>
				<verse number="15">Барақ ҳужум қилгач, Сисарони, унинг жанг араваларию лашкарларини Эгамиз саросимага солди. Сисаро жанг аравасидан тушди–да, қочиб қолди.</verse>
				<verse number="16">Барақ жанг араваларини ва лашкарларни Харошет–Хагойимгача таъқиб қилди. Сисаронинг барча лашкарларини қиличдан ўтказди, улардан бирортаси ҳам омон қолмади.</verse>
				<verse number="17">Сисаро қочиб, Хабернинг хотини Ёвелнинг чодирига борди, чунки Хазор шоҳи Ёбин Хабер уруғи билан сулҳ тузган эди. Хабер Хайин халқидан эди.</verse>
				<verse number="18">Ёвел Сисарони қарши олиб: — Келинг, тўрам, ичкарига киринг, қўрқманг, — деди. Сисаро ичкарига кирди, Ёвел уни чодир пардасининг орқасига яшириб қўйди.</verse>
				<verse number="19">Кейин Сисаро унга: — Илтимос, озгина сув бер, чанқаб кетдим, — деди. Ёвел мешни очиб, унга сутдан ичирди. Сўнг Сисарони яна парда билан тўсиб қўйди.</verse>
				<verse number="20">У эса Ёвелга шундай деди: — Чодирнинг кираверишига бориб тур, агар бирортаси келиб сендан: “Бу ерда бирор одам борми?” — деб сўраса, “Йўқ”, — деб жавоб бер.</verse>
				<verse number="21">Сисаро чарчаганидан ётиб ухлаб қолди. Хабернинг хотини Ёвел эса бир қўлига чодир қозиғини, бошқа қўлига болға олиб секингина унинг олдига борди. Қозиқни Сисаронинг чаккасига қоқиб, бошини ерга қадаб қўйди. Сисаро ўлди.</verse>
				<verse number="22">Ёвел Сисарони қувиб келаётган Барақни қарши олгани чиқиб: “Келинг, мен сизга қидираётган одамингизни кўрсатаман”, — деди. Барақ чодирга кирди. Қараса, Сисаро ўлиб ётибди, чаккасига қозиқ қоқилган экан.</verse>
				<verse number="23">Ўша куни Худо Канъон халқининг шоҳи Ёбинни Исроил халқига бўйсундирди.</verse>
				<verse number="24">Исроил халқи кундан–кунга кучайиб, охири Канъон шоҳи Ёбинни бутунлай йўқ қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Абунавам ўғли Барақ билан Добира ўша куни шундай қўшиқ куйлашди:</verse>
				<verse number="2">“Исроил йўлбошчилари йўл бошлаганда, Халқ фидойилик кўрсатганда, Эгамизга ҳамду санолар айтинг!</verse>
				<verse number="3">Эшитинг, сизлар, эй, шоҳлар! Қулоқ солинг, эй, йўлбошчилар! Эгамизга мен қўшиқ айтурман, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни куйлаб соз чалурман.</verse>
				<verse number="4">Сен, эй, Эгам, Сеирдан йўлга чиққанингда, Эдом бўйлаб юриш қилганингда, Ер силкинди, осмон ёмғирин қуйди, Ҳа, булутлар шаррос ёмғирин тўкди.</verse>
				<verse number="5">Тоғлар титради Синайдаги Эгамиз олдида, Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг олдида.</verse>
				<verse number="6">Онот ўғли Шамгар даврида, Ёвел замонида юрмай қўйганди карвон. Йўловчилар сўқмоқдан юришга бўлди мажбур.</verse>
				<verse number="7">Исроил қишлоқлари ҳувиллаб қолди буткул. Мен, Добира, келгунимга қадар, Исроилнинг волидаси сингари, Бўм–бўш эди Исроил қишлоқлари!</verse>
				<verse number="8">Янги худоларни Исроил халқи танлаганда, Жанг қизиди шаҳар дарвозаларида. На қалқони, на найзаси бор эди Исроилнинг қирқ мингта сипоҳида.</verse>
				<verse number="9">Қалбим мойил Исроил йўлбошчиларига, Халқнинг орасидаги фидойиларга. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
				<verse number="10">Эшитинг, эй, оқ хачир минганлар, Қимматбаҳо эгарларда ўтирганлар! Эй, йўлда яёв юрганлар!</verse>
				<verse number="11">Қудуқ олдида тўпланган Қишлоқ чўпонларининг овозларин эшитинг. Мадҳ қилаётир улар Эгамизнинг зафарларини, Исроилдаги қишлоқларнинг ғалабаларини. Шаҳар дарвозаларига ҳамла қилди Эгамиз халқи:</verse>
				<verse number="12">“Олға бос, Добира, олға бос илдам! Олға бос, куйлагин жанговар қўшиқ! Абунавам ўғли Барақ! Қани, бўл сен ҳам! Асирларингни ўзинг бошлагин!”</verse>
				<verse number="13">Халқнинг қолгани бўйсундирди баҳодирларни, Эгамиз халқи мағлуб қилди паҳлавонларни,</verse>
				<verse number="14">Омолекларни енгган Эфрайимдан чиққанди. Бенямин ҳам сенга эргашди, Мохир наслидан келишди лашкарбошилар, Забулун қавмидан — ҳокимлик таёғин тутганлар.</verse>
				<verse number="15">Добирага қўшилди Иссахор йўлбошчилари, Барақни қўллади Иссахор ўғлонлари. Водийга шошилди улар Барақ ортидан. Аммо беқарорлик қилди Рубеннинг насли.</verse>
				<verse number="16">Нега сизлар қўраларда қолдингиз, эй, Рубен? Чўпонларнинг қурей–қурейларин эшитганими?! Беқарорлик қилди–ку Рубеннинг насли.</verse>
				<verse number="17">Гилад Иордан ортида қолди. Дан кемалари ёнида қолди. Ошер денгиз соҳилида ўрнашиб олди, Ўз кўрфазларида жойлашиб қолди.</verse>
				<verse number="18">Ўлимдан қўрқмади Забулун лашкари, Жонин аямади Нафтали ҳам жанг майдонида.</verse>
				<verse number="19">Танахда, Махидў сувлари ёнида Канъон шоҳлари уруш очишди. Бироқ хазинани улар ўлжа қила олмади.</verse>
				<verse number="20">Жанг қилди юлдузлар самода туриб, Сисарога уруш қилди ўз йўлларида юриб.</verse>
				<verse number="21">Супуриб ташлади душманни Хишон дарёси, Ўша кўҳна дарё — Хишон дарёси. Эй, жоним! Куч–ла олға бос!</verse>
				<verse number="22">Арғумоқлар келди дупур–дупур қилиб, Сисаро отларининг туёқлари ерни тамғалаб.</verse>
				<verse number="23">“Мироз шаҳрини лаънатла, — дейди Эгамизнинг фариштаси, — Аҳолисини ҳам қаттиқ қарғагин, Улар келмади Эгамизга мадад бергани, Паҳлавонларга қарши Эгамизга мадад бергани.”</verse>
				<verse number="24">Хайин уруғидан бўлган Хабернинг хотини — Ёвел аёллар орасида барака топсин! Чодирларда яшайдиган аёлларнинг бахтлиси бўлсин.</verse>
				<verse number="25">Сисаро сув сўраганда Ёвел келтирди сут, Шоҳкосада қатиқ олиб келди у.</verse>
				<verse number="26">Чодир қозиғини қўлига олди, Ўнг қўлида болғани тутди. Зарба билан Сисаронинг бошини ёрди, Чаккасига бир уриб, тешиб юборди.</verse>
				<verse number="27">Сисаро сулайиб йиқилиб тушди, Ёвелнинг оёғи остида чурқ этмай қолди. Ёвелнинг оёғи остида сулайиб қолди, Йиқилган жойида жон таслим қилди.</verse>
				<verse number="28">Сисаронинг онаси деразадан кўчага қарар, Панжара ортидан у зорланиб айтар: “Аравалар қолиб кетди намунча? Туёқлар овози эшитилмас ҳанузгача?”</verse>
				<verse number="29">Жавоб берар унинг доно аёллари, Жавоб берар такрор–такрор ўзига ўзи:</verse>
				<verse number="30">“Бўлишаётгандир улар ўлжани, Ҳар қайси сипоҳга бир–икки жувонни, Сисарога ранг–баранг либосларни. Ғолибларга олиб келар икки ҳисса қилиб Нафис нақшли либосларни.”</verse>
				<verse number="31">Эй, Эгамиз! Душманларинг барчаси Сисарога ўхшаб қирилиб кетсин! Дўстларинг–чи, чиқаётган қуёшдай Чарақлаб турсин!” Юртда қирқ йил тинчлик барқарор бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди. Эгамиз уларни етти йилга Мидиён халқининг қўлига берди.</verse>
				<verse number="2">Мидиёнларнинг зулмига чидай олмаган Исроил халқи тоғларда, ғорларда ва адирлардаги пана жойларда яшириниб юрди.</verse>
				<verse number="3">Ҳар сафар Исроил халқи экин экканда, Мидиёнлар, Омолек халқи ва шарқдаги кўчманчилар биргаликда уларнинг ерларига бостириб киришарди.</verse>
				<verse number="4">Улар Исроил ерида қароргоҳ қуриб, то Ғазо шаҳри атрофларигача бўлган ҳамма ҳосилларини нобуд қилишарди. Исроил халқи учун ҳеч қандай озуқа қолдирмай, қўй, эшак, молларигача тортиб олишарди.</verse>
				<verse number="5">Душман галалари ўзлари билан чорвасини олиб, ҳатто чодирларини ҳам кўтариб келишарди. Улар чигиртка каби ғижиллаб ётар эди, одамларнинг ва туяларининг саноғига етиб бўлмасди. Улар келиб, бутун юртни хароб қилишарди.</verse>
				<verse number="6">Мидиёнларнинг дастидан жабр–жафо кўрган Исроил халқи Эгамиздан нажот сўраб, фарёд қилди.</verse>
				<verse number="7">Исроил халқи Эгамизга фарёд қилганда,</verse>
				<verse number="8">Эгамиз уларга бир пайғамбар юбориб, қуйидагиларни хабар қилди: — Исроил халқининг Худоси — Эгангиз шундай айтмоқда: “Сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Мен эдим.</verse>
				<verse number="9">Мен сизларни Мисрликларнинг қўлидан ҳамда бу юртда сизларга зулм ўтказган барча халқлардан халос қилдим. Уларни ўз юртларидан ҳайдаб, ерларини сизларга бердим.</verse>
				<verse number="10">Сизларга, Мен Эгангиз Худоман, сизлар Амор халқларининг юртида яшаб юрсангиз ҳам, уларнинг худоларига сажда қилманглар, деган эдим. Аммо сизлар гапларимга қулоқ солмадингизлар.”</verse>
				<verse number="11">Кейин Эгамизнинг фариштаси Ўфра шаҳрига келиб, эман дарахтининг тагида ўтирди. Бу дарахт Абуазар уруғидан бўлган Йўшга тегишли эди. Ўша пайтда унинг ўғли Гидўн Мидиёнлардан бекиниб, шароб тайёрланадиган чуқурда буғдой янчиётган эди.</verse>
				<verse number="12">Эгамизнинг фариштаси унга зоҳир бўлиб деди: — Эй, довюрак жангчи, Эгамиз сен билан биргадир.</verse>
				<verse number="13">— Агар Эгамиз биз билан бирга бўлса, нима учун бу кулфатлар бошимизга тушган экан?! — деди Гидўн. — Ота–боболаримиз: “Эгамиз бизни Мисрдан олиб чиқди”, дея бизга айтиб берган эди, Эгамизнинг ажойиб ишлари қаерда қолди?! Эгамиз бизни тарк этиб, Мидиёнларнинг қўлига бериб қўйди–ку.</verse>
				<verse number="14">Шунда Эгамиз унга қараб деди: — Қани, бўл, бор қудратингни ишга солиб, Исроил халқини Мидиёнларнинг қўлидан халос қил. Мен Ўзим сени юборяпман.</verse>
				<verse number="15">— Эй, тўрам, қандай қилиб мен Исроил халқини халос қила оламан? — деди Гидўн. — Менинг уруғим Манаше қабиласининг энг заифи бўлса, ўзим эса отам хонадонининг кенжаси бўлсам.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз унга деди: — Мен сен билан бўламан, сен Мидиёнларнинг ҳаммасини бир одамни енггандай осонликча енгасан.</verse>
				<verse number="17">Шунда Гидўн деди: — Агар марҳаматингга сазовор бўлган бўлсам, сен чиндан ҳам Эгамиз Худо эканлигингни исботлаб, бирон бир аломат кўрсат.</verse>
				<verse number="18">Назр олиб келиб, сенга тақдим қилгунимга қадар бу ердан кетма. — Майли, қайтиб келгунингга қадар шу ерда бўламан, — деди У.</verse>
				<verse number="19">Гидўн уйига бориб, битта улоқчани пиширди, бир тоғора ундан юпқалар тайёрлади. Улоқчанинг гўштини саватга, шўрвасини эса товоққа солиб, эман дарахтининг тагида ўтирган Эгамизнинг фариштасига олиб бориб, тақдим қилди.</verse>
				<verse number="20">Эгамизнинг фариштаси унга деди: — Гўшт ва юпқаларни олиб, мана бу тошнинг устига қўйгин, шўрвани эса буларнинг устидан қуй. Гидўн айтилгандай қилди.</verse>
				<verse number="21">Эгамизнинг фариштаси қўлидаги таёқнинг учини гўшт ва юпқаларга теккизиши биланоқ тошдан олов чиқиб гўшт ва юпқаларни куйдириб юборди. Сўнг Эгамизнинг фариштаси кўздан ғойиб бўлди.</verse>
				<verse number="22">Шунда Гидўн ўша одам Эгамизнинг фариштаси эканлигини фаҳмлаб: — Вой, шўрим қуриди! — деди — Ё, Эгам Раббий, мен фариштангнинг юзини кўрдим.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз: — Тинчлан, — деди. — Қўрқма, сен ўлмайсан.</verse>
				<verse number="24">Гидўн Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қуриб, унинг номини: “Эгамиз тинчликдир”, деб атади. Қурбонгоҳ бугунга қадар Абуазар уруғига қарашли бўлган Ўфрада бор.</verse>
				<verse number="25">Худди ўша куни кечаси Эгамиз Гидўнга шундай деди: “Отангнинг етти яшар иккинчи буқасини ол, отанг Баалга атаб қурдирган қурбонгоҳни вайрон қил. Қурбонгоҳ ёнидаги Ашерага аталган устунни ҳам кесиб ташла.</verse>
				<verse number="26">Шу ердаги қалъанинг тепасига чиқиб, Эганг Худога — Менга атаб бир қурбонгоҳ қур. Қурбонгоҳ тошлари бир–бирининг устига текис терилган бўлсин. Сўнг ўша буқани олиб, қурбонгоҳда қурбонлик қилиб куйдир. Ўтин ўрнига кесиб ташланган устунни ишлат.”</verse>
				<verse number="27">Гидўн ўнта хизматкорини олиб, худди Эгамиз айтгандай қилди. Аммо уйдагиларидан ва шаҳардаги одамлардан қўрққанидан буни кундуз куни қилмай, кечаси қилган эди.</verse>
				<verse number="28">Шаҳар аҳолиси эрта билан саҳарда турганда Баал қурбонгоҳи вайрон бўлганини, ёнидаги Ашеранинг устуни кесиб ташланганини ва янги қурилган қурбонгоҳнинг устида буқа қурбонлик қилинганини кўришди.</verse>
				<verse number="29">Улар бир–бирларидан: “Буни ким қилган экан?” — деб сўрай бошладилар. Сўраб–суриштиргандан кейин буни Йўш ўғли Гидўн қилганини аниқлашди.</verse>
				<verse number="30">Шунда шаҳар аҳолиси Йўшга: — Ўғлингни бу ерга олиб чиқ! — дедилар. — Биз уни ўлдирамиз! У Баал қурбонгоҳини бузибди, қурбонгоҳ ёнидаги Ашеранинг устунини ҳам кесиб ташлабди.</verse>
				<verse number="31">— Сизлар ҳали Баалнинг тарафини оляпсизларми?! — дея Йўш ғазабланган оломонга дўқ урди. — Уни ҳимоя қиляпсизларми? Ким унинг тарафини олса, тонг отгунча ўлдирилади. Агар у худо бўлса, вайрон бўлган қурбонгоҳи учун ўзи ўч олсин.</verse>
				<verse number="32">Гидўн Баал қурбонгоҳини бузиб ташлагани учун, одамлар ўша кундан бошлаб Гидўнни Еруббаал, деб атай бошладилар. Бу: “Баал ўзи ўч олсин”, деганидир.</verse>
				<verse number="33">Мидиёнлар, Омолек халқи ва шарқдаги кўчманчилар биргаликда Иордан дарёсидан ўтиб, Йизрил водийсида қароргоҳ қурдилар.</verse>
				<verse number="34">Эгамизнинг Руҳи Гидўнни қамраб олди. Гидўн бурғу чалиб, Абуазар уруғидан бўлганларни ўзига эргашишга чақирди.</verse>
				<verse number="35">У бутун Манаше ҳудуди бўйлаб чопарлар жўнатиб, у ердагиларни ҳам ўз атрофига йиғди. У Ошер, Забулун ва Нафтали қабилаларига ҳам ўз чопарларини юборган эди. Улар ҳам келиб Гидўнга қўшилишди.</verse>
				<verse number="36">Шунда Гидўн Худога деди: “Исроил халқини мен орқали озод қилишингни айтган эдинг, бунга амин бўлмоқ учун,</verse>
				<verse number="37">мана мен титилган жунни хирмонга қўяман. Агар эрталаб шудринг фақатгина жуннинг устида бўлиб, ер қуп–қуруқ бўлса, Сен Исроил халқини мен орқали озод қилишингга ишонаман.”</verse>
				<verse number="38">Худди шундай бўлди. Эртаси куни Гидўн барвақт туриб, жунни олиб сиқди, жундан бир коса сув чиқди.</verse>
				<verse number="39">Шунда Гидўн Худога деди: “Менга қаҳринг келмасин, Сенга яна биргина гапим бор. Илтимос, жун билан яна бир бор синов ўтказай. Бу сафар шунақа қилгинки, жуннинг усти қуп–қуруқ, ернинг усти эса шудринг билан қопланган бўлсин.”</verse>
				<verse number="40">Шу кечада Худо худди шундай қилди. Жуннинг усти қуп–қуруқ бўлиб, ернинг усти эса шудринг билан қопланган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Еруббаал, яъни Гидўн, ҳамма лашкарлари билан барвақт туриб, қароргоҳини Харўд булоғининг бўйида жойлаштирди. Мидиёнларнинг қароргоҳи эса улардан шимолда, Мўре тепалигининг ёнидаги водийда жойлашган эди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Гидўнга деди: “Сенинг лашкаринг жуда кўп бўлгани учун, Мидиёнларни қўлларингга беролмайман. Акс ҳолда Исроил халқи, Мени улуғламай, ғалабага ўз кучимиз билан эришдик, деб ўзига бино қўяди.</verse>
				<verse number="3">Душмандан қўрққанларга ижозат бер, Гилад тоғини тарк этиб, уйларига қайтиб кетсинлар.” Шундай қилиб, одамларнинг йигирма икки мингтаси қайтиб кетиб, ўн мингтаси қолди.</verse>
				<verse number="4">Кейин Эгамиз Гидўнга деди: “Қолган лашкар ҳам кўплик қилади. Уларни сув бўйига олиб туш, у ерда сенга уларни ажратиб бераман. Мен сенга, буниси сен билан боради, деганим сен билан боради, буниси эса сен билан бормайди, деганим сен билан бормайди.”</verse>
				<verse number="5">Гидўн лашкарни сув бўйига олиб тушди. Эгамиз унга деди: “Сувни итга ўхшаб, ялаб ичганларнинг ҳаммасини бир тарафга, чўккалаб ичганларни эса бошқа тарафга турғизиб қўй.”</verse>
				<verse number="6">Сувни ҳовучлаб ялаганларнинг сони уч юзта эди. Лашкарларнинг қолганлари эса чўккалаб сувни ичганди.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз Гидўнга деди: “Сувни ялаб ичган уч юзта одам билан сизларни озод қилиб, Мидиёнларни қўлларингга бераман. Қолганларни қўйиб юбор, уйларига қайтиб кетаверишсин.”</verse>
				<verse number="8">Гидўн уч юзта одамдан бошқа ҳаммасини уйларига қайтариб юборди. Аммо кетганларнинг озиқ–овқату бурғуларини олиб қолди. Мидиёнларнинг қароргоҳи пастда, водийда жойлашган эди.</verse>
				<verse number="9">Ўша куни кечаси Эгамиз Гидўнга деди: “Тур, қароргоҳга ҳужум қил. Мен уни сенинг қўлингга бердим.</verse>
				<verse number="10">Агар қўрқаётган бўлсанг, Пурах деган хизматкорингни олиб, қароргоҳга туш.</verse>
				<verse number="11">Мидиёнларнинг гапини эшитгач, юрак ютиб қароргоҳга ҳужум қиласан.” Гидўн Пурах исмли хизматкорини олиб пастга, ёв қароргоҳининг этагига тушди.</verse>
				<verse number="12">Мидиёнлар, Омолек халқи ва шарқдаги кўчманчилар водийда чигиртка каби ғижиллаб ётарди. Уларнинг туялари эса денгиз қирғоғидаги қум каби сон–саноқсиз эди.</verse>
				<verse number="13">Гидўн ёв қароргоҳига етиб борганда, бир одам ўзининг биродарига тушини айтиб бераётганини эшитиб қолди. Ўша одам шундай ҳикоя қилаётган эди: — Мен бир туш кўрдим. Тушимда арпадан пиширилган қандайдир бир нон Мидиён қароргоҳига юмалаб келиб, чодирга урилибди. Чодир эса ағдарилиб тушибди.</verse>
				<verse number="14">— Бу аниқ Исроил халқидан бўлган Йўш ўғли Гидўннинг қиличидир! — деди биродари. — Худо Мидиёнларни барча лашкар–пашкари билан унинг қўлига берган экан–да!</verse>
				<verse number="15">Гидўн туш таъбирини эшитгач, Худога сажда қилди. Орқага — Исроил халқининг қароргоҳига қайтиб: “Қани, кетдик! Эгамиз Мидиён лашкарларини қўлимизга берди”, — деди.</verse>
				<verse number="16">Кейин уч юзта одамни уч қисмга бўлиб, ҳар бирининг қўлига биттадан бурғу ва бўш кўзадан берди. Кўзаларнинг ичида эса биттадан машъала бор эди.</verse>
				<verse number="17">Гидўн лашкарларига шундай деди: — Ёв қароргоҳига яқинлашганимда мени яхшилаб кузатиб туринглар. Мен нима қилсам, сизлар ҳам шуни қилинглар.</verse>
				<verse number="18">Қароргоҳни ўраб олинглар. Мен ёнимдагилар билан бурғу чалганимда, сизлар ҳам бурғу чалиб, овозингиз борича: “Эгамиз ва Гидўн учун олға!” деб бақиринглар.</verse>
				<verse number="19">Ярим тунда, душман қароргоҳида соқчилар энди алмашиб бўлган пайтда, Гидўн ёнидаги юзта одам билан қароргоҳга яқинлашди. Улар бурғу чалиб, қўлларидаги кўзаларни чарсиллатиб синдирдилар.</verse>
				<verse number="20">Лашкарларнинг қолган икки қисми ҳам бурғу чалиб, кўзаларни синдирди. Ҳаммалари ўнг қўлларида бурғу, чап қўлларида машъала ушлаганча: “Эгамиз ва Гидўн учун олға!” — деб қичқирдилар.</verse>
				<verse number="21">Гидўн одамларининг ҳар бири қароргоҳ атрофидаги ўз жойида турарди. Қароргоҳдагилар эса саросима ичида, бақириб қочишарди.</verse>
				<verse number="22">Гидўннинг уч юзта одами бурғу чалганда, душман қароргоҳидаги лашкарлар бир–бирини ўлдира бошладилар. Бу Эгамизнинг қудрати эди. Сўнг Мидиён лашкарлари Зариро томон югуриб, то Байт–Шиттахгача, Таббот яқинидаги Овил–Махла шаҳрининг чегарасигача қочишди.</verse>
				<verse number="23">Шунда Гидўн Мидиёнларни таъқиб қилиш учун Нафтали, Ошер ва Манаше қабилаларининг одамларини чақиртирди.</verse>
				<verse number="24">У бутун Эфрайим қирлари бўйлаб чопарлар жўнатиб деди: “Пастга тушиб Мидиёнларга қарши жанг қилинглар. Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини қўлга олиб, Мидиёнларнинг ўтишига йўл қўйманглар.” Эфрайим одамларининг ҳаммаси тўпланиб, Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини эгаллаб олдилар.</verse>
				<verse number="25">Улар Мидиёнларнинг иккита лашкарбошиси Орив ва Заёвни Иорданнинг шарқий қирғоғигача таъқиб қилиб, қўлга олишди. Оривни бир қоянинг олдида, Заёвни эса шароб тайёрланадиган чуқурнинг олдида ўлдиришди. Кейинчалик бу жойлар Орив қояси ва Заёв чуқури, деб аталадиган бўлди. Сўнг Мидиёнларни таъқиб қилишда давом этиб, Орив ва Заёвнинг бошларини Гидўнга олиб боришди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Эфрайим қабиласи Гидўнга: — Нега бундай қилдинг? Мидиёнларга қарши жанг қилгани чиққанингда нега бизни чақирмадинг? — дея у билан қаттиқ жанжаллашдилар.</verse>
				<verse number="2">Гидўн эса уларга деди: — Мен қилган ишим билан сизларга тенг келармидим?! Эфрайимдаги узум қолдиқлари кичкинагина бир қавмимнинг жами ҳосилидан аъло–ку!</verse>
				<verse number="3">Сизлар Худонинг қудрати билан Мидиён лашкарбошилари Орив ва Заёвни қўлга олган бўлсангиз, ўз ишларим билан сизларга тенг келармидим?! У бу гапларни айтганидан кейин, улар жаҳлдан тушдилар.</verse>
				<verse number="4">Гидўн уч юзта одами билан Иордан дарёсига келиб нариги қирғоғига ўтиб олди. Улар ҳолдан тойган бўлсалар–да, душманнинг кетидан қувиб кетаётган эдилар.</verse>
				<verse number="5">Гидўн Сухўт шаҳри аҳолисига мурожаат қилиб: — Эй, халойиқ, марҳамат қилиб одамларимга озгина нон беринглар, улар ҳолдан тойганлар. Биз Мидиён шоҳлари Зевах ва Залмунонинг кетидан қувиб кетяпмиз, — деди.</verse>
				<verse number="6">Аммо Сухўт бошлиқлари шундай жавоб беришди: — Зевах ва Залмунони қўлга олган бўлсанг экан, лашкарларингга нон берсак.</verse>
				<verse number="7">— Жуда соз! — деди Гидўн. — Зевах ва Залмунони Эгамиз менинг қўлимга бергандан сўнг, сизларни чўлдаги янтоқ ва чақир тиканаклар билан савалаб, терингизни шилиб оламан.</verse>
				<verse number="8">Гидўн у ердан Паниёл шаҳрига йўл олди. У ердагиларга ҳам худди шундай илтимос билан мурожаат қилди. Сухўт аҳолиси қандай жавоб берган бўлса, Паниёл аҳолиси ҳам худди шундай жавоб берди.</verse>
				<verse number="9">Гидўн Паниёл аҳолисига деди: — Ғолиб бўлиб қайтиб келганимдан сўнг бу минорани ер билан яксон қиламан.</verse>
				<verse number="10">Ўша пайтда Зевах ва Залмуно ўз лашкарлари билан Кархорда турган эдилар. Шарқдаги кўчманчиларнинг 120.000 та сипоҳи ҳалок бўлиб, 15.000 тачаси қолганди.</verse>
				<verse number="11">Гидўн Наваҳ ва Ёҳбохонинг шарқ томонидаги карвон йўли бўйлаб бориб, душманни ғафлатда қолдириб ҳужум қилди.</verse>
				<verse number="12">Зевах ва Залмуно қочишди, Гидўн эса уларнинг кетидан қувиб кетди. Икки Мидиён шоҳини қўлга олиб, бутун душман лашкарини саросимага солди.</verse>
				<verse number="13">Йўш ўғли Гидўн жангдан қайтиб, Харес довони томон кетаётганда,</verse>
				<verse number="14">Сухўтлик бир йигитчани ушлаб олиб, сўроққа тутди. Йигитча Сухўт шаҳрининг етмиш еттита бошлиқ ва оқсоқолини номма–ном айтиб берди.</verse>
				<verse number="15">Сўнг Гидўн Сухўт аҳолисининг олдига бориб деди: — Эсларингдами мени масхара қилиб, Зевах ва Залмунони қўлга олганмидингки, биз ҳолдан тойган лашкарингга нон берсак, деб айтганларинг? Мана ўша Зевах ва Залмуно.</verse>
				<verse number="16">Гидўн янтоқ ва чақир тиканакларни олиб, Сухўт бошлиқларининг таъзирини берди.</verse>
				<verse number="17">Паниёлдаги минорани ҳам вайрон қилиб, шаҳарнинг барча эркакларини қириб ташлади.</verse>
				<verse number="18">Сўнг Зевах ва Залмунога юзланиб: — Сизлар Товур шаҳрида ўлдирган одамлар қандай эди? — деб сўради. — Улар сенга ўхшаган, кўринишлари шоҳ ўғилларидай савлатли эди, — дея жавоб беришди улар.</verse>
				<verse number="19">— Улар менинг жигарларим эди–ку! — дея хитоб қилди Гидўн. — Биз бир қориндан талашиб тушган эдик. Худо шоҳид! Уларни ўлдирмаганларингда, мен ҳам жонларингни сақлаб қолган бўлардим.</verse>
				<verse number="20">Сўнг тўнғич ўғли Этерга: — Бор, уларни ўлдир! — деди. Аммо бола қўрққанидан қиличини ҳам чиқармади, чунки у ҳали ёш эди.</verse>
				<verse number="21">Шунда Зевах ва Залмуно: — Эркак бўлсанг, ўзинг келиб бизни ўлдир, — дедилар. Гидўн Зевах ва Залмунони ўлдириб, туяларининг бўйнидаги шоҳона безакларини олди.</verse>
				<verse number="22">Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Исроил халқи Гидўннинг олдига келиб: — Сен бизни Мидиёнларнинг қўлидан қутқардинг, энди ўзинг, ўғилларинг ва набираларинг бизга ҳукмдор бўлинглар, — дейишди.</verse>
				<verse number="23">— Мен сизларга ҳукмдор бўлмайман, — деди Гидўн, — ўғлим ҳам ҳукмдорингиз бўлмайди. Эгамнинг Ўзи сизларга ҳукмдорлик қилсин.</verse>
				<verse number="24">Кейин давом этиб: — Сизлардан бир нарса сўрамоқчиман, — деди. — Ўлжаларингдан биттадан тилла зирак берсангизлар. Мидиёнлар ҳам Исмоил авлоди сингари тилла зираклар тақиб юришарди.</verse>
				<verse number="25">— Жонимиз билан, — деб жавоб берди Исроил халқи. Сўнг бир кийим ёйиб, ҳар бири ўлжа қилиб олган тилла зиракдан ўша кийим устига ташлади.</verse>
				<verse number="26">Тилла зиракларнинг ўлчови бир пуддан ортиқ олтин чиқди. Мидиён шоҳлари кийган сафсар либослару таққан ярим ой ва шокилали безаклар ҳамда туяларининг бўйнидаги тилла занжирлар ҳисобга киритилмаганди.</verse>
				<verse number="27">Гидўн ўша олтиндан бир ҳайкал ясаб, уни ўз шаҳри Ўфрага ўрнатиб қўйди. Бутун Исроил халқи Худога бевафолик қилиб, ўша ердаги ҳайкалга сиғина бошлади. Бу ҳайкал Гидўн ва унинг оиласи учун тузоқ бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="28">Шундай қилиб, Мидиёнлар мағлуб бўлдилар. Улар Исроил халқига қарши бош кўтаришга қайта журъат этмадилар. Гидўн пайтида юртда қирқ йил тинчлик барқарор бўлди.</verse>
				<verse number="29">Йўш ўғли Гидўн уйига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="30">Унинг етмишта ўғли бор эди, чунки хотинлари ниҳоятда кўп эди.</verse>
				<verse number="31">Шакам шаҳридаги чўриси ҳам Гидўнга бир ўғил туғиб берди. Гидўн унга Абумалек, деб исм қўйди.</verse>
				<verse number="32">Гидўн улуғ ёшга кириб оламдан ўтди ва Ўфра шаҳридаги отаси Йўшнинг хилхонасига дафн этилди. Бу шаҳар Абуазар уруғига қарашли эди.</verse>
				<verse number="33">Гидўн оламдан кўз юмиши биланоқ, Исроил халқи яна Худога бевафолик қилиб, Баалнинг тасвирларига сиғина бошлади, улар Баал–Беритни ўзларига худо қилдилар.</verse>
				<verse number="34">Уларни атрофдаги душманлардан халос қилган Эгаси Худони эсларидан чиқардилар.</verse>
				<verse number="35">Еруббаал, яъни Гидўн, Исроил халқи учун қилган шунча яхшиликларига қарамай, Исроил халқи унинг хонадонига содиқ қолмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Гидўн ўғли Абумалек Шакам шаҳрига — тоғаларининг олдига бориб, барча уруғ–аймоқларига шундай деди:</verse>
				<verse number="2">— Шакам бекларининг ҳузурига боринглар, уларга: “Устингиздан Гидўннинг етмишта ўғли ҳукмронлик қилганидан кўра, биттаси ҳукмронлик қилгани яхши эмасми”, деб айтинглар. Мен сизларнинг жигарингиз эканимни ҳам эсларингдан чиқарманглар.</verse>
				<verse number="3">Тоғалари Абумалекнинг манфаатини кўзлаб, бу сўзларни Шакам бекларига етказдилар. Шакам беклари эса: “Ҳар қалай Абумалек қариндошимиз”, дея унинг тарафдорлари бўлдилар.</verse>
				<verse number="4">Шакам беклари унга Баал–Берит уйидаги етмиш бўлак кумушни бердилар. Абумалек эса бу кумушга ярамас одамларни ёллади.</verse>
				<verse number="5">У Ўфрага — отасининг уйига бориб, етмишта ўгай ака–укасини бир тош устида қатл қилди. Аммо Гидўннинг кенжа ўғли Йўтом бекиниб, тирик қолди.</verse>
				<verse number="6">Сўнг Шакам беклари ва Байт–Миллода яшовчилар Шакамдаги муқаддас эман дарахтининг олдига бориб, у ерда Абумалекни тахтга кўтаришди.</verse>
				<verse number="7">Йўтом буни эшитгач, Гаризим тоғининг тепасига чиқиб хитоб қилди: “Эй, Шакам беклари, гапимни эшитинглар, шунда Худо ҳам сизларни эшитгай!</verse>
				<verse number="8">Бир замонда дарахтлар ўзларига шоҳ танламоқчи бўлишибди. Улар зайтун дарахтига: — Шоҳимиз бўл, — дейишибди.</verse>
				<verse number="9">Зайтун дарахти уларга шундай жавоб берибди: — Худолар ва бандалар шарафига ишлатиладиган мойимни бермай қўйиб, дарахтлар узра шохларимни силкитиб турайми?!</verse>
				<verse number="10">Шунда дарахтлар анжирга: — Сен келиб, шоҳимиз бўлақол, — деб айтишибди.</verse>
				<verse number="11">Анжир дарахти ҳам шундай жавоб берибди: — Ийе, ширин ва лаззатли меваларимни тугмай, дарахтлар узра шохларимни силкитиб турайми?!</verse>
				<verse number="12">Сўнг дарахтлар токка: — Бизга сен ҳукмронлик қилақол, — дейишибди.</verse>
				<verse number="13">Ток ҳам жавоб бериб шундай дебди: — Худолар ва бандалар димоғини чоғ қиладиган шаробимни бермай қўйиб, дарахтлар узра новдаларимни силкитиб турайми?!</verse>
				<verse number="14">Охири дарахтларнинг барчаси янтоққа дейишибди: — Сен келиб, бизга ҳукмронлик қилгин.</verse>
				<verse number="15">Янтоқ эса дарахтларга: — Агар мени сидқидилдан шоҳликка кўтараётган бўлсангизлар, келиб соямда паноҳ олинглар, акс ҳолда тиканларимдан чиққан олов авж олиб, ҳатто Лубнондаги садрларни ҳам куйдириб ташлайди! — деб жавоб берибди.</verse>
				<verse number="16">Шу тариқа сизлар ҳам Абумалекни тахтга сидқидилдан, виждонан кўтардингизми?! Гидўн ва унинг хонадонига нисбатан тўғри иш тутдингизми?! Қилмишларингиз отамнинг сизлар учун қилган эзгу ишларига лойиқ эканми?!</verse>
				<verse number="17">Отам жонини аямай сизлар учун жанг қилган эди, сизларни Мидиёнларнинг қўлидан қутқарган эди.</verse>
				<verse number="18">Сизлар эса отамнинг хонадонига қарши чиқиб, унинг етмиш нафар ўғлини бир тошнинг устида қатл қилдингизлар. Чўрисидан туғилган Абумалекни эса қариндошингиз бўлгани учун Шакам бекларининг устидан шоҳ қилиб тайинладингизлар.</verse>
				<verse number="19">Агар бугун Гидўн хонадонига нисбатан виждонан иш тутган бўлсангиз, Абумалекдан мамнун бўлиб шодланинг, у ҳам сизлардан мамнун бўлиб шодлансин.</verse>
				<verse number="20">Акс ҳолда Абумалекдан олов чиқиб, Шакам ва Байт–Милло бекларини ямлаб юборсин. Шакам ва Байт–Милло бекларидан ҳам олов чиқиб, Абумалекни куйдириб йўқ қилсин.”</verse>
				<verse number="21">Сўнг Йўтом Абумалекдан қўрққанидан Бэр ҳудудига қочиб қолди.</verse>
				<verse number="22">Абумалек уч йил Исроилда ҳукмронлик қилди.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз эса Абумалек ва Шакам беклари орасида низо чиқариш учун бир руҳ юборди. Шунинг учун Шакам беклари Абумалекка хоинлик қилишди.</verse>
				<verse number="24">Бу ҳодиса Гидўннинг етмишта ўғлини ўлдирган Абумалекдан ва унинг бу жиноятини қўллаб турган Шакам бекларидан қасос олинишининг дараги эди.</verse>
				<verse number="25">Шундай қилиб, Шакам беклари Абумалекка қарши тоғларнинг тепаларида, пистирмада одамларини ўтирғизиб қўйишганди. Улар ўтган–кетганларни талаб, бор–йўғини тортиб олишарди. Абумалек бундан хабар топди.</verse>
				<verse number="26">Гал исмли бир одам ўз оға–инилари билан Шакамга кўчиб келди. У Шакам бекларининг ишончини қозонди. Гал Эвид деган одамнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="27">Шакамликлар далага чиқиб, узумзорларидан узум теришди, уни эзиб шароб тайёрлашди, сўнг зиёфат қилишди. Улар худосининг уйида ўтириб, зиёфат қилишар экан, еб–ичиб Абумалекни мазах қилишди:</verse>
				<verse number="28">“Абумалек ким бўлибдики, биз, Шакамликлар, унга хизмат қилсак? — шанғиллаб гапини бошлади Гал. — Падари бузрукворимиз Хамўр бу шаҳарга асос солган эди. Шундай экан, Хамўр наслидан бўлган биронта одам бизга ҳукмронлик қилиши керак. Абумалек эса етти ёт бегона бўлган Гидўннинг ўғли–ку! Нега биз унинг ва ҳокими Забулнинг олдида бош эгишимиз керак экан?</verse>
				<verse number="29">Агар бу одамлар қўлим остида бўлганда эди, Абумалекни ўзим йўқ қилардим! Унга, лашкарингни кўпайтириб, жангга чиқ, деган бўлардим.”</verse>
				<verse number="30">Шаҳар ҳокими Забул Галнинг бу сўзларини эшитгач, ғазаби аланга олди.</verse>
				<verse number="31">У билдирмай Абумалекнинг олдига чопар жўнатиб деди: “Қаранг, Эвид ўғли Гал бутун уруғи билан Шакамга келиб, шаҳарни сизга қарши қўзғатмоқда.</verse>
				<verse number="32">Шунинг учун ярим тунда лашкарингиз билан йўлга тушиб, далаларда яширининг.</verse>
				<verse number="33">Эртасига саҳарда туриб, шаҳарга қўққисдан ҳужум қилинг. Гал қўшинлари билан сизларга қарши чиққанда қўлингиздан келганича улар билан олишинг.”</verse>
				<verse number="34">Шундай қилиб, Абумалек лашкари билан ярим тунда йўлга тушди. Улар тўрт қисмга бўлиниб Шакам яқинида писиб ётишди.</verse>
				<verse number="35">Гал чиқиб шаҳар дарвозасида турганда, Абумалек бир қисм лашкари билан қирлар орқасидан чиқиб келди.</verse>
				<verse number="36">Гал уларни кўргач, Забулга деди: — Қаранг! Қирлардан одамлар тушиб келмоқда! — Қўйсанг–чи, — деди Забул. — Қирлар соялари кўзингга одамлар бўлиб кўриняпти.</verse>
				<verse number="37">— Қаранг, қирлардан одамлар пастга тушиб келишяпти, бошқа бир қисми эса фолбинлар йиғиладиган дарахт томондан яқинлашяпти, — деди яна Гал.</verse>
				<verse number="38">— Катта кетиб: “Абумалек ким бўпти биз унга хизмат қилсак?” деб гапирган сен эмасмидинг?! — деди шунда Забул, — сен мана шу лашкарни мазах қилган эдинг–ку. Қани, бўл, энди чиқиб улар билан жанг қил.</verse>
				<verse number="39">Шакам беклари Гал бошчилигида чиқиб, Абумалекка қарши жанг қилишди.</verse>
				<verse number="40">Абумалек Гални қувиб кетди, аммо Гал қочиб қолди. Ўша куни Шакам сипоҳларининг кўплари ҳалок бўлди, бутун жанг майдони то шаҳар дарвозасигача жасадларга тўлди.</verse>
				<verse number="41">Абумалек Армахда ўрнашди, Забул эса Гални барча қариндошлари билан Шакамдан қувиб юборди. Улар энди Шакамда яшай олмас эдилар.</verse>
				<verse number="42">Эртаси куни Шакамликлар юмушларини бажармоқ учун далаларга чиқмоқчи эканлигидан Абумалек хабардор бўлди.</verse>
				<verse number="43">У лашкарини уч қисмга бўлди. Лашкарлар далалардаги қирларда писиб ётишди. Сўнг шаҳардан чиқиб келаётган одамларни кўриб, уларга ҳамла қилишди.</verse>
				<verse number="44">Лашкарнинг бир қисми Абумалек бошчилигида шаҳар дарвозасини қўлга киритди. Улар шаҳар дарвозаси олдидан силжимадилар. Лашкарнинг қолган икки қисми эса даладаги одамларга ҳужум қилиб, уларни қириб ташлади.</verse>
				<verse number="45">Ўша куни Абумалек кун бўйи шаҳарга қарши жанг қилди. Охири шаҳарни қўлга олди. У ердаги ҳамма одамни қатл қилди. Шаҳарни эса вайрон қилиб, устидан туз сочиб ташлади.</verse>
				<verse number="46">Шакам қалъасининг беклари буни эшитгач, ўша ердаги Баал–Берит уйининг қўрғонига кириб бекиниб олдилар.</verse>
				<verse number="47">Бекларнинг ҳаммаси қўрғонда эканлигидан хабардор бўлган Абумалек</verse>
				<verse number="48">лашкари билан Залмон тоғининг тепасига чиқди. Қўлидаги болта билан бир боғлам ўтин кесиб орқасига ортиб олди. Сўнг эса лашкарига: “Қани, сизлар ҳам худди шундай қилинглар”, деб буюрди.</verse>
				<verse number="49">Сипоҳларнинг ҳар бири бир боғламдан ўтин кесиб олди. Улар Абумалекка эргашиб ўтинларни қўрғоннинг атрофига териб чиқдилар, сўнг қалъага ўт қўйдилар. Қалъадаги ҳамма одамлар ҳалок бўлди. У ерда мингтача аёл ва эркак киши бор эди.</verse>
				<verse number="50">Шундан сўнг Абумалек Тавоз шаҳрига йўл олди. Шаҳарни қамал қилиб, қўлга киритди.</verse>
				<verse number="51">Аммо шаҳарнинг ичида жуда баланд бир қўрғон бор эди. Шаҳардаги аёлу эркаклар, ҳамма шаҳар беклари ўша қўрғон ичига қочиб киришди. Улар эшикларни тамбалаб, томга чиқиб олишди.</verse>
				<verse number="52">Абумалек қўрғондагиларга қарши жанг қилди, унга ўт қўймоқчи бўлиб, ёнига борди.</verse>
				<verse number="53">Шу пайт бир аёл тепадан тегирмон тошини улоқтириб, Абумалекнинг бошини ёриб юборди.</verse>
				<verse number="54">Жон талвасасида Абумалек қуролбардорини ёнига чақириб: — Бўл, қиличингни суғуриб мени ўлдир, — деди, — яна одамлар: “Уни аёл киши ўлдирди”, деб юришмасин. Шунда йигит қилич суқиб, Абумалекни ўлдирди.</verse>
				<verse number="55">Одамлар Абумалекнинг ўлганини кўриб уйларига тарқалиб кетишди.</verse>
				<verse number="56">Отасига хиёнат қилиб, етмишта ака–укасини ўлдирган Абумалекни Худо шу йўсинда жазолаган эди.</verse>
				<verse number="57">Шунингдек, Шакамликларнинг ҳам қилган қабиҳликлари учун таъзирини берган эди. Улар Гидўн ўғли Йўтомнинг қарғишига йўлиқдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Абумалекнинг ўлимидан сўнг Пувах ўғли Тўло Исроил халқини душманлардан озод қилди. У Иссахор қабиласидан бўлган Дўдўнинг набираси бўлиб, Эфрайим қирларидаги Шомир шаҳрида истиқомат қиларди.</verse>
				<verse number="2">У Исроил халқига йигирма уч йил давомида ҳакам бўлиб хизмат қилди. Сўнгра оламдан кўз юмиб, Шомирда дафн қилинди.</verse>
				<verse number="3">Ундан кейин Гиладлик Ёвир ҳакам бўлди. У йигирма икки йил давомида Исроилга раҳнамолик қилди.</verse>
				<verse number="4">Унинг ўттизта ўғли бор эди. Улар ўттизта эшакни минишар ва Гилад ўлкасидаги ўттизта шаҳарга эгалик қилишарди. Бу шаҳарлар бугунга қадар Ёвир қишлоқлари, деб аталмоқда.</verse>
				<verse number="5">Ёвир оламдан ўтиб, Камонда дафн қилинди.</verse>
				<verse number="6">Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилиб, Баал ва Аштаретнинг тасвирларига сиғиниш билан бир қаторда, Орам, Сидон, Мўаб, Оммон ва Филист халқларининг худоларига сажда қилди. Эгамиздан юз ўгириб, Унга сажда қилмай қўйди.</verse>
				<verse number="7">Бундан ниҳоятда ғазабланган Эгамиз Исроил халқини Филист ва Оммон халқларининг қўлига берди.</verse>
				<verse number="8">Ўша йили улар Исроил халқига зулм қилиб, роса эздилар. Иорданнинг шарқида, яъни Гилад ҳудудида истиқомат қилган Исроил халқига улар ўн саккиз йил давомида зулмини ўтказиб келдилар. Илгарилари бу ерлар Амор халқига тегишли эди.</verse>
				<verse number="9">Шуниси етмагандай, Оммон халқиЯҳудо, Бенямин ва Эфрайим қабилаларига ҳам ҳужум қилмоқчи бўлиб, Иордан дарёсининг нариги қирғоғига ўтиб олган эди. Бундан қаттиқ ташвишга тушган</verse>
				<verse number="10">Исроил халқи: — Биз гуноҳ қилдик! — дея Эгамизга фарёд қилди. — Биз ўз Худойимиздан юз ўгириб, Баалнинг тасвирларига сиғиндик.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз эса уларга шундай деди: — Мен сизларни Миср, Амор, Оммон ва Филист халқларининг зулмидан қутқардим.</verse>
				<verse number="12">Сидонликлар, Омолек ва Мойун халқларининг жабру зулмидан нолиб, Менга ёлворганингизда, сизларга нажот бердим.</verse>
				<verse number="13">Шунга қарамай, сизлар Мендан юз ўгириб, бошқа худоларга сиғиндингизлар. Бўлди, етар! Энди сизларни қутқармайман!</verse>
				<verse number="14">Бориб, ўзларингиз танлаб олган худоларингизга илтижо қилинглар. Қийналганингизда улар сизларга нажот беришсин.</verse>
				<verse number="15">— Биз гуноҳ қилдик! Бизга хоҳлаганингни қил, аммо бугун бизни душманларимиздан қутқаргин, — дея ўтинди Исроил халқи.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, улар бегона худоларнинг тасвирларини йўқ қилиб, Эгамизга сажда қилдилар. Исроил халқининг чеккан азоб–уқубатларини кўрган Эгамиз уларга ниҳоятда ачинди.</verse>
				<verse number="17">Оммон халқи одамларини жангга сафарбар қилиб, қароргоҳини Гилад ҳудудида жойлаштирди. Исроил халқи эса тўпланиб, қароргоҳини Миспахда жойлаштирди.</verse>
				<verse number="18">Исроил қабилаларининг раҳнамолари: “Оммон халқига ким биринчи бўлиб ҳужум қилар экан?” — дея бир–бирларига қараб олишди. Сўнг: “Жангни бошқарган одам Гиладга ҳоким бўлади”, — деган қарорга келишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Гиладлик Йифтох довюрак жангчи эди. Унинг отаси Гилад, онаси эса фоҳиша бир аёл эди.</verse>
				<verse number="2">Гиладнинг ўз хотинидан туғилган ўғиллари ҳам бор эди. Улар улғайгач, Йифтохга: “Отамиздан қолган меросга сенинг ҳеч қандай ҳақинг йўқ! Бор, йўқол! Сен бошқа аёлнинг боласисан”, — дея ҳайдаган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Йифтох ака–укаларидан қочиб, Тов юртига борган эди. Ўша ерда ўрнашиб олганидан сўнг, атрофига ярамас одамларни тўплаб, босқинчилик қила бошлаган эди.</verse>
				<verse number="4">Орадан маълум вақт ўтгач, Оммон халқиИсроил халқига ҳужум қилди.</verse>
				<verse number="5">Оммон халқи Исроил халқига ҳужум қилганда, Гилад оқсоқоллари Йифтохни олиб келгани Тов юртига жўнадилар.</verse>
				<verse number="6">Улар Йифтохга: — Биз билан юрақол, — дедилар. — Оммон халқи билан жанг қилганимизда бизга раҳнамолик қилгин.</verse>
				<verse number="7">— Сизлар мени менсимай отамнинг уйидан ҳайдаган эдингиз–ку! — дея зарда қилди уларга Йифтох, — Нима учун энди бошингизга кулфат тушганда менинг олдимга келдингизлар?</verse>
				<verse number="8">— Бўлар иш бўлди энди, — дейишди Гилад оқсоқоллари. — Биз сенинг олдингга бош эгиб келдик, биз билан бориб Оммон халқига қарши жанг қил, Гиладликларга ўзинг бош бўл.</verse>
				<verse number="9">Йифтох Гилад оқсоқолларига шундай деди: — Хўп майли, сизларга қўшилиб, Оммон халқига қарши жанг қилдим ҳам дейлик. Борди–ю, Эгам душманларни қўлимга берса, мен сизларга ҳукмронлик қиламан.</verse>
				<verse number="10">Гилад оқсоқоллари эса Йифтохни ишонтириб: — Худо шоҳид, ҳаммаси айтганингдай бўлади, — дедилар.</verse>
				<verse number="11">Йифтох Гилад оқсоқоллари билан кетди. Халқ уни ҳоким ва лашкарбоши қилиб тайинлади. Йифтох эса Миспахда Эгамизнинг ҳузурида қўйган шартларини қайд қилди.</verse>
				<verse number="12">Йифтох Оммон шоҳига чопарларни юбориб деди: “Орамизда нима бўлиб ўтган эдики, сен менинг юртимга жанг қилиб келдинг?”</verse>
				<verse number="13">Оммон шоҳи Йифтох чопарларига шундай жавоб берди: “Исроил халқи Мисрдан чиқиб келганда, жанубдаги Арнон сойлигидан то шимолдаги Явоқ дарёсигача ва ғарбдаги Иордан дарёсигача бўлган ҳамма ерларимни тортиб олган эди. Бориб Йифтохга айтинглар, ерларимни менга тинчгина қайтариб берсин.”</verse>
				<verse number="14">Йифтох яна чопарларини Оммон шоҳига юбориб</verse>
				<verse number="15">деди: “Исроил халқи на Мўаб, на Оммон ерларини тортиб олган.</verse>
				<verse number="16">Улар Мисрдан чиққандан кейин, Қизил денгиз томон саҳродан юриб Кадешга келган эдилар.</verse>
				<verse number="17">Шунда Эдом шоҳи ҳузурига элчилар жўнатиб, Эдом юрти орқали ўтиб кетишга ижозат сўрадилар. Аммо Эдом шоҳи қулоқ солмади. Улар Мўаб шоҳидан ҳам ижозат сўрадилар, бироқ у ҳам рози бўлмагандан кейин, Кадешда қолдилар.</verse>
				<verse number="18">Кейин улар саҳрога йўл олиб, Эдом ва Мўаб юртларини айланиб ўтдилар. Мўаб ҳудудининг шарқий чегараси бўйлаб юриб, қароргоҳни Арнон сойлигининг нариги қирғоғида қурдилар. Арнон сойлиги Мўабнинг чегараси бўлгани учун, улар дарёдан ўтмадилар, Мўаб юртига оёқларини ҳам босмадилар.</verse>
				<verse number="19">Сўнг элчиларини Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўн олдига юбориб, ҳудудингиздан юртимизга ўтиб кетайлик, деб ижозат сўрадилар.</verse>
				<verse number="20">Аммо шоҳ Сихўн рози бўлмади. У барча одамларини йиғди–да, қароргоҳини Яхазда жойлаштириб, Исроил халқига ҳужум қилди.</verse>
				<verse number="21">Аммо Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Сихўнни барча одамлари билан Исроил халқининг қўлига берди. Шунинг учун Исроил халқи ўша юртда истиқомат қилган Амор халқининг барча ерларини қўлга киритди.</verse>
				<verse number="22">Улар Арнондан Явоққача, саҳродан Иордангача бўлган Амор халқининг барча ерларига эга бўлдилар.</verse>
				<verse number="23">Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Ўзи бу ерларни Амор халқидан тортиб олиб, халқи Исроилга берди. Шундай экан, уларни қайтариб олишга сенинг ҳеч қандай ҳақинг йўқ.</verse>
				<verse number="24">Ундан кўра, худойинг Хамўш берган нарсаларга эгалик қил! Биз эса Эгамиз Худо бизга берган ҳамма нарсага эгалик қиламиз!</verse>
				<verse number="25">Нима, сенинг Зиппур ўғли Болоқдан ортиқ жойинг бормиди?! У Мўаб шоҳи бўла туриб, Исроил халқи билан бирон марта ҳам тортишган эмас. Бирон марта ҳам бизга қарши жанг қилган эмас.</verse>
				<verse number="26">Исроил халқи уч юз йилдан бери Арнон сойлигининг бўйидаги шаҳарларда, Хашбон, Арор ва уларнинг атрофидаги қишлоқларда яшаб келмоқда. Нима учун шу пайтгача ўша ерларни қайтариб олмадинг?!</verse>
				<verse number="27">Мен сенга ҳеч қандай ёмонлик қилмадим, сен эса менга қарши жанг қилмоқчи бўлиб нотўғри иш қиляпсан. Худо қози, Унинг ўзи бугун ким ҳақ, ким ноҳақ эканини кўрсатсин.”</verse>
				<verse number="28">Аммо Оммон шоҳи Йифтохнинг сўзларини эшитишни ҳам хоҳламади.</verse>
				<verse number="29">Эгамизнинг Руҳи Йифтохни қамраб олди. Йифтох Гилад ва Манаше ерларидан ўтиб, Гиладдаги Миспах шаҳрига етиб борди. У ердан йўлида давом этиб, Оммон юрти томон юрди.</verse>
				<verse number="30">Сўнг қасам ичиб, Эгамизга деди: “Агар жангда Оммон халқини енгишимга ёрдам берсанг,</verse>
				<verse number="31">уйимга эсон–омон қайтиб борганимдан сўнг мени қаршилаб чиққан биринчи тирик жонни Сенга қурбонлик қилиб куйдираман.”</verse>
				<verse number="32">Йифтох лашкари билан Оммон халқининг устига бостириб бориб, жанг қилди. Эгамиз Оммон халқини Йифтохга таслим қилди.</verse>
				<verse number="33">Йифтох Арордан Миннит атрофигача бўлган йигирмата шаҳарни ва Овил–Каромгача бўлган барча қишлоқларни вайрон қилди. Катта талафот кўрган Оммон халқи Исроил халқига бўйсунди.</verse>
				<verse number="34">Йифтох Миспахдаги ўз уйига қайтиб келганда, қизи чилдирма чалиб ўйнаганича, уни қаршилаб чиқди. Бу қиз унинг ёлғиз фарзанди эди.</verse>
				<verse number="35">Йифтох уни кўргач, қайғу–аламдан кийимларини йиртиб: — Вой қизим! Нима қилиб қўйдинг?! — деди. — Юрак–бағримни қон қилдинг–ку! Мен Эгамизга қасам ичган эдим, энди сўзимни қайтиб ололмайман!</verse>
				<verse number="36">— Отажон, — деди қизи, — Эгамизга сўз берган бўлсангиз, зинҳор сўзингиздан қайтманг, чунки Эгамиз сизга душманингиз — Оммон халқи устидан ғалаба берди.</verse>
				<verse number="37">Менинг эса биргина тилагим бор. Менга икки ой муҳлат берсангиз, мен дугоналарим билан тоққа чиқиб, у ерда ёшлигим хазон бўлганидан қайғурай. Чунки мен энди ҳеч қачон турмушга чиқмайман.</verse>
				<verse number="38">Йифтох унга ижозат бериб, икки ойга тоққа жўнатиб юборди. Қиз дугоналари билан тоққа чиқиб, қайғуриб йиғлади.</verse>
				<verse number="39">Икки ой ўтгач, отасининг ёнига қайтиб келди. Йифтох Эгамизга берган ваъдасига вафо қолди. Қиз бокира эди. Шундан кейин Исроилда бир одат пайдо бўлди:</verse>
				<verse number="40">ҳар йили Исроил қизлари тоғларга чиқиб, тўрт кун давомида Гиладлик Йифтохнинг қизи учун мотам тутадиган бўлишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Эфрайим қабиласи лашкарини тўплаб, Иордан дарёсининг нариги қирғоғидаги Зофунга ўтиб Йифтохга дўқ қилди: — Нега сен Оммон халқига қарши жанг қилганингда бизни ҳам чақирмадинг? Шу қилганинг учун биз сени уйингга қўшиб ёндириб юборамиз!</verse>
				<verse number="2">— Мен сизларни ёрдамга чақирган эдим–ку, — деди Йифтох. — Ўшанда, бизга жабр–зулм ўтказган Оммон халқи билан қаттиқ жанжаллашиб қолганимда, ўзингиз менга ёрдам бермадингиз–ку!</verse>
				<verse number="3">Сизлар менга ёрдам бермаслигингизни била туриб, жонимни хатар остига қўйдим–да, Оммон халқининг устига бостириб бориб ҳужум қилдим. Эгамиз эса уларни менинг қўлимга берди. Нима учун энди сизлар келиб менга қарши уруш қилмоқчисизлар?!</verse>
				<verse number="4">Эфрайим қабиласидан бўлганлар Гилад авлодини ҳақоратлаб: “Гиладликлар ким бўлибди?! Улар бор–йўғи Эфрайим қочоқлари–ку, улар ҳатто Эфрайим ва Манаше ерларида яшаб юришибди”, деб айтган эдилар. Шунинг учун Йифтох Гилад авлодидан бўлган барча эркакларни йиғиб, Эфрайим қабиласи билан жанг қилди. Эфрайим қабиласи бу жангда мағлуб бўлди.</verse>
				<verse number="5">Эфрайим қабиласининг омон қолган жангчиларини қўлга тушириш учун, Йифтох Иордан дарёсининг кечув жойларига соқчиларни қўйди. Қачонки Эфрайим қочоқларидан бири келиб: “Ўтиб кетай”, деб рухсат сўраганда, соқчилар: “Мабодо Эфрайим қабиласиданмасмисан?” дея савол беришарди. Қочоқ: “Йўқ”, деб жавоб бергач,</verse>
				<verse number="6">улар унга: “Ундай бўлса, Шибболет, дегин”, дейишар эди. Ўша одам: “Сибболет”, деб айтар эди, чунки Эфрайим қабиласидагилар “Шибболет” сўзини тўғри талаффуз қила олмас эдилар. “Сибболет” деган одамни соқчилар Иордан кечув жойининг ўзидаёқ ўлдиришарди. Ўша куни Эфрайим қабиласидан қирқ икки минг нафар одам ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="7">Гиладлик Йифтох олти йил Исроил халқига ҳакам бўлди. Сўнг оламдан кўз юмиб, Гилад ҳудудидаги шаҳарларнинг бирида дафн қилинди.</verse>
				<verse number="8">Ундан кейин Исроил халқига Байтлаҳмлик Ибсан ҳакам бўлди.</verse>
				<verse number="9">Унинг ўттиз ўғли билан ўттиз қизи бор эди. У қизларини уруғидан ташқарига узатиб, ўғилларига келинларни ҳам бошқа уруғлардан олиб берганди. Ибсан етти йил Исроил халқига ҳакам бўлди.</verse>
				<verse number="10">Сўнг оламдан ўтиб, Байтлаҳмда дафн қилинди.</verse>
				<verse number="11">Ундан кейин Забулун қабиласидан бўлган Элўн исмли бир киши ҳакам бўлди. У ўн йил давомида Исроилга раҳнамолик қилди.</verse>
				<verse number="12">Элўн оламдан кўз юмди ва Забулун ҳудудидаги Ойжавлонда дафн қилинди.</verse>
				<verse number="13">Ундан кейин Пиратонлик Хиллиёлнинг ўғли Абдўн ҳакам бўлди.</verse>
				<verse number="14">Унинг қирқта ўғли ва ўттизта ўғил набираси бор эди. Улар етмишта эшакни миниб юришарди. Абдўн саккиз йил Исроил халқига ҳакам бўлди.</verse>
				<verse number="15">Сўнг Абдўн ҳам оламдан ўтди ва Эфрайим қирларидаги она шаҳри Пиратонда дафн этилди. Илгарилари ўша жойлар Омолек халқига тегишли бўлган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз уларни қирқ йилга Филист халқининг қўлига берди.</verse>
				<verse number="2">Ўша замонда Зорохлик бир одам бор эди. У Дан қабиласидан бўлиб, унинг исми Монувах эди. Унинг хотини бепушт бўлиб, фарзанди йўқ эди.</verse>
				<verse number="3">Бир куни Эгамизнинг фариштаси аёлга зоҳир бўлиб шундай деди: “Сен шу пайтгача бола кўришга ожиз эдинг, аммо кўп ўтмай сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан.</verse>
				<verse number="4">Шароб ва ўткир ичимликларни энди ича кўрма, ҳаром нарсани ҳам ема,</verse>
				<verse number="5">чунки сен ҳомиладор бўлиб, ўғил кўрасан. Бола туғилиши биланоқ Худога назр қилингай, шунинг учун боланинг бошига устара тегмасин. Исроилни Филистларнинг қўлидан озод қилишни бошлайдиган ўшадир.”</verse>
				<verse number="6">Кейин аёл эрининг олдига бориб деди: “Олдимга Худонинг бир одами келди, унинг кўриниши худди Худонинг фариштасига ўхшаган жуда қўрқинчли эди. Унинг қаердан келганини сўрамабман. Ўзи ҳам менга исмини айтмади.</verse>
				<verse number="7">Унинг гапига қараганда, мен ҳомиладор бўлиб, ўғил кўрар эканман. Бола туғилиши биланоқ бир умрга Худога назр қилинар экан, шунинг учун мен шаробни ҳам, ўткир ичимликни ҳам, ҳаром нарсани ҳам оғзимга олишим мумкин эмас экан.”</verse>
				<verse number="8">“Ё, Раббий, — дея Эгамизга ёлворди Монувах. — Ўша одамингни яна олдимизга юборишингни илтижо қилиб сўрайман. У келиб, бўлажак ўғлимизга нима қилишимиз кераклигини ўргатиб кетсин.”</verse>
				<verse number="9">Монувахнинг ибодати ижобат бўлди. Аёл далада ўтирган бир пайтда Худонинг фариштаси яна аёлнинг олдига келди. Аммо ўша пайтда Монувах у ерда йўқ эди.</verse>
				<verse number="10">Аёл шошиб–пишиб эрининг олдига югурди–да: “Тунов кун олдимга келган одам яна менга зоҳир бўлди!” — деб айтди.</verse>
				<verse number="11">Монувах туриб хотинига эргашди. Ўша одамнинг олдига келиб: — Бу аёлга гапирган сизмидингиз? — деб сўради. — Ҳа, мен эдим, — дея жавоб берди у.</verse>
				<verse number="12">— Айтганларингиз амалга ошганидан сўнг, бола қай тарзда яшаши керак? У нима иш қилади? — деб сўради Монувах.</verse>
				<verse number="13">Эгамизнинг фариштаси Монувахга шундай деб жавоб берди: — Хотининг айтганларимнинг ҳаммасини сўзсиз бажарсин.</verse>
				<verse number="14">Узумдан тайёрланган биронта нарсани ҳам оғзига олмасин. Шароб ва ўткир ичимликларни ичмасин, ҳеч қандай ҳаром нарса емасин. Айтганларимнинг ҳаммасига риоя қилсин.</verse>
				<verse number="15">Монувах Эгамизнинг фариштасига: — Бироз кутиб турсангиз, сизга бир улоқча тайёрлаб берсам, — деди.</verse>
				<verse number="16">— Кутганим билан, барибир, таомингни емайман, — деди Эгамизнинг фариштаси. — Лекин улоқчани куйдириладиган қурбонлик қилмоқчи бўлсанг, уни Эгамизга бахшида эт. Монувах у Эгамизнинг фариштаси эканлигини билмаганди.</verse>
				<verse number="17">Кейин Монувах Эгамизнинг фариштасига: — Бизга исмингизни айтинг. Токи айтганларингиз рўёбга чиққанда, сизни дуо қилиб юрайлик, — деди.</verse>
				<verse number="18">Эгамизнинг фариштаси эса: — Нега исмимни сўраяпсан? Айтганим билан барибир унга ақлинг етмайди, — деди.</verse>
				<verse number="19">Монувах Эгамизга атаб, улоқчани катта бир тошнинг устида қурбонлик қилиб куйдирди, унга қўшиб дон назри ҳам куйдирди. Шу онда Монувах ва унинг хотини олдида Эгамиз ажойиб бир мўъжиза яратди:</verse>
				<verse number="20">қурбонгоҳ алангаси осмонга чирмашаётган эди. Эгамизнинг фариштаси ҳам алангага қўшилиб юқорига кўтарилиб кетди. Буни кўрган Монувах билан хотини ерга мук тушишди.</verse>
				<verse number="21">Фаришта кўздан ғойиб бўлди–ю, бошқа уларга кўринмади. Шундан кейин Монувах ўша одам Эгамизнинг фариштаси эканлигини англади.</verse>
				<verse number="22">Монувах хотинига: — Биз ўламиз, чунки биз Худони кўрдик! — деди.</verse>
				<verse number="23">— Агар Эгамиз бизни ўлдирмоқчи бўлганда, дон назри ва қурбонлигимизни қабул қилмаган бўларди, — деди хотини. — Бу мўъжизаларни бизга кўрсатиб, бундай нарсаларни айтиб ўтирмаган бўларди.</verse>
				<verse number="24">Аёл ўғил кўрди, унинг исмини Шимшўн қўйди. Бола катта бўлди, Эгамиз эса уни ёрлақади.</verse>
				<verse number="25">Шимшўн Зорох билан Эштойўл шаҳарлари орасидаги Дан қабиласининг қароргоҳида бўлганда, Эгамизнинг Руҳи уни бошқара бошлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Бир куни Шимшўн Тимнах деган шаҳарга борди. Тимнахда у бир Филист қизни кўриб қолди.</verse>
				<verse number="2">Уйига қайтиб келгач ота–онасига шундай деди: — Мен Тимнахда бир Филист қизни кўрдим. Уни менга олиб беринглар.</verse>
				<verse number="3">— Ўз халқимиз орасида қиз қуриб қолибдими?! Энди бориб суннатсиз Филистлардан қиз олишимиз қолганди, — деб жавоб берди улар. Аммо Шимшўн отасига: — Менга ўша қизни олиб беринг, мен уни ёқтириб қолдим, — деб туриб олди.</verse>
				<verse number="4">Бу Эгамизнинг хоҳиши эди, аммо Шимшўннинг ота–онаси бундан бехабар эдилар. Эгамиз Филистларга қарши жанг қилиш учун биронта баҳона қидираётган эди. Ўша замонда Филистлар Исроилда ҳукмронлик қилардилар.</verse>
				<verse number="5">Шимшўн ота–онаси билан Тимнахга йўл олди. Улар Тимнах узумзорларига яқинлашганларида, бирдан Шимшўн олдидан бир шер чиқиб қолиб, ўкирганича унга ташланмоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="6">Ўша заҳоти Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, кучини оширди. Шимшўн шерни, худди улоқчани парчалагандай, қўллари билан осонгина иккига бўлиб ташлади. Аммо бўлиб ўтган воқеа ҳақида ота–онасига оғиз ҳам очмади.</verse>
				<verse number="7">Сўнг Шимшўн қизнинг олдига бориб, у билан гаплашди, қиз Шимшўнга ниҳоятда хуш келди.</verse>
				<verse number="8">Кўп ўтмай Шимшўн қизга уйланмоқчи бўлиб, Тимнахга қайтиб борди. Йўл–йўлакай шернинг ўлигини кўриб кетай, деб ўша томон йўл солди. Қараса, шернинг мурдасида асаларининг уяси билан асал бор экан.</verse>
				<verse number="9">У бир ҳовуч асал олиб, йўл–йўлакай еб кетди. Ота–онасининг олдига келганда, уларга ҳам еб кўргани берди, лекин асални шернинг мурдасидан олганини айтмади.</verse>
				<verse number="10">Шимшўннинг отаси келинини кўрмоқчи бўлиб, қудасининг уйига кирди. Шимшўн ўша ерда тўй муносабати билан катта бир зиёфат берди. Ўша вақтдаги урф–одатлар бўйича, куёвлар катта зиёфатлар беришарди.</verse>
				<verse number="11">Шимшўн зиёфат бериш учун Тимнахга борганда, Филистлар унинг олдига куёв навкар қилиб, ўттизта йигитни юбордилар.</verse>
				<verse number="12">Шимшўн уларга: — Келинглар, сизларга бир топишмоқ айтайин, — деди. — Агар уни топиб, зиёфатнинг етти куни ичида менга тушунтириб берсангизлар, ҳар бирингизга биттадан кимхоб тўн ва бир сидрадан кийим–бош бераман.</verse>
				<verse number="13">Борди–ю, топишмоғимни тополмасангизлар, сизлар менга ўттизта кимхоб тўн билан ўттиз сидра кийим–бош берасизлар. Шунда улар: — Қани, топишмоғингни айт, уни эшитайлик–чи, — дейишди.</verse>
				<verse number="14">Шимшўн топишмоғини айтди: “Хўранданинг ичидан хўрак чиқди, Кучлининг ичидан ширинлик чиқди.” Орадан уч кун ўтди, аммо Филист йигитлари топишмоқни тополмадилар.</verse>
				<verse number="15">Охири, еттинчи куни Шимшўннинг қайлиғига дўқ қилиб: “Сизлар бизни шилмоқчи бўлиб бу ерга таклиф қилганмидингизлар?! — дедилар. — Бўл, эрингни алдаб–сулдаб топишмоқнинг маъносини бизга билиб бер, бўлмаса сени ҳам, отангнинг хонадонини ҳам ёндириб юборамиз.”</verse>
				<verse number="16">Шунда келинчак Шимшўннинг олдига бориб роса йиғлади. — Сен мени ёмон кўрар экансан! — дея хархаша қилди у. — Мени заррача бўлса ҳам яхши кўрганингда эди, топишмоқнинг жавобини аллақачон айтган бўлар эдинг. — Менга қара, — деди унга Шимшўн. — Буни ота–онамга ҳам айтмаган бўлсам, нега сенга айтар эканман?!</verse>
				<verse number="17">Зиёфат етти кун давом этган бўлса, ўша етти кун давомида келин унга хиралик қилиб йиғлайверди. Еттинчи куни Шимшўннинг юрагини шу қадар эзиб юбордики, у тоқат қила олмай топишмоқнинг жавобини айтиб берди. Қиз жавобни дарҳол Филист йигитларига етказди.</verse>
				<verse number="18">Ўша куни қош қораймасдан олдин йигитлар Шимшўннинг олдига келиб, топишмоқнинг жавобини айтдилар: “Асалдан ширин нима бор?! Шердан кучли нима бор?!” Шимшўн: “Агар ғунажинимни ишга солмаганларингда, топишмоғимни тополмас эдиларинг”, — деди.</verse>
				<verse number="19">Сўнг Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, янада кучини оширди. Шимшўн Ашқалон шаҳрига кетди. У ерда ўттиз нафар Ашқалонлик одамни ўлдириб, кийим–бошларини ечиб олди. Ўша кийим–бошларни топишмоқнинг жавобини айтганларга берди–ю, жаҳл устида отасининг уйига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="20">Келиннинг отаси эса қизини Шимшўннинг куёв жўрасига узатиб юборди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Орадан вақт ўтди. Буғдой ўрими пайтида, Шимшўн бир улоқча олиб, хотинининг олдига борди. У қайнатасига: — Мен хотинимнинг олдига кирмоқчиман, — деди. Қайнатаси эса Шимшўнни ичкарига киргизмади.</verse>
				<verse number="2">— Сен қизимни ташлаб кетдинг, деб ўйлагандим, — деди у. — Шунинг учун уни куёв жўрангга узатиб юбордим. Қара, кенжа қизим ундан ҳам чиройлироқ. Кел, унинг ўрнига синглисини олақол.</verse>
				<verse number="3">— Бу сафар Филистларга ёмонлик қилсам, айбга буюрмайсиз, — деб чиқиб кетди Шимшўн.</verse>
				<verse number="4">Шимшўн уч юзта тулки ушлаб келди. Тулкиларни жуфт–жуфт қилиб, думларини бир–бирига боғлади–да, орасига биттадан машъала қистирди.</verse>
				<verse number="5">Сўнг машъалаларни ёқиб, тулкиларни Филистларнинг буғдойзорларига қўйиб юборди. Буғдойзор ва дон ғарамларини аланга олди–ю, Филистларнинг узумзорлари ва зайтун боғларини ямлади.</verse>
				<verse number="6">Филистлар: “Буни ким қилди?” — деб суриштира бошладилар. “Буни Тимнахлик бир одамнинг куёви, Шимшўн қилди, — деди бир киши. — У ўша Тимнахликнинг қизига уйланган экан, қайнатаси эса қизини куёвнинг жўрасига узатиб юборибди.” Шунда Филистлар келиб ўша жувон билан отасининг хонадонини ёқиб юборишди.</verse>
				<verse number="7">Шимшўн бундан хабардор бўлгач, Филистларнинг олдига бориб: “Онт ичиб айтаманки, шу қилмишларинг учун сизлардан ўч олмагунимча қўймайман!” — деди.</verse>
				<verse number="8">Шимшўн уларни шафқатсизларча қириб ташлади. Кейин эса у ерларни тарк этиб, Этом қоясидаги бир ғорга бориб яшади.</verse>
				<verse number="9">Кўп ўтмай Филистлар Яҳудода қароргоҳ қуриб, Лехи шаҳрини босиб олишди.</verse>
				<verse number="10">Яҳудо одамлари: “Нима учун бизга ҳужум қилдингизлар?” — деб сўрадилар. Улар эса: “Биз Шимшўнни қўлга олмоқчимиз. Бизга қилган ёмонлигини қайтариб ўз бошига солмоқчимиз”, — деб жавоб беришди.</verse>
				<verse number="11">Яҳудо қабиласидан уч мингта одам Этом қоясига бориб Шимшўнга: — Филистлар бизга ҳукмронлик қилишларини билмайсанми? — дедилар. — Сен бошимизга битган бало бўлдинг–ку! Шимшўн жавоб бериб деди: — Мен қилмишларига яраша жазосини бердим, холос.</verse>
				<verse number="12">— Биз сени олиб кетгани келдик, — деди Яҳудо одамлари. — Сени боғлаб Филистларга бермоқчимиз. — Хўп, майли, — деди Шимшўн. — Аммо сизлар мени ўлдирмасликка сўз беринглар.</verse>
				<verse number="13">— Биз сени ўлдирмаймиз, — деб сўз берди улар. — Биз сени боғлаб уларга топширсак бўлди. Яҳудо одамлари Шимшўнни иккита янги арқон билан боғлаб, шаҳарга олиб келдилар.</verse>
				<verse number="14">Шимшўн Лехига келганда, Филистлар уни қий–чув билан қаршилаб олишди. Шу заҳоти Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, янада кучини оширди. Шимшўн қўлларидаги арқонларни куйган зиғир толаларини узаётгандай осонликча узиб ташлади.</verse>
				<verse number="15">Сўнг атрофига бир назар солиб, эшакнинг жағ суягини кўриб қолди. Жағ суяк офтобда қуриб кетмагани учун қаттиқ ва оғир эди. Шимшўн суякни олиб, Филистларни савалай бошлади. Ўша куни у минг нафар одамни ўлдирди.</verse>
				<verse number="16">Шунда Шимшўн деди: “Эшакнинг жағ суяги билан мингта одамни ўлдирдим. Эшакнинг жағ суяги билан уларни уюм–уюм қилдим.”</verse>
				<verse number="17">У гапини тугатиб бўлгач, суякни улоқтириб юборди–да, ўша жойни Рамат–Лехий, деб атади.</verse>
				<verse number="18">Шимшўн роса чанқаб кетди, сўнг Эгамизга илтижо қилиб деди: “Сен қулингга шундай буюк бир ғалабани бердинг. Ҳозир эса мен ташналикдан адо бўлиб, суннатсизларнинг қўлига тушаманми?!”</verse>
				<verse number="19">Худо Лехида ер остидаги бўшлиқни ёриб, у ердан сув чиқарди. Шимшўн сув ичиб ўзига келди. Шунинг учун булоқ Эн–Хаққор, деб аталди, у бугунга қадар Лехидадир.</verse>
				<verse number="20">Филистлар даврида Шимшўн Исроил халқига йигирма йил давомида ҳакам бўлиб хизмат қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Бир куни Шимшўн Филистларнинг шаҳри Ғазога борди. У ерда бир фоҳиша аёлни кўриб унинг олдига кирди.</verse>
				<verse number="2">Ғазоликлар Шимшўн келганини билгач, ўша жойни ўраб олишди. Уларнинг баъзилари шаҳар дарвозасида яшириниб, кечаси билан уни пойлаб туришди. Улар тун бўйи писиб, “Қани, тонг ёришгунича кутиб турайлик–чи, кейин уни ўлдирамиз”, деб ўйлаётган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Шимшўн эса фоҳишаникида фақатгина ярим кечагача бўлди. У тун ярмида туриб, шаҳар дарвозасининг эшикларини ёндорлари билан суғуриб олди–да, барча тамбалари билан елкасига ортиб, Хеврон рўпарасидаги тепаликнинг устига олиб чиқди.</verse>
				<verse number="4">Кўп ўтмай Шимшўн Сўрах водийсида яшайдиган Далила исмли бир жувонни яхши кўриб қолди.</verse>
				<verse number="5">Филист беклари жувоннинг олдига келиб шундай дедилар: “Шимшўн бундай буюк кучни қаердан оларкан? Уни боғлаб бўйсундириш йўлини биз учун билиб берсанг, ҳар биримиз сенга 1100 бўлакдан кумуш берамиз.”</verse>
				<verse number="6">Бир куни Далила Шимшўнга ялиниб: — Илтимос, буюк кучингиз сирини менга айтиб беринг, — деди. — Қандай қилиб сизни боғлаб, бўйсундириб бўлади?</verse>
				<verse number="7">Шимшўн унга шундай жавоб берди: — Агар мени еттита янги, қуриб улгурмаган камон ипи билан боғлаб ташлашса, мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан.</verse>
				<verse number="8">Шунда Филист беклари жувонга еттита янги, ҳали қуриб улгурмаган камон ипини келтирдилар. Далила иплар билан Шимшўнни боғлаб қўйди.</verse>
				<verse number="9">Шу пайт ичкари хонада бир нечта одам пойлаб турар эди. Жувон Шимшўнга қараб: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди. Аммо олов ипак толаларини қандай йўқ қилса, Шимшўн ҳам камон ипларини худди шундай узиб ташлади. Шимшўннинг сири сирлигича қолди.</verse>
				<verse number="10">— Сиз мени алдаб аҳмоқ қилдингиз, — деди унга Далила. — Илтимос, сизни қандай қилиб боғлаш кераклигини менга айта қолинг.</verse>
				<verse number="11">— Агар мени янги, ишлатилмаган арқонлар билан боғлашса, мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан, — деди Шимшўн.</verse>
				<verse number="12">Шунда Далила янги арқонларни олди–да, уни боғлаб: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди, одамлар эса ичкари хонада пойлаб туришар эди. Аммо Шимшўн қўлларидаги арқонларни ипни узгандай узиб ташлади.</verse>
				<verse number="13">— Шу пайтгача мени алдаб, аҳмоқ қилиб келдингиз! — деди Далила. — Менга айтинг–чи, сизни қандай қилиб боғлаб ташласа бўлади? — Агар сочимнинг еттита тутамини дастгоҳдаги матога қўшиб тўқиб, моки ёрдамида яхшилаб маҳкамлаб қўйсанг, мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан, — деди Шимшўн.</verse>
				<verse number="14">Шимшўн ухлаб ётганда, Далила унинг етти тутам сочини дастгоҳдаги матога қўшиб тўқиди–да, моки ёрдамида яхшилаб маҳкамлаб қўйди. Кейин эса: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди. Шимшўн ухлаб ётган жойида сакраб турди–да, мокини улоқтириб, матони дастгоҳи билан сочидан юлқиб ташлади.</verse>
				<verse number="15">Далила унга деди: — Дилингиз мендан йироқ экан, қандай қилиб менга: “Сени севаман”, дейсиз?! Сиз мени уч марта алдадингиз, кучингиз сирини менга айтмадингиз.</verse>
				<verse number="16">Далила ҳар куни ялинавериб, Шимшўннинг қулоқ–миясини еди. Бундан безор бўлган</verse>
				<verse number="17">Шимшўн бутун сирини айтиб берди: — Бирон марта ҳам устара бошимга тегмаган. Чунки онамнинг қорнидаёқ Худога назр қилинганман. Агар сочимни олдирсам кучим йўқ бўлади ва мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан.</verse>
				<verse number="18">Далила Шимшўн унга бутун сирини ошкор қилганини фаҳмлагач, Филист бекларига хабар жўнатиб деди: “Бу сафар яна бир бор келиб кетинглар, чунки у менга бутун сирини ошкор қилди.” Шунда Филистлар Далилага ваъда қилган пулларини олиб, унинг олдига бордилар.</verse>
				<verse number="19">Далила Шимшўнни тиззасида ухлатиб қўйди–да, бир одамни чақириб унинг етти тутам сочини қирқтириб ташлади. Шимшўн заифлашиб, кучдан қолди.</verse>
				<verse number="20">Далила эса: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди. Шимшўн уйқудан туриб, ҳар сафаргидек ўзимни халос қиламан, деб ўйлади. Аммо Эгамиз уни тарк этган эди, Шимшўн эса бундан бехабар эди.</verse>
				<verse number="21">Филистлар уни қўлга олиб, кўзларини ўйиб ташлашди. Сўнг Ғазога олиб кетиб, занжирбанд қилишди. Шимшўн зиндондаги тегирмон тошини юрғизиб, ғалла янчир эди.</verse>
				<verse number="22">Шимшўннинг сочлари яна ўса бошлади.</verse>
				<verse number="23">Байрамга йиғилган Филист беклари: “Худойимиз Дўғон душманимиз Шимшўннинг устидан бизга ғалаба берди!” — дея шоду хуррамлик билан худосига кўп қурбонликлар келтирдилар.</verse>
				<verse number="24">Халқ Шимшўнни кўргач: “Юртимизни хароб қилган, талай сипоҳларимизни ўлдирган душманни худойимиз қўлимизга берди”, — дея худосига ҳамду санолар айта бошлади.</verse>
				<verse number="25">Маст, вақти чоғ бўлган одамлар: “Шимшўнни келтиринглар, биз учун бир ўйнаб берсин!” — деб бақира бошладилар. Шимшўнни зиндондан келтиришди, одамлар уни томоша қилсин, деб устунлар ўртасига турғизиб қўйишди.</verse>
				<verse number="26">Шимшўн уни етаклаб келган йигитга деди: “Бинони кўтариб турган устунларни пайпаслаб кўрай. Уларга суяниб олмоқчиман.”</verse>
				<verse number="27">Уй эркагу аёл билан тўлган, ҳамма Филист беклари ўша ерда эди. Томнинг устидаги очиқ айвонда уч мингга яқин одам Шимшўнни томоша қилаётган эди.</verse>
				<verse number="28">Шимшўн Эгамизга илтижо қилиб, деди: “Ё, Эгам Раббий, мени эсла. Эй, Худо, яна бир бор менга куч бер, мен Филистлардан икки кўзим учун ёппасига ўч олай.”</verse>
				<verse number="29">Шимшўн уйни кўтариб турган ўртадаги икки устун орасида турган эди. У ўнг қўлини бирига, чап қўлини иккинчисига қўйди–да, тиранди.</verse>
				<verse number="30">Кейин қичқириб: “Ўлсам, Филистлар билан ўлай!” — деди–ю, кучи борича устунларни итарди. Уй қулаб, у ердаги беклар билан одамларни босиб қолди. Шундай қилиб, ўша жойда ўлган одамларнинг сони Шимшўн ҳаёт даврида ўлдирган одамларнинг сонидан зиёда эди.</verse>
				<verse number="31">Шимшўннинг ака–укалари билан бутун оиласи Ғазога келиб, унинг жасадини уйга олиб кетишди. Кейин отаси Монувахнинг Зорох билан Эштойўл шаҳарлари ўртасидаги хилхонасига дафн қилишди. Шимшўн йигирма йил давомида Исроил халқига ҳакам бўлган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Эфрайим қирларида Михо деган бир одам яшарди.</verse>
				<verse number="2">Бир куни у онасига шундай деди: — Ойи, эсингиздами 1100 бўлак кумушни ўғирлатиб қўйган эдингиз? Ўшанда ўғрини олдимда қарғагансиз. Мана, ўша кумушингиз. Уни мен олгандим. Шунда онаси: — Илойим барака топгин, ўғлим! — деди.</verse>
				<verse number="3">Михо 1100 бўлак кумушни онасига қайтариб берди. Онаси эса: — Мен бу кумушни бош–кўзингдан садақа қилиб, Эгамга бағишлайман, — деди, — ундан қуйма ва ўйма бутлар ясаттираман. Ўша кумуш ўзингга қайтиб келади, ўғлим.</verse>
				<verse number="4">Онаси Михо қайтариб берган кумуш бўлакларнинг 200 тасини заргарга берди. Заргар бут ясаб, уни кумуш билан қоплади. Тайёр бўлган бут Михонинг уйига ўрнатилди.</verse>
				<verse number="5">Михонинг бир саждагоҳи бор эди. У руҳонийлар киядиган махсус либос тиктириб, яна бир нечта хонаки санамлар ясаттирди, сўнг ўғилларидан бирини ўзининг саждагоҳига руҳоний қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="6">Ўша даврда Исроилда шоҳ йўқ эди. Ҳар бир одам билганини қилар эди.</verse>
				<verse number="7">Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳрида бир ёш леви яшарди.</verse>
				<verse number="8">Бу одам ўзига бошқа жойдан бошпана топмоқчи бўлиб, Байтлаҳмни тарк этди. У йўл юриб, Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолди.</verse>
				<verse number="9">— Қаерликсан, ўғлим? — деб сўради ундан Михо. — Мен Яҳудодаги Байтлаҳмдан келган левиман, — деб жавоб берди у. — Ўзимга бошпана қидириб юрибман.</verse>
				<verse number="10">— Кел, меникида турақол, — деди Михо. — Менинг маслаҳатчим ҳамда руҳонийим бўл. Мен эса ҳар йили сенга ўн бўлакдан кумуш тўлаб, кийим–кечагинг билан егулигингни бераман.</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">Леви Михоникида туришга рози бўлди. Михо уни руҳоний қилиб тайинлади. Леви Михоникида яшаб юрди ва Михога худди ўғлидай бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="13">Шунда Михо деди: “Мана, энди Эгам мени баракали қилишини биламан, чунки левининг ўзи менга руҳоний бўлиб хизмат қиляпти.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Бу воқеалар содир бўлган даврда Исроилда шоҳ йўқ эди. Дан қабиласи Исроил қабилалари орасида ўзига улуш бўлиб тушган ерни ҳануз қўлга киритмагани сабабли истиқомат қилиш учун жой қидириб юрган эди.</verse>
				<verse number="2">Бир куни улар ўз қабиласининг жамики уруғлари орасидан бешта жангчини танлаб: “Боринглар, юртни синчиклаб текшириб чиқинглар”, — дея уларни Зорох ва Эштойўл шаҳарларидан жўнатиб юбордилар. Бу одамлар йўл юриб Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолишди ва тунни ўша ерда ўтказишди.</verse>
				<verse number="3">Улар Михонинг уйида бўлганларида ёш левини шевасидан таниб қолишди–да, унинг олдига бориб: — Бу ерга қандай қилиб келиб қолдинг? Бу ерда нима қилиб юрибсан? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="4">У жавоб бериб: “Михо мени ишга олди, руҳоний қилиб тайинлади”, — деди. Михо унга қилган ҳамма яхшиликларини айтиб берди.</verse>
				<verse number="5">Шунда улар левига: — Худога илтижо қилиб, ишимиз ўнгидан келиш–келмаслигини билиб бер, — дедилар.</verse>
				<verse number="6">— Ҳеч нарсадан хавотирланманглар. Эгамизнинг ўзи сизларга бу ишда мададкордир, — деди руҳоний.</verse>
				<verse number="7">Бешала одам йўлга равона бўлди. Улар Лайиш шаҳрига келиб, у ерда Сидон аҳолиси каби мулойим, хотиржам ва тинч–тотув яшаётган одамларни кўришди. Бундан ташқари, атрофдаги халқлардан биронтаси ўша халққа хавф солмаган, юртига тажовуз қилмаганди. Улар Сидондан анча узоқда бўлиб, атрофдаги шаҳарлар билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эдилар.</verse>
				<verse number="8">Бешала одам Зорох билан Эштойўлга — ўз уруғ–аймоқларининг олдига қайтиб боришди. — Бизга қандай хабар олиб келдингизлар? — деб сўради улардан қариндош–уруғлари.</verse>
				<verse number="9">Улар шундай жавоб беришди: — Келинглар, Лайишга ҳужум қилайлик! Биз кўрган юрт ниҳоятда яхши экан. Нимага қаққайиб турибсизлар?! Бўлинглар, ўша ерга бориб юртни қўлга киритайлик.</verse>
				<verse number="10">У ерга борганларингда, хотиржам яшаётган одамларга дуч келасизлар. Барча нарсага мўл ва кенг бу ерни Худо чиндан ҳам қўлингизга беряпти.</verse>
				<verse number="11">Дан қабиласининг олти юзта одами жанг аслаҳалари билан қуролланиб, Зорох билан Эштойўлдан сафарга отланишди.</verse>
				<verse number="12">Улар йўл юриб, ўз қароргоҳини Яҳудодаги Хират–Ёрим шаҳрининг ғарб томонида қуришди. Шунинг учун ўша жой бугунга қадар Дан қароргоҳи, деб аталади.</verse>
				<verse number="13">У ердан улар Эфрайим қирлари томон йўл олиб, Михонинг уйига яқинлашиб қолишди.</verse>
				<verse number="14">Шунда юртни, аниқроғи, Лайиш шаҳрининг атрофларини кўриб чиққан бешта одам биродарларига дейишди: “Бу хонадонларнинг бирида руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва бут борлигидан хабарларинг борми? Нима қилишимиз кераклигини яхши ўйлаб кўринглар.”</verse>
				<verse number="15">Улар ёш леви турадиган Михонинг уйига бориб, левидан ҳол–аҳвол сўрадилар.</verse>
				<verse number="16">Олти юзта қуролланган Дан қўшини дарвозанинг ёнида турган эди.</verse>
				<verse number="17">Айғоқчилик қилган бешта одам тўппа–тўғри ичкарига бостириб кириб, руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва кумуш билан қопланган бутни олмоқчи бўлдилар. Леви эса қуролланган олти юзта одам билан дарвоза ёнида қолган эди.</verse>
				<verse number="18">Айғоқчилар Михонинг уйига кириб, руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва бутни олганларини кўрган леви уларга: — Бу нима қилганларинг? — деди.</verse>
				<verse number="19">— Жим бўл! — деб дўқ қилди улар. — Овозингни ўчириб биз билан юр. Бизга маслаҳатчи ва руҳоний бўл. Ўзинг ўйлаб кўр, сен биттагина хонадонга руҳоний бўлганинг яхшими ёки Исроилнинг бутун бир қабиласигами?</verse>
				<verse number="20">Руҳонийга бу таклиф маъқул келди. У руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва кумуш билан қопланган бутни олиб, Дан одамлари билан кетди.</verse>
				<verse number="21">Дан одамлари бола–чақаларини, чорваю мол–мулкини олдинга ўтказиб, сафарларини давом эттиришди.</verse>
				<verse number="22">Улар Михонинг уйидан анча узоқлашиб қолганларида, Михо қўни–қўшниларини тўплади–да, Дан одамларининг кетидан қувиб кетди.</verse>
				<verse number="23">Сўнг овози борича бақириб, Дан одамларини чақирди. Улар эса орқага ўгирилиб Михога: — Тинчликми?! Шунча одамни етаклаб келибсан?! — дедилар.</verse>
				<verse number="24">— Сизлар мен ясатган худолар билан руҳонийимни олиб кетиб, мени шип–шийдам қилдингиз–ку. Яна: “Тинчликми?” деганингиз нимаси?! — дея жавоб берди Михо.</verse>
				<verse number="25">— Овозингни ўчир, — деди унга Дан одамлари. — Бўлмаса, қони қайнаган биродарларимиз жағингни эзиб, ўзингни ҳам, уйингдагиларни ҳам йўқ қилиб юборишади.</verse>
				<verse number="26">Дан одамлари йўлдан қолмадилар. Михо эса уларга бас келолмаслигини кўриб, уйига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="27">Дан қабиласи Михо ясаттирган нарсаларни ва унинг хизматида бўлган руҳонийни Лайишга олиб бордилар. Улар Лайишда тинч ва хотиржам яшаётган одамларни қиличдан ўтказиб, шаҳарга ўт қўйдилар.</verse>
				<verse number="28">Лайиш аҳолисига нажот берадиган ҳеч ким йўқ эди, чунки Лайиш Сидондан жуда узоқда бўлиб, яқин атрофидаги шаҳарлар билан эса ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эди. Лайиш Байт–Рехоб шаҳри билан бир водийда жойлашган эди. Дан қабиласи шаҳарни тиклаб, у ерда ўрнашиб олди.</verse>
				<verse number="29">Шаҳарни эса ота–бобоси Ёқуб ўғли Даннинг номи билан атади. Дан шаҳрининг эски номи Лайиш эди.</verse>
				<verse number="30">Дан қабиласи ўзи учун Миходан тортиб олган, кумуш билан қопланган бутни ўрнатди. Гершом ўғли Йўнатан эса уларга руҳоний бўлди. Йўнатан Мусонинг набираси эди. Исроил халқи сургун бўлгунига қадар Йўнатаннинг бутун насли ҳам Дан қабиласига руҳонийлик қилди.</verse>
				<verse number="31">Ўша даврда Худонинг уйи Шилў шаҳрида жойлашган эди, аммо Дан қабиласи у ерга бормай, Михо ясатган бутга сажда қилиб келди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Исроилда шоҳ бўлмаган ўша даврларда Эфрайим қирларининг кимсасиз жойида Леви қабиласидан бир одам яшарди. У Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳридан бир чўрини ўзига хотин қилиб олди.</verse>
				<verse number="2">Аммо хотини унга бевафолик қилиб, отасининг уйига — Яҳудодаги Байтлаҳмга қайтиб кетди. Орадан тўрт ой ўтди.</verse>
				<verse number="3">Леви эса у билан ярашмоқчи бўлиб, орқасидан борди. У ўзи билан хизматкори ва бир жуфт эшагини олган эди. Улар хотинининг қизлик уйига етганларида, левининг қайнатаси уларни хурсанд бўлиб қаршилаб олди.</verse>
				<verse number="4">У қўймай, уларни уйида уч кун меҳмон қилди. Улар еб–ичиб, у ерда тунадилар.</verse>
				<verse number="5">Тўртинчи куни леви барвақт туриб йўлга шайланди. Қайнатаси эса унга: “Йўлга чиқишдан олдин чой–пой ичиб олинг, ўғлим, қувват бўлади, кейин кетарсизлар”, — деди.</verse>
				<verse number="6">Шунда улар ўтириб, бирга еб–ичишди. Кейин қизнинг отаси: “Бугун ҳам қолиб дам олсангизлар бўларди”, — деди.</verse>
				<verse number="7">Леви кетмоқчи бўлиб ўрнидан турганда ҳам уни яна қўярда–қўймай уйида олиб қолди.</verse>
				<verse number="8">Бешинчи куни леви кетмоқчи бўлиб эрта билан саҳарда турганда, қизнинг отаси унга: “Чой–пой ичиб олинг, кечроқ кетарсизлар”, — деди. Улар ўтириб еб–ичишди.</verse>
				<verse number="9">Леви хотини ва хизматкори билан кетмоқчи бўлиб дастурхондан турганда, қайнатаси унга шундай деди: “Қаранг, ўғлим, кеч бўлиб қолди. Шу ерда тунаб қолақолинглар. Кун ҳам оғиб қопти. Бу ерда қолиб, дамингизни олинглар. Эртага эса саҳарда туриб уйларингга кетарсизлар.”</verse>
				<verse number="10">Леви кўнмай йўлга тушди. Хотини ва хуржун ортилган бир жуфт эшаги билан йўл юриб Ёбус шаҳрига, яъни Қуддусга етиб олди.</verse>
				<verse number="11">Улар Ёбусга яқинлашганларида кеч кириб қолганди. Хизматкор хўжайинига деди: “Келинг, Ёбус халқининг шаҳрига кириб, у ерда тунаб қолайлик.”</verse>
				<verse number="12">“Йўқ, — деди хўжайин. — Исроил халқига ёт бўлган бегоналарнинг шаҳрига кирмаймиз, ундан кўра, йўлимизни давом қилиб, Гивога борамиз.”</verse>
				<verse number="13">Леви гапида давом этиб хизматкорига деди: “Кел, икковидан бирига — Гивога ёки Рамага етиб олишга ҳаракат қилайлик.”</verse>
				<verse number="14">Улар йўлда давом этиб, кунботар пайтида Бенямин қабиласига қарашли Гиво шаҳрига яқинлашиб қолишди.</verse>
				<verse number="15">Сўнг Гивода тунаб қолмоқчи бўлиб, шаҳар томон йўл олишди–да, бориб шаҳарнинг майдонида ўтиришди, аммо ҳеч ким уларни тунаш учун уйига таклиф қилмади.</verse>
				<verse number="16">Оқшом кирганда, бир чол даладаги ишларини тугатиб қайтиб келаётган эди. Гивода яшаётган аҳолининг аксарият қисми Бенямин қабиласидан эди, аммо бу чол Гивога Эфрайим қирларидан келиб, энди шу ерларда истиқомат қилаётган эди.</verse>
				<verse number="17">Чол шаҳар майдонида ўтирган мусофирларни кўриб: — Қаердан келиб, қаерга кетяпсизлар? — деб сўради.</verse>
				<verse number="18">Леви шундай жавоб берди: — Биз Яҳудодаги Байтлаҳмга борган эдик, энди эса уйимизга — Эфрайим қирларидаги олис қишлоғимизга қайтиб кетяпмиз. Йўлда Эгамизнинг уйини ҳам зиёрат қилиб кетмоқчимиз, аммо бу ердагиларнинг биронтаси ҳам тунаб қолишимиз учун бизни уйига таклиф қилмаяпти.</verse>
				<verse number="19">Бизга турар жойдан бўлак ҳеч нарса керак эмас. Ўзимиз учун нон ва шаробимиз бор. Эшакларимизга ҳам ем–хашак ғамлаб келганмиз.</verse>
				<verse number="20">— Уйимга марҳамат қилинглар, — деди чол. — Мен ҳамма камчиликларингизнинг ғамини ейман. Фақат кўчада қолмасангизлар, бас!</verse>
				<verse number="21">Чол уларни уйига олиб бориб, эшакларига ем берди. Сўнг мезбону меҳмонлар оёқларини ювиб овқатланишди.</verse>
				<verse number="22">Улар дам олиб ўтирганларида, бирданига шаҳарнинг бузуқ одамлари уйни ўраб олишди–да, эшикни тарс–турс уриб: — Сенинг уйингга келган одамни бу ёққа чиқар, биз у билан бирга бўлишни истаймиз! — дея уй эгасига дўқ уришди.</verse>
				<verse number="23">Уйнинг эгаси — чол уларнинг олдиларига чиқиб: — Йўқ укаларим, бундай жирканч иш қилманглар! — деб ўтинди. — Бундай шармандалик қилманглар, ахир, у менинг меҳмоним–ку.</verse>
				<verse number="24">Мана, менинг бокира қизим ва у кишининг хотини бор. Мен уларни сизларнинг олдингизга олиб чиқай, уларни нима қилсангиз қилинглар, аммо бу одам билан бундай хунук иш қилманглар.</verse>
				<verse number="25">Лекин одамлар чолнинг гапларига қулоқ солишмади. Шунда леви хотинини итариб, уларнинг олдиларига чиқариб юборди. Улар аёл билан ётиб, эрталабгача уни зўрлашди. Тонг ёришаётганда эса қўйиб юборишди.</verse>
				<verse number="26">Саҳарда аёл келиб, хўжайини тунаб қолган чолнинг эшиги олдида йиқилди ва тонг отгунча у ерда қолди.</verse>
				<verse number="27">Эрталаб хўжайини йўлга чиқмоқчи бўлиб, эшикларни очди. Қараса, эшик тагида хотини қўлларини остонага узатиб ётган экан.</verse>
				<verse number="28">“Қани, турақол, бўл, кетяпмиз”, — деди у. Лекин жавоб бўлмади. Кейин у хотинини эшагига ортиб, уйига йўл олди.</verse>
				<verse number="29">У уйига етиб келгач, пичоқ билан хотинининг жасадини ўн икки қисмга бўлди. Бўлакларни бутун Исроил бўйлаб Исроилнинг ўн икки қабиласига юборди.</verse>
				<verse number="30">Буни кўрган ҳар бир одам шундай деб айтарди: “Исроил халқи Мисрдан чиққанидан бери бундай ваҳший ҳодиса содир бўлмаган. Энди ўйлаб кўрайлик, мулоҳаза қилиб ҳукм чиқарайлик!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Дан ва Бэршэва шаҳарларининг орасидаги кенг ҳудудда ва Гилад ўлкасида яшаган бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, Эгамиз ҳузурида Миспахда тўпланди.</verse>
				<verse number="2">Худо аҳлининг йиғинида жамики Исроил қабилаларининг йўлбошчилари ва 400.000 қуролланган пиёда сипоҳ қатнашди.</verse>
				<verse number="3">Миспахдаги йиғин ҳақидаги хабар тез орада Бенямин қабиласига ҳам етиб борди. Исроил халқи шундай деди: — Бу жиноят қандай қилиб юз берганини бизга айтиб бер.</verse>
				<verse number="4">Ўлдирилган аёлнинг эри леви жавоб берди: — Мен хотиним билан тунамоқ учун Бенямин қабиласига қарашли Гиво шаҳрига бордим.</verse>
				<verse number="5">Кечаси Гивонинг баъзи бир одамлари уйни ўраб олишди. Улар мени ўлдирмоқчи бўлиб, менинг ўрнимга хотинимни шу қадар зўрлашдики, бечора жон берди.</verse>
				<verse number="6">Ақл бовар қилмайдиган бу разолат Исроилда содир бўлди! Шунинг учун мен хотинимнинг жасадини бўлак–бўлак қилиб, бўлакларни Исроил бўйлаб жўнатдим.</verse>
				<verse number="7">Энди эса биродарларим, ҳаммаларингиз шу ҳақда мулоҳаза қилиб, бирон–бир маслаҳат беринглар.</verse>
				<verse number="8">Йиғинда иштирок этганлар туриб бир овоздан: — Биронтамиз ҳам ўз чодиримизга ёки уйимизга қайтиб кетмаймиз, — деди.</verse>
				<verse number="9">— Биз бундай қиламиз: Гивога қарши жанг қилишдан олдин, шаҳарга ким ҳужум қилиши кераклигини Худодан сўраб, қуръа ташлаймиз.</verse>
				<verse number="10">Исроил халқининг ўндан бир қисми жангчиларни озиқ–овқат билан таъминлаб туради. Қолганлар эса Бенямин еридаги Гиво аҳолисини Исроилда қилган шармандалиги учун жазолайди.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, шаҳарга ҳужум қилиш учун тўпланди.</verse>
				<verse number="12">Исроил қабилалари Бенямин қабиласи бўйлаб одамларни юбориб дедилар: “Эй, халойиқ, орангиздаги айрим одамлар даҳшатли бир жиноятга қўл урди.</verse>
				<verse number="13">Гиводаги бузуқларни ҳозироқ бу ерга чиқаринглар, биз уларни ўлдириб, Исроил халқи орасидан ёвузликни йўқ қиламиз.” Аммо Бенямин қабиласи Исроил халқининг гапларига қулоқ солмади.</verse>
				<verse number="14">Улар шаҳарларидан чиқиб, Исроил халқига қарши жанг қилиш учун Гивога бордилар.</verse>
				<verse number="15">Ўша куни Гиво шаҳридан бўлган етти юзта сараланган жангчидан ташқари Бенямин қабиласининг бошқа шаҳарларидан келган қуролланган сипоҳларнинг сони йигирма олти минг эди.</verse>
				<verse number="16">Буларнинг орасида етти юз нафар чапақай аскар бор эди. Уларнинг ҳаммаси моҳир мерган эди. Уларга бир тола сочни нишон қилиб қўйган тақдирда ҳам палахмондан тош отиб, мўлжалга бехато теккизишарди.</verse>
				<verse number="17">Исроил халқи эса Бенямин қабиласидан ажралган ҳолда 400.000 қуролланган моҳир жангчини тўплади.</verse>
				<verse number="18">Исроил лашкарлари Байтил шаҳридаги саждагоҳга чиқиб: “Орамиздан ким биринчи бўлиб Бенямин қабиласига ҳужум қилиши керак?” — дея Худога илтижо қилишди. “Яҳудо қабиласи ҳужум қилсин”, — деб жавоб берди Эгамиз.</verse>
				<verse number="19">Кейинги куни эрталаб Исроил лашкарлари бориб, Гиво шаҳрининг яқинида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="20">Сўнг Бенямин жангчиларига ҳужум қилиш учун Гиво шаҳрининг рўпарасида саф тортишди.</verse>
				<verse number="21">Бенямин жангчилари Гиводан чиқиб, Исроил лашкарлари билан жанг қилишди. Ўша куни йигирма икки минг Исроил сипоҳи ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="22">null</verse>
				<verse number="23">Исроил лашкарлари Эгамизнинг ҳузурига бориб, кечгача фарёд қилишди. Улар Эгамиздан: “Бенямин қариндошимизга қарши яна жанг қилайликми?” — деб сўрашди. “Уларга ҳужум қилинглар”, — деб жавоб берди Эгамиз. Исроил лашкарлари кўтаринки руҳда илгаригидай аввалги жойда саф тортишди.</verse>
				<verse number="24">Улар иккинчи куни ҳам Бенямин жангчиларига қарши жанг қилишди.</verse>
				<verse number="25">Ўша куни Бенямин жангчилари Гиводан чиқиб, яна ўн саккиз минг моҳир Исроил сипоҳини ўлдиришди.</verse>
				<verse number="26">Шунда Исроил лашкарлари Байтилга қайтиб, йиғи–сиғи қилишди. Улар ўша куни кечгача Эгамизнинг ҳузурида ўтириб рўза тутишди. Эгамиз ҳузурида куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини келтиришди.</verse>
				<verse number="27">null</verse>
				<verse number="28">Худонинг Аҳд сандиғи ўша ерда — Байтилда турган эди, Элазар ўғли Финхаз эса Аҳд сандиғи ёнида ўз хизматини адо этарди. Финхаз Ҳоруннинг набираси эди. Исроил лашкарлари Эгамиздан: “Қариндошимиз Бенямин қабиласига қарши жанг қилайликми, йўқми?” — деб сўрашди. “Жанг қилинглар, — деб жавоб берди уларга Эгамиз. — Эртага Мен уларни сизларнинг қўлингизга бераман.”</verse>
				<verse number="29">Исроил лашкарлари Гивонинг теварак–атрофидаги пистирмаларга одамларни ўтирғизиб қўйишди.</verse>
				<verse number="30">Кейин эса учинчи марта Бенямин жангчиларига қарши жанг қилиш учун Гиво рўпарасида олдингидай саф тортишди.</verse>
				<verse number="31">Бенямин жангчилари урушга чиқишди. Исроил лашкарлари илгаригидек чекина бошлашди. Бенямин жангчилари Исроил лашкарларини таъқиб қилиб, шаҳардан узоқлашиб қолишди. Улар Байтил ва Гивога кетадиган катта йўлларда ва очиқ майдонларда ўттизтача Исроил сипоҳини ўлдиришди.</verse>
				<verse number="32">Бенямин жангчилари: “Булар олдингидай тумтарақай бўлишяпти”, деб ўйлашган эди. Аслида эса Исроил лашкарлари уларни шаҳардан узоқлаштириш ниятида шундай қилишаётган эди.</verse>
				<verse number="33">Исроил лашкарининг асосий қисми жанг майдонини орқага — Баал–Тамар шаҳри томон тортди. Шунда бирданига Ғибо текислигидаги пистирмада ётган сипоҳлар чиқишди.</verse>
				<verse number="34">Исроил лашкарининг ўн минг сараланган жангчиси Гивога ҳужум қилди ва у ерда қаттиқ жанг бошланди. Бенямин жангчилари бундай фалокат юз беришини кутишмаган эди.</verse>
				<verse number="35">Эгамиз уларни Исроил лашкарлари олдида мағлуб қилди. Ўша куни Исроил лашкарлари қуролланган 25.100 Бенямин жангчисини ўлдиришди.</verse>
				<verse number="36">Шунда Бенямин жангчилари мағлубиятга учраганларини тушунишди. Исроил лашкарининг асосий қисми Бенямин жангчилари олдида чекинган эди. Шу орқали улар Гиво атрофидаги пистирмаларда ўтирган Исроил сипоҳларига шаҳарга ҳужум қилиш учун қулай вазият яратиб берган эдилар.</verse>
				<verse number="37">Пистирмадаги сипоҳлар Гиво томон отилдилар. Улар шаҳардаги бор одамни қириб ташладилар.</verse>
				<verse number="38">Исроил лашкарининг асосий қисми билан пистирмадаги сипоҳлар ўзаро шундай келишиб олгандилар: шаҳардан қуюқ тутун чиқиши биланоқ,</verse>
				<verse number="39">Исроил лашкарининг асосий қисми орқага қайтиб жанг қилиши керак эди. Шу орада Бенямин жангчилари ўттизтача Исроил сипоҳини ўлдирган эдилар. Шу сабабдан улар: “Исроил лашкари илгаригидай чекиниши аниқ”, деб ўйлаган эдилар.</verse>
				<verse number="40">Бироқ ортга қараганларида шаҳардан қуюқ тутун булут бўлиб кўтарилганини ва бутун шаҳар ёнғин остида қолганини кўрдилар.</verse>
				<verse number="41">Шунда Исроил лашкарининг асосий қисми ортига қайтди. Бенямин жангчилари эса мағлубиятга учраганларини англаб, саросимага тушдилар.</verse>
				<verse number="42">Улар Исроил лашкаридан қочмоқчи бўлиб, саҳро томон югурдилар, аммо қирғиндан қочиб қутула олмадилар. Чунки шаҳардан чиқиб келаётган сипоҳлар билан Исроил лашкарининг асосий қисми уларни икки томондан сиқиб келаётган эди.</verse>
				<verse number="43">Исроил лашкари Бенямин жангчиларини қуршовга олиб, Гивонинг шарқ томонигача тўхтамай таъқиб қилиб, ўлдирди.</verse>
				<verse number="44">Бенямин қабиласининг ўн саккиз минг баҳодир жангчиси ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="45">Бошқалари эса саҳродаги Риммон қоясига қараб қочишди. Исроил лашкарлари улардан беш мингтасини катта йўлларда қириб ташладилар, қолганларини эса Гидўмгача таъқиб қилиб, яна икки мингтасини ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="46">Ўша куни Бенямин қабиласидан жами йигирма беш минг қуролланган довюрак жангчи ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="47">Аммо олти юзта сипоҳ саҳродаги Риммон қоясига қочишга муваффақ бўлди. Улар тўрт ой мобайнида у ерда яшаб юрдилар.</verse>
				<verse number="48">Исроил лашкарлари Бенямин шаҳарларига қайтиб, у ерда қолган–қутган одамларни, молларни, барча жонзотни қириб ташладилар, атрофдаги шаҳарларга ўт қўйдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Исроил халқи Миспахдаги йиғинда: “Биронтамиз ҳам Бенямин қабиласига қиз узатмаймиз”, — деб онт ичган эди.</verse>
				<verse number="2">Бенямин қабиласи билан бўлган урушдан кейин Исроил халқи Байтилга бориб, Эгамиз ҳузурида кечгача ўтирди. Улар фарёд кўтариб:</verse>
				<verse number="3">“Эй, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, нега бундай кўргилик бошимизга тушди?! Нега Исроилнинг бир қабиласи йўқ бўлиб кетди?!” — дея аччиқ–аччиқ йиғладилар.</verse>
				<verse number="4">Эртаси куни одамлар барвақт туриб, у ерда қурбонгоҳ қурдилар. Улар куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини келтирдилар.</verse>
				<verse number="5">Кейин бир–бирларидан: “Исроил қабилаларидан Эгамиз ҳузурида ўтказилган йиғинга келмаганлар борми?” — деб сўрадилар. Чунки улар, Миспахда — Эгамиз ҳузурида ўтказилган йиғинда иштирок этмаган ҳар бир кишининг жазоси ўлимдир, деб қатъий бир қасам ичган эдилар.</verse>
				<verse number="6">Исроил халқи ўз жигари бўлган Бенямин қабиласига ачиниб: “Эвоҳ, бугун Исроилнинг бир қабиласи йўқ бўлди”, — дея кўп ўкинди.</verse>
				<verse number="7">“Ўша қабиладан фақатгина бир нечта йигит омон қолди, холос. Энди улар учун қаердан қиз топамиз? Биронтамиз уларга қиз узатмаймиз, деб Эгамизнинг номи билан қасам ичган эдик–ку!”</verse>
				<verse number="8">Исроил халқи: “Миспахдаги йиғинда қатнашмаганлар борми?” — дея суриштира бошлади. Шунда Гиладдаги Ёбош шаҳрининг аҳолиси йиғинда қатнашмаганлиги маълум бўлди.</verse>
				<verse number="9">Чунки йўқлама қилинганда ўша шаҳардан ҳеч ким йўқ эди.</verse>
				<verse number="10">Бутун жамоа ўн икки минг жангчини танлаб, уларга: “Боринглар, Гиладдаги Ёбош шаҳрининг бутун аҳолисини қириб ташланглар, хотину бола–чақаларини ҳам аяманглар!” — деди.</verse>
				<verse number="11">“Ҳар бир эркак ва эр кўрган ҳар бир аёл ўлдирилсин.”</verse>
				<verse number="12">Жангчилар Ёбош аҳолисининг орасидан тўрт юзта эр кўрмаган, ёш бокира қизни топиб, уларни Канъон еридаги Шилў қароргоҳига олиб келдилар.</verse>
				<verse number="13">Кейин бутун жамоа Риммон қоясидаги Бенямин одамларига хабар юбориб, тинчлик эълон қилди.</verse>
				<verse number="14">Бенямин одамлари ўз уйларига қайтиб боришди. Исроил халқи Гиладдаги Ёбош аҳолисининг омон қолган қизларини уларга турмушга берди. Аммо қизларнинг сони Бенямин одамларига қараганда камроқ эди.</verse>
				<verse number="15">Исроил халқи Бенямин қабиласига ниҳоятда ачинар эди, чунки Эгамиз уларни деярли йўқ қилиб юборган эди.</verse>
				<verse number="16">Шунда жамоа оқсоқоллари шундай дедилар: — Оббо, энди қолган Бенямин ўғилларига қаердан қиз топиб берамиз? Уларнинг қабиласидан биронта қиз ҳам тирик қолмади–ку!</verse>
				<verse number="17">Бенямин қабиласи Исроилдан батамом йўқ бўлиб кетмаслиги учун омон қолганлари насл қолдиришлари керак.</verse>
				<verse number="18">Лекин шуниси ҳам борки, биз: “Бенямин қабиласига қиз узатган лаънати бўлгай!” деб қасам ичиб қўйдик, энди уларга қиз узата олмаймиз.</verse>
				<verse number="19">Шунда одамлардан биттаси: — Ҳа, айтганча, Эгамизга бағишлаб Шилўда ҳар йили ўтказиладиган байрам ҳақида нима дейсизлар? — деди. — Лавўн ва Байтил шаҳарларининг ўртасида жойлашган бу шаҳар, Байтилдан Шакамга кетадиган йўлнинг шундоқ ёнгинасида–ку.</verse>
				<verse number="20">Оқсоқоллар Бенямин қабиласидан бўлган бўйдоқ йигитларга шундай уқдирдилар: — Боринглар, узумзорларда яшириниб,</verse>
				<verse number="21">пойлаб туринглар. Шилў қизлари ўйинга чиққанда, узумзордан чиқиб, ҳар бирингиз ўзларингиз учун қиз олиб қочинглар.</verse>
				<verse number="22">Қизларнинг оталари ёки ака–укалари олдимизга шикоят қилиб келадиган бўлишса, биз уларга шундай деймиз: “Қизларингизни олиб қолишимизга ижозат беринглар. Тушунинглар ахир, биз Гиладдаги Ёбошга ҳужум қилганимизда Бенямин йигитлари учун етарлича қиз олиб кела олмадик. Гарчи Бенямин йигитлари қизларингизни олиб қочган бўлса–да, сизлар қасамни бузган ҳисобланмайсизлар.”</verse>
				<verse number="23">Бенямин одамлари Шилўга бориб, узумзорларда яшириниб олдилар. Қизлар рақсга тушганларида улар ўзлари учун биттадан қиз олиб қочдилар. Сўнг олиб қочган қизлари билан уйларига қайтиб кетдилар, шаҳарларини тиклаб, ўша жойда яшадилар.</verse>
				<verse number="24">Бутун Исроил жамоаси ҳам уй–уйларига, қабилалари ва оилаларига қайтиб борди.</verse>
				<verse number="25">Ўша даврларда Исроилда шоҳ йўқ эди. Ҳар бир одам билганини қилар эди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="8">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исроилда ҳакамлар ҳукмронлиги даврида бир муддат очарчилик бўлган эди. Бир одам хотини ва икки ўғли билан бирга бирмунча вақт яшаш ниятида Мўаб юртига жўнади. У Яҳудонинг Байтлаҳм шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="2">У одамнинг номи Элималек, хотинининг оти Наима, ўғилларининг исмлари эса Махлўн ва Хилён эди. Бу оила Яҳудонинг Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик эди. Улар Мўаб юртига бориб, ўша ерда яшаб қолди.</verse>
				<verse number="3">Улар ўша ерда яшаётганларида, Элималекнинг ажали етди. Наима икки ўғли билан қолди.</verse>
				<verse number="4">Унинг ўғиллари Мўаблик қизларга уйландилар. Қизлардан бирининг исми Ўрпа, иккинчисиники Рут эди. Улар ўша ерда ўн йилча яшашгандан кейин</verse>
				<verse number="5">Махлўн ва Хилён иккаласи ҳам вафот этишди. Наима ҳам эридан, ҳам фарзандларидан айрилиб, ёлғиз қолди.</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">“Эгамиз ўз халқига эътибор бериб, уларга нон берди”, деган хабарни эшитгач, Наима ўз юртига қайтишга қарор қилди. Наима яшаб келган Мўаб юртини ташлаб, келинлари билан бирга йўлга тушди ва Яҳудога қараб юришди.</verse>
				<verse number="8">Йўлда давом этишаркан, Наима иккала келинига деди: — Боринглар, икковингиз ҳам оналарингизнинг уйларига қайтинглар. Менга ва марҳумларга бўлган иззат–ҳурматингиз учун Эгам сизларга ҳам марҳамат қилсин.</verse>
				<verse number="9">Икковларингизга ҳам яхши жойлардан ато қилсин, турмуш қуриб, ўз эрларингиз билан бахтли бўлинглар! Шундай деб Наима келинларини ўпди, иккаласи эса йиғлаб фарёд кўтаришди:</verse>
				<verse number="10">— Йўқ, биз сиз билан кетамиз, сизнинг халқингиз орасида яшаймиз, — дейишди.</verse>
				<verse number="11">Наима эса яна келинларига: — Қайтинглар, жон қизларим! — деди. — Мен билан кетганингиздан нима фойда?! Қорнимда яна ўғилларим бормидики сизларга умр йўлдоши бўлса?!</verse>
				<verse number="12">Бўлди энди, қизларим, қайтинглар! Мен энди кексайдим, эрга тегишга ожизман. Борди–ю, мен, ҳали умид қилсам бўлади, деб шу кеча эрим билан қовушсаму ўғиллар туғсам,</verse>
				<verse number="13">улар улғайгунча сизлар кутиб турармидингиз?! Орқага чўзиб, турмушга чиқмай юрармидингизлар?! Йўқ, қизларим. Сизларни ўйлаб жуда қайғуряпман. Ахир, Эгам шунча кўргиликни бошимга солди–ку.</verse>
				<verse number="14">Улар яна йиғлаб, дод–вой кўтаришди. Ниҳоят, Ўрпа қайнанаси билан ўпишиб хайрлашиб, орқага қайтиб кетди. Рут эса Наимага ёпишиб олди.</verse>
				<verse number="15">Наима Рутга: — Мана, овсининг ўз халқи орасига, ўз худоларига сиғинадиган юртга қайтиб кетди. Сен ҳам унинг орқасидан боргин, — деди.</verse>
				<verse number="16">— Сиздан ажралишга, қайтиб кетишга мени мажбур қилманг, — деди Рут. — Сиз қаерга борсангиз, мен ҳам ўша ерга бораман, сиз қаерда бўлсангиз, мен ҳам ўша ерда бўламан. Сизнинг халқингизни ўзимнинг халқим, сизнинг Худойингизни ўзимнинг Худойим дейман.</verse>
				<verse number="17">Сиз қаерда оламдан ўтсангиз, мен ҳам ўша ерда жон бериб, дафн қилинаман. Эгам мени не кўйга солса солсин, ундан баттарроғини ҳам қилсин. Мени сиздан фақат ўлим ажрата олади.</verse>
				<verse number="18">Наима амин бўлдики, келини у билан кетишга қатъий аҳд қилибди. Шундан сўнг уни кўндиришга қайта уринмади.</verse>
				<verse number="19">Икковлари йўл юриб Байтлаҳмга етиб келишди. Байтлаҳмга етиб келганларида, уларни кўриб бутун шаҳар ғимирлаб қолди. Аёллар бир–бирига: “Ийи, наҳотки бу ўша Наима бўлса?!” деб ҳайрон қолишди.</verse>
				<verse number="20">Наима уларга деди: — Энди мени Наима эмас, Мусибат денглар. Чунки Қодир Худо бошимга чексиз қайғу–кулфат солди.</verse>
				<verse number="21">Мен бу ердан тўкис бўлиб чиқиб кетган эдим, Эгам эса қуп–қуруқ қайтарди. Энди нега мени Наима дейсизлар?! Ахир, Эгам — Қодир Худо мени азоб–уқубатларга гирифтор қилиб, бахтсиз қилди–ку!</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, Наима Мўаблик келини Рут билан бирга Мўаб юртидан қайтиб келди. Улар Байтлаҳмга келган пайтда арпа ўрими бошланган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Наиманинг Бўаз деган қариндоши бўлиб, анчагина обрўли, бадавлат одам эди. У Наиманинг марҳум эри Элималек уруғидан эди.</verse>
				<verse number="2">Бир куни Мўаблик Рут Наимага: — Мен далага бормоқчи эдим. Ким илтифот кўрсатса, ўша даладан бошоқ териб келардим, — деди. — Майли, боравер, қизим, — деди Наима.</verse>
				<verse number="3">Рут кетди. Далага етиб келиб, ўроқчиларнинг орқасидан тўкилган бошоқларни тера бошлади. Қарангки, бу дала Элималекнинг қариндоши Бўазники экан.</verse>
				<verse number="4">Бир пайт Байтлаҳмдан Бўаз келиб қолди. У ўроқчиларга: — Ҳорманглар, Худо сизларга ёр бўлсин! — деди. Улар ҳам: — Бор бўлинг, Худо умрингизга барака берсин! — деб жавоб қайтаришди.</verse>
				<verse number="5">Бўаз ўроқчилар назоратчисига Рутни кўрсатиб: — Бу жувон ким? — деб сўради.</verse>
				<verse number="6">Ўроқчилар назоратчиси: — Бу ўша Мўаблик мусофир, — деди, — Наима билан бирга Мўаб юртидан келган.</verse>
				<verse number="7">У: “Мен ўроқчилар орқасидан юриб, тўкилган бошоқларни териб олсам”, деб сўраган эди. Тонг саҳарда келиб шу чоққача тинмай далада ишлади. Ҳозиргина чайлада бир оз дам олгани ўтирди.</verse>
				<verse number="8">Бўаз Рутга: — Менга қара, қизим, — деди, — бошоқ териш учун бошқа далага бормай қўя қол. Шу ерда менинг чўриларим билан бирга юравер.</verse>
				<verse number="9">Сен фақат хизматкорларим буғдой ўраётган далада бўл, уларнинг орқасидан юравер. Хизматкорларимга тайинлаб қўяман, сенга индашмайди. Чанқасанг, анави идишларда сув бор. Қудуқдан хизматкорларим тортиб олган, ичавер!</verse>
				<verse number="10">Рут ер ўпгудай бўлиб таъзим қилди: — Нечун назарингизга тушиб, шунчалик меҳрингизга сазовор бўлдим? Мен ахир, келгинди бўлсам, сиз менга шу қадар эътибор беряпсиз, — деди у Бўазга.</verse>
				<verse number="11">Бўаз шундай жавоб берди: — Эринг ўлгандан кейин қайнанангга қандай муносабатда бўлганингни менга айтиб беришди. Сен ота–онангни, юртингни ташлаб, илгари ўзингга бегона бўлган халқ орасида яшашга келдинг.</verse>
				<verse number="12">Яхшиликларинг учун Эгамдан қайтсин. Сен паноҳ истаб келган Исроил халқининг Худоси — Эгамдан сенга тўлиқ мукофот бўлсин.</verse>
				<verse number="13">— Сизнинг меҳрингизга сазовор бўлайин, тўрам! — деди Рут. — Сиз мендай чўрингизнинг дилидаги армонларини гапириб, тасалли бердингиз. Лекин мен сизнинг чўриларингиздан биронтаси эмасман–ку.</verse>
				<verse number="14">Тушлик пайти бўлганда Бўаз Рутга: — Бу ёққа кел, нондан ол, мусалласга ботириб егин, — деди. Рут хизматкорлар ёнидан жой олди. Бўаз унга қовурилган донлардан узатди. Рут тўйди ва озроқ орттириб ҳам қолдирди.</verse>
				<verse number="15">Сўнгра Рут яна бошоқ териб олай, деб ўрнидан туриб нарига кетди. Бўаз хизматкорларига шундай буйруқ берди: — У боғламлар орасидан ҳам териб олаверсин, зинҳор хафа қила кўрманглар.</verse>
				<verse number="16">Ҳатто боғламдан атайин ташлаб қолдириб кетинглар. У териб олсин, уни койиманглар.</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, Рут қош қорайгунча далада бошоқ терди, терганларини янчиди. У янчган арпа бир тоғорадан кўпроқ чиқди.</verse>
				<verse number="18">Донни кўтариб, шаҳарга жўнади. У териб келган донни қайнанасига кўрсатди. Рут ўзи тўйгандан сўнг орттириб қолдирган қовурилган донларни қайнанасига берди.</verse>
				<verse number="19">Қайнанаси Рутдан сўради: — Қайда ишладинг? Кимнинг даласидан бошоқ тердинг бугун? Сенга ёрдам кўрсатганни Худо ёрлақасин! Рут кимникида ишлаганини қайнанасига айтди: — Бугун мен ишлаган даланинг эгаси Бўаз деган одам экан, — деди.</verse>
				<verse number="20">Наима келинига: — Уни Худо ёрлақасин! — деди ҳаяжонланиб. — Тирикларга, ҳам марҳумларга содиқ қолиб, марҳаматини дариғ тутмабди. Сўнг: — У киши бизнинг яқин қариндошларимиздан, оиламизни ўз паноҳига олишга бурчли одамлардан, — деб қўшиб қўйди.</verse>
				<verse number="21">Мўаблик Рут ҳам қўшимча қилди: — У менга ҳатто, даламда ўрим–терим тугамагунча, менинг хизматкорларим билан бирга юравер, деб айтди.</verse>
				<verse number="22">Наима келинига: — Яхши, қизим, сен унинг чўри қизлари билан юравер. Бегона далага борсанг, сенга озор беришлари мумкин, — деди.</verse>
				<verse number="23">Шу тариқа Рут арпа ва буғдой ўрими тугагунга қадар Бўазнинг чўри қизлари ёнида бошоқ териб юрар, қайнанаси билан бирга яшарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Орадан маълум вақт ўтгач, Рутга қайнанаси Наима шундай деди: — Қизим, бирортаси билан рўзғор қилсанг, ўзингга яхши бўлармиди. Мен сенга қайлиқ топиб беришим лозим.</verse>
				<verse number="2">Ўша Бўаз бизнинг қариндошимиз, сен унинг чўрилари билан бирга бўлган эдинг–ку. Биласанми, шу куни кечқурун у хирмонда арпасини янчийди.</verse>
				<verse number="3">Энди сен ювиниб–тараниб, чиройли кийимларингни кий, кейин хирмонга бор. Лекин Бўаз еб–ичиб бўлмагунча, унга кўринма.</verse>
				<verse number="4">У ухлашга ётганда, ётган жойини билиб олгин–да, сўнг бориб оёқ томонини очиб, ўша ерда ёт. Нима қилишни унинг ўзи айтади.</verse>
				<verse number="5">Рут қайнанасига: — Ҳаммасини айтганингиздай қиламан, — деди.</verse>
				<verse number="6">Рут хирмонга жўнади. Етиб келиб, қайнанаси айтгандай қилди.</verse>
				<verse number="7">Бўаз еб–ичди, вақти чоғ бўлди. Сўнг ғарам ёнига бориб ёнбошлади–да, ухлаб қолди. Рут оҳиста келиб, унинг оёқ томонини очиб, ётди.</verse>
				<verse number="8">Ярим кечаси Бўаз чўчиб уйғониб кетди. Қараса, оёқ томонида бир аёл ётибди.</verse>
				<verse number="9">— Кимсан? — деб сўради аёлдан. Рут унга: — Сизнинг чўрингиз Рутман. Чўрингизни паноҳингизга олсангиз, ахир, сиз бизнинг оиламизни паноҳингизга олишга бурчли одамсиз, — деди.</verse>
				<verse number="10">Бўаз Рутга деди: — Сени Худо ёрлақасин, қизим. Сенинг бу сафарги оилангга қилган садоқатинг олдингисидан ҳам аълодир. Сен камбағал ёки бойвачча йигитларнинг ортидан чопмадинг.</verse>
				<verse number="11">Энди сен хавотирланма, қизим. Айтганларингнинг ҳаммасини муҳайё қиламан. Бутун шаҳар халқи сенинг олижаноб аёл эканлигингни билади.</verse>
				<verse number="12">Тўғри, мен сизларнинг оилангизни паноҳимга олишга бурчли одамман, лекин бу ишга мендан ҳам яқинроғи бор.</verse>
				<verse number="13">Шу кеча ўтсин, ётавер. Агар эртага у киши сенга нисбатан ўз бурчини ўтамоқчи бўлса, майли, сени олаверсин. Борди–ю, ўз бурчини ўташни хоҳламаса, мен ўз зиммамга оламан. Худо ҳақи, мен ўз зиммамга оламан. Эрталабгача ухлайвер.</verse>
				<verse number="14">Рут Бўазнинг оёқ томонида саҳаргача ухлади. Кўз кўрмайдиган, ғира–шира тонг пайтида Рут ўрнидан турди. Бўаз “Хирмонга унинг келганини одамлар билмай қўя қолишсин”, деб,</verse>
				<verse number="15">Рутга: — Шолрўмолингни очиб, ушлаб тур, — деди. Рут шолрўмолини очиб ушлаб турди. Бўаз эса олти тоғора арпа ўлчаб, шолрўмолга солди ва орқасига кўтартириб қўйди. Кейин ўзи шаҳарга жўнаб кетди.</verse>
				<verse number="16">Рут эса қайнанаси олдига қайтди. Қайнанаси ундан: — Нима бўлди, қизим? — деб сўради. Бўаз Рутга қандай муносабатда бўлган бўлса, ҳаммасини Рут қайнанасига айтиб берди.</verse>
				<verse number="17">— У, қайнанангнинг олдига қуруқ қўл билан борма, деб мана бу олти тоғора арпани ҳам бериб юборди, — деди Рут.</verse>
				<verse number="18">Қайнанаси Рутга деди: — Қизим, бу ишлар нима билан тугайди, ҳали билмайсан, — деди. — Кутиб тургин–чи, у бу ишни бугуноқ охирига етказмай қўймаса керак.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Бўаз шаҳар дарвозасига чиқиб, ўтирди. Ўша пайт Бўаз айтган яқин қариндоши ёнгинасидан ўтиб қолди. Бўаз унинг исмини айтиб чақириб: — Бу ёққа келинг, ўтиринг, биродарим, — деди. Қариндоши яқин келиб ўтирди.</verse>
				<verse number="2">Бўаз шаҳар оқсоқолларидан ўн кишини гувоҳликка чақириб: — Шу ерда ўтиринглар! — деди. Улар келиб ўтиришди.</verse>
				<verse number="3">Бўаз қариндошига деди: — Мўаб юртидан қайтиб келган Наима бор–ку, у Элималек акамизнинг даласини сотмоқчи.</verse>
				<verse number="4">Мен шу ерда ўтирганлар ва қавмим оқсоқоллари ҳузурида ўша далани сотиб оласизми, йўқми, билай дедим. Агар сиз қариндошлик бурчингизни ўташни хоҳласангиз, майли, сотиб олаверинг. Борди–ю, хоҳламасангиз, айтинг, мен билайин. Чунки бу бурчни ўташ биринчи навбатда сизга тушади. Сиздан кейин навбат меники бўлади. У киши: — Қариндошлик бурчимни мен ўтайман, — деди.</verse>
				<verse number="5">Бўаз деди: — Хўп. Лекин сиз Наиманинг даласини харид қилганингизда, дала билан бирга марҳумнинг беваси Мўаблик Рутни ҳам олишингиз керак. Чунки марҳумнинг номи ўз мулкидан йўқолиб кетмаслиги шарт.</verse>
				<verse number="6">Шунда қариндоши Бўазга: — Ундай бўлса, мен уни ололмайман, акс ҳолда ўзимнинг мулкимни хавфга қўйган бўламан. Зиммамдаги қариндошлик бурчимни сиз ўтайверинг, менинг иложим йўқ, — деди.</verse>
				<verse number="7">Илгари Исроилда қариндошлик бурчини ўтамоқчи ёки мол–мулкини алмаштирмоқчи бўлсалар, далил–исбот тариқасида биттаси чориғини ечиб, иккинчисига берарди. Мана шу одат Исроилда қонуний гувоҳлик ўрнини босарди.</verse>
				<verse number="8">Шундай қилиб, қариндоши Бўазга: — Ўзингиз сотиб олаверинг, — деди–да, чориғини ечиб берди.</verse>
				<verse number="9">Шундан кейин Бўаз оқсоқолларга ва ўша ердаги бошқа одамларга мурожаат қилди: — Сизлар гувоҳсиз: мен бугун Элималекдан Хилён ва Махлўнга қолган ҳамма мулкни Наимадан сотиб оляпман.</verse>
				<verse number="10">Яна Махлўннинг хотини Мўаблик Рутни ҳам ўз никоҳимга оляпман, токи марҳумнинг номи ўз мулкида қолсин, биродарлари орасида ва киндик қони тўкилган юртида номи йўқолиб кетмасин. Бугун сизлар бунга гувоҳ бўлиб турибсизлар.</verse>
				<verse number="11">Шунда шаҳар дарвозаси ёнида турган одамлар ва оқсоқоллар: — Биз гувоҳмиз, — дедилар. — Эгамиз сенинг хонадонингга келадиган аёлни Роҳила ва Леахдай қилсин, ана ўша бибилардан Исроил халқи бино бўлган. Эфратда бойликлар эгаси бўлгин, Байтлаҳмда номинг улуғ бўлгай.</verse>
				<verse number="12">Сенинг хонадонинг Тамаранинг Яҳудога туғиб берган ўғли бобомиз Параз хонадонидай баракали бўлсин. Эгамиз мана шу жувон орқали сенга ўшандай буюк насл ато этсин.</verse>
				<verse number="13">Шундай қилиб, Бўаз Рутга уйланди. Улар турмуш қуриб, бир ёстиққа бош қўйишди. Эгамизнинг марҳамати билан Рут ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди.</verse>
				<verse number="14">Аёллар Наимага айтишди: — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бугун сенга ғамхўрлик қиладиган невара берди, меросхўрсиз қолдирмади. Меросхўрингнинг номи Исроилда улуғ бўлсин.</verse>
				<verse number="15">У туфайли ҳаётинг яна шодликка тўлади, қариганингда суянчиғинг бўлади. Чунки бу ўғилни сени яхши кўрадиган, сен учун ҳатто етти ўғилдан ҳам аъло бўлган келининг туғди.</verse>
				<verse number="16">Наима чақалоқни ўзига олди, бир дам бағридан узмади. Ўзи энагалик қилди.</verse>
				<verse number="17">Қўшни аёллар: “Наима учун ўғил туғилди”, деб чақалоққа Обид исмини бердилар. Обид Довуднинг падари бузруквори Эссайнинг отаси бўлди.</verse>
				<verse number="18">Параздан Довудгача бўлган авлод–аждод қуйидагича: Параздан Хазрон бунёд бўлди.</verse>
				<verse number="19">Хазрондан Рам бунёд бўлди. Рамдан Оминадов бунёд бўлди.</verse>
				<verse number="20">Оминадовдан Нахшўн бунёд бўлди. Нахшўндан Салмўн бунёд бўлди.</verse>
				<verse number="21">Салмўндан Бўаз бунёд бўлди. Бўаздан Обид бунёд бўлди.</verse>
				<verse number="22">Обиддан Эссай бунёд бўлди. Эссайдан Довуд бунёд бўлди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="9">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Эфрайим қирларида жойлашган Рама шаҳрида бир одам яшарди. Унинг исми Элқана бўлиб, Эфрайим қабиласининг Зуф уруғидан бўлган Ерохам деганнинг ўғли эди. Ерохам — Элихунинг ўғли, Элиху — Тўхунинг ўғли, Тўху — Эфрайим қабиласига мансуб бўлган Зуфнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="2">Элқананинг Ханна ва Панинна исмли икки хотини бўлиб, Паниннанинг болалари бор эди–ю, Ханна бефарзанд эди.</verse>
				<verse number="3">Элқана ҳар йили Сарвари Оламга сажда қилиб, қурбонлик келтирмоқ учун ўз шаҳридан Шилўга борарди. Шилўда Элах деган одамнинг Хўфнах ва Финхаз деган икки ўғли бўлиб, улар Эгамизнингруҳонийлари эдилар.</verse>
				<verse number="4">Элқана қурбонлик қилган куни хотини Паниннага, ўғиллари билан қизларига бир улушдан берса,</verse>
				<verse number="5">Ханнага ҳам яхши жойидан бир улуш берарди. Чунки Эгамиз Ханнани бепушт қилиб қўйган бўлса ҳам, Элқана уни яхши кўрарди.</verse>
				<verse number="6">Ханнани Эгамиз бефарзанд қилиб қўйгани учун, кундоши Панинна Ханнага қаттиқ озор бериб хафа қиларди.</verse>
				<verse number="7">Ҳар йили Ханна Эгамизнинг уйига борганда ҳам шу воқеа юз берарди: кундоши Ханнани хафа қилар, у эса йиғлаб ҳеч нарса емасди.</verse>
				<verse number="8">Эри Элқана эса: — Ханна, нега йиғлаяпсан, нимага овқат емаяпсан? — дерди. — Нимага бу қадар ғамгинсан? Сен учун мен ўнта ўғилдан ҳам афзал эмасманми?!</verse>
				<verse number="9">Бир куни улар Шилўда еб–ичиб бўлганларидан кейин, Ханна ўрнидан турди. Руҳоний Элах Эгамизнинг Маъбади эшиги ёнидаги курсида ўтирган эди.</verse>
				<verse number="10">Ханна дили хуфтон, аччиқ–аччиқ йиғлаб, Эгамизга ибодат қилиб</verse>
				<verse number="11">шундай ваъда берди: — Эй, Сарвари Олам! Шу чўрингнинг қайғусига назар солиб ёдга олсанг, чўрингни унутмай, унга бир ўғил ато этсанг, ўша ўғлимни умрбод Сенга назр қилардим, унинг бошига устара тегмасди.</verse>
				<verse number="12">Ханна Эгамиз ҳузурида узоқ вақт ибодат қилди. Элах эса унинг оғзига қараб турарди.</verse>
				<verse number="13">Ханна ичида гапирар, овози эшитилмас, фақат лаблари қимирларди. Шунинг учун Элах Ханнани маст бўлса керак, деб ўйлади:</verse>
				<verse number="14">— Қачонгача сархуш бўлиб юрасан?! Энди шаробдан воз кеч! — деди.</verse>
				<verse number="15">— Йўқ, ундай эмас, ҳазратим, — деди Ханна. — Мен кўнгли ғамга тўла бир аёлман. На шароб ичганман, на бўза. Фақат юрагимдагини Эгамга тўкиб соляпман.</verse>
				<verse number="16">Бу чўрингизни аллақандай ярамас хотин деб ўйламанг. Ғам–қайғуларим кўплигидан, шу пайтгача ибодат қиляпман.</verse>
				<verse number="17">— Эсон–омон бор, — деди Элах. — Исроил халқининг Худоси тилагингни бажо келтирсин.</verse>
				<verse number="18">— Мен, чўрингизни илтифотингизга сазовор билинг, — деди Ханна. Сўнг бориб овқат еди, энди чеҳраси ғамгин эмас эди.</verse>
				<verse number="19">Эртасига улар тонг саҳарда туриб, Эгамизга сажда қилишди. Кейин Рамага — уйларига қайтиб келишди. Элқана хотини Ханна билан қовушди. Эгамиз Ханнага марҳамат қилди.</verse>
				<verse number="20">Ханна ҳомиладор бўлди ва вақт–соати етиб ўғил туғди. “Уни Эгамиздан тилаб олдим”, деб отини Шомуил қўйди.</verse>
				<verse number="21">Элқана Эгамизга атаб йиллик қурбонлик маросимини ўтказиш ва ваъдасини адо этиш учун оиласи билан бирга Шилўга борди.</verse>
				<verse number="22">Ханна бу сафар бормади. У эрига: — Гўдак кўкракдан чиққандан кейин олиб бораман, у Эгамизнинг ҳузурида бўлади, умр бўйи ўша ерда қолади, — деди.</verse>
				<verse number="23">— Сенга нима маъқул бўлса, шундай қилавер, — деди Элқана. — Гўдак кўкракдан чиққунча шу ерда бўл. Эгамиз Ўз ваъдасини бажо қилсин. Ханна уйда қолиб, ўғли кўкракдан чиққунча, уни эмизди.</verse>
				<verse number="24">Кичкинтой кўкракдан чиқди. Сўнг Ханна уч ёшли буқа, бир тоғора ун ва бир меш шароб олиб, ўғлини Эгамизнинг Шилўдаги уйига олиб келди. Бола ҳали ёш эди.</verse>
				<verse number="25">Буқани сўйишгандан кейин, болани Элахнинг олдига олиб келишди.</verse>
				<verse number="26">— Эй, ҳазрат, мени эслайсизми? — деди Ханна. — Шу ерда, ҳузурингизда туриб Эгамга ибодат қилган ўша аёл менман.</verse>
				<verse number="27">Мен мана шу бола учун Эгамга илтижо қилган эдим, Эгам тилагимни бажо қилди.</verse>
				<verse number="28">Шунинг учун уни Эгамга бағишладим, умр бўйи Унга аталган бўлсин, дедим. Улар шу ерда Эгамизга сажда қилдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ханна шундай ибодат қилди: “Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди, Қувватимни оширган Ўшадир. Душманларим олдида мақтанурман, Нажот берганинг–чун севинурман.</verse>
				<verse number="2">Эгам — танҳо ва ҳақиқий Худо, Ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй, Эгам. Худойимиздай қоя йўқдир.</verse>
				<verse number="3">Ортиқ манманликка берилманг оғиз кўпиртириб, Оғзингиздан кибрли сўзлар чиқмасин. У ҳаммасини биладиган Худодир, У одамларнинг хатти–ҳаракатини ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="4">Кучлиларнинг ёйлари синиб кетади, Ожизлар қувват камарини боғлайди.</verse>
				<verse number="5">Тўқ бўлганлар луқма нон учун мардикордирлар, Оч бўлганлар эса энди тўқдирлар. Бефарзанд аёл етти бола туғар, Серфарзанд аёл эса кимсасиз қолар.</verse>
				<verse number="6">Жонни оладиган ҳам Эгамиздир, Жонни ато қиладиган ҳам Эгамиздир Ўликлар диёрига У туширар ва Яна қайта олиб ҳам чиқар.</verse>
				<verse number="7">У кимнидир йўқсил, кимнидир бой қилар, Кимнидир ерга урар, кимнидир юксалтирар.</verse>
				<verse number="8">Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир заминнинг устунлари Устунларнинг устига қўйгандир У оламни.</verse>
				<verse number="9">У Ўзига содиқ бўлганларни ҳимоя қилар Фосиқлар эса зулматда сўниб қолар. Зероки куч ила зафарга етишмас инсон.</verse>
				<verse number="10">Эгамизга қарши турганлар парча–парча бўлажак, Худойи Таоло уларга қарши осмонни гумбурлатажак. Бутун оламни У ҳукм қилажак, Ўзи мой суртиб танлаган шоҳига куч ато этиб, Унинг қувватини оширажак.”</verse>
				<verse number="11">Шундан кейин Элқана оиласи билан Рамага — уйига жўнади. Кичкина Шомуил эса руҳоний Элахнинг ҳузурида қолди ва Эгамизга хизмат қила бошлади.</verse>
				<verse number="12">Элахнинг ўғиллари ярамас йигитлар эдилар. Улар Эгамизни ҳурмат қилмас,</verse>
				<verse number="13">халқ олдидаги ўз руҳонийлик бурчларини менсимасдилар. Бирортаси келиб қурбонлик сўйиб, гўштини қайнатаётганда, Элах ўғилларининг хизматкори уч тишли санчқи билан келарди.</verse>
				<verse number="14">Хизматкор санчқини қозон–товоққа ёки товага ё бўлмаса қозонга тиқарди. Санчқига илинганини уларга олиб борарди. Улар Шилўга келган Исроил халқининг ҳаммасига шундай муносабатда бўлишарди.</verse>
				<verse number="15">Ҳатто қурбонликнинг ёғини куйдирмасдан олдин, руҳонийнинг хизматкори келиб, қурбонлик қилаётган одамга шундай дерди: — Руҳонийга қовуриш учун гўшт бер! У сендан қайнатилганидан эмас, хомидан қабул қилади.</verse>
				<verse number="16">Қурбонлик қилаётган одам: — Олдин Эгамизга атаб қурбонликнинг ёғини куйдириб олай, кейин хоҳлаганингча олавер, — дейдиган бўлса, хизматкор: — Йўқ, ҳозир берасан, йўқса зўрлик билан тортиб оламан, — деб жавоб берарди.</verse>
				<verse number="17">Элах ўғилларининг бу гуноҳи Эгамиз олдида жуда оғир эди, чунки улар Эгамизга аталган назр–ниёзларга шундай ҳурматсизлик қилишарди.</verse>
				<verse number="18">Ёш Шомуил эса шу пайтда руҳонийларнинг муқаддас либосини кийиб, Эгамиз ҳузурида хизмат қилиб юрарди.</verse>
				<verse number="19">Ҳар йилги қурбонликни адо этиш учун онаси билан отаси бу ерга келишар, онаси ўзи тиккан кийимни ўғлига олиб келарди.</verse>
				<verse number="20">Руҳоний Элах эса Элқана билан унинг хотинини дуо қилиб, Элқанага: “Эгамиздан тилаб олиб, Унга бағишлаган фарзандингнинг ўрнига Худойим сенга шу хотиндан яна фарзандлар берсин”, деб айтарди. Шундан кейин улар уйларига кетишарди.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз Ханнага ғамхўрлик қилди. У ҳомиладор бўлиб, яна уч ўғил, икки қиз туғди. Ёш Шомуил эса Эгамизнинг ҳузурида ўсиб–улғайди.</verse>
				<verse number="22">Элах жуда кексайиб қолган эди. У ўғилларининг жамики Исроил халқига ёмон муносабатда бўлишаётганини, Учрашув чодирига кираверишда хизмат қиладиган аёллар билан зино қилишаётганини эшитиб турарди.</verse>
				<verse number="23">Элах ўғилларига дерди: — Нимага бундай қиляпсизлар? Қилаётган қабиҳ ишларингиз ҳамманинг оғзида.</verse>
				<verse number="24">Бундай қилманглар, ўғилларим! Эгамизнинг халқи орасида ёйилган гап–сўзлар яхши эмас.</verse>
				<verse number="25">Одам одамга қарши гуноҳ қилса, Худо воситачилик қилади. Аммо одам Эгамизга қарши гуноҳ қилса, ўртада ким воситачилик қила олади?! Бироқ ўғиллари оталарининг гапини қулоқларига олмасдилар. Шунинг учун Эгамиз уларни ўлдиришга қарор қилиб қўйган эди.</verse>
				<verse number="26">Ёш Шомуил эса улғайиб, Эгамизнинг ва халқнинг олқишига сазовор бўлаётган эди.</verse>
				<verse number="27">Бир куни бир пайғамбар Элахнинг олдига келиб, шундай деди: — Эгамиз сенга айтмоқда: “Исроил халқи Миср юртида Фиръавнга қул бўлиб юрганда, Ўзимни ота–боболарингга зоҳир қилдим–ку!</verse>
				<verse number="28">Бобонг Ҳорун Менинг қурбонгоҳимга чиқсин, қурбонлик куйдириб, олдимда эфодни кийиб юрсин, деб жамики Исроил қабилалари орасидан Мен уни Ўзимга руҳоний қилиб танлаб олган эдим. Бунинг устига, Ҳорун авлодининг улуши бўлсин, деб ҳамма куйдириладиган қурбонликлардан ҳам бердим.</verse>
				<verse number="29">Шундай бўлгач, Мен буюрган қурбонлик ва назрларни нимага писанд қилмаяпсизлар?! Нимага халқим Исроил берган ҳамма назрлардан энг яхши улушларни олиб ўзингиз еб семиряпсизлар?! Нимага ўғилларингни Мендан ортиқ кўряпсан?!</verse>
				<verse number="30">Шунинг учун Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, шундай деб айтмоқдаман: авлодинг ва отангнинг авлоди Менга абадий хизмат қиладилар, деб айтган бўлсам ҳам, энди бундай бўлмайди! Мени иззат қилганни Мен ҳам иззат қиламан, Мени хор қилган эса шарманда бўлур.</verse>
				<verse number="31">Шундай кунлар яқинлашмоқда: Мен сенинг ва отангнинг хонадонини йўқотаман. Натижада хонадонингдаги ҳамма кимса ажалидан беш кун бурун ўлади.</verse>
				<verse number="32">Мен Исроил халқи устига ёғдирадиган роҳат–фароғатни сен кўриб, кулфат ичра уларга ҳасад қиласан. Сенинг хонадонингдан ҳеч ким узоқ умр кўрмайди.</verse>
				<verse number="33">Хонадонингдан фақат биттасини йўқ қилмасдан асраб қоламан. Лекин унинг кўзлари ёшга, юраги ғам–ғуссага тўлади. Бутун хонадонинг аҳли жувонмарг кетади.</verse>
				<verse number="34">Иккала ўғлинг — Хўфнах билан Финхазнинг бошига тушадиган кўргилик сенга бир аломат бўлсин: иккови ҳам бир кунда нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="35">Менинг хоҳиш–иродамни амалга оширадиган садоқатли бир руҳонийни Ўзим учун тайин этаман, у кўнглимдагидай хизмат қилади. Унинг авлодини боқий қиламан, у Мен мой суртиб танлаган шоҳ олдида умр бўйи хизмат қилади.</verse>
				<verse number="36">Хонадонингда тирик қолган ҳар бир одам қора чақага ва бир бурда нонга зор бўлиб унинг олдига келади, ўтинаман, менга бирор руҳонийлик вазифасини бер, тирикчилигимни ўтказиб турай, деб ёлвориб таъзим қилади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Ўспирин Шомуил Элахнинг қўли остида Эгамизга хизмат қилиб юрарди. Ўша пайтлари Эгамизнинг каломи кам келар, ваҳий ҳам аҳён–аҳёнда бўларди.</verse>
				<verse number="2">Бир куни кеч кирган, кўзлари хиралашиб, кўрмайдиган бўлиб қолган Элах ётоғида ётарди.</verse>
				<verse number="3">Шомуил эса Эгамизнинг Маъбадида ётган эди, Худонинг сандиғи ҳам ўша ерда эди. Худонинг чироғи ҳали ҳам ёниб турарди.</verse>
				<verse number="4">Шу пайт Эгамиз Шомуилни чақириб қолди. Шомуил: — Лаббай, ҳазратим! — деб овоз берди ва</verse>
				<verse number="5">Элахнинг олдига югуриб келиб: — Мени чақирган эдингиз, шу ердаман, — деди. — Йўқ, сени мен чақирмадим, қайт, бориб жойингга ёт, — деди Элах. Шомуил қайтиб бориб ётди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз яна: — Шомуил! — деб чақирди. Шомуил яна туриб, Элахнинг олдига кирди ва: — Мени чақирган эдингиз, шу ердаман! — деди. — Чақирганим йўқ, ўғлим, қайт, бориб жойингга ёт, — деди у.</verse>
				<verse number="7">Шомуил Эгамизни ҳали танимас, Эгамизнинг каломи ҳали унга аён бўлмаган эди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз учинчи марта Шомуилга садо берди. Шомуил ўрнидан туриб Элахнинг олдига келди–да: — Мени яна чақирдингиз–ку, мен шу ердаман, — деди. Шунда Элах билдики, ўспиринни Эгамиз чақираётган экан.</verse>
				<verse number="9">Элах Шомуилга деди: — Бориб жойингга ёт, ўша овоз сени яна чақириб қолса, “Гапиравер, эй, Эгам, қулинг тинглаётир”, дегин. Шомуил бориб, жойига ётди.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз ўша ерда зоҳир бўлди ва олдингидай: — Шомуил, Шомуил! — деб чақирди. — Гапиравер, эй, Эгам! Қулинг тинглаётир! — деб жавоб берди Шомуил.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз деди: — Шомуил! Мен Исроилда шундай бир иш қилмоқчиманки, эшитганнинг бошидан ҳуши учади.</verse>
				<verse number="12">Ўша куни Мен Элахнинг хонадони тўғрисида нима айтган бўлсам, ҳаммасини бажо қиламан, бошлаган ишимни охирига етказаман.</verse>
				<verse number="13">Элахга, сенинг хонадонингни то абад жазолайман, деб уни огоҳлантирган эдим. Унинг ўғиллари кўп гуноҳ қилиб, ўзларига лаънат орттирдилар. Элах эса буни била туриб, уларни тергамади.</verse>
				<verse number="14">Шу сабабдан Элах хонадони қилган гуноҳларни то абад қурбонлигу назр қилиш билан ювиб бўлмайди, деб онт ичаман.</verse>
				<verse number="15">Шомуил эрталабгача ўрнида ётди. Кейин туриб, Эгамизнинг уйи эшикларини очди. Ўша ваҳийни Элахга айтишдан қўрқди.</verse>
				<verse number="16">Шу пайт Элах: — Шомуил, ўғлим! — деб чақирди. — Лаббай, шу ердаман, — деб Шомуил Элахга яқин келди.</verse>
				<verse number="17">— Эгамиз сенга нималар деди? — сўради Элах. — Зинҳор мендан яшира кўрма. Эгамизнинг сенга айтган гапларидан бирортасини мендан яширсанг, Худо сени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин!</verse>
				<verse number="18">Шомуил Элахдан ҳеч нарсани яширмай айтиб берди. — У Эгамиздир, — деди Элах, — Унга нима маъқул бўлса, ўшани бажо қилади.</verse>
				<verse number="19">Шомуил улғаяверди, Эгамиз доимо у билан бирга бўлди, Шомуил башорат қилган ҳамма нарсани Эгамиз рўёбга чиқарди.</verse>
				<verse number="20">Дандан Бэршэвагача бўлган жамики Исроил халқи Шомуил ҳақиқатдан ҳам Эгамизнинг пайғамбари эканлигини билди.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз Шилўда яна такрор–такрор зоҳир бўлиб, ўша ерда Ўз каломи орқали Шомуилга аён бўларди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Бутун Исроилда Шомуилнинг сўзи вожиб эди. Шу орада Филистлар уруш бошлаган эди, Исроил лашкари уларга қарши отланди. Исроил лашкари Эванзор деган жойда, Филистлар эса Офоқ шаҳрида қароргоҳ қурдилар.</verse>
				<verse number="2">Филистлар Исроил лашкарига қарши саф тортдилар. Жанг бошланди, Филистлар Исроил лашкарини мағлуб қилдилар. Жанг майдонида тўрт мингга яқин Исроил сипоҳлари нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="3">Лашкар қароргоҳга қайтгач, Исроил оқсоқоллари шундай дедилар: — Нима учун бугун Эгамиз бизни Филистларга мағлуб қилиб берди? Эгамизнингаҳд сандиғини Шилўдан бу ерга олиб келайлик. Аҳд сандиғи бизнинг орамизда борсин, токи бизни ғанимларимизнинг қўлидан қутқарсин.</verse>
				<verse number="4">Оқсоқоллар икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Оламнинг аҳд сандиғини Шилўдан олиб келиш учун одамларни юбордилар. Элахнинг иккала ўғли — Хўфнах билан Финхаз ҳам жанг бўлаётган жойга Худонинг аҳд сандиғини олиб келиш учун ёрдамлашдилар.</verse>
				<verse number="5">Эгамизнинг аҳд сандиғини қароргоҳга олиб келишганда, ҳамма Исроил халқи шундай баланд овоз билан бақиришдики, ҳатто ер турган жойидан қўзғалиб кетди.</verse>
				<verse number="6">Филистлар шовқин–суронни эшитиб: — Ибронийлар қароргоҳида нега бунчалик қаттиқ бақир–чақир бўляпти экан? — дейишди. Кейин Эгамизнинг сандиғини қароргоҳга олиб келганларини билиб,</verse>
				<verse number="7">қўрқиб кетишди: — Худолари қароргоҳга келибди, энди шўримиз қурийди! Бунақасини ҳеч қачон эшитмагандик!</verse>
				<verse number="8">Оҳ, шўримиз қурсин! Бундай қудратли худоларнинг қўлидан ким бизни халос қилади? Саҳрода Мисрликларни ҳар балога гирифтор қилган худолар ўшалар–ку!</verse>
				<verse number="9">Дадил бўлинг, эй, Филистлар! Мард бўлинглар! Акс ҳолда ибронийлар сизларга қандай бўйсунган бўлсалар, сизлар ҳам уларга шундай бўйсуниб қоласизлар. Шунинг учун мардона курашиб, жанг қилинглар!</verse>
				<verse number="10">Шундан сўнг Филистлар қаттиқ ҳужум қилиб, Исроил лашкарини мағлуб этдилар. Исроил лашкарининг бари уйларига қочиб қолди. Исроил лашкари шунчалик катта талафот кўрдиларки, улар ўттиз минг пиёда сипоҳидан айрилди.</verse>
				<verse number="11">Худонинг сандиғи ҳам қўлдан кетди, Элахнинг иккала ўғли — Хўфнах билан Финхаз эса ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="12">Беняминлик бир одам жанг майдонидан қочиб, ўша куниёқ Шилўга етиб келди. У қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган эди.</verse>
				<verse number="13">Ўша одам Шилўга етиб келганда, Элах Худонинг сандиғига бирор нарса бўлишидан хавотирланиб, йўл ёқасида курсида кутиб ўтирган эди. Ҳалиги одам шаҳарга кириб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берган эди, бутун шаҳар аҳли дод–фарёд кўтарди.</verse>
				<verse number="14">Элах шовқин–суронни эшитиб: — Нимага бунчалик шовқин? — деб сўради. Ўша одам, бўлган воқеадан Элахни хабардор қилиб қўяй, деб дарров унинг ёнига келди.</verse>
				<verse number="15">Ўша пайтда Элах тўқсон саккиз ёшда бўлиб, кўзлари хиралашган, яхши кўра олмасди.</verse>
				<verse number="16">Ҳалиги киши Элахга: — Мен жанг майдонидан келяпман, у ердан бугун қочиб келдим, — деди. — Нима бўлди, ўғлим? — деб сўради Элах.</verse>
				<verse number="17">Хабар келтирган одам шундай деди: — Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочди. Лашкар катта талафот кўрди. Иккала ўғлингиз — Хўфнах билан Финхаз ҳам ҳалок бўлди. Худонинг сандиғи эса қўлдан кетди.</verse>
				<verse number="18">Элах ҳали ҳам дарвоза ёнидаги курсида ўтирар эди. Хабарчи, Худонинг сандиғини Филистлар тортиб олди, деб айтиши билан Элах курсидан орқаси билан йиқилди. Кексалиги ва семизлигидан бўйни синиб, ўша заҳоти жон берди. У Исроилда қирқ йил ҳакамлик қилган эди.</verse>
				<verse number="19">Элахнинг келини — Финхазнинг хотини ҳомиладор бўлиб, яқин орада кўзи ёриши керак эди. “Худонинг сандиғи қўлдан кетди, қайнатанг ва эринг ўлди”, деган хабарни эшитиши биланоқ уни тўлғоқ тутиб қолди. У ерга чўнқайиб ўтириб, туғиб қўйди.</verse>
				<verse number="20">Доя хотинлар унга ўлими олдидан: — Қўрқма, ўғил туғдинг, — дедилар. Лекин у эътибор бермади, бирор сўз ҳам айтмади.</verse>
				<verse number="21">Худонинг сандиғи қўлдан кетган, қайнатаси билан эри ўлгани учун у: — Исроилдан улуғворлик кетди, — дея чақалоққа Ихабод деб исм қўйди.</verse>
				<verse number="22">Кейин у яна: — Худонинг сандиғи қўлдан кетди, Исроилдан улуғворлик кетди, — деди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Филистлар Худонинг сандиғини қўлга киритганларидан кейин, уни Эванзордан Ашдод шаҳрига олиб кетишди.</verse>
				<verse number="2">Уни Филистларнинг худоси Дўғон уйига олиб бориб, Дўғон ҳайкали ёнига жойлаштиришди.</verse>
				<verse number="3">Ашдодликлар эртасига саҳарда туриб қарашса, Дўғон Эгамизнинг сандиғи олдида юзи билан ерга ағдарилиб ётган экан. Шунда Дўғонни кўтариб, жойига турғизиб қўйишди.</verse>
				<verse number="4">Эртасига яна саҳарда туриб қарашса, Дўғон Эгамизнинг сандиғи олдида юзи билан ерга ағнаб ётган экан. Бу сафар Дўғоннинг боши билан иккала қўли синиб, остонада ётган, фақат гавдаси бутун қолган экан, холос.</verse>
				<verse number="5">Шунинг учун Дўғон руҳонийлари ва Дўғон уйига келиб сажда қилувчиларнинг бирортаси бугунгача Ашдоддаги бу жойнинг остонасини босиб ичкари киришмайди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз Ашдод аҳолисини ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисини қаттиқ жазолади. Уларни чипқонга гирифтор қилиб, катта кулфат келтирди.</verse>
				<verse number="7">Ашдодликлар бўлиб турган воқеаларни кўргач: — Исроил Худосининг сандиғи энди биз билан қолмасин, чунки у ўзимизга ҳам, худойимиз Дўғонга ҳам оғир кулфат келтирди, — дейишди.</verse>
				<verse number="8">Сўнгра хабарчилар жўнатиб, ҳамма Филист бекларини чақиртириб келишди: — Исроил Худосининг сандиғини нима қиламиз? — деб сўрашди Ашдодликлар. — Исроил Худосининг сандиғи Гатга юборилсин, — дейишди Филист беклари. Шундай қилиб, Исроил Худосининг сандиғи Гат шаҳрига жўнатиб юборилди.</verse>
				<verse number="9">Аммо сандиқ у ерга келтирилгандан кейин, Эгамиз ўша шаҳарга ҳам бало–қазо келтирди. Шаҳарни қаттиқ ваҳима босди. Эгамиз бутун шаҳар аҳолисини, каттаю кичикни яна чипқонга мубтало қилди.</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин Исроил Худосининг сандиғини Эхрон шаҳрига жўнатишди. Худонинг сандиғи Эхронга кирар–кирмас, Эхронликлар: — Ўзимизни ва халқимизни қириб ташлагани Исроил Худосининг сандиғини бизга олиб келишди! — деб шовқин солдилар.</verse>
				<verse number="11">Хабарчилар жўнатиб, Филистларнинг ҳамма бекларини тўплаб, шундай дедилар: — Исроил Худосининг сандиғини келган жойига қайтариб юборинглар, тағин ўзимиз ҳам, халқимиз ҳам қирилиб кетмайлик. Шаҳарнинг ҳар тарафида ўлим ваҳимаси ҳукм сурарди. Худо уларга оғир жазо юборган эди.</verse>
				<verse number="12">Омон қолганларнинг ҳаммасига эса чипқон чиқди. Шаҳар аҳлининг оҳу фиғони кўкларни ўрлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эгамизнинг сандиғи Филистлар ҳудудида етти ой қолиб кетди.</verse>
				<verse number="2">Филистлар ўзларининг руҳонийлари ва фолбинларини чақириб: — Исроил Худосининг сандиғини нима қиламиз, уни ўз ерига қандай қайтарамиз? Бизга ўргатинг, — дейишди.</verse>
				<verse number="3">Руҳонийлар билан фолбинлар шундай жавоб бердилар: — Исроил Худосининг сандиғини орқага қайтарадиган бўлсангизлар, бўш қайтарманглар. Исроил Худосига албатта айбингизни ювадиган назр атанглар. Ўшанда шифо топиб, Худо нима учун сизларни жазолаётганини билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="4">— Айбимизни ювиш учун Унга нимани назр қиламиз? — деб сўрашди Филистлар. Руҳонийлар ва фолбинлар шундай жавоб беришди: — Айбингизни ювадиган назр, Филист бекларининг миқдорича — олтиндан қилинган бешта чипқон ва бешта сичқон бўлсин. Чунки бало–қазо сизларнинг ҳаммангиз учун ҳам, бекларингиз учун ҳам баравардир.</verse>
				<verse number="5">Шунинг учун чипқонларнинг ва мамлакатга қирғин келтирган сичқонларнинг ҳайкалчаларини ясанг, шу тариқа Исроил халқининг Худосини шарафланг. Балки ана шунда ўзларингизга, худоларингизга ва юртингизга келган бало–қазони У енгиллатар.</verse>
				<verse number="6">Нимага Мисрликларга ва фиръавнга ўхшаб ўжарлик қиласизлар? Эсингизда йўқми, Исроил халқининг Худоси Мисрликларни роса эзгандан кейингина, улар Исроил халқини ўз йўлига қўйиб юбордилар–ку!</verse>
				<verse number="7">Энди битта янги арава билан ҳали ҳеч бўйинтуруқ солинмаган иккита соғин сигир ҳозирланглар. Сигирларни аравага қўшинглар, бузоқларини эса сигирлардан айириб, оғилхонага олиб боринглар.</verse>
				<verse number="8">Исроил халқининг Эгаси сандиғини олиб аравага юкланглар, айбларингизни ювадиган назрларни — Унга аталиб ясалган олтин ҳайкалчаларни бир қутига жойлаштиринглар. Ўша қутини сандиқнинг ёнига қўйинглар. Кейин аравани қўйиб юборинглар, ўз йўлига кетсин.</verse>
				<verse number="9">Араванинг орқасидан кузатиб боринглар. Агар сигирлар бизнинг юртимиз чегарасидан ўтиб, Байт–Шамаш шаҳрига борадиган йўлдан кетса, демак, бошимизга бундай катта кулфатни солган Исроил халқининг Худосидир. Агарда шундай бўлмаса, бу кулфат бизга Ундан келмаганини, балки бир тасодиф бўлганини билиб оламиз.</verse>
				<verse number="10">Одамлар айтилгандай қилишди. Икки соғин сигир келтириб, аравага қўшишди, бузоқларни эса оғилхонага қамаб қўйишди.</verse>
				<verse number="11">Эгамизнинг сандиғини, шунингдек, ичига олтин сичқонлар ва чипқонларнинг ҳайкалчалари солинган қутини аравага юклашди.</verse>
				<verse number="12">Сигирлар тўппа–тўғри Байт–Шамаш йўлидан кетди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилмай, бўкирганича, катта йўл бўйлаб илгарилаб кетаверди. Филист беклари аравани Байт–Шамаш чегарасигача кузатиб боришди.</verse>
				<verse number="13">Ўша пайтда Байт–Шамаш аҳолиси водийда буғдой ўраётган эди. Улар сандиқни кўриб, севиниб кетишди.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">Арава Байт–Шамашлик Ёшуанинг даласига етиб келиб, тўхтаб қолди. Ўша ерда катта бир тош бор эди. Левилар Эгамизнинг сандиғини ва ёнидаги олтин ҳайкалчалар жойланган қутини аравадан тушириб, ўша катта тошнинг устига қўйишди. Байт–Шамаш аҳолиси араванинг ёғочларини ўтин қилиб ёрди. Сигирларни эса Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилишди. Ўша куни Байт–Шамаш аҳолиси Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар ва бошқа қурбонликлар келтирди.</verse>
				<verse number="16">Бешала Филист беклари бўлиб ўтган воқеаларни ўз кўзлари билан кўриб, шу куни Эхронга қайтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="17">Филистлар айблари учун Эгамизга назр қилиб бешта олтин чипқон ҳайкалчасини жўнатган эдилар. Ҳадялар Ашдод, Ғазо, Ашқалон, Гат ва Эхрон шаҳарларининг ҳокимларидан эди.</verse>
				<verse number="18">Бешта олтин чипқон бешта ҳукмдор бошқарган Филистлар шаҳарларининг ва уларнинг атрофидаги қишлоқларнинг рамзи эди. Байт–Шамашлик Ёшуанинг даласидаги Эгамизнинг сандиғи қўйилган катта тош шу кунгача бунга гувоҳ бўлиб турибди.</verse>
				<verse number="19">Байт–Шамашлик етмиш киши Эгамизнинг сандиғи ичига қараган эди, Худо уларни йўқ қилди. Эгамиз халқнинг бошига оғир кулфат келтиргани учун, Байт–Шамашликлар мотам тутдилар.</verse>
				<verse number="20">Байт–Шамаш аҳолиси шундай деди: — Эгамиз олдида — бу муқаддас Худо олдида ким бардош беришга қодир экан?! Уни ўзимизнинг олдимиздан қаёққа жўнатсак экан?</verse>
				<verse number="21">Ниҳоят, улар Хират–Ёрим аҳолисига хабарчи жўнатиб: “Филистлар Эгамизнинг сандиғини қайтаришди, келинглар, уни ўз шаҳрингизга олиб кетинглар”, деган гапни етказишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Шундан кейин Хират–Ёрим аҳолиси бориб, Эгамизнинг сандиғини олди. Уни Абунадовнинг тепаликдаги уйига олиб келишди. Эгамизнинг сандиғини авайлаб сақласин, деб Абунадовнинг ўғли Элазарни шу вазифага тайинлаб, поклашди.</verse>
				<verse number="2">Сандиқ узоқ вақт — йигирма йилча Хират–Ёримда қолиб кетди. Бу орада бутун Исроил халқи Эгамизга талпинди.</verse>
				<verse number="3">Шомуил жамики Исроил халқига деди: — Агар чин дилдан Эгамизга қайтмоқчи бўлсангиз, ҳамма бегона худоларни ва Аштарет тасвирларини орангиздан йўқотинг. Кўнглингизни Эгамизга бериб, ёлғиз Унга хизмат қилинг. Ана шунда Эгамиз сизларни Филистларнинг қўлидан қутқаради.</verse>
				<verse number="4">Исроил халқи Баал ва Аштарет тасвирларини йўқ қилиб, фақат Эгамизга хизмат қила бошлашди.</verse>
				<verse number="5">Ўшанда Шомуил: — Бутун Исроил халқи Миспахда тўплансин, мен у ерда Исроил халқи учун Эгамизга илтижо қиламан, — деди.</verse>
				<verse number="6">Миспахда тўпланган Исроил халқи қудуқдан сув тортиб, Эгамизга назр қилиб тўкишди. “Эгамиз олдида гуноҳ қилдик”, деб ўша куни рўза тутишди. Шомуил Миспахда Исроил халқига ҳакамлик қила бошлади.</verse>
				<verse number="7">Филистлар Исроил халқининг Миспахда тўпланганини эшитиб қолишди. Филист беклари, Исроил халқи билан уришамиз, деб отланишди. Исроил халқи буни эшитиб, Филистлардан қўрқиб кетишди.</verse>
				<verse number="8">Улар Шомуилга: — Биз учун Эгамиз Худога тинимсиз илтижо қилинг, токи У бизни Филистларнинг қўлидан қутқарсин, — дейишди.</verse>
				<verse number="9">Шу боисдан Шомуил бир эмадиган қўзичоқ олиб, Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилди. Сўнг Исроил халқи учун Эгамизга нолаю фарёд билан илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосини эшитди.</verse>
				<verse number="10">Шомуил куйдириладиган қурбонликни адо этаётган эди, Филистлар Исроил лашкарига ҳужум қилмоқчи бўлиб яқин келдилар. Аммо ўша заҳоти Эгамиз ваҳимали овоз чиқариб, Филистларни шундай саросимага солдики, Исроил лашкари уларни мағлуб қилди.</verse>
				<verse number="11">Исроил лашкари Миспахдан чиқиб, Филистларни Байт–Кор деган ернинг этагигача қувиб бориб ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="12">Шомуил бир тошни олиб, Миспах билан Яшоно орасига ўрнатди. “Эгамиз бизга бутун йўл бўйи ёрдам берди”, дея тошга Эванзор деб ном берди.</verse>
				<verse number="13">Мағлуб бўлган Филистлар Исроил ҳудудига қайтиб ҳужум қилишмади. Шомуил ҳаётлигида Исроил халқи Филистларга ҳужум қилганда, Эгамиз мадад бериб турди.</verse>
				<verse number="14">Эхрондан Гатга қадар Филистлар қўлга киритган шаҳарларнинг ҳаммасини Исроил халқи яна қайтариб олди. Шундай қилиб, Исроил халқининг ҳамма ерлари Филистлардан озод бўлди. Исроил халқи билан Амор халқлари орасида сулҳ тузилди.</verse>
				<verse number="15">Шомуил умр бўйи Исроилга ҳакамлик қилди.</verse>
				<verse number="16">У ҳар йили Байтил, Гилгал, Миспахни айланар, бу шаҳарларда туриб, Исроилни бошқарарди.</verse>
				<verse number="17">Кейин Рама шаҳридаги уйига қайтар ва ўша ерда туриб Исроилга ҳакамлик қиларди. Шомуил Рамада Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қурдирди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Шомуил кексайгач, ўғилларини Исроилга ҳакам қилиб тайинлаган эди.</verse>
				<verse number="2">Тўнғич ўғлининг оти Йўэл, иккинчи ўғлининг оти Абиё эди. Бэршэва шаҳрида шу ўғиллари ҳакам эдилар.</verse>
				<verse number="3">Аммо ўғиллари Шомуилнинг йўлидан юришмади. Улар тама қилар, пора олар, бир ёқлама ҳукм чиқарарди.</verse>
				<verse number="4">Бир куни Исроилнинг ҳамма оқсоқоллари тўпланишиб, Рамага — Шомуилнинг ҳузурига боришди</verse>
				<verse number="5">ва унга шундай дейишди: — Мана, сиз кексайдингиз, ўғилларингиз эса сизнинг йўлингиздан юришмаяпти. Энди бошқа халқларда бўлганидай, устимиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳ тайинланг.</verse>
				<verse number="6">Исроил оқсоқолларининг “Устимиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳ тайинланг” деган гаплари Шомуилга ёқмади. Шунинг учун у Эгамизга ибодат қилган эди,</verse>
				<verse number="7">Эгамиз Шомуилга шундай жавоб берди: — Халқ сенга нима айтса, ҳамма гапига қулоқ сол. Улар сени рад этишмади, ўзларининг шоҳи сифатида Мени рад этишди.</verse>
				<verse number="8">Уларни Мисрдан олиб чиққан кунимдан буён Менга нима қилган бўлсалар, сенга ҳам шундай қилишаётир: улар Мени тарк этиб, бошқа худоларга сажда қилишди.</verse>
				<verse number="9">Энди уларнинг гапига қулоқ сол. Фақат уларни жиддий огоҳлантириб қўй, ўзлари устидан ҳукмронлик қиладиган шоҳнинг ҳуқуқи ва муомаласини очиқчасига айт.</verse>
				<verse number="10">Ўзлари учун шоҳ талаб қилаётган халққа Шомуил Эгамизнинг ҳамма айтганларини етказди:</verse>
				<verse number="11">— Сизларга ҳукмронлик қиладиган шоҳнинг ҳуқуқи ва муомаласи қуйидагича бўлади: шоҳ ўғилларингизни мажбурлаб жанг аравалари ва суворий тўдаларида хизмат қилишга олади. Улар шоҳнинг жанг аравалари олдида югуришади.</verse>
				<verse number="12">Шоҳ баъзиларини мингбоши, баъзиларини элликбоши этиб тайинлайди. Қай бирини шоҳ ўз даласини экиш–ўришга, яна бошқасини эса жанг қуролларини ва жанг араваларининг асбоб–ускуналарини ясашга мажбур этади.</verse>
				<verse number="13">Қизларингизни пардозчи, ошпаз, новвой қилиб олади.</verse>
				<verse number="14">Энг яхши далаларингизни, узумзорларингизни, зайтунзорларингизни олиб, ўзининг аъёнларига беради.</verse>
				<verse number="15">Донингизнинг, узумларингизнинг ўндан бирини олиб, сарой амалдорлари билан бошқа аъёнларига тақсимлаб беради.</verse>
				<verse number="16">Қул ва чўриларингизни, энг сара ҳўкизларингизни, энг сара эшакларингизни олиб, ўзининг иши учун фойдаланади.</verse>
				<verse number="17">Қўй ва эчки сурувларингизнинг ҳам ўндан бирини тортиб олади. Ўзларингиз ҳам унга қул бўлиб қоласизлар.</verse>
				<verse number="18">Вақти келиб, ўзларингиз истаган шоҳ дастидан фарёд қиласизлар. Лекин ўша пайтда Эгамиз сизларга жавоб бермайди.</verse>
				<verse number="19">Барибир халқ Шомуилнинг гапини эшитишни истамади: — Йўқ, устимиздан бир шоҳ бўлсин,</verse>
				<verse number="20">ўшанда биз ҳам ҳамма халқлар сингари бўламиз. Шоҳимиз бизга ҳукмронлик қилсин, олдимизда бориб, урушларимизда бош бўлсин, — дейишди.</verse>
				<verse number="21">Шомуил халқнинг ҳамма гапини тинглади, сўнг уларнинг гапларини Эгамизга айтди.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Шомуилга: — Уларнинг гапига қулоқ сол, устиларидан шоҳ тайинла, — деб амр берди. Шомуил Исроил халқига: — Ҳар ким ўз шаҳрига қайтсин, — деди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Бенямин қабиласида Киш деган бир одам бор эди. Киш — Абилнинг ўғли, Абил — Зарорнинг ўғли эди. Зарор — Бахуратнинг, Бахурат — Офиёхнинг ўғли эди. Бенямин қабиласидан бўлган Киш анча обрўли одам эди.</verse>
				<verse number="2">Унинг Шоул деган ёш, чиройли бир ўғли бор эди. Исроил халқи орасида Шоулдан чиройли одам йўқ эди. Ҳар қандай одамнинг бўйи унинг елкасидан келарди.</verse>
				<verse number="3">Бир куни Кишнинг эшаклари йўқолиб қолди. Киш ўғли Шоулга: — Хизматкорлардан бирини ёнингга олгин–да, бориб, эшакларни топиб кел, — деди.</verse>
				<verse number="4">Шоул Эфрайим қирларини, сўнг Шолишо ерларини айланиб чиқди. Аммо эшакларни топа олмади. Кейин Шалим ерларига ўтди, эшаклар у ерда ҳам йўқ экан. Сўнгра Бенямин ҳудудини кезиб чиқди, эшакларни у ердан ҳам топа олмади.</verse>
				<verse number="5">Зуф деган жойга боришгач, Шоул ёнидаги хизматкорига: — Бўлди энди, орқага қайтамиз, бўлмаса, эшаклар қолиб, отам биздан хавотирланади, — деди.</verse>
				<verse number="6">— Энди бундай қилсак, — деди хизматкори, — шу шаҳарда бир пайғамбар бор, у обрўли одам. Ҳамма айтганлари вожиб бўлади. Ўша одамникига борсак, балки борадиган йўлимизни у бизга кўрсатар.</verse>
				<verse number="7">— Агар борсак, унга нима олиб борамиз? — деб сўради Шоул. — Тўрваларимиздаги нон тугади. Пайғамбарга олиб борадиган бирор ҳадямиз йўқ. Нимамиз қолди?</verse>
				<verse number="8">— Мана, менда бир кумуш танга бор, — деди хизматкор. — Буни пайғамбарга бераман, борадиган йўлимизни у бизга кўрсатади.</verse>
				<verse number="9">(Қадимда Исроилда кимдир Худонинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлса, “Қани, валийга борамиз”, дерди. Бугунги пайғамбар ўша вақтда валий дейиларди.)</verse>
				<verse number="10">Шоул хизматкорига: — Маъқул, қани, кетдик, — деди. Шундай қилиб, улар пайғамбар яшайдиган шаҳарга жўнадилар.</verse>
				<verse number="11">Шаҳар тепаликда жойлашган эди. Улар шаҳарга борадиган қия йўлдан кетаётганларида, қудуқдан сув олишга келган қизларга дуч келишди. Улар қизлардан: — Валий шу ердами? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="12">Қизлар жавоб беришди: — Ҳа, ана олдингизда! Фақат тезроқ боринглар, шаҳримизга бугун келдилар. Бугун тепаликдаги саждагоҳда халқ қурбонлик келтиради.</verse>
				<verse number="13">Шаҳарга киришингиз биланоқ, уни топасизлар. У саждагоҳга таом ейишга келмоқда. Валий келиб, қурбонликни табаррук қилмагунча, халқ таом емайди. Таклиф қилинганлар у келгандан кейингина таом ейди. Ҳозир борсаларингиз, уни дарров топасизлар.</verse>
				<verse number="14">Шоул билан хизматкори шаҳарга келишди. Шаҳарга кирганларида, саждагоҳга чиқишга тараддуд кўраётган Шомуил улар томонга келаётган экан.</verse>
				<verse number="15">Шоул келмасдан бир кун олдин, Эгамиз Шомуилга шуни аён қилган эди:</verse>
				<verse number="16">“Эртага шу вақтда сенинг олдингга Бенямин юртидан биттасини юбораман. Унинг бошига мой суртиб танла. У халқим Исроилнинг ҳукмдори бўлсин. Халқимни Филистлар қўлидан у қутқаради. Халқимнинг аҳволига назар солдим, уларнинг оҳу фиғони Менга етиб келди.”</verse>
				<verse number="17">Шомуил Шоулни кўргач, Эгамиз унга: “Ана Мен сенга айтган одам, Менинг халқимга у раҳнамолик қилади”, — деди.</verse>
				<verse number="18">Шоул шаҳар дарвозаси олдида Шомуилга яқинлашиб сўради: — Марҳамат қилиб айтинг–чи, валийнинг уйи қаерда?</verse>
				<verse number="19">— Валий менман, — деди Шомуил. — Мендан олдин саждагоҳга чиқ. Бугун мен билан бирга таом ейсизлар. Эртага эрталаб дилингдаги ҳамма нарсани сенга айтиб, кейин ўзим кузатиб қўяман.</verse>
				<verse number="20">Исроил халқининг умиди сендан ва сенинг хонадонингдан эканини ўзинг билишинг зарур. Уч кун олдин йўқолган эшакларинг учун қайғурма. Улар топилди.</verse>
				<verse number="21">— Мен Исроил қабиласининг энг кичиги бўлган Бенямин қабиласиданман–ку! Мен мансуб бўлган уруғ Бенямин қабиласининг ҳамма уруғидан энг кичиги бўлса, менга нима учун бундай гапларни айтяпсиз? — деди Шоул.</verse>
				<verse number="22">Шомуил Шоул билан хизматкорини ўша ердаги хонага олиб борди. Чақирилганлар тахминан ўттизтача эди. Энг тўрига Шоул билан хизматкорини ўтқазди.</verse>
				<verse number="23">Кейин ошпазга: — Мен сенга, бир четга олиб қўй, деб улуш берган эдим–ку, ўша улушни келтир, — деди.</verse>
				<verse number="24">Ошпаз ўнг сон гўштини олиб келиб, Шоулнинг олдига қўйди. — Мана, сен учун ажратиб қўйилган улуш, марҳамат, е! — деди Шомуил. — Бу улушни белгиланган кунда ўзим чақирган халқим билан бирга ейсан, деб сенга сақлаб қўйган эдим. Ўша куни Шоул Шомуил билан таом еди.</verse>
				<verse number="25">Сўнгра улар саждагоҳдан шаҳарга тушишди. Шомуил уйининг томида Шоул билан суҳбатлашди.</verse>
				<verse number="26">Саҳар пайти Шомуил том устида ётган Шоулни чақириб: — Бўла қол! Сени кузатиб қўяман, — деди. Шоул ўрнидан туриб, Шомуил билан бирга ташқарига чиқди.</verse>
				<verse number="27">Шаҳар чеккасига яқинлашганларида, Шомуил Шоулга деди: — Хизматкорингга айт, у биздан олдинроқ юрсин. Сен орқароқда қол, сенга Худонинг каломини айтаман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Сўнгра Шомуил мой идишини олиб, Шоулнинг бошига мой суртди. Кейин уни ўпиб, шундай деди: — Мана, Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқига ҳукмдор этиб танлади.</verse>
				<verse number="2">Бугун менинг олдимдан кетганингдан кейин Бенямин ҳудудида, Зилзахдаги Роҳиланинг мақбараси ёнида икки кишига дуч келасан. Улар сенга: “Излаб кетган эшакларинг топилди, отанг энди эшакларни ўйламай, балки, ўғлимга нима бўлди экан, деб сендан хавотирланиб ўтирибди”, деб айтишади.</verse>
				<verse number="3">У ердан яна йўлингда давом этиб, Товурдаги муқаддас дарахт олдидан чиқасан. У ерда учта одамга дуч келасан. Уларнинг бири учта улоқча, бири учта гардиш нон, яна бошқаси бир меш шароб билан Худонинг ҳузурига — Байтилга йўл олган бўлади.</verse>
				<verse number="4">Улар сенга омонлик тилаб, иккита гардиш нон беришади. Сен нонларни ол.</verse>
				<verse number="5">Кейин Филистлар қўнолғаси жойлашган, Худонинг тепалиги деб аталган Гивога борасан. Шаҳарга кирганингда, пайғамбарлар гуруҳига дуч келасан. Улар олдиларида арфа, чилдирма, най, лира чалиб, жўшиб зикр тушиб, саждагоҳдан тушиб келаётган бўладилар.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз Руҳи сени ҳам қамраб олади. Улар билан бирга сен ҳам жўшиб зикр тушасан ва бутунлай бошқа одамга айланасан.</verse>
				<verse number="7">Бу аломатлар сенда намоён бўлганда, ўзингга маъқул бўлганини қил. Худо сен билан.</verse>
				<verse number="8">Мендан олдин сен Гилгалга бор. Мен ҳам куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларининазр қилгани ҳузурингга бораман. Мени етти кун кут, ёнингга борганимдан кейин нима қилишингни айтаман.</verse>
				<verse number="9">Шоул энди Шомуилнинг ёнидан кетиш учун чоғланган ҳам эдики, Худо унинг юрагини ўзгартирди. Ўша куни Шомуил айтган ҳамма аломатлар бажо бўлди.</verse>
				<verse number="10">Шоул Гивога келганда, уни пайғамбарлар гуруҳи қарши олди. Худонинг Руҳи уни қамраб олди, Шоул улар билан бирга жўшиб зикр туша бошлади.</verse>
				<verse number="11">Шоулнинг дўстлари буни кўриб, ҳайратга тушдилар: — Нима? Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?! Кишнинг ўғли қандай қилиб пайғамбар бўлиб қолибди?</verse>
				<verse number="12">Қўшниларидан бири эътироз билдирди: — Отаси кимлигининг аҳамияти йўқ. Ҳар ким ҳам пайғамбар бўлиши мумкин. Шу сабабдан ҳам “Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?!” деган гап аслида ўшандан қолган.</verse>
				<verse number="13">Зикр тушиш тўхтагач, Шоул саждагоҳга чиқди.</verse>
				<verse number="14">Амакиси Шоул билан хизматкоридан: — Қаерларда қолиб кетдингизлар? — деб сўради. — Эшакларни қидирдик, уларни топа олмай, Шомуилнинг олдига бордик, — деб жавоб берди Шоул.</verse>
				<verse number="15">— Шомуил сизларга нималар деди, менга ҳам айт–чи, — деди амакиси.</verse>
				<verse number="16">— Эшакларнинг топилганини бизга тўппа–тўғри айтиб берди, — деди Шоул. Шомуилнинг шоҳликка алоқадор сўзларини эса амакисига айтмади.</verse>
				<verse number="17">Шомуил Исроил халқини Миспахда Эгамиз ҳузурига чақириб</verse>
				<verse number="18">шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: — Исроил халқини Мисрдан Мен олиб чиққанман. Мисрликларнинг ва сизларга зулм қилган ҳамма шоҳликларнинг қўлидан сизларни қутқардим.</verse>
				<verse number="19">Аммо бугун бутун машаққат ва заҳматларингиздан сизларни қутқарадиган Мен, Худойингизни рад қилдингиз ҳамда: “Бизга устимиздан шоҳ тайинланг”, дедингиз. Энди Мен, Эгангизнинг олдида қабила ва уруғларга бўлиниб тизилинг.”</verse>
				<verse number="20">Шомуил Исроил халқининг ҳамма қабилаларини бирин–кетин ўз ҳузурига чақирди. Қуръа ташлаб, улардан Бенямин қабиласини танлаб олди.</verse>
				<verse number="21">Кейин Бенямин қабиласини уруғлари бўйича олдига чақирди. Қуръа ташлаб, Матри уруғини танлаб олди. Яна қуръа ташлаб, Матри уруғидан Кишнинг ўғли Шоулни танлаб олди. Исроил халқи уни ахтариб топа олмади.</verse>
				<verse number="22">Улар Эгамиздан: — Ўша одам келдими ўзи? — деб сўрашди. — У шу ерда, у–бу анжомларнинг орасида яшириниб юрибди, — деган жавоб келди Эгамиздан.</verse>
				<verse number="23">Одамлар югуриб бориб, Шоулни олиб келишди. Шоул халқнинг орасида тикка турган эди, ҳамма унинг елкасидан келар экан.</verse>
				<verse number="24">Шомуил бутун халойиққа қарата: — Эгамиз танлаган одамни кўряпсизми, бутун халқ орасида унга тенг келадигани топилмайди, — деди. Шунда халқ: — Яшасин шоҳ! — деб ҳайқирди.</verse>
				<verse number="25">Шомуил шоҳликнинг қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. Буларни китоб ҳолига келтириб муқаддас жойга қўйди. Кейин ҳамма одамни уй–уйларига жўнатиб юборди.</verse>
				<verse number="26">Шоул ҳам Гивога — ўз уйига кетди. Худо руҳлантирган бир неча киши унга ҳамроҳ бўлди.</verse>
				<verse number="27">Аммо баъзи ярамас одамлар: “У бизни қутқара олармиди?!” деб Шоулни назарларига илмади, шу сабабдан унга инъомлар тортиқ қилишмади. Шоул эса билиб билмасликка олиб қўя қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Оммон шоҳи Нахош Гиладдаги Ёбош шаҳрига келиб, у ерни қамал қилди. Ҳамма Ёбошликлар Нахошга: — Биз сен билан сулҳ тузиб, сенга итоат этамиз, — дейишди.</verse>
				<verse number="2">Оммон шоҳи Нахош: — Фақат бир шарт билан сулҳ тузаман, — деди. — Ҳар бирингизнинг ўнг кўзингизни ўйиб оламан–да, бутун Исроил халқини бадном қиламан.</verse>
				<verse number="3">Ёбош шаҳрининг оқсоқоллари Нахошга шундай дейишди: — Бизга етти кун муҳлат бер, Исроилнинг ҳамма ҳудудига хабарчилар жўнатайлик. Агар бизга нажот берадиган кимса чиқмаса, сенга таслим бўламиз.</verse>
				<verse number="4">Хабарчилар Шоул яшайдиган Гиво шаҳрига келиб, бўлаётган воқеаларни халққа билдиришди. Ҳаммаси йиғи–сиғи қилиб, дод–фарёд солди.</verse>
				<verse number="5">Худди шу пайт Шоул ҳўкизларини олдига солиб даладан қайтаётган эди. Шоул: — Одамларга нима бўлди? Нега бунчалик йиғлайди? — деб сўради. Ёбошликларнинг жўнатган хабарини унга айтиб беришди.</verse>
				<verse number="6">Шоул бу гапларни эшитган заҳоти, Худонинг Руҳи уни қамраб олди. Шоул қаттиқ ғазабланди.</verse>
				<verse number="7">Бир жуфт ҳўкизни сўйиб, нимталади. Хабарчилар орқали Исроилнинг ҳамма томонига ўша нимталанган бўлакларни жўнатиб, шундай деди: “Кимки Шоул билан Шомуилнинг орқасидан эргашмаса, ўша одамнинг ҳўкизлари ҳам худди шу аҳволга тушади.” Одамлар Эгамиздан қўрққанидан зир титраб, бир ёқадан бош чиқариб йўлга чиқди.</verse>
				<verse number="8">Шоул уларни Базахда йиғди. Исроил уруғларидан 300.000, Яҳудо уруғидан эса 30.000 киши бор эди.</verse>
				<verse number="9">У ерга келган Ёбошлик хабарчиларга шундай дейишди: — Гиладдаги Ёбош аҳолисига, эртага кун тиккага келганда нажот топасизлар, деб айтинглар. Хабарчилар бориб, бу гапни етказишди. Ёбошликлар қувониб кетишди.</verse>
				<verse number="10">Нахошга эса: — Эртага сизга таслим бўламиз, бизга нимани лозим кўрсангиз, шуни қилаверинг, — дейишди.</verse>
				<verse number="11">Эртаси куни Шоул одамларни уч қисмга бўлди. Улар тонг пайти Оммон лашкарининг қароргоҳига бостириб киришди. Куннинг жазирама иссиғи бошлангунча, уларни мағлуб қилиб бўлишди. Омон қолганлари шундай тирқираб қочдики, ҳатто бирон жойда икки киши тўпланганини учратиб бўлмасди.</verse>
				<verse number="12">Исроил лашкари Шомуилнинг олдига бориб: — “Бизга шоҳлик қилиш Шоулга тушиб қолибдими?” деганлар кимлар эди? Олиб келинг уларни, ўлдирамиз! — деб қаттиқ талаб қилишди.</verse>
				<verse number="13">Шоул эса: — Бугун бирон кимса ўлдирилмайди, чунки Эгамиз бугун Исроилга нажот берди, — деди.</verse>
				<verse number="14">— Майли, Гилгалга борамиз, ўша ерда шоҳликни янгидан тиклаймиз, — деди Шомуил халққа.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, бутун халқ Гилгалга борди ва Эгамиз ҳузурида Шоулнинг шоҳлигини тасдиқлади. Ўша ерда — Эгамизнинг ҳузурида тинчлик қурбонликлари келтиришди. Шоул ва бутун Исроил халқи роса хурсандчилик қилишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Шундан кейин Шомуил бутун Исроил халқига деди: — Менга нима гапирган бўлсангиз, ҳаммасига қулоқ солдим. Сизларнинг устингиздан бир шоҳ тайинладим.</verse>
				<verse number="2">Энди у сизларга раҳнамолик қилади. Мен эса кексайдим, сочим оқарди. Мана, ўғилларим ҳам сизлар билан бирга. Ёшлигимдан буён шу кунгача сизларга йўлбошчилик қилдим.</verse>
				<verse number="3">Қани, айтинглар–чи, қайси бирингизнинг ҳўкизингизни олдим? Кимнинг эшагини тортиб олдим? Кимни товладим? Кимга зулм қилдим? Кимдан пора олиб, унинг айбларини кўриб–кўрмасликка олдим? Эгамизнинг ва У мой суртиб танлаган шоҳнинг олдида мен ҳақимда гувоҳлик беринг, сизлардан бирор нарса олган бўлсам, қайтариб берай.</verse>
				<verse number="4">— Бизни товламадингиз, бизга зулм қилмадингиз, бирор кимсанинг қўлидан бирон нарса олмадингиз, — деди халқ.</verse>
				<verse number="5">— Мендан бирор нуқсон топмаганингизга бугун Эгамиз ҳамда У мой суртиб танлаган шоҳ гувоҳдир, — деди Шомуил. — Ҳа, гувоҳ бўлиб турибди, — деди халқ.</verse>
				<verse number="6">Шомуил гапини давом эттирди: — Мусо билан Ҳорунни тайин қилган, ота–боболарингизни Миср юртидан олиб чиққан — Эгамиздир.</verse>
				<verse number="7">Энди шу ерда туринглар, Эгамизнинг сизларга ва ота–боболарингизга нажот бериш учун қилган ҳамма ажойиботларининг исботини Унинг ҳузурида сизларга кўрсатаман.</verse>
				<verse number="8">Ёқуб Мисрга келгандан кейин, ота–боболарингиз Эгамизга ёлворди, У эса Мусо билан Ҳорунни юборди. Улар ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиқиб, бу ерда жойлаштирди.</verse>
				<verse number="9">Аммо ота–боболарингиз ўзларининг Эгаси Худони унутишди. Шунинг учун Эгамиз уларни Хазор шоҳининг лашкарбошиси Сисаронинг, Филистларнинг ва Мўаб шоҳининг қўлига топширди. Улар ота–боболарингиз билан уришишди.</verse>
				<verse number="10">Ота–боболарингиз Эгамизга: “Гуноҳ ишлар қилдик, Сендан юз ўгириб, Баал билан Аштаретга хизмат қилдик, энди бизни ғанимларимизнинг қўлидан озод эт, сенга хизмат қиламиз”, деб ёлворишди.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз эса Гидўн, Барақ, Йифтох, Шимшўн сингари ҳакамларни юборди. Бехавотир яшанглар, деб сизларни бўйсундирган ғанимларингиз қўлидан озод этди.</verse>
				<verse number="12">Сўнгра Оммон шоҳи Нахош сизларга ҳужум қилмоқчи бўлганини кўриб, қўрқиб кетдингиз. Ўз Эгангиз Худо сизларнинг шоҳингиз бўлса ҳам, менга: “Йўқ, бизни оддий шоҳ бошқарсин”, деб туриб олдингиз.</verse>
				<verse number="13">Мана, танлаб, тилаб олган шоҳингиз! Ҳа, Эгамиз устингиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳни берди.</verse>
				<verse number="14">Эгамиздан қўрқиб, Унга хизмат қилинглар, Унинг сўзларига қулоқ солиб, амрларидан бўйин товламанглар. Ўзларингиз, ҳукмронлик қиладиган шоҳингиз ўз Эгангиз Худога эргашинглар. Агар шундай қилсангизлар, ҳаммаси яхши бўлади.</verse>
				<verse number="15">Эгамизнинг сўзларига итоат этмасдан, Унинг амрларига қарши чиқсангиз, Эгамиз ота–боболарингизни жазолаганидай, сизларни ҳам жазолайди.</verse>
				<verse number="16">Энди турган ерингизда тураверинг, кўз ўнгингизда Эгамизнинг ажойиботини кўринглар.</verse>
				<verse number="17">Ҳозир буғдой ўрими пайти, қурғоқчилик бошланди. Мен Эгамизга илтижо қиламан, У момақалдироқ гулдиратиб, ёмғир ёғдиради. Шундай қилиб, сизлар бир шоҳ сўраш билан Эгамиз олдида қанчалик қабиҳлик қилганингизни яхшилаб тушуниб оласиз.</verse>
				<verse number="18">Шомуил Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз ўша куни момақалдироқ гумбурлатиб, ёмғир ёғдирди. Жамики халқ Эгамиздан ҳам, Шомуилдан ҳам жуда қўрқиб кетди.</verse>
				<verse number="19">Улар Шомуилга: — Нобуд бўлмайлик. Биз, қулларингиз, учун ўз Эгангиз Худога илтижо қилинг, — дейишди. — Энди билдик, биз бир шоҳ сўраб, бутун гуноҳларимиз устига яна гуноҳ қилибмиз.</verse>
				<verse number="20">Шомуил халққа деди: — Қўрқманглар, сизлар бу қилмишларингиз билан қабиҳлик қилдиларингиз, лекин энди Эгамиздан юз ўгирмасдан Унга эргашинглар. Унга бутун қалбингиз билан хизмат қилинглар.</verse>
				<verse number="21">Бирор кимсага нажот беролмайдиган яроқсиз бутларнинг орқасидан эргашманглар, улар бефойда нарсалар–ку, ахир.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз сизларни Ўзининг халқи қилди. У Ўзи танлаган халқдан юз ўгирмайди. Акс ҳолда Ўзининг улуғ исмини бадном қилган бўлади.</verse>
				<verse number="23">Энди менга келсак, албатта Эгамизга сизлар учун ибодат қиламан. Акс ҳолда Унга қарши гуноҳ қилган бўламан. Бундан Худо сақласин! Сизларга фақат тўғри ва яхши йўлни кўрсатаман.</verse>
				<verse number="24">Фақат Эгамиздан қўрқинглар, Унга бутун қалбингиз билан ишониб хизматда бўлинглар. Қаранг, У сизлар учун қандай ажойиб ишлар қилган!</verse>
				<verse number="25">Агарда қабиҳлик қилаверсангизлар, Эгамиз сизларни ҳам, шоҳингизни ҳам йўқ қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Шоҳ Шоул ўттиз ёшида тахтга ўтириб, Исроилда қирқ икки йил шоҳлик қилди.</verse>
				<verse number="2">У Исроил лашкаридан уч мингта одам саралаб олиб, қолганларини уйларига жўнатиб юборди. Ўша уч мингтадан икки мингтасини Михмаш ва Байтил қирларига жойлаштирди, мингтасини эса Бенямин уруғига қарашли Гиво шаҳрига — Йўнатаннинг ихтиёрига юборди.</verse>
				<verse number="3">Орадан кўп ўтмай, Йўнатан Филистларнинг Ғибо шаҳридаги қўнолғасини мағлуб қилди. Бу хабар Филистлар орасида тезда тарқалди. Шоул: “Ибронийлар бу ҳодисадан хабардор бўлсин”, деб бутун ўлка бўйлаб бурғу чалдирди.</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, Шоул Филистлар қўнолғасини енгганини ва Филистлар Исроил халқидан нафратланганини Исроил халқининг ҳаммаси билди. Сўнг лашкар Гилгалда Шоулнинг атрофига тўпланди.</verse>
				<verse number="5">Филистлар ҳам Исроил лашкари билан уришмоқ учун йиғилишди. Уч мингта жанг арава, олти мингта отлиқ сипоҳ ва денгиз қирғоғидаги қум сингари сон–саноқсиз лашкар йўлга чиқиб, Байт–Обун шаҳрининг шарқидаги Михмашга келди. Улар ўша ерда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="6">Исроил лашкарининг аҳволи оғирлашиб, қийналиб қолди ва улар ғорларга, хандақларга, қоялар орасига, қабрларга, сардобаларга яшириндилар.</verse>
				<verse number="7">Ибронийларнинг айримлари эса Иордан дарёси шарқидаги Гад ва Гилад ерларига кечиб ўтишди. Шоул у вақтда ҳали ҳам Гилгалда эди. Унга эргашганларнинг ҳаммаси қўрқиб кетишди.</verse>
				<verse number="8">Шомуил Шоулга: “Мени етти кун кут”, деб айтгани учун, уни Гилгалда етти кун кутиб турди. Шомуил Гилгалга келавермагач, лашкар энди Шоулнинг ёнидан қоча бошлади.</verse>
				<verse number="9">Шунинг учун Шоул: — Куйдириладиган қурбонлик билан тинчлик қурбонликларини менга олиб келинглар, — деб буюрди. Кейин у куйдириладиган қурбонликларни назр қилди.</verse>
				<verse number="10">Шоул қурбонликни куйдириб бўлган ҳам эдики, Шомуил келиб қолди. Шоул, унга салом берай, деб пешвоз чиқди.</verse>
				<verse number="11">— Нима қилиб қўйдинг?! — деди Шомуил. — Одамларим менинг ёнимдан қочиб кетяпти, — деди Шоул. — Сиз эса белгиланган куни келмадингиз. Бунинг устига, Филистлар Михмашда тўпланиб туришибди. Уларни кўриб,</verse>
				<verse number="12">энди Филистлар Гилгалга устимга бостириб келади, мен эса ҳанузгача Эгамдан ёрдам сўраб илтижо қилмадим, деб ўйладим. Шундан кейин куйдириладиган қурбонликни қилишга мажбур бўлдим.</verse>
				<verse number="13">Шомуил Шоулга деди: — Нодонларча иш тутибсан, ўз Эганг Худонинг сенга берган амрига итоат этмадинг. Бўлмаса, Эгам Исроил устидан шоҳ бўлишингни то абад мустаҳкамлаган бўларди.</verse>
				<verse number="14">Энди сенинг шоҳлигинг узоққа бормайди. Эгам Ўз кўнглига мос биттасини топди, Менинг халқимни сен бошқарасан, деб ўшани тайинлади. Чунки сен Эгамнинг амрига итоат қилмадинг.</verse>
				<verse number="15">Шундан сўнг Шомуил Гилгалдан чиқиб, Бенямин уруғига қарашли Гиво шаҳрига жўнаб кетди. Шоул ёнида қолган одамларни санаб чиқди, ҳаммаси бўлиб тахминан олти юз киши экан.</verse>
				<verse number="16">Шоул билан ўғли Йўнатан, уларнинг лашкари Бенямин қабиласига қарашли Ғибода жойлашдилар. Филистлар эса Михмашда қароргоҳ қурган эдилар.</verse>
				<verse number="17">Филистларнинг илғорлари уч гуруҳга бўлиниб, Исроил қишлоқларини талаш учун қароргоҳдан чиқишди. Гуруҳлардан бири Шувол ҳудудидаги Ўфра шаҳри томонга,</verse>
				<verse number="18">иккинчиси Байт–Хўрон шаҳри томонга, учинчиси эса чўл томонга — Завўм водийси кўриниб турган чегара адирга йўл олди.</verse>
				<verse number="19">Филистлар: “Ибронийлар қилич, найза ясай олмасин”, деб бутун Исроил юртида бирорта ҳам темирчи қолдирмаган эдилар.</verse>
				<verse number="20">Шунинг учун ҳамма Исроил халқи омоч тишларини, чўкичларини, болта ва ўроқларини ўткирлаш учун Филистларнинг олдига борар эдилар.</verse>
				<verse number="21">Омоч тиши билан чўкични ўткирлаш баҳоси икки мисқол кумуш, паншаха, болта ва темир учли говронни ўткирлаш баҳоси бир мисқол кумуш эди.</verse>
				<verse number="22">Шу сабабдан Шоул билан Йўнатаннинг жангчиларидан бирортасида қилич ёки найза йўқ эди, фақат Шоул ва унинг ўғлида бор эди, холос.</verse>
				<verse number="23">Бу пайтга келиб, Филистлар қўнолғасини Михмаш довонида жойлаштирган эдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Ўша куни Шоулнинг ўғли Йўнатан ёшгина қуролбардорига: — Юр, нариги томондаги Филистларнинг қўнолғаси турган жойга ўтамиз, — деди. Аммо бу ҳақда отасига ҳеч нарса айтмади.</verse>
				<verse number="2">Шоул Гиво шаҳри яқинидаги Мигронда бир анор дарахти тагида ўтирар, ёнида олти юзтача одамдан иборат лашкари бор эди.</verse>
				<verse number="3">Эфод кўтариб юрган руҳоний Охиё ҳам ўша ерда эди. Охиёнинг отаси — Охитоб, Охитобнинг акаси — Ихабод эди. Ихабод — Финхазнинг ўғли, Финхаз эса Шилўда Эгамизнинг руҳонийси бўлиб хизмат қилган Элахнинг ўғли эди. Одамлар Йўнатаннинг кетганини сезмай қолган эдилар.</verse>
				<verse number="4">Йўнатан Филистлар қўнолғасига довон орқали ўтмоқчи бўлди. Довоннинг ҳар икки томонида иккита баланд чўққи бор эди. Бириси — Бозаз, бошқаси Санех деб аталарди.</verse>
				<verse number="5">Чўққилардан бири шимол томонда бўлиб, Михмашга, иккинчиси жанубда бўлиб, Гивога қараган эди.</verse>
				<verse number="6">Йўнатан ёш қуролбардорига: — Юр, ўша суннатсизларнинг қўнолғаси томонга ўтайлик, Эгамиз бизга ёрдам беради, — деди. — У кўпчилик билан ҳам, озчилик билан ҳам ғалабага эриштираверади. Чунки Эгамиз учун тўсқинлик йўқ.</verse>
				<verse number="7">— Сиз нима десангиз, шу–да, — деди қуролбардор. — Бўпти, борамиз. Кўнглингизга нима маъқул келса, мен ҳам сиз билан биргаман.</verse>
				<verse number="8">— Биз анави одамларга ўзимизни кўрсатамиз, — деди Йўнатан. — Агар улар бизни кўргач:</verse>
				<verse number="9">“Ёнингизга боргунимизча, ўша ерда тўхтаб туринглар”, деб айтса, айтган жойида тўхтаб турамиз, уларнинг олдига бормаймиз.</verse>
				<verse number="10">Борди–ю: “Ёнимизга келинглар”, деса борамиз. Ана шунда Эгамиз Филистларни бизнинг қўлимизга берганини биламиз, бизга аломат шу бўлади.</verse>
				<verse number="11">Иккови Филистларга кўриниш берган эди, Филистлар: — Қаранглар, ибронийлар яширинган хандақларидан чиқа бошлашди! — деб қолди.</verse>
				<verse number="12">Сўнг Филистлар Йўнатан билан қуролбардорига: — Бу ёққа, келинглар–чи, бир гаплашиб қўяйлик, — деб бақиришди. Йўнатан қуролбардорига: — Орқамдан юр, Эгамиз уларни Исроил халқининг қўлига берди, — деди.</verse>
				<verse number="13">Йўнатан тирмашиб қир тепасига чиқа бошлади. Қуролбардори ҳам унга эргашди. Олдидан келган Филистларни Йўнатан, орқадан келганини қуролбардори ўлдираверди.</verse>
				<verse number="14">Йўнатан билан қуролбардори биринчи ҳужумдаёқ кичкина майдонда йигирматача сипоҳни ўлдиришди.</verse>
				<verse number="15">Ҳаммани — қароргоҳдаги ва қирдаги одамларни ваҳима босди. Сипоҳлар, ҳатто илғорлар ҳам дағ–дағ титрарди. Бирдан ер тебранди. Бу Худо юборган даҳшат эди.</verse>
				<verse number="16">Шоулнинг Бенямин ҳудудидаги Гиво шаҳрида ўрнашган кузатувчилари Филистларнинг югур–югурини кўриб қолишди.</verse>
				<verse number="17">Шоул ёнидаги одамларга: — Билинглар–чи, орамизда ким йўқ экан, — деди. Йўқлама қилган эдилар, Йўнатан билан унинг қуролбардори йўқлиги маълум бўлди.</verse>
				<verse number="18">Шоул Охиёга: — Худонинг сандиғини олиб кел, — деди. (Ўша пайтда Худонинг сандиғи Исроил халқи билан эди.)</verse>
				<verse number="19">Шоул руҳоний билан гаплашаётган пайтда Филистларнинг қароргоҳидаги ғала–ғовур роса авжига чиқди. Шунинг учун Шоул руҳонийга: — Керак эмас, қўявер! — деди.</verse>
				<verse number="20">Ўша заҳоти Шоул ва ёнидаги сипоҳларининг ҳаммаси бирга уруш майдонига кетишди. У ерда катта ғалаён бўлаётган эди, ҳамма бир–бирига қилич соларди.</verse>
				<verse number="21">Шунда илгари Филистлар томонда бўлган ва уларнинг қароргоҳига келган ибронийлар ҳам сафдан чиқиб, энди Шоул билан Йўнатаннинг сипоҳларига — Исроил сипоҳларига қўшилиб олишди.</verse>
				<verse number="22">Эфрайим қирларида яшириниб олганлар ҳам Филистларнинг қочаётганини эшитиб, уларни жанг майдонидан қувлай бошлади.</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Исроил лашкарини ғалабага эриштирди. Уруш Байт–Обуннинг нариги томонларигача ёйилди.</verse>
				<verse number="24">Ўша куни Исроил лашкари жуда ҳам ҳолдан тойди, чунки Шоул онт ичиб лашкарига шундай деган эди: “Душманларимиздан ўч олмагунимизча, оқшомга қадар ким бир луқма таом еса, лаънати бўлсин!” Шунинг учун бирор кимса ҳеч нарса емади.</verse>
				<verse number="25">null</verse>
				<verse number="26">Лашкар ўрмонга борганда, ерда оқиб ётган асални кўрди, лекин Шоул ичирган қасамдан қўрқиб, бирортаси асалга қўл теккизмади.</verse>
				<verse number="27">Йўнатан эса отасининг лашкарига онт ичирганидан бехабар эди. Қўлидаги таёғини узатиб, таёқ учини асалари инига ботирди. Асалдан озгина татиб кўрган эди, кўзлари чақнаб кетди.</verse>
				<verse number="28">Шу заҳоти сипоҳлардан бири Йўнатанга: — Отангиз лашкарга, бугун ким таом еса, лаънати бўлсин, деб онт ичирган эди, шунинг учун одамлар ҳолдан тойган, — деди.</verse>
				<verse number="29">— Отам одамларни оғир аҳволга солиб қўйди, — деди Йўнатан. — Қаранглар, мана бу асалдан бироз татиб кўрган эдим, кўзларим чарақлаб кетди.</verse>
				<verse number="30">Бугун лашкаримиз ғанимлардан тортиб олган таомлардан тўйиб есайди, жуда яхши бўларди. Ўшанда Филистларни мағлуб қилиш янада осон бўлармиди?!</verse>
				<verse number="31">Ўша куни Исроил лашкари Михмаш билан Ойжавлон оралиғидаги Филистларни мағлуб қилди. Қорни очган Исроил лашкари шу қадар ҳолдан тойдики,</verse>
				<verse number="32">охири улардан ўлжа қилиб олинган чорваларга ташланишдан ўзга чора қолмади. Қўй, мол, бузоқларни шу ернинг ўзидаёқ сўйиб, қонини оқизмасдан еяверишди.</verse>
				<verse number="33">— Қаранг, лашкарингиз гўштни қони билан еб, Эгамизга қарши гуноҳ иш қиляпти! — деб аҳволни Шоулга маълум қилишди. — Хоинлик қилдингизлар, ҳозироқ катта бир тошни бу ерга юмалатиб олиб келинглар! — деди Шоул.</verse>
				<verse number="34">Сўнг қўшиб қўйди: — Лашкар орасида юриб айтинглар, ҳар бир одам моли, қўйини менинг ҳузуримга олиб келиб, шу ерда сўйиб, есин. Гўштни қони билан еб, Эгамизга қарши гуноҳ иш қилманглар. Ўша куни кечаси ҳар бир одам молини олиб келиб, Шоулнинг олдида сўйди.</verse>
				<verse number="35">Шоул Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қурди. Бу Шоулнинг Эгамизга атаб қурган илк қурбонгоҳи эди.</verse>
				<verse number="36">Кейин Шоул одамларига айтди: — Қани, шу кеча Филистларни бир қувайлик. Тонг отгунча молларини тортиб оламиз, бирортасини соғ қолдирмаймиз. — Бир оғиз сўзингиз, — деб жавоб беришди одамлар. — Аввал Худонинг хоҳиш–иродасини билайлик, — деб қолди руҳоний.</verse>
				<verse number="37">Шоул Худодан: — Филистларга ҳужум қилаверайми? Уларни Исроил лашкарининг қўлига тутиб берасанми? — деб сўради. Лекин Худо ўша куни жавоб бермади.</verse>
				<verse number="38">Шундан сўнг Шоул деди: — Исроилнинг ҳамма лашкарбошилари шу ерга келишсин, бугун қандай гуноҳ қилинганини билиб оламиз.</verse>
				<verse number="39">Исроилга нажот берадиган Худо шоҳид! Гуноҳ қилган ўғлим Йўнатан бўлиб чиқса ҳам, албатта ўлдирилади. Бирон кимсадан садо чиқмади.</verse>
				<verse number="40">Шоул ўз одамларига буюрди: — Сизлар бир томонда туринглар, ўғлим Йўнатан билан мен бошқа томонда турамиз. — Бир оғиз сўзингиз, — деб жавоб берди одамлар.</verse>
				<verse number="41">Шоул Исроил халқининг Худоси — Эгамизга: — Эй, Эгам! Айбсизни ўзинг оқла! — деб илтижо қилди. Сўнг қуръа ташланди, қуръа Йўнатан билан Шоулга тушди, одамларнинг ҳаммаси эса оқланди.</verse>
				<verse number="42">— Энди мен билан ўғлим Йўнатан орасига қуръа ташланг, — деди Шоул. Бу сафар қуръа Йўнатанга тушди.</verse>
				<verse number="43">Шоул Йўнатандан: — Менга айт–чи, нима қилдинг? — деб сўради. — Мен қўлимдаги таёқнинг учини асалга ботириб олиб, озгина татиб кўрган эдим, энди мен ўлимимга розиман, — деб жавоб берди Йўнатан.</verse>
				<verse number="44">— Йўнатан, агар сени ўлдиртирмасам, Худонинг қаҳрига учрай, ҳатто ундан баттарроғига учрай, — деди Шоул.</verse>
				<verse number="45">Аммо одамлар Шоулга эътироз билдирди: — Исроилни улуғ зафарга эриштирган Йўнатанни ўлдирмоқчимисиз? Асло! Худо шоҳид! Сочининг бир толасига ҳам қўл тегмайди. У бугун нима қилган бўлса, Худонинг мадади билан қилди. Шундай қилиб, одамлар Йўнатанни ўлимдан қутқариб қолди.</verse>
				<verse number="46">Шундан сўнг Шоул Филистларни таъқиб қилмади. Филистлар эса ўз ерларига қайтиб кетишди.</verse>
				<verse number="47">Шоул Исроил шоҳи бўлгандан кейин атрофидаги барча душманлари — Мўаб, Оммон, Эдом халқлари, Зўво шоҳлари ва Филистлар билан уруш қилди. Қаерга борса, ғалаба қилди.</verse>
				<verse number="48">Мардона жанг қилиб Омолек халқини мағлуб қилди, Исроил халқини талончиларнинг қўлидан халос қилди.</verse>
				<verse number="49">Шоулнинг Йўнатандан бошқа Ишбосит ва Малкишува исмли ўғиллари бор эди. Унинг икки қизи ҳам бўлиб, каттасининг исми Мерав, кичкинасиники Михал эди.</verse>
				<verse number="50">Хотини Охинавам эди. У Охимас деганнинг қизи эди. Шоулнинг амакиси Нарнинг ўғли Абнур лашкарбоши эди.</verse>
				<verse number="51">Абнурнинг отаси Нар ва Шоулнинг отаси Киш ака–ука эдилар. Нар ва Кишнинг отаси Абил эди.</verse>
				<verse number="52">Шоул даврида Филистлар билан доимо қақшатқич уруш бўлар эди. Шоул қаерда мард ёки жанг қилишга моҳир одамни кўрса, ўз қўшинига оларди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Бир куни Шомуил Шоулга шундай деди: — Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқи Исроилнинг шоҳи қилиш учун мени сенинг олдингга юборган эди. Энди Эгамизнинг сўзларини эшит.</verse>
				<verse number="2">Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Исроил халқига қилган ёвузликлари учун Омолек халқини жазолайман. Чунки Исроил халқи Мисрдан чиқаётганда, Омолек халқи уларнинг йўлини тўсиб қўйган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, болаю чақа, молидан тортиб қўйигача, туясидан тортиб эшагигача ҳаммасини ўлдир.”</verse>
				<verse number="4">Шоул лашкарини Талойим шаҳрида тўплаб санаб чиқди. 200.000та пиёда сипоҳи, Яҳудодан ҳам 10.000та сипоҳи бор экан.</verse>
				<verse number="5">Шоул Омолек халқига қарашли бўлган шаҳарга бориб, сойликда пистирма қўйди.</verse>
				<verse number="6">Ўша ердаги Хайин халқига қуйидаги хабарни жўнатди: “Энди кетинглар, Омолек халқини тарк этинглар, тағин сизларни ҳам улар билан бирга йўқ қилиб юбормайин. Исроил халқи Мисрдан чиқаётган пайтда, сизлар бизга яхшилик қилгандингиз.” Шундан кейин Хайин халқи Омолек халқини тарк этди.</verse>
				<verse number="7">Шоул Хавиладан Мисрнинг шарқидаги Шургача бўлган жойлардаги Омолек халқини тор–мор қилди.</verse>
				<verse number="8">У Омолек шоҳи Ўгахни тириклайин қўлга олиб, халқини бутунлай қириб ташлади.</verse>
				<verse number="9">Шоул ва унинг одамлари Ўгахни ҳамда унинг энг яхши қўй–молларини, бузоқ–қўзиларини, жамики яхши нарсаларини аяб, сақлаб қолишди. Уларни бутунлай йўқ қилиб ташлашни исташмади. Фақат арзимас, нуқсонли ҳайвонларини йўқ қилишди.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз Шомуилга шу сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="11">“Шоулни шоҳ қилиб тайинлаганимга пушаймонман. У Мендан юз ўгирди, амрларимни бажо қилмади.” Шомуил хафа бўлиб, тун бўйи Эгамизга ёлвориб чиқди.</verse>
				<verse number="12">Шомуил эртаси куни саҳарда, Шоул билан кўришай, деб борса, Шоул Кармил шаҳрига кетибди. Билсаки, у ерда ўзига бир ёдгорлик ўрнатибди. Кейин Гилгалга қайтибди.</verse>
				<verse number="13">Шомуил Шоулнинг олдига келганда, Шоул: — Эгамиз сизни ёрлақасин! Мен Эгамизнинг амрини адо этдим, — деди.</verse>
				<verse number="14">— Агар шундай бўлса, қулоғимга эшитилаётган қўйнинг маъраши нимаси? Мен эшитаётган сигирнинг бўкириши нимаси? — деб сўради Шомуил.</verse>
				<verse number="15">— Одамларим Омолек халқининг ҳайвонларини тортиб олди, — деди Шоул, — Эгангиз Худога қурбонлик қилиш учун қўй, сигирларнинг энг сараларини аяб, сақлаб қолишди. Қолганларини эса бутунлай қириб ташладик.</verse>
				<verse number="16">— Шошмай тур, бу кеча Эгамизнинг менга нималар айтганини сенга билдириб қўяйин, — деди Шомуил. — Айтинг, — деди Шоул.</verse>
				<verse number="17">Шомуил гапида давом этди: — Ўзингни кичик деб санасанг–да, Исроил халқининг йўлбошчиси бўлмадингми?! Эгамиз сенга мой суртиб танлаб, Исроилга шоҳ қилмадими?!</verse>
				<verse number="18">У сенга: “Бор, ўша гуноҳкор Омолек халқини бутунлай қириб ташла, ҳаммасини йўқотмагунингча, улар билан жанг қил”, деб амр берган эди–ку.</verse>
				<verse number="19">Нега энди Эгамизнинг амрига итоат этмадинг?! Нима учун ўлжага ташланиб, Эгамиз олдида қабиҳлик қилдинг?!</verse>
				<verse number="20">— Ахир, мен Унинг амрларига итоат қилдим–ку! — деди Шоул. — Мен, Эгамиз амр берганидай, бордим. Омолек шоҳи Ўгахни бу ерга олиб келдим. Омолек халқини эса бутунлай қириб ташладим.</verse>
				<verse number="21">Одамларим Гилгалда Эгангиз Худога қурбонлик қилайлик, деб қириб ташланиши керак бўлган ўлжадан энг сара мол–қўйларни олишди, холос.</verse>
				<verse number="22">Шомуил шундай жавоб берди: “Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлардан кўра, Эгамиз Ўзига итоат этганлардан шод бўлмасми?! Ҳа, итоат этиш — қурбонлик сўйишдан яхши, Худога итоаткорлик — қўчқорлар ёғидан аълороқдир.</verse>
				<verse number="23">Ўзбошимчалик — сеҳр–жоду сингари гуноҳ, Итоатсизлик эса бут–санамга бош эгиш билан тенгдир. Сен Эгамизнинг амрини рад этдинг, Эгамиз ҳам сенинг шоҳлигингни рад этди.”</verse>
				<verse number="24">— Гуноҳ қилдим! — деди Шоул. — Ҳа, Эгамизнинг амрига ҳам, сизнинг сўзларингизга ҳам хилоф иш тутдим. Халқдан ҳайиққаним учун, уларнинг гапига кирдим.</verse>
				<verse number="25">Энди ёлвораман: гуноҳимдан ўтинг, мен билан бирга қайтиб боринг, Эгамизга сажда қилайин.</verse>
				<verse number="26">— Сен билан бормайман, — деди Шомуил. — Чунки сен Эгамизнинг амрини рад этдинг, Эгамиз ҳам, Исроилга шоҳ бўлмасин, деб сени рад этди.</verse>
				<verse number="27">Шомуил бурилиб, кетмоқчи бўлган эди, Шоул унинг ридоси этагидан ушлаб қолди. Ридо йиртилди.</verse>
				<verse number="28">— Ридо йиртилгани сингари, Эгамиз ҳам бугун Исроил шоҳлигини қўлингдан тортиб олиб, сендан кўра, бошқа яхшироғига берди, — деди Шомуил.</verse>
				<verse number="29">— Исроилнинг барҳаёт Худоси ёлғон сўзламас, фикрини ҳам ўзгартирмас. У инсон эмаски, фикрини ўзгартирса.</verse>
				<verse number="30">— Гуноҳ қилдим, — деди Шоул, — энди халқимнинг оқсоқоллари олдида, Исроил халқи олдида мени беобрў қилманг. Шунинг учун мен билан бирга қайтиб боринг, Эгангиз Худога сажда қилайин.</verse>
				<verse number="31">Шомуил Шоул билан бирга орқага қайтиб борди. Шоул Эгамизга сажда қилди.</verse>
				<verse number="32">Шомуил: — Омолек шоҳи Ўгахни менинг олдимга олиб келинглар! — деб буюрди. Ўгахни боғланган ҳолда, Шомуилнинг олдига олиб келишди. Ўгах ўзича: “Ўлим хавфи аниқ ўтиб кетди”, деб ўйлади.</verse>
				<verse number="33">Лекин Шомуил: — Қиличинг аёлларни фарзандидан қандай жудо қилган бўлса, сенинг онанг ҳам аёллар орасида бефарзанд бўлсин! — дедию, Ўгахни Эгамизнинг олдида Гилгалда қилич билан чопиб ташлади.</verse>
				<verse number="34">Шундан сўнг Шомуил Рамага, Шоул эса Гивога — уйига кетди.</verse>
				<verse number="35">Шомуил умрининг охиригача Шоулни бошқа кўрмади, лекин у Шоулни деб ғамгин бўлиб юрди. Эгамиз эса Шоулни Исроил шоҳи қилганидан пушаймон эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Эгамиз Шомуилга айтди: — Сен қачонгача Шоулни деб ғамгин бўлиб юрасан?! Шоул Исроил шоҳи бўлмасин, деб уни Мен рад этдим. Қани, энди қўчқор шохини мой билан тўлдириб, йўлга отлан. Сени Байтлаҳмлик Эссайнинг уйига жўнатаман. Унинг ўғилларидан биттасини Ўзимга шоҳ қилиб танладим.</verse>
				<verse number="2">— Қандай қилиб бораман?! Шоул эшитиб қолса, мени ўлдиради–ку! — деди Шомуил. — Ўзинг билан битта бузоқчани олгин–да: “Эгамизгақурбонлик қилгани келдим”, деб айт, — деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="3">— Эссайни қурбонликка таклиф қил. Ўшанда нима қилишинг кераклигини Мен сенга аён қиламан, Ўзим сенга кўрсатадиган одамнинг бошига Менинг номимдан мой суртиб, уни танлайсан.</verse>
				<verse number="4">Шомуил, Эгамиз буюрганидай, Байтлаҳм шаҳрига кетди. Шаҳар оқсоқоллари уни қўрқиб кутиб олишди ва: — Тинчликми? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="5">— Ҳа, тинчлик, — деди Шомуил. — Эгамизга қурбонлик қилгани келдим. Ўзларингизни покланглар, мен билан қурбонлик маросимига борасизлар. Сўнг Эссайни ва унинг ўғилларини ҳам поклаб қурбонлик маросимига таклиф қилди.</verse>
				<verse number="6">Эссай ўғиллари билан келгач, Шомуил Элиёбни кўрдию: “Эгамиз олдида турган бу одам, шубҳасиз, Унинг мой суртиб танлаган одамидир”, деб ўйлади.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз эса Шомуилга деди: — Унинг чиройи ва қоматдорлигига қарама. Мен уни рад этдим, чунки Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман.</verse>
				<verse number="8">Сўнг Эссай бошқа ўғли Абунадовни чақириб, Шомуилнинг олдидан ўтказди. Лекин Шомуил: — Эгамиз буни ҳам танламади, — деди.</verse>
				<verse number="9">Шундан сўнг Эссай Шаммохни Шомуилнинг олдидан ўтказди. Лекин у яна: — Эгамиз буни ҳам сайламади, — деди.</verse>
				<verse number="10">Шу тариқа Эссай еттита ўғлини Шомуилнинг олдидан ўтказди. Аммо Шомуил: — Эгамиз булардан бирортасини танлаб олмади, — деди.</verse>
				<verse number="11">Ниҳоят Шомуил Эссайдан: — Ўғилларингнинг ҳаммаси шуларми? — деб сўради. — Яна энг кенжаси бор, қўй боқяпти, — деди Эссай. — Бирортасини жўнат, уни чақириб келсин, — деди Шомуил. — Ўша ўғлинг бу ерга келмагунча, таом емоққа ўтирмаймиз.</verse>
				<verse number="12">Эссай биттасини юбориб, ўғлини олдириб келди. У чиройли, келишган йигит бўлиб, кўзлари ёниб турарди. — Қани, унинг бошига мой суртиб танла! Мен танлаган одам шу! — деди Эгамиз Шомуилга.</verse>
				<verse number="13">Шомуил мой солинган шохни олди–да, акаларининг кўз ўнгида йигитнинг бошига мой суртди. Ўша пайтда Эгамизнинг Руҳи Довудни қамраб олди ва ўша кундан бошлаб уни бошқарадиган бўлди. Шомуил эса Рамага қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="14">Эгамизнинг Руҳи Шоулни тарк этди. Эгамиз юборган ёвуз руҳ уни қийнар эди.</verse>
				<verse number="15">— Биламиз, Худо юборган ёвуз руҳ сизни қийнайди, — дейишди хизматкорлар Шоулга.</verse>
				<verse number="16">— Жаноби олийлари биз, қулларига амр берсалар, лирани яхши чаладиган одамни топиб келар эдик. Худо юборган ёвуз руҳ сизни тутиб қолганда, у лира чалади, сиз эса енгил тортасиз.</verse>
				<verse number="17">Шоул хизматкорларига: — Майли, лирани яхши чаладиган бирортасини топиб, менинг ҳузуримга олиб келинглар, — деб буюрди.</verse>
				<verse number="18">— Байтлаҳмлик Эссайнинг ўғилларидан бирини кўрган эдим, — деди йигитлардан биттаси. — Лирани яхши чалар экан. Бунинг устига, жасур жангчи, гаплари маънили, ўзи ҳам келишган йигит. Эгамиз у билан.</verse>
				<verse number="19">Шоул Эссайга: “Қўй боқиб юрган ўғлинг Довудни менинг ҳузуримга юбор”, деб хабарчи жўнатди.</verse>
				<verse number="20">Эссай нон, бир меш шароб ва битта улоқчани битта эшакка юклаб бериб, ўғли Довудни Шоулнинг ҳузурига юборди.</verse>
				<verse number="21">Довуд Шоулнинг ҳузурига келиб, унинг хизматига кирди. Довудга Шоулнинг қаттиқ меҳри тушиб қолди, уни ўзига қуролбардор қилиб олди.</verse>
				<verse number="22">Шоул Эссайга: “Ижозат берсанг, Довуд менинг хизматимда қолсин, ундан жуда мамнунман”, деган хабарни жўнатди.</verse>
				<verse number="23">Ўша кундан бошлаб Худо юборган ёвуз руҳ Шоулни қийнаганда, Довуд лирани олиб чалар, Шоул ўзига келиб роҳатланар, ёвуз руҳ Шоулдан чекинарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Филистлар, жанг қиламиз, деб лашкарини тўплаб, Яҳудо ҳудудидаги Сўхў шаҳрида йиғилишди. Сўхў ва Озикаҳ шаҳарлари орасидаги Эфес–Даммим деган жойда қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="2">Шоул ҳам Исроил лашкарини тўплади. Элох водийсида қароргоҳ қуриб, Филистларга қарши жангга тайёрланди.</verse>
				<verse number="3">Бир тепаликни Филистлар, бошқа тепаликни Исроил лашкари эгаллади. Иккала томоннинг ўртаси водий эди.</verse>
				<verse number="4">Филистлар сафидан Гўлиёт деган бир паҳлавон ўртага чиқди. У Гат шаҳридан эди. Бўйи олти тирсагу бир қарич бўлиб,</verse>
				<verse number="5">бошига бронза қалпоқ, устига бронза совут кийиб олган эди. Совутнинг оғирлиги уч ярим пуд эди.</verse>
				<verse number="6">Болдирлари бронза зирҳлар билан ўралган эди. Елкасида отиладиган бронза найзани кўтариб юрарди.</verse>
				<verse number="7">Қўлидаги найзанинг сопи эса тўқувчи дастгоҳининг ходасидай келар, найза учидаги темирнинг оғирлиги ярим пуд эди. Гўлиётнинг олдида қуролбардори унинг катта қалқонини кўтариб юрарди.</verse>
				<verse number="8">Гўлиёт ўрнида турганича, Исроил қароргоҳига қараб ҳайқирди: — Биз билан уришгани саф тортдингизларми?! Мен Филистман, сизлар Шоулнинг қулларимисизлар, ахир?! Орангиздан бирортангизни танланглар–чи, у менинг олдимга келсин.</verse>
				<verse number="9">Агар у мен билан олишиб, мени енгиб ўлдира олса, Филистлар сизларнинг қулингиз бўлади. Борди–ю, мен ғолиб келиб, уни ўлдирсам, сизлар бизнинг қулимиз бўласизлар, бизга бўйсунасизлар.</verse>
				<verse number="10">Сўнг ўша Филист гапида давом этди: — Бугун Исроил лашкарини шарманда қиламан. Қани, бирортасини чиқаринг олдимга! Мен билан олишиб кўрсин!</verse>
				<verse number="11">Шоул ва барча Исроил лашкари Филистнинг гапларини эшитгач, қаттиқ қўрқиб, ваҳимага тушиб қолдилар.</verse>
				<verse number="12">Довуд Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик Эссай деган одамнинг ўғли эди. Эссайнинг саккизта ўғли бор эди. Шоулнинг шоҳлиги даврида Эссай анча кексайиб қолган эди.</verse>
				<verse number="13">Эссайнинг катта ўғилларидан учтаси Шоул билан бирга урушга кетган эди. Урушга кетган тўнғич ўғлининг оти Элиёб, ўртанчасиники Абунадов, учинчисиники Шаммох эди.</verse>
				<verse number="14">Довуд кенжа ўғил эди. Унинг учта катта акаси эса Шоул билан бирга эди.</verse>
				<verse number="15">Шу пайтда Довуд вақти–вақти билан Шоулнинг олдидан Байтлаҳмга отасининг қўйларини боққани келиб турарди.</verse>
				<verse number="16">Филист Гўлиёт қирқ кун мобайнида эртаю кеч ўртага чиқиб урушга даъват қилди.</verse>
				<verse number="17">Бир куни Эссай ўғли Довудга шундай деди: — Мана бу қовурилган бир тоғора буғдой билан анави ўнта нонни олгину тезда қароргоҳга, акаларингнинг олдига жўна.</verse>
				<verse number="18">Мана бу ўн бўлак пишлоқни эса мингбошига олиб бор. Акаларингнинг аҳволини бил ва яхши юрганларини билдирадиган бирорта нишона олиб кел.</verse>
				<verse number="19">Акаларинг Шоул лашкари билан бирга Элох водийсида Филистларга қарши уришяптилар.</verse>
				<verse number="20">Эртаси куни Довуд саҳарда турди. Сурувни бир чўпонга қолдирди. Отаси буюрганидай, озиқ–овқатларни олиб йўлга чиқди. Жанг майдонига етиб борган пайтда сипоҳлар жангга даъват қилиниб, қароргоҳдан уришгани чиқаётган эканлар.</verse>
				<verse number="21">Исроил лашкари билан Филистлар бир–бирларига рўпара бўлиб, саф тортдилар.</verse>
				<verse number="22">Довуд келтирган нарсаларини орқадаги қўриқчига қолдириб, сафга томон югурди. Акаларининг ёнига бориб, улар билан саломлашди.</verse>
				<verse number="23">Довуд улар билан гаплашиб турганда, Гат шаҳридан бўлган Филист — паҳлавон Гўлиёт ўз лашкари сафидан ўртага чиқиб, олдинги гапларини такрорлади. Довуд унинг гапларини эшитди.</verse>
				<verse number="24">Исроил лашкари Гўлиётни кўришдию, қаттиқ қўрқиб бирданига қочиб қолишди.</verse>
				<verse number="25">Улар бир–бирларига шундай дердилар: — Анави одамга қаранглар! У Исроилни ҳақорат қиляпти. Ким уни ўлдирса, шоҳ унга катта бойлик ҳадя қилар экан, қизини ҳам берар экан. Ўша одамнинг отаси хонадонини ҳам Исроилга солиқ тўлашдан озод қилар экан.</verse>
				<verse number="26">Довуд ёнидагилардан сўради: — Бу Филистни ўлдириб, Исроилни шармандаликдан халос қилганга шоҳ нима беради? Бу суннатсиз Филист ким бўлибдики, барҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилади?!</verse>
				<verse number="27">— Ўша одамни ким ўлдирса, фалон–фалон нарсалар тортиқ қилинади, — деб сипоҳлар олдинги гапларини такрорладилар.</verse>
				<verse number="28">Тўнғич акаси Элиёб Довуднинг сипоҳлар билан гаплашиб турганини кўриб аччиқланди: — Бу ерда нима қилиб юрибсан? Ўша беш–олтитагина қўйимизни чўлда кимга қолдириб келдинг? Сенинг қанчалик манманлигингни, ниятинг ёмонлигини биламан. Сен фақат урушни томоша қилгани келгансан.</verse>
				<verse number="29">— Мен нима қилибман?! Сўраб ҳам бўлмайдими?! — деди Довуд.</verse>
				<verse number="30">Сўнгра бошқа сипоҳга қараб, яна ўша гапни сўради. Сипоҳлар аввалгидай бир хил жавоб беришди.</verse>
				<verse number="31">Сипоҳлар Довуднинг гапларини эшитиб, Шоулга етказишди. Шоул Довудни чақиртирди.</verse>
				<verse number="32">Довуд Шоулга деди: — Ўша Филистни деб ҳеч кимнинг руҳи тушмасин. Мен, қулингиз бориб, у билан олишаман.</verse>
				<verse number="33">— Тентаклик қилма, бу Филистга бас келолмайсан. Сен жуда ёшсан, у эса ёшлигидан бери жангчи, — деди Шоул.</verse>
				<verse number="34">— Мен отамнинг сурувини боқардим, — деб жавоб берди Довуд. — Шер ёки айиқ келиб, сурувдан бирорта қўзини олиб қочса,</verse>
				<verse number="35">орқасидан қувиб, унга ҳужум қилардим. Қўзини ўша ҳайвоннинг оғзидан тортиб олардим. Борди–ю, шер ёки айиқ менга ташланса, ёлидан ушлардиму, уриб ўлдирардим.</verse>
				<verse number="36">Мен шерни ҳам, айиқни ҳам ўлдирганман. Анави суннатсиз Филистнинг бошига ўшандай кунни соламан. Чунки у барҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилди.</verse>
				<verse number="37">Мени шер, айиқнинг панжасидан халос қилган Эгамиз ўша Филистнинг қўлидан ҳам халос қилади. — Майли бор, Худо ёр бўлсин, — деди Шоул.</verse>
				<verse number="38">Сўнг у ўзининг жанг кийимларини Довудга берди, бошига бронза қалпоқ, эгнига совут кийдирди.</verse>
				<verse number="39">Довуд шоҳнинг совутларини кийиб, устидан қиличини боғлаб, юрмоқчи бўлди. Лекин у бунақа кийимларга кўникмаган эди. — Бу кийимлар билан юра олмаяпман, кўникмаганман, — деди Довуд Шоулга. Сўнг кийимларни ечиб ташлади.</verse>
				<verse number="40">Довуд таёғини олиб, сойликдаги ирмоқдан бешта силлиқ тош териб олди. Тошларни ёнидаги чўпон халтасига солди–да, палахмонини олиб тўғри Гўлиётга томон юрди.</verse>
				<verse number="41">Гўлиёт ва унинг қалқонини кўтариб борадиган қуролбардори олдинда, тўхтамай Довудга қараб юрдилар.</verse>
				<verse number="42">Гўлиёт Довудга бошдан–оёқ разм солди. Чиройли, келишган йигит экан, деб ёшгина бўлгани учун уни менсимади.</verse>
				<verse number="43">— Мен кўппакмидимки, устимга таёқ билан келяпсан? — деди–да, ўз худоларининг номи билан Довудга қарғиш ёғдирди.</verse>
				<verse number="44">— Келавер, танангни кўкдаги қушларга, даштдаги йиртқичларга ем қиламан, — деди Филист.</verse>
				<verse number="45">Довуд эса шундай жавоб қайтарди: — Сен қилич, найзаю ханжарлар билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса сен ҳақоратлаган Исроил лашкарининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман.</verse>
				<verse number="46">Бугуннинг ўзида Эгамиз сени менинг қўлимга беради. Сени ўлдириб, бошингни танангдан жудо қиламан. Бугуннинг ўзида Филист лашкарининг жасадларини кўкдаги қушларга, даштдаги йиртқичларга ем қиламан. Шунда Исроилда Худонинг борлигини бутун ер юзи билиб олади.</verse>
				<verse number="47">Эгамиз қиличу найза билан нажот бермаслигини бутун жамоа билиб олади, чунки бу урушда Эгамизнинг Ўзи жанг қилади. У сизларни бизнинг қўлимизга беради.</verse>
				<verse number="48">Гўлиёт Довудга ташланмоқчи бўлиб, тўғри унга қараб юрди. Довуд ҳам у билан олишиш учун Филистлар сафи томон тез югуриб кетди.</verse>
				<verse number="49">Қўлини халтасига солиб, битта тошни олди–да, палахмонга солиб отди. Тош Филистнинг қоқ пешанасига тегиб ўйиб кирди. Филист юз тубан ерга йиқилди.</verse>
				<verse number="50">Шундай қилиб, Довуд Филистни палахмону битта тош билан мағлуб қилди. Қўлида қилич бўлмаса ҳам, уни ўлдириб, ерга чўзилтириб ташлади.</verse>
				<verse number="51">Сўнг югуриб борди–ю, Гўлиётни босиб олди. Унинг қиличини қинидан суғуриб олди–да, бошини кесиб ташлаб, бутунлай бир ёқли қилди. Ўзларининг паҳлавони Гўлиётнинг ўлганини кўрган Филистлар тумтарақай қоча бошладилар.</verse>
				<verse number="52">Исроил билан Яҳудо лашкари қўзғалдию, наъра тортиб, Филистларни Гат ва Эхрон остоналаригача қувлаб борди. Шарайимдан Гат ва Эхрон шаҳарларигача борадиган йўлда Филистларнинг жасадлари чўзилиб қолди.</verse>
				<verse number="53">Филистларни қувиб юборгандан кейин, Исроил лашкари орқага қайтиб Филистлар қароргоҳини талон–тарож қилишди.</verse>
				<verse number="54">Довуд Гўлиётнинг бошини олиб, Қуддусга келтирди, қурол–аслаҳасини эса ўз уйига қўйди.</verse>
				<verse number="55">Шоул Довуднинг Гўлиёт билан олишувга чиққанини кўрганда, у лашкарбоши Абнурдан: — Абнур, бу йигитча ким? — деб сўради. — Тўғриси, шоҳим, билмайман, — деди Абнур.</verse>
				<verse number="56">— Бўлмаса бил–чи, бу йигит кимнинг ўғли экан, — деб буюрди шоҳ Шоул.</verse>
				<verse number="57">Довуд Гўлиётни ўлдириб, қароргоҳга энди кирган ҳам эдики, Абнур Довудни етаклаб Шоулнинг ҳузурига олиб келди. Гўлиётнинг кесилган боши ҳали Довуднинг қўлида эди.</verse>
				<verse number="58">— Кимнинг ўғлисан, йигитча? — деб сўради Шоул. — Байтлаҳмлик қулингиз Эссайнинг ўғлиман, — деб жавоб берди Довуд.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Шоул билан Довуднинг суҳбати энди тугаган ҳам эдики, Йўнатаннинг кўнгли Довудга боғланди, Йўнатан уни ўз жони каби азиз кўрди.</verse>
				<verse number="2">Ўша кундан бошлаб Шоул Довудни ёнида олиб қолди, отасининг уйига қайтиб кетишига ижозат бермади.</verse>
				<verse number="3">Йўнатан Довудни ўз жонидай азиз кўргани учун у билан аҳд қилди.</verse>
				<verse number="4">Устидаги кийимини ечиб берди, совути, қиличи, камони ва камарини ҳам Довудга ҳадя қилди.</verse>
				<verse number="5">Шоул Довудни қаерга жўнатмасин, Довуд муваффақиятга эришди. Шу боис Шоул унга қўшинидаги катта лавозимни берди. Бу воқеадан барча халқ ҳам, Шоулнинг хизматкорлари ҳам хушнуд бўлишди.</verse>
				<verse number="6">Довуд Гўлиётни ўлдиргандан кейин, лашкар ўз уйларига қайтаётган эди. Исроилнинг ҳамма шаҳарларидан келган аёллар чилдирма ва торли мусиқа асбобларини чалиб, ўйин–кулги қилиб, шоҳ Шоулни кутиб олгани чиқишди.</verse>
				<verse number="7">Яйраб–ўйнашаркан, шу қўшиқни айтишарди: “Шоул мингларчасини ўлдирди, Довуд эса ўн мингларчасини!”</verse>
				<verse number="8">Бу сўзлар Шоулга оғир ботди, унинг ғашини келтирди. “Довудга ўн мингтасини, менга эса мингтасини беришди! Унга шоҳ бўлишдан бошқа яна нима қолди?!” деб ўйлади.</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, ўша кундан бошлаб Шоул Довудга ёмон кўз билан қарай бошлади.</verse>
				<verse number="10">Эртаси куни Худо юборган ёвуз руҳ Шоулни қамраб олди, у ўз уйида жазавага тушди. Довуд ҳар галгидай яна лира чалиб ўтирар, Шоулнинг қўлида найза бор эди.</verse>
				<verse number="11">У ўзича: “Довудни найза билан уриб деворга қоқиб қўяман”, деб найзани унга қаратиб отди. Лекин Довуд икки сафар ҳам унга чап бериб қутулиб қолди.</verse>
				<verse number="12">Шоул Довуддан қўрқарди. Чунки Эгамиз Довуд билан бирга эди, Шоулни эса тарк этган эди.</verse>
				<verse number="13">Шу сабабли Шоул Довудни ёнидан узоқлаштирди, уни мингта сипоҳга бош этиб тайинлади. Довуд лашкарга бош бўлиб, жангга борарди.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз Довуд билан бўлгани учун, у ҳар қандай ишнинг уддасидан чиқарди.</verse>
				<verse number="15">Довуднинг катта муваффақиятини кўриб, Шоул баттарроқ қўрқарди.</verse>
				<verse number="16">Бутун Яҳудо ва Исроил халқи Довудни яхши кўрарди, чунки Довуд уларнинг олдинги сафида юриб, жангга борарди.</verse>
				<verse number="17">Бир кун Шоул Довудга деди: — Тўнғич қизим Меравни сенга бераман. Фақат довюрак бўлиб, мен учун Эгамизнинг урушларига бош бўл. Шоул: “Довуд менинг қўлим билан эмас, Филистларнинг қўли билан ўлдирилсин”, деб ўйларди.</verse>
				<verse number="18">Довуд Шоулга: — Мен ўзим ким бўлибман, ёки Исроилда оилам, отам хонадони нима бўлибдики, шоҳга куёв бўлсам?! — деди.</verse>
				<verse number="19">Шундай қилиб, Шоулнинг қизи Мерав Довудга узатиладиган бўлди. Лекин Шоул қизини, Довуд қолиб, Махлалик Одриёлга турмушга берди.</verse>
				<verse number="20">Шоулнинг бошқа қизи Михал эса Довудга кўнгил қўйган эди. Буни эшитган Шоул хурсанд бўлди.</verse>
				<verse number="21">“Довудга Михални бераман, қизимни бериб, Довудни тузоғимга илинтириб оламан, Филистлар эса уни ўлдиради”, деб ўйлади. — Энди бу сафар қулай фурсат етди, менга куёв бўласан, — деди Довудга Шоул.</verse>
				<verse number="22">Кейин Шоул аъёнларига: — Довудга, шоҳ сендан хурсанд, ҳамма хизматкорлари ҳам сени яхши кўради, шоҳга куёв бўладиган пайтинг келди, деб яширинча айтинглар, — деди.</verse>
				<verse number="23">Шоулнинг аъёнлари бу гапни Довудга етказишди. Довуд эса шундай жавоб қайтарди: — Мен камбағал, арзимас бир одам бўлсам, шоҳга куёв бўлиш, сизлар айтгандай, осонми?!</verse>
				<verse number="24">Аъёнлар, ўз навбатида, Довуднинг гапларини Шоулга етказишди.</verse>
				<verse number="25">Шоул шундай амр берди: — Довудга, шоҳ ғанимларидан ўч олмоқчи, шунинг учун қалинга юзта Филистнинг суннат терисидан бошқа нарса истамайди, деб айтинглар. Шоул шу йўсинда Довуднинг Филистлар қўлига тушиб нобуд бўлишини режалаштирган эди.</verse>
				<verse number="26">Аъёнлар Шоулнинг айтганларини Довудга етказишди. Довуд, ўшанда шоҳга куёв бўлишга ҳақли бўлар эканман–да, деб севинди. Белгиланган кундан олдин,</verse>
				<verse number="27">Довуд ва унинг одамлари бориб, икки юзта Филистни ўлдирди. Довуд ўлдирилган Филистларнинг суннат терисини битта ҳам қолдирмай, шоҳга келтириб бериб, шоҳнинг куёви деган номга муносиб ишларни бажарди. Шундан сўнг Шоул қизи Михални Довудга турмушга берди.</verse>
				<verse number="28">Шоул энди аниқ билдики, Эгамиз Довуд билан бирга экан, қизи Михал ҳам Довудни севар экан.</verse>
				<verse number="29">Шундай қилиб, Довуддан янада ҳадиксираб, умрининг охиригача унга душман бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="30">Филист беклари қачон ҳужум қилсалар, Довуд Шоулнинг бошқа лашкарбошиларига қараганда ортиқ зафарга эришарди. Шу сабабдан Довуд катта шуҳрат қозонди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Шоул ўғли Йўнатанга ва ҳамма аъёнларига, Довуд ўлдирилсин, деб фармон берди. Йўнатан эса Довудни жуда яхши кўрарди.</verse>
				<verse number="2">— Отам Шоул сени ўлдирмоқчи, — деб у Довудни огоҳлантирди. — Эртага тонг пайти ҳушёр бўл, бирор жойга бориб яшириниб, жим ўтир.</verse>
				<verse number="3">Мен эса сен яширинган далага чиқиб, отамнинг ёнида бўламан, сен тўғрингда у билан гаплашаман. Бирор хабар эшитсам, сенга етказаман.</verse>
				<verse number="4">Йўнатан отаси Шоулга Довудни мақтаб шу гапларни айтди: — Шоҳ ўз қули Довудга қарши гуноҳ қилмасинлар. Чунки у сизга ҳеч қачон ҳақсизлик қилмаган. Ҳар бир иши билан сизга катта фойда келтирган.</verse>
				<verse number="5">Жонини хавф остига қўйиб, Филистни ўлдирди, Эгамиз Довуд туфайли Исроил халқини катта зафарга эриштирди. Сиз буларни кўриб севиндингиз. Шундай экан, нега Довудни бекордан–бекорга нобуд қилмоқчисиз, бегуноҳнинг қонини тўкиб гуноҳ қилмоқчисиз?</verse>
				<verse number="6">Шоул Йўнатаннинг гапларини англаб: — Худо шоҳид! Довуднинг жонига ҳеч ким қасд қилмайди, — деб онт ичди.</verse>
				<verse number="7">Йўнатан Довудни чақиртириб келди ва бўлиб ўтган гап–сўзларни айтиб берди. Сўнг Довудни Шоулнинг ёнига бошлаб борди. Довуд эса илгаригидай шоҳнинг хизматига кирди.</verse>
				<verse number="8">Шу орада яна уруш аланга олди. Довуд урушга кетди, у Филистлар билан жанг қилиб, уларга шундай қаттиқ зарба бердики, охири Филистлар Довуднинг олдига тушиб қочиб қолишди.</verse>
				<verse number="9">Бир куни Шоул, найзаси қўлида, уйида ўтирарди, Довуд эса лира чалаётган эди. Шу пайт Эгамиз юборган ёвуз руҳ Шоулни чулғаб олди.</verse>
				<verse number="10">Шоул найзаси билан Довудни деворга михлаб қўймоқчи бўлди, лекин Довуд чап бериб қолди. Шоулнинг найзаси деворга санчилиб қолди. Ўша тун Довуд яна қочиб қутулди.</verse>
				<verse number="11">Шоул Довудни эрта тонгда тутиб ўлдирмоқчи бўлди, кузатиб туринглар, деб унинг уйига одамларини жўнатди. Хотини Михал Довудга: — Бу кеча қочиб қутулмасангиз, эрта тонгда сизни ўлдиришади, — деди.</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, Довудни деразадан чиқариб юборди. Довуд қочиб қутулди.</verse>
				<verse number="13">Михал бутни олиб, тўшакка ётқизди, бош томонига эса эчки жунидан қилинган ёстиқ ташлади, устини кўрпа билан ёпди.</verse>
				<verse number="14">Шоул юборган одамлар Довудни тутиб олиб кетишга келишди. — Довуд касал, — деди Михал уларга.</verse>
				<verse number="15">Сўнг Шоул одамларини яна жўнатиб: — Довудни ўз кўзларингиз билан кўринглар, уни тўшаги билан бу ерга олиб келинглар, ўлдираман, — деб буюрди.</verse>
				<verse number="16">Шоулнинг одамлари уйга кирдилар. Қарасалар, тўшакда бут, бутнинг бош томонида эчки жунидан қилинган ёстиқ турибди.</verse>
				<verse number="17">— Нимага мени алдаб, ғанимимни қочириб юбординг? — деб сўради Шоул Михалдан. — Довуд: “Қўйиб юбор мени, бўлмаса, сени ўлдираман”, деди, — деб жавоб берди Михал.</verse>
				<verse number="18">Қочиб қутулган Довуд Рамада яшаётган Шомуилнинг ёнига кетди. Шоул унга нима қилган бўлса, ҳаммасини Шомуилга айтиб берди. Кейин Шомуил билан бирга Нойўт маҳалласига бориб, ўша ерда қолди.</verse>
				<verse number="19">Довуд Раманинг Нойўт маҳалласида экан, деган хабар Шоулга етиб келди.</verse>
				<verse number="20">Шоул: “Довудни тутиб келинглар”, деб одамларини ўша ерга юборди. Улар Шомуил бошчилигидаги пайғамбарлар гуруҳининг жўшиб зикр тушаётганини кўришди. Шу пайт Худонинг Руҳи Шоулнинг одамларини ҳам қамраб олди ва улар ҳам жўшиб зикр тушдилар.</verse>
				<verse number="21">Шоул бўлиб ўтган воқеаларни эшитгач, бошқа одамларини юборди. Бу юборилганлари ҳам жўшиб зикр тушдилар. Шоул учинчи бор яна одамларини жўнатди, улар ҳам жўшиб зикр тушдилар.</verse>
				<verse number="22">Охири Шоулнинг ўзи Рамага қараб йўл олди. Сахудаги катта сардоба бўйига бориб: — Шомуил билан Довуд қаерда? — деб сўради. — Рамадаги Нойўт маҳалласида, — деди биттаси.</verse>
				<verse number="23">Шоул Рамадаги Нойўт маҳалласига кетаётганда, Худонинг Руҳи уни ҳам қамраб олди. Нойўтга боргунча йўлма–йўл жўшиб зикр тушиб кетди.</verse>
				<verse number="24">Кийимларини ечиб ташлаб, Шомуилнинг олдида ҳам жўшиб зикр тушди. Ерга йиқилганича, бир кеча–кундуз яланғоч аҳволда ётиб қолди. “Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?!” деган матал ана шундан қолган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Довуд Рамадаги Нойўт маҳалласидан қочиб, Йўнатаннинг олдига келди. — Мен нима қилибман? Айбим нима? Отангга қарши нима гуноҳ иш қилибманки, мени ўлдирмоқчи бўлади? — деди Довуд унга.</verse>
				<verse number="2">— Худо сақласин, ўлмайсан! — деди Йўнатан. — Отам мени хабардор қилмай, хоҳ муҳим бўлсин, хоҳ муҳим бўлмасин, бирор иш қилмайди. Нимага энди буни мендан яширсин?! Ҳеч нарса бўлмайди.</verse>
				<verse number="3">Довуд яна онт ичиб деди: — Сен мени яхши кўрасан, буни отанг ҳам яхши билади. Йўнатан нима қилишимни билмай қўя қолсин, акс ҳолда азоб чекади, деб ўйлайди. Худо шоҳид! Жар ёқасида турибман.</verse>
				<verse number="4">— Тила тилагингни, сен учун бажо келтираман, — деди Йўнатан.</verse>
				<verse number="5">— Қара, эртага янги ой шодиёнаси бўлади, — деди Довуд. — Шоҳ билан бирга дастурхонда ўтиришим керак. Лекин менга ижозат бер, индин кечгача далада яшириниб юрай.</verse>
				<verse number="6">Агар отанг йўқлигимни сезиб қолса, унга шундай дейсан: “Довуд шошилинч ўз шаҳри Байтлаҳмга кетадиган бўлиб қолди, мендан қаттиқ туриб илтимос қилди. У ерда бутун уруғ–аймоғи йиллик қурбонлик маросими ўтказар экан.”</verse>
				<verse number="7">Отанг “яхши” деса, демак, бу қулингга хавф–хатар йўқ. Агар ғазабланса, билгинки, менга зарар етказишга қатъий қарор қилган.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз олдида аҳд қилгансан–ку! Энди менга содиқ қол. Агар айбдор бўлсам, мени ўзинг ўлдир! Мени отангнинг ҳузурига олиб боришингга на ҳожат?!</verse>
				<verse number="9">— Худо сақласин! — деди Йўнатан, — отам сенга ёмонлик қилмоқчи бўлганини билганимда, сенга айтмасмидим?!</verse>
				<verse number="10">— Отанг сенга дағал жавоб берса, ким менга билдиради? — деб сўради Довуд.</verse>
				<verse number="11">— Юр, далага чиқайлик, — деди Йўнатан. Икковлари далага кетишди.</verse>
				<verse number="12">Йўнатан гапида давом этиб, Довудга деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид бўлсин! Эрта ё индинга худди шу вақтгача отамнинг ниятини ўсмоқчилаб билиб оламан. Отам сенга мойиллик билдирса, албатта хабар юбораман.</verse>
				<verse number="13">Борди–ю, отам сени ўлдирмоқни ният қилган бўлса–ю, сени хабардор қилиб бехатар кетишингни таъминламасам, Худо мени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан ҳам баттарроғини қилсин! Эгамиз, илгари отам билан бўлганидай, доимо сен билан бўлсин.</verse>
				<verse number="14">Агар мен тирик бўлсам, ваъдангда тур, менга содиқ бўл.</verse>
				<verse number="15">Агар ўлсам, менинг хонадонимга абадий шундай садоқатингни кўрсатгин.</verse>
				<verse number="16">Йўнатан Довуд хонадони билан аҳд тузди ва: — Эгамиз ҳамма душманларингни қириб ташласин, — деди.</verse>
				<verse number="17">Йўнатан Довудни жонидан ҳам ортиқ яхши кўрарди. У: “Менга бўлган дўстона севгингни тасдиқлагин”, деб Довудга яна бир бор онт ичирди.</verse>
				<verse number="18">— Эртага янги ой шодиёнаси бўлади, — деди Йўнатан Довудга. — Ўрнинг бўш қолади, йўқлигинг билинади.</verse>
				<verse number="19">Индинга дарҳол пастга туш, олдинги сафар яширинган жойингга бориб яширин. Эзел деган тошнинг ёнида кутиб тур.</verse>
				<verse number="20">Мен мўлжаллаб ўша тош томонга учта ўқ отаман.</verse>
				<verse number="21">Кейин хизматкоримни: “Бор, ўқларни топиб кел”, деб жўнатаман. Агар унга: “Қара, ўқлар орқангда, уларни олиб бу ёққа қайт”, деб айтсам, сен келасан. Худо шоҳид! Шунда сенга хавф–хатар бўлмайди, тинч–омонсан.</verse>
				<verse number="22">Агар хизматкоримга: “Қара, ўқлар олдингда”, десам, сен кетгин. Эгамиз сени йўлга солади.</verse>
				<verse number="23">Бир–биримизга қилган аҳдимизга Худо абадий шоҳид бўлсин.</verse>
				<verse number="24">Шундай қилиб, Довуд далада яшириниб олди. Янги ой чиққани муносабати билан байрам қилинарди. Шоҳ Шоул келиб, байрам таомига ўтирди.</verse>
				<verse number="25">Одатдагидай, девор ёнидаги ўриндиқдан жой олди. Йўнатан Шоулнинг рўпарасидан, Абнур эса унинг ёнидан ўз жойларини эгаллашди. Довуднинг ўрни бўш қолди.</verse>
				<verse number="26">Аммо Шоул ўша куни ҳеч нарса демади. Бирор тасодиф бўлса керак, Довуд ҳаром бўлган–у, ювинмагандир, деб ўйлади.</verse>
				<verse number="27">Эртасига, янги ой шодиёнасининг иккинчи куни Довуднинг жойи яна бўш қолди. Шоул ўғли Йўнатандан сўради: — Эссайнинг ўғли нимага кеча ҳам, бугун ҳам таомга келмади?</verse>
				<verse number="28">— Довуд Байтлаҳмга кетмоқчи экан, мендан қаттиқ илтимос қилди, — деб жавоб берди у.</verse>
				<verse number="29">— “Илтимос, ижозат берсанг, оиламиз ўша шаҳарда қурбонлик қилади. Акам, ўша ерда бўл, деб буюрди. Менга илтифот кўрсатсанг, бориб, акаларимни кўриб келсам”, деди. Шу важдан шоҳнинг дастурхонига кела олмади.</verse>
				<verse number="30">Шоул ғазабланиб, Йўнатанга бақирди: — Сен, ярамас, суюқоёқ хотиннинг боласи, у билан дўстлашганингни билмасмидим?! Бу қилиғинг билан ўзингни ҳам, сени туққан онангни ҳам иснодга қолдирдинг–ку.</verse>
				<verse number="31">Эссайнинг ўғли ер юзида яшар экан, на ўзинг, на шоҳлигинг сақланиб қолади. Энди бирорта одамни жўнатиб, уни менинг олдимга чақиртириб кел. Уни ўлим кутяпти.</verse>
				<verse number="32">— Нега у ўлдирилар экан? У нима қилди? — деди Йўнатан отасига.</verse>
				<verse number="33">Шоул Йўнатанни ўлдирмоққа шайланиб, найзасини унга қаратиб отди. Йўнатан тушундики, отаси Довудни ўлдирмоққа қатъий қарор қилган.</verse>
				<verse number="34">Йўнатан дарғазаб бўлиб дастурхондан турди, янги ой шодиёнасининг иккинчи куни ҳеч нарса емади. Отаси Довудни бу қадар ҳақорат қилганига хафа бўлди.</verse>
				<verse number="35">Эрталаб Йўнатан Довуд билан кўришмоқ учун далага кетди. Ёнига бир кичкина болани олди.</verse>
				<verse number="36">Йўнатан болага: — Югур, мен отган ўқларни қидир! — деди. Бола югуриб кетди. Йўнатан боланинг олд томонига бир ўқ отди.</verse>
				<verse number="37">Йўнатаннинг ўқи тушган ерга бола етиб борган ҳам эдики, у: — Ўқ олдингда!</verse>
				<verse number="38">Тез бўл, югур, тўхтаб турма! — деб овоз берди. Бола ўқни олиб, хўжайинига келтириб берди.</verse>
				<verse number="39">Бола ҳеч нарсадан хабарсиз, бу гапнинг маъноси Йўнатан билан Довудга аён эди, холос.</verse>
				<verse number="40">Йўнатан қурол–аслаҳаларини ўша болага бериб: — Кўтар буларни, шаҳарга олиб бор, — деди.</verse>
				<verse number="41">Бола кетиши биланоқ, Довуд тош орқасидан чиқиб келди ва юзи билан ерга мук тушиб, уч марта таъзим қилди. Иккала дўст бир–бирларини қучоқлаб, ўпиб, йиғлашди. Довуд Йўнатанга қараганда қаттиқроқ йиғлади.</verse>
				<verse number="42">Ниҳоят Йўнатан: — Энди эсон–омон йўлингга кет, — деди. — Икковимиз: “Худо сену менинг орамизда, уруғларимиз орасида абадий шоҳид бўлсин”, деб Унинг номини ўртага қўйиб онт ичганмиз.</verse>
				<verse number="43">Шундан кейин Довуд ўз йўлига кетди. Йўнатан эса шаҳарга қайтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Довуд Нав шаҳридаги руҳоний Охималекнинг ҳузурига борди. Охималек Довудни кутиб оларкан: — Нимага ёлғизсан? Нега ёнингда ҳеч ким йўқ? — деб қўрқув ичра сўради.</verse>
				<verse number="2">— Шоҳ менга бир топшириқ берди, — деди Довуд. — Сенга берган топшириғимни ҳеч ким билмасин, деди. Шунинг учун одамларимга, фалон жойга бориб туринглар, деб тайинлаб келдим.</verse>
				<verse number="3">Ҳозир ейишга бирор нарсангиз борми? Менга бешта нон, ёки қўлингизга нима илинса, беринг.</verse>
				<verse number="4">— Оддий нонимиз йўқ, — деб жавоб берди руҳоний, — агар одамларинг аёллардан ўзларини тийган бўлишса, назр қилинган нонимиз бор.</verse>
				<verse number="5">— Йўлга чиққанимиздан буён аёлларга яқинлашганимиз йўқ, — деди Довуд. — Сафаримизнинг мақсади оддий бўлганда ҳам, одамларим ўзларини пок тутади. Айниқса, бу сафаримизда одамларим ўзларини жуда пок тутдилар.</verse>
				<verse number="6">Шундан кейин руҳоний унга муқаддас нон берди. Бу ерда Худога бағишланган нондан бошқа нон йўқ эди. Бу нон, Эгамизнинг ҳузурида тургандан кейин, иссиқ нон келтирилган куни олиб қўйилганди.</verse>
				<verse number="7">Ўша куни Шоулнинг Доег деган хизматкори ҳам шу ерда эди. У Эдомлик бўлиб, Шоулнинг бош чўпони эди. Доег Эгамиз ҳузурига расм–русумларни адо этгани келганди.</verse>
				<verse number="8">— Ёнингизда найза ёки қилич йўқми? — деб сўради Довуд Охималекдан. — Шоҳнинг топшириғи шошилинч бўлгани учун ўзим билан на қиличимни олибман, на бошқа қуролимни.</verse>
				<verse number="9">— Элох водийсида ўзинг ўлдирган Филист Гўлиётнинг қиличи бор, — деди руҳоний. — Эфод орқасида матога ўроғлиқ турибди. Бу ерда бошқа қурол йўқ. Хоҳласанг, ўшани олавер. — Ўша қилични менга берақолинг, унақаси топилмайди, — деди Довуд.</verse>
				<verse number="10">Довуд Шоулдан қочиб, ўша куни Гат шоҳи Охишнинг ҳузурига борди.</verse>
				<verse number="11">Охишнинг хизматкорлари: — Бу Исроил шоҳи Довуд–ку! — дейишди. — Одамлар: “Шоул мингларчасини ўлдирди, Довуд эса ўн мингларчасини”, деб ўйнаб қўшиқ айтган эди–ку.</verse>
				<verse number="12">Бу гаплар Довудни чўчитиб қўйди. У Гат шоҳи Охишдан жуда қўрқарди.</verse>
				<verse number="13">Довуд уларнинг кўз ўнгида қиёфасини ўзгартирди, уларнинг олдида ўзини телбаликка солар, сарой дарвозасини тимдалаб, сўлакларини соқолига оқизарди.</verse>
				<verse number="14">Охиш хизматкорларига деди: — Қаранглар бу одамга! Жиннининг ўзи–ку! Нимага уни менинг ҳузуримга олиб келдингизлар?</verse>
				<verse number="15">Менинг олдимда жиннилик қилсин деб уни олиб келдингизларми? Менга жиннилар керакмиди?! Шу одамнинг саройимга кириши шартми?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Шундан сўнг Довуд у ердан чиқиб, Адуллам шаҳри яқинидаги ғорга қараб қочди. Акалари ва жамики ота хонадони бу ҳақда эшитиб, ўша ёққа — Довуднинг ёнига келишди.</verse>
				<verse number="2">Эзилган, қарзини тўлашга қурби етмаган, норози одамлар Довуднинг атрофига тўпланишди. Довуд уларга бош бўлди. Унга эргашганлар тўрт юзтача эди.</verse>
				<verse number="3">Довуд у ердан Мўабдаги Миспах шаҳрига бориб, Мўаб шоҳидан илтимос қилди: “Ижозат беринг, Худо мени нима қилмоқчилиги маълум бўлгунча, ота–онам ёнингизда қолсин.”</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, Довуд ота–онасини Мўаб шоҳи ҳузурига олиб келди. Довуд адирлардаги қароргоҳида яшириниб турганда, ота–онаси Мўаб шоҳининг паноҳида яшадилар.</verse>
				<verse number="5">Лекин пайғамбар Гад Довудга: “У ерда қолма, Яҳудо ерига бор”, деди. Шундан кейин Довуд у ердан чиқиб, Хорет ўрмонига борди.</verse>
				<verse number="6">Шу орада Шоул “Довуд ва унинг одамлари топилди”, деб эшитди. Шоул қўлида найзасини ушлаганича, Гиво тепалигидаги тамариск дарахти остида ўтирган эди. Барча аъёнлари ҳам унинг атрофида турган эдилар.</verse>
				<verse number="7">Шоул уларга шундай деди: — Эй, Бенямин одамлари, эшитиб олинглар! Эссайнинг ўғли ҳар бирингизга далаю узумзорларни бериб қўймайди–ку! Ҳар бирингизни мингбоши ёки юзбоши қилиб ўтирадими?!</verse>
				<verse number="8">Ҳаммангиз менга қарши тил бириктирдингиз–ку! Ўғлим Йўнатан Эссайнинг ўша ўғли билан аҳд қилган экан, мени ҳеч ким хабардор этмади. Орангиздан менга ён босадиган бирор одам чиқмади. Довуд менга пистирма қўймоқчи экан, уни ўғлим қайрабди. Ҳозир шу иш бўлди–ку! Шундай эмасми?!</verse>
				<verse number="9">Шу пайт Шоулнинг аъёнлари ёнида турган Эдомлик Доег айтди: — Эссайнинг ўғли Довудни кўрдим, у Нав шаҳридаги Охитобнинг ўғли руҳоний Охималекнинг ёнига келган эди.</verse>
				<verse number="10">Охималек “Довуд нима қилсин?” деб Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради. Унга ҳам озиқ–овқат берди, ҳам Филист Гўлиётнинг қиличини тақдим қилди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Шоул аъёнларига: “Охитобнинг ўғли руҳоний Охималекни ва унинг Навда яшайдиган ҳамма ота уруғларини — барча руҳонийларни олиб келинглар”, деб буюрди. Ҳаммаларини шоҳнинг олдига олиб келишди.</verse>
				<verse number="12">— Эй, Охитобнинг ўғли, гапларимни эшит! — деди Шоул Охималекка. — Лаббай, жаноблари, — деди Охималек.</verse>
				<verse number="13">— Нимага сен Эссайнинг ўғли билан бирга менга қарши тил бириктирдинг? Довудга нон, қилич берибсан, унинг учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрабсан. Мана бугун Довуд менга қарши қўзғалиб, пистирмада пойлаб турибди, — деди Шоул.</verse>
				<verse number="14">Охималек шундай жавоб берди: — Бутун аъёнларингиз орасида Довуд сингари ишончли ким бор?! Довуд — сизнинг куёвингиз, соқчиларингизнинг сардори, хонадонингизда ҳурматли киши–ку.</verse>
				<verse number="15">Тўғри, ўша куни Довуд учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрадим. Аммо бу биринчи марта эмас эди–ку! Шоҳ мени ва ота хонадонимни айбламасинлар, чунки мен Довуднинг ёмон ниятидан бехабар эдим.</verse>
				<verse number="16">— Эй, Охималек, ўзинг ҳам, бутун ота хонадонинг ҳам албатта ўласизлар! — деди Шоул.</verse>
				<verse number="17">Сўнг у ёнида турган қўриқчиларига буюрди: — Қани, Довудни қўллаган Эгамизнинг руҳонийларини ўлдириб ташланглар! Улар Довуднинг қочиб кетганини билганлари ҳолда, менга хабар беришмади. Шоҳнинг қўриқчилари қўл кўтариб, Эгамизнинг руҳонийларини ўлдиришни исташмади.</verse>
				<verse number="18">Шунда шоҳ Шоул Доегга: — Сен бор, руҳонийларни ўлдир! — деб буюрди. Ўша куни Эдомлик Доег муқаддас либос кийган саксон беш руҳонийни бир ўзи чопиб ўлдирди.</verse>
				<verse number="19">Сўнгра эркак–аёл, ёш бола, ҳатто чақалоқ демасдан, руҳонийлар яшайдиган Нав шаҳрининг халқини ҳам қиличдан ўтказди. Моллари, эшаклари, қўйларини ҳам чопиб ташлади.</verse>
				<verse number="20">Руҳоний Охималекнинг ўғилларидан биргина Абуатар дегани тирик қолиб, Довуднинг ёнига қочиб кетди.</verse>
				<verse number="21">Шоул Эгамизнинг руҳонийларини ўлдирганини Абуатар Довудга айтиб берди.</verse>
				<verse number="22">Довуд Абуатарга деди: — Ўша куни у ерда Эдомлик Доег бор эди. У албатта Шоулга хабар беришини билардим. Отанг хонадонидаги ҳар бир жоннинг ўлимига мен сабабчи бўлдим.</verse>
				<verse number="23">Энди сен ёнимда қол, қўрқма. Менинг жоним пайига тушган кимса — сенинг ҳам жонинг пайига тушган. Ёнимда қолсанг, бехатар бўласан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Довудга: “Филистлар Кейлах шаҳрига ҳужум қилиб, ҳосилни талон–тарож қиляпти”, деб хабар беришди.</verse>
				<verse number="2">— Бориб ўша Филистлар билан уришайми? — деб Эгамиздан сўради Довуд. — Бор, Филистлар билан уришиб, Кейлах шаҳрини халос эт, — деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="3">Лекин Довуднинг одамлари: — Биз шу ерда — Яҳудода қўрқамизу, Кейлахга бориб, Филист лашкарига қарши уришмоққа бизда журъат бормиди?! — дейишди.</verse>
				<verse number="4">Довуд яна Эгамиздан Унинг хоҳиш–иродасини сўради. — Отлан, Кейлахга бор! Филистларни Ўзим сенинг қўлингга бераман, — деди унга Эгамиз.</verse>
				<verse number="5">Довуд одамлари билан Кейлахга бориб, Филистларга қарши уруш қилди. Довуд Филистларнинг мол–ҳолини тортиб олди. Уларга оғир талафот етказди. Шундай қилиб, Кейлах халқини қутқарди.</verse>
				<verse number="6">Охималекнинг ўғли Абуатар Кейлахда турган Довуднинг ёнига қочиб, ўзи билан эфодни ҳам олиб кетган эди.</verse>
				<verse number="7">Шоул Довуднинг Кейлах шаҳрига кетганини эшитиб: “Худо Довудни қўлимга берди, ўша шаҳар дарвозаларининг тамбалари бор, у шаҳарга кириб ўзини ўзи тутиб берди”, — деди.</verse>
				<verse number="8">Шоул Довудни ва унинг одамларини қамалга олиш мақсадида бутун лашкарини урушга даъват этиб, Кейлахга юриш қилди.</verse>
				<verse number="9">Довуд Шоулнинг қабиҳ ниятини эшитиб, руҳоний Абуатарга: — Эфодни бу ерга олиб кел, Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билайлик, — деди.</verse>
				<verse number="10">Сўнг Худога шундай деб илтижо қилди: — Эй, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Аниқ хабар эшитдим: Шоул Кейлахга келиб, шу қулинг сабабли шаҳарни вайрон қилмоқчи экан.</verse>
				<verse number="11">Кейлахликлар мени Шоулнинг қўлига тутиб берадими? Бу қулингнинг эшитганлари ростми, Шоул бу ерга келадими? Эй, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, ўтиниб сўрайман, бу қулингга аён эт! — Шоул келади, — деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="12">— Кейлахликлар мени ва одамларимни Шоулнинг қўлига тутиб берадими? — деб сўради Довуд. — Тутиб беради, — деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="13">Шу онда Довуд билан ёнидаги олти юзтача одам Кейлахдан чиқиб, у ёқдан–бу ёққа ўтаверишди. Довуд Кейлахдан қочиб кетибди, деган хабарни эшитган Шоул у ерга бормайдиган бўлди.</verse>
				<verse number="14">Довуд адирлардаги пана жойларда — Зиф чўлидаги қирларда макон қиларди. Шоул Довудни муттасил таъқиб қилди, лекин Худо уни Шоулнинг қўлига бермади.</verse>
				<verse number="15">Бир пайт Довуд Зиф чўлидаги Хорешда турганда: “Шоул мени ўлдиргани йўлга чиқибди”, деб билиб қолди.</verse>
				<verse number="16">Шу пайтда Шоулнинг ўғли Йўнатан Хорешда турган Довуднинг олдига борди ва “Худо сени сақлайди”, деб уни руҳлантирди.</verse>
				<verse number="17">— Қўрқма, — деди Йўнатан унга, — отам Шоул сени топа олмайди. Сен Исроил шоҳи бўласан, мен эса сендан кейинги одам бўламан. Отам Шоул ҳам шуни билади.</verse>
				<verse number="18">Иккови Эгамиз олдида аҳд қилишди. Довуд Хорешда қолди, Йўнатан эса уйига кетди.</verse>
				<verse number="19">Бир неча Зифликлар Гивога бориб, Шоулга хабар бердилар: — Довуд ҳудудимиздаги Хореш деган жойда яшириниб юрибди. Бу жой Йишмоннинг жанубидаги Хахило адирларида жойлашган.</verse>
				<verse number="20">Эй, шоҳ ҳазратлари, бораверинг. Довудни биз, албатта шоҳнинг қўлига тутиб берамиз.</verse>
				<verse number="21">— Сизлар менга қайишар экансиз, Худо сизларни ёрлақасин! — деди Шоул.</verse>
				<verse number="22">— Бориб, яна бир марта текшириб чиқинглар, Довуд қаерларда яшириниб юрганини, ўша ерда уни кимлар кўрганини яхшилаб суриштиринглар. Айтишларича, у жуда айёр экан.</verse>
				<verse number="23">Ҳамма яширинган жойларини билиб олиб, кейин менга аниқ хабар келтиринглар. Ўшанда мен сизлар билан бораман. Агар Довуд ўша ерда бўлса, уни бутун Яҳудо уруғлари орасидан қидириб топаман.</verse>
				<verse number="24">Шундай қилиб, Зифликлар йўлга тушиб, Шоулдан олдин Зифга келишди. У пайтда Довуд одамлари билан Йишмоннинг жанубидаги Мойун чўлининг бир кимсасиз водийсида эдилар.</verse>
				<verse number="25">Шоул ҳам одамлари билан Довудни излашга чиқди. Довуд Шоулнинг келаётганини эшитгач, Мойун чўлининг қоялик жойига бориб яширинди. Шоул буни билиб қолиб, Довуднинг орқасидан кетди.</verse>
				<verse number="26">Шоул қирнинг бир томонидан, Довуд билан унинг одамлари эса қирнинг бошқа томонидан боришарди. Довуд тезда Шоулдан қочиб қутулмоқчи эди. Шоул эса сипоҳлари билан Довуд одамларининг йўлини тўсмоқчи бўлиб, ўраб олаётган эди.</verse>
				<verse number="27">Худди шу пайт бир хабарчи келиб Шоулга: — Тезроқ юринг! Филистлар юртимизга ёпирилди, — деб қолди.</verse>
				<verse number="28">Шоул Довудни таъқиб қилиш ўрнига, Филистлар билан жанг қилгани қайтиб кетди. Шунинг учун ўша ерга “Қутулиш қояси” деб ном берилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Довуд у жойларни ҳам тарк этиб, Энгедидаги пана жойларда яшай бошлади.</verse>
				<verse number="2">Шоул Филистларни қувлаб юбориб қайтиб келгач, Довуд Энгеди ёнидаги дашт–чўлларда юрибди, деган хабарни эшитди.</verse>
				<verse number="3">Шоул одамлари билан Довудни қидирмоққа отланди. Исроилнинг энг сара сипоҳларидан уч мингтасини танлаб олиб, қоялари ва ёввойи эчкилари билан машҳур бўлган жойга кетишди.</verse>
				<verse number="4">Йўлда қўй қўраси бўлиб, унинг яқинида бир ғор бор эди. Шоул эҳтиёжини қондирмоқчи бўлиб ғорга кирди. Ғорнинг энг ичкарисида эса Довуд одамлари билан ўтирган эди.</verse>
				<verse number="5">Одамлари Довудга айтдилар: — Эгамиз сенга: “Ғанимингни қўлингга бераман, унга билганингни қилавер”, деган эди. Ўша кун шу бугундир! Довуд секин бориб, Шоулнинг ридоси этагидан билинтирмай бир парча кесиб олди.</verse>
				<verse number="6">Лекин Шоулнинг этагидан бир парча кесиб олгани учун юрагида ўкинч пайдо бўлди.</verse>
				<verse number="7">Кейин одамларига деди: — Худо сақласин! Мен Эгамизмой суртиб танлаган шоҳга — жаноби олийларига бундай қилолмайман. Унга қарши қўлимни кўтармайман, чунки у Эгамизнинг мой суртиб танлаганидир.</verse>
				<verse number="8">Довуд шундай деб одамларига танбеҳ берди, Шоулга тегишларига ижозат бермади. Шоул ғордан чиқиб, йўлига кетди.</verse>
				<verse number="9">Унинг ортидан Довуд ҳам ғордан чиқди–да: — Шоҳ ҳазратлари! — деб Шоулни чақирди. Шоул орқасига ўгирилди, Довуд эгилиб таъзим қилди ва ер ўпиб</verse>
				<verse number="10">деди: — Довуд сенга ёмонлик қилмоқчи, деган одамларнинг гапларига нима учун қулоқ соляпсиз?</verse>
				<verse number="11">Ўз кўзингиз билан кўриб турибсизки, ҳозир Эгамиз ғорда сизни қўлимга берган эди. Одамларим сизни ўлдирмоқчи бўлишган эди, лекин менинг кўзим қиймади, “Жанобларига қўл теккизмайман, чунки у Худонинг мой суртиб танлаганидир”, — дедим.</verse>
				<verse number="12">Қаранг, эй, отам! Қўлимдаги манави парчага қаранг! Ридонгизнинг этагидан кесиб олдим. Ридонгиздан бир парчани кесиб олдиму, лекин сизни ўлдирмадим. Кўнглимда ёмонлик ва маккорликдан асар йўқлигини яхши билиб олинг. Мен сизга гуноҳ қилмаганману, сиз эса менинг жонимга қасд қилиш пайига тушгансиз.</verse>
				<verse number="13">Худога солдим, мен учун У сиздан ўч олсин. Мен сизга қўл кўтармайман.</verse>
				<verse number="14">Эскилар: “Ёмонлик ёмон одамлардан келар”, дейишган, шунга кўра, мен сизга қўлимни кўтармайман.</verse>
				<verse number="15">Исроил шоҳи кимнинг пайига тушган, ахир? Сиз кимни таъқиб қиляпсиз? Ўлган итдай ёки бургадай арзимас бўлган меними?</verse>
				<verse number="16">Худога солдим, қай биримизнинг ҳақ эканимизни Худо ҳукм қилсин, додимни Ўзи эшитсин. Эгамиз менинг йўлимни бериб, сизнинг қўлингиздан халос этсин.</verse>
				<verse number="17">Довуд гапини тугатган ҳам эдики, Шоул: — Довуд, ўғлим, бу сенинг овозингми? — дедию уввос солиб йиғлай бошлади.</verse>
				<verse number="18">— Сен ҳақсан, мен нотўғри қилдим, — деди Шоул Довудга. — Сен менга яхшилик қилган эдинг, мен ёмонлик билан жавоб қайтардим.</verse>
				<verse number="19">Бугун менга бўлган муносабатингни аниқ–равшан исботладинг. Эгамиз мени сенинг қўлингга берибдию, лекин сен мени ўлдирмабсан.</verse>
				<verse number="20">Қанийди, ҳаммаям сенга ўхшаб душманини тутиб олганда, оқ йўл тилаб қўйиб юбораверса?! Бугун менга қилган яхшилигинг учун сенга Эгамиздан қайтсин!</verse>
				<verse number="21">Энди мен англаб етдим: сен албатта шоҳ бўласан, Исроил шоҳлиги сенинг қўлингда мустаҳкам бўлади.</verse>
				<verse number="22">Энди менга, сиздан кейин авлодингизни йўқ қилмайман, отангиз хонадонидан номингизни ўчирмайман, деб Эгамиз олдида онт ич.</verse>
				<verse number="23">Довуд Шоулнинг олдида онт ичди. Шундан сўнг Шоул уйига қайтиб кетди. Довуд эса одамлари билан адирлардаги қароргоҳига қайтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Шу орада Шомуил оламдан ўтди. Бутун Исроил халқи йиғилишиб, Шомуилга аза тутди. Уни ўз она шаҳри Рамада дафн қилишди. Шундан кейин Довуд Порон даштига кетди.</verse>
				<verse number="2">Мойун шаҳрида бир бой–бадавлат одам яшар, мол–мулки Кармил шаҳри яқинидаги ерда бўлиб, уч мингта қўйи, мингта эчкиси бор эди. Бу пайтда у Кармилда қўйларининг жунини қирқаётган эди.</verse>
				<verse number="3">Ўша одамнинг исми Навол, хотинининг исми эса Обигайл эди. Аёл ақл–фаросатли ва чиройли эди. Эри Холиб уруғидан бўлиб, қўрс, феъл–атвори ёмон одам эди.</verse>
				<verse number="4">Довуд даштда юрганда, Навол қўйларининг жунини қирқяпти, деган хабарни эшитиб қолди.</verse>
				<verse number="5">Довуд йигитларидан ўнтасини Кармилга — Наволнинг ҳузурига жўнатаётиб, уларга деди:</verse>
				<verse number="6">— Наволга мендан салом айтиб, шу гапларимни етказинглар: “Умринг узоқ бўлсин! Сенга, хонадонингга, қарамоғингдаги ҳар бир одамга тинчлик–омонлик бўлсин.</verse>
				<verse number="7">Қўйларингнинг жунини қирқаётганингни эшитдим. Чўпонларинг биз билан бирга эди. Уларни хафа қилмадик, Кармилда бўлган кунларида ҳеч нарсаси йўқолмади.</verse>
				<verse number="8">Хизматкорларингдан сўраб кўрсанг, ўзлари ҳам сенга айтиб беришади. Шунинг учун одамларимга илтифот кўрсат, сенинг ҳузурингга зиёфат куни келдик. Бу қулларингга ва ўғлинг Довудга қўлингдан келганча марҳамат қилиб, ёрдам кўрсат.”</verse>
				<verse number="9">Довуднинг одамлари Навол ҳузурига бориб, Довуднинг номидан унга шу гапларни етказишди ва жавоб кута бошлашди.</verse>
				<verse number="10">Навол эса Довуднинг одамларига шундай жавоб берди: — Довуд дегани ким ўзи?! Эссайнинг ўғли бўлса, нима қипти?! Шу кунларда ўз хўжайинларидан қочиб кетаётган қуллар жуда кўпайиб кетди–да!</verse>
				<verse number="11">Нонимни, сувимни, жун қирқаётган одамларим учун сўйган қўйларимнинг гўштини олиб, аллақайдан келган одамларга берайми?!</verse>
				<verse number="12">Довуднинг одамлари келган йўлига қайтиб кетишди. Наволнинг ҳамма айтганларини Довудга етказишди.</verse>
				<verse number="13">— Ҳамма қиличини белига боғласин! — деб амр берди Довуд одамларига. Довуднинг ўзи ҳам, одамлари ҳам қиличларини белларига боғлашди. Тўрт юзга яқин одам Довуд билан бирга кетди. Икки юзтаси эса анжомлар ёнида қолди.</verse>
				<verse number="14">Наволнинг хизматкорларидан бири унинг хотини Обигайлга деди: — Довуд хўжайинимиз Наволга салом йўллаб, даштдан хабарчилар жўнатган экан, лекин Навол уларни ҳақорат қилди.</verse>
				<verse number="15">У одамлар эса бизга кўп яхши муносабатда бўлишган эди. Ҳар доим даштда улар билан қолган пайтларимизда бизни хафа қилишмасди, бирор нарсамиз ҳам йўқолмасди.</verse>
				<verse number="16">Қўйларимизни боқиб юрганимизда, ҳар доим — кечаю кундуз бизни ҳимоя қилишарди.</verse>
				<verse number="17">Энди нима қилиш лозимлигини ўзингиз яхшилаб ўйланг. Чунки хўжайинимизнинг ва унинг бутун хонадонининг бошига фалокат хавф солиб турибди. Хўжайинимиз эса шу қадар баджаҳлки, бирор кимса унга бир оғиз гап айта олмайди.</verse>
				<verse number="18">Обигайл вақтни бой бермай, икки юзта нон, икки меш шароб, бешта қўйнинг пиширилган гўштини, икки тоғора қовурилган буғдой, юз ҳовуч майиз ва икки юз ҳовуч анжир қоқи олиб эшакларга юклади.</verse>
				<verse number="19">Сўнг хизматкорларига: — Сизлар мендан олдин юринглар, мен орқаларингиздан бораман, — деди. Эри Наволга эса ҳеч нарса демади.</verse>
				<verse number="20">Обигайл эшакка миниб, тоғнинг ёлғизоёқ йўлларидан тушиб келаётганда, унга томон келаётган Довуднинг одамларига дуч келиб қолди.</verse>
				<verse number="21">Довуд шу гапларни айтаётган экан: — Бу одамнинг даштдаги мол–ҳолини беҳудага қўриқлабман–да. Унинг қўтонидан бирор қўй йўқолмадию, оқибатда у менинг яхшилигимга ёмонлик билан жавоб қайтарди.</verse>
				<verse number="22">Агар эрталабгача унга қарашли эркак зотидан бирортасини тирик қолдирсам, Худо менинг жазомни берсин, ҳатто ундан баттарроғига дучор қилсин!</verse>
				<verse number="23">Обигайл Довудни кўрибоқ эшакдан тушди. Довудга таъзим қилиб, ерга мук тушди.</verse>
				<verse number="24">Унинг оёқларига бош уриб ёлворди: — Тўрам, мен айбдорман, айб менда. Ижозат беринг, бу чўрингиз сизга бир оғиз гап айтсин, айтганларимга қулоқ солинг.</verse>
				<verse number="25">Ёлвораман, тўрам! Ўша баттол Наволга эътибор бермасинлар. Унинг феъл–атвори худди исмининг ўзи. Навол — ақлсиз дегани. Мен, чўрингиз, тўрам юборган одамларни кўрмабман.</verse>
				<verse number="26">Энди, тўрам, Эгамиз сизнинг қон тўкишингизга, ўз қўлингиз билан қасос олмоғингизга изн бермаган. Худо шоҳид! Тўғрисини айтай, ғанимларингиз, қолаверса, тўрамга қасд қилган ҳамманинг бошига Наволнинг куни тушсин.</verse>
				<verse number="27">Мен, чўрингизнинг тўрамга келтирган мана бу инъомлари сизга эргашиб хизмат қилаётган одамларингизга берилсин.</verse>
				<verse number="28">Бу чўрингизнинг гуноҳидан ўтинг. Эгамиз албатта тўрамнинг хонадонини мустаҳкам қилади, чунки тўрам Эгамиз учун жанг қиляпти. Умрингиз охиригача сиз томондан бирон–бир ҳақсизлик бўлмасин.</verse>
				<verse number="29">Биронтаси ортингиздан тушиб, жонингизга қасд қилса, ҳаётингизни Эгангиз Худо ўз паноҳида асрасин. Ғанимларингизни эса палахмондан отилган тошдай улоқтириб юборсин.</verse>
				<verse number="30">Эгамиз тўрамга ваъда қилган барча эзгуликларни бажо келтириб, сизни Исроилнинг йўлбошчиси қиладиган кун келади, албатта.</verse>
				<verse number="31">Ўшанда ўзим учун ўч олиб, беҳудага қон тўкдим, деб пушаймон бўлмагайсиз. Эгамиз тўрамга барака берганда, бу чўрисини унутмасин.</verse>
				<verse number="32">— Бугун сени мен билан учраштирган Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! — деди Довуд.</verse>
				<verse number="33">— Ақлингга балли, барака топ! Бугун мени қон тўкишдан, ўз қўлим билан ўч олишдан сақлаб қолдинг, бунинг учун сени Худо ёрлақасин.</verse>
				<verse number="34">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга ёмонлик қилишимнинг олдини олди. Агар сен мени тезда учратиб қолмаганингда, Худо ҳақи, кун чиққунча Наволга қарашли эркак зотидан бирортаси тирик қолмаган бўларди!</verse>
				<verse number="35">Довуд Обигайл олиб келган ҳадяларни олди. Кейин: — Эсон–омон уйингга бор, билиб қўй, гапларингга қулоқ солиб, арзингга эътибор бердим, — деди.</verse>
				<verse number="36">Обигайл Наволнинг ёнига қайтиб келди. Навол уйида шоҳона зиёфат уюштирган, маст, жуда вақти чоғ эди. Обигайл эса эрталабгача унга бир оғиз гап айтмади.</verse>
				<verse number="37">Эртасига эрталаб Навол ўзига келгач, хотини унга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Ўша заҳотиёқ Наволнинг юраги музлаб, шол бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="38">Ўн кунлардан кейин Эгамиз Наволнинг жонини олди.</verse>
				<verse number="39">Худо Наволнинг жонини олганини Довуд эшитди. — Навол мени ҳақорат қилган эди, Эгамизнинг Ўзи мени оқлади, бу қулини ёмонлик қилмоқдан асради. Унга ҳамду санолар бўлсин! Эгамиз Наволнинг ёмонлигини ўзининг бошига солибди, — деди. Шундан сўнг Довуд Обигайлнинг олдига хабарчилар жўнатиб, унга уйланмоқчи эканлигини билдирди.</verse>
				<verse number="40">Довуд юборган хабарчилар Кармилга — Обигайлнинг ҳузурига бориб: — Довуднинг сенга уйланиш истаги бор, шуни билдириш учун бизни юборди, — дедилар.</verse>
				<verse number="41">Обигайл ўрнидан турди, боши ерга теккудай бўлиб таъзим қилди–да: — Мен тўрамга хизмат қилмоққа ва тўрамнинг хизматкорлари оёқларини ювишга тайёрман, — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="42">Обигайл тезда ўрнидан туриб, эшакка минди. Ёнига бешта чўрисини олиб, Довуднинг хабарчилари орқасидан йўлга тушди. Шундай қилиб, Обигайл Довудга турмушга чиқди.</verse>
				<verse number="43">Довуд Йизриллик Охинавамга ҳам уйланган эди. Шу тариқа Довуд икки хотинлик бўлди.</verse>
				<verse number="44">Довуднинг биринчи хотини Михални эса отаси Шоул Палтига бериб юборган эди. Палти Галимлик Лайиш деганнинг ўғли эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Зифликлар Гивога Шоулнинг ҳузурига келиб: “Довуд Йишмон четидаги Хахило тепалигида яшириниб юрибди”, деб хабар етказишди.</verse>
				<verse number="2">Шоул уч мингта сараланган Исроилсипоҳи билан Довудни қидириб Зиф дашт–биёбонига борди.</verse>
				<verse number="3">У Хахило тепалигидаги йўл бўйида қароргоҳ қурди, бу тепалик Йишмон саҳросининг четида эди. Довуд ҳали ҳам саҳрода яшириниб юрарди. Ўз орқасидан Шоулнинг тушганини билиб, Довуд</verse>
				<verse number="4">айғоқчилар жўнатди. Шу тариқа Шоулнинг шу ерга келганини аниқ билиб олди.</verse>
				<verse number="5">Довуд Шоулнинг қароргоҳи томон яқин бориб, Шоул билан лашкарбоши Абнурнинг ухлаётган жойини кўрди. Шоул қароргоҳнинг ўртасида, сипоҳлар эса унинг атрофида ётган эдилар.</verse>
				<verse number="6">Шу пайт Довуд Охималек билан Абушайдан: — Ким мен билан қароргоҳга — Шоулнинг ёнига киради? — деб сўради. Охималек — Хет халқидан эди. Абушай — Зеруянинг ўғли бўлиб, Йўабнинг акаси эди. — Мен сиз билан бораман, — деди Абушай.</verse>
				<verse number="7">Довуд билан Абушай ўша кун кечаси қароргоҳга киришди. Шоул найзасини бош томонига ерга санчиб қўйиб, қароргоҳнинг ўртасида ухлаб ётарди. Абнур билан сипоҳлар унинг атрофида ухлашарди.</verse>
				<verse number="8">— Бугун Худо ғанимингизни сизнинг қўлингизга берди, — деди Абушай Довудга. — Энди ижозат беринг, уни найза билан бир уриб ерга михлаб қўяйин. Иккинчи марта уришимга ҳожат қолмайди.</verse>
				<verse number="9">— Йўқ, уни ўлдирмайсан, — деди Довуд, — Эгамизмой суртиб танлаган шоҳга қўл кўтарганни сира оқлаб бўлмайди.</verse>
				<verse number="10">Худо шоҳид! Шоулни ё Худо уради, ё унинг куни битиб оламдан ўтади, ёки жангда ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="11">Аммо Эгамизмой суртиб танлаган шоҳга қўл кўтаришдан мени Худонинг Ўзи сақласин. Майли, Шоулнинг бош томонидаги найза билан сувдонини олиб кетамиз.</verse>
				<verse number="12">Довуд Шоулнинг бош томонидаги найзаси ва сувдонини олди. Кейин у ердан қайтишди. Уларни ҳеч ким кўрмади, бирор кимса бўлиб ўтган воқеани билмай қолди, ҳеч ким уйғонмади ҳам. Ҳамма ухлаб ётарди, зотан, Эгамиз уларни қаттиқ ухлатиб қўйган эди.</verse>
				<verse number="13">Довуд нариги томонга ўтиб, узоқроқдаги тепаликнинг устига чиқди, Шоулнинг сипоҳлари билан унинг орасида анчагина масофа бор эди.</verse>
				<verse number="14">Ўша ердан Абнурни ва одамларини чақириб: — Эй, Абнур, менга жавоб бер–чи! — деди. — Сен кимсан, нега бақириб шоҳимизни безовта қиляпсан? — сўради Абнур.</verse>
				<verse number="15">— Сен катта одамсан, Абнур, тўғрими гапим? — деди Довуд. — Бутун Исроилда сенга тенг келадигани йўқ. Шоҳ ҳазратларини биттаси ўлдирмоқчи бўлиб, қароргоҳга киради–ю нега муҳофаза этмадинг?</verse>
				<verse number="16">Бу қилган ишинг ёмон. Худо ҳақи, ўзинг ҳам, одамларинг ҳам ўлимга лойиқсизлар, чунки жаноби олийларини — Эгамиз мой суртиб танлаган шоҳни муҳофаза этмадингизлар. Қараб кўр–чи, шоҳнинг бош томонидаги найзаси билан сувдони қаерда экан?</verse>
				<verse number="17">Шоул Довуднинг овозини таниди: — Бу сенинг овозингми, Довуд ўғлим? — деб сўради. — Ҳа, шоҳ ҳазратлари, менман, — жавоб берди Довуд.</verse>
				<verse number="18">— Жаноби олийлари! Мен, қулингизни нега таъқиб қилаверасиз? Мен нима қилдим? Гуноҳим нима?</verse>
				<verse number="19">Шоҳ ҳазратлари! Марҳамат қилиб мен, қулингизнинг сўзларига қулоқ солинг. Агар сизни менга қарши қўзғатган Эгамиз бўлса, назр атанг, У тинчлансин. Агар бу ишни инсонлар қилган бўлса, Эгамиз олдида лаънати бўлсинлар. Чунки улар Эгамизнинг еридан мени ҳайдаб: “Бор, бегона худоларга хизмат қил”, деяётгандай бўляпти.</verse>
				<verse number="20">Ишқилиб, қоним Эгамизнинг ҳузуридан узоқ ерларга тўкилмасин. Шоҳим, сиз тоғда каклик овлайдиган овчидайсиз–у, итлару одамларингиз билан битта бургани овлашга чиқибсиз–да!</verse>
				<verse number="21">— Гуноҳ қилдим, Довуд ўғлим, бери кел, — деди Шоул. — Бугун менинг ҳаётим сен учун қимматли эканини билдим. Энди сенга сира ёмонлик қилмайман. Ҳақиқатан ҳам, нодонлик қилдим, қаттиқ янглишдим.</verse>
				<verse number="22">— Мана шоҳимизнинг найзаси, йигитларингиздан бири келиб олсин, — деди Довуд,</verse>
				<verse number="23">— Эгамиз ҳар бир одамнинг тўғрилигига ва садоқатига яраша мукофот беради. Бугун Эгамиз сизни қўлимга берган бўлса–да, мен Эгамизнинг мой суртиб танлаганига қўл кўтаришни истамадим.</verse>
				<verse number="24">Бугун сизнинг ҳаётингизни сақлаганимдай, Эгамиз менинг ҳаётимни ҳам шундай сақласин. У мени ҳар қандай балолардан асрасин.</verse>
				<verse number="25">— Довуд ўғлим, Эгамиз сени ёрлақасин, сен албатта буюк ишлар қиласан, улуғ зафарларга эришасан, — деди Шоул. Шундан кейин Довуд ўз йўлига кетди, Шоул эса уйига қайтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Довуд: “Бир кун Шоулнинг қўлида нобуд бўлсам керак”, деб ўйларди. “Яхшиси, Филистлар ерларига қочиб қолай. Ўшанда Шоул Исроилнинг ҳар бурчагидан мени қидириб юришдан воз кечади, мен ҳам унинг қўлидан қутулиб қоламан.”</verse>
				<verse number="2">Шундай қилиб, Довуд ва унинг ёнидаги олти юз киши оилалари билан йўлга отланиб, Гат шоҳи Охиш томонига ўтиб кетишди. Шоҳ Охиш Мойух деганнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="3">Ҳаммалари оилалари билан бирга Гатда Охишнинг ёнида жойлашишди. Довуд ҳам иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан жойлашди.</verse>
				<verse number="4">Шоул Довуднинг Гатга қочиб кетганини эшитгач, энди уни ахтармай қўйди.</verse>
				<verse number="5">Довуд Охишга: — Агар мен, қулингиз, сизнинг илтифотингизга сазовор бўлсам, ён–атрофдаги шаҳарларнинг биридан менга жой берсангиз, мен ўша ерда истиқомат қилайин, — деди. — Қулингизнинг сиз билан бирга шоҳ шаҳрида яшашига ҳожат йўқ.</verse>
				<verse number="6">Охиш ўша куни Довудга Зихлах шаҳрини берди. Ўшандан буён Зихлах Яҳудо шоҳларига қарашли шаҳардир.</verse>
				<verse number="7">Довуд Филистлар юртида бир йилу тўрт ой истиқомат қилди.</verse>
				<verse number="8">Довуд одамлари билан Гешир, Гезер ва Омолек халқларининг ерига бостириб борарди. Бу элатлар узоқ замонлардан бери Шурга ва Миср чегарасигача чўзилган ерларда яшаб келишарди.</verse>
				<verse number="9">Довуд бирор юртни босиб олса, эркак, аёл демас, тирик жонни соғ қўймасди. Фақат қўй, мол, эшак, туя ва кийим–кечакларни ўлжа олиб, шоҳ Охишнинг ҳузурига қайтиб келарди.</verse>
				<verse number="10">Охиш: “Бугун бирон ерга бостириб бордингизларми?” деб сўраса, Довуд: “Яҳудонинг Нагав чўлидаги ҳудудларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги Ярахмал уруғи ерларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги Хайин халқи ерларини қўлга олдик”, деб жавоб берарди.</verse>
				<verse number="11">Довуд бирор кимсани Гатга олиб келмас, “Довуд ундай қилди, бундай қилди, деб айтмасин”, дея эркагу аёлни тирик қолдирмасди. Довуд Филистлар юртида яшаган пайтда шундай қиларди.</verse>
				<verse number="12">Охиш Довудга ишонарди. “Довуд ўз халқи — Исроил халқига ўзини душман қилиб қўйди, бундан кейин то абад менинг хизматимда қолади”, деб ўйларди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Ўша кунларда Филистлар Исроил лашкари билан уруш қилмоқчи бўлиб, лашкарларини тўплашди. Охиш Довудга: — Билиб қўй, сен одамларинг билан албатта мен томонда жанг қиласизлар, — деб таъкидлади.</verse>
				<verse number="2">— Ўшанда сиз мен, қулингизнинг нималар қилишимни кўрасиз, — деди Довуд. — Яхши, — деди Охиш, — сен доимо менинг шахсий қўриқчим бўлиб қоласан.</verse>
				<verse number="3">Шомуил оламдан ўтганда, бутун Исроил халқи унга аза тутган ва уни ўз шаҳри Рамага дафн қилишган эди. Шоул эса арвоҳ чақирувчиларни ва фолбинларни юртдан йўқотиб юборган эди.</verse>
				<verse number="4">Шу орада Филистлар тўпланиб, Шунам шаҳрига бориб қароргоҳ қуришди. Шоул ҳам жамики Исроил қўшинини йиғиб, Гилбова тоғида қароргоҳ қурди.</verse>
				<verse number="5">Шоул Филистлар қўшинини кўрдию, қаттиқ қўрқиб кетди, уни ваҳима босди.</verse>
				<verse number="6">Шоул “Нима қилай?” деб Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлган эди, У Шоулга на тушида, на руҳонийлар ва на пайғамбарлар орқали жавоб берди.</verse>
				<verse number="7">Шундан кейин Шоул аъёнларига: — Менга бирорта арвоҳ чақирадиган аёлни топиб келинглар, унинг олдига бориб маслаҳат солайин, — деб фармон берди. — Эн–Дўрда бир арвоҳ чақирадиган аёл бор, — деди аъёнлар.</verse>
				<verse number="8">Шоул бошқача кийимлар кийиб, қиёфасини ўзгартирди ва икки кишини эргаштириб, кеч кирганда, ўша аёлникига борди. — Илтимос қиламан, мен учун руҳларга маслаҳат сол, сенга кимнинг номини айтсам, ўша одамни чақириб бер, — деди.</verse>
				<verse number="9">Аёл шоҳга шундай жавоб берди: — Шоул нималар қилганини, арвоҳ чақирадиганларни ва фолбинларни юртдан йўқотиб юборганини биласан–ку. Шундай экан, нимага мени нобуд қилмоқ учун тузоқ қўйяпсан?</verse>
				<verse number="10">— Худо ҳақи, бундан сенга заррача ёмонлик келмайди, — деб онт ичди Шоул.</verse>
				<verse number="11">Шундан сўнг аёл: — Сенга кимни чақириб берайин? — деб сўради. — Менга Шомуилни чақириб бер! — деди Шоул.</verse>
				<verse number="12">Аёл Шомуилни кўргач, қаттиқ бақириб юборди: — Сиз шоҳ Шоулсиз–ку! Нега мени алдадингиз?</verse>
				<verse number="13">— Қўрқма! — деди шоҳ аёлга, — нимани кўряпсан? — Ер остидан чиқаётган бир арвоҳни кўряпман, — деб жавоб берди аёл.</verse>
				<verse number="14">— Нимага ўхшайди? — сўради Шоул. — Ридо кийган кексароқ одам юқорига чиқяпти, — деди аёл. Шу заҳоти Шоул билдики, у одам Шомуил. Мук тушиб унга таъзим қилди.</verse>
				<verse number="15">— Нимага мени чақириб безовта қилдинг? — сўради Шомуил. — Мен жуда қийналиб кетдим, — деди Шоул. — Филистлар менга ҳужум қилишмоқчи. Худо эса мени тарк этди. Менга на пайғамбарлар орқали, на тушимда жавоб беряпти. Энди нима қилай, айтинг, шунга сизни чақирган эдим.</verse>
				<verse number="16">— Эгамиз сени тарк этиб, сенга душман бўлган экан, энди нимага мендан сўраяпсан? — деди Шомуил.</verse>
				<verse number="17">— Эгамиз мен орқали айтганини қилди. Шоҳликни сенинг қўлингдан тортиб олиб, Довудга берди.</verse>
				<verse number="18">Чунки сен Эгамизнинг амрига итоат этмадинг, Унинг алангаланган ғазабини сен Омолек халқига сочмадинг. Ана шунинг учун Эгамиз бугун шу кунларни бошингга соляпти.</verse>
				<verse number="19">У сени ҳам, Исроил халқини ҳам Филистлар қўлига беради. Эртага сен ва ўғилларинг менинг ёнимда бўласизлар. Эгамиз бутун Исроил қўшинини ҳам Филистлар қўлига топширади.</verse>
				<verse number="20">Шоул бирдан муккаси билан ерга тушди. Шомуилнинг гапларидан қаттиқ қўрқиб кетди, силласи қуриди. У бир кеча–кундуз туз тотмаган эди.</verse>
				<verse number="21">Аёл Шоулга яқинлашди–да, унинг қаттиқ қўрқиб кетганини кўриб шундай деди: — Бу чўрингиз ҳам сизнинг гапларингизни эшитди, жонимни хатарга қўйиб бўлса–да, истагингизни бажо келтирдим.</verse>
				<verse number="22">Энди бу чўрингизнинг гапларини эшитинг. Олдингизга озгина нон–пон қўяман, ейсиз. Ҳали йўл юрасиз, нон–пон еб олсангиз, дармон бўлади.</verse>
				<verse number="23">— Емайман! — деб рад этди Шоул. Лекин аъёнлари ҳам, аёл ҳам уни кўндиришга кўп ҳаракат қилишди. Охири, Шоул уларнинг айтганини қилишга рози бўлди. Ётган еридан туриб, тўшакка ўтирди.</verse>
				<verse number="24">Аёлнинг уйида боқувдаги бир бузоғи бор эди. Аёл уни тезда сўйди. Ун олди–да, хамир қориб, хамиртурушсиз нон ёпди.</verse>
				<verse number="25">Таомларни Шоул билан аъёнлари олдига қўйди. Улар еб–ичиб, ўша куни тунда туриб жўнаб кетишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Филистлар ҳамма сипоҳларини Офоққа йиғди. Исроил лашкари эса Йизрилдаги булоқ ёнида қароргоҳ қуриб, жойлашиб олган эдилар.</verse>
				<verse number="2">Филист беклари юз минг кишидан иборат тўдалари билан боришарди. Довуд ва унинг одамлари эса шоҳ Охиш билан бирга орқада келаётган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Филист лашкарбошилари: — Анави ибронийлар бу ерда нима қилиб юрибди? — деб сўраган эдилар, Охиш шундай жавоб берди: — Бу одам Исроил шоҳи Шоулнинг хизматкори Довуд бўлади. Неча ою йиллардан бери ёнимда юрибди. Мен томонга ўтгандан буён ундан бирор ёмонлик кўрмадим.</verse>
				<verse number="4">Лекин Филист лашкарбошилари Охишга: — Бу одамни орқасига қайтариб юборинг! — дейишди жаҳл билан. — Сиз унга ажратиб берган жойга бораверсин. Биз билан урушга боришига йўл қўйманг! Жанг вақтида бизга қарши чиқиши мумкин. У олдинги хўжайинига ўзини қандай қилиб яхши кўрсатишини биласизми? Одамларимизнинг бошини унга тутиб беришдан бошқа яхши йўл топа олармиди?!</verse>
				<verse number="5">Ҳалиги: “Шоул мингларчасини ўлдирди, Довуд эса ўн мингларчасини”, деб куйлаб ўйнаб қўшиқ айтган эдилар–ку. Бу ўша Довуднинг ўзгинаси–ку.</verse>
				<verse number="6">Охиш Довудни ёнига чақириб деди: — Худо ҳақи, сен яхши одамсан. Ҳузуримга келганингдан бери бирон номаъқул иш қилганингни кўрмадим. Мен билан бирга урушга боришингни истардиму, аммо бекларимиз урушга боришингни маъқул кўришмаяпти.</verse>
				<verse number="7">Майли, бу сафар орқангга қайт, тинчгина кет, тағин Филист бекларининг кўзи олдида бирорта номаъқул иш қилиб қўймагин.</verse>
				<verse number="8">— Ахир, мен нима қилдим?! — деди Довуд. — Ҳузурингизга келганимдан бери мендан бирор айб топмадингиз–ку! Энди шоҳ ҳазратларининг ғанимларига қарши урушга нима учун бормаслигим керак экан?!</verse>
				<verse number="9">— Биламан, — деди Охиш, — сен менинг назаримда Худонинг фариштасидай поксан. Лекин Филист лашкарбошилари, биз билан урушга бормасин, дейишяпти.</verse>
				<verse number="10">Энди сен ва ўзинг билан келган шоҳинг Шоулнинг одамлари эрталаб туринглар–да, тонг отар–отмас жўнанглар.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, Довуд одамлари билан эрта тонгда туриб, Филистлар ҳудудига қараб йўлга тушди. Филистлар эса Йизрилга жўнашди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Довуд одамлари билан йўл юриб, учинчи куни ўз шаҳри Зихлахга етиб келди. Бу орада Омолек халқи Нагав чўлига, хусусан, Зихлах шаҳрига ҳам бостириб кирган, Зихлахга ўт қўйиб, шаҳарни талон–тарож қилишган экан.</verse>
				<verse number="2">Улар бирор кимсани ўлдирмай, у ердаги аёллару ёш–қарини асир олишиб, олдиларига солиб ҳайдаганча, йўлларига қайтиб кетишган эди.</verse>
				<verse number="3">Довуд одамлари билан у ерга етиб боргач, шаҳарнинг аланга ичида қолганини, хотинлари, ўғил–қизларини асир олиб кетишганини билди.</verse>
				<verse number="4">Улар ҳолдан тойгунча дод–вой солиб йиғлашди.</verse>
				<verse number="5">Довуднинг иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл ҳам асир олинган эди.</verse>
				<verse number="6">Довуд ёмон аҳволда қолди, чунки ҳар бир одам ўғиллари, қизлари учун қайғурар, “Довудни тошбўрон қиламиз”, дейишарди. Лекин Довуд ўз Эгаси Худодан мадад олди.</verse>
				<verse number="7">У Охималекнинг ўғли руҳоний Абуатарга: — Менга эфодни келтир, Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билайлик, — деди. Абуатар эфодни олиб келди.</verse>
				<verse number="8">Довуд Эгамиздан: — Бу қароқчиларнинг орқасидан қувиб борайми? Қувсам, етиб оламанми? — деб сўради. — Орқаларидан қув, уларга албатта етиб олиб, асирларни озод қиласан, — деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, Довуд ёнидаги олти юзта одами билан йўлга чиқиб, Басор сойлигига юриш қилди.</verse>
				<verse number="10">Улар сойликдан ҳали ўтиб бўлмаган эдики, икки юз киши толиқиб йиқилиб, ўша ерда қолди. Довуд қолган тўрт юз кишиси билан қароқчиларни қувлаб кетди.</verse>
				<verse number="11">Чўлда бир Мисрликни топиб, Довуднинг олдига келтиришди. “Еб, ичиб ол”, деб унга нон–пон беришди.</verse>
				<verse number="12">Бир ҳовуч анжир қоқи билан икки ҳовуч майиз ҳам беришди. Ҳалиги одам тамадди қилиб олгач, бироз жонланди. У уч кечаю уч кундуз на туз тотган, на сув ичган эди.</verse>
				<verse number="13">Довуд ундан: — Сен кимнинг одамисан? Қаердан келяпсан? — деб сўради. — Мисрликман, Омолек уруғидан бўлган бир одамнинг қулиман, — деди йигит. — Уч кун олдин касал бўлиб қолган эдим, хўжайиним мени чўлда қолдириб кетди.</verse>
				<verse number="14">Нагав чўлидаги Харет халқи ҳудудига, Яҳудо ҳудудига, Нагав чўлидаги Холиб уруғи ерларига бостириб бориб, Зихлах шаҳрига ўт қўйдик.</verse>
				<verse number="15">— Мени ўша босқинчиларнинг ёнига олиб бора оласанми? — деб сўради Довуд. — Сени ўлдирмайман, хўжайинингнинг қўлига топширмайман, деб Худо номи билан онт ичсангиз, сизни ўша босқинчилар олдига олиб бораман, — деди йигит.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, Мисрлик одам Довудга йўл кўрсатиб кетди. Босқинчилар дала бўйлаб тарқалиб, Филист ва Яҳудо ерларидан талон–тарож қилиб келган мўл–кўл ўлжаларини еб–ичиб, хурсандчилик қилишаётган эди.</verse>
				<verse number="17">Довуд эртаси кун кечқурунгача уларни қирди. Туяларга миниб қочган тўрт юз йигитдан ташқари, улардан бирортаси ҳам қутулиб кета олмади.</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, Довуд Омолек халқи тортиб олган ҳамма нарсаларини, жумладан, иккала хотинини ҳам қайтариб олди.</verse>
				<verse number="19">Катта–кичикдан, ўғил–қизлардан, ўлжа олинган моллардан, хуллас, Омолек халқи олиб кетган нарсалардан бирортаси қолиб кетмади. Довуд ҳаммасини қайтариб олди.</verse>
				<verse number="20">Довуд Омолек халқининг ҳамма мол–қўйларини ўлжа қилиб олди. Довуднинг одамлари ўлжа олинган мол–қўйларни ўзларининг моллари олдидан ҳайдаб кетар экан: “Булар — Довуднинг ўлжалари”, дейишарди.</verse>
				<verse number="21">Шундан кейин Довуд Басор сойлигида толиқиб орқада қолиб кетган икки юз киши олдига қайтди. Улар ҳам Довуд билан унинг одамларини кутиб олгани чиқишди. Довуд уларга яқин келгач, омонлик тилади.</verse>
				<verse number="22">Лекин Довуд билан борган баъзи ёмон, ярамас одамлар: — Булар биз билан бирга бормадиларми, энди ўлжа олинган нарсалардан ҳеч қандай улуш бермаймиз, ҳар қайсиси фақат хотини билан болаларини олиб кетсин, — дейишди.</verse>
				<verse number="23">— Йўқ, биродарларим, — деди Довуд, — бу нарсаларни бизга Эгамиз берди, энди ундай қилманглар. Эгамизнинг Ўзи бизни сақлади, устимизга бостириб келган босқинчиларни қўлимизга берди.</verse>
				<verse number="24">Сизларнинг бу гапингизга ким рози бўлади? Урушга борганлар билан анжомлар ёнида қолганларнинг улуши бирдир, ҳар бир нарса тенг бўлинади.</verse>
				<verse number="25">Ўша кундан бошлаб Довуд бу усулни Исроилда қонун–қоида ҳолига келтирди, ушбу қонун бугунгача давом этиб келяпти.</verse>
				<verse number="26">Ниҳоят, Довуд Зихлахга қайтди. У ўзининг ўртоқлари — Яҳудо оқсоқолларига тортиб олинган ўлжалардан жўнатиб: “Мана Эгамизнинг ғанимларидан тортиб олинган ўлжалардан сизларга инъомлар”, деб айтиб юборди.</verse>
				<verse number="27">Инъомлар қуйидаги шаҳарларнинг оқсоқолларига жўнатилди: Байтил, Нагав чўлидаги Рамўт шаҳри, Ятир,</verse>
				<verse number="28">Арор, Сифмўт, Эштамўва,</verse>
				<verse number="29">Рахол, Ярахмал уруғи ва Хайин халқининг шаҳарлари,</verse>
				<verse number="30">шунингдек, Хўрмах, Бўр–Ошон, Отах</verse>
				<verse number="31">ва Хеврон шаҳарлари. Довуд одамлари билан кезган ерларнинг ҳаммасига ўлжалардан жўнатди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Филистлар эса шу пайтда Исроил лашкари билан жанг қилишаётган эди. Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочиб, кўплари Гилбова тоғида ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="2">Энди Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадов ва Малкишува ўлдирилди.</verse>
				<verse number="3">Шоулнинг атрофида жанг тобора авжига чиқди. Шу пайт Филист камончилари Шоулга қарата ўқ отдилар. Шоул оғир яраланди.</verse>
				<verse number="4">У қуролбардорига: — Қиличингни суғургин–да, менга санч, токи анави суннатсизлар келиб, менга қилич солиб, хўрламасинлар, — деди. Лекин қуролбардори қўрқди, Шоулнинг айтганини қилмади. Шунда Шоул қиличини қинидан суғуриб, ўзини қилич устига ташлади.</verse>
				<verse number="5">Қуролбардори ҳам Шоулнинг ҳалок бўлганини кўриб, ўзини қиличи устига ташлаб, Шоул билан бирга ўлди.</verse>
				<verse number="6">Шундай қилиб, Шоул, унинг учала ўғли, қуролбардори ва ҳамма сипоҳлари бир кундаёқ ҳалок бўлишди.</verse>
				<verse number="7">Йизрил водийсининг нарёғида ва Иордан дарёсининг шарқ томонида яшайдиган Исроил халқи ўз сипоҳларининг қочганини, Шоул билан ўғиллари ўлганини кўришдию, шаҳарларини ташлаб қочишди. Филистлар бу шаҳарларга келиб ўрнашиб олишди.</verse>
				<verse number="8">Эртаси куни Филистлар ҳалок бўлганларни талон–тарож қилгани жанг майдонига келишди. Бирдан улар Гилбова тоғида Шоул билан учала ўғлининг жасади ётганини кўриб қолишди.</verse>
				<verse number="9">Улар Шоулнинг бошини кесиб, қуролларини олишди. Филистлар босиб олган ерларига хабарчилар йўллаб, бу хушхабарни бутхоналарига, халққа эшиттиришди.</verse>
				<verse number="10">Шоулнинг қурол–аслаҳасини Аштарет уйига қўйишди, жасадини эса Байт–Шан шаҳрининг деворига қоқиб қўйишди.</verse>
				<verse number="11">Гиладдаги Ёбош аҳолиси Филистларнинг Шоулни қандай аҳволга солганини эшитиб қолишди.</verse>
				<verse number="12">Шунда ҳамма жасур йигитлар тун бўйи юриб, Байт–Шанга боришди. Шоул билан ўғилларининг жасадларини Байт–Шан деворидан олиб, Ёбошга олиб боришди ва у ерда куйдиришди.</verse>
				<verse number="13">Суякларини йиғиштириб, Ёбошдаги тамариск дарахти тагига дафн қилгач, етти кун рўза тутишди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="10">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Шоул ҳалок бўлгандан кейин, Довуд Омолек халқини енгиб, Зихлах шаҳрига қайтиб келди ва у ерда икки кун қолди.</verse>
				<verse number="2">Учинчи куни Шоулнинг қароргоҳидан Довуднинг олдига бир одам келди. У қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган, аянчли аҳволда эди. Ўша одам Довуднинг олдига келгач, мук тушиб, унга таъзим қилди.</verse>
				<verse number="3">— Қаердан келяпсан? — деб сўради Довуд. — Исроил қароргоҳидан қочиб келдим, — деди у одам.</verse>
				<verse number="4">— Айт–чи, нима бўлди? — деб сўради Довуд. — Сипоҳлар уруш майдонидан қочдилар, одамларимиздан кўплари ўлдирилди, Шоул билан ўғли Йўнатан ҳам ҳалок бўлди, — деди у. Шунда Довуд:</verse>
				<verse number="5">— Шоул билан ўғли Йўнатаннинг ҳалок бўлганини қаердан биласан? — деб сўради хабарчи йигитдан.</verse>
				<verse number="6">— Тасодифан Гилбова тоғига борган эдим, — деб гапида давом этди у. — Шоул найзасига зўрға суяниб турар, душман отлиқлари ва жанг аравалари эса унга томон ёпирилиб келаётган экан.</verse>
				<verse number="7">Шоул орқасига қараб, мени кўриб қолиб чақирди. “Лаббай”, дедим мен.</verse>
				<verse number="8">“Сен кимсан?” деб сўради Шоул. “Омолек халқиданман”, дедим мен.</verse>
				<verse number="9">Сўнг у: “Бу ёққа кел, мени ўлдир. Тарашадай бўлиб серрайиб қолдиму, лекин жоним чиқмаяпти”, деди.</verse>
				<verse number="10">Шоҳ оғир яралангани учун, энди яшай олмаслигига кўзим етиб, уни ўлдирдим. Бошидаги тожини ва қўлидаги билакузугини олиб, сизга — жаноби олийларига келтирдим.</verse>
				<verse number="11">Довуд бу гапни эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди. Бошқалар ҳам шундай қилдилар.</verse>
				<verse number="12">Шоул ва унинг ўғли Йўнатан, Эгамизнинг лашкари — Исроил халқидан кўпчилиги жангда ҳалок бўлган эдилар. Шунинг учун ҳаммалари оқшомгача аза тутиб фарёд қилдилар, рўза тутдилар.</verse>
				<verse number="13">Довуд шум хабарни олиб келган йигитдан: — Қаерликсан? — деб сўради. — Мен Омолек халқиданман, бегона халқданман, — деди йигит.</verse>
				<verse number="14">— Эгаммой суртиб Шоулни шоҳ қилиб танлаган эди–ку! Шундай шоҳга қўл кўтариб, ўлдиришдан қўрқмадингми? — деди Довуд унга.</verse>
				<verse number="15">Кейин Довуд битта сипоҳини чақирди–да: — Қани, ўлдир уни! — деб буюрди. Йигит Омолекка бир қилич уриб ўлдирди. Довуд унга қарата:</verse>
				<verse number="16">— Тилинг ўзингнинг бошингга етди. Эгам мой суртиб танлаган шоҳни мен ўлдирдим, деб ўз оғзинг билан гувоҳлик бердинг, — деди.</verse>
				<verse number="17">Довуд Шоул билан унинг ўғли Йўнатан учун марсия куйлади.</verse>
				<verse number="18">Сўнг, ушбу марсия Яҳудо халқига ўргатилсин, деб фармон берди. Бу марсия “Ёшур” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="19">“Эй, Исроил, йўқ бўлди Ғуруринг сенинг тепаликларингда, Қандай қулаган экан довюраклар!</verse>
				<verse number="20">Бу хабарни Гатликларга эшиттирманг, Ашқалон кўчаларида ёйиб юрманг. Токи Филист қизлари севинмасин, Суннатсизлар қизлари шод бўлмасин.</verse>
				<verse number="21">Эй, Гилбова тоғлари, Тепангизга шудринг, ёмғир тушмасин, Ҳосилдор ерларингиз ҳосилсиз қолсин! Ўша ерларда йўқотди шуҳратини Баҳодирларнинг қалқони, Шоулнинг қалқонига мой суртилмас энди.</verse>
				<verse number="22">Бир дам тинмади Йўнатаннинг ёйи Ер тишлаганлар қонидан Ва йигитларнинг танасидан. Шоулнинг қиличи беҳуда кўтарилмасди.</verse>
				<verse number="23">Шоул билан Йўнатан азиз ва дилкаш эдилар, Ҳаётда ҳам, ўлганда ҳам бирга бўлдилар. Бургутдан чаққон, Шердан кучли эдилар улар.</verse>
				<verse number="24">Шоул учун аза тутинг, эй, Исроил қизлари! У сизларга шоҳона либослар кийдирганди, Либосингизни олтин тақинчоқлар–ла безаганди.</verse>
				<verse number="25">Урушда қандай қулаган экан довюраклар! Элим тепалигида Йўнатан жонсиз ётар.</verse>
				<verse number="26">Қайғураман сен учун, биродарим Йўнатан, Менга кўп азизу қадрдон эдинг сен, Нақадар ажойиб эди менга бўлган муҳаббатинг, Аёлларнинг севгисидан ҳам эди ортиқ.</verse>
				<verse number="27">Қандай қулаган экан довюраклар! Қандай йўқ бўлди жанг қуроллари.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Шундан кейин Довуд Эгамиздан: — Яҳудо шаҳарларидан бирортасига борайми? — деб сўради. — Бор! — деди Эгамиз. — Қайси шаҳарга борай? — деб сўради Довуд. — Хевронга бор! — деб жавоб берди Эгамиз.</verse>
				<verse number="2">Довуд иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан ўша ёққа жўнади.</verse>
				<verse number="3">Одамларини ҳам оилалари билан бирга олиб кетди. Ҳаммалари Хеврон атрофидаги шаҳарларга жойлашдилар.</verse>
				<verse number="4">Яҳудо халқи Хевронга бориб, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Яҳудо устидан шоҳ қилиб танлашди. Шунда улар Довудга: “Гиладдаги Ёбош шаҳри аҳолиси Шоулни дафн қилибди”, деб хабар етказишди.</verse>
				<verse number="5">Довуд хабарчилар орқали Ёбош аҳолисига шундай хабар жўнатди: “Шоул шоҳ жанобларига садоқатингизни кўрсатиб, уни дафн қилибсизлар. Бунинг учун сизларни Эгам ёрлақасин.</verse>
				<verse number="6">Эгам сизлардан марҳаматини ва садоқатини дариғ тутмасин. Қилган хайрли ишингизга яраша сизларга яхшилик қилай.</verse>
				<verse number="7">Энди дадил, мард бўлинглар. Шоҳ жаноблари Шоул оламдан ўтдилар. Яҳудо халқи эса менга мой суртиб ўзларига шоҳ қилди.”</verse>
				<verse number="8">Нар деган одамнинг ўғли Абнур Шоулнинг лашкарбошиси бўлган эди. Абнур Шоулнинг ўғли Ишбоситни Моханайим шаҳрига олиб келди.</verse>
				<verse number="9">Уни Гилад, Ошер, Йизрил, Эфрайим, Бенямин ҳудудларига — бутун Исроилга шоҳ қилди.</verse>
				<verse number="10">Ишбосит қирқ ёшида шоҳ бўлиб, у Исроилда икки йил шоҳлик қилди. Лекин Яҳудо халқи Довудга эргашди.</verse>
				<verse number="11">Довуд Хевронда Яҳудо халқига етти йилу олти ой шоҳлик қилди.</verse>
				<verse number="12">Нар ўғли Абнур Ишбоситнинг одамларини бошлаб Моханайимдан чиқди ва Гивон шаҳрига қараб юрди.</verse>
				<verse number="13">Довуднинг одамларига Зеруя ўғли Йўаб бош бўлиб у ерга борганда, Гивон ҳовузи ёнида Ишбоситнинг одамларига дуч келиб қолди. Томонларнинг бири ҳовузнинг бир тарафида, иккинчиси бошқа тарафида тўхташди.</verse>
				<verse number="14">Абнур Йўабга: — Қани, ҳар иккала томондан йигитлар рўпарамизда олишсинлар, — деди. — Майли, олишаверишсин, — деди Йўаб.</verse>
				<verse number="15">Ишбоситнинг Бенямин қабиласидан ўн икки одами, Довуднинг одамларидан ҳам ўн иккитаси чиқди.</verse>
				<verse number="16">Улар бир қўли билан бир–бирларининг бошларини ушлашди, иккинчи қўли билан қиличларини бир–бирларининг биқинларига санчишди. Ҳаммалари бирга ерга йиқилиб жон беришди. Шу сабабдан Гивондаги ўша жойга “Тиғлар майдони” деб ном берилган.</verse>
				<verse number="17">Ўша кунги жанг жуда қаттиқ бўлди. Барибир, Абнур бошлиқ Исроил одамлари Довуднинг одамларидан енгилди.</verse>
				<verse number="18">Зеруянинг уч ўғли — Йўаб, Абушай ва Осойил ҳам ўша куни у ерда эдилар. Осойил, худди кийикка ўхшаб, жуда чопағон эди.</verse>
				<verse number="19">У на ўнгга, на чапга бурилмай, тўппа–тўғри Абнурнинг изидан қувиб кетди.</verse>
				<verse number="20">Абнур орқасига қараб: — Осойил, бу сенмисан? — деб сўради. — Ҳа, менман, — деди Осойил.</verse>
				<verse number="21">— Ё ўнгга ёки чапга кет, йигитлардан бирортасига ҳамла қилиб, қурол–яроғини ол, — деди Абнур. Аммо Осойил Абнурнинг ортидан қолмади.</verse>
				<verse number="22">Абнур Осойилни яна огоҳлантирди: — Мени қувлама, тағин абжағингни чиқариб юбормай! Акс ҳолда аканг Йўабнинг юзига қандай қарайман?!</verse>
				<verse number="23">Барибир Осойил унинг ортидан қолмади. Абнур найзасининг орқа учи билан Осойилнинг қорнига бир урган эди, найза Осойилнинг орқасидан тешиб чиқди. Осойил ерга йиқилди–ю, жон берди. Ҳамма Осойил йиқилиб ўлган жойга етиб борди–ю, тўхтаб қолди.</verse>
				<verse number="24">Йўаб билан Абушай эса Абнурнинг изидан қолмади. Кун ботганда улар Омоҳ тепалигига етиб боришди. Омоҳ Гивон чўлига борадиган йўлнинг шарқ томонидаги Гиёҳ деган жой яқинида эди.</verse>
				<verse number="25">Бенямин қабиласидан одамлар йиғилиб келиб Абнурнинг атрофига бирлашди ва бир тепаликнинг устида тўхташди.</verse>
				<verse number="26">Сўнгра Абнур Йўабни чақириб деди: — Қачонгача бир–биримизни қирамиз?! Бунинг оқибати ёмон бўлишини биласан–ку! Одамларингга: “Бўлди, энди биродарларингизни таъқиб қилманглар”, деб қачон буйруқ берасан?</verse>
				<verse number="27">Йўаб эса шундай жавоб берди: — Худо ҳақи, яхшиямки ўзинг айтдинг. Бўлмаса, одамларим эртага эрталабгача биродарларини таъқиб қилишни тўхтатмасдилар.</verse>
				<verse number="28">Йўаб бурғу чалдирди, ҳамма тўхтади. Шундан сўнг улар Исроил лашкарини таъқиб қилишдан тўхтаб, улар билан жанг қилмадилар.</verse>
				<verse number="29">Абнур эса тун бўйи одамлари билан Иордан водийси бўйлаб юриб, Иордан дарёсини кечиб ўтди, улар жарликни ёқалаб, Моханайимга етиб келишди.</verse>
				<verse number="30">Йўаб Абнурни қувлашдан тўхтаб, орқасига қайтди ва ҳамма одамларини тўплади. Осойилдан ташқари, Довуднинг одамларидан яна ўн тўққиз киши ҳалок бўлган эди.</verse>
				<verse number="31">Лекин Довуднинг одамлари Абнурнинг қўл остидаги Бенямин қабиласидан уч юз олтмиш кишини ўлдирган эдилар.</verse>
				<verse number="32">Йўаб одамлари билан Осойилнинг жасадини олиб келиб, ота–боболарининг Байтлаҳмдаги хилхонасига дафн қилишди. Йўаб ва унинг одамлари туни билан йўл юриб, Хевронга етиб келишганда, тонг отган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Шоул хонадони билан Довуд хонадони ўртасидаги уруш узоқ давом этди. Шоулнинг хонадони заифлашган сари, Довуд хонадони кучайиб бораверди.</verse>
				<verse number="2">Довуднинг Хевронда туғилган ўғиллари қуйидагилардир: тўнғич ўғли — Йизриллик Охинавамдан туғилган Омнўн,</verse>
				<verse number="3">иккинчиси — Кармиллик Наволнинг беваси Обигайлдан туғилган Хилов, учинчиси — Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Маходан туғилган Абсалом,</verse>
				<verse number="4">тўртинчиси — Хаггитдан туғилган Одониё, бешинчиси — Обидадан туғилган Шафатиё,</verse>
				<verse number="5">олтинчиси — Довуднинг бошқа хотини Эглахдан туғилган Йитраём. Довуднинг бу ўғиллари Хевронда туғилган эдилар.</verse>
				<verse number="6">Шоул хонадони билан Довуд хонадони ўртасида уруш бўлганда, Шоулнинг хонадонидан лашкарбоши Абнур тобора кучайиб бораверди.</verse>
				<verse number="7">Шоулнинг Ризпа деган канизаги бўларди. У Оё деган одамнинг қизи эди. Бир куни Ишбосит Абнурга: — Нимага отамнинг канизаги билан бирга бўлдинг? — деб қолди.</verse>
				<verse number="8">Абнур Ишбоситнинг гапидан қаттиқ ғазабланиб: — Мени, Яҳудога хизмат қилаётган кўппаклардан, деб ўйлаяпсизми? — деди. — Бугунгача отангиз Шоулнинг хонадонига, хеш–ақрабосига, ёр–биродарларига содиқ қолдим–ку. Сизни Довуднинг қўлига бермадим–ку. Энди эса ўша хотин туфайли мени айблаяпсиз.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Эгамиз: “Шоҳликни Шоул хонадонидан тортиб олиб, Дандан Бэршэвагача бўлган жойда яшовчи Исроил ва Яҳудо халқи устидан Довуднинг шоҳлигини барпо қиламан”, деб онт ичган. Энди мен ҳам Довуд учун хизмат қилмасам, Эгам мени не кўйга солса солсин, ундан баттарроғини кўрсатсин.</verse>
				<verse number="11">Ишбосит Абнурдан қўрқди, унга чурқ эта олмади.</verse>
				<verse number="12">Шундан сўнг Абнур ўз номидан Довудга чопарлар орқали шундай хабар берди: “Бу юртда сиз ҳукмрон бўлишингиз керак. Мен билан аҳд қилинг. Ўшанда мен сиз томонда бўламан, бутун Исроил халқини сизга мойил қиламан.”</verse>
				<verse number="13">Довуд шундай жавоб жўнатди: “Яхши, сен билан аҳд қиламан. Лекин битта шартим бор: мени кўргани келганингда, Шоулнинг қизи, хотиним Михални ҳам олиб кел. Акс ҳолда мени кўра олмайсан.”</verse>
				<verse number="14">Довуд Ишбоситга ҳам элчилар орқали шу хабарни жўнатди: “Хотиним Михални ўзимга қайтариб бер. Мен уни юзта Филистнинг суннат териси эвазига олган эдим.”</verse>
				<verse number="15">Ишбосит Михалнинг эри Палти ҳузурига одамлар жўнатиб, Михални олдириб келди. Палти Лайиш деганнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="16">Эри йўл бўйи йиғлай–йиғлай Бохурим шаҳригача Михалга эргашиб борди. Кейин Абнур унга: — Орқангга қайт! — деди. Палти қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="17">Абнур Исроил оқсоқолларига шундай хабар жўнатди: — Сизлар анчадан бери, Довуд бизга шоҳ бўлсин, деб орзу қилиб келардингизлар.</verse>
				<verse number="18">Энди ҳаракат қилинглар. Чунки Эгамиз Довуд тўғрисида гапириб: “Халқим Исроилни қулим Довуд орқали Филистларнинг ва жамики ғанимларининг қўлидан қутқараман”, деган.</verse>
				<verse number="19">Абнур Бенямин одамлари билан юзма–юз гаплашди. Сўнг Исроил халқи ва Бенямин қабиласига маъқул келган маслаҳат тўғрисида Довуд билан гаплашгани Хевронга борди.</verse>
				<verse number="20">Абнур йигирмата ҳамроҳи билан Довуднинг ҳузурига келди. Довуд Абнур ва унинг ҳамроҳлари шарафига зиёфат берди.</verse>
				<verse number="21">Абнур Довудга: — Энди кетишга ижозат беринг, бутун Исроил халқини шоҳ ҳазратлари ҳузурига йиғиб келай, — деди. — Улар сиз билан аҳд қилганларидан кейин, ўзингиз истаган ҳамма жойда шоҳлик қилинг. Довуд Абнурга ижозат берди. Абнур соғ–саломат ўз йўлига кетди.</verse>
				<verse number="22">Худди шу пайтда Довуднинг Йўаб бошлиқ одамлари бир босқиндан қайтишди. Улар бир қанча мол–мулкни ўлжа қилиб олиб келишди. Аммо Абнур Хевронда — Довуднинг ҳузурида эмас эди. Довуд Абнурга ижозат бергандан кейин, у соғ–саломат кетган эди.</verse>
				<verse number="23">Йўаб ҳамма жангчилари билан Хевронга етиб келганда, унга: “Абнур шоҳ ҳузурига келган эди, шоҳ унга қайтиб кетишга ижозат берди, Абнур эсон–омон кетди”, деб айтиб беришди.</verse>
				<verse number="24">— Нима қилиб қўйдингиз? — деди Йўаб шоҳнинг ҳузурига бориб. — Бу қанақаси, сизнинг ҳузурингизга Абнур ўз оёғи билан келсаю, сиз эса уни қўйиб юборсангиз?! Абнур кетиб қолибди–ку.</verse>
				<verse number="25">Абнурни биласизми ўзи?! У сизни алдаган, қаерга боришингизни, келишингизни, нима қилаётганингизни билиш учун келган.</verse>
				<verse number="26">Йўаб Довуднинг ҳузуридан чиқибоқ, Абнурнинг орқасидан чопарлар жўнатди. Чопарлар Абнурни Сиро сардобаси бўйидан қайтариб келишди. Довуд бу воқеадан бехабар эди.</verse>
				<verse number="27">Абнурни Хевронга қайтариб келишгач, Йўаб: “Холи гаплашиб олайлик”, деб уни дарвоза йўлагига олиб ўтди. Укам Осойилнинг ўлими учун қасос олай, деб Абнурнинг қорнига пичоқ уриб, ўлдирди.</verse>
				<verse number="28">Довуд бу воқеани эшитгач, деди: — Эгам олдида мен ҳам, шоҳлигим ҳам то абад Абнурнинг қони учун айбдор эмас.</verse>
				<verse number="29">Унинг қони Йўаб ва унинг жамики ота хонадони гарданига тушсин. Йўабнинг авлодидан яра тошган, тери касаллигига чалинган, чўлоқ, урушда ўлган, нонга зор бўлган кишилар ҳеч аримасин.</verse>
				<verse number="30">Йўаб акаси Абушай билан биргаликда Абнурни ўлдирди. Абнур Гивондаги урушда уларнинг укаси Осойилни ўлдирган эди.</verse>
				<verse number="31">Сўнгра Довуд Йўаб билан унинг ҳамма одамларига шундай амр берди: — Абнурнинг жасади тепасида йиғланглар. Кийимларингизни йиртиб, қанорга ўранинглар. Шоҳ Довуднинг ўзи тобутнинг орқасида борди.</verse>
				<verse number="32">Абнурни Хевронда дафн қилишди. Шоҳ Довуд Абнурнинг қабри устида йиғлади. Ўша ерда ҳамма ҳўнг–ҳўнг йиғлади.</verse>
				<verse number="33">Шоҳ Довуд Абнур учун йиғлаётиб, шундай марсия айтди: “Эй Абнур, аҳмоқлардай ўлишинг керакмиди?!</verse>
				<verse number="34">Жиноятчилардай қўлларинг боғлиқ эмасди, Жиноятчилардай оёқларингга кишан урилмаганди. Инсофсизлар қўлига тушиб қолдинг сен, Виждонсизлар дастидан нобуд бўлдинг сен.” Ҳамма Абнурнинг тепасида яна йиғлади.</verse>
				<verse number="35">Қуёш ботмасдан олдин халқ Довуднинг ёнига бориб: — Бирор нарса тановул қилиб олинг, — деб кўндирмоқчи бўлишди. — Қуёш ботмасдан олдин нон ёки бошқа бирор нарса тановул қилсам, Худо мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғига дучор қилсин, — деб онт ичди Довуд.</verse>
				<verse number="36">Шоҳнинг ҳамма қилган ишлари барчага маъқул келгани сингари, халқ унинг бу ишини ҳам маъқул топди.</verse>
				<verse number="37">Ўша куни бутун Исроил халқи Абнурнинг ўлдирилишида шоҳнинг қўли йўқлигини билди.</verse>
				<verse number="38">Шоҳ одамларига деди: — Билмайсизларки, бугун Исроилдан бир йўлбошчи, улуғ бир инсон кетди.</verse>
				<verse number="39">Худо мой суртиб танлаган шоҳ бўлсам ҳам, бугун ожизман. Анави Зеруянинг ўғиллари мендан анча кучли. Эгам ёмонларнинг қилмишига яраша жазосини берсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Ишбосит Абнурнинг Хевронда ўлдирилганини эшитди–ю, бўшашиб қолди. Бутун Исроил халқи ваҳимага тушди.</verse>
				<verse number="2">Ишбоситнинг хизматида Банах ва Рахав деган иккита одам бор эди, улар босқинчи тўдалар сардори эдилар. Ўзлари Берўт шаҳридан бўлиб, Бенямин қабиласидан Риммон деганнинг ўғиллари эди. Берўт шаҳри у вақтда Бенямин ҳудудига кирарди.</verse>
				<verse number="3">Берўт аҳолиси Гитайим шаҳрига қочиб кетган эди. Ўшандан буён улар келгинди бўлиб ўша ерда яшайдилар.</verse>
				<verse number="4">Шоулнинг наслидан Мефибосит деган иккала оёғи ҳам ногирон бола бор эди. У Йўнатаннинг ўғли эди. “Шоул билан Йўнатан ҳалок бўлди”, деб Йизрил шаҳридан хабар келганда, Мефибосит беш ёшда эди. Энагаси, болани олиб қочаман, деб шоша–пиша кетаётганда, болани қўлидан тушириб юборган, бола эса ногирон бўлиб қолган эди.</verse>
				<verse number="5">Бир куни Рахав билан Банах кун роса қизиган пайтда Ишбоситнинг уйига келишди. Туш пайти, Ишбосит ўзининг хонасида ухлаётган экан.</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Иккала ака–ука буғдой олиш баҳонасида уйга киришди. Уйга кирганлари заҳоти, Ишбоситнинг қорнига ханжар уриб, уни ўлдирдилар. Сўнг унинг бошини кесиб олиб кетдилар. Рахав билан Банах тун бўйи Иордан водийси бўйлаб юришди.</verse>
				<verse number="8">Улар Ишбоситнинг бошини Хевронга — шоҳ Довудга олиб келишиб, унга шундай дейишди: — Мана сизни ўлдирмоқчи бўлган ғанимингиз Шоулнинг ўғли Ишбоситнинг боши! Эгамиз бугун Шоулдан ва унинг хонадонидан шоҳ жаноблари учун ўч олди.</verse>
				<verse number="9">Бироқ Довуд Рахав билан укаси Банахга шундай деди: — Жонимни ҳар турли бало–қазолардан асраган Худо шоҳид!</verse>
				<verse number="10">Шоулнинг ўлимини биттаси ўзича хушхабар деб олиб келган эди. Ўша одамни ушлаб, Зихлахда ўлдиртирган эдим. Унинг мукофоти шу бўлган эди!</verse>
				<verse number="11">Айбсиз одамни ўзининг уйида, тўшагида ўлдирган ёвуз кимсаларнинг ўлдирилиши ҳам шубҳасиздир! Ҳозироқ сизлардан унинг хунини талаб қилиб, бутунлай қуритиб юбормасамми?!</verse>
				<verse number="12">Довуд йигитларига фармон берган эди, улар иккала ака–укани ўлдиришди. Сўнг қўл–оёқларини кесиб ташлаб, жасадларини Хеврондаги ҳовуз бўйидаги тик ўрнатилган ходаларнинг учларига қоқишди. Ишбоситнинг бошини Абнурнинг Хеврондаги хилхонасига олиб бориб дафн қилишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Жамики Исроил қабилалари Хевронга — Довуднинг ҳузурига келиб шундай дейишди: — Биз ҳам сизнинг жигарингизмиз.</verse>
				<verse number="2">Илгари Шоул шоҳимиз бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгамиз сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб ваъда берган эди.</verse>
				<verse number="3">Шундай қилиб, Довуд Хевронда Исроил оқсоқоллари билан Эгамиз олдида аҳд қилди. Исроил оқсоқоллари Довуднинг бошига мой суртиб, уни Исроил устидан шоҳ қилиб кўтаришди.</verse>
				<verse number="4">Довуд ўттиз ёшида шоҳ бўлиб, қирқ йил шоҳлик қилди.</verse>
				<verse number="5">Хевронда етти йилу олти ой Яҳудо устидан, Қуддусда эса ўттиз уч йил бутун Исроил ва Яҳудо устидан шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳ Довуд одамлари билан Қуддусда яшаётган Ёбус халқига қарши отланганда, улар Довудга: “Сен бу ерга кира олмайсан, ҳатто орамиздаги кўрлар билан чўлоқлар ҳам сени орқангга улоқтириб юборади”, дейишди. Ёбус халқи: “Довуд шаҳримизни босиб ололмайди”, деб ўйлаган эди.</verse>
				<verse number="7">Аммо Довуд Сион қалъасига бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси”, деб ном берилди.</verse>
				<verse number="8">Ўша куни Довуд одамларига шундай деди: — Кимки Ёбус халқини енгмоқчи бўлса, шаҳарга қувур орқали кириб, “чўлоқ” ва “кўр” Ёбусларга ҳужум қилсин. Уларни кўргани кўзим йўқ.” Шу сабабдан: “Кўрлар билан чўлоқлар Худо уйига кирмайди”, деган гап пайдо бўлган.</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, Довуд қалъани эгаллаб, бу ерни “Довуд қалъаси”, деб атади. У Милло деган жойдан бошлаб бутун шаҳар атрофини девор билан мустаҳкамлади.</verse>
				<verse number="10">Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Парвардигори Олам — Эгамиз унга ёр эди.</verse>
				<verse number="11">Тир шоҳи Хирам Довудга элчилар жўнатиб, садр ёғочларини, дурадгорлар ва тош терувчиларни ҳам йўллади. Улар Довудга бир сарой қуриб беришди.</verse>
				<verse number="12">Довуд энди билдики, Эгамиз уни Исроил устидан шоҳ қилиб тайинлаган экан, Эгамиз Ўз халқининг ҳақи–ҳурмати учун унинг шоҳлигини юксалтирган экан.</verse>
				<verse number="13">Довуд Хеврондан Қуддусга келгандан кейин, бу ерда яна канизаклар, хотинлар олди, улардан янада кўп ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="14">Довуднинг Қуддусда туғилган фарзандлари қуйидагилар эди: Шимо, Шўвав, Натан, Сулаймон,</verse>
				<verse number="15">Йибхар, Элишува, Нафах, Ёфия,</verse>
				<verse number="16">Элишама, Элёдах ва Элифалет.</verse>
				<verse number="17">Филистлар: “Исроил халқи Довудга мой суртиб шоҳ қилишибди” деган хабарни эшитишди. Шундан кейин барча Филист лашкари Довудни қидириб жангга отландилар. Довуд бу хабарни эшитиб, муҳофаза қўрғонига чиқди.</verse>
				<verse number="18">Филистлар келиб, Рафа сойлигида ёйилдилар.</verse>
				<verse number="19">Довуд Эгамиздан: — Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради — Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга, — уларни албатта қўлингга бераман.</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга кетди ва у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб далани босгани сингари, Эгам ғанимларимни босиб, олдимдан улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди.</verse>
				<verse number="21">Филистлар ўша ерда бутларини ташлаб қочган эдилар, Довуд одамлари билан ўша бутларни олиб кетди.</verse>
				<verse number="22">Ундан сўнг Филистлар яна Рафа сойлигига келиб, жангга шай бўлиб туришди.</verse>
				<verse number="23">Довуд тағин Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради. Эгамиз эса шундай жавоб берди: “Олд томонидан ҳужум қилма. Уларнинг орқасига айланиб ўтгин–да, мумиёли дарахтлар томондан яқинлашиб бор.</verse>
				<verse number="24">Мумиёли дарахтлар тепасида қадам товушларини эшитганинг заҳоти уларга ҳужум қил. Ўшанда Мен Филист лашкарини йўқ қилиш учун сенинг қаршингдан чиқаман.”</verse>
				<verse number="25">Довуд, Эгамиз амр берганидай қилиб, Ғибодан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистларни тор–мор қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Довуд Исроил лашкаридан яна ўттиз минг сараланган одамларини тўплади.</verse>
				<verse number="2">Довуд ўз одамлари билан Яҳудодаги Баало шаҳрига жўнади. Унинг мақсади Худо — икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Оламнинг сандиғини олиб келиш эди.</verse>
				<verse number="3">Худонинг сандиғи Абунадовнинг тепаликдаги уйида эди. Сандиқни янги арава устига ортишди. Абунадовнинг ўғиллари Уззох билан Охё аравани ҳайдаб кетишди.</verse>
				<verse number="4">Абунадовнинг тепаликдаги уйидан Худонинг сандиғини олиб кетишаётганда, Охё сандиқнинг олдида бораётган эди.</verse>
				<verse number="5">Довуд ва жамики Исроил халқи Эгамизнинг ҳузурида берилиб, ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, шақилдоқ ва занг чалиб, қўшиклар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар.</verse>
				<verse number="6">Нохун деган одамнинг хирмонига етиб борганларида, ҳўкизлар қоқилиб кетди. Уззох қўлини узатиб Худонинг сандиғини ушлаб қолди.</verse>
				<verse number="7">Лекин Уззох ҳурматсизлик қилгани учун, Эгамиз ундан ғазабланиб, ўша ердаёқ Уззохни уриб, жонини олди. Уззох Худонинг сандиғи ёнгинасида жон берди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Уззохни ургани учун, Довуд қаттиқ ғазабланди. Ўша кундан буён шу жой “Параз–Уззох”, деб айтилади.</verse>
				<verse number="9">Довуд ўша куни Эгамиздан қўрқиб: “Қандай қилиб Эгамнинг сандиғини ўзим билан олиб кела олар эканман?” деб ўйлади.</verse>
				<verse number="10">У Эгамизнинг сандиғини Довуд қалъасига — ўзиникига олиб боришни хоҳламади. Сандиқни Гатлик Обидадомнинг уйига ташлаб кетди.</verse>
				<verse number="11">Эгамизнинг сандиғи Гатлик Обидадомнинг уйида уч ой турди. Эгамиз Обидадомга ва унинг бутун хонадонига барака берди.</verse>
				<verse number="12">“Эгамиз Ўзининг сандиғи учун Обидадомнинг бутун хонадонига, унга қарашли ҳамма нарсага марҳамат қилди”, деб шоҳ Довудга хабар етказишди. Шундай қилиб, Довуд бориб, Обидадомнинг уйидан Худонинг сандиғини ўз қалъасига катта тантана билан олиб келди.</verse>
				<verse number="13">Эгамизнинг сандиғини олиб бораётганлар олти қадам юришганда, Довуд бир буқа билан бир бўрдоқи бузоқни қурбонлик қилди.</verse>
				<verse number="14">Довуд Эгамизнинг ҳузурида бутун вужуди билан ўйинга тушарди. У ўшанда руҳонийларнингмуқаддас либосини кийиб олган эди.</verse>
				<verse number="15">Довуд билан бутун Исроил халқи севинчли хитоблар, карнай садолари остида Эгамизнинг сандиғини олиб келишарди.</verse>
				<verse number="16">Эгамизнинг сандиғи Довуд қалъасига кириб келаётганда, Шоулнинг қизи Михал деразадан қараб турган эди. У Эгамизнинг олдида сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрдию, ўз кўнглида уни паст кўрди.</verse>
				<verse number="17">Эгамизнинг сандиғини Довуд махсус қурдирган чодирнинг ичкарисига олиб кириб қўйишди. Кейин Довуд Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликлари келтирди.</verse>
				<verse number="18">У қурбонликлар қилиб бўлгандан кейин, Сарвари Олам номидан халқни дуо қилди.</verse>
				<verse number="19">Сўнг ҳаммага — эркагу аёлга, жамики Исроил жамоасига бир донадан гардиш нон, бир ҳовучдан хурмо ва бир ҳовучдан майиз тарқатди. Шундан кейин халқ уй–уйига тарқалди.</verse>
				<verse number="20">Довуд ўз оиласини дуо қилгани уйига келганда, Шоулнинг қизи, Довуднинг хотини Михал пешвоз чиқиб, Довудга шундай деди: — Бугун Исроил шоҳи қандай ажойиб шуҳратга эришди–я! Худди бемаъни одамлардай, ярим яланғоч бўлиб, аъёнларингнинг чўрилари олдида ўзингни кўрсатдинг!</verse>
				<verse number="21">— Мен Эгам олдида ўйнадим! — деди Довуд. — У отанг ва унинг бутун хонадонидан мени ортиқ кўрган, Ўз халқи Исроилга мени раҳнамо қилиб танлаган. Ҳа, Эгам олдида албатта ўйнайман.</verse>
				<verse number="22">Бундан буён ўзимни яна ҳам пастроқ тутарман, балки уларнинг олдида ўзимни яна ҳам кичик тутарман. Лекин билиб қўй, сен айтган ўша чўрилардан мен шараф топарман.</verse>
				<verse number="23">Шоулнинг қизи Михал умрининг охиригача бефарзанд ўтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Шоҳ Довуд ўз саройида яшар, Эгамиз эса уни тўрт тарафдаги ғанимларидан омон сақлар эди.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ бир куни Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Худонинг сандиғи эса чодирда турибди.</verse>
				<verse number="3">— Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, Эгам сен билан, — деди Натан.</verse>
				<verse number="4">Ўша куни кечаси Натанга Эгамизнинг сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="5">“Қулим Довуднинг олдига боргин–да, унга шу гапларни етказ: — Эгам шундай айтмоқда: Истиқомат қилишим учун уйни Менга сен қурмайсан.</verse>
				<verse number="6">Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимдан то шу кунгача бирор уйда яшаган эмасман. У ердан бу ерга кўчиб, чодирда маскан қилиб юрдим.</verse>
				<verse number="7">Мен ҳеч қачон Исроил халқининг раҳнамоларига — халқимнинг чўпонларига шикоят қилмадим. Ҳеч қачон уларнинг бирортасига: “Нима учун менга садр дарахти ёғочидан уй қуриб бермадингизлар?” деб айтмадим.</verse>
				<verse number="8">Энди қулим Довудга айт: — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга раҳнамо қилдим.</verse>
				<verse number="9">Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим. Энди сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қиламан.</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">Халқим Исроилга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар бу халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Сени ҳамма ғанимларингдан тинч–омон сақлайман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон яратаман, деб айтмоқдаман.</verse>
				<verse number="12">Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман.</verse>
				<verse number="13">Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.</verse>
				<verse number="14">Мен унга Ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Агар гуноҳ қилса, ота ўғлини жазолагандай, Мен ҳам уни жазолайман.</verse>
				<verse number="15">Сени шоҳ бўлсин, деб Шоулни иноятимдан маҳрум қилган эдим. Лекин ўғлингдан ҳеч қачон марҳаматимни дариғ тутмайман.</verse>
				<verse number="16">Хонадонинг ва шоҳлигинг Менинг олдимда абадий туради, тахтинг то абад мустаҳкам бўлади.”</verse>
				<verse number="17">Худо аён қилганларнинг ҳаммасини Натан Довудга айтди.</verse>
				<verse number="18">Шундан кейин шоҳ Довуд Эгамизнинг ҳузурида ўтириб, шундай ибодат қилди: “Эй, Эгамиз Раббий! Мен ким бўлибман, хонадоним нима бўлибдики, Сен мени бу қадар улуғладинг?!</verse>
				<verse number="19">Бунинг устига, эй, Эгамиз Раббий, Сен келажак замонда юз берадиган воқеалардан хабар бериб, бу қулингнинг хонадони учун кўп ваъда бердинг. Сенинг бу ваъдаларинг жамики инсонларга тегишли бўлсин, эй, Эгамиз Раббий!</verse>
				<verse number="20">Мен Сенга ортиқ нима дея олардим, Эгамиз Раббий! Ахир, бу қулингни биласан–ку.</verse>
				<verse number="21">Берган ваъдангга, Ўз хоҳишингга мувофиқ, шундай улуғвор иш қилдинг ва бу қулингга аён этдинг.</verse>
				<verse number="22">Нақадар улуғворсан, эй, Эгамиз Раббий! Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз, Сенинг асло ўхшашинг йўқ, Сендан ўзга Худо йўқ!</verse>
				<verse number="23">Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй, Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Буюк ва ажойиб ишларинг билан халқинг олдидан бегона халқлару худоларни қувдинг.</verse>
				<verse number="24">Халқинг Исроилни, то абад Ўзимнинг халқим бўлади, деб мустаҳкамладинг, эй, Эгам, Сен уларнинг Худоси бўлдинг.</verse>
				<verse number="25">Эй, Парвардигор Эгамиз! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда то абад тур, берган ваъдангни бажар,</verse>
				<verse number="26">токи одамлар, Сарвари Олам — Исроилнинг Худоси экан, деб номингни то абад мақтаб юрсинлар. Ҳа, қулинг Довуднинг хонадонини Ўзинг ҳар доим мустаҳкам қилгин.</verse>
				<verse number="27">Эй, Исроилнинг Худоси — Сарвари Олам! Бу қулингга, сенинг хонадонингни яратаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга шундай деб ибодат қилишга журъат этди.</verse>
				<verse number="28">Эй, Эгамиз Раббий! Сен — Худосан, сўзларинг — ҳақ. Сен бу қулингга ана шундай эзгу нарсаларни ваъда қилгансан.</verse>
				<verse number="29">Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда то абад турсин. Сен сўз бергансан, эй, Эгамиз Раббий! Сенинг марҳаматинг туфайли бу қулингнинг хонадони то абад марҳаматга сазовор бўлғай.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди ва Матех–Оммоҳ шаҳрини Филистлардан тортиб олди.</verse>
				<verse number="2">Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Асирларни ерга қатор қилиб ётқизиб, қаторни арқон билан ўлчай бошлади. Бир ўлчаб, тирик қолдирди, икки ўлчаб ўлдирди. Шундай қилиб, тирик қолган Мўаб халқи Довудга қул бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди.</verse>
				<verse number="3">Зўво шоҳи Ҳададзар ўз шоҳлигини бошқатдан ўрнатмоқчи бўлиб Фурот дарёси бўйларига юриш қилган эди. Довуд уни ҳам тор–мор қилди. Ҳададзар Рехоб деганнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="4">Довуд Ҳададзарнинг бир минг етти юзта отлиқ, йигирма мингта пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг юзта жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди.</verse>
				<verse number="5">Дамашқдаги Орам халқи Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга келган эди, Довуд улардан йигирма икки минг кишини ўлдирди.</verse>
				<verse number="6">Сўнг Дамашқдаги Орам халқининг шаҳарларига ўзининг қўнолғаларини жойлаштирди. Орам халқи ҳам Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлдилар. Шундай қилиб, Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди.</verse>
				<verse number="7">Довуд Ҳададзарнинг аъёнлари кўтариб юрадиган олтин қалқонларни тортиб олиб, Қуддусга келтирди.</verse>
				<verse number="8">Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги Бетах ва Барўтай шаҳарларидан кўп бронза олиб кетди.</verse>
				<verse number="9">Хомат шоҳи Тўах “Довуд Ҳададзарнинг ҳамма лашкарини мағлуб қилибди”, деб эшитиб қолди.</verse>
				<verse number="10">Тўах шоҳ Довуднинг ҳузурига ўғли Ёрамни юбориб, уни қутлади, жангда Ҳададзардан ғолиб келгани учун Довудни олқишлади. Тўах Ҳададзар билан узоқ вақтдан бери уришиб келарди. Ёрам Довудга олтин, кумуш, бронза идишларни ҳадя қилиб олиб келди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Довуд бу инъомларни босиб олган юртлардан келтирган олтину кумушлар билан бирга Эгамизганазр қилди.</verse>
				<verse number="12">Булар Эдом, Мўаб, Оммон юртларидан, Филист ва Омолек халқларидан олиб келинган, Зўво шоҳи Ҳададзардан олинган ўлжалар эди.</verse>
				<verse number="13">Довуд Туз водийсида Орам халқидан ўн саккиз минг кишини ҳалок қилиб қайтгандан сўнг, янада донг таратди.</verse>
				<verse number="14">Эдом юртининг ҳамма ерига ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга борса, Эгамиз уни зафарга эриштирди.</verse>
				<verse number="15">Довуд бутун Исроилда шоҳлик қилар экан, халқини одиллик билан бошқарарди.</verse>
				<verse number="16">Зеруя ўғли Йўаб — лашкарбоши, Охилуд ўғли Ёҳушафат — мушовир эди.</verse>
				<verse number="17">Охитоб ўғли Зодўх билан Абуатар ўғли Охималек — руҳоний, Сараё — мирза эди.</verse>
				<verse number="18">Ёҳайидо ўғли Бинаё — Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг бошлиғи, Довуднинг ўғиллари эса руҳоний эдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Бир куни Довуд: — Шоул хонадонидан бирор одам қолдими? — деб сўради. — Агар бўлса, Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати унга яхшилик қилайин.</verse>
				<verse number="2">Шоул хонадонида Зибах деган бир хизматкор бор эди. Уни Довуднинг ҳузурига чақириб келишди. — Сенмисан, Зибах? — деб сўради шоҳ. — Ҳа, жаноби олийлари, менман, — деди Зибах.</verse>
				<verse number="3">— Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонинг иноятини кўрсатайин. — Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам чўлоқ, — деди Зибах.</verse>
				<verse number="4">— Қаерда у? — сўради шоҳ. — Лўдаворда, Омиёл ўғли Мохирнинг уйида, — деди Зибах.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Довуд Лўдавордаги Мохирнинг уйидан Мефибоситни ўз ҳузурига олдириб келди.</verse>
				<verse number="6">Шоулнинг набираси Мефибосит Йўнатаннинг ўғли эди. Мефибосит Довуднинг ҳузурига келиб, мук тушиб таъзим қилди. — Мефибосит! — деди Довуд. — Қулингиз шу ерда, — деб жавоб берди Мефибосит.</verse>
				<verse number="7">Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. Бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариб бераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан.</verse>
				<verse number="8">Мефибосит таъзим қилиб: — Мен, қулингиз, ким бўлибманки, ўлик итга ўхшаган мендек бир кимсага яхшилик қиляпсиз? — деди.</verse>
				<verse number="9">Сўнг шоҳ Довуд Шоулнинг хизматкори Зибахни чақиртирди: — Илгари Шоулга ва унинг хонадонига нима тегишли бўлса, ҳаммасини хўжайинингнинг набираси Мефибоситга бердим, — деди Довуд унга.</verse>
				<verse number="10">— Мефибосит учун сен ўғилларинг ва қулларинг билан ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар, токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжига яраша озиқ–овқат билан таъминлансин. Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейди. Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди. Шунда Зибах шоҳга:</verse>
				<verse number="11">— Жаноби олийлари бу қулига нима буюрган бўлсалар, ҳаммасини ижро этурман, — деди. Мефибосит, худди шоҳ фарзандларининг биридай, шоҳ дастурхонидан таом ейдиган бўлди.</verse>
				<verse number="12">Мефибоситнинг Миха деган ёшгина ўғли ҳам бор эди. Зибах хонадонида яшаганларнинг ҳаммаси Мефибоситнинг хизматкори бўлди.</verse>
				<verse number="13">Мефибосит Қуддусда истиқомат қилиб қолди ва доим шоҳ дастурхонидан таом еди. Унинг иккала оёғи ҳам чўлоқ эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Орадан бир қанча вақт ўтгач, Оммон шоҳи Нахош оламдан ўтиб, ўрнига ўғли Ханун шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="2">Довуд: “Нахош менга содиқ эди, мен ҳам унинг ўғли Ханунга содиқ бўлайин”, деб кўнглидан ўтказди. Шундай қилиб, отаси вафоти муносабати билан тасалли бериш учун Довуд ўз элчиларини унинг ҳузурига жўнатди. Довуднинг элчилари Оммон юртига боргач,</verse>
				<verse number="3">Оммон беклари ўзларининг шоҳи Ханунга шундай деб ўргатишди: “Довуд бу одамларини отангиз ҳурмати учун жўнатган, деб ўйлайсизми? Йўқ, Довуд элчиларини сизнинг ҳузурингизга ёмон ният билан юборган, у шаҳарни кузатиб, текшириб, кейин қўлга киритмоқчи.”</verse>
				<verse number="4">Шу гапдан сўнг Ханун Довуднинг элчиларини ушлади, уларнинг соқолларининг ярмини қирқиб, кийимларини сонларигача кестириб, орқага қайтариб юборди.</verse>
				<verse number="5">Довуд бу воқеани эшитди–ю, элчиларини кутиб олиш учун одамлар жўнатди. Элчилар жуда шармандали аҳволда қолган эдилар. Шоҳ ўша элчиларига: “Соқолингиз ўсгунча Ерихода қолинглар, кейин менинг олдимга қайтиб келинглар”, деб айттириб юборди.</verse>
				<verse number="6">Оммон халқи “Энди Довуднинг ғазабига дучор бўлдик”, деб ўйлади. Улар ҳар томонга хабар жўнатиб, Байт–Рехоб ва Зўво шаҳарларидан Орам халқининг йигирма минг пиёда сипоҳини, Махо шаҳри шоҳидан мингта сипоҳни ва Тов халқидан ўн икки минг сипоҳни ёлладилар.</verse>
				<verse number="7">Довуд бу хабарни эшитди–ю, лашкарбоши Йўаб бошчилигида қўриқчиларининг ҳаммасини урушга сафарбар қилди.</verse>
				<verse number="8">Оммон лашкари шаҳар дарвозаси олдида Довудга қарши саф тортди. Рехоб ва Зўводан келган Орам сипоҳлари, Тов ва Маходан келган одамлар ялангликда, алоҳида саф тортдилар.</verse>
				<verse number="9">Йўаб ғаним тўдалари орқаю олдиндан ҳужум қилаётганини кўриб, Исроилнинг сараланган сипоҳларидан танлаб олди–да, Орам лашкарларига қарши сафлантирди.</verse>
				<verse number="10">Қолганларига эса укаси Абушайни бош қилиб, Оммонларга қарши шай қилиб қўйди.</verse>
				<verse number="11">Йўаб Абушайга: — Орам лашкари мендан устун келса, сен ёрдамга келасан, — деди. — Борди–ю, Оммонлар сендан баланд келса, мен ёрдамга бораман.</verse>
				<verse number="12">Бардам бўл! Халқимиз ва Худойимизнинг шаҳарлари учун мардларча кураш олиб борайлик. Эгамизнинг хоҳиш–иродаси бажо бўлсин.</verse>
				<verse number="13">Йўаб бошчилигидаги сипоҳлар Орам лашкарига қарши ташландилар. Орам лашкари эса уларнинг олдига тушиб қочиб қолдилар.</verse>
				<verse number="14">Уларнинг қочганини кўрган Оммонлар ҳам Абушайдан қочиб, шаҳарга беркиндилар. Шундан кейин Йўаб улар билан жанг қилмай, Қуддусга қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="15">Орам лашкарлари Исроил лашкаридан енгилганларини англаб етганларидан сўнг, яна бир жойга тўпланишди.</verse>
				<verse number="16">Шоҳ Ҳададзар Фурот дарёсининг нариги томонидаги Орам лашкарига хабар бериб, энди уларни ҳам чақирди. Орам лашкари Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвах бошчилигида Хелам шаҳрига келди.</verse>
				<verse number="17">Довуд бу воқеани эшитиб, жамики Исроил лашкарини йиғди, Иордан дарёсини кечиб ўтиб, Хеламга етиб борди. Орам лашкари саф тортиб, Довуд лашкарлари билан жанг қилди.</verse>
				<verse number="18">Аммо Орам лашкари яна Исроил лашкарининг олдига тушиб қочиб қолди. Довуд Орам лашкарининг етти юзта жанг араваси аравакашини ва қирқ минг отлиқ сипоҳини ўлдирди. У Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвахни ҳам яралаган эди, Шўвах жанг майдонидаёқ жон берди.</verse>
				<verse number="19">Шундай қилиб, Ҳададзарнинг қўл остидаги ҳамма шоҳлар мағлубиятга учраб, Исроил халқи билан сулҳ тузишга мажбур бўлди. Улар Исроил халқига қарам бўлиб қолди. Шундан кейин Орам халқи Оммон халқига ёрдам беришдан қўрқиб қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Довуд лашкарбошиларига ва бутун Исроил қўшинига Йўабни бош қилиб, урушга юборди. Улар Оммон лашкарини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди.</verse>
				<verse number="2">Бир куни оқшом пайти Довуд ётоғидан чиқди–да, сарой томига кўтарилиб шаҳарни томоша қила бошлади. Бирдан чўмилаётган бир аёлни кўриб қолди. Аёл жуда гўзал эди.</verse>
				<verse number="3">Довуд биттасига: — Бориб бил–чи, у ким экан, — деб жўнатди. Ўша одам қайтиб келиб: — У аёл Элиёмнинг қизи, Хет халқидан бўлган Уриёнинг хотини, исми Ботшева экан, — деди.</verse>
				<verse number="4">Довуд: “Аёлни олиб келинглар”, деб хизматкорларини жўнатди. Аёлни Довуднинг ҳузурига олиб келишди. Аёл ҳайз кўрган бўлиб, тозаланиш расм–русумларини энди тугатган экан. Довуд у билан бирга бўлди. Кейин аёл уйига қайтди.</verse>
				<verse number="5">Аёл ҳомиладор бўлганини билди ва бу ҳақда Довудга хабар берди.</verse>
				<verse number="6">Довуд Йўабга, Хет халқидан бўлган Уриёни менинг олдимга юбор, деб хабар йўллади. Йўаб Уриёни Довуднинг олдига жўнатди.</verse>
				<verse number="7">Уриё келгандан кейин, Довуд ундан Йўаб ва сипоҳларнинг аҳволини, урушнинг қандай бораётганини сўради.</verse>
				<verse number="8">Сўнг Уриёга: — Уйингга бор, дам ол, — деди. Уриё саройдан чиққач, шоҳ унинг орқасидан ҳадялар жўнатди.</verse>
				<verse number="9">Лекин Уриё уйига кетмади, шоҳнинг соқчилари билан бирга сарой дарвозаси ёнида ухлашга қолди.</verse>
				<verse number="10">Довудга, Уриё уйига кетмабди, деб хабар етказишди. Довуд Уриёдан: — Сен сафардан келдинг–ку, нега уйингга бормадинг? — деб сўради.</verse>
				<verse number="11">Уриё шундай жавоб берди: — Худонинг сандиғи ҳам, Исроил ва Яҳудо сипоҳлари ҳам чодирларда қолди, лашкарбошим Йўаб билан жаноби олийларининг одамлари яп–яланг майдонда чодир тикиб ётишибди. Аҳвол шунақалигини била туриб, мен еб–ичиш, хотиним билан бирга бўлиш учун уйимга борсам яхши бўлмас. Онт ичиб айтаманки, зинҳор бундай иш қилмайман.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин Довуд: — Бугун шу ерда қол, эртага сени жўнатиб юбораман, — деди. Уриё ўша куни Қуддусда қолди.</verse>
				<verse number="13">Эртасига Довуд Уриёни яна чақириб, едириб–ичирди. Уриё маст бўлиб қолди. Кеч киргач, Уриё тағин уйига кетмай, шоҳ соқчилари ёнидаги ўрнида ухлади.</verse>
				<verse number="14">Эртасига эрталаб Довуд Йўабга бир мактуб ёзиб, Уриё орқали бериб юборди.</verse>
				<verse number="15">Мактубнинг мазмуни шундай эди: “Уриёни уруш қизиган жойга юборгин–да, бир ўзини қолдир, токи у яраланиб ҳалок бўлсин.”</verse>
				<verse number="16">Йўаб шаҳарни қуршаб олган эди. Уриёни ғанимнинг кучли лашкари эгаллаган ерга юборди.</verse>
				<verse number="17">Ғаним лашкари шаҳардан чиқиб келиб, Йўабнинг сипоҳлари билан жанг қилди. Ғаним лашкари Довуднинг одамларидан баъзиларини ўлдирди, Хет халқидан бўлган Уриё ҳам ўлдирилди.</verse>
				<verse number="18">Йўаб урушнинг бориши ҳақида Довудга хабар бериш учун бир одамни жўнатаётиб, унга</verse>
				<verse number="19">шундай деб тайинлади: — Сен урушга оид ҳамма хабарларни шоҳга айт.</verse>
				<verse number="20">Лекин шоҳ ғазабланиб, сенга шундай деб айтиб қолиши мумкин: “Улар билан жанг қилиш учун нимага шаҳарга бунчалик яқин бордингизлар? Улар шаҳар деворидан туриб ўқ отишларини билмасмидингизлар?</verse>
				<verse number="21">Гидўннинг ўғли Абумалекни ким ўлдирган эди? Эсингизда йўқми, Тавозда бир аёл Абумалекнинг устига девор тепасидан тегирмон тошини ташлаб юбориб ўлдирганди–ку! Шундай экан, нима учун деворга бунчалик яқин бордингизлар?” Агар шу гапларни айтса, сен: “Қулингиз Уриё ҳам ўлди”, дейсан.</verse>
				<verse number="22">Хабарчи жўнаб кетди. Довуднинг ҳузурига етиб боргач, Йўаб нима деб буюрган бўлса, ҳаммасини оқизмай–томизмай шоҳга айтиб берди:</verse>
				<verse number="23">— Оммонлар биздан устун келди, шаҳардан чиқиб биз билан даштда жанг қилди. Кейин уларни шаҳар дарвозасигача қувиб бордик.</verse>
				<verse number="24">Шу пайтда Оммонларнинг мерганлари шоҳ ҳазратларининг одамларини девордан туриб ўққа тутишди. Одамларингиздан баъзилари ўлди, қулингиз Уриё ҳам ўлди, — деди.</verse>
				<verse number="25">— Йўабга айт, — деди Довуд хабарчига. — Рўй берган ҳодисадан унинг кўнгли чўкмасин. Жанг қурбонсиз бўлмайди. Шаҳарга ҳужумни кучайтириб, ер билан яксон қилсин. Шундай деб, унга далда бер.</verse>
				<verse number="26">Уриёнинг хотини эрининг ҳалок бўлганини эшитиб, аза тутди.</verse>
				<verse number="27">Аза муддати тугагач, Довуд аёлни саройга олдириб келди. Аёл Довудга турмушга чиқди ва бир ўғил туғди. Бироқ Довуднинг бу қилиғи Эгамизга маъқул келмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Эгамиз пайғамбар Натанни Довуднинг ҳузурига жўнатди. Натан Довуднинг ҳузурига келиб гап очди: — Бир шаҳарда икки одам яшар экан. Ўша одамлардан бири бой, бошқаси камбағал экан.</verse>
				<verse number="2">Бойнинг жуда кўп мол–қўйлари бор экан.</verse>
				<verse number="3">Камбағалнинг эса биттагина сотиб олиб боқаётган совлиқ қўзичоқдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ экан. Қўзичоқ камбағал одамнинг уйида болалар билан бирга катта бўлаётган экан. Қўзичоқ унинг таомидан еб, идишидан сув ичар, қўйнида ухларкан. Қисқаси, қўзичоқ ўша одамнинг қизидай экан.</verse>
				<verse number="4">Бир куни бой одамнинг уйига бир йўловчи ташриф буюрибди. Бой меҳмонга таом ҳозирлаш учун ўзининг мол–қўйларидан биттасини ҳам кўзи қиймабди–да, камбағалнинг қўзисини сўйиб, меҳмонга таом ҳозирлабди.</verse>
				<verse number="5">Довуд бой одамнинг ишидан қаттиқ ғазабланди: — Худо шоҳид! Шундай иш қилган одам ўлимга лойиқдир! — деди Натанга.</verse>
				<verse number="6">— Бағритошлик қилиб, шундай иш қилгани учун у қўзичоқ эвазига тўртта қўй тўлаши лозим.</verse>
				<verse number="7">Шу гапдан кейин Натан Довудга: — Ўша одам сенсан! — деди. — Исроил халқининг Худоси — Эгам шундай айтмоқда: “Мен сенга мой суртиб танлаб Исроилга шоҳ қилдим, Шоулнинг қўлидан халос этдим.</verse>
				<verse number="8">Сенга хўжайинингнинг хонадонини инъом қилдим, хотинларини қўйнингга солиб қўйдим. Исроил ва Яҳудо халқини сенга бердим. Агар булар оз бўлса эди, яна нималарни бермасдим!</verse>
				<verse number="9">Нега Менинг олдимда қабиҳлик қилиб, сўзимни писанд қилмадинг? Хет халқидан бўлган Уриёни ўлдирдинг, ҳа, Оммонларнинг қиличи билан жонини олдинг. Хотинини эса тортиб олдинг.</verse>
				<verse number="10">Мени писанд қилмаганинг учун, Уриёнинг хотинини тортиб олганинг учун, бундан буён қилич сенинг хонадонингга доим хавф солиб туради.”</verse>
				<verse number="11">Эгам шундай айтмоқда: “Ўзингнинг хонадонингдан ўзингга ёмонлик келтираман. Кўз ўнгингда хотинларингни яқинларингдан бирига бераман. Ўша яқининг куппа–кундузи хотинларингнинг қўйнига киради.</verse>
				<verse number="12">Ҳа, сен бу ишни яширинча қилдинг, Мен эса, бутун Исроил халқи кўрсин, деб куппа–кундузи қиламан.”</verse>
				<verse number="13">— Эгам олдида гуноҳ қилдим! — деди Довуд Натанга. — Эгам гуноҳингдан ўтди, ўлмайсан, — деди Натан.</verse>
				<verse number="14">— Бироқ сен шу ишни қилиб, Эгамизни менсимаганлигинг учун, туғилган боланг нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="15">Натан шу гапларни айтиб, уйига кетди. Довуд Уриёнинг хотинидан фарзанд кўрган эди. Эгамиз эса ўша болани оғир хасталикка мубтало қилди.</verse>
				<verse number="16">Довуд ўғли учун Худога илтижо қилиб, рўза тутди, уйига бориб кечалари кўкрагини захга бериб ётаверди.</verse>
				<verse number="17">Сарой оқсоқоллари уни ердан турғизмоқчи бўлишса ҳам, Довуд турмади, улар билан бирга таом ҳам емади.</verse>
				<verse number="18">Еттинчи куни бола оламдан ўтди. Аъёнлар, болангиз оламдан ўтди, деб хабар беришга қўрқишди. “Бола тирик пайтида, биз шоҳ билан суҳбатлашдик, аммо у бизнинг гапимизга қулоқ солмади”, дейишди ўзаро. “Болангиз вафот этди, деб шоҳга қандай айтамиз? У ўзини ўзи бирор нарса қилиб қўйиши мумкин.”</verse>
				<verse number="19">Довуд аъёнларининг ўзаро шивир–шивир қилаётганларини эшитиб, боласининг нобуд бўлганини билди. — Болам нобуд бўлдими? — деб сўради улардан. — Ҳа, нобуд бўлди, — дейишди аъёнлар.</verse>
				<verse number="20">Шундан кейин Довуд ердан турди. Ювиниб, хушбўй мой суртди ва кийимларини алмаштирди. Эгамизнинг уйига бориб, сажда қилди. Сўнг уйига қайтиб келиб: — Менга таом келтиринглар, — деб буюрди. Довуд олдига қўйилган таомни еди.</verse>
				<verse number="21">Шунда аъёнлари сўрашди: — Нимага бундай қиляпсиз? Бола тириклигида рўза тутдингиз, йиғладингиз, у нобуд бўлгандан сўнг эса, ўрнингиздан турдингиз, таом едингиз.</verse>
				<verse number="22">Довуд шундай жавоб берди: — Ҳа, болам тириклигида рўза тутдим, йиғладим. Ким билади, Эгам менга шафқат қилар, болам тирик қолар, деб ўйлаган эдим,</verse>
				<verse number="23">лекин энди болам нобуд бўлди. Шундай бўлгач, нега рўза тутайин?! Болани қайтариб олиб кела олармидим?! Мен унинг ёнига бораман, лекин у менинг олдимга қайтиб келмайди.</verse>
				<verse number="24">Довуд хотини Ботшевага тасалли берди, қўйнига кириб, у билан қовушди. Ботшева бир ўғил туғди. Довуд болага Сулаймон деб исм қўйди. Эгамиз ҳам болани яхши кўриб суйди</verse>
				<verse number="25">ва бу ҳақда Натан пайғамбар орқали хабар берди. Эгамиз болани севгани учун, Натан унга Ёдидаё деб исм қўйди.</verse>
				<verse number="26">Бу пайтда Йўаб Оммонларнинг Рабба шаҳрига ҳужумни давом эттираверди. Ниҳоят, шаҳарнинг шоҳ саройи жойлашган қалъасини босиб олди.</verse>
				<verse number="27">Кейин Довудга чопарлар орқали шундай хабар жўнатди: “Рабба шаҳрига ҳужум қилиб, ҳовузни қўлга киритдим.</verse>
				<verse number="28">Энди қолган сипоҳни бошлаб келинг, шаҳарни сиз ўраб, босиб олинг, токи шаҳарни мен қўлга киритган бўлмайин, акс ҳолда шаҳарни Йўаб олган деб айтиб юришади.”</verse>
				<verse number="29">Довуд ҳамма сипоҳларини тўплаб, Рабба шаҳрига йўл олди. Шаҳарга ҳужум қилиб, қўлга киритди.</verse>
				<verse number="30">Довуд уларнинг шоҳи бошидаги тожни ҳам олди. Қимматбаҳо тош билан безатилган, оғирлиги икки пуд келадиган олтин тож Довуднинг бошига қўнди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа йиғди.</verse>
				<verse number="31">У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан қилинадиган ишларга, ғишт тайёрлашга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у ҳамма лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Сўнгра шундай ҳодиса содир бўлди: Довуднинг Тамара деган гўзал қизи бор эди. У Абсаломнинг синглиси эди. Довуднинг бошқа ўғли Омнўнга Тамара ўгай эди. У Тамарани севиб қолди.</verse>
				<verse number="2">Омнўн ўгай синглиси Тамарани деб азоб чекавериб, касал бўлиб қолди. Тамара ҳали бокира бўлгани учун, Омнўн унга бирор нарса қилишга ожиз эди.</verse>
				<verse number="3">Омнўннинг Ёнадов деган дўсти бор эди. Ёнадов Довуднинг акаси Шимонинг ўғли бўлиб, жуда айёр йигит эди.</verse>
				<verse number="4">Бир куни Ёнадов Омнўнга деди: — Эй, шаҳзода, нимага кундан–кунга озиб–тўзиб кетяпсан? Менга ҳам сабабини айт–чи. — Ўгай акам Абсаломнинг синглиси Тамарани севиб қолдим, — деди Омнўн.</verse>
				<verse number="5">— Тўшакка михланиб, ўзингни касалга сол, — деди Ёнадов. — Отанг сени кўргани келганда, унга: “Марҳамат қилиб, синглим Тамара келиб менга бирон таом берсин, таомни кўз олдимда тайёрлаганини мен кўрайин ва унинг қўлидан таом еяйин”, деб айтасан.</verse>
				<verse number="6">Хуллас, Омнўн тўшакка михланиб, ўзини касалга солди. Шоҳ уни кўргани келди. — Марҳамат қилиб, синглим Тамара келиб, олдимда икки дона нон ёпсин, мен унинг қўлидан нон еяйин, — деди Омнўн.</verse>
				<verse number="7">Тамара саройда яшарди. Довуд унга: “Аканг Омнўннинг уйига бориб, унга нон ёпиб бер”, деб айттириб юборди.</verse>
				<verse number="8">Тамара ўгай акаси Омнўннинг уйига борди. Омнўн тўшакда ётган экан. Тамара хамир қориб, акасининг кўзи олдида нон ёпди.</verse>
				<verse number="9">Товадаги нонни олиб келиб, Омнўннинг олдига қўйган эди, у емади. Омнўн: — Ҳузуримдан ҳамма чиқиб кетсин! — деб буйруқ берди, уйда ҳеч ким қолмади.</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин Омнўн Тамарага: — Таомни ётоқхонамга олиб кир, сенинг қўлингдан еяйин, — деди. Тамара ўзи ёпган нонларни акаси Омнўннинг ётоқхонасига олиб кирди.</verse>
				<verse number="11">Енг, деб нонни акасига яқин олиб борган эди, Омнўн бирдан Тамарага ёпишиб: — Кел, мен билан бирга бўл, синглим! — деди.</verse>
				<verse number="12">— Йўқ, ака, мени зўрламанг! — деди Тамара. — Исроилда бунақа қилишмайди–ку! Бундай қабиҳ ишни қилманг!</verse>
				<verse number="13">Бундай шармандаликдан кейин мен қандай бош кўтариб юраман?! Сиз эса Исроилдаги разил одамлардан биттаси бўлиб қоласиз. Шоҳга айтсангиз, у мени сиздан аямайди–ку!</verse>
				<verse number="14">Лекин Омнўн Тамаранинг гапига қулоқ солмади. Омнўн Тамарадан кучлироқ эди, Тамарани зўрлаб ётқизиб, номусига тегди.</verse>
				<verse number="15">Кейин Омнўн Тамарадан шундай нафратланиб кетдики, унга бўлган нафрати ардоқлаган севгисидан кучли эди. — Тур, жўна! — деди у Тамарага.</verse>
				<verse number="16">— Йўқ! — деди Тамара. — Мени ҳайдаяпсиз, лекин бу ишингиз менга қилган ҳозирги гуноҳингиздан оғирроқдир. Бироқ Омнўн унинг гапига қулоқ солмади.</verse>
				<verse number="17">Хизматкорини чақириб: — Бу хотинни ҳузуримдан ҳайдаб чиқариб, эшикни ёп! — деди.</verse>
				<verse number="18">Хизматкор Тамарани ташқарига ҳайдаб чиқариб, орқасидан эшикни ёпди. Тамара узун, чиройли гулли либос кийган эди. Шоҳнинг турмушга чиқмаган қизлари шундай кийинишарди.</verse>
				<verse number="19">Тамара қайғусидан бошига кул сочиб, устидаги узун либосини йиртиб ташлади. Уятдан юзини қўли билан тўсиб, фарёд солганича кетди.</verse>
				<verse number="20">Акаси Абсалом ундан: — Аканг Омнўн сен билан бўлдими? — деб сўради. — Майли, синглим, бу ҳақда бирортасига оғиз оча кўрма! Ахир, у аканг–ку! Бу воқеани кўнглингга олма. Шундан сўнг Тамара акаси Абсаломнинг уйида яшаб юраверди. У доимо ёлғиз, ғамгин эди.</verse>
				<verse number="21">Шоҳ Довуд бўлиб ўтган воқеани эшитиб, қаттиқ ғазабланди.</verse>
				<verse number="22">Абсалом эса синглиси Тамаранинг номусини булғагани учун Омнўндан қанчалик нафратланса ҳам, унга бирор марта на яхши, на ёмон гап қилди.</verse>
				<verse number="23">Икки йилдан кейин Абсалом шоҳнинг ҳамма ўғилларини Баал–Хазорга зиёфатга таклиф қилди. Баал–Хазор Эфрайим шаҳри яқинида бўлиб, бу ерда Абсалом қўйларининг жунини қирқтираётган эди.</verse>
				<verse number="24">Абсалом шоҳнинг ҳузурига келиб: — Қўйларимнинг жунини қирқтиряпман, марҳамат қилиб, шоҳ аъёнлари билан бирга мен, қулингизга ҳамроҳ бўлсинлар, — деди.</verse>
				<verse number="25">— Биз ҳаммамиз борсак, сенга юк бўламиз, ўғлим, — деди шоҳ Довуд. Абсалом қанча илтимос қилмасин, шоҳ, бора олмайман, деб унамади, бормаса ҳам, ўғлини дуо қилди.</verse>
				<verse number="26">— Бўлмаса, ижозат берсангиз, акам Омнўн биз билан борсин, — деди Абсалом. — Омнўн нимага сен билан бориши керак? — деб сўради шоҳ.</verse>
				<verse number="27">Абсалом илтимос қилавергандан кейин, шоҳ Омнўнни ва бошқа ўғилларини у билан бирга жўнатди.</verse>
				<verse number="28">Абсалом хизматкорларига шундай буйруқ берган эди: — Қараб туринглар, Омнўн шароб ичиб, сархуш бўлишини кутинглар. Сизларга “Омнўнни уринг”, деб айтишим биланоқ, уни ўлдирасизлар. Қўрқманглар, сизларга мен буйруқ беряпман. Дадил, мард бўлинглар!</verse>
				<verse number="29">Хизматкорлар Абсаломнинг буйруғини ижро этиб, Омнўнни ўлдирдилар. Шоҳнинг қолган ўғиллари эса хачирларига миниб қочиб қолишди.</verse>
				<verse number="30">Улар йўлда кетаётганларида, “Абсалом шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдирибди, бирортаси ҳам тирик қолмабди”, деган хабар Довуднинг қулоғига етди.</verse>
				<verse number="31">Шоҳ ўрнидан турди–да, қайғудан кийимларини йиртиб, ўзини ерга отди. Унинг ёнидаги барча аъёнлари ҳам кийимларини йиртишди.</verse>
				<verse number="32">Довуднинг акаси Шимо ўғли Ёнадов шундай деди: — Шоҳ ҳазратлари, ҳамма ўғилларимдан айрилибман, деб ўйламасинлар, фақат Омнўн ўлди, холос. У ўгай синглиси Тамаранинг номусига теккандан буён Абсалом Омнўнни ўлдиришга қасд қилиб юрарди.</verse>
				<verse number="33">Шоҳ жаноби олийлари, ҳамма ўғилларингиз ўлдирилибди, деган хабардан хавотирга тушмасинлар. Фақат Омнўн ўлган, холос.</verse>
				<verse number="34">Абсалом ўша заҳоти қочиб кетди. Қуддус девори устидаги соқчи ғарб томондан шаҳарга қараб келаётган бир тўп оломонни кўрди.</verse>
				<verse number="35">Ёнадов шоҳга: — Ана, ўғилларингиз келишяпти, мен, қулингиз, айтгандай бўлди, — деди.</verse>
				<verse number="36">У гапини тугатар–тугатмас, шоҳнинг ўғиллари етиб келиб, фарёд кўтаришди. Шоҳ ҳам, аъёнлар ҳам ҳўнг–ҳўнг йиғлаб кўз ёш тўкишди.</verse>
				<verse number="37">null</verse>
				<verse number="38">Абсалом қочиб кетиб, Гашур шоҳи Талмайнинг ёнига борди ва у ерда уч йил қолиб кетди. Талмай Омиҳуд деганнинг ўғли эди. Шоҳ Довуд эса ўғли Омнўн учун узоқ вақт мотам тутди.</verse>
				<verse number="39">Довуд Омнўннинг ўлимидан тасалли топгандан кейин, Абсаломни соғина бошлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Шоҳ Довуд Абсаломни соғинаётганини Йўаб билди. У биттасини Тахува шаҳрига юбориб, у ерда яшайдиган бир донишманд аёлни олдириб келди. Йўаб ўша аёлга: — Сендан бир илтимосим бор, — деди. — Мотамсаро қиёфага кириб, азали кийимларингни киясан. Пардоз қилма, ўзингни худди марҳумга анчадан бери аза тутаётган аёлдай кўрсат.</verse>
				<verse number="3">Мен сенга нима айтсам, шоҳ ҳузурига бориб, унга етказасан. Кейин Йўаб аёлга нималар айтиши лозимлигини ўргатди.</verse>
				<verse number="4">Тахувалик аёл шоҳ ҳузурига йўл олди. Унинг ҳузурига бориб, мук тушиб таъзим қилди–да: — Эй, шоҳим, ёрдам беринг! — деди.</verse>
				<verse number="5">— Нима бўлди? — деб сўради шоҳ. — Мен бир бахтсиз тул аёлман, — деди у. — Эрим ўлган.</verse>
				<verse number="6">Бу чўрингизнинг икки ўғли бор эди. Иккови далада жанжаллашиб қолишибди. Ўша ерда уларни ажратиб қўядиган бирор кимса йўқ экан, биттаси иккинчисини уриб ўлдириб қўйибди.</verse>
				<verse number="7">Энди эса бутун қавмим бу чўрингизга қарши чиқиб: “Биродарини ўлдирганни бизнинг қўлимизга бер, биродарини ўлдиргани учун ундан қасос оламиз, қотилни ўлдирамиз, меросхўрини йўқ қиламиз”, дейишяпти, охирги умид нишонамдан ҳам айиришмоқчи. Агар яна фожиа юз берадиган бўлса, ер юзида эримнинг номини давом эттирадиган бирор кимса қолмайди–ку.</verse>
				<verse number="8">— Уйингга боравер, — деди шоҳ, — мен сенинг фойдангга амр бераман.</verse>
				<verse number="9">— Шоҳ ҳазратлари, бу воқеага мен ва отамнинг хонадони айбдор бўлсин, — деди Тахувалик аёл, — шоҳим ва унинг тахти бегуноҳ бўлсин.</verse>
				<verse number="10">— Ким сенга бирор нарса деса, уни менинг олдимга бошлаб кел. Бир иш қилайинки, ўша одам сени бошқа хафа қилмайдиган бўлсин, — деди шоҳ.</verse>
				<verse number="11">— Бўлмаса, шоҳим ўзларининг Эгаси Худо номи билан онт ичсинлар, токи қасоскорлар яна зиён–заҳмат етказмасин, — деди аёл. — Акс ҳолда, ўғлимни ўлдириб қўйишади. — Худо шоҳид! Ўғлингнинг бирор тукига ҳам зарар етмайди, — деди шоҳ.</verse>
				<verse number="12">— Энди ижозат берсангиз, бу чўрингиз шоҳ ҳазратларига яна бир оғиз гап айтмоқчи эди, — деди аёл. — Айт, — деди шоҳ.</verse>
				<verse number="13">Аёл гапини давом эттирди: — Бўлмаса, нима учун шоҳ Худонинг халқига қарши бундай ноҳақликни раво кўраётирлар? Шоҳим ҳалиги гапи билан ўзларини гуноҳкор қилгандай бўлдилар. Чунки, шоҳим, ўзингиз қувғин қилган одамни қайтармаяпсиз.</verse>
				<verse number="14">Тупроққа тўкилган сувни қайта йиғиб бўлмаганидай, ҳаммамиз ҳам оламдан ўтиб кетамиз. Лекин Худо жонимизни олишни истамайди. Худо “Бадарға қилинган одам Ўзимдан узоқ кетмасин”, деб йўлларини қидиради.</verse>
				<verse number="15">Одамлар мени қўрқитгани учун, шоҳ ҳазратларига шуларни айтиб беришга келдим. Ўзимга ўзим айтдим: “Шоҳга маслаҳат солай–чи, балки бу чўрисининг тилагини бажо айлар.</verse>
				<verse number="16">Ўғлим билан мени ўлдириб, бизни Худо берган меросдан маҳрум қиладиганнинг қўлидан қутқаришни фақат шоҳ ўз зиммасига олиши мумкин.</verse>
				<verse number="17">Шоҳ ҳазратлари ўз сўзи билан мени тинчлантирадилар. Чунки шоҳим, Худонинг фариштаси каби, яхши–ёмон гапни тинглаб, ажрим қиладилар.” Эгангиз Худо сизга ёр бўлсин!</verse>
				<verse number="18">— Сендан бир нарсани сўрайман, лекин мендан ҳеч нарсани яшира кўрма! — деди шоҳ. — Сўрасинлар, шоҳ ҳазратлари, — деди аёл.</verse>
				<verse number="19">— Бу айтганларингнинг ҳаммасида Йўабнинг қўли борми? — деб сўради шоҳ. Аёл унга шундай жавоб берди: — Тўғриси, шоҳ ҳазратлари, сиздан ҳеч нарсани яшириб бўлмас экан! Ҳа, бу чўрингизга шу гапларни ўргатган ва буйруқ берган — қулингиз Йўаб бўлади.</verse>
				<verse number="20">Ҳа, қулингиз Йўаб вазиятни яхшилаш учун ўйлаб топди буни. Шоҳ ҳазратлари Худонинг фариштаси каби донодир, эл–юртда бўлиб ўтган воқеалар унинг назаридан четда қолмайди.</verse>
				<verse number="21">Шундан кейин шоҳ Йўабга: — Сен истаганингдай бўла қолсин, бор, анави йигитни — Абсаломни қайтариб кел, — деди.</verse>
				<verse number="22">Йўаб мук тушиб таъзим қилди ва: — Эй, шоҳ ҳазратлари, бугун мен, қулингизнинг истагини бажо айлаб, менга илтифот кўрсатаётганингизни билиб турибман, — деб шоҳни мақтади.</verse>
				<verse number="23">Шундан кейин Йўаб Гашурга бориб, Абсаломни Қуддусга олиб келди.</verse>
				<verse number="24">Лекин шоҳ: “Абсалом уйига борсин, менинг ҳузуримга келмасин”, деб амр берди. Шунинг учун Абсалом шоҳни кўра олмай, уйига кетди.</verse>
				<verse number="25">Бутун Исроилда Абсалом каби чиройли, келишган одам йўқ эди. У бошдан–тирноғигача бенуқсон эди.</verse>
				<verse number="26">Сочини кўтариб юриш оғирлик қилгани учун ҳар йил олдирарди. Олдирган сочини тортиб кўрганда, сочининг оғирлиги шоҳликдаги ўлчов бўйича беш юз мисқол чиқарди.</verse>
				<verse number="27">Абсаломнинг уч ўғли ва Тамара деган гўзал бир қизи бор эди.</verse>
				<verse number="28">Абсалом Қуддусда икки йил турди. Лекин шу вақт давомида шоҳни кўра олмади.</verse>
				<verse number="29">Ниҳоят, Йўабни шоҳ ҳузурига жўнатмоқчи бўлиб, бу ҳақда унга хабар берди. Аммо Йўаб Абсаломникига келишни истамади. Абсалом иккинчи марта хабар юборди. Йўаб яна келмади.</verse>
				<verse number="30">Шунда Абсалом хизматкорларига: — Кўряпсизларми, Йўабнинг арпа даласи меникига ёндош. Боринглар, унинг арпасига ўт қўйинглар, — деди. Хизматкорлар бориб, Йўабнинг арпасига ўт қўйишди.</verse>
				<verse number="31">Шунда Йўаб Абсаломнинг уйига борди. — Нимага хизматкорларинг даламга ўт қўйди? — деди.</verse>
				<verse number="32">Абсалом унга шундай жавоб берди: — Сенга, меникига кел, сени шоҳ ҳузурига жўнатаман, деб хабар берган эдим. Сен орқали шоҳга: “Гашурдан нега келдим? Қайтанга ўша ерда қолганимда, менга яхшироқ бўларди”, деган гапларни етказмоқчи эдим. Энди шоҳ ҳузурига борай. Агар менинг айбим бўлса, ўлдирсин.</verse>
				<verse number="33">Шундан сўнг Йўаб шоҳ ҳузурига бориб, Абсаломнинг айтганларини унга етказди. Шоҳ Абсаломни чақиртирди. Абсалом шоҳ ҳузурига кела солиб, мук тушиб таъзим қилди. Шоҳ Абсаломни ўпди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Абсалом ўзи учун битта жанг араваси, отлар ва элликта қўриқчини тайёрлаб қўйди.</verse>
				<verse number="2">У эрталаб туриб, шаҳар дарвозасига борадиган йўл бўйида турадиган бўлди. Жанжалли иш билан шоҳ ҳузурига арз қилиб келаётган ҳар бир одамни Абсалом тўхтатиб: — Қаерликсан? — деб сўрарди. Ўша одам: “Исроилнинг фалон қабиласиданман”, деб жавоб берарди.</verse>
				<verse number="3">Абсалом эса унга: — Қара, даъволаринг тўғри, сен ҳақсан. Лекин сенинг гапингга қулоқ соладиган, шоҳ тайинлаган бирор вакил йўқ, — дерди.</verse>
				<verse number="4">Кейин: — Агар юртга мен ҳакам бўлганимда эди, — деб қўшиб қўярди, — шикоят ёки бирор масала билан менинг олдимга келган одамга адолат қилардим.</verse>
				<verse number="5">Бирортаси унинг олдига мук тушиб, таъзим қилиб келиши биланоқ, Абсалом ўша одамни турғизиб, ўпиб қўярди.</verse>
				<verse number="6">Абсалом шоҳ ҳузурига шикоят қилиб келган Исроил халқининг ҳаммасига шундай муомала қиларди. Хуллас, Абсалом шу йўсинда Исроил халқини ўзига оғдириб олди.</verse>
				<verse number="7">Орадан тўрт йил ўтгач, Абсалом шоҳга деди: — Ижозат берсангиз, мен Хевронга бориб, Эгамга атаган назримни адо этайин.</verse>
				<verse number="8">Чунки мен, қулингиз, Орамда — Гашур юртида яшаётганимда, Эгам мени Қуддусга қайтарса, албатта Хевронга бориб Унга сажда қиламан, деб назр атаган эдим.</verse>
				<verse number="9">— Эсон–омон бор! — деди шоҳ Абсаломга. Абсалом Хевронга борган заҳоти</verse>
				<verse number="10">ҳамма Исроил қабилаларига махфий хабарчилар жўнатиб, уларга шундай деди: “Бурғу овозини эшитишингиз биланоқ, Абсалом Хевронда шоҳ бўлди, деб овоза қиласизлар.”</verse>
				<verse number="11">Абсалом Қуддусдан таклиф қилган икки юз киши у билан бирга Хевронга борганди. Таклиф қилинган одамлар, бўлиб ўтган воқеалардан бехабар, яхши ният билан Абсаломга эргашишганди.</verse>
				<verse number="12">Абсалом Хевронда қурбонлик қилаётиб, Довуднинг маслаҳатчиси Охитўфелни ҳам чақиртириб келди. Охитўфел Гилохда яшарди. Шу тариқа фитна кучайиб, Абсаломни қўллаётганлар тобора кўпайиб борарди.</verse>
				<verse number="13">Бир хабарчи Довуднинг олдига келиб: — Абсалом Исроил халқининг ишончини қозонди, — деди.</verse>
				<verse number="14">Шундан сўнг Довуд Қуддусда ўзига хизмат қилиб юрган ҳамма одамларига шундай буйруқ берди: — Қани, қочиб қолайлик! Бўлмаса, Абсалом бизни соғ қўймайди. Ҳозироқ кетайлик, акс ҳолда Абсалом орқамиздан бирпасда етиб олиб бизни бир балога гирифтор қилади, шаҳар аҳолисини биттама–битта қиличдан ўтказади!</verse>
				<verse number="15">— Шоҳ ҳазратлари нима қарорга келган бўлсалар, биз, қулларингиз, бажаришга тайёрмиз, — дейишди шоҳнинг аъёнлари.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, шоҳ бутун сарой аҳлини эргаштириб, йўлга тушди. Саройга қараб турсин, деб фақат ўнта канизагини у ерда қолдирди.</verse>
				<verse number="17">Шоҳ ва унинг ҳамроҳлари шаҳарнинг энг четидаги уйга етиб боришгач, ўша ерда тўхташди.</verse>
				<verse number="18">Шоҳнинг ҳамма лашкари, Харетлик ва Палатлик ҳамма қўриқчилар, Гат шаҳридан унга эргашиб келган олти юзта одам шоҳнинг олдидан ўтди.</verse>
				<verse number="19">Шоҳ Гатлик лашкарбоши Этхайга: — Нимага сен биз билан келяпсан? — деди. — Орқангга қайт, ким шоҳ бўлса, ўша шоҳ билан қол, чунки сен ватанидан қувилган бир бегонасан.</verse>
				<verse number="20">Сен кечагина келдинг. Мен эса бугун қаерга боришимни ўзим билмайман–у, сени бирга олиб кетиб сарсон қилайми? Қани, биродарларинг билан орқага қайт. Худо марҳаматини ва садоқатини сендан дариғ тутмасин!</verse>
				<verse number="21">Этхай шоҳга шундай жавоб берди: — Шоҳ ҳазратлари! Худо ҳақи, хоҳ ҳаёт учун бўлсин, хоҳ ўлим учун бўлсин, сиз қаерда бўлсангиз, мен, қулингиз ҳам, ўша ерда бўламан.</verse>
				<verse number="22">— Бўпти, мен билан юравер, — деди Довуд Этхайга. Шундан кейин Гатлик Этхай, унинг ёнидаги ҳамма одамлари, бола–чақалари билан, Довуднинг ёнидан ўтиб йўлда давом этдилар.</verse>
				<verse number="23">Халқ йўлда давом этаркан, атрофда эл–юрт зор–зор йиғлаб фарёд чекарди. Шоҳ Қидрон сойлигини босиб ўтди. Халқ саҳрога борадиган йўл бўйлаб кетарди.</verse>
				<verse number="24">Руҳоний Зодўх билан Худонинг аҳд сандиғини кўтариб бораётган левилар, руҳоний Абуатар ҳам шу ерда жам бўлган эдилар. Улар Худонинг сандиғини ерга қўйиб, халқ шаҳардан чиқиб бўлгунча кутиб туришди.</verse>
				<verse number="25">Бир пайт шоҳ Зодўхга деди: — Худонинг сандиғини шаҳарга қайтариб олиб бор. Агар Эгам мендан рози бўлса, мени қайтарсин, сандиқ турадиган жойни ва сандиқни менга яна кўрсатсин.</verse>
				<verse number="26">Аммо Эгам: “Сендан рози эмасман”, деса, майли, Унга нима маъқул бўлса, шуни қилсин.</verse>
				<verse number="27">Шоҳ руҳоний Зодўх билан суҳбатини давом эттирди: — Сен валий эмасмисан?! Ўғлинг Охимасни ва Абуатарнинг ўғли Йўнатанни ёнингга ол. Абуатар билан бирга шаҳарга эсон–омон қайтиб боринглар.</verse>
				<verse number="28">Сизлардан аниқ хабар келмагунча, мен Иордан дарёсининг кечувида яшириниб ўтираман. Мен саҳрода кўздан ғойиб бўлгунимча, Қуддусда нима бўлаётганини билайин.</verse>
				<verse number="29">Хуллас, Зодўх билан Абуатар Худонинг сандиғини Қуддусга қайтариб олиб кетишди ва ўзлари ҳам ўша ерда қолишди.</verse>
				<verse number="30">Довуд эса йиғлай–йиғлай Зайтун тоғига кўтарила бошлади. У қайғу–аламлардан бошини ўраб олган, ялангоёқ, ёнидаги ҳамма одамлар ҳам бошларини ўраган, йиғлаганларича тоққа чиқишарди.</verse>
				<verse number="31">Шу пайт кимдир Довудга: — Маслаҳатчи Охитўфел ҳам Абсалом билан бирга фитна уюштирганларнинг орасида экан, — деб қолди. — Эй, Эгам! Илтижо қиламан: Охитўфел Абсаломга аҳмоқона маслаҳат берсин! — деди Довуд.</verse>
				<verse number="32">Довуд Зайтун тоғининг тепасидаги Худога сажда қилинадиган жойига чиқиб борганда, у ерда Довудни Орх уруғидан бўлган Хушай кутиб олди. Хушай аянчли аҳволда бўлиб, қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган эди.</verse>
				<verse number="33">Довуд унга: — Агар мен билан борсанг, менга юк бўласан, — деди.</verse>
				<verse number="34">— Сен шаҳарга қайтиб бор, Абсаломга: “Эй, шоҳим, мен сизнинг қулингизман, отангизга олдин қандай итоат этган бўлсам, сизга ҳам шундай итоат этаман”, дейсан. Мен учун Охитўфелнинг маслаҳатини йўққа чиқарасан.</verse>
				<verse number="35">Руҳонийлар Зодўх билан Абуатар ўша ерда сенинг ёнингда бўлишади. Шоҳ саройида нима эшитсанг, уларни хабардор қилиб тур.</verse>
				<verse number="36">Зодўхнинг ўғли Охимас билан Абуатарнинг ўғли Йўнатан ҳам ўша ерда. Нимаики эшитсангизлар, руҳонийларнинг ўғиллари орқали мени хабардор қилиб турасизлар.</verse>
				<verse number="37">Шундай қилиб, Довуднинг дўсти Хушай Қуддусга келди. Худди шу пайтда Абсалом ҳам Қуддусга кираётган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Довуд Зайтун тоғининг нариги томонига ошиб ўтаётганда, Мефибоситнинг хизматкори Зибахга дуч келиб қолди. Зибах эгарланган иккита эшак устига икки юзта нон, юз ҳовуч майиз, юз ҳовуч ҳўл мева ва бир меш шароб юклаб олган эди.</verse>
				<verse number="2">— Буларни нимага олиб келдинг? — деб сўради шоҳ Зибахдан. — Эшакларни шоҳнинг хонадони аҳли минади, нон билан ҳўл меваларни йигитлар ейди, шаробни эса саҳрода толиқиб сулайиб қолганлар ичади, — деб жавоб берди Зибах.</verse>
				<verse number="3">— Хўжайинингнинг набираси қаерда? — сўради Довуд. — Мефибосит Қуддусда қолди, — деди Зибах. — Исроил халқи бугун бобомнинг шоҳлигини менга қайтариб беради, деб ўйлаяпти у.</verse>
				<verse number="4">— Мефибоситнинг ҳамма нарсаси энди сеники, — деди шоҳ. — Қулингиз бўлай, шоҳ ҳазратлари! Тилагим шуки, ҳар доим илтифотингизга сазовор бўлай, — деди Зибах.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Довуд Бохуримга етиб борганда, Шоул хонадонидан Шимах деган бир одам қарғаниб ўртага чиқди. У Гера деганнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳнинг ўнг ва чап томонида ҳамма одамлари, қўриқчилари ҳимоя қилиб туришарди. Шунга қарамай, Шимах Довудга ва унинг аъёнларига тош отарди.</verse>
				<verse number="7">Шимах шундай деб ҳақорат қилар эди: — Йўқол, кет, эй, разил одам, сенинг қўлинг қон!</verse>
				<verse number="8">Сен Шоулнинг ўрнига шоҳ бўлган эдинг. Шоул хонадонидан қанча қонлар тўккан бўлсанг, Эгам ҳаммасини ўз бошингга қайтарди, шоҳликни ўғлинг Абсаломга берди. Қўлинг қон бўлгани учун, қилмишингга яраша кулфат тортяпсан.</verse>
				<verse number="9">— Бу ўлик кўппак нега шоҳ ҳазратларини ҳақорат қилар экан? — деди Зеруя ўғли Абушай Довудга. — Ижозат берсинлар, бориб бошини узиб ташлай.</verse>
				<verse number="10">Лекин шоҳ: — Бу сизларга алоқадор иш эмас, эй, Зеруя ўғиллари! — деди. — Эгам унга “Довудни қарға!” дегани учун, у қарғаётган бўлса, ким ундан: “Нега бундай қиляпсан?” деб сўрай олади?!</verse>
				<verse number="11">Кейин Довуд Абушай билан барча сипоҳларга айтди: — Ўзимнинг пушти камаримдан пайдо бўлган ўғлим мени ўлдирмоқчи бўляпти–ю, Бенямин наслидан бўлган шу одамнинг қилиғига ҳайрон бўляпсизларми?! Қўйинглар уни, майли, ҳақорат қилаверсин, чунки унга шундай қил, деб Эгам буюрган.</verse>
				<verse number="12">Балки Эгам кулфатларимни кўриб, бугунги ҳақоратлар эвазига яхшилик қайтарар.</verse>
				<verse number="13">Довуд одамлари билан йўлида давом этаверди. Довуднинг ён томонида — қир ёнбағрида юриб кетаётган Шимах уни қарғар, тош отарди.</verse>
				<verse number="14">Шоҳ ва ҳамроҳлари борадиган жойларига етиб келгунларича чарчашди ва дам олиш учун тўхташди.</verse>
				<verse number="15">Ўша пайтда Абсалом билан унга эргашган Исроил халқи Қуддусга кирдилар. Маслаҳатчи Охитўфел ҳам Абсалом билан бирга эди.</verse>
				<verse number="16">Довуднинг дўсти, Орх уруғидан Хушай Абсаломнинг ёнига бориб: — Шоҳимизнинг умри узоқ бўлсин! Шоҳимизнинг умри узоқ бўлсин! — деб ҳайқирди.</verse>
				<verse number="17">Абсалом Хушайга: — Дўстингга садоқатинг шуми? Нимага дўстинг билан кетмадинг? — деб сўради.</verse>
				<verse number="18">— Нега кетар эканман?! — деди Хушай. — Мен Эгам ва мана бу халқ, қолаверса, бутун Исроил халқи танлаган одамни ёқлайман, ўша одамнинг ёнида бўламан.</verse>
				<verse number="19">Ҳа, мен Довуднинг ўғли Абсаломдан бошқа яна кимга ҳам хизмат қилардим?! Отангга қандай хизмат қилган бўлсам, сенга ҳам шундай хизмат қиламан.</verse>
				<verse number="20">Шунда Абсалом Охитўфелга қараб: — Нима қилайлик, бизга маслаҳат бер–чи, — деди.</verse>
				<verse number="21">Охитўфел шундай маслаҳат берди: — Отанг, саройга қараб турасизлар, деб канизакларини қолдириб кетган эди. Ўша канизакларнинг олдига кир. Шунда сен отангни очиқчасига шарманда қилганингни Исроил халқи эшитади. Сени қўллаб–қувватлаган одамларнинг қарори янада қатъий бўлади.</verse>
				<verse number="22">Сарой томида Абсалом учун бир чодир қуришди. Абсалом эса жамики Исроил халқининг кўзи олдида отасининг канизаклари олдига кирди.</verse>
				<verse number="23">Ўша пайтлари Охитўфелнинг айтган сўзлари шунчалик доно эдики, худди тўппа–тўғри Худодан келгандай туюларди. Шунинг учун, Абсалом ҳам, Довуд қилганидай, Охитўфелнинг ҳамма маслаҳатини сўзсиз қабул қиларди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Охитўфел Абсаломга шундай деди: — Ижозат берсанг, ўн икки минг кишини танлаб оламан, шу бугуноқ кечаси отланиб, Довуднинг орқасидан тушаман.</verse>
				<verse number="2">Довуд чарчаган, ҳолдан тойган, унга ҳужум қилиб қўрқитсам, ёнидагиларнинг ҳаммаси қочиб кетади. Мен фақат шоҳ Довудни ўлдираман, холос.</verse>
				<verse number="3">Кейин жамики халқни сенинг ихтиёрингга қайтариб олиб келаман. Ўзинг қидираётган одамни топиб ўлдирсанг бўлди — ҳамма сенга бош эгади, бутун халқ тинчийди.</verse>
				<verse number="4">Бу маслаҳат Абсаломга ҳам, жамики Исроил оқсоқолларига ҳам маъқул келди.</verse>
				<verse number="5">— Орх уруғидан бўлган Хушай бор–ку, уни ҳам чақириб келинглар, — деди Абсалом, — у нималар дер экан, эшитайлик–чи.</verse>
				<verse number="6">Хушай келди. — Охитўфел шундай–шундай маслаҳат берди, — деди Абсалом. — Унинг маслаҳатига амал қилсак бўладими? Бўлмаса, сен маслаҳат бер.</verse>
				<verse number="7">— Охитўфелнинг бу сафарги маслаҳати яхши эмас, — деди Хушай Абсаломга.</verse>
				<verse number="8">— Отанг Довуд билан унинг одамлари моҳир жангчилар эканлигини биласан. Улар даштда болаларидан айрилган айиқдай ғазабга минганлар. Отанг тажрибали жангчи, тунни лашкар ёнида ўтказмайди.</verse>
				<verse number="9">Шу пайтда у бирорта ғорда ёки бошқа бир жойда яшириниб юрибди. У Абсаломнинг одамларидан баъзиларини биринчи ҳужумдаёқ ҳалок қилганда, бу ҳақда эшитган ҳар бир одам: “Абсаломга эргашганлар тор–мор бўлди”, дейди.</verse>
				<verse number="10">У пайтда ҳатто шер юракли баҳодир йигитлар ҳам қўрқувга тушади. Чунки Исроилдаги ҳар бир одам отангнинг жасурлигини, жангчиларининг ҳам ботирлигини билишади.</verse>
				<verse number="11">Сенга маслаҳатим шу: Дандан Бэршэвагача чўзилган жойлардаги бутун Исроил лашкари атрофингга тўплансин. Ахир, Исроил халқи денгиз қирғоғидаги қум сингари сон–саноқсиз–ку! Уларни сен ўзинг жангга бошла.</verse>
				<verse number="12">Довуд қаерда яшириниб юрган бўлса ҳам, унга қарши юриш қиламиз, бутун ер юзини шудринг қоплаганидай, биз ҳам унинг устига бостириб борамиз. Довудни ҳам, ёнидагиларнинг ҳам бирортасини тирик қолдирмаймиз.</verse>
				<verse number="13">Агар у бирор шаҳардан бошпана топса, ҳамма Исроил одамлари арқон олиб, ўша шаҳарга келишади. Шаҳарни ағдариб, бирор дона тошини ҳам қолдирмай, сойликка тортиб туширамиз.</verse>
				<verse number="14">Абсаломга қўшилиб ҳамма бир оғиздан: — Орх уруғидан бўлган Хушайнинг маслаҳати Охитўфелнинг маслаҳатидан анча маънили, — дейишди. Сабаби, Эгамиз Абсаломни кулфатга дучор қилиш ниятида Охитўфелнинг яхши маслаҳатини беҳудага чиқаришни мўлжаллаб қўйган эди.</verse>
				<verse number="15">Хушай руҳонийлар Зодўх билан Абуатарга шундай деди: — Охитўфел Абсаломга ва Исроил оқсоқолларига ундай маслаҳат берди, мен эса бошқача маслаҳат бердим.</verse>
				<verse number="16">Сизлар ҳозироқ шу хабарни Довудга етказинглар: бу кеча қирда — дарёнинг кечувида тунамасин, ҳозироқ нариги қирғоққа ўтаверсин. Бўлмаса, шоҳнинг ўзи ҳам, ёнидаги одамлари ҳам қирилиб кетади.</verse>
				<verse number="17">Бу пайтда Абуатар ўғли Йўнатан билан Зодўх ўғли Охимас Эн–Рўғол булоғида кутиб туришарди. Бир чўри қиз бўлиб ўтган гап–сўзларни уларга етказар, Йўнатан билан Охимас эса эшитганларини шоҳ Довудга етказиб туришарди. Ўзлари таваккал қилиб шаҳарга киролмас, бирортаси кўриб қолиши мумкин эди.</verse>
				<verse number="18">Лекин бир ўспирин ногаҳон уларни кўриб қолди ва Абсаломга хабар берди. Шундан кейин Йўнатан билан Охимас тезда бу шаҳардан чиқиб, Бохурим шаҳрига — бир одамнинг уйига келишди. Ўша уйнинг ҳовлисида бир қудуқ бор эди. Йўнатан билан Охимас қудуққа тушишди.</verse>
				<verse number="19">Ҳалиги одамнинг хотини қудуқ оғзини ёпинчиқ билан беркитди. Қуёшда қуритаётгандай бўлиб, устига бошоқ ёйиб қўйди. Шунинг учун ҳеч ким, бу ерда одам бор, деб шубҳаланмасди.</verse>
				<verse number="20">Абсаломнинг одамлари ўша уйга бориб, аёлдан: — Охимас билан Йўнатанни кўрмадингми? — деб сўрашди. — Ирмоқнинг нариги томонига ўтиб кетишди, — деб жавоб берди аёл. Абсаломнинг одамлари уларни қидириб кетишди, лекин топа олмай Қуддусга қайтишди.</verse>
				<verse number="21">Улар кетгандан сўнг Охимас билан Йўнатан қудуқдан чиқишди–да, бўлиб ўтган ҳодисалардан шоҳ Довудни хабардор қилиш учун унинг ёнига жўнашди. — Қани, ҳозироқ дарёни кечиб ўтинглар, чунки Охитўфел сизларга қарши шундай–шундай маслаҳат берди, — дейишди улар шоҳга.</verse>
				<verse number="22">Шу заҳоти Довуд ҳамма одамларини эргаштириб, Иордан дарёсини зудлик билан кечиб ўтди. Тонг отганда, ҳамма Иордан дарёсидан ўтиб бўлган, орқада бирорта ҳам одам қолмаган эди.</verse>
				<verse number="23">Охитўфел берган маслаҳати амалга ошмаганини кўриб, эшагини эгарлаб жўнади. Ўз шаҳрига — уйига қайтиб келди. Ишларини саранжом–саришта қилиб бўлгандан кейин, ўзини осиб ўлдирди. Унинг жасадини ота–боболарининг хилхонасига дафн қилишди.</verse>
				<verse number="24">Абсалом билан ҳамма Исроил лашкари Иордан дарёсини кечиб ўтишаётганда, Довуд Моханайим шаҳрига етиб борган эди.</verse>
				<verse number="25">Абсалом Йўабнинг ўрнига Эмосани лашкарбоши қилиб тайинлаганди. Эмоса Йўабнинг жияни бўлиб, Исмоил қавмидан Этер деган одамнинг ўғли эди. Онасининг исми Обигайл бўлиб, Нахош деган одамнинг қизи эди. Обигайл Зеруянинг синглиси, Зеруя Йўабнинг онаси эди.</verse>
				<verse number="26">Абсалом ва унинг қўл остидаги Исроил лашкари Гилад ерларида қароргоҳ қуришди.</verse>
				<verse number="27">null</verse>
				<verse number="28">null</verse>
				<verse number="29">Довуд Моханайимга борганда, уни бир неча одам кутиб туришарди. Улар Оммонларнинг Рабба шаҳридан Нахош ўғли Шўви, Лўдавор шаҳридан Омиёл ўғли Мохир ва Рўғолим шаҳридан Гиладлик Борзулай эдилар. Улар, одамлар чўлда толиққан, оч қолиб, чанқагандир, деб Довуд билан унинг одамларига кўрпа–тўшаклар, косалар, сопол идиш–товоқлар, буғдой, арпа, кепакли ун, қовурилган дон, ловия, ясмиқ дони, асал, сузма, қўй, пишлоқ олиб келишган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Довуд ёнида юрган одамларини бир жойга тўплаб, улар устидан мингбошилар, юзбошилар тайинлади.</verse>
				<verse number="2">Сўнг уларни Йўаб, унинг акаси Абушай ва Гатлик Этхайнинг назорати остида уч қисмга бўлиб жўнатди. Шоҳ одамларига: — Мен ҳам сизлар билан бирга бораман, — деган эди,</verse>
				<verse number="3">улар: — Биз билан борманг, — дейишди. — Борди–ю, қочишимизга тўғри келиб қолса, ғанимларимиз биз билан қизиқмайди. Ярмимиз ўлиб кетганимизда ҳам эътибор беришмайди. Сиз бизнинг ўн мингтамизга арзийсиз. Сиз бизга шаҳардан туриб ёрдам беринг, бизга шуниси яхши.</verse>
				<verse number="4">— Сизларга қайсиниси маъқул бўлса, шуни қилганим бўлсин, — деди шоҳ. Одамлар юз, минг кишилик тўдаларга бўлиниб шаҳардан чиқишаётганда, шоҳ дарвоза ёнида турган эди.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Йўабга, Абушай ва Этхайга: — Абсалом ёш, менинг ҳурматим учун унга зиён келтирманглар, — деб тайинлади. Шоҳнинг лашкарбошиларга Абсаломга алоқадор буйруқ берганини ҳамма сипоҳлар эшитишди.</verse>
				<verse number="6">Абсаломга эргашган Исроил лашкари билан жанг қилиш учун Довуднинг одамлари майдонга чиқишди. Жанг Эфрайим ўрмонида бўлди.</verse>
				<verse number="7">Довуднинг одамлари Исроил лашкарини мағлуб қилди. Катта талафот бўлди, ўша куни йигирма минг киши ўлди.</verse>
				<verse number="8">Жанг тобора ёйилиб борарди. Ўша куни ўрмондаги фалокатдан нобуд бўлган одамларнинг сони жангда ўлдирилганларнинг сонидан кўп эди.</verse>
				<verse number="9">Жанг пайти Абсалом хачирини миниб ёлғиз ўзи қочиб кетаётган эди, тўсатдан Довуднинг одамларига дуч келиб қолди. Хачир катта эман дарахтининг қалин шохлари тагидан елиб кетаётганда, Абсаломнинг боши шохлар орасига кириб қолди. Хачир елиб кетаверди, Абсалом эса дарахтга осилиб қолди.</verse>
				<verse number="10">Довуднинг одамларидан бири Абсаломнинг осилиб ётганини кўриб қолди ва бориб Йўабга айтди: — Абсаломни кўрдим, у бир эман дарахтида осилиб ётибди!</verse>
				<verse number="11">Йўаб хабар олиб келган одамга: — Уни кўрган бўлсанг, нимага ерга қулатиб ўлдирмадинг? Сенга ўн кумуш танга ва бир камар инъом этган бўлардим, — деди.</verse>
				<verse number="12">Ўша одам Йўабга шундай жавоб берди: — Ҳатто минг кумуш танга санаб берганингизда ҳам, шоҳ ўғлига қўлимни теккизмайман. Чунки шоҳнинг сизга, Абушай ва Этхайга “Ёш Абсаломнинг жонини сақланг” деган буйруғини биз ҳам эшитган эдик.</verse>
				<verse number="13">Борди–ю, Абсаломнинг жонига қасд қилганимда, сиз ўзингизни четга тортмасмидингиз, ахир?! Барибир, шоҳимиз ҳамма нарсадан воқиф бўлади–ку!</verse>
				<verse number="14">Йўаб: — Сен билан пачакилашиб вақтимни йўқотмай, — деди–ю, қўлига учта найза олиб ўша ерга борди. Абсалом эман дарахтида муаллақ осилиб турар, ҳали тирик эди. Йўаб Абсаломнинг юрагига найза санчди.</verse>
				<verse number="15">Сўнгра Йўабнинг ўнта қуролбардори Абсаломни ўраб олиб, тамомила ўлдиришди.</verse>
				<verse number="16">Йўаб жангни тўхтатиш учун бурғу чалдирди, шунда Довуднинг одамлари Исроил лашкарини қувлашдан тўхтаб орқага қайтишди.</verse>
				<verse number="17">Абсаломни эса дарахтдан кўтариб олиб, ўрмондаги чуқур бир хандаққа улоқтиришди. Бир талай тош уйиб, хандақ оғзини беркитишди. Шу пайтда Исроил лашкарининг ҳаммаси уй–уйларига қочиб кетишган эди.</verse>
				<verse number="18">Абсалом ҳаётлигида “Номимни давом эттирадиган битта ўғлим йўқ ”, деб Шоҳ сойлигида ўзига атаб бир ёдгорлик тоши ўрнатган ва ёдгорлик тошига ўзининг номини берган эди. Бу ёдгорлик шу кунгача “Абсалом ёдгорлиги” дейилади.</verse>
				<verse number="19">Зодўхнинг ўғли Охимас Йўабга: — Ижозат берсангиз, тез бориб шоҳимизга: “Эгам сизни ғанимларингиз қўлидан қутқарди”, деб хабар етказсам, — деди.</verse>
				<verse number="20">— Йўқ, — деди Йўаб, — бугун сен хабар олиб бормайсан. Бошқа сафар хабар етказарсан, лекин бугун эмас. Чунки шоҳнинг ўғли ўлди.</verse>
				<verse number="21">Кейин Йўаб бир Ҳабашистонлик одамга: — Сен бориб, кўрганларингни шоҳга айт, — деб буюрди. Ўша одам Йўабга таъзим қилди–ю, югуриб кетди.</verse>
				<verse number="22">Аммо Охимас яна: — Нима бўлса бўлар, ижозат беринг, мен анави Ҳабашистонликнинг орқасидан югуриб борайин, — деб илтимос қилди. — Ўғлим, нимага югуриб боришни истаб қолдинг? Сенга манфаат келтирадиган хабар йўқ–ку! — деди Йўаб.</verse>
				<verse number="23">— Нима бўлса бўлар, ҳозир югуриб борай, — деб яна илтимос қилди Охимас. — Майли, югур, — деди Йўаб. Охимас шу заҳоти Иордан текислиги бўйлаб югуриб, Ҳабашистонликдан ўзиб кетди.</verse>
				<verse number="24">Довуд бу вақтда шаҳар дарвозаси олдида ўтирган эди. Қоровул шаҳар дарвозаси тепасига чиқди. Атрофга назар ташлаб, биттасининг югуриб келаётганини кўрди</verse>
				<verse number="25">ва бу ҳақда шоҳга айтди. — Биттаси келаётган бўлса, демак, яхши хабар олиб келяпти, — деди шоҳ. Ўша одам тобора яқинлашиб келарди.</verse>
				<verse number="26">Қоровул яна бошқасининг югуриб келаётганини кўриб, дарвозабонга: — Ана, яна биттаси югуриб келяпти, — деб хабар берди. — У ҳам яхши хабар олиб келаётир, — деди шоҳ.</verse>
				<verse number="27">— Менимча, олдиндаги одам югуришидан Зодўх ўғли Охимасга ўхшайди, — деди қоровул. — Охимас — яхши одам, яхши хабар олиб келади, — дея жавоб берди шоҳ.</verse>
				<verse number="28">Шу пайт Охимас баланд овоз билан шоҳга: — Тинчлик–омонлик бўлсин, шоҳим! — деди. Сўнг шоҳнинг олдида мук тушиб таъзим қилиб: — Шоҳ ҳазратларига қўл кўтарганлар устидан ғалаба ато қилган сизнинг Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин! — деди.</verse>
				<verse number="29">— Болам Абсалом соғ–саломатми? — деб сўради шоҳ. — Йўаб мен, қулингизни жўнатган пайтда катта ғалаён бўлаётган эди, кейин нима бўлганини билмайман, — деди Охимас.</verse>
				<verse number="30">— Бу томонга ўт, шу ерда кутиб тур, — деди шоҳ. Охимас нарига ўтиб кута бошлади.</verse>
				<verse number="31">Шу орада Ҳабашистонлик етиб келди. — Шоҳ ҳазратларига хушхабар! — деди у. — Эгам адолат қилиб, сизга қарши исён кўтарганлар устидан ғалаба ато қилди.</verse>
				<verse number="32">— Болам Абсалом соғ–саломатми? — деб сўради шоҳ Ҳабашистонликдан. — Шоҳ ҳазратлари! — деди Ҳабашистонлик. — Ғанимларингизнинг, ёмон ният билан сизга қарши отланганларнинг охирати шу йигитнинг охирати каби бўлсин.</verse>
				<verse number="33">Шоҳ эсанкираб қолди. Дарвоза тепасидаги болохонага чиқиб фарёд қила бошлади. У болохонага чиқар экан: — Оҳ, ўғлим Абсалом! Оҳ, ўғилгинам, болам Абсалом! Сенинг ўрнингга мен ўлсам бўлмасмиди, ўғлим?! Вой, болам Абсалом! — деб фарёд қиларди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Шоҳ Довуд Абсалом учун кўз ёши тўкиб, аза тутаётир, деб Йўабга хабар беришди.</verse>
				<verse number="2">Довуднинг сипоҳлари ҳам: “Шоҳ ўғли учун аза тутяпти экан”, деб эшитишди. Шундай қилиб, ўша кунги зафар барча лашкар учун азага айланди.</verse>
				<verse number="3">Ўша куни сипоҳлар худди урушдан қочганлардай, шаҳарга хижолат тортиб, писиб киришди.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ эса юзини беркитиб, бор овози билан: “Оҳ, ўғлим Абсалом! Абсалом, болагинам, жигарим!” деб фарёд қиларди.</verse>
				<verse number="5">Йўаб шоҳ турган уйга кириб, унга шундай деди: — Бугун сизнинг жонингизни, ўғилларингиз, қизларингиз, хотинларингиз, канизакларингизнинг жонларини қутқарган одамларингизнинг ҳаммасини хижолатга қўйдингиз.</verse>
				<verse number="6">Чунки сиз ўзингиздан нафратланганларга меҳр қўйиб, сизни яхши кўрганлардан нафратланар экансиз. Бугун лашкарбошиларингиз ва мард йигитларингиз сизнинг олдингизда ҳеч нарсага арзимаслигини ошкор қилиб қўйдингиз. Ҳа, мен бир нарсани англаб етдим: бугун Абсалом омон қолиб, ҳаммамиз ўлиб кетсак, сизга яхши бўлар экан!</verse>
				<verse number="7">Энди туринг, ташқарига чиқиб, одамларингизга далда беринг! Эгамнинг номини ўртага қўйиб онт ичаманки, агар чиқмасангиз, шу кеча сизнинг ёнингизда бирорта одам қолмайди. Бу эса ёшлигингиздан то шу бугунгача бошингизга келган кулфатлар ичида энг ёмони бўлади!</verse>
				<verse number="8">Шу гапдан кейин шоҳ шаҳар дарвозаси олдига бориб ўтирди. Ҳамма лашкарга: “Шоҳ шаҳар дарвозасида ўтирибди”, деган хабар етиб борди. Шундан кейин улар шоҳнинг ёнига ташриф буюришди. Бу пайтда Исроил халқидан Абсалом томонда бўлганлари уй–уйларига қочиб кетган эди.</verse>
				<verse number="9">Исроилнинг турли қабилаларидан бўлган одамлар бир–бирлари билан баҳс қилишарди: — Бизни ғанимларимиз қўлидан Довуд халос қилган, Филистлар қўлидан қутқарган эди. У Абсаломдан қочиб, юртдан кетиб қолган.</verse>
				<verse number="10">Бизга йўлбошчи бўлсин, деб Абсаломга мой суртиб шоҳ қилган эдик, лекин у жангда ўлди. Шундай экан, Довуддан илтимос қилайлик, қайтиб келсин, бизнинг шоҳимиз бўлсин.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Довуд руҳонийлар Зодўх билан Абуатарга қуйидагича хабар жўнатди: — Яҳудо оқсоқолларига бориб айтинглар, шоҳ шундай демоқда: “Бутун Исроил халқи, шоҳни ўз хонадонига қайтариш керак, деяпти. Исроил халқининг гаплари менинг қулоғимга етиб келди. Нима учун сизлар лоқайдлик қиляпсизлар?</verse>
				<verse number="12">Сизлар қариндошларимсиз, жигарларимсиз! Нега сизлар шоҳни қайтариб олиб келишни орқага суряпсизлар?”</verse>
				<verse number="13">Эмосага ҳам шу гапни етказинглар: “Сен жигаримсан–ку! Сени ҳозирдан бошлаб Йўабнинг ўрнига умрбод лашкарбоши қилиб тайинлайман. Шундай қилмасам, Худо мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғини кўрсатсин!”</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, Довуд жамики Яҳудо халқини тамоман ўзига мойил қилди. Ниҳоят, улар шоҳга: “Ҳамма одамларингизни эргаштириб орқага қайтинг!” деб хабар беришди.</verse>
				<verse number="15">Шоҳ орқага қайтиб, Иордан дарёси бўйига етиб келди. Яҳудо халқи: “Шоҳни кутиб олайлик, Иордан дарёсидан олиб ўтайлик”, деб Гилгалга келди.</verse>
				<verse number="16">Бенямин қабиласидан Гера ўғли Шимах ҳам шу ерда эди. У шоҳ Довудни кутиб олиш учун шошилганича Бохурим шаҳридан Яҳудо одамлари билан бирга дарё бўйига етиб келди.</verse>
				<verse number="17">Унинг ёнида Бенямин қабиласидан минг киши бор эди. Шоул хонадонининг хизматкори Зибах ҳам ўн беш ўғлини ва йигирмата қулини эргаштириб келди. Улар дарё бўйига тезда шоҳдан олдин етиб келишди.</verse>
				<verse number="18">“Шоҳ хонадонини дарёдан олиб ўтайлик, шоҳнинг ҳамма хоҳишини бажо келтирайлик”, деб улар хизмат қилишди. Шоҳ Иордан дарёсини энди кечиб ўтмоқчи бўлиб турган эди, Шимах ўзини шоҳнинг оёқлари остига ташлади–да,</verse>
				<verse number="19">унга ёлворди: — Шоҳ ҳазратлари гуноҳимдан ўтсинлар! Қуддусдан чиққан кунингиз қилган гуноҳимни эсламасинлар, хаёлларига келтирмасинлар, шоҳ ҳазратлари!</verse>
				<verse number="20">Чунки мен, қулингиз, ўз гуноҳимни биламан. Мана, шоҳ ҳазратларини кутиб олиш учун бугун жамики Исроилдаги одамлардан биринчи бўлиб мен келдим.</verse>
				<verse number="21">Шунда Зеруя ўғли Абушай: — Наҳотки, Эгам мой суртиб танлаган шоҳни ҳақорат қилгани учун Шимах ўлдирилмаса?! — деди.</verse>
				<verse number="22">— Эй, Зеруя ўғиллари! — деди Довуд. — Ким сизларнинг фикрингизни сўради? Менга ақл ўргатмоқчимисизлар? Шу топда Исроил шоҳи эканимни ўзим билмайманми? Исроилда шу бугун бирорта одамнинг қони тўкилмайди!</verse>
				<verse number="23">Сўнг Довуд Шимахга: — Ўлмайсан! — деб онт ичди.</verse>
				<verse number="24">Шоулнинг набираси Мефибосит ҳам шоҳни кутиб олишга борган эди. Шоҳ кетган кундан бошлаб соғ–саломат қайтгунигача, Мефибосит на оёқларини, на кийимларини ювган, на соқолини қирққан эди.</verse>
				<verse number="25">Мефибосит шоҳни кутиб олишга Қуддусдан келганда, Довуд ундан: — Мефибосит, нимага мен билан кетмадинг? — деб сўради.</verse>
				<verse number="26">Мефибосит шундай жавоб берди: — Эй, шоҳ ҳазратлари, мен, қулингиз, чўлоқ бўлганим учун, қулим Зибахга: “Эшакни эгарла, мен эшакка миниб шоҳ билан бирга кетаман”, деган эдим. Лекин у мени алдади,</verse>
				<verse number="27">шоҳ ҳазратларининг олдида мен, қулингизнинг юзини қора қилди. Аммо сиз, шоҳ ҳазратлари, Худонинг фариштасидайсиз. Сизга нима маъқул келса, шуни қилинг.</verse>
				<verse number="28">Отам хонадонининг ҳамма аъзолари шоҳ ҳазратларидан фақат ўлимни кутиб юрганларида, сиз мен, қулингизга хонадонингиздагилар қаторида дастурхонингиздан таом ейиш имтиёзини бердингиз. Сиздан бундан ортиқ бир нарса сўрашга қандай ҳақим бор, эй, шоҳим?!</verse>
				<verse number="29">— Ўзингнинг ишларинг тўғрисида гапиришингга ҳожат йўқ, — деди шоҳ. — Сенга ва Зибахга, ерларни бўлишиб олаверинглар, деб буюрган эдим–ку.</verse>
				<verse number="30">— Шоҳ ҳазратлари ниҳоят саройга соғ–саломат қайтиб келдилар, шунинг ўзи менга кифоя, — деди Мефибосит. — Энди ҳамма ерни Зибах олаверсин.</verse>
				<verse number="31">Гиладлик Борзулай ҳам шоҳга Иордан дарёсини кечиб ўтишида ёрдам бериб, уни кузатиб қўяй, деб Рўғолимдан келган эди.</verse>
				<verse number="32">Борзулай анча кексайиб қолган, саксон ёшда эди. У бой одам бўлиб, шоҳ Моханайимда истиқомат қилиб турган пайтда, шоҳнинг тирикчилигини таъминлаган эди.</verse>
				<verse number="33">Шоҳ Борзулайга: — Мен билан юринг, энди Қуддусда мен сизнинг тирикчилигингизни таъминлайман, — деди.</verse>
				<verse number="34">Лекин Борзулай: — Қанча умрим қолдики, сиз билан Қуддусга кетсам? — деди.</verse>
				<verse number="35">— Мен, қулингиз, ҳозир саксон ёшдаман. Бундан бу ёғига нима ёқади, нима ёқмайди — ажрата билмасам, еб–ичганимнинг таъмини сеза олмасам. Яна эркак–аёл қўшиқчиларнинг овозини фарқлай олмасам. Шундай экан, нимага шоҳ ҳазратларига яна юк бўлайин?</verse>
				<verse number="36">Мен, қулингиз, Иордан дарёсини шоҳ билан бирга кечиб, сизга бир оз ҳамроҳ бўламан, холос. Шоҳ нима учун менга шу қадар илтифот қилиши керак?</verse>
				<verse number="37">Ижозат берсангиз, мен орқамга қайтайин, ўз шаҳримда — ота–онамнинг хилхонасида жон берайин. Лекин мана қулингиз Химхан шу ерда, у сиз билан нариги қирғоққа ўтсин. Унга нимани маъқул кўрсангиз, шуни қиларсиз.</verse>
				<verse number="38">— Химхан мен билан нариги қирғоққа кечиб ўтади, — деди шоҳ. — Сиз унга нимани маъқул кўрсангиз, у учун шуни бажо келтираман. Ўзингиз учун нима истайсиз? Айтинг, бажо қилайин.</verse>
				<verse number="39">Шундан сўнг шоҳ билан барча одамлар Иордан дарёсини кечиб ўтдилар. Шоҳ Борзулайни ўпиб, дуо қилди. Борзулай ўз юртига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="40">Шоҳ Гилгалга жўнади. Химхан ҳам у билан бирга кетди. Яҳудо одамларининг ҳаммаси ва Исроил одамларининг ярми шоҳни кузатиб бораётган эдилар.</verse>
				<verse number="41">Бир пайт жамики Исроил халқи шоҳнинг олдига бориб шундай дейишди: — Нега биродарларимиз Яҳудо халқи сизни олиб қочиб, ўзингизни, хонадонингизни, одамларингизни Иордан дарёсининг бу томонига ҳам ўтказиб қўйишди?</verse>
				<verse number="42">Яҳудо халқи Исроил халқига шундай жавоб қайтаришди: — Чунки шоҳ бизнинг яқинимиз. Нимага сизлар хафа бўляпсизлар? Шоҳнинг ейдиганидан бирор нарса едикми?! Ёки ўзимизга бирор нарса олдикми?</verse>
				<verse number="43">— Исроилда ўнта қабила бор, — деб жавоб берди Исроил халқи. — Шунинг учун Довудда сизлардан кўра, бизнинг ўн марта ҳақимиз бор. Шундай экан, нега бизни менсимайсизлар?! Шоҳимизни қайтариб келайлик, деб биринчи бўлиб биз айтмаганмидик?! Яҳудо халқининг гапи Исроил халқиникидан кўра, қаттиқроқ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Ўша пайтда Бенямин қабиласидан Шеба деган ярамас бир одам шу ерда — Гилгалда эди. У Бихри деганнинг ўғли эди. Шеба бурғу чалиб, шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй, Исроил эрлари, ҳамма ўз уйига қайтсин!”</verse>
				<verse number="2">Шундан кейин жамики Исроил одамлари Довудни тарк этиб, Шебага эргашиб, кетиб қолишди. Яҳудо халқи эса ўзларининг шоҳига содиқ қолиб, Иордан дарёсидан Қуддусгача унга ҳамроҳ бўлишди.</verse>
				<verse number="3">Шоҳ Довуд Қуддусдаги саройига етиб боргач, саройга қараб туринглар, деб қолдириб кетган ўнта канизагини алоҳида уйда сақлашни буюрди. Довуд уларни боқди, лекин бирортаси билан бирга бўлмади. Канизаклар эса умрларининг охиригача назорат остида, бева хотинлар каби яшадилар.</verse>
				<verse number="4">Шундан кейин шоҳ Довуд ўз лашкарбошиси Эмосага: — Уч кун ичида Яҳудо халқини ҳузуримга чақириб кел, ўзинг ҳам шу ерда бўл, — деди.</verse>
				<verse number="5">Эмоса Яҳудо халқини чақириб келишга кетди. Аммо белгиланган вақтда қайтиб келмади.</verse>
				<verse number="6">Шундан сўнг Довуд бошқа лашкарбошиси Абушайга деди: — Энди Шеба бизга Абсаломдан ҳам оғирроқ кулфат келтиради. Менинг одамларимни олиб, Шебанинг орқасидан қувла. Акс ҳолда у мустаҳкам шаҳарга ўрнашиб олиб, биздан яширинади.</verse>
				<verse number="7">Ўша заҳоти Абушай Шебани тутиб келиш учун Қуддусдан чиқди. У Йўабни ва унинг одамларини, Харетлик ва Палатлик қўриқчиларни, ҳамма ботир сипоҳларни ёнига олди.</verse>
				<verse number="8">Улар Гивондаги катта қоянинг ёнига етиб борганда, Эмосани учратиб қолдилар. Йўаб жанг кийимларини кийиб олган эди. Кийимининг устидан камар боғлаган, ханжарини қинига солиб, камарига осиб олган эди. У Эмосанинг олдига сўрашиш учун қадам ташлади–ю, яширинча ханжарини қинидан суғурди. Йўаб Эмосага:</verse>
				<verse number="9">— Яхшимисан, иним? — деди–ю, гўё уни ўпмоқчи бўлиб, ўнг қўли билан Эмосанинг соқолидан ушлади.</verse>
				<verse number="10">Эмоса Йўабнинг нариги қўлида ханжар борлигини сезмай қолди. Йўаб ханжарини Эмосанинг қорнига тиқиб юборди, Эмосанинг ичак–човоғи ерга тўкилди. Иккинчи марта ханжар уришига ҳожат қолмади, Эмосанинг жони чиқиб бўлган эди. Шундан кейин Йўаб билан акаси Абушай Шебани қувлашда давом этишди.</verse>
				<verse number="11">Йўабнинг одамларидан бири Эмосанинг жасади тепасида туриб: — Йўабга ким содиқ бўлса, ким Довуд тарафида бўлса, Йўабнинг орқасидан борсин, — деди.</verse>
				<verse number="12">Эмосанинг жасади қонга беланиб йўлнинг ўртасида ётар, ҳар бир одам жасадга яқинлашганда, унинг тепасида тўхтаб қоларди. Йўабнинг ҳалиги гапирган йигити бу аҳволни кўриб, Эмосанинг жасадини судраб йўл ёқасидаги далага олиб бориб ташлади, устига кийим ташлаб қўйди.</verse>
				<verse number="13">Жасад йўлдан олиб ташлангандан сўнг, ҳамма Шебани қувлаб, Йўабнинг ортидан кетди.</verse>
				<verse number="14">Шу орада Шеба ҳамма Исроил қабилалари ерларини босиб ўтиб, Овил–Байт–Махо шаҳрига етиб келди. Бихри уруғининг ҳаммаси Шебага эргашиб, шаҳарга кириб олишди.</verse>
				<verse number="15">Сўнг Йўаб ҳамма одамлари билан Овил–Байт–Махога бориб, ўша шаҳарни қамал қилиб, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдилар ва тепага чиқиб девортешар қурол билан деворни йиқита бошладилар.</verse>
				<verse number="16">Шу пайт бир доно аёл шаҳар ичкарисидан овоз берди: — Эшитинглар! Қулоқ солинглар! Йўабни айтиб юборинглар, бу ёққа келсин, у билан гаплашмоқчиман.</verse>
				<verse number="17">Йўаб аёлга яқинроқ борди. — Йўаб сизмисиз? — сўради аёл. — Ҳа, менман, — деди Йўаб. — Бу чўрингизнинг сўзларини эшитинг! — деди аёл. — Қулоғим сенда, — деди Йўаб.</verse>
				<verse number="18">Аёл гапида давом этди: — Қадимдан “Овил шаҳрида маслаҳат қилинглар” деган гап бўларди, шунга риоя қилиб, ҳамма ҳар қандай ишларини ҳал қилишарди.</verse>
				<verse number="19">Биз Исроилнинг тинчлигини истаган содиқ кишилармиз. Сиз эса Исроилда онадай бўлган шаҳарни вайрон қилмоқчисиз. Нимага Эгамнинг меросини йўқ қилиш сизга керак бўлиб қолди?</verse>
				<verse number="20">— Худо сақласин! — деди Йўаб, — вайрон қилмоқчи ёки бутунлай йўқ қилмоқчи эмасман.</verse>
				<verse number="21">Ҳечам ундай эмас. Эфрайим қирларидан Бихри ўғли Шеба деган одам шоҳ Довудга қарши исён кўтарган эди. Фақат ўшани берсангизлар бўлди, мен шаҳардан тинчгина кетаман. — Унинг бошини девордан ошириб, сизга ташлашади, — деди аёл.</verse>
				<verse number="22">Сўнг аёл бутун шаҳар аҳлига ўзининг доно гапларини етказди. Шаҳар аҳли Шебанинг бошини кесиб, девордан ошириб Йўабга ташлади. Йўаб бурғусини чалди. Йўабнинг одамлари шаҳардан чиқиб, уйларига қайтиб кетишди. Йўаб ҳам Қуддусга — шоҳнинг ёнига жўнади.</verse>
				<verse number="23">Йўаб бутун Исроил қўшинининг лашкарбошиси эди. Ёҳайидо ўғли Бинаё эса Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг сардори эди.</verse>
				<verse number="24">Одонирам қароллар устидан масъул, Охилуд ўғли Ёҳушафат мушовир эди.</verse>
				<verse number="25">Шаво — котиб, Зодўх билан Абуатар — руҳоний,</verse>
				<verse number="26">Ёвирлик Эро ҳам Довуднинг руҳонийси эдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Довуд шоҳлиги пайтида уч йил муттасил очарчилик ҳукм сурди. Довуд Эгамиздан шу ҳақда сўраган эди, Эгамиз шундай жавоб берди: “Қон тўккан Шоул ва унинг хонадони бу очарчиликка сабабчи, чунки Шоул Гивонликларни қирган эди.”</verse>
				<verse number="2">Шундан сўнг шоҳ Гивонликларни чақиртириб келди ва улар билан гаплашди. Гивонликлар Исроил қавмларидан бўлмай, Амор халқларининг қолган–қутгани эди. Исроил халқи уларга, сизларни тирик қолдирамиз, деб онт ичишган эди–ю, лекин Шоул Исроил ва Яҳудо халқи бутун юртни назорат қилсин, деб истаган ва уларни қириб ташлашга ҳаракат қилган эди.</verse>
				<verse number="3">Хуллас, Довуд: — Сизлар учун нима қилай? — деб сўради Гивонликлардан. — Эгамнинг халқини дуо қилишингиз учун бу гуноҳни қандай ювсам бўлади?</verse>
				<verse number="4">Гивонликлар унга: — Бизга Шоул ва унинг хонадонидан олтин ҳам, кумуш ҳам керак эмас, Исроил халқидан бирортасини ўлдириш ниятимиз ҳам йўқ, — деб жавоб беришди — Нима истасангиз, бажо қиламан, — деди Довуд.</verse>
				<verse number="5">Шундан сўнг Гивонликлар айтишди: — Шоул бизни Исроил юртида яшамасин, деб қириб ташлашни ва бизни йўқотишни мақсад қилиб қўйган эди.</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун Шоулнинг ўғилларидан еттитаси бизга берилсин. Биз уларни Гивонда, айнан Эгамиз танлаб олган Шоулнинг шаҳрида, Эгамизнинг ҳузурида ўлдирамиз. Жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқамиз. — Сизларга бераман уларни, — деди шоҳ.</verse>
				<verse number="7">Довуд Шоулнинг набираси — Йўнатаннинг ўғли Мефибоситга раҳм қилди. Довуд билан Йўнатан Эгамизнинг номини ўртага қўйиб бир–бирига қасамёд қилишган эди.</verse>
				<verse number="8">Оё қизи Ризпа Шоулдан Орманах ва Мофибасет деган ўғиллар кўрган эди. Довуд Мефибоситнинг ўрнига Шоулнинг ўша иккала ўғлини олди. Шоулнинг қизи Мерав Махлалик Борзулай ўғли Одриёлдан бешта ўғил кўрган эди. Довуд ўша ўғилларнинг</verse>
				<verse number="9">ҳаммасини Гивонликларнинг қўлига берди. Гивонликлар еттовини тоғда — Эгамизнинг олдида ўлдириб, жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқдишди. Еттови ҳам бирга жон берди. Улар ўлдирилганда, ўрим–йиғим энди бошланган, арпа ўримининг илк кунлари эди.</verse>
				<verse number="10">Оё қизи Ризпа қанор олди ва жасадлар ёнидаги бир қирнинг тепасига бориб, қанорни ёйди. Ўрим пайти бошлангандан то жасадлар устига осмондан ёмғир ёққунга қадар Ризпа ўша ерда қолди. Жасадларни кундузи осмонда учадиган қушлардан, кечалари ёввойи ҳайвонлардан қўриқлади.</verse>
				<verse number="11">Шоулнинг канизаги Оё қизи Ризпа қилган ишни Довудга етказишди.</verse>
				<verse number="12">Довуд Гиладдаги Ёбош халқининг олдига бориб, Шоул ва унинг ўғли Йўнатаннинг суякларини улардан олди. Филистлар Гилбова тоғида Шоулни ўлдирган куни унинг ва ўғлининг жасадларини Байт–Шан шаҳри майдонида деворга қоқиб қўйган эдилар. Гиладдаги Ёбош халқи эса икковининг жасадини яширинча у ердан олиб кетишган эди.</verse>
				<verse number="13">Довуд Шоул билан ўғли Йўнатаннинг суякларини у ердан олиб келгандан сўнг, ўлдирилган етти кишининг жасадларини ҳам олишди.</verse>
				<verse number="14">Шоул билан ўғли Йўнатаннинг суякларини Бенямин ҳудудидаги Зилага — отаси Кишнинг хилхонасига дафн қилишди. Шундай қилиб, шоҳнинг ҳамма фармонларини ижро этишди. Шундан кейин Худо юрт учун қилинган илтижоларга жавоб берди.</verse>
				<verse number="15">Филистлар билан Исроил лашкари ўртасида яна уруш бошланди. Довуд одамлари билан Филистларга қарши урушга отланди. Аммо жанглар давомида Довуд жуда толиқиб қолди.</verse>
				<verse number="16">Филист жангчиларидан бири Йишбибанўв Довудни ўлдирмоқчи бўлди. Йишбибанўв Рафа халқидан эди. У қўлида учи 750 мисқол келадиган бронза найза кўтарган, белига эса янги қилич боғлаб олганди.</verse>
				<verse number="17">Зеруя ўғли Абушай Довудни ҳимоя қилиб, ўша Филистни мағлуб қилиб ўлдирди. Шундан кейин Довуднинг одамлари унга: “Энди сиз биз билан бирга урушга бормайсиз, токи Исроилнинг чироғи ўчиб қолмасин”, деб айтишди.</verse>
				<verse number="18">Шундан сўнг Гов шаҳрида Филистлар билан янгидан уруш бошланди. Бу урушда Хушалик Сиббахай деган одам Соф деган одамни ўлдирди. Соф Рафа халқидан эди.</verse>
				<verse number="19">Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида Говда яна бир марта уруш бўлди. Байтлаҳмлик Элханон Гатлик Гўлиётни ўлдирди. Элханон Ёвир деганнинг ўғли эди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди.</verse>
				<verse number="20">Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Қўллари, оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди.</verse>
				<verse number="21">Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="22">Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша тўрталаси ҳам Гатлик бўлиб, Рафа халқидан эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Эгамиз Довудни жамики душманлари ва Шоулнинг қўлидан озод қилган куни Довуд Эгамизга атаб шу қўшиқни айтди:</verse>
				<verse number="2">“Эгам — менинг ишонган қоям, қалъам, қутқарувчим.</verse>
				<verse number="3">Худодир менинг қоям, Ундан паноҳ топаман. Эгамдир қалқоним, баҳодир курашчим, Қўрғониму бошпанам. Нажоткорим, зулмдан мени Сен қутқарурсан!</verse>
				<verse number="4">Эгамга илтижо қиламан, Ғанимларимдан У мени халос қилади. Эгамизга ҳамду санолар!</verse>
				<verse number="5">Ўлим тўлқинлари мени қуршаб олганди, Бало–қазо селлари даҳшат–ла босганди,</verse>
				<verse number="6">Ўликлар диёрининг тўрлари мени ўраб олганди, Ўлим доми қаршимда пайдо бўлганди.</verse>
				<verse number="7">Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, Худойимга илтижо қилдим. Маъбадидан туриб У овозимни эшитди, Оҳу нолам қулоғига етиб борди.</verse>
				<verse number="8">Ўша замон ер юзи титраб, тебранди, Самоларнинг пойдевори ларзага келди, Эгам ғоят ғазабга минган эди.</verse>
				<verse number="9">Бурнидан тутун ўрларди, Оғзидан оташ пишқирарди, Ундан тошкўмир чўғи ёғиларди.</verse>
				<verse number="10">У кўкларни ёриб, пастга тушди, Оёқлари остида — қора булут.</verse>
				<verse number="11">Бир карубга миниб учиб келди, Ел қанотлари узра кўринган эди.</verse>
				<verse number="12">Атрофини зулмат билан ўради, Атрофидаги қора булутларни Ўзига чайла қилди.</verse>
				<verse number="13">Улкан нур Эгамнинг олдидан чиқди, Қип–қизил чўғ ёғилиб турди.</verse>
				<verse number="14">Эгамнинг овози кўклардан гулдиради, Худойи Таолонинг садоси эшитилди.</verse>
				<verse number="15">Ўқлар отди, чақмоқ чақтириб, ёвларини тирқиратди, Уларни саросимага солди.</verse>
				<verse number="16">Эгамнинг гина–кудуратидан, Унинг қаҳрли нафасидан Денгизнинг туби кўриниб қолди, Заминнинг пойдевори яланғоч бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="17">Эгам юқоридан қўл узатиб, мени тутди, Баҳайбат сувлардан мени чиқариб олди.</verse>
				<verse number="18">Мени кучли ғанимларим қўлидан, Мендан нафратланган ёвларимдан қутқарди, Чунки улар мендан кучли эдилар.</verse>
				<verse number="19">Улар қора кунимда менга қарши турдилар, Аммо Эгам менга таянч бўлди.</verse>
				<verse number="20">Мени кенг жойга чиқариб қўйди, Мендан мамнун бўлиб, нажот берди.</verse>
				<verse number="21">Солиҳлигим–чун мени мукофотлар, Айбсизлигим–чун Эгам тақдирлар.</verse>
				<verse number="22">Зеро, мен Эгам йўлларига риоя этдим, Ахлоқсизлик қилмадим, Худойимдан юз ўгирмадим.</verse>
				<verse number="23">Унинг ҳамма таомилини маҳкам ушладим, Фармонларидан бўйин товламадим.</verse>
				<verse number="24">Унинг олдида бенуқсон бўлдим, Гуноҳ қилишдан ўзимни сақладим.</verse>
				<verse number="25">Шу сабабли Эгам мени пок деб билди, Солиҳлигимга яраша мукофот берди.</verse>
				<verse number="26">Эй, Эгам! Ўзингга содиқ бўлганга содиқ бўлурсан, Тўғри кишига Ўзинг тўғри бўлурсан.</verse>
				<verse number="27">Пок кишига поклигингни кўрсатурсан, Эгрига эса айёрлигингни кўрсатасан.</verse>
				<verse number="28">Аҳли камтарга–чи, ёрдам берурсан, Димоғдорни кузатиб, манманлиги–чун ерга урурсан.</verse>
				<verse number="29">Эй, Эгам! Сен Ўзинг чироғимсан, Зулматни мен учун ёруғликка айлантирурсан.</verse>
				<verse number="30">Эй, Худойим! Сенга суяниб лашкарни йўқ қиламан, Сенга суяниб деворлардан ошиб ўтаман.</verse>
				<verse number="31">Худонинг йўли комилдир, Эгамнинг каломи чин ҳақиқатдир, Паноҳ излаб борганга У қалқондир.</verse>
				<verse number="32">Эгамдан бошқа Худо ким экан?! Худомиздан бўлак қоя бормикан?!</verse>
				<verse number="33">Менинг мустаҳкам қалъам — Худодир, Йўлимни Ўзи бехатар қилар.</verse>
				<verse number="34">Оёқларимни кийик оёғи каби қилар, Мени тепаликка эсон–омон ўтқазар.</verse>
				<verse number="35">Қўлларимга жанг қилишни ўргатар, Бармоқларим бронза ёйни бука олар.</verse>
				<verse number="36">Сен менга зафар қалқонингни бергансан, Мададинг эса мени юксалтирар.</verse>
				<verse number="37">Оёқларим учун йўлимни кенг қилгансан, Оёқларим сира оғиб кетмас.</verse>
				<verse number="38">Ғанимларимни қувлаб, ҳалок қиламан, Уларни йўқ қилмай ортга қайтмайман.</verse>
				<verse number="39">Уларни шундай эзаманки, ҳеч ҳам тура олмаслар. Оёқларим остида чўзилиб қоларлар.</verse>
				<verse number="40">Сен менга қувват бериб, жангга юбординг, Менга қарши отланган ёвни олдимда бош эгдирдинг.</verse>
				<verse number="41">Ғанимларимни мендан қочирдинг, Мендан нафратланганларни йўқ қилдинг.</verse>
				<verse number="42">Улар нажоткорни тўрт кўз–ла излаб, топмадилар, Эгамга ёлвордилар, вале У жавоб бермади.</verse>
				<verse number="43">Ердаги тупроқ сингари уларни эздим, Йўлдаги лойдек тепкилаб босдим.</verse>
				<verse number="44">Сен мени халқим ғийбатидан халос қилдинг, Мени элларга раҳнамо қилиш учун сақладинг. Ўзим танимаган элат менга қарам бўлди.</verse>
				<verse number="45">Ёт эллар менга бўйин эгдилар, Овозимни эшитибоқ қулоқ тутдилар.</verse>
				<verse number="46">Ёт эллар ҳолсизланиб йиқилдилар, Қалтираб манзилидан чиқиб қочдилар.</verse>
				<verse number="47">Эгам барҳаётдир! Мен ишонган қоямга ҳамду санолар бўлсин! Нажотим қояси — Худойим юксалсин!</verse>
				<verse number="48">Мен учун қасд олган Худодир, Халқларни менга У тобе қилган.</verse>
				<verse number="49">Мени ғанимларимдан қутқарган, Босқинчилардан мени устун қилган, Мени зўравонлар қўлидан халос этган.</verse>
				<verse number="50">Эй, Эгам, халқлар ичра Сенга ҳамдлар айтурман, Сенинг исмингни куйлаб сано айтурман.</verse>
				<verse number="51">Эгам Ўз шоҳини улуғ зафарларга эриштирар, Ўзи мой суртиб танлаган Довуддан ва унинг наслидан То абад марҳаматини дариғ тутмас.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Эссай ўғли Довуднинг сўзлари. Довудни Худо юксалтиргандир, Ёқубнинг Худоси мой суртиб, танлаб шоҳ қилган уни, Довуд Исроилнинг суюкли қўшиқчиси бўлгандир. Довуднинг охирги сўзлари қуйидагилардир:</verse>
				<verse number="2">“Эгамнинг Руҳи мен орқали гапирган, Тилимда тайёрдир Унинг каломи.</verse>
				<verse number="3">Исроил халқининг Худоси мен орқали сўзлаган, Исроилнинг ишонган қояси менга айтган: “Инсонларни адолат билан бошқараётган, Худодан қўрқиб шоҳлик қилаётган инсон</verse>
				<verse number="4">Бамисоли тонг шафағидир, Мусаффо тонгда нур сочаётган қуёш кабидир, Нурлари ёмғирдан сўнг тупроқда майса ундирар.”</verse>
				<verse number="5">Хонадоним Худо олдида шундай эмасми?! Чунки У мен билан то абад мустаҳкам бўладиган, Ҳар томонлама ишончли, бузилмас бир аҳд тузган. Албатта ғолиб бўлишим учун, ҳар қандай тилагимга етишим учун, У шак–шубҳасиз менга мадад беради.</verse>
				<verse number="6">Шаккоклар улоқтирилажак тикон кабидир, Чунки уларни қўл билан ушлаб бўлмас.</verse>
				<verse number="7">Тиконларни ушлаш учун киши Темир асбоб ёки найзанинг сопини теккизар, Тиканзорга ўт қўйиб кулини кўкка совурар.”</verse>
				<verse number="8">Довуднинг баҳодир жангчилари исми қуйидагича: биринчиси — Хахмўн уруғидан Ёшувам. У “Учта қаҳрамон”нинг сардори эди. У найзаси билан саккиз юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди.</verse>
				<verse number="9">“Учта қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди. У жанг қилиш учун тўпланган Филистларни Довуд билан бирга мағлуб қилган эди. Исроил лашкари у пайтда чекинган эди.</verse>
				<verse number="10">Лекин Элазар жойида тураверди, чекинмади. Қўли толиқиб, увишиб қолгунча Филистларни ўлдирди. Ўша куни Эгамиз уни улуғ зафарга эриштирди. Сўнгра Исроил лашкари фақат ҳалок бўлганларни талон–тарож қилиш учун Элазарнинг орқасидан борди.</verse>
				<verse number="11">“Учта қаҳрамон”дан учинчиси Харорлик Агей ўғли Шаммох эди. Филистлар Лехидаги бир ясмиқзор ёнига йиғилиб келганда, Исроил лашкари уларнинг олдига тушиб қочишган эди.</verse>
				<verse number="12">Лекин Шаммох ясмиқзорнинг ўртасида турганича, ўша ерни ҳимоя қилди ва Филистларни тор–мор қилди. Эгамиз уни ҳам улуғ зафарга эриштирди.</verse>
				<verse number="13">Ўрим–йиғим пайтида ўша учаласи (улар “Ўттизта қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирар эдилар) Довуднинг ёнига — Адуллам ғорига кетдилар. Рафа сойлигида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди.</verse>
				<verse number="14">Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди.</verse>
				<verse number="15">Довуд ҳасрат билан: — Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди.</verse>
				<verse number="16">Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади.</verse>
				<verse number="17">— Эй, Эгам! — деб хитоб қилди. — Бундай қилишдан мени Ўзинг асра! Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб сув олиб келгани боришди–ку! Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Учта қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди.</verse>
				<verse number="18">Йўабнинг акаси Абушай “Ўттизта қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Учта қаҳрамон” сингари донг таратди.</verse>
				<verse number="19">У “Ўттизта қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Учта қаҳрамон” қаторига кирмасди.</verse>
				<verse number="20">Яна Кабзаёл шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди.</verse>
				<verse number="21">Яна девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлида найзаси бор эди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди.</verse>
				<verse number="22">Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа Бинаё “Учта қаҳрамон” каби донг таратди.</verse>
				<verse number="23">У “Ўттизта қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Учта қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="24">Қуйидагилар ҳам “Ўттизта қаҳрамон”дан эдилар: Йўабнинг укаси Осойил, Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон,</verse>
				<verse number="25">Харўд шаҳридан Шаммох ва Элихо,</verse>
				<verse number="26">Палат шаҳридан Халез, Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро,</verse>
				<verse number="27">Онотўт шаҳридан Абуазар, Хуша шаҳридан Мавуннай,</verse>
				<verse number="28">Охўва уруғидан Залмон, Натуфо шаҳридан Махрай,</verse>
				<verse number="29">Натуфолик Банах ўғли Халев, Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Этхай,</verse>
				<verse number="30">Пиратон шаҳридан Бинаё, Гаш сойликларидан Хидой,</verse>
				<verse number="31">Байт–Араба шаҳридан Абуалвон, Бохурим шаҳридан Озмобит,</verse>
				<verse number="32">Шалбим шаҳридан Элияхба, Ёшоннинг ўғиллари, Йўнатан,</verse>
				<verse number="33">Харор шаҳридан Шаммох, Харорлик Шорор ўғли Охиём,</verse>
				<verse number="34">Махо шаҳридан Ахазбай ўғли Элифалет, Гилох шаҳридан Охитўфел ўғли Элиём,</verse>
				<verse number="35">Кармил шаҳридан Хазро, Оров шаҳридан Парай,</verse>
				<verse number="36">Зўво шаҳридан Натан ўғли Йихал, Гад қабиласидан Баних,</verse>
				<verse number="37">Оммон халқидан Зилах, Берўт шаҳридан Йўабнинг қуролбардори Нахрай,</verse>
				<verse number="38">Йитар уруғидан Эро ва Горив,</verse>
				<verse number="39">Хет халқидан Уриё. Ҳаммаси бўлиб ўттиз етти киши эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Исроил халқига Эгамиз яна ғазабини сочди. Эгамиз халққа зарар етказмоқчи бўлиб, аҳолини рўйхат қилишга Довудни мажбур этди: “Қани, Исроил ва Яҳудо халқини санаб чиқ”, деди.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ ёнида турган лашкарбошиси Йўабга шундай буйруқ берди: — Исроилнинг ҳамма қабилаларини — Дандан Бэршэвагача бўлган жойларни кезиб, халқни санаб чиқинглар, токи қанча аҳоли борлигини мен билайин.</verse>
				<verse number="3">Лекин Йўаб шундай деди: — Эгангиз Худо халқнинг ҳозирги сонини юз карра кўпайтирсин, шоҳ ҳазратлари ҳам ўша кунларни кўрсин! Шоҳим нимага шуни истаб қолдилар?</verse>
				<verse number="4">Лекин Йўаб ва лашкарбошиларнинг сўзидан шоҳнинг сўзи устун келди. Шундан сўнг улар шоҳнинг ҳузуридан чиқиб, Исроил халқини санаш учун кетишди.</verse>
				<verse number="5">Улар Иордан дарёсини кечиб ўтдилар ва Арорда чодир қуриб, бу ердаги Исроил халқини санадилар. Арор — сойликдаги шаҳарнинг жанубида, Гад ерлари томонда эди. Кейин у ердан Язирга бориб санашди.</verse>
				<verse number="6">Сўнг Гилад ерларини босиб ўтиб, Тахтим–Ходши ерларига боришди. Сўнгра Данёнга, Данёндан эса Сидон атрофларига айланиб бориб, бу ердаги халқни санашди.</verse>
				<verse number="7">Яна Тир қалъасидаги, Хив ва Канъон халқларининг ҳамма шаҳарларидаги Исроил халқини санаб чиқишди. Ниҳоят, жанубга — Яҳудонинг Нагав чўлидаги Бэршэва шаҳрига келишди.</verse>
				<verse number="8">Улар тўққиз ою йигирма кун юртни у бошидан бу бошигача айланиб чиққанларидан кейин Қуддусга қайтиб келишди.</verse>
				<verse number="9">Йўаб рўйхат натижасини шоҳга маълум қилди: Исроилда жанг қилишга қодир 800.000, Яҳудода эса 500.000 одам бор экан.</verse>
				<verse number="10">Халқни санаб чиққандан сўнг Довуднинг виждони қийналди. — Бу ишни қилиб оғир гуноҳга ботдим, ақлсизларча иш тутдим. Ўтинаман, эй, Эгам, бу қулингнинг гуноҳини кечир, — деб илтижо қилди.</verse>
				<verse number="11">Эртасига эрталаб Довуд уйқудан тургач, Довуднинг валийси — пайғамбар Гадга Эгамизнинг шу сўзлари аён бўлди:</verse>
				<verse number="12">“Бориб Довудга шу гапларни етказ: — Эгам шундай айтмоқда: Мен сенга учта жазони таклиф қиламан, шулардан биттасини танла, кейин сенга ўша жазони юбораман.”</verse>
				<verse number="13">Гад Довуднинг ҳузурига бориб, учта жазони бирма–бир баён қилди: — Юртингда етти йил очарчилик бўлсинми? Ёки сени таъқиб қиладиган ғанимларингдан уч ой қочиб юришни истайсанми? Ё бўлмаса, юртингда уч кун ўлат бўлсинми? Энди яхшилаб ўйла, мени Юборганга нима деб жавоб берайин?</verse>
				<verse number="14">— Мен жуда оғир аҳволда қолдим–ку, — деди Довуд Гадга. — Нима бўлса ҳам, одамзоднинг қўлига тушмайин. Майли, Эгамнинг Ўзи бизни жазоласин, чунки У ғоят раҳмдил.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни эрталабдан белгиланган вақтгача Исроил юртига ўлат юборди. Бутун юрт бўйлаб — Дандан Бэршэвагача бўлган жойда етмиш минг киши ўлди.</verse>
				<verse number="16">Эгамизнинг фариштаси, Қуддусни йўқ қиламан, деб қўл кўтарганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Аравно деган одамнинг хирмонида эди.</verse>
				<verse number="17">Довуд халқни ўлдираётган фариштани кўргач, Эгамизга деди: — Гуноҳ қилган менман, мен айбдорман! Қўйдай беозор бу инсонлар нима айб қилибди? Ғазабингни менга ва отам хонадонига соча қол!</verse>
				<verse number="18">Ўша куни пайғамбар Гад Довуднинг ҳузурига борди ва унга: — Ёбус халқидан бўлган Аравнонинг хирмонига бориб, ўша ерда Эгамга атаб бир қурбонгоҳ қургин, — деди.</verse>
				<verse number="19">Довуд Гаднинг сўзига кириб, худди Эгамиз амр этганидай, хирмонга борди.</verse>
				<verse number="20">Аравно шоҳ билан аъёнларнинг ўзига томон келаётганини кўрди ва Довуднинг олдига бориб, ерга мук тушиб таъзим қилди.</verse>
				<verse number="21">— Шоҳ ҳазратлари нечун бу қулининг олдига ташриф буюрдилар? — деб сўради. — Эгамга атаб бир қурбонгоҳ қуриш учун хирмонингни сендан сотиб олгани келдим, токи ўлат халқдан даф бўлсин, — деди Довуд.</verse>
				<verse number="22">— Шоҳ ҳазратлари нимани маъқул топсалар, Унга ўшани назр қилсинлар, — деди Аравно. — Ана, куйдириладиган қурбонликлар учун ҳўкизлар, ўтин учун эса хўптир ва ҳўкизларнинг бўйинтуруқлари бор.</verse>
				<verse number="23">Эй, шоҳим, буларнинг ҳаммасини сизга инъом этаман. Кейин қўшиб қўйди: — Эгангиз Худо сиздан рози бўлсин!</verse>
				<verse number="24">— Бўлмайди! — деди бирдан шоҳ. — Сендан бу нарсаларни ўз баҳосида сотиб оламан. Текин тушган қурбонликларниЭгам Худога куйдириб назр қилмайман. Шундан сўнг Довуд хирмонни ва ҳўкизларни эллик кумуш тангага сотиб олди.</verse>
				<verse number="25">Довуд ўша ерда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қуриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини атади. Эгамиз эса Исроил юрти учун Довуднинг илтижоларига жавоб берди. Шундай қилиб, Исроилдан ўлат даф қилинди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="11">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Шоҳ Довуд анча кексайди. Уни кўрпа–тўшаклар билан ўраб ташлашса ҳам, ҳеч исимас эди.</verse>
				<verse number="2">Шунда аъёнлари Довудга айтишди: — Ҳазрати олийлари учун ёш, бокира қиз қидириб топсак. Ўша қиз шоҳимиз олдида бўлсин, парвариш қилсин, шоҳимизнинг қучоғида ётсин. Ана шунда шоҳ ҳазратлари исийдилар.</verse>
				<verse number="3">Шундай қилиб, бутун Исроил ҳудуди бўйлаб чиройли, бўйи етган қизни қидирдилар. Ниҳоят, Шунамлик Обиша исмли қизни топиб, шоҳ ҳузурига олиб келишди.</verse>
				<verse number="4">Қиз ғоятда гўзал эди. У шоҳни парвариш қилиб, унинг хизматида бўлди. Лекин шоҳ қизга яқинлашмади.</verse>
				<verse number="5">Абсалом вафот этгандан кейин, Довуднинг Хаггитдан туғилган Одониё исмли ўғли “Мен шоҳ бўламан”, деб ўзини жуда катта тутадиган бўлиб қолди. У ўзига жанг аравалари, чавандозлар ва элликта қўриқчи олди.</verse>
				<verse number="6">Отаси эса “Нима учун сен бундай қиляпсан?” деб ҳеч қачон уни тергамади. Одониё Абсаломдан кейингиси бўлиб, жуда чиройли йигит эди.</verse>
				<verse number="7">У Зеруя ўғли Йўаб ва руҳоний Абуатарга маслаҳат солди. Иккови ҳам Одониё тарафига ўтдилар.</verse>
				<verse number="8">Лекин руҳоний Зодўх, Ёҳайидо ўғли Бинаё, пайғамбар Натан, Шимах, Рей ва Довуднинг қўриқчилари Одониё томонга ўтмадилар.</verse>
				<verse number="9">Одониё Эн–Рўғол булоғи бўйидаги Зўхалат тоши ёнида қўй, буқа ва боқилган бузоқларни қурбонлик қилиб, ҳамма ака–укаларини — шоҳ ўғилларини, шоҳга қарашли барча Яҳудо аъёнларини таклиф қилди.</verse>
				<verse number="10">Пайғамбар Натанни, Бинаёни, шоҳнинг қўриқчиларини, укаси Сулаймонни эса таклиф қилмади.</verse>
				<verse number="11">Шундан сўнг Натан Сулаймоннинг онаси Ботшевага деди: — Хаггитдан туғилган Одониё ўзини–ўзи шоҳ қилганини, Довуд ҳазратлари эса бу аҳволдан бехабар эканини эшитмадингми?</verse>
				<verse number="12">Энди мен сенга шундай маслаҳат бераман: Сен ўзингнинг ва ўғлинг Сулаймоннинг ҳаётини қутқар.</verse>
				<verse number="13">Шоҳ Довуд саройига бориб, унинг ҳузурига киргин. Шоҳга шундай деб айт: “Шоҳ ҳазратлари бу чўрисига, мендан кейин ўғлинг Сулаймон шоҳ бўлади, мендан кейин тахтга у ўтиради, деб ваъда бермаганмидилар?! Нимага энди Одониё шоҳ бўлиб қолди?”</verse>
				<verse number="14">Сен у ерда шоҳ билан суҳбатни давом эттираётганингда, мен орқангдан кириб, сенинг гапингни қўллаб–қувватлайман.</verse>
				<verse number="15">Ботшева бориб, шоҳ Довуднинг хонасига кирди: шоҳ жуда мункиллаб қолган, Шунамлик Обиша эса унинг хизматини қилаётган эди.</verse>
				<verse number="16">Ботшева шоҳга эгилиб таъзим қилди. — Тила тилагингни, — деди шоҳ.</verse>
				<verse number="17">Ботшева унга деди: — Шоҳ ҳазратлари! Бу чўрингизга ўз Эгангиз Худо номи билан онт ичиб “Мендан кейин ўғлинг Сулаймон шоҳ бўлади, мендан кейин тахтга у ўтиради”, деб ваъда берган эдингиз–ку.</verse>
				<verse number="18">Энди эса Одониё шоҳ бўлиб қолибди. Шоҳ ҳазратлари эса бу ҳақда ҳеч нарса билмайдилар.</verse>
				<verse number="19">У бир талай буқа, боқилган бузоқ ва қўйлар сўйиб, шоҳимизнинг ҳамма ўғилларини, руҳоний Абуатарни, лашкарбоши Йўабни таклиф қилибди. Қулингиз Сулаймонни эса таклиф қилмабди.</verse>
				<verse number="20">Шоҳ ҳазратлари! Жамики Исроил халқининг кўзлари сизга қадалган, ўзингиздан кейин тахтга ким ўтиришини сиз эълон қилишингизни кутишяпти.</verse>
				<verse number="21">Акс ҳолда шоҳ ҳазратлари оламдан ўтиб, ота–боболари ёнига кетганларида, мен ва ўғлим Сулаймон хиёнаткордай бўлиб қоламиз.</verse>
				<verse number="22">Ботшева шоҳ билан гаплашаётганда, пайғамбар Натан келиб қолди.</verse>
				<verse number="23">Шунда шоҳга: “Пайғамбар Натан шу ердалар, сизни кўрмоқчилар”, деб хабар беришди. Натан шоҳ ҳузурига кирди–ю, ер ўпиб унга таъзим қилди.</verse>
				<verse number="24">Кейин у шоҳга деди: — Шоҳ ҳазратлари! Сиз “Мендан кейин Одониё шоҳ бўлади, мендан кейин тахтга у ўтиради”, деб айтган эдингизми?</verse>
				<verse number="25">У бугун чиқибоқ бир талай буқа, боқилган бузоқ, қўйлар сўйиб, шоҳнинг ҳамма ўғилларини, қўшинингизнинг лашкарбошиларини ва руҳоний Абуатарни таклиф қилди. Ҳаммалари Одониёнинг ҳузурида еб–ичиб ўтиришибди, “Яшасин шоҳ Одониё!” деб бақиришяпти.</verse>
				<verse number="26">Мен, қулингизни, руҳоний Зодўхни ва Ёҳайидо ўғли Бинаёни, қулингиз Сулаймонни эса таклиф қилмади.</verse>
				<verse number="27">Буларнинг ҳаммаси шоҳ ҳазратларининг хоҳишига кўра бўлдими? Шоҳ ҳазратлари ўзларидан кейин тахтга ким ўтириши ҳақида биз, қулларига нега аён қилмадилар?</verse>
				<verse number="28">Шунда Довуд “Ботшевани менга чақиринглар!” — деди. Ботшева кириб, шоҳ қаршисида турди.</verse>
				<verse number="29">null</verse>
				<verse number="30">Шоҳ онт ичиб айтди: — Мени ҳар қандай балолардан доимо сақлаб келган Худойим шоҳид! Мен Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан онт ичиб, сенга “Ўғлинг Сулаймон мендан кейин шоҳ бўлади, мендан кейин тахтга у ўтиради”, деб ваъда берган эдим. Ўша онтимни бугун адо этаман.</verse>
				<verse number="31">Ботшева ер ўпиб, шоҳга таъзим қилди: — Шоҳимиз Довуд ҳазратлари дунё тургунча турсинлар!</verse>
				<verse number="32">— Руҳоний Зодўхни, пайғамбар Натанни, Ёҳайидо ўғли Бинаёни менинг ҳузуримга таклиф қилинглар! — деди шоҳ Довуд. Улар шоҳ ҳузурига кириб келдилар.</verse>
				<verse number="33">Шундан сўнг шоҳ уларга: — Ёнингизга шоҳингизнинг қўриқчиларини олинглар, — деди. — Ўғлим Сулаймонни менинг хачиримга ўтқазиб, Гихўн булоғига олиб боринглар.</verse>
				<verse number="34">У ерда руҳоний Зодўх ва пайғамбар Натан Сулаймоннинг бошига мой суртиб, уни Исроил шоҳи қилсинлар. Кейин бурғу чалиб, баланд овоз билан: “Яшасин шоҳ Сулаймон!” деб айтинглар.</verse>
				<verse number="35">Сўнг унинг орқасидан қайтиб келинглар. У келгач, менинг тахтимга ўтирсин, менинг ўрнимга шоҳ бўлсин. Мен уни Исроил ва Яҳудонинг ҳукмдори қилиб тайинладим.</verse>
				<verse number="36">Бинаё шоҳга қарата: — Омин! Шоҳимиз ҳазратларининг Худоси — Эгамизнинг амри ҳам шундай бўлсин! — деди.</verse>
				<verse number="37">— Эгамиз доим шоҳ ҳазратлари билан бўлган эди. Бундан кейин У Сулаймонга ёр бўлсин, Сулаймоннинг тахтини шоҳимиз Довуд ҳазратлари тахтидан ҳам юксак қилсин.</verse>
				<verse number="38">Руҳоний Зодўх, пайғамбар Натан, Ёҳайидо ўғли Бинаё, шоҳнинг Харетлик ва Палатлик қўриқчилари Сулаймонни шоҳ Довуднинг хачирига ўтқазиб жўнадилар. Ниҳоят, уни Гихўн булоғига олиб келдилар.</verse>
				<verse number="39">Руҳоний Зодўх чодирдан олиб келган мой солинган қўчқор шохини олиб чиқди ва Сулаймоннинг бошига мой суртди. Кейин бурғу чалдилар. Шунда бутун халқ: “Яшасин шоҳ Сулаймон!” деб қичқирди.</verse>
				<verse number="40">Халқ Сулаймонга эргашиб, най чалиб, ўйин–кулги қилиб кетди. Халқнинг қийқириғидан гўё ер титраб кетди.</verse>
				<verse number="41">Одониё ва ҳамма таклиф қилинганлар таомни еб бўлар–бўлмас, шовқин–суронни эшитиб қолдилар. Йўаб бурғу овозини эшитиб: “Нимага бунчалик шовқин? Шаҳарни ларзага келтиради–я”, — деди.</verse>
				<verse number="42">У гапини тугатмаган ҳам эдики, руҳоний Абуатарнинг ўғли Йўнатан кириб келди. — Кел, — деди Одониё унга, — сен улуғ одамсан, яхши хабар олиб келяпсан–ов.</verse>
				<verse number="43">— Йўқ, шоҳимиз Довуд ҳазратлари Сулаймонни шоҳ қилиб кўтардилар, — деб жавоб берди Йўнатан.</verse>
				<verse number="44">— Шоҳ Довуд у билан бирга руҳоний Зодўхни ва пайғамбар Натанни, Бинаёни, ўзининг Харетлик ва Палатлик қўриқчиларини юборди. Улар Сулаймонни шоҳнинг хачирига ўтқазишди.</verse>
				<verse number="45">Руҳоний Зодўх ва пайғамбар Натан Гихўн булоғида Сулаймоннинг бошига мой суртиб, шоҳ қилдилар. У ердан шод–хуррам бўлиб қайтиб келишди. Шунинг учун шаҳар ола–ғовур бўлиб қолди. Сизлар эшитаётган шовқин–суроннинг боиси шудир.</verse>
				<verse number="46">Сулаймон шоҳлик тахтига ўтирибди.</verse>
				<verse number="47">Шоҳнинг аъёнлари Довуд ҳазратларини табриклаш учун келиб шундай дейишди: “Сулаймоннинг номини Худойингиз сизнинг номингиздан ҳам кўпроқ улуғласин, унинг тахтини сизнинг тахтингиздан ҳам юксалтирсин.” Шоҳ эса тўшагида ётганича Худога сажда қилиб,</verse>
				<verse number="48">бундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бугун кўзларим очиқлигида зурриётимдан биттасини тахтга ўтқазди.”</verse>
				<verse number="49">Одониёнинг меҳмонлари қўрқув ичида ўринларидан туриб, ҳаммаси ҳар ёққа тарқалиб кетдилар.</verse>
				<verse number="50">Одониё ҳам Сулаймондан қўрққанидан ўрнидан турди–ю, қочиб бориб, қурбонгоҳнинг бурчагидан маҳкам ушлаб олди.</verse>
				<verse number="51">Сулаймонга шу хабарни олиб келдилар: “Одониё шоҳ Сулаймондан қўрқяпти, у қурбонгоҳнинг бурчагини маҳкам ушлаб олиб, Сулаймон, бу қулимни ўлдирмайман, деб олдин менга сўз берсин, деяпти.”</verse>
				<verse number="52">— Агар у менга содиқ бўлса, — деди Сулаймон, — бирорта тукига зарар етмайди. Борди–ю, кўнглида ёмонлик бўлса, бошини оламан.</verse>
				<verse number="53">Шоҳ Сулаймон одам юбориб, Одониёни қурбонгоҳдан олдириб келди. Одониё келиб, шоҳ Сулаймонга таъзим қилди. Шундан сўнг Сулаймон: “Бор, уйингга жўна!” — деди унга.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Довуднинг умри охирлаб бораётган эди. У ўғли Сулаймонга шундай деб васият қилди:</verse>
				<verse number="2">— Энди менинг ҳам умрим охирлаб боряпти. Сен қатъий иродали, мардонавор бўл.</verse>
				<verse number="3">Эгангиз Худо қўйган талабларни бажар. Мусонинг Тавротида ёзилганидай, Унинг йўлидан юриб, фармон ва амрларига, қонун–қоидалари ва шартларига риоя қил. Шунда нима қилсанг ҳам, қаерга борсанг ҳам, ҳар доим барака топасан.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз мен ҳақимда айтган мана бу ваъдасини адо этади: “Агар ўғилларинг Менинг олдимда ўз йўлларидан адашмай, бутун қалби билан, жону дили билан содиқ бўлиб юрсалар, сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради.”</verse>
				<verse number="5">Яна Зеруя ўғли Йўаб менга нима қилганини сен биласан. У Исроилнинг иккита лашкарбошисини — Нар ўғли Абнур билан Этер ўғли Эмосани ўлдириб, тинчлик пайтида уруш давридагидай қон тўкди. Чориғидан тортиб белигача урушдагидай қонга булғанди.</verse>
				<verse number="6">Йўаб ажалидан беш кун бурун ўлсин, ўликлар диёрига тинчгина кирмасин. Шунга ақлингни ишлат.</verse>
				<verse number="7">Гиладлик Борзулайнинг ўғилларига садоқатли бўл. Улар сенинг дастурхонингдан таом ейдиганлар орасида бўлсин. Чунки мен аканг Абсаломдан қочиб юрганимда, улар менинг олдимда ҳозиру нозир бўлишди.</verse>
				<verse number="8">Эсингда бўлсин: ёнингда Бенямин қабиласидан Бохуримлик Гера ўғли Шимах ҳам бор. Моханайимга қочиб ўтаётганимда, у мени ёмон қарғаган эди. Лекин кейинроқ у мени кутиб олиш учун Иордан дарёси бўйига чиқди. Мен Эгамиз номи билан онт ичиб, унга: “Сени ўлдирмайман”, деган эдим.</verse>
				<verse number="9">Лекин сен уни айбсиз деб билма. Сен ақлли одамсан, нима қилишни ўзинг биласан. У қариб қолган бўлса ҳам, ўлдирилиши керак.</verse>
				<verse number="10">Ниҳоят, Довуд оламдан ўтиб, Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди.</verse>
				<verse number="11">Довуд Исроилда қирқ йил шоҳлик қилди: шундан етти йили Хевронда, ўттиз уч йили Қуддусда ўтди.</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, Сулаймон отаси Довуд ўрнига тахтга ўтирди. Унинг шоҳлиги мустаҳкам бўлди.</verse>
				<verse number="13">Хаггитдан туғилган Одониё Сулаймоннинг онаси Ботшева ҳузурига келди. — Тинчликми, бу ерга яхшилик билан келдингми? — деб сўради Ботшева. — Ҳа, яхшилик билан, — деди Одониё.</verse>
				<verse number="14">— Сизда гапим бор эди. — Гапиравер, — деди Ботшева.</verse>
				<verse number="15">Одониё гап бошлади: — Яхши биласиз, мен шоҳ бўлишим керак эди. Бутун Исроил халқи менга, бўлажак шоҳ, деб кўз тикиб турган эди. Лекин шоҳлик қўлдан кетди, Эгамизнинг хоҳиши билан укамга насиб қилган экан.</verse>
				<verse number="16">Энди сиздан бир ўтинчим бор, фақат йўқ деманг. — Гапир, — деди Ботшева.</verse>
				<verse number="17">— Илтимосим шуки, — деди Одониё, — шоҳ Сулаймон билан гаплашсангиз, Шунамлик Обишани менга хотинликка берса. Сиз айтсангиз, йўқ демайди.</verse>
				<verse number="18">— Яхши, мен шоҳга сен тўғрингда айтиб кўрай–чи, — деди Ботшева.</verse>
				<verse number="19">Ботшева, Одониё ҳақида гаплашай, деб шоҳ Сулаймон ҳузурига кетди. Шоҳ унга пешвоз чиқиб, таъзим қилди, кейин яна тахтига ўтирди. Шоҳнинг онаси учун ҳам тахт қўйиб беришди. Ботшева шоҳнинг ўнг томонига ўтирди.</verse>
				<verse number="20">— Сенга битта кичкина илтимосим бор, қайтармагин, — деди Ботшева. — Сўранг, онажон, тилагингиз бажо бўлур, — деди шоҳ.</verse>
				<verse number="21">— Шунамлик Обишани аканг Одониёга хотинликка берсанг, — деди Ботшева.</verse>
				<verse number="22">Сулаймон кинояли оҳангда онасига деди: — Нимага Одониё учун сиз фақат Шунамлик Обишани сўраяпсиз? Одониё акам бўлгандан кейин, у учун шоҳликни ҳам сўрайверинг. Ахир, руҳоний Абуатар, Зеруя ўғли Йўаб унинг тарафини олишларини биласиз–ку!</verse>
				<verse number="23">Шоҳ Сулаймон Эгамиз номи билан онт ичиб, шундай деди: — Агар Одониёни шу гапи учун ўлдирмасам, Худо мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин.</verse>
				<verse number="24">Отам Довуднинг тахтига мени ўтқазиб, куч–қудратимни оширган ва Ўзи айтганидай, менинг сулоламни яратган Худо шоҳид! Одониё шу бугуноқ ўлдирилади!</verse>
				<verse number="25">Шоҳ Сулаймон Бинаёни жўнатди. Бинаё Одониёни ўлдирди.</verse>
				<verse number="26">Руҳоний Абуатарга эса Сулаймон шу гапларни айтди: — Сен Онотўтга — ўзингнинг ерингга жўнаб қол! Сен аслида ўлимга лойиқсан! Лекин сен отам Довуднинг олдида Эгамиз Раббийнинг сандиғини олиб борган эдинг, отам билан бирга ҳар нарсага бардош берган эдинг. Шунинг учун ҳозир сени ўлдирмайман!</verse>
				<verse number="27">Сулаймон Абуатарни Эгамизнинг руҳонийлигидан маҳрум қилди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Шилўда Элах хонадони ҳақида айтган сўзлари бажо бўлди.</verse>
				<verse number="28">Бу хабарни Йўаб ҳам эшитди. Абсаломга эргашмаган бўлса ҳам, Одониё исён кўтарганда, Йўаб қўшилган эди. Одониёнинг ўлими ҳақида эшитган Йўаб Эгамизнинг чодирига қочиб борди ва қурбонгоҳнинг бурчагидан ушлаб олди.</verse>
				<verse number="29">“Йўаб Эгамизнинг чодирига қочиб кетибди, қурбонгоҳ ёнида экан”, деган хабарни Сулаймонга етказишди. Сулаймон ўша заҳоти Бинаёни жўнатиб “Бор, уни ўлдириб кел”, деб буюрди.</verse>
				<verse number="30">Бинаё Эгамизнинг чодирига келиб, Йўабга: “Шоҳимиз сени, чодирдан чиқсин, деяптилар”, деб хабар берди. Йўаб эса: “Йўқ, мен шу ерда ўлишни истайман”, деб жавоб қилди. Бинаё: “Йўаб менга шундай–шундай деди”, деб шоҳга етказди.</verse>
				<verse number="31">Шоҳ Бинаёга: — У нима деган бўлса, айтганини қил, — деди, — уни ўлдириб, дафн қил, токи Йўаб тўккан бегуноҳ қонларнинг жавобгарлиги менинг ва отам хонадонининг гарданимизда қолмасин.</verse>
				<verse number="32">Эгамиз унинг қонини ўзининг бошига етказсин. У отам Довудга билдирмасдан, иккита солиҳ, ўзига қараганда яхши инсонни ўлдирган эди. Улардан бири Исроил лашкарбошиси, Нар ўғли Абнур, иккинчиси эса Яҳудо лашкарбошиси Этер ўғли Эмоса эди.</verse>
				<verse number="33">Икковининг қони то абад Йўабнинг гарданида, унинг насли гарданида қолсин. Эгамиз Довудни, унинг наслини, хонадонини ва тож–тахтини то абад саломат қилсин!</verse>
				<verse number="34">Сўнг Бинаё бориб, Йўабни ҳам ўлдирди. Йўаб чўл яқинидаги ўз уйида дафн қилинди.</verse>
				<verse number="35">Шоҳ Сулаймон Йўабнинг ўрнига Бинаёни лашкарбоши, Абуатарнинг ўрнига Зодўхни руҳоний қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="36">Шундан сўнг шоҳ одам юбориб, Шимахни чақиртириб келди ва унга шундай деди: — Қуддусда ўзингга бир уй қур ва ўша ерда ўтир. У ердан ҳеч қаерга чиқма.</verse>
				<verse number="37">Шуни билиб қўйки, ўша ердан чиқиб, Қидрон сойлигидан ўтган кунингоқ ўлиминг муқаррардир. Ўзингнинг бошингни ўзинг ейсан.</verse>
				<verse number="38">— Хўп бўлади, шоҳ ҳазратлари, гапингиз тўғри, — деди Шимах шоҳга. — Нима буюрсалар, мен, қулингиз, бажо айларман. Шундай қилиб, Шимах узоқ вақт Қуддусда яшаб қолди.</verse>
				<verse number="39">Лекин орадан уч йил ўтиб, бир воқеа юз берди: Шимахнинг икки қули Гат шоҳи Охишнинг ёнига қочиб кетди. Шоҳ Охиш Махо деганнинг ўғли эди. Шимахга: “Қулларинг Гатда экан”, деб хабар бердилар.</verse>
				<verse number="40">Шимах эшагини эгарлади ва қулларини излаб Гатга — Охиш ҳузурига йўл олди. У ерга бориб, қулларини қайтариб олиб келди.</verse>
				<verse number="41">Шундан кейин Сулаймонга “Шимах Қуддусдан Гатга бориб, яна қайтиб келибди”, деб хабар бердилар.</verse>
				<verse number="42">Шоҳ Шимахни чақиртириб келиб, унга шундай деди: — Сенга: “Билиб қўй, Қуддусдан чиқиб, бирор ерга борган кунингоқ ўлишинг муқаррар”, деб Эгамиз номи билан онт ичдириб, қаттиқ огоҳлантирмаганмидим?! Сен эса: “Хўп бўлади! Гапингиз тўғри” деган эдинг.</verse>
				<verse number="43">Нега Эгамизга ичган онтингга ва менинг амримга итоат қилмадинг?</verse>
				<verse number="44">Шоҳ яна Шимахга айтди: — Отам Довудга қилган ёмонликларингни ўзинг биласан, юрагингда муҳрланиб қолган. Қилган ёмонликларинг учун сенга Эгамиздан қайтсин!</verse>
				<verse number="45">Шоҳ Сулаймон эса Эгамизнинг марҳаматидан баҳраманд бўлсин, Довуднинг тож–тахти Эгамизнинг олдида то абад мустаҳкам турсин!</verse>
				<verse number="46">Сўнг шоҳ Сулаймон Бинаёга амр берди, у чиқди–ю, Шимахни ўлдирди. Шундай қилиб, Сулаймоннинг шоҳлиги хавф–хатардан холи бўлиб, мустаҳкамланди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Сулаймон Миср шоҳи — Фиръавннинг қизларидан бирига уйланиб, Фиръавн билан алоқасини мустаҳкамлади, хотинини эса Қуддусдаги Довуд қалъасига олиб келди. У ўз саройини, Эгамизнинг уйини ва Қуддус атрофидаги деворни битиргунга қадар, хотини ўша ерда яшади.</verse>
				<verse number="2">Халқ ҳали ҳам турли жойлардаги саждагоҳларда қурбонлик қилиб юрарди, чунки ўша кунларгача Эгамизга атаб бир уй қурилмаган эди.</verse>
				<verse number="3">Сулаймон Эгамизни севарди, шунинг учун отаси Довуднинг кўрсатмалари бўйича юрарди. Лекин у ҳам саждагоҳларда қурбонлик қилар ва тутатқи тутатарди.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ қурбонлик қилиш учун Гивонга кетди. Чунки энг асосий саждагоҳ ўша ерда эди. Сулаймон илгари ҳам ўша қурбонгоҳда минглаб куйдириладиган қурбонликлар келтирган эди.</verse>
				<verse number="5">Сулаймон Гивонда кечаси туш кўрди. Тушида Эгамиз зоҳир бўлди. Худо унга: — Тила тилагингни! — деди.</verse>
				<verse number="6">Сулаймон айтди: — Эй, Худойим! Отам Довуд Сенинг қулинг эди. Отам Сенга содиқ бўлиб, солиҳлик билан, тўғри кўнгил билан юргани учун, унга улуғ севгингни кўрсатдинг. Отамга марҳамат қилиб, бугун унинг тахтига ўтирмоғи учун унга бир ўғил ато этдинг.</verse>
				<verse number="7">Энди эй, Эгам Худо, бу қулингни отам Довуд ўрнига шоҳ қилдинг. Мен эса бир ёш боладайман, кўп нарсага ақлим етмайди, нима қилишимни ҳам билмайман.</verse>
				<verse number="8">Энди мен, қулинг, Ўзинг сайлаб олган халқни бошқаришим лозим. Кўплигидан бу халқни ҳисоблаб чиқишнинг имкони ҳам йўқ.</verse>
				<verse number="9">Энди халқингга шоҳлик қилишим учун менга ақл–идрок бергинки, яхшилик билан ёмонликнинг фарқига борайин. Бинобарин, Сенинг шу қадар беҳисоб халқингга ким ҳукмронлик қила олар?!</verse>
				<verse number="10">Сулаймон сўраган нарсалар Раббийга маъқул бўлди.</verse>
				<verse number="11">Сўнг Худо унга деди: — Сен ўзинг учун узоқ умр сўрамадинг, ўзинг учун бойлик истамадинг, душманларингнинг жонини сўрамадинг. Аксинча, тўғри ҳукм этмоқ учун ўзинг учун ақл–идрок сўрадинг.</verse>
				<verse number="12">Ўзингнинг сўраганингга кўра, сенга донишмандлик ва ақл–идрок ато қиламан. Сендан аввал ўзингга ўхшагани дунёга келмаган эди, бундан сўнг ҳам сенга ўхшагани дунёга келмас.</verse>
				<verse number="13">Яна ўзинг сўрамаган нарсаларни — бойлик ва обрўни ҳам бераман: умринг бўйи шоҳлар орасида сенга тенг келадигани бўлмас.</verse>
				<verse number="14">Сен ҳам фармонларимга, амрларимга риоя қилиб, отанг Довуд юргани сингари, Менинг йўлларимдан юрсанг, умрингни янада узайтираман.</verse>
				<verse number="15">Сулаймон уйғониб кетди, ҳаммаси туш эди. Шундан кейин у Қуддусга келди ва Эгамизнинг аҳд сандиғи олдида туриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликлари қилди, ҳамма аъёнларига зиёфат берди.</verse>
				<verse number="16">Бир куни иккита фоҳиша хотин шоҳнинг ҳузурига келиб, унинг олдига киришди.</verse>
				<verse number="17">Хотинлардан бири гап бошлади: — Ҳазрати олийлари! Мен мана бу аёл билан бир уйда яшайман. У билан уйда қолганимда, менинг кўзим ёриди.</verse>
				<verse number="18">Менинг кўзим ёригандан сўнг учинчи куни бу аёл ҳам фарзанд кўрди. Хуллас, биз бирга эдик. Уйда фақат икковимиз, бошқа одам йўқ эди.</verse>
				<verse number="19">Манави хотин кечаси боласини босиб олган экан, боласи ўлиб қолибди.</verse>
				<verse number="20">Ярим кечаси туриб, бу чўрингиз ухлаб ётганда, ўғлимни бағримдан олиб, ўзининг ёнига қўйибди. Нобуд бўлган боласини эса менинг ёнимга ётқизиб қўйибди.</verse>
				<verse number="21">Боламни эмизиш учун саҳарда турсам, у жонсиз ётган экан. Фақат эрталаб унга қараб, менинг ўғлим эмаслигини билдим.</verse>
				<verse number="22">Иккинчи хотин эса: — Йўқ, тириги — менинг ўғлим, ўлган бола — сеники! — деди. Биринчиси эса: — Йўқ, ўлган бола — сеники, тириги — меники! — деди. Шундай қилиб, улар шоҳ ҳузурида можаро қилишди.</verse>
				<verse number="23">Ниҳоят, шоҳ деди: — Бирингиз: “Тириги — менинг ўғлим, нобуд бўлгани — сеники”, деяпсиз. Иккинчингиз эса: “Йўқ, нобуд бўлгани — сеники, тириги — меники”, деяпсиз.</verse>
				<verse number="24">Шундан кейин шоҳ: — Менга бир қилич олиб келинглар! — деб буюрди. Шоҳга қилич олиб келишди.</verse>
				<verse number="25">— Тирик болани иккига бўлинглар. Ярмини биттасига, ярмини эса иккинчисига беринглар! — деб фармон берди.</verse>
				<verse number="26">Шу заҳоти боласи тирик қолган аёл шоҳга деди: — Ҳазрати олийлари! Тирик қолган болани манави аёлга бераверинг! Уни ўлдирмасангиз бўлди! Бу аёлнинг фарзанди учун юраги ёнарди. Наригиси эса: — Менга ҳам бўлмасин, сенга ҳам, иккига бўлаверинглар! — деди.</verse>
				<verse number="27">Шу онда шоҳ: — Тўхтанглар, болани ўлдирманглар! — деди. — Болани раҳмдил аёлга беринглар, онаси ўшадир.</verse>
				<verse number="28">Шоҳ чиқарган бу ҳукмни бутун Исроил халқи эшитди. Шундан кейин шоҳдан ҳайиқадиган бўлдилар, чунки эътибор берсалар, адолатли ҳукм қилиш учун Худо унга донишмандлик ато қилган экан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Сулаймон бутун Исроилнинг шоҳи эди.</verse>
				<verse number="2">Унинг қўл остидаги аъёнлар қуйидагилар эди: Зодўх ўғли Озариё — руҳоний,</verse>
				<verse number="3">Шишонинг ўғиллари Элихорут ва Охиё — котиб, Охилуд ўғли Ёҳушафат — тарихнавис,</verse>
				<verse number="4">Ёҳайидо ўғли Бинаё — лашкарбоши, Зодўх билан Абуатар — руҳоний,</verse>
				<verse number="5">Натан ўғли Озариё — ҳокимларнинг назоратчиси, Натан ўғли Забуд — руҳоний ва шоҳнинг маслаҳатчиси,</verse>
				<verse number="6">Охисар — сарой бошқарувчиси, Абдах ўғли Одонирам — қаролларнинг бошлиғи эди.</verse>
				<verse number="7">Сулаймоннинг ўн иккита ҳокими бўлиб, улар Исроил ҳудудларини бошқарар, шоҳни ва шоҳ хонадонини озиқ–овқат билан таъминлардилар. Ҳар биттаси йилига бир ой давомида шоҳ хонадонига озиқ–овқат етказиб бериши шарт эди.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг исмлари қуйидагича эди: Эфрайим қирларида — Банхур,</verse>
				<verse number="9">Мохаз, Шалбим, Байт–Шамаш, Элўн–Байт–Ханон деган шаҳарларда — Бандахор,</verse>
				<verse number="10">Арбўт ва Сўхў шаҳарларида, бутун Хафер ўлкасида — Банхесед,</verse>
				<verse number="11">Бутун Нафўт–Дўр деган жойда — Банабунадов (Сулаймоннинг қизи Тўфат Банабунадовнинг хотини эди),</verse>
				<verse number="12">Танах ва Махидў шаҳарларида, бутун Байт–Шан ҳудудида — Охилуд ўғли Бано (бу жой Йизрил этагидаги Зоратон шаҳридан Овил–Махла шаҳригача ва Ёхмаём шаҳрининг нариги томонига қадар бўлган ерлардир),</verse>
				<verse number="13">Гиладдаги Рамўт шаҳрида — Бангебер, шунингдек, Манаше ўғли Ёвир уруғига қарашли Гилад ўлкасидаги қишлоқлар, Башан ўлкасидаги Аргоб ҳудуди, девор билан ўралган ва дарвозаси бронза тамба билан мустаҳкамланган олтмишта катта шаҳар ҳам унга қарарди.</verse>
				<verse number="14">Моханайим ерларида — Иддо ўғли Охинадов,</verse>
				<verse number="15">Нафтали ҳудудида — Охимас (у Сулаймоннинг қизи Босиматга уйланган эди),</verse>
				<verse number="16">Ошер ҳудудида ва Болўт шаҳрида — Хушай ўғли Бано,</verse>
				<verse number="17">Иссахор ерларида — Парувах ўғли Ёҳушафат,</verse>
				<verse number="18">Бенямин ерларида — Эла ўғли Шимах,</verse>
				<verse number="19">Гилад ўлкасида — Ури ўғли Гебер. Бу юртда Сихўн — Амор халқининг шоҳи, Ўг — Башан шоҳи бўлган эди. Яҳудо юртининг ўз ҳукмдори бор эди.</verse>
				<verse number="20">Яҳудо ва Исроил халқи шу қадар кўп эдики, гўё денгиз қирғоғидаги қумни эслатарди. Улар еб–ичиб, хурсандчилик билан яшашарди.</verse>
				<verse number="21">Сулаймон Фурот дарёсидан Филистлар ерига ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма ўлкаларда шоҳлик қиларди. Бу ўлкалардаги халқлар Сулаймонга ўлпон тўлаб, умр бўйи унга тобе бўлдилар.</verse>
				<verse number="22">Сулаймон хонадонининг бир кунлик озиғи қуйидагича эди: 300 тоғора сифатли ун ва 600 тоғора кепакли ун,</verse>
				<verse number="23">оғилхонада боқилган семиз молдан 10та ва яйловда боқилган буқадан 20та мол, 100та қўй, булардан ташқари, буғулар, кийиклар, оҳулар, семиз паррандалар.</verse>
				<verse number="24">Фурот дарёсининг ғарбидаги Тифсахдан Ғазо шаҳрига қадар бўлган ўлкаларда, дарёнинг ғарб томонидаги ҳамма шоҳлар устидан Сулаймон ҳукмрон эди. Атрофдаги ҳамма юртлар билан алоқаси яхши эди.</verse>
				<verse number="25">Сулаймон ҳаётлигида Дандан Бэршэвага қадар бўлган Яҳудо ва Исроил юртидаги ҳар бир одам ўз узумзорида, ўз анжир дарахти остида тинчгина умр кечирарди.</verse>
				<verse number="26">Сулаймоннинг отхоналарида жанг аравалари учун тўрт минг оти, ўн икки минг учқур отлари бор эди.</verse>
				<verse number="27">Ўша ўн икки ҳокимнинг ҳар бири шоҳ Сулаймонни, шоҳ Сулаймоннинг дастурхонидан таом ейдиганларнинг ҳаммасини белгиланган ойда озиқ–овқат билан таъминларди, бирорта ҳам камчиликка йўл қўйишмасди.</verse>
				<verse number="28">Ҳар бири ўзининг навбати келганда шоҳ тайинлаган ерга жанг араваларининг отлари ва бошқа отлар учун арпа, сомон ҳам олиб келишарди.</verse>
				<verse number="29">Шундай қилиб, Худо Сулаймонга денгиз қирғоғидаги қум каби чексиз–чегарасиз донолик, идрок, тенгсиз ақл берди.</verse>
				<verse number="30">Сулаймоннинг донолиги бутун шарқ халқларининг донолигидан, бутун Миср халқининг донолигидан ҳам ортиқ эди.</verse>
				<verse number="31">У ҳамма инсонлардан, Зерах уруғидан бўлган Этхандан, Мохул ўғиллари Хаман, Қолкўл, Дардахдан ҳам доно эди. Атрофдаги ҳамма халқлар орасида унинг донғи кетган эди.</verse>
				<verse number="32">У 3000 матал, 1005та қўшиқлар ижро этди.</verse>
				<verse number="33">У Лубнондаги садр дарахтидан тортиб деворда ўсган иссопгача, қўйингки, жамики дов–дарахтлар, ҳайвонлар, қушлар, судралиб юрувчилар, балиқлар ҳақида сўз юритарди.</verse>
				<verse number="34">Дунёдаги ҳамма шоҳлар Сулаймоннинг донолигидан баҳраманд бўлгани унинг олдига одамларини юборарди. Ҳамма халқлардан одамлар келиб, Сулаймоннинг доно сўзларини эшитардилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Тир шоҳи Хирам: “Сулаймонни отасининг ўрнига мой суртиб шоҳ қилиб кўтаришибди”, деган хабарни эшитгач, аъёнларини унинг ҳузурига жўнатди. Хирам Довудни доимо ўзига дўст деб биларди.</verse>
				<verse number="2">Сулаймон ҳам Хирам ҳузурига аъёнларини жўнатиб, шу гапларни айтиб юборди:</verse>
				<verse number="3">“Сиз биласизки, отам доимо душманларига қарши жанг қилиш билан банд бўлиб, ўзининг Эгаси Худога атаб бир уй бунёд эта олмади. Ниҳоят, Эгам отам Довуднинг душманларини унинг оёқлари остига ташлади.</verse>
				<verse number="4">Эгам Худо энди менга ҳар тарафдан осойишталик ато этди: ҳозирда на ғанимим бор, на ҳужум хавфи бор.</verse>
				<verse number="5">Эгам отам Довудга: “Сенинг ўрнингга, сенинг тахтингга ўғлингни ўтқазар эканман, Менга атаб уйни у барпо қилади”, деган эди. Шунинг учун Эгам Худога атаб бир уй қурмоққа қарор қилдим.</verse>
				<verse number="6">Энди сиз амр беринг, Лубнонда менга садр дарахтлари кесиб берсинлар. Менинг одамларим сизнинг одамларингиз билан бирга ишлайдилар. Одамларингизга сиз сўраган ҳақни бераман. Ўзингиз биласиз, дарахт кесишда Сидонлик одамларингизга тенг келадиган устаси бизнинг орамизда йўқ.”</verse>
				<verse number="7">Хирам Сулаймон юборган хабарни эшитгач, жуда хурсанд бўлиб, шундай деди: “Ўша буюк халқни бошқариш учун Эгамиз Довудга доно бир ўғил ато қилибди, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин.”</verse>
				<verse number="8">Кейин у Сулаймонга шундай хабар жўнатди: “Менга айтиб юборган гапларингни эшитдим. Садр ва сарв дарахти кесишни сўраган экансан, эҳтиёжингни қондираман.</verse>
				<verse number="9">Қаролларим ёғочларни Лубнондан денгизга судраб келадилар. Қаерни тайин этсанг, ёғочлардан сол қилиб, денгиз соҳили бўйлаб ўша ерга келтириб бераман. У ерда солларни ечдираман, сен эса олиб кетаверасан. Менинг эҳтиёжимни қондириб, одамларим учун озиқ–овқат берасан.”</verse>
				<verse number="10">Шундай қилиб, Хирам, Сулаймоннинг эҳтиёжига кўра, садр ва сарв ёғочлари берди.</verse>
				<verse number="11">Сулаймон эса, Хирамнинг одамлари истеъмол қилсин, деб 200.000 тоғора буғдой ва 40.000 кўза тоза мой берди. У ҳар йили Хирамга шунча миқдорда буғдой ва мой бериб турди.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз эса ваъдасига кўра, Сулаймонга донишмандлик берди. Хирам билан Сулаймон ўртасида тотувлик пайдо бўлиб, улар ўзаро сулҳ туздилар.</verse>
				<verse number="13">Шоҳ Сулаймон бутун Исроилдан 30.000 қаролни мажбурлаб олди.</verse>
				<verse number="14">Навбати билан ойига 10.000тасини Лубнонга жўнатиб турди. Улар бир ой Лубнонда, икки ой уйда бўлишарди. Бу қаролларга Одонирам бошчилик қиларди.</verse>
				<verse number="15">Яна Сулаймоннинг оғир юк ташувчи 70.000, қирларда тош кесадиган 80.000 одами бор эди.</verse>
				<verse number="16">Булардан ташқари, қаролларни назорат қиладиган, ишнинг бошида турадиган 3300та назоратчи ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="17">Сулаймон амр бергач, улар Эгамизнинг уйи пойдеворини тарошланган тошдан барпо қилиш учун йирик мармар тошларни кесдилар.</verse>
				<verse number="18">Сулаймоннинг одамлари, Хирамнинг одамлари, Габолликлар тошларни йўндилар, ниҳоят, Эгамизнинг уйини қуриш учун дарахт ва тошларни ҳозирлаб бўлдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Исроил халқи Миср юртидан чиққанларига 480 йил бўлганда, Сулаймон Исроил тахтига ўтирганига тўрт йил бўлган эди. У ўша йилнинг иккинчи ойида — Зив ойида Эгамизнинг уйини барпо қилишни бошлади.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ Сулаймон Эгамиз учун қураётган уйнинг узунлиги 60 тирсак, энига 20 тирсак, баландлиги 30 тирсак эди.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз уйининг асосий хонаси олдида айвон бўлиб, айвоннинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, эни 10 тирсак эди.</verse>
				<verse number="4">Уйга панжарали деразалар ҳам ясаттирди.</verse>
				<verse number="5">Уйнинг ташқаридаги деворининг ёнига ва орқасига уч қаватли ён хоналар қурдирди.</verse>
				<verse number="6">Биринчи қаватнинг кенглиги 5 тирсак, иккинчи қаватнинг кенглиги 6 тирсак, учинчи қаватнинг кенглиги 7 тирсак эди. Сулаймон уйнинг деворларини, ён хоналарнинг ҳажмига мослаб, зинапоя шаклида қурдирди. Шу сабабдан ён хоналар уйнинг деворига тақалмаган эди.</verse>
				<verse number="7">Уй қурилиши учун тошлардан фойдаланилди. Тошлар коннинг ўзида йўниб тайёрланди. Шу сабабдан уй қурилаётганда, на болға, на болта, на бирор темир асбоб овози эшитилди.</verse>
				<verse number="8">Ўрта қаватдаги ён хонанинг эшиги уйнинг жануб томонида эди: айланма зинапоя орқали ўрта қаватга, ўрта қаватдан эса учинчисига чиқиларди.</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, Сулаймон уйнинг деворларини қуриб битказди. Сўнг уйнинг томини садр дарахтидан қилинган тўсинлар ва тахталар билан ёпди.</verse>
				<verse number="10">Уйнинг айланаси бўйлаб қурилган ён хоналарнинг ҳар бир қаватининг баландлиги 5 тирсак эди. Тўсинлар ён хоналар билан уйнинг деворини боғлаб турарди.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Сулаймонга шу сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="12">— Мана, сен уйни қуряпсан. Агар Менинг фармонларимга кўра юрсанг, қонун–қоидаларимга риоя этсанг, ҳамма амрларимга итоат қилсанг, ўшанда отанг Довудга берган ваъдаларимни сен орқали бажараман.</verse>
				<verse number="13">Ҳар доим Исроил халқи орасидан маскан қиламан, халқим Исроилни асло тарк этмайман.</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, Сулаймон Худонинг уйини қуриб бўлди.</verse>
				<verse number="15">Сулаймон Эгамиз уйининг девори ичкарисини ердан шифтига қадар садр ёғочидан қилинган тахта билан қоплатди. Полини сарв ёғочи тахтасидан қилди.</verse>
				<verse number="16">Ички хона уйнинг ичкарисига қурилган бўлиб, ердан шифтига қадар садр ёғочи билан ажратилган эди. Бу хона Энг муқаддас хона, деб аталди. Бу хонанинг бўйи 20 тирсак чиқарди.</verse>
				<verse number="17">Уйнинг асосий хонаси 40 тирсак бўлиб, Энг муқаддас хонанинг олд томонида эди.</verse>
				<verse number="18">Уйнинг ичкариси садр тахталари билан қопланиб, тахталарга қовоқ ва очилиб турган гуллар сурати шундай ўйилган эдики, девор тошлари кўринмас эди.</verse>
				<verse number="19">Энг муқаддас хона Эгамизнинг аҳд сандиғини қўйиш учун ҳозирланган эди.</verse>
				<verse number="20">Ўша хонанинг узунлиги ички тарафдан 20 тирсак, кенглиги 20 тирсак, баландлиги ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон бу хонани тоза олтин билан қоплатди. Садр ёғочидан ясалган тутатқи қурбонгоҳини ҳам олтин билан қоплатди.</verse>
				<verse number="21">Сулаймон уйнинг асосий хонасини ҳам олтин билан қоплатди. Олтин билан қопланган Энг муқаддас хонанинг олд томонига олтин занжирлар торттирди.</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, Сулаймон уйнинг ҳамма жойини бошдан охиригача олтин билан қоплатди. Энг муқаддас хонанинг кираверишидаги тутатқи қурбонгоҳини ҳам тамомила олтин билан қоплади.</verse>
				<verse number="23">Сўнг Энг муқаддас хонага қўйиш учун зайтун дарахти ёғочидан иккита каруб ясаттирди. Карубларнинг баландлиги 10 тирсак эди.</verse>
				<verse number="24">Карубларнинг қанотлари 5 тирсакдан эди. Қанотларнинг у учидан бу учигача ҳаммаси бўлиб 10 тирсак чиқарди.</verse>
				<verse number="25">Ҳар иккала карубнинг шакли, ҳажми бир эди.</verse>
				<verse number="26">Ҳар бир карубнинг баландлиги 10 тирсак эди.</verse>
				<verse number="27">Сулаймон карубларни Энг муқаддас хонага ёнма–ён қўйди. Карубларнинг қанотлари чўзилиб кетган, бирининг қаноти бир деворга, иккинчисининг қаноти эса нариги деворга тегиб турарди. Уйнинг ўртасида эса икковининг қанотлари бир–бирига туташарди.</verse>
				<verse number="28">Сулаймон карубларни ҳам тоза олтин билан қоплатди.</verse>
				<verse number="29">Иккала хонанинг деворига гир айланаси бўйлаб карублар, пальма дарахтлари, очилиб турган гулларнинг суратини ўйдирди.</verse>
				<verse number="30">Бу хоналарнинг полини ҳам олтин билан қоплатди.</verse>
				<verse number="31">Энг муқаддас хонанинг кириш жойига зайтун ёғочидан икки тавақали эшик ясаттирди. Эшикнинг кесакиси беш қиррали эди.</verse>
				<verse number="32">Зайтун ёғочидан ясалган икки тавақали эшикка карублар, пальма дарахтлари, очилиб турган гуллар суратини ўйдирди, сўнг эшик устини, карублар ва пальма дарахтлари суратини ҳам олтин билан қоплатди.</verse>
				<verse number="33">Асосий хонанинг кираверишидаги тўрт бурчакли кесакини зайтун ёғочидан,</verse>
				<verse number="34">иккита эшикни сарв дарахти ёғочидан ясади. Эшикларнинг ҳар бири икки тавақали, йиғма эди.</verse>
				<verse number="35">Эшикларнинг юзасига ҳам карублар, пальма дарахти, очилиб турган гуллар суратини ўйдириб, уларни олтин билан бир текис қилиб қоплатди.</verse>
				<verse number="36">Ички ҳовли деворларининг уч қаторини тарошланган тошдан, бир қаторини садр ёғочидан қилди.</verse>
				<verse number="37">Эгамиз уйининг пойдевори Сулаймон ҳукмронлигининг тўртинчи йилида — Зив ойида қўйилиб,</verse>
				<verse number="38">ўн биринчи йилнинг саккизинчи ойида — Бул ойида лойиҳага биноан батамом, ҳамма икир–чикиригача қуриб битказилди. Шундай қилиб, Сулаймон уйни етти йил давомида бунёд қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Сулаймон ўзига ҳам сарой қурди. У ўз саройини ўн уч йилда қуриб битказди.</verse>
				<verse number="2">У дастлаб саройдаги “Лубнон ўрмони” деган уйини қурди. Уйнинг узунлиги 100 тирсак, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак бўлиб, садр ёғочидан тўрт қатор устун ўрнатилган, устунлар тепасига садр ёғочидан қилинган тўсинлар ташланган эди.</verse>
				<verse number="3">Уйнинг томи садр ёғочи билан қопланган эди. Тўсинлар қирқ бешта бўлиб, ҳар қаторда ўн бештадан эди.</verse>
				<verse number="4">Ён деворлардаги деразалар уч қатор бўлиб, бир–бирига рўпарама–рўпара эди.</verse>
				<verse number="5">Ҳамма эшиклар ва эшиклар кесакиси тўрт бурчакли қилиб ясалган, ён деворларда учтадан эшик бўлиб, бир–бирига рўпарама–рўпара эди.</verse>
				<verse number="6">Сулаймон саройнинг “Устунли кошона”сини ҳам қурди. Кошонанинг бўйи 50 тирсак, эни 30 тирсак эди. Кошонанинг олд томонида айвон қурдириб, устун билан тиради. Айвоннинг томи ёпилган эди.</verse>
				<verse number="7">Яна саройнинг тахт турадиган кошонасини қурдириб, тепасидан пастига қадар садр ёғочи билан қоплади. Сулаймон бу кошонада ўтириб, ҳукм чиқарарди.</verse>
				<verse number="8">Бу кошонанинг орқа томонидаги ҳовлида Сулаймон яшайдиган уй бор эди. Бу уй ҳам айни шу тарзда қурилган эди. Сулаймон хотини — фиръавннинг қизи учун ҳам худди шу кошона каби бир уй қуриб берди.</verse>
				<verse number="9">Бинолар пойдеворидан томигача мармар тошлардан қилинган эди. Мармар тошларнинг олд ва орқа томони арралаб тарошланган, белгиланган ўлчовга кўра тайёрланган эди. Ҳовлининг деворлари ҳам шу тарзда қурилган эди.</verse>
				<verse number="10">Пойдеворнинг мармар тошлари йирик, 8 тирсакли, 10 тирсакли эди.</verse>
				<verse number="11">Девори ҳам мармар тошлардан қурилган эди. Тошлар белгиланган ўлчовга кўра тайёрланиб, тарошланган эди. Девор қурилишида садр ёғочидан ҳам фойдаланилди.</verse>
				<verse number="12">Катта ҳовлининг чор атрофи девор билан ўралган бўлиб, уч қатор тарошланган тош ва бир қатор садр ёғочидан қилинган эди. Эгамиз уйининг ички ҳовлиси билан айвони деворлари ҳам шундай қилинган эди.</verse>
				<verse number="13">Шоҳ Сулаймон Тир шаҳридан Хуром деган бир одамни чақиртириб келди.</verse>
				<verse number="14">У Нафтали қабиласидан бир бева аёлнинг ўғли эди. Отаси Тир шаҳридан бўлиб, мисгар ўтган эди. Хуром бор истеъдоди, маҳорати ва ақлини ишга солиб, бронзадан турли буюмлар ясашни ўрганиб олган эди. У Сулаймон ҳузурига келгач, ҳамма ишларни бажариб берди.</verse>
				<verse number="15">Хуром бронзадан иккита устун ясади, ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак чиқарди.</verse>
				<verse number="16">Бронзани эритиб яна иккита устунқош ясади, бу устунқошлар устунларнинг тепасига қўйиш учун керак эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсак эди.</verse>
				<verse number="17">Устунқошларнинг ҳар бири еттита тўрсимон безаклару тўқилган занжирлар билан безатилган эди.</verse>
				<verse number="18">Устунқошларни қоплаш учун ҳар бир тўрсимон нақш атрофидан айланасига икки қатор қилиб анор сурати солинган эди.</verse>
				<verse number="19">Ҳар бир устуннинг иккинчи устунқоши ҳам бор эди. Уларнинг баландлиги 4 тирсак бўлиб, лолагул шаклида эди.</verse>
				<verse number="20">Устунқошнинг бўртиқ жойларига тўрсимон безаклар солинган бўлиб, безакларнинг тепаси ва пастига айлантириб, 200та анор сурати солинган эди.</verse>
				<verse number="21">Хуром устунларни уйнинг айвонига ўрнатди: жануб томонига ўрнатилган устунга Ёхин деб, шимол томонига ўрнатилган устунга Бўаз деб ном берди.</verse>
				<verse number="22">Устунларнинг тепаси лолагул шаклида эди. Шундай қилиб, устунлар тайёр бўлди.</verse>
				<verse number="23">Кейин Хуром бронзани эритиб думалоқ шаклда ҳовуз ясади. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди.</verse>
				<verse number="24">Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор қовоқсимон бўртиқ бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу қовоқсимон бўртиқлар ҳам қилинган эди.</verse>
				<verse number="25">Ҳовуз бронзадан қилинган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди.</verse>
				<verse number="26">Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 4000 кўза сув сиғарди.</verse>
				<verse number="27">Сўнг Хуром бронзадан ўнта арава ясади. Ҳар бир араванинг узунлиги 4 тирсак, кенглиги ҳам 4 тирсак, баландлиги 3 тирсак эди.</verse>
				<verse number="28">null</verse>
				<verse number="29">Араваларнинг тузилиши қуйидагича эди: араваларнинг тўртала томонида бронзадан ясалган тўсиқлар бўлиб, бу тўсиқларга арслон, буқа ва карубларнинг сурати солинган эди. Ҳар бир тўсиқнинг тўрт томонига бўртиқ шаклда гулчамбарлар ишланган эди.</verse>
				<verse number="30">Ҳар бир араванинг тўртта бронза ғилдираги ва ўқлари бор эди. Араванинг ҳар тўртала бурчагида ҳам тоғорани ушлаб турадиган тирговучлар бор эди. Ҳар бир қуйма тирговучнинг ёнбошида гулчамбарлар ясалган эди.</verse>
				<verse number="31">Араванинг тепасида думалоқ шаклда чамбарак бўлиб, аравадан бир тирсак юқори чиқиб турарди. Чамбарак кўндалангига бир ярим тирсак эди. Чамбарак оғзи ҳам айланасига суратлар билан безатилган эди. Араваларнинг тўсиқлари эса тўртбурчак шаклда эди.</verse>
				<verse number="32">Араваларнинг тўртала ғилдираги ён тўсиқларнинг остида эди. Ғилдиракларнинг ўқлари аравага маҳкамланган, ҳар бир ғилдиракнинг баландлиги бир ярим тирсак эди.</verse>
				<verse number="33">Ғилдиракларнинг тузилиши жанг араваси ғилдирагининг тузилишига ўхшарди: ғилдиракларнинг ўқлари, тўғини, кегайлари, гупчаклари қуйма эди.</verse>
				<verse number="34">Ҳар бир араванинг тўрт бурчагида тўртта кашак бор эди. Кашаклар аравага маҳкамланган эди.</verse>
				<verse number="35">Араванинг юқорисидан ярим тирсак баландликда думалоқ ҳалқа бор эди. Араванинг юқорисидан тирговуч ва ён тўсиқлари бирга қўйилган эди.</verse>
				<verse number="36">Шундай қилиб, Хуром ҳар бир тирговучнинг ва ён тўсиқларнинг юзасига карублар, арслонлар, пальма дарахтлари ва гулчамбарлар суратини ўйди.</verse>
				<verse number="37">У ўнта араванинг ҳаммасини бир хил шакл ва ҳажмда ясади.</verse>
				<verse number="38">Хуром ўнта араванинг устига қўйиш учун бронзадан ўнта тоғора ясади. Ҳар бир тоғорага 80 кўза сув сиғар эди. Ҳар бир тоғора кўндалангига 4 тирсак чиқарди. Ҳар бир аравага биттадан тоғора эди.</verse>
				<verse number="39">Араванинг бештасини Эгамиз уйининг жануб томонига, бештасини шимол томонига қўйди. Ҳовуз шаклини эса уйнинг жануби–шарқ томонига ўрнаштирди.</verse>
				<verse number="40">Хуром қозонлар, куракчалар ва тоғорачалар ҳам ясади. Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид қуйидаги ашёларни ясаб берди:</verse>
				<verse number="41">иккита устун, устунларнинг тепасидаги иккита доира шаклидаги устунқош, устунқошни ўраб турган иккита тўрсимон безак,</verse>
				<verse number="42">иккала безакнинг ёнларида тўрт юзта анор сурати, яъни устунлар тепасида доира шаклидаги иккита устунқошни қоплаб туриш учун ҳар бир тўрсимон безакнинг иккала чеккасидаги анор суратлари,</verse>
				<verse number="43">ўнта арава, араванинг устидаги ўнта тоғора,</verse>
				<verse number="44">битта ҳовуз, ҳовуз остидаги ўн икки буқа шакли,</verse>
				<verse number="45">қозонлар, кураклар, тоғорачалар. Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид ана шу ашёларни сайқал бронзадан ясаб берди.</verse>
				<verse number="46">Шоҳ бу нарсаларни Иордан водийси атрофларида — Сухўт ва Зоратон орасида лойдан ясалган қолипларда қуйдирди.</verse>
				<verse number="47">Буюмлар ғоят кўплигидан Сулаймон бронзани ўлчамасдан ишлатаверди. Шунинг учун ишлатилган бронзанинг ҳисоби аниқланмади.</verse>
				<verse number="48">Сулаймон Эгамизнинг уйи учун қуйидаги ҳамма буюмларни ҳам ясаттирди: олтиндан ясалган тутатқи қурбонгоҳи, устида муқаддас нонлар турадиган олтин хонтахта,</verse>
				<verse number="49">ўнта тоза олтиндан ишланган чироқпоялар (бу чироқпоялар Энг муқаддас хонанинг олдида бўлиб, бештаси жануб томонда, бештаси шимол томонда турарди), яна олтиндан гуллар, мойчироқлар, қисқичлар,</verse>
				<verse number="50">тоза олтиндан тоғоралар, қайчилар, тоғорачалар, куракчалар ва оловкураклар, Энг муқаддас хона эшигининг ошиқ–мошиғи, асосий хонанинг эшиклари ошиқ–мошиғи.</verse>
				<verse number="51">Шундай қилиб, шоҳ Сулаймон Эгамизнинг уйига оид ишларни битирди. Сулаймон отаси Довуд назр қилган нарсаларни, кумуш, олтин ва турли буюмларни олиб келди. Уларни Эгамиз уйининг хазинасига қўйди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Шундан сўнг Сулаймон Исроил оқсоқолларини, ҳамма қабила йўлбошчиларини, Исроил халқи уруғбошиларини Қуддус шаҳрига тўплади. У Эгамизнингаҳд сандиғиниДовуд қалъасидан — СионданЭгамизнинг уйига олиб келмоқчи эди.</verse>
				<verse number="2">Уларнинг ҳаммаси еттинчи ойда — Етаним ойидаги Чайла байрами куни шоҳ Сулаймоннинг ҳузурига йиғилишди.</verse>
				<verse number="3">Исроил оқсоқолларининг ҳаммаси келгач, руҳонийларсандиқни ердан кўтаришди.</verse>
				<verse number="4">Руҳонийлар ва левиларЭгамизнинг сандиғи билан бирга, Учрашув чодирини, чодирдаги барча муқаддас буюмларни Эгамизнинг уйига олиб келишди.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Сулаймон ва тўпланган бутун Исроил жамоаси сандиқнинг олдида қўйлар, моллар сўйиб, қурбонлик қилишди. Қурбонлик қилинган қўй ва моллар шу қадар кўп эдики, ҳисобига етиб бўлмасди.</verse>
				<verse number="6">Руҳонийлар Эгамизнинг аҳд сандиғини унга аталган жойга — Энг муқаддас хонага, карубларнинг қанотлари остига қўйишди.</verse>
				<verse number="7">Карубларнинг қанотлари сандиқ усти бўйлаб чўзилган ва сандиқ ҳамда унинг ходаларини беркитиб турарди.</verse>
				<verse number="8">Ходалар шунчалик узун эдики, уларнинг учи Энг муқаддас хонанинг шундайгина олдидан кўриниб турарди, бошқа жойдан эса кўринмасди. Ходалар бугунгача ҳам ўша ерда турибди.</verse>
				<verse number="9">Сандиқнинг ичида Мусо Синай тоғида қўйган иккита тош лавҳадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин Синай тоғида Эгамиз улар билан аҳд тузган эди.</verse>
				<verse number="10">Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқаётганларида, Эгамизнинг уйи булут билан тўлиб кетди.</verse>
				<verse number="11">Булут нур сочиб, кўзни қамаштирарди. Руҳонийлар хизматни давом эттириш учун у ерга киролмай қолдилар, чунки уй Эгамизнинг улуғворлиги билан тўлганди.</verse>
				<verse number="12">Шунда Сулаймон ибодат қилди: — Эй, Эгамиз! Сен, зим–зиё зулматда маскан қиларман, деган эдинг.</verse>
				<verse number="13">Мана энди сенга ажойиб бир уй, абадий истиқомат қилишинг учун бир маскан барпо қилдим.</verse>
				<verse number="14">Кейин шоҳ орқасига қайрилиб, тик турган жамики Исроил жамоасини дуо қилди.</verse>
				<verse number="15">Шоҳ деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин. У отам Довудга берган ваъдасини бажарди.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз отамга шундай деган эди: “Халқим Исроилни Мисрдан олиб чиққан кунимдан бери Мен улуғланадиган уй барпо қилиш учун Исроил қабилаларининг бирорта шаҳарни танламадим, балки халқим Исроил устида ҳукмрон бўлсин, деб Довудни танладим.”</verse>
				<verse number="17">Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб бир уй барпо қилмоқ отам Довуднинг нияти эди.</verse>
				<verse number="18">Лекин Эгамиз отам Довудга шундай деб айтди: “Модомики, Менга атаб бир уй барпо қилмоқни кўнглингга туйган экансан, яхши қилибсан.</verse>
				<verse number="19">Бироқ Менга атаб ўша уйни сен эмас, балки сенинг пушти камарингдан бино бўладиган ўғлинг барпо қилади.”</verse>
				<verse number="20">Эгамиз ваъда берган эди, бажо айлади: отам Довуднинг ўрнига тахтга мен чиқдим, Эгамиз ваъда этганидай, Исроил тахтига ўтирдим, Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб бир уй бино қилдим.</verse>
				<verse number="21">Ўша уйда Аҳд сандиғи учун ҳам жой тайёрладим. Эгамиз ота–боболаримизни Миср юртидан олиб чиққандан кейин, улар билан қилган аҳд лавҳаси шу сандиқнинг ичида турибди.</verse>
				<verse number="22">Сулаймон Эгамизнинг қурбонгоҳи олдида Исроил жамоаси рўпарасида қўлларини кўкка чўзганича деди:</verse>
				<verse number="23">— Эй, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! На юқорида — кўкда, на қуйида — ерда Сенга ўхшаши йўқ. Сенга бутун қалби билан боғланиб, Сен кўрсатган йўлдан юрадиган қулларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан.</verse>
				<verse number="24">Қулинг — отам Довудга Сен Ўз оғзинг билан берган ваъдаларингни бугун қўлинг билан бажо айладинг.</verse>
				<verse number="25">Эй, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Ўзингнинг қулингга — отам Довудга: “Болаларинг ҳам сенга ўхшаб олдимда ўйлаб қадамини боссалар, сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради”, деб ваъда берган эдинг. Энди берган ваъдангни адо эт!</verse>
				<verse number="26">Эй, Исроил халқининг Худоси! Қулингга — отам Довудга айтганларинг тўғри чиқсин, деб илтижо этаман.</verse>
				<verse number="27">Худо ер юзида яшармиди?! Сен осмонга, ҳатто фалак тоқига ҳам сиғмассан. Фалак тоқи олдида мен қурган уй нима бўлибди?!</verse>
				<verse number="28">Эй, Эгам Худо, илтижо билан қилган ибодатимни қабул эт! Сенга ёлвориб қилаётган илтижоларимга жавоб бер.</verse>
				<verse number="29">Сен: “Мен ўша ерда улуғланай”, деб айтган эдинг. Кўзларинг кечаю кундуз ўша жойга — ўша уйга қадалиб турсин. Мен, қулинг ўша томонга қараб ибодат қиламан, ибодатларимни тингла.</verse>
				<verse number="30">Исроил халқи билан бирга ўша томонга қараб қилган илтижоларимизга қулоқ тут. Самолардан — Ўз маконнингдан туриб қулоқ сол, эшитгину гуноҳимиздан ўт.</verse>
				<verse number="31">Кимдир гуноҳкорликда айбланса, ўша одам келиб, уйинг — қурбонгоҳинг олдида айбсизман, деб онт ичса,</verse>
				<verse number="32">эй, Эгам, самодан туриб қулоқ сол, қулларингни Ўзинг ҳукм эт. Гуноҳкорнинг қилмишини бўйнига қўй, жазосини бер. Гуноҳсизнинг эса ҳақлигини кўрсат, ҳақ бўлгани учун уни озод қил.</verse>
				<verse number="33">Халқинг Исроил Сенинг олдингда гуноҳ қилгани учун ёвга мағлуб бўлса, яна қайтиб Сени тан олса–да, ўша уйда Сенга ёлвориб илтижо қилса,</verse>
				<verse number="34">Сен самодан туриб, уларнинг илтижоларига қулоқ сол, гуноҳларидан ўт. Оталарига Ўзинг берган юртга уларни қайтар.</verse>
				<verse number="35">Улар Сенга қарши гуноҳ этганлари учун осмон беркилиб, ёмғир ёғмаганда, улар ўша уйга қараб, Сени яна тан олиб илтижо қилсалар, Сен уларни гуноҳлари учун жазолаганингда, тавба қилсалар,</verse>
				<verse number="36">қулларинг Исроил халқига самодан туриб қулоқ сол, уларнинг гуноҳидан ўт. Уларга тўғри йўл кўрсат, токи ўша йўлдан кетсинлар, кейин халқингга мулк қилиб берган ерга ёмғир ёғдир.</verse>
				<verse number="37">Юртда очарчилик ё ўлат пайдо бўлса, гармсел, занг касали, чигиртка, қурт–қумурсқа босса ёки ўз юртида ёв қамал қилса, ёхуд кулфат, хасталик бошига келса,</verse>
				<verse number="38">ҳар қандай инсон ёки халқинг Исроил Сенга ёлвориб ибодат қилса, ҳар ким ўз юрагидаги дардини айтиб, бу уй томонга қўлларини чўзса,</verse>
				<verse number="39">null</verse>
				<verse number="40">Сен осмондан — масканингдан туриб қулоқ сол ва уларнинг гуноҳидан ўт. Ҳар бирининг тутган йўлига қара, хизматига яраша бер, токи Сен Ўзинг ота–боболаримизга берган юртда умрларининг охиригача Сендан қўрқиб яшасинлар. Зотан, жамики инсон боласининг кўнглидагини ёлғиз Сен биласан, холос.</verse>
				<verse number="41">Халқинг Исроилдан бўлмаган бегона одам Сени деб узоқ юртдан келиб,</verse>
				<verse number="42">Сенинг шуҳратинг, қудратинг ва ажойиботларинг ҳақида эшитиб, ўша уйга қараб ибодат қилса,</verse>
				<verse number="43">Сен маконингдан туриб қулоқ сол. Ўша одамнинг сўраганини бажо айла, токи ер юзидаги ҳамма халқлар Сени билишсин, халқинг Исроил каби Сендан ҳайиқадиган бўлсин. Мен барпо қилган шу уй Сенга атаб қилинганини билсин.</verse>
				<verse number="44">Сен халқингни ғанимларига қарши жанг қилишга юборганингда, улар Ўзинг танлаб олган бу шаҳарга, Сенга атаб мен қурган уйга юз буриб, ибодат қилсалар,</verse>
				<verse number="45">осмондан туриб уларнинг илтижоларини эшит, бажо айла.</verse>
				<verse number="46">Сенинг олдингда улар гуноҳ қилганларида, чунки гуноҳ қилмайдиган одамнинг ўзи йўқ, Сен ғазабланиб, уларни яқин ёки узоқ юртларга асир қилиб олиб кетадиган душманларнинг қўлига берсанг,</verse>
				<verse number="47">улар ғанимлари юртида асирликда юриб, эсини йиғиб олгач: “Гуноҳ қилдик, шаккоклик қилдик, айбдормиз”, деб тавба қилиб, Сенга ёлворсалар,</verse>
				<verse number="48">ғанимлар юртида бутун қалби билан, жону дили билан Сенга қайтсалар, Ўзинг ота–боболарига берган юртга, Ўзинг танлаб олган шаҳарга, Сенга атаб мен қурган уйга юз буриб, Ўзингга ибодат қилсалар,</verse>
				<verse number="49">самодан — маконингдан туриб уларнинг қилган илтижоларини эшит, бажо айла.</verse>
				<verse number="50">Халқинг Сенга қарши қанча гуноҳ қилган бўлмасин, Сенга қарши қанчалик исён қилган бўлмасин, уларни кечир. Халқингни асир этган ёв кўнглида шафқат қўзғатгин, токи улар халқингга меҳрибонлик қилсин.</verse>
				<verse number="51">Ахир, Исроил Сенинг халқинг, Сенинг улушингдир. Уларни Мисрдан — темир ўчоқ ичидан Ўзинг олиб чиққансан.</verse>
				<verse number="52">Халқинг Сенга доимо илтижо қилганда, мен, қулингнинг илтижоларини, халқинг илтижоларини эшитиб, уларга доимо назарингни солиб марҳамат қилгин.</verse>
				<verse number="53">Зотан, ота–боболаримизни Мисрдан олиб чиққанингда, қулинг Мусо орқали айтганингдай, уларни Ўзингнинг улушинг қилиб, дунёдаги ҳамма халқдан ажратиб олдинг, эй, Эгамиз Раббий!</verse>
				<verse number="54">Сулаймон Эгамизнинг қурбонгоҳи олдида тиз чўкиб, қўлларини юқорига кўтарганича, Унга ибодатини айтиб бўлгач, ўрнидан турди.</verse>
				<verse number="55">Сулаймон тик турганича баланд овоз билан Исроил жамоасини дуо қилди:</verse>
				<verse number="56">— Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У ваъдасига кўра, Ўзининг халқи Исроилга тинчлик–омонлик берди. У қули Мусо орқали яхши ваъдалар берган эди, ўша ваъдаларнинг биронтаси ҳам бажарилмай қолмади.</verse>
				<verse number="57">Эгамиз Худо ота–боболаримиз билан бўлганидай, биз билан ҳам бўлсин, бизни тарк этмасин, ташлаб кетмасин.</verse>
				<verse number="58">Эгамизнинг йўлидан юрмоқ учун, ота–боболаримизга буюрган амр, фармон ва қонун–қоидаларга риоя этмоғимиз учун кўнглимизни Ўзига ром қилсин.</verse>
				<verse number="59">Эгамизнинг олдида илтижо қиларканман, шу илтижоларимга қулоқ тутиб, бу қулининг ва Ўзининг халқи Исроилнинг кундалик эҳтиёжларини бажо айласин,</verse>
				<verse number="60">токи дунёдаги жамики қавмлар Эгамиз — Худо эканини билиб қўйсин. Ундан бошқаси йўқ.</verse>
				<verse number="61">Ҳозиргидай, унинг фармонлари бўйича юрмоқ учун, амрларига риоя этмоқ учун чин юракдан Эгамиз Худога боғланинглар.</verse>
				<verse number="62">Шундан кейин шоҳ ва ҳамма Исроил халқи Эгамизга атаб қурбонлик қилдилар.</verse>
				<verse number="63">Сулаймон 22.000 мол, 120.000 қўйни Эгамизга атаб тинчлик қурбонлиги қилди. Шу тариқа шоҳ ва бутун Исроил халқи Эгамизнинг уйини бағишладилар.</verse>
				<verse number="64">Шу куни шоҳ Эгамизнинг уйи олдидаги ҳовли ўртасини ҳам муқаддас қилди. Сўнг ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликларининг ёғини назр қилди, чунки буларнинг ҳаммаси Эгамизнинг ҳузуридаги бронза қурбонгоҳ устига сиғмаган эди.</verse>
				<verse number="65">Кейин Сулаймон ва у билан бирга катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср сойлигига қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи Эгамиз Худо олдида Чайла байрамини нишонлашди. Байрам ўн тўрт кун давом этди. Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, етти кун Чайла байрамини қилишди.</verse>
				<verse number="66">Чайла байрамидан кейин Сулаймон халққа рухсат берди, халқ шоҳни дуо қилди. Шундан кейин Эгамиз Ўз қули Довудга ва Исроил халқига кўрсатган муруввати туфайли ҳамманинг кўнгли шодликка тўлиб, уйларига қайтиб кетдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Сулаймон Эгамизнинг уйини ҳам, ўзининг саройини ҳам қуриб бўлди. Мўлжалланган ҳамма юмушларни тамом қилди.</verse>
				<verse number="2">Шундан кейин Эгамиз Сулаймонга, илгари Гивонда зоҳир бўлганидай, яна зоҳир бўлди.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз унга шу сўзларини аён қилди: — Менга қилган илтижоларингни эшитдим. Сен қурган ва Ўзим улуғланадиган уйни муқаддас қилдим. Кўзларим, кўнглим доимо ўша ерда бўлади.</verse>
				<verse number="4">Сен ҳам Менинг олдимда, отанг Довуд каби, софдиллик билан ва тўғри бўлиб юрсанг, Мен амр этган ҳамма фармонларимни ижро этсанг, қонун–қоидаларимни маҳкам тутсанг,</verse>
				<verse number="5">Исроил устидан шоҳлик тахтингни абадий мустаҳкам қиламан. Отанг Довудга ҳам: “Сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради”, деб ваъда берган эдим.</verse>
				<verse number="6">Сен ҳам, сенинг наслинг ҳам Мен кўрсатган йўлдан қайтсангиз, сизларга берган амр ва фармонларимга риоя қилмасангиз, бориб бошқа худоларга хизмат қилсангизлар, топинсангизлар,</verse>
				<verse number="7">Исроилни Ўзим берган юртдан улоқтириб ташлайман. Мен муқаддас қилган, Ўзим улуғланадиган уйни тарк этаман. Ана ўшанда Исроил халқи ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уларни масхара қилади.</verse>
				<verse number="8">Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар бунинг аянчли аҳволини кўрганда, даҳшатга тушиб: “Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а?” деб қотиб қолади.</verse>
				<verse number="9">Сўнг яна ўзлари шундай хулоса чиқарадилар: “Э–ҳа, улар ота–боболарини Миср юртидан олиб чиққан, ўзларининг Эгаси Худодан юз ўгирдилар–ку! Бошқа худоларга эргашиб, ўша худоларга топиниб, хизмат этдилар–ку! Қилмишларига яраша ўзларининг Эгаси уларнинг бошига шу кўргиликларни солибди–да.”</verse>
				<verse number="10">Сулаймон иккала уйни — Эгамизнинг уйини ва ўз саройини йигирма йилда битирган эди.</verse>
				<verse number="11">Тир шоҳи Хирам Сулаймоннинг эҳтиёжига кўра, садр ёғочи, сарв ёғочи, олтин етказиб берган эди. Шоҳ Сулаймон Хирамга бу хизматлари учун Жалила ўлкасидаги йигирмата шаҳарни берди.</verse>
				<verse number="12">Хирам: “Сулаймон берган шаҳарларни кўрай–чи”, деб Тирдан йўлга чиқди, лекин у шаҳарлар Хирамга маъқул келмади.</verse>
				<verse number="13">— Дўстим, менга берган шаҳарларинг шуми бори–йўғи?! — деди Хирам Сулаймонга. Хирам ўша ерларга Кавул деб ном берди ва бугунга қадар шу ном билан юритилади.</verse>
				<verse number="14">Хирам эса шоҳ Сулаймонга 250 пуд олтин юборган эди.</verse>
				<verse number="15">Шоҳ Сулаймон мажбурлаб олган қаролларни чақиртириб, Эгамизнинг уйини, ўзининг саройини барпо эттирган эди. Шунингдек, Қуддуснинг шарқ томонидаги пастликни тўлдириб, мустаҳкам қилдирган ва Қуддус деворини қурдирган эди. Хазор, Махидў ва Гезер шаҳарларини мустаҳкамлаган эди.</verse>
				<verse number="16">Миср фиръавни Гезерга бостириб келиб, шаҳарни қўлга олган ва ўт қўйганди. Шу ерда истиқомат қилаётган Канъон аҳолисини қириб ташлаб, шаҳарни ўзининг қизи — Сулаймоннинг хотинига сеп қилиб берганди.</verse>
				<verse number="17">Шундан сўнг Сулаймон Гезерни, Пастки Байт–Хўронни,</verse>
				<verse number="18">Баалатни, Яҳудонинг чўлидаги Тамарни,</verse>
				<verse number="19">ўзининг ҳамма омбор шаҳарларини, жанг аравалари сақланадиган шаҳарларни, отлиқлари турадиган шаҳарларини қайтадан тузатиб мустаҳкамлади. Бундан ташқари, Қуддусда, Лубнонда, шоҳликнинг ҳамма бурчакларида нима истаса, барпо қилди.</verse>
				<verse number="20">Шу ўлкада қолиб кетган Амор, Париз, Хив, Хет ва Ёбус халқлари Исроил халқидан эмасди.</verse>
				<verse number="21">Исроил халқи уларнинг бу юртда қолиб кетган авлодларини тамомила қириб битиролмаган эди. Сулаймон ўша қолиб кетганларини қарол қилиб олди. Улар бугунгача бор.</verse>
				<verse number="22">Лекин Сулаймон Исроил халқидан бирортасини қул қилмади. Шоҳнинг сипоҳлари, аъёнлари, акобирлари, лашкарбошилари, жанг араваларининг қўмондонлари ва сувориларининг қўмондонлари Исроил халқидан эди.</verse>
				<verse number="23">Сулаймоннинг ишбошилари 550 киши бўлиб, улар ишлаётган одамлар устидан назоратчи эдилар.</verse>
				<verse number="24">Фиръавннинг қизи Довуд қалъасидан ўзига аталган саройга кўчиб ўтди. Бу саройни Сулаймон унга атаб барпо қилган эди. Шундан кейин Сулаймон Қуддуснинг шарқ томонидаги пастликни тўлдириб, мустаҳкам қилдирди.</verse>
				<verse number="25">Сулаймон Эгамизга атаб қурган қурбонгоҳда йилига уч марта куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликлари қилар, тутатқи тутатарди. Шундай қилиб, у Эгамизнинг уйини битказган эди.</verse>
				<verse number="26">Шоҳ Сулаймон Эдом юртида, Қизил денгиз бўйидаги Элет ёнида — Эзйўн–Гебер шаҳрида кемалар ясади.</verse>
				<verse number="27">Хирам ўз тажрибали денгизчиларини Сулаймоннинг одамлари билан бирга кемаларда жўнатди.</verse>
				<verse number="28">Улар Офирга бориб, у ердан 900 пуд олтин олиб, шоҳ Сулаймонга келтириб бердилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Шава маликаси Сулаймоннинг донғини, Эгамизга атаб қилган ишларини эшитгач, Сулаймоннинг ҳузурига келди. У Сулаймонга топишмоқлар айтиб синаб кўрмоқчи эди.</verse>
				<verse number="2">Малика Қуддусга жуда кўп миқдорда олтин ва қимматбаҳо тошлар, хушбўй зираворлар юкланган катта карвонни бошлаб келди. Малика Сулаймоннинг ҳузурига киргач, кўнглида нима бўлса, ҳаммасини унга айтди.</verse>
				<verse number="3">Сулаймон маликанинг ҳамма саволларига жавоб берди, маликанинг бирорта саволига жавоб беришда қийналмади.</verse>
				<verse number="4">Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини, у қурган саройни,</verse>
				<verse number="5">дастурхонидаги ноз–неъматларни, аъёнларнинг тартиб–қоидага кўра жойлашувларини, шоҳ соқийлари ва баковулларининг хизмат либосларини, Эгамизнинг уйида шоҳ куйдириладиган қурбонликларниназр қилганини кўрди. Малика ғоят ҳайратланиб,</verse>
				<verse number="6">шоҳга деди: — Сизнинг ишларингиз, донолигингиз ҳақида юртимда эшитганларим тўғри экан.</verse>
				<verse number="7">Келиб ўз кўзларим билан кўрмагунча гап–сўзларга ишонмаган эдим. Менга ҳатто ярмини ҳам айтишмаган экан. Мен эшитгандан ҳам кўра, донороқ экансиз, бойлигингиз ҳам жуда кўп экан.</verse>
				<verse number="8">Нақадар бахтиёрдир одамларингиз! Омадлидир хизматкорларингиз! Улар доимо ҳузурингизда бўлиб, донолигингиздан баҳра олишар.</verse>
				<verse number="9">Сиздан мамнун бўлиб, Исроил тахти узра ўтқазган Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин. У Исроилни то абад севгани учун адолат ва тўғрилик билан ҳукм этсин, деб сизни шоҳ қилган экан.</verse>
				<verse number="10">Малика Сулаймонга 250 пуд олтин, беҳисоб хушбўй зираворлар, қимматбаҳо тошлар ҳадя қилди. Ҳеч ким шоҳ Сулаймонга олдин ҳам, кейин ҳам Шава маликаси берганчалик хушбўй зираворлар ҳадя қилмаган эди.</verse>
				<verse number="11">Хирамнинг Офирдан олтин олиб келган кемалари жуда кўп сандал дарахти ёғочлари, қимматбаҳо тошлар келтирганди.</verse>
				<verse number="12">Шоҳ у ёғочлардан Эгамизнинг уйи учун ҳам, шоҳ саройи учун ҳам жиҳозлар, мусиқачилар учун лира ва арфалар ясаттирганди. Бугунгача бунақа сандал дарахти ёғочлари келтирилмаган ва ҳеч ким кўрмаган эди.</verse>
				<verse number="13">Шоҳ Сулаймон Шава маликасига истаганини ва сўраганини муҳайё қилди. Бундан ташқари, маликага кўнгилдан чиқариб ҳадялар инъом этди. Шундан кейин малика ҳамма одамларини эргаштириб, ўз юртига жўнаб кетди.</verse>
				<verse number="14">Ҳар йили Сулаймонга келиб турадиган олтиннинг оғирлиги 1425 пуд эди.</verse>
				<verse number="15">Одамларнинг олди–соттисидан, савдогарлар тижоратидан олинадиган солиқ ва бутун Араб шоҳларидан, Исроилдаги вилоят ҳокимларидан олинадиган ўлпон бунга кирмасди.</verse>
				<verse number="16">Шоҳ Сулаймон олтиндан икки юзта катта қалқон ясаттирди. Ҳар бир қалқонни ясашга ярим пуд олтин сарф бўлди.</verse>
				<verse number="17">Яна олтиндан уч юзта кичик қалқон ҳам ясаттирди. Ҳар бир қалқон учун 400 мисқол олтин сарф бўлди. Шоҳ бу қалқонларни “Лубнон ўрмони” деган уйга қўйди.</verse>
				<verse number="18">У яна фил тишидан катта тахт ясаб, уни тоза олтин билан қоплатди.</verse>
				<verse number="19">Тахтнинг олтита поғонаси бўлиб, суянчиғининг юқориси орқага қайрилган, ўриндиғининг икки томонида тирсаги бор эди. Тирсакларнинг ёнида иккита шер тасвири турарди.</verse>
				<verse number="20">Ҳар бир поғонанинг икки чеккасида ҳам биттадан шер тасвири бўлиб, тахтнинг олти поғонасида жами ўн иккита шер тасвири бор эди. Бундай тахт бошқа бирорта шоҳликда бўлмаган эди.</verse>
				<verse number="21">Шоҳ Сулаймоннинг ичимлик ичадиган ҳамма идишлари олтиндан, “Лубнон ўрмони” деган уйдаги ҳамма идишлар ҳам тоза олтиндан бўлиб, бирорта ҳам буюм кумушдан ясалмаган эди. Сулаймон даврида кумуш арзимас нарса бўлиб қолганди.</verse>
				<verse number="22">Хирамнинг кемалари қаторида, Сулаймоннинг ҳам денгизда савдо кемалари бўлиб, бу кемалар ҳар уч йилда қайтиб олтин, кумуш, фил тишлари, турли–туман маймунлар олиб келарди.</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, Сулаймон бойликда ҳам, доноликда ҳам ер юзидаги ҳамма шоҳлардан ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="24">Сулаймонга Худо берган доноликни эшитмоқ учун бутун дунё унинг олдига келгани ошиқарди.</verse>
				<verse number="25">Келганларнинг ҳар бири кумуш ва олтин идишлар, кийим, қурол–аслаҳа, хушбўй зираворлар, от ва хачирлар ҳадя қилиб олиб келар эди. Бундай ҳол йиллаб давом этарди.</verse>
				<verse number="26">Сулаймон жанг аравалари ва отлар тўплади. Унинг бир минг тўрт юзта жанг араваси ва ўн икки мингта оти бор эди. Сулаймон буларнинг бир қисмини жанг аравалари сақланадиган шаҳарларга ва бир қисмини Қуддусга — ўзининг ёнига жойлаштирди.</verse>
				<verse number="27">Шоҳ Қуддусда кумушни оддий тош билан баравар қилиб қўйди. Садр ёғочлари эса кўплигидан Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтига тенглашиб қолди.</verse>
				<verse number="28">Шоҳнинг савдогарлари Мисрдан ва Қувайдан Сулаймон учун отлар олиб келишарди. Улар отларни Қувайдан сотиб олишарди.</verse>
				<verse number="29">Мисрдан келтирилган ҳар бир жанг араваси учун 600 кумуш танга, ҳар бир от учун 150 кумуш танга тўлашарди. Сўнг буларни барча Хет шоҳларига ва Орам шоҳларига сотишарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Шоҳ Сулаймон фиръавннинг қизидан бошқа яна Мўаблик, Оммонлик, Эдомлик, Сидонлик ва Хет халқидан кўпгина ажнабий аёлларга кўнгил қўйди.</verse>
				<verse number="2">ЭгамизИсроил халқига бу халқлар ҳақида гапириб, шундай деган эди: “Уларга қиз берманглар ҳам, қиз олманглар ҳам. Акс ҳолда улар кўнглингизни ўз худоларига ром қилиб қўядилар.” Сулаймон эса ўша аёлларга шаҳват билан ёпишди.</verse>
				<verse number="3">Унинг етти юзта хотини шоҳлар қизларидан бўлиб, уч юзта канизаги ҳам бор эди. Хотинлари сабабли шоҳ бегона худоларга юз бурди.</verse>
				<verse number="4">Охири шундай бўлдики, кексайган чоғида шоҳнинг кўнгли хотинлари туфайли бегона худоларга мойил бўлди. Довуд ўзининг Эгаси Худога чин юракдан боғланган эди, Сулаймон эса отасига ўхшамади.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, Сулаймон Сидон аҳолисининг худоси Аштарет, Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга сажда қила бошлади.</verse>
				<verse number="6">Сулаймон Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Отаси Довуд Эгамизга содиқ қолган бўлса, Сулаймон ундай қилмади.</verse>
				<verse number="7">Қуддуснинг шарқидаги тепаликда Мўаб халқининг макруҳ худоси Хамўшга ва Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга саждагоҳ қурди.</verse>
				<verse number="8">Ҳамма ажнабий хотинлари ўз худоларига тутатқи тутатиб, қурбонликлар келтиришлари учун шундай қилди.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Эгамиз унга икки марта зоҳир бўлиб: “Бегона худоларга эргашма”, деб амр берган эди. Лекин у Исроил халқининг Худоси — Эгамиздан юз ўгирди. Эгамизнинг амрини бажо қилмади. Эгамиз Сулаймондан қаттиқ ғазабланди.</verse>
				<verse number="11">Шундан кейин У Сулаймонга деди: — Модомики, Сен билан қилган аҳдимни ва сенга амр қилган фармонларимни била туриб бажармаган экансан, Мен энди шоҳликни сендан тортиб оламан ва тобе одамларингдан бирига бераман.</verse>
				<verse number="12">Лекин отанг Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун бу ишни сен ҳаётлигингда қилмайман. Шоҳликни ўғлингнинг қўлидан тортиб оламан.</verse>
				<verse number="13">Шунда ҳам шоҳликнинг ҳаммасини тортиб олмайман, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун, Ўзим танлаб олган Қуддус ҳақи–ҳурмати учун битта қабилани сенинг ўғлингга қолдираман.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз Сулаймонга Эдомлик Ҳададни душман қилиб қўйди. У Эдом шоҳлари наслидан эди.</verse>
				<verse number="15">Анча олдин Довуд Эдомликлар билан уруш қилган эди. Ўша жангда Исроил халқидан ҳалок бўлганларни дафн қилиш учун лашкарбоши Йўаб Эдомга борди.</verse>
				<verse number="16">Исроил лашкари ва Йўаб Эдомдаги эркак зотини битта қўймай қириб ташлагунга қадар, олти ой у ерда қолган эдилар.</verse>
				<verse number="17">Шунда Ҳададга ва унинг отасига хизмат қилган баъзи Эдомликлар Мисрга қочиб кетишган эди. Ўша пайтда Ҳадад кичкина бола эди.</verse>
				<verse number="18">Улар Мидиёндан жўнаб, Поронга етиб келишди. Порондан ҳам одамлар уларга қўшилдилар. Кейин Мисрга — Миср шоҳи фиръавн ҳузурига етиб келишди. Фиръавн Ҳададга уй берди, озиқ–овқат тайин этди, ер берди.</verse>
				<verse number="19">Ҳадад фиръавннинг ҳурматини қозонди. Фиръавн Ҳададга қайинсинглисини — малика Тахпанаснинг синглисини никоҳлаб берди.</verse>
				<verse number="20">Хотини Ҳададга ўғли Гануватни туғиб берди. Тахпанас болани фиръавн хонадонида тарбия қила бошлади. Гануват фиръавн хонадонида унинг ўғиллари қаторида улғайди.</verse>
				<verse number="21">Ҳадад Мисрда: “Довуд оламдан ўтибди, лашкарбоши Йўаб ҳам вафот этибди”, деган хабарни эшитгач, фиръвнга деди: — Менга ижозат берсалар, ўз юртимга кетсам.</verse>
				<verse number="22">Юртимга кетаман, дейсан, нима, менинг ёнимда бирор нарсага муҳтожлик сезяпсанми? — деб сўради фиръавн. — Йўқ, асло, лекин барибир, менга ижозат берсалар, — деб туриб олди Ҳадад.</verse>
				<verse number="23">Худо Разўнни ҳам Сулаймонга душман қилиб қўйди. Разўн Элёдах деганнинг ўғли эди. Разўн ўз хўжайини, Зўво шоҳи Ҳададзарнинг дастидан қочиб кетган эди.</verse>
				<verse number="24">Довуд Зўволикларни қиргач, Разўн ҳам атрофига бир босқинчи гуруҳни тўплаб, ўша гуруҳга бош бўлди. Сўнг улар Дамашққа бориб, у ерда жойлашдилар. Дамашқда ўз ҳукмронлигини ўрнатдилар.</verse>
				<verse number="25">У ҳам Сулаймон ҳаёт пайтида Исроилга душман бўлиб қолди. Разўн Орамда шоҳ бўлиб турар экан, Ҳадад каби, Исроилга нафрат билан қараб, доимо душманлик қилиб келди.</verse>
				<verse number="26">Яна Сулаймоннинг аъёнларидан бири — Эфрайим қабиласидан бўлган Ерибом дегани ҳам шоҳга қарши бош кўтарди. У Заридо шаҳридан Набат деганнинг ўғли эди. Ерибомнинг онаси бева аёл бўлиб, оти Зарува эди.</verse>
				<verse number="27">Ерибом Сулаймонга қарши бош кўтарганининг сабаби қуйидагича эди: Сулаймон Қуддуснинг шарқ томонидаги пастликни тўлдириб, мустаҳкамлаб, отаси Довуд қалъасининг деворларини тузатган эди.</verse>
				<verse number="28">Ерибом жуда ҳам қобилиятли йигит эди. Ерибомнинг ғайратлилигини кўрган Сулаймон уни Юсуф қабиласидан олинган барча қаролларга назоратчи қилиб қўйди.</verse>
				<verse number="29">Бир куни Ерибом Қуддусдан ташқари чиққан эди, Шилўлик пайғамбар Охиё билан йўлда учрашиб қолди. Охиё янги кийимлар кийиб олган экан. У ерда икковидан бошқа ҳеч ким йўқ эди.</verse>
				<verse number="30">Шу пайт Охиё устидаги янги кийимларини ечди–ю, йиртиб ўн икки бўлакка бўлиб ташлади.</verse>
				<verse number="31">Кейин Ерибомга деди: — Ўзингга ўн бўлагини ол. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз ҳам шундай айтмоқда: “Мен Сулаймоннинг қўлидан шоҳликни тортиб оламан ва ўнта қабилани сенга бераман.</verse>
				<verse number="32">Қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун, Исроилнинг ҳамма қабилалари орасидан Ўзим танлаб олган Қуддус шаҳри ҳақи–ҳурмати учун битта қабила Сулаймонники бўлади.</verse>
				<verse number="33">Сулаймон Мендан юз ўгириб, Сидоннинг худоси Аштаретга, Мўаб худоси Хамўшга, Оммоннинг худоси Мўлахга сажда қила бошлади. Отаси Довудга ўхшамади, олдимда тўғри ишлар қилмади, фармонларимга ва қонун–қоидаларимга риоя қилмади, йўлларимдан юрмади.</verse>
				<verse number="34">Аммо шоҳликни ундан тамомила тортиб олмайман. Амр ва фармонларимга риоя қилган ва ўзим танлаб олган қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун, Сулаймонни умрининг охиригача шоҳ қиламан.</verse>
				<verse number="35">Шоҳликни эса унинг ўғлидан тортиб олиб, ўнта қабилани сенга бераман.</verse>
				<verse number="36">Мен ўша ерда улуғланай, деб Ўзим учун Қуддус шаҳрини танлаганман. Қулим Довуднинг чироғи Қуддусда ҳеч қачон ўчмасин, деб Сулаймоннинг ўғлига битта қабилани бераман.</verse>
				<verse number="37">Мен сени Исроил шоҳи қиламан, кўнглинг қаерни истаса, ўша ерда шоҳлик қилаверасан.</verse>
				<verse number="38">Агар қулим Довудга ўхшаб айтганларимга итоат қилсанг: йўлларимдан юрсанг, олдимда тўғри ишлар қилсанг, фармон ва амрларимга риоя қилсанг, Мен сен билан бўламан. Исроилни сенга бериб, Довудга қилганимдай, хонадонинг ҳукмронлигини ўзингдан кейин ҳам давом эттираман.</verse>
				<verse number="39">Сулаймоннинг шу қилмишлари эвазига Довуднинг наслини таҳқирлайман, лекин то абад эмас.”</verse>
				<verse number="40">Сулаймон Ерибомни ўлдирмоқчи бўлди. Ерибом эса Мисрга — Миср шоҳи Шишахнинг ёнига қочиб кетди. У Сулаймон вафот этгунча Мисрда қолди.</verse>
				<verse number="41">Сулаймоннинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, унинг донишмандлиги ҳақида “Сулаймоннинг ишлари” китобида ёзиб қолдирилган.</verse>
				<verse number="42">Сулаймон Қуддусда бутун Исроил устидан ҳукмдор эди. Унинг ҳукмронлиги қирқ йил давом этди.</verse>
				<verse number="43">Сулаймон оламдан ўтди. У отаси Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига эса ўғли Рахабом шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Рахабом Шакам шаҳрига кетди. Жамики Исроил халқи ҳам, Рахабомни шоҳ қилиб кўтарамиз, деб Шакамга келишди.</verse>
				<verse number="2">Набат ўғли Ерибом бу ҳақда эшитиб, Мисрдан қайтди. У Сулаймоннинг дастидан Мисрга қочиб кетганича, ҳануз ўша ерда эди.</verse>
				<verse number="3">Исроил халқи одам юбориб, уни айттириб келди. Сўнгра Ерибом билан барча Исроил жамоаси Рахабом ҳузурига келиб, унга шу гапни айтишди:</verse>
				<verse number="4">— Отангиз бизга оғир бўйинтуруқ солган эди. У бизни мажбур қилган оғир меҳнатни энди сиз енгиллатиб, бўйинтуруқдан халос қилинг. Ўшанда биз сизга итоат этамиз.</verse>
				<verse number="5">— Ҳозир қайтиб кетаверинглар, — деди Рахабом келганларга, — уч кундан кейин яна ҳузуримга келинглар. Шундай қилиб, халқ қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳ Рахабомнинг отаси Сулаймон ҳаётлиги даврида оқсоқоллар ҳар доим унинг олдида ҳозиру нозир эдилар. Шоҳ ўша оқсоқолларга маслаҳат солди. — Сизлар нима дейсизлар, бу халққа нима деб жавоб берсам бўлади?</verse>
				<verse number="7">Оқсоқоллар шоҳга шундай деб маслаҳат беришди: — Агар сиз бу халққа бугун қул бўлиб хизмат қилсангиз, уларга жавоб берганингизда, яхши сўзингизни аямасангиз, улар сизга бир умр хизмат қиладилар.</verse>
				<verse number="8">Лекин шоҳ оқсоқолларнинг маслаҳатларини рад қилди. Бирга ўсган ва ўзига хизмат қилаётган ёш йигитлар билан маслаҳатлашди.</verse>
				<verse number="9">Шоҳ ўша йигитларга деди: — Бу халқ менга: “Отангиз бизга солган оғир бўйинтуруқдан энди бизни сиз халос қилинг”, деяпти. Уларга нима деб жавоб берайин? Сизлар қандай маслаҳат берасизлар?</verse>
				<verse number="10">Рахабом билан бирга ўсиб–улғайган ёш йигитлар унга шундай маслаҳат беришди: — Арз қилган ўша халққа шундай деб айт: “Менинг синчалоғим отамнинг белидан ҳам йўғон.</verse>
				<verse number="11">Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттар қиламан. Отам сизларни қамчи билан жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб, жазолайман.”</verse>
				<verse number="12">Рахабом Ерибом билан халққа: “Учинчи куни ҳузуримга келинглар”, деб айтгани учун, халқ айтилган пайтда шоҳ Рахабомнинг ҳузурига келди.</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">Шоҳ оқсоқолларнинг берган маслаҳатларини писанд қилмай, ёш йигитларнинг гапига кириб, халққа кескин жавоб берди: — Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттар қиламан. Отам сизларни қамчи билан уриб жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб жазолайман.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи бажо бўлиши учун, Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди.</verse>
				<verse number="16">Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй, Исроил халқи, ҳамма ўз уйига қайтсин! Эй, Довуд, энди ўз кўмочингга ўзинг кул тортавер!” Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди.</verse>
				<verse number="17">Фақат Яҳудо шаҳарларида яшайдиган Исроил халқи устидангина Рахабом ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="18">Шоҳ Рахабом қароллар бошлиғи Одонирамни Исроил халқи олдига юборган эди, Исроил халқи уни тошбўрон қилиб ўлдирди. Бу хабарни шоҳ Рахабом эшитди–ю, шоша–пиша жанг аравасига миниб Қуддусга қочди.</verse>
				<verse number="19">Исроил халқи ўша кундан бошлаб Довуд хонадонидан юз ўгирди.</verse>
				<verse number="20">Исроил халқи: “Ерибом қайтиб келибди”, деган хабарни эшитишди–ю, одам юбориб, уни ўзларининг ҳузурига чақиртириб келишди. Исроил халқи Ерибомни бутун Исроилга шоҳ қилдилар. Довуд хонадонига содиқ бўлган фақат Яҳудо қабиласи қолди, бошқа ҳеч ким бу хонадонга эргашмади.</verse>
				<verse number="21">Сулаймон ўғли Рахабом Қуддусга келиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан 180.000 одамни сипоҳликка танлаб олди. “Шоҳликни қайтариб оламан”, деган мақсадда уларни Исроил халқига қарши жанг қилиш учун тайёрлади.</verse>
				<verse number="22">Лекин ўшанда пайғамбар Шамаёга Худонинг қуйидаги сўзлари аён бўлди:</verse>
				<verse number="23">“Сулаймоннинг ўғли, Яҳудо шоҳи Рахабомга, бутун Яҳудо ва Бенямин қабиласига, бу ердаги бошқа халқларга шу гапларни етказ:</verse>
				<verse number="24">— Эгамиз шундай айтмоқда: қариндошларингиз Исроил халқига қарши уруш бошламанглар! Ҳар ким ўз уйига қайтсин! Чунки бу ишлар ҳаммаси Мендан бўлди.” Улар Эгамизнинг амрига итоат этиб, уйларига қайтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="25">Ерибом Эфрайим қирларидаги Шакам шаҳрини мустаҳкам қилиб, ўша ерда ўрнашди. У ердан Паниёлга кетиб, у шаҳарни ҳам мустаҳкам қилди.</verse>
				<verse number="26">Кейин Ерибом ўзига ўзи айтди: “Шоҳлик яна Довуд хонадонига қайтиб қолиши мумкин.</verse>
				<verse number="27">Агар бу халқ Эгамизнинг уйигақурбонлик қилиш учун Қуддусга бораверса, у пайтда халқнинг кўнгли яна ўзларининг ҳукмдори Яҳудо шоҳи Рахабомга чопади, мени эса ўлдирадилар.”</verse>
				<verse number="28">Шундан сўнг шоҳ маслаҳатчилари билан маслаҳатлашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй, Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз!</verse>
				<verse number="29">Ерибом олтин бузоқларнинг бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига ўрнаштирди.</verse>
				<verse number="30">Халқ олтин бузоқларга топинмоқ учун Байтилга ва Данга борарди. Бу нарсалар эса ҳаммани гуноҳга ботирди.</verse>
				<verse number="31">Ерибом, бундан ташқари, бегона худоларга атаб саждагоҳлар қурдирди. Леви қабиласидан бўлмаган халқдан руҳонийлар тайинлади.</verse>
				<verse number="32">Ерибом саккизинчи ойнинг ўн бешинчи кунини, Яҳудода бўладиган байрамга ўхшаш байрам деб тайин қилди. Кейин қурбонгоҳга чиқиб, Байтилда ясаган олтин бузоқларга қурбонликлар келтирди. Байтилда ўзи барпо қилган саждагоҳларга руҳонийлар тайинлаган эди.</verse>
				<verse number="33">Шундай қилиб, саккизинчи ойнинг ўн бешинчи кунини Исроил халқи учун байрам деб тайин этгач, Байтилга борди. Байрамни нишонлаш учун қурбонгоҳ ёнига келиб қурбонлик келтирди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Ерибом қурбонгоҳнинг ёнида қурбонлик куйдирмоқчи бўлиб турган пайтда, бир пайғамбар, Эгамизнинг амрига кўра, Яҳудодан Байтилга келди.</verse>
				<verse number="2">Пайғамбар Эгамизнинг амри билан қурбонгоҳга нидо қилди: — Қурбонгоҳ, эй, қурбонгоҳ! Эгамиз шундай айтур: “Довуд хонадонида бир ўғил фарзанд дунёга келар, Унинг исми Йўшиё бўлур. Саждагоҳларда қурбонлик куйдирадиган руҳонийларни сенинг устингда қурбон қилур. Сенинг устингда инсон суякларини ёқар.”</verse>
				<verse number="3">Пайғамбар ўша куниёқ бунинг аломати тўғрисида айтди: — Эгамиз айтган аломат қуйидагича бўлади: Қурбонгоҳ ёрилиб кетар, устидаги кул тўкилар.</verse>
				<verse number="4">Ерибом пайғамбарнинг Байтилдаги қурбонгоҳга айтган сўзларини эшитгач, қурбонгоҳдан унга томон қўлини узатиб: “Ушланглар уни!” — деди. Ерибомнинг пайғамбарга қарши чўзилган қўли эса қуриб, ёғочдай қотиб қолди. Унинг қўли букилмайдиган бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="5">Эгамизнинг пайғамбар орқали айтган аломати бажо бўлди: қурбонгоҳ ёрилиб, устидаги кул тўкилиб кетди.</verse>
				<verse number="6">Шунда шоҳ пайғамбарга деди: — Илтижо қиламан, Эгангиз Худога мен учун ёлвориб, ибодат этинг, токи қўлим аввалги ҳолига келсин. Пайғамбар Эгамизга ибодат қилган эди, шоҳнинг қўли аввалги ҳолига келиб, букиладиган бўлди.</verse>
				<verse number="7">Шоҳ пайғамбарга яна айтди: — Мен билан юр уйимга, тамадди қилиб ол, сенга ҳадялар берай.</verse>
				<verse number="8">Пайғамбар шоҳга деди: — Бойлигингнинг ярмини берсанг ҳам, сен билан бормайман, бу ерда нон ҳам емайман, сув ҳам ичмайман.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз менга: “Нон емайсан, сув ичмайсан, борган йўлингдан қайтмайсан”, деб амр берган.</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин пайғамбар Байтилга келган йўлидан қайтмай, бошқа йўлдан кетди.</verse>
				<verse number="11">Байтилда кекса бир пайғамбар яшарди. Унинг ўғиллари келиб, Яҳудолик пайғамбарнинг шу куни Байтилда қилган ишлари ҳақида оталарига айтиб бердилар. Пайғамбарнинг шоҳга айтган сўзларини ҳам оталарига баён қилдилар.</verse>
				<verse number="12">Отаси ўғилларидан: “Ўша одам қайси йўлдан кетди?” — деб сўради. Яҳудодан келган пайғамбарнинг қайси йўлдан кетганини унга ўғиллари кўрсатдилар.</verse>
				<verse number="13">Шунда кекса пайғамбар ўғилларига: “Эшагимни эгарланглар!” — деди. Ўғиллари пайғамбарнинг эшагини эгарлаб бердилар, у эшагига миниб жўнади.</verse>
				<verse number="14">Кекса пайғамбар Яҳудолик пайғамбарнинг изидан кетди ва ниҳоят уни топди. Яҳудолик пайғамбар эман дарахти остида ўтирган экан. Кекса пайғамбар ундан: — Яҳудодан келган пайғамбар сенмисан? — деб сўради. — Ҳа, менман, — деб жавоб берди у.</verse>
				<verse number="15">Кекса пайғамбар унга: — Мен билан юр уйимга, тамадди қилиб ол, — деди.</verse>
				<verse number="16">Яҳудолик пайғамбар унга айтди: — Сен билан бирга қайтиб боролмайман. Бу ерда сен билан бирга нон ҳам емайман, сув ҳам ичмайман.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз менга: “У ерда нон ҳам емайсан, сув ҳам ичмайсан, борган йўлингдан қайтмайсан”, деб амр берган.</verse>
				<verse number="18">Пайғамбар эса унга шундай деди: — Мен ҳам сенга ўхшаган бир пайғамбарман, Фаришта менга Эгамизнинг шу сўзларини айтди: “Уни йўлдан қайтариб, ўзинг билан бирга уйингга олиб кел, нон еб, сув ичиб олсин.” Лекин кекса пайғамбар ёлғон гапираётган эди.</verse>
				<verse number="19">Шундай қилиб, Яҳудолик пайғамбар кекса пайғамбар билан бирга қайтиб келди, унинг уйида тамадди қилди.</verse>
				<verse number="20">Улар дастурхон атрофида ўтирганларида, кекса пайғамбарга Эгамиз шу сўзларни аён қилди.</verse>
				<verse number="21">Кекса пайғамбар эса Яҳудолик пайғамбарга шундай деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Сен Менинг сўзимга итоат қилмадинг! Мен, Эгангиз Худонинг амрига қарши чиқиб</verse>
				<verse number="22">орқангга қайтдинг. Мен сенга нон ема, сув ичма, деб айтган ерда еб–ичдинг. Энди сенинг жасадинг ота–боболаринг хилхонасига дафн қилинмайди.”</verse>
				<verse number="23">Яҳудолик пайғамбар тамадди қилиб бўлиши биланоқ, кекса пайғамбар унинг эшагини эгарлаб берди.</verse>
				<verse number="24">Яҳудолик пайғамбар йўлда кетаётган эди, олдидан бир шер чиқиб қолди. Шер уни тилка–пора қилиб, жасадни йўлнинг устига ташлади. Эшак ҳам, шер ҳам жасаднинг олдида турарди.</verse>
				<verse number="25">Шу ердан ўтиб кетаётган одамлар йўл ўртасидаги жасадни ва жасад ёнида турган шерни кўрдилар. Одамлар кекса пайғамбар яшайдиган шаҳарга бориб, кўрганларини айтдилар.</verse>
				<verse number="26">Яҳудолик пайғамбарни йўлдан қайтариб келган кекса пайғамбар ҳам шу воқеани эшитди ва шундай деди: — Эгамизнинг амрига итоат этмаган пайғамбар ўшадир. Шунинг учун Эгамиз шерни юборди ва шер уни тилка–пора қилиб ташлади. Эгамиз, айтганига биноан, уни ўлдирди.</verse>
				<verse number="27">Кекса пайғамбар ўғилларига: “Эшагимни эгарланглар!” — деди. Ўғиллари эшакни эгарлаб бердилар.</verse>
				<verse number="28">У бориб, йўл ўртасида ётган жасадни топди. Эшак ҳам, шер ҳам жасаднинг ёнида турар, шер жасадни емаган, эшакка ҳеч қандай зарар етказмаган эди.</verse>
				<verse number="29">Кекса пайғамбар Яҳудолик пайғамбарнинг жасадини ердан кўтариб олиб, эшакка ортди ва орқасига қайтариб, олиб кетди. “Уни дафн қилиб, унга аза очай”, деб шаҳарга келди.</verse>
				<verse number="30">Жасадни ўзининг қабрига қўйгач: “Вой, жигарим, вой жигарим!” деб қабр устида фарёд чекди.</verse>
				<verse number="31">Яҳудолик пайғамбарни дафн қилгач, кекса пайғамбар ўғилларига: — Вафот этганимдан сўнг мени ҳам Яҳудолик пайғамбар дафн қилинган хилхонага қўйинглар, — деди. — Суякларим унинг суяклари ёнида турсин.</verse>
				<verse number="32">Эгамизнинг амрига кўра, Байтилдаги қурбонгоҳ ва Самария шаҳарларидаги ҳамма саждагоҳлар ҳақида унинг айтган сўзлари албатта бажо бўлади.</verse>
				<verse number="33">Бу ҳодисадан кейин ҳам Ерибом қабиҳ йўлдан қайтмади. Яна саждагоҳларга оддий халқдан руҳонийлар тайин этди. Кимни хоҳласа, ўшани руҳоний қилиб тайинлайверди.</verse>
				<verse number="34">Бу гуноҳ ишлар Ерибом наслининг ер юзидан қирилиб, йўқолиб кетишига сабабчи бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Ўша пайтда шоҳ Ерибомнинг ўғли Абиё касал бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="2">Ерибом хотинига: — Қани, тур, кийимларингни ўзгартир, токи менинг хотиним эканлигингни ҳеч ким билиб қолмасин, — деди. — Шилўга жўна. Пайғамбар Охиё ўша ерда. Исроил халқининг шоҳи бўлишим ҳақида у башорат қилган эди.</verse>
				<verse number="3">Ўнта нон, бир нечта кулча, бир хумча асал олиб, пайғамбар Охиёнинг ҳузурига бор. Ўғлимизга нима бўлишини у сенга айтади.</verse>
				<verse number="4">Хотини Ерибом айтганидай қилди, ўрнидан туриб, Шилўга йўл олди. Охиёнинг уйига етиб ҳам келди. Охиё қартайганидан кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолган эди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Охиёга деди: — Ана, Ерибомнинг хотини келяпти, қара, қиёфасини ўзгартириб олган, ўғли касал, унга нима бўлади — шуни сендан сўрамоқчи. Унга шундай–шундай деб айт.</verse>
				<verse number="6">Ерибомнинг хотини эшикни очиб, остона ҳатлаши биланоқ, Охиё унинг қадам товушларини эшитди. Шу заҳоти Охиё аёлга деди: — Кел, Ерибомнинг хотини, ичкари кир. Мени биров таниб қолмасин, деб бошқача кийиниб олибсанми?! Аммо сенга совуқ хабарларим бор.</verse>
				<verse number="7">Изингга қайтиб бор, Ерибомга шу гапларни етказ: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: сени халқинг орасидан юксалтириб, халқим Исроил устидан ҳукмдор қилдим.</verse>
				<verse number="8">Шоҳликни Довуд хонадонидан тортиб олиб, сенга бердим. Бироқ сен қулим Довудга ўхшаган бўлмадинг. У менинг амрларимга риоя қилиб, бутун қалби билан Менга эргашар, олдимда тўғри ишларнигина қиларди.</verse>
				<verse number="9">Сен ўзингдан олдин ўтганларнинг ҳаммасидан ҳам кўп ёмон ишлар қилдинг. Ўзинг учун бошқа худоларнинг тасвирларини ясаб, Мени ғазаблантирдинг. Мендан юз ўгирдинг.</verse>
				<verse number="10">Ана шу қилмишларинг эвазига хонадонингга бало–офат келтираман. Хоҳ қул бўлсин, ҳоҳ озод бўлсин, Исроилдаги ҳар бир эркак уруғингни қириб юбораман. Хонадонингни, худди супуриндини қиртишлаб улоқтиргандай, илдизидан қуритиб ташлайман.</verse>
				<verse number="11">Шаҳарда вафот этган оиланг аъзоси кўппакларга ем бўлар, қирда вафот этгани кўкдаги қушларга ем бўлар. Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтган.”</verse>
				<verse number="12">Энди ўрнингдан тур, уйингга жўна. Шаҳарга қадам қўйишинг биланоқ, боланг нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="13">Бутун Исроил халқи болангни дафн қилади, унга аза тутади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ерибом хонадонидан фақат шу боланигина хуш кўрди. Ерибом хонадонидан қабрга кирадигани фақат шу боладир.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Эгамиз Ўзи учун Исроил устига бир шоҳ қўяди. У шоҳ Ерибом хонадонини ўша куни — ўша заҳотиёқ қириб битиради.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз Исроил халқини шундай урадики, Исроил сув ичида ўсган қамишга ўхшаб титрайди. Эгамиз Исроил халқини ота–бобосига берган бу ҳосилдор юртдан юлиб олиб, Фурот дарёсининг нариги томонига сочиб юборарди. Чунки бу халқ Ашерага атаб устунлар ясаб, Эгамизни ғазаблантирди.</verse>
				<verse number="16">Ерибом гуноҳ қилди, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботирди, шунинг учун Эгамиз Исроилни тарк этади.”</verse>
				<verse number="17">Ерибомнинг хотини ўрнидан туриб, уйига жўнади. У Тирзага етиб келиб, уйининг остонасидан ҳатлаши биланоқ, боласи жон берди.</verse>
				<verse number="18">Эгамизнинг ўз қули Охиё пайғамбар орқали айтган сўзлари бажо бўлди, бутун Исроил халқи болани дафн қилиб, унга аза тутдилар.</verse>
				<verse number="19">Ерибомнинг бошқа ишлари — қандай жанг қилгани, қай тарзда ҳукмронлик қилгани — ҳаммаси “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="20">Ерибом йигирма икки йил шоҳ бўлди. У ҳам оламдан ўтди. Ўрнига ўғли Надов шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="21">Сулаймоннинг ўғли Рахабом эса Яҳудода ҳукмронлик қилди. У тахтга ўтирган пайтда қирқ бир ёшда эди. Онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабом Қуддусда ўн етти йил шоҳлик қилди. Эгамиз ҳамма Исроил қабилаларининг шаҳарлари орасидан Қуддус шаҳрини Ўзи улуғланиши учун танлаб олган эди.</verse>
				<verse number="22">Яҳудо халқи ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилиб, гуноҳ ишлари билан Худони ота–боболаридан ҳам қаттиқроқ ғазаблантирди.</verse>
				<verse number="23">Улар ҳар бир тепалик жойда, ҳар бир яшил дарахт остида ўзларига саждагоҳлар, бутсимон тошлар, Ашеранинг устунларини ясадилар.</verse>
				<verse number="24">Бу юртдаги саждагоҳларда фаҳшбозлар ҳам бор эди. Улар шунчалик кўп қабиҳ ишлар қилдиларки, уларнинг қилмишлари Канъон юртидан Эгамиз қувиб юборган ҳамма халқларнинг жирканч ишларига баробар эди.</verse>
				<verse number="25">Рахабом шоҳлигининг бешинчи йилида Миср шоҳи Шишах Қуддусга бостириб келди.</verse>
				<verse number="26">У Эгамизнинг уйидаги ва саройдаги хазиналарни тортиб олди, қўлига нима илинса, ҳаммасини олди. Сулаймон ясаттирган олтин қалқонларни ҳам олди.</verse>
				<verse number="27">Шоҳ Рахабом олтин қалқонлар ўрнига бронза қалқонлар ясатди ва уларни шоҳ саройи дарвозасини қўриқлайдиган соқчилар бошлиқлари қўлига берди.</verse>
				<verse number="28">Шоҳ Эгамизнинг уйига кирганда, соқчилар қалқонларни кўтариб боришар, кейин эса қалқонларни жойига элтиб қўйишарди.</verse>
				<verse number="29">Рахабомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="30">Рахабом билан Ерибом бутун умри давомида уришиб келдилар.</verse>
				<verse number="31">Ниҳоят, Рахабом ҳам оламдан ўтиб, Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабомнинг ўрнига ўғли Абиё шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Исроил шоҳи Ерибом ҳукмронлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлганда, Абиё Яҳудога шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="2">У Қуддусда уч йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Махо бўлиб, у Абсаломнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="3">Абиё ҳам отасининг илгари қилган гуноҳларини давом эттирди. У ўзининг Эгаси Худога чин дилдан боғланган бобоси Довуд сингари эмас эди.</verse>
				<verse number="4">Парвардигор Эгамиз Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун Довуддан кейин унинг ўғлини тахтга ўтқазди. Шундай қилиб, Қуддусни мустаҳкам қилиб, шу шаҳарда унга сўнмас бир чироқ берди.</verse>
				<verse number="5">Довуд Эгамиз олдида доим тўғри иш қилди. Умрининг охиригача, Хет халқидан бўлган Уриёга қилган номуносиб хатти–ҳаракатини ҳисобга олмаганда, Эгамизнинг амридан зинҳор бўйин товламади.</verse>
				<verse number="6">Рахабом билан Ерибом ўртасида бошланган уруш Абиёнинг умри охиригача давом этди.</verse>
				<verse number="7">Абиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. Абиё билан Ерибом ўртасида уруш муттасил давом этган эди.</verse>
				<verse number="8">Абиё оламдан ўтди. Уни Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилдилар, унинг ўрнига ўғли Осо шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="9">Ерибом Исроилга ҳукмронлик қилаётганига йигирма йил бўлганда, Осо Яҳудо ҳукмдори бўлди.</verse>
				<verse number="10">У Қуддусда қирқ бир йил шоҳлик қилди. Бувисининг исми Махо бўлиб, у Абсаломнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="11">Осо, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.</verse>
				<verse number="12">Саждагоҳлардаги фаҳшбозларни бу юртдан қувди. Ота–боболари ясаган ҳамма бутларни йўқ қилди.</verse>
				<verse number="13">Бувиси Махо Ашеранинг макруҳ тасвирини ясатган эди, шунинг учун бувисини ҳам маликалик мартабасидан маҳрум қилди. Осо бувиси ясаган бутни ёриб, Қидрон сойлигида ёқиб юборди.</verse>
				<verse number="14">Осо саждагоҳларни йўқ қила олмаган бўлса–да, умр бўйи Эгамизга чин кўнгилдан боғланди.</verse>
				<verse number="15">Отаси назр этган нарсаларни ҳам, ўзи назр этган нарсаларни — олтин, кумушларни, идишларни ҳам Эгамизнинг уйига олиб келди.</verse>
				<verse number="16">Осо билан Исроил шоҳи Башо умрларининг охиригача бир–бирлари билан уришиб ўтдилар.</verse>
				<verse number="17">Исроил шоҳи Башо Яҳудога ҳужум қилди. Одамлар Яҳудо юртига осонликча кириб чиқа олмаслиги учун, у Рама шаҳрини мустаҳкамлади.</verse>
				<verse number="18">Осо эса Эгамиз уйининг хазинасида қолган ҳамма олтин ва кумушни ҳамда шоҳ саройи хазиналарини олди. Хазиналарни аъёнлари орқали Орам шоҳи Банҳадад ҳузурига жўнатди. Хезиённинг набираси Банҳадад Тавриммўннинг ўғли эди. Осо Дамашқда ўтирган Банҳададга шу гапларни етказишни буюрди:</verse>
				<verse number="19">“Сенинг отанг билан менинг отам ўртасида иттифоқ бўлгани каби, сен билан менинг ўртамда ҳам иттифоқ бўлсин. Сенга ҳадя қилиб кумуш ва олтин бериб юборяпман. Исроил шоҳи Башо билан иттифоқ тузган эдинг, энди ўшани бекор қил, токи у рўпарамдан даф бўлсин.”</verse>
				<verse number="20">Банҳадад шоҳ Осонинг таклифини қабул қилди, лашкарбошиларига: “Исроил шаҳарларига ҳужум қилинглар”, деб уларни ўша ёққа юборди. Улар Ийхон, Дан, Овил–Байт–Махо шаҳарларини, бутун Нафтали ерлари билан бирга Жалила кўли атрофларини босиб олдилар.</verse>
				<verse number="21">Башо бу воқеани эшитгач, Рамани мустаҳкамлаш фикридан воз кечиб, Тирзага қайтиб келди.</verse>
				<verse number="22">Шоҳ Осо Яҳудо халқининг биттасини ҳам қолдирмай чақирди. Уларга Рама шаҳрини мустаҳкамлашда Башо ишлатган тош ва ёғочларни ташиттирди. Осо ўша тош ва ёғочлар билан Бенямин ерларидаги Ғибо ҳамда Миспах шаҳарларини мустаҳкамлади.</verse>
				<verse number="23">Осонинг бошқа ишлари, каҳрамонликлари, бутун фаолияти, мустаҳкам қилган шаҳарлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. У ҳам кексайиб, оёқлари оғрийдиган бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="24">Ниҳоят, Осо оламдан ўтиб, бобоси Довуднинг қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Ёҳушафат шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="25">Осо Яҳудода шоҳлик қилаётганига икки йил бўлганда, Надов Исроил шоҳи бўлди ва икки йил ҳукмронлик қилди. Надов Ерибомнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="26">У ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Исроилни гуноҳга ботирган отасидан намуна олди.</verse>
				<verse number="27">Иссахор хонадонидан Охиё ўғли Башо Надовга қарши суиқасд уюштириб, Филистларнинг Гибитон шаҳрида уни ўлдирди. Ўшанда Надов ва бутун Исроил лашкари Гибитон шаҳрини қамал қилиб турган эди.</verse>
				<verse number="28">Осо Яҳудода учинчи йили шоҳлик қилаётганда, Башо Надовни ўлдирди. Башо Надовнинг ўрнига шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="29">У шоҳ бўлгандан кейин Ерибомнинг бутун оиласини битта қўймай қириб ташлади. Шундай қилиб, Эгамизнинг ўз қули, Шилўлик Охиё орқали айтган сўзлари бажо бўлди.</verse>
				<verse number="30">Ерибомнинг ўзи ҳам гуноҳ қилиб, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботириб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантиргани учун, шу воқеалар юз берди.</verse>
				<verse number="31">Надовнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.</verse>
				<verse number="32">Осо билан Исроил шоҳи Башо умрларининг охиригача бир–бири билан уришиб ўтдилар.</verse>
				<verse number="33">Яҳудо шоҳи Осо шоҳлик қилаётганига уч йил бўлганда, Башо Тирзада бутун Исроил халқи устидан ҳукмдор бўлди ва йигирма тўрт йил шоҳлик қилди.</verse>
				<verse number="34">У ҳам Ерибомнинг йўлидан кетиб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">ЭгамизИсроил шоҳи Башога Хонин ўғли Ёҳу орқали шу сўзларни аён қилган эди:</verse>
				<verse number="2">— Сени Мен тупроқ остидан чиқариб юксалтирдим. Сени халқим Исроилнинг ҳукмдори қилдим. Сен эса Ерибомнинг йўлидан кетиб, халқим Исроилни гуноҳга ботирдинг. Гуноҳларингиз Мени ғазаблантирди.</verse>
				<verse number="3">Мана кўрасан, Набат ўғли Ерибом хонадони сингари, сенинг оилангни ҳам илдизидан қуритаман.</verse>
				<verse number="4">Сенинг уруғингдан шаҳарда вафот этган одам кўппакларга ем бўлар, қирда вафот этган одам кўкдаги қушларга ем бўлар.</verse>
				<verse number="5">Башонинг бошқа ишлари, фаолияти, каҳрамонликлари “Исроил шоҳларининг тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.</verse>
				<verse number="6">Башо ҳам оламдан ўтиб, Тирзада ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Элох шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="7">Хонин ўғли Ёҳу орқали Башога ва унинг хонадонига Эгамиз Ўзининг сўзларини аён қилган эди. Башо Эгамиз олдида Ерибом хонадони каби қабиҳликлар қилгани ва Ерибомнинг хонадонини қириб ташлагани учун, Эгамиз ундан ғазабланди.</verse>
				<verse number="8">Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига йигирма олти йил бўлганда, Элох Исроил шоҳи бўлди. Элох Башонинг ўғли эди. У Тирзада истиқомат қилиб, икки йил ҳукмдорлик қилди.</verse>
				<verse number="9">Лекин жанг араваларининг ярмига қўмондон бўлган Зимри унга суиқасд уюштирди. Элох Тирзада турган пайтда Тирзадаги бош вазири Арзонинг уйида ичиб маст бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="10">Шунда Зимри ичкарига кирди–ю, уни ўлдирди. Сўнг Зимри шоҳ бўлиб олди. Осо Яҳудода шоҳлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, шу воқеа юз берди.</verse>
				<verse number="11">Зимри шоҳ бўлиб тахтга ўтиргач, Башо хонадонини битта қўймай қириб ташлади. Башонинг на қариндош–уруғидан, на ёр–биродарларидан бирор эркак зоти тирик қолди.</verse>
				<verse number="12">Ёҳу пайғамбар орқали Эгамизнинг айтган сўзларига кўра, Зимри Башо хонадонини йўқ қилди.</verse>
				<verse number="13">Башо билан унинг ўғли Элохнинг гуноҳлари кўп бўлиб, улар Исроил халқини гуноҳга ботирган, ўзларининг бутлари билан Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантиргани учун, шу ҳодисалар юз берган эди.</verse>
				<verse number="14">Элохнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлар тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.</verse>
				<verse number="15">Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, Зимри ҳам Тирзада етти кун Исроилга шоҳ бўлди. Лашкарлар шу пайтда Гибитон шаҳрини қамал қилиб турган эди. Бу шаҳар Филистларники эди.</verse>
				<verse number="16">“Зимри шоҳга суиқасд уюштирибди, шоҳни ўлдирибди”, деган хабарни лашкарлар Гибитонни қамал қилиб турган ерда эшитишди. Халқ лашкарбоши Омрини қароргоҳда ўша куниёқ Исроил шоҳи қилиб кўтарди.</verse>
				<verse number="17">Омри Исроил лашкарини бошлаб Гибитондан чиқиб келди ва Тирзани қамал қилди.</verse>
				<verse number="18">Зимри эса шаҳарнинг қўлдан кетганини кўрди–ю, шоҳ саройининг ички қалъасига кирди. Кейин орқасидан шоҳ саройига ўт қўйиб юбориб, ўзи ҳам нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="19">Зимри гуноҳ қилгани учун шу ҳодисалар юз берган эди. У Ерибомнинг йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилган, ҳам ўзи гуноҳ қилган, ҳам Исроил халқини гуноҳга бошлаган эди.</verse>
				<verse number="20">Зимрининг бошқа ишлари, хоинлиги “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.</verse>
				<verse number="21">Энди Исроил халқи иккига бўлиниб қолди. Халқнинг ярми: “Гинат ўғли Тивнахни шоҳ қиламиз”, деб унга эргашди, ярми эса Омрининг этагини тутди.</verse>
				<verse number="22">Омрининг этагини тутган халқ Тивнахга эргашган халқ устидан ғолиб келди, Тивнах эса ўлди. Омри шоҳ бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="23">Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига ўттиз бир йил бўлганда, Омри Исроил шоҳи бўлди. У ҳаммаси бўлиб ўн икки йил ҳукмдорлик қилди. Олти йили Тирзада ўтди.</verse>
				<verse number="24">У Шамер исмли одамдан тўрт пуд кумушга тепаликни сотиб олиб, у ерга шаҳар қурдирди. Шаҳарни тепаликнинг олдинги эгаси Шамернинг исми билан Самария деб атади.</verse>
				<verse number="25">Омри ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. У шу даражада қабиҳлик қилдики, аввал ўтган шоҳларнинг бирортаси Омричалик қабиҳлик қилмаган эди.</verse>
				<verse number="26">Омри ҳам Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибомнинг йўлидан кетди. Омри халқни бутпарастликка бошлаб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди.</verse>
				<verse number="27">Омрининг бошқа ишлари, кўрсатган қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.</verse>
				<verse number="28">Ниҳоят, Омри оламдан ўтиб, Самарияда ота–боболари ёнига дафн қилинди, ўрнига ўғли Ахаб шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="29">Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Ахаб Исроил шоҳи бўлди. Ахаб Омрининг ўғли эди. У Самарияда туриб, йигирма икки йил давомида Исроилни бошқарди.</verse>
				<verse number="30">Ахаб Эгамиз олдида шундай қабиҳликлар қилдики, олдин ўтган шоҳларнинг бирортаси ҳам шунчалик қабиҳлик қилмаган эди.</verse>
				<verse number="31">Ҳатто Набат ўғли Ерибомнинг гуноҳларига шерик бўлгани камлик қилгандай, Сидонликлар шоҳи Этбаалнинг қизи Изабелга уйланиб, Баалга хизмат қилиб, унга сажда эта бошлади.</verse>
				<verse number="32">Самарияда Баалга атаб қурган уйда қурбонгоҳ ҳам барпо қилди.</verse>
				<verse number="33">Ахаб, бунинг устига, Ашерага атаб устун ясади. У ўзидан аввал ўтган ҳамма Исроил шоҳларидан зиёда гуноҳ қилиб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди.</verse>
				<verse number="34">Ахаб шоҳлик қилган даврда Байтиллик Хиёл Ерихо шаҳрини қайтадан қурди. Эгамизнинг Нун ўғли Ёшуа орқали қилган башорати бажо бўлди. Хиёл тўнғич ўғли Абурамнинг жони эвазига шаҳарнинг пойдеворини ётқизди. Кичик ўғли Сахувнинг жони эвазига эса шаҳар дарвозасини ўрнатди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Гиладнинг Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди: — Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади.</verse>
				<verse number="2">Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="3">— Бу ердан кет, шарқ томонга бор. Иордан дарёси шарқидаги Харит жилғаси ёнида беркиниб ол.</verse>
				<verse number="4">Сен ўша жилғанинг сувидан ичасан, қарғаларга амр бердим: улар сени боқишади.</verse>
				<verse number="5">Илёс Эгамизнинг амрига биноан, бу ердан кетди. Иордан дарёсининг шарқидаги Харит жилғасига бориб, ўша ерда қолди.</verse>
				<verse number="6">Қарғалар унга эрталаб ҳам, кечқурун ҳам нон ва гўшт олиб келишар, ўзи эса дарёчанинг сувидан ичарди.</verse>
				<verse number="7">Бутун юрт бўйлаб ёмғир ёғмади, орадан бир неча кун ўтгач, дарёча ҳам қуриб қолди.</verse>
				<verse number="8">Кейин Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="9">— Тур ўрнингдан! Сидондаги Зорафат шаҳрига бориб, ўша ерда яша. Шу шаҳарда яшайдиган бир бева аёлга амр этдим, у сени боқади.</verse>
				<verse number="10">Илёс Зорафатга жўнади. Шаҳар дарвозаси олдига етиб боргач, қараса, бир аёл ўтин териб юрибди. Илёс аёлни чақириб, унга деди: — Илтимос, менга ичгани идишда озгина сув берсангиз.</verse>
				<verse number="11">Аёл сувга кетаётган эди, уни яна чақириб айтди: — Илтимос, менга бир бурда нон ҳам ола келинг.</verse>
				<verse number="12">Аёл деди: — Эгангиз Худо шоҳид! Уйимда нон увоғи ҳам йўқ, фақат хумда бир ҳовуч ун ва хурмачада озгина зайтун мойи бор, холос. Икки–учта тараша ўтин териб олсам, бориб, ўзим ва ўғлим учун нимадир тайёрлаган бўлардим. Бу охирги егулигимиз бўлади. Балки кейин ўлиб кетармиз.</verse>
				<verse number="13">Илёс аёлга деди: — Қўрқманг, бораверинг, егуликни тайёрлайверинг. Фақат олдин ўша ун ва мойдан кулча қилиб, менга олиб келиб беринг. Ўзингизга ва ўғлингизга эса кейин қиларсиз.</verse>
				<verse number="14">Бинобарин, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен ер узра ёмғир ёғдирмагунга қадар, хумдаги ун тамом бўлмас, хурмачадаги мой ҳам тугамас.”</verse>
				<verse number="15">Аёл бориб, Илёснинг айтганларини қилди. Шундан кейин Илёс билан бирга, аёлнинг оиласи учун кўп кунларга етадиган егулик бўлди.</verse>
				<verse number="16">Эгамизнинг Илёс орқали айтганларига биноан, хумдаги ун ҳам тамом бўлмади, хурмачадаги мой ҳам тугамади.</verse>
				<verse number="17">Орадан бир қанча вақт ўтгач, хонадон соҳибаси — аёлнинг ўғли касал бўлиб қолди. У шунчалик оғир дардга йўлиқдики, охири жон берди.</verse>
				<verse number="18">Аёл Илёсга деди: — Мендан нима истайсиз, эй, Худонинг одами? Сиз гуноҳларимни Худога эслатгани ва ўғлимнинг ўлимига сабабчи бўлгани келибсиз–да?!</verse>
				<verse number="19">Илёс аёлга: “Менга беринг ўғлингизни!” — деб болани аёлнинг қучоғидан олди, уни ўзи истиқомат қиладиган болохонага олиб чиқиб, тўшакка ётқизди.</verse>
				<verse number="20">Сўнгра Эгамизга хитоб қилди: — Эй, Эгам Худо! Мен шу бева аёлнинг меҳмониман. Наҳот, унинг ўғлини нобуд қилиб, бошига кулфат ёғдирсанг?!</verse>
				<verse number="21">Илёс боланинг устига уч марта чўзилиб, кейин Эгамизга яна хитоб қилди: — Эй, Эгам Худо! Илтижо қиламан, бу болага қайтадан жон ато эт!</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Илёснинг илтижосини эшитди. У болага қайтадан жон ато этиб, тирилтирди.</verse>
				<verse number="23">Илёс болани болохонадан уйга олиб тушди, уни онасига бериб: “Қаранг, ўғлингиз тирик!” — деди.</verse>
				<verse number="24">Аёл эса Илёсга: — Энди билдим: сиз Худонинг одами экансиз, — деди. — Эгамиз чиндан ҳам сиз орқали гапирар экан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Орадан анча кунлар ўтди. Ниҳоят, қурғоқчиликнинг учинчи йили Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: — Ахабнинг ҳузурига бор. Мен ер юзига ёмғир ёғдираман.</verse>
				<verse number="2">Илёс Ахабга кўрингани кетди. Бу вақтда Самарияда даҳшатли очарчилик ҳукм сурарди.</verse>
				<verse number="3">Ахаб сарой бошқарувчиси Ободиёни чақирди. Ободиё Эгамиздан жуда қўрқарди.</verse>
				<verse number="4">Изабел Эгамизнинг пайғамбарларини ўлдираётганда, Ободиё юзта пайғамбарни ғорга олиб кетган ва элликта–элликта қилиб ўша ерда яширган, уларни нон–сув билан таъминлаб турганди.</verse>
				<verse number="5">Ахаб Ободиёга деди: — Юртдаги ҳамма булоқлар ва сойликларга бор, ўт–ўлан топиб, отларни, хачирларни боқайлик, мол–ҳолдан айрилиб қолмайлик тағин.</verse>
				<verse number="6">Иккови айланиб чиқиш учун юрт ҳудудини тақсимлаб олишди. Ахаб бир йўлдан ўзи алоҳида кетди. Ободиё ҳам ўзи алоҳида бошқа йўлдан кетди.</verse>
				<verse number="7">Ободиё йўлда кетаётганда, рўпарасидан Илёс чиқиб қолди. Ободиё Илёсни таниди ва етти букилиб таъзим қилиб: — Сизмисиз, тўрам Илёс? — деб сўради.</verse>
				<verse number="8">— Ҳа, менман, — деб жавоб берди Илёс унга. — Бор, хўжайинингга: “Илёс шу ерда”, деб айт.</verse>
				<verse number="9">— Менинг қандай айбим борки, сиз мен, қулингизни Ахабнинг қўлига топширяпсиз?! — деди Ободиё. — Мени ўлдириш учунми?!</verse>
				<verse number="10">Эгангиз Худо шоҳид! Бирорта шоҳлик ёки халқ йўқки, хўжайиним сизни ахтариб топиш учун ўша ерларга бирор одамни жўнатмаган бўлсин. Ўша шоҳликлар, халқлардан: “Илёс бу ерда йўқ”, деб жавоб келгандан кейин ҳам уларга сизни топа олмаганлари ҳақида қасам ичдирди.</verse>
				<verse number="11">Энди эса сиз: “Бор, хўжайинингга, Илёс шу ерда, деб айт”, деяпсиз.</verse>
				<verse number="12">Ёнингиздан кетишим биланоқ, Эгамизнинг Руҳи сизни бирор жойга олиб кетади. Қаергалигини эса мен билолмай қоламан. Мен Ахабнинг ҳузурига бориб хабар бердим ҳам дейлик. У эса сизни топа олмай, ўша заҳоти мени ўлдиради. Лекин мен, қулингиз, болалигимдан Эгамиздан қўрқаман.</verse>
				<verse number="13">Изабел Эгамизнинг пайғамбарларини ўлдираётганда, мен Эгамизнинг пайғамбарларидан юзтасини элликта–элликта қилиб ғорларда яширдим, уларга нон–сув бериб турдим. Наҳотки, мана шу қилган ишларим ҳақида тўрам эшитмаган бўлсалар?!</verse>
				<verse number="14">Энди эса сиз менга: “Бор, хўжайинингга, Илёс шу ерда, деб айт”, деяпсиз. У мени ўлдиради–ку!</verse>
				<verse number="15">— Мен хизмат қилаётган Сарвари Олам шоҳид! Бугун мен унга албатта кўринаман, — деди Илёс.</verse>
				<verse number="16">Шундан кейин Ободиё Ахабнинг ёнига бориб, уни воқеадан хабардор қилди. Ахаб эса Илёсни кутиб олиш учун кетди.</verse>
				<verse number="17">Ахаб Илёсни кўрди–ю: “Исроилга бало келтирадиган сенмисан ҳали?!” деб дўқ урди.</verse>
				<verse number="18">— Исроилга бало келтирадиган мен эмас, — дея жавоб берди Илёс. — Аксинча, сен ва отангнинг хонадони Эгамизнинг амрларидан юз ўгирдингизлар, Баалга сажда қилиб, Исроилга бало келтирдингизлар.</verse>
				<verse number="19">Энди бирортасига буюр: бутун Исроил халқини, Баалнинг Изабел дастурхонидан таом ейдиган 450та пайғамбарини, Ашеранинг 400та пайғамбарини менга Кармил тоғи ёнига тўплаб берсин.</verse>
				<verse number="20">Ахаб жамики Исроил халқини, пайғамбарларни Кармил тоғи ёнига тўплади.</verse>
				<verse number="21">Илёс халқнинг рўпарасига чиқиб, уларга танбеҳ берди: — Қачонгача икки кеманинг учини тутиб юрасизлар?! Агар Эгамиз Худо бўлса, Унга эргашинглар. Борди–ю, Баал Худо бўлса, унга сажда қилинглар. Халқдан садо чиқмади.</verse>
				<verse number="22">Илёс яна халққа қараб гапира бошлади: — Эгамизнинг пайғамбари бўлиб ёлғиз мен қолдим, Баалнинг пайғамбарлари эса 450 киши.</verse>
				<verse number="23">Энди бизга иккита буқа келтиринглар. Баалнинг пайғамбарлари битта буқани танлаб олиб нимталасин, кейин ўтинларнинг устига қўйишсин, лекин олов ёқишмасин. Мен ҳам буқанинг биттасини тайёрлаб ўтинларнинг устига қўяман, лекин олов ёқмайман.</verse>
				<verse number="24">Баалнинг пайғамбарлари илтижо қилиб, Баални чақиришсин. Мен ҳам илтижо қилиб, Эгамизни чақираман. Кимнинг Худоси аланга орқали жавоб берса, Худо Ўшадир. Халққа бу гап жуда маъқул келди.</verse>
				<verse number="25">Илёс Баалнинг пайғамбарларига деди: — Сизлар кўпчиликсиз, битта буқани танлаб олиб, аввал сизлар нимталанглар. Кейин худойингизга илтижо қилиб, чақиринглар, лекин олов ёқманглар.</verse>
				<verse number="26">Баалнинг пайғамбарлари ўзлари танлаб олган буқани нимталаб, тайёрлаб қўйдилар. Кейин эрталабдан пешингача: “Эй, Баал, бизга жавоб бер!” деб ўзларининг худосига илтижо қилиб, чақирдилар. Лекин на бирон садо келди, на бирортаси жавоб берди. Улар ўзлари қурган қурбонгоҳнинг атрофида сакрайвердилар.</verse>
				<verse number="27">Пешин вақти бўлди. Илёс энди уларнинг устидан кула бошлади: — Баландроқ овоз билан чақиринглар. Ахир, у худо, балки хаёл суриб ўтиргандир, ё бирор нарса билан машғулдир, ёки йўлда келаётгандир, ёки ухлаб ётган бўлса, уйғотиш керакдир.</verse>
				<verse number="28">Хуллас, улар баланд овоз билан бақиравердилар. Кейин, одатларига кўра, ўзларига пичоқ ва найза санчиб, қон оқиздилар.</verse>
				<verse number="29">Пешин вақти ўтиб кетди. Кечки қурбонлик пайтига қадар улар жазавага тушиб бақиравердилар. Лекин на бир садо бўлди, на бирорта аломат, на бир жавоб бўлди.</verse>
				<verse number="30">Илёс: “Менга яқинроқ келинглар”, — деб ҳамма одамларни чақирди. Халқ Илёснинг ёнига келди. Шу пайт Илёс Эгамизнинг бузилган қурбонгоҳини қайта тиклай бошлади.</verse>
				<verse number="31">Илёс ўн иккита тош олди. Бу тошлар Ёқубнинг ўғилларидан келиб чиққан қабилаларни англатарди. Ёқубга Эгамиз: “Сенинг номинг Исроил бўлади”, деган сўзларни аён қилган эди.</verse>
				<verse number="32">Илёс ўша тошларни ишлатиб, Эгамизга атаб қурбонгоҳ қурди. Қурбонгоҳ атрофида бир тоғора буғдой сиғадиган хандақ кавлади.</verse>
				<verse number="33">Сўнг ўтинларни қалаштирди, буқани нимталаб, ўтинлар устига қўйди. — Тўла тўрт кўза сув олиб келинглар, — деди Илёс одамларга. — Сувни куйдиришга аталган қурбонликнинг ва ўтинларнинг устидан тўкинглар.</verse>
				<verse number="34">Кейин: “Яна такрорланглар!” деб буюрди Илёс одамларга. Одамлар яна тўрт кўза сув қуйдилар. “Учинчи марта ҳам такрорланглар!” — деди. Учинчи марта ҳам тўрт кўза сув қуйдилар.</verse>
				<verse number="35">Энди қурбонгоҳнинг атрофида сув оқа бошлади, хандақ ҳам сувга тўлди.</verse>
				<verse number="36">Кечки қурбонлик пайти бўлганда, пайғамбар Илёс қурбонгоҳга яқин келиб, хитоб қилди: — Эй, Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Бугун сенинг Исроилда Худо эканлигинг, Мен эса Сенинг қулинг эканлигим аён бўлсин. Буларнинг ҳаммасини сенинг амрингга биноан бажо қилганим аён бўлсин.</verse>
				<verse number="37">Менга жавоб бер, эй, Эгамиз! Менга жавоб бер: мана бу халқ Сенинг Худо эканингни, уларнинг дилини Сен Ўзингга мойил қилувчи эканингни билсин.</verse>
				<verse number="38">Ўша заҳоти Эгамиз олов юборди. Олов куйдиришга аталган қурбонликни, ўтинларни, тошларни ва тупроқни ямламай ютиб юборди. Хандақдаги сувни ҳам олов тортиб кетди.</verse>
				<verse number="39">Бу ҳодисани кузатиб турган халқ юз тубан мук тушиб: “Эгамиз — Худодир, Эгамиз — Худодир”, — деди.</verse>
				<verse number="40">Шундан сўнг Илёс одамларга: “Баалнинг пайғамбарларини ушланглар, бирортаси ҳам қочиб кетмасин!” деб буюрди. Одамлар Баалнинг пайғамбарларини ушладилар. Илёс уларни Хишон сойлигига олиб тушиб, ўша ерда ўлдирди.</verse>
				<verse number="41">Шу воқеадан кейин Илёс Ахабга: “Бор, энди еб–ичавер, қаттиқ ёмғир ёғади, ёмғир яқинлашаётганини эшитяпман”, деди.</verse>
				<verse number="42">Ахаб тамадди қилиб олиш учун кетди. Илёс эса Кармилнинг тепасига чиқди. Ерга энгашиб, юзини тиззалари орасига қўйди.</verse>
				<verse number="43">Кейин хизматкорига: “Бор, денгиз томонга қара–чи”, деди. Хизматкор кетди. — Ҳеч нарса йўқ экан, — деди у қайтиб келиб. Илёс хизматкорига етти марта: “Денгизга қара!” деб буюрди.</verse>
				<verse number="44">Хизматкор еттинчи марта ҳам бориб қаради. — Ана, денгиздан кичкина бир булут чиқиб келяпти, катталиги одамнинг кафтича келади, — деди у, ниҳоят. Илёс хизматкорига буюрди: — Тез бориб, Ахабга айт, аравасини қўшиб жўнасин. Тағин ёмғирда қолиб кетмасин.</verse>
				<verse number="45">Шу пайт бирдан осмонни қоп–қора булут қоплади, шамол эсиб, шиддат билан ёмғир бошлади. Ахаб эса аравасига ўтириб, Йизрилга йўл олди.</verse>
				<verse number="46">Эгамиз Илёсга алоҳида куч–қудрат ато қилди. У тўнининг этагини белига қистирди–да, Ахабдан илгари Йизрилга қараб югуриб кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Ахаб Илёс қилган ҳамма ишларни, барча пайғамбарларни қандай қилиб қиличдан ўтказганини Изабелга айтиб берди.</verse>
				<verse number="2">Изабел Илёсга чопар орқали шу хабарни етказди: “Пайғамбарларнинг жонини қандай олган бўлсанг, эртага шу вақтда мен ҳам сенинг жонингни олмасам, худолар мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин.”</verse>
				<verse number="3">Илёс бу хабарни эшитди–ю, ўрнидан туриб, жонини қутқариш умидида Яҳудонинг Бэршэва шаҳри томон йўл олди. Хизматкорини ўша шаҳарда қолдириб,</verse>
				<verse number="4">ёлғиз ўзи чўлда бир кун йўл юрди. Ниҳоят, бир юлғун дарахти остига келиб ўтирди. Ўзига ўзи ўлим тилаб: — Етар, эй, Эгам! — деб хитоб қилди у, — энди жонимни олақол. Ахир, ота–боболаримдан менинг ортиқ жойим йўқ.</verse>
				<verse number="5">Илёс юлғун остида ётиб ухлаб қолди. Бир пайт фаришта уни туртиб: “Тур, таом еб ол”, — деди.</verse>
				<verse number="6">Илёс туриб қараса, бош томонида иссиқ тош устида пишган нон, кўзада сув турибди. У еб–ичиб бўлиб, яна ётди.</verse>
				<verse number="7">Эгамизнинг фариштаси иккинчи дафъа қайтиб келди ва Илёсга тегиниб: “Тур, таом еб ол, олдингда ҳали узоқ йўл турибди”, деди.</verse>
				<verse number="8">Илёс ўрнидан туриб еб–ичиб олди. Таомнинг қуввати билан қирқ кечаю қирқ кундуз йўл юриб Худонинг тоғи Синайга етиб келди.</verse>
				<verse number="9">Илёс Синай тоғидаги бир ғорга кириб, ўша ерда тунади. Бир пайт Эгамиз ундан: “Эй, Илёс, бу ерларда нима қилиб юрибсан?” деб сўради.</verse>
				<verse number="10">— Эй, Парвардигори Олам — Эгам, Сен учун кўп жон куйдирган эдим, — деди Илёс. — Чунки Исроил халқи Сен билан қилган аҳддан қайтди, қурбонгоҳларингни бузди, пайғамбарларингни қиличдан ўтказди. Эй, Эгам, Сенинг пайғамбарларингдан ёлғиз мен қолдим, холос. Энди жонимни олиш учун мени ҳам қидириб юрибдилар.</verse>
				<verse number="11">— Чиқ, тоғда Менинг рўпарамда тур, ёнингдан ўтаман, — деди Эгамиз унга. Эгамиз ўтганда, қудратли бўрон тоғларни ёриб, қояларни парча–парча қилиб ташлади, лекин Эгамиз бўрон ичида эмасди. Шамолдан сўнг зилзила бўлди, лекин Эгамиз зилзилада ҳам эмасди.</verse>
				<verse number="12">Зилзиладан сўнг эса аланга кўтарилди. Бироқ Эгамиз аланга ичида ҳам эмас экан. Алангадан кейин эса майин шабада товуши эшитилди.</verse>
				<verse number="13">Илёс бу товушни эшитиб, юзини чакмони билан беркитиб олди. Ташқарига чиқиб, ғорнинг оғзида турди. Шунда яна: “Илёс, бу ерда нима қилиб турибсан?” деган садо келди.</verse>
				<verse number="14">— Эй, Парвардигори Олам — Эгам, мен Сен учун кўп жон куйдирган эдим, — деди Илёс. — Исроил халқи Сен билан қилган аҳддан қайтди, қурбонгоҳларингни бузди, пайғамбарларингни қиличдан ўтказди. Эгамнинг пайғамбарларидан ёлғиз мен қолдим, холос. Энди жонимни олиш учун мени ҳам қидириб юрибдилар.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз унга айтди: — Сен келган йўлингдан орқага қайт. Дамашқ яқинидаги саҳрога бор. У ерга борганингдан кейин, Хазайилнинг бошига мой сурт, у Орам юртининг шоҳи бўлсин.</verse>
				<verse number="16">Нимши ўғли Ёҳунинг бошига ҳам мой сурт, у Исроилнинг шоҳи бўлсин. Овил–Махлалик Шофот ўғли Элишайнинг бошига ҳам мой сурт, у сенинг ўрнингга пайғамбар бўлади.</verse>
				<verse number="17">Хазайилнинг қиличидан қочиб қутулганни Ёҳу ўлдиради, Ёҳунинг қиличидан қочиб қутулганни Элишай ўлдиради.</verse>
				<verse number="18">Мен Исроил халқидан етти минг одамни қолдираман, улар Баал олдида тиз чўкмаган, бирортаси ҳам Баални ўпмаган.</verse>
				<verse number="19">Илёс у ердан кетиб, Шофот ўғли Элишайни топди. У ўн икки жуфт ҳўкиз билан ер ҳайдаётганларнинг орасида ўн иккинчи жуфт ҳўкизни ҳайдаётган эди. Илёс Элишайнинг ёнидан ўтаётиб, чакмонини унинг устига ташлади.</verse>
				<verse number="20">Элишай ҳўкизларини қолдириб, Илёснинг орқасидан югуриб борди. — Ижозат бер, бориб, ота–онамни ўпиб хайрлашиб келай, кейин орқангдан етиб бораман, — деди у Илёсга. Илёс Элишайга деди: — Бор, лекин мен сенга қилганимни ўйлаб кўр!</verse>
				<verse number="21">Элишай Илёснинг ёнидан қайтиб бориб, бир жуфт ҳўкизни сўйди. Омоч–бўйинтуруқларини ёқиб, ҳўкизларнинг гўштини пишириб, одамларга берди. Одамлар гўштни еб бўлгач, Элишай Илёснинг ортидан жўнади ва унга хизмат қила бошлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Орам шоҳи Банҳадад ҳамма лашкарини тўплади. Ўттиз иккита шоҳ ўз отлари, жанг аравалари билан унга мадад берди. Банҳадад Самарияни қамал қилиб, бу шаҳарга уруш бошлади.</verse>
				<verse number="2">Банҳадад шаҳарга — Исроил шоҳи Ахаб ҳузурига чопарлар жўнатиб, улар орқали шу хабарни етказди: — Банҳадад айтмоқда:</verse>
				<verse number="3">“Сенинг олтин–кумушларинг, энг сара хотинларинг, ўғилларинг меники бўлади.”</verse>
				<verse number="4">— Сиз айтгандай бўла қолсин, шоҳ ҳазратлари, — деб жавоб йўллади Исроил шоҳи, — ўзим ҳам, менинг ҳамма нарсам ҳам сизникидир.</verse>
				<verse number="5">Банҳададнинг чопарлари яна қайтиб келиб, Ахабга шу хабарни етказдилар: — Банҳадад айтмоқда: “Сенга, олтинингни, кумушингни, хотинларингни ва болаларингни менга берасан, деб хабар берган эдим.</verse>
				<verse number="6">Эртага шу пайтда қулларимни жўнатаман: улар саройингни, аъёнларингнинг бошпанасини бирма–бир кўриб, кўзингни қувнатиб турган қимматбаҳо ҳамма нарсаларингни олиб кетадилар.”</verse>
				<verse number="7">Исроил шоҳи юрт оқсоқолларини чақириб, уларга айтди: — Ўйлаб бир қаранглар, у одам қандай ёмонликни ўйлаб топади–я. У хотинларимни, ўғилларимни, олтин–кумушларимни сўраб чопар жўнатганда, мен рад қилмагандим.</verse>
				<verse number="8">Ҳаммалари шоҳга: — Қулоқ солманг унинг гапларига, рози бўлманг! — деб маслаҳат бердилар.</verse>
				<verse number="9">Исроил шоҳи Банҳададнинг чопарларига шу гапни айтди: — Шоҳ ҳазратларига шундай деб етказинглар: у олдин мендан нима истаган бўлса, ҳаммасини адо этаман, фақат кейинги талабига рози эмасман. Чопарлар Банҳададга Ахабнинг шу гапини олиб келдилар.</verse>
				<verse number="10">Банҳадад Ахабга яна чопарларини жўнатиб, қуйидаги гапни етказди: — Самарияни ер билан яксон қиламан, агар Самариянинг кули орқамда юрган мана шу одамларимнинг ҳар бирига бир ҳовучдан етиб ортиб қолса, худолар мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин.</verse>
				<verse number="11">Исроил шоҳи ҳам Банҳададнинг гапларига муносиб жавоб берди: — Айтиб қўйинг, шоҳингиз совутини кийишдан олдин эмас, ечгандан кейин мақтансин.</verse>
				<verse number="12">Банҳадад шоҳлари билан чодирда кайфу сафо қилиб ўтирган эди. У Ахабнинг гапини эшитиши биланоқ: “Шаҳарга ҳужум қилгани тайёрланинг!” деб амр берди. Унинг одамлари шу заҳоти шаҳарни қуршаб олди.</verse>
				<verse number="13">Ўша пайт Исроил шоҳи Ахабнинг олдига бир пайғамбар келиб, шу гапларни айтди: — Эгам шундай демоқда: “Эй, Ахаб, анави катта қўшинни кўряпсанми? Бугун ўшаларни сенинг қўлингга бераман. Ана ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни биласан.”</verse>
				<verse number="14">— Ким орқали беради? — деб сўради Ахаб. — Вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари орқали бераман, деб айтмоқда Эгам, — гапида давом этди пайғамбар. — Жангни ким бошлайди? — яна сўради Ахаб. — Сен, — деди пайғамбар.</verse>
				<verse number="15">Ахаб вилоят ҳокимларининг паҳлавонларини чақирди: улар 232та экан. Кейин Исроил лашкарининг ҳаммасини чақирди, улар етти минг киши чиқди.</verse>
				<verse number="16">Пешин вақтида Исроил лашкари ҳужум қилиб қолди. Банҳадад ва шоҳлар, яъни унга ёрдам бераётган ўттиз икки шоҳ чодирларда ичиб маст бўлиб ётган экан.</verse>
				<verse number="17">Исроил лашкари томонидан аввал вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари чиқдилар. Банҳадад чопарлар жўнатган эди, чопарлар: “Самариядан одамлар чиқиб келяпти”, деб унга хабар етказдилар.</verse>
				<verse number="18">— Агар сулҳ тузиш учун келаётган бўлсалар, тириклайин ушланглар, — деб амр берди Банҳадад. — Борди–ю, жанг қилиш учун отланган бўлсалар ҳам, тириклайин ушланглар.</verse>
				<verse number="19">Вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари, уларнинг орқасидан эса лашкар шаҳардан чиқиб келиб,</verse>
				<verse number="20">ҳар бири қаршисида турган Орам лашкарини ўлдирди. Бир пайт Орам лашкари қочиб қолди, Исроил лашкари эса уларни қувлаб кетдилар. Орам шоҳи Банҳадад от устида, отлиқлар билан бирга қочиб қутулди.</verse>
				<verse number="21">Исроил шоҳи келиб, отларни, жанг араваларини яксон қилиб ташлади. Шундай қилиб, Орам лашкари қаттиқ мағлубиятга учрадилар.</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин пайғамбар яна Исроил шоҳи ёнига келиб деди: — Бор, яна куч тўпла, нима қилишингни кўриб–билиб ол. Янаги баҳорда Орам шоҳи сенга хавф солади.</verse>
				<verse number="23">Айни пайтда Орам шоҳига ҳам аъёнлари уқтирдилар: — Уларнинг худолари — тоғлар худоларидир. Шунинг учун бу сафар уларнинг қўли баланд келди. Агар улар билан текисликда жанг қилсак, албатта биз ғолиб келамиз.</verse>
				<verse number="24">Энди шоҳимиз шундай қилсинлар: ҳукмдорларнинг ҳаммасини вазифаларидан четлатсинлар. Уларнинг ўрнига лашкарбошиларини тайинласинлар.</verse>
				<verse number="25">Қанча лашкар, от, жанг араваси йўқотган бўлсалар, ўшанча лашкар, от, жанг аравалари тўплаб, қўшин ташкил қилсинлар. Кейин Исроил лашкарлари билан текисликда жанг қилиб, албатта уларни мағлуб этамиз. Орам шоҳи аъёнларининг маслаҳатини инобатга олиб, улар айтгандай қилди.</verse>
				<verse number="26">Янаги йил баҳорда Банҳадад Исроил билан уришиш учун отланди. У Орам лашкарларини йиғиб, Офоқ шаҳрига олиб чиқди.</verse>
				<verse number="27">Исроил лашкари ҳам йиғилиб, озиқ–овқат тўплашди. Сўнг Орам лашкари билан жанг қилиш учун жўнаб кетишди. Исроил лашкари Орам лашкарининг рўпарасида қароргоҳ қурдилар. Орам лашкарлари юртни босиб кетган, Исроил лашкари эса уларнинг олдида иккита кичкина эчки галасичалик келарди, холос.</verse>
				<verse number="28">Пайғамбар Исроил шоҳи ёнига келиб, унга шу хабарни баён қилди: — Эгам шундай айтмоқда: “Модомики Орам лашкари, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз — тоғлар худосидир, текислик худоси эмас, деб айтаётган эканлар, Мен мана шу катта қўшиннинг ҳаммасини сенинг қўлингга бераман. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни биласизлар.”</verse>
				<verse number="29">Бир–бири билан душманлашган иккала томон етти кун қароргоҳда кутиб ётдилар. Ниҳоят, еттинчи куни жанг бошланди. Исроил лашкари бир кунда Орам лашкаридан 100.000 кишини қириб ташлади.</verse>
				<verse number="30">Қолганлари Офоққа — шаҳар ичкарисига қочиб кирган эдилар, 27.000тасини девор босиб қолди. Банҳадад ҳам шаҳарга қочиб бориб, бир уйнинг энг ичкари хонасига кириб олди.</verse>
				<verse number="31">Аъёнлари унга: — Исроил шоҳлари раҳмдил шоҳлардир, деб эшитган эдик, — дедилар. — Қани, энди эгнимизга қанор кийиб, бўйнимизга арқон боғлайлик–да, кейин Исроил шоҳи ҳузурига борайлик. Шояд у сизнинг бир қошиқ қонингиздан кечса.</verse>
				<verse number="32">Ҳамма аъёнлар эгниларига қанор кийиб, бўйинларига арқон боғлаб, Исроил шоҳи ҳузурига келдилар. — Қулингиз Банҳадад: “Ўтинаман, шоҳ мени ўлдирмасин”, деб илтижо қиляпти, — дедилар. — У ҳозир тирикми? Ахир, у менинг акам–ку! — деди Ахаб.</verse>
				<verse number="33">Бу одамлар бир аломат кутаётган эдилар. Унинг гапини дарров оғзидан илиб олиб: — Ҳа, Банҳадад — акангиз, — дедилар. — Боринглар, уни олиб келинглар, — деб буюрди Ахаб. Банҳадад Ахабнинг ёнига келди. Ахаб уни аравага ўтқазди.</verse>
				<verse number="34">— Менинг отам сенинг отангдан тортиб олган шаҳарларни қайтариб бераман, — деди Банҳадад Ахабга. — Отам Самарияда бозорлар барпо қилган эди, сен, худди шу сингари, Дамашқда ўзинг учун бозорлар барпо қиласан. — Сулҳ тузганимиздан кейин мен сени озод қиламан, — деди Ахаб ҳам ўз навбатида. У Банҳадад билан сулҳ тузгач, Банҳададни озод қилди.</verse>
				<verse number="35">Пайғамбарлар гуруҳидан биттаси бошқасига: — Мени ур! — деди. Пайғамбар Эгамизнинг амри бўйича иш тутаётган эди. Ўша одам пайғамбарни уришни истамади.</verse>
				<verse number="36">Пайғамбар унга шундай деди: — Модомики, сен Эгамизнинг амрига қулоқ солмадингми, энди кўрасан, ёнимдан кетишинг биланоқ, сени шер ғажиб ташлайди. У одам пайғамбарнинг ёнидан кетиб, шерга дуч келиб қолди. Шер уни тилка–пора қилиб ташлади.</verse>
				<verse number="37">Пайғамбар бошқа бир одамни учратиб қолиб, унга ҳам: — Мени ур! — деди. У одам пайғамбарни уриб, жароҳат етказди.</verse>
				<verse number="38">Пайғамбар нарироқ бориб кўзларини ёпинчиқ билан тўсиб, қиёфасини ўзгартирди ва йўл бўйида шоҳни кута бошлади.</verse>
				<verse number="39">Шоҳ ўтиб кетаётган эди, пайғамбар унга қараб бақирди: — Эй, шоҳим, мен, қулингиз, жангга борган эдим. Қарангки, орқадан бир одам менинг ёнимга бошқа одамни бошлаб келиб: “Бу асирни маҳкам ушла, қочиб кетмасин, бошинг билан жавоб берасан ёки эвазига икки пуд кумуш берасан”, деди.</verse>
				<verse number="40">Мен, қулингиз, у–бу ишлар билан машғул бўлиб турганимда, асир ғойиб бўлди. — Сен ўзингга ўзинг ҳукм чиқариб қўйибсан–ку, — деди Исроил шоҳи пайғамбарга.</verse>
				<verse number="41">Пайғамбар шу заҳоти кўзидан ёпинчиқни олди. Шоҳ билдики, у пайғамбарлардан бири экан.</verse>
				<verse number="42">Пайғамбар шоҳга деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Модомики Мен ўлимга маҳкум этган одамни сен қўлингдан чиқариб юборган экансан, унинг жони эвазига сен жонингдан жудо бўласан. Унинг халқи бошига келадигани сенинг халқинг бошига тушади.”</verse>
				<verse number="43">Ғазабланган Исроил шоҳи хафаҳол уйига жўнаб, Самарияга етиб келди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Воқеалар кетидан воқеалар юз бераверди. Йизрил шаҳрида, Самария шоҳи Ахабнинг саройи ёнида шу ерлик Навўт деган одамнинг узумзори бор эди.</verse>
				<verse number="2">— Узумзорингни менга бер, мен у ерни полиз қиламан, — деди Ахаб Навўтга. — Узумзоринг менинг уйимга яқин. Ўша жойнинг ўрнига мен сенга ундан ҳам яхшироқ узумзор бераман. Истасанг, баҳосини айт, кумуш берайин.</verse>
				<verse number="3">— Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?! Худо сақласин, — жавоб қайтарди Навўт Ахабга.</verse>
				<verse number="4">Йизриллик Навўтнинг: “Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?!” деган гапидан Ахаб ғазабланди, хафаҳол уйига келди. Нон ҳам емай ўринга кириб, тескари қараб ётаверди.</verse>
				<verse number="5">Хотини Изабел Ахабнинг ёнига келиб, ундан: “Нега руҳингиз тушкун, нон ҳам емадингиз?” деб сўради.</verse>
				<verse number="6">Ахаб бўлиб ўтган воқеани айтиб берди: — Йизриллик Навўтга: “Узумзорингни менга сот, кумуш бераман, ёки истасанг унинг ўрнига сенга бошқа узумзор берай”, десам, у: “Узумзоримни сизга бермайман”, деб жавоб қилди.</verse>
				<verse number="7">— Сиз Исроил шоҳимисиз ўзи?! — деди Изабел Ахабга. — Туринг ўрнингиздан, нон–пон еб олинг. Кўнглингизни чоғ қилаверинг. Йизриллик Навўтнинг узумзорини сизга мен олиб бераман.</verse>
				<verse number="8">Изабел Ахаб номидан мактублар ёзди, Ахабнинг муҳри билан тасдиқлади. Мактубларни Навўт яшаётган шаҳарнинг оқсоқолларига, аслзодаларига юборди.</verse>
				<verse number="9">Мактуб қуйидаги мазмунда битилган эди: “Рўза эълон қилинглар. Ҳаммани тўплаб, Навўтни уларнинг олдига ўтқазиб қўйинглар.</verse>
				<verse number="10">Унинг рўпарасига иккита ярамас одамни турғизиб қўйинглар. Улар: “Эй, Навўт, сен Худони ва шоҳни ҳақорат қилдинг”, деб гувоҳлик берсинлар. Кейин уни ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар.”</verse>
				<verse number="11">Навўт истиқомат қиладиган шаҳардаги одамлар, аслзодалар ва оқсоқоллар ҳаммасини Изабел буюрганидай қилдилар.</verse>
				<verse number="12">Аввал рўза эълон қилдилар. Кейин халқни тўплаб, Навўтни халқнинг олдига ўтқаздилар.</verse>
				<verse number="13">Иккита ярамас одам келиб, Навўтнинг рўпарасига ўтирди. Улар халқнинг олдида: “Навўт Худони ва шоҳни ҳақорат қилди”, деб Навўтга айб қўйишди. Шундан сўнг Навўтни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="14">Оқсоқоллар ва аслзодалар: “Навўт тошбўрон қилиб ўлдирилди”, деб Изабелга хабар бердилар.</verse>
				<verse number="15">Изабел Навўтнинг тошбўрон қилиб ўлдирилганини эшитган замон Ахабга деди: — Йизриллик Навўт узумзорини сизга кумушга ҳам сотмаган эди. Боринг энди, унинг ўша узумзорини ўзингизнинг мулкингизга қўшиб олинг. Навўт энди йўқ. У ўлибди.</verse>
				<verse number="16">Ахаб Навўтнинг ўлдирилганини эшитдию: “Тезроқ бориб, Йизриллик Навўтнинг узумзорини ўзимга мулк қилиб олай”, деб ҳаракатга тушди.</verse>
				<verse number="17">Ўша пайт Тишба шаҳридан бўлган Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилган эди:</verse>
				<verse number="18">“Бор, Самарияда ўтирган Исроил шоҳи Ахабни кутиб олиш учун чиқ. У ҳозир Навўтнинг узумзорида, ўша узумзорни ўзига мулк қилиб олмоқчи бўлиб, у ерга келди.</verse>
				<verse number="19">Ахабга шу гапларни етказ: — Эгам шундай айтмоқда: Навўтни ўлдириб унинг мулкини ўзингга олмоқчимисан?! Навўтнинг қонини кўппаклар ялаган ерда сенинг қонингни ҳам кўппаклар ялайди.”</verse>
				<verse number="20">— Ҳа, душманим, мени бу ерга ҳам топиб келдингми? — деди Ахаб Илёсга. — Ҳа, топиб келдим, — деди Илёс, — сен Эгамиз олдида қабиҳликларга роса муккангдан кетдинг.</verse>
				<verse number="21">Эгамизнинг гапи шундай: “Бошингга бало ёғдираман, сени илдизингдан қуритаман. Исроилдаги сенга қарашли эркак зотини, ҳоҳ қул бўлсин, ҳоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман.</verse>
				<verse number="22">Исроилни гуноҳга ботириб, Эгамизни ғазаблантирганинг учун сенинг хонадонингни Набат ўғли Ерибомнинг хонадони кўйига, Охиё ўғли Башонинг хонадони кўйига соламан.”</verse>
				<verse number="23">Эгамиз Изабел ҳақида ҳам айтди: “Йизрил девори ичкарисида Изабел кўппакларга ем бўлар.</verse>
				<verse number="24">Ахабга қарашли шаҳарда вафот этган одам кўппакларга ем бўлар, қирда вафот этган одами кўкдаги қушларга ем бўлар.”</verse>
				<verse number="25">Шу пайтгача ҳеч ким Ахаб сингари Эгамиз олдида қабиҳликларга муккасидан кетмаган эди. Хотини Изабел эса уни гижгижлаб турар эди.</verse>
				<verse number="26">Ахаб, Амор халқи сингари, бутларга эргашиб, кўп қабиҳликлар қилган эди. Амор халқини эса гуноҳ ишлари учун Эгамиз у юртдан ҳайдаб, юртни Исроил халқига берган эди.</verse>
				<verse number="27">Ахаб Илёснинг айтганларини эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди, эгнига қанор илиб олди, рўза тутди, қанор кийиб ухлади, доимо ғамгин юрди.</verse>
				<verse number="28">Шундан кейин Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="29">“Кўрдингми, Ахаб тавба қилиб, Менинг олдимда қандай мўмин бўлиб қолди! У Менга итоат қилгани учун, у барҳаёт экан, бошига бало келтирмайман. Ўғли шоҳ бўлгандан сўнг, унинг хонадонига бало–қазо ёғдираман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Орадан уч йил ўтди. Шу вақт оралиғида Орам билан Исроил ўртасида уруш бўлмади.</verse>
				<verse number="2">Учинчи йили Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Исроил шоҳи ҳузурига келди.</verse>
				<verse number="3">Исроил шоҳи аъёнларига деди: — Гиладдаги Рамўт бизники эканини биласизларми? Лекин биз бу шаҳарни узоқ вақтдан буён Орам шоҳидан тортиб олмай, сукут сақлаб келяпмиз.</verse>
				<verse number="4">— Гиладдаги Рамўт учун жанг қилмоққа мен билан борасанми? — деб сўради Ахаб Ёҳушафатдан. — Мени гўё ўзинг деб бил, халқимни ўзингнинг халқинг деб, отларимни ўзингнинг отларинг деб бил, — деди Ёҳушафат унга.</verse>
				<verse number="5">Ёҳушафат Исроил шоҳига яна айтди: — Аввал Эгамизнинг хоҳиш–иродасини бил–чи, У нима дер экан.</verse>
				<verse number="6">Исроил шоҳи тўрт юзга яқин пайғамбарни тўплаб улардан сўради: — Гиладдаги Рамўт учун жанг қилмоққа борайми ёки бормайми? — Бораверсинлар, Раббий у шаҳарни шоҳ ҳазратларининг қўлига беради.</verse>
				<verse number="7">— Бу ерда улардан бошқа Эгамизнинг бирорта пайғамбари қолмадими? Агар бўлса, ундан ҳам сўраб кўрайлик, — деди Ёҳушафат.</verse>
				<verse number="8">— Яна бир киши бор, — деди Ахаб Ёҳушафатга, — Йимлонинг ўғли Михиё. У орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билсак бўлади. Лекин мен уни ёмон кўраман, чунки у мен ҳақимда башорат қилса, хайрли гап айтмайди, хунук гап айтади. — Эй, шоҳ, бундай деб айтма, — деди Ёҳушафат.</verse>
				<verse number="9">Исроил шоҳи мулозимини чақириб: — Тез бориб, Йимлонинг ўғли Михиёни олиб кел, — деб буюрди.</verse>
				<verse number="10">Исроил шоҳи Ахаб ва Яҳудо шоҳи Ёҳушафат шоҳлик либосларини кийиб, ҳар қайсиси ўз тахтида Самария дарвозаси ёнидаги хирмонда ўтирар, ҳамма пайғамбарлар эса уларнинг рўпарасида туриб башорат қилаётган эди.</verse>
				<verse number="11">Ханано ўғли Зидқиё темир шохлар ясаб, деди: — Эгамиз: “Орам лашкарини қириб битирмагунингча, шу шохлар билан сузаверасан”, деб айтмоқда.</verse>
				<verse number="12">Бошқа пайғамбарлар ҳам шоҳга: — Рамўтга бораверсинлар, албатта ғалаба қиладилар, Эгамиз ўша шаҳарни шоҳимизнинг қўлларига беради, — деб башорат қилдилар.</verse>
				<verse number="13">Мулозим Михиёни чақириш учун кетди. У Михиёнинг олдига келиб, унга деди: — Қара, ҳозир ҳамма пайғамбарлар бир оғиздан шоҳга яхшиликдан башорат қиляптилар. Сенинг башоратинг ҳам уларникидай бўлсин. Сен ҳам яхшиликдан каромат қил.</verse>
				<verse number="14">— Худо ҳақи! Эгамиз менга нимани аён қилса, шуни айтаман, — деди Михиё.</verse>
				<verse number="15">Михиё шоҳ ҳузурига келди. — Эй, Михиё, мен Рамўтни қайтариб олиш учун жанг қилмоқчиман. Шунинг учун Гиладдаги Рамўтга борайми ёки бормайми? — дея сўради шоҳ ундан. — Бораверсинлар, албатта ғолиб келадилар, — деди Михиё. — Эгамиз ўша шаҳарни шоҳ ҳазратларининг қўлига беради.</verse>
				<verse number="16">— Фақат ҳақиқатни айтишинг учун, Эгамиз номини ўртага қўйиб сенга неча марта онт ичдирайин? — деб шоҳ ундан яна сўради.</verse>
				<verse number="17">— Исроил халқини кўриб турибман, улар тоғлар устида ёйилиб юрган чўпонсиз қўйларга ўхшайди, — деди Михиё. — Эгамиз: “Уларнинг хўжайини йўқ, ҳар бири ўз уйига тинч–омон қайтиб кетсин”, деди.</verse>
				<verse number="18">— У мен ҳақимда башорат қилганда хайрли гап айтмайди, балки хунук хабар айтади, деб сенга айтмаганмидим?! — деб хафалигини изҳор қилди Ахаб Ёҳушафатга.</verse>
				<verse number="19">— Ундай бўлса, Эгамизнинг сўзларини эшитсинлар, — деди Михиё Ахабга. — Мен Эгамизни Ўзининг тахтида ўтирган ҳолатда кўрдим. Жамики самовий мавжудотлар Унинг ўнг ва чап томонидан жой олган экан.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз улардан сўради: “Ахаб Гиладдаги Рамўт шаҳрига бориб, ўша ерда ҳалок бўлсин, дея ким уни ўзига оғдира олади?” Бири ундай деди, бошқаси бундай деди.</verse>
				<verse number="21">Бир пайт руҳлардан биттаси Эгамизнинг рўпарасида пайдо бўлди ва: “Уни мен кўндираман”, деди.</verse>
				<verse number="22">“Қандай қилиб кўндирасан?” сўради Эгамиз. “Мен чиқиб, ҳамма пайғамбарларнинг оғзида ёлғончи руҳга айланаман”, деди у. “Сен уни кўндир, бор, айтганингдай қил, сен уддасидан чиқасан”, деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="23">Мана кўрдингизми, Эгамиз ҳамма пайғамбарларингизнинг оғзига ёлғончи руҳ солиб қўйган. У бошингизга фалокат келтиришни қарор қилган.</verse>
				<verse number="24">Шу пайт Ханано ўғли Зидқиё Михиёнинг олдига келиб, унинг юзига бир шапалоқ урди: — Наҳотки, Эгамизнинг Руҳи мени тарк этиб, сен билан гаплашгани кетган бўлса?! Айт–чи, у қайси йўлдан кетди? — сўради Зидқиё.</verse>
				<verse number="25">— Қараб тур, сичқоннинг ини минг танга бўлиб, яширингани ичкари хонага югурганингда кўрасан, — деди Михиё Зидқиёга.</verse>
				<verse number="26">— Михиёни ушланглар! — буюрди Исроил шоҳи. — Уни шаҳар ҳокими Омоннинг ва шахзода Йўшнинг ҳузурига олиб боринглар.</verse>
				<verse number="27">Уларга менинг амримни етказинглар. Улар Михиёни зиндонга ташлашсин. Мен соғ–саломат қайтиб келгунимча, оз–моз нон–сув бериб турсин, холос.</verse>
				<verse number="28">— Эй, халойиқ! Ҳаммангиз эшитиб қўйинг! Агар шоҳ ҳазратлари соғ–саломат қайтиб келсалар, Эгамиз мен орқали гапирмаган бўлади, — деди Михиё.</verse>
				<verse number="29">Исроил шоҳи Ахаб билан Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Гиладдаги Рамўт шаҳрига кетишди.</verse>
				<verse number="30">— Мен қиёфамни ўзгартириб, жангга кираман, сен эса шоҳлик либосларингни кийиб ол, — деди Ахаб Ёҳушафатга. Ахаб қиёфасини ўзгартириб, жангга кирди.</verse>
				<verse number="31">Орам шоҳи ўттиз иккита жанг аравалари қўмондонига: “Каттаси билан ҳам, кичиги билан ҳам жанг қилиб ўтирманглар, асосий ҳужумни Исроил шоҳининг ўзига қаратинглар”, деб амр берган эди.</verse>
				<verse number="32">Жанг аравалари қўмондонлари Ёҳушафатни кўргач: “Исроил шоҳи ана шу!” деб ўйлаб унга ҳужум бошладилар. Лекин Ёҳушафат жангга даъват қилиб бақирганда,</verse>
				<verse number="33">араваларнинг қўмондонлари билдиларки, у Исроил шоҳи эмас экан. Қўмондонлар орқага қайтдилар.</verse>
				<verse number="34">Бир одам бехосдан ёйини тортиб қўйиб юборган эди, ўқ тўппа–тўғри Исроил шоҳига келиб тегди. Шоҳнинг устидаги совути уланган жойдан ўқ кириб кетган экан. Шоҳ оғир жароҳатланди. — Отни орқага бур, мен жароҳатландим, лашкарлар орасидан олиб чиқиб кет! — деди шоҳ извошчисига.</verse>
				<verse number="35">Ўша куни ғоятда шиддатли жанг бўлди. Шоҳ эса араваси устида суяниб Орам лашкарларини кузатиб турди. Ўқ теккан жойдан араванинг ичига қон оқарди. Кечга томон бориб шоҳ қазо қилди.</verse>
				<verse number="36">Кунботар пайтида лашкар орасида: “Ҳар ким ўз шаҳрига, ўз юртига кетаверсин!” деган овоза тарқалди.</verse>
				<verse number="37">Шоҳнинг жасадини Самарияга олиб келиб, ўша ерда дафн қилдилар.</verse>
				<verse number="38">Аравани эса Самариядаги ҳовузда ювдилар. Фоҳишалар ҳам шу ерда ювинишарди. Эгамизнинг айтгани бўлди: кўппаклар унинг қонини ялади.</verse>
				<verse number="39">Ахабнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, фил суягидан қурган саройи, ҳамма мустаҳкам қилган шаҳарлари ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="40">Ахаб оламдан ўтди. Унинг ўрнига ўғли Охазиё шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="41">Исроил шоҳи Ахаб шоҳлик қилаётганига тўрт йил бўлганда, Ёҳушафат Яҳудога шоҳ бўлган эди. Ёҳушафат Осонинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="42">Ўшанда Ёҳушафат ўттиз беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма беш йил шоҳлик қилди. Онаси Озибах Шилхининг қизи эди.</verse>
				<verse number="43">Ёҳушафат отаси Осонинг йўлидан юрди. Йўлдан озмай, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Лекин саждагоҳларни йўқ қилиб ташламади. Халқ ҳамон ўша жойларда қурбонлик қилиб, тутатқи тутатарди.</verse>
				<verse number="44">Ёҳушафат Исроил шоҳи билан сулҳ тузди.</verse>
				<verse number="45">Ёҳушафатнинг бошқа ишлари, кўрсатган қаҳрамонликлари, қандай жанг қилгани “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="46">Отаси Осо давридан қолган–қутган саждагоҳлардаги фаҳшбозларни Ёҳушафат юртдан қувиб чиқарди.</verse>
				<verse number="47">Бу пайтда Эдомда шоҳ йўқ, шоҳнинг ноиби юртни бошқарарди.</verse>
				<verse number="48">Ёҳушафат: “Офирдан олтин олиб келаман”, деб денгизда савдо кемалари ясади, лекин Эзйўн–Геберга борганда, кемалар парчаланиб, Офирга ета олмади.</verse>
				<verse number="49">Ўшанда Исроил шоҳи Охазиё Ёҳушафатга: “Менинг одамларим сенинг одамларинг билан бирга кемада кетсин”, деган, лекин у рози бўлмаган эди.</verse>
				<verse number="50">Ёҳушафат оламдан ўтди. У ҳам бобоси Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди, унинг ўрнига ўғли Ёҳурам шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="51">Ёҳушафат Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўн етти йил бўлганда, Охазиё Исроилга шоҳ бўлди. Охазиё Ахабнинг ўғли эди. У Самарияда истиқомат қиларди. У икки йил Исроил шоҳи бўлди.</verse>
				<verse number="52">Охазиё Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Ота–онасининг йўлидан, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибомнинг йўлидан кетди.</verse>
				<verse number="53">Охазиё Баалга хизмат қилиб, унга топинди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз унинг қилмишларидан қаттиқ ғазабланди. Бинобарин, отаси ҳам Эгамизнинг қаҳрини келтирган эди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="12">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исроил шоҳи Ахабнинг вафотидан кейин, Мўаб юрти Исроилга қарши исён кўтарди.</verse>
				<verse number="2">Исроил шоҳи Охазиё Самария шаҳридаги саройининг томи панжарасидан йиқилиб, қаттиқ шикастланди. Сўнг чопарларига: “Филистларнинг Эхрон шаҳридаги худоси Баал–Забуб ёнига бориб, ундан сўранглар–чи, мен соғаярмиканман”, деб уларни жўнатди.</verse>
				<verse number="3">Шунда Тишба шаҳридан бўлган пайғамбар Илёсга Эгамизнинг фариштаси гапирди: — Қани, бўл, Самария шоҳи юборган чопарларга пешвоз чиқиб, уларга шу гапларни етказ: “Нима учун сизлар Эхрон шаҳрининг худоси Баал–Забубдан, шоҳ соғаярмикан, деб сўраб билиш учун келяпсизлар?! Исроилда Худо йўқ деб ўйлаяпсизларми?!</verse>
				<verse number="4">Энди Эгам шундай айтмоқда: шоҳингиз шу қилгани учун ётган жойидан турмай, ўлади.” Илёс Эгамизнинг айтганини бажарди.</verse>
				<verse number="5">Чопарлар Охазиёнинг ҳузурига қайтиб бордилар. Шоҳ: — Намунча тез қайтиб келдингизлар? — деб сўради.</verse>
				<verse number="6">Чопарлар Охазиёга айтдилар: — Қаршимиздан бир одам бизга пешвоз чиқди. Сизнинг ҳузурингизга қайтишимизни, шу хабарни етказишимизни айтди: “Эгамиз шундай демоқда: нимага сен Эхроннинг худоси Баал–Забубдан, соғаярмиканман, деб сўраб билиш учун чопарлар жўнатдинг? Исроилда Худо йўқ деб ўйладингми?! Шу қилганинг учун ётган жойингдан турмай, ўласан.”</verse>
				<verse number="7">Охазиё чопарлардан: — Сизларга пешвоз чиқиб, шу гапларни айтган одамнинг кўриниши қанақа? — деб сўради.</verse>
				<verse number="8">— У одам ҳайвон терисидан кийим кийган экан, белига чарм камар боғлаб олибди, — деб жавоб беришди чопарлар шоҳга. — У Илёс, — деди Охазиё.</verse>
				<verse number="9">Шундан кейин шоҳ Охазиё Илёсни олиб келиш учун элликбошини элликта сипоҳи билан жўнатди. Илёс тоғ тепасида ўтирган эди. Элликбоши Илёсни топиб, унга деди: — Эй, Худонинг одами! Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда.</verse>
				<verse number="10">— Агар мен Худонинг одами бўлсам, — дея жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, ҳамма сипоҳларини ҳам ёндириб юборди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Илёснинг олдига яна бошқа элликбошисини элликта сипоҳи билан жўнатди. У элликбоши ҳам: “Эй, Худонинг одами! Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда”, деди.</verse>
				<verse number="12">— Агар мен Худонинг одами бўлсам, — деб жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, элликта сипоҳини ҳам ёндириб юборди.</verse>
				<verse number="13">Охазиё учинчи марта яна элликта сипоҳ билан бошқа элликбошини жўнатди. Элликбоши Илёснинг олдига чиқиб, унинг қаршисида тиз чўкди ва унга илтижо қилиб деди: — Эй, Худонинг одами! Менинг жонимга ва мана шу элликта қулингизнинг жонига раҳм қилинг.</verse>
				<verse number="14">Осмондан олов тушиб, мендан олдинги иккала элликбоши ҳам барча сипоҳлари билан ёниб кетганди. Энди менинг жонимга раҳм қилинг.</verse>
				<verse number="15">Шунда Илёсга Эгамизнинг фариштаси зоҳир бўлиб: — Шоҳдан қўрқма, элликбоши билан бирга боравер, — деб айтди. Илёс элликбоши билан бирга шоҳ ҳузурига бориб,</verse>
				<verse number="16">унга шундай деди: — Эгамиз айтмоқда: “Исроилда Худо йўқдай, Эхроннинг худоси Баал–Забубдан, соғаярмиканман, деб сўраб билиш учун чопарлар жўнатдинг. Шу қилганинг учун ётган тўшагингдан турмай, ўласан.”</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, Эгамизнинг Илёс орқали айтганига мувофиқ, шоҳ Охазиё вафот этди. Шоҳнинг ўғли бўлмагани учун унинг ўрнига укаси Ёрам шоҳ бўлди. Бу воқеа юз берганда, Яҳудо шоҳи Ёҳурам иккинчи йил шоҳлик қилаётган эди. Ёҳурам Ёҳушафатнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="18">Охазиёнинг бошқа ишлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эгамиз Илёсни қуюн ичида осмонга кўтариб кетадиган вақт келди. Илёс билан Элишай Гилгал шаҳридан чиқиб кетишаётганда,</verse>
				<verse number="2">Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Байтил шаҳрига бор, деб амр қилган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — деди Элишай. Сўнгра улар Байтилга жўнадилар.</verse>
				<verse number="3">Байтилда пайғамбарлар гуруҳи Элишайга пешвоз чиқиб: — Эгамиз бугун ҳазратингни олиб кетади, буни биласанми? — деб сўрадилар. — Биламан, — деди Элишай, — лекин менга бу тўғрида гапирманглар.</verse>
				<verse number="4">Кейин Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Ерихо шаҳрига бор, деб амр берган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — дея жавоб қайтарди Элишай. Сўнгра улар Ерихога келишди.</verse>
				<verse number="5">Ерихода пайғамбарлар гуруҳи Элишайнинг олдига келиб, ундан: — Эгамиз бугун ҳазратингни олиб кетади, буни биласанми? — деб сўрашди. — Биламан, — деди Элишай, — лекин менга бу тўғрида гапирманглар.</verse>
				<verse number="6">Кейин Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Иордан дарёсига бор, деб амр берган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — деди Элишай. Шундай қилиб, икковлари жўнаб кетишди.</verse>
				<verse number="7">Пайғамбарлардан элликтаси келиб, узоқроқда икковининг рўпарасида тўхтадилар. Иккови эса Иордан дарёси бўйида турардилар.</verse>
				<verse number="8">Бир пайт Илёс чакмонини олди–да, бураб эшиб, сувга урган эди, сув икки томонга сурилиб, йўл очилди. Икковлари қуруқ жойдан ўтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="9">Улар нариги қирғоққа ўтиб олишгач, Илёс Элишайга айтди: — Мени ҳадемай Эгамиз олиб кетади. Айт, шу воқеа юз бермасдан олдин сен учун нима қилай? Шунда Элишай: — Илтимос, сизнинг пайғамбарлик руҳингиздан менга икки ҳисса кўп мерос қолсин, токи сизнинг издошингиз бўлай, — деди.</verse>
				<verse number="10">— Қийин нарсани сўраяпсан, — деди Илёс. — Майли, агар мен ёнингдан кўтарилиб кетаётганимни кўра олсанг, истаганинг бажо бўлади. Агар кўра олмасанг, бажо бўлмайди.</verse>
				<verse number="11">Улар йўлда суҳбатлашиб кетишаётган эди, бирдан олов отлар қўшилган олов арава пайдо бўлиб, уларнинг ўртасига елдек учиб келди. Илёс қуюн ичида осмонга чиқиб кетди. Шундай қилиб, икковлари бир–бирларидан айрилдилар.</verse>
				<verse number="12">Элишай буни кўриб Илёсга хитоб қилди: — Отам! Отам! Сиз Исроилнинг қудратли ҳимоячиси эдингиз! Исроилнинг жанг араваси ва отлиқ лашкари каби эдингиз–а! Қаёққа кетиб қолдингиз–а! Элишай Илёсни бошқа кўра олмагани учун, эгнидаги кийимини иккига бўлиб ташлади.</verse>
				<verse number="13">Илёснинг эгнидан чакмони тушиб қолган эди. Элишай ўша чакмонни олиб орқасига қайтиб, Иордан дарёси қирғоғига келди.</verse>
				<verse number="14">Элишай Илёснинг чакмонини сувга уриб: “Эгам Илёсга қилганидай, мен учун ҳам мўъжиза кўрсатадими?” — деди. Элишай чакмонини яна сувга урган эди, дарё суви икки томонга сурилиб йўл очилди. Элишай ўша жойдан ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="15">Ерихолик пайғамбарлар гуруҳи олисдан Элишайни кўриб: — Элишайда Илёснинг руҳи бор, — деб Элишайга пешвоз чиқдилар. Уни кутиб олдилар, ер ўпиб унга таъзим қилдилар.</verse>
				<verse number="16">Сўнгра пайғамбарлар Элишайга: — Биз, қулларингизнинг элликта бақувват одамларимиз бор, — дедилар. — Ижозат беринг, улар бориб, ҳазратингизни излашсин. Балки Эгамизнинг Руҳи уни бирор тоққа ёки водийга бошлаб кетгандир. — Йўқ, юборманглар, — деди Элишай уларга.</verse>
				<verse number="17">Лекин пайғамбарлар гуруҳи илтимос қилавериб, охири уни кўндирдилар. Элишай: “Майли, юборинглар”, деди. Пайғамбарлар гуруҳи элликта одамни жўнатдилар. Одамлар уч кун қидириб, Илёсни топа олмаганларидан кейин,</verse>
				<verse number="18">Элишайнинг ёнига қайтиб келдилар. Элишай бу пайтда Ерихода эди. Элишай уларга: — Сизларга, борманглар, деб айтмаганмидим?! — деди.</verse>
				<verse number="19">Ўша шаҳарнинг аҳолиси Элишайга мурожаат қилди: — Ҳазратимиз кўриб турганларидай, шаҳар яхши ерга жойлашган, лекин суви яхши эмас, ери ҳам ҳосил бермайди.</verse>
				<verse number="20">Шунда Элишай: — Менга янги косага туз солиб беринглар, — деди. Улар Элишайнинг айтганини бердилар.</verse>
				<verse number="21">Элишай булоқ бошига чиқиб, тузни сувга ташлади–да, шундай деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен бу сувни тоза қилдим, энди бу сув туфайли ҳечам ўлим, ҳосилсизлик бўлмайди.”</verse>
				<verse number="22">Элишай айтганидек, сув тоза бўлди ва ҳозиргача тозадир.</verse>
				<verse number="23">Шундан кейин Элишай у ердан Байтилга йўл олди. У йўлда кетаётган эди, шаҳардан ёш болалар чиқиб: — Жўнаб қол, йўқол, кал! Жўнаб қол, кал! — деб уни масхара қилишди.</verse>
				<verse number="24">Элишай орқасига қайрилиб, болаларга қаради ва уларни Эгамизнинг номи билан қарғади. Шу пайт ўрмондан иккита урғочи айиқ чиқиб, болалардан қирқ иккитасини бурда–бурда қилиб ташлади.</verse>
				<verse number="25">Элишай бу ердан Кармил тоғига кетди, у ердан эса Самарияга қайтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Ахаб ўғли Ёрам СамариядаИсроил тахтига ўтирди ва ўн икки йил шоҳ бўлди. Бу пайтда Ёҳушафат Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлган эди.</verse>
				<verse number="2">Ёрам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилган бўлса ҳам, отаси ва онасичалик эмасди. Отаси Баалга атаб ўрнатган тошни у қўпориб ташлади.</verse>
				<verse number="3">Шундай бўлса ҳам, Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.</verse>
				<verse number="4">Мўаб шоҳи Меша чорвачилик билан шуғулланарди. У Исроил шоҳига ҳар йили 100.000та қўзи ва 100.000та қўйининг жунини ўлпон қилиб тўларди.</verse>
				<verse number="5">Ахаб вафот этгандан кейин, Мўаб шоҳи Исроил шоҳига қарши бош кўтарди.</verse>
				<verse number="6">Шунда шоҳ Ёрам Самариядан чиқиб, жамики Исроил лашкарини тўплади.</verse>
				<verse number="7">Сўнгра Яҳудо шоҳи Ёҳушафатга шу хабарни етказди: “Мўаб шоҳи менга қарши қўзғалди. Мўабга қарши уришгани мен билан борасизми?” Яҳудо шоҳи қуйидагича жавоб жўнатди: “Бораман, мен сен билан биргаман, менинг халқим — сенинг халқингдир, менинг отларим — сенинг ҳам отларингдир.”</verse>
				<verse number="8">“Биз қайси йўлдан боришимиз керак?” сўради Яҳудо шоҳи. “Эдом саҳросидаги йўлдан”, жавоб берди шоҳ Ёрам.</verse>
				<verse number="9">Исроил, Яҳудо ва Эдом шоҳлари биргаликда йўлга чиқдилар. Улар етти кун йўл юрганларидан кейин, бирга борган лашкар учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам сув тугади.</verse>
				<verse number="10">Шунда Исроил шоҳи: — Эвоҳ, Эгамиз бизни — учала шоҳни Мўаб шоҳи қўлига бериш учун бир жойга тўплабди–да, — деди.</verse>
				<verse number="11">— Бу ерда Эгамизнинг пайғамбари йўқми? Агар бўлса, биз ўша пайғамбар орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билардик, — деди Ёҳушафат. Исроил шоҳининг аъёнларидан биттаси: — Шофот ўғли Элишай шу ерда, у доимо Илёснинг хизматида бўлган эди, — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="12">— Эгамизнинг хабарини бизга у айта олади, — деди Ёҳушафат. Сўнгра Исроил шоҳи, Ёҳушафат ва Эдом шоҳи Элишайнинг ҳузурига бордилар.</verse>
				<verse number="13">Элишай Исроил шоҳига айтди: — Мен сенга қандай ёрдам бера оламан?! Бор, ўзингнинг ота–онангнинг пайғамбарларидан маслаҳат сўра. Исроил шоҳи Элишайга: — Йўқ, Эгамиз биз, учала шоҳни Мўаб шоҳи қўлига бериш учун тўплаган, — деди.</verse>
				<verse number="14">— Ўзим хизматида бўлган Сарвари Олам шоҳид! — деди Элишай. — Агар мен Яҳудо шоҳи Ёҳушафатни ҳурмат қилмаганимда, сенга ҳеч ҳам қарамаган, ҳатто назар солмаган ҳам бўлардим.</verse>
				<verse number="15">Энди менга бир созанда олиб келинглар! Созанда мусиқа чалган эди, Эгамиз Элишайга Ўз қудратидан берди.</verse>
				<verse number="16">Элишай деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Қуриб қолган бу сойлик сувга тўлади.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз айтмоқда: “На шамолни, на ёмғирни кўрасизлар, лекин бу сойлик сувга тўлиб–тошади. Ўзларингиз ҳам, от–уловларингиз ҳам, чорвангиз ҳам шу сувдан ичасизлар.”</verse>
				<verse number="18">Эгамиз қиладиган бу ишлар ҳали камдир: У Мўаб халқини сизларнинг қўлингизга беради.</verse>
				<verse number="19">Сизлар эса Мўабнинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини, энг чиройли шаҳарларини вайрон қиласизлар, ҳамма мевали дарахтларини кесиб ташлайсизлар, ҳамма булоқларини кўмасизлар, ҳосилдор далаларининг ҳаммасини тошлоқ қилиб ишдан чиқарасизлар.”</verse>
				<verse number="20">Кейинги куни эрталабки қурбонлик пайтида, бирдан Эдом томондан сув тўлиб–тошиб оқа бошлади. Ҳамма ерни сув босиб кетди.</verse>
				<verse number="21">Мўаб халқи шоҳлар жанг қилиш учун келаётганини эшитди–ю, ҳаммалари — қурол осишга ярайдиганларидан тортиб катталаригача йиғилишиб, чегарага келишди.</verse>
				<verse number="22">Улар саҳарда турганларида, қуёш сув устида ёғду сочар, сув Мўаб лашкарига узоқдан қонга ўхшаб қизариб кўринарди.</verse>
				<verse number="23">— Бу қон–ку, — дейишди улар, — шоҳлар бир–бирлари билан жанг қилибдилар, бир–бирини қирибдилар. Қани, ўлжага, Мўаб лашкари!</verse>
				<verse number="24">Аммо Мўаб лашкари Исроил қароргоҳига борганда, Исроил лашкари уларга бирдан ташланиб, ҳужум қилиб қолдилар, Мўаб лашкари эса қочиб қолди. Исроил лашкари Мўаб юртига кириб ҳам ҳужумни давом эттирди.</verse>
				<verse number="25">Шаҳарларини вайрон қилдилар, даладаги ҳамма ҳосилдор ерларга тош отавериб, далани тошга тўлдириб ташладилар, булоқларини кўмиб юбордилар, барча мевали дарахтларини кесдилар. Фақат Хир–Харасот шаҳридаги тош деворлар қолди, холос. Палахмончилар шаҳарни қуршаб олиб, тош ирғитавердилар.</verse>
				<verse number="26">Мўаб шоҳи жангда мағлуб бўлаётганини англаб етгач, етти юзта қиличбозини ёнига олди. У Эдом шоҳи кучларини ёриб ўтмоқчи бўлди, лекин бунинг уддасидан чиқолмади.</verse>
				<verse number="27">Шундан кейин Мўаб шоҳи тахт вориси бўлган тўнғич ўғлини олиб келди–да, уни девор устида куйдириб қурбонлик қилди. Бу воқеадан Исроил лашкари қаттиқ ваҳимага тушди. Улар Мўаб шоҳидан узоқлашиб, ўз юртига қайтиб кетдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Илгари пайғамбарлар гуруҳида бир пайғамбар бўлар эди. Ўша пайғамбарнинг беваси Элишайнинг олдига келиб фарёд қилди: — Сизга хизмат қилиб юрган менинг эрим вафот қилди. Ўзингиз биласиз, у Эгамиздан қўрқарди. Бир одам олдин қарз берган эди. Энди у иккала ўғлимни ўзига қул қилиб олиб кетгани келди.</verse>
				<verse number="2">Шунда Элишай: — Айт–чи, сен учун мен нима қилай? Уйингда нима бор? — деди. — Бу чўрингизнинг уйида зайтун мойи солинган хумчадан бошқа ҳеч вақо йўқ, — деди аёл.</verse>
				<verse number="3">— Бор, ҳамма қўшниларингдан бўш идишларини сўраб ол, — деди Элишай. — Иложи борича кўпроқ сўраб ол.</verse>
				<verse number="4">Борганингдан кейин ўғилларинг билан бирга уйга кириб, эшикни ёпиб қўй. Сўнг ҳамма идишга зайтунмойи қуй, тўлган идишларни нари суриб қўявер.</verse>
				<verse number="5">Аёл Элишайнинг олдидан кетгач, ўғиллари билан бирга уйга кириб, эшикни беркитди. Ўғиллари идишларни узатиб туришди, аёл эса қуяверди.</verse>
				<verse number="6">Ҳамма идишлар тўлгандан кейин, аёл ўғлига: — Яна идиш узат, — деди. — Бошқа идиш йўқ, — деди ўғли. Шундан сўнг зайтун мой ҳам оқмай қолди.</verse>
				<verse number="7">Аёл пайғамбар ҳузурига келиб, бўлган воқеани айтиб берди. — Бор, мойни сотиб қарзингни тўла, — деди Элишай. — Ортиб қолган мойни ишлатиб, ўғилларинг билан кун кечир.</verse>
				<verse number="8">Бир куни Элишай Шунамга келди. У ерда бир бой аёл: “Меникига кириб, чой–пой ичиб кетинг”, деб илтимос қилиб, кўндирди. Элишай қачон келмасин, ҳар доим тамадди қилгани ўша аёлникига кирарди.</verse>
				<verse number="9">Бир куни аёл эрига: — Шу йўлдан доимо ўтиб юрадиган одам Худонинг муқаддас одами эканини билиб олдим, — деди.</verse>
				<verse number="10">— Келинг, том устига чоғроққина болохона қуриб, у ерга кўрпа–тўшак, хонтахта, курси, мойчироқ қўяйлик. У бизникига келганда, болохонада турсин.</verse>
				<verse number="11">Кунларнинг бирида Элишай Шунамга келганда, болохонага кириб, ёнбошлади.</verse>
				<verse number="12">Кейин хизматкори Гахазига: “Шунамлик аёлни чақир”, деб буюрди. Хизматкор аёлни чақириб келди. Аёл келгач,</verse>
				<verse number="13">Элишай хизматкорига гапирди: — Бу аёлга шундай деб айт: “Сен бизга ғамхўрлик қиляпсан. Бунинг эвазига сен учун нима қилайлик? Сенинг бирор ишинг юзасидан шоҳ билан ёки лашкарбоши билан гаплашиш керак эмасми?” — Йўқ, — деди аёл, — мен халқим орасида яшасам, бас.</verse>
				<verse number="14">Элишай Гахазидан: — Ундай бўлса, бу аёл учун нима қилишим керак? — деб сўради. — Унинг ўғли йўқ экан, эри эса кексайиб қолибди, — деди Гахази.</verse>
				<verse number="15">— Чақир уни! — буюрди Элишай. Хизматкор аёлни чақириб келди, аёл эшик олдида ҳозир бўлди.</verse>
				<verse number="16">— Келгуси йили худди шу пайтда қўлингда ўғлингни кўтариб юрган бўласан, — деб айтди Элишай аёлга. — Йўқ, ҳазратим, эй, Худонинг одами, бу чўрингизни беҳудага умидвор қилманг, — деди аёл.</verse>
				<verse number="17">Лекин Элишай айтганидай, аёл ҳомиладор бўлиб, келгуси йил ўша вақтда ўғил туғди.</verse>
				<verse number="18">Бола улғаяверди. Бир куни бола ўроқчилар орасида ишлаётган отаси ёнига бориб:</verse>
				<verse number="19">“Вой бошим! Бошим оғриб кетди!” деди отасига. Отаси эса хизматкорига: “Онасига олиб бор”, деб буюрди.</verse>
				<verse number="20">Хизматкор болани кўтариб, онасига олиб борди. Бола тушгача онасининг тиззасида ўтирди–ю, сўнгра вафот этди.</verse>
				<verse number="21">Она боласини кўтариб бориб, пайғамбар ётадиган тўшакка ётқизди–да, эшикни беркитиб, ташқарига чиқди.</verse>
				<verse number="22">Сўнг эрини чақириб келиб, унга айтди: — Менинг ёнимга хизматкорларингиздан биттасини эшаги билан бирга юборинг. Мен пайғамбар ҳузурига бориб, тезда қайтиб келаман.</verse>
				<verse number="23">— Нимага унинг олдига бугун боришинг керак?! — деди эри. — Бугун янги ой шодиёнаси куни эмас, Шаббат куни ҳам эмас. — Ҳечқиси йўқ, — деди аёл.</verse>
				<verse number="24">Шундан кейин аёл эшакни эгарлаб, хизматкорга: — Эшакни ҳайда, — деди, — мен сенга гапирмагунимча секинлама.</verse>
				<verse number="25">Аёл жўнаб кетди. У пайғамбар ёнига — Кармил тоғига етиб борди. Пайғамбар уни узоқдан кўриб, хизматкори Гахазига: — Бу ўша Шунамлик аёл–ку! — деди.</verse>
				<verse number="26">— Югур, уни кутиб ол, “Ўзинг яхшимисан? Эринг соғ–саломатми? Боланг яхшими?” деб ундан сўра. — Ҳаммаси яхши, — деди аёл.</verse>
				<verse number="27">Аёл тоққа, пайғамбар ёнига етиб келгач, унинг оёқларига ёпишиб олди. Гахази, аёлни четроққа олиб қўяй, деб яқин келган эди, Элишай Гахазига айтди: — Уни тинч қўй, унинг дили озор чеккан. Эгамиз эса буни мендан яширди, менга маълум қилмади.</verse>
				<verse number="28">— Мен ҳазратимдан ўғил сўраганмидим?! — деди аёл. — “Мени беҳудага умидвор қилманг”, деб айтмаганмидим?!</verse>
				<verse number="29">Элишай Гахазига айтди: — Қани бўл, менинг таёғимни қўлингга олиб югур. Бирортасини учратиб қолсанг, у билан саломлашма, ким сенга салом берса, саломига алик олма. Борганингдан кейин таёғимни боланинг юзига қўй.</verse>
				<verse number="30">— Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сизсиз кетмайман, — деди боланинг онаси Элишайга. У ўрнидан туриб, аёлни эргаштириб кетди.</verse>
				<verse number="31">Гахази олдин етиб бориб, таёқни боланинг юзига қўйди. На бир садо, на бир жавоб бўлмагандан кейин Элишайга пешвоз чиқиб: “Бола уйғонмаяпти”, деди.</verse>
				<verse number="32">Элишай ичкарига кирди. Қараса, ўлган бола Элишайнинг тўшагида ётган экан.</verse>
				<verse number="33">Элишай хонага киргач, эшикни беркитди–да, Эгамизга ёлвориб ибодат қилди.</verse>
				<verse number="34">Сўнг боланинг устига чўзилиб ётди. У оғзини боланинг оғзига, кўзларини кўзларига, кафтини кафтига қўйди, боланинг устида чўзилиб ётганда, боланинг танаси исиди.</verse>
				<verse number="35">Сўнгра у ўрнидан туриб болохонанинг у ёғидан бу ёғига юрди. Кейин яна қайтиб келиб, боланинг устига чўзилди. Бола етти марта аксириб, кўзларини очди.</verse>
				<verse number="36">Элишай Гахазига: “Аёлни чақир!” — деди. Гахази аёлни чақириб келди. Аёл Элишайнинг олдига яқинлашди. Элишай унга: “Ол ўғлингни!” — деди.</verse>
				<verse number="37">Аёл ичкари кириб, Элишайнинг оёқларига йиқилди, боши ерга теккудай бўлиб таъзим қилди. Ўғлини олиб, чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="38">Элишай Гилгалга қайтиб келди. Бу ерда очарчилик ҳукм сураётган эди. Пайғамбарлар гуруҳи Элишайнинг олдига йиғилишган эди. Шунда Элишай хизматкорига: — Катта қозон ўрнатиб, пайғамбарлар гуруҳи учун бирор таом пишир! — деди.</verse>
				<verse number="39">Биттаси далага кўкат тергани чиқди. У ерда чирмашиб ўсадиган ёввойи қовоқларни топиб, этагини тўлдириб қовоқлардан терди. У қовоқларни олиб келиб тўғради ва таом қайнаётган қозонга ташлади. Ўша одам қовоқнинг қанақалигини билмас эди.</verse>
				<verse number="40">Ҳаммаларига таомдан қуйиб берилди. Улар таомни татиб кўришлари биланоқ: “Эй, пайғамбар ҳазратлари! Қозондаги таом заҳар бўлиб кетибди–ку!” деб шовқин кўтардилар. Таомдан ҳеч ким тановул қила олмади.</verse>
				<verse number="41">Шунда Элишай: — Менга ун беринглар! — деди. Унни қозонга солгач, хизматкорга: — Энди одамларга қуйиб беравер, еяверишсин, — деди. Қозондаги таом безарар бўлиб қолган эди.</verse>
				<verse number="42">Баал–Шолишо шаҳридан бир киши арпасининг биринчи ҳосилидан қилинган йигирмата кулча ва бир қоп янги узилган бошоқни пайғамбарга олиб келди. Элишай хизматкорига: — Одамларга бер, тановул қилишсин, — деб буюрди.</verse>
				<verse number="43">Қандай қилиб шугинани юзта одамга бераман?! — деди хизматкор. — Одамларга бўлиб бер, тановул қилишсин, — деди Элишай, — чунки Эгамиз шундай демоқда: “Ҳамма тўяди, ҳатто ортиб ҳам қолади.”</verse>
				<verse number="44">Хизматкор одамларга кулчаларни ва бошоқни бўлиб берди. Эгамиз айтганидай, одамлар еб тўйди, яна ортиб ҳам қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Орам шоҳининг Нўмон деган лашкарбошиси бор эди. Хўжайини уни жуда улуғлар ва ҳурмат қилар эди, чунки Эгамиз Нўмон орқали Орамга ғалаба ато қиларди. Нўмон жуда довюрак жангчи эди–ю, лекин тери касаллигига чалинган эди.</verse>
				<verse number="2">Орам лашкарлари Исроил юртига бостириб борганларида, кичкина қизчани асир қилиб олиб кетган эдилар. Қизча Нўмоннинг хотинига чўрилик қиларди.</verse>
				<verse number="3">Қизча бир куни бекасига айтиб қолди: — Агар тўрам Самариядаги пайғамбар ҳузурига борганларида эди, ўша пайғамбар тўрамга шифо берган бўларди.</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, Нўмон ўз ҳукмдори ҳузурига борди. Шоҳга Исроил юртидан келтирилган қизчанинг айтганларини гапириб берди.</verse>
				<verse number="5">Орам шоҳи Нўмонга: — Йўлга отланавер, мен Исроил шоҳига мактуб ёзиб бераман, — деди. Нўмон йигирма бир пуд кумуш, тўрт пуд олтин, ўн сидра қимматбаҳо кийим–бош олиб, йўлга чиқди.</verse>
				<verse number="6">Нўмон мактубни Исроил шоҳига келтириб берди. Мактуб шу мазмунда битилган эди: “Ушбу мактуб етиб борганда, билингизки, хизматкорим Нўмонни сизнинг ҳузурингизга юборган бўламан, уни тери касаллигидан сиз фориғ қилишингиз мумкин.”</verse>
				<verse number="7">Исроил шоҳи мактубни ўқиб, ваҳимага тушиб, кийимларини йиртди: — Орам шоҳи мени ҳаёт бахш этадиган ва жон оладиган Худо деб ўйлаяптими?! Шифо беришим учун у менинг ҳузуримга одамини жўнатибди–я! Мана, билиб қўйинглар, Орам шоҳи мен билан уруш чиқариш учун баҳона излаяпти.</verse>
				<verse number="8">Исроил шоҳи ваҳимага тушиб либосларини йиртганини пайғамбар Элишай эшитгач, шоҳга хабарчи орқали шу гапни етказди: “Нега ваҳимага тушиб либосларингизни йиртдингиз? Ўша одам менинг олдимга келсин, Исроилда пайғамбар борлигини билиб қўйсин.”</verse>
				<verse number="9">Нўмон отларию жанг араваларини Элишайнинг уйи эшиги олдига олиб келиб тўхтатди.</verse>
				<verse number="10">Элишай Нўмоннинг олдига хизматкорини чиқариб, у орқали Нўмонга шу гапни етказди: “Бор, Иордан дарёсида етти марта ювин, шунда тананг янгиланиб, пок бўлади.”</verse>
				<verse number="11">Нўмон эса дарғазаб бўлди: “Мен ўйлаган эдимки, пайғамбар албатта менинг олдимга чиқади, ўзининг Эгаси Худони чақириб илтижо қилади. Қўллари билан касал жойимни силаб, мени бу касалликдан фориғ қилади.</verse>
				<verse number="12">Дамашқдаги Абано ва Парфар дарёлари Исроилнинг ҳамма дарёларидан афзал эмасми?! Мен ўша дарёларда ювиниб, покланиб олаверардим–ку!” Нўмон жаҳл билан бурилиб кетди.</verse>
				<verse number="13">Шунда хизматкорлари келиб: — Жаноби олийлари, агар пайғамбар сизга қийин нарсани айтганда, қилмасмидингиз? — деб гапиришди, — у сизга: “Ювингин, пок бўлиб қоласан”, деди холос–ку.</verse>
				<verse number="14">Охири, Нўмон пайғамбарнинг айтганини қилиб, Иордан сувида етти марта шўнғиди. Шунда танаси худди ёш боланинг танаси каби янгиланиб, пок бўлди.</verse>
				<verse number="15">Нўмон ва унинг барча ҳамроҳлари пайғамбар ҳузурига қайтиб келдилар. Нўмон Элишайнинг ҳузурига келгач, айтди: — Бутун ер юзида Исроилнинг Худосидан бошқа худо йўқлигини билдим. Марҳамат, энди мен, қулингизнинг ҳадяларини қабул қилинг.</verse>
				<verse number="16">Мен хизмат қилаётган Худо шоҳид! Ҳадянгни олмайман! — деди Элишай. Нўмон Элишайни қанча мажбур қилса ҳам, Элишай рад этди.</verse>
				<verse number="17">Шунда Нўмон айтди: — Ундай бўлса, мен, қулингизга иккита хачир кўтара оладиган тупроқ олиб кетишга ижозат беринг. Мен, қулингиз, бундан буён Эгамиздан бошқа худоларга ҳар хил қурбонликларукуйдириладиган қурбонликлар қилмайман.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз мен, қулингизни фақат битта нарсада кечирсин: хўжайиним худо Риммон уйига бориб сажда қилиш учун қўлимга суянганда, мен ҳам Риммон уйида у билан бирга таъзим қиламан. Ўша ерда таъзим қилганимда, шу нарса учун Эгамиз мени кечирсин.</verse>
				<verse number="19">— Эсон–омон бор, — деди унга Элишай. Нўмон Элишай ҳузуридан чиқиб, ҳали унча узоқ йўл юрмаган ҳам эдики,</verse>
				<verse number="20">пайғамбар Элишайнинг хизматкори Гахази ўзига ўзи айтди: “Ҳазратим анави Орам халқидан Нўмон келтирган ҳадяларни қабул қилмасдан, унга ижозат берди. Худо ҳақи! Ортидан югуриб бориб, ундан бирор нарса ундирай.”</verse>
				<verse number="21">Гахази Нўмоннинг орқасидан кетди. Нўмон ортидан келаётган Гахазини кўриб, уни қарши олгани аравадан тушди. — Тинчликми? — сўради Нўмон.</verse>
				<verse number="22">— Тинчлик, — деди хизматкор, — хўжайиним мендан айтиб юборди, унинг ҳузурига Эфрайим қирларидаги пайғамбарлар гуруҳидан иккитаси келибди, уларга икки пуд кумуш ва икки сидра кийим–бош бераркансиз.</verse>
				<verse number="23">— Балки тўрт пуд оларсан, — деди Нўмон ва Гахазини тўрт пуд олишга кўндирди. Нўмон иккита қопдаги тўрт пуд кумушни ва икки сидра кийим–бошни боғлаб, ўзининг иккита хизматкорига берди. Хизматкорлар бу нарсаларни кўтариб, Гахазининг олдига тушиб жўнадилар.</verse>
				<verse number="24">Тепаликка келганларида, Гахази нарсаларни хизматкорларнинг қўлидан олди ва уйига олиб бориб яширди. Сўнгра Нўмоннинг иккала хизматкорига ижозат берди.</verse>
				<verse number="25">Гахази қайтиб келгач, хўжайинининг ҳузурига кирди. — Қаерда эдинг, Гахази? — сўради Элишай ундан. — Мен, қулингиз ҳеч қаерга бормадим, — жавоб берди у.</verse>
				<verse number="26">Элишай эса Гахазига: — Ўша одам аравасидан тушиб сенга пешвоз чиққанда, менинг руҳим сен билан бирга эмасмиди?! — деди. — Ҳозир кумушу либослар ёки зайтунзорлар, узумзорлар, қўй, сигирлар, қул ва чўрилар оладиган пайтми?!</verse>
				<verse number="27">Шу қилганинг учун Нўмоннинг тери касаллиги сенга ва сенинг наслингга абадий ёпишиб қолсин. Ўша заҳоти Гахазига яра тошиб, тери қордай оппоқ бўлиб қолди. У Элишайнинг ҳузуридан чиқиб кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Бир куни пайғамбарлар гуруҳи Элишайга: — Қаранг, сиз билан биз йиғиладиган мана шу жойимиз тор, — дедилар.</verse>
				<verse number="2">— Ижозат беринг, Иордан дарёси бўйига борайлик, ҳар биримиз у ерда ёғоч кесиб, ўша ерда ўзимизга бошпана қурайлик. — Майли боринглар, — деди Элишай.</verse>
				<verse number="3">— Улардан биттаси: — Марҳамат қилиб, сиз ҳам биз, қулларингиз, билан бирга боринг, — деди. — Хўп, бораман, — деди Элишай.</verse>
				<verse number="4">Элишай улар билан бирга кетди. Ҳаммалари Иордан дарёси бўйига етиб келиб, дарахт кеса бошладилар.</verse>
				<verse number="5">Биттаси дарахт кесаётиб, болтасини сувга тушириб юборди. У: “О, ҳазратим! Болтани омонатга олган эдим!” — деб бақирди.</verse>
				<verse number="6">— Болта қайси жойга тушди? — сўради пайғамбар. Ўша одам Элишайга болта тушган жойни кўрсатди. Элишай дарахтдан битта шох кесиб олиб, сувга ташлаган эди, болта сув юзига чиқди.</verse>
				<verse number="7">— Ол уни, — деди Элишай. Ўша одам қўлини узатиб, болтани олди.</verse>
				<verse number="8">Орам шоҳи Исроилга лашкар тортди ва “Фалон жойга лашкаримни жойлаштираман”, деб лашкарбошилари билан маслаҳатлашиб олди.</verse>
				<verse number="9">Пайғамбар Исроил шоҳига: “Ўша жойдан ўтманг, чунки у ерга Орам лашкари пистирма қўйган” деган хабар юборди.</verse>
				<verse number="10">Исроил шоҳи пайғамбар айтган жойга хабарчи юборди. Ўша ерда яшайдиган одамлар бу хавфнинг чорасини кўрдилар. Бундай воқеа бир–икки марта эмас, кўп марта юз берди.</verse>
				<verse number="11">Бу ҳодисадан Орам шоҳи қаттиқ безовталанди. У лашкарбошиларини чақириб: — Менга айтинглар–чи, қайси бирингиз Исроил шоҳи билан алоқадасиз? — деди уларга.</verse>
				<verse number="12">— Ҳеч қайсимиз, шоҳ жаноблари! — деди лашкарбошилардан бири. — Бу Исроилдаги пайғамбар Элишайнинг иши, у ҳатто ётоқхонангизда айтган гапингизни ҳам Исроил шоҳига аён қилиб туради.</verse>
				<verse number="13">— Боринглар, унинг қаердалигини билиб келинглар! — деб буюрди Орам шоҳи. — Мен бирортасини юбораман–да, уни қўлга тушираман. Шундан кейин: “Элишай Дўтанда ”, деб шоҳга хабар етказдилар.</verse>
				<verse number="14">Орам шоҳи ўша ерга отлиқлар, жанг аравалари ва катта куч жўнатди. Улар тунда келиб, шаҳарни ўраб олдилар.</verse>
				<verse number="15">Тонгда пайғамбарнинг хизматкори ўрнидан туриб, ташқари чиқди. Қараса, шаҳар атрофида отлиқ лашкарлар, жанг аравалари турибди. Шунда хизматкор: — Эвоҳ! Ҳазратим, энди нима қиламиз? — деб сўради.</verse>
				<verse number="16">— Қўрқма, — деди Элишай, — чунки бизнинг ҳимоячиларимиз уларникидан жуда кўп.</verse>
				<verse number="17">Кейин Элишай илтижо қилди: — Эй, Эгам! Хизматкоримнинг кўзини оч, у кўрсин! Эгамиз хизматкорнинг кўзини очиб юборди. Элишайнинг атрофидаги қирлар оловли отлар ва жанг араваларига тўлиб кетганини хизматкор кўрди.</verse>
				<verse number="18">Орам лашкари Элишайга ҳужум қилган эди, Элишай Эгамизга: “Уларни кўр қилиб қўй!” деб илтижо қилди. Эгамиз Элишайнинг илтижосини эшитди–да, Орам лашкарини кўр қилиб қўйди.</verse>
				<verse number="19">Кейин, Элишай Орам лашкарига деди: — Сизлар адашиб қолибсизлар, сизлар излаётган шаҳар бу эмас. Ортимдан юринглар, мен излаётган одамингиз олдига сизларни олиб бораман. Шундай қилиб, Элишай Орам лашкарини Самарияга бошлаб келди.</verse>
				<verse number="20">Улар Самарияга етиб келганларидан кейин Элишай: — Эй, Эгамиз! Уларнинг кўзларини оч, токи улар кўрсин, — деб илтижо қилган эди, Эгамиз Орам лашкарининг кўзини очди. Улар қарасалар, Самариянинг ўртасида турибдилар.</verse>
				<verse number="21">Исроил шоҳи Орам лашкарини кўргач: — Уларни қириб ташлайми, ота? — деб сўради.</verse>
				<verse number="22">— Йўқ, ўлдирма! — деди Элишай. — Нега ўлдирар экансан?! Сен уларни жанг қилиб асир олганингда ҳам ўлдирмасдинг. Уларга нон, сув бер, еб–ичиб, ўзларининг ҳукмдори ёнига қайтиб кетишсин.</verse>
				<verse number="23">Шоҳ асирларга катта зиёфат тайёрлади. Асирлар еб–ичиб бўлишгач, Исроил шоҳи уларни йўлларига қайтариб юборди. Орам лашкарлари ўзларининг ҳукмдори ёнига кетишди. Бу босқинчилар қайтиб Исроил ерларига қадам босмадилар.</verse>
				<verse number="24">Орадан анча вақт ўтгач, Орам шоҳи Банҳадад ҳамма лашкарларини йиғиб Самарияни қамал қилди.</verse>
				<verse number="25">Орам лашкарлари Самарияни қамал қилиб турар эканлар, у ерда оғир қаҳатчилик юз берди. Натижада эшакнинг калласи саксон кумуш тангага, икки коса каптар ахлати беш кумуш тангага сотилди.</verse>
				<verse number="26">Бир куни Исроил шоҳи шаҳар девори устида кетаётган эди, бир аёл: “Шоҳ ҳазратлари! Ёрдам беринг”, деб фарёд қилди.</verse>
				<verse number="27">— Сенга Эгамиз ёрдам бермаса, мен қандай ёрдам бера оламан?! — деди шоҳ. — Мен буғдой ёки шароб бера олармидим?!</verse>
				<verse number="28">Дардинг нима? — Мана бу аёл: “Ўғлингни бер, уни бугун ейлик, менинг ўғлимни эртага еймиз”, деб айтган эди.</verse>
				<verse number="29">Менинг ўғлимни пишириб едик. Эртасига мен унга: “Ўғлингни бер, уни ейлик”, деган эдим, у ўғлини яшириб қўйибди, — деди у.</verse>
				<verse number="30">Шоҳ аёлнинг сўзларини эшитгач, қайғудан либосларини йиртди. Халқ девор устида кетаётган шоҳнинг либоси ичидаги қанорни кўриб қолди.</verse>
				<verse number="31">Сўнгра шоҳ деди: — Агар шу бугун Элишайнинг боши олинмаса, Худо мени не кўйга солса солсин, ҳатто бундан баттарроғини қилсин.</verse>
				<verse number="32">Шоҳ хабарчи жўнатганда, Элишай ўз уйида оқсоқоллар билан бирга ўтирган эди. Шоҳ юборган хабарчи Элишайникига келмасдан олдин, Элишай оқсоқолларга айтди: — Кўряпсизларми қотилни?! Менинг бошимни олмоқ учун қотил одамини жўнатди! Қараб туринглар, хабарчи келганда, эшикни ёпинглар, уни ичкарига киритманглар. Ана, унинг орқасидан хўжайинининг оёқ товушлари келяпти!</verse>
				<verse number="33">Элишай оқсоқоллар билан суҳбатлашиб ўтирганда, хабарчи унинг олдига келиб, шоҳнинг қуйидаги сўзларини етказди: “Шунча кулфат Эгамиздан келди! Нима учун мен энди Унга умид боғлашим керак?!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Элишай айтди: — Эгамизнинг сўзини эшитинглар: У шундай демоқда: “Эртага худди шу пайтда Самария дарвозаси олдида ярим тоғора яхши ун бир кумуш тангадан, бир тоғора арпа ҳам бир кумуш тангадан сотилади.”</verse>
				<verse number="2">Шоҳнинг энг яқин амалдори шу ерда эди. У Элишайга: — Ҳатто Эгамиз осмоннинг қопқасини очиб, ёмғир ёғдирганда ҳам шундай бўлмас–ов, — деди. Шунда Элишай: — Сен кўзинг билан кўрасан, лекин сенга насиб қилмайди, — деди.</verse>
				<verse number="3">Шу вақтда шаҳар дарвозаси ташқарисида тери касаллигига чалинган тўртта одам ўтириб: “Ўлимимизни кутиб, шу ерда ўтираверамизми?!” деб бир–бирига гапирди.</verse>
				<verse number="4">“Агар шаҳарга кирадиган бўлсак, у ерда очарчилик бўляпти, биз ҳам ўша ерда ўлиб кетамиз. Шу ерда ўтираверсак ҳам ўламиз. Яхшиси, Орам лашкарининг қароргоҳига борайлик. Агар бизни тирик қолдиришса, яшаймиз, ўлдиришса, ўламиз.”</verse>
				<verse number="5">Улар оқшом пайти Орам лашкарининг қароргоҳига бормоқчи бўлишиб, отланишди. Орам лашкарининг қароргоҳи чеккасига келиб қарасалар, у ерда бирорта ҳам одам йўқ экан.</verse>
				<verse number="6">Раббий Орам лашкарига жанг араваларининг тақир–туқурини, отларнинг кишнашини, кўп лашкарнинг шовқин–суронини эшиттирган эди. Улар бир–бирларига: “Исроил шоҳи бизга қарши ҳужум қилгани Хет халқини ва Мисрнинг шоҳларини ёллаганга ўхшайди”, дедилар.</verse>
				<verse number="7">Улар оқшом пайти жонларини қутқариш учун чодирларини, отларини, эшакларини, бутун қароргоҳни шундайича ташлаб қочиб қолган эдилар.</verse>
				<verse number="8">Ўша касал одамлар қароргоҳга келиб, бир чодирга кирдилар. Чодирда еб–ичиб, у ердан кумуш, олтин, кийим–кечакларни олиб кетиб, яшириб қўйдилар. Кейин қайтиб келиб бошқа чодирга кирдилар, у ердан ҳам топганларини олиб бориб яширдилар.</verse>
				<verse number="9">Сўнгра улар бир–бирларига айтдилар: — Биз тўғри иш қилмаяпмиз. Бу кун — хушхабарлар юз берган кундир. Агар биз сусткашлик қилиб, тонг отишини кутсак, жазога тортилишимиз аниқ. Кетдик, шоҳ саройига бориб хабар берайлик.</verse>
				<verse number="10">Касал одамлар бориб, шаҳар дарвозабонларини чақирдилар–да, уларга шундай дедилар: — Биз Орам лашкарининг қароргоҳига борган эдик. У ерда на бирор тирик жон бор, на бирор инсон товуши эшитилади. Фақат боғловлиқ отлар, эшаклар турган экан. Чодирларни, қандай турган бўлса, шундайлигича ташлаб кетибдилар.</verse>
				<verse number="11">Дарвозабонлар жар солиб бу хушхабарни шоҳ саройига етказдилар.</verse>
				<verse number="12">Шоҳ тунда ўрнидан туриб, лашкарбошиларига шундай деди: — Орам лашкари қандай режа тузаётганларини сизларга айтиб қўяй. Биз қаҳатчиликни бошдан кечираётганимизни улар биладилар. Шаҳардан чиққанимиздан кейин, бизни тириклайин қўлга олиб, шаҳарга ёриб киришни режалаштирганлар. Шунинг учун далада пистирма қўйиш учун қароргоҳдан чиқиб кетганлар.</verse>
				<verse number="13">Шоҳнинг аъёнларидан бири: — Бир нечта одам шаҳарда қолган бешта отни олиб аҳволни билиб келсин, — деб айтди. — Бу ердагилардан ким борса ҳам, биз, тирик қолганлар ва шаҳарда ҳалок бўлганлар каби, ўлимга маҳкум.</verse>
				<verse number="14">Улар иккита отлиқ одамни тайёрладилар. Шоҳ ўша одамларни Орам лашкари изидан жўнатар экан: “Бориб нима бўлганини билиб келинглар”, деди.</verse>
				<verse number="15">Отлиқлар Орам лашкарининг изидан Иордан дарёсигача боришди. Йўл бўйи кийим–кечак, буюмлар сочилиб кетган эди. Бу нарсаларни Орам лашкари шошиб–пишиб қочаётганларида ташлаб кетган эдилар. Юборилган одамлар қайтиб келиб, шоҳга хабар бердилар.</verse>
				<verse number="16">Халқ Орам лашкарининг қароргоҳига бориб, у ерни талон–тарож қилди. Эгамиз айтганидай, ярим тоғора яхши ун бир кумуш тангадан, бир тоғора арпа ҳам бир кумуш тангадан сотилди.</verse>
				<verse number="17">Шоҳ ўша яқин амалдорини дарвозага тайинлаган эди. Халқ амалдорни дарвоза олдида босиб, янчиб ўтиб кетди, амалдор ўлди. Шоҳ пайғамбар ҳузурига борганда, пайғамбар бўладиган ҳодисаларни унга олдиндан айтган эди.</verse>
				<verse number="18">Ҳаммаси пайғамбар айтганидай бўлди. У шоҳга: “Эртага худди шу пайтда Самария дарвозаси олдида ярим тоғора яхши ун бир кумуш тангадан, бир тоғора арпа бир кумуш тангадан сотилади”, деган эди.</verse>
				<verse number="19">Амалдор эса пайғамбарга: “Ҳатто Эгамиз осмоннинг қопқасини очиб, ёмғир ёғдирганда ҳам, шундай бўлмас–ов”, деб жавоб берган эди. Элишай эса унга: “Сен кўзинг билан кўрасан, лекин сенга насиб қилмайди”, деганди.</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, айтилган воқеа юз берди: халқ ўша амалдорни дарвоза олдида босиб, янчиб ўтиб кетди, амалдор ўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Элишай ўзи тирилтирган боланинг онасига шундай деган эди: — Тур ўрнингдан, ўзинг ва хонадонинг аҳли билан бирга жўна. Қаерда яшай олсанг, ўша ерда яшайвер, чунки Эгамиз юртга етти йил қаҳатчилик юборишга қарор қилди.</verse>
				<verse number="2">Аёл пайғамбарнинг айтганларига қулоқ солди. Унинг ўзи ва хонадони аҳли Филистлар ерига бориб, у ерда етти йил истиқомат қилди.</verse>
				<verse number="3">Орадан етти йил ўтгач, ўша аёл Филистлар еридан қайтиб келди. Сўнг уйимни ва даламни қайтариб олай, деб шоҳ ҳузурига келди.</verse>
				<verse number="4">Шу пайтда шоҳ Элишайнинг хизматкори Гахази билан гаплашаётган эди: — Элишай қилган ҳамма ажойиботлар ҳақида менга айтиб бер–чи, — деди шоҳ.</verse>
				<verse number="5">Пайғамбар ўликни қандай тирилтирганини Гахази шоҳга гапираётган эди, ҳалиги аёл шоҳдан ўз уйи ва даласини қайтариб олиш учун сўраб келиб қолди. — Шоҳ ҳазратлари! — деди Гахази. — Бу ўша аёлдир. Ана, Элишай тирилтирган ўғли ҳам ёнида турибди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳ аёлдан бўлиб ўтган воқеаларни сўради. Аёл шоҳга ҳаммасини айтиб берди. Шундан сўнг шоҳ сарой амалдорларидан бирини чақириб, аёл билан бирга жўнатар экан, амалдорга амр берди: — Бу аёлнинг ҳамма нарсаси, бу юртдан чиқиб кетган кундан бошлаб бугунгача олинган жамики даромади билан бирга даласи қайтарилсин.</verse>
				<verse number="7">Элишай Дамашққа келди. Орам шоҳи Банҳадад хаста эди. “Пайғамбар шу ерга келибди”, деб шоҳга хабар етказишди.</verse>
				<verse number="8">Шоҳ шунда Хазайил деган одамга деди: — Бирорта ҳадя олгин–да, пайғамбарга пешвоз чиқ. У орқали Эгамиздан сўраб кўр–чи, мен шу касалликдан халос бўлармиканман.</verse>
				<verse number="9">Хазайил Дамашқдаги энг яхши ҳадялардан қирқта туяга юклаб, Элишайни кутиб олгани кетди. Элишайнинг олдига келгач, унга шундай деди: — Орам шоҳи Банҳадад — қулингиз мени сизнинг ҳузурингизга юборди. “Шу касалликдан халос бўлармиканман ёки йўқмикан, билиб кел”, деди.</verse>
				<verse number="10">— Шоҳнинг ҳузурига бориб, албатта соғайиб кетаркансиз, деб айт, — деди Элишай Хазайилга, — лекин Эгамиз менга аён қилди: шоҳ ўлади.</verse>
				<verse number="11">Хазайил уятдан қизаргунча, Элишай унинг юзига тик қараб тураверди. Кейин пайғамбар йиғлай бошлади.</verse>
				<verse number="12">— Ҳазратим нечун йиғлаяптилар? — сўради Хазайил. — Исроил халқига қиладиган ёвузликларингни билганим учун йиғлаяпман, — деди Элишай. — Сен Исроил халқининг қалъаларига ўт қўясан, йигитларини қиличдан ўтказасан, гўдакларини ерга уриб ўлдирасан, ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб ташлайсан.</verse>
				<verse number="13">— Кўппакдан фарқ қилмайдиган мен, қулингиз, ким бўлибманки, шунақа ишларни қила олар эканман?! — деди Хазайил. — Эгамиз менга аён қилди: сен Орам шоҳи бўласан, — дея жавоб берди Элишай.</verse>
				<verse number="14">Хазайил Элишайнинг ҳузуридан чиқиб, ҳукмдори Банҳададнинг ёнига қайтиб келди. — Элишай сенга нима деди? — сўради шоҳ Хазайилдан. — У менга айтдики, сиз албатта соғайиб кетаркансиз, — деб жавоб берди Хазайил.</verse>
				<verse number="15">Эртаси куни Хазайил кўрпани олиб, сувга ботирди–да, ҳўл кўрпани шоҳнинг юзига ёпиб уни бўғди. Шундай қилиб, Хазайил шоҳни ўлдириб, унинг ўрнига ўзи шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="16">Ёҳушафат ҳали Яҳудо шоҳи бўлиб турганда, унинг ўғли Ёҳурам ҳам тахтга ўтирди. Бу воқеа Исроил шоҳи Ёрам ҳукмронлигининг бешинчи йилида юз берди.</verse>
				<verse number="17">Ёҳурам Яҳудо шоҳи бўлганда, ўттиз икки ёшда эди. У Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди.</verse>
				<verse number="18">Хотини Ахабнинг қизи бўлгани учун, Ёҳурам ҳам, Ахаб хонадони сингари, Исроил шоҳлари йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз Ўз қули Довуд ҳақи–ҳурмати учун Яҳудони ҳалокатга учратишни истамади, чунки Эгамиз Довудга: “Сенинг наслингга то абад сўнмайдиган чироқ бераман”, деб ваъда қилган эди.</verse>
				<verse number="20">Ёҳурам даврида Эдом Яҳудо шоҳлигига қарши исён қилди. Эдом халқи ўзларининг мустақил шоҳлигини қурдилар.</verse>
				<verse number="21">Шундан сўнг Ёҳурам ҳамма жанг араваларини бошлаб Зоирга борди. Эдом лашкари Ёҳурамни ва унинг жанг аравалари сардорларини ўраб олган эди, лекин Ёҳурам тунда ҳужум қилиб, қамални ёриб чиқди. Яҳудо лашкари уйларига қочиб кетди.</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, Эдом халқи ҳозиргача Яҳудо ҳукмронлигидан озоддир. Ўша пайтда Либна шаҳри ҳам исён кўтарган эди.</verse>
				<verse number="23">Ёҳурамнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="24">Ёҳурам оламдан ўтди. У Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ёҳурамнинг ўрнига ўғли Охазиё шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="25">Исроил шоҳи Ёрам ўн иккинчи йил шоҳлик қилаётганда, Охазиё Яҳудо шоҳи бўлди. У Ёҳурамнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="26">Охазиё тахтга ўтирганда, йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда бир йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Оталиё бўлиб, Исроил шоҳи Омрининг невараси эди.</verse>
				<verse number="27">Охазиё ҳам Ахаб хонадонининг йўлидан кетди. Ахаб наслига ўхшаб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Чунки у Ахаб хонадонига қариндош эди.</verse>
				<verse number="28">Охазиё билан Ёрам бирга Гиладдаги Рамўтга бориб, Орам шоҳи Хазайилга қарши уруш очди. Ёрам шу урушда ярадор бўлди.</verse>
				<verse number="29">Шоҳ Ёрам ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига қайтиб келган эди. Яҳудо шоҳи Охазиё эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Пайғамбар Элишай пайғамбарлар гуруҳидан биттасини чақириб, унга деди: — Қани, бўл, қўлингга анави мой солинган идишни ол, Гиладдаги Рамўтга бор.</verse>
				<verse number="2">У ерга борганингдан кейин, Ёҳуни қидириб топ. Нимши деганнинг набираси Ёҳу Яҳошафат деган одамнинг ўғлидир. Уни ўртоқлари орасидан чақириб чиқиб, бошқа хонага олиб кир.</verse>
				<verse number="3">Сўнгра мой солинган идишни ол. Ёҳунинг бошига мойни суртгин–да, шундай дегин: “Эгамиз шундай айтмоқда: сенга мой суртиб, Исроил устидан шоҳ қилиб танладим.” Кейин эшикни очгин–у, кутмасдан қоч.</verse>
				<verse number="4">Ёш пайғамбар Гиладдаги Рамўтга кетди.</verse>
				<verse number="5">Ўша жойга етиб келганда, лашкарбошилар суҳбатлашиб ўтирган эди. — Сенда гапим бор, лашкарбоши, — деди у. — Қайси биримизда гапинг бор? — деб сўради Ёҳу. — Сенда, лашкарбоши, — деди у Ёҳуга.</verse>
				<verse number="6">Ёҳу ўрнидан туриб, бошқа хонага кирди. Ёш пайғамбар унинг бошига мойни суртгач, деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Сенга мой суртиб, Ўзимнинг халқим Исроил устидан шоҳ қилиб танладим.</verse>
				<verse number="7">Сен ҳукмдоринг Ахабнинг хонадонини қириб ташлайсан, токи пайғамбар қулларим ва бошқа ҳамма қулларимнинг тўкилган қонлари учун Мен Изабелдан ўч олай.</verse>
				<verse number="8">Ахабнинг бутун хонадони йўқ бўлади. Исроилда Ахабнинг уруғидан ҳар бир эркак зотини, хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман.</verse>
				<verse number="9">Ахаб хонадонини Набат ўғли Ерибомнинг хонадони ва Охиё ўғли Башонинг хонадони кўйига соламан.</verse>
				<verse number="10">Изабел эса Йизрил ерларида итларга ем бўлади, уни дафн қиладиган ҳеч кимса бўлмайди.” У шундай деб эшикни очди–ю, қочди.</verse>
				<verse number="11">Ёҳу лашкарбоши дўстлари олдига қайтди. — Тинчликми? Анави телба сенинг олдингга нима учун келибди? — деб сўрашди дўстлари ундан. — Э, бунақа одамларни биласизлар–ку, валдирайверадилар–да улар, — деди Ёҳу дўстларига.</verse>
				<verse number="12">— Эй, ёлғончи! Қани, бизга ҳам айт–чи, — дейишди улар. Ёҳу дўстларига: “Эгамиз менга мой суртиб Исроил устидан шоҳ қилиб танлабди”, деб пайғамбарларнинг гапларини айтиб берди.</verse>
				<verse number="13">Ҳаммалари шошилиб қолишди. Ҳар ким либосларини ечиб, Ёҳу турган зинапояга тўшадилар ва бурғу чалиб: “Ёҳу шоҳ бўлди!” деб жар солдилар.</verse>
				<verse number="14">Ёҳу Ёрамга қарши фитна уюштирди. Бу пайтда бутун Исроил лашкари шоҳ Ёрам бошчилигида Гиладдаги Рамўт шаҳрини Орам шоҳи Хазайилдан ҳимоя қилаётган эди.</verse>
				<verse number="15">Ёрам Хазайил билан жанг қилганда, Орам лашкари уни яралаган, Ёрам эса яраларини даволатиш учун Йизрилга қайтган эди. Ёҳу дўстларига: — Агар сизлар мен томонда бўлсаларингиз, шаҳардан бирор кимса чиқиб кетишига ва Йизрилга хабар олиб боришига йўл қўйманглар, — деди.</verse>
				<verse number="16">Ёҳу отига миниб, Йизрил шаҳрига йўл олди, чунки Ёрам касал бўлиб, у ерда ётган эди. Яҳудо шоҳи Охазиё ҳам Ёрамни кўргани келган эди.</verse>
				<verse number="17">Йизрил минораси устида қоровул турарди. Ёҳунинг одамлари яқинлашиб келарди. Қоровул уларни кўриб қолиб: “Бир талай одамни кўряпман”, деди. Ёрам қоровулга айтди: — Бирорта отлиқни юбор, одамларни кутиб олиб: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўрасин.</verse>
				<verse number="18">Сувори Ёҳуга пешвоз чиқиб деди: — Шоҳ: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўраяпти. — Тинчликдан сенга нима?! Орқамдан юр, — деди Ёҳу. Қоровул эса: “Отлиқ уларнинг олдига етиб борди–ю, лекин қайтиб келмаяпти”, деб хабар берди.</verse>
				<verse number="19">Энди бошқа бир отлиқни юборишди, буниси ҳам уларнинг олдига келиб: — Шоҳимиз: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўраяпти, — деди. — Тинчликдан сенга нима?! Орқамдан юр, — деди Ёҳу.</verse>
				<verse number="20">Қоровул: “Отлиқ уларнинг олдига етиб борди–ю, қайтиб келмади, ўпкаси оғзига тиқилгандай ҳовлиқиб от чоптириб келишидан Ёҳуга ўхшайди”, деб хабар етказди.</verse>
				<verse number="21">— Аравани қўш! — деб буюрди Ёрам. Шоҳнинг жанг аравасини қўшдилар. Исроил шоҳи Ёрам ва Яҳудо шоҳи Охазиё ўз араваларига миниб, Ёҳуни кутиб олгани чиқдилар. Улар Ёҳуни Йизриллик Навўтнинг даласида кутиб олдилар.</verse>
				<verse number="22">Ёрам Ёҳуни кўргач, унга: — Тинчлик билан келдингми, Ёҳу? — деб сўради. — Онанг Изабел бошлаган зиною сеҳр–жоду бизда ҳанузгача давом этиб келар экан, қанақасига тинчлик бўлсин?! — деди Ёҳу.</verse>
				<verse number="23">Ёрам Охазиёга: “Қочдик, Охазиё! Хоинлик бу!” деди–ю, от тизгинини буриб, қочиб қолди.</verse>
				<verse number="24">Ёҳу камонни кучи борича тортиб, Ёрамнинг иккала кураги ўртасини мўлжаллаб отди. Ўқ Ёрамнинг қоқ юрагини тешиб ўтди. Ёрам араваси ичига йиқилди.</verse>
				<verse number="25">Ёҳу хизматкори Бидкарга деди: — Унинг жасадини Йизриллик Навўтнинг даласига олиб бориб ташла, шуни ёдингдан чиқармагинки, биз, икковимиз, Ёрамнинг отаси Ахабнинг ортидан жанг аравасида борганимизда, Ахабга қарши Эгамиз шуни аён қилган эди:</verse>
				<verse number="26">“Кеча Навўт билан унинг ўғиллари қонини кўрдим. Сендан ўша далада қасос оламан.” Энди Эгамизнинг айтганига кўра, Ёрамнинг жасадини олиб, Навўтнинг даласига олиб бориб ташла.</verse>
				<verse number="27">Яҳудо шоҳи Охазиё бу ҳодисани кўриб, Байт–Хагон шаҳрига қараб қочди. Ёҳу унинг ортидан қувиб кетаётганда: — Уни ҳам ўлдиринглар! — деб бақирди. Йиблаём шаҳри ёнидаги Гур тепалигида аравасида турган Охазиёни отдилар. Охазиё Махидў шаҳрига қочиб бориб, ўша ерда жон берди.</verse>
				<verse number="28">Аъёнлари унинг жасадини аравада Қуддусга олиб келдилар ва Довуд қалъасида ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар.</verse>
				<verse number="29">Ахаб ўғли Ёрам шоҳлигининг ўн биринчи йилида Охазиё Яҳудо шоҳи бўлган эди.</verse>
				<verse number="30">Ёҳу Йизрилга борди. Изабел эса бу хабарни эшитиб кўзларига сурма суртиб, сочларини тараб, деразадан қараб турган эди.</verse>
				<verse number="31">Ёҳу шаҳар дарвозасидан киргач, Изабел: — Ҳа, сенмисан, ҳукмдорини ўлдирган Зимридан қолишадиган жойинг йўқ! Тинчлик билан келдингми? — деди.</verse>
				<verse number="32">Ёҳу кўзларини деразага қадаб: — Ким мен томонда? Ким? — деб бақирди. Тепада ҳарам оғаларидан икки–учтаси пайдо бўлди.</verse>
				<verse number="33">— Уни пастга улоқтиринглар! — деб буюрди Ёҳу. Улар Изабелни ушлаб пастга улоқтирдилар. Унинг қони деворга, отларга сачради, Ёҳунинг оти жасадни эзғилаб ташлади.</verse>
				<verse number="34">Шундан кейин Ёҳу келиб, еб–ичди. Сўнгра: — Анави лаънатини топиб, кўминглар, — деди, — нима бўлганда ҳам, шоҳ қизи–да.</verse>
				<verse number="35">Лекин Изабелнинг жасадини дафн қилишга борган одамлар, унинг бош–суяги, оёғи ва қўл панжасидан бошқа бирор аъзосини топа олмадилар.</verse>
				<verse number="36">Ҳаммалари қайтиб келиб, Ёҳуни аҳволдан хабардор қилдилар. Ёҳу уларга шундай деди: — Эгамизнинг Ўз қули Илёс орқали айтган бу сўзлари бажо бўлди: “Изабелнинг жасади Йизрил ерларида кўппакларга ем бўлар,</verse>
				<verse number="37">Унинг жасади Йизрил далаларидаги гўнгга ўхшаб қолар, Шунинг учун ҳеч ким, бу Изабелдир, деб айтмас.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Ахабнинг Самарияда етмишта ўғли бор эди. Ёҳу Самария ҳудудидаги Йизрил бекларига, оқсоқолларига ва Ахаб ўғилларининг мураббийларига шу мазмунда мактуб ёзиб юборди:</verse>
				<verse number="2">“Шоҳингизнинг ўғиллари сизлар билан бирга турибдилар, жанг араваларингиз, отларингиз ва қурол–яроғларингиз ҳам бор, ўзларингиз мустаҳкам шаҳарда яшайсизлар. Ушбу мактуб сизларга етиб бориши биланоқ,</verse>
				<verse number="3">ҳукмдорингиз ўғилларидан энг муносибини танлаб олиб, отасининг ўрнига тахтга ўтқазинглар ва ҳукмдорингизнинг хонадонини ҳимоя қилиш учун мен билан жанг қилишга тайёрланинглар.”</verse>
				<verse number="4">Аммо Самариядагилар жуда қўрқиб кетдилар: — Ёҳуга иккита шоҳ бардош беролмади–ю, биз қандай қилиб бардош берардик?! — дейишди улар.</verse>
				<verse number="5">Шундан кейин бош вазир, шаҳар ҳокими, оқсоқоллар, Ахаб ўғилларининг мураббийлари Ёҳуга шундай хабар беришди: “Биз ҳеч кимни шоҳ қилмаймиз. Биз сизнинг қулларингизмиз, нима буюрсангиз, шуни ижро қилурмиз, сизга нима маъқул бўлса, шуни қилинг.”</verse>
				<verse number="6">Ёҳу эса уларга иккинчи марта шу мазмунда мактуб ёзди: “Агар сизлар мен тарафда бўлиб, менга итоат этишга тайёр бўлсангизлар, ҳукмдорингиз ўғилларининг бошларини олиб, эртага шу пайтда Йизрилга менинг ҳузуримга келтиринглар.” Шоҳнинг етмишта ўғли бўлиб, уларни шаҳарнинг энг аслзодалари тарбия қилаётган эдилар.</verse>
				<verse number="7">Мактуб аслзодаларнинг қўлига теккач, улар шоҳ ўғилларини ушлаб, ҳаммаларини — етмиш кишини бўғизладилар, уларнинг бошларини саватга солиб, Йизрилга — Ёҳунинг ҳузурига жўнатдилар.</verse>
				<verse number="8">Хабарчи Ёҳуга: “Улар шоҳ ўғилларининг бошларини олиб келдилар”, деди. Ёҳу: “Каллаларни дарвоза олдига икки тўп қилиб тахланглар, эрталабгача ўша ерда қолсин”, деди.</verse>
				<verse number="9">Эртасига эрталаб Ёҳу халқнинг олдига чиқиб гапирди: — Ўз ҳукмдоримга қарши мен исён кўтариб, уни ўлдирдим. Сизлар айбдор эмассизлар. Лекин мана бу одамларни ким ўлдирди?</verse>
				<verse number="10">Шуни билиб қўйингларки, Эгамизнинг Ахаб хонадони тўғрисида айтган биронта сўзи ижросиз қолмайди. Эгамиз Ўз қули Илёс орқали айтган сўзини бажо қилди.</verse>
				<verse number="11">Сўнгра Ёҳу Йизрилда Ахаб хонадонининг қолган–қутганини, унинг ҳамма аъёнларини, яқинларини, руҳонийларини ўлдирди. Шундай қилиб, Ахабнинг биронта ҳам одами тирик қолмади.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин Ёҳу Йизрилдан Самария томон йўлга чиқди. У йўлда чўпонларга қарашли Байт–Акад деган жойда</verse>
				<verse number="13">Яҳудо шоҳи Охазиёнинг қариндошлари билан учрашиб қолди ва улардан: “Сизлар кимсизлар?” деб сўради. — Биз Охазиёнинг қариндошларимиз, — дейишди улар. — Шоҳнинг оиласидан ва малика Изабелнинг ўғилларидан хабар олгани кетяпмиз.</verse>
				<verse number="14">— Буларни тириклайин ушланглар! — деб буюрди Ёҳу одамларига. Уларни тириклайин ушлаб ҳаммаларини — қирқ иккита одамни Байт–Акад сардобаси ёнида бўғизладилар. Улардан бирортасини ҳам тирик қолдирмадилар.</verse>
				<verse number="15">Ёҳу у ердан жўнаб кетди. Йўлда ўзига томон тўғри келаётган Ёҳунадов деган одам билан учрашиб қолди. У Рахав деган одамнинг ўғли эди. Ёҳу у билан саломлашиб: — Сенга менинг ниятим холис, сенинг ниятинг ҳам холисми? — деб сўради. — Шундай, — деб жавоб берди Ёҳунадов. — Ундай бўлса, қўлингни бер, — деди Ёҳу. Ёҳунадов қўлини узатди. Ёҳу уни ёнига — аравасига олди.</verse>
				<verse number="16">— Мен билан юр, мен Эгамиз учун қанчалик жон куйдиришимни кўриб қўй, — деди Ёҳу унга. Сўнгра уни аравасида Самарияга олиб кетди.</verse>
				<verse number="17">Ёҳу Самарияга етиб келгач, Эгамиз Илёс орқали айтганидай, Ахабнинг у ердаги қолган–қутган қариндошларини битта қўймай ўлдирди.</verse>
				<verse number="18">Ёҳу жамики халқни тўплаб, уларга айтди: — Ахаб Баалга унчалик сиғинмас эди, мен эса Баалга чин дилдан сиғинаман.</verse>
				<verse number="19">Энди менинг олдимга Баалнинг ҳамма пайғамбарларини чақириб келинглар, ҳеч ким келмай қолмасин, чунки мен Баалга жуда катта қурбонлик қиламан, келмаганлар ўлдирилади. Аслида Ёҳу Баалга сиғинганларни ўлдириш мақсадида бир ҳийла ўйлаётган эди.</verse>
				<verse number="20">— Баалга бағишланган байрам йиғини бўлишини тайинланглар, — деди Ёҳу. Бу тўғрида эълон қилдилар.</verse>
				<verse number="21">Ёҳу бутун Исроил бўйлаб хабар жўнатган эди, Баалга сажда қилувчиларнинг ҳаммаси келди, биронтаси ҳам келмай қолмади. Ҳамма Баалнинг уйига кирди. Баалнинг уйи лиқ тўлди.</verse>
				<verse number="22">Ёҳу муқаддас либосларни сақловчи хизматкорга: — Баалга сиғинадиганларнинг ҳаммасига либослар келтир, — деб амр берди. Хизматкор ҳар бирига либос келтирди.</verse>
				<verse number="23">Шу пайт Ёҳу Ёҳунадов билан бирга Баалнинг уйига кирди–да, сажда қилувчиларга: — Атрофингизга яхшилаб қаранг, — деди. — Орангизда Эгамизга хизмат қиладиганлардан ҳеч ким бўлмасин, бу ерда фақат Баалга сажда қилувчилар бўлсин.</verse>
				<verse number="24">Шундан кейин Ёҳу билан Ёҳунадов куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар қилгани ичкарига кирдилар. Ёҳу Баалнинг уйи атрофига саксон кишини қўйиб, уларга шундай амр берган эди: “Қўлингизга мана бу одамларни топширяпман. Булардан бирортаси қочиб жонини қутқариб кетишига кимки йўл қўйса, боши билан жавоб беради.”</verse>
				<verse number="25">Қурбонлик куйдириб бўлиниши биланоқ, Ёҳу қўриқчиларга ва лашкарбошиларга: “Ичкарига кириб, ҳаммани ўлдиринглар, бирортаси ҳам қочиб кетмасин!” — деб буйруқ берди. Қўриқчилар ва лашкарбошилар ҳаммасини қилич дамидан ўтказиб, жасадларини ташқарига отдилар. Сўнгра Баалнинг уйидаги ичкари хонага кириб,</verse>
				<verse number="26">у ердаги бутсимон устунларни ташқарига олиб чиқиб ёқиб юбордилар.</verse>
				<verse number="27">Баалга аталган тошни синдирдилар, уйини вайрон қилдилар. Халқ бу жойни ҳожатхонага айлантирди. Ўша жой бугунгача ҳожатхона бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="28">Шундай қилиб, Ёҳу Исроил ерида Баалга сажда қилишга барҳам берди.</verse>
				<verse number="29">Бироқ Ёҳу Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди, яъни Байтил ва Дандаги олтин бузоқларга сажда қилишдан Ёҳу қайтмади.</verse>
				<verse number="30">Эгамиз Ёҳуга: — Менинг олдимда тўғри иш қилиб муваффақият қозондинг, — деди. — Ахаб хонадонига қарши Мен нима истаган бўлсам, ҳаммасини қилдинг. Бунинг учун сенинг наслинг тўртинчи авлодигача Исроил тахтида ўтиради.</verse>
				<verse number="31">Аммо Ёҳу Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг қонунларига бутун қалби билан итоат қилмади, Исроил халқини гуноҳга ботирган Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.</verse>
				<verse number="32">null</verse>
				<verse number="33">Ўша пайтда Эгамиз Исроил ерларини парчалаб, кичрайтира бошлади. Орам шоҳи Хазайил Иордан дарёсининг шарқида Гад, Рубен, Манаше қабилалари яшайдиган бутун Гилад ерларини, Арнон сойлигидаги Арор шаҳридан Гилад ва Башан ўлкаларига қадар бўлган жамики Исроил ерларини босиб олди.</verse>
				<verse number="34">Ёҳунинг бошқа ишлари, бутун фаолияти ва қаҳрамонликлари ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="35">Ёҳу оламдан ўтди. У Самарияда ота–боболари ёнига дафн этилди. Ёҳунинг ўрнига ўғли Ёҳухоз шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="36">Ёҳу Самарияда йигирма саккиз йил Исроилга ҳукмдорлик қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Оталиё ўз ўғли шоҳ Охазиёнинг ўлдирилганини эшитгач, Яҳудода Охазиёнинг жамики уруғини қириб ташлашга киришди.</verse>
				<verse number="2">Шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдириш режалаштирилган эди. Шоҳ Ёҳурамнинг Ёҳушева деган қизи бор эди. Ёҳушева Охазиёга ўгай сингил эди. Ёҳушева Охазиёнинг ўғли Йўшни шоҳнинг ўғиллари орасидан билдирмасдан олиб қочди. Уни, энагаси билан бирга, Эгамизнинг уйидаги ётоқхонага яширди. Бола Оталиёдан яшириниб, тирик қолди.</verse>
				<verse number="3">Оталиё юртни бошқарган пайтда, бола олти йил давомида Эгамизнинг уйида энагаси билан бирга яшириниб юрди.</verse>
				<verse number="4">Еттинчи йили руҳоний Ёҳайидо Харёллик қўриқчиларнинг лашкарбошиларига ва сарой қўриқчиларининг лашкарбошиларига хабар бериб, уларни чақиртирди. Ҳаммаларини Эгамизнинг уйига йиғиб, улар билан аҳд тузди. Ҳаммаларига Эгамизнинг уйида онт ичиргандан кейин, шоҳнинг ўғли Йўшни уларга кўрсатди.</verse>
				<verse number="5">Ёҳайидо уларга шундай буюрди: “Энди сизлар бундай қиласизлар: Шаббат куни хизматдагиларнинг учдан бири шоҳ саройини қўриқлашади.</verse>
				<verse number="6">Учдан бири Сур дарвозасини, учдан бири эса сарой дарвозасини қўриқлашади ва сарой қўриқчилари ўрнига туришади.</verse>
				<verse number="7">Шаббат куни хизматлари битган бошқа икки қисм сипоҳларингиз Эгамизнинг уйи атрофида туриб шоҳни қўриқласин.</verse>
				<verse number="8">Ҳамма қўлида қуроли билан шоҳни ҳар томондан ўраб олсин, ким сафга яқинлашса, ўлдирилсин. Шоҳ кирганда ҳам, чиққанда ҳам, унга ҳамроҳ бўлинглар.”</verse>
				<verse number="9">Юзбошилар руҳоний Ёҳайидонинг амрларини сўзсиз бажардилар. Ҳар бир юзбоши Шаббат куни хизматини бошлаган ва хизматини тугатган қўриқчиларини олиб, Ёҳайидонинг ёнига борди.</verse>
				<verse number="10">Руҳоний Эгамизнинг уйида турган шоҳ Довуднинг найзаларию қалқонларини юзбошиларга тарқатди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳни қўриқлаш учун уйнинг жануб томонидан шимол томонигача, қурбонгоҳнинг ва уйнинг атрофига соқчилар жангга шай қилиб қўйилди.</verse>
				<verse number="12">Ёҳайидо шоҳнинг ўғли Йўшни ташқарига олиб чиқиб, бошига тож кийгизди. Унга шоҳлик қонунларини берди. Йўш шоҳ деб эълон қилинди. Унинг бошига мой суртишди, сўнгра: “Шоҳимизнинг умрлари узоқ бўлсин!” дея олқишлаб, қарсак чалдилар.</verse>
				<verse number="13">Оталиё қўриқчилар билан халқнинг шовқин–суронини эшитгач, Эгамизнинг уйига йиғилганлар ёнига борди.</verse>
				<verse number="14">Қарасаки, одатга кўра, Эгамизнинг уйи эшиги ёнидаги устун олдида шоҳ турибди, шоҳнинг атрофини лашкарбошилар, карнайчилар ўраб олган. Юртнинг бутун халқи шод–хуррам, карнай чаляпти. Шунда Оталиё ғазабдан либосларини йиртиб: “Хоинлик! Хоинлик!” деб бақирди.</verse>
				<verse number="15">Руҳоний Ёҳайидо юзбошиларга: “У хотинни бу ердан олиб чиқиб кетинглар, кимки унга эргашса, қиличдан ўтказинглар”, дея буйруқ берди. Руҳоний ўша аёлнинг Эгамиз уйида ўлдирилишини истамади.</verse>
				<verse number="16">Оталиё ушланди ва саройнинг От дарвозасига келтирилиб, ўша ерда ўлдирилди.</verse>
				<verse number="17">Руҳоний Ёҳайидо, Яҳудо халқи Эгамизнинг халқи бўлсин, дея шоҳ, халқ ва Эгамиз орасида аҳд тузди. Ундан кейин халқ билан шоҳ орасида ҳам аҳд тузди.</verse>
				<verse number="18">Сўнг бутун халқ Баалнинг уйига бориб, уни бузиб ташлади, у ердаги қурбонгоҳларни ва Баалнинг тасвирларини синдирди, Баалнинг руҳонийси Маттонни эса қурбонгоҳларнинг рўпарасида ўлдирди.</verse>
				<verse number="19">Сўнгра юзбошиларни, Харёллик қўриқчиларни, сарой қўриқчиларини ва жамики халқни ёнига олиб, шоҳни Эгамизнинг уйидан олиб чиқди. Улар қўриқчилар дарвозасидан ўтиб, шоҳни саройга олиб келдилар ва тахтга ўтқаздилар.</verse>
				<verse number="20">Оталиё шоҳ саройида ўлдирилгани учун, юрт халқи севинди. Қуддус осойишта бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="21">Йўш тахтга ўтирган пайтда етти ёшда эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Исроил шоҳи Ёҳу еттинчи йил шоҳлик қилаётганда, Йўш Яҳудо шоҳи бўлган эди. У Қуддусда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Онаси Бэршэва шаҳридан бўлиб, исми Зибиёх эди.</verse>
				<verse number="2">Йўш умри бўйи Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди, чунки руҳоний Ёҳайидо унга йўл кўрсатарди.</verse>
				<verse number="3">Лекин саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ҳали ҳам ўша жойларда қурбонлик қилиб, тутатқи тутатарди.</verse>
				<verse number="4">Йўш руҳонийларга фармон берди: — ЭгамизнингМаъбадига эҳсон сифатида олиб келинган кумушни, доимий солиқни, онт туфайли берилган тўловни ёки ихтиёрий берилган ҳадяларни тўпланглар.</verse>
				<verse number="5">Бу кумушларни руҳонийлар олиб келувчилардан қабул қилиб олиб, Эгамиз уйининг бузилган жойларини тузатишга сарфлашсин.</verse>
				<verse number="6">Йўш шоҳлигининг йигирма учинчи йилида ҳам руҳонийлар Эгамиз уйининг бузилган жойларини ҳали тузатмаган эдилар.</verse>
				<verse number="7">Шундан кейин шоҳ Йўш руҳоний Ёҳайидо билан бошқа руҳонийларни чақириб: — Нимага Эгамизнинг уйини тузатмаяпсизлар? — деди уларга, — энди одамлардан кумуш олманглар. Олган кумушларингизни Эгамизнинг уйини тузатишга беринглар.</verse>
				<verse number="8">Руҳонийлар халқдан ўзлари пул йиғмасликка ва Эгамизнинг уйи таъмирланишини назорат қилмасликка рози бўлишди.</verse>
				<verse number="9">Руҳоний Ёҳайидо бир қути олиб, қопқоғи устидан тешик очди. Уни қурбонгоҳнинг ёнига — одамлар Эгамизнинг уйига кирадиган жойнинг ўнг томонига жойлаштирди. Остонада қоровул бўлиб турган руҳонийлар Эгамизнинг уйига келтирилган ҳамма кумушни қутига ташлайверишди.</verse>
				<verse number="10">Қутида кўп пул йиғилганидан кейин, шоҳнинг мирзаси билан олий руҳоний келиб, Эгамизнинг уйига келтирилган кумушларни қопларга солиб тортишди.</verse>
				<verse number="11">Тортилган кумушлар Эгамизнинг уйидаги ишларнинг бошида турган одамларга берилди. Улар эса бу кумушларни Эгамизнинг уйида ишлаётган дурадгор ва бинокорларга,</verse>
				<verse number="12">тош терувчиларга, сангтарошларга тўлашар, уйни тузатмоқ учун ёғоч ва тош сотиб олишга ишлатишар, уйни тузатишга керак бўлган бошқа ашёларга сарф қилишарди.</verse>
				<verse number="13">Эгамизнинг уйида йиғилган кумуш бу жой учун кумуш тоғоралар, қайчилар, тоғорачалар ва карнайлар, ҳар хил олтин ёки кумуш буюмлар ясашга сарф қилинмади.</verse>
				<verse number="14">Бу кумушнинг ҳаммаси ишловчиларга тўлашга ва уйни тузатишга сарф қилинди.</verse>
				<verse number="15">Эгамизнинг уйида ишловчиларга пул тақсимлайдиган одамлардан ҳисоб–китоб талаб қилинмади, чунки улар ҳалол ишлашди.</verse>
				<verse number="16">Айб ва гуноҳ назр қилиб берилган пуллар эса Эгамизнинг уйига келтирилмади. Бу пуллар руҳонийларники эди.</verse>
				<verse number="17">Ўша пайтда Орам шоҳи Хазайил Гат шаҳрига ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Кейин Қуддусга ҳужум қилмоққа қарор қилди.</verse>
				<verse number="18">Яҳудо шоҳи Йўш эса ота–боболари — Яҳудо шоҳлари Ёҳушафатнинг, Ёҳурамнинг, Охазиёнинг ва ўзининг Эгамизга атаган ҳамма муқаддасназрларини, Эгамизнинг уйидан ва сарой хазиналаридан олинган жамики олтинларни Орам шоҳи Хазайилга юборди. Шундан кейин Хазайил Қуддусга ҳужум қилиш қароридан қайтди.</verse>
				<verse number="19">Йўшнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="20">Шоҳ Йўшнинг аъёнлари исён кўтариб, уни Силлога борадиган йўлда — Миллодаги уйда ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="21">Уни ўлдирганлар Йўшнинг аъёнларидан Шимат деган одамнинг ўғли Йўзабад билан Шўмер деганнинг ўғли Ёҳузабад эдилар. Йўш Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Эмозиё шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Йўш шоҳлигининг йигирма учинчи йилида Ёҳухоз СамариядаИсроил тахтига ўтирди ва ўн етти йил ҳукмронлик қилди. Ёҳухоз Ёҳунинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="2">Ёҳухоз Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди ва Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибомнинг қилган гуноҳларига эргашди. У қабиҳ йўлидан асло қайтмади.</verse>
				<verse number="3">Шунинг учун Эгамиз Исроилдан ғазабланди ва Исроил халқини узоқ вақт Орам шоҳи Хазайил билан Хазайилнинг ўғли Банҳададнинг қўлига бериб қўйди.</verse>
				<verse number="4">Шу сабабдан Ёҳухоз Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз унинг илтижоларини эшитди. Исроил халқи чеккан азоб–уқубатларни, Орам шоҳи уларни сиқувга олганини Эгамиз кўриб турарди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Исроилга бир қутқарувчи юборгандан кейин, улар Орам халқининг зулмидан халос бўлди ва олдингидай тинчгина яшайверди.</verse>
				<verse number="6">Аммо халқ Ерибом хонадони Исроилга олиб кирган гуноҳларга эргашаверди, бу гуноҳлардан қайтмади. Ашерага аталган устун ҳали ҳам Самарияда турган эди.</verse>
				<verse number="7">Орам шоҳи Ёҳухознинг лашкарларини қириб, кулини кўкка совурган эди. Ёҳухознинг элликта отлиқ сипоҳи, ўнта жанг араваси, ўн мингта пиёда сипоҳидан бошқа кучи қолмаган эди.</verse>
				<verse number="8">Ёҳухознинг бошқа ишлари, бутун фаолияти ва унинг қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="9">Ёҳухоз оламдан ўтди. У Самарияда ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Ёҳўш шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="10">Яҳудо шоҳи Йўш шоҳлигининг ўттиз еттинчи йилида Ёҳўш Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Ёҳўш Ёҳухознинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="11">У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган жамики гуноҳларга эргашди, бу гуноҳлардан қайтмади.</verse>
				<verse number="12">Ёҳўшнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, Яҳудо шоҳи Эмозиё билан жанг қилганда кўрсатган қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="13">Ёҳўш оламдан ўтиб, Самарияда ота–боболари — Исроил шоҳлари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Ёрубом шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="14">Элишай тузалмас хасталикка йўлиққанда, Исроил шоҳи Ёҳўш уни зиёрат қилгани бориб: “Отам! Отам! Сиз Исроилнинг қудратли ҳимоячиси эдингиз! Исроилнинг жанг араваси ва отлиқ лашкари каби эдингиз–а! Қаёққа кетиб қолдингиз–а?” деб йиғлаган эди.</verse>
				<verse number="15">Ўшанда Элишай шоҳга: “Ёйинг билан ўқларингни ол!” деди. Шоҳ ёйи билан ўқларини олди.</verse>
				<verse number="16">Элишай: “Ёйни ҳозирла!” деб шоҳга буюрди. Шоҳ ёйни ҳозирлагач, Элишай қўлларини шоҳнинг қўллари устига қўйди.</verse>
				<verse number="17">Сўнгра унга: “Шарқ томондаги деразани оч!” деб буюрди. Шоҳ деразани очгандан кейин, Элишай: “Ўқни от!” деди. Шоҳ ўқни отди. — Бу ўқ Эгамиз берадиган нажот аломатидир, у сени Орам лашкари устидан зафарга эриштиради, — деди Элишай. — Сен Орам лашкарини Офоқда йўқ қиласан.</verse>
				<verse number="18">Кейин Элишай шоҳга: “Қолган ўқларни ол!” деб буюрди. Исроил шоҳи ўқларни олгач, Элишай унга: “Ўқларни ерга ур!” деди. Шоҳ ўқларни уч марта ерга уриб, тўхтаб қолди.</verse>
				<verse number="19">Шунда пайғамбар шоҳдан аччиқланди: — Беш–олти марта уришинг лозим эди, ўшанда Орам лашкарини тамомила мағлуб қилган бўлардинг. Энди эса уларни уч мартагина мағлуб этасан, холос.</verse>
				<verse number="20">Шундан кейин Элишай вафот этди, уни дафн қилдилар. Ҳар йили баҳорда Мўабдан босқинчилар Исроил ерларига бостириб келарди.</verse>
				<verse number="21">Бир сафар Исроил одамлари бир марҳумни дафн қилаётган эдилар, Мўаблик босқинчиларни кўрдилар–у, жасадни Элишайнинг хилхонасига ташлаб қочдилар. Жасад Элишайнинг суякларига текканда тирилиб кетди ва оёққа турди.</verse>
				<verse number="22">Орам шоҳи Хазайил Ёҳухознинг бутун шоҳлиги даврида Исроил халқига зулм ўтказиб келган эди.</verse>
				<verse number="23">Аммо Эгамиз Исроил халқига раҳм–шафқат кўрсатиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан қилган аҳдига кўра, Исроил халқига юз бурган эди. Эгамиз ҳозиргача Исроил халқини Ўз ҳузуридан қувиб чиқармади ва уларнинг қирилиб кетишига йўл қўймади.</verse>
				<verse number="24">Орам шоҳи Хазайил вафот этгач, ўрнига ўғли Банҳадад шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="25">Сўнгра Ёҳўш отаси Ёҳухоз шоҳлиги даврида бой берган шаҳарларни Хазайилнинг ўғли Банҳададдан қайтариб олди. Банҳададни уч марта мағлуб қилиб, Исроил шаҳарларига бошқатдан эгалик қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Исроил шоҳи Ёҳўш иккинчи йили шоҳлик қилаётганда, Эмозиё Яҳудо шоҳи бўлди. Эмозиё Йўшнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="2">Эмозиё шоҳ бўлганда, йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёҳуваддон эди.</verse>
				<verse number="3">Эмозиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилса ҳам, бобоси Довуд каби эмасди. У ҳар қандай ишни отаси Йўш каби қилди.</verse>
				<verse number="4">Шу боисдан саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ у ерларда ҳали ҳам қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.</verse>
				<verse number="5">Эмозиё ўз шоҳлигини мустаҳкамлаб олгандан кейин, шоҳни — отасини ўлдирган аъёнларни йўқ қилди.</verse>
				<verse number="6">Бироқ Мусонинг Тавротида ёзилганига кўра, қотилларнинг болаларини ўлдирмади, чунки Эгамиз: “Оталар фарзандлари гуноҳи учун ўлдирилмасин, фарзандлар оталари гуноҳи учун ўлдирилмасин, ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина жазолансин”, деб амр қилган эди.</verse>
				<verse number="7">Эмозиё Туз водийсида ўн мингта Эдомсипоҳини ўлдирди. Села шаҳрини жанг қилиб қўлга киритиб, у ерга Ёхтал деб ном берди. Ўша жой ҳозир ҳам шу ном билан юритилади.</verse>
				<verse number="8">Шундан сўнг Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшга хабарчилар жўнатиб: “Қани, менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи”, деди.</verse>
				<verse number="9">Исроил шоҳи Ёҳўш эса бунга жавобан Яҳудо шоҳи Эмозиёга шу хабарни жўнатди: “Лубнондаги ғовтикан шу ердаги садр дарахтига, қизингни ўғлимга хотинликка бер, деб хабар йўллабди. Ўша пайтда Лубнондаги йиртқич ҳайвон ўша ердан ўтиб кетаётиб, ғовтиканни босиб янчиб кетибди.</verse>
				<verse number="10">Шунга ўхшаб, сен ҳам Эдом халқини мағлуб этганинг учун мағрурланиб кетдинг, Эмозиё. Ўша шуҳратинг билан кифояланиб, уйингда ўтиравер. Нима учун қитмирлик қиляпсан? Ўз бошингни ҳам, Яҳудо халқининг бошини ҳам балога гирифтор қиляпсан!”</verse>
				<verse number="11">Лекин Эмозиё қулоқ солмади. Шунинг учун Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиё устига юриш қилди. Иккала томоннинг лашкари Яҳудонинг Байт–Шамаш шаҳрида рўбарў келди.</verse>
				<verse number="12">Исроил лашкари Яҳудо лашкарини мағлуб этди. Яҳудо лашкарининг ҳаммаси уйларига қочиб кетди.</verse>
				<verse number="13">Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охазиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Қуддусга келиб, Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган тўрт юз тирсак қисмини буздирди.</verse>
				<verse number="14">Эгамизнинг уйида ва саройнинг хазиналарида топилган олтинларни, кумушларни ва ҳамма ашёларни тортиб олди. Бунинг устига, асирларни ҳам олиб, Самарияга қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="15">Ёҳўшнинг бошқа ишлари, Яҳудо шоҳи Эмозиё билан жанг қилганда кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="16">Ёҳўш оламдан ўтди. У Самарияда ота–боболари — Исроил шоҳлари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ёрубом шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="17">Яҳудо шоҳи Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшнинг ўлимидан кейин ўн беш йил яшади.</verse>
				<verse number="18">Эмозиёнинг бошқа ишлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="19">Қуддусда Эмозиёга қарши фитна уюштирилди. Эмозиё бундан хабар топиб Лахиш шаҳрига қочди. Аммо душманлари Эмозиёнинг ортидан одам юбориб, уни ўша ерда ўлдиртирдилар.</verse>
				<verse number="20">Эмозиёнинг жасадини отда Қуддусга олиб келдилар. У Довуд қалъасида ота–боболарининг ёнига дафн қилинди.</verse>
				<verse number="21">Сўнгра Яҳудо халқи ўн олти ёшли Уззиёни отаси Эмозиёнинг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар.</verse>
				<verse number="22">Отаси Эмозиё оламдан ўтгач, Уззиё Элет шаҳрини қайтадан Яҳудо ерларига қўшиб олиб, бошқатдан қурди.</verse>
				<verse number="23">Яҳудо шоҳи Эмозиё шоҳлигининг ўн бешинчи йилида Ёрубом Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва қирқ бир йил ҳукмронлик қилди. Ёрубом Ёҳўшнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="24">У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди ва Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.</verse>
				<verse number="25">Ёрубом Лево–Хоматдан Ўлик денгизгача бўлган Исроил ерларини қайтадан қўлга киритди. Зотан, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз қули Юнус пайғамбар орқали бу тўғрида айтган эди. Юнус Амитай деганнинг ўғли бўлиб, у Гат–Хафер шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="26">Эгамиз Исроил халқи тортаётган ниҳоятда оғир азобларни кўрди. Бу ерда Исроилга ёрдам беришга қодир на қул, на озод қолган эди.</verse>
				<verse number="27">Эгамиз Исроил халқи номини ер юзидан ўчиришни истамагани учун, Ёрубом орқали уларни қутқарган эди.</verse>
				<verse number="28">Ёрубомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари, илгаридан Яҳудога қарашли бўлган Дамашқ ва Хоматни қайтадан Исроил ерларига қўшиб олгани тўғрисида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="29">Ёрубом оламдан ўтиб, ота–боболари — Исроил шоҳлари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Закариё шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Ёрубом Исроилда ҳукмронлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, Уззиё Яҳудо шоҳи бўлди. Уззиё Эмозиёнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="2">Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмдорлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди.</verse>
				<verse number="3">Уззиё ҳам, отаси Эмозиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.</verse>
				<verse number="4">Лекин саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ўша жойларда ҳали ҳам қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Уззиёни жазолаб, тери касаллигига йўлиқтирди. Умрининг охиригача бир уйда ёлғиз яшади. Юрт халқини ҳам, шоҳ саройини ҳам ўғли Йўтом бошқарарди.</verse>
				<verse number="6">Уззиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="7">Уззиё оламдан ўтиб, Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Йўтом шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="8">Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Закариё Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва олти ой ҳукмронлик қилди. Закариё Ёрубомнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="9">У ҳам, оталари каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.</verse>
				<verse number="10">Шаллун деган одам Закариёга қарши фитна уюштирди. Шаллун Ёбош деганнинг ўғли эди. Ҳамманинг олдида Закариёни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="11">Закариёнинг бошқа ишлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, Эгамизнинг Ёҳуга: “Сенинг наслинг тўртинчи авлодигача Исроил тахтида ўтиради”, деб айтган ваъдаси амалга ошди.</verse>
				<verse number="13">Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз тўққиз йил бўлганда, Шаллун Исроил шоҳи бўлди ва Самарияда бир ой ҳукмронлик қилди.</verse>
				<verse number="14">Манахим деган одам Тирзадан Самарияга келиб, Шаллунга суиқасд уюштирди. Манахим Гади деганнинг ўғли эди. Манахим Шаллунни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="15">Шаллуннинг бошқа ишлари ва у қилган фитна ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="16">Ўшанда Тифсах аҳолиси таслим бўлмагани учун, Манахим Тирзадан тортиб Тифсах шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни қирди. Ҳатто ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёриб ташлади.</verse>
				<verse number="17">Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз тўққиз йил бўлганда, Манахим Исроил шоҳи бўлган ва Самарияда ўн йил ҳукмдорлик қилган эди.</verse>
				<verse number="18">У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга умри бўйи эргашди.</verse>
				<verse number="19">Шундан кейин Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Исроил ерларига ҳужум қилди. “Тиғлатпиласар мени қўллаб–қувватласин, ўзим шоҳ бўлиб қолай”, деган мақсадда Манахим унга 2140 пуд кумуш берди.</verse>
				<verse number="20">Манахим Исроилдаги ҳамма бойларни одам бошига эллик кумуш тангадан тўлашга мажбур қилиб, Оссурия шоҳига берилган кумушнинг ўрнини қоплади. Шундан сўнг Оссурия шоҳи Исроил ерларидан чиқиб, юртига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="21">Манахимнинг бошқа ишлари, унинг бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="22">Манахим оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Пакахиё шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="23">Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига эллик йил бўлганда, Пакахиё Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва икки йил ҳукмронлик қилди. Пакахиё Манахимнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="24">Пакахиё Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.</verse>
				<verse number="25">Пеках деган лашкарбоши Пакахиёга қарши фитна уюштирди. Пеках Рамалиё деган одамнинг ўғли эди. Пеках ёнига Гиладлик элликта одамни олиб, Самариядаги шоҳ саройининг қалъасида Пакахиёни, Аргоб ва Орейни ўлдирди. Унинг ўрнига Пекахнинг ўзи шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="26">Пакахиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="27">Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига эллик икки йил бўлганда, Пеках Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва йигирма йил ҳукмронлик қилди.</verse>
				<verse number="28">У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.</verse>
				<verse number="29">Исроил шоҳи Пеках даврида Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар бостириб келиб, Исроилнинг Ийхон, Овил–Байт–Махо, Ёнох, Кедеш, Хазор шаҳарлари билан бирга Гилад, Жалила ва бутун Нафтали ҳудудларини қўлга киритди ҳамда бу ерлардаги халқни Оссурияга асир қилиб олиб кетди.</verse>
				<verse number="30">Яҳудо шоҳи Йўтом ҳукмронлигининг йигирманчи йилида Хўшея Пекахга фитна уюштириб, уни ўлдирди ва ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Хўшея Элох деганнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="31">Пекахнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="32">Исроил шоҳи Пеках ҳукмронлик қилаётганига икки йил бўлганда, Йўтом Яҳудо шоҳи бўлди. Йўтом Уззиёнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="33">Йўтом йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="34">Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.</verse>
				<verse number="35">Аммо саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ўша саждагоҳларда қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди. Йўтом Эгамиз уйининг ҳовлисида Юқори Дарвозани қурди.</verse>
				<verse number="36">Йўтомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="37">Ўша кунларда Орам шоҳи Ратан билан Исроил шоҳи Пеках Яҳудога ҳужум қилишларига Эгамиз йўл қўйиб берди.</verse>
				<verse number="38">Йўтом оламдан ўтиб, бобоси Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Охоз шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Исроил шоҳи Пеках ҳукмронлик қилаётганига ўн етти йил бўлганда, Охоз Яҳудо шоҳи бўлди. Охоз Йўтомнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="2">Охоз йигирма ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. У бобоси Довуддан намуна олмади, Эгаси Худо олдида тўғри ишлар қилмай,</verse>
				<verse number="3">Исроил шоҳларининг йўлидан кетди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғлини оловда куйдириб қурбонлик қилди.</verse>
				<verse number="4">Саждагоҳларда, дўнгликларда ва ҳар қандай яшил дарахт остида қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.</verse>
				<verse number="5">Орам шоҳи Ратан билан Исроил шоҳи Пеках Қуддусни босиб олиш учун юриш қилдилар. Шаҳарни қамал қилиб турсалар–да, Охозни енга олмадилар.</verse>
				<verse number="6">Шунда Орам шоҳи Ратан Элет шаҳрини олиб, у ердаги Яҳудо халқини ҳайдаб чиқарди. Элетга жойлашган Орам халқи ҳозир ҳам ўша ерда истиқомат қиладилар.</verse>
				<verse number="7">Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди.</verse>
				<verse number="8">Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройининг хазиналаридаги олтину кумушларни Оссурия шоҳига ҳадя қилиб юборди.</verse>
				<verse number="9">Оссурия шоҳи Охознинг илтимосига рози бўлди. Дамашққа ҳужум қилиб, бу шаҳарни босиб олди. Шаҳар аҳолисини Хирга суриб чиқарди ва шоҳ Ратанни ўлдирди.</verse>
				<verse number="10">Шоҳ Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар билан учрашиш учун Дамашққа борганда, у ердаги қурбонгоҳни кўрди. Қурбонгоҳнинг режасини ҳамма икир–чикирларигача чизиб, тайёрлаб, руҳоний Уриёга юборди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Охоз Дамашқдан қайтгунга қадар, руҳоний Уриё, у юборганлари бўйича, айнан ўшандай қурбонгоҳ қурди.</verse>
				<verse number="12">Шоҳ Дамашқдан қайтгач, янги қурбонгоҳни кўриб, унинг устида қурбонликлар келтириш учун борди.</verse>
				<verse number="13">Куйдириладиган қурбонлигини ва дон назрини адо этди, янги қурбонгоҳ устига шароб назрини қуйди, тинчлик қурбонлигининг қонини қурбонгоҳга сепди.</verse>
				<verse number="14">Эгамизга бағишланган олдинги бронза қурбонгоҳ янги қурбонгоҳ билан Эгамизнинг уйи орасида эди. Охоз бронза қурбонгоҳни бир четга — ўзи қурган янги қурбонгоҳнинг шимол томонига кўчиртириб ташлади.</verse>
				<verse number="15">Сўнгра шоҳ Охоз руҳоний Уриёга шундай фармон берди: “Эрталабки куйдириладиган қурбонлик билан кечқурунги дон назрини, шоҳнинг куйдириладиган қурбонлигини ва унинг дон назрини, бундан ташқари, юрт халқининг куйдириладиган қурбонлигини, дон назрини ва шароб назрини мана шу катта қурбонгоҳ устида адо эт. Куйдириладиган қурбонлик билан бошқа қурбонликларнинг қонини шу қурбонгоҳга сеп. Келажакда нима бўлиши менга аён бўлиши учун эса бронза қурбонгоҳни сақла.”</verse>
				<verse number="16">Руҳоний Уриё шоҳ Охознинг ҳамма фармонини бажарди.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Шоҳ Охоз Оссурия шоҳини мамнун қилиш учун қуйидаги ишларни қилди: Худонинг уйидаги араваларнинг ён тўсиқларини кўчиртириб ташлади, буларнинг устидаги тоғораларни ҳам олдирди. Бронзадан қилинган буқаларнинг устидан ҳовузни олиб, тошдан ясалган тўшама устига жойлаштирди. Эгамизнинг уйи ичкарисида қурилган ва Шаббат куни шоҳ фойдаланадиган жойни, шоҳ ташқаридан кирадиган йўлакни олдириб ташлади.</verse>
				<verse number="19">Охознинг бошқа ишлари “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="20">Охоз оламдан ўтиб, Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн этилди. Ўрнига ўғли Ҳизқиё шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Охоз ҳукмронлик қилаётганига ўн икки йил бўлганда, Хўшея СамариядаИсроил шоҳи бўлди ва тўққиз йил ҳукмдорлик қилди. Хўшея Элохнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="2">У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилган бўлса ҳам, ўзидан олдин ўтган Исроил шоҳлари қадар эмасди.</verse>
				<verse number="3">Оссурия шоҳи Шалманасар Хўшеяга қарши уруш очди. Хўшея таслим бўлиб, Шалманасарга ўлпон тўлай бошлади.</verse>
				<verse number="4">Лекин кейинроқ Хўшея Миср фиръавни Сўвахдан ёрдам сўраб хабарчилар жўнатди ва Оссурия шоҳига ҳар йили тўлаши керак бўлган ўлпонни тўламай қўйди. Хўшеянинг хоинлик қилганини Оссурия шоҳи билиб қолди, шунинг учун уни тутиб, зиндонга ташлади.</verse>
				<verse number="5">Шалманасар Исроил ерларига ҳужум қилиб, Самарияни уч йил қамал қилиб турди.</verse>
				<verse number="6">Хўшея тўққизинчи йили шоҳлик қилаётганда, Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди.</verse>
				<verse number="7">Исроил халқи ўзларини Миср фиръавни ҳукмронлигидан халос қилиб, Мисрдан олиб чиққан Эгаси Худога қарши гуноҳ қилган эдилар. Уларнинг бошига келган жамики ғам–кулфатларнинг сабаби шу эди. Ўша пайтларда Исроил халқи бегона худоларга сажда қилишар,</verse>
				<verse number="8">Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг одатларига ва Исроил шоҳлари ўзларича жорий қилган одатларга биноан яшардилар.</verse>
				<verse number="9">Ўзларининг Эгаси Худога маъқул келмайдиган ишларни худди Худодан яширгандай хуфёна қилардилар. Ҳамма ерда — қишлоқлардан тортиб мустаҳкам шаҳаргача бўлган жойларда саждагоҳлар қурган эдилар.</verse>
				<verse number="10">Ҳар бир тепаликнинг устига, ҳар бир яшил дарахтнинг остига бутсимон тошларни, Ашерага атаб устунлар ўрнатган эдилар.</verse>
				<verse number="11">Канъон юртидан Эгамиз қувиб юборган халқлар сингари, Исроил халқи ҳамма саждагоҳларда қурбонликлар қилишарди. Улар қабиҳ ишлари билан Эгамизни ғазаблантирардилар.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз: “Бундай ишларни қилманглар”, деб айтганига қарамасдан, бутларга хизмат қилаверардилар.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Исроил ва Яҳудо халқини ҳамма пайғамбарлар, валийлар орқали огоҳлантириб, уларга шундай амр берган эди: “Қабиҳ йўлларингиздан қайтинглар. Менинг амрларимга, фармонларимга итоат этинглар! Мен ҳамма қонунларимни ота–боболарингизга берганман, қулларим — пайғамбарлар орқали сизларга юборганман.”</verse>
				<verse number="14">Аммо Исроил халқи қулоқ солмасди. Оталари каби ўзларининг Эгаси Худога қарши исён қилиб, ўжарлик қилаверардилар.</verse>
				<verse number="15">Эгамизнинг фармонларидан, огоҳлантиришларидан ва оталари билан қилган аҳдидан юз ўгириб, бетайин худоларга сажда қилгани учун ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолгандилар. Эгамиз: “Атрофингиздаги халқларга ўхшаб яшаманглар”, деб уларга амр берса ҳам, ўша халқларнинг одатларига кўра яшайверардилар.</verse>
				<verse number="16">Исроил халқи ўзларининг Эгаси Худонинг ҳамма амрларидан юз ўгиргандилар. Улар топингани иккита бузоқ тасвирини ва Ашеранинг устунини ясадилар. Барча самовий жисмларга сажда қилиб, Баалга хизмат этардилар.</verse>
				<verse number="17">Ўғилларини, қизларини оловда куйдириб қурбонлик қилардилар, фол очтириб, таъбирчиларга эътиқод қилардилар. Эгамиз олдида қабиҳ ишларга муккасидан кетиб, Эгамизни ғазаблантиравердилар.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланиб, уларни Ўзининг ҳузуридан чиқариб ташлаганди. Яҳудо халқидан ташқари биронта қабила Эгамизнинг ҳузурида қолмаган эди.</verse>
				<verse number="19">Ҳатто Яҳудо халқи ҳам ўзларининг Эгаси Худонинг амрларига риоя қилмай қўйганди. Улар Исроил халқи жорий қилган қабиҳ йўлдан кетдилар.</verse>
				<verse number="20">Оқибатда Эгамиз Исроилнинг ҳамма қавмидан юз ўгирди. Уларни талончиларнинг қўлига бериб, жазолади. Охири, ҳаммасини ҳузуридан улоқтириб ташлади.</verse>
				<verse number="21">Дарвоқе, Эгамиз Довуд хонадонидан Исроилни тортиб олгандан кейин, Исроил халқи Набат ўғли Ерибомни шоҳ қилган эди. Ерибом Исроил халқини Эгамизнинг йўлидан оздириб, оғир гуноҳга ботирди.</verse>
				<verse number="22">Исроил халқи Ерибом қилган ҳамма гуноҳларга эргашди, бу гуноҳлардан қайтмади.</verse>
				<verse number="23">Натижада Эгамиз пайғамбар қуллари орқали айтганидай, Исроил халқини Ўз ҳузуридан қувган ва Исроил халқи ўз юртларидан Оссурияга сургун қилинган эдилар. Улар ҳозиргача ўша ерда яшайдилар.</verse>
				<verse number="24">Бобилдан, Гўсах, Иввах ва Сефарвайим шаҳарларидан Оссурия шоҳи одамлар олиб келиб, Самария шаҳарларида Исроил халқи ўрнига жойлаштирди. Улар Самарияни эгаллаб, Самария шаҳарларида истиқомат қила бошладилар.</verse>
				<verse number="25">Улар бу жойларга дастлаб ўрнашганларида Эгамизга сажда қилмадилар. Шунинг учун Эгамиз Самария шаҳарларига арслонлар юборди. Арслонлар ўша халқлардан баъзи одамларни ўлдирди.</verse>
				<verse number="26">Сўнгра Оссурия шоҳига қуйидагича хабар жўнатилди: “Сиз Самария шаҳарларига кўчириб келиб ўрнаштирган халқлар бу юртнинг худоси қонун–қоидаларини билмаяптилар. Шунинг учун ўша худо бу ерга арслонлар юборяпти, одамлар эса арслонларга ем бўляпти.”</verse>
				<verse number="27">Шундан кейин Оссурия шоҳи қуйидагича фармон берди: “Самариядан кўчириб юборилган руҳонийлардан бирортасини ўша ерга қайтариб олиб боринглар. Руҳоний ўша юртга бориб яшасин ва Самариянинг худоси қонун–қоидаларини ўша ердаги халқларга ўргатсин.”</verse>
				<verse number="28">Самариядан кўчириб юборилган руҳонийлардан бири қайтиб келиб, Байтилда истиқомат қила бошлади. У ўша ерда ўрнашган халқларга Эгамизга қандай сажда қилишни ўргатишга киришди.</verse>
				<verse number="29">Лекин Самария шаҳарларига жойлашган ҳар бир халқ ўз худоларининг тасвирини ясайвердилар. Исроил халқи Самарияда яшаганда барпо қилган саждагоҳларга ўша худоларнинг тасвирини қўйдилар.</verse>
				<verse number="30">Бобилликлар худо Сухўтванўтнинг, Хутликлар худо Наргалнинг, Хоматликлар худо Ошиманинг,</verse>
				<verse number="31">Иввахликлар эса худо Нивхаз ва Тартоқнинг тасвирларини ясаб, ўша худоларга сажда қилдилар. Сефарвайимликлар ўзларининг худолари Одраммалек ва Анаммалекка болаларини куйдириб қурбонлик қилдилар.</verse>
				<verse number="32">Улар ҳам Эгамизга сажда қилдилар, айни пайтда бегона худоларнинг саждагоҳларида хизмат қилиш учун ораларидан руҳонийлар ҳам сайлаб олдилар.</verse>
				<verse number="33">Улар Эгамизга сажда қилиш билан бирга, ораларидан кўчиб келган халқларнинг одатларига мувофиқ ўзларининг худоларига ҳам хизмат қилавердилар.</verse>
				<verse number="34">Ўша халқлар бугунгача эски одатлари бўйича яшаб келадилар: на Эгамиздан қўрқадилар, на Эгамиз Исроил отини берган одам — Ёқубнинг ўғилларига қилган фармонларга, қоидаларга, қонун ва амрларга итоат этадилар.</verse>
				<verse number="35">Зотан, Эгамиз Ёқуб ўғиллари билан аҳд тузиб, шундай амр этган эди: “Бегона худоларга сажда қилманглар, таъзим қилманглар, у худоларга хизмат қилманглар, қурбонлик қилманглар.</verse>
				<verse number="36">Фақат буюк қудрати ва ажойиботлари билан сизларни Мисрдан олиб чиққан Мен, Эгангизга сажда қилинглар. Менга таъзим қилиб, қурбонлик келтиринглар.</verse>
				<verse number="37">Сизлар учун ёзган фармонларимни, қоидаларимни, қонунларимни ва амрларимни то абад ижро этинглар ва бегона худоларга сажда қилманглар.</verse>
				<verse number="38">Сизлар билан тузган аҳдимни унутманглар, бегона худоларга сажда қилманглар.</verse>
				<verse number="39">Фақат Мен, Эгангиз Худога сажда қилинглар. Шунда Мен сизларни ҳамма ғанимларингиз қўлидан халос қиламан.”</verse>
				<verse number="40">Самарияга ўрнашган халқлар эса Эгамизнинг амрларига қулоқ солмасдан илгариги одатларига кўра яшайвердилар.</verse>
				<verse number="41">Бу халқлар бир пайтнинг ўзида ҳам Эгамизга сажда қилар, ҳам ўйиб ишланган тасвирларга хизмат қилардилар. Уларнинг болалари ва набиралари ҳам бугунгача оталари каби яшайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Исроил шоҳи Хўшея ҳукмронлик қилаётганига уч йил бўлганда, Ҳизқиё Яҳудо ҳукмдори бўлди. Ҳизқиё Охознинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="2">Ҳизқиё йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Абиё бўлиб, Закариё деган одамнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="3">Ҳизқиё, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.</verse>
				<verse number="4">У саждагоҳларни йўқотди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. Мусо бронзадан ясаган Нахуштон номли илон тасвирини ҳам синдирди. Чунки Исроил халқи ўша кунгача бронза илон тасвирига қурбонлик келтирарди.</verse>
				<verse number="5">Ҳизқиё Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ишонарди. Ҳизқиёгача ҳам, ундан кейин ҳам Яҳудо шоҳлари орасида унга ўхшагани бўлмади.</verse>
				<verse number="6">Ҳизқиё Эгамизга ниҳоятда содиқ бўлиб, Унинг йўлларидан озмади. Эгамиз Мусога берган амрларни ижро этди.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз Ҳизқиё билан бўлди. Ҳизқиё нима иш қилмасин, Эгамиз уни баракали қилди. У Оссурия шоҳига итоат қилмай, унга қарши бош кўтарди.</verse>
				<verse number="8">Ҳамма жойда — Ғазо ва унинг атрофларигача, қишлоқлардан тортиб мустаҳкам шаҳаргача бўлган жойларда Филистларни мағлуб қилди.</verse>
				<verse number="9">Ҳизқиё шоҳлигининг тўртинчи йилида Оссурия шоҳи Шалманасар Самарияга ҳужум қилиб, қамал қилди. Бу пайтда Исроил шоҳи Хўшея еттинчи йил шоҳлик қилаётган эди.</verse>
				<verse number="10">Қамалнинг учинчи йилида Самария қулади. Ҳизқиё ҳукмронлигининг олтинчи йилида ва Исроил шоҳи Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Шалманасар Самарияни олди.</verse>
				<verse number="11">Оссурия шоҳи Исроил халқини Оссурияга кўчириб, уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди.</verse>
				<verse number="12">Улар ўзларининг Эгаси Худонинг амрига қулоқ солмаганлари учун, Унинг аҳдини бузганлари учун, Эгамизнинг қули Мусонинг ҳамма амрларига қулоқ солмай, ижро этмаганлари учун шу ҳодисалар юз берди.</verse>
				<verse number="13">Ҳизқиё шоҳлигининг ўн тўртинчи йилида, Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудонинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларига ҳужум қилиб, босиб олди.</verse>
				<verse number="14">Яҳудо шоҳи Ҳизқиё Лахиш шаҳрида турган Оссурия шоҳига шундай хабар юборди: “Мен айбдорман, менинг юртимдан кетинг, нимани талаб қилсангиз, рози бўламан.” Оссурия шоҳи Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга 640 пуд кумуш ва 64 пуд олтинни ўлпон қилиб тўлашга мажбур қилди.</verse>
				<verse number="15">Ҳизқиё ҳамма кумушни Эгамизнинг уйидан ва шоҳ саройининг хазиналаридан топиб, унга берди.</verse>
				<verse number="16">Ҳизқиё яна Эгамизнинг уйи эшиклари билан эшик кесакилари устига илгари ўзи қоплатган олтин қопламаларни ҳам чиқариб олиб, Оссурия шоҳига берди.</verse>
				<verse number="17">Кейин Оссурия шоҳи ўзининг бош қўмондони, бош вазири ва мулозими бошчилигида катта лашкарни Лахишдан Қуддусга, шоҳ Ҳизқиёнинг устига сафарбар қилди. Лашкар Қуддусга бораётиб, Юқори Ҳовуз ариғи ёнида тўхтади. Бу ариқ кир ювувчининг даласига борадиган йўл ёнида эди.</verse>
				<verse number="18">Улар шоҳ Ҳизқиёга хабарчи юборган эдилар, Хилқиё ўғли — бош вазир Элияқим, котиб Шавна ва Осиф ўғли — мушовир Йўх Оссурияликларнинг ёнига бордилар.</verse>
				<verse number="19">Мулозим уларга шундай деди: “Улуғ Оссурия шоҳининг шу гапларини Ҳизқиёга етказинг: ‘Нимангга ишоняпсан ўзи?</verse>
				<verse number="20">Ҳарбий маҳоратингдан ва куч–қудратингдан гапиряпсан, лекин булар қуруқ гаплар–ку. Кимингга ишониб менга итоат этмаяпсан?</verse>
				<verse number="21">Ҳа, сен Мисрга ишоняпсан. Лекин Миср ёриқ қамишдан қилинган ҳассага ўхшайди–ку. Унга суянсанг, қўлингга санчилади. Миср фиръавни унга ишонганлар учун ўша ёриқ қамишдир.</verse>
				<verse number="22">Балки менга: «Биз Эгамиз Худога ишонамиз», деб айтарсизлар. Ҳа, Ҳизқиё Яҳудо халқи ва Қуддусликларга: «Фақат Қуддусда, шу қурбонгоҳнинг олдида сажда қилинглар», деб айтган. Лекин у йўқ қилган саждагоҳлар ва қурбонгоҳлар Эгангизники эмасмиди?!’</verse>
				<verse number="23">Келинглар, жаноби олийлари Оссурия шоҳи номидан сизлар билан гаров ўйнаймиз. Сизларга икки мингта от берсак, отларни мина оладиган одамлар топа оласизларми?!</verse>
				<verse number="24">Мисрнинг жанг аравалари ва отлиқлари ёрдами билан ҳам жаноби олийларининг энг заиф лашкарбошисини енга олармидиларинг?!</verse>
				<verse number="25">Қолаверса, бизни Эгангизнинг хоҳишисиз бу ерни вайрон қилишга келган, деб ўйлаяпсизларми? Эгангизнинг Ўзи бизга: ‘Бу юртга бориб, у ерни вайрон қил’, деб амр берган–ку!”</verse>
				<verse number="26">Элияқим, Шавна ва Йўх мулозимга айтдилар: — Бу қулларингга орамийча гапиравер, орамийчани тушунамиз. Ибронийча гапирма. Девор устидагилар бизнинг гапимизни эшитиб қолади.</verse>
				<verse number="27">Шунда мулозим: — Жаноби олийлари бу сўзларни фақат ҳукмдорингизга ва сизларга гапирсин, деб мени юборибдими?! — деб жавоб берди. — Девор устида тўпланган одамларга ҳам гапиряпман–да. Улар ҳам, сизлар каби, тезакларини еб, сийдикларини ичишга гирифтор қилинган.</verse>
				<verse number="28">Сўнгра у тик туриб, баланд овоз билан ибронийча гапирди: “Улуғ Оссурия шоҳининг гапларини эшитинг!</verse>
				<verse number="29">Шоҳ ҳазратлари шундай айтмоқда: ‘Ҳизқиё сизларни йўлдан урмасин. У сизларни менинг қўлимдан қутқара олмайди.</verse>
				<verse number="30">Ҳизқиё: «Эгамиз бизни албатта қутқаради, бу шаҳар Оссурия шоҳи қўлига берилмайди», деб сизларни Эгангиздан умидвор қилмасин.’</verse>
				<verse number="31">Ҳизқиёга итоат қилманглар. Чунки Оссурия шоҳи айтмоқда: ‘Мен билан сулҳ тузиб, менинг олдимга чиқинглар. Шунда ҳар ким ўз узумзори ҳосилидан ва анжир дарахти мевасидан тановул қилишига, ўз сардобасидан сув ичишига ижозат берилади.</verse>
				<verse number="32">Сўнгра мен сизларни ўз ўлкангизга ўхшаган бир юртга олиб бораман. У жой буғдой, шароб, нон, узум, зайтун мойи ва асал юртидир. Ўлимни эмас, ҳаётни танланглар. «Эгамиз бизни қутқаради», деб сизларни алдамоқчи бўлган Ҳизқиёга қулоқ солманглар.</verse>
				<verse number="33">Қайси халқнинг худоси ўз юртини Мен, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқарибди?!</verse>
				<verse number="34">Хомат билан Арпаднинг худолари қани? Сефарвайим, Хана ва Иввахнинг худолари қани? Улар Самарияни менинг қўлимдан қутқара олмадилар–ку!</verse>
				<verse number="35">Жамики халқларнинг худоларидан қайси бири ўз юртини менинг қўлимдан қутқарибдики, Эгангиз Қуддусни қутқара олса?!’”</verse>
				<verse number="36">Халқ жим қолди, биронтаси ҳам жавоб бермади. Чунки шоҳ Ҳизқиё: “Унинг гапига жавоб қайтарманглар”, деб фармон берган эди.</verse>
				<verse number="37">Шундан кейин бош вазир Элияқим, котиб Шавна ва мушовир Йўх қайғудан либосларини йиртиб, Ҳизқиёнинг олдига келдилар–да, Оссурия шоҳи мулозимининг гапларини Ҳизқиёга айтиб бердилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Шоҳ Ҳизқиё юз берган воқеаларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртиб, қанорга ўраниб, Эгамизнинг уйига борди.</verse>
				<verse number="2">Бош вазир Элияқимни, котиб Шавнани ва оқсоқол руҳонийларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбар ҳузурига юборди. Ҳаммалари қанорга ўраниб олган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз кўзи ёриётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.</verse>
				<verse number="4">Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди қолганлар учун илтижо қил.”</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Ҳизқиёнинг аъёнлари Ишаё ҳузурига келгач,</verse>
				<verse number="6">Ишаё уларга шундай деди: — Шоҳингизга шу гапларни етказинглар: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Оссурия шоҳининг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзлардан қўрқма.</verse>
				<verse number="7">Унинг ичига бир руҳ юборганимдан кейин, у бир миш–мишни эшитиб, ўз юртига қайтиб кетади. Унга ўз юртида ажал келтираман.’”</verse>
				<verse number="8">Оссурия шоҳи Санхаривнинг Лахиш шаҳридан қайтиб кетганини эшитиб, шоҳнинг мулозими ҳам орқасига қайтди. Шоҳни Либна шаҳрига қарши уришаётган ерида топди.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Санхарив: “Ҳабашистон шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди” деган хабарни эшитди. У Ҳабашистонга қарши жанг бошлашдан олдин Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга яна одамлари орқали шу гапни етказди: “Умид қилган худойинг: ‘Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди’, деб сени алдамасин.</verse>
				<verse number="11">Оссурия шоҳлари бутун юртларни ер билан яксон қилиб, уларни қандай аҳволга солганини эшитгансан. Энди сен қутулиб қолмоқчи бўляпсанми?!</verse>
				<verse number="12">Оталарим қанча халқларни хонавайрон қилган эди, лекин уларни худолари сақлаб қолмади–ку! Гозан, Хорон, Разаф аҳолисини, Талассарда яшаган Эден халқларини ўзларининг худолари сақлаб қола олдими?!</verse>
				<verse number="13">Қани, айт–чи, Хомат шаҳрининг шоҳи қани энди?! Арпад, Сефарвайим, Хана, Иввах шаҳарларининг шоҳлари қаерда?!”</verse>
				<verse number="14">Ҳизқиё хабарчиларнинг қўлидан мактубни олиб ўқигач, Эгамизнинг уйига кирди. Мактубни Эгамизнинг олдида очиб, ерга ёйди ва</verse>
				<verse number="15">ёлвориб ибодат қилди: “Эй, икки каруб орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан.</verse>
				<verse number="16">Эй, Эгам! Қулоқ солиб, эшит, кўзларингни очиб, қара. Санхарив нималар айтганини, у барҳаёт Худони қандай ҳақоратлаганини билиб қўй.</verse>
				<verse number="17">Эй, Эгамиз! Биз биламизки, Оссурия шоҳлари бир қанча халқларни ва уларнинг юртларини вайрон қилганлар.</verse>
				<verse number="18">Ўша халқларнинг худоларини оловда ёқиб, йўқ қилганлар. Чунки ўша нарсалар худолар эмас, балки инсон қўли билан ёғочдан, тошдан ясалган нарсалар эди.</verse>
				<verse number="19">Эй, Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин, токи бутун ер юзидаги шоҳликлар Сенинг танҳо Худо эканингни билишсин, эй, Эгамиз!”</verse>
				<verse number="20">Ҳизқиёга Ишаё пайғамбар шундай хабар юборди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: ‘Оссурия шоҳи Санхарив ҳақида қилган илтижоларингни эшитдим.’</verse>
				<verse number="21">Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: ‘Бокира қиз Қуддус сендан нафратланар, Устингдан кулар. Қиз Қуддус орқангдан масхара қилар, Бошини чайқар.</verse>
				<verse number="22">Кимни ҳақорат қилдинг ўзи? Кимни таҳқирладинг? Кимга қўрс гапирдинг? Киборларча боқдинг, ҳей? Исроилнинг ҳақиқий Худосига!</verse>
				<verse number="23">Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: «Жанг аравалари билан Забт этдим тоғ чўққиларини. Етиб бордим Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга. Қўпордим энг баланд садр дарахтларини, Ҳам энг сара сарв дарахтларини. Етиб бордим Лубноннинг энг кимсасиз масканларига, Ҳатто ўрмондаги энг қалин дарахтзорларига.</verse>
				<verse number="24">Бегона юртларда қудуқлар қазидим, Сувларидан шимирдим, чанқоғим қонди. Қуритдим Мисрнинг ҳамма дарёларин Оёғим кафти билан.»</verse>
				<verse number="25">Эшитмаганмисан, эй, Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим буни. Азалдан режа қилган эдим буни. Энди амалга оширдим буни. Вайронага айлантиргиздим Мустаҳкам шаҳарларини.</verse>
				<verse number="26">Қўл, қаноти қирқилди шаҳар аҳлининг. Ваҳимага тушиб, бўлдилар шарманда. Далада ўсган ўтга, Янги майсаларга, Томларда ўсган майсаларга ўхшаб, Ўсмасдан олдин қуриб қолдилар.</verse>
				<verse number="27">Лекин сени биламан: қандай ўтирасан, Қачон келиб, қачон кетасан. Биламан: Мендан ғазабдасан.</verse>
				<verse number="28">Мендан ғазабланган эдинг, Манманлигинг етиб келди қулоғимга, шу боис Ўтказаман бурнингдан ҳалқамни, Оғзингдан сувлиғимни. Қайтариб олиб кетурман сени Келган йўлингдан.’</verse>
				<verse number="29">Сен учун аломат шу бўлади, эй, Ҳизқиё: бу йил ўзича ўсиб чиқиб пишган нарсани тановул қиласизлар, иккинчи йил — ўрнидан ўсиб чиққанини. Учинчи йил уруғ экиб ҳосил ўрасиз, узумзорлар барпо қилиб, мевасин тановул қиласиз.</verse>
				<verse number="30">Яҳудо халқининг қутулиб қолганлари яна қуйига илдиз отажак ва юқорида мева беражак.</verse>
				<verse number="31">Халқнинг қолгани Қуддусдан келар, қутулганлари — Сион тоғидан. Сарвари Олам бунинг юз беришини қатъий қилиб қўйган.</verse>
				<verse number="32">Оссурия шоҳи тўғрисида Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Санхарив бу шаҳарга киролмас, ўқлар отолмас, шаҳарга яқинлашмас қалқони билан, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмас.</verse>
				<verse number="33">Келган йўлидан қайтиб кетар, шаҳарга кирмас, — деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="34">— Ўзим учун, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун бу шаҳарни сақлайман, қўриқлайман.’”</verse>
				<verse number="35">Ўша кечаси Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди.</verse>
				<verse number="36">Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. Найнавога келиб, ўша ерда тўхтади.</verse>
				<verse number="37">Санхарив ўз худоси Нисрохнинг уйида сажда қилаётганда, ўғилларидан Одраммалек билан Саризар унга бир қилич урган эдилар, у ўлди. Иккови ҳам Арарат юртига қочиб кетди. Санхаривнинг ўрнига ўғли Исархаддўн шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Ўша кунлари Ҳизқиё қаттиқ касал бўлиб қолди. Ишаё пайғамбар унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Тайёргарлигингни кўриб қўявер, тузалмайсан энди, ўласан.’”</verse>
				<verse number="2">Ҳизқиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди:</verse>
				<verse number="3">“Эй, Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади.</verse>
				<verse number="4">Ишаё саройнинг ичкари ҳовлисидан чиқиб улгурмаган ҳам эдики, Эгамиз унга қуйидаги сўзларини аён қилди:</verse>
				<verse number="5">“Орқангга қайтиб бориб, халқимнинг ҳукмдори Ҳизқиёга шу хабарни етказ: ‘Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: «Илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Сенга соғлигингни қайтараман. Учинчи куни Менинг уйимга чиқасан.</verse>
				<verse number="6">Умрингни яна ўн беш йилга узайтираман. Ўзингни ва бу шаҳарни Оссурия шоҳининг қўлидан халос қиламан. Ўзим учун ва қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун бу шаҳарни муҳофаза қиламан».’”</verse>
				<verse number="7">Шундан кейин Ишаё: “Анжир шираси келтиринглар, ширани олиб келгач, яранинг устига қўйинглар, шунда Ҳизқиё соғаяди”, деди.</verse>
				<verse number="8">Ҳизқиё Ишаёдан: — Эгамиз мени соғайтиргандан кейин, учинчи куни Эгамизнинг уйига чиқар эканман, бунинг аломатини нима исботлайди? — деб сўради.</verse>
				<verse number="9">Ишаё шундай жавоб берди: — Эгамиз берган ваъдасини бажаришини исботлаб, сенга аломат кўрсатади. Соя Охознинг зинапоясидан ўн қадам олдинга кетсинми ёки ўн қадам орқага сурилсинми?</verse>
				<verse number="10">— Соя зинапоядан ўн қадам илгари кетмоғи одатдаги ҳолдир, шунинг учун ўн қадам орқага сурилсин, — деди Ҳизқиё.</verse>
				<verse number="11">Пайғамбар Ишаё Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз сояни Охознинг зинапоясидан ўн қадам орқага сурди.</verse>
				<verse number="12">Ўша пайтда Ҳизқиёнинг хасталигини эшитган Бобил шоҳи Мардухбаладон, унга мактуб билан бирга ҳадялар ҳам жўнатди. Мардухбаладон Баладон деганнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="13">Ҳизқиё элчиларни қабул қилди. Хазинасидаги бор нарса — омборлардаги ҳамма қимматбаҳо ашёларини, олтинни, кумушни, хушбўй ҳидли зираворларни ва мойларни, қурол–яроғ омборини, омборларидаги ҳамма нарсаларни уларга кўрсатди. Ҳизқиё саройидаги ва ўз ҳукмронлиги остидаги ерларда бор бўлган ҳамма нарсани элчиларга кўрсатди.</verse>
				<verse number="14">Ишаё пайғамбар шоҳ Ҳизқиёнинг ҳузурига келиб: — Бу одамлар қаердан келибдилар? Сенга нима дедилар? — деб сўради. — Узоқ бир юртдан, Бобилдан келибдилар — деб жавоб берди Ҳизқиё.</verse>
				<verse number="15">Улар саройингда нимани кўрдилар? — деб сўради Ишаё. — Саройимдаги ҳамма нарсани кўрдилар, — дея жавоб берди Ҳизқиё. — Хазиналаримда мен уларга кўрсатмаган ҳеч нарса қолмади.</verse>
				<verse number="16">Шунда Ишаё айтди: — Энди Эгамизнинг сўзига қулоқ сол.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз айтмоқдаки: “Бир кун келиб, саройингдаги ҳамма нарса, ота–боболарингнинг бугунгача тўплаб қолдирганлари Бобилга ташиб кетилади. Ҳеч нарса қолмайди.</verse>
				<verse number="18">Сенинг пушти–камарингдан бўлган ўғилларингдан баъзилари ҳам олиб кетилади, улар Бобил шоҳининг саройида бичилган қул бўлади.”</verse>
				<verse number="19">Ҳизқиё Ишаёга: — Эгамиз сен орқали айтган сўзлар хосиятлидир, — деди–да, ичида: “Нима бўлгандаям, умрим охиригача тинч, хотиржам яшар эканман–ку”, деб ўйлади.</verse>
				<verse number="20">Ҳизқиёнинг бошқа ишлари, қаҳрамонликлари, ҳовуз ва қувур қазиб, қандай қилиб шаҳарга сув келтиргани тўғрисида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="21">Ҳизқиё оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Манаше шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Манаше ўн икки ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда эллик беш йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Хафзибо эди.</verse>
				<verse number="2">У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамиз халқи Исроилнинг олдидан қувиб юборган халқларнинг жирканч одатларига эргашди.</verse>
				<verse number="3">Отаси Ҳизқиё йўқ қилган саждагоҳларни қайтадан барпо этди. У Исроил шоҳи Ахаб каби, Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашеранинг устунини ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда қилиб хизмат этди.</verse>
				<verse number="4">Манаше Эгамизнинг улуғланиши керак бўлган уйида бегона худоларга атаб қурбонгоҳлар қурди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида ҳам жамики самовий жисмларга сажда қилиш учун қурбонгоҳлар барпо қилдирди.</verse>
				<verse number="6">Ўғлини оловда куйдириб қурбонлик қилди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди.</verse>
				<verse number="7">Манаше Ашерага атаб ўйиб ишланган устунни Эгамизнинг уйига қўйди. Эгамиз бу уй тўғрисида Довуд билан унинг ўғли Сулаймонга шундай деган эди: “Мен бу уйни ва Қуддусни Исроил қавмлари яшайдиган масканлар орасидан танлаб олганман. Мен то абад ўша ерда улуғланаман.</verse>
				<verse number="8">Улар амрларимни адо этсалар, қулим Мусо амр этган ҳамма қонунларга риоя қилсалар, Исроил халқининг ота–боболарига Мен берган ердан улар ҳайдалишига йўл қўймайман.”</verse>
				<verse number="9">Аммо халқ қулоқ солмади. Манаше халқни шу қадар йўлдан оздирдики, Канъон юртидан Эгамиз йўқотиб юборган халқлардан ҳам кўра, кўпроқ қабиҳ ишлар қилдилар.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз Ўз қуллари — пайғамбарлар орқали шундай деди:</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">— Яҳудо шоҳи Манаше жирканч ишлар қилгани, ўзидан олдинги Амор халқларидан ҳам баттар қабиҳликлар қилгани, бутлар ясаб, Яҳудо халқини гуноҳга ботиргани учун Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз айтмоқдаман: “Қуддуснинг ва Яҳудо халқининг бошига шундай фалокат келтираманки, бу фалокатни эшитганларнинг бошидан ҳуши учади.</verse>
				<verse number="13">Самарияга қарши ишлатган ўлчов ипини ва Ахабнинг хонадонига қарши ишлатган шоқулни Қуддусга қарши ишлатаман. Бир одам косасини қандай артиб тозалаб, тўнкариб қўйса, Қуддусни ҳам косага ўхшатиб топ–тоза қилиб йўқ қилиб юбораман.</verse>
				<verse number="14">Меросим — Исроил халқининг қолганларидан юз ўгираман ва ғанимларининг қўлига таслим эттираман. Ғанимлар Қуддус аҳолисини талон–тарож қилади, ўлжа қилиб олиб кетади.</verse>
				<verse number="15">Чунки улар олдимда қабиҳ ишлар қилдилар. Ота–боболари Мисрдан чиққан кундан бугунгача бу халқ Мени ғазаблантириб келадилар.”</verse>
				<verse number="16">Манаше шунчалик кўп айбсиз қон тўкдики, Қуддусни бу бошидан нариги бошигача қонга ботирди. Қон тўкишдан ташқари, Яҳудо халқини гуноҳга ботирди, улар Эгамиз олдида қабиҳликлар қилдилар.</verse>
				<verse number="17">Манашенинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, қилган гуноҳлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="18">Манаше оламдан ўтди ва саройидаги Уззо деган боққа дафн этилди. Ўрнига ўғли Омон шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="19">Омон шоҳ бўлганда йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда икки йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Машулламот бўлиб, Ётбахлик Хорузнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="20">Омон ҳам, отаси Манаше каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.</verse>
				<verse number="21">Худди отаси юрган йўллардан юриб, ўша бутларга хизмат этиб, сажда қилди.</verse>
				<verse number="22">Ота–боболарининг Худоси — Эгамиздан юз ўгириб, Унинг йўлидан юрмади.</verse>
				<verse number="23">Шоҳ Омоннинг аъёнлари фитна уюштириб уни ўз саройида ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="24">Яҳудо халқи ўз шоҳи Омонга фитна уюштирганларнинг ҳаммасини ўлдириб, ўрнига ўғли Йўшиёни шоҳ қилиб кўтардилар.</verse>
				<verse number="25">Омоннинг бошқа ишлари “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="26">Омон Уззо боғида ота–боболари хилхонасига дафн этилди. Унинг ўрнига ўғли Йўшиё шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Йўшиё саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўттиз бир йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Ёдидо бўлиб, Бозхатлик Одаёнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="2">Йўшиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмасдан, бобоси Довуднинг йўлидан юрди.</verse>
				<verse number="3">Йўшиёнинг Шофон деган котиби бор эди. Шофон Машуллом деган одамнинг набираси, Озалиё деганнинг ўғли эди. Йўшиё ўз шоҳлигининг ўн саккизинчи йилида Шофонни Эгамизнинг уйига юбораётиб, унга шу гапларни айтди:</verse>
				<verse number="4">“Олий руҳоний Хилқиёнинг ҳузурига бор. Дарвозабонлар халқдан тўплаб, Эгамизнинг уйига келтирган кумушларни у ҳисоблаб чиқсин.</verse>
				<verse number="5">null</verse>
				<verse number="6">Сўнгра кумушларни Эгамизнинг уйида меҳнат қилаётган ишбошиларга берсин. Ишбошилар эса кумушларни олиб, Эгамизнинг уйидаги бузилган жойларни тузатаётганларга, дурадгорларга, бинокорларга, тош терувчиларга берсинлар. Уйнинг тузатилиши учун лозим бўлган ёғочни, йўнилган тошни ҳам ўша кумушга сотиб олишсин.</verse>
				<verse number="7">Уларга берилган кумушнинг ҳисоби сўралмасин, чунки улар ҳалол ишлашяпти.”</verse>
				<verse number="8">Олий руҳоний Хилқиё котиб Шофонга: “Эгамизнинг уйидан Таврот китоби топиб олдим”, деб китобни Шофонга берди. Шофон китобни ўқиди.</verse>
				<verse number="9">Кейин шоҳнинг ҳузурига бориб: “Хизматкорларингиз Эгамизнинг уйидаги кумушларни олиб, ўша ердаги ишбошиларга бердилар”, деб ҳисобот берди.</verse>
				<verse number="10">Кейин у шоҳга: “Руҳоний Хилқиё менга китоб берди”, деди–да, овоз чиқариб шоҳга китобни ўқиб берди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Тавротда ёзилган сўзларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртиб ташлади.</verse>
				<verse number="12">Кейин руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга, Михиё ўғли Ахборга, котиб Шофонга ва ўзининг мулозими Осоёҳга шундай фармон берди:</verse>
				<verse number="13">“Боринглар, топилган бу китобдаги сўзларга мувофиқ, мен тўғримда ҳам, бутун Яҳудо халқи тўғрисида ҳам Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билинглар. Оталаримиз бу китобдаги сўзларга қулоқ солмаганлари, ҳаммамиз учун ёзилган бу сўзларга риоя қилмаганлари учун, Эгамизнинг даҳшатли ғазаби бизга қарши ғоятда аланга олган.”</verse>
				<verse number="14">Руҳоний Хилқиё, Охихам, Ахбор, Шофон ва Осоёҳ пайғамбар Хулда ҳузурига бориб, унга маслаҳат солдилар. Хулда Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллуннинг хотини эди. Шаллун Тихвонинг ўғли, Хархаснинг набираси эди. Хулда Қуддуснинг Янги даҳасида яшарди.</verse>
				<verse number="15">Хулда уларга шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: “Сизларни Менинг ҳузуримга юборган одамга шу гапларимни айтинглар:</verse>
				<verse number="16">Яҳудо шоҳи ўқиган китобда ёзилгандай, бу юртга ҳам, бу юртда яшаётган халққа ҳам фалокат келтираман.</verse>
				<verse number="17">Улар Мендан юз ўгирганлари, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлар туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга қарши ғазабим алангаланади ва асло босилмайди.”</verse>
				<verse number="18">Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билиш учун сизларни юборган Яҳудо шоҳига шу хабарни беринглар: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз эшитган сўзларинг тўғрисида шуни айтмоқда:</verse>
				<verse number="19">бу юрт вайрон бўлиб, бу юртда яшаганлар лаънати бўлсин, деган сўзларимни эшитганингдан кейин, юрагинг юмшади, Менга бўйин эгдинг, қайғудан либосларингни йиртиб, ҳузуримда нола қилдинг. Мен ҳам илтижоларингни эшитдим.</verse>
				<verse number="20">Шунга кўра, сен ота–боболаринг ёнига хотиржам кетасан, ўз қабрингга дафн этиласан. Бу юртга Мен келтирадиган жамики фалокатларни сен кўрмайсан.” Хилқиё ва унинг ҳамроҳлари бу хабарни шоҳга етказдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Шоҳ Йўшиё хабар бериб, Яҳудо ва Қуддуснинг ҳамма оқсоқолларини ҳузурига тўплади.</verse>
				<verse number="2">Жамики Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, руҳонийлар, пайғамбарлар, зодагонлару авом халқ шоҳ бошчилигида Эгамизнинг уйига борди. Шоҳ Эгамизнинг уйидан топилган Аҳд китобини бошидан охиригача уларнинг олдида ўқиди.</verse>
				<verse number="3">Шоҳ Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги устун ёнида туриб: “Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман, шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан, бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман”, деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди. Бутун халқ бу аҳдга қўшилди.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ Йўшиё: “Баалга, Ашерага ва барча самовий жисмларга атаб қилинган нарсалар Эгамизнинг уйидан олиб чиқиб ташлансин”, деб олий руҳоний Хилқиёга, ундан кейинги руҳонийларга, Эгамизнинг уйи дарвозабонларига фармон берди. Ўша буюмларни Қуддус ташқарисидаги Қидрон сойлигига чиқартириб ёқди, кулини Байтилга олиб келтирди.</verse>
				<verse number="5">Яҳудо шоҳлари Яҳудо шаҳарларидаги ва Қуддус атрофидаги саждагоҳларда бутпараст руҳонийларни тайинлаган эдилар. Ўша руҳонийлар саждагоҳларда қурбонликлар келтирарди. Йўшиё Баалга, қуёшга, ойга, сайёраларга ва жамики самовий жисмларга қурбонлик қилган ўша руҳонийларни йўқ қилди.</verse>
				<verse number="6">У Эгамизнинг уйидан Ашеранинг устунини Қуддус ташқарисига — Қидрон сойлигига чиқариб ёқди. Майдалаб кул қилиб, кулни авом халқнинг қабрлари устига сепди.</verse>
				<verse number="7">Фаҳшбозларнинг Эгамиз уйидаги ҳужраларини бузди. У ерда аёллар Ашерага атаб тўқув ишларини бажаришарди.</verse>
				<verse number="8">Йўшиё Яҳудо шаҳарларидан ҳамма руҳонийларни чиқариб юборди. Ғибодан Бэршэвагача руҳонийлар қурбонликлар келтирадиган саждагоҳларни ярамайдиган қилди. У Қуддус ҳокими Ёшуа Дарвозасининг киришидаги саждагоҳларни йўқотди. Бу дарвоза шаҳарга киришда чап томонда эди.</verse>
				<verse number="9">Саждагоҳларнинг руҳонийлари Эгамизнинг Қуддусдаги қурбонгоҳига қурбонлик қилишмас, лекин руҳоний биродарларнинг улушидан хамиртурушсиз нон тановул қила олардилар.</verse>
				<verse number="10">Йўшиё, бирортаси ўғлини ёки қизини Мўлахга оловда куйдириб қурбонлик қилмасин, деб Хиннум сойлигидаги Тофат деган жойдаги саждагоҳни ярамайдиган қилди.</verse>
				<verse number="11">Яҳудо шоҳлари қуёшга атаган отларнинг ҳайкалини Эгамизнинг уйи эшиги олдидан йўқотди. Отлар Эгамиз уйининг ҳовлисида — аъён Натанмалекнинг хонаси ёнида эди. Йўшиё қуёшга аталган жанг араваларини ҳам оловда ёқди.</verse>
				<verse number="12">Охознинг болохонаси томидаги Яҳудо шоҳлари қилдирган қурбонгоҳларни ҳам, Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида Манаше қилдирган қурбонгоҳларни ҳам бузди ва майдалаб туйиб, Қидрон сойлигига сочиб юборди.</verse>
				<verse number="13">Қуддуснинг шарқида — Макруҳ тоғининг жанубида Исроил шоҳи Сулаймон Сидоннинг макруҳ худоси Аштарет учун, Мўабнинг макруҳ худоси Хамўш учун ва Оммоннинг макруҳ худоси Мўлах учун қилдирган саждагоҳларни ярамайдиган қилди.</verse>
				<verse number="14">У бутсимон тошларни синдириб, Ашерага аталган устунларни қўпориб ташлади, уларнинг ўрнини инсон суяклари билан тўлдирди.</verse>
				<verse number="15">Бундан ташқари, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом Байтилда ўрнатган саждагоҳни ҳам, қурбонгоҳни ҳам йўқотди. Саждагоҳга ўт қўйиб, кулини кўкка совурди. У Ашеранинг устунига ўт қўйиб юборди.</verse>
				<verse number="16">Сўнгра Йўшиё қайрилиб қараб, адирдаги қабрларни кўрди. У ердаги қабрларни кўргач, одамларини юбориб, мозорлардаги суякларни чиқартирди, Эгамизнинг сўзига биноан, суякларни қурбонгоҳда ёқди ва шу тариқа қурбонгоҳни ярамайдиган қилди. Зотан, бу ҳақда пайғамбар қурбонгоҳга нидо қилган эди.</verse>
				<verse number="17">— Анави ёдгорлик тоши кимники? — деб сўради Йўшиё. — Яҳудодан келиб, Байтилдаги қурбонгоҳда сиз қилган ишлар тўғрисида нидо қилган пайғамбарнинг қабридир, — дея жавоб беришди шаҳар аҳолиси.</verse>
				<verse number="18">— Унга тегманглар, — деди шоҳ. — Ҳеч ким унинг суякларини безовта қилмасин. Шундай қилиб, пайғамбарнинг суякларига ҳам, Самариядан келган пайғамбарнинг суякларига ҳам тегмадилар.</verse>
				<verse number="19">Исроил шоҳлари бутун юрт бўйлаб бегона худоларнинг саждагоҳларини қуриб Эгамизни ғазаблантирган эдилар. Йўшиё, худди Байтилда қилганидай, бу саждагоҳларни вайрон қилиш учун сипоҳлар жўнатди.</verse>
				<verse number="20">Ўша шаҳарлардаги саждагоҳларнинг ҳамма руҳонийларини қурбонгоҳларда бўғизлади. Инсон суякларини қурбонгоҳларда ёқди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="21">Шоҳ: “Эгангиз Худонинг Фисиҳ зиёфатини бу Аҳд китобида ёзилганидай нишонланг”, деб халққа фармон берди.</verse>
				<verse number="22">Исроилга раҳнамолик қилган ҳакамлар давридан буён на Исроил шоҳлари, на Яҳудо шоҳлари ҳукмронлиги пайтида Фисиҳ зиёфати шунчалик нишонланмаган эди.</verse>
				<verse number="23">Эгамизга аталган бу Фисиҳ зиёфати эса шоҳ Йўшиё ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида Қуддусда нишонланди.</verse>
				<verse number="24">Йўшиё яна руҳоний Хилқиё Эгамизнинг уйидан топган китобда ёзилган қонунни ижро этмоқ мақсадида арвоҳ чақирувчиларни, фолбинларни, хонаки санамларни ва бошқа бутларни, Яҳудо ва Қуддусда пайдо бўлган ҳамма макруҳ нарсаларни йўқ қилиб ташлади.</verse>
				<verse number="25">Йўшиёдан олдин ҳам, кейин ҳам унга ўхшаб Мусонинг ҳамма қонунларига мувофиқ, бутун қалби билан, жону дили билан, бутун вужуди билан Эгамизга итоат этган бирон шоҳ чиқмади.</verse>
				<verse number="26">Лекин Манаше қилган гуноҳлари билан Эгамизнинг қаттиқ қаҳрини келтиргани учун, Эгамиз Яҳудога қарши алангаланган ғазабини ҳали қайтармаган эди.</verse>
				<verse number="27">Шунинг учун Эгамиз: “Исроил халқини ҳузуримдан қандай ҳайдаган бўлсам, Яҳудо халқини ҳам шундай қиламан, Ўзим танлаган шаҳар Қуддусдан ва Мен ўша ерда улуғланаман, деб айтган уйимдан юз ўгираман”, деган эди.</verse>
				<verse number="28">Йўшиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="29">Йўшиё ҳукмронлиги пайтида Миср фиръавни Нехо Оссурия шоҳига ёрдам бериш учун Фурот дарёси томон йўлга чиқди. Шоҳ Йўшиё эса Нехонинг устига юриш қилди. Махидўда тўқнашганларида, Нехо Йўшиёни ўлдирди.</verse>
				<verse number="30">Аъёнлари Йўшиёнинг жасадини жанг аравасида Махидўдан Қуддусга олиб келиб, ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар. Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозга мой суртиб, уни отасининг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар.</verse>
				<verse number="31">Ёҳухоз йигирма уч ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда уч ой шоҳлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="32">Ёҳухоз ота–боболарига ўхшаб Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.</verse>
				<verse number="33">Фиръавн Нехо, Ёҳухоз Қуддусда ҳукмдор бўлмасин дея Хомат юртидаги Ривло шаҳрида уни занжирбанд қилди. Юрт халқидан 200 пуд кумуш ва 2 пуд олтин ўлпон талаб қилди.</verse>
				<verse number="34">Фиръавн Нехо Йўшиёнинг ўғли Элияқимни отасининг ўрнига шоҳ қилди ва исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Сўнгра Ёҳухозни олиб Мисрга қайтди. Ёҳухоз ўша ерда вафот этди.</verse>
				<verse number="35">Ёҳайиқим фиръавн истаган олтин ва кумушни берди. Нехога ўлпон тўлаш учун эса юрт халқига солиқ солди ва ҳар биридан бойлигига қараб олтин ва кумуш йиғди.</verse>
				<verse number="36">Ёҳайиқим йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Забудо бўлиб, Румахлик Подиёнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="37">Ёҳайиқим ота–боболари сингари, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмдорлиги даврида Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога ҳужум қилди. Ёҳайиқим уч йил унинг ҳукмронлиги остида бўлди. Охири у Навухадназарга қарши исён кўтарди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтганига кўра, Яҳудо халқига қарши Бобил, Орам, Мўаб ва Оммон босқинчи тўдаларини юбориб, бу юрт халқини йўқ қилмоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Эгамизнинг амри билан Яҳудо халқининг бошига кўп кулфат келди. Манаше қилган ҳамма гуноҳлар учун, беайбларнинг қонини тўккани учун, Эгамиз Яҳудо халқини Ўз ҳузуридан ҳайдамоқчи бўлди. Манаше Қуддусни беайбларнинг қонига ботирган эди. Эгамиз Манашени бу қилмиши учун кечирмоқчи эмасди.</verse>
				<verse number="5">Ёҳайиқимнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="6">Ёҳайиқим оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Ёҳайихин шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="7">Миср фиръавни қайтиб ўз юртидан ташқарига чиқмади. Бобил шоҳи Мисрнинг шимолий чегараси — Миср сойлигидан тортиб, Фурот дарёсигача фиръавнга қарашли бўлган ҳамма ерларни босиб олган эди.</verse>
				<verse number="8">Ёҳайихин ўн саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда уч ой ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Нахушта бўлиб, Қуддуслик Элнатаннинг қизи эди.</verse>
				<verse number="9">Ёҳайихин ҳам, отаси каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.</verse>
				<verse number="10">Ўша пайтда Бобил шоҳи Навухадназарнинг лашкарлари Қуддусни қамал қилди.</verse>
				<verse number="11">Қамал пайтида Навухадназарнинг ўзи Қуддусга келди.</verse>
				<verse number="12">Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Ёҳайихин асирга олинган эди.</verse>
				<verse number="13">Эгамизнинг айтгани бўйича, Навухадназар Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройидаги барча хазиналарни бўшатди. Исроил шоҳи Сулаймон Эгамизнинг уйи учун ясаттирган олтин ашёларнинг ҳаммасини майдалади.</verse>
				<verse number="14">Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқ тўпидан бошқа кимса бу юртда қолмади.</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб келди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб келди. Бундан ташқари, ҳамма жасур сипоҳларни — етти мингта сипоҳни, жанг қилишга қодир мингта ҳунарманд ва темирчини ҳам асир қилиб олиб кетди.</verse>
				<verse number="17">Ёҳайихиннинг ўрнига эса амакиси Маттаниёни шоҳ қилиб тайинлади ва унинг отини ўзгартириб, Зидқиё қўйди.</verse>
				<verse number="18">Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда ўн бир йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="19">Зидқиё ҳам, Ёҳайиқим каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилгани учун</verse>
				<verse number="20">Эгамиз Қуддус ва Яҳудо халқидан ғоят ғазабланган, оқибатда уларни Ўз ҳузуридан қувиб юборган эди. Зидқиё Бобил шоҳига қарши исён кўтарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Зидқиё шоҳлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи куни Бобил шоҳи Навухадназар ҳамма лашкари билан Қуддус атрофига келиб, қароргоҳ қурди. Шаҳар девори атрофида баланд қурилмалар ясатди. Зидқиё Бобил шоҳига қарши исён кўтарди.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди.</verse>
				<verse number="3">Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очлик шу қадар кучайдики, халқ бир луқма нон тополмай қолди.</verse>
				<verse number="4">Охири шаҳар деворидан бир тешик очишди. Бобилликлар шаҳарни гир атрофдан қуршаб турган эдилар. Ҳамма сипоҳлар тунда шоҳ билан бирга шоҳнинг боғи яқинидаги икки деворнинг орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочиб кетдилар.</verse>
				<verse number="5">Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Ҳамма лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди.</verse>
				<verse number="6">Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Зидқиёни ҳукм қилдилар.</verse>
				<verse number="7">Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="8">Бешинчи ойнинг еттинчи кунида, Бобил шоҳи Навухадназар шоҳлигининг ўн тўққизинчи йилида Бобил шоҳининг амалдори — қўриқчилари сардори Набизарадон Қуддусга кирди.</verse>
				<verse number="9">У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига ва Қуддусдаги ҳамма нуфузли одамларнинг ҳашаматли иморатларига ўт қўйди.</verse>
				<verse number="10">Қўриқчилар сардори раҳнамолигида Бобил лашкарлари Қуддусни ўраб турган деворларни йиқитдилар.</verse>
				<verse number="11">Набизарадон қолган ҳамма халқни — шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни олиб кетди.</verse>
				<verse number="12">Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар, дея ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос.</verse>
				<verse number="13">Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчалаб, ҳамма бронзани Бобилга олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="14">Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган идишларни — қозонларни, куракларни, қайчилар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="15">Набизарадон тоза олтин ва кумуш оловкуракларни, тоғорачаларни, ҳамма олтин ва кумуш буюмларни олиб кетди.</verse>
				<verse number="16">Эгамизнинг уйи учун Сулаймон қилдирган икки устун, ҳовуз ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди.</verse>
				<verse number="17">Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак бўлиб, тепасида бронзадан ясалган устунқош бор эди. Иккала устунқошнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди.</verse>
				<verse number="18">Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди.</verse>
				<verse number="19">Шаҳарда қолган сипоҳларнинг битта лашкарбошисини, шоҳнинг яқинларидан бештасини, яна халқни лашкар сафига ёзган лашкарбоши котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди.</verse>
				<verse number="20">Уларнинг ҳаммасини Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди.</verse>
				<verse number="21">Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўзларининг юртидан сургун қилиндилар.</verse>
				<verse number="22">Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудода қолган халқ устидан Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлади. Шофоннинг набираси Гадалиё Охихамнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="23">Лашкарбошилар ва сипоҳлар, Бобил шоҳи Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлаганини эшитгач, Миспахга — Гадалиёнинг ҳузурига келдилар. Келганлар Натаниё ўғли Исмоил, Кариёх ўғли Йўханон, Натуфолик Танхумат ўғли Сараё, Махолик Язаниё ва уларнинг одамлари эди.</verse>
				<verse number="24">Гадалиё келганларга ва уларнинг одамларига онт ичиб, шундай деди: “Бобилликларга тобе бўлишдан қўрқманглар. Бу юртда ўрнашиб, Бобил шоҳига хизмат қилаверинглар. Шунда сизларга яхши бўлади.”</verse>
				<verse number="25">Ўша йилнинг еттинчи ойида шоҳ уруғидан бўлган Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга бориб, Гадалиёни ўлдирди. Исмоил Элишаманинг набираси, Натаниёнинг ўғли эди. Миспахда Гадалиё билан бирга бўлган Яҳудо одамларини ва Бобилликларни ҳам қиличдан ўтказди.</verse>
				<verse number="26">Шундан кейин жамики халқ — бою камбағал Бобилликлардан қўрқиб, лашкарбошилар билан бирга, Мисрга қочиб кетди.</verse>
				<verse number="27">Яҳудо шоҳи Ёҳайихин сургунда юрганига ўттиз етти йил бўлганда, Эвилмардух Бобил шоҳи бўлди. Эвилмардух ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма еттинчи куни Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни зиндондан озод қилди.</verse>
				<verse number="28">Унга яхши муносабатда бўлди, Бобилга сургун қилинган бошқа шоҳлардан кўра, баландроқ мартаба берди.</verse>
				<verse number="29">Шундай қилиб, Ёҳайихин зиндон кийимларини ечди. Умр бўйи доимо Бобил шоҳининг дастурхонидан таом еди.</verse>
				<verse number="30">Умрининг охиригача шоҳ тарафидан кундалик эҳтиёжи ҳар доим қондирилди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="13">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Одам Атодан Шет туғилди, Шетнинг насли қуйидагилардир: Энўш,</verse>
				<verse number="2">Хенан, Махалиёл, Ёред,</verse>
				<verse number="3">Ханўх, Матушалоҳ, Ламак</verse>
				<verse number="4">ва Нуҳ. Нуҳнинг Сом, Хом ва Ёфас деган уч ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="5">Ёфас насли: Гўмер, Магўг, Модай, Ёвон, Тувал, Мешех, Тирос ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="6">Гўмер насли: Ашканоз, Дифат, Тўхармо ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="7">Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="8">Хом насли: Куш, Мизра, Фут, Канъон ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="9">Куш насли: Саво, Хавила, Сабто, Рамо, Сабтахо ва улардан келиб чиққан халқлар. Рамо насли: Шава, Дедон ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="10">Кушнинг наслида яна Нимрўд дегани ҳам бор эди. Нимрўд ер юзидаги биринчи буюк жангчи эди.</verse>
				<verse number="11">Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух,</verse>
				<verse number="12">Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди.</verse>
				<verse number="13">Канъон насли: Канъоннинг тўнғич ўғли Сидон, Хет ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="14">Канъондан Ёбус, Амор, Гиргош,</verse>
				<verse number="15">Хив, Орх, Син,</verse>
				<verse number="16">Арвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди.</verse>
				<verse number="17">Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам, Уз, Хул, Гетер, Мешех ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="18">Арпахшоднинг Шилах деган ўғли бор эди. Шилахнинг Ибир деган ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="19">Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди. Иккинчисининг исми Ёхтон эди.</verse>
				<verse number="20">Ёхтоннинг насли: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах,</verse>
				<verse number="21">Ҳадорам, Узол, Дикла,</verse>
				<verse number="22">Эбал, Абумайл, Шава,</verse>
				<verse number="23">Офир, Хавила, Йўвов ва улардан келиб чиққан халқлар.</verse>
				<verse number="24">Сомдан Иброҳимгача бўлган насллар қуйидагича эди: Сом, Арпахшод, Шилах,</verse>
				<verse number="25">Ибир, Палах, Раву,</verse>
				<verse number="26">Саруғ, Нахўр, Тераҳ,</verse>
				<verse number="27">Ибром, яъни Иброҳим.</verse>
				<verse number="28">Иброҳимнинг ўғиллари Исҳоқ ва Исмоилдир.</verse>
				<verse number="29">Уларнинг насл–насаби қуйидагичадир: Исмоилнинг тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари — Кедар, Адбал, Мивсом,</verse>
				<verse number="30">Мишмо, Думах, Массо, Ҳадад, Темо,</verse>
				<verse number="31">Ятур, Нофиш ва Кедемах. Мана шулар Исмоилнинг ўғилларидир.</verse>
				<verse number="32">Чўри Хатуро Иброҳимга туғиб берган ўғиллар — Зимрон, Ёхшон, Мидон, Мидиён, Йишбоқ ва Шувах. Ёхшоннинг Шава ва Дедон деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="33">Мидиённинг Эфах, Ифар, Ханўх, Авидо ва Элдах деган ўғиллари бор эди. Мана шуларнинг ҳаммаси Хатуронинг авлодларидир.</verse>
				<verse number="34">Иброҳим ўғли Исҳоқнинг Эсов билан Ёқуб деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="35">Эсовнинг ўғиллари — Элифаз, Рувел, Ёуш, Ялом ва Кўрах.</verse>
				<verse number="36">Элифазнинг ўғиллари — Темон, Ўмар, Зафи, Гатам, Ханаз, Тимно ва Омолек.</verse>
				<verse number="37">Рувелнинг ўғиллари — Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо.</verse>
				<verse number="38">Сеир ўғиллари — Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан.</verse>
				<verse number="39">Лўтоннинг ўғиллари — Хўри билан Хўмам. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="40">Шўвалнинг ўғиллари — Элиён, Монахат, Эбал, Шафи ва Ўнам. Зибўннинг ўғиллари — Оё билан Анах.</verse>
				<verse number="41">Анахнинг ўғли — Дишон. Дишоннинг ўғиллари — Хамрон, Эшбон, Йитрон ва Херон.</verse>
				<verse number="42">Эзернинг ўғиллари — Билхан, Завон ва Яқон. Дишаннинг ўғиллари — Уз ва Орон.</verse>
				<verse number="43">Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин ҳам, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир: Бавўрнинг ўғли Белах. Белах Динхаба шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="44">Белах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="45">Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди.</verse>
				<verse number="46">Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Овит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди.</verse>
				<verse number="47">Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="48">Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди.</verse>
				<verse number="49">Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="50">Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад шоҳ бўлди. У Поғу шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси — Матрид, бобоси Мезахаб эди.</verse>
				<verse number="51">Охири Ҳадад ҳам оламдан ўтди. Эдом йўлбошчилари қуйидагилар эди: Тимно, Элво, Етет,</verse>
				<verse number="52">Охолибом, Элох, Пинон,</verse>
				<verse number="53">Ханаз, Темон, Мивзар,</verse>
				<verse number="54">Махдиёл ва Иром. Эдом йўлбошчилари ана шулардан иборатдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ёқубнинг ўғиллари қуйидагилардир: Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Забулун,</verse>
				<verse number="2">Дан, Юсуф, Бенямин, Нафтали, Гад ва Ошер.</verse>
				<verse number="3">Яҳудонинг Ғур, Ўнан ва Шело деган ўғиллари бор эди. Бу учала ўғилни унга Канъонлик Ботшува туғиб берганди. Яҳудонинг тўнғич ўғли Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз унинг жонини олди.</verse>
				<verse number="4">Яҳудонинг келини Тамара ҳам Яҳудога Параз ва Зерах деган ўғилларни туғиб берди. Яҳудонинг ҳаммаси бўлиб беш ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="5">Параздан Хазрон ва Хомул исмли икки ўғил туғилди.</verse>
				<verse number="6">Зерахнинг бешта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Зимри, Этхан, Хаман, Қолкўл ва Дардах эди.</verse>
				<verse number="7">Зерах авлодидан бўлган Карми исмли бир одамнинг Охар деган ўғли бор эди. Охар Эгамизга бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олиб, Исроилга кулфат келтирганди.</verse>
				<verse number="8">Этханнинг ўғли Озариё эди.</verse>
				<verse number="9">Хазроннинг учта ўғли бўлиб, исмлари Ярахмал, Рам ва Холиб эди.</verse>
				<verse number="10">Рамдан Оминадов туғилди, Оминадов Яҳудо йўлбошчиси Нахшўннинг отаси эди.</verse>
				<verse number="11">Нахшўндан Салмо туғилди, Салмодан Бўаз туғилди,</verse>
				<verse number="12">Бўаздан Обид туғилди ва Обиддан Эссай туғилди.</verse>
				<verse number="13">Эссайнинг етти ўғли бўлиб, тўнғичи — Элиёб, иккинчиси — Абунадов, учинчиси — Шимо,</verse>
				<verse number="14">тўртинчиси — Натанил, бешинчиси — Раддай,</verse>
				<verse number="15">олтинчиси — Озим, еттинчиси Довуд эди.</verse>
				<verse number="16">Уларнинг Зеруя ва Обигайл деган сингиллари бор эди. Зеруянинг учта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Абушай, Йўаб ва Осойил эди.</verse>
				<verse number="17">Обигайл Исмоил қавмидан бўлган Этер билан турмуш қуриб, Эмосани туғди.</verse>
				<verse number="18">Хазрон ўғли Холибнинг Озибах ва Ярийўт деган хотинлари бор эди. Озибахдан туғилган ўғилларининг исми Ешер, Шўвав ва Ардун эди.</verse>
				<verse number="19">Озибах оламдан ўтгач, Холиб Эфратга уйланди. Эфрат унга Хурни туғиб берди.</verse>
				<verse number="20">Хурдан Ури туғилди, Уридан Базалил туғилди.</verse>
				<verse number="21">Хазрон олтмиш ёшга кирганда Мохирнинг қизи — Гиладнинг синглисига уйланиб, ундан Сахув исмли ўғилни кўрди.</verse>
				<verse number="22">Сахувдан Ёвир туғилди. У Гиладдаги йигирма учта шаҳар устидан ҳукмронлик қиларди.</verse>
				<verse number="23">Кейинчалик Гашур ва Орам халқлари Ёвир шаҳарларини, шунингдек, Қанот шаҳри ва атрофидаги олтмишта қишлоқни қўлга киритишди. Бу ерларда яшаётган халқ Гиладнинг отаси Мохирнинг уруғидан эди.</verse>
				<verse number="24">Хазрон вафот этгандан кейин, ўғли Холиб отасининг бева қолган Эфрат исмли хотинига уйланди. Улар Ашхур исмли ўғил кўрдилар. Ашхур Тахува шаҳрининг асосчиси бўлди.</verse>
				<verse number="25">Хазроннинг тўнғич ўғли Ярахмалдан бино бўлган ўғиллар қуйидагилардир: тўнғич ўғли Рам, сўнгра Бунах, Орен, Озим ва Охиёдир.</verse>
				<verse number="26">Ярахмалнинг Отарах исмли бошқа хотини ҳам бор эди. Отарахдан Ўнам туғилди.</verse>
				<verse number="27">Ярахмалнинг тўнғич ўғли Рамдан Маз, Ёмин ва Эхер бино бўлди.</verse>
				<verse number="28">Ўнамнинг Шаммай ва Ёдо деган ўғиллари бор эди. Шаммай Надов ва Абушур исмли ўғиллар кўрди.</verse>
				<verse number="29">Абушурнинг Абуҳайил деган хотини бўлиб, ундан Ахбон ва Мўлид деган ўғиллар туғилди.</verse>
				<verse number="30">Надовдан Салед ва Опайим деган ўғиллар бино бўлди. Салед бефарзанд ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="31">Опайим — Йишининг отаси, Йиши — Шашоннинг отаси, Шашон Охлайнинг отаси эди.</verse>
				<verse number="32">Шаммайнинг укаси Ёдонинг Этер ва Йўнатан исмли иккита ўғли бор эди. Этер бефарзанд ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="33">Йўнатаннинг Палаф ва Зозо исмли иккита ўғли бор эди. Мана шуларнинг ҳаммаси Ярахмалнинг насли эди.</verse>
				<verse number="34">Шашоннинг ўғли бўлмай, фақат қизлари бор эди, холос. Шашоннинг Ярхо исмли бир Мисрлик қули ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="35">Шашон қизини ўзининг қули Ярхога узатди. Улар ўғил кўришди ва исмини Аттай қўйишди.</verse>
				<verse number="36">Аттайдан Натан туғилди, Натандан Зобод туғилди,</verse>
				<verse number="37">Зободдан Эфлол туғилди, Эфлолдан Обид туғилди,</verse>
				<verse number="38">Обиддан Ёҳу туғилди, Ёҳудан Озариё туғилди,</verse>
				<verse number="39">Озариёдан Халез туғилди, Халездан Эласах туғилди,</verse>
				<verse number="40">Эласахдан Сисмай туғилди, Сисмайдан Шаллум туғилди,</verse>
				<verse number="41">Шаллумдан Ёхамиё туғилди, Ёхамиёдан Элишама туғилди.</verse>
				<verse number="42">Ярахмалнинг укаси Холиб икки ўғил кўрди, тўнғичининг исми Мешо ва кенжасининг исми Моришо эди. Мешодан Зиф туғилди, Моришодан Хеврон туғилди.</verse>
				<verse number="43">Хеврон Кўрах, Таппух, Раҳем ва Шема исмли ўғиллар кўрди.</verse>
				<verse number="44">Шемадан Рахам туғилди, Рахамдан Ёрихим туғилди. Шеманинг акаси Раҳем Шаммай исмли ўғил кўрди.</verse>
				<verse number="45">Шаммайдан Мойун туғилди. Мойундан Байтзур туғилди.</verse>
				<verse number="46">Холибнинг Эфах исмли чўриси унга Хоронни, Мўзони ва Газезни туғиб берди. Хорон ҳам Газез исмли бир ўғил кўрди.</verse>
				<verse number="47">Эфахнинг отаси Ёҳдойнинг Рахем, Йўтом, Гешон, Палат ва Шаф деган ўғиллари ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="48">Холибнинг Махо исмли бошқа бир чўриси унга Шабар ва Тирхано исмли ўғиллар туғиб берди.</verse>
				<verse number="49">Кейинроқ улар Шаф ва Шаво исмли яна икки ўғил кўришди. Шаф Мадманно шаҳрига, Шаво эса Махбина ва Гива шаҳарларига асос солди. Холибнинг Ахса исмли бир қизи ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="50">Мана шуларнинг ҳаммаси Холибнинг насли эди. Холибнинг хотини Эфратдан туғилган тўнғич ўғли Хур уч ўғил кўрди. Биринчисининг исми Шўвал бўлиб, у Хират–Ёрим шаҳрига асос солди.</verse>
				<verse number="51">Иккинчисининг исми Салмо бўлиб, у Байтлаҳм шаҳрига асос солди. Учинчисининг исми Хореф бўлиб, у Байт–Гадер шаҳрига асос солди.</verse>
				<verse number="52">Хират–Ёримнинг асосчиси Шўвалдан Ҳору халқи ва Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси бино бўлди.</verse>
				<verse number="53">Хират–Ёрим аҳолиси Йитар уруғи, Фут уруғи, Шумот уруғи ва Мишрой уруғларидан ташкил топган эди. Зорох ва Эштойўл шаҳарларининг аҳолиси ҳам шу уруғлардан келиб чиққан.</verse>
				<verse number="54">Натуфо, Отрўт–Байт–Йўаб ва Зорох шаҳарларининг аҳолиси ҳамда Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси Байтлаҳмнинг асосчиси Салмон наслидан ташкил топган эди.</verse>
				<verse number="55">Ябиз шаҳрида истиқомат қилган котибларнинг уруғлари ҳам Салмо наслидан келиб чиққан бўлиб, Тиротликлар, Шиматликлар ва Сухотликлар деган ном билан юритиларди. Булар Хайин халқидан бўлган Хаммат исмли бир одамнинг авлодлари эдилар. Хаммат Рахав хонадонининг аждоди эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Довуд Хевронда турган пайтда туғилган ўғиллари мана шулар эди: тўнғичи — Омнўн, у Йизриллик Охинавамдан туғилган. Иккинчиси — Дониёр, у Кармиллик Обигайлдан туғилган.</verse>
				<verse number="2">Учинчиси — Абсалом, у Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Маходан туғилган. Тўртинчиси — Одониё, у Хаггитдан туғилган.</verse>
				<verse number="3">Бешинчиси — Шафатиё, у Обидадан туғилган. Олтинчиси — Йитраём, у Эглахдан туғилган.</verse>
				<verse number="4">Довуднинг бу олти ўғли Хевронда туғилган эди. Довуд бу ерда етти йилу олти ой, Қуддусда эса ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди.</verse>
				<verse number="5">Довуднинг Қуддусда туғилган ўғиллари эса қуйидагилардир: Шимо, Шўвав, Натан ва Сулаймон. Бу тўртала ўғли Омиёлнинг қизи Ботшувадан туғилган.</verse>
				<verse number="6">Довуднинг яна тўққизта ўғли бўлиб, ўғилларининг исмлари қуйидагича эди: Йибхар, Элишама, Элифалет,</verse>
				<verse number="7">Нўғах, Нафах, Ёфия,</verse>
				<verse number="8">Элишама, Элёдах ва Элифалет.</verse>
				<verse number="9">Довуд, бу ўғилларидан ташқари, чўриларидан ҳам ўғиллар кўрган эди. Унинг Тамара деган қизи ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="10">Сулаймоннинг наслидан чиққан шоҳлар қуйидагилар эди: Рахабом, Абиё, Осо, Ёҳушафат,</verse>
				<verse number="11">Ёҳурам, Охазиё, Йўш,</verse>
				<verse number="12">Эмозиё, Озариё, Йўтом,</verse>
				<verse number="13">Охоз, Ҳизқиё, Манаше,</verse>
				<verse number="14">Омон ва Йўшиё.</verse>
				<verse number="15">Йўшиёнинг тўрт ўғли бор эди. Тўнғичи — Йўханон, иккинчиси — Ёҳайиқим, учинчиси — Зидқиё ва тўртинчиси Шаллум эди.</verse>
				<verse number="16">Ёҳайиқимнинг Ёҳайихин билан Зидқиё деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="17">Бобилга асир қилиб олиб кетилган Ёҳайихиннинг ўғиллари қуйидагилардир: Шалтиёл,</verse>
				<verse number="18">Малкиром, Подиё, Шеназар, Ёхамиё, Хўшама ва Надавиё.</verse>
				<verse number="19">Подиёнинг Зарубабел ва Шимах деган ўғиллари бор эди. Зарубабелнинг Машуллом, Ханониё деган ўғиллари ва Шалумит деган бир қизи бор эди.</verse>
				<verse number="20">Зарубабелнинг яна Хашува, Охил, Бархиё, Хасадиё ва Ёшахесед исмли бешта ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="21">Ханониёнинг ўғиллари Пилатиё ва Ешаё эди. Ешаёдан Рафиё туғилди, Рафиёдан Арнан, Арнандан Ободиё, Ободиёдан Шаханиё туғилди.</verse>
				<verse number="22">Шаханиёнинг насли қуйидагича эди: унинг Шамаё исмли бир ўғли ва Хаттуш, Йихал, Бориёх, Нариё ва Шофот исмли бешта набираси бор эди. Ҳаммаси бўлиб олтита эдилар.</verse>
				<verse number="23">Нариёнинг Элийўнай, Ҳизқиё ва Озриком деган уч ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="24">Элийўнайнинг Хўдавиё, Элиашаб, Палиё, Оққув, Йўханон, Далоё ва Онанах деган еттита ўғли бор эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Яҳудонинг Параз, Хазрон, Карми, Хур ва Шўвал деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="2">Шўвал ўғли Раёдан Яхат туғилди. Яхатдан Охимай ва Лўҳад туғилдилар. Булар Зорох шаҳри аҳолисининг аждодлари эдилар.</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Холиб хотини Эфратдан Хур исмли ўғлини кўрди. Хур онаси Эфратнинг тўнғич ўғли эди. Хурнинг авлодлари Байтлаҳм шаҳрига асос солган эдилар. Хурнинг Этом, Панувал ва Эйзар деган ўғиллари бор эди. Этомнинг Йизрил, Йишмо ва Йидбош исмли уч ўғли ва Хазалейлпўн исмли бир қизи бор эди. Панувал Гадўр шаҳрига, Эйзар эса Хуша шаҳрига асос солди.</verse>
				<verse number="5">Тахува шаҳрига асос солган Ашхурнинг Хела ва Наро исмли иккита хотини бор эди.</verse>
				<verse number="6">Ашхур Народан тўртта ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Охизам, Хафер, Таманах ва Хахаштори эди.</verse>
				<verse number="7">Хотини Хеладан эса Зарет, Изхор ва Этнан исмли уч ўғил кўрди.</verse>
				<verse number="8">Кознинг Ониб ва Зобеба деган ўғиллари бор эди. Коз Харум ўғли Охархел уруғларининг аждоди эди.</verse>
				<verse number="9">Ябиз исмли бир одам биродарларига қараганда баланд обрўга эга эди. Онаси “Уни дард чекиб туққанман”, деб исмини Ябиз қўйган эди.</verse>
				<verse number="10">Ябиз Исроилнинг Худосига шундай деб ёлворди: “Кошкийди, Сен мени муборак қилиб, ҳудудимни кенгайтирсанг. Ёнимда бўлиб, мени дардга йўлиқтирмай, кулфатдан сақласанг.” Худо унинг илтижоларини бажо қилди.</verse>
				<verse number="11">Шухонинг акаси Халубдан Махир туғилди. Махирдан Эштун туғилди.</verse>
				<verse number="12">Эштундан Байтрафа, Посиёх ва Тахинно туғилдилар. Тахинно Нахош шаҳрига асос солди. Буларнинг авлодлари Рахада истиқомат қилардилар.</verse>
				<verse number="13">Ханазнинг Ўтниёл билан Сараё деган икки ўғли бор эди. Ўтниёлнинг ҳам Хатат билан Миёнўтай деган икки ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="14">Миёнўтайдан Ўфра туғилди. Сараёдан Йўаб туғилди. Йўаб Ҳунармандлар водийсига асос солди. У ерда яшаган одамларнинг ҳаммаси ҳунарманд эди.</verse>
				<verse number="15">Яфунах ўғли Холиб уч ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Иру, Элох ва Найам эди. Элохдан Ханаз туғилди.</verse>
				<verse number="16">Ёхалилнинг Зиф, Зифо, Тираё ва Осориёл деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="17">Эзрахнинг Этер, Мирод, Ифар ва Ёлун деган ўғиллари бор эди. Мирод фиръавннинг қизи Битиёга уйланди, улар Марям исмли бир қиз ҳамда Шаммай ва Йишбох исмли икки ўғил кўришди. Йишбох Эштамўва шаҳрига асос солди.</verse>
				<verse number="18">Мирод Яҳудо қабиласидан ўзига яна бир хотин олди. Бу хотинидан у Ёред, Хабер ва Ёҳутал исмли уч ўғил кўрди. Ёред Гадўр шаҳрига, Хабер Сўху шаҳрига ва Ёҳутал Зонўвах шаҳрига асос солдилар.</verse>
				<verse number="19">Хўдиё Нахамнинг синглисига уйланди. Улардан Кейлахда истиқомат қилган Харм уруғи ва Эштамўвада истиқомат қилган Махо уруғлари келиб чиқди.</verse>
				<verse number="20">Шимоннинг Омнўн, Рина, Банханон ва Тилўн деган ўғиллари бор эди. Йишининг Зўхит ва Банзўхит деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="21">Яҳудонинг Шело исмли ўғли ҳам бор эди. Шелонинг насли қуйидагилардан ташкил топган эди: Леха шаҳрини қурган Ғур, Моришо шаҳрини қурган Ладо, Байт–Ашбия шаҳрида яшаган зиғир тўқувчиларнинг уруғи,</verse>
				<verse number="22">Йўхим ва Хозеба шаҳрининг аҳолиси. Йўш ва Сораф ҳам Шелонинг наслидан келиб чиққан эдилар. Улар Мўаблик аёлларга уйланиб, Байтлаҳм шаҳрига ўрнашиб олган эдилар. Бу маълумотлар қадимги ёзувлардан олинган.</verse>
				<verse number="23">Шу наслга тегишли одамлар шоҳ саройида кулоллар сифатида хизмат қилиб, Натайим ва Гедера шаҳарларида яшашарди.</verse>
				<verse number="24">Шимўннинг Намувол, Ёмин, Ёрив, Зерах ва Шовул исмли ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="25">Шовулнинг Шаллум деган ўғли, Мивсом деган набираси ва Мишмо деган чевараси бор эди.</verse>
				<verse number="26">Мишмонинг Хаммувол деган ўғли, Заккур исмли набираси ва Шимах деган чевараси бор эди.</verse>
				<verse number="27">Шимах ўн олти ўғил ва олти қиз кўрди. Лекин ака–укаларининг фарзандлари кам бўлгани учун Шимўн қабиласи, Яҳудо қабиласи каби, кўпаймади.</verse>
				<verse number="28">Шимўн насли Бэршэва, Мўлодах, Хазор–Шувал,</verse>
				<verse number="29">Билхах, Эзам, Тўлад,</verse>
				<verse number="30">Батувал, Хўрмах, Зихлах,</verse>
				<verse number="31">Байт–Маркобўт, Хазор–Сусум, Байт–Бирий ва Шарайим шаҳарларида истиқомат қилардилар. Довуд шоҳ бўлгунга қадар мана шу шаҳарлар Шимўн наслига қарашли эди.</verse>
				<verse number="32">Улар яна Этом, Ойин, Риммон, Тўхан ва Ошон номли бешта шаҳарда ҳам истиқомат қилардилар.</verse>
				<verse number="33">Жануби–ғарбдаги Баал шаҳригача чўзилган бу шаҳарлару уларнинг атрофидаги ҳамма қишлоқлар Шимўн наслига қарашли эди. Улар шу жойларда яшаб, ўз насабнома маълумотларини ёзиб қўйган эдилар.</verse>
				<verse number="34">Қуйидагилар Шимўн наслининг уруғбошилари эди: Машувов, Ямлах, Эмозиё ўғли Йўша, Йўэл ва Йўшйивиё ўғли Ёҳу. Ёҳу Сараёнинг невараси, Осиёлнинг эвараси эди. Элийўнай, Яқўво, Ёшухаё, Осоёҳ, Одил, Есимил, Бинаё ва Шифи ўғли Зизо ҳам Шимўн наслининг уруғбошилари эди. Зизо Элоннинг невараси, Ёдиёнинг эвараси, Шамаё ўғли Шимрининг чевараси эди. Уларнинг уруғлари ниҳоятда кўпайгани учун</verse>
				<verse number="35">null</verse>
				<verse number="36">null</verse>
				<verse number="37">null</verse>
				<verse number="38">null</verse>
				<verse number="39">улар қўй–эчкиларига яйлов ахтариб, водийнинг шарқий четида жойлашган Гадўр шаҳригача бордилар.</verse>
				<verse number="40">У ердаги кенг, тинч ва осойишта жойлар кўм–кўк яйловларга бой эканини кўрдилар. Бу ерлар азалдан Хом наслига қарашли эди.</verse>
				<verse number="41">Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврда юқорида номлари рўйхат қилинган Шимўн насли Хом наслига ва улар орасида ўрнашиб олган Муним уруғига ҳужум қилдилар. Уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташладилар. У ерда қўйлар учун яйловлар кўп бўлгани учун уларнинг жойига ўзлари ўрнашиб олдилар.</verse>
				<verse number="42">Сўнг Шимўн наслидан беш юз киши Йишининг Пилатиё, Нариё, Рафиё ва Узиёл исмли тўрт ўғли бошчилигида Сеир тоғларига бориб,</verse>
				<verse number="43">Омолек наслининг қолганларини қириб ташладилар. Шимўн насли бугунга қадар ўша жойларда яшаб келяпти.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Рубен Ёқубнинг тўнғич ўғли эди. Аммо у отасининг тўшагини булғагани учун, тўнғич фарзандлик ҳуқуқи Юсуфнинг ўғилларига берилган эди. Шу сабабдан Рубен насабномада тўнғич сифатида рўйхатда йўқ.</verse>
				<verse number="2">Рубеннинг укаси Яҳудо ака–укалари орасида энг кучлиси бўлиб, йўлбошчи унинг қабиласидан чиқса ҳам, тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфники бўлди.</verse>
				<verse number="3">Рубен тўрт ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми эди.</verse>
				<verse number="4">Йўэлнинг насли қуйидагилардан иборат эди: Йўэлнинг ўғли — Шамаё, Шамаёнинг ўғли — Гўг, Гўгнинг ўғли — Шимах,</verse>
				<verse number="5">Шимахнинг ўғли — Михо, Михонинг ўғли — Раё, Раёнинг ўғли — Баал</verse>
				<verse number="6">ва Баалнинг ўғли — Берах. Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Берахни асир қилиб, олиб кетган эди. Берах Рубен қабиласининг йўлбошчиси эди.</verse>
				<verse number="7">Рубен қабиласининг қуйидаги уруғбошилари ҳам насабнома рўйхатида қайд этилган: Явиёл, Закариё</verse>
				<verse number="8">ва Бэлах. Бэлах Азазнинг ўғли, Шеманинг невараси ва Йўэлнинг эвараси эди. Улар Арор шаҳрида ҳамда шимолдаги Наво ва Баал–Миёнга қадар чўзилган ерларда яшадилар.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг Гилад еридаги подаси ҳаддан ташқари кўп бўлгани учун улар шарқдаги саҳрогача бўлган ҳамма ерларни эгаллаб олган эдилар. Бу саҳро Фурот дарёсигача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="10">Рубен насли шоҳ Шоул даврида Ҳожар уруғига қарши уруш очди. Уларни мағлуб қилиб, Гиладнинг шарқидаги ҳамма ерларини эгаллаб олди.</verse>
				<verse number="11">Гад қабиласи Башан ерларида, Рубен қабиласининг шимолида яшаган эди. Уларнинг ҳудуди Салко шаҳрига қадар чўзилганди.</verse>
				<verse number="12">Йўэл Башан ерида йўлбошчи эди, унинг ўнг қўл ёрдамчиси Шофом эди, Янай ва Шофот уруғбошилар эдилар.</verse>
				<verse number="13">Гад қабиласининг қолган аъзолари қуйидаги етти уруғга тегишли эди: Микойил, Машуллом, Шеба, Йўрай, Яқан, Зия ва Ибир.</verse>
				<verse number="14">Булар Абуҳайилнинг ўғиллари бўлиб, уларнинг еттинчи авлодигача бўлган аждодлари қуйидагилар эдилар: Хури, Ёрўвах, Гилад, Микойил, Яшишай, Яхду ва Буз.</verse>
				<verse number="15">Гўнонинг невараси, Абдил ўғли Охи бу уруғларнинг йўлбошчиси эди.</verse>
				<verse number="16">Гад қабиласи Гиладда, Башанда ва ўша ердаги шаҳарларда ҳамда Шарондаги бутун яйловларда истиқомат қиларди.</verse>
				<verse number="17">Бу маълумотларнинг ҳаммаси Яҳудо шоҳи Йўтом ва Исроил шоҳи Ёрубом ҳукмронлиги даврида насабномага киритилганди.</verse>
				<verse number="18">Рубен, Гад қабилаларининг ва Манаше қабиласи ярмининг қилич ва қалқон билан қуролланган камончилардан иборат 44.760 та жанг қилишга тайёр, моҳир сипоҳи бор эди.</verse>
				<verse number="19">Улар Ҳожар уруғига, Ятур, Нофиш ва Надав қабилаларига ҳужум қилдилар.</verse>
				<verse number="20">Жанг пайтида бу сипоҳлар Худога илтижо қилдилар. Улар Худога инонганлари учун Худо илтижоларига жавоб бериб, Ҳожар уруғини ва барча иттифоқчиларини уларнинг қўлига бериб, мағлуб қилди.</verse>
				<verse number="21">Улар душманнинг чорвасидан 50.000 туя, 250.000 қўй, 2.000 эшакни ўлжа олдилар ва 100.000 одамни асир қилдилар.</verse>
				<verse number="22">Ғанимнинг кўпчилиги жангда қирилиб кетганди, чунки Худонинг Ўзи уларга қарши жанг қилган эди. Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми сургунгача ўша ерларда яшаб қолдилар.</verse>
				<verse number="23">Манаше қабиласининг ярми Баал–Хермон, Санир ва Хермон тоғига қадар чўзилган Башан ерларида жойлашиб, кўпайди.</verse>
				<verse number="24">Қабиланинг уруғбошилари қуйидагилар эди: Ифар, Йиши, Элиэл, Озриёл, Еремиё, Хўдавиё ва Яхдиёл. Улар баҳодир жангчилар бўлиб, ўз уруғларининг машҳур бошлиқлари эдилар.</verse>
				<verse number="25">Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми ота–боболарининг Худосига қарши гуноҳ қилдилар. Улар Худога бевафолик қилиб, Худо қириб юборган ўша юртдаги халқларнинг худоларига сиғина бошладилар.</verse>
				<verse number="26">Шунинг учун Исроил халқининг Худоси Оссурия шоҳи Пулни, яъни Тиғлатпиласарни юбориб, Рубен, Гад қабилаларини ва Манаше қабиласининг ярмини мағлуб қилди. Шох Пул уларни асир олиб Халах, Хавор ва Хара ҳудудларига ҳамда Гозан дарёсининг бўйларига сургун қилди. Улар бугунгача ўша ерларда истиқомат қилиб келяптилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.</verse>
				<verse number="2">Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.</verse>
				<verse number="3">Имромнинг Ҳорун ва Мусо исмли икки ўғли ва Марям исмли бир қизи бор эди. Ҳоруннинг ўғиллари Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар эди.</verse>
				<verse number="4">Элазардан Финхаз туғилди, Финхаздан Абушува туғилди,</verse>
				<verse number="5">Абушувадан Букки туғилди, Буккидан Уззи туғилди,</verse>
				<verse number="6">Уззидан Зарахиё туғилди, Зарахиёдан Маройўт туғилди,</verse>
				<verse number="7">Маройўтдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди,</verse>
				<verse number="8">Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Охимас туғилди,</verse>
				<verse number="9">Охимасдан Озариё туғилди, Озариёдан Йўханон туғилди,</verse>
				<verse number="10">Йўханондан Озариё туғилди. Озариё шоҳ Сулаймон Қуддусда қурган Маъбаддаруҳоний бўлиб хизмат қилган эди.</verse>
				<verse number="11">Озариёдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди,</verse>
				<verse number="12">Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Шаллум туғилди,</verse>
				<verse number="13">Шаллумдан Хилқиё туғилди, Хилқиёдан Озариё туғилди,</verse>
				<verse number="14">Озариёдан Сараё туғилди, Сараёдан Ёҳузадах туғилди.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз шоҳ Навухадназар орқали Яҳудо ва Қуддус халқини сургун қилганда, Ёҳузадах ҳам бадарға бўлган эди.</verse>
				<verse number="16">Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.</verse>
				<verse number="17">Гершоннинг ўғиллари исми Лубнах ва Шимах эди.</verse>
				<verse number="18">Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.</verse>
				<verse number="19">Марорининг ўғиллари Махли ва Муши эди. Ота хонадонига кўра, рўйхатга олинган Леви уруғлари қуйидагилардан иборат эди:</verse>
				<verse number="20">Гершон насли қуйидагилар эди: Гершондан Лубнах туғилди, Лубнахдан Яхат туғилди, Яхатдан Зиммо туғилди,</verse>
				<verse number="21">Зиммодан Йўх туғилди, Йўхдан Йиддо туғилди, Йиддодан Зерах туғилди, Зерахдан Ётарай туғилди.</verse>
				<verse number="22">Қоҳотнинг насли қуйидагилар эди: Қоҳотдан Оминадов туғилди, Оминадовдан Кўрах туғилди, Кўрахдан Асир туғилди,</verse>
				<verse number="23">Асирдан Элқана туғилди, Элқанадан Эбуасаф туғилди, Эбуасафдан Асир туғилди,</verse>
				<verse number="24">Асирдан Тахат туғилди, Тахатдан Уриёл туғилди, Уриёлдан Уззиё туғилди, Уззиёдан Шовул туғилди.</verse>
				<verse number="25">Элқананинг Эмосай ва Охимўт деган икки ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="26">Охимўтдан Элқана туғилди, Элқанадан Зўфай туғилди, Зўфайдан Нахат туғилди,</verse>
				<verse number="27">Нахатдан Элиёб туғилди, Элиёбдан Ерохам туғилди, Ерохамдан Элқана туғилди, Элқанадан Шомуил туғилди.</verse>
				<verse number="28">Шомуилнинг икки ўғли бор эди, тўнғичининг исми Йўэл, кенжасининг исми Абиё эди.</verse>
				<verse number="29">Марорининг насли қуйидагилар эди: Мароридан Махли туғилди, Махлидан Лубнах туғилди, Лубнахдан Шимах туғилди, Шимахдан Уззох туғилди,</verse>
				<verse number="30">Уззохдан Шимо туғилди, Шимодан Хаггиё туғилди, Хаггиёдан Осоёҳ туғилди.</verse>
				<verse number="31">Аҳд сандиғиЭгамизнинг уйига келгандан кейин, Довуд у ердаги хизматга созандалар тайинлаганди.</verse>
				<verse number="32">Сулаймон Қуддусда Эгамизнинг уйини қургунга қадар, улар Учрашув чодири — Муқаддас чодир олдида қўшиқ айтиб хизмат қилишарди. Ўз хизматини берилган кўрсатмалар асосида адо этишарди.</verse>
				<verse number="33">У ерда хизмат қилган одамлар қуйидаги уруғлардан эди: Қоҳот уруғидан — қўшиқчи Хаман. Хаманнинг насабномаси қуйидагича эди: Хаман — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Шомуилнинг ўғли,</verse>
				<verse number="34">Шомуил — Элқананинг ўғли, Элқана — Ерохамнинг ўғли, Ерохам — Элиэлнинг ўғли, Элиэл — Тўвахнинг ўғли,</verse>
				<verse number="35">Тўвах — Зуфнинг ўғли, Зуф — Элқананинг ўғли, Элқана — Махатнинг ўғли, Махат — Эмосайнинг ўғли,</verse>
				<verse number="36">Эмосай — Элқананинг ўғли, Элқана — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Озариёнинг ўғли, Озариё — Зафаниёнинг ўғли,</verse>
				<verse number="37">Зафаниё — Тахатнинг ўғли, Тахат — Асирнинг ўғли, Асир — Эбуасафнинг ўғли, Эбуасаф — Кўрахнинг ўғли,</verse>
				<verse number="38">Кўрах — Изхорнинг ўғли, Изхор — Қоҳотнинг ўғли, Қоҳот — Левининг ўғли, Леви — Ёқубнинг ўғли.</verse>
				<verse number="39">Хаманнинг Осиф исмли қариндоши унинг ўнг қўл ёрдамчиси эди. Осифнинг насабномаси қуйидагича эди: Осиф — Бархиёнинг ўғли, Бархиё — Шимонинг ўғли,</verse>
				<verse number="40">Шимо — Микойилнинг ўғли, Микойил — Босиёнинг ўғли, Босиё — Малкиёнинг ўғли,</verse>
				<verse number="41">Малкиё — Итнонинг ўғли, Итно — Зерахнинг ўғли, Зерах — Одаёнинг ўғли,</verse>
				<verse number="42">Одаё — Этханнинг ўғли, Этхан — Зиммонинг ўғли, Зиммо — Шимахнинг ўғли,</verse>
				<verse number="43">Шимах — Яхатнинг ўғли, Яхат —Гершоннинг ўғли, Гершон — Левининг ўғли.</verse>
				<verse number="44">Хаманнинг чап қўл ёрдамчиси ўз қариндоши Этхан эди. У Марори уруғидан эди. Этханнинг насабномаси қуйидагича эди: Этхан — Хишининг ўғли, Хиши — Абдининг ўғли, Абди — Маллухнинг ўғли,</verse>
				<verse number="45">Маллух — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Эмозиёнинг ўғли, Эмозиё — Хилқиёнинг ўғли,</verse>
				<verse number="46">Хилқиё — Омзининг ўғли, Омзи — Банихнинг ўғли, Баних — Шамернинг ўғли,</verse>
				<verse number="47">Шамер — Махлининг ўғли, Махли — Мушининг ўғли, Муши — Марорининг ўғли, Марори — Левининг ўғли.</verse>
				<verse number="48">Леви қабиласининг қолган аъзолари Худонинг уйидаги бошқа ҳамма хизматга тайинланган эдилар.</verse>
				<verse number="49">Фақат Ҳорун ва унинг насли қурбонгоҳдақурбонлик куйдириб, хушбўй тутатқи қурбонгоҳида тутатқи тутатишлари мумкин эди. Улар Энг муқаддас хонадаги барча хизматни адо этиб, Худонинг қули Мусо берган ҳамма буйруқларга кўра, Исроил халқини гуноҳдан поклар эдилар.</verse>
				<verse number="50">Ҳоруннинг насли қуйидагилар эди: Ҳоруннинг ўғли — Элазар, Элазарнинг ўғли — Финхаз, Финхазнинг ўғли — Абушува,</verse>
				<verse number="51">Абушуванинг ўғли — Букки, Буккининг ўғли — Уззи, Уззининг ўғли — Зарахиё,</verse>
				<verse number="52">Зарахиёнинг ўғли — Маройўт, Маройўтнинг ўғли — Эмориё, Эмориёнинг ўғли — Охитоб,</verse>
				<verse number="53">Охитобнинг ўғли — Зодўх, Зодўхнинг ўғли — Охимас.</verse>
				<verse number="54">Левиларга ажратилган шаҳарлардан биринчи бўлиб Қоҳот уруғининг Ҳорун насли улуш олган эди. Уларга қуръа бўйича берилган ҳудудга</verse>
				<verse number="55">Яҳудо юртидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар кирган эди.</verse>
				<verse number="56">Аммо ўша шаҳарнинг атрофидаги далалару қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга берилди.</verse>
				<verse number="57">Ҳорун наслига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: паноҳ шаҳар Хеврон, Либна, Ятир, Эштамўва,</verse>
				<verse number="58">Хилен, Давир,</verse>
				<verse number="59">Ошон ва Байт–Шамаш.</verse>
				<verse number="60">Бенямин қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Ғибо, Элимат ва Онотўт. Қохот уруғининг Ҳорун наслига ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар берилди.</verse>
				<verse number="61">Қоҳот наслининг қолганларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласига қарашли ҳудуддан ўнта шаҳар қуръа бўйича тақсимлаб берилди.</verse>
				<verse number="62">Гершон уруғига, хонадонларига кўра, Иссахор, Ошер, Нафтали ва Башандаги Манаше қабилаларининг ҳудудларидан ўн учта шаҳар қуръа бўйича берилди.</verse>
				<verse number="63">Марори уруғига, хонадонларига кўра, Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудларидан ўн иккита шаҳар қуръа бўйича берилди.</verse>
				<verse number="64">Шундай қилиб, Исроил халқи левиларга яшаш учун шаҳарларни ва ўша шаҳарлар атрофидаги яйловларни ажратиб берди.</verse>
				<verse number="65">Юқорида номлари айтиб ўтилган Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилалари ҳудудларидан ажратилган шаҳарлар ҳам қуръа бўйича тақсимланган эди.</verse>
				<verse number="66">Қоҳот уруғининг баъзи хонадонларига Эфрайим қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди:</verse>
				<verse number="67">Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳар Шакам, Гезер,</verse>
				<verse number="68">Ёхмаём, Байт–Хўрон,</verse>
				<verse number="69">Ойжавлон ва Гат–Риммон.</verse>
				<verse number="70">Қоҳот уруғининг қолган хонадонларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига қарашли икки шаҳар берилди: Онар ва Билом. Бу шаҳарларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам уларга берилди.</verse>
				<verse number="71">Гершон уруғига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: Иорданнинг шарқ томонидаги Манаше қабиласининг ҳудудидан Аштарўт ва Башандаги Гўлон,</verse>
				<verse number="72">Иссахор қабиласининг ҳудудидан Кедеш, Доварат,</verse>
				<verse number="73">Рамўт ва Онем,</verse>
				<verse number="74">Ошер қабиласининг ҳудудидан Мошол, Абдўн,</verse>
				<verse number="75">Ҳуққоқ ва Рехоб,</verse>
				<verse number="76">Нафтали қабиласи ҳудудидан Хаммон, Хиратайим ва Жалиладаги Кедеш.</verse>
				<verse number="77">Марори уруғининг қолган хонадонларига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: Забулун қабиласининг ҳудудидан Риммоно ва Товур,</verse>
				<verse number="78">null</verse>
				<verse number="79">Ерихо рўпарасидаги Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган Рубен қабиласининг ҳудудидан Яхаз, Кадамўт, Мифат ва чўлдаги Базер,</verse>
				<verse number="80">Гад қабиласининг ҳудудидан Моханайим,</verse>
				<verse number="81">Хашбон, Язир ва Гиладдаги Рамўт.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Иссахорнинг Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон деган тўртта ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="2">Тўлонинг олтита ўғли бор эди: Уззи, Рафиё, Ёриёл, Яхмай, Йибсам ва Шомуил. Улар ўз хонадонларининг уруғбошилари эдилар. Шоҳ Довуд даврида Тўлонинг насабномасида 22.600 та жангчи қайд этилган эди.</verse>
				<verse number="3">Уззининг Йизрахиё деган ўғли бор эди. Йизрахиёнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Микойил, Ободиё, Йўэл ва Ишшиё эди. Йизрахиё ва унинг ўғиллари уруғбошилар эди.</verse>
				<verse number="4">Уларнинг хотинлари ва болалари ниҳоятда кўп бўлгани учун, насабномасига кўра, жанг қилишга қодир 36.000 та одами бор эди.</verse>
				<verse number="5">Иссахор қабиласининг насабномасида ҳаммаси бўлиб 87.000 та жангчи қайд этилган эди.</verse>
				<verse number="6">Беняминнинг Бэлах, Бохир ва Ёдиёл деган уч ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="7">Бэлахнинг Эзбўн, Уззи, Узиёл, Яримўт ва Ири деган бешта ўғли бор эди. Уларнинг бешови ҳам уруғбошилар бўлиб, насабномасида 22.034 та баҳодир жангчи қайд этилган эди.</verse>
				<verse number="8">Бохирнинг Зомиро, Йўш, Элиазар, Элийўнай, Омри, Ёримўт, Абиё, Онотўт ва Элимат деган ўғиллари бор эди. Буларнинг ҳаммалари Бохирнинг ўғиллари эди.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг насабномасида уруғбошилардан ташқари 22.200 та жангчи қайд этилган эди.</verse>
				<verse number="10">Ёдиёлнинг Билхан деган битта ўғли, Билханнинг эса Ёуш, Бенямин, Эҳуд, Ханано, Затон, Таршиш ва Охишар деган етти ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="11">Уларнинг ҳаммаси уруғбошилар бўлиб, насабномасига кўра, жанг қилишга тайёр 17.200 та одами бор эди.</verse>
				<verse number="12">Шупим ва Хупим халқлари Ирдан, Хушим халқи эса Охердан келиб чиққанди.</verse>
				<verse number="13">Нафталининг Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шаллум деган тўртта ўғли бор эди. Улар Билхахнинг наслидан эди.</verse>
				<verse number="14">Манаше Орамлик чўрисидан Осриёл ва Мохир исмли икки ўғил кўрди. Мохир Гиладнинг отаси эди.</verse>
				<verse number="15">Мохир Хупим ва Шупимга хотинлар олиб берди. Мохирнинг Махо исмли бир синглиси бор эди. Залофoход Мохирнинг авлодларидан бири бўлиб, фақат қизлар кўрган эди.</verse>
				<verse number="16">Мохирнинг хотини Махо икки ўғил туғди. Уларнинг исмини Параш ва Шараш қўйдилар. Параш Улом ва Раҳем исмли икки ўғил кўрди.</verse>
				<verse number="17">Уломнинг Бадон деган ўғли бор эди. Манаше невараси Мохир ўғли Гиладнинг насли мана шулардан иборатдир.</verse>
				<verse number="18">Гиладнинг синглиси Хаммалекадан Ишхўд, Абуазар ва Махло туғилди.</verse>
				<verse number="19">Шамидонинг Охиён, Шакам, Лихи ва Ониём деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="20">Эфрайимнинг Шуталах деган ўғли бор эди. Шуталахдан Барид туғилди, Бариддан Тахат, Тахатдан Эладах, Эладахдан Тахат,</verse>
				<verse number="21">Тахатдан Зобод, Зободдан Шуталах туғилдилар. Эфрайимнинг Шуталахдан ташқари яна Эйзар ва Элад исмли икки ўғли ҳам бор эди. Улар Гат шаҳрининг туб аҳолисига қарашли чорвани ўғирламоқчи бўлганларида Гатликлар уларни ўлдирган эдилар.</verse>
				<verse number="22">Уларнинг отаси Эфрайим кўп кунлар аза тутди. Қариндошлари унга тасалли бергани келдилар.</verse>
				<verse number="23">Эфрайим хотини билан яна қовушган эди, хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Эфрайим, уйимда бахтсизлик юз берган эди, деб ўғлининг исмини Бариё қўйди.</verse>
				<verse number="24">Эфрайимнинг Шеро деган бир қизи бор эди. Шеро тепадаги Байт–Хўрон ва пастдаги Байт–Хўрон шаҳарларини ҳамда Узан–Шеро шаҳрини қурди.</verse>
				<verse number="25">Эфрайимнинг Рефах исмли бир ўғли ҳам бор эди. Рефахдан Рашаф туғилди, Рашафдан Телах, Телахдан Тахан,</verse>
				<verse number="26">Тахандан Ладен, Ладендан Омиҳуд, Омиҳуддан Элишама,</verse>
				<verse number="27">Элишамадан Нун, Нундан Ёшуа туғилдилар.</verse>
				<verse number="28">Эфрайим насли жанубдаги Байтил шаҳри, шарқдаги Нарон шаҳри ва ғарбдаги Гезер шаҳригача чўзилган ҳудудни қўлга киритиб, ўша ерга ўрнашиб олган эдилар. Уларнинг ҳудудига ўша шаҳарлар атрофидаги барча қишлоқлар, Шакам ва Оя шаҳарлари ҳамда улар атрофидаги қишлоқлар кирган эди.</verse>
				<verse number="29">Манаше қабиласи Байт–Шан, Танах, Махидў ва Дўр шаҳарлари ва ўша шаҳарлар атрофидаги қишлоқларида ўрнашиб олган эди. Бу жойларда Ёқубнинг ўғли Юсуф авлодлари яшаган эди.</verse>
				<verse number="30">Ошернинг ўғиллари қуйидагилардир: Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Ошернинг Серах исмли бир қизи ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="31">Бариёнинг Хабер ва Малхиёл исмли икки ўғли бўлиб, Малхиёл Бирзайит шаҳрини қурган эди.</verse>
				<verse number="32">Хабернинг Яфлет, Шўмер ва Хўтам исмли уч ўғли ва Шува исмли бир қизи бор эди.</verse>
				<verse number="33">Яфлетнинг ўғиллари — Пўсах, Бимхал ва Ошвот.</verse>
				<verse number="34">Шўмернинг ўғиллари — Охи, Рохгах, Хуббо ва Орам.</verse>
				<verse number="35">Шўмернинг укаси Хўтамнинг ўғиллари — Зўфах, Йимно, Шалаш ва Амал.</verse>
				<verse number="36">Зўфахнинг ўғиллари — Сувах, Харнатар, Шувол, Бери, Йимра,</verse>
				<verse number="37">Базер, Хўд, Шаммо, Шилшо, Йитрон ва Бера.</verse>
				<verse number="38">Этернинг ўғиллари — Яфунах, Фиспа ва Орро.</verse>
				<verse number="39">Уллонинг ўғиллари — Орах, Ханниэл ва Ризиё.</verse>
				<verse number="40">Ошер насли ана шулардан иборат бўлиб, улар уруғбошилар, машҳур баҳодир жангчилар, обрўли йўлбошчилар эдилар. Ошер қабиласининг насабномасида жанг қилишга қодир 26.000 киши қайд этилган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Беняминнинг бешта ўғли бор эди. Тўнғич ўғли — Бэлах, иккинчиси — Ошбол, учинчиси — Ахрах,</verse>
				<verse number="2">тўртинчиси — Нўхах, бешинчиси Рафа эди.</verse>
				<verse number="3">Бэлахнинг ўғиллари қуйидагилардир: Адар, Гера, Абиҳуд,</verse>
				<verse number="4">Абушува, Нўмон, Охўва,</verse>
				<verse number="5">Гера, Шафуфон ва Хуром.</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Эҳуднинг Нўмон, Охиё ва Гера исмли ўғиллари бўлиб, улар Ғибо шаҳри аҳолисининг уруғбошилари эдилар. Ғибо аҳолиси Монахатга қувиб юборилганда, Гера халқни бошлаб кетган эди. Геранинг Уззо ва Охихуд исмли икки ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="8">Шахарайим иккала хотини Хушим ва Барони қўйиб юборгандан кейин, Мўаб юртида ўғиллар кўрган эди.</verse>
				<verse number="9">Унинг Ҳўдаш исмли янги хотини унга Йўвов, Зибиё, Мeшo, Малкам,</verse>
				<verse number="10">Юс, Саҳиё ва Мирмо деган етти ўғил туғиб берган эди. Шахарайимнинг бу ҳамма ўғиллари уруғбошилар эдилар.</verse>
				<verse number="11">Шахарайимнинг Хушимдан туғилган Абутав ва Элфал деган иккита ўғли ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="12">null</verse>
				<verse number="13">Элфалнинг Ибир, Мишом, Шамад, Бариё ва Шема деган ўғиллари бор эди. Шамад Онў ва Лўд шаҳарларини, шунингдек, буларнинг атрофларидаги қишлоқларни қурган эди. Бариё билан Шема эса Ойжавлон шаҳри аҳолисининг уруғбошилари бўлиб, Гат аҳолисини қувиб юборган эдилар.</verse>
				<verse number="14">Охё, Шошах, Ёримўт,</verse>
				<verse number="15">Забадиё, Арод, Эдер,</verse>
				<verse number="16">Микойил, Йишпо ва Йўхо Бариёнинг ўғиллари эди.</verse>
				<verse number="17">Забадиё, Машуллом, Хизқи, Хабер,</verse>
				<verse number="18">Йишмарай, Йизлиё ва Йўвов Элфалнинг ўғиллари эди.</verse>
				<verse number="19">Яхим, Зихри, Забди,</verse>
				<verse number="20">Эливенай, Зиллатай, Элиэл,</verse>
				<verse number="21">Одаё, Бароё ва Шимрот Шимахнинг ўғиллари эди.</verse>
				<verse number="22">Йишпон, Ибир, Элиэл,</verse>
				<verse number="23">Абдўн, Зихри, Ханон,</verse>
				<verse number="24">Ханониё, Элам, Онтўтиё,</verse>
				<verse number="25">Йифдаё ва Панувал Шошахнинг ўғиллари эди.</verse>
				<verse number="26">Шамшарай, Шахариё, Оталиё,</verse>
				<verse number="27">Яршиё, Илёс ва Зихри Ерохамнинг ўғиллари эди.</verse>
				<verse number="28">Уларнинг ҳаммаси ўз наслининг уруғбошилари бўлиб, исмлари ўз насли насабномасида қайд этилган эди. Улар Қуддусда яшадилар.</verse>
				<verse number="29">Явиёл Гивон шаҳрини қуриб, ўша шаҳарда ўрнашди. Хотинининг исми Махо,</verse>
				<verse number="30">тўнғич ўғлининг исми Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Надов,</verse>
				<verse number="31">Гадўр, Охё, Закар,</verse>
				<verse number="32">ва Михлўт эди. Михлўт Шимохнинг отаси эди. Буларнинг насли Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшади.</verse>
				<verse number="33">Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадов ва Эшбаaл эди.</verse>
				<verse number="34">Йўнатандан Марибаал туғилди, Марибаалдан Михо туғилди.</verse>
				<verse number="35">Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="36">Охоздан Ёҳуваддо туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди,</verse>
				<verse number="37">Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафах туғилди, Рафахдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди.</verse>
				<verse number="38">Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Буларнинг ҳаммаси Озиёлнинг ўғиллари эди.</verse>
				<verse number="39">Озиёлнинг укаси Эшехнинг учта ўғли бўлиб, тўнғичи — Улом, иккинчиси — Ёуш, учинчиси Элифалет эди.</verse>
				<verse number="40">Уломнинг ўғиллари баҳодир жангчи ва камончилар эдилар. Уларнинг кўп ўғиллари ва набиралари бор эди, ҳаммаси бўлиб 150 та эди. Бенямин қабиласи мана шулардан иборат эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Шундай қилиб, бутун Исроил халқи насабномада қайд этилиб, бу маълумотларнинг ҳаммаси “Исроил шоҳлари китоби”га киритилган. Яҳудо халқи Эгамизга килган бевафолиги учун Бобилга сургун қилинган эди.</verse>
				<verse number="2">Биринчи бўлиб сургундан ўз шаҳарларидаги мулкларига оддий халқ қайтиб келди. Улар билан бирга баъзи руҳонийлар, левилар ва Маъбад хизматкорлари ҳам қайтишганди.</verse>
				<verse number="3">Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше қабиласидан бўлганлар Қуддусга бориб ўрнашдилар. Қайтиб келганлар орасида қуйидагилар бор эди:</verse>
				<verse number="4">Яҳудо ўғли Параз наслидан бўлган Утай. У Омиҳуднинг ўғли, Омрининг набираси, Имрининг эвараси ва Банихнинг чевараси эди.</verse>
				<verse number="5">Шело наслидан — Шелонинг тўнғич ўғли Осоёҳ ва унинг ўғиллари,</verse>
				<verse number="6">Зерах наслидан — Ёвал. Ҳаммаси бўлиб Яҳудо қабиласидан Қуддусга қайтиб келганлар 690 кишини ташкил қилар эди.</verse>
				<verse number="7">Бенямин қабиласидан қуйидагилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Машуллом ўғли Саллу. У Хўдавиёнинг невараси ва Хассинуванинг эвараси эди.</verse>
				<verse number="8">Яна Ерохам ўғли Йибнаё ва Уззи ўғли Элох қайтиб келган. Элох Михрининг невараси эди. Шафатиё ўғли Машуллом ҳам қайтиб келган. У Рувелнинг невараси ва Йибниёнинг эвараси эди.</verse>
				<verse number="9">Насабномага киритилган Бенямин насли 956 кишини ташкил қилган эди. Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси уруғбошилар эди.</verse>
				<verse number="10">Қуйидаги руҳонийлар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Ёдаё, Ёҳайирив ва Ёхин.</verse>
				<verse number="11">Яна Худо уйининг бош амалдори Озариё қайтиб келган эди. У Хилқиёнинг ўғли, Машулломнинг невараси, Зодўхнинг эвараси ва Охитоб ўғли Маройўтнинг чевараси эди.</verse>
				<verse number="12">Ерохам ўғли Одаё ҳам қайтиб келганди. У Пешхурнинг невараси ва Малкиёнинг эвараси эди. Одил ўғли Масай ҳам қайтиб келганди. У Яхзиронинг невараси, Машулломнинг эвараси ва Иммар ўғли Машилламатнинг чевараси эди.</verse>
				<verse number="13">Ҳаммаси бўлиб 1760 руҳоний қайтиб келган эди. Улар уруғбошилар бўлиб, Худонинг уйида хизмат қилиш учун лаёқатли эдилар.</verse>
				<verse number="14">Қуйидаги левилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Хашшуб ўғли Шамаё. У Марори уруғидан бўлиб, Озрикомнинг невараси, Хашавиёнинг эвараси эди.</verse>
				<verse number="15">Яна Боғбақар, Хареш, Галол ва Маттаниё қайтиб келганди. Маттаниё Миханинг ўғли, Зихрининг невараси ва Осифнинг эвараси эди.</verse>
				<verse number="16">Шамаё ўғли Ободиё ҳам қайтиб келганди. У Галолнинг невараси ва Ёдутуннинг эвараси эди. Осо ўғли Бархиё ҳам қайтиб келганди. У Элқананинг набираси бўлиб, Натуфо шаҳрининг қишлоқларида яшаган эди.</verse>
				<verse number="17">Қуддусга қайтиб келган Маъбад дарвозабонлари қуйидагилар эди: Шаллум, Оққув, Талмўн, Охиман ва уларнинг қариндош–уруғлари. Шаллум уларнинг бошлиғи эди.</verse>
				<verse number="18">Улар бугунгача шарқ томондаги Шоҳ Дарвозасида соқчилик қилиб келмоқдалар. Левилар қароргоҳига қарашли дарвозабонлар шулардир.</verse>
				<verse number="19">Эбуасафнинг набираси Кори ўғли Шаллум ва унинг Кўрах уруғидан бўлган қариндошлари Маъбаднинг дарвозасида соқчилик қилганлар. Уларнинг ота–боболари ҳам Эгамизнинг чодири киришида соқчилик хизматида бўлган эдилар.</verse>
				<verse number="20">Элазар ўғли Финхаз илгари уларнинг устидан бошлиқ эди. Эгамиз у билан бирга эди.</verse>
				<verse number="21">Машалмиё ўғли Закариё ҳам Учрашув чодирининг эшигида соқчилик қилган эди.</verse>
				<verse number="22">Ўша кунларда дарвозани қўриқлаш учун ҳаммаси бўлиб 212 дарвозабон танлаб олинган эди. Улар ўз қишлоқларида насабномалари бўйича рўйхатга олинган эдилар. Уларни бу масъул вазифага шоҳ Довуд билан Шомуил пайғамбар тайинлаган эдилар.</verse>
				<verse number="23">Бу дарвозабонлар ва уларнинг авлодлари Эгамизнинг уйи эшикларида соқчилик қилардилар.</verse>
				<verse number="24">Улар Эгамиз уйининг шарқ, ғарб, шимол ва жануб томонидаги эшикларини қўриқлар эдилар.</verse>
				<verse number="25">Уларнинг қишлоқларидаги қариндошлари аниқ белгиланган бир муддатда келиб, улар билан бирга етти кун давомида хизмат қилишга мажбур эдилар.</verse>
				<verse number="26">Тўртта бош дарвозабон Леви қабиласидан эди. Улар Худонинг уйидаги омборхона ва хазиналар учун масъул эдилар.</verse>
				<verse number="27">Худонинг уйини қўриқлаш ва эрталаблари эшикларини очиш уларнинг зиммасида бўлгани учун, улар тунни Худонинг уйи ёнида ўтказар эдилар.</verse>
				<verse number="28">Баъзи левилар Маъбад хизматида фойдаланадиган асбоб–анжомлар учун масъул эдилар. Уларнинг вазифаси асбоб–анжомларни ишлатишдан олдин ва ишлатилгандан кейин санаш эди.</verse>
				<verse number="29">Левиларнинг айримлари жиҳозларга, Муқаддас хонадаги бошқа буюмларга ҳамда сифатли унга, шаробга, зайтун мойига, тутатқига ва зираворларга масъул эдилар.</verse>
				<verse number="30">Бироқ зираворларнинг аралашмасини фақат руҳонийлар тайёрлай олар эдилар.</verse>
				<verse number="31">Левилардан бири — Кўрах наслидан бўлган Шаллумнинг тўнғич ўғли Маттитиё назр нонларини пиширишга тайинланган эди.</verse>
				<verse number="32">Унинг Қоҳот наслидан бўлган баъзи биродарлари эса Шаббат кунихонтахтага қўйиладиган муқаддас нонларни тайёрлашга масъул эдилар.</verse>
				<verse number="33">Левиларнинг қўшиқчилари Маъбаддаги хоналарда яшар эдилар. Улар уруғбошилар бўлиб, кечаю кундуз хизматда бўлганлари учун бошқа барча вазифалардан озод қилинган эдилар.</verse>
				<verse number="34">Юқорида номлари айтилган левилар уруғбошилар бўлиб, насабнома рўйхатига бошлиқлар сифатида киритилган эдилар. Улар Қуддусда яшардилар.</verse>
				<verse number="35">Явиёл Гивон шаҳрини қуриб, ўша шаҳарда ўрнашди. Хотинининг исми Махо,</verse>
				<verse number="36">тўнғич ўғлининг исми Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Нар, Надов,</verse>
				<verse number="37">Гадўр, Охё, Закариё ва Михлўт эди.</verse>
				<verse number="38">Михлўт Шимомнинг отаси эди. Буларнинг насли Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшарди.</verse>
				<verse number="39">Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадов ва Эшбаaл эди.</verse>
				<verse number="40">Йўнатандан Марибаал туғилди, Марибаалдан Михо туғилди.</verse>
				<verse number="41">Михонинг Питўн, Малек, Тахрия ва Охоз деган ўғиллари бор эди.</verse>
				<verse number="42">Охознинг Ёрох исмли ўғли бўлиб, Ёрохнинг Элимат, Озмобит ва Зимри деган уч ўғли бор эди. Зимридан Мўзо туғилди,</verse>
				<verse number="43">Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё, Рафиёдан Эласах, Эласахдан Озиёл туғилдилар.</verse>
				<verse number="44">Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Озиёлнинг ўғиллари ана шулар эдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Филистлар Исроил лашкари билан жанг қилди. Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочиб, кўплари Гилбова тоғида ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="2">Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадов ва Малкишува ўлдирилди.</verse>
				<verse number="3">Шоулнинг атрофида жанг тобора авжига чиқди. Шу пайт Филист камончилари Шоулга қарата ўқ отдилар. Шоул яраланди.</verse>
				<verse number="4">У қуролбардорига: — Қиличингни суғургин–да, менга санч, токи анави суннатсизлар келиб, мени хўрламасинлар, — деди. Лекин қуролбардори қўрқди, Шоулнинг айтганини қилмади. Шунда Шоул қиличини қинидан суғуриб, ўзини қилич устига ташлади.</verse>
				<verse number="5">Қуролбардори ҳам Шоулнинг ҳалок бўлганини кўриб, ўзини қиличи устига ташлаб, ўлди.</verse>
				<verse number="6">Шундай қилиб, Шоул, унинг учала ўғли ва бутун хонадони бир кунда ҳалок бўлишди.</verse>
				<verse number="7">Йизрил водийсида яшайдиган Исроил халқи ўз сипоҳларининг қочганини, Шоул билан ўғиллари ўлганини кўришдию, шаҳарларини ташлаб қочишди. Филистлар бу шаҳарларга келиб ўрнашиб олишди.</verse>
				<verse number="8">Эртаси куни Филистлар ҳалок бўлганларни талон–тарож қилгани жанг майдонига келишди. Бирдан улар Гилбова тоғида Шоул билан унинг ўғиллари жасадларини кўриб қолишди.</verse>
				<verse number="9">Улар Шоулнинг кийимларини ечишди, бошини кесиб, қуролларини олишди. Филист юрти бўйлаб хабарчилар жўнатиб, бу хушхабарни бутхоналарига, халққа эшиттиришди.</verse>
				<verse number="10">Шоулнинг қурол–аслаҳасини ўз худолари уйига қўйишди, бошини эса худо Дўғон уйининг деворига қоқиб қўйишди.</verse>
				<verse number="11">Гиладдаги жамики Ёбош аҳолиси Филистларнинг Шоулга қилган ҳамма нарсасини эшитишди.</verse>
				<verse number="12">Шунда ҳамма жасур йигитлар Шоул билан ўғилларининг жасадларини олиб, Ёбошга олиб боришди. Суякларини Ёбошдаги эман дарахти тагига дафн қилгач, етти кун рўза тутишди.</verse>
				<verse number="13">Шундай қилиб, Шоул Эгамизга қилган бевафолиги учун ҳалок бўлган эди. У Эгамизнинг сўзига итоат этмади. Бунинг устига, арвоҳ чақирувчига маслаҳат солган эди.</verse>
				<verse number="14">Эгамизнинг хоҳиш–иродасини эса сўрамади. Шунинг учун Эгамиз уни ўлдириб, шоҳликни Эссай ўғли Довудга берди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Жамики Исроил халқи Хевронга — Довуднинг ҳузурига йиғилиб шундай деди: — Биз сизнинг жигарингизмиз.</verse>
				<verse number="2">Илгари Шоул шоҳ бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгангиз Худо сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, халқим Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб айтган эди.</verse>
				<verse number="3">Шундай қилиб, Довуд Хевронда Исроил оқсоқоллари билан Эгамиз олдида аҳд қилди. Исроил оқсоқоллари, Эгамизнинг Шомуил орқали берган сўзига мувофиқ, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Исроил устидан шоҳ қилиб кўтаришди.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ Довуд билан ҳамма Исроил сипоҳлари Қуддусга юриш қилдилар. Ўша даврда Қуддус шаҳри Ёбус деб аталган бўлиб, у ернинг ўтроқ халқи Ёбус халқи деб аталар эди.</verse>
				<verse number="5">Ёбус аҳолиси Довудга: “Сен ҳеч қачон шаҳарга кира олмайсан”, дедилар. Аммо Довуд Сион қалъасига бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси”, деб ном берилди.</verse>
				<verse number="6">Довуд: “Кимки Ёбусларга биринчи бўлиб ҳужум қилса, у лашкарбоши бўлади”, деб айтган эди. Зеруя ўғли Йўаб биринчи бўлиб ҳужум қилди ва лашкарбоши бўлди.</verse>
				<verse number="7">Довуд қалъада яшай бошлади. Шунинг учун бу жой “Довуд қалъаси”, деб ном олди.</verse>
				<verse number="8">У Милло деган жойдан бошлаб бутун шаҳар атрофини девор билан мустаҳкамлади. Йўаб эса шаҳарнинг қолган жойларини тузатди.</verse>
				<verse number="9">Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Сарвари Олам унга ёр эди.</verse>
				<verse number="10">Қуйида шоҳ Довуднинг баҳодир жангчилари рўйхати берилган. Улар қолган Исроил халқи билан биргаликда Эгамизнинг ваъдасига мувофиқ Довудни шоҳ деб эълон қилганлар ҳамда унинг шоҳлиги учун кучли таянч бўлганлар.</verse>
				<verse number="11">Довуднинг баҳодир жангчилари қуйидагича: биринчиси — Хахмўн ўғли Ёшувам. У “Учта қаҳрамон”нинг сардори бўлиб, найзаси билан уч юз кишига ҳужум қилганда ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди.</verse>
				<verse number="12">“Учта қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди.</verse>
				<verse number="13">Филистлар жанг қилиш учун Пас–Даммимда тўпланганда, Элазар Довуд билан бирга эди. У ердаги даланинг бир қисмига арпа экилган эди. Исроил лашкарлари қоча бошлагач,</verse>
				<verse number="14">Элазар билан Довуд даланинг ўртасида туриб олиб, у ерни ҳимоя қилишди. Филистларни қириб ташлашди. Эгамиз уларни катта ғалабага эриштирди.</verse>
				<verse number="15">“Ўттизта қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирган ўша учта қаҳрамон Довуднинг ёнига — Адуллам ғори олдидаги қояга кетишди. Рафа сойлигида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди.</verse>
				<verse number="16">Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди.</verse>
				<verse number="17">Довуд ҳасрат билан: — Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди.</verse>
				<verse number="18">Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади.</verse>
				<verse number="19">— Бундай қилишдан мени Худойимнинг Ўзи асрасин! — деб хитоб қилди у. — Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб сув олиб келишди–ку! Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Учта қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди.</verse>
				<verse number="20">Йўабнинг акаси Абушай “Ўттизта қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Учта қаҳрамон” сингари донг таратди.</verse>
				<verse number="21">У “Ўттизта қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Учта қаҳрамон” қаторига кирмасди.</verse>
				<verse number="22">Кабзаёл шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди.</verse>
				<verse number="23">Яна бўйи беш тирсак келадиган девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлидаги найзаси тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди</verse>
				<verse number="24">Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа Бинаё “Учта қаҳрамон” каби донг таратди.</verse>
				<verse number="25">У “Ўттизта қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Учта қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="26">Бошқа баҳодир жангчилар қуйидагилардир: Йўабнинг укаси Осойил, Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон,</verse>
				<verse number="27">Харўд шаҳридан Шаммўт, Палонлик Халез,</verse>
				<verse number="28">Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро, Онотўт шаҳридан Абуазар,</verse>
				<verse number="29">Хуша шаҳридан Сиббахай, Охўва уруғидан Илай,</verse>
				<verse number="30">Натуфо шаҳридан Махрай ва Банах ўғли Халед,</verse>
				<verse number="31">Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Итай, Пиратон шаҳридан Бинаё,</verse>
				<verse number="32">Гаш сойликларидан Хурай, Байт–Араба шаҳридан Абил,</verse>
				<verse number="33">Бахарумлик Озмобит, Шалбим шаҳридан Элияхба,</verse>
				<verse number="34">Гизонлик Хошим ўғиллари, Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан,</verse>
				<verse number="35">Харорлик Сохор ўғли Охиём, Ур ўғли Элифал,</verse>
				<verse number="36">Махиротлик Хафер, Палонлик Охиё,</verse>
				<verse number="37">Кармил шаҳридан Хазро, Эзбай ўғли Нарай,</verse>
				<verse number="38">Натаннинг укаси Йўэл, Хагри ўғли Мивхор,</verse>
				<verse number="39">Оммон халқидан Зилах, Берўт шаҳридан Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори Нахрай,</verse>
				<verse number="40">Йитар уруғидан Эро ва Горив,</verse>
				<verse number="41">Хет халқидан Уриё, Охлай ўғли Зобод,</verse>
				<verse number="42">Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шизо ўғли Адинах ва унинг ўттиз жангчиси,</verse>
				<verse number="43">Махо ўғли Ханон, Митанлик Ёшафат,</verse>
				<verse number="44">Аштарутлик Уззия, Арорлик Хўтамнинг ўғиллари Шомо ва Явиёл,</verse>
				<verse number="45">Шимри ўғли Ёдиёл ва унинг укаси Тизлик Йўхо,</verse>
				<verse number="46">Махавлик Элиэл, Элнамнинг ўғиллари Яривай ва Йўшавиё, Мўаб юртидан Йитмо,</verse>
				<verse number="47">Элиэл, Обид ва Зўволик Ясиёл.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Бирмунча вақт олдин Довуд шоҳ Шоулдан қочиб, Зихлах шаҳрида яшаб юрган пайтда баъзи баҳодир жангчилар унга қўшилган эдилар. Урушларда Довуд томонида жанг қилган бу жангчилар</verse>
				<verse number="2">Бенямин қабиласидан, Шоулнинг қариндош–уруғларидан эдилар. Улар моҳир камончилар бўлиб, ҳам ўнг, ҳам чап қўли билан ўқ ва тошларни отар эдилар.</verse>
				<verse number="3">Уларнинг бош сардори Гиволик Шамонинг ўғли Охазар эди. Унинг укаси Йўш сардорнинг ўнг қўл ёрдамчиси эди. Қуйидагилар эса жангчилар эди: Озмобитнинг ўғиллари — Йизиёл ва Палат, Барака ва Онотўтлик Ёҳу,</verse>
				<verse number="4">“Ўттиз қаҳрамоннинг” сардори ва моҳир жангчиси — Гивонлик Йишмаё, Еремиё, Яхазиёл, Йўханон, Гедералик Йўзабад,</verse>
				<verse number="5">Элузай, Яримўт, Болиё, Шамариё ва Харуфлик Шафатиё,</verse>
				<verse number="6">Кўрах наслидан — Элқана, Ишшиё, Озариёл, Йўазар ва Ёшувам,</verse>
				<verse number="7">Гадўрлик Ерохамнинг ўғиллари — Йўэлах ва Забадиё.</verse>
				<verse number="8">Гад қабиласидан баъзилари Довудга қўшилмоқчи бўлиб, адирлардаги пана жойларга бордилар. Улар тажрибали баҳодир жангчилар бўлиб, қалқон ва найзани усталик билан ишлатардилар. Шердай жасур, тоғлардаги кийикдай чаққон эдилар.</verse>
				<verse number="9">Эйзар уларнинг бош сардори бўлиб, иккинчиси — Ободиё, учинчиси — Элиёб,</verse>
				<verse number="10">тўртинчиси — Мишманах, бешинчиси — Еремиё,</verse>
				<verse number="11">олтинчиси — Аттай, еттинчиси — Элиэл,</verse>
				<verse number="12">саккизинчиси — Йўханон, тўққизинчиси — Элзабад,</verse>
				<verse number="13">ўнинчиси — Еремиё, ўн биринчиси Махбаннай эди.</verse>
				<verse number="14">Гад қабиласидан бўлган бу жангчилар сардорлар бўлиб, орасидаги энг заифи юз кишига, энг кучлиси эса минг кишига бас келар эди.</verse>
				<verse number="15">Улар Иордан дарёсининг тошқин мавсумида — йилнинг биринчи ойида дарёдан кечиб ўтиб, шарқий ва ғарбий қирғоқлардаги водийларда яшайдиган халқни қувиб чиқарган эдилар.</verse>
				<verse number="16">Бир куни Бенямин ва Яҳудо қабиласидан баъзилар адирлардаги пана жойларга, Довуднинг ёнига келдилар.</verse>
				<verse number="17">Довуд уларни кутиб олгани чиқиб, уларга айтди: “Агар бу ерга тинчлик билан, менга ёрдам бергани келган бўлсангиз, қаторимизга марҳамат қилинглар. Борди–ю, мени душманларим қўлига топширмоқчи бўлиб келган бўлсангиз, ота–боболаримизнинг Худоси буни кўриб жазоингизни берсин. Мен сизларга ҳеч қандай ёмонлик қилганим йўқ.”</verse>
				<verse number="18">Шунда “Ўттизта қаҳрамон”нинг сардори Эмосайни Худонинг Руҳи қамраб олди ва Эмосай гапира бошлади: “Биз сизникимиз, эй Довуд! Сиз томондамиз, Эй Эссай ўғли! Омон бўлинг, илойим омон бўлинг! Сизга ёрдам берганлар ҳам омон бўлсин! Сизни қўллаган Худойингизнинг Ўзидир.” Довуд уларни қаторига қўшиб, лашкарининг сардорлари қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="19">Довуд Филистларга қўшилиб, Шоулга қарши урушга отланганда, Манаше қабиласидан баъзилари Довуд томонга ўтиб олган эдилар. Бироқ натижада Довуд Филистлар томонида жанг қила олмаган эди, чунки Филист беклари маслаҳатлашиб: “Агар Довуд ўз хўжайини Шоул томонга ўтиб олса, бошимиз кетади”, деб уни орқага қайтариб юборган эдилар.</verse>
				<verse number="20">Довуд Зихлахга қайтиб кетаётганда, унинг томонига Манаше қабиласидан қуйидагилар ўтиб олган эдилар: Аднах, Йўзабад, Ёдиёл, Микойил, Йўзабад, Элиху, Зиллатай. Улар Манаше қабиласининг мингбошилари ҳамда</verse>
				<verse number="21">баҳодир жангчилари бўлганлари учун Довуд уларни ўз лашкари устидан лашкарбошилар қилиб тайинлади. Улар босқинчи тўдаларни йўқ қилишда Довудга ёрдам берган эдилар.</verse>
				<verse number="22">Кундан кунга Довудга қўшилган одамларнинг сони кўпайиб борар эди. Натижада Худонинг лашкари сингари буюк бир лашкар ҳосил бўлди.</verse>
				<verse number="23">Довуд Хевронда турган пайтда кўп моҳир жангчилар келиб, унинг лашкари қаторига қўшилган эдилар. Эгамизнинг сўзига биноан, Шоулнинг ўрнига Довудни тахтга ўтқизмоқчи бўлган ўша жангчиларнинг сони қуйидагича эди:</verse>
				<verse number="24">Яҳудо қабиласидан қалқон ва найза билан қуролланган 6.800 киши.</verse>
				<verse number="25">Шимўн қабиласидан — 7.100 баҳодир жангчи.</verse>
				<verse number="26">Леви қабиласидан — 4.600 киши.</verse>
				<verse number="27">Буларнинг қаторига Ҳорун хонадонининг йўлбошчиси Ёҳайидо ва унинг 3.700 одами,</verse>
				<verse number="28">ёш жангчи Зодўх ва унинг уруғидан 22 сардор ҳам кирган эди.</verse>
				<verse number="29">Бенямин қабиласидан — Шоулга қариндош бўлган 3.000 киши. Бенямин қабиласининг кўпчилиги шу пайтгача Шоул хонадонига садоқатини сақлаб келган эди.</verse>
				<verse number="30">Эфрайим қабиласидан — ўз уруғида донг таратган 20.800 баҳодир жангчи.</verse>
				<verse number="31">Иордан дарёсининг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмидан — 18.000 киши. Улар махсус танлаб олинган бўлиб, Довудни шоҳ қилиш мақсади билан Хевронга келган эдилар.</verse>
				<verse number="32">Иссахор қабиласидан — 200 лашкарбоши ва уларнинг қўл остидаги одамлари. Бу лашкарбошилар Исроил халқининг нима қилишини ва қачон қилишини яхши билишар эди.</verse>
				<verse number="33">Забулун қабиласидан — 50.000 моҳир жангчи. Улар Довудга чексиз садоқати билан хизмат қилиш учун тиш–тирноғигача қуролланиб, жангга тайёр бўлиб келган эдилар.</verse>
				<verse number="34">Нафтали қабиласидан — 1.000 сардор ҳамда қалқон ва найза билан қуролланган 37.000 киши.</verse>
				<verse number="35">Дан қабиласидан — жангга тайёр 28.600 киши.</verse>
				<verse number="36">Ошер қабиласидан — жангга тайёр 40.000 моҳир жангчи.</verse>
				<verse number="37">Иордан дарёсининг шарқ томонидаги Рубен, Гад қабилаларидан ва Манаше қабиласининг ярмидан — 120.000 киши. Улар барча жанг аслаҳалари билан қуролланган эдилар.</verse>
				<verse number="38">Бу жангчиларнинг ҳаммаси жанговар ҳолатда бўлиб, Довудни бутун Исроил устидан шоҳ қилиш мақсадида Хевронга келган эдилар. Исроилнинг қолган халқи ҳам Довудни шоҳ қилиш мақсадига қўшилган эди.</verse>
				<verse number="39">Жангчилар Довуднинг ҳузурида уч кун қолиб, қариндошлари тайёрлаган озуқа ичимликлардан еб, зиёфат қилишди.</verse>
				<verse number="40">Шимолдаги Иссахор, Забулун ва Нафтали қабилаларининг олис ҳудудларидан ҳам одамлар келишган эди. Улар эшак, туя, хачир, ҳўкизларга егуликлар ортиб, бир талай ун, анжир қоқиси, майиз, шароб, зайтун мойи олиб келишган эди. Булардан ташқари, кўплаб мол ва қўйларни етаклаб келишганди. Ҳа, бутун Исроилда хурсандчилик ҳукмрон эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Довуд ҳар бир лашкарбоши — мингбоши ва юзбоши билан маслаҳатлашди.</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">Сўнг бутун Исроил жамоасига деди: “Шоҳ Шоул даврида биз Худойимизнинг аҳд сандиғига эътиборсиз бўлиб келдик. Борди–ю, сиз буни лозим топсангиз ва бунга Эгамиз Худонинг иродаси бўлса, келинглар, аҳд сандиғини қайтариб олиб келайлик. Бунинг учун бутун Исроил бўйлаб хабар жўнатиб юртдаги жамики қариндош–уруғларимизни шу ерга йиғайлик, ўз шаҳарларида яшайдиган руҳонию левилар ҳам олдимизга йиғилиб келишсин.”</verse>
				<verse number="4">Бутун жамоага бу таклиф маъқул тушиб, ҳамма таклифга рози бўлди.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, Довуд Худонинг сандиғини Хират–Ёримдан Қуддусга олиб келиш учун бутун юртдаги — Мисрдаги Шихор дарёсидан тортиб, то шимолдаги Лево–Хомат шаҳрига қадар бўлган жойлардаги жамики Исроил халқини тўплади.</verse>
				<verse number="6">Улар биргаликда Худонинг аҳд сандиғини олиб келиш учун Яҳудодаги Баалах, яъни Хират–Ёрим шаҳрига йўл олишди. Аҳд сандиғи икки каруб узра тахт қурган Эгамизнинг номи билан аталган эди.</verse>
				<verse number="7">Худонинг сандиғи Абунадовнинг уйида эди. Сандиқ янги арава устига ортилгач, Уззох билан Охё аравани ҳайдаб кетишди.</verse>
				<verse number="8">Довуд ва жамики Исроил халқи Худонинг ҳузурида берилиб, ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, занг ва карнайлар чалиб, қўшиклар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар.</verse>
				<verse number="9">Улар Хидон деган одамнинг хирмонига етганларда, ҳўкизлар қоқилиб кетди. Уззох сандиқни ушлаб қолмоқчи бўлиб қўлини узатди.</verse>
				<verse number="10">Лекин Уззох ҳурматсизлик қилгани учун, Эгамиз ундан ғазабланди. Уззохни уриб, жонини олди. Уззох ўша ерда — Худонинг олдида жон берди.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Уззохни ургани учун, Довуд қаттиқ ғазабланди. Ўша кундан буён шу жой “Параз–Уззох”, деб айтилади.</verse>
				<verse number="12">Довуд ўша куни Худодан қўрқиб: “Қандай қилиб Худонинг сандиғини ўзим билан олиб кела олар эканман?” деб ўйлади.</verse>
				<verse number="13">У сандиқни ўзи билан Довуд қалъасига олиб бормай, уни Гатлик Обидадомнинг уйига ташлаб кетди.</verse>
				<verse number="14">Худонинг сандиғи у ерда уч ой турди. Обидадомнинг хонадонига ва жамики мол–мулкига Эгамиз барака берди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Тир шоҳи Хирам Довудга элчилар жўнатиб, унинг учун сарой қурдириш ниятида садр ёғочларини, тош терувчилар ва дурадгорларни ҳам йўллади.</verse>
				<verse number="2">Довуд энди билдики, Эгамиз уни Исроил устидан шоҳ қилиб тайинлаган экан, Ўз халқининг ҳақи–ҳурмати учун унинг шоҳлигини ниҳоятда юксалтирган экан.</verse>
				<verse number="3">Довуд Қуддусда яна хотинлар олди, улардан янада кўп ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="4">Довуднинг Қуддусда туғилган фарзандлари қуйидагилар эди: Шаммува, Шўвав, Натан, Сулаймон,</verse>
				<verse number="5">Йибхар, Элишува, Элфалат,</verse>
				<verse number="6">Нўғах, Нафах, Ёфия,</verse>
				<verse number="7">Элишама, Балёдо ва Элифалет.</verse>
				<verse number="8">Филистлар: “Довудга мой суртилибди. У бутун Исроил халқи устидан шоҳ бўлибди”, деган хабарни эшитишди. Шундан кейин барча Филист лашкари Довудни қидириб жангга отландилар. Довуд бундан хабардор бўлгач, уларга қарши саф торттирди.</verse>
				<verse number="9">Филистлар келиб, Рафа сойлигини талон–тарож қила бошладилар.</verse>
				<verse number="10">Довуд Худодан: — Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради. — Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга, — уларни қўлингга бераман.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга бориб, у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб далани босгани сингари, Эгам ғанимларимни босиб, менинг қўлим билан уларни улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди.</verse>
				<verse number="12">Филистлар ўша ерда худоларини ташлаб қочган эдилар, Довуд уларни ёндириб юборишни буюрди.</verse>
				<verse number="13">Кўп ўтмай Филистлар сойликка қайтиб келиб, у ерларни яна талон–тарож қила бошладилар.</verse>
				<verse number="14">Довуд тағин Худонинг хоҳиш–иродасини сўради. Худо эса унга шундай жавоб берди: “Сен уларнинг қаршисидан ҳужум қилма. Уларни айланиб ўтгин–да, мумиёли дарахтлар томондан яқинлашиб бор.</verse>
				<verse number="15">Мумиёли дарахтлар тепасида қадам товушларини эшитганинг заҳоти уларга ҳужум қил. Ўшанда Мен Филист лашкарини йўқ қилиш учун сенинг қаршингдан чиққан бўламан.”</verse>
				<verse number="16">Довуд Худо амр берганидай қилиб, Гивондан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистлар лашкарини тор–мор қилди.</verse>
				<verse number="17">Довуднинг донғи ҳамма юртларга тарқалди. Эгамиз ҳамма халқларни ундан қўрқадиган қилиб қўйди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Довуд ўзи учун Довуд қалъасида уйлар барпо қилди. Худонинг сандиғи учун ҳам жой тайёрлаб, чодир қурди.</verse>
				<verse number="2">Кейин у шундай амр берди: “Худонинг сандиғини фақат левилар кўтариб юрсин. Зеро, Эгамиз Ўз сандиғини кўтариб юриш учун левиларни танлагандир. Уларни Ўзига абадий хизмат қилиш учун танлаб олгандир.”</verse>
				<verse number="3">Довуд ўзи тайёрлаган жойга Эгамизнинг сандиғини олиб келиш учун жамики Исроил халқини Қуддусда тўплади.</verse>
				<verse number="4">Сўнгра қуйидаги Ҳорун наслини ва левиларни йиғди:</verse>
				<verse number="5">Қоҳот наслидан — уруғбоши Уриёл ва у билан бирга унинг 120 қариндоши,</verse>
				<verse number="6">Марори наслидан — уруғбоши Осоёҳ ва у билан бирга 220 қариндоши,</verse>
				<verse number="7">Гершон наслидан — уруғбоши Йўэл ва у билан бирга 130 қариндоши,</verse>
				<verse number="8">Элизофон наслидан — уруғбоши Шамаё ва у билан бирга 200 қариндоши,</verse>
				<verse number="9">Хеврон наслидан — уруғбоши Элиэл ва у билан бирга 80 қариндоши,</verse>
				<verse number="10">Узиёл наслидан — уруғбоши Оминадов ва у билан бирга 112 қариндоши.</verse>
				<verse number="11">Довуд руҳонийлар Зодўх билан Абуатарни, левилардан Уриёл, Осоёҳ, Йўэл, Шамаё, Элиэл ва Оминадовни чақириб,</verse>
				<verse number="12">уларга деди: “Сизлар Леви қабиласининг уруғбошиларисиз. Шундай экан, Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг сандиғини мен тайёрлаган жойга олиб кела олишингиз учун, ўзларингизни ва қариндошларингизни покланглар.</verse>
				<verse number="13">Олдинги сафар сандиқни левилар олиб келмагани учун, Эгамиз Худо биздан қаттиқ ғазабланган эди. Ҳа, биз Ундан сандиқни қандай олиб келишимиз кераклигини сўрамаган эдик.”</verse>
				<verse number="14">Руҳонийлар ва левилар Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг сандиғини олиб келиш учун ўзларини покладилар.</verse>
				<verse number="15">Улар Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ Худонинг сандиғини ходалар билан елкаларига ортиб, кўтариб кетдилар.</verse>
				<verse number="16">Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига қариндошлари орасидан созандаларни тайинлашни буюрган эди. Улар арфа, лира ва зангларни чалиб, бу мусиқа асбобларнинг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди.</verse>
				<verse number="17">Левилар Марори уруғидан қуйидаги созандаларни тайинлаган эдилар: Йўэл ўғли Хаман, Бархиё ўғли Осиф ва Қушаё ўғли Этхан.</verse>
				<verse number="18">Уларнинг ёрдамчилари қилиб қуйидагилар тайинланган эди: Закариё, Язиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Бинаё, Масиё, Маттитиё, Элифалеҳ, Михниё ҳамда дарвозабонлар Обидадом ва Явиёл.</verse>
				<verse number="19">Созандалардан Хаман, Осиф ва Этхан бронза занглар чалишлари керак эди.</verse>
				<verse number="20">Закариё, Азиэл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Масиё ва Бинаё арфаларни чалишлари керак эди.</verse>
				<verse number="21">Маттитиё, Элифалеҳ, Михниё, Обидадом, Явиёл ва Озазиё эса саккиз торли лираларни чалиб, куйда етакчилик қилишлари керак эди.</verse>
				<verse number="22">Левиларнинг бошлиғи Хонаниё моҳир созанда бўлгани учун, уни қўшиқчилар раҳбари қилиб тайинлаган эдилар.</verse>
				<verse number="23">null</verse>
				<verse number="24">Аҳд сандиғини қўриқлаш учун Бархиё, Элқана, Обидадом ва Ёхиё тайинланган эдилар. Руҳонийлар Шабаниё, Ёшафат, Натанил, Эмосай, Закариё, Бинаё ва Элиазар Худонинг сандиғи олдида карнайлар чалиб боришлари керак эди.</verse>
				<verse number="25">Довуд, Исроил оқсоқоллари ва мингбошилар Эгамизнинг аҳд сандиғини Обидадомнинг уйидан олиб келиш учун катта тантана билан кетдилар.</verse>
				<verse number="26">Аҳд сандиғини кўтариб келаётган левиларга Худонинг Ўзи ёрдам берди. Шу сабабдан улар еттита буқа ва еттита қўйни қурбонлик қилдилар.</verse>
				<verse number="27">Сандиқни кўтариб келаётган барча левилар, қўшиқчилар ва қўшиқчилар раҳбари Хонаниё сингари Довуд ҳам майин зиғирдан тўқилган ридо кийиб олган эди. Ридодан ташқари Довуд руҳонийларнинг муқаддас либосини ҳам кийган эди.</verse>
				<verse number="28">Шундай қилиб, бутун Исроил халқи севинчли хитоблар билан, бурғу, карнай, занг садолари ҳамда арфа ва лира куйлари остида Эгамизнинг аҳд сандиғини олиб келди.</verse>
				<verse number="29">Эгамизнинг аҳд сандиғи Довуд қалъасига кириб келаётганда, Шоулнинг қизи Михал деразадан қараб турган эди. У сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрдию, ўз кўнглида уни паст кўрди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Левилар Худонинг сандиғини Довуд қурдирган чодирнинг ичкарисига олиб кириб қўйдилар. Кейин Худога куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликлари келтирдилар.</verse>
				<verse number="2">Довуд қурбонликлар қилиб бўлгандан кейин, Эгамизнинг номидан халқни дуо қилди.</verse>
				<verse number="3">Сўнг Исроил жамоасидаги ҳар бир одамга — эркагу аёлга, бир донадан гардиш нон, бир ҳовучдан хурмо ва бир ҳовучдан майиз тарқатди.</verse>
				<verse number="4">У левилардан баъзиларини Эгамизнинг сандиғи олдида хизмат қилиш учун тайинлади. Улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизни улуғлаб, Унга шукроналар айтишлари ва мадҳлар куйлашлари керак эди.</verse>
				<verse number="5">Осиф уларнинг раҳнамоси эди, унинг ёрдамчилари эса: Закариё, Явиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Маттитиё, Элиёб, Бинаё, Обидадом ва Явиёл эдилар. Улар арфа ва лира созандалари, Осифнинг ўзи занг созандаси,</verse>
				<verse number="6">руҳонийлар Бинаё билан Яхазиёл эса карнай созандалари бўлиб, улар ҳар куни Худонинг аҳд сандиғи олдида мусиқий асбобларини чалишлари керак эди.</verse>
				<verse number="7">Ўша куни Довуд биринчи марта Осиф билан унинг қариндошлари зиммасига Эгамизга ҳамду санолар айтиш масъулиятини юклаган эди.</verse>
				<verse number="8">Эгамизга шукр айтинг, Унга сажда қилинг, Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг.</verse>
				<verse number="9">Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг, Унинг жамики ажойиб ишларини сўзлаб беринг.</verse>
				<verse number="10">Эгамизнинг муқаддас номи ила фахрланинг, Эгамизга юз бурганларнинг қалби шодликка тўлсин.</verse>
				<verse number="11">Эгамизга юз буринг! Унинг қудратига, Унинг ҳузурида бўлишга интилинг.</verse>
				<verse number="12">null</verse>
				<verse number="13">Эй, сизлар, Эгамизнинг қули Исроил насли, Эй, Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эсда тутинг Эгамиз қилган ажойиботларни, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини.</verse>
				<verse number="14">У Эгамиз Худодир, У чиқарган ҳукмлар бутун ер юзидадир.</verse>
				<verse number="15">Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас, Минглаб наслларга берган ваъдасини асло унутмас.</verse>
				<verse number="16">Риоя қилар У Иброҳим билан қилган аҳдига, Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига.</verse>
				<verse number="17">Ёқуб учун бу аҳдни бир қонун қилди, Ҳа, Исроил учун абадий бир аҳд қилди.</verse>
				<verse number="18">Айтдики: “Канъон юртини сенга бераман, Уни мулк учун улуш қилиб бераман.”</verse>
				<verse number="19">У замон уларнинг сони кам эди, Ҳа, жуда кам эдилар. Улар бу юртга келгинди эди.</verse>
				<verse number="20">Кезарди бир халқдан бошқасига, Бир шоҳликдан бошқа юртга.</verse>
				<verse number="21">Ҳеч ким уларни эзишларига Эгамиз йўл қўймади, Уларни деб шоҳларга танбеҳ берди.</verse>
				<verse number="22">Айтдики: “Мен танлаганларга тегманглар, Пайғамбарларимга зарар келтирманглар.”</verse>
				<verse number="23">Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Ҳар кун Унинг нажотидан сўйланг.</verse>
				<verse number="24">Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини, Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир.</verse>
				<verse number="26">Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир.</verse>
				<verse number="27">Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир, Қудрату шодлик Унинг масканидадир.</verse>
				<verse number="28">Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари! Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг!</verse>
				<verse number="29">Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳузурига киринг! Муқаддас либосда Эгамизга сажда қилинг!</verse>
				<verse number="30">Эй, замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди.</verse>
				<verse number="31">Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Элатлар орасида айтишсин: “Эгамиз шоҳдир!”</verse>
				<verse number="32">Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин,</verse>
				<verse number="33">Шунда ўрмондаги ҳамма дарахт шодликдан қўшиқ айтсин. Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, Ана, Заминни бошқармоқ учун У келаётир.</verse>
				<verse number="34">Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="35">Яна шундай деб айтинглар: “Эй нажоткоримиз Худо, бизларни қутқар, Халқлар орасидан бизни тўплаб ол, Ўзинг муқаддассан, Сенга шукр айтайлик, Сенинг мадҳларинг билан фахрланайлик.</verse>
				<verse number="36">Исроил халқининг Худоси — Эгамизга То абад олқишлар бўлсин.” Шундан кейин жамики халқ: “Омин!” деб Эгамизга ҳамду санолар айтди.</verse>
				<verse number="37">Довуд Осифни ва унинг қариндошларини Эгамизнинг аҳд сандиғи олдидаги доимий хизматга тайинлади. Улар ҳар куни ўша ерда ўз вазифаларини бажарар эдилар.</verse>
				<verse number="38">Уларга бу хизматда Обидадом ва унинг олтмиш саккизта қариндоши ёрдам беришлари керак эди. Ёдутун ўғли Обидадом ва Хўсах дарвозабон эдилар.</verse>
				<verse number="39">Довуд руҳоний Зодўхни ва унинг руҳоний қариндошларини Гивондаги саждагоҳда, Эгамизнинг Муқаддас чодирида хизмат қилишга тайинлади.</verse>
				<verse number="40">Улар, Эгамизнинг Исроил халқига берган қонунига мувофиқ, ҳар куни эрталаб ва кечқурун қурбонгоҳ устида қурбонликлар куйдиришлари лозим эди.</verse>
				<verse number="41">Уларнинг ёнида Хаман, Ёдутун ва номма–ном айтиб танланган бошқа одамлар ҳам хизмат қилиб, Эгамизга: “Унинг содиқ севгиси абадийдир”, дея ҳамду сано айтишлари керак эди.</verse>
				<verse number="42">Хаман билан Ёдутун ҳамду санонинг куйи учун масъул бўлиб, карнай, занг ва бошқа мусиқа асбобларини чалишлари керак эди. Ёдутуннинг ўғиллари дарвозабон қилиб тайинланган эди.</verse>
				<verse number="43">Шундан кейин ҳамма одамлар уйларига қайтиб кетдилар, Довуд ҳам ўз оиласини дуо қилгани уйига қайтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Довуд ўз саройига ўрнашиб олгач, Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Эгамизнингаҳд сандиғи эса чодирда турибди.</verse>
				<verse number="2">— Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, Худо сен билан, — деди Натан.</verse>
				<verse number="3">Ўша куни кечаси Натанга Эгамизнинг сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="4">— Қулим Довуднинг олдига боргин–да, унга шу гапларни етказ: “Эгам шундай демоқда: Истиқомат қилишим учун уйни Менга сен қурмайсан.</verse>
				<verse number="5">Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимдан то шу кунгача бирор уйда яшаган эмасман. У ердан бу ерга кўчиб, чодирда маскан қилиб юрдим.</verse>
				<verse number="6">Мен ҳеч қачон Исроил халқининг раҳнамоларига — халқимнинг чўпонларига шикоят қилмадим. Ҳеч қачон уларнинг бирортасига: “Нима учун менга садр дарахти ёғочидан уй қуриб бермадингизлар?” деб айтмадим.”</verse>
				<verse number="7">— Энди қулим Довудга айт: “Сарвари Олам шундай демоқда: Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга раҳнамо қилдим.</verse>
				<verse number="8">Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим. Энди сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қиламан.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Халқим Исроилга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Ҳамма ғанимларингни сенга бўйсундираман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон барпо этаман, деб айтмоқдаман.</verse>
				<verse number="11">Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, ўғилларингдан бирини шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман.</verse>
				<verse number="12">Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг тахтини то абад мустаҳкам қиламан.</verse>
				<verse number="13">Мен унга ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Мен сендан олдинги шоҳни иноятимдан маҳрум қилган эдим. Лекин ўғлингдан ҳеч қачон марҳаматимни дариғ тутмайман.</verse>
				<verse number="14">Мен уни Ўз хонадоним ва шоҳлигим устига абадий ўтқазаман, унинг тахти то абад мустаҳкам бўлади.”</verse>
				<verse number="15">Худо аён қилганларнинг ҳаммасини Натан Довудга айтди.</verse>
				<verse number="16">Шундан кейин шоҳ Довуд Эгамизнинг ҳузурида ўтириб, шундай ибодат қилди: “Эй, Парвардигор Эгам! Мен ким бўлибман, хонадоним нима бўлибдики, Сен мени бу қадар улуғладинг?!</verse>
				<verse number="17">Бунинг устига, эй Худо, Сен келажак замонда юз берадиган воқеаларни хабар қилдинг. Бу қулингнинг хонадони учун кўп ваъда бердинг. Назарингда мени улуғ одамдай билдинг, эй Парвардигори Эгам!</verse>
				<verse number="18">Сен бу қулингни шуҳратга эриштирдинг, Сенга бундан ортиқ нима ҳам дея олардим?! Ахир, бу қулингни биласан–ку.</verse>
				<verse number="19">Эй Эгам, Сен бу қулингнинг ҳақи–ҳурмати учун Ўз хоҳишингга мувофиқ, шундай улуғвор иш қилдинг. Бу буюк ваъдаларингни бизга аён қилдинг.</verse>
				<verse number="20">Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз. Сенинг асло ўхшашинг йўқ, Эй Эгам, Сендан ўзга Худо йўқ!</verse>
				<verse number="21">Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй, Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Буюк ва ажойиб ишларинг билан халқинг олдидан бегона халқларни қувдинг.</verse>
				<verse number="22">Халқинг Исроилни то абад Ўзингнинг халқинг қилдинг. Эй Эгам, Сен уларнинг Худоси бўлдинг.</verse>
				<verse number="23">Эй Эгам! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда то абад тур, берган ваъдангни бажар,</verse>
				<verse number="24">токи одамлар, Сарвари Олам — Исроилнинг Худоси экан, деб номингни то абад мақтаб юрсинлар. Ҳа, қулинг Довуднинг хонадонини Ўзинг ҳар доим мустаҳкам қилгин.</verse>
				<verse number="25">Зотан Сен, эй Худойим, бу қулингга, сенинг хонадонингни барпо этаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга ибодат қилишга журъат этди.</verse>
				<verse number="26">Эй Эгам! Сен — Худосан. Сен бу қулингга ана шундай эзгу нарсаларни ваъда қилгансан.</verse>
				<verse number="27">Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда то абад турсин. Зотан Сен марҳамат қилган хонадон абадий марҳаматли бўлгай.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди. Гат шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни Филистлардан тортиб олди.</verse>
				<verse number="2">Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Мўаб халқи Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди.</verse>
				<verse number="3">Зўво шоҳи Ҳададзар Фурот дарёси бўйларига юриш қилиб, ўша ерларда ўз ҳокимиятини ўрнатмоқчи бўлган бир пайтда Довуд унга ҳужум қилди. Довуд Ҳададзарни Хомат шаҳри ёнида тор–мор этди.</verse>
				<verse number="4">Ҳададзарнинг 1.000 жанг аравасини, 7.000 отлиқ ва 20.000 пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг 100 жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди.</verse>
				<verse number="5">Дамашқдаги Орам халқи Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга келган эди, Довуд улардан 22.000 кишини ўлдирди.</verse>
				<verse number="6">Сўнг Дамашқдаги Орам халқининг шаҳарларига ўзининг қўнолғаларини жойлаштирди. Орам халқи ҳам Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлди. Шундай қилиб, Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди.</verse>
				<verse number="7">Довуд Ҳададзарнинг аъёнлари кўтариб юрадиган олтин қалқонларни тортиб олиб, Қуддусга келтирди.</verse>
				<verse number="8">Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги шаҳарлари бўлган Тивхат ва Хундан кўп бронза олиб кетди. Кейинчалик Сулаймон бу бронзадан ҳовуз, устунлар ва ҳар хил ашёлар ясаттирди.</verse>
				<verse number="9">Хомат шоҳи Тўву “Довуд Ҳададзарнинг ҳамма лашкарини мағлуб қилибди”, деган хабарни эшитиб қолди.</verse>
				<verse number="10">Тўву шоҳ Довуднинг ҳузурига ўғли Ҳадорамни юбориб, қутлади, жангда Ҳададзардан ғолиб келгани учун Довудни олқишлади. Тўву Ҳададзар билан узоқ вақтдан бери уришиб келарди. У Довудга олтин, кумуш, бронза идишларни тортиқ қилиб юборди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Довуд бу инъомларни бошқа юртлардан — Эдом, Мўаб, Оммон, Филист ва Омолекдан тортиб олиб келган олтину кумушлар билан бирга Эгамизганазр қилди.</verse>
				<verse number="12">Зеруя ўғли Абушай Туз водийсида Эдом халқидан 18.000 кишини ҳалок қилди.</verse>
				<verse number="13">У Эдом юртига ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга борса, Эгамиз уни зафарга эриштирди</verse>
				<verse number="14">Довуд бутун Исроилда шоҳлик қилар экан, халқини одиллик билан бошқарарди.</verse>
				<verse number="15">Зеруя ўғли Йўаб — лашкарбоши, Охилуд ўғли Ёҳушафат мушовир эди.</verse>
				<verse number="16">Охитоб ўғли Зодўх билан Абуатар ўғли Охималек — руҳоний, Шавшо мирза эди.</verse>
				<verse number="17">Ёҳайидо ўғли Бинаё Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг бошлиғи эди. Довуднинг ўғиллари саройда юксак лавозимдаги аъёнлар эдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Орадан бир қанча вақт ўтгач, Оммон шоҳи Нахош оламдан ўтиб, ўрнига ўғли Ханун шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="2">Довуд: “Нахош менга содиқ эди, мен ҳам унинг ўғли Ханунга содиқ бўлайин”, деб кўнглидан ўтказди. Шундай қилиб, Довуд Ханунга отаси вафоти муносабати билан тасалли бериш учун ўз элчиларини жўнатди. Довуднинг элчилари Ханунга тасалли бергани Оммон юртига боришгач,</verse>
				<verse number="3">Оммон беклари Ханунга шундай деб ўргатишди: “Довуд бу одамларини отангиз ҳурмати учун жўнатган, деб ўйлайсизми? Йўқ, бу элчилар сизнинг ҳузурингизга ёмон ният билан келишган, улар юртни кузатиб, текшириб, кейин қўлга киритишмоқчи.”</verse>
				<verse number="4">Шу гапдан сўнг Ханун Довуднинг элчиларини ушлади, уларнинг соқолларини қирдириб, кийимларини сонларигача кестириб, орқага қайтариб юборди.</verse>
				<verse number="5">Элчилар қайтиб кетишди. Довуд бу воқеани эшитди–ю, элчиларини кутиб олиш учун одамлар жўнатди. Элчилар жуда шармандали аҳволда қолган эдилар. Шоҳ ўша элчиларига: “Соқолингиз ўсгунча Ерихода қолинглар, кейин менинг олдимга қайтиб келинглар”, деб айттириб юборди.</verse>
				<verse number="6">Оммон халқи: “Энди Довуднинг ғазабига дучор бўлдик”, деб ўйладилар. Шунинг учун Ханун ва Оммон халқи Орам–Нахрайимдан, Орам–Маходан ва Зўво шоҳликларидан жанг аравалари ва отлиқлар ёллаш учун 2.000 пуд кумуш юбордилар.</verse>
				<verse number="7">Ханун 32.000 жанг аравани ва Махо шаҳри шоҳини лашкари билан ёллади. Махо шоҳи келиб, Мидаво шаҳри ёнида қароргоҳ қурди. Оммон халқи ҳам ўз шаҳарларидан чиқиб, жангга отланди.</verse>
				<verse number="8">Довуд бу хабарни эшитди–ю, лашкарбоши Йўаб бошчилигида қўриқчиларининг ҳаммасини урушга сафарбар қилди.</verse>
				<verse number="9">Оммон лашкари шаҳар дарвозаси олдида Довудга қарши саф тортди. Ёрдамга келган шоҳлар ҳам ялангликда, алоҳида саф тортдилар.</verse>
				<verse number="10">Йўаб ғаним тўдалари орқаю олдиндан ҳужум қилаётганини кўриб, Исроилнинг сараланган сипоҳларидан танлаб олди–да, Орам лашкарларига қарши сафлантирди.</verse>
				<verse number="11">Қолганларига эса укаси Абушайни бош қилиб, Оммонларга қарши шай қилиб қўйди.</verse>
				<verse number="12">Йўаб Абушайга: — Орам лашкари мендан устун келса, сен ёрдамга келасан, — деди. — Борди–ю, Оммонлар сендан баланд келса, мен ёрдамга бораман.</verse>
				<verse number="13">Бардам бўл! Халқимиз ва Худойимизнинг шаҳарлари учун мардларча кураш олиб борайлик. Эгамизнинг хоҳиш–иродаси бажо бўлсин.</verse>
				<verse number="14">Йўаб бошчилигидаги сипоҳлар Орам лашкарига қарши ташландилар. Орам лашкари эса уларнинг олдига тушиб қочиб қолдилар.</verse>
				<verse number="15">Уларнинг қочганини кўрган Оммонлар ҳам Йўабнинг укаси Абушайдан қочиб, шаҳарга беркиндилар. Шундан кейин Йўаб Қуддусга қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="16">Орам лашкари Исроил лашкаридан енгилганини англаб етгач, хабарчилар юбориб, Фурот дарёсининг нариги томонида турган ўз лашкарини чақиртириб келдилар. Уларга лашкарбоши қилиб, Шоҳ Ҳададзар лашкарининг қўмондони Шўфахни тайинладилар.</verse>
				<verse number="17">Довуд бу воқеани эшитиб, жамики Исроил лашкарини йиғди. Иордан дарёсини кечиб ўтиб, Орам лашкарига қарши саф тортди. Орам лашкари ҳужумга ўтди.</verse>
				<verse number="18">Аммо улар бу сафар ҳам Исроил лашкарининг олдига тушиб қочиб қолишди. Довуд Орам лашкарининг 7.000 жанг араваси аравакашини ва 40.000 сипоҳини ўлдирди. Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўфах ҳам Довуднинг қўлидан ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="19">Шундай қилиб, Ҳададзарнинг қўли остидаги шоҳлар Исроил дастидан мағлубиятга учраганларини кўриб, Довуд билан сулҳ тузишга мажбур бўлишди. Улар Довудга қарам бўлиб қолишди. Шундан кейин Орам халқи Оммон халқига ёрдам беришдан бош тортадиган бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Йўаб лашкарни жангга бошлади. Улар Оммон юртини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди. Йўаб Раббага ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди.</verse>
				<verse number="2">Довуд Раббага етиб боргач, уларнинг шоҳи бошидаги тожни олди. Тож икки пуд олтиндан ясалган бўлиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди. Тож Довуднинг бошига қўнди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа ҳам йиғди.</verse>
				<verse number="3">У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан қилинадиган ишларга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у ҳамма лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="4">Шундан сўнг Гезер шаҳрида Филистлар билан яна уруш чиқди. Бу урушда Хушалик Сиббахай Сиппайни ўлдирди. Сиппай Рафа халқидан эди. Филистлар Исроил халқига бўйин эгдилар.</verse>
				<verse number="5">Кўп ўтмай Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида яна уруш бўлди. Ёвир ўғли Элханон Гатлик Гўлиётнинг укаси Лахмини ўлдирди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди.</verse>
				<verse number="6">Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Унинг қўл–оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди.</verse>
				<verse number="7">Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="8">Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша Филистлар Гат шаҳридан бўлиб, Рафа халқидан эдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Иблис Исроилга қарши қўзғалиб, Довудни Исроил халқини санаб чиқишга ундади.</verse>
				<verse number="2">Довуд Йўабга ва лашкарбошиларга шундай буйруқ берди: — Боринглар, Бэршэвадан Дангача бўлган жойларни кезиб, Исроил халқини санаб чиқинглар. Менга натижасини олиб келинглар, токи қанча аҳоли борлигини мен билайин.</verse>
				<verse number="3">Лекин Йўаб шундай деди: — Эгам халқнинг ҳозирги сонини юз карра кўпайтирсин! Эй шоҳ ҳазратлари, бу халқнинг ҳаммаси сизнинг қулларингиз эмасми?! Нечун ҳазратим халқни санашга эҳтиёж сезиб қолдилар?! Нечун Исроилга гуноҳ орттирмоқчилар?!</verse>
				<verse number="4">Лекин Йўаб сўзидан шоҳнинг сўзи устун келди. Йўаб бориб, бутун Исроил юртини кезиб чиқди. Сўнгра Қуддусга қайтиб келди.</verse>
				<verse number="5">Йўаб рўйхат натижасини Довудга маълум қилди. Бутун Исроилда жанг қилишга қодир 1.100.000, Яҳудода эса жанг қилишга қодир 470.000 одам бор экан.</verse>
				<verse number="6">Йўаб Леви қабиласи билан Бенямин қабиласини рўйхатга киритмаган эди, чунки шоҳнинг бу буйруғидан у тамом норози эди.</verse>
				<verse number="7">Халқ рўйхатга олингани Худога ҳам маъқул келмади. У Исроил халқини жазолади.</verse>
				<verse number="8">Шунда Довуд: — Бу ишни қилиб оғир гуноҳга ботдим, ақлсизларча иш тутдим. Ўтинаман, бу қулингнинг гуноҳини кечир, — деб Худога илтижо қилди.</verse>
				<verse number="9">Довуднинг пайғамбари Гадга Эгамиз деди:</verse>
				<verse number="10">“Бориб Довудга шу гапларни етказ: — Эгам шундай айтмоқда: Мен сенга учта жазони таклиф қиламан, шулардан биттасини танла, кейин сенга ўша жазони юбораман.”</verse>
				<verse number="11">Гад Довуднинг ҳузурига бориб, унга шундай деди: — Эгамиз айтмоқда: “Оладиган жазоингни ўзинг танла.</verse>
				<verse number="12">Уч йил очарчилик бўлсинми? Ёки уч ой давомида душманларинг сени таъқиб қилиб, қирсинми? Ёки Эгамнинг Ўзи сенга уч кун давомида қиличи билан ҳужум қилиб, Ўз фариштаси орқали бутун юртни ўлатга гирифтор қилсинми?” Мени Юборганга нима деб жавоб берайин?</verse>
				<verse number="13">— Мен жуда оғир аҳволда қолдим–ку, — деди Довуд Гадга. — Нима бўлса ҳам, одамзоднинг қўлига тушмайин. Майли, Эгамнинг Ўзи мени жазоласин, чунки У ғоят раҳмдил.</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, Эгамиз Исроил юртига ўлат юборди. Натижада Исроил халқининг етмиш мингтаси нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="15">Худо Қуддусни вайрон қилиш учун бир фариштани юборди. Лекин фаришта шаҳарни вайрон қилмоқчи бўлиб турганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Ўрнан исмли одамнинг хирмонида турган эди.</verse>
				<verse number="16">Довуд қараса, Эгамизнинг фариштаси ер билан осмон ўртасида, қўлидаги яланғочланган қиличини Қуддус томон чўзиб турган экан. Шунда қанор кийган Довуд ва оқсоқоллар мук тушдилар.</verse>
				<verse number="17">— Халқни санашга амр берган менман–ку, — дея ёлворди Худога Довуд. — Гуноҳ қилган менман, мен айбдорман! Қўйдай беозор бу инсонлар нима айб қилибди? Эй Эгам Худо, ғазабингни менга ва отам хонадонига соча қол! Халқингни эса ўлатдан халос эт.</verse>
				<verse number="18">Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси Гадга: — Довудга бориб айт: у Ёбус халқидан бўлган Ўрнаннинг хирмонига бориб, ўша ерда Менга атаб бир қурбонгоҳ қурсин, — деб буюрди.</verse>
				<verse number="19">Гад Эгамизнинг номидан гапирган эди, Довуд Гаднинг сўзига кириб, хирмонга борди.</verse>
				<verse number="20">Ўша пайти Ўрнан билан унинг тўрт ўғли буғдой янчиётган эдилар. Бирданига улар фариштани кўриб қолдилар. Ўғилларнинг тўртталаси ҳам қочиб яшириниб олдилар.</verse>
				<verse number="21">Худди ўша заҳоти Довуд ҳам хирмонга яқинлашиб қолган эди. Ўрнан Довудни кўриши биланоқ хирмондан чиқиб, ерга мук тушиб таъзим қилди.</verse>
				<verse number="22">Довуд Ўрнанга айтди: — Менга хирмонингни тўлиқ нархига сот, мен Эгамга қурбонгоҳ қурмоқчиман, токи ўлат халқдан даф бўлсин.</verse>
				<verse number="23">— Олаверинг, — дея жавоб берди Ўрнан. — Шоҳ ҳазратлари нимани маъқул кўрсалар, хирмон билан шуни қилсинлар. Мана, куйдириб қурбонлик қилишлари учун ҳўкизларимни бераман, ўтин учун хўптирим бор, дон назри учун буғдойим ҳам тайёр. Ҳаммасини олаверинг.</verse>
				<verse number="24">— Бўлмайди! — деди шоҳ Довуд. — Сендан бу нарсаларни тўлиқ нархига сотиб оламан. Сенинг нарсаларингни Эгам учун олмайман. Текин тушган қурбонликларни Эгам Худога куйдириб назр қилмайман.</verse>
				<verse number="25">Довуд Ўрнанга хирмон учун олти юз олтин танга берди.</verse>
				<verse number="26">Довуд ўша ерда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қуриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини атади. Сўнгра Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосига жавоб бериб, қурбонгоҳ устига осмондан олов туширди.</verse>
				<verse number="27">Шундан сўнг Эгамиз фариштага: “Қиличингни қинига қайтариб солиб қўй!” деб амр берган эди, фаришта итоат этди.</verse>
				<verse number="28">Довуд қилган илтижосига Эгамиздан жавоб олганини кўргач, Ўрнаннинг хирмонида яна қурбонликлар келтирди.</verse>
				<verse number="29">Мусо саҳрода ясаган Эгамизнинг чодири ва қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ ўша пайтда Гивондаги саждагоҳда жойлашган эди.</verse>
				<verse number="30">Аммо Довуд Худога илтижо қилгани у ерга бормаганди. Чунки у Эгамизнинг фариштаси қиличидан қўрққан эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Довуд шундай деди: “ЭгамизХудонинг уйи ҳам, Исроил халқи қурбонликлар куйдирадиган қурбонгоҳ ҳам шу ерда бўлади.”</verse>
				<verse number="2">Довуд Исроил юртидаги барча мусофирларни бир жойга тўплаттирди. Улардан баъзиларини Эгамизнинг уйини қуриш учун тош кесиб йўнадиган сангтарошлар қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="3">Довуд ёғоч дарвозалар учун ошиқ–мошиқ ва михлар ясагани кўп миқдорда темир сақлаб қўйди. Бронза ҳам шунчалик кўп эдики, ҳеч ким унинг ҳисобига ета олмасди.</verse>
				<verse number="4">У беҳисоб садр ёғочини ҳам сақлаб қўйди. Сидонликлар ва Тирликлар кўп миқдорда садр ёғочлари олиб келган эдилар.</verse>
				<verse number="5">Довуд ичида шундай деб айтар эди: “Ўғлим Сулаймон ёш, тажрибасиз. Эгамиз учун қуриладиган уй эса шу қадар салобатли бўлиши керакки, унинг донғи бутун дунёга ёйилиб, барча халқлар орасида шуҳрат топиши керак. Шундай экан, қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ўзим кўриб қўяверай.” Шунинг учун Довуд ўлимидан олдин кўп миқдордаги ашёларни тайёрлаб қўйган эди.</verse>
				<verse number="6">Сўнгра Довуд ўғли Сулаймонни чақиртириб, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уй қуришни унга топширди.</verse>
				<verse number="7">— Ўғлим! — деб гапини бошлади Довуд, — Мен Эгам Худога атаб бир уй қуриш ниятида эдим.</verse>
				<verse number="8">Лекин Эгам менга шундай сўзини юборган эди: “Сен кўп жанг қилиб, кўп қон тўкдинг. Ер юзида, Менинг олдимда шу қадар кўп қон тўкканинг учун Менга атаб уйни сен қурмайсан.</verse>
				<verse number="9">Аммо сендан бир ўғил туғилади. Ўғлинг тинчликсевар одам бўлади. Мен уни атрофдаги ҳамма ғанимлардан халос қилиб, тинчлик бераман. Унинг исми Сулаймон бўлади. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроилга тинчлик, осойишталик ато қиламан.</verse>
				<verse number="10">Менга атаб уйни ўша ўғлинг қуради. У Менга ўғил бўлади, Мен унга ота бўламан. Унинг Исроилдаги шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.”</verse>
				<verse number="11">Энди, ўғлим, Эгам сенга ёр бўлсин. Унинг уйини қураётганингда Эганг Худо Ўз ваъдасига мувофиқ, сени муваффақиятга эриштирсин.</verse>
				<verse number="12">Эгам сенга идрок билан фаҳм–фаросат берсин, токи У Исроил ҳукмронлигини сенга топширганда, сен Эганг Худонинг қонунига риоя қила олгин.</verse>
				<verse number="13">Агар сен Эгамизнинг Исроил учун Мусога амр этган қонун–қоидаларини битта қолдирмай бажарсанг, муваффақиятга эришасан. Дадил ва ботир бўл. Қўрқма, ваҳимага тушма.</verse>
				<verse number="14">Мен Эгамизнинг уйи учун кўп машаққатлар билан 214.000 пуд олтин, 2.140.000 пуд кумуш, беҳисоб миқдорда бронза ва темир тайёрладим. Яна ёғоч ва тош ҳам тайёрлаб қўйдим. Сен буларга яна қўшишинг лозим.</verse>
				<verse number="15">Сенинг кўп ишчиларинг бор. Уларнинг орасида тош йўнувчилар, тош терувчилар, дурадгорлар,</verse>
				<verse number="16">олтин, кумуш, бронза ва темирга ишлов берадиган ҳар турли, беҳисоб моҳир ҳунармандлар бор. Қани, ишга бел боғла. Эгам сенга ёр бўлсин.</verse>
				<verse number="17">Довуд Исроилнинг барча йўлбошчиларига “Сулаймонга ёрдам беринглар!” деб амр қилиб, шундай деди:</verse>
				<verse number="18">“Эгангиз Худо сизлар билан бирга бўлиб, сизларга ҳар томондан тинчлик ато этди. Биздан олдин бу юртда яшаган халқни У менинг қўлимга берди. Улар энди Эгамизга ва Унинг халқига қарам бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="19">Энди бутун қалбингиз ва юрагингиз билан Эгамиз Худога интилинг. Боринглар, Парвардигор Эгамизга атаб уй қуришни бошланглар, токи аҳд сандиғи ва муқаддас ашёлар ўша ерда сақланадиган бўлсин.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Довуд роса кексайиб, умри охирлашиб қолгач, ўғли Сулаймонни Исроил устидан шоҳ қилди.</verse>
				<verse number="2">Довуд Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларини, руҳонийларини ва левиларни тўплади.</verse>
				<verse number="3">У ўттиз ва ундан юқори ёшдаги левиларни ҳисоблади. Уларнинг жами 38.000 эркак чиқди.</verse>
				<verse number="4">Шунда Довуд айтди: “Булардан 24.000 таси Эгамизнинг уйидаги ишлар учун масъул бўлади, 6000 таси амалдорлар ва ҳакамлар бўлиб хизмат қилади,</verse>
				<verse number="5">4000 таси дарвозабон бўлади, қолган 4000 таси эса мен ясаттирган мусиқий асбобларни чалиб, Эгамизни мадҳ қилади.”</verse>
				<verse number="6">Довуд левиларни уруғларига кўра, Гершон, Қоҳот ва Марори гуруҳларига бўлди.</verse>
				<verse number="7">Гершоннинг Ладен ва Шимах деган икки ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="8">Ладеннинг учта ўғли бўлиб, тўнғичи Ёхиёл, ўртанчаси Затом ва кенжаси Йўэл эди.</verse>
				<verse number="9">Улар Ладен наслининг уруғбошилари эдилар. Шимахнинг Шалумўт, Хазиёл ва Харон исмли уч ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">Кейинчалик Шимах яна тўрт ўғил кўрди, уларнинг тартиби қуйидагича эди: Яхат, Зенах, Ёуш ва Бариё. Ёуш билан Бариёнинг ўғиллари кам бўлгани учун, улар битта хонадон ҳисобланардилар.</verse>
				<verse number="12">Қоҳотнинг тўртта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.</verse>
				<verse number="13">Имромнинг ўғиллари Ҳорун ва Мусо эди. Ҳорун Худога бағишланган бўлиб, энг муқаддас ашёлар учун масъулият то абад унинг ва унинг насли зиммасига юкланган эди. Улар Эгамизнинг ҳузурида қурбонликлар келтиришлари, Унга хизмат қилишлари ва то абад Унинг номидан халқни дуо қилишлари керак эди.</verse>
				<verse number="14">Худонинг одами Мусога келсак, унинг ўғиллари Леви қабиласининг бир қисми ҳисобланарди.</verse>
				<verse number="15">Мусонинг Гершом ва Элиазар деган икки ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="16">Гершомнинг ўғиллари орасида Шавувол тўнғичи эди.</verse>
				<verse number="17">Элиазарнинг тўнғич фарзанди Рахавиё эди. Элиазарнинг ундан бўлак ўғиллари бўлмаса–да, Рахавиёнинг ўғиллари ниҳоятда кўп эди.</verse>
				<verse number="18">Қоҳотнинг иккинчи ўғли Изхор ҳам ўғиллар кўрган эди. Унинг тўнғич ўғли Шалумит эди.</verse>
				<verse number="19">Қоҳотнинг учинчи ўғли Хеврон тўрт ўғил кўрган эди. Тўнғич ўғлининг исми Ёриё, кейингиларники Эмориё, Яхазиёл ва Ёхамом эди.</verse>
				<verse number="20">Қоҳотнинг кенжа ўғли Узиёлнинг икки ўғли бор эди: тўнғичи Михо ва кенжаси Ишшиё.</verse>
				<verse number="21">Марорининг Махли ва Муши деган иккита ўғли бор эди. Махлининг Элазар ва Киш исмли иккита ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="22">Элазар ўғил кўрмай ўтиб кетди. Ундан фақат қизлар туғилди. Унинг қизлари ўзларининг амакиваччалари — Кишнинг ўғилларига турмушга чиқдилар.</verse>
				<verse number="23">Мушининг Махли, Эдер ва Ёримўт исмли уч ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="24">Хуллас, левиларнинг номма–ном рўйхатга киритилган авлодлари, уларнинг уруғ ва хонадонлари шулардан иборат эди. Йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар Эгамизнинг уйидаги хизматга тайинланган эдилар.</verse>
				<verse number="25">Довуд шундай деган эди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз халқига тинчлик ато қилди. Энди У Қуддусда абадий истиқомат қилади.</verse>
				<verse number="26">Шундай экан, бундан буён левилар Эгамизнинг чодирини ёки унда ишлатиладиган ашёларни кўтариб юришлари шарт эмас.”</verse>
				<verse number="27">Довуднинг охирги фармонига кўра, йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар рўйхатга олинган эдилар.</verse>
				<verse number="28">Левиларнинг вазифаси Эгамизнинг уйидаги хизматда Ҳорун наслига ёрдам бериш эди. Буларнинг ичига: ҳовли ва ён хоналарга масъул бўлиш, муқаддас нарсаларни поклаш ва Эгамизнинг уйидаги ҳар қандай бошқа юмушларни бажариш кирар эди.</verse>
				<verse number="29">Шунингдек, левилар Эгамиз ҳузуридаги хонтахта устига қўйиладиган нонлар, дон назри учун сифатли ун, хамиртурушсиз чалпаклар, пишириб тайёрланадиган назрлар, зайтун мойи аралаштирилган назрлар, назрларнинг оғирлиги, сони ва ҳажми учун масъул эдилар.</verse>
				<verse number="30">Ҳар куни эрталаб ва кечқурун улар Маъбадда Эгамизга шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлашлари керак эди.</verse>
				<verse number="31">Шаббат кунлари, янги ой ва бошқа белгиланган байрамларда қурбонликлар куйдирилганда ҳам шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлаш уларнинг зиммасида эди. Эгамизнинг ҳузурида доимо хизмат қилаётган левиларнинг сони қоидага мувофиқ бўлиши шарт эди.</verse>
				<verse number="32">Демак, левилар Учрашув чодири ва Маъбад учун масъул бўлиб, Эгамизнинг уйида хизмат қилган ўз қариндошлари — Ҳорун наслига ёрдам беришлари керак эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Ҳорун насли хизмат учун гуруҳ–гуруҳларга бўлинди. Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар исмли тўрт ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="2">Лекин Надов билан Абиҳу оталаридан олдин, ўғил кўрмасдан вафот этганлари учун, Элазар билан Итамар руҳоний бўлдилар.</verse>
				<verse number="3">Шоҳ Довуд Ҳорун наслини бажарадиган вазифаларига кўра, гуруҳларга бўлди. Унга бу ишда Элазар наслидан бўлган Зодўх ва Итамар наслидан бўлган Охималек ёрдам бердилар.</verse>
				<verse number="4">Элазар наслидаги уруғбошиларнинг сони Итамар наслиникига қараганда кўпроқ бўлгани учун, Элазар насли ўн олти гуруҳга, Итамар насли эса саккиз гуруҳга бўлинди.</verse>
				<verse number="5">Маъбадда Худога хизмат қиладиган малакали раҳнамоларнинг баъзилари Элазар наслидан, бошқалари эса Итамар наслидан эдилар. Шу сабабдан тарафкашликка йўл қўймаслик учун бажарадиган вазифалари уларга қуръа бўйича бўлиб берилди.</verse>
				<verse number="6">Элазар ва Итамар насллари учун галма–галдан қуръа ташланди. Левилардан бўлган котиб Натанил ўғли Шамаё қуръа натижаларини қайд этиб турди. Шоҳ, унинг аъёнлари, руҳоний Зодўх, Абуатар ўғли Охималек ҳамда руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар.</verse>
				<verse number="7">Биринчи қуръа Ёҳайиривга тушди. Иккинчи қуръа Ёдаёга тушди.</verse>
				<verse number="8">Учинчи қуръа Харимга тушди. Тўртинчи қуръа Сайўримга тушди.</verse>
				<verse number="9">Бешинчи қуръа Малкиёга тушди. Олтинчи қуръа Миёминга тушди.</verse>
				<verse number="10">Еттинчи қуръа Хаккўзга тушди. Саккизинчи қуръа Абиёга тушди.</verse>
				<verse number="11">Тўққизинчи қуръа Ешувага тушди. Ўнинчи қуръа Шаханиёга тушди.</verse>
				<verse number="12">Ўн биринчи қуръа Элиашабга тушди. Ўн иккинчи қуръа Яхимга тушди.</verse>
				<verse number="13">Ўн учинчи қуръа Хуппага тушди. Ўн тўртинчи қуръа Эшебовга тушди.</verse>
				<verse number="14">Ўн бешинчи қуръа Билдахга тушди. Ўн олтинчи қуръа Иммарга тушди.</verse>
				<verse number="15">Ўн еттинчи қуръа Хазирга тушди. Ўн саккизинчи қуръа Хаппизезга тушди.</verse>
				<verse number="16">Ўн тўққизинчи қуръа Патихиёга тушди. Йигирманчи қуръа Ҳизқиёга тушди.</verse>
				<verse number="17">Йигирма биринчи қуръа Ёхинга тушди. Йигирма иккинчи қуръа Гамулга тушди.</verse>
				<verse number="18">Йигирма учинчи қуръа Далоёга тушди. Йигирма тўртинчи қуръа Мазиёга тушди.</verse>
				<verse number="19">Ҳар бир гуруҳ Эгамиз уйидаги ўз вазифасини уларнинг аждоди Ҳорун томонидан белгиланган кўрсатмалар асосида бажариши лозим эди. Бу кўрсатмаларни Ҳорунга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз берган эди.</verse>
				<verse number="20">Левидан бино бўлган бошқа уруғбошилар қуйидагилар эди: Имром наслидан — Шавувол, Шавувол наслидан — Ёхидаё,</verse>
				<verse number="21">Рахавиё наслидан — йўлбошчи Ишшиё,</verse>
				<verse number="22">Изхор наслидан — Шалумўт, Шалумўт наслидан — Яхат,</verse>
				<verse number="23">Хеврон наслидан — тўнғичи — Ёриё, иккинчиси — Эмориё, учинчиси — Яхазиёл ва тўртинчиси — Ёхамом,</verse>
				<verse number="24">Узиёл наслидан — Михо, Михо наслидан — Шомир,</verse>
				<verse number="25">Михо укаси —Ишшиё, Ишшиё наслидан — Закариё,</verse>
				<verse number="26">null</verse>
				<verse number="27">Марори наслидан — Махли, Муши ва Язиё, Язиё наслидан — Бено, Шўҳам, Заккур ва Ибри,</verse>
				<verse number="28">null</verse>
				<verse number="29">Махли наслидан — Элазар ва Киш. Элазарнинг ўғиллари йўқ эди. Киш наслидан — Ярахмал,</verse>
				<verse number="30">Муши наслидан — Махли, Эдер ва Яримўт. Леви насли, уруғлари бўйича, ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="31">Улар ҳам Ҳорун насли сингари қуръа ташлаб бажарадиган вазифаларини аниқлаб олган эдилар. Шоҳ Довуд, Зодўх, Охималек, руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар. Катта ўғил хонадони кичик ўғил хонадони қатори қуръа ташлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва занг чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди:</verse>
				<verse number="2">Осифнинг тўрт ўғли Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, шоҳнинг буйруғи билан башорат қилишар эди.</verse>
				<verse number="3">Ёдутуннинг олти ўғли Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимах, Хашавиё ва Маттитиё отасининг раҳбарлиги остида эдилар. Улар лира жўрлигида башорат қилишар, Эгамизга шукроналар ва ҳамду санолар айтишар эди.</verse>
				<verse number="4">Хаманнинг Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт исмли ўн тўрт ўғли бор эди.</verse>
				<verse number="5">Буларнинг ҳаммаси шоҳ хизматида бўлган валий Хаманнинг ўғиллари эдилар. Худо Ўз ваъдасига биноан Хаманни сийлаб, унга ўн тўрт ўғил берган эди. Унинг уч қизи ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="6">Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида занг, арфа ва лира чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди.</verse>
				<verse number="7">Бу созандалар қариндошлари билан бирга 288 кишини ташкил қилиб, Эгамизнинг ҳузурида юксак маҳорат билан мусиқа чалишар эди. Улар хонадонларига кўра, йигирма тўрт гуруҳга бўлинди. Ҳар бир гуруҳ ўн икки кишидан ташкил топган бўлиб, бир раҳбарга эга эди. Уларнинг ҳаммаси — ёшу қари, устозу шогирд ўз вазифаларини билиб олиш учун қуръа ташлашди. Биринчи қуръа Осиф хонадонидаги Юсуф ва унинг гуруҳига тушди. Иккинчи қуръа Гадалиё ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Учинчи қуръа Заккур ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="11">Тўртинчи қуръа Йизри ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="12">Бешинчи қуръа Натаниё ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="13">Олтинчи қуръа Буккиёх ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="14">Еттинчи қуръа Ясарелах ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="15">Саккизинчи қуръа Ешаё ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="16">Тўққизинчи қуръа Маттаниё ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="17">Ўнинчи қуръа Шимах ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="18">Ўн биринчи қуръа Озариёл ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="19">Ўн иккинчи қуръа Хашавиё ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="20">Ўн учинчи қуръа Шавувол ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="21">Ўн тўртинчи қуръа Маттитиё ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="22">Ўн бешинчи қуръа Яримўт ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="23">Ўн олтинчи қуръа Ханониё ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="24">Ўн еттинчи қуръа Ёшбахаша ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="25">Ўн саккизинчи қуръа Хонин ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="26">Ўн тўққизинчи қуръа Маллўти ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="27">Йигирманчи қуръа Элиота ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="28">Йигирма биринчи қуръа Хўтир ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="29">Йигирма иккинчи қуръа Гидалти ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="30">Йигирма учинчи қуръа Махазийўт ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
				<verse number="31">Йигирма тўртинчи қуръа Ромамтизер ва унинг гуруҳига тушди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Маъбад дарвозасида хизмат қилиш учун қуйидаги левилар тайинланган эди: Кўрах наслидаги Осиф хонадонидан — Кори ўғли Машалмиё.</verse>
				<verse number="2">Машалмиёнинг етти ўғли бор эди: тўнғичи — Закариё, иккинчиси — Ёдиёл, учинчиси — Забадиё, тўртинчиси — Ятниёл,</verse>
				<verse number="3">бешинчиси — Элам, олтинчиси — Ёҳуханон ва еттинчиси — Элихўнай.</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Худо Обидадомни баракалаб, унга саккиз ўғил берган эди: тўнғич ўғли — Шамаё, иккинчиси — Ёҳузабад, учинчиси — Йўх, тўртинчиси — Сохор, бешинчиси — Натанил, олтинчиси — Омиёл, еттинчиси — Иссахор ва саккизинчиси — Фуллатай.</verse>
				<verse number="6">Обидадомнинг тўнғичи Шамаёнинг ҳам ўғиллари бор эди. Улар ниҳоятда қобилиятли бўлганлари учун, ўзларининг ота хонадонида уруғбошилар эдилар.</verse>
				<verse number="7">Уларнинг исмлари Ўтнах, Рафаил, Обид ва Элзабад эди. Шамаёнинг қариндошлари Элиху билан Самахиё ҳам ниҳоятда қобилиятли эдилар.</verse>
				<verse number="8">Обидадомнинг бу авлоди жами олтмиш икки кишини ташкил қилиб, ҳаммаси қобилиятли, ўз хизмати учун малакали эдилар.</verse>
				<verse number="9">Машалмиёнинг ўғиллари ва ака–укалари ўн саккиз кишини ташкил қилиб, ҳаммаси қобилиятли эдилар.</verse>
				<verse number="10">Марори наслидан бўлган Хўсахнинг тўрт ўғли бор эди. Унинг Шимри деган ўғли йўлбошчи эди. Шимри тўнғич ўғил бўлмаса ҳам, отаси уни йўлбошчи қилган эди.</verse>
				<verse number="11">Хўсахнинг иккинчи ўғли — Хилқиё, учинчиси — Тавалиё ва тўртинчиси Закариё эди. Хўсах хонадонининг ўн уч аъзоси Маъбад дарвозабонлари бўлиб хизмат қилар эдилар.</verse>
				<verse number="12">Дарвозабонлар хонадонлари бўйича гуруҳ–гуруҳларга бўлинган эдилар. Улар Эгамизнинг уйида хизмат қилаётган бошқа левилар сингари ўз вазифаларига эга эдилар.</verse>
				<verse number="13">Ҳар бир хонадон катта–кичиклигига қарамай қуръа ташлаб, қўриқлайдиган дарвозасини аниқлаб олди.</verse>
				<verse number="14">Шарқ томондаги дарвоза учун қуръа ташланганда, қуръа Шаламиёга тушди. Сўнгра ўғли Закариё учун қуръа ташланди, унга шимол томондаги дарвоза тушди. Закариё доно маслаҳатчи эди.</verse>
				<verse number="15">Обидадом учун қуръа ташланганда, унга жануб томондаги дарвоза тушди. Ўғиллари учун қуръа ташланганда, уларга омборхонани қўриқлаш тушди.</verse>
				<verse number="16">Ғарб томондаги дарвоза ва юқори йўл устидаги Шаллехет дарвозаси учун қуръа ташланганда, қуръа Шупим билан Хўсахга тушди. Дарвозабонлар ўз хизматини белгиланган вақтда, узлуксиз кетма–кетликда бажаришлари лозим эди.</verse>
				<verse number="17">Шарқ томондаги дарвозада кунига олтита дарвозабон, шимол томондаги дарвозада тўртта, жануб томондаги дарвозада ҳам тўртта дарвозабон турарди. Шунингдек, иккита омборхонада иккитадан дарвозабон турарди.</verse>
				<verse number="18">Ғарб томондаги ҳовлига келсак, йўлакда тўртта, ҳовлининг ичида эса иккита дарвозабон турарди.</verse>
				<verse number="19">Кўрах ва Марори наслидан бўлган дарвозабонларга мана шу қўриқчилик вазифалари топширилган эди.</verse>
				<verse number="20">Охиё бошчилигидаги бошқа левиларХудонинг уйидаги хазиналар ва назр қилинган ҳадялар хазиналари учун масъул эдилар.</verse>
				<verse number="21">Гершон уруғидан бўлган Ладен Ёхиёлининг отаси эди. Ладеннинг наслидан кўп уруғбошилар чиқди.</verse>
				<verse number="22">Ёхиёлининг ўғиллари Затом билан Йўэл Эгамизнинг уйидаги хазиналар учун масъул эдилар.</verse>
				<verse number="23">Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл уруғларига ҳам вазифалар тақсимланиб берилди.</verse>
				<verse number="24">Мусо ўғли Гершомнинг уруғидан Шавувол Маъбаднинг бош хазинабони эди.</verse>
				<verse number="25">Гершомнинг укаси Элиазарнинг насли қуйидагича эди: Элиазарнинг ўғли Рахавиё, Рахавиёнинг ўғли Ешаё, Ешаёнинг ўғли Ёрам, Ёрамнинг ўғли Зихри ва Зихрининг ўғли Шалумўт.</verse>
				<verse number="26">Шалумўт ва унинг хонадони Эгамизганазр қилинган ҳадялар хазинаси учун масъул эди. Бу хазинада шоҳ Довуд, уруғбошилар, мингбошилар, юзбошилар ва лашкарбошилар Худога назр қилган ҳадялар сақланган эди.</verse>
				<verse number="27">Улар жангда қўлга киритган ўлжанинг бир қисмини Эгамизнинг уйини таъминлаш учун назр қилардилар.</verse>
				<verse number="28">Шалумўт ва унинг хонадони барча ҳадялар учун масъул эдилар. Валий Шомуил, Киш ўғли Шоул, Нар ўғли Абнур ва Зеруя ўғли Йўаб назр қилган ҳадялар ҳам уларнинг назорати остида эди.</verse>
				<verse number="29">Изхор наслидан Хонаниё ва унинг ўғиллари Исроил халқи учун маъмурлар ва ҳакамлар қилиб тайинландилар. Улар Маъбаддан ташқарида хизмат қилишарди.</verse>
				<verse number="30">Хеврон наслидан Хашавиё ва унинг бир минг етти юз қобилиятли қариндоши ҳам маъмурлар қилиб тайинландилар. Улар Иордан дарёсининг ғарб томонидаги қабилалар учун масъул бўлиб, Худонинг ва шоҳнинг хизматига оид масалаларни ечишар эди.</verse>
				<verse number="31">Хеврон наслидаги Ёриё насабнома маълумотига кўра, Хеврон наслининг йўлбошчиси эди. Довуд ҳукмронлигининг қирқинчи йилида насабномаларга оид барча ёзма маълумотлар кўриб чиқилган эди. Шунда Гиладдаги Язир шаҳрида Хеврон насли орасида қобилиятли одамлар борлиги аниқланди.</verse>
				<verse number="32">Шоҳ Довуд Ёриёни ва унинг 2.700 та қобилиятли қариндошини маъмурлар қилиб тайинлади. Улар Иордан дарёсининг шарқ томонидаги Рубен, Гад ва Манаше қабиласининг ярмиси учун масъул бўлиб, Худонинг ва шоҳнинг хизматига оид барча масалаларни ечишлари керак эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Қуйида Исроил халқининг уруғбошилари, мингбошилари ва юзбошиларининг, шунингдек, уларнинг сардорлари рўйхати берилган. Бу сардорлар шоҳнинг хизматида бўлиб, ҳар йили бир ой давомида вазифасини ўтаётган ҳарбий қисмлар учун масъул эдилар. Ҳар бир қисм 24.000 одамдан ташкил топган эди.</verse>
				<verse number="2">Биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Забдиёл ўғли Ёшувам эди.</verse>
				<verse number="3">Ёшувам Параз наслидан эди.</verse>
				<verse number="4">Иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Охўва уруғидан бўлган Дўдай эди. Дўдайнинг ўнг қўл ёрдамчиси Михлўт эди.</verse>
				<verse number="5">Учинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Бинаё эди. У руҳоний Ёҳайидонинг ўғли бўлиб,</verse>
				<verse number="6">“Ўттизта қаҳрамон” орасидаги баҳодир жангчи эди. “Ўттизта қаҳрамон”нинг сардори ҳам ана шу Бинаё эди. Бинаёнинг ўғли Омизабод қисмнинг бош қўмондони эди.</verse>
				<verse number="7">Тўртинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Йўабнинг укаси Осойил эди. Осойилдан кейин ўғли Забадиё отасининг ўрнини эгаллади.</verse>
				<verse number="8">Бешинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Шамҳут эди. У Йизро уруғидан эди.</verse>
				<verse number="9">Олтинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Тахувалик Ихеш ўғли Эро эди.</verse>
				<verse number="10">Еттинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Палонлик Халез эди. У Эфрайим қабиласидан эди.</verse>
				<verse number="11">Саккизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Хушалик Сиббахай эди. Сиббахай Зерах уруғидан эди.</verse>
				<verse number="12">Тўққизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Онотўтлик Абуазар эди. Абуазар Бенямин қабиласидан эди.</verse>
				<verse number="13">Ўнинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Махрай эди. Махрай Зерах уруғидан эди.</verse>
				<verse number="14">Ўн биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Пиратонлик Бинаё эди. Бинаё Эфрайим қабиласидан эди.</verse>
				<verse number="15">Ўн иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Халдай эди. Халдай Ўтниёл уруғидан эди.</verse>
				<verse number="16">Исроил қабилаларининг йўлбошчилари қуйидагилар эди: Рубен қабиласининг йўлбошчиси — Зихри ўғли Элиазар, Шимўн қабиласининг йўлбошчиси — Махо ўғли Шафатиё,</verse>
				<verse number="17">Леви қабиласининг йўлбошчиси — Камувол ўғли Хашавиё, Ҳорун наслининг йўлбошчиси — Зодўх,</verse>
				<verse number="18">Яҳудо қабиласининг йўлбошчиси — Довуднинг акаси Элиху, Иссахор қабиласининг йўлбошчиси — Микойил ўғли Омри,</verse>
				<verse number="19">Забулун қабиласининг йўлбошчиси — Ободиё ўғли Йишмаё, Нафтали қабиласининг йўлбошчиси — Озриёл ўғли Яримўт,</verse>
				<verse number="20">Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси — Озазиё ўғли Хўшея, Ғарбдаги Манаше қабиласининг ярмига йўлбошчи — Подиё ўғли Йўэл,</verse>
				<verse number="21">Гиладдаги Манаше қабиласининг ярмига йўлбошчи — Закариё ўғли Эддо, Бенямин қабиласининг йўлбошчиси — Абнур ўғли Ясиёл,</verse>
				<verse number="22">Дан қабиласининг йўлбошчиси — Ерохам ўғли Озариёл. Исроил қабилаларининг йўлбошчилари ана шулардан иборат эди.</verse>
				<verse number="23">Довуд Исроил халқини санаб чиққанда, йигирма ёшдан пастини рўйхатга киритмаган эди, чунки Эгамиз: “Исроил халқини осмондаги юлдузлар каби кўпайтираман”, деб ваъда берган эди.</verse>
				<verse number="24">Зеруя ўғли Йўаб халқни санашни бошлагандию, лекин охирига етказмаганди. Халқ саналгани учун Эгамиз Исроилга ғазабини сочганди. Шу сабабдан бу саноқнинг натижаси шоҳ Довуднинг йилномасига киритилмади.</verse>
				<verse number="25">Одил ўғли Озмобит сарой хазинабони эди. Уззиё ўғли Йўнатан туман хазинабони эди. У шаҳар атрофидаги, шаҳарлардаги, қишлоқлардаги ва қалъалардаги хазиналар учун масъул эди.</verse>
				<verse number="26">Халуб ўғли Эзри ерга ишлов берадиган деҳқонлар учун масъул эди.</verse>
				<verse number="27">Рамалик Шимах узумзорлар учун масъул эди. Шафомлик Забди шароб омборлари учун масъул эди.</verse>
				<verse number="28">Гедерлик Баалханон Яҳудо қир этакларидаги зайтунзорлар ва шикамора–анжирзорлар учун масъул эди. Йўш зайтун мойи омборлари учун масъул эди.</verse>
				<verse number="29">Шаронлик Шитрай Шарон текислигида боқиладиган подалар учун масъул эди. Адлай ўғли Шофот водийларда боқиладиган подалар учун масъул эди.</verse>
				<verse number="30">Исмоил уруғидан Обил туя подалари учун масъул эди. Миронўтлик Ёхидаё эшак подалари учун масъул эди.</verse>
				<verse number="31">Ҳожар уруғидан Ёзиз қўй сурувлари учун масъул эди. Ана шуларнинг ҳаммаси шоҳ Довуд мулкини назорат қилар эдилар.</verse>
				<verse number="32">Довуднинг амакиси Йўнатан донишманд одам бўлиб, маслаҳатчи ва тафсирчи эди. Хахмўн ўғли Ёхиёл шоҳ ўғилларининг мураббийси эди.</verse>
				<verse number="33">Охитўфел шоҳнинг маслаҳатчиси эди. Орх уруғидан Хушай шоҳнинг дўсти эди.</verse>
				<verse number="34">Охитўфелдан кейин унинг ўрнига Бинаё ўғли Ёҳайидо ва Абуатар маслаҳатчи бўлди. Йўаб шоҳ қўшинининг лашкарбошиси эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Довуд Исроилдаги ҳамма аъёнларни — қабила йўлбошчиларини, шоҳга хизмат қиладиган ҳарбий қисмлар сардорларини, мингбошиларни, юзбошиларни, шоҳ ва шаҳзодалар мулкини ва подаларини бошқарувчиларни, сарой аъёнларини, баҳодир паҳлавонларни ва бошқа ҳамма жангчиларни Қуддусда тўплади.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ Довуд уларнинг олдида туриб, гапирди: “Биродарларим, халқим, гапимни эшитинглар! Мен Худонинг оёқ курсиси бўлмиш Эгамизнингаҳд сандиғи учун бир оромгоҳ қурмоқчи эдим. Қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ҳам кўриб қўйган эдим.</verse>
				<verse number="3">Лекин Худо: — Менга атаб уйни сен қурмайсан, сен жанг қилиб, кўп қон тўкдинг, — деди.</verse>
				<verse number="4">Ваҳоланки, Исроил халқининг Худоси Эгамиз бутун отам хонадонидан мени танлаб олди. Мени то абад Исроилнинг шоҳи қилди. У Яҳудо қабиласини етакчи қилиб танлади, Яҳудо қабиласидан эса отамнинг хонадонини раво кўрди, отамнинг ўғиллари орасидан эса мени мамнунлик ила бутун Исроил устидан шоҳ қилди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз менга кўп ўғиллар берди, ҳамма ўғилларим орасидан Исроил шоҳи қилиб Сулаймонни танлади. Ҳа, Эгамизнинг шоҳлиги тахтига у ўтиради.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз менга айтди: — Мен учун уйни ва ҳовлиларни қурадиган ўғлинг Сулаймондир. Мен уни Ўзимга ўғил қилиб танладим, Мен унга ота бўламан.</verse>
				<verse number="7">Агар у бугунгидай, Менинг амрлариму қонунларимга қатъият билан риоя қилиб юрса, унинг тахтини то абад мустаҳкам қиламан.</verse>
				<verse number="8">Шунинг учун энди Эгамизнинг жамоаси Исроил халқининг кўзи ўнгида ва Худойимизнинг гувоҳлигида сизларга айтайин: Эгангиз Худонинг амрларини битта қолдирмай бажаринг. Ана шунда сизлар мана шу ҳосилдор юртга эгалик қиласизлар, болаларингизга ҳам уни абадий мерос қилиб қолдирасизлар.</verse>
				<verse number="9">Энди Сулаймон ўғлим, отанг Худони тан олгин, бутун онгинг билан сидқидилдан Унга хизмат қилгин. Зотан Эгамиз ҳар бир инсоннинг юрагини синайди, нияту фикрларимизни У билади. Агар Уни изласанг, топасан. Агар Уни тарк этсанг, У ҳам сени абадий ташлаб кетади.</verse>
				<verse number="10">Қулоқ сол! Маъбад қуриш учун Эгамиз сени танлаган экан, қани, дадил бўлиб, ишга бел боғла!”</verse>
				<verse number="11">Довуд Маъбад биноларининг, омборхоналарининг, бошқа хоналарининг ва Энг муқаддас хонанинг, яъни гуноҳдан поклаш жойининг чизма лойиҳаларини ўғли Сулаймонга берди.</verse>
				<verse number="12">Шунингдек, Довуд Эгамиз уйининг ҳовлилари ва атрофидаги хоналари, Худо уйининг хазиналари ва назр қилинган ҳадялар сақланадиган хоналари учун кўнглидаги ниятларини айтди.</verse>
				<verse number="13">Руҳонийлар ва левиларнинг тузумига, уларнинг Эгамизнинг уйида қилинадиган барча хизматларига ва хизмат пайтида фойдаланадиган барча ашёларга оид кўрсатмалар берди.</verse>
				<verse number="14">Хизматда ишлатиладиган қуйидаги идиш ва жиҳозларни ясаш учун олтин ва кумуш вазнини белгилаб берди:</verse>
				<verse number="15">мойчироқлар ва чироқпоялар,</verse>
				<verse number="16">муқаддас нонлар қўйиладиган олтин хонтахта, кумуш хонтахталар,</verse>
				<verse number="17">санчқилар, тоғорачалар, кўзалар, жомлар ва</verse>
				<verse number="18">тутатқи қурбонгоҳи. Бундан ташқари, олтин араванинг, яъни қанотларини ёйиб, Эгамизнинг аҳд сандиғини қоплаб турган олтин карубларнинг лойиҳасини ҳам Сулаймонга берди.</verse>
				<verse number="19">Сўнгра Довуд шундай деди: — Буларнинг ҳаммасини мен Эгамнинг бошчилигида ёздим, лойиҳанинг икир–чикрларини Унинг Ўзи менга аён қилди.</verse>
				<verse number="20">У ўғли Сулаймонга деди: — Дадил ва ботир бўл. Ишни бошла! Қўрқма, ваҳимага тушма! Эгамиз Худо — менинг Худойим сен билан биргадир. Эгамизнинг уйидаги ишлар битмагунча, У сени ташлаб қўймайди, тарк этмайди.</verse>
				<verse number="21">Мана, руҳонийлар ва левилар гуруҳлари Худонинг уйидаги ҳар қандай хизматни қилишга тайёр бўлиб турибдилар. Моҳир ҳунармандлар сенга жони билан ёрдам берадилар. Бутун халқ ва уларнинг йўлбошчилари амрингга мунтазирдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Шоҳ Довуд бутун жамоага шундай деди: “Худо танлаган ўғлим Сулаймон ҳали ёш, тажрибасиз, қиладиган иши эса улкандир, чунки бу кошона инсон учун эмас, балки Эгамиз Худо учундир.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз уйининг қурилиши учун мен қўлимдан келганича олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч, ақиқ тошлар, безак учун фируза тошлар, ранго–ранг тошлар, ҳар хил қимматбаҳо тошлар ва мармар йиғдим.</verse>
				<verse number="3">Энди эса, Худойимнинг уйига бўлган садоқатимни кўрсатиб, буларга қўшимча қилган ҳолда шахсий хазинамдаги олтин ва кумушни бераман.</verse>
				<verse number="4">Мен бераётган мана бу 6.000 пуд Офир олтинини ва 14.000 пуд тоза кумушни биноларнинг деворларини қоплаш учун</verse>
				<verse number="5">ҳамда ҳунармандлар ясайдиган ашёлар учун ишлатинглар. Қани, яна ким бугун Эгамизга ўз садоқатини кўрсатмоқчи? Ким Маъбаднинг қурилишига назрлар бермоқчи?”</verse>
				<verse number="6">Шунда уруғбошилар, қабила йўлбошчилари, мингбошилар, юзбошилар ва шоҳнинг аъёнлари кўнгилдан чиқариб назрлар бердилар.</verse>
				<verse number="7">Улар Худо уйининг қурилиши учун 10.000 пуд олтин, 10.000 драхма олтин, 20.000 пуд кумуш, 36.000 пуд бронза ва 200.000 пуд темир назр қилдилар.</verse>
				<verse number="8">Кимда қимматбаҳо тошлар бўлса, уларни Эгамизнинг уйи хазинасига бердилар. Хазинага Гершон наслидан бўлган Ёхиёл масъул эди.</verse>
				<verse number="9">Одамлар йўлбошчиларнинг берган бу ҳадялари учун севиндилар, чунки улар кўнгилдан чиқариб берган бу назрларини якдиллик билан Эгамизга келтирган эдилар. Шоҳ Довуд ҳам жуда хурсанд бўлди.</verse>
				<verse number="10">Довуд бутун жамоанинг кўзи олдида Эгамизга ҳамду сано ўқиди: “Эй бобомиз Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Сенга то абад ҳамду санолар бўлсин!</verse>
				<verse number="11">Эй Эгамиз! Сен буюк, қудратли, шуҳратли, салобатли ва улуғдирсан. Зотан еру осмондаги барча нарса Сеникидир. Эй Эгамиз! Сен Шоҳсан. Сен ҳар нарсадан юксаксан.</verse>
				<verse number="12">Бойлик ва шон–шарафнинг манбаи Сенсан. Ҳа, Сен ҳамма нарса устидан ҳукмронсан. Куч–қудрат эгаси Ўзингсан. Одамларни юксалтирадиган, уларга куч берадиган Сенсан.</verse>
				<verse number="13">Энди, эй Худойимиз, биз Сенга шукрлар айтамиз, Сенинг улуғ номингни мадҳ қиламиз.</verse>
				<verse number="14">Лекин мен ким бўлибман, менинг халқим нима бўлибдики, биз кўнгилдан чиқариб Сенга назр қила оладиган бўлсак? Ахир, ҳамма нарса Сендан келган! Биз бугун бор–йўғи Сенинг нарсангни Ўзингга қайтариб бердик, холос.</verse>
				<verse number="15">Биз Сенинг олдингда, ота–боболаримиз сингари мусофиру меҳмонмиз. Бизнинг умримиз соядай изсиз ўтиб кетади.</verse>
				<verse number="16">Эй Эгамиз Худо! Биз Сенинг муқаддас исмингга атаб уй барпо қилиш учун йиққан мана шу бойликларнинг ҳаммаси Сендан келган. Ҳа, ҳаммаси Ўзингникидир.</verse>
				<verse number="17">Эй Худойим! Биламан, Сен юракни синайсан, тўғри одамдан хушнуд бўласан. Мана шу назрларни мен Сенга чин дилдан, кўнглимдан чиқариб бердим. Ҳозир эса шу ерда турган халқинг ҳам назрларини Сенга хурсандчилик билан атаганини кўрдим.</verse>
				<verse number="18">Эй ота–боболаримиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Халқингнинг юрагидаги бу нияту мақсадларини то абад сақла, уларнинг юрагини Ўзингга бур.</verse>
				<verse number="19">Ўғлим Сулаймон Сенинг амрларинг, шартларинг ва қонунларингга риоя қила олиши учун ва мен ҳозирлигини кўриб қўйган Маъбадни қура олиши учун унга кучли истак ато қилгин.”</verse>
				<verse number="20">Шундан кейин Довуд бутун жамоага: “Эгамиз Худони олқишланг!” деди. Улар ота–боболарининг Худоси — Эгамизни олқишладилар. Унга таъзим қилиб, Эгамиз ва шоҳнинг олдида мук тушдилар.</verse>
				<verse number="21">Эртаси куни улар минг бош буқа, минг бош қўчқор ва минг бош қўзини Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилдилар. Булар билан бирга шароб назрларини ва бутун Исроил халқи учун бир талай бошқа қурбонликларни келтирдилар.</verse>
				<verse number="22">Ўша куни жамики Исроил халқи катта хурсандчилик билан Эгамиз ҳузурида еб–ичди. Улар Довуд ўғли Сулаймонни иккинчи марта шоҳ деб эълон қилдилар. Сўнг Сулаймон ва Зодўхнинг бошларига мой суртиб, Сулаймонни Эгамизнинг шаҳзодаси, Зодўхни эса руҳоний қилиб тайинладилар.</verse>
				<verse number="23">Сулаймон Эгамизнинг тахтига ўтириб, отаси Довуднинг ўрнига шоҳ бўлди. У катта муваффақиятга эришди, бутун Исроил халқи унга итоат қилар эди.</verse>
				<verse number="24">Барча йўлбошчилар, баҳодир жангчилар ва шоҳ Довуднинг ҳамма ўғиллари шоҳ Сулаймонга содиқ бўлишга сўз бердилар.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз Сулаймонни шу қадар юксалтирдики, бутун Исроил халқи уни ниҳоятда иззат қиладиган бўлди. Дарҳақиқат, Сулаймондан олдин ҳеч қандай шоҳ Исроилда бундай дабдабали шуҳратга эришмаган эди.</verse>
				<verse number="26">Эссай ўғли Довуд бутун Исроил устидан шоҳ бўлган.</verse>
				<verse number="27">У Исроилда қирқ йил шоҳлик қилди: шундан етти йили Хевронда, ўттиз уч йили Қуддусда ўтди.</verse>
				<verse number="28">Довуд ёшини яшаб, ошини ошади, давлату шуҳрат орттириб, оламдан ўтди. Ўрнига ўғли Сулаймон шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="29">Шоҳ Довуднинг бутун фаолияти, бошдан охиригача валий Шомуилнинг, пайғамбар Натаннинг ва валий Гаднинг қўлёзмаларида баён этилган.</verse>
				<verse number="30">Довуднинг ҳукмронлиги даврида кўрсатган қаҳрамонликлари, Исроил халқининг ва ўзининг бошидан кечган воқеалар ҳамда атрофдаги шоҳликларда юз берган ҳодисалар ўша китобларга киритилган.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="14">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Довуд ўғли Сулаймон ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди. Эгаси Худо у билан бирга бўлиб, уни ниҳоятда юксалтирди.</verse>
				<verse number="2">Сулаймон жамики Исроил халқини — мингбошиларни, юзбошиларни, ҳакамларни, Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларини ва уруғбошиларини чақиртирди.</verse>
				<verse number="3">Сулаймон билан бутун жамоа Гивондаги саждагоҳга йўл олишди. Эгамизнинг қули Мусо саҳрода қурдирган Худонинг Учрашув чодири ўша даврда Гивонда жойлашган эди.</verse>
				<verse number="4">Худонинг аҳд сандиғи эса Довуднинг ташаббуси билан Хират–Ёримдан Қуддусга олиб келинган эди, чунки Довуд сандиқ учун Қуддусда бир жой тайёрлаб, чодир ўрнатиб қўйган эди.</verse>
				<verse number="5">Базалил қурган бронза қурбонгоҳ эса ҳануз Гивондаги Эгамиз чодирининг қаршисида жойлашган эди. Базалил Урининг ўғли ва Хурнинг невараси эди. Сулаймон ва жамоа қурбонгоҳ олдида Эгамиздан Унинг хоҳиш–иродасини сўрадилар.</verse>
				<verse number="6">Сўнг Сулаймон Эгамизнинг олдида Учрашув чодирининг қаршисидаги ўша бронза қурбонгоҳ устига чиқиб, мингта қурбонлик куйдирди.</verse>
				<verse number="7">Ўша куни кечаси Худо Сулаймонга зоҳир бўлиб, унга: — Тила тилагингни! — деди.</verse>
				<verse number="8">Сулаймон Худога айтди: — Сен отам Довудга улуғ севгингни кўрсатдинг. Мени унинг ўрнига шоҳ қилдинг.</verse>
				<verse number="9">Эй Парвардигор Эгам! Отам Довудга берган ваъданг устидан чиқ. Ахир, Сен мени ернинг қумидай кўп бўлган бир халқ устидан шоҳ қилдинг.</verse>
				<verse number="10">Бу халқни бошқара олишим учун, менга донолик ва илму маърифат бергин. Бўлмаса Сенинг шу қадар беҳисоб халқингга ким ҳукмронлик қила олар?!</verse>
				<verse number="11">Худо Сулаймонга шундай жавоб берди: — Сен ўзинг учун мол–мулк, бойлик, шон–шуҳрат ёки душманларингнинг жонини сўрамадинг, ҳатто ўзингга узоқ умр ҳам тиламадинг. Аксинча, Мен сени устидан шоҳ қилган халқимни бошқарай деб, донолик ва илму маърифат сўраганинг учун</verse>
				<verse number="12">донолик ва илму маърифат сенга ҳадя бўлсин. Буларга қўшимча қилиб сенга бойлик, мол–мулк ва шон–шуҳрат бераман, сенгача ўтган ва сендан кейин бўладиган ҳеч қайси шоҳ сенга тенг келмайди.</verse>
				<verse number="13">Шундан кейин Сулаймон Гивондаги саждагоҳда жойлашган Учрашув чодиридан Қуддусга қайтиб кетди. У Исроил устидан ҳукмронлик қила бошлади.</verse>
				<verse number="14">Сулаймон жанг аравалари ва отларни тўплади. Унинг 1.400 та жанг араваси ва 12.000 та оти бор эди. Сулаймон буларнинг бир қисмини жанг аравалари сақланадиган шаҳарларга ва бир қисмини Қуддусга — ўзининг ёнига жойлаштирди.</verse>
				<verse number="15">Шоҳ Қуддусда кумушу олтинни оддий тош билан баравар қилиб қўйди. Садр ёғочлари эса кўплигидан Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтига тенглашиб қолди.</verse>
				<verse number="16">Шоҳнинг савдогарлари Мисрдан ва Қувайдан Сулаймон учун отлар олиб келишарди. Улар отларни Қувайдан сотиб олишарди.</verse>
				<verse number="17">Мисрдан келтирган ҳар бир жанг арава учун 600 кумуш танга, ҳар бир от учун 150 кумуш танга тўлашарди. Сўнг буларни барча Хет шоҳларига ва Орам шоҳларига сотишарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Сулаймон Эгамизга атаб Маъбад ва ўзи учун шоҳона сарой бунёд этишга қарор қилди.</verse>
				<verse number="2">Сулаймон 70.000 юк ташувчини, қирларда тош кесадиган 80.000 сангтарошни ва булар устидан назоратчи қилиб 3.600 кишини ёллади.</verse>
				<verse number="3">Сулаймон Тир шоҳи Хирамга шу хабарни жўнатди: “Бир вақтлар сиз отам Довудга саройини қуриш учун садр ёғочларини жўнатганингиз каби менга ҳам садр ёғочларини жўнатинг.</verse>
				<verse number="4">Мен Эгам Худога атаб бир уй қурмоқчиман. У ерда хушбўй ҳидли тутатқилар тутатилади, доимий равишда муқаддас нонларназр қилиниб, хонтахта устига терилади. Эрталаб ва кечқурунлари қурбонликлар куйдирилади, шунингдек, Шаббат кунларида, янги ой байрамларида ва Эгамиз Худо белгилаган байрамларда куйдириладиган қурбонликлар келтирилади. Исроил халқи буларга доимо, авлодлар оша риоя қилади.</verse>
				<verse number="5">Мен қурмоқчи бўлган уй ҳашаматли бўлади, чунки Худойимиз бошқа худолардан буюкдир.</verse>
				<verse number="6">Лекин ким Унга бир уй қура олар?! У осмонга, ҳатто осмони фалакка ҳам сиғмайди–ку! Мен ким бўлибманки, Унга уй қура олсам?! Фақат Унга қурбонликлар келтириш учун бир жой тайёрлай оламан, холос.</verse>
				<verse number="7">Шундай экан, менга моҳир бир устани юборинг. У ўймакорликдан бўлак, олтин, кумуш, бронза ва темирга ишлов бера оладиган, сафсар, қизил ва кўк матолар тўқий оладиган бўлсин. У Яҳудо ва Қуддусда, отам Довуд саралаган моҳир усталарим билан бирга ишлайди.</verse>
				<verse number="8">Менга Лубнондан садр, сарв ва сандал ёғочларини жўнатинг. Сизнинг хизматкорларингиз Лубнон дарахтларини кесишга уста эканини биламан. Менинг одамларим сизнинг одамларингиз билан бирга ишлайдилар.</verse>
				<verse number="9">Улар мен учун катта миқдорда ёғоч тайёрлаб беришсин. Мен қурмоқчи бўлган уй улкан ва ҳашаматли бўлиши керак.</verse>
				<verse number="10">Мен ёғоч кесадиган хизматкорларингизга иш ҳақи қилиб 200.000 тоғора янчилган буғдой, 200.000 тоғора арпа, 40.000 кўза шароб ва 40.000 кўза зайтун мойи юбораман.”</verse>
				<verse number="11">Шундан кейин Тир шоҳи Хирам мактуб орқали Сулаймонга шундай жавоб берди: “Эгамиз Ўз халқини севгани учун, улар устидан сизни шоҳ қилди.”</verse>
				<verse number="12">Хирам яна шу гапларни айтди: “Еру кўкни яратган Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин. У шоҳ Довудга доно, ақлли, фаҳм–фаросатли ўғил ато қилибди. Шу ўғил Эгамизга атаб Маъбадни ва ўзи учун саройни бунёд қилади.</verse>
				<verse number="13">Сизга Хуром исмли ақлли, моҳир бир устани юборяпман.</verse>
				<verse number="14">Унинг онаси — Дан қабиласидан, отаси эса — Тирлик. Унинг ўзи олтин, кумуш, бронза, темир, тош ва ёғочга ишлов берадиган моҳир устадир. У сафсар, кўк, қизил матоларни ва майин зиғир матони ҳам тўқишни билади. Шунингдек, турли ўймакорлик ишларни бажара олади, унга берилган ҳар қандай нақшни сола олади. Хуром сизнинг усталарингиз ва отангиз бўлмиш хўжайиним Довуд етиштирган усталар билан бирга ишлайди.</verse>
				<verse number="15">Жаноби олийлари! Ўзингиз айтган буғдой, арпа, зайтунмойи, шаробни қулларингизга юборинг.</verse>
				<verse number="16">Сизга керак бўладиган ҳар қандай дарахтни биз Лубнондан кесиб берамиз, ёғочлардан сол қилиб, денгиз соҳили бўйлаб Яффага қадар келтириб берамиз. Сиз ўша ердан ёғочларни Қуддусга олиб кетаверасиз.”</verse>
				<verse number="17">Шундан кейин Сулаймон отаси Довуд сингари, Исроил юртида истиқомат қилаётган мусофирларнинг ҳаммасини рўйхатга олди. Мусофирларнинг сони 153.600 киши экан.</verse>
				<verse number="18">Сулаймон уларнинг 70.000 тасини оғир юк ташувчи, 80.000 тасини қирларда тош кесадиган сангтарош, 3.600 тасини эса ишлаётганлар устидан назоратчи қилиб тайинлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Сулаймоннинг отаси шоҳ Довуд Эгамизнинг уйи учун Қуддусда бир жой тайёрлаб қўйган эди. Бу жой Мориёх тоғида — Довудга Эгамиз зоҳир бўлган Ёбуслик Ўрнаннинг хирмонида эди. Сулаймон Худонинг уйини ўша ерда барпо қила бошлади.</verse>
				<verse number="2">Қурилиш Сулаймон ҳукмронлигининг тўртинчи йили, иккинчи ойининг иккинчи кунида бошланган эди.</verse>
				<verse number="3">Сулаймон Худонинг уйи учун пойдевор қўйди, пойдеворнинг узунлиги (қадимги ўлчов бирлигига асосан) 60 тирсак, эни 20 тирсак эди.</verse>
				<verse number="4">Уйнинг асосий хонаси олдида айвон бўлиб, айвоннинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, баландлиги 120 тирсак эди. Сулаймон айвоннинг ичини тоза олтин билан қоплатди.</verse>
				<verse number="5">Асосий хонанинг деворларини олдин сарв тахтаси билан қоплатиб, устидан тоза олтинни қоплатди, сўнг хурмо дарахти ва занжирлар шаклларини ўйдириб солдирди.</verse>
				<verse number="6">Уйни қимматбаҳо тошлар билан безаттирди. Парвайимдан келтирилган олтин билан</verse>
				<verse number="7">уйнинг тўсинларини, остоналарини, деворларини ва эшикларини қоплатди. Деворларга карублар суратини ўйдирди.</verse>
				<verse number="8">Сулаймон Энг муқаддас хонани ҳам қурдирди. Бу хонанинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, эни ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон бу хонани 200 пуд тоза олтин билан қоплатди.</verse>
				<verse number="9">Ишлатилган олтин михларнинг умумий оғирлиги 125 мисқол эди. Юқори хоналарнинг деворлари ҳам олтин билан қопланди.</verse>
				<verse number="10">Сўнг Сулаймон иккита каруб шаклини ясаттирди. Уларни олтин билан қоплатиб, Энг муқаддас хонага ўрнаштирди.</verse>
				<verse number="11">Карублар ёнма–ён, кираверишга қаратиб қўйилган эди. Ҳар бирининг иккитадан қаноти бўлиб, ҳар бир қанотининг узунлиги беш тирсак эди. Қанотлар ёйилган ҳолда ясалган бўлиб, карубларнинг бир қаноти деворга тегиб турар эди. Иккинчи қаноти эса хонанинг марказида бошқа карубнинг қанотига тегиб турар эди. Иккала карубнинг ёйилган қанотлари жами 20 тирсакни ташкил қилар эди.</verse>
				<verse number="12">null</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">Сулаймон кўк, сафсар, қизил матолардан ва майин зиғир матосидан ички парда қилдириб, парданинг устига карублар суратини солдирди.</verse>
				<verse number="15">Сулаймон 35 тирсак баландликдаги икки устун ясаттириб, уларни Эгамиз уйининг олд томонига ўрнатди. Ҳар бир устун тепасида устунқош бўлиб, устунқошнинг баландлиги 5 тирсак эди.</verse>
				<verse number="16">Устунқошлар тўқилган занжирлар ва юзта анор сурати билан безатилган эди.</verse>
				<verse number="17">Устунлар уйнинг олдига — биттаси ўнг томонга, иккинчиси чап томонга ўрнатилган эди. Ўнг томондаги устунга Ёхин деб, чап томондагисига Бўаз деб ном берилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Шоҳ Сулаймон бронза қурбонгоҳ ясатди. Қурбонгоҳнинг узунлиги 20 тирсак, эни ҳам 20 тирсак, баландлиги 10 тирсак эди.</verse>
				<verse number="2">Кейин бронзани эритиб, думалоқ шаклда ҳовуз ясатди. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди.</verse>
				<verse number="3">Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор буқа шакли бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу буқа шакллари ҳам қилинган эди.</verse>
				<verse number="4">Ҳовуз бронзадан ясалган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди.</verse>
				<verse number="5">Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 6.000 кўза сув сиғарди.</verse>
				<verse number="6">Сулаймон ўнта тоғора ҳам ясатди. Тоғоранинг бештаси ҳовузнинг чап томонига, бештаси ўнг томонига ўрнатилди. Бу тоғоралар қурбонлик қилиб куйдириладиган ҳайвонларни ювиш учун мўлжалланган эди. Ҳовуз эса руҳонийларнинг ювиниши учун эди.</verse>
				<verse number="7">null</verse>
				<verse number="8">Сулаймон лойиҳага биноан ўнта олтин чироқпоя билан ўнта хонтахта ясатиб, уларни Маъбаднинг асосий хонасига ўрнаштирди. Бешта чироқпоя билан бешта хонтахтани хонанинг ўнг томонига, қолган бешта чироқпоя билан бешта хонтахтани хонанинг чап томонига ўрнаштирди. Булардан ташқари, олтиндан юзта тоғорача ҳам ясатди.</verse>
				<verse number="9">Сулаймон руҳонийлар учун ички ҳовлини қурдирди. Бундан ташқари, ташқи ҳовлини қурдириб, икки ҳовли орасига эшиклар ясатди. Эшикларни бронза билан қоплатди.</verse>
				<verse number="10">Ҳовузни Эгамиз уйининг жануби–шарқ томонидаги бурчагига ўрнаштирди.</verse>
				<verse number="11">Хуром қозонлар, куракчалар ва тоғорачалар ҳам ясади. Шундай қилиб, у шоҳ Сулаймон учун Худонинг уйига оид қуйидаги ашёларни ясаб берди:</verse>
				<verse number="12">иккита устун, устунларнинг тепасидаги иккита доира шаклидаги устунқош, устунқошни ўраб турган иккита тўрсимон безак,</verse>
				<verse number="13">иккала безакнинг ёнларида тўрт юзта анор сурати, яъни устунлар тепасида доира шаклидаги иккита устунқошни қоплаб туриш учун ҳар бир тўрсимон безакнинг иккала чеккасидаги анор суратлари,</verse>
				<verse number="14">аравалар, аравалар устидаги тоғоралар,</verse>
				<verse number="15">битта ҳовуз, ҳовуз остидаги ўн икки буқа шакли,</verse>
				<verse number="16">қозонлар, кураклар, санчиқлар ва буларга алоқадор барча буюмлар. Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид ана шу ашёларни сайқалланган бронзадан ясаб берди.</verse>
				<verse number="17">Шоҳ бу нарсаларни Иордан водийси атрофларида — Сухўт ва Заридо орасида лойдан ясалган қолипларда қуйдирди.</verse>
				<verse number="18">Сулаймон бу нарсаларнинг ҳаммасини кўп миқдорда ясаттирди, шунинг учун ишлатилган бронзанинг ҳисобини аниқлаб бўлмади.</verse>
				<verse number="19">Сулаймон Худонинг уйи учун қуйидаги ҳамма буюмларни ҳам ясаттирди: олтиндан ясалган тутатқи қурбонгоҳи, устида муқаддас нонлар турадиган хонтахталар,</verse>
				<verse number="20">тоза олтиндан ишланган чироқпоялар ва уларнинг мойчироқлари, булар лойиҳага биноан Энг муқаддас хонанинг олдида ёниб туришлари керак эди,</verse>
				<verse number="21">яна тоза олтиндан гуллар, мойчироқлар, қисқичлар,</verse>
				<verse number="22">қайчилар, тоғорачалар, куракчалар ва оловкураклар ясатди. Энг муқаддас хона ва асосий хона эшиклари ҳам тоза олтиндан ясалган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Шундай қилиб, Сулаймон Эгамизнинг уйига оид ҳамма ишларни битирди. Сўнгра у отаси Довуд назр қилган нарсаларни олиб келиб, кумуш, олтин ва ҳамма буюмларни Худонинг уйи хазинасига қўйди.</verse>
				<verse number="2">Шундан сўнг Сулаймон Исроил оқсоқолларини, ҳамма қабила йўлбошчиларини, Исроил халқи уруғбошиларини Қуддус шаҳрига тўплади. У Эгамизнингаҳд сандиғиниДовуд қалъасидан — СионданЭгамизнинг уйига олиб келмоқчи эди.</verse>
				<verse number="3">Уларнинг ҳаммаси еттинчи ойда нишонланадиган Чайла байрами пайтида шоҳнинг ҳузурига йиғилишди.</verse>
				<verse number="4">Исроил оқсоқолларининг ҳаммаси келгач, левиларсандиқни ердан кўтаришди.</verse>
				<verse number="5">Руҳонийлар ва левилар сандиқ билан бирга Учрашув чодирини, чодирдаги барча муқаддас буюмларни Эгамизнинг уйига олиб келишди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳ Сулаймон ва тўпланган бутун Исроил жамоаси сандиқнинг олдида қўйлар, буқалар сўйиб қурбонлик қилишди. Қурбонлик қилинган қўй ва буқалар шу қадар кўп эдики, ҳисобига етиб бўлмасди.</verse>
				<verse number="7">Руҳонийлар Эгамизнинг аҳд сандиғини унга аталган жойга — Энг муқаддас хонага, карубларнинг қанотлари остига қўйишди.</verse>
				<verse number="8">Карубларнинг қанотлари сандиқ усти бўйлаб чўзилган ва сандиқ ҳамда унинг ходаларини беркитиб турарди.</verse>
				<verse number="9">Ходалар шунчалик узун эдики, уларнинг учи Энг муқаддас хонанинг шундайгина олдидан кўриниб турарди, бошқа жойдан эса кўринмасди. Ходалар бугунгача ҳам ўша ерда турибди.</verse>
				<verse number="10">Сандиқнинг ичида Мусо Синай тоғида қўйган иккита тош лавҳадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин Синай тоғида Эгамиз улар билан аҳд тузган эди.</verse>
				<verse number="11">Бу ерда ҳозир бўлган руҳонийларнинг ҳаммаси, қайси гуруҳга қарашли бўлишидан қатъий назар, ўзларини поклаган эдилар. Жамики леви созандалари — Осиф, Хаман, Ёдутун, уларнинг ўғиллари ва қариндошлари майин зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олган эдилар. Левилар занг, арфа ва лираларни кўтариб қурбонгоҳнинг шарқ томонига турдилар. Уларнинг ёнидан карнай чаладиган 120 руҳоний жой олдилар. Созандалару карнайчилар жўр бўлиб, Эгамизга ҳамду сано ва шукрона айтар эдилар. Карнай, занг ва бошқа созлар жўрлигида қўшиқчилар Эгамизга шундай ҳамду сано куйлар эдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Руҳонийлар Худонинг уйидан чиқиб кетаётганларида, бирданига уйни булут қоплаб, Эгамизнинг улуғворлиги у ерни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар ўз хизматини давом эттира олмадилар.</verse>
				<verse number="12">null</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">null</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шунда Сулаймон ибодат қилди: — Эй Эгамиз! Сен, зим–зиё зулматда маскан қиларман, деган эдинг.</verse>
				<verse number="2">Мана энди Сенга ажойиб бир уй, абадий истиқомат қилишинг учун бир маскан барпо қилдим.</verse>
				<verse number="3">Кейин шоҳ орқасига қайрилиб, тик турган жамики Исроил жамоасини дуо қилди.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин. У отам Довудга берган ваъдасини бажарди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз отамга шундай деган эди: — Халқим Исроилни Мисрдан олиб чиққан кунимдан бери Мен улуғланадиган уй барпо қилиш учун Исроил қабилаларининг бирорта шаҳрини танламаган эдим, бирорта одамни халқимга ҳукмрон қилиб сайламаган эдим.</verse>
				<verse number="6">Мана, энди эса улуғланишим учун Қуддусни танладим, халқим устидан ҳукмрон бўлсин деб, Довудни сайладим.</verse>
				<verse number="7">Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб бир уй барпо қилмоқ отам Довуднинг нияти эди.</verse>
				<verse number="8">Лекин Эгамиз отам Довудга шундай деб айтди: — Модомики, Менга атаб бир уй барпо қилмоқни кўнглингга туйган экансан, яхши қилибсан.</verse>
				<verse number="9">Бироқ Менга атаб ўша уйни сен эмас, балки сенинг пушти камарингдан бино бўладиган ўғлинг барпо қилади.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз ваъда берган эди, бажо айлади: отам Довуднинг ўрнига тахтга мен чиқдим, Эгамиз ваъда этганидай, Исроил тахтига ўтирдим, Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб бир уй бино қилдим.</verse>
				<verse number="11">Ўша уйга Аҳд сандиғини ўрнаштирдим. Эгамизнинг Исроил халқи билан қилган аҳд лавҳалари шу сандиқнинг ичида турибди.”</verse>
				<verse number="12">Сулаймон Эгамизнинг қурбонгоҳи олдида Исроил жамоаси рўпарасида қўлларини кўкка чўзди.</verse>
				<verse number="13">У супанинг устида турар эди. Бу супани Сулаймон бронзадан ясаб, уни ҳовлининг ўртасига ўрнатган эди. Супанинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, баландлиги уч тирсак эди. Сулаймон бутун Исроил жамоаси олдида тиз чўкиб, қўлларини кўкка чўзганча,</verse>
				<verse number="14">ибодат қила бошлади: “Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! На кўкда, на ерда Сенга ўхшаши йўқ. Сенга бутун қалби билан боғланиб, Сен кўрсатган йўлдан юрадиган қулларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан.</verse>
				<verse number="15">Қулинг — отам Довудга Сен Ўз оғзинг билан берган ваъдаларингни бугун қўлинг билан бажо айладинг.</verse>
				<verse number="16">Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Ўзингнинг қулингга — отам Довудга: — Болаларинг ҳам сенга ўхшаб қонунларимга риоя қилиб, ўйлаб қадамини боссалар, сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради, — деб ваъда берган эдинг. Энди берган ваъдангни адо эт!</verse>
				<verse number="17">Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Қулинг Довудга айтганларинг тўғри чиқсин, деб илтижо этаман.</verse>
				<verse number="18">Худо ер юзида инсон зоти билан яшармиди?! Сен осмонга, ҳатто осмони фалакка ҳам сиғмассан. Фалак олдида мен қурган уй нима бўлибди?!</verse>
				<verse number="19">Эй Эгам Худо, илтижо билан қилган ибодатимни қабул эт! Сенга ёлвориб қилаётган илтижоларимга жавоб бер.</verse>
				<verse number="20">Сен: “Мен ўша ерда улуғланай”, деб айтган эдинг. Кўзларинг кечаю кундуз ўша жойга — ўша уйга қадалиб турсин. Мен, қулинг ўша томонга қараб ибодат қиламан, ибодатларимни тингла.</verse>
				<verse number="21">Исроил халқи билан бирга ўша томонга қараб қилган илтижоларимизга қулоқ тут. Самолардан — Ўз маконингдан туриб қулоқ сол, эшитгину гуноҳимиздан ўт.</verse>
				<verse number="22">Кимдир гуноҳкорликда айбланса, ўша одам келиб, шу уйингдаги қурбонгоҳинг олдида айбсизман, деб онт ичса,</verse>
				<verse number="23">эй Эгам, самодан туриб қулоқ сол, қулларингни Ўзинг ҳукм эт. Гуноҳкорнинг қилмишини бўйнига қўй, жазосини бер. Гуноҳсизнинг эса ҳақлигини кўрсат, ҳақ бўлгани учун уни озод қил.</verse>
				<verse number="24">Халқинг Исроил Сенинг олдингда гуноҳ қилгани учун ёвга мағлуб бўлса, яна қайтиб Сени тан олса–да, ўша уйда Сенга ёлвориб илтижо қилса,</verse>
				<verse number="25">Сен самодан туриб, уларнинг илтижоларига қулоқ сол, гуноҳларидан ўт. Уларга ва оталарига Ўзинг берган юртга уларни қайтар.</verse>
				<verse number="26">Улар Сенга қарши гуноҳ этганлари учун осмон беркилиб, ёмғир ёғмаганда, улар ўша уйга қараб, Сени яна тан олиб илтижо қилсалар, Сен уларни гуноҳлари учун жазолаганингда, тавба қилсалар,</verse>
				<verse number="27">қулларинг Исроил халқига самодан туриб қулоқ сол, уларнинг гуноҳидан ўт. Уларга тўғри йўл кўрсат, токи ўша йўлдан кетсинлар, кейин халқингга мулк қилиб берган ерга ёмғир ёғдир.</verse>
				<verse number="28">Юртда очарчилик ё ўлат пайдо бўлса, гармсел, занг касали, чигиртка, қурт–қумурсқа босса ёки ўз юртида халқингни ёвлар қамал қилса, ёхуд кулфат, хасталик уларнинг бошига келса,</verse>
				<verse number="29">ҳар қандай инсон ёки халқинг Исроил Сенга ёлвориб ибодат қилса, ҳар ким ўз дард–ҳасратини айтиб, бу уй томон қўлларини чўзса,</verse>
				<verse number="30">null</verse>
				<verse number="31">Сен осмондан — масканингдан туриб қулоқ сол ва уларнинг гуноҳидан ўт. Ҳар бирининг тутган йўлига қара, хизматига яраша бер, токи Сен Ўзинг ота–боболаримизга берган юртда улар умрларининг охиригача Сендан қўрқиб, Сенинг йўлларингдан юрсинлар. Зотан, жамики инсон боласининг кўнглидагини ёлғиз Сен биласан, холос.</verse>
				<verse number="32">Халқинг Исроилдан бўлмаган бегона одам Сени деб узоқ юртдан келса, Сенинг шуҳратинг, қудратинг ва ажойиботларинг ҳақида эшитиб, ўша уйга қараб ибодат қилса,</verse>
				<verse number="33">Сен маконингдан туриб қулоқ сол. Ўша одамнинг сўраганини бажо айла, токи ер юзидаги ҳамма халқлар Сени билишсин, халқинг Исроил каби Сендан ҳайиқадиган бўлсин. Мен барпо қилган шу уй Сенга атаб қилинганини билсин.</verse>
				<verse number="34">Сен халқингни ғанимларига қарши жанг қилишга юборганингда, улар Ўзинг танлаб олган бу шаҳарга, Сенга атаб мен қурган уйга юз буриб, ибодат қилсалар,</verse>
				<verse number="35">осмондан туриб уларнинг илтижоларини эшит, бажо айла.</verse>
				<verse number="36">Сенинг олдингда улар гуноҳ қилганларида, чунки гуноҳ қилмайдиган одамнинг ўзи йўқ, Сен ғазабланиб, уларни яқин ёки узоқ юртларга асир қилиб олиб кетадиган душманларнинг қўлига берсанг,</verse>
				<verse number="37">улар ғанимлари юртида асирликда юриб, эсини йиғиб олгач: “Гуноҳ қилдик, шаккоклик қилдик, айбдормиз”, деб тавба қилиб, Сенга ёлворсалар,</verse>
				<verse number="38">асир бўлган юртда бутун қалби билан, жону дили билан Сенга қайтсалар, Ўзинг ота–боболарига берган юртга, Ўзинг танлаб олган шаҳарга, Сенга атаб мен қурган уйга юз буриб, ибодат қилсалар,</verse>
				<verse number="39">самодан — маконингдан туриб уларнинг қилган илтижоларини эшит, бажо айла. Халқинг Сенга қарши қанча гуноҳ қилган бўлмасин, уларни кечир.</verse>
				<verse number="40">Энди, эй Худойим, бизга назар сол, шу жойда қилган ибодатларимизга қулоқ тут.</verse>
				<verse number="41">Қани, эй Парвардигор Эгам, кел оромгоҳингга Қудратинг рамзи бўлган сандиқ билан бирга. Эй Парвардигор Эгам! Руҳонийларинг нажот кийимларини кийишсин. Тақводорларинг эзгулигингдан шод бўлишсин.</verse>
				<verse number="42">Эй Парвардигор Эгам! Танлаган шоҳингни рад қилмагин! Қулинг Довудга кўрсатган севгингни ёдингда тутгин.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Сулаймон ибодат қилиб бўлиши биланоқ, осмондан аланга тушиб, куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни ямлаб юборди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди.</verse>
				<verse number="2">Шунинг учун руҳонийларЭгамизнинг уйига кира олмадилар.</verse>
				<verse number="3">Жамики Исроил халқи олов тушганини ва Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўргач, ҳаммалари ерга мук тушиб, таъзим қилдилар ва Эгамизга сажда қилиб, Унга шукрона айтдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.”</verse>
				<verse number="4">Шундан кейин шоҳ ва барча халқ Эгамизга атаб қурбонлик қилдилар.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Сулаймон 22.000 буқани, 120.000 қўйни Эгамизга атаб қурбонлик қилди. Шу тариқа шоҳ ва бутун халқ Худонинг уйини бағишладилар.</verse>
				<verse number="6">Руҳонийлар ўз жойларини эгалладилар. Левилар ҳам мусиқий асбобларни кўтариб, руҳонийлар сингари ўз жойларига турдилар. Довуд бу мусиқий асбобларни Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ясаттирган эди, Довуднинг ўзи Эгамизни мадҳ этиб, “Унинг содиқ севгиси абадийдир” деб ҳамду сано айтганда, ўша мусиқий асбоблардан фойдаланган эди. Халқ тик турар, левиларнинг қаршисидан жой олган руҳонийлар эса карнайлар чалардилар.</verse>
				<verse number="7">Сулаймон Эгамизнинг уйи олдидаги ҳовли ўртасини ҳам муқаддас қилди. Сўнг ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликларининг ёғини назр қилди, чунки буларнинг ҳаммаси у ясаттирган бронза қурбонгоҳ устига сиғмаган эди.</verse>
				<verse number="8">Кейин Сулаймон ва у билан бирга ниҳоятда катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср сойлигига қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи етти кун давомида Чайла байрамини нишонлашди.</verse>
				<verse number="9">Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, кейин яна етти кун Чайла байрамини қилишди. Чайла байрамидан кейин муқаддас йиғин қилишди.</verse>
				<verse number="10">Еттинчи ойнинг йигирма учинчи куни Сулаймон халқни ўз уйларига жўнатди. Эгамизнинг Довудга, Сулаймонга ва Исроил халқига кўрсатган муруввати туфайли ҳамманинг кўнгли шодликка тўлган эди.</verse>
				<verse number="11">Сулаймон Эгамизнинг уйини ҳам, ўзининг саройини ҳам қуриб бўлди. Мўлжалланган ҳамма юмушларни муваффақият билан тамом қилди.</verse>
				<verse number="12">Кейин Эгамиз кечаси Сулаймонга зоҳир бўлиб, унга айтди: “Менга қилган илтижоларингни эшитдим, бу уйни Ўзимга қурбонликлар келтириладиган жой қилиб танладим.</verse>
				<verse number="13">Ёмғир ёғмасин деб осмонни беркитганимда, ёки чигирткаларга ер юзини еб битириши учун амр берганимда, ёхуд халқимнинг орасига ўлат касалини юборганимда,</verse>
				<verse number="14">Менинг номим билан аталган халқим тавба қилиб, Менга илтижо қилса, Менга юз буриб қабиҳ йўлларидан қайтса, Мен осмондан туриб уларнинг илтижоларини эшитаман, гуноҳларини кечириб, юртига шифо бераман.</verse>
				<verse number="15">Энди сизларга назаримни соламан, бу жойда қилган ибодатларингизга қулоқ тутаман.</verse>
				<verse number="16">Мен то абад улуғланишим учун бу уйни танлаб, муқаддас қилдим. Бу уйдан кўзимни узмайман, қалбим у ерни маскан қилади.</verse>
				<verse number="17">Агар сен Менинг олдимда отанг Довуд каби юрсанг, Мен амр этган ҳамма фармонларимни ижро этсанг, қонун–қоидаларимни маҳкам тутсанг,</verse>
				<verse number="18">шоҳлик тахтингни абадий мустаҳкам қиламан. Шунда отанг Довуд билан тузган аҳдим, унга: “Сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроилда ҳукмронлик қилади” деб айтган гапларим амалга ошади.</verse>
				<verse number="19">Борди–ю, сен йўлимдан қайтсанг, берган амр ва фармонларимни тарк этсанг, бориб бошқа худоларга хизмат қилсанг, уларга топинсанг,</verse>
				<verse number="20">сени Ўзим берган юртдан қўпориб ташлайман. Улуғланишим учун муқаддас қилган бу уйни тарк этаман. Ана ўшанда бу уй ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уйимни масхара қилади.</verse>
				<verse number="21">Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар даҳшатга тушадилар: — Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а? — дейдиган бўладилар.</verse>
				<verse number="22">Сўнг яна ўзлари шундай хулоса чиқарадилар: — Э–ҳа, улар ота–боболарини Миср юртидан олиб чиққан, Эгаси Худодан юз ўгирдилар–ку! Бошқа худоларга эргашиб, ўша худоларга топиниб, хизмат этдилар–ку! Қилмишларига яраша ўзларининг Эгаси уларнинг бошига шу кўргиликларни солибди–да.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Сулаймон Эгамизнинг уйини ва ўз саройини йигирма йилда битирган эди.</verse>
				<verse number="2">Сўнгра шоҳ Хирам берган шаҳарларни қайтадан қуриб, Исроил халқини ўша шаҳарларга жойлаштирди.</verse>
				<verse number="3">Сулаймон Хомат–Зўвога юриш қилиб, у жойни қўлга киритди.</verse>
				<verse number="4">У саҳродаги Тадмўр шаҳрини ва Хоматдаги омбор шаҳарларни тузатиб мустаҳкамлади.</verse>
				<verse number="5">У яна тепадаги Байт–Хўронни ва пастки Байт–Хўронни қайтадан қурди, бу шаҳарларни девор билан ўради, тамбаланадиган дарвозалар ўрнатди.</verse>
				<verse number="6">Баалат шаҳрини, ўзининг ҳамма омбор шаҳарларини, ҳамма жанг аравалари сақланадиган шаҳарларни, отлиқлари турадиган шаҳарларини қайтадан тузатиб мустаҳкамлади. Бундан ташқари, Қуддусда, Лубнонда, шоҳликнинг ҳамма бурчакларида нима истаса, барпо қилди.</verse>
				<verse number="7">Шу ўлкада қолиб кетган Амор, Париз, Хив, Хет ва Ёбус халқлари Исроил халқидан эмасди.</verse>
				<verse number="8">Исроил халқи уларнинг бу юртда қолиб кетган авлодларини қириб битирмаган эди. Сулаймон ўша қолиб кетганларини қарол қилиб олди. Улар бугунгача бор.</verse>
				<verse number="9">Лекин Сулаймон Исроил халқидан бирортасини қароллик учун қул қилмади. Шоҳнинг сипоҳлари, аъёнлари, жанг араваларининг қўмондонлари ва сувориларининг қўмондонлари Исроил халқидан эди.</verse>
				<verse number="10">Сулаймоннинг ишбошилари 250 киши бўлиб, улар одамлар устидан назоратчи эдилар.</verse>
				<verse number="11">Сулаймон Фиръавннинг қизини Довуд қалъасидан унга атаб барпо қилган янги саройга кўчиртирди. У шундай деган эди: “Менинг хотиним Довуд қалъасида ортиқ яшай олмайди, чунки Аҳд сандиғи сақланган ҳар қандай жой муқаддасдир.”</verse>
				<verse number="12">Сулаймон Маъбад айвонининг қаршисида қурган қурбонгоҳ устида Эгамизгақурбонликлар куйдира бошлади.</verse>
				<verse number="13">У бу қурбонликларни Мусонинг талабларига риоя қилган ҳолда Шаббат кунларида, янги ой шодиёналарида ва йилда бир мартадан нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамида, Ҳосил байрамида ва Чайла байрамида келтирар эди.</verse>
				<verse number="14">Сулаймон, отаси Довуд жорий қилган қоидага кўра, руҳонийлар ва левиларнинг хизматларини тақсимлаб берди. ЛевиларЭгамизни мадҳ қилишда ва кундалик ишларда руҳонийларга ёрдам берардилар. Сулаймон Маъбад дарвозабонларини ҳам гуруҳларга бўлиб, ҳар бир дарвозада уларнинг ҳар куни қиладиган ишларини тақсимлаб берди. У буларнинг ҳаммасини Худонинг одами Довуднинг фармонига мувофиқ қилди.</verse>
				<verse number="15">Шоҳ Довуднинг руҳонийларга, левиларга, хазиналарга ва бошқа нарсаларга оид бирорта кўрсатмаси эътибордан четда қолмади.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, Сулаймон ҳамма ишни ўз ниҳоясига етказди. Эгамиз уйининг пойдевори қўйилгандан бошлаб, то уй тамомила қурилиб бўлгунича бажарилган ҳамма иш муваффақиятли бўлди.</verse>
				<verse number="17">Шундан сўнг Сулаймон Эдом юртидаги Қизил денгиз қирғоғида жойлашган Эзйўн–Гебер ва Элет шаҳарларига кетди.</verse>
				<verse number="18">Шоҳ Хирам Сулаймонга ўз кемачилари ва тажрибали денгизчилари бошчилигида кемаларни жўнатди. Улар Сулаймоннинг одамлари билан бирга Офир юртига сузиб бориб, у ердан Сулаймонга 960 пуд олтин келтириб бердилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Шава маликаси Сулаймоннинг донғини эшитгач, Қуддусга келди. У Сулаймонга топишмоқлар айтиб синаб кўрмоқчи эди. Малика ўзи билан жуда кўп миқдорда олтин ва қимматбаҳо тошлар, хушбўй зираворлар юкланган катта карвонни бошлаб келган эди. Малика Сулаймоннинг ҳузурига киргач, кўнглида нима бўлса, ҳаммасини унга айтди.</verse>
				<verse number="2">Сулаймон маликанинг ҳамма саволларига жавоб берди, маликанинг бирорта саволига жавоб беришда қийналмади.</verse>
				<verse number="3">Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини, у қурган саройни,</verse>
				<verse number="4">дастурхонидаги ноз–неъматларни, аъёнларнинг тартиб–қоидага кўра жойлашувларини, шоҳ соқийлари ва баковулларининг хизмат либосларини, Эгамизнинг уйида шоҳ Сулаймон куйдириб, назр қилган қурбонликларни кўрди. Малика ғоят ҳайратланиб,</verse>
				<verse number="5">шоҳга деди: — Сизнинг ишларингиз, донолигингиз ҳақида юртимда эшитганларим тўғри экан.</verse>
				<verse number="6">Келиб ўз кўзларим билан кўрмагунча, гап–сўзларга ишонмаган эдим. Менга донолигингизнинг ҳатто ярмини ҳам айтишмаган экан. Мен эшитгандан ҳам ортиқ бўлиб чиқдингиз!</verse>
				<verse number="7">Нақадар бахтиёрдир одамларингиз! Омадлидир хизматкорларингиз! Улар доимо ҳузурингизда бўлиб, донолигингиздан баҳра олишар.</verse>
				<verse number="8">Сиздан мамнун бўлиб, Исроил тахти узра ўтқазган Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин. У Исроилни то абад севгани учун адолат ва тўғрилик билан ҳукм этсин, деб сизни шоҳ қилган экан.</verse>
				<verse number="9">Малика Сулаймонга 250 пуд олтин, беҳисоб хушбўй зираворлар ва қимматбаҳо тошлар ҳадя қилди. Шава маликаси ҳадя қилган хушбўй зираворларнинг сифати шу қадар юқори эдики, уларга тенг келадигани йўқ эди.</verse>
				<verse number="10">Хирам билан Сулаймоннинг Офирдан олтин олиб келган хизматкорлари сандал дарахти ёғочлари ва қимматбаҳо тошларни ҳам келтирганди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ у ёғочлардан Эгамизнинг уйи учун ҳам, шоҳ саройи учун ҳам зиналар, мусиқачилар учун лира ва арфалар ясаттирди. Буларга ўхшаганини Яҳудо юртида ҳеч ким ҳеч қачон кўрмаган.</verse>
				<verse number="12">Шоҳ Сулаймон Шава маликасига истаган ва сўраганининг ҳаммасини муҳайё қилди. Малика олиб келганидан ҳам зиёдроқ нарса берди. Шундан кейин малика ҳамма одамларини эргаштириб ўз юртига жўнаб кетди.</verse>
				<verse number="13">Ҳар йили Сулаймонга келиб турадиган олтиннинг оғирлиги 1425 пуд эди.</verse>
				<verse number="14">Одамлар ва савдогарларнинг олди–соттисидан олинадиган солиқ бунга кирмасди. Араб шоҳлари ва Исроил ҳокимлари ҳам Сулаймонга олтин, кумуш олиб келишарди.</verse>
				<verse number="15">Шоҳ Сулаймон олтиндан икки юзта катта қалқон ясатди. Ҳар бир қалқонни ясашга ярим пуд олтин сарф бўлди.</verse>
				<verse number="16">Яна олтиндан уч юзта кичик қалқон ҳам ясатди. Ҳар бир қалқон учун 750 мисқол олтин сарфланди. Шоҳ бу қалқонларни “Лубнон ўрмони” деган уйига қўйди.</verse>
				<verse number="17">У яна фил тишидан катта тахт ясатиб, уни тоза олтин билан қоплатди.</verse>
				<verse number="18">Тахтнинг олтита поғонаси ва ўриндиққа уланган олтин оёқ курсиси бор эди. Ўриндиқнинг икки томонида тирсаги бор эди. Тирсакларнинг ёнида иккита шер тасвири турарди.</verse>
				<verse number="19">Ҳар бир поғонанинг икки чеккасида ҳам биттадан шер тасвири бўлиб, тахтнинг олти поғонасида жами ўн иккита шер тасвири бор эди. Бундай тахт бошқа бирорта шоҳликда бўлмаган эди.</verse>
				<verse number="20">Шоҳ Сулаймоннинг ичимлик ичадиган ҳамма идишлари олтиндан, “Лубнон ўрмони” деган уйидаги ҳамма идишлар ҳам тоза олтиндан эди. Сулаймон даврида кумуш арзимас нарса бўлиб қолган эди.</verse>
				<verse number="21">Хирамнинг кемалари қаторида, Сулаймоннинг ҳам денгизда савдо кемалари бўлиб, бу кемалар ҳар уч йилда олтин, кумуш, фил тишлари, турли–туман маймунлар олиб қайтарди.</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, Сулаймон бойликда ҳам, доноликда ҳам ер юзидаги ҳамма шоҳлардан ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="23">Худо Сулаймонга берган доноликни эшитмоқ учун ер юзидаги ҳамма шоҳлар унинг олдига келгани ошиқарди.</verse>
				<verse number="24">Келганларнинг ҳар бири кумуш ва олтин идишлар, кийим, қурол–аслаҳа, хушбўй зираворлар, от ва хачирлар ҳадя қилиб олиб келар эди. Бундай ҳол йиллаб давом этарди.</verse>
				<verse number="25">Сулаймоннинг отлари ва жанг аравалари учун 4.000 та отхонаси бор эди. Булардан ташқари, у 12.000 учқур отга эга эди. Сулаймон отларнинг бир қисмини аравалар сақланадиган шаҳарларга, иккинчи қисмини ўз ёнига — Қуддусга жойлаштирган эди.</verse>
				<verse number="26">У Фурот дарёсидан то Филистлар ерига қадар ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма шоҳлар устидан ҳукмронлик қиларди.</verse>
				<verse number="27">Шоҳ Қуддусда кумушни оддий тош билан баравар қилиб қўйди. Садр ёғочлари эса кўплигидан Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтига тенглашиб қолди.</verse>
				<verse number="28">Шоҳнинг савдогарлари Сулаймон учун Мисрдан ва бошқа барча юртлардан отлар олиб келишарди.</verse>
				<verse number="29">Сулаймоннинг бошқа ишлари бошдан охиригача Натан пайғамбарнинг тарих китобида, Шилўлик Охиёнинг башоратларида ва валий Йиддонинг ваҳийларида баён этилган. Валий Йиддонинг ваҳийларида Набат ўғли Ерибом ҳукмронлиги тўғрисида ҳам ёзилган.</verse>
				<verse number="30">Сулаймон Қуддусда бутун Исроил устидан ҳукмдор эди. Унинг ҳукмронлиги қирқ йил давом этди.</verse>
				<verse number="31">Сулаймон оламдан ўтди. У отаси Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига эса ўғли Рахабом шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Рахабом Шакам шаҳрига кетди. Жамики Исроил халқи ҳам, Рахабомни шоҳ қилиб кўтарамиз, деб Шакамга келишди.</verse>
				<verse number="2">Набат ўғли Ерибом бу ҳақда эшитиб, Мисрдан қайтди. У Сулаймоннинг дастидан Мисрга қочган эди.</verse>
				<verse number="3">Исроил халқи одам юбориб, уни айттириб келишган эди. Сўнг Ерибом билан биргаликда ҳаммаси Рахабом ҳузурига келиб, унга шу гапни айтишди:</verse>
				<verse number="4">— Отангиз бизга оғир бўйинтуруқ солган эди. У бизни мажбур қилган оғир меҳнатни энди сиз енгиллатиб, бўйинтуруқдан халос қилинг. Ўшанда биз сизга итоат этамиз.</verse>
				<verse number="5">— Уч кундан кейин ҳузуримга келинглар, — деди Рахабом келганларга. Шундай қилиб, халқ қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳ Рахабомнинг отаси Сулаймон ҳаётлиги даврида оқсоқоллар ҳар доим унинг олдида ҳозиру нозир эдилар. Шоҳ ўша оқсоқолларга маслаҳат солди: — Сизлар нима дейсизлар, бу халққа нима деб жавоб берсам бўлади?</verse>
				<verse number="7">Оқсоқоллар шоҳга шундай деб маслаҳат беришди: — Агар сиз бу халққа меҳр кўрсатиб, уларни мамнун қилсангиз, улардан яхши сўзингизни аямасангиз, улар сизга бир умр хизмат қиладилар.</verse>
				<verse number="8">Лекин шоҳ оқсоқолларнинг маслаҳатини рад қилди. Бирга ўсган ва ўзига хизмат қилаётган ёш йигитлар билан маслаҳатлашди.</verse>
				<verse number="9">Шоҳ ўша йигитларга деди: — Бу халқ менга: “Отангиз бизга солган оғир бўйинтуруқдан энди бизни сиз халос қилинг”, деяпти. Уларга нима деб жавоб берайин? Сизлар қандай маслаҳат берасизлар?</verse>
				<verse number="10">Рахабом билан бирга ўсиб–улғайган ёш йигитлар унга шундай маслаҳат беришди: — Арз қилган ўша халққа шундай деб айт: “Менинг жимжилоғим отамнинг белидан ҳам йўғон.</verse>
				<verse number="11">Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттар қиламан. Отам сизларни қамчи билан жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб, жазолайман.”</verse>
				<verse number="12">Рахабом Ерибомга ва халққа: “Учинчи куни ҳузуримга келинглар”, деб айтгани учун, халқ айтилган пайтда шоҳ Рахабомнинг ҳузурига келди.</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">Шоҳ оқсоқолларнинг берган маслаҳатларини писанд қилмай, ёш йигитларнинг гапига кириб, халққа кескин жавоб берди: — Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттар қиламан. Отам сизларни қамчи билан уриб жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб жазолайман.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи бажо бўлиши учун, Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди.</verse>
				<verse number="16">Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй Исроил халқи, ҳар бирингиз ўз уйингизга қайтинг! Эй Довуд, энди ўз кўмочингга ўзинг кул тортавер!” Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди.</verse>
				<verse number="17">Фақат Яҳудо шаҳарларида яшайдиган Исроил халқи устидангина Рахабом ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="18">Шоҳ Рахабом қароллар бошлиғи Ҳадорамни Исроил халқи олдига юборган эди, Исроил халқи уни тошбўрон қилиб ўлдирди. Бу хабарни шоҳ Рахабом эшитди–ю, шоша–пиша жанг аравасига миниб Қуддусга қочди.</verse>
				<verse number="19">Исроил халқи ўша кундан бошлаб Довуд хонадонидан юз ўгирди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Рахабом Қуддусга келиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан 180.000 одамни сипоҳликка танлаб олди. “Шоҳликни қайтариб оламан”, деган мақсадда уларни Исроил халқига қарши жанг қилиш учун тайёрлади.</verse>
				<verse number="2">Лекин ўшанда пайғамбар Шамаёга Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди:</verse>
				<verse number="3">— Сулаймоннинг ўғли, Яҳудо шоҳи Рахабомга ҳамда Яҳудо ва Бенямин ҳудудларида истиқомат қилаётган бутун Исроил халқига шу гапларни етказ:</verse>
				<verse number="4">“Эгамиз шундай деб айтмоқда: — Қариндошларингизга қарши уруш бошламанглар! Ҳар ким ўз уйига қайтсин! Чунки бу ишлар ҳаммаси Мендан бўлди.” Улар Эгамизнинг айтганини қилиб, Ерибомга қарши уруш қилмадилар.</verse>
				<verse number="5">Рахабом Қуддусда яшади, у мудофаа учун Яҳудодаги қуйидаги шаҳарларни мустаҳкамлади:</verse>
				<verse number="6">Байтлаҳм, Этом, Тахува,</verse>
				<verse number="7">Байт–Зур, Сўхў, Адуллам,</verse>
				<verse number="8">Гат, Моришо, Зиф,</verse>
				<verse number="9">Одорайим, Лахиш, Озикаҳ,</verse>
				<verse number="10">Зорох, Ойжавлон ва Хеврон. Бу шаҳарлар Яҳудо ва Бенямин ҳудудларидаги мустаҳкам шаҳарлар бўлди.</verse>
				<verse number="11">Рахабом қалъаларни мустаҳкамлади. У ерга қўмондонлар тайин қилиб, озиқ–овқат, зайтун мойи ва шароб ғамлади.</verse>
				<verse number="12">Ҳар бир шаҳарни қалқон ва найзалар билан таъминлаб, мудофаани ғоят кучайтирди. Шу тариқа у Яҳудо ва Бенямин қабилаларини қўли остида сақлади.</verse>
				<verse number="13">Исроилнинг барча ҳудудларидаги руҳонийлар ва левилар Рахабомнинг тарафдорлари эдилар.</verse>
				<verse number="14">Левилар ҳатто ўз яйловларини ва мулкларини ташлаб, Яҳудо ва Қуддусга келган эдилар. Чунки Исроил шоҳи Ерибом ва унинг ўғиллари левиларга Эгамизнинг руҳонийлари сифатида хизмат қилишга йўл қўймаган эдилар.</verse>
				<verse number="15">Ерибом бегона худоларга аталган саждагоҳларда хизмат қилиш учун ўз руҳонийларини тайинлади. Улар Ерибом ясаттирган олтин бузоқларга ва эчки жинларига топинар эдилар.</verse>
				<verse number="16">Исроилнинг ҳамма қабилаларидан Эгамиз Худога чин юракдан интилганлар эса ота–боболарининг Худоси — Эгамизга қурбонлик қилиш учун левилар ва руҳонийларга эргашиб, Қуддусга келдилар.</verse>
				<verse number="17">Бунинг натижасида Яҳудо шоҳлиги мустаҳкам бўлди. Улар Довуд билан Сулаймонга қандай хизмат қилган бўлсалар, Рахабомга ҳам уч йил давомида садоқат билан хизмат қилдилар.</verse>
				<verse number="18">Рахабом Довуд ўғли Яримўтнинг қизи Махалатга уйланди. Махалатнинг онаси Абуҳайил, Эссай ўғли Элиёбнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="19">Рахабом Махалатдан Ёуш, Шамариё ва Заҳам деган ўғиллар кўрди.</verse>
				<verse number="20">Кейинчалик у Абсаломнинг қизи Махони ўзига хотин қилиб олди. Маходан Абиё, Аттай, Зизо ва Шалумит деган ўғиллар кўрди.</verse>
				<verse number="21">Рахабом бошқа хотинлари ва чўриларига қараганда, Абсаломнинг қизи Махони яхши кўрарди. Рахабомнинг ўн саккизта хотини ва олтмишта чўриси бўлиб, у булардан йигирма саккиз ўғил ва олтмиш қиз кўрди.</verse>
				<verse number="22">Маходан туғилган ўғли Абиёни тахт вориси қилиш ниятида, ҳамма ака–укалари орасида бош шаҳзода қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="23">Рахабом доноларча иш тутиб, қолган ўғилларига масъулиятни тақсимлаб берди, уларни Яҳудо ва Бенямин ҳудудидаги мустаҳкам шаҳарларга ўрнаштирди. Уларга ҳамма нарсани мўл қилиб етказди, уларни кўп хотинларга уйлантирди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Рахабом ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб, кучайиб кетгач, у билан бирга бутун Исроил халқи Эгамизнинг қонунларидан юз ўгирди.</verse>
				<verse number="2">Улар Эгамизга қилган бевафолиги учун, Рахабом шоҳлигининг бешинчи йилида Миср шоҳи Шишах Қуддусга бостириб келди.</verse>
				<verse number="3">Шишах ўзи билан 1200 жанг аравани, 60.000 отлиқ лашкарни, шунингдек, Мисрдан Ливиялик, Сухўтлик ва Ҳабашистонлик сон–саноқсиз қўшинни тортиб келди.</verse>
				<verse number="4">Шишах Яҳудонинг мустаҳкам шаҳарларини қўлга киритиб, Қуддусгача етиб борди.</verse>
				<verse number="5">Шунда пайғамбар Шамаё Рахабомнинг ва Яҳудо лашкарбошиларининг олдига келди. Улар ўша пайтда Шишахдан қочиб, Қуддусга тўпланишган эди. Пайғамбар Шамаё уларга деди: — Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар Мени тарк этдингиз, шунинг учун Мен ҳам сизларни тарк этиб, Шишахнинг қўлига бераман.”</verse>
				<verse number="6">Шунда лашкарбошилар билан шоҳ ўзларининг айбларини тан олиб: “Эгамиз адолатлидир”, дедилар.</verse>
				<verse number="7">Улар айбларини тан олганларини Эгамиз кўргач, Шамаёга шу сўзларини аён қилди: “Улар гуноҳларига иқрор бўлдилар, шунинг учун уларни қириб ташламайман. Шишах ҳужум қилганда, уларни қисман халос этаман. Шишахнинг қўли орқали Қуддусга ғазабимни сочмайман.</verse>
				<verse number="8">Бироқ уларни Шишахга қарам қилиб қўяман, шунда улар Менга хизмат қилиш билан бошқа юртларнинг шоҳларига хизмат қилиш орасидаги фарқни билиб оладилар.”</verse>
				<verse number="9">Миср шоҳи Шишах Қуддусга бостириб келди. У Эгамизнинг уйидаги ва саройдаги хазиналарни тортиб олди, қўлига нима илинса, ҳаммасини олди. Сулаймон ясаттирган ҳамма олтин қалқонларни ҳам олди.</verse>
				<verse number="10">Шоҳ Рахабом олтин қалқонлар ўрнига бронза қалқонлар ясатди ва уларни шоҳ саройи дарвозасини қўриқлайдиган соқчилар бошлиқлари қўлига берди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Эгамизнинг уйига кирганда, соқчилар қалқонларни кўтариб боришар, кейин эса қалқонларни жойига элтиб қўйишарди.</verse>
				<verse number="12">Рахабом айбларини тан олгани учун, Эгамиз ғазабидан тушиб, Яҳудо халқини тамомила қириб юбормади. Яҳудодаги аҳвол яхшиланди.</verse>
				<verse number="13">Шоҳ Рахабом Қуддусда ҳукмронлик қилиб, кучайиб бораверди. У тахтга ўтирган пайтда қирқ бир ёшда эди. Унинг онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабом Қуддусда ўн етти йил шоҳлик қилди. Эгамиз ҳамма Исроил қабилаларининг шаҳарлари орасидан Қуддус шаҳрини Ўзига сажда қилишлари учун танлаб олган эди.</verse>
				<verse number="14">Рахабом чин юракдан Эгамизга интилмагани учун, қабиҳлик қилаверди.</verse>
				<verse number="15">Рахабомнинг бутун фаолияти бошдан охиргача пайғамбар Шамаё ва валий Йиддо ёзган насабномада баён этилган. Рахабом билан Ерибом бутун умри давомида уришиб келдилар.</verse>
				<verse number="16">Ниҳоят, Рахабом ҳам оламдан ўтиб, Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Абиё шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Исроил шоҳи Ерибом ҳукмронлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлганда, Абиё Яҳудога шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="2">У Қуддусда уч йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Михиё бўлиб, Гиволик Уриёлнинг қизи эди. Абиё билан Ерибом ўртасида уруш бўлди.</verse>
				<verse number="3">Абиё сараланган одамлардан ташкил топган 400.000 ботир жангчисини урушга бошлади. Ерибом эса Абиёга қарши 800.000 сараланган баҳодир жангчини саф торттирди.</verse>
				<verse number="4">Абиё Эфрайим қирларидаги Заморайим тоғи ёнбағрига чиқиб, гапирди: “Эй Ерибом ва бутун Исроил халқи, гапимни эшитинг!</verse>
				<verse number="5">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳ Довуд билан қатъий аҳд тузиб, Исроил устидан ҳукмронлик қилишни то абад унга ва унинг наслига топширган. Наҳотки буни билмасангиз?!</verse>
				<verse number="6">Шундай бўлса–да, Набат ўғли Ерибом Довуд ўғли Сулаймоннинг хизматида бўла туриб, ўз хўжайинига қарши бош кўтарди.</verse>
				<verse number="7">Атрофига бир гуруҳ аллақандай ярамас одамларни тўплаб, Сулаймон ўғли Рахабомга қарши фитна уюштирди. Рахабом ўша пайтда ёш, тажрибасиз бўлгани учун уларга қаршилик кўрсата олмади.</verse>
				<verse number="8">Энди эса сизлар Довуд насли қўлидаги Эгамизнинг шоҳлигига қарши уруш қилмоқчисизлар. Ҳа, сизлар кўпчиликсиз. Ерибом худолар сифатида ясаттириб берган олтин бузоқлар ҳам ёнингизда.</verse>
				<verse number="9">Сизлар Ҳоруннинг наслидан бўлган Эгамизнинг руҳонийларини ва левиларни қувиб юбордингизлар. Бегона халқлардан ўрнак олиб, оддий одамларни руҳоний қилиб тайинладингизлар. Қойил–э! Ёш буқаси ёки еттита қўчқори бўлган ҳар ким сохта худоларингизга руҳонийлик қила олади–я!</verse>
				<verse number="10">Лекин бизнинг Худо Эгамиздир, биз ундан юз ўгирмадик. Эгамизга хизмат қилаётган руҳонийларимиз Ҳорун наслидандир. Левилар уларга хизматда ёрдам беришяпти.</verse>
				<verse number="11">Улар ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар аташади, хушбўй тутатқилар тутатишади, тоза олтиндан қилинган хонтахтагамуқаддас нонлар қўйишади, ҳар оқшом олтин чироқпоядагимойчироқларни ёқишади. Ҳа, биз Эгамиз Худонинг талабларини бажарамиз, сизлар эса Уни тарк этдингизлар.</verse>
				<verse number="12">Худо биз билан биргадир, У бизнинг йўлбошчимиздир. Унинг руҳонийлари карнайлар чалиб, сизларга қарши жангга даъват қилади. Эй Исроил халқи! Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга қарши жанг қилманг, сиз барибир муваффақиятга эришмайсиз!”</verse>
				<verse number="13">Шу орада Ерибом билдирмай сипоҳларининг бир қисмини Яҳудо лашкарларининг орқа томонига пистирма қўйиш учун жўнатди. Сипоҳларининг асосий қисми эса Яҳудо лашкарларининг олд томонида саф тортган эди.</verse>
				<verse number="14">Яҳудо лашкарлари қарасалар, қуршовда қолишибди. Улар Эгамиздан ёрдам сўраб ёлворишди, руҳонийлар карнайларини чалишди.</verse>
				<verse number="15">Яҳудо лашкарлари овози борича ҳайқирдилар. Уларнинг жанговар ҳайқириғи остида Худо Ерибомни ҳамда бутун Исроил лашкарларини Абиё ва Яҳудо халқи олдида мағлуб қилди.</verse>
				<verse number="16">Исроил лашкарлари Яҳудо лашкарлари олдига тушиб қочдилар. Худо Исроил лашкарларини Яҳудо лашкарларининг қўлига берди.</verse>
				<verse number="17">Абиё ва унинг лашкарлари уларга оғир талафот етказдилар. Исроил лашкарларининг 500.000 та сараланган сипоҳи қурбон бўлди.</verse>
				<verse number="18">Яҳудо лашкарлари ота–боболарининг Худоси — Эгамизга таянганлари учун, жангда Исроил лашкарларини мағлуб қилиб, ғалабага эришган эдилар.</verse>
				<verse number="19">Абиё Ерибомни таъқиб қилиб, Байтил, Яшоно ва Эфрўн шаҳарларини ҳамда ўша шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга киритди.</verse>
				<verse number="20">Ерибом Абиё даврида олдинги қудратини тиклай олмади. Эгамиз шоҳ Ерибомнинг жонини олиб, уни ҳалок қилди.</verse>
				<verse number="21">Абиё эса кучайиб бораверди. У ўн тўртта хотинга уйланиб, улардан йигирма иккита ўғил ва ўн олтита қиз кўрди.</verse>
				<verse number="22">Абиёнинг бошқа ишлари, унинг фаолияти ва тутган йўллари пайғамбар Йиддонинг тарихида баён этилган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Абиё оламдан ўтди. Уни Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилдилар, унинг ўрнига ўғли Осо шоҳ бўлди. Унинг ҳукмронлиги даврида юртда ўн йил тинчлик, осойишталик бўлди.</verse>
				<verse number="2">Осо Эгаси Худонинг олдида яхши ва тўғри ишлар қилди.</verse>
				<verse number="3">У бегона худоларга аталган қурбонгоҳларни ва саждагоҳларни йўқотди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди.</verse>
				<verse number="4">Осо Яҳудо халқига: “Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга юз буринг, Унинг қонун ва амрларига риоя қилинг”, деб фармон берди.</verse>
				<verse number="5">У Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан саждагоҳларни ва тутатқи қурбонгоҳларини йўқотди. Унинг ҳукмронлиги даврида шоҳликда тинчлик, осойишталик бўлди.</verse>
				<verse number="6">Юртда тинчлик ҳукмрон бўлган пайтда, Осо Яҳудодаги шаҳарларни мустаҳкамлади. Эгамиз унга осойишталик ато қилгани учун, ўша йиллари уруш бўлмади.</verse>
				<verse number="7">У Яҳудо халқига айтди: “Келинглар, шаҳарларни деворлар билан ўрайлик, миноралар қурайлик, тамбаланадиган дарвозалар ўрнатиб, шаҳарларни мустаҳкамлайлик. Биз Эгамиз Худога итоат қилганимиз учун, бу юрт ҳали ҳам бизники. Худо бизга ҳар тарафдан осойишталик ато қилган.” Шундай қилиб, улар қурилиш қилдилар, ҳузур–ҳаловатга етишдилар.</verse>
				<verse number="8">Осонинг Яҳудо қабиласидан 300.000 сипоҳи бўлиб, улар қалқон ва найзалар билан қуролланган эдилар. Бенямин қабиласидан эса 280.000 сипоҳи бўлиб, улар қалқон ва ёйлар билан қуролланган эдилар. Уларнинг ҳаммаси баҳодир жангчилар эди.</verse>
				<verse number="9">Ҳабашистонлик Зерах беҳисоб лашкари ва 300 жанг араваси билан Яҳудо юртига ҳужум қилиб, Моришо шаҳригача бостириб борди.</verse>
				<verse number="10">Осо унга қарши йўлга отланди. Иккала томон Моришо яқинидаги Зафито водийсида саф тортишди.</verse>
				<verse number="11">Осо ўзининг Эгаси Худога илтижо қилди: “Эй Эгамиз! Ёлғиз Сенгина заифга кучли рақибини мағлуб қилишга ёрдам бера оласан. Эй Эгамиз Худо! Бизга ёрдам бер! Биз Сенга таянамиз. Сенинг номинг билан бу беҳисоб лашкарга қарши жангга отландик. Эй Эгамиз! Сен бизнинг Худойимизсан. Инсон зоти Сени мағлуб қилишига йўл қўйма!”</verse>
				<verse number="12">Осо ва Яҳудо лашкари ҳужумни бошлагач, Эгамиз Ҳабашистонликларни мағлуб қилди. Ҳабашистонликлар қоча бошладилар.</verse>
				<verse number="13">Осо билан лашкарлари уларни Гароргача қувиб бордилар. Ҳабашистонликларнинг бирортаси ҳам қочиб қутула олмади. Уларнинг ҳаммаси Эгамизнинг ва Унинг лашкари олдида қирилиб кетди. Яҳудо лашкари кўп миқдорда ўлжа олиб қайтди.</verse>
				<verse number="14">Гарор атрофидаги шаҳарларда яшайдиган халқ юз берган воқеани эшитиб, Эгамиздан қўрқиб қолган эди. Шу сабабдан Яҳудо лашкарлари ўша шаҳарларнинг ҳаммасини мағлуб қилиб, талон–тарож қилдилар, у ердан мўл ўлжа олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="15">Улар чўпонларнинг чодирларига ҳам ҳужум қилиб, кўп миқдорда қўй, эчки, туяларни олдилар. Сўнгра Қуддусга қайтиб кетдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Одод ўғли Озариёни Худонинг Руҳи қамраб олди.</verse>
				<verse number="2">Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: “Эй шоҳ Осо! эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади.</verse>
				<verse number="3">Исроил халқи узоқ вақт давомида ҳақиқий Худосиз яшади. Уларга таълим берадиган руҳоний йўқ эди, қонундан маҳрум эдилар.</verse>
				<verse number="4">Лекин бошларига оғир кулфат тушганда, улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизга қайтдилар, Уни изладилар, шунда топдилар.</verse>
				<verse number="5">Ўша нотинч даврда йўлга чиқиш хатарли эди, чунки ҳамма жойда беҳаловатлик ва тартибсизлик ҳукмрон эди.</verse>
				<verse number="6">Бир халқ иккинчисини яксон қиларди, бир шаҳар бошқасини вайрон этар эди, чунки Эгамиз уларни изтиробга солиб, беҳаловат қилиб қўйган эди.</verse>
				<verse number="7">Лекин сизлар дадил бўлинглар! Тушкунликка тушманглар! Сизлар қилган ишларингиз учун мукофот оласизлар.”</verse>
				<verse number="8">Осо Одод ўғли Озариёнинг айтган башоратини эшитгач, дадилланди. У Яҳудо ва Бенямин ерларидан, шунингдек, Эфрайим қирларида қўлга киритган шаҳарлардан макруҳ бутларни йўқ қилди. Маъбад ҳовлисидаги Эгамизнинг қурбонгоҳини тузатди.</verse>
				<verse number="9">У Яҳудо ва Бенямин халқини, шунингдек, ораларида истиқомат қилаётган Эфрайим, Манаше ва Шимўн қабиласидан бўлган мусофирларни тўплади. Уларнинг кўпчилиги Осо ҳукмронлиги даврида Яҳудога кўчиб келган эдилар, чунки Эгаси Худо Осо билан бирга бўлганини кўрган эдилар.</verse>
				<verse number="10">Улар Осо ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили учинчи ойида Қуддусда тўпландилар.</verse>
				<verse number="11">Ўша куни ўзлари олиб келган ўлжалардан етти юзта буқа ва етти мингта қўйни Эгамизга қурбонлик қилдилар.</verse>
				<verse number="12">Сўнг ота–боболарининг Худоси — Эгамизга бутун қалби билан, жону дили билан интилишга аҳд қилдилар.</verse>
				<verse number="13">Кимки Исроил халқининг Худоси — Эгамизга интилмаса, хоҳ ёш бўлсин, хоҳ қари, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ўлдириладиган бўлди.</verse>
				<verse number="14">Улар баланд овозда Эгамизга қасамёд қилдилар, ҳайқирдилар, карнай ва бурғулар чалдилар.</verse>
				<verse number="15">Жамики Яҳудо халқи чин дилдан қасамёд қилгани учун хурсанд эди. Улар Эгамизни астойдил излаганлари учун, Уни топдилар. Эгамиз уларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилди.</verse>
				<verse number="16">Шоҳ Осонинг бувиси Махо Ашеранинг макруҳ тасвирини ясагани учун, Осо бувисини маликалик унвонидан маҳрум қилди. Сўнг бувиси ясаган тасвирни қўпориб ташлаб, парча–парча қилгандан кейин, Қидрон сойлигида ёқиб юборди.</verse>
				<verse number="17">Осо Исроилдаги саждагоҳларни йўқ қилмаган бўлса ҳам, умр бўйи Эгамизга содиқ қолди.</verse>
				<verse number="18">У Эгамизнинг уйига отаси Абиё Худога атаган ашёларни, шунингдек, ўзи атаб қўйган олтин ва кумуш ашёларни олиб келди.</verse>
				<verse number="19">Осо шоҳлигининг ўттиз бешинчи йилига қадар уруш бўлмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Осо ҳукмронлигининг ўттиз олтинчи йилида Исроил шоҳи Башо Яҳудога ҳужум қилди. Одамлар Яҳудо юртига осонликча кириб чиқа олмаслиги учун, у Рама шаҳрини мустаҳкамлади.</verse>
				<verse number="2">Осо Эгамизнинг уйидаги ва саройдаги хазиналардан кумуш ва олтинларни олиб, Дамашқда ўтирган Орам шоҳи Банҳададга жўнатди. Осо унга шу хабарни ҳам юборди:</verse>
				<verse number="3">“Сенинг отанг билан менинг отам ўртасида иттифоқ бўлгани каби, сен билан менинг ўртамда ҳам иттифоқ бўлсин. Сенга кумуш ва олтин бериб юборяпман. Исроил шоҳи Башо билан иттифоқ тузган эдинг, энди ўшани бекор қил, токи у юртимдан жўнаб қолсин.”</verse>
				<verse number="4">Банҳадад шоҳ Осонинг таклифини қабул қилди, лашкарбошиларига: “Исроил шаҳарларига ҳужум қилинглар”, деб уларни ўша ёққа юборди. Улар Ийхон, Дан, Овил–Майим шаҳарларини ва Нафтали ҳудудидаги барча омбор шаҳарларни босиб олдилар.</verse>
				<verse number="5">Башо бу воқеани эшитгач, Рамани мустаҳкамлаш фикридан воз кечиб, ишни тўхтатиб қўйди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳ Осо жамики Яҳудо халқини чақиртириб, уларга Рама шаҳрини мустаҳкамлашда Башо ишлатган тош ва ёғочларни ташиттирди. Осо ўша тош ва ёғочлар билан Ғибо ҳамда Миспах шаҳарларини мустаҳкамлади.</verse>
				<verse number="7">Шу вақтда валий Хонин Яҳудо шоҳи Осонинг ҳузурига келиб, унга айтди: “Сен Эганг Худога суянмасдан, Орам шоҳига суяндинг. Шунинг учун Орам шоҳининг лашкарларини қўлдан бой бердинг.</verse>
				<verse number="8">Наҳотки Ҳабашистонликлар билан Ливияликлар эсингда бўлмаса?! Улар сон–саноқсиз лашкари, кўплаб жанг аравалари ва отлиқ сипоҳлари билан келган эди–ку. Ўшанда Сен Эгамизга суянганинг учун, Эгамиз уларни сенинг қўлингга берган эди.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз ер юзидаги ҳаммани кузатиб туради, Унга содиқ бўлганларга У куч–қудрат беради. Сен ақлсизларча иш тутдинг. Бундан буён сенинг бошинг урушдан чиқмайди.”</verse>
				<verse number="10">Осо валийнинг бу гапларидан ғазабланди. У ғазаб устида валийни зиндонга ташлади. Халқдан баъзиларини ҳам шафқатсизларча эза бошлади.</verse>
				<verse number="11">Осонинг бутун фаолияти, бошидан охиригача “Яҳудо ва Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.</verse>
				<verse number="12">Ҳукмронлигининг ўттиз тўққизинчи йилида Осонинг оёқлари оғрийдиган бўлиб қолди. Унинг аҳволи жуда оғир бўлишига қарамай, у касаллик пайтида ҳам Эгамизга юзини бурмади, фақат табиблардан ёрдам сўради.</verse>
				<verse number="13">Ниҳоят, Осо ҳукмронлигининг қирқ биринчи йилида оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="14">Уни атторлар тайёрлаган турли–туман зираворлар билан тўла тобутга ётқиздилар. У Довуднинг қалъасида, ўзи учун қоядан ўйдирган қабрга дафн қилинди. Унинг шарафига катта гулхан ёқдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Ёҳушафат отаси Осо ўрнига шоҳ бўлди, у Исроилга қарши мудофаасини кучайтирди.</verse>
				<verse number="2">У Яҳудодаги ҳамма мустаҳкам шаҳарларга лашкарларни жойлаштирди. Яҳудо ерларида ҳамда отаси Осо қўлга киритган Эфрайим шаҳарларида кўплаб қўнолғалар ўрнаштирди.</verse>
				<verse number="3">Ёҳушафат бобоси Довуднинг йўлидан юргани учун Эгамиз у билан бирга бўлди. Ёҳушафат Баалга сиғинмай,</verse>
				<verse number="4">отасининг Худосига интилди, Исроил шоҳлари йўлларидан юрмасдан, Худонинг амрларига итоат этди.</verse>
				<verse number="5">Шунинг учун Эгамиз унинг ҳокимиятини мустаҳкам қилди. Бутун Яҳудо халқи Ёҳушафатга ўлпон тўларди, у катта бойлик ва шуҳрат топди.</verse>
				<verse number="6">Эгамизга итоат қилишдан у завқ олар эди. Шу боис, у Яҳудодаги саждагоҳларни йўқотди, Ашерага аталган устунларни чопиб ташлади.</verse>
				<verse number="7">Ҳукмронлигининг учинчи йилида халққа таълим бериш учун ўз аъёнлари Банхайилни, Ободиёни, Закариёни, Натанилни ва Михиёни Яҳудо шаҳарларига жўнатди.</verse>
				<verse number="8">Левилардан Шамаё, Натаниё, Забадиё, Осойил, Шамиромўт, Йўнатан, Одониё, Тўвиёху ва Тўдониё ҳамда руҳонийлар Элишама ва Ёҳурам уларга ҳамроҳ бўлдилар.</verse>
				<verse number="9">Улар Эгамизнинг Таврот китобини олиб, Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига боришди ва халққа таълим беришди.</verse>
				<verse number="10">Яҳудо атрофларидаги халқларга Эгамиз қўрқув солди, шунинг учун ўша халқлар Ёҳушафатга қарши уруш қилмадилар.</verse>
				<verse number="11">Баъзи Филистлар Ёҳушафатга катта миқдорда кумушни ўлпон қилиб олиб келдилар. Араблар ҳам 7.700 та қўчқор ва 7.700 та така олиб келдилар.</verse>
				<verse number="12">Ёҳушафат тобора кучайиб бораверди. У Яҳудода қалъалар ва омбор шаҳарлар қурдирди.</verse>
				<verse number="13">У ерга кўп миқдорда озиқ–овқат тўплади. Қуддусга тажрибали баҳодир жангчиларни жойлаштирди.</verse>
				<verse number="14">Бу жангчилар хонадонларига кўра, сафарбар қилинган эдилар: Яҳудо қабиласининг сипоҳларига лашкарбоши Аднаҳ эди. Унинг қўли остида 300.000 баҳодир жангчи бўлиб, улар 1.000 жангчидан ташкил топган бўлинмаларга бўлинган эдилар.</verse>
				<verse number="15">Иккинчи лашкарбоши Ёҳуханон эди, унинг қўли остида 280.000 сипоҳи бор эди.</verse>
				<verse number="16">Учинчи лашкарбоши Зихри ўғли Амасиё эди, унинг қўли остида 200.000 сипоҳи бор эди. Амасиё ўз хоҳиши билан Эгамизга хизмат қилаётган эди.</verse>
				<verse number="17">Бенямин қабиласининг сипоҳларига лашкарбоши Элёдах эди. У баҳодир жангчи бўлиб, қўли остида ёй ва қалқон билан қуролланган 200.000 сипоҳи бор эди.</verse>
				<verse number="18">Элёдахнинг ўнг қўл ёрдамчиси Ёҳузабад эди, унинг қўли остида қуролланган 180.000 сипоҳи бор эди.</verse>
				<verse number="19">Бу жангчилар шоҳга Қуддусда хизмат қилар эдилар. Булардан ташқари, шоҳ мустаҳкам шаҳарларга бошқа лашкарларни ҳам жойлаштирган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Ёҳушафат ниҳоятда бой бўлиб, обрўси ошиб кетди. У ўғлига Исроил шоҳи Ахабнинг қизини олиб бериб, Ахаб билан алоқасини мустаҳкамлади.</verse>
				<verse number="2">Орадан бир неча йил ўтгач, Ёҳушафат Ахабни кўргани Самария шаҳрига борди. Ахаб Ёҳушафат ва унинг ҳамроҳлари шарафига кўплаб мол–қўй сўйди. У Ёҳушафатни Гиладдаги Рамўт шаҳрига ҳужум қилишга кўндирмоқчи бўлиб,</verse>
				<verse number="3">— Гиладдаги Рамўт учун жанг қилмоққа мен билан борасанми? — деб сўради. — Мени гўё ўзинг деб бил, халқимни ўзингнинг халқинг деб бил. Биз сен билан бирга урушга борамиз, — деди Яҳудо шоҳи Ёҳушафат унга.</verse>
				<verse number="4">Ёҳушафат Исроил шоҳига яна айтди: — Аввал Эгамизнинг хоҳиш–иродасини бил–чи, У нима дер экан.</verse>
				<verse number="5">Исроил шоҳи тўрт юз пайғамбарни тўплаб улардан сўради: — Гиладдаги Рамўт учун жанг қилмоққа борайми ёки бормайми? — Бораверсинлар, Худо у шаҳарни шоҳ ҳазратларининг қўлига беради.</verse>
				<verse number="6">— Бу ерда улардан бошқа Эгамизнинг бирорта пайғамбари қолмадими? Агар бўлса, ундан ҳам сўраб кўрайлик, — деди Ёҳушафат.</verse>
				<verse number="7">— Яна бир киши бор, — деди Ахаб Ёҳушафатга, — Йимлонинг ўғли Михиё. У орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билсак бўлади. Лекин мен уни ёмон кўраман, чунки у мен ҳақимда башорат қилса, хайрли гап айтмайди, ҳар доим хунук гап айтади. — Эй шоҳ, бундай деб айтма, — деди Ёҳушафат.</verse>
				<verse number="8">Исроил шоҳи мулозимини чақириб: — Тез бориб, Йимлонинг ўғли Михиёни олиб кел, — деб буюрди.</verse>
				<verse number="9">Исроил шоҳи Ахаб ва Яҳудо шоҳи Ёҳушафат шоҳлик либосларини кийиб, ҳар қайсиси ўз тахтида Самария дарвозаси ёнида ўтирар, ҳамма пайғамбарлар эса уларнинг рўпарасида туриб башорат қилаётган эди.</verse>
				<verse number="10">Ханано ўғли Зидқиё темир шохлар ясаб, деди: — Эгамиз: “Орам лашкарини қириб битирмагунингча, шу шохлар билан сузаверасан”, деб айтмоқда.</verse>
				<verse number="11">Бошқа пайғамбарлар ҳам шоҳга: — Рамўтга бораверсинлар, албатта ғалаба қиладилар, Эгамиз ўша шаҳарни шоҳимизнинг қўлларига беради, — деб башорат қилдилар.</verse>
				<verse number="12">Мулозим Михиёни чақириш учун кетди. У Михиёнинг олдига келиб, унга деди: — Қара, ҳозир ҳамма пайғамбарлар бир оғиздан шоҳга яхшиликдан башорат қиляптилар. Сенинг башоратинг ҳам уларникидай бўлсин. Сен ҳам яхшиликдан каромат қил.</verse>
				<verse number="13">— Худо ҳақи! Худойим менга нимани аён қилса, шуни айтаман, — деди Михиё.</verse>
				<verse number="14">Михиё шоҳ ҳузурига келди. — Эй Михиё, мен Рамўтни қайтариб олиш учун жанг қилмоқчиман. Шунинг учун Гиладга борайми ёки бормайми? — дея сўради шоҳ ундан. — Бораверсинлар, албатта ғолиб келадилар, — деди Михиё. — Ўша шаҳар шоҳ ҳазратларининг қўлига берилади.</verse>
				<verse number="15">— Фақат ҳақиқатни айтишинг учун, Эгамиз номини ўртага қўйиб сенга неча марта онт ичдирайин? — деб шоҳ ундан яна сўради.</verse>
				<verse number="16">— Исроил халқини кўриб турибман, улар тоғлар устида ёйилиб юрган чўпонсиз қўйларга ўхшайди, — деди Михиё. — Эгамиз: “Уларнинг хўжайини йўқ, ҳар бири ўз уйига тинч–омон қайтиб кетсин”, деди.</verse>
				<verse number="17">— У мен ҳақимда башорат қилганда хайрли гап айтмайди, балки хунук хабар айтади, деб сенга айтмаганмидим?! — деб хафалигини изҳор қилди Ахаб Ёҳушафатга.</verse>
				<verse number="18">— Ундай бўлса, Эгамизнинг сўзларини эшитсинлар, — деди Михиё Ахабга. — Мен Эгамизни Ўзининг тахтида ўтирган ҳолатда кўрдим. Жамики самовий мавжудотлар Унинг ўнг ва чап томонидан жой олган экан.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз улардан сўради: “Исроил шоҳи Ахаб Гиладдаги Рамўт шаҳрига бориб, ўша ерда ҳалок бўлсин, дея ким уни ўзига оғдира олади?” Бири ундай деди, бошқаси бундай деди.</verse>
				<verse number="20">Бир пайт руҳлардан биттаси Эгамизнинг рўпарасида пайдо бўлди ва: “Уни мен кўндираман”, деди. “Қандай қилиб кўндирасан?” сўради Эгамиз.</verse>
				<verse number="21">“Мен чиқиб, ҳамма пайғамбарларнинг оғзида ёлғончи руҳга айланаман”, деди у. “Сен уни кўндир, бор, айтганингдай қил, сен уддасидан чиқасан”, деди Эгамиз.</verse>
				<verse number="22">Мана кўрдингизми, Эгамиз пайғамбарларингизнинг оғзига ёлғончи руҳ солиб қўйган. У бошингизга фалокат келтиришга қарор қилган.</verse>
				<verse number="23">Шу пайт Ханано ўғли Зидқиё Михиёнинг олдига келиб, унинг юзига бир шапалоқ урди: — Наҳотки, Эгамизнинг Руҳи мени тарк этиб, сен билан гаплашгани кетган бўлса?! Айт–чи, у қайси йўлдан кетди? — сўради Зидқиё.</verse>
				<verse number="24">— Қараб тур, сичқоннинг ини минг танга бўлиб, яширингани ичкари хонага югурганингда кўрасан, — деди Михиё Зидқиёга.</verse>
				<verse number="25">— Михиёни ушланглар! — буюрди Исроил шоҳи. — Уни шаҳар ҳокими Омоннинг ва шахзода Йўшнинг ҳузурига олиб боринглар.</verse>
				<verse number="26">Уларга менинг амримни етказинглар. Улар Михиёни зиндонга ташлашсин. Мен соғ–саломат қайтиб келгунимча, оз–моз нон–сув бериб турсин, холос.</verse>
				<verse number="27">— Эй халойиқ! Ҳаммангиз эшитиб қўйинг! Агар шоҳ ҳазратлари соғ–саломат қайтиб келсалар, Эгамиз мен орқали гапирмаган бўлади, — деди Михиё.</verse>
				<verse number="28">Исроил шоҳи Ахаб билан Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Гиладдаги Рамўт шаҳрига кетишди.</verse>
				<verse number="29">— Мен қиёфамни ўзгартириб, жангга кираман, сен эса шоҳлик либосларингни кийиб ол, — деди Ахаб Ёҳушафатга. Ахаб қиёфасини ўзгартириб, жангга кирди.</verse>
				<verse number="30">Орам шоҳи жанг аравалари қўмондонига: “Каттаси билан ҳам, кичиги билан ҳам жанг қилиб ўтирманглар, асосий ҳужумни Исроил шоҳининг ўзига қаратинглар”, деб амр берган эди.</verse>
				<verse number="31">Жанг аравалари қўмондонлари Ёҳушафатни кўргач: “Исроил шоҳи ана шу!” деб ўйлаб унга ҳужум бошладилар. Ёҳушафат лашкарини жангга даъват қилиб бақирганда, Эгамиз Худо унга ёрдам бериб, ҳужумни қайтарди.</verse>
				<verse number="32">Араваларнинг қўмондонлари билдиларки, у Исроил шоҳи эмас экан. Қўмондонлар орқага қайтдилар.</verse>
				<verse number="33">Бир одам бехосдан ёйини тортиб қўйиб юборган эди, ўқ тўппа–тўғри Исроил шоҳига келиб тегди. Шоҳнинг устидаги совути уланган жойдан ўқ кириб кетган экан. Шоҳ оғир жароҳатланди. — Отни орқага бур, мен жароҳатландим, лашкарлар орасидан мени олиб чиқиб кет! — деди шоҳ извошчисига.</verse>
				<verse number="34">Ўша куни ғоятда шиддатли жанг бўлди. Шоҳ Ахаб эса араваси устида суяниб, Орам лашкарларини кузатиб турди. Кечга томон бориб шоҳ қазо қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Қуддусдаги саройига соғ–саломат қайтиб келди.</verse>
				<verse number="2">Хонин ўғли валий Ёҳу шоҳ Ёҳушафат билан учрашгани бориб, унга деди: “Қабиҳларга ёрдам бериб, Эгамиздан нафратланганларни яхши кўриш тўғрими? Қилган бу ишинг учун Эгамиз сендан ғазабланди.</verse>
				<verse number="3">Шунга қарамай, сен яхши ишлар ҳам қилгансан. Сен Ашеранинг устунларини Яҳудо юртидан йўқ қилгансан, бутун юрагинг билан Худога интилишга қатъий қарор этгансан.”</verse>
				<verse number="4">Ёҳушафат Қуддусда яшар эди. Бироқ у тез–тез халқ орасига чиқиб, жанубдаги Бэршэвадан тортиб, то шимолдаги Эфрайим қирларигача борар эди. Бутун халқни ота–боболарининг Худоси — Эгамизга юз буришга даъват этарди.</verse>
				<verse number="5">У Яҳудодаги мустаҳкам шаҳарларнинг ҳар бирига ҳакамлар тайинлаб,</verse>
				<verse number="6">уларга шундай кўрсатма берди: “Ҳукм қилишда эҳтиёт бўлинглар, чунки сизлар инсон номидан эмас, балки Эгамиз номидан ҳукм қиласиз. Ҳукм қилаётганингизда У сизлар билан бирга бўлади.</verse>
				<verse number="7">Эгамиздан қўрқинг. Ҳукм чиқарганингизда эҳтиёт бўлинг, чунки Эгамиз Худо ноҳақликка, тарафкашлигу порага тоқат қилмайди.”</verse>
				<verse number="8">Эгамизнинг қонуни билан боғлиқ бўлган ҳукмларни чиқариш ва одамлар орасидаги мунозараларни ечиш учун Ёҳушафат Қуддусда баъзи левиларни, руҳонийларни ва Исроил уруғбошиларни тайинлади. Улар Қуддусда яшардилар.</verse>
				<verse number="9">Ёҳушафат уларга шундай деб уқтирди: “Ўз вазифангизни Эгамиздан қўрққан ҳолда, сидқидилдан, одилона бажаринг.</verse>
				<verse number="10">Бошқа шаҳарда истиқомат қиладиган биродарларингиз олдингизга қотиллик ёки қонун, амр, фармон, қоидалар билан боғлиқ бўлган даъволар билан келса, уларни огоҳлантиринг, токи улар Эгамизга қарши гуноҳ қилиб қўймасинлар, ўзларининг ва сизнинг бошингизга Эгамизнинг қаҳрини келтирмасинлар. Шундай қилсангиз, айбдан ҳоли бўласизлар.</verse>
				<verse number="11">Сизлар Худонинг ишлари юзасидан ҳамма ҳисоботни олий руҳоний Эмориёга, шоҳнинг ишлари юзасидан бўлган ҳисоботни эса Яҳудо қабиласининг бошлиғи Исмоил ўғли Забадиёга берасизлар. Суд қарорлари амалга ошишини левилар назорат қилиб турадилар. Дадил бўлинглар, тўғри иш қилганга Эгам ёр бўлсин!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Орадан бир оз вақт ўтгач, Мўaбликлар билан Оммонликлар ҳамда Мавун халқининг бир қисми Ёҳушафатга қарши урушгани отландилар.</verse>
				<verse number="2">Хабарчилар келиб, Ёҳушафатга: “Сон–саноқсиз лашкар Эдомдан, Ўлик денгизнинг нариги қирғоғидан сизга қарши келмоқда. Улар Хазазон–Тамарни қўлга киритиб бўлишган”, деб айтдилар. (Хазазон–Тамарнинг бошқа номи Энгеди эди.)</verse>
				<verse number="3">Ёҳушафат қўрқиб кетди. У Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлиб, бутун Яҳудо бўйлаб рўза эълон қилди.</verse>
				<verse number="4">Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан халқ Қуддусга йиғилиб, Эгамиздан мадад тилади.</verse>
				<verse number="5">Ёҳушафат Яҳудо ва Қуддус жамоаси қаршисида — Эгамизнинг уйи олдидаги янги ҳовлида туриб,</verse>
				<verse number="6">илтижо қилди: “Эй ота–боболаримизнинг Худоси — Эгамиз! Самодаги ягона Худо Сенсан. Сен ер юзидаги барча халқларга ҳукмронлик қиласан. Куч–қудрат эгаси Ўзингсан. Ким Сенга бас кела олар?!</verse>
				<verse number="7">Эй Худойимиз! Халқинг Исроил бу юртга келганда, Сен уларнинг олдидан маҳаллий халқни ҳайдаб юбординг, бу юртни дўстинг Иброҳимнинг наслига то абад бердинг.</verse>
				<verse number="8">Ота–боболаримиз бу ерда яшаб, Сенга атаб бир Маъбад барпо қилдилар. Улар шундай деган эдилар:</verse>
				<verse number="9">— Бошимизга уруш, ўлат ва очарчилик каби кулфатлар тушганда биз шу уйинг олдига, Сенинг ҳузурингга келамиз. Зеро, Сен шу ердасан. Кулфат ичра Сенга ёлворамиз, шунда Сен илтижоларимизни эшитиб, бизга нажот берасан.</verse>
				<verse number="10">Мана қара, Оммон, Мўаб ва Эдом юртининг халқлари бизга ҳужум қиляптилар. Бизнинг ота–боболаримиз Мисрдан чиққанларида, Сен уларга бу юртларга киришга ижозат бермаган эдинг. Улар ўша юртларни айланиб ўтиб, у халқларни қириб юбормаган эдилар.</verse>
				<verse number="11">Энди эса бу халқларнинг бизга қайтарган мукофотини кўриб қўй! Сен бизга мулк қилиб берган юртдан улар бизни ҳайдаб юбормоқчилар.</verse>
				<verse number="12">Эй Худойимиз! Сен Ўзинг уларни жазола, чунки бизга ҳужум қилган бу улкан лашкарга биз қаршилик қилишга ожизмиз. Нима қилишни биз билмаймиз, Сендан келадиган ёрдамга кўз тутиб ўтирибмиз.”</verse>
				<verse number="13">Шу пайтда жамики Яҳудо эркаклари хотин, бола–чақалари билан Эгамизнинг олдида — Маъбадда турган эдилар.</verse>
				<verse number="14">Шу он Эгамизнинг Руҳи жамоа орасида турган леви Закариё ўғли Яхазиёлни қамраб олди. Яхазиёл Осиф уруғидан бўлиб, Бинаёнинг невараси, Явиёлнинг эвараси ва Маттаниёнинг чевараси эди.</verse>
				<verse number="15">Яхазиёл деди: “Эшитинглар, эй Ёҳушафат ҳазратлари, бутун Яҳудо ва Қуддус аҳли! Эгамиз сизларга шундай деб айтмоқда: бу сон–саноқсиз лашкардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар! Бу жанг сизники эмас, Худоникидир.</verse>
				<verse number="16">Эртага уларга ҳужум қилинглар. Улар Зиз довонидан ошиб тушадилар. Сизлар уларни Ярубол адирларининг этагидаги сойлик бошида топасизлар.</verse>
				<verse number="17">Бу урушда сизлар жанг қилмайсизлар. Сизлар жойингизни эгаллаб, кутинглар. Эгамиз сизларни ғалабага эриштирганини кўрасизлар. Эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эртага уларга ҳужум қилинглар, Эгамиз сизлар билан бирга бўлади.”</verse>
				<verse number="18">Шундан кейин Ёҳушафат ер ўпиб таъзим қилди. Бутун Яҳудо ва Қуддус аҳли ҳам таъзим қилиб, Эгамизга сажда қилди.</verse>
				<verse number="19">Қоҳот ва Кўрах наслларидан бўлган левилар тик туриб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизга баланд овоз билан ҳамду сано ўқидилар.</verse>
				<verse number="20">Яҳудо лашкарлари тонг саҳарда туриб, Тахува адирларига йўл олдилар. Улар йўлга чиққанларида, Ёҳушафат туриб деди: “Эшитинг, эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Эгангиз Худога ишонинг, шунда бехатар бўласиз! Эгамизнинг пайғамбарлари айтган гапларига ишонинг, шунда муваффақиятга эришасиз!”</verse>
				<verse number="21">Ёҳушафат халқ билан маслаҳатлашиб бўлгандан кейин, Эгамиз шаънига қўшиқ айтадиган, муқаддаслигининг гўзаллигига ҳамду сано ўқийдиган қўшиқчиларни тайинлади. Улар лашкар олдида: “Эгамизга шукроналар айтинг, Унинг содиқ севгиси абадийдир”, деб қўшиқ айтишлари керак эди.</verse>
				<verse number="22">Улар кўшиқ ва ҳамду сано айтишни бошлашлари биланоқ, Яҳудога қарши келган Оммон, Мўаб ва Эдом халқларига Эгамиз ғойибдан ҳужум қилди, уларни тор–мор этди.</verse>
				<verse number="23">Оммон ва Мўаб халқлари Эдом халқига ҳужум қилиб, уларни битта қолдирмай қириб ташлашди. Уларни йўқ қилганларидан кейин эса бир–бирларини қиришди.</verse>
				<verse number="24">Яҳудо халқи адирларнинг бутун манзарасини кўрса бўладиган баландликка етиб келганларида, ғанимлар томонга қараб, фақат ерда чўзилиб ётган мурдаларни кўрдилар. Биронтаси ҳам қочиб қутулмаган эди.</verse>
				<verse number="25">Ёҳушафат ўлжа олиш учун лашкарини бошлаб борганда, улар кўп миқдорда уй ҳайвонларини, мол–ҳолни, кийим–кечакларни ва қимматбаҳо буюмларни топдилар. Кўтара олгунларича нарса олиб кетдилар. Ўлжанинг кўплигидан, улар уч кун нарса ташидилар.</verse>
				<verse number="26">Тўртинчи куни улар Барака сойлигида йиғилишиб, Эгамизга ҳамду сано айтдилар. Шу сабабдан бу сойликнинг номи бугунги кунда ҳам Барака сойлиги деб юритилади.</verse>
				<verse number="27">Кейин бутун Яҳудо ва Қуддус халқи Ёҳушафат бошчилигида хурсандчилик билан Қуддусга қайтдилар, чунки Эгамиз уларга душманлари устидан тантана қилишга имкон берган эди.</verse>
				<verse number="28">Улар арфа, лира ва карнай чалиб, Қуддусга — Эгамизнинг уйига келдилар.</verse>
				<verse number="29">Эгамиз халқи Исроилнинг душманларини мағлуб қилганини эшитган барча халқлар Худодан қўрқиб қолишди.</verse>
				<verse number="30">Ёҳушафатнинг шоҳлиги тинчликдан баҳра топди, Худо уларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилди.</verse>
				<verse number="31">Шундай қилиб, Ёҳушафат Яҳудода ҳукмронлик қилди. У тахтга ўтирган пайтда ўттиз беш ёшда бўлиб, Қуддусда йигирма беш йил шоҳлик қилди. Онаси Озибах Шилхининг қизи эди.</verse>
				<verse number="32">Ёҳушафат отаси Осонинг йўлидан юрди, йўлдан озмай, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.</verse>
				<verse number="33">Аммо саждагоҳларни йўқ қилиб ташламади. Халқ ҳануз ота–боболарининг Худосига чин юракдан боғланмади.</verse>
				<verse number="34">Ёҳушафатнинг бошқа ишлари бошдан охиригача Хонин ўғли Ёҳунинг қўлёзмаларида баён этилган бўлиб, “Исроил шоҳлари тарихи” таркибига киритилган.</verse>
				<verse number="35">Кейинчалик Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Исроил шоҳи Охазиё билан иттифоқ тузди. Охазиё кўп қабиҳ ишлар қилган эди.</verse>
				<verse number="36">Улар биргаликда Эйзун–Геберда денгиз савдо кемаларини ясадилар.</verse>
				<verse number="37">Шунда Моришолик Дўдаваҳу ўғли Элиазар Ёҳушафатга қарши башорат қилиб: “Сен Охазиё билан иттифоқ қилганинг учун, Эгамиз бу кемаларингни бузиб ташлайди”, деб огоҳлантирди. Кемалар парчаланиб, денгизга чиқишга муваффақ бўлмадилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Ёҳушафат оламдан ўтди. У ҳам Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди, унинг ўрнига ўғли Ёҳурам шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="2">Ёҳурамнинг Озариё, Ёхиёл, Закариё, Озариёҳу, Микойил, Шафатиё деган укалари бор эди. Буларнинг ҳаммаси Яҳудо шоҳи Ёҳушафатнинг ўғиллари эди.</verse>
				<verse number="3">Отаси уларга кўп миқдорда олтину кумуш ва қимматбаҳо ашёлар билан бирга Яҳудо юртидаги мустаҳкам шаҳарларни ҳадя этган эди. Ёҳурамни эса тўнғич ўғил бўлгани учун тахт вориси қилган эди.</verse>
				<verse number="4">Ёҳурам отасининг тахтига ўтириб, ўзини мустаҳкамлаб олгандан кейин, укаларининг ҳаммасини ва Исроил аъёнларидан баъзиларини қиличдан ўтказди.</verse>
				<verse number="5">Ёҳурам Яҳудо шоҳи бўлганда, ўттиз икки ёшда эди. У Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди.</verse>
				<verse number="6">Хотини Ахабнинг қизи бўлгани учун, Ёҳурам ҳам, Ахаб хонадони сингари, Исроил шоҳлари йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди.</verse>
				<verse number="7">Шундай бўлса–да, Довуднинг хонадонини Эгамиз ҳалокатга учратишни истамади, чунки У Довуд билан аҳд қилиб: “Сенинг наслингга то абад сўнмайдиган чироқ бераман”, деб ваъда қилган эди.</verse>
				<verse number="8">Ёҳурам даврида Эдом Яҳудо шоҳлигига қарши исён қилди. Эдом халқи ўзларининг мустақил шоҳлигини қурдилар.</verse>
				<verse number="9">Ёҳурам ҳамма лашкарбошилари ва жанг араваларини Эдомга бошлаб борди. Эдом лашкари Ёҳурамни ва унинг жанг аравалари сардорларини ўраб олди, лекин Ёҳурам тунда ҳужум қилиб, қамални ёриб чиқди.</verse>
				<verse number="10">Шундай қилиб, Эдом халқи ҳозиргача Яҳудо ҳукмронлигидан озоддир. Ёҳурам ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани учун, Либна шаҳри ҳам ўша пайтда исён кўтарган эди.</verse>
				<verse number="11">Ёҳурам Яҳудо қирларида саждагоҳлар барпо қилди, Яҳудо ва Қуддус аҳолисини Худога бевафолик қилишга бошлади, уларни ҳақ йўлдан оздирди.</verse>
				<verse number="12">Илёс пайғамбар унга қуйидагича мактуб юборди: “Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: — Сен отанг Ёҳушафатнинг йўлидан юрмадинг, Яҳудо шоҳи Осонинг изидан ҳам бормадинг,</verse>
				<verse number="13">балки Исроил шоҳларининг йўлидан юрдинг. Ахаб хонадони Исроилни Худога бевафолик қилишга бошлагандай, сен ҳам Яҳудо ва Қуддус аҳолисини Худога бевафолик қилишга бошладинг. Сен ҳатто ўз укаларингни ўлдирдинг, улар сендан яхшироқ эди.</verse>
				<verse number="14">Шу сабабдан Мен, Эгангиз, сенинг халқинг, болаларинг, хотинларинг бошига ва бутун мол–мулкингга оғир кулфат келтираман.</verse>
				<verse number="15">Сен ўзинг эса оғир ичак хасталигига йўлиқасан. Ичак–човоқларинг ташқарига чиққунга қадар, хасталигинг кундан кунга кучайиб бораверади.”</verse>
				<verse number="16">Эгамиз Филистларни ва Ҳабашистоннинг ёнида яшаётган Арабларни Ёҳурамга қарши қўзғатди.</verse>
				<verse number="17">Улар Яҳудога бостириб келиб, шоҳ саройидаги ҳамма бойликларни, шоҳнинг ўғилларини ва хотинларини олиб кетдилар. Шоҳнинг кенжа ўғли Охазиёдан бошқа ўғли қолмади.</verse>
				<verse number="18">Шундан кейин Эгамиз шоҳ Ёҳурамни тузалмас ичак хасталигига йўлиқтирди.</verse>
				<verse number="19">Орадан икки йил ўтгач, Ёҳурамнинг хасталиги зўрайиб, ичак–човоқлари ташқарига чиқди. Ёҳурам қаттиқ азоб–уқубат билан вафот этди. Одамлар Ёҳурамнинг ота–боболари шарафига гулхан ёқишган бўлса–да, Ёҳурамнинг шарафига гулхан ёқишмади.</verse>
				<verse number="20">Ёҳурам тахтга ўтирган пайтда ўттиз икки ёшда бўлиб, Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди. Унинг ўлими учун ҳеч ким қайғурмади. Гарчи уни Довуд қалъасига дафн этган бўлсалар–да, шоҳлар қабрига дафн қилмадилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Араблар қилган босқинчилик сафари давомида Ёҳурамнинг кенжа ўғли Охазиёдан бошқа ҳамма катта ўғилларини қатл қилган эдилар. Шунинг учун Қуддус аҳолиси Охазиёни ўзларига шоҳ қилишди.</verse>
				<verse number="2">Охазиё тахтга ўтирганда, йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда бир йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Оталиё бўлиб, Исроил шоҳи Омрининг невараси эди</verse>
				<verse number="3">Охазиё ҳам Ахаб хонадони йўлидан юрди, чунки онаси унга қабиҳ ишлар қилишни маслаҳат берарди.</verse>
				<verse number="4">Охазиё Ахаб наслига ўхшаб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Отаси Ёҳурамнинг вафотидан кейин, шоҳ Ахаб хонадонининг бошқа аъзолари Охазиёнинг маслаҳатчилари бўлиб, уни ҳалокатга бошладилар.</verse>
				<verse number="5">Охазиё уларнинг маслаҳатига кириб, Исроил шоҳи Ахаб ўғли Ёрам билан бирга Гиладдаги Рамўтга бориб, Орам шоҳи Хазайилга қарши уруш очди. Ёрам шу урушда ярадор бўлди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳ Ёрам ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига қайтиб келган эди. Яҳудо шоҳи Охазиё эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди.</verse>
				<verse number="7">Худо Охазиёнинг бу ташрифини унинг ҳалокати учун ишлатди. Охазиё Ёрамникига етиб боргач, Ёрам билан биргаликда Нимши невараси Ёҳуни кутиб олгани чиқди. Ёҳуни Эгамиз Ахаб хонадонини қатл қилиш учун танлаган эди.</verse>
				<verse number="8">Ёҳу Ахаб хонадони устидан чиқарилган ҳукмни ижро этаётган пайтида, Охозиё билан бирга келган Яҳудо аъёнларига ва Охазиёнинг жиянларига дуч келди. Уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб юборди.</verse>
				<verse number="9">Сўнг Охазиёни қидира бошлади. Ёҳунинг одамлари Самарияда яшириниб юрган Охазиёни қўлга олдилар. Уни Ёҳунинг олдига олиб келиб ўлдирдилар. Аммо кейин дафн қилдилар, чунки улар: “Э–ҳа, бу Эгамизга чин юракдан интилган Ёҳушафатнинг невараси–ку!” деб айтган эдилар. Охазиё хонадонида шоҳлик қиладиган ҳеч бир кимса қолмади.</verse>
				<verse number="10">Оталиё ўз ўғли шоҳ Охазиёнинг ўлдирилганини эшитгач, Яҳудода Охазиёнинг жамики уруғини қириб ташлашга киришди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдириш режалаштирилган эди. Шоҳ Ёҳурамнинг Ёҳушева деган қизи бор эди. Ёҳушева Охазиёнинг ўгай синглиси бўлиб, руҳоний Ёҳайидога турмушга чиққан эди. Ёҳушева Охазиёнинг ўғли Йўшни шоҳнинг ўғиллари орасидан билдирмасдан олиб қочди. Уни, энагаси билан бирга, Эгамизнинг уйидаги ётоқхонага яширди. Бола Оталиёдан яшириниб, тирик қолди.</verse>
				<verse number="12">Оталиё юртни бошқарган пайтда, бола олти йил давомида Худонинг уйида улар билан бирга яшириниб юрди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Еттинчи йили руҳоний Ёҳайидо қўрқмай ҳаракатга тушди. У қуйидаги юзбошилар билан аҳд қилди: Ерохам ўғли Озариё, Ёҳуханон ўғли Исмоил, Обид ўғли Озариё, Одаё ўғли Масиё ва Зихри ўғли Элишафат.</verse>
				<verse number="2">Улар Яҳудо юртини кезиб чиқдилар, Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан левиларни ва Исроил уруғбошиларини йиғиб, Қуддусга олиб келдилар.</verse>
				<verse number="3">Келганларнинг ҳаммаси Худонинг уйига йиғилиб, ўша ерда шоҳ билан аҳд қилдилар. Ёҳайидо уларга шундай деди: “Мана шоҳнинг ўғли! Эгамизнинг Довуд ўғиллари ҳақида берган ваъдасига мувофиқ, бу ўғил ҳукмронлик қилсин.</verse>
				<verse number="4">Энди сизлар бундай қиласизлар: Шаббат куни хизмат қиладиган руҳоний ва левиларнинг учдан бир қисми дарвозаларни қўриқласин.</verse>
				<verse number="5">Учдан бири — шоҳнинг уйида, учдан бири эса Асос дарвозасида бўлсин. Халқ оммаси Эгамиз уйининг ҳовлиларида турсин.</verse>
				<verse number="6">Эгамизнинг уйига руҳонийлар билан хизматдаги левилардан бошқа ҳеч ким кирмасин. Фақат улар кира оладилар, чунки улар муқаддасдирлар. Қолган одамлар Эгамизнинг кўрсатмаларига риоя қилиб, ташқарида қолсинлар.</verse>
				<verse number="7">Левилар қўлида қуроли билан шоҳни ҳар томондан ўраб олсин, Эгамизнинг уйига кирган ҳар ким ўлдирилсин. Шоҳ кирганда ҳам, чиққанда ҳам, унга ҳамроҳ бўлинглар.”</verse>
				<verse number="8">Левилар ва бутун Яҳудо халқи руҳоний Ёҳайидонинг амрларини сўзсиз бажардилар. Ҳар бир юзбоши Шаббат куни хизматини бошлаган ва хизматини тугатган қўриқчиларини олиб қолди, чунки ўша куни Ёҳайидо қўриқчиларининг бирорта бўлинмасига кетишга ижозат бермаган эди.</verse>
				<verse number="9">Руҳоний Ёҳайидо Худонинг уйида турган шоҳ Довуднинг найзаларини ҳамда катта ва кичик қалқонларини юзбошиларга тарқатди.</verse>
				<verse number="10">Шоҳни қўриқлаш учун уйнинг жануб томонидан шимол томонигача, қурбонгоҳнинг ва уйнинг атрофига одамларни жангга шай қилиб жойлаштирди.</verse>
				<verse number="11">Ёҳайидо шоҳнинг ўғли Йўшни ташқарига олиб чиқиб, бошига тож кийгизди. Унга шоҳлик қонунларини берди. Йўш шоҳ деб эълон қилинди. Ёҳайидо ва унинг ўғиллари Йўшнинг бошига мой суртишди, сўнгра: “Шоҳимизнинг умрлари узоқ бўлсин!” дея ҳайқиришди.</verse>
				<verse number="12">Оталиё югураётган ва шоҳни олқишлаётган халқнинг шовқин–суронини эшитгач, Эгамизнинг уйига йиғилганлар ёнига борди.</verse>
				<verse number="13">Қарасаки, Эгамизнинг уйи эшиги ёнидаги устун олдида шоҳ турибди, шоҳнинг атрофини лашкарбошилар, карнайчилар ўраб олган. Юртнинг бутун халқи шод–хуррам, карнай чаляпти, қўшиқчилар мусиқа асбоблари жўрлигида байрам ўтказяпти. Шунда Оталиё ғазабдан либосларини йиртиб: “Хоинлик! Хоинлик!” деб бақирди.</verse>
				<verse number="14">Руҳоний Ёҳайидо юзбошиларни чақириб: “У хотинни бу ердан олиб чиқиб кетинглар, кимки унга эргашса, қиличдан ўтказинглар”, дея буйруқ берди. Руҳоний ўша аёлнинг Эгамиз уйида ўлдирилишини истамади.</verse>
				<verse number="15">Оталиё ушланди ва саройнинг От дарвозасига келтирилиб, ўша ерда ўлдирилди.</verse>
				<verse number="16">Руҳоний Ёҳайидо, Яҳудо халқи Эгамизнинг халқи бўлсин, дея ўзи билан халқ ва шоҳ орасида аҳд тузди.</verse>
				<verse number="17">Сўнг бутун халқ Баалнинг уйига бориб, уни бузиб ташлади, у ердаги қурбонгоҳларни ва Баалнинг тасвирларини синдирди, Баалнинг руҳонийси Маттонни эса қурбонгоҳларнинг рўпарасида ўлдирди.</verse>
				<verse number="18">Ёҳайидо Довуд берган кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда Эгамиз уйининг назоратини леви руҳонийларига топширди. Уларга Мусонинг қонунида ёзилганидай Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар келтиришни ва Довуд амр этгандай шод–хуррамлик билан қўшиқ айтишни буюрди.</verse>
				<verse number="19">Ҳеч ким Эгамизнинг уйига ҳаром бўлиб кирмасин деб, дарвозага соқчиларни жойлаштирди.</verse>
				<verse number="20">Сўнгра юзбошиларни, аслзодаларни, халқ йўлбошчиларини ва жамики халқни ёнига олиб, шоҳни Эгамизнинг уйидан олиб чиқди. Улар Юқори дарвозадан ўтиб, шоҳни саройга олиб келдилар ва тахтга ўтқаздилар</verse>
				<verse number="21">Оталиё ўлдирилгани учун, юрт халқи севинди. Қуддус осойишта бўлиб қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Йўш шоҳ бўлганда, етти ёшда эди. У Қуддусда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Онаси Бэршэва шаҳридан бўлиб, исми Зибиёх эди.</verse>
				<verse number="2">Руҳоний Ёҳайидо ҳаётлигида Йўш Эгамизнинг олдида тўғри ишлар қилди.</verse>
				<verse number="3">Ёҳайидо Йўшга иккита хотин олиб берди. Йўш бу хотинларидан ўғил–қизлар кўрди.</verse>
				<verse number="4">Орадан бир оз вақт ўтгач, Йўш Эгамизнинг уйини тузатишга қарор қилди.</verse>
				<verse number="5">У руҳонийларни ва левиларни тўплаб, уларга айтди: “Яҳудо шаҳарларига бориб, Худойимизнинг уйини тузатиш учун жамики Исроил халқидан йилига тўланадиган солиқни йиғиб келинглар. Бу ишни тезлик билан бажаринглар.” Лекин левилар бу ишни орқага сурдилар.</verse>
				<verse number="6">Шунда шоҳ олий руҳоний Ёҳайидони чақиртириб, ундан сўради: “Нимага сиз левиларни солиқ йиғиб келишлари учун жўнатмадингиз? Эгамизнинг қули Мусо Муқаддас аҳд чодирининг ҳаражатларини қоплаш учун бу солиқни Исроил жамоасига солган–ку.”</verse>
				<verse number="7">Қабиҳ аёл Оталиёнинг издошлари Худонинг уйига бостириб кириб, у ердаги Эгамизга бағишланган ашёларни Баалнинг сажда маросимлари учун ишлатган эдилар.</verse>
				<verse number="8">Шоҳнинг буйруғи билан, бир қути ясалиб, Эгамиз уйи дарвозасининг ташқи томонига ўрнатилди.</verse>
				<verse number="9">Худонинг қули Мусо саҳрода Исроил халқига солган солиқни Эгамизга олиб келишлари учун Яҳудо ва Қуддус бўйлаб эълон қилинди.</verse>
				<verse number="10">Жамики йўлбошчилар ва халқ бажонидил солиқ пулларини олиб келиб, қутини тўлдиравердилар.</verse>
				<verse number="11">Қутида кўп пул йиғилганидан кейин, левилар қутини шоҳ аъёнларига олиб боришар эди. Шоҳнинг мирзаси билан олий руҳонийнинг ёрдамчиси қутини бўшатиб, уни ўз жойига қайтиб қўйишар эди. Улар ҳар куни шундай қилишарди. Шу тариқа кўп миқдорда кумуш тўплашди.</verse>
				<verse number="12">Шоҳ ва Ёҳайидо бу кумушларни Эгамизнинг уйидаги ишларнинг бошида турган одамларга берди. Улар эса бу кумушга Эгамизнинг уйини тузатиш учун тош терувчилар, дурадгорлар, темир ва бронзага ишлов берадиган усталарни ёлладилар.</verse>
				<verse number="13">Ҳаммалари чин юракдан меҳнат қилишди, Худонинг уйини олдинги ҳолатида тиклаб, мустаҳкамлашди.</verse>
				<verse number="14">Улар ҳамма ишларни тугатишгач, қолган кумушларни шоҳ билан Ёҳайидога беришди. Бу кумушлардан Эгамизнинг уйида ишлатиладиган буюмлар ясалди: хизматда ва қурбонликлар куйдиришда ишлатиладиган буюмлару идишлар, шунингдек, олтин ва кумушдан ясалган бошқа анжомлар. Руҳоний Ёҳайидо даврида Эгамизнинг уйида доимо куйдириладиган қурбонликлар келтириларди.</verse>
				<verse number="15">Ёҳайидо роса кексайиб, бир юз ўттиз ёшида вафот этди.</verse>
				<verse number="16">У Исроил халқи, Худо ва Худонинг уйи учун қилган хизматлари эвазига Довуд қалъасида шоҳлар ёнига дафн қилинди.</verse>
				<verse number="17">Ёҳайидонинг вафотидан кейин Яҳудо аъёнлари шоҳ ҳузурига келишиб, унга таъзим қилдилар. Шоҳ уларнинг маслаҳатларига қулоқ солди.</verse>
				<verse number="18">Натижада халқ ота–боболарининг Худоси — Эгамизнинг уйини тарк этиб, Ашеранинг устунларига ва бутларга сиғина бошлади. Уларнинг бу гуноҳлари туфайли, Яҳудо ва Қуддус устига Эгамиз ғазабини сочди.</verse>
				<verse number="19">У, халқимни қайтарай деб, олдиларига пайғамбарларни юборди. Бироқ халқ пайғамбарларнинг огоҳига қулоқ солмади.</verse>
				<verse number="20">Худонинг Руҳи руҳоний Ёҳайидонинг ўғли Закариёни қамраб олди. Закариё халқнинг олдида туриб, шундай деб айтди: “Худо шундай демоқда: Нимага сизлар Менинг амрларимга итоат этмаяпсизлар? Шунинг учун роҳат–фароғатга эришолмайсизлар. Сизлар Мени тарк этганларингиз учун, Мен ҳам сизларни тарк этаман.”</verse>
				<verse number="21">Аъёнлар Закариёга фитна уюштирдилар. Шоҳнинг фармони билан уни Эгамизнинг уйи ҳовлисида тошбўрон қилиб ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="22">Шоҳ Йўш Закариёнинг отаси Ёҳайидо кўрсатган олижанобликларини эсламади, аксинча ўғлини ўлдирди. Закариё жон бераётганда: “Эгамиз бу қилмишингизни кўриб, жазонгизни берсин”, деди.</verse>
				<verse number="23">Ўша йилнинг охирида Орам лашкарлари Йўшга ҳужум қилишди. Улар Яҳудо ва Қуддусни босиб олиб, ҳамма халқ йўлбошчиларини ўлдиришди, олган ҳамма ўлжаларини Дамашқ шоҳига жўнатишди.</verse>
				<verse number="24">Гарчи Орам лашкарлари озчилик бўлса ҳам, Эгамиз уларнинг қўлига Яҳудонинг катта лашкарини топширганди. Чунки Яҳудо халқи ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этганди. Шундай қилиб, шоҳ Йўш жазосини олди.</verse>
				<verse number="25">Йўш жангда оғир яраланди. Орам лашкари кетишлари биланоқ, Йўшнинг икки аъёни руҳоний Ёҳайидо ўғлининг ўчини олиш учун, Йўшга фитна уюштириб, уни тўшагида ўлдирдилар. Йўшни Довуд қалъасига дафн қилдилар, бироқ шоҳлар қабрига уни қўймадилар.</verse>
				<verse number="26">Йўшга фитна уюштирганлар Оммонлик Шимат деган аёлнинг ўғли Зобод ва Мўаблик Шимрит деган аёлнинг ўғли Ёҳузабад эди.</verse>
				<verse number="27">Йўшнинг ўғиллари тўғрисидаги тўлиқ ахборот, Йўшга қарши айтилган кўп башоратлар ва Худонинг уйи тузатилгани тўғрисидаги маълумотлар “Шоҳлар Китобига шарҳлар”да баён этилган. Йўшнинг ўрнига ўғли Эмозиё шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Эмозиё тахтга ўтирган пайтда, йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёҳуваддон эди.</verse>
				<verse number="2">Эмозиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди, аммо чин юракдан қилмаган эди.</verse>
				<verse number="3">Эмозиё ўз шоҳлигини мустаҳкамлаб олгандан кейин, отасини ўлдирган аъёнларни йўқ қилди.</verse>
				<verse number="4">Бироқ Мусонинг Тавротида ёзилганига кўра, қотилларнинг болаларини ўлдирмади, чунки Эгамиз: “Оталар фарзандлари гуноҳи учун ўлдирилмасин, фарзандлар оталари гуноҳи учун ўлдирилмасин, ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина жазолансин”, деб амр қилган эди.</verse>
				<verse number="5">Эмозиё Яҳудо ва Бенямин қабилаларини уларнинг уруғларига кўра, ҳарбий қисмларга бўлди. Улар устидан мингбоши ва юзбошиларни тайинлади. Эмозиёнинг лашкари йигирма ва ундан юқори ёшдаги 300.000 сараланган жангчидан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳаммаси урушга яроқли, қилич ва қалқонни моҳирлик билан ишлата олар эди.</verse>
				<verse number="6">Булардан ташқари, Эмозиё икки юз пуд кумушга Исроилдан 100.000 баҳодир жангчини ёллади.</verse>
				<verse number="7">Лекин Худонинг бир одами Эмозиёнинг ҳузурига келиб, шу гапни айтди: — Эй шоҳ! Исроил лашкарлари сен билан бормасин, чунки Эгамиз улар билан эмас. Исроил халқига ёрдам беришдан У воз кечган.</verse>
				<verse number="8">Сен жасорат билан жанг қилсанг ҳам, барибир Худо сени ғанимларинг олдида мағлуб қилади, чунки ёрдам берадиган ва мағлуб қиладиган Худодир.</verse>
				<verse number="9">Эмозиё Худонинг одамидан сўради: — Исроил лашкари учун тўлаган икки юз пуд кумуш нима бўлади? — Худонинг одами: — Эгамиз бундан ҳам кўпроғини сенга беришга қодир, — дея жавоб берди.</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин Эмозиё Исроилдан келган лашкарга жавоб бериб, уларни уйларига қайтариб юборди. Улар Яҳудо халқидан қаттиқ ғазабланиб, жаҳл устида уйларига қайтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="11">Эмозиё жасорат кўрсатиб, лашкарини Туз водийсига бошлаб борди. У ерда Сеирликлардан 10.000 тасини ўлдирди.</verse>
				<verse number="12">Яҳудо лашкари уларнинг яна 10.000 тасини тириклайин асирга олиб, Села чўққисидан пастга итариб юбордилар. Уларнинг ҳаммаси тошларга урилиб ҳалок бўлдилар.</verse>
				<verse number="13">Шу орада Эмозиё орқага қайтариб юборган Исроил лашкари Самария билан Байт–Хўрон оралиғидаги Яҳудо шаҳарларига ҳужум қилди, улар 3000 кишини ўлдириб, кўп ўлжа олдилар.</verse>
				<verse number="14">Эмозиё Эдомликларни мағлуб қилгандан кейин ўзи билан Эдомликларнинг худоларини олиб келди. Уларни ўзига худо қилиб ўрнатди, ўша худоларга сажда қилиб, қурбонликлар келтирди.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз бундан қаттиқ ғазабланиб, Эмозиёнинг ҳузурига пайғамбарини юборди. Пайғамбар унга шу сўзларини айтди: — Нимага сен бегона худоларга сажда қиляпсан? Бу худолар ўз халқини сенинг қўлингдан қутқара олмади–ку!</verse>
				<verse number="16">— Қачондан бери сен шоҳнинг маслаҳатчиси бўлиб қолдинг?! — деб пайғамбарнинг гапини бўлди шоҳ. — Овозингни ўчир! Бўлмаса жонингни оламан. Пайғамбарнинг гапи оғзида қолди, бироқ у шоҳни шундай деб огоҳлантириб қўйди: — Сен шу ишни қилиб, менинг маслаҳатимга қулоқ солмаганинг учун Худо сени нобуд қилишга қарор қилганини биламан.</verse>
				<verse number="17">Яҳудо шоҳи Эмозиё ўз аъёнлари билан маслаҳатлашиб, Исроил шоҳи Ёҳўшга шундай хабар жўнатди: — Қани, менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи. — Ёҳуш Ёҳухознинг ўғли, Ёҳунинг набираси эди.</verse>
				<verse number="18">Исроил шоҳи Ёҳўш эса бунга жавобан Яҳудо шоҳи Эмозиёга шу хабарни жўнатди: — Лубнондаги ғовтикан шу ердаги садр дарахтига, “қизингни ўғлимга хотинликка бер”, деб хабар йўллабди. Ўша пайтда Лубнондаги йиртқич ҳайвон ўша ердан ўтиб кетаётиб, ғовтиканни босиб янчиб кетибди.</verse>
				<verse number="19">Шунга ўхшаб сен ҳам: “Кўриб қўй, Эдомни мағлуб қилдим”, деб мақтаниб, юрагинг киборликка тўлибди. Уйингда ўтиравер. Нима учун қитмирлик қиляпсан? Ўз бошингни ҳам, Яҳудо халқининг бошини ҳам балога гирифтор қиляпсан!</verse>
				<verse number="20">Лекин Эмозиё қулоқ солмади. Бу Худонинг иши эди. Яҳудо халқи Эдомнинг худоларига сажда қилгани учун, Худо уларни душманнинг қўлига беришга қарор қилган эди.</verse>
				<verse number="21">Шунинг учун Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиё устига юриш қилди. Иккала томоннинг лашкари Яҳудонинг Байт–Шамаш шаҳрида рўбарў келди.</verse>
				<verse number="22">Исроил лашкари Яҳудо лашкарини мағлуб этди. Яҳудо лашкарининг ҳаммаси уйларига қочиб кетди.</verse>
				<verse number="23">Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охазиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Эмозиёни Қуддусга олиб борди. У ерда Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган тўрт юз тирсак қисмини буздирди.</verse>
				<verse number="24">Худонинг уйида Обидадомнинг насли қўриқлаган ҳамма олтин, кумуш ва ашёларни тортиб олди. Бунинг устига, сарой хазинасини ва асирларни олиб, Самарияга қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="25">Яҳудо шоҳи Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшнинг ўлимидан кейин ўн беш йил яшади.</verse>
				<verse number="26">Эмозиёнинг қолган фаолияти бошдан охиргача “Яҳудо ва Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="27">Эмозиё Эгамиздан юз ўгирган вақтда Қуддусда унга қарши фитна уюштирилди. Эмозиё бундан хабар топиб Лахиш шаҳрига қочди. Аммо душманлари Эмозиёнинг ортидан одам юбориб, уни ўша ерда ўлдиртирдилар.</verse>
				<verse number="28">Эмозиёнинг жасадини отда Қуддусга олиб келдилар. У Довуд қалъасида ота–боболарининг ёнига дафн қилинди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Шундан кейин Яҳудо халқи ўн олти ёшли Уззиёни отаси Эмозиёнинг ўрнига шоҳ қилди.</verse>
				<verse number="2">Эмозиёнинг вафотидан сўнг, Уззиё илгарилари Яҳудога қарашли бўлган Элет шаҳрини қўлга киритиб, қайтадан қурди.</verse>
				<verse number="3">Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмдорлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди.</verse>
				<verse number="4">Уззиё ҳам, отаси Эмозиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.</verse>
				<verse number="5">Худонинг ваҳийларини таъбир қилувчи Закариёнинг ҳаёт даврида Уззиё Худога интиларди. У Эгамизга интилган пайтда, Худо унга ҳузур–ҳаловат бағишлади.</verse>
				<verse number="6">Уззиё Филистларга қарши уруш бошлаб, Гат, Ёбнах ва Ашдод шаҳарларининг деворларини бузиб ташлади. У Ашдод ҳудудида ва Филистларга қарашли бошқа жойларда шаҳарлар қурди.</verse>
				<verse number="7">У Филистларга, Гур–Баалда яшайдиган Арабларга ва Мавунларга қарши уруш қилганда, Худо унга мадад берди.</verse>
				<verse number="8">Оммонликлар Уззиёга ўлпон тўлайдиган бўлди. У ниҳоятда кучайиб кетганидан, шуҳрати Миср чегерасигача ёйилди.</verse>
				<verse number="9">Бундан ташқари, Уззиё Қуддусдаги Бурчак дарвозаси, Сойлик дарвозаси ва деворнинг қайрилган жойида миноралар қуриб, бу минораларни мустаҳкамлади.</verse>
				<verse number="10">У саҳрода мудофаа қўрғонларини қурдирди. Яҳудо қир этакларида ва текисликларда боқилган подалари кўп бўлгани учун, кўплаб сардобалар қаздирди. Деҳқончиликка ихлос қўйгани учун, адирлару унумдор ерларда экинлар экдириб, узумзорлар барпо қилди. У ерда ишлайдиган деҳқону боғбонлари бор эди.</verse>
				<verse number="11">Уззиёнинг моҳир жангчилардан ташкил топган лашкарлари бор эди. Бу жангчиларни котиб Явиёл ва унинг ёрдамчиси Масиё сафарбар қилиб, уларни бўлинмаларга бўлган эди. Котиб Явиёл билан Масиё Ханониёнинг қўли остида иш олиб борар эдилар. Ханониё шоҳнинг аъёни эди.</verse>
				<verse number="12">Бу сараланган жангчиларга 2.600 уруғбоши қўмондонлик қиларди.</verse>
				<verse number="13">Уларнинг қўли остида жами 307.500 баҳодир жангчи бўлиб, бу катта лашкар шоҳни душманларидан ҳимоя қилар эди.</verse>
				<verse number="14">Уззиё бутун лашкарни қалқонлар, найзалар, дубулғалар, совутлар, камонлар ва сопқон тошлари билан таъминлаган эди.</verse>
				<verse number="15">У Қуддусдаги миноралар устига ва шаҳар девори бурчакларига олимлари кашф этган ўқ отадиган ва катта тошларни улоқтирадиган қуролларни ўрнатди. Худо унга ёрдам бергани учун, у ниҳоятда қудратли бўлиб, шуҳрати ҳар ёққа таралди.</verse>
				<verse number="16">Уззиё кучайиб кетгандан кейин, ҳалокатга олиб борадиган киборликка берилди. У Эгамизнинг Маъбадига кириб, тутатқи қурбонгоҳида тутатқи тутатди, шу йўсин ўзининг Эгаси Худога итоатсизлик қилди.</verse>
				<verse number="17">Руҳоний Озариё Эгамизнинг саксонта жасур руҳонийси билан бирга Уззиёнинг кетидан борди.</verse>
				<verse number="18">Улар шоҳ Уззиёга танбеҳ бериб дейишди: “Эй шоҳимиз! Эгамизга тутатқи тутатиш сизнинг ишингиз эмас. Бу Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларнинг ишидир. Тутатқи тутатишга улар бағишланганлар. Қани бўлинг, бу муқаддас жойдан чиқиб кетинг! Сиз Парвардигор Эгамизга итоатсизлик қилдингиз. Бу қилмишингиз учун Худо сизни юксалтирармиди?!”</verse>
				<verse number="19">Уззиё ўша пайтда қўлидаги оташкураги билан тутатқи тутатишга тайёр бўлиб турган эди. У руҳонийларнинг танбеҳидан қаттиқ ғазабланди, шу заҳотиёқ пешанасига яра тошди. Бу ҳодиса Эгамизнинг уйидаги тутатқи қурбонгоҳи олдида, руҳонийларнинг кўз ўнгида содир бўлди.</verse>
				<verse number="20">Олий руҳоний Озариё билан бошқа руҳонийлар шоҳ пешанасидаги қўрқинчли яраларни кўришгач, шоҳни ташқарига олиб чиқишга шошилдилар. Шоҳнинг ўзи ҳам ташқарига отланди, чунки Эгамиз уни жазолаган эди.</verse>
				<verse number="21">Уззиё умрининг охиригача тери касаллигидан тузалмади. У алоҳида бир уйда ёлғиз яшади. Эгамизнинг уйига кириш унга ман этилган эди. Юртдаги халқни ҳам, шоҳ саройини ҳам ўғли Йўтом бошқарарди.</verse>
				<verse number="22">Уззиёнинг бошқа ишлари бошдан охиргача Омиз ўғли пайғамбар Ишаё ёзиб қолдирган.</verse>
				<verse number="23">Уззиё оламдан ўтиб, шоҳлар қабристонинг бир четига дафн қилинди. Бироқ тери касаллигига чалингани учун уни шоҳлар хилхонасига қўймадилар. Унинг ўрнига ўғли Йўтом шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Йўтом йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="2">Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Аммо отасидан фарқли равишда ЭгамизнингМаъбадида тутатқи тутатмади. Халқ эса ҳамон бузуқ одатларини давом эттирарди.</verse>
				<verse number="3">Йўтом Эгамиз уйининг ҳовлисида Юқори Дарвозани қурди ва Офел тепалигидаги девор устида катта ишларни олиб борди.</verse>
				<verse number="4">Бундан ташқари, у Яҳудонинг қирларида шаҳарлар, ўрмонзорларда қалъалар ва миноралар қурдирди.</verse>
				<verse number="5">У Оммонликларга қарши жанг қилиб, уларни бўйсундирди. Оммонликлар уч йил давомида Йўтомга қуйидаги миқдордаги ўлпонни тўлашга мажбур бўлдилар: 214 пуд кумуш, 100.000 тоғора буғдой ва 100.000 тоғора арпа.</verse>
				<verse number="6">Йўтом Эгаси Худога содиқлик билан итоат этгани учун қудратли бўлиб кетди.</verse>
				<verse number="7">Йўтомнинг бошқа ишлари, қилган жанглари ва тутган йўллари “Исроил ва Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="8">У йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="9">Йўтом оламдан ўтиб, Довуд қалъасида дафн қилинди. Ўрнига ўғли Охоз шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Охоз йигирма ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. У бобоси Довуддан намуна олмади, Эгамизнинг олдида тўғри ишлар қилмай,</verse>
				<verse number="2">Исроил шоҳларининг йўлидан кетди. У ҳатто Баалга сажда қилиш учун Баалнинг қуйма тасвирларини ясади.</verse>
				<verse number="3">Хиннум сойлигида бутларга атаб қурбонликлар куйдирди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғилларини оловда куйдириб қурбонлик қилди.</verse>
				<verse number="4">Саждагоҳларда, дўнгликларда ва ҳар қандай яшил дарахт остида қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Охоз гуноҳ қилгани учун Эгаси Худо уни Орам шоҳининг қўлига берди. Орам шоҳи Охозни мағлуб қилиб, халқидан жуда кўпчилигини асир қилиб Дамашққа олиб кетди. Бундан ташқари, Эгамиз шоҳ Охозни Исроил шоҳи қўлига берди. Исроил шоҳи Охоз бошига катта қирғин солиб, уни мағлуб қилди.</verse>
				<verse number="6">Бир куннинг ўзида Исроил шоҳи — Рамалиё ўғли Пеках Яҳудо лашкарининг 120.000 баҳодир жангчисини ўлдирди. Бунга сабаб Яҳудо халқи ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани бўлди.</verse>
				<verse number="7">Исроил халқидан бўлган баҳодир жангчи Зихри шоҳнинг ўғли Масиёни, сарой бошқарувчиси Озрикомни ва шоҳнинг ўнг қўл вазири Элқанани ўлдирди.</verse>
				<verse number="8">Яҳудо халқи уларга қариндош бўлишига қарамай, Исроил лашкари улардан 200.000 аёл ва ўғил–қизларини асир қилиб, катта ўлжа билан бирга Самарияга олиб кетишди.</verse>
				<verse number="9">Эгамизнинг Одод деган пайғамбари Самарияда эди. У қайтиб келган Исроил лашкарини қаршилаб чиқиб, уларга шундай деди: “Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз халқи Яҳудодан ғазаблангани учун уларни сизнинг қўлингизга топширди. Сизлар эса уларни шунчалик қаҳр устида қирдингизки, уларнинг садоси самоларга етди.</verse>
				<verse number="10">Шуниси етмагандай, сизлар Яҳудо ва Қуддус халқининг эркагу аёлини ўзингизга қул қилмоқчи бўлдингиз. Ўзингизга бир қаранг, Эгангиз Худо олдида қилган қилмишларингизнинг ҳаммаси турган битгани гуноҳ.</verse>
				<verse number="11">Энди гапимни эшитинг! Асир қилган бу қариндошларингизни орқага қайтариб юборинг. Акс ҳолда Эгамиз ўз ғазабини сизнинг устингизга сочади.”</verse>
				<verse number="12">Исроил халқининг баъзи йўлбошчилари ҳам, чунончи Йўханон ўғли Озариё, Машилламўт ўғли Бархиё, Шаллум ўғли Ёхизқиё ва Ҳадлай ўғли Эмоса, урушдан қайтиб келганларга ўз норозилигини билдириб,</verse>
				<verse number="13">дедилар: “Асирларни бу ерга олиб келманглар! Биз Эгамизга қарши гуноҳ қилиб, Унинг қаҳрини чиқариб бўлдик. Сизлар эса шусиз ҳам ортиб ётган гуноҳимиз устига яна гуноҳ орттирмоқчисизлар.”</verse>
				<verse number="14">Шунда сипоҳлар Исроил аъёнлари ва бутун жамоа олдида асирларни озод қилиб, ўлжаларни топширдилар.</verse>
				<verse number="15">Юқорида номлари айтилган тўртта йўлбошчи асирларнинг орасидаги яланғоч бўлганларнинг ҳаммасига ўлжа олинган нарсалардан уст–бош, оёқ кийим бердилар, едирдилар, ичирдилар, яраларига мой суртдилар. Кейин заифларини эшакларга миндириб, асирларнинг ҳаммасини Яҳудога қарашли пальма шаҳри — Eрихога олиб бордилар. Сўнг Самарияга қайтиб келдилар.</verse>
				<verse number="16">Ўша пайтда шоҳ Охоз Оссурия шоҳидан ёрдам сўраб, ҳузурига одам жўнатди,</verse>
				<verse number="17">чунки Эдомликлар яна Яҳудо юртига ҳужум қилиб, кўп асирларни олиб кетган эдилар.</verse>
				<verse number="18">Шу орада Филистлар ҳам Яҳудо қир этакларидаги ҳамда Нагав чўлидаги шаҳарларга ҳужум қилиб, Байт–Шамаш, Ойжавлон ва Гадерўт шаҳарларини қўлга киритдилар, шунингдек, Сўхў, Тимнах ва Гимзо шаҳарларини ва бу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга олиб, ўша жойларга ўрнашиб олдилар.</verse>
				<verse number="19">Шоҳ Охоз Яҳудо халқини гуноҳ қилишга ундаб, Эгамизга ҳаддан ташқари кўп хиёнат қилгани учун, Яҳудо халқини Эгамиз шу қадар таҳқирлаган эди.</verse>
				<verse number="20">Оссурия шоҳи Тилгатпиласар келиб, Охозга ёрдам бериш ўрнига зулмни кучайтирди.</verse>
				<verse number="21">Охоз Эгамизнинг уйидан, шоҳ саройидан ва аъёнларнинг уйидан қимматбаҳо нарсаларни олиб, Оссурия шоҳига ўлпон қилиб берди. Бироқ бу ҳам ёрдам бермади.</verse>
				<verse number="22">Ҳаётининг энг қийин дамларида ҳам ўша шоҳ Охоз Эгамизга баттар хиёнат қилди.</verse>
				<verse number="23">Уни мағлуб қилган Орам халқининг худоларига қурбонликлар келтирди. У ичида шундай дерди: “Орам шоҳларининг худолари уларга ёрдам берди, агар мен Орам худоларига қурбонлик келтирсам, улар менга ҳам ёрдам беришади.” Ваҳоланки, бу худолар шоҳ Охознинг ва унинг қўли остидаги бутун халқнинг ҳалокатига сабаб бўлди.</verse>
				<verse number="24">Охоз Худонинг уйидаги ҳамма ашёларни йиғиштириб олиб, парчалади. Худонинг уйи эшикларини беркитиб, Қуддуснинг ҳар бурчагида қурбонгоҳлар қурдирди.</verse>
				<verse number="25">Яҳудонинг ҳамма шаҳарларида бегона худоларга қурбонликлар куйдириш учун саждагоҳлар барпо қилиб, ота–боболарининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди.</verse>
				<verse number="26">Охознинг бошқа ишлари ва тутган йўллари бошидан охиригача “Яҳудо ва Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="27">Охоз оламдан ўтиб, Қуддусда дафн қилинди. Лекин уни Исроил шоҳлари хилхонасига кўммадилар. Унинг ўрнига ўғли Ҳизқиё шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Ҳизқиё йигирма беш ёшида шоҳ бўлди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Абиё бўлиб, Закариёнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="2">Ҳизқиё, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.</verse>
				<verse number="3">Ҳукмронлигининг биринчи йилида Ҳизқиё Эгамиз уйининг эшикларини қайта очди, уларни тузаттирди.</verse>
				<verse number="4">Сўнг руҳонийларни ва левиларни чақиртириб, уларни Маъбаднинг шарқий ҳовлисига тўплади.</verse>
				<verse number="5">Ҳизқиё уларга деди: “Гапимни эшитинглар, эй левилар! Ўзларингизни покланглар, ота–боболарингиз Худоси — Эгамизнинг уйини ҳам покланглар! Бу муқаддас жойдан ҳаром нарсаларни чиқариб ташланглар!</verse>
				<verse number="6">Бизнинг ота–боболаримиз бевафо эдилар. Улар Эгамиз Худо олдида ёмон ишлар қилиб, Уни тарк этдилар. Эгамизнинг маконидан юзларини ўгириб, Унга орқаларини бурдилар.</verse>
				<verse number="7">Маъбад эшикларини ёпиб ташладилар, чироқларни ўчириб қўйдилар. Исроил халқининг Худосига атаб, муқаддас масканда тутатқи тутатилмайдиган, қурбонликлар куйдирилмайдиган бўлди.</verse>
				<verse number="8">Шунинг учун Яҳудо ва Қуддусга Эгамиз Ўз қаҳрини сочди. Уларнинг аҳволи ҳамманинг ёқасини ушлатиб, даҳшату ваҳимага солди. Сиз ўзингиз ҳам бундан хабардорсиз.</verse>
				<verse number="9">Шунинг учун оталаримиз жангда ҳалок бўлди, хотину ўғил–қизларимиз асирликка олиб кетилди.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз биздан Ўз қаҳрини қайтарсин деб, мен Исроил халқининг Худоси — Эгамиз билан аҳд қилишга қарор этдим.</verse>
				<verse number="11">Ўғилларим! Энди эътиборсиз бўлманглар, чунки Эгамиз сизларни Унинг ҳузурида хизмат қилишингиз учун ва қурбонликлар куйдиришингиз учун танлаб олган.”</verse>
				<verse number="12">Левилардан қуйидагилар шу ерда эдилар: Қоҳот наслидан — Эмосай ўғли Махат, Озариё ўғли Йўэл, Марори наслидан — Абди ўғли Киш ва Ёхалил ўғли Озариё, Гершон наслидан — Зиммо ўғли Йўх, Йўх ўғли Эден,</verse>
				<verse number="13">Элизофон наслидан — Шимри, Ёвал, Осиф наслидан — Закариё, Маттаниё,</verse>
				<verse number="14">Хаман наслидан — Ёхиёл, Шимах, Ёдутун наслидан — Шамаё ва Узиёл.</verse>
				<verse number="15">Бу левилар қолган леви биродарларини тўплаб, ҳаммаси покландилар. Сўнг шоҳнинг фармони бўйича, Эгамизнинг қонун–қоидаларига риоя қилган ҳолда Эгамизнинг уйини поклай бошладилар.</verse>
				<verse number="16">Руҳонийлар Эгамиз уйининг ички хонасини поклаш учун у ерга кириб, Маъбаддаги ҳамма ҳаром–хариш нарсаларни Эгамиз уйининг ҳовлисига олиб чиқдилар. Левилар эса бу нарсаларни шаҳар ташқарисига, Қидрон сойлигига олиб бориб ташладилар.</verse>
				<verse number="17">Руҳонийлар билан левилар ишини биринчи ойнинг биринчи куни бошлаган эдилар. Саккиз кун давомида улар Эгамиз уйининг ҳовлиларини покладилар. Кейинги саккиз кун давомида уйнинг ўзини покладилар. Биринчи ойнинг ўн олтинчи кунига келиб ҳамма ишларини тугатдилар.</verse>
				<verse number="18">Сўнгра шоҳ Ҳизқиё ҳузурига бориб, шундай дедилар: “Биз Эгамизнинг бутун уйини, қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳни ва қурбонгоҳнинг ҳамма ашёларини, муқаддас нонлар қўйиладиган хонтахтани ва хонтахтанинг ҳамма ашёларини покладик.</verse>
				<verse number="19">Шоҳ Охоз бевафолиги дастидан чиқариб ташлаган ҳамма ашёларни биз тайёрлаб, покладик. Мана, уларнинг ҳаммаси Эгамизнинг қурбонгоҳи олдида турибди.”</verse>
				<verse number="20">Шоҳ Ҳизқиё эртаси куни саҳарда шаҳар аъёнларини тўплаб, ҳаммаларини Эгамизнинг уйига бошлаб борди.</verse>
				<verse number="21">Улар шоҳ хонадонининг ва Яҳудо халқининг гуноҳини ювиш учун ҳамда Маъбадни поклаш учун гуноҳ қурбонлиги қилиб еттита буқа, еттита қўчқор, еттита қўзи ва еттита такани олиб келдилар. Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга шоҳ: “Буларни Эгамизнинг қурбонгоҳида назр қилинглар!” деб буюрди.</verse>
				<verse number="22">Руҳонийлар буқаларни сўйиб, қонни қурбонгоҳга сепдилар. Кейин қўчқорларни сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар. Қўзиларни ҳам сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар.</verse>
				<verse number="23">Сўнгра гуноҳ қурбонлиги қилинадиган такаларни шоҳ ва жамоа олдига олиб келдилар. Улар қўлларини такалар устига қўйдилар.</verse>
				<verse number="24">Руҳонийлар такаларни сўйдилар, бутун халқни гуноҳларидан поклаш учун қонни қурбонгоҳга сепдилар. Негаки, шоҳ “Куйдириладиган қурбонликлар ва гуноҳ қурбонликлари жамики Исроил учун қилинсин”, деб фармон берган эди.</verse>
				<verse number="25">Ҳизқиё шоҳ Довуднинг кўрсатмаларига риоя қилиб, левиларни Эгамизнинг уйига жойлаштирди, уларга занг, арфа ва лираларни берди. Бу кўрсатмаларни Довудга Эгамиз ўз пайғамбарлари Гад ва Натан орқали берган эди. Гад шоҳ Довуднинг хизматидаги валий эди.</verse>
				<verse number="26">Левилар Довуднинг чолғу асбоблари билан, руҳонийлар карнайлари билан ўз жойларини эгалладилар.</verse>
				<verse number="27">Шундан кейин Ҳизқиё: “Қурбонгоҳда қурбонликлар куйдирилсин!” деб буюрди. Қурбонликлар куйдирила бошланган заҳоти қўшиқчилар Довуднинг чолғу асбоблари ва карнайлар жўрлигида Эгамизга ҳамду санолар айтишни бошладилар.</verse>
				<verse number="28">Қурбонликлар куйдирилиб бўлгунча, бутун жамоа сажда қилиб, қўшиқчилар қўшиқ айтиб, карнайчилар карнай чалиб турдилар.</verse>
				<verse number="29">Қурбонлик тугагач, шоҳ Ҳизқиё ва бутун халқ тиз чўкиб, Худога сажда қилди.</verse>
				<verse number="30">Шоҳ Ҳизқиё билан аъёнлар левиларга: “Довуд ва валий Осиф ёзган саноларни айтиб, Эгамизни мадҳ қилинглар!” деб буюрдилар. Левилар севинч ила сано куйлаб, тиз чўкиб сажда қилдилар.</verse>
				<verse number="31">Кейин Ҳизқиё халққа деди: “Мана, сизлар ўзингизни Эгамизга бағишладингизлар. Энди атаган қурбонлигу шукрона назрларингизни Эгамизнинг уйига олиб келинглар.” Жамоа қурбонликлар ва шукрона назрларини келтирдилар. Баъзилари эса кўнгилдан чиқариб куйдириладиган қурбонлик учун ҳайвонларни ҳам олиб келдилар.</verse>
				<verse number="32">Куйдириладиган қурбонлик учун 70 буқа, 100 қўчқор ва 200 қўзи келтирилди.</verse>
				<verse number="33">Булардан ташқари, жамоа 600 буқа ва 3.000 қўйни қурбонлик қилиш учун олиб келди.</verse>
				<verse number="34">Аммо руҳонийлар озчилик бўлганлари учун куйдириладиган ҳайвонларнинг терисини шилишга улгура олмаётган эдилар. Шу сабабдан қариндошлари левилар то иш тугагунча ва бошқа руҳонийлар ўзларини поклагунча уларга қарашиб турдилар. Левилар руҳонийларга қараганда ўзларини поклаш масаласига жиддийроқ ёндашган эдилар.</verse>
				<verse number="35">Куйдириладиган қурбонликларнинг миқдори ниҳоятда кўп эди, булардан ташқари, тинчлик қурбонликларининг ёғлари ва куйдириладиган қурбонликлар билан бирга келтириладиган шароб назри ҳам ғоятда мўл эди. Шу йўсин, Эгамиз уйидаги хизмат қайта тикланди.</verse>
				<verse number="36">Эгамизнинг Ўз халқига қилган бу ишидан Ҳизқиё ва бутун жамоа севинди. Буларнинг ҳаммаси қисқа вақтда содир бўлган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Ҳизқиё бутун Исроил ва Яҳудо халқига хабар жўнатди, Эфрайим ҳамда Манаше қабилаларига ҳам мактуб ёзиб, уларни Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб Фисиҳ зиёфатини нишонлаш учун Эгамизнинг Қуддусдаги уйига таклиф қилди.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ, аъёнлар ҳамда Қуддусдаги жамоа Фисиҳ зиёфатини иккинчи ойда нишонлашга қарор қилган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Улар Фисиҳ зиёфатини ўз вақтида — биринчи ойда нишонлай олмаган эдилар. Бунга сабаб покланган руҳонийларнинг сони етарли бўлмагани ва одамларнинг кўпчилиги Қуддусга йиғилмагани бўлди.</verse>
				<verse number="4">Фисиҳ зиёфати тўғрисидаги бу қарор шоҳга ҳам, жамоага ҳам тўғридай туюлди.</verse>
				<verse number="5">Улар жанубдаги Бэршэвадан тортиб то шимолдаги Дан шаҳригача бўлган Исроил ҳудудларида истиқомат қилган ҳаммани Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб Фисиҳ зиёфатини нишонлаш учун Қуддусга таклиф қилдилар. Негаки бу зиёфат анча вақтдан бери, қонунда кўрсатилгандай бутун халқ томонидан нишонланмаган эди.</verse>
				<verse number="6">Чопарлар шоҳ ва унинг аъёнлари номидан ёзилган мактубни бутун Исроил ва Яҳудо халқларига етказдилар. Мактубда қуйидагилар битилган эди: “Эй Оссурия босқинчилигидан омон қолган Исроил халқи! Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг Худоси — Эгамизга қайтинглар, шунда У ҳам сизга қайтади.</verse>
				<verse number="7">Эгаси Худога хиёнат қилган ота–боболарингизга ва Исроиллик қариндошларингизга ўхшаманглар. Ўзингиз кўриб турганингиздай Худо уларни қаттиқ жазолади.</verse>
				<verse number="8">Ота–боболарингиз сингари қайсар бўлманглар, Эгамизга бўйсунинглар, Унинг Маъбадига келинглар. Эгамиз Маъбадни абадий муқаддас қилган. Эгангиз Худога сажда қилинглар, ана шунда у ғазабидан тушади.</verse>
				<verse number="9">Агар Эгамизга қайтсангиз қариндошу бола–чақаларингизни асир қилган босқинчилар уларга раҳм қиладилар, уйларига қайтиб келишларига йўл қўядилар. Зотан Эгангиз Худо иноятли ва раҳмдилдир, Унга қайтсангиз У сиздан юзини ўгирмайди.”</verse>
				<verse number="10">Шундай қилиб, чопарлар то шимолдаги Забулун ҳудудигача бўлган Эфрайим ва Манаше ҳудудларидаги ҳамма шаҳарларга кириб чиқдилар. Лекин одамлар уларнинг устидан заҳархандалик билан кулиб, масхара қилдилар.</verse>
				<verse number="11">Фақат Ошер, Манаше ва Забулун қабиласидан баъзилари итоат этиб, Қуддусга келдилар.</verse>
				<verse number="12">Яҳудо халқини эса Худо бирлаштириб, уларга шоҳ ва аъёнларнинг кўрсатмасини бажаришга хоҳиш берган эди. Бу кўрсатма Худонинг амрига асосланган эди.</verse>
				<verse number="13">Иккинчи ойда Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлаш учун жуда кўп халқ Қуддусга йиғилди.</verse>
				<verse number="14">Улар Қуддусдаги ҳамма бегона қурбонгоҳларни ва ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини қўпориб, Қидрон сойлигига улоқтириб ташладилар.</verse>
				<verse number="15">Иккинчи ойнинг ўн тўртинчи куни эса Фисиҳ қўзиларини сўйдилар. Ўзларини покламаган руҳонийлар ва левилар уятли аҳволда қолганидан покланиш маросимини адо этиб, куйдириладиган қурбонликлариниЭгамизнинг уйига олиб келдилар.</verse>
				<verse number="16">Сўнг улар Худонинг одами Мусонинг қонунига мувофиқ Маъбадда ўз жойларини эгалладилар. Руҳонийлар левиларнинг қўлидан қурбонлик қонини олиб, қурбонгоҳга сепдилар.</verse>
				<verse number="17">Халқдан кўпчилиги ўзларини покламагани учун, Фисиҳ қўзисини қурбон қила олмадилар. Бундай одамларнинг Фисиҳ қўзисини сўйиш ва Эгамизга аташ вазифасини левиларнинг ўзлари бажардилар.</verse>
				<verse number="18">Эфрайим, Манаше, Иссахор ва Забулун қабиласидан келганларнинг аксарияти ўзларини покламаган бўлсаларда, Худонинг қонунига зид равишда Фисиҳ таомидан тановул қилдилар. Лекин Ҳизқиё улар учун қуйидагича ибодат қилди: “Эй Эгам, мурувватинг ила бу бандаларингни кечир.</verse>
				<verse number="19">Улар покланиш маросимини адо этмаган бўлсаларда, ота–боболарининг Худоси — Эгамизга чин юракдан сажда қилишга қарор этганлар.”</verse>
				<verse number="20">Ҳизқиёнинг ибодатини Эгамиз эшитиб, халқни кечирди, уларга зарар етказмади.</verse>
				<verse number="21">Қуддусда тўпланган халқ катта хурсандчилик билан етти кун Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлади. Левилар ва руҳонийлар ҳар куни созларнинг баланд куйлари жўрлигида Эгамизни мадҳ қилдилар.</verse>
				<verse number="22">Ҳизқиё Эгамизга хизмат қилишда моҳирлик кўрсатган ҳамма левиларни руҳлантирди. Хуллас, халқ тинчлик назрларини қурбон қилди, ота–боболарининг Худоси — Эгамизга шукроналар айтиб, етти кун байрам таомини тановул қилди.</verse>
				<verse number="23">Бутун жамоа байрамни яна етти кун нишонлашга қарор қилди. Шундай қилиб, улар яна етти кун хурсандчилик билан байрам қилдилар.</verse>
				<verse number="24">Яҳудо шоҳи Ҳизқиё жамоага қурбонлик қилиш учун 1.000 та буқа ва 7.000 та қўй берди. Шоҳ аъёнлари эса 1.000 та буқа ва 10.000 та қўй бердилар. Жуда кўп руҳонийлар ўзларини покладилар.</verse>
				<verse number="25">Яҳудо халқи, руҳонийлар, левилар, Исроил халқи, Исроил ва Яҳудода истиқомат қилаётган мусофирлар ўзларида йўқ хурсанд эдилар.</verse>
				<verse number="26">Қуддусда катта хурсандчилик ҳукм сурарди. Исроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймон замонидан бери Қуддусда бундай воқеа юз бермаган эди.</verse>
				<verse number="27">Сўнгра руҳонийлар ва левилар туриб, халқни дуо қилдилар. Уларнинг ибодати Худонинг самодаги муқаддас маконига етиб, ижобат бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Байрам тугагандан кейин, ўша ердаги бутун халойиқ Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше ҳудудидаги шаҳарларга бориб, бутсимон тошларни парчалаб ташладилар, Ашеранинг устунларини кесдилар, cаждагоҳлар ва қурбонгоҳларни вайрон қилдилар. Биттасини ҳам қолдирмадилар. Шундан кейин ҳаммаси ўз шаҳарларига, ўзларининг мулкига қайтдилар.</verse>
				<verse number="2">Ҳизқиё руҳонийларни ва левиларни гуруҳларга бўлди. Ҳар бир гуруҳга қуйидаги вазифаларини тақсимлаб берди: ЭгамизнингМаъбади ҳовлисида қуйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини назр қилиш, у ерда хизмат қилиб, ҳамду сано ва мадҳиялар айтиш.</verse>
				<verse number="3">Эгамизнинг қонунига кўра, ҳар куни эрталаб ва кечқурун, Шаббат кунлари, янги ой шодиёналари ва тайинланган байрам кунлари куйдириладиган қурбонликлар келтирилиши лозим эди. Шоҳ Ҳизқиё ўзининг шахсий мулкидан бу қурбонликлар учун ҳайвонларни берди.</verse>
				<verse number="4">У Қуддусда яшаган халққа: “Руҳонийлар ва левиларга тегишли улушни беринглар, токи улар ўзларини тўлиқ Эгамизнинг қонунларини бажаришга бағишласинлар”, деб фармон берди.</verse>
				<verse number="5">Фармон берилгач, халқ буғдойнинг, шароб, зайтун мойи, асал ва далада етишитирилган донларнинг биринчи ҳосилидан мўл қилиб, олиб келдилар. Улар олиб келган ҳамма нарсанинг ушри ниҳоятда мўл эди.</verse>
				<verse number="6">Яҳудо шаҳарларида яшаган Исроил ва Яҳудо халқи мол–қўйларининг ушрини ҳамда Эгаси Худога атаб бағишланган инъомларнинг ушрини олиб келиб, уюм–уюм қилдилар.</verse>
				<verse number="7">Халқ инъомлар олиб келишни учинчи ойда бошлаб, еттинчи ойда тугатди.</verse>
				<verse number="8">Ҳизқиё ва унинг аъёнлари келиб уюм–уюм инъомларни кўришгач, Эгамизга ҳамду сано айтиб, Исроил халқини дуо қилишди.</verse>
				<verse number="9">Ҳизқиё руҳонийлар ва левилардан бу инъомлар ҳақида сўраганда,</verse>
				<verse number="10">Зодўх хонадонидан бўлган олий руҳоний Озариё Ҳизқиёга шундай жавоб берди: “Халқ инъомларни Эгамизнинг уйига олиб кела бошлаганидан бери, етарлича озуқамиз бор. Жуда кўп ортиб қолгани ҳам бор. Ҳа, Эгамиз Ўз халқига барака берди, ортганнинг кўплигини бир кўриб қўйинг.”</verse>
				<verse number="11">Шунда Ҳизқиёнинг буйруғи билан Эгамиз уйининг ҳовлисида омборхоналар қурилди.</verse>
				<verse number="12">Бу омборхоналарга ҳамма ҳадялар, ушрлар ва бағишланган инъомлар қўйилди. Буларга назоратчи қилиб леви Хонаниё, унинг ёрдамчиси қилиб укаси Шимах тайинланди.</verse>
				<verse number="13">Уларнинг қўли остида қуйидаги ўнта леви ишлайдиган бўлди: Ёхиёл, Озазиё, Нахат, Осойил, Яримўт, Йўзабад, Элиэл, Йисмахиё, Махат ва Бинаё. Буларнинг ҳаммаси шоҳ Ҳизқиё ва олий руҳоний Озариё томонидан тайинланган эдилар.</verse>
				<verse number="14">Маъбаднинг шарқий дарвозаси дарвозабони Кори Худога кўнгилдан қилинган назрлар учун масъул эди. Кори леви Йимнахнинг ўғли эди. Унинг вазифаси Эгамизга аталган инъомларни ва энг муқаддас назрларни руҳонийлар ва левиларга бўлиб бериш эди.</verse>
				<verse number="15">Унинг содиқ ёрдамчилари Эден, Минёмин, Ешува, Шамаё, Эмориё ва Шаханиё эдилар. Улар руҳонийларга қарашли шаҳарларда хизмат қилиб, у ердаги руҳонийларнинг оилаларига гуруҳлари бўйича улуш тақсимлаб беришар эди. Ёшу қарига бир хил улуш ажратишарди:</verse>
				<verse number="16">Эгамизнинг уйидаги хизматни гуруҳлари бўйича бажарадиган ҳамма эркакларга, шунингдек, насабномада номлари қайд этилган уч ва ундан юқори ёшдаги ўғил болаларга улуш беришарди.</verse>
				<verse number="17">Улар хонадонлари бўйича рўйхатга олинган руҳонийларга, шунингдек йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларга улуш ажратишарди. Левиларнинг рўйхати бажарадиган вазифалари ва гуруҳлари асосида тузилган эди.</verse>
				<verse number="18">Насабномада номилари қайд этилган ҳамма эркакларнинг оилаларига — чақалоқ, хотин, ўғил–қизларига ҳам улуш бериларди. Зотан улар ўзларини садоқат билан поклар эдилар.</verse>
				<verse number="19">Шаҳарларнинг четларида истиқомат қилган, Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга келсак, уларга ҳам улуш тарқатадиган одамлар тайинланган эди. Бу одамлар руҳоний уруғидан бўлган ҳар бир эркак зотига ва рўйхатга олинган ҳар бир левига улуш беришар эди.</verse>
				<verse number="20">Шу йўсин, Ҳизқиё бутун Яҳудо бўйлаб улуш тарқатиш вазифасини уддалади. У Эгаси Худо олдида яхши, тўғри ва ҳалол ишлар қилди.</verse>
				<verse number="21">Маъбад хизматига, Худонинг қонунлари ва амрларига оид қилган ҳар бир ишини Худога интилган ҳолда, чин юракдан қилгани учун, кўп муваффақиятга эришди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Шоҳ Ҳизқиё садоқат билан бажарган бу ишларидан кейин, Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудога бостириб келди. У мустаҳкам шаҳарларни эгаллаб олиш мақсадида уларни қамал қилди.</verse>
				<verse number="2">Санхарив Қуддусга жанг қилмоқчи бўлганини Ҳизқиё кўргач,</verse>
				<verse number="3">лашкарбошилари ва жангчиларига маслаҳат солди. Улар шаҳар ташқарисидаги булоқлар оқимини тўхтатишга қарор қилдилар.</verse>
				<verse number="4">Кўп сонли халойқ тўпланиб: “Нимага энди Оссурия шоҳлари келиб, мўл–кўл сувга эга бўлар экан”, дея ҳамма булоқларни ва ҳудуддан оқиб ўтган ирмоқни тўхтатишди.</verse>
				<verse number="5">Ҳизқиё қатъият билан ишга киришиб, бузилган деворни қурдирди, девор устига минора ўрнатди. Шаҳар деворининг ташқарисидан яна бир девор кўтартирди. Шунингдек, Довуд қалъасининг шарқидаги тўлдирилган пастлик устидаги истеҳкомларни тузаттирди, кўплаб қурол–аслаҳа ва қалқонлар ясаттирди.</verse>
				<verse number="6">Шаҳардаги ҳамма эркаклар устидан лашкарбошилар тайинлаб, уларни шаҳар дарвозаси олдидаги майдонга тўплади. Ҳаммаларига далда бериб, шундай деди:</verse>
				<verse number="7">“Дадил ва ботир бўлинглар, қўрқманглар. Оссурия шоҳи ва унинг тўдалари олдида ваҳимага тушманглар, чунки буюк куч биз томонда, улар томонда эмас.</verse>
				<verse number="8">Улар томонда инсоний қудрат бўлса, биз томонда Эгамиз Худодир. У бизга ёрдам беради, биз учун жанг қилади.” Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг сўзларидан халқ руҳланиб кетди.</verse>
				<verse number="9">Оссурия шоҳи Санхарив жамики лашкари билан Лахиш шаҳрини қамал қилган пайтда, ўз аъёнларини Қуддусга — Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ва Қуддус аҳолиси олдига қуйидаги хабар билан жўнатди:</verse>
				<verse number="10">“Оссурия шоҳи Санхарив шундай демоқда: — Сизлар ўзи нимангизга ишоняпсизлар, қамалда қолган Қуддусда ҳануз ўтирибсизлар?</verse>
				<verse number="11">Оссурия шоҳи қўлидан Эгамиз Худо бизни қутқаради, деб Ҳизқиё сизларни алдамасин. У сизларни очлигу ташналикдан ҳалок қилмоқчи!</verse>
				<verse number="12">Эгангизнинг саждагоҳларини ва қурбонгоҳларини йўқ қилган Ҳизқиёнинг ўзи эмасми?! У Яҳудо халқи ва Қуддусликларга: “Фақат битта қурбонгоҳ олдида сажда қилинглар, ёлғиз ўшанинг устида қурбонликлар келтиринглар”, деб айтган.</verse>
				<verse number="13">Наҳотки мен ва оталарим бошқа юртларнинг халқларига нималар қилганини билмасангиз?! Ўша халқларнинг худолари қани?! Бирортаси ўз юртини менинг қўлимдан қутқара олдими?!</verse>
				<verse number="14">Менинг ота–боболарим ер юзидан супуриб ташлаган қайси бир халқнинг худоси ўз юртини менинг қўлимдан қутқара олибдики, Худойингиз сизни қутқара олса?!</verse>
				<verse number="15">Энди Ҳизқиёнинг алдовларига учманглар, у сизларни йўлдан урмасин. Унга ишонманглар, бирор халқнинг ёки шоҳликнинг худоси ўз халқини менинг қўлимдан ёки оталаримнинг қўлидан қутқара олмаган. Худойингиз ким бўлибдики, сизларни менинг қўлимдан қутқара олса.”</verse>
				<verse number="16">Санхаривнинг аъёнлари гапида давом этиб, Парвардигор Эгамиз ва Унинг қули Ҳизқиёни ҳақоратладилар.</verse>
				<verse number="17">Шоҳ Санхарив ёзган мактубида ҳам Исроил халқининг Худоси — Эгамизни таҳқирлаб, Уни шундай сўзлар билан масхара қилган эди: “Бошқа юртларнинг худолари ўз халқларини менинг қўлимдан қутқара олмагани сингари Ҳизқиёнинг худоси ҳам ўз халқини менинг қўлимдан қутқара олмайди.”</verse>
				<verse number="18">Аъёнлар бу гапларини иброний тилида девор устида турган Қуддус халқига бақириб айтдилар. Улар Қуддусни қўлга киритиш ниятида аҳолини ваҳимага солиб, қўрқитиб қўймоқчи эдилар.</verse>
				<verse number="19">Қуддус Худосини бошқа халқларнинг худолари қаторида кўрдилар, У тўғрисида худди инсон қўли билан яратилган бутлар ҳақида гапиргандай гапирдилар.</verse>
				<verse number="20">Шоҳ Ҳизқиё ва Омиз ўғли Ишаё пайғамбар Худога илтижо қилиб ёрдам сўрадилар.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз фариштасини жўнатган эди, фаришта Оссурия шоҳи қароргоҳидаги ҳамма баҳодир жангчиларни, лашкарбошиларни ва аъёнларни қириб ташлади. Санхарив шармандаларча ўз юртига қайтиб кетди. У ўз худосининг уйига кирганда, ўғилларининг баъзилари унга қилич уриб ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, Эгамиз шоҳ Ҳизқиёни ва Қуддус аҳолисини Оссурия шоҳи Санхаривнинг қўлидан ва бутун ғанимлари қўлидан қутқарди. Ҳизқиёга Эгамиз ҳар тарафдан осойишталик ато қилди.</verse>
				<verse number="23">Кўп одамлар Қуддусга келиб, Эгамизга назрлар, Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга қимматбаҳо тортиқлар олиб келдилар. Ўша пайтдан бошлаб ҳамма халқлар Ҳизқиёни юксак даражада ҳурмат қиладиган бўлдилар.</verse>
				<verse number="24">Ўша кунларда Ҳизқиё тузалмас хасталикка йўлиқиб, ўлим тўшагига ётиб қолди. У Эгамизга ибодат қилган эди, Эгамиз унга жавоб бериб, хасталигидан тузалишини тасдиқлайдиган бир аломат кўрсатди.</verse>
				<verse number="25">Аммо Ҳизқиё ношукурчилик қилиб, ўзини мағрур тутгани учун ўз бошига ҳамда Яҳудо ва Қуддус устига Эгамизнинг ғазабини келтирди.</verse>
				<verse number="26">Ниҳоят, Ҳизқиё ва Қуддус аҳолиси юрагидаги мағрурликни ташлади. Шу сабабдан Эгамиз шоҳ Ҳизқиё даврида халққа ғазабини сочмади.</verse>
				<verse number="27">Ҳизқиё бой–бадавлат бўлиб, юксак обрўга эришди. У ўзининг кумушлари, олтин, қимматбаҳо тошлари, зираворлари, қалқонлари ва ҳамма қимматли буюмлари учун хазиналар қурдирди.</verse>
				<verse number="28">Буғдой, шароб ва зайтунмойлари учун омборхоналар, барча турдаги моллари учун оғилхоналар, қўйлари учун қўтонлар қурдирди.</verse>
				<verse number="29">Кўплаб шаҳарлар бунёд этиб, пода ва сурувларини кўпайтирди, чунки Худо унга беҳад бойлик берган эди.</verse>
				<verse number="30">Ҳизқиё Гихўн булоғининг юқори қисмини беркитиб, қаздирган қувур орқали сувни Қуддус ичига олиб кирди. У ҳамма ишларида муваффақиятга эришди.</verse>
				<verse number="31">Бироқ Бобил шаҳзодалари Яҳудо юртида юз берган мўъжизали аломат тўғрисида сўраш учун ўз элчиларини Ҳизқиё ҳузурига жўнатганларида, Худо Ҳизқиёни ўз ҳолига қўйиб қўйганди. Худо Ҳизқиёни синаб, унинг дилидаги асл ниятларини билмоқчи эди.</verse>
				<verse number="32">Ҳизқиёнинг бошқа ишлари, қилган яхшиликлари Яҳудо ва Исроил шоҳлари китобидаги Омиз ўғли Ишаё пайғамбарнинг ваҳийсида ёзилган.</verse>
				<verse number="33">Ҳизқиё оламдан ўтиб, Довуд насли хилхонасининг тўрига дафн қилинди. Ҳизқиё вафот этганда, бутун Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси унга иззат–ҳурмат кўрсатди. Унинг ўрнига ўғли Манаше шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">Манаше ўн икки ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда эллик беш йил ҳукмдорлик қилди.</verse>
				<verse number="2">У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамиз Ўз халқи Исроилнинг олдидан қувиб юборган халқларнинг жирканч одатларига эргашди.</verse>
				<verse number="3">Отаси Ҳизқиё бузиб ташлаган саждагоҳларни қайтадан барпо этди, Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашерага атаб устунлар ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда қилиб хизмат этди.</verse>
				<verse number="4">Манаше Эгамизнинг улуғланиши керак бўлган уйида бегона худоларга атаб, қурбонгоҳлар қурди.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида ҳам жамики самовий жисмларга сажда қилиш учун қурбонгоҳлар барпо қилдирди.</verse>
				<verse number="6">Ўғлини Хиннум сойлигида оловда куйдириб қурбонлик қилди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, сеҳр–жоду билан шуғулланди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди.</verse>
				<verse number="7">Ўзи ясаттирган бутни Худонинг уйига ўрнатди. Худо бу уй тўғрисида Довуд билан унинг ўғли Сулаймонга шундай деган эди: “Мен бу уйни ва Қуддусни Исроил қавмлари яшайдиган масканлар орасидан танлаб олганман. Мен то абад ўша ерда улуғланаман.</verse>
				<verse number="8">Улар амрларимни битта қолдирмай бажарсалар, қулим Мусо орқали берган қонун–қоида ва талабларимга риоя қилсалар, Исроил халқининг ота–боболарига Мен белгилаган ердан ҳайдалишларига йўл қўймайман.”</verse>
				<verse number="9">Манаше Яҳудо халқини ва Қуддус аҳлини шу қадар йўлдан оздирдики, улар Канъон юртидан Эгамиз йўқотиб юборган халқлардан ҳам кўра, кўпроқ қабиҳ ишлар қилдилар.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз шоҳ Манашени ва унинг халқини огоҳлантирди, лекин улар қулоқ солмадилар.</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун Эгамиз уларга қарши Оссурия лашкарбошиларини жўнатди. Улар Манашени асирга олдилар, бурнидан ҳалқа ўтқазиб, уни занжирбанд қилдилар ва Бобилга олиб келдилар.</verse>
				<verse number="12">У кулфатда қолгач, Эгаси Худодан шафқат сўраб илтижо қилди, ота–боболарининг Худосига бўйин эгди.</verse>
				<verse number="13">Илтижо қилганда, Худо Манашенинг илтижосини қабул қилди, уни яна Қуддусга — ўз шоҳлигига қайтарди. Шунда Манаше, Эгамиз ҳақиқатан ҳам Худо эканлигини билди.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Манаше Довуд қалъасининг шарқ томонидаги ташқи деворини тузатиб, уни баланд қилиб кўтартирди. Бу девор Қидрон сойлигидаги Гихўн бўлоғидан то шимолдаги Балиқ дарвозасигача ва шаҳарнинг Офел деган қисмигача чўзилган эди. Манаше Яҳудонинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларига лашкарбошилар тайинлади.</verse>
				<verse number="15">Эгамизнинг уйидан бегона худоларнинг тасвирларини ва ўзи ўрнатган бутни олиб ташлади, Эгамизнинг уйи турган тоғда ва Қуддуснинг бошқа жойларида ўзи қурдирган қурбонгоҳларни буздириб, шаҳар ташқарисига чиқартирди.</verse>
				<verse number="16">Сўнг Эгамизнинг қурбонгоҳини қайтадан қурдириб, қурбонгоҳ устида тинчлик қурбонликлари ва шукрона қурбонликларини атади. Яҳудо халқига: “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга сажда қилинглар”, деб фармон берди.</verse>
				<verse number="17">Халқ бошқа саждагоҳларда қурбонлик қилишда давом этди. Аммо қилган барча қурбонликларини улар Эгаси Худога атар эдилар.</verse>
				<verse number="18">Манашенинг бошқа ишлари, Худога қилган ибодати, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номидан валийлар унга берган хабарлар “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="19">Унинг илтижоси ва Худонинг берган жавоби, тавба қилмасдан олдин қилган ҳамма гуноҳлари ва Худога қилган хиёнати, қурдирган саждагоҳлар, Ашеранинг устунлари ва сиғинган бутлар тўғрисида валийлар китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="20">Манаше оламдан ўтиб, ўз уйида дафн қилинди. Ўрнига ўғли Омон шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="21">Омон шоҳ бўлганда, йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда икки йил ҳукмдорлик қилди.</verse>
				<verse number="22">Омон ҳам, отаси Манаше каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Отаси Манаше ясаттирган ҳамма бутларга қурбонлик қилиб, хизмат этди.</verse>
				<verse number="23">Отаси Манаше Эгамизга бўйин эгган бўлса, Омон Эгамизга бўйин эгмади, отасидан ҳам кўпроқ гуноҳ орттирди.</verse>
				<verse number="24">Омоннинг аъёнлари фитна уюштириб, уни ўз саройида ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="25">Яҳудо халқи ўз шоҳи Омонга фитна уюштирганларнинг ҳаммасини ўлдириб, ўрнига ўғли Йўшиёни шоҳ қилиб кўтардилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Йўшиё саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўттиз бир йил ҳукмдорлик қилди.</verse>
				<verse number="2">У Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмасдан, бобоси Довуднинг йўлидан юрди.</verse>
				<verse number="3">Ҳукмронлигининг саккизинчи йилида, ёшлигидан бобоси Довуднинг Худосига интила бошлади. Ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида эса Яҳудо ва Қуддусни саждагоҳлардан, Ашеранинг устунларидан, ўйма ва қуйма бутлардан тозалай бошлади.</verse>
				<verse number="4">Унинг кўрсатмаси билан Баалнинг қурбонгоҳлари буздирилди, бу қурбонгоҳларнинг ёнидаги тутатқи қурбонгоҳлари ҳам синдириб ташланди. Ашеранинг устунлари, шунингдек, ўйма ва қуйма бутлар парчаланиб, бўлаклари ўша бутларга қурбонлик қилганларнинг қабрлари устига сочиб ташланди.</verse>
				<verse number="5">Йўшиё бутпараст руҳонийларнинг суякларини ўзлари сажда қилган қурбонгоҳлар устида ёқди. Шундай қилиб, у Яҳудо ва Қуддусни поклади.</verse>
				<verse number="6">Шимолдаги Нафтали ҳудудигача бўлган Манаше, Эфрайим ва Шимўн шаҳарларидаги ва буларнинг атрофидаги вайроналардаги</verse>
				<verse number="7">қурбонгоҳларни синдирди, Ашерага аталган устунларни кесди, бутларни парчалаб ташлади. Исроил юрти бўйлаб ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини бузди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="8">Йўшиё юртни ва Эгамизнинг уйини поклагандан кейин, ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида Озалиё ўғли Шофонни, Қуддус ҳокими Масиёни ва мушовир Йўхоз ўғли Йўхни Эгаси Худонинг уйини тузатишга юборди.</verse>
				<verse number="9">Улар олий руҳоний Хилқиёнинг олдига келиб, Худонинг уйига келтирилган кумушни унга топширдилар. Леви дарвозабонлари бу кумушни Манаше, Эфрайим ва Исроил халқининг омон қолганларидан, шунингдек, Яҳудо, Бенямин қабилаларидан ва Қуддус аҳолисидан тўплаб олган эдилар.</verse>
				<verse number="10">Улар кумушни Эгамизнинг уйида меҳнат қилаётган ишбошиларга топширдилар. Ишбошилар эса кумушни олиб, Эгамизнинг уйидаги бузилган жойларни тузатиб таъмир этаётганларга тўладилар.</verse>
				<verse number="11">Қолганини эса дурадгор ва бинокорларга бердилар. Улар бу кумушга Яҳудо шоҳлари қаровсиз қолдирган хароб биноларни тузатиш учун тош ва ёғочларни сотиб олдилар.</verse>
				<verse number="12">Ишчилар сидқидилдан меҳнат қилдилар. Уларга назоратчи қилиб Марори наслидан левилар Яхат ва Ободиё тайинланди, Қоҳот уруғидан эса левилар Закариё ва Машуллом тайинланди. Мусиқа асбобларини чаладиган ҳамма левилар</verse>
				<verse number="13">юк ташувчиларга ҳамда турли хизматдаги ишчиларга масъул эдилар. Левиларнинг баъзилари эса котиб, маъмур ва дарвозабон эдилар.</verse>
				<verse number="14">Эгамизнинг уйидаги кумуш олиб чиқилаётганда, руҳоний Хилқиё Эгамизнинг Мусо орқали берган Таврот китобини топиб олди.</verse>
				<verse number="15">У котиб Шофонга: — Эгамизнинг уйидан Таврот китоби топиб олдим, — деб китобни Шофонга берди.</verse>
				<verse number="16">null</verse>
				<verse number="17">Шофон эса китобни шоҳга олиб бориб: “Қулларингиз топширилган ҳамма ишларни бажаряптилар. Эгамизнинг уйидаги кумушлар ўша ердаги ишбошиларга ва ишчиларга берилди, — дея ҳисобот бергач,</verse>
				<verse number="18">— Руҳоний Хилқиё мана бу китобни менга берди”, деб қўшимча қилди, сўнг Таврот китобини шоҳга овоз чиқариб ўқиб берди.</verse>
				<verse number="19">Шоҳ Таврот сўзларини эшитгач, ваҳимага тушганидан кийимларини йиртди.</verse>
				<verse number="20">Кейин руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга, Михо ўғли Абдўнга, котиб Шофонга ва ўзининг мулозими Осоёҳга шундай фармон берди:</verse>
				<verse number="21">— Боринглар, топилган бу китобдаги сўзларга мувофиқ, мен тўғримда ҳам, Исроил ва Яҳудо халқларининг омон қолганлари тўғрисида ҳам Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўранглар. Оталаримиз бу китобдаги сўзларга қулоқ солмаганлари учун, ёзилганларга риоя қилмаганлари учун, Эгамизнинг даҳшатли ғазаби бизнинг устимизга ёғилди.</verse>
				<verse number="22">Руҳоний Хилқиё ва шоҳ жўнатган одамлар пайғамбар Хулда ҳузурига бориб, унга маслаҳат солдилар. Хулда Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллуннинг хотини эди. Шаллун Тоққатнинг ўғли, Хасранинг набираси эди. Хулда Қуддуснинг янги даҳасида яшарди.</verse>
				<verse number="23">Хулда уларга шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз демоқда: — Сизларни Менинг ҳузуримга юборган одамга шу гапларимни айтинглар:</verse>
				<verse number="24">“Мен бу юртга ҳам, бу юртда яшаётган халққа ҳам фалокат келтираман. Яҳудо шоҳи ҳузурида ўқилган китобдаги ҳамма лаънатларни ёғдираман.</verse>
				<verse number="25">Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлар туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга ғазабим ёғилади ва асло босилмайди.”</verse>
				<verse number="26">Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билиш учун сизларни юборган Яҳудо шоҳига шу хабарни беринглар: Исроил халқининг Худоси — Эгамиз эшитган сўзларинг тўғрисида шуни айтмоқда:</verse>
				<verse number="27">— Сен бу юртга ва юртнинг халқига қарши айтган сўзларимни эшитганингдан кейин, юрагинг юмшади, Менга бўйин эгдинг. Сен Менга бўйин эгганинг учун, либосларингни йиртиб, ҳузуримда йиғлаганинг учун Мен илтижоларингни эшитдим.</verse>
				<verse number="28">Шунга кўра, сен ота–боболаринг ёнига хотиржам кетасан, ўз қабрингга дафн этиласан. Бу юртга ва унинг аҳлига Мен келтирадиган жамики фалокатларни сен кўрмайсан.” Хилқиё ва унинг ҳамроҳлари бу хабарни шоҳга етказдилар.</verse>
				<verse number="29">Шоҳ Йўшиё хабар бериб, Яҳудо ва Қуддуснинг ҳамма оқсоқолларини ўз ҳузурига тўплади.</verse>
				<verse number="30">Жамики Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, руҳонийлар, левилар, зодагонлару авом халқ шоҳ бошчилигида Эгамизнинг уйига борди. Шоҳ Эгамизнинг уйидан топилган Аҳд китобини бошидан охиригача уларнинг олдида ўқиди.</verse>
				<verse number="31">У Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги ўз жойида туриб: “Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман. Шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан. Бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман”, деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди.</verse>
				<verse number="32">Сўнгра у Бенямин қабиласига ва Қуддусдаги ҳамма одамларга бу аҳдга риоя қилиш тўғрисида фармон берди. Ўша кундан бошлаб Қуддус аҳолиси ота–боболарининг Худоси билан қилган аҳд талабларини бажара бошладилар.</verse>
				<verse number="33">Йўшиё Исроил халқига қарашли ҳамма ҳудудлардан макруҳ бутларни йўқотди. Исроил халқининг ҳаммасини Эгаси Худога сажда қилдирди. Унинг даврида халқ ота–боболарининг Худоси — Эгамиздан юз ўгирмай, Унга хизмат қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="35">
				<verse number="1">Шоҳ Йўшиё Қуддусда Эгамизнинг шарафига Фисиҳ зиёфатини нишонлади. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Фисиҳ қўзилари қурбонлик қилинди.</verse>
				<verse number="2">Йўшиё руҳонийларни хизматга тайинлаб, Эгамизнинг уйидаги хизматга уларни рағбатлантирди.</verse>
				<verse number="3">Сўнг Эгамизга бағишланган ва халққа таълим берган левиларга деди: “МуқаддассандиқниИсроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймон қурган Эгамизнинг уйига олиб киринглар. Сандиқни бундан буён елкангизда кўтариб юришингизнинг эҳтиёжи йўқ. Энди Эгангиз Худога ва Унинг халқи Исроилга хизмат қилинглар.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ Довуднинг ва ўғли Сулаймоннинг ёзган кўрсатмаларига мувофиқ, хонадонингиз ва гуруҳларингиз бўйича хизматга тайёрланинглар.</verse>
				<verse number="5">Муқаддас масканга шундай тартибда жойлашингларки, токи Исроил халқининг бирорта хонадони эътиборингиздан четда қолиб кетмасин.</verse>
				<verse number="6">Фисиҳ қўзисини сўйиб, ўзингизни покланглар. Сўнг юртдошларингиз учун Фисиҳ қўзиларини тайёрлаб беринглар. Хуллас, Эгамизнинг Мусо орқали берган кўрсатмаларига риоя қилинглар.”</verse>
				<verse number="7">Шоҳ Йўшиё бу ерда ҳозир бўлган халққа Фисиҳ қурбонликлари учун 30.000 та қўзи ва улоқчани, 3.000 та буқани берди. Буларнинг ҳаммаси шоҳнинг шахсий мулкидан эди.</verse>
				<verse number="8">Шоҳнинг аъёнлари ҳам халққа, руҳоний ва левиларга қурбонликлар учун кўнгилдан чиқариб ҳайвонларни бердилар. Худонинг уйида хизмат қилувчиларнинг бошлиқлари Хилқиё, Закариё ва Ёхиёл руҳонийларга Фисиҳ қурбонликлари учун 2.600 та қўзи билан улоқча ва 300 та буқа бердилар.</verse>
				<verse number="9">Хонаниё, унинг укалари Шамаё ва Натанил, левиларнинг йўлбошчилари Хашавиё, Явиёл ва Йўзабад Фисиҳ қурбонликлари учун левиларга 5.000 та қўзи билан улоқча ва 500 та буқа бердилар.</verse>
				<verse number="10">Фисиҳ маросимига оид тайёргарликлар тугагач, руҳонийлар билан левилар шоҳнинг буйруғига биноан ўз жойларини эгалладилар.</verse>
				<verse number="11">Левилар Фисиҳ қўзиларини бўғизлаб, қонини руҳонийларга бердилар. Руҳонийлар қонни қурбонгоҳга сепдилар. Левилар эса қўзиларнинг терисини шилишга киришдилар.</verse>
				<verse number="12">Улар куйдириладиган қурбонликлар учун қўзи ва буқаларни одамларга хонадонлари бўйича тақсимлаб бердилар. Токи ҳар бир хонадон ўзига тегишли қурбонлигини Мусонинг Тавротидаги кўрсатмаларга биноан келтирсин.</verse>
				<verse number="13">Левилар қонун–қоидага мувофиқ, Фисиҳ қўзиларини оловда пиширдилар, муқаддас қурбонликлар гўштини эса тоғораларда, қозонларда ва товаларда қайнатдилар. Гўшт тайёр бўлгач, уни дарров халқнинг олдига дастурхонга тортдилар.</verse>
				<verse number="14">Шундан сўнггина левилар ўзлари учун ва руҳонийлар учун Фисиҳ таомини тайёрлашга киришдилар. Негаки, Хорун наслидан бўлган руҳонийларнинг қўли кечгача бўшамади, улар куйдириладиган қурбонликларни ва ёғларни куйдириш билан овора эдилар.</verse>
				<verse number="15">Осиф наслидан бўлган қўшиқчилар шоҳ Довуднинг, Осиф, Хаман ва шоҳнинг валийси Ёдутуннинг кўрсатмасига биноан ўз жойларида турдилар. Маъбад дарвозабонлар ҳам ўз жойларидан силжимадилар. Леви биродарлари уларга Фисиҳ таомини тайёрлаганлари учун хизматларини тўхтатишга зарурат бўлмади.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, ўша куни шоҳ Йўшиёнинг фармонига кўра, Эгамизга бағишланган ҳамма хизматлар бажарилди. Фисиҳ зиёфати нишонланиб, Эгамизнинг қурбонгоҳида куйдириладиган қурбонликлар келтирилди.</verse>
				<verse number="17">Исроил халқи Фисиҳ зиёфатини ва етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлади.</verse>
				<verse number="18">Пайғамбар Шомуил давридан буён Исроилда Фисиҳ зиёфати бу сингари нишонланмаган эди. Исроил шоҳларидан бирортаси Йўшиё сингари Фисиҳ зиёфатини руҳонийлар, левилар, жамики Яҳудо ва Исроил халқи ҳамда Қуддус аҳолиси иштирокида нишонламаган эди.</verse>
				<verse number="19">Бу Фисиҳ зиёфати шоҳ Йўшиё ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида нишонланди.</verse>
				<verse number="20">Бу воқеалардан сўнг, Йўшиё Маъбадни тартибга солиб бўлгач, Миср шоҳи Нехо жанг қилгани Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрига лашкарини бошлаб келди. Йўшиё унга қарши отланди.</verse>
				<verse number="21">Лекин Нехо Йўшиёга элчилар орқали шундай хабар юборди: “Эй Яҳудо шоҳи! Сен бу жангга аралашма! Мен сенга эмас, ўз душманларимга қарши урушга отландим. Худо менга, шошил, деб амр берди. Худо мен томонда, Унга қаршилик қилишни бас қил, акс ҳолда нобуд бўласан.”</verse>
				<verse number="22">Аммо Йўшиё жанг қилишдан қайтмади. Худонинг Нехо орқали айтган сўзларига қулоқ солмади. Шоҳона кийимларини ўзгартириб, Махидў текислигида жангга кирди.</verse>
				<verse number="23">Жанг пайтида Миср камончилари шоҳ Йўшиёга ўқ отдилар. Шунда шоҳ аъёнларига: “Мени бу ердан олиб чиқинглар, оғир яраландим”, деди.</verse>
				<verse number="24">Аъёнлар Йўшиёни жанг арвасидан олиб, бошқа жанг аравасига солдилар–да, Қуддусга олиб келдилар. Йўшиё шу ерда вафот этди. У ота–боболарининг хилхонасига дафн қилинди. Бутун Яҳудо ва Қуддус аҳолиси Йўшиё учун аза тутди.</verse>
				<verse number="25">Еремиё пайғамбар шоҳ Йўшиёга атаб марсия айтди. Шу кунга қадар эркак ва аёл қўшиқчилар Йўшиёни хотирлаганларида шу марсияни айтишади, бу Исроилда одат бўлиб қолди. Бу марсия қўшиғи “Марсиялар” китоби таркибига киритилган.</verse>
				<verse number="26">Йўшиёнинг бошқа ишлари, Эгамизнинг қонунига биноан олиб борган содиқ фаолияти,</verse>
				<verse number="27">ҳаётидаги барча воқеалар, бошдан охиригача “Исроил ва Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="36">
				<verse number="1">Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозни отасининг ўрнига шоҳ қилиб кўтарди.</verse>
				<verse number="2">Ёҳухоз йигирма уч ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда уч ой шоҳлик қилди.</verse>
				<verse number="3">Сўнгра Миср шоҳи Нехо уни Қуддус тахтидан тушириб, юрт халқидан 200 пуд кумуш ва 2 пуд олтин ўлпон талаб қилди.</verse>
				<verse number="4">Миср шоҳи Ёҳухознинг укаси Элияқимни Яҳудо ва Қуддусга шоҳ қилиб тайинлади. Унинг исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Акаси Ёҳухозни эса Мисрга олиб кетди.</verse>
				<verse number="5">Ёҳайиқим йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмдорлик қилди. У Эгаси Худонинг олдида қабиҳ ишлар қилди.</verse>
				<verse number="6">Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога ҳужум қилди. У Ёҳайиқимни занжирбанд қилиб Бобилга олиб кетди.</verse>
				<verse number="7">Эгамизнинг уйидаги бир қанча идишларни ҳам Бобилга олиб кетиб, уларни Бобилдаги саройига қўйди.</verse>
				<verse number="8">Ёҳайиқимнинг бошқа ишлари, унинг қилган жирканч қилмишлари, ҳамма камчиликлари “Исроил ва Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Унинг ўрнига ўғли Ёҳайихин шоҳ бўлди.</verse>
				<verse number="9">Ёҳайихин саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда уч ойу ўн кун ҳукмдорлик қилди. У Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилди.</verse>
				<verse number="10">Ўша йили баҳорда шоҳ Навухадназар Ёҳайихинни ҳибсга олиб, Бобилга олиб кетди. У билан бирга Эгамизнинг уйидаги қимматбаҳо идишларни ҳам олиб кетди. Ёҳайихиннинг ўрнига укаси Зидқиёни Яҳудо ва Қуддус устидан шоҳ қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="11">Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмдорлик қилди.</verse>
				<verse number="12">У Эгаси Худонинг олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамизнинг сўзларини аён қилган пайғамбар Еремиёга бўйин эгмади.</verse>
				<verse number="13">Шоҳ Навухадназар Зидқиёга Худонинг номи билан садоқат онтини ичдирган бўлса ҳам, Зидқиё Навухадназарга қарши исён кўтарди. У қайсарлик қилиб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизга тавба қилишдан бош тортди.</verse>
				<verse number="14">Бош руҳонийларнинг ҳаммаси омма қаторида ўзга халқларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, Худога ўта бевафо бўлдилар. Шу йўсин, улар Эгамизнинг Ўзи муқаддас қилган Қуддусдаги уйни булғадилар.</verse>
				<verse number="15">Ота–боболарининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи ва масканига раҳм қилиб, уларнинг олдига қайта–қайта пайғамбарларини жўнатди.</verse>
				<verse number="16">Лекин улар Худонинг элчиларини ҳақорат қилиб, Худонинг сўзларидан нафратландилар, пайғамбарларни масхара қилдилар. Охири Эгамиз Ўз халқидан шу қадар ғазабландики, улар нажотсиз қолдилар.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз уларга қарши Бобил шоҳини тортиб келди. Бобил шоҳи Маъбадда уларнинг ёшларини қиличдан ўтказди, на ёш эркакка, на аёлга, на кексага, на хастага шафқат қилди. Худо Яҳудо халқининг ҳаммасини Бобил шоҳининг қўлига берган эди.</verse>
				<verse number="18">Бобил шоҳи Худонинг уйидаги каттаю кичик буюмларни, жамики хазинани, шоҳ ва унинг аъёнлари хазиналарини, хуллас, ҳамма нарсани Бобилга олиб кетди.</verse>
				<verse number="19">Худонинг уйига эса ўт қуйди, Қуддус деворини бузиб ташлади, ҳамма ҳашаматли биноларни ёндирди, Қуддусдаги ҳамма қимматбаҳо ашёларни йўқ қилиб ташлади.</verse>
				<verse number="20">Қиличдан омон қолганларини эса Бобилга сургун қилди. Форс шоҳлиги қарор топгунга қадар Яҳудо халқи Бобил шоҳига ва унинг авлодларига қул бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="21">Юрт бўм–бўш чўлга айланди. Ерга дам берилмаган йилларнинг сони тўлгунича, етмиш йил давомида ташландиқ бўлиб ётди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Еремиё пайғамбар орқали айтган сўзлари амалга ошди.</verse>
				<verse number="22">Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг руҳини қўзғатди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди:</verse>
				<verse number="23">“Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: — Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддусда Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Худонинг халқидан бўлган ҳар бир кимса Қуддусга борсин, Эгаси Худо унга ёр бўлсин.”</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="15">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Эгамизнинг Еремиё орқали айтганларини бажо қилиш учун Форс шоҳи Курушнинг руҳини қўзғатди. Бу воқеа Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида содир бўлди. Шоҳ Куруш шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатиб, ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди:</verse>
				<verse number="2">“Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: — Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддус шаҳрида Ўзига бир уй қуришни менга топширди.</verse>
				<verse number="3">Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр бўлсин.</verse>
				<verse number="4">Сургундаги яҳудийлар яшайдиган ҳамма жойда шундай деб эълон қилинсин: Қуддусга қайтмайдиган яҳудийлар қайтадиган яҳудийларга ёрдам берсин. Уларга кумуш, олтин, сафар учун зарур буюмлар ва чорва беришсин. Шунингдек, Худонинг Қуддусдаги уйи қайта қурилиши учун кўнгилдан чиқариб назрлар беришсин.”</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларининг уруғбошилари, руҳонийлар ва левилар, шунингдек, Худо руҳлантирган ҳар бир одам Эгамизнинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш учун сафарга тайёрланди.</verse>
				<verse number="6">Барча қўшнилари уларга чин кўнгилдан чиқариб назрлар бердилар. Булардан ташқари, кумуш идишлар, олтин, сафар учун буюмлар, чорва ва бошқа қимматбаҳо ҳадялар бериб ёрдам қилдилар.</verse>
				<verse number="7">Шоҳ Куруш Эгамизнинг уйига тегишли бўлган буюмларни олиб келишни буюрди. Бу буюмларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан олиб келиб, ўзининг худолари уйига қўйган эди.</verse>
				<verse number="8">Шоҳ Куруш бу буюмларни хазинабон Митрадот назорати остига топширтирди. Митрадот эса буларни Яҳудо йўлбошчиси Шашбаззарга санаб берди.</verse>
				<verse number="9">Буюмларнинг рўйхати қуйидагича эди: олтин тоғорачалар — 30 та кумуш тоғорачалар — 1000 та бошқа идишлар — 29 та</verse>
				<verse number="10">олтин косалар — 30 та кумуш косалар — 410 та бошқа буюмлар — 1000 та.</verse>
				<verse number="11">Олтин ва кумуш буюмларнинг жами 5400 та эди. Шашбаззар бошқа асирлар қаторида Бобилдан Қуддусга қайтиб кетаётганда, бу буюмларнинг ҳаммасини ўзи билан олиб кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўз шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Сараё, Ралиё, Мордахай, Билшон, Миспар, Биғвай, Рахум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар. Асирликдан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди:</verse>
				<verse number="3">Парўш уруғидан — 2172 та эркак.</verse>
				<verse number="4">Шафатиё уруғидан — 372 та эркак.</verse>
				<verse number="5">Орах уруғидан — 775 та эркак.</verse>
				<verse number="6">Пахатмўаб, яъни Eшува ҳамда Йўаб уруғларидан — 2812 та эркак.</verse>
				<verse number="7">Элам уруғидан — 1254 та эркак.</verse>
				<verse number="8">Затту уруғидан — 945 та эркак.</verse>
				<verse number="9">Заккай уруғидан — 760 та эркак.</verse>
				<verse number="10">Баних уруғидан — 642 та эркак.</verse>
				<verse number="11">Бўвай уруғидан — 623 та эркак.</verse>
				<verse number="12">Озгад уруғидан — 1222 та эркак.</verse>
				<verse number="13">Одонихам уруғидан — 666 та эркак.</verse>
				<verse number="14">Биғвай уруғидан — 2056 та эркак.</verse>
				<verse number="15">Адин уруғидан — 454 та эркак.</verse>
				<verse number="16">Отер, яъни Ҳизқиё уруғидан — 98 та эркак.</verse>
				<verse number="17">Безай уруғидан — 323 та эркак.</verse>
				<verse number="18">Йўра уруғидан — 112 та эркак.</verse>
				<verse number="19">Хашум уруғидан — 223 та эркак.</verse>
				<verse number="20">Гибор уруғидан — 95 та эркак.</verse>
				<verse number="21">Байтлаҳмлик — 123 та эркак.</verse>
				<verse number="22">Натуфолик — 56 та эркак.</verse>
				<verse number="23">Онотўтлик — 128 та эркак.</verse>
				<verse number="24">Озмобитлик — 42 та эркак.</verse>
				<verse number="25">Хират–Аримлик, Хафиралик ва Берўтлик — 743 та эркак.</verse>
				<verse number="26">Рамалик ва Ғиболик — 621 та эркак.</verse>
				<verse number="27">Михмашлик — 122 та эркак.</verse>
				<verse number="28">Байтиллик ва Айлик — 223 та эркак.</verse>
				<verse number="29">Наволик — 52 та эркак.</verse>
				<verse number="30">Махбишлик — 156 та эркак.</verse>
				<verse number="31">Эламлик— 1254 та эркак.</verse>
				<verse number="32">Харимлик — 320 та эркак.</verse>
				<verse number="33">Лўдлик, Ҳодидлик ва Онўлик — 725 та эркак.</verse>
				<verse number="34">Ерихолик — 345 та эркак.</verse>
				<verse number="35">Санолик — 3.630 та эркак.</verse>
				<verse number="36">Асирликдан қайтиб келган руҳонийларнинг сони қуйидагича эди: Ёшуа наслининг Ёдиё уруғидан — 973 та эркак.</verse>
				<verse number="37">Иммар уруғидан — 1052 та эркак.</verse>
				<verse number="38">Пашхур уруғидан — 1247 та эркак.</verse>
				<verse number="39">Харим уруғидан — 1017 та эркак.</verse>
				<verse number="40">Асирликдан қайтиб келган левилар уруғларининг сони қуйидагича эди: Хўдавиё наслидан бўлган Ешува ҳамда Кадмил уруғидан — 74 та эркак.</verse>
				<verse number="41">Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 128 та эркак.</verse>
				<verse number="42">Шаллум, Отер, Талмўн, Оққув, Хатита ва Шўвай уруғларидан бўлган Маъбад дарвозабонлари, ҳаммаси бўлиб — 139 та эркак.</verse>
				<verse number="43">Асирликдан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди: Зихо, Хасуфа, Таббайўт,</verse>
				<verse number="44">Керош, Сиёҳо, Падўн,</verse>
				<verse number="45">Лавон, Хагава, Оққув,</verse>
				<verse number="46">Хагав, Шамлай, Ханон,</verse>
				<verse number="47">Гиддол, Гахар, Раё,</verse>
				<verse number="48">Ратан, Накудо, Ғаззом,</verse>
				<verse number="49">Уззо, Посиёх, Бесай,</verse>
				<verse number="50">Оснах, Муним, Нафусим,</verse>
				<verse number="51">Бобуҳ, Хакуфа, Хорхур,</verse>
				<verse number="52">Базулут, Махидо, Харша,</verse>
				<verse number="53">Боркис, Сисаро, Тамах,</verse>
				<verse number="54">Назиё, Хатифа.</verse>
				<verse number="55">Сулаймон қаролларининг асирликдан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди: Сўтай, Ҳасўфарат, Парудо,</verse>
				<verse number="56">Ялох, Дархун, Гиддол,</verse>
				<verse number="57">Шафатиё, Хаттил, Пахаратҳаззавойим, Омай.</verse>
				<verse number="58">Маъбад хизматкорлари ва Сулаймоннинг қароллари уруғларидан бўлганларнинг жами 392 киши эди.</verse>
				<verse number="59">Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адон ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар, лекин ўзларининг уруғбошиси Исроил авлодига мансублигини исботлай олмасдилар:</verse>
				<verse number="60">Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 652 киши.</verse>
				<verse number="61">null</verse>
				<verse number="62">Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди). Шу сабабдан хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар.</verse>
				<verse number="63">Яҳудо ҳокими уларга шундай деди: “Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.”</verse>
				<verse number="64">Бу жамоа жами 42.360 кишидан иборат эди.</verse>
				<verse number="65">Булардан ташқари, қул ва чўрилари — 7.337 киши, қул ва чўри қўшиқчилар 200 киши эди.</verse>
				<verse number="66">Жамоанинг 736 та оти, 245 та хачири,</verse>
				<verse number="67">435 та туяси, 6.720 та эшаги бор эди.</verse>
				<verse number="68">Асирлар жамоаси Қуддусга — Эгамиз уйининг вайроналари олдига келишди. Шу заҳоти, баъзи уруғбошилар Худонинг уйини олдинги ўрнида қайта тиклаш учун кўнгилдан чиқариб назрлар келтирдилар.</verse>
				<verse number="69">Ҳар бири қурби етганча назр атади. Улар қурилиш учун жами 61.000 олтин танга, 190 пуд кумуш ва руҳонийлар учун 100 та кўйлак бердилар.</verse>
				<verse number="70">Руҳонийлар, левилар, қўшиқчилар, Маъбад дарвозабонлари, Маъбад хизматкорлари ва халқдан бир қанчаси Қуддусга ҳамда унинг атрофидаги шаҳарларга ўрнашиб олдилар. Исроил халқининг қолганлари эса ўз шаҳарларига бориб жойлашдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Исроил халқи ўз шаҳарларига ўрнашиб олганлардан кейин, еттинчи ойда ҳаммаси Қуддусда йиғилишди.</verse>
				<verse number="2">Ёҳузадах ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига аталган қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Уларнинг мақсади: Худонинг одами — Мусонинг Тавротида ёзилган амрларга мувофиқ, қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонликларни келтириш эди.</verse>
				<verse number="3">Улар маҳаллий халқлардан қўрқардилар, аммо шунга қарамай, қурбонгоҳни олдинги пойдевори устига қурдилар. Қурбонгоҳнинг устида ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизгақурбонликларни куйдириб назр қилдилар.</verse>
				<verse number="4">Сўнгра Мусонинг қонунида ёзилгани сингари, Чайла байрамини нишонладилар. Ҳар бир байрам кунига оид қурбонликлар қилиб, куйдирдилар.</verse>
				<verse number="5">Улар кунда куйдириладиган қурбонликлардан ташқари, ҳар ойда нишонланадиган янги ой шодиёнасида ва йил давомида Эгамизга атаб нишонланадиган байрамларда қурбонликлар келтирдилар. Шунингдек, кўнгилдан чиқариб қурбонликлар олиб келдилар.</verse>
				<verse number="6">Хуллас, одамлар еттинчи ойнинг биринчи кунидан бошлаб, Эгамизга куйдириладиган қурбонликларни келтира бошлаган эдилар. Лекин Эгамизнинг Маъбади пойдевори ҳали ётқизилмаган эди.</verse>
				<verse number="7">Халқ тош йўнувчиларни ва дурадгорларни пул билан таъминлаб турди. Улар Форс шоҳи Курушнинг ижозати билан Ўрта ер денгизи орқали Лубнондан Яффа шаҳрига садр ёғочларини келтирдилар. Ёғочларни олиб келган Сидонликлар ва Тирликларга егулик, ичимлик ва зайтун мойи бердилар.</verse>
				<verse number="8">Асирликдан қайтганлар Худонинг Қуддусдаги уйи вайроналари олдига келганларига бир йилу икки ой бўлгач, улар Эгамизнинг уйини қайта қуришни бошладилар. Қурилишда Шалтиёл ўғли Зарубабел, Ёҳузадах ўғли Ёшуа, уларнинг биродарлари руҳоний ва левилар, шунингдек, асирликдан қайтиб келган ҳамма одамлар иштирок этди. Улар қурилиш ишларини назорат қилиш учун йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларни тайинладилар.</verse>
				<verse number="9">Худонинг уйи қурилишини Ешува, унинг ўғиллари ва қариндошлари, Кадмил ва унинг ўғиллари назорат қилар эдилар. (Ешува ва Кадмил Хўдавиё наслидан эдилар.) Уларга бу ишда левиларнинг Ханадод уруғи ёрдам берар эди.</verse>
				<verse number="10">Бинокорлар Эгамиз Маъбадининг пойдеворини ётқизиб бўлганларидан кейин, руҳонийлар ўз либосларини кийдилар. Исроил шоҳи Довуднинг кўрсатмаларига мувофиқ, руҳонийлар карнайлари билан, Осиф наслидан бўлган левилар занглари билан, Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ўз жойларини эгалладилар.</verse>
				<verse number="11">Улар Эгамизга ҳамду сано ва шукроналар айтиб, шундай нақорат куйладилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг Исроилга бўлган содиқ севгиси абадийдир.” Эгамизнинг уйи пойдевори ётқизилганидан, бутун халқ баланд овоз билан Эгамизга ҳамду сано айтди.</verse>
				<verse number="12">Одамлар хурсандчиликдан бақирарди, Эгамизнинг олдинги уйини кўрган ёши улуғ руҳонийлар, левилар ва уруғбошиларнинг кўпчилиги эса уйнинг пойдеворини кўрганларида ҳўнграб йиғладилар.</verse>
				<verse number="13">Халқ шунчалик қаттиқ бақирардики, овозлари узоқдан ҳам эшитилиб турарди. Буни эшитганлар хурсандчилик овозларини йиғи товушидан фарқлай олмасди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Яҳудо ва Бенямин қабиласининг ғанимлари: “Асирликдан қайтиб келганлар Исроилнинг Худоси — ЭгамизМаъбадини қайта қураётган эканлар”, деган хабарни эшитиб қолишди.</verse>
				<verse number="2">Улар Зарубабелнинг ва уруғбошиларнинг олдига келиб, шундай дедилар: “Биз ҳам сизларга қўшилиб Худойингизнинг уйини қурайлик, чунки биз ҳам, сизлар сингари, Худойингизга сажда қиламиз. Оссурия шоҳи Исархаддўн бизни бу ерга олиб келгандан буён Худойингизга қурбонлик қилиб келяпмиз.”</verse>
				<verse number="3">Лекин Зарубабел, Ёшуа ва Исроилнинг бошқа уруғбошилари уларга шундай деб жавоб бердилар: “Сизлар Худойимизга уйни биз билан бирга қурмайсизлар. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уйни ўзимиз қурамиз. Форс шоҳи Куруш буни бизга буюрган.”</verse>
				<verse number="4">Шундан кейин маҳаллий халқдан бўлган бу ғанимлар Яҳудо халқини саросимага солиб, қўрқитишга ва қурилиш ишларидан қайтаришга ҳаракат қилишди.</verse>
				<verse number="5">Улар амалдорларга пора бериб, Форс шоҳи Курушнинг бутун ҳукмронлиги давомида Маъбадни қайта қуриш режаларига қаршилик қилиб келдилар. Доро тахтни эгаллаб, Форс шоҳи бўлгунга қадар бу аҳвол давом этиб келди.</verse>
				<verse number="6">Бир неча йилдан кейин шоҳ Ахашвераш тахтга чиқди. Ахашвераш ҳукмронлигининг бошларида, ғанимлар Яҳудо юрти ва Қуддус шаҳрида яшаётган яҳудийларга қарши айбнома ёздилар.</verse>
				<verse number="7">Ҳатто кейинроқ — Форс шоҳи Артахшас ҳукмронлиги даврида ҳам Бишлам, Митрадот, Тўвал ва уларнинг бошқа шериклари шоҳга мактуб ёздилар. Мактуб орамийча ёзилиб, таржима қилинди.</verse>
				<verse number="8">Кейин ҳоким Рахум ва котиб Шимшай ҳам шоҳ Артахшасга Қуддус аҳолисини қоралаб мактуб ёзди. Мактуб шундай сўзлар билан бошланган эди:</verse>
				<verse number="9">“Ҳоким Рахумдан, котиб Шимшайдан ва уларнинг бошқа шериклари — ҳакамлар, йўлбошчилар, амалдорлар, Эрахликлар, Бобилликлар, Шушанликлар (яъни Элам халқи),</verse>
				<verse number="10">шунингдек, улуғ ва қудратли шоҳ Ўснапар Самария шаҳарларига ва Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятга олиб келиб ўрнаштирган турли халқлардан мактуб.”</verse>
				<verse number="11">Улар юборган мактубнинг мазмуни қуйидагича эди: “Шоҳ Артахшас жаноби олийлари! Биз, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда истиқомат қилувчи қулларингиз, сизга салом йўлламоқдамиз.</verse>
				<verse number="12">Жаноби олийларига шу нарса маълум бўлсинким, сизнинг қўл остингиздаги бошқа ўлкалардан Қуддусга келиб ўрнашган яҳудийлар исёнкор, бехосият шаҳарни қайтадан тикламоқдалар. Улар пойдевор ётқизиб, тез орада шаҳар деворларини ҳам қуриб тугатадилар.</verse>
				<verse number="13">Жаноби олийларини шундан хабардор қилмоқчимизки, агар шаҳар қайтадан қурилиб, деворлари ҳам битса, яҳудийлар ўлпон, солиқ ва хирож тўламай қўядилар. Натижада шоҳликнинг даромади камайиб кетади.</verse>
				<verse number="14">Саройнинг тузига биз ҳам шерик бўлганимиз учун, шоҳимизнинг шарманда бўлишига қараб ўтиришимиз бизга тўғри келмайди. Шунинг учун мактуб жўнатиб, шоҳимизни хабардор қилмоқчи бўлдик.</verse>
				<verse number="15">Сиз фармон беринг: ота–боболарингизнинг йилномаларини кўриб чиқишсин. Бу шаҳар ғалаён макони бўлганини ўша йилномалардан топасиз. Бу шаҳар олдиндан ҳукмдорлар ва вилоят ҳокимларига қарши бош кўтариб, кўп муаммолар туғдирган, шу сабабдан вайрон қилинган эди.</verse>
				<verse number="16">Биз жаноби олийларига шуни маълум қилиб қўймоқчимизки, агар бу шаҳар қайта қурилиб, деворлари битса, Фурот дарёсининг ғарбидаги бу вилоятга эгалик қила олмай қоласиз.”</verse>
				<verse number="17">Шоҳ қуйидагича жавоб жўнатди: “Самарияда ва Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда истиқомат қилаётган ҳоким Рахумга, котиб Шимшайга ва уларнинг бошқа шерикларига салом йўллайман.</verse>
				<verse number="18">Сизлар менга юборган мактуб ҳузуримда таржима қилиниб, ўқиб эшиттирилди.</verse>
				<verse number="19">Шундай қилиб, менинг фармонимга биноан, текширув олиб борилди ва бу шаҳар олдиндан шоҳларга қарши исён кўтаргани аниқланди. Ҳақиқатан ҳам, бу шаҳар исёну ғалаён макони бўлган экан.</verse>
				<verse number="20">Қуддусда қудратли шоҳлар бўлган экан. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги барча юртларни бошқарган эканлар, ўша юртлардан ўлпон, солиқ ва хирож йиққан эканлар.</verse>
				<verse number="21">Шунинг учун яҳудийларга буюринглар, ишни тўхтатсинлар. Мен фармон бермагунимча шаҳар қайта қурилмасин.</verse>
				<verse number="22">Ҳушёр бўлинглар: менинг манфаатимга зарар келтирадиган иш бошқа қилинмасин.”</verse>
				<verse number="23">Шоҳ Артахшаснинг мактуби Рахум, котиб Шимшай ва уларнинг шериклари ҳузурида ўқилгач, улар шоша–пиша Қуддусга бордилар, шаҳар қурилишини тўхтатишга яҳудийларни мажбурладилар.</verse>
				<verse number="24">Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш ишлари тўхтатилган эди. Форс шоҳи Доро ҳукмронлигининг иккинчи йилигача у ерда ҳеч қандай иш қилинмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Ўша даврда Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар Яҳудо юртидаги ва Қуддусдаги яҳудийларгаИсроил халқининг Худоси номидан башорат қила бошладилар.</verse>
				<verse number="2">Шунда Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёҳузадах ўғли Ёшуа Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуришга яна киришдилар. Худонинг пайғамбарлари уларнинг ишини қўллаб–қувватлаб турдилар.</verse>
				<verse number="3">Ўша заҳоти Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай билан Шатарбўзанай ҳамда уларнинг шериклари яҳудийларнинг олдига келиб: “Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?” деб сўрашди.</verse>
				<verse number="4">Бинони қураётган одамларнинг исмларини ҳам талаб қилишди.</verse>
				<verse number="5">Лекин яҳудий оқсоқолларга Худо назарини солган эди. Шунинг учун Форс амалдорлари шоҳ Дорога мактуб юборишга қарор қилдилар. “Мактубга жавоб келмагунча яҳудийларни тўхтатмаймиз”, деб келишиб олдилар.</verse>
				<verse number="6">Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари — вилоят амалдорлари шоҳ Дорога мактуб юбордилар.</verse>
				<verse number="7">Улар юборган мактубнинг мазмуни қуйидагича эди: “Шоҳ Доро жаноби олийларига тинчлик–омонлик бўлсин.</verse>
				<verse number="8">Шоҳ жанобларига маълум бўлсинки, биз Яҳудо вилоятида улуғ Худога атаб қурилаётган уйга борган эдик. Бу уй йўнилган тошлардан ва садр ёғочидан қуриляпти. Иш қунт билан қилиняпти, қурилиш бир маромда илгарилаб боряпти.</verse>
				<verse number="9">Биз ўша ердаги оқсоқоллар билан гаплашдик, улардан: “Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?” деб сўрадик.</verse>
				<verse number="10">Сизни хабардор қилиб қўяйлик, деб уларга бошчилик қилаётган одамларнинг исмларини ҳам сўрадик.</verse>
				<verse number="11">Уларнинг бизга берган жавоби шу бўлди: — Биз Самовий Худонинг қулларимиз. Биз тиклаётган Худонинг бу уйи анча йиллар олдин Исроилнинг улуғ бир шоҳи томонидан қуриб битказилган эди.</verse>
				<verse number="12">Лекин ота–боболаримиз Самовий Худони ғазаблантирдилар. Шунинг учун, Худо уларни Халдей қабиласидан бўлган Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига берди. Навухадназар бу уйни вайрон қилиб, халқни Бобилга сургун қилди.</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">Худонинг уйидан олтин ва кумуш буюмларни олиб, Бобилдаги маъбадга олиб кетди. Лекин Бобил шоҳи Куруш ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида, Худонинг уйи қайта қурилсин, деб фармон чиқарди. У ҳатто Қуддусдаги Маъабадга қарашли ўша олтин ва кумуш буюмларни Бобилдаги маъбаддан олиб келишни буюриб, Шашбаззар деган одамга берди. Шоҳ Курушнинг ўзи Шашбаззарни Яҳудонинг ҳокими қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="15">У Шашбаззарга шундай деди: “Бу буюмларни Қуддусга олиб бор. Худонинг уйини олдинги ўрнида қурдириб, буюмларни Маъбадга жойлаштир.”</verse>
				<verse number="16">Шунда Шашбаззар келиб, Худонинг Қуддусдаги уйи пойдеворини ётқиздирди. Ўшандан буён ҳозиргача қурилиш давом этмоқда, ҳали тугагани йўқ.</verse>
				<verse number="17">Энди, шоҳимизга маъқул бўлса, Бобилдаги шоҳ ҳужжатларини синчиклаб қараб чиқсалар. Ўшанда шоҳ Куруш Худонинг Қуддусдаги ўша уйини қайта қуриш учун фармон чиқарганми ёки йўқми, кўрадилар. Шоҳимиз бу ишга оид қарорларини бизга маълум қилишларини сўраймиз.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шундан сўнг шоҳ Доро, Бобилда сақланадиган ҳужжатлар синчиклаб қараб чиқилсин, деб фармон берди.</verse>
				<verse number="2">Ниҳоят, Мидия вилоятининг маркази Екбатана шаҳридаги архивдан бир ўрама қоғоз топилди. Унда қуйидагилар ёзилган эди:</verse>
				<verse number="3">“Шоҳ Куруш ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида Худонинг Қуддусдаги уйига оид шундай фармон чиқарди: Худонинг уйи олдинги ўрнида қайта қурилсин, токи одамлар у ерда қурбонликлар келтира оладиган бўлишсин. Бу уйнинг баландлиги олтмиш тирсак, кенглиги ҳам олтмиш тирсак бўлсин.</verse>
				<verse number="4">Деворлари йўнилган тош ва ёғочдан қурилсин, ҳар уч қатор тошнинг устига бир қатор ёғоч ётқизилсин. Харажатлар шоҳ хазинасидан тўлансин.</verse>
				<verse number="5">Бундан ташқари, Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан Бобилга олиб келган Худонинг уйига тегишли буюмлар ҳам Қуддусга қайтариб олиб борилсин. Ҳаммаси Худонинг уйига олдингидай жойлаштирилсин.”</verse>
				<verse number="6">Шоҳ Доро шундай мактуб жўнатди: “Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва шерикларингиз — вилоят амалдорлари! Сизлар нари туринглар!</verse>
				<verse number="7">Худонинг уйидаги ишларга аралашманглар. Яҳудо ҳокими ва яҳудий оқсоқоллар Худонинг уйини олдинги ўрнида қайтадан қураверишсин.</verse>
				<verse number="8">Бундан ташқари, сизлар яҳудий оқсоқолларга Худонинг уйини қайта қуришда қуйидагича ёрдам беришингизни амр қиламан: иш учун керак бўлган ҳамма маблағни уларга кечиктирмай етказиб туринглар. Маблағни Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятдан йиғилган ўлпондан — шоҳ хазинасидан тўланглар.</verse>
				<verse number="9">Қуддусдаги руҳонийларСамовий Худога ҳар куни куйдириладиган назрларни келтира олишлари учун уларни керакли нарсалар билан таъминланглар. Уларга сўраганини — буқа, қўчқор, қўзиларни, шунингдек, буғдой, туз, шароб ва зайтун мойини беринглар.</verse>
				<verse number="10">Шунда улар Самовий Худога маъқул келадиган қурбонликларни назр қила оладиган бўлишади ҳамда мени ва фарзандларимни дуо қилиб юришади.</verse>
				<verse number="11">Яна буюраман: ким бу фармонимни ўзгартирса, ўша одамнинг уйидан хода суғуриб олинсин. Айбдор одам тик ўрнатилган ходанинг учига қоқилсин. Қилган жинояти учун уйи бузиб ташланиб, гўнгтепага айлантирилсин.</verse>
				<verse number="12">Бу фармонимни ўзгартиришга уринган ёки Худонинг Қуддусдаги уйини йўқотишга ҳаракат қилган ҳар қандай шоҳ ёки халқни Худонинг Ўзи йўқ қилсин. Зотан Худо улуғланиши учун Ўзига Қуддус шаҳрини танлаган. Бу фармонни мен, Доро, жорий қилдим. Фармоним сўзсиз бажарилсин.”</verse>
				<verse number="13">Шоҳ Доро юборган буйруққа мувофиқ, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари шоҳнинг фармонини сўзсиз бажаришди.</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, яҳудий оқсоқоллар Худонинг уйини қуравердилар, иш бир маромда илгарилаб борарди. Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар эса уларни башоратлари билан руҳлантириб турдилар. Яҳудий оқсоқоллар Исроил халқининг Худоси амрига ҳамда Форс шоҳлари Куруш, Доро ва Артахшаснинг фармонларига кўра, қурилишни тамомладилар.</verse>
				<verse number="15">Адар ойининг учинчи куни, шоҳ Доро ҳукмронлигининг олтинчи йилида Худонинг уйи қурилиши тугатилди.</verse>
				<verse number="16">Исроил халқи — руҳонийлар, левилар ва асирликдан қайтган бошқа одамлар шод–хуррамлик билан уйни Худога бағишладилар.</verse>
				<verse number="17">Улар Худо уйининг бағишланишига атаб, 100 та буқа, 200 та қўчқор, 400 та қўзини қурбонлик қилдилар. Исроил қабилаларининг сонига кўра, бутун Исроил халқи учун 12 та такани гуноҳ қурбонлиги қилдилар.</verse>
				<verse number="18">Сўнг руҳоний ва левиларни гуруҳларга бўлдилар, уларга Худонинг Қуддусдаги уйида бажариладиган вазифаларни тақсимлаб бердилар. Буларнинг ҳаммасини Мусонинг китобида ёзилган кўрсатмалар бўйича қилдилар.</verse>
				<verse number="19">Асирликдан қайтганлар кейинги йилнинг биринчи ойи, ўн тўртинчи кунида Фисиҳ зиёфатини нишонладилар.</verse>
				<verse number="20">Руҳонийлар ва левилар ўзларини покладилар. Ҳаммалари пок бўлганларидан кейин, левилар асирликдан қайтган халқ учун, руҳонийлар учун ва ўзлари учун Фисиҳ қўзисини сўйдилар.</verse>
				<verse number="21">Асирликдан қайтган Исроил халқи Фисиҳ таомидан тановул қилди. Юртдаги бошқа одамлар ҳам яҳудийларга қўшилиб, Фисиҳ таомидан тановул қилдилар. Улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизга сажда қилиш учун қўшни халқларнинг бутпараст удумларидан воз кечган эдилар.</verse>
				<verse number="22">Ҳаммаси шод–хуррамлик билан етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини биргаликда нишонладилар. Улар хурсанд эдилар, чунки Эгамиз уларни Оссурия шоҳининг илтифотига сазовор қилган эди. Оссурия шоҳи уларга Исроил халқи Худосининг уйини қайта қуришда ёрдам берганди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Орадан кўп йиллар ўтди. Форс шоҳи Артахшас ҳукмронлиги даврида Эзра деган бир одам бор эди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Эзра — Сараёнинг ўғли, Сараё — Озариёнинг ўғли, Озариё — Хилқиёнинг ўғли,</verse>
				<verse number="2">Хилқиё — Шаллумнинг ўғли, Шаллум — Зодўхнинг ўғли, Зодўх — Охитобнинг ўғли,</verse>
				<verse number="3">Охитоб — Эмориёнинг ўғли, Эмориё — Озариёнинг ўғли, Озариё — Маройўтнинг ўғли,</verse>
				<verse number="4">Маройўт — Зарахиёнинг ўғли, Зарахиё — Уззининг ўғли, Уззи — Буккининг ўғли,</verse>
				<verse number="5">Букки — Абушуванинг ўғли, Абушува — Финхазнинг ўғли, Финхаз — Элазарнинг ўғли, Элазар — олий руҳоний Ҳоруннинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Эзра Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Мусога берган қонунини жуда яхши биладиган моҳир тафсирчи эди. Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг еттинчи йилида Эзра Бобилдан Қуддусга томон йўлга отланди. Исроил халқидан, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан баъзилари ҳам Эзра билан бирга Қуддусга кетмоқчи бўлдилар. Эзрага Эгаси Худо ёр бўлгани учун, шоҳ унга сўраган нарсасини инъом қилди.</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Биринчи ойнинг биринчи кунида улар Эзранинг бошчилигида Бобилдан чиқдилар. Эзрага Худонинг марҳамати ёр бўлгани учун, улар тўрт ойдан кейин — бешинчи ойнинг биринчи кунида Қуддусга етиб келдилар.</verse>
				<verse number="10">Эзра бутун ҳаётини Худонинг қонунларини ўрганишга, бу қонунларни бажаришга, Исроил халқига Худонинг қонун–қоидаларини ўргатишга бағишлаган эди.</verse>
				<verse number="11">Эгамизнинг Исроил халқига берган амр ва қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шоҳ Артахшас мактуб берган эди. Мактубнинг мазмуни қуйидагича эди:</verse>
				<verse number="12">“Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шаҳаншоҳ Артахшасдан саломлар бўлсин.</verse>
				<verse number="13">Менинг шоҳлигимда истиқомат қилаётган Исроил халқидан, шунингдек, руҳоний ва левилардан сен билан Қуддусга кетишни истаган ҳар кимга ижозат берилсин, деб фармон бераман.</verse>
				<verse number="14">Мен еттита маслаҳатчим билан бирга сени Яҳудо юрти ва Қуддусга юбориб, у ердаги вазиятни текшириб чиқишингга ваколат берамиз. Сенга топширилган Худойингнинг қонуни у ерда ижро этиляптими ёки йўқми, билиб кел.</verse>
				<verse number="15">Қуддусда маскан қилган Исроил халқининг Худосига биз кўнгилдан чиқариб назр қилган кумуш ва олтинларни ҳам ўзинг билан олиб кет.</verse>
				<verse number="16">Бобил вилояти бўйлаб сен тўплайдиган ҳамма кумуш ва олтинни ол. Исроил халқи ва уларнинг руҳонийлари ўз Худосининг Қуддусдаги уйи учун кўнгилдан чиқариб берадиган назрларни ҳам олиб кет.</verse>
				<verse number="17">Бу пулга, биринчи навбатда, буқалар, қўчқорлар, қўзилар, уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назрларини сотиб ол. Буларни Худойингнинг Қуддусдаги уйи қурбонгоҳида назр қил.</verse>
				<verse number="18">Қолган кумуш ва олтинни эса Худойингнинг хоҳишига мувофиқ, ўзингга ва ҳамкорларингга маъқул келганича ишлатсанг бўлади.</verse>
				<verse number="19">Худойингнинг уйида фойдаланиш учун берилган буюмларни Қуддусдаги Худога инъом қил.</verse>
				<verse number="20">Борди–ю, Худойингнинг уйи учун яна бошқа харажатлар талаб қилинса, маблағни шоҳ хазинасидан олишинг мумкин.</verse>
				<verse number="21">Мен, шоҳ Артахшас, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят хазинабонларининг ҳаммасига фармон бераман: Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзра нима талаб қилмасин, унинг талаби сўзсиз ижро этилсин.</verse>
				<verse number="22">210 пудга қадар кумуш, 1000 тоғорага қадар буғдой, 200 кўзага қадар шароб, 200 кўзага қадар мой ва керагича туз берилсин.</verse>
				<verse number="23">Самовий Худо Ўз уйи учун нималарни амр қилган бўлса, ўша нарсалар албатта муҳайё қилинсин. Мендан ва менинг меросхўрларимдан Худо ғазабланмасин.</verse>
				<verse number="24">Биз яна сизларни хабардор қиламизки, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан, Худонинг уйидаги бошқа хизматкорлардан ўлпон, солиқ ёки хирож олиш ман этилади.</verse>
				<verse number="25">Сен, Эзра, Худо берган донолик билан қози ва ҳакамларни тайинла. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда Худойингнинг қонунларини биладиган жамики халқни ҳукм қилсинлар. Қонунларни билмайдиган одамларга сизлар таълим беринглар.</verse>
				<verse number="26">Худойингнинг қонунига ва шоҳнинг қонунига итоат қилмаганларнинг ҳаммаси албатта жазога тортилсин: қатл қилинсин ёки сургун қилинсин, мол–мулки мусодара қилинсин ёки қамоққа ташлансин.”</verse>
				<verse number="27">Ота–боболаримизнинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! Эгам Қуддусдаги уйини шарафлаши учун буларни шоҳнинг юрагига солди.</verse>
				<verse number="28">Худонинг марҳамати билан мен шоҳнинг, маслаҳатчиларининг, барча обрўли аъёнларининг илтифотига сазовор бўлдим. Эгам Худо менга ёр бўлгани учун, мен дадил бўлиб, Исроил йўлбошчиларини ўзим билан олиб кетгани тўпладим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Шоҳ Артахшас ҳукмронлиги даврида мен билан бирга Бобилдан кетган уруғбошилар ва улар билан бирга рўйхатга олинганлар қуйидагилардир:</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">Финхаз уруғидан — Гершом. Итамар уруғидан — Дониёр. Довуд уруғидан — Шаханиё наслидан бўлган Хаттуш. Парўш уруғидан — Закариё ва у билан бирга рўйхатга олинган 150 та эркак.</verse>
				<verse number="4">Пахатмўаб уруғидан — Зарахиё ўғли Элихўнай ва у билан бирга 200 та эркак.</verse>
				<verse number="5">Затту уруғидан — Яхазиёл ўғли Шаханиё ва у билан бирга 300 та эркак.</verse>
				<verse number="6">Адин уруғидан — Йўнатан ўғли Эвид ва у билан бирга 50 та эркак.</verse>
				<verse number="7">Элам уруғидан — Оталиё ўғли Ешаё ва у билан бирга 70 та эркак.</verse>
				<verse number="8">Шафатиё наслидан — Микойил ўғли Забадиё ва у билан бирга 80 та эркак.</verse>
				<verse number="9">Йўаб наслидан — Ёхиёл ўғли Ободиё ва у билан бирга 218 та эркак.</verse>
				<verse number="10">Баних уруғидан — Йўсифиё ўғли Шалумит ва у билан бирга 160 та эркак.</verse>
				<verse number="11">Бўвай уруғидан — Бўвай ўғли Закариё ва у билан бирга 28 та эркак.</verse>
				<verse number="12">Озгад уруғидан — Хаккатан ўғли Йўханон ва у билан бирга 110 та эркак.</verse>
				<verse number="13">Одонихам уруғидан — Элифалет, Явиёл, Шамаё ва улар билан бирга 60 та эркак. Элифалет, Явиёл ва Шамаё қариндошлари орасидан энг охирги бўлиб қайтиб келдилар.</verse>
				<verse number="14">Биғвай уруғидан — Утай, Заккур ва улар билан бирга 70 та эркак.</verse>
				<verse number="15">Мен уларни Оҳабо шаҳрига оқиб борадиган дарё бўйида тўпладим. Ўша жойда биз уч кун турдик. Мен тўпланганларни синчиклаб кўриб чиқдим, уларнинг орасида руҳонийларни топдим, лекин левилар йўқ эди.</verse>
				<verse number="16">Кейин йўлбошчилар Элиазарни, Ориёлни, Шамаёни, Элнатанни, Ёривни, Элнатанни, Натанни, Закариёни, Машулломни ҳамда Таврот устозлари Йўхарив ва Элнатанни чақиртирдим.</verse>
				<verse number="17">Уларни Косифиёдаги левиларнинг йўлбошчиси Иддонинг ҳузурига жўнатаётиб, уларга шундай деб тайинладим: “Иддонинг ҳузурига боргач, унга, унинг шерикларига, Косифиёдаги Маъбад хизматкорларига айтинглар, Худонинг уйи учун левиларни юборишсин.”</verse>
				<verse number="18">Худойимизнинг марҳамати бизга ёр бўлгани учун, улар Шаравиё деган лаёқатли бир одамни, ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юбордилар. Шаравиё Ёқуб ўғли Леви наслининг Махли уруғидан эди. Келганлар жами 18 та эркак эдилар.</verse>
				<verse number="19">Шунингдек, Марори уруғидан Хашавиё ва Ешаё ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юборилган эди. Улар жами 20 та эркак эдилар.</verse>
				<verse number="20">Булардан ташқари, 220 та Маъбад хизматкори ҳам юборилди. Бу хизматкорларнинг аждодларини шоҳ Довуд ва унинг аъёнлари левиларга ёрдам бериш учун тайинлаган эдилар. Уларнинг ҳаммаси номма–ном қайд этилган.</verse>
				<verse number="21">Худодан: “Бизни, болаларимизни ва бутун мол–мулкимизни сафарда сақлагин”, деб сўраб, тоат–ибодат қилишимиз учун мен Охабо дарёси бўйида рўзани эълон қилдим.</verse>
				<verse number="22">Шоҳдан: “Бизни йўлда душмандан ҳимоя қилиш учун бир гуруҳ сипоҳ ва отлиқ сипоҳ беринг”, деб сўрашга хижолат бўлардим. Чунки биз шоҳга: “Худойимиз Унга юз бурганларнинг ҳаммасига марҳамат қилади, лекин Ундан юз ўгирганларга ғазабини сочади”, деб айтган эдик.</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, биз рўза тутдик ва Худойимизга, бизни сақлагин, деб илтижо қилдик. Худойимиз бизнинг илтижоларимизни эшитди.</verse>
				<verse number="24">Сўнгра бош руҳонийларнинг орасидан ўн иккита руҳонийни — Шаравиёни, Хашавиёни ва уларнинг қариндошларидан ўнтасини танлаб олдим.</verse>
				<verse number="25">Худойимизнинг уйи учун назр қилинган кумуш, олтин ва буюмларни уларнинг ҳузурида тарозида тортдим. Шоҳ, унинг маслаҳатчилари, аъёнлари, Бобил вилоятидаги бутун Исроил халқи назр қилган бу ҳадяларни уларга топширдим.</verse>
				<verse number="26">Мен уларга топширган назрларнинг миқдори қуйидагича эди: 1400 пуд кумуш, 210 пуд кумуш буюм, 210 пуд олтин,</verse>
				<verse number="27">ярим пуд чиқадиган 20 та олтин коса, қиймати олтинга тенг бўлган, сайқалланган аъло сифатли 2 та бронза буюм.</verse>
				<verse number="28">Мен уларга шундай дедим: “Сизлар Эгамизга бағишлангансизлар, буюмлар ҳам Эгамизга бағишланган. Одамлар бу кумуш ва олтинларни ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга кўнгилдан чиқариб назр қилдилар.</verse>
				<verse number="29">Сизлар бу назрларни Қуддусга олиб боргунларингизгача эҳтиёт қилиб сақланглар. Сўнг буларни Эгамизнинг уйи омборида бош руҳонийлар, левилар ва уруғбошилар ҳузурида тарозида тортинглар.”</verse>
				<verse number="30">Шундай қилиб, руҳонийлар ва левилар тарозида тортилган бу кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг Қуддусдаги уйига олиб бориш учун қабул қилиб олдилар.</verse>
				<verse number="31">Биринчи ойнинг ўн иккинчи куни биз Оҳабо дарёси бўйидан Қуддус томон йўлга тушдик. Худойимиз бизга ёр эди. Йўлда кетаётганимизда, У бизни душман ҳужумидан ва қароқчилардан ҳимоя қилди.</verse>
				<verse number="32">Биз Қуддусга етиб келиб, у ерда уч кун турдик.</verse>
				<verse number="33">Тўртинчи куни эса кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг уйида тарозида тортиб, Уриё ўғли руҳоний Миромўтга топширдик. Унинг ёнида Финхаз ўғли руҳоний Элазар, шунингдек, левилардан Ешува ўғли Йўзабад ва Биннуй ўғли Новадиё бор эдилар.</verse>
				<verse number="34">Ўша куни биз ҳамма нарсани тарозида тортиб, ҳисоблаб чиқдик, ҳар бир нарсанинг вазнини ёзиб қўйдик.</verse>
				<verse number="35">Шундан сўнг асирликдан қайтиб келганлар Исроил халқининг Худосига қурбонликлар келтирдилар. Улар бутун Исроил халқи учун 12 та буқани, 96 та қўчқорни, 77 та қўзини Эгамизга қурбонлик қилиб куйдирдилар. Булардан ташқари, халқни гуноҳларидан поклаш учун 12 та такани қурбонлик қилдилар.</verse>
				<verse number="36">Сўнг шоҳнинг фармонини Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ноибларига ва ҳокимларига олиб бордилар. Ноиблар билан ҳокимлар халққа ва Худонинг уйига ёрдам кўрсатдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Шу воқеалардан кейин Исроил халқининг йўлбошчилари менинг олдимга келиб, шундай дейишди: “Асирликдан қайтган Исроил халқининг кўпчилиги, ҳатто баъзи руҳонийлар билан левилар маҳаллий халқлардан ўзларини сақламадилар. Улар Канъон, Хет, Париз, Ёбус, Оммон, Мўаб, Миср ва Амор халқларининг жирканч одатларини ўзлаштириб олдилар.</verse>
				<verse number="2">Яҳудий эркакларининг баъзилари ўша халқларнинг қизларига уйландилар, ўғилларига ҳам ўша халқларнинг қизларидан олиб бердилар. Шу тариқа муқаддас халқ юртдаги бошқа халқлар билан чатишиб кетди. Бу хиёнатни йўлбошчилар билан амалдорлар бошлаб беришди.”</verse>
				<verse number="3">Мен бу гапларни эшитганимда қайғудан кўйлагим ва ридоимни йиртиб ташладим, соч–соқолимни юлдим. Қаттиқ изтиробда қолдим.</verse>
				<verse number="4">Асирликдан қайтганларнинг бу хиёнати дастидан Исроил Худосининг сўзларидан қўрқадиган ҳамма одамлар менинг атрофимга тўпландилар. Мен эса кечки қурбонликназр қилинадиган пайтгача изтироб чекиб ўтиравердим.</verse>
				<verse number="5">Кечки қурбонлик пайтида мен ҳамон изтироб чекканимча ўтирган ўрнимдан турдим. Кўйлакларим ва ридоим йиртилган ҳолатда тиз чўкдим. Эгам Худога қўлларимни чўзиб,</verse>
				<verse number="6">ёлвордим: “Эй Худойим! Қаттиқ хижолатдаман, ҳузурингда бошимни кўтаришга ботинолмайман. Эй Худойим! Айбларимиз бошимиздан ҳам ошиб кетган, гуноҳларимиз тоғдай уйилиб, осмону фалакка етган.</verse>
				<verse number="7">Ота–боболаримиз давридан шу кунгача биз гуноҳга ботиб келдик. Айбларимиз туфайли Сен бизни, шоҳларимизни, руҳонийларимизни бошқа юртларнинг шоҳларига мағлуб қилдинг. Улар бизни ўлдиришди, талон–тарож қилишди, асир қилиб олиб кетишди, худди ҳозиргидай, биз шармандали аҳволга тушдик.</verse>
				<verse number="8">Энди эса, эй Эгамиз Худо, сен қисқа вақт давомида бизга шафқатингни кўрсатиб, бизни омон сақладинг, муқаддас масканинг олдига жойлаштирдинг. Бизга умид бердинг, қуллигимизда озгина бўлса ҳам, ҳаловат ато қилдинг.</verse>
				<verse number="9">Эй Худойимиз, биз қул бўлсак ҳам, Сен бизни тарк этмадинг. Бизга марҳамат кўрсатиб, Форс шоҳининг илтифотига сазовор қилдинг. Бизга янги ҳаёт ато қилдинг, уйингни қайта қуришимизга, уни тиклашимизга имконият бердинг, Яҳудо юртида ва Қуддусда бехатар яшашимизга имконият яратдинг.</verse>
				<verse number="10">Эй Худойимиз, энди нима ҳам дердик?! Буларнинг ҳаммасидан кейин ҳам биз амрларингга риоя қилмадик.</verse>
				<verse number="11">Сен пайғамбар қулларинг орқали шундай амр берган эдинг: — Сизлар эгалик қилиш учун кираётган бу юрт маҳаллий халқларнинг бутпараст удумлари туфайли ҳаром бўлган. Халқлар жирканч одатлари билан бутун юртни у бошидан бу бошигача булғадилар.</verse>
				<verse number="12">Шунинг учун уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларини олиб берманглар. Уларга ҳеч қачон тинчлик ва фаровонликни раво кўрманглар. Шундагина сизлар кучли бўласизлар, юртнинг аъло ҳосилидан еб, роҳатланасизлар, бу юртни болаларингизга абадий мерос қилиб қолдирасизлар.</verse>
				<verse number="13">Бошимизга тушган ҳамма кўргиликларга қилган қабиҳ ишларимиз, ўзимизнинг айбларимиз сабаб бўлди. Эй Худойимиз, шунга қарамай, сен бизни қилмишларимизга яраша жазоламай, оз жазоладинг, айримларимизни омон сақладинг. Мана шулардан кейин ҳам</verse>
				<verse number="14">биз амрларингни буздик. Жирканч одатларга муккасидан кетган халқлар билан қуда–андачилик қилдик! Энди Сен биздан ғазабланиб, биронтамизни ҳам тирик қолдирмай қириб ташлашинг аниқ!</verse>
				<verse number="15">Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, Сен адолатлисан. Шунга қарамай, шу кунгача Сен бизни асраб келдинг. Сенинг олдингда туришга ҳақимиз йўқ, лекин мана, айбларимиз билан олдингда турибмиз.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Эзра Худонинг уйи олдида ўзини ерга отиб йиғлаганича, гуноҳларни эътироф этди. У Худога илтижо қилаётганда, атрофига Исроилдан катта жамоа — эркагу аёл, болалар йиғилишди. Халқ ҳам аччиқ–аччиқ йиғларди.</verse>
				<verse number="2">Элам наслидан Ёхиёл ўғли Шаханиё Эзрага шундай дея мурожаат қилди: “Биз маҳаллий халқларнинг бутпараст аёлларига уйланиб, Худойимизга бевафолик қилдик. Лекин шунга қарамай, биз, Исроил халқи учун ҳали ҳам умид бор!</verse>
				<verse number="3">Келинг, Худойимиз билан аҳд қилайлик. Ҳазратим, сизнинг маслаҳатингизга кўра ва Худойимизнинг сўзларидан қўрқадиганларнинг маслаҳатига кўра, барча бутпараст хотинларни болалари билан бирга қўйиб юборайлик. Таврот қонунига амал қилайлик.</verse>
				<verse number="4">Қани ҳазратим, ишга киришинг, бу сизнинг бурчингиздир. Биз сиз биланмиз. Дадил бўлинг, ишни бошланг.”</verse>
				<verse number="5">Шунда Эзра ўрнидан туриб, руҳонийларнинг, левиларнинг ва бутун Исроил халқининг бошлиқларига, айтилганларни қиламиз, деб онт ичирди. Ҳаммалари онт ичдилар.</verse>
				<verse number="6">Сўнг Эзра Худонинг уйи олдидан кетиб, Элиашаб ўғли Ёхуханоннинг хонасига борди, тунни ўша ерда ўтказди. У на нон еди, на сув ичди, у асирликдан қайтганларнинг хиёнаткорлиги дастидан қайғураётган эди.</verse>
				<verse number="7">“Асирликдан қайтганларнинг ҳаммаси Қуддусга тўплансин”, деб Яҳудо юрти ва Қуддус бўйлаб жар солинди.</verse>
				<verse number="8">“Агар кимки уч кун ичида келмаса, йўлбошчиларнинг ва оқсоқолларнинг буйруғига кўра, уларнинг ҳамма мол–мулки мусодара қилинсин, ўзлари асирликдан қайтганлар жамоасидан чиқарилсин”, деб хабар берилди.</verse>
				<verse number="9">Уч кун ичида Яҳудо ва Бенямин ҳудудида яшаётганларнинг ҳаммаси Қуддусда тўпланди. Бу воқеа тўққизинчи ойнинг йигирманчи кунида рўй берди. Одамлар Худонинг уйи олдидаги ҳовлида жойлашиб ўтирди. Аҳволнинг жиддийлигидан ва кучли ёмғир ёғаётганидан халқ титрарди.</verse>
				<verse number="10">Руҳоний Эзра ўрнидан туриб, халққа деди: “Сизлар бутпараст аёлларга уйланиб, Эгамизга хиёнат қилдингизлар, Исроил халқининг айблари устига айб орттирдингизлар.</verse>
				<verse number="11">Энди ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз олдида тавба қилинглар, Унинг хоҳиши бўйича иш тутинглар. Ўзларингизни маҳаллий халқлардан айириб, бутпараст хотинларингизни қўйиб юборинглар.”</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин бутун жамоа баланд овоз билан жавоб берди: “Сиз ҳақсиз! Айтганларингизни қиламиз.</verse>
				<verse number="13">Лекин халқ кўп, ёмғир ҳам ёғяпти, шунинг учун очиқ жойда тура олмаймиз. Орамиздаги кўпчилик бу гуноҳга қўл урган, шунинг учун бу масалани бир–икки кунда ҳал қилиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="14">Майли, йўлбошчиларимиз Қуддусда қолсинлар, улар бу ишнинг масъулиятини ўз зиммаларига олсинлар. Бутпараст аёлларга уйланганларнинг ҳаммаси белгиланган вақтда ўз шаҳар оқсоқоли ва ҳаками билан бирга келишсин. Шу йўсин бу масаладаги Худойимизнинг қаттиқ ғазаби биздан қайтади.”</verse>
				<verse number="15">Фақат Осойил ўғли Йўнатан билан Тихво ўғли Яхзиё бу таклифга қарши чиқдилар, левилардан Машуллом ва Шаббатай ҳам уларни қўллаб–қувватладилар.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, асирликдан қайтганлар берилган таклифни қабул қилдилар. Руҳоний Эзра уруғбошилар орасидан одамларни тайинлаб, уларнинг исмларини ёзиб қўйди. Ўнинчи ойнинг биринчи куни улар бу ишни текширишга киришдилар.</verse>
				<verse number="17">Биринчи ойнинг биринчи кунига келиб, бутпараст аёлларга уйланган барча эркаклар билан боғлиқ бўлган масала кўриб чиқилди.</verse>
				<verse number="18">Бутпараст аёлларга уйланган одамлар қуйидагилардир: Руҳонийлардан: Ёҳузадах ўғли Ёшуанинг уруғидан ва унинг ҳамкорларидан — Масиё, Элиазар, Ёрив ва Гадалиё.</verse>
				<verse number="19">Улар хотинларини қўйиб юборишга онт ичдилар ва айблари учун битта қўчқорни айб қурбонлиги қилдилар.</verse>
				<verse number="20">Иммар уруғидан — Хонин ва Забадиё.</verse>
				<verse number="21">Харим уруғидан — Масиё, Илёс, Шамаё, Ёхиёл ва Уззиё.</verse>
				<verse number="22">Пашхур уруғидан — Элийўнай, Масиё, Исмоил, Натанил, Йўзабад ва Эласах.</verse>
				<verse number="23">Левилардан: Йўзабад, Шимах, Килаёх (Килит деб ҳам айтилади), Патихиё, Яҳудо ва Элиазар.</verse>
				<verse number="24">Қўшиқчилардан: Элиашаб. Маъбад дарвозабонларидан: Шаллум, Талим ва Ури.</verse>
				<verse number="25">Исроил халқининг қолганларидан: Парўш уруғидан — Ромиё, Йизиё, Малкиё, Миёмин, Элазар, Малкиё ва Бинаё.</verse>
				<verse number="26">Элам уруғидан — Маттаниё, Закариё, Ёхиёл, Абди, Ёримўт ва Илёс.</verse>
				<verse number="27">Затту уруғидан — Элийўнай, Элиашаб, Маттаниё, Ёримўт, Зобод ва Азизах.</verse>
				<verse number="28">Бўвай уруғидан — Ёхуханон, Ханониё, Заббай ва Отлей.</verse>
				<verse number="29">Баних уруғидан — Машуллом, Маллух, Одаё, Ёшув, Шаёл ва Ёримўт.</verse>
				<verse number="30">Пахатмўаб уруғидан — Адна, Хилол, Бинаё, Масиё, Маттаниё, Базалил, Биннуй ва Манаше.</verse>
				<verse number="31">Харим уруғидан — Элиазар, Ишшиё, Малкиё, Шамаё, Шимўн,</verse>
				<verse number="32">Бенямин, Маллух, Шамариё.</verse>
				<verse number="33">Хашум уруғидан — Маттанай, Маттатах, Зобод, Элифалет, Ёримай, Манаше ва Шимах.</verse>
				<verse number="34">Баних уруғидан — Мадай, Имром, Увал,</verse>
				<verse number="35">Бинаё, Бидаё, Халух,</verse>
				<verse number="36">Ваниё, Миромўт, Элиашаб,</verse>
				<verse number="37">Маттаниё, Маттанай ва Ясой.</verse>
				<verse number="38">Биннуй уруғидан — Шимах,</verse>
				<verse number="39">Шаламиё, Натан, Одаё,</verse>
				<verse number="40">Махнадбай, Шошай, Шорой,</verse>
				<verse number="41">Озариёл, Шаламиё, Шамариё,</verse>
				<verse number="42">Шаллум, Эмориё ва Юсуф.</verse>
				<verse number="43">Наво уруғидан — Явиёл, Маттитиё, Зобод, Забино, Яддай, Йўэл ва Бинаё.</verse>
				<verse number="44">Юқоридагиларнинг ҳаммаси бутпараст аёлларга уйланган эдилар. Айримлари ўша аёллардан фарзандлар ҳам кўрган эдилар.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="16">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Қуйидагилар Хахалё ўғли Нахимиёнинг хотираномасидир. Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йилида, Хислав ойида мен Шушандаги қалъасида эдим.</verse>
				<verse number="2">Шунда укам Хонин бошқа баъзи одамлар билан Яҳудо юртидан келди. Мен улардан асирликка олиб кетилмаган ва асирликдан қайтиб борган яҳудийларнинг ҳолини, шунингдек, Қуддус шаҳрининг аҳволини сўрадим.</verse>
				<verse number="3">Улар шундай жавоб бердилар: “Вилоятдаги асирликка олиб кетилмаган ва асирликдан қайтиб борган яҳудийлар оғир қайғу, шармандали аҳволда қолганлар: Қуддуснинг девори вайрон бўлиб кетган, дарвозалари ёндирилган.”</verse>
				<verse number="4">Бу сўзларни эшитганимда, ўтириб йиғладим. Бир неча кун қайғуриб юрдим. Рўза тутдим, Самовий Худога илтижо қилиб юрдим. Унга шундай деб ёлвордим:</verse>
				<verse number="5">“Эй Самовий Худо — Эгам! Сен буюк ва ҳайбатли Худосан. Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга аҳдингни содиқ сақлайсан.</verse>
				<verse number="6">Мен, қулингнинг ибодатларини эшит, аҳволимга боқ. Исроил халқи учун кечаю кундуз қилган илтижоларимни эшит. Ахир, улар Сенинг қулларинг–ку. Мен халқим қилган ҳамма гуноҳларни эътироф этаман. Мен ўзим ҳам, хонадоним ҳам гуноҳ қилдик.</verse>
				<verse number="7">Қулинг Мусо орқали берган амрларингга, фармонларингга, қонун–қоидаларингга биз риоя қилмадик, Сени қаттиқ хафа қилдик.</verse>
				<verse number="8">Ёлвораман, қулинг Мусога берган ваъдангни ёдингда тут. Ахир, Сен шундай дегансан: “Агар сизлар Менга содиқ бўлмасангизлар, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман.</verse>
				<verse number="9">Лекин Менга юз бурсангизлар, амрларимга риоя қилиб бажарсангизлар, Мен сизларни йиғиб оламан. Ернинг энг четига сургун қилинган бўлсаларингиз ҳам, сизларни ўша жойлардан йиғиб келаман, Мен улуғланишим учун танланган жойга сизларни қайтариб олиб келаман.”</verse>
				<verse number="10">Биз Сенинг қулларингмиз, буюк қудратинг ва ажойиботларинг билан Ўзинг қутқарган халқингмиз.</verse>
				<verse number="11">Ё Раббий! Бу қулингнинг илтижоларини эшит. Сени иззат–ҳурмат қилишни хуш кўрадиган ҳамма қулларингнинг илтижоларига қулоқ тут. Мен, қулингга бугун омад бер, шоҳ Артахшасда менга нисбатан шафқат уйғотгин.” Ўша пайтларда мен шоҳнинг соқийси эдим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йили, Нисон ойи эди. Бир куни шоҳга шароб келтирилди. Мен шаробни олиб кириб, унга узатдим. Шоҳ қаршисида мен ҳеч қачон ғамгин аҳволда бўлмагандим.</verse>
				<verse number="2">Шунинг учун шоҳ мендан сўради: — Нега ғамгин кўринасан? Касалга ўхшамайсан–ку! Юрагингда бирор дардинг бўлса керак–а? Мен қаттиқ қўрқиб кетдим,</verse>
				<verse number="3">шунга қарамай шоҳга дедим: — Шоҳ ҳазратларининг умрлари узоқ бўлсин. Ота–боболаримнинг қабрлари жойлашган шаҳар ташландиқ бўлиб, ўша шаҳарнинг дарвозалари ёндириб юборилса–ю, нега ғамгин бўлмайин?! —</verse>
				<verse number="4">Шоҳ мендан: — Тилагинг нима? — деб сўради. Шунда мен Самовий Худога ибодат қилиб,</verse>
				<verse number="5">шоҳга шундай жавоб бердим: — Агар шоҳ ҳазратлари маъқул топсалар, бу қулингиз шоҳ ҳазратларидан марҳамат топган бўлса, мени Яҳудо юртига — ота–боболаримнинг қабрлари жойлашган шаҳарга юборсалар, деб илтимос қилмоқчи эдим, токи мен у шаҳарни қайтадан қурайин. —</verse>
				<verse number="6">Малика ҳам шоҳнинг ёнида ўтирган эди. Шоҳ мендан: — Қанча вақт йўл юрасан? Қачон қайтиб келасан? — деб сўради. Шоҳ менга марҳамат қилиб, ижозат берди. Мен унга қачон қайтиб келишимни айтдим.</verse>
				<verse number="7">Сўнгра шоҳга яна дедим: — Агар шоҳ ҳазратлари маъқул деб топсалар, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокимларига мактублар ёзиб берилса, токи Яҳудога кириб боришим учун улар менга ижозат беришсин.</verse>
				<verse number="8">Яна шоҳ ҳазратларининг ўрмон қоровули Осифга ҳам мактуб ёзилиб, унга кўрсатма берилса. Маъбад ёнидаги қалъа дарвозалари учун, шаҳар девори учун ва ўзим яшайдиган уй учун ёғоч тайёрлагани у менга дарахтлар кесиб берсин. Мен нима сўраган бўлсам, шоҳ ҳаммасига ижозат берди, чунки Худойимнинг марҳамати менга ёр эди.</verse>
				<verse number="9">Шоҳ бир неча лашкарбошисини ва отлиқ сипоҳларини менга ҳамроҳ қилиб жўнатди. Мен Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокимлари ҳузурига бориб, уларга шоҳнинг мактубларини бердим.</verse>
				<verse number="10">Байт–Хўронлик Санбаллат ва Оммонлик малай Тўвиё: “Исроил халқининг манфаати учун жон куйдирадиган биттаси келибди”, деган гапни эшитиб, ғоят ғазабландилар.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, мен Қуддусга етиб келдим. Орадан уч кун ўтгач,</verse>
				<verse number="12">тунда ўрнимдан турдим, ёнимга бир нечта шерикларимни олиб, ташқарига чиқдим. Лекин Қуддус ҳақидаги Худо кўнглимга солган режамни ҳеч кимга айтмадим. Мен минган эшакдан бўлак бошқа бирорта ҳайвонни ўзимиз билан олмадик.</verse>
				<verse number="13">Мен тунда Сойлик дарвозаси орқали шаҳардан чиқиб, Аждар булоғига, у ердан Гўнг дарвозасига бордим. Вайрон бўлиб ётган Қуддус деворини, ёниб кетган дарвозаларини кўздан кечирдим.</verse>
				<verse number="14">Сўнгра Булоқ дарвозасига ва Шоҳ ҳовузига бордим. Лекин миниб бораётган эшагим вайроналар орасидан йўл топа олмади.</verse>
				<verse number="15">Шу сабабдан мен Қидрон сойлигига тушдим. Сойлик бўйлаб чиқиб бориб, ўша ердан деворни кўздан кечиришда давом этдим. Сўнг ортимга қайтиб, Сойлик дарвозаси орқали шаҳарга кирдим.</verse>
				<verse number="16">Қаерга борганимни, нима қилаётганимни шаҳар амалдорлари билмасдилар. Мен яҳудийларга, руҳонийларга, йўлбошчиларга, амалдорларга ва ишда қатнашадиган бошқа одамларга ҳали ҳеч гап айтмагандим.</verse>
				<verse number="17">Ниҳоят, энди уларга шундай дедим: “Қанчалар кулфатда қолганимизни ўзларингиз кўриб турибсизлар! Қуддус вайрон бўлиб ётибди, шаҳарнинг дарвозалари ёниб кетган. Келинглар, шаҳар деворини қайтадан қурайлик, шармандали аҳволимиздан қутулайлик.”</verse>
				<verse number="18">Худойимнинг марҳамати менга ёр бўлганини ва шоҳнинг менга айтган гапларини уларга айтиб бердим. Улар: “Қурилишни бошлайлик”, дейишди. Шундай қилиб, улар ишни бошлашга тайёр бўлдилар.</verse>
				<verse number="19">Байт–Хўронлик Санбаллат, Оммонлик малай Тўвиё ва Арабистонлик Гашим буни эшитиб, бизнинг устимиздан кулдилар, нафрат билан шундай дедилар: — Бу қилаётганларингиз нимаси?! Сизлар шоҳга қарши исён кўтаряпсизларми?!</verse>
				<verse number="20">Мен уларга шундай жавоб бердим: — Самовий Худо ишимизнинг барорини беради. Биз, Унинг қуллари, деворни қайта қуришни бошлаймиз. Аммо сизлар бизга гапларингни ўтказа олмайсизлар, қўлингиздан ҳеч нарса келмайди. Сизлар бизнинг диний маросимларимизда ҳам қатнаша олмайсиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Олий руҳоний Элиашаб қўли остидаги руҳонийлар билан ишга киришиб, Қўй дарвозасини қайтадан қурдилар. Сўнгра дарвозани Худога бағишлаб, дарвозанинг қанотларини ўрнатдилар. Mиё минорасидан Ханонил минорасигача бўлган деворни ҳам Худога бағишладилар.</verse>
				<verse number="2">Ерихо шаҳридан бўлган эркаклар деворнинг кейинги қисмини қурдилар. Улардан кейинги қисмини эса Имри ўғли Заккур қурди.</verse>
				<verse number="3">Хассано уруғи Балиқ дарвозасини қурди. Улар дарвозанинг ёндорларини тиклаб, дарвоза қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатдилар.</verse>
				<verse number="4">Деворнинг ундан кейинги қисмида Хаккўзнинг набираси, Уриёнинг ўғли Миромўт таъмирлаш ишларини олиб борди. Кейинги қисмида Машазавилнинг набираси, Бархиёнинг ўғли Машуллом, ундан кейинги қисмида Бано ўғли Зодўх таъмирлаш ишларини олиб бордилар.</verse>
				<verse number="5">Кейинги қисмида Тахува шаҳридан бўлган эркаклар таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Лекин шаҳарнинг зодагонлари қурилиш назоратчилари буюрган ишлардан бош тортдилар.</verse>
				<verse number="6">Посиёх ўғли Йўхадах ва Бесодайах ўғли Машуллом Яшоно дарвозасини таъмирладилар. Улар дарвозанинг ёндорларини тиклаб, дарвоза қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатдилар.</verse>
				<verse number="7">Деворнинг навбатдаги қисмида Гивонлик Малатиё, Миронўтлик Ёдўн, шунингдек, Гивон ва Миспах аҳолисининг эркаклари таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Миспах шаҳри Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятнинг маъмурий маркази эди.</verse>
				<verse number="8">Деворнинг кейинги қисмида заргарлардан бири Харҳиё ўғли Узиёл таъмирлаш ишларини олиб борди. Унинг ёнида атторлардан бири Ханониё таъмирлаш ишларини олиб борди. Улар Қуддус деворининг Кенг деворгача бўлган қисмини таъмирладилар.</verse>
				<verse number="9">Деворнинг кейинги қисмида Хур ўғли Рафиё таъмирлаш ишларини олиб борди. Рафиё Қуддус ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким эди.</verse>
				<verse number="10">Ундан кейин Харумаф ўғли Ёдиё ўз уйининг рўпарасидаги деворни таъмирлади. Деворнинг кейинги қисмида Хашавниё ўғли Хаттуш таъмирлаш ишларини олиб борди.</verse>
				<verse number="11">Харим ўғли Малкиё ва Пахатмўаб ўғли Хашшуб деворнинг кейинги қисмини ва Тандир минорасини таъмирладилар.</verse>
				<verse number="12">Деворнинг кейинги қисмида Халлохеш ўғли Шаллун ўз қизлари билан таъмирлаш ишларини олиб борди. Шаллун Қуддус ҳудудининг иккинчи ярмини бошқарувчи ҳоким эди.</verse>
				<verse number="13">Зонўвах аҳолиси ва Ханун Сойлик дарвозасини таъмирлашди. Улар дарвозани қуриб, дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатишди, деворнинг минг тирсак узунлигидаги Гўнг дарвозасигача бўлган қисмини ҳам таъмирлашди.</verse>
				<verse number="14">Байт–Хакерем ҳудудининг ҳокими Рахав ўғли Малкиё Гўнг дарвозасини таъмирлади. У дарвозани қуриб, дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатди.</verse>
				<verse number="15">Миспах ҳудудининг ҳокими Холхози ўғли Шаллум Булоқ дарвозасини таъмирлади. У дарвозани қуриб, устини ёпди ва дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатди. Шунингдек, Силоам ҳовузи ёнидаги деворни ҳам қайтадан қурди. Деворнинг бу қисми шоҳнинг боғидан то Довуд қалъасидан пастга кетган зинапоягача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="16">Ундан кейин Озбук ўғли Нахимиё таъмирлаш ишларини олиб борди. Нахимиё Байт–Зур ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким эди. У деворни Довуд қабристонининг рўпарасигача — сунъий ҳовуз ва Жангчилар уйигача бўлган қисмини таъмирлади.</verse>
				<verse number="17">Қуйидаги левилар деворнинг кейинги бир неча қисмларини қайтадан қурдилар: Баних ўғли Рахум кейинги қисмини қурди. Кейлах ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким Хашавиё ўз ҳудуди номидан кейинги қисмини қурди.</verse>
				<verse number="18">Ундан кейинги қисмини уларнинг биродарлари Ханадод ўғли Биннуй бошчилигида қуришди. Биннуй Кейлах ҳудудининг иккинчи ярмини бошқарувчи ҳоким эди.</verse>
				<verse number="19">Кейинги қисмида Миспах шаҳри ҳокими Ешува ўғли Эйзар таъмирлаш ишларини олиб борди. У аслаҳахонага чиқадиган йўлнинг рўпарасидаги деворни ғишт тирговучигача бўлган қисмини таъмирлади.</verse>
				<verse number="20">Заббай ўғли Борух деворнинг кейинги қисмини — ғишт тирговучидан олий руҳоний Элиашабнинг уйи эшигигача бўлган қисмни таъмирлади.</verse>
				<verse number="21">Хаккўзнинг набираси, Уриё ўғли Миромўт деворнинг кейинги қисмини — Элиашаб уйининг эшиги рўпарасидан то уйнинг охиригача бўлган қисмини таъмирлади.</verse>
				<verse number="22">Қуддус атрофида истиқомат қиладиган руҳонийлар деворнинг навбатдаги қисмини таъмирладилар.</verse>
				<verse number="23">Улардан кейин Бенямин ва Хашшуб деворнинг ўз уйлари рўпарасидаги қисмини таъмир қилдилар. Улардан кейин Онониёҳнинг набираси, Масиёнинг ўғли Озариё ўз уйининг рўпарасидаги қисмини таъмирлади.</verse>
				<verse number="24">Ханадод ўғли Биннуй деворнинг кейинги қисмини — Озариёнинг уйидан то деворнинг бурчагидаги ғишт тирговучигача бўлган қисмини таъмирлади.</verse>
				<verse number="25">Узай ўғли Полол деворнинг ғишт тирговучидан бошланган қисмини таъмирлади. Деворнинг бу қисми соқчилар ҳовлиси ёнидаги шоҳнинг юқори сарой минораси рўпарасида жойлашган эди. Парўш ўғли Подиё</verse>
				<verse number="26">ва Офел тепалигида истиқомат қилувчи Маъбад хизматкорлари деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар деворнинг шарқ томонидаги Сув дарвозасигача ва баланд минорагача бўлган қисмини таъмирладилар.</verse>
				<verse number="27">Тахувалик эркаклар деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар баланд миноранинг рўпарасини то Офел деворигача таъмир қилдилар.</verse>
				<verse number="28">Руҳонийлар гуруҳи деворнинг От дарвозасидан тепаликка томон кетган қисмини таъмирладилар. Ҳар бири ўз уйининг рўпарасини таъмир қилди.</verse>
				<verse number="29">Иммар ўғли Зодўх ўз уйининг рўпарасини таъмирлади. Шаханиё ўғли Шамаё деворнинг кейинги қисмини таъмирлади. Шаханиё Маъбаднинг Шарқий дарвозаси дарвозабони эди.</verse>
				<verse number="30">Шаламиё ўғли Ханониё ва Залафнинг олтинчи ўғли Ханун деворнинг кейинги қисмини таъмирлади. Бархиё ўғли Машуллом ўзининг уйи рўпарасини таъмирлади.</verse>
				<verse number="31">Заргарлардан бири Малкиё деворнинг бурчагидаги юқори хонагача бўлган қисмни таъмирлади. Маъбад хизматкорларининг ва савдогарларнинг уйи шу ерда — Назорат дарвозаси ёнида жойлашган эди.</verse>
				<verse number="32">Деворнинг бурчакдаги юқори хонадан Қўй дарвозасигача бўлган қисмини заргарлар ва савдогарлар таъмирладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Санбаллат деворни қураётганимизни эшитдию жаҳли чиқиб, қаттиқ ғазабланди. Сўнг яҳудийларни масхаралай бошлади.</verse>
				<verse number="2">У шерикларининг ва Самария лашкарбошларининг олдида шундай деди: “Бу ожиз яҳудийлар нима қиляптилар ўзи?! Ўзларича деворни таъмирламоқчиларми?! Бу ишни бир кунда битириб, қурбонлик куйдиришни ҳам ўйлаяптилар, шекилли–а?! Ёниб битган вайроналардан тошларга жон ато қилмоқчиларми?!”</verse>
				<verse number="3">Оммонлик Тўвиё Санбаллатнинг ёнида эди. У ҳам шундай деди: “Улар қураётган бу девор устига ҳатто тулки чиқса ҳам, девор қулаб тушади.”</verse>
				<verse number="4">Шунда мен ибодат қилиб дедим: “Эй Худойимиз! Бизларни қанчалик хор қилишаётганини эшитиб қўй! Уларнинг масхаралашларини ўзларининг бошига сол. Улар сургун бўлишсин, душманларига ўлжа бўлишсин.</verse>
				<verse number="5">Уларнинг айбларидан ўтма, гуноҳларини унутма! Ахир, улар бинокорлар олдида Сени ҳақорат қилдилар.”</verse>
				<verse number="6">Биз деворни қуравердик, халқ чин дилдан ишлагани учун, тез орада деворни ярмигача кўтариб бўлдик.</verse>
				<verse number="7">Деворни таъмирлаш ишлари яхши кетиб, деворнинг ўпирилган жойлари тиклана бошлаган эди. Санбаллат, Тўвиё, Арабистонликлар, Оммонликлар ва Ашдодликлар бу ҳақда эшитиб, қаттиқ ғазабландилар.</verse>
				<verse number="8">Ҳаммалари биргаликда тил бириктириб, Қуддусга ҳужум қилишга ва шаҳарни саросимага солишга қасд қилдилар.</verse>
				<verse number="9">Лекин биз Худойимизга илтижо қилдик, шаҳарни ва ўзимизни кечаю кундуз улардан ҳимоя қилиш учун қўриқчилар тайинладик.</verse>
				<verse number="10">Яҳудо халқи эса шундай деб нола қилар эди: Оғир юк ташувчиларнинг ҳоли қолмади, Ахлатнинг–чи охири кўринмайди! Бу деворни битиришга ҳеч кўзимиз етмайди.</verse>
				<verse number="11">Душманларимиз эса қуйидагича режа қилишарди: “Биз билдирмасдан, кўринмай уларнинг устига бостириб борамиз–да, ҳаммаларини ўлдирамиз, ишларини тўхтатамиз.”</verse>
				<verse number="12">Уларга қўшни бўлган яҳудийлар ҳам ҳар томондан ўн мартача олдимизга келишди ва бизни шундай деб огоҳлантирди: “Хавф остида қолдингизлар. Яхшиси, бу жойдан чиқиб кетинглар, бориб, биз билан яшанглар.”</verse>
				<verse number="13">Шунинг учун мен деворнинг энг паст жойлари орқасига, очиқ жойларига қилич, найза ва ёй билан қуролланган одамларни уруғлари бўйича жойлаштирдим.</verse>
				<verse number="14">Кейин аҳволни кўриб, йўлбошчиларга, амалдорларга ва қолган халққа айтдим: “Душманлардан қўрқманглар. Раббийни ёдингизда тутинглар. У қудратли ва ҳайбатли Худодир. Қариндош–уруғларингизни, ўғил–қизларингизни, хотинларингизни, уй–жойларингизни ҳимоя қилиш учун жанг қилинглар!”</verse>
				<verse number="15">Душманларимизнинг бизга қарши ўйлаган фитналаридан хабардор эканимизни уларнинг ўзлари ҳам эшитишди. Уларнинг ниятини Худо пучга чиқарган эди. Шундай қилиб, ҳаммамиз яна деворни таъмирлаш ишларига қайтдик. Ҳар ким ўз ишига борди.</verse>
				<verse number="16">null</verse>
				<verse number="17">Ўша кундан бошлаб одамларимнинг ярми қурилишда ишлади, ярми эса совут кийиб, найза, қалқон ва ёй ушлаб, соқчилик қилди. Йўлбошчилар деворни қураётган Яҳудо одамларининг ёнида ўз жойларини эгаллашди. Оғир юк ташувчилар бир қўли билан меҳнат қилиб, бир қўлида қурол ушлаб, ўз вазифаларини бажарардилар.</verse>
				<verse number="18">Девор қураётганларнинг ҳар бири ёнига қилич боғлаган ҳолда иш қилар эди. Бурғу чаладиган одам ҳам доим ёнимда эди.</verse>
				<verse number="19">Мен йўлбошчиларга, амалдорларга ва қолган халққа айтдим: “Ишимиз катта, орамиздаги масофа узоқ, шунинг учун девор бўйлаб бир–биримиздан ажралиб қолганмиз.</verse>
				<verse number="20">Бурғу овозини эшитишингиз биланоқ, бизга қўшилинглар. Худойимиз биз учун жанг қилади!”</verse>
				<verse number="21">Биз шу йўсинда меҳнат қилардик. Одамларнинг ярми эрта тонгдан осмонда юлдузлар кўрингунча найза ушлаб соқчилик қиларди.</verse>
				<verse number="22">Мен ўша пайтда одамларга шундай деб айтдим: “Сизлар ўз ёрдамчиларингиз билан тунни Қуддуснинг ичкарисида ўтказинглар. Тунда соқчилик қилинглар, кундузи эса ишланглар.”</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, ҳеч биримиз — мен ҳам, қариндош–уруғларим ҳам, одамларим ҳам, ёнимдаги қўриқчилар ҳам шу вақт давомида ҳатто кечаси ҳам кийимларимизни ечмадик. Қуролларимиз доимо ёнимизда эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Орадан бир оз вақт ўтгач, баъзи эркагу аёллар ўз яҳудий биродарларидан қаттиқ нолий бошлашди.</verse>
				<verse number="2">Улардан баъзилари шундай деб айтишарди: “Биз кўпчиликмиз, бола–чақамиз кўп. Бизга буғдой керак, бўлмаса очликдан ўлиб қоламиз.”</verse>
				<verse number="3">Бошқа баъзи бирлари эса шундай деб айтишарди: “Очарчилик пайтида донимиз бўлсин, деб далаларимизни, узумзорларимизни, уйларимизни гаровга беряпмиз.”</verse>
				<verse number="4">Яна бировлари шундай деб нолишарди: “Далаларимиз ва узумзорларимиз солиғини шоҳга тўлаш учун пулни қарзга оляпмиз.</verse>
				<verse number="5">Бизнинг яҳудий биродарларимиздан кам жойимиз йўқ! Уларнинг болалари бизнинг болаларимиздан ортиқ эмас. Лекин ўғил–қизларимизни қул, чўри қилиб сотишга мажбур бўляпмиз. Ҳа, қизларимиздан баъзилари чўри қилиб сотилди ҳам. Бу хусусда бирор нарса қилишга ожизмиз. Ахир, далаларимиз, узумзорларимиз энди бошқаларнинг қўлида.”</verse>
				<verse number="6">Уларнинг дод–фарёдларини, шикоятларини эшитиб, қаттиқ ғазабландим.</verse>
				<verse number="7">Бу тўғрида мулоҳаза қилиб, йўлбошчилар билан амалдорларни койидим: “Сизлар ҳали биродарларингизнинг гаровга қўйган мулкларини тортиб оляпсизларми?!” Сўнгра катта бир йиғин чақиртириб, йўлбошчиларга танбеҳ бердим:</verse>
				<verse number="8">“Бутпараст халқларга қул ва чўри қилиб сотилган яҳудий биродарларимизни имконимиз борича қайтариб сотиб олдик. Энди эса биродарларингизнинг қулликка сотилишига ўзларингиз сабабчи бўляпсизлар. Уларни биз яна қайтариб сотиб олишимиз керакми?!” Йўлбошчилар ва амалдорлар сукут сақлаб, миқ этмай туравердилар.</verse>
				<verse number="9">Мен гапимни давом эттирдим: “Қилаётган ишларингиз яхши эмас. Душман халқларга масхара бўлмаслигингиз учун Худойимиздан қўрқиб юришларингиз керак эмасми?!</verse>
				<verse number="10">Мана, менинг яқинларим, одамларим, ҳатто ўзим ҳам яҳудий биродарларимизга қарзга пул ва буғдой бериб турибмиз. Келинглар, энди уларнинг гаровга қўйилган нарсаларини тортиб олмайлик!</verse>
				<verse number="11">Сизлар улардан тортиб олган далаларни, узумзорларни, зайтунзорларни, уйларни, фоиз қилиб олган пулларни, донни, шаробни, зайтун мойини ҳозироқ ўзларига қайтариб беринглар.”</verse>
				<verse number="12">Йўлбошчилар ва амалдорлар шундай дедилар: “Айтганларингизни қиламиз. Биз уларнинг ҳамма нарсасини қайтариб берамиз, улардан энди ҳеч нарса талаб қилмаймиз.” Мен руҳонийларни чақирдим, берган ваъдаларини бажаришлари учун йўлбошчилар ва амалдорларга қасам ичирдим.</verse>
				<verse number="13">Сўнг белбоғимни ечиб қоқдим–у шундай дедим: “Шу ваъдани бажармаганни Худо худди шундай қилиб қоқиб юборсин. Уни уйидан ва мол–мулкидан маҳрум қилсин. Худо ўша одамларни қуп–қуруқ қолдирсин.” Бутун жамоа “Омин”, деб, Эгамизга ҳамду санолар айтди. Йўлбошчилар ва амалдорлар берган ваъдаларида турдилар.</verse>
				<verse number="14">Мен Яҳудо юрти ҳокими этиб тайинланганим учун халқдан озиқ–овқат талаб қилиш ҳуқуқига эга эдим. Лекин ҳокимлигимнинг ўн икки йили давомида — Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йилидан то ўттиз иккинчи йилигача мен халқдан ўзим учун ҳам, қариндош–уруғларим учун ҳам ҳеч қандай озиқ–овқат талаб қилмадим.</verse>
				<verse number="15">Мендан олдинги ҳокимлар халқдан кунига қирқ кумуш танга билан бирга озиқ–овқат ва шароб ҳам олиб, халқнинг елкасига миниб олган экан. Ҳатто ҳокимларнинг одамлари ҳам халққа ҳукмини ўтказардилар. Мен эса Худодан қўрққаним учун шундай қилмадим.</verse>
				<verse number="16">Бунинг ўрнига мен бутун кучимни деворни қайта қуришга бағишладим. Одамларимнинг ҳаммаси таъмирлаш ишларига бел боғлаган эди. Ер сотиб олишга вақтимизни сарфлаб ўтирмадик.</verse>
				<verse number="17">Менинг дастурхонимдан ҳар куни 150 яҳудий ва уларнинг амалдорлари таом ер эдилар. Булардан ташқари, атрофдаги халқлардан келган меҳмонларнинг оёғи меникидан узилмас эди.</verse>
				<verse number="18">Ҳар кунги дастурхонимга битта буқа, олтита семиз қўй ва бир қанча товуқлар талаб қилинарди. Ҳар ўн кунда меш–меш турли хил шароб керак бўларди. Лекин халқ шусиз ҳам оғир солиқлар остида қолиб кетганини билар эдим. Шу боис мен ҳоким сифатида талаб қилишга ҳаққим бўлган озиқ–овқатдан воз кечдим.</verse>
				<verse number="19">Эй Худойим! Бу халқ учун қилган ҳамма ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Санбаллат, Тўвиё, Арабистонлик Гашим ва бошқа душманларимиз деворни қуриб бўлганимни, деворда биронта ҳам ўпирилган жой қолмаганини эшитишди. Лекин дарвозаларнинг қанотларини ҳали ўрнаштириб бўлмаган эдим.</verse>
				<verse number="2">Шунда Санбаллат ва Гашим менга: “Кел, Онў текислигидаги қишлоқлардан бирида учрашайлик”, деб хабар жўнатишди. Лекин улар менга шикаст етказишга қасд қилаётган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Шунинг учун уларга хабарчилар орқали шундай жавоб бердим: “Мен муҳим иш билан бандман, бора олмайман. Сизларнинг олдингизга кетсам, иш тўхтаб қолади!”</verse>
				<verse number="4">Улар менга тўрт марта шундай хабар жўнатишди, мен бир хил жавоб беравердим.</verse>
				<verse number="5">Бешинчи марта Санбаллатнинг одами қўлида очиқ мактуб билан келди.</verse>
				<verse number="6">Мактуб шундай ёзилган эди: “Бошқа халқлар орасида шундай миш–мишлар юрибди, Гашим ҳам ўша гапни айтяпти: сен ва яҳудийлар исён қилмоқчи бўлиб, деворни қураётган экансизлар. Хабарларга қараганда, сен яҳудийларнинг шоҳи бўлишни мўлжаллаётган экансан.</verse>
				<verse number="7">Сен Қуддусда пайғамбарлар тайинлабсан. Пайғамбарлар: “Яҳудонинг шоҳи бор”, деб сен тўғрингда башорат қилишаётган экан. Бу гап–сўзлар албатта шоҳнинг қулоғига етиб боради. Таклифим шуки, келгин, бу ҳақда маслаҳатлашиб олайлик.”</verse>
				<verse number="8">Мен унга шундай жавоб жўнатдим: “Айтганларингнинг ҳаммаси ёлғон. Ҳаммасини ўзинг тўқиб чиқаргансан.”</verse>
				<verse number="9">Улар бизни қўрқитмоқчи бўлган, “Шундай қилсак, уларнинг қўллари ишдан совийди, ишлари охирига етмай қолиб кетади”, деб ўйлаган эдилар. Шунинг учун, мен: “Эй Худо, менга куч бер!” деб ёлвордим.</verse>
				<verse number="10">Бир куни мен Махитавалнинг набираси, Далоёнинг ўғли Шамаёникига бордим. У уйига беркиниб олган экан. Шамаё менга шундай деди: Кел, Худонинг уйида учрашайлик, Муқаддас хонасига кириб олайлик, Эшикларини беркитиб қўяйлик. Ахир, душманларинг сени ўлдиргани келяптилар, Шу кеча жонингга қасд қилмоқчи бўляптилар.</verse>
				<verse number="11">— Лекин мен шундай жавоб бердим: — Менинг мартабамдаги одам бундай вазиятда қочармиди?! Муқаддас хонада яшириниб олсам, жонимни ҳақиқатдан ҳам қутқара оламан, деб ўйлаяпсизми?! Муқаддас хонага ҳечам кирмайман!</verse>
				<verse number="12">Шамаёнинг сўзлари Худодан эмаслигини мен аниқ билдим. Тўвиё ва Санбаллат Шамаёни ёллаганлари учун, у менга шу хабарни берган эди.</verse>
				<verse number="13">Уларнинг бундан мақсади мени қўрқитиш, айтганларини қилдириб, мени гуноҳга ботириш эди. Шунда обрўйим тўкилиб, уларга мазах бўлган бўлардим.</verse>
				<verse number="14">Эй Худойим! Тўвиё билан Санбаллатнинг қилмишларини ёдингда тут. Мени қўрқитмоқчи бўлган пайғамбар аёл Новадиёнинг ва бошқа пайғамбарларнинг қилмишларини унутма, уларнинг жазосини бер.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, девор Элул ойининг йигирма бешинчи куни — эллик икки кунда битказилди.</verse>
				<verse number="16">Атрофдаги халқлардан бўлган душманларимиз буни эшитишиб, қўрқдилар, хижолатда қолдилар. Чунки бу иш Худойимизнинг мадади билан қилинганини улар билдилар.</verse>
				<verse number="17">Эллик икки кун давомида Яҳудо йўлбошчилари ва Тўвиё бир–бирлари билан мактуб ёзишиб турди.</verse>
				<verse number="18">Чунки Яҳудо юртидаги кўп одам Тўвиёга содиқ эди, бунга иккита сабаб бор эди: Тўвиёнинг қайнатаси Орах ўғли Шаханиё эди, Тўвиёнинг ўғли Ёхуханон эса Бархиё ўғли Машулломнинг қизига уйланган эди.</verse>
				<verse number="19">Ўша одамлар менинг олдимда Тўвиёнинг савоб ишларидан гапиришар, ўз навбатида менинг гапларимни унга етказишар эди. Тўвиё эса мени қўрқитиш ниятида мактуб жўнатарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Девор қурилиб, мен дарвозаларнинг қанотларини ўрнаттириб бўлганимдан кейин, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар ва левилар тайинланди.</verse>
				<verse number="2">Мен укам Хонинни ва қалъа қўмондони Ханониёни Қуддус устидан ҳокимлар қилиб тайинладим. Ханониё содиқ одам бўлиб, бошқаларга қараганда Худодан қўрқарди.</verse>
				<verse number="3">Мен уларга шундай деб айтдим: “Кун иссиқ пайтида Қуддус дарвозаларини очиқ қолдирманглар. Ўша пайтда навбатчиликда турган соқчилар дарвозаларни беркитиб, қулфлаб қўйсинлар. Қуддус аҳолиси орасидан ҳам қўриқчиларни тайинланглар. Уларнинг баъзилари махсус жойларни, бошқалари эса ўзларининг уйлари атрофини қўриқлашсин.”</verse>
				<verse number="4">Қуддус кенг, катта шаҳар эди. Лекин шаҳарда кўп одам яшамас, ҳали уйлар кўп қурилмаган эди.</verse>
				<verse number="5">Шунда йўлбошчиларни, амалдорларни ва халқни тўплаб, уруғлари бўйича рўйхат тузишни Худойим кўнглимга солди. Мен Яҳудога асирликдан биринчи бўлиб қайтиб келганларнинг насабномаси рўйхатини топдим. Насабнома китобида қуйидагилар ёзилган эди:</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўзларининг шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Озариё, Рамиё, Нахамонах, Мордахай, Билшон, Миспар, Биғвай, Нихум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар. Асирликдан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди:</verse>
				<verse number="8">Парўш уруғидан — 2172 та эркак.</verse>
				<verse number="9">Шафатиё уруғидан — 372 та эркак.</verse>
				<verse number="10">Орах уруғидан — 652 та эркак.</verse>
				<verse number="11">Пахатмўаб, яъни Eшува ҳамда Йўаб уруғларидан — 2818 та эркак.</verse>
				<verse number="12">Элам уруғидан — 1254 та эркак.</verse>
				<verse number="13">Затту уруғидан — 845 та эркак.</verse>
				<verse number="14">Заккай уруғидан — 760 та эркак.</verse>
				<verse number="15">Биннуй уруғидан — 648 та эркак.</verse>
				<verse number="16">Бўвай уруғидан — 628 та эркак.</verse>
				<verse number="17">Озгад уруғидан — 2322 та эркак.</verse>
				<verse number="18">Одонихам уруғидан — 667 та эркак.</verse>
				<verse number="19">Биғвай уруғидан — 2067 та эркак.</verse>
				<verse number="20">Адин уруғидан — 655 та эркак.</verse>
				<verse number="21">Отер, яъни Ҳизқиё уруғидан — 98 та эркак.</verse>
				<verse number="22">Хашум уруғидан — 328 та эркак.</verse>
				<verse number="23">Безай уруғидан — 324 та эркак.</verse>
				<verse number="24">Хориф уруғидан — 112 та эркак.</verse>
				<verse number="25">Гивон уруғидан — 95 та эркак.</verse>
				<verse number="26">Байтлаҳмлик ва Натуфолик — 188 та эркак.</verse>
				<verse number="27">Онотўтлик — 128 та эркак.</verse>
				<verse number="28">Байт–Озмобитлик — 42 та эркак.</verse>
				<verse number="29">Хират–Ёримлик, Хафиралик ва Берўтлик — 743 та эркак.</verse>
				<verse number="30">Рамалик ва Ғиболик — 621 та эркак.</verse>
				<verse number="31">Михмашлик — 122 та эркак.</verse>
				<verse number="32">Байтиллик ва Айлик — 223 та эркак.</verse>
				<verse number="33">Наволик — 52 та эркак.</verse>
				<verse number="34">Эламлик — 1254 та эркак.</verse>
				<verse number="35">Харимлик — 320 та эркак.</verse>
				<verse number="36">Ерихолик — 345 та эркак.</verse>
				<verse number="37">Лўдлик, Ҳодидлик ва Онўлик — 721 та эркак.</verse>
				<verse number="38">Санолик — 3.930 та эркак.</verse>
				<verse number="39">Асирликдан қайтиб келган руҳонийларнинг сони қуйидагича эди: Ёшуа наслидан, аниқроғи Ёдиё уруғидан — 973 та эркак.</verse>
				<verse number="40">Иммар уруғидан — 1052 та эркак.</verse>
				<verse number="41">Пашхур уруғидан — 1247 та эркак.</verse>
				<verse number="42">Харим уруғидан — 1017 та эркак.</verse>
				<verse number="43">Асирликдан қайтиб келган левилар уруғларининг сони қуйидагича эди: Хўдаво наслидан бўлган Ешува, аниқроғи Кадмил уруғидан — 74 та эркак.</verse>
				<verse number="44">Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 148 та эркак.</verse>
				<verse number="45">Шаллум, Отер, Талмўн, Оққув, Хатита ва Шўвай уруғларидан бўлган Маъбад дарвозабонлари — 138 та эркак.</verse>
				<verse number="46">Асирликдан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди: Зихо, Хасуфа, Таббайўт,</verse>
				<verse number="47">Керош, Сиё, Падўн,</verse>
				<verse number="48">Лавон, Хагава, Шалмай,</verse>
				<verse number="49">Ханон, Гиддол, Гахар,</verse>
				<verse number="50">Раё, Ратан, Накудо,</verse>
				<verse number="51">Ғаззом, Уззо, Посиёх,</verse>
				<verse number="52">Бесай, Муним, Нафусим,</verse>
				<verse number="53">Бобуҳ, Хакуфа, Хорхур,</verse>
				<verse number="54">Базулaт, Махидо, Харша,</verse>
				<verse number="55">Боркис, Сисаро, Тамах,</verse>
				<verse number="56">Назиё, Хатифа.</verse>
				<verse number="57">Сулаймон қаролларининг асирликдан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди: Сўтай, Сўфарат, Паридах,</verse>
				<verse number="58">Ялох, Дархун, Гиддол,</verse>
				<verse number="59">Шафатиё, Хаттил, Пахаратҳаззавойим, Омон.</verse>
				<verse number="60">Маъбад хизматкорлари ва Сулаймоннинг қароллари уруғларидан бўлганларнинг жами 392 киши эди.</verse>
				<verse number="61">Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адўн ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар, лекин ўзларининг уруғбошиси Исроил наслига мансублигини исботлай олмасдилар:</verse>
				<verse number="62">Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 642 киши.</verse>
				<verse number="63">null</verse>
				<verse number="64">Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди.) Шу сабабдан улар хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар.</verse>
				<verse number="65">Яҳудо ҳокими уларга шундай деди: “Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.”</verse>
				<verse number="66">Бу жамоа жами 42.360 кишидан иборат эди.</verse>
				<verse number="67">Булардан ташқари, қул ва чўрилари — 7.337 киши, қул ва чўри қўшиқчилар 245 киши эди.</verse>
				<verse number="68">Жамоанинг 736 та оти, 245 та хачири,</verse>
				<verse number="69">435 та туяси, 6.720 та эшаги бор эди.</verse>
				<verse number="70">Баъзи уруғбошилар қурилиш ишлари учун инъомлар бердилар. Ҳоким ҳам хазинага 1000 олтин танга, 50 та тоғорача ва руҳонийлар учун 530 та кўйлак берди.</verse>
				<verse number="71">Баъзи уруғбошилар иншоот қурилиши учун хазинага 20.000 олтин танга, 80 пуд кумуш бердилар.</verse>
				<verse number="72">Қолган халқ жами 20.000 олтин танга, 75 пуд кумуш ва руҳонийлар учун 67 та кўйлак бердилар.</verse>
				<verse number="73">Шундай қилиб, руҳонийлар, левилар, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар, Маъбад хизматкорлари ва халқнинг қолганлари ўз шаҳарларига бориб жойлашдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Еттинчи ойда Исроил халқи ўз шаҳарларида ўрнашиб олгандан кейин,бутун халқ Сув дарвозаси олдидаги майдонда тўпланди. Улар тафсирчи Эзрага: “Исроил халқига Мусо орқали Эгамиз берган Тавротни олиб келинг”, деб айтдилар.</verse>
				<verse number="2">Шундай қилиб, еттинчи ойнинг биринчи кунида руҳоний Эзра Тавротни жамоа олдига олиб келди. Эркагу аёл, эсини таниган ҳамма одам шу ерда эди.</verse>
				<verse number="3">Эзра Сув дарвозасининг олдидаги майдонда саҳардан пешингача жамоага Тавротни ўқиб берди. Жамики халқ диққат билан қулоқ солиб тинглади.</verse>
				<verse number="4">Тафсирчи Эзра йиғин учун тайёрланган баланд ёғоч супа устида турарди. Унинг ўнг томонида Маттитиё, Шама, Оноёҳ, Уриё, Хилқиё, Масиё ва чап томонида Подиё, Мишаил, Малкиё, Хашум, Хашбадданах, Закариё, Машуллом турарди.</verse>
				<verse number="5">Эзра баланд супа устида тургани учун жамики халқ уни кўриб турар эди. У бутун халқнинг кўзи олдида Таврот китобини очди. Эзра китобни очганда, бутун халқ ўрнидан турди.</verse>
				<verse number="6">Сўнгра Эзра улуғвор Худо — Эгамизни олқишлади, жамики халқ қўлларини кўтариб, “Омин, Омин”, деди. Сўнг халқ икки букилиб, Эгамизга таъзим қилди.</verse>
				<verse number="7">Халқ жойида турар экан, левилар — Ешува, Баних, Шаравиё, Ёмин, Оққув, Шаббатай, Хўдиё, Масиё, Килит, Озариё, Йўзабад, Ханон ва Палиё халққа Тавротни тушунтирар эдилар.</verse>
				<verse number="8">Улар Худонинг Таврот китобидан ўқиб, ўқиганларини таржима қилиб берардилар, Тавротнинг мазмунини тушунтирардилар, шунинг учун халқ ўқилганларни тушунди.</verse>
				<verse number="9">Бутун халқ Таврот сўзларини эшитганларида йиғлади. Лекин ҳоким Нахимиё, руҳоний ва тафсирчи бўлган Эзра, шунингдек, халққа Тавротни тушунтирган левилар бутун жамоага айтдилар: “Бугунги кун Эгамиз Худога бағишланган муқаддас кундир, шунинг учун қайғурманглар, йиғламанглар.”</verse>
				<verse number="10">Кейин Эзра халққа деди: “Энди уйларингизга қайтиб боринглар, ёғли таомлар еб, ширин шароб ичинглар. Ҳеч нарса тайёрламаганларга таомларингиздан беринглар. Бугунги кун Раббимизга бағишланган муқаддас кундир. Бугун қайғурманглар, ахир, Эгамиз туфайли топган севинчингиз нажот қўрғонингиздир.”</verse>
				<verse number="11">Левилар ҳам жамики халққа: “Хотиржам бўлинглар, қайғуга ботманглар, чунки бу кун муқаддасдир”, деб тасалли бердилар.</verse>
				<verse number="12">Жамики халқ Тавротдан эшитган сўзларини англаб тушунганлари учун, еб–ичгани, таом улашиб, катта хурсандчилик қилгани уйларига кетишди.</verse>
				<verse number="13">Эртаси куни жамики халқнинг уруғбошилари, руҳонийлар ва левилар Таврот сўзларини ўрганиш учун тафсирчи Эзранинг ҳузурига келишди.</verse>
				<verse number="14">Улар Тавротни ўрганиб, Мусо орқали Эгамиз берган Чайла байрами ҳақидаги амрни топдилар. Бу амрга кўра, Исроил халқи еттинчи ойда нишонланадиган Чайла байрами кунларида чайлаларда яшашлари кераклигини билдилар.</verse>
				<verse number="15">Бундан ташқари, Қуддусда ва Исроил халқининг ҳамма шаҳарларида қуйидагилар эълон қилиниши кераклигини ҳам билиб олдилар: “Тавротда ёзилган кўрсатмаларга мувофиқ, қирларга чиқинглар, чайлалар ясаш учун зайтун дарахти, мирта бутаси, пальма дарахтининг ва бошқа дарахтларнинг шох–шаббаларидан олиб келинглар.”</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, халқ бориб, шох–шаббалар олиб келди ва ўзлари учун чайлалар ясашди. Улар чайлаларни уйларининг томларида, ҳовлиларида, Худонинг уйи ҳовлисида, Сув дарвозаси ёнидаги майдонда, Эфрайим дарвозаси ёнидаги майдонда ясадилар.</verse>
				<verse number="17">Асирликдан қайтган ҳамма одамлар чайлалар ясаб, ўша чайлаларда яшадилар. Нун ўғли Ёшуа давридан бери Исроил халқи бундай байрамни нишонламаган эди. Ҳамма ғоят хурсанд эди.</verse>
				<verse number="18">Эзра ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди. Тавротда талаб қилинганидай, улар етти кун байрамни нишонладилар, саккизинчи куни муқаддас йиғин бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Еттинчи ойнинг йигирма тўртинчи куни Исроил халқи яна йиғин қилди. Улар қайғудан қанорга ўраниб, бошларидан тупроқ сочиб, рўза тутдилар.</verse>
				<verse number="2">Исроил насли ўзларини ҳамма бегоналардан айириб олдилар, сўнг ўзларининг ва ота–боболарининг гуноҳлари учун тавба қилдилар.</verse>
				<verse number="3">Улар тахминан уч соат давомида тик туриб, Эгаси Худонинг Таврот китобидан ўқилган сўзларни эшитдилар. Кейинги уч соат давомида эса тавба қилиб, Эгаси Худога сажда қилдилар.</verse>
				<verse number="4">Ўша ерда левилар турадиган бир зина бор эди. Ешува, Баних, Кадмил, Шабаниё, Бўнах, Шаравиё, Баних ва Ханонах ўша зинага чиқиб, Эгаси Худога қаттиқ овозда илтижо қилдилар.</verse>
				<verse number="5">Сўнгра левилардан бўлган Ешува, Кадмил, Баних, Хашавниё, Шаравиё, Хўдиё, Шабаниё ва Патихиё халққа даъват қилиб дедилар: “Энди туринглар, Эгангиз Худони олқишланглар!” Левилар ҳамду сано ўқидилар: “Эй Эгамиз Худо! Сенга абадулабад ҳамду санолар бўлсин. Сенга муносиб ҳамду сано айтишга тилимиз ожиз бўлса–да, ҳамма Сенинг улуғвор номингни олқишласин.</verse>
				<verse number="6">Ёлғиз Сен Эгамиздирсан! Сен осмонни, беқиёс фалакни, ундаги ҳамма самовий жисмларни, заминни, заминдаги ҳамма нарсани, денгизларни, денгизлардаги ҳамма нарсани яратгансан. Уларнинг ҳаммасига жон ато қилган Сенсан. Самодаги фаришталар Сенга сажда қилади.</verse>
				<verse number="7">Сен Парвардигор Эгамизсан. Сен Ибромни танлаб олдинг, уни Халдейдаги Ур шаҳридан олиб чиқдинг, унга Иброҳим, деб исм бердинг.</verse>
				<verse number="8">Унинг содиқлигига амин бўлдинг. Шунинг учун у билан аҳд қилиб, дединг: “Сенинг наслларингга Канъон, Хет, Амор, Париз, Ёбус ва Гиргош халқларининг юртларини бераман.” Сен аҳдингда турдинг, чунки Сен содиқ Худосан.</verse>
				<verse number="9">Ота–боболаримизнинг Мисрдаги азоб–уқубатларини Ўзинг кўрдинг, уларнинг Қизил денгизда қилган дод–фарёдларини эшитдинг.</verse>
				<verse number="10">Сен фиръавнга, унинг барча аъёнларига, Миср юртининг халқига қарши аломату мўъжизалар кўрсатдинг. Чунки улар ота–боболаримизга нисбатан сурбетларча иш тутганларини билардинг. Ўшанда қозонган довруғинг шу кунгача сақланиб қолган.</verse>
				<verse number="11">Сен ота–боболаримизнинг кўз ўнгида денгизни иккига бўлдинг, шу боис улар денгиз орқали қуруқ ердан ўтдилар. Уларни таъқиб қилаётган Мисрликларни эса Сен денгиз қаърига улоқтирдинг. Улар баҳайбат сувларга тошдай ғарқ бўлдилар.</verse>
				<verse number="12">Сен кундузи ота–боболаримизни устун шаклидаги булут билан бошлаб бординг, кечалари устун шаклидаги аланга билан уларнинг йўлларини ёритдинг.</verse>
				<verse number="13">Сен Синай тоғи узра келиб турдинг, самодан туриб уларга гапирдинг, уларга адолатли қоидалар, тўғри қонунлар, яхши фармонлару амрлар бердинг.</verse>
				<verse number="14">Сенга бағишланган Шаббат кунига риоя қилиш тўғрисида уларга кўрсатмалар бердинг. Қулинг Мусо орқали уларга амрлар, фармонлар, қонунлар бердинг.</verse>
				<verse number="15">Улар оч қолганларида, самодан нон бердинг, чанқаганларида қоядан уларга сув чиқариб бердинг. Сен Канъон юртини уларга бераман, дея онт ичган эдинг. Сўнг уларга, боринглар, ўша ерни мулк қилиб олинглар, деб айтдинг.</verse>
				<verse number="16">Лекин ота–боболаримиз ўзларига бино қўйиб, ўжарлик қилдилар, Сенинг амрларингга итоат этмадилар.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Улар Сенга итоат этишдан бош тортдилар, уларнинг орасида кўрсатган мўъжизаларингни эсга олмадилар. Шу қадар ўжарлик қилдиларки, Мисрдаги қулликка қайтиб бориш учун ўзларига йўлбошчи тайинладилар. Лекин Сен кечирадиган, иноятли, раҳмдил, жаҳли тез чиқмайдиган, содиқ севгиси мўл Худосан. Бизнинг ота–боболaримиз ўзларига буқанинг тасвирини ясаб: “Мана бизларни Мисрдан олиб чиққан худойимиз”, деган эдилар. Шу тариқа ўта шаккоклик қилган эдилар. Ҳатто ўшанда ҳам Сен ота–боболаримизни тарк этмадинг.</verse>
				<verse number="19">Сен ғоят раҳмдил бўлганинг учун ота–боболаримизни саҳрода ташлаб кетмадинг. Уларни кундузлари доим булут устуни билан йўлда бошлаб бординг, кечалари юра олсин, деб доим аланга устуни билан йўлларини ёритдинг.</verse>
				<verse number="20">Уларга ўгит берсин, деб эзгу Руҳингни бахш этдинг, уларнинг оғзидан маннани узмадинг, чанқоқларини бостиришсин, деб сув бердинг.</verse>
				<verse number="21">Сен қирқ йил саҳрода уларга ғамхўрлик қилдинг, улар ҳеч нарсага муҳтожлик сезмадилар, кийимлари тўзиб кетмади, оёқлари шишиб кетмади.</verse>
				<verse number="22">Сен уларга шоҳликлар ва халқлар устидан ғалаба ато қилдинг, қўлга киритган ернинг ҳар бир парчасини тақсимлаб бердинг. Улар Хашбон шоҳи Сихўннинг юртини, Башан шоҳи Ўгнинг юртини мулк қилиб олдилар.</verse>
				<verse number="23">Сен уларнинг наслларини самодаги юлдузлар сингари кўпайтирдинг. Ота–боболарига ваъда қилган юртга уларни олиб кирдинг.</verse>
				<verse number="24">Улар бориб, Канъон юртини мулк қилиб олдилар. Сен уларга Канъон юрти аҳолисини бўйсундириб бердинг, бу юртни шоҳларию маҳаллий халқлари билан бирга уларнинг қўлларига бериб: “Буларга истаганингизни қилинглар”, дединг.</verse>
				<verse number="25">Ота–боболаримиз мустаҳкам шаҳарларни, ҳосилдор ерларни қўлга киритдилар, ажойиб буюмлар билан тўла уйларга, қазилган сардобаларга, узумзорларга, зайтунзорларга, кўплаб мевали дарахтларга эга бўлдилар. Еб тўйдилар, семирдилар, Сенинг улуғ марҳаматингдан кўнгилларини чоғ қилдилар.</verse>
				<verse number="26">Лекин шунга қарамай, улар яна итоатсизлик қилиб, Сенга қарши бош кўтардилар. Қонунларингни менсимадилар, “Эгамизга қайтинглар”, деб даъват қилган пайғамбарларингни ўлдирдилар. Ўтакетган шаккокликлар қилдилар.</verse>
				<verse number="27">Шунинг учун Сен уларни душманлари қўлига бердинг, душманлари уларга зулм ўтказдилар. Улар азоб тортганларида Сенга илтижо қилишди, Сен уларнинг илтижоларини самодан туриб эшитдинг. Буюк раҳм–шафқатинг туфайли уларга қутқарувчиларни юбординг. Қутқарувчилар уларни душманлари қўлидан халос қилдилар.</verse>
				<verse number="28">Лекин ҳаммаси яхши бўлгандан кейин, улар Сенинг олдингда яна қабиҳлик қилишди. Сен уларни яна душманлари қўлига бериб, тарк этдинг. Душманлари улар устидан ҳукмронлик қилишди. Ота–боболаримиз яна Сенга юз буриб, илтижо қилганларида, самодан туриб уларнинг илтижоларини эшитдинг. Раҳмдил бўлганинг учун, кўп марталаб Сен уларга нажот бердинг.</verse>
				<verse number="29">Қонунларим бўйича олдингидай яшанглар, деб уларни огоҳлантирдинг. Лекин улар ўзларига бино қўйиб, Сенинг амрларингга итоат этмадилар. Гарчи қонун–қоидаларингга амал қилиш ҳаёт берса–да, улар бу қонун–қоидаларингга қарши гуноҳ қилдилар, ўжарлик билан қонун–қоидаларингдан юз ўгирдилар, итоат этишдан бош тортдилар.</verse>
				<verse number="30">Узоқ йиллар Сен уларга сабр–тоқат қилиб келдинг, Руҳинг ила пайғамбарлар орқали халқингни огоҳлантириб келдинг. Лекин улар Сенга қулоқ солмадилар. Шу сабабдан Сен уларни бегона халқлар қўлига таслим қилиб бердинг.</verse>
				<verse number="31">Аммо шундай бўлса ҳам, буюк раҳм–шафқатинг туфайли Сен уларни қириб ташламадинг, уларни тарк этмадинг, чунки Сен иноятли, раҳмдил Худосан!</verse>
				<verse number="32">Эй Худойимиз! Сен буюк, қудратли ва ҳайбатли Худосан! Сен аҳдингда турасан, содиқ севгингни сақлайсан. Чеккан азоб–уқубатларимиздан кўз юмма. Ахир, Оссурия шоҳлари давридан бугунгача шоҳларимиз, йўлбошчиларимиз, руҳонийларимиз, пайғамбарларимиз, ота–боболаримиз, бутун халқимиз бошига оғир азоб–уқубатлар тушди.</verse>
				<verse number="33">Сен бизни жазолаб тўғри қилдинг. Сен садоқат билан иш тутдинг, биз эса қабиҳлик қилдик.</verse>
				<verse number="34">Шоҳларимиз, йўлбошчиларимиз, руҳонийларимиз, ота–боболаримиз Сенинг қонунларингга риоя қилмадилар, Сен берган амрларингга, огоҳлантиришларингга улар қулоқ солмадилар.</verse>
				<verse number="35">Ҳатто ўз шоҳлигига эга бўлган пайтларида, Сен уларга буюк марҳамат кўрсатган бўлсанг ҳам, улар Сенга хизмат қилмадилар. Сен уларга кенг, серҳосил бир юрт бердинг, лекин улар қабиҳ қилмишларидан қайтмадилар.</verse>
				<verse number="36">Мана, бугун биз қулмиз! Сен ота–боболаримизга берган юртда биз қул бўлиб яшаяпмиз. Сен эса бу юртни ота–боболаримизга меваларидан, мўл–кўлчилигидан баҳраманд бўлсин, деб бергансан.</verse>
				<verse number="37">Аммо гуноҳларимиз оқибатида Сен бизни шоҳларга тобе қилиб қўйдинг. Юртимизнинг мўл ҳосили ўшаларга кетади. Улар бизга ва чорвамизга хоҳлаган ишини қилади. Эвоҳ, оғир кулфатда қолдик!”</verse>
				<verse number="38">Халқ қуйидагича қарор қилди: “Бўлиб ўтган воқеалар туфайли биз ёзма равишда қатъий қарор қиляпмиз. Йўлбошчиларимиз, левиларимиз ва руҳонийларимиз бу қарорга муҳрларини босдилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Хахалиё ўғли, ҳоким Нахимиё қарорни тасдиқлаб, муҳрлади. Зидқиё ҳам қарорга муҳрини босди. Булардан ташқари, қарорни муҳрлаганларнинг исмлари қуйидагилардир:</verse>
				<verse number="2">Сараё, Озариё, Еремиё,</verse>
				<verse number="3">Пашхур, Эмориё, Малкиё,</verse>
				<verse number="4">Хаттуш, Шабаниё, Маллух,</verse>
				<verse number="5">Харим, Миромўт, Ободиё,</verse>
				<verse number="6">Дониёр, Гинатой, Борух,</verse>
				<verse number="7">Машуллом, Абиё, Миёмин,</verse>
				<verse number="8">Мазиё, Билги, Шамаё. Улар руҳонийлар эдилар.</verse>
				<verse number="9">Левилар: Озаниё ўғли Ешува, Ханадод уруғидан Биннуй, Кадмил,</verse>
				<verse number="10">уларнинг шериклари: Шабаниё, Хўдиё, Килит, Палиё, Ханон,</verse>
				<verse number="11">Миха, Рехоб, Хашавиё,</verse>
				<verse number="12">Заккур, Шаравиё, Шабаниё,</verse>
				<verse number="13">Хўдиё, Баних, Банину.</verse>
				<verse number="14">Халқ йўлбошчилари: Парўш, Пахатмўаб, Элам, Затту, Баних,</verse>
				<verse number="15">Бўнах, Озгад, Бўвай,</verse>
				<verse number="16">Одониё, Биғвай, Адин,</verse>
				<verse number="17">Отер, Ҳизқиё, Оззур,</verse>
				<verse number="18">Хўдиё, Хашум, Безай,</verse>
				<verse number="19">Хориф, Онотўт, Набай,</verse>
				<verse number="20">Махпиёш, Машуллом, Хазир,</verse>
				<verse number="21">Машазавил, Зодўх, Ёддува,</verse>
				<verse number="22">Пилатиё, Ханон, Оноёҳ,</verse>
				<verse number="23">Хўшея, Ханониё, Хашшуб,</verse>
				<verse number="24">Халлохеш, Пилхо, Шўвех,</verse>
				<verse number="25">Рахум, Хашавно, Масиё,</verse>
				<verse number="26">Охиё, Ханон, Онон,</verse>
				<verse number="27">Маллух, Харим, Банах.</verse>
				<verse number="28">Биз, жамики Исроил халқи — руҳонийлар, левилар, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар, Маъбад хизматчилари ва Тавротга мувофиқ ўзларини маҳаллий халқлардан айирган ҳамма яҳудийлар хотинлари ва эсини таниган ўғил–қизлари билан бирга,</verse>
				<verse number="29">йўлбошчиларимиз қаторида онт ичамиз. Агар онтимизни бузсак, лаънати бўлайлик. Худо Ўз қули Мусо орқали берган Тавротга биз амал қилиб яшаймиз. Эгамиз — Раббимизнинг амрларига, қонун–қоидаларига ва фармонларига риоя қиламиз.</verse>
				<verse number="30">Биз маҳаллий халқлар билан қуда–андачилик қилмаймиз.</verse>
				<verse number="31">Агар маҳаллий одамлар Шаббат куни ёки бошқа бирор муқаддас кунда сотиш учун дон ёки ҳар хил мол олиб келишса, улардан ҳеч нарса сотиб олмаймиз. Биз ҳар еттинчи йили ерга ишлов бермасликка ва берган ҳамма қарзларимиздан воз кечиб юборишга ваъда қиламиз.</verse>
				<verse number="32">Бундан ташқари, шуни ваъда қиламизки, Худойимизнинг уйидаги сажда маросимлари эҳтиёжлари учун ҳар йили бир мисқол кумушни топширамиз.</verse>
				<verse number="33">Бу пуллар қуйидаги нарсалар учун сарф қилинади: муқаддас нонлар учун, кундалик дон назрлари учун, кундалик куйдириладиган қурбонликлар учун, Шаббат кунида, янги ой шодиёнасида, ҳар йили ўтказиладиган байрамларда келтириладиган қурбонликлар, назрлар ва бошқа эҳсонлар учун, Исроил халқини поклаганда қилинадиган гуноҳ қурбонликлари учун, Худойимизнинг уйида қилинадиган бошқа сарф–харажатлар учун.</verse>
				<verse number="34">Биз қуръа ташлаб, руҳонийлар, левилар ва халқнинг ҳар бир хонадони қай вақтда Худонинг уйи учун ўтин олиб келишлари кераклигини аниқлаб олдик. Сўнг шундай ваъда бердик: биз ҳар йили белгиланган пайтда ўтин олиб келамиз. Шу йўл билан Тавротда, Эгамиз Худонингқурбонгоҳида доимо олов ёниб турсин, деб ёзилган амрни бажарамиз.</verse>
				<verse number="35">Биз ҳар йили еримизнинг биринчи ҳосилини ва ҳамма мевали дарахтларимизнинг биринчи ҳосилини Эгамизнинг уйига олиб келамиз, деб ваъда қиламиз.</verse>
				<verse number="36">Шунингдек, Тавротда ёзилганига мувофиқ, тўнғич ўғилларимизни, мол–қўйларимизнинг биринчи туғилганларини Худойимизга бағишлаймиз, деб ваъда қиламиз. Биз уларни Худойимизнинг уйида ўз вазифасини ўтаётган руҳонийларга олиб келамиз.</verse>
				<verse number="37">Руҳонийларга аталган маҳсулотларни Худойимизнинг уйидаги омборхоналарга олиб келамиз. Унимизнинг ва бошқа дон маҳсулотларимизнинг аълосини, меваларимизнинг аълосини, янги шароб ва зайтун мойимизнинг аълосини омборхоналарга олиб келамиз. Биз еримизнинг ҳосилидан левиларга ушр беришга ваъда қиламиз. Деҳқончилик билан машғул ҳамма шаҳарларимиздан левилар улуш йиғадилар.</verse>
				<verse number="38">Левилар ушрни олаётганларида, Ҳорун наслидан бўлган руҳоний уларнинг ёнида бўлади. Левилар ушрнинг ўндан бирини Худойимизнинг уйига олиб келиб, омборхоналарга жойлаштирадилар.</verse>
				<verse number="39">Хуллас, Исроил халқи ва левилар эҳсон қилган дон, шароб ва зайтунмойларини Маъбаддаги омборларга олиб келишади. Бу омборхоналар вазифасини ўтаётган руҳонийлар, дарвозабонлар ва қўшиқчиларнинг хоналари ёнида жойлашган бўлиб, у ерда Маъбад буюмлари ҳам сақланади. Биз Худойимизнинг уйини қаровсиз қолдирмаймиз, деб ваъда берамиз.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Халқ йўлбошчилари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Қолган халқ эса қуръа ташлади, чунки ҳар ўнта хондадондан биттаси муқаддас Қуддус шаҳрига кўчиб бориши, қолган тўққизтаси бошқа шаҳарларда қолишлари керак эди.</verse>
				<verse number="2">Ўз хоҳиши билан Қуддусга кўчиб бормоқчи бўлганларнинг ҳаммасини халқ дуо қилди.</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, Исроил халқининг кўпчилиги, руҳонийлар, левилар, Маъбад хизматчилари, Сулаймон қаролларининг авлодлари Яҳудо юртидаги бошқа шаҳарларда, ўзларининг мулкида яшаб қолдилар. Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан баъзилари эса Қуддусда қайтадан уй–жой қилдилар. Қуддусда ўрнашиб олган вилоят йўлбошчиларининг рўйхати қуйидагичадир: Яҳудо қабиласидан: Қуддусда Уззиё ўғли Отаёх ўрнашди. Отаёхнинг насабномаси қуйидагича эди: Уззиё — Закариёнинг ўғли, Закариё — Эмориёнинг ўғли, Эмориё — Шафатиёнинг ўғли, Шафатиё — Махалиёлнинг ўғли, Махалиёл Параз наслидан эди.</verse>
				<verse number="5">Борух ўғли Масиё ҳам Қуддусда ўрнашди. Масиёнинг насабномаси қуйидагича эди: Борух — Холхозининг ўғли, Холхози — Хазиёнинг ўғли, Хазиё — Одаёнинг ўғли, Одаё — Йўхаривнинг ўғли, Йўхарив — Закариёнинг ўғли, Закариё Шело наслидан эди.</verse>
				<verse number="6">Параз наслидан Қуддусда ҳаммаси бўлиб 468 та баҳодир жангчи яшар эди.</verse>
				<verse number="7">Бенямин қабиласидан: Қуддусда Машуллом ўғли Саллу ўрнашди. Саллунинг насабномаси қуйидагича эди: Машуллом — Йўаднинг ўғли, Йўад — Подиёнинг ўғли, Подиё — Хулаёнинг ўғли, Хулаё — Масиёнинг ўғли, Масиё — Ихтиёлнинг ўғли, Ихтиёл — Ешаёнинг ўғли.</verse>
				<verse number="8">Саллунинг издошлари Габбой ва Саллой ҳам Қуддусда ўрнашдилар. Бенямин наслидан Қуддусда ҳаммаси бўлиб 928 та киши яшар эди.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг лашкарбошиси Зихри ўғли Йўэл эди, Хассинува ўғли Яҳудо эса Йўэлнинг ўнг қўл ёрдамчиси эди.</verse>
				<verse number="10">Руҳонийлардан: Қуддусда Йўхарив ўғли Ёдаё, Ёхин</verse>
				<verse number="11">ва олий руҳоний Сараё ўрнашдилар. Сараёнинг насабномаси қуйидагича эди: Сараё — Хилқиёнинг ўғли, Хилқиё — Машулломнинг ўғли, Машуллом — Зодўхнинг ўғли, Зодўх — Маройўтнинг ўғли, Маройўт Охитобнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="12">Ёдаё, Ёхин ва Сараёнинг Худо уйида хизмат қиладиган қариндош–уруғлари ҳаммаси бўлиб 822 та киши эди. Ерохам ўғли Одаё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Ерохам — Палалиёнинг ўғли, Палалиё — Омзининг ўғли, Омзи — Закариёнинг ўғли, Закариё — Пешхурнинг ўғли, Пешхур — Малкиёнинг ўғли.</verse>
				<verse number="13">Одаёнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 242 та уруғбоши бор эди. Озариёл ўғли Эмашай ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Озариёл — Охзайнинг ўғли, Охзай — Машилламўтнинг ўғли, Машилламўт — Иммарнинг ўғли.</verse>
				<verse number="14">Эмашайнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 128 та ботир жангчи бор эди. Руҳонийларнинг лашкарбошиси Хагдолим ўғли Забдиёл эди.</verse>
				<verse number="15">Левилардан: Қуддусда Хашшуб ўғли Шамаё ўрнашди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Хашшуб — Озрикомнинг ўғли, Озриком — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Бўнахнинг ўғли.</verse>
				<verse number="16">Левиларнинг йўлбошчиларидан бўлган Шаббатай ва Йўзабад ҳам Қуддусда ўрнашиб олдилар. Уларнинг вазифаси Худонинг уйига қараш ва таъминотини назорат қилиш эди.</verse>
				<verse number="17">Миха ўғли Маттаниё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Миха — Забдининг ўғли, Забди — Осифнинг ўғли. Маттаниё Маъбад қўшиқчиларини ҳамду сано айтишда бошқарар эди. Маттаниёнинг ёрдамчиси Бобуҳё ва Шаммува ўғли Абдах Қуддусда ўрнашиб олдилар. Шаммува ўғли Абдахнинг насабномаси қуйидагича эди: Шаммува — Галолнинг ўғли, Галол — Ёдутуннинг ўғли.</verse>
				<verse number="18">Муқаддас шаҳар Қуддусда ҳаммаси бўлиб 284 та леви яшаган эди.</verse>
				<verse number="19">Маъбад дарвозабонларидан: Оққув, Талмўн ва уларнинг қариндошлари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Улар ҳаммаси бўлиб 172 киши эди.</verse>
				<verse number="20">Исроил халқининг, руҳонийларнинг ва левиларнинг қолганлари Яҳудо юртидаги шаҳарларда, ўзларининг мулкида истиқомат қилишарди.</verse>
				<verse number="21">Маъбад хизматкорлари эса Қуддусдаги Офел тепалигида истиқомат қилишарди. Зихо ва Гишпо уларнинг устидан назоратчи эдилар.</verse>
				<verse number="22">Қуддусдаги левиларнинг назоратчиси Баних ўғли Уззи эди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Баних — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Маттаниёнинг ўғли, Маттаниё — Миханинг ўғли, Миха Осиф наслидан эди. Осиф насли Худо уйидаги хизматда қўшиқчилар учун масъул эди.</verse>
				<verse number="23">Шоҳ Довуднинг қўшиқчилар тўғрисида чиқарган фармонига кўра, қўшиқчилар ҳар куни моддий томондан таъминланар эди.</verse>
				<verse number="24">Машазавил ўғли Патихиё Форс шоҳининг Яҳудодаги вакили бўлиб, Исроил халқига оид ҳамма ишларга масъул эди. Патихиё Яҳудо ўғли Зерах наслидан эди.</verse>
				<verse number="25">Халқнинг кўпчилиги бошқа шаҳарларда ва ўша шаҳарлар атрофида яшар эдилар. Яҳудо қабиласидан бўлганлар қуйидаги жойларда истиқомат қилар эдилар: Хират–Арба шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда, Дибон шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда, Ёхавзол шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,</verse>
				<verse number="26">Ешува, Мўлодах, Байт–Палат ва</verse>
				<verse number="27">Хазор–Шувол шаҳарларида, Бэршэва шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,</verse>
				<verse number="28">Зихлах шаҳрида, Махуно шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,</verse>
				<verse number="29">Эн–Риммон, Зорох, Ярмут,</verse>
				<verse number="30">Зонўвах, Адуллам шаҳарларида ва уларнинг атрофидаги қишлоқларда, Лахиш шаҳрида ва унинг атрофидаги далаларда, Озикаҳ шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда. Яҳудо қабиласи яшаган бу ерлар жанубдаги Бэршэвадан то шимолдаги Хиннум сойлигигача чўзилган эди.</verse>
				<verse number="31">Бенямин қабиласидан бўлганлар қуйидаги жойларда истиқомат қилар эдилар: Ғибо, Михмаш ва Оя шаҳарларида, Байтил шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,</verse>
				<verse number="32">Онотўт, Нав, Онониёҳ,</verse>
				<verse number="33">Хазор, Рама, Гитайим,</verse>
				<verse number="34">Ҳодид, Завўм, Наваллот,</verse>
				<verse number="35">Лўд, Онў шаҳарларида ва Ҳунармандлар водийсида.</verse>
				<verse number="36">Яҳудо қабиласининг ҳудудида яшаган баъзи леви гуруҳлари ҳам Бенямин қабиласи орасида истиқомат қилиш учун юборилган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёшуа билан бирга асирликдан қайтиб келган руҳонийлар ҳамда левилар қуйидагилардир: Руҳонийлар: Сараё, Еремиё, Эзра,</verse>
				<verse number="2">Эмориё, Маллух, Хаттуш,</verse>
				<verse number="3">Шаханиё, Рахум, Миромўт,</verse>
				<verse number="4">Иддо, Гинатон, Абиё,</verse>
				<verse number="5">Минёмин, Мўвадиё, Билдах,</verse>
				<verse number="6">Шамаё, Йўхарив, Ёдаё,</verse>
				<verse number="7">Саллу, Омоқ, Хилқиё, Ёдаё. Булар Ёшуа давридаги руҳонийларнинг ва руҳоний ҳамкорларининг етакчилари эдилар.</verse>
				<verse number="8">Левилар: Ешува, Биннуй, Кадмил, Шаравиё, Яҳудо ва Маттаниё. Маттаниё ва унинг ҳамкорлари шукрона мадҳиясини куйлайдиганлар учун масъул эдилар.</verse>
				<verse number="9">Бобуҳё, Унно ва уларнинг ҳамкорлари мадҳиянинг жўр бўлиб айтилиши учун масъул эдилар.</verse>
				<verse number="10">Ёшуа — Йўйиқимнинг отаси, Йўйиқим — Элиашабнинг отаси, Элиашаб — Йўхадахнинг отаси,</verse>
				<verse number="11">Йўхадах — Йўханоннинг отаси, Йўханон Ёддуванинг отаси эди.</verse>
				<verse number="12">Олий руҳоний Йўйиқим даврида қуйидаги руҳонийлар уруғбошилар эдилар: Сараё уруғидан — Мориё. Еремиё уруғидан — Ханониё.</verse>
				<verse number="13">Эзра уруғидан — Машуллом. Эмориё уруғидан — Ёхуҳанон.</verse>
				<verse number="14">Маллух уруғидан — Йўнатан. Шаханиё уруғидан — Юсуф.</verse>
				<verse number="15">Харим уруғидан — Адна. Миромўт уруғидан — Халкай.</verse>
				<verse number="16">Иддо уруғидан — Закариё. Гинатон уруғидан — Машуллом.</verse>
				<verse number="17">Абиё уруғидан — Зикри. Минёмин уруғидан ҳам бир уруғбоши бор эди. Мўвадиё уруғидан — Пилтай.</verse>
				<verse number="18">Билдах уруғидан — Шаммува. Шамаё уруғидан — Йўнатан.</verse>
				<verse number="19">Йўхарив уруғидан — Маттанай. Ёдаё уруғидан — Уззи.</verse>
				<verse number="20">Саллу уруғидан — Каллой. Омоқ уруғидан — Ибир.</verse>
				<verse number="21">Хилқиё уруғидан — Хашавиё. Ёдаё уруғидан — Натанил.</verse>
				<verse number="22">Олий руҳонийлар Элиашаб, Йўхадах, Йўханон ва Ёддува даврларида левилар рўйхатда ўз уруғбошилари номи билан қайд этилганлар. Форс шоҳи Доро ҳукмронлиги даврида эса рўйхатга олишнинг бундай усули руҳонийларга нисбатан қўлланилган эди.</verse>
				<verse number="23">Олий руҳоний Элиашаб невараси Йўханон давригача “Тарих китоби”даги рўйхатларда левилар ўз уруғбошилари номлари бўйича ёзилганлар.</verse>
				<verse number="24">null</verse>
				<verse number="25">Қуйидагилар левиларнинг уруғбошилари эдилар: Хашавиё, Шаравиё, Ешува, Биннуй, Кадмил ва уларнинг ҳамкорлари Маттаниё, Бобуҳё ва Ободиё. Худонинг одами Довуд берган фармонга кўра, улар Худога ҳамду сано ва шукрона айтаётганларида, икки гуруҳга бўлиниб, бир–бирларига рўпарама–рўпара туриб, куйлар эдилар. Машуллом, Талмўн ва Оққув Маъбад дарвозабонлари эдилар. Улар Эгамизнинг уйи дарвозалари ёнидаги омборхоналарни қўриқлар эдилар.</verse>
				<verse number="26">Бу одамлар олий руҳоний Йўйиқим, ҳоким Нахимиё, руҳоний ҳамда тафсирчи Эзранинг замондошлари эдилар. Олий руҳоний Йўйиқим — Ёшуанинг ўғли, Ёҳузадахнинг набираси эди.</verse>
				<verse number="27">Қуддуснинг янги девори Худога бағишланаётганда Яҳудо юртидаги ҳамма левилар чақирилди. Улар хурсандчилик пайтида шукрона қўшиқлар куйлаб, занг, арфа, чанг чалиб, маросимда иштирок этишлари керак эдилар.</verse>
				<verse number="28">null</verse>
				<verse number="29">Леви қўшиқчилари Қуддус атрофидаги қишлоқлардан йиғилиб келдилар. Қуддус атрофидаги ўша қишлоқларни левилар ўзлари учун қурган эдилар. Натуфо, Байт–Гилгал, Ғибо ва Озмоби шаҳарларининг атрофидаги қишлоқларда яшайдиган левилар ҳам йиғилиб келдилар.</verse>
				<verse number="30">Руҳонийлар ва левилар ўзларини покладилар, сўнгра халқни, Қуддус дарвозаларини ва деворини покладилар.</verse>
				<verse number="31">Кейин мен Яҳудо йўлбошчиларини девор устига чиқардим. Худога шукрона айтадиган иккита катта гуруҳ қўшиқчиларни тайинладим. Қўшиқчиларнинг бир гуруҳи девор устида жанубга — Гўнг дарвозаси томонга тантана билан юрди.</verse>
				<verse number="32">Ҳўшайё Яҳудо йўлбошчиларининг ярмини эргаштириб, биринчи гуруҳ қўшиқчиларнинг орқасидан борди.</verse>
				<verse number="33">Уларнинг орқасидан эса қуйидаги руҳонийлар карнайлар чалиб бордилар: Озариё, Эзра, Машуллом, Яҳудо, Бенямин, Шамаё ва Еремиё. Уларнинг кетидан Йўнатан ўғли Закариё борди. Закариёнинг насабномаси қуйидагича эди: Йўнатан — Шамаёнинг ўғли, Шамаё — Маттаниёнинг ўғли, Маттаниё — Михиёнинг ўғли, Михиё — Заккурнинг ўғли, Заккур Осаф наслидан эди.</verse>
				<verse number="34">null</verse>
				<verse number="35">null</verse>
				<verse number="36">Закариёнинг ёнида унинг ҳамкорлари — Шамаё, Озариёл, Милалай, Жилалай, Май, Натанил, Яҳудо, Хонинни бор эдилар. Улар Худонинг одами шоҳ Довуднинг кўрсатмасига биноан мусиқа асбобларини кўтариб борардилар. Тафсирчи Эзра биринчи гуруҳ қўшиқчиларининг орқасидан бораётганларни бошлаб борди.</verse>
				<verse number="37">Улар Булоқ дарвозасидан Довуд қалъасига олиб борадиган зинапоя орқали тўғрига юрдилар. Довуднинг саройидан ўтиб, шарқ томондаги Сув дарвозасига кетдилар.</verse>
				<verse number="38">Худога шукрона айтаётган иккинчи гуруҳ қўшиқчилар деворнинг устида шимол томонга кетдилар. Мен Яҳудо йўлбошчиларининг ярмини бошлаб, иккинчи гуруҳ қўшиқчиларнинг ортидан кетдим. Биз Тандир дарвозасидан, Кенг деворидан,</verse>
				<verse number="39">Эфрайим дарвозасидан, Яшоно дарвозасидан, Балиқ дарвозасидан, Ханонил минорасидан, Юз минорасидан ва Қўй дарвозасидан ўтдик. Ниҳоят, Қўриқчи дарвозаси ёнидаги манзилга етиб бордик.</verse>
				<verse number="40">Шундай қилиб, Худога шукрона айтган иккала гуруҳ Худонинг уйи олдида тўхтади. Ёнимдаги йўлбошчилар билан бирга,</verse>
				<verse number="41">қуйидаги руҳонийлар ҳам карнай чалиб, иккинчи гуруҳ қўшиқчилар ортидан юрдилар: Элияқим, Масиё, Минёмин, Михиё, Элийўнай, Закариё ва Ханониё.</verse>
				<verse number="42">Уларнинг кетидан Масиё, Шамаё, Элазар, Уззи, Ёҳуханон, Малкиё, Элам ва Эйзар боргандилар. Қўшиқчилар ўзларининг йўлбошчиси Йизрахиё бошчилигида куйлагандилар.</verse>
				<verse number="43">Ўша куни халқ кўп қурбонликлар келтириб, хурсандчилик қилишди, чунки Худо уларга кўп шод–хуррамлик ато қилган эди. Аёллар ва болалар ҳам хурсанд эдилар. Қуддусдаги шодлик садолари узоқлардан эшитилиб турарди.</verse>
				<verse number="44">Ўша куни Маъбаддаги омборхоналар устидан одамлар тайинланди. Омборхоналарда ҳадялар, биринчи ҳосилдан келтирилган назрлар ва ушрлар сақланар эди. Тайинланган одамлар Тавротга кўра, шаҳарлар атрофидаги далалардан руҳонийлар ва левилар учун улушларни йиғиб, омборхоналарга олиб келишлари керак эди. Чунки Яҳудо халқи руҳонийлар ва левиларнинг хизматини қадрлар эди.</verse>
				<verse number="45">Руҳонийлар, левилар поклаш маросимларини ва Худо тайин этган бошқа маросимларни бажарар эдилар. Қўшиқчилар ва дарвозабонлар ҳам, улар қаторида, шоҳ Довуд ва унинг ўғли Сулаймондан қолган фармонга мувофиқ, Маъбадда хизмат қилар эдилар.</verse>
				<verse number="46">Дарвоқе, кўшиқчиларга бошловчи тайинлаб, Худога ҳамду сано ва шукроналар айтиш одати азалдан — Довуд ва Осиф давридан бошланган эди.</verse>
				<verse number="47">Зарубабел даврида ҳам, Нахимиё даврида ҳам бутун Исроил халқи қўшиқчилар ва Маъбад дарвозабонлари учун кундалик улушларни берарди. Улар левилар учун ҳам улуш ажратишарди, левилар эса руҳонийларнинг улушини ажратиб беришар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Ўша куни халққа Мусонинг китобидан ўқиб берилди. У ерда шундай ёзилган экан: “Оммонликлар ва Мўабликлар Худонинг жамоасига киролмайди,</verse>
				<verse number="2">чунки Исроил халқи Мисрдан чиққанда, Оммонликлар ва Мўабликлар уларни нон ва сув билан кутиб олмадилар. Аксинча, Исроил халқини лаънатлаш учун Баломни ёлладилар. Лекин Худойимиз лаънатни дуога айлантирди.”</verse>
				<verse number="3">Исроил халқи Таврот сўзларини эшитгач, Исроил жамоасидан ҳамма бегона наслларни чиқариб юборди.</verse>
				<verse number="4">Бу воқеа Қуддус девори бағишланишидан анча олдин содир бўлган эди. Ўша вақтда Тўвиёнинг қариндоши Элиашаб Худойимизнинг уйидаги омборхоналар учун масъул эди.</verse>
				<verse number="5">Элиашаб Тўвиё учун Маъбадга қарашли катта бир хонани бўшатиб берибди. Илгари бу хонада назр қилинган дон, хушбўй тутатқилар ва Маъбад буюмлари сақланарди. Эгамиз берган амрга мувофиқ, левиларга, қўшиқчиларга, Маъбад дарвозабонларига аталган дон, шароб, зайтун мойи ушрлари ва руҳонийларга аталган назрлар ҳам ўша хонада сақланарди.</verse>
				<verse number="6">Бу ишлар содир бўлганда, мен Қуддусда эмасдим. Бобил шоҳи Артахшас ҳукмронлигининг ўттиз иккинчи йилида мен шоҳ ҳузурига кетган эдим. Маълум вақт ўтгач, шоҳдан ижозат сўраб,</verse>
				<verse number="7">Қуддусга қайтиб келдим. Шундагина Элиашабнинг қилган бу расво ишидан хабардор бўлдим. У Тўвиёга Худонинг уйидаги бир хонани ажратиб берибди–я!</verse>
				<verse number="8">Мен қаттиқ ғазабланиб, Тўвиёнинг барча уй жиҳозларини хонадан улоқтириб ташладим.</verse>
				<verse number="9">Сўнг, омборхоналар поклансин, деб буйруқ бердим. Омборхоналар поклангач, Худонинг уйи буюмларини, дон назрларини ва хушбўй тутатқиларни ўз жойига қайтариб қўйдирдим.</verse>
				<verse number="10">Шунингдек, левиларга ҳосилнинг ўзларига тегишли улушлари берилмаганини ҳам билиб қолдим. Шу сабабдан Маъбадда хизмат қилиб юрган левилар ва қўшиқчилар ўзларининг далаларига қайтиб кетишган экан.</verse>
				<verse number="11">Йўлбошчиларга: “Нима учун Худонинг уйини ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар?!” деб танбеҳ бердим. Левилар ва қўшиқчиларни тўплаб, ҳаммаларини ўз вазифаларига қўйдим.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин жамики Яҳудо халқи дон, шароб, зайтунмойи ушрларини Маъбад омборхоналарига олиб келишди.</verse>
				<verse number="13">Руҳоний Шаламиёни, котиб Зодўхни ва левилардан Подиёни омборхоналарга масъул қилиб тайинладим. Маттаниёнинг набираси Заккур ўғли Ханонни уларнинг ёрдамчиси қилиб тайинладим. Улар ишончли одамлар бўлиб, вазифалари биродарларига улушни тақсимлашдан иборат эди.</verse>
				<verse number="14">Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Сенинг уйинг учун ва уйингда ўтказиладиган сажда маросимлари учун садоқат билан қилган савоб ишларимни унутма.</verse>
				<verse number="15">Ўша вақтда мен Шаббат кунлари узум эзаётган яҳудийларни кўрардим. Уюм–уюм дон, шароб, узум, анжир ва ҳар хил юкларни олиб келаётганларни кузатар эдим. Улар бу нарсаларни эшакларга юклаб, Шаббат куни Қуддусга олиб келишар эди. Улар ўз маҳсулотларини сотаётганларида мен уларни огоҳлантириб, бундай ишларни Шаббат куни қилманглар, деб айтардим.</verse>
				<verse number="16">Қуддусда яшаган Тирликлар ҳам балиқ ва ҳар хил маҳсулотларни олиб келиб, ўшаларни Шаббат куни Яҳудо халқига Қуддусда сотаётган эдилар.</verse>
				<verse number="17">Мен Яҳудо йўлбошчиларига танбеҳ бердим: “Бу қилаётганларингиз қабиҳлик–ку! Ахир, Шаббат кунини булғаяпсизлар!</verse>
				<verse number="18">Худо бизни ва бу шаҳарни ота–боболаримизнинг худди шундай қабиҳлиги учун жазолаган эди–ку! Энди эса сизлар Шаббат кунини булғаб, халқимизнинг бошига Худонинг қаҳр–ғазабини янада кўпроқ олиб келяпсизлар.”</verse>
				<verse number="19">Шунда мен буйруқ бердим: “Шаббатдан олдин оқшом тушиши биланоқ Қуддус дарвозалари ёпилсин, Шаббат тугамагунча очилмасин.” Шаббат куни бирортаси юк олиб чиқмаслиги учун дарвоза олдига одамларимдан баъзиларини ўтқазиб қўйдим.</verse>
				<verse number="20">Шунда савдогарлар ва ҳар хил маҳсулотларни сотувчилар тунни бир–икки марта Қуддусдан ташқарида ўтказдилар.</verse>
				<verse number="21">Мен уларни огоҳлантириб, шундай дедим: “Нега сизлар тунни девор ортида ўтказасизлар?! Агар яна шундай қилсаларингиз, сизларни қамайман.” Ўшандан кейин улар Шаббат куни келмай қўйдилар.</verse>
				<verse number="22">Сўнгра мен левиларга, ўзларингизни поклаб келиб, Шаббат кунини муқаддас сақлаш учун шаҳар дарвозаларини қўриқланглар, деб буйруқ бердим. Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ҳам ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Буюк содиқ севгинг ҳақи менга шафқат қил.</verse>
				<verse number="23">Ўша кунларда Ашдодлик, Оммонлик ва Мўаблик аёлларга уйланган яҳудийлар ҳақида хабар топган эдим.</verse>
				<verse number="24">Болаларининг ярми иброний тилида гаплашишни билмасдилар, Ашдод тилида ёки бошқа тилда сўзлашардилар.</verse>
				<verse number="25">Шунинг учун мен уларга танбеҳ бердим, уларни лаънатладим, баъзиларини урдим, сочларини юлдим. Уларга шундай дедим: “Ҳатто Исроил шоҳи Сулаймон бундай аёлларга уйланиб, гуноҳ қилган эди! Бир ўйлаб кўринглар! Халқлар орасида Сулаймонга ўхшаган шоҳ йўқ эди. Худо уни яхши кўриб, уни Исроил устидан шоҳ қилган эди. Шунга қарамай, бутпараст аёллар уни гуноҳга бошладилар. Мана энди сизлар ҳам ҳудди шундай гуноҳга қўл урганингизни эшитиб турибмиз! Сизлар Худога қарши ўтакетган қабиҳлик қиляпсизлар! Бутпараст аёлларга уйланиб, Худога бевафолик қиляпсизлар!” Мен Худонинг номини ўртага қўйиб: “Биз бу ердаги бегона халқлар билан қуда–андачилик қилмаймиз”, деб уларга қасам ичдирдим.</verse>
				<verse number="26">null</verse>
				<verse number="27">null</verse>
				<verse number="28">Йўхадах олий руҳоний Элиашабнинг ўғли эди. Йўхадахнинг ўғилларидан бири Байт–Хўронлик Санбаллатнинг қизига уйланган эди. Йўхадахнинг ўша ўғлини олдимдан ҳайдаб юбордим.</verse>
				<verse number="29">Эй Худойим! Бу учала одамнинг қилмишини ёдингда тут, уларнинг жазосини бер. Ахир, улар руҳонийликни булғадилар, Сен руҳонийлар ва левилар билан тузган аҳдни буздилар.</verse>
				<verse number="30">Шундай қилиб, мен халқни бегоналарнинг таъсиридан покладим. Руҳонийлар ва левиларнинг бурчларини, ҳар бирининг вазифасини белгилаб бердим.</verse>
				<verse number="31">Қурбонликларни куйдириш учун ўтинларни ўз вақтида олиб келишни ва биринчи ҳосилдан руҳонийлар учун назрларни олиб келишни йўлга қўйдим. Эй Худойим! Қилган ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="17">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Бу воқеа Ахашвераш даврида бўлиб ўтган эди. Ахашвераш Ҳиндистондан Ҳабашистонгача бир юз йигирма етти вилоят устидан ҳукмронлик қиларди.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ Ахашвераш Шушандаги қалъада шоҳлик тахтига ўтиргандан кейин,</verse>
				<verse number="3">ҳукмронлигининг учинчи йилида барча вазирлари ва сарой аъёнлари, Форс ва Мидия шоҳликларининг бош лашкарбошилари ва зодагонлари, қўли остидаги вилоятларнинг ҳокимлари учун зиёфат берди.</verse>
				<verse number="4">Ахашвераш анча вақт — бир юз саксон кун давомида ўз шоҳлигининг беқиёс бойлигини, дабдабали ва ҳашаматли улуғворлигини кўрсатди.</verse>
				<verse number="5">Бу зиёфатдан кейин Ахашвераш Шушан қалъасининг каттаю кичигига шоҳ саройининг боғ ҳовлисида етти кун зиёфат берди.</verse>
				<verse number="6">Боғнинг мармар устунлари тепасидаги кумуш ҳалқаларга олий навли ва сафсар рангли зиғир иплардан тўқилган, арқонларга боғланган оқ ва кўк рангли зиғир пардалар осилганди. Арғувон ва оқ мармар, садаф ва қорамтир тошлар қопланган жойга олтин ва кумуш ўриндиқлар ўрнатилган эди.</verse>
				<verse number="7">Ичимликлар турли–туман олтин қадаҳларда берилди. Шоҳона шароб ҳам, шоҳнинг бойлиги каби, жуда сероб бўлди.</verse>
				<verse number="8">Чунки шоҳ ўз хонадони бошқарувчиларига: “Ҳар кимга истаганича берилсин”, деб фармон этди. Шунинг учун ичимликлар, шоҳнинг фармонига кўра, меҳмонларнинг хоҳишига қараб берилди.</verse>
				<verse number="9">Малика Вашти ҳам шоҳ Ахашвераш саройида аёллар учун зиёфат бераётган эди.</verse>
				<verse number="10">Еттинчи куни шоҳ шароб ичиб вақти чоғ бўлиб, ўзининг Махумон, Бизта, Харбона, Бихта, Авағта, Затар, Каркас исмли еттита мулозимига фармон берди:</verse>
				<verse number="11">“Малика Ваштига шоҳона тож кийдириб, ҳузуримга олиб келинглар, халққа ва аъёнларга унинг гўзаллигини кўрсатай.” Ҳақиқатан ҳам малика ғоят гўзал эди.</verse>
				<verse number="12">Лекин малика Вашти келмади, мулозимлар орқали шоҳнинг берган фармонини бажаришдан бош тортди. Шоҳ бундан қаттиқ ғазабланди, маликадан ғоятда жаҳли чиқди.</verse>
				<verse number="13">Шоҳ ўз ишларини қонун–қоидани биладиганлар олдида қиларди.</verse>
				<verse number="14">Ўша пайтда шоҳнинг яқинлари Форс ва Мидия шоҳлигининг еттита беки — Каршана, Шатор, Адмата, Таршиш, Мирос, Марсано, Мамухон эди. Уларнинг жойи шоҳнинг ҳузурида бўлиб, шоҳликда энг юқори мавқени эгаллаган эдилар. — Шоҳ қонун–қоидаларни яхши биладиган ўша донишмандлардан сўради:</verse>
				<verse number="15">— Шоҳ Ахашвераш малика Ваштига мулозимлар орқали фармон берган эди, у итоат этмади. Бунинг учун қонунга биноан уни нима қилиш керак?</verse>
				<verse number="16">Шунда Мамухон шоҳ ва аъёнлар ҳузурида шундай жавоб берди: — Малика Вашти ёлғиз шоҳимиз олдидагина эмас, балки шоҳ Ахашвераш ҳукмронлиги остидаги ҳамма вилоятларнинг беклари ва халқи олдида айбдордир.</verse>
				<verse number="17">Чунки маликанинг қилиғини ҳамма аёллар эшитишгач, улар: “Шоҳ Ахашвераш, малика Ваштини ҳузуримга олиб келинглар, деб фармон берган экан, малика бормабди”, деб гапириб юрадилар ва эрларини менсимай қўядилар.</verse>
				<verse number="18">Маликанинг қилиғи тўғрисида эшитган Форс ва Мидия шоҳлиги бекойимлари шоҳимизнинг ҳамма аъёнларига айни ўша гапни айтадилар. Ўртада киборлик, дилсиёҳлик пайдо бўлади.</verse>
				<verse number="19">Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, ўзлари бутун шоҳлик ҳудуди бўйича қарор чиқарсинлар. Форс ҳамда Мидия шоҳлиги қонунларига: “Вашти шоҳ Ахашвераш ҳузурига кирмасин, унинг шоҳликдаги мартабаси бошқа яхшироғига берилсин”, деган қўшимча киритилсин ва бу фармон ўзгартирилмасин.</verse>
				<verse number="20">Шоҳлик қанчалик катта бўлмасин, шоҳимизнинг бу фармони шоҳлик бўйлаб тарқалганда, барча аёллар — бою камбағали эрларини ҳурмат қиладиган бўладилар.</verse>
				<verse number="21">Бу гап шоҳга ва аъёнларга маъқул бўлди. Шоҳ Мамухон айтганидай қилди.</verse>
				<verse number="22">У қўли остидаги ҳамма вилоятларга мактуб жўнатди. Мактуб ҳар бир вилоятнинг ўз ёзувида ва ҳар бир халқнинг ўз тилида битилган бўлиб, унда: “Ҳар бир эркак ўз оиласида хўжайин бўлсин ва унинг гапи гап бўлсин”, деб ёзилган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ахашвераш ғазабидан тушгандан кейин, Вашти ва унинг қилмиши, Ваштининг устидан чиқарилган ҳукм эсига тушиб қолди.</verse>
				<verse number="2">Шоҳнинг аъёнлари айтдилар: “Шоҳимиз учун ёш, чиройли қизлар қидирилсин.</verse>
				<verse number="3">Бунинг учун шоҳимиз қўли остидаги вилоятларда назоратчилар тайин қилинсин, улар чиройли барно қизларни шоҳимизнинг хизматкори, ҳарам оғаси Хегай назорати остида Шушан қалъасидаги ҳарамга тўпласинлар, қизларга пардоз берсинлар.</verse>
				<verse number="4">Шоҳимизга ёққан қиз Ваштининг ўрнига малика бўлсин.” Бу гап шоҳга маъқул келди ва у айтилганларни қилди.</verse>
				<verse number="5">Шушан қалъасида бир яҳудий яшарди. Унинг исми Ёвир ўғли Мордахай бўлиб, Бенямин қабиласидан эди. Ёвир, Шимах ва Киш наслига бориб тақаларди.</verse>
				<verse number="6">Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни асир қилиб олиб келганда, Мордахай ҳам Қуддусдан келтирилган эди.</verse>
				<verse number="7">Ота–онасидан етим қолган Ҳадассани Мордахай асраб олиб тарбия қилди. Ҳадасса Мордахайнинг жияни эди. Унинг бошқа исми Эстер бўлиб, келишган, гўзал қиз эди.</verse>
				<verse number="8">Шоҳнинг амру фармони эълон қилингач, Шушан қалъасига кўп қизларни тўплаб, Хегай назоратига топширилди. Эстер ҳам шоҳ саройига келтирилиб, ҳарам оғаси Хегай назоратига топширилди.</verse>
				<verse number="9">Хегайга Эстер ёқди, Хегай унга илтифот кўрсатди. Хегай дарров: “Бу қизга пардоз бериб, парваришланглар, унга улушини бериб туринглар, саройдан еттита канизак танлаб олиниб, унга чўри қилиб берилсин”, деб буюрди. Шоҳ ҳарамининг энг яхши бўлмасига қизни ва унинг канизларини жойлаштирди.</verse>
				<verse number="10">Лекин Эстер ўз халқи, уруғ–аймоғи тўғрисида ҳеч нарса айтмади. Чунки Мордахай унга бу тўғрида оғиз очмаслигини буюрган эди.</verse>
				<verse number="11">Мордахай ҳар куни Эстернинг соғлигидан хабар олгани, унга қандай муомала қилишяпти экан, деб билгани ҳарам ҳовлиси атрофида юрарди.</verse>
				<verse number="12">Ҳар бир ёш қизга, Ахашвераш ҳузурига кириш учун навбати келганда, ўн икки ой давомида пардоз бериларди. Аёллар учун чиқарилган қоида шунақа эди. Олти ой мирра мойи билан, олти ой хушбўй нарсалар ва упа–эликлар билан пардоз қилардилар.</verse>
				<verse number="13">Шундан кейин қиз шоҳ ҳузурига кирарди: қиз саройга кираётганда, ҳарамдан нима талаб қилса, ҳаммаси бериларди.</verse>
				<verse number="14">Кечқурун шоҳ ҳузурига кирган қиз, эртасига эрталаб шоҳнинг мулозими, канизаклар соқчиси Шашагаз назорати остидаги бошқа ҳарамга қайтарди. Фақат шоҳга хуш ёққан, шоҳ номини айтиб чақирган қиз қайтадан унинг ҳузурига кирарди.</verse>
				<verse number="15">Мордахайнинг асрандиси, унинг амакиси Абуҳайилнинг қизи Эстер шоҳ ҳузурига кирадиган пайт ҳам келди. Эстер шоҳнинг мулозими, ҳарам оғаси Хегай нима таклиф қилган бўлса, шуни олди ва бошқа ҳеч нарса сўрамади. Эстерни кўрганларнинг кўзларида қувонч порлади.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, Ахашвераш шоҳлигининг еттинчи йили, ўнинчи ойи — Табат ойида, Эстер шоҳ Ахашвераш саройига келтирилди.</verse>
				<verse number="17">Шоҳ Эстерни ҳамма қизлардан ортиқ севиб қолди. Эстер шоҳнинг мурувватига ва илтифотига барча қизлардан кўпроқ сазовор бўлди: Ахашвераш маликалик тожини Эстернинг бошига кийгизиб, уни Ваштининг ўрнига малика қилди.</verse>
				<verse number="18">Сўнгра шоҳ ҳамма аъёнлари ва хизматкорлари учун Эстер шарафига зиёфат берди, ҳамма вилоятларда байрам эълон қилди. Олийҳимматлик билан ҳадялар улашди.</verse>
				<verse number="19">Барно қизлар кейинги сафар ҳарамга тўпланишганда, Мордахай саройда ўз вазифасини бажараётган эди.</verse>
				<verse number="20">Эстер Мордахайнинг буйруғига итоат этиб, уруғ–аймоғи ва халқи тўғрисида ҳали гапирмаган эди. Эстер Мордахайнинг тарбиясида бўлган пайтда унга қандай итоат қилган бўлса, ҳозир ҳам шундай итоат этарди.</verse>
				<verse number="21">Ўша кунларда — Мордахай саройда ўз вазифасини бажараётганда, шоҳнинг Бихтан ва Тараш деган иккита дарвозабони қутуриб, шоҳ Ахашверашнинг жонига суиқасд қилишни режалаштирдилар.</verse>
				<verse number="22">Мордахай бу фитнани билиб қолиб, малика Эстерни огоҳлантирди. Эстер эса фитна тўғрисидаги хабарни Мордахай номидан шоҳга етказди.</verse>
				<verse number="23">Бу воқеа текширилгач, тўғри деб топилди ва иккала хизматкор дорга осилди. Бу воқеа шоҳнинг “Кундалик хотиралар китоби”га ёзиб қўйилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Бу ҳодисалардан кейин шоҳ Ахашвераш Ўгах наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомонни кўкларга кўтариб, юксак мартабага тайинлади. Бошқа ҳамма аъёнлар устидан Хомонни нозир этиб тайинлади.</verse>
				<verse number="2">Шоҳнинг саройдаги бошқа аъёнлари Хомонга тиз чўкиб таъзим қилардилар. Чунки шоҳнинг амри шундай эди. Мордахай эса на эгиларди, на таъзим қиларди.</verse>
				<verse number="3">Шоҳнинг саройдаги аъёнлари Мордахайга: “Нимага сен шоҳнинг амрига итоат этмаяпсан–а?!” деб айтардилар.</verse>
				<verse number="4">Улар Мордахайга бу гапни ҳар куни айтсалар ҳам, Мордахай уларнинг гапига қулоқ солмасди. Аъёнлар, Мордахайнинг бу қилиғига Хомон тоқат қила олармикан, деб уни бу аҳволдан хабардор қилдилар. Чунки Мордахай уларга: “Мен яҳудийман”, деб айтган эди.</verse>
				<verse number="5">Хомон Мордахайнинг тиз чўкиб таъзим қилмаётганини кўрганда, ғазабдан тутоқарди.</verse>
				<verse number="6">Хомон биргина Мордахайни ўлдиришни арзимас иш деб ўйлади. Мордахайнинг қайси халқдан эканини билгани учун, Хомон Ахашверашнинг бутун шоҳлиги ҳудудидаги мордахайларни — жамики яҳудий халқини қириб ташлашга қасд қилиб қўйди.</verse>
				<verse number="7">Ахашвераш шоҳлигининг ўн иккинчи йили, биринчи ойида — Нисон ойида бу фитна амалга ошириладиган кун ва ой учун Хомон олдида пур — қуръа ташладилар. Қуръа ўн иккинчи ойнинг — Адар ойининг ўн учинчи кунига тушди.</verse>
				<verse number="8">Шундан кейин Хомон шоҳ Ахашверашга айтди: — Шоҳлигингиз вилоятларидаги бошқа халқларнинг орасига сочилиб–тарқалиб кетган бир халқ бор. Уларнинг қонунлари ҳамма халқлар қонунидан фарқ қилади. Шоҳимиз қонунларига улар бўйсунмайдилар. Уларга сабр–тоқат қилиш — шоҳимизнинг манфаатларига зиддир.</verse>
				<verse number="9">Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бу халқни қириб ташлаш учун фармон берсинлар. Мен ўн минг талант кумушимни аъёнлар қўлига олиб бориб бераман. Улар бу кумушни шоҳимиз хазинасига топширадилар.</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин шоҳ бармоғидаги муҳр узугини ечиб, фармонини тасдиқлаш учун яҳудийлар душмани Ўгах наслидан Хамадото ўғли Хомонга берди.</verse>
				<verse number="11">— Бу пуллар ўзингда қолсин, халқни ҳам сенга бердим, — деди шоҳ Хомонга. — Анави халққа нимани маъқул кўрсанг, шуни қил.</verse>
				<verse number="12">Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бекига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди.</verse>
				<verse number="13">Мактублар чопарлар орқали шоҳнинг қўли остидаги ҳамма вилоятларга жўнатилди. “Яҳудийларнинг ҳаммаси — ёшу қариси, болалару аёллари бир кунда — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг ўн учинчи куни йўқ қилинсин, ўлдирилсин, қирилсин, мол–мулки талон–тарож қилинсин,</verse>
				<verse number="14">ҳамма ўша кунга тайёр бўлсин”, деб фармон эълон қилинди. Шунинг учун ҳар бир вилоятга улар учун қонун сифатида фармондан кўчирма берилди.</verse>
				<verse number="15">Чопарлар шоҳнинг айтганига мувофиқ тезлик билан йўлга чиқдилар. Фармон Шушан қалъасида ҳам эълон қилингач, шаҳар бесаранжом бўлиб қолди. Шоҳ билан Хомон эса ўтиришиб кайфу сафо қилишарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Мордахай юз берган воқеадан хабардор бўлгач, кийимларини йиртди, қанорга ўраниб, устига кул сочди. Кейин қаттиқ аламли фарёд кўтариб, шаҳар бўйлаб юрди.</verse>
				<verse number="2">Ўша ҳолатда сарой дарвозасига борди, лекин қанор кийиб сарой дарвозасидан ичкарига кириш мумкин эмасди.</verse>
				<verse number="3">Шунингдек, ҳар бир вилоятда — шоҳнинг амру фармони етиб борган жойларда яҳудийлар чуқур қайғуга ботдилар, рўза тутиб, йиғлаб нола қилдилар. Кўпчилик қанорга ўраниб ва кулга беланиб ётди.</verse>
				<verse number="4">Эстернинг канизлари ва хизматкорлари келиб, бу ҳақда хабар беришганда, малика қаттиқ ташвишга тушди. “Мордахай устидаги қанорни ечиб, мана бу кийимларни кийиб олсин”, деб малика кийим бериб юборган эди, Мордахай олмади.</verse>
				<verse number="5">Эстернинг хизматига тайинланган Хатах исмли шоҳнинг мулозими бор эди. Эстер Хатахни чақириб, унга: “Бу нимаси, Мордахай нимага бундай қиляпти экан, билиб кел–чи”, деб буюрди.</verse>
				<verse number="6">Хатах шоҳ саройи дарвозаси олдидаги шаҳар майдонига — Мордахайнинг ёнига кетди.</verse>
				<verse number="7">Мордахай ўзининг бошига тушган ҳамма кулфатни, Хомон яҳудийларга қирғин келтириш учун шоҳ хазинасига қанча миқдорда кумуш беришга ваъда қилганини Хатахга айтиб берди.</verse>
				<verse number="8">Кейин Мордахай Хатахга яҳудийларни қириш тўғрисида Шушанда эълон қилинган фармондан бир нусхасини бериб: “Эстерга буни кўрсат, у ҳамма нарсани тушуниб олсин”, деди. “Эстер шоҳ ҳузурига кириб, ўз халқига раҳм этишини илтижо қилиб сўрасин”, деб тайинлади.</verse>
				<verse number="9">Хатах қайтиб келиб, Мордахайнинг гапларини Эстерга айтиб берди.</verse>
				<verse number="10">Эстер “Мордахайга шу гапларни етказ”, деб Хатахни яна жўнатди:</verse>
				<verse number="11">“Шоҳ саройида ҳамма хизмат қилаётганлар ва шоҳнинг қўли остидаги вилоятлар халқи шуни биладиларки, кимки ички ҳовлига — шоҳ ҳузурига чақирилмасдан кирса, эркакми, аёлми, барибир, ҳукм битта — уни ўлим кутади. Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини кимга томон узатсагина, ўша тирик қолади. Лекин ўттиз кундан буён шоҳ мени чақиргани йўқ.”</verse>
				<verse number="12">Эстернинг бу гапларини Мордахайга айтишгач,</verse>
				<verse number="13">у Эстерга шу жавобни етказишни сўради: “Саройда яшаганим учун яҳудийлардан ёлғиз ўзим омон қоламан деб ўйламагин.</verse>
				<verse number="14">Агар шу дамларда сен сукут сақласанг, яҳудийларга бошқа жойдан нажот келади, улар озод бўладилар. Сен ва отанг хонадони эса ҳалок бўласизлар. Ким билсин, балки шунақа кунлар учун сен маликалик мартабасига эришгандирсан.”</verse>
				<verse number="15">Эстер ҳам Мордахайга қуйидагича жавоб жўнатди:</verse>
				<verse number="16">“Боринг, Шушандаги ҳамма яҳудийларни тўплаб, мен учун рўза тутинглар. Уч кечаю, уч кундуз ҳеч нарса еманглар ҳам, ичманглар ҳам. Мен ҳам канизакларим билан рўза тутаман, сўнгра қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлсам, ўлай.”</verse>
				<verse number="17">Мордахай кетди ва Эстер нима буюрган бўлса, ҳаммасини қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Учинчи куни Эстер шоҳона либосларини кийиб, саройнинг ички ҳовлисида — шоҳ яшайдиган хосхона рўпарасида пайдо бўлди. Шоҳ хосхонанинг тўридаги тахтда ўтириб,</verse>
				<verse number="2">ҳовлида кутиб турган малика Эстерни кўрдию, унга марҳамат қилди ва қўлидаги салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон чўзди. Эстер яқинроқ келиб ҳассанинг учига тегинди.</verse>
				<verse number="3">Шоҳ ундан: — Сенга нима керак, малика Эстер? — деб сўради. — Тилагинг нима? Ҳатто ярим шоҳликни сўрасанг ҳам берилади.</verse>
				<verse number="4">— Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бугун Хомон билан бирга меникига зиёфатга келсалар, — деди малика. — Мен шоҳимиз учун зиёфат тайёрлагандим.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ: — Зудлик билан бориб Хомонни топиб келинглар! — деб буюрди. — Эстернинг истагини бажо қилайлик. Шундай қилиб, шоҳ Хомон билан бирга Эстер тайёрлаган зиёфатга борди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳ майдан ичар экан: — Айт, нима истайсан? Нима истасанг берилади, — деди. — Қандай тилагинг бор? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, хоҳишинг қондирилади. Эстер шундай жавоб берди:</verse>
				<verse number="7">— Менинг истагим ва илтимосим шуки,</verse>
				<verse number="8">агар шоҳимиз мендан мамнун бўлсалар, шоҳимиз менинг тилагимни ва истагимни қондиришни маъқул кўрсалар, эртага мен тайёрлайдиган зиёфатга Хомон билан бирга келсинлар. Ўшанда шоҳимизнинг саволига жавоб бераман.</verse>
				<verse number="9">Хомон ўша куни зиёфатдан хурсанд, кайфияти чоғ бўлиб чиқди. У шоҳ саройи дарвозаси олдида Мордахайни кўрди. Мордахай Хомоннинг ҳурмати учун ўрнидан турмади ҳам, таъзим ҳам қилмади. Хомон эса ғазабдан тутоқди.</verse>
				<verse number="10">Бироқ у ўзини босди. Уйига келиб, дўстларини ва хотини Зарешни чақиртирди.</verse>
				<verse number="11">Хомон уларга ўзининг чексиз бойлигидан, кўпдан–кўп ўғилларидан, шоҳ уни аъёнлар ва хизматкорлар устидан юксак мартабага кўтаргани тўғрисида гапирди.</verse>
				<verse number="12">Кейин у яна айтди: — Малика Эстер зиёфат тайёрлаган экан, шоҳ билан мендан бошқа ҳеч кимни таклиф қилмабди. Эртага ҳам мен шоҳ билан бирга уникига зиёфатга чақирилганман.</verse>
				<verse number="13">Лекин сарой дарвозасида турган яҳудий Мордахайни кўрганимда, буларнинг мен учун ҳеч бир қиммати қолмайди.</verse>
				<verse number="14">Шунда хотини Зареш ва ҳамма дўстлари Хомонга маслаҳат беришди: — Дор тайёрлашсин, баландлиги эллик тирсак бўлсин. Эрталаб шоҳдан илтимос қил, Мордахайни ўша дорга осишсин. Кейин хурсанд бўлиб, шоҳ билан бирга зиёфатга бораверасан. Бу гап Хомонга маъқул тушди. У дорни тайёрлатиб қўйди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ: — “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди.</verse>
				<verse number="2">Хотира китобидаги шоҳ Ахашверашнинг дарвозабонлари Бихтан ва Тараш шоҳнинг жонига қасд қилишни режалаштирганлари, буни Мордахай билиб қолиб шоҳга етказгани тўғрисида ёзилган воқеага етиб келишди.</verse>
				<verse number="3">Шунда шоҳ: — Бу хизмати учун Мордахай нима билан тақдирланган? Унга ҳурмат кўрсатилганми? — деб сўради. — У ҳеч нарса билан тақдирланмаган, — деб жавоб беришди шоҳнинг аъёнлари.</verse>
				<verse number="4">— Ҳовлида ким бор? — сўради шоҳ. Шу пайтда Хомон шоҳ саройининг ташқи ҳовлисига келган ва Мордахай учун тайёрлатиб қўйган дорга уни остириш тўғрисида шоҳ билан маслаҳатлашмоқчи бўлиб турган эди.</verse>
				<verse number="5">Шоҳнинг аъёнлари: — Ҳовлида Хомон турибди, — деб жавоб беришди. — Бу ёққа кирсин! — деб буюрди шоҳ.</verse>
				<verse number="6">Хомон киргач, шоҳ ундан сўради: — Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одамга қандай ҳурмат кўрсатса бўлади? Хомон ўз кўнглида: “Шоҳ мендан бошқа кимга ҳам иззат–ҳурмат кўрсатишни истарди”, деб ўйлади</verse>
				<verse number="7">ва шоҳга айтди: — Шоҳимиз ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган одам учун</verse>
				<verse number="8">ўзлари кийган шоҳона либосларни, шоҳимиз минган, усти шоҳона зеб–зийнатлар билан безатилган отни олиб келишсин.</verse>
				<verse number="9">Шоҳнинг энг яқин бекларидан бири қўлига либосларни ва отни беришсин. Шоҳ ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган ўша одам кийинтирилгандан кейин, отга миндирилсин–да, шаҳар майдонига олиб чиқилсин. Унинг олдида юриб “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солинсин.</verse>
				<verse number="10">Шоҳ Хомонга буюрди: — Ҳозироқ, ўзинг айтганингдай, либосларни ва отни олгин–да, сарой дарвозасида турган яҳудий Мордахайга шундай қил. Айтганларингдан бирортаси ҳам қолиб кетмасин.</verse>
				<verse number="11">Хомон либосларни ва отни олиб, Мордахайни кийинтирди. Сўнг уни отга миндириб, шаҳар майдонига олиб чиқди ва унинг олдида юриб: “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солди.</verse>
				<verse number="12">Мордахай сарой дарвозасига қайтиб келди. Хомон эса шарманда бўлганидан юзини беркитиб жадал уйига йўл олди.</verse>
				<verse number="13">Хомон хотини Зарешга ва барча дўстларига юз берган воқеани айтиб берди. Дўстлари ва хотини Зареш шундай дейишди: — Мордахай туфайли сен пастга кетдинг. Агар у яҳудийлардан бўлса, унга бас кела олмайсан. Аксинча, мартабанг, шубҳасиз, пастлашади.</verse>
				<verse number="14">Улар гаплашиб турганларида, шоҳнинг мулозимлари келиб, Хомонни Эстер тайёрлаган зиёфатга апил–тапил олиб кетдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Шоҳ ва Хомон малика Эстер билан еб–ичиш учун уникига келишди.</verse>
				<verse number="2">Улар иккинчи куни ҳам шаробхўрлик қилишаётганда, шоҳ Эстерга яна айтди: — Қандай истагинг бор, малика Эстер? Истагинг қондирилади. Қандай илтимосинг бор, маликам? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, берилади.</verse>
				<verse number="3">Шундан кейин малика Эстер гапирди: — Шоҳ ҳазратлари! Агар ўзлари мендан мамнун бўлсалар, агар шоҳим маъқул кўрсалар, истагим шуки, жонимни сақлаб қолсинлар, тилагим шуки, менинг халқим жонига раҳм қилсинлар!</verse>
				<verse number="4">Мен ва менинг халқим ер юзидан йўқ қилиниш учун, ўлдирилиш ва қирилиш учун сотилганмиз. Агар биз қул ва чўри қилиб сотилганимизда эди, овозимни чиқармасдим. Ўша душманнинг қилмиши учун шоҳимизни безовта қилиш арзимас иш бўларди.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Ахашвераш малика Эстердан: — Ким у? Қани ўша одам? Ким шундай қилишга журъат этди? — дея сўради.</verse>
				<verse number="6">— Зараркунанда, ғаним, ёвуз Хомон! — деди Эстер. Шу заҳоти Хомон шоҳ билан малика қаршисида ваҳимага тушди.</verse>
				<verse number="7">Шоҳ ғазаб билан дастурхондан турди–ю сарой боғига қараб кетди. Хомон эса малика Эстердан “Жонимни қутқаргин”, деб ёлвориш учун қолди, чунки шоҳдан ўзига нисбатан ёвуз қисмат тайин этилганини у кўриб турарди.</verse>
				<verse number="8">Шоҳ боғдан саройнинг зиёфат бўлаётган хонасига қайтганда, Хомон Эстер ёнбошлаб ўтирадиган ўриндиққа маҳкам ёпишиб ётган эди. Шоҳ бу аҳволни кўрдию: — Оҳ–ҳо, мен уйда эканимда маликанинг номусига тегмоқчи бўлдингми? — деб бақирди. Шоҳ гапини тугатар–тугатмас, Хомоннинг юзини ёпдилар.</verse>
				<verse number="9">Шоҳнинг мулозимларидан бири Харбона айтиб қолди: — Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мордахайни осмоқчи. Мордахай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган. — Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — деб фармон берди шоҳ.</verse>
				<verse number="10">Мордахай учун тайёрлаб қўйилган дорга Хомоннинг ўзини осдилар. Шундан сўнггина шоҳнинг ғазаби босилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Ўша куни шоҳ Ахашвераш яҳудийлар душмани Хомоннинг мол–мулкини малика Эстерга инъом қилди. Мордахай шоҳ ҳузурига кириб чиқадиган бўлди. Чунки малика Мордахайнинг ўзига қариндош эканини айтган эди.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ Хомондан қайтариб олган муҳр узугини бармоғидан чиқариб Мордахайга берди. Эстер эса Мордахайни Хомоннинг мол–мулки устидан бошқарувчи қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="3">Эстер шоҳ билан яна гаплашди. Шоҳнинг оёғига йиқилиб “Ўгах наслидан бўлган Хомоннинг яҳудийларга қарши ўйлаган хусуматини ва режасини даф қилинг”, деб йиғлаб ёлворди.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон узатган эди, Эстер ўрнидан туриб, шоҳнинг қаршисига келди</verse>
				<verse number="5">ва айтди: — Агар шоҳимиз маъқул кўриб, мендан мамнун бўлсалар, бу ишни ўринли деб билсалар, ўзларига ёққан бўлсам, Ўгах наслидан Хамадото ўғли Хомоннинг шоҳлик ҳудудидаги ҳамма яҳудийларни қириб ташлаш тўғрисида қасддан ёзган мактубини қайтариш учун мактуб ёзилсин.</verse>
				<verse number="6">Ахир, халқимнинг бошига тушадиган кулфатни томоша қилиб чидаб тура оламанми?! Қабиладошларим ўлдирилаётганда, гувоҳ бўлиб тура оламанми?!</verse>
				<verse number="7">Шунда шоҳ Ахашвераш малика Эстерга ва яҳудий Мордахайга айтди: — Хомоннинг мол–мулкини Эстерга бердим. Хомон эса яҳудийларни қириб ташламоқчи бўлгани учун, уни дорга остирдим.</verse>
				<verse number="8">Энди шоҳ номидан яҳудийлар тўғрисидаги мактубни ўзларингизга маъқул келадиган тарзда ёзиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланглар. Шоҳ номидан ёзилиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланган мактубни ҳеч ким ўзгартириши мумкин эмас.</verse>
				<verse number="9">Шундан сўнг учинчи ойда — Шавон ойининг йигирма учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Ҳиндистондан Ҳабашистонгача бўлган бир юз йигирма етти вилоятдаги яҳудийларга, ноибларга, ҳокимларга, вилоятларнинг бекларига худди Мордахай буюрганидай мактуб ёзилди. Мактуб ҳар бир вилоят халқининг ёзуви ва тилида, яҳудийларга ҳам ўзларининг ёзувида ва тилида ёзилди.</verse>
				<verse number="10">Мордахай шоҳ Ахашвераш номидан мактубни ёздиргач, шоҳнинг узуги билан муҳрлади ва шоҳнинг йилқисидаги учқур отларга чопарларни ўтқазиб жўнатди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ мактубда яҳудийларга ҳамма шаҳарларда тўпланиб, ўзларини ҳимоя қилишларига ҳуқуқ берди. Бундан ташқари, ҳужум қиладиган ҳар қандай душман халқнинг ёки юртнинг қуролли кучларини, болаларини ва аёлларини йўқ қилишга, ўлдиришга, мол–мулкини талон–тарож қилишга, қиришга ижозат берди.</verse>
				<verse number="12">Шоҳ Ахашверашнинг қўл остидаги ҳамма юртларда бир кун — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг ўн учинчи куни учун ижозат берилганди.</verse>
				<verse number="13">Ушбу фармон матни ҳар бир вилоятга, барча халқларга қонун ўрнида эълон қилинди. Шундай қилиб, яҳудийлар ўша куни ўз душманларидан қасос олишга тайёр туришлари керак эди.</verse>
				<verse number="14">Чопарлар шоҳнинг учқур отларига миндилару унинг фармонига кўра, тўрт томонга елиб кетдилар. Шушандаги қалъада ҳам фармон эълон қилинди.</verse>
				<verse number="15">Мордахай кўк ва оқ рангли шоҳона либосларга бурканиб, катта олтин тожни кийиб, сафсар рангли зиғир ридога ўраниб, шоҳ ҳузуридан чиқди. Шушанда хурсандчилик, шоду хуррамлик ҳукм сурарди.</verse>
				<verse number="16">Бундан яҳудийларнинг қалби умидга тўлди, шоду хуррам, вақти чоғ бўлди, улар учун шарафли кунлар бошланган эди.</verse>
				<verse number="17">Ҳамма вилоятларда, ҳар бир шаҳарда, шоҳнинг амру фармони етиб борган ҳар қандай жойда яҳудийлар шоду хуррам бўлиб, ўйнаб–кулдилар, зиёфатлар уюштирдилар, байрам қилдилар. Шоҳликдаги кўп халқлар яҳудий бўлди, чунки ҳаммани яҳудийлардан қўрқув туйғуси қамраб олган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Шоҳнинг амру фармони ижро қилинадиган ўн иккинчи ой — Адар ойининг ўн учинчи куни келди. Бу кунни яҳудийларнинг ғанимлари, уларнинг устидан ҳукмронликни эгаллаймиз, деб умид билан кутган эдилар. Аммо аксинча бўлиб чиқди: яҳудийлар ўз ғанимлари устидан ҳукмронликни ўрнатдилар.</verse>
				<verse number="2">Яҳудийлар ёвуз кимсаларга қарши курашиш учун шоҳ Ахашверашга қарашли ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда бир жойга йиғилдилар. Ҳеч ким яҳудийларга дош бера олмади, чунки яҳудийлардан қўрқув туйғуси ҳамма халқларни қамраб олган эди.</verse>
				<verse number="3">Вилоятлардаги ҳамма беклар, ноиблар, ҳокимлар ва шоҳнинг аъёнлари Мордахайдан қўрққанлари учун яҳудийларни қўллаб–қувватладилар.</verse>
				<verse number="4">Мордахай саройнинг юксак мартабали одами бўлиб, у тобора ўсиб борар, унинг шуҳрати бутун вилоятларга ёйиларди.</verse>
				<verse number="5">Яҳудийлар жамики душманларини қиличдан ўтказиб, ўлдириб, қириб ташладилар. Ғанимларига нисбатан истаганини қилдилар.</verse>
				<verse number="6">Жумладан, яҳудийлар Шушан қалъасида беш юз кишини қириб ташладилар.</verse>
				<verse number="7">Яна яҳудийлар ўзларининг душмани Хамадото ўғли Хомоннинг ўнта ўғлини — Паршандата, Далфон, Аспата, Пўрата, Одалиё, Оридато, Пармашто, Орисай, Оридай ва Вайзотони ўлдирдилар. Аммо мол–мулкига қўл теккизмадилар.</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">Ўша куни Шушан қалъасида ўлдирилганларнинг ҳисобини шоҳга маълум қилдилар.</verse>
				<verse number="12">Шоҳ эса малика Эстерга айтди: — Яҳудийлар Шушан қалъасида Хомоннинг ўнта ўғлини ва яна беш юз кишини қириб, йўқ қилдилар. Ким билсин, бошқа вилоятларимда улар нима қилдилар экан? Истагинг нима? Айт, қондирайин. Яна қандай тилагинг бор? Бажо қилайин.</verse>
				<verse number="13">— Агар шоҳимизга маъқул бўлса, Шушандаги яҳудийлар эртага ҳам бугунги фармонингизни ижро этсинлар, — деди Эстер. — Хомоннинг ўнта ўғлининг жасадлари ҳам дорга осилсин.</verse>
				<verse number="14">Шоҳ ушбу истакни бажаришни буюрди. Шушанда фармон чиқарилди. Хомоннинг ўнта ўғлининг жасади ҳам дорга осилди.</verse>
				<verse number="15">Адар ойининг ўн тўртинчи куни Шушандаги яҳудийлар яна тўпланиб, қалъада душманлардан уч юзтасини ўлдирдилар. Лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар.</verse>
				<verse number="16">Шоҳликнинг турли вилоятларида яшайдиган бошқа яҳудийлар ҳам жонини сақлаш ва душманларидан қутулиш учун бир жойга тўпландилар. Душманларидан етмиш беш минг кишини ўлдирдилар, лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар.</verse>
				<verse number="17">Буларнинг ҳаммаси Адар ойининг ўн учинчи куни юз берди. Яҳудийлар ўн тўртинчи куни тинчиб, бу кунни байрам қилдилар.</verse>
				<verse number="18">Шушандаги яҳудийлар ҳам ўзларини қутқариш учун ўн учинчи ва ўн тўртинчи кунлари йиғилдилар. Ўн бешинчи куни эса тинчиб, бу кунни байрам қилдилар.</verse>
				<verse number="19">Шунинг учун қишлоқ аҳли Адар ойининг ўн тўртинчи кунини байрам сифатида нишонлаб зиёфат уюштирадилар ва бир–бирларига таом улашадилар.</verse>
				<verse number="20">Мордахай бу воқеаларни ёзиб қўйди. Сўнгра шоҳ Ахашвераш қўли остидаги узоқ–яқиндаги ҳамма юртларда яшаётган яҳудийларга мактублар юборди.</verse>
				<verse number="21">Мактубда ҳар йили Адар ойининг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларини нишонлаш лозимлиги таъкидланган эди.</verse>
				<verse number="22">Чунки бу кунлар — яҳудийлар ўз душманларидан қутулган кунлардир. Ўша ой — ғам — хурсандчиликка, мотам — байрамга айланган ойдир. Мордахай: “Шу кунлари зиёфат бериб, хурсандчилик қилинсин, таомлар улашилсин, камбағалларга ҳадялар инъом қилинсин”, деб буюрган эди.</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, яҳудийлар Мордахайнинг буйруғини қабул этдилар ва бошлаган байрамларини давом эттирдилар.</verse>
				<verse number="24">Дарвоқе, бутун яҳудийларнинг душмани Ўгах наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомон фитна қўзғаб яҳудийларни эзиб, йўқ қилиш учун пур — қуръа ташлаганди.</verse>
				<verse number="25">Лекин Эстер шоҳнинг ҳузурига кирганда, шоҳ янги мактуб орқали фармон берганди: Хомон яҳудийларга қарши ёвуз режа ўйлаб қўйган, лекин режаси ўзининг бошига етиб, Хомон ва унинг ўғиллари дорга осилганди.</verse>
				<verse number="26">Шунинг учун бу байрамга Пурим деб ном берилганди. Бу ном “пур” сўзидан олинган. Шундай қилиб, яҳудийлар Мордахайнинг мактубида ёзилганлардан, кўрган–кечирганларидан ва бошларига тушган кўргиликлардан кейин,</verse>
				<verse number="27">ўзлари, болалари ва барча қабиладошлари ўша икки кунни белгиланган вақтда, ёзилганидай, ҳар йили доимий равишда байрам қилишга қарор қилгандилар.</verse>
				<verse number="28">“Бу кунлар авлодлар оша ҳамма оилада, вилоятларда, ҳар бир шаҳарда унутилмасдан, байрам қилинсин, Пурим кунларини яҳудийлар ўтказиб юбормасин, бу кунлар авлодлар оша давом этиб хотирлансин”, деб қарор чиқардилар.</verse>
				<verse number="29">Абуҳайил қизи малика Эстер, яҳудий Мордахай билан бирга, ўз ҳуқуқи бўйича, Пурим тўғрисида ўша янги мактубни ёзиб тасдиқлади.</verse>
				<verse number="30">Мордахай Ахашверашнинг ҳукмронлиги остидаги юз йигирма еттита вилоятда яшайдиган ҳамма яҳудийларга тинчлик–омонлик тиланган ўша мактубларни юборди.</verse>
				<verse number="31">Мактубда малика Эстер билан Мордахай илгари буюрганларидай, Пурим кунларини белгиланган санада нишонлашга қатъий риоя қилишлари айтилган эди. Бу байрамларга яҳудийлар, ўзлари ва болалари рўза тутишга ва мотам одатларига амал қилганлари сингари, риоя қилишлари таъкидланган эди.</verse>
				<verse number="32">Шундай қилиб, Пуримга оид қоидалар, Эстернинг буйруғига кўра, тасдиқланди ва китобга ёзиб қўйилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Шоҳ Ахашвераш ўз шоҳлигининг бу четидан тортиб оролларгача бўлган жойларда ўлпон йиғарди.</verse>
				<verse number="2">Унинг куч–қудрати, фаолияти ва Мордахайни ҳар жиҳатдан қандай юксалтиргани Форс ҳамда Мидия шоҳларининг “Кундалик хотиралар” китобида ёзилган.</verse>
				<verse number="3">Яҳудий Мордахай, ҳуқуқи бўйича, шоҳ Ахашверашдан кейин турарди. У яҳудий қабиладошлари орасида улуғликка эришди, биродарлари орасида ҳурматга сазовор бўлди. Чунки у ўз халқи манфаати учун, ҳамма қабиладошларининг тинчлиги учун курашарди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="18">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Бир вақтлар Уз деган юртда Аюб исмли бир одам яшар эди. Бу одам айбсиз ва солиҳ эди. У Худодан қўрқарди, фосиқликдан юз ўгирган эди.</verse>
				<verse number="2">Унинг еттита ўғли ва учта қизи бор эди.</verse>
				<verse number="3">Унинг яна етти мингта қўйи, уч мингта туяси, омочга қўшиладиган беш юз жуфт ҳўкизлари, беш юзта эшаги ва жуда ҳам кўп хизматкорлари бор эди. Бу киши шарқда яшайдиганлар орасида энг буюк одам эди.</verse>
				<verse number="4">Аюбнинг ўғиллари бир–бирларининг уйларига бориб, зиёфатлар уюштиришар, опа–сингилларини ҳам меҳмонга чақиришар эди.</verse>
				<verse number="5">Зиёфатлар тугагандан кейин Аюб фарзандларини чақиртирарди. “Фарзандларим юракларида Худони лаънатлаб, гуноҳ қилган бўлишлари мумкин”, дея эрта тонгда уларнинг ҳар бири учун куйдириладиган қурбонликлар келтириб, уларни покларди. Аюб ҳар доим шундай қилар эди.</verse>
				<verse number="6">Бир куни самовий мавжудотлар Эгамизнинг олдига келишди. Уларнинг орасида шайтон ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="7">Шайтондан Эгамиз: “Қаердан келяпсан?” — деб сўради. Шайтон: “Ер юзининг у ёғидан бу ёғига юриб, айланиб чиқдим”, — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="8">Шайтонга Эгамиз шундай деди: “Қулим Аюбни кўрдингми? Ер юзида унга ўхшаган ҳеч ким йўқ. У айбсиз ва солиҳ одам. Мендан қўрқади, фосиқликдан юз ўгирган.”</verse>
				<verse number="9">Шайтон шундай жавоб берди: “Аюб бекордан–бекорга Сендан қўрқармиди?!</verse>
				<verse number="10">Унинг хонадонини, ўзини, бор нарсасини ҳимоя қиласан–ку! Ҳар бир қилган ишига барака берасан. Қара, унинг мол–қўйлари бутун юрт бўйлаб ёйилиб кетган.</verse>
				<verse number="11">Ҳозир ундан бор нарсасини олиб қўйгин–чи! У юзингга қараб Сени лаънатлайди.”</verse>
				<verse number="12">Шайтонга Эгамиз шундай деди: “Майли, Аюбнинг бор–буди сенга, фақатгина унинг ўзига қарши қўл кўтарма!” Шундай қилиб, шайтон Эгамизнинг ҳузуридан кетди.</verse>
				<verse number="13">Бир куни Аюбнинг фарзандлари зиёфат қилиб ўтиришган эди. Улар энг катта акаларининг уйида йиғилгандилар.</verse>
				<verse number="14">Аюбга бир хизматкори қуйидаги хабарни келтирди: “Ҳўкизларингизни омочга қўшиб, ер ҳайдаётган эдик. Эшаклар олдимизда ўтлаб юрганди.</verse>
				<verse number="15">Бир тўда Саволиклар бизга ҳужум қилишди. Улар ҳамма ҳайвонларни ўғирлаб кетишди. Далада ишлаётганларнинг ҳаммасини эса ўлдиришди. Фақатгина мен қочиб қолишга улгурдим. Шуларни сизга айтишга келдим.”</verse>
				<verse number="16">У шу гапларни айтиб улгурмасданоқ, яна бир хабарчи келиб, шундай деди: “Осмондан чақмоқ тушиб, ҳамма қўйларингиз ва чўпонларингизни куйдириб юборди. Фақатгина мен қочиб қолишга улгурдим. Шуларни сизга айтишга келдим.”</verse>
				<verse number="17">У гапларини тугатмасдан туриб, учинчи хабарчи келиб шундай деди: “Уч тўда Халдейликлар келиб, туяларингизни ўғирлаб кетишди. Хизматкорларингизни эса ўлдиришди. Фақатгина мен қочиб қолишга улгурдим. Шуларни сизга айтишга келдим.”</verse>
				<verse number="18">У шу гапларни айтаётган ҳам эдики, яна бир хабарчи келиб деди: “Ўғил–қизларингиз энг катта акаларининг уйида зиёфат қилиб ўтиришган эди.</verse>
				<verse number="19">Бирданига чўлдан қаттиқ шамол туриб, уйни тўрттала томонидан урди. Уй қулаб тушиб, фарзандларингизни босиб қолди. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Фақатгина мен қочиб қолишга улгурдим. Шуларни сизга айтишга келдим.”</verse>
				<verse number="20">Аюб туриб, қайғудан кийимини йиртиб ташлади. Кейин сочини қириб ташлаб, ерга мук тушди.</verse>
				<verse number="21">У шундай деди: “Онамнинг қорнидан яланғоч тушгандим, дунёдан ҳам яланғоч кетаман. Ҳамма нарсамни Худо берган эди, Худонинг Ўзи олиб қўйди. Эгамнинг номига ҳамду санолар бўлсин!”</verse>
				<verse number="22">Шунча кўргиликлардан кейин ҳам, Аюб Худони айбламади, гуноҳ қилмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Бир куни самовий мавжудотлар Эгамизнинг олдига келишди. Шайтон ҳам Эгамизнинг ҳузурига келди.</verse>
				<verse number="2">Шайтондан Эгамиз: “Қаердан келяпсан?” — деб сўради. Шайтон Эгамизга: “Ер юзининг у ёғидан бу ёғига юриб, айланиб чиқдим”, — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="3">Шайтонга Эгамиз шундай деди: “Қулим Аюбни кўрдингми? Ер юзида унга ўхшаган ҳеч ким йўқ. У айбсиз ва солиҳ одам. Мендан қўрқади, фосиқликдан юз ўгирган. Сен эса бекорга Мени унга зарар кўрсатишга ундадинг. Қара, у ҳали ҳам солиҳлигида маҳкам турибди.”</verse>
				<verse number="4">Шайтон шундай жавоб берди: “Жонига азоб бериб кўр–чи, нима қилар экан?! Кўрасан, инсон ўз жонини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсадан воз кечади.</verse>
				<verse number="5">Ҳозир унинг танасини дардга йўлиқтиргин, у юзингга қараб Сени лаънатлайди.”</verse>
				<verse number="6">Шайтонга Эгамиз шундай деди: “Майли, Аюбни қўлингга топширдим. Уни фақат тирик қолдиргин.”</verse>
				<verse number="7">Шайтон Эгамизнинг ҳузуридан чиқиб, Аюбни бошидан оёғигача жирканчли яралар билан қоплаб ташлади.</verse>
				<verse number="8">Аюб кул уюмлари орасида, сопол парчаси билан яраларини қашлаб ўтирарди.</verse>
				<verse number="9">Хотини унга: “Ҳамон солиҳлигингизда маҳкам тураверасизми?! Худони лаънатланг–да, ўлиб қўя қолинг”, — деди.</verse>
				<verse number="10">Аюб эса хотинига шундай жавоб берди: “Сен аҳмоқ хотинлардай гапиряпсан. Худонинг қўлидан яхши нарсаларни қабул қиламиз–у, ёмонларини олмаймизми?” Шунча азоб–уқубатдан кейин ҳам Аюб Худога қарши гапириб, гуноҳ қилмади.</verse>
				<verse number="11">Аюбнинг бошига тушган кулфатлар ҳақида унинг уч дўсти эшитди. Булар темонлик Элифаз, шувахлик Билдад ва намахлик Зўфар деган одамлар эди. Улар Аюбга ҳамдардлик билдириб, тасалли бериш ниятида йиғилдилар. Уни кўришга келдилар.</verse>
				<verse number="12">Дўстлари Аюбни узоқдан кўриб таний олмадилар. Қаттиқ дод–фарёд солиб, кийимларини йиртишди, бошлари узра тупроқ сочишди.</verse>
				<verse number="13">Улар Аюб билан бирга етти кун–етти кеча ерда ўтирдилар. Мана шу кунлар давомида ҳеч бири Аюбга гапирмади, чунки у жуда қаттиқ азоб чекаётганини кўриб турар эдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Охири Аюб сўз бошлаб, ўзи дунёга келган кунни лаънатлади.</verse>
				<verse number="2">У шундай деди:</verse>
				<verse number="3">“Мен туғилган кун қирилиб кетсин, Мен яратилган кеча лаънати бўлсин.</verse>
				<verse number="4">Ўша кун зулматга айланиб қолсин! Ҳатто Худо ҳам шу кунни эсламасин, Ўша кун ҳеч қачон нур кўрмасин.</verse>
				<verse number="5">Зим–зиё зулмат уни қамрасин, У кунни булутлар беркитсин, Қуёш нурини қоронғилик тўсиб қўйсин.</verse>
				<verse number="6">Ҳа, ўша кечани зулмат ютиб юборсин! Йил кунлари орасида ҳеч қачон саналмасин, Ойларнинг ҳисобига ўша кеча кирмасин.</verse>
				<verse number="7">Ўша кеча қисир бўлсин, Ундан шодлик овози янграмасин.</verse>
				<verse number="8">Махлуқ Левитанни чақиришга қодир бўлганлар уни қарғасин, Ҳа, лаънат ўқийдиганлар ўша кечага қарғиш ёғдирсин.</verse>
				<verse number="9">Ўша кечада тонг юлдузлари чарақламасин. Ўша кеча ёруғликка умид қилсин–у, Аммо тонг шуъласини кўрмасин.</verse>
				<verse number="10">Онамнинг бачадонини беркитмагани учун, Мени шунча қайғудан холи қилмагани учун Ўша кеча лаънати бўлсин.</verse>
				<verse number="11">Нима учун ўлик туғилмадим?! Онам қорнидан тушибоқ, ўлмадим?!</verse>
				<verse number="12">Нима учун онам мени тиззаларида олиб ўтирди экан?! Нима учун мени эмизди экан?!</verse>
				<verse number="13">Ўлганимда эди, ҳозир тинч ётган бўлардим. Ухлаб, ором олиб ётган бўлардим.</verse>
				<verse number="14">Вайроналарни тиклашга қодир бўлган Шоҳу амалдорлар билан бирга бўлардим.</verse>
				<verse number="15">Тиллага бой, уйларини кумушга тўлдирган Шаҳзодалар қатори ётган бўлардим.</verse>
				<verse number="16">Нима учун ўлик туғилган боладай бўлмадим?! Нима учун ёруғлик кўрмаган чақалоқдай кўмилмадим?!</verse>
				<verse number="17">Ахир, қабрда фосиқлар ҳам Фосиқлик қилишдан тўхтайдилар–ку! Чарчаганлар ҳам дам оладилар–ку!</verse>
				<verse number="18">Асирлар у ерда жам бўлиб тинч яшайди, Назоратчиларнинг бақир–чақири эшитилмайди.</verse>
				<verse number="19">Катта ҳам кичик ҳам у ерда бордир, Қуллар ҳам ниҳоят у ерда озоддир.</verse>
				<verse number="20">Нима учун қийналганга ёруғлик берилган, Қайғуга ботганга эса ҳаёт ато қилинган?!</verse>
				<verse number="21">Улар ўлимни кутадилар, лекин ўлим келмайди, Қимматбаҳо хазинадан ҳам кўра кўпроқ Ўлимни излайди улар.</verse>
				<verse number="22">Ўлим топганларида улар жуда қувонади, Шодликдан бошлари осмонга етади.</verse>
				<verse number="23">Нима учун йўлни кўролмайдиганларга ёруғлик берилган?! Ахир, Худо уларнинг йўлини тўсиб қўйган–ку!</verse>
				<verse number="24">Нон ейиш ўрнига оғир уф тортаман, Чуқур оҳу нолаларим сувдай оқиб чиқяпти.</verse>
				<verse number="25">Ҳа, нимадан қўрққан бўлсам, ўша бошимга тушди. Хавфсираганларим содир бўлди.</verse>
				<verse number="26">Кўнглим тинч эмас, менда хотиржамлик йўқ, Тинчлик йўқ, ғам–ташвиш эса келаверади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Шундан кейин темонлик Элифаз Аюбга шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Бир гап айтсам, хафа бўлмайсанми? Ахир, ким гапирмай жим тура олади?!</verse>
				<verse number="3">Сен кўпларга насиҳат қилар эдинг. Ожизларга ёрдам берар эдинг.</verse>
				<verse number="4">Қоқилганларга сўзларинг билан далда берардинг, Оғир юк остида эзилганларга куч бағишлардинг.</verse>
				<verse number="5">Энди эса азоб–уқубатга учраганингда тушкунликка тушяпсан, Ўз бошингга тушганлардан саросимада ўтирибсан.</verse>
				<verse number="6">Худодан қўрқишинг умидинг бўлиши керак эмасми?! Йўлларинг тўғрилиги сенга умид бағишламайдими?!</verse>
				<verse number="7">Ўйлаб кўргин–чи, қачон айбсиз инсон ҳалок бўлган?! Бирор ерда солиҳ киши ҳеч йўқ қилинганми?!</verse>
				<verse number="8">Ўз ҳаётимда кўрганман, ким ёвузлик, Ғам–ғусса экса, худди ўшани ўради.</verse>
				<verse number="9">Худонинг нафаси уларни ўлдиради, Худонинг ғазабидан фосиқлар даф бўлади.</verse>
				<verse number="10">Уларнинг шерникидай бўлган овозларини Худо ўчиради, Ўша махлуқларнинг тишларини Худо синдиради.</verse>
				<verse number="11">Ўлжа йўқлигидан у шерлар ҳалок бўлади, Шерваччалари ҳам узоқларга тарқалиб кетади.”</verse>
				<verse number="12">“Менга бир сўз яширинча келди, Қулоғимга шивирлаб эшитилди.</verse>
				<verse number="13">Инсонлар чуқур уйқуда бўлганда, Ташвишли тушларда бу сўз келди.</verse>
				<verse number="14">Мени қўрқув–қалтироқ босди, Бутун вужудим ларзага келди.</verse>
				<verse number="15">Бир руҳ юзимни силаб ўтди, Шунда тукларим тикка бўлиб кетди.</verse>
				<verse number="16">Руҳ тўхтаб, қимирламай турди, Аммо уни аниқ кўрмадим. Кўз олдимда бир шарпа турар эди. Сукунат чўкди, кейин бир овоз эшитдим:</verse>
				<verse number="17">“Инсонлар Худонинг олдида солиҳ бўла оладими?! Одамлар Яратувчисининг олдида пок бўла оладими?!</verse>
				<verse number="18">Ахир, Худо ҳатто Ўз фаришталарига ишонмайди–ку, Улардан ҳам айб топади–ку!</verse>
				<verse number="19">Шундай экан, тупроқдан яратилган инсонлардан, Лойдан бино бўлган, куядай эзиладиган Одамлардан қанчалар айб топади?!</verse>
				<verse number="20">Ахир, улар эрталаб бор, Кечаси эса йўқ бўлиб кетадиган инсонлар–ку! Уларнинг номи абадий ўчиб кетади.</verse>
				<verse number="21">Чодирларининг арқонлари узиб ташланади, Улар доноликка етишмай ҳалок бўладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Қани, Аюб, ҳозир чақириб кўр–чи, Ким сенга жавоб берар экан? Қайси фаришта сенга ёрдамга келар экан?</verse>
				<verse number="2">Ранж–алам нодонни ҳалок қилади, Ҳасад соддани ўлдиради.</verse>
				<verse number="3">Нодонларнинг илдиз отиб, кўкарганини кўрдим, Бирданига уларнинг уйларини лаънатладим.</verse>
				<verse number="4">Уларнинг фарзандлари хавфдан узоқ бўлмайди. Ҳукм пайтида уларни эзадилар, Лекин ҳеч ким уларни ҳимоя қилмайди.</verse>
				<verse number="5">Нодонлар етиштирган ҳосилни оч қолганлар еб қўяди, Ҳатто тиканлар билан ўралганларини ҳам олиб қўяди. Нодонларнинг бойлигини чанқаганлар ютиб юборади.</verse>
				<verse number="6">Ахир, қайғу ердан униб чиқмайди–ку, Ғам–ташвиш далада ўсмайди–ку!</verse>
				<verse number="7">Алангадан учқун сакраб чиққани каби, Инсон ҳам ўзи учун муаммо келтириб чиқаради.</verse>
				<verse number="8">Мен Худога интилган бўлар эдим, Ўз арзимни Худога айтган бўлардим.</verse>
				<verse number="9">У шундай буюк ишлар қиладики, Уларга инсоннинг ақли етмайди. Худо кўрсатган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқ.</verse>
				<verse number="10">У ер юзига ёмғир ёғдиради, Далаларни суғоради.</verse>
				<verse number="11">Хор бўлганларни кўтаради, Қайғуга тўлганларни шодликка тўлдиради.</verse>
				<verse number="12">У айёрларнинг режаларини пучга чиқаради, Шунда уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.</verse>
				<verse number="13">У доноларни ўзларининг айёрликлари орқали тутиб олади, Эгриларнинг ниятларини пучга чиқаради.</verse>
				<verse number="14">Кундуз куни ҳам улар зулматда қолишади, Ёп–ёруғ кунда ҳам пайпасланиб юришади.</verse>
				<verse number="15">Лекин Худо фақирларни эгриларнинг аччиқ сўзларидан, Золимларнинг чангалидан қутқаради.</verse>
				<verse number="16">Шу боис камбағалларнинг умиди бор, Ноҳақликнинг эса оғзи ёпилади.</verse>
				<verse number="17">Худонинг панд–насиҳатини олганлар қандай бахтлидир, Шунинг учун Қодир Худонинг танбеҳини рад қилмагин.</verse>
				<verse number="18">Худо яралайди, аммо Ўзи боғлаб қўяди. Худо уради, лекин яна Ўзи шифо беради.</verse>
				<verse number="19">У сени олтита ғам–ташвишдан қутқаради, Ҳа, еттита қайғу–алам сенга яқинлашмайди.</verse>
				<verse number="20">Қурғоқчилик пайтида Худо сени ўлимдан, Уруш пайтида эса қиличдан сақлайди.</verse>
				<verse number="21">Худо сени заҳарли тиллардан ҳимоя қилади, Ҳалокат келганда сен қўрқувга тушиб қолмайсан.</verse>
				<verse number="22">Вайронаю қурғоқчилик устидан куладиган бўласан, Ер юзидаги ёввойи ҳайвонлардан қўрқмайдиган бўласан.</verse>
				<verse number="23">Ер ҳайдаганингда далангда тошлар бўлмайди, Ёввойи ҳайвонлар сенга ҳужум қилмайди.</verse>
				<verse number="24">Уйинг бехатар эканлигини биласан, Подаларингни текширганингда ҳаммаси ўз жойида бўлади.</verse>
				<verse number="25">Фарзандларинг кўп бўлади, Авлодинг даладаги майсадай кўпаяди.</verse>
				<verse number="26">Сен бевақт қабрга кирмайсан, Ўз вақтида йиғилган буғдой донидай бўласан.</verse>
				<verse number="27">Буларнинг ҳаммаси тўғри, Ўз тажрибамиздан биламиз. Энди насиҳатларимизга қулоқ сол, Уларни қабул қил.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шундан кейин Аюб яна гапирди:</verse>
				<verse number="2">“Қани энди, қайғуларимни ўлчашнинг иложи бўлса эди, Менинг кулфатларим тарозида тортиб кўрилса эди.</verse>
				<verse number="3">Улар денгиз қумларидан ҳам оғирроқ чиққан бўлар эди. Шунинг учун ҳам ўпоқ–сўпоқ гаплар айтдим.</verse>
				<verse number="4">Қодир Худо отган найзалар танамдадир, Руҳим уларнинг заҳридан ичмоқда. Худонинг барча даҳшатлари менга қарши тайёрланган.</verse>
				<verse number="5">Асов эшак ўт йўқлигида ҳанграйди–ку! Ҳўкиз ҳам оҳурида ем бўлмаса бўкиради–ку!</verse>
				<verse number="6">Тузсиз овқатни еб бўлмайди–ку! Пиширилмаган тухум оқи ахир, нақадар бемаза!</verse>
				<verse number="7">Уларни кўриб иштаҳам йўқолади. Уларни ейишни ўйласам кўнглим айнийди.</verse>
				<verse number="8">Қани энди, тилагим бажо бўлса эди, Худо ниятимни бажо келтирса эди!</verse>
				<verse number="9">Қани энди, Худо мени эзиб ташлашга рози бўлса эди, Қўлига эрк бериб, жонимни олса эди.</verse>
				<verse number="10">Ана ўшанда мен тасалли топган бўлардим, Ҳатто оғриқларимга қарамай қувонган бўлардим, Чунки Муқаддас Худонинг сўзларини мен рад қилганим йўқ.</verse>
				<verse number="11">Қачонгача кутаман ахир, кучим етармикан?! Охири нима бўлади ўзи? Нима учун сабр–тоқат қилишим керак?!</verse>
				<verse number="12">Мен тошдай қаттиқ эмасман–ку! Менинг танам темирдан эмас–ку!</verse>
				<verse number="13">Йўқ, ўзимга ўзим ёрдам беролмайман, Ҳеч бир чора–иложим йўқ.</verse>
				<verse number="14">Қайғу–алам тортаётган инсон Қодир Худодан қўрқишни рад қилган бўлса ҳам, Ўша инсонга содиқ дўстлар керак.</verse>
				<verse number="15">Аммо дўстларимга ҳам ишониб бўлмайди, Улар оқиб ўтиб кетадиган ирмоқлардайдир.</verse>
				<verse number="16">Ўша ирмоқлар музу қор эриганда тошиб оқади,</verse>
				<verse number="17">Иссиқ ҳавода эса улар қуриб қолади, Кун қизиганда ғойиб бўлади.</verse>
				<verse number="18">Карвонлар бу ирмоқларни қидириб, Йўлларидан адашиб кетадилар. Юриб–юриб, чўлда ҳалок бўладилар.</verse>
				<verse number="19">Темо юртининг карвонлари ҳам сув қидириб келадилар, Шава юртидан келганлар ҳам сувга умид қиладилар.</verse>
				<verse number="20">Аммо ўша ирмоқларга ишонганлар тушкунликка тушадилар, У ерга бориб, гангиб қоладилар.</verse>
				<verse number="21">Сизлар ҳам мен учун худди ўша ирмоқлардайсизлар. Кулфатимни кўриб туриб, ваҳимага тушяпсизлар.</verse>
				<verse number="22">Сизлардан бирон нарса сўрадимми?! Ёки бойлигингиздан бериб, мени қутқаринглар, деб айтдимми?!</verse>
				<verse number="23">Душманларимнинг қўлидан қутқаринглар, дедимми?! Ёки зўравонлардан мени халос қилинглар, деб сўрадимми?!</verse>
				<verse number="24">Менга ўргатинглар, майли жим тураман. Қандай нотўғри иш қилганимни тушунтириб беринглар.</verse>
				<verse number="25">Ҳақиқат сўзлари нақадар аччиқ! Лекин гапларингиз нимани исботляпти?</verse>
				<verse number="26">Мени беҳуда гапларни айтяпти, деб ўйлайсиз. Шундай экан, нимага тушкунликда айтганларимга жавоб қайтарасиз?!</verse>
				<verse number="27">Сизлар ҳатто етимлар учун қуръа ташлаган бўлардингиз. Дўстингиз устидан савдолашиб, уни сотган бўлардингиз.</verse>
				<verse number="28">Энди марҳамат қилиб менга қаранглар, Мен сизларга ёлғон гапирмайман.</verse>
				<verse number="29">Бас энди, ноҳақлик қилманг. Ахир, менинг айбим йўқ–ку!</verse>
				<verse number="30">Ё гапимда бирор ноҳақлик борми? Тилим ёвузликнинг таъмини ажрата билмайдими?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">“Инсоннинг ердаги меҳнати машаққатли–ку! Унинг кунлари мардикорнинг кунига ўхшайди–ку!</verse>
				<verse number="2">Ҳа, инсон сояни қўмсаган қулга ўхшайди! Ўз ҳақини кутган мардикордайдир у!</verse>
				<verse number="3">Менга ҳам мақсадсизликка тўла ойлар, Қайғуга тўла тунлар берилган.</verse>
				<verse number="4">Ётганимда: “Қачон тонг отаркан?” — дейман, Лекин тун жуда чўзилиб кетади, Тонг отгунча ағнаб чиқаман.</verse>
				<verse number="5">Танамни қурт ва яра босиб кетган, Терим ёрилиб, йиринглаб кетган.</verse>
				<verse number="6">Кунларим бўзчининг мокисидан ҳам тезроқ ўтади, Асло умид бағишламай ўтиб кетаверади.</verse>
				<verse number="7">Эй, Худойим, ҳаётим бир нафасдай эканлигини ёдингда тут, Кўзларим энди ҳеч қачон яхшиликни кўрмайди.</verse>
				<verse number="8">Ҳозир мени кўриб турибсан, лекин бу узоққа чўзилмас, Мени қидирасан, лекин мен ўшанда бўлмайман.</verse>
				<verse number="9">Булут тарқалиб, йўқ бўлиб кетади. Худди шунга ўхшаб, ўликлар диёрига кетганлар қайтиб келмайди.</verse>
				<verse number="10">Улар уйларига қайтиб келмайдилар, Ўз яшаган жойларида уларни билмайдилар.</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун жим бўлмай, Ўз дардимни баён қиламан, Алам–ҳасратда шикоят қиламан.</verse>
				<verse number="12">Эй Худойим! Нима учун устимдан қўриқчи қўйдинг? Мен денгизманми ёки денгиз махлуқиманми?</verse>
				<verse number="13">“Тўшагим менга тасалли берар, Уйқу дардимни енгиллаштирар”, — десам,</verse>
				<verse number="14">Тушлар орқали мени қўрқитасан, Ваҳийлар орқали даҳшатга соласан.</verse>
				<verse number="15">Шунда мен, қани энди бўғилиб қўя қолсам, дейман, Ахир, шу жисмимда яшашдан кўра, ўлим афзалроқ.</verse>
				<verse number="16">Ҳаётимдан нафратланяпман, абадий яшамайман. Ҳаётим бир нафасдай бўлса ўзи, мени тинч қўйгин, ахир!</verse>
				<verse number="17">Инсон ким бўлибдики, Унга шунчалик эътибор берсанг?! Одам ким бўлибдики, У ҳақда ўйласанг?!</verse>
				<verse number="18">Ҳар тонг уни текшириб, Ҳар лаҳзада синасанг?!</verse>
				<verse number="19">Бир лаҳзага мендан юз ўгиргин, Тинч қўйгин, ҳеч бўлмаса бир ютинай.</verse>
				<verse number="20">Гуноҳ қилган бўлсам, Сенга нима, эй, одамзод қўриқчиси?! Нима учун мени Ўзингга нишон қилиб олдинг?! Сенинг мендан қасдинг борми?!</verse>
				<verse number="21">Нима учун гуноҳимни кечириб, Айбимдан фориғ қилмайсан? Ахир, яқинда тупроққа қайтаман–ку! Мени қидирганингда эса йўқ бўлиб кетган бўламан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Шувахлик Билдад Аюбга шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Қачонгача шундай гапларни гапирасан? Оғзингдан чиққан сўзлар шамолга ўхшайди–я!</verse>
				<verse number="3">Худо адолатга хиёнат қиладими? Қодир Худо ҳақиқатнинг йўлини тўсадими?</verse>
				<verse number="4">Фарзандларинг Унга қарши гуноҳ қилган бўлса, Худо уларни гуноҳлари учун жазолади.</verse>
				<verse number="5">Худога юз бургин, Қодир Худога ёлворгин.</verse>
				<verse number="6">Агар пок ва солиҳ бўлсанг, Албатта У сенга қўлини узатиб, Сени ўз ҳаққоний жойингга қайтаради.</verse>
				<verse number="7">Охири шунчалик фаровон бўласанки, Аввалги ҳолатинг ночордай туюлади.</verse>
				<verse number="8">Ана, ўтиб кетганларга қарагин, Аждодларимизнинг қилганларига эътибор бергин.</verse>
				<verse number="9">Ахир, биз кечагина туғилганмиз, ҳеч нарса билмаймиз, Ҳаётимиз ҳам соядек ўтиб кетади.</verse>
				<verse number="10">Аждодларимиз сенга муаллим бўлади, Уларнинг ақл–заковатидан сабоқ ол.</verse>
				<verse number="11">Тўқайзор бўлмаса қамиш ўсадими?! Сув бўлмаган жойда қамиш бўй чўзадими?!</verse>
				<verse number="12">Қамишлар ҳали кўкариб турган пайтдаёқ, Кесилишга тайёр бўлмай туриб, Ҳамма ўтлардан олдин сўлиб қолади.</verse>
				<verse number="13">Ҳа, Худони унутганлар ҳам шу кўйга тушади, Бетавфиқларнинг умиди пучга чиқади.</verse>
				<verse number="14">Улар умид боғлаган нарсалар жуда мўртдир, Улар ишонган нарсалар ўргимчакнинг тўрларидайдир.</verse>
				<verse number="15">Улар ўз уйига суянадилар, аммо уй бузилиб кетади. Уйини маҳкам ушлайдилар, лекин уй бардош бермайди.</verse>
				<verse number="16">Фосиқлар яхши суғорилган, Қуёш нури остида ўсаётган бутага ўхшайдилар, Новдалари бутун боғ бўйлаб ёйилиб кетган.</verse>
				<verse number="17">Илдизлари тошларга чирмашиб, Ўша ердан ўзига жой қидиради.</verse>
				<verse number="18">Лекин илдиз юлиб ташланганда, Ўсган жойи ҳам билинмайди.</verse>
				<verse number="19">Ҳа, фосиқларнинг шодлиги узоққа чўзилмайди, Бошқалар чиқиб, уларнинг ўрнини олади.</verse>
				<verse number="20">Айбсиз кишини Худо ҳеч рад қилмайди, Ёвузларга эса ёрдам қўлини узатмайди.</verse>
				<verse number="21">У ҳали оғзингни кулги билан тўлдиради, Лабларингдан эса шодлик садосини янгратади.</verse>
				<verse number="22">Сендан нафратланганлар уятга қоладилар, Фосиқларнинг чодири вайрон бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Аюб жавоб бериб, шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Ҳа, биламан, айтганларингнинг ҳаммаси тўғри, Лекин қандай қилиб инсон Худонинг назарида ҳақ бўла олади?</verse>
				<verse number="3">Агар бирор инсон Худо билан баҳсга киришса, У Худонинг мингта саволидан биттасига ҳам жавоб бера олмасди.</verse>
				<verse number="4">Ҳа, Худо доно ва қудратлидир, Ким Худога қарши чиқиб, Ундан устун бўлган?!</verse>
				<verse number="5">Худо огоҳлантирмай тоғларни ағдаради, Ғазаб алангасида уларни йиқитади.</verse>
				<verse number="6">Ерни жойидан қўзғатиб, силкитади, Замин устунларини титратади.</verse>
				<verse number="7">Қуёшга амр берса, у нур сочмайди, Юлдузларнинг нурини ўчиришга қодир Худо У.</verse>
				<verse number="8">Унинг Ўзи самони ёйган, Денгиз тўлқинларини топтаб юради.</verse>
				<verse number="9">Ҳулкар юлдузини, Катта айиқ буржи ва Парвин юлдузларини, Бутун жанубдаги юлдуз туркумларини яратган Худодир У.</verse>
				<verse number="10">Инсон ақли бовар қилмайдиган буюк ишлар қилади Худо, У қилган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқдир.</verse>
				<verse number="11">У ёнгинамдан ўтиб кетса ҳам, Мен Уни кўра олмайман. Ўз йўлида давом этиб кетаверади, Унинг ўтганини пайқамай қоламан.</verse>
				<verse number="12">У олиб қўяман, деса, ким тўхтата олади?! Ким Ундан: “Нима қиляпсан?” деб сўрай олади?!</verse>
				<verse number="13">Худо Ўз ғазабини тутиб турмайди, Ҳатто махлуқ Раҳоб ёрдамчилари Унинг оёғи остида қалтирайди.</verse>
				<verse number="14">Мен ким бўлибманки, Унга жавоб бера олсам, У билан баҳслашиш учун керакли сўзлар тилимга келса?!</verse>
				<verse number="15">Айбсиз бўлсам ҳам, Унга жавоб бера олмаган бўлардим, Ҳакамдан фақат раҳм–шафқат тилаган бўлардим.</verse>
				<verse number="16">Агар Уни чақирсам, У менга жавоб берса ҳам, Гапларимга қулоқ солишига ишонмайман.</verse>
				<verse number="17">Худо бўрон чақириб, мени эзмоқда, Ҳеч бир сабабсиз яраларимни кўпайтирмоқда.</verse>
				<verse number="18">Нафасимни ростлаб олишга ҳам имкон бермаяпти, Юрагимни қайғуга тўлдиряпти.</verse>
				<verse number="19">Агар куч синалса, албатта У энг кучлиси бўлиб чиқади. Одиллик масаласида эса ким Уни маҳкамага чақириб келади?!</verse>
				<verse number="20">Гуноҳсиз бўлсам ҳам, ўз оғзим мени айбдор, деб топади, Айбсиз бўлсам ҳам, ўз оғзим мени эгри, деб ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="21">Айбсизман, аммо менга барибир, Ўз ҳаётимдан нафратланяпман.</verse>
				<verse number="22">Эҳ, ҳаммаси барибир экан, шунинг учун ҳам: “У айбсизни ҳам, фосиқни ҳам ҳалок қилади”, деб айтаман.</verse>
				<verse number="23">Кулфат кутилмаганда одамга ўлим келтирса, Айбсизнинг бошига тушган офатдан Худо кулади.</verse>
				<verse number="24">Бутун ер юзи фосиқлар қўлида, Худо ҳакамларнинг кўзларини боғлаб қўйган. Агар У боғламаган бўлса, Яна ким боғлаган бўлиши мумкин?!</verse>
				<verse number="25">Ҳаётим чопоғон кишидан ҳам тезроқ ўтиб кетади. Шунчалик тезки, ҳеч фароғат кўрмай ўтиб кетаман.</verse>
				<verse number="26">Умрим тез сузадиган қайиқлардай кўзга кўринмай кетади, Ўз ўлжасига ташланган бургутдай тездир.</verse>
				<verse number="27">“Энди ҳеч нолимайман, Қайғули чеҳрам ёришсин, Хурсанд бўлай”, дегим келади,</verse>
				<verse number="28">Лекин янада кўпроқ келадиган ғам–аламдан қўрқаман. Ахир, Сен мени айбсиз ҳисобламайсан.</verse>
				<verse number="29">Модомики, айбдор эканман, Ҳаракат қилишимдан нима фойда бор?</verse>
				<verse number="30">Қор сувида чўмилиб, Қўлларимни совун билан ювсам–да,</verse>
				<verse number="31">Эй Худо, Сен мени лой чуқурга ташлайсан, Ҳатто кийимларим ҳам мендан нафратланади.</verse>
				<verse number="32">Худо инсон эмаски, мен У билан баҳслашсам, Мен билан даъволашгин, деб Уни чақирсам.</verse>
				<verse number="33">Иккимиз орамизда ҳакам йўқки, Бизни ажрим қилса.</verse>
				<verse number="34">Ҳакам бўлганда, Худонинг таёғини устимдан олиб ташлаган бўларди, Ўшанда Худо мени бошқа даҳшатга солмасди.</verse>
				<verse number="35">Қўрқмасдан Унга гапира олган бўлардим, Лекин ҳозирги аҳволимда ундай қилолмайман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Ҳаётдан тўйдим! Эвоҳ, энди бемалол шикоят қилишдан, Алам–ҳасрат билан гапиришдан ўзимни тиймайман.</verse>
				<verse number="2">Худога шундай дейман: “Мени ҳукм қилавермасдан, Менга қарши бўлган даъволарингни айт.</verse>
				<verse number="3">Мени эзишдан Сенга бирор фойда борми ўзи? Фосиқларга шодлик билан фаровонлик беряпсан–у, Нима учун мени — Ўз қўлларинг ижодини рад этяпсан?!</verse>
				<verse number="4">Сенинг инсонникига ўхшаш кўзларинг борми?! Сенинг дунёқарашинг инсонларники билан бирми?!</verse>
				<verse number="5">Умринг инсон умридай қисқами?! Йилларинг инсон ҳаёти йилларидай эмас–ку!</verse>
				<verse number="6">Нима учун мендан айб қидирасан, Гуноҳ топишга ҳаракат қиласан?</verse>
				<verse number="7">Ахир, Ўзинг биласан, мен айбсизман, Ҳеч ким мени Сенинг қўлингдан қутқара олмайди.</verse>
				<verse number="8">Ахир, қўлларинг билан мени Ўзинг ясагансан, Ўзинг мени яратгансан, Энди эса мени бутунлай ҳалок қилмоқчисан.</verse>
				<verse number="9">Сен мени лойдан бунёд қилганингни эслагин. Энди мени яна тупроққа қайтармоқчимисан?!</verse>
				<verse number="10">Мени сутдай қуйиб, Пишлоқдай қотирган Ўзинг–ку.</verse>
				<verse number="11">Сен Ўзинг мени эту тери билан қоплаб, Менга суягу пайлар ато қилдинг.</verse>
				<verse number="12">Сен менга ҳаёт бағишлаб, садоқатли севгингни кўрсатдинг. Ўзинг ғамхўрлик қилиб, ҳаётимни сақладинг.</verse>
				<verse number="13">Лекин юрагингда бошқа бир ният бор эди. Сенинг ўй–хаёлларингни биламан:</verse>
				<verse number="14">Гуноҳ қилсам, мени кузатиб турган бўласан, Айбимни жазосиз қолдирмайсан.</verse>
				<verse number="15">Фосиқ бўлсам, ўзимдан кўрай! Аммо айбсиз бўлсам ҳам, Шунчалик уятга қолдимки, Шунчалик қайғуга ботдимки, Бошимни кўтара олмаяпман.</verse>
				<verse number="16">Бошимни кўтарсам, шердай мени пойлайсан, Ўз буюк қудратингни менга қарши ишлатасан.</verse>
				<verse number="17">Менга қарши янги гувоҳлар чақираверасан. Менга бўлган ғазабинг янада ошиб бораверади, Устимга яна янги қўшинлар бостириб келаверадилар.</verse>
				<verse number="18">Эвоҳ, нима учун мени бу дунёга келтирдинг? Қанийди, туғилишим биланоқ, Биров мени кўриб улгурмасдан, Ўлиб қўя қолганимда эди.</verse>
				<verse number="19">Ҳеч нарса кўрмаган бўлардим, Онам қорнидан тўғри қабрга борган бўлардим.</verse>
				<verse number="20">Ҳаётим қисқа, кунларим саноқли эмасми, ахир?! Мени тинч қўй, озгина бўлса ҳам, хурсанд бўлай.</verse>
				<verse number="21">Ҳеч ким қайтиб келмайдиган зулмат юртига, Тим қоронғи ерга боришимдан олдин озгина қувонай.</verse>
				<verse number="22">Тун ярмидаги зулматдай қоронғи бўлган юртга кетаман. Қоп–қоронғу, ҳеч бир тартиб бўлмаган бир жойга, Ҳатто нури ҳам зулмат бўлган ерга кетаман, ахир!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Кейин намахлик Зўфар шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Шунча кўп гап жавобсиз қолаверадими? Кўп гапирган инсон оқланар эканми?</verse>
				<verse number="3">Бекорчи гапларинг бошқаларнинг овозини ўчириб қўйдими? Наҳотки мазах қилиб айтган гапларинг учун ҳеч ким сени уялтирмаса?</verse>
				<verse number="4">Сен: “Менинг таълимотим хатосиз, Ўзим ҳам Худонинг назарида покман”, деб айтасан.</verse>
				<verse number="5">Қани энди, Худо гапирса, Унинг Ўзи сенга қарши оғиз очса эди.</verse>
				<verse number="6">Қани энди, У сенга доноликнинг сирларини билдирса эди. Ахир, ҳақиқий донолик кўп қиррали–ку! Билиб қўй, Худо сени ўз гуноҳларингга яраша жазолагани йўқ, Жазони анча кам беряпти.</verse>
				<verse number="7">Хўш, Худонинг сирларини англай оласанми?! Қодир Худонинг камолотини била оласанми?!</verse>
				<verse number="8">Худонинг донолиги осмондан ҳам юксакдир, Сен нима қила олардинг?! Худонинг донолиги ўликлар диёридан ҳам чуқурроқдир, Сен нимани била олардинг?!</verse>
				<verse number="9">Унинг ўлчами ер теварагидан ҳам узунроқ, Денгиздан ҳам кенгроқдир.</verse>
				<verse number="10">Худо келиб, сени қамоққа ташласа, Ёки ҳаммани ҳукмга йиғса, Ким Уни тўхтата оларди?</verse>
				<verse number="11">Албатта У ёлғончиларни билади, Ёвузликни кўрганда, эътиборга олади–ку!</verse>
				<verse number="12">Асов эшакдан одам туғилмагандай, Нодон ҳам доноликка эриша олмайди.</verse>
				<verse number="13">Ўз юрагингни Худога бағишла, Ибодат қилиб, қўлларингни У томон чўзгин.</verse>
				<verse number="14">Қўлларинг гуноҳдан булғанган бўлса, поклагин, Чодирингда ёвузликка жой бермагин.</verse>
				<verse number="15">Шунда сен уялмасдан бошингни тик кўтариб юрасан. Қўрқувдан ҳоли бўлиб, барқарор турасан.</verse>
				<verse number="16">Қайғуларингни эсдан чиқарасан, Улар оқиб кетган сувлардай бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="17">Ҳаётинг кундузги нурдай ёруғ бўлади, Ҳар қандай зулмат тонгдай бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="18">Умидинг борлиги учун, ишончинг комил бўлади, Атрофингда ҳимоянг бўлиб, тинчликда ором оласан.</verse>
				<verse number="19">Ётганингда ҳеч кимдан қўрқмайдиган бўласан, Ҳамма сендан марҳамат истаб келади.</verse>
				<verse number="20">Фосиқларнинг кўз нури сўнади, Улар қочишга йўл тополмайдилар, Ўлиб қутуламиз, деб умид қиладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Аюб шундай деб жавоб берди:</verse>
				<verse number="2">“Ҳа, сизлар ҳамманинг ўрнига гапирасизлар, тўғрими? Ўлсангиз, донолик ҳам сиз билан бирга ўлса керак–а?!</verse>
				<verse number="3">Мен ҳам бир–иккита нарса биламан, Сизлар мендан устун эмассизлар. Сизлар айтаётганларни ким ҳам билмас экан?!</verse>
				<verse number="4">Мен Худога илтижолар қиляпман. Унинг жавоб беришини кутяпман. Дўстларим эса устимдан кулаверадилар. Солиҳ ва айбсиз бўлсам ҳам, ҳаммага мазах бўлиб қолдим.</verse>
				<verse number="5">Беташвиш юрганлар кулфатга такаббурлик билан қарайдилар. Фалокатни қоқилаётганларнинг тақдири, деб биладилар.</verse>
				<verse number="6">Ўғриларнинг чодирида ҳам тинчлик ҳукмрон, Худонинг ғазабини келтирадиганлар ҳам хавф–хатарсиз юрибди. Гўё улар “гаҳ” деса, Худо қўлига қўнади!</verse>
				<verse number="7">Мана, ҳайвонлардан сўранглар, Улар сизларга ўргатадилар. Осмондаги қушлардан сўранглар, Улар сизларга айтиб берадилар.</verse>
				<verse number="8">Ердан сўранглар, у сизларга йўл–йўриқ кўрсатади. Денгиздаги балиқлар сизларга тушунтирадилар.</verse>
				<verse number="9">Мана шу жонзотларнинг орасида қайси бири Ҳаммасига Эгамиз сабабчи эканини билмайди?!</verse>
				<verse number="10">Ҳар бир жониворнинг ҳаётию Инсонларнинг нафаси Унинг қўлидадир.</verse>
				<verse number="11">Оғиз овқатнинг таъмини билади. Худди шундай қилиб, қулоқ ҳам эшитган сўзларини синаб кўриши керак–ку?!</verse>
				<verse number="12">Ақл–идрок кўп йил яшаганларда, Донолик кексаларда бўлади.</verse>
				<verse number="13">Лекин ҳақиқий донолик ва қудрат Худодадир. Маслаҳат ва ақл–идрок Унга тегишлидир.</verse>
				<verse number="14">Агар Худо ниманидир бузса, қайта қуриб бўлмайди, Агар У қамаб қўйса, ҳеч ким қочиб кета олмайди.</verse>
				<verse number="15">Агар У ёмғирни ушлаб турса, ер чўлга айланади. Сувларни қўйиб юборса, ер юзини сув босади.</verse>
				<verse number="16">Куч ва зафар Худога тегишли! Ёлғончию алданганлар ҳам Унинг қўлида!</verse>
				<verse number="17">У маслаҳатчиларни қип–яланғоч қилиб қўяди, Ҳакамларни ҳам ақлдан оздиради.</verse>
				<verse number="18">Худо шоҳларнинг ҳам тўнларини ечиб ташлайди. Уларни қул қилиб, белларига арқон боғлаб қўяди.</verse>
				<verse number="19">Руҳонийларни ҳам қип–яланғоч қилиб қўяди, Мустаҳкам ўрнашганларни Худо ағдариб ташлайди.</verse>
				<verse number="20">Ишончли маслаҳатчиларни тилдан қолдиради, Оқсоқолларни эса идрокидан маҳрум қилади.</verse>
				<verse number="21">Шаҳзодаларнинг устидан шармандалик ёғдиради, Кучлиларнинг қурол–аслаҳаларини тортиб олади.</verse>
				<verse number="22">Худо зулматнинг энг яширин жойларини очади, Тим қоронғиликларни ҳам ёритади.</verse>
				<verse number="23">Халқларни юксалтиради–ю, яна Ўзи уларни ҳалокатга дучор қилади, Халқларни кўпайтиради–да, кейин уларни тарқатиб юборади.</verse>
				<verse number="24">Ер юзидаги йўлбошчиларни ақл–заковатдан маҳрум қилади, Уларни сўқмоқсиз чўлларда саргардон қилиб қўяди.</verse>
				<verse number="25">Нурсиз бир қоронғиликда улар пайпасланиб юрадилар. Худо уларни маст одамдай қилиб қўяди, Улар довдираб юрадиган бўлиб қоладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">“Буларнинг ҳаммасини ўз кўзларим билан кўрганман. Ўз қулоғим билан эшитиб, англаб олганман.</verse>
				<verse number="2">Сизлар билганларни мен ҳам биламан, Сизлар мендан устун эмассизлар.</verse>
				<verse number="3">Қани энди, Қодир Худо билан гаплаша олсам! Худога ўз даъвоимни билдиришни хоҳлайман.</verse>
				<verse number="4">Сизлар эса ёлғонлар тўқийсизлар, Ҳеч фойда келтирмайдиган шифокордайсизлар.</verse>
				<verse number="5">Қанийди, жим ўтирсангиз, Ана ўшанда доно иш қилган бўлардингиз.</verse>
				<verse number="6">Энди менинг арзимга қулоқ солинглар, Шикоятларимга диққат қилинглар.</verse>
				<verse number="7">Ёлғон сўзларингиз, ноҳақ гапларингиз билан Худони ҳимоя қиляпмиз, деб ўйлаяпсизларми?!</verse>
				<verse number="8">Худонинг тарафини олиб, Унга ён босасизларми?! Сизлар Худонинг даъвосини ҳимоя қиласизми?!</verse>
				<verse number="9">Қилаётганларингизни У текшириб кўрса, яхши бўладими? Ёки инсонни алдагандай Уни ҳам алдайсизларми?!</verse>
				<verse number="10">Агар ҳатто хаёлингизда ҳам тарафкашлик қилсангиз, У сизларга албатта танбеҳ беради.</verse>
				<verse number="11">Унинг улуғворлиги юрагингизга ваҳима солмайдими?! Ундан қўрқиб, даҳшатга тушмайсизми?!</verse>
				<verse number="12">Сизларнинг гапингиз кулдай фойдасиз, Ҳимоянгиз лой идишдай кучсиздир.</verse>
				<verse number="13">Энди жим бўлинглар! Мен гапирай. Майли, кейин нима бўлса, бўлсин.</verse>
				<verse number="14">Жонимни хавф остига қўйиб бўлса ҳам, Ичимдагиларни айтаман.</verse>
				<verse number="15">Майли, У мени ўлдирсин. Бошқа умидим йўқ–ку! Ўз ишларимни Унинг олдида ҳимоя қиламан.</verse>
				<verse number="16">Унинг олдига боришга журъат қилганим менинг нажотим бўлади, Ахир, ҳеч бир Худосиз одам Худонинг олдига бора олмайди–ку!</verse>
				<verse number="17">Менинг сўзларимга қулоқ солинглар, Гапларим қулоқларингизга кирсин.</verse>
				<verse number="18">Мен ўз арзимни тайёрлаб қўйдим, Биламан, айбсизлигим исбот бўлади.</verse>
				<verse number="19">Хўш, ким мен билан баҳслашади? Агар мени айбдор, деб топсангиз, Овозимни ўчираман–у ўламан.</verse>
				<verse number="20">Сендан икки нарса сўрайман, эй, Худо, Шуни қилсанг юзимни Сендан яширмайман.</verse>
				<verse number="21">Энди қийноқларингни бас қилгин, Ваҳиманг билан мени қўрқувга солма.</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин мени чақир, жавоб бераман, Ёки мен гапирай, Сен эса менга жавоб бер.</verse>
				<verse number="23">Менинг қанча гуноҳу айбларим бор экан? Итоатсизликларимни, гуноҳларимни билдиргин менга.</verse>
				<verse number="24">Нима учун мендан юз ўгирасан, Мени, Ўз душманинг, деб ҳисоблайсан?</verse>
				<verse number="25">У ёқдан–бу ёққа учиб юрган баргни қўрқитасанми, Қуруқ сомонни таъқиб қиласанми?</verse>
				<verse number="26">Менга қарши аччиқ айблар келтиряпсан, Ёшлигимдаги гуноҳларимни эслатяпсан.</verse>
				<verse number="27">Оёқларимни кишанлаб, Юрган йўлларимни пойлайсан, Ҳатто ҳар бир қадамимни ўлчайсан.</verse>
				<verse number="28">Эвоҳ, инсон чирик нарсадай, Куя еган кийимдай йўқ бўлиб кетади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">“Аёл зотидан туғилган инсоннинг Умри қисқа, ҳаёти қайғуга тўла бўлади.</verse>
				<verse number="2">У гул сингари очилади–ю, яна сўлиб қолади. Соядай тез ўтиб кетади, кўпга чидамайди.</verse>
				<verse number="3">Эй Худо! Шундай инсонга назар ташлайсанми? Мени ҳукм қилиш учун Ўз олдингга олиб келасанми?</verse>
				<verse number="4">Ким ҳалолни ҳаром ичидан чиқара олади?! Ҳеч ким.</verse>
				<verse number="5">Сен инсон ҳаётининг кунларини санаб қўйгансан, Неча ой яшашини ҳам биласан. Инсон Сен белгилаган чегаралардан ўтолмайди.</verse>
				<verse number="6">Уни тинч қўй, дам олсин. Мардикорларга ўхшаб, кунлик ишини тинчгина битирсин.</verse>
				<verse number="7">Ҳатто дарахтнинг ҳам умиди бор, Агар у кесиб ташланса, яна ўсаверади, Дарахтнинг новдалари ўсишдан тўхтамайди.</verse>
				<verse number="8">Унинг илдизлари қариб, Тўнкаси чирий бошласа,</verse>
				<verse number="9">Ҳатто сувнинг ҳидини сезса ҳам яна яшнаши мумкин. Навниҳол кўчатдай яна новдалари кўкариши мумкин.</verse>
				<verse number="10">Лекин инсон ўлганда бор кучидан айрилади, Охирги нафасини чиқаради–ю, йўқ бўлиб кетади!</verse>
				<verse number="11">Сув денгиздан буғланиб чиқиб кетгандай Дарё қуриб, йўқ бўлиб кетгандай,</verse>
				<verse number="12">Инсон ҳам ётади–ю, қайтиб турмайди. Осмон йўқ бўлмагунча, у уйғонмайди. Ўлим уйқусидан уни ҳеч ким турғиза олмайди.</verse>
				<verse number="13">Эй Худо, қани энди, мени ўликлар диёрига юборсанг, Ғазабинг босилгунча мени яшириб қўйсанг, Мен учун бир вақт тайинлаб, кейин мени ёдга олсанг.</verse>
				<verse number="14">Инсон ўлса, у яна тириладими? Агар шундай бўлса, озод бўлгунимча Барча қийинчиликларга чидаб берардим.</verse>
				<verse number="15">Мени чақирсанг, Сенга жавоб берган бўлардим. Менга, Ўз қўлинг билан яратганга мунтазир бўлардинг.</verse>
				<verse number="16">Шунда Сен қадамларимни ўлчардинг–у, Гуноҳларимни ҳисобга олмасдинг.</verse>
				<verse number="17">Айбларимни хуржунга солиб, боғлаб қўйгандай бўлардинг. Фосиқлигимни ўчириб, устидан оқлаб ташлагандай бўлардинг.</verse>
				<verse number="18">Аммо тоғлар қулаб, майдаланиб кетади, Қоялар ўз жойидан сурилади,</verse>
				<verse number="19">Сув тошларни емиради, Тошқин сувлар ерни ювиб кетади. Худди шу сингари Сен ҳам Инсоннинг умидини йўққа чиқарасан.</verse>
				<verse number="20">Сен инсонни бутунлай мағлуб қиласан, Инсон оламдан ўтиб кетади. Ўлганда юзини ўзгартириб, жўнатиб юборасан.</verse>
				<verse number="21">Фарзандлари ҳурматга сазовор бўлсалар ҳам, Пастга урилсалар ҳам у билмайди.</verse>
				<verse number="22">Инсон фақат ўз танасидаги оғриқни сезади, Фақат ўзи учун қайғуради.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Кейин темонлик Элифаз шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Доно киши шундай беҳуда сўзлар билан жавоб бермаган бўларди! Оғзини қуруқ гаплар билан тўлдирмас эди!</verse>
				<verse number="3">Бефойда сўзлар айтиб баҳслашмаган бўларди! Қуруқ гаплар айтмас эди!</verse>
				<verse number="4">Сен Худодан қўрқмай қўйдинг! Тоат–ибодатга тўсқинлик қиляпсан.</verse>
				<verse number="5">Гуноҳларинг сенга гап ўргатяпти, Худди айёрлардай гапиряпсан.</verse>
				<verse number="6">Мен эмас, ўз оғзинг сени ҳукм қиляпти, Ўз лабларинг сенга қарши гувоҳлик беряпти.</verse>
				<verse number="7">Нима, сен одамзоднинг тўнғичимисан?! Қирлар яратилмасдан олдин туғилганмисан?!</verse>
				<verse number="8">Худонинг кенгашида қатнашганмисан?! Нима, фақатгина ўзингни доно, деб биласанми?!</verse>
				<verse number="9">Хўш, биз билмаган нимани биласан? Биз тушунмаганларни сен тушунасанми?</verse>
				<verse number="10">Ҳа, оқсоқоллар, кексалар, Отангдан ҳам ёши улуғроқ бўлганлар биз томонда.</verse>
				<verse number="11">Худонинг тасаллиси сенга камлик қиляптими?! Мулойимлик билан айтган сўзи сенга етмаяптими?!</verse>
				<verse number="12">Нима учун юрагингнинг амрига қараб иш тутасан? Нима учун кўзларингни чақчайтирасан?</verse>
				<verse number="13">Нима учун сен Худо билан тескарисан? Нимага оғзингдан шундай сўзлар чиқяпти?</verse>
				<verse number="14">Инсон ўзи нимаки, пок бўла олса?! Аёл зотидан туғилган инсон қандай қилиб солиҳ бўла олади?!</verse>
				<verse number="15">Худо ҳатто Ўз фаришталарига ҳам ишонмайди, Ҳатто само ҳам Унинг назарида пок эмас.</verse>
				<verse number="16">Шундай экан, қабиҳ ва бузуқ инсон қанчалик тубан, Ахир, инсон ёвузликни сувдай ичиб юборади–ку!</verse>
				<verse number="17">Қулоқ сол, мен сенга тушунтираман, Кўрганимни айтиб бераман.</verse>
				<verse number="18">Сенга донишмандларнинг гапларини айтаман. Улар аждодларидан ўрганиб, яширмасдан айтганларини сўзлаб бераман.</verse>
				<verse number="19">Фақат ўша доно инсонларга юрт берилган эди, Уларнинг орасида бегоналар йўқ эди.</verse>
				<verse number="20">Фосиқларнинг бутун умри оғриқ билан ўтади, Зўравонларга берилган барча йиллар саноқлидир.</verse>
				<verse number="21">Даҳшатли товушлар қулоқларига тинчлик бермайди. Фаровонлик чоғида ҳам уларнинг устига босқинчи бостириб келади.</verse>
				<verse number="22">Фосиқлар зулматдан қочиб қутулишга умид қилмайдилар, Уларнинг пешанасига қиличдан ўлиш ёзилган.</verse>
				<verse number="23">Улар нон излаб дайдиб юрадилар, Зулмат куни яқинлигини биладилар.</verse>
				<verse number="24">Қўрқув ва қайғу уларни даҳшатга солади, Урушга тайёрланаётган шоҳдай, ваҳимада яшайдилар.</verse>
				<verse number="25">Улар қўлларини Худога қарши кўтаргани, Қодир Худога бўйсунмаганлари учун шундай бўлади.</verse>
				<verse number="26">Мустаҳкам қалқонларини кўтариб, Ўжарлик билан Унга қарши чиқадилар.</verse>
				<verse number="27">Чунки улар семириб, юзлари йилтираб кетган, Қорнию белларини ёғ боғлаб кетган.</verse>
				<verse number="28">Улар вайрона шаҳарларда яшайдилар. Қулаб тушай деб турган, Ҳеч ким яшамайдиган уйларда турадилар.</verse>
				<verse number="29">Улар бойлигича қолавермайдилар, бойликлари абадий эмас. Мол–дунёси ер юзидан йўқ бўлиб кетади.</verse>
				<verse number="30">Улар зулматдан қочиб қутула олмайдилар. Ҳа, улар шохлари ёнган дарахтга ўхшайдилар. Худонинг нафаси уларни учириб юборади.</verse>
				<verse number="31">Беҳуда нарсаларга умид боғлаб, ўзларини алдамасинлар, Уларнинг мукофоти ўша беҳуда нарсалар бўлади.</verse>
				<verse number="32">Вақти–соати етмай туриб, улар тўлиқ жазо оладилар, Новдалари гуллаб–яшнамайди.</verse>
				<verse number="33">Узумлари пишмай туриб узиб олинган токдай, Гуллари тўкилиб, мева тугмаган зайтун дарахтидай бўлиб қоладилар.</verse>
				<verse number="34">Бетавфиқлар тўдаси бирор авлод қолдирмай ўтиб кетади, Порахўрларнинг чодирларини олов ёндириб юборади.</verse>
				<verse number="35">Фосиқлар бузуқликка ҳомиладор бўлиб, ёвузлик туғадилар, Юракларида фақат ёлғон туғилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Аюб шундай жавоб берди:</verse>
				<verse number="2">“Мен бундай нарсаларни кўп эшитганман, Қандай ношуд юпатувчисизлар–а!</verse>
				<verse number="3">Бу беҳуда гапларнинг охири борми ўзи?! Шундай гапиришга сизларни нима ундайди?!</verse>
				<verse number="4">Агар сизлар менинг ўрнимда бўлганингизда эди, Мен ҳам сизлардай гапирсам бўларди. Бошимни чайқаб, Сизларга қарши чиройли сўзлар айтсам бўларди.</verse>
				<verse number="5">Аммо мен сўзларим билан сизларга далда берган бўлардим. Гапларим билан дардингизни енгиллаштирардим.</verse>
				<verse number="6">Ҳозир эса, гапирсам ҳам дардим енгиллашмайди, Гапирмасам ҳам азобларим камаймайди.</verse>
				<verse number="7">Эй, Худо, Сен мени эзиб юбординг, Бутун оиламни вайрон қилдинг.</verse>
				<verse number="8">Юзимни ажинлар билан тўлдириб ташладинг. Булар менга қарши гувоҳ бўлади. Озғинлигим ҳам кўзга ташланиб, Менга қарши гувоҳлик беради.</verse>
				<verse number="9">Худо ғазаб билан ортимдан қувиб, Мени эзиб ташлади. Тишларини ғичирлатиб, Кўзлари билан тешади.</verse>
				<verse number="10">Мени кўриб, одамларнинг оғзилари очилиб қолди, Улар мени мазах қилиб, юзимга урдилар. Тўдалашиб, менга қарши чиқиш учун йиғилдилар.</verse>
				<verse number="11">Худо мени бетавфиқлар ихтиёрига ташлади, Фосиқларнинг қўлига бериб қўйди.</verse>
				<verse number="12">Мен тинчгина яшаётган эдим, У мени парчалаб ташлади, Бўйнимдан ушлаб, мени эзди. Кейин эса Худо мени нишон қилиб,</verse>
				<verse number="13">Ўз камонлари билан ўраб олди. Раҳм–шафқат қилмай, Ўқлари билан мени илма–тешик қилиб ташлади. Ичак–човоқларим ерга тўкилди.</verse>
				<verse number="14">Худо қайта–қайта менга ҳужум қилди, Менинг устимга жангчидай бостириб келди.</verse>
				<verse number="15">Қайғу–аламдан қанорга буркандим, Қанор худди теримга қўшиб тўқилгандай бўлиб қолди, Ғурурим поймол бўлди.</verse>
				<verse number="16">Нолаю фарёддан юзим қизариб, Қовоқларим қорайиб кетган.</verse>
				<verse number="17">Лекин қўлларим ёвузликдан узоқ, Ибодатларим покдир.</verse>
				<verse number="18">Эй тупроқ, менинг қонимни яширма, Менинг фарёдим йўқолиб кетмасин.</verse>
				<verse number="19">Мана, ҳозир менинг гувоҳим самодадир, Менинг ҳимоячим юксакда ўтирибди.</verse>
				<verse number="20">Дўстларим мени мазах қиляпти, Мен эса Худо олдида кўз ёш тўкаман.</verse>
				<verse number="21">Қани энди биронтаси Ўз яқини учун Худога илтижо қилгандай, Мен учун ҳам Худога ёлворса.</verse>
				<verse number="22">Чунки мен кўп вақт ўтмай Борса келмас жойга кетаман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Руҳим тушган, умрим оз қолган, Қабр мени кутиб турибди.</verse>
				<verse number="2">Мазах қилувчилар атрофимни ўраб олган. Адоватларини ўз кўзларим билан кўриб турибман.</verse>
				<verse number="3">Эй Худо, Ўзинг мени кафилликка олгин. Ахир, яна ким бор мени қўллайдиган?</verse>
				<verse number="4">Сен дўстларимнинг онгини ақл–заковат учун ёпиб қўйгансан, Шунинг учун уларнинг устун бўлишларига йўл бермайсан.</verse>
				<verse number="5">Улар ўз фойдасини кўзлаб, дўстларига хиёнат қиладилар. Шундайларнинг фарзандлари кўр бўлсин.</verse>
				<verse number="6">Худо мени одамлар орасида кулги қилиб қўйди, Улар юзимга тупуришади.</verse>
				<verse number="7">Қайғудан кўзларим хиралашган, Аъзои баданим заифлашиб, қоқ суяк бўлиб қолган.</verse>
				<verse number="8">Ўзини покдил деб билганлар мени кўриб ажабланяптилар, Улар мени иккиюзламачи деб ўйлаяптилар. Ўзини айбсиз деб билганлар мендан ғазабланяптилар.</verse>
				<verse number="9">Аммо шунга қарамай солиҳ одам ўз йўлида юраверади, Қўли пок бўлган кучайиб кетаверади.</verse>
				<verse number="10">Қани энди сизлар келинглар–чи?! Орангиздан бирорта доно инсонни топа олармиканман?!</verse>
				<verse number="11">Мана кунларим ўтиб кетди, Режаларим ҳам барбод бўлди, Кўнглимдаги орзуларим пучга чиқди.</verse>
				<verse number="12">Дўстларим тунни кун, дейишади, Атрофи қоп–қоронғу, Лекин улар, ёруғлик яқин, деб туриб олишган.</verse>
				<verse number="13">Хўш, агар ўликлар диёри менинг уйим бўлса, Тўшагимни зулматда ёзсам,</verse>
				<verse number="14">Қабрга, сен отамсан, десам, Қурт–қумурсқаларни, онамсиз, опа–сингилларимсиз, десам,</verse>
				<verse number="15">Мен умидли одам бўламанми? Мени, умиди бор, деб ким айтади?!</verse>
				<verse number="16">Наҳотки ўликлар диёрида умид бўлса?! Йўқ, тупроқда ётганимда умид бўлмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Шунда шувахлик Билдад жавоб берди:</verse>
				<verse number="2">“Қачонгача валдирайверасан–а?! Гапингни ўйлаб гапиргин, кейин суҳбатлашамиз.</verse>
				<verse number="3">Нима, бизни мол, деб ўйлаяпсанми? Ёки бизни гўл, деб биляпсанми?</verse>
				<verse number="4">Жаҳл билан ўзингни жароҳатлаяпсан. Нима энди, сени деб ер юзи ҳувиллаб қолиши керакми?! Ёки қоялар ўрнидан қўзғалиши керакми?!</verse>
				<verse number="5">Фосиқларнинг чироғи албатта ўчади, Оловининг учқуни ёруғлик бермайди.</verse>
				<verse number="6">Чодиридаги ёруғлик зулматга айланади, Тепасида осилган чироғи ўчади.</verse>
				<verse number="7">Собит қадам фосиқлар энди қоқилиб юради. Ўзларининг режалари уларни оёғидан олади.</verse>
				<verse number="8">Ўз оёқлари уларни тузоққа етаклайди, Ўзлари чуқурликка йиқилиб тушади.</verse>
				<verse number="9">Қопқон уларни товонидан қисиб қолади, Тўр уларни маҳкам тутади.</verse>
				<verse number="10">Ерда фосиқларга илмоқ ташланган, Уларнинг йўлига тузоқ қўйилган.</verse>
				<verse number="11">Ҳар томондан уларни ваҳима босиб, Ҳар қадамда ортидан қувиб юради.</verse>
				<verse number="12">Очликдан уларнинг силлалари қуриб қолади, Кулфат ҳам уларнинг қоқилишини кутиб туради.</verse>
				<verse number="13">Касаллик уларнинг терисини кемириб битиради, Ўлат уларнинг оёқ–қўлларини чиритиб юборади.</verse>
				<verse number="14">Паноҳлари бўлган чодирларидан уларни суғуриб олиб, Ўликлар диёри шоҳининг олдига олиб келишади.</verse>
				<verse number="15">Фосиқларнинг чодирларидан ҳеч нарса қолмайди, Улар яшаган жой олтингугурт билан қопланади.</verse>
				<verse number="16">Уларнинг илдизлари қуриб қолади, Новдалари ҳам сўлиб қолади.</verse>
				<verse number="17">Ер юзидан уларнинг хотираси ўчиб кетади, Кўчаларда улардан ном–нишон ҳам қолмайди.</verse>
				<verse number="18">Улар ёруғликдан зулматга ҳайдаладилар, Ҳа, бу дунёдан қувиб чиқариладилар.</verse>
				<verse number="19">Халқи орасида улардан авлод–зурриёт қолмайди, Улар яшаган жойлар кимсасиз бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="20">Уларнинг тақдиридан ғарбдагилар даҳшатга тушади, Шарқдагиларни эса ваҳима босади.</verse>
				<verse number="21">Ҳа, ёвузларнинг маскани шу аҳволга тушиб қолади, Худосизларнинг жойи шундай бўлиб қолади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Аюб шундай жавоб берди:</verse>
				<verse number="2">“Қачонгача мени қийнайсизлар, Гапларингиз билан мени эзасизлар?</verse>
				<verse number="3">Мана, мени ўн марта ҳақоратладингиз! Менга ҳамла қилаверишдан уялмайсизларми?</verse>
				<verse number="4">Агар хато қилганим рост бўлса, Гуноҳим ўзимнинг ташвишим.</verse>
				<verse number="5">Ўзингизни мендан устун қўйяпсиз. Мана бу гуноҳингнинг далили, деб Шарманда бўлганимни кўрсатяпсиз.</verse>
				<verse number="6">Шуни билинглар, Худонинг Ўзи менга ҳақсизлик қилди, Тўрлари билан атрофимни ўради.</verse>
				<verse number="7">“Ўлдиряпти!” деб бақирсам ҳам, Менга ҳеч ким жавоб бермайди. Фарёд қиламан, лекин адолат йўқдир.</verse>
				<verse number="8">Худо йўлимга ғов қўйган, ўтолмайман. Йўлларимни зулмат билан қоплаган.</verse>
				<verse number="9">У бор обрўимни тўккан, Бошимдаги тожимни тортиб олган.</verse>
				<verse number="10">Менга ҳар томондан ҳужум қилди, тамом бўлдим, Дарахтни суғургандай, умидимни суғуриб ташлади.</verse>
				<verse number="11">Унинг ғазаби менга қарши қайнайди, У мени Ўзига душман, деб ҳисоблайди.</verse>
				<verse number="12">Унинг қўшинлари бостириб келади. Мени қамал қилиш ниятида Чодирим атрофида қароргоҳ қуради.</verse>
				<verse number="13">Худо қариндош–уруғимни мендан узоқлаштирди, Танишларим мендан юз ўгирдилар.</verse>
				<verse number="14">Қариндошларим мени тарк этишди. Дўстларим мени унутишди.</verse>
				<verse number="15">Уйимга келган меҳмонлар ҳам, Чўриларим ҳам менга бегонадай қарашади. Уларнинг назарида бир мусофирдай бўлиб қолдим.</verse>
				<verse number="16">Хизматкоримни чақирсам, у жавоб бермайди. Унга ўзим ялиниб боришим керак.</verse>
				<verse number="17">Нафасим хотинимга жирканч бўлиб қолган, Қариндош–уруғларим мендан нафратланади.</verse>
				<verse number="18">Ҳатто ёш болалар ҳам мендан ҳазар қилади. Оёққа турсам, улар мени мазах қилади.</verse>
				<verse number="19">Ҳамма яқин дўстларим мендан ҳазар қилади. Яхши кўрганларим ҳам мендан юз ўгирди.</verse>
				<verse number="20">Терию суягимдан бошқа ҳеч нарсам қолмади, Ўлишимга бир бахя қолди.</verse>
				<verse number="21">Эй дўстларим, менга раҳм қилинглар, Ахир, мени Худо урди–ку!</verse>
				<verse number="22">Худо мени қувғин қилгандай, Нима учун сизлар ҳам мени қувғин қиляпсизлар? Мени еб битирдингиз–ку! Ҳали ҳам тўймадингизми?</verse>
				<verse number="23">Қани энди, айтган сўзларим ёзиб қўйилса! Улар китобга туширилса!</verse>
				<verse number="24">Темир қаламу қўрғошин билан Қояга абадий ёзиб қўйилса!</verse>
				<verse number="25">Аммо мен биламан, Менинг Халоскорим ҳаётдир, Вақти келиб, У мени ҳимоя қилади.</verse>
				<verse number="26">Терим ириб кетган бўлса ҳам, Мана шу танамда Худони кўраман.</verse>
				<verse number="27">Мен Уни ўз кўзларим билан кўраман, Ҳа, мен кўраман, бошқа ҳеч ким эмас. Юрагим орзиқиб кетяпти!</verse>
				<verse number="28">Агар сизлар: “Мана энди унга қарши чиқамиз! Ахир, кулфатларининг илдизи ўзида–ку”, десангиз,</verse>
				<verse number="29">Ўзингиз жазодан қўрқинг. Худо ғазаби келганда қилич билан жазолайди, Шунда сизлар ҳукм борлигини билиб оласизлар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Намахлик Зўфар шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Гапларинг мени безовта қилди, Энди гапирмасам бўлмайди.</verse>
				<verse number="3">Танбеҳларинг билан мени ҳақоратладинг, Лекин энди онгим жавоб бер, деб ундаяпти.</verse>
				<verse number="4">Ўтмишдан билмайсанми?! Ахир, инсонлар ер юзига жойлаштирилгандан бери,</verse>
				<verse number="5">Фосиқларнинг шодлиги узоққа чўзилмайди–ку, Бетавфиқларнинг қувончи бир лаҳзалик–ку!</verse>
				<verse number="6">Такаббурликлари самога етса ҳам, Бошлари булутларга тегса ҳам,</verse>
				<verse number="7">Ўзларининг ахлатидай бутунлай йўқ бўлиб кетади. Уларни олдин кўрганлар: “Қани энди улар?” деб сўрайдилар.</verse>
				<verse number="8">Фосиқлар тушдай ўтиб кетадилар, уларни топиб бўлмайди. Кечаси кўринган шарпадай ғойиб бўладилар.</verse>
				<verse number="9">Ҳа, фосиқларни кўрганлар уларни бошқа кўрмайдилар, Маконлари энди уларни танимайди.</verse>
				<verse number="10">Фосиқларнинг фарзандлари камбағаллардан мурувват кутадилар, Ўз қўллари билан тортиб олган бойликларини қайтариб берадилар.</verse>
				<verse number="11">Фосиқлар ёш ва кучли эди, Энди суяклари тупроқда ётади.</verse>
				<verse number="12">Фосиқлик уларнинг оғизларида ширин туюлди, Шунинг учун фосиқликни Тилларининг тагига солиб, сўриб ўтирибдилар.</verse>
				<verse number="13">Фосиқликни ташлагиси келмай, Оғзиларида ушлаб турсалар ҳам,</verse>
				<verse number="14">Ўша еганлари қорниларида аччиқ бўлади, Илонларнинг заҳрига айланади.</verse>
				<verse number="15">Бойликларни ютиб, қайтиб қусадилар, Қорниларидан бўлса ҳам, Худо қайтариб олиб қўяди.</verse>
				<verse number="16">Улар кобра илонларнинг заҳарини сўрадилар, Заҳарли илон уларни ўлдиради.</verse>
				<verse number="17">Энди фосиқлар оқар дарёлардан — сут ва асал оқадиган ирмоқлардан завқ олмайдилар.</verse>
				<verse number="18">Заҳмат билан топганларидан баҳраманд бўлмайдилар. Савдо–сотиқ қилиб топганларининг гаштини сурмайдилар.</verse>
				<verse number="19">Ахир, фосиқлар камбағалларга зулм қилиб, Бўлганича бўлсин, деб ташлаб кетгандилар. Ўзлари қурмаган уйларни камбағаллардан тортиб олгандилар.</verse>
				<verse number="20">Улар нафс балосига учраган, ҳеч қачон қониқмайдилар. Орзу–ҳавас қилиб йиққан бойликлари уларни қутқармайди.</verse>
				<verse number="21">Улар ҳеч нарса қолдирмай, еб битирганди. Шунинг учун фаровонлиги узоққа чўзилмайди.</verse>
				<verse number="22">Фаровонлик даврида ҳам улар ғам–ташвишга тўладилар. Уларнинг бошига офату кулфатлар тушади.</verse>
				<verse number="23">Фосиқлар қоринларини тўйдириб бўлганларида, Худо уларга бор ғазабини сочади. Уларнинг устига Ўз зарбаларини ёғдиради.</verse>
				<verse number="24">Фосиқлар темир қуролдан қочсалар, Бронза найза уларни тешиб ўтади.</verse>
				<verse number="25">Найза уларнинг таналаридан суғуриб олинади, Ҳа, ялтироқ найза уларнинг жигарларидан тортиб чиқарилади, Уларни ваҳима қамраб олади.</verse>
				<verse number="26">Уларнинг хазиналари зулматда йўқ бўлиб кетади. Инсон ёқмаган олов уларни ютиб юборади, Олов фосиқларнинг чодирию ундаги бор нарсасини йўқ қилади.</verse>
				<verse number="27">Само уларнинг айбини кўрсатади, Ер уларга қарши гувоҳлик беради.</verse>
				<verse number="28">Худонинг ғазаби келган куни Уйидагиларни сел оқизиб кетади.</verse>
				<verse number="29">Худо фосиқларга берган улуш ана шулардир, Худонинг уларга тайинлаган насибаси мана шудир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Аюб шундай деб жавоб берди:</verse>
				<verse number="2">“Сўзларимга яхшилаб қулоқ солинг, Мана шу сизларнинг менга берган тасаллингиз бўлади.</verse>
				<verse number="3">Сабр қилинг, мен ҳам гапирай, Гапириб бўлганимдан кейин, мазах қилаверинг.</verse>
				<verse number="4">Мен инсонларга эмас, Худога арз қиляпман–ку. Шунинг учун сабрим чидамаяпти–да.</verse>
				<verse number="5">Мана, менга қаранг–да, ҳайратланиб қолинг, Оғизларингизни қўлларингиз билан ёпинг.</verse>
				<verse number="6">Бошимга тушган кулфатлар ҳақида ўйласам, ваҳимага тушаман, Танамни қалтироқ босади.</verse>
				<verse number="7">Нима учун фосиқларнинг умрлари узилмай, давом этаверади? Улар кекса ёшга етадилар, кучлари ошиб кетаверади?</verse>
				<verse number="8">Фарзандлари ўсиб, ўз жойини топганини кўради, Невараларини ҳам кўришга муяссар бўлади.</verse>
				<verse number="9">Уйлари хавф–хатарсиз бўлади, Худонинг таёғи уларнинг бошига тушмайди.</verse>
				<verse number="10">Буқалари ҳеч бир қийинчиликсиз кўпаяверади, Сигирлари болалайди, ҳеч қачон боласи тушиб қолмайди.</verse>
				<verse number="11">Фосиқларнинг болалари қўзиларга ўхшаб сакрайдилар, Фарзандлари ўйнаб–кулиб юраверадилар.</verse>
				<verse number="12">Чилдирма ва лира садосига қўшиқ куйлайдилар, Най садосига ўйин–кулги қиладилар.</verse>
				<verse number="13">Умрлари фаровонликда ўтади, Ўликлар диёрига тинчгина кетадилар.</verse>
				<verse number="14">Худога шундай дейдилар: “Бизни тинч қўй! Сенинг йўлларингни билишни хоҳламаймиз.</verse>
				<verse number="15">Қодир Худо ким бўлибдики, Унга хизмат қилсак, Унга илтижо қилсак, бизга нима фойда тегарди?!”</verse>
				<verse number="16">Аммо фосиқларнинг фаровонлиги ўз қўлининг иши эмас–ку! Фосиқларнинг ўй–хаёлларидан мен жирканаман.</verse>
				<verse number="17">Фосиқларнинг чироғи бирон марта бўлса ҳам ўчдими? Бошига тез–тез кулфат тушиб турибдими? Худо Ўз ғазабида уларга қийноқ беряптими?</verse>
				<verse number="18">Қачон улар шамолда тўзиган хашакдай, Бўрон учириб кетган сомондай бўладилар?</verse>
				<verse number="19">Сен: “Худо инсонларнинг гуноҳлари учун уларнинг фарзандларини жазолайди”, — дейсан. Мен эса гуноҳкорларнинг ўзи жазолансин, дейман. Мана шу уларга сабоқ бўлади.</verse>
				<verse number="20">Гуноҳкорлар ўз кўзлари билан ҳалокатларини кўрсинлар. Ўзлари Қодир Худонинг ғазаби шаробини ичсинлар.</verse>
				<verse number="21">Зотан, улар ўлганидан кейин оиласига нима бўлишини ўйламайдилар ҳам!</verse>
				<verse number="22">Ким Худога сабоқ бера олади, Ахир, У ҳатто самовий зотларни ҳукм қилади–ку!</verse>
				<verse number="23">Мана, бир одам тўлиқ фаровонликда, Тинч ва хотиржам оламдан кўз юмади.</verse>
				<verse number="24">Унинг бели бақувват, Суяклари иликка тўла.</verse>
				<verse number="25">Иккинчи бир одам эса руҳи тушкун ҳолда, Ҳеч қачон яхшилик кўрмай ўлиб кетади.</verse>
				<verse number="26">Иккови ҳам тупроқда бирдай ётади, Уларни қуртлар қоплайди.</verse>
				<verse number="27">Эҳ, дўстларим, ниятларингизни биламан, Мақсадларингиз ҳам менга аён.</verse>
				<verse number="28">Сизлар: “Қани золим амалдорнинг уйи? Фосиқларнинг чодири қаерда?” деб сўрайсизлар.</verse>
				<verse number="29">Кўп жойларга бориб келганлардан сўранглар. Улар айтганларини инкор қила олмайсиз!</verse>
				<verse number="30">Кулфат кунида фосиқлар нажот топишларини, Худонинг ғазаби кунида қутқарилишларини улар айтадилар–ку!</verse>
				<verse number="31">Фосиқларнинг қилмишларини ким уларнинг юзига солади? Қилмишлари учун ким уларни жазолайди?</verse>
				<verse number="32">Жасадлари қабрга олиб борилганда, Қабр бошига соқчи қўйилади.</verse>
				<verse number="33">Сон–саноқсиз одамлар кетларидан бориб, Уларга аза тутади. Ҳатто тупроқ ҳам уларнинг устига секин тушади.</verse>
				<verse number="34">Қандай қилиб мени пуч сўзларингиз билан юпата оласиз? Барча берган жавобларингиз ёлғондир!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Темонлик Элифаз шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Инсон Худога қандай фойда келтиради?! Доно инсон Унинг учун бирорта фойдали иш қила оладими?!</verse>
				<verse number="3">Солиҳ бўлсанг бу Қодир Худога қандай завқ келтиради?! Юрган йўлларинг пок бўлса, Унга қандай фойда?!</verse>
				<verse number="4">У сенга художўйлигинг учун танбеҳ берадими?! Бунинг учун сени ҳукм қиладими?!</verse>
				<verse number="5">Ахир, фосиқлигинг қанчалар оғир?! Гуноҳингнинг чеки йўқ–ку!</verse>
				<verse number="6">Яқинларингдан ҳеч бир сабабсиз гаров олдинг, Камбағаллардан кийимини ечиб олиб, яланғоч қолдирдинг.</verse>
				<verse number="7">Чанқаганларга сув бермадинг. Қорни очлардан нонингни қизғандинг.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, қудратлилар юртга эгалик қиладилар, Обрўлилар у ерда яшайдилар.</verse>
				<verse number="9">Беваларни қуруқ қўл билан орқага қайтардинг, Етимларга ёрдам қўлини чўзмадинг.</verse>
				<verse number="10">Шунинг учун атрофинг тузоқлар билан ўралган. Тўсатдан сени ваҳима босган.</verse>
				<verse number="11">Атрофингни зулмат қамраб олган, Кўзларинг ҳеч нарсани кўрмаяпти, Сув тошқинлари сени кўмиб кетган.</verse>
				<verse number="12">Юксакдаги баланд юлдузларга қара. Аммо Худо само чўққисида–ку!</verse>
				<verse number="13">Шунда ҳам сен: “Худо нимани биларди, Зулмат орасидан У қандай ҳукм қила оларди”, дейсан.</verse>
				<verse number="14">“Қуюқ булутлар Уни яширган, У бизни кўрмайди, Худо само гумбази узра айланиб юрибди–ку”, деб айтасан.</verse>
				<verse number="15">Сен фосиқлар юрган Азалий йўлдан юраверасанми?</verse>
				<verse number="16">Улар ҳаётдан бевақт маҳрум бўлдилар, Умр пойдеворларини сел ювиб кетди.</verse>
				<verse number="17">Фосиқлар Худога шундай дедилар: “Бизни тинч қўйгин. Эй Қодир Худо, бизга нима қила олардинг?”</verse>
				<verse number="18">Аммо уларга барака бериб, уйларини тўлдирган Худо–ку! Фосиқларнинг ўй–хаёлларидан мен жирканаман.</verse>
				<verse number="19">Солиҳлар фосиқларнинг аҳволини кўриб, хурсанд бўладилар, Айбсизлар фосиқларни мазах қилиб куладилар.</verse>
				<verse number="20">Улар: “Душманларимиз йўқ қилинди, Битта қолмай оловда ёниб кетдилар”, деб айтадилар.</verse>
				<verse number="21">Худо билан тортишаверма! У билан ярашгин, Шунда фароғатда яшайсан.</verse>
				<verse number="22">Худонинг оғзидан чиққан ўгитларига қулоқ тут, Сўзларини юрагингда сақла.</verse>
				<verse number="23">Қодир Худога юз бурсанг, соғлигу бойлигинг қайта тикланади. Чодирингни фосиқликдан тозаласанг,</verse>
				<verse number="24">Олтинни чанг деб билиб, Офир тилласини дарёга отсанг,</verse>
				<verse number="25">Қодир Худонинг Ўзи сенинг хазинанг бўлади. У сенинг қимматбаҳо кумушинг бўлади.</verse>
				<verse number="26">Шунда Қодир Худодан завқ топасан, Худога юз бурасан.</verse>
				<verse number="27">Сен Унга илтижо қиласан, У эса сенга қулоқ тутади. Унга берган ваъдаларингни бажарасан.</verse>
				<verse number="28">Нима ният қилсанг, ҳаммаси амалга ошади, Ҳаёт сўқмоқларинг нурга тўлади.</verse>
				<verse number="29">Агар шарманда бўлган одам учун Худога илтижо қилсанг, Худо ўша одамни шармандаликдан қутқаради.</verse>
				<verse number="30">Сенинг пок қўлларинг туфайли Ҳатто айбдорлар ҳам нажот топади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Шунда Аюб яна гапирди:</verse>
				<verse number="2">“Бугун ҳам аччиқ шикоят қиламан, Оҳ–воҳдан ўзимни тута олмайман.</verse>
				<verse number="3">Қанийди, Худони қаердан топишни билсам, Тахти олдига борган бўлардим!</verse>
				<verse number="4">Унинг олдига барча арзларимни ёйиб, Ўз даъволаримни айтган бўлардим.</verse>
				<verse number="5">Ўшанда Унинг жавобини тинглаган бўлардим, Унинг менга айтганларини тушунган бўлардим.</verse>
				<verse number="6">У буюк қудрати билан менга қарши чиқармиди? Йўқ, У менга қулоқ тутган бўларди.</verse>
				<verse number="7">Ҳа, солиҳ инсон Унга келиб, арзини айта олади. Ўз Ҳакамим мени бир умрга оқлайди.</verse>
				<verse number="8">Шарққа борсам, Худо йўқдир, Ғарбга бориб ҳам Уни тополмайман.</verse>
				<verse number="9">Шимолда бирор иш қилса, мен Уни кўролмайман, Жануб томон бурилса ҳам Уни тополмайман.</verse>
				<verse number="10">У эса менинг юрган йўлимни билади, У мени синагандан кейин соф тилладай бўламан.</verse>
				<verse number="11">Мен фақат Худонинг йўлидан юрдим, Унинг йўлини тутдим, четга оғмадим.</verse>
				<verse number="12">У берган амрлардан четга чиқмадим, Кундалик ризқимдан ҳам кўра Унинг сўзларини қимматли билдим.</verse>
				<verse number="13">Худо қарорида қатъий туради, Ким Унинг фикрини ўзгартира олади?! У нима хоҳласа, шуни қилади.</verse>
				<verse number="14">Менга қарши тузган режаларини У охиригача бажаради, Унинг бундай режалари ҳали кўп.</verse>
				<verse number="15">Шунинг учун Унинг ҳузурида қўрқувга тушаман, Бу ҳақда ўйласам, мени ваҳима босади.</verse>
				<verse number="16">Худо мени журъатсиз қилиб қўйди, Қодир Худо мени даҳшатга солиб қўйди.</verse>
				<verse number="17">Аммо юзимни қоплаган тим қоронғилик, Зулмат менинг овозимни ўчира олмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Нима учун Қодир Худо ҳукм вақтини белгиламайди? Нима учун Худони билганлар бекорга Уни кутадилар?</verse>
				<verse number="2">Фосиқлар чегараларни бузадилар, Ўғирланган подаларни яйловларда боқадилар.</verse>
				<verse number="3">Етимларнинг эшакларини ҳайдаб кетадилар. Беванинг ҳўкизини кафиллик сифатида олиб қўядилар.</verse>
				<verse number="4">Камбағалларни йўлдан четга чиқариб ташлайдилар. Қашшоқларни яширинишга мажбур қиладилар.</verse>
				<verse number="5">Қашшоқлар ёввойи эшаклардай чўлда овқат излашади, Уларнинг фарзандлари учун даштдан бошқа ерда овқат йўқ.</verse>
				<verse number="6">Бегоналарнинг далаларида сомон йиғишади, Фосиқларнинг узумзорларида қолган–қутганини теришади.</verse>
				<verse number="7">Тунни кийим–кечаксиз, яланғоч ўтказади, Совуқда уларнинг ёпинадиган нарсаси йўқ.</verse>
				<verse number="8">Тоғ ёмғирлари уларни шалаббо қилади, Бошпаналари йўқлигидан улар Қоянинг олдида қалтирайдилар.</verse>
				<verse number="9">Фосиқлар беванинг фарзандини Онасининг қучоғидан юлиб олади, Камбағалнинг чақалоғини кафиллик қилиб олади.</verse>
				<verse number="10">Кийимлари йўқлигидан камбағаллар яланғоч юришади. Буғдой боғламларини кўтариб юрсалар–да, қоринлари оч қолади.</verse>
				<verse number="11">Қатор–қатор зайтун дарахтлари орасида Зайтунларни эзиб мой чиқарадилар. Узум эзиб шароб қиладилар, Аммо чанқоқлари босилмайди.</verse>
				<verse number="12">Шаҳарда жон бераётганларнинг нолалари эшитилади, Жароҳатланганлар мадад сўраб фарёд қилади. Шунда ҳам Худо ҳеч кимни бу ҳақсизлик учун жавобгар тутмайди.</verse>
				<verse number="13">Нурга қарши бош кўтарганлар бор. Улар нур йўлидан юрмайдилар, Нур йўли олиб борадиган жойларга бормайдилар.</verse>
				<verse number="14">Қотил эрта тонгда туради, Камбағалу бечорани ўлдиради, Кечаси эса ўғирлик қилади.</verse>
				<verse number="15">Зинокор кеч бўлишини кутади, “Ўшанда мени ҳеч ким кўрмайди”, деб ўйлайди. Ниқоб билан юзини беркитади.</verse>
				<verse number="16">Ўғрилар кечаси уйларни талаб, Кундуз куни яширинади. Улар нур нималигини билмайди.</verse>
				<verse number="17">Барча ўғриларнинг тонги зулматдир. Ҳа, зулмат даҳшатлари уларнинг дўстидир.</verse>
				<verse number="18">Аммо ўша фосиқлар дарё сувлари устидаги кўпикдай ўткинчидир. Уларнинг ерлари лаънатланган, Уларнинг узумзорларига ҳеч ким қадам босмайди.</verse>
				<verse number="19">Иссиқ ҳаво ва қурғоқчилик қорни эритиб йўқ қилгандай, Ўликлар диёри ҳам гуноҳкорни ўз оғушига олади.</verse>
				<verse number="20">Қуртлар эса уни маза қилиб ейишади. Гуноҳкорни ҳатто ўз онаси унутади, Ҳеч ким уни эсга олмайди. Фосиқлар дарахтлардай синдириб ташланади.</verse>
				<verse number="21">Фосиқлар фарзандсиз аёлга зулм ўтказади, Беваларга меҳр–шафқат кўрсатмайди.</verse>
				<verse number="22">Аммо Худо Ўз қудрати билан кучлиларни ҳалок қилади. Улар баланд кўтарилиши мумкин, Аммо уларнинг ҳаёти учун кафолат йўқ.</verse>
				<verse number="23">Улар осойишта яшашларига Худо йўл қўяди, Аммо Ўзи уларнинг йўлларини доим кузатиб туради.</verse>
				<verse number="24">Ҳозирча улар буюк бўлса ҳам, кейинроқ йўқ бўлади. Улар пастга урилади, худди бошқалардай ўлиб кетади. Дон бошоқларидай қуриб қолади.</verse>
				<verse number="25">Қани, ким гапларимни ёлғон, деб айта олади? Ким менинг гапларимни пучга чиқара билади?</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Шунда шувахлик Билдад деди:</verse>
				<verse number="2">“Худо ҳайбатли ҳукмрондир! Самоларда У тинчлик ўрнатади.</verse>
				<verse number="3">Унинг лашкарларини ким санай олади?! Ахир, Унинг нури бутун ер юзини ёритади–ку!</verse>
				<verse number="4">Шундай экан, инсон зоти қандай қилиб Худо олдида солиҳликка даъво қила олади?! Аёлдан туғилганлар қандай қилиб пок бўла олади?!</verse>
				<verse number="5">Худонинг назарида ҳатто ой ҳам ёруғмас, Юлдузлар ҳам пок эмас.</verse>
				<verse number="6">Шундай экан, инсон ким бўлибди?! Ахир, у бир қурт–ку, Одамзод бир пашшадай–ку!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Аюб шундай деб жавоб берди:</verse>
				<verse number="2">“Ожизга берган ёрдаминг шуми? Кучсизга шундай мадад керакми?!</verse>
				<verse number="3">Ақлсизга жа ўргатиб қўйдинг–а! Берган маслаҳатларинг бирам маънолики!</verse>
				<verse number="4">Ким ўргатди ўзи сенга бу доно гапларни?! Сен орқали кимнинг руҳи гапирган ўзи?!</verse>
				<verse number="5">Сувлар остидаги ўликлар диёрида Марҳумларнинг руҳи қалтирайди.</verse>
				<verse number="6">Худонинг олдида ўликлар диёри очиқдир, Ҳалокат диёрининг ҳам ёпинчиғи йўқ.</verse>
				<verse number="7">Худо бўшлиқ устига самони ёйди, Ерни эса бўшлиққа осиб қўйди.</verse>
				<verse number="8">Худо булутларни ёмғир сувига тўлдиради, Булутлар эса сувнинг оғирлигидан йиртилиб кетмайди.</verse>
				<verse number="9">Худо тўлин ойнинг юзини яшириб, Булутлар билан ўраб қўяди.</verse>
				<verse number="10">Худо уфқни бепоён уммон узра ёйиб, Ёруғлик ва қоронғилик орасига чегара қўйди.</verse>
				<verse number="11">Худо самонинг устунларига дўқ қилса, Улар қўрқувдан қалтираб тебранади.</verse>
				<verse number="12">Худо Ўз қудрати билан денгизни мағлуб қилди, Ўз заковати билан махлуқ Раҳобни ҳалок қилди.</verse>
				<verse number="13">Ўз нафаси билан булутларни ҳайдаб, Мовий осмонни очди. Унинг қудрати қочаётган илонни эзиб ташлади.</verse>
				<verse number="14">Булар Худо қилган ишларнинг кичик бир парчасидир, Худди пичирлаб айтилган гапга ўхшайди! Шундай экан, агар Унинг қудрати Момоқалдироқдай гумбурласа, ким тушуна олади?</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Аюб яна гап бошлаб шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Менга адолат қилмай, Қалбимни яралаган Қодир Худо шоҳид!</verse>
				<verse number="3">Танамда Худо ато қилган жон бор экан, Охирги нафасим чиқмагунча,</verse>
				<verse number="4">Оғзимдан фисқу фасод эшитилмас, Тилимдан ёлғон сўзлар чиқмас.</verse>
				<verse number="5">Ҳеч қачон сизлар ҳақ, деб тан олмайман, Ўлгунимча айбсиз эканлигимни рад қилмайман.</verse>
				<verse number="6">Иккиланмай ўзим ҳақлигимни айтавераман, Ҳаёт эканман, виждоним тоза менинг.</verse>
				<verse number="7">Душманим фосиқлардай жазо олсин, Рақибларим ёвузлардай жазолансин.</verse>
				<verse number="8">Худосиз одам ҳаётдан маҳрум бўлганда, Унда қандай умид қолади? Худо уни йўқ қилганда умиди бўладими?</verse>
				<verse number="9">Худосизларнинг бошига кулфат тушганда, Худо уларнинг фарёдига қулоқ тутармикин?</verse>
				<verse number="10">Ахир, улар Қодир Худодан завқ топмайдилар–ку! Улар ҳар доим ҳам Худога илтижо қилмайдилар–ку!</verse>
				<verse number="11">Худонинг қудрати ҳақида сизларга ўргатаман. Қодир Худонинг йўлларини сизлардан яширмайман.</verse>
				<verse number="12">Ахир, ўзингиз буларнинг ҳаммасини кўргансиз–ку! Шунда ҳам бекорчи гапларни гапиришни қўймайсиз.</verse>
				<verse number="13">Фосиқларнинг тақдири қуйидагичадир, Қодир Худо золимларнинг бошига солгани мана шудир:</verse>
				<verse number="14">Уларнинг фарзандлари кўпайса ҳам, Барибир урушда ҳалок бўлади. Зурриёти ҳеч қачон нонга тўймайди.</verse>
				<verse number="15">Тирик қолганларини ўлат нобуд қилади, Бевалари эса аза ҳам тутолмайди.</verse>
				<verse number="16">Кумушлари чангдай кўп бўлса ҳам, Кийим–кечаклари уюм–уюм бўлса ҳам,</verse>
				<verse number="17">Ўша кийимларни солиҳлар кияди, Кумушларини эса айбсизлар бўлиб олади.</verse>
				<verse number="18">Фосиқларнинг уйлари қуш инидай мўрт бўлади, Дала қоровулларининг капалари сингари бўлади.</verse>
				<verse number="19">Фосиқлар кечқурун ёстиққа бош қўйганда бой бўлса, Кўзларини очиб қараганда, бор бойликлари йўқолиб кетган бўлади.</verse>
				<verse number="20">Ваҳима уларни сув тошқинидай босади, Тунда бўронлар уларни учириб кетади.</verse>
				<verse number="21">Шарқ шамоли уларни олиб кетади, Фосиқларни ўз жойларидан супуриб ташлайди.</verse>
				<verse number="22">Бу шамол шафқатсизларча уларга ташланади, Фосиқлар шамолнинг кучидан қочишга уринади.</verse>
				<verse number="23">Шамол уларнинг устидан кулади, Ҳуштак чалиб, уларни даҳшатга солади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Мана, кумуш қазиб олинадиган конлар бор, Тилла тозаланадиган жойлар ҳам бор.</verse>
				<verse number="2">Темирни ердан қазиб олишади, Тошларни эритиб, мис ажратиб олишади.</verse>
				<verse number="3">Инсон қоронғи конларга чироқ билан киради, Ҳатто ер остининг энг чет жойларини ҳам қазийди. Ернинг қоп–қоронғу жойларигача бориб, Темир ва мис қидиради.</verse>
				<verse number="4">У одамзод яшайдиган жойлардан узоқда, Инсон қадам босмайдиган ерларда конлар қазийди. Одамзоддан узоқ жойларда арқонларга осилиб, чуқурларга тушади.</verse>
				<verse number="5">Мана, дону нон ердан униб чиқади, Аммо ер ости эса ёндирилгандай алғов–далғов бўлиб ётибди.</verse>
				<verse number="6">Ердаги тошлардан зангори ёқутлар чиқади, Тупроғида тилла бор.</verse>
				<verse number="7">Ҳеч бир қузғун конларнинг яширин сўқмоқларини билмайди, Ҳеч бир бургутнинг кўзлари у жойларни кўрмаган.</verse>
				<verse number="8">Ёввойи ҳайвонлар у ерларга оёқ босмаган, Шерлар ҳам у ерлардан юрмаган.</verse>
				<verse number="9">Инсон қояларни ўяди, Тоғларни таг–туги билан қўпориб ташлайди.</verse>
				<verse number="10">Қоялар орасидан йўллар очади, Инсон кўзлари ҳамма бебаҳо хазиналарни кўради.</verse>
				<verse number="11">Инсон дарёларнинг манбаини топади, Яширин хазиналарни ёруғликка олиб чиқади.</verse>
				<verse number="12">Аммо доноликни қаердан топса бўлади?! Идрокнинг манбаи қаерда экан?!</verse>
				<verse number="13">Одамзод доноликнинг қаерда эканлигини билмайди, Чунки ёруғ ер юзида донолик топилмайди.</verse>
				<verse number="14">Тубсиз сувлар, донолик бизда эмас, дейдилар, Денгиз ҳам, менинг ичимда у йўқ, деб айтар.</verse>
				<verse number="15">Доноликни тиллага сотиб олиб бўлмайди, Унинг нархини кумуш билан ўлчаб бўлмайди.</verse>
				<verse number="16">Донолик Офир тилласию ақиқ тошлар, Зангори ёқутлар билан ҳам сотиб олинмайди.</verse>
				<verse number="17">Тилла ҳам, биллур ҳам доноликка тенг келмайди, Доноликни тоза тилла тақинчоқларга алмаштириб бўлмайди.</verse>
				<verse number="18">Доноликнинг қадри гавҳардан ҳам баланддир Маржон ва жавоҳирлар унинг олдида қадрсиздир.</verse>
				<verse number="19">Ҳабашистоннинг жавоҳири ҳам унга тенг келолмайди, Энг соф тилла билан ҳам доноликни сотиб олиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="20">Шундай экан, донолик қаердан келиб чиқади? Идрокнинг манбаи қаерда?</verse>
				<verse number="21">У барча жонзотларнинг кўзларидан яширилган, Ҳатто осмондаги қушлардан ҳам беркитилган.</verse>
				<verse number="22">Ҳатто Ҳалокат ва Ўлим ҳам, Биз донолик ҳақида фақат эшитганмиз, деб айтади.</verse>
				<verse number="23">Доноликка олиб борадиган йўлни Худо билади, Доноликнинг масканини фақатгина У билади.</verse>
				<verse number="24">Зотан Худо ернинг тўрт томонини ҳам кўриб туради, Фалак остидаги ҳамма нарсани кузатиб туради.</verse>
				<verse number="25">Худо шамолга куч берган, Денгизнинг ҳажмини белгилаган.</verse>
				<verse number="26">Ёмғирнинг қаерга ёғишини У кўрсатиб берган, Чақмоқ учун йўлларни белгилаган.</verse>
				<verse number="27">Ўшанда Худо доноликка қаради–да, Доноликнинг қадрини белгилади. Уни текшириб кўриб, барқарор қилди.</verse>
				<verse number="28">Худо одамзодга шундай деди: “Мен, Раббингиздан қўрқиш доноликдир, Фосиқликдан юз ўгириш идрокдандир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Аюб гапида давом этди:</verse>
				<verse number="2">“Қани энди, Худо менга Ғамхўрлик қилган пайтлари қайтиб келса эди.</verse>
				<verse number="3">Ўша пайтларда Худо Ўз чироғи билан йўлимни ёритарди, Унинг нури билан зулматдан ўтар эдим.</verse>
				<verse number="4">Куч–қувватга тўлган пайтларимда Худо билан бўлган дўстлигим чодиримни тўлдириб турарди.</verse>
				<verse number="5">Қодир Худо мен билан эди, Фарзандларим ҳам атрофимда юрарди.</verse>
				<verse number="6">Уйимда қаймоқ ошиб–тошиб ётарди, Зайтунзорларимданмой ариқ бўлиб оқарди.</verse>
				<verse number="7">Шаҳар дарвозаси олдида ўтирганимда, Йўлбошчилар орасидан жой олганимда,</verse>
				<verse number="8">Ёшлар мени кўриб, йўл берарди, Ҳатто кексалар ҳам ўрнидан турарди.</verse>
				<verse number="9">Оқсоқоллар ҳам гапидан тўхтаб, Оғизларини қўллари билан беркитарди.</verse>
				<verse number="10">Бошлиқларнинг ҳам овози тинарди, Тиллари танглайига ёпишиб қоларди.</verse>
				<verse number="11">Гапларимни эшитганлар мени мақтарди, Кўрганлар мен ҳақимда яхши гапирарди,</verse>
				<verse number="12">Ахир, мен нола қилган йўқсилларга ёрдам берардим, Суянчиғи йўқ етимларни четда қолдирмас эдим.</verse>
				<verse number="13">Ўлимдан қутқарилган бу одамлар мени дуо қилардилар, Ёрдамим билан беваларнинг қалбини қувончга тўлдирардим.</verse>
				<verse number="14">Солиҳликка кийим каби ўрангандим, Одилликни саллам ва тўнимдай кийиб юрардим.</verse>
				<verse number="15">Кўрларга кўз бўлдим, Чўлоқларга оёқ бўлдим.</verse>
				<verse number="16">Фақирларга ота бўлдим, Мусофирларнинг арзларини эшитиб, ҳимоя қилдим.</verse>
				<verse number="17">Золимларнинг тишларини синдирдим, Уларнинг оғзидан ўлжасини тортиб олдим.</verse>
				<verse number="18">Мен шундай деб ўйлардим: “Узоқ умр кўриб, ўз уйимда ҳаётдан кўз юмаман.</verse>
				<verse number="19">Ахир, мен илдизлари сувга етган, Шохларида тун бўйи шабнам турадиган дарахтдайман.</verse>
				<verse number="20">Доимо обрўйим баланд бўлаверади, Кучим қайта–қайта янгиланаверади.”</verse>
				<verse number="21">Ҳамма сукут сақлаб, менга қулоқ соларди, Бизга қандай маслаҳат бераркан, деб кутарди.</verse>
				<verse number="22">Менинг сўзларимдан кейин ҳеч ким гап қўшмасди, Сўзларим уларнинг устига шабнамдай оҳиста тушар эди.</verse>
				<verse number="23">Улар ёмғир кутгандай мени кутишарди, Сўзларим баҳор ёмғири сингари уларга сингиб кетарди.</verse>
				<verse number="24">Уларга кулиб қарасам, кўзларига ишонишмасди, Марҳамат қилишимни умид билан кутишарди.</verse>
				<verse number="25">Уларга бош бўлиб, йўл–йўриқ кўрсатардим, Лашкарлари орасидаги шоҳдай яшар эдим, Улар қайғуга тушганларида тасалли берардим.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Энди эса ўзимдан ёш бўлганлар устимдан кулади, Уларнинг оталари қўриқчи итларим орасида бўлишга ҳам арзимайди.</verse>
				<verse number="2">Улардан менга нима фойда?! Ахир, улар куч–қувватдан қолган–ку!</verse>
				<verse number="3">Улар очлигу муҳтожликдан озиб–тўзиб кетган, Тун бўйи дашту биёбонда дайдиб юради.</verse>
				<verse number="4">Чўл буталари орасида аччиқ ўтлар теради, Юлғун бутасининг илдизлари уларга емиш бўлади.</verse>
				<verse number="5">Улар одамлар орасидан ҳайдалган. Ўғриларга бақиргандай уларнинг орқасидан бақирадилар.</verse>
				<verse number="6">Улар қуруқ сойликлару чуқурларда, Қоялар орасида яшашга мажбурдирлар.</verse>
				<verse number="7">Чангалзорларда ҳайвонлар сингари бўкиради, Қичитқи ўтлар орасида ғужанак бўлиб ўтиради.</verse>
				<verse number="8">Энг паст, ярамас бу тўдани Хивчинлар билан юртдан ҳайдашган.</verse>
				<verse number="9">Мана энди, ўшалар мазах қилиб, Мен ҳақимда қўшиқлар куйлайди, Мен уларга кулги бўлиб қолдим.</verse>
				<verse number="10">Улар мендан нафратланиб, яқинимга ҳам келмайди, Ҳатто юзимга тупуришдан ҳам тоймайди.</verse>
				<verse number="11">Худо кучимни кесди, мени пастга урди. Шунинг учун ўша ярамаслар ҳам Менинг олдимда ўзларини жиловлай олмайдиган бўлдилар.</verse>
				<verse number="12">Ўша қаланғи–қасанғилар Менга қарши чиқиб, ерга йиқитадилар, Мени ўлдирмоқчи бўлиб, ҳужум қиладилар.</verse>
				<verse number="13">Йўлларимни тўсиб, Бошимга тушадиган кулфатни тезлатадилар, Уларни тўхтатадиган ҳеч ким йўқ.</verse>
				<verse number="14">Мени мазах қилувчилар ҳар томонлама ҳужум қиладилар, Тўфондай устимга ёпириладилар.</verse>
				<verse number="15">Мени қўрқув босган, Обрўйим шамол учиргандек кетди, Фаровонлигим булут каби ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="16">Энди юрагим эзилиб кетяпти, Ҳар куни мен азоб–уқубат тортаман.</verse>
				<verse number="17">Тун бўйи суякларим зирқираб оғрийди, Мени дард қийнаб, ҳеч тинчлик бермайди.</verse>
				<verse number="18">Худо шиддат билан кийимимдан ушлади, Кўйлагимнинг ёқасидан тутди.</verse>
				<verse number="19">У мени лойга булғади, Чангу тупроқчалик қадрим йўқ.</verse>
				<verse number="20">Эй Худойим, Сенга илтижо қиламан, Аммо Сен менга жавоб бермайсан. Сенинг олдингда турибман, Сен эса қараб тураверасан.</verse>
				<verse number="21">Менга нисбатан шафқатсиз бўлиб қолдинг, Ўз қудратинг билан мени қувғин қиляпсан.</verse>
				<verse number="22">Қуюн билан мени кўтариб, Бўрон орасида у ёқдан–бу ёққа отасан.</verse>
				<verse number="23">Биламан, инсоннинг қисмати бўлган Ўлимга мени ҳам олиб борасан.</verse>
				<verse number="24">Бошига кулфат тушган муҳтож одам нола қилса, Ҳеч ким унга қўл кўтармайди–ку, ахир.</verse>
				<verse number="25">Мен бошига кулфат тушганлар учун қайғурдим–ку! Муҳтожларни кўриб, юрагим ачиди–ку!</verse>
				<verse number="26">Аммо яхшилик кутганимда ёвузлик келди, Ёруғликка умид қилсам, зулмат тушди.</verse>
				<verse number="27">Қалбим безовталанган, тиним билмайди, Оғир кунлар бошимга тушган.</verse>
				<verse number="28">Қуёш нури бўлмаган бир зулматда юрибман, Жамоа олдида мадад сўраб, фарёд қиламан.</verse>
				<verse number="29">Мен чиябўрининг дўстидай, Туяқушларнинг укасидай бўлиб қолдим.</verse>
				<verse number="30">Терим қорайиб кетган, Танам иситмадан ёняпти.</verse>
				<verse number="31">Найим садоси азадорларга жўр бўлади, Лирам қайғули нола қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Мен: “Аёл–қизларга шаҳват билан қарамайман”, деб Кўзларим билан аҳд тузган эдим.</verse>
				<verse number="2">Хўш, Худо менга берган насиба нима бўлди?! Қодир Худо мен учун нима буюрган?!</verse>
				<verse number="3">Адолатсизларнинг бошига офат, Бадкирдорларнинг бошига кулфат тушади–ку.</verse>
				<verse number="4">Худо ҳамма йўлларимни кўради, Босган қадамимни кузатиб туради.</verse>
				<verse number="5">Агар ёлғон гапирган бўлсам, Тилим ёлғон–яшиққа тўла бўлса,</verse>
				<verse number="6">Майли, Худо мени адолат тарозисида тортиб кўрсин, Шунда У поклигимни билиб олади.</verse>
				<verse number="7">Агар тўғри йўлдан оғиб кетган бўлсам, Нафсим мени йўлдан уриб, Қўлларимни булғаган бўлсам,</verse>
				<verse number="8">Майли, мен экай, ҳосили бировга насиб бўлсин, Далаларимда унган экинлар суғуриб ташлансин.</verse>
				<verse number="9">Бирор аёл мени йўлдан урган бўлса, Шаҳват билан қўшнимни пойлаган бўлсам,</verse>
				<verse number="10">Майли, хотиним бошқаларнинг буғдойини янчисин, Бегона эркаклар унинг олдига кирсин.</verse>
				<verse number="11">Ахир, шаҳват бузуқлик–ку! Бу гуноҳ албатта ҳукм қилинади.</verse>
				<verse number="12">Ҳалокат диёригача етиб борадиган оловдайдир у, Бор–будимни таг–томири билан еб битиради.</verse>
				<verse number="13">Қулларим, чўриларим мен ҳақимда шикоят қилганда, Уларга нисбатан адолатсизлик қилган бўлсам,</verse>
				<verse number="14">Худо ҳукмга турганда мен нима қиламан? Худо мени сўроқ қилганда нима дейман?</verse>
				<verse number="15">Мени яратган уларни ҳам яратган–ку! Онамизнинг қорнида барчамизга шакл берган Худо–ку!</verse>
				<verse number="16">Муҳтожлар мадад сўраганда, қайтариб юбормадим, Беваларнинг умидини пучга чиқармадим.</verse>
				<verse number="17">Овқатимни бир ўзим емадим, Етимлар билан бўлишдим.</verse>
				<verse number="18">Ёшлигимдан етимларга ота бўлдим, Умрим бўйи беваларга ғамхўрлик қилдим.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Кўзим тушган яланғоч бечоралар Қўйларимдан қирқиб олинган жунлар билан исинди. Усти боши бўлмаган фақирларга меҳр кўрсатдим, Шунинг учун улар мени дуо қилди.</verse>
				<verse number="21">Агар қозихонада сўзим ўтишини билиб туриб, Етимларга қарши қўл кўтарган бўлсам,</verse>
				<verse number="22">Қўлларим синиб қолсин, Қўлим елкамдан узилиб тушсин.</verse>
				<verse number="23">Мен Худодан келадиган кулфатдан қўрқардим, Худонинг улуғворлигини била туриб, бундай иш қила олмасдим.</verse>
				<verse number="24">Тиллага ишондимми? Тоза тиллага умид боғладимми?</verse>
				<verse number="25">Бойлигим кўплигидан ёки мол–мулким билан мақтандимми?</verse>
				<verse number="26">Осмондаги ёруғ қуёшга қараб, Гўзал ойнинг сузишини кузатиб,</verse>
				<verse number="27">Юрагим васвасага тушдими? Уларга сиғиндимми?</verse>
				<verse number="28">Агар шундай қилган бўлса, бу ҳам ҳукмга лойиқ гуноҳ бўлар эди. Ахир, бу иш билан юксакдаги Худога садоқатсизлик кўрсатган бўлардим–да!</verse>
				<verse number="29">Ҳатто ғанимларимга келган кулфатдан суюнмадим, Бошига офат тушганда қувонмадим.</verse>
				<verse number="30">Уларни қарғашдан ўзимни тийдим, Бошимга гуноҳ орттирмадим.</verse>
				<verse number="31">Хизматкорларим шундай дердилар: “Аюбнинг чодирида гўшт еб, тўймаганлар борми?”</verse>
				<verse number="32">Ҳеч бир мусофир кўчада тунамас эди, Чунки менинг эшикларим доимо саёҳатчиларга очиқ эди.</verse>
				<verse number="33">Бошқаларга ўхшаб, гуноҳларимни яширмадим, Айбларимни юрагимда сақламадим.</verse>
				<verse number="34">Оломондан чўчийдиганлару Одамларнинг гапидан қўрқадиганлар каби Кўчага чиқмай, жим ўтиравермадим.</verse>
				<verse number="35">Кошки энди менга қулоқ соладиган бирортаси бўлса! Мана арзимга ўзим қўл қўйяпман. Энди Қодир Худо Ўзи жавоб берсин. Қани энди, душманим айбларимни ёзиб берса,</verse>
				<verse number="36">Мен фахрланиб, уларни елкамга осган бўлардим, Тож қилиб кийиб юрган бўлардим.</verse>
				<verse number="37">Ҳар бир босган қадамимга жавоб берган бўлардим, Мағрур бир шаҳзода каби Худонинг олдига борган бўлардим.</verse>
				<verse number="38">Агар ерларим менга қарши фарёд қилса, Эгатлари кўз ёшга тўла бўлса,</verse>
				<verse number="39">Баҳосини тўламай, ҳосилини еган бўлсам, Деҳқонларнинг ўлимига сабабчи бўлган бўлсам,</verse>
				<verse number="40">Буғдой ўрнига тиканлар ўссин, Арпа ўрнига газанда ўтлар чиқсин.” Шундай қилиб, Аюбнинг гаплари тугади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Шундай қилиб, ўша уч киши Аюбга бошқа гапирмадилар, чунки Аюб ўз назарида солиҳ эди.</verse>
				<verse number="2">Аммо Буз авлодининг Рам хонадонидан бўлган Борахиёл ўғли Элихунинг жаҳли чиқди. Аюб ўзини оқлаб, Худони айблаётгани учун ундан қаттиқ ғазабланди.</verse>
				<verse number="3">У Аюбнинг учала ўртоғидан ҳам жуда ғазабланди, чунки улар Аюбнинг гапига жавоб топиб бера олмадилар. Натижада Худо айбдордай бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="4">Элиху гапириш учун ўз навбатини кутиб турарди, чунки бошқаларнинг ёши уникидан улуғроқ эди.</verse>
				<verse number="5">Лекин уларнинг бошқа гапи йўқлигини кўриб, Элихунинг жаҳли чиқди.</verse>
				<verse number="6">Шундай қилиб, Буз авлодидан бўлган Борахиёл ўғли Элиху ўз гапини бошлади: “Мен ёшман, Сизларнинг эса ёшингиз улуғ. Шунинг учун уялиб, Фикрларимни айтишга қўрқдим.</verse>
				<verse number="7">Ёши улуғлар гапирсин, Кўпни кўрганлар ақл ўргатсин, дедим.</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Аммо фақатгина ёши улуғлар доно бўлмайди, Нима тўғрилигини фақат кексалар тушунавермайди. Ахир, инсонга унинг ичидаги руҳ — Қодир Худонинг нафаси ақл–идрок беради–ку!</verse>
				<verse number="10">Шунинг учун менга қулоқ солинг, Мен ҳам ўз фикримни баён қилай.</verse>
				<verse number="11">Сизлар гапирганда жим турдим, Доно гапларингизга қулоқ солдим. Гап қидирганингизда ҳам кутиб турдим.</verse>
				<verse number="12">Сизларга диққат билан қулоқ солдим, Лекин ҳеч бирингиз Аюбнинг айбини исботлай олмадингиз. Унинг гапларига жавоб бера олмадингиз.</verse>
				<verse number="13">Сизлар: “Энг доно йўлни топдик, Аюбни инсон эмас, Худонинг Ўзи мағлуб қилсин”, дея кўрманглар.</verse>
				<verse number="14">Аюб гапларини менга қарата айтгани йўқ. Шундай бўлганда ҳам, Мен ҳеч қачон сизларга ўхшаб жавоб бермасдим.</verse>
				<verse number="15">Эй, Аюб! Бу учала ўртоғингиз эсанкираб қолди, Гап тополмай ўтирибдилар. Айтадиган биронта сўзи йўқ.</verse>
				<verse number="16">Энди уларнинг айтадиган гапи бўлмаса, Мен кутиб ўтираверайми?!</verse>
				<verse number="17">Мен ҳам жавоб бераман, Ўз фикримни билдираман.</verse>
				<verse number="18">Ичимда сўзлар тошиб кетяпти, Ичимдаги руҳ мени даъват қиляпти.</verse>
				<verse number="19">Қалбим очилмаган шароб каби жўшмоқда, Янги шароб қуйилган меш каби ёрилиб кетай, дейди.</verse>
				<verse number="20">Гапириб, озгина ёзилай. Оғиз очиб, жавоб берай.</verse>
				<verse number="21">Мен ҳеч кимга тарафкашлик қилмайман, Ҳеч бир инсонга хушомад қилмайман.</verse>
				<verse number="22">Агар хушомадгўйликка уста бўлсам, Яратувчим мени йўқ қилган бўлар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">Эй Аюб, энди менинг сўзларимни эшитинг, Ҳамма гапларимга қулоқ солинг.</verse>
				<verse number="2">Мен ҳозир гапиришга тайёрман. Сўзларим тилимда тизилиб турибди.</verse>
				<verse number="3">Сўзларим пок кўнглимдан чиқади, Чин дилдан гапираман.</verse>
				<verse number="4">Мени Худонинг Руҳи яратган, Қодир Худонинг нафаси менга ҳаёт бериб турибди.</verse>
				<verse number="5">Агар қўлингиздан келса, менга жавоб беринг–чи, Ўзингизни ҳимоя қилиб кўринг–чи!</verse>
				<verse number="6">Худонинг олдида сиз ҳам, мен ҳам бирмиз, Мен ҳам тупроқдан яралганман.</verse>
				<verse number="7">Мендан қўрқмасангиз ҳам бўлади, Сизга ҳеч зулм ўтказмайман.</verse>
				<verse number="8">Гапларингизни ўз қулоғим билан эшитдим, Қуйидаги сўзларни олдимда айтгансиз:</verse>
				<verse number="9">“Мен покман, айбсизман, Топ–тозаман, менда ҳеч бир айб йўқ.</verse>
				<verse number="10">Худо эса менга қарши чиқишга баҳона қидиряпти, Мени Ўз душманлари қаторига қўшиб қўйди.</verse>
				<verse number="11">Оёқларимни занжирбанд қилди, Юрган йўлимни кузатиб туради.”</verse>
				<verse number="12">Аюб, мана шу борада сиз ноҳақсиз. Мен сизга шуни айтай: Худо бутун одамзоддан улуғроқдир.</verse>
				<verse number="13">Шундай экан, нимага У билан даъволашяпсиз? Нима учун, Худо менга жавоб бермайди, дейсиз?</verse>
				<verse number="14">Худо қайта–қайта гапиради. Шунда ҳам одамлар тушунмайди.</verse>
				<verse number="15">Одамлар чуқур уйқуга кетганда, Ўринларида ухлаб ётганда, Тушлар, тунги ваҳийлар орқали</verse>
				<verse number="16">Худо уларнинг қулоқларига гапиради, Ўз огоҳлантиришлари билан уларни қўрқитади.</verse>
				<verse number="17">Инсон гуноҳларидан қайтсин, Одамзод такаббур бўлмасин, деб бу сўзларни айтади.</verse>
				<verse number="18">Ўша огоҳлантиришлар одамларни қабрдан сақлайди, Ўлим дарёсидан қутқаради.</verse>
				<verse number="19">Худо инсонларга дарду оғриқ бериб, Одамларнинг суякларини зирқиратиб, тарбиялайди.</verse>
				<verse number="20">Шунда улар нонга ҳам қарай олмайдиган бўлиб қолади. Ҳатто энг ширин овқатлар ҳам кўнглини айнитади.</verse>
				<verse number="21">Улар озиб–тўзиб кетади, фақат териси қолади. Олдин кўринмаган суяклари энди туртиб чиқади.</verse>
				<verse number="22">Ана, улар қабрга яқинлашиб қолди. Ўлим уларнинг жонини пойлаб турибди.</verse>
				<verse number="23">Лекин шу пайтда инсоннинг ҳимоячиси бўлса, Мингларга қарши чиқиб, Ўша инсонни солиҳ, деб тасдиқлайдиган бир ҳимоячиси</verse>
				<verse number="24">Ўша инсонга раҳм қилиб: “Эй Худойим, уни қабрдан қутқаргин, Бу инсоннинг жони эвазига тўлов топдим”, деса,</verse>
				<verse number="25">Ўша инсоннинг танаси ёш боланики каби янгиланади, Ёшлигидаги каби яна кучга тўлади.</verse>
				<verse number="26">Ўша инсон Худога ибодат қилади, Худо эса уни қабул қилади. Худонинг ҳузурига у шодлик билан киради, Чунки Худо уни солиҳлик йўлига қайтаради.</verse>
				<verse number="27">Ўша инсон келиб, бошқаларга шундай дейди: “Мана, мен тўғри йўлдан юрмасдан, Гуноҳ қилган эдим, Лекин мен ўзимга лойиқ жазони олмадим.</verse>
				<verse number="28">Худо жонимни қабрдан қутқариб қолди. Энди менинг ҳаётим ёруғ кунларга тўла!”</verse>
				<verse number="29">Ҳа, Худо одамзодга шундай қилади, Бир эмас, икки эмас, кўп марта такрорлайди.</verse>
				<verse number="30">Инсонларни қабрдан сақлаш учун, Ҳаёт нури уларнинг йўлларини ёритсин, деб шундай қилади.</verse>
				<verse number="31">Эй Аюб, диққат қилинг, менга қулоқ солинг, Жим туринг, мен гапирай.</verse>
				<verse number="32">Агар бирор гапингиз бўлса, менга жавоб беринг. Гапираверинг, чунки оқланишингизни хоҳлайман.</verse>
				<verse number="33">Лекин гапингиз бўлмаса, менга қулоқ солинг, Сукут сақланг, мен сизга доноликни ўргатай.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Элиху гапида давом этиб шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Менинг сўзларимни тингланг, эй донишмандлар. Менга қулоқ солинг, эй билимдонлар.</verse>
				<verse number="3">Тил таомнинг таъмини татигандай, Қулоқ ҳам сўзларни синаб кўради.</verse>
				<verse number="4">Келинглар, нима тўғрилигини танлайлик, Нима яхшилигини биргаликда ўрганайлик.</verse>
				<verse number="5">Аюб шундай дейди: “Мен айбсизман, лекин Худо менга адолат қилмаяпти.</verse>
				<verse number="6">Тўғри бўлсам ҳам, мени ёлғончига чиқаришди. Гуноҳсиз бўлсам ҳам тузалмас дардга йўлиққанман.”</verse>
				<verse number="7">Аюбга ўхшаган одам борми? Аюб учун Худога шак келтириш сув ичишдай бир гап!</verse>
				<verse number="8">Унинг ўртоқлари бадкирдорлардир, У фосиқлар билан вақт ўтказади.</verse>
				<verse number="9">Аюб ҳатто шундай деган: “Худога ёқадиган иш қилишдан ҳеч бир фойда йўқ!”</verse>
				<verse number="10">Шунинг учун менга қулоқ солинг, заковатлилар. Худо асло фосиқлик қилмас, Қодир Худо ноҳақлик қилмас.</verse>
				<verse number="11">Ахир, У одамларнинг қилганларига яраша қайтаради, Қилмишларининг оқибатини ўз бошларига келтиради.</verse>
				<verse number="12">Мана бу ҳақиқатдир: Худо фосиқлик қилмайди, Қодир Худо адолатга хиёнат этмайди.</verse>
				<verse number="13">Худога ер юзидаги ҳукмронликни биров берибдими?! Бирор кимса Худони дунёга ҳукмдор қилиб қўйибдими?!</verse>
				<verse number="14">Агар Худо Ўз Руҳини — Нафасини қайтариб олишга қарор қилса,</verse>
				<verse number="15">Бутун инсоният бирданига ҳалок бўлган бўларди, Одамзод яна тупроққа қайтган бўларди.</verse>
				<verse number="16">Ақлингиз бўлса эшитинг, Гапларимга қулоқ солинг.</verse>
				<verse number="17">Адолатдан нафратланган инсон ҳукмдор бўла олармиди? Қудратли ва Одил Худони ҳукм қилмоқчимисиз?</verse>
				<verse number="18">Шоҳларга: “Сизлар ярамассиз”, — дейдиган, Бекларни фосиқ, деб атайдиган Худо–ку!</verse>
				<verse number="19">У беклар учун тарафкашлик қилмайди, Бойни камбағалдан устун кўрмайди. Ахир, уларнинг ҳаммасини Ўзи яратган!</verse>
				<verse number="20">Одамлар бир зумда ўлади. Ярим кечада қалтирайди–ю, жон беради. Қудратлилар осонликча йўқ қилинади.</verse>
				<verse number="21">Одамлар қилган ишларни Худо кузатиб туради, Улар босган ҳар бир қадамни Худо кўриб туради.</verse>
				<verse number="22">Бирон зулмат ёки қоронғи жой йўқки, Бадкирдорлар ўша жойда яшириниб олса.</verse>
				<verse number="23">Инсонни ҳукм қилиш учун Худо тафтиш ўтказиши шарт эмас.</verse>
				<verse number="24">Худо текширмасдан ҳам қудратлиларни қулатиб, Уларнинг ўрнига бошқаларни жойлайди.</verse>
				<verse number="25">Худо қудратлиларнинг ишларини кузатиб туради. Шунинг учун кечаси уларни ағдариб ташлайди, Улар ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="26">Худо уларни фосиқлиги учун Ҳамманинг кўз олдида жазолайди.</verse>
				<verse number="27">Чунки улар Худога эргашишни рад қилдилар, Худонинг йўлларини англаб етмадилар.</verse>
				<verse number="28">Камбағалларни шундай эздиларки, Уларнинг ноласи Худога етиб борди.</verse>
				<verse number="29">Худо сукут сақласа, ким ҳам уни ҳукм қиларди? У юзини яширса, ким кўра оларди? Бу бирор инсон ёки бирор халқнинг қўлидан келармикан?!</verse>
				<verse number="30">Бетавфиқлар бошқа одамларга тузоқ бўлмасин, деб Худо уларни ҳукмдор қилиб қўймайди.</verse>
				<verse number="31">Бирортаси Худога: “Мен жазоимни олдим, энди гуноҳ қилмайман.</verse>
				<verse number="32">Мен кўролмайдиган нарсаларни ўргат, Ҳа, нотўғри ишлар қилдим, Энди бундай қилмайман”, — дейдими?</verse>
				<verse number="33">Худо сизнинг ўлчовингиз бўйича қайтариши керакми? Ахир, сиз Ундан нафратландингиз–ку! Эй Аюб, мен эмас, сиз қарор қилишингиз керак. Қани, билганингизни айтинг–чи.</verse>
				<verse number="34">Мана, гапларимни эшитган донолар, Ақл–идроклилар шундай деяпти:</verse>
				<verse number="35">“Аюб билмасдан гапиряпти, Гапларининг маъниси йўқ.”</verse>
				<verse number="36">Қани энди, Аюб яхшилаб ҳукм қилинса, Ахир, у фосиқларга ўхшаб гапиряпти–ку.</verse>
				<verse number="37">Аюб Худога қарши чиқиб, Гуноҳи устига гуноҳ қўшяпти. Орамизда Худони мазах қиляпти, Худога қарши кўп гап айтяпти.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="35">
				<verse number="1">Элиху гапини давом эттириб, шундай деди:</verse>
				<verse number="2">Эй Аюб: “Худонинг олдида айбсизман”, — деб айтишингиз нотўғри.</verse>
				<verse number="3">Сиз Худога: “Гуноҳсизлигим Mенга яхшилик келтириши керак эди–ку! Аммо мен ёмонлик кўрдим!” — деб айтишингиз ҳам тўғри эмас.</verse>
				<verse number="4">Сиз ва дўстларингиз гапимни эшитинглар.</verse>
				<verse number="5">Осмонга қараб кўринглар, Сизлардан анча тепада бўлган булутларга қаранглар.</verse>
				<verse number="6">Итоатсизлик қилсангиз, Худога нима зарар? Гуноҳларингиз кўпайса, Худога нима?</verse>
				<verse number="7">Борди–ю, солиҳ бўлсангиз, Унга нима қилиб берардингиз? У сизнинг қўлингиздан бирор нарса олишга зорми?</verse>
				<verse number="8">Фосиқлигингиздан фақат инсонлар қийналади. Солиҳлигингиз ҳам фақатгина инсонларга мадад беради.</verse>
				<verse number="9">Зулм ҳаддан кўплигидан одамлар фарёд қилади. Зўравонларнинг қўлидан қутқаринглар, деб ёрдам сўрайди.</verse>
				<verse number="10">Аммо ҳеч ким яратган Худога ёлвормайди. Тунлари умид берадиган Худога илтижо қилмайди.</verse>
				<verse number="11">У эса ер юзидаги жониворларга қараганда бизга кўпроқ билим берган–ку! Бизни осмондаги қушлардан ақллироқ қилган–ку!</verse>
				<verse number="12">Зулм остида қолган инсонлар фарёд қилишса ҳам, Худо жавоб бермайди. Ахир, уларнинг ўзлари таккабур ва фосиқдир.</verse>
				<verse number="13">Худо бундай инсонларнинг пуч сўзларига умуман қулоқ солмайди, Қодир Худо уларга эътибор бермайди.</verse>
				<verse number="14">Эй, Аюб! Сиз: “Худони кўрмаяпман”, дейсиз. Даъвоингизни Унга келтирдингиз, энди сабр қилинг!</verse>
				<verse number="15">Сиз: “Худо ғазабини сочмаяпти, Фосиқликка заррача эътибор бермаяпти”, деб ўйлайсиз.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, Аюб бемаъни гапларни гапиряпти. Ҳеч нима билмай туриб, гапни кўпайтиряпти.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="36">
				<verse number="1">Элиху гапида давом этиб шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Яна бир оз сабр қилинг, мен сизларга кўрсатай, Худо томонида туриб гапирадиган гапларим бор ҳали.</verse>
				<verse number="3">Менинг билимим жуда кўп, Мени Яратганнинг одил эканлигини сизларга кўрсатаман.</verse>
				<verse number="4">Ростини айтаман, сўзларим ёлғон эмас. Мана мен, билими баркамол инсон сизнинг олдингиздаман.</verse>
				<verse number="5">Худо қудратлидир, Аммо У инсонлардан нафратланмайди, Худо қудратли ва барқарордир.</verse>
				<verse number="6">Фосиқларнинг яшашига Худо йўл қўймайди, Эзилганларга эса адолат қилади.</verse>
				<verse number="7">Солиҳлардан юз ўгирмайди, Солиҳларни шоҳлар билан бирга тахтга чиқаради, Уларни то абад юксалтиради.</verse>
				<verse number="8">Агар инсонлар занжирбанд бўлса, Азоб уларни исканжага олган бўлса,</verse>
				<verse number="9">Худо уларнинг қилмишларинию гуноҳларини ўзларига кўрсатади, Улар мағрурланиб кетганларини ошкор қилади.</verse>
				<verse number="10">Йўл–йўриқларини тинглашга мажбур қилади, Ёвузликдан қайтишга амр қилади.</verse>
				<verse number="11">Агар улар итоат этиб, Худога хизмат қилсалар, Қолган умрларини фаровонликда ўтказадилар, Ҳаётлари роҳатда ўтади.</verse>
				<verse number="12">Аммо итоат этмасалар, Улар ўлим дарёсига ғарқ бўладилар, Ақл–идрокка эришмай, оламдан ўтадилар.</verse>
				<verse number="13">Худосизлар аламини ичига ютиб юраверадилар, Худо уларни кишанласа ҳам ёрдам сўрамайдилар.</verse>
				<verse number="14">Улар саждагоҳлардаги фаҳшбозлар орасида, Ёшликларидаёқ вафот этадилар.</verse>
				<verse number="15">Худо қийналганларни ўша азоблари орқали қутқаради, Зулм ва жабр–жафога мубтало қилиб, уларнинг кўзларини очади.</verse>
				<verse number="16">Худо сизни ҳам дарддан озод қилиб, Чекланмаган кенгликка олиб чиқади, Дастурхонингиз ноз–неъматлар билан тўлади.</verse>
				<verse number="17">Аммо сиз ҳозир фосиқларни ҳукм қилиш билан оворасиз. Хаёлингиз адолат ва ҳукм билан банд.</verse>
				<verse number="18">Эҳтиёт бўлинг, яна биров сизни бойлик билан васвасага солмасин, Катта поралар сизни йўлдан урмасин.</verse>
				<verse number="19">Бойликларингиз сизни кулфатдан қутқара олармиди?! Қудрату–кучингиз энди сизга ёрдам бера олармиди?!</verse>
				<verse number="20">Тунни кутаверманг, Ахир, халқлар кечаси йўқ бўлиб кетадилар–ку!</verse>
				<verse number="21">Ҳушёр бўлинг! Фосиқликка юз бурманг, Ахир, дард сизни фосиқликдан сақлаш учун юборилган–ку.</verse>
				<verse number="22">Худо Ўз қудрати туфайли юксакдир! Унга ўхшаш устоз борми?</verse>
				<verse number="23">Ким Худога йўл кўрсата оларди?! Ким Унга: “Қилганларинг нотўғри”, дея олади?!</verse>
				<verse number="24">Худо қилган ишлари учун Инсонлар Уни мадҳ қиладилар, Сиз ҳам доимо уларга жўр бўлинг.</verse>
				<verse number="25">Бутун инсон зоти Унинг ишларини кўрган, Ҳамма узоқдан туриб кузатади.</verse>
				<verse number="26">Худо қанчалар буюк! Унинг буюклигига ақлимиз етмайди, Худонинг умрини ҳисоблайдиган соннинг ўзи йўқ.</verse>
				<verse number="27">У сув томчиларини йиғиб, Уларни ёмғирга айлантиради.</verse>
				<verse number="28">Булутлардан ёмғир ёғдиради, Одамзод бундан баҳраманд бўлади.</verse>
				<verse number="29">Худо қандай қилиб булутларни юрғизишини Ёки Ўз масканидан туриб, момақалдироқни қандай гумбурлатишини Ким ҳам тушуна олади?</verse>
				<verse number="30">Мана, қаранглар, Худо шундай чақмоқ чақтирадики, Ҳатто денгиз туби ҳам ёришиб кетади.</verse>
				<verse number="31">Худо Ўз қудратли ишлари билан халқларни бошқаради, Уларга фаровонлик ато қилади.</verse>
				<verse number="32">Чақмоқни қўлига олиб, Белгилаган жойига бориб уришни амр қилади.</verse>
				<verse number="33">Бўрон келаётганини момақалдироқ билдириб туради, Ҳатто чорва ҳам олдиндан сезади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="37">
				<verse number="1">Мана шулар ҳақида ўйласам, Юрагим ўйнаб, жойида сакрагандай бўлади.</verse>
				<verse number="2">Худо овозининг гумбурлашига яхшилаб қулоқ солинг. Унинг оғзидан чиқаётган гулдиросни эшитинг.</verse>
				<verse number="3">Чақмоғи бутун фалак остида чақнаб, Ернинг тўрт бурчига етиб боради.</verse>
				<verse number="4">Ундан кейин гулдурос эшитилади, Худо Ўзининг улуғвор овози билан гумбурлаган садо чиқаради, Унинг овози эшитилганда чақмоқ чақнайверади.</verse>
				<verse number="5">Ўз овози билан Худо ажойиб гулдурос ҳосил қилади, Унинг қилган ишларига ақлимиз етмайди.</verse>
				<verse number="6">У буюрса ерга қор ёғади, Худо айтгани учун сел ёғади.</verse>
				<verse number="7">У ҳамма одамларнинг ишларини тўхтатиб қўяди, Шунда инсонлар Худонинг қудратини билиб олади.</verse>
				<verse number="8">Жониворлар ўз инларига киради, Ўз уяларида яширинади.</verse>
				<verse number="9">Бўрон ўз маконидан чиқади, Совуқ шамол эсади.</verse>
				<verse number="10">Худо нафаси билан муз ҳосил қилади, Бепоён сувлар музлаб қолади.</verse>
				<verse number="11">Булутларни сув билан тўлдиради–да, Уларнинг орасидан чақмоқ чақтиради.</verse>
				<verse number="12">Худо булутларга йўл кўрсатади, Худонинг амрлари бажо бўлиши учун Шамолу сув ер юзи бўйлаб айланади.</verse>
				<verse number="13">У баъзан, одамзодни жазолай, деб ёмғир ёғдиради. Баъзан эса ерни суғорай, Одамзодга Ўз севгимни кўрсатай, деб булутларни юборади.</verse>
				<verse number="14">Бир дақиқа жим туринг, Аюб, қулоқ солинг, Худонинг ажойиб ишлари ҳақида ўйлаб кўринг.</verse>
				<verse number="15">Худо қандай қилиб булутларни бошқаришини Ёки чақмоқ чақтиришини биласизми?</verse>
				<verse number="16">Қандай қилиб булутлар осмонда осилиб туришини, Билими баркамол Худонинг ажойиботларини биласизми?</verse>
				<verse number="17">Ахир, ер юзида эсган гармсел туфайли Кийимларингиз ҳам исиб кетади–ку!</verse>
				<verse number="18">Осмон сайқалланган бронзадай қаттиқ, Худо уни ёйиб қўйган! Шундай қилиш сизнинг ҳам қўлингиздан келадими?</verse>
				<verse number="19">Худога қандай гапиришни бизга ўргатинг. Биз нотавонлар даъвоимизни тушунтира олмаймиз.</verse>
				<verse number="20">Гапирмоқчи бўлганимни бирортаси Худога айтиши керакми? Ахир, инсон гапирса, албатта ҳалок бўлади–ку!</verse>
				<verse number="21">Шамол булутларни ҳайдагандан сўнг Тиниқ осмонда чарақлаб турган қуёшга Ҳеч ким қарай олмайди.</verse>
				<verse number="22">Шимолдан ёрқин нурлар таралмоқда, Худо ажойиб улуғворликка бурканган.</verse>
				<verse number="23">Биз Қодир Худога етолмаймиз, Унинг қудрати юксакдир. У тўғри ҳукм чиқаради, адолатига хиёнат қилмайди.</verse>
				<verse number="24">Шунинг учун инсонлар Ундан қўрқади. Ҳа, қалби донолар Худони кўради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="38">
				<verse number="1">Шундан кейин Эгамиз қуюн орасидан Аюбга шундай деб айтди:</verse>
				<verse number="2">Билмай туриб гапираётган ким? Ким донолигимга гумон қиляпти?</verse>
				<verse number="3">Қани, эркакка ўхшаб белингни боғла, Сени сўроқ қиламан, жавоб бер–чи.</verse>
				<verse number="4">Заминнинг пойдеворини қўйганимда қаерда эдинг? Доно экансан, қани айт–чи!</verse>
				<verse number="5">Ер юзининг четларини белгилаган ким? Ахир, ўзинг биласан–ку! Ким ернинг устидан чизиқ ўтказди?</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди? Тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганда, Самовий мавжудотлар қувончдан ҳайқирганда Ернинг тамал тошини қўйган ким?</verse>
				<verse number="8">Денгиз ер тубидан отилиб чиққанда, Дарвозаларни ёпиб, тўсиб қўйган ким?</verse>
				<verse number="9">Ахир, Мен булутларни денгизга кийим қилиб қўйдим. Денгизни қалин зулмат билан ўраб қўйган Менман.</verse>
				<verse number="10">Мен денгизга чегаралар белгиладим, Денгизни тамбаланган дарвозалар билан тўсиб қўйдим.</verse>
				<verse number="11">Мен денгизга: “Фақат мана шу ергача келасан, Сенинг мағрур тўлқинларинг шу ерда тўхтайди”, деб айтдим.</verse>
				<verse number="12">Сен умрингда бирор марта тонг отсин, деб буюрганмисан? Ёки шарқдан кун чиқсин, деб айтганмисан?</verse>
				<verse number="13">Қуёш нурига: “Ернинг тўрт бурчига тарқалиб, Фосиқларни яширинган жойидан силтаб чиқаргин”, деб айтганмисан?</verse>
				<verse number="14">Кун ёришар экан, матодаги безаклар каби, Муҳр босилган мум каби, Ер юзидаги қирлару водийлар ўз шаклини кўрсатади.</verse>
				<verse number="15">Фосиқларга нур берилмайди, Уларнинг ёмон ниятда кўтарилган қўли синади.</verse>
				<verse number="16">Денгиз тубидаги булоқларни бориб кўрганмисан? Сувлар тубида юриб, текшириб кўрганмисан?</verse>
				<verse number="17">Ўлим дарвозалари қаердалигини биласанми? Зулмат дарвозаларини сенга кўрсатишганми?</verse>
				<verse number="18">Бу дунёнинг қанчалик улканлигини биласанми? Агар шуларнинг ҳаммасини билсанг, Менга айт–чи!</verse>
				<verse number="19">Ёруғликнинг масканига олиб борадиган йўлни, Зулматнинг турар жойини биласанми?</verse>
				<verse number="20">Уларни ўз жойларига олиб бора оласанми? Ўша жойга қандай боришни биласанми?</verse>
				<verse number="21">Ҳа, сен биласан албатта! Сен ёруғлик ва зулматдан олдин туғилгансан–да! Қанчалик узоқ умр кўряпсан–а!</verse>
				<verse number="22">Қор сақланадиган омборхоналарни кўрганмисан? Дўл сақланадиган омборларни–чи?</verse>
				<verse number="23">Мен уларни кулфат кунлари учун, Уруш ва жанг кунлари учун сақлаб қўйганман.</verse>
				<verse number="24">Ёруғлик манбаига олиб борадиган йўл қани? Шарқ шамоли чиқадиган жой қаерда?</verse>
				<verse number="25">Селу жалага ким йўл очиб берган? Чақмоқнинг йўлларини ким белгилаган?</verse>
				<verse number="26">Ҳувиллаб ётган биёбонга, Кимсасиз чўлга ким ёмғир ёғдиради?</verse>
				<verse number="27">Ташландиқ харобазорларни сувга қондириб, У ерларда майсалар ўстирадиган ким?</verse>
				<verse number="28">Ёмғирнинг отаси борми? Шабнамни ким дунёга келтирган?</verse>
				<verse number="29">Муз қаердан туғилади? Самодан тушадиган қировга ким ҳаёт берган?</verse>
				<verse number="30">Сув тошлардай қотиб қолади, Денгиз сатҳи музлайди.</verse>
				<verse number="31">Ҳулкар юлдузини ушлаб турган арқонларни ечиб ташлай оласанми? Парвин юлдузларини сен боғлаб қўя оласанми?</verse>
				<verse number="32">Юлдуз туркумларини ўз мавсумида жойига бошлайсанми? Катта айиқ ва кичик айиқ буржидаги юлдузларга йўл кўрсата оласанми?</verse>
				<verse number="33">Осмон қонунларини биласанми? Сен ўша қонунларни ер юзига татбиқ қила оласанми?</verse>
				<verse number="34">Булутларга қараб бақириб кўргин–чи, Қани устингга ёмғир ёғармикан?</verse>
				<verse number="35">Сен чақмоқни чақтира оласанми? У келиб, хизматингиздаман, дейдими?</verse>
				<verse number="36">Ким юракларга донолик берган? Каллага ақл–идрокни ким солиб қўйган?</verse>
				<verse number="37">null</verse>
				<verse number="38">Қани, булутларни санашга кимнинг ақли етади? Қуруқ тупроқни лойга айлантириб, Кесакларни бир–бирига ёпиштириш учун Ким фалак мешларини ағдариб, ёмғир ёғдира олади?</verse>
				<verse number="39">null</verse>
				<verse number="40">Ғорларида яширин ётган, Инларида кутиб ётган Шернинг болаларини тўйдира оласанми, Она шерга ўлжа топиб бера оласанми?</verse>
				<verse number="41">Қарғанинг болалари қорни очиб, дайдиб юрганда, Менга фарёд қилганда эҳтиёжларини қондирган ким, ахир?</verse>
			</chapter>
			<chapter number="39">
				<verse number="1">Тоғ эчкилари қачон туғишини биласанми? Кийиклар болалаганини кўрганмисан?</verse>
				<verse number="2">Улар боласини неча ой қорнида кўтариб юришини биласанми? Улар болалайдиган вақтни–чи?</verse>
				<verse number="3">Улар чўккалаб туғади, Болаларини дунёга келтиради.</verse>
				<verse number="4">Уларнинг болалари очиқ жойларда ўсиб, кучга тўлади, Ота–онасини ташлаб кетади, бошқа қайтиб келмайди.</verse>
				<verse number="5">Қулонга ким озодлик берган? Ким унинг арқонини ечиб ташлаган?</verse>
				<verse number="6">Мен даштларни унга макон қилиб бердим, Шўр ерлар қулоннинг маскани бўлди.</verse>
				<verse number="7">Шаҳардаги шовқин–сурондан у кулади, Ҳеч ким унинг устига миниб, унга бақиролмайди.</verse>
				<verse number="8">Қирлар қулоннинг яйловидир, Ўша ерларда у кўкатларни қидириб юради.</verse>
				<verse number="9">Ёввойи буқа сенга хизмат қилишга рози бўладими? Тунни сенинг оғилингда ўтказадими?</verse>
				<verse number="10">Арқон билан уни омочга боғлай оласанми? У ерларингни ағдариб берадими?</verse>
				<verse number="11">Кучи кўп, деб унга ишона оласанми? Ҳамма оғир ишларингни унга топширасанми?</verse>
				<verse number="12">У ҳосилингни йиғиб, Хирмонга олиб келишига ишонасанми?</verse>
				<verse number="13">Туяқуш қанотларини севинч билан қоқаверади, Аммо унинг қаноту патлари лайлакникига тенг келолмайди.</verse>
				<verse number="14">Туяқуш тухумларини ерга қўяди, Уларни қумда иситади.</verse>
				<verse number="15">Биров оёқлари билан тухумларини босиб кетишидан, Ёввойи ҳайвон уларни эзиб ташлашидан хавотирланмайди.</verse>
				<verse number="16">Ўз болаларига бегоналарга ўхшаб бераҳм. Чеккан заҳмати беҳуда, аммо унга барибир.</verse>
				<verse number="17">Чунки Худо унга ақл бермаган, Уни идрокдан қисиб қўйган.</verse>
				<verse number="18">Аммо туяқуш қанотларини ёйиб югурганда, Оту чавандозни чангида қолдириб кетади.</verse>
				<verse number="19">Отга кучни сен берганмисан? Унинг бўйнини сен ёл билан қоплаганмисан?</verse>
				<verse number="20">Сен отларни чигирткадай сакратасанми?! Отлар баланд овоз билан кишнаб, Одамларни қўрқувга солади.</verse>
				<verse number="21">Шиддат билан ерни тепади, Қаттиқ куч билан югуриб, жангга отилади.</verse>
				<verse number="22">Қўрқувни билмайди, ваҳимага тушмайди, Қиличдан ҳам қочмайди.</verse>
				<verse number="23">Уларнинг устида ўқдон тарақлайди, Атрофида қиличу найзалар ялтирайди.</verse>
				<verse number="24">Бурғулар чалинганда отлар бир жойда туролмайди, Улар чопқиллаб, ерни чангитади.</verse>
				<verse number="25">Ҳар бурғу чалинганда кишнайди, Узоқданоқ жанг ҳидини сезади. Сардорларнинг жангга даъватларию бақириқларини эшитади.</verse>
				<verse number="26">Қарчиғайлар қанотларини ёйиб, жанубга учади. Уларга учишни сен ўргатдингми?</verse>
				<verse number="27">Сен буюрганинг учун бургут парвоз қиладими? Сенинг сўзинг билан баланд жойларда ин қурадими?</verse>
				<verse number="28">У қояларда яшайди, Қиррали қоялар унинг қалъаси.</verse>
				<verse number="29">Ўша ердан туриб, бургут ўлжасини топади, Узоқдан туриб кўзлари кўради.</verse>
				<verse number="30">Унинг болалари қонга тўяди, Жасадлар қаерда бўлса, улар ҳам ўша ерда.”</verse>
				<verse number="31">Кейин Эгамиз Аюбга шундай деди:</verse>
				<verse number="32">“Қодир Худо билан баҳслашаётган одам энди Уни тўғрилайдими?! Қани, Худони айблаган гапирсин энди!”</verse>
				<verse number="33">Шунда Аюб Эгамизга жавоб берди:</verse>
				<verse number="34">“Мен сенга жавоб беришга лойиқ эмасман, Оғзимни қўлим билан ёпаман.</verse>
				<verse number="35">Бир–икки гапириб жавоб топмадим, Энди бошқа гапирмайман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="40">
				<verse number="1">Шундан кейин Эгамиз қуюн орасидан гапириб, Аюбга шундай деди:</verse>
				<verse number="2">Қани, эркакка ўхшаб белингни боғла, Сени сўроқ қиламан, жавоб бер–чи.</verse>
				<verse number="3">Сен Мени адолатсизликда айбламоқчимисан? Мени ҳукм қилиб, ўзингни оқламоқчимисан?</verse>
				<verse number="4">Сенинг қўлинг Худонинг қўлидай қудратлими? Унинг овозига ўхшаб гумбурлайдиган овозинг борми?</verse>
				<verse number="5">Шундай бўлса, қани, ўзингни шонли дабдабага ўрагин–чи, Улуғворлик ва салобат билан буркангин–чи.</verse>
				<verse number="6">Ғазабингни тўкиб соч, Ҳамма такаббур инсонларга назар солгин–да, Уларнинг попугини пасайтириб қўй.</verse>
				<verse number="7">Ҳа, барча мағрур инсонларга қарагин–да, Уларни ер билан битта қил. Фосиқларни турган жойида эзиб ташла.</verse>
				<verse number="8">Ҳаммасини тупроққа кўмиб ташла, Ҳа, юзига тупроқ тортиб, қабрни ёп.</verse>
				<verse number="9">Шунда Мен сенга тан бераман, Ўз кучинг билан нажот топа оларкансан, дейман.</verse>
				<verse number="10">Бегемотга қарагин, Худди сени яратганимдай уни ҳам Мен яратганман, У ҳўкизга ўхшаб ўт ейди.</verse>
				<verse number="11">Унинг белида кучи кўп, Қорин мушаклари кучга тўла.</verse>
				<verse number="12">Думи садр дарахтидай кучли, Сон мушаклари жуда ҳам бақувват.</verse>
				<verse number="13">Унинг суяклари бронзадан ясалган новлардай, Қўл–оёқлари темирдай мустаҳкам.</verse>
				<verse number="14">Мен яратган жониворлар орасида у энг ажойибидир, Яратганнинг Ўзигина унга бас кела олади.</verse>
				<verse number="15">Ёввойи ҳайвонлар ўйнаб юрадиган қирлар Унга озиқ беради.</verse>
				<verse number="16">У халқоблардаги қамишлар орасида, Нилуфар гуллари тагида ётади.</verse>
				<verse number="17">У нилуфар гулларининг соясида ётади, Ирмоқ бўйидаги толлар уни ўраб олади.</verse>
				<verse number="18">Дарё жўшиб оқса ҳам у қўрқмайди, Иордан дарёсининг тўлқинлари юзига урилса ҳам У бехавотир тураверади.</verse>
				<verse number="19">Биров унинг кўзларини кўр қилиб, ушлай оладими?! Илмоқ билан бурнини тешиб тута оладими?!</verse>
				<verse number="20">Махлуқ Левитанни балиқ сингари, Илмоқ билан ушлай оласанми?! Тилини арқон билан боғлай оласанми?!</verse>
				<verse number="21">Бурнидан арқон ўтказиб, Жағини илмоқ билан теша оласанми?!</verse>
				<verse number="22">Ўша махлуқ қайта–қайта сендан раҳм–шафқат тилайдими?! Хўш, у сенга майин сўзлар билан гапирадими?!</verse>
				<verse number="23">Сен билан аҳд тузиб, Бир умрга қулинг бўлиб қоладими?</verse>
				<verse number="24">Қуш билан ўйнагандай у билан ўйнай оласанми? Ёки қизларинг учун уни боғлаб бера оласанми?</verse>
				<verse number="25">Балиқчилар унинг учун савдолашадими?! Савдогарларга уни бўлиб берадими?!</verse>
				<verse number="26">Унинг терисини найза билан теша оласанми? Бошини балиқчиларнинг санчқиси билан ёра оласанми?</verse>
				<verse number="27">Агар унга қўл теккизсанг, Бир умрга пушаймон бўласан! Иккинчи қўл теккизмайдиган бўласан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="41">
				<verse number="1">Ҳа, махлуқ Левитанни ушламоқчи бўлганлар ўзини ўзи алдайди, Унинг кўриниши одамни даҳшатга туширади.</verse>
				<verse number="2">Уни қўзғатишга ҳеч кимнинг юраги дов бермайди. Шундай экан, ким Менга қарши чиқа олади?!</verse>
				<verse number="3">Хўш, кимдан қарзим борки, ҳисобини талаб қилса?! Ахир, фалак остидаги ҳамма нарса Меники–ку!</verse>
				<verse number="4">Мен Левитаннинг қўлу оёқлари, Беқиёс кучи ва ажойиб танаси ҳақида айтиб берай.</verse>
				<verse number="5">Ким унинг терисини шила олади? Зирҳга ўхшаган терисини ким тешиши мумкин?</verse>
				<verse number="6">Унинг оғзини ким очиб кўра олади? Ахир, унинг тишлари қўрқинчли–ку!</verse>
				<verse number="7">Унинг бели қатор–қатор қалқондайдир, Улар бир–бирига ёпиштириб маҳкамланган.</verse>
				<verse number="8">Бир–бирига шунчалик яқинки, Ҳатто орасидан ҳаво ҳам ўтолмайди.</verse>
				<verse number="9">Улар бир–бирига ёпишган, Бирга маҳкамланган, ажратиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="10">Левитан аксирганда учқун чиқади, Кўзлари тонг нурига ўхшаб чақнайди.</verse>
				<verse number="11">Оғзидан аланга чиқади, Олов учқунлари отилади.</verse>
				<verse number="12">Ёнаётган қамиш устида қайнаётган қозондан буғ чиққандай, Унинг ҳам бурнидан тутун чиқади.</verse>
				<verse number="13">Унинг нафаси кўмирни ёндиради, Оғзидан аланга чиқади.</verse>
				<verse number="14">Бўйни шу қадар бақувватки, Кўрганлар ваҳимага тушади.</verse>
				<verse number="15">Эти қатлам–қатлам бўлиб, бир–бирига ёпишиб кетган, Улар шунчалик қаттиқки, қимирлатиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="16">Юраги тошдай қаттиқ, Ҳа, тегирмон тошидай қаттиқ.</verse>
				<verse number="17">Левитан қўзғалганда, кучлилар ҳам қўрқади, Левитан ташланганда, улар ғужанак бўлади.</verse>
				<verse number="18">Унга теккан қилич, найза, ёй ўқию Ханжар ҳеч таъсир қилмайди.</verse>
				<verse number="19">Темир унга сомон кабидир, Бронза эса чириган ёғоч кабидир.</verse>
				<verse number="20">Ёй ўқи уни қочиролмайди, Палахмон тоши сомончалик таъсир қилмайди.</verse>
				<verse number="21">Таёқ унга хашакдай туюлади, Найзаларнинг шувиллашидан у кулади.</verse>
				<verse number="22">Қорнидаги тангачалари сопол парчасидай ўткир, Лойдан юрса, ерни ёриб ўтади.</verse>
				<verse number="23">Левитан ҳаракатларидан денгиз қайнайди, Чуқур сувларни қайнаган мойдай қилади.</verse>
				<verse number="24">У сузган жойларда ялтираган из қолади, Денгиз оқ сочлар билан қопланганга ўхшайди.</verse>
				<verse number="25">Ер юзида унга тенг келадигани йўқ, Бу жониворда қўрқув деган нарса йўқ.</verse>
				<verse number="26">Барча такаббур жонзотга у паст назар билан қарайди, Мағрур ёввойи ҳайвонларнинг шоҳи Левитандир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="42">
				<verse number="1">Шунда Аюб Эгамизга жавоб берди:</verse>
				<verse number="2">“Ҳа, биламан, Сен ҳамма нарсани қила оласан. Сенинг режаларингни ҳеч ким буза олмайди.</verse>
				<verse number="3">“Билмай туриб, донолигимга гумон қилаётган ким?” — деб сўрадинг. Ўша менман. Ўзим тушунмайдиган нарсалар ҳақида оғиз очдим. Ақлим етмайдиган ажойиботлар ҳақида гапирдим.</verse>
				<verse number="4">Сен: “Қани қулоқ сол, Мен гапираман. Сени сўроқ қиламан, жавоб бер”, — дединг.</verse>
				<verse number="5">Сен ҳақингда бировлардан эшитгандим, Аммо энди кўзларим билан Сени кўриб турибман.</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун энди айтганларимни қайтиб оламан, Бошимга тупроғу кул сочиб, тавба қилдим.</verse>
				<verse number="7">Аюбга гапириб бўлганидан кейин, Эгамиз темонлик Элифазга шундай деди: “Сен ва икки дўстингдан жуда қаттиқ ғазабдаман, чунки сен Мен ҳақимда тўғри сўзларни айтмадинг. Аюб эса тўғри гапирди.</verse>
				<verse number="8">Энди еттита буқа ва еттита қўчқор олиб, Аюбнинг ёнига боринглар. Ўша ерда ўз гуноҳларингиз учун Менга куйдириладиган қурбонлик келтиринглар. Аюб сизлар учун ибодат қилади. Мен унинг ибодатларини қабул қиламан, сизларга аҳмоқлигингизга лойиқ жазо бермайман. Сизлар Мен ҳақимда тўғри сўзларни гапирмадингиз. Аюб эса тўғри гапирди.”</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, темонлик Элифаз, шувахлик Билдад ва намахлик Зўфар бориб, Эгамизнинг айтганларини қилдилар. Эгамиз Аюбнинг ибодатларини қабул қилди.</verse>
				<verse number="10">Аюб ўз дўстлари учун ибодат қилганидан кейин, Эгамиз унинг бойлигини қайта тиклади. Унга олдингидан икки баравар кўп барака берди.</verse>
				<verse number="11">Шунда Аюбнинг ҳамма ака–укалари, опа–сингиллари, эски танишларининг барчаси келишди. Унинг уйида зиёфат қилишди. Эгамиз томонидан юборилган кулфатлар учун Аюбга ҳамдардлик билдириб, унга тасалли беришди. Уларнинг ҳар бири Аюбга бир бўлак кумуш ва тилла узук ҳадя қилди.</verse>
				<verse number="12">Аюбнинг қолган умри давомида Эгамиз унга олдингидан ҳам кўпроқ барака берди: бу даврда Аюбнинг ўн тўрт мингта қўйлари, олти мингта туяси, минг жуфт ҳўкизи ва мингта эшаги бор эди.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Аюбга етти ўғил ва уч қиз ҳам берди.</verse>
				<verse number="14">Аюб биринчи қизига Ямима, иккинчисига Казиё, учинчисига эса Харанхаппух, деб от қўйди.</verse>
				<verse number="15">Бутун юртда Аюбнинг қизларидай гўзал қизлар йўқ эди. Аюб қизларига ҳам ака–укалари қатори мерос берди.</verse>
				<verse number="16">Шундан кейин Аюб яна бир юз қирқ йил яшади. Фарзандлар кўрди, набиралару уларнинг фарзандларини ҳам кўрди, ҳаммаси бўлиб тўрт насл кўрди.</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, Аюб ёшини яшаб, ошини ошаб, узоқ умр кўриб, оламдан ўтди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="19">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Шундай инсонлар саодатлидир: Улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди, Гуноҳкорлар йўлида улар турмайди, Мазахчилар орасида улар ўтирмайди.</verse>
				<verse number="2">Ҳа, улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади, Туну кун таълимотининг мағзини чақади.</verse>
				<verse number="3">Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган Дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, Барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, омади келади.</verse>
				<verse number="4">Фосиқлар эса бундай эмаслар, Шамолда тўзғувчи сомонга ўхшайди.</verse>
				<verse number="5">Ҳукмда фосиқлар оқлана олмайди, Солиҳлар жамоасидан гуноҳкорлар жой ололмайди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз солиҳнинг йўлини қўриқлайди, Фосиқнинг йўли ҳалокатга етаклайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Нега қутуради халқлар?! Нега беҳуда фитна қилади элатлар?!</verse>
				<verse number="2">Замин шоҳлари Эгамизга, Ва У танлаган шоҳга қарши саф тортадилар. Ҳукмдорлар фитна қўзғаб, шундай дейдилар:</verse>
				<verse number="3">“Синдирайлик улар солган кишанларни, Олиб ташлайлик бўйнимиздан сиртмоқларни.”</verse>
				<verse number="4">Осмонда ҳукмрон бўлган Раббий эса Уларни масхаралаб, устидан кулади.</verse>
				<verse number="5">Раббий ғазаб билан уларни огоҳ этади, Қаҳрини сочиб, ваҳимага солиб айтади:</verse>
				<verse number="6">“Мен Сионга, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга Ўзимнинг шоҳимни жойлаштирдим.”</verse>
				<verse number="7">Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда: “Эгамиз менга шундай деди: ‘Сен Менинг ўғлимсан, Бугун Мен сенга Ота бўлдим.</verse>
				<verse number="8">Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади.</verse>
				<verse number="9">Темир хивчин ила уларни уриб эзасан, Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.’”</verse>
				<verse number="10">Эй шоҳлар! Энди ақл билан иш қилинг. Эй замин ҳукмдорлари! Огоҳ бўлинг.</verse>
				<verse number="11">Қўрқув ила Эгамизга сажда қилинг! Ваҳима ила тавба қилинг!</verse>
				<verse number="12">Унинг ўғлига таъзим қилинг, Бўлмаса У ғазабланади, Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз, Унинг ғазаби тез аланга олади. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Ўғли Абсаломдан қочаётган пайтда Довуднинг айтган саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам! Ғанимларим нақадар кўпдир! Менга қарши қўзғалганлар қанчалар кўпдир!</verse>
				<verse number="3">Кўплар мен ҳақимда: “Худодан унга нажот йўқ”, — деб айтадилар.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам, Менинг қалқонимсан! Шуҳратим Сенсан! Сен бошимни юксалтирасан.</verse>
				<verse number="5">Эгамиздан мадад сўраб қиламан фарёд, Муқаддас тепалигидан У менга беради жавоб.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз мени ҳимоя этгани учун Ётиб ухлаб, яна уйғонаман.</verse>
				<verse number="7">Ҳар томондан мени қуршаб турган Ўн мингларча ғанимларимдан қўрқмасман.</verse>
				<verse number="8">Қўзғалгин, эй Эгам! Нажот бер, эй Худойим! Ҳамма ғанимларимнинг юзларига урасан, Қабиҳларнинг тишларини синдирасан.</verse>
				<verse number="9">Эй Эгам! Нажот сендан келади! Баракаларинг халқингга келсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй менинг одил Худойим! Илтижо қилганимда жавоб бер! Кулфатда қолганимда мени озод қилдинг. Менга шафқат қилиб, ибодатимни эшит.</verse>
				<verse number="3">Эй инсонлар, қачонгача шаънимни ерга урасиз?! Қачонгача пуч сўзларга кўнгил боғлайсиз?! Қачонгача ёлғонларни излаб юрасиз?!</verse>
				<verse number="4">Унутмангки, Эгамиз Ўзи учун танлайди тақводорни, Илтижо қилганимда, Эгамиз эшитади мени.</verse>
				<verse number="5">Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманг, Тунда ётганингизда ўйланг, сукут сақланг.</verse>
				<verse number="6">Муносиб қурбонликлар келтиринг, Умидингизни Эгамизга боғланг.</verse>
				<verse number="7">Эй Эгам, одамлар шундай деб айтади: “Яхши замонларни ким бизга кўрсатади?” Эй Эгам, жамолинг бизга нурларини сочсин!</verse>
				<verse number="8">Дону майлари мўл бўлганлар қувонади, Сен юрагимга ундан ҳам кўпроқ шодлик бердинг.</verse>
				<verse number="9">Ётганимда хотиржам ухлайман, Эй Эгам, ёлғиз Сен мени омон сақлайсан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Най жўрлигида. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Сўзларимга қулоқ тут, эй Эгам! Диққат қилгин нолаларимга.</verse>
				<verse number="3">Эшитгин, мадад сўраб илтижо этаман, Сен ҳам Шоҳимсан, ҳам Худойимсан! Шу боис Сенга ибодат қиламан.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам! Тонг чоғи овозимни эшитасан, Субҳидамда Сенга ёлвораман, Сендан жавоб кутаман.</verse>
				<verse number="5">Қабиҳликдан мамнун бўлмайдиган Худосан Сен, Сенга меҳмон бўлолмас гуноҳкор инсон.</verse>
				<verse number="6">Такаббурлар ҳузурингда тура олмайдилар, Ҳамма бадкирдорларни Сен ёмон кўрасан.</verse>
				<verse number="7">Ёлғон гапирадиганларни Сен қириб ташлайсан, Эй Эгам, қонхўр, ёлғончилардан Сен жирканасан.</verse>
				<verse number="8">Мен эса содиқ севгинг мўллиги сабаб Сенинг уйингга кираман. МуқаддасМаъбадингда таъзим қиламан, Қўрқув ила Сенга сажда қиламан.</verse>
				<verse number="9">Нақадар душманларим кўп, эй Эгам, Одиллигинг билан мени сўқмоғингдан етакла, Ўз йўлларингни менга равшан қил.</verse>
				<verse number="10">Душманларим оғзидан ҳақиқат чиқмайди, Уларнинг юраклари бало–офатдир. Оғизлари очилган қабр кабидир, Тиллари хушомад қилади.</verse>
				<verse number="11">Эй Худо, улар гуноҳкордир, жазолагин! Ниятлари ўзларининг бошига етсин. Улар Сенга қарши исён қилганлар. Гуноҳлари кўплиги учун уларни ҳайдаб юборгин.</verse>
				<verse number="12">Сенда паноҳ топганларнинг ҳаммаси севинсин, То абад шодликдан улар куйласин. Уларни Сен ҳимоя қилганинг учун, Сени севганлар севинч ила жўшсин.</verse>
				<verse number="13">Эй Эгам! Сен солиҳ кишиларга барака берасан, Сенинг ҳимматинг уларни қалқондай ҳимоя қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Саккиз торли асбоб жўрлигида. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам! Ғазаб билан менга танбеҳ бермагин, Қаҳринг сочиб, менга жазо бермагин.</verse>
				<verse number="3">Эй Эгам, мадорим йўқ, раҳм қил менга, Суякларим зирқирайди хасталикдан, Эй Эгам, шифо бер менга.</verse>
				<verse number="4">Азоб чекмоқда жоним, Қачонгача куттирасан, эй Эгам, қачонгача?</verse>
				<verse number="5">Кел энди, эй Эгам, қутқар жонимни, Содиқ севгинг ҳақи озод қил мени.</verse>
				<verse number="6">Ахир, ўлганда эсламас ҳеч ким Сени, Ўликлар диёрида ким шукр қилар Сенга?!</verse>
				<verse number="7">Оҳ–воҳ қилавериб чарчадим, Тунлари кўз ёшларим туфайли ўрним ҳўл бўлди, Йиғлаганимдан тўшагим шалаббо бўлади.</verse>
				<verse number="8">Кўзларим нури сўнди ғамдан, Заифлашди кўзларим душманларим дастидан.</verse>
				<verse number="9">Йўқолинглар кўзимдан ҳаммангиз, эй бадкирдорлар! Нола–йиғиларимни Эгам эшитди.</verse>
				<verse number="10">Эгам эшитди менинг илтижоимни, Эгам қабул қилади менинг ибодатимни.</verse>
				<verse number="11">Жамики душманларим уялиб қолади, Ҳаммаси ваҳимага тушиб қолади, Ўша он шарманда бўлиб, қайтиб кетади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Бенямин қабиласидан бўлган Кушнинг қилмишлари туфайли Довуднинг Эгамизга айтган марсияси.</verse>
				<verse number="2">Сенда паноҳ топаман, эй Эгам Худо, Пайимга тушганлардан халос эт, қутқар мени.</verse>
				<verse number="3">Йўқса, улар мени шердай ғажиб ташлайди, Бурда–бурда қилади, ҳеч ким мени қутқаролмайди.</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам Худо! Агарда кимгадир ноҳақлик қилган бўлсам, Дўстимни душманига сотган бўлсам мабодо, Ғанимимни сабабсиз талаган бўлсам, Ҳа, агарда у ишларни қилган бўлсам,</verse>
				<verse number="6">Душманларим таъқиб қилсин, тутсин мени, Танамни тупроққа қорсин, Жасадимни ерга ташласин.</verse>
				<verse number="7">Қани, ғазабингни сочгин, эй Эгам! Қўзғал ёвларимнинг қаҳрига қарши! Кўриб, адолат қилгин!</verse>
				<verse number="8">Халқларни атрофингга тўплагин, Баланддаги тахтингда ўтириб, Улар устидан ҳукмронлик қилгин.</verse>
				<verse number="9">Халқларни ҳукм қил Сен, эй Эгам, Эй Эгам, менинг ҳам юзимни ёруғ қил, Биласан–ку, солиҳман, бегуноҳман.</verse>
				<verse number="10">Фосиқларнинг ёвузлиги барҳам топсин, Солиҳлар барқарор бўлсин. Oнгу юракларни синагувчи Сенсан, Эй одил Худо!</verse>
				<verse number="11">Менинг қалқонимдир Худо, Покдилларга У нажот беради.</verse>
				<verse number="12">Адолатли ҳакамдир Худо, Қабиҳга У доим ғазабини сочади.</verse>
				<verse number="13">Агар инсон тавба қилмаса, Худо қиличини чархлайди, Камонини тайёр қилиб туради.</verse>
				<verse number="14">Қирғин қуролларини шай қилиб қўйган, Оловли ўқларини тайёрлаб қўйган.</verse>
				<verse number="15">Ана, қабиҳлар қабиҳликдан уруғ орттиради, Дарду балолардан ҳомиладор бўлади, Охир–оқибатда ёлғонни туғади.</verse>
				<verse number="16">Улар чуқур қазийдилар, Аммо чоҳга ўзлари қулайдилар.</verse>
				<verse number="17">Уларнинг дарду балоси ўзига қайтади, Зўравонлиги ўзларининг бошига етади.</verse>
				<verse number="18">Эгамизга, адолатинг учун шукр, дейман. Худойи Таоло — Эгамизга ҳамду сано куйлайман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир! Осмондан ҳам юксакдир Сенинг шуҳратинг!</verse>
				<verse number="3">Душманларингнинг, қасоскорларнинг Овозини ўчирай, дея Сен болалар ва чақалоқларни Ўз қудратингни сўйлашга ўргатдинг.</verse>
				<verse number="4">Қўлларинг ижоди бўлган осмонингга қарадим, Ўзинг жойлаштирган юлдузлару ойга боқдим.</verse>
				<verse number="5">Инсон зоти недирки, у ҳақда ўйлагайсан?! Бандалар недирки, Сен уларни ардоқлайсан?!</verse>
				<verse number="6">Сен уларни Ўзингдан андак паст қилдинг, Иззату шараф тожини уларга кийгиздинг.</verse>
				<verse number="7">Жамики яратганинг узра уларни ҳукмрон қилдинг, Бор нарсани уларнинг оёғи остига қўйдинг:</verse>
				<verse number="8">Жамики молу қўйларни ҳам, Барча ёввойи ҳайвонларни ҳам,</verse>
				<verse number="9">Самодаги қушлару денгиз балиқларини — Денгизда сузувчи ҳар хил махлуқларни. Ҳа, уларнинг устидан инсонни ҳукмрон қилдинг.</verse>
				<verse number="10">Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Ўғилнинг ўлими” куйига айтилган. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Бутун юрагимдан, эй Эгам, Сенга шукр айтаман, Барча ажойиб ишларингни сўйлайман.</verse>
				<verse number="3">Сен туфайли шодланиб, қувонаман. Қўшиқ айтиб, Сени мадҳ этаман, Эй Худойи Таоло!</verse>
				<verse number="4">Душманларим чекиниб қочганларида, Қоқилиб, нобуд бўлди Сенинг ҳузурингда.</verse>
				<verse number="5">Сен адолат ила ҳукм қилиб тахтга ўтирдинг, Мени ҳукм этиб, юзимни ёруғ қилдинг.</verse>
				<verse number="6">Халқларни Сен ваҳимага солдинг, Қабиҳларни қириб ташладинг. Уларнинг номини бир умрга ўчирдинг.</verse>
				<verse number="7">Вайроналар ичра душманимиз то абад ғойиб бўлди, Уларнинг шаҳрини Сен вайрон этдинг, Уларнинг хотираси тамоман ўчди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз эса то абад Ўз тахтида ўтиради, У тахтини ҳукм қилиш учун қургандир.</verse>
				<verse number="9">У оламни адолат билан бошқаради, Халқларни одилона ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="10">Мазлум учун Эгамиз қалъадай бўлади, Ҳа, қайғули дамларда У паноҳ бўлади.</verse>
				<verse number="11">Эй Эгам, Сени танийдиганлар Ўзингга умид боғлайди. Сенга юз бурганларни тарк этмайсан.</verse>
				<verse number="12">Ҳамду сано куйланг Қуддусда тахт қурган Эгамизга! Унинг ишларини эълон қилинг халқлар орасида!</verse>
				<verse number="13">Қасоскор Эгамиз мазлумларни ёдида тутади, Жафокашлар фарёдини У унутмайди.</verse>
				<verse number="14">Раҳм қил менга, эй Эгам, қара! Мендан нафратланган ғанимларим азоб бермоқда! Ўлим оғзидан мени қайтарадиган Сенсан!</verse>
				<verse number="15">Шу боис гўзал Қуддус дарвозалари олдида Сенга ҳамду сано айтайин, Менга нажот берган Сенсан, Шу боис ҳам қувонайин.</verse>
				<verse number="16">Халқлар ўзлари қазиган чуқурга ўзлари йиқилди, Яширган тўрларига оёқларидан илинди.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз адолатли ҳукми ила Ўзининг кимлигини кўрсатди. Қабиҳлар ўзлари қўйган тузоққа илинди.</verse>
				<verse number="18">Қабиҳлар ва Худони унутган жамики халқлар Ўликлар диёрига тушар.</verse>
				<verse number="19">Муҳтожни Худо бир умрга унутмас, Бечораҳолнинг умидини то абад йўққа чиқармас.</verse>
				<verse number="20">Қани, эй Эгам! Инсон зоти ғолиб чиқмасин, Халқлар ҳузурингда ҳукм қилинсин.</verse>
				<verse number="21">Уларни қўрқувга сол, эй Эгам! Халқлар инсон зоти эканлигини билсин.</verse>
				<verse number="22">Нечун, эй Эгам, узоқда турибсан? Қайғули дамларда Ўзингни яширасан?</verse>
				<verse number="23">Такаббур қабиҳлар бечорани таъқиб қилади, Тўқиган иғволари ўзларининг бошига етсин.</verse>
				<verse number="24">Қабиҳлар ёвуз эҳтирослари билан мақтанади, Очкўзлар Эгамизни лаънатлайди, Ундан нафратланади.</verse>
				<verse number="25">Худога интилмайди ўзига бино қўйган қабиҳлар, “Худо йўқдир”, деб доим ўйлайди улар.</verse>
				<verse number="26">Қабиҳлар ҳар доим омадга эришади, Худонинг амрларини тушунмайди, Душманларини улар писанд қилмайди.</verse>
				<verse number="27">Улар ўйлайдилар ўз кўнглида: “Биз ҳеч қачон қоқилмаймиз, Ҳеч қачон кулфатларга дуч келмаймиз.”</verse>
				<verse number="28">Қабиҳларнинг оғзидан лаънат, ҳийла, пўписа чиқади, Улар манфур, жаҳолат сўзларини айтишга моҳир.</verse>
				<verse number="29">Улар қишлоқларда яшириниб олади, Бегуноҳ инсонни пойлаб ўлдиради. Кўзлари ожиз қурбонни қидиради.</verse>
				<verse number="30">Шерга ўхшаб панада кутиб туради, Бечорани ушлайман, деб писиб ётади, Заифни ўз сиртмоғига илинтириб, ушлаб олади.</verse>
				<verse number="31">Қабиҳлар ўз кучи билан заифни йиқитади, Уни ётқизиб, эзғилаб ташлайди.</verse>
				<verse number="32">Улар ўз кўнгилларида: “Худо қилмишларимизни унутган, У кўзларини юмиб олган, ҳеч нарсани кўрмайди”, — деб ўйлайди.</verse>
				<verse number="33">Қани, эй Эгам! Ургин қабиҳларни, Эй Худо! Унутмагин мазлумларни!</verse>
				<verse number="34">Нечун қабиҳлар Сендан нафратланади? Нечун ўз кўнглида улар: “Худо Мендан ҳисоб сўрамайди”, деб айтади?</verse>
				<verse number="35">Сен эса кўриб турасан, Билиб турасан кулфату азобда қолганларни. Қўлларингни уларга узатасан, Ожиз ўзини паноҳингга топширади, Сен етимга доим ёрдам бергансан.</verse>
				<verse number="36">Қабиҳлару ёвузларнинг қўлини қирққин, Қилмишлари учун улардан ҳисоб сўра, Токи улар бошқа ёвузлик қилмасин.</verse>
				<verse number="37">Эгамиз шоҳдир то абад, Ўзга халқлар йўқ бўлади Унинг юртидан.</verse>
				<verse number="38">Эй Эгам, мазлумларнинг истакларига қулоқ соласан, Уларнинг юракларига далда берасан. Етиму мазлумнинг додини Сен эшитиб,</verse>
				<verse number="39">Ер юзида банда уларни ваҳимага солмасин, дея Уларга Сен адолат қиласан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Эгамизда мен паноҳ топаман, Қандай қилиб сиз менга дейсиз: “Қуш каби учиб кетгин тоғларга.</verse>
				<verse number="2">Қара, покдилнинг юрагини панадан отмоқ учун Қабиҳлар ёйларини тайёрлади, Ўқларини шайлаб, мўлжалга олди.</verse>
				<verse number="3">Қонун, кўрсатмаларнинг асоси бузилса, Солиҳ нима қила олади?!”</verse>
				<verse number="4">Эгамиз Ўзининг муқаддасМаъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз солиҳни ҳамда қабиҳни синайди, Зулмни севгучидан У ниҳоятда нафратланади.</verse>
				<verse number="6">Қабиҳнинг устига чўғ, олтингугурт ёғдиради, Уларга улуш қилиб гармселни беради.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз адолатлидир, У тўғри ишларни севади, Тўғри юрадиган инсон Унинг марҳаматидан баҳраманд бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Саккиз торли асбоб жўрлигида. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Нажот бергин бизга, эй Эгам! Тақводор бир инсон қолмади, Сенга содиқ инсон йўқ бўлиб кетди.</verse>
				<verse number="3">Ҳамма бир–бирига ёлғон сўзлайди, Хушомадгўйлик билан бир–бирини алдайди.</verse>
				<verse number="4">Хушомадгўй тилларни Эгамиз кесиб ташласин, Мақтанчоқ оғизларни У қириб ташласин.</verse>
				<verse number="5">Ахир, улар: “Оғзимиз билан эришамиз ҳар нарсага, Тилимиз ўзимизники, ким хўжайин бизга?!” — деб айтади.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз айтмоқда: “Муҳтож эзилиб кетди, Бечора нола қилди. Энди қўзғаламан, Ўзлари интилган нажотга етказаман.”</verse>
				<verse number="7">Эгамизнинг ваъдалари ғоятда покдир, Унинг сўзлари ўчоқда Етти карра тозаланган кумушга ўхшайди.</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Ҳар тарафда қабиҳлар дайдиб юради, Ҳар ёқда одамлар ёмонликни мақтаб юради. Эй Эгам! Булардан бизларни сақлагайсан, То абад бу наслдан бизни ҳимоя қилгайсан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам, қачонгача мени унутасан? Мени то абад унутасанми? Қачонгача юзларингни мендан яширасан?</verse>
				<verse number="3">Қачонгача жоним азобда қолади? Кун бўйи юрагим ғамга тўлади? Қачонгача душманим мендан устун келади?</verse>
				<verse number="4">Жавоб бер, эй Эгам Худо, боқ ҳолимга! Кучимни қайтаргин, токи кетмайин ўлим уйқусига.</verse>
				<verse number="5">“Уни енгдим”, деб айтмасин душманим, Йиқилганимда севинмасин ёвларим!</verse>
				<verse number="6">Мен умид боғлайман содиқ севгингга, Нажотингдан қалбим тўлади қувончга. Эй Эгам, қўшиқ айтаман Сенга Иноят айлаганинг учун менга.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар бузуқлардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.</verse>
				<verse number="2">“Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган?” дея Инсонга Эгамиз осмондан боқар.</verse>
				<verse number="3">Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!</verse>
				<verse number="4">Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборар, Ҳеч қачон Эгамизга сажда қилмайди.</verse>
				<verse number="5">Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима, Худо солиҳлар биландир бирга.</verse>
				<verse number="6">Бадкирдорлар мазлумнинг ниятини пучга чиқарса ҳам, Эгамиз мазлумларнинг паноҳидир.</verse>
				<verse number="7">Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эй Эгам, ким яшайди Сенинг масканингда? Ким макон топади Сенинг муқаддас тоғингда?</verse>
				<verse number="2">Тўғри юриб, тўғри иш қилганлар яшайди, Юракдан ҳақ гапни айтганлар яшайди.</verse>
				<verse number="3">Бошқаларга бўҳтон қилмаганлар яшайди, Дўстларига ёмонлик қилмаганлар яшайди, Қўшниларини ҳақорат қилмаганлар яшайди.</verse>
				<verse number="4">Разил кимсалардан нафратланганлар яшайди, Эй Эгам, Сендан қўрққанларни иззатлаганлар яшайди, Ўзига зарар бўлса ҳам, аҳдида турганлар яшайди.</verse>
				<verse number="5">Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди. Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшайди. Буларни қилганлар тинч–омон бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Довуд қўшиғи. Ўзинг сақла мени, эй Худо! Мен Сенда паноҳ топаман.</verse>
				<verse number="2">Эгамга айтдим: “Менинг Раббимсан, Сендан бошқа менинг буюк бахтим йўқ.”</verse>
				<verse number="3">Нақадар улуғвордир юртдаги тақводорлар, Улардан мен ғоят завқ оламан.</verse>
				<verse number="4">Сохта худоларга эргашганларнинг кулфати ортади. Уларнинг ичимлик назри қон экан, Мен уларнинг бу назрларига қўшилмайман, Сохта худоларнинг исмларини тилга олмайман.</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам! Барқарорлигим Сенсан, Муваффақиятим ҳам Ўзингдирсан, Келажагимни Сен таъминлайсан.</verse>
				<verse number="6">Чегара чизиқлари тушган Мен учун ҳузурбахш жойларга, Нақадар ажойиб мулким бор!</verse>
				<verse number="7">Эгамни олқишлайман, У менга йўл кўрсатади, Тунда ҳам қалбим менга ўгит беради.</verse>
				<verse number="8">Мен доим Эгамни биринчи ўринга қўяман, У ўнг томонимда бўлгани учун Мени ҳеч нарса қўзғата олмас.</verse>
				<verse number="9">Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, Жоним ҳам қувонади. Танам хавф–хатарсиз яшайди.</verse>
				<verse number="10">Мени ўликлар диёрига ташлаб кетмайсан, Бу тақводорингни қабрда чиритмайсан.</verse>
				<verse number="11">Менга ҳаёт сўқмоғини Ўзинг кўрсатасан, Ҳузурингда шодлик мени қамраб олади, Менга боқий ҳузур–ҳаловатни Сен берасан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Довуд ибодати. Эй Эгам, ҳақли даъвоимни эшит, Фарёдимга эътибор бер. Ҳийласиз оғзимдан чиққан Ибодатимга қулоқ тут.</verse>
				<verse number="2">Бегуноҳлигимни кўрсатгин Сен, Адолатни кўрсин кўзларинг.</verse>
				<verse number="3">Ҳатто юрагимни тафтиш қилиб, Тунда мени синаб кўрсанг, Агар мени имтиҳон қилсанг, Ёмон ниятни менда топа олмасдинг. Оғзим гуноҳ қилмас, қарорим шудир.</verse>
				<verse number="4">Инсонлар қилмишини мен қилмадим, Сенинг амрингга мен итоат этдим, Зўравоннинг йўлларидан ўзимни сақладим.</verse>
				<verse number="5">Қадамларим сўқмоқларингда собит бўлди, Оёқларим ҳеч қачон тойиб кетмади.</verse>
				<verse number="6">Сенга илтижо қиламан, эй Худо, жавоб берасан, Менга қулоқ тутиб, сўзларимни эшитгин.</verse>
				<verse number="7">Содиқлигингни зоҳир эт ажойиб ишлар ила. Рақиблардан қочиб Сенга борганларга Ўнг қўлинг билан нажот бергувчи Сенсан.</verse>
				<verse number="8">Мени кўзларинг қорачиғидай асрагин, Мени қанотларинг соясида яширгин,</verse>
				<verse number="9">Мени талайдиган фосиқлардан асрагин, Атрофимда шай турган ашаддий ёвларимдан яширгин.</verse>
				<verse number="10">Уларнинг юрагида шафқатга жой йўқ, Оғизлари билан киборларча гапиради.</verse>
				<verse number="11">Улар мени таъқиб қилиб, ўраб олганлар, Ерга урмоқ учун менга кўзларини тикади.</verse>
				<verse number="12">Душманларим мени ғажимоқчи бўлган шерга ўхшайди, Пана жойда писиб ётган шерваччага ўхшайди.</verse>
				<verse number="13">Кел, эй Эгам! Уларга қарши юз бур, Тиз чўктиргин уларни! Қиличинг ила фосиқлардан қутқаргин мени!</verse>
				<verse number="14">Эй Эгам! Қудратинг ила Мени бундай инсонлардан қутқаргин, Уларнинг насибаси фақатгина бу дунёдадир. Тайёрлаб қўйган аччиқ кўргиликларинг билан Уларни тўйдиргин, Ҳатто болаларига ҳам етсин, Набиралари ҳам тотиб кўрсин.</verse>
				<verse number="15">Солиҳ бўлганим учун мен Сени кўргайман, Уйғониб, жамолингни кўрганимдан рози бўлгайман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Эгамизнинг қули Довуднинг саноси. Довудни Эгамиз барча душманлари ва Шоул қўлидан озод этган кунда, Довуд бу қўшиқни Унга атаб куйлаган.</verse>
				<verse number="2">Сени севаман, эй Эгам, менинг қудратим.</verse>
				<verse number="3">Эгам суянган қоямдир, менинг қалъам, қутқарувчимдир. Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, баҳодир курашчим, қўрғоним.</verse>
				<verse number="4">Эгамга илтижо қиламан, Ғанимларимдан У мени халос қилади. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
				<verse number="5">Мени ўлим тўрлари чирмаб олганди, Бало–қазо селлари даҳшат ила босиб келганди.</verse>
				<verse number="6">Ҳа, ўликлар диёрининг тўрлари мени ўраб олганди, Ўлим чангали қаршимда пайдо бўлганди.</verse>
				<verse number="7">Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, нола қилдим Худойимга. У Маъбадидан туриб, овозимни эшитди, Оҳу нолам қулоғига етиб борди.</verse>
				<verse number="8">У замон ер юзи титраб, тебранди, Тоғларнинг пойдевори ларзага келди, Эгамиз ғоят ғазабга минган эди.</verse>
				<verse number="9">Бурнидан тутун буруқсаб чиқарди, Оғзидан оташ пишқирарди, Олдидан қип–қизил чўғ ёғиларди.</verse>
				<verse number="10">У кўкларни ёриб, пастга тушди, Оёқлари остида — қора булут.</verse>
				<verse number="11">Бир карубга миниб учди, Ел қанотлари узра учиб келди.</verse>
				<verse number="12">Атрофини зулмат билан ўради, Қуюқ, қора булутларни Ўзига чайла қилди.</verse>
				<verse number="13">Унинг олдида ёруғлик чиқди, Дўл ва қип–қизил чўғ қоп–қора булутларни парчалади.</verse>
				<verse number="14">Эгамизнинг овози кўкларда гулдиради, Худойи Таолонинг садоси эшитилди.</verse>
				<verse number="15">Ўқларини отди, Чақмоқ чақтириб, ёвларини тирқиратди, Уларни саросимага солди.</verse>
				<verse number="16">Эгамизнинг таҳдидларидан, Унинг қаҳрли нафасидан Денгизнинг туби кўриниб қолди, Замин пойдевори яланғоч бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="17">Эгам юқоридан қўл узатиб, мени тутди, Баҳайбат сувлардан мени чиқариб олди.</verse>
				<verse number="18">Мени кучли ғанимларим қўлидан, Мендан нафратланган ёвларимдан қутқарди, Улар мендан кучли эдилар.</verse>
				<verse number="19">Қора кунимда улар менга қарши турдилар, Эгам эса менга таянч бўлди.</verse>
				<verse number="20">Мени бехавотир жойга чиқариб қўйди, Мендан мамнун бўлиб, нажот берди.</verse>
				<verse number="21">Эгам солиҳлигим учун мени мукофотлайди, Айбсизлигим учун мени тақдирлайди.</verse>
				<verse number="22">Зеро, мен Эгамнинг йўлидан юрдим, Ахлоқсизлик қилмадим, Худойимдан юз ўгирмадим.</verse>
				<verse number="23">Унинг ҳамма қонун–қоидаларига риоя қилдим, Фармонларини четга суриб қўймадим.</verse>
				<verse number="24">Унинг олдида бенуқсон бўлдим, Гуноҳ қилишдан ўзимни сақладим.</verse>
				<verse number="25">Шу сабабли Эгам мени пок деб билди, Солиҳлигимга яраша мукофот берди.</verse>
				<verse number="26">Эй Эгам! Ўзингга содиқ бўлганга Сен содиқ бўласан, Бегуноҳга айбсизлигини кўрсатасан,</verse>
				<verse number="27">Пок кишига поклигингни кўрсатасан, Эгрига эса айёрлигингни кўрсатасан.</verse>
				<verse number="28">Аҳли камтарга эса нажот берасан, Димоғдорни ерга урасан.</verse>
				<verse number="29">Эй Эгам Худо! Чироғимни ёқувчи Ўзингсан, Зулматни мен учун ёруғликка айлантирасан.</verse>
				<verse number="30">Эй Худойим! Сенга суяниб лашкарни йўқ қиламан, Сенга суяниб деворлардан ошиб ўтаман.</verse>
				<verse number="31">Худонинг йўли комилдир, Эгамизнинг каломи чин ҳақиқатдир, Паноҳ излаб борганга У қалқондир.</verse>
				<verse number="32">Эгамиздан бошқа Худо ким экан?! Худойимиздан бошқа суянчиқ Қоя бормикан?!</verse>
				<verse number="33">Мени қудратли қилувчи Худодир, Йўлимни Ўзи бехатар қилади.</verse>
				<verse number="34">У оёқларимни кийик оёғидай қилади, Чўққилар узра мени бехатар юрғизади.</verse>
				<verse number="35">Қўлларимни жанг қилишга ўргатади, Бармоқларим бронза ёйни бука олади.</verse>
				<verse number="36">Эй Эгам, Сен менга зафар қалқонингни бергансан, Ўнг қўлинг менга таянч бўлади, Мададинг эса мени юксалтиради.</verse>
				<verse number="37">Оёқларим учун йўлимни кенг қилгансан, Оёқларим сира оғиб кетмас.</verse>
				<verse number="38">Ғанимларимни қувлаб, тутиб олдим, Уларни йўқ қилмай ортга қайтмадим.</verse>
				<verse number="39">Шундай эздимки уларни, тура олмадилар, Оёқларим остида чўзилиб қолдилар.</verse>
				<verse number="40">Сен менга қувват бериб, жангга юбординг, Менга қарши отланган ёвни олдимда бош эгдирдинг.</verse>
				<verse number="41">Ғанимларимни мендан қочирдинг, Мендан нафратланганларни йўқ қилдим.</verse>
				<verse number="42">Улар мадад сўраб фарёд қилдилар, Нажоткорни эса тополмадилар, Эй Эгам, ғанимларим Сенга ёлвордилар, Аммо Сен жавоб бермадинг.</verse>
				<verse number="43">Шамолнинг чангидай уларни эздим, Йўлдаги лойдек сидириб ташладим.</verse>
				<verse number="44">Сен мени халқнинг уруш–жанжалидан халос этдинг. Мени элларга йўлбошчи қилдинг, Ўзим танимаган элат менга қарам бўлди.</verse>
				<verse number="45">Овозимни эшитибоқ қулоқ тутди, Ёт эллар менга бўйин эгди.</verse>
				<verse number="46">Ёт эллар ҳолсизланиб йиқилди, Қалтираб манзилидан чиқиб қочди.</verse>
				<verse number="47">Эгам барҳаётдир! Суянган қоямга олқишлар бўлсин! Нажоткорим Худо юксалсин!</verse>
				<verse number="48">Қасдимни олган Худодир, Халқларни менга У тобе қилган,</verse>
				<verse number="49">Мени ғанимларимдан У қутқарган, Босқинчилардан мени устун қилган, Мени зўравонлар қўлидан халос этган.</verse>
				<verse number="50">Шу боис, эй Эгам, халқлар ичра Сенга ҳамдлар айтаман! Сени куйлаб сано айтаман!</verse>
				<verse number="51">Эгамиз Ўз шоҳини улуғ зафарларга эриштиради, Ўзи танлаган шоҳ Довуд ва унинг уруғига То абад содиқ севгисини кўрсатади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади, Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради.</verse>
				<verse number="3">Осмон кундан–кунга буни билдиради, Ҳар тун бундан хабардор қилади.</verse>
				<verse number="4">Само, фалак айтмас бир гап, ё бир жумла, Чиқмас улардан ҳеч бир садо.</verse>
				<verse number="5">Аммо хабарлари ҳар томонга тарқалади, Оламнинг четигача етиб боради. Худо самоларда қуёш учун чодир қурган.</verse>
				<verse number="6">Қуёш гўшангадан чиққан куёвга ўхшайди. Қаҳрамонларга ўхшаб ғайрат билан йўлагидан боради.</verse>
				<verse number="7">Самоларнинг бир четидан у чиқиб, Айланиб, бошқа бир четига йўл олади, Унинг тафтидан ҳеч нарса яширина олмайди.</verse>
				<verse number="8">Эгамизнинг қонуни мукаммалдир, Бизга у янги куч ато этади, Эгамизнинг фармонлари ишончлидир, Ғўр ёшларга донолик беради.</verse>
				<verse number="9">Эгамизнинг буйруқлари тўғридир, Қалбларни шодликка тўлдиради, Эгамизнинг амрлари равшандир, Улар кўзларга нур беради.</verse>
				<verse number="10">Эгамиздан қўрқиш покликдир, Бу то абад давом этади. Эгамизнинг қоидалари ҳақиқатдир, Ҳаммаси ғоят адолатлидир.</verse>
				<verse number="11">Улар соф олтиндан ҳам аълодир, Тоза асалдан ҳам ширинроқдир.</verse>
				<verse number="12">Эй Эгам, қоидаларинг менга, Ўз қулингга ўгит беради, Қоидаларингга итоат этганлар буюк мукофот олади.</verse>
				<verse number="13">Ким ўз хатосини била олади?! Яширин хатолардан мени ўзинг поклагин.</verse>
				<verse number="14">Мен, Ўз қулингни ошкора гуноҳдан сақлагин, Устимдан гуноҳ ҳоким бўлмасин. Шунда мен айбсиз бўламан, Оғир гуноҳдан ҳам холи бўламан.</verse>
				<verse number="15">Эй Эгам, суянган қоям, қутқарувчим! Оғзимдан чиққан сўзлар, Юракдаги ниятларим Сенга маъқул бўлсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Кулфатда қолганингда, Эгамиз жавоб берсин, Бобомиз Ёқубнинг Худоси сени тинч–омон сақласин.</verse>
				<verse number="3">Муқаддас масканидан У сенга мадад юборсин, Қуддусдан У сенга таянч бўлсин.</verse>
				<verse number="4">У сенинг ҳамма назрларингни ёдда тутсин, Куйдирилган қурбонликларингни қабул этсин.</verse>
				<verse number="5">Кўнглинг истаганини Эгамиз сенга инъом қилсин, Ҳамма режаларингни рўёбга чиқарсин.</verse>
				<verse number="6">Шунда биз зафарингни севинч ила куйлаймиз, Худойимиз номи билан байроқлар ўрнатамиз, Ҳамма илтижоларингни Эгамиз рўёбга чиқарсин.</verse>
				<verse number="7">Биламан, Эгамиз Ўзи танлаган шоҳга нажот беради, Эгамиз муқаддас самосидан унга жавоб беради, Эгамиз ўнг қўли билан унга буюк ғалаба ато қилади.</verse>
				<verse number="8">Баъзилар жанг араваларига ишонади, Баъзилар отлари билан мақтанади, Биз эса Эгамиз Худога ишонамиз.</verse>
				<verse number="9">Улар ҳолсизланиб йиқиладилар, Биз эса кучайиб қад ростлаймиз.</verse>
				<verse number="10">Эй Эгам, шоҳимизга ато қилгин ғалаба, Илтижо қилганимизда, жавоб бергин бизга.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам! Сенинг қудратинг туфайли шоҳ қувонади, Сен берган зафарлардан у нақадар лаззатланар!</verse>
				<verse number="3">Кўнглидаги истакларини рўёбга чиқардинг, Унинг тилакларини рад қилмадинг.</verse>
				<verse number="4">Улуғ баракани унга ато қилдинг, Унинг бошига соф олтин тож кийгиздинг.</verse>
				<verse number="5">Сендан умр сўраганда, умр бердинг, Узоқ ҳамда боқий умр бахш этдинг.</verse>
				<verse number="6">Шоҳнинг шуҳрати Сен берган зафарлар туфайли улуғдир, Унга дабдаба, улуғворлик ато қилган Сенсан.</verse>
				<verse number="7">Сен то абад унга барака берасан, Унга жуда яқин бўлиб, Уни шодликка тўлдирасан.</verse>
				<verse number="8">Эгамизга шоҳимиз умид боғлайди, Худойи Таолонинг содиқ севгиси туфайли У ҳеч қачон қоқилмайди.</verse>
				<verse number="9">Эй шоҳимиз, қўлинг барча душманларингни мағлуб қилади, Ҳа, ўнг қўлинг сендан нафратланганларни мағлуб қилади.</verse>
				<verse number="10">Сен зоҳир бўлганинг замон Қизиган тандирдай уларни ёндирасан. Эгамиз Ўз ғазаби билан уларни ютиб юборади, Аланга уларни ёндириб ташлайди.</verse>
				<verse number="11">Эй шоҳимиз, уларнинг наслини Ер юзидан қириб ташлайсан, Зурриётини инсоният орасидан йўқотасан.</verse>
				<verse number="12">Душманларинг сенга қарши ёмонликни режа қилсалар, Улар сенга қарши фитна қўзғасалар, Ҳеч нарсага эриша олмайдилар.</verse>
				<verse number="13">Камонингдан уларга ўқлар отасан, Ортига қочишга мажбур қиласан.</verse>
				<verse number="14">Ўз қудратинг туфайли юксалавер, эй Эгам, Қудратингни куйлаб, ҳамду сано айтамиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Тонгда чиққан кийик” куйига айтилган. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Худойим! Нега мени тарк этдинг?! Нега мендан узоқдасан шу қадар?! Эй Худойим! Нечун менга нажот бермайсан?! Оҳу нолаларимни эшитмайсан?!</verse>
				<verse number="3">Эй Худойим, кун бўйи илтижо қиламан, Сен эса жавоб бермайсан. Тун бўйи ёлвораман, Аммо менга тинчлик йўқ.</verse>
				<verse number="4">Барибир Сен муқаддас Худосан, Исроилнинг ҳамду саноси қуршаб олган тахтингни.</verse>
				<verse number="5">Ота–боболаримнинг умиди Сенда эди, Сен уларга нажот бердинг.</verse>
				<verse number="6">Улар Сенга нола қилиб, нажот топдилар, Улар Сенга ишониб, уялиб қолмадилар.</verse>
				<verse number="7">Ахир, мен инсон эмас, бир қуртдирман. Одамлар ҳазар қилган, халқлар нафратланган.</verse>
				<verse number="8">Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар, Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар:</verse>
				<verse number="9">“Эгангга ишон, Ўзи қутқариб олар, Эганг сендан мамнун бўлса, У нажот берар.”</verse>
				<verse number="10">Сен эдинг онам қорнидан мени чиқарган, Сен эдинг онам бағрида мени омон сақлаган.</verse>
				<verse number="11">Сенга таянаман туғилганимдан буён, Менинг Худойимсан онам дунёга келтиргандан буён.</verse>
				<verse number="12">Мендан узоқ бўлмагин! Ахир, кулфат ёнгинамда–ку, Менга мадад бергувчи бирон кимса йўқ!</verse>
				<verse number="13">Бир гала буқалар Мени қуршаб олган, Ҳа, Башан ерларининг кучли буқалари Мени ўраб олган.</verse>
				<verse number="14">Ўкириб ўлжасини пора қиладиган шерга ўхшаб, Мен томон улар оғизларини катта очган.</verse>
				<verse number="15">Ҳаётим сув каби тўкилди, Суякларим бўғинидан бўшашди, Юрагим мум каби ичимда эриб кетди.</verse>
				<verse number="16">Мадорим сопол парчасидай қуриди, Тилим танглайимга ёпишиб қолди, Мени ўлим тўшагига ётқиздинг.</verse>
				<verse number="17">Атрофимда кўппаклар изғийди, Бадкирдорлар тўдаси қуршаб олгандир, Қўлу оёқларимни илма–тешик қилади.</verse>
				<verse number="18">Ҳамма суякларим кўриниб туради, Душманларим кўзларини чақчайтириб, Еб қўйгудек бўлади.</verse>
				<verse number="19">Кийимларимни ўзаро улар бўлишган, Либосим учун қуръа ташлашган.</verse>
				<verse number="20">Мендан узоқ турма, эй Эгам! Кучим манбаи Сенсан! Тез кел, ёрдам бер!</verse>
				<verse number="21">Жонимни қилич дамидан қутқар, Ҳаётимни кўппаклар чангалидан қутқар!</verse>
				<verse number="22">Шерлар оғзидан қутқаргин мени! Ёввойи буқалар шохидан асрагин мени! Сен илтижоимга жавоб бердинг.</verse>
				<verse number="23">Биродарларимга Сен ҳақингда айтаман, Жамоа орасида Сенга ҳамду сано ўқийман.</verse>
				<verse number="24">Уларга шундай дейман: “Эгамизга ҳамду сано айтинг, эй Ундан қўрққанлар! Эгамизни улуғланг, эй Ёқуб насли! Эгамизни иззатланг, эй Исроил насли!</verse>
				<verse number="25">Кулфатда қолганнинг қайғуларидан Эгамиз нафратланмаган ё ҳазар қилмаган. Балки ундан юз ўгирмасдан, Нола қилганда, Эгамиз эшитган.”</verse>
				<verse number="26">Улуғ жамоа ичра Ҳамду сано айтишимнинг сабаби Сенсан. Сендан қўрққанлар олдида онтимни адо этаман.</verse>
				<verse number="27">Эй Эгам, қашшоқлар еб тўядилар, Сенга юз бурганлар Сени мадҳ қиладилар, Улар дунё тургунча турсинлар!</verse>
				<verse number="28">Эгамизни эслаб, Унга юз бурсинлар Ер юзидаги жамики инсонлар! Жамики уруғу элатлар Унга сажда қилсинлар!</verse>
				<verse number="29">Эгамиз ҳокими мутлақдир, Элатлар устидан У ҳукмрондир.</verse>
				<verse number="30">Жамики бойлар ҳам зиёфат еб, унга таъзим қилади. Тупроқ остига кетаётганлар ҳам Унга сажда қилади, Ҳатто ўз ҳаётини сақлай олмайдиганлар таъзим қилади.</verse>
				<verse number="31">Авлодлар Унга хизмат қилади, Келгуси насллар Раббий ҳақида эшитади.</verse>
				<verse number="32">Улар келиб Эгамизнинг нажоти ҳақида эълон қилади, Унинг қилганларини ҳали туғилмаган халқларга айтади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эгам Менинг чўпонимдир. Муҳтожлик кўрмасман.</verse>
				<verse number="2">Ям–яшил яйловларда У менга ором беради, Сокин ирмоқлар бўйида У мени етаклайди.</verse>
				<verse number="3">У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри сўқмоқлардан етаклайди.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади.</verse>
				<verse number="5">Душманларимнинг кўз ўнгида Мен учун дастурхон тузайсан. Бошимга мой суртиб, Сен мени ҳурмат билан кутиб оласан. Менинг косам ҳам тўлиб–тошган.</verse>
				<verse number="6">Умрим бўйи фақат инояту шафқатинг изимдан юради, Эй Эгам, Сенинг уйинг то абад менинг масканим бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эгамизникидир замин, ундаги бутун борлиқ, Оламу унда яшовчи жамики жонзот.</verse>
				<verse number="2">У оламни ўрнатган денгизлар узра, Мустаҳкам қилган уни уммонлар узра.</verse>
				<verse number="3">Ким туриши мумкин Эгамизнингмуқаддас маконида? Ким чиқиши мумкин Унинг тепалигига?</verse>
				<verse number="4">Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар, Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар, Ёлғондакам онт ичмаганлар.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз уларга барака беради, Нажоткор Худо уларни оқлайди.</verse>
				<verse number="6">Эгамизга юз бурган жамоа ўшандайдир. Ҳа, Худога интилган Ёқуб насли шундайдир.</verse>
				<verse number="7">Қаддингизни ростланг, эй дарвозалар! Очилинглар, эй азалий эшиклар! Токи кира қолсин улуғвор Шоҳ!</verse>
				<verse number="8">У улуғвор Шоҳ ким экан? Кучли, қудратли Эгамиз, Жангларда қудратли Эгамиз, У Шоҳдир!</verse>
				<verse number="9">Қаддингизни ростланг, эй дарвозалар! Очилинглар, эй азалий эшиклар! Токи кира қолсин улуғвор Шоҳ!</verse>
				<verse number="10">У улуғвор Шоҳ ким экан? Сарвари Оламдир У. Унинг Ўзи улуғвор Шоҳдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Довуд саноси. Юрагимни очаман Сенга, эй Эгам!</verse>
				<verse number="2">Сенга умид боғлайман, эй Худойим! Шарманда бўлишимга йўл қўймагин, Душманларим мендан устун келмасин.</verse>
				<verse number="3">Сенга ишонганлар асло бўлмасин шарманда. Шармандалик келсин Сенга асоссиз хиёнат қилганларнинг бошига.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам, йўлларингни менга кўрсат, Сўқмоқларингни менга ўргат.</verse>
				<verse number="5">Ҳақиқатинг йўлидан мени бошлаб ўргатгин, Нажоткорим Худо Ўзингсан, Кун бўйи Сендан умид қиламан.</verse>
				<verse number="6">Ёдингда тут, эй Эгам, буюк шафқатингни Ҳам севгида содиқлигингни. Ахир, азалдан Сен шундай қилгансан.</verse>
				<verse number="7">Эсга олма ёшликдаги гуноҳларимни Ҳамда қилган итоатсизликларимни. Содиқ севгинг ҳақи ёдга ол мени, Ахир, Сен яхшисан, эй Эгам!</verse>
				<verse number="8">Эгамиз яхши, адолатлидир! У гуноҳкорларга йўл–йўриқ кўрсатади.</verse>
				<verse number="9">У камтарни тўғриликка бошлайди, Камтарин инсонни Ўз йўлига ўргатади.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз қилган ҳар иши орқали Унинг аҳдига риоя қилганларга Содиқ севгисини кўрсатади.</verse>
				<verse number="11">Менинг айбларим кўп. Эй Эгам, Ўз номинг ҳақи Айбларимни кечиргин.</verse>
				<verse number="12">Агарда инсон Эгамиздан қўрқса, У танлайдиган йўлни Эгамиз ўргатади.</verse>
				<verse number="13">Ўша инсон умрини фаровонликда ўтказади, Унинг насли юртни мулк қилиб олади.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз Ундан қўрқадиганларга Ўз ниятларини ишониб билдиради, Ўз аҳдини уларга маълум қилади.</verse>
				<verse number="15">Нигоҳим доимо Эгам томондадир, У оёқларимни тузоқдан халос қилади.</verse>
				<verse number="16">Эй Эгам, ҳолимга боқ, меҳрибонлик қил. Мен ёлғизман, тушкунликка тушганман.</verse>
				<verse number="17">Юракдаги ғамларим ортиб бормоқда, Шу кулфатдан мени қутқаргин.</verse>
				<verse number="18">Кулфату ғамларимни кўриб, Барча гуноҳларимдан ўтгин.</verse>
				<verse number="19">Қара, душманларим нақадар кўп, Мендан қаттиқ нафрат қиларлар.</verse>
				<verse number="20">Ҳаётимни асра, қутқаргин мени, Шармандали аҳволга солмагин мени, Зотан, Сенда паноҳ топаман мен.</verse>
				<verse number="21">Ҳаққонийлик, тўғрилик сақласин мени, Зотан, Сендан умид қиламан мен.</verse>
				<verse number="22">Эй Худо, қутқаргин Исроилни Жамики кулфатларидан!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эй Эгам, тўғри юрганим учун Мени оқлагин. Қоқилмасдан Сенга таяндим.</verse>
				<verse number="2">Синаб, имтиҳон қил мени, эй Эгам! Юрагимни, ниятимни синаб кўр!</verse>
				<verse number="3">Сенинг содиқ севгинг кўз ўнгимдадир, Сенга доим содиқман.</verse>
				<verse number="4">Ёлғончиларга мен шерик бўлмайман, Мунофиқлар билан дўст бўлмайман.</verse>
				<verse number="5">Фосиқлар тўдасидан нафрат этаман, Қабиҳларга мен шерик бўлмайман.</verse>
				<verse number="6">Намоён қилмоқ учун айбсизлигимни Қўлларимни юваман, эй Эгам. Қурбонгоҳинг атрофида юраман,</verse>
				<verse number="7">Баланд овоз ила шукрона қўшиғини куйлайман, Жамики мўъжизаларинг ҳақида айтаман.</verse>
				<verse number="8">Эй Эгам, севаман Сен маскан қилган уйни, Улуғворлигинг порлаган жойни.</verse>
				<verse number="9">Гуноҳкорлар қатори жонимни олма, Қонхўрлар қатори ҳаётимга чек қўйма.</verse>
				<verse number="10">Уларнинг қўллари тузади ёвуз режа, Ўнг қўллари порага тўла.</verse>
				<verse number="11">Мен эса пок ҳаёт кечираман, Қутқар мени, қил менга шафқат.</verse>
				<verse number="12">Оёқларимни чакки босмайман, Эй Эгам, улуғ йиғинларда Сени олқишлайман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан мен қўрқардим?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?!</verse>
				<verse number="2">Танасини ғажийлик, деб Ёвузлар менинг устимга бостириб келганда, Ҳа, ғаниму душманларим менга ҳужум қилганда, Қоқилиб, йиқилиб тушадилар.</verse>
				<verse number="3">Ҳатто бутун лашкар мени ўраб олса ҳам, Юрагимда асло қўрқув пайдо бўлмас. Ҳатто менга қарши жангга отланса ҳам, Ишончим ҳеч ҳам йўқолмас.</verse>
				<verse number="4">Бир нарсани Эгамдан сўраганман, Ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида то абад яшай, Эгамнинг жамолини кўрай, Маъбадда туриб, Унга мунтазир бўлай.</verse>
				<verse number="5">Кулфатда қолган кунларимда У мени Ўз чайласида омон сақлайди. Чодири остида мени яширади, Баланд қоя тепасига ўтқазиб қўяди.</verse>
				<verse number="6">Энди эса ҳар тарафдаги ғанимларим устидан Бошим мағрур кўтарилгандир. Шодликдан ҳайқириб, Эгамнинг чодирида қурбонлик келтираман. Эгамни куйлаб, қўшиқ айтаман.</verse>
				<verse number="7">Эшитгин, эй Эгам, илтижо қилганимда, Шафқат қилгин, жавоб бер менга.</verse>
				<verse number="8">“Менга интил!” деганингни қалбим эшитди, Ҳа, эй Эгам, мен Сенга интиламан.</verse>
				<verse number="9">Юзларингни мендан яширмагин, Ғазаб ила мен, Ўз қулингдан воз кечмагин, Мададкорим Сен бўлгансан–ку, эй Эгам. Рад этма, тарк айлама мени, эй нажоткорим Худо!</verse>
				<verse number="10">Ота–онам мени тарк этса ҳатто, Эй Эгам, Сен мени қабул қиласан.</verse>
				<verse number="11">Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам, Душманларим пойлаб тургани учун Мени тўғри сўқмоқларингдан етакла.</verse>
				<verse number="12">Ғанимларим қўлларига топширма мени. Ахир, сохта гувоҳлар, ноҳақ айбловчилар Менга қарши чиқдилар.</verse>
				<verse number="13">Шубҳам йўқ, тириклар диёрида Эгамнинг эзгулигини албатта кўраман.</verse>
				<verse number="14">Эгамизга умид боғла, Дадил бўл, юрагингга далда бер, Эгамизга умид боғла!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Довуд саноси. Сенга илтижо қиламан, эй Эгам, Мени эшитмай қолмагин, эй суянган Қоям. Агар менга гапирмай сукут сақласанг, Қабрга тушган одам каби бўлиб қоламан.</verse>
				<verse number="2">Эшитгин, Сенга илтижо қиламан. Муқаддас масканингга қўлларимни чўзиб, Фарёд қилиб, Сендан мадад сўрайман.</verse>
				<verse number="3">Мени фосиқларнинг қаторига қўшмагин, Уларнинг қилмишлари ёмонликдир, Қўшниларига тилёғламалик қилади, Юракларида эса ёвуз ниятдир.</verse>
				<verse number="4">Қилмишига яраша уларни жазолагин, Ифлосликларига яраша жазо бергин. Қабиҳ ишларига яраша жазолагин, Хизматига яраша уларга қайтаргин.</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам, улар ишларингни қадрламас, Сенинг ижодингга эътибор қилмас, Сен уларни йиқитасан, Улар қайтиб тикланолмас.</verse>
				<verse number="6">Олқишлар бўлсин Эгамизга, Илтижоларимни У эшитди.</verse>
				<verse number="7">Эгам — менинг қудратим, қалқонимдир, Юракдан Унга умид боғлаганман. Эгам менга мадад берди, бахтиёрман. Қўшиғим ила Унга шукрона айтаман.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Ўз халқининг қудратидир, Ўзи танлаган шоҳнинг нажот қўрғонидир.</verse>
				<verse number="9">Халқингга нажот бер, эй Эгам, Ўз элатингга барака бергин. Уларнинг чўпони бўлгин, То абад уларга ғамхўрлик қилгин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй илоҳий зотлар, Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг.</verse>
				<verse number="2">Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг, Муқаддас либосда Эгамизга сажда қилинг!</verse>
				<verse number="3">Эгамизнинг овози сувлар узра эшитилади, Улуғвор Худо гулдираб садо беради. Ҳа, азим сувлар узра Эгамиз гулдираб садо беради.</verse>
				<verse number="4">Эгамизнинг овози қудратлидир, Эгамизнинг овози ҳайбатлидир.</verse>
				<verse number="5">Эгамизнинг овози садр дарахтларини қулатади, Ҳатто Лубнондаги садр дарахтларини парчалаб ташлайди.</verse>
				<verse number="6">Лубнон тоғларини Эгамиз буқадай сакратади, Ҳа, Хермон тоғини ёввойи бузоқдай сакратади.</verse>
				<verse number="7">Эгамизнинг овози чақмоқ чақтиради,</verse>
				<verse number="8">Эгамизнинг овози саҳрони титратади, Эгамиз Кадеш саҳросини ларзага солади.</verse>
				<verse number="9">Эгамизнинг овози улкан дарахтларни эгиб юборади, Ўрмонларни яланғочлаб, шилиб юборади, “Эгамиз улуғвордир”, деб Маъбадида ҳамма куйлайди.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз тўфон узра тахт қурган эди, Эгамиз абадий Шоҳ каби тахт қурган.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Ўз халқига куч ато этсин, Ўз халқига тинчлик билан барака берсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эгамизнинг уйи бағишланган пайтда айтилган қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам, Сени улуғлайман! Қабр оғзидан мени қутқардинг, Душманларим менинг устимдан кулишига йўл қўймадинг.</verse>
				<verse number="3">Сендан мадад сўраб ёлвордим, эй Эгам Худо, Менга Сен бердинг шифо.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам, ўликлар диёридан жонимни олиб чиқдинг, Қабрга кираётганимда мени қутқардинг.</verse>
				<verse number="5">Эй Эгамизнинг тақводорлари! Эгамизга ҳамду сано куйланглар, Унинг муқаддас номини олқишланг.</verse>
				<verse number="6">Эгамизнинг ғазаби бир лаҳза давом этади, Лутфу карами бир умр тугамасдир. Шу боис қайғу–алам тун бўйи давом этса ҳам, Тонг билан бирга шодлик ҳам кириб келади.</verse>
				<verse number="7">Ишларим юришганда, “Асло қоқилмасман!” дер эдим.</verse>
				<verse number="8">Эй Эгам, лутфу караминг билан Мени тоғдай мустаҳкам қилгандинг. Аммо юзингни ўгирганингда, Мен даҳшатга тушдим.</verse>
				<verse number="9">Эй Эгам, мен Сенга илтижо қилдим, Шафқат сўраб, эй Раббий, Сенга ёлвордим:</verse>
				<verse number="10">Агар мен кириб кетсам қабрга, Менинг ўлимимдан не фойда Сенга?! Тупроқ Сенга ҳамду сано айтарми?! Сенинг содиқлигингни у сўйларми?!</verse>
				<verse number="11">Эшит, эй Эгам, менга раҳм қилгин, Эй Эгам, менга мададкор бўлгин!</verse>
				<verse number="12">Азамни Сен тўйга айлантирдинг, Аза либосини эгнимдан олиб ташладинг, Шодликни менга кийгиздинг.</verse>
				<verse number="13">Қалбим сукут сақламай, Сени куйлаб сано ўқисин, Эй Эгам Худо, Сенга то абад шукр айтаман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам, Сенда мен паноҳ топаман, Шарманда бўлишимга асло йўл қўйма, Адолатлисан, мени қутқаргин.</verse>
				<verse number="3">Менга қулоқ тут, дарров қутқаргин мени, Менинг паноҳ қоям бўлгин. Нажот топай, мустаҳкам қўрғон бўлгин.</verse>
				<verse number="4">Чиндан ҳам Сен суянган қоямсан, қалъамсан, Ўз номинг ҳақи мени етакла, йўл кўрсатгин.</verse>
				<verse number="5">Сен менинг паноҳимсан. Қўйилган тузоқдан мени қутқаргин.</verse>
				<verse number="6">Ҳаётимни Сенга топшираман, эй Эгам, Мени қутқардинг, эй содиқ Худо.</verse>
				<verse number="7">Сохта худоларни иззатлаганларга Мен нафратимни сочаман. Эй Эгам, мен Сенга умид боғлайман.</verse>
				<verse number="8">Содиқ севгинг ила шод–хуррам бўлай, Қайғуларимни Ўзинг кўргансан, Жоним азобда қолганин биласан.</verse>
				<verse number="9">Мени ғаним қўлига бермадинг, Оёқларимни бехавотир ерга қўйдинг.</verse>
				<verse number="10">Раҳм қил, эй Эгам, кулфатда қолдим, Кўзларим қайғудан толди, Жону танам адойи тамом бўлди.</verse>
				<verse number="11">Ҳаётим азоб билан тугайди, Йилларим оҳ–воҳ билан битади. Гуноҳларимдан кучим тугайди, Суякларим қуриб битади.</verse>
				<verse number="12">Душманларим мени ҳақорат қилади, Қўшниларим мендан ҳазар қилади. Дўстларим ҳам мендан қўрқади, Кўчада кўриб мени, қочиб кетади.</verse>
				<verse number="13">Мени унутдилар, гўё ўлганман, Гўё синган сопол идиш кабиман.</verse>
				<verse number="14">Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қилади, Атрофимни даҳшат ўраб олган. Биргаликда менга қарши фитна тўқишади, Мени ўлдирмоқни ният қилишади.</verse>
				<verse number="15">Эй Эгам, мен Сенга умид боғлайман, “Менинг Худойим Сенсан”, деб айтаман.</verse>
				<verse number="16">Ҳаётим Сенинг қўлингдадир, Ғанимларим қўлидан, Пайимга тушганлардан мени қутқаргин.</verse>
				<verse number="17">Жамолинг мен, қулингга нурларини сочсин, Сен содиқсан, мени қутқаргин.</verse>
				<verse number="18">Йўл қўйма, эй Эгам, шарманда бўлишимга, Мадад сўраб илтижо қилдим Сенга. Қабиҳлар шармандаи шармисор бўлсин, Ўликлар диёрига жим кириб борсин.</verse>
				<verse number="19">Ўчсин уларнинг ёлғончи овозлари, Зеро, такаббурлик ҳам нафрат билан Улар солиҳга қарши сўйлар.</verse>
				<verse number="20">О, нақадар буюкдир Сенинг эзгулигинг! Ўзингдан қўрққанларга уни сақлаб қўйгансан, Сенда паноҳ топганларга ҳадя қиласан, Ҳамманинг кўз олдида инъом қиласан.</verse>
				<verse number="21">Ҳузурингда уларни ҳимоя қиласан, Инсон фитналаридан омон сақлайсан. Уларни Ўз чодиринг остида Иғволардан сақлаб турасан.</verse>
				<verse number="22">Қамалда қолган шаҳардай бўлганимда Менга ажойиб садоқатингни кўрсатганинг учун Эй Эгам, Сенга олқишлар бўлсин!</verse>
				<verse number="23">Ваҳимага тушиб мен: “Эй Эгам, Сенинг назарингдан маҳрум бўлдим”, дегандим. Ҳа, мадад сўраб Сенга ёлворганимда Илтижоларимни эшитдинг.</verse>
				<verse number="24">Эй Эгамизнинг тақводорлари, Уни севинг! Ўзига содиқ бўлганларни У ҳимоя қилади, Такаббурларга тўлиқ жазо беради.</verse>
				<verse number="25">Бардам бўлинг, дадил бўлсин юрагингиз, Эй сиз, Эгамиздан умид қилганлар!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Довуд қасидаси. Итоатсизлиги кечирилганлар бахтлидир, Эгамиз кимнинг гуноҳидан ўтган бўлса, Ўша инсон бахтлидир.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса, Ўша инсон бахтлидир, Руҳида ҳийла бўлмаганлар бахтлидир.</verse>
				<verse number="3">Эй Эгам, гуноҳимни бўйнимга олмай, рад қилганимда, Танам қоқ суяк бўлиб қолганди, Кун бўйи оҳ–воҳ қилиб чиқардим.</verse>
				<verse number="4">Кеча–кундуз қўлинг устимда оғир юк бўлди, Саратон иссиғидагидай мадорим қуриб қолди.</verse>
				<verse number="5">Энди олдингда гуноҳимни эътироф этдим, Айбимни яширмай, ўзим айтдим: “Эгам олдида итоатсизлигимни бўйнимга оламан.” Сен эса менинг гуноҳимни кечирдинг.</verse>
				<verse number="6">Шу боис ҳар бир тақводор Вақт борида Сенга ибодат қилсин. Шунда азим сувлар тўфони Тақводорларга етиб бормас.</verse>
				<verse number="7">Сен менинг паноҳимсан, Мени кулфатлардан Сен асрайсан, Нажот қўшиғи ила мени ўрайсан.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз айтар: “Сизларга Мен йўл кўрсатаман, Юрадиган йўлларингизни ўргатаман, Маслаҳат бераман, сизларни кузатаман.</verse>
				<verse number="9">Онгсиз от ёки хачир каби бўлманглар, Уларни йўлга солмоқ учун сувлуқ, жилов керак, Бўлмаса улар ёнингизга келмайди.”</verse>
				<verse number="10">Фосиқнинг азоби кўпдир, Лекин Эгамиздан умидворларни Содиқ севги қуршаб олади.</verse>
				<verse number="11">Эй солиҳлар, Эгамиз туфайли шодланинг, қувонинг! Эй барча кўнгли поклар, шодликдан куйланг!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Севинч ила Эгамизга қўшиқ куйланг, эй солиҳлар! Унга ҳамду сано айтмоқ тўғри одамларга муносибдир!</verse>
				<verse number="2">Лира чалиб, Эгамизга ҳамдлар айтинг, Ўн торли арфа чалиб, Унга қўшиқ куйланг.</verse>
				<verse number="3">Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг.</verse>
				<verse number="4">Эгамизнинг каломи ҳақиқатдир, Унинг барча ишлари ишончлидир.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз адолату ҳақиқатни севади, Замин Унинг содиқ севгисига тўла.</verse>
				<verse number="6">Самолар бунёд бўлган Эгамизнинг каломидан, Самодаги жисмлар яралган Унинг нафасидан.</verse>
				<verse number="7">У денгиз сувларини йиғиб қўйган, Тубсиз сувларни гўё омборга жойлаб қўйган.</verse>
				<verse number="8">Бутун ер юзи Эгамиздан қўрқсин, Бутун олам аҳли Ундан ҳайиқсин.</verse>
				<verse number="9">У гапирди, айтгани мавжуд бўлди, Амр қилди, замин яратилди.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз халқларнинг режаларини пароканда қилади, У халқларнинг ниятларини пучга чиқаради.</verse>
				<verse number="11">Эгамизнинг режалари то абад собит туради, Унинг ниятлари наслдан–наслга ўтиб боради.</verse>
				<verse number="12">Эгамизни ўз Худоси, деб билган халқ бахтлидир! Ўз мулким, деб Эгамиз танлаган халқ бахтлидир!</verse>
				<verse number="13">Эгамиз самодан боқар, Инсон зотини У кўриб турар.</verse>
				<verse number="14">У тахт қурган жойидан туриб, Ҳамма ер юзида яшовчиларни кузатар.</verse>
				<verse number="15">У ҳамманинг юрагини яратган, Ҳамманинг ишларини англаган.</verse>
				<verse number="16">Лашкари кўплигидан шоҳ қутулмайди, Кучи кўплигидан жангчи ғолиб бўлавермайди.</verse>
				<verse number="17">“Жанг отлари нажот берар” дейиш пуч хаёлдир, Улар қудратли кучи билан қутқара олмайди.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз кўриб турар Ўзидан қўрққанларни, Унинг содиқ севгисига умид қилганларни.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз уларни ўлимдан қутқаради, Очликдан сақлаб, тирик қолдиради.</verse>
				<verse number="20">Жонимиз Эгамизга мунтазирдир, У бизнинг мададкоримиз, қалқонимиздир.</verse>
				<verse number="21">Биз муқаддас Худога умид боғлаймиз, У туфайли юрагимиз шодликка тўла.</verse>
				<verse number="22">Эй Эгам! Сенга ҳамон умид боғлаймиз, Содиқ севгинг бизга ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">Абумалек олдида ўзини телбаликка солиб, унинг ҳузуридан қувилган пайтда Довуднинг айтган саноси.</verse>
				<verse number="2">Ҳар доим Эгамни олқишлайман, Унинг мадҳи тилимдан асло тушмайди.</verse>
				<verse number="3">Эгам боис жоним фахрланади, Мазлум эшитиб, шод бўлсин.</verse>
				<verse number="4">Мен билан бирга улуғланг Эгамни, Биргаликда шарафлайлик Уни.</verse>
				<verse number="5">Эгамга юз бурдим, У жавоб берди, Ҳамма қўрқувлардан У халос қилди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиздан умид қилганларнинг юзларида нур, Уларнинг юзлари асло шувут бўлмайди.</verse>
				<verse number="7">Бу бечора илтижосин Эгамиз эшитди, Барча уқубатлардан уни қутқарди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб, Уларга нажот бахш этади.</verse>
				<verse number="9">Эгамизнинг мурувватини татиб кўр, Эгамиз яхшидир, билиб ол. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар.</verse>
				<verse number="10">Эй тақводорлар, Эгамиздан қўрқинг. Ундан қўрққанлар асло муҳтожлик кўрмас.</verse>
				<verse number="11">Ҳатто йиртқич шерваччалар овқатсиз, Улар очликдан азоб чекади. Эгамизга юз бурганлардан эса Фаровонлик айрилмайди.</verse>
				<verse number="12">Келинг, эй болалар, тинглангиз мени, Ўргатайин мен Эгамиздан қўрқишни.</verse>
				<verse number="13">Ҳаётдан завқланишни, Бахтли узоқ умр кўришни истайсизми?</verse>
				<verse number="14">Демак, тилингизни ёмон сўзлардан тийинг, Оғзингизни ёлғон гаплардан асранг.</verse>
				<verse number="15">Ёмонликдан қайтинг, яхшилик қилинг, Тинчлик истанг, ҳа, тинчлик пайида бўлинг.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз солиҳларни кузатиб туради, Уларнинг ноласини Эгамиз эшитади.</verse>
				<verse number="17">Бадкирдорлардан эса юз ўгиради, Уларнинг хотирасини ер юзидан ўчиради.</verse>
				<verse number="18">Тақводорлар ёлворади, Эгамиз эшитади, Барча балолардан уларни Эгамиз қутқаради.</verse>
				<verse number="19">Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир, Руҳан эзилганларни У қутқаради.</verse>
				<verse number="20">Солиҳларнинг қайғулари кўп бўлса, Ҳамма қайғулардан Эгамиз халос қилар.</verse>
				<verse number="21">Уларнинг ўзини Эгамиз сақлайди, Биронта ҳам суяги синдирилмайди.</verse>
				<verse number="22">Ўз ёвузлиги фосиққа ўлим келтиради, Солиҳдан нафратланган маҳкум бўлади.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз Ўз қулларининг ҳаётини қутқаради, Эгамизда паноҳ топувчилар маҳкум бўлмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эй Эгам, менга қарши чиққанларга Ўзинг қарши бўл. Менга ҳужум қилганлар билан Ўзинг жанг қил.</verse>
				<verse number="2">Қалқону совутингни ол, Қани, менга ёрдамга кел.</verse>
				<verse number="3">Мени таъқиб қилганларга қарши Найзаю болтангни олгин. “Сенга нажот бераман”, деб Ўзинг менга ваъда бергин.</verse>
				<verse number="4">Менинг жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Менга қарши фитна қилаётганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин!</verse>
				<verse number="5">Худди шамолда учган сомон сингари, Эй Эгам, Сенинг фариштанг уларни қувсин.</verse>
				<verse number="6">Қоронғу сирпанчиқ бўлсин уларнинг йўли, Эй Эгам, Сенинг фариштанг уларни қувсин.</verse>
				<verse number="7">Сабабсиз менга тузоқ қўйдилар, Мени тутиб олиб ўлдирмоқ учун Сабабсиз менга чуқур қазидилар.</verse>
				<verse number="8">Тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келсин, Қўйган тузоғига ўзлари ўралиб қолсин, Қазиган чуқурга ўзлари йиқилиб, битсин.</verse>
				<verse number="9">Шунда, эй Эгам, Сен туфайли шод бўламан, Нажот берганинг учун қувонаман.</verse>
				<verse number="10">Бутун вужудим хитоб қилади: “Сенга ўхшаши йўқ, эй Эгам, Бечорани зўравондан қутқарасан, Фақирни талончидан қутқарасан.”</verse>
				<verse number="11">Ёвуз ниятли гувоҳлар пайдо бўлади, Билмайдиган нарсаларимни мендан сўрайди.</verse>
				<verse number="12">Улар яхшилигимга ёмонлик қайтаради, Ўзимни тамом ёлғиз ҳис қиламан.</verse>
				<verse number="13">Улар хаста бўлганларида эса Мен қанор кийиб, рўза тутиб, қайғу чекардим. Бошимни қуйи солиб, ибодат қилардим.</verse>
				<verse number="14">Дўстим, биродарим, дея ташвиш тортардим, Онам учун аза тутган каби юрардим, Қайғудан бошимни эгиб юрардим.</verse>
				<verse number="15">Қоқилганимда эса улар шод бўлдилар, Менга қарши йиғилишиб келдилар, Бехабар эканман, улар каллакесар экан, Тўхтовсиз менга бўҳтон қилдилар.</verse>
				<verse number="16">Шаккоклардай аёвсиз масхара қилдилар, Менга қараб тишларини ғижирлатдилар.</verse>
				<verse number="17">Эй Эгам, қачонгача қараб турасан? Қутқаргин мени уларнинг ҳужумидан, Халос қилгин жонимни ўша шерлардан!</verse>
				<verse number="18">Буюк жамоа ичра Сенга шукр айтаман, Халқ йиғинларида Сенга ҳамдлар ўқийман.</verse>
				<verse number="19">Хоин душманларим устимдан кулмасинлар, Мендан сабабсиз нафрат этганлар Кўзларини ўйнатмасинлар.</verse>
				<verse number="20">Тинчлик сўзини оғизга олмас улар, Аммо юртда тинч яшаётганлар устидан Ёлғон сўзларни ўйлаб топарлар.</verse>
				<verse number="21">Менга қарши шанғиллаб айтарлар улар: “Аҳ–а, кўзларимиз билан кўрдик қилмишларини.”</verse>
				<verse number="22">Ўзинг кўргансан, эй Эгам, сукут сақлама! Эй Раббий, мендан ҳеч узоқлашма!</verse>
				<verse number="23">Қани, бўл, ҳимоя қилгин мени, Мен учун жанг қилгин, эй Худойим, Раббим!</verse>
				<verse number="24">Сен одилсан, эй Эгам Худо, Шу боис мени оқлагин. Душманларим асло устимдан кулмасин.</verse>
				<verse number="25">Улар ўзларига ўзлари: “Аҳ–а, истаганимиз бўлди–ку!” деб айтмасин. “Уни ютиб юбордик–ку”, демасин.</verse>
				<verse number="26">Кулфатларимдан завқланганларнинг ҳаммаси Шармандаю шармисор бўлсин. Мендан ўзларини юқори қўйганлар Шармандалик, бадномликка ўралсин.</verse>
				<verse number="27">Мен ҳақ бўлиб чиқишимни истаганлар Хурсанд бўлсин, севинч ила куйласин. Ҳар доим айтаверсин улар: “Қулининг саодатидан ҳузурланган Эгамиз тобора юксалаверсин.”</verse>
				<verse number="28">Одиллигинг ҳақидаги сўзлару мадҳинг Кун бўйи тилимдан тушмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="35">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Эгамизнинг қули Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Фосиқларнинг гуноҳкорлиги ҳақида Юрагимда бир башорат бор: Гуноҳкор Худодан қўрқмайди.</verse>
				<verse number="3">Ўзининг наздида у осмонда юради, Худо гуноҳимни кўрмайди, Ҳукм қилмайди, деб айтади.</verse>
				<verse number="4">Оғзидан манфур, ёлғон сўзлар чиқади, Доноликдан, яхши ишлар қилишдан у бош тортади.</verse>
				<verse number="5">Ҳатто ётганда ҳам фосиқликни ўйлайди, Гуноҳ йўлга ўзини бағишлайди, Фосиқликдан асло юз ўгирмайди.</verse>
				<verse number="6">Эй Эгам, содиқ севгинг фалакларга етгайдир, Эй Эгам, садоқатинг самоларга чўзилгайдир.</verse>
				<verse number="7">Одиллигинг буюк тоғларга ўхшайди, Адолатинг тубсиз денгизга ўхшайди, Эй Эгам, инсону жониворларни Сен сақлагайсан.</verse>
				<verse number="8">Содиқ севгинг, эй Худо, нақадар бебаҳодир! Қанотларинг соясида инсонлар паноҳ топади.</verse>
				<verse number="9">Улар уйингдаги неъматлардан еб тўяди, Лаззат тўла дарёнгдан уларга ичирасан.</verse>
				<verse number="10">Ҳаётнинг булоғи Сендадир, Зиё олурмиз Сенинг нурингдан.</verse>
				<verse number="11">Сени билганларга содиқ севгингни кўрсат, Юраги софларга Ўзинг нажот бергин.</verse>
				<verse number="12">Такаббурнинг оёғи мени эзмасин, Фосиқнинг қўллари мени ҳайдамасин.</verse>
				<verse number="13">Ана, бадкирдорлар ағанаб ётибди, Қаддини кўтара олмай, ерга қапишиб ётибди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="36">
				<verse number="1">Довуд саноси. Фосиқларга ғайирлик қилмагин, Бадкирдорларга ҳасад қилмагин.</verse>
				<verse number="2">Улар майсадай тезда қуриб қолади, Ям–яшил ўтдай тезда сўлиб қолади.</verse>
				<verse number="3">Эгамизга умид боғлаб, яхшилик қилгин, Шу юртда яшаб, ҳаловат топгин.</verse>
				<verse number="4">Эгамизни ўзингнинг шодлигинг деб бил, Кўнглингдаги орзуларингга У етказади.</verse>
				<verse number="5">Йўлларингни топширгин Эгамизга, Ишон Унга, У мадад беради.</verse>
				<verse number="6">Солиҳлигингни У тонг каби порлатади, Ҳақлигингни кундузги қуёш каби қилади.</verse>
				<verse number="7">Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга, Ғайирлик қилмагин йўлларини топганларга, Фосиқ ниятларин амалга оширганларга.</verse>
				<verse number="8">Ғазабдан ўзингни тий, қаҳрдан қайтгин, Ич–этингни ема, бу фақатгина зарарга олиб боради.</verse>
				<verse number="9">Ёвузлар йўқ қилиб ташланади, Эгамиздан умидворлар юртга эгалик қилади.</verse>
				<verse number="10">Тез орада фосиқларнинг куни битади, Сен ҳар қанча қидирмагин, Уларни бу ердан топа олмайсан.</verse>
				<verse number="11">Беозорлар эса юртга эгалик қилади, Мўл бахт–саодатдан баҳраманд бўлади.</verse>
				<verse number="12">Фосиқ солиҳларга қарши фитна қилади, Уларга қарши тишларини ғижирлатади.</verse>
				<verse number="13">Раббий фосиқларни масхара қилади, Уларнинг куни битаётир, буни Раббий билади.</verse>
				<verse number="14">Фосиқ қиличини суғуриб, камонини боғлайди, Бечора, мазлумни йиқитишга шайланади, Тўғри одамларни ўлдирмоқ истайди.</verse>
				<verse number="15">Аммо қиличлари ўзларининг бошини ейди, Камонлари ҳам парча–парча бўлиб кетади.</verse>
				<verse number="16">Солиҳнинг қўлидаги оз нарса афзал, Жамики фосиқнинг бойлигидан кўра.</verse>
				<verse number="17">Фосиқнинг кучи қирқилиб кетади, Солиҳни эса Эгамиз қўллаб–қувватлайди.</verse>
				<verse number="18">Айбсизларнинг эҳтиёжи Эгамиз эътиборида, Уларнинг мулки то абад давом этади.</verse>
				<verse number="19">Қаро кунларда ҳам улар завол топмайди, Қаҳатчилик кунларда ҳам фаровон яшайди.</verse>
				<verse number="20">Фосиқлар эса албатта ҳалок бўлади, Эгамиз ғанимлари қирдаги гуллардай қурийди, Улар тутун каби тарқалиб, йўқ бўлиб кетади.</verse>
				<verse number="21">Фосиқ қарз олади–ю, қайтариб бермайди, Солиҳ эса ҳиммат ила инъом қилади.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз барака берган инсонлар юртни эгаллайди, Эгамиз лаънатлаган одамлар эса йўқ бўлиб кетади.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз инсоннинг йўлидан мамнун бўлса, Унинг қадамларини собит қилади.</verse>
				<verse number="24">Ҳатто қоқилса ҳам йиқилиб тушмайди, Эгамиз мадад бериб, қўлидан ушлайди.</verse>
				<verse number="25">Мен ҳам ёш эдим, энди кексайдим, Солиҳларнинг тарк этилганини, Уларнинг зурриёти нон тилаганини кўрмадим.</verse>
				<verse number="26">Улар доим ҳиммат ила қарз беради, Фарзандлари ҳам барака топади.</verse>
				<verse number="27">Фосиқликни ташла, яхшилик қилгин, Токи юртда то абад маскан қилгин.</verse>
				<verse number="28">Зотан, Эгамиз яхши кўради адолатни, Тарк этмайди тақводорларни, Уларни то абад ҳимоя қилади, Фосиқлар наслини қириб ташлайди.</verse>
				<verse number="29">Солиҳ юртга эгалик қилади, Бу юртда то абад истиқомат қилади.</verse>
				<verse number="30">Солиҳнинг оғзи доноликдан сўзлайди, Унинг тили адолатни сўйлайди.</verse>
				<verse number="31">Юрагида Худосининг қонуни жой олган, Шунинг учун қадамида адашмайди.</verse>
				<verse number="32">Фосиқ солиҳни доим кузатади, Уни ўлдирмоқни мўлжаллаб юради.</verse>
				<verse number="33">Эгамиз солиҳни фосиқнинг ихтиёрига топширмайди, Ҳукмга олиб келинганда, солиҳ маҳкум бўлмайди.</verse>
				<verse number="34">Эгамиздан умид қил, Унинг йўлларини тутгин, У сени юксалтиради, бу юртни эгаллайсан, Фосиқнинг қирилиб кетишини сен кўрасан.</verse>
				<verse number="35">Кўрганман фосиқ, золим одамнинг Ўз юртида ям–яшил дарахтдай унганини.</verse>
				<verse number="36">Кўп ўтмай у ўтиб кетди, йўқ бўлди, Қанча қидирсам ҳам, топа олмадим.</verse>
				<verse number="37">Айбсизга эътибор бер, софдилни кузат, Тинчликпарварнинг истиқболи ёрқин.</verse>
				<verse number="38">Гуноҳкорларнинг ҳаммаси қирилиб битади, Фосиқнинг келажаги барҳам топади.</verse>
				<verse number="39">Солиҳ киши Эгамиз туфайли нажот топгайдир, Кулфат чоғи Эгамиз солиҳнинг қалъасидир.</verse>
				<verse number="40">Эгамиздан паноҳ топгани учун Солиҳга Эгамиз мадад беради, уни қутқаради, Фосиқдан омон сақлайди, унга нажот беради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="37">
				<verse number="1">Довуд саноси. Бизни Эгамизнинг ёдига солиш учун айтилган.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам! Ғазаб билан менга танбеҳ бермагин, Қаҳринг сочиб, менга жазо бермагин.</verse>
				<verse number="3">Ўқларинг ичларимни тешиб ўтди, Қўлларинг устимга босиб тушди.</verse>
				<verse number="4">Бутун танам хастадир ғазабингдан, Соғлигим йўқолган гуноҳларим дастидан.</verse>
				<verse number="5">Айбларим мени жуда ҳам эзади, Улар жуда оғир юкка ўхшайди.</verse>
				<verse number="6">Ақлсизлигим дастидан Яраларим сасиб, йиринглаб оқяпти.</verse>
				<verse number="7">Жуда эгилиб, букчайиб қолдим, Кун бўйи ғамгин юраман.</verse>
				<verse number="8">Ичим иситмадан оташ бўлиб ёнмоқда, Танамда биронта соғ жой йўқ.</verse>
				<verse number="9">Силлам қуриб, тамом эзилдим, Юракдаги аламдан нола қиламан.</verse>
				<verse number="10">Юрагим тубидаги истакларим Эй Раббий, Ўзингга равшан, Оҳу нолам Сендан яширин эмас.</verse>
				<verse number="11">Юрагим титрайди, қувватим кетди, Кўзларимнинг нури адойи тамом бўлди.</verse>
				<verse number="12">Дўст–ёронларим дардим туфайли олдимдан қочади, Туғишганларим асло ёнимга келмайди.</verse>
				<verse number="13">Жонимга қасд қилганлар менга тузоқ қўяди, Менга зарар истаганлар кулфатдан сўз очади, Кун бўйи ёлғон сўйлаб, фитна қилади.</verse>
				<verse number="14">Мен эса карга ўхшайман, эшитмайман, Соқовга ўхшайман, гапира олмайман.</verse>
				<verse number="15">Чиндан ҳам мен соқовга ўхшайман, Тили қотиб қолган одамдайман.</verse>
				<verse number="16">Эй Эгам, Умидим ёлғиз Сенсан, Эй Эгам Худо, жавоб берадиган Сенсан.</verse>
				<verse number="17">Эй Эгам: “Ҳолимни кўриб, душманларим шодланмасин, Оёқларим қоқилганда, ўзларини катта тутмасин”, дея Сенга ибодат қилдим.</verse>
				<verse number="18">Ўзим ҳам йиқилай, деб турибман, Муттасил азоб чекаётирман.</verse>
				<verse number="19">Қилган эгриликларим учун тавба қиламан, Гуноҳларим учун ташвиш тортаман.</verse>
				<verse number="20">Ашаддий душманларим кўпдир, Сабабсиз мендан нафрат этувчилар сон–саноқсиз.</verse>
				<verse number="21">Улар яхшилигимга ёмонлик ила жавоб беради, Эзгулик ишларим учун мени иғво қилади.</verse>
				<verse number="22">Эй Эгам, мени асло тарк этмагин, Эй Худойим, мендан узоқ кетмагин.</verse>
				<verse number="23">Менга ёрдам бергани шошилгин, Эй менинг нажоткорим — Раббий!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="38">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбари Ёдутунга. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Ўзимга ўзим шундай дейман: “Юрар йўлларимни кузатиб борай, Гуноҳ сўздан тилимни тийиб юрай, Фосиқлар ҳамон ўраб тураркан мени, Қулф уриб ёпиб олай оғзимни.”</verse>
				<verse number="3">Жим турдим, сукут сақладим, Сўзлашдан бўйин товладим, Ошиб бораверди дардим.</verse>
				<verse number="4">Қизиб кетаверди ичларим, Ўйлаганим сари ўртанди кўнглим, Охири калимага келди тилим:</verse>
				<verse number="5">“Эй Эгам, умрим ниҳоясини аён қилгин, Қанча куним қолганини аён қилгин, Умрим қанча қисқалигини билайин.</verse>
				<verse number="6">Елдай ўтиб кетгувчи умр бергансан, Сенинг назарингда умрим бир лаҳзадир, Ҳар кимнинг умри бир нафасликдир.</verse>
				<verse number="7">Ҳар кимнинг умри соядай ўтиб кетар, Инсоннинг ҳаракати беҳуда бўлар, Бойлик йиғар, лекин билмас Ким бойликка эгалик қилар.</verse>
				<verse number="8">Кимдан мен умид қилай энди, эй Раббий? Сендадир менинг барча умидим.</verse>
				<verse number="9">Халос қилгин мени гуноҳларимдан, Кулмасин аҳмоқлар менинг устимдан.</verse>
				<verse number="10">Сукут сақлайман, оғзимни очмайман, Ахир, Сен Ўзинг мени шу аҳволга солдинг.</verse>
				<verse number="11">Мендан офатларингни узоқ қилгин, Сенинг зарбаларингдан ўлай, дедим.</verse>
				<verse number="12">Гуноҳлари учун инсонни жазолаб, Унга танбеҳ берасан. Куя егандай азиз нарсаларини йўқ қиласан. Шубҳасиз, инсон бир нафасда ўтиб кетади.</verse>
				<verse number="13">Эй Эгам, ибодатимни эшитгин, Нолаю фарёдимга қулоқ солгин. Кўз ёшларимга бефарқ бўлмагин. Ахир, мен Сенинг ўткинчи меҳмонингман, Оталарим каби мусофирман.</verse>
				<verse number="14">Қаҳрли нигоҳингни мендан ўгиргин, Токи яна хурсанд бўлайин Бу оламдан ўтиб йўқ бўлмасимдан олдин.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="39">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Мен Эгамизга умид боғладим, У менга юз бурди, фарёдимни эшитди.</verse>
				<verse number="3">Мени балчиқ чуқурдан, Ботқоқликдан чиқариб олди. Эсон–омон мени қаттиқ ерга ўтқазди, Қадамларимни дадил қилди.</verse>
				<verse number="4">У оғзимга янги бир қўшиқ солди, Бу қўшиқ Худойимизга мадҳиядир. Кўплар Унинг ишларини кўриб, қўрқади, Ва Эгамизга умид боғлайди.</verse>
				<verse number="5">Бахтлидир Эгамизга умид боғлаганлар, Киборларга суянмаганлар, Бутпарастлардан ёрдам кутмаганлар.</verse>
				<verse number="6">Кўп мўъжизалар кўрсатдинг, эй Эгам Худо, Бизга қаратилган кўп ниятларингни бажардинг. Бирор зот Сенга тенг кела олмас, Оғиз очиб, мўъжизаларинг ҳақида айтсам, Нақадар кўплигини санай олмасдим.</verse>
				<verse number="7">Сен қурбонлигу назрни истамадинг, Куйдириладиган қурбонлигу гуноҳ назрини талаб қилмадинг, Итоат қилишим учун Сен қулоқларимни очдинг.</verse>
				<verse number="8">Ўшанда дедимки: “Мана, мен келдим. Муқаддас Битикларда мен ҳақимда ёзилган.</verse>
				<verse number="9">Сенинг хоҳишингни адо этишдан завқ оламан, Эй Худойим, Сенинг қонунинг юрагим тўридадир.”</verse>
				<verse number="10">Улуғ жамоанг ичра Нажотинг хушхабарини эълон қилганман. Ҳа, эй Эгам, Ўзинг биласан, Оғзимга бир нафас ҳам дам бермаганман.</verse>
				<verse number="11">Қутқарганингни юрагимда яширмадим, Содиқлигинг, нажотингдан ҳар кимга сўйладим, Севгинг, садоқатингни буюк жамоангдан сир тутмадим.</verse>
				<verse number="12">Эй Эгам, мендан шафқатингни дариғ тутмагин, Сенинг севгинг, садоқатинг мени то абад сақласин.</verse>
				<verse number="13">Беҳисоб офатлар атрофимни ўради, Гуноҳларим ўзимнинг бошимга етди, Энди кўзларим кўра олмас, Гуноҳларим бошимдаги сочимдан кўпдир, Энди жасоратим тамоман сўнди.</verse>
				<verse number="14">Эй Эгам, илтимос, менга нажот бер, Келгин тезда, эй Эгам, менга мадад бер.</verse>
				<verse number="15">Жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Ҳалокатимни истаганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин!</verse>
				<verse number="16">“Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар Шарманда бўлганидан ваҳимага тушсин.</verse>
				<verse number="17">Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин. Сенинг нажотингни севганлар: “Эгамиз буюкдир”, деб доимо айтсин.</verse>
				<verse number="18">Мен эса ғариб, бечораман, Эй Раббий, мен ҳақимда ўйлагин, Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан, Кечикмагин, эй Худойим!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="40">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Бахтлидир бечорани ўйлайдиганлар, Кулфатда қолганларида Эгамиз уларни қутқаради.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз уларни ҳимоя қилади, ҳаётини асрайди, Улар юртдаги бахтлилардан ҳисобланади, Эгамиз уларни душманлари ихтиёрига топширмайди.</verse>
				<verse number="4">Тўшакка михланиб қолса, Эгамиз парвариш қилади, Хасталигига Эгамиз шифо беради.</verse>
				<verse number="5">Шундай илтижо қилдим Сенга: “Эй Эгам, шафқат қил менга, Гуноҳ қилдим Сенга, шифо бергин.”</verse>
				<verse number="6">Душманларим ёвуз ният ила шундай дейди: “Қачон ўлар экан у, номи ҳам қачон ўчаркан?”</verse>
				<verse number="7">Улар мени кўргани келганда, Ёлғон–яшиқ гапларни гапиради. Юракларида эса фисқу фасод тугиб, Ташқарига чиқади–да, Ҳамма жойда ёйиб юради.</verse>
				<verse number="8">Мендан нафратланганларнинг ҳаммаси Менга зарар беришни режа қилишади, Бирлашиб мен ҳақимда пичир–пичир қилишади:</verse>
				<verse number="9">“Оғир хасталикка чалинган у, Тўшагидан қайтиб тура олмайди.”</verse>
				<verse number="10">Ҳатто нонимни еган яқин, ишонган дўстим, Менга қарши бош кўтарган.</verse>
				<verse number="11">Сен эса, эй Эгам, менга раҳм қил, Мени оёққа турғаз. Қилмишларига яраша душманларимга қайтарай.</verse>
				<verse number="12">Душманларим устимдан ғолиб келмаса, Мендан мамнун бўлганингни биламан.</verse>
				<verse number="13">Тўғрилигим учун мени сақлайсан, Ҳузурингда то абад мени ўтқазасан.</verse>
				<verse number="14">Олқишлар бўлсин абадулабад Исроил халқининг Худоси — Эгамизга! Омин! Омин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="41">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг қасидаси.</verse>
				<verse number="2">Кийик ҳарсиллаб талпингандай сув ирмоқларига, Эй Худо, жоним ҳам Сенга талпинади!</verse>
				<verse number="3">Жоним ташна Худога, барҳаёт Худога, Қачон бориб, Унинг ҳузурида ҳозир бўламан?</verse>
				<verse number="4">Озиғимдир кечаю кундуз кўз ёшларим, “Қани Худойинг?” дея масхара қилар одамлар доим.</verse>
				<verse number="5">Шодлик ҳайқириқларию ҳамду санолар остида Жамоа билан бирга Худонинг уйига борардим. Байрам нишонлагани оломон билан борардим. Шуларни эслаб, юрагим пора–пора бўлмоқда.</verse>
				<verse number="6">Нега тушкунликка тушасан, эй жоним? Нега беҳаловат бўласан ичимда? Худога умид боғла! Шукр этаман Яна Унга — нажоткорим,</verse>
				<verse number="7">Худойимга. Тушкунликка тушиб кетганман. Шу боис, эй Худо, Сени Иордан диёридан, Хермон тизмасидан, Мизор тоғидан туриб эслайман.</verse>
				<verse number="8">Ўкираётган денгизлардай, Гувиллаётган шаршаралардай Сен юборган қайғу тўлқинлари Ўтгандилар устимдан босиб.</verse>
				<verse number="9">Кундузи Эгам содиқ севгисини кўрсатади, Тунлари У менга қўшиқ беради, Менга умр берган Худога ибодат қиламан.</verse>
				<verse number="10">Худога, суянган Қоямга айтаман: “Нега мени унутиб қўйдинг Сен?! Не учун ғамга ботиб юрмоғим керак Душманларим сиқуви сабабидан?!”</verse>
				<verse number="11">Душманларим ҳақоратидан суякларим зирқирайди, Улар муттасил мендан: “Қани Худойинг?!” дея сўрайди.</verse>
				<verse number="12">Нега тушкунликка тушасан, эй жоним? Нега беҳаловат бўласан ичимда? Худога умид боғла! Шукр этаман Яна Унга — нажоткорим, Худойимга.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="42">
				<verse number="1">Эй Худо, оқла мени! Шаккок халққа қарши даъвоим бор. Ўзинг мени ҳимоя қил. Мени бу ёлғончи, адолатсизлардан қутқар.</verse>
				<verse number="2">Ахир, менинг паноҳим — Худо Сенсан, Нега Сен тарк этдинг мени?! Не учун ғамга ботиб юрмоғим керак Душманларимнинг сиқуви дастидан?!</verse>
				<verse number="3">Йўллагин нурингни, ҳақиқатингни, Булар менга йўл кўрсатиб турсин, Муқаддас тоғингга мени олиб борсин, Сенинг маконингга мени олиб борсин.</verse>
				<verse number="4">Шунда бораман, эй Худо, Сенинг қурбонгоҳингга. Буюк шодлигимсан, севинчимсан Сен, Лира чалиб, ҳамду сано айтаман Сенга, Эй Худо, менинг Худойим!</verse>
				<verse number="5">Нега тушкунликка тушасан, эй жоним? Нега беҳаловат бўласан ичимда? Худога умид боғла! Шукр этаман Яна Унга — нажоткорим, Худойимга.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="43">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг қасидаси.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, ўз қулоқларимиз ила эшитганмиз. Қадим замонда, ҳа, ота–боболаримиз даврида Қилган ишларингни улар бизга айтган эди.</verse>
				<verse number="3">Ўз қўлинг ила қувдинг бегона халқларни, Уларнинг юртига ўтқаздинг оталаримизни, Кулфатга солдинг бегона халқларни, Озод қилдинг Сен оталаримизни.</verse>
				<verse number="4">Улар юртни қилич ила олмадилар, Ўз қўллари ила ғалабага эришмадилар. Улар Сенинг ўнг қўлинг, қудратинг, Сенинг юз нуринг ила ғолиб бўлдилар. Зеро, Сен улардан мамнун бўлгандинг.</verse>
				<verse number="5">Сен Шоҳимсан, Худойимсан, Амр бер, Ёқуб насли ғолиб бўлсин.</verse>
				<verse number="6">Сен туфайли душманимизни сурармиз, Номинг ила ғанимларимизни эзғилармиз.</verse>
				<verse number="7">Ишониб қолмасман мен ўз ёйимга, Қиличим ғалаба келтирмас менга.</verse>
				<verse number="8">Ғанимларимиз устидан бизни ғолиб қилдинг, Биздан нафратланганларни шарманда қилдинг.</verse>
				<verse number="9">Эй Худо, кун бўйи Сен туфайли мақтандик, То абад Сенга шукроналар айтамиз.</verse>
				<verse number="10">Энди эса бизни рад қилиб, шарманда қилдинг, Лашкарларимизни бошлаб бормаяпсан.</verse>
				<verse number="11">Бизни душманларимиз олдига чекинтирдинг, Ғанимларимиз бизни талон–тарож қилди.</verse>
				<verse number="12">Бизни қўйлар каби емишга бердинг, Халқлар орасига бизни ёйиб юбординг.</verse>
				<verse number="13">Халқингни қора чақага сотиб юбординг, Уларни сотишдан ҳеч наф кўрмадинг.</verse>
				<verse number="14">Қўшни халқлари бизни масхара қилади, Сен йўл қўйиб бердинг. Атрофимиздагилар бизни таҳқирлайди, Кулишларига имкон бердинг.</verse>
				<verse number="15">Халқлар орасида кулги қилдинг бизни, Халқлар бизни масхаралаб, чайқайди бошини.</verse>
				<verse number="16">Ҳар доим хижолат бўлиб юраман, Шармандалик юзимни қоплаган.</verse>
				<verse number="17">Эшитганимиз масхараю ҳақорат! Кўрганимиз қасоскор душман!</verse>
				<verse number="18">Гарчи Сени унутмаган бўлсак–да, Гарчи аҳдингга хиёнат қилмасак–да, Бу кўргиликлар бошимизга тушди.</verse>
				<verse number="19">Биз Сени ҳеч қачон тарк этмадик, Сенинг йўлларингдан ҳеч қачон тоймадик.</verse>
				<verse number="20">Аммо чиябўрилар маконига бизни ташладинг, Зим–зиё зулматга бизни улоқтирдинг.</verse>
				<verse number="21">Эй Худойимиз, ахир, Сенинг номингни унутсак, Қўлларимизни бегона худоларга очсак,</verse>
				<verse number="22">Эй Худо, Сен буни билмасмидинг?! Ахир, Сен юракдаги сирларни биласан–ку!</verse>
				<verse number="23">Сен туфайли ҳар кун ўлимга дуч келамиз, Бўғизланадиган қўйдай бўлиб қолганмиз.</verse>
				<verse number="24">Турсанг–чи, нега ухлаётгандайсан, эй Раббий?! Қани, бўл, бизни то абад рад этмагин.</verse>
				<verse number="25">Нега биздан юзингни яширасан?! Бошимизга тушган кулфату зулмни унутасан?!</verse>
				<verse number="26">Биз ағнатилганмиз тупроққа, Танамиз ёпишиб қолгандир ерга.</verse>
				<verse number="27">Қани, кел, бизга мадад бер, Содиқ севгинг ҳақи бизни қутқар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="44">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар” куйига айтилган. Кўрах наслининг қасидаси. Тўй қўшиғи.</verse>
				<verse number="2">Шоҳимга шеърларимни бағишлайман, Юрагимдан гўзал сўзлар тўкилади, Тилим моҳир котиб қаламига ўхшайди.</verse>
				<verse number="3">Эй шоҳим! Инсонлар орасида жуда чиройлисан. Худо сенга то абад барака бергани учун Лабларингдан латиф сўзлар ёғилади.</verse>
				<verse number="4">Эй қудратли шоҳ, белингга боғла қиличингни, Ҳашамату улуғворлигинг билан зоҳир бўлгин.</verse>
				<verse number="5">Улуғворлик билан олға бос! Ҳақиқат, камтарлик, адолат учун ғалаба қил! Ўнг қўлинг қўрқинчли ишлар кўрсатсин.</verse>
				<verse number="6">Ғанимларингнинг юрагини Ўткир ўқларинг тешиб ўтади. Халқлар оёғинг остига йиқилади.</verse>
				<verse number="7">Худо берган тахтинг абадийдир, Адолат ҳассаси шоҳлигинг ҳассасидир.</verse>
				<verse number="8">Сен солиҳликни севасан, қабиҳликдан нафрат этасан. Шу боис Худо сени дўстларингдан устун қилди, Ҳа, Худойинг шодлик мойини сенга суртди.</verse>
				<verse number="9">Либосингдан мирра, сабур, долчиннинг Хушбўй ҳидлари уфурар. Фил суяги билан безатилган саройларда Чолғу наволари сени шод қилар.</verse>
				<verse number="10">Шоҳ қизлари иззатли хонимларинг орасидадир, Офир олтинига безанган малика ўнг қўлингда ўтирар.</verse>
				<verse number="11">Тингла, эй қиз, қулоқ солиб, ўйлагин, Халқинг, отанг хонадонин унутгин.</verse>
				<verse number="12">Жамолингга шоҳ мафтун бўлгандир, Таъзим қил унга, у хўжайинингдир.</verse>
				<verse number="13">Тир халқи ҳадялар олиб келади, Бойлар сендан марҳамат истайди.</verse>
				<verse number="14">Саройда малика нақадар гўзал! Либослари олтин билан безатилган.</verse>
				<verse number="15">Нақшли либосида уни шоҳ ҳузурига олиб келишади, Ортидан қизлар, унинг дугоналари эргашиб келади.</verse>
				<verse number="16">Улар шод–хуррамлик ичра келади, Шоҳнинг саройига улар кириб келади.</verse>
				<verse number="17">Эй шоҳим, ўғилларинг олгайлар оталаринг ўрнини, Бутун юртда шаҳзодалар қилгайсан сен уларни.</verse>
				<verse number="18">Қўшиғим туфайли номинг насллар оша яшар, Шу боис халқлар сени то абад мадҳ этарлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="45">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг қўшиғи. “Қизлар” куйига айтилган.</verse>
				<verse number="2">Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир.</verse>
				<verse number="3">Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам Ер остин–устин бўлиб кетса ҳам, Денгиз бағрига тоғлар қулаб тушса ҳам.</verse>
				<verse number="4">Денгизлар ўкириб, тошиб кетса ҳам, Шиддатли тўлқинлар тоғларни титратса ҳам Биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам.</verse>
				<verse number="5">Бир дарё бор, унинг сувлари Олиб келар шодлик Худо шаҳрига, Худойи Таолонингмуқаддас маконига.</verse>
				<verse number="6">Шаҳарда Худо тургани учун, Шаҳар ҳеч ҳам йиқилмасдан туради, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади.</verse>
				<verse number="7">Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худо овози гулдирайди, ер эриб кетади.</verse>
				<verse number="8">Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир.</verse>
				<verse number="9">Келинг, Эгамизнинг ишларини кўринг, Ер юзига келтирган кулфатни кўринг.</verse>
				<verse number="10">Бутун оламда У жангни тўхтатади, Ёйни парчалайди, найзани синдиради, Қалқонларни оловда ёқиб, шундай дейди:</verse>
				<verse number="11">“Тўхтанг, билинг, Мен Худоман, Халқлар орасида Мен юксалгайман, Ер юзида Мен юксалгайман.”</verse>
				<verse number="12">Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="46">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй халқлар! Ҳаммангиз қарсак чалинг, Севинч ҳайқириқлари ила Худони куйланг!</verse>
				<verse number="3">Қўрқинчлидир Худойи Таоло — Эгамиз, Бутун ер юзида Удир улуғ шоҳимиз.</verse>
				<verse number="4">У бизга итоат эттирди халқларни, Оёғимиз остига ташлади улусларни.</verse>
				<verse number="5">Ўзи суйган Ёқубнинг фахрли мулкини Эгамиз биз учун юрт қилиб танлади.</verse>
				<verse number="6">Шодлик ҳайқириқлари остида Худо тахтга чиқди, Карнай садоси остида Эгамиз тахтига ўтирди.</verse>
				<verse number="7">Ҳамду сано куйланг Худога, мадҳлар куйланг! Ҳа, Шоҳимизга мадҳлар куйланг! Ҳамду сано куйланг!</verse>
				<verse number="8">Бутун ер юзининг шоҳидир Худо, Унга ажойиб ҳамду сано куйланг!</verse>
				<verse number="9">Жамики улусларнинг шоҳидир Худо, Муқаддас тахтида ўтирибди Худо!</verse>
				<verse number="10">Иброҳим Худосининг халқи билан бирга Тўпланарлар халқларнинг ҳукмдорлари. Заминнинг шоҳлари — Худоники, Ғоят баланд юксалгандир У.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="47">
				<verse number="1">Кўрах наслининг саноси. Қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз буюкдир! Эгамизнинг шаҳрида, Ҳа, Ўзининг муқаддас тоғида Эгамиз мадҳияларга лойиқдир!</verse>
				<verse number="3">Худонинг муқаддас тоғи юксак ва гўзалдир, Бутун ер юзига шодлик олиб келадир! Буюк Шоҳнинг шаҳридаги, Унинг шимолидаги Сион тоғи!</verse>
				<verse number="4">Худо Қуддуснинг қўрғони ичида туради, Унинг қалъаси бўлиб, Ўзини намоён этган.</verse>
				<verse number="5">Шоҳлар тўпландилар, Биргалашиб Сион тоғига қарши юрдилар.</verse>
				<verse number="6">Уни кўрдилар–у, шошиб қолдилар, Ваҳимага тушиб, қочиб қолдилар.</verse>
				<verse number="7">Туғаётган хотин тортгандай дард Ўша ерда уларни титроқ босди.</verse>
				<verse number="8">Шарқдан шамол эсиб, Таршиш кемаларини парчалагандай, Сен уларни қириб ташладинг.</verse>
				<verse number="9">Худо нима қилганини биз эшитдик. Нима эшитган бўлсак, энди ўшани Худойимиз, Сарвари Оламнинг шаҳрида кўрдик. Бу шаҳарни Худо то абад сақлар.</verse>
				<verse number="10">Эй Худо, Маъбадинг ичида Содиқ севгинг ҳақида ўйлаймиз.</verse>
				<verse number="11">Эй Худо, мадҳинг ҳам донғинг каби Ернинг тўрт томонига ёйилган, Ўнг қўлинг адолат ила тўлиб–тошган.</verse>
				<verse number="12">Сенинг ҳукмларингдан Сион тоғи шод бўлсин, Яҳудо шаҳарлари севинсин!</verse>
				<verse number="13">Эй Исроил халқи, Қуддус теварагида юринг. Атрофида айланиб, Унинг минораларини санаб чиқинг.</verse>
				<verse number="14">Сионнинг истеҳкомларига эътибор беринг, Унинг қўрғонларига қаранг! Буларни кўриб, келгуси авлодларга ҳикоя қилинг:</verse>
				<verse number="15">“Худо ўша истеҳкомларга ўхшайди. У то абад бизнинг Худойимиздир, У то абад бизнинг йўлбошчимиз бўлади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="48">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг саноси.</verse>
				<verse number="2">Эшитинглар, эй халқлар, Қулоқ солинг, олам аҳли,</verse>
				<verse number="3">Эй инсонлар, жамики одамзод, Бойлару фақирлар, қулоқ солингиз!</verse>
				<verse number="4">Оғзимдан тўкилади доно сўзлар, Қалбимнинг мушоҳадаси ҳам идроклидир.</verse>
				<verse number="5">Қулоғимни ҳикматга бураман, Маъносини лира билан англатаман.</verse>
				<verse number="6">Нега қўрқишим керак қаро кунларда?! Нега қўрқишим керак таъқиб қилувчилар Қабиҳ ишлари билан мени ўраб олганларида?!</verse>
				<verse number="7">Улар мол–мулкига ишонадилар, Беҳисоб бойликлари ила мақтанадилар.</verse>
				<verse number="8">Ахир, ҳеч ким ҳаётини пул тўлаб қутқара олмас, Ёки унинг учун Худога тўлов беролмас.</verse>
				<verse number="9">Инсон ҳаёти учун тўлов ғоят қимматдир, Ҳеч қандай тўлов етарли бўлмас.</verse>
				<verse number="10">Йўқса инсон то абад яшарди, Қабр юзини асло кўрмасди.</verse>
				<verse number="11">Донони қаранг, улар ҳам ўлади, Аҳмоқ, бемаъни бирдай ҳалок бўлади, Уларнинг бойлиги бошқага қолади.</verse>
				<verse number="12">Юртларга ўзларининг номини берганда ҳам, Мозор то абад уйи бўлиб қолади, Маскани наслдан–наслга ўтаверади.</verse>
				<verse number="13">Бойлигига қарамай инсон то абад қолмас, Ўладиган жонзотга ўхшайди улар.</verse>
				<verse number="14">Ўзларига ишонганларнинг қисмати шудир, Уларнинг сўзини маъқуллаганларнинг тақдири шудир:</verse>
				<verse number="15">Қўйлар каби ўликлар диёрига ҳайдаладилар, Ўлим уларнинг чўпони бўлади, Тонгда тўғри инсонлар уларнинг устидан ҳукмрон бўлади, Таналари чириб кетади, Ўликлар диёри уларнинг қасри бўлади.</verse>
				<verse number="16">Ўликлар диёри ҳукмидан Худо мени қутқаради, Шубҳасиз, У мени Ўз ёнига олади.</verse>
				<verse number="17">Биронтаси бойиб кетганда, Уйининг ҳашамати ошиб кетганда, Ваҳимага тушма!</verse>
				<verse number="18">Оламдан ўтганда, у ўзи билан ҳеч нарса олиб кетмайди, Бойлиги ҳам унинг ортидан қабрга эргашиб бормайди.</verse>
				<verse number="19">Ҳаётлигида ўзини бахтиёр ҳисоблайди, Ошиб–тошиб яшагани учун Кўплар унга ҳамду сано айтади.</verse>
				<verse number="20">У ҳам ота–боболари ёнига кетади, Улар каби ёруғликни бошқа кўрмайди.</verse>
				<verse number="21">Бойлиги бўла туриб ақлсиз бўлганлар Ўладиган жонзотга ўхшайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="49">
				<verse number="1">Осифнинг саноси. Худолар Худоси — Эгамиз Сўйлар, даъват қилар ер юзига Шарқдан ғарбга қадар.</verse>
				<verse number="2">Худо Ўз нурини сочар Қуддусдан — Гўзалликда комил шаҳардан.</verse>
				<verse number="3">Худойимиз келар, сукут сақламас, Унинг олдида аланга ямлаб юборар, Атрофида бўрон ғазабдан қутурар.</verse>
				<verse number="4">Ўз халқини ҳукм этмоқ учун Еру осмонни гувоҳ қилиб чақирар:</verse>
				<verse number="5">“Йиғиб келинг Менинг тақводор халқимни, Қурбонлик орқали Мен билан аҳд қилганларни!”</verse>
				<verse number="6">Самолар эълон қилар Худонинг одиллигини, Ҳакам Худонинг Ўзидир.</verse>
				<verse number="7">Худо айтар: “Эшит, эй халқим, Мен сўзлайман, Эй Исроил, сенга қарши гувоҳлик бераман, Мен Худоман, сенинг Худойингман.</verse>
				<verse number="8">Келтирган қурбонликларинг доимо олдимда. Куйдирилган қурбонликларингдан шикоят қилмайман.</verse>
				<verse number="9">Оғилингдаги буқангга муҳтож эмасман, Сурувингдаги эчкингга ҳам зор эмасман.</verse>
				<verse number="10">Меникидир ўрмондаги жамики ҳайвон, Минглаб қирлардаги молу қўйлар.</verse>
				<verse number="11">Меникидир жамики тоғдаги қушлар, Меникидир даладаги барча жониворлар.</verse>
				<verse number="12">Оч қолсам ҳам, сўрамасдим сизлардан, Меникидир олам, ундаги ҳамма нарса.</verse>
				<verse number="13">Мен буқа гўштини ейманми?! Ёки эчки қонини ичаманми?!</verse>
				<verse number="14">Мен, Худога, шукрона қурбонлиги қил, Мен, Худойи Таолога, онтингни адо қил.</verse>
				<verse number="15">Оғир кунда Менга илтижо қилгин, Сенга нажот бераман, Сен эса Менга мақтов айтасан.”</verse>
				<verse number="16">Фосиққа эса Худо шундай дейди: “Не ҳақинг бор қонунларимни тилга олмоққа?! Не ҳақинг бор аҳдимни оғзингга олмоққа?!</verse>
				<verse number="17">Нафрат ила қарайсан–ку йўл–йўриқларимга, Отиб ташлайсан–ку каломларимни орқангга!</verse>
				<verse number="18">Ўғрини кўрганингда, дўстлашасан у билан, Шерик бўлиб оласан зинокорлар билан.</verse>
				<verse number="19">Оғзинг ёмон сўзлар учун доим тайёрдир, Тилингнинг тўқигани фақат ёлғондир.</verse>
				<verse number="20">Ўтириб, биродарингга қарши сўйлайсан, Туғишганингга ҳам туҳмат қиласан.</verse>
				<verse number="21">Шу ишларни қилганингда, сукут сақлардим, Мени ҳам ўзингга ўхшаган, деб ўйладинг. Энди–чи, айбингни бўйнингга қўйиб, Сени ҳукм қиламан.</verse>
				<verse number="22">Эй Мени унутганлар, билиб қўйинг, Йўқса сизларни парча–парча қиламан, Биронта нажот бергувчи топилмайди.</verse>
				<verse number="23">Менга шукрона қурбонлиги келтирганлар Мени иззат қилган бўлади. Мен Ўз нажотимни Тўғри йўлдан юрганларга кўрсатаман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="50">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Ижрочилар раҳбарига. Довуд Ботшеванинг олдига киргандан сўнг, Натан пайғамбар унинг олдига келганда, Довуднинг айтган саноси.</verse>
				<verse number="3">Раҳм қилгин менга, эй Худо, Содиқ севгинг, чексиз шафқатинг ила Итоатсизлигимни олиб ташлагин.</verse>
				<verse number="4">Ювиб ташла барча айбларимни, Поклагин гуноҳларимдан.</verse>
				<verse number="5">Ҳа, ўзимнинг итоатсизлигимни биламан, Гуноҳим турар кўз ўнгимда мудом.</verse>
				<verse number="6">Сенга, ёлғиз Сенга қарши гуноҳ қилганман, Сенинг олдингда қабиҳликлар қилганман, Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан, Қоралаганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан.</verse>
				<verse number="7">Мана, гуноҳкор бўлиб туғилганман, Онам қорнидаёқ гуноҳкор эдим.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, инсон юрагида Сен истайсан ҳақиқатни, Қалбимнинг тўрида ўргатгин доноликни.</verse>
				<verse number="9">Покла мени иссоп ўти ила, тоза бўлайин, Ювгин мени, қордан ҳам оқ бўлайин.</verse>
				<verse number="10">Яна эшитай шодлик, қувонч хабарин, Сен эзган суякларим яна қувонсин.</verse>
				<verse number="11">Гуноҳларимдан четга ол кўзларингни, Олиб ташла айбларимни.</verse>
				<verse number="12">Эй Худо, менда тоза юрак яратгин, Ичимда тўғри руҳни янгилагин.</verse>
				<verse number="13">Ҳузурингдан мени улоқтириб ташлама, Муқаддас Руҳингни мендан олма.</verse>
				<verse number="14">Нажотинг шодлигини менга қайтаргин, Итоат этишга менда истак уйғотгин.</verse>
				<verse number="15">Шунда итоатсизларга Сенинг йўлларингни ўргатаман, Гуноҳкорлар қайтиб келадилар Сенга.</verse>
				<verse number="16">Қон тўкканим учун кечир мени, эй Худо, Нажот берганингни севинч ила куйлар тилим, Эй нажоткорим Худо!</verse>
				<verse number="17">Лабларимни очгин, эй Раббий, Оғзим Сени мадҳ айласин.</verse>
				<verse number="18">Қурбонликни Сен хоҳламайсан, Қурбонлик куйдирганимда ҳам Сен хуш кўрмаган бўлардинг.</verse>
				<verse number="19">Сенга маъқул қурбонлигим эзилган руҳдир, Эзилган, тавба қилган юракни Сен рад этмайсан, эй Худо.</verse>
				<verse number="20">Лутфу караминг билан Қуддусни яшнатгин, Сион шаҳри деворларини қайтадан қургин.</verse>
				<verse number="21">Шунда муносиб қурбонликлар келтирилади, Куйдириладиган қурбонликлар Сени мамнун қилади, Қурбонгоҳингда буқалар назр қилинади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="51">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Ижрочилар раҳбарига. Эдомлик Доег Шоулнинг олдига бориб: “Довуд Охималекнинг уйига кирибди”, деб хабар берган пайтда Довуднинг айтган қасидаси.</verse>
				<verse number="3">Нечун мақтанасан ёвузлигинг ила, эй зўравон?! Худонинг содиқлиги доим мен билан, ахир!</verse>
				<verse number="4">Бало келтираман, дея режа қиласан, Ўткир устарага ўхшайди тилинг. Алдашга сен моҳирсан.</verse>
				<verse number="5">Эзгуликдан кўра, ёвузликни ёқтирасан, Ҳақиқатни сўйлашдан кўра, ёлғонни афзал биласан.</verse>
				<verse number="6">Ҳалок қиладиган сўзларни яхши кўрасан, Ёлғончи тилни севасан.</verse>
				<verse number="7">Худо эса сени то абад вайрон қилади, Сени ушлаб, чодирингдан тортиб чиқаради, Тириклар юртидан йўқ қилиб ташлайди.</verse>
				<verse number="8">Солиҳлар буни кўриб, қўрқади, Фосиқнинг устидан кулади:</verse>
				<verse number="9">“Қаранг, ўша одам Худони паноҳим деб билмади, Мўл–кўл бойлигига умид боғлади, Бошқаларни қириш туфайли кучайди.”</verse>
				<verse number="10">Мен–чи, ўхшайман Худонинг уйидаги Кўм–кўк зайтун дарахтига. Худонинг содиқ севгисига Мен то абад умидимни боғлайман.</verse>
				<verse number="11">Эй Худо, Сенинг ҳамма қилганларинг учун Сенга то абад шукр айтаман. Тақводорларингнинг ҳузурида Сенга умид боғлайман, Ахир, Ўзинг яхшисан!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="52">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Қайғу–алам” куйига айтилган. Довуд қасидаси.</verse>
				<verse number="2">Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар бузуқлардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.</verse>
				<verse number="3">“Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган”, дея Инсонга Худо осмондан боқар.</verse>
				<verse number="4">Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!</verse>
				<verse number="5">Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборади, Ҳеч қачон Худога сажда қилмайди.</verse>
				<verse number="6">Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима, Бунақасини илгари кўрмаган улар. Худо сочиб ташлар ғанимларингнинг суякларини. Ахир, Худо рад этган уларни! Шу боис, эй Исроил, сен уларни шарманда қилгансан.</verse>
				<verse number="7">Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Худо Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="53">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Зифликлар Шоулнинг олдига бориб: “Довуд бизнинг орамизда яшириниб юрибди”, деганларида, Довуднинг айтган қасидаси.</verse>
				<verse number="3">Эй Худо! Буюк қудратинг ила мени қутқаргин! Куч–қувватинг ила менга адолатли ҳукм чиқаргин!</verse>
				<verse number="4">Эй Худо, эшитгин илтижоимни, Тинглагин айтганларимни!</verse>
				<verse number="5">Бегоналар қарши қўзғалди менга, Зўравонлар қасд қилмоқчи жонимга, Улар Сени писанд қилмайдилар.</verse>
				<verse number="6">Эй Худо, менга мадад берасан, Эй Раббий, менинг жонимни асрайсан.</verse>
				<verse number="7">Душманларимнинг қабиҳлиги ўз бошига келсин, Сен содиқсан, уларни қириб ташлагин!</verse>
				<verse number="8">Шод бўлиб, Сенга қурбонлик келтираман, Ўзинг яхшисан, эй Эгам, Сенга шукр айтаман!</verse>
				<verse number="9">Сақладинг ҳар қандай кулфатдан мени, Кўзларим кўрди душманларим мағлубиятини.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="54">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Довуд қасидаси.</verse>
				<verse number="2">Ибодатимга қулоқ сол, эй Худо, Илтижоимни эътиборсиз қолдирма.</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Эшит мени, жавоб бер, Душманларим дағдағаси, фосиқларнинг сиқуви Бошимга ғам–кулфат келтиради. Улар ғазабланиб, мендан нафратланади. Эҳ, ўйларим қийнар мени, Бошимдан учган ақлим.</verse>
				<verse number="5">Юрагим ҳасратга тўладир, Ўлим ваҳимаси мени босиб келадир.</verse>
				<verse number="6">Қўрқув, титроқ менга келмоқда, Даҳшат мени эзиб бормоқда.</verse>
				<verse number="7">“Қанийди каптар каби қанотим бўлса”, дедим, “Учиб кетиб, ором олган бўлардим.</verse>
				<verse number="8">Ҳақиқатан, узоқларга учиб қутулардим, Саҳрода макон қилган бўлардим.</verse>
				<verse number="9">Қутурган шамолу бўрондан қочиб, Ўзимга бошпана топгани шошилган бўлардим.”</verse>
				<verse number="10">Эй Раббий, уларни чалғит, Уларнинг гапларини чалкаштир. Шаҳарда зўравонлик, жанжални кўриб турибман.</verse>
				<verse number="11">Улар кеча–кундуз шаҳар девори устида изғийди, Ёвузлик, ваҳима шаҳар ичида юз бермоқда.</verse>
				<verse number="12">Шаҳарнинг ўртасида бузғунчилик, Кўчаларидан зулм ва ҳийла аримайди.</verse>
				<verse number="13">Ғанимларим мени ҳақорат қилганда эди, Бунга бардошим етган бўларди. Душманим ўзини мендан юқори қўйганда эди, Ундан яширинган бўлардим.</verse>
				<verse number="14">Аммо у менинг тенгим–ку, Яқин дўстим ҳамда ҳамроҳим–ку.</verse>
				<verse number="15">У билан дилкаш дўст эдик, Эй Худо, Сенинг уйингдаги йиғинда бирга юрардик.</verse>
				<verse number="16">Уйлари, юраклари фосиқликка тўла бўлгани учун Ғанимларим ўлимга рўбарў бўлсин, Тириклайин ўликлар диёрига тушсин.</verse>
				<verse number="17">Мен илтижо қиламан Худога, Нажот беради Эгам менга.</verse>
				<verse number="18">Оқшом, саҳар ҳамда кундуз Дарду фиғонларимни айтаман. Эгам менинг овозимни эшитади.</verse>
				<verse number="19">Гарчи менга қаршилар кўп бўлса ҳам, Бирорта ҳам зарар етказмай Мени жанглардан қутқаради.</verse>
				<verse number="20">Азалдан тахтда ўтирган Худо Менга қулоқ тутиб, Йўлларини ўзгартирмагани учун, Худодан қўрқмаганлари учун Душманларимни мағлуб қилади.</verse>
				<verse number="21">Ҳамроҳим ўз дўстига қарши қўлини кўтарди, Мен билан қилган аҳдига у хиёнат қилди.</verse>
				<verse number="22">Унинг оғзидан бол томади, Юраги эса адоватга тўла. Сўзлари мойдан ҳам ёқимли, Аслида қиндан чиққан қиличдайдир.</verse>
				<verse number="23">Ташвишларингни Эгамизга топширгин, У сенга таянч бўлади. Эгамиз ҳеч қачон солиҳнинг йиқилишига йўл қўймайди.</verse>
				<verse number="24">Эй Худо, фосиқларни Сен Ўликлар диёрига улоқтирасан. Қонхўр, хоин кимсалар асло Умрининг ярмисини ҳам яшамайди. Мен эса Сенга умид боғлайман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="55">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Узоқдаги жим кабутар” куйига айтилган. Филист халқи Довудни Гат шаҳрида тутиб олганда, унинг айтган қўшиғи.</verse>
				<verse number="2">Шафқат қил менга, эй Худо, Одамлар мени таъқиб қилмоқда, Ғанимларим кун бўйи мени эзмоқда.</verse>
				<verse number="3">Бўҳтончилар кун бўйи мени таъқиб қилади, Кўплари менга ҳужум қилади, эй Худойи Таоло!</verse>
				<verse number="4">Қўрққанимда Сенга умид боғлайман.</verse>
				<verse number="5">Эй Худо, каломингни мадҳ этаман, Қўрқмайман, Сендан умид қиламан, Банданг менга не қила олади?!</verse>
				<verse number="6">Ғанимларим ҳар доим гапимни бузиб кўрсатади, Менга зарар етказмоқ учун фитналар қилади.</verse>
				<verse number="7">Ёвуз ниятда ортимдан писиб келади, Ҳар бир қадамимни ўлчаб юради, Улар ҳаётимга чек қўйишни истайди.</verse>
				<verse number="8">Жиноятлари учун уларни улоқтир, Эй Худо, ғазабинг ила уларни ерга ур!</verse>
				<verse number="9">Сен қайғуларимни ҳисобга олгансан, Кўз ёшларимни идишингга солиб йиғиб қўйгин. Ахир, уларнинг ҳар бири китобингда ёзилган–ку!</verse>
				<verse number="10">Сенга илтижо қилган куним Душманларим ортга чекинади. Ҳа, биламан, Сен мен томонда.</verse>
				<verse number="11">Эй Худо, каломингни мадҳ этаман, Ҳа, Эгам, Сенинг каломингни мен мадҳ этаман.</verse>
				<verse number="12">Сендан умид қиламан, қўрқмайман, Банданг менга не қила олади?!</verse>
				<verse number="13">Эй Худо, Сенга берган онтимни бажармоғим шарт, Шукрона назрларимни Сенга атайман.</verse>
				<verse number="14">Жонимни ўлимдан қутқариб қолдинг, Оёғимни қоқилишдан сақладинг. Шу боис, эй Худо, Сенинг олдингда, Ҳаёт нурида юраман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="56">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтилган. Довуднинг Шоулдан қочиб, ғорга кирганда айтган қўшиғи.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, раҳм қилгин менга, раҳм қил, Менинг жоним Сенда паноҳ топади. Ҳалокатли офатлар ўтиб кетгунча Мен қанотларинг соясида паноҳ топаман.</verse>
				<verse number="3">Ёлвораман Худойи Таолога, Мен учун қасос олувчи Худога.</verse>
				<verse number="4">Самодан нажот юбориб, У мени қутқаради, Мени топтайдиганларни шарманда қилади. Худо Ўз севгию садоқатини юборади.</verse>
				<verse number="5">Мен одам ейдиган шерлар орасида ётгандайман. Уларнинг тишлари найзаю ўқ кабидир, Уларнинг тиллари кескир қиличдайдир.</verse>
				<verse number="6">Эй Эгам, фалакдан ҳам юқорида юксалавер! Шуҳратинг бутун замин узра ёйилсин.</verse>
				<verse number="7">Душманларим оёқларимга тузоқ қўйган, Қайғу–кулфатдан руҳим чўккан. Улар сўқмоқларимда чуқур қазиди, Ўзлари қазиган чуқурга ўзлари қулади.</verse>
				<verse number="8">Эй Худо, юрагим Сенга содиқ, Ҳа, юрагим Сенга содиқдир! Сени куйлаб, қўшиқ айтаман.</verse>
				<verse number="9">Уйғонгин, эй жоним! Уйғон, эй арфа, лира! Тонгни ҳам мен уйғотаман!</verse>
				<verse number="10">Эй Раббий, халқлар орасида Сенга шукрона айтаман, Эллар орасида Сенга ҳамду сано куйлайман.</verse>
				<verse number="11">Содиқ севгинг самолардай юксакдир, Садоқатинг булутларга чўзилгандир.</verse>
				<verse number="12">Эй Худо, фалакдан ҳам юқорида юксалавер! Шуҳратинг бутун замин узра ёйилсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="57">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтилган. Довуд қўшиғи.</verse>
				<verse number="2">Эй ҳукмдорлар! Наҳот сиз адолатли қарор чиқарасиз?! Наҳот сизлар тўғрилик ила халқларни ҳукм қиласиз?!</verse>
				<verse number="3">Йўқ, ахир, юракларингиз адолатсизликка тўла–ку! Ер юзида қўлларингиз зўравонликни тақсимлайди–ку!</verse>
				<verse number="4">Фосиқлар онасининг қорнидаёқ адашади, Ёлғончилар туғилишданоқ йўлдан озади.</verse>
				<verse number="5">Уларнинг заҳри илоннинг заҳрига ўхшайди, Кар илонга ўхшаб қулоқларини беркитади.</verse>
				<verse number="6">Илон ўйнатувчилар куйини эшитмайди, Моҳир афсунгарни асло эшитмайди.</verse>
				<verse number="7">Синдир уларнинг тишларини, эй Худо, Суғуриб ол шерваччаларнинг қозиқ тишларини, эй Эгам!</verse>
				<verse number="8">Улар оқар сувдай йўқ бўлиб кетсин, Уларнинг ўқлари нишонга тегмайдиган бўлсин.</verse>
				<verse number="9">Балчиққа ботиб кетган шиллиқ қуртдай бўлсин, Онаси қорнидан ўлик туғилиб, Ҳеч қачон қуёш кўрмаган чақалоқдай бўлсин.</verse>
				<verse number="10">Ёнаётган тикан қозонни тез қиздиргандай Фосиқни шунчалик тез супуриб йўқ қилгин.</verse>
				<verse number="11">Фосиқдан ўч олинганда, солиҳ севинади, Уларнинг қонида солиҳ оёқларини ювади.</verse>
				<verse number="12">Одамлар айтар: “Шубҳасиз, солиҳга мукофот бордир, Ер юзида ҳукм қилувчи Худо албатта бордир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="58">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтилган. Шоул Довудни ўлдириш учун унинг ҳовлисини пойлашга киши юборганда, Довуднинг айтган қўшиғи.</verse>
				<verse number="2">Ғанимларимдан мени қутқар, эй Худойим, Менга қарши турганлардан ҳимоя қил мени.</verse>
				<verse number="3">Бадкирдорлардан қутқаргин мени, Қонхўрлардан сақлагин мени.</verse>
				<verse number="4">Қара, улар мени пойлаб ётарлар, Золимлар менга қарши фитна қиларлар, Гарчи айбу гуноҳим бўлмаса–да, эй Эгам,</verse>
				<verse number="5">Гарчи мен ҳақсизлик қилмасам–да, Улар менга қарши ҳужум қилмоққа тайёр. Қўзғал Ўзинг, аҳволимни кўр, кел ёрдамга.</verse>
				<verse number="6">Эй Исроил халқининг Худоси, Эй Парвардигори Олам — Эгам, Қани, бўл, барча халқларни жазолагин, Ёвуз сотқинларга шафқат қилмагин.</verse>
				<verse number="7">Ғанимларим ҳар кун оқшомда қайтиб келади, Итлардай увиллаб, шаҳар изғийди.</verse>
				<verse number="8">Қара, оғизларидан қусуқ чиқади, Тилларидан заҳар сўзлар чиқади, “Ким ҳам бизни эшитарди”, дея ўйлайди.</verse>
				<verse number="9">Улар устидан Сен куласан, эй Эгам, Ҳамма халқларни Сен масхаралайсан.</verse>
				<verse number="10">Сенга интизорман, эй Қудратим, Сен менинг қалъамсан, эй Худо!</verse>
				<verse number="11">Содиқ севгинг ила, эй Худойим, менга мадад берасан, Кўзларимга душманларим мағлубиятини кўрсатасан.</verse>
				<verse number="12">Уларни ўлдирма, халқим бу сабоқни унутиб қўяр, Қудратинг билан уларни титрат, Эй қалқоним Раббий, уларни кўтариб ур.</verse>
				<verse number="13">Уларнинг оғзидан чиққан гуноҳлар учун, Лабларидан чиққан сўзлар учун Ўзларининг такаббурлиги орқали илинсин. Улар айтадиган лаънат, ёлғон учун</verse>
				<verse number="14">Ғазабинг ила уларни йўқ қилгин, Битта ҳам қолдирмай қириб ташлагин. Шунда эй Худо, Ёқуб насли устидан ҳукмрон эканлигинг Ернинг тўрт томонида маълум бўлади.</verse>
				<verse number="15">Ғанимларим ҳар кун оқшомда қайтиб келади, Итлардай увиллаб, шаҳар изғийди.</verse>
				<verse number="16">Овқат излаб дайдиб юради, Агар тўймасалар, ириллайди.</verse>
				<verse number="17">Мен эса Сенинг қудратингни тараннум этаман, Содиқ севгингни тонгда севинч ила куйлайман. Сен менинг қалъам бўлгансан, Кулфатда қолганимда паноҳимсан.</verse>
				<verse number="18">Эй Қудратим, Сени куйлаб мадҳ қиламан, Сен, эй Худо, менинг қалъамсан, Содиқ севгисини кўрсатувчи Худосан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="59">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар гул шаҳодати” куйига айтилган. Таълим учун. Довуд Орам–Нахрайим ва Орам–Зўво халқи билан жанг қилгандан кейин Йўаб қайтиб келиб, ўн икки минг эдомликни Туз водийсида ўлдирганда, Довуднинг айтган қўшиғи.</verse>
				<verse number="3">Эй Худо, бизни тарк этдинг, Мудофаамизни ёриб ўтдинг, Биздан ғазабландинг, Энди бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин!</verse>
				<verse number="4">Ерни силкитдинг, ёриқлар очдинг, Ёриқларни тузатгин, ер тебранмоқда.</verse>
				<verse number="5">Халқингга кўп азоблар бердинг, Каловланиб юрсин, деб ичгани шароб бердинг.</verse>
				<verse number="6">Улар камон ўқларидан яшириниб олсин, дея Ўзингдан қўрққанларга ишора бериб, байроқ кўрсатасан.</verse>
				<verse number="7">Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин, Бизга жавоб бергин, Ўзингнинг севганларинг нажот топсин.</verse>
				<verse number="8">Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан: “Шодланиб, Шакамни бўлиб ташлайман, Сухўт водийсини тақсимлаб бераман.</verse>
				<verse number="9">Гилад Меникидир, Манаше Меникидир, Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо салтанат ҳассамдир.</verse>
				<verse number="10">Мўаб Менинг қўлювгичимдир, Эдом узра чориғимни отаман, Олқишла мени, эй Филистлар! ”</verse>
				<verse number="11">Эҳ, қанийди мустаҳкам шаҳарга мени олиб борсалар, Эдомга мени бошлаб борсалар.</verse>
				<verse number="12">Эй Худо, ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку! Лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку энди!</verse>
				<verse number="13">Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер, Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда.</verse>
				<verse number="14">Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз, Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="60">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эшитгин, эй Худо, оҳу ноламни, Тинглагин менинг ибодатимни.</verse>
				<verse number="3">Ернинг у четидан Сенга ёлвораман, Юрагим қон бўлганда, Сени чақираман. Етиб бўлмас баланд қояга мени олиб чиққин.</verse>
				<verse number="4">Сен менинг паноҳим бўлгандирсан, Душманимга қарши мустаҳкам минорасан.</verse>
				<verse number="5">Чодирингда то абад маскан қилай, Қанотларинг соясида паноҳ топай.</verse>
				<verse number="6">Ахир, эй Худо, онтимни эшитгансан, Номингдан қўрққанларнинг мулкидан менга ато қилгансан.</verse>
				<verse number="7">Шоҳнинг умрини узайтиргин, Насллар оша ҳаётини давом эттиргин.</verse>
				<verse number="8">Эй Худо, у то абад ҳузурингда тахтда ўтирсин, Содиқ севгинг, садоқатинг ила уни ҳимоя қилгин.</verse>
				<verse number="9">Шунда сенга ҳар доим ҳамду сано куйлайман, Берган онтимни ҳар куни адо этаман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="61">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбари Ёдутунга. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Жоним ёлғиз Худога мунтазирдир, Нажот менга Худодан келади.</verse>
				<verse number="3">Ҳа, Унинг Ўзи суянган қоям, нажотимдир. Қалъам Удир, шу боис асло қоқилмасман.</verse>
				<verse number="4">Эй душманлар, қачонгача мени туртасизлар?! Лиқиллаб турган четан деворга, Қийшайган деворга ҳужум қилгандай Ҳаммангиз менга ёпишаверасизларми?!</verse>
				<verse number="5">Сизнинг режангиз обрўйимни тўкмоқдир. Ёлғон–яшиқ гаплардан завқ оласиз, Оғзингиз билан дуо қиласиз, Ичингизда эса лаънат ўқийсиз.</verse>
				<verse number="6">Эй жоним, ёлғиз Худога мунтазир бўлгин, Умидим манбаи Унинг Ўзидир.</verse>
				<verse number="7">Ёлғиз Худодир суянган қоям, нажотим, Қалъам Удир, шу боис қоқилмасман.</verse>
				<verse number="8">Нажотиму шарафим Худодан келар, Қудратли қояму паноҳим Удир.</verse>
				<verse number="9">Эй халқим, умид қил Худодан, Юрагингни очгин доимо Унга, Бизнинг паноҳимиз Худодир.</verse>
				<verse number="10">Инсон зоти бир нафасдир, Ҳа, инсон зоти ёлғондир! Агар тарозида тортиб кўрилса, Ҳаммаси бирга ҳаводан ҳам енгил чиқади. Уларнинг асло вазни йўқдир.</verse>
				<verse number="11">Юлғичликка ишониб қолма, Талончиликка беҳуда умид қилма, Мабодо бойлигинг кўпайиб қолса, Бойлигингга кўнгил боғлама.</verse>
				<verse number="12">Эй Худо, Сен менга бир нарса айтдинг, Шу икки нарса ҳақида менга гапирдинг: Сен қудратли Худосан.</verse>
				<verse number="13">Эй Раббий, Сенинг севгинг чексиздир. Шу боис Сен ҳар бир инсонни Қилган ишларига кўра мукофотлайсан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="62">
				<verse number="1">Яҳудо чўлида бўлганда, Довуднинг айтган саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, менинг Худойимсан, интиламан Сенга, Қуруқ, толиққан сувсиз тупроқдай Жоним ташнадир Сенга, Вужудим орзуманддир Сенга.</verse>
				<verse number="3">Муқаддас масканингда Сенга нигоҳ ташладим, Қудратингни, шуҳратингни кўрдим.</verse>
				<verse number="4">Ҳаётдан афзал Сенинг севгинг, Тилимдан тушмас Сенинг олқишинг.</verse>
				<verse number="5">Бир умр Сени олқишлайман, Қўлларимни кўтариб, Сенга сажда қиламан.</verse>
				<verse number="6">Илик билан ёғ егандай жоним мамнун бўлади, Шодиёна қўшиқлар ила Сени мадҳ қиламан.</verse>
				<verse number="7">Ўрнимда ётиб ҳам, Сени эслайман, Сени ўйлаб, тунни қарши оламан.</verse>
				<verse number="8">Ўзинг Менинг мададкорим бўлдинг, Қанотларинг соясида севинч ила куйлайман.</verse>
				<verse number="9">Сенинг ортингдан қолмай эргашаман, Ўнг қўлинг мени маҳкам тутади.</verse>
				<verse number="10">Жонимнинг пайига тушганлар Ернинг қаърига тушиб йўқ бўлиб кетади.</verse>
				<verse number="11">Улар қиличнинг дамига йўлиқади, Чиябўриларга ем бўлади.</verse>
				<verse number="12">Шоҳ эса Худодан севинч топади, Худо номи билан онт ичганлар Уни мадҳ қилади, Ёлғончиларнинг оғзи эса ёпилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="63">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, овозимни эшитгин илтижо қилганимда, Ҳаётимни душман ваҳимасидан қутқаргин.</verse>
				<verse number="3">Фосиқнинг фитнасидан мени яширгин, Бадкирдорлар тўдасидан ҳимоя қилгин.</verse>
				<verse number="4">Улар тилларини шамширдай қайрайди, Нишонга олиб, заҳарли сўзларини ўқдай отади.</verse>
				<verse number="5">Айбсиз одамни пистирмадан туриб отади, Ҳеч қўрқмай, бирданига унга ўқ узади.</verse>
				<verse number="6">Бир–бирининг қабиҳ режаларин қўллаб–қувватлайди, Яширинча тузоқ қўйишга тил бириктиради, “Буни ким ҳам кўрарди”, деб ўйлайди.</verse>
				<verse number="7">Улар адолатсизликни қасд қилади: “Ажойиб режа туздик”, деб айтади. Албатта инсон фикри, юрагини билиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="8">Худо эса фосиқларга ўқ узади, Тўсатдан улар яраланади.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг тили ўзларининг бошини ейди, Уларни кўрганлар қалтираб кетади.</verse>
				<verse number="10">Жамики одамзод қўрқиб қолади, Худонинг ишларини улар эълон қилади, Худонинг қилганлари ҳақида ўйлаб кўради.</verse>
				<verse number="11">Солиҳлар Эгамиз туфайли севинч топсин! Солиҳлар Унда паноҳ топсин, Ҳамма тўғри инсонлар Уни мадҳ этсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="64">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Эй Қуддусдаги Худо, Сен лойиқсан ҳамду санога, Сенга берган онтимизни бажо қиламиз.</verse>
				<verse number="3">Сенсан ибодатларга жавоб бергувчи, Жамики одамзод Сенга келади.</verse>
				<verse number="4">Гуноҳ устимиздан тантана қилган, Сен эса кечирасан гуноҳларимизни.</verse>
				<verse number="5">Қутлуғ ҳовлимда яшасин, дея Сен Ўзинг танлаб, Олиб келган инсон нақадар бахтли! Уйингнинг, муқаддасМаъбадингнинг Неъматларидан биз баҳраманд бўламиз.</verse>
				<verse number="6">Ғаройиб ишлар кўрсатиб, Ғалаба ила бизга жавоб берасан, Эй нажоткоримиз Худо! Ернинг тўрт томонининг, Ҳамда энг узоқ денгизларнинг умиди Сенсан.</verse>
				<verse number="7">Куч билан Ўзингни қуроллантиргансан, Қудратинг ила тоғларни жойлаштиргансан.</verse>
				<verse number="8">Денгизлар ҳайқириғини бостирасан, Тўлқинлар шовқинини тинчитасан. Халқлар шовқин–суронига барҳам берасан.</verse>
				<verse number="9">Дунёнинг у четида яшовчилар Мўъжизаларингдан қўрқувга тушади. Шарқдан ғарбгача халқлар Сенинг ишларингни севинч ила куйлайди.</verse>
				<verse number="10">Заминни Сен суғориб парваришлайсан, Мўл–кўл қилиб уни бойитасан. Эй Худо, дарёларинг суви лиммо–лимдир, Инсонларни дон–дун билан таъминлашни мўлжаллагансан.</verse>
				<verse number="11">Эгатларини қондириб суғорасан, Баланд жойларини ўзинг текислайсан, Ёмғир билан тупроғини юмшатасан, Ҳосилига барака берасан.</verse>
				<verse number="12">Мўл ҳосил билан йилга тож кийгизасан, Араваларинг юрган йўллардан бойлик оқади.</verse>
				<verse number="13">Чўл серсув ўтлоқзорларга айланади, Тепаликлар севинчга бурканади.</verse>
				<verse number="14">Яйловлар қўй сурувлари билан қопланади, Водийлар донларга тўлади, Улар севинчдан ҳайқириб қўшиқ айтади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="65">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Сано. Қўшиқ. Худога шодлик ила ҳайқиринг, Эй ер юзидаги инсонлар!</verse>
				<verse number="2">Худонинг улуғворлигини куйланг! Унга ажойиб ҳамду санолар айтинг!</verse>
				<verse number="3">Худога айтинглар: “Сенинг ишларинг нақадар ғаройиб! Қудратинг буюклигидан Душманларинг олдингда ғужанак бўлади.</verse>
				<verse number="4">Бутун замин Сенга сажда қилади, Улар Сенга ҳамду сано айтади, Ҳа, Ўзингга ҳамду сано куйлайди.”</verse>
				<verse number="5">Кел! Худо нима қилганини кўргин! Инсон манфаати учун қилган Ғаройиб ишларини кўргин!</verse>
				<verse number="6">Денгизни қуруқ ерга айлантирди, Ота–боболаримиз сувлардан юриб ўтди, У ерда қилган ишларидан, Худо туфайли биз севинамиз.</verse>
				<verse number="7">Қудрати ила то абад ҳукм суради, Кўзлари халқларни кузатиб туради, Унга қарши исёнчилар қўзғалмасин.</verse>
				<verse number="8">Эй халқлар, Худойимизга олқишлар айтинг, Унинг ҳамду саноси янграсин.</verse>
				<verse number="9">У бизнинг ҳаётимизни сақлаган, Оёқларимизни тойиб кетишдан асраган.</verse>
				<verse number="10">Эй Худо, Сен бизни синадинг, Кумушни тозалагандай бизни тозаладинг.</verse>
				<verse number="11">Бизни тузоққа йўлиқтирдинг, Елкамизга оғир юк ортдинг.</verse>
				<verse number="12">Араваларни бошимиз узра юргиздинг, Олов, сувлардан биз кечиб ўтдик, Фаровонликка бизни олиб келдинг.</verse>
				<verse number="13">Куйдириладиган қурбонликлар билан Сенга берган онтимни адо этгани Мен Сенинг уйингга келаман.</verse>
				<verse number="14">Кулфатда қолганимда онт ичган эдим, Тилим ваъда берган, оғзим сўйлаган эди.</verse>
				<verse number="15">Бўрдоқиларни куйдириб, Сенга қурбонлик қиламан. Қўчқор, така, буқаларни келтираман. Қурбонликларнинг ҳидлари осмонга етиб боради.</verse>
				<verse number="16">Эй Худодан қўрққанлар, келиб, эшитинглар, Мен учун У нима қилганин сўзлаб берайин.</verse>
				<verse number="17">Мадад сўраб Худога ёлвордим, Унинг ҳамду саноси ҳеч тилимдан тушмади.</verse>
				<verse number="18">Юрагимда гуноҳим бўлса эди, Мени асло эшитмас эди Раббий.</verse>
				<verse number="19">Худо мени тинглади, Ибодат қилганимда, овозимни эшитди.</verse>
				<verse number="20">Худога олқишлар бўлсин! Ибодатимни У рад қилмади, Содиқ севгисини мендан дариғ тутмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="66">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Сано. Қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, меҳрибон бўлгин, барака бергин бизга, Юзинг нурини сочгин лутф ила устимизга,</verse>
				<verse number="3">Заминда маълум бўлади Сенинг йўлларинг, Жамики халқлар орасида маълум бўлади Сенинг нажотинг.</verse>
				<verse number="4">Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин, Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин.</verse>
				<verse number="5">Халқларни Сен одиллик ила ҳукм қиласан, Замин узра элатларга йўлбошчилик қиласан, Севинсин халқлар, шодланиб қўшиқ айтсин.</verse>
				<verse number="6">Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин, Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин.</verse>
				<verse number="7">Ер ўз ҳосилини берсин, Худойимизнинг Ўзи бизга барака берсин.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, Худо бизга барака берсин! Ернинг тўрт томонидаги халқлар Унга тиз чўксин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="67">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Қўзғалсин Худо, тарқалиб кетсин душманлари, Олдидан қочиб кетсин Ундан нафратланганлар.</verse>
				<verse number="3">Тутунни шамол тарқатгани каби Худо уларни ҳайдаб юборсин. Мум оловда эригани каби Худо олдида фосиқ ҳалок бўлсин.</verse>
				<verse number="4">Солиҳлар эса хурсанд бўлсин, Худо олдида шод бўлсин, Улар хурсандликка тўлиб–тошсин.</verse>
				<verse number="5">Худога ҳамду санолар куйланг, Унинг номини тараннум этинг. У булутларни миниб боради, Уни улуғланг. У Эгамиздир! Ҳузурида шодланинг!</verse>
				<verse number="6">У Худодир, макони муқаддасдир, Етимларнинг отаси, бевалар ҳимоячисидир.</verse>
				<verse number="7">Худо ёлғизларни хонадонга жойлаштиради, Асирларни роҳатга, эркинликка олиб чиқади, Исёнкорлар эса қақраган ерга эга бўлади.</verse>
				<verse number="8">Эй Худо, Ўз халқингнинг олдида борганингда, Саҳро бўйлаб юриш қилганингда, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди.</verse>
				<verse number="9">Эй Синай тоғининг Худоси, Сенинг ҳузурингда, Эй Исроил халқининг Худоси, Сенинг олдингда, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди.</verse>
				<verse number="10">Сен, эй Худо, мўл ёмғир бердинг, Толиққан ерингга қайтадан куч ато этдинг.</verse>
				<verse number="11">Халқинг ўша ерда бошпана топди, Эй Худо, ҳимматингдан муҳтожларни баҳраманд қилдинг.</verse>
				<verse number="12">Раббийдан амр келади, Аёлларнинг катта жамоаси хушхабарни элтади:</verse>
				<verse number="13">“Шоҳлару лашкарлар шоша–пиша қочади!” Исроил аёллари чодирларда ўлжани бўлишиб олади!</verse>
				<verse number="14">Ҳатто уйда қолганлар учун ҳам Бордир кумуш билан қопланган каптар қанотлари, Ялтироқ олтин билан қопланган каптар патлари.</verse>
				<verse number="15">Қодир Худо шоҳларни тўзғитганда, Залмон тоғига қор ёққандай бўлди.</verse>
				<verse number="16">Эй Башаннинг тоғи, улуғвор тоғ, Эй чўққилари кўп тоғ, Башаннинг тоғи!</verse>
				<verse number="17">Эй чўққилари кўп тоғ! Худо макон қилиб танлаган тоққа Нега ҳасад билан қарайсан? Эгамиз то абад у ерда истиқомат қилади.</verse>
				<verse number="18">Худонинг жанг аравалари сон–саноқсиздир, Раббий Синайдан муқаддас маконига келади.</verse>
				<verse number="19">Юксакларга чиқди У, Асирларни ортидан эргаштирди. Халқлардан ҳадялар олди, Ҳатто гуноҳкор исёнчилардан ҳам олди. Ахир, Парвардигор Эгамиз у ерда яшайди!</verse>
				<verse number="20">Раббийга олқишлар бўлсин, У ҳар кун оғирлигимизни кўтаради. Худо бизнинг нажотимиздир.</verse>
				<verse number="21">Худойимиз — нажот бергувчи Худо, Эгамиз Раббий ўлимдан қутқаради.</verse>
				<verse number="22">Худо шубҳасиз душманлар бошини янчади, Гуноҳ йўлидан юрган одамнинг Бош суякларини ҳам эзади.</verse>
				<verse number="23">Раббий шундай дейди: “Душманларингни Башандан қайтариб келаман, Уларни денгиз тубидан олиб келаман.</verse>
				<verse number="24">Оёғингни душманларинг қонига ботирасан, Итларинг ҳам душман қонини ялаб, Ўз улушини олади.”</verse>
				<verse number="25">Эй Худо, зафарли карвонинг кўринмоқда! Менинг Шоҳим, Худойимнинг карвони Муқаддас маконингга бораётгани кўринмоқда!</verse>
				<verse number="26">Олдинда қўшиқчилар, орқада созандалар, Уларнинг ўртасида чилдирма чалган қизлар куйлар:</verse>
				<verse number="27">“Олқишлар айтинг Худога буюк жамоа ичра, Ҳамду санолар ўқинг Эгамизга, Эй Исроилнинг манбаидан пайдо бўлганлар!”</verse>
				<verse number="28">Уларнинг энг кичиги Бенямин қабиласи олдинда келади, Ортидан тўп бўлиб Яҳудо шаҳзодалари келади, Забулун, Нафтали шаҳзодалари уларга эргашади.</verse>
				<verse number="29">Эй Худо, кўрсатгин қудратингни! Эй Худо, илгаригидай намоён қил кучингни!</verse>
				<verse number="30">Қуддусдаги Маъбадинг ҳақи–ҳурмати Шоҳлар Сенга ҳадялар келтиради.</verse>
				<verse number="31">Мисрга, қамишзор орасидаги ўша ёввойи ҳайвонга танбеҳ бер, Халқларга, ўша буқалар подасига, бузоқларига танбеҳ бергин. Сенга таъзим қилиб, кумушларини назр қилишсин. Урушдан лаззатланувчи бу халқларни тўзғитгин.</verse>
				<verse number="32">Мисрдан бронза келтирилади, Ҳабашистон Сенга қўлларин чўзиб, эй Худо, Ўлпон тўлашга шошилиб қолади.</verse>
				<verse number="33">null</verse>
				<verse number="34">Худони тараннум этинг, эй ер юзи шоҳликлари, Самолар — азалий самолар узра чиққан, Ҳайбатли овози гулдураган Раббийга ҳамду санолар куйланг.</verse>
				<verse number="35">Ҳаммага эълон қилинг Худонинг қудратини, Унинг улуғворлиги Исроил устидадир, Унинг қудрати самолардадир.</verse>
				<verse number="36">Худо қўрқинчлидир Ўзининг Муқаддас масканида, Исроил халқининг Худоси куч–қудрат берар Ўз халқига. Худога олқишлар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="68">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар” куйига айтилган. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, мени Ўзинг қутқар, Сувлар бўғзимга қадар кўмди.</verse>
				<verse number="3">Ботқоққа чўкиб бораётирман, Оёғимни қўйгани қаттиқ ер йўқ. Чуқур сувларга ботиб кетдим, Энди тўлқинлар мени ютмоқда.</verse>
				<verse number="4">Мадад сўраб, силлам қуриди, Томоқларим қақраб кетди, Эй Худойим, Сени кутиб, кўз нурим сўнди.</verse>
				<verse number="5">Сабабсиз мендан нафратланганлар Бошимдаги сочимдан ҳам кўпдир. Кўпчилик сабабсиз менга душмандир, Улар жонимга қасд қилмоқчилар. Мен ўғирламаган нарсаларни улар Қайтиб бер, деб мени мажбур қилмоқдалар.</verse>
				<verse number="6">Эй Худо, ақлсизлигимни Ўзинг биласан, Айбларим Сендан асло яширин эмас.</verse>
				<verse number="7">Эй Сарвари Олам — Раббий, Сендан умид қилганлар Мен туфайли уятга қолмасинлар. Эй Исроил халқининг Худоси, Сенга юз бурганлар Мен туфайли шарманда бўлмасинлар.</verse>
				<verse number="8">Сени деб ҳақоратга чидадим, Хижолатдан юзларим шувут.</verse>
				<verse number="9">Ака–укаларимга гўё бегонадайман, Туғишганларим орасида мусофирдайман.</verse>
				<verse number="10">Сенинг уйингга бўлган севгим ичимни ёндирар, Сени ҳақоратлаганлар мени ҳақорат қилган бўлар.</verse>
				<verse number="11">Фарёд қилиб, рўза тутганимда, Мен масхара бўлдим.</verse>
				<verse number="12">Кулфатда қолиб, қанор кийганимда, Улар устимдан кулдилар.</verse>
				<verse number="13">Шаҳар дарвозаси олдида ўтирганлар Мени ғийбат қиларлар, Маст–аластлар мен тўғримда қўшиқ айтарлар.</verse>
				<verse number="14">Мен эса, эй Эгам, Сенга ибодат қиламан. Маъқул вақтда, содиқ севгинг соясида, эй Худо, Ишончли нажотинг билан жавоб бер менга.</verse>
				<verse number="15">Мени қутқаргин, ботқоққа ботиб кетмай, Мендан нафратланганлардан халос бўлай, Мени чуқур сувлардан сақлагин.</verse>
				<verse number="16">Тўфон мени ғарқ қилмасин, Тубсиз сувлар мени ютмасин, Қабр менга оғзин очмасин.</verse>
				<verse number="17">Жавоб бер ибодатимга, эй Эгам, Нақадар эзгудир содиқ севгинг, Буюк шафқатинг ила менга юз бургин.</verse>
				<verse number="18">Мен, Ўз қулингни жамолингдан бебаҳра қилма, Кулфатда қолганман, жавоб бер тезда.</verse>
				<verse number="19">Яқинроқ кел, қутқаргин мени, Душманларимдан халос қил мени.</verse>
				<verse number="20">Ҳақоратга дучор бўлганим, Шармандаю шармисор бўлганим Ўзингга равшан. Ҳамма душманларимни биласан.</verse>
				<verse number="21">Ҳақоратлар қалбимни яралаб, Тушкунликка туширди. Бир ҳамдард изладим, ҳеч ким йўқ эди, Тасалли берувчи изладим–у, топмадим.</verse>
				<verse number="22">Овқатимга улар заҳар солдилар, Чанқаганимда менга узум сиркаси бердилар.</verse>
				<verse number="23">Дастурхонлари ўзларига тузоқ бўлсин, Ҳамтовоқлари учун қопқон бўлсин.</verse>
				<verse number="24">Кўз нурлари сўнсин, кўрмайин қолсин, Беллари то абад букчайиб қолсин.</verse>
				<verse number="25">Улар устига ғазабингни сочгин, Қаҳринг аланга олиб, уларни ютиб юборсин.</verse>
				<verse number="26">Уларнинг макони ташландиқ бўлиб қолсин, Чодирларида тирик бир жон қолмасин.</verse>
				<verse number="27">Сен урган инсонларни улар таъқиб қилади, Сен берган яра азобларини улар ғийбат қилади.</verse>
				<verse number="28">Гуноҳлари устига гуноҳ қўшгин, Уларни Сен оқламагин.</verse>
				<verse number="29">Номлари ҳаёт китобидан ўчирилсин, Солиҳлар билан ёнма–ён ёзилмасин.</verse>
				<verse number="30">Мен азобда, кулфатда қолганман, Эй Худо, нажотинг мени ҳимоя қилсин.</verse>
				<verse number="31">Номини куйлаб, Худони мадҳ қиламан, Шукр айтиб, Уни мақтайман.</verse>
				<verse number="32">Буқадан, шохли, туёқли бузоқдан кўра, Ҳамдларим Эгамни кўпроқ мамнун қилади.</verse>
				<verse number="33">Мазлумлар буни кўриб, севинсин, Худога интилаётганлар дадил бўлсин.</verse>
				<verse number="34">Эгамиз муҳтожларни эшитади, Асир бўлган халқидан нафратланмайди.</verse>
				<verse number="35">Осмону ер Эгамизни мадҳ айласин, Денгизлару улардаги жонзотлар мадҳ айласин.</verse>
				<verse number="36">Худо Қуддусга нажот беради, Яҳудо шаҳарларини қайта тиклайди, Халқ ўрнашиб, у ерни мулк қилади.</verse>
				<verse number="37">Худо қулларининг авлоди у ерни эгаллайди, Худони севганлар у ерни маскан қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="69">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Бизни Эгамизнинг ёдига солиш учун айтилган. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, нажот бер менга, Келгин тезда, эй Эгам, мадад бер менга.</verse>
				<verse number="3">Жонимга қасд қилганлар шарманда бўлсин, Ниятлари барбод бўлсин. Ҳалокатимни истаганлар уятда қолсин, Шармандаю шармисор бўлсин.</verse>
				<verse number="4">“Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар Шарманда бўлиб, орқага қайтсин.</verse>
				<verse number="5">Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин. Сенинг нажотингни севганлар: “Худо буюкдир!” деб доимо айтсин.</verse>
				<verse number="6">Эҳ, мен ғариб, бечораман, Тезда келгин менга, эй Худо! Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан, Кечикмагин, эй Эгам!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="70">
				<verse number="1">Эй Эгам, Сенда мен паноҳ топаман, Шарманда бўлишимга асло йўл қўймагин.</verse>
				<verse number="2">Адолатлисан, сақла мени, қутқаргин, Эшитгин, мени халос қилгин.</verse>
				<verse number="3">Менинг паноҳ қоям бўлгин, Ҳар доим Сенга бора олай. Мени қутқармоқ учун амр бердинг. Чиндан ҳам, Сен суянган қоямсан, қалъамсан.</verse>
				<verse number="4">Эй Худойим, фосиқнинг қўлидан мени қутқаргин, Адолатсиз, золим одамнинг исканжасидан қутқаргин.</verse>
				<verse number="5">Сен, эй Эгам Раббий, менинг умидимсан, Ёшлигимдан Сенга умид боғлаганман.</verse>
				<verse number="6">Туғилганимдан буён Сенга суяндим, Онамнинг қорнидан мени олиб чиққансан, Доимо Сенга ҳамду сано айтаман.</verse>
				<verse number="7">Ҳаётим кўпчиликка ўрнак бўлди, Чунки Сен менинг мустаҳкам паноҳимсан.</verse>
				<verse number="8">Оғзимдан асло тушмас Сенга ҳамду санолар, Кун бўйи шуҳратингни эълон қиламан.</verse>
				<verse number="9">Кексайган чоғимда мени ташлаб қўймагин, Қувватим кетганда, мени тарк этмагин.</verse>
				<verse number="10">Ахир, душманларим менга қарши тил бириктиради, Бирга фитна қилиб, мени ўлдирмоқчи бўлади.</verse>
				<verse number="11">Душманларим айтар: “Худо тарк этган уни, Қувинглар, ушланглар уни, Уни қутқарадиган ҳеч кимса йўқдир.”</verse>
				<verse number="12">Эй Худо, мендан узоқ кетмагин, Тез кел, эй Худойим, менга мадад бер!</verse>
				<verse number="13">Мени айбловчилар шармандаликдан ерга кириб кетсин, Менга зарар етказмоқчи бўлганлар Масхара бўлсин, бадном бўлсин.</verse>
				<verse number="14">Мен эса доимо Сенга умид боғлайман, Янада кўп ҳамду сано айтаман.</verse>
				<verse number="15">Менга қилганларингдан ҳайратга тушдим, Адолатингни ҳар кимга ҳикоя қилавераман, Нажотингни кун бўйи сўйлайвераман.</verse>
				<verse number="16">Қудратли ишларингни мадҳ қиламан, эй Эгам Раббий, Ёлғиз Сенинг одиллигингни мадҳ қиламан.</verse>
				<verse number="17">Эй Худо, ёшлигимдан менга Сен таълим бергансан, Ажойиб ишларингни ҳамон айтиб юраман.</verse>
				<verse number="18">Сочларим оқариб, кексайганимда, Мени тарк этмагин, эй Худо! Келгуси авлодларга кучинг ҳақида айтай, Мендан кейин келадиганларга Қудратинг ҳақида айтиб берай.</verse>
				<verse number="19">Адолатинг самоларга етади, эй Худо, Буюк ишлар қилдинг Сен, Сенга ўхшаган ким бор, эй Худо?!</verse>
				<verse number="20">Дучор қилдинг мени кўп кулфат, азобларга, Мени яна ҳаётга қайтарасан, Ер остидан яна мени чиқариб оласан.</verse>
				<verse number="21">Шуҳратимни яна юксалтирасан, Менга яна таскин берасан.</verse>
				<verse number="22">Арфа чалиб Сенга ҳамду сано айтаман, Сенинг садоқатингни куйлайман, эй Худойим. Лира чалиб, Сени тараннум қиламан, Эй Исроил халқининг муқаддас Худоси!</verse>
				<verse number="23">Сени мадҳ қилиб куйлаганимда, Дудоқларим шодликдан ҳайқиради. Мени Сен қутқаргансан.</verse>
				<verse number="24">Менга зарар етказмоқчи бўлганлар Шармандаи шармисор бўлдилар. Кун бўйи тилим адолатинг ҳақида сўйлайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="71">
				<verse number="1">Сулаймон саноси. Эй Худо, шоҳга адолатингни бергин, Шоҳ ўғлига тўғри ҳукм чиқаришни ўргатгин.</verse>
				<verse number="2">Сенинг халқингни у адолат ила ҳукм этсин, Бечораларни у тўғрилик билан ҳукм этсин.</verse>
				<verse number="3">Тоғлар халққа роҳат–фароғат олиб келсин, Тепаликлар ҳақиқат самарасини келтирсин.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ халқнинг қашшоқларини ҳимоя қилсин, Бечораларнинг болаларига нажот берсин, Золимларни эзиб ташласин.</verse>
				<verse number="5">Насллар оша қуёшу ой самода тургандай, Унинг умри ҳам шунчалик узоқ бўлсин!</verse>
				<verse number="6">Шоҳимиз ўхшасин ўрилган далага, Ёққан ҳузурбахш ёмғирга, Ерни суғорган шаррос ёмғирга.</verse>
				<verse number="7">Унинг даврида солиҳ яшнасин, Дунё тургунча мўл–кўлчилик бўлсин.</verse>
				<verse number="8">У бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб, Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қилади.</verse>
				<verse number="9">Шоҳ олдида чўл қабилалари тиз чўксин, Унинг душманлари тупроқ яласин.</verse>
				<verse number="10">Денгиз ортидаги юртларнинг шоҳлари, Таршиш шоҳлари унга ўлпон олиб келсинлар. Шава ҳамда Саво шоҳлари Унга ҳадялар келтирсинлар.</verse>
				<verse number="11">Ҳамма шоҳлар унга таъзим айласин, Ҳамма халқлар унга хизмат қилсин.</verse>
				<verse number="12">Мазлум нола қилганда, шоҳ нажот беради, Мададкори йўқ бечорани у қутқаради.</verse>
				<verse number="13">Заиф, бечорага у шафқат кўрсатади, Мазлумларнинг ҳаётини сақлайди.</verse>
				<verse number="14">Мазлумларни жабр–зулмдан халос қилади, Мазлумлар қони унинг назарида азиздир.</verse>
				<verse number="15">Шоҳнинг умри узоқ бўлсин! Шаванинг олтини уники бўлсин, Халқ доимо у учун ибодат қилсин, Кун бўйи дуо қилиб, уни олқасин.</verse>
				<verse number="16">Юртда дон мўл–кўл бўлсин, Тепаликлар устида дон бошоқлари чайқалиб турсин. Лубнон тоғларида бўлгани каби ҳосили унумли бўлсин. Даладаги гиёҳлар каби шаҳарлари одамга тўлсин.</verse>
				<verse number="17">Шоҳнинг номи мангу яшасин, Унинг донғи қуёш тургунча бор бўлсин, Барча халқлар у орқали барака топсин, Халқлар уни: “бахтиёр”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="18">Исроил халқининг Худоси — Эгамизга Олқишлар бўлсин. Ажойиб ишлар қиладиган ёлғиз Удир.</verse>
				<verse number="19">Эгамизнинг улуғвор номига то абад олқишлар бўлсин, Бутун ер юзи Унинг шуҳрати билан тўлсин. Омин! Омин!</verse>
				<verse number="20">Эссай ўғли Довуднинг ибодатлари ниҳоясига етди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="72">
				<verse number="1">Осифнинг саноси. Ҳақиқатдан ҳам, Исроил халқига, Юраги пок бўлганларга Худо ҳиммат қилар.</verse>
				<verse number="2">Оёқларим тойиб кетай, деди, Сал бўлмаса сирпаниб йиқилай, дедим.</verse>
				<verse number="3">Фосиқнинг яшнаётганини кўрганимда, Такаббурларга ҳасад қилдим.</verse>
				<verse number="4">Улар оғриқ нималигини билмайди, Таналари соппа–соғ, бақувват.</verse>
				<verse number="5">Бошқалардай улар дард тортмайди, Бошқалардай улар азоб чекмайди.</verse>
				<verse number="6">Киборлик уларнинг бўйнидаги маржон бўлади, Зўравонликни улар либос қилиб кийиб олган.</verse>
				<verse number="7">Уларнинг кўзларини ёғ босиб қолган, Хаёлларида аҳмоқона ниятлар тўлиб–тошган.</verse>
				<verse number="8">Такаббурлар масхаралаб, хусумат билан гапиради, Мағрурланиб, зулм билан таҳдид қилади.</verse>
				<verse number="9">Фосиқлар оғизлари билан осмонга даъво қилади, Тиллари билан ер юзини мулк қилиб олади.</verse>
				<verse number="10">Шу боис ҳар ким уларга юз буради, Уларнинг сўзларини сув каби ичади.</verse>
				<verse number="11">Яна улар шундай дейдилар: “Худо қандай қилиб била олади?! Худойи Таоло нимани ҳам биларди?!”</verse>
				<verse number="12">Фосиқлар ана шунақа! Доимо беташвиш бойлик орттиради.</verse>
				<verse number="13">Ҳа, мен бекорга юрагимни пок тутган эканман–да! Айбсизман, дея бекорга қўлларимни ювибман–да!</verse>
				<verse number="14">Ахир, кун бўйи азоб тортаман, Ҳар кун эрталаб жазо оламан.</verse>
				<verse number="15">Мен ҳам фосиқ гапларни гапираверганимда, Сенинг содиқ фарзандларингга хоинлик қилган бўлар эдим.</verse>
				<verse number="16">Аммо буларни тушунай, десам, Бу иш жуда ҳам машаққатли туюлди.</verse>
				<verse number="17">Худонинг Муқаддас масканига кирдим, Шундагина фосиқлар қисмати не бўлишини тушундим.</verse>
				<verse number="18">Эй Худо, чиндан ҳам уларни сирпанчиқ ерга қўйгансан, Уларни жарликка улоқтириб, барбод қиласан.</verse>
				<verse number="19">Улар бирдан қирилиб кетади, Ваҳимадан қирилиб, йўқ бўлади.</verse>
				<verse number="20">Уларнинг ҳаёти фақат тушдир, Уйғонганларида унут бўлади. Сен ҳам қўзғалганингда, эй Раббий, Уларнинг ҳаётига чек қўясан.</verse>
				<verse number="21">Ғамга тўлган пайтларимда, Юрагимда дард пайдо бўлганда,</verse>
				<verse number="22">Мен нодон, жоҳил бўлган эканман, Қаршингда онгсиз ҳайвон каби бўлган эканман.</verse>
				<verse number="23">Шундай бўлса ҳам, доимо Сен биланман, Сен ўнг қўлимдан ушлагансан.</verse>
				<verse number="24">Ўгитларинг билан менга йўл кўрсатасан, Охири мени шон–шуҳрат ила кутиб оласан.</verse>
				<verse number="25">Сендан бошқа кимим бор самода?! Сендан ўзгасини истамасман ер юзида.</verse>
				<verse number="26">Тугаб бориши мумкин танаму қалбим, Аммо Сен, эй Худо, қалбимнинг қувватисан, Сен то абад барқарорлигимсан.</verse>
				<verse number="27">Сендан узоқ бўлганлар ҳалок бўлади, Қириб ташлайсан Сенга содиқ бўлмаганларни.</verse>
				<verse number="28">Эй Худо, Сенга яқин бўлганим эса менга яхшидир. Эй Эгам Раббий, Сени паноҳим қилиб олдим, Сенинг ҳамма ишларингни айтиб юраман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="73">
				<verse number="1">Осифнинг қасидаси. Эй Худо! Нечун бизни то абад рад этасан?! Нечун яйловдаги қўйларингга ғазабингни сочасан?!</verse>
				<verse number="2">Азалда Ўзингники қилиб олган халқингни ёдингда тут. Ўзимнинг мулким бўлсин, деб қутқарган халқингни, Ўзинг маскан қилган Сион тоғини ёдингда тут.</verse>
				<verse number="3">Даҳшатли бу хароба томон қадам босиб кўр. Қара, Муқаддас маскандаги борини ғаним йўқ қилди.</verse>
				<verse number="4">Ғанимларинг шовқин–сурони Муқаддас масканингни тўлдирди, Байроқларини улар белги қилиб ўрнатди.</verse>
				<verse number="5">Ўзларини болтаси бор одамдай тутдилар, Ўрмондаги дарахт кесувчилардай тутдилар.</verse>
				<verse number="6">Сўнгра болтаю чўкичлар билан Парчаладилар унинг ўймакор ишларини.</verse>
				<verse number="7">Муқаддас масканингга ўт қўйдилар, Сен улуғланадиган маконни ҳаром қилдилар, Маъбадингни ер билан битта қилдилар.</verse>
				<verse number="8">“Уларни тамомила қириб ташлаймиз”, деб ўз кўнглида айтдилар, Юртдаги барча саждагоҳларни ёқиб ташладилар.</verse>
				<verse number="9">Биронта ҳам пайғамбар қолмади, Мўъжиза аломатларини топа олмаймиз, Қачонгача давом этар бу — биронтамиз билмаймиз.</verse>
				<verse number="10">Қачонгача эй Худо, ғаним Сени масхара қилар?! Сени душман то абад ҳақорат қиларми?!</verse>
				<verse number="11">Нечун ўнг қўлингни ишга солмайсан?! Қўлингни қўйнингдан чиқариб, Уларни қириб ташлагин!</verse>
				<verse number="12">Эй Худо, азалдан менинг шоҳимсан, Ер юзига Сен нажот олиб келасан.</verse>
				<verse number="13">Қудратинг билан денгизни бўлган Сенсан, Денгиз аждарларининг бошини мажақлагансан.</verse>
				<verse number="14">Махлуқ Левитаннинг бошларини эзиб ташлагансан, Чўл жонзотларига уни емиш қилиб бергансан.</verse>
				<verse number="15">Булоқлару анҳорларни очган Сенсан, Оқар дарёларни қуритган ҳам Сенсан.</verse>
				<verse number="16">Кундуз Сеникидир, тун ҳам Сеники, Қуёш ва ойни бунёд этгансан.</verse>
				<verse number="17">Заминнинг чегарасини Сен ўрнатгансан, Ёз ва қишни ҳам ўрнатган Сенсан.</verse>
				<verse number="18">Эй Эгам, душманнинг масхаралашини, Аҳмоқ одамлар Сени ҳақоратлашини ёдингда тут.</verse>
				<verse number="19">Каптарларинг ҳаётини ёввойи ҳайвонларга берма, Мазлум халқингнинг ҳаётини то абад унутма.</verse>
				<verse number="20">Биз билан қилган аҳдингни эсла, Юртдаги зулмат жойлар зўравонликка тўла.</verse>
				<verse number="21">Мазлум шармандаликка дучор бўлмасин, Фақиру бечора Сенга ҳамду сано айтсин.</verse>
				<verse number="22">Қани, эй Худо, даъвоингни исбот қилгин, Аҳмоқлар кун бўйи Сени масхара қилишини ёдда тут.</verse>
				<verse number="23">Душманларинг шовқин–сурони кўтарилаверади, Уларнинг бақир–чақириғини эътиборсиз қолдирма.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="74">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтилган. Осифнинг саноси. Қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, Сенга шукрлар айтамиз, Шукрлар айтамиз, Сен бизга яқинсан, Мўъжизаларинг ҳақида одамлар гапиради.</verse>
				<verse number="3">Худо айтар: “Белгиланган вақтни танлайман, Ҳаққонийлик билан ҳукм қиламан.</verse>
				<verse number="4">Замин ва ундаги инсонлар титраган пайтда Замин устунларини маҳкам ушлаган Менман.”</verse>
				<verse number="5">Мақтанчоқларга Худо айтар: “Мақтанмагин”, Фосиққа айтар: “Кучинг билан мақтанмагин.</verse>
				<verse number="6">Гердайиб, самоларга кучингни кўрсатма, Қайсарларча киборлик билан гапирма.”</verse>
				<verse number="7">Ҳеч ким шарқдан ёки ғарбдан ёхуд саҳродан Инсонни юксалтира олмайди.</verse>
				<verse number="8">Ҳукм қиладиган Худодир, Бировни У йиқитар, бошқасини юксалтирар.</verse>
				<verse number="9">Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади.</verse>
				<verse number="10">Мен то абад Ёқубнинг Худоси ҳақида гапираман, Уни ҳамду сано ила тараннум этаман.</verse>
				<verse number="11">Худо айтар: “Фосиқларнинг кучини қирқаман, Солиҳларнинг қудратини ошираман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="75">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Осифнинг саноси. Қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Яҳудо юртида Худо машҳурдир, Исроилда Унинг номи буюкдир.</verse>
				<verse number="3">Унинг чодири Қуддусдадир, Макони Сиондадир.</verse>
				<verse number="4">Ўша ерда синдирди оташдай ўқларни, Қалқону қилични, жанг қуролларини.</verse>
				<verse number="5">Эй Худо, нақадар буюксан! Ўлжага бой тоғлардан Сен улуғворсан!</verse>
				<verse number="6">Жасур аскарлар ўлжа бўлиб ётибди, Улар ўлим уйқусига кетган. Биронта жангчининг Қўл кўтаришга кучи қолмади.</verse>
				<verse number="7">Эй Ёқубнинг Худоси! Сенинг ҳайқириғингдан, Отлару чавандозлар карахт бўлиб ётибди.</verse>
				<verse number="8">Чиндан ҳам Сен қўрқинчлисан, Ким бардош бера олар Сенинг қаршингда, Ғазабинг қўзғалган пайтда?!</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Самолардан ҳукмингни эълон қилдинг! Эй Худо! Сен ҳукм қилай, деб, Оламдаги мазлумларни қутқарай, деб қўзғалдинг. Шунда ер юзи қўрқиб сукутда қолди.</verse>
				<verse number="11">Инсонга бўлган ғазабинг Ўзингга ҳамду сано келтирар, Ғазабингдан қутулганларни атрофингга тўплайсан.</verse>
				<verse number="12">Эгангиз Худога онтингизни адо қилинглар, Қўрқинчли Худога атрофидагилари Ҳадялар олиб келсинлар!</verse>
				<verse number="13">Худо такаббур шаҳзодаларни бўйсундириб олади, Ер юзи шоҳларини қўрқувга солади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="76">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбари Ёдутунга. Осифнинг саноси.</verse>
				<verse number="2">Фарёд қилиб, Худога ёлвораман, Эшитгин мени, деб Худога ҳайқираман.</verse>
				<verse number="3">Қайғули кунимда Раббийга интилдим, Тунда қўлларимни кўтариб илтижо қилдим, Жоним тасалли топишни рад этди.</verse>
				<verse number="4">Эй Худо, Сени ўйлаганимда, Фиғон чекаман, руҳим заифлашади.</verse>
				<verse number="5">Тун бўйи Сен мени бедор қилдинг, Тилим калимага келмас руҳан азобланганимдан.</verse>
				<verse number="6">Олдинги кунлар ҳақида ўйлаб юрдим, Эски даврларни эслаб юрдим.</verse>
				<verse number="7">Тун бўйи ўзим билан ўзим суҳбат қурдим, Қалбим хаёлга берилиб, руҳим сўраб–суриштирди:</verse>
				<verse number="8">“Раббий то абад бизни рад этармикан? Ҳеч қачон шафқат кўрсатмасмикан?</verse>
				<verse number="9">Унинг содиқ севгиси то абад йўқолганми? Унинг ваъдалари бир умрга тамом бўлганми?</verse>
				<verse number="10">Худо шафқатли бўлишни унутиб қўйдими? Раҳмдиллик ўрнини ғазаб эгалладими?”</verse>
				<verse number="11">Ўзимга ўзим дедим: “Худойи Таоло ўнг қўли орқали Энди бизга ёрдам бермаяпти. Бу менинг кулфатимдир.”</verse>
				<verse number="12">Эй Эгам, ишларингни мен ёдга оламан, Азалий мўъжизаларингни эсга оламан.</verse>
				<verse number="13">Ҳамма ишларингни хаёлимдан ўтказаман, Қудратли ишларинг ҳақида фикр юритаман.</verse>
				<verse number="14">Сенинг йўлинг, эй Худо, муқаддасдир, Қайси Худо Сендай буюкдир?!</verse>
				<verse number="15">Мўъжизалар яратувчи Худо Сенсан, Халқлар орасида қудратингни кўрсатган Сенсан.</verse>
				<verse number="16">Қудратинг билан ўз халқингни, Ёқуб ҳамда Юсуф наслларини қутқаргансан.</verse>
				<verse number="17">Эй Худо, сувлар Сени кўрганда, Ҳа, сувлар сени кўрганда, қўрқиб кетдилар, Тубсиз денгизлар ларзага келди!</verse>
				<verse number="18">Булутлар ёмғирин қуйди, Самолар гумбурлаб янгради, Ўқларинг ҳар томонда Ялт этиб пайдо бўлди.</verse>
				<verse number="19">Гумбур–гумбур эшитилди қуюн ичида, Чақмоқларинг оламни ёритди, Замин титраб, тебранди.</verse>
				<verse number="20">Йўлинг денгиз орқали ўтди, Сўқмоғинг баҳайбат сувлардан ўтди, Изларинг эса кўринмас эди.</verse>
				<verse number="21">Халқингни қўй сурувидай етаклаб бординг, Мусо, Ҳорунни раҳнамо қилиб танладинг.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="77">
				<verse number="1">Осифнинг қасидаси. Қулоқ солинг, эй халқим, ўгитларимга, Қулоқ тутинг оғзимдан чиққан сўзларга.</verse>
				<verse number="2">Оғзимни очаман масалга, Ўтмишнинг сирли сабоқларин ўргатаман сизга.</verse>
				<verse number="3">Буларни айтган эди ота–боболаримиз, Улардан эшитганмиз, биламиз.</verse>
				<verse number="4">Эгамизнинг ҳамдга лойиқ ишларини, Унинг қудратини, У қилган ажойиботларни Биз яширмаймиз уларнинг болаларидан, Ҳикоя қилармиз келгуси авлодларга ҳам.</verse>
				<verse number="5">Ёқуб наслига У фармон берди, Исроилга қонун тайинлади Ота–боболаримизга амр бериб: “Болаларингизга ўргатинг”, деди.</verse>
				<verse number="6">Токи келажак насллар буларни билсин, Билсин ҳатто туғилмаган болалар, Ўз навбатида болаларига айтсин улар.</verse>
				<verse number="7">Болалари ҳам умидини боғласин Худога, Худонинг ишларини унутиб қўймай, Риоя этсин Унинг амрларига.</verse>
				<verse number="8">Токи улар ота–боболарига ўхшаб, Ўжар, исёнкор насл бўлмасин. Юрагида Худога садоқат бўлмаган, Руҳан беқарор насл бўлмасин.</verse>
				<verse number="9">Ўқ–ёй билан қуролланган Эфрайим жангчилари Жанг кунида ортига қайтди.</verse>
				<verse number="10">Улар Худонинг аҳдига риоя қилмади, Унинг қонунлари бўйича юришни рад қилди.</verse>
				<verse number="11">Улар унутдилар Худонинг қилган ишларини, Худонинг уларга кўрсатган мўъжизаларини.</verse>
				<verse number="12">Миср диёридаги Зўван текислигида, Уларнинг ота–боболари кўз ўнгида Худо мўъжизалар кўрсатганди.</verse>
				<verse number="13">Денгизни ёриб, ўртасидан уларни ўтказди, Сувларни девор каби тик қилиб қўйди.</verse>
				<verse number="14">Кундузи уларни булут орқали етаклади, Тун бўйи аланга ёруғи орқали етаклади.</verse>
				<verse number="15">У саҳродаги қояларни парчалади, Денгиздай мўл–кўл сувни уларга берди.</verse>
				<verse number="16">Қоядан ирмоқларни чиқарди, Сувларни дарёлардай оқизди.</verse>
				<verse number="17">Улар саҳрода Худойи Таолога қарши исён қилиб, Унга қарши гуноҳ қилавердилар.</verse>
				<verse number="18">Улар атайлаб Худони синадилар, Кўнгли тусаган овқатни талаб қилдилар.</verse>
				<verse number="19">Улар Худога қарши сўзлаб, дедилар: “Саҳрода Худо бизга дастурхон ёза олармиди?!</verse>
				<verse number="20">Мана, У қояга урганда, Сув дарё–дарё бўлиб оқди, Ирмоқлар тўлиб–тошди. Энди У Ўз халқига нон бера олармикан? Халқини гўшт билан таъминлай олармикан?”</verse>
				<verse number="21">Эгамиз уларнинг гапини эшитиб, Қаттиқ ғазабга минди. Ёқуб наслига қарши ғазаб алангасини пуркади, Ҳа, Исроил наслига қарши қаҳрини сочди.</verse>
				<verse number="22">Улар Худога ишонмадилар, Унинг нажотига таянмадилар.</verse>
				<verse number="23">Худо самолардан туриб амр берди, Осмоннинг қопқаларини очиб юборди.</verse>
				<verse number="24">Улар есин, деб манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди.</verse>
				<verse number="25">Одамзод фаришталар нонидан еди, Худо уларга мўл–кўл таом юборди.</verse>
				<verse number="26">У самолардан шарқ шамолини эстирди, Қудрати билан жануб шамолига йўл кўрсатди.</verse>
				<verse number="27">У чангдай мўл қилиб, халқига гўшт ёғдирди, Ҳа, денгиздаги қумдай мўл қилиб қушлар ёғдирди.</verse>
				<verse number="28">Буларни уларнинг қароргоҳига ёғдирди, Уларнинг чодирлари атрофига туширди.</verse>
				<verse number="29">Улар тўйгунларича едилар, Худо уларга кўнгиллари тусаганини берди.</verse>
				<verse number="30">Бироқ ҳали кўнгли тусаганига тўймаган, Луқмалари ҳали уларнинг оғизларида экан,</verse>
				<verse number="31">Худо ғазабини уларга сочди, Уларнинг кучлиларини ўлдирди, Исроилнинг гулдай йигитларини ер тишлатди.</verse>
				<verse number="32">Шуларга қарамай, улар гуноҳ қилавердилар, Худонинг мўъжизаларига ишонмадилар.</verse>
				<verse number="33">Худо уларнинг кунларини бир нафасдай битирди, Уларни ваҳимага солиб, умрларини барбод қилди.</verse>
				<verse number="34">Баъзиларини Худо ўлдирди, Шундагина қолганлари Унга интилди, Тавба қилиб, яна Худога қайтди.</verse>
				<verse number="35">Улар шундай деб эсладилар: “Ҳа, Худо суянган қоямиз, Бизнинг қутқарувчимиз Худойи Таоло.”</verse>
				<verse number="36">Аммо Худога хушомад қилардилар, Унга тиллари билан ёлғон сўзлашарди.</verse>
				<verse number="37">Юракларида эса Худога содиқ эмас эдилар, Унинг аҳдига бевафолик қилдилар.</verse>
				<verse number="38">Худо–чи, шафқат қилди, Кечирди уларнинг гуноҳларини, Қириб ташламади уларни, Кўпинча У ғазабини босди, Бутун ғазабини сочмади.</verse>
				<verse number="39">Худо эслади: “Улар шунчаки бандалардир, Эсиб, бошқа қайтиб келмас шамолдир.”</verse>
				<verse number="40">Саҳрода Худога қанчалар кўп исён қилдилар! Дашту биёбонда Уни хафа қилдилар.</verse>
				<verse number="41">Худони улар такрор–такрор синадилар, Исроил халқининг Муқаддас Худосини ранжитдилар.</verse>
				<verse number="42">Улар Худонинг қудратини, Уларни душмандан қутқарган кунни эсдан чиқардилар.</verse>
				<verse number="43">Худо Мисрда кўрсатган мўъжизаларни, Ҳа, Зўван текислигида кўрсатган ажойиботларни унутдилар.</verse>
				<verse number="44">Мисрдаги дарёларни Худо қонга айлантирди, Мисрликлар ирмоқлардан сув ичолмай қолди.</verse>
				<verse number="45">Уларни еб битирсин, дея пашшалар галасини юборди, Юртни вайрон қилсин, дея қурбақалар юборди.</verse>
				<verse number="46">Уларнинг ҳосилини Худо чигирткаларга ем қилди, Уларнинг меҳнати маҳсулини чигирткаларга берди.</verse>
				<verse number="47">Узумзорларини дўл билан яксон қилди, Шикамора–анжир дарахтларини жалада нобуд этди.</verse>
				<verse number="48">Уларнинг чорвасини дўлга дучор қилди, Уларнинг подасини яшин алангасига берди.</verse>
				<verse number="49">Бузғунчи фаришталари тўдасини юборгандай Худо уларга алангали ғазабини, қаҳрини, Нафратини ҳамда мусибатни сочди.</verse>
				<verse number="50">У Мисрдан ғазабини қайтармади, Уларнинг жонларига шафқат қилмади, Уларни вабога дучор қилди.</verse>
				<verse number="51">Мисрнинг ҳамма тўнғичларини урди, Ҳа, Хом авлодларининг уйларидаги Қудратининг илк ҳосилини йўқ қилди.</verse>
				<verse number="52">Ўз халқини эса Худо қўйдай етаклаб чиқди, Уларни саҳро бўйлаб сурувдай бошлаб борди.</verse>
				<verse number="53">Эгамиз эсон–омон бошлаб борди, Улар қўрқмадилар, Уларнинг ғанимларини эса денгиз ютди.</verse>
				<verse number="54">Эгамиз халқини Ўз муқаддас юртига, Ўз кучи билан қўлга киритган тоққа олиб келди.</verse>
				<verse number="55">Ўз халқининг олдидан бошқа халқларни қувди, Уларнинг юртини мулк қилиб бўлиб берди, Исроил қабилаларини уларнинг чодирларида ўрнаштирди.</verse>
				<verse number="56">Улар ҳамон Худойи Таолони синардилар, Унга қарши исён қилиб, фармонларига бўйсунмадилар.</verse>
				<verse number="57">Оталари каби бевафолик қилиб, хоинлик қилдилар, Яроқсиз камонга ўхшаб ишончсиз чиқдилар.</verse>
				<verse number="58">Саждагоҳлари билан улар Худони ғазаблантирдилар, Бутлари билан Унинг рашкини қўзғатдилар.</verse>
				<verse number="59">Буларни эшитганда Худо, ғазабга минди, Шундан сўнг Исроилни тамом рад этди.</verse>
				<verse number="60">У Шилўдаги Ўз масканини, Инсонлар орасида тиккан чодирини тарк этди.</verse>
				<verse number="61">Душманга асирликка берди аҳд сандиғини, Ўзининг қудратию шуҳрати рамзини.</verse>
				<verse number="62">Ўз халқини У қиличга рўпара қилди, Ғазабини танлаган халқига сочди.</verse>
				<verse number="63">Йигитларини аланга ямламай ютди, Қизлари никоҳ қўшиқларини айтолмай қолди.</verse>
				<verse number="64">Руҳонийлари қилич тиғидан йиқилди, Руҳонийлар бевалари аза тутолмай қолди.</verse>
				<verse number="65">Шунда Раббий қўзғалди уйқудан уйғонгандай, Шаробдан ҳайқираётган баҳодирдай.</verse>
				<verse number="66">Душманларини У тирқиратиб қувди, Уларни абадий шармандаликка дучор қилди.</verse>
				<verse number="67">Худо Юсуф чодирини рад этди, Эфрайим қабиласини танламади.</verse>
				<verse number="68">Унинг ўрнига Яҳудо қабиласини, Ўзи севган Сион тоғини танлади.</verse>
				<verse number="69">Абадий ўрнатган ер курраси каби, Самолар каби Ўз муқаддас масканини қурди.</verse>
				<verse number="70">Худо Ўз қули Довудни танлаб олди, Қўй қўрасидан уни чақириб олди.</verse>
				<verse number="71">У Довудни совлиқ қўй, қўзиларга чўпонликдан олди. Ўзининг халқи Исроилга, Ёқуб наслига чўпон қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="72">Довуд уларга ҳалоллик билан чўпонлик қилди, Моҳирлик билан уларни етаклаб борди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="78">
				<verse number="1">Осифнинг саноси. Эй Худо, бегона халқлар Танлаган юртингни босиб олди, Улар МуқаддасМаъбадингни булғади, Қуддусни вайронага айлантирди.</verse>
				<verse number="2">Биз қулларингмиз. Улар қулларингнинг жасадларини Қушларга емиш қилиб бердилар. Тақводор халқингнинг этини Заминдаги ёввойи ҳайвонларга бердилар.</verse>
				<verse number="3">Қуддус атрофларида улар қонимизни сувдай тўкди, Жасадларни дафн қилишга бирон зот қолдирмади.</verse>
				<verse number="4">Қўшниларимиз олдида масхара бўлдик, Атрофимиздагиларга кулги, ўйинчоқ бўлдик.</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам, қачонгача биздан ғазабланасан? То абадми? Қачонгача рашкинг алангадай ёнади?</verse>
				<verse number="6">Сени тан олмайдиган халқлар узра, Сенга сажда қилмайдиган шоҳликлар узра Ғазабингни сочгин.</verse>
				<verse number="7">Улар халқинг Исроилни еб битирди, Юртини ташландиқ саҳрога айлантирди.</verse>
				<verse number="8">Бизга оталаримиз гуноҳларини эслатма, Бизга тезда шафқатингни кўрсат, Ахир, биз оёқ ости бўлиб кетдик–ку!</verse>
				<verse number="9">Ўз шуҳратинг ҳақи, бизга мадад бер, Эй нажоткоримиз Худо! Ўз номинг ҳақи, бизни қутқар, Гуноҳларимизни кечир.</verse>
				<verse number="10">Нима учун бегона халқлар: “Қаерда экан–а уларнинг Худоси”, дея айтмоғи керак?! Халқлардан ўч олганингни биз кўрайлик, Ахир, улар бизнинг қонимизни тўккан.</verse>
				<verse number="11">Асирларинг фиғонларини эшитгин, Буюк қудратингни намойиш қилиб, Ўлимга маҳкум бўлганларни қутқаргин.</verse>
				<verse number="12">Эй Раббий, қўшни халқлар Сени ҳақоратлагани учун Уларга етти баравар қайтаргин.</verse>
				<verse number="13">Биз Сенинг халқинг, яйловдаги сурувингмиз, Сенга то абад шукр айтармиз, Наслдан наслга Сени такрор мадҳ қилармиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="79">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар гуллар” куйига айтилган. Осифнинг гувоҳлиги. Сано.</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">Тингла бизни, эй Исроилнинг Чўпони, Юсуф наслини қўй сурувидай етаклаб чиққан Сенсан, Карублар ўртасида тахт қургансан, Эфрайим, Бенямин, Манаше олдида нурингни соч. Қудратингни кўрсат, бизни қутқаргани кел.</verse>
				<verse number="4">Эй Худо, бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин, Жамолинг бизга нурларини сочсин, нажот топайлик.</verse>
				<verse number="5">Эй Парвардигори Олам — Эгамиз, Қачонгача ғазабланиб, ибодатимизни рад этасан?</verse>
				<verse number="6">Кўз ёшлар бердинг бизга нон ўрнига, Челак тўла кўз ёшларни бизга ичирдинг.</verse>
				<verse number="7">Қўшнилар биздан нафратланишига имкон бердинг, Душманларимиз бизни масхара қилмоқда.</verse>
				<verse number="8">Эй Парвардигори Олам, бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин, Жамолинг бизга нурларини сочсин, нажот топайлик.</verse>
				<verse number="9">Ток новдасини суғургандай, Бизни Мисрдан келтирдинг. Бегона халқларни қувиб, бизни ўтқаздинг.</verse>
				<verse number="10">Биз учун тупроқ тайёрладинг, Илдиз отиб, юртни тўлдирдик.</verse>
				<verse number="11">Тоғлар бизнинг соямиз билан қопланди, Баҳайбат садрлар ҳам новдаларимиз билан қопланди.</verse>
				<verse number="12">Биз шохларимизни денгизгача ёйдик, Новдаларимиз Фурот дарёсигача чўзилди.</verse>
				<verse number="13">Нега энди боғнинг деворларини бузиб ташладинг? Ўтган–кетган меваларини юлсин дебми?</verse>
				<verse number="14">Ёввойи тўнғизлар уни хароб қилади, Ёввойи жониворлар ундан қорнини тўйғизади.</verse>
				<verse number="15">Қайт яна бизга, эй Парвардигори Олам! Назар солгин, қара самодан, Бу ток новдасини қўриқлагин.</verse>
				<verse number="16">Ўнг қўлинг ўтқазган илдизни, Ўзинг учун кучайтирган шохчани қўриқлагин.</verse>
				<verse number="17">Ғанимларинг узум токингни қирққан эди, Узум токингни оловда ёндирган эди, Ғазабли боқишингдан улар йўқ бўлсин.</verse>
				<verse number="18">Ўзинг танлаганингга, Ўзинг учун кучли қилган халққа таянч бўлгин.</verse>
				<verse number="19">Шунда биз ҳеч қачон Сендан қайтмаймиз, Сенга сажда қиламиз, бизга ҳаёт ато қил.</verse>
				<verse number="20">Эй Парвардигори Олам — Эгамиз, Бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин, Жамолинг бизга нурларини сочсин, нажот топайлик.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="80">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида. Осифнинг саноси.</verse>
				<verse number="2">Худога, қудратимиз манбаига Севинч билан куйланг, Ёқубнинг Худосига шодлик ила ҳайқиринг!</verse>
				<verse number="3">Қўшиқ куйланг, доира чертинг, Хушовоз лира, арфа чалинг.</verse>
				<verse number="4">Бурғу чалинг янги ой байрамида, Ой тўлганда, Байрам кунимизда.</verse>
				<verse number="5">Исроил учун бу қонундир, Ёқубнинг Худоси фармонидир.</verse>
				<verse number="6">Миср юрти устига бостириб борганда, Худо буни Исроилга қонун қилиб берди. Мен нотаниш бир овозни эшитдим:</verse>
				<verse number="7">“Юкни олдим елкангиздан, — дейди у. — Қўлларингиз саватдан озод бўлди.</verse>
				<verse number="8">Менга фарёд қилдингиз кулфатда, сизни қутқардим, Булутлар орасидан сизларга жавоб бердим, Марива сувларида сизларни синадим.</verse>
				<verse number="9">Эшитинг, эй халқим, танбеҳ бераман сизга, Эй Исроил, кошкийди қулоқ солсангиз Менга!</verse>
				<verse number="10">Орангизда бегона худолар бўлмасин, Бошқа худоларга сажда қилманглар.</verse>
				<verse number="11">Мен сизларнинг Эгангиз Худоман, Сизларни Миср юртидан Мен олиб чиққанман, Оғзингизни катта очинг, Мен уни тўлдираман.</verse>
				<verse number="12">Эй халқим, сиз эса овозимга қулоқ солмадингиз, Эй Исроил, Менга итоат этишни рад этдингиз.</verse>
				<verse number="13">Ўз билганингизча яшанг, дея Юракларингизни ўжарлигича қолдирдим.</verse>
				<verse number="14">Эҳ, қанийди сиз Менга қулоқ солсангиз, Эй Исроил, Менинг йўлларимдан юрсангиз!</verse>
				<verse number="15">Тезда душманларингизни бўйсундирардим, Сизнинг ғанимларингизга зарба берардим.</verse>
				<verse number="16">Мен, Эгангиздан нафратланганлар Қўрқувдан ғужанак бўларди, Уларнинг ҳалокати то абад давом этарди.</verse>
				<verse number="17">Сизларни буғдойнинг энг яхшиси билан боқардим, Қоядан асал чиқариб, сизларни тўйдирардим.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="81">
				<verse number="1">Осифнинг саноси. Худо раислик қилар самодаги кенгашида, У ҳукм чиқарар худолар орасида:</verse>
				<verse number="2">“Қачонгача сизлар ноҳақ ҳукм қиласиз?! Фосиққа тарафкашлик қиласиз?!</verse>
				<verse number="3">Заиф, етимларга адолат кўрсатинг, Мазлум, қашшоқларнинг ҳақини ҳимоя қилинг.</verse>
				<verse number="4">Заиф, муҳтожларни қутқаринг, Фосиқнинг қўлидан уларни озод этинг.</verse>
				<verse number="5">Ҳеч нарсани билмайсиз, тушунмайсиз, Сизлар зулматда юрасиз, Заминнинг пойдевори ларзага келади.</verse>
				<verse number="6">Айтдимки: ‘Ҳаммангиз худодирсиз, Худойи Таолонинг ўғилларисиз.’</verse>
				<verse number="7">Аммо оддий одамдай ўлиб кетасиз, Ҳар қандай ҳукмдор каби қулайсиз.”</verse>
				<verse number="8">Қани, эй Худо, оламни ҳукм қил, Зотан, ҳамма халқлар Сеникидир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="82">
				<verse number="1">Осифнинг саноси. Қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, сукут сақламагин, Жимжит бўлма, эй Худо, жим турмагин.</verse>
				<verse number="3">Душманларинг шовқин–сурон солмоқда, Ғанимларинг исён қилмоқда.</verse>
				<verse number="4">Айёрлик билан улар халқингга фитна қилади, Сен ардоқлаганларга қарши қасд қилади.</verse>
				<verse number="5">Улар айтар: “Қани, ўша халқнинг илдизини қуритайлик, То абад унутилсин Исроилнинг номи.”</verse>
				<verse number="6">Эдомликлар ва Исмоил авлодлари, Мўабликлар ва Ҳожар насллари, Габол, Оммон ва Омолек халқлари, Тир халқи билан Филистия Якдил бўлиб фитна қилади, Сенга қарши иттифоқ тузади.</verse>
				<verse number="7">null</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Лут насли билан иттифоқ тузиб, Оссурия ҳам уларга қўшилганди.</verse>
				<verse number="10">Уларни Мидиёнларни жазолаганингдай жазола, Хишон сойлигида Сисаро, Ёбинни қирганингдай жазола.</verse>
				<verse number="11">Улар Эндўрда ҳалок бўлгандилар, Ерга ташланган гўнгдай бўлгандилар.</verse>
				<verse number="12">Орив ва Заёвдай қилиб, уларнинг йўлбошчиларини ўлдир, Барча шаҳзодаларини Зевах ва Залмунодай қилгин.</verse>
				<verse number="13">Ахир, улар: “Худонинг ўтлоқларини Ўзимизники қилиб олайлик”, дедилар.</verse>
				<verse number="14">Эй Худойим, уларни хазондай совургин, Шамолдаги сомондай уларни учиргин.</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Ўрмонни аланга ёндиргандай, Уларни бўронларинг ила таъқиб қил. Тепаликларни олов билан куйдиргандай Уларни довулларинг ила даҳшатга сол.</verse>
				<verse number="17">Юзларини шармандаликдан қизартир, Токи улар, эй Эгам, Сенга интилсин.</verse>
				<verse number="18">Улар доим шарманда бўлиб, қўрқувга тушсин, Бадном бўлиб, йўқ бўлиб кетсин.</verse>
				<verse number="19">Улар билсин ёлғиз Сен Эгамиз эканингни, Сен ер юзида буюк ҳукмдор эканингни.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="83">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида. Кўрах наслининг саноси.</verse>
				<verse number="2">Сенинг маконинг ажойибдир, Эй Сарвари Олам!</verse>
				<verse number="3">Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни Жоним истар, ҳатто орзиқар. Эй барҳаёт Худо! Қалбим, вужудим Севинч ила Сенга куйлар.</verse>
				<verse number="4">Эй Сарвари Олам, Шоҳим, Худойим! Қурбонгоҳинг ёнида чумчуқ ҳам бир уй топган, Полапонларим учун жой топай, дея Қалдирғоч ҳам ўзи учун бир ин қурган.</verse>
				<verse number="5">Бахтлидир Сенинг уйингда истиқомат қиладиганлар, Улар доим Сенга ҳамду сано айтарлар.</verse>
				<verse number="6">Бахтлидир Сендан қудрат олган одамлар, Қуддусни чин дилдан зиёрат қилишга интиладиганлар.</verse>
				<verse number="7">Қақраган сойликдан улар ўтар эканлар, Булоқлар оқа бошлар, Илк ёмғир бу ерни сув ҳавзаларига тўлдирар.</verse>
				<verse number="8">Улар юрган сари кучайиб борар, Эй Худо, улар Қуддусда ҳузурингда ҳозир бўлар.</verse>
				<verse number="9">Эй Парвардигори Олам — Эгам, эшит ибодатимни, Эй Ёқубнинг Худоси, тинглагин мени.</verse>
				<verse number="10">Эй Худо, қара шоҳга — қалқонимизга, Ўзинг мой суртиб танлаганга лутф қилгин.</verse>
				<verse number="11">Сенинг ҳовлиларингда ўтган бир кун Афзалдир бошқа ерда ўтган минг кундан. Бўлсайдим, эй Худойим, Сенинг уйингда дарвозабон, Фосиқлар чодирларида яшагандан кўра.</verse>
				<verse number="12">Эй Парвардигор Эгам, қуёш, қалқонсан, Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан. Эй Эгам, тўғри юрганлардан Неъматингни дариғ тутмайсан.</verse>
				<verse number="13">Эй Сарвари Олам, Сендан умид қилган одам бахтлидир!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="84">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг саноси.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам, Ўз юртингга марҳамат кўрсатгансан, Ёқуб наслини яна фаровонликка эриштиргансан.</verse>
				<verse number="3">Халқингнинг айбларини унутгансан, Уларнинг гуноҳларини кечиргансан.</verse>
				<verse number="4">Бутун ғазабингни жиловладинг, Қаҳрли ғазабингдан қайтдинг.</verse>
				<verse number="5">Эй нажоткоримиз Худо, Олдинги ҳолимизга бизни қайтаргин, Бизга қарши бўлган ғазабингни тўхтатгин.</verse>
				<verse number="6">Сен биздан то абад ғазабланасанми? Ғазабингни насллар оша чўзаверасанми?</verse>
				<verse number="7">Халқим Менда севинч топсин, дея Бизга яна янги ҳаёт бахш этмайсанми?</verse>
				<verse number="8">Эй Эгам, бизга содиқ севгингни кўрсат, Бизга нажотингни ато қил.</verse>
				<verse number="9">Парвардигор Эгамиз айтаётганига қулоқ соламан, У Ўз халқига, Ўз тақводорларига тинчлик ваъда қилаётир, Энди улар бемаъни йўлларига қайтмасин.</verse>
				<verse number="10">Шубҳасиз, Эгамиздан қўрққанларга Унинг Ўзи нажот беришга тайёр туради, Бизнинг еримизда Унинг улуғворлиги макон топади</verse>
				<verse number="11">Содиқ севги ва ҳақиқат учрашади, Адолат, тинчлик бир–бири ила ўпишади.</verse>
				<verse number="12">Ҳақиқат заминдан ўсиб чиқади, Адолат самодан туриб боқади.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз чиндан неъматин ёғдиради, Еримиз ўз ҳосилини беради.</verse>
				<verse number="14">Адолат Эгамизнинг олдида юради, Унинг қадамлари учун йўл тайёрлайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="85">
				<verse number="1">Довуд ибодати. Тинглагин, эй Эгам, жавоб бер менга, Мен муҳтож ҳамда йўқсилман.</verse>
				<verse number="2">Тақводорман, жонимни асрагин, Сенга умид қиламан, мен, қулингни қутқаргин. Сен менинг Худойимсан.</verse>
				<verse number="3">Шафқат қилгин менга, эй Раббий, Кун бўйи сенга илтижо қилмоқдаман.</verse>
				<verse number="4">Мен, қулингга шодлик бахш этгин, Эй Раббий, мен Сенга юрагимни очаман.</verse>
				<verse number="5">Сен, эй Раббий, яхши, кечиримлисан, Сенга илтижо қилганларга Содиқ севгингни кўрсатасан.</verse>
				<verse number="6">Ибодатимга қулоқ сол, эй Эгам, Шафқат сўраб қилган илтижоимга диққат қил.</verse>
				<verse number="7">Оғир кунда Сенга илтижо қиламан, Илтижоларимга Сен жавоб берасан.</verse>
				<verse number="8">Эй Раббий, худолар орасида Ҳеч қайсиси Сенга ўхшамайди, Биронта буюк ишни Сеники билан қиёслаб бўлмайди.</verse>
				<verse number="9">Жамики халқларни Сен яратгансан, Эй Раббий, улар келиб, Сенга таъзим қилади, Номингга шуҳрат келтиради.</verse>
				<verse number="10">Зеро, Сен буюксан, мўъжизалар кўрсатасан, Сен танҳо Худосан.</verse>
				<verse number="11">Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам, Токи тўғри сўқмоқларингдан юрай, Менга собит қалб бергин, Мен Сендан қўрқайин.</verse>
				<verse number="12">Эй Раббим Худо, бутун юрагим ила Сенга шукр айтайин! То абад Сенинг номингни улуғлайман.</verse>
				<verse number="13">Менга бўлган содиқ севгинг ғоят буюкдир, Ўликлар диёридан жонимни қутқаргансан.</verse>
				<verse number="14">Эй Худо, такаббурлар менга ҳужум қилмоқда, Зўравонлар тўдаси жоним пайига тушган. Улар Сенга асло эътибор бермайди.</verse>
				<verse number="15">Сен, эй Раббий, раҳмдил ва иноятли, Жаҳли тез чиқмайдиган Худосан, Содиқ севгинг мўлдир.</verse>
				<verse number="16">Ҳолимга боқ, меҳр–шафқат қил, Мен қулингман, ўз чўрингнинг ўғлиман. Менга қудратингдан ато қил, Мени қутқаргин.</verse>
				<verse number="17">Марҳаматинг аломатини менга кўрсатгин, Токи ғанимларим буни кўриб, шарманда бўлсин. Мени қўллаб, тасалли бергансан, эй Эгам.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="86">
				<verse number="1">Кўрах наслининг саноси. Қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз яратган шаҳар муқаддас тоғда турибди, Ёқуб наслининг барча масканларидан кўра, Эгамиз Қуддус дарвозаларини кўпроқ севади.</verse>
				<verse number="3">Эй Худонинг шаҳри! Сен тўғрингда Худо ажойиб сўзлар айтган:</verse>
				<verse number="4">“Мени эътироф этадиганлар орасида Мисрни, Бобилни, Филистияни, Тир билан Ҳабашистонни ҳам қайд қиламан. Одамлар уларни ҳам: ‘Қуддусда туғилган’, деб айтади.”</verse>
				<verse number="5">Ҳа, Қуддус ҳақида одамлар шу сўзни айтади: “Ҳар бири ўша ерда туғилган, Худойи Таолонинг Ўзи Қуддусни мустаҳкам қилади.”</verse>
				<verse number="6">Эгамиз халқларнинг рўйхатини тузиб: “Бу одам ҳам Қуддусда туғилган”, деб ёзади.</verse>
				<verse number="7">Хониш қилиб, рақс тушиб улар: “Ҳаётим манбаи Сендадир”, деб айтади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="87">
				<verse number="1">Кўрах наслининг саноси. Қўшиқ. Ижрочилар раҳбарига. “Қайғу–алам” куйига айтилган. Зерах уруғидан бўлган Хаман қасидаси.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам, нажоткорим Худо, Кеча–кундуз фарёд қиламан олдингда.</verse>
				<verse number="3">Ибодатим Сенга етиб борсин, Қулоғингни додимга тутгин.</verse>
				<verse number="4">Ҳаётим кулфатга тўла, Ўзим ўликлар диёрига яқинлашганман.</verse>
				<verse number="5">Мени қабрга тушганлар орасида ҳисоблайдилар, Бемажолларга ўхшаб қолганман.</verse>
				<verse number="6">Мурдалар орасига ташланганман, Қабрда ётган марҳумларга ўхшайман, Сен мени ўшалардай унутгансан, Улар Сенинг ҳимоянгдан маҳрумдирлар.</verse>
				<verse number="7">Сен ташладинг мени қабрнинг энг тубига, Энг зулмат, чуқур жойларга.</verse>
				<verse number="8">Ғазабинг устимдан зилдай босади, Қаҳринг тўлқинлари ила мени эзасан.</verse>
				<verse number="9">Яқин дўстларимдан мени айирдинг, Уларга мени жирканч қилдинг, Қамалиб қолганман, халос бўла олмайман.</verse>
				<verse number="10">Кўзларим нури ғамдан адойи тамом бўлди. Эй Эгам, ҳар кун Сенга илтижо қиламан, Қўлларимни Сен томон чўзаман.</verse>
				<verse number="11">Мўъжизаларингни марҳумларга кўрсатасанми?! Мурдалар туриб, Сенга ҳамду сано айтармикан?!</verse>
				<verse number="12">Сенинг содиқ севгинг қабрда эълон қилинарми?! Ҳалокат диёрида Сенинг садоқатинг ҳақида айтиларми?!</verse>
				<verse number="13">Зулмат диёрида мўъжизаларинг маълум бўларми?! Унутилганлар маконида одиллигинг ҳақида сўйланарми?!</verse>
				<verse number="14">Эй Эгам, мен Сенга фарёд қиламан, Ибодатим саҳарданоқ Сенга етиб боради.</verse>
				<verse number="15">Эй Эгам, нечун мени рад қиласан? Нечун мендан юзингни ўгирасан?</verse>
				<verse number="16">Ёшлигимдан буён хастаман, ўлим билан юзма–юзман, Ваҳималаринг қаршисида умидсиз қолганман.</verse>
				<verse number="17">Қаҳрли ғазабинг мени эзиб ташлади, Ваҳималаринг мени адойи тамом қилди.</verse>
				<verse number="18">Қаҳр–ғазабинг кун бўйи мени тўфондай ўраб олади, Мени ҳар тарафдан қуршаб олади.</verse>
				<verse number="19">Яқин дўстимдан, қўшнимдан мени айирдинг, Фақат зулмат менинг шеригим бўлиб қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="88">
				<verse number="1">Зерах уруғидан бўлган Этханнинг қасидаси.</verse>
				<verse number="2">Сенинг содиқ севгингни, эй Эгам, то абад куйлайман, Барча наслларга садоқатингни ўз оғзим билан эълон қиламан.</verse>
				<verse number="3">Биламан, Сенинг содиқ севгинг то абад мустаҳкамдир, Сенинг садоқатинг самолардай барқарордир.</verse>
				<verse number="4">Сен шундай дединг: “Ўзим танлаганим билан аҳд қилганман. Ҳа, қулим Довудга қасамёд қилганман:</verse>
				<verse number="5">‘Сенинг наслингни то абад мустаҳкам қиламан, Тахтингни бутун авлодлар оша ўрнатаман.’”</verse>
				<verse number="6">Ажойиботларингга, эй Эгам, самолар ҳамду сано айтсин, Муқаддас малаклар Сенинг садоқатингни куйласин.</verse>
				<verse number="7">Эй Эгам, самоларда Сенга тенглашадигани бормикан?! Илоҳий зотлардан қайси бири Сенга ўхшаркан?!</verse>
				<verse number="8">Эй Худо, муқаддас малаклар даврасида ҳайбатлисан, Тахтинг атрофидагиларнинг ҳаммасидан қўрқинчлисан.</verse>
				<verse number="9">Эй Парвардигори Олам — Эгам, Ким сенчалик қудратли, эй Эгам?! Садоқатинг атрофингни ўраган.</verse>
				<verse number="10">Асов денгизни йўлга солгувчи Сенсан, Тўлқинлар қутурганда босгувчи Сенсан.</verse>
				<verse number="11">Жасадни эзгандай махлуқ Раҳобни эздинг, Қудратли қўлинг билан ғанимларингни тарқатдинг.</verse>
				<verse number="12">Самолар Сеникидир, замин ҳам Сеникидир, Оламу ундаги ҳар нарса Сеникидир, Ҳаммасини Сен мустаҳкам қургансан.</verse>
				<verse number="13">Шимолу жанубни ҳам Сен яратгансан, Товур, Хермон тоғлари Сенинг номинг туфайли шодликдан куйлайди.</verse>
				<verse number="14">Билагинг нақадар қудратлидир! Қўлинг кучли, ўнг қўлинг юқоридир!</verse>
				<verse number="15">Адолат ва ҳаққониятдир тахтингнинг пойдевори, Олдингда юради садоқат, содиқ севги.</verse>
				<verse number="16">Бахтлидир севинч ҳайқириқларини билган халқ, Эй Эгам, ҳузуринг нурида юрган халқ бахтлидир!</verse>
				<verse number="17">Сенинг номинг туфайли улар кун бўйи севинади, Сенинг адолатинг туфайли улар юксалади.</verse>
				<verse number="18">Зотан, Сен уларнинг кучи, шуҳратисан, Қудратимиз юксалар Сенинг лутф–карамингдан.</verse>
				<verse number="19">Эй Эгам, қалқонимизни Сен танладинг, Эй Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сен бизга шоҳимизни бердинг.</verse>
				<verse number="20">Қадимда Сен тақводорларингга ваҳийда айтдингки: “Машҳур жангчига Мен куч бердим, Халқ орасидан ёш йигитни юксалтирдим.</verse>
				<verse number="21">Қулим Довудни Мен топдим, Муқаддас мойимни суртиб уни танладим.</verse>
				<verse number="22">Менинг қўлим доим уни қувватлайди, Билагим уни ҳам кучли қилади.</verse>
				<verse number="23">Ғаним уни алдай олмайди, Золим уни қиса олмайди.</verse>
				<verse number="24">Унинг кўз ўнгида душманларини эзиб ташлайман, Уни ёмон кўрганларни қириб ташлайман.</verse>
				<verse number="25">Садоқатим, содиқ севгим у билан бўлади, Мен туфайли унинг қудрати юксалади.</verse>
				<verse number="26">Унинг қудратини денгиз узра барқарор қиламан, Унинг ҳукмронлигини дарёлар узра ўрнатаман.</verse>
				<verse number="27">У Менга ҳайқиради: ‘Сен Отамсан! Худойимсан, нажотим қояси Сенсан.’</verse>
				<verse number="28">Мен уни тўнғич ўғил қилиб оламан, Ер юзи шоҳларининг қудратлиси қиламан.</verse>
				<verse number="29">Унга бўлган чексиз севгимда то абад собит тураман, У билан қилган аҳдимни давом эттираман.</verse>
				<verse number="30">Унинг наслини то абад мустаҳкам қиламан, Унинг тахти осмон тургунча туради.</verse>
				<verse number="31">Унинг насли агарда қонунимдан юз ўгирсалар, Менинг қоидаларим бўйича юрмасалар,</verse>
				<verse number="32">Агарда фармонларимни бузсалар, Менинг амрларимга риоя этмасалар,</verse>
				<verse number="33">Уларни итоатсизлиги учун хивич билан жазолайман, Гуноҳи учун уларни таёқ билан жазолайман.</verse>
				<verse number="34">Довуддан эса севгимни дариғ тутмайман, Садоқатимга асло хиёнат этмайман.</verse>
				<verse number="35">Мен аҳдимни бузмайман, Айтган сўзимдан асло қайтмайман.</verse>
				<verse number="36">Муқаддас номим ҳақи илк ва сўнг марта онт ичдим, Довудни Мен асло алдамайман.</verse>
				<verse number="37">Унинг насли то абад давом этади, Унинг тахти қаршимда қуёш каби туради.</verse>
				<verse number="38">Ойга, самолардаги ўша содиқ гувоҳга ўхшаб, Тахти то абад маҳкам туради.”</verse>
				<verse number="39">Энди эса, эй Эгам, Сен уни нафрат билан рад этдинг, Ўзинг шоҳ қилиб танлаганингдан ғоят ғазабландинг.</verse>
				<verse number="40">Мен, Ўз қулинг билан қилган аҳдингдан қайтдинг, Унинг тожини Сен тупроққа қординг.</verse>
				<verse number="41">Шаҳарларининг ҳамма деворларини қулатдинг, Қалъаларини вайронага айлантирдинг.</verse>
				<verse number="42">Йўлдан ўтаётганларнинг ҳаммаси уни талади, Қўшни халқларга у масхара бўлди.</verse>
				<verse number="43">Шоҳимизнинг душманларини ғолиб қилдинг, Унинг ҳамма ғанимларини севинтирдинг.</verse>
				<verse number="44">Қиличининг дамини қайтардинг, Жангда унга Сен мадад бермадинг.</verse>
				<verse number="45">Унинг улуғворлигига Сен чек қўйдинг, Тахтини ерга улоқтириб юбординг.</verse>
				<verse number="46">Ёшлик кунларини қисқартирдинг, Уни шармандаю шармисор қилдинг.</verse>
				<verse number="47">Эй Эгам, бу қачонгача давом этади? Ўзингни биздан то абад яширасанми? Қачонгача ғазабинг оташ каби ёнади?</verse>
				<verse number="48">Эсингда тут, ҳаётим нақадар қисқа, Не учун инсонни беҳуда яратдинг?!</verse>
				<verse number="49">Қайси инсон ўлимни кўрмас экан?! Ким ўликлар диёри қудратидан омон қолар экан?!</verse>
				<verse number="50">Эй Раббий, қани олдинги буюк севгинг? Садоқатинг ила буни Довудга ваъда берган эдинг–ку!</verse>
				<verse number="51">Эй Раббий, мен, қулинг қанчалар масхара бўлганимни ёдингда тут. Ҳамма халқларнинг ҳақоратларини бағримда кўтариб юрибман–ку!</verse>
				<verse number="52">Эй Эгам, душманларинг танлаган шоҳингни масхаралаганини, Унинг ҳар бир қадамини таҳқир этганларини ёдда тут!</verse>
				<verse number="53">Эгамизга то абад олқишлар бўлсин! Омин! Омин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="89">
				<verse number="1">Худо одами Мусонинг ибодати.</verse>
				<verse number="2">Эй Раббий, насллар оша Сен паноҳимиз бўлган эдинг.</verse>
				<verse number="3">Тоғлар ҳали пайдо бўлмасдан олдин, Еру оламни яратмасингдан олдин, Абадулабад Сен Худосан.</verse>
				<verse number="4">Сен инсонни тупроққа қайтарасан, “Қайтинглар, эй бандалар тупроққа”, деб айтасан.</verse>
				<verse number="5">Минг йил Сенинг назарингда бир кундайдир, Қисқа бир тун вақтидайдир.</verse>
				<verse number="6">Сен одамларни супуриб ташлайсан, Улар гўё тушга ўхшайди. Улар тонгда унган янги майса кабидир. Тонгда майса янгидан ўсиб чиқса ҳам Оқшомда сўлиб, хазон бўлади.</verse>
				<verse number="7">Сенинг ғазабингдан биз тугадик, Қаҳрингдан биз ваҳимага тушдик.</verse>
				<verse number="8">Гуноҳларимизни Сен олдингга келтирдинг, Яширин гуноҳларимизни нурларинг ёритиб туради.</verse>
				<verse number="9">Кунларимиз Сенинг ғазабинг остида ўтади, Йилларимиз бир оҳ каби тез ниҳоясига етади.</verse>
				<verse number="10">Кунларимиз етмиш йил экан, Агар бардам бўлсак, саксон йил экан. Энг ажойиб йиллар заҳмат, жафо билан кечаркан, Умримиз тез ўтар, ўзимиз учиб кетармиз.</verse>
				<verse number="11">Сенинг ғазабинг қудратини ким била олар?! Қаҳринг, Ўзингга лойиқ қўрқув каби буюкдир.</verse>
				<verse number="12">Умримиз кунларини санашни бизга ўргатгин, Токи биз доно қалбга эга бўлайлик.</verse>
				<verse number="13">Кел, эй Эгам! Қачонгача кутамиз?! Ўз қулларингга шафқат қилгин!</verse>
				<verse number="14">Саҳарда содиқ севгинг билан бизни қондиргин, Умримиз бўйи қўшиқ айтиб, хурсанд бўлайлик.</verse>
				<verse number="15">Кулфатлар кўрдик кўп кунлар, Бизни маҳзун этгандинг қанча йиллар, Ўша кунлар эвазига бизни хурсанд қил.</verse>
				<verse number="16">Биз, Ўз қулларингга қудратли ишларинг кўринсин, Бизнинг наслимиз улуғворлигингни кўрсин.</verse>
				<verse number="17">Эй Раббимиз Худо, лутф–караминг бизга ёр бўлсин, Ишларимизга омад бергин, Ҳа, ишларимизга барака бергин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="90">
				<verse number="1">Худойи Таоло паноҳида яшайдиганлар Қодир Худо соясида ором топар.</verse>
				<verse number="2">Мен Эгамга шундай дейман: “Сен паноҳимсан, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.”</verse>
				<verse number="3">Албатта У халос этар сени овчининг тузоғидан, Халос этар сени қирғин келтирувчи вабодан.</verse>
				<verse number="4">Сени У патлари остига олар, Унинг қанотлари остида паноҳ топасан, Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар.</verse>
				<verse number="5">Шунда қўрқмайсан туннинг ваҳимасидан, Қўрқмайсан кундузи учган ўқдан,</verse>
				<verse number="6">Зулматда билдирмай келадиган вабодан, Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан.</verse>
				<verse number="7">Мингтаси чап ёнингда йиқилиб қолади, Ўн мингтаси ўнг ёнингда йиқилиб қолади, Аммо бу кулфатлар сенга яқин келмайди.</verse>
				<verse number="8">Фақат кўзларингни оч, шунда кўрасан Фосиқнинг қандай жазо олганини.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас. Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бирон фалокат чодирингга йўламас.</verse>
				<verse number="11">У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди.</verse>
				<verse number="12">Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради.</verse>
				<verse number="13">Шеру заҳарли илон устидан босиб ўтасан, Йиртқич шервачча, илонни оёғинг остида эзғилайсан.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз шундай дейди: “У мени яхши кўргани учун Мен уни қутқараман. Мени билгани учун Мен уни ҳимоя қиламан.</verse>
				<verse number="15">У илтижо қилганда Мен жавоб бераман, Оғир кунларида у билан бирга бўламан, Уни қутқариб, унга иззат кўрсатаман.</verse>
				<verse number="16">Узоқ умр бериб, уни мамнун қиламан, Унга нажот бераман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="91">
				<verse number="1">Сано. Шаббат куни айтилган қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам, Сенга шукр айтмоқ яхшидир, Эй Худойи Таоло, Сенга ҳамду сано куйламоқ яхшидир.</verse>
				<verse number="3">Эълон қилмоқ яхшидир субҳда содиқ севгингни, Эълон қилмоқ яхшидир кечалари садоқатингни.</verse>
				<verse number="4">Яхшидир айтмоқ буларни мусиқа чалиб Ўн торли асбобда, лирада, арфа жўрлигида!</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам, қудратли ишларингдан мен шодман, Қилган ишларингдан хурсанд бўлиб куйлайман.</verse>
				<verse number="6">Эй Эгам, ишларинг нақадар буюкдир! Ўйларинг жуда ҳам терандир!</verse>
				<verse number="7">Ақлсиз кимса буни била олмайди, Аҳмоқ кимса буни тушуна олмайди:</verse>
				<verse number="8">Гарчи фосиқлар майса каби униб чиқса ҳам, Бадкирдорлар гуллаб–яшнаса ҳам, Улар то абад йўқ бўлади.</verse>
				<verse number="9">Сен–чи, эй Эгам, то абад улуғворсан.</verse>
				<verse number="10">Эй Эгам, душманларинг албатта йўқ бўлади, Улар шубҳасиз ҳалок бўлади. Бадкирдорлар ҳаммаси тарқалиб кетади.</verse>
				<verse number="11">Мени ёввойи буқадай кучли қилдинг, Қудратинг билан менга қайтадан куч ато қилдинг.</verse>
				<verse number="12">Душманларим мағлубиятин кўзларим кўрди, Бадкирдорлар заволин қулоқларим эшитди.</verse>
				<verse number="13">Солиҳлар пальма дарахтидай гуллаб–яшнайди, Лубнондаги садр дарахтидай юксалади.</verse>
				<verse number="14">Улар Эгамизнинг уйига ўтқазилган, Худойимизнинг ҳовлисида улар яшнайди.</verse>
				<verse number="15">Кексаликда ҳам ҳамон ҳосил беради, Ям–яшил, навқирон бўлиб тураверади.</verse>
				<verse number="16">Улар биргаликда шундай деб эълон қилади: “Эгамиз одилдир! У менинг суянган қоямдир, Унда ноҳақлик йўқдир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="92">
				<verse number="1">Эгамиз шоҳдир, У улуғворликка бурканган, Улуғворликка бурканиб, қудрат билан қуролланган. Оламни мустаҳкам ўрнатган, олам асло тебранмас.</verse>
				<verse number="2">Сенинг тахтинг қарор топган азалдан, Сен Ўзинг мавжудсан азалдан.</verse>
				<verse number="3">Денгизлар гувилламоқда, эй Эгам, Денгизлар ҳайқирмоқда, эй Эгам, Денгизлар тўлқинларини кўтармоқда.</verse>
				<verse number="4">Юксакдаги Эгамиз денгиз тўлқинларидан ҳам қудратлироқдир, Баҳайбат сувларнинг пишқиришидан ҳам қудратлироқдир.</verse>
				<verse number="5">Сенинг фармонларинг собитдир, Уйингга муқаддаслик зийнатдир Абадулабад, эй Эгам!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="93">
				<verse number="1">Эй Эгам, Сен қасоскор Худосан, Сен, эй қасоскор Худо, нурингни соч!</verse>
				<verse number="2">Қани, бўл, эй ер юзини ҳукм этгувчи, Киборларга лойиқ жазосини бер.</verse>
				<verse number="3">Қачонгача фосиқлар тантана қилар? Эй Эгам, қачонгача?</verse>
				<verse number="4">Оғизларидан баландпарвоз сўзлар отилиб чиқяпти–ку! Ҳамма бадкирдорлар мақтаняпти–ку!</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам, улар халқингни эзяпти, Ўзинг танлаган элатингга зулм қиляпти.</verse>
				<verse number="6">Бева, мусофирни улар ўлдиряпти, Етимларни йўқ қиляпти.</verse>
				<verse number="7">Улар айтяпти: “Эгамиз кўрмас, Ёқубнинг Худоси эътибор бермас.”</verse>
				<verse number="8">Тушуниб олинг, эй халқ орасидаги тентаклар. Қачон сизларга ақл кирар, эй аҳмоқлар?!</verse>
				<verse number="9">Қулоқни яратган эшитмайдими?! Кўзни ато этган кўрмайдими?!</verse>
				<verse number="10">Халқларга танбеҳ берувчи жазоламайдими?! Унинг Ўзи инсонга ўргатади–ку!</verse>
				<verse number="11">Эгамиз инсоннинг ниятини англайди, Ниятларимиз беҳудалигини билади.</verse>
				<verse number="12">Эй Эгам, бахтлидир Сенинг танбеҳингни олганлар, Бахтлидир Сенинг қонунингдан ўрганувчилар.</verse>
				<verse number="13">Ёмон кунлардан уларни Сен омон сақлайсан. Фосиқ учун чуқур қазилгунча омон бўладилар.</verse>
				<verse number="14">Эй Эгам, Ўз халқингни тарк этмайсан, Ўзинг танлаган элатингни ташлаб қўймайсан.</verse>
				<verse number="15">Ҳукмнинг асоси яна адолат бўлади, Жамики покдиллар адолатни қўллаб–қуватлайди.</verse>
				<verse number="16">Фосиқлардан ким мени ҳимоя қилади? Бадкирдорларга қарши ким мен томон бўлади?</verse>
				<verse number="17">Эй Эгам, агарда Сен менга ёрдам бермаганингда, Менинг жоним тезда ўлим сукунатига чўкарди.</verse>
				<verse number="18">“Оёқларим қоқилади”, деб ўйлаганимда, Эй Эгам, содиқ севгинг мени қўллади.</verse>
				<verse number="19">Ичим хавотирга тўлиб кетганда, Сен берган тасалли менга қувонч келтирди.</verse>
				<verse number="20">Золим ҳукмдорлар Худога шерик бўларми?! Ахир, улар фармонлари билан кулфат келтиради–ку!</verse>
				<verse number="21">Улар солиҳларга қарши бирлашади, Гуноҳсизларни ўлимга маҳкум этади.</verse>
				<verse number="22">Аммо Эгам менинг қалъамдир, Менинг паноҳ қоям Худодир.</verse>
				<verse number="23">Фосиқлиги учун Эгамиз уларни қириб ташлайди, Гуноҳлари учун уларга қайтаради. Ҳа, Эгамиз Худо уларни илдизидан қуритади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="94">
				<verse number="1">Келинглар, севинч ила Эгамизни куйлайлик, Нажотимиз қоясига шодлик ила ҳайқирайлик.</verse>
				<verse number="2">Шукрона айтиб, Унинг ҳузурига борайлик, Қўшиқлар айтиб Унга шодлик ила ҳайқирайлик.</verse>
				<verse number="3">Зотан, Эгамиз улуғ Худодир, Жамики худолар устидан улуғ Шоҳдир.</verse>
				<verse number="4">Заминнинг энг чуқур жойлари Унинг қўлидадир, Тоғларнинг чўққилари ҳам Уникидир.</verse>
				<verse number="5">Уникидир Ўзи яратган денгиз ҳам, Қўли барпо қилган қуруқ ер ҳам.</verse>
				<verse number="6">Келинглар, таъзим қилиб, сажда этайлик, Яратган Эгамиз олдида тиз чўкайлик.</verse>
				<verse number="7">У Худойимиздир, биз Унинг яйловидаги халқмиз, Биз Унинг қўл остидаги қўйлармиз. Эгамиз шундай дейди: “Қанийди бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз!</verse>
				<verse number="8">Оталарингиз каби тош юрак бўлманглар Маривадагидай, Саҳродаги Массахда ўша куни улар қилганларидай.</verse>
				<verse number="9">Оталарингиз қилган ишларимни кўрса ҳам, У ерда Мени синаб кўрдилар.</verse>
				<verse number="10">Қирқ йил у наслдан нафратланиб, Шундай дедим: ‘Бу халқ Мендан юз ўгиради, Амрларимга бўйсунишдан бош тортади.’</verse>
				<verse number="11">Шу боис ғазабланиб, онт ичдим: ‘Улар фароғат диёримга кирмайди’, дедим.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="95">
				<verse number="1">Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг.</verse>
				<verse number="2">Эгамизни тараннум этинг, Унга олқишлар бўлсин, Ҳар кун Унинг нажотидан сўйланг.</verse>
				<verse number="3">Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини, Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир.</verse>
				<verse number="5">Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир.</verse>
				<verse number="6">Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир, Қудрату гўзаллик Унинг Муқаддас масканидадир.</verse>
				<verse number="7">Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари! Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг!</verse>
				<verse number="8">Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳовлисига киринг!</verse>
				<verse number="9">Муқаддас либосда Эгамизга сажда қилинг! Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг!</verse>
				<verse number="10">Элатлар орасида айтингки: “Эгамиз шоҳдир! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди, У халқларни ҳаққоний ҳукм қилар.”</verse>
				<verse number="11">Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин.</verse>
				<verse number="12">Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин, Шунда ўрмондаги ҳамма дарахт шодликдан қўшиқ айтсин.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, ана, У келаётир, Заминни бошқармоқ учун У келаётир, Оламни адолат ила У бошқарар, Халқларни Ўз ҳақиқати ила бошқарар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="96">
				<verse number="1">Эгамиз шоҳдир, замин қувонсин, Денгиз ортидаги ҳамма юртлар шод бўлсин.</verse>
				<verse number="2">Булутлар, зим–зиё зулмат Унинг атрофини ўраган, Адолату ҳақиқат Унинг тахтига пойдевор бўлган.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз оловини Ўзидан олдин юборади, Олови ҳар тарафдаги душманларни ютади.</verse>
				<verse number="4">Чақмоқлари оламни ёритади, Замин буни кўриб титрайди.</verse>
				<verse number="5">Бутун оламнинг Раббийси олдида, Эгамиз олдида тоғлар мумдай эрийди.</verse>
				<verse number="6">Самолар эълон қилади Унинг адолатини, Жамики халқлар кўради Унинг улуғворлигини.</verse>
				<verse number="7">Бутларга сажда қилувчилар, Беҳуда санамлари ила мақтанувчилар Шарманда бўлади. Барча худолар Эгамизга таъзим қилади.</verse>
				<verse number="8">Эй Эгам! Сенинг адолатингдан Яҳудо шаҳарлари шод бўлади, Қуддус эшитиб, қувонади.</verse>
				<verse number="9">Эй Эгам, ер юзидаги буюк ҳукмдор Сенсан, Ҳамма худолардан Сен юксалгансан.</verse>
				<verse number="10">Эй Эгамизни севганлар! Ёмонликдан нафратланинг. У тақводорларининг жонларини Ўзи асрайди, Фосиқларнинг қўлидан уларни халос этади.</verse>
				<verse number="11">Солиҳларга нур сочилгай, Юраги поклар узра шодлик ёйилгай.</verse>
				<verse number="12">Эй солиҳлар, Эгамиз туфайли шодланинг, Унинг муқаддас номини олқишланг!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="97">
				<verse number="1">Сано. Янги бир қўшиқ айтинг Эгамизга! Ахир, У ажойиб ишлар қилди. Ўзининг ўнг қўли, муқаддас билаги билан зафар қозонди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз зафарининг донғини таратди, Халқларга нажотини намоён қилди.</verse>
				<verse number="3">Исроил халқига бўлган севгисию садоқатини ёдида тутди. Ернинг тўрт томони Эгамиз берган нажотни кўрди.</verse>
				<verse number="4">Эй замин аҳли, Эгамизни олқишлаб, хитоб қилинг, Севинчли куй–қўшиқлар ила Унга хитоб қилинг.</verse>
				<verse number="5">Лира чалиб, Эгамизга ҳамду сано куйланг, Лира чалиб, қўшиқлар айтинг.</verse>
				<verse number="6">Карнайу бурғуларни чалинг, Шоҳни — Эгамизни олқишлаб, хитоб қилинг.</verse>
				<verse number="7">Жўш урсин денгизу ундаги ҳамма жонзот, Жўш урсин оламу унда яшовчи ҳамма махлуқот.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз олдида дарёлар қарсак чалсин, Қирлар бирга шодланиб қўшиқ айтсин.</verse>
				<verse number="9">Зотан Эгамиз ерда ҳукм этгани келмоқда, У оламни тўғри ҳукм этади, Адолат ила халқларни ҳукм қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="98">
				<verse number="1">Эгамиз шоҳдир, халқлар титрасин! Карублар узра тахт қурган У! Замин ларзага келсин!</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Қуддусда улуғдир, Жамики халқлар узра юксакдадир.</verse>
				<verse number="3">Унинг номи улуғ, ҳайбатлидир! Уни мадҳ қилсинлар, Зеро, муқаддасдир У!</verse>
				<verse number="4">Шоҳ қудратлидир, адолатпарвардир, У одилликни ўрнатган! Ёқуб насли орасида Адолатли ва тўғри ҳукм чиқарган!</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У!</verse>
				<verse number="6">Мусо ва Ҳорун Унинг руҳонийларидан эди, Шомуил ҳам Эгамизга илтижо қилганлардан бири эди. Улар Эгамизга илтижо қилди, У жавоб берди.</verse>
				<verse number="7">Устун шаклидаги булут ичра улар билан гаплашди, Улар Эгамизнинг фармонларига Ҳамда У берган қонунларига риоя қиларди.</verse>
				<verse number="8">Уларга жавоб бердинг, эй Эгамиз Худо! Сен уларни кечирувчи Худо бўлдинг, Уларни жазоладинг ёмон йўлдан кетганларида.</verse>
				<verse number="9">Улуғланглар Эгамиз Худони! Сажда қилинг Унга Ўз муқаддас тоғида. Зеро, муқаддасдир Эгамиз Худо!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="99">
				<verse number="1">Шукроналик саноси. Эй замин аҳли, Эгамизга шодлик ила ҳайқиринг,</verse>
				<verse number="2">Хурсанд бўлиб Эгамизга саждалар қилинг, Шодланиб, қўшиқ айтиб, Унинг ҳузурига келинг.</verse>
				<verse number="3">Билингки, Эгамиз Худодир, Бизни яратган Удир, биз Уникимиз. Биз унинг халқимиз, яйловидаги қўйларимиз.</verse>
				<verse number="4">Шукрона айтиб, дарвозаларидан киринг, Ҳамду сано айтиб, ҳовлиларига киринг. Шукрона айтиб, Унинг номини олқишланг!</verse>
				<verse number="5">Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадий давом этади, Садоқати эса барча наслларга ўтади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="100">
				<verse number="1">Довуд саноси. Садоқатингни, адолатингни куйлайман, Сени, эй Эгам, тараннум этаман.</verse>
				<verse number="2">Бенуқсон ҳаёт кечиришни ўрганаман, Қачон бунга эришаман? Пок юрак ила ўз уйимда умр кечираман.</verse>
				<verse number="3">Кўз олдимга бирорта жирканч нарса қўймайман. Қинғир ишлардан нафратланаман, Мен уларга ҳеч қўшилмайман.</verse>
				<verse number="4">Терс ишларни рад қиламан, Ёмонлик мендан узоқ бўлади.</verse>
				<verse number="5">Дўсти ортидан ғийбат қиладиганни йўқ қиламан, Такаббурлик билан қарайдиган кўзларга, Мағрур юракка асло тоқат қилмайман.</verse>
				<verse number="6">Ёнимда истиқомат қилсинлар, дея Юртимнинг содиқ одамларига хайрихоҳ бўламан. Нуқсонсиз йўлдан юрадиган инсон Менга хизмат қилади.</verse>
				<verse number="7">Ҳийлагарлар менинг саройимда қолмайди, Ёлғончилар қаршимда турмайди.</verse>
				<verse number="8">Ҳар саҳар юртдаги фосиқларни қираман, Эй Эгам, Сенинг шаҳрингдан бадкирдорларни йўқ қиламан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="101">
				<verse number="1">Дард–аламга ботганда, арзини Эгамиз олдига тўккан ғарибнинг ибодати.</verse>
				<verse number="2">Эшитгин ибодатимни, эй Эгам, Етиб борсин Сенга оҳу нолам.</verse>
				<verse number="3">Кулфатда қолганимда мендан юз ўгирма, Менга қулоқ тутгин. Чақирганимда менга тез жавоб бергин.</verse>
				<verse number="4">Умрим тутундай ўтиб кетди, Суякларим тандирда кўмирга айлангандай бўлди.</verse>
				<verse number="5">Юрагим қуриган ўтдай тамом бўлди, Бирор нарса ейишга истак йўқолди.</verse>
				<verse number="6">Фарёд қилиб оҳ–нола чекаман, Шу боис этим суягимга ёпишган.</verse>
				<verse number="7">Даштдаги қушга ўхшайман, Вайронадаги бойўғли кабидирман.</verse>
				<verse number="8">Бедор бўлиб ётаман, Томда ёлғиз қолган қушга ўхшайман.</verse>
				<verse number="9">Ғанимларим доимо мени ҳақорат қилади, Мени масхараловчилар исмимни Лаънат ўқиш учун ишлатади.</verse>
				<verse number="10">Кулни нон каби емоқдаман, Ичимлигимга кўз ёшларимни қўшмоқдаман.</verse>
				<verse number="11">Сенинг қаҳру ғазабинг туфайли шундай қиляпман, Ахир, мени кўтариб, бир ёнга улоқтирдинг.</verse>
				<verse number="12">Оқшомги кўланкага ўхшайди умрим, Қуриган майсадай бўлиб қолдим.</verse>
				<verse number="13">Сен эса, эй Эгам, то абад ўтирасан тахтингда, Насллар оша Сенинг номинг давом этар!</verse>
				<verse number="14">Қўзғалиб, шафқат кўрсатасан Қуддусга, Унга марҳамат кўрсатиш вақти келди, Белгиланган вақти–соати етиб келди.</verse>
				<verse number="15">Унинг тошлари ҳам сенинг қулларинг учун қимматбаҳодир, Ҳатто унинг тупроғига меҳрибонлик қиламиз.</verse>
				<verse number="16">Халқлар Эгамиздан қўрқади, Унинг шуҳратидан ер юзи шоҳлари титрайди.</verse>
				<verse number="17">Зеро, Эгамиз Қуддусни барпо қилади, Ўзининг шуҳрати ила зоҳир бўлади.</verse>
				<verse number="18">Йўқсилларнинг ибодатига У эътибор беради, Уларнинг илтижоларини рад этмайди.</verse>
				<verse number="19">Ҳали туғилмаган халқ ҳам Эгамизга ҳамду сано айтсин, Келажак насл учун бу ёзиб қўйилсин:</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">Асирларнинг ноласига қулоқ солай, деб Эгамиз юксакдаги муқаддас маконидан қаради. Ўлимга маҳкум бўлганларни қутқарай, деб У осмондан заминга назар ташлади.</verse>
				<verse number="22">Шу боис Эгамизнинг донғи Қуддусда эълон қилинсин, Унга Сионда ҳамду сано айтилсин.</verse>
				<verse number="23">Эгамизга бирга сажда қилгани Халқлару шоҳликлар йиғилади.</verse>
				<verse number="24">Ҳали ёш пайтимда Эгам мени заиф қилди, Кунларимни Унинг Ўзи қисқартирди.</verse>
				<verse number="25">Унга фарёд қилдим: “Эй Худойим, Ёш умримни хазон қилмагин, Барча насллар оша Сен доимо борсан.</verse>
				<verse number="26">Азалда заминнинг пойдеворини Сен қўйгансан, Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан.</verse>
				<verse number="27">Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан, Уларнинг ҳаммаси кийим каби эскириб кетади, Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан, Ҳаммасини ташлаб юборасан.</verse>
				<verse number="28">Сен эса ҳеч ўзгармассан, Сен то абад яшайсан.</verse>
				<verse number="29">Қулларингнинг фарзандлари хавфсиз яшар, Уларнинг насли Сенинг ҳузурингда барқарор бўлар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="102">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эгамизни олқишлагин, эй жоним, Унинг муқаддас номини олқишла, эй вужудим!</verse>
				<verse number="2">Эгамизни олқишлагин, эй жоним, У қилган ҳамма яхшиликларини унутма!</verse>
				<verse number="3">Ҳамма гуноҳларимни У кечиради, Барча хасталикларимга У шифо беради.</verse>
				<verse number="4">Мени қабрдан У қутқаради, Севги, шафқат ила менга тож кийгизади.</verse>
				<verse number="5">Ҳаётимни неъмат ила У қондиради, Ёшлигим бургутникидай қилиб янгиланди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз тўғри иш қилади, Мазлумларга адолат қилади.</verse>
				<verse number="7">Ўз йўлларини У Мусога маълум қилган, Ишларини Исроил халқига намоён этган.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз раҳмдил, иноятлидир, Жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир.</verse>
				<verse number="9">У доимо бизни айбламайди, Ёки то абад ғазабини сочмайди.</verse>
				<verse number="10">Бизни У гуноҳларимизга қараб жазоламас, Ёмонликларимизга қараб қайтармас.</verse>
				<verse number="11">Самолар заминдан нақадар баланддир! Эгамизнинг содиқ севгиси ҳам Ундан қўрққанларга шундай юксакдир!</verse>
				<verse number="12">Шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса, Гуноҳларимизни биздан шу қадар узоқ қилади.</verse>
				<verse number="13">Ота болаларига шафқат қилгандай, Эгамиз Ўзидан қўрққанларга раҳм қилади.</verse>
				<verse number="14">Биз қандай ясалганимизни У билади, Биз тупроқ эканимизни У ёдида тутади.</verse>
				<verse number="15">Инсонмиз, майсага ўхшар умримиз, Дашт гулига ўхшаб гуллаймиз.</verse>
				<verse number="16">Шамол эсар, майса йўқ бўлар, Уни ўз жойи эсламай қўяр.</verse>
				<verse number="17">Аммо Эгамизнинг содиқ севгиси Абадулабад Ундан қўрққанлар билан биргадир! Унинг содиқлиги эса уларнинг наслига ўтади.</verse>
				<verse number="18">Ҳа, Эгамизнинг садоқати Унинг аҳдига риоя қилганлару Унинг амрларига садоқат ила итоат этганлар билан биргадир.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз тахтини ўрнатгандир самода, Унинг шоҳлиги ҳукмрондир ҳамма ерда.</verse>
				<verse number="20">Эгамизни олқишланг, эй Унинг фаришталари, Унинг амрини ижро қилувчи баҳодирлар, Унинг сўзларига итоат этувчилар!</verse>
				<verse number="21">Эй Эгамизнинг самовий лашкарлари! Унинг иродасини ижро этувчи хизматкорлари! Эгамизни олқишланг!</verse>
				<verse number="22">Эй Эгамиз яратганларнинг ҳаммаси! У ҳукмрон бўлган ҳар бир жойда Уни олқишланглар! Эй жоним! Эгамизни олқишла!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="103">
				<verse number="1">Эгамни олқишла, эй жоним. Эй Эгам Худо! Сен нақадар буюксан, Шуҳрату улуғворликка буркангансан.</verse>
				<verse number="2">Ёпинчиққа ўралгандай нурга чулғангансан, Самоларни бир чодир каби ёйгансан.</verse>
				<verse number="3">Осмондаги сувлар узра даргоҳингни қургансан, Булутларни жанг араваси қиласан, Шамол қанотларини миниб кетасан.</verse>
				<verse number="4">Шамолларни Ўзингга хабарчилар қиласан, Ловуллаган оловни хизматкорларинг этасан.</verse>
				<verse number="5">Ҳеч қачон тебранмасин, дея Сен заминнинг пойдеворини қўйгансан,</verse>
				<verse number="6">Заминни либосга ўрагандай, Тубсиз сувлар ила ўраган эдинг, Ҳатто тоғлар чўққисини сувлар кўмган.</verse>
				<verse number="7">Сенинг таҳдидларингдан сувлар чекинар, Сен гумбурлатган садодан улар қочар.</verse>
				<verse number="8">Сувлар тоғлар устидан, водий бўйлаб оқарлар Сен улар учун тайин этган жойга.</verse>
				<verse number="9">Бу сувлар тошмасин, деб, Яна ер юзини қайта қопламасин, деб Сен чегара қўйгансан!</verse>
				<verse number="10">Булоқларни тоширдинг Сен сойликлардан, Булоқлар оқиб келар тоғлар орасидан.</verse>
				<verse number="11">Жамики ёввойи ҳайвонларни булоқлар суғоради, Ёввойи эшаклар ташналигини қондиради.</verse>
				<verse number="12">Оқар сувлар бўйида қушлар ин қуради, Шохлар орасидан улар сайрайди.</verse>
				<verse number="13">Тоғларни суғорасан юқоридаги даргоҳингдан, Замин тўла сен ўстирган мева билан.</verse>
				<verse number="14">Чорва учун Сен ўт–ўлан ўстирасан, Инсон фойдалансин, деб экинлар ўстиргансан, Егулигини тупроқдан олсин, дейсан.</verse>
				<verse number="15">Сен берасан инсон кўнглини чоғ қилувчи шаробни, Юзга жило берувчи зайтун мойини, Инсон ҳаётига қувват берувчи нонни.</verse>
				<verse number="16">Эй Эгам, Сенинг дарахтларинг, Ҳа, Ўзинг Лубнонда эккан садр дарахтларинг Сувга яхши қонади.</verse>
				<verse number="17">Қушлар дарахтларда уя қуради, Сарв дарахтида лайлак уй қилади.</verse>
				<verse number="18">Тоғ эчкиси баланд тоғларда яшар, Бўрсиқлар эса қояларда уя қурар.</verse>
				<verse number="19">Вақтни белгиласин, деб ойни яратдинг, Қуёш ҳам билади қачон ботишин.</verse>
				<verse number="20">Қоронғулик чўктирганингда, тун бўлар, Ўрмондаги бор ҳайвон кезгани чиқар.</verse>
				<verse number="21">Шерлар ўлжа ахтариб бўкирар, Ўз ризқ–рўзини, эй Худо, Сендан излар.</verse>
				<verse number="22">Қуёш чиқар, улар ортга қайтарлар, Ўзларининг инларида ётарлар.</verse>
				<verse number="23">Одамлар ўз ишларига чиқарлар, Оқшомгача юмушлари ила банд бўларлар.</verse>
				<verse number="24">Эй Эгам, ишларинг ғоят турли–тумандир! Ҳаммасини донолик ила яратгансан, Замин Сен яратганларинг ила тўладир.</verse>
				<verse number="25">Мана, буюк, бепоён денгиз, Сон–саноқсиз яратилганлар билан тўла, Катта–кичик жониворлар бор.</verse>
				<verse number="26">Кемалар денгизларда қатнайди. Сувларда ўйнасин, дея Ўша махлуқ Левитанни яратгансан.</verse>
				<verse number="27">Эй Эгам! Ўз вақтида ризқимизни берсин, дея Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикади.</verse>
				<verse number="28">Уларга ризқини берганингда, йиғиб олади, Қўлларингни очганингда, улар еб тўяди.</verse>
				<verse number="29">Юзингни яширганингда эса улар ваҳимага тушади, Жонларини олганингда, ўлиб, тупроққа қайтади.</verse>
				<verse number="30">Руҳингни юборганингда улар яратилади, Ер юзига янгидан ҳаёт берасан.</verse>
				<verse number="31">Эгамизнинг шуҳрати то абад давом этсин, Эгамиз Ўз яратганларидан хурсанд бўлсин.</verse>
				<verse number="32">Ерга У боққанда, ер титрар, Тоғларга текканда, тоғлар тутун чиқарар.</verse>
				<verse number="33">Ҳаёт эканман, Эгамни тараннум этаман, Бор эканман, Худойимга ҳамду сано куйлайман.</verse>
				<verse number="34">У ҳақидаги ўйларим хуш келсин Ўзига, Зотан, севинаман мен Эгам туфайли.</verse>
				<verse number="35">Ер юзидан йўқ бўлсин гуноҳкорлар, Бўлмасин бошқа энди фосиқлар. Эгамни олқишла, эй жоним! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="104">
				<verse number="1">Эгамизга шукр айтинг, Унга сажда қилинг, Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг.</verse>
				<verse number="2">Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг, Унинг жамики ажойиб ишларини айтиб беринг.</verse>
				<verse number="3">Эгамизнингмуқаддас номи ила фахрланинг, Эгамизга юз бурганларнинг қалби шодликка тўлсин.</verse>
				<verse number="4">Эгамизга юз буринг! Унинг қудратига, Унинг ҳузурида бўлишга интилинг.</verse>
				<verse number="5">null</verse>
				<verse number="6">Эй сизлар, Эгамизнинг қули Иброҳим насли, Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эсда тутинг Эгамиз қилган ажойиботларни, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини.</verse>
				<verse number="7">У Эгамиз Худодир, У чиқарган ҳукмлар бутун ер юзидадир.</verse>
				<verse number="8">Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас, Минглаб наслларга берган ваъдасини унутмас.</verse>
				<verse number="9">Риоя қилар У Иброҳим билан қилган аҳдига, Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига.</verse>
				<verse number="10">Ёқуб учун бу аҳдни бир қонун қилди, Ҳа, Исроил учун абадий бир аҳд қилди.</verse>
				<verse number="11">Айтдики: “Канъон юртини сенга бераман, Уни мулк учун улуш қилиб бераман.”</verse>
				<verse number="12">У замон уларнинг сони кам эди, Ҳа, жуда кам эдилар. Улар бу юртга келгинди эди.</verse>
				<verse number="13">Кезарди бир халқдан бошқасига, Бир шоҳликдан бошқа юртга.</verse>
				<verse number="14">Ҳеч ким уларни эзишларига Эгамиз йўл қўймади, Уларни деб шоҳларга танбеҳ берди.</verse>
				<verse number="15">Айтдики: “Мен танлаганларга тегманглар, Пайғамбарларимга зарар келтирманглар.”</verse>
				<verse number="16">Канъон юрти устига Эгамиз очарчилик юборди, Битта қолдирмай егуликларга қирғин келтирди.</verse>
				<verse number="17">Улардан олдин одам юборди, Ҳа, Юсуф қул каби сотилди.</verse>
				<verse number="18">Унинг оёқларига занжир урилди, Бўйнидан темир ҳалқа ўтказилди.</verse>
				<verse number="19">Юсуфнинг сўзлари бажо бўладиган вақт келгунча, Эгамизнинг каломи Юсуфни синади.</verse>
				<verse number="20">Миср шоҳи одам юбориб, Юсуфни қутқарди, Элларнинг ҳукмдори уни озод қилди.</verse>
				<verse number="21">Юсуфни шоҳ саройининг бошқарувчиси қилиб тайин этди, Жамики мулкининг ҳокими қилди.</verse>
				<verse number="22">Хоҳласа саройдаги аъёнларимни занжирбанд қилсин, Маслаҳатчиларимга донолик ила ўгит берсин, деб шундай қилди.</verse>
				<verse number="23">Сўнгра Исроил Мисрга келди, Ҳа, Ёқуб насли Хом юртида мусофир бўлди.</verse>
				<verse number="24">Унинг халқини Эгамиз баракали қилди, Душманларига қараганда, кўпайтирди.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз Миср халқининг юракларини ўзгартирди, Улар Эгамиз халқидан нафратланди, Эгамизнинг қулларига қарши улар фитна уюштирди.</verse>
				<verse number="26">Сўнгра Эгамиз қули Мусони юборди, Танлаб олган Ҳорунни бирга жўнатди.</verse>
				<verse number="27">Мисрликлар орасида, ўша Хом юртида Иккаласи Эгамизнинг мўъжизаларини, ажойиботларини кўрсатди.</verse>
				<verse number="28">Эгамиз зулмат юборди, Мисрни зулматга буркади, Мусо, Ҳорун Эгамизнинг амрларига итоатсизлик қилмади.</verse>
				<verse number="29">Мисрнинг сувларини Эгамиз қонга айлантирди, Жамики балиқларини нобуд қилиб ташлади.</verse>
				<verse number="30">Миср юрти тўлиб кетди қурбақаларга, Етиб борди ҳатто ҳукмдорларнинг уйига.</verse>
				<verse number="31">Эгамиз амр берганда, сўналар галаси келди, Миср бўйлаб бургалар қайнаб кетди.</verse>
				<verse number="32">Ёмғир ўрнига уларга Эгамиз дўл ёғдирди, Бутун Миср бўйлаб чақмоқ чақтирди.</verse>
				<verse number="33">Узумзору анжирзорларини қуритди, Мисрдаги дарахтларни қўпориб ташлади.</verse>
				<verse number="34">Эгамиз амр берганда, чигирткалар келди, Сон–саноқсиз майда чигирткалар чиқиб келди.</verse>
				<verse number="35">Улар Мисрдаги бутун ўт–ўланни еб юборди, Миср ўлкасидаги ҳосилни еб битирди.</verse>
				<verse number="36">Мисрдаги жамики тўнғичларни Эгамиз урди, Уларнинг қудратининг илк ҳосилини йўқ қилди.</verse>
				<verse number="37">Сўнг Эгамиз Ўз халқини Олтину кумушга бойитиб, олиб чиқди. Исроил қабилаларининг орасида қоқилиб қолгани бўлмади.</verse>
				<verse number="38">Мисрликлар Исроилдан қўрқиб, ваҳимага тушганди, Улар кетганларида, Миср халқи севинди.</verse>
				<verse number="39">Халқим устида ёпинчиқ бўлсин, деб Эгамиз булутни ёйди, Кечаси ёруғлик бўлсин, деб аланга берди.</verse>
				<verse number="40">Исроил гўшт сўраганда Эгамиз беданалар берди, Осмондан нон ёғдириб, уларни тўйғазди.</verse>
				<verse number="41">Эгамиз қояни очди, сув отилиб чиқди, Саҳро бўйлаб дарёдай сув оқди.</verse>
				<verse number="42">Эгамиз Ўзининг муқаддас ваъдасини, Ўз қули Иброҳимга берган ваъдасини ёдда тутди.</verse>
				<verse number="43">Шу боис халқини олиб чиқди севинч ила, Ўз танлаганларини шодлик ҳайқириқлари ила.</verse>
				<verse number="44">Бегона халқларнинг юртларини уларга берди, Ўша халқларнинг бойлигини Исроил мулк қилиб олди.</verse>
				<verse number="45">“Исроил халқи Менинг фармонимга риоя қилсин, Менинг қонунларимга итоат этсин”, дея Эгамиз мана шуларнинг ҳаммасини қилди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="105">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="2">Эгамизнинг қудратли ишларини ким батафсил айта олади?! Ким Унга мукаммал ҳамду сано айта олади?!</verse>
				<verse number="3">Бахтлидир адолат ила иш тутганлар, Ҳар доим тўғри иш қилганлар.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам, халқингга мурувват кўрсатганингда мени эслагин, Уларга нажот берганингда, менга ҳам ёрдам бергин,</verse>
				<verse number="5">Токи танлаган халқингнинг иқболини кўрайин, Халқингнинг шодлигини кўриб, мен ҳам қувонайин, Улар билан бирга фахрланиб юрайин.</verse>
				<verse number="6">Эй Исроил халқи, ота–боболаримиз каби биз гуноҳ қилдик, Эгри йўлдан юрдик, ёмонлик қилдик.</verse>
				<verse number="7">Ота–боболаримиз Мисрда бўлганларида, Эгамизнинг ажойиб ишларига эътибор қилмадилар, Унинг мўл содиқ севгисини эсламадилар, Қизил денгизда исён қилдилар.</verse>
				<verse number="8">Қудратли кучини билдириш учун, Ўз номи ҳақи, Эгамиз уларни қутқарди.</verse>
				<verse number="9">У Қизил денгизга дўқ урди, денгиз қуриди. Қуп–қуруқ ердан етаклагандай, Исроил халқини денгиз тубидан ўтказди.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз уларни ёв қўлидан қутқарди, Ғаним қўлидан уларни озод қилди.</verse>
				<verse number="11">Сувлар қайтиб, ғанимларни босиб қолди, Душманларнинг биронтаси қутула олмади.</verse>
				<verse number="12">Шунда Исроил халқи Эгамизнинг сўзига ишонди, Унга ҳамду санолар куйлади.</verse>
				<verse number="13">Улар тез орада Эгамизнинг ишларини унутди, Эгамиздан бемаслаҳат иш қилдилар.</verse>
				<verse number="14">Саҳрода улар нафси бузуқлик қилди, Дашту биёбонда улар Худони синади.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз уларга сўраганини берди–ю, Уларга ҳалокатли хасталикни ҳам юборди.</verse>
				<verse number="16">Қароргоҳдаги халқ Мусога, Эгамизга бағишланган Ҳорунга ҳасад қилди.</verse>
				<verse number="17">Ер ёрилиб, Датанни ютиб юборди, Абирам билан шерикларини ямлаб юборди.</verse>
				<verse number="18">Шериклари устига олов тушди, Ўша фосиқларни аланга ёндирди.</verse>
				<verse number="19">Синай тоғида улар бузоқ ясадилар, Ўша олтин бутга сажда қилдилар.</verse>
				<verse number="20">Улар Худонинг улуғворлигини Ўт ейдиган буқа тасвирига алишдилар.</verse>
				<verse number="21">Улар ўзларининг нажоткори Худони, У Мисрда буюк ишлар қилганини унутдилар.</verse>
				<verse number="22">Хом юртида Эгамиз ажойиботлар кўрсатганди, Қизил денгизда қўрқинчли ишлар қилганди. Мана шуларни Исроил халқи унутди.</verse>
				<verse number="23">Шу боис Эгамиз, уларни қираман, деди. Аммо Мусо, Эгамизнинг танлагани ўртага тушиб, Эгамиздан илтижо қилиб, Уни қаҳрли ғазабидан қайтарди.</verse>
				<verse number="24">Сўнгра улар мафтункор юртни хор қилдилар, Эгамизнинг ваъдасига ишонмадилар.</verse>
				<verse number="25">Ўз чодирларида минғирлаб нолидилар, Эгамизга итоат этмадилар.</verse>
				<verse number="26">Эгамиз қўлини кўтариб, онт ичди: “Сизларни саҳрода яксон қиламан.</verse>
				<verse number="27">Наслингизни халқлар орасига тарқатаман, Бошқа юртларга уларни сочиб юбораман.”</verse>
				<verse number="28">Сўнгра бизнинг ота–боболаримиз Пиёр тоғидаги Баалга сажда қилишга қўшилдилар, Ўликларга келтирилган қурбонликдан едилар.</verse>
				<verse number="29">Улар қилмишлари билан Эгамизни ғазаблантирдилар, Улар ўлатга гирифтор бўлдилар.</verse>
				<verse number="30">Финхаз қўзғалиб, аралашди, Шунда ўлат ҳам тўхтади.</verse>
				<verse number="31">Шу боис Финхаз солиҳлик тимсоли бўлди, Бу насллардан наслларга то абад давом этади.</verse>
				<verse number="32">Марива сувларида улар Эгамизнинг қаҳрини келтирди, Уларнинг дастидан Мусонинг бошига қайғулар келди.</verse>
				<verse number="33">Улар Мусонинг ғазабини қўзғатди, Мусо ҳам ўйламай гапирди.</verse>
				<verse number="34">Эгамиз, халқларни қиринглар, деб амр берганди, Улар Эгамизнинг амрини бажармади.</verse>
				<verse number="35">Бегона халқлар билан улар аралашиб, Уларнинг одатларини ўргандилар.</verse>
				<verse number="36">Улар бегона халқларнинг бутларига сажда қилдилар, Уларнинг бутлари Эгамизнинг халқига тузоқ бўлди.</verse>
				<verse number="37">Улар ўзларининг ўғил–қизларини Иблисларга қурбон қилдилар.</verse>
				<verse number="38">Ҳа, ўзларининг ўғил–қизларини Канъон бутларига қурбон қилиб, Бегуноҳ қон тўкдилар. Уларнинг қони юртни ҳаром қилди.</verse>
				<verse number="39">Ишлари билан ўзларини булғадилар, Қилмишлари билан Эгамизга бевафолик қилдилар.</verse>
				<verse number="40">Шунда Эгамиз Ўз халқидан ғазабланди, Улардан жирканди.</verse>
				<verse number="41">Уларни ёт халқларнинг қўлига берди, Ғанимлари улар устидан ҳукмрон бўлди.</verse>
				<verse number="42">Душманлари уларни сиқувга олди, Куч билан уларни бўйин эгдирди.</verse>
				<verse number="43">Кўп марта Эгамиз уларни қутқарди, Улар эса атайлаб исён қилган эди, Гуноҳлари туфайли паст кетдилар.</verse>
				<verse number="44">Шунда ҳам Эгамиз Ўз халқининг нолаларини эшитиб, Уларнинг кулфатларига эътибор берди.</verse>
				<verse number="45">Улар ҳақи Ўз аҳдини ёдида тутди, Мўл содиқ севгиси билан уларга шафқат кўрсатди.</verse>
				<verse number="46">Уларни асир олганларни Шафқатли бўлишга ундади.</verse>
				<verse number="47">Эй Эгамиз Худо, бизларни қутқар, Халқлар орасидан бизни тўплаб ол, Ўзинг муқаддассан, Сенга шукр айтайлик, Сенинг мадҳларинг билан фахрланайлик.</verse>
				<verse number="48">Исроил халқининг Худоси — Эгамизга То абад олқишлар бўлсин, Жамики халқлар: “Омин”, десин. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="106">
				<verse number="1">“Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир”, деб</verse>
				<verse number="2">Эгамиз нажот берганлар ана шундай айтсин, У кулфатдан қутқарганлар ана шундай айтсин.</verse>
				<verse number="3">У шарқу ғарбдан, шимолу жанубдан тўплаганлар ҳам, Кўп юртлардан йиғиб келтирганлар ҳам ана шундай айтсин.</verse>
				<verse number="4">Баъзилари чўлу биёбонда тентираб юрдилар, Яшаш учун бирон шаҳарга йўл топмадилар.</verse>
				<verse number="5">Оч, ташна ҳолда қолдилар, Сал бўлмаса ўлаёздилар.</verse>
				<verse number="6">Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар, Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди.</verse>
				<verse number="7">Улар яшайдиган шаҳарга боргунга қадар, Эгамиз уларни тўғри йўлдан етаклади.</verse>
				<verse number="8">Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсин! Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукр қилсин!</verse>
				<verse number="9">Зотан У қондирар ташна бўлганларни, Тўйдирар неъматлар билан очларни.</verse>
				<verse number="10">Баъзилари зим–зиё зулматда ўтирардилар, Асир бўлиб, кишанда азоб чекардилар.</verse>
				<verse number="11">Улар Худонинг сўзларига қарши исён қилгандилар, Худойи Таолонинг йўл–йўриқларини менсимадилар.</verse>
				<verse number="12">Шу боис Худо уларни оғир ишларга мажбур этди, Улар йиқилганда, ёрдам беришга бирон кимса бўлмади.</verse>
				<verse number="13">Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар, Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди.</verse>
				<verse number="14">Уларни зим–зиё зулматдан олиб чиқди, Уларнинг кишанларини парча–парча қилди.</verse>
				<verse number="15">Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсин! Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукр қилсин!</verse>
				<verse number="16">Зотан У бронза дарвозаларни синдирар, Темир тамбаларни иккига бўлиб ташлар.</verse>
				<verse number="17">Баъзилари аҳмоқ бўлиб, итоатсизлик қилдилар, Гуноҳлари туфайли азобга дучор бўлдилар.</verse>
				<verse number="18">Ҳар қандай овқатдан жирканар эдилар, Ўлим оғзига яқинлашиб қолган эдилар.</verse>
				<verse number="19">Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар, Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз гапириб, уларга шифо берди, Қабрдан уларни сақлаб қолди.</verse>
				<verse number="21">Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсин! Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукр қилсин!</verse>
				<verse number="22">Шукрона қурбонлигини улар келтирсинлар, Унинг ишларини севинч қўшиқлари ила айтсинлар.</verse>
				<verse number="23">Баъзилари кемаларда денгизга чиқдилар, Ваҳимали сувлар узра савдо қилдилар.</verse>
				<verse number="24">Улар Эгамизнинг ишларини, Чуқур сувда Унинг мўъжизаларини кўрдилар.</verse>
				<verse number="25">У амр берганда, бўрон қўзғалди, Денгиз тўлқинлари баланд кўтарилди.</verse>
				<verse number="26">Кема осмонга кўтарилиб, яна чуқур сувга тушди, Фалокатдан кемадагилар бемажол бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="27">Улар мастлар каби довдираб айланди, Маҳоратлари фойда бермади.</verse>
				<verse number="28">Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар, Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди.</verse>
				<verse number="29">У бўронни шабадага айлантирди, Денгиз тўлқинлари сукутга чўмди.</verse>
				<verse number="30">Тўлқинлар жим бўлганидан улар севинди, Истаган бандаргоҳга уларни келтириб қўйди.</verse>
				<verse number="31">Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсин! Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукр қилсин!</verse>
				<verse number="32">Улар жамоа олдида Эгамизни улуғласин, Оқсоқоллар йиғинида Унга ҳамду санолар айтсин.</verse>
				<verse number="33">Эгамиз дарёларни саҳрога айлантирар, Булоқларни қақраган ерга айлантирар.</verse>
				<verse number="34">Аҳолининг фосиқлиги сабабли эса Ҳосилдор ерларни шўр ерга айлантирар.</verse>
				<verse number="35">Эгамиз саҳрони кўлларга айлантирар, Қақраган ерни булоқларга айлантирар.</verse>
				<verse number="36">Оч–юпунларни у ерга олиб келиб ўрнаштирар. Улар эса яшаш учун шаҳарлар қурар.</verse>
				<verse number="37">Далаларга уруғ экиб, узумзорлар яратар, Далалардан мўл–кўл ҳосил олар.</verse>
				<verse number="38">Эгамизнинг баракаси ила улар жуда кўпаяр, Уларнинг чорваси камайишига Эгамиз йўл қўймас.</verse>
				<verse number="39">null</verse>
				<verse number="40">Эгамиз аслзодаларни хор қилди, Йўлсиз саҳрода уларни саргардон қилди. Зулм, кулфат, ғамдан Уларнинг сони камайди, Улар қашшоқлашди.</verse>
				<verse number="41">Йўқсилларни эса Эгамиз кулфатдан қутқарар, Уларнинг оиласини қўй сурувидай кўпайтирар.</verse>
				<verse number="42">Тўғри инсонлар буни кўриб, севинар, Фосиқлар эса оғзини ёпиб, жим бўлар.</verse>
				<verse number="43">Донолар буларга эътибор берсин, Эгамизнинг содиқ севгисини англасин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="107">
				<verse number="1">Довуд саноси. Қўшиқ.</verse>
				<verse number="2">Эй Худо, юрагим Сенга содиқ, Жоним борича Сени куйлаб, қўшиқ айтаман.</verse>
				<verse number="3">Уйғон, эй арфа, лира! Тонгни ҳам мен уйғотаман!</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам, халқлар орасида Сенга шукрона айтаман, Эллар орасида Сенга ҳамду сано куйлайман.</verse>
				<verse number="5">Содиқ севгинг самолардай юксакдир, Садоқатинг булутларга чўзилгандир.</verse>
				<verse number="6">Эй Худо, фалакдан ҳам юқорида юксалавер! Шуҳратинг бутун замин узра ёйилсин.</verse>
				<verse number="7">Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин, Менга жавоб бергин, Ўзингнинг севганларинг топсин нажот.</verse>
				<verse number="8">Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан: “Шодланиб Шакамни бўлиб ташлайман, Сухўт водийсини тақсимлаб бераман.</verse>
				<verse number="9">Гилад Меникидир, Манаше Меникидир, Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо салтанат ҳассамдир.</verse>
				<verse number="10">Мўаб Менинг қўлювгичимдир, Эдом узра чориғимни отаман, Филистлар узра зафар ила ҳайқираман.”</verse>
				<verse number="11">Эҳ, қанийди мустаҳкам шаҳарга мени олиб борсалар, Эдомга мени бошлаб борсалар.</verse>
				<verse number="12">Эй Худо, ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку! Лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку энди!</verse>
				<verse number="13">Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер, Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда.</verse>
				<verse number="14">Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз, Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="108">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Сени олқишлайман, эй Худо, Сукут сақламагин.</verse>
				<verse number="2">Фосиқ, ёлғончилар менга қарши оғиз очган, Ёлғончи тиллар билан менга қарши гапирар.</verse>
				<verse number="3">Нафратга тўла сўзларни устимга ёғдирарлар, Сабабсиз менга ҳужум қиларлар.</verse>
				<verse number="4">Менга айб қўярлар дўстлигимга жавобан, Ибодат қиламан ҳамон.</verse>
				<verse number="5">Яхшилик эвазига менга ёмонлик қайтарарлар, Дўстлигим эвазига менга адоват қиларлар.</verse>
				<verse number="6">Фосиқни уларга қарши қўй, Уларнинг ўнг томонида айбловчи турсин.</verse>
				<verse number="7">Синалганда, улар айбдор бўлсин, Уларнинг ибодати гуноҳ деб ҳисоблансин.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг умри қисқа бўлсин, Йўлбошчилигини бошқаси олсин.</verse>
				<verse number="9">Етим бўлиб қолсин болалари, Бева бўлиб қолсин хотинлари.</verse>
				<verse number="10">Болалари кулбасидан айрилиб, дарбадар бўлсин, Нон излаб тиланчи бўлсин.</verse>
				<verse number="11">Мол–ҳолини судхўрлар эгалласин, Меҳнат самарасини бегоналар тортиб олсин.</verse>
				<verse number="12">Бирон кимса уларга шафқат қилмасин, Уларнинг етим болаларига ҳеч ким ачинмасин.</verse>
				<verse number="13">Уларнинг насл–насаби қирилиб кетсин, Бир наслдан сўнг номлари йўқ бўлсин.</verse>
				<verse number="14">Эй Эгамиз! Оталари айбини эсга олгин, Оналарининг гуноҳини ҳеч қачон унутмагин.</verse>
				<verse number="15">Эй Эгамиз, уларнинг гуноҳидан доим хабардор бўлгин, Ўша инсонларнинг хотирасини ер юзидан ўчиргин.</verse>
				<verse number="16">Ахир, улар ҳеч қачон шафқат қилишни ўйламади. Муҳтожларни, умидсизликка тушганларни, Камбағалларни таъқиб қилди, ўлдирди.</verse>
				<verse number="17">Улар лаънатлашни яхши кўрарди, Энди лаънати ўзларининг бошига келсин. Дуо қилишни ёқтирмасди, Энди дуо улардан узоқ бўлсин.</verse>
				<verse number="18">Лаънатни улар кийимдай киярди, Уларнинг танасига лаънат сув каби кирарди, Суякларига мой каби сингарди.</verse>
				<verse number="19">Ҳа, кийим кийгандай, улар лаънатга ўраниб олсин, Лаънатни ҳар куни белга тақадиган камардай қилиб олсин.</verse>
				<verse number="20">Эй Эгам! Менга қарши ёмон гапирувчиларга, Мени айбловчиларга Сендан ана шулар мукофот бўлсин.</verse>
				<verse number="21">Сен, эй Эгам Раббий, Ўз номинг ҳақи менга мадад бер, Эзгудир содиқ севгинг, мени қутқар.</verse>
				<verse number="22">Мен бир бечора, йўқсилман, Ичимда юрагим яралангандир.</verse>
				<verse number="23">Оқшомги соядай йўқ бўлиб боряпман, Чигирткадай мен улоқтирилганман.</verse>
				<verse number="24">Рўза тутганимдан тиззаларимда дармон йўқ, Этим суягимга ёпишиб қолган.</verse>
				<verse number="25">Душманларим ҳақоратининг нишониман, Мени кўрганларида масхаралаб, бошларини чайқашар.</verse>
				<verse number="26">Эй Эгам Худо, менга мадад бергин, Содиқ севгинг ҳақи мени халос қилгин.</verse>
				<verse number="27">Буни Сенинг қўлинг қилганини душманларим билсин, Эй Эгам, менга нажот берган Сен эканингни улар билсин.</verse>
				<verse number="28">Майли, улар мени лаънатласин, Сен эса менга барака берасан. Улар ҳужум қилганда, шарманда бўлишсин, Мен, Сенинг қулинг эса шод–хуррам бўлай.</verse>
				<verse number="29">Мени айбловчилар бадномликка буркансин, Чопон кийгандай, шармандаликка ўрансин.</verse>
				<verse number="30">Эгамга чексиз шукроналар айтаман, Халойиқ орасида Унга ҳамду сано ўқийман.</verse>
				<verse number="31">Эгамиз турар йўқсулларнинг ўнг томонида, Уларни ўлимга маҳкум этганлардан қутқармоқ учун.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="109">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эгамиз айтмоқда ҳазратимга: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.”</verse>
				<verse number="2">Эй ҳазратим! Эгамиз сенинг ҳукмронлигингни Қуддусдан бошлаб кенгайтирар! Душманларинг ўртасида сен ҳукмронлик қил!</verse>
				<verse number="3">Сен жанг қиладиган кунда Жангчиларинг ўз хоҳиши билан майдонга чиқади. Эрта тонг ёш йигитларинг Шабнам каби атрофингда тўпланади, Улар муқаддас улуғворликка бурканган.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас: “Сен Маликсидиқ сингари То абад руҳонийсан.”</verse>
				<verse number="5">Раббий ўнг томонингда ўтирар, Ғазабланган кунда шоҳларни эзиб ташлар.</verse>
				<verse number="6">У халқларни ҳукм қилиб, жасадларини уюм қилар, Бутун ер юзидаги ҳукмдорларни эзиб ташлар.</verse>
				<verse number="7">Эй ҳазратим, йўл бўйидаги ирмоқдан сув ичасан, Кучга тўлиб, ғолиб бўлиб турасан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="110">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Тўғри инсонлар жамоасида бўлганимда, Бутун қалбимдан Эгамга шукр айтаман.</verse>
				<verse number="2">Эгамизнинг ишлари буюкдир, Улардан лаззат олувчилар улар ҳақда фикр юритадилар.</verse>
				<verse number="3">Эгамизнинг ишлари муҳташам, ҳайбатлидир, Унинг адолати то абад давом этади.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз унутилмас ажойиботларни яратди, У раҳмдил ва шафқатлидир.</verse>
				<verse number="5">Ўзидан қўрққанларга ризқ–рўзини беради, Ўз аҳдини доимо ёдида тутади.</verse>
				<verse number="6">Халқига қудратли ишларини кўрсатди, Бошқа халқлар ерини уларга берди.</verse>
				<verse number="7">Ҳамма ишларида содиқ, адолатлидир, Унинг ҳамма амрлари ишончлидир.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг ҳаммаси то абад мустаҳкам туради, Эгамиз уларни садоқат, тўғрилик ила ижро қилди.</verse>
				<verse number="9">У халқини қутқарди, То абад аҳди билан уларни Ўзига боғлади. Унинг номи муқаддас, қўрқинчлидир.</verse>
				<verse number="10">Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир, Бундай йўл тутганларнинг ақли расодир, Унинг ҳамду санолари то абад давом этади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="111">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Бахтлидир Эгамиздан қўрқадиган одам, Унинг амрларини бажариб завқ оладиган одам!</verse>
				<verse number="2">Бундай одамнинг авлоди юртда қудратли бўлади, Тўғри одамнинг насли барака топади.</verse>
				<verse number="3">Унинг уйида мўлчилик, бойлик бўлади, Унинг солиҳлиги то абад давом этади.</verse>
				<verse number="4">Ҳатто зулматда ҳам тўғри инсонга нур ёғилади, У раҳмдил, меҳрибон ва солиҳдир.</verse>
				<verse number="5">Яхши одам сахий, қарз беради, Адолат билан иш юритади.</verse>
				<verse number="6">Солиҳ ҳеч қачон тебранмайди, У то абад унутилмайди.</verse>
				<verse number="7">У ёмон хабардан қўрқмайди, Бутун юракдан Эгамизга умид боғлайди.</verse>
				<verse number="8">Юраги барқарордир, қўрқув нималигини билмайди, Охири душманлари мағлубиятини ўз кўзи билан кўради.</verse>
				<verse number="9">Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди, Унинг солиҳлиги то абад давом этади. У қудратли, ҳурматли бўлади.</verse>
				<verse number="10">Фосиқлар буни кўриб, ғазабга минади, Тишларини ғичирлатиб, шалвираб қолади, Фосиқларнинг истаги пучга чиқади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="112">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари, Ҳамду санолар бўлсин Эгамизнинг номига!</verse>
				<verse number="2">Эгамиз номига ҳозир ҳам, Абадулабад олқишлар бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Шарқдан ғарбга қадар Эгамизнинг номига олқишлар бўлсин!</verse>
				<verse number="4">Эгамиз барча халқлар устидан юксалган, Унинг шуҳрати самолардан ҳам буюкдир.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Худога ким ўхшайди?! У юксакда тахт қурган.</verse>
				<verse number="6">У самога, ер юзига эгилиб, қарайди.</verse>
				<verse number="7">Тупроққа қорилган бечораҳолларни У кўтаради, Фақирларни ахлат уюмидан олиб, юксалтиради.</verse>
				<verse number="8">Уларга шаҳзодалар ёнидан жой беради, Ўз халқининг шаҳзодалари билан бирга ўтқазади.</verse>
				<verse number="9">Бефарзанд аёлни ўз уйида У шарафлайди, Унга фарзанд ато этиб, бахтиёр қилади. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="113">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетганда, Яҳудо юрти Худонинг муқаддас маскани бўлди. Ҳа, Ёқуб хонадони бегона юртдан кетганда, Исроил юрти Худонинг шоҳлиги бўлди.</verse>
				<verse number="3">Денгиз Худони кўрди–ю, қочди, Иордан дарёси орқага қайтди.</verse>
				<verse number="4">Тоғлар қўчқорлар каби сакради, Тепаликлар қўзилар каби ирғиди.</verse>
				<verse number="5">Не бўлди, эй денгиз, қочиб кетдинг? Не бўлди, эй Иордан, орқага қайтдинг?</verse>
				<verse number="6">Эй тоғлар, нечун сакрадингиз такалар каби? Эй тепаликлар, нечун ирғидингиз қўзилар каби?</verse>
				<verse number="7">Титрагин, эй замин, Раббий олдида, Ёқубнинг Худоси ҳузурида.</verse>
				<verse number="8">У қояни сув ҳовузига айлантирган, Қаттиқ қояни булоққа айлантирган.</verse>
				<verse number="9">Эй Эгам! Содиқ севгинг, садоқатинг ҳақи Сенга шарафлар бўлсин! Бизга эмас, Сенга шарафлар бўлсин!</verse>
				<verse number="10">Нима учун бегона халқлар: “Қани уларнинг Худоси”, дея айтарлар?</verse>
				<verse number="11">Бизнинг Худойимиз самолардадир, У истаганини қилаверади.</verse>
				<verse number="12">Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулларидир.</verse>
				<verse number="13">Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар.</verse>
				<verse number="14">Уларнинг қулоқлари бор, эшита олмаслар, Бурунлари бор, ҳидлай олмаслар.</verse>
				<verse number="15">Уларнинг қўллари бор, сеза олмаслар, Оёқлари бор, юра олмаслар, Бўғизларидан овоз чиқара олмаслар.</verse>
				<verse number="16">Бутларни барпо қилганлар, бутларга ишонганлар Худди уларга ўхшаган бўлиб қолар.</verse>
				<verse number="17">Эй Исроил халқи! Ишонинг Эгамизга, У мадад берар, қалқон бўлар сизга!</verse>
				<verse number="18">Эй Ҳорун хонадони! Ишонинг Эгамизга, У мадад берар, қалқон бўлар сизга!</verse>
				<verse number="19">Эй Эгамиздан қўрққанлар! Ишонинг Эгамизга, У мадад берар, қалқон бўлар сизга!</verse>
				<verse number="20">Эгамиз бизни ёдда тутиб, барака беради, Исроил халқига У барака беради, Ҳорун хонадонига У барака беради.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз Ўзидан қўрққанларга барака беради, Каттаю кичикка бир хилда барака беради.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз сизларни, Болаларингизни кўпайтирсин.</verse>
				<verse number="23">Осмону ерни яратган Эгамиз сизларга барака берсин.</verse>
				<verse number="24">Самолар Эгамизнинг самоларидир, Ерни эса У инсонларга бергандир.</verse>
				<verse number="25">Ўлим сукунатига ботганлар — ўликлар Эгамизга ҳамду сано айтмаслар.</verse>
				<verse number="26">Биз эса Эгамизга ҳозир ҳам, абадулабад Олқишлар айтамиз. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="114">
				<verse number="1">Эгамни севаман, У мени эшитади, Менинг илтижоларимни У тинглайди.</verse>
				<verse number="2">Қулоқ бериб мени тинглагани учун Умрим бўйи Эгамга илтижо қиламан.</verse>
				<verse number="3">Мени ўлим тўрлари ўраб олди, Ўликлар диёрининг азоблари бошимга тушди, Мени босди дарду ғам, аламлар.</verse>
				<verse number="4">Шунда Эгамга илтижо қилдим: “Эй Эгам, ёлвораман, мени қутқар!”</verse>
				<verse number="5">Эгамиз меҳрибон, одилдир, Худойимиз раҳмдилдир.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз содда инсонларни ҳимоя қилади, Хавф–хатарда қолганимда, У мени қутқаради.</verse>
				<verse number="7">Эй жоним, яна хотиржам бўлгин, Эгам менга эзгулик қилган.</verse>
				<verse number="8">Эгам жонимни ўлимдан қутқариб қолди, Кўзларимни ёш тўкишдан, Оёғимни қоқилишдан қутқарди.</verse>
				<verse number="9">Тириклар диёрида эканман Эгамнинг йўлидан юравераман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="115">
				<verse number="1">Жуда кўп азоб чексам ҳам, Худога ишонавердим.</verse>
				<verse number="2">Ўйламасдан: “Ҳамма одамлар ёлғончидир”, дедим.</verse>
				<verse number="3">Эгамга нима билан қайтарай Менга қилган барча яхшиликлари учун?</verse>
				<verse number="4">Нажот топганимни нишонлайман, Эгамга сажда қиламан.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз халқининг кўзи олдида Унга берган онтимни адо этаман.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз тақводорларининг ўлими Унинг назарида жуда аччиқдир.</verse>
				<verse number="7">Эй Эгам, мен Сенинг қулингман, Чўрингнинг ўғлиман, Ўзинг кишанлардан мени озод қилгансан.</verse>
				<verse number="8">Шукрона қурбонлигини Сенга назр қиламан, Сенга сажда қиламан.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Қуддусда, Сенинг уйинг ҳовлиларида, Жамики халқингнинг кўзи олдида Эй Эгам, Сенга берган онтимни адо этаман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="116">
				<verse number="1">Эй барча халқлар, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй жамики элатлар, Уни олқишланглар!</verse>
				<verse number="2">Зеро, Унинг бизга бўлган содиқ севгиси улуғдир, Эгамизнинг садоқати то абад давом этар. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="117">
				<verse number="1">Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="2">Исроил халқи шундай айтсин: “Унинг содиқ севгиси абадийдир.”</verse>
				<verse number="3">Ҳорун авлоди шундай айтсин: “Унинг содиқ севгиси абадийдир.”</verse>
				<verse number="4">Эгамиздан қўрққанлар шундай айтсин: “Унинг содиқ севгиси абадийдир.”</verse>
				<verse number="5">Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Жавоб бериб, У мени озод қилди.</verse>
				<verse number="6">Эгам мен билан бирга, шу боис қўрқмайман. Инсонлар менга нима қила олади?!</verse>
				<verse number="7">Эгам мен билан бирга, У менга мадад беради, Кўзларим душманларим мағлубиятини кўради.</verse>
				<verse number="8">Инсондан умид қилгандан кўра, Эгамиздан паноҳ излаш яхшидир.</verse>
				<verse number="9">Шаҳзодалардан умид қилгандан кўра, Эгамиздан паноҳ излаш яхшидир.</verse>
				<verse number="10">Душман халқлар ўраб олган атрофимни, Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим.</verse>
				<verse number="11">Ҳар тарафдан ўраб, менга ҳужум қилганди, Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим.</verse>
				<verse number="12">Атрофимни арилардай ўраб олдилар, Тикан алангасидай лов этдилар–да, ўчдилар, Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим.</verse>
				<verse number="13">Мени қаттиқ туртганларида, йиқилаёздим, Эгам менга мадад берди.</verse>
				<verse number="14">Эгам менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.</verse>
				<verse number="15">Солиҳларнинг чодирларида Шодлик, зафар қўшиқлари жаранглайди: “Эгамизнинг ўнг қўли мағлуб қилади.</verse>
				<verse number="16">Эгамизнинг ўнг қўли баланд кўтарилади, Ҳа, Эгамизнинг ўнг қўли мағлуб қилади.”</verse>
				<verse number="17">Мен ўлмайман. Ҳа, мен яшайман, Эгамнинг ишларини нақл қиламан.</verse>
				<verse number="18">Эгам мени қаттиқ жазолади, Лекин ўлишимга йўл қўймади.</verse>
				<verse number="19">Адолат дарвозаларини менга очинглар, Токи мен дарвозадан кириб, Эгамга шукроналар айтайин.</verse>
				<verse number="20">Бу Эгамизнинг дарвозасидир, Солиҳлар шу дарвозадан кирсин.</verse>
				<verse number="21">Эй Эгам, ибодатимга жавоб берганинг учун, Менинг нажоткорим бўлганинг учун Сенга шукрона айтаман.</verse>
				<verse number="22">Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди.</verse>
				<verse number="23">Бу Эгамизнинг қилган ишидир, Кўз олдимиздаги ажойиботдир.</verse>
				<verse number="24">Эгамиз яратган кундир бу, Бу кунда шод бўлиб, севинайлик.</verse>
				<verse number="25">Нажот бер бизга, ёлворамиз, эй Эгам! Ёлворамиз, омад бер бизга, эй Эгам!</verse>
				<verse number="26">Эгамиз номи билан келадиган зот барака топсин, Эгамиз уйидан туриб, сени дуо қиламиз.</verse>
				<verse number="27">Эгамиз Худодир, У бизга нур берган. Байрам нишонлашни бошланг! Пальма шохларини олиб, қурбонгоҳ олдига боринг.</verse>
				<verse number="28">Сен Худойимсан, Сенга шукр айтаман, Сен Худойимсан, Сени улуғлайман.</verse>
				<verse number="29">Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="118">
				<verse number="1">Бахтлидир йўллари пок бўлганлар, Эй Эгам, Сенинг қонунинг бўйича юрадиганлар.</verse>
				<verse number="2">Бахтлидир Сенинг шартларингга риоя қиладиганлар, Бутун қалби билан Сенга интиладиганлар.</verse>
				<verse number="3">Улар асло ноҳақ иш қилмайдилар, Сенинг йўлларингдан юрадилар.</verse>
				<verse number="4">Ўзинг бизга амр бериб, Буйруқларимга диққат ила итоат этинг, дегансан.</verse>
				<verse number="5">Қани, энди фармонларингни адо этишда барқарор бўлсам!</verse>
				<verse number="6">Мен шарманда бўлиб қолмай, дея Ҳамма амрларингга диққат қиламан.</verse>
				<verse number="7">Сенинг одил қоидаларингни ўрганганимда, Тоза қалб ила ҳамду сано айтаман Сенга.</verse>
				<verse number="8">Сенинг қонунларингни бажараман, Мени бутунлай тарк этмагин.</verse>
				<verse number="9">Йигит қандай қилиб йўлларини пок сақлайди? Каломинг бўйича яшаб, шунга эришади.</verse>
				<verse number="10">Бутун қалбим билан Сенга интиламан, Амрларингдан оғишимга йўл қўймагин.</verse>
				<verse number="11">Сўзларингни юрагимда асрайман, Токи Сенга қарши гуноҳ қилмайин.</verse>
				<verse number="12">Эй Эгам, Сенга олқишлар бўлсин, Фармонларингни ўргатгин менга.</verse>
				<verse number="13">Оғзингдан чиққан барча қоидаларни Ўз оғзим билан эълон қиламан.</verse>
				<verse number="14">Шартларингга эргашиб, лаззат топаман, Гўё катта бойлик топиб хурсанд бўламан.</verse>
				<verse number="15">Буйруқларинг ҳақида чуқур фикр юритаман, Сенинг йўлларингга диққат қиламан.</verse>
				<verse number="16">Фармонларингдан лаззат оламан, Каломингни мен унутмасман.</verse>
				<verse number="17">Мен, Ўз қулингга яхшилик қилгин, Токи яшаб, каломингга итоат этайин.</verse>
				<verse number="18">Кўзларимни оч, токи кўрайин Қонунингдаги ажойиботларни.</verse>
				<verse number="19">Ер юзида мусофирдай яшайман, Амрларингни мендан яширма.</verse>
				<verse number="20">Жоним куяётир ҳасрат билан, Қоидаларингни ўрганишни доим истайман.</verse>
				<verse number="21">Лаънатланган такаббурларга, Амрларингдан оғиб кетганларга Сен танбеҳ берасан.</verse>
				<verse number="22">Ҳақорат, хўрликни мендан узоқлаштир, Ахир, шартларингни доимо бажарганман.</verse>
				<verse number="23">Ҳатто шаҳзодалар тўпланиб, менга бўҳтон қилсалар ҳам Мен фармонларинг ҳақида чуқур фикр юритаман.</verse>
				<verse number="24">Сенинг шартларинг менга лаззат бағишлайди, Шартларинг мен учун маслаҳатчидирлар.</verse>
				<verse number="25">Жоним чиқай деб турибди, Ваъдангга кўра, ҳаётимни сақлагин.</verse>
				<verse number="26">Ҳаётим ҳақида Сенга айтиб бердим, Сен жавоб бердинг. Энди фармонларингни менга ўргатгин.</verse>
				<verse number="27">Менга буйруқларингни тушунтир, Токи мўъжизаларинг ҳақида чуқур фикр юритай.</verse>
				<verse number="28">Жоним адо бўлди ғам–ғуссадан, Қувват бергин менга ваъдангга биноан.</verse>
				<verse number="29">Сохта йўллардан мени сақлагин, Илтифот ила қонунингни менга ўргатгин.</verse>
				<verse number="30">Мен садоқат йўлини танлаганман, Қоидаларингни юрагимга жо қилганман.</verse>
				<verse number="31">Эй Эгам, шартларингни маҳкам ушлаганман, Энди шарманда бўлишимга йўл қўймагин.</verse>
				<verse number="32">Жоним билан амрларингни бажараман, Зотан менга кўп заковат ато қиласан.</verse>
				<verse number="33">Эй Эгам, менга фармонларингни ўргат, Токи мен уларни охиригача бажарайин.</verse>
				<verse number="34">Заковат бер менга, токи қонунингга риоя қилай, Чин қалбимдан қонунингни бажарай.</verse>
				<verse number="35">Амрларинг сўқмоғидан мени етаклагин, Мен ундан лаззат топаман.</verse>
				<verse number="36">Юрагимни ноҳақ фойда томон эмас, Ўз шартларинг томон бургин.</verse>
				<verse number="37">Кўзларимни бефойда нарсалардан қайтаргин, Ваъдангга биноан ҳаётимни сақлагин.</verse>
				<verse number="38">Мен, Ўз қулингга берган ваъдангда тургин, Бу ваъданг Сендан қўрқадиганлар учундир.</verse>
				<verse number="39">Шармандаликдан қўрқаман, мендан узоқ қил, Зотан қоидаларинг эзгудир.</verse>
				<verse number="40">Буйруқларингга нақадар талпинаман, Адолатинг билан ҳаётимни сақлагин.</verse>
				<verse number="41">Содиқ севгингни, эй Эгам, менга кўрсат, Ваъдангга кўра, менга нажот бер.</verse>
				<verse number="42">Шунда мени ҳақорат қилганларга жавоб бераман, Сенинг каломингга умид қиламан.</verse>
				<verse number="43">Оғзимдан ҳақиқат каломини тамом тортиб олма, Сенинг қоидаларингга умидимни боғладим.</verse>
				<verse number="44">Қонунингга доимо риоя қиламан, Абадулабад риоя қиламан.</verse>
				<verse number="45">Мен озод бўлиб юравераман, Буйруқларингни излаб топганман.</verse>
				<verse number="46">Шоҳлар олдида шартларингдан сўйлайман, Шарманда бўлмасман.</verse>
				<verse number="47">Амрларингдан лаззат топаман, Мен амрларингни севаман.</verse>
				<verse number="48">Амрларингга иззату севги кўрсатаман, Фармонларинг ҳақида чуқур фикр юритаман.</verse>
				<verse number="49">Эсла мен, қулингга берган ваъдангни, Сен ваъда бериб, умидвор қилгансан мени.</verse>
				<verse number="50">Кулфатда қолганимда шу менга тасалли беради, Сенинг ваъданг менинг ҳаётимни сақлайди.</verse>
				<verse number="51">Такаббур мени тамом масхара қилади, Шунда ҳам қонунингдан юз ўгирмасман.</verse>
				<verse number="52">Азалий қоидаларингни, эй Эгам, эслайман, Бу қоидаларингдан мен тасалли топаман.</verse>
				<verse number="53">Фосиқ қонунингдан юз ўгирган, Шу боис мен қаттиқ ғазабланаман.</verse>
				<verse number="54">Қаерда бошпана қилган бўлмайин, Сенинг фармонларинг қўшиғим бўлди.</verse>
				<verse number="55">Эй Эгам, тунда ҳам Сени эслайман, Сенинг қонунларингга риоя этаман.</verse>
				<verse number="56">Бу менга одат бўлган эди, Буйруқларингга риоя қилдим.</verse>
				<verse number="57">Эй Эгам, Сен менинг хавфсизлигим манбаисан, Каломингга итоат этаман, деб ваъда бераман.</verse>
				<verse number="58">Жамолингни изладим чин қалбимдан, Меҳрибон бўл менга ваъдангга биноан.</verse>
				<verse number="59">Йўлларимга диққат қилдим, Шартларинг бўйича қадам босаман.</verse>
				<verse number="60">Мен шошиламан, кечикмасман Амрларингга итоат этмоқ учун.</verse>
				<verse number="61">Фосиқлар мени арқонлар билан боғлайди, Шунда ҳам Сенинг қонунингни унутмайман.</verse>
				<verse number="62">Ярим тунда уйғониб, одил қоидаларинг учун Сенга ҳамду сано айтаман.</verse>
				<verse number="63">Сендан қўрққанларга мен дўстман, Буйруқларингга риоя қилганларга шерикман.</verse>
				<verse number="64">Эй Эгам, содиқ севгингдан замин тўлгандир, Фармонларингни менга ўргат.</verse>
				<verse number="65">Эй Эгам, Ўзинг берган ваъдангга мувофиқ Мен, Ўз қулингга яхшилик қилдинг.</verse>
				<verse number="66">Менга донолик, зукколик бергин, Сенинг амрларингга ишондим.</verse>
				<verse number="67">Жазо олмасимдан олдин адашар эдим, Энди Сенинг сўзингга итоат этаман.</verse>
				<verse number="68">Нақадар яхшисан, эзгулик қиласан, Фармонларингни менга ўргатгин.</verse>
				<verse number="69">Такаббур ёлғон сўйлаб, мени қорага чаплар, Мен эса чин қалбдан буйруқларингга итоат этаман.</verse>
				<verse number="70">Уларнинг қалбини ёғ боғлаган, Мен эса қонунингдан лаззат оламан.</verse>
				<verse number="71">Тортган жазоим менга сабоқ бўлди, Шу орқали фармонларингни ўргандим.</verse>
				<verse number="72">Минглаб кумуш, олтин бўлакларидан кўра, Яхшидир мен учун оғзингдан чиққан қонун.</verse>
				<verse number="73">Қўлларинг мени яратган, барпо қилган, Амрларингни ўрганишга менга идрок бергин.</verse>
				<verse number="74">Сендан қўрққанлар мени кўриб, севинсинлар, Зотан, Сенинг каломингга умид қилганман.</verse>
				<verse number="75">Эй Эгам, ҳукмларинг адолатлилигини биламан, Менга жазо берганингда, Сен ҳақ эдинг.</verse>
				<verse number="76">Мен, Ўз қулингга берган ваъдангга кўра, Содиқ севгинг менга тасалли бўлсин.</verse>
				<verse number="77">Менга шафқат қилгин, токи яшайин, Ахир, Сенинг қонунинг мен учун лаззат.</verse>
				<verse number="78">Ёлғон гапириб, менга зарар қилгани учун Такаббурлар шарманда бўлсин. Мен эса буйруқларинг ҳақида фикр юритаман.</verse>
				<verse number="79">Мен томон келсин Сендан қўрққанлар, Сенинг шартларингни биладиганлар.</verse>
				<verse number="80">Фармонларингни битта қолмай бажарай, Токи мен шарманда бўлиб қолмай.</verse>
				<verse number="81">Нажотингни кутиб, жоним адо бўлмоқда, Сенинг каломингдан умид қилмоқдаман.</verse>
				<verse number="82">Ваъдаларингни кутиб, кўзимнинг нури сўнади, “Қачон менга тасалли берасан?” дея сўрайман.</verse>
				<verse number="83">Тутунда қорайиб, бужмайган мешдай бўлсам ҳам, Сенинг фармонларингни мен унутмаганман.</verse>
				<verse number="84">Мен, Сенинг қулинг қачонгача кутишим керак? Мени таъқиб қилувчиларни қачон ҳукм қиласан?</verse>
				<verse number="85">Такаббурлар менга чуқур қазирлар, Сенинг қонунингга улар қарши чиқарлар.</verse>
				<verse number="86">Ҳамма амрларинг умидбахшдир. Мени сабабсиз таъқиб этарлар, ёрдам бер!</verse>
				<verse number="87">Улар мени ер юзидан йўқ қилай, деди, Аммо буйруқларингни мен тарк этмадим.</verse>
				<verse number="88">Содиқ севгинг ҳақи сақла ҳаётимни, Токи оғзингдан чиққан шартларга риоя қилай.</verse>
				<verse number="89">Каломинг, эй Эгам, то абаддир, У самоларда мустаҳкам туради.</verse>
				<verse number="90">Сенинг садоқатинг насллар оша давом этади, Ерни барқарор қилгансан, у то абад тураверади.</verse>
				<verse number="91">Қоидаларинг туфайли Еру осмон бугун ҳам мустаҳкамдир, Бутун олам қўлинг остидадир.</verse>
				<verse number="92">Агар қонунинг мен учун лаззат бўлмасайди, Тортган ғаму кулфатларимдан тамом бўлардим.</verse>
				<verse number="93">Мен буйруқларингни ҳеч қачон унутмайман, Булар орқали Сен ҳаётимни сақлагансан.</verse>
				<verse number="94">Мен Сеникидирман, мени қутқаргин, Зотан, мен буйруқларингни бажаришга интилганман.</verse>
				<verse number="95">Фосиқлар мени ўлдиришга пайт пойлайди, Мен эса шартларинг ҳақида чуқур фикр юритаман.</verse>
				<verse number="96">Жамики комилликнинг чекланганини кўрдим, Сенинг амрларинг эса чегарасиздир.</verse>
				<verse number="97">О, нақадар севаман қонунингни! Кун бўйи хаёлимда тутаман уни.</verse>
				<verse number="98">Амрларинг мени ғанимларимдан кўпроқ доно қилди, Амрларинг доимо мен билан бирга.</verse>
				<verse number="99">Барча устозларимдан ҳам зийракроқ бўлдим, Сенинг шартларинг устида фикр юритаман.</verse>
				<verse number="100">Ёши улуғлардан ҳам донороқ бўлдим, Чунки Сенинг буйруқларингга итоат этдим.</verse>
				<verse number="101">Ҳар қандай ёмон йўлдан қадамимни тийдим, Токи Сенинг каломингга итоат этай дедим.</verse>
				<verse number="102">Қоидаларингдан мен қайтмадим, Менга Ўзинг таълим бергансан.</verse>
				<verse number="103">Сўзларинг мен учун нақадар мазалидир, Асалдан ҳам ширин туюлар оғзимга.</verse>
				<verse number="104">Буйруқларинг туфайли мен доно бўламан, Ҳар қандай ёлғон йўлдан нафратланаман.</verse>
				<verse number="105">Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, Йўлимга нур сочадиган ёруғликдир.</verse>
				<verse number="106">Адолатли қоидаларингни бажарай, деб Онт ичиб, онтимни мустаҳкам қилдим.</verse>
				<verse number="107">Эй Эгам, мен кўп жафо чекдим, Ваъдангга кўра, ҳаётимни сақла.</verse>
				<verse number="108">Эй Эгам, мақтов назрларимни қабул этгин, Менга қоидаларингни ўргатгин.</verse>
				<verse number="109">Ҳаётим ҳар он хавфда бўлса ҳам, Сенинг қонунингни мен унутмайман.</verse>
				<verse number="110">Фосиқлар менга тузоқ қўйдилар, Шунда ҳам буйруқларингдан оғиб кетмадим.</verse>
				<verse number="111">Сенинг шартларинг то абад менинг мулкимдир, Шартларинг қалбимнинг қувончидир.</verse>
				<verse number="112">Фармонларингни то абад ижро этмоққа Юрагимни мойил қилдим.</verse>
				<verse number="113">Иккиюзламачилардан мен нафратланаман, Сенинг қонунингни севаман.</verse>
				<verse number="114">Сен менинг паноҳимсан, қалқонимсан, Сенинг каломингга умид боғлайман.</verse>
				<verse number="115">“Эй бадкирдорлар, йўқолинг кўз олдимдан, Мен Худойимнинг амрларини бажарай”, деб айтаман.</verse>
				<verse number="116">Ваъдангга кўра, менга таянч бўл, токи яшайин, Умидим пучга чиқмасин, шарманда бўлмайин.</verse>
				<verse number="117">Суянчиқ бўл менга, токи нажот топайин, Фармонларингга доим диққат билан боқайин.</verse>
				<verse number="118">Фармонларингдан тойганларни рад этдинг, Уларнинг ҳийлаю найранглари беҳудадир.</verse>
				<verse number="119">Ер юзидаги жамики фосиқларни Ахлатдай улоқтириб ташлайсан, Шу боис мен шартларингни севаман.</verse>
				<verse number="120">Сендан қўрққанимдан вужудим титрайди, Ҳукмларингдан мени ваҳима босади.</verse>
				<verse number="121">Адолатли, тўғри ишлар қилганман, Мени золимлар қўлида қолдирма.</verse>
				<verse number="122">Мен, қулингнинг бахтига кафолат бергин, Такаббурлар мени эзишларига йўл қўймагин.</verse>
				<verse number="123">Нажотингни қидириб, кўзларим толди, Ваъда қилган нажотинг учун кўзим нури тўкилди.</verse>
				<verse number="124">Мен, Ўз қулингга содиқ севгингни кўрсатгин, Фармонларингни менга ўргатгин.</verse>
				<verse number="125">Сенинг қулингман, менга идрок бергин, Токи мен шартларингни билиб олайин.</verse>
				<verse number="126">Эй Эгам, вақти келди, Ўз ишингни қил, Сенинг қонунинг бузилди.</verse>
				<verse number="127">Чиндан ҳам Сенинг амрларингни Олтиндан, энг соф олтиндан ҳам кўпроқ севаман.</verse>
				<verse number="128">Сенинг буйруқларингга кўра, қадам босаман, Ҳар қандай ёлғон йўлдан нафрат этаман.</verse>
				<verse number="129">Сенинг шартларинг ажойибдир, Шу боис уларга итоат этаман.</verse>
				<verse number="130">Каломингнинг таълимоти зиё сочади, Соддаларга ақл–идрок беради.</verse>
				<verse number="131">Оғзим очилиб, оғир нафас оламан, Чунки Сенинг амрларингга жуда интиламан.</verse>
				<verse number="132">Сени севгучиларга ҳар доим қилганингдек Мен томон юз бур, шафқат қилгин.</verse>
				<verse number="133">Ваъдангга кўра, қадамларимни собит қил, Ҳеч қачон устимдан гуноҳ ҳукмрон бўлмасин.</verse>
				<verse number="134">Инсон зулмидан мени қутқаргин, Токи Сенинг буйруқларингга итоат этайин.</verse>
				<verse number="135">Жамолинг менга нурларини сочсин, Фармонларингни менга ўргатгин.</verse>
				<verse number="136">Кўзларимдан ёшлар дарё бўлиб қуйилар, Ахир, одамлар қонунингга риоя қилмаяпти.</verse>
				<verse number="137">Сен одилсан, эй Эгам, Ҳукмларинг адолатлидир.</verse>
				<verse number="138">Адолат ила шартларингни буюргансан, Тамомила ишончлидир шартларинг.</verse>
				<verse number="139">Ғазабим мени адо қилмоқда, Душманларим каломингни рад этмоқда.</verse>
				<verse number="140">Ваъдаларинг нақадар софдир! Мен ваъдаларингни нақадар севаман!</verse>
				<verse number="141">Мен кераксизман, хўрланганман, Буйруқларингни унутмайман.</verse>
				<verse number="142">Сенинг адолатинг мангудир, Сенинг қонунинг ҳақиқатдир.</verse>
				<verse number="143">Бошимга кулфату азоб келди, Амрларинг менга завқ берар.</verse>
				<verse number="144">Шартларинг то абад адолатлидир, Идрок бергин менга, токи яшайин.</verse>
				<verse number="145">Эй Эгам, чин кўнгилдан ёлвораман, жавоб бер, Фармонларингга риоя қиламан.</verse>
				<verse number="146">Сенга фарёд қиламан, мени қутқаргин, Токи шартларингга мен риоя қилай.</verse>
				<verse number="147">Кун чиқмасдан Сендан мадад сўраб фарёд қиламан, Сенинг каломингга мен умид боғлайман.</verse>
				<verse number="148">Сенинг ваъдангни чуқур англай, деб Кўзларимга тун бўйи уйқу келмайди.</verse>
				<verse number="149">Содиқ севгингга кўра, овозимни эшитгин, Эй Эгам, адолатинг билан ҳаётимни сақлагин.</verse>
				<verse number="150">Қабиҳ режа тузадиганлар яқин келмоқда, Улар қонунингдан узоқда юради.</verse>
				<verse number="151">Сен эса, эй Эгам, яқиндасан, Ҳамма амрларинг ҳақиқатдир.</verse>
				<verse number="152">Шартларингни то абад тайинлаганингни Азалда уларнинг ўзидан билиб олдим.</verse>
				<verse number="153">Азобларимга қарагин, мени қутқаргин, Ахир, мен Сенинг қонунингни унутмадим.</verse>
				<verse number="154">Менинг даъвоимни исбот қил, мени қутқар, Ваъдангга кўра, ҳаётимни сақла.</verse>
				<verse number="155">Фосиқдан нажот узоқдадир, Сенинг фармонларингни улар изламаслар.</verse>
				<verse number="156">Эй Эгам, шафқатинг буюкдир, Адолатинг билан ҳаётимни сақла.</verse>
				<verse number="157">Мени таъқиб қилувчи душманларим кўп, Мен шартларингдан юз ўгирмайман.</verse>
				<verse number="158">Маккорларга нафрат ила қарайман, Улар Сенинг амрларингга риоя қилмайди.</verse>
				<verse number="159">Қарагин, нақадар севаман буйруқларингни, Содиқ севгингга кўра, сақлагин ҳаётимни.</verse>
				<verse number="160">Каломинг моҳияти ҳақиқатдир, Адолатли қоидаларинг то абад давом этади.</verse>
				<verse number="161">Ҳукмдорлар мени сабабсиз таъқиб қилар, Юрагим каломингдан қўрқиб титраб турар.</verse>
				<verse number="162">Худди улкан хазина топган одамдай, Сенинг сўзингдан шод бўламан.</verse>
				<verse number="163">Ёлғондан нафратланиб, жирканаман, Сенинг қонунингни эса севаман.</verse>
				<verse number="164">Сенинг адолатли қоидаларинг туфайли Етти марта кунига Сени мадҳ қиламан.</verse>
				<verse number="165">Қонунингни севганлар буюк тинчликка етар, Ҳеч нарса уларга тўсиқ бўла олмайди.</verse>
				<verse number="166">Эй Эгам, мен нажотингга умид қиламан, Мен Сенинг амрларингни бажараман.</verse>
				<verse number="167">Шартларингга итоат этаман, Мен уларни ғоятда севаман.</verse>
				<verse number="168">Буйруқ, шартларингга риоя қиламан, Ҳамма йўлларим Сенга маълумдир.</verse>
				<verse number="169">Эй Эгам, оҳу нолам етсин Сенга, Идрок бергин менга, каломингга кўра.</verse>
				<verse number="170">Илтижоим етиб борсин Сенга, Ўзинг берган ваъдангга кўра, мени қутқар.</verse>
				<verse number="171">Лабларимдан ҳамду сано тўлиб–тошсин, Менга ўргатасан фармонларингни.</verse>
				<verse number="172">Тилим куйлайди Сенинг ваъдангни, Зотан, адолатлидир барча амрларинг.</verse>
				<verse number="173">Менга ёрдамга тайёр тургин, Зотан танлаганман мен буйруқларингни.</verse>
				<verse number="174">Эй Эгам, нажотингга талпинаман, Сенинг қонунингдан лаззат топаман.</verse>
				<verse number="175">Умр бер менга, ҳамду сано айтайин Сенга, Қоидаларинг ёрдам берсин менга.</verse>
				<verse number="176">Адашган қўйдай йўлдан озганман, Излаб топ мени, Ўз қулингни. Зотан, мен амрларингни унутмаганман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="119">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Зиёрат қўшиғи. Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди.</verse>
				<verse number="3">Эй маккор тил, Эгамиз бошингга не кунни солар экан? Унинг устига яна нима қилар экан сенга?</verse>
				<verse number="4">У жангчининг ўткир ўқлари билан сени жазолайди, Ёнаётган юлғун бутасининг чўғлари билан сенга жазо беради.</verse>
				<verse number="5">Ҳолимга вой, Мешехда мусофирман, Кедар чодирлари орасида яшайман.</verse>
				<verse number="6">Тинчликдан нафрат этувчи халқ орасида Яшашдан чарчадим.</verse>
				<verse number="7">Мен тинчлик тарафдориман, Аммо гапирай, деб оғиз очсам, Улар урушни истайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="120">
				<verse number="1">Зиёрат қўшиғи. Тоғларга тикаман кўзларимни, Қаердан келар мадад менга?</verse>
				<verse number="2">Еру осмонни яратган Эгамдан келар мадад менга.</verse>
				<verse number="3">Қоқилишингга У йўл қўймас, У Посбонингдир, асло мудрамас.</verse>
				<verse number="4">Ҳа, Исроилнинг Посбонидир У, Мудрамайди, ухламайди У.</verse>
				<verse number="5">Эгамиздир сенинг посбонинг, Эгамиздир ёнингдаги соянг сенинг.</verse>
				<verse number="6">Кундузи офтоб сени урмас, Кечаси ой сенга зарар бермас.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз сени барча зарардан асрайди, Жонингни Эгамиз сақлайди.</verse>
				<verse number="8">Ҳозир ва то абад қаерга борсанг ҳам, Эгамиз сени доим асрайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="121">
				<verse number="1">Довуднинг зиёрат қўшиғи. “Эгамизнинг уйига борайлик”, деб Менга айтганларида шод бўлдим.</verse>
				<verse number="2">Мана турибмиз, эй Қуддус, Дарвозаларинг ичкарисида.</verse>
				<verse number="3">Қуддус яхши қурилган шаҳардир, Деворлари бир–бирига туташтириб солингандир.</verse>
				<verse number="4">Исроил халқига берилган қонунга кўра, Қабилалар у ерга чиқиб борарлар! Ҳа, Эгамизнинг қабилалари Унга шукр айтмоқ учун чиқиб борарлар!</verse>
				<verse number="5">У ерда ҳукм тахтлари ўрнашган, Ҳа, Довуд хонадонининг тахтлари У ерда жойлашган.</verse>
				<verse number="6">Дуо қилинг Қуддуснинг тинчлиги учун: “Уни севганлар ҳузур–ҳаловат топсин.</verse>
				<verse number="7">Деворлари ичида тинчлик бўлсин, Қалъалари бехатар бўлсин.”</verse>
				<verse number="8">Қариндошларим, дўстларим ҳақи–ҳурмати, Қуддусга тинчлик бўлсин, дея айтаман.</verse>
				<verse number="9">ЭгамизХудонинг уйи ҳақи–ҳурмати Қуддуснинг иқболини излайман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="122">
				<verse number="1">Зиёрат қўшиғи. Эй самоларда тахт қурган Худо! Кўзларимни Сенга тикаман.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгамиз Худо! Бизга шафқатингни кўрсатгин, дея, Биз Сендан умид қиламиз. Хўжайини қўлига қараган Қулларнинг кўзлари каби, Бекасининг қўлига қараган Чўри қизнинг кўзлари каби Кўзларимиз Сенга қадалган.</verse>
				<verse number="3">Шафқат қил, эй Эгам, шафқат қил бизга, Кўрган ҳақоратимиз етиб ортар.</verse>
				<verse number="4">Беғамларнинг масхаралаши жонимиздан тўйдирди, Киборларнинг ҳақоратидан пичоқ бориб суякка етди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="123">
				<verse number="1">Довуднинг зиёрат қўшиғи. Энди Исроил шундай десин: “Эгамиз биз томонда бўлмаса эди,</verse>
				<verse number="2">Ҳа, Эгамиз биз томонда бўлмаса эди, Ғанимларимиз бизга ҳужум қилганда,</verse>
				<verse number="3">Улар бизга ғазабини сочганда, Бизни тириклайин ютган бўларди.</verse>
				<verse number="4">Тўфон бизни гирдобига тортган бўларди, Сел бизни босиб олган бўларди.</verse>
				<verse number="5">Пишқирган сувлар устимиздан босган бўларди.”</verse>
				<verse number="6">Эгамизга олқишлар бўлсин, Йиртқич тишларга бизни ўлжа қилиб қўймади.</verse>
				<verse number="7">Биз овчининг тузоғидан қутулган Қушларга ўхшаймиз. Тузоқ синиб, биз қутулдик.</verse>
				<verse number="8">Еру осмонни яратган Эгамиздан Бизга мадад келади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="124">
				<verse number="1">Зиёрат қўшиғи. Эгамизга умид боғлаганлар Сион тоғига ўхшар, Ҳеч қачон тебранмас, то абад мустаҳкам турар.</verse>
				<verse number="2">Тоғлар Қуддусни ўрагандай, Ҳозирдан бошлаб то абад Эгамиз Ўз халқини ўраб олгандир.</verse>
				<verse number="3">Фосиқ шоҳнинг салтанат ҳассаси Доимо солиҳларнинг юртида қолмайди. Бўлмаса солиҳлар қўлларини ёмон ишларга узатади.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам, юраги тўғри бўлганларга, Яхшиларга яхшилик қилгин.</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам, эгри йўлларга бурилганларни Бадкирдорлар билан бирга ҳайдаб юборгин. Исроил узра тинчлик бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="125">
				<verse number="1">Зиёрат қўшиғи. Эгамиз Қуддусни яна фаровонликка эриштирганда, Туш кўраётган одамларга ўхшар эдик.</verse>
				<verse number="2">Оғзимиз кулги билан, Тилларимиз шодлик қўшиғи билан тўла эди. Шунда халқлар айтдилар: “Улар учун Эгамиз буюк ишлар қилди.”</verse>
				<verse number="3">Ҳа, Эгамиз биз учун буюк ишлар қилганди, Биз қувончга тўлгандик.</verse>
				<verse number="4">Нагав чўлидаги сойликларни қайта сувга тўлдиргандай, Эй Эгам, фаровонлигимизни қайта тиклагин.</verse>
				<verse number="5">Кўз ёш билан уруғ экканлар Шодлик қўшиқлари ила ҳосил ўради.</verse>
				<verse number="6">Йиғлаб, уруғ халтасини олиб борувчилар Шодлик қўшиқлари билан қайтиб келади, Дон боғламларини олиб қайтади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="126">
				<verse number="1">Сулаймоннинг зиёрат қўшиғи. Агарда уйни Эгамиз қурмаса, Қурувчиларнинг иши бекор бўлади. Агар Эгамиз шаҳарни қўриқламаса, Қоровул беҳуда пойлоқчилик қилади.</verse>
				<verse number="2">Эрта туриб, кеч ётганингиз ҳам, Овқат топай, деб тортган машаққатингиз ҳам бекор. Эгамиз Ўз севганларининг эҳтиёжини Уйқуларида ҳам қондиради.</verse>
				<verse number="3">Ўғиллар Эгамиздан меросдир, Фарзандлар Ундан мукофотдир.</verse>
				<verse number="4">Ёшлигингизда туғилган ўғилларингиз Жангчининг қўлидаги ўқлардайдир.</verse>
				<verse number="5">Ўқдони тўла шундай инсон бахтлидир! Шаҳар дарвозаси олдида Душмани билан даъволашганда, У шарманда бўлиб қолмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="127">
				<verse number="1">Зиёрат қўшиғи. Эй Эгамиздан қўрққанлар, ҳаммангиз бахтлисиз, Эй Унинг йўлидан юрадиганлар, сизлар бахтлисиз.</verse>
				<verse number="2">Меҳнатингиз самарасини ейсиз, Бахтли бўлиб, ҳузур–ҳаловатга етасиз.</verse>
				<verse number="3">Хотинингиз ҳовлингиздаги серҳосил Узум токига ўхшаган бўлади. Дастурхонингиз атрофидаги болаларингиз Ёш зайтун кўчатига ўхшаган бўлади.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгамиздан қўрқадиганлар, Шу тариқа барака топасиз.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Қуддусдан туриб сизга барака берсин, Умрингиз бўйи Сионнинг гуллаб–яшнашини кўринг.</verse>
				<verse number="6">Яшайверинг сиз, невара–чевара кўринг, Исроил узра тинчлик бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="128">
				<verse number="1">Зиёрат қўшиғи. Исроил шундай деб айтсин: “Улар ёшлигимдан менга кўп зулм ўтказиб келди.</verse>
				<verse number="2">Ҳа, ёшлигимдан менга зулм ўтказиб келган, Аммо мени енга олмаганлар.</verse>
				<verse number="3">Гўё қўшчилар кифтимга қўш солиб, Жўякларини узун қилгандай бўлди.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз адолатпарвардир, Фосиқларнинг арқонини қирқиб, мени озод қилди.”</verse>
				<verse number="5">Қуддусдан нафратланганларнинг ҳаммаси Шарманда бўлиб, ортига қайтсин.</verse>
				<verse number="6">Том устидаги ўтларга ўхшасин улар, Ўсмасдан олдин қуриб қолсинлар.</verse>
				<verse number="7">Бундай ўтга ўроқчиларнинг ҳовучи тўлмайди, Боғловчиларнинг қучоғи тўлмайди.</verse>
				<verse number="8">Ўтган–кетганлар уларга: “Эгамиз сизларга барака берсин, Эгамиз номи билан сизларни дуо қиламиз!” деб айтмасин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="129">
				<verse number="1">Зиёрат қўшиғи. Эй Эгам, тубсиз сувлардан Сенга нола қиламан.</verse>
				<verse number="2">Эй Раббий, менинг овозимни эшитгин! Илтижоларимга диққат ила қулоқ солгин!</verse>
				<verse number="3">Эй Эгам, гуноҳларни ҳисобга олсанг агар, Эй Раббий, ким ҳам бардош бера олар?!</verse>
				<verse number="4">Аммо Сен кечиримлисан, Шу боис Сендан қўрқамиз.</verse>
				<verse number="5">Эгамга умид боғлайман, Ҳа, жоним Унга талпинади. Унинг каломига умид боғлайман.</verse>
				<verse number="6">Тонгни кутган посбондан ҳам кўпроқ, Ҳа, тонгни кутган посбондан ҳам кўпроқ Менинг жоним Раббийга талпинади.</verse>
				<verse number="7">Эй Исроил! Умид қилгин Эгамиздан! Эгамиз содиқ севгисини кўрсатади. Қутқаришга У доим тайёр!</verse>
				<verse number="8">Исроилни барча гуноҳларидан Қутқарадиган Унинг Ўзидир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="130">
				<verse number="1">Довуднинг зиёрат қўшиғи. Эй Эгам, юрагимда мағрурлик йўқ, Кўзларим асло киборларча боқмайди. Менга ғоят ҳайратли бўлган, буюк ишлар билан Мен ўзимни банд қилмайман.</verse>
				<verse number="2">Бола онаси бағрида тинчлангандай, Мен ҳам енгил тортиб, тинчланганман. Ҳа, жоним тинчланган.</verse>
				<verse number="3">Эй Исроил! Ҳозир ҳам, абадулабад Эгамиздан умид қилгин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="131">
				<verse number="1">Зиёрат қўшиғи. Эй Эгам, эслагин Довудни, У тортган барча азоб–уқубатларни!</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам, у Сенга қасам ичганди. Эй Ёқубнинг қудратли Худоси, У Сенга ваъда берганди:</verse>
				<verse number="3">“Мен асло уйимга кирмайман, Ёки ўрнимга ётмайман.</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Кўзларимга уйқу бермайман, Қовоқларим юмилишига йўл қўймайман. Эгамиз учун бир жой топмагунимча, Ёқубнинг қудратли Худоси учун Бир маскан бўлмагунча ҳеч дам олмайман.”</verse>
				<verse number="6">Аҳд сандиғи Эфратда, деб эшитгандик, Биз уни Ёр далаларида топиб олдик.</verse>
				<verse number="7">“Эгамизнинг масканига борайлик, Унинг пойига сажда қилайлик”, дедик.</verse>
				<verse number="8">Қани, кел, эй Эгам, оромгоҳингга Қудратинг рамзи бўлган сандиқ билан бирга.</verse>
				<verse number="9">Руҳонийларинг солиҳликни кийсинлар, Тақводорларинг шодликдан куйласинлар!</verse>
				<verse number="10">Ўз қулинг Довуднинг ҳақи–ҳурмати, Танлаган шоҳингни рад қилмагин.</verse>
				<verse number="11">Эй Эгам, Сен Довудга онт ичган эдинг, Сен шу онтингдан асло қайтмай дейсан: “Ўзингдан бино бўлган ўғилларингдан Бирини сенинг тахтингга ўтқазаман.</verse>
				<verse number="12">Агар ўғилларинг Менинг аҳдимга риоя қилса, Уларга ўргатган амрларимга итоат этса, Уларнинг ўғиллари ҳам Шоҳ бўлиб то абад сенинг тахтингда ўтиради.”</verse>
				<verse number="13">Эй Эгам, Сен Қуддусни танлагансан, У ерни Ўзингга маскан қилишни истагансан.</verse>
				<verse number="14">Сен шундай дединг: “Мен то абад яшайдиган жой шу жойдир, Бу ерда истиқомат қилишни истаганман.</verse>
				<verse number="15">Унинг озуқаларига мўл қилиб барака бераман, У ердаги фақирларни тўйдираман.</verse>
				<verse number="16">Руҳонийларни нажотга буркайман, Тақводорлари шодликдан куйлайдилар!</verse>
				<verse number="17">Довуднинг наслини бу ерда кўкартираман, Ўзим танлаган шоҳнинг чироғини ўчирмайман.</verse>
				<verse number="18">Унинг ғанимларини шармандаликка ўрайман, Шоҳнинг бошидаги тожи эса порлаб тураверади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="132">
				<verse number="1">Довуднинг зиёрат қўшиғи. Нақадар яхшидир, ёқимлидир Биродарлар бирга аҳил яшасалар.</verse>
				<verse number="2">Аҳиллик Ҳоруннинг бошига суртилиб, Соқолигача оқиб тушган қимматбаҳо мойдайдир, Кийимлари ёқасидан оқиб тушган мой кабидир.</verse>
				<verse number="3">Сион тоғларига келадиган барака Хермон тоғидаги мўл шабнамга ўхшайди. Сиондан Эгамиз Ўз баракасини ва абадий ҳаётни беради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="133">
				<verse number="1">Зиёрат қўшиғи. Эй сизлар — Эгамизнинг қуллари, Эгамизнинг уйида кечаси хизмат қиладиганлар, Эгамизни олқишланг!</verse>
				<verse number="2">Муқаддас маскан томон Қўлларингизни кўтариб, Эгамизни олқишланг!</verse>
				<verse number="3">Осмону ерни яратган Эгамиз Қуддусдан туриб, сизга барака берсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="134">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизнинг номига мадҳиялар бўлсин! Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари,</verse>
				<verse number="2">Эй Эгамизнинг уйида хизмат қиладиганлар, Эй Эгамиз уйининг ҳовлисида хизмат қиладиганлар!</verse>
				<verse number="3">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин, У яхшидир! Тараннум этинг Уни, бу ёқимлидир.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз Ўзи учун Ёқуб наслини танлади. Ҳа, Ўзимнинг хазинам, деб Исроил халқини танлади.</verse>
				<verse number="5">Ҳа, биламан, Эгамиз улуғдир, Раббимиз барча худолардан юксакдир.</verse>
				<verse number="6">Осмонда ҳам, заминда ҳам, Денгизларда, жамики тубсиз сувларда Эгамиз истаганини қилади.</verse>
				<verse number="7">У ернинг тўрт томонидан булутларни олиб келади, Ёмғир билан бирга чақмоқ юборади, Омборларидан шамол олиб келади.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Мисрнинг тўнғичларини, Инсон ҳамда ҳайвонларнинг биринчи туғилганини урди.</verse>
				<verse number="9">Фиръавн ва унинг ҳамма аъёнларига қарши Мисрнинг орасига Эгамиз аломату мўъжизаларни юборди.</verse>
				<verse number="10">У кўп эллар, халқларни қирган, Қудратли шоҳларни бўғизлаган.</verse>
				<verse number="11">Амор халқининг шоҳи Сихўнни, Башан шоҳи Ўгни, Ҳамда Канъоннинг барча шоҳларини қирган.</verse>
				<verse number="12">Уларнинг ерини Исроил халқига мулк қилиб берди.</verse>
				<verse number="13">Эгамизнинг номи то абад давом этар, Эгамизнинг шуҳрати насллар оша давом этар.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз Ўз халқига адолат қилади, Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади.</verse>
				<verse number="15">Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулларидир.</verse>
				<verse number="16">Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар.</verse>
				<verse number="17">Қулоқлари бор уларнинг, эшита олмас, Улар асло нафас ололмас.</verse>
				<verse number="18">Бутларни барпо қилганлар, бутларга ишонганлар Худди уларга ўхшаган бўлиб қолар.</verse>
				<verse number="19">Эй Исроил халқи, олқишлар айтинг Эгамизга! Эй Ҳорун хонадони, мадҳиялар айтинг Эгамизга!</verse>
				<verse number="20">Эй Леви хонадони, олқишлар айтинг Эгамизга! Эй Эгамиздан қўрққанлар, мадҳиялар айтинг Унга!</verse>
				<verse number="21">Қуддусда истиқомат қиладиган Эгамизга Сионда олқишлар айтинг! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="135">
				<verse number="1">Шукрона айтинг Эгамизга, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="2">Шукрона айтинг худоларнинг Худосига, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="3">Шукрона айтинг эгаларнинг Эгасига, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="4">Шукрона айтинг Унга, Фақатгина У буюк ажойиботлар кўрсатади. Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="5">Шукрона айтинг донолик билан самоларни яратганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="6">Шукрона айтинг сувлар узра ерни барпо қилганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="7">Шукрона айтинг улкан ёритқичларни яратганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="8">Кундузи нур сочиб турсин, дея Қуёшни яратганга шукрона айтинг. Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="9">Тун узра нур сочиб турсин, дея Юлдузлару ойни яратганга шукрона айтинг. Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="10">Шукрона айтинг Мисрнинг тўнғичларини урганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="11">Шукрона айтинг Мисрдан Исроилни олиб чиққанга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="12">Шукрона айтинг йўғон билакларию Кучли қўли ила Исроилни олиб чиққанга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="13">Шукрона айтинг Қизил денгизни иккига бўлганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="14">Шукрона айтинг Исроилни денгиз ўртасидан ўтказганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="15">Шукрона айтинг фиръавн ва унинг лашкарини Қизил Денгизга улоқтирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="16">Шукрона айтинг Ўз халқини саҳро бўйлаб олиб ўтганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="17">Шукрона айтинг буюк шоҳларни ҳалок қилганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="18">Шукрона айтинг қудратли шоҳларни қирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="19">Шукрона айтинг Амор халқининг шоҳи Сихўнни ўлдирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="20">Шукрона айтинг Башан шоҳи Ўгни ўлдирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="21">Шукрона айтинг уларнинг ерини Ўз халқига мулк қилиб берганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="22">Шукрона айтинг у ерларни Ўз қули Исроилга мулк қилиб берганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="23">Шукрона айтинг хор бўлганимизда бизни эслаганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="24">Шукрона айтинг бизни душманларимиздан қутқарганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="25">Шукрона айтинг барча жонзотларни озиқлантирадиганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
				<verse number="26">Шукрона айтинг Самовий Худога, Унинг содиқ севгиси абадийдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="136">
				<verse number="1">Бобилдаги дарёлар бўйида ўтирардик, Йиғлаб, у ерларда Қуддусни эслардик.</verse>
				<verse number="2">Лираларимизни ўша ердаги толларга Осиб қўйгандик.</verse>
				<verse number="3">Бизни у ерда асирга олганлар: “Қўшиқ айтиб беринглар”, дердилар, Бизга зулм қилганлар кўнгилларини чоғ қилгани: “Бизга Қуддус қўшиқларидан куйланглар”, дердилар.</verse>
				<verse number="4">Қандай қилиб бегона юртда Биз Эгамизга қўшиқ куйлай олардик?!</verse>
				<verse number="5">Эй Қуддус, агар сени унутсам, Ўнг қўлим қуриб қолсин.</verse>
				<verse number="6">Агар мен сени эсламасам, Қуддусни энг катта шодлигим, деб билмасам, Тилим танглайимга ёпишиб қолсин.</verse>
				<verse number="7">Эй Эгам, Қуддус қулаган кунда Эдомликлар нима қилганини ёдда тутгин. Ахир, улар: “Қулатинг, йиқитинг уни! Пойдеворигача қулатиб ташланг!” деб бақирган.</verse>
				<verse number="8">Эй Бобил шаҳри! Қирғинга маҳкум бўлгансан. Бизга не қилган бўлсанг, ўшани Бошингга соладиганлар бахтлидир.</verse>
				<verse number="9">Сенинг гўдакларингни ушлаб, қояга уриб, Тилка–пора қиладиганлар бахтлидир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="137">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эй Эгам, чин дилдан Сенга шукрона айтаман, Фаришталар олдида Сенинг мадҳингни куйлайман.</verse>
				<verse number="2">МуқаддасМаъбадинг олдида сажда қиламан, Содиқ севгинг, садоқатинг учун Ўзингга шукрона айтаман, Номингни ҳам, сўзингни ҳам ҳар нарсадан юқори қўйгансан.</verse>
				<verse number="3">Чақирганимда, менга жавоб бергансан, Қудратинг билан мени жасур қилгансан.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам, замин шоҳлари Сенга шукр айтади, Оғзингдан чиққан сўзларни улар эшитганлар.</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам, қилганларингни улар куйласинлар! Сенинг шуҳратинг буюкдир!</verse>
				<verse number="6">Гарчи Сен юксак бўлсанг–да, хор бўлганларга боқасан, Киборларни Сен узоқдан ҳам биласан.</verse>
				<verse number="7">Кулфатда юрсам ҳам, душманларим ғазабидан сақлайсан, Ўнг қўлингни узатиб, мени қутқарасан.</verse>
				<verse number="8">Эй Эгам, мен учун қасос оласан. Содиқ севгинг то абад давом этар, Ўзинг яратганларни тарк этмагин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="138">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Эй Эгам, мени Ўзинг синаб кўриб, билгансан,</verse>
				<verse number="2">Қачон ўтириб, қачон туришимни Ўзинг биласан, Ўй–хаёлларимни узоқдан туриб англаб оласан,</verse>
				<verse number="3">Юришимни, ётишимни Сен текширасан, Барча йўлларим Сенга ойдай равшандир.</verse>
				<verse number="4">Бирон сўз тилимга келмасдан олдин, Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан.</verse>
				<verse number="5">Мени ҳамма томондан ўраб олгансан, Қўлларингни устимга қўйгансан.</verse>
				<verse number="6">Донолигинг мен учун жуда ажойибдир, Шу қадар юксакки, мен англай олмасман.</verse>
				<verse number="7">Сенинг Руҳингдан қочиб, қаерга ҳам бора оламан?! Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам қоча оламан?!</verse>
				<verse number="8">Агар осмонга чиқсам, Сен ўша ердасан! Ўликлар диёрига тушсам ҳам, Сен ўша ердасан!</verse>
				<verse number="9">Саҳарнинг қанотларини олиб парвоз қилсам, Денгизнинг энг узоқ четларига ўрнашсам,</verse>
				<verse number="10">Ҳатто у ерда ҳам қўлларинг мени етаклар, Ўнг қўлинг мени қувватлар.</verse>
				<verse number="11">Агарда: “Шубҳасиз, мени зулмат қамраб олади, Атрофимда кундуз тунга айланади”, деб айтсам,</verse>
				<verse number="12">Ҳатто зулмат ҳам Сен учун қоронғи эмас, Тун кундуз каби нур сочар, Туну кундуз Сен учун бирдир.</verse>
				<verse number="13">Ички аъзоларимни Сен яратгансан, Онамнинг қорнида менга шакл бергансан.</verse>
				<verse number="14">Сенга шукрона айтаман. Ахир, қандай ажойиб қилиб яратилганман! Сенинг барча ишларинг нақадар ажойиб, Буни мен жуда яхши биламан.</verse>
				<verse number="15">Мен пинҳон яратилганимда, Ернинг тубида маҳорат ила тўқилганимда, Суякларим Сендан яширин эмас эди.</verse>
				<verse number="16">Кўзларинг кўрганди ҳомила эканимни. Менга ажратилган кунлар келмасдан, Ҳаммаси китобингга ёзилганди.</verse>
				<verse number="17">Сенинг ниятларинг, эй Худо, менга қадрлидир, Ниятларингнинг сон–саноғи нақадар кўпдир.</verse>
				<verse number="18">Қумдан ҳам кўп бўларди агар уларни санаганимда, Уйғонганимда қарасам, ҳамон мен билан экансан бирга.</verse>
				<verse number="19">Эй Худо, кошки фосиқни ўлдирсанг эди, Қонхўр мендан узоқлашса эди,</verse>
				<verse number="20">Сен ҳақингда улар фитна қиладилар, Душманларинг Сенинг номинг билан ёлғон қасам ичадилар.</verse>
				<verse number="21">Эй Эгам! Сендан нафратланганлардан мен нафратланмайманми?! Сенга қарши исён қилганлардан мен жирканмайманми?!</verse>
				<verse number="22">Улардан бутунлай нафратланаман, Уларни ўзимнинг душманим, деб биламан.</verse>
				<verse number="23">Текшириб кўр мени, эй Худо, юрагимни бил, Синаб кўр мени, ташвишларимни бил.</verse>
				<verse number="24">Билгин–чи, менинг бирон қабиҳлигим бормикан? Мени абадий йўлдан етаклаб боргин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="139">
				<verse number="1">Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.</verse>
				<verse number="2">Ёмонлардан мени қутқар, эй Эгам, Зўравонлардан ҳимоя қил мени.</verse>
				<verse number="3">Улар юракларида қабиҳликни қасд қилади, Доимо уруш–жанжалларни қўзғайди.</verse>
				<verse number="4">Улар тилларини илондай ўткир қилади, Тилларидан илон заҳри томади.</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам, мени қабиҳларнинг қўлидан қутқар, Йиқитмоқчи бўлган зўравонлардан мени ҳимоя қил.</verse>
				<verse number="6">Такаббурлар мен учун тузоқ қўйганлар, Улар тўрларининг ипларини ёйганлар, Йўлим бўйлаб менга қопқон қўйганлар.</verse>
				<verse number="7">Эй Эгам, Сенга айтаман: “Сен Менинг Худойимсан.” Қулоқ сол, эй Эгам, Сенга илтижо қиламан.</verse>
				<verse number="8">Эй Эгам Раббий, қудратли нажоткорим! Жанг кунида бошимни омон сақладинг.</verse>
				<verse number="9">Эй Эгам, фосиқнинг истагини бажо қилмагин, Уларнинг қабиҳ режаларига омад бермагин, Улар мағрурланиб кетмасин.</verse>
				<verse number="10">Атрофимни ўраб олганларнинг таҳдидлари, Ўзларининг бошига келсин.</verse>
				<verse number="11">Ёнаётган кўмир чўғи ўзларига ёғилсин, Улар оловга, ифлос чуқурларга улоқтирилсин, Асло қайтиб чиқмасин.</verse>
				<verse number="12">Туҳматчиларга юртда асло жой бўлмасин, кўкармасин, Фалокат золимнинг изидан тушиб, уни йўқ қилсин.</verse>
				<verse number="13">Биламан, эй Эгам, мазлумни ҳимоя қиласан, Бечораҳолни адолат ила қўллаб–қувватлайсан.</verse>
				<verse number="14">Солиҳлар албатта Сенга шукрона айтади, Тўғри инсонлар ҳузурингда истиқомат қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="140">
				<verse number="1">Довуд саноси. Сенга ёлвораман, эй Эгам, ёнимга тез келгин, Сенга ёлворганимда овозимга қулоқ солгин.</verse>
				<verse number="2">Ибодатимни тутатқи назридай қабул қилгин, Қўлларимни кўтарганимни кечки қурбонлик деб билгин.</verse>
				<verse number="3">Эй Эгам, оғзимга посбон қўйгин, Лабларим эшигини қўриқлагин.</verse>
				<verse number="4">Юрагимни қабиҳликка бурмагин, Ёмон ишларга қўшилишимга йўл қўймагин, Бадкирдорларнинг жамоасида Зиёфатларини ейишимга йўл қўймагин.</verse>
				<verse number="5">Майли, солиҳ одам мени ураверсин, Содиқ одам мени тўғриласин, Бошим шундай аъло мойни рад қилмасин. Менинг ибодатим муттасил Бадкирдорларнинг қабиҳ ишларига қаршидир.</verse>
				<verse number="6">Уларнинг ҳакамлари қоядан улоқтирилади, Шунда фосиқлар сўзларим ҳақ эканлигини билиб олишади.</verse>
				<verse number="7">Бадкирдорлар айтар: “Шудгор қилиниб, парчаланган ердай, Суякларимиз қабр оғзида майдаланиб, сочилиб ётибди.”</verse>
				<verse number="8">Кўзларим Сендадир, эй Эгам Раббий, Сендан паноҳ излайман, Мени ташлаб қўймагин.</verse>
				<verse number="9">Бадкирдорларнинг қопқонларидан, Улар қўйган тузоқдан мени сақлагин.</verse>
				<verse number="10">Мен соғ–омон ўтиб кетайин, Фосиқлар ўзлари қўйган тўрга тушсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="141">
				<verse number="1">Ғорда бўлган пайтда Довуднинг айтган қасидаси. Ибодат. Эй Эгам, Сенга қаттиқ фарёд қиламан, Эй Эгам, Сенга қаттиқ ёлвораман.</verse>
				<verse number="2">Дардларимни Сенга тўкиб соламан, Қайғуларимни Сенинг олдингда айтаман.</verse>
				<verse number="3">Руҳим сўлғин бўлганда, Йўлларимни Сен биласан. Мен юрадиган сўқмоқларда Ғанимларим менга тузоқ қўйишган.</verse>
				<verse number="4">Ўнг томонимга қараб кўр: Менга эътибор берадиган бирон кимса йўқ. Ҳеч қаерга қочиб кета олмайман, Мен учун ҳеч ким қайғурмас.</verse>
				<verse number="5">Сенга ёлвориб айтаман, эй Эгам: “Сен менинг паноҳимсан, Бу дунёдаги хавфсизлигим Сенсан.”</verse>
				<verse number="6">Фарёдимга қулоқ солгин, Ахир, оёқ ости бўлиб кетдим–ку. Мени таъқиб қилувчилардан қутқар, Улар мендан ғоят кучлидирлар.</verse>
				<verse number="7">Мени тутқунликдан чиқариб олгин, Токи Сенга шукрона айтай. Менга эзгулик қилганинг учун Солиҳлар атрофимни ўраб олади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="142">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эшитгин, эй Эгам, ибодатларимни, Сен содиқсан, ёлворишларимга қулоқ сол, Сен одилсан, жавоб бер.</verse>
				<verse number="2">Мен, Ўз қулингни ҳукм қилмагин, Ҳузурингда ҳеч ким солиҳ эмас.</verse>
				<verse number="3">Душманлар мени таъқиб қилган, Менинг танамни тупроққа қорган, Азалда оламдан ўтганлар каби Мени зулматда яшашга мажбур қилар.</verse>
				<verse number="4">Шу боис ичимда руҳим сўлган, Юрагим қўрқувдан увишиб қолган.</verse>
				<verse number="5">Мен олдинги кунларни эслайман, Сенинг ҳамма ишларинг ҳақида ўйлайман, Қўлларинг ижодини хаёлимга келтираман.</verse>
				<verse number="6">Қўлларимни Сенга ибодат учун очаман, Қақраган ер каби жоним Сенга ташна.</verse>
				<verse number="7">Эй Эгам, менга тез жавоб бер, Руҳим тушиб кетмоқда, Юзларингни мендан яширмагин, Токи қабрга кирганлардай бўлиб қолмай.</verse>
				<verse number="8">Саҳарда содиқ севгингни менга билдиргин, Умидимни Сенга боғлайман. Юрадиган йўлимни Ўзинг кўрсатгин, Юрагимни Сенга очаман.</verse>
				<verse number="9">Эй Эгам, мени ғанимларимдан қутқар, Паноҳ истаб Сенга қочиб борганман.</verse>
				<verse number="10">Сенинг хоҳишингни қилмоққа мени ўргат, Сен Худойимсан, Сенинг эзгу Руҳинг Мени текис сўқмоқдан етаклаб борсин.</verse>
				<verse number="11">Эй Эгам, Ўз номинг ҳақи мени сақлагин, Адолатинг билан мени кулфатдан қутқаргин.</verse>
				<verse number="12">Содиқ севгинг ҳақи қиргин ғанимларимни, Йўқ қилиб ташлагин ҳамма душманларимни, Ахир, мен Сенинг қулингман–ку.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="143">
				<verse number="1">Довуд саноси. Эгамга, суянган қоямга олқишлар бўлсин, У қўлларимни урушга, бармоқларимни жангга ўргатган.</verse>
				<verse number="2">Эгам менинг суянган қоямдир, қалъамдир, У қўрғоним, халоскоримдир. Ҳа, Эгам менинг қалқоним, Унда мен паноҳ топаман, Халқларни У менга бўйсундиради.</verse>
				<verse number="3">Эй Эгам, инсон зоти кимдирки, унга эътибор берсанг! Бандалар кимдирки, улар ҳақда ўйласанг!</verse>
				<verse number="4">Инсон умри оғиздан чиққан нафасга ўхшар, Одамзоднинг ҳаёти ўткинчи сояга ўхшар.</verse>
				<verse number="5">Эй Эгам, кўкларни ёриб, пастга тушгин, Тоғларга теккин, улардан тутун чиқсин.</verse>
				<verse number="6">Чақмоқ чақтир, ёвларни тирқиратгин, Ўқларингни от, уларни саросимага солгин.</verse>
				<verse number="7">Юқоридан узат қўлингни, мени қутқаргин, Азим сувлардан мени чиқариб олгин, Бегоналар қўлидан мени қутқаргин.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг сўзлари беҳуда, Қўлини кўтариб, улар ёлғон қасам ичади.</verse>
				<verse number="9">Эй Худо, Сенга янги қўшиқ куйлайман, Ўн торли арфа чалиб Сени тараннум этаман.</verse>
				<verse number="10">Шоҳларга Сен зафар ато этасан, Қулинг Довудни шафқатсиз қиличдан қутқарасан.</verse>
				<verse number="11">Келгиндиларнинг қўлидан Мени халос қил, қутқаргин. Уларнинг сўзлари беҳуда, Қўлини кўтариб, улар ёлғон қасам ичади.</verse>
				<verse number="12">Ўғилларимиз ёшлигида яхши ўсган кўчатга ўхшасин, Қизларимиз саройнинг ўймакор устунларига ўхшасин.</verse>
				<verse number="13">Омборларимиз ноз–неъматларга тўлиб–тошсин, Қўйларимиз минглаб, ўн минглаб яйловларда кўпайсин.</verse>
				<verse number="14">Ҳўкизимиз оғир юкларни тортсин, Деворларимиз дарз кетмасин, Одамларимиз сургун бўлмасин, Кўчаларимизда оҳ–воҳ, ғаму кулфат бўлмасин.</verse>
				<verse number="15">Нақадар бахтлидир бундай инсонлар! Бахтлидир Худони Эгамиз деб билган халқ!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="144">
				<verse number="1">Довуднинг ҳамду саноси. Эй Худойим, Шоҳим! Сени улуғлайман! То абад Сенинг номингни олқишлайман!</verse>
				<verse number="2">Ҳар кун Сени олқишлайман, Сенга то абад ҳамду сано айтаман.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз буюкдир, мадҳ этилсин янада, Ақл етмас Унинг буюклигига.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгам, бир насл бошқасига мақтар ишларингни, Улар эълон қилар қудратли ишларингни.</verse>
				<verse number="5">Улар шонли дабдабангни, улуғворлигингни сўйлайдилар, Мен эса ажойиб мўъжизаларинг ҳақида ўйлайман.</verse>
				<verse number="6">Одамлар қўрқинчли ишларинг қудрати ҳақида айтадилар, Мен эса буюклигингни эълон қилгайман.</verse>
				<verse number="7">Инсонлар чексиз эзгулигингни хотирлаб, гапираверадилар. Адолатингни улар севинч ила куйлайдилар.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз иноятли, раҳмдилдир, Жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз ҳар кимсага ҳиммат қилар, Яратганларининг ҳар бирига шафқат айлар.</verse>
				<verse number="10">Эй Эгам, жамики яратганларинг Сенга шукр айтар, Жамики тақводорларинг Сенга олқишлар куйлар.</verse>
				<verse number="11">Салтанатинг шуҳратини улар ҳикоя қилар, Сенинг қудратинг ҳақида улар сўйлаб юрар.</verse>
				<verse number="12">Ҳаммани қудратли ишларингдан, Салтанатинг шуҳратию дабдабасидан хабардор қилар.</verse>
				<verse number="13">Сенинг салтанатинг абадий шоҳликдир, Ҳукмронлигинг насллар оша давом этар.</verse>
				<verse number="14">Йиқилаётганларга Эгамиз таянч бўлади, Икки букилганларнинг қаддини ростлайди.</verse>
				<verse number="15">Эй Эгам, ҳамманинг кўзи умид билан Сенга тикилар, Ўз пайтида уларнинг ризқини берасан.</verse>
				<verse number="16">Сен қўлингни очиб, Жамики жонзотнинг истагини қондирасан.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз ҳамма йўлларида адолат қилар, Ҳамма ишларида севгисини кўрсатар.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз Ўзига ёлворганларнинг ёнидадир, Чин дилдан ёлворганларнинг ёнидадир.</verse>
				<verse number="19">Ўзидан қўрққанларнинг тилагини Эгамиз қондирар, Уларнинг ноласини эшитиб, уларга нажот берар.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз Ўзини севгучиларни асрайди, Ҳамма фосиқларни қириб ташлайди.</verse>
				<verse number="21">Эгамизнинг ҳамду саноси доимо тилимда бўлади, Жамики жонзот Унинг муқаддас номини то абад олқишлайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="145">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамни мадҳ қил, эй жоним!</verse>
				<verse number="2">Тирик эканман, Эгамга ҳамду сано айтаман, Умрим борича Худойимга ҳамду сано куйлайман.</verse>
				<verse number="3">Умид боғламанг шаҳзодаларга, Нажот беролмайдиган инсон зотига.</verse>
				<verse number="4">Улар жон бергач, тупроққа қайтар, Ўша ондаёқ уларнинг режаси йўққа чиқар.</verse>
				<verse number="5">Ёқубнинг Худосини мададкорим, деб айтганлар бахтлидир, Ўзларининг Эгаси Худодан умид қилганлар бахтлидир.</verse>
				<verse number="6">Ҳа, Ёқубнинг Худоси Осмону ерни ҳамда денгизни яратган. Денгизу ундаги ҳамма жонзотни У яратган, У то абад содиқ бўлиб қолади,</verse>
				<verse number="7">Мазлумларга адолат қилади, Очларга У нон беради. Асирларни озод қилувчи Эгамиздир.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз кўрнинг кўзларини очади, Икки букилганларнинг қаддини ростлайди, Эгамиз солиҳларни севади.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз мусофирларни асрайди, Етим, беваларни қўллайди, Фосиқнинг йўлларига халақит беради.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз то абад ҳукмдордир, Эй Қуддус, сенинг Худойинг насллар оша ҳукмдордир! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="146">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Нақадар яхшидир Худойимизни тараннум этмоқ! Нақадар лаззатли, муносиб Унга ҳамду сано айтмоқ!</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Қуддусни қайтадан қуради, Сургундагиларни Исроилга йиғади.</verse>
				<verse number="3">Эзилган кўнгилларга У шифо беради, Уларнинг яраларига малҳам қўяди.</verse>
				<verse number="4">Юлдузларнинг сонини У аниқлаб чиқади, Уларнинг ҳаммасига ном беради.</verse>
				<verse number="5">Раббимиз буюкдир, қуввати кўпдир, Унинг донолиги чексиздир.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз мазлумларни юксалтиради, Фосиқларни эса ерга уриб эзади.</verse>
				<verse number="7">Эгамизга шукрона айтиб тараннум қилинг, Худойимизга атаб лирада куй чалинг.</verse>
				<verse number="8">У самоларни булутлар ила қоплайди, У ерни ёмғир билан таъминлайди, Қир–адирларда ўт–ўлан ўстиради.</verse>
				<verse number="9">У ҳайвонларнинг ризқ–рўзини беради, Қарға болалари қағиллаганда уларга озиқ беради.</verse>
				<verse number="10">У отларнинг кучидан завқ олмайди, Сипоҳнинг кучли оёқларидан хушланмайди.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Ўзидан қўрққанлардан хушланади, Унинг содиқ севгисига умид қилганлардан мамнун бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="147">
				<verse number="1">Эгангни олқишлагин, эй Қуддус! Худойингга ҳамду сано айт, эй Сион!</verse>
				<verse number="2">Дарвозаларинг тамбаларини У мустаҳкам қилади, Ичингдаги болаларингга У барака беради.</verse>
				<verse number="3">Шоҳлигингга У тинчлик ато қилади, Буғдойнинг энг яхшиси билан тўйдиради.</verse>
				<verse number="4">Худо амрларини ер юзига юборади, Унинг айтган сўзлари тез ёйилади.</verse>
				<verse number="5">У қорни момиқ каби ёяди, Қировни кул каби сочади.</verse>
				<verse number="6">Дўлни ушоқ каби ёғдиради, Унинг совуғи олдида ким бардош бера олади?!</verse>
				<verse number="7">Каломини юбориб, Эгамиз музларни эритади, Шамолини эсдириб, сувлар оқизади.</verse>
				<verse number="8">Ёқуб наслига сўзини аён қилади, Қонун–қоидаларини Исроилга билдиради.</verse>
				<verse number="9">Бошқа халқларга Эгамиз шундай қилмади, Ўша халқлар Унинг қонунларини билмайди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="148">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин самолардан, Унга ҳамду санолар бўлсин фалаклардан!</verse>
				<verse number="2">Эй Унинг фаришталари, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй Унинг самовий лашкарлари, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
				<verse number="3">Унга ҳамду санолар бўлсин, эй қуёш, эй ой, Ҳамду санолар бўлсин Унга, нурли юлдузлар!</verse>
				<verse number="4">Ҳамду санолар бўлсин Унга, эй фалаклар тоқи, Эй самолар узра жойлашган сувлар!</verse>
				<verse number="5">Эгамизга ҳамду сано айтсин улар, Эгамизнинг амри билан яратилган улар.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз бир фармон билан уларни то абад жойига ўрнаштирди, Бу фармон бекор қилинмайди.</verse>
				<verse number="7">Ер юзидан Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй жамики тубсиз сувлар, денгиз махлуқлари,</verse>
				<verse number="8">Эй чақмоқ, қор, дўл, булутлар, Унинг амрига бўйсунувчи бўронлар Эгамизга ҳамду санолар айтинг!</verse>
				<verse number="9">Мадҳиялар айтинг Унга, эй тоғлар, жамики қирлар, Мевали дарахтлар, жамики садр дарахтлари!</verse>
				<verse number="10">Ҳамду сано айтинг Унга, Эй ёввойи ҳайвонлар, жамики чорва, Судралиб юрувчилару учар қушлар!</verse>
				<verse number="11">Мадҳиялар айтинг Унга, Эй заминдаги шоҳлар, жамики халқлар, Шаҳзодалар, заминдаги ҳамма ҳукмдорлар!</verse>
				<verse number="12">Унга ҳамду сано айтинг йигитлар, қизлар, Ёшу қари — ҳаммангиз бирга.</verse>
				<verse number="13">Ҳаммаси Эгамизга ҳамду сано айтсин, Фақатгина Унинг номи буюкдир, Шуҳрати замину осмондан баланддир.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз Ўз халқини қудратли қилди. Тақводорлари — қадрдони Исроил халқи Унга ҳамду сано айтишларига сабаб берди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="149">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Тақводорлар жамоасига ҳамду сано айтинг.</verse>
				<verse number="2">Исроил ўз Яратувчиси туфайли қувонсин, Қуддус халқи ўз Шоҳидан шод бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Эгамизга улар рақс ила ҳамду сано айтсин, Доира, лира Унга атаб куй чалсин.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз ўз халқидан хушнуддир, Мазлумларга нажотни тож қилиб кийдиради.</verse>
				<verse number="5">Эришган шарафи туфайли тақводорлар шод бўлсин, Тўшакларида ётганларида шодланиб қўшиқ айтсин.</verse>
				<verse number="6">Оғизларида Худога ҳамду санолар бўлсин, Қўлларида дудама қиличлар бўлсин,</verse>
				<verse number="7">Токи ёт халқлардан қасос олсин, Элатларга жазосини берсин,</verse>
				<verse number="8">Уларнинг шоҳларини занжирбанд қилсин, Аслзодаларига темир кишанлар солсин.</verse>
				<verse number="9">Улар устидан Худонинг ҳукмини ижро этсин, Тақводорлари учун шараф шудир. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="150">
				<verse number="1">Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Худога ҳамду санолар бўлсин Муқаддас масканида, Унга ҳамду санолар бўлсин Самода — мустаҳкам қалъасида.</verse>
				<verse number="2">Қудратли ишлари учун Унга ҳамду санолар бўлсин, Тенгсиз буюклиги учун мадҳиялар бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб, Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб.</verse>
				<verse number="4">Доира чалиб, рақс ила Унга ҳамду сано айтинг, Торли асбоб, най чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.</verse>
				<verse number="5">Жарангдор зиллар чалиб, Унга ҳамду сано айтинг, Оҳангдор зилларни қаттиқ чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.</verse>
				<verse number="6">Эгамизга ҳамду сано айтинг, Эй жамики тирик жонзотлар! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="20">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймоннинг Ҳикматлари.</verse>
				<verse number="2">Бу ҳикматлар донолик ва насиҳатни ўргатади, ҳикматли сўзларни тушунтиради,</verse>
				<verse number="3">Ақлли кўрсатмаларга, тўғрилик, адолат, одилликка эга қилади,</verse>
				<verse number="4">Соддаларга идрок, ёшларга билим, фаҳму фаросат беради.</verse>
				<verse number="5">Донолар тинглаб билимини кўпайтирсин, идрокли эса йўл–йўриқ олсин.</verse>
				<verse number="6">Бу ҳикматлар — маталларни, жумбоқларни, дононинг сўзларини ва топишмоқларини тушуниш учундир.</verse>
				<verse number="7">Эгамиздан қўрқиш илму маърифатнинг бошидир. Донолик ва насиҳатдан нафратланган эса нодондир.</verse>
				<verse number="8">Ўғлим, отанг насиҳатларига қулоқ сол, онанг ўгитларини рад этма,</verse>
				<verse number="9">Чунки улар бошингга гўзал гулчамбар, бўйнингга маржондайдир.</verse>
				<verse number="10">Ўғлим, агар гуноҳкорлар сени йўлдан урмоқчи бўлса, бўйин берма.</verse>
				<verse number="11">Агар улар: “Кел, бизга қўшил, пистирма қўйиб қон тўкайлик, айбсизнинг йўлини важсиз тўсайлик,</verse>
				<verse number="12">дўзахга ўхшаб уни тириклайин ўз қаъримизга тортайлик, чуқур каби бутунлайин ютиб юборайлик,</verse>
				<verse number="13">ҳар хил бойликларни тортиб олиб, уйимизни ўлжа билан тўлдирайлик,</verse>
				<verse number="14">ҳамма нарса ўртада бўлсин, ҳамёнимиз битта бўлсин”, — деб айтсалар,</verse>
				<verse number="15">ўғлим, уларнинг йўлидан юрма, бир қадам ҳам босма.</verse>
				<verse number="16">Чунки улар қон тўкишга тайёрдирлар, оёқлари ёвузликка шошилади.</verse>
				<verse number="17">Қушларнинг кўзи олдида тўр қўйиш фойдасиздир.</verse>
				<verse number="18">Ёвузлар ўзларининг қони тўкилишини кутадилар, ўзларининг жонларини пойлайдилар.</verse>
				<verse number="19">Очкўзлик билан тортиб оладиганларнинг аҳволи шу! Улар ўз ҳаётига зомин бўлади.</verse>
				<verse number="20">Донолик кўчада чақиради. Майдонда баланд овоз билан ҳайқиради.</verse>
				<verse number="21">Гавжум кўчанинг бошида, шаҳар дарвозаларида жар солади.</verse>
				<verse number="22">“Эй, нодонлар, қачонгача нодон бўлиб юраверасиз?! Сиз–чи, мазах қилувчилар, қачонгача мазах қилишдан завқланасиз?! Ақлсизлар, қачонгача илму маърифатдан нафратланасиз?!</verse>
				<verse number="23">Панд–насиҳатларимга қулоқ солинглар. Мана, сизларга руҳимни бераман. Сўзларимни очаман.</verse>
				<verse number="24">Лекин сизларни чақирганимда рад этдингиз, қўлларимни узатганимда, эътибор бермадингиз.</verse>
				<verse number="25">Маслаҳат, панд–насиҳатларимнинг ҳеч бирини қабул қилмадингиз.</verse>
				<verse number="26">Шунинг учун бошингизга фалокат келганда, мен ҳам куламан. Ваҳимага тушганингизда, мазах қиламан.</verse>
				<verse number="27">Ваҳима бўрондай, фалокат эса тўфондай келганда, кулфату машаққатлар бошга тушганда,</verse>
				<verse number="28">улар мени чақирадилар, лекин жавоб бермайман. Улар мени қидирадилар, излайдилар, лекин тополмайдилар.</verse>
				<verse number="29">Чунки улар илм–маърифатдан нафратландилар, Эгамиздан қўрқишни танламадилар.</verse>
				<verse number="30">Маслаҳатларимни, ўгитларимни қабул қилмадилар.</verse>
				<verse number="31">Шунинг учун ўз қилмишларининг мевасини еб, пушаймон бўлиб қоладилар.</verse>
				<verse number="32">Нодонлар йўлдан адашиб ўзини ўлдиради, ақлсизларнинг беғамлиги эса ўзларини ҳалок қилади.</verse>
				<verse number="33">Лекин менга қулоқ солганлар осойишта ҳаёт кечиради, ёмонликнинг ваҳимасидан халос бўлади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ўғлим, насиҳатларимни қабул қилиб, амрларимни юрагингда сақласанг,</verse>
				<verse number="2">Доноликка қулоқ солиб, қалбингни фаҳм–идрокка очсанг,</verse>
				<verse number="3">Фаросатга ташна, идрокка чанқоқ бўлсанг,</verse>
				<verse number="4">Уни кумуш излагандай изласанг, яширин хазина қидиргандай қидирсанг,</verse>
				<verse number="5">Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунасан, Худо кимлигини биласан.</verse>
				<verse number="6">Чунки доноликни Эгамиз беради, билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади.</verse>
				<verse number="7">У тўғри одам учун нажот сақлайди, тўғри юрадиганга Ўзи қалқон бўлади.</verse>
				<verse number="8">Адолатли инсонни ҳимоя қилади, Унга содиқ бўлганнинг йўлини қўриқлайди.</verse>
				<verse number="9">Шунда сен тўғрилик, адолат, одиллик, яъни тўғри йўл нима эканлигини тушунасан.</verse>
				<verse number="10">Чунки юрагингга донолик киради, руҳинг эса билимдан завқланади.</verse>
				<verse number="11">Фаҳм–фаросат сени ҳимоя қилади, ақл–идрок эса қўриқлайди.</verse>
				<verse number="12">Ёмон йўлдан, ёвуз гапирадиганлардан асрайди.</verse>
				<verse number="13">Улар тўғри йўлни ташлаб, қоронғиликда юради.</verse>
				<verse number="14">Ёмон ишлардан хурсанд бўлади, ёвузликдан қувонади.</verse>
				<verse number="15">Улар йўлдан адашган, сўқмоқлари эса эгридир.</verse>
				<verse number="16">Сени зинокордан, тилёғлама бузуқ аёлдан сақласин.</verse>
				<verse number="17">У ёшлигидаги умр йўлдошини ташлаб, Худо олдида берган аҳдини бузган.</verse>
				<verse number="18">Унинг уйи ўлимга, йўллари эса ўликларнинг олдига олиб боради.</verse>
				<verse number="19">Унинг олдига борган қайтиб келмайди, ҳаёт сўқмоқларига етмайди.</verse>
				<verse number="20">Шунинг учун яхши одамларнинг йўлидан юргин, солиҳларнинг йўлидан чиқмагин.</verse>
				<verse number="21">Чунки тўғри одам ўша ерда яшайди, пок одам у ерда қолади.</verse>
				<verse number="22">Фосиқ эса ердан қириб ташланади, вафосиз йўқ қилинади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Ўғлим, сўзларимни унутма, амрларимни юрагингда сақла.</verse>
				<verse number="2">Улар умрингга умр қўшади, ҳаётинг тинч бўлади.</verse>
				<verse number="3">Абадий севгини асло тарк этма. Бўйнингга маржон қилиб тақиб ол, юрагинг қаърига ёзиб қўй.</verse>
				<verse number="4">Шунда Худонинг ҳам, одамларнинг ҳам меҳрини қозонасан, Улардан иззат–ҳурмат топасан.</verse>
				<verse number="5">Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон.</verse>
				<verse number="6">Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди.</verse>
				<verse number="7">Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ. Ёмонликдан юз ўгиргин.</verse>
				<verse number="8">Шундай қилсанг жисминг соғ, жонинг эса омон бўлади.</verse>
				<verse number="9">Ўз бойлигинг, биринчи ҳосилинг билан Эгамизни улуғла.</verse>
				<verse number="10">Шунда омборинг тўлиб–тошади, янги шаробинг етиб ортади.</verse>
				<verse number="11">Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясини рад қилмагин, Унинг танбеҳидан руҳинг тушиб кетмасин.</verse>
				<verse number="12">Ота яхши кўрган фарзандини жазолагандек, Худо ҳам севганини жазолайди.</verse>
				<verse number="13">Доноликка эришган, ақл–идрок топган қандай бахтлидир!</verse>
				<verse number="14">Чунки унинг нафи кумушдан, фойдаси эса олтиндан ҳам афзалроқдир.</verse>
				<verse number="15">У жавоҳирлардан ҳам азиздир, сен тилаган бирор нарса Унга тенг келмайди.</verse>
				<verse number="16">Унинг ўнг қўлида узоқ умр, чап қўлида эса бойлик ва шон–шуҳрат бор.</verse>
				<verse number="17">Йўли — шодлик йўли, барча сўқмоқлари тинчдир.</verse>
				<verse number="18">Донолик уни ушлаб турганлар учун ҳаёт дарахти кабидир, Уни асраганлар эса бахтлидир.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз донолик билан ерни яратди, ақл–идроки билан осмонни ўз ўрнига жойлаштирди.</verse>
				<verse number="20">Унинг ақли билан чуқурликлар бўлинган, булутлардан шудринг тушган.</verse>
				<verse number="21">Ўғлим, донолик ва фаҳм–фаросатни маҳкам ушла, назарингдан қочирмагин.</verse>
				<verse number="22">Ўшанда улар жонингга ҳаёт бахш этади, бўйнингга безакдай бўлади.</verse>
				<verse number="23">Йўлингда эсон–омон юрасан, оёғинг эса қоқилмайди.</verse>
				<verse number="24">Бехавотир ётасан, уйқунг ширин бўлади.</verse>
				<verse number="25">Бехосдан келадиган офатдан қўрқма. Ёвуз ҳужум қилганда ҳам қўрқма.</verse>
				<verse number="26">Чунки Эгамиз ёнингда бўлади, сени қоқилишдан асрайди.</verse>
				<verse number="27">Яхшилик қилиш қўлингдан келса, муҳтожлардан ёрдамингни аяма.</verse>
				<verse number="28">Ўзингда бор бўлса, қўшнингга “кечроқ кел”, “эртага бераман”, деб айтма.</verse>
				<verse number="29">Сенга ишониб, ёнингда тинчгина яшаётган қўшнингга қарши ёмон ният қилма.</verse>
				<verse number="30">Сенга ёмонлик қилмаган одам билан сабабсиз уришма.</verse>
				<verse number="31">Зўравонга ҳасад қилма, у қиладиган ишларни қилма.</verse>
				<verse number="32">Чунки Эгамизга ёвузлар жирканчдир, У тўғри одамга яқин бўлади.</verse>
				<verse number="33">Фосиқнинг уйи Эгамизнинг лаънатига, солиҳнинг уйи эса қут–баракага тўлади.</verse>
				<verse number="34">У мазах қилувчиларни мазах қилади, камтарга эса иноят қилади.</verse>
				<verse number="35">Донолар шон–шуҳратга эришадилар, нодонлар эса шармандаликка дучор бўладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Ўғилларим, отангизнинг панд–насиҳатларига қулоқ солинглар, эътибор бериб фаросатли бўлинглар.</verse>
				<verse number="2">Сизларга яхши сабоқ бераман, сўзларимдан юз ўгирманглар.</verse>
				<verse number="3">Мен ота–онамнинг ёлғиз, ёш ўғли эдим.</verse>
				<verse number="4">Болалигимда отам менга шундай дерди: “Сўзларимни юрагингга жо қилиб, амрларимни бажаргин, шунда яшайсан.</verse>
				<verse number="5">Доно бўл, идрокли бўл, уларни унутма, сўзларимдан чиқма.</verse>
				<verse number="6">Доноликдан юз ўгирма, сени ҳимоя қилади, уни севгин, сени асрайди.</verse>
				<verse number="7">Доноликнинг боши шудир, доно бўл, бор–йўғингни бериб бўлса ҳам, идрок ол.</verse>
				<verse number="8">Уни ҳурмат қил, сени кўкка кўтаради. Уни қучгин, сени шон–шуҳратга эриштиради.</verse>
				<verse number="9">Бошингга илтифот гулчамбари, шуҳрат тожини кийдиради.”</verse>
				<verse number="10">Ўғлим, айтганларимга қулоқ солиб қабул қил, шунда умринг узоқ бўлади.</verse>
				<verse number="11">Сенга донолик йўлларини ўргатдим, тўғри йўлдан олиб юрдим.</verse>
				<verse number="12">Юрганингда тўсиққа учрамайсан, югурганингда қоқилмайсан.</verse>
				<verse number="13">Йўл–йўриқларимни қаттиқ ушла, қўйиб юборма, уларни қўриқла, чунки улар ҳаётингдир.</verse>
				<verse number="14">Фосиқнинг сўқмоқларига оёқ босма, ёвузлар йўлидан юрма.</verse>
				<verse number="15">Ҳатто назар солма, ёнидан ҳам ўтма, қайрилиб узоқдан юргин.</verse>
				<verse number="16">Чунки улар ёмонлик қилмасдан ухлай олмайди, бирортасига зарар келтирмагунча уйқулари келмайди.</verse>
				<verse number="17">Улар фосиқлик нонини ейди, зўравонлик шаробини ичади.</verse>
				<verse number="18">Солиҳнинг йўли тонгга ўхшайди, тонг кун чиққунча ёришаверади.</verse>
				<verse number="19">Фосиқнинг йўли эса зулмат кабидир, нимага қоқилиб кетишини билмайди.</verse>
				<verse number="20">Ўғлим, сўзларимни эшит, айтганларимга қулоқ сол.</verse>
				<verse number="21">Уларни кўз олдингдан қочирма, юрагингнинг қаърида сақлагин.</verse>
				<verse number="22">Чунки уларни топганларга ҳаёт, бутун тани–жонига малҳам бўлади.</verse>
				<verse number="23">Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир.</verse>
				<verse number="24">Оғзингдан эгриликни, тилларингдан айёрликни олиб ташла.</verse>
				<verse number="25">Кўзларинг тўғрига қарасин, нигоҳларинг олдингга қаратилган бўлсин.</verse>
				<verse number="26">Тўғри йўлни танлаб юргин, барча сўқмоқларинг мустаҳкам бўлсин.</verse>
				<verse number="27">Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма, ёвузликдан узоқлаш.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Ўғлим, донолигимга эътибор бер, ақл–идрокимга қулоқ сол,</verse>
				<verse number="2">токи фаҳм–фаросатинг йўқолмасин, билиминг сақлансин.</verse>
				<verse number="3">Бузуқ аёлнинг тилидан бол томади, сўзлари — малҳамдай юмшоқ,</verse>
				<verse number="4">аммо оқибати заҳардай аччиқ, ханжардай ўткирдир.</verse>
				<verse number="5">Оёқлари ўлим томон юради, қадамлари ўликлар диёрига етаклайди.</verse>
				<verse number="6">У ҳаётга олиб борадиган йўлга эътибор бермайди, йўллари беқарор, ўзи буни билмайди.</verse>
				<verse number="7">Ўғлим, менга қулоқ сол, сўзларимдан чиқма.</verse>
				<verse number="8">У аёлдан узоқроқ юр, унинг эшигига яқинлашма.</verse>
				<verse number="9">Бўлмаса ўз обрўингни бегоналарга, ҳаётингни эса ёвузларга берасан.</verse>
				<verse number="10">Бойлигингдан бегоналар баҳраманд бўлади, меҳнат билан топган мол–мулкинг ўзгаларнинг уйида бўлади.</verse>
				<verse number="11">Умринг охирида, вужудингу танангдан асар қолмагач, фарёд қиласан.</verse>
				<verse number="12">Ўшанда шундай дейсан: “Мен интизом ва танқиддан қанчалик нафратланар эдим–а,</verse>
				<verse number="13">На устозларимга, на насиҳат берганларга қулоқ солибман.</verse>
				<verse number="14">Ана, оқибат жамоа ичида ҳалокат қирғоғига келиб қолдим.”</verse>
				<verse number="15">Ўз сардобангдаги, ўз қудуғингдаги сувни ичавер.</verse>
				<verse number="16">Булоқларинг ташқарида, ирмоқларинг кўчада оқсинми?</verse>
				<verse number="17">Уни бегоналар билан баҳам кўрма, фақат ўзингники бўлсин.</verse>
				<verse number="18">Булоғинг сувлари муборак бўлсин, кўз очиб кўрганинг билан қувонгин.</verse>
				<verse number="19">Жозибали оҳу ва гўзал кийик! Унинг оғуши сени қониқтирсин, доим унинг севгиси билан қаноатлангин.</verse>
				<verse number="20">Нега энди, ўғлим, бегона хотинни кўнглинг қўмсайди? Нимага бегона аёлнинг оғушини қучасан?</verse>
				<verse number="21">Инсоннинг хатти–ҳаракатлари Эгамизнинг кўзи олдида, одамнинг барча ишларини кузатиб туради.</verse>
				<verse number="22">Фосиқнинг ишлари унинг ўзини ушлайди, гуноҳлари эса занжирга солади.</verse>
				<verse number="23">У интизомсизлигидан ўлади, аҳмоқлиги туфайли йўлдан озади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Ўғлим, ўзгага кафиллик қилиб, бегона билан аҳдлашган бўлсанг,</verse>
				<verse number="2">Ўз тилингдан илиниб, сўзларинг тузоққа етаклаган бўлса,</verse>
				<verse number="3">ўғлим, ўзганинг қўлига тушиб қолибсан, ўзингни қутқар, бор, тиз чўкиб ёлвор.</verse>
				<verse number="4">Кўзларингга на уйқу, на мизғиш бер.</verse>
				<verse number="5">Овчидан қочган оҳу каби, беданавоз қўлидан қочган беданадай ўзингни қутқар.</verse>
				<verse number="6">Эй, танбал, чумолиларга бир қара, уларнинг хатти–ҳаракатларини кўриб доно бўл.</verse>
				<verse number="7">Уларнинг на раҳбари, на назоратчиси, на ҳукмдори бор.</verse>
				<verse number="8">Лекин улар ёзда озиқ тўплайди, ўрим пайтида эса дон–дун йиғишади.</verse>
				<verse number="9">Сен–чи, танбал, қачонгача ухлайсан?! Қачон ўрнингдан турасан?</verse>
				<verse number="10">“Бироз ухлай, бир мизғиб олай, ёнбошлаб бирпас дам олай”, — дейсан.</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун қашшоқлик йўлтўсардай, муҳтожлик эса қароқчидай устингга келади.</verse>
				<verse number="12">Айёр ва нопоклар бузуқ сўзларни гапириб юрадилар.</verse>
				<verse number="13">Кўз қисадилар, оёқ–қўллари билан имо–ишора қиладилар.</verse>
				<verse number="14">Юракларида доим ёвуз ният қилиб, одамлар орасида жанжал чиқарадилар.</verse>
				<verse number="15">Шунинг учун тўсатдан офатга учрайдилар, шифо топмай тўсатдан ҳалок бўладилар.</verse>
				<verse number="16">Олти нарса Эгамизга нафратли, етти нарса жирканчдир. Булар:</verse>
				<verse number="17">манманлик нигоҳи, ёлғончи тил, бегуноҳ қонни тўкадиган қўллар,</verse>
				<verse number="18">ёмон ниятли юрак, ёвузликка югурадиган оёқлар,</verse>
				<verse number="19">ёлғон гапирадиган сохта гувоҳ, ака–укалар орасига нифоқ солувчилардир.</verse>
				<verse number="20">Ўғлим, отанг насиҳатларига қулоқ сол, онанг ўгитларини рад этма,</verse>
				<verse number="21">уларни доим юрагингда сақла, бўйнингга тақиб ол.</verse>
				<verse number="22">Юрганингда сенга йўл кўрсатади, ухлаганингда қўриқлайди, уйғоқлигингда сенга гапиради.</verse>
				<verse number="23">Чунки амрлар — чироқ, танбеҳ — ҳаёт йўли, панд–насиҳатлар эса нурдир.</verse>
				<verse number="24">Улар сени бошқаларнинг хотинидан, зинокор аёлнинг ширин сўзидан сақлайди.</verse>
				<verse number="25">Юрагингда унинг гўзаллигини орзу қилмагин, кўзларига маҳлиё бўлма.</verse>
				<verse number="26">Фоҳишага биттагина нон ҳақи етарли, аммо зино қилувчи бутун ҳаётингни олади.</verse>
				<verse number="27">Кийимларни куйдирмасдан қўйинга чўғ солиб бўладими?!</verse>
				<verse number="28">Оёқни куйдирмасдан чўғ устида юриб бўладими?!</verse>
				<verse number="29">Ўзганинг хотини олдига кирганнинг аҳволи ҳам шундай, бегона аёлга теккан жазосиз қолмайди.</verse>
				<verse number="30">Қорни очлигидан ўзини тўйдириш учун ўғирлик қилса, одамлар ундан нафратланмайди.</verse>
				<verse number="31">Лекин қўлга тушиб қолганда ўғирланган молининг ҳақини етти баробар қилиб қайтариши керак.</verse>
				<verse number="32">Зино қилган ақлсиздир, ўзини ўзи нобуд қилади.</verse>
				<verse number="33">У кўп калтак еб шарманда бўлади, бир умрга бадном бўлади.</verse>
				<verse number="34">Чунки рашк эрни ғазаблантиради, эр қасос олганда шафқат қилмайди.</verse>
				<verse number="35">Ҳар қандай ҳадяни рад этади, қанча пора берсанг олмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Ўғлим, сўзларимни асра, амрларимни дилингда сақла.</verse>
				<verse number="2">Амрларимни сақлаб яша, таълимотимни кўз қорачиғингдек асра.</verse>
				<verse number="3">Уларни бармоғингга боғла, юрагинг қаърига ёзиб қўй.</verse>
				<verse number="4">Доноликни синглим, ақл–идрокни эса қардошим деб атагин.</verse>
				<verse number="5">Улар сени зинокордан, тилёғлама бузуқ аёлдан асрайди.</verse>
				<verse number="6">Уйимнинг дераза панжараси ортидан қарадим,</verse>
				<verse number="7">содда ёшларнинг орасида, бир ақлсиз йигитни кўриб қолдим.</verse>
				<verse number="8">Йигит кўчадан ўтиб, зинокор аёлнинг уйи томон кетаётган эди.</verse>
				<verse number="9">Оқшом. Кеч. Тун қоронғи эди.</verse>
				<verse number="10">Шунда фоҳишага ўхшаб кийинган, маккор ниятли аёл уни кутиб олгани чиқди.</verse>
				<verse number="11">У шаллақи, ўжар, ҳеч қачон уйида турмайди.</verse>
				<verse number="12">Бир қарасанг кўчада, бир қарасанг майдонда, яна бир қарасанг ҳар хил бурчакда турган бўлади.</verse>
				<verse number="13">У йигитни қучоқлаб, ўпиб, беномусларча шундай деди:</verse>
				<verse number="14">“Бугун қурбонлик келтирдим, ваъдаларимни бажардим.</verse>
				<verse number="15">Шунинг учун сени кутиб олишга чиқдим, сени қидириб топдим.</verse>
				<verse number="16">Ўрнимни Мисрдан келтирилган рангли мато билан безадим.</verse>
				<verse number="17">Мирра, долчин, хушбўй атирлар сепдим.</verse>
				<verse number="18">Қани, юр, тонгга қадар куёв–келиндай роҳат қилайлик, ҳузур–ҳаловат қилайлик.</verse>
				<verse number="19">Эрим ҳозир уйда эмас, узоқ сафарга кетган.</verse>
				<verse number="20">Бир ҳамён кумуш танга олиб кетган, ой тўлмагунча қайтиб келмайди.”</verse>
				<verse number="21">Кўп ширин сўзлар ва мулойим гаплар билан у йигитни йўлдан урди.</verse>
				<verse number="22">Йигит ўша заҳотиёқ, қушхонага кетаётган ҳўкиздай, тузоққа оёқ қўяётган кийикдай унинг орқасидан эргашди.</verse>
				<verse number="23">У тузоққа кираётган қушдай, найза жигарига тегмагунча ҳаётини йўқотишини билмайди.</verse>
				<verse number="24">Ўғилларим, менга қулоқ солиб, сўзларимга эътибор беринглар.</verse>
				<verse number="25">Юрагингиз ўша аёлнинг йўлига бурилмасин, унинг сўқмоқларида адашманг.</verse>
				<verse number="26">У кўпларни ҳалок қилди, қурбонлари ҳам кўп.</verse>
				<verse number="27">Унинг уйи ўликлар диёрига етакловчи йўлдир, ўлимга олиб боради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Донолик чорламайдими?! Идрок овозини баланд қилиб чақирмайдими?!</verse>
				<verse number="2">Қир–адирларда, йўл бўйларида, чорраҳаларда,</verse>
				<verse number="3">шаҳар дарвозаларида, эшиклар олдида туриб жар солади:</verse>
				<verse number="4">“Эй, инсонлар, сизларни чақиряпман, одамзодга гапирмоқдаман.</verse>
				<verse number="5">Соддалар, фаҳм–фаросатли бўлинг, сиз, нодонлар, эса идрокли.</verse>
				<verse number="6">Қулоқ солинг, мен аъло гапларни гапираман, ростини айтаман.</verse>
				<verse number="7">Чунки тилим ҳақиқатни гапиради, фосиқликдан эса нафратланади.</verse>
				<verse number="8">Ҳамма сўзларим тўғридир, уларда на эгрилик, на бузуқлик бор.</verse>
				<verse number="9">Фаросатлиларга равшан, билим оладиганларга эса тўғридир.</verse>
				<verse number="10">Кумуш ўрнига насиҳатларимни, олтин ўрнига эса илм–маърифатни танланг.</verse>
				<verse number="11">Чунки донолик қўҳинурдан аълороқдир, ҳеч қандай шодлик У билан тенглаша олмайди.</verse>
				<verse number="12">Мен, Донолик, ақл–идрок билан яшайман, билим ва фаҳм–фаросат мендадир.</verse>
				<verse number="13">Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан нафратланиш демакдир. Мен мағрурлик ва манманликдан, ёвузлик ва бузуқ тилдан нафратланаман.</verse>
				<verse number="14">Менда маслаҳат ва ҳақиқат бор, Мен идрокман, қуввату куч ҳам Мендадир.</verse>
				<verse number="15">Шоҳлар мен орқали ҳукм сурадилар, ҳукмдорлар тўғри қонунлар чиқарадилар.</verse>
				<verse number="16">Мен орқали раҳбарлар бошқарадилар, амалдор ва барча одил ҳакамлар ҳукм чиқарадилар.</verse>
				<verse number="17">Ким Мени севса ўшани севаман, астойдил излаганлар Мени топадилар.</verse>
				<verse number="18">Бойлик, шуҳрат, битмас–туганмас хазина, фаровонлик Мендадир.</verse>
				<verse number="19">Менинг ҳосилим тоза олтиндан ҳам, танланган кумушдан ҳам яхшироқ.</verse>
				<verse number="20">Мен тўғри йўлдан, адолат сўқмоқларидан юраман.</verse>
				<verse number="21">Мени севганлар бойликни мерос қилиб оладилар, уларнинг хазинасини тўлдираман.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз ишини бошламасидан олдин, Ўз ишларининг бошида Менга эга эди.</verse>
				<verse number="23">Қадимдаёқ, энг бошида, дунё яратилмасдан олдин, Мен тайинланган эдим.</verse>
				<verse number="24">Тубсиз денгизу, бепоён уммон, ё бирорта булоқ кўз очмай туриб, Мен дунёга келтирилганман.</verse>
				<verse number="25">Тоғу тош, қир–адир барпо бўлмасдан олдин Мен таваллуд топганман.</verse>
				<verse number="26">У ҳали на ер, на далаларни, на ернинг тупроғини яратган эди.</verse>
				<verse number="27">Худо осмонни яратганда, бепоён уммон узра фалакни барпо этганда, Мен ўша ерда эдим.</verse>
				<verse number="28">Осмонга булутларни жойлаб, денгизларни сув билан тўлдирган чоғда,</verse>
				<verse number="29">У сув тошиб кетмасин деб амр берганда, ерга асос солганда,</verse>
				<verse number="30">Мен унинг ёнида мусаввир эдим, қошида кундан–кунга завқланиб, доимо қувонардим.</verse>
				<verse number="31">Дунёда, Унинг ерида одамзод билан хурсанд бўлардим.</verse>
				<verse number="32">Ўғилларим, менга қулоқ солинглар, йўлимдан юрганлар бахтлидир.</verse>
				<verse number="33">Панд–насиҳатларимни тинглаб доно бўлинглар, уни рад этманглар.</verse>
				<verse number="34">Ҳар кун остонамда кутиб, эшигимни пойлаб, сўзларимга қулоқ соладиган бахтлидир.</verse>
				<verse number="35">Чунки Мени топган ҳаёт топади, Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади.</verse>
				<verse number="36">Кўздан йўқотган ўзига зарар етказади, Мендан нафратланган ўлимни севади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Донолик уй қурди, уйининг етти устунини қўйди.</verse>
				<verse number="2">Қурбонлик келтирди, шароб тайёрлаб, дастурхон ёзди.</verse>
				<verse number="3">Хизматкорларини шаҳарнинг энг баланд жойига юбориб, улар орқали:</verse>
				<verse number="4">“Ким содда бўлса, бу ёққа келсин”, — деб чақирди, ақлсизларга шундай деди:</verse>
				<verse number="5">“Келинглар, таомимдан енглар. Мен тайёрлаган шаробдан ичинглар.</verse>
				<verse number="6">Ғафлатдан воз кечинглар, шунда яшайсизлар, идрок йўлидан юринглар.”</verse>
				<verse number="7">Мазах қилувчига танбеҳ берган таҳқирланади, фосиқнинг хатосини айтган ҳақоратланади.</verse>
				<verse number="8">Мазах қилувчига танбеҳ берма, бўлмаса сендан нафратланади. Донога танбеҳ бер, шунда сени севади.</verse>
				<verse number="9">Донога ўргатсанг, янада донороқ бўлади. Солиҳни ўқитсанг, билимини кўпайтиради.</verse>
				<verse number="10">Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир, Худони билиш идрокдир.</verse>
				<verse number="11">Чунки Мен туфайли умрингга умр қўшилади.</verse>
				<verse number="12">Доно бўлсанг ўзингга фойда, мазах қилсанг ўзинг жабр тортасан.</verse>
				<verse number="13">Аҳмоқ аёл шаллақи ва фаросатсиздир, ҳеч нарсани билмайди.</verse>
				<verse number="14">Уйининг эшиги олдида, шаҳарнинг энг баланд жойида ўтириб,</verse>
				<verse number="15">йўлида тўғри юрган, ёнидан ўтиб кетаётганларни:</verse>
				<verse number="16">“Кимки содда бўлса, бу ёққа келсин”, — деб чақиради, ақлсизларга шундай дейди:</verse>
				<verse number="17">“Ўғирланган сув шириндир, беркитиб ейилган нон эса мазали.”</verse>
				<verse number="18">Лекин у ерда арвоҳлар борлигини, унинг меҳмонлари ўликлар диёрининг қаърида эканлигини билмайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Сулаймоннинг ҳикматлари. Доно фарзанд отага шодлик келтиради, нодон фарзанд эса онага қайғу.</verse>
				<verse number="2">Ёвузлик билан топилган бойликдан наф йўқ, тўғрилик эса ўлимдан қутқаради.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз солиҳнинг оч қолишига йўл қўймайди, лекин фосиқнинг хоҳишини бажо қилмайди.</verse>
				<verse number="4">Дангаса қўллар қашшоқлик келтиради, тиришқоқ қўллар эса бойлик.</verse>
				<verse number="5">Ёз пайтида ҳосил йиққан — доно ўғил, ўрим пайти ухлаган эса отасига уят келтиради.</verse>
				<verse number="6">Солиҳнинг бошида — барака, фосиқнинг тили эса ёвузлик конидир.</verse>
				<verse number="7">Солиҳнинг хотираси муборак бўлади, фосиқнинг номи ёддан кўтарилади.</verse>
				<verse number="8">Юрагида донолик бўлган амрларни қабул қилади, эзма нодон эса ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="9">Тўғри юрган хавф–хатарни билмайди, йўлдан қайрилган эса жазо топади.</verse>
				<verse number="10">Кўз қисган қайғуга сабаб бўлади, эзма нодон ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="11">Солиҳнинг тили — ҳаёт булоғи, фосиқнинг тили — ёвузлик кони.</verse>
				<verse number="12">Нафрат жанжал қўзғайди, севги–муҳаббат эса ҳамма гуноҳларни беркитади.</verse>
				<verse number="13">Идроклининг сўзларида — донолик, нодоннинг орқасида эса қамчи.</verse>
				<verse number="14">Донолар билимини орттиради, нодоннинг тили эса ҳалокат келтиради.</verse>
				<verse number="15">Бойнинг қалъаси — бойлиги, камбағалнинг ҳалокати эса камбағаллигидадир.</verse>
				<verse number="16">Солиҳнинг ҳақи — ҳаёт, фосиқники эса жазо.</verse>
				<verse number="17">Насиҳатга қулоқ солган ҳаёт йўлидадир, танбеҳни тан олмаган йўлдан адашади.</verse>
				<verse number="18">Нафратини яширган — ёлғончи, ғийбат тарқатувчи эса аҳмоқдир.</verse>
				<verse number="19">Гап–сўз кўп бўлса, жанжал ҳеч қачон тўхтамайди, тилини тийган эса донодир.</verse>
				<verse number="20">Солиҳнинг тили олтин кабидир, фосиқнинг қалби эса ҳеч нарсага арзимайди.</verse>
				<verse number="21">Солиҳнинг тили кўпларни озиқлантиради, нодон эса ақлсизлиги туфайли ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="22">Эгамизнинг марҳамати бойлик келтиради, У бойликка ғам–ташвиш қўшмайди.</verse>
				<verse number="23">Аҳмоқ ёмонлик қилишдан, ақлли эса доноликдан завқланади.</verse>
				<verse number="24">Фосиқ нимадан қўрқса, ўшанга дучор бўлади, солиҳ эса орзусига етишади.</verse>
				<verse number="25">Қуюндан кейин фосиқлар йўқ бўлади, солиҳлар эса абадий мустаҳкамдир.</verse>
				<verse number="26">Дангаса унга иш буюрганларга тишга қўйилган сирка, кўзга кирган тутун кабидир.</verse>
				<verse number="27">Эгамиздан қўрқиш умрга умр қўшади, фосиқнинг умри эса қисқаради.</verse>
				<verse number="28">Солиҳнинг орзуси қувонч келтиради, фосиқнинг нияти эса пучга чиқади.</verse>
				<verse number="29">Эгамизнинг йўли солиҳлар учун қалъа, ёмонлик қиладиганлар учун эса ҳалокатдир.</verse>
				<verse number="30">Солиҳ ҳеч қачон ўрнидан қўзғатилмайди, фосиқ эса ўша ерда яшамайди.</verse>
				<verse number="31">Солиҳнинг тили донолик келтиради, ёмон тил эса кесиб ташланади.</verse>
				<verse number="32">Солиҳнинг тили марҳамат келтиради, фосиқнинг тили эса эгрилик.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Ёлғон тарози Эгамиз учун жирканчдир, аниқ тарози тошлари эса Унинг қувончидир.</verse>
				<verse number="2">Мағрурлик билан шармандалик келади, донолик эса камтарлар биландир.</verse>
				<verse number="3">Тўғриларнинг софдиллиги йўл кўрсатса, хоинларнинг иккиюзламачилиги ҳалок қилади.</verse>
				<verse number="4">Қиёмат кунида бойлик фойда бермайди, солиҳлик эса ўлимдан сақлайди.</verse>
				<verse number="5">Покдилнинг солиҳлиги йўлини тўғрилайди, фосиқ эса фосиқлиги туфайли қоқилади.</verse>
				<verse number="6">Tўғрининг солиҳлиги нажот беради, сотқин эса ёмон ниятлари туфайли тутилади.</verse>
				<verse number="7">Ёвуз ўлса, орзу–умидлари ҳам ўлади, фосиқнинг ҳам хоҳиш–тилаклари поймол бўлади.</verse>
				<verse number="8">Солиҳ ғам–ғуссадан қутулади, фосиқ эса ғамга дучор бўлади.</verse>
				<verse number="9">Имонсиз тили билан қўшнисини ҳалок қилади, солиҳ эса илм–маърифати туфайли нажот топади.</verse>
				<verse number="10">Солиҳнинг иши юришса, эл–юрт қувонади, фосиқ ҳалок бўлса, тантана бўлади.</verse>
				<verse number="11">Тўғри одамлар туфайли шаҳар баракали бўлади ва юксалади, фосиқнинг тилидан эса эл–юрт вайрон бўлади.</verse>
				<verse number="12">Қўшнисини камситган ақлсиздир, идрокли сукут сақлайди.</verse>
				<verse number="13">Ғийбатчи сирларни очади, содиқ эса сир сақлайди.</verse>
				<verse number="14">Йўл–йўриқ кўрсатувчиси бўлмаган халқ ҳалок бўлади, маслаҳатчилар кўп бўлса, ғалаба келади.</verse>
				<verse number="15">Бегонага кафиллик қилган кўп жабр кўради, кафил бўлишдан нафратланадиган эса тинчгина юради.</verse>
				<verse number="16">Меҳрибон хотин иззат–ҳурмат топади, зўравон эса бойлик.</verse>
				<verse number="17">Раҳмдил ўз жонига манфаат келтиради, бағритош эса ўзига зарар етказади.</verse>
				<verse number="18">Солиҳлик тарқатадиганлар ҳақиқий мукофот, фосиқлар эса ёлғон мукофот оладилар.</verse>
				<verse number="19">Солиҳликни кўзлаган инсон ҳаётга, ёмонликни кўзлаган эса ўз ўлимига эришади.</verse>
				<verse number="20">Эгри юрак Эгамизга жирканч, покларнинг ишлари эса Унинг қувончидир.</verse>
				<verse number="21">Фосиқ албатта жазосиз қолмайди, солиҳнинг эса авлодлари ҳам нажот топадилар.</verse>
				<verse number="22">Чиройли, аммо фаросатсиз аёл, бурнига тилла сирға таққан чўчқа мисол.</verse>
				<verse number="23">Солиҳнинг хоҳиши фақат эзгулик, фосиқнинг кутганлари эса қаҳр–ғазабдир.</verse>
				<verse number="24">Баъзиларнинг қўли очиқ, аммо бойлиги кўпаяверади. Баъзилар лозим бўлганни беришга қизғанса ҳам қашшоқлашаверади.</verse>
				<verse number="25">Сахийнинг бири икки бўлади, бошқаларга яхшилик қилганнинг ўзи ҳам яхшилик кўради.</verse>
				<verse number="26">Ғалласини қизғанганни халқ қарғайди, сотганларга эса барака ёғилади.</verse>
				<verse number="27">Эзгуликка интилган илтифот топади, ёмонлик қидирганга эса ёмонлик келади.</verse>
				<verse number="28">Бойлигига ишонган хонавайрон бўлади, солиҳ эса барг каби яшнайди.</verse>
				<verse number="29">Ўз оиласига ғам–ташвиш келтирадиган мерос олмайди, нодон эса донога қул бўлади.</verse>
				<verse number="30">Солиҳларнинг маҳсули — ҳаёт дарахти, оқилу донолар одамларнинг юрагидан жой олади.</verse>
				<verse number="31">Дунёда солиҳ қанча тақдирланса, фосиқ билан гуноҳкор ундан ҳам кўпроқ жазоланади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Насиҳатни севган илм–маърифатни севади, танбеҳдан нафратланадиган эса аҳмоқдир.</verse>
				<verse number="2">Яхши одам Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади, нияти бузуқни эса У жазога ҳукм этади.</verse>
				<verse number="3">Инсон ёвузлик билан камол топмайди, солиҳ ҳеч қачон ўрнидан қўзғатилмайди.</verse>
				<verse number="4">Яхши хотин эрининг бошидаги тожидир, эрини уялтирадиган хотин бошга балодир.</verse>
				<verse number="5">Солиҳнинг фикри–зикри — адолат, фосиқнинг маслаҳати эса ёлғондир.</verse>
				<verse number="6">Фосиқнинг сўзи қонга ташна, тўғрининг тили эса қутқаради.</verse>
				<verse number="7">Фосиқ ҳалокатга учраб йўқ бўлади, солиҳнинг уйи эса мустаҳкам туради.</verse>
				<verse number="8">Инсонни ақл–идрокига қараб улуғлайдилар, эгри одам эса нафратга дучор бўлади.</verse>
				<verse number="9">Ўзини катта тутиб нонга зор бўлгандан, оддий бўлиб хизматкор бўлиш яхшироқ.</verse>
				<verse number="10">Солиҳ ҳайвонга ҳам меҳрибонлик қилади, фосиқнинг раҳмдиллиги ҳам золимликдир.</verse>
				<verse number="11">Ерга ишлов берган тўйиб нон ейди, бекор нарсани кўзлаган эса ақлсиздир.</verse>
				<verse number="12">Фосиқ ёвузлик тўрига илинтирай дейди, солиҳнинг илдизи яшнайди.</verse>
				<verse number="13">Фосиқ тилининг гуноҳи билан тутилади, солиҳ эса ғамдан фориғ бўлади.</verse>
				<verse number="14">Одам сўзлари туфайли яхши нарсага эришади, меҳнати уни тақдирлайди.</verse>
				<verse number="15">Нодон ўз йўлини тўғри деб ўйлайди, доно эса маслаҳатга қулоқ солади.</verse>
				<verse number="16">Нодон ғазабини дарҳол билдиради, ақли расо эса ҳақоратланганини беркитади.</verse>
				<verse number="17">Тўғри гапирадиган ҳақиқатни айтади, сохта гувоҳ ёлғон гапиради.</verse>
				<verse number="18">Ўйламасдан айтилган сўз қиличдай жароҳатлайди, дононинг гаплари эса шифо беради.</verse>
				<verse number="19">Ростгўй лаблар абадийдир, ёлғон тил эса бир лаҳзаликдир.</verse>
				<verse number="20">Ёмон ният қиладиганнинг юрагида ёлғон, тинчлик ўрнатганда эса қувонч бор.</verse>
				<verse number="21">Солиҳга ҳеч қандай зарар тегмайди, фосиқ эса ғам–ғуссадан қутулмайди.</verse>
				<verse number="22">Ёлғончи тил Эгамизга жирканч, тўғрилик билан иш қиладиганлар эса Унинг севинчидир.</verse>
				<verse number="23">Ақлли билимини кўз–кўз қилмайди, нодон ўз нодонлигини ошкор қилади.</verse>
				<verse number="24">Тиришқоқ ҳукм суради, дангаса эса қул бўлади.</verse>
				<verse number="25">Юракдаги қайғу–алам одамни эзади, ширин сўз эса юракни шод этади.</verse>
				<verse number="26">Солиҳ ўзгаларга йўл кўрсатади, фосиқ эса йўлдан адаштиради.</verse>
				<verse number="27">Дангаса ўлжасини пиширишга ҳам эринади, ғайратли эса қимматбаҳо бойликка эга бўлади.</verse>
				<verse number="28">Солиҳликнинг йўлида ҳаёт, бу йўлда ўлим йўқдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Ақлли фарзанд отасининг насиҳатларини қабул қилади, мазах қилувчи эса танбеҳга қулоқ солмайди.</verse>
				<verse number="2">Яхши одам сўзлари билан яхшиликка эришади, хоин эса зўравонликка.</verse>
				<verse number="3">Тилини тийган жонини асрайди, тилига эрк берган эса ҳалокатга учрайди.</verse>
				<verse number="4">Дангасанинг кўнгли хоҳлайди–ю, аммо ҳеч нарсага эриша олмайди, тиришқоқ эса орзусига етишади.</verse>
				<verse number="5">Солиҳ ёлғондан нафратланади, фосиқ эса уятли ва шармандали ишлар қилади.</verse>
				<verse number="6">Солиҳлик тўғри юрадиганни ҳимоя қилади, фосиқлик эса гуноҳкорни ҳалок қилади.</verse>
				<verse number="7">Шундай одам бор, ҳеч нарсаси йўғ–у, ўзини бой кўрсатади. Яна шундай одам бор, бойлиги кўп–у, ўзини қашшоқ кўрсатади.</verse>
				<verse number="8">Жоннинг ҳақи — унинг бойлиги, камбағал эса дўқ–пўписадан қўрқмайди.</verse>
				<verse number="9">Солиҳларнинг чироғи доим чароғон, фосиқники эса ўчиб қолади.</verse>
				<verse number="10">Мағрурликдан фақат уруш чиқади, насиҳатга қулоқ солган одамда эса донолик бор.</verse>
				<verse number="11">Ҳийла билан топилган давлат йўқолади, меҳнат билан топилгани эса кўпаяди.</verse>
				<verse number="12">Рўёбга чиқмаган умид юракни эзади, ушалган орзу эса ҳаёт дарахтидир.</verse>
				<verse number="13">Панд–насиҳатлардан нафратланган ўзига ҳалокат келтиради, амрга қулоқ солган эса тақдирланади.</verse>
				<verse number="14">Дононинг таълимоти — ҳаёт манбаи, одамни ўлим тузоғидан халос этади.</verse>
				<verse number="15">Идрокли инсон марҳаматга эришади, хоиннинг йўли эса машаққатлидир.</verse>
				<verse number="16">Зукко одам ақл билан иш қилади, ақлсиз эса аҳмоқлигини кўрсатади.</verse>
				<verse number="17">Ёмон хабарчи кулфат олиб келади, содиқ хабарчи эса юракка шифо келтиради.</verse>
				<verse number="18">Насиҳатга қулоқ солмаганларга қашшоқлик ва уят, танбеҳга қулоқ солганларга эса ҳурмат–иззат.</verse>
				<verse number="19">Амалга ошган тилак жонга роҳат беради, нодон одам ёмонликдан айрилишни рад этади.</verse>
				<verse number="20">Доно билан юрган доно бўлади, аҳмоққа йўлдош бўлган эса ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="21">Бахтсизлик гуноҳкорнинг кетидан қувиб юради, солиҳнинг мукофоти эса бахт–саодатдир.</verse>
				<verse number="22">Яхши одам болаларининг болаларига ҳам мерос қолдиради, фосиқнинг бойлиги эса солиҳга насиб этади.</verse>
				<verse number="23">Камбағалнинг даласида ғалла мўл, лекин адолатсизлик туфайли вайрон бўлади.</verse>
				<verse number="24">Калтакни аяган одам ўғлини ёмон кўради, ўғлини севган эса ёшликдан тартиб–интизомга ўргатади.</verse>
				<verse number="25">Солиҳ қорни тўйиб овқат ейди, фосиқ эса оч қолади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Доно хотин ўз оиласини мустаҳкамлайди, нодон хотин эса оиласини ўзи бузади.</verse>
				<verse number="2">Тўғри йўлдан юрадиган Эгамиздан қўрқади, эгри юрадиган эса Уни рад этади.</verse>
				<verse number="3">Аҳмоқнинг сўзлари ўзига калтак келтиради, дононики эса уни ҳимоя қилади.</verse>
				<verse number="4">Ҳўкиз бўлмаса охур тоза, лекин ҳўкизнинг кучи туфайли ҳосил кўп бўлади.</verse>
				<verse number="5">Содиқ гувоҳ ёлғон гапирмайди, сохта гувоҳ ёлғон гапиришдан тўхтамайди.</verse>
				<verse number="6">Мазах қилувчи доноликни қидиради, аммо тополмайди, идроклига эса билим олиш осон.</verse>
				<verse number="7">Ақлсиздан узоқлаш, чунки ундан маъноли сўз чиқмайди.</verse>
				<verse number="8">Зийракнинг донолиги ўз йўлини билишидадир, ақлсизнинг аҳмоқлиги эса уни йўлдан адаштиради.</verse>
				<verse number="9">Аҳмоқ айб қурбонлиги устидан кулади, тўғри одам эса Худонинг марҳаматига сазовор бўлади.</verse>
				<verse number="10">Юрак ўз дардини ўзи билади, хурсандлигига бошқалар кафиллик беролмайди.</verse>
				<verse number="11">Фосиқларнинг уйи хароба бўлади, тўғриларнинг чодири эса гуллаб–яшнайди.</verse>
				<verse number="12">Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради.</verse>
				<verse number="13">Кулса ҳам юракда қайғу бор, хурсандчиликнинг охири ғамдир.</verse>
				<verse number="14">Юраги қинғир ўз эгрилигидан, яхши одам эса тўғрилигидан мамнун.</verse>
				<verse number="15">Содда ҳар бир сўзга ишонаверади, ақлли эса қадамини ўйлаб босади.</verse>
				<verse number="16">Доно қўрқиб ёмонликдан узоқлашади, нодон эса жаҳли тез ва бепарво.</verse>
				<verse number="17">Баджаҳл ақлсизлик қилади, бадният эса нафратга учрайди.</verse>
				<verse number="18">Соддаларнинг насибаси — нодонлик, ақллиларнинг тожи эса илму маърифатдир.</verse>
				<verse number="19">Ёмонлар яхшиларнинг олдида, фосиқлар эса солиҳларнинг дарвозасида таъзим қилади.</verse>
				<verse number="20">Камбағалдан қўшнилари ҳам нафратланади, бойнинг эса ўртоқлари кўп.</verse>
				<verse number="21">Қўшнисини хор қилган — гуноҳкор, муҳтожга марҳамат қилган эса бахтлидир.</verse>
				<verse number="22">Нияти бузуқлар йўлдан адашмайдими?! Яхши ниятлилар абадий севгига сазовор бўлади.</verse>
				<verse number="23">Ҳар бир меҳнатдан фойда бор, қуруқ гап эса камбағаллик келтиради.</verse>
				<verse number="24">Оқилларнинг тожи — донолиги, ақлсизнинг нодонлиги эса аҳмоқлигидир.</verse>
				<verse number="25">Ростгўй гувоҳ жонни қутқарса, ёлғончи гувоҳ алдайди.</verse>
				<verse number="26">Эгамиздан қўрқиш — мустаҳкам қалъа, фарзандларига ҳам Ўзи паноҳдир.</verse>
				<verse number="27">Эгамиздан қўрқиш ҳаёт манбаидир, у ўлимдан қутқаради.</verse>
				<verse number="28">Халқининг кўплиги — шоҳнинг шуҳрати, камлиги эса ҳокимнинг ҳалокатидир.</verse>
				<verse number="29">Сабр–тоқатли одам ақл–идроклидир, жаҳлдорлик аҳмоқликни билдиради.</verse>
				<verse number="30">Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади, ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади.</verse>
				<verse number="31">Камбағалга зулм қилган уларни Яратганни таҳқирлаган, муҳтожга ёрдам берган эса Худони улуғлаган бўлади.</verse>
				<verse number="32">Фосиқ ўз қилмишлари туфайли ҳалокатга учрайди, солиҳга эса ўлимида ҳам паноҳ бор.</verse>
				<verse number="33">Донолик оқилнинг қалбида яшайди, нодонлар орасида ҳам ўзини билдиради.</verse>
				<verse number="34">Солиҳлик халқни юксалтирса, гуноҳ шарманда қилади.</verse>
				<verse number="35">Донолик билан иш қиладиган қул шоҳнинг марҳаматига сазовордир, шармандали иш қиладиган эса унинг ғазабига учрайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Юмшоқ жавоб ғазабни қайтаради, қаттиқ сўз эса жаҳл чиқаради.</verse>
				<verse number="2">Донолар тилидан илм–ҳикмат ёғилса, нодонлардан аҳмоқлик чиқади.</verse>
				<verse number="3">Эгамизнинг кўзлари ҳамма жойда, У яхшию ёмонни кўриб туради.</verse>
				<verse number="4">Ширин сўз — ҳаёт дарахти, бузуқ тил — жоннинг ҳалокати.</verse>
				<verse number="5">Аҳмоқ отасининг насиҳатини рад этади, танбеҳга қулоқ солган эса идроклидир.</verse>
				<verse number="6">Солиҳнинг уйида бойлик кўп, фосиқнинг ҳосили эса ташвиш келтиради.</verse>
				<verse number="7">Дононинг тили билим тарқатади, аҳмоқнинг қалби эса ундай эмас.</verse>
				<verse number="8">Фосиқнинг қурбонлиги Эгамизга жирканчдир, тўғрининг ибодати эса Унинг қувончи.</verse>
				<verse number="9">Фосиқнинг ишлари Эгамизга жирканчдир, солиҳликка интилганни эса У севади.</verse>
				<verse number="10">Тўғри йўлни ташлаб кетган қаттиқ жазо олади, танбеҳдан нафратланган эса ўлади.</verse>
				<verse number="11">Ҳатто Ўлим ва Ҳалокат ҳам Эгамиз нигоҳи остида экан, одамзоднинг қалби Унга ҳеч нарса эмас.</verse>
				<verse number="12">Масхара қилувчи танбеҳ берганларни ёқтирмайди, у донолар олдига ҳам бормайди.</verse>
				<verse number="13">Юрак шод бўлса, чеҳра очиқ, ғамгин бўлса, руҳ тушкундир.</verse>
				<verse number="14">Заковатли юрак илм қидиради, ақлсизнинг оғзи аҳмоқлик излайди.</verse>
				<verse number="15">Қийналганларга ҳар кун ташвиш, лекин юрагида шодлик бўлса, доимо байрам.</verse>
				<verse number="16">Кўп бойликка эга бўлиб ваҳима билан яшагандан кўра, Эгамиздан қўрқиб озгина бойлик билан яшаш яхшироқ.</verse>
				<verse number="17">Гўшт еб нафрат билан яшашдан, сабзавот еб севги билан яшаган афзалроқ.</verse>
				<verse number="18">Баджаҳл жанжал чиқаради, жаҳлни тиядиган эса тинчлантиради.</verse>
				<verse number="19">Дангасанинг йўли тиканли четан девор каби, тўғрининг сўқмоғи эса катта равон йўлдир.</verse>
				<verse number="20">Ақлли фарзанд отасини қувонтиради, ақлсиз эса онасини хор қилади.</verse>
				<verse number="21">Аҳмоқлик виждонсизга қувончдир, ақлли эса тўғри юради.</verse>
				<verse number="22">Маслаҳат бўлмаган жойда иш юришмайди, маслаҳатчи кўп бўлса, муваффақиятли бўлади.</verse>
				<verse number="23">Одам яхши жавоби туфайли қувонади, ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши.</verse>
				<verse number="24">Донога тепадаги ҳаёт сўқмоғи пастдаги ўликлар диёридан узоқлашиш учундир.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз такаббурнинг уйини хонавайрон қилади, беванинг мол–мулкини сақлайди.</verse>
				<verse number="26">Фосиқнинг ниятлари Эгамизга жирканч, ёқимли сўзлар эса покдир.</verse>
				<verse number="27">Очкўз ўз уйига ташвиш келтиради, порадан нафратланадиган эса яшайди.</verse>
				<verse number="28">Солиҳ ўйлаб жавоб беради, фосиқнинг оғзидан эса ёмонлик чиқаверади.</verse>
				<verse number="29">Эгамиз фосиқлардан узоқда, лекин солиҳларнинг ибодатини эшитади.</verse>
				<verse number="30">Кўздаги нур кўнгилни хушнуд этади, хушхабар эса тан–жонга озиқ беради.</verse>
				<verse number="31">Ҳаётбахш насиҳатга қулоқ солган доноларнинг орасида бўлади.</verse>
				<verse number="32">Насиҳатни рад қилган ўз жонини хор қилади, танбеҳга қулоқ солган эса идрокли бўлади.</verse>
				<verse number="33">Эгамиздан қўрқиш доноликни ўргатади, камтарлик иззату икромдан олдинда.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Режалар одамнинг юрагида, тилдаги жавоб эса Эгамиздан.</verse>
				<verse number="2">Одамнинг қилмишлари унинг назарида тўғри, лекин Эгамиз юракнинг поклигини ўлчайди.</verse>
				<verse number="3">Ишларингни Эгамизга топшир, шунда режаларинг мустаҳкам бўлади.</verse>
				<verse number="4">Ҳамма нарсани Эгамиз ўз мақсади билан яратди, ҳатто фосиқлар ҳам кулфат куни учун яралган.</verse>
				<verse number="5">Барча такаббурлар Эгамизга жирканч, улар жазосиз қолмайдилар.</verse>
				<verse number="6">Абадий севги туфайли гуноҳ кечирилади, Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан узоқлаштиради.</verse>
				<verse number="7">Эгамизга инсоннинг йўллари маъқул келганда, душманлари билан ҳам яраштиради.</verse>
				<verse number="8">Адолатсиз келган кўп даромаддан, ҳалол меҳнат билан топилган озгинаси яхшироқ.</verse>
				<verse number="9">Одам юрагида ният қилади, Эгамиз эса унинг йўлини мустаҳкамлайди.</verse>
				<verse number="10">Худонинг сўзлари шоҳнинг тилида, ҳукм қилганда хато қилмайди.</verse>
				<verse number="11">Тўғри тарозию паллалар Эгамизникидир, тарози тошларини ҳам Худо яратган.</verse>
				<verse number="12">Шоҳнинг ёмонлик қилиши қабиҳликдир, чунки унинг тахти адолат туфайли мустаҳкам.</verse>
				<verse number="13">Тўғри сўз шоҳнинг қувончидир, у ростгўйларни яхши кўради.</verse>
				<verse number="14">Шоҳнинг ғазаби ўлим даракчисидир, доно уни тинчлантиради.</verse>
				<verse number="15">Шоҳ юзидаги табассум ҳаётдан нишона, Унинг марҳамати эса ёмғир келтирадиган булут кабидир.</verse>
				<verse number="16">Доно бўлиш — олтиндан, идрок топиш эса кумушдан ҳам яхшироқдир.</verse>
				<verse number="17">Тўғрининг йўли ёмонликдан узоқлаштиради, йўлини қўриқлаган эса ўз жонини асрайди.</verse>
				<verse number="18">Мағрурликнинг ортидан ҳалокат келади, такаббурликдан сўнг эса одам қоқилади.</verse>
				<verse number="19">Такаббурлар билан ўлжа бўлишгандан кўра, камтарин бўлиб камбағаллар орасида бўлиш яхшироқ.</verse>
				<verse number="20">Гапга тушунадиган яхшилик топади, Эгамизга умид боғлаган бахтли бўлади.</verse>
				<verse number="21">Қалбида донолик бўлган фаросатли деб аталади, ширинсуханлик ақл–идрокни кўпайтиради.</verse>
				<verse number="22">Идрок ўзининг соҳиби учун ҳаёт булоғи, аҳмоқлик эса аҳмоққа жазодир.</verse>
				<verse number="23">Дононинг юраги тилига идрок беради, сўзларини ишончли қилади.</verse>
				<verse number="24">Ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир.</verse>
				<verse number="25">Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради.</verse>
				<verse number="26">Меҳнат қиладиган одам ўзи учун ишлайди, чунки оч қорни уни ундайди.</verse>
				<verse number="27">Фосиқ ёмонликни қўзғайди, сўзлари куйдирадиган олов кабидир.</verse>
				<verse number="28">Маккор жанжал чиқаради, ғийбатчи эса яқин дўстларни ажратади.</verse>
				<verse number="29">Ёвуз ўзгани алдаб, ёмон йўлга бошлайди.</verse>
				<verse number="30">Кўзини қисган — ёмон ниятда, лабини тишлаган эса ёвузлик қилган.</verse>
				<verse number="31">Оқарган сочлар — шарофат тожи, солиҳлик йўлида юрган унга эришади.</verse>
				<verse number="32">Жаҳлини тийган — қудратлидан, ўзини тута биладиган эса шаҳарни енггандан яхшироқ.</verse>
				<verse number="33">Қуръа ташланади, аммо барча қарор Эгамиздандир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Дастурхони тўла жанжалли уйдан, бир тишлам қаттиқ нони бор тинч хонадон яхшироқ.</verse>
				<verse number="2">Шармандали иш қиладиган ўғил устидан фаросатли қул ҳукмронлик қилади, у ака–укалар қатори меросга шерик бўлади.</verse>
				<verse number="3">Кумуш, олтин оловда синалади, одамларнинг қалбини эса Эгамиз синайди.</verse>
				<verse number="4">Фосиқлар ёвуз одамларнинг гапига киради, ёлғончи эса ғийбатга қулоқ солади.</verse>
				<verse number="5">Камбағални мазах қилган уларни Яратганни таҳқирлайди, қийинчиликда қувонадиган жазосиз қолмайди.</verse>
				<verse number="6">Набиралар — кексаларнинг тожу тахти, ўғилларнинг шон–шуҳрати оталаридир.</verse>
				<verse number="7">Яхши сўз нодонга ярашмагандек, ёлғончилик улуғсифат одамга асло тўғри келмайди.</verse>
				<verse number="8">Пора эгасининг назарида сеҳрли қимматбаҳо тош, гўё ҳамма ерда омад келтиради.</verse>
				<verse number="9">Гуноҳни беркитган дўстликни сақлайди, уни кавлаштирган эса дўстни узоқлаштиради.</verse>
				<verse number="10">Донога берилган битта танбеҳ нодоннинг бошида синган юзта калтакдан таъсирлироқ.</verse>
				<verse number="11">Фосиқ фақат ғалаён пайида бўлади, шунинг учун унга ёвуз элчи юборилади.</verse>
				<verse number="12">Тентакнинг аҳмоқлигига йўлиққандан кўра, болаларидан айрилган она айиққа дуч келган яхшироқ.</verse>
				<verse number="13">Яхшиликка ёмонлик қилганнинг хонадонидан ёмонлик аримайди.</verse>
				<verse number="14">Жанжалнинг бошланиши — сув уриб кетишидай, чиқмай туриб уни тўхтат.</verse>
				<verse number="15">Фосиқни оқлаш, солиҳни айблаш — иккови ҳам Эгамизга жирканчдир.</verse>
				<verse number="16">Бу нима?! Нодоннинг қўлида бойлик бор, “Донолик сотиб олай”, — дейди, лекин унда ақл йўқ.</verse>
				<verse number="17">Дўст ҳар қачон севиш учундир, ака–укалар ҳам оғир кун учун туғилган.</verse>
				<verse number="18">Қўл ташлаб бировга кафиллик қиладиган ақлсиздир.</verse>
				<verse number="19">Гуноҳни яхши кўрган уруш–жанжални севар, ўзига бино қўйган ҳалокат қидирар.</verse>
				<verse number="20">Маккор юракли яхшиликка эришмайди, эгри тил эса кулфатга дучор бўлади.</verse>
				<verse number="21">Нодон фарзандли бўлиш қайғу келтиради, аҳмоқнинг отаси эса шодлик нималигини билмайди.</verse>
				<verse number="22">Шод юрак — шифобахш дори, ғам–кулфат эса жоннинг эговидир.</verse>
				<verse number="23">Фосиқ қўйнидан пора олиб адолат йўлини ўзгартиради.</verse>
				<verse number="24">Фаҳм–фаросатли инсон доноликка қарайди, нодоннинг кўзи эса дунёнинг нариги четида.</verse>
				<verse number="25">Аҳмоқ фарзанд — отасига қайғу, уни туққан онага эса ғамдир.</verse>
				<verse number="26">Солиҳни жазолаш, амалдорни одиллиги учун койиш яхши эмас.</verse>
				<verse number="27">Кам гапирган — доно, оғир, вазмин эса идроклидир.</verse>
				<verse number="28">Аҳмоқ ҳам индамай ўтирса доно, тилини тийган эса фаросатли ҳисобланади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Бошқалардан ажралган ўз истагини қондиришни хоҳлайди, у бутун доноликка қаршидир.</verse>
				<verse number="2">Нодон ақл–идрокни ёқтирмайди, фақат ўзини кўрсатади.</verse>
				<verse number="3">Фосиқ билан шармандалик келади, ҳурматсизлик билан эса уят.</verse>
				<verse number="4">Одамнинг сўзлари чуқур сувга ўхшайди, донолик булоғи эса ошиб–тошган ирмоқдир.</verse>
				<verse number="5">Фосиқнинг тарафини олиш, ҳукмда солиҳни айблаш яхши эмас.</verse>
				<verse number="6">Аҳмоқнинг тили жанжал чиқаради, сўзлари эса калтак келтиради.</verse>
				<verse number="7">Аҳмоқнинг тили ўзига ҳалокат, сўзлари жонига тузоқдир.</verse>
				<verse number="8">Ғийбатчининг сўзи ширин овқат кабидир, одамнинг бутун аъзойи баданига сингиб кетади.</verse>
				<verse number="9">Ишда дангаса бўлган одам бузғунчига оғайнидир.</verse>
				<verse number="10">Эгамизнинг номи мустаҳкам қалъадир, солиҳ у ерга бориб эсон–омон бўлади.</verse>
				<verse number="11">Бойнинг бойлиги қалъасидир, унинг назарида шаҳарнинг баланд девори.</verse>
				<verse number="12">Такаббурлик ҳалокатга олиб боради, камтаринлик эса шон–шуҳрат келтиради.</verse>
				<verse number="13">Охиригача тингламай жавоб берган аҳмоқдир, у шарманда бўлади.</verse>
				<verse number="14">Одамнинг руҳи касалликка чидай олади, лекин тушкун руҳга ким тоқат қила олади?!</verse>
				<verse number="15">Ақллининг қалби билим олади, доно илму маърифатга интилади.</verse>
				<verse number="16">Совға эгасига ҳамма эшикларни очади, катта одам олдига олиб боради.</verse>
				<verse number="17">Биринчи гапирган одам бошқаси келиб, текширмагунча, ҳақ кўринади.</verse>
				<verse number="18">Қуръа жанжални тўхтатади, кучли рақибларни ҳам ажратади.</verse>
				<verse number="19">Хафа бўлган биродарга яқинлашиш кучли шаҳарни олишдан ҳам қийин, ўртадаги жанжал қалъанинг қулфига ўхшайди.</verse>
				<verse number="20">Одамнинг қорни оғзининг маҳсули, тилининг самараси билан тўяди.</verse>
				<verse number="21">Ўлим ҳам, ҳаёт ҳам тилнинг ҳукмидадир, бирисини севган мевасини ейди.</verse>
				<verse number="22">Хотин топган бахт топиб, Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади.</verse>
				<verse number="23">Камбағал илтижо билан гапиради, бой эса қўпол жавоб беради.</verse>
				<verse number="24">Шундай дўст борки, у ҳалокат келтиради, дўст борки, у туғишгандан ҳам яқинроқдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Тўғри юрадиган камбағал эгри тилли аҳмоқдан яхшироқ.</verse>
				<verse number="2">Билимсиз истак яхши эмас, шошқалоқлар эса қоқилади.</verse>
				<verse number="3">Нодоннинг нодонлиги ҳаётини бузади–ю, Эгамиздан жаҳли чиқади.</verse>
				<verse number="4">Бойлик дўстлар устига дўст келтиради, камбағал эса дўстидан ҳам айрилади.</verse>
				<verse number="5">Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди, ёлғон гапирувчи эса қочиб қутулмайди.</verse>
				<verse number="6">Аъёнларнинг марҳаматини истайдиган кўп, совға берувчига эса ҳамма дўстдир.</verse>
				<verse number="7">Камбағалдан ҳамма ака–укалари нафратланади, дўстлари ҳам узоқлашади, қидирганда уларнинг изи ҳам йўқ.</verse>
				<verse number="8">Доноликка эришган ўз жонини севади, фаросатли бўлган эса яхшилик топади.</verse>
				<verse number="9">Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди, ёлғончи ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="10">Ҳашаматли яшаш аҳмоққа ярашмаганидек, хўжайин устидан ҳокимлик қилиш қулга ҳам тўғри келмайди.</verse>
				<verse number="11">Одамнинг ақли жаҳлини тияди, гуноҳни кечириш унга шуҳрат келтиради.</verse>
				<verse number="12">Шоҳнинг ғазаби шернинг ўкиришига ўхшайди, муруввати эса майсадаги шабнам кабидир.</verse>
				<verse number="13">Нодон ўғил отасига ташвиш, хотиннинг жанжали эса бетўхтов томадиган томчидайдир.</verse>
				<verse number="14">Уй ва бойлик — отадан мерос, фаросатли хотин эса Эгамиздандир.</verse>
				<verse number="15">Дангасалик одамни уйқучи қилади, ялқов эса оч қолади.</verse>
				<verse number="16">Амрларга амал қилган ўз жонини асрайди, ўз ҳаётини хор қилган эса ўлади.</verse>
				<verse number="17">Камбағалга раҳм қилиш — Эгамизга қарз беришдай, У яхшиликни қайтаради.</verse>
				<verse number="18">Умид бор экан, фарзандингни тарбия қил, бузилиб, нобуд бўлишига йўл қўйма.</verse>
				<verse number="19">Жаҳлдор жазосини олади, уни бир қутқарсанг яна қутқаришингга тўғри келади.</verse>
				<verse number="20">Насиҳатга қулоқ сол, панд–ўгитни қабул қил, шунда умринг бўйи оқил бўласан.</verse>
				<verse number="21">Инсоннинг юрагида ният кўп, лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади.</verse>
				<verse number="22">Инсоннинг истаги — садоқатли севги, камбағал ёлғончидан яхшироқдир.</verse>
				<verse number="23">Эгамиздан қўрқиш ҳаётга элтади, одам ҳузур–ҳаловатда яшаб ташвишга учрамайди.</verse>
				<verse number="24">Дангаса қўлини косага чўзади–ю, оғзига олиб келишга эринади.</verse>
				<verse number="25">Мазах қилувчини уриш! Шунда содда одамларга ақл киради. Фаросатлига танбеҳ берсанг, билими ошади.</verse>
				<verse number="26">Отасига зўравонлик қилиб, онасини ҳайдаган ўғил уят ва шармандалик келтиради.</verse>
				<verse number="27">Эй, ўғлим, агар насиҳатга қулоқ тутмасанг, илм–маърифатдан юз ўгирган бўласан.</verse>
				<verse number="28">Маккор гувоҳ адолат устидан кулади, фосиқнинг оғзи ёвузликни ўзига олади.</verse>
				<verse number="29">Мазах қилувчиларга ҳукм, нодонларга эса калтак тайёрдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Шароб — мазахчи, ароқ — жанжалкаш, уларга алданганлар нодондир.</verse>
				<verse number="2">Шоҳнинг ғазаби — шернинг ўкиришидай, жаҳлини чиқарган жонини йўқотади.</verse>
				<verse number="3">Жанжалдан ўзини тортиш — инсоннинг ҳурмати, аҳмоқ эса жанжалга аралашади.</verse>
				<verse number="4">Дангаса кузда ер ҳайдамайди, ўрим пайти эса қидириб ҳеч нарса тополмайди.</verse>
				<verse number="5">Инсоннинг фикрлари — чуқур сув кабидир, фаҳмли одам ташқарига чиқара олади.</verse>
				<verse number="6">Кўпчилик ўзини содиқ деб айтади, ҳақиқатан ҳам садоқатли бўлганни топиб кўр–чи!</verse>
				<verse number="7">Солиҳ ҳалол яшайди, унинг болалари нақадар бахтлидир!</verse>
				<verse number="8">Ҳукмронлик қилаётган шоҳ ўз кўзи билан барча ёмонликларни ажратади.</verse>
				<verse number="9">“Қалбимни тозаладим, гуноҳимдан холиман”, деб ким айта олади?!</verse>
				<verse number="10">Икки турли тарози тоши ва нотўғри ўлчов — иккови ҳам Эгамизга жирканчдир.</verse>
				<verse number="11">Ҳатто ёш болани ҳам хулқидан, тўғри ё поклигини ишларидан билса бўлади.</verse>
				<verse number="12">Эшитадиган қулоқ, кўрадиган кўз — икковини ҳам Эгамиз яратган.</verse>
				<verse number="13">Уйқуни яхши кўрма, бўлмаса камбағал бўласан, кўзларингни оч, қорнинг тўяди.</verse>
				<verse number="14">Харидор: “Яхши эмас, яхши эмас!” — дейди–ю, нарироққа бориб мақтанади.</verse>
				<verse number="15">Олтин бор, ёқут тошлар ҳам кўп, бироқ энг қимматбаҳо нарса — билимли тил.</verse>
				<verse number="16">Бегонага кафиллик қилганнинг кийимини ечиб ол, чет элликдан эса гаров ол.</verse>
				<verse number="17">Ноҳақлик билан топилган нон ширин, аммо кейин оғиз тупроқ билан тўлади.</verse>
				<verse number="18">Маслаҳат билан режа туз, ақлли йўл–йўриқ билан уруш олиб бор.</verse>
				<verse number="19">Чақимчи сирларни очади, оғзи бўш одам билан алоқада бўлма.</verse>
				<verse number="20">Ким ота–онасини лаънатласа, унинг чироғи зулматда ўчиб қолади.</verse>
				<verse number="21">Бошида шошилиб олинган мерос охирида баракали бўлмайди.</verse>
				<verse number="22">Ёвузлик учун қасос оламан демагин, Эгамизга умид боғлаб кутгин, У сени қутқаради.</verse>
				<verse number="23">Икки хил тарози тоши Эгамизга жирканчдир, ёлғон тарози ҳам яхши эмас.</verse>
				<verse number="24">Инсоннинг қадами — Эгамиздан, шундай экан, у ўз йўлини қандай тушунсин?!</verse>
				<verse number="25">Ўйламасдан Худога ваъда берган киши, аҳд қилгандан кейин иккиланган одам тузоқдадир.</verse>
				<verse number="26">Доно шоҳ ёвузларни ажратиб, уларнинг устидан тегирмон тоши юргизади.</verse>
				<verse number="27">Одамнинг руҳи — Эгамизнинг чироғи, вужуднинг барча чуқурликларини текшириб туради.</verse>
				<verse number="28">Абадий севги шоҳни асрайди, ўша иноят туфайли унинг тахти мустаҳкамдир.</verse>
				<verse number="29">Йигитнинг ғурури қувватида, оқарган сочлар эса кексанинг шуҳратидир.</verse>
				<verse number="30">Қамчининг жароҳати ёмонликка даводир, калтак зарби вужуднинг энг чуқур жойларини тозалайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Шоҳнинг юраги Эгамизнинг қўлида, уни ирмоқдай хоҳлаган томонга буради.</verse>
				<verse number="2">Одамнинг қилмишлари ўзининг назарида тўғри, аммо Эгамиз юракларни синайди.</verse>
				<verse number="3">Адолату ҳақиқатга амал қилиш Эгамизга қурбонликдан афзалроқдир.</verse>
				<verse number="4">Такаббур кўзлар ва мағрур юрак чироқ каби фосиқнинг гуноҳини кўрсатади.</verse>
				<verse number="5">Меҳнаткашнинг режаси фақат мўл–кўлчилик келтиради, шошқалоқ камбағалликка учрайди.</verse>
				<verse number="6">Ёлғон билан бойлик топадиганлар чиқиб кетадиган буғ кабидир, ўз ўлимини излайди.</verse>
				<verse number="7">Ёвузнинг зўравонлиги бошига етади, чунки адолат билан иш қилишни рад этади.</verse>
				<verse number="8">Гуноҳкорнинг йўли — эгри, софдилнинг иши — тўғри.</verse>
				<verse number="9">Уришқоқ хотин билан кенг уйда умр кечиргандан кўра, чордоқда яшаган афзал.</verse>
				<verse number="10">Ёвузнинг кўнгли ёмонликка ташна, қўшниси ундан раҳм–шафқат топмайди.</verse>
				<verse number="11">Мазах қилувчи жазоланса, содда одамлар доно бўлади, донога йўл–йўриқ берилса, билими ошади.</verse>
				<verse number="12">Худо одилдир, фосиқнинг уйини У кузатиб туради, у фосиқни ҳалокатга мубтало қилади.</verse>
				<verse number="13">Камбағалнинг йиғисига ким қулоқ солмаса, ўзи йиғлаганда ҳам ҳеч ким жавоб бермайди.</verse>
				<verse number="14">Яширинча берилган совға жаҳлни юмшатади, енг ичидаги пора эса қаттиқ ғазабни.</verse>
				<verse number="15">Адолатга амал қилиш солиҳларга севинч, фосиқларга эса қўрқинчдир.</verse>
				<verse number="16">Ақл–идрок йўлидан чиққанлар ўликлар орасидадир.</verse>
				<verse number="17">Зиёфатни севган қашшоқлашади, шароб билан мойни яхши кўрган одам бой бўлмайди.</verse>
				<verse number="18">Фосиқ солиҳдан, хоин эса тўғри кишилардан кўра, кўпроқ азоб чекади.</verse>
				<verse number="19">Уришқоқ ва баджаҳл хотин билан яшагандан кўра, чўлу биёбонда яшаш яхшироқ.</verse>
				<verse number="20">Дононинг уйида ёғ ҳам, энг яхши нарсалар ҳам бор, ақлсиз эса уни сарфлаб юборади.</verse>
				<verse number="21">Тўғрилик ва иноят пайида бўлганлар узоқ умр, солиҳлик ва шон–шуҳратга эришади.</verse>
				<verse number="22">Доно энг қудратли шаҳарга бориб, таянч бўлган қалъани ҳам вайрон қилади.</verse>
				<verse number="23">Оғзини ва тилини қўриқлаган ўз жонини ташвишлардан асрайди.</verse>
				<verse number="24">Такаббур ва мағрурнинг номи “мазахчи”, ҳамма нарсани манманлик билан қилади.</verse>
				<verse number="25">Дангасанинг орзуси ўлимга олиб келади, чунки қўллари ишга бормайди.</verse>
				<verse number="26">Дангасанинг куни баднафслик билан ўтади, солиҳ эса аямасдан беради.</verse>
				<verse number="27">Фосиқларнинг қурбонлиги жирканчдир, ёвуз ният билан келтирилгани эса ундан ҳам баттар.</verse>
				<verse number="28">Сохта гувоҳ йўқ бўлади, ҳақиқатга қулоқ солган эса қолади.</verse>
				<verse number="29">Фосиқнинг юзи қаттиқ, тўғри одам эса ўз йўлини билади.</verse>
				<verse number="30">Эгамизга қарши донолик ҳам, идрок ҳам, режа ҳам йўқ.</verse>
				<verse number="31">От жанг куни учун тайёрланади, ғалаба эса Эгамизнинг қўлида.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Яхши ном — энг катта бойликдан ортиқ, марҳаматга сазовор бўлиш эса кумушу олтиндан ҳам яхши.</verse>
				<verse number="2">Бой билан камбағалнинг бир ўхшашлиги бор, икковини ҳам Эгамиз яратган.</verse>
				<verse number="3">Эс–ҳушли хавф–хатарни кўриб яширинади, содда эса тўхтамасдан бораверади, шунинг учун қийналади.</verse>
				<verse number="4">Камтарлик ва Эгамиздан қўрқиш бойлик, ҳурмат ва ҳаёт келтиради.</verse>
				<verse number="5">Эгрининг йўлида тиканзор ва тузоқлар бор, ўз жонини асраган ундан узоқлашади.</verse>
				<verse number="6">Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганда ҳам йўлидан адашмайди.</verse>
				<verse number="7">Бойлар камбағаллар устидан ҳукмронлик қилади, қарздор эса қарз берганнинг қулидир.</verse>
				<verse number="8">Фосиқликни эккан ташвиш йиғади, жаҳл қамчиси эса синади.</verse>
				<verse number="9">Сахий барака топади, чунки ўз нонини камбағаллар билан баҳам кўради.</verse>
				<verse number="10">Мазах қилувчини орадан қув! Шунда ғавғо кетади, жанжалу ҳақорат ҳам барҳам топади.</verse>
				<verse number="11">Покдилликни севиб, хушмуомала бўлганга шоҳ дўст бўлади.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз илм–маърифатли инсонни асрайди, У хоиннинг сўзларини пучга чиқаради.</verse>
				<verse number="13">Дангаса: “Ташқарида шер бор, кўчада мени ўлдиради”, — дейди.</verse>
				<verse number="14">Бузуқ аёлнинг оғзи тубсиз чоҳдир, Эгамизнинг ғазабига учраганлар унга тушади.</verse>
				<verse number="15">Ақлсизлик боланинг дилига ўрнашган, танбеҳ қамчиси уни ажратиб юборади.</verse>
				<verse number="16">Бой бўламан деб қашшоқни эзган ҳам, бойга совға қилган ҳам камбағаллашади.</verse>
				<verse number="17">Доноларнинг сўзларига қулоқ тут, қалбингни билимимга оч.</verse>
				<verse number="18">Чунки бу сўзларни қалбингда сақласанг, дилинг яшнайди, улар доим тилингда тайёр бўлсин.</verse>
				<verse number="19">Эгамизга умид боғлагин деб бугун шуларни ўргатяпман.</verse>
				<verse number="20">Сенга билим ва маслаҳат билан ўттизта насиҳат ёзиб бермаганмидим?!</verse>
				<verse number="21">Бу ҳақиқат сўзларини ўрганиб, сени юборганларга айтиб беришинг учун эди.</verse>
				<verse number="22">Камбағалдан камбағаллиги учун ўғирлама, бахтсизни дарвоза олдида ҳукм қилганда қийнама.</verse>
				<verse number="23">Чунки Эгамиз ҳимоя қилиб, улардан олганнинг жонини олади.</verse>
				<verse number="24">Уришқоқ билан дўстлашма, баджаҳл билан юрма.</verse>
				<verse number="25">Бўлмаса сен ҳам уларнинг йўлига тушиб қоласан, жонингни тузоққа илинтирасан.</verse>
				<verse number="26">Бегона билан қўл ташлашма, ўзганинг қарзига кафиллик берадиганларнинг бириси бўлма.</verse>
				<verse number="27">Тўлаш учун ҳеч нарсанг бўлмаса, нега тагингдаги тўшагингни олиб кетиши керак?!</verse>
				<verse number="28">Ота–боболаринг қўйган қадимий чегараларни бузма.</verse>
				<verse number="29">Ўз ишига моҳир устани кўрганмисан? У оддий одамларга эмас, шоҳга хизмат қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Ҳоким билан овқатланишга ўтирганда, олдингга қўйилган нарсаларга назар сол.</verse>
				<verse number="2">Агар иштаҳанг катта бўлса, бўғзингга пичоқ қўй.</verse>
				<verse number="3">Унинг неъматларини кўнглинг тусамасин, чунки у алдайдиган таомдир.</verse>
				<verse number="4">Бой бўлай деб кўп ҳаракат қилма, фаҳму фаросат билан бу фикрингдан воз кеч.</verse>
				<verse number="5">Бойлик кўз очиб–юмгунча йўқ бўлади, қанот қоқиб бургутдай осмонга учиб кетади.</verse>
				<verse number="6">Хасиснинг овқатидан ема, унинг неъматларини кўнглинг тусамасин.</verse>
				<verse number="7">Чунки у кўнглида ўзининг фойдасини ҳисоблайди, “Егин, ичгин”, — дейди–ю, кўнгли сен билан эмас.</verse>
				<verse number="8">Еган луқмангни қайт қиласан, ширин сўзларинг ҳавога учиб кетади.</verse>
				<verse number="9">Аҳмоққа гап гапирма, ҳикматли сўзларингни рад этади.</verse>
				<verse number="10">Қадимий чегараларни бузма, етимларнинг даласини тортиб олма.</verse>
				<verse number="11">Чунки уларнинг Ҳимоячиси қудратли, У етимларнинг тарафини олади.</verse>
				<verse number="12">Юрагингни насиҳатга, қулоқларингни эса идрок сўзларига оч.</verse>
				<verse number="13">Боладан танбеҳни аяма, чунки таёқ билан урсанг ўлмайди.</verse>
				<verse number="14">Таёқ билан уриб жазоласанг, жонини дўзахдан сақлайсан.</verse>
				<verse number="15">Ўғлим, қалбингда донолик бўлса, юрагим қувонади.</verse>
				<verse number="16">Тилингдан тўғри сўз чиқса, кўнглим ҳам шодланади.</verse>
				<verse number="17">Гуноҳкорларга ҳавас қилма, доим Эгамиздан қўрқиб юр.</verse>
				<verse number="18">Чунки албатта келажак бор, умидинг рўёбга чиқади.</verse>
				<verse number="19">Ўғлим, тинглаб доно бўл, юрагингни тўғри йўлга сол.</verse>
				<verse number="20">Майхўр ва очкўзлик билан гўшт ейдиганлар орасида бўлма.</verse>
				<verse number="21">Чунки майхўр ва очкўз қашшоқ бўлади, уйқучилик эса жулдур кийим кийдиради.</verse>
				<verse number="22">Сени дунёга келтирган отангга қулоқ сол, онанг қариганда хор қилма.</verse>
				<verse number="23">Ҳақиқатни сотиб ол, донолик, йўл–йўриқ, идрок ҳам ол, уларни сотма.</verse>
				<verse number="24">Солиҳ отасининг бошини кўкка етказади, доно фарзанд уни хурсанд қилади.</verse>
				<verse number="25">Ота–онанг сендан хурсанд бўлсин, сенга ҳаёт берган онанг шод бўлсин.</verse>
				<verse number="26">Ўғлим, менга қалбингни оч, кўзларинг ишларимни кузатсин.</verse>
				<verse number="27">Чунки бузуқ хотин — тубсиз чоҳ, зинокор хотин тор қудуқдир.</verse>
				<verse number="28">У қароқчи каби пойлаб туради, одамлар орасида вафосизликни орттиради.</verse>
				<verse number="29">Қайғу кимда, ким ғам–ташвиш тортади, ким жанжал қилади, шикоят қилган ким? Ким сабабсиз яраланади? Кимнинг кўзлари қип–қизил?</verse>
				<verse number="30">Шароб ичишга берилганлар, хуш ҳидли майни тотиб кўришга кўп борган.</verse>
				<verse number="31">Шаробнинг қизиллигига, қадаҳда чўғдай товланишига, текис қуйилишига қарама.</verse>
				<verse number="32">Охирида у илон каби чақади, қора илондай заҳар сочади.</verse>
				<verse number="33">Кўзларинг ғалати нарсаларни кўради, юрагингда эгри фикрлар бўлади.</verse>
				<verse number="34">Денгиз ўртасида ётгандай, кема устунида ухлагандай бўласан.</verse>
				<verse number="35">“Мени урдилар, оғримади, калтакладилар, лекин билмадим. Қачон уйғонаман?! Яна бир ичай”, — дейсан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Фосиқларга ҳавас қилма, улар билан бирга бўлишга интилма.</verse>
				<verse number="2">Чунки улар зўравонликни ният қилади, тиллари эса ёмонликни гапиради.</verse>
				<verse number="3">Уй донолик билан қурилади, идрок билан мустаҳкам бўлади.</verse>
				<verse number="4">Хоналар эса билим билан турли қимматбаҳо, қимматли бойликка тўлади.</verse>
				<verse number="5">Доно сипоҳлар кучли сипоҳлардан, илм–маърифатлилар эса кучи борлардан қудратлироқдир.</verse>
				<verse number="6">Яхши одам йўл–йўриқ билан урушга боради, маслаҳатчилар кўплиги туфайли ғалаба қилади.</verse>
				<verse number="7">Аҳмоқ доноликка етишмайди, ҳукмда оғзини оча олмайди.</verse>
				<verse number="8">Ёмон ният қилувчининг номи шаккокдир.</verse>
				<verse number="9">Аҳмоқлик билан тузилган режа гуноҳдир, мазахчидан одамлар жирканади.</verse>
				<verse number="10">Ташвишли кунда ожиз бўлганнинг кучи камдир.</verse>
				<verse number="11">Ўлимга маҳкум бўлганларни, дорга олиб кетилаётганларни қутқар.</verse>
				<verse number="12">“Билмайман”, — десанг ҳам, юракни синайдиган Худо кўрмайдими, жонни асрайдиган буни билмайдими? Ҳаммага уларнинг ишига яраша қайтармайдими?</verse>
				<verse number="13">Ўғлим, асал еб кўргин, у яхши, асалари муми оғзингга шириндир.</verse>
				<verse number="14">Донолик жонингга асалдайдир, унга эришсанг келажагингни топасан, умидинг рўёбга чиқади.</verse>
				<verse number="15">Эй, фосиқ, солиҳнинг уйига пистирма қурма, уй–жойига тегма.</verse>
				<verse number="16">Солиҳ етти марта йиқилса ҳам туриб кетаверади, фосиқ эса ҳалокатга учрайди.</verse>
				<verse number="17">Душманинг йиқилганда севинма, қоқилгани учун юрагинг қувонмасин.</verse>
				<verse number="18">Бўлмаса Эгамиз буни кўриб ёқтирмай, ғазабини ундан ўгиради.</verse>
				<verse number="19">Фосиқлардан жаҳлинг чиқмасин, ёмонларга ҳавас қилма.</verse>
				<verse number="20">Чунки ёмонларнинг келажаги йўқ, фосиқларнинг чироғи эса ўчиб қолади.</verse>
				<verse number="21">Эй, ўғлим, Эгамиздан ҳам, шоҳдан ҳам қўрқ, уларга қарши бош кўтарма.</verse>
				<verse number="22">Чунки улардан кулфат кутилмаганда келади, икковидан келадиган ҳалокатни ким билади?!</verse>
				<verse number="23">Қуйидаги сўзлар ҳам донолардан. Ҳукмда тарафгарчилик қилиш яхши эмас.</verse>
				<verse number="24">Фосиққа “солиҳсан” деганни эл лаънатлайди, халқлар ундан нафратланади.</verse>
				<verse number="25">Унга танбеҳ берганлардан хурсанд бўлади, улар қут–барака топадилар.</verse>
				<verse number="26">Тўғри жавоб берадиганларни эса ҳамма севади.</verse>
				<verse number="27">Ташқаридаги юмушингни бажар, даладаги барча ишларингни тартибга сол, кейин уйингни қургин.</verse>
				<verse number="28">Сабабсиз ўзгага қарши гувоҳлик берма, тилинг билан алдама.</verse>
				<verse number="29">“Менга нима қилган бўлса, мен ҳам шундай қиламан, қилмишига яраша қайтараман”, — дема.</verse>
				<verse number="30">Дангасанинг даласидан, нодоннинг узумзори ёнидан ўтдим.</verse>
				<verse number="31">Ана, ҳамма ёқ тиканзор, ҳамма ерда қичитқи ўт, тош девор ҳам қулаб, ер билан битта бўлиб ётибди.</verse>
				<verse number="32">Қараб, ўйлаб кўрдим, уни кўриб сабоқ олдим.</verse>
				<verse number="33">“Бироз ухлай, бир мизғиб олай, ёнбошлаб бирпас дам олай”, — дейди.</verse>
				<verse number="34">Шунинг учун қашшоқлик йўлтўсардай, муҳтожлик эса қароқчидай устига келади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Қуйидагилар ҳам Сулаймоннинг ҳикматларидир. Бу ҳикматлар Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг одамлари томонидан ёзиб олинган.</verse>
				<verse number="2">Сирли қилиш — Худонинг шуҳрати, ишларни текшириб билиш эса шоҳ шарафидир.</verse>
				<verse number="3">Осмон баланд, денгиз чуқур, шоҳнинг юраги ҳам шундай, уни тушуниш қийин.</verse>
				<verse number="4">Кумушдан чиқиндини олиб ташла, ўшанда яхши идиш қолади.</verse>
				<verse number="5">Фосиқни шоҳ олдидан чиқариб ташла, шунда шоҳнинг тахти ҳақиқат билан мустаҳкам бўлади.</verse>
				<verse number="6">Шоҳнинг олдида ўзингни юқори қўйма, улуғ одамлар турганда тўрига чиқма.</verse>
				<verse number="7">Чунки ўзинг кўриб турган амирлар олдида биров сени пойгакка туширгандан кўра, “Тўрига ўтинг” дегани яхшироқ.</verse>
				<verse number="8">Шошилиб арз қилма, охирида қўшниларнинг олдида уялиб қолсанг нима бўлади?</verse>
				<verse number="9">Қўшнингнинг ўзи билан гаплаш, сирни бошқаларга очма.</verse>
				<verse number="10">Бўлмаса, эшитганлар сени уятга қўяди, номинг бир умрга ёмон бўлади.</verse>
				<verse number="11">Ўз ўрнида айтилган сўз тилла узукка қўйилган ёқут кўздайдир.</verse>
				<verse number="12">Дононинг танбеҳи тинглаган қулоққа тилла сирға ва олтин безакдайдир.</verse>
				<verse number="13">Садоқатли хабарчи уни юборганларга ўрим пайтидаги қордайдир, хўжайинининг қалбини севинтиради.</verse>
				<verse number="14">Қилмаган совғаси билан мақтанадиган одам ёмғирсиз булут ва шамол кабидир.</verse>
				<verse number="15">Сабр–тоқат билан гапирилса амалдор ҳам кўнади, мулойим сўз эса тошни ҳам синдиради.</verse>
				<verse number="16">Асал топсанг, етарлича егин, ортиқчаси қайт қилдиради.</verse>
				<verse number="17">Қўшнингникига ҳадеб кираверма, бўлмаса сендан безиб, ёмон кўриб қолади.</verse>
				<verse number="18">Ўзгага қарши сохта гувоҳлик берган одам болта, қилич, ўткир ўққа ўхшайди.</verse>
				<verse number="19">Ташвишли кунда вафосизга суяниш, синган тиш ва чўлоқ оёққа ишониш кабидир.</verse>
				<verse number="20">Ғамгин одам олдида қўшиқ айтиш аёзда уст–бошини ечиб ташлагандай, жароҳатга сирка суртиш кабидир.</verse>
				<verse number="21">Душманинг оч бўлса, овқат бер, чанқаган бўлса, сув ичир.</verse>
				<verse number="22">Шунда унинг бошига ёнаётган чўғ йиққандай бўласан, Эгамиз эса сени тақдирлайди.</verse>
				<verse number="23">Шимолдан эсадиган шамол жала, ғийбат эса ғазаб келтиради.</verse>
				<verse number="24">Кенг уйда уришқоқ хотин билан яшашдан кўра, чордоқда яшаган яхшироқ.</verse>
				<verse number="25">Узоқ юртдан келган хушхабар чарчаган одамга совуқ сув кабидир.</verse>
				<verse number="26">Фосиққа бош эгган солиҳ лойқаланган булоқ ва бузилган қудуқдайдир.</verse>
				<verse number="27">Кўп асал ейиш яхши эмас, иззатталаб бўлиш ҳам ҳурмат келтирмайди.</verse>
				<verse number="28">Ўзини тута олмайдиган одам деворсиз вайрона шаҳар кабидир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Ақлсизга иззат–ҳурмат кўрсатиш ёзда ёққан қор, йиғим–терим пайтидаги ёмғир кабидир.</verse>
				<verse number="2">Қушлар бекорга осмонга кўтарилмагандай, сабабсиз лаънат ҳам одамга тегмайди.</verse>
				<verse number="3">Отга — қамчи, эшакка — сувлуқ, ақлсизнинг орқасига эса — таёқ.</verse>
				<verse number="4">Нодонга нодонлигига яраша жавоб берма, бўлмаса сен ҳам унга ўхшаб қоласан.</verse>
				<verse number="5">Нодонга нодонлигига яраша жавоб бер, тағин ўзича доно бўлиб кетмасин.</verse>
				<verse number="6">Ақлсиз орқали хабар юборган одам оёғини кесиб ташлагандай азоб чекади.</verse>
				<verse number="7">Аҳмоқнинг оғзидаги матал чўлоқ оёқдайдир.</verse>
				<verse number="8">Ақлсизга иззат–ҳурмат кўрсатиш палахмонга тош боғлаб қўйиш кабидир.</verse>
				<verse number="9">Нодоннинг тилидаги матал мастнинг қўлидаги тикандайдир.</verse>
				<verse number="10">Аҳмоқни ва йўлдан ўтган ҳар бир мастни ёллаган одам тўғри келганни отадиганга ўхшайди.</verse>
				<verse number="11">Ўз қусуғига қайтиб келадиган ит каби, нодон ҳам ўз ақлсизлигини такрорлайди.</verse>
				<verse number="12">Ўзини доно деб ўйлаганни кўрганмисан? Ундан кўра, ақлсиздан умид кўпроқ.</verse>
				<verse number="13">Дангаса: “Кўчада шер бор, у очиқ майдонда юрибди”, — дейди.</verse>
				<verse number="14">Эшик ўз ўқида айланади, танбал эса ўз ўрнида.</verse>
				<verse number="15">Дангаса қўлини косага чўзади–ю, оғзига олиб келишга эринади.</verse>
				<verse number="16">Танбал ўз назарида фаросат билан гапирадиган етти кишидан ҳам донороқ.</verse>
				<verse number="17">Бошқаларнинг жанжалига аралашган дайди итнинг қулоғидан чўзгандайдир.</verse>
				<verse number="18">Телба ўт, найза ва ўлим ёғдиради.</verse>
				<verse number="19">Бировни алдаб: “Фақат ҳазиллашган эдим” деган ҳам шундай.</verse>
				<verse number="20">Ўтин бўлмаса, ўт ўчиб қолади, чақимчи бўлмаса, жанжал тўхтайди.</verse>
				<verse number="21">Кўмир — чўғ учун, ўтин — олов учун, уришқоқ эса жанжал чиқариш учундир.</verse>
				<verse number="22">Ғийбатчининг сўзи — энг ширин овқат, бутун аъзойи баданга сингиб кетади.</verse>
				<verse number="23">Ширин сўзли ёмон ниятли одам кумуш суви юритилган сопол идиш кабидир.</verse>
				<verse number="24">Душман тилида бошқача сўзлайди, дилида эса алдашни ният қилади.</verse>
				<verse number="25">У юмшоқ сўзлаганда ишонма, чунки юраги қабиҳликка тўла.</verse>
				<verse number="26">Нафрат ёлғон билан яширилган бўлса ҳам, ёмонлиги эл–юртга ошкор бўлади.</verse>
				<verse number="27">Бировга чуқур қазиганнинг ўзи унга тушади, тош думалатганга эса ўша тош қайтади.</verse>
				<verse number="28">Ёлғончи тил ўзи яралаганни ёмон кўради, хушомадгўй эса ҳалокат келтиради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Эртанги кун билан мақтанма, унинг нима олиб келишини билмайсан–ку!</verse>
				<verse number="2">Сени ўзинг эмас, бошқалар, ўз оғзинг эмас, ўзгалар мақтасин.</verse>
				<verse number="3">Тош ҳам, қум ҳам оғир, ақлсизнинг ғазаби эса икковидан ҳам оғирроқ.</verse>
				<verse number="4">Жаҳл — золим, ғазаб бир тошқиндир, рашк олдида ким бардош бера олади?!</verse>
				<verse number="5">Ошкора танбеҳ пинҳона меҳрдан яхшироқ.</verse>
				<verse number="6">Душманнинг ширин сўзи эмас, дўстнинг калтаклаши садоқатни кўрсатади.</verse>
				<verse number="7">Тўқ одам асални ҳам оёқ ости қилади, очга эса аччиқ нарса ҳам ширин.</verse>
				<verse number="8">Ўз уйини ташлаб кетган одам инидан айрилган қушга ўхшайди.</verse>
				<verse number="9">Хушбўй мой ва муаттар атир кўнгилни шод қилади, дўстнинг самимий маслаҳати эса қувонч келтиради.</verse>
				<verse number="10">Ўз дўстингни ва отангнинг дўстини ташлама, оғир кунда акангникига чопма, яқин қўшни узоқдаги акадан яхшироқ.</verse>
				<verse number="11">Эй, ўғлим, доно бўл, қалбимни қувонтир, шунда биров мени танқид қилса ҳам, жавоб қайтара оламан.</verse>
				<verse number="12">Эс–ҳушли одам хавф–хатарни кўриб яширинади, содда эса тўхтамасдан бораверади, шунинг учун қийналади.</verse>
				<verse number="13">Бегонага кафиллик қилсанг, кийимини ечиб ол, чет элликдан эса гаров ол.</verse>
				<verse number="14">Тонг–саҳарлаб дўстига ҳамду сано айтган одам унга лаънат ўқиган бўлади.</verse>
				<verse number="15">Жанжалкаш хотин ёмғирли кунда тўхтамай томаётган чаккага ўхшайди.</verse>
				<verse number="16">Уни бошқариш шамолни бошқариш ёки ўнг қўл билан мойни ушлаш демакдир.</verse>
				<verse number="17">Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини.</verse>
				<verse number="18">Анжирни парвариш қилган одам унинг мевасидан баҳраманд бўлади, соҳибига яхши қараган эса иззат–ҳурматли бўлади.</verse>
				<verse number="19">Сув инсоннинг юзини акс эттиргани каби, юраги ҳам унинг кўзгусидир.</verse>
				<verse number="20">Ўлим ва Ҳалокат ҳеч тўймаганидай, инсоннинг кўзи ҳам асло тўймайди.</verse>
				<verse number="21">Кумуш, олтин оловда синалади, одам эса мақтовда.</verse>
				<verse number="22">Аҳмоқни келига солиб дон билан бирга янчсанг ҳам, аҳмоқлиги ундан ажралмайди.</verse>
				<verse number="23">Қўйларингнинг аҳволини яхши бил, подаларингга яхши қара.</verse>
				<verse number="24">Чунки бойлик ҳам, тож ҳам абадий эмас.</verse>
				<verse number="25">Ўтлар қуриб, янги кўкатлар ўсиб чиққанда, қир–адирдаги ўт–ўланлар йиғиб олинганда,</verse>
				<verse number="26">қўзилар кийим–кечагингни, эчкилар эса дала баҳосини қоплайди.</verse>
				<verse number="27">Эчкиларнинг сути кўп, сенга ҳам, уй аҳлингга ҳам, ҳатто хизматкорларингга ҳам етарли.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Фосиқни ҳеч ким қувмаса ҳам қочаверади, солиҳ эса шердай ботир.</verse>
				<verse number="2">Юртда исён бўлганда бошлиқ кўпаяди, ақл–идрокли туфайли эса тинчлик бўлади.</verse>
				<verse number="3">Ожизларни эзадиган камбағал овқат қолдирмайдиган селдайдир.</verse>
				<verse number="4">Қонунни тан олмайдиганлар фосиқларни мақтайди, қонунга амал қиладиганлар эса улар билан курашади.</verse>
				<verse number="5">Фосиқ адолатни тушунмайди, Эгамизга интилган эса ҳамма нарсани тушунади.</verse>
				<verse number="6">Камбағал бўлиб тўғри юриш, бой бўлиб эгри юргандан яхшироқ.</verse>
				<verse number="7">Доно фарзанд қонунга риоя қилади, ярамасга улфат бўлган эса отасини шарманда қилади.</verse>
				<verse number="8">Судхўр ва очкўз қашшоқларга ачинадиганга бойлик йиққан бўлади.</verse>
				<verse number="9">Қонундан юз ўгирганнинг ибодати ҳам жирканчлидир.</verse>
				<verse number="10">Тўғри одамни ёмон йўлга бошлаган одам қазиган чуқурига ўзи тушади, покдил эса яхшилик топади.</verse>
				<verse number="11">Бой ўзининг назарида доно, ақлли камбағал эса ўзини текширади.</verse>
				<verse number="12">Солиҳ мартабага эришганда катта байрам, фосиқ лавозимга келса одамлар яширинади.</verse>
				<verse number="13">Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади.</verse>
				<verse number="14">Доим Худодан қўрққан бахтлидир! Бағри тош одам эса балога учрайди.</verse>
				<verse number="15">Ожиз халқ устидаги ёвуз ҳукмдор ириллаётган шер ва ҳужум қилаётган айиқдайдир.</verse>
				<verse number="16">Ақлсиз ҳукмдор жуда золим, адолатсиз фойдадан нафратланадиган узоқ яшайди.</verse>
				<verse number="17">Агар биров одам ўлдирган бўлса, ўлгунча қочиб юрсин, унга ҳеч ким ёрдам бермасин.</verse>
				<verse number="18">Тўғри юрадиган нажот топади, эгри йўлдан юрадиган эса йиқилади.</verse>
				<verse number="19">Ўз ерига ишлов берганнинг нони мўл бўлади, орзу–хаёлларга берилган эса қашшоқликка учрайди.</verse>
				<verse number="20">Содиқ баракали бўлади, бойишга шошилган жазосиз қолмайди.</verse>
				<verse number="21">Тарафкашлик яхши эмас, бир тўғрам нон деб одам вафосизлик қилади.</verse>
				<verse number="22">Хасис одам бойлик орқасидан қувиб, бошига қашшоқлик келишини билмайди.</verse>
				<verse number="23">Танқид қиладиган одам хушомадгўйга қараганда кўпроқ марҳамат топади.</verse>
				<verse number="24">Ота–онасининг мулкини ўғирлаб, “Бу гуноҳ эмас” деган одам бузғунчига шерикдир.</verse>
				<verse number="25">Очкўз жанжал чиқаради, Эгамизга ишонган эса тўқ яшайди.</verse>
				<verse number="26">Ўзигагина ишонган аҳмоқдир, ақл билан юрадиган эса нажот топади.</verse>
				<verse number="27">Камбағалга берган одам кам бўлмайди, кўриб кўрмасликка олган эса кўп лаънатга учрайди.</verse>
				<verse number="28">Фосиқлар мартабага эришса одамлар яширинади, ҳалокатга йўлиққанда эса солиҳлар кўпаяди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Танбеҳ олса ҳам ўжарлигича қоладиган одам бирданига ҳалокатга учрайди, шифо топмайди.</verse>
				<verse number="2">Солиҳлар кўпайганда халқ севинади, фосиқ ҳукмрон бўлганда эса фиғон чекади.</verse>
				<verse number="3">Доноликни севган ўғил отасини севинтиради, фоҳиша билан алоқада бўлган мол–мулкини барбод қилади.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ юртни адолат билан мустаҳкамлайди, совғани севадиган эса хароб қилади.</verse>
				<verse number="5">Дўстига хушомад қилган одам ўз оёқларига тузоқ қўйгандай бўлади.</verse>
				<verse number="6">Фосиқнинг гуноҳи қопқон, солиҳ эса қўшиқ айтиб қувонади.</verse>
				<verse number="7">Солиҳ ожизнинг ҳақ–ҳуқуқини билади, фосиқда эса бундай тушунча ҳам йўқ.</verse>
				<verse number="8">Мазах қилувчилар шаҳарда тўполон қилади, донолар эса ғазабни тинчлантиради.</verse>
				<verse number="9">Доно аҳмоқ билан судлашганда, аҳмоқ аччиқланса ҳам, кулса ҳам ҳаловат нима билмайди.</verse>
				<verse number="10">Қонхўр покдил инсондан нафратланади, тўғрининг жонини олмоқчи бўлади.</verse>
				<verse number="11">Нодон бор жаҳлини тўкиб солади, доно эса ичида сақлайди.</verse>
				<verse number="12">Ҳукмдор ёлғонга қулоқ солса, барча хизматкорлари фосиқ бўлади.</verse>
				<verse number="13">Золим билан ожизнинг бир ўхшашлиги бор: икковига ҳам Эгамиз кўз нури берган.</verse>
				<verse number="14">Шоҳ камбағални адолат билан ҳукм қилса, унинг тахти абадий мустаҳкам туради.</verse>
				<verse number="15">Қамчи билан насиҳат ақл беради, ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола эса онасига уят келтиради.</verse>
				<verse number="16">Фосиқ кўпайганда гуноҳ ҳам кўпаяди, солиҳ эса фосиқнинг ҳалокатини кўради.</verse>
				<verse number="17">Фарзандингга тарбия бер: у сенга ором беради, қалбингни шодликка тўлдиради.</verse>
				<verse number="18">Ваҳий бўлмаса эл–юрт йўлдан озади, Худонинг қонунига амал қилган бахтлидир!</verse>
				<verse number="19">Қул фақат сўз билан тарбияланмайди, сўзни тушунса ҳам амал қилмайди.</verse>
				<verse number="20">Шошилиб гапирадиганни кўрганмисан? Ундан кўра, нодонда умид кўпроқ.</verse>
				<verse number="21">Қулни ёшлигидан эркалатиб ўстирса, оқибатда хўжайинига қайғу бўлади.</verse>
				<verse number="22">Сержаҳл одам жанжал чиқаради, серзарда эса кўп гуноҳ қилади.</verse>
				<verse number="23">Одамнинг мағрурлиги уни паст қилади, камтарин эса иззат–ҳурмат топади.</verse>
				<verse number="24">Ўғрига шерик бўлган ўз жонини ёмон кўради, у танбеҳ эшитса ҳам чурқ этмайди.</verse>
				<verse number="25">Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади.</verse>
				<verse number="26">Ҳукмдор марҳаматини қидирган кўп, лекин инсонни ҳукм қиладиган Эгамиздир.</verse>
				<verse number="27">Фосиқ солиҳга жирканч, тўғри юрадиган эса фосиққа жирканчдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Ёхининг ўғли Ағурнинг Ихтиёлга берган, Ител ва Ўхалга айтган сўзлари:</verse>
				<verse number="2">“Ростдан ҳам одамлар орасида энг ақлсизи эканман, инсоннинг ақл–идроки менда йўқ.</verse>
				<verse number="3">На доноликни ўрганибман, на Худони билибман.</verse>
				<verse number="4">Ким осмонга кўтарилган, осмондан тушган? Шамолни ҳовучларига йиққан ким? Ким сувни ўз кийимига ўраган? Ернинг барча чегараларини ўрнатган ким? Унинг исми нима? Ўғлининг исми–чи? Биласан–ку!</verse>
				<verse number="5">Худонинг ҳар бир сўзи ҳақиқатдир, Ўзи эса Унга умид боғлаганнинг қалқони.</verse>
				<verse number="6">Унинг сўзларига қўшма, У жазоласа, ёлғонинг фош этилса нима қиласан?</verse>
				<verse number="7">Сендан икки нарсани сўрайман, ўлмасимдан олдин қилгин.</verse>
				<verse number="8">Сохталик ва ёлғонни мендан узоқлаштир, менга қашшоқлик ҳам, бойлик ҳам эмас, фақат насибамни бергин.</verse>
				<verse number="9">Қорним тўйганда: “Эгам ким ўзи?” деб айтмайин, камбағалликдан ўғирлик қилиб Уни бадном қилмайин.</verse>
				<verse number="10">Қул сени лаънатламаслиги учун эгасига ёмонлама, бўлмаса жазоланасан.</verse>
				<verse number="11">Шундай насл борки, отасига лаънат ўқийди, онасини дуо қилмайди.</verse>
				<verse number="12">Шундай насл борки, ўзининг назарида пок, лекин ифлослигидан тозаланмаган.</verse>
				<verse number="13">Шундай насл бор, кўзлари қанчалик такаббур, қарашлари эса мағрур.</verse>
				<verse number="14">Шундай насл борки, тишлари — қилич, қозиқ тишлари эса пичоқ, ер юзидан камбағални, одамлар орасидан муҳтожни йўқотади.</verse>
				<verse number="15">Зулукнинг икки қизи бор: “Бер, бер!” — деб айтади. Ҳеч қачон қониқмайдиган уч нарса, етарли, демайдиган тўрт нарса бор.</verse>
				<verse number="16">Дўзах, бепушт бачадон, сувсираган тупроқ ҳамда олов, етарли, демайди.</verse>
				<verse number="17">Отани мазахлайдиган, онага бўйсунишни рад этадиган кўзларни қузғунлар чўқийди, калхат болалари ейди.</verse>
				<verse number="18">Мени ҳайрон қолдирадиган уч нарса бор, тўрт нарса борки, ақлимга сиғмайди:</verse>
				<verse number="19">Ҳаводаги бургутнинг йўли, тош устидаги илоннинг йўли, денгиз ўртасидаги кеманинг йўли ҳамда қизга юрадиган эркакларнинг йўли.</verse>
				<verse number="20">Зинокор аёлнинг йўли ҳам шундайдир: у еб бўлгач, оғзини артиб: “Ҳеч бир эгрилик қилмадим–ку!” — дейди.</verse>
				<verse number="21">Ер уч нарсадан ларзага келади, тўрт нарсани кўтара олмайди:</verse>
				<verse number="22">Қул шоҳлик қилганда, аҳмоқ тўйганда,</verse>
				<verse number="23">Ёмон кўрилган аёл эрга текканда, чўри бекасининг ўрнини олганда.</verse>
				<verse number="24">Ер юзида тўртта кичкина нарса бор, лекин ўта доно:</verse>
				<verse number="25">Чумолилар заиф, лекин егулигини ёзда тайёрлайди.</verse>
				<verse number="26">Бўрсиқ камқувват, лекин инини қояга қуради.</verse>
				<verse number="27">Чигирткаларнинг сардори йўқ, лекин барчаси ҳамжиҳат юриш қилади.</verse>
				<verse number="28">Ўргимчакни қўл билан ушласа бўлади, лекин саройда ҳам юради.</verse>
				<verse number="29">Юриши салобатли уч нарса, қадами улуғвор тўрт нарса бор:</verse>
				<verse number="30">Шер ҳайвонлар ичида энг кучлиси, ҳеч нимадан қочмайди.</verse>
				<verse number="31">Мақтаниб юрадиган хўроз, серка ва ғолиб шоҳ.</verse>
				<verse number="32">Ўзингни юқори қўйиб аҳмоқлик ёки ёмон ният қилган бўлсанг, оғзингни қўлинг билан юм.</verse>
				<verse number="33">Чунки кув пишса ёғ чиқади, бурунга урса қонайди, жаҳлни қўзғатса жанжал чиқади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Шоҳ Лемулнинг сўзлари. Бу сўзларни унга онаси ўргатган:</verse>
				<verse number="2">“Ўғлим, нима десам экан? Нима дейин, эй, жигарбандим? Худодан тилаб олган ўғлим, сенга не айтай?</verse>
				<verse number="3">Қувватингни хотинларга берма, шоҳни бузадиганларга ҳаётингни сарф қилма.</verse>
				<verse number="4">Эй, Лемул, шоҳлар учун эмас шароб, май амалдорлар учун эмас!</verse>
				<verse number="5">Улар ичиб қонунни унутади, эзилган халқнинг ҳукмида эгрилик қилади.</verse>
				<verse number="6">Майни ҳалок бўлаётганга, шаробни эса қайғу чекканга бергин.</verse>
				<verse number="7">Улар ичиб камбағаллигини унутсин, фалокатларини эсламасин.</verse>
				<verse number="8">Оғзингни гунг учун очгин, бошига кулфат тушганларнинг тарафини олгин.</verse>
				<verse number="9">Гапир, адолат билан ҳукм қил, бечора ва камбағалларни ҳимоя қил.”</verse>
				<verse number="10">Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд.</verse>
				<verse number="11">Эри унга юракдан ишонади, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди.</verse>
				<verse number="12">У эрига ёмонлик эмас, бир умр яхшилик қилади.</verse>
				<verse number="13">Жун ва сурп топади, хурсанд бўлиб ўз қўли билан ишлайди.</verse>
				<verse number="14">Савдо кемалари каби узоқдан нонини келтиради.</verse>
				<verse number="15">Қоронғуда ўрнидан туриб, уй аҳлини овқатлантиради, хизматкорларига топшириқ беради.</verse>
				<verse number="16">Ўйлаб дала сотиб олади, ўз қўли билан узумзор яратади.</verse>
				<verse number="17">Белини маҳкам боғлаб, қўлларига қувват беради.</verse>
				<verse number="18">Қилган ишининг роҳатини кўради, тунлари ҳам чироғи ўчмайди.</verse>
				<verse number="19">Қўлини чархга қўяди, бармоқлари дукни тутади.</verse>
				<verse number="20">Камбағалларга қўлини узатади, муҳтожларга раҳм қилади.</verse>
				<verse number="21">Уй аҳли учун қиш–қировдан қўрқмайди, чунки улар ҳаммаси қалин кийинтирилган.</verse>
				<verse number="22">Ўзи учун сўзана тикади, либоси эса кимхоб ва шойидандир.</verse>
				<verse number="23">Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради, шаҳар дарвозасида танилган.</verse>
				<verse number="24">Яна шойидан кийим тикиб сотади, савдогарларга белбоғ етказиб беради.</verse>
				<verse number="25">Либоси — қувват, шараф, у келажакка қараб қувонади.</verse>
				<verse number="26">Донолик билан сўзлайди, меҳр билан насиҳат қилади.</verse>
				<verse number="27">Уй аҳлига яхши қарайди, дангасалик қилмайди.</verse>
				<verse number="28">Болалари туриб дуо қилади, эри ҳам мақтайди.</verse>
				<verse number="29">“Фаросатли аёллар кўп, аммо сен ҳаммасидан аълосан.”</verse>
				<verse number="30">Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир, аммо Худодан қўрқадиган аёл кўкка кўтарилади.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="21">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Қуйидагилар Довуд ўғли, Қуддусда ҳукмронлик қилган Воизнинг сўзларидир.</verse>
				<verse number="2">“Беҳуда! Беҳуда! — дейди Воиз. — Ҳаммаси беҳудадир!”</verse>
				<verse number="3">Одам бу дунёда қилган меҳнатидан Қандай фойда топар?</verse>
				<verse number="4">Авлод келиб, авлод кетар, Бу дунё эса шундайлигича қолаверар.</verse>
				<verse number="5">Қуёш чиқиб яна ботар, Чиққан жойига қайтишга шошар.</verse>
				<verse number="6">Шамол жанубга эсар, Шимол тарафга елар, Такрор–такрор айланиб, Ўз йўлидан юраверар.</verse>
				<verse number="7">Барча дарёлар денгизга оқар, Денгиз эса ҳеч тўлмас, Шунда ҳам ўз макони сари Оқаверар дарёлар.</verse>
				<verse number="8">Ҳамма нарса чарчатар, ҳолдан тойдирар, Уларни тасвирлашга сўзлар ҳам етмас. Кўзларимиз кўраверар, аммо тўймас, Қулоқларимиз эшитаверар, аммо қониқмас.</verse>
				<verse number="9">Олдин нима бўлган бўлса, яна содир бўлгай, Нима қилинган бўлса, яна қайтарилгай, Бу дунёда ҳеч қандай янги нарса йўқ.</verse>
				<verse number="10">Бирор нарса бормидики, биз бу ҳақда: “Қаранглар, бу янгилик–ку!” — деб айта олсак?! У олдиндан бор эди, биз таваллуд топмасдан олдин ҳам шу ерда эди.</verse>
				<verse number="11">Қадимда бўлганлар эсга олинмас, ҳатто бундан кейин бўладиганлар ҳам келажакда эсланмас.</verse>
				<verse number="12">Мен, Воиз — Исроил устидан Қуддусда шоҳман.</verse>
				<verse number="13">Ўзимни донолик билан изланишга, мана шу дунёда бўлаётган ҳамма ишларни тушунишга бағишладим. Худо инсонга берган бу иш қандай қайғули–а!</verse>
				<verse number="14">Мен бу дунёда бўлаётган ҳамма нарсани кўрдим, қаранглар, ҳаммаси беҳуда, шамолнинг орқасидан қувишдай экан.</verse>
				<verse number="15">Эгри нарсани тўғрилаб бўлмас, Йўқ нарсани санаб бўлмас.</verse>
				<verse number="16">Ўзимга шундай дедим: “Мана, мен буюк бўлиб, доноликда мендан олдин Қуддусда ҳукмронлик қилганларнинг ҳаммасидан ўзиб кетдим. Кўп донолик орттирдим, илму маърифатни яхшилаб ўргандим.”</verse>
				<verse number="17">Донолик ва илм–маърифатнинг фойдаси телбалик ва аҳмоқликдан устунлигини англаб етишга ўзимни бағишладим, аммо бу ҳам шамолнинг орқасидан қувишдай эканлигини тушундим.</verse>
				<verse number="18">Қайғу ҳам ортаркан, донолик қанча кўп бўлса, Дард кўпаяр экан гар билим ошса.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Мен, Воиз, ўзимга: “Қани, роҳатланиб, бир маза қилай–чи”, — дедим, лекин бу ҳам беҳуда экан.</verse>
				<verse number="2">“Кулги телбалик экан, роҳат қандай фойда келтиради?” — дедим.</verse>
				<verse number="3">Донолик мени бошқарар экан, кўнглимни шароб билан чоғ қилиб кўрай–чи, деб аҳмоқликка ўз бағримни очдим. Бу дунёда одамлар ўз қисқа ҳаётлари давомида қандай иш қилсалар уларга фойда келишини билмоқчи бўлдим.</verse>
				<verse number="4">Буюк ишлар қилдим: ўзимга уйлар қурдим, узумзорлар барпо қилдим,</verse>
				<verse number="5">полизлар ва боғлар яратдим, у ерларга ҳар хил мевали дарахтлар экдим.</verse>
				<verse number="6">Ўсаётган дарахтларни суғориш учун ҳовузлар қаздирдим.</verse>
				<verse number="7">Ўзим учун қуллар ва чўрилар сотиб олдим, уйимда қул–чўрилар туғилиб, уларнинг сони ортиб бораверди. Подаларим шунчалик кўп эдики, Қуддусда мендан олдин яшаган ҳеч кимда бунчалик кўп мол–қўй бўлмаган.</verse>
				<verse number="8">Ўзим учун кумушу олтин, шоҳларга лойиқ ажойиб бойликлардан йиғдим, жуда кўп ерларга эга бўлдим. Аёл ва эркак қўшиқчилар менга хизмат қилишар эди, менга завқ келтирадиган ҳарамим ҳам катта эди.</verse>
				<verse number="9">Мен буюк бўлиб, буюкликда Қуддусда мендан олдин яшаганларнинг ҳаммасидан ўтдим. Донолигим менга панд бермади.</verse>
				<verse number="10">Ўзим хоҳлаган ҳамма нарсани олдим, кўнглим истаганини қилдим. Қилган ҳар бир ишимдан жоним роҳатланди, бу қилган меҳнатларим эвазига келган мукофот эди.</verse>
				<verse number="11">Аммо қарасам, ўз қўлларим билан қилган ишларим, қилган ҳамма меҳнатим — буларнинг ҳаммаси беҳуда экан, шамолнинг орқасидан қувишдай экан. Бу дунёда бирорта фойдали нарса топилмаслигини билдим.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин яна донолик, телбалик ва аҳмоқликни солиштиришга қарор қилдим. Ворисим меникидан ҳам яхшироқ хулосага кела олармиди?!</verse>
				<verse number="13">Ёруғлик қоронғиликдан яхшироқ бўлганидай, донолик ҳам аҳмоқликдан яхшироқлигини тушундим:</verse>
				<verse number="14">Дононинг кўзи бор, Нодон эса қоронғиликда юради. Аммо ҳамманинг тақдири бир эканлигини ҳам тушундим.</verse>
				<verse number="15">Ўзимча: “Нодоннинг бошига тушган нарса, менинг ҳам бошимга тушар экан. Шундай экан, доно бўлишнинг нима фойдаси бор?!” — деб ўйладим. “Бу ҳам беҳуда!” — дедим.</verse>
				<verse number="16">Донолар ҳам, нодонлар унутилгани каби, унутилади, келажакда ҳамма бирдай унутилади. Нима учун донолар нодонлардай ўлиши керак?!</verse>
				<verse number="17">Шунинг учун ҳам мен ҳаётдан нафратландим, чунки бу дунёда қилинган ҳар бир иш менга қайғу келтирди. Ҳаммаси беҳуда, шамолнинг орқасидан қувишдайдир.</verse>
				<verse number="18">Бу дунёда меҳнат қилиб топган ҳамма нарсамдан нафратландим, чунки ҳаммаси барибир мендан кейин келадиганларга қолишини билардим.</verse>
				<verse number="19">Улар доно бўладими ёки аҳмоқми, ким билади? Mен бу дунёда меҳнат қилиб, донолик билан топганларимга барибир ўшалар эгалик қилишади. Бу ҳам беҳудадир.</verse>
				<verse number="20">Шунда бу дунёда қилган барча меҳнатим учун юрагим ачиб, қайғура бошладим.</verse>
				<verse number="21">Ахир, барибир донолик, билим ва моҳирлик билан топилган нарсалар мана шу нарсалар учун ишламаганларга қолар экан. Бу ҳам беҳуда, қандай фалокат!</verse>
				<verse number="22">Бу дунёда қилган меҳнати ва тиришқоқлиги учун одам қандай фойда оларкан–а?!</verse>
				<verse number="23">Ахир, унинг кунлари дардга тўла бўлса, қайғудан боши чиқмаса, ҳаттоки кечалари ҳам дам ололмаса. Эҳ, бу ҳам беҳуда!</verse>
				<verse number="24">Одам учун ейиш, ичиш ва қилган меҳнатидан роҳатланишдан яхшироқ нарса йўқ. Бу ҳам Худодан эканлигини тушундим,</verse>
				<verse number="25">ахир, Худосиз ким овқат ея олади, ким роҳат топади?!</verse>
				<verse number="26">Худога маъқул бўлганларга Худонинг Ўзи донолик, билим ва қувонч беради. Гуноҳкорларга эса бойлик йиғиш иштиёқини беради–ю, уларнинг ишлаб топганларини олиб, Худо Ўзига маъқул бўлганларга ато этади. Гуноҳкорларнинг бу ишлари ҳам беҳуда ва шамолнинг орқасидан қувишдайдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор.</verse>
				<verse number="2">Туғилишнинг ҳам, ўлишнинг ҳам ўз вақти бор. Экишнинг ҳам, экилганни ўришнинг ҳам ўз вақти бор.</verse>
				<verse number="3">Ўлдиришнинг ҳам, шифо беришнинг ҳам ўз вақти бор. Бузишнинг ҳам, қуришнинг ҳам ўз вақти бор.</verse>
				<verse number="4">Йиғлашнинг ҳам, кулишнинг ҳам ўз вақти бор. Азанинг ҳам, рақснинг ҳам ўз вақти бор.</verse>
				<verse number="5">Тош отишнинг ҳам, тош йиғишнинг ҳам ўз вақти бор. Бағрига босишнинг ҳам, ундан ўзини тийишнинг ҳам ўз вақти бор.</verse>
				<verse number="6">Қидиришнинг ҳам, йўқотишнинг ҳам ўз вақти бор. Сақлаб қўйишнинг ҳам, ташлаб юборишнинг ҳам ўз вақти бор.</verse>
				<verse number="7">Йиртишнинг ҳам, тикишнинг ҳам ўз вақти бор. Сукут сақлашнинг ҳам, сўзлашнинг ҳам ўз вақти бор.</verse>
				<verse number="8">Яхши кўришнинг ҳам, нафратнинг ҳам ўз вақти бор. Урушнинг ҳам, тинчликнинг ҳам ўз вақти бор.</verse>
				<verse number="9">Шунча меҳнат қилиб инсон қандай фойда топади?</verse>
				<verse number="10">Инсонлар қилиши учун Худо берган мушкул ишни кўрдим.</verse>
				<verse number="11">Худо айтгани бўйича ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлади. Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади, лекин Худо бошидан охиригача қилган ишларни инсон тушуна олмайди.</verse>
				<verse number="12">Инсон учун бахтли ҳаёт кечириш, ўз ҳаётидан роҳатланишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ эканлигини тушуниб етдим.</verse>
				<verse number="13">Ҳамма еб, ичиб, ўз қилган меҳнатининг роҳатини кўрсин. Бу Худонинг инъомидир.</verse>
				<verse number="14">Худо қилган ҳар бир иш то абад ўзгармас, бу ишга ҳеч нарса қўшиб бўлмайди, ундан ҳеч нарсани айириб бўлмайди. Худо бу ишларни, ҳамма Мендан қўрқсин, деб қилди.</verse>
				<verse number="15">Ҳозир нима бўлса, олдин ҳам бўлган, келажакда бўладигани ҳозир ҳам бордир. Худо ўз вақтида ўтмишни яна қайтарар.</verse>
				<verse number="16">Мен яна бу дунёда адолат ҳукм суриши керак бўлган жойда — қозихонада ҳам, тўғрилик ўрнида ҳам эгрилик кўрдим.</verse>
				<verse number="17">Ўзимга: “Яхшини ҳам, ёмонни ҳам Худо ҳукм қилади, чунки Худонинг Ўзи ҳар бир нарсанинг, ҳар бир ишнинг вақтини белгилаган”, — дедим.</verse>
				<verse number="18">Мен яна одамзод ҳақида шуни тушундим: “Инсонлар ҳам худди ҳайвонлардай экан. Шуни кўрсатиш учун Худо инсонларни синар экан.”</verse>
				<verse number="19">Ахир, одамлар билан ҳайвонларнинг тақдири бир хил, униси ҳам буниси ҳам ўлади. Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам Худо жон берган, одамлар ҳайвонлардан устун эмас. Ҳаммаси беҳуда экан.</verse>
				<verse number="20">Ҳамма битта жойга боради, тупроқдан яралганлар тупроққа қайтади.</verse>
				<verse number="21">Инсоннинг руҳи тепага чиқадими, ҳайвонларнинг руҳи пастга — ернинг остига тушадими, ким билади?!</verse>
				<verse number="22">Шунда мен тушундим: инсон учун ўз меҳнатидан роҳат олишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ экан, чунки бу унинг тақдири. Инсон ўтиб кетгандан кейин нима бўлишини ким унга кўрсата олади?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Мен яна бу дунёда бўлаётган зулмни кўрдим. Мана эзилганларнинг кўз ёшлари, лекин уларнинг юпатувчиси йўқ. Уларга зулм қилаётганларда куч бор, эзилганларнинг эса юпатувчиси йўқ.</verse>
				<verse number="2">Шунда мен: “Марҳумлар тириклардан бахтлироқдир”, — дедим.</verse>
				<verse number="3">Аммо ҳали туғилмаганлар марҳумлардан ҳам бахтлироқдир, чунки улар бу дунёда қилинаётган қайғули ишларни кўрмаганлар.</verse>
				<verse number="4">Мен яна бир нарсани кўрдим: инсон ҳамма ишни моҳирлик билан қилади, лекин бу ишни бировга ғайирлик билан қилса, бу ҳам беҳуда, шамол орқасидан қувишдайдир. Аммо:</verse>
				<verse number="5">Нодон қўлларини қовуштириб ўтириб ўзини ўзи хароб қилади.</verse>
				<verse number="6">Вақтни елга совуриб, машаққатли меҳнат билан икки ҳовуч нарсага эришиш мумкин, лекин хотиржамлик билан бир ҳовуч нарсага эга бўлиш ундан афзалроқдир.</verse>
				<verse number="7">Бу дунёда яна бир беҳудаликни кўрдим.</verse>
				<verse number="8">Мана, бир киши — ёлғиз, унинг фарзандлари ҳам, ака–укалари ҳам йўқ. У тиним билмай меҳнат қилади, кўзи эса бойликка тўймайди. У: “Ким учун ишлаяпман, нима учун ўзимни роҳат қилишдан қисяпман?!” — демайди. Бу ҳам беҳудадир, қайғули ишдир.</verse>
				<verse number="9">Икки киши бир кишидан кўпроқ иш бажара олади, улар ўз меҳнатлари учун яхши тақдирланадилар.</verse>
				<verse number="10">Агар биттаси йиқилса, иккинчиси турғизади, лекин ёлғиз бўлганнинг аҳволи чатоқдир, у йиқилса, турғизишга ёнида ҳеч ким бўлмайди.</verse>
				<verse number="11">Икки киши бирга ётса, совуқ қотмайдилар, агар киши бир ўзи ётса қандай қилиб исинади?!</verse>
				<verse number="12">Киши бир ўзи бўлса, уни йиқитиш осон, лекин икки киши ўзларини ҳимоя қила олади. Учта ипдан эшилган арқонни узиш қийиндир.</verse>
				<verse number="13">Қари, маслаҳатга қулоқ солмайдиган нодон шоҳдан камбағал, лекин доно бўлган йигит яхшироқдир.</verse>
				<verse number="14">Шунга ўхшаш бир йигит ўз юртида камбағал бўлиб туғилиб, қарзини тўлай олмай қамоққа тушиб қолиши мумкин. Лекин қамоқдан чиққандан кейин келажакда шоҳ бўлиши ҳам мумкин.</verse>
				<verse number="15">Шоҳнинг вориси бўлган ўша йигитни қўллаб–қувватлашга тайёр бўлган, мана шу дунёда яшаётганларни кўрдим.</verse>
				<verse number="16">Унга эргашганлар сон–саноқсиз бўлиб кетиши, унинг обрўси ортиши мумкин. Шундай бўлса ҳам, келажак авлод уни рад қилади. Ҳа, бу ҳам беҳуда экан, шамолнинг орқасидан қувишдай экан.</verse>
				<verse number="17">Худонинг уйига борганда қадамингизни ўйлаб босинг. Нодонлардай ҳаракат қилмасдан, аксинча қулоқ солиш учун боринглар. Нодонлар Худога ўйламасдан қурбонлик келтирадилар. Ўйламасдан, бепарволик билан қурбонлик келтириш фосиқлик эканлигини эса тан олмайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Ҳеч қачон гапиришга шошилма, қалбингда Худога ваъда беришга ховлиқма. Худо жаннатда, сен эса ердасан, шунинг учун камгап бўлгин.</verse>
				<verse number="2">Ташвиш кўп бўлганда, пуч ниятлар ҳам кўпаяди, Кўп гапирганда, оғиздан аҳмоқона сўзлар чиқади.</verse>
				<verse number="3">Худога назр атаганингдан кейин уни бажаришни орқага сурмагин. У нодонларни ёқтирмайди. Албатта ваъдангда тургин.</verse>
				<verse number="4">Ваъда бериб, уни бажармасликдан кўра, умуман ваъда бермаслик яхшироқдир.</verse>
				<verse number="5">Шундай пайтда тилинг сени гуноҳга етакламасин. Руҳонийга: “Назр атаб, хато қилдим”, — деб айтмагин. Шундай деб Худонинг қаҳрини келтирсанг, ўз қўлларинг билан қилган ишларингни Худо бузиб ташлаши мумкин.</verse>
				<verse number="6">Пуч ниятлару кўп гапириш беҳуда оқибатларга олиб боради. Шундай қилиш ўрнига Худодан қўрққин.</verse>
				<verse number="7">Агар камбағалларга зулм қилинаётганини, адолат ва ҳақиқат йўқлигини кўрсанг, ҳайрон бўлмагин, ҳар бир амалдорнинг устидан ундан ҳам каттароғи бор, уларнинг устидан яна ҳам каттароғи бордир.</verse>
				<verse number="8">Ҳаммаси, ҳатто шоҳ ҳам, даланинг ҳосилига кўз тикиб, улуш талаб қилиб олади.</verse>
				<verse number="9">Пулга ружу қўйган ҳеч қачон пулга, бойликни яхши кўрган эса бойликка тўймайди. Бу ҳам беҳудадир.</verse>
				<verse number="10">Буюм, нарсалар кўпайганда, уларни ишлатиб юборадиганлар ҳам кўпаяди. Бойликнинг эгаси фақат ўз бойлигига термулиб қарашдан бошқа яна қандай фойда топади?!</verse>
				<verse number="11">Меҳнаткашлар кам еса ҳам, кўп еса ҳам тинч ухлайди, бойлар эса бойлиги кўплигидан хавотирланиб ухлай олмайди.</verse>
				<verse number="12">Бу дунёда шундай бир қайғули фожиа кўрдим: йиғилган бойлик эгасига зарар келтиради,</verse>
				<verse number="13">яъни ўша бойлик қандайдир омадсизлик туфайли йўқолади. Ўз болаларига қолдириш учун эса бой одамнинг ҳеч нарсаси бўлмайди.</verse>
				<verse number="14">Онадан қандай туғилган бўлса, шундайлигича бу дунёдан кетади, қилган меҳнатларининг меваларидан бирортасини қўлларида олиб кета олмайди.</verse>
				<verse number="15">Бу ҳам қайғули фожиадир: инсон қандай келган бўлса, шундайлигича кетади, шамол учун меҳнат қилиб қандай фойда топади?</verse>
				<verse number="16">Бутун умрини қоронғиликда ўтказади, қайғу–алам, ғазаб ва хасталиклар билан яшайди.</verse>
				<verse number="17">Мана, мен бир нарсани тушундим: инсон учун Худо берган қисқа умри давомида ейиш, ичиш ва бу дунёда қилган ўз меҳнатидан завқланиш яхши экан, чунки бу инсоннинг тақдиридир.</verse>
				<verse number="18">Худо кимга бойлик ва мулк бериб, унга мана шу нарсалардан роҳатланишга имконият ҳам берса, инсонга ўз қилган меҳнатидан мамнун бўлиб, ундан завқланишига йўл берса, мана шу Худонинг инъомидир.</verse>
				<verse number="19">Бундай инсон ҳаёти ҳақида қайғурмайди ҳам, чунки Худо унинг қалбини завқланиш билан банд қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Бу дунёда шундай бир фожиани кўрдим, у инсон зотини тошдай босиб туради:</verse>
				<verse number="2">Худо баъзиларга бойлик, мулк ва обрў беради, бу инсонлар кўнгли хоҳлаган нарсага эга бўлади. Лекин Худо уларга бу нарсалардан завқ олишга йўл бермаса, бир бегона бу нарсаларнинг роҳатини кўради. Бу беҳуда, қайғули фожиадир.</verse>
				<verse number="3">Инсон юзта фарзандли бўлиши ҳам мумкин, узоқ умр кўриши ҳам мумкин, лекин у қанча кўп яшаса ҳам, мана шу ҳаётнинг роҳатини кўрмаса ёки ҳурмат билан кўмилмаса, менимча, ўлик туғилган боланинг тақдири уникидан яхшироқдир.</verse>
				<verse number="4">Бу бола беҳуда дунёга келиб, оламдан ўтади. Ҳеч ким уни билиб танимайди.</verse>
				<verse number="5">null</verse>
				<verse number="6">У қуёш юзини кўрмаган, ҳаёт нималигини билмаган. Шундай бўлса ҳам, икки минг йил яшаб ҳаётнинг роҳатини кўрмаган кишидан кўра, кўпроқ ўша бола ором олади. Барибир ҳамма бир жойга боради–ку!</verse>
				<verse number="7">Инсоннинг барча меҳнатию интилишлари ўз қорнини тўйдириш учундир, шунда ҳам у ҳеч қачон қониқмайди.</verse>
				<verse number="8">Доноларнинг нодонлардан қандай устунлиги бор? Камбағаллар бу ҳаётни уддалаб яшашга ақллари етса ҳам, уларга бундан нима фойда бор?!</verse>
				<verse number="9">Кўз олдингда турган нарса ҳавас қилингандан яхшироқдир. Доимо мол–мулким кўпайсин, деб ҳавас қилиш беҳудадир, шамолнинг орқасидан қувишдайдир.</verse>
				<verse number="10">Дунёда нима бўлса, ҳаммаси аллақачон белгиланган, инсоннинг тақдири ҳам маълум, ҳеч бир киши ҳаммадан кучли бўлган Худо билан баҳслаша олмайди.</verse>
				<verse number="11">Қанча кўп баҳслашсанг, шунча беҳудадир, сенга ҳеч қандай фойдаси йўқ.</verse>
				<verse number="12">Ҳаёт елдай ўтиб кетар, инсон учун нима яхшилигини ким билади?! Худо ҳаётимизни ўтиб кетадиган соядек қилиб қўйган, ким ҳам бизга келажакда нима бўлишини айтиб бера оларди?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Яхши ном қимматбаҳо хушбўй мойдан, ўлим куни эса туғилган кундан яхшироқдир.</verse>
				<verse number="2">Тўй бўлаётган уйга боришдан кўра, азадор хонадонга бориш яхшироқ, чунки ҳамманинг тақдири бир, ҳаёт бўлганлар буни унутмасинлар.</verse>
				<verse number="3">Қайғу кулгидан яхшироқдир, қайғули юз юракка яхши.</verse>
				<verse number="4">Дононинг қалби азадор уйдагилар биландир, нодон эса доимо хурсандчилик ҳақида ўйлайди.</verse>
				<verse number="5">Доно одамнинг танбеҳини эшитиш нодоннинг мақтовларидан яхшироқ,</verse>
				<verse number="6">чунки нодоннинг мақтов куйи қозоннинг остида ёниб турган янтоқнинг чирсиллашига ўхшайди. Аммо бу ҳам беҳуда, чунки</verse>
				<verse number="7">дўқ–пўписа донони ҳам телба қилади, пора эса юракни эгри қилади.</verse>
				<verse number="8">Ҳамма нарсанинг охири — бошидан, сабр–тоқат — мағрурликдан яхшироқдир.</verse>
				<verse number="9">Жаҳлдор бўлмагин, чунки жаҳл нодонларнинг юрагида уй қуради.</verse>
				<verse number="10">“Нима учун ўтмиш кунлар ҳозиргилардан яхшироқ эди?” — деб сўрамагин, бу саволни сўраш доноликдан эмас.</verse>
				<verse number="11">Донолик худди мерос каби яхшидир, бу дунёда ҳаёт бўлганларга фойдалидир.</verse>
				<verse number="12">Донолик ҳам пул каби вақтинчалик ором беради, донолик ҳаётга чидашга ёрдам беради, илм–маърифат фойда келтиради.</verse>
				<verse number="13">Худо қилган ишларга қарагин, У эгри қилган нарсаларни ким ҳам тўғрилай оларди?!</verse>
				<verse number="14">Бахтли кунларингда қувонгин, қайғули кунларингда эса шуни эсингда тут, қувончни ҳам, қайғуни ҳам Худо яратган. Ҳеч ким келажакда нима бўлишини айтиб бера олмайди.</verse>
				<verse number="15">Мана шу беҳуда ҳаётим давомида ҳамма нарсани кўрдим. Солиҳ инсонлар солиҳ бўлсалар ҳам ҳалок бўладилар, фосиқлар эса ўз фосиқликлари билан узоқ умр кўрадилар.</verse>
				<verse number="16">Қонунпараст бўлма, донолигингга жуда ҳам ишонаверма, нима учун ўзингни ўзинг ҳалок қилишинг керак?!.</verse>
				<verse number="17">Аммо шаккок ёки аҳмоқ ҳам бўлмагин, нима учун ажалинг етмай туриб вафот этишинг керак?!</verse>
				<verse number="18">Бу насиҳатларнинг бирини тутиб, иккинчисини унутма. Худодан қўрққан иккисини ҳам эсда тутади.</verse>
				<verse number="19">Донолик инсонни шаҳардаги ўнта ҳукмдордан қудратлироқ қилади.</verse>
				<verse number="20">Лекин бу дунёда ҳар доим солиҳлик қилиб, умуман гуноҳ қилмайдиган инсон йўқдир.</verse>
				<verse number="21">Хизматкоринг сени ёмонлаётганини эшитиб қолмаслигинг учун, одамлар гапираётган ҳамма нарсага ҳам эътибор беравермагин.</verse>
				<verse number="22">Ўзинг биласан, сен ўзинг ҳам бошқаларни жуда кўп ёмонлагансан–ку!</verse>
				<verse number="23">Буларнинг ҳаммасини донолигим билан синаб кўрдим, ўзимга: “Доноликка эришаман”, — дедим, лекин унга ета олмадим.</verse>
				<verse number="24">Ҳамма содир бўладиган нарсаларнинг маъноси жуда чуқур, етиб бўлмасдир. Ким ҳам уни топа оларди?!</verse>
				<verse number="25">Шунда мен доноликни қидириб топишга, ҳар бир содир бўлган нарсани тушунишга ўзимни бағишладим. Фосиқлик нодонлик эканлигини, аҳмоқлик телбалик эканлигини ўз ҳаётимда исботламоқчи бўлдим.</verse>
				<verse number="26">Мен мана бу нарсани билдим. Аҳмоқлик бир аёлга ўхшайди. У ўзи тузоқ, юраги тўр, қўллари эса занжирдайдир. У ўлимдан ҳам аччиқроқ экан. Худога маъқул келадиган ишларни қиладиганлар ундан қоча оладилар, лекин гуноҳкор унинг қўлларига тушади.</verse>
				<verse number="27">null</verse>
				<verse number="28">Воиз шундай деди: “Бекорга ҳар бир содир бўлган нарсанинг маъносини қидириб (бу маънони жуда синчковлик билан излаган бўлсам ҳам), мана шу нарсани тушуниб етдим: минглар орасида битта солиҳ кишини топдим, шуларнинг орасидан битта ҳам солиҳ аёл топа олмадим.</verse>
				<verse number="29">Аммо мана бу бир нарсани англадим, қаранг, Худо инсонни тўғри қилиб яратган, лекин у ҳар хил қабиҳ режалар тузади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Ким доно кишига ўхшайди? Ким бирор нарсанинг маъносини билади? Донолик кишининг юзини яшнатади, Юз қаттиқлигини юмшатади.</verse>
				<verse number="2">Худога берган қасамингни бажарганингдай, шоҳнинг ҳам амрига итоат қил.</verse>
				<verse number="3">Унинг олдида қўрқиб туравермасдан, бориб айтганини қил. Ёмон ишларнинг тарафдори бўлма, чунки шоҳ ўзи хоҳлаган ишни қилади.</verse>
				<verse number="4">Шоҳнинг сўзи эътиборлидир, ҳеч ким унга: “Нима қиляпсиз?” — деб айта олмайди.</verse>
				<verse number="5">Фармонларга итоат қилганларга зарар етмайди. Доно киши ҳамма нарсанинг, ҳатто ҳукмнинг ҳам ўз вақти борлигинию</verse>
				<verse number="6">инсоннинг қилган ёвузликлари уни тошдек босиб туришини билади.</verse>
				<verse number="7">Доно киши яна шуни билади: ҳеч ким келажакда нима бўлишини, қачон содир бўлишини билмайди.</verse>
				<verse number="8">Ҳеч кимнинг шамолни ушлашга кучи етмаганидай, ўлим кунини орқага суришга ҳам ҳеч кимнинг кучи етмайди. Жангчи ўрнига бировни қўйиб, урушдан қоча олмагандай, фосиқлар ҳам фосиқликдан қочиб қутулолмайди.</verse>
				<verse number="9">Бу дунёда бўлаётган ҳамма нарса ҳақида чуқур ўйлаб, буларнинг ҳаммасини кўрдим, бир киши иккинчисининг устидан зулм ўтказиб, ҳукмронлик қиладиган бир замон бу.</verse>
				<verse number="10">Яна шу нарсани кўрдим, фосиқ кишининг жасади муқаддас жойдан олиб чиқилди. Орқасидан оломон борарди, ўша фосиқ киши ҳурмат билан кўмилди. Солиҳларнинг жасадлари эса сочилиб ётарди. Бу ҳам беҳудадир.</verse>
				<verse number="11">Жиноятга тез жазо берилмагани учун, инсонларнинг юраги ёвузликлар қилишга доим тайёр.</verse>
				<verse number="12">null</verse>
				<verse number="13">Гуноҳкорлар юз марта жиноят қилсалар ҳам, узоқ умр кўришлари мумкин. Ҳа, “Худодан қўрқадиганларга ундан ҳам яхшироқ бўлади, чунки улар Худодан қўрқадилар. Фосиқларга эса яхши бўлмайди, ҳаётлари соядай тез ўтиб кетади, чунки улар Худодан қўрқмайдилар”, деган гапни биламан.</verse>
				<verse number="14">Қаранглар–а, бу дунёда мана шундай бемаъни нарсалар ҳам содир бўлади, солиҳлар фосиқларга лойиқ бўлган жазони оладилар, фосиқларга эса худди солиҳлардай муносабатда бўладилар. Мен: “Бу ҳам беҳудадир”, — дедим.</verse>
				<verse number="15">Шунинг учун мен бу ҳаётдан роҳат олишни маслаҳат бераман. Бу дунёда одамларга ейиш, ичиш ва хурсанд бўлишдан бошқа яхшироқ нарса йўқдир. Худо инсонга берган бу дунёдаги ҳаёти давомида қиладиган меҳнатида шодлик у билан бўлади.</verse>
				<verse number="16">null</verse>
				<verse number="17">Доноликни билишга, ер юзида бўлаётган ишларни ўрганишга ўзимни бағишладим. Худонинг ҳамма ишларини кўрдим, ҳақиқатан ҳам ҳеч ким бу дунёда Худо нима қилаётганини тушунмайди. Ҳатто уйқудан воз кечиб ҳам, қанча ҳаракат қилмайлик, билолмаймиз, маъносини топа олмаймиз. Донолар: “Биламиз”, — деб айтади, аммо улар ҳам ҳақиқатан тушунмайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Буларнинг ҳаммасини юрагимга жойлаб, улар ҳақида яхшилаб ўйладим: солиҳлар ҳам, донолар ҳам, уларнинг ишлари ҳам Худонинг қўлида экан, ҳатто уларнинг севгиси ҳам, нафрати ҳам Худонинг қўли остида экан. Ҳеч ким келажакда нима бўлишини билмайди.</verse>
				<verse number="2">Ҳамманинг тақдири бир хил, солиҳнинг ҳам, фосиқнинг ҳам, яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам, ҳалолнинг ҳам, ҳаромнинг ҳам, қурбонлик қиладиганларнинг ҳам, қурбонлик қилмайдиганларнинг ҳам тақдири бирдир. Гуноҳкорларга нима бўлса, яхшиларга ҳам шундай бўлади, художўйлик билан назр қиладиганларнинг ҳам, чин кўнгилдан назр қилмайдиганларнинг ҳам қисмати бир.</verse>
				<verse number="3">Бу дунёда бўлаётган ҳамма ишларнинг қайғулилиги шундадир: ҳамманинг тақдири бир хил. Шунинг учун ҳамманинг юраги ғазабу аламга тўла, ҳаётликларида юраги телбалик билан тўла. Кейин эса улар бу оламдан ўтадилар.</verse>
				<verse number="4">Лекин ҳаёт бўлганнинг умиди бор, ахир: “Тирик ит ўлик шердан яхшироқ”, — дейишади–ку.</verse>
				<verse number="5">Ҳаёт бўлганлар ҳеч бўлмаса ўлишларини биладилар, марҳумлар эса ҳеч нарсани билмайдилар. Марҳумлар учун ҳеч қандай мукофот йўқ, вақти келиб ҳеч ким уларни ёдга ҳам олмайди.</verse>
				<verse number="6">Улар севган, нафратланган ва жон куйдирган нарсаларнинг ҳаммаси ўтиб кетган. Бундан кейин улар ҳеч қачон бу дунёда бўлаётган нарсаларга қўшила олмайдилар.</verse>
				<verse number="7">Марҳамат, нонингизни шодлик билан еяверинг, шаробингизни қувноқ юрак билан ичаверинг, чунки Худо шундай қилишингизни маъқул кўрган.</verse>
				<verse number="8">Кийимларингиз ҳар доим оппоқ бўлсин, бошингиздан хушбўй мой аримасин.</verse>
				<verse number="9">Бу дунёдаги сизга берилган умр давомида ўз севган хотинингиз билан тез ўтиб кетадиган бу ҳаётдан завқланинг. Ҳаётингиз ва дунёда қиладиган меҳнатларингиз давомида сизга шундай имкониятни Худо берган.</verse>
				<verse number="10">Нима қилсангиз ҳам бор кучингиз билан қилинг, чунки сиз бораётган жой — ўликлар диёрида ҳеч қандай иш, фаҳм–идрок, илм–маърифат ёки донолик йўқдир.</verse>
				<verse number="11">Мен яна бир нарсани тушундим, бу дунёда: Мусобақада ғалаба доимо тез югурганга, Жангда ғалаба доим кучлига насиб этмас экан. Мол–мулк доимо донога, Бойлик ҳам доим уддабуронга насиб этмас экан. Омад доимо билимдонга келавермас экан. Ҳа, куни келиб, ҳамманинг ҳам омади кетади.</verse>
				<verse number="12">Кулфат қачон келишини ҳеч ким билмайди. Тўрга тушиб қолган балиқ ва тузоққа илинган қушлардай, инсонлар ҳам бошларига кулфат тушганда бирданига тутилиб қоладилар.</verse>
				<verse number="13">Бу дунёда мен донолик ҳақида қуйидаги берилган намунани кўрдим. Менимча бу жуда ҳам муҳим эди.</verse>
				<verse number="14">Кичкина бир шаҳарча бўлган экан, унда яшовчиларнинг сони ҳам кўп эмас экан. Бир қудратли шоҳ бостириб келиб, мана шу шаҳарчани қуршовга олибди. Шаҳарчани қўлга киритиш учун катта тайёргарликлар кўриб, баланд қурилмалар ясабди.</verse>
				<verse number="15">Бу шаҳарда бир киши яшар экан. Ўзи камбағал, лекин доно экан. У ўзининг донолиги билан шаҳарни қутқариб қолиши мумкин эди, лекин бу камбағал кишини ҳеч ким эсга олмади.</verse>
				<verse number="16">Мен ўзимга: “Донолик қудратдан яхшироқ бўлса ҳам, камбағал кишининг донолигини ҳеч ким қадрламайди, унинг сўзларига қулоқ солмайди”, — дедим.</verse>
				<verse number="17">Шундай бўлса ҳам, Доно кишининг хотиржамлик билан айтган сўзлари нодон ҳукмдорнинг баланд овоз билан айтган сўзларидан афзалроқдир.</verse>
				<verse number="18">Донолик уруш қуролларидан яхшироқдир, лекин бир бефаросат кўп яхшиларни бузади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Ўлик пашшалар хушбўй мойни саситиб юборади, шунингдек, озгина аҳмоқлик кўп доноликдан оғирроқ чиқади.</verse>
				<verse number="2">Дононинг юраги ўнгга — тўғри ишларни қилишга, нодонники эса чапга — фосиқликка тортади.</verse>
				<verse number="3">Аҳмоқларнинг ақли етмай, қилган қилиқлари билан ҳам ҳаммага аҳмоқлигини кўрсатади.</verse>
				<verse number="4">Агар ҳукмдорнинг сендан жаҳли чиқса, жойингни ташлаб кетмагин, чунки вазминлик туфайли хафагарчиликлар ҳам босилиб кетади.</verse>
				<verse number="5">Мана мен бу дунёда кўрган фожиа, ҳукмдордан бошланган катта хато:</verse>
				<verse number="6">аҳмоқлар баланд лавозимга кўтарилади, бойлар эса пастда ўтиришади.</verse>
				<verse number="7">Мен яна шуни кўрдим: зодагонлар худди қуллардай пиёда юрганда, қуллар отда юрарди.</verse>
				<verse number="8">Чуқур қазиганнинг ўзи унга тушиши, деворни бузганни эса илон чақиши мумкин.</verse>
				<verse number="9">Тош кесган ўзига зарар етказиши, хода ёрган эса оғриққа дучор бўлиши мумкин.</verse>
				<verse number="10">Агар болта ўтмас бўлса–ю, уни ўткирламасанг, уни ишлатиш учун кўпроқ куч керак бўлади. Мана, доноликдан қандай фойда бор экан.</verse>
				<verse number="11">Аммо илон ўйнатилмасдан олдин чақиб олса, илон ўйнатувчига донишмандликнинг нима фойдаси бор?!</verse>
				<verse number="12">Доноларнинг сўзлари уларга ҳурмат келтиради, нодонларнинг сўзлари эса ўзларини ҳалок қилади.</verse>
				<verse number="13">Уларнинг сўзлари аҳмоқлик билан бошланиб, ғирт телбалик билан тугайди,</verse>
				<verse number="14">шунда ҳам аҳмоқлар гапираверадилар. Ҳеч ким нима бўлишини билмайди, ким бизга келажакни айтиб бера олади?!</verse>
				<verse number="15">Нодоннинг ҳаракатлари уни жуда чарчатади, чунки у шунчалик аҳмоқки, шаҳарга борадиган йўлни ҳам қайта топа олмайди.</verse>
				<verse number="16">Эй, шоҳи ёш бўлган, ҳукмдорлари эрталабдан зиёфат қиладиган юрт, сенга афсус–надоматлар бўлсин.</verse>
				<verse number="17">Шоҳи асилзода бўлган, ҳукмдорлари мастлик учун эмас, куч тўплаш учун ўз вақтида зиёфат қиладиган юрт бахтлидир.</verse>
				<verse number="18">Дангасаликдан уйнинг томи чўкади, Ялқовлик туфайли томдан чакки ўтади.</verse>
				<verse number="19">Зиёфат берилганда кўнгил шодликка тўлади, Шароб инсонни хушнуд этади. Лекин иккаласи учун ҳам пул керак.</verse>
				<verse number="20">Ҳатто сирдош дўстларинг орасида ҳам шоҳни лаънатлама, ўз ётоқхонангда ҳам бойларни ёмонлама. Яхши гапнинг ҳам, ёмон гапнинг ҳам қаноти бордир. Осмондаги қуш сўзларингни етказиб бориши мумкин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Нонингни сувга ташла, бир неча кундан кейин уни яна топасан.</verse>
				<verse number="2">Бу дунёда қандай кулфат келишини билмайсан, шунинг учун нарсаларингни етти, ҳатто саккиз кишига бўлиб бергин.</verse>
				<verse number="3">Булутлар тўлганда, ерга ёмғир ёғади, дарахт шимол томонга ёки жануб томонга йиқилса ҳам, ўша йиқилган жойида ётаверади.</verse>
				<verse number="4">Шамолни кўриб қўрққан ҳеч қачон уруғ экмайди, ёмғирдан хавфсираб, булутни кузатган ҳеч қачон ҳосил ўрмайди.</verse>
				<verse number="5">Онанинг бачадонидаги болага қандай қилиб жон киришини билмаганингдек, ҳамма нарсани содир қиладиган Худонинг ишларини билмайсан.</verse>
				<verse number="6">Уруғларингни эрталаб эккин, кечқурун ҳам қўлларинг бўш ўтирмасин, чунки сен қайси бири — унисими ёки бунисими яхши ўсишини билмайсан, балки иккаласи ҳам яхши ўсар.</verse>
				<verse number="7">Ёруғлик лаззатлидир, қуёшни кўриш кўзлар учун ҳам ёқимлидир.</verse>
				<verse number="8">Узоқ йиллар яшайдиганлар ҳам ҳар бир яшаган кунларидан завқ олсин, ҳали кўп қоронғилик кунлари бўлишини эсда тутсин. Ҳамма келадиган нарсалар елдай ўтиб кетади.</verse>
				<verse number="9">Эй, йигит, ёшлигингда роҳатлан, юрагинг сени завқлантирсин. Кўнглинг орзу қилган, кўзларинг хоҳлаган ишни қилгин, лекин билиб қўй, ҳар бир қилган ишинг учун Худо сени ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="10">Қайғурмагин, тананг оғриқни билмасин, чунки ёшлик, ҳаёт тонги елдай тез ўтиб кетади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Ёшлигингда, қайғули кунлар келишидан олдин Яратганни ёдда тут, шундай йиллар келадики, сен: “Бу вақт менга ҳеч қандай роҳат келтирмайди”, — дейсан.</verse>
				<verse number="2">Ҳаётингнинг ўша йилларида: Қуёш, ёруғлик, ой ва юлдузлар қораяр, Ёмғирли булутлар ўтиб кетмас.</verse>
				<verse number="3">Сени ҳимоя қилган қўлларинг қариликдан қалтирар, Кучли оёқларинг заифлашар, Тишларинг камлигидан чайнай олмассан, Кўзларинг яхши кўрмайдиган бўлиб қолар.</verse>
				<verse number="4">Қулоқларинг ҳам кўчада буғдой янчилаётганинию Ашулачилар овозини эшитолмайдиган даражада кар бўлиб қолар. Қушларнинг овози эса сени уйғотиб юборар.</verse>
				<verse number="5">Баландликлардан қўрқадиган бўлиб қоларсан, Эҳтиётлик билан қадам ташларсан. Сочларинг гулга кирган бодом дарахтидай оппоқ бўлиб қолар, Туриб юришга қийналарсан, Белингнинг қуввати кетиб судралиб юрарсан. Ҳар бир инсон дунёдан ўтгандай, сен ҳам вафот этарсан, Азадорлар кўчаларни тўлдирарлар.</verse>
				<verse number="6">Кумуш занжир узилар, Ҳаётнинг тилла чироғи тушиб кетиб, бузилар. Булоқ бошидаги сув кўзаси синиб кетар, Қудуқнинг арқони узилиб кетар.</verse>
				<verse number="7">Сенинг ўткинчи тананг Ернинг тупроғига қайтар, Худо берган руҳинг ҳам Унинг Ўзига қайтар.</verse>
				<verse number="8">“Беҳуда! Беҳуда! — дейди Воиз. — Ҳаммаси беҳудадир!”</verse>
				<verse number="9">Воиз доно одам эди. У ўз билганларини одамларга ўргатди, сабр–тоқат билан ҳикматларни ўрганиб, уларни тўғрилаб ёзди.</verse>
				<verse number="10">Воиз маъқул келадиган сўзлар топишга ҳаракат қилиб, ҳақиқат сўзларини очиқ ёзди.</verse>
				<verse number="11">Доноларнинг ҳикматлари ўткир таёққа ўхшайди, ҳикматли сўзлар маҳкам қоқилган михларга ўхшайди. Буларнинг ҳаммасини барчамизнинг Чўпонимиз берган.</verse>
				<verse number="12">Булардан бошқа насиҳатларга эҳтиёткорлик билан қарагин, болам. Кўп китоб ёзишнинг охири йўқ, Кўп ўқиш одамни чарчатади.</verse>
				<verse number="13">Ҳамма нарса айтилди, мана энди хулоса: Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир.</verse>
				<verse number="14">Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="22">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Сулаймоннинг энг гўзал қўшиғи. Ўпгин мени лабларинг билан, Сенинг севгинг шаробдан ҳам ширинроқдир.</verse>
				<verse number="2">Атир мойларинг қанчалик хушбўй! Ёқимли атир каби номинг ҳар тарафга таралар. Шунинг учун қизлар сени севарлар.</verse>
				<verse number="3">Мени ўзинг билан олиб кет, тезроқ борайлик. Эй шоҳим, мени ўз ётоғингга олиб киргин. Эй шоҳимиз, биз қувонамиз. Сиз билан севинамиз, Шаробдан ҳам кўпроқ сизнинг севгингизни мақтаймиз.</verse>
				<verse number="4">Эй Қуддус қизлари! Мен қорачадан келган бўлсам ҳам гўзалман, Кедар чодирларидай қора бўлсам ҳам, Сулаймон пардаларидай чиройлидирман.</verse>
				<verse number="5">Қоралигим учун менга паст назар билан қараманглар. Қуёш нурлари мени қорайтирди. Ака–укаларимнинг мендан жаҳли чиқиб, Мени узумзорлар қоровули қилиб қўйишди, Аммо ўз узумзоримга қарай олмадим!</verse>
				<verse number="6">Севгилим, менга айтгин–чи, Қаерда ўз подангни боқасан? Туш вақти уларни қаерга ётқизасан? Айт менга, яна подачи дўстларинг олдида Уятсиз аёллардай бўлиб юрмай ахир.</verse>
				<verse number="7">Қаердалигимни билмасанг, Эй гўзалларнинг гўзали, Поданинг изларидан боргин. Чўпонларнинг чодирлари олдида Ўз эчкиларингни ўтлатгин.</verse>
				<verse number="8">Эй севгилим, Сен фиръавн аравасига қўшилган учқур отдай гўзалсан.</verse>
				<verse number="9">Зиракларинг туфайли ёноқларинг гўзалдир, Марваридлар бўйнингни қандай чиройли қилар.</verse>
				<verse number="10">Сенга атаб тилладан безаклар, Кумушдан тақинчоқлар ясаттираман.</verse>
				<verse number="11">Шоҳим ёнбошлаб ётганда, Атирларим ўз ҳидини таратди.</verse>
				<verse number="12">Кўкракларим орасида ётган, Хушбўй миррага тўла халтача кабидир менинг севгилим.</verse>
				<verse number="13">У мен учун Энгеди боғларидаги Хина гулларидайдир.</verse>
				<verse number="14">Гўзалдирсан, эй севгилим, Сен гўзалсан! Кўзларинг кабутар кўзларидай назокатлидир.</verse>
				<verse number="15">Чиройлисан, эй севгилим, Жуда ҳам хушрўйдирсан, Ям–яшил майсалар бизнинг тўшагимиздир.</verse>
				<verse number="16">Садр дарахтлари томимиз бўлса, Арчалар томимиз синчларидир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Мен Шарон атиргулиман, Водийлар нилуфаридирман.</verse>
				<verse number="2">Менинг севгилим қизлар орасида, Тиканлар орасидаги нилуфар гулидайдир!</verse>
				<verse number="3">Менинг севгилим йигитлар орасида, Ўрмон дарахтлари орасидаги олма дарахтидай ажралиб турар. Мен унинг соясида ўтириб завқ оламан, Унинг меваси жуда шириндир.</verse>
				<verse number="4">У мени ўз меҳмонхонасига олиб кирди, Мени ўз севгиси билан қоплади.</verse>
				<verse number="5">Майизлар едириб, менга куч бергин, Олмалар билан қувватга тўлдиргин, Ахир, севгилимнинг ишқи дардида ёнмоқдаман.</verse>
				<verse number="6">Унинг чап қўли бошим остидадир, Ўнг қўли билан эса мени қучоқлайди!</verse>
				<verse number="7">Эй Қуддус қизлари, Кийигу ёввойи оҳулар ҳақи онт ичинг. Вақт–соати келмагунча, Севгини қўзғатманг, уйғотманг.</verse>
				<verse number="8">Севгилим овози эшитиляпти, Ана қаранглар, у келяпти. Тоғлару қирлар оша келяпти.</verse>
				<verse number="9">Севгилим оҳудай, ёш кийикдайдир. Мана, у девор ортида турибди. Ойналардан мўралаб, Панжаралар орасидан қараб турибди.</verse>
				<verse number="10">Севгилим менга шундай дейди: “Тура қол, севгилим, оппоғим, Мен билан юргин.</verse>
				<verse number="11">Мана қиш ўтди, ёмғирлар тўхтади.</verse>
				<verse number="12">Ер юзи гуллар билан қопланмоқда, Юрт бўйлаб кабутарлар куйи эшитилмоқда, Қўшиқ куйлаш вақти етиб келди.</verse>
				<verse number="13">Анжир мева тугишни бошлади, Токлар ҳам гулга кирди. Улар хушбўй ҳидларини таратмоқда. Тура қол, севгилим, оппоғим, Мен билан юргин.”</verse>
				<verse number="14">Севгилим, сен тоғларда яшайдиган, Қояларда яширинадиган кабутардайсан. Юзингни кўрсатгин, овозингни эшитай. Овозинг жуда ширин, юзинг гўзалдир.</verse>
				<verse number="15">Қаранг, узумзоримиз гуллаб ётибди, Кичкина тулкиларни ушланглар. Ахир, улар узумзорларни вайрон қилади.</verse>
				<verse number="16">Севгилим меникидир, мен эса уникиман, У нилуфарлар териб, ўз боғидан завқ олади.</verse>
				<verse number="17">Тонг отмай туриб, борақол жоним. Баланд тоғларда сакрайдиган оҳу, кийикдай бўлиб, Қоронғулик чекинмасдан олдин, қайтиб кета қол.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Кечқурун ўрнимда ётганимда, Бутун қалбим билан севган ошиғимни қўмсадим. Жуда қўмсадим, лекин уни тополмадим.</verse>
				<verse number="2">Энди туриб, шаҳарга чиқаман. Шаҳар майдонларию, кўчаларида юриб, Севгилимни излайман. Изладим–у, аммо уни тополмадим.</verse>
				<verse number="3">Қўриқчилар шаҳарни кезиб юриб, Мени кўриб қолишди. Улардан: “Севгилимни кўрмадингизми?” деб сўрадим.</verse>
				<verse number="4">Уларнинг олдидан кетишим биланоқ, Севгилимни топдим. Уни маҳкам қучиб, қўйиб юбормадим. Онамнинг уйига олиб келдим. Уни ўз туққан онамнинг хонасига олиб кирдим.</verse>
				<verse number="5">Эй Қуддус қизлари, Кийигу ёввойи оҳулар ҳақи онт ичинг. Вақт–соати келмагунча, Севгини қўзғатманг, уйғотманг.</verse>
				<verse number="6">Даштда тутундай кўтарилиб, Кўринаётган нарса нимадир? Ундан аттор растасидаги барча хушбўй атирларнинг ҳиди, Мирра ва хушбўй тутатқиларнинг ҳиди келиб турибди.</verse>
				<verse number="7">Қаранглар, у Сулаймоннинг тахтиравонидир, Унинг атрофида олтмишта паҳлавони бор. Улар Исроил халқи орасидаги энг баҳодир жангчилардир.</verse>
				<verse number="8">Қилич ўйнатишда ҳаммаси моҳир, Жангда ҳам жуда маҳоратлидирлар. Тунда бўладиган ҳужумлардан сақланиш учун Уларнинг ҳаммаси қилич билан қуролланган.</verse>
				<verse number="9">Шоҳ Сулаймон ўз тахтиравонини Лубнон ёғочларидан ясаттирган.</verse>
				<verse number="10">Бу тахтиравон дасталари кумушдан, Орқаси тилладан ясалган, Ўриндиғига эса сафсар кимхоб тўшалган. Қуддус қизлари тахтиравоннинг ичини Муҳаббат билан безатганлар.</verse>
				<verse number="11">Чиқинглар, эй Сион қизлари! Шоҳ Сулаймонга қаранглар. Тўйи куни, юраги шодлик билан тўлган куни Онаси кийдирган тожга қаранглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Қандай гўзалсан, эй севгилим, Қанчалик гўзалсан! Чачвонинг ортидаги кўзларинг Кабутарлардай мулойимдир. Гилад қирларидан ёйилиб тушаётган Қоп–қора қўйлардайдир сенинг сочларинг.</verse>
				<verse number="2">Ювиб–таралган, жуни қирқиладиган, Оппоқ эчкилардайдир сенинг тишларинг. Ҳар бирининг эгизи бор, Ўрни ҳеч бўш қолмаган.</verse>
				<verse number="3">Лабларинг қирмизи ғунчалардайдир, Оғзинг ҳам жуда гўзал. Чачвонинг ортидаги ёноқларинг эса Анорлардай қип–қизил.</verse>
				<verse number="4">Бўйнинг тик қурилган Довуд минорасидай, Маржонларинг тизим–тизим, Жангчиларнинг мингларча қалқонларидайдир.</verse>
				<verse number="5">Кўкракларинг эгизак кийиклардайдир. Ҳа, нилуфарлар орасида ўтлайдиган Икки кийикдайдир улар.</verse>
				<verse number="6">Қоронғулик чекинмасдан олдин, Тонг отмай туриб, Ўша хушбўй мирра тоғига, Ладан қирига чиқаман.</verse>
				<verse number="7">Ҳар жиҳатдан гўзалдирсан, севгилим, Сенда ҳеч қандай нуқсон йўқ.</verse>
				<verse number="8">Кела қол, келинчагим, Лубнондан менга кел. Эмона ва Санир тоғларидан, Хермон тоғларию шерлар маконидан, Қоплонларнинг масканидан туш.</verse>
				<verse number="9">Эй жоним, келинчагим, Қалбимни асир қилдинг. Кўзларингнинг нигоҳи билан, Бўйнингдаги маржонинг билан Қалбимни асир қилдинг.</verse>
				<verse number="10">Севгинг қандай шириндир, Эй жоним, келинчагим. Сенинг севгинг шаробдан ҳам яхшироқдир. Атир мойларинг эса Ҳар қандай зиравордан ҳам хушбўйроқдир.</verse>
				<verse number="11">Келинчагим, лабларингдан бол томар. Aсал ва сут тилинг остида, Kийимларинг ҳиди Лубнон ҳидига ўхшар.</verse>
				<verse number="12">Жоним менинг, келинчагим. Қулфланган боғ, девор билан ўралган булоқдайсан, Ёпиб қўйилган чашмадайсан сен.</verse>
				<verse number="13">Аъло мевалар берадиган Анор боғига ўхшайсан. Бу боғда хина ва сунбуллар ўсади.</verse>
				<verse number="14">Ҳа, бу боғда сунбулу сафрон, Хушбўй игир ва долчин, Ҳар хил хушбўй дарахтлар, Мирра ва сабурлар, Энг аъло зираворлар ўсади.</verse>
				<verse number="15">Севгилим, сен боғдаги чашмага, Ҳаётбахш сув булоғига ўхшайсан. Лубнон тоғларининг оқар сувларидайсан.</verse>
				<verse number="16">Эй шимол шабадаси, қўзғал, Жануб шамоли, келгин! Боғимда эсгин, Токи хушбўй ҳидлари Ҳамма жойга таралсин. Севгилим ўз боғига келиб, Аъло меваларидан есин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Эй жоним, келинчагим, боғимга келиб, Мирра ва зираворларимни тўплайман. Асалари мумини ҳамда асалимни ейман, Сут ва шаробимни ичаман. Тўйгунингча егин, севгилим, Севгидан ичиб, қониққин.</verse>
				<verse number="2">Ухладим, лекин юрагим уйғоқ эди. Ана, севгилим чақирмоқда: “Очгин эшигингни, жоним, севгилим, Кабутарим, комилим. Бошим ҳўлдир шудрингдан, Сочларим эса тун шабнамидан.”</verse>
				<verse number="3">Кийимларимни ечиб қўйганман, Қандай қилиб яна кияман?! Оёқларим ювилган, Уларни кир қилайми?!</verse>
				<verse number="4">Севгилим қўлини эшик тешигидан киргизганда, Бутун вужудим титраб кетди.</verse>
				<verse number="5">Севгилимни кирғизай, дея турдим. Қўлларимдаги мирра, Эшикнинг тутқичларига оқиб тушди.</verse>
				<verse number="6">Севгилимга эшикни очдим, Лекин у кетиб қолибди. У кетганига юрак–бағрим эзилди. Қидириб, уни топа олмадим, Чақирдим, лекин у жавоб бермади.</verse>
				<verse number="7">Шаҳарни айланиб юрган қўриқчилар Мени кўриб қолдилар. Улар мени уриб яраладилар. Ўша шаҳар қўриқчилари Устимдаги рўмолимни олиб қўйдилар.</verse>
				<verse number="8">Эй Қуддус қизлари, ваъда беринглар, Севгилимни топсангиз, айтиб қўйинглар, Унинг ишқи дардида ёнмоқдаман.</verse>
				<verse number="9">Эй аёллар гўзали, Севгилингнинг бошқалардан нимаси ортиқ?! Унинг бошқалардан нимаси ортиқки, Сен бизга, ваъда беринглар, деб айтасан?!</verse>
				<verse number="10">Севгилим қўҳлик, чиройлидир, Ўн мингтанинг ичида ажралиб турар.</verse>
				<verse number="11">Боши энг аъло тилладай гўзал, Жингалак сочлари қарғадай қоп–қорадир.</verse>
				<verse number="12">Кўзлари эса булоқлар бўйидаги кабутарлардай, Чашмалар бўйидаги, сутга чўмдирилган каптарлардайдир.</verse>
				<verse number="13">Унинг ёноқлари муаттар ҳидли Зиравор боғлари каби жуда хушбўйдир. Лаблари эса мирра оқиб турган Нилуфарлар каби шириндир.</verse>
				<verse number="14">Қўллари тилладан ясалиб, Топаз тошлар билан безатилганга ўхшайди. Танаси эса зангори ёқутлар ўрнатилган Теп–текис фил тишидай чиройлидир.</verse>
				<verse number="15">Оёқлари тилла тагликка ўрнатилган Мармар устунлари каби кучлидир. Унинг қиёфаси улуғвор Лубнондай, Қудратли аъло садр дарахтларидайдир.</verse>
				<verse number="16">Унинг овози жуда ширин, Ўзи эса ҳар жиҳатдан мафтункор. Эй Қуддус қизлари, мана шундай йигит Менинг севгилим, дўстимдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Севгилинг қаерга кетди, Эй гўзалларнинг гўзали? Айт–чи, қайси томонга йўл олди, Биз сен билан уни қидирайлик.</verse>
				<verse number="2">Севгилим ўз боғига, Хушбўй зираворлар боғига келди. У нилуфар гуллар териб, Ўз боғидан завқ олгани келди.</verse>
				<verse number="3">Мен севгилимники, севгилим эса меникидир! У нилуфарлар териб, ўз боғидан завқ олади.</verse>
				<verse number="4">Сен Тирза шаҳридай гўзалдирсан, севгилим, Қуддус шаҳридай хушрўйдирсан, Байроқлари кўтарилган қўшиндай савлатлисан.</verse>
				<verse number="5">Кўзларингни олиб қоч мендан, Улар мени мафтун қилганлар. Гилад қирларидан ёйилиб тушаётган Қоп–қора қўйлардайдир сенинг сочларинг.</verse>
				<verse number="6">Ювиб–таралган оппоқ Эчкилардайдир сенинг тишларинг. Ҳар бирининг эгизи бор, Ўрни ҳеч бўш қолмаган.</verse>
				<verse number="7">Чачвонинг ортидаги ёноқларинг эса Анорлардай қип–қизил.</verse>
				<verse number="8">Ана, олтмишта малика, саксонта канизак, Сон–саноқсиз қизлар!</verse>
				<verse number="9">Аммо менинг кабутарим, Комил севгилим ўзгачадир. Онасининг эркаси, Туққан онасининг ягонасидир. Қизлар уни кўриб, у бахтлидир, дейишади, Маликаю канизаклар уни кўриб, мақташади.</verse>
				<verse number="10">Маҳбубамнинг нигоҳлари тонгдайдир. Ўзи эса тўлин ойдай гўзал, қуёшдай ёрқин, Байроқлари кўтарилган қўшиндай савлатлидир.</verse>
				<verse number="11">Мен бодомзорга, Водий чечакларини кўришга бордим. Токлару анорлар гуллаганмикин, дея бордим.</verse>
				<verse number="12">Шоҳона аравада ўтиргандай, Ҳаяжондан титрар эдим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Қайтгин, қайтиб келгин, эй Шуламлик қиз! Қайтиб кел, сени яна бир бор кўрайлик. Нима учун бу Шуламлик қизга қарайсизлар?! У икки қатор қизлар орасида рақсга тушяптими?!</verse>
				<verse number="2">Эй маликага ўхшаган қиз! Кафш кийган оёқларинг қандай чиройли! Думалоқ сонларинг жавоҳирлардай, Худди моҳир устанинг қўли билан ишлангандай!</verse>
				<verse number="3">Доимо хушбўй шаробга тўла бўлган, Дум–думалоқ косадайдир сенинг киндигинг. Юмалоқ қорнинг эса нилуфарлар билан ўралган, Тилларанг буғдой уюми кабидир.</verse>
				<verse number="4">Кўкракларинг эгизак кийиклардайдир.</verse>
				<verse number="5">Фил суягидан қурилган минорадай гўзалдир бўйнинг, Батрабим дарвозаси ёнидаги Хашбон булоқларидай ёрқиндир кўзларинг. Бурнинг эса Дамашқ шаҳрига қараган Лубнон минорасидай текисдир.</verse>
				<verse number="6">Бошинг Кармил тоғидай баланд туради, Сочинг кимхобдай гўзал, Ҳатто шоҳ ҳам унга асирдир.</verse>
				<verse number="7">Қандай гўзал ва хушрўйсан, Ҳузурбахш севгилим менинг.</verse>
				<verse number="8">Пальма дарахтидай савлатлисан, Кўкракларинг унинг меваларидай тўлиқдир.</verse>
				<verse number="9">Мен шундай дедим: “Пальма дарахтига чиқиб, Меваларидан ушлайман.” Кўкракларинг мен учун узумдай мазали, Нафасинг эса олмалардай ширин бўлсин.</verse>
				<verse number="10">Ўпичларинг энг аъло шаробдай шириндир, Бундай шароб лаб ва тишлар орасидан текис ўтади.</verse>
				<verse number="11">Мен севгилимникиман, У фақат мени қўмсайди.</verse>
				<verse number="12">Келгин, севгилим, далаларга борайлик. Хина гуллар орасида ётиб қолайлик.</verse>
				<verse number="13">Вақтли туриб, узумзорларга кирайлик. Улар гулга кирдимикин?! Токлару анорлар гуллаганмикин?! Ўша ерда мен сенга ўз севгимни тўла кўрсатаман.</verse>
				<verse number="14">Меҳригиёлар ҳид таратиб турибди. Эшигимиз тепасига ҳар хил мевалардан осиб, Сен учун сақлаб қўйдим, севгилим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Қанийди, онам эмизган акамдай бўлсанг эди. Кўчада кўрганимда, сени ўпган бўлардим, Ҳеч ким мени бу учун айбламаган бўларди.</verse>
				<verse number="2">Мен сени онамнинг уйига бошлаб келардим. Менга ўгит берган онамнинг ётоғига олиб кирардим, Сенга хушбўй шаробу анорларим шарбатини берардим.</verse>
				<verse number="3">Мана, севгилимнинг чап қўли бошим остидадир, Ўнг қўли билан эса мени қучоқлайди!</verse>
				<verse number="4">Эй Қуддус қизлари, ваъда беринглар, Вақт–соати келмагунча, Севгини қўзғатманг, уйғотманг.</verse>
				<verse number="5">Ўз севгилиси билан қучоқлашиб, Чўл тарафдан келаётган ким? Онанг шу ерда сенга ҳомиладор бўлган, Мана шу ерда сени дунёга келтирган.</verse>
				<verse number="6">Қўлингдаги муҳр узугингдай, Мени ҳам юрагингга муҳрлаб олгин. Ахир, севги ўлимдай кучли, Ишқ ажалдай шиддатлидир. Севгининг учқунлари олов учқунларидай, Ловуллаган алангадайдир.</verse>
				<verse number="7">Сув севгини ўчиролмайди, Тўфонлар уни чўктиролмайди. Бирортаси севги учун Уйидаги бор бойлигини берса ҳам, Мазахдан бошқа ҳеч нарсага эришмайди.</verse>
				<verse number="8">Бизнинг бир синглимиз бор, Унинг кўкраклари ҳали бўртмаган. Уни сўраб келишса, Биз нима қиламиз?</verse>
				<verse number="9">Агар у девор бўлса, Унинг атрофида кумушдан қалъа қурамиз. Агар у эшик бўлса, Уни садр ёғочлари билан тўсиб қўямиз.</verse>
				<verse number="10">Мен ҳам девордай эдим. Энди эса кўкракларим миноралардайдир. Шунинг учун севгилим мени Тўлиқ етилган, деб билади.</verse>
				<verse number="11">Сулаймоннинг Баал–Ҳомонда узумзори бор эди. Узумзорини боғбонларга ишониб топширди. Уларнинг ҳар бири узумзор учун Минг кумуш танга тўлашлари керак эди.</verse>
				<verse number="12">Сулаймон, сен минг танга ол, Қоровулларга эса икки юз тангадан берилсин. Менинг узумзорим ўзимникидир.</verse>
				<verse number="13">Эй боғларда яшовчи қиз, Дўстларим овозингни эшитишни кутмоқда. Қани, мен ҳам овозингни бир эшитай.</verse>
				<verse number="14">Худди кийикдай, ёш оҳудай бўлгин, Зираворлар тоғларига тезроқ келгин, севгилим.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="23">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Омиз ўғли Ишаёнинг Яҳудо ҳамда Қуддусга оид башорати. Бу даврларда Яҳудода Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё каби шоҳлар ҳукмронлик қиларди.</verse>
				<verse number="2">Эшитинг, эй самолар, тингла, эй замин, Шудир Эгамизнинг каломи: “Бино қилдим болаларни, улғайтирдим уларни, Аммо улар исён қилдилар Менга.</verse>
				<verse number="3">Ҳўкиз билади ўз эгасини, Ҳатто эшак билар ким уни боқишини, Аммо халқим Исроил билмайди, Улар тушунмайди Мени, ўз Эгасини.”</verse>
				<verse number="4">Эҳ, гуноҳкор элат, айби муқаррар халқ, Эҳ, қабиҳ насллар! Номуссизларча иш қилар бу болалар, Эҳ, Эгамизни тарк этган улар, Исроил халқининг муқаддас Худосига Шаккоклик қилган, Эгамизга орқа ўгирган улар!</verse>
				<verse number="5">Эгам айтар: “Нега яна мунча калтак истайсиз?! Не учун исённи давом эттирурсиз?! Яраланган бутун бош, Мадордан кетган бутун юрак.</verse>
				<verse number="6">Бошдан оёқ соғ жойи йўқ, Йиринг ила қопланган, кўкариб кетган, Яраларидан қон оқиб ётар, Тозаланмаган, боғланмаган, ёғ суртилмаган.</verse>
				<verse number="7">Вайроналар ичра ётар юртингиз, Оловда ёниб кетган шаҳарларингиз! Олдингизда ерингизни Еб битирар келгиндилар, Бегоналар юртингизни вайрон қилар.</verse>
				<verse number="8">Аммо азиз Қуддус Қамал қилингандай бўлар, У ўхшаб қолар Узумзордаги ёлғиз чайлага, Полизда тиккайган капага.”</verse>
				<verse number="9">Эҳ, агарда Сарвари Олам Қолдирмаганда эди беш–олтитамизни, Садўм шаҳрига ўхшаб қолган бўлардик, Ғамўра шаҳрига ўхшаган бўлардик.</verse>
				<verse number="10">Эгамизнинг каломини эшитинг, Садўм йўлбошчиларининг издошлари! Худойимизнинг ўгитига қулоқ солинг, Ғамўра халқининг шериклари!</verse>
				<verse number="11">“Нима кераги бор Менга?! Кўплаб қурбонлигингиз?! Тўйиб кетдим энди Куйдирилган қўчқорлар назри, Бўрдоқи ёғларидан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга хуш келмади буқаларнинг, Қўзилар ва эчкиларнинг қони.</verse>
				<verse number="12">Ҳузуримда ҳозир бўлганингизда, Муқаддас Ҳовлимни булғасин, деб ким айтди? Буларни сизлардан ким сўради?!</verse>
				<verse number="13">Энди сохта назрлар қилманглар Менга, Тутатқингиз ҳам Менга жирканчдир! Тоқат қилмасман энди Чорловларингизни, фосиқ йиғинингизни, Янги ой байрамию Шаббат кунингизни.</verse>
				<verse number="14">Нафратландим янги ой байрамингиздан Ҳамда ‘муқаддас’ кунларингиздан. Булар Менга оғир юк бўлди, Толиққанман буларни кўтаришдан.</verse>
				<verse number="15">Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир.</verse>
				<verse number="16">Покланг, тозаланг ўзингизни, Кўз олдимдан йўқотинг! Қабиҳ қилмишларингизни, Қабиҳликни энди бас қилинг!</verse>
				<verse number="17">Ўрганинг эзгулик қилишни, Адолатни изланг, Йўлга солинг золимни, Ҳимоя қилинг етимни, Бева ҳақи учун курашинг.”</verse>
				<verse number="18">Эгамизнинг каломи шудир: “Қани, энди биргалашиб ўйлайлик: Гуноҳларингиз қизил рангга ўхшаса ҳам, Сизлар қордай оппоқ бўласиз. Гуноҳларингиз қирмизи рангга ўхшаса ҳам, Сизлар момиқдай оппоқ бўласиз.</verse>
				<verse number="19">Агар Менга итоат этсангиз чин кўнгилдан, Ейсиз, албатта заминнинг сара ҳосилидан.</verse>
				<verse number="20">Аммо рад этиб, Менга бўйсунмасангиз, Қиличнинг дамига рўпара бўлгайсиз.” Эгамизнинг Ўзи шундай деб айтди.</verse>
				<verse number="21">Қандай қилиб содиқ шаҳар фоҳишага айланди?! Солиҳлик жойлашиб, адолатга тўла бўлмаганмиди?! Энди эса бу ерда қотиллар қолди!</verse>
				<verse number="22">Кумушинг тошқол бўлди, Шаробинг сув билан аралашди.</verse>
				<verse number="23">Ҳа, исёнкордир йўлбошчиларинг, Ўғриларга шерикдир улар. Ҳар бири порани севар, Ҳадянинг ортидан қувар. Етимни улар ҳимоя қилмас, Беванинг арзи уларга етиб бормас.</verse>
				<verse number="24">Энди Исроил халқининг қудратли Худоси, Сарвари Олам — Раббий айтади: “Ҳа, душманларимга ғазабимни сочарман, Ғанимларимдан ўч олиб, тасалли топарман.</verse>
				<verse number="25">Яна сизларга қарши қўл кўтараман. Ишқор билан тозалагандай, Жамики қоришмани йўқ қилиб, Тошқолларни ажратаман.</verse>
				<verse number="26">Азалда бўлганидай Одил ҳакаму маслаҳатчиларни бераман. Шундан сўнг сенга ном қўйилар: ‘Солиҳлик шаҳри, Садоқат шаҳри’, дея.”</verse>
				<verse number="27">Шунда Қуддус адолат орқали қутқарилади, Тавба қилганлар солиҳлик туфайли нажот топади.</verse>
				<verse number="28">Исёнкору гуноҳкорлар бирга қирилади, Эгамиздан воз кечганлар ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="29">Сизлар шарманда бўларсиз Ўзингиз хуш кўрган эманлар сабабли. Мана, уялиб қоларсиз Ўзингиз танлаган саждагоҳ боғлар туфайли.</verse>
				<verse number="30">Ҳа, сизлар ўхшаб қоласиз Япроғи қовжираган эманга, Ҳамда сувсиз қақраган боққа.</verse>
				<verse number="31">Кучлилар ҳам чўпга ўхшаб қолади. Ишлари лов этган оловга ўхшайди. Ўзларию ишлари бирга ёниб кетади, Ҳеч ким бу оловни ўчиролмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Яҳудо ва Қуддус ҳақида аён бўлган башорат.</verse>
				<verse number="2">Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади.</verse>
				<verse number="3">Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқуб наслининг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз ҳукм қилади халқларнинг орасида, Ажрим қилади кўп миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар.</verse>
				<verse number="5">Эй Ёқуб хонадони! Келинглар, Эгамизнинг нурида юрайлик.</verse>
				<verse number="6">Эй Ёқуб хонадони! Халқингизнинг йўлларини сиз тарк этдингиз! Бу юрт шарқдан келган башоратгўйларга, Филистлар юртига ўхшаб фолбинларга тўла. Улар бегона халқлар билан ҳамтовоқ бўлдилар.</verse>
				<verse number="7">Қаранг, Ёқуб хонадони тўла кумуш, олтинга, Чек–чегараси йўқ хазиналарининг, Уларнинг юрти тўладир отларга, Чек–чегараси йўқ жанг араваларининг.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг юрти тўла беҳуда бутларга! Улар таъзим этарлар Қўлларининг ижодига, Ўзлари ясаб, яратганларга.</verse>
				<verse number="9">Эвоҳ, мана инсон паст бўлди, Шу тариқа одамзод тиз чўктирилди, Уларнинг қаддини кўтарма, эй Эгам!</verse>
				<verse number="10">Эгамдан қўрқиб қочинглар, Қоянинг ичига кириб олинглар, Тупроқ остига яширининглар, Эгамнинг улуғворлиги буюкдир!</verse>
				<verse number="11">Ҳа, инсоннинг мағрурлиги ерга урилади, Одамзоднинг юксаклиги паст бўлади, Ёлғиз Худо ўша куни юксалади.</verse>
				<verse number="12">Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар.</verse>
				<verse number="13">Қарши бўлар У барча юксак, мағрурларга! Ҳа, ўша Лубнон садрларию Башан эманларининг ҳаммасига.</verse>
				<verse number="14">Қарши бўлар У ҳамма баланд тоғларга, Ҳамма юксак тепаликларга.</verse>
				<verse number="15">Қарши бўлар У ҳар бир баланд минорага, Ҳар бир мустаҳкам қалъага.</verse>
				<verse number="16">Қарши бўлар ўша машҳур Таршиш кемаларию Инсон яратган барча ажойиботларга.</verse>
				<verse number="17">Ҳа, ерга урилади ўша одамзод фахри, Паст бўлади инсоннинг юксаклиги! Ёлғиз Худо ўша куни юксалади!</verse>
				<verse number="18">Беҳуда бутлар тамомила йўқ бўлиб кетади.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз қўзғалганда Ерни ларзага солай, дея Инсон кириб кетар қоялардаги ғорларга Эгамиздан қўрққанидан, Кириб кетар ердаги чуқурларга Унинг буюк улуғворлигидан.</verse>
				<verse number="20">Одам, ўзим сажда қилай, деб ясаган Олтину кумуш бутларини Берар ўша куни юмронқозиқ Ҳамда кўршапалакларга.</verse>
				<verse number="21">Ҳа, Эгамиз қўзғалганда Ерни ларзага солай, дея Инсон қоялардаги ғорларга кирар Эгамиздан қўрққанидан, Чўққиларнинг ёриқларига яширинар Унинг буюк улуғворлигидан.</verse>
				<verse number="22">Энди узоқда юринг Тупроқдан яратилганлардан. Борми уларнинг бирон қиймати?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Сарвари Олам — Раббий энди Қуддус ва Яҳудо халқига ҳар турли таъминот ҳамда мадад бермай қўяди. Уларни нон ва сувдан бебаҳра қиляпти.</verse>
				<verse number="2">Жангчилар ва аскарлардан, ҳакамлар ва пайғамбарлардан, фолбинлар ва оқсоқоллардан маҳрум қиляпти.</verse>
				<verse number="3">Элликбоши ва амалдорлардан, маслаҳатчилардан, моҳир усталар ва “доно” афсунгарлардан жудо қиляпти.</verse>
				<verse number="4">Эгам айтар: “Болалар ҳукмрон бўлар бу халқ устидан, Ақлсизлар ҳукмронлик қилар улар тепасидан.”</verse>
				<verse number="5">Халқ бир–бирига зулм қилади, Ҳар ким дўстига душман бўлади. Ҳақорат қилар ёш йигит оқсоқолни, Шарманда одам эса обрўли одамни.</verse>
				<verse number="6">Одамлар ўз яқинини ушлаб олиб, Ўша қариндошига шундай дейдилар: “Устингда кийиминг бор экан, Бизга бош бўла қол. Мана бу вайроналар уюми Сенинг қўл остингда бўлади.”</verse>
				<verse number="7">У эса ўша куни қасам ичиб айтар: “Ахир, мен шифо бера олмайман, Мени қилманг халққа бошлиқ, Уйимда бор на нон, на кийим.”</verse>
				<verse number="8">Ҳа, Қуддус ҳам, Яҳудо ҳам қулади. Халқининг тиллари, ишлари Худога қаршидир. Эгамнинг шуҳратини улар ерга булғади.</verse>
				<verse number="9">Юзлари гувоҳлик бериб турар, Улар Садўм каби гуноҳларини ошкор қилар. Ҳа, гуноҳларини улар яширмас. Эҳ, ўзлари бошларига келтирар кулфат! Уларнинг ҳолига вой!</verse>
				<verse number="10">Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади.</verse>
				<verse number="11">Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат, Ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига.</verse>
				<verse number="12">Ёш болалари эзади халқимни, Аёллар ҳукмронлик қилади улар устидан. Эй халқим, йўлбошчиларинг сени чалкаштиради, Сўқмоқларингдан сени адаштиради.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Ўз даъвосини исбот қилмоққа киришаётир, Ҳа, халқларни ҳукм қилмоққа У қўзғалаётир.</verse>
				<verse number="14">Ўз тахтига ўтириб Эгамиз Ўз халқининг оқсоқолларию Шаҳзодалари билан ҳукмга киришар: “Сизлар Менинг узумзоримни хароб қилгансиз. Камбағалдан олган ўлжа билан тўла уйингиз.</verse>
				<verse number="15">Нимаси бу?! Халқимни эзаверасиз! Камбағални исканжага олаверасиз!” Сарвари Олам — Раббийнинг сўзидир бу.</verse>
				<verse number="16">Эгам айтар: “Мағрурдир Қуддус аёллари, Бўйинларини ликиллатиб, кўзларини сузиб юрар, Майда қадам ташлаб юриб, Тўпиғидаги халқаларни жиринглатар.”</verse>
				<verse number="17">Шу боис Раббий яра қилар Қуддус аёлларининг бошларини, Шарманда қилар очиб уятли жойларини.</verse>
				<verse number="18">Ўша куни Раббий тортиб олар уларнинг Гўзаллиги — тўпиғидаги безакларини, Тиллақошларию зеб–зийнатларини,</verse>
				<verse number="19">Сирғалари, билагузук ва ҳарир рўмолларини, Тортиб олар бошидаги тожини, Билагузук, маржон, хушбўй мой, туморларини,</verse>
				<verse number="20">Муҳр узукларини, бурундаги сирғаларини,</verse>
				<verse number="21">Тортиб олар шоҳона либосини, Ҳарир парда, нимчалари, кармонларини,</verse>
				<verse number="22">Кўзгулари, зиғир либосларини, Тиллақошларию нафис либосларини.</verse>
				<verse number="23">Хушбўй ҳид ўрнига улардан сассиқ ҳид келади, Камарлар ўрнига арқон боғлаб юради, Турмакланган соч ўрнига кал бош бўлади, Башанг кийим ўрнига қанор кияди, Ҳа, гўзаллик ўрнига асирлик тамғаси бўлади.</verse>
				<verse number="24">Мана, йигитлари қиличдан йиқилиб қолади, Ботир эркаклари жангда қирилиб кетади.</verse>
				<verse number="25">Қуддус дарвозалари йиғлаб, аза тутади. Сион бўм–бўш бўлиб, ерда ўтирибди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Ўша куни етти аёл бир эркакни тутиб олиб, шундай дейди: “Ўз нонимизни еймиз, Ўз кийимимизни киямиз. Шармандалигимиздан бизни қутқаринг, Бизни сизники, деб билишса бўлди.”</verse>
				<verse number="2">Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади.</verse>
				<verse number="3">Қуддусда омон қолганлар, Ўша Сион шаҳрида қолганлар “Муқаддас”, деб аталади. Улар Қуддусда ҳаёт китобига ёзилган.</verse>
				<verse number="4">Адолат руҳи, оташ руҳи ила Раббий ювиб ташлайди Қуддус халқининг ҳаром–харишини, Поклайди Сионнинг қон доғларини.</verse>
				<verse number="5">Жамоа узра кундузи булутни, Тунлари тутунни, ёруғ алангани Эгам барпо қилади бутун Сион тоғида. Ҳа, ҳашамат узра Эгам Ўзи соябон бўлади.</verse>
				<verse number="6">У соя, кўланка бўлади кундузи иссиқдан, Паноҳ, бошпана бўлади бўрону ёмғирдан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Қўшиқ айтай суюклигимга, Айтай муҳаббат қўшиғимни Унинг узумзори ҳақида. Суйганимнинг узумзори бор эди Тупроғи унумли тепаликда.</verse>
				<verse number="2">Ерни ағдариб, тошлардан тозалади, Ўтқазди энг сара узум токини, Қоровул минорасини ўртага қурди. Яна узум сиқишга ҳозирлик кўрди, Узумларнинг пишишини у кутди, Аммо ҳосил итузум бўлди.</verse>
				<verse number="3">Энди, эй Қуддус аҳли, Яҳудо халқи, Ҳакам бўлинг Мен билан узумзорим ўртасида.</verse>
				<verse number="4">Яна нима қилишим керак эди узумзор учун? Унга қилмаганим яна не қолди?! Узумларнинг пишишини кутганимда, Нега ҳосил итузум бўлди?!</verse>
				<verse number="5">Энди Мен сизларга айтаман Нима қилишимни узумзоримни. Четан деворини олиб ташлайман, Ҳамма бор нарсаси еб битирилсин. Унинг деворини бузиб ташлайман, Узумзорим пайҳон қилинсин.</verse>
				<verse number="6">Мен уни харобазор қиламан, Энди токларим буталмайди, Ери ҳеч юмшатилмайди. Тиканлар, чангалзор билан қоплансин, Булутларга ҳам амр бераман, Узумзоримга ёмғир ёғдирмасин.</verse>
				<verse number="7">Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил хонадони, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди.</verse>
				<verse number="8">Эй кўплаб уй сотиб оладиганлар! Ҳолингизга вой! Эй даласига яна дала қўшиб оладиганлар! Ҳолингизга вой, Ҳа, бошқаларга жой қолдирмайсиз, Энди бу юртда ёлғиз ўзингиз қолиб кетасиз.</verse>
				<verse number="9">Сарвари Оламнинг сўзи аён бўлди менга: “Кўплаб уйлар, шубҳасиз, хароб бўлади, Катта, чиройли уйлар кимсасиз қолади.</verse>
				<verse number="10">Йигирма таноб узумзор икки кўза шароб беради, Ўн сават уруғ аранг бир сават ҳосил беради.”</verse>
				<verse number="11">Ҳолингизга вой, эй эрта тонгда туриб, Ўткир ичимлик ортидан қувадиганлар! Ҳолингизга вой, эй тунда алламаҳалгача Шароб ичиб қизийдиганлар!</verse>
				<verse number="12">Зиёфатларингизда лира, арфа, Чилдирма, най чалинар, шароб ичилар! Бироқ Эгамнинг ишларини англамайсизлар, Унинг қўллари ижодини кўрмайсизлар!</verse>
				<verse number="13">Шу боис, халқим Мени билмагани туфайли сургунга кетди. Амалдорлари очликдан ўлиб кетди, Кўплари ташналикдан ўртаниб ёнди.</verse>
				<verse number="14">Ҳа, беҳад очилиб кетди Ўликлар диёрининг иштаҳаси, Чексиз очилиб кетди унинг оғзи, Тушиб кетди у ерга Қуддуснинг обрўси, Ўликлар диёрига кетди кўп одами, Шовқин–сурони, юксалгани ҳам.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, инсон паст кетди, Одамзод тиз чўктирилди, Киборлиларнинг кўзлари ерга қаради.</verse>
				<verse number="16">Бироқ Сарвари Олам адолати ила юксалади. Мана, муқаддас Худо солиҳлиги ила Муқаддаслигини кўрсатди.</verse>
				<verse number="17">Қўзилар ўтлайди энди ўзларининг Яйловида ўтлагандай, Сарсон бўлиб юрган бўрдоқилар еб тўяди вайроналарда.</verse>
				<verse number="18">Ҳолингизга вой! Эй ёлғонни арқон қилиб Айбларини тортиб келадиганлар! Эй араванинг арқони билан Гуноҳларини судраб келадиганлар!</verse>
				<verse number="19">Сизлар айтасиз: “Қани, тез бўлсин, Қиладиганини дарров қилсин, Токи биз буни кўрайлик. Исроил халқининг муқаддас Худосининг мақсади Зудлик билан амалга ошсин, Токи биз буни билиб олайлик.”</verse>
				<verse number="20">Ҳолингизга вой, эй ёмонни яхши, Яхшини ёмон деб айтадиганлар, Зулматни нур билан, Нурни эса зулмат билан алмаштирадиганлар! Эй аччиқни ширин, Ширинни аччиқ дейдиганлар!</verse>
				<verse number="21">Ҳолингизга вой, эй ўзини доно деб билганлар, Ўзларини идрокли деб ҳисоблаганлар!</verse>
				<verse number="22">Ҳолингизга вой, эй шароб ичишда Қаҳрамон бўлганлар, Ичкиликни аралаш–қуралаш ичишда Баҳодирлик кўрсатганлар.</verse>
				<verse number="23">Пора эвазига айбдорни ҳақ деб топганлар, Солиҳларнинг тўғрилигини инкор қилади улар!</verse>
				<verse number="24">Шу боис аланганинг тили сомонни ютгандай, Уларнинг илдизи чириб кетади, Қуруқ хашак оловда куйиб битгандай, Уларнинг ғунчаси чангдай учиб кетади. Сарвари Оламнинг таълимотини улар рад қилди, Исроил халқининг муқаддас Худосининг сўзидан нафратланди.</verse>
				<verse number="25">Ҳа, Эгамнинг ғазаби Ўз халқига қарши алангаланди, У халққа қарши қўл кўтариб, уларни урди. Шунда тоғлар ларзага келди, Кўчаларда жасадлари ахлат бўлди. Шунда ҳам Эгам ғазабидан тушмади, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилганча турарди.</verse>
				<verse number="26">Узоқдаги халқларга У белги беради, Ернинг четидаги халқларга ишора юборади. Ана, улар келаётир бу ерга тез, шиддат ила!</verse>
				<verse number="27">Улар на чарчайди, на йиқилади, На мудрайди, ё на ухлайди, На камари бўшалади, На чориғининг иплари узилади.</verse>
				<verse number="28">Уларнинг ўқлари ўткирланган, Ҳамма ёйлари тортиб боғланган, Отларининг туёқлари чақмоқтошга ўхшар, Араваларининг ғилдираклари қуюн кабидир.</verse>
				<verse number="29">Улар шерга ўхшаб бўкиради, Шервачча каби ўкиради, Ўкириб, ўлжасини ушлайди, олиб кетади, Ҳеч ким уни қутқариб ололмайди.</verse>
				<verse number="30">Ўша куни гувиллаган денгизга ўхшаб Юрт узра ўкириш эшитилади. Ўша юртга назар солади. Ана зулмат, мана кулфат, Булутлар туфайли нур хира бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шоҳ Уззиё вафот этган йили мен юқорига юксалган Раббийнинг тахтда ўтирганини кўрдим. Унинг либосининг этаклари Маъбадни тўлдирган эди.</verse>
				<verse number="2">Унинг тепасида серафлар шай турарди, ҳар бирининг олтита қаноти бор эди. Улар икки қаноти ила юзларини тўсганди, икки қаноти ила оёқларини тўсганди, қолган икки қаноти билан учаётган эди.</verse>
				<verse number="3">Улар бир–бирига ҳайқиришарди: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Сарвари Олам! Унинг улуғворлиги Бутун оламни тўлдирган!”</verse>
				<verse number="4">Уларнинг ҳайқирган овозлари Маъбадни пойдеворигача титратиб юборди, Маъбад тутун билан тўлиб борарди.</verse>
				<verse number="5">Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!”</verse>
				<verse number="6">Серафлардан бири мен томон учди, қўлида кўмир чўғи бор эди, оташкурак билан қурбонгоҳ устидан ўша чўғни олган эди.</verse>
				<verse number="7">Кўмир чўғини оғзимга теккизиб, у шундай деди: “Қара, бу чўғ лабларингга тегди, энди айбларинг ювилди, гуноҳларингдан фориғ бўлдинг.”</verse>
				<verse number="8">Шунда эшитдим Раббийнинг овозини: “Кимни юбораман? Биз учун ким боради?” Мен айтдим: “Мен шу ердаман, мана, юборгин мени.”</verse>
				<verse number="9">У шундай деди: “Бор, мана шу халққа: ‘Тинглайверасиз, лекин англаб етмайсиз, Қараб турибсизу, аммо билмайсиз’, — деб айтгин.</verse>
				<verse number="10">Ўша халқнинг ақлини ўтмас қил, Қулоқларини қилгин гаранг, Кўзларини эса кўр қилгин. Токи кўрмай қолсин кўзлари, Эшитмай қолсин қулоқлари. Англамай қолсин ақллари, Токи яна Менга қайтиб, Шифо топмасин улар.”</verse>
				<verse number="11">Сўрадим: “Эй Раббий, қачонгача?” У айтди: “Шаҳарлар вайрон бўлиб, Кимсасиз қолгунларича, Хонадонларда бирон жон қолмай, Юрт тамом вайрон бўлгунча.</verse>
				<verse number="12">Охири, Мен, Эгангиз, ҳаммани узоққа жўнатаман, Юртда эса кўплаб ташландиқ жойлар бўлади.</verse>
				<verse number="13">Халқнинг ўндан бири қолса ҳам Ёндириб юборилади. Аммо қайрағоч, эман дарахтлар кесилганда Тўнкалари қолгани каби Ундан ҳам тўнка қолади. Унинг тўнкаси Муқаддас уруғдир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Уззиёнинг набираси, Йўтомнинг ўғли Охоз ҳукмронлиги даврида Орам шоҳи Ратан ва Рамалиё ўғли Исроил шоҳи Пеках Қуддусга келиб, саф тортдилар. Аммо уни босиб ололмадилар.</verse>
				<verse number="2">Довуд хонадонига: “Орам лашкари Эфрайим халқи билан иттифоқ тузибди”, деган хабар етиб келди. Шоҳ Охоз ҳамда халқ шунчалик ваҳимага тушдиларки, ҳаммалари шамолда тебранган дарахтдай титрадилар.</verse>
				<verse number="3">Шунда Эгамиз Ишаёга деди: “Сен ўғлинг Шерёсуб билан катта йўлга чиққин. У йўл кир ювувчининг даласи томон кетган. Юқори ҳовуз ариғининг охири бўлган ўша жойда Охозни кутиб олиб,</verse>
				<verse number="4">унга шундай деб айтинглар: ‘Ўзингни бос, тинчлан, қўрқма! Орам шоҳи Ратан ва Рамалиё ўғли ғазабга минган, аммо уларни деб қўрқувдан титрамагин. Иккови ҳам ёниб битаётган ғўладай.</verse>
				<verse number="5">Эфрайим ва Рамалиё ўғли билан бирга, Орам сенга қарши фитна қилиб, шундай деди:</verse>
				<verse number="6">«Яҳудога бостириб борамиз. Халқини ваҳимага солиб, қўлга оламиз. Сўнг Тўвал ўғлини Яҳудо шоҳи қилиб тайинлаймиз».</verse>
				<verse number="7">Аммо Эгамиз Раббий айтмоқда: «Бу фитна амалга ошмас, Бу ҳеч қачон юз бермас.</verse>
				<verse number="8">Орамнинг боши Дамашқдир, Дамашқнинг боши Ратандир, Олтмиш беш йилдан сўнг Эфрайим Қирилиб битар, асло халқ бўлмас.</verse>
				<verse number="9">Эфрайимнинг боши Самариядир, Самариянинг боши Рамалиё ўғлидир. Агарда сўзимга ишонмасангиз, Мустаҳкам тура олмайсиз».’”</verse>
				<verse number="10">Эгамиз яна Охозга шундай деди:</verse>
				<verse number="11">— Мен, Эганг Худодан ўзингга нишона сўра, ўша нишона ўликлар диёридан чуқур ёки фалак тоқидан баланд бўлсин.</verse>
				<verse number="12">Шунда Охоз: — Сўрамайман, Эгамни синамайман, — деди.</verse>
				<verse number="13">Шунда Ишаё деди: — Эшитинг, эй Довуд хонадони! Одамларни бездирганингиз сизларга камлик қилгандай, Худойимни ҳам бездирасизларми?!</verse>
				<verse number="14">Энди Раббийнинг Ўзи сизларга нишона беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди.</verse>
				<verse number="15">Ўша бола ёмонни рад этиб, яхшини танлашни биладиган ёшга етганда қатиқ ва асал ейди.</verse>
				<verse number="16">Ҳа, ўша вақт келмасдан олдин, сизларни ваҳимага солаётган иккала шоҳнинг ерлари ташландиқ бўлади.</verse>
				<verse number="17">Эгам сизнинг ва халқингизнинг, ота–боболарингизнинг хонадони бошига шундай кунларни соладики, Эфрайим Яҳудодан ажралиб чиққандан бери бундай кунлар уларнинг бошига тушмаган: эвоҳ, Оссурия шоҳи келмоқда!</verse>
				<verse number="18">Ўша куни Эгам Миср дарёларининг юқори оқимидаги пашшаларга, Оссурия юртидаги ариларга ишора қилади.</verse>
				<verse number="19">Шундан кейин уларнинг ҳаммаси келиб, чуқур сойликларга, қояларнинг ёриқларига жойлашадилар. Ҳамма чакалакзорларга, ҳамма яйловларга ўрнашиб оладилар.</verse>
				<verse number="20">Ўша куни Раббий Оссурия шоҳини ишлатади. У Раббийнинг қўлида Фурот дарёсининг ортида кирага олинган устара каби бўлади. Ҳа, соқолингизни бутунлай қириб ташлайди, бошу оёғингизда бирорта тук қолмайди.</verse>
				<verse number="21">Ўша куни бир одам икки қўй ва бир ғунажинни тирик сақлаб қолади.</verse>
				<verse number="22">У одамда шунча кўп сут бўладики, у сузма қатиқ ейди. Юртда қолганларнинг ҳаммаси сузма қатиқ ва асал ейди.</verse>
				<verse number="23">Минг кумуш тангага арзийдиган, токларга тўла бир узумзор бор. Ўша куни мана шу узумзор ҳам чакалакзору тиканзорларга айланади.</verse>
				<verse number="24">Шундан кейин одамлар у ерга камону ўқлари билан борадиган бўлади.</verse>
				<verse number="25">Бир замонлар ишлов берилган, экин экилган барча тепаликларга энди сизлар бормайсизлар. Ахир, чакалакзору тиканзорлардан қўрқасизлар–да. У ерларда моллар ўтлайди, у ерларни қўй–эчкилар топтайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Шунда Эгамиз менга айтди: — Катта лавҳа олиб, унга: “Мохиршалолхошбозга тегишли”, деб тушунарли қилиб ёз.</verse>
				<verse number="2">Мен руҳоний Уриё билан Ябаракиё ўғли Закариёни Ўзимга ишончли гувоҳлар қилиб тайинлайман.</verse>
				<verse number="3">Шундан кейин мен хотиним билан ётдим. У ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Шунда Эгамиз менга деди: — Унинг исмини Мохиршалолхошбоз, деб қўй.</verse>
				<verse number="4">Бола ҳали “ота”, “она”, деб айтишни ўрганмасдан олдин, Оссурия шоҳи Дамашқнинг бойликларини ва Самариядан тортиб олган ўлжаларини олиб кетади.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз яна менга гапириб: —</verse>
				<verse number="6">Бу халқ тинч оқадиган Шилўвах сувларидан воз кечди, Ратан ва Рамалиё ўғли Пекахдан кўнгиллари шод бўлди, — деди.</verse>
				<verse number="7">— Шунинг учун, Мен, Раббий, халқимга қарши Оссурия шоҳини ва унинг бутун шавкатли лашкарини бошлаб келмоқдаман. Улар Фурот дарёсининг баҳайбат тўлқинлари кабидир. Ҳамма ирмоқлардан ошиб, ҳамма қирғоқлардан тошиб кетади.</verse>
				<verse number="8">Сел каби Яҳудони босади, унинг бўғзига етиб келади. Эй Иммануил! Ёйилган қанотлари бутун ерингни тўлдиради!</verse>
				<verse number="9">Эй халқлар, йиғилаверинг, ҳалокатга йўлиқасиз! Эй жамики узоқ юртдагилар, эшитинг! Белингизни боғлайверинг, аммо ҳалокатга йўлиқасиз! Белингизни боғлайверинг, аммо ҳалокатга йўлиқасиз!</verse>
				<verse number="10">Пухта режа қилаверинг, аммо пучга чиқади, Сўз бераверинг, аммо амалга ошмайди, Чунки Худо биз биландир!</verse>
				<verse number="11">Эгам қудрати билан мени Ўзига тортиб, менга кўрсатма берди: — Бу халқнинг йўлидан борманглар.</verse>
				<verse number="12">Бу халқ, исён, деб айтадиган ҳамма нарсани сизлар, исён, деб билманглар. Уларни қўрқувга соладиган нарсалардан сизлар қўрқманглар, ваҳимага тушманглар.</verse>
				<verse number="13">Сизлар Мен, Сарвари Оламнимуқаддас деб иззат қилинглар. Фақат Мендан қўрқинг, фақатгина Мен сизни ваҳимага солай.</verse>
				<verse number="14">Ўшанда Менинг Ўзим паноҳ бўламан. Аммо Исроилнинг иккала хонадони учун Мен қоқилтирадиган тош, тўсқинлик қиладиган қоя, Қуддус аҳолиси учун тузоқ ва тўр бўламан.</verse>
				<verse number="15">Улардан кўплари қоқилади, йиқилиб, бурда–бурда бўлади. Улар тузоққа тушиб, асир бўлади.</verse>
				<verse number="16">Далилимни ўраб боғла, шогирдларим орасида таълимотимни муҳрла.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Сарвари Олам Сион тоғида маскан қилган. У Ёқуб халқидан юзини яширяпти, аммо мен Уни кутаман, умидим Ундадир. Мана, қаранг, Эгам берган фарзандларим билан бирга мен шу ердаман! Исроилда биз белги ва нишонамиз.</verse>
				<verse number="19">Халқлар сизларга: “Оталар руҳига, фолбинларга, азайимхонларга ва афсунгарларга боринглар”, деб айтсалар, сизлар ўз Худойингизга бормайсизми?! Ахир, тириклар ўликлардан насиҳат излаб борадими?!</verse>
				<verse number="20">Шундай деганларга ёруғлик бўлмайди. Худонинг йўл–йўриқлари ва таълимотига маслаҳат солинг.</verse>
				<verse number="21">Улар бу юрт бўйлаб ўтади, улар оч, изтиробда. Оч қолиб, ғазабланиб, шоҳини ва худоларини лаънатлайди. Юқорига қарайди,</verse>
				<verse number="22">ерга қарайди. Ана, кулфат ва зулмат, ғам ва офат. Улар йўқ бўлиб кетади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Бироқ кулфатли жойда энди азоб бўлмайди. Бошида Забулун ва Нафтали юрти шарманда бўлган эди. Аммо келажакда ўша денгиз бўйи, Иорданнинг нариги томонидаги ғайрияҳудийлар Жалиласи улуғланади.</verse>
				<verse number="2">Зулматда юрган халқ ёрқин зиёни кўрди, Ўлим соя солган юрт аҳолиси устига нур сочилди.</verse>
				<verse number="3">Бу халқни Сен кўпайтиргансан, Уларга кўп шодлик ато қилгансан. Ҳосил пайтидаги мамнунлик каби, Ўлжаларин бўлишиб олган пайтдаги каби, Улар ҳузурингда қувончга тўлган.</verse>
				<verse number="4">Бу халқнинг оғир бўйинтуруғини, Елкасидаги таёғини Сен синдириб ташлагансан. Золимларнинг калтагини Мидиён халқи каби Мағлуб қилгансан.</verse>
				<verse number="5">Жангда кийилган этиклар, Қонга беланган ҳамма кийим Оловга ташланиб, ёқилажак.</verse>
				<verse number="6">Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб маслаҳатчи, Қудратли Худо, Абадий ота, Тинчлик шаҳзодасидир.</verse>
				<verse number="7">Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб бораверади. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад Адолат ва солиҳлик ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди.</verse>
				<verse number="8">Ёқуб наслига қарши Раббий бир сўз юборди, Унинг сўзи Исроил халқига етиб келди.</verse>
				<verse number="9">Эфрайимда, Самарияда яшайдиганлар, Жамики халқ бундан хабардор бўлди. Улар димоғдорлик, киборлик ила айтмоқда:</verse>
				<verse number="10">“Ғиштин иморатлар вайрон бўлса, Йўнилган тошлар билан қурамиз. Шикамора–анжир дарахтлари кесилган бўлса, Уларнинг ўрнига садр дарахтлари экамиз.”</verse>
				<verse number="11">Ана, Орам шоҳи Ратанга қарши Эгам унинг душманларини қўзғатди, Ғанимларини даъват қилди.</verse>
				<verse number="12">Шарқдан Орамлар, ғарбдан Филистлар Оғизларин катта очиб, Исроилни ютиб юборди. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган.</verse>
				<verse number="13">Бу халқ Сарвари Оламга юз бурмади, Жазо берганга қайтмади.</verse>
				<verse number="14">Шунда Эгам бир кунда Исроилдан бошини ва қуйруғини, Хурмосини ва фойдасиз қамишини кесиб олди.</verse>
				<verse number="15">Оқсоқоллар, амалдорлар бошдир, Сохта пайғамбарлар қуйруқдир.</verse>
				<verse number="16">Улар бу халқни йўлдан адаштирган, Уларга эргашганлар боши берк кўчага кириб қолган.</verse>
				<verse number="17">Ҳаммаси шаккок, қабиҳлик қилар, Барча оғизлардан аҳмоқона сўз чиқар. Раббий ёшлардан мамнун бўлмади, Етим, беваларга шафқат кўрсатмади. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган.</verse>
				<verse number="18">Фосиқлик оловга ўхшаб ёнар, Еб битирар бутазору тиканзорларни. Ўрмондаги чангалзорларни ёндириб, Баландларга тутунини ўрлатади.</verse>
				<verse number="19">Сарвари Оламнинг қаҳридан Юрт ёниб битар, Халқ оловга ёнилғи бўлар, Одам ўз яқинига шафқат қилмас.</verse>
				<verse number="20">Ўнг тарафга ҳамла қилар, Аммо оч қолаверарлар. Ҳа, чап тарафда, ютаман, дер, Аммо тўймаслар. Ўз қўлининг гўштини ейди инсонлар.</verse>
				<verse number="21">Манаше қабиласи ейди Эфрайим қабиласини, Эфрайим эса Манашени, Иккови бирлашиб Яҳудога ҳужум қилади. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Эй сиз, ёвуз фармонлар чиқарадиганлар, Қонунлар ёзиб, жабр келтирадиганлар.</verse>
				<verse number="2">Камбағални адолатдан маҳрум қиляпсиз, Мазлум халқимни талаяпсиз, Овингиз бўлаётир бевалар, Ўлжангиз бўлаётир етимлар.</verse>
				<verse number="3">Қиёмат куни келганда, сиз нима қиласиз? Узоқдан бало келганда, нима қиласиз? Ёрдам сўраб кимга қочиб борасиз?! Бойлигингизни қаерга олиб кетасиз?!</verse>
				<verse number="4">Йўқ, асир бўлиб йиқилиб қоласиз, Ё жасадлар тагида қолиб кетасиз. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган.</verse>
				<verse number="5">Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи!</verse>
				<verse number="6">Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у.</verse>
				<verse number="7">Унинг фикри–ёди Халқларни қириб ташлашдир, Битта қўймай уларни йўқ қилишдир. Аммо Оссурия фақат буни хаёл қилмаган, Булар ҳақида ўйламас ҳам.</verse>
				<verse number="8">Оссурия шоҳи шундай ўйлайди: ‘Лашкарбошиларим шоҳлар эмасми?!</verse>
				<verse number="9">Хално шаҳрини Кархамиш шаҳридай вайрон қилмадикми?! Хомат ҳам Арпаддай қулади–ку! Самария Дамашқ каби эмасми?!</verse>
				<verse number="10">Олганимдай беҳуда бутлар шоҳликларини, Оламан Қуддусу Самариянинг санамларини.</verse>
				<verse number="11">Не қилган бўлсам Самария ва унинг санамларини, Шундай қиламан Қуддусу унинг бутларини.’”</verse>
				<verse number="12">Аммо Сион тоғида ва Қуддусда Раббий ҳамма ишларини тугатиб бўлганда, шундай дейди: “Оссурия шоҳи билан унинг такаббурлиги, киборларча боқишлари натижасига қараб, ҳисоб–китоб қиламан.</verse>
				<verse number="13">Оссурия шоҳи шундай деган эди: ‘Ўз кучим билан буларни амалга оширдим, Донолигим билан қилдим, ахир, идроклиман. Халқларнинг чегарасини йўқ қилдим, Уларнинг хазиналарини ўлжа қилиб олдим. Қудратли шоҳларини тахтдан улоқтирдим.</verse>
				<verse number="14">Қуш инига қўл суқиб тухум йиққан каби, Халқларнинг бойликларини тўпладим. Ташлаб кетилган тухумларни қандай тўпласалар, Жамики юртларни мен шундай йиғиб олдим. Ё қанот қоққан, оғзин очган, Ё овозин чиқарган биров бўлмади.’”</verse>
				<verse number="15">Болта мақтанарми уни ишлатганга?! Арра ўзини мақтайдими уни қўлга олганга?! Калтак ушлаганни калтакнинг ўзи кўтарадими?! Ҳасса ўзини ушлаганни кўтарадими?!</verse>
				<verse number="16">Шу боис Сарвари Олам — Раббий Оғир хасталикни юборар паҳлавонларингиз орасига. Улар авжда экан, баданидан ўт чиқади, Улар гўё лов–лов этиб ёнади.</verse>
				<verse number="17">Шунда Исроилнинг нури ёлқин бўлади, Исроил халқининг муқаддас Худоси олов бўлади. Олов ёндириб, тиканзору чангалзорларини Бир кунда ямлаб ютади.</verse>
				<verse number="18">Унинг ўрмонларининг фахри Ва унумдор далалари Оғир хасталикка йўлиққан инсондай, Тамомила хароб бўлади.</verse>
				<verse number="19">Шунчалик оз қоларки ўрмонидаги дарахтлар, Ҳаттоки ёш бола ҳам уларни санай олади.</verse>
				<verse number="20">Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб хонадонининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг муқаддас Худоси — Эгамга.</verse>
				<verse number="21">Ёқуб наслининг қутулганлари, омон қолганлари Қайтади Қудратли Худога.</verse>
				<verse number="22">Эй Исроил, сенинг халқинг Денгиз қумидай кўп бўлган бўлса ҳам, Энди улардан бор–йўғи саноқли одамлар қайтади. Зеро, “Қирғин бўлсин”, дея қарор қилинган, Худо одил ҳукмни Ўз халқининг бошига солади.</verse>
				<verse number="23">Шубҳасиз, бутун ер юзида қиёмат бўлади, зотан, Сарвари Олам — Раббий шундай қарор қилган.</verse>
				<verse number="24">null</verse>
				<verse number="25">Шу боис Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Эй халқим, Қуддус аҳли! Мисрликлар каби Оссурияликлар сизларга таёқ кўтарадилар, сизларни қамчи билан урадилар. Аммо ҳадемай ғазабимни босаман, улардан қўрқманглар. Энди Оссурияликларга қаҳримни сочиб, уларни қираман.</verse>
				<verse number="26">Ҳа, Мидиёнларни Орив қоясида шундай қирган эдим. Ҳассамни кўтариб, Миср лашкарини денгизда ғарқ қилдим. Энди худди шундай қилиб, Мен, Сарвари Олам, уларга қарши қамчимни кўтараман.</verse>
				<verse number="27">Ўша куни Оссуриянинг юкини елкангиздан улоқтираман. Унинг бўйинтуруғи бўйнингиздан олиб ташланади. Ҳа, бўйинтуруқ йўқ қилинади, чунки сизлар кучга тўлдингиз.”</verse>
				<verse number="28">Оссурия лашкари Ояз шаҳрига келди, Мигрон бўйлаб ўтди, Қурол–аслаҳасини Михмашда шай қилди.</verse>
				<verse number="29">Улар Ғибо сўқмоғини кесиб ўтдилар–у, Рама халқи ваҳимага тушиб қолди, Улар Шоулнинг шаҳри Гивода омонат тўхтади–ю, Шаҳар аҳли қочиб кетди.</verse>
				<verse number="30">Фарёд қилинг, эй Галим аҳли! Эшит, эй Лайшо! Эй шўрлик Онотўт!</verse>
				<verse number="31">Мадменах аҳли қочиб кетди, Гебим аҳли, паноҳ топай, деб учиб кетди.</verse>
				<verse number="32">Ўша куни у Нав шаҳрида туради. Қуддус шаҳри жойлашган тепалик — Азиз Сион тоғига қараб қўл кўтаради.</verse>
				<verse number="33">Қара, Сарвари Олам — Раббий Қудратли кучи ила шохларни кесиб ташлайди, Баланд дарахтларни қирқиб ташлайди, Юксалганларини ерга уради.</verse>
				<verse number="34">У болта билан кесиб ташлайди ўрмондаги чангалзорни, Қудратли Худо қулатиб юборади Лубнон дарахтларини.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Эссайнинг томиридан новда ўсиб чиқади, Ҳа, унинг илдизидан кўчат ёйилади.</verse>
				<verse number="2">Унинг устида бўлади Эгамизнинг Руҳи. Бу донолик ҳамда ақл–идрок, Насиҳат ва куч–қудрат Руҳидир, Эгамизни билиш ва Ундан қўрқув Руҳидир.</verse>
				<verse number="3">Ўша Эссай фарзанди Эгамиздан қўрқишдан завқ олар, Ҳукм қилмас кўзлари кўргани ила, Ажрим қилмас эшитганлари ила.</verse>
				<verse number="4">У адолат ила бечорани ҳукм қилади, Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади. Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди, Нафаси ила фосиқни ўлдиради.</verse>
				<verse number="5">Адолат унинг белидаги камар бўлади, Ҳаққоният унинг белидаги белбоғ бўлади.</verse>
				<verse number="6">Шунда бўри қўзи билан яшар, Сиртлон билан улоқча бирга ётар, Бузоқ, шер, бўрдоқи биргадир, Ёш бола уларни етаклаб юрар.</verse>
				<verse number="7">Сигир билан айиқ бирга ўтлайди, Болалари ҳам бирга ётади, Шер ҳўкизга ўхшаб сомонни ейди.</verse>
				<verse number="8">Гўдак қора илон уяси устида ўйнар, Чақалоқ қўлини илон инига суқар.</verse>
				<verse number="9">Муқаддас тоғимнинг гир атрофида Улар зарар келтирмас ё чақмас. Ҳа, сувлар тўлдирганидай денгизни, Ер юзи тўлиқ билади Эгамизни.</verse>
				<verse number="10">Мана, Эссайнинг илдизидан чиққан шоҳ ўша куни халқларга байроқ бўлиб туради. Элатлар уни излаб келадилар, Унинг маскани улуғворликка тўлади.</verse>
				<verse number="11">Ўша куни Раббий қўлини иккинчи марта узатади. У Ўз халқидан қолганларини қутқаради. Уларни Оссуриядан, Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидан, Ҳабашистондан йиғиб келади. Эламдан, Бобилдан, Хоматдан ва денгиз соҳилларидан олиб келади.</verse>
				<verse number="12">Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини.</verse>
				<verse number="13">Эфрайимнинг ҳасадгўйлигини қирқади, Яҳудонинг хусуматини тўхтатади, Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмас, Яҳудо Эфрайимга хусумат қилмас.</verse>
				<verse number="14">Ғарбда улар филистларга чангал солади, Биргаликда Шарқ халқини талайди, Эдом, Мўаб уларга бўйин эгади, Оммон халқи тиз чўкади.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз тамомила қириб юборар Қизил денгизнинг қўлтиғини. Фурот дарёсига қарши қўл кўтаради. Гармсел келтириб, жизғанак қилиб, Дарёни етти саёз ирмоққа бўлиб ташлайди, Ирмоқлардан бир–бир ҳатлаб ўтса бўлади.</verse>
				<verse number="16">Ҳа, Исроил Мисрдан чиққанда, Уларга йўл очилганидай Эгамизнинг халқидан қолганларга Оссуриядан катта йўл очилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Ўша куни сен айтасан: “Сенга шукр айтаман, эй Эгам, Мендан ғазабланган эдинг, Ғазабинг босилди, эй Эгам, Менга Сен тасалли берасан!”</verse>
				<verse number="2">Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, Қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгам менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.”</verse>
				<verse number="3">Шод бўлиб, Нажот чашмасидан сув оласиз.</verse>
				<verse number="4">Ўша куни айтасиз: “Шукроналар айтайлик Эгамизга. Сажда қилайлик Унга! Қилган буюк ишларини Халқлар орасида овоза қилайлик, Номи юксалганини ёдга солайлик!”</verse>
				<verse number="5">Ҳамдлар айтинг Эгамизга! Бутун ер юзида бўлган овоза Унинг қилган ажойиб ишлари!</verse>
				<verse number="6">Хитоб қилинг, ҳайқиринг шодликдан, эй Қуддус аҳли, Буюкдир орангиздаги Исроил халқининг Худоси.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Бобил тўғрисида аён бўлган башорат.</verse>
				<verse number="2">Яланг тепалик узра ишора юборинг, Уларга қараб ҳайқиринг! Қўлларингизни кўтариб, уларга ишора беринг. Шунда улар аслзодалар дарвозасига келар.</verse>
				<verse number="3">Эгам айтар: “Мен Ўзим танлаганларга амр бериб, Қаҳримни кўрсатсин, деб жангчиларимни йиғдим, Ғалабамдан севинадиганларни тўпладим.”</verse>
				<verse number="4">Қирлардаги оломоннинг товуши Ўхшайди буюк халқнинг овозига. Ана, шоҳликларнинг шовқин–сурони! Элатлар йиғилмоқда. Сарвари Олам тайёрламоқда Жанг қилмоққа лашкарини.</verse>
				<verse number="5">Келаётир улар узоқ ерлардан, Ҳа, осмон гумбазининг бир бурчидан. Эгам ва Унинг ғазаб қуроллари Қириб юборади бутун ер юзини.</verse>
				<verse number="6">Фарёд қил, Эгамизнинг куни яқин! Ҳа, Қодир Худо кулфат юборади!</verse>
				<verse number="7">Ҳамма қўллардан дармон кетади, Ҳар бир инсон ваҳимага тушади.</verse>
				<verse number="8">Улар даҳшатга тушарлар, Дарду изтироб уларни чулғар, Тўлғоқ тутган аёлдай букчайиб қолар. Бир–бирига қўрқув ичра қарар, Уларнинг юзлари ловуллаб ёнар.</verse>
				<verse number="9">Мана, келаётир Эгамизнинг куни! Аланга олаётир ғазабу қаҳр, даҳшат. Вайронага айлантирар ер юзини, Ер юзидан қириб ташлар гуноҳкорларни.</verse>
				<verse number="10">Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой нурини сочмайди.</verse>
				<verse number="11">Эгам айтар: “Олам билан ҳисоб–китоб қиламан қабиҳлиги учун, Фосиқлар билан уларнинг гуноҳи учун, Манманларнинг киборлигига чек қўяман, Такаббурларни димоғдорлиги учун ерга ураман.</verse>
				<verse number="12">Инсонни камёб қилурман соф олтиндан ҳам, Одамни Офир олтинидан ҳам.</verse>
				<verse number="13">Ғазабим алангаланган кун Самони титратиб юборурман. Мен, Сарвари Оламнинг ғазабидан Замин қўзғалади ўз ўрнидан.</verse>
				<verse number="14">Шунда инсон овдаги жайрондай бўлар, Чўпонсиз қолган сурувдай бўлар, Ҳар бири ўз халқига қайтиб кетади, Ҳар бири ўз юртига қочиб боради.</verse>
				<verse number="15">Топилганларнинг ҳар бири найзага илинади, Қўлга тушган ҳар ким қиличдан ўтказилади.</verse>
				<verse number="16">Ўзларининг кўз ўнгида Чақалоқлари тилка–пора бўлади. Уйлари талон–тарож бўлади, Хотинларига тажовуз қилинади.</verse>
				<verse number="17">Мана, Мидияликларни уларга қарши қўяман, Мидияликларга кумушнинг ҳеч кераги йўқ, Улар олтинни ҳам истамаслар.</verse>
				<verse number="18">Уларнинг ўқлари ёшларни қиради, Шафқат кўрсатмайди улар болаларга, Раҳм қилмайди она қорнидагиларга.</verse>
				<verse number="19">Бобилдир шоҳликларнинг гўзали, Бобилликлар улуғворлигининг дурдонаси. Аммо Мен, Худо, ер билан яксон қиламан Худди Садўм, Ғамўра каби уни.</verse>
				<verse number="20">Энди у ерда ҳеч ким яшамас, То абад ҳеч ким уни маскан қилмас. У ерда ҳатто чодир қурилмас, Чўпонлар сурувларини ўтлатмас.</verse>
				<verse number="21">Аммо ёввойи ҳайвонлар бу ерда ётар, Уйлар йиртқичлар билан тўлар, У ерда бойқушлар жойлашар, Эчкилар у ерда шаталоқ отар.</verse>
				<verse number="22">Увиллашар сиртлонлар қалъаларда, Чиябўрилар гўзал саройларда. Ўша вақт яқин орада келади, Ўша кун келмасдан қолмайди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Аммо Ёқуб хонадонига Эгам шафқат қилади, У яна Исроил хонадонини танлаб олади. Ёқуб наслига ўз ерида ором беради, Бирлашади мусофирлар улар билан, Қўшилади Ёқуб хонадони билан.</verse>
				<verse number="2">Халқлар ўз юртларига Исроилни бошлаб боради, Улар Исроил хонадонининг мулки бўлади. Исроил Эгамнинг ерида халқларни қул, чўри қилади. Ўзини асир қилганларни Исроил халқи асир қилади, Золимлар устидан у ҳукмронлик қилади.</verse>
				<verse number="3">Эгам сизни қайғу, қий–чувдан қутқарганда, сизга азоб берган оғир ишдан халос қилганда,</verse>
				<verse number="4">Бобил шоҳига қарши бу сўзларни қўллайсиз: “Мана, золимнинг куни битди–я! Зўравон тамом бўлди–я!</verse>
				<verse number="5">Эгам синдирди фосиқларнинг таёғини, Ҳукмдорларнинг ҳассасини!</verse>
				<verse number="6">Бу ҳасса халқларни роса урарди, Тўхтовсиз калтакларди, Халқларга ғазаб ила ҳукмронлик қиларди, Шафқат қилмай таъқиб қиларди.</verse>
				<verse number="7">Жамики замин тинч, осуда, Улар севинч ила қўшиқ айтмоқда.</verse>
				<verse number="8">Ҳатто сарв дарахтлари ҳалокатингдан мамнун, Лубнон садрлари ҳам айтар: ‘Энди сен чуқурда ётибсан, Ҳеч ким бизни кесгани келмас.’</verse>
				<verse number="9">Ўликлар диёри жонланиб қолди: Ана, келди, кутиб олайлик, дея. Қара, уйғонди сени деб Ер юзи йўлбошчиларининг руҳлари. Тахтларидан оёққа қалқиди Жамики халқларнинг шоҳлари.</verse>
				<verse number="10">Эй Бобил шоҳи! Ҳаммалари сенга қараб айтади: ‘Ҳатто сен ҳам биздай ночор бўлдинг–а, Бизнинг кунимиз тушди сенинг бошингга.’</verse>
				<verse number="11">Улуғворлигинг, кайфу сафолар товуши Улоқтирилди ўликлар диёрига! Остингдаги қуртлар кўрпачангдир, Чувалчанглар сенинг тўшагингдир.</verse>
				<verse number="12">Қандай қилиб тушиб кетдинг самодан, Эй Зуҳра юлдуз, Тонг ўғли?! Халқларни ерга улоқтирган эдинг! Ерга қулаб тушдинг–ку ўзинг!</verse>
				<verse number="13">Ҳа, ўзингча айтган эдинг: ‘Мен чиқиб бораман самоларга, Тахтимни кўтараман Худонинг юлдузлари тепасига. Ўтираман худолар йиғиладиган тоғда, Шимолнинг энг чеккасида.</verse>
				<verse number="14">Булутлар тепасига чиқиб бораман, Худойи Таолодай бўламан.’</verse>
				<verse number="15">Аммо сен улоқтирилгансан ўликлар диёрига, Чуқурликнинг туб–тубига.</verse>
				<verse number="16">Кўрганлар сенга тикилиб қолади, Кўнгилларида шундай ўй кечади: ‘Ўша одамми бу заминни титратган, Шоҳликларни ларзага солган?!</verse>
				<verse number="17">Шуми оламни саҳрога айлантирган?! Шаҳарларни ер билан яксон қилган, Асирларни қўйиб юбормаган?!’</verse>
				<verse number="18">Ўзларининг қабрларида ҳар бири, Халқларнинг шоҳи бўлганларнинг ҳаммаси Ҳурмат билан ётибди.</verse>
				<verse number="19">Аммо сен улоқтирилгансан Жирканч чирик шохчадай қабрингдан. Тош чуқурга тушадиган жасадлар, Қиличдан қулаган жасадлар Бўлар сенинг кафанинг.</verse>
				<verse number="20">Ахир, ўз юртингни вайрон қилгансан, Халқингни ўзинг ўлдиргансан. Энди улар қатори дафн қилинмассан. Эй фосиқ, сенинг наслинг То абад тилга олинмас!</verse>
				<verse number="21">Отасининг гуноҳлари учун Ўғилларини жаллодга топширинг. Улар асло кўтарилмас. Энди ерга эгалик қилмас, Ер юзида шаҳарлар барпо қилмас.”</verse>
				<verse number="22">Қуйидагилар Сарвари Оламнинг сўзидир. “Мен Бобилга қарши қўзғаламан. Мен Бобилдагиларнинг номини ҳам, қолган–қутганини ҳам, уруғ–аймоғини ҳам йўқ қиламан”, — деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="23">“Мен Бобилни типратиканларга мулк қилиб бераман. Уни ботқоққа айлантираман. Харобазор қилиб, супуриб ташлайман”, — деб айтмоқда Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="24">Сарвари Олам онт ичиб айтди: “Ҳа, Менинг белгилаганим бажо бўлади, Менинг режалаштирганим юз беради.</verse>
				<verse number="25">Оссурия халқини Ўз еримда синдираман, Тоғларимда уни оёқ ости қиламан. Унинг бўйинтуруғи юртимдан олинади, Юки Исроилнинг елкаларидан улоқтирилади.</verse>
				<verse number="26">Бутун олам учун шу режани туздим, Бутун халқларга қарши қўлимни кўтардим.”</verse>
				<verse number="27">Сарвари Олам режа қилган! Қани, буни ким бекор қила олади?! Унинг қўли кўтарилган! Қани, уни ким ортига қайтара олади?!</verse>
				<verse number="28">Шоҳ Охоз вафот этган йили бу башорат аён қилинди:</verse>
				<verse number="29">“Бизни урган таёқ синди”, деб Севинмангиз, эй Филистлар! Ахир, илоннинг тухумидан қора илон чиқади! Унинг боласи ваҳимали аждар бўлади!</verse>
				<verse number="30">Мана, қашшоқларнинг тўнғичи тўйяпти, Муҳтожлар эсон–омон ётибди. Аммо сизнинг илдизингизни очликдан қуритаман, Қолган–қутганларингиз эса қирилиб кетасиз.</verse>
				<verse number="31">Эй Филистлар, ҳаммангиз Азадан адойи тамом бўласиз. Фарёд қил, эй дарвоза! Йиғла, эй шаҳар! Шимолдан уруш ҳиди чиқаётир, Ўша лашкар сафдан чиқмай келаётир.</verse>
				<verse number="32">Халқларнинг элчиларига қандай жавоб берилар? “Эгамиз Қуддусни барқарор қилди. Ўз халқи орасида муҳтож бўлганлар У ерда паноҳ топади”, — жавоб шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Мўаб ҳақида башорат. Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Ор шаҳри нидосиз ётар. Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Хир шаҳри нидосиз ётар.</verse>
				<verse number="2">Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг боши қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар.</verse>
				<verse number="3">Кўчаларда халқ қанорга ўранган. Томларда, хиёбонларда фарёд қилиб, Ҳаммаси кўз ёшларини тўкар.</verse>
				<verse number="4">Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекар, Уларнинг овози Яхазгача эшитилар. Мўабнинг қуролланганлари фарёд этар, Улар қўрқувдан қалтирар.</verse>
				<verse number="5">Юрагим Мўаб учун фарёд қилади, Қочоқлар қочиб борар Зўварга, Эглат–Шалишиё шаҳрига. Лухит тепалигига ҳам улар йиғлаб боради. Ҳатто Хўронайм йўлида Улар ҳалокат туфайли фиғон чекади.</verse>
				<verse number="6">Ҳа, ўтлар қуриб адо бўлди, Майсалар тамом бўлди. Яшилликдан асар қолмади, Нимрим суви хароб бўлди.</verse>
				<verse number="7">Энди улар ўзлари эришган бойликларни, Ўзларининг ҳамма мол–мулкларини Арабим сойлиги орқали олиб кетади.</verse>
				<verse number="8">Фарёд етиб борган Эхлайим шаҳригача, Йиғи етиб борган Бэр Элим шаҳригача, Мўаб юрти оҳу нолага тўлди!</verse>
				<verse number="9">Ана, Дибондаги сувлар қон билан тўла! Аммо энди Худо Дибонга баттарини қилади. Мўабнинг қочиб қутулганларига, Юртдаги қолган–қутганларининг бошига Шерларни олиб келаман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Қўзилар юборгин юртнинг ҳукмдорига, Саҳро йўли орқали, Села шаҳридан азиз Сион тоғига.</verse>
				<verse number="2">Худди дарбадар қушлардай Бўлиб қолар ахир, Мўаб аҳли. Улоқтирилади қуш уяси Арнон сойлиги кечувига.</verse>
				<verse number="3">Улар шундай дейди: “Маслаҳат бер бизга, қарор чиқар! Куннинг ўртасида соянгни тун каби тушир. Яширгин қувилганларни, Ошкор қилма қочоқларни!</verse>
				<verse number="4">Қочоқларимиз орангизда яшасин, Қирғин келтирувчи зўравонлардан Мўабга бошпана бўлгин.” Золимлар йўқ бўлганда, Зўравонлик барҳам топади. Талончилар юртдан ғойиб бўлади.</verse>
				<verse number="5">Тахт ўрнатилар садоқат ила. Тахтда ўтирар ҳақиқатгўй бир ҳукмдор. Бу ҳукмдор Довуд хонадонидан келиб чиқар. У адолатпарвар, одиллик билан ҳукм чиқарар.</verse>
				<verse number="6">Ҳа, эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини, Унинг киборлиги, чиройи, бойлигини! Нақадар мағрурдир у! Аммо буларнинг ҳаммаси ёлғон!</verse>
				<verse number="7">Энди Мўаб фарёд чексин, Ҳамма Мўаб учун нола қилсин. Ҳа, ўша Хир–Харасот майизларини Қўмсаб, аза тутасиз.</verse>
				<verse number="8">Мана, ҳолдан тойди Хашбон далалари, Сивмо узумзорлари ҳам. Халқларнинг ҳукмдорлари эзган Сивмонинг узум бошларини. Улар Язиргача етиб бордилар, Улар саҳрода кезиб юрдилар. Новдалари бир вақтлар ўсиб кетиб, Денгиздан ҳам ошиб ўтди.</verse>
				<verse number="9">Шу боис Язир йиғлаганда, мен ҳам йиғлайман, Эй Сивмо узумзорлари! Кўз ёшларим ила сизларни шалаббо қиламан, Эй Хашбон, Элалей шаҳарлари! Ахир, ёзги ҳосилингиз барҳам топди, Дон ҳосили пайтидаги ўйин–кулгилар тўхтади.</verse>
				<verse number="10">Шодлик, хурсандчиликка Барҳам берилган боғларда, Узумзорларда қўшиқ айтилмас, Шодлик қийқириқлари кўтарилмас. Узум сиқиш чуқурларида Ишлайдиган ҳеч ким қолмас. Шодлик қийқириқларини Худо бостирди.</verse>
				<verse number="11">Шу боис юрагим Мўаб учун Арфа каби нола қилар. Хир–Харасот учун вужудим фарёд чекар.</verse>
				<verse number="12">Мўаб халқи келиб, ўзини толиқтирса ҳам, Саждагоҳига келиб, илтижолар қилса ҳам, Ҳеч нарсага эришмас.</verse>
				<verse number="13">Раббий бу сўзларни илгаридан айтган эди Мўаб ҳақида.</verse>
				<verse number="14">Энди Раббий айтар: “Ҳозир жуда кўп бўлганига қарамай, уч йилдан кейин ёлланган ишчининг муддати каби, Мўабнинг обрўси тўкилар. Халқидан қолганлари эса жуда оз, заиф бўлар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Дамашқ ҳақида башорат. “Ана, Дамашқ энди шаҳар бўлмайди! У вайроналар уюмига айланади!</verse>
				<verse number="2">Арор шаҳарлари тарк этилади, Сурувлар масканига айланади, Ҳеч ким уларни ҳуркитмайди.</verse>
				<verse number="3">Эфрайим юртининг қалъаси йўқ бўлади, Дамашқнинг шоҳлиги кетади. Орам халқининг қолганлари ғойиб бўлади, Буларнинг ҳаммаси Исроил халқининг Шуҳрати сингари барҳам топади, — деб айтмоқда Сарвари Олам. —</verse>
				<verse number="4">Ўша куни Ёқуб наслининг шуҳрати йўқолади, Танаси озиб–тўзиб кетади.</verse>
				<verse number="5">Мана, ўроқчилар бошоқларни ўриб олади, Ўз қўллари билан дон ҳосилини йиғиштириб олади. Ўша далаларда терилган буғдой бошоқларидай Рафа сойлигида Ёқуб наслидан ҳам оз қолади.</verse>
				<verse number="6">Ҳа, зайтун дарахти қоқилганда Дарахт учида икки–уч мева қолгандай, Ҳосилдор шохчаларда тўрт–беш мева қолгандай Ўша бошоқларда бир–икки дон қолади”, — деб башорат қилар Исроил халқининг Худоси — Эгамиз.</verse>
				<verse number="7">Ўша куни ҳар одам Яратганга қарайди, уларнинг кўзлари Исроил халқининг муқаддас Худосини кўради.</verse>
				<verse number="8">Инсон қурбонгоҳларга, қўлларининг ижодига қарамайди, ўз қўли билан ясаган нарсалар — Ашерага аталган устунларни, тутатқи қурбонгоҳларини кўрмайди.</verse>
				<verse number="9">Ўша куни мустаҳкам шаҳарлари ўрмонлардаги ташландиқ жойларга ўхшаб қолади. Одамлар ташлаб кетган қир тепаликлар каби бўлади. Исроил халқи дастидан бу шаҳарлар харобазорга айланади.</verse>
				<verse number="10">Ахир, сен нажоткоринг Худони унутдинг, Паноҳ бўладиган Қоянгни эсламадинг. Мана, сен ёқимли ўсимликлар экасан, Бегона кўчатларни ўтқазасан.</verse>
				<verse number="11">Уларни авайлаб–асраб ўстирасан, Тонгда уруғдан куртак чиқартирасан, Аммо ҳосилинг хасталигу оғир дард бўлар.</verse>
				<verse number="12">Қаранг, халқларнинг кўплигини! Улар денгиз каби гувиллайди! Лашкарларнинг ҳайқириғи Тўлқинлар товушидай баланддир.</verse>
				<verse number="13">Аммо Эгам уларга танбеҳ беради, Халқлар ҳам тўлқинлар каби йўқолиб кетади. Улар узоқларга қочиб қолади. Тоғлардаги шамолда учган хас–чўп каби қувилади, Қуюн олдидаги гирдоб каби ҳайдалади.</verse>
				<verse number="14">Оқшом пайти! Қаранглар, кулфат! Тонг отмасдан улар йўқ бўлиб кетади. Бизни талайдиганларнинг қисмати шундай бўлади, Биздан тортиб олганларга мана шу насиб қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Ҳолингга вой! Эй Ҳабашистон дарёлари ортидаги Қанотлар гувиллашига тўлган юрт!</verse>
				<verse number="2">Нил дарёси орқали хабарчиларини жўнатадиган, Денгиз орқали папирус кемаларини юборадиган юрт! Сенинг ҳолингга вой! Боринглар, эй чаққон хабарчилар, Баланд бўйли, тиниқ терили халққа, Узоқдан ҳам, яқиндан ҳам қўрқинчли бўлган халққа, Кучли, забт этувчи халққа, Юртида дарёлари бор халққа.</verse>
				<verse number="3">Эй олам аҳли, юрт халқи! Тоғларда байроқ кўтарилганда, кўрасиз, Бурғу чалинганда, эшитасиз.</verse>
				<verse number="4">Мана, Эгам менга шундай демоқда: “Қоқ тушда куйдирай, деган ёрқин қуёш нури каби, Ҳосил мавсумида осмонни босай, деган қора булут каби Энди жим бўлиб, Ўз масканимдан кузатиб тураман.”</verse>
				<verse number="5">Ҳосил йиғилмасдан олдин, ғунча очилганда, Узум пишиб етилай деганда Эгам новдаларни ток қайчи ила кесади, Куртакларни эса узиб ташлайди.</verse>
				<verse number="6">Уларнинг ҳаммаси қолиб кетади Тоғлардаги йиртқич қушларга, Даштдаги ёввойи ҳайвонларга. Улар ем бўлади ёзда йиртқич қушларга, Қишда ёввойи ҳайвонларга.</verse>
				<verse number="7">Ўша пайтда ҳадялар келтирар Сарвари Оламга Баланд бўйли, тиниқ терили Ҳабаш халқи, Узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам қўрқадиган халқ, Кучли, забт этувчи халқ, Юртида дарёлари бўлган халқ. Ҳа, бу халқ ҳадялар келтирар Сион тоғига Сарвари Оламга аталган жойга.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Миср ҳақида башорат. Ана, Эгам миниб олган учқур булутга, У келади Мисрга. Мисрнинг беҳуда бутлари Унинг олдида титрар, Мисрнинг юраги эса орқага тортар.</verse>
				<verse number="2">“Миср халқини бир–бирига сапчитаман. Ака–укалару дўстлар, Шаҳарлару шоҳликлар Бир–бирига қарши чиқар.</verse>
				<verse number="3">Мисрдаги руҳлар битта қолмай қочиб кетади. Мен Мисрнинг режаю ниятларини пучга чиқараман. Улар қидириб қолар Беҳуда бутларнию сеҳргарларни, Фолбинлару оталари руҳларини.</verse>
				<verse number="4">Мен Мисрни бераҳм хўжайинларга топшираман, Ҳа, кучли шоҳ уларни бошқаради”, — демоқда Сарвари Олам — Раббий.</verse>
				<verse number="5">Нил суви қуриб қолади, Дарё қуриб бораверади, У жизғанак ер бўлади.</verse>
				<verse number="6">Оқар сувлар бадбўй ҳид чиқаради, Мисрдаги Нил пасайиб, қурийди. Поялару қамишлар чирийди.</verse>
				<verse number="7">Нил қирғоғидаги, дарё бўйидаги қамишлар, Нил бўйига экилган ҳамма экинлар Қуриб кетади, совурилади, Улардан ҳеч нарса қолмайди.</verse>
				<verse number="8">Балиқчилар аза тутар, Нилга қармоқ ташлаганлар йиғлар, Сувга тўр ёйганлар умидсиз бўлар.</verse>
				<verse number="9">Зиғир толасига ишлов берадиганлар Шарманда бўладилар, Оқ мато тўқийдиганлар Уятга қолиб кетадилар.</verse>
				<verse number="10">Уларнинг дастгоҳлари ишдан чиқади, Барча ишчилари тушкунликка тушади.</verse>
				<verse number="11">Эй Зўван шаҳзодалари, ғирт аҳмоқсиз ахир, Эй Фиръавн маслаҳатчилари, сизнинг донолигингиз ҳам шундай. Маслаҳатларингиз даф бўлади. Қандай қилиб сиз фиръавнга: “Биз доноларнинг ўғлимиз, Қадим шоҳлар наслиданмиз”, дея айта оласиз?!</verse>
				<verse number="12">Эй Фиръавн, қани ўша доно одамларингиз?! Сарвари Олам Мисрга нима режа қилганини Улар сизга билдирсин, айтсин.</verse>
				<verse number="13">Мана, Зўван шаҳзодалари аҳмоқ бўлдилар, Нуф шаҳзодалари алдандилар. Мисрни ўз қабила бошлиқлари йўлдан урдилар,</verse>
				<verse number="14">Уларнинг ақлини Эгам чалкаштирди, Қусиғига думалайдиган маст қандай бўлса, Мисрни улар шундай йўлдан оздирар.</verse>
				<verse number="15">Мисрга ҳеч ким ёрдам бера олмас, На боши, на қуйруғи, на хурмоси, на қамиши.</verse>
				<verse number="16">Ўша куни Миср хотин кишига ўхшаб қолади. Сарвари Олам унга қарши қўлини кўтаради, шунда Миср титраб даҳшатга тушади.</verse>
				<verse number="17">Яҳудо Мисрликларни даҳшатга солади. Сарвари Олам уларни ваҳимага солганини эслаган ҳар бир одам даҳшатга тушади.</verse>
				<verse number="18">Ўша кунга келиб, Мисрдаги бешта шаҳар иброний тилида гапирадиган бўлади. Улар Сарвари Олам олдида онт ичадилар. Бу шаҳарлардан бири “Қуёш шаҳри”, деб аталади.</verse>
				<verse number="19">Ўша куни Мисрнинг ўртасида Эгамиз учун бир қурбонгоҳ, чегарада бир муқаддас тош ўрнатилади.</verse>
				<verse number="20">Булар Сарвари Олам учун Мисрда бир белги ва гувоҳ бўлади. Халқ золимлар дастидан ёлворганда, Эгамиз уларни қутқарадиган бир ҳимоячи юборади. У халқни қутқаради.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз Ўзини Мисрликларга зоҳир қилади. Мисрликлар ҳам ўша куни Уни танийдилар. Эгамизга қурбонликлар келтириб, назрлар атаб, сажда қиладилар. Унга ваъда бериб, ваъдаларини адо этадилар.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Мисрликларни хасталик келтириш билан жазолайди, кейин шифо беради. Улар Эгамизга ёлворадилар, Эгамиз уларга шифо беради.</verse>
				<verse number="23">Ўша куни Миср билан Оссурия ўртасида бир йўл бўлади. Оссуриялик Мисрга, Мисрлик Оссурияга бориб келаверади. Оссурияликлар билан Мисрликлар биргаликда сажда қиладилар.</verse>
				<verse number="24">Ўша куни Миср билан Оссурия қаторида Исроил учинчи халқ бўлади. Учалови ер юзига барака бўлади.</verse>
				<verse number="25">Ҳа, Сарвари Олам шундай деган: “Барака топинглар! Эй халқим Миср, қўлларимнинг ижоди Оссурия, Ўзимнинг мулким Исроил!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Оссурия шоҳи Саргон ўз лашкарбошисини Ашдод шаҳрига юборди. Лашкарбоши келиб Ашдодни қўлга олди.</verse>
				<verse number="2">Ўша пайтда Омиз ўғли Ишаёга Эгамиз шундай деди: — Қани, эгнингдаги қанорни еч, оёқларингдаги чориқларингни еч. Ишаё айтилганларни қилди. У яланғоч, ялангоёқ юрадиган бўлди.</verse>
				<verse number="3">Шунда Эгамиз деди: — Қулим Ишаё уч йил яланғоч, ялангоёқ юргани Миср ва Ҳабашистон тўғрисида белги ва нишона бўлди.</verse>
				<verse number="4">Оссурия шоҳи Миср асирларини, Ҳабашистон тутқунларини, ёшу қарисини яланғоч, ялангоёқ, уятли жойлари очиқ ҳолда ҳайдаб кетади. Миср шарманда бўлади.</verse>
				<verse number="5">Ҳабашистонга умид боғлаган, Мисрдан фахрланган халқ иснодга қолади.</verse>
				<verse number="6">Ўша куни қирғоқдаги юртнинг аҳолиси шундай деб айтади: “Биз ишонганларнинг аҳволини кўриб қўйинг. Улар бизга ёрдам бериб Оссурия шоҳининг қўлидан қутқаради, деб юрардик. Энди қандай қутуларканмиз?!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Денгиз бўйидаги саҳро ҳақида башорат. Нагав узра кетма–кет эсаётган бўронлар каби, Чўл — қўрқинчли юртдан келаётир у.</verse>
				<verse number="2">Оғир бир ваҳий кўрдим: Хоин хоинлик қилаётир, Босқинчи талон–тарож қилаётир. Эгамнинг сўзларини эшитдим: “Эй Элам халқи, ҳужум қил, Эй Мидия халқи, қамал қил! Жамики нолаларга барҳам бераман!”</verse>
				<verse number="3">Эвоҳ, кўрганларимдан ичимда оғриқ турди, Туғаётган аёл каби азоблар мени қамради. Икки букилдим эшитганларимдан, Даҳшатга тушдим кўрганларимдан.</verse>
				<verse number="4">Юрагим увишиб кетди, Қўрқувдан титраб кетдим. Оқшомни кутгандим, У эса қўрқувга тўла.</verse>
				<verse number="5">Дастурхон ҳозирламоқдалар, Гиламлар тўшаб, еб–ичмоқдалар. Қўзғалинг, эй раҳнамолар, қалқонларни ёғланг!</verse>
				<verse number="6">Раббий менга шундай деди: “Қани, бир қоровул қўй, Кўрганини етказсин.</verse>
				<verse number="7">Жанг араваларининг, отлиқларнинг, Эшакларга, туяларга минганларнинг Жуфт–жуфт бўлиб келганини кўради. Яхшилаб эътибор берсин.”</verse>
				<verse number="8">Шу лаҳзада қоровул шердай ўкириб қолди: “Эй тўрам, мен кундузи ҳар доим Қоровул минорасида тураман, Ҳар тун ҳам жойимдаман.</verse>
				<verse number="9">Ана, жанг аравалари, отлиқлар Жуфт–жуфт бўлиб келаётир!” Шу он у бақириб хабар берди: “Қулади, Бобил қулади! Бутлари синиб, ер билан битта бўлди!”</verse>
				<verse number="10">Эҳ, халқим! Хирмонда буғдой каби янчилган халқим! Исроил халқининг Худоси — Сарвари Оламдан Эшитганларимни сизга билдирдим.</verse>
				<verse number="11">Думах ҳақида башорат. Сеирдан мени чақиришар: “Эй посбон, қачон тонг отар? Қачон тонг отар?”</verse>
				<verse number="12">Жавобим шудир: “Тонг отаётир, Аммо яна кеч киради. Кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, Яна қайтиб келинг.”</verse>
				<verse number="13">Арабистон ҳақида башорат. Ғарб ўрмонларида тунайсиз, Эй Дедон карвонлари!</verse>
				<verse number="14">Эй Темо аҳолиси! Сув келтиринг, ташналарга пешвоз чиқинг! Қутулиб омон қолганларга нон беринг!</verse>
				<verse number="15">Ахир, улар қочаётирлар қиличдан, Яланғочланган қиличдан, Таранг тортилган ёйлардан, Шафқатсиз урушлардан.</verse>
				<verse number="16">Раббий менга шундай деди: “Яна бир йилдан кейин, ёлланган ишчининг муддати каби Кедарнинг улуғворлиги барҳам топади.</verse>
				<verse number="17">Кедарнинг камонкашу ёйандозларидан озгинаси қолади.” Ҳа, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай деди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Ваҳий водийси ҳақида башорат. Эй шовқин–сурондан шод бўлган шаҳар аҳли, Нима бўлди сизга, томларга чиқиб олдингиз? Орангиздан ўлганлар қиличдан эмас, Улар жанг қилиб ўлган эмас.</verse>
				<verse number="3">Йўлбошчиларингиз ёйини ташлаб, Ҳаммаси асирга тушди. Улар узоққа қочганди, Аммо ҳаммаси асирга тушди.</verse>
				<verse number="4">Шунда мен дедим: “Ёлғиз қолдиринг мени, Аччиқ–аччиқ йиғлайин. Тасалли беришга уринманг менга, Ахир, учради халқим қирғинга!”</verse>
				<verse number="5">Зотан, Сарвари Олам — Раббий бир кун белгилади, У куни Ваҳий водийсида қий–чув, зулм ва саросима ҳукм суради. Деворлар қулаётир, Одамлар тоғларга қараб фарёд қилаётир.</verse>
				<verse number="6">Элам лашкари ўқдонларини тайёрлади, Жанг аравалари, отлиқлари билан келди, Хир лашкари қалқонларини очди.</verse>
				<verse number="7">Мана, гўзал водийларингиз жанг аравалари билан тўлди, Отлиқлар шаҳар дарвозалари олдига йиғилди.</verse>
				<verse number="8">Эвоҳ, Яҳудо ҳимоясиз қолди! Ўша куни сизлар “Лубнон Ўрмони” деган уйдаги қуролларга ишондингиз.</verse>
				<verse number="9">Довуд қалъаси деворларининг ёриқлари жуда кўп. Буни кўриб сизлар Қуйи ҳовуздан сув тўпладингиз.</verse>
				<verse number="10">Қуддусдаги уйларни санаб чиқдингиз. Шаҳар деворларини мустаҳкамлаш учун уйларни буздингиз.</verse>
				<verse number="11">Эски ҳовуз сувларини тўплаш учун икки девор ўртасида сардоба қурдингиз. Аммо буни илгаридан режа қилган Худони ёдга олмадингиз. Амалга оширадиган Худони хаёлингизга ҳам келтирмадингиз.</verse>
				<verse number="12">Ўша куни Сарвари Олам — Раббий: “Йиғланг, аза тутинг”, деб айтди. “Сочларингизни кесиб, қанорга ўранинг ”, деди У.</verse>
				<verse number="13">Аммо буни қаранг! Шодлигу кайфу сафо! “Эрта–индин ўлиб кетамиз, Келинглар, еб–ичиб қолайлик”, деб Сизлар буқа, қўйлар сўйдингиз, Гўшт еб, майхўрлик қилдингиз.</verse>
				<verse number="14">Шунда Сарвари Оламнинг Ўзи менга шундай деди: “Бу гуноҳларингиз кечирилмас ўлгунингизгача.” Ҳа, буни Сарвари Олам — Раббий айтмоқда.</verse>
				<verse number="15">Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Қани, шоҳнинг ўнг қўл вазири, сарой аъёни Шавнанинг олдига бориб, шундай деб айт:</verse>
				<verse number="16">‘Бу ерда нима ишинг бор?! Бу ерда сенинг киминг борки, ўзингга қабр қазибсан?! Юксакда ўзингга қабр қазибсан, қояда ўзингга маскан қилибсан?!</verse>
				<verse number="17">Мана, Мен, Эганг, сени улоқтираман. Эй кучли инсон! Мен сени чирпирак қилиб шиддат билан улоқтираман.</verse>
				<verse number="18">Мен сени айлантириб–айлантириб, тўп каби кенг бир юртга учириб юбораман. Сен ўша ерда ўлиб кетасан. Улуғвор жанг араваларинг ўша ерда қолиб кетади. Хўжайининг хонадонига сен шармандалик келтирасан!</verse>
				<verse number="19">Мен сени ўз жойингдан қўзғатаман. Сен ўз лавозимингдан олинасан.</verse>
				<verse number="20">Ўша куни Хилқиёнинг ўғли қулим Элияқимни чақираман.</verse>
				<verse number="21">Сенинг либосларингни унга кийдираман. Камарингни унга боғлаб, сенинг бутун ҳукмронлигингни унга бераман. У Қуддус аҳолисига, Яҳудо халқига ота бўлади.</verse>
				<verse number="22">Довуд хонадонининг калитини унга бераман. У очганда, ҳеч ким беркитолмайди. У беркитганда, ҳеч ким очолмайди.</verse>
				<verse number="23">Мен уни мустаҳкам жойга қоқилган қозиқ қиламан, у ўз уруғи учун шуҳрат тахти бўлади.</verse>
				<verse number="24">Уруғидан чиққан ҳар ким, косадан пиёлаларгача бўлган ҳар бир кичик идиш ўша қозиққа юкланади.’</verse>
				<verse number="25">Ўша куни мустаҳкам жойга қоқилган қозиқ жойидан чиқиб, синиб кетади, — демоқда Сарвари Олам. — Унга осилган юк ҳам йўқ бўлиб кетади.” Эгамиз шундай деб айтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Тир ҳақида башорат. Эй Таршиш кемалари, фарёд қилинг! Энди йўқ бошпанангиз! Кипр соҳилида эшитган хабарлар. Мана, уларнинг ҳаммаси равшан.</verse>
				<verse number="2">Сукут сақланг, эй орол халқи! Эй Сидон савдогарлари! Бир пайтлар кемаларга тўла эдингиз.</verse>
				<verse number="3">Шихор дони, Нилнинг ҳосили Тирнинг даромади бўлган эди, У элатлардан фойда қиларди.</verse>
				<verse number="4">Уят сенга, эй Сидон! Ахир, Тир, денгиз бўйидаги қалъа шундай демоқда: “На тўлғоқ азобин чекдим, на туғдим, На ўғиллар, на қизлар улғайтирдим.”</verse>
				<verse number="5">Тир тўғрисида эшитганда, Мисрнинг юраги қинидан чиқай дейди.</verse>
				<verse number="6">Таршишга жўнанг, эй қирғоқ аҳолиси, Фарёд қилинг!</verse>
				<verse number="7">Қадимда барпо бўлган, Такаббур шаҳрингизнинг ҳоли не бўлди? Энди дарбадар бўласиз, Узоқ, бегона юртни ватан қиласиз.</verse>
				<verse number="8">Тирга қарши ким бундай қарор чиқарди? Бу шаҳар шоҳларга тож кийдирганди, Савдогарлари ҳукмдор эди, Бутун дунё уларни иззат қиларди.</verse>
				<verse number="9">Сарвари Олам қабул қилди бу қарорни: “Такаббурлиги, улуғворлиги йўқ бўлсин, Бутун олам иззат қилганлар ерга урилсин.”</verse>
				<verse number="10">Эй Таршиш аҳли! Нил бўйидаги деҳқонлар каби Ерларингга ишлов бер. Ахир, бандаргоҳинг йўқ энди.</verse>
				<verse number="11">“Канъон қалъалари вайрон бўлсин”, деб Эгамиз амр берди. Ҳа, У денгизга қарши қўл кўтарди, Шоҳликларни титратди.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз шундай деди: “Зулм чеккан, эй Сидон аҳли, Энди хурсандчилик билмай ўтасан. Қани, Кипрга жўна, У ерда роҳат нималигин билмай ўтасан.”</verse>
				<verse number="13">Ана Бобил юртига боқ, энди унинг халқи йўқ. Оссурияликлар қуршов миноралари қурдилар, Бобилликларнинг саройларини яксон қилдилар. Юртни вайронага айлантирдилар, ёввойи ҳайвонларга бердилар.</verse>
				<verse number="14">Фарёд қилинг, эй Таршиш кемалари, Энди йўқ бошпанангиз!</verse>
				<verse number="15">Шундан кейин Тир шаҳри бир шоҳнинг умрича — етмиш йилга унутилади. Етмиш йил ўтгандан кейин, Тир ҳам қуйидаги қўшиқда айтилган фоҳишадай бўлади.</verse>
				<verse number="16">Арфангни ол, шаҳар бўйлаб кез, Эй ҳамма унутган фоҳиша! Қани, гўзал қилиб чал–чи! Қўшиқ кетидан қўшиқ куйла–чи! Балки сени эслаб қоларлар.</verse>
				<verse number="17">Етмиш йил ўтгач, Эгамиз Тир билан яна алоқада бўлади. Аммо Тир пул учун яна фоҳишалик қила бошлайди. Дунёнинг ҳамма шоҳликларига фоҳиша бўлади.</verse>
				<verse number="18">Шаҳар тижоратдан ва фаҳшдан олган даромадларини Эгамизга атайди. Даромадлар йиғилмайди ҳам, сақланмайди ҳам. Тижоратдан олганларини тўйгунча есинлар, чиройли кийинсинлар, деб даромад Эгамизнинг ҳузурида яшаётганларга берилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Ана, Эгамиз хароб этади ер юзини, Вайронага айлантиради уни, Остин–устин қилади ер юзини, Тарқатиб юборади замин аҳлини.</verse>
				<verse number="2">Бир тақдир кутмоқда Халқу руҳонийни, Қул ва унинг эгасини, Чўрию унинг бекасини, Харидору сотувчиларни, Қарздору қарз берувчини, Судхўру қарз олганни.</verse>
				<verse number="3">Дунё тамом вайрон бўлади, Ер юзи ўлжага айланади. Ҳа, Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="4">Дунё қуриб, вайрон бўлади, Ер юзи қайғуриб, тамом бўлади, Дунёнинг мағрур халқи кучдан қолади.</verse>
				<verse number="5">Замин булғанди, Ахир, унинг аҳли қонунларни бузди, Худонинг кўрсатмаларини оёқ ости қилди. Ҳа, абадий аҳд бузилди.</verse>
				<verse number="6">Шу боис лаънат оламни еб битиради, Олам аҳли гуноҳи жазосин тортади, Шу сабабдан улар йўқолиб бормоқда, Жуда оз одамлар қутулиб қолди.</verse>
				<verse number="7">Янги шаробинг тугади, токларинг қуриди, Илгари шод бўлганлар оғир нафас олмоқда.</verse>
				<verse number="8">Доиранинг жўшқин садоси кесилди, Шодон овозлар энди эшитилмайди, Арфанинг шўх садоси сукутга толди.</verse>
				<verse number="9">Энди шароб ичиб, қўшиқ айтмаслар, Ичганга шаробнинг таъми аччиқ туюлар.</verse>
				<verse number="10">Вайрона шаҳар ташландиқ бўлди, Ҳамма уй беркилган, кириб бўлмайди.</verse>
				<verse number="11">Шароб йўқлигидан кўчаларда шовқин–сурон. Эвоҳ, шодликдан асар ҳам қолмади, Дунёни севинч тарк этди.</verse>
				<verse number="12">Шаҳар харобазор, Дарвозалари эса парча–парча.</verse>
				<verse number="13">Ҳа, ҳосил мавсумидан кейин, Зайтун дарахти ёки узумзор қандай бўлса, Дунёдаги халқлар ҳам шундай яланғоч бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="14">Мана, ғарбдагилар Эгамизнинг буюклигини овоза қиладилар. Улар овозларини юксалтириб, Севинчдан ҳайқирадилар.</verse>
				<verse number="15">Шу боис, эй шарқ аҳли, Эгамизга ҳамду сано айтинг, Эй денгиз оролларида яшовчилар, Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду сано айтинг.</verse>
				<verse number="16">Дунёнинг энг четидан қўшиқлар эшитурмиз: “Одил Худога шарафлар бўлсин!” Аммо мен: “Тамом бўлдим! Тамом бўлдим! Энди ҳолимга вой! — дедим. — Хоинлар сотмоқдалар, Ҳа, улар хоинлик қилмоқдалар!”</verse>
				<verse number="17">Эй олам аҳли, сизни ваҳима, Тузоқ ва чоҳ кутмоқда.</verse>
				<verse number="18">Ваҳимали овозни эшитиб қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар, Самоларнинг қопқаси очилади, Оламнинг пойдевори титраб кетади.</verse>
				<verse number="19">Ер парча–парча бўлиб, Майдаланиб кетади. Ер қаттиқ тебранади.</verse>
				<verse number="20">Замин маст одамдай гандираклайди, Даладаги чайладай тебранади. Гуноҳларнинг оғирлигидан букчайиб қолади, Йиқилади–ю, қайтиб тура олмайди.</verse>
				<verse number="21">Ўша куни Эгамиз юқоридаги самовий кучларга, Пастдаги замин шоҳларига жазо беради.</verse>
				<verse number="22">Улар чоҳдаги асирлар каби Бир жойга йиғиб олинади, Зиндонга қамаб қўйилади, Кейинроқ улар жазоланади.</verse>
				<verse number="23">Ой хижолат бўлар, қуёш шарманда бўлар, Сарвари Олам Қуддусдаги Сион тоғида ҳукмрон бўлар. Халқ оқсоқолларига У Ўз улуғворлигини намоён қилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Эй Эгам, Сен менинг Худойимсан. Сен ажойиб ишлар қилгансан, Мен Сени шарафлайман. Қадим даврлардан режалар тузгансан, Улар садоқатли ва ишончлидир.</verse>
				<verse number="2">Яксон қилдинг душманларимиз қалъаларини, Вайронага айлантирдинг мустаҳкам шаҳарларини, Йўқ қилдинг узоқ юртдаги ажойиб саройларини, Улар ҳеч қачон қайта тикланмас.</verse>
				<verse number="3">Энди кучли халқлар Сени иззат қилади, Шафқатсиз халқлар Сенга сажда қилади.</verse>
				<verse number="4">Камбағал, бечоралар кулфатда қолганда, Сен уларга бошпана бўлдинг. Пешиндаги жазирамадан соя, Жаладан паноҳ бўлдинг. Ваҳший ғанимларнинг ҳужуми бўрондай бўлди. Сен эса бизнинг паноҳимиз бўлдинг.</verse>
				<verse number="5">Душман шовқин–сурони Саҳро иссиғи каби бўлганда, Жазирама иссиқни Сен Булутлар сояси ила босдинг. Душманнинг севинч қўшиғи Садоларини ўчирдинг.</verse>
				<verse number="6">Бу тоғда Сарвари Олам Жамики халқлар учун Ажойиб зиёфат тайёрлар. Бой дастурхон, сара шароблар, Ёғли гўштлар, тиниқ шароб тортилади.</verse>
				<verse number="7">Ўша куни Эгам жамики халқлар устидан Кафанларини ечиб ташлайди. Мана шу тоғда Эгам Халқларни ўраган, элатлар устидаги Ёпинчиқни олиб ташлайди. Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади.</verse>
				<verse number="8">Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, Бутун ер юзида Ўз халқининг уятини олиб ташлайди. Ҳа, Эгам шундай деб айтган!</verse>
				<verse number="9">Ўша куни улар шундай дейдилар: “Мана, бизнинг Худойимиз, Қутқарсин, деб уни кутгандик, У бизга нажот берди. Келинглар, қувонайлик, севинайлик! Умид қилиб кутгандик, Мана, бизнинг Эгамиз.”</verse>
				<verse number="10">Эгамнинг Ўзи бу тоғни ҳимоя қилар. Мўаб халқи янчилган сомондай эзилар, Чиритиш учун гўнг чуқурга улоқтирилар.</verse>
				<verse number="11">Ҳа, улар бор кучи билан Сузувчига ўхшаб чуқурдан чиқишга интилар. Аммо Худо уларнинг ғурурини яксон қилар, Қўлларининг моҳирлиги фойда бермас.</verse>
				<verse number="12">Мўабнинг қалъа деворлари бузиб ташланар, Вайронага айланар, ер билан яксон бўлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Ўша куни Яҳудо юртида ушбу қўшиқ куйланар: “Мана, шаҳримиз қудратлидир! Эгамиз бизнинг қалъамиздир, Унинг Ўзи бизга нажот беради.</verse>
				<verse number="2">Очинг шаҳар дарвозаларини! Садоқатли солиҳ халқ ичкари кирсин!</verse>
				<verse number="3">Эй Эгамиз, Сенга ишониб, Фикри–зикри Сендан узилмайдиганга Ўзинг комил тинчлик ато қиласан.</verse>
				<verse number="4">Эгамизга то абад ишон, Унинг Ўзи абадий Қоямиздир.</verse>
				<verse number="5">Юксалганларни У йиқитди, Такаббур шаҳарни вайрон қилиб, Ер билан битта қилди.</verse>
				<verse number="6">Ўша шаҳарни мазлумлар оёқ ости қилди, У бечораларнинг қадамлари остида эзилди.”</verse>
				<verse number="7">Солиҳнинг йўли текисдир, Тўғри йўлни Сен унга тайёрлайсан.</verse>
				<verse number="8">Эй Эгамиз, йўл–йўриқларинг ила Сенга умид қиламиз. Сенинг номингни шарафлаш Кўнглимиз истагидир.</verse>
				<verse number="9">Тун бўйи юрагим Сени қўмсайди, Ҳа, мен Сенга интиламан. Ер юзида Сенинг ҳукминг бўлганда, Олам аҳли адолатни билади.</verse>
				<verse number="10">Фосиқлар марҳамат кўрганда Улар асло солиҳликни ўрганмас. Ҳаққонийлик ўрнига улар эгрилик қилаверади, Сенинг улуғворлигингни улар кўрмайди.</verse>
				<verse number="11">Эй Эгамиз, қўлинг кўтарилган, Жазолашга тайёр, Аммо улар буни кўрмайди. Халқингни деб жон куйдирганингни кўриб, Улар шарманда бўлсин. Ғанимларингга аталган олов уларни ютсин.</verse>
				<verse number="12">Эй Эгамиз, бизга Сен тинчлик ато этасан, Қилган ишларимизнинг барчасига Етишганмиз Сенинг қудратинг ила.</verse>
				<verse number="13">Эй Эгамиз Худо, сендан бошқалар Устимиздан ҳукмронлик қилдилар, Аммо биз ёлғиз Сенинг номингни тилга оламиз.</verse>
				<verse number="14">Ўликлар яшамаслар, Улар асло қайтиб келмас. Уларни Сен жазолаб, қириб ташладинг, Уларни тамомила хотирадан ўчирдинг.</verse>
				<verse number="15">Эй Эгамиз, халқимизни Сен кўпайтирдинг, Халқни кўпайтириб, Ўзинг юксалдинг, Юртнинг барча чегараларини кенгайтирдинг.</verse>
				<verse number="16">Эй Эгамиз, кулфатда қолганларида Улар Сенга юз бурдилар, Сенинг танқидларинг остида эгилдилар.</verse>
				<verse number="17">Тўлғоқ тутаётган аёл оғриқдан қичқиргандай, Тўлғониб, дод–фарёд қилгандай, Биз ҳам Сенинг олдингда шундай бўлдик, эй Эгамиз!</verse>
				<verse number="18">Ҳомиладор бўлиб, дард тортдик, Аммо шамолдан бошқа ҳеч нарса кўрмадик. На ер юзида биз ғолиб бўлдик, На авлодлар дунёга келтирдик.</verse>
				<verse number="19">Аммо Сенинг ўлик халқинг тирилади, Таналари ўрнидан туради. Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, Шодликдан ҳайқиринг! Эй Эгамиз, шабнаминг тонгги шабнамга ўхшайди, Замин мурдаларига ҳаёт бағишлайди.</verse>
				<verse number="20">Келинг, эй халқим, бир оз яшириниб туринг! Эгамизнинг ғазаби босилгунча, Киринг ичкарига, Ортингиздан эшикларни ёпиб қўйинг!</verse>
				<verse number="21">Ана, Эгамиз келаётир масканидан Замин аҳлини гуноҳлари учун жазолагани. Ер тўкилган қонларни фош этади, Қотиллик қурбонларини энди яширмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Ўша куни Эгамиз қиличи билан жазолар, Шафқатсиз, баҳайбат, қудратли қиличи билан. Жазолар Левитанни, ўша қочаётган илонни, Левитанни, ҳа, ғимирлаётган илонни, Ўлдирар денгиздаги ўша аждарҳони.</verse>
				<verse number="2">Эгам айтар: “Ўша куни ажойиб узумзор тўғрисида куйланг!</verse>
				<verse number="3">Мен, Эгангиз, узумзор қўриқчисиман, Доимо уни суғораман. Кечаю кундуз узумзорни қўриқлайман, Ҳеч ким унга зарар келтиролмайди.</verse>
				<verse number="4">Мен ғазабда эмасман! Лекин тиканлару буталар Менга қарши чиқса, Улар билан жанг қиламан. Уларни ёндириб ташлайман.</verse>
				<verse number="5">Улар Мендан паноҳ излаб келсин! Ҳа, Мен билан тинчлик ўрнатсин, Улар Мен билан тинчлик ўрнатсин.”</verse>
				<verse number="6">Вақти келиб, Ёқуб насли илдиз отади, Исроил куртак отиб, гуллайди, Ер юзини мевалари билан тўлдиради.</verse>
				<verse number="7">Исроилнинг душманларини Эгамиз эзди! Эгамиз Исроилни шунчалик урдими?! Исроилнинг ғанимларини ўлдирди! Эгамиз Исроилни шунчалик жазоладими?!</verse>
				<verse number="8">Йўқ, Эгамиз ўз халқини жазолаганда Уларни юртидан ҳайдаб, сургун қилди. Шарқдан эсган бўрон каби Уларни узоққа олиб кетди.</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, Ёқуб наслининг гуноҳлари Тамомила унутилади. Эгамиз шу ишни қилади. Қурбонгоҳнинг тошлари парчаланса Исроил кечирилади. Тикка турган Ашерага аталган устуну Тутатқи қурбонгоҳи қолмаса, Исроилнинг гуноҳлари ювилади.</verse>
				<verse number="10">Мана, Исроилнинг мустаҳкам шаҳарлари ташландиқ бўлди, Тарк этилган саҳродай, ҳувиллаган юрт бўлди. Вайроналар орасида чорва ўтлаб юради, Дарахтларнинг баргини еб, шип–шийдам қилади.</verse>
				<verse number="11">Шохлари қуриб, синиб ётибди, Аёллар келиб, уларни ёқади. Бу халқ ақл–ҳушидан айрилган, Яратган ҳам уларга ачинмайди, Худо уларга марҳамат кўрсатмайди.</verse>
				<verse number="12">Ўша куни, эй Исроил халқи, Эгамиз сизларни Фурот дарёсидан Миср сойлигигача бўлган ерда янчади. Ҳаммангизни битта–битта йиғиб келади.</verse>
				<verse number="13">Ўша куни катта карнай чалинади. Оссурия юртида йўқолганлар, Миср юртига қувилганлар келиб, Қуддусдаги муқаддас тоғда Эгамизга сажда қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Эй улуғворлик тожи бўлган шаҳар! Ҳолингга вой! Эфрайим, маст–аластларининг улуғворлиги эдинг сен! Эҳ, ажойиб, гўзал шаҳар эдинг! Шуҳратинг гулдай сўлмоқда! Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эдинг. Тубанлашдинг шаробдан!</verse>
				<verse number="2">Мана, Раббийнинг кучли бир баҳодири бор. У селга, вайрон келтирадиган қуюнга ўхшайди. Ювиб кетадиган, тошқин жалаларга ўхшайди. Ўз қўллари билан у Эфрайимни яксон қилади.</verse>
				<verse number="3">Эҳ, Эфрайим маст–аластларининг улуғворлик тожи! Ана энди оёқ остида топталади!</verse>
				<verse number="4">Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эди! Энди уларнинг шуҳрати гуллар каби сўнади. Улар илк пишган анжирларга ўхшайди, Пишган заҳоти юлиниб, ютиб юборилади.</verse>
				<verse number="5">Ўша куни Сарвари Олам Ўзининг халқидан қолганлари учун Шуҳрат тожию ажойиб гулчамбар бўлади.</verse>
				<verse number="6">Ҳукм курсисида ўтирганларга У адолат руҳини беради. Дарвозадан душманга зарба берадиганга У жасорат манбаи бўлади.</verse>
				<verse number="7">Руҳоний, пайғамбарлар шароб туфайли, Ўткир ичимликлардан гандираклаб юради. Ҳа, шароб, бўзалардан уларнинг боши айланади, Май дастидан улар йўлларидан адашади, Ўткир ичимликдан гандираклаб юради. Улар ваҳий кўрганларида хато қилади, Қиладиган ҳукмларида адашади.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг дастурхони қусуққа тўла, Бирорта ҳам тоза жой йўқ.</verse>
				<verse number="9">Хўш, Худо кимларга ўргатяпти? Кимга хабарини тушунтиряпти? Мана шу халққа! Энди кўкракдан ажратилган, Сутдан айрилган гўдакларга!</verse>
				<verse number="10">Ҳа, улар тушунарсиз гаплар, Мазмунсиз сўзлар эшитадилар. Озгина у ерда, озгина бу ерда.</verse>
				<verse number="11">Худо бу халққа бегона тилларда, Тушунарсиз тилда гапиради.</verse>
				<verse number="12">Уларга шундай деган: “Мана, ором! Чарчаганларга дам беринг. Мана шу роҳат, ахир.” Аммо улар эшитишдан бош тортди.</verse>
				<verse number="13">Эгам сўзи улар учун тушунарсиз гаплар, Мазмунсиз сўзлардай бўлади. Озгина у ерда, озгина бу ерда. Шундай қилиб, юрай деганингизда Орқага йиқилиб, яраланасиз, Тузоққа тушиб, олиб кетиласиз.</verse>
				<verse number="14">Шу боис Эгамдан келган бу хабарни эшитинг, Эй Қуддусдаги масхарабоз ҳукмдорлар!</verse>
				<verse number="15">Сизлар шундай дедингиз: “Биз Ўлим билан аҳд қилганмиз, Ўликлар диёри ила битим тузганмиз. Даҳшатли офат келиб бошимизга тушмайди. Ахир, ёлғонни паноҳ қилиб олганмиз, Сохталикни чодир қилиб олганмиз.”</verse>
				<verse number="16">Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Синалган бир тошни, пойдевор тошини. Бу қадрли тамал тоши, ишончли пойдевордир. Ҳа, унга таянганлар ҳеч қачон умидсиз бўлмайди.</verse>
				<verse number="17">Мен адолат билан ҳукм қиламан, Тўғрилик ўлчовим бўлади. Сохта паноҳингизни дўл ювиб кетади, Чодирингизни селлар ювиб кетади.</verse>
				<verse number="18">Ўлим билан тузган аҳдингиз бекор бўлади, Ўликлар диёри ила қилган битимингиз барбод бўлади. Даҳшатли офат юртдан ўтаётганда, Сизлар ер билан яксон бўласиз.</verse>
				<verse number="19">Ҳа, ҳар тонгда, туну кун Ўша тўфон сизни ювиб кетади.” Эшитганингизни англаб етганингизда, Бу хабар ғоят катта хавфдан дарак беради:</verse>
				<verse number="20">Ётгани тўшагингиз калталик қилади, Ёпингани кўрпангиз энсизлик қилади.</verse>
				<verse number="21">Перазим тоғидагидай Ўз ишимни қилай, деб Эгам қўзғалади. Гивон водийсидагидай У ғазабга минади. Ҳа, У Ўзининг ажойиб ишини қилади. Унинг ишлари ҳайратда қолдиради.</verse>
				<verse number="22">Масхаралашни бас қилинг энди, Бўлмаса занжирларингиз яна оғирлашади. Сарвари Олам — Раббий менга: “Бутун юртни вайрон қиламан”, деб айтди.</verse>
				<verse number="23">Тингланг, овозимга қулоқ солинг, Диққат қилинг, гапларимни эшитинг!</verse>
				<verse number="24">Деҳқонлар экиш учун ерга ишлов бераверадими?! Тупроқ ковлайверади–ю, ҳеч қачон экмайдими?!</verse>
				<verse number="25">Йўқ, улар ерни текислайди, Кейин укроп, зира уруғини сепади. Белгиланган жойларига Ҳар турли буғдой, арпа уруғини экади.</verse>
				<verse number="26">Ҳа, деҳқонлар нима қилишини билади, Худо уларга ақл–идрок берган!</verse>
				<verse number="27">Ахир, укропни болға билан янчмайди, Зирани арава ғилдираги билан эзмайди. Мана, укропни калтак билан янчиб олади, Зирани таёқ билан эзиб олади.</verse>
				<verse number="28">Буғдойдан ун қилинади, Аммо у то абад янчилмайди. Арава ғилдираги буғдой устидан Чанг бўлгунча юрғизилмайди.</verse>
				<verse number="29">Бу донолик келар Сарвари Оламдан, Унинг маслаҳатлари ажойиб, донолиги буюкдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Ҳолингга вой, эй Довуд яшаган шаҳар! Эй Ориёл, Ориёл! Йиллар ортидан йиллар ўтаверади, Байрамларни нишонлашаверади.</verse>
				<verse number="2">Аммо бошингга кулфат келтираман, Фарёд қилиб, нола чекасан, Сени қурбонгоҳ қиламан.</verse>
				<verse number="3">Атрофингда сенга қарши лашкар тўплайман, Қамал иншоотларини ўрнатаман. Миноралар қуриб, сени ўраб оламан.</verse>
				<verse number="4">Ернинг остидан сен гапирасан, Тупроқ остидан сўзларинг келади, Овозинг шарпа овозидай ер остидан чиқади, Гапларинг тупроқ остидан шивирлаб келади.</verse>
				<verse number="5">Аммо шунда шафқатсиз душманларинг Бирданига чанг каби учиб кетади, Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай Улар тўзиб кетади.</verse>
				<verse number="6">Келади Мен, Сарвари Олам, гумбур–гумбур, Зилзила, шовқин–сурон, довул, Бўрону ютиб юборувчи аланга билан.</verse>
				<verse number="7">Эй Қуддус, сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади. Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар Тундаги туш каби ўтиб кетади.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, оч одам тушида овқат еса ҳам, Уйғонганда, очлигича қолаверади. Чанқаган одам тушида сув ичадию Чанқоғи қонмасдан уйғонади. Эй Сион тоғи, сизга қарши чиққан Жамики элатлар ҳам шу аҳволга тушади.”</verse>
				<verse number="9">Ўзингизни кар қилинг, донг қотиб қолинг, Ўзингизни кўр қилинг, кўрмас бўлинг, Маст бўлинг, аммо шаробдан эмас, Гандираклаб юринг, аммо бўзадан эмас.</verse>
				<verse number="10">Эгам сизни қаттиқ ухлатиб қўйди, Эй пайғамбарлар, Эгам кўзларингизни уйқуга бостирди. Эй валийлар, Эгам бошу кўзларингизни ўраб қўйди.</verse>
				<verse number="11">Мана, бу ваҳийнинг ҳаммаси сизлар учун муҳрланган ўрама қоғоздай бўлиб қолди. Бу ўрама қоғоз ўқий оладиганларга берилиб: “Буни ўқинг!” деб буюрилса, улар: “Йўқ, муҳрланган экан”, дейдилар.</verse>
				<verse number="12">У ўқий олмайдиганларга берилиб: “Буни ўқинг”, деб айтилган бўлса, улар: “Биз ўқишни билмаймиз”, деб жавоб берадилар.</verse>
				<verse number="13">Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилдагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Инсон яратган қоидалар орқали Менга сажда қилади.</verse>
				<verse number="14">Мана, Мен яна шундай бир иш қиламанки, Бу халқ ҳайратда қолади, Лол бўлиб, донг қотади. Донолари доноликдан маҳрум бўлади, Идроклилари идрокидан айрилади.”</verse>
				<verse number="15">Ҳолингизга вой! Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз, Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз. “Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз.</verse>
				<verse number="16">Ҳаммасини ағдар–тўнтар қиляпсиз, Ахир, кулолни лойга тенглаштириб бўладими?! Наҳотки буюм ўзини яратганга: “Мени яратганинг йўқ”, деб айтса?! Наҳотки идиш кулолга: “Сен тушунмайсан”, деб айтса?!</verse>
				<verse number="17">Мана, қисқа вақт ичида Лубнон ўрмони далага айланади. Дала эса қалин ўрмон бўлади.</verse>
				<verse number="18">Ўша куни китобдаги сўзларни карлар эшитар, Кўрларнинг кўзлари зулматда нур кўрар.</verse>
				<verse number="19">Бечораларга Эгам янги қувонч ато этади, Исроил халқининг муқаддас Худоси туфайли Муҳтожлар шод бўлади.</verse>
				<verse number="20">Золимлар то абад йўқ бўлади, Мазахчилар ҳалок бўлади, Ёмонлик истовчилар қириб ташланади.</verse>
				<verse number="21">Улар одамларга туҳмат ёғдирар, Ҳакамларга тузоқ қўяр, Солиҳларни адолатдан маҳрум қилар.</verse>
				<verse number="22">Шу боис Иброҳимни қутқарган Эгам Ёқуб хонадонига шундай деб айтмоқда: “Ёқуб насли энди ҳеч қачон шарманда бўлмайди, Қўрқувдан унинг ранги оқармайди.</verse>
				<verse number="23">Мен яратганларни, ҳа, фарзандларини Исроил халқи ўзининг орасида кўрганда, Менинг номимни муқаддас деб билади, Мен, Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб билади. Ҳа, Исроил халқининг Худоси — Менинг олдимда ҳайратда туради.</verse>
				<verse number="24">Йўлидан адашганлар ўшанда тушуниб етади, Нолиганлар йўл–йўриқларимни ўрганади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Эҳ, итоатсиз халқим! Уларнинг ҳолига вой! Менсиз маслаҳатлар қилишади. Сулҳлар тузади, лекин Менинг Руҳим йўқ–ку уларда! Ҳа, халқим гуноҳ устига гуноҳ орттираверади.</verse>
				<verse number="2">Ахир, Мендан сўрамасдан Мисрга боряптилар, Фиръавндан паноҳ сўряптилар, Мисрдан бошпана истаяптилар.</verse>
				<verse number="3">Аммо фиръавннинг ҳимояси уларга шармандалик бўлади, Мисрнинг бошпанаси уларни уятга қолдиради.</verse>
				<verse number="4">Мана, халқимнинг аъёнлари Зўванга етиб келдилар, Элчилари Ханесга кириб келдилар.</verse>
				<verse number="5">Лекин уларнинг ҳаммаси шарманда бўлади, Ахир, Миср уларнинг халқига ёрдам бермайди. Ҳеч қандай мадад, фойда йўқ, Улар шарманда бўлиб, таъна тагида қолади.”</verse>
				<verse number="6">Нагав чўлидаги ҳайвонлар ҳақида башорат: Эшагу туяларга хазиналарини ортиб, Мисрга олиб кетмоқда. Ваҳимали саҳро бўйлаб секин Миср томон бормоқда. Улар бормоқдалар шерлару заҳарли илонлар Яшайдиган саҳро бўйлаб. Аммо Миср уларга ёрдам бермайди.</verse>
				<verse number="7">Миср берган мадад бекор, фойдасиз, Шу боис Мен Мисрни “Жим ўтирган Раҳоб ”, деб атайман.</verse>
				<verse number="8">Эгам айтар: “Энди бор, сўзларимни бир лавҳага ёзиб, Бу халқ учун китоб қилиб бер. Бу келгуси вақтлар учун бўлсин, Ёзилганлар то абад бўлсин.”</verse>
				<verse number="9">Улар исёнкор халқ, ёлғончи болалар! Эгасининг йўл–йўриқларига Қулоқ солишни рад этган болалар улар.</verse>
				<verse number="10">Улар валийларга айтар: “Энди ваҳий кўрманглар.” Улар пайғамбарларга айтар: “Бизларга ҳақиқий башоратларни айтманглар. Бизга ширин сўзлару сохта ваҳийлар айтинг.</verse>
				<verse number="11">Бу йўлдан юрманг энди! Қайтинг бу йўлдан. Исроил халқининг муқаддас Худоси ҳақида энди Эшитмайлик ҳеч бир нарса!”</verse>
				<verse number="12">Шу боис Исроил халқининг муқаддас Худоси айтар: “Сизлар Менинг сўзларимни рад қилдингиз, Зулмга, ёлғонга умид боғладингиз, Уларга ишондингиз.</verse>
				<verse number="13">Шу боис сизлар учун бу гуноҳингиз Ёрилган, шишиб кетган девор каби бўлади. Бирдан, бир лаҳзада қулаб тушади.</verse>
				<verse number="14">Сопол идиш каби у парча–парча бўлиб кетади. Шунчалик эзилиб кетадики Ўчоқдан чўғ ёки ҳовуздан сув олгани Бирон парчасини ҳам топиб бўлмайди.”</verse>
				<verse number="15">Эгамиз Раббий, Исроил халқининг муқаддас Худоси шундай демоқда: “Менга қайтсангиз нажот топасиз, Ҳаловатли бўлсангиз қутқариласиз. Сокинлигу ишончингиз сизнинг кучингиз бўлади. Аммо сизлар буни хоҳламадингиз.</verse>
				<verse number="16">Айтдингизки: ‘Йўқ, отларга миниб учиб кетамиз’, Мана, энди отларга миниб учиб кетасиз! Айтдингизки: ‘Учқур отларга миниб кетамиз’, Энди эса сизни таъқиб қиладиганлар учқур бўлади!</verse>
				<verse number="17">Қаранглар, халқингиздан беш–олтитаси қолмагунча Бир кишининг таҳдиди мингтангизни қочиради. Беш кишининг таҳдиди сизларни қочиради. Аммо қолганлар тепаликдаги байроқ дастасидай бўлади. Улар тоғ чўққисидаги байроқ каби ишора бўлади.”</verse>
				<verse number="18">Шунинг учун Эгам кутмоқда, Сизларга шафқат кўрсатай, деб. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай, деб. Ахир, Эгам адолатли Худодир. Унга умид боғлаганлар бахтиёрдир.</verse>
				<verse number="19">Эй Қуддусда макон қилган Сион халқи! Сизлар энди йиғламайсизлар. Фарёдингизни эшитиб, Эгам албатта марҳамат кўрсатади. Овозингизни эшитиб, жавоб беради.</verse>
				<verse number="20">Раббий сизларга кулфатни нон қилиб, қайғуни сув қилиб берса ҳам, энди Ўша Устозингиз Ўзини яширмайди. Сизлар ўз кўзларингиз билан Уни кўрасизлар.</verse>
				<verse number="21">Сизлар ўнгга ёки чапга бурилганингизда, шундай овозни эшитасизлар: “Мана йўл, шу йўлдан юринглар.”</verse>
				<verse number="22">Кейин ҳамма кумуш бутлар, олтин тасвирларингизни йўқ қилиб ташлайсиз. Сиз ўша нарсаларни ифлос латта–путтадай улоқтириб ташлайсиз. “Эй, даф бўл кўзимдан!” дейсиз ўша нарсаларга.</verse>
				<verse number="23">Эгам ерга эккан уруғингизга ёмғир беради. Ердан келадиган озиқ–овқат мўл, баракали бўлади. Ўша куни чорвангиз кенг яйловларда ўтлайди.</verse>
				<verse number="24">Тупроққа ишлов берган ҳўкиз, эшаклар энг яхши емни ейдилар.</verse>
				<verse number="25">Ўша куни, душманларингиз ўлдирилган, миноралар қулаган куни ҳар бир тоғдан, ҳар бир тепаликдан ирмоқ оқиб тушади.</verse>
				<verse number="26">Ой қуёшга ўхшаб нур сочади. Қуёш эса етти баробар кўпроқ нур беради, етти кунлик ёруғлигини сочади. Эгам Ўз халқининг яраларини боғлаб, Ўзи келтирган жароҳатларга шифо берган кун шундай бўлади.</verse>
				<verse number="27">Ана, Эгамизнинг Ўзи узоқдан келмоқда, Қалин булут ичида, ғазабга миниб келмоқда. Лаблари ғазабга тўла, Тили — ямламай ютадиган оловдай.</verse>
				<verse number="28">Унинг нафаси бўйингача келадиган Тошқин дарёга ўхшар, У халқларни ҳалокат элагида элайди. У элатларнинг оғзига сувлуқ солади–да, Уларни йўлдан адаштиради.</verse>
				<verse number="29">Сизлар эса муқаддас байрам оқшомидагидай қўшиқлар куйлайсиз. Эгамизнинг тоғига, Исроил халқининг Қоясига най садолари остида бораётганлардай юракларингиз шодликка тўлади.</verse>
				<verse number="30">Эгамиз Ўз улуғвор овозини эшиттиради. Ҳа, қўлининг зарбаси оғирдир. Унинг кучли ғазаби, ямламай ютай деган оловга ўхшайди. Ҳа, Унинг ғазаби бўрону довул, момақалдироқ кабидир.</verse>
				<verse number="31">Эгамиз ҳассаси билан Оссурияни уради. Ўз овози билан уни даҳшатга туширади.</verse>
				<verse number="32">Эгамиз қайта–қайта Оссурияни доира ва арфа садолари остида ҳассаси билан жазолайди. Эгамиз Ўз қўлининг зарби билан жанг қилиб, улар билан уришади.</verse>
				<verse number="33">Тофат аллақачон тайёрланган. Ҳа, у ҳатто Оссурия шоҳи учун ҳам тайёр турибди. Бу кенг чуқурда алангаю ўтин мўл–кўл. У ерда Эгамизнинг нафаси вулқондан чиққан олов каби ёндиради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Ҳолингизга вой! Эй Мисрдан ёрдам сўраб бораётганлар! Ҳолингизга вой! Эй отларга ишонаётганлар! Улар жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Унга юз бурмадилар.</verse>
				<verse number="2">Ахир, Эгам ҳам доно. У кулфат олиб келади. Сўзларини У қайтиб олмайди, Фосиқларнинг хонадонига қарши қўзғалади, Бадкирдорларга ёрдам берганларга қарши туради.</verse>
				<verse number="3">Мисрликлар Худо эмас, инсонлардир, Уларнинг отлари руҳ эмас, танадир. Эгам уларга қарши қўл кўтарганда, Мададкор қоқилади, Мададга зор йиқилади. Иккови биргаликда ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="4">Ҳа, Эгам менга айтмоқда: “Кучли шер қўйни бўғизлаганда, Чўпонлар шовқин–суронига эътибор бермас, Уларга ҳатто назар ҳам ташламас. Шу сингари, Мен, Сарвари Олам, Сион тоғи, ўша тепаликда Жанг қилишга келаман.</verse>
				<verse number="5">Ўз ини устида учаётган қуш каби, Мен, Сарвари Олам, Қуддусни қўриқлайман. Мен Қуддусни қўриқлаб, озод қиламан, Ҳимоя қилиб, нажот бераман.”</verse>
				<verse number="6">Эй Исроил халқи! Гарчи сизлар шу қадар фосиқ исёнчи бўлсангиз ҳам, энди Эгамизга қайтинг!</verse>
				<verse number="7">Ҳа, ўша куни ҳар бирингиз олтин бутлар ва кумуш тасвирларни рад этасиз. Уларни гуноҳкор қўлларингиз билан ясаган эдингиз.</verse>
				<verse number="8">Оссурия вайрон бўлади, аммо инсоннинг қиличидан эмас. Худонинг қиличи Оссурияликларни уради. Оссурияликлар ваҳимага тушиб қочадилар. Кучли, ёш йигитларини қул қилиб олиб кетадилар.</verse>
				<verse number="9">Оссуриянинг суянган қояси ваҳима ичида қочади, Лашкарбошилари жанговар байроқдан қўрқиб, қочиб кетади. Ҳа, Эгамизнинг алангаси Қуддусда, Унинг ўчоғи Сиондадир. Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Ана, шоҳ солиҳлик билан ҳукмронлик қилади, Ҳукмдорлар адолат билан бошқаради.</verse>
				<verse number="2">Ҳар бир одам шамолдан асрайдиган паноҳдай бўлади, Бўрондан сақлайдиган бошпана каби бўлади. Улар саҳродаги сув ўзанига ўхшайди, Ташна ердаги улкан қоянинг соясидай бўлади.</verse>
				<verse number="3">Кўрадиганларнинг кўзлари энди юмилмайди, Эшитадиганлар энди қулоқ солади.</verse>
				<verse number="4">Идроксизнинг ақли англайдиган бўлади, Дудуқ одамнинг тили равон бўлади.</verse>
				<verse number="5">Аҳмоқни энди аслзода деб чақирмайдилар, Ярамасни, ҳурматга сазовор, деб айтмайдилар.</verse>
				<verse number="6">Мана, аҳмоқ калтафаҳмлик билан гапиради, Фикри–зикри эса ёвузлик билан банд. Қилганлари — нопоклик, Эгам ҳақида хато гапиради. Оч одамни у очлигича қолдиради, Чанқаганга сув бермайди.</verse>
				<verse number="7">Баттолнинг усуллари ёвуздир, У ёмонликлар режалаштиради, Фақирларнинг илтижолари тўғри бўлса ҳам, Ёлғон гап–сўзлар билан уларни вайрон қилади.</verse>
				<verse number="8">Олижаноб одамлар эса яхши режалар тузади, Яхши ният қилиб, ўз сўзида туради.</verse>
				<verse number="9">Эй сиз, беғам аёллар, Туринглар, Менга қулоқ солинглар! Эй сиз, ўзига ишонган қизлар, Менинг гапларимни эшитинглар!</verse>
				<verse number="10">Эй сизлар, бепарво юрганлар, Бир йил ўтар–ўтмас титрай бошлайсиз. Узум ҳосили яхши бўлмайди, Мева ҳосили бўлмайди.</verse>
				<verse number="11">Қўрқинг, эй сиз, беғам аёллар, Қалтиранг, эй ўзига ишонган қизлар! Тавба қилиб, кийимингизни ечиб ташланг. Қанорга ўраниб, белингизни боғланг!</verse>
				<verse number="12">Кўкрагингизга уриб йиғланг Ажойиб далаларингиз, Серҳосил узумзорларингиз учун!</verse>
				<verse number="13">Халқимнинг ери учун йиғланг! У ерни тикан, янтоқ буталари босиб кетади. Ҳа, шодликка тўла бўлган уйлар учун, Қувноқ шаҳар учун аза тутинг!</verse>
				<verse number="14">Мана, сарой ташландиқ бўлиб қолди, Гавжум шаҳар саҳрога айланди. Қалъаю минора то абад Ёввойи эшаклар яйрайдиган жой, Чорва учун яйлов бўлди.</verse>
				<verse number="15">Токи юқоридан устимизга Руҳ ёғилмагунча шундай бўлади. Ундан кейин саҳролар серҳосил далага айланади, Серҳосил дала ўрмон сифат бўлади.</verse>
				<verse number="16">Шунда одиллик саҳрода макон қилади, Солиҳлик серҳосил далада маскан қилади.</verse>
				<verse number="17">Солиҳлик меваси тинчлик бўлади, Солиҳлик самараси то абад хотиржамлик, ишонч бўлади.</verse>
				<verse number="18">Халқим яшайди сокин жойларда, Бехавотир уйларда, хотиржам масканларда.</verse>
				<verse number="19">Ўша ўрмонни дўл яксон қилади, У шаҳар эса тамомила йўқ бўлади.</verse>
				<verse number="20">Шундай бўлса ҳам, нақадар бахтлисиз! Ирмоқлар бўйида экин экасиз. Чорваю подангиз яйловларни кезиб юради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">Эй таланмаган талончи! Ҳолингга вой! Эй хиёнатни татимаган хиёнаткор! Ҳолингга вой! Роса талаб бўлганингдан сўнг, Ўзингни талон–тарож қиладилар. Хиёнатни бас қилганингда, Сенга хиёнат қиладилар.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгамиз, бизга марҳамат қил, Биз Сенга умид боғлаймиз. Бизга ҳар кун куч ато қил, Кулфат чоғи эса бизга нажот бер.</verse>
				<verse number="3">Гумбурлаган овозингдан халқлар тарқаб кетар, Сен қўзғалганингда элатлар қочиб кетар.</verse>
				<verse number="4">Чигирткалар йиғилгандай ўлжаларинг йиғилар, Чигирткалар уюми каби ўлжаларингни талон–тарож қилишар.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз юксалгандир. Ҳа, Унинг маскани юксакда. Тўлдиргандир У Қуддусни адолату солиҳлик ила.</verse>
				<verse number="6">Эй Қуддус, У кунларингиз тинчлигини маҳкам тутади, Унинг Ўзи нажот, илм–маърифат, доноликнинг бой манбаидир. Эгамиздан қўрқиш сизларнинг хазинангиздир.</verse>
				<verse number="7">Ана қаранг! Яҳудонинг жасур йигитлари Кўчаларда фарёд қилади, Тинчлик элчилари аччиқ–аччиқ йиғлайди.</verse>
				<verse number="8">Катта йўллар ҳувиллаб қолган, Бу йўллардан юрмайди ҳеч кимса, Аҳдлар бузилди, шаҳарлар вайрон бўлди, Инсон ўз қадрини йўқотди.</verse>
				<verse number="9">Юрт аза тутди, азоб чекди. Лубнон ўрмонлари иснодга қолиб, қуриб қолди. Шарон текислиги саҳрога ўхшаб қолди, Башан, Кармил тоғидаги дарахтларнинг япроқлари қолмади.</verse>
				<verse number="10">“Энди қўзғаламан, — демоқда Эгамиз. — Энди Мен юксаламан, Ҳа, Ўзимни баланд кўтараман.</verse>
				<verse number="11">Сизлар эса сомонга ҳомиладор бўлгандай, Фойдасиз поялар туққандай бўласиз. Руҳингиз сизларни олов каби еб битиради.</verse>
				<verse number="12">Халқлар ёниб, кул бўлади, Кесилиб, оловга ташланган тикандай бўлади.</verse>
				<verse number="13">Эй узоқдагилар, Менинг қилганларимни эшитинг, Эй яқиндагилар, қудратимни билиб олинг!”</verse>
				<verse number="14">“Орамизда ким ямламай ютадиган олов билан тура олади? Орамиздаги ким ёниб битмас аланга ёнида қола олади?” дея Қуддусда гуноҳкорлар ваҳимага тушди, Нопокларни қўрқув эгаллаб олди.</verse>
				<verse number="15">Мана, қаранг солиҳ яшаётганларга! Улар тўғри гапни гапиради, Тамагирлик фойдасидан юз ўгиради, Пора олишдан қўлларини тияди. Қотилларнинг фитналарига қўшилмайди, Кўзларини ёвузлик жалб қила олмайди.</verse>
				<verse number="16">Ҳа, шундайларнинг маскани юксакларда бўлади, Тоғлардаги қоялар бошпанаси бўлади. Нону суви ҳеч қачон етмай қолмайди.</verse>
				<verse number="17">Мана, кўзларингиз улуғвор шоҳни, Кенг ёйилган юртни кўради.</verse>
				<verse number="18">Шунда ўтмишдаги қўрқувни эслаб, дейсиз: “Қани экан ўша бош лашкарбоши? Қани ўша ўлжаларни ўлчаган одам? Қани энди минораларни санаганлар?”</verse>
				<verse number="19">Сизлар тилларини тушунмайдиган, Гапларини англамайдиган, Ўша такаббур халқни энди кўрмайсиз!</verse>
				<verse number="20">Мана, қаранг Қуддусга! Байрамларимиз шаҳрига боқинг. Ўз кўзларингиз билан Сионни, Ўша осуда масканни кўрасиз. Бу чодир ҳеч қачон кўчмайди, Унинг қозиқлари сурилмайди, Биронта арқони узилмайди.</verse>
				<verse number="21">Ҳа, у ерда қудратли Эгамиз бизнинг шоҳимиз бўлади, У ерда кенг дарёлару ирмоқлар бўлади. Эшкакли уруш кемалари кечиб ўта олмайди, Елканли жанг кемалари ҳам у ерда суза олмайди.</verse>
				<verse number="22">Ахир, Эгамиз ҳукмронлик қилади, Унинг Ўзи қонун–қоидани ўрнатади. Эгамиз бизнинг шоҳимиздир, Унинг Ўзи бизга нажот беради.</verse>
				<verse number="23">Кемангизнинг мачтаси мустаҳкам эмас, Унинг арқонлари заифлашган, Унинг елкани ёйилмайди. Сўнг мўл–кўл ўлжа бўлинади, Ҳатто чўлоқ ҳам ўлжага шерик бўлади.</verse>
				<verse number="24">Орангизда ҳеч кимса, “Мен хастаман”, демайди, Қуддусдагиларнинг гуноҳлари кечирилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Эй элатлар, яқинроқ келинг, қулоқ солинг! Эй халқлар, диққат қилинг! Эшитинг, эй замин, заминдаги бор жонзот! Оламу унинг маҳсули, эшитинг!</verse>
				<verse number="2">Ҳа, Эгамиз бутун элатлардан ғазабда, Уларнинг лашкарларига қаҳри келди. Эгамиз уларни тамомила қириб ташлайди. Уларни бўғизлашга ҳукм этган.</verse>
				<verse number="3">Мурдалари кўмилмай қолиб кетади, Жасадларидан қўланса ҳид анқийди, Уларнинг қони қирларда дарё бўлиб оқади.</verse>
				<verse number="4">Самодаги ҳамма юлдузлар чириб кетади, Осмон ўрама қоғоздай эшилиб кетади. Токдан қуриб тушган барглар сингари, Дарахтидан тўкилган анжир сингари Самовий жисмлар тўкилиб кетади.</verse>
				<verse number="5">Эгам айтар: “Ҳа, самоларда қиличим Менинг пайдо бўлди. Мана, у Эдомга, Мен ҳалокатга ҳукм қилган халқнинг бошига тушади.”</verse>
				<verse number="6">Эгамизнинг қиличи қонга булғанган. Қўзилар, эчкилар ёғига, қонига, Қўчқор буйрагининг ёғига тўйган. Ҳа, Бозрах шаҳрида Эгамизга қурбонлик бор, Эдом юртида катта қирғин бошланди.</verse>
				<verse number="7">Ёввойи буқалар, новвослар, катта ҳўкизлар ҳам Улар билан бирга қулайди. Уларнинг ери қон билан суғорилади, Тупроғи ёғни шимиб олади.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, бу кун Эгамизнинг қасос кунидир. Қуддус учун Эгамиз қасос оладиган йилдир бу.</verse>
				<verse number="9">Эдом ирмоқлари қатронга айланади, Тупроғи олтингугуртга айланади, Бутун юрт эса аланга ичида қолади.</verse>
				<verse number="10">Аланга кечаю кундуз ўчмайди, Тутун абадий кўтарилаверади. Бу юрт авлодлар оша Вайрона бўлиб қолаверади. Ҳеч ким уни то абад босиб ўтмайди.</verse>
				<verse number="11">У ер бойқушлару кирпиларнинг мулки бўлади, Уккию қарғалар у ерда макон қилади. Ҳа, Эгамиз бу юртни ўлчаб, Вайронаю харобага лойиқ топди.</verse>
				<verse number="12">Бу юртда аслзодалар йўқ энди, У ердан бирорта шоҳ чиқмайди, Барча шаҳзодалари йўқ бўлиб кетади.</verse>
				<verse number="13">Қалъаларида тиканлар ўсади, Саройларида янтоқлар, қушқўнмас буталар битади. У ер чиябўриларга маскан бўлади, Туяқушларнинг бошпанаси бўлади.</verse>
				<verse number="14">Ёввойи мушуклару сиртлонлар Бир–бирига дуч келади, Ёввойи эчкилар бир–бирини чақириб маърайди, У ерда тун шарпалари дам олади, Ўша ер уларга оромгоҳ бўлади.</verse>
				<verse number="15">Илонлар у ерда ин қуриб, тухум қўяди, Соя жойларда болаларини йиғади. Қузғунлар у ерда жуфтланиб тўпланади.</verse>
				<verse number="16">Мана, Эгамизнинг китобидан топиб, ўқинг: Улардан биронтаси йўқ бўлмайди, Ҳаммаси жуфт–жуфт бўлади, Эгамизнинг Ўзи шундай амр этган, Унинг Руҳи ҳаммасини тўплади.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз қуръа ташлаб, ҳар бирининг улушини берди, Арқон билан ўлчаб, юртни уларга бўлиб берди. Бу юрт то абад уларнинг мулки бўлади, Авлодлар оша улар бу ерда яшайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="35">
				<verse number="1">Чўлу биёбон шод бўлади, Саҳро қувониб, атиргулдай гуллайди.</verse>
				<verse number="2">Ҳамма ёқда гул–чечаклар очилади, Чўл шодланиб, қувончдан ҳайқиради. Лубноннинг чиройи, Кармил тоғининг, Шарон текислигининг улуғворлиги Унга берилади. Улар Эгамизнинг шуҳратини, Худойимизнинг улуғворлигини кўради.</verse>
				<verse number="3">Қўллари чарчаганларга далда бергин, Тиззалари букилганларга мадад бергин.</verse>
				<verse number="4">Қўрқоқ юракларга шундай деб айтгин: “Дадил бўлинг, қўрқманг! Мана, Худойингиз! Қасос келмоқда илоҳий интиқом ила, Унинг Ўзи сизларга нажот беради.”</verse>
				<verse number="5">Ўша пайтда кўрларнинг кўзлари очилади, Карларнинг қулоқлари эса эшитади.</verse>
				<verse number="6">Чўлоқ ҳам оҳудай сакрайди, Соқов тил шодликдан ҳайқиради. Мана, ахир, саҳрода сув шариллаб оқмоқда, Чўл жойлар эса ирмоқларга тўла.</verse>
				<verse number="7">Қизиб ётган қум ҳовузга айланади, Қақраган ер қайнаётган булоқ бўлади. Олдин чиябўрилар яшаган масканларда Энди майса, қамиш, папируслар ўсади.</verse>
				<verse number="8">Ўша ердан катта йўл ўтади, Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади. Нопоклар у йўлга қадам босмайди, Бу йўл мана шу йўлдан юрадиганларникидир. Бу йўлдан юрадиганлар, Ҳатто идроксизлар ҳам адашмайди.</verse>
				<verse number="9">Ўша ерда шер бўлмайди. Йиртқич ҳайвон юрмайди. Улар бу ерда топилмайди. Ҳа, фақат нажот топганлар ўша ерда юради.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="36">
				<verse number="1">Ҳизқиё шоҳлигининг ўн тўртинчи йилида Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудо юртига ҳужум қилди. Унинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини босиб олди.</verse>
				<verse number="2">Лахиш шаҳридан Оссурия шоҳи ўз мулозимини катта лашкар билан Қуддусдаги шоҳ Ҳизқиёга юборди. У Юқори ҳовуз ариғи ёнида тўхтади. Бу ариқ кир ювувчининг даласига борадиган йўлда эди.</verse>
				<verse number="3">Шунда Хилқиё ўғли Элияқим, Шавна ва Осиф ўғли Йўх Қуддусдан чиқиб, мулозимнинг ёнига бордилар. Шоҳ Ҳизқиёнинг саройида Элияқим бош вазир бўлиб, Шавна котиб, Йўх эса мушовир бўлиб хизмат қилар эдилар.</verse>
				<verse number="4">Мулозим уларга шундай деди: “Улуғ Оссурия шоҳининг шу гапларини Ҳизқиёга етказинг: ‘Нимангга ишоняпсан ўзи?</verse>
				<verse number="5">Ҳарбий маҳоратингдан ва куч–қудратингдан гапиряпсан, лекин булар қуруқ гаплар–ку! Кимингга ишониб менга итоат этмаяпсан?</verse>
				<verse number="6">Ҳа, сен Мисрга ишоняпсан. Лекин Миср ёриқ қамишдан қилинган ҳассага ўхшайди–ку! Унга суянсанг, қўлингга санчилади. Миср фиръавнига ишонганларнинг ҳаммаси шу аҳволга тушади.</verse>
				<verse number="7">Балки сизлар: «Биз Эгамиз Худога ишонамиз», деб айтарсизлар менга. Ахир, Ҳизқиё ўша Эгангизнинг саждагоҳу қурбонгоҳларини бузиб ташлаб, Яҳудо халқи ва Қуддусликларга: «Фақатгина Қуддусдаги қурбонгоҳнинг олдида сажда қилинглар», деб айтган–ку! ’</verse>
				<verse number="8">Келинглар! Энди жаноби олийлари Оссурия шоҳи номидан сизлар билан бир гаров ўйнайлик. Мана, сизларга икки мингта от берамиз, қани, уларни минишга одам топинглар–чи!</verse>
				<verse number="9">Қани, кўрайлик–чи, шоҳимнинг қуллари орасидаги энг кичик бир лашкарбошисини мағлуб қила оласизми?! Ахир, ўзингиз Мисрнинг жанг араваларию отлиқларига умид боғлаб ўтирибсиз.</verse>
				<verse number="10">Қолаверса, бизни Эгангизнинг хоҳишисиз бу юртни вайрон қилишга келган, деб ўйлайсизларми? Эгангизнинг Ўзи бизга: ‘Ўша юртга бориб, у ерни вайрон қилинглар’, деб амр берган–ку!”</verse>
				<verse number="11">Элияқим, Шавна ва Йўх мулозимга: — Бу қулларингга орамийча гапиравер, орамийчани тушунамиз. Ибронийча гапирма. Тағин девор устидагилар бизнинг гапимизни эшитиб қолмасин, — дедилар.</verse>
				<verse number="12">Мулозим эса шундай жавоб берди: — Шоҳим бу сўзларни фақат ҳукмдорингизга ва сизларга гапирсин, деб мени юборибдими?! Девор устида тўпланган одамларга ҳам гапиряпман–да. Улар ҳам, сизлар каби, тезакларини еб, сийдикларини ичишга гирифтор қилинган.</verse>
				<verse number="13">Сўнгра у тик туриб, баланд овоз билан ибронийча гапирди: “Улуғ шоҳ — Оссурия шоҳининг гапларини эшитинг!</verse>
				<verse number="14">Шоҳ ҳазратлари шундай айтмоқда: ‘Ҳизқиё сизларни йўлдан урмасин. У барибир сизларни қутқара олмайди.</verse>
				<verse number="15">«Эгамиз бизни албатта қутқаради, бу шаҳар Оссурия шоҳи қўлига берилмайди», деб Ҳизқиё сизларни Эгангиздан умидвор қилмасин.’</verse>
				<verse number="16">Шоҳингиз Ҳизқиёга қулоқ солманглар. Мана Оссурия шоҳи айтмоқда: ‘Мен билан сулҳ тузиб, менинг олдимга келинглар. Шунда ҳар ким ўз узумзорию анжир дарахти ҳосилидан еяверади, ўз сардобасидан сув ичаверади.</verse>
				<verse number="17">Келганимдан кейин эса мен сизларни ўз ўлкангизга ўхшаган бир юртга олиб бораман. У жой буғдой, шароб, нон, узумзорларга бой юртдир.</verse>
				<verse number="18">Яна Ҳизқиё: «Эгамиз бизни қутқаради», деб сизларни алдамасин. Қани, қайси халқнинг худоси ўз юртини Мен, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқарибди?!</verse>
				<verse number="19">Хомат билан Арпад шаҳрининг худолари қани?! Сефарвайимнинг худолари–чи?! Бирорта худо Самарияни менинг қўлимдан қутқара олмадилар–ку!</verse>
				<verse number="20">Жамики халқларнинг худоларидан қайси бири ўз юртини менинг қўлимдан қутқарибдики, Эгангиз Қуддусни қутқара олса?!’”</verse>
				<verse number="21">Аммо халқ жим тураверди. Биронтаси ҳам жавоб бермади. Чунки шоҳ Ҳизқиё: “Унинг гапига жавоб қайтарманглар”, деб фармон берган эди.</verse>
				<verse number="22">Бош вазир бўлган Хилқиё ўғли Элияқим, котиб Шавна ва мушовир бўлган Осиф ўғли Йўх эса қайғудан либосларини йиртиб, Ҳизқиёнинг олдига келдилар. Улар мулозиминг гапларини Ҳизқиёга айтиб бердилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="37">
				<verse number="1">Шоҳ Ҳизқиё буларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртди. Қанорга ўраниб, Эгамизнинг уйига борди.</verse>
				<verse number="2">Ҳизқиё бош вазир Элияқимга, котиб Шавна ва оқсоқол руҳонийларга, қанорга ўранинглар, деди–да, уларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбар олдига юборди.</verse>
				<verse number="3">Улар Ишаёга шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, танбеҳ эшитяпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз кўзи ёриётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.</verse>
				<verse number="4">Балки Оссурия мулозимининг сўзларини Эганг Худо эшитар. Барҳаёт Худони таҳқирласин, деб Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Балки Эганг Худо эшитиб, бу сўзлар учун уни жазолар. Энди юртда қолган халқ учун илтижо қил.”</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Ҳизқиёнинг аъёнлари Ишаёнинг олдига келганда,</verse>
				<verse number="6">Ишаё уларга шундай деди: — Шоҳингизга шу гапларни етказинглар: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Оссурия шоҳининг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзларидан қўрқма.</verse>
				<verse number="7">Мен Оссурия шоҳига бир руҳ юбораман. Шоҳ бир миш–мишни эшитиб, ўз юртига қайтиб кетади. Унга ўз юртида ажал келтираман.’”</verse>
				<verse number="8">Оссурия шоҳи Санхаривнинг Лахиш шаҳридан кетганини шоҳнинг мулозими эшитди. Кейин у ҳам қайтиб кетди. Шоҳни Либна шаҳрига қарши уришаётган ерида топди.</verse>
				<verse number="9">Санхарив: “Ҳабашистон шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди”, деган бир хабарни эшитди. У бу гапни эшитиб, Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга элчилар орқали шу гапни етказди:</verse>
				<verse number="10">“Умид қилган Худойинг, ‘Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди’, деб сени алдамасин.</verse>
				<verse number="11">Мана, ўзинг эшитгансан–ку! Оссурия шоҳлари ҳамма юртларни ер билан яксон қилган. Энди сен қутуламан, деб ўйлаяпсанми?!</verse>
				<verse number="12">Оталарим қанча халқларни хонавайрон қилди. Уларни худолари қутқармади–ку! Гозан, Хорон, Разаф аҳолиси, Талассарда яшаган Эден халқлари қутула олдими?!</verse>
				<verse number="13">Қани, айт–чи, Хомат шаҳрининг шоҳи қани энди?! Арпад, Сефарвайим, Хана, Иввах шаҳарларининг шоҳлари қани?!”</verse>
				<verse number="14">Ҳизқиё хабарчиларнинг қўлидан мактубни олиб ўқигач, Эгамизнинг уйига кирди. Мактубни Эгамизнинг олдида ёйди.</verse>
				<verse number="15">Кейин у Эгамизга ёлвориб ибодат қилди:</verse>
				<verse number="16">“Эй икки каруб орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан.</verse>
				<verse number="17">Эй Эгамиз! Қулоқ солиб, эшит. Эй Эгамиз, кўзларингни очиб, қара. Санхаривнинг ҳамма айтганларини, у барҳаёт Худони қандай ҳақоратлаганини билиб қўй.</verse>
				<verse number="18">Эй Эгамиз! Биз биламизки, Оссурия шоҳлари ҳамма халқларни ва уларнинг юртларини вайрон қилганлар.</verse>
				<verse number="19">Ўша халқларнинг худоларини оловда ёқиб, йўқ қилганлар. Чунки ўша нарсалар худолар эмас, балки инсон қўли билан ёғочдан, тошдан ясалган нарсалар эди.</verse>
				<verse number="20">Эй Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин. Токи бутун ер юзидаги шоҳликлар билсин, Сен танҳо Эгамизсан! ”</verse>
				<verse number="21">Омиз ўғли Ишаё Ҳизқиёга шундай хабар юборди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: ‘Оссурия шоҳи Санхарив ҳақида қилган илтижоларингни эшитдим.’</verse>
				<verse number="22">Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: ‘Бокира қиз Қуддус сендан нафратланади, Устингдан кулади. Гўзал Сион орқангдан масхара қилади, Бошини чайқайди.</verse>
				<verse number="23">Кимни ҳақорат қилдинг ўзи? Кимни таҳқирладинг? Кимга қўрс гапирдинг? Киборларча боқдинг, ҳей? Исроил халқининг муқаддас Худосига!</verse>
				<verse number="24">Ўз қулларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: «Тоғ чўққиларини жанг аравалари билан забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг узоқ тепаликларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим.</verse>
				<verse number="25">Мен қудуқлар қазиб, сувларидан ичдим. Мисрнинг ҳамма дарёларини Оёғим кафти билан қуритдим».</verse>
				<verse number="26">Эшитмаганмисан, эй Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим, Буни азалдан режа қилган эдим. Энди амалга оширдим. Қалъаларни вайронага айлантирсин, деб Мен сенга куч бердим.</verse>
				<verse number="27">Қўл, қаноти қирқилди шаҳар аҳлининг, Ваҳимага тушиб, уятга қолдилар. Улар далада ўсган ўт, янги майсалардайдир. Томларда ўсган майсаларга ўхшаб, Етилмасдан олдин қуриб қолдилар.</verse>
				<verse number="28">Сени ҳар томондан биламан, эй Санхарив! Қачон урушга чиқиб, Уйингга қачон қайтишингни ҳам биламан. Биламан: Мендан ғазабдасан.</verse>
				<verse number="29">Мендан қаттиқ ғазабдасан. Манманлигинг қулоғимга етиб келди. Энди мен бурнингдан ҳалқамни, Оғзингдан сувлиғимни ўтказаман. Келган йўлингдан сени қайтариб олиб кетаман.’</verse>
				<verse number="30">Эй Ҳизқиё, мана булар сен учун нишона бўлади: бу йил ўз–ўзидан ердан ўсиб чиққанларни тановул қиласиз. Иккинчи йил биринчисининг ўрнидан ўсиб чиққанини ейсизлар. Учинчи йил эса уруғ экиб, ҳосил ўрасиз. Узумзорлар барпо қилиб, мевасин тановул қиласиз.</verse>
				<verse number="31">Яҳудо халқининг қутулиб қолганлари яна илдиз отади, юқорида мева беради.</verse>
				<verse number="32">Халқнинг қолгани Қуддусдан, қутулганлари Сион тоғидан келади. Сарвари Олам Ўз ғайрати билан буни амалга оширади.</verse>
				<verse number="33">Оссурия шоҳи тўғрисида Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Санхарив бу шаҳарга киролмайди, ўқлар отолмайди. Қалқони билан шаҳарга яқинлашмайди, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмайди.</verse>
				<verse number="34">Келган йўлидан қайтиб кетади, шаҳарга кирмайди, — деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="35">— Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати бу шаҳарни ҳимоя қилиб, сақлайман.’”</verse>
				<verse number="36">Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Мана, тонг саҳарда уларнинг ҳаммаси ўлик жасад!</verse>
				<verse number="37">Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. Ўз уйи Найнавога қайтиб, ўша ерда яшади.</verse>
				<verse number="38">Санхарив ўз худоси Нисрохнинг уйида сажда қилаётган эди. Ўғиллари Одраммалек билан Саризар унга бир қилич уриб ўлдирди. Иккови ҳам Арарат юртига қочиб кетди. Санхаривнинг ўрнига ўғли Исархаддўн шоҳ бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="38">
				<verse number="1">Ўша кунлари Ҳизқиё қаттиқ касал бўлиб қолди. Омиз ўғли Ишаё унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Тайёргарлигингни кўриб қўявер, тузалмайсан энди, ўласан.’”</verse>
				<verse number="2">Ҳизқиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди:</verse>
				<verse number="3">“Эй Эгам! Эсла! Доимо содиқлик ва бутун қалбим билан ҳузурингда юрдим! Кўз ўнгингда ўша яхши ишларни қилдим.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади.</verse>
				<verse number="4">Шундан кейин Ишаёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="5">“Бориб, Ҳизқиёга шундай деб айт: ‘Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: «Илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Умрингни яна ўн беш йилга узайтираман.</verse>
				<verse number="6">Ўзингни ва бу шаҳарни Оссурия шоҳининг қўлидан халос қиламан. Ҳа, бу шаҳарни ҳимоя қиламан.</verse>
				<verse number="7">Эй Ҳизқиё! Мана сенга Мендан нишона. Мен, Эганг, берган ваъдамни бажараман.</verse>
				<verse number="8">Мана қара! Ботаётган қуёш Охознинг зинапоясига соя тушириб турибди. Ўша сояни ўн қадам орқага сурдираман».’” Шундай қилиб, соя ўн қадам орқага кетди.</verse>
				<verse number="9">Шоҳ Ҳизқиё соғайгандан кейин қуйидаги шеърни ёзди:</verse>
				<verse number="10">Мен айтдим: “Ҳаётим чўққисида Ўликлар диёрига бораманми? Умримнинг қолгани хазон бўлсинми?</verse>
				<verse number="11">Мен Эгамни кўрмайман. Ҳа, Уни кўрмасман бу ёруғ ер юзида. Тирик зотларни энди кўрмайман. Бу дунёдагилар билан бўлмайман.</verse>
				<verse number="12">Чўпоннинг чодири йиғилганидай Менинг умрим узилди, Мендан тортиб олинди. Умрим тўқувчининг матоси каби битди. Унинг дастгоҳидаги ипдай Менинг умрим ҳам қирқилди. Эй Раббий, туну кун мени қийнайсан.</verse>
				<verse number="13">Тонггача фарёд қилдим, Шердай ҳамма суякларимни синдирасан. Эй Раббий, туну кун мени қийнайсан.</verse>
				<verse number="14">Қалдирғочу турнадай нола қилдим, Мусичадай оҳ–воҳ қилдим. Юқорига қарайвериб, кўзларим толди, Эй Раббий, эзилдим, ёрдам бер менга!</verse>
				<verse number="15">Энди мен нима десам экан?! Эгам менга нима айтган бўлса, Унинг Ўзи ўшани қилди. Жоним тортган бу азоблар туфайли Умрим бўйи итоат этиб юраман.</verse>
				<verse number="16">Эй Раббий, Сенинг тарбиянг яхшидир, Чунки у ҳаёту соғликка етаклайди. Сен менга соғлигимни қайтардинг, Менга қайта ҳаёт бахш этдинг.</verse>
				<verse number="17">Мана, ҳамма қийинчилигим Яхшиликка айланди. Қабрдан мени сақладинг, Ҳамма гуноҳларимни кечирдинг.</verse>
				<verse number="18">Ахир, ўликлар диёри Сенга шукр қилмайди, Ўлим Сенга ҳамду сано айтмайди. Қабрга борадиганлар Сенинг садоқатингдан умид қилмайди.</verse>
				<verse number="19">Мана, мен сенга шукр айтмоқдаман. Ахир, тириклар, фақатгина тириклар Сенга шукр айтадилар–ку! Оталар ўзларининг фарзандларига Сенинг садоқатингни билдирадилар.</verse>
				<verse number="20">Эгам мени қутқаради. Бутун умримиз бўйи торли асбоблар ила Эгамнинг уйида биз куйлаймиз.”</verse>
				<verse number="21">Ишаё: “Анжир ширасини олиб келиб, яранинг устига қўйинглар. Шунда Ҳизқиё соғаяди”, — деган эди.</verse>
				<verse number="22">Ҳизқиё эса: “Эгамизнинг уйига боришимни қандай биламан? Буни нима исботлайди?” — деб сўраганди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="39">
				<verse number="1">Ўша пайтларда Баладон ўғли, Бобил шоҳи Мардухбаладон шоҳ Ҳизқиёга мактублару ҳадялар жўнатди. У Ҳизқиёнинг хасталаниб, кейин соғайганини эшитганди.</verse>
				<verse number="2">Ҳизқиё элчиларни кўриб хурсанд бўлди. Хазинасидаги бор нарса — омборлардаги ҳамма қимматбаҳо ашёларини, олтинни, кумушни, хушбўй ҳидли зираворларни ва мойларни, бутун қурол–яроғ омборини уларга кўрсатди. Ҳизқиёнинг саройидаю ўз шоҳлигида уларга кўрсатмаган ҳеч нарсаси қолмади.</verse>
				<verse number="3">Ишаё пайғамбар шоҳ Ҳизқиёнинг ҳузурига келиб: — Бу одамлар қаердан келибди? Сенга нималар деди? — деб сўради. — Узоқ бир юртдан, Бобилдан менинг ҳузуримга келибдилар, — деб жавоб берди Ҳизқиё.</verse>
				<verse number="4">— Улар саройингда нималарни кўрди? — деди Ишаё. — Саройимдаги ҳамма нарсани кўрдилар. Хазиналардан мен уларга кўрсатмаган ҳеч нарса қолмади, — дея жавоб берди Ҳизқиё.</verse>
				<verse number="5">Шунда Ишаё айтди: — Энди Сарвари Оламнинг сўзига қулоқ сол.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз айтмоқдаки: “Бир кун келиб, саройингдаги ҳамма нарса, ота–боболарингнинг бугунгача тўплаб қолдирганлари Бобилга ташиб кетилади. Ҳеч нарса қолмайди.</verse>
				<verse number="7">Сенинг пушти–камарингдан бўлган ўғилларингдан баъзилари ҳам олиб кетилади. Улар Бобил шоҳининг саройида бичилган қуллар бўлиб хизмат қилади.”</verse>
				<verse number="8">Ҳизқиё Ишаёга: — Эгамиз сен орқали айтган сўзлар яхши экан, — деди–да, ичида: “Умрим охиригача тинч, хотиржам яшар эканман”, деб ўйлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="40">
				<verse number="1">“Юпатинг, халқимни юпатинг, — демоқда Худойингиз. —</verse>
				<verse number="2">Қуддуснинг руҳини кўтариб, унга айтинг: ‘Азоб косанг тўлиб бўлди, Айбларинг учун жазо олиб бўлдинг. Ҳамма гуноҳларинг эвазига Мен, Эгангдан икки карра олдинг.’”</verse>
				<verse number="3">Бир овоз шундай ҳайқирмоқда: “Саҳрода Эгамизга йўл ҳозирланг, Чўлда Худойимизга тўғри йўл очинг.</verse>
				<verse number="4">Ҳар бир жарлик юксалади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Ўнқир–чўнқир жойлар текис бўлади, Ўйдим–чуқур ер текислик бўлади.</verse>
				<verse number="5">Ўшанда Эгамизнинг улуғворлиги зоҳир бўлади, Бутун жонзот биргаликда буни кўради. Ҳа, Эгамиз Ўз оғзи билан шуни айтди.”</verse>
				<verse number="6">Бир овоз: “Эълон қил!” деб айтди, Иккинчиси: “Нимани эълон қиламан?” деб сўради. Биринчи овоз шундай деди: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг барча содиқлиги дала гули кабидир.</verse>
				<verse number="7">Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Мана, бу халқ майсанинг ўзи.</verse>
				<verse number="8">Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади, Худойимизнинг каломи эса абадий туради.”</verse>
				<verse number="9">Эй хушхабар келтирган Қуддус, Баланд тоққа чиқ! Эй хушхабар келтирган Сион, Баланд овозда эълон қил! Қўрқмагин, жар солгин! Яҳудо шаҳарларига: “Мана сизнинг Худойингиз”, деб айтгин.</verse>
				<verse number="10">Мана, Эгамиз Раббий қудрат ила келади, Қудрати ила ҳукмронлик қилади. Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда.</verse>
				<verse number="11">Чўпон каби У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади, Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради.</verse>
				<verse number="12">Ким ҳовучи ила сувларни ўлчаган?! Ким қаричлаб осмонни ўлчаган?! Замин тупроғини ўлчаган борми?! Ким тоғларни тарозида тортиб кўрган?! Тепаликларни тарози палласида тортган?!</verse>
				<verse number="13">Ким Эгамизнинг Руҳига йўл кўрсатади?! Ким Унга маслаҳат беради?!</verse>
				<verse number="14">У кимга маслаҳат солган?! Ким Унга насиҳат берган?! Ким Унга адолат йўлини ўргатган?! Унга билим берган борми?! Идрок йўлларини Унга кўрсатган борми?!</verse>
				<verse number="15">Ахир, элатлар челакдаги бир томчи сувдайдир, Улар тарози палласидаги чанг кабидир. Мана, оролларни ҳам Эгамиз чангдай кўтаради.</verse>
				<verse number="16">Лубнон юртидаги ҳайвонлар қурбонликка озлик қилади, Ўрмонларининг дарахтлари эса етарли ўтин бўлмайди.</verse>
				<verse number="17">Жамики элатлар Эгамиз олдида ҳеч нима эмас, Эгамиз назарида улар арзимас, бўшлиқдир.</verse>
				<verse number="18">Хўш, Худони кимга ўхшатасиз?! Унга қандай қиёфани берасиз?!</verse>
				<verse number="19">Ҳунарманд ясаган бутними?! Ахир, уста уни олтин билан қоплаган. Унга кумуш занжирлар ясаб берган.</verse>
				<verse number="20">Ундай қилишга қурби етмаган эса Чиримайдиган ёғоч топади. Моҳир уста танлаб, Йиқилиб тушмайдиган бут ясатади.</verse>
				<verse number="21">Билмайсизми?! Эшитмаганмисиз?! Бошидан сизга айтилмаганми?! Дунё пойдеворига қараб ҳам тушуниб етмайсизми?!</verse>
				<verse number="22">Худо осмон гумбази устида ўтиради, Замин аҳли чигиртка кабидир. Худо осмонни парда каби ёйган, Одамзод макон қилсин, дея чодир каби қурган.</verse>
				<verse number="23">Шаҳзодаларни У пастга уради, Замин ҳукмдорларини йўққа чиқаради.</verse>
				<verse number="24">Эвоҳ, улар экилиши биланоқ қуриб қолади. Ерга ўтқазилиши биланоқ сўлиб қолади. Илдиз отиши биланоқ қуриб қолади. Ҳа, Эгамизнинг нафаси уларни қуритади. Бўрон уларни сомондай учириб кетади.</verse>
				<verse number="25">“Мени кимга қиёслайсиз? Ким Менга тенг кела олар?” — деб айтади муқаддас Худо.</verse>
				<verse number="26">Кўзларингизни осмонга тикинг, қаранг: Ахир, буларни ким яратган? Худо осмонга юлдузларни териб қўйган–ку! Унинг Ўзи ҳар бирига ном берган–ку! Ўзининг буюк кучи, улуғ қудрати билан Ҳар бирини ўз жойига чиқармай қўймайди.</verse>
				<verse number="27">Эй Ёқуб насли, нима учун сен: “Бошимга тушганни Эгамиз кўрмайди”, дейсан? Эй Исроил халқи, нима учун сен: “Машаққатларимни Худойим унутган”, деб айтасан?</verse>
				<verse number="28">Наҳотки билмайсан? Наҳотки эшитмагансан? Эгамизнинг Ўзи абадий Худо–ку! Бутун оламни У яратган–ку! У чарчамайди, ҳолдан тоймайди, Унинг донолигини билиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="29">У толиққанга куч беради, Заифнинг кучига куч қўшади.</verse>
				<verse number="30">Ҳатто ёшлар чарчайди, ҳолдан тояди, Йигитлар қоқилиб, йиқилади.</verse>
				<verse number="31">Худодан умид қилганлар эса Янгидан куч олади, Бургут сингари қанот қоқади. Улар югуриб, чарчамайди, Юриб ҳам ҳеч толиқмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="41">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Менинг олдимда сукут сақланг, Эй денгиз ортидаги юртлар! Халқларнинг кучи қайта тиклансин. Улар яқинроқ келиб, гапирсинлар. Ҳукм қилишга бирга йиғилайлик.</verse>
				<verse number="2">Ким шарқдан ғолиб шоҳни чақирди? Ким уни ўз хизматига чақирди? Ким унга элатларни бўйсундиради? Ким шоҳларни оёғи остида эзади? Қиличи билан уларни чопиб ташлайди, Ёйи билан уларни сомондай учиради.</verse>
				<verse number="3">Уларни таъқиб қилади, Оёқ босмаган йўлдан юради, Ўша жойлардан эсон–омон ўтади.</verse>
				<verse number="4">Буларни қиладиган ким, бажарадиган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан.</verse>
				<verse number="5">Денгиз ортидаги юртлар Буни кўриб, қўрқади. Ер юзининг тўрт бурчидан титраб, Улар яқинлашиб келади.</verse>
				<verse number="6">‘Қўрқмагин’, дея ҳамма Бир–бирига далда беради.</verse>
				<verse number="7">Мана, ҳунарманд одам Тилла устасига далда беради. ‘Ҳа, яхши чиқди’, деб мисгар Темирчига далда беради. Йиқилиб тушмасин, деб бутни михлаб қўяди.</verse>
				<verse number="8">Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди!</verse>
				<verse number="9">Сени ернинг тўрт бурчидан олиб келдим, Ернинг олис бурчакларидан чақирдим. Айтдимки: ‘Сен Менинг қулимсан, Сени танладим, рад этмадим.’</verse>
				<verse number="10">Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман.</verse>
				<verse number="11">Ҳа, сенга қарши бўлганларнинг ҳаммаси Шармандаю шармисор бўлиб қолади, Душманларинг йўқ бўлади, нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="12">Уруш қиладиганларни излаб ҳам топа олмайсан, Сен билан жанг қилганлар тамомила тугаб битади.</verse>
				<verse number="13">Мен Ўзим, Эганг Худо, ўнг қўлингни кучайтираман, Сенга: ‘Қўрқма, Ўзим ёрдамга келаман’, деган Менман.”</verse>
				<verse number="14">Эгамиз шундай айтмоқда: “Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли! Сен кичкина бир чувалчангдайсан. Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман. Мен, Исроил халқининг муқаддас Худоси, Сенинг Қутқарувчингман.</verse>
				<verse number="15">Сендан буғдой янчадиган хўптир ясайман, Янги, ўткир, тишли хўптир қиламан, Сен тоғларни янчасан, эзасан, Тепаликларни сомон қиласан.</verse>
				<verse number="16">Сен уларни совуриб ташлайсан, Уларни шамол учириб кетади. Бўрон уларни тўзғитади, Сен эса Мен, Эганг, туфайли севинч топасан, Исроил халқининг муқаддас Худоси ила мақтанасан.</verse>
				<verse number="17">Қашшоқлару муҳтожлар сув излар, Аммо сув йўқ. Оғизлари чанқоқдан қуриб кетган. Мен, Эгангиз, уларга жавоб бераман, Мен, Исроил халқининг Худоси, уларни тарк этмайман.</verse>
				<verse number="18">Яланғоч тепаликлар устидан дарёлар ўтказаман, Водийлар ўртасида булоқлар очаман. Саҳроларни сув тўла ҳовузларга айлантираман, Қақраган ерда булоқлар очаман.</verse>
				<verse number="19">Чўлда садр, акас, зайтун дарахтларини, Ҳамда мирта буталарини ўстираман, Саҳрода сарв, арча, қарағай дарахтларини ўстираман.</verse>
				<verse number="20">Мана, ҳамма кўриб билсин, Буларни Мен, Эгасининг қўли қилганини тушунсин. Мен, Исроил халқининг муқаддас Худоси, Буларни яратганимни улар англаб етсин.”</verse>
				<verse number="21">Ёқуб наслининг Шоҳи — Эгамиз, шундай дейди: “Даъволарингизни айтинг, Исботингизни келтиринг.</verse>
				<verse number="22">Қани, бутларингизни олиб келинг, Келажакда нима бўлишини Бутларингиз айтиб берсин. Ўтмишда бўлганларни тушунтирсин–чи! Ўшалар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Охири нима бўлишини билайлик. Ҳа, бўладиганларни бизга айтсин.</verse>
				<verse number="23">Эй бутлар! Келажакни бизга билдиринг, Шунда худо эканлигингизни биламиз. Бирон яхшилик ёки ёмонлик қилиб кўринг–чи, Кўриб, биргаликда ваҳимага тушайлик.</verse>
				<verse number="24">Ахир, сизлар ҳеч нима эмассиз, Ишларингиз эса ундан ҳам баттар. Сизни танлаганнинг ўзи жирканчдир.</verse>
				<verse number="25">Мен шимолдан бир етакчи чақирдим. Ана, у келади. Шарқдан келиб, Менинг номимга шуҳрат келтиради. Ҳукмдорларни у тупроқдай оёқ ости қилади, Кулолнинг лойидай қилиб тепкилайди.</verse>
				<verse number="26">Ким буни олдиндан айтибдики, биз билибмиз?! Ким буни илгари билдирибдики, ‘У ҳақ эди’, деб айтсак?! Сизлар гапирганингизни ҳеч ким эшитмади, Ҳеч ким айтмади, хабар бермади.</verse>
				<verse number="27">Қуддусга башорат қилинганлар, Қаранг, мана ўшалар! Ҳа, Сионга яна хушхабар элчисини Мен юбордим.</verse>
				<verse number="28">Қарадим, лекин биронтаси йўқ, Орасида бирорта маслаҳатчи йўқ, Сўраганда жавоб берадигани йўқ.</verse>
				<verse number="29">Қаранг, бутларининг ҳаммаси сохта, Қилган ишлари ҳеч нима эмас, Ҳамма бутлари шамолдай беҳуда.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="42">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Мана Менинг қулим, Ўзим уни қўллаб–қувватлайман. Мен Ўзим уни танлаганман. Ундан жуда мамнунман. Мен унга Ўз Руҳимни бердим, У элатларга адолат келтиради.</verse>
				<verse number="2">У бақир–чақир қилмайди, қаттиқ гапирмайди, Кўчаларда овозини баланд кўтармайди.</verse>
				<verse number="3">Эзилган қамишни синдирмайди, Тутаётган пиликни ўчирмайди, Содиқ бўлиб, адолат келтиради.</verse>
				<verse number="4">Ер юзида адолат ўрнатмагунча У ҳолдан тоймайди, Унинг жасорати сўнмайди. Денгиз ортидаги юртлар Унинг йўл–йўриқларини кутади.”</verse>
				<verse number="5">Осмонни яратиб, уни ёйган, Ерни яратиб, уни тўлдирган, Ер юзидаги инсонларга жон берган, Ер юзида яшайдиганларга ҳаёт берган Худо, бизнинг Эгамиз шундай айтмоқда:</verse>
				<verse number="6">“Мен, Эганг, нажот олиб келиш учун сени чақирдим. Мен сенинг қўлингни кучайтираман, Ўзим сени ҳимоя қиламан. Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман, Жамики элатларга сен орқали нур сочаман.</verse>
				<verse number="7">Сен кўрларнинг кўзларини очасан, Маҳбусларни зиндондан озод қиласан, Зулматда ўтирганларни қутқарасан.</verse>
				<verse number="8">Мен Эгангизман! Менинг номим шудир! Мен шуҳратимни бировга бермайман, Ўзимга муносиб бўлган ҳамду санони Бутлар билан баҳам кўрмайман.</verse>
				<verse number="9">Мен сизларга келажакдаги воқеаларни Юз бермасдан олдин айтяпман. Олдин аён қилганларимга қаранг. Ана, ўшалар бажо бўлди–ку!”</verse>
				<verse number="10">Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг! Ер юзининг ҳар бир четидан Эгамизни тараннум этинг! Эй кемаларда сузиб келадиганлар, Денгиздаги барча жонзотлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Эй денгиз ортидаги юртлару Бу юртларни тўлдирганлар, Эгамизга қўшиқ айтинг!</verse>
				<verse number="11">Саҳролар, у ердаги шаҳарлар хитоб қилсин, Кедар қишлоқларининг аҳли шод бўлсин! Села аҳли шодликдан куйласин, Тоғ чўққиларидан ҳайқирсин!</verse>
				<verse number="12">Улар Эгамизни улуғласин, Денгиз ортидаги юртларда ҳам Унга ҳамду санолар айтсин!</verse>
				<verse number="13">Эгамиз баҳодир йигитдай олға босади, У ғайратли жангчидай келади, хитоб қилади. Ҳайқириб, душманларидан устунлигини кўрсатади.</verse>
				<verse number="14">Эгам айтар: “Узоқ вақт сукут сақладим, Жим турдим, Ўзимни тутдим. Энди эса туғаётган аёлдай Оғир нафас оламан, фарёд қиламан.</verse>
				<verse number="15">Тоғу тепаликларни вайрон қиламан, Жамики ўт–ўланни қуритаман, Ирмоқларни қуруқ ерга айлантираман, Ҳатто ботқоқликларни қуритаман.</verse>
				<verse number="16">Кўзи ожизларни билмаган йўлларидан юрдираман, Уларни нотаниш сўқмоқлардан олиб бораман. Кўзларидаги зулматни ёруғликка айлантираман, Ўнқир–чўнқир йўлларни текислайман. Мана шу айтганларимни қиламан, Уларни тарк этмайман.</verse>
				<verse number="17">Бутларга ишонганлар уятга қолади. Ҳа, бутларни ‘худоларимиз’ дейдиганлар Шармандаю шармисор бўлади.</verse>
				<verse number="18">Эшитинг, эй карлар, Қаранг, кўриб қўйинг, эй кўрлар!</verse>
				<verse number="19">Менинг қулимдай кўр бўлган борми?! Мен юборган хабарчидай кар бўлган борми?! Мен танлаганларимдай кўр бўлган борми?! Мен, Эгангизнинг қулидай кўр бўлган борми?!</verse>
				<verse number="20">Эй халқим! Кўп нарсаларни кўрасиз–у, эътибор бермайсиз, Қулоқларингиз очиғу эшитмайсиз.”</verse>
				<verse number="21">Ўз адолати ҳақи, Эгамиз Ўз қонунларини Улуғ ва шарафли қилмоқни истади.</verse>
				<verse number="22">Аммо бу халқ талон–тарож қилинган, Ҳаммаси зиндонда тутқун, қамоққа ташланган. Улар қўлга тушди, қутқарадиган йўқ. Улар ўлжа бўлди, “Қайтариб бер”, дейдиган йўқ.</verse>
				<verse number="23">Қайси бирингиз буларни эшитасиз, Эътибор бериб, ўтмишга қулоқ соласиз?!</verse>
				<verse number="24">Ёқуб наслини ўлжа қилиб қўйган ким? Исроил халқини талончиларга берган–чи? Эгамиз эмасми?! Ахир, биз Унга қарши гуноҳ қилдик–ку! Унинг йўлидан юришни истамадик, Унинг йўл–йўриқларига қулоқ солмадик.</verse>
				<verse number="25">Шу боис Эгамиз қақшатқич ғазабини, Шафқатсиз урушни бошингизга келтирди. Аланга сизни ўраб олса ҳам тушунмадингиз, Сизларни куйдирса ҳам, англаб етмадингиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="43">
				<verse number="1">Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма!</verse>
				<verse number="2">Сувлардан ўтганингда Мен сен билан бирга бўламан. Дарёлардан ўтганингда Сувлар сени кўммайди. Оловдан ўтганингда ёнмайсан, Олов сени куйдирмайди.</verse>
				<verse number="3">Ҳа, Мен сенинг Эганг Худоман, Исроил халқининг муқаддас Худоси — Қутқарувчингман. Сен учун тўлов қилиб Мисрни бердим, Ҳабашистон, Саво юртларини сенинг ўрнингга бердим.</verse>
				<verse number="4">Кўз олдимда азизсан, қадрлисан, Мен сени севаман. Шу боис сенинг эвазингга одамни, Жонинг эвазига халқларни бераман.</verse>
				<verse number="5">Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Наслингни шарқдан олиб келаман, Сизларни ғарбдан йиғиб келаман.</verse>
				<verse number="6">Шимолга: ‘Уларни бер’, дейман. Жанубга: ‘Уларни ушлаб қолма’, деб айтаман. Ўғилларим узоқлардан, Қизларим ернинг четларидан келсин.</verse>
				<verse number="7">Менга тегишли бўлганларни Ўз шуҳратим ҳақи яратдим, Ўзим ижод қилиб, уларни бино қилдим.”</verse>
				<verse number="8">Ўша халқни озод қилгин. Кўзи бор, аммо кўр бўлган, Қулоғи бор, аммо кар бўлган Ўша халқни озод қилгин.</verse>
				<verse number="9">Жамики элатлар бирга йиғилди. Қани, халқлар келиб қўшилсин. Уларнинг орасидан ким буни айтиб беради?! Ўтиб кетган нарсаларни ким бизга билдиради?! Гувоҳларини чақириб, ҳақлигини исботласин, Бошқалар эшитиб: “Бу тўғри”, деб айтсин.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз шундай айтмоқда: “Сизлар менинг шоҳидимсизлар, Сизлар менинг қулимсизлар. Мени билсин, Менга ишонсин, деб Танҳо Худо Мен эканлигимни билсин, деб Сизларни танладим. Мендан олдин бирон худо бўлмаган, Мендан кейин ҳам бўлмайди.</verse>
				<verse number="11">Мен Эгангизман! Ёлғиз Мен Эгангизман, Мендан бошқа қутқарувчи йўқ.</verse>
				<verse number="12">Мен Ўзим айтдим, қутқардим, билдирдим, Орангизда бошқа бирон худо йўқ.” Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Худоман, сизлар Менинг шоҳидимсиз.</verse>
				<verse number="13">Ҳа, азалдан буён Мен Ўшаман, Ҳеч ким Менинг қўлимдан қутқара олмайди. Мен қилганимни ким бекор қила олади?!”</verse>
				<verse number="14">Исроил халқининг муқаддас Худоси, Қутқарувчингиз — Эгамиз шундай демоқда: “Сизларни деб Бобил устига лашкар юбораман, Ўзлари фахрланган кемаларда Бобилликлар қочишга мажбур бўладилар.</verse>
				<verse number="15">Мен муқаддас Худойингиз — Эгангизман, Исроил халқининг Яратувчиси — Шоҳингиз Менман.”</verse>
				<verse number="16">Эгамиз шундай демоқда: “Мен денгизни бўлиб, йўл қилдим, Баҳайбат сувлар ичра сўқмоқ очдим.</verse>
				<verse number="17">Жанг араваларию отларни, Лашкару жангчиларни олиб чиқдим. Ана улар ётибдилар, турмайдилар. Пиликдай милтираб, ўчиб қолганлар.</verse>
				<verse number="18">Ўтмишдагиларни ёдга олманг, Қадимгиларни ўйлайверманг.</verse>
				<verse number="19">Мана, Мен янги бир иш қиляпман. Шу пайтнинг ўзидаёқ содир бўляпти! Кўрмаяпсизми?! Мен саҳрода йўллар очаман, Ҳа, чўлда дарёлар яратаман.</verse>
				<verse number="20">Ҳатто ёввойи ҳайвонлар Мени улуғлайди, Чиябўри, туяқушлар ҳам Мени шарафлайди. Зотан, танлаган халқимга сув берай, дея Саҳрога сувлар юбордим, Чўлда дарёлар яратдим.</verse>
				<verse number="21">Бу халқни Ўзим учун яратганман. Улар Менга ҳамду сано айтсинлар.</verse>
				<verse number="22">Сен эса, эй Ёқуб насли, Менга сажда қилмадинг! Эй Исроил халқи! Сен Мендан безор бўлдинг.</verse>
				<verse number="23">Куйдириладиган қурбонлик қилиб, Қўйларингни Менга олиб келмадинг. Қилган қурбонликларинг билан Мени улуғламадинг. Дон назрларини оғир юк қилмадим–ку! Тутатқилар сўраб, сени чарчатмадим–ку!</verse>
				<verse number="24">Менга хушбўй ҳидли қамиш сотиб олмадинг. Қурбонликлар ёғи билан Мени тўйдирмадинг. Эвоҳ, гуноҳларинг билан Менга юк бўлдинг, Айбларинг билан Мени чарчатдинг.</verse>
				<verse number="25">Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим Айбларингни кечирадиган Менман. Гуноҳларингни ёдга олмайман.</verse>
				<verse number="26">Қани, бирга даъволашайлик. Гапир! Айбсизлигингни исботла–чи! Ёдимга сол–чи!</verse>
				<verse number="27">Ахир, энг катта бобонг гуноҳ қилганди. Пайғамбару руҳонийларинг Менга қарши чиққанди.</verse>
				<verse number="28">Шу боис муқаддас масканнинг Бошлиқларини ҳаром қиламан. Ҳа, Ёқуб наслини ҳалокатга, Исроил наслини ҳақоратга ҳукм этаман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="44">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Энди эшит, эй қулим Исроил! Эй Ёқуб насли! Мен сени танлаганман.</verse>
				<verse number="2">Мен, Эганг, сени яратганман, она қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: ‘Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман.</verse>
				<verse number="3">Чанқоқ ерга Мен сув бераман, Қақраган тупроқда ирмоқлар оқизаман. Наслингга Руҳимни бераман, Зурриётинг устига Ўз баракамни ёғдираман.</verse>
				<verse number="4">Улар оқар сув бўйидаги тол дарахти каби, Майсалар орасидан ўсиб чиқади.</verse>
				<verse number="5">Бири: «Мен Эгамникиман», деб айтади, Бошқаси Исроил халқига қўшилай, деб келади. Яна бири қўлига: «Эгамники», деб ёзади–да, Исроил халқининг бириман, деб айтади.’”</verse>
				<verse number="6">Исроилнинг Шоҳи, унинг Қутқарувчиси, Сарвари Олам — Эгамиз шундай айтмоқда: “Биринчию охирги Мен Ўзимман, Мендан бошқа ҳеч бир худо йўқ!</verse>
				<verse number="7">Ким Менга ўхшайди? Қани, гапирсин–чи! Қадимий халқни яратганимдан бери Нима бўлганларини бошдан айтиб берсин! Келажакда нима бўлишини билдирсин.</verse>
				<verse number="8">Ваҳимага тушманг, қўрқманг! Сизга қадимдан эълон қилиб, билдирмадимми?! Сизлар Менинг гувоҳларимсиз! Мендан бошқа худо борми?! Йўқ, бошқа қоя йўқ. Мен бошқа ҳеч бирини билмайман!</verse>
				<verse number="9">Бут ясайдиганларнинг ҳаммаси ҳеч нарсадайдир. Хуш кўрган бутлари ҳеч фойда келтирмайди. Ўша бутларнинг гувоҳлари кўр, жоҳилдир. Шунинг учун улар шарманда бўлиб қолади!</verse>
				<verse number="10">Ахир, ким фойдасиз худоларнинг тасвирларини ясайди!</verse>
				<verse number="11">Ҳали ўша бутпараст дўстларнинг ҳаммаси шарманда бўлади. Бут тайёрловчиларга қаранг. Улар ҳам оддий одамлар–ку! Қани, ҳаммаси тўплансин! Улар қўрқувга тушиб, биргаликда шармандаю шармисор бўлади.</verse>
				<verse number="12">Бут ясайдиган темирчи асбобини олади. Буюмни кўмир чўғи устида қиздиради. Болғаси билан уни ясайди. Қўлининг кучи билан ишлайди. Қорни очиб, ҳолдан тояди. Ташналикдан силласи қурийди.</verse>
				<verse number="13">Дурадгор ип билан ёғочни ўлчайди. Хоҳлаган шаклини чизиб олиб, ранда билан ишлов беради. Уни инсон шаклида ясайди. Унга инсон чиройини беради–да, саждагоҳга ўрнатади.</verse>
				<verse number="14">Ўрмонда сарв, эман дарахтларини танлайди. У ўзи учун садр дарахтларидан кесиб олади. Ёки қарағай дарахтини ўтқазади. Ёмғир эса ўша дарахтни ўстиради.</verse>
				<verse number="15">Кейин булар одамга ўтин бўлади. Одам ёғочнинг баъзиларини олиб исинади. Баъзиларини эса ёқиб, нон ёпади. Яна ўзига худо ҳам ясаб, унга сажда қилади. Бут ясаб, унга мук тушиб, таъзим қилади!</verse>
				<verse number="16">У ўтинларнинг ярмини ёқади. Оловда гўшт пишириб, қорнини тўйдиради. Исиниб бўлгач: ‘Оҳ, оҳ, исиниб олдим, оловнинг тафтидан жоним ором оляпти’, — дейди.</verse>
				<verse number="17">Ёғочнинг қолганидан эса худосини, ўзининг бутини ясайди. ‘Мени ўзинг қутқар, ахир, сен менинг худойимсан!’ деб бутга ибодат қилади, мук тушиб сажда этади.</verse>
				<verse number="18">Улар ҳеч нарсани билмайдилар, тушунмайдилар. Кўзларию юракларида тўсиқ бор, улар кўрмайди, тушунмайди.</verse>
				<verse number="19">Бирортаси ҳам ўйлаб кўрмайди. ‘Ўтиннинг бир қисмини ёқдим. Оловида нон ёпдим, гўшт пишириб едим. Энди қолганидан жирканч нарса ясайманми?! Ёғоч ғўласига таъзим қиламанми?!’ — деб айтишга ақл–идрок йўқ.</verse>
				<verse number="20">Эҳ, кул ейдиганлар! Алданган қалби уни адаштиради. У ўз жонини қутқара олмайди. ‘Қўлимдаги шу нарса сохта–ку!’ — деб ўзига айтмайди.</verse>
				<verse number="21">Эй Ёқуб насли! Эй Исроил халқи! Буларни ёдда тут! Сизлар Менинг қулимсиз. Мен сизларни яратдим, Ҳа, сизлар Менинг қулимсиз! Эй Исроил, Мен сизларни унутмайман!</verse>
				<verse number="22">Гуноҳларингизни булутдай ҳайдадим, Айбларингизни тумандай тарқатдим, Сизларни қутқарганман, Менга қайтинг.”</verse>
				<verse number="23">Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда.</verse>
				<verse number="24">Қутқарувчингиз, онангиз қорнида сизга шакл берган Эгамиз шундай айтмоқда: “Ҳаммасини яратган Мен Эгангизман, Ёлғиз Ўзим самоларни ёйганман! Бир Ўзим заминни яратганман!</verse>
				<verse number="25">Фолбинларнинг аломатларини беҳудага чиқараман, Башоратгўйларни лақиллатаман, Донишмандларга зарба бериб, Билган нарсаларини нодонликка чиқараман.</verse>
				<verse number="26">Ўз қулимнинг башоратини ижро этаман, Элчиларимнинг айтганларини қиламан. Мен Қуддус ҳақида: ‘Бу ерда яна инсон яшайди’, деб айтмоқдаман. Яҳудо шаҳарлари ҳақида: ‘Улар қайтадан қурилади, Вайроналарини тиклайман’, деб айтмоқдаман.</verse>
				<verse number="27">Чуқур сувларга шундай дейман: ‘Қуриб бит! Дарёларингни қуритаман.’</verse>
				<verse number="28">Шоҳ Куруш ҳақида шундай дейман: ‘У Менинг чўпоним. Менинг барча хоҳишимни у бажаради.’ Куруш шундай дейди: ‘Қуддус қайта қурилсин, Маъбад яна тиклансин.’”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="45">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Мен шоҳ Курушнинг ўнг қўлини кучайтирдим. Халқларни унга итоат эттирай, дея Шоҳларни қуролсизлантираман. Унинг олдида эшиклар очиқ туради, Дарвозалар ёпилмайди.” Эгамиз Ўзининг танлагани — Курушга шундай айтмоқда:</verse>
				<verse number="2">“Мен Ўзим Сенинг олдингда бораман, Тоғларни текисликка айлантираман, Бронза эшикларни парчалайман, Темир тамбаларни синдираман.</verse>
				<verse number="3">Мен Эганг эканлигимни билиб олгин, Сенинг исмингни айтиб чақираётган Мен Исроил халқининг Худоси эканлигимни англагин, деб Яшириб қўйилган бойликларни, Зулматдаги хазинани сенга бераман.</verse>
				<verse number="4">Қулим Ёқуб ҳақи, Ўзим танлаган Исроил ҳақи, Сенинг исмингни айтиб чақирдим. Сенга ном ато қилдим, Аммо сен Мени билмайсан.</verse>
				<verse number="5">Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан бошқа худолар йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан.</verse>
				<verse number="6">Мендан бошқа бири йўқлигини Шарқу ғарбда ҳамма билсин, дедим. Мен Эгангман, бошқаси йўқ!</verse>
				<verse number="7">Мен ёруғлик яратаман, зулмат бино қиламан, Фаровонлик юбораман, кулфат ёғдираман. Мен Эгангман! Буларнинг ҳаммасини Мен қиламан!</verse>
				<verse number="8">Эй самолар, юқоридан солиҳлик ёғдиринг, Ҳа, солиҳлик булутлардан қуйилсин. Ер очилиб, нажот келиб чиқсин, Солиҳлик билан бирга яшнасин. Мен Эгангизман! Мен уни яратганман.”</verse>
				<verse number="9">Ҳолингизга вой! Эй Яратувчи билан баҳслашадиганлар! Тупроқдан ясалган кўзаю хумлар! Ахир, лой кулолга: “Нима қиляпсан?” дейдими?! “Ясаётган нарсангнинг қўллари йўқ–ку!” деб айтадими?!</verse>
				<verse number="10">Эй отасига: “Нимага туғдиряпсиз?” деган болалар! Онасига: “Нимага туғяпсиз?” деган фарзандлар! Сизларнинг ҳолингизга вой!</verse>
				<verse number="11">Исроил халқининг муқаддас Худоси, Унинг Яратувчиси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Хўш, энди Ўз фарзандларимнинг Тақдири ҳақида Мени сўроққа тутасизми?! Ўз қўлларим ижоди тўғрисида Менга кўрсатмалар берасизми?!</verse>
				<verse number="12">Заминни барпо қилган, Ер юзида инсонни яратган Менман. Мен Ўз қўлим билан осмонни ёйдим, Барча самовий жисмларга Мен буйруқ бердим.</verse>
				<verse number="13">Мен Ўзим Курушни қўзғатиб, Унга ғалаба бераман. Унинг барча йўлларини текислайман. У Менинг шаҳримни қуради. Пораю мукофот олмасдан Менинг асирларимни қўйиб юборади.” Сарвари Олам шундай деди.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз айтмоқда: “Мисрнинг бойликлари, Ҳабашистоннинг тижорат фойдалари сеники бўлади! Саво юртининг баланд бўйли одамлари сенга келади. Улар сенга эргашади. Занжирбанд бўлиб, сенга таъзим қилади. Ёлвориб: ‘Ҳа, Худо сизнинг орангизда! Бошқа ҳеч бир худо йўқ!’ дейди.”</verse>
				<verse number="15">Эй Исроил халқининг Худоси — Қутқарувчи! Ҳақиқатан ҳам, Сен Ўзини яширадиган Худосан.</verse>
				<verse number="16">Бут ясайдиганлар биргаликда уятга қолди. Ҳаммаси шармандаю шармисор бўлди.</verse>
				<verse number="17">Исроилни эса Эгамиз қутқарди, То абад нажот берди! Сизлар шарманда бўлмайсиз, То абад уятга қолмайсиз!</verse>
				<verse number="18">Эгамиз Самоларни яратган У Худодир! У ерни барпо қилган, мустаҳкамлаган. Ерни бўш қилиб эмас, Яшашга лойиқ қилиб яратган. У шундай деб айтмоқда: “Мен Эгангизман, бошқаси йўқ.</verse>
				<verse number="19">Мен сизларга яширин жойда, Зулматли юртда гапирмадим. Мен Ёқуб наслига: ‘Бўш жойлардан Мени қидиринг!’ деб айтмадим. Мен Эгангизман. Ҳақиқатни айтаман, Тўғрисини эълон қиламан.</verse>
				<verse number="20">Эй халқларнинг омон қолганлари, Йиғилинглар, яқинлашиб, бирга келинглар! Ёғоч бутларини олиб юрадиганлар, Қутқармайдиган худога ибодат қиладиганлар Ҳеч нарсани англаб етмайдилар.</verse>
				<verse number="21">Гапиринг, исбот келтиринг. Ўзаро маслаҳатлашинг. Бу тўғрида ким қадимдан хабар берди? Азалдан ким айтиб берган эди? Мен Эгангиз эмасми?! Мендан бошқа худолар йўқ! Мен одил Худоман, Қутқарувчиман! Мендан бошқаси йўқ.</verse>
				<verse number="22">Менга юз буринг, нажот топасиз, Эй заминнинг барча четлари! Ҳа, Мен Худоман, бошқаси йўқ.</verse>
				<verse number="23">Ўзим ҳақим онт ичдим, Оғзимдан тўғри сўз чиқди, беҳуда кетмас. Чунки Менинг олдимда ҳар бир тизза чўкка тушади, Ҳар бир тил Менга садоқат қасамини ичади.</verse>
				<verse number="24">Мен ҳақимда: ‘Фақатгина Эгамизда адолат, қудрат бор’, деб айтадилар. Мендан ғазабланганларнинг ҳаммаси Менга келадилар, улар уялиб қоладилар.</verse>
				<verse number="25">Аммо бутун Исроил насли Мен, Эгаси туфайли нажот топади. Улар мақтовга сазовор бўлади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="46">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Бэл тиз чўкди, Наво букилди. Уларнинг бутлари молу ҳайвонга юк бўлди. Олдин кўтариб юрганларингиз Энди толиққанга юк бўлди.</verse>
				<verse number="2">Улар эгилди, бирга тиз чўкди, Улар энди юкни қутқара олмайди, Ўзлари эса асир бўлиб кетади.</verse>
				<verse number="3">Эй Ёқуб хонадони! Менга қулоқ солинг! Эй Исроил хонадонининг омон қолганлари! Эй халқим! Туғилганингдан бери сени онадай кўтариб юрдим, Ҳа, дунёга келмасингдан олдин Мен таянчинг бўлдим.</verse>
				<verse number="4">Кексайгунингча ҳам Мен Ўшаман, Сочинг оқарганда ҳам сени кўтариб юраман. Мен сени яратганман, Ўзим сени кўтараман. Ўзим сени кўтариб, қутқараман.</verse>
				<verse number="5">Мени кимга ўхшатасан?! Кимга тенглаштирасан?! Мени кимга таққослайсан?! Нима, Мен ўшалар билан тенг бўлиб қолдимми?!</verse>
				<verse number="6">Мана, одамлар ҳамёндан тилла чиқарадилар. Кумушни тарозиларда тортадилар. Уста ёллаб, худо ясатадилар. Улар ўша худосига таъзим қиладилар. Ҳа, унга сажда қиладилар.</verse>
				<verse number="7">Ўша худосини опичлаб олиб борадилар, Уни жойига ўрнатиб, турғизиб қўядилар. У жойидан қимирламай тураверади. Кимдир унга ёлворганда, жавоб бермайди, Машаққатидан халос қила олмайди.</verse>
				<verse number="8">Буни ёдда тутинг, маҳкам бўлинг! Эй исёнкорлар, буни эсга олиб туринг!</verse>
				<verse number="9">Азалдан бўлганларни ёдда тутинг! Ахир, Мен Худоман, бошқаси йўқ! Мен Худоман, Менга ўхшагани йўқ!</verse>
				<verse number="10">Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман. Юз бермаганларни олдиндан билдираман. ‘Ниятларим бажо бўлади, Барча истакларимни ижро этаман’, деб айтмоқдаман.</verse>
				<verse number="11">Шарқдан йиртқич қушни чақиряпман. Ҳа, хоҳишимни бажарадиганни Узоқ юртдан чақиряпман. Мен Ўз айтганимни бажо қиламан! Ҳа, ўйлаганимни амалга ошираман!</verse>
				<verse number="12">Менга қулоқ солинг, эй ўжарлар! Ғалаба узоқ, деб ўйлаганлар!</verse>
				<verse number="13">Мана, ғалаба келтираман. У узоқда эмас, нажотим кечикмайди. Мен Қуддусга нажот ато қиламан, Исроилга Ўз улуғворлигимни бераман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="47">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Пастга туш, тупроққа ўтир, Эй бокира қиз Бобил! Ерга ўтир, энди тахтинг йўқ, Эй Бобилликлар! Мана, энди сен тўғрингда: ‘Нақадар нозик, майиндир’, деб айтмаслар.</verse>
				<verse number="2">Қани, тегирмон тошини ол, дон янчгин. Ёпинчиғингни еч, этагингни йиғиштир, Болдирингни оч, дарёлардан кечиб ўт.</verse>
				<verse number="3">Яланғоч жойларинг очилади, Шармандалигинг кўриниб қолади. Мен қасос оламан, Ҳеч кимга шафқат қилмайман.”</verse>
				<verse number="4">Қутқарувчимиз Исроил халқининг муқаддас Худосидир. Унинг номи Сарвари Оламдир.</verse>
				<verse number="5">Эгам айтар: “Жим ўтир, қиз Бобил! Зулматга жўна! Энди сени: ‘Юртларнинг маликаси’, деб айтмайдилар.</verse>
				<verse number="6">Мен халқимдан ғазабландим, Ўз мулкимни ҳаром қилдим. Уларни сенинг қўлингга бердим. Сен эса уларга шафқат қилмадинг, Ҳатто кексаларнинг елкасига ҳам Ғоят оғир бўйинтуруқ солдинг.</verse>
				<verse number="7">Шунда: ‘Мен то абад оламнинг маликаси бўламан’, деб айтдинг. Аммо буларнинг нима билан тугашини Ўйлаб кўрмадинг, ақлингга келтирмадинг.</verse>
				<verse number="8">Энди бунга қулоқ сол! Эй ҳашаматни севувчи! Бехатар ўтириб, ўзингча айтасан: ‘Мендан бошқа малика йўқ, Тул қолмасман, фарзанд доғини кўрмасман.’</verse>
				<verse number="9">Мана шу иккаласи ҳам Бир кунда бошингга тушади: Ҳа, кўп сеҳр–жодулар қилардинг, Афсунларингнинг кучи кўп эди. Шунда ҳам тамомила болаларингдан айриласан, Тул бўлиб қоласан.</verse>
				<verse number="10">Ўз ёвузлигингга ишондинг, ‘Мени ҳеч ким кўрмайди’, дединг. Донолигинг, билиминг сени йўлдан адаштирди, Ўзингга: ‘Мана, мен! Мендан бошқаси йўқ’, дединг.</verse>
				<verse number="11">Мана, бошингга кулфат тушади, Уни сеҳр–жоду билан даф қилолмайсан. Бошингга бахтсизлик ёғилади, Сен уни қайтара олмайсан. Ҳалокат сенга бирданига келади, Бу тушингга ҳам кирмаган.</verse>
				<verse number="12">Қани, сеҳр–жодуингни ишга сол, Кўпроқ афсунгарлик қил, Ахир, ёшлигингдан бундай ишларга Сен одатлангансан. Балки бирон нарсага эришарсан, Балки биронтасини қўрқитарсан.</verse>
				<verse number="13">Олган маслаҳатларинг кўплигидан Сен чарчаб қолдинг. Қани, энди ўша мунажжимларинг, таъбирчиларинг? Ҳар янги ой чиққанда тақдирингдан башорат қиладиганлар қани? Улар келсин–чи! Энди ўшалар сени қутқарсин.</verse>
				<verse number="14">Ана, ҳаммалари сомонга ўхшаб қолди–ку! Олов уларни ямламай ютади! Жонларини оловдан қутқаролмайди. Исиниш учун кўмирлари бўлмайди. Олдида ўтирай, деса олови бўлмайди.</verse>
				<verse number="15">Ёшлигингдан сен билан олди–берди қилган ҳар бир одам, Сен билан бирга ишлаганларнинг ҳаммаси шундай бўлиб қолади. Улар ўз йўлига қараб кетади! Сени қутқарадиган бирор кимса бўлмайди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="48">
				<verse number="1">Эшитинг буни! Эй Ёқуб хонадони! Эй Исроил номи билан аталадиганлар, Яҳудо уруғидан чиққанлар! Сизлар Эгамизнинг номи билан қасам ичасизлар, Исроил халқининг Худосини тилга оласизлар, Аммо ҳақиқат ва солиҳлик билан эмас.</verse>
				<verse number="2">Ҳа, сизлар ўзингизни муқаддас шаҳар номи ила атадингиз, Исроил халқининг Худосига таяндингиз, Ахир, Унинг номи Сарвари Оламдир.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз сизларга шундай деди: “Бўлиб ўтганларни олдиндан Мен айтдим, Оғзимдан чиқиши билан буларни билдирдим, Бирданига ҳаракат қилдим ва улар содир бўлди.</verse>
				<verse number="4">Ахир, қайсарлигингни Мен биламан–ку! Бўйнинг темирдай, пешананг бронзадай қаттиқдир!</verse>
				<verse number="5">‘Буларни менинг санамим қилди, Қуйма, ўйма бутларим амр қилди’, деб Айтмагин, дея Мен олдиндан айтдим, Бажо бўлмасдан олдин, бўлиб ўтганларни билдирдим.</verse>
				<verse number="6">Буларнинг ҳаммасини эшитдинг, Наҳотки энди эътироф этмасанг?! Ҳозирдан бошлаб янгиларини, Ўзинг билмаган яширин нарсаларни Сенга эшиттирдим.</verse>
				<verse number="7">Булар ҳозир яратилди, қадимда эмас, Бу тўғрида сен илгари эшитмагансан. Йўқ! Сен: ‘Мен буларни биламан–ку!’ — деб айта олмайсан.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, эшитмагансан, билмайсан ҳам, Ҳатто азалдан ҳам қулоқларинг очилмаганди. Мен биламан–ку хиёнаткор эканлигингни, Туғилганингданоқ сен исёнкор деб аталгансан.</verse>
				<verse number="9">Ўзимнинг исмим ҳақи ғазабимни босяпман, Шарафим ҳақи Ўзимни тутяпман, Бўлмаса, сени йўқ қилган бўлардим.</verse>
				<verse number="10">Мана, Мен сени покладим, Аммо кумушдай қилиб эмас. Сени кулфат ўчоғида синадим.</verse>
				<verse number="11">Ўз ҳақим, ҳа, Ўз ҳақим учун шундай қиламан! Ахир, нимага Мен бадном бўлишим керак?! Шуҳратимни бировга бериб қўймайман.</verse>
				<verse number="12">Менга қулоқ тут, эй Ёқуб хонадони! Ўзим чақирган Исроил халқи, эшит! Мен Ўшаман! Боши ҳам, охири ҳам Мен Ўзимман.</verse>
				<verse number="13">Ҳа, Менинг қўлим заминнинг пойдеворини қўйган, Самоларни ёйган Менинг қўлимдир. Мен уларни чақирганимда Улар биргаликда туради.</verse>
				<verse number="14">Ҳаммангиз тўпланиб, эшитинг! Бутларнинг қайсиси буларни билдирди?! Курушни Мен, Эгангиз, яхши кўраман. У Бобилда Менинг ниятимни бажо келтиради. Менинг қўлим Бобилликларга қарши бўлади.</verse>
				<verse number="15">Мен айтдим! Ҳа, Мен Ўзим айтдим! Уни Мен чақирганман! Уни Мен олиб келдим, У ғалабага эришади.</verse>
				<verse number="16">Менга яқинлашинг! Бунга қулоқ солинг! Азалдан ҳеч нарсани яширмай айтдим, Бошиданоқ Мен ўша ердаман.” Мана энди Эгамиз Раббий мени Ҳамда Ўз Руҳини юбормоқда.</verse>
				<verse number="17">Қутқарувчингиз, Исроил халқининг муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен Эгангиз Худоман! Яхши бўлинг, деб сизларга йўл–йўриқ кўрсатаман, Юрадиган йўлларингиздан етаклайман.</verse>
				<verse number="18">Қани, энди амрларимга қулоқ солганингизда! Фаровонлигингиз дарёдай бўларди, Зафарингиз денгиз тўлқинларидай бўларди.</verse>
				<verse number="19">Уруғингиз қум каби бўларди, Наслингиз қум зарраларидай сон–саноқсиз бўларди. Уларнинг номи ўчиб кетмаган бўларди, Менинг олдимдан йўқотилмаган бўларди.”</verse>
				<verse number="20">Энди Бобилдан чиқиб кетинг, Бобилликлардан қочинг. Шодлик ҳайқириқлари ила эълон қилинг! Дунёнинг тўрт четига бу хабарни етказинг! “Эгамиз Ўз қуллари, Ёқуб наслини қутқарди”, деб айтинг!</verse>
				<verse number="21">Эгамиз уларни саҳродан олиб борганда, Улар ташналикдан қийналмадилар. Худо улар учун қоядан сув чиқарди. У қояни ёрди, сувлар пишқириб чиқди.</verse>
				<verse number="22">“Ёвузларга омонлик йўқ”, дейди Эгамиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="49">
				<verse number="1">Қулоқ солинг, эй денгиз ортидаги юртлар! Эътибор беринг, эй узоқдаги халқлар! Туғилмасимдан олдин Эгам мени чақирди, Она қорнидалигимдаёқ У исмимни айтиб чақирди.</verse>
				<verse number="2">У тилимни ўткир қиличдай қилди, Қўлининг соясида У мени яширди. У мени учли ўқдай қилди, Ўқдонига мени яширди.</verse>
				<verse number="3">У менга шундай деди: “Сен Менинг қулимсан, Эй Исроил, Мен сен туфайли шуҳрат топаман.”</verse>
				<verse number="4">Мен шундай дедим: “Мен бекорга меҳнат қилдим, Кучимни беҳуда, бефойда сарф этдим.” Аммо Эгам мени ҳукм қилади–ку, Мукофотлаш Худойимнинг қўлидадир.</verse>
				<verse number="5">Энди Эгам гапирди. Ёқуб наслини Унга қайтарсин, деб Исроилни Унинг олдига тўпласин, деб Онам қорнидаёқ мени Ўз қули қилиб яратди. Эгамнинг кўз олдида мен шуҳрат топаман, Худойим менинг куч–қудратим бўлди.</verse>
				<verse number="6">У шундай деди: “Ҳа, Ёқуб қабилаларини қайта тиклайсан, Исроилдан қолганларини қайтарасан. Мен сени фақат шунинг учунгина қулим қилмадим. Сени бошқа халқларга ҳам нур қиламан, Токи Менинг нажотим ернинг четигача етиб борсин.”</verse>
				<verse number="7">Халқлар қаттиқ нафратланиб, рад қилганга, Ҳукмронларнинг қули бўлганга Исроилнинг Қутқарувчиси, муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Сени кўриб, шоҳлар ўрнидан туради, Ҳукмдорлар тиз чўкиб таъзим қилади. Исроил халқининг муқаддас Худоси — Содиқ Эгангиз ҳақи–ҳурмати шундай қилади. Ахир, У сени танлаган–ку!”</verse>
				<verse number="8">Эгамиз шундай айтмоқда: “Мурувват пайти келганда, Мен сенга жавоб бердим, Нажот куни келганда, Мен сенга ёрдам бердим. Ўзим сени ҳимоя қиламан, Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман. Токи юрт қайта тиклансин, Ташландиқ мулклар тақсимлансин.</verse>
				<verse number="9">Маҳбусларга: ‘Чиқинглар!’ демоқдаман. Зулматдагиларга: ‘Кўрининглар!’ демоқдаман. Йўл бўйида улар ўтлоқлар топади, Тап–тақир қирлар уларнинг яйлови бўлади.</verse>
				<verse number="10">Улар на очликни, на ташналикни билади, На гармсел, на жазирама қуёшдан азоб чекади. Меҳр–шафқат кўрсатиб, уларни етаклайман, Уларни булоқларга бошлаб бораман.</verse>
				<verse number="11">Ҳамма тепаликларимни йўлга айлантираман, Катта, шоҳ йўлларим кўтарилади.</verse>
				<verse number="12">Мана, улар узоқлардан келади. Қаранг, улар шимолдан, ғарбдан, Синим юртидан ҳам келади.”</verse>
				<verse number="13">Шодликдан куйланг, эй самолар, Хурсанд бўл, эй замин! Қўшиққа жўр бўлинг, эй тоғлар! Эгамиз халқига тасалли берди, Эзилган халқига раҳм қилди!</verse>
				<verse number="14">Аммо Қуддус шундай деди: “Эгам мени тарк этди, Раббим мени унутиб қўйди.”</verse>
				<verse number="15">Эгам айтар: “Ахир, аёл киши эмизикли боласини унутадими?! Ўзи туққан боласига раҳм қилмайдими?! Агар хотинлар боласини унутсалар ҳам, Мен сени асло унутмайман!</verse>
				<verse number="16">Қара, сенинг номингни кафтимга ёзиб қўйдим, Деворларинг доимо кўз олдимдадир.</verse>
				<verse number="17">Ҳадемай, фарзандларинг қайтиб келади, Сени вайрон қилиб, йўқотмоқчи бўлганлар Сендан чиқиб кетади.</verse>
				<verse number="18">Бошингни кўтариб, атрофга қара, Ҳамма фарзандларинг тўпланиб, олдингга келишди.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Ҳаммаси зебу зийнатдай сени безатиб туради, Келинчакдай уларни тақинчоқ қилиб тақасан.</verse>
				<verse number="19">Ҳа, еринг кимсасиз, ҳувиллаб қолганди, Юртинг вайронага айланганди. Энди эса одам кўплигидан тор бўлиб қолади, Бузғунчилар сендан узоқда юради.</verse>
				<verse number="20">Асирликда туғилган фарзандларинг Ҳали сенга шундай дейди: ‘Бу жой бизга торлик қиляпти, Жой беринг, биз ҳам яшайлик.’</verse>
				<verse number="21">Шунда ўзингга ўзинг дейсан: ‘Уларни менга ким туғиб берди? Фарзандсиз эдим, туғмас бўлиб қолгандим. Сургунда эдим, хор бўлгандим. Уларни ким менга катта қилиб берди? Ёлғиз ўзим қолгандим–ку, Энди улар қаердан келиб қолди?’”</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, Мен халқларга қўл кўтариб, ишора бераман, Элатларга байроғимни кўтараман. Болаларингни улар қўлларида кўтариб келади, Қизларингни улар опичлаб келади.</verse>
				<verse number="23">Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.”</verse>
				<verse number="24">Бирор кимса кучли жангчидан Ўлжани олиб қўя оладими?! Наҳотки золимнинг қўлига асир тушган қутула олса?!</verse>
				<verse number="25">Эгамиз эса шундай айтмоқда: “Мана, кучли жангчидан асирлар тортиб олинади, Золимга ўлжа бўлганлар қутқарилади! Сенга қарши чиққанларга Мен қарши чиқаман, Сенинг болаларингни Мен Ўзим қутқараман!</verse>
				<verse number="26">Сенга зулм қилганларга ўз танасини едираман, Улар шароб ичгандай бўлиб, ўз қонидан маст бўлади. Шунда жамики одамзод Мен нажоткоринг — Эганг эканлигимни, Ёқуб наслининг қудратли Худоси — Қутқарувчинг эканлигимни билиб олади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="50">
				<verse number="1">Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен онангизни ҳайдаб юборган эдим, Унинг талоқ хати қани? Хўш, сизни қайси қарз берувчимга сотибман? Мана, гуноҳларингиз туфайли сотилдингиз, Итоатсизлигингиз дастидан онангиз ҳайдалди.</verse>
				<verse number="2">Келганимда нега бирон кимса йўқ эди? Чақирганимда нега ҳеч ким жавоб бермади? Сизни қутқаришга менинг қўлим қисқами? Ёки сизни озод қилишга кучим етмасми? Бир таҳдид қилсам денгиз қурийди, Дарёларни чўлга айлантираман. Сувлар қуриб, балиқлари сасийди, Сув йўқлигидан балиқлар ўлиб кетади.</verse>
				<verse number="3">Самоларга қора кийдираман, Қанорни уларнинг ёпинчиғи қиламан.”</verse>
				<verse number="4">Толиққанларга сўз билан мадад берсин, деб Эгам Раббий менга доно тил берди. Ҳар тонг У мени уйғотади, Донолардай тингласин, деб қулоғимни очади.</verse>
				<verse number="5">ЭгамРаббий қулоғимни очди, Мен итоатсизлик қилмадим, Мен Ундан юз ўгириб кетмадим.</verse>
				<verse number="6">Мени урганларга кифтимни очдим, Соқолимни юлганларга юзимни тутдим, Ҳақорат, тупуришлардан юзимни яширмадим.</verse>
				<verse number="7">Эгам Раббий менга мадад беради, Шу боис мен ҳеч шарманда бўлмадим. Азобларга бардош беришга қарор қилдим, Биламан, шарманда бўлмайман.</verse>
				<verse number="8">Мени оқлайдиган яқинимдадир, Мен билан даъволашадиган ким, юзлашайлик–чи! Қани рақибларим? Менга қарши чиқсин!</verse>
				<verse number="9">Мана, Эгам Раббий менга мадад беради, Қани ким мени айбдор, деб айта олади?! Қаранг, уларнинг ҳаммаси кийим каби эскиради, Уларни куя еб тамом қилади.</verse>
				<verse number="10">Орангиздан ким Эгамиздан қўрқади? Эгамизнинг қули овозига қулоқ солади? Зулматда юрганлар, нурдан маҳрум бўлганлар Эгамизнинг номига умид боғласин, Ҳа, ўзининг Худосига таянсин!</verse>
				<verse number="11">Ахир, ҳаммангиз аланга ёқяпсиз, Машъалалар ёқяпсиз. Алангангиз ёруғида юраверинг, Ўзингиз ёққан машъала ёруғида юраверинг. Қаранг, унинг қўллари сизни нима қилади: Азоб–уқубат ичида ётасиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="51">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Эй нажотга умид боғлаганлар, Мен, Раббийга интилаётганлар, Менга қулоқ солинг! Ўзингиз кесиб олинган қояга қаранг, Ўзингиз қазиб олинган конга қаранг.</verse>
				<verse number="2">Отангиз Иброҳимга боқинг, Сизни туққан Сорага қаранг. Иброҳимни чақирганимда, у ёлғиз эди, Мен унга барака бериб, кўпайтирдим.</verse>
				<verse number="3">Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик, қўшиқ садоси янграйди.</verse>
				<verse number="4">Эй халқим! Менга қулоқ солинг! Қулоқ тутинг Менга, эй элатим! Мана, таълимот Мендан чиқиб боради, Бирпасда адолатим халқларга нур бўлади.</verse>
				<verse number="5">Менинг нажотим ўз йўлига чиқди, Мен ғалаба қозонадиган вақт яқинлашмоқда. Халқлар орасида қўлим ила адолат ўрнатаман, Денгиз ортидаги юртлар Менга умид боғлайди, Улар қўлимнинг қудратидан умид қилади.</verse>
				<verse number="6">Кўзларингизни самоларга қаратинг, Пастга, ер юзига назар солинг. Самолар тутун каби йўқолади, Замин кийим каби тўзиб битади. Замин аҳли чивиндай ўлиб кетади, Менинг нажотим эса то абад бўлади, Менинг ғалаба бекор қилинмайди.</verse>
				<verse number="7">Эй таълимотимни қалбига жо қилганлар, Сизлар нима тўғри эканлигини биласизлар. Менга қулоқ солинг! Инсон ҳақоратларидан қўрқманглар, Уларнинг таҳқирларидан хафа бўлманглар.</verse>
				<verse number="8">Куя кийимни, қурт жунни еб битиргандай Улар ҳам йўқ бўлиб кетади. Менинг ғалаба эса абадий бўлади, Нажотим насллар бўйи давом этади.”</verse>
				<verse number="9">Уйғон, уйғон, эй Эгамизнинг қўли! Куч–қудратга тўлгин! Уйғон қадимги пайтлардагидай, Азалий насллар давридагидай. Махлуқ Раҳобни парчалаган Сен эмасмидинг?! Аждарни санчиб ташлаган Сен эмасмидинг?!</verse>
				<verse number="10">Сен эмасмидинг денгизни қуритган, Ғоят тубсизликдаги сувларни қуритган?! Ўзимга тегишли бўлганлар ўтсин, деб Денгиз тубини йўл қилган Сен эмасмидинг?!</verse>
				<verse number="11">Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Қўшиқ айтиб Қуддусга келади. Абадий шодлик уларнинг бошида тож бўлади. Улар шодлик, севинчга етишади, Қайғу, надомат улардан узоққа қочади.</verse>
				<verse number="12">Эгам айтар: “Мен Ўзим сизларни юпатаман! Кимдан қўрқасиз? Ўладиган бандаданми? Майсага ўхшаб сўлийдиган инсон зотиданми?!</verse>
				<verse number="13">Самоларни ёйган, замин пойдеворини ўрнатган, Сизларни Мен, Яратган Эгангизни унутиб қўйдингиз. Сизни қирмоқчи бўлган золимнинг ғазабидан Ҳар доим титраб–қақшаб турасиз. Аммо қани энди золимнинг ғазаби?!</verse>
				<verse number="14">Мазлумлар тез орада озод бўлади, Улар ўлмайди, қабрга тушмайди, Нонга зор бўлмайди.</verse>
				<verse number="15">Мен Эгангиз Худоман. Денгизни қўзғатадиган, Тўлқинларни гувиллатадиган Менман. Менинг номим Сарвари Оламдир!</verse>
				<verse number="16">Оғзингизга сўзларимни солдим, Сизларни қўлим соясида яширдим. Самоларни ўрнатганман, Замин пойдеворини қўйганман. Қуддусга: ‘Сен Менинг халқимсан’, деганман.”</verse>
				<verse number="17">Уйғон, уйғон эй Қуддус, оёққа тур! Сен Эгангнинг қўлидан ғазаб косасидан ичдинг! Тагидаги қуйқумигача ичиб, Гандираклаб қолдинг.</verse>
				<verse number="18">Ўзинг туққан шунча ўғиллар орасидан Сени етаклайдиган биронтаси ҳам йўқ. Ўзинг ўстирган шунча ўғиллар орасидан Қўлингдан тутадиган биронтаси йўқ.</verse>
				<verse number="19">Бошингга қўш фалокат келди, Ким сенга тасалли беради?! Атрофингда талончилигу ҳалокат, очлигу қилич, Ким сени юпата олади?!</verse>
				<verse number="20">Ҳар бир кўча бошида Ўғилларинг сулайиб ётибди. Улар тўрга тушган кийиклар кабидир. Эгангиз бор қаҳр–ғазабию Ўз танбеҳи билан Уларни шу аҳволга солди.</verse>
				<verse number="21">Шу боис энди бунга қулоқ солинг, Эй азоб чекканлар! Сизлар мастсиз, аммо шаробдан эмас!</verse>
				<verse number="22">Ўз халқини ҳимоя қиладиган Худойингиз, Эгангиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, сенинг қўлингдан Гандираклатадиган косани олдим. Энди ғазабим косасидан бошқа ичмайсан.</verse>
				<verse number="23">Уни сенга азоб берганлар қўлига бераман. Улар сенга: ‘Ерга ёт, устингдан Босиб ўтайлик’, деган эди. Елкаларинг уларга ер каби бўлди. Сен ўзинг йўлдай бўлдинг, Улар устингдан босиб ўтди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="52">
				<verse number="1">Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди!</verse>
				<verse number="2">Тупроқни қоқиб ташла, тур! Эй Қуддус, ўз жойингда ўтир! Бўйнингдаги занжирни узиб ташла, Эй асира қиз Сион!</verse>
				<verse number="3">Мана Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар бепул сотилган эдингиз, энди пулсиз қутқариласиз.”</verse>
				<verse number="4">Ҳа, Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Олдин халқим Мисрга борди. У ерда мусофир бўлди. Кейин Оссурияликлар сабабсиз уларга зулм ўтказди.</verse>
				<verse number="5">Бу нимаси? — демоқда Эгамиз. — Халқим беҳудага босиб олинди. Ҳукмдорлари фарёд қилмоқда, — демоқда Эгамиз. — Менинг номим доимо, кун бўйи ҳақорат қилинмоқда.</verse>
				<verse number="6">Шу боис халқим номимни билиб олади. Ҳа, Мен гапираётганимни ўша куни улар билиб олади. Мана, Мен Ўшаман.”</verse>
				<verse number="7">Тоғлар оша тинчликни эълон қилган Хабарчининг қадамлари нақадар гўзал! У хушхабар олиб келмоқда, У нажотни эълон қилмоқда, У Қуддусга: “Худойинг ҳукмрондир”, демоқда.</verse>
				<verse number="8">Қулоқ солинг! Соқчиларингиз овозини кўтармоқда, Биргаликда улар шодликдан куйламоқда! Ахир, Эгамиз Қуддусга қайтиб келганда Улар ўз кўзлари билан кўради.</verse>
				<verse number="9">Эй Қуддус вайроналари! Биргаликда севинч ила ҳайқиринг. Эгамиз Ўз халқига тасалли берди, Қуддусни қутқариб, Ўзига олди!</verse>
				<verse number="10">Ҳамма халқларнинг кўз ўнгида Эгамиз муқаддас қўлини кўрсатди. Худойимизнинг нажотини Ернинг тўрт бурчи кўради.</verse>
				<verse number="11">Кетинг, кетинг, у ердан чиқинг! Ҳаром бўлганларга тегиб кетманг! Эй Эгамизнинг муқаддас ашёларини кўтарадиганлар, У ердан чиқинглар, покланинглар!</verse>
				<verse number="12">Мана, сиз шошилмай йўлга чиқасиз, Қочишингизга асло ҳожат қолмайди. Ахир, Эгамиз олдингиздан бормоқда, Исроил халқининг Худоси ортингиздан Сизни қўриқламоқда.</verse>
				<verse number="13">Эгам айтар: “Мана, Менинг қулим яшнайди, У кўтарилиб, юксалади, Ғоят баландга кўтарилади.</verse>
				<verse number="14">Илгари унинг қиёфаси шундай бадбашара эдики, Инсон зотига ўхшаш жойи қолмаган эди. Шу боис кўплар унинг олдида даҳшатга тушди,</verse>
				<verse number="15">Энди эса у кўп халқларни ҳайратда қолдиради, Уни деб шоҳлар ҳам лол бўлиб қолади. Ахир, уларга айтилмаганларни кўрадилар, Эшитмаганларини улар англаб етадилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="53">
				<verse number="1">Бизнинг хабаримизга ким ишонди? Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди?</verse>
				<verse number="2">Эгамизнинг қули Эгамиз олдида янги кўчатдай, Қуруқ тупроқдаги илдиздай ўсди. Бизни ўзига жалб қиладиган Гўзаллиги, улуғворлиги йўқ эди. Бизни ўзига ром этадиган Ҳеч бир жозибаси йўқ эди.</verse>
				<verse number="3">Ундан нафратланганлар, уни рад этганлар. У қайғу нималигини, азоб–уқубатни биларди. Ундан одамлар юз ўгириб, нафратланган, Уни биз одам қаторида санамаганмиз.</verse>
				<verse number="4">Ҳа, дардларимизни у ўзига олди, Оғриқларимизни у ўз зиммасига олди. Биз эса ўйладик: “Уни Худо урган, Аламдийда, жабрланган у!”</verse>
				<verse number="5">У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди, Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди. Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди, Унинг яралари бизга шифо берди.</verse>
				<verse number="6">Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик, Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ҳаммамизнинг айбларимизни Эгамиз унинг зиммасига юклади.</verse>
				<verse number="7">У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди, Аммо миқ этмади, оғзини очмади. Бўғизланишга олиб борилган қўзидай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай У миқ этмади, оғзини очмади.</verse>
				<verse number="8">Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди. Унинг насли ҳақида ким ўйлайди? Тириклар юртидан у улоқтирилди, Халқимизнинг гуноҳи туфайли унга зарба тушди.</verse>
				<verse number="9">Гарчи у ёвузлик қилмаган бўлса ҳам, Оғзидан ёлғон сўз чиқмаган бўлса ҳам, Унга ёвузлар қатори қабр берилганди, Аммо ўлимда у бойлар ёнига қўйилди.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз уни эзишни, азоблашни маъқул кўрди. Агар у ўзини гуноҳ учун қурбонлик қилса, Ўз наслини кўриб, узоқ умр кўради. У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади.</verse>
				<verse number="11">Чеккан азобларининг натижасини кўриб, У мамнун бўлади. Менинг солиҳ қулим ўз билими туфайли Кўпчиликни оқлаб, уларнинг айбини ўзига олади.</verse>
				<verse number="12">Шу боис буюклар қаторида унга улуш бераман, У кучлилар билан ўлжаларни бўлишади. Ахир, у ўзини ўлимга тутиб берди, Гуноҳкорлар қаторида саналди. Кўпларнинг гуноҳини у ўзига олди, Гуноҳкорлар учун васийлик қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="54">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Эй бола кўрмаган бепушт аёл! Шодликдан ҳайқир! Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Севинчдан ҳайқир! Ахир, ташлаб кетилган аёлнинг болалари Эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади.</verse>
				<verse number="2">Чодиринг жойини кенгайтиргин, Чодиринг пардаларини кенг чўздиргин! Ҳеч нарсани аяма! Арқонларингни узун ташлагин, Қозиқларингни маҳкам қоққин!</verse>
				<verse number="3">Ахир, мулкинг ўнгу сўлга кенгайиб кетади. Авлодинг халқларни мулк қилиб олади, Улар ташландиқ шаҳарларни тўлдиради.</verse>
				<verse number="4">Қўрқма, уятга қолмайсан, Уялма, шарманда бўлмайсан! Ахир, сен ёшлигингдаги шармандаликни унутасан, Бевалигингдаги шармандаликни бошқа эсламайсан.</verse>
				<verse number="5">Зотан, Мен, Яратувчинг, сенинг эринг бўламан. Менинг номим Сарвари Оламдир! Мен, Исроил халқининг муқаддас Худоси, Қутқарувчингман, Мен бутун ер юзининг Худоси, деб аталаман.</verse>
				<verse number="6">Эй Исроил! Сен ташлаб кетилган, Руҳи азобланган аёлдайсан. Рад этилган, ёш хотиндайсан. Аммо Мен, Эганг, сени чақириб оламан, — демоқда Худойинг. —</verse>
				<verse number="7">Қисқа вақтга Мен сени тарк этгандим, Буюк шафқат ила сени қайтариб оламан.</verse>
				<verse number="8">Қаттиқ ғазабда сендан бир лаҳзага юз ўгиргандим, Энди туганмас меҳр билан сенга раҳм қиламан, — демоқда Қутқарувчинг — Эгамиз. —</verse>
				<verse number="9">Ҳа, Мен учун бу Нуҳ даври кабидир. Энди ер юзини Нуҳ тўфони каби, Ҳеч қачон сув босмайди, деб онт ичганман. Худди шундай қилиб, яна онт ичаман: ‘Ҳеч қачон сендан ғазабланмайман, Сенга жаҳл қилмайман!’</verse>
				<verse number="10">Тоғлар ўрнидан қўзғалса ҳам, Тепаликлар тебранса ҳам, Менинг содиқ севгим сендан кетмайди, Менинг тинчлик аҳдим ўзгармайди, — демоқда сени севгувчи — Эгамиз. —</verse>
				<verse number="11">Эй мазлум шаҳар! Бўронларда қолдинг, аммо ҳеч ким сени юпатмади! Мана, Мен фируза тошлар ишлатиб, сени қайта қураман. Зангори ёқут тошлардан сенга пойдевор қўяман.</verse>
				<verse number="12">Минораларингни ёқутлардан қураман, Дарвозаларингни гавҳарлардан қиламан, Барча деворларингни қимматбаҳо тошлардан қураман.</verse>
				<verse number="13">Ҳамма болаларингга Мен, Эганг, таълим бераман, Фарзандларингнинг тинчлиги буюк бўлади.</verse>
				<verse number="14">Мен сени душманларингдан халос қилганимда Сен бехатар бўласан. Зулм сендан узоқда бўлади, Ҳалокатдан қўрқмайсан, Чунки у сенга яқинлашмайди.</verse>
				<verse number="15">Агар кимдир сенга ҳужум қилса, Билгинки, уни Мен қилмаган бўламан. Сенга ҳужум қилган ҳар ким мағлуб бўлади.</verse>
				<verse number="16">Темирчига қара! У тошкўмир чўғини пуфлайди, Иши учун асбобларини ясайди. Уни Мен яратганман. Вайрон қилсин, деб Босқинчини ҳам Мен яратдим.</verse>
				<verse number="17">Сенга қарши ясалган Ҳеч қандай қурол ғалаба қилмайди. Сен билан даъволашган ҳар бир одамнинг Даъволарини сен йўққа чиқарасан. Ана шулар Менинг қулларимнинг улушидир, Уларни Мен оқлайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="55">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар! Эй сиз, пулсизлар, келинг, сотиб олиб, енглар! Келинг, шаробу сут сотиб олинг пулсиз, текинга!</verse>
				<verse number="2">Нима учун нон бўлмаган нарсага пул сарф қиласиз? Нима учун ишлаб топганингизни Қониқтирмайдиган нарсаларга сарф қиласиз? Эшитинг, Менга қулоқ солинг! Шунда аъло таомларни ейсиз, Ёғли таомлар еб, маза қиласиз.</verse>
				<verse number="3">Қулоқ солинг, менга келинг, Тингланг, шунда яшайсиз. Довудга ваъда берган содиқ севгим ҳақи Сиз билан абадий аҳд тузаман.</verse>
				<verse number="4">Мана Мен Довудни халқларга гувоҳ қилдим, Уни халқларнинг ҳукмдори, раҳнамоси қилдим.</verse>
				<verse number="5">Ўзингиз танимаган халқларни чақирасиз, Сизни танимаган халқлар олдингизга келади. Мен, Исроил халқининг муқаддас Худоси — Эгангиз Худони деб Бу халқлар келади, Зотан, Мен сизни улуғворликка буркаганман.”</verse>
				<verse number="6">Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг!</verse>
				<verse number="7">Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз шундай демоқда: “Сизларнинг фикрингиз Меники эмас, Менинг йўлларим сизларники эмас.</verse>
				<verse number="9">Осмон ердан қанчалик баланд бўлса, Менинг йўлларим ҳам, ўйларим ҳам, Сизларнинг йўлларингиз, ўйларингиздан Шунчалик баланддир.</verse>
				<verse number="10">Осмондан қор, ёмғир ёғади. Улар осмонга қайтмай, ерни суғоради, Токи ер ўсимлик ўстирсин, Эккани дон, егани нон берсин.</verse>
				<verse number="11">Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади, Менга бўм–бўш қайтиб келмайди. Менинг хоҳиш–иродамни ўша сўз бажаради, Қайси ниятда юборсам, Ўшани бажо қилади.</verse>
				<verse number="12">Ҳа, сиз хурсанд бўлиб борасиз, Соғ–омон қайтиб келасиз. Олдингизда тоғлар, тепаликлар Севинч ила ҳайқиради, Даладаги ҳамма дарахтлар қарсак чалади.</verse>
				<verse number="13">Тиканзорлар ўрнига сарв дарахтлари ўсади, Газанда ўт ўрнига мирта буталар ўсади. Шундай қилиб, булар Мен, Эгангга шараф бўлади. Туганмас, абадий нишона бўлиб қолади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="56">
				<verse number="1">Эгамиз шундай айтмоқда: “Адолатни ҳимоя қилинг, Тўғри ишларни қилинг. Зотан, нажотим яқинда келади, Адолатим тез орада зоҳир бўлади.</verse>
				<verse number="2">Шаббат кунини таҳқирламай, Унга риоя қиладиган инсон бахтлидир! Ҳар қандай ёвузликдан қўлини тийиб, Барқарор бўлган инсон бахтлидир!”</verse>
				<verse number="3">Бегона халқдан бўла туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаган одам: “Эгамиз мени албатта Ўз халқидан ажратади”, деб айтмасин. Бичилган эркак ҳам: “Мен қуриган дарахтман”, деб айтмасин.</verse>
				<verse number="4">Зотан, Эгамиз ўша эркакларга шундай айтмоқда: “Шаббат кунига риоя қилинг. Мени мамнун қиладиганларни танланг. Менинг аҳдимга содиқ бўлинг.</verse>
				<verse number="5">Шунда сизларга уйимда Ўғилу қизларимникидан ҳам кўра, Яхшироқ ном, хотира бераман. Бу ном йўқолмайдиган, абадий бир ном бўлади.”</verse>
				<verse number="6">Эгамизни севиб, хизмат қиладиган, Шаббат кунига риоя этадиган, Эгамизнинг аҳдига содиқ бўлган, Бегона халқдан бўлиб туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаганларга Эгамиз шундай демоқда:</verse>
				<verse number="7">“Мен сизларни муқаддас тоғимга олиб келаман. Маъбадимда сизларни мамнун қиламан. Куйдириладиган қурбонликларуназрларингиз Қурбонгоҳимда қабул бўлади. Менинг уйим, барча халқларнинг Ибодат уйи, деб аталади.”</verse>
				<verse number="8">Тарқалиб кетган Исроил халқини йиғадиган Эгамиз Раббий айтмоқда: “Уйимда йиғилганлар ёнига Мен яна бошқаларни йиғиб келаман.”</verse>
				<verse number="9">Эй даштдаги ҳамма ҳайвонлар, Эй ўрмондаги барча ҳайвонлар! Келинглар, халқимни еб битиринглар!</verse>
				<verse number="10">Исроилнинг соқчилари кўрдир! Уларнинг ҳаммаси идроксиз, Вовилламайдиган тилсиз итлар кабидир. Ётиб олиб, туш кўрадилар, Улар уйқуни яхши кўрадилар.</verse>
				<verse number="11">Улар тўйганини билмаган Очкўз итларга ўхшар, Бу чўпонлар идроксиз! Ўз фойдасини кўзлаб, Ҳар бири ўз йўлидан кетди.</verse>
				<verse number="12">Улар шундай дейди: “Қани, келинглар, шароб ичайлик, Ичкиликка роса тўяйлик. Эрта ҳам бугун каби бўлади, Ҳатто ундан ҳам яхшироқ бўлади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="57">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Солиҳ одамлар ўлиб кетяпти, Ҳеч ким бу ҳақда фикр юритмайди. Тақводорлар йўқ бўляпти. Ёвузликдан қутқарилсин, деб Солиҳлар оламдан ўтади. Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб кўрмайди.</verse>
				<verse number="2">Солиҳ инсонлар тинчликка эришади, Тўғри юрганлар ўлимда ҳам ором топади.</verse>
				<verse number="3">Сизлар эса, эй фолбиннинг ўғиллари, Яқинроқ келинг! Бу ёққа келинг, эй зинокор, фоҳишалар уруғи!</verse>
				<verse number="4">Хўш, сизлар кимнинг устидан куляпсиз? Кимга қарши оғиз очяпсиз? Кимга қараб тилингизни чиқаряпсиз? Ахир, итоатсизларнинг болаларисиз–ку! Ёлғончининг уруғидан келиб чиққансизлар–ку! Шундай эмасми?!</verse>
				<verse number="5">Ҳар бир ям–яшил дарахт остида Шаҳват билан гуноҳга берилдингиз! Дарё бўйларида, қоялар ковагида Ўз фарзандларингизни қурбонлик қилдингиз!</verse>
				<verse number="6">Сизлар севган бутлар дарёнинг силлиқ тошлари орасидадир! Ҳа, ўша бутларга сизлар кўнгил қўйгансиз! Ана ўшаларга ичимлик назрлари бердингиз, Уларга дон назрларини атадингиз. Хўш, булар Мени қондирсинми?!</verse>
				<verse number="7">Баланд, буюк тоғда ётоқ қурасиз, Қурбонлик келтирай, деб ўша ерга чиқасиз.</verse>
				<verse number="8">Эшикларингиз орқасига, Эшикларингизнинг кесакиси ортига Жирканч тамғаларингизни қўйдингиз. Ҳа, Мендан юз ўгирдингиз, Яланғоч бўлиб ётоғингизга кирдингиз, Ўйнашларингиз билан аҳд туздингиз, Улар билан ётишни жуда ёқтириб қолдингиз. Уларнинг яланғоч баданидан кўз узмадингиз.</verse>
				<verse number="9">Зайтун мойи билан кўпгина хушбўй атирлар олиб, Ўз шоҳингизга ҳадялар қилдингиз. Узоқларга, ҳатто ўликлар диёрига Элчиларингизни юбордингиз.</verse>
				<verse number="10">У ёқдан–бу ёққа юравериб, толиқдингиз, Аммо шунда ҳам умидингизни узмадингиз. Қайтадан куч тикладингиз, Шу боис ҳеч заифлашмадингиз.</verse>
				<verse number="11">Ким сизларни ваҳимага солди? Ким сизларни шунчалик қўрқитди? Ёлғон гапирдингиз. Мени эсламадингиз! Мен ҳақимда ўйлаб ҳам кўрмадингиз! Узоқ сукут сақлаганим сабабли Мендан қўрқмай қўйдингиз!</verse>
				<verse number="12">Мана энди, ўзингизча тўғри, деб билган Ўша ишларингизни очиб ташлайман. Улар сизга битта ҳам фойда келтирмайди.</verse>
				<verse number="13">Ёрдам сўраб, фарёд қилганингизда Атрофингиздаги бутлар сизларни қутқарсин! Уларнинг ҳаммасини шамол супуриб кетади, Шабада уларни учириб кетади. Мендан паноҳ топганлар эса юртни мулк қилиб олади, Улар Менинг муқаддас тоғимга эгалик қилади.”</verse>
				<verse number="14">Эгам шундай айтмоқда: “Тупроқ йиғиб, йўлни тайёрланг, Халқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташланг.”</verse>
				<verse number="15">Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай, деб Итоаткорлар қалбини жонлантирай, деб Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман.</verse>
				<verse number="16">Ахир, Мен то абад даъволашмайман, Абадий қаҳр–ғазабда бўлмайман. Акс ҳолда Мен яратган тирик жонзот, Инсон зоти олдимда тура олмасди.</verse>
				<verse number="17">Уларнинг гуноҳу ҳасадгўйлиги туфайли Ғазабланиб, уларни жазоладим. Қаҳр билан улардан юз ўгирдим, Аммо барибир истаган йўлларидан кетдилар.</verse>
				<verse number="18">Уларнинг юрган йўлларини кўрдим, Майли, энди шифо бериб, йўл кўрсатаман, Уларга ҳам, аза тутаётганларга ҳам Ўзим тасалли бераман.</verse>
				<verse number="19">Уларнинг тилларини мадҳияга тўлдираман. Узоғу яқиндагиларга тинчлик бўлсин! — демоқда Эгамиз. — Мен уларга шифо бераман.</verse>
				<verse number="20">Фосиқлар эса тўлқинланган денгиздайдир. Ҳа, улар тинч тура олмайдиган денгизга ўхшайди. Ўша денгизнинг сувлари лой, балчиқ келтиради.”</verse>
				<verse number="21">Худойим шундай дейди: “Ёмонларга тинчлик йўқ.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="58">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Ўзингни тутмай, қаттиқ ҳайқиргин, Карнайга ўхшаб, овозингни баланд кўтар. Халқимга итоатсизлигини айтгин, Ёқуб хонадонига гуноҳкорлигини кўрсат.</verse>
				<verse number="2">Худди тўғри йўлдан юрган халққа ўхшаб, Улар ҳар кун Менга интилгандай бўлади. Худосининг амрларини унутмаган халқдай, Йўлларимни билмоқ истайди. Мендан одил ҳукм сўрайди, Мен, Худога яқинлашишни истаганга ўхшайди.</verse>
				<verse number="3">Эй халқим, сизлар Менга: ‘Рўза тутяпмиз–ку, Сен кўрмаяпсан, Сенга итоат қиляпмиз–ку, нега билмайсан?!’ деб айтасизлар. Ахир, рўза тутган кунингизда хоҳлаганингизни қиляпсиз, Ишчиларингиздан оғир меҳнат талаб этяпсиз.</verse>
				<verse number="4">Мана, рўза тутсангиз ҳам Жанжал, ғавғо қилаверасиз. Зўравонлик билан қўл кўтараверасиз. Бундай рўзаларингиз билан Овозингизни самоларга етказа олмайсиз!</verse>
				<verse number="5">Рўза тутганингизда ўзингизни қийнайсиз, Эгилган қамишдай бошингизни эгиб юрасиз, Қанор ёйиб, кул сочиб устига ётасиз. Шуни рўза деб атайсизми?! Мана шулар Мен, Эгангизни мамнун қилади, деб ўйлайсизми?!</verse>
				<verse number="6">Мен истаган рўза қуйидагидайдир: Адолатсизлик кишанларини парчаланг, Бўйинтуруқ арқонларини узиб ташланг, Мазлумларни озодликка чиқаринг, Ҳар қандай бўйинтуруқни синдиринг!</verse>
				<verse number="7">Овқатингизни очлар билан баҳам кўринг, Уйсизларга уйингиздан жой беринг. Яланғочни кўрганингизда кийим беринг, Яқинларингиздан ёрдамингизни аяманг.”</verse>
				<verse number="8">Шунда нурингиз тонг каби порлайди, Ўзингиз тезда шифо топасиз. Эгамиз доим олдингизда юриб, сизларни асрайди, Ортингиздан Унинг улуғворлиги сизни қўриқлайди.</verse>
				<verse number="9">Шунда ёрдам сўраганингизда, Эгамиз жавоб беради, Фарёд қилганингизда, “Шу ердаман”, деб айтади. Орангиздан бўйинтуруқни йўқ қилганингизда, Ёвуз гаплару қўл кўтаришларни бас қилганингизда,</verse>
				<verse number="10">Очлар учун жон куйдирганингизда, Мазлумларнинг жонига оро кирганингизда, Нурингиз зулматда ҳам порлайди, Энг қоронғи даврингиз ёп–ёруғ кундуздай бўлади.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз доимо сизга йўл кўрсатади, Қақраган ерларда ҳам жонингизга озиқ беради, Шунда сиз суғорилган боғдай, Сувлари қуримас булоқдай бўласиз.</verse>
				<verse number="12">Қадимги вайроналарингиз қайта тикланади, Кўҳна пойдеворларни қайта кўтарасиз. Шунда сизларни: “Бузуқ деворни Тикловчи, Кўчаларни қайта Қурувчи”, деб чақиришади.</verse>
				<verse number="13">Шаббат кунини оёқ ости қилманг, Шу муқаддас кунда хоҳишингизни қилишдан ўзингизни тийинг. Шаббат кунини завқли, деб билинг. Эгамизнинг муқаддас кунини шарафли, деб билинг. Бу кунда ўзингиз истаган йўлдан юрманг, Хоҳлаганларингизни қилаверманг, Истаган гапларингизни гапираверманг.</verse>
				<verse number="14">Шаббат кунига риоя қилсангиз, Эгамиз туфайли шодлик топасиз, У сизларни юртнинг баланд чўққиларига олиб чиқади, Отангиз Ёқубнинг мулкига тўйдиради. Эгамизнинг каломи шудир!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="59">
				<verse number="1">Нима, Эгамизнинг қўли қисқами? Қутқаролмаса! Қулоғи оғирми? Эшитмай қолса!</verse>
				<verse number="2">Ахир, ўз айбларингиз сизни Худойингиздан айирди, Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди, Ибодатларингизга қулоқ солмайди.</verse>
				<verse number="3">Ана, қўлларингиз қонга булғанган, Бармоқларингиз гуноҳга ботган, Оғзингиздан ёлғон чиқаверади, Тилингиз ҳақсизликни гапиради.</verse>
				<verse number="4">Ҳеч кимса адолат бўлсин, деб айтмайди, Ҳеч кимса ҳақиқат учун курашмайди. Беҳуда гаплардан умид қилиб, ёлғонлар айтади, Бузуқликка ҳомиладор бўлиб, ёвузлик туғади.</verse>
				<verse number="5">Сизлар илоннинг тухумини босасиз, Ўргимчак уясини тўқийсиз, Сизларнинг тухумингизни еганлар ўлади. Агар битта тухумини босиб олсалар, Ундан заҳарли илон ўрмалаб чиқади.</verse>
				<verse number="6">Тўқиган уянгиздан кийим чиқмайди, Сиз тўқиганлар билан ҳеч ким устини ёпа олмайди. Сизларнинг ишингиз ярамас ишлардир, Сизларнинг қўлларингиз зўравонликка тўла.</verse>
				<verse number="7">Фосиқларнинг оёғи ёмонликка шошилади, Улар беҳуда қон тўкишга жуда уста. Уларнинг фикри–зикри гуноҳ билан банд, Қадамидан ҳалокату вайрона келади.</verse>
				<verse number="8">Улар тинчлик йўлларини билмайди, Юрган йўлида адолат йўқ. Ўзларига эгри йўллар қилдилар, Бу йўлдан юрганлар тинчлик билмайди.</verse>
				<verse number="9">Шу боис адолат биздан узоқ, Худо бизни қутқармайди. Нур излаймиз, аммо фақатгина зулмат бор, Ёруғлик излаймиз, аммо зулматда юрамиз.</verse>
				<verse number="10">Кўрлардай деворни ушлаб юрамиз, Кўзи кўрмайдиганлардай пайпасланамиз. Куппа–кундузи тундагидай қоқиламиз, Тириклар орасида ўликлардаймиз.</verse>
				<verse number="11">Ҳаммамиз айиқ каби бўкиряпмиз, Ҳаммамиз мусича каби нола қиляпмиз. Адолат кутяпмиз, аммо у йўқдир, Нажот кутяпмиз, аммо у биздан узоқда.</verse>
				<verse number="12">Ҳа, Худо олдида кўп итоатсизлик қилдик, Гуноҳларимиз бизга қарши гувоҳлик бериб турибди. Итоатсизлигимиз кўз ўнгимизда, Айбларимизни ўзимиз биламиз.</verse>
				<verse number="13">Итоатсизлик қилдик, Эгамизни алдадик, Худойимиздан юз ўгирдик, Зулм қўзғадик, хиёнат қилдик, Юракда ёлғон гаплар тўқиб гапирдик.</verse>
				<verse number="14">Адолат чекинди, солиҳлик узоққа кетди. Ахир, ҳақиқат қувиб чиқарилди, Ҳаққонийлик орамизга кира олмайди.</verse>
				<verse number="15">Ҳеч қаерда ҳақиқат йўқ, Ёмонликдан чекинган ҳалокатга йўлиқди. Эгамиз буларни кўриб, Адолат йўқлигидан озор чекди.</verse>
				<verse number="16">Мазлумларга ёрдам берадиган Ҳеч кимса йўқлигини кўрди, Ҳеч ким йўқлигидан У ҳайратда қолди. Шунда Эгамиз Ўз қўли билан қутқаришга киришди, Худонинг Ўзи уларга нажот берди.</verse>
				<verse number="17">У адолатни совутдай кийиб олди, Нажот дубулғасини бошига кийди, Эгамиз қасосни либосдай кийиб олди, Рашкни чопон қилиб ўраб олди.</verse>
				<verse number="18">Ҳар кимга қилганига яраша жавоб беради, Ўз душманларига ғазаб сочади, Ғанимларидан қасос олади, Денгиз ортидаги юртларга Қилганларига яраша тўлиқ қайтаради.</verse>
				<verse number="19">Ғарбда Эгамизнинг номидан қўрқадилар, Шарқда Унинг шуҳратидан қўрқувга тушадилар. Мана, Эгамиз дарёдай келади. Ўзининг Руҳи даъват этаётган Кучли дарёдай келади.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз шундай айтмоқда: “Қутқарувчи Қуддусга келади, Ёқуб наслининг гуноҳдан қайтганларига келади.”</verse>
				<verse number="21">Эгамиз шундай дейди: “Сиз билан қиладиган аҳдим шудир: Сизга берган Руҳим, оғзингизга солган сўзларим сизларни тарк этмайди. Ҳозирдан бошлаб то абад сизларни, болаларингизни, набираларингизни ҳеч тарк этмайди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="60">
				<verse number="1">Эй Қуддус халқи, тур, порлагин! Ахир, нуринг келди, Эгамизнинг улуғворлиги устингга ёғилди.</verse>
				<verse number="2">Мана, ер юзини зулмат қоплади, Халқларни қуюқ зулмат босди. Аммо Эгамиз сенга келади, Сен узра Унинг улуғворлиги порлайди.</verse>
				<verse number="3">Халқлар сенинг нурингга келади, Тонгги ёруғлигингга шоҳлар келади.</verse>
				<verse number="4">Бошингни кўтариб, атрофингга боқ! Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда. Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар, Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар.</verse>
				<verse number="5">Ўшанда шуларни кўриб, нур сочасан, Юрагинг ҳаприқиб, қинидан чиққудай бўлади. Зотан, денгиз орқали келадиган бойликлар сенга насиб этади, Халқларнинг бойлиги сенга келади.</verse>
				<verse number="6">Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади, Мидиён, Эфахнинг бўталоқлари билан тўлади. Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан келади, Олтину тутатқилар олиб келади. Улар Эгамизга мадҳлар айтади.</verse>
				<verse number="7">Кедарнинг ҳамма қўй сурувлари сенга келади, Наваётнинг қўчқорлари сенга хизмат қилади. Эгамизнинг қурбонгоҳида Улар қурбонлик, деб қабул қилинади. Эгамиз Ўз уйини янада улуғвор қилади.</verse>
				<verse number="8">Булутлар каби учаётган нима у? Инларига учаётган каптарларга ўхшаш нима у?</verse>
				<verse number="9">Шубҳасиз, денгиз ортидаги юртлар Эгамизга мунтазир бўлади. Исроил халқининг муқаддас Худоси — Эгангиз Худонинг шарафига Таршиш кемалари бошчилигида Болаларингни узоқдан олиб келишади, Олтину кумушлари билан бирга олиб келишади. Зотан, Эгамиз сени улуғворлик билан қоплаган.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз Қуддусга шундай дейди: “Бегоналар деворларингни тузатади, Шоҳлари сенга хизмат қилади. Ғазабланганимда сенга жазо берган бўлсам ҳам, Энди марҳамат қилиб, сенга шафқат қиламан.</verse>
				<verse number="11">Дарвозаларинг доимо очиқ бўлади, Улар кечаю кундуз ёпилмайди. Шунда халқлар сенга бойликларини олиб келади, Уларни ўз шоҳлари бошлаб келади.</verse>
				<verse number="12">Сенга хизмат қилмаган элату шоҳлик йўқ бўлади, Ҳа, у халқлар бутунлай вайронага айланади.</verse>
				<verse number="13">Лубноннинг фахрланган дарахтлари сенга келади. Сарв, чинор, садр ёғочлари Муқаддас масканимни безатиш учун келтирилади. Оёғим турган шу жойга Мен шуҳрат келтираман.</verse>
				<verse number="14">Сенга зулм қилганларнинг ўғиллари келиб, Сенга таъзим қиладилар. Сендан нафратланганларнинг ҳаммаси Оёқларингга йиқилади. Улар сени: ‘Эгамизнинг шаҳри, Исроил халқининг муқаддас Худосининг шаҳри — Сион’, деб аташади.</verse>
				<verse number="15">Илгари сен ташлаб кетилган, Ҳамма нафрат этган, Бирор кимса ўтмайдиган жой эдинг. Энди Мен сени абадий улуғвор қиламан, Жамики наслларнинг шодлиги қиламан.</verse>
				<verse number="16">Элатлар, шоҳлар сени она каби эмизадилар, Ўшанда Мен, Эганг, сенинг нажоткоринг эканлигимни билиб оласан, Ёқуб наслининг қудратли Худоси — Қутқарувчинг Мен эканлигимни англайсан.</verse>
				<verse number="17">Сенга бронза ўрнига олтин, Темир ўрнига кумуш, Ёғоч ўрнига бронза, Тош ўрнига темир келтираман. Тинчлик сенинг ҳакаминг, Солиҳлик ҳукмдоринг бўлади.</verse>
				<verse number="18">Юртингда энди зўравонлик товуши эшитилмайди, Чегаранг ичида вайронагарчилик, ҳалокат бўлмайди. Деворларингга, Нажот, дея ном қўясан, Дарвозаларингга, Шараф, дея ном берасан.</verse>
				<verse number="19">Энди кундузи нурингни қуёш бермайди, Ой ҳам ёруғлик манбаинг бўлмайди. Сенга Менинг Ўзим то абад нур манбаи бўламан, Мен, Худойинг, сенинг улуғворлигинг бўламан.</verse>
				<verse number="20">Қуёшинг ҳеч қачон ботмайди, Ойинг энди бошқа яширинмайди. Ҳа, Мен сенинг то абад нуринг бўламан, Қайғули кунларинг тамом бўлади.</verse>
				<verse number="21">Халқингнинг ҳаммаси солиҳ бўлади, Улар юртни то абад мулк қилиб олади. Ўзим ўтқазган ниҳолдир улар, Менга шуҳрат келтирсин, деб яратган Қўлларимнинг ижоди улар.</verse>
				<verse number="22">Энг кичик одамингдан мингта одам чиқади, Энг заиф одамингдан кучли халқ пайдо бўлади. Мен, Эганг, буни ўз вақтида тез бажо қилдираман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="61">
				<verse number="1">Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Зиндондагиларга, ‘қутуласиз’, десин, Асирларга озодлик эълон қилсин”, деб Эгам мени юборди.</verse>
				<verse number="2">“Эгамнинг марҳамат йилини, Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин, Азадорларнинг ҳаммасини овутсин”, деб Эгам мени юборди.</verse>
				<verse number="3">“Қуддусда нола қилаётганларга тасалли берсин, Уларга кул ўрнига зеб–зийнат, Аза ўрнига шодлик мойи, Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин”, деб Эгам мени юборди. Энди уларни, “Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар, Солиҳлик эманлари”, деб аташади.</verse>
				<verse number="4">Энди улар қадимги вайроналарни қайта тиклайди, Азалий вайрона ерларни яна ўнглайди, Насллар оша вайрон ётган шаҳарларни қайта қуради.</verse>
				<verse number="5">Эй халқим, бегоналар келиб, мол–қўйларингизни боқади, Ёт халқ ўғиллари деҳқонингиз, боғбонингиз бўлади.</verse>
				<verse number="6">Сизларни эса Эгамизнинг руҳонийлари, деб аташади, Худойимизнинг хизматкорлари, деган ном оласизлар. Элатларнинг бойликлари сизларники бўлади, Ўзга халқлардан келган мол–мулк билан фахрланасиз.</verse>
				<verse number="7">Уят ўрнига сизлар икки ҳисса улуш оласиз. Шарманда бўлмайсиз, олган мулкингиздан шодланасиз. Ҳа, ўз юртингизда икки ҳисса улуш оласиз, Абадий шодликка эга бўласиз.</verse>
				<verse number="8">Эгам айтар: “Мен, Эгангиз, адолатни севаман, Талончилик, ҳақсизликдан нафратланаман. Садоқат билан халқимга мукофотини бераман. Улар билан абадий аҳд тузаман.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг насли халқлар орасида машҳур бўлади, Уларнинг зурриёти эллар орасида машҳур бўлади, Кўрганларнинг ҳаммаси уларни, ‘Эгамиз барака берган халқ’, деб тан олади.”</verse>
				<verse number="10">Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Зафар кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман.</verse>
				<verse number="11">Ер ўсимликни етиштиргани каби, Боғ экилганларни ўстиргани сингари, Эгамиз Раббий барча халқлар кўз ўнгида Солиҳлик ва мадҳияларни етиштиради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="62">
				<verse number="1">Қуддус ҳақи, мен сукут сақламайман, Сион ҳақи, мен жим турмайман. Унинг зафари тонг каби нур сочмагунча, Унинг нажоти машъала каби ёнмагунча, Мен асло жим турмайман.</verse>
				<verse number="2">Эй Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни, Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради. Эгамиз Ўз оғзи билан берган Янги ном билан чақириласиз.</verse>
				<verse number="3">Сизлар Эгамизнинг қўлида гўзаллик тиллақоши, Худойингизнинг қўлида шоҳлик тожи бўласиз.</verse>
				<verse number="4">Энди сизни: “Тарк этилган”, деб айтмаслар, Сизнинг юртингизни: “Ташландиқ”, деб атамаслар. Энди сизга: “Ундан мамнунман”, деган ном берилади, Юртингизни эса: “Оилали”, деб айтишади. Зотан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади, Юртингиз ҳам оилали бўлади.</verse>
				<verse number="5">Йигит қиз билан турмуш қургандай, Ўғилларингиз юртингизга боғланиб, Унга эгалик қилади. Куёв келин билан қандай шод бўлса, Худойингиз сиз билан шундай севинади.</verse>
				<verse number="6">Эй Қуддус, деворларингга соқчилар қўйдим, Улар кечаю кундуз ибодатни бас қилмайди. Эй Эгамизга ибодат қиладиганлар! Сизлар ҳам ҳеч жим турманг.</verse>
				<verse number="7">Қуддусни барқарор қилгунга қадар, Уни ер юзининг фахри қилмагунга қадар, Эгамизга ҳеч тинчлик берманглар.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз ўнг қўлини кўтариб, Ўз қудрати билан онт ичди: “Ҳеч қачон душманларингизга Донингизни емиш қилиб бермайман. Меҳнатингиз сингган шаробни Бегоналар ичмайди.</verse>
				<verse number="9">Ҳа, дон йиққанларнинг ўзи дон ейди–да, Мен, Эгасига ҳамду сано айтади. Узумни йиғиб–терганлар Шаробни муқаддас ҳовлимда ичади.”</verse>
				<verse number="10">Эй Қуддус аҳолиси, дарвозалардан чиқинг! Қайтаётган халққа йўлни тайёрланг! Тупроқ йиғиб йўл қилинг, Тошларни териб ташланг, Халқлар учун байроқ тикинг!</verse>
				<verse number="11">Мана, Эгамиз ернинг тўрт четига эълон қилмоқда: “Гўзал Қуддусга шундай деб айтинг: ‘Қара, нажоткоринг келмоқда, Ана, Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда.’”</verse>
				<verse number="12">Эй Қуддус, сенинг халқингни: “Муқаддас”, деб айтадилар, “Эгамиз қутқарган халқ”, деб айтадилар. Сени: “Эгамиз излаб топган, тарк этилмаган шаҳар”, деб атайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="63">
				<verse number="1">Эдомдан келаётган ким? Қизил либос кийиб, Бозрах шаҳридан келаётган ким? Кўзни қамаштирувчи кийимлар кийиб, Катта куч билан қадам босган ким? “Бу Мен, Эгангизман! Қутқариш кучига эгаман. Ғалабани эълон қилишга келмоқдаман.”</verse>
				<verse number="2">Нечун кийимларинг қип–қизил? Нима учун чуқурда узум эзган одамга ўхшайсан?</verse>
				<verse number="3">“Чуқурда бир ўзим эздим, Ёнимда халқлардан биронтаси йўқ эди. Ғазаб билан уларни эздим, Қаҳр билан уларни оёқ ости қилдим. Уларнинг қони кийимларимга сачради, Бутун усти бошимни ифлос қилди.</verse>
				<verse number="4">Ҳа, Мен қасос кунини тайинлаб қўйган эдим, Халқимни қутқарадиган кун етиб келди.</verse>
				<verse number="5">Қарадим, ёрдам берадиган бирор одам йўқ эди, Қўллаб–қувватлайдиган ҳеч кимса йўқлигидан ҳайратда қолдим. Шунда Ўзимнинг қўлим ёрдамга келди, Ўз ғазабим Менга мадад бўлди.</verse>
				<verse number="6">Ғазаб билан халқларни тепкиладим, Жаҳл билан уларни эзиб ташладим. Уларнинг қонини ерга тўкдим.”</verse>
				<verse number="7">Эгамизнинг содиқ севгиси ҳақида айтаман, Қилган ишлари учун Эгамизга ҳамдлар айтаман. Ўзининг меҳр–шафқати, буюк севгиси билан Исроил хонадонига қилган буюк эзгуликлари ҳақида айтаман.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз шундай деди: “Ҳа, улар Менинг халқимдир, Бевафолик қилмайдиган фарзандлардир.” Шундай қилиб, Худо уларнинг нажоткори бўлди.</verse>
				<verse number="9">Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди, Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди. Севгиси, шафқати туфайли Унинг Ўзи уларни қутқарди. Эгамиз уларни кўтариб, азалдан опичлаб юрарди.</verse>
				<verse number="10">Аммо улар исён қилдилар, Эгамизнинг Муқаддас Руҳини ранжитдилар. Шунинг учун Эгамиз уларнинг душмани бўлди. Эгамизнинг Ўзи уларга қарши курашди.</verse>
				<verse number="11">Шунда халқ ўтган кунларни, Мусонинг даврини эслаб, шундай деди: “Чўпонлари билан бирга ота–боболаримизни денгиздан ўтказган қани? Ўз Муқаддас Руҳини уларнинг орасига юборган қани?</verse>
				<verse number="12">Ажойиб қудратли қўли билан Мусонинг ўнг қўлидан тутган қани? Ўзининг номини шарафлай, деб Уларнинг олдидаги сувни иккига бўлган қани?”</verse>
				<verse number="13">Эгамиз уларни денгиз тубидан олиб ўтди. Текис жойда юрган отдай Улар ҳеч қоқилмасдан ўтди.</verse>
				<verse number="14">Водийга ёйилган подага ўхшатиб, Эгамизнинг Руҳи уларга ором берди. Ўзининг буюк номи улуғлансин, дея Эгамиз Ўз халқига йўл кўрсатди.</verse>
				<verse number="15">Эй Эгамиз, осмондан қара, Муқаддас, улуғворликка тўла Масканингдан боқ! Қани энди ғайратинг, қудратинг? Сен меҳрибонлигингни, шафқатингни Биздан дариғ тутдинг.</verse>
				<verse number="16">Ахир, Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз! Иброҳим бизни билмайди, Ёқуб бизни танимайди. Сен бизнинг отамизсан! Азалдан номинг “Қутқарувчимиз”дир.</verse>
				<verse number="17">Эй Эгамиз, нега бизни йўлингдан адаштирасан? Нега бизга Сендан қўрқмайдиган тош юрак бергансан? Биз Сенинг қулларингмиз. Бизнинг ҳақи–ҳурматимиз, Ўзингнинг азиз халқинг ҳақи–ҳурмати Бизга юз бургин!</verse>
				<verse number="18">Сенинг муқаддас масканингга Биз, азиз халқинг, фақат оз вақт эгалик қилдик. Энди эса душманларимиз У ерни оёқ ости қилиб ташлади.</verse>
				<verse number="19">Биз аллақачон Сенга тегишли бўлмаган, Сен устидан ҳукмрон бўлмаган халқларга ўхшаб қолдик.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="64">
				<verse number="1">Эй Эгам, қанийди самоларни ёриб, пастга тушсанг, Тоғлар олдингда титрасайди!</verse>
				<verse number="2">Аланга ўтинни ёндириб, сувни қайнатгандай, Сен ҳам пастга тушиб, халқларни титрат. Токи ғанимларинг номингни билсин.</verse>
				<verse number="3">Биз кутмаган ажойиб ишлар қилдинг! Пастга тушдинг, олдингда тоғлар титради!</verse>
				<verse number="4">Ахир, Сенга умид боғлаганларни, деб Ажойиб иш қиладиган Худо Сенсан. Сенга ўхшаган худо ҳақида Азалдан ҳеч ким эшитмаган, Ҳеч бир қулоққа ҳам кирмаган. Сенга ўхшаган худони ҳеч бир кўз кўрмаган.</verse>
				<verse number="5">Қувонч билан тўғри йўлдан юрганларга, Сенинг амрларингни бажарганларга Сен пешвоз чиқасан. Мана, Сен ғазабдасан, Биз эса гуноҳ қилдик. Биз азалдан гуноҳга ботганмиз, Энди нажот топа оламизми?</verse>
				<verse number="6">Ҳаммамиз ҳаром бўлиб қолдик, Яхши ишларимизнинг ҳаммаси ҳайз латталари кабидир. Япроқлар каби сўлиб боряпмиз, Айбларимиз шамол каби бизни учириб кетяпти.</verse>
				<verse number="7">Ҳеч ким Сенга сажда қилмайди, Ҳеч ким, Эгамга ўзимни боғлай, демайди. Ахир, Сен биздан юз ўгирдинг, Бизни ўз гуноҳларимиз измига топширдинг!</verse>
				<verse number="8">Аммо энди Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз! Биз лоймиз, Сен эса кулолсан, Ҳаммамиз қўлларингнинг ижодимиз!</verse>
				<verse number="9">Эй Эгамиз, бизга бунчалик ғазабингни сочаверма, Гуноҳларимизни то абад ёдда тутма. Қара, ахир, ҳаммамиз Сенинг халқингмиз!</verse>
				<verse number="10">Муқаддас шаҳарларинг саҳрога айланди, Қуддус ҳам вайронага айланди, Сион ҳам биёбон бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="11">Бизнинг муқаддас Маъбадимиз, фахримиз, Ота–боболаримиз Сенга мадҳлар куйлаган жой Энди ёниб битди. Бизга қадрли бўлганларнинг ҳаммаси Вайронага айланди.</verse>
				<verse number="12">Эй Эгам! Наҳот шунда ҳам Ўзингни тутиб тураверсанг?! Сукут сақлаб, бизни қаттиқ жазолайверсанг?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="65">
				<verse number="1">Эгам айтар: “Мени сўрамаганларга кўриндим, Мени изламаганлар топди. Менга илтижо қилмаган бир халққа: ‘Мана Мен! Шу ердаман!’ деб айтдим.</verse>
				<verse number="2">Итоатсиз халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим. Ана, улар ўзлари хоҳлаган, Тўғри бўлмаган йўллардан юради.</verse>
				<verse number="3">Улар юзимга қараб туриб, Жаҳлимни чиқаради. Саждагоҳ боғларда ҳеч тўхтовсиз қурбонликлар келтиради, Ғишт қурбонгоҳларда тутатқилар тутатади.</verse>
				<verse number="4">Улар қабрлар орасида ўтириб, Яширин жойларда арвоҳларга маслаҳат солади. Улар чўчқа гўштини ейди, Қозонларида ҳаром гўшт қайнатади.</verse>
				<verse number="5">Улар бошқаларга шундай дейди: ‘Нарироқ тур, менга тегма, Яна муқаддаслигим юқиб қолмасин.’ Буларнинг ҳаммаси кун бўйи ёниб турган олов кабидир. Уларнинг тутуни бурнимни ачитади.</verse>
				<verse number="6">Мана, ҳаммаси кўз ўнгимда ёзиб қўйилган. Мен жим турмайман, уларни жазолайман. Қилмишларига яраша уларга тўлиқ қайтараман.</verse>
				<verse number="7">Уларни ўзларининг гуноҳлари учун, Ҳамда оталарининг гуноҳлари учун жазолайман, — демоқда Эгамиз. — Ахир, улар тоғларда тутатқилар тутатдилар, Тепаликларда Мени ҳақорат қилдилар. Шу боис қилмишларига яраша Уларга жазосини бераман.”</verse>
				<verse number="8">Эгамиз шундай айтмоқда: “Агар бир бош узумда ҳали шарбати бор бўлса, Одамлар: ‘Уни ташлаб юборманг, Ҳали фойдаси тегади’, деб айтади. Мен ҳам Ўз қулларим ҳақи шундай қиламан, Ўз халқимнинг ҳаммасини йўқ қилмайман.</verse>
				<verse number="9">Тоғларимни мулк қилиб олсин, деб Исроил ва Яҳудо халқига авлод бераман. Танлаган халқим тоғларимга эгалик қилади, Менинг қулларим у ерда яшайди.</verse>
				<verse number="10">Шарон текислиги қўйлар сурувлари учун яйлов бўлади, Охор сойлиги мол–қўйлар учун ўтлоқ бўлади. Ҳа, бу ерлар Менга интилганларники бўлади.</verse>
				<verse number="11">Аммо баъзиларингиз Мени тарк этдингиз, Муқаддас тоғимни унутдингиз! ‘Омад’ бути учун дастурхон ёздингиз, ‘Қисмат’ бути учун қадаҳларга шароб қуйдингиз!</verse>
				<verse number="12">Шундайларни Мен қиличнинг дамига рўпара қиламан. Ҳаммангиз тиз чўкасиз, бўғизланасиз. Ахир, Мен чақирганимда жавоб бермадингиз, Гапирганимда қулоқ солмадингиз. Менинг олдимда қабиҳликлар қилдингиз, Мен хоҳламаган нарсаларни танладингиз.”</verse>
				<verse number="13">Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Менинг қулларим ейди, сизлар эса оч қоласиз, Қулларим ичади, сизлар ташналикдан азоб чекасиз, Қулларим шод–хуррам бўлади, Сизлар эса шармандаю шармисор бўласиз.</verse>
				<verse number="14">Мана, қалблари шодликка тўлиб, Менинг қулларим қўшиқлар куйлайди. Сизлар эса юрагингиздаги қайғудан дод–вой қиласиз, Эзилган руҳингиз туфайли увиллаб йиғлайсиз.</verse>
				<verse number="15">Танлаган халқим орасида номингиз лаънат сўзи бўлади, Мен, Эгангиз Раббий, сизларни ўлдираман, Ўзимнинг қулларимга эса бошқа ном бераман.</verse>
				<verse number="16">Ким ўзига бу юртда барака тиласа, Менинг, яъни содиқ Худонинг номи билан дуо қилади. Юртда ким онт ичадиган бўлса, Менинг номим билан онт ичади. Олдинги қайғулар унутилади, Қайғу кўз олдимдан йўқотилади.</verse>
				<verse number="17">Мана, қаранг! Янги осмон, янги ер яратяпман. Илгари бўлганлар энди эсланмайди, Улар ҳеч қачон ёдга олинмайди.</verse>
				<verse number="18">Яратаётган ишларим туфайли То абад шодланинг, хурсанд бўлинг. Мен Қуддусни шодлик қилиб, Халқини қувонч қилиб яратяпман.</verse>
				<verse number="19">Мен Қуддус туфайли севинаман, Халқим Менга қувонч келтиради. Энди Қуддусда ҳеч қачон Йиғи, фарёд товуши эшитилмайди.</verse>
				<verse number="20">У ерда энди гўдаклар ўлмайди, Бирор қария ёшини яшамай ўтмайди. Биронтаси юз ёшга кириб оламдан ўтса, У ҳақда: ‘Эвоҳ, ёш кетди’, деб айтадилар. Юзга етмай ўлганни лаънати экан, деб биладилар.</verse>
				<verse number="21">Халқим уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди, Токзорлар ўтқазиб, ҳосилини ўзлари ейди.</verse>
				<verse number="22">Энди улар қурган уйларда бошқалар яшамайди, Эккан дарахтларининг ҳосили бошқаларга насиб бўлмайди. Халқимнинг умри чинор умридай узоқ бўлади, Танлаган халқим ўз қўлларининг маҳсулидан узоқ вақт баҳраманд бўлади.</verse>
				<verse number="23">Уларнинг меҳнати беҳуда кетмайди, Насллари бахтсизликка мубтало бўлмайди. Улар Мен, Эгасидан барака топган халқдир, Уларнинг авлодига ҳам Мен барака бераман.</verse>
				<verse number="24">Менга ёлвормасларидан ҳам олдин Халқимга жавоб бераман. Гапираётган пайтининг ўзидаёқ Уларга қулоқ тутаман.</verse>
				<verse number="25">Бўри билан қўзичоқ бирга ўтлаб юради, Шер ҳам ҳўкиз каби сомон ейди, Илон эса тупроқ ялайди. Муқаддас тоғимнинг бирон ерида Ҳеч бир ёвузлигу ёмонлик қилинмайди.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="66">
				<verse number="1">Эгамиз шундай айтмоқда: “Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! Қайси жой Менга маскан бўла олади?!</verse>
				<verse number="2">Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, буларнинг ҳаммаси шундай пайдо бўлган, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман.</verse>
				<verse number="3">Аммо, буқани қурбонлик қиладиган одам, Одам ўлдирган қотил кабидир. Қўзини қурбонлик қиладиган одам Итнинг бўйнини синдирган одам кабидир. Дон назри қиладиган одам Чўчқа қонини назр қиладиган одам кабидир. Тутатқи тутатган одам Бутга топинадиган одам кабидир. Ўшалар ўз йўлларини танладилар, Қилган жирканч ишларидан жонлари лаззат олар.</verse>
				<verse number="4">Мен ҳам уларни қаттиқ жазолашни танлайман. Улар нимадан қўрқса, ўшани бошларига соламан. Ахир, чақирганимда, ҳеч ким жавоб бермади, Гапирганимда, ҳеч ким қулоқ солмади. Улар Менинг олдимда қабиҳлик қилдилар, Мени мамнун қилмайдиганларни танладилар.”</verse>
				<verse number="5">Эй Эгамизнинг каломини эшитиб, титрайдиганлар, Унинг сўзларига қулоқ тутинглар: “Қардошларингиз сиздан нафратланади, Менинг номимни деб улар сизни ҳайдаган. Сизларни мазах қилиб, шундай деган эди: ‘Қани, Эгангиз улуғворлигини кўрсатиб, Сизларни қутқарсин. Хурсанд бўлганингизни кўрайлик–чи!’ Энди ўшалар шарманда бўлади.”</verse>
				<verse number="6">Шаҳардан кучли шовқин–сурон келмоқда! Маъбаддан бир овоз эшитилмоқда! Бу Эгамизнинг овозидир! У Ўзининг душманларига Қилмишларига яраша қайтаради.</verse>
				<verse number="7">Мана, Қуддус тўлғоқ тутмасдан олдин туғди, Тўлғоқ тутмай туриб, бир ўғил туғди.</verse>
				<verse number="8">Ким бундай воқеани эшитган?! Ким бундай ҳодисани кўрган?! Хўш, юрт бир кунда пайдо бўладими?! Бир онда бутун бир халқ дунёга келадими?! Қаранг, тўлғоғи тутар–тутмас Қиз Қуддус ўғиллар туғди.</verse>
				<verse number="9">“Туғадиган пайтгача олиб келаману Туғишга куч бермайманми?! — демоқда Эгамиз. — Туғишга куч бераману Бачадонни ёпиб қўяманми?!” — деб айтмоқда Худойингиз.</verse>
				<verse number="10">Эй Қуддусни севадиганлар, Қуддус билан бирга севининг, Ҳаммангиз у билан бирга шодланинг. Эй Қуддус учун аза тутганлар, У билан бирга хурсанд бўлинг!</verse>
				<verse number="11">Сиз унинг кўкрагидан эмгандай бўлиб, Тўйиб, тасалли топасиз. Қониб–қониб ичиб, Унинг мўл–кўл баракасидан завқ оласиз.</verse>
				<verse number="12">Ҳа, Эгамиз шундай айтмоқда: “Қараб туринг, Қуддусга тинчликни дарё каби, Элатларнинг бойлигини тошқин ирмоқ каби оқизаман. У сизларни эмизикли боладай қўлларида кўтариб юради, Сизларни тиззаларига ўтирғизиб, парвариш қилади.</verse>
				<verse number="13">Боласини овутган бир она каби Мен ҳам сизларни овутаман. Сизлар Қуддусда тасалли топасиз.”</verse>
				<verse number="14">Буларни кўриб, қалбингиз шодликка тўлади, Танангиз янги майса каби ҳаёт билан тўлиқ бўлади. Эгамиз Ўз қулларига қудратини, Душманларига эса ғазабини кўрсатади.</verse>
				<verse number="15">Мана, қаранг! Эгамиз олов билан келмоқда, Унинг жанг аравалари қуюндай келмоқда. У аёвсиз қасос олади, Ғазаби олов каби ёнади.</verse>
				<verse number="16">Ҳа, Эгамиз олову қилич билан Жамики жонзотларга қарши курашади. Унинг қўлидан кўплари ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз шундай айтмоқда: “Ўзларини поклаб, бутларга бағишлаганлар, саждагоҳ боғларга бориб, йўлбошчиларига эргашганлар йўқ бўлади. Чўчқа ва бошқа ҳаром, макруҳ ҳайвонларнинг гўштини ейдиганлар, уларнинг ҳаммаси биргаликда ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="18">Уларнинг ишларидан, ўйларидан нафратланаман. Ҳамма халқларни, элатларни йиғиш вақти келди. Улар келиб, Менинг улуғворлигимни кўрадилар.</verse>
				<verse number="19">Мен уларнинг орасида нишона кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камончилари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Грек халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.”</verse>
				<verse number="20">Эгамиз шундай дейди: “Ўшанда улар барча халқлар орасидан қолган ҳамма биродарларингизни олиб келишади. Исроил халқи тоза идишда Мен, Эгангизга назр олиб келади. Биродарларингизни ҳам худди шундай қилиб, олиб келишади. Уларни отларда, жанг араваларида, от араваларда, хачирларда, туяларда муқаддас тоғим — Қуддусга назр сифатида олиб келишади.”</verse>
				<verse number="21">Эгамиз шундай дейди: “Уларнинг орасидан баъзиларини руҳоний, баъзиларини эса леви қилиб тайинлайман.”</verse>
				<verse number="22">Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен яратадиган янги ер ва янги осмон кўз олдимда қанча турадиган бўлса, авлодларингиз ҳам, номингиз ҳам шунча туради.</verse>
				<verse number="23">Ҳар янги ой байрамида, ҳар Шаббат кунида жамики инсонлар ҳузуримга келиб, Менга сажда қиладилар, — демоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="24">— Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.”</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="24">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Ушбу китобда Хилқиё ўғли Еремиёнинг сўзлари баён этилган. Еремиё Бенямин ҳудудидаги Онотўт шаҳрида яшаган руҳонийлардан бири эди.</verse>
				<verse number="2">Омон ўғли Йўшиё Яҳудода ҳукмронлик қилган даврнинг ўн учинчи йилида, Эгамизнинг сўзи илк бор Еремиёга аён бўлган эди.</verse>
				<verse number="3">Шундан сўнг, Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим давридан тортиб, то Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача, Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини бир неча марта аён қилган эди. Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили, бешинчи ойида Қуддус аҳолиси Бобилга сургун қилинди.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="5">“Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.”</verse>
				<verse number="6">Мен Унга шундай жавоб қайтардим: — Ё, Эгам Раббий! Мен тузук гапира олмайман. Ҳали жуда ёшман.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз эса менга шундай деди: — Ўзингни, ёшман, деб айтма! Мен сени кимнинг олдига юборсам, ўшаларнинг олдига борасан. Сенга амр қилган ҳамма гапларимни уларга айтасан.</verse>
				<verse number="8">Сен улардан қўрқма. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан. Эгангнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="9">Сўнг Эгамиз қўлини узатиб, лабимга теккизди–ю деди: — Мана, сўзларимни оғзингга солиб қўйдим.</verse>
				<verse number="10">Халқлар ва шоҳликларни қўпориб, йўқ қилишинг учун, вайрон қилиб, ағдаришинг учун, бунёд этиб, мустаҳкамлашинг учун бугун сенга изн бердим.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб, шундай деди: — Эй Еремиё, нимани кўряпсан? — Бодом шохини, — деб жавоб бердим мен.</verse>
				<verse number="12">— Тўғри кўрдинг, — деди Эгамиз. — Бодом шохи Менинг ҳушёр туришимни билдиради. Айтган сўзларимни Мен тез орада бажо келтираман.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз менга Ўз сўзини яна аён қилиб, деди: — Нимани кўряпсан? — Шимолда қайнаб турган бир қозонни. Қозон биз томонга ағдарилай–ағдарилай деб турибди, — дедим.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз менга шундай деди: — Бу юртнинг бутун аҳолиси устига шимолдан фалокат ёғилади.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларининг барча халқларини чақириб оляпман. Уларнинг шоҳлари келиб, ўз тахтларини Қуддус дарвозаларининг ёнига ўрнатадилар. Қуддус деворларини қуршаб оладилар, Яҳудо шаҳарларининг ҳаммасига ҳужум қиладилар.</verse>
				<verse number="16">Шу йўсин Мен халқимга қарши ҳукмимни эълон қиламан, чунки Ўз халқим Мени тарк этиб, қабиҳлик қилди. Улар бегона худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўлларининг ижодига сажда қилдилар.</verse>
				<verse number="17">Сен эса бўлақол, белингни боғла. Буюрганларимнинг ҳаммасини уларга бориб айт. Улардан қўрқма. Акс ҳолда уларнинг олдида сени даҳшатга соламан.</verse>
				<verse number="18">Бугун Мен сени бир қалъадай, темир устундай ва бронза девордай мустаҳкам қилдим. Сен бутун юртга — Яҳудо шоҳларига, шаҳзодаларига, руҳонийларига, юрт аҳолисига қарши чиқасан.</verse>
				<verse number="19">Улар сенга ҳужум қилишади, лекин сени енга олишмайди. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">— Қуддусга бориб, жар сол. “Эгангиз шундай деб айтмоқда: Ёшлигингдаги вафодорлигинг ёдимда, Келинчаклигингдаги севгинг эсимда. Сен саҳрода Менга эргашган эдинг, Экин экилмаган ерда орқамдан юрар эдинг.</verse>
				<verse number="3">Эй Исроил, сен Менга бағишланган эдинг, Ўримимнинг илк ҳосилига ўхшаган эдинг. Ўша ҳосилни еган ҳар ким айбдор ҳисобланарди, Бундайларнинг бошига кулфат келар эди”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="4">Эй Ёқуб хонадони, жамики Исроил уруғлари, Эгамизнинг сўзларини эшитинглар.</verse>
				<verse number="5">“Эгамиз шундай демоқда: Ота–боболарингиз Мендан нима айб топдилар? Нима учун Мендан узоқлашдилар? Улар бетайин бутларга сиғиндилар, Ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолдилар.</verse>
				<verse number="6">Улар Менга интилмайдилар. Мен эса уларни Мисрдан олиб чиққан эдим, Чўлдан, чуқурликларга тўла саҳродан олиб ўтгандим, Зулмат қамраган қақроқ ерда олиб юрган эдим. Одам яшамаган, оёқ етмаган жойдан олиб ўтган эдим.</verse>
				<verse number="7">Мен сизларни ҳосилдор юртга олиб келгандим, Меваларидан, мўл ҳосилидан енглар, деган эдим. Аммо сизлар келиб, юртимни ҳаром қилдингизлар, Мулкимни жирканч бир жойга айлантирдингизлар.</verse>
				<verse number="8">Руҳонийлар Менга интилмайдилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз шундай демоқда: — Мен сизларни яна бир бор айблайман, Набираларингизни ҳам айблайман.</verse>
				<verse number="10">Ғарбдаги Кипр қирғоқларига бориб кўринглар, Шарқдаги Кедарга одам жўнатиб, билиб келинглар. Бундай воқеа ҳеч юз берганмикан?</verse>
				<verse number="11">Бирон халқ ўз худоларидан воз кечганмикан?! Xудoлари ҳақиқий бўлмаса–да, улардан юз ўгирганмикан?! Менинг халқим эса ўз улуғвор Худосидан воз кечди, Қадрсиз бутларга Мени алмаштирди.</verse>
				<verse number="12">Эй осмон, бундан ҳайратлангин, Ваҳима ичра титрагин. — Эгамизнинг каломи шудир. —</verse>
				<verse number="13">Менинг халқим иккита гуноҳ қилди: Улар Мени — ҳаётбахш сув булоғини тарк этдилар. Ўзлари учун сардобалар қазидилар, Сувни ушлаб туролмайдиган ёриқ сардобалар қурдилар.</verse>
				<verse number="14">Исроил қулмиди?! Ёки қулликда туғилганмиди? Нечун унда у ғанимларига ўлжа бўлди?</verse>
				<verse number="15">Ғанимлари унга шердай ўкирди, Овози борича унга бўкирди. Ўшалар дастидан Исроил юрти хароб бўлди, Шаҳарлари вайрон бўлиб, ҳувиллаб қолди.</verse>
				<verse number="16">Нуф ва Тахпанхасдаги халқлар Сочингни қириб ташладилар.</verse>
				<verse number="17">Эй Исроил, сенга йўл кўрсатган Худони тарк этдинг, Шу қилмишинг билан ўз бошингни ўзинг единг.</verse>
				<verse number="18">Энди нега Мисрга борасан? Нил сувидан ичиш учунми?! Нечун Оссурияга йўл оласан? Фурот сувидан ичиш учунми?!</verse>
				<verse number="19">Қабиҳлигинг ўзингнинг бошингга етади, Хиёнатинг сени маҳкум қилади. Эганг Худони тарк этганинг Нақадар ёмон ва аламли эканини Кўриб, билиб қўйгин. Сен Мендан қўрқмас экансан”, демоқда Парвардигори Олам — Раббий.</verse>
				<verse number="20">“Эгамиз шундай демоқда: — Эй Исроил, сен анча олдин бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. “Сенга хизмат қилмайман!” деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда этдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг.</verse>
				<verse number="21">Мен сени аъло токдай эккан эдим, Сен энг сара уруғдан пайдо бўлган эдинг. Нечун энди айниб қолдинг? Нега ёввойи токка айланиб қолдинг?</verse>
				<verse number="22">Сен ўзингни ишқор билан ишқаласанг ҳам, Кўп совун ишлатиб, ўзингни ювсанг ҳам, Айбдорлик доғларинг кетмайди, Булар доим кўз ўнгимда бўлади”, Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="23">Шундай экан, қандай қилиб: “Булғанмадим”, деб айтасан?! Нега “Баалга сиғинмадим”, дейсан?! Водийда қилган ишларингга қара, Қилган қилмишларинг ҳақида ўйлаб кўр, Сен ҳирси қўзиган она туяга ўхшайсан, Ўзингни у ёқдан–бу ёққа урасан.</verse>
				<verse number="24">Саҳрода улғайган бир қулонга ўхшайсан, Шаҳватинг қўзиганда, ҳавони искайсан. Сенинг ҳирсингни ким қондира олади? Ҳеч бир эркак сенга эришиш учун ўзини уринтириши шарт эмас, Жуфтлашиш даврида сени осонликча топиб олишади.</verse>
				<verse number="25">Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югураверма, Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча улар кетидан юравермагин. Лекин сен шундай дединг: “Гапирганинг бефойда, Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим, Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.”</verse>
				<verse number="26">Қўлга тушган ўғри шарманда бўлгандай, Исроил халқи ҳам шарманда бўлади. Уларнинг ўзлари, шоҳлари, аъёнлари уятга қолади, Руҳонийлару пайғамбарлари шарманда бўлади.</verse>
				<verse number="27">Улар ёғочга: “Менинг отам сенсан” дейишади, Тошга: “Туққан онам сенсан”, деб айтишади. Аммо Менга юз бурмай, орқа ўгиришади, Бошларига кулфат келганда эса, “Бизга нажот бер!” дея Менга ёлворишади.</verse>
				<verse number="28">Хўш, ўзларингиз учун ясаган худоларингиз қани? Кулфат чоғида сизларни қутқара олса, келсин. Шаҳарларингиз қанча кўп бўлса, Худоларингиз ҳам шунчадир, эй Яҳудо халқи.</verse>
				<verse number="29">“Нечун Мен билан даъволашасиз?! Ҳаммангиз Менга қарши бош кўтардингиз!” деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="30">Эй халқим, сени жазолаганим зое кетибди. Сен барибир гапимга кирмадинг. Сенинг қиличинг йиртқич арслондай, Пайғамбарларингни қириб ташлади.</verse>
				<verse number="31">Эй бу насл, Эгангнинг гапларига қулоқ сол! Наҳотки Мен Исроил учун саҳродай бўлган бўлсам?! Наҳотки, зулмат қоплаган қоронғи ердай бўлган бўлсам?! Нечун халқим: “Энди озодмиз, олдингга қайтиб бормаймиз”, деб айтади?</verse>
				<verse number="32">Қиз бола тақинчоқларини унутадими?! Келинчак ўз либосини эсдан чиқарадими?! Йўқ! Аммо халқим Мени унутди, Орадан сон–саноқсиз кунлар ўтиб кетди.</verse>
				<verse number="33">Ошиқларни топишга нақадар устасан! Энг бузуқ аёл ҳам сендан ўрганса бўлади.</verse>
				<verse number="34">Сен кийимларингни доғ қилдинг, Айбсиз қашшоқларнинг қонига беладинг, Улар уйингга ўғри бўлиб тушмаган эди. Шунга қарамай сен:</verse>
				<verse number="35">“Айбсизман”, деб айтасан. “Эгамиз ғазабидан тушгани аниқ”, дейсан. “Гуноҳ қилмадим”, деганинг учун, Мен сени жазолайман.</verse>
				<verse number="36">Нега сен енгилтаклик қиласан? Нега иттифоқчиларингни ўзгартирасан? Сен Оссуриядан ёрдам олмаганингдай, Мисрдан ҳам ҳеч қандай ёрдам олмайсан.</verse>
				<verse number="37">Сен Мисрдан чиқиб келасан, Уялганингдан юзингни қўлинг билан тўсасан. Зеро, сен умид боғлаган халқни Эгамиз рад этди. Сен улардан ҳеч қандай наф кўрмайсан.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эгамиз шундай демоқда: “Бир одам хотини билан ажрашди, дейлик. Агар хотини бориб, бошқасига турмушга чиқса, олдинги эри уни қайта никоҳига олиши мумкинми?! Бундай бемаънигарчилик юртни ҳаром қилиб юбормайдими?! Эй Исроил, сен кўп ўйнашлар орттириб фоҳишалик қилдинг. Энди қайси юз билан олдимга қайтиб келмоқчисан?!</verse>
				<verse number="2">Атрофингдаги яланг қирларга назар солиб, қара! Сен фоҳишалик қилмаган бирор жой қолдими?! Сен йўл бўйларида ўтириб, ўйнашларингни кутдинг. Чўлда босқинчилик қилишга шай турган қароқчидай бўлдинг. Менга қилган бевафолигинг ва фосиқлигинг билан, Бутун юртни ҳаром қилдинг.</verse>
				<verse number="3">Шу сабабдан ёмғир ёғмади, Баҳорда ёғингарчилик бўлмади. Сен фоҳишадай безбетсан, Уят деган нарсани билмайсан.</verse>
				<verse number="4">Энди эса Менга: “Отажонимсан”, деяпсан, “Ёшлигимдан буён дўстимсан”, деб айтяпсан!</verse>
				<verse number="5">“Ҳадеб мендан жаҳлинг чиқаверадими?” дейсан, “Бир умр менга ғазабингни сочасанми?” деб айтасан, Ўзинг эса имконинг борича ёвузлик қилаверасан.”</verse>
				<verse number="6">Шоҳ Йўшиё даврида Эгамиз менга шундай деди: “Бевафо Исроилнинг қилмишларини кўрдингми? Ҳар бир баланд тепаликда ва ҳар бир яшил дарахт остида у фоҳишалик қилди.</verse>
				<verse number="7">null</verse>
				<verse number="8">Барча қилмишларидан кейин ҳам, олдимга қайтиб келади, деб ўйлаган эдим. Лекин у қайтиб келмади. Шунинг учун Мен садоқатсиз Исроилга талоқ хатини бериб, жўнатиб юбордим. Унинг синглиси Яҳудо эса буни кўрган эди. Шунга қарамай бу мунофиқ заррача ҳам қўрқмади, у Менга вафо қилмай, фаҳшга берилди.</verse>
				<verse number="9">Исроил тош ва ёғочдан ясалган худоларга сиғиниб, зино қилган эди. Енгилтаклик билан фоҳишалик қилиб, юртни ҳаром этган эди.”</verse>
				<verse number="10">“Буларга қарамай, унинг мунофиқ синглиси Яҳудо, Менга соф кўнгил билан қайтмади. У кўзбўямачилик қилди”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="11">Кейин Эгамиз менга шундай деди: “Бевафо Исроил мунофиқ Яҳудога қараганда ўзини солиҳ қилиб кўрсатди.</verse>
				<verse number="12">Қани, шимолга бор, у ерда ушбу сўзларимни жар солиб айт: — Эгамиз шундай деб айтмоқда: Эй бевафо Исроил, Менга юз бур! Энди Мен сенга ғазабимни сочмайман, Мен раҳмдилман. Сендан то абад ғазабланмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="13">“Фақатгина гуноҳингни тан олгин: сен Эганг Худога қарши бош кўтардинг, ҳар бир яшил дарахт остида бегона худоларга сажда этиб, зино қилдинг, Менинг гапимга кирмадинг”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз шундай демоқда: “Эй садоқатсиз фарзандлар, олдимга қайтинглар! Зеро, Мен хўжайинингизман. Ҳар бир шаҳардан биттангизни, ҳар бир хонадондан иккитангизни олиб, Қуддусга олиб келаман.</verse>
				<verse number="15">Мен сизларга кўнглимдаги чўпонларни бераман. Улар сизларни донолик ва билим билан бошқаришади.</verse>
				<verse number="16">Сизлар юртда кўпайиб, ували–жували бўласизлар. Шунда халқ Менинг аҳд сандиғим ҳақида гапирмайдиган бўлади. Улар сандиқ ҳақида ўйлашмайди, уни эсга ҳам олишмайди. Уларга зарурати бўлмагани учун, янгисини ясашмайди.</verse>
				<verse number="17">Зеро, ўша вақтда Қуддус “Эгамизнинг Тахти”, деб аталади. Ҳамма халқлар Менга сажда қилиш учун Қуддусда, Менинг ҳузуримда тўпланадилар. Шундан кейин улар ҳеч қачон ёвуз юракларининг ўжарликларини қилмайдилар.</verse>
				<verse number="18">Ўша кунларда Яҳудо ва Исроил халқлари бирлашади. Улар шимолдаги юртдан Мен ота–боболарингизга мулк қилиб берган юртга бирга қайтиб келишади.”</verse>
				<verse number="19">Мен, Эгангиз, ичимда шундай деган эдим: “Сени жон–жон дея Ўзимга фарзанд қилиб олган бўлар эдим, Сенга ажойиб юртни совға қилган бўлар эдим, Халқларнинг энг гўзал мулкини сенга берган бўлар эдим. Мени “Отажоним дейсан”, дея ният қилган эдим, Мендан ҳеч қачон юз ўгирмайсан, деб ўйлаган эдим.</verse>
				<verse number="20">Аммо, эй Исроил, Менга бевафолик қилдинг! Сен эрига хиёнат қилган аёлдай бўлдинг”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="21">Яп–яланг қирлар узра фиғон эшитилмоқда, Исроил халқи доду фарёд солмоқда. Зотан, улар ҳақ йўлдан озган эдилар, Ўзларининг Эгаси Худони унутиб юборган эдилар.</verse>
				<verse number="22">Эй, садоқатсиз фарзандларим, орқага қайтинглар! Бевафо қалбингизга Мен шифо бераман.” Сизлар шундай дейсизлар: “Мана, олдингга қайтяпмиз, Ахир, Эгамиз Худо Сенсан.</verse>
				<verse number="23">Биз қирларда бутларга сажда қилар эдик, Қаттиқ шовқин–сурон кўтарар эдик. Аммо ҳаммаси беҳуда экан. Ягона Нажоткоримиз Сенсан.</verse>
				<verse number="24">Бу ярамас бутлар болалигимиздан буён, Oталаримизнинг меҳнатини йўққа чиқарди, Уларни мол–қўйларидан айирди, Ўғил–қизларидан жудо қилди.</verse>
				<verse number="25">Келинг, шармандаликни ўзимизга тўшак қилайлик, Уятни ёпинчиқ қилиб, устимизга ёпайлик! Ахир, ота–боболаримиз билан биз Эгамиз Худога қарши гуноҳ қилдик. Ёшлигимиздан то бугунгача Эгамиз Худонинг гапига кирмадик.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, қани энди қайтсанг, Қани энди, Менга қайтиб келсанг! Ҳузуримдан жирканч бутларингни улоқтириб ташласанг, Қани энди, Менинг йўлимдан озмай юрсанг.</verse>
				<verse number="2">Қани энди, ҳақиқат, адолат ва тўғрилик ила “Эгамиз шоҳид!” дея қасам ичсанг. Шунда халқлар Мен орқали барака топади, Улар Мен билан фахрланади.”</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Яҳудо халқига ва Қуддус аҳолисига шундай деб айтмоқда: “Ерингизни шудгор қилинг, Тиканлар орасига уруғ сепманг.</verse>
				<verse number="4">Эй Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, Ўзингизни Мен, Эгангизга, бағишланг, Юрагингизни суннат қилинг. Акс ҳолда, ёвуз қилмишингиз учун Ғазабимни устингизга оловдай ёғдираман, Оловни ҳеч ким ўчира олмайди.</verse>
				<verse number="5">Яҳудода эълон қилинг, Қуддусда жар солинг. Бутун юрт бўйлаб бурғу чалинсин, Баланд овозда ҳайқиринг: “Тўпланинглар! Мустаҳкам шаҳарларга қочайлик!”</verse>
				<verse number="6">Қуддусга қочиб келиш учун ишора беринг, Имилламай, тезроқ қочинг! Мен шимолдан кулфат келтирмоқдаман, Даҳшатли ҳалокат олиб келмоқдаман.</verse>
				<verse number="7">Ана, халқларни ҳалок этувчи йўлга тушди, У шер каби чакалакзордан чиқди. Юртингизни хароб қилгани уясини тарк этди. Эвоҳ, энди шаҳарларингиз вайрон бўлади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади.</verse>
				<verse number="8">Марсия айтиб, фарёд қилинглар, Қанорга ўраниб олинглар. Ахир, Эгамизнинг алангали ғазаби Бизни четлаб ўтмади.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни шоҳ билан аъёнларнинг юраги орқага тортиб кетади. Руҳонийлар билан пайғамбарлар даҳшатга тушади.”</verse>
				<verse number="10">Шунда мен дедим: “Ё, Эгам Раббий, Сен Қуддус аҳолисини ёмон лақиллатдинг! Қилич уларнинг бўғзида турган бир пайтда, Сен уларга тинчлик ваъда қилдинг.”</verse>
				<verse number="11">Ўша пайт келганда Эгамиз Қуддус аҳолисига шундай деб айтади: “Саҳродаги яланг қирлардан чиққан гармсел халқим томон эсмоқда. У донни хашакдан тозалайдиган майин шабада эмас,</verse>
				<verse number="12">балки Мен юборган кучли бир гармселдир. Мен сизларга қарши Ўз ҳукмимни эълон қилмоқдаман.”</verse>
				<verse number="13">Қаранг! Душман булутдай кўтарилмоқда. Уларнинг жанг аравалари қуюн кабидир, Отлари бургутдан ҳам чаққондир. Эвоҳ, шўримиз қурисин! Хонавайрон бўлдик!</verse>
				<verse number="14">“Эй Қуддус, нажот топишинг учун юрагингни покла. Қачонгача юрагингда ёвуз ният сақлайсан?!</verse>
				<verse number="15">Ана, Дан шаҳридан хабарчининг овози эшитилмоқда, Эфрайим қирларидан бир шум хабар келмоқда.</verse>
				<verse number="16">Халқларга буни айтинглар, Қуддусда шундай эълон қилинглар: “Олис юртдан босқинчилар келмоқда, Улар Яҳудо шаҳарларига қарши ҳайқирмоқда.</verse>
				<verse number="17">Босқинчилар дала қўриқчиларига ўхшаб, Қуддусни қуршаб олишади. Зотан Қуддус аҳли Менга қарши бош кўтарди”, демоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="18">Тутган йўлингиздан, қилган қилмишингиздан Бу кулфат бошингизга келди–ку! Жазоингиз шудир. Оҳ, нақадар аччиқ бўлмаса бу кулфат! Нақадар юракни эзади–я!”</verse>
				<verse number="19">Вой жоним, адойи тамом бўлдим! Вой юрагим! Қинидан чиққудай бўляпти! Сукут сақлаб тура олмайман, Эшитяпман бурғу садоларини, Эшитяпман урушга даъватларни.</verse>
				<verse number="20">Кулфат кетидан кулфат келди, Бутун юрт хонавайрон бўлди. Бир зумда чодирларим бузилиб кетди, Чодиримнинг пардалари йўқ бўлди.</verse>
				<verse number="21">Қачонгача ёв байроғи кўзим олдида ҳилпираб тураверади?! Қачонгача бурғу овози қулоғимга чалинаверади?!</verse>
				<verse number="22">Эгамиз шундай жавоб берди: “Ахир, Менинг халқим бефаросат, Улар Мени танишмайди. Улар нодон, ақлсиз фарзандлардир. Ёмонлик қилишга уста, Яхшилик қилиш эса қўлларидан келмайди.”</verse>
				<verse number="23">Мен ерга қарадим, ер айқаш–уйқаш эди, Кўзимни осмонга тикдим, осмонда нур кўринмасди.</verse>
				<verse number="24">Тоғларга қарадим, тоғлар силкинаётган эди, Ҳамма қирлар ларзага келган эди.</verse>
				<verse number="25">Қарадим, аммо инсон зоти кўринмади, Ҳатто кўкдаги қушлар ҳам учиб кетган эди.</verse>
				<verse number="26">Қарадим, ҳосилдор ерлар чўлга айланган эди, Ҳамма шаҳарлар вайрон бўлган эди. Бунга сабаб Эгамизнинг қаттиқ қаҳри эди.</verse>
				<verse number="27">Зеро, Эгамиз шундай деган эди: “Бутун юрт вайрон бўлади, Лекин юртни бутунлай йўқ қилиб юбормайман.</verse>
				<verse number="28">Бутун дунё аза тутади, Осмон ҳам қоп–қора бўлиб кетади. Буни Мен айтдим, шахтимдан қайтмайман. Қарор қилдим, қароримни ўзгартирмайман.”</verse>
				<verse number="29">Отлиқ ва камончилар ҳайқириғидан Ҳар бир шаҳар аҳолиси қочиб қолади. Улар чакалакзорлар оралаб югуришади, Қояларга чиқиб, ораларига яшириниб олишади. Ҳамма шаҳарлар ҳувиллаб қолади, У ерларда яшайдиган одам бўлмайди.</verse>
				<verse number="30">Сен эса, эй харобазорга айланган шаҳар, Нега устингга қирмизи либос кийиб олдинг, Oлтин тақинчоқлар билан безандинг? Нега кўзларингни бўяб олдинг? Бекорга безаниб олибсан! Ўйнашларинг сендан нафратланади, Жонингга қасд қилмоқчи улар.</verse>
				<verse number="31">Ана, кимдир тўлғоқ тутган аёлдай бақирмоқда, Кимдир илк бор туғаётган аёлдай инграмоқда. Қиз Қуддус энтикиб қичқирмоқда, Қўлларини чўзиб шундай демоқда: “Шўрим қурисин! Қотилларим олдида мадорим қолмади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Эгамиз шундай дейди: “Қуддуснинг ҳар бир кўчасига кириб чиқинглар, Атрофингизга қараб, билиб олинглар, Шаҳар майдонларида қидириб кўринглар, Бирон адолатли, ростгўй одам бормикан. Агар шундай одамни топиб келсангиз, Мен Қуддус аҳолисининг гуноҳидан ўтаман.</verse>
				<verse number="2">Улар “Эгамиз шоҳид!” дея қасам ичадилар, Аммо ичган қасамлари ёлғон.”</verse>
				<verse number="3">Эй Эгам, Сен ҳақиқатни излайсан. Сен бу халқни урган эдинг, Аммо улар оғриқ сезмадилар. Уларни деярли йўқ қилиб юборганингда ҳам, Гапингга кирмадилар. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар, Тавба қилишни хоҳламадилар.</verse>
				<verse number="4">Шунда мен ичимда дедим: “Эҳа, булар камбағал–ку! Шунинг учун уларнинг фаросати йўқ, Улар Эгамизнинг йўлини билмайди, Худосининг қонунини танимайди.</verse>
				<verse number="5">Қани, бойларнинг олдига борай–чи, Улар билан гаплашиб кўрай–чи, Эгамизнинг йўлини улар албатта билади, Улар Худосининг қонунини танишади.” Аммо уларнинг ҳаммаси бўйинтуруғини синдирган экан, Эгамизга итоат этишдан бош тортган экан.</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун ўрмондан чиққан шер уларни ўлдиради, Чўлдан келган бўри уларни ғажиб ташлайди. Қоплон шаҳарлари олдида писиб туради, Шаҳардан чиққан ҳар бир одамни тилка–пора қилади. Ахир, улар кўп гуноҳ қилдилар, Худога кўп хиёнат этдилар.</verse>
				<verse number="7">“Сизларни қандай қилиб кечираман?! Фарзандларингиз Мени тарк этдилар–ку! Худо бўлмаган бутларнинг номини ўртага қўйиб онт ичдилар. Мен уларнинг эҳтиёжларини қондирар эдим, Улар эса зино қилаверар эдилар, Фоҳишаларнинг уйига тўдалашиб борар эдилар.</verse>
				<verse number="8">Улар ҳирси қўзғаган айғир отлар каби эди, Ҳар бири қўшнисининг хотинига кишнар эди.</verse>
				<verse number="9">Мен уларни бунинг учун жазоламайми?! Шундай бир халқдан ўч олмайми?!” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="10">“Қани, уларнинг узумзорларига киринглар, Токларини кесиб ташланглар. Аммо бутунлай йўқ қилманглар. Новдаларини синдиринглар, Энди улар Меники эмас.</verse>
				<verse number="11">Ахир, Исроил ва Яҳудо халқлари Менга бутунлай ҳиёнат қилишди.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="12">Исроил халқи Худо ҳақида ёлғон гапирди, Улар шундай деди: “Худо барибир ҳеч нарса қилмайди. Ҳеч қандай кўргилик бошимизга тушмайди! Қаҳатчилик, уруш бўлмайди!</verse>
				<verse number="13">Пайғамбарларининг бемаъни сўзлари шамолга ўхшайди, Худонинг сўзи уларга аён бўлмаган. Бу кулфатлар ўзларининг бошига тушсин!”</verse>
				<verse number="14">Шунинг учун Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Еремиё, халқим айтган бу сўзлари учун, Мен Ўз сўзларимни сенинг оғзингда оловдай қиламан. Бу халқ эса ўтин каби бўлади, Олов уларни ёндириб ташлайди.”</verse>
				<verse number="15">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Мен олисдаги бир халқни қўзғатаман. Уларни сизга қарши юбораман. Улар кучли, қадимги бир халқдир. Бу халқнинг тилини сизлар билмайсизлар, Уларнинг гапларини тушунмайсизлар.</verse>
				<verse number="16">Уларнинг ҳаммаси моҳир жангчилардир, Ўқлари ўлим элчиларидир.</verse>
				<verse number="17">Улар ҳосилингизни, нонингизни еб битиришади, Ўғил–қизларингизни ўлдиришади. Мол–қўйларингизни бўғизлашади, Узумзору анжирзорларингизни йўқ қилишади. Суянган мустаҳкам шаҳарларингизни Қилич билан вайрон қилишади.”</verse>
				<verse number="18">Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунларда ҳам Мен Ўз халқимни бутунлай қириб юбормайман.</verse>
				<verse number="19">Халқим сендан: “Нима учун Эгамиз Худо бундай ишларни қилди?” деб сўраганда, сен, эй Еремиё, уларга шундай жавоб бер: “Сизлар Худони тарк этиб, юртимизда бегона худоларга хизмат қилдингизлар. Энди ўзга юртда бегоналарга худди шундай хизмат қиласизлар.”</verse>
				<verse number="20">“Бориб, Ёқуб наслига шундай деб айт, Яҳудо халқига шундай деб эълон қил:</verse>
				<verse number="21">Сизларнинг кўзингиз бор, аммо кўрмайсизлар, Қулоғингиз бор, аммо эшитмайсизлар. Эй ақлсиз, бефаросат одамлар, Гапларимни эшитинглар!”</verse>
				<verse number="22">Эгамиз шундай демоқда: “Наҳотки Мендан қўрқмасангизлар?! Менинг олдимда титрамасангизлар?! Ахир, Мен қумни денгизга чегара қилиб қўйдим, Қумни ўтиб бўлмайдиган абадий тўсиқ қилдим. Тўлқинлар кўпириб, кўтарилса ҳам, Тўсиқдан устун келолмайди. Ҳайқириб ўкирса ҳам, Ундан ошиб ўтолмайди.</verse>
				<verse number="23">Аммо бу одамлар ўжар ва исёнкордир, Улар йўлдан озиб, Мени тарк этдилар,</verse>
				<verse number="24">Улар ичларида ҳеч қачон айтмайдилар: “Эгамиз Худодан қўрқайлик, У ўз вақтида ёмғир ёғдиради–ку. Kузда ҳам, баҳорда ҳам еримизни суғоради–ку. Ўрим–терим мавсумини ўз вақтида беради–ку”, деб.</verse>
				<verse number="25">Гуноҳларингиз сизларни булардан маҳрум этди, Айбларингиз сизларни баракадан жудо этди.</verse>
				<verse number="26">“Ҳа, халқим орасида ярамас одамлар бор. Улар қуштутар каби писиб ётишар, Тузоқ қўйиб, одамларни ўз домига тортишар.</verse>
				<verse number="27">Овчи қафасни қушларга тўлдиргандай, Улар уйларини ҳийлага тўлдирдилар. Шу туфайли кучайиб, давлат орттирдилар,</verse>
				<verse number="28">Семириб, ялтираб кетдилар. Қабиҳ ишларининг чеки–чегараси йўқ. Улар етимни оқлашга ҳаракат қилмайди, Йўқсилнинг ҳақини ҳимоя этмайди.</verse>
				<verse number="29">Уларни бу учун жазоламайми?! Шундай бир халқдан ўч олмайми?!” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="30">“Қўрқинчли ва даҳшатли ишлар Бу юртда содир бўлмоқда:</verse>
				<verse number="31">Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқни бошқармоқда, Халққа буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эй Бенямин насли, Жонингизни қутқаринглар! Қуддусдан қочиб чиқинглар! Тахува шаҳрида бурғу чалинглар! Байт–Xакерем шаҳрида олов ёқиб, белги кўрсатинглар. Ана, шимолдан бир фалокат келяпти, Даҳшатли бир ҳалокат яқинлашяпти.</verse>
				<verse number="2">Қиз Қуддус гўзал ва латофатлидир, Аммо Мен уни йўқ қилиб ташлайман.</verse>
				<verse number="3">Шаҳар атрофига жойлашиб олган чўпонлардай, Душманлар Қуддусни қамал қилади. Ҳар бири ўз лашкари учун жой танлайди.</verse>
				<verse number="4">Улар шундай деб айтишади: “Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурисин! Кун ҳам ботяпти, Oқшом соялари бўй чўзиб қолди.</verse>
				<verse number="5">Энди тунда ҳужум қиламиз, Шаҳардаги қалъаларни вайрон этамиз!”</verse>
				<verse number="6">Сарвари Олам душман лашкарига шундай демоқда: “Дарахтларини кесиб ташланглар, Қуддус деворига қиялатиб тупроқ уйинглар. Бу шаҳар жазоланиши керак, Шаҳар зўравонликка тўлиб–тошган.</verse>
				<verse number="7">Булоқдан сув қайнаб чиққани сингари, Қуддусдан қабиҳликлар қайнаб чиқяпти. Зўравонлигу бузғунчилик садолари эшитиляпти. У ерда кўрганим хасталигу яралар.</verse>
				<verse number="8">Эй Қуддус, эсингни йиғиб олгин, Йўқса Мен сендан юз ўгираман. Сени ташландиқ бир жойга айлантираман, Юртингни ҳувиллатиб қўяман.</verse>
				<verse number="9">Душманларингга айтаман, Улар сени шип–шийдам қиладилар, Бир шингил узуми қолмаган токка ўхшатиб қўядилар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="10">Эй Эгам! Кимга гапирай, кимни огоҳлантирай?! Ким менинг гапларимга қулоқ солади?! Қара, уларнинг қулоқлари ёпиқ, Улар ҳеч нарсани эшитмайди. Сенинг сўзингдан улар хафа бўлади, Уни эшитишни хуш кўрмайди.</verse>
				<verse number="11">Аммо ичим Сенинг ғазабингга тўлган эди, Жаҳлимни тийишдан чарчадим. Эгамиз менга шундай деди: “Ғазабимни кўчадаги болаларга сочгин, Тўдалашиб турган йигитларга сочгин. Ғазабим эркагу аёлларга тушади, Мункиллаган қариялар ҳам ундан қочиб қутулмайди.</verse>
				<verse number="12">Уйлари, далалари ва хотинлари Бошқа бировларга берилади. Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="13">“Улар кичкинасидан тортиб каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади.</verse>
				<verse number="14">Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда “ҳаммаси яхши”, деб айтишади.</verse>
				<verse number="15">Жирканч ишлари учун уяладиларми? Йўқ, уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар. Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар, Уларни жазолаб, хонавайрон қиламан”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз Ўз халқига шундай деб айтмоқда: “Чорраҳаларда туриб қаранг, Қадимги йўллар ҳақида сўранг, Яхши йўл қаерда эканлигини билиб олинг. Ўша йўлдан юринг, Шунда кўнглингиз таскин топади.” Аммо улар: “Йўқ, у йўлдан юрмаймиз”, дедилар.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз қўриқчиларни қўйиб, уларга: “Бурғунинг жанговар садоларига қулоқ солинглар”, деб тайинлади. Улар эса “Қулоқ солмаймиз”, деб айтдилар.</verse>
				<verse number="18">“Шунинг учун, эй халқлар, эшитинг! Халқим не ҳолга тушишини билиб олинг.</verse>
				<verse number="19">Эй замин, қулоқ сол! Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман, Ёмон ниятларининг оқибатидир шудир. Зотан улар сўзларимга кирмадилар, Қонунларимни рад этдилар.</verse>
				<verse number="20">Шава юртидан келтирилган зираворларни нима қиламан?! Олис юртдан олиб келинган хушбўй қамишни нимага ишлатаман?! Куйдириладиган назрларингизни Мен қабул қилмайман, Қурбонликларингиздан хушнуд бўлмайман.”</verse>
				<verse number="21">Шу сабабдан Эгамиз демоқда: “Мен бу халққа тўғоноқ соламан, Оталар фарзандлари билан бирга қоқилиб тушадилар, Қўшнилар ёр–биродарлари билан бирга ҳалок бўладилар.”</verse>
				<verse number="22">Эгамиз шундай демоқда: “Ана, шимолдаги юртдан одамлар келмоқда, Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда.</verse>
				<verse number="23">Камону найзалар билан қуроллангандир улар, Шафқат қилмайдиган золимдир у одамлар. Улар отларини елдиради, Тўлқинланган денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Қуддус, улар қаршингда саф тортадилар, Жанг қилишга шай бўлиб турадилар.”</verse>
				<verse number="24">“Улар ҳақидаги бу хабарни эшитдик, Мадоримиз қолмади. Азобу изтироб чекдик Дард тутган аёл каби.</verse>
				<verse number="25">Далаларга борманглар, Кўчаларда юрманглар! Душман қиличини тутган. Атрофни даҳшат қамраган.”</verse>
				<verse number="26">Эй халқим, қизалоғим! Қанорга ўраниб, кулга белангин. Ёлғиз фарзанд учун аза тутгандек, Аччиқ–аччиқ йиғлагин. Ана, ҳалок этувчи келяпти, У тўсатдан сенга ҳужум қилади.</verse>
				<verse number="27">Эй Еремиё, халқимни текширгин, Темирни синагандай уларни синагин, Тутган йўлларини билиб олгин.</verse>
				<verse number="28">Уларнинг ҳаммаси ўжар ва бебошдир, Бировларга туҳмат қилиб юрадилар. Бағрлари мис ва темир каби қаттиқ, Ҳаммаси бузғунчилик қиладилар.</verse>
				<verse number="29">Ана, босқонга тўхтовсиз дам берилмоқда, Ўчоқдаги олов ловуллаб ёнмоқда. Аммо бундай олов ҳам уларни тозалай олмади, Улар фосиқлигича қолди.</verse>
				<verse number="30">Уларни “сифатсиз кумуш”, деб атайдилар, Ахир, Эгамиз уларни рад этди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="2">“Эганг уйининг дарвозаси олдига бор. Ўша ерда туриб, баланд овозда шундай деб айт: Эй жамики Яҳудо халқи — Эгамизга сажда қилиш учун мана бу дарвозалардан кирганлар! Эгамизнинг гапларини эшитинглар.</verse>
				<verse number="3">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Шундагина бу юртда яшашингизга ижозат бераман.</verse>
				<verse number="4">“Эгамизнинг Маъбади шу ерда! Мана, Эгамизнинг Маъбади, шунинг учун ҳеч қандай хавф–хатар йўқ!” деган ёлғон сўзларга ишонманг.</verse>
				<verse number="5">Агар ҳақиқатан ёмон йўлингиздан қайтсангиз, турмуш тарзингизни ўзгартирсангиз, бир–бирингизга нисбатан адолатли бўлсангиз,</verse>
				<verse number="6">мусофирларга, етим ва беваларга зулм қилмасангиз, бу юртда айбсиз одамнинг қонини тўкмасангиз, бошингизга фалокат келтирадиган бошқа худоларга эргашмасангиз,</verse>
				<verse number="7">бу ерда қолишингизга ижозат бераман. Мен ота–боболарингизга абадий мулк қилиб берган бу юртда сизлар яшайверасизлар.</verse>
				<verse number="8">Аммо сизлар ёлғон сўзларга ишоняпсизлар.</verse>
				<verse number="9">Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар.</verse>
				<verse number="10">Шундай экан, нима учун сизлар Менинг номим билан аталган уйимга келиб, “Биз хавф–хатардан холимиз!” деб айтяпсизлар?! Бундай жирканч ишларни давом эттириш учунми?!</verse>
				<verse number="11">Айтинглар–чи, Менинг номим билан аталган бу уй сизлар учун қароқчилар уяси бўлиб қолдими?! Қилган барча ишларингизни Мен Ўз кўзим билан кўриб турибман–ку!” деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="12">“Қани, Шилў шаҳрига боринглар! Мен илк бор ўша жойни улуғланишим учун танлаган эдим. Аммо халқим Исроилнинг қабиҳликлари туфайли ўша жойни не аҳволга солганимни кўриб қўйинглар.</verse>
				<verse number="13">Бундай ёвуз ишларни қилаётганингизда, Мен сизларга қайта–қайта гапирдим. Аммо сизлар гапларимга қулоқ солмадингиз. Сизларга хитоб қилдим, аммо жавоб бермадингиз”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="14">“Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман.</verse>
				<verse number="15">Қондошингиз Эфрайим халқини улоқтирганимдай, сизларни ҳам Ўз ҳузуримдан улоқтириб ташлайман.”</verse>
				<verse number="16">Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма! Улар учун фарёд қилиб, илтижо қилма! Уларни деб, Менга ёлворма! Мен сенга қулоқ солмайман.</verse>
				<verse number="17">Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида улар нималар қилаётганини кўрмаяпсанми?!</verse>
				<verse number="18">Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, Само Қироличасига атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни келтириш учун бегона худоларга шароб назрини келтиришади.”</verse>
				<verse number="19">Эгамиз шундай демоқда: “Бу қилмишлари билан улар Менга эмас, ўзларига зарар келтирмоқда–ку! Ўзларини шарманда қилишмоқда–ку!”</verse>
				<verse number="20">Шу сабабдан, Эгамиз Раббий демоқда: “Мен қаҳру ғазабимни бу заминга, инсонлару ҳайвонларга, даладаги дарахтлару экинларга сочаман. Ғазабим сўнмас оловдай ёнади.”</verse>
				<verse number="21">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизлар қурбонликларнинг гўштини ейсизлар, куйдириладиган қурбонликларингизнинг гўштини ҳам ўзларингиз еяверинглар.</verse>
				<verse number="22">Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимда уларга нафақат қурбонликлар ва куйдириладиган қурбонликларга оид амрлар берган эдим,</verse>
				<verse number="23">балки уларга яна шундай амр берган эдим: “Менга итоат қилинг! Шунда Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Фақат Мен кўрсатган йўлдан юринглар, шунда бахтиёр бўласизлар.”</verse>
				<verse number="24">Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларини қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар.</verse>
				<verse number="25">Аждодларингиз Мисрдан чиққан кунидан бошлаб шу кунга қадар, кетма–кет пайғамбар қулларимни уларнинг олдиларига жўнатдим.</verse>
				<verse number="26">Аммо улар Менга қулоқ ҳам солмадилар, эътибор ҳам бермадилар. Улар қайсар эдилар, ёвуз қилмишлари билан ота–боболаридан ҳам ўтиб тушдилар.</verse>
				<verse number="27">Эй Еремиё, сен бориб, айтганларимнинг ҳаммасини уларга етказасан, лекин улар сенга қулоқ солишмайди. Уларга хитоб қиласан, аммо улар сенга жавоб беришмайди.</verse>
				<verse number="28">Шунинг учун сен уларга шундай деб айт: “Сизнинг халқингиз Эгаси Худога итоат қилмади, Унинг гапига кирмади. Ҳақиқат қолмабди, оғзингиздан ҳақ сўз чиқмайдиган бўлди.”</verse>
				<verse number="29">“Эй Қуддус аҳолиси, аза тутинг! Сочингизни қириб ташланг. Марсиянгиз яланг қирлар узра нола қилсин, Зеро, Эгамизнинг тоқати тоқ бўлди, У бу наслни рад этиб, ташлаб кетди.</verse>
				<verse number="30">Эгамиз шундай демоқда: “Яҳудо халқи ўзининг Эгаси олдида қабиҳликлар қилди. Улар Менинг номим билан аталган уйимга макруҳ бутларини ўрнатдилар. Уйимни ҳаром қилдилар.</verse>
				<verse number="31">Шуниси етмагандек, Хиннум сойлигидаги Тофатда саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғилу қизларини оловда куйдирдилар. Аммо Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман.”</verse>
				<verse number="32">Эгамиз шундай демоқда: “Қараб туринг! Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги, деб атамайди. Бу жой “Қирғин водийси” деб ном олади. У ерда кўп мурдалар дафн қилинади, мурдалар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади.</verse>
				<verse number="33">Бу халқнинг жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, ҳеч ким уларни ҳайдамайди.</verse>
				<verse number="34">Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди. Бу юрт ҳувиллаб қолади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Эгамиз шундай демоқда: “Ўша вақтда Яҳудо шоҳларининг суяклари, аъёнларнинг, руҳонийларнинг, пайғамбарларнинг ва Қуддус аҳолисининг суяклари қабрлардан олиб чиқилади.</verse>
				<verse number="2">Уларнинг суяклари қуёш, ой ва осмон юлдузлари олдида сочиб ташланади. Зотан бу одамлар осмон жисмларини севар эдилар, ўшаларга хизмат қилар эдилар, уларга эргашиб, маслаҳат солар эдилар, ўшаларга сажда этар эдилар. Уларнинг суякларини ҳеч ким йиғиб кўммайди, гўнгдай ер устида ётаверади.</verse>
				<verse number="3">Бу ёвуз наслнинг омон қолганларини Мен турли жойларга сургун қиламан. Ўшанда улар яшашдан кўра ўлимни афзал кўрадиган бўладилар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="4">Уларга бориб айт: Эгамиз шундай деб айтмоқда: Йиқилган одам турмайдими?! Йўлдан адашган ортига қайтмайдими?!</verse>
				<verse number="5">Нима учун бу халқ Мен кўрсатган йўлдан озди? Нима учун Қуддус аҳли тўғри йўлга қайтмаяпти? Улар ёлғонга қаттиқ ёпишиб олдилар, Ҳузуримга қайтишдан бош тортдилар.</verse>
				<verse number="6">Мен уларнинг гапларига яхшилаб қулоқ солдим, Биронтаси тўғри гап айтмайди. Ҳеч бири қилмишидан пушаймон бўлмайди, “Нималар қилиб қўйдим?” демайди. Улар жангга чопган отга ўхшайдилар Ўз йўлларидан қайтмайдилар.</verse>
				<verse number="7">Ҳаттоки осмондаги лайлаклар Қайтиб келиш вақтини билади. Каптар, қалдирғочу турналар Мавсумда кўчиш вақтига амал қилади. Менинг халқим эса ўз Эгасининг Қонун–қоидаларини билмайди.</verse>
				<verse number="8">Сизлар: “Биз дономиз” деб айтасиз, “Бизда Эгамизнинг қонунлари бор”, деб мақтанасиз. Аслида тафсирчилар қаллоблик қилиб, Қонунимни ўзгартирдилар.</verse>
				<verse number="9">Бундай донолар шарманда бўлади, Саросимага тушиб, тузоққа илинади. Эгамизнинг сўзини рад этганларни Доно, деб бўладими?!</verse>
				<verse number="10">Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан уларнинг кичигидан тортиб каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади.</verse>
				<verse number="11">Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда “ҳаммаси яхши”, деб айтишади.</verse>
				<verse number="12">Жирканч ишлари учун улар уяладиларми? Йўқ, улар уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар. Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар, Уларни жазолаб, хонавайрон қиламан”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="13">“Мен уларнинг ҳосилини тортиб оламан. Токларида узум қолмайди, Анжир дарахтлари мева тугмайди, Барглари тўкилиб хазон бўлади. Уларга нима берган бўлсам, Ҳаммасидан жудо бўлишади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="14">Яҳудо одамлари бир–бирига айтишади: “Бу ерда нима қилиб ўтирибмиз ахир? Қани бўлинглар, йиғилишиб, Мустаҳкам шаҳарларга қочиб борайлик, Ўша ерда жон таслим қилайлик. Эвоҳ, Эгамизга қарши гуноҳ қилдик! Эгамиз Худо бизни ўлимга маҳкум этди, Заҳарли сувдан бизга ичирди.</verse>
				<verse number="15">Биз тинчликни изладик, Аммо яхшилик келмади. Шифо топмоқчи эдик, Аммо ваҳимага дучор бўлдик.</verse>
				<verse number="16">Ана, душман Дан шаҳрига етиб келди, У ердан отларининг пишқиргани эшитилмоқда. Айғирларнинг кишнагани Бутун юртни титратмоқда. Душман юртимизни яксон қилмоқчи, Шаҳарларни вайрон этиб, одамларни ўлдирмоқчи.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз шундай демоқда: “Мен орангизга илонларни юборяпман, Бу заҳарли илонлар сизларни чақади, Бу илонларни ўйнатиб бўлмайди.”</verse>
				<verse number="18">Қайғуларимга тасалли топа олмаяпман, Юрак–бағрим эзилиб кетди.</verse>
				<verse number="19">Халқим фарёд этмоқда, Юрт бўйлаб дод–войлари эшитилмоқда: “Наҳотки Эгамиз Қуддусни тарк этган бўлса?! “Наҳотки Шоҳимиз Сионда бўлмаса?!” Эгамиз шундай жавоб берди: “Улар бутлари билан қаҳримни келтирдилар–ку! Яроқсиз бегона тасвирлари билан Мени ғазаблантирдилар–ку!”</verse>
				<verse number="20">Халқ эса шундай деб нолимоқда: “Ўрим вақти ўтди, Ёз ҳам тугади, Биз эса ҳануз қутқарилмадик!”</verse>
				<verse number="21">Халқим тортган азоблардан эзилиб кетдим, Қайғуриб, ваҳимага тушдим.</verse>
				<verse number="22">Нима, Гиладда малҳам йўқмиди?! Табиб йўқмиди?! Ундай бўлса, нега халқим шифо топмаяпти?</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Кошкийди, бошим бир булоқ бўлса, Кўзларим ёшлар чашмаси бўлса. Халқим ҳалокатга учрагани учун, Кечаю кундуз йиғлаган бўлар эдим!</verse>
				<verse number="2">Қанийди, саҳрода бир қўнолғам бўлсайди, Мен халқимни тарк этган бўлардим, Уларнинг орасидан чиқиб кетардим! Ахир, уларнинг ҳаммаси зинокор, хоинлар тўдасидир.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз шундай демоқда: “Халқим тилларини камон каби қайириб, Ёлғон сўзларни ўқдек отишади. Халқим ноҳақлик қилиб, юртда кучайиб бормоқда, Ёмонлик кетидан ёмонлик қилмоқда, Улар Мени тан олмайдилар.”</verse>
				<verse number="4">“Қўшнингиздан эҳтиёт бўлинг, Қариндошингизга ишонманг. Ҳамма қариндошингиз ёлғончи, Ҳамма қўшнингиз туҳматчи.</verse>
				<verse number="5">Қўшни қўшнисини алдайди, Биронтаси тўғри гап гапирмайди. Тили ёлғон гапиришга ўрганиб қолган. Ҳолдан тойгунча гуноҳ қилишади.</verse>
				<verse number="6">Эй Еремиё, сен ёлғончилар орасида яшаяпсан, Улар ёлғонлари дастидан Мени тан олишни хоҳламаяптилар.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="7">Шу сабабдан Сарвари Олам демоқда: “Мен халқимни синовдан ўтказиб, поклайман. Уларни бошқа нима ҳам қилар эдим?!</verse>
				<verse number="8">Уларнинг тили ҳалокат келтирадиган ўққа ўхшайди, Оғзидан фақат ёлғон сўзлар чиқади. Қўшниларига ширин гапиришади, Ичларида эса уларни тузоққа туширмоқчи бўлишади.</verse>
				<verse number="9">Шундай экан, булар учун уларни жазоламайми?! — деб айтмоқда Эгамиз, Шундай бир халқдан ўч олмайми?!”</verse>
				<verse number="10">Мен тоғлар учун фарёд қилиб, йиғлайман, Даштдаги яйловлар учун марсия айтаман, Чунки яйловларнинг ҳаммаси қуриб қолган. У ердан ҳеч ким ўтмайди, Сигирларнинг маъраши эшитилмайди. Қушлару ҳайвонлар бу ерларни тарк этган.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз шундай деди: “Мен Қуддусни вайрон қиламан, Бу ерни чиябўриларнинг маконига айлантираман. Яҳудо шаҳарлари ҳувиллаб қолади, У ерда биронта ҳам одам қолмайди.”</verse>
				<verse number="12">Мен Эгамиздан сўрадим: “Эй Эгам, нечун бу юрт шу қадар вайрон бўлиб кетди? Нечун саҳро каби ҳувиллаб қолди? У ерда биронта ҳам сайёҳ кўринмайди. Қайси фаросатли одамнинг бунга ақли етади?! Сен буларни ким орқали халққа етказасан?”</verse>
				<verse number="13">Эгамиз шундай жавоб берди: “Мен халқимга қонунлар берган эдим, лекин улар рад этдилар, Менга итоат этмадилар, қонунларимга риоя қилмадилар.</verse>
				<verse number="14">Аксинча, юракларининг ўжарликларини қилдилар, ота–боболари ўргатгандек Баалга сиғиндилар.”</verse>
				<verse number="15">Шунинг учун Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Мен бу халққа аччиқ ўтдан едириб, заҳарли сувдан ичираман.</verse>
				<verse number="16">Ўзлари ва ота–боболари билмаган халқлар орасига Мен уларни тарқатиб юбораман. Уларнинг кетидан қилич жўнатиб, қирдириб ташлайман.”</verse>
				<verse number="17">Сарвари Олам шундай демоқда: “Энди қулоқ солинг! Йиғичиларни чақириб келинг, Уларнинг энг моҳирлари келсин.”</verse>
				<verse number="18">Халқ шундай деди: “Уларга айтинг, тезроқ келсин. Биз учун марсия айтишсин, Кўзимиздан ёшлар оқсин, Киприкларимиздан сувлар тўкилсин</verse>
				<verse number="19">Ана, Қуддусдан фарёд эшитилмоқда: “Хонавайрон бўлдик! Қандай шармандагарчилик! Юртимизни тарк этишга мажбурмиз, Уйларимиз вайрон бўлди.”</verse>
				<verse number="20">Эй аёллар, Эгамизнинг сўзини эшитинг, Унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзига қулоқ солинг. Қизларингизга марсия айтишни ўргатинг, Бир–бирингизга йиғи қўшиғини ёдлатинг.</verse>
				<verse number="21">Ана, деразалардан ўлим ўрмалади, Қалъаларимизга кириб олди. Кўчалардаги болаларни йўқ қилиб ташлади, Майдонлардаги ёшларни қириб юборди.</verse>
				<verse number="22">Эй аёллар, сизлар айтинг: — Эгамиз шундай демоқда: “Одамларнинг жасадлари ётади Даладаги гўнг каби, Ўроқ солинган буғдой каби. Уларни ҳеч ким йиғиштириб олмайди.”</verse>
				<verse number="23">Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Донолар донолиги билан мақтанмасин. Кучлилар кучи билан мақтанмасин. Бойлар бойлиги билан мақтанмасин.</verse>
				<verse number="24">Ким мақтанмоқчи бўлса, Худони биламан, деб мақтансин, Худони тушунаман, деб мақтансин. Мен Эгангизман. Мен меҳр–шафқат кўрсатаман, ер юзида адолату ҳақиқат ила иш тутаман. Бундай қилишдан Мен завқланаман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунлар келадики, бадани суннат қилинган, юраги эса суннат қилинмаган одамларнинг ҳаммасини Мен жазолайман.</verse>
				<verse number="26">Ҳа, Мен Мисрликларни, Эдом наслини, Оммон халқини, Мўабликларни, сочини олдириб юрадиган чўл қабилаларининг ҳаммасини ва улар билан бирга Ўз халқим Яҳудони жазолайман. Чунки аслида, бу халқларнинг ҳаммаси суннатсиз, уларнинг юраги суннат қилинмаган.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Эй Исроил халқи, Эгамиз сизларга айтаётган сўзларга қулоқ солинг.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз шундай демоқда: “Бошқа халқларга тақлид қилманглар, Бошқа халқлар сингари Осмондаги аломатлардан қўрқманглар.</verse>
				<verse number="3">Халқларнинг удумлари беҳуда! Улар ўрмондан дарахт кесади, Ҳунарманд болтаси билан унга шакл бериб,</verse>
				<verse number="4">Кумушу олтин билан безатади. Йиқилиб кетмасин, дея мих билан маҳкамлайди,</verse>
				<verse number="5">Бутлари полиздаги қўриқчиларга ўхшайди. Улар гапира олмайди. Уларни кўтариб юриш керак бўлади, Ўзлари юра олмайди. Улардан қўрқманглар, Уларнинг қўлидан ҳеч қандай ёмонлик келмайди, Яхшилик ҳам қила олмайди.”</verse>
				<verse number="6">Эй Эгамиз, Сенга ўхшаши йўқ! Сен буюкдирсан, Сенинг номинг улуғ ва қудратлидир.</verse>
				<verse number="7">Эй элларнинг Шоҳи, Сендан қўрқмайдиган бирор зот борми?! Сен бунга лойиқдирсан. Халқларнинг донишмандлари орасида, Уларнинг шоҳлари орасида Сенга ўхшаши йўқ.</verse>
				<verse number="8">Аҳли донишу шоҳлар аҳмоқ ва бефаросат. Улар бетайин ёғоч бутларидан маслаҳат олишади.</verse>
				<verse number="9">Бутларини ясаш учун кумушни Таршишдан, Олтинни Уфаздан келтиришади. Бутларни ҳунарманду заргарлар ясаган. Кўк ва сафсар либослар билан безаган, Ҳаммаси — моҳир усталарнинг ишидир.</verse>
				<verse number="10">Аммо Эгамиз ҳақ Худодир. У барҳаёт Худо ва абадий Шоҳдир. Ғазабланганда ер силкинади, Унинг қаҳрига халқлар дош бермайди.</verse>
				<verse number="11">— Бошқа халқларга шундай деб айт: “Бу худолар еру осмонни яратмаган. Улар ер юзидан ва осмон остидан йўқ бўлиб кетади.”</verse>
				<verse number="12">Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди.</verse>
				<verse number="13">Унинг овозидан осмондаги сувлар гулдурайди, У дунёнинг тўрт бурчидан булутлар олиб келади. Ёмғир ёғдиришдан олдин момақалдироқни гулдиратади, Омборларидаги шамоллардан эсдиради.</verse>
				<verse number="14">Унинг олдида ҳамма одамлар аҳмоқ ва нодондир. Заргарлар ўз бутлари туфайли шарманда бўлади, Уларнинг санамлари жонсиз ва сохтадир.</verse>
				<verse number="15">Бу бетайин бутлар алдамчидир. Уларни жазолаганим заҳоти йўқ бўлишади.</verse>
				<verse number="16">Ёқубнинг Худоси эса ундай эмас. Бутун борлиқни У яратган, Исроил қабиласини Ўзига мулк қилган. Унинг номи Сарвари Оламдир.</verse>
				<verse number="17">Эй қуршовда яшаганлар! Бор–йўғингизни йиғиштириб олинг.</verse>
				<verse number="18">Зеро, Эгамиз шундай демоқда: “Мен сизларни Исроил юртидан улоқтириб ташлайман, Бошингизга кулфат ёғдираман, Токи сизлар буни сезинглар.”</verse>
				<verse number="19">Шўрим қурисин! Шунчалик азобларга қолдим! Оғир яраланган эканман. Аммо ўзимга ўзим “Бошимда шу дард бор экан, Унга чидашим керак”, дедим.</verse>
				<verse number="20">Чодирим йиқитилган, иплари узиб ташланган. Фарзандларим кетди, улар йўқ бўлди. Энди чодиримни ким тикади?! Чодиримнинг пардаларини ким осади?!</verse>
				<verse number="21">Ахир, чўпонлар аҳмоқ, Улар Эгамиздан маслаҳат олмадилар. Шунинг учун ҳам ишлари ўнгидан келмади, Қўйлари ҳар ёққа тарқалиб кетди.</verse>
				<verse number="22">Эшитинглар! Бир хабар келмоқда! Ана, шимолдан шовқин–сурон кўтарилмоқда! Лашкарлар Яҳудо шаҳарларини хароб қилар эмиш, Чиябўрилар яшайдиган маконга айлантирар эмиш.</verse>
				<verse number="23">Эй Эгам, биламан, Одам зоти ўз тақдирини ўзи белгилай олмайди, Ўз қадамини ўзи бошқара олмайди.</verse>
				<verse number="24">Эй Эгам, мени жаҳл устида жазоламагин. Адолатинг ила ҳақ йўлга солгин, Акс ҳолда мени йўқ қилиб юборасан.</verse>
				<verse number="25">Сени тан олмайдиган халқлар устига қаҳрингни соч, Сенга сажда қилмайдиган эллар устига соч, Ахир, улар Ёқуб наслининг бошини едилар. Ҳаммасини ҳалок этиб, йўқ қилдилар, Юртини харобазорга айлантирдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="2">“Менинг Исроил халқи билан тузган аҳд шартларимга қулоқ сол. Буларни Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолисига етказ.</verse>
				<verse number="3">Уларга айт: Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Ушбу аҳд шартларига риоя қилмаган ҳар бир одам лаънати бўлсин!</verse>
				<verse number="4">Мен ота–боболарингизни Мисрдан, ўша темир ўчоқ ичидан олиб чиққан эдим. Уларга, гапларимга қулоқ солинглар, ҳамма амрларимни бажаринглар, деб айтган эдим. Агар шундай қилсангиз, сизлар Менинг халқим, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан, деб айтдим.</verse>
				<verse number="5">Мен ота–боболарингизга берган қасамимни бажариш учун шу сўзларни айтган эдим. Мана, Мен уларга ваъда қилган, сут ва асал оқиб ётган юртда сизлар яшаб юрибсизлар.” “Омин, эй Эгам, айтганинг келсин”, дедим мен.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз менга шундай деди: “Айтадиган гапларимнинг ҳаммасини Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шундай деб эълон қилгин: Ушбу аҳднинг шартларини эшитинглар, уларга риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="7">Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимдан бери уларни огоҳлантириб келдим. Уларга: “Менинг гапларимга қулоқ солинглар”, деб қайта–қайта айтдим.</verse>
				<verse number="8">Аммо улар итоат қилмадилар, Менга қулоқ солмадилар. Аксини қилиб, ёвуз юракларининг ўжарликларини бажардилар. Шунинг учун аҳдда ёзилган ҳамма лаънатларни уларнинг бошига солдим. Мен уларга буюрган аҳдимнинг шартларини бажармаганлари учун шундай қилдим.”</verse>
				<verse number="9">Эгамиз менга деди: “Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси Менга қарши фитна уюштиришмоқда.</verse>
				<verse number="10">Улар ота–боболарининг эски гуноҳларига қайтишди. Ота–боболари сингари гапларимга қулоқ солмай, бегона худоларга эргашиб, сажда қилишди. Яҳудо халқи Исроил халқига тақлид қилди, Мен ота–боболари билан тузган аҳдимни улар бузишди.”</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Уларнинг бошларига шундай кулфат келтираманки, биронтаси ҳам қутулиб қололмайди. Менга илтижо қилишса ҳам, уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман.</verse>
				<verse number="12">Ўшанда Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолиси худоларига илтижо қилишади. Улар бу худоларига қурбонликлар келтиришар эди. Аммо кулфат куни ўша худолари уларни асло қутқаролмайди.</verse>
				<verse number="13">Эй Яҳудо халқи, шаҳарларингиз сони қанча бўлса, худоларингиз ҳам шунчадир. Қуддусдаги кўчалар қанча кўп бўлса, қурбонгоҳларингиз ҳам шунчадир. Сизлар бу қурбонгоҳларни жирканч Баалга қурбонликлар келтириш учун қургандингизлар.”</verse>
				<verse number="14">“Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма. Улар учун илтижо қилиб ёлворма. Уларнинг бошларига кулфат тушиб, илтижо қилганларида, Мен уларга қулоқ солмайман.</verse>
				<verse number="15">“Aзиз халқим шунча жирканч ишлар қилди. Энди уйимга киришларига нима ҳақлари бор?! Ваъдалару қурбонликлар билан кулфатнинг олдини олиб бўлармиди?! Ахир, халқим қабиҳликлар қилаётганда севинди–ку!”</verse>
				<verse number="16">Эгамиз Ўз халқини “Яхши мева берадиган, мафтункор ям–яшил зайтун дарахти”, деб атаган эди. Аммо энди Эгамиз бўроннинг даҳшатли товуши остида дарахтга ўт қўяди, унинг шох–шаббалари ёниб кетади.</verse>
				<verse number="17">Бу дарахтни эккан Сарвари Оламнинг Ўзи уни йўқ қилишга амр берди. Зеро, Исроил ва Яҳудо халқлари қабиҳликлар қилдилар. Баалга қурбонликлар келтириб, Худони ғазаблантирдилар.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз менга душманларимнинг фитнасини аён қилди. Эгамиз уларнинг ёвуз қилмишларини кўрсатгани учун, мен бу ҳақда хабар топдим.</verse>
				<verse number="19">Мен бўғизланишга олиб кетилаётган ювош қўзидай бўлган эканман. Душманларим менга қарши фитна уюштирганларини пайқамаган эканман. Улар шундай деб айтишган эди: “Дарахт ва унинг мевалари кесилгандай, Келинглар, уни ҳам бу дунёдан даф қилайлик, Унинг хотирасини ўчирайлик!”</verse>
				<verse number="20">Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, Даъвоимни Ўзинг ҳал қил!</verse>
				<verse number="21">Шунда Эгамиз менга шундай деди: “Эй Еремиё, Онотўт аҳолиси сенга: “Эгамизнинг номидан гапирма, бўлмаса ўласан”, деб айтиб юришибди.”</verse>
				<verse number="22">Аммо Мен, Сарвари Олам, шундай демоқдаман: “Мен уларни жазолайман! Йигитлари қиличдан ўлади. Ўғил–қизлари қаҳатчиликдан нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="23">Уларнинг биронтаси омон қолмайди. Белгиланган вақтда Онотўт аҳолисининг бошига кулфат келтираман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди?</verse>
				<verse number="2">Уларни Сен экиб ундирдинг, Улар ўсиб ҳосилга кирдилар. Номинг уларнинг оғзидан тушмайди, Аммо диллари Сендан узоқдир.</verse>
				<verse number="3">Лекин Сен, эй Эгам, мени биласан. Сен мени синагансан, Дилим Сенга мойил эканини Ўзинг кўрдинг. Энди ёвларимни бўғизланадиган қўйлардай судрагин! Бўғизлашга тайёрлаб, ажратиб қўйгин!</verse>
				<verse number="4">Оҳ, қачонгача ер қақраб ётади? Қачонгача ҳамма даладаги ўтлар қурийди? Бу ерда яшайдиган фосиқларнинг дастидан, Қушлару ҳайвонлар нобуд бўлди. Бу одамлар: “Бизга нима бўлишини Еремиё қаердан ҳам биларди?!” деб айтишади.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, Сен одамлар билан пойга қилиб ҳолдан тойган бўлсанг, Қандай қилиб отлар билан пойга қиласан?! Фақат осойишта юртда ўзингни бехатар сезсанг, Иордан бўйидаги чакалакзорда нима қиласан?!</verse>
				<verse number="6">Ҳатто қариндошларинг ҳам сендан юз ўгирди, Ўз оиланг сенга хиёнат қилди. Овози борича сенга дўқ урди. Улар сенга ширин гапиришса ҳам, Уларнинг сўзларига ишонма.”</verse>
				<verse number="7">Эгамиз шундай деб айтди: “Мен хонадонимни тарк этдим, Мулк қилиб олган халқимни рад этдим. Севган халқимни душманларининг қўлига бердим.</verse>
				<verse number="8">Ўз халқим Менга Ўрмондаги шердай бўлиб қолди. У Менга қараб бўкирди, Шунинг учун ундан нафратландим.</verse>
				<verse number="9">Ўз халқим Менга Олачипор калхатдай бўлиб қолди. Бошқа калхатлар халқимни ўраб олди! Боринг, барча ёввойи ҳайвонларни йиғинг, Халқимни ғажиб ташлашсин.</verse>
				<verse number="10">Тўда–тўда чўпонлар узумзоримни хароб қилдилар, Даламни улар пайҳон қилдилар. Ҳа, гўзал даламни ташландиқ чўлга айлантирдилар.</verse>
				<verse number="11">Улар еримни хароб қилдилар, Ташландиқ ерим кўз олдимда қақраб ётибди. Бутун юртим вайрон бўлди, Аммо бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ.</verse>
				<verse number="12">Босқинчилар саҳродаги Ҳамма яланг қирларни эгаллаб олдилар. Энди Менинг қиличим бутун юртни вайрон қилади, У бошидан бу бошигача ҳаммани қириб ташлайди. Бехатар яшаётган биронта одам қолмайди.</verse>
				<verse number="13">Менинг халқим буғдой экди, Аммо тикан ўриб олди, Зўр бериб ишлади, Аммо ҳеч нарсага эришмади. Қаттиқ қаҳрим ҳосилини нобуд қилди. Улар ҳосилсиз қолиб, шарманда бўлишди.”</verse>
				<verse number="14">Эгамиз шундай демоқда: “Мен халқимга Исроил юртини мулк қилиб берган эдим, аммо унинг ёвуз қўшнилари халқимга ҳужум қилиб, юртимни талон–тарож қилдилар. Мен бу ёвуз халқларни ўз юртларидан суғуриб ташлайман. Яҳудо халқини уларнинг исканжасидан суғуриб оламан.</verse>
				<verse number="15">Ўша ёвуз халқларни суғуриб ташлаганимдан кейин, уларга яна раҳм–шафқат қиламан. Ҳаммасини ўз юртларига, ўз мулкларига қайтариб олиб келаман.</verse>
				<verse number="16">Илгари бу халқлар Исроил халқига Баал номи билан қасам ичишни ўргатган эдилар. Агар энди улар халқим Исроилнинг йўлини астойдил ўргансалар, “Эгамиз шоҳид” дея Менинг номим билан қасам ичсалар, халқим орасида ўрнашиб оладилар.</verse>
				<verse number="17">Борди–ю, биронта халқ Менга итоат этмаса, ўша халқни таг–томири билан қўпориб ташлайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Эгамиз менга шундай деди: “Бор, ўзинг учун зиғир қийиқча сотиб ол. Уни белингга боғла, аммо сувга теккизма.”</verse>
				<verse number="2">Эгамизнинг амрига биноан мен қийиқча сотиб олиб, белимга боғлаб олдим.</verse>
				<verse number="3">Кейин Эгамиз менга шу сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="4">“Сотиб олган белингдаги қийиқчани қўлингга олгину Поро анҳорининг бўйига туш. Қийқчани қоянинг ёриқ жойига яшириб қўй.”</verse>
				<verse number="5">Мен Эгамиз буюрганидек қилдим. Қийиқчани Поро анҳорининг бўйига яшириб қўйдим.</verse>
				<verse number="6">Орадан анча кун ўтгандан сўнг, Эгамиз менга шундай деди: “Қани, Поро анҳорининг бўйига бор, Менинг амримга биноан у ерда яшириб қўйган қийиқчани олиб кел.”</verse>
				<verse number="7">Шунда мен бориб, қийиқчани ўзим яшириб қўйган жойдан ковлаб олдим. Аммо қийиқча чириб кетган, ҳеч нарсага ярамайдиган бўлиб қолган эди.</verse>
				<verse number="8">Шунда Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз шундай демоқда: “Мен Яҳудо халқининг мағрурлигини ва Қуддус аҳолисининг такаббурлигини қийиқча каби чиритаман.</verse>
				<verse number="10">Бу фосиқ халқ сўзларимни эшитишдан бош тортди, ўжар юрагининг хоҳишини бажарди. Бегона худоларга эргашди, уларга хизмат қилиб, сажда этди. Улар ўша чириб кетган қийиқча каби, ҳеч нарсага ярамайдиган бўладилар.</verse>
				<verse number="11">Қийиқча одамнинг белига ёпишиб тургани каби, Мен жамики Исроил ва Яҳудо халқларини Ўзимга яқин тутар эдим: Улар Менинг халқим бўлишади, Менга шон–шуҳрат, олқишлар ва шараф келтиришади, деб шундай қилган эдим. Аммо улар қулоқ солмадилар.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="12">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Еремиё, халққа айт: Шароб мешлари шароб билан тўлдирилиши керак. Борди–ю, улар сенга: “Шароб мешлари шароб билан тўлдирилиши кераклигини ўзимиз ҳам биламиз”, деб айтишса,</verse>
				<verse number="13">сен уларга шундай деб жавоб бер: “Эгамиз демоқда: Мен бу юртдаги ҳамма одамларни маст қиламан. Довуд тахтида ўтирган шоҳдан тортиб, руҳонийлар, пайғамбарлар ва Қуддуснинг бутун аҳолисигача — ҳаммани маст қиламан.</verse>
				<verse number="14">Мен уларни бир–бирларига, ота–оналарни болаларига қарши қилиб қўяман. Уларни аямай йўқ қилиб ташлайман, уларга ачинмайман, раҳм–шафқат қилмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="15">Эшитинглар, қулоқ солинглар, Катта кетманглар, Зотан, Эгамиз гапирмоқда.</verse>
				<verse number="16">Худо устингизга зулмат юбормасдан олдин, Қоронғи қирларда қоқилмасингиздан олдин, Эгангиз Худони улуғланг. Акс ҳолда сиз кутаётган ёруғликни У зулматга айлантиради, Уни тим қоронғи қилади.</verse>
				<verse number="17">Агар сиз гапларимга қулоқ солмасангиз, Мағрурлигингиз учун қалбим пинҳон йиғлайди. Мен аччиқ–аччиқ кўз ёш тўкаман, Ахир, Эгамизнинг қўйлари Aсирликка олиб кетилади.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз менга деди: “Шоҳга ва она маликага шундай дегин: Тахтдан тушинглар, Ахир, чиройли тожингиз Бошингиздан тушиб кетди.</verse>
				<verse number="19">Нагав чўлидаги шаҳарлар беркитилган, Дарвозаларни очадиган кимса йўқ. Яҳудо халқи асирликка олиб кетилди, Ҳа, бутун халқ сургун қилинди.”</verse>
				<verse number="20">Эй Қуддус, шимолдан келаётганларга бир қара! Қани сенинг чиройли қўйларинг? Қани сенга топширилган сурувинг?</verse>
				<verse number="21">Сен иттифоқдошларингга ўзинг устозлик қилган эдинг, Эгамиз ўшаларни бошингга чиқарганда, нима дер экансан? Шунда сен тўлғоқ тутган аёлдай бўлиб қоласан–ку! Дард азобида қолиб кетасан–ку!</verse>
				<verse number="22">“Нега булар бошимга тушди?” дерсан. Сен кўп гуноҳ қилдинг, Этагинг кўтарилди, хўрландинг.</verse>
				<verse number="23">Ҳабашистонлик терисининг рангини ўзгартира оладими?! Қоплон терисидаги холларини йўқота оладими?! Шу сингари сизлар ҳам яхшилик қила олмайсизлар, Ёмонлик қилишга одатланиб қолгансизлар!</verse>
				<verse number="24">Гармсел сомонни тўзғитгандай, Эгамиз ҳам сизларни сочиб ташлайди.</verse>
				<verse number="25">Бу сизларнинг қисматингиздир, Бошингизга ёғиладиган кулфатингиздир. Сизлар Эгамизни унутдингизлар, Сохта худоларга инондингизлар.</verse>
				<verse number="26">Худо кўйлагингиз этагини баланд кўтаради, Шармандангизни чиқаради.</verse>
				<verse number="27">У кўрди далаларда, қирларда Қилган жирканч ишларингизни, Зино ва шаҳвоний қийқириқларингизни. Кўрди уятсизларча қилган фоҳишабозлигингизни. Эй Қуддус, ҳолингга вой! Қачонгача булғаниб юрасан?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Еремиёга Эгамизнинг қурғоқчилик ҳақидаги сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="2">“Яҳудо аза тутмоқда, Шаҳарлари адойи тамом бўлди. Одамлар қайғуга ботган, Бағрларини ерга бериб ётибди, Қуддусдан фарёд кўтарилмоқда.</verse>
				<verse number="3">Асилзодалар хизматкорларини сувга юбордилар. Хизматкорлар сардобаларга борган эдилар, Аммо сув топа олмадилар. Идишлари бўм–бўш қайтиб келдилар. Улар тушкунликка тушдилар, Шарманда бўлиб қолдилар, Уятдан юзларини беркитиб олдилар.</verse>
				<verse number="4">Ёмғир ёғмагани–чун ер ёрилиб кетди, Деҳқонлар умидсизликка тушди, Юзларини беркитиб олишди.</verse>
				<verse number="5">Ҳатто чўлдаги она оҳу ҳам, Ўт–ўлан бўлмагани учун, Янги туғилган оҳучаларини ташлаб кетмоқда.</verse>
				<verse number="6">Қулонлар яланг қирларда туриб, Чиябўрилар каби ҳансираяпти, Ўт йўқлигидан қулонларнинг кўзлари киртайиб қолган.”</verse>
				<verse number="7">Гуноҳларимиз бизга қарши гувоҳлик берса–да, Ўз номинг ҳақи–ҳурмати бизга раҳм қил, эй Эгам. Ахир, биз Сенга кўп хиёнат қилдик, Сенга қарши гуноҳ ишлар қилдик.</verse>
				<verse number="8">Эй, Исроилнинг ёлғиз умиди, Кулфат вақтида Қутқарувчиси! Нечун юртимизда мусофирга ўхшайсан, Бир кечагина тунайдиган сайёҳга ўхшайсан?</verse>
				<verse number="9">Нега саросимага тушган одамга ўхшайсан? Нега ёрдам бера олмайдиган жангчига ўхшайсан? Эй Эгам, Сен бизнинг орамиздасан–ку! Биз Сеникимиз. Бизни тарк этма!</verse>
				<verse number="10">Эгамиз бу халқ ҳақида шундай демоқда: “Улар ўзларини сира тия олмайдилар, Дайдиб юришни ҳақиқатан яхши кўрадилар. Шунинг учун Мен улардан рози эмасман, Энди қабиҳликларини ёдга оламан, Гуноҳлари учун уларни жазолайман.”</verse>
				<verse number="11">Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Бу халқ учун ибодат қилма.</verse>
				<verse number="12">Улар рўза тутишса ҳам, Мен уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Менга атаб қурбонликлар куйдиришса ҳам, дон назрларини олиб келишса ҳам қабул қилмайман. Аксинча, уларни қаҳатчилик, уруш ва ўлат орқали қириб ташлайман.”</verse>
				<verse number="13">Мен эса шундай дедим: “Ё Эгам Раббий, пайғамбарлар бу халққа, уруш ва қаҳатчилик бўлмайди, сизлар бу юртда чинакамига осойишта ҳаёт кечирасизлар, деб айтишмоқда–ку.”</verse>
				<verse number="14">Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон гапиришмоқда. Мен уларни юбормаганман, уларга гапиришни буюрмаганман. Улар сизларга уйдирмаларни ўзларича башорат қилишяпти, беҳуда фол очиб, хаёлларига келган ёлғонларни гапиришяпти.</verse>
				<verse number="15">Ўша пайғамбарлар Менинг номимдан гапиришса ҳам, уларни Мен жўнатмаганман. Улар: “Юртда уруш ва қаҳатчилик бўлмайди”, деб айтаётган эканлар, аммо Мен айтаманки, ўша пайғамбарлар уруш ва қаҳатчиликдан нобуд бўлишади.</verse>
				<verse number="16">Уларнинг гапларини тинглаётган одамлар ҳам уруш ва қаҳатчиликдан ўлади. Жасадлари Қуддус кўчаларида ётади. Уларнинг, хотинларининг, ўғил–қизларининг жасадларини кўмадиган одам бўлмайди. Қилган қабиҳликларини Мен ўзларининг бошларига соламан.”</verse>
				<verse number="17">Сен уларга шундай деб айт: “Кечаю кундуз кўзларимдан ёш оқяпти, Ўзимни тўхтата олмаяпман. Зеро, бокира қизим — Менинг халқим, Қаттиқ зарба еди, оғир яраланди.</verse>
				<verse number="18">Далага чиқаман, Эвоҳ, ана, қиличдан ҳалок бўлганлар ётибди. Шаҳарга кираман, Ана, очарчиликдан ўлганлар ётибди. Пайғамбару руҳонийлар эса пул дардида юрибдилар, Одамларга бефойда сўзлар беряптилар.”</verse>
				<verse number="19">Эй Эгамиз, наҳотки Яҳудони бутунлай рад этган бўлсанг?! Наҳотки Қуддусдан ҳазар қилсанг?! Нечун бизни оғир яраладинг? Шифо топа олмаяпмиз–ку! Биз тинчликни изладик, аммо яхшилик келмади, Шифо топмоқчи эдик, аммо ваҳимага дучор бўлдик.</verse>
				<verse number="20">Эй Эгамиз, Сенга қарши гуноҳ қилдик! Қабиҳликларимизга иқрор бўлдик, Ҳа, ота–боболаримизнинг айбларини тан оламиз.</verse>
				<verse number="21">Номинг ҳақи–ҳурмати бизни рад этма, Улуғвор тахтинг турган жойни хор қилма. Биз билан тузган аҳдингни ёдингда тут, Ўтинамиз, аҳдингни бузма.</verse>
				<verse number="22">Халқларнинг бетайин бутлари ёмғир ёғдира олармиди?! Ёғингарчилик осмоннинг хоҳиши билан бўлармиди?! Буларни қилишга қодир Сен эмасми, эй Эгамиз Худо?! Биз умидимизни Сенга боғлаганмиз, Зотан буларнинг ҳаммасини қила оладиган Сенсан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Эгамиз менга деди: “Ҳатто Мусо билан Шомуил ҳузуримда туриб, ёлворганда ҳам, Мен бу халққа ачинмаган бўлардим. Бу халқни ҳузуримдан ҳайда! Йўқолишсин!</verse>
				<verse number="2">Улар сендан “Қаерга борамиз?” деб сўрашса, уларга шундай деб айт: Эгамиз шундай демоқда: Ҳамма пешанасидагини кўрсин, Баъзилар ўлатга йўлиқиб нобуд бўлсин, Баъзилар қиличдан ўтказилсин, Баъзилар очликдан қирилиб кетсин, Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетсин.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз демоқда: “Уларнинг бошига тўрт хил бало–офатни келтираман: улар қиличдан ҳалок бўлишади, жасадларини итлар судрайди, қушлар ва ёввойи ҳайвонлар уларни ғажиб ташлайди.</verse>
				<verse number="4">Ҳизқиё ўғли Манаше Яҳудо шоҳлиги тахтида ўтириб, Қуддусда кўп қабиҳликлар қилган эди. Ўша қабиҳликлар туфайли дунёдаги барча шоҳликлар халқимдан ҳазар қиладиган бўлади.”</verse>
				<verse number="5">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Қуддус, ким сенга ачинар экан?! Ким сен учун мотам тутар экан?! Биронтаси сенга келиб, Ҳол–аҳвол сўрармикан?!”</verse>
				<verse number="6">Эгамиз шундай демоқда: “Сен Мени рад этдинг, Менга орқа ўгирдинг. Сенга раҳм қилавериб чарчадим. Энди сенга қарши қўл кўтараман, Сени йўқ қилиб юбораман.</verse>
				<verse number="7">Мен сени юртнинг ҳар бир шаҳрида Буғдойни совургандай совураман. Сени фарзандларингдан жудо қиламан. Эй халқим, сени нобуд этаман, Ахир, сен ўз йўлингдан қайтмадинг.</verse>
				<verse number="8">Мен беваларингни денгиз қумидан ҳам кўп қиламан, Йигитларингнинг оналарига қарши Куппа–кундуз куни қирғин этувчини жўнатаман. Тўсатдан бошларига даҳшат ва азоб–уқубат соламан.</verse>
				<verse number="9">Етти фарзанднинг онаси ҳолдан тойиб, жон беради. Унинг қуёши кундуз куни ботади, У хўрланиб, шарманда бўлади. Омон қолганлари душман қиличидан ўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="10">Шўрим қурисин! Нега онам мени дунёга келтирган экан–а?! Мен бутун юрт билан тортишиб, жанжаллашяпман. Қарз олмаган, қарз бермаган бўлсам ҳам, ҳамма мени қарғамоқда.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз шундай деди: “Эй Қуддус аҳли, Мен айримларингизни омон қолдираман, ўшаларга яхшироқ тақдир ато қиламан. Қолганингизнинг устига эса душман тортиб келаман, бошингизга кулфату оғир кунлар соламан.</verse>
				<verse number="12">Эй Яҳудо халқи, сиз бронза ва темирни синдира олмаганингиз каби, шимолдан сизга ҳужум қиладиган душманларни ҳам синдира олмайсизлар.”</verse>
				<verse number="13">“Сизлар юртингизнинг ҳамма жойида кўп гуноҳлар қилдингизлар. Шунинг учун бойликларингиз ва хазиналарингиз душманларга текин ўлжа бўлади.</verse>
				<verse number="14">Ўзингиз билмаган юртда душманларингизга хизмат қиласизлар. Менинг ғазабим оловдай сизларни ямламай ютади”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="15">Шунда мен дедим: Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан, Ёдга ол мени, ёрдам бергин, Мени қувғин қилганлардан ўч олгин. Ғанимларимга сабр–тоқат қилиб, Тағин мени ҳалок қилиб юборма. Сени деб хўрланганимни эсингдан чиқарма.</verse>
				<verse number="16">Айтган ҳар бир сўзингга ташна эдим. Сўзларингдан шодланар эдим, Сўзларинг дилимга қувонч бағишлар эди. Зеро, мен Сенга тегишлиман, Эй Парвардигори Олам — Эгамиз.</verse>
				<verse number="17">Мен хушчақчақ улфатлар даврасида ўтирмадим, Уларнинг хурсандчилигига шерик бўлмадим. Қўлинг остида ёлғиз ўзим ўтирар эдим, Сен мени ғазабга тўлдирган эдинг.</verse>
				<verse number="18">Нега менинг дардим зўрайяпти? Нега оғир ярам тузалмаяпти? Наҳотки ёзда қуриган булоқ каби Умидларимни барбод қилсанг?!</verse>
				<verse number="19">Эгамиз демоқда: “Агар тавба қилсанг, сени яна хизматимга оламан. Бўлмағур гаплар ўрнига тўғри сўзлар гапирсанг, Сени Ўзимнинг сўзловчим қиламан. Шунда сен уларнинг олдига бормайсан, Улар сенинг олдингга келишади.</verse>
				<verse number="20">Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман.</verse>
				<verse number="21">Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Эгамизнинг қуйидаги сўзи менга аён бўлди:</verse>
				<verse number="2">“Оила қурма, бу юртда ўғил–қизларинг бўлмасин.</verse>
				<verse number="3">Бу юртда туғилган ўғил–қизлар ҳақида ва уларни дунёга келтирган ота–оналар ҳақида Мен, Эганг, шундай деяпман:</verse>
				<verse number="4">Улар оғир хасталиклардан ҳалок бўлишади. Улар учун ҳеч ким аза тутмайди, жасадларини кўмадиган ҳеч–ким бўлмайди, жасадлари гўнг каби ер устида ётаверади. Улар қиличдан ва қаҳатчиликдан ҳалок бўлишади, жасадлари қушлар ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади.”</verse>
				<verse number="5">Зеро, Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Азадор уйга кирма, мотам тутма, таъзия билдирма. Мен бу халқни тинчлик–хотиржамлигимдан маҳрум қилдим. Мен бу халқни севмайман, уларга меҳр–шафқат кўрсатмайман.</verse>
				<verse number="6">Бу юртнинг каттаю кичиги ўлиб кетади, уларни ҳеч ким кўммайди. Ҳеч ким улар учун аза тутмайди, қайғудан баданини тилмайди, сочини олдирмайди.</verse>
				<verse number="7">Азадорларга тасалли бериш учун ҳеч ким овқат олиб чиқмайди. Ҳеч ким ота ёки онасидан жудо бўлганларга тасалли бериш учун бир коса шароб узатмайди.</verse>
				<verse number="8">Зиёфат бўлаётган уйга кирма, улар билан ўтириб, еб–ичма.”</verse>
				<verse number="9">Зеро, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Сенинг замонингда шоду хуррамлик садоларига, келин–куёвнинг хурсандчилик овозларига чек қўяман. Буни ўз кўзинг билан кўрасан.</verse>
				<verse number="10">Айтганларимнинг ҳаммасини одамларга гапириб берганингда, улар сендан шундай деб сўрайдилар: “Нега Эгамиз бизга бундай кулфатларни раво кўряпти? Айбимиз нима? Эгамиз Худога қарши нима гуноҳ қилдик?”</verse>
				<verse number="11">Сен уларга шундай жавоб бер: Эгамиз айтмоқда: Ота–боболарингиз Мени тарк этдилар. Мендан юз ўгириб, қонунларимга риоя қилмадилар. Бошқа худоларга эргашдилар, уларга хизмат қилиб, сажда этдилар.</verse>
				<verse number="12">Сизларнинг гуноҳларингиз эса ота–боболарингизникидан ҳам ошиб тушди. Мана, ҳар бирингиз ёвуз юрагингизнинг ўжарликларини бажаряпсиз, Менга қулоқ солмаяпсиз.</verse>
				<verse number="13">Шунинг учун Мен сизларни бу ердан бошқа бир юртга улоқтириб юбораман. У юртни ўзингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмайдилар. У ерда сизлар кечаю кундуз бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Энди Мен сизларга раҳм қилмайман.”</verse>
				<verse number="14">Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, одамлар онт ичганда: “Исроил халқини Мисрдан олиб чиққан Эгамиз шоҳид”, деб айтмайдиган бўлади.</verse>
				<verse number="15">Бунинг ўрнига улар: “Исроил халқини шимолдаги юртдан ва Ўзи сургун қилган барча бошқа юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид”, деб онт ичадиган бўлишади. Мен халқимни Ўзим ота–боболарига берган юртга қайтариб олиб келаман.”</verse>
				<verse number="16">Эгамиз шундай демоқда: “Мана, Мен талай душманни юборяпман. Улар халқимни балиқчилар каби тутиб оладилар. У душманлар кетидан бошқаларни жўнатаман, улар овчилар каби халқимни ҳар бир тоғда, ҳар бир тепаликда, қояларнинг жарликларида овлайдилар.</verse>
				<verse number="17">Мен халқимнинг тутган ҳамма йўлларини кўриб турибман. Уларнинг ёвуз йўллари Мендан яширин эмас. Ҳамма гуноҳлари кўз ўнгимда.</verse>
				<verse number="18">Қилган гуноҳлари ва қилмишлари учун халқимга икки баробар қилиб қайтараман. Зотан улар жонсиз, жирканч худолари билан юртимни ҳаром қилдилар, Менинг мулкимни макруҳ бутларга тўлдирдилар.”</verse>
				<verse number="19">Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан, Кулфат кунида паноҳимсан. Дунёнинг тўрт бурчагидан халқлар Сенинг олдингга келиб, айтади: “Аждодларимизнинг сохта бутларидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди, Бу бетайин бутларидан фойда бўлмаган эди.</verse>
				<verse number="20">Инсон ўзи учун худоларни ясай оладими?! Бундай худолар ҳақиқий Худо эмас–ку!”</verse>
				<verse number="21">“Шундай экан, уларга сабоқ берай, Куч–қудратимни уларга кўрсатиб қўяй. Шунда Эгангиз Mен эканлигимни билиб олишади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Эй Яҳудо халқи, сизларнинг гуноҳингиз темир қалам билан ўйиб ёзилган. Сизларнинг гуноҳингиз тош юракларингиз устига ва қурбонгоҳларингиз шохларига олмос учи билан ўйиб битилган.</verse>
				<verse number="2">Ҳатто фарзандларингиз ҳам баланд қирлардаги ва серсоя дарахтлар остидаги қурбонгоҳларга бориб, Ашеранинг устунларига сажда қилишади.</verse>
				<verse number="3">Бутун юртда қилган гуноҳларингиз эвазига Мен Ўз тоғимни, сизнинг ҳамма бойликларингизни, хазиналарингизни ва барча саждагоҳларингизни душманга ўлжа қилиб бераман.</verse>
				<verse number="4">Сизларга Мен мулк қилиб берган юртдан ўз айбингиз туфайли айриласизлар. Мен сизларни ўзингиз билмаган бир юртга жўнатаман, душманларингизга ҳаммангизни қул қилиб бераман. Сизлар Мени ғазаблантирдингиз, ғазабим сўнмас олов каби ёнмоқда.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз шундай демоқда: “Умидини инсонга боғлаган, Фоний банданинг кучига ишонган, Юраги Эгамиздан узоқлашган одам лаънатидир.</verse>
				<verse number="6">Бундай одам саҳродаги бутадай бўлади, Фаровон ҳаёт кўрмайди. Чўлнинг қақроқ жойларида, Шўр босган бўм–бўш ерларда яшайди.”</verse>
				<verse number="7">“Эгамиздан умид қилган киши бахтлидир, Ёлғиз Унга инонган саодатлидир!</verse>
				<verse number="8">Бундай киши сув бўйига ўтқазилган дарахтга ўхшайди, Оқар сувлар томон илдиз отади. Куннинг жазирамасидан қўрқмайди, Барглари доим ям–яшил бўлади. Қурғоқчилик келганда ҳам безовта бўлмайди, Мева беришдан тўхтамайди.”</verse>
				<verse number="9">“Одамнинг юраги шунчалик айёр–ки, Унинг давоси йўқ! Унинг ичидагини ким билади?!</verse>
				<verse number="10">Аммо Мен, Эгангиз, одамнинг юрагини биламан, Унинг ўй–фикрларини текшираман. Қилмишига яраша жазолайман, Қилган ишига яраша тақдирлайман.”</verse>
				<verse number="11">Ноҳақлик билан бойлик орттирган киши, Ўзи қўймаган тухумларни босиб ётган какликка ўхшайди. Бундай киши умрининг ярмида Бойликларидан маҳрум бўлади, Ҳаёти охирлаб қолганда аҳмоқ бўлиб чиқади.</verse>
				<verse number="12">Муқаддас маконимиз Азалдан юксалтирилган улуғвор тахтдир!</verse>
				<verse number="13">Эй Эгамиз, Сен Исроилнинг ёлғиз умидисан! Сени тарк этганларнинг ҳаммаси шарманда бўлур, Сендан юз ўгирганларнинг исмлари тупроққа ёзилур. Эй Эгамиз, улар Сени тарк этдилар. Ҳа, ҳаётбахш сувлар булоғидан воз кечдилар.</verse>
				<verse number="14">Эй Эгам, менга шифо бер, соғайиб кетай. Мени қутқаргин, нажот топай. Ахир, ёлғиз Сени олқишлайман.</verse>
				<verse number="15">Қара, бу одамлар устимдан кулишяпти, “Эгамизнинг таҳдидли сўзлари қани?! Айтганлари бажо бўлсин–чи энди!” деб айтишяпти.</verse>
				<verse number="16">Мен эса халқингга чўпон бўлдим, Хизмат қилишдан бош тортмадим. Офат куни келишини хоҳламаганимни биласан. Оғзимдан чиққан ҳар бир сўз Сенга аёндир.</verse>
				<verse number="17">Мени ваҳимага солмагин, Кулфат кунида паноҳим Сенсан.</verse>
				<verse number="18">Мени қувғин қилганлар шарманда бўлсин, Мени эса шарманда қилма. Душманларим саросимага тушсин, Мени эса довдиратиб қўйма. Уларнинг бошларига кулфат келтир, Жазосини икки баробар оғирроқ қилгин.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз менга шундай деди: — Яҳудо шоҳлари кириб чиқадиган Халқ Дарвозаси олдига бориб тур, сўнг Қуддуснинг бошқа дарвозалари олдига ҳам бор.</verse>
				<verse number="20">Борганингда халққа шундай деб айт: “Эй Яҳудо шоҳлари, эй Яҳудо халқи, бу дарвозадан ўтиб юрган бутун Қуддус аҳолиси, Эгамизнинг сўзини эшитинглар!</verse>
				<verse number="21">Эгамиз шундай деб айтмоқда: Шаббат куни юк ташиманглар, Қуддус дарвозаларидан юкни кўтариб кирманглар. Ҳушёр бўлинглар, тағин ҳаётингизга ўзингиз зомин бўлиб қолманглар.</verse>
				<verse number="22">Шаббат куни уйингиздан бирон юкни кўтариб чиқманглар, ҳеч қандай иш қилманглар. Мен ота–боболарингизга амр қилганимдек, Шаббат кунини муқаддас деб билинглар.</verse>
				<verse number="23">Ота–боболарингиз гапларимга эътибор бермаган, Менга қулоқ солмаган эдилар. Улар қайсарлик қилиб, сўзларимни тингламагандилар, гапимга кирмагандилар.”</verse>
				<verse number="24">Энди Эгамиз шундай демоқда: “Борди–ю, сизлар гапларимга қулоқ солсангизлар, Шаббат куни шаҳар дарвозаларидан юк ташимасангизлар, ўша муборак кунни муқаддас деб билиб, ҳеч қандай иш қилмасангизлар,</verse>
				<verse number="25">Қуддус тахтида доим Довуд наслидан бўлган шоҳ ўтиради. Жанг араваларию отларни миниб олган шоҳлар ва аъёнлар шаҳар дарвозаларидан киришади. Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси улар билан бирга кирадилар. Қуддусдан то абад одам аримайди.</verse>
				<verse number="26">Шунда Яҳудо шаҳарларидан, Қуддус атрофидаги қишлоқлардан, Бенямин ҳудудидан, қирлардан, ғарбдаги қирлар этакларидан, Нагав чўлидан одамлар келади, улар Эгамизнинг уйига куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни, шукрона ва дон назрларини, хушбўй тутатқиларни олиб келадилар.</verse>
				<verse number="27">Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, ҳеч ким уни ўчира олмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Эгамиз Еремиёга шу сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Қани бўл, кулолнинг уйига бор. Ўша ерда сенга бир гап айтаман.”</verse>
				<verse number="3">Мен кулолнинг уйига бордим. Кулол чарх уриб, ишлаётган эди.</verse>
				<verse number="4">У лойдан ясаётган идиш бузилиб қолди, шундан кейин у ўзи хоҳлаган шаклдаги бошқа бир идишни ясади.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Ўз сўзини менга аён қилиб,</verse>
				<verse number="6">деди: “Эй Исроил хонадони, наҳотки бу кулол қилган ишни Мен сизларга қила олмасам?! Сизлар Менинг қўлимда кулол қўлидаги лойга ўхшайсизлар.</verse>
				<verse number="7">Мен бирон халқни ёки шоҳликни қўпориб ташлашимни, йўқ қилиб вайрон қилишимни эълон этишим мумкин.</verse>
				<verse number="8">Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман.</verse>
				<verse number="9">Шундай пайтлар ҳам бўладики, Мен бирон халқ ёки шоҳликка: “Сизларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан”, деб айтаман.</verse>
				<verse number="10">Аммо ўша халқ Менинг олдимда қабиҳлик қилса ёки айтганларимга қулоқ солмаса, Мен ниятимдан қайтаман, уларга қилмоқчи бўлган яхшилигимни қилмайман.”</verse>
				<verse number="11">Шундай экан, Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолисига айт: “Эгамиз шундай демоқда: Мана, Мен бошингизга соладиган кулфатни тайёрлаяпман, сизларга қарши режалар тузяпман. Бўлди энди, ҳар бирингиз ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Эски қилмишларингиздан воз кечинглар.”</verse>
				<verse number="12">Аммо улар: “Гапирганинг бефойда!” — дейишади. “Биз барибир хоҳлаганимиздай яшаймиз, ёвуз юракларимизнинг ўжарликларини қилаверамиз”, деб айтишади.</verse>
				<verse number="13">Шунинг учун Эгамиз демоқда: “Халқлардан сўраб–суриштиринг–чи, Бунақасини ҳеч эшитганмикан?! Бокира қиз Исроил жирканч бир иш қилди.</verse>
				<verse number="14">Лубнондаги қорлар ҳеч эриганми?! Азим чўққиларни ҳеч тарк этганми?! Унинг муздек сувлари ҳеч адо бўлганми?!</verse>
				<verse number="15">Менинг халқим эса Мени тарк этди, Улар беҳуда бутларга тутатқи тутатдилар. Бутлари туфайли халқим қоқилди, Азалий йўлидан адашди. Тўғри йўлни тарк этиб, сўқмоқлардан юриб кетди.</verse>
				<verse number="16">Шу сабабдан юрти ҳувиллаб қолади, Юртнинг аҳволидан одамлар қотиб қолади, Ўтган–кетганлар даҳшатга тушади, “Ё тавба”, деб, ёқасини ушлашади.</verse>
				<verse number="17">Шарқдан эсган шамол каби, Мен уларни душманлари олдида сочиб ташлайман. Бошларига кулфат тушган куни Уларга орқа ўгираман, Уларга назар солмайман.”</verse>
				<verse number="18">Сўнг одамлар шундай дедилар: “Қани, Еремиёга қарши фитна уюштирайлик. Ахир, қонунни ўргатадиган руҳонийлар, маслаҳат берадиган донишмандлар ва Худонинг сўзини айтадиган пайғамбарлар ҳар доим бор. Еремиёга туҳмат қилайлик, унинг гапларига умуман эътибор бермайдиган бўлайлик.”</verse>
				<verse number="19">Эй Эгам, мени тингла, Рақибларим гапларини эшит!</verse>
				<verse number="20">Наҳотки яхшиликка ёмонлик қайтаришса?! Эсингдами, ҳузурингда туриб, Улар учун Сенга ёлворгандим, Улардан Сенинг қаҳрингни қайтаргандим. Улар эса менга чуқур қазидилар.</verse>
				<verse number="21">Шундай экан, болаларини очликдан ўлдир, Ҳаммасини қилич измига топшир. Хотинлари болаларидан жудо бўлсин, Ҳаммаси бева бўлиб қолсин. Эркаклари ўлатдан қирилиб кетсин, Йигитлари жангда ҳалок бўлсин.</verse>
				<verse number="22">Тўсатдан устига босқинчи юборганингда, Уйларидан дод–фарёдлар кўтарилсин! Ахир, улар мени тутиб олмоқчи бўлиб, чуқур қазидилар, Оёғимни сиртмоққа илинтирмоқчи бўлдилар.</verse>
				<verse number="23">Мени ўлдириш учун фитна қилдилар, Буни Сен биласан, эй Эгам. Уларнинг гуноҳларини кечирма, Жиноятларидан ўтма. Ғазабланиб, жазоларини бергин, Улар Сенинг олдингда йиқилиб қолсинлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Эгамиз менга шундай деди: “Бориб кулолдан бир сопол кўза сотиб ол. Сўнг ёнингга халқ оқсоқолларидан ва бош руҳонийлардан олиб,</verse>
				<verse number="2">Синган кўзалар дарвозаси яқинидаги Хиннум сойлигига туш. Мен сенга айтадиган сўзларни оқсоқолларга сен ўша ерда айтасан.</verse>
				<verse number="3">Сен уларга шундай деб айт: “Эй Яҳудо шоҳлари, Қуддус аҳолиси, Эгамизнинг сўзларини эшитинглар. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: Мен бу жойга шундай фалокат ёғдираманки, бу фалокатни эшитганларнинг бошидан ҳуши учади.</verse>
				<verse number="4">Зотан халқим Мени тарк этди, бу ерни ҳаром қилди. Улар ўзлари билмаган, ота–боболари ҳам, Яҳудо шоҳлари ҳам билмаган бегона худоларга қурбонликлар куйдирдилар. Бу ерни бегуноҳ одамларнинг қонига тўлдирдилар.</verse>
				<verse number="5">Баалга атаб саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғил–қизларини Баалга қурбонлик қилиб куйдирдилар. Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман.”</verse>
				<verse number="6">Эгамиз шундай демоқда: “Қараб туринглар! Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги, деб атамайди, балки бу жой “Қирғин водийси” деб аталадиган бўлади.</verse>
				<verse number="7">Мана шу жойда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг режаларини барбод қиламан. Халқимни душманларга мағлуб қилиб бераман, уларда қасди борларнинг қўлига топшираман. Жасадларини қушларга, ёввойи ҳайвонларга ем қиламан.</verse>
				<verse number="8">Мен бу шаҳарни шундай вайрон қиламанки, унинг олдидан ўтган–кетган ҳар бир киши шаҳарнинг аянчли аҳволидан даҳшатга тушиб, қотиб қолади.</verse>
				<verse number="9">Душманлар шаҳарни қамал қилиб, одамларни қириб ташламоқчи бўладилар. Қамал пайтида азобда қолган халқ ўғил–қизларининг ва бир–бирининг этини ейдиган бўлади.”</verse>
				<verse number="10">Эй Еремиё, ўзинг билан келганларнинг олдида кўзани синдир.</verse>
				<verse number="11">Уларга шундай деб айт: “Сарвари Олам шундай демоқда: Мана бу кўза чилпарчин бўлиб, тузатиб бўлмайдиган аҳволга тушгани каби, Мен бу халқни ва бу шаҳарни чилпарчин қиламан. Ўликлар Тофатда дафн қилинади, ўликлар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади.”</verse>
				<verse number="12">Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу шаҳарни ва унинг аҳолисини шундай аҳволга соламанки, бу шаҳар Тофатга ўхшаган бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="13">Қуддусдаги хонадонлар ва Яҳудо шоҳларининг саройлари Тофат каби ҳаром бўлади. Чунки у ерлардаги ҳамма уйларнинг томларида самовий жисмларга атаб қурбонликлар куйдирилган, бегона худоларга шароб назрлари келтирилган.”</verse>
				<verse number="14">Еремиё Эгамизнинг амри билан Тофатда башорат қилди, сўнг у ердан қайтиб келгач, Эгамизнинг уйи ҳовлисида туриб халққа деди:</verse>
				<verse number="15">“Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: Энди Мен айтган сўзимга биноан бу шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқларга фалокат келтираман, чунки сизлар ўжарлик қилиб, сўзларимни эшитишни хоҳламадингизлар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Иммар ўғли Пашхур руҳоний бўлиб, Эгамиз уйининг бош назоратчиси эди. У Еремиёнинг башорат қилиб айтган бу сўзларини эшитди.</verse>
				<verse number="2">Шу сабабдан Еремиёни калтаклатиб, Эгамиз уйининг ҳовлисидаги Юқори Бенямин дарвозаси томонда кишанлаб қўйишни буюрди.</verse>
				<verse number="3">Эртаси куни эрталаб Пашхур Еремиёнинг кишанларини ечганда, Еремиё унга шундай деди: “Эгамиз сенга Пашхур эмас, “Даҳшат қамраган”, деб исм қўйган.</verse>
				<verse number="4">Зеро, Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Мен сени ва ҳамма дўстларингни ваҳимага соламан. Дўстларинг душманлари қўлида ҳалок бўлаётганини ўз кўзинг билан кўрасан. Мен бутун Яҳудо халқини Бобил шоҳининг қўлига топшираман. Бобил шоҳи халқимни асир қилиб, ўзининг юртига олиб кетади. Уларни қиличдан ўтказади.</verse>
				<verse number="5">Мен бу шаҳарнинг бойликларини, бор нарсасини, қимматбаҳо буюмларини, Яҳудо шоҳларининг хазиналарини душманнинг қўлига бераман. Улар шаҳарни талон–тарож қилишади. Барча бойликларини Бобилга олиб кетишади.</verse>
				<verse number="6">Сен ҳам, эй Пашхур, ўз хонадонинг билан Бобилга сургун бўласан. Сен у ерда жон бериб, дафн қилинасан. Ёлғон башоратларингга қулоқ солган дўстларинг ҳам ўша кўйга тушади.”</verse>
				<verse number="7">Эй Эгам, сен мени кўндирдинг, Мен ҳам кўндим. Мендан устун келдинг, мени енгдинг. Мен ҳаммага мазах бўлдим, Ҳамма устимдан кулмоқда.</verse>
				<verse number="8">Гапирганимда жар солишим керак, “Зўравонлик! Ҳалокат!” дея бақиришим керак. Сенинг сўзинг туфайли ҳаммага кулги бўлдим, Кун бўйи мени масхара қилишяпти.</verse>
				<verse number="9">Борди–ю, мен: “Бўлди, Эгам ҳақида сўзламайман, Унинг номидан гапирмайман” десам, Сенинг сўзинг олов каби ичимни ёндиради, Ўт қўйгандай суякларимни зирқиратади. Сўзингни ичимда сақлаб туришдан чарчадим, Ҳа, уни бошқа ушлаб тура олмайман.</verse>
				<verse number="10">Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қиляпти. Атрофимни даҳшат қамраган! “Фош бўлсин! Уни фош қилайлик!” деб айтяптилар. Ҳатто менинг яқин дўстларим ҳам Қоқинишимни пойлаб турибдилар, “Еремиё тузоққа тушади, Шунда уни енгамиз, Ундан қасдимизни оламиз”, деяптилар.</verse>
				<verse number="11">Аммо Эгам мен билан биргадир, У баҳодир жангчига ўхшайди. Мени қувғин қилганлар қоқилиб тушади, Улар мендан устун келолмайди. Иснодга қолади, муваффақиятга эришолмайди. Улар то абад доғда қолади, Шармандагарчилиги ҳеч қачон унутилмайди.</verse>
				<verse number="12">Эй Сарвари Олам, сен солиҳ кишини синайсан, Одамнинг дилини, ўй–хаёлини биласан. Душманларимдан ўч олганингни кўрайин, Ахир, даъвоимни Сенга топширдим!</verse>
				<verse number="13">Эгамизга қўшиқ куйланглар! Эгамизга ҳамду санолар айтинглар! Зеро, У бечора банданинг жонини Бадкирдорлар қўлидан қутқарди.</verse>
				<verse number="14">Эвоҳ, туғилган куним қуриб кетсин! Онам мени туққан кун хосиятсиз бўлсин!</verse>
				<verse number="15">Отамга хабар олиб келган одам лаънати бўлсин, “Ўғил кўрдинг!” дея, уни хурсанд қилган қуриб кетсин.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз шафқатсизларча вайрон қилган Кўҳна шаҳарлардай бўлсин ўша одам. У эрталабданоқ доду фарёдлар эшитсин, Кундуз куни уруш наъраларини эшитсин.</verse>
				<verse number="17">Ахир, у мени онамнинг қорнидаёқ ўлдирмади. Шунда онамнинг қорни қабрим бўлган бўларди, Онам то абад ҳомиладор бўлиб қолган бўларди.</verse>
				<verse number="18">Нимага ҳам туғилдим экан–а?! Машаққату қийинчилик кўриш учунми?! Умримни шармандаликда хазон қилиш учунми?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Шоҳ Зидқиё Еремиё пайғамбарнинг олдига Малкиё ўғли Пешхур ва Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни юборди. Шунда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди. Пешхур билан Зафаниё Еремиёга шундай дедилар:</verse>
				<verse number="2">“Ўтинамиз, биз учун Эгамизга ёлвор, чунки Бобил шоҳи Навухадназар бизга ҳужум қиляпти. Балки Эгамиз аввалгидек мўъжизалар кўрсатиб, Навухадназарни орқага чекинтирар.”</verse>
				<verse number="3">Еремиё уларга шундай деб жавоб берди:</verse>
				<verse number="4">“Бориб, Зидқиёга Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг сўзларини айтинглар: Сизлар қўлингизга қурол олиб, сизларни қамал қилган Бобил шоҳига ва Бобилликларга қарши жанг қиляпсизлар. Аммо қўлингиздаги қуролларингизни Мен Бобилликларга эмас, балки ўзларингизга қарши ишлатаман. Мана шу шаҳар марказида қуролларингизни уйиб ташлайман.</verse>
				<verse number="5">Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман. Ўз қудрату ажойиботларим билан, қаҳру ғазабим билан сизларга қарши жанг қиламан.</verse>
				<verse number="6">Бу шаҳар аҳолисини йўқ қиламан. Одамлару ҳайвонлар ўлатдан нобуд бўладилар.”</verse>
				<verse number="7">Эгамиз шундай демоқда: “Шундан кейин Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни, унинг аъёнларини, шаҳарда урушдан, қаҳатчиликдан ва ўлатдан омон қолган ҳамма одамларни Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига бераман. Уларда қасди борларга топшираман, душман қўлига бераман. Душманлар шаҳар аҳолисини шафқатсизларча қириб ташлайдилар. Биронта одамнинг ҳам қонидан кечмайдилар, уларга ачинмайдилар, раҳм қилмайдилар.”</verse>
				<verse number="8">“Сен бу халққа шундай деб айт: Эгамиз демоқда: Мен сизларга иккита йўлни — ҳаёт ва ўлим йўлини бердим.</verse>
				<verse number="9">Шаҳарда қолганлар қилич, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Шаҳардан чиқиб, Бобилликларга таслим бўлганлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаса ўз жонларини сақлаб қоладилар.</verse>
				<verse number="10">Мен бу шаҳарга яхшилик эмас, кулфат келтиришга қарор қилдим. Бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қилиб бераман. Навухадназар шаҳарга ўт қўяди.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="11">“Яҳудо шоҳининг хонадонига шундай деб айт: Эгамизнинг сўзини эшитинглар,</verse>
				<verse number="12">эй Довуд сулоласи! Эгамиз шундай демоқда: Ҳар куни эрталабдан адолат қилинглар, Жабрдийдаларни зўравонлар қўлидан қутқаринглар. Акс ҳолда қилган ёвузликларингиз туфайли Менинг ғазабим аланга олади, У ғазабимни сўндиришга ҳеч кимнинг қурби етмайди.”</verse>
				<verse number="13">Эгамиз шундай демоқда: “Эй, водийдаги қоя устида қурилган Қуддус, Мен сенга қаршиман! Сизлар айтасиз: “Ким ҳам бизга қарши чиқа оларди?! Ким ҳам қўрғонларимизга кира оларди?!”</verse>
				<verse number="14">Мен қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. Шоҳнинг саройига ўт қўяман, Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндиради.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Эгамиз менга шундай деди: “Яҳудо шоҳи саройига бориб, қуйидаги гапларимни айт:</verse>
				<verse number="2">Эй, Довуд тахтида ўтирган Яҳудо шоҳи, эшит. Аъёнларинг ва мана бу саройга кирган одамларинг ҳам сен билан бирга Эгамизнинг сўзини эшитсин.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз шундай демоқда: Адолат ва тўғрилик билан иш тутинг. Жабрдийдаларни зўравонларнинг қўлидан қутқаринг. Мусофирларга, етим ва беваларга ноҳақлик қилманг, уларни эзманг. Бу ерда бегуноҳ одамнинг қонини тўкманг.</verse>
				<verse number="4">Борди–ю, сизлар ҳақиқатан ҳам буларга риоя қилсангизлар, Қуддус тахтида доим Довуд наслидан бўлган шоҳ ўтиради. Жанг араваларию отлар минган шоҳлар сарой дарвозаларидан киришади. Аъёнлар ва халқ ҳам улар билан бирга киради.</verse>
				<verse number="5">Борди–ю, бу амрларимга риоя қилмасангизлар, Мен Ўзимнинг номим ҳақи онт ичиб айтаманки, бу сарой вайрон бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз Яҳудо шоҳининг саройи ҳақида шундай демоқда: “Сен Мен учун гўзал Гилад юртига ўхшайсан, Бамисоли Лубноннинг юксак чўққиларисан. Лекин қасам ичиб айтаманки, сен саҳрога ўхшаб қоласан, Ҳувиллаган бир шаҳарга айланиб қоласан.</verse>
				<verse number="7">Сенга қарши босқинчиларни жўнатаман, Қуролланган одамларни юбораман. Улар сара садрларингни кесадилар, Ёғочларингни оловга ташлайдилар.</verse>
				<verse number="8">Кўплаб халқлар бу шаҳар олдидан ўтаётиб, бир–бирларидан: “Нега Эгамиз бундай буюк шаҳарни шу кўйга солган экан–а?” деб сўрайдилар.</verse>
				<verse number="9">Уларга шундай жавоб беришади: “Шаҳар аҳолиси ўзларининг Эгаси Худо билан тузган аҳдини бузди. Бошқа худоларга сажда қилиб, хизмат қиладиган бўлди.”</verse>
				<verse number="10">Ўлган шоҳингиз учун йиғламанг, У учун аза тутманг. Ундан кўра сургун бўлган шаҳзодангиз учун қайғуринг, У учун аччиқ–аччиқ кўз ёш тўкинг. Ахир, у энди қайтиб келмайди, Она юртини бошқа кўрмайди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Йўшиёдан кейин Яҳудо тахтига Йўшиёнинг ўғли Ёҳухоз ўтирган эди. Шоҳ Ёҳухоз сургун қилингандан кейин Эгамиз у ҳақда шундай деди: “У бу ерга ҳеч қачон қайтиб келмайди.</verse>
				<verse number="12">Сургун қилинган ерда оламдан ўтади, бу юртни бошқа кўрмайди.”</verse>
				<verse number="13">“Уйини ноҳақлик билан қурганнинг ҳолига вой! Юқори хоналарини адолатсизлик билан бино қилганнинг ҳолига вой! Бундай одам биродарини текинга ишлатади, Унинг меҳнат ҳақини бермайди.</verse>
				<verse number="14">У шундай дейди: “Мана, ўзим учун катта сарой қурдим, Юқори қаватдаги хоналарни кенг қилдирдим.” У уйига катта ойналар қўйдирмоқда, Деворларини садр ёғочи билан қопламоқда, Уларни қирмизи рангга бўямоқда.</verse>
				<verse number="15">Сен ўзинг учун кўп садр ёғочини йиғдинг, Бу билан сен яхши шоҳ бўлиб қолмадинг! Сенинг отанг ҳам хоҳлаганича еб–ичган, Аммо доим ҳақиқату адолатни ўрнатган. Шу сабабдан унинг иши юришган.</verse>
				<verse number="16">У фақиру бечорани ҳимоя қилган, Шунинг учун фаровон ҳаёт кечирган. Худони билиш дегани шу эмасми?!” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="17">“Сен эса фақат ноҳақ фойдани кўзлайсан. Бегуноҳ одамнинг қонини тўкасан, Зўравонлик ва зулм ўтказасан.”</verse>
				<verse number="18">Шу сабабдан Йўшиё ўғли Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Унинг учун ҳеч ким аза тутмайди, “Вой, жигарим! Вой, жигарим!” дея йиғламайди. “Хўжайиним! Олампаноҳим!” дея ҳеч ким кайғурмайди.</verse>
				<verse number="19">Уни ўлган эшакнинг аҳволига соладилар, Қуддус дарвозаларидан судраб чиқиб, отиб юборадилар.</verse>
				<verse number="20">Эй Қуддус, Лубнонга чиқиб фарёд қилгин, Башан ўлкасига бориб, хитоб этгин. Аборим тоғларида туриб, овозинг борича бақиргин, Чунки ҳамма ўйнашларинг йўқ бўлди.</verse>
				<verse number="21">Фароғатда яшаганингда, сенга гапирдим, Сен эса “Гапингга қулоқ солмайман!” деб айтдинг. Ҳа, ёшлигингдан шу йўлни тутгансан, Гапимга сен кирмагансан.</verse>
				<verse number="22">Шамол ҳамма чўпонларингни супуриб кетади, Ўйнашларинг сургун бўлади. Сен эса қабиҳ ишларинг туфайли уятда қоласан, Шармандаи шармисор бўласан.</verse>
				<verse number="23">Сен “Лубнон” саройида яшаб юрибсан, Садр дарахтлари орасида ин қургансан, Аммо туғаётган аёл каби дард чекасан, Азобдан инграйсан.</verse>
				<verse number="24">Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихин ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Эй Яҳудо шоҳи Ёҳайихин, борди–ю, сен Менинг ўнг қўлимдаги муҳр узугим бўлганингда эди, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сени улоқтириб ташлаган бўлар эдим.</verse>
				<verse number="25">Сен кимдан қўрқсанг, сени ўшанинг қўлига бераман, сенда қасди борларнинг қўлига топшираман. Сени шоҳ Навухадназарнинг ва Бобилликларнинг қўлига бераман.</verse>
				<verse number="26">Сени ва сени туққан онангни бегона бир юртга, киндик қонинг тўкилмаган бир ерга улоқтириб юбораман. Сизлар ўша ерда ўласизлар.</verse>
				<verse number="27">Сизлар бу юртга қайтиб келишни орзу қиласизлар, аммо қайтиб келмайсизлар.”</verse>
				<verse number="28">Ёҳайихин ташлаб юбориладиган синиқ хумдай бўлиб қолади, Ҳеч кимга керак бўлмайдиган сопол идишга ўхшаб қолади. У болалари билан сургун бўлади! Ўзи билмаган юртга улоқтириб ташланади!</verse>
				<verse number="29">Эй юрт, юрт, юрт! Эгамизнинг сўзини эшит!</verse>
				<verse number="30">Эгамиз шундай демоқда: “Бу одамнинг фарзандларини насабномага киритманг, Уни ҳаётда омади йўқ, деб қайд қилинг. Унинг зурриётидан бирортаси муваффақият қозонмас, Бирортаси Довуд тахтига чиқа олмас. Яҳудода улар ҳеч қачон ҳукмронлик қилмайдилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Эгамиз шундай демоқда: “Чўпонлар яйловимдаги қўйларни тарқатиб юборяптилар, уларни йўқ қиляптилар. Бундай чўпонларнинг ҳолига вой!”</verse>
				<verse number="2">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Эй халқимни боққан чўпонлар, сизлар қўйларимни ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар. Уларни тарқатиб, узоқларга қочириб юбордингизлар. Бу қилган ёвуз қилмишингиз учун Мен сизларни ўз ҳолингизга қўймай жазолайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="3">“Мен қўйларимни ҳар хил юртларга ҳайдаб юборган эдим. Энди Ўзим уларни йиғиб оламан, ўзларининг яйловига олиб келаман. Улар баракали бўлиб, кўпаядилар.</verse>
				<verse number="4">Мен улар устидан бошқа чўпонларни тайинлайман. Чўпонлар қўйларимни боқадилар. Шунда қўйларим ҳеч нарсадан қўрқмайди, саросимага тушмайди. Уларнинг биронтаси ҳам йўқолмайди”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани чиқараман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади.</verse>
				<verse number="6">Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни “Эгамиз нажоткоримиздир”, деб аташади.”</verse>
				<verse number="7">Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, одамлар онт ичганда: ‘Исроил халқини Мисрдан олиб чиққан Эгамиз шоҳид’, деб айтмайдиган бўлади.</verse>
				<verse number="8">Бунинг ўрнига улар: ‘Исроил наслини шимолдаги юртдан ва сургун қилинган барча бошқа юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид’, деб онт ичадиган бўлади. Улар ўз юртларида яшашади.”</verse>
				<verse number="9">Пайғамбарлар ҳақида: Юрак–бағрим эзилиб кетди, Вужудим титраб кетмоқда. Эгамиз туфайли, Унинг айтган муқаддас сўзи туфайли Мен маст одамга ўхшаб қолдим, Шаробга бўккан кишидай бўлиб қолдим.</verse>
				<verse number="10">Эвоҳ, юрт зинокорларга тўлиб кетди, Лаънат туфайли ер қақраб қолди, Даштдаги яйловлар қуриб ётибди. Пайғамбарлар қабиҳлик қилишга шошилади, Кучини ҳақсизлик йўлида ишлатишади.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз шундай демоқда: “Пайғамбару руҳонийлар бетавфиқдирлар, Ҳатто Менинг уйимда ҳам қабиҳлик қилганларини кўрдим.”</verse>
				<verse number="12">“Шу сабабдан юрган йўллари сирпанчиқ бўлади, Улар зулматга ғарқ бўлишади. Ҳаммаси йиқилиб қолади. Жазо оладиган йили, Бошларига кулфат келтираман”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="13">“Самария пайғамбарлари орасида Жирканч бир ишни кўрдим: Улар Баал номидан башорат қилишди, Халқимни йўлдан оздиришди.</verse>
				<verse number="14">Аммо Қуддус пайғамбарлари орасида Бундан ҳам баттароғини кўрдим: Улар зино қилиб, ёлғон ичида яшашади, Ёвузларнинг ишини қўллаб туришади, Шунинг учун ҳеч ким ёмон йўлидан қайтмаяпти. Назаримда уларнинг ҳаммаси Садўм одамларидай бўлиб қолган, Қуддус аҳолиси Ғамўра аҳолисига ўхшаб қолган.”</verse>
				<verse number="15">Сарвари Олам пайғамбарлар ҳақида шундай демоқда: “Мен уларга аччиқ ўтдан едираман, Заҳарли сувдан ичираман, Зеро, Қуддус пайғамбарлари туфайли Юртимда бетавфиқлар кўпайиб кетди.”</verse>
				<verse number="16">Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизларга башорат қилаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманглар. Улар қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдиряпти. Улар Менинг оғзимдан чиққан сўзларни эмас, ўз дил орзуларини айтишяпти.</verse>
				<verse number="17">Эгангизнинг сўзидан нафратланган одамларга улар ҳадеб “Ҳаммаси яхши бўлади” дейишади. Юрагидаги ўжарликларни бажарганларга “Бошингизга бало–қазо етмайди”, дейишади.”</verse>
				<verse number="18">Хўш, Эгамизнинг кенгашида улардан қайси бири қатнашибди?! Худонинг сўзини қайси бири эшитибди?! Қайси бири эътибор билан Уни тинглабди?!</verse>
				<verse number="19">Ана, бўрон кўтарилди! Бу Эгамизнинг ғазабидир. Унинг ғазаби қуюн гирдоби бўлиб, Фосиқларнинг бошига тушди.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз кўнглидаги ниятини бажармагунча, Уни охиригача етказмагунча, Ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласизлар.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз шундай деди: “Бу пайғамбарларни Мен юбормадим, Улар ўзлари югуриб бордилар. Уларга Мен гапирмадим, Улар эса башорат қилдилар.</verse>
				<verse number="22">Агар ўша пайғамбарлар кенгашимда бўлганларида эди, Сўзларимни халқимга етказган бўлардилар. Халқимни ёмон йўлдан, Ёвуз қилмишлардан қайтарган бўлардилар.”</verse>
				<verse number="23">Эгамиз шундай демоқда: “Мен ҳамма ёқдаман — яқинда ҳам, узоқда ҳам ўша Худоман.”</verse>
				<verse number="24">“Ким Мендан яширина олади?! Еру кўкни тўлдириб турган Мен эмасми?!” деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="25">“Менинг номимдан ёлғон башорат қилган пайғамбарларнинг: “Мен бир туш кўрдим! Худо менга бир туш берди!” деганларини эшитдим.</verse>
				<verse number="26">Қачонгача бу давом этади?! Улар юракларидаги ҳийлаю найрангларини, ёлғон башоратларини бас қилишадими, йўқми?!</verse>
				<verse number="27">Уларнинг ота–боболари Мени унутиб, Баалга сажда қилган эдилар. Шу сингари бу сохта пайғамбарлар “Халқ Эгамизни унутсин”, дея бир–бирларига тушларини айтишади.”</verse>
				<verse number="28">Эгамиз шундай демоқда: “Майли, туш кўрган пайғамбар тушини айтсин, сўзимни эшитган эса уни садоқат билан эълон қилсин. Ахир, сомон билан буғдойнинг фарқи бор–ку!”</verse>
				<verse number="29">Эгамиз шундай демоқда: “Менинг сўзим оловдай куйдиради. Қояни ёрадиган болғадай зарба беради.”</verse>
				<verse number="30">Эгамиз демоқда: “Бу пайғамбарлар “Эгамизнинг сўзи” деб бир–биридан гап ўғирлайди. Мен уларга қаршиман.”</verse>
				<verse number="31">“Ҳа, Мен ўша пайғамбарларга қаршиман”, — деб айтмоқда Эгамиз. “Улар ўзларича валдираб юрадилар, яна “бу Эгамизнинг сўзлари”, деб айтадилар.</verse>
				<verse number="32">Уйдирма тушларини айтган пайғамбарларга қаршиман! Улар ёлғонларию телбалиги билан халқимни йўлдан оздиришмоқда. Уларни Мен тайинламаганман, халқимнинг олдига Мен юбормаганман. Халқимга уларнинг заррача ҳам фойдаси йўқ.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="33">Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, агар халқимдан бўлган бирорта одам, пайғамбар ёки руҳоний сендан: “Бу сафар Эгамиз бизга нима юкламоқчи?” деб сўраса, сен шундай деб жавоб бер: “Сизлар ўзларингиз Эгамизга юк бўлдингизлар. Энди У сизларни улоқтириб ташлайди.”</verse>
				<verse number="34">Борди–ю, бирон одам, пайғамбар ёки руҳоний: “Эгамизнинг сўзи бизга юк бўлди”, деб айтадиган бўлса, Мен ундай одамни бутун хонадони билан жазолайман.</verse>
				<verse number="35">Сизлар бир–бирингиздан: “Эгамиз нима деб жавоб берди?” ёки “Эгамиз нима деб айтди?” деб сўранглар.</verse>
				<verse number="36">Аммо “Эгамиз бизга нима юкламоқчи?” дея бошқа сўраманглар. Зеро, одамлар бу иборани ишлатиб, ўз сўзларини ишонарли қилмоқчи бўладилар, барҳаёт Худо, Сарвари Олам — Худойимизнинг сўзларини бузиб айтадилар.</verse>
				<verse number="37">Сизлар эса пайғамбарнинг олдига борганингизда, ундан: “Эгамиз сизга нима жавоб берди?” ёки “Эгамиз сизга нима деди?”, деб сўранглар.</verse>
				<verse number="38">Борди–ю, сизлар гапимга кирмай, “Эгамиз бизга нима юкламоқчи?” деб яна сўрасангизлар,</verse>
				<verse number="39">Мен сизларни юк кўтаргандай кўтариб, Ўз ҳузуримдан улоқтириб ташлайман. Ота–боболарингизга Ўзим берган шаҳарни ҳам шу кўйга соламан.</verse>
				<verse number="40">Абадий иснод ва шармандаликка дучор қиламан. Бундай шармандаликни унутиб бўлмайди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Эгамиз менга Маъбад олдида турган икки сават анжирни кўрсатди. Бу воқеа Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусдаги Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни, Яҳудо аъёнларини, ҳунармандлару темирчиларни Бобилга асир қилиб олиб кетгандан сўнг содир бўлди. Шоҳ Ёҳайихин Ёҳайиқимнинг ўғли эди.</verse>
				<verse number="2">Мен кўрган саватларнинг бирида яхши чиллаки анжирлар, бошқасида эса ёмон, еб бўлмайдиган анжирлар бор эди.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз мендан: — Еремиё, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Анжирларни, — деб жавоб бердим мен. — Яхши анжирлар ниҳоятда яхши экан, ёмонлари эса еб бўлмайдиган даражада ириб кетган экан.</verse>
				<verse number="4">Шунда Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="5">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Бобилликларнинг юртига сургун бўлган Яҳудо асирлари ўша яхши анжирларга ўхшайди. Мен уларга илтифот кўрсатаман.</verse>
				<verse number="6">Назаримни солиб, яхшилик қиламан, уларни бу юртга қайтариб олиб келаман. Уларни йўқ қилмайман, балки қайта бунёд этаман. Қўпориб ташламайман, балки барқарор қиламан.</verse>
				<verse number="7">Қалбларига Мени билиш истагини соламан, улар Мени, Эгамиз, деб тан оладилар. Бутун қалблари билан Менга қайтадилар. Улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.”</verse>
				<verse number="8">Аммо Яҳудо шоҳи Зидқиё тўғрисида, унинг аъёнлари, Қуддуснинг омон қолган аҳолиси ва Мисрга қочиб борганлари тўғрисида Эгамиз шундай демоқда: “Улар еб бўлмайдиган анжирларга ўхшайди. Ириган анжирларни нима қилишса, Мен ҳам уларни шундай қиламан.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг бошига шундай кулфат соламанки, буни кўрган ер юзидаги барча халқлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган ҳамма жойда одамлар уларнинг устидан кулади, уларни мазах қилади, хор қилади, номини қарғишларда ишлатади.</verse>
				<verse number="10">Мен уларга ва ота–боболарига берган юртдан уларни қириб ташламагунимча бошларига уруш, очарчилик ва ўлат юбораман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Еремиёга Яҳудо халқи тўғрисида Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Бобил тахтига худди ўша йили Навухадназар ўтирган эди.</verse>
				<verse number="2">Пайғамбар Еремиё Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолисига шундай деди:</verse>
				<verse number="3">“Омон ўғли Йўшиё Яҳудода ҳукмронлик қилган даврнинг ўн учинчи йилидан тортиб то бугунга қадар Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб келмоқда. Мана, йигирма уч йилдирки, мен сизларга тўхтовсиз гапиряпман, аммо сизлар гапларимга қулоқ солмаяпсизлар.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз олдингизга пайғамбар қулларини бирин–кетин юборган бўлса ҳам, сизлар уларнинг гапларини эшитмадингиз, уларга қулоқ солмадингиз.</verse>
				<verse number="5">Улар сизларга айтишган эди: “Қабиҳ ишларингизни бас қилинглар. Ёмон йўлдан қайтинглар. Шунда Эгамиз сизларга ва ота–боболарингизга абадий мулк қилиб берган юртда қоласизлар.</verse>
				<verse number="6">Бошқа худоларга эргашманглар. Уларга хизмат қилманглар, сажда этманглар. Ясаган бутларингиз билан Эгамизни ғазаблантирманглар. Шунда Эгамиз бошингизга фалокат келтирмайди.”</verse>
				<verse number="7">Аммо сизлар гапимга қулоқ солмадингизлар. Бутларингиз билан Мени ғазаблантириб, ўз бошингизга фалокат келтирдингизлар.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="8">Шу сабабдан Сарвари Олам демоқда: “Сизлар гапимга кирмаганингиз учун,</verse>
				<verse number="9">Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғиб оламан. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман. Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади, сизларни кўрганлар даҳшатга тушади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман.</verse>
				<verse number="10">Шундай қиламанки, орангизда шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди, тегирмоннинг товуши чиқмайди. Чироғингиз ёнмайди.</verse>
				<verse number="11">Бутун юрт вайрон бўлиб, харобазорга айланади. Бу халқлар етмиш йил мобайнида Бобил шоҳига хизмат қилишади.”</verse>
				<verse number="12">Эгамиз шундай демоқда: “Етмиш йилдан кейин эса Мен Бобил шоҳини, унинг халқини ва Бобилликларнинг бутун юртини қилган гуноҳлари учун жазолайман. Уларнинг юрти то абад ҳувиллаб қолади.</verse>
				<verse number="13">Ўзим айтган ҳамма кулфатларни ўша юртга ёғдираман. Бу китобда ёзилган ҳамма фалокатларни келтираман. Еремиёнинг ҳамма халқларга қарши айтган башоратларини амалга ошираман.</verse>
				<verse number="14">Бобилликлар кўплаб халқлару буюк шоҳларга қул бўладилар. Қилган қилмишларига яраша жазоларини оладилар.”</verse>
				<verse number="15">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени юборадиган ҳамма халқларга бу косадаги шаробдан ичир.</verse>
				<verse number="16">Улар шаробдан ичадилар, гандираклаб қолиб, ақлдан озадилар. Ахир, Мен уларга қарши қилич юбораман.”</verse>
				<verse number="17">Мен Эгамизнинг қўлидаги косани олдим. Эгамиз мени қайси халқлар олдига юборган бўлса, ўша халқларга шаробдан ичирдим:</verse>
				<verse number="18">Қуддус, Яҳудо юртининг шаҳарлари ва у ердаги шоҳу аъёнлар хонавайрон бўлсин, деб мен уларга шаробдан ичирдим. Бугунгача уларнинг аҳволидан одамлар ёқасини ушлайди, халқимнинг номини қарғишларда ишлатишади.</verse>
				<verse number="19">Сўнг мен Мисрга йўл олдим. Фиръавн, унинг хизматкорлари, аъёнлари, бутун халқи</verse>
				<verse number="20">ва у ерда яшаётган мусофирларга шаробдан ичирдим. Сўнг Уз номли юртнинг шоҳларига, шунингдек, Ашқалон, Ғазо, Эхрон ва талафот кўрган Ашдодда ҳукмронлик қилган ҳамма Филист шоҳларига шаробдан ичирдим.</verse>
				<verse number="21">Сўнг мен Эдом, Мўаб, Оммонга,</verse>
				<verse number="22">Тир, Сидон ва денгиз ортидаги юртларнинг шоҳларига шаробдан ичирдим.</verse>
				<verse number="23">Дедон, Темо, Буз ва сочини олдириб юрадиган бошқа ҳамма халқларга шаробдан ичирдим.</verse>
				<verse number="24">Ҳамма Арабистон шоҳларига, саҳрода яшайдиган ҳар хил кўчманчи қабилаларнинг ҳамма шоҳларига шаробдан ичирдим.</verse>
				<verse number="25">Зимри, Элам ва Мидия юртларининг ҳамма шоҳларига шаробдан ичирдим.</verse>
				<verse number="26">Шимолдаги узоғу яқинда бўлган ҳамма шоҳларга шаробдан ичирдим. Ер юзидаги барча салтанатларга бирин–кетин бориб келдим. Охири косадаги шаробдан Бобил тахтида ўтирган шоҳ ичадиган бўлди.</verse>
				<verse number="27">Эгамиз менга деди: “Уларга шундай деб айт, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Ғазаб косамдан ичинглар! Маст бўлиб қусинглар! Турмайдиган бўлиб йиқилинглар, чунки Мен сизларнинг устингизга қилич юборяпман.”</verse>
				<verse number="28">Борди–ю, улар қўлингдаги косани олишдан ва шароб ичишдан воз кечсалар, сен уларга шундай деб айт: “Сарвари Олам сизларга “Ичишингиз шарт!” деб айтмоқда.</verse>
				<verse number="29">Мана, Ўзимга тегишли Қуддус шаҳрига кулфат ёғдира бошладим. Сизлар жазодан қочиб қутулармидингиз?! Йўқ, жазодан қутула олмайсизлар! Мен ер юзидаги барча одамларни уруш балосига гирифтор этаман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="30">“Шунинг учун, эй Еремиё, сен бу сўзларнинг ҳаммасини уларга айт: Эгамиз юксакдан ўкиради, Муқаддас маконидан садо беради. Юртига шиддат билан ўкиради. Узум эзувчилар каби бақиради, Ер юзидаги ҳамма инсонларга ҳайқиради.</verse>
				<verse number="31">Гумбурлаши дунёнинг четигача эшитилади. Зеро, Эгамиз халқларга даъво қилмоқда, Дунёдаги одамзодни У ҳукм этмоқда, Фосиқларни қиличдан ўтказмоқда.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="32">Сарвари Олам шундай демоқда: “Қаранглар, фалокат келмоқда, Халқдан халққа юқмоқда! Дунёнинг тўрт бурчагидан Кучли бўрон кўтарилмоқда!</verse>
				<verse number="33">Ўша куни бутун ер юзи, бу бошидан нариги четигача Худонинг қудратидан нобуд бўлган одамларнинг жасадларига тўлади. Марҳумлар учун ҳеч ким марсия айтмайди, ҳеч ким уларни йиғиб кўммайди. Улар ер устида гўнгдай ётаверади.</verse>
				<verse number="34">Эй чўпонлар, уввос солиб йиғланглар! Эй йўлбошчилар, кулга беланинглар! Бўғизланадиган кунингиз етиб келди, Жасадларингиз ерда сочилиб ётади, Чилпарчин бўлган қимматбаҳо кўзадай бўлади.</verse>
				<verse number="35">Чўпонлар ҳеч қаерга қоча олмайди, Йўлбошчилар қутулолмайди.</verse>
				<verse number="36">Эшитинг! Йўлбошчилар фарёд қилмоқда, Чўпонлар ҳўнграмоқда! Эгамиз уларнинг яйловларини нобуд қиляпти.</verse>
				<verse number="37">Сокин майсазорларини пайҳон этяпти. Ахир, Эгамизнинг ғазаби аланга олди.</verse>
				<verse number="38">Ўлжа қидириб уясидан чиққан шердай, Эгамиз Ўз маконидан чиқди. Эгамизнинг алангали ғазаби туфайли, Уруш балоси туфайли Бутун юрт харобазорга айланади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Йўшиё ўғли Ёҳайиқимнинг Яҳудодаги илк ҳукмронлиги даврида Еремиёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, уйимнинг ҳовлисига бориб тур. Яҳудо шаҳарларидан уйимга сажда қилмоқчи бўлиб келган ҳамма одамларга гапир. Мен сенга амр қилган барча сўзларни, биронтасини ҳам қолдирмай уларга айт.</verse>
				<verse number="3">Балки, улар Мен айтган гапларга қулоқ солиб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Шунда Мен ҳам шахтимдан қайтаман. Қилган қабиҳликлари туфайли бошларига келтирмоқчи бўлаётган фалокатни келтирмайман.</verse>
				<verse number="4">Сен уларга шундай деб айт: Эгамиз демоқда: “Сизлар Менга қулоқ солмадингизлар, берган қонунларимни бажармадингизлар.</verse>
				<verse number="5">Олдиларингизга қайта–қайта пайғамбар қулларимни жўнатдим, аммо сизлар уларнинг гапига кирмадингизлар. Агар энди айтганларимни бажармасангизлар,</verse>
				<verse number="6">Мен бу уйни Шилўнинг кўйига соламан. Бу шаҳарни эса ер юзидаги халқлар орасида лаънати қиламан.”</verse>
				<verse number="7">Руҳонийлар, пайғамбарлар ва бутун халқ Еремиёнинг Эгамиз уйида айтаётган бу гапларини эшитишди.</verse>
				<verse number="8">Еремиё Эгамизнинг амр қилган ҳамма сўзларини бутун халққа айтиб бўлгач, руҳонийлар, пайғамбарлар ва бутун халқ унга ташланиб: “Ўлдиринглар уни!” — дея бақира бошлашди.</verse>
				<verse number="9">“Сен ҳали Эгамиз номидан башорат қиладиган бўлиб қолдингми?! “Бу уй Шилўнинг кўйига тушади, бу шаҳар эса вайрон бўлиб ҳувиллаб қолади”, деб айтишга қандай журъат этдинг?!” Эгамиз уйидаги бутун оломон Еремиёни ўраб олди.</verse>
				<verse number="10">Бундан хабар топган саройдаги Яҳудо аъёнлари Эгамизнинг уйига келдилар. Қозилик қилиш учун Янги дарвозанинг кираверишидаги курсиларга ўтирдилар.</verse>
				<verse number="11">Шунда руҳонийлар билан пайғамбарлар етиб келган аъёнларга ва халойиққа мурожаат қилиб дедилар: “Бу одам ўлимга лойиқ! У шаҳримизга қарши башорат қилди, буни ўз қулоғингиз билан эшитдингиз.”</verse>
				<verse number="12">Еремиё ўз навбатида шундай деди: “Сизлар эшитган барча сўзларни гапиришим учун, мени Эгам юборди. “Бу уйга ва шаҳарга қарши башорат қил”, деди.</verse>
				<verse number="13">Агар сизлар ёмон йўлингиздан қайтсангиз, турмуш тарзингизни ўзгартирсангиз, Эгангиз Худога итоат этсангиз, Эгамиз ҳам шахтидан қайтади, сизларга эълон қилган фалокатни бошингизга келтирмайди.</verse>
				<verse number="14">Мана, мен сизнинг ихтиёрингиздаман. Нимани тўғри, деб билсангиз, менга шуни қилинг.</verse>
				<verse number="15">Фақат билиб қўйинглар: агар мени ўлдирсангизлар, сизлар ҳам, шаҳар аҳолиси ҳам айбсиз одамнинг қонини тўккан бўласизлар. Зотан, бу сўзларнинг ҳаммасини сизларга айтишим учун Эгамизнинг Ўзи мени юборган.”</verse>
				<verse number="16">Сўнг аъёнлар билан бутун халойиқ руҳонийларга ва пайғамбарларга шундай дедилар: “Йўқ, бу одам ўлимга лойиқ эмас. У бизга Эгамиз Худо номидан гапиряпти–ку!”</verse>
				<verse number="17">Юртнинг бир нечта оқсоқоли ҳам чиқиб, тўпланган бутун оломонга шундай дедилар:</verse>
				<verse number="18">“Яҳудо шоҳи Ҳизқиё даврида башорат қилиб юрган Мўрашатлик Михо ҳам Яҳудо халқига шундай деб айтган эди: “Сарвари Олам демоқда: Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин ўрмонзор қоплайди.”</verse>
				<verse number="19">Ўшанда Яҳудо шоҳи билан бутун халқ пайғамбарни ўлдирганмиди?! Аксинча, шоҳ Эгамиздан қўрқиб, Ундан марҳамат сўраган эди. Эгамиз эса шахтидан қайтиб, уларга эълон қилган фалокатни бошларига келтирмади. Биз–чи? Биз ўзимизнинг бошимизга ўзимиз фалокат келтиряпмиз–ку!</verse>
				<verse number="20">Эгамизнинг номидан башорат қилган яна бир одам бор эди. У Хират–Ёримлик Шамаё ўғли Уриё эди. У ҳам худди Еремиёга ўхшаб бу юрт ва шаҳарга қарши башорат қилган эди.</verse>
				<verse number="21">Шоҳ Ёҳайиқим, унинг ҳамма соқчилари ва аъёнлари Уриёнинг сўзларини эшитдилар. Шунда шоҳ Уриёни ўлдиришга қасд қилди. Бундан хабардор бўлган Уриё қўрққанидан Мисрга қочиб кетди.</verse>
				<verse number="22">Шоҳ Ёҳайиқим унинг орқасидан Ахбор ўғли Элнатанни одамлари билан жўнатди.</verse>
				<verse number="23">Улар Уриёни Мисрда тутиб олиб, шоҳнинг олдига олиб келган эдилар. Шоҳ уни ўлдириб, жасадини авом халқнинг қабристонига ташлаган эди.”</verse>
				<verse number="24">Шунга қарамай, Шофон ўғли Охихам Еремиёнинг тарафини олди. Еремиёни ўлдирмоқчи бўлган оломоннинг қўлига топширишга йўл қўймади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Йўшиё ўғли Зидқиё Яҳудода ҳукмронлик қилаётган илк даврида, Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз менга шундай деди: “Ёғочдан бир бўйинтуруқ яса, қайишлар ёрдамида уни гарданингга осиб ол.</verse>
				<verse number="3">Сўнг эса Қуддусга — шоҳ Зидқиё ҳузурига келган элчилар орқали Эдом, Мўаб, Оммон, Тир ва Сидон шоҳларига хабар жўнат.</verse>
				<verse number="4">Уларга қуйидаги хабарни етказишларини буюр: Исроилнинг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Шоҳларингизга айтинглар,</verse>
				<verse number="5">бу дунёни, ер юзидаги одамзоду ҳайвонларни Мен Ўз қудратим ва ажойиботларим билан яратганман. Шундай экан, уларни хоҳлаган одамга бераман.</verse>
				<verse number="6">Ана шу юртларнинг барчасини Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарга бердим. Ҳаттоки ёввойи ҳайвонларни ҳам унинг измига топширдим, улар ҳам Навухадназарга хизмат қилишади.</verse>
				<verse number="7">Навухадназарнинг шоҳлиги қулагунча ҳамма халқлар унга, унинг ўғлию неварасига хизмат қилади. Кейин эса Навухадназарнинг ўзи ҳам кўплаб халқларга ва буюк шоҳларга хизмат қилишга мажбур бўлади.</verse>
				<verse number="8">Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилмаган, унга бўйин бермаган ҳар бир халқ ва шоҳликни Мен урушга, қаҳатчилигу ўлатга гирифтор этиб, қириб ташлайман. Ўша халқни Навухадназар орқали бутунлай йўқ қилмагунимча қўймайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="9">“Сизлар Бобил шоҳига хизмат қилмайсизлар”, дея каромат қилаётган пайғамбарларингизга, фолбинларингизга, туш таъбирчиларига, башоратгўй одамларингизга, сеҳргарларингизга ишонманглар.</verse>
				<verse number="10">Улар сизларга ёлғон башорат қиляптилар. Агар уларга қулоқ солсангизлар, Мен сизларни бу ердан чиқариб юбораман. Узоқ юртларга сургун қиламан, оқибатда сизлар ҳалок бўласизлар.</verse>
				<verse number="11">Бобил шоҳининг бўйинтуруғи остида бўйин эгган, унга хизмат қилган ҳар бир халқни эса Мен ўз юртида қолдираман. Улар ўз жойида яшаб, ўз ерига ишлов берадилар.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="12">Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам худди шундай деб огоҳлантирдим: “Бобил шоҳига бош эгинг, унинг ўзига ҳам, халқига ҳам хизмат қилинг, шунда жонингизни сақлаб қолган бўласиз.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз: “Бобил шоҳига хизмат қилмаган ҳар бир халқ уруш, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўлади” деган эди. Наҳотки ўзингизнинг ва ўз халқингизнинг жонига зомин бўлсангиз?!</verse>
				<verse number="14">“Бобил шоҳига хизмат қилманг”, деб айтаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманг, улар сизларга ёлғон башорат қиляпти.</verse>
				<verse number="15">Ўша пайғамбарлар ҳақида Эгамиз шундай деб айтди: “Уларни Мен юбормаганман. Улар Менинг номимдан ёлғон башорат қилишяпти. Шундай экан, Мен сизларни ва сизларга башорат қилаётган пайғамбарни бу юртдан улоқтириб ташлайман. Ҳаммангиз ҳалок бўласизлар.”</verse>
				<verse number="16">Сўнг мен руҳонийларга ва бутун халққа гапирдим: “Эгамиз шундай демоқда: Эгамизнинг уйига қарашли ашёлар Бобилдан яқинда олиб келинади, деб айтаётган пайғамбарларга қулоқ солманглар. Улар сизларга ёлғон башорат қилишяпти.</verse>
				<verse number="17">Уларга қулоқ солманглар! Жонингизни сақлаб қолмоқчи бўлсангизлар, Бобил шоҳига хизмат қилинглар. Акс ҳолда шаҳар вайрон қилинади!</verse>
				<verse number="18">Агар улар ҳақиқатан ҳам пайғамбарлар бўлишса, агар чиндан ҳам Менинг каломим уларга аён бўлган бўлса, унда улар Менга — Сарвари Оламга ёлворишсин. “Сенинг уйингдаги, шоҳ саройидаги ва Қуддусдаги қолган ашёлар Бобилга олиб кетилмасин”, деб Менга илтижо қилишсин.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди. Ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Сарвари Олам шундай демоқда:</verse>
				<verse number="21">“Мен, Исроил халқининг Худоси, Сарвари Олам уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар:</verse>
				<verse number="22">Ашёларнинг ҳаммаси Бобилга олиб кетилади. Мен уларни олиб келгани бормагунимча, ўша ерда қолади. Сўнг эса Мен уларни қайтариб олиб келаман, шу ерга жойлаштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Айни ўша йили, яъни Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлик қилаётган илк даврида, тўртинчи йилининг бешинчи ойида Ханониё пайғамбар Эгамиз уйидаги руҳонийлар ва халқ олдида менга гапирди. Ханониё Гивонлик Оззурнинг ўғли эди. У менга шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Бобил шоҳи солган бўйинтуруқни Мен синдириб ташладим.</verse>
				<verse number="3">Шоҳ Навухадназар уйимдан Бобилга олиб кетган ҳамма ашёларни Мен икки йил ичида бу ерга қайтариб олиб келаман.</verse>
				<verse number="4">Бундан ташқари, Бобилга сургун бўлган Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни ва у билан бирга ҳамма асирларни қайтариб олиб келаман. Мен Бобил бўйинтуруғини синдириб ташлайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="5">Шунда мен Эгамиз уйида ҳозир бўлган руҳонийлар ва халқ олдида Ханониёга</verse>
				<verse number="6">шундай дедим: “Омин! Эгамиз шундай қилсин. Башорат қилган сўзларингизни Эгамизнинг Ўзи бажо айласин. Ўз уйининг ашёларию асирларни Бобилдан қайтариб, бу ерга олиб келсин.</verse>
				<verse number="7">Энди эса мен сизга ва халққа айтмоқчи бўлган мана бу гапларимни эшитинг.</verse>
				<verse number="8">Сиздан ва мендан олдин ўтган пайғамбарлар кўп юртлару буюк шоҳликларга қарши уруш, очарчилик ва ўлатни башорат қилган эдилар.</verse>
				<verse number="9">Тинчликни башорат қилган пайғамбарнинг башорати бажо бўлганидан кейингина, халқ уни “ҳақиқатан ҳам Эгамизнинг элчиси”, деб тан олар эди.”</verse>
				<verse number="10">Сўнг Ханониё пайғамбар Еремиёнинг гарданидаги бўйинтуруқни олиб синдирди–да,</verse>
				<verse number="11">тўпланиб турган халойиққа мурожаат қилиб деди: “Эгамиз айтмоқда, худди шундай қилиб, Мен икки йил ичида Бобил шоҳи Навухадназарнинг халқларга солган бўйинтуруғини олиб, синдириб ташлайман.” Бу гаплардан кейин Еремиё ўз йўлига кетди.</verse>
				<verse number="12">Ханониё пайғамбар Еремиё пайғамбарнинг гарданидаги бўйинтуруқни синдиргандан кейин, кўп ўтмай Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини аён қилиб деди:</verse>
				<verse number="13">“Ханониёнинг олдига бориб, шундай деб айт: Эгамиз айтмоқда, сен ёғоч бўйинтуруқни синдирдинг, аммо ўшанинг ўрнига Мен темирини ясайман.</verse>
				<verse number="14">Зеро, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: Мен бу халқларнинг гарданига темир бўйинтуруқ соламан. Уларнинг ҳаммаси Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилишади. Ҳа, уларнинг ҳаммаси Навухадназарга бош эгади. Мен ҳатто ёввойи ҳайвонларни ҳам Навухадназарнинг измига топшираман.”</verse>
				<verse number="15">Еремиё пайғамбар Ханониё пайғамбарга деди: “Менга қара, Ханониё, Эгамиз сени юбормаган. Сен эса бу халқни ёлғон гапларингга ишонтириб қўйдинг.</verse>
				<verse number="16">Шу қилганинг учун Эгамиз шундай демоқда: Мен сени ер юзидан даф қиламан. Сен ўз башоратларинг билан халқни Эгангга қарши қўзғатганинг учун шу йилиёқ ўласан.”</verse>
				<verse number="17">Ўша йилнинг еттинчи ойида Ханониё оламдан ўтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Еремиё пайғамбар Бобилда асирларнинг орасида омон қолган оқсоқолларга, руҳонийларга, пайғамбарларга ва асирликда юрган бутун халққа Қуддусдан бир мактуб йўллади. Бу асирларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан Бобилга сургун қилган эди.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ Ёҳайихин, она малика, аъёнлар, Яҳудо ва Қуддус йўлбошчилари, ҳунармандлару темирчилар Қуддусдан сургун қилингандан кейин бу мактуб ёзилди.</verse>
				<verse number="3">Еремиё мактубини Шофон ўғли Эласах ва Хилқиё ўғли Гамариё орқали жўнатди. Яҳудо шоҳи Зидқиё бу одамларни Бобил шоҳи Навухадназар ҳузурига юборганди. Мактуб қуйидаги мазмунда эди:</verse>
				<verse number="4">“Исроил Худоси — Сарвари Олам Қуддусдан Бобилга сургун қилган барча одамларга шундай демоқда:</verse>
				<verse number="5">Ўзларингизга яшаш учун уйлар қуринглар, боғ–роғлар яратинглар, меваларидан тановул қилинглар.</verse>
				<verse number="6">Уйланинглар, ўғил–қизлар кўринглар, ўғилларингизга қизлар олиб беринглар. Қизларингизни турмушга беринглар, улар ҳам ували–жували бўлишсин. Ўша ерда кўпайинглар, сонингиз камаймасин.</verse>
				<verse number="7">Мен сизларни сургун қилган ўша шаҳарнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун меҳнат қилинглар. Ўша шаҳар учун Менга ибодат қилинглар. Шаҳар тинч бўлса, сизлар ҳам тинч бўласизлар.”</verse>
				<verse number="8">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Орангиздаги пайғамбарлар билан фолбинлар сизларни лақиллатишмасин. Улар кўрган тушларини айтганларида қулоқ солманг,</verse>
				<verse number="9">улар Менинг номим билан башорат қилиб айтаётган ҳамма гаплари ёлғондир. Уларни Мен олдингизга юбормаганман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз шундай демоқда: “Бобил ҳукмронлигига етмиш йил бўлгандан кейин, Мен олдингизга бораман. Берган эзгу ваъдамга биноан сизларни шу ерга қайтариб, олиб келаман.</verse>
				<verse number="11">Ахир, Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан. Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="12">“Ўша дамларда Менга қилган илтижою ибодатларингиз ижобат бўлади.</verse>
				<verse number="13">Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар.</verse>
				<verse number="14">Ҳа, Мени топасизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="15">Сизлар: “Эгамиз бизга Бобилда пайғамбарлар берди”, деб айтишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="16">Энди Довуд тахтида ўтирган шоҳ ҳақида, ҳануз Қуддусда яшаб келаётган бутун халқ ҳақида, сизлар билан сургунга кетмаган қариндош–уруғингиз ҳақида Эгамизнинг айтган сўзларини эшитинг.</verse>
				<verse number="17">Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен уларнинг бошига уруш, очарчилик ва ўлат балосини келтираман. Уларни еб бўлмайдиган чирик анжирга ўхшатиб қўяман.</verse>
				<verse number="18">Қилич, очарчилик ва ўлат билан уларнинг кетидан қуваман. Буларни кўрган ер юзидаги ҳамма шоҳликлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган жойда уларнинг аҳволини кўрган ҳамма одамлар даҳшатга тушиб, ёқасини ушлайди. Уларни масхара қилиб, номини қарғишларда ишлатишади.</verse>
				<verse number="19">Ахир, улар гапимга қулоқ солмадилар”, деб айтмоқда Эгамиз. “Мен уларнинг олдиларига пайғамбар қулларимни узлуксиз юбориб турдим. Бироқ улар пайғамбарларимга қулоқ солмадилар.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="20">Шундай экан, эй Мен Бобилга сургун қилган асирлар, гапларимга қулоқ солинглар!</verse>
				<verse number="21">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам Хулаё ўғли Ахаб ва Масиё ўғли Зидқиё ҳақида шундай демоқда: “Улар Менинг номим билан ёлғон башоратлар айтиб юришибди. Мен уларни Бобил шоҳи Навухадназар қўлига топшираман. Сизларнинг кўзингиз олдида ўлдиртириб юбораман.</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин Бобилдаги Яҳудолик асирлар бировни қарғаганда шундай деб айтадиган бўлади: “Илойим, бошингга Бобил шоҳи тириклайин ёқиб юборган Зидқиё ва Ахабнинг куни тушсин.”</verse>
				<verse number="23">Ахаб билан Зидқиёнинг қисмати шудир, чунки улар Исроилда разилликлар қилдилар. Қўшниларининг хотинлари билан зино қилдилар. Мен уларга амр қилмаган бўлсам ҳам, Менинг номимдан ёлғон гапирдилар. Қилган қилмишларини биламан, Ўзим шуларга гувоҳман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="24">null</verse>
				<verse number="25">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам менга Нахаламлик Шамаё тўғрисида бир хабар берди. Шамаё ўзбошимчалик қилиб, Қуддусдаги ҳамма одамга, Масиё ўғли руҳоний Зафаниёга ва бошқа ҳамма руҳонийларга бир мактуб жўнатган экан. У мактубида руҳоний Зафаниёга шундай деб ёзган экан:</verse>
				<verse number="26">“Эгамизнинг Ўзи сизни Ёҳайидо ўрнига руҳоний қилиб тайинлади. Сиз Эгамиз уйининг назоратчиси сифатида, ўзини пайғамбар қилиб кўрсатган ҳар бир телбани кишанлаб, занжирбанд қилишингиз лозим.</verse>
				<verse number="27">Нега энди Онотўтлик Еремиёга индамай юрибсиз? У сизларнинг орангизда ўзини пайғамбар қилиб кўрсатиб юрибди–ку!</verse>
				<verse number="28">У Бобилга, бизга мактуб жўнатиб, мактубида: “Сизлар узоқ йиллар давомида сургунда яшайсизлар. Ўзларингизга яшаш учун уйлар қуринглар, боғ–роғлар яратинглар, мевасидан тановул қилинглар”, деб ёзибди.”</verse>
				<verse number="29">Бу мактубни Еремиёга руҳоний Зафаниё ўқиб берди.</verse>
				<verse number="30">Шунда Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="31">“Сургундаги барча одамларга шундай деб ёз: Нахаламлик Шамаё ҳақида Эгамиз демоқда: Шамаёни Мен юбормаганман. У эса башорат қилиб, сизларни ёлғон гапларига ишонтириб қўйди.</verse>
				<verse number="32">Шунинг учун Мен уни бутун хонадони билан бирга жазолайман. Бу халқ орасида унинг авлодидан бўлган биронта одам ҳам тирик қолмайди. Уларнинг биронтаси ҳам халқимга Мен қиладиган яхшилигимни кўрмайди, чунки Шамаё ўз гаплари билан халқимни Менга қарши қўзғатмоқчи бўлди.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Эгамизнинг сўзи Еремиёга аён бўлди.</verse>
				<verse number="2">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай деди: “Мен сенга айтган барча сўзларимни ўрама қоғозга ёзиб қўй.</verse>
				<verse number="3">Шундай кунлар келадики, Мен халқим Исроилни ва Яҳудони яна фаровонликка эриштираман. Ота–боболарига берган юртга уларни олиб келаман. Улар ўша юртга эгалик қиладилар.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="4">Қуйида Эгамизнинг Исроил ва Яҳудо ҳақида айтган сўзлари ёзилган:</verse>
				<verse number="5">“Эгамиз шундай демоқда, Саросима хитобларини эшитдик. Ана, ваҳима садолари эшитилмоқда! Тинчлик йўқ!</verse>
				<verse number="6">Қани, сўраб кўринг: Эркак киши туғадими? Нега унда мен кўрган ҳар бир кучли эркак Дард тутган аёлдай белини ушлаб олган? Нега ҳар бир эркакнинг юзи бўздай оқарган?</verse>
				<verse number="7">Эвоҳ, нақадар даҳшатли бу кун! Бундай кун ҳеч қачон бўлмаган. Ёқуб насли учун бу жабр куни бўлади, Аммо бу кундан халқим қутқарилади.”</verse>
				<verse number="8">Сарвари Олам шундай демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг бўйнидаги бўйинтуруқни синдираман, кишанларини узиб ташлайман. Менинг халқим энди ҳеч қачон ажнабийларга қул бўлмайди.</verse>
				<verse number="9">Улар Менга — Ўз Эгаси Худога ва Мен тахтга ўтқизадиган Довуд авлодидан бўлган шоҳга хизмат қилишади.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз шундай демоқда: “Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қилиб олиб келаман, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз шундай демоқда: “Мен сен билан бирга бўламан, Ўзим сени қутқараман. Сени халқлар орасига тарқатган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман, Адолат ила жазоингни бераман.”</verse>
				<verse number="12">Мана, Эгамиз халқига шундай демоқда: “Ярангни даволаб бўлмайди, Сенинг дардинг тузалмасдир.</verse>
				<verse number="13">Арзингни эшитадиган одам йўқ, Яранг учун дори–дармон йўқ, Сени даволаб бўлмайди.</verse>
				<verse number="14">Ҳамма ўйнашларинг сени унутди, Уларнинг сен билан иши йўқ. Мен душман каби сенга ҳамла қилдим, Шафқатсиз жазоингни бердим. Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун, Сени шу кўйга солдим.</verse>
				<verse number="15">Нечун жон аччиғида бақиряпсан?! Ярангни даволаб бўлмайди, ахир! Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим.</verse>
				<verse number="16">Аммо сени ҳалок қилганлар ҳалок бўлади, Душманларингнинг ҳаммаси сургун қилинади. Сени талон–тарож қилганлар таланади. Сенга ҳужум қилганлар босиб олинади.</verse>
				<verse number="17">Душманлар сени “Ташлаб кетилган”, деб аташса ҳам, “Ҳеч кимнинг Қуддус билан иши йўқ”, деб айтишса ҳам, Мен сени соғайтираман, Ярангга шифо бераман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман. Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан. Шаҳар ўз вайроналари устида қайта бунёд бўлади, Сарой ўз жойида тикланади.</verse>
				<verse number="19">У ердан шукрона қўшиқлари эшитилади, Шодлик ҳайқириқлари янграб туради. Мен халқимни кўпайтираман, Уларнинг сони камаймайди. Уларни обрў–эътиборли қиламан, Ҳеч ким уларни оёқ ости қилмайди.</verse>
				<verse number="20">Фарзандлари олдингидай фаровон ҳаёт кечиради, Жамоаси олдимда мустаҳкам туради. Уларга жабр қилганларни Мен жазолайман.</verse>
				<verse number="21">Шаҳзодаси ўзларидан чиқади, Ҳукмдори Менинг халқимдан бўлади. Мен уни Ўзимга яқинлаштираман, Шунда у Менга яқинлаша олади. Зотан ҳеч ким ўзидан ўзи Менга яқинлашишга журъат этмайди!” деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="22">Шунда сизлар Менинг халқим, Мен эса сизларнинг Худойингиз бўламан.</verse>
				<verse number="23">Қаранглар, Эгамиз ғазабга минди, Унинг қаҳри бўронга ўхшайди, Авж олган тўфондай, Фосиқларнинг бошига тушади.</verse>
				<verse number="24">Эгамиз ниятини тўлиқ бажармагунча, Ўз ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласиз.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Эгамиз шундай демоқда: “Ўша вақтда Мен ҳамма Исроил қабилаларининг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўлади.”</verse>
				<verse number="2">Эгамиз шундай демоқда: “Қирғиндан омон қолган Исроил халқи Ором излаб сафарга чиққанда, Саҳрода иноят топди.</verse>
				<verse number="3">Мен қадимда Исроилга зоҳир бўлиб, шундай деган эдим: Сени мангу севги билан севдим, Сенга содиқ бўлиб келдим.</verse>
				<verse number="4">Эй бокира қиз Исроил, Мен сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан. Сен яна чилдирмаларингни чаласан, Қувонч ила рақсга тушасан.</verse>
				<verse number="5">Самария қирларида яна узумзорлар барпо қиласан. Ток эккан деҳқонлар ўз ҳосилидан ейдилар.</verse>
				<verse number="6">Шундай кунлар келадики, Соқчилар Эфрайим қирларида жар соладилар: “Келинглар, Эгамиз Худонинг олдига борайлик! Келинглар, Қуддусга чиқайлик!”</verse>
				<verse number="7">Эгамиз шундай демоқда: “Ёқуб насли учун севинч ила қўшиқ айтинг, Ҳа, халқлар сардори учун Худони мадҳ қилинг. Худога ҳамду санолар ўқинг, Унга ёлвориб айтинг: “Эй Эгамиз, Ўз халқингни халос қилгин! Исроилнинг омон қолганларини қутқаргин!”</verse>
				<verse number="8">Мен уларни шимолдан олиб келаман, Дунёнинг тўрт бурчагидан йиғиб оламан. Ораларида кўру чўлоқлар бўлади, Ҳомиладор аёллару тўлғоқ тутаётганлар бўлади. Катта бир жамоа бўлиб, бу ерга қайтиб келишади.</verse>
				<verse number="9">Улар йўл юриб, кўз ёш тўкишади, Уларни бошлаб келаётганимда илтижо қилишади. Мен уларни сув булоқлари бўйлаб етаклайман, Қоқилмасин деб, текис йўлдан олиб юраман. Зотан, Мен Исроилнинг отасидирман, Эфрайим Менинг тўнғич ўғлимдир.</verse>
				<verse number="10">Эй халқлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар, Денгиз ортидаги юртларда шундай эълон қилинглар: “Эгамиз Исроил халқини тарқатиб юборди, Аммо энди уни қайта йиғиб олади, Чўпон сурувини қўриқлагандай, Эгамиз Исроилни қўриқлайди.”</verse>
				<verse number="11">Зеро, Ёқуб наслини Эгамиз озод қилди, Улардан кучлироқ бўлган бир халқдан бу наслни қутқарди.</verse>
				<verse number="12">Ёқуб насли Қуддус қирларида қувонч ила ашула айтади, Эгамиз берган баракадан қувонади. Буғдой, шароб ва зайтун мойи туфайли, Сурувдаги қўзилару подалардаги бузоқлар туфайли Уларнинг юзидан нур сочилади. Улар суғорилган боққа ўхшайдиган бўлади, Бутунлай қайғуни унутиб юборишади.</verse>
				<verse number="13">Қизлар хурсанд бўлиб, рақсга тушадилар, Эркакларнинг ёшу қариси шод бўлади. Мен уларнинг қайғусини қувончга айлантираман, Ҳасрат ўрнига таскин ва шодлик бераман.</verse>
				<verse number="14">Руҳонийларни аъло сифатли овқатлар билан тўйғизаман, Халқимни баракалардан баҳраманд қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз шундай демоқда: “Рама шаҳридан бир нидо эшитилур, Аччиқ бир нолаю оҳу фиғон бу. Болалари учун йиғлар Роҳила, Овунишни хоҳламас, Ахир, улар энди йўқ.”</verse>
				<verse number="16">Эгамиз шундай демоқда: “Бўлди бас, йиғлама, Кўз ёшларингни тўкма. Зеро, меҳнатинг тақдирланади, Фарзандларинг душман юртидан қайтиб келади.</verse>
				<verse number="17">Келажагинг учун умид бор, Болаларинг ўз юртига қайтиб келади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="18">Эфрайимнинг ҳасратини эшитдим: “Мени жазоладинг, ўзимга сабоқ олдим. Мен ўжар бир бузоққа ўхшаган эдим. Мени қайтар, олдингга қайтиб борай, Ахир, Эгам Худо Сенсан.</verse>
				<verse number="19">Сендан юз ўгирганимдан пушаймон бўлдим, Эсим жойига келгач, кўксимга урдим. Ёшликда иснодга қолганим туфайли Шармандаю шармисор бўлдим.”</verse>
				<verse number="20">“Эфрайим — Менинг азиз ўғлоним, Суюкли фарзандимдир у! Унга қарши кўп гапирганим билан, Хаёлимдан уни кеткизмайман. Унга ич–ичимдан ачиниб кетдим, Албатта унга раҳм қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="21">Эй бокира қиз Исроил, Ўзинг учун йўл белгиларини қўй, Йўналиш устунларини ўрнат. Келган йўлингни аниқлаб ол. Қайт, ўз шаҳарларингга қайт.</verse>
				<verse number="22">Эй вафосиз қиз, Қачонгача иккиланасан?! Эгамиз дунёда янги бир нарса яратади: Исроил Ўз Худосига чирмашиб олади.</verse>
				<verse number="23">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади: ‘Эй муқаддас тоғ, Солиҳлик макони, Эгамиз сенга барака берсин!’</verse>
				<verse number="24">Одамлар Яҳудо юртида ва унинг ҳамма шаҳарларида яшайдилар. У ерда деҳқонлар ва қўйларни боқадиган чорвадорлар бўлади.</verse>
				<verse number="25">Мен чанқаганларнинг чанқоғини қондираман, толиққан жонга ором бераман.”</verse>
				<verse number="26">Шунда одамлар мириқиб ухлаб, кучга тўлиб уйғонадилар.</verse>
				<verse number="27">Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо юртларини одамларга ва ҳайвонларга тўлдираман.</verse>
				<verse number="28">Илгарилари Мен бу халқни қўпориб, вайрон қилган бўлсам, уларни ағдариб ташлаб, яксон этган бўлсам, бошларига фалокат келтирган бўлсам, энди уларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="29">Ўшанда одамлар шундай деб айтмайдиган бўлади: “Оталари аччиқ узум ейишган эди, Болаларининг эса тиши қамашди.”</verse>
				<verse number="30">Аксинча, ҳар бир одам қилган гуноҳи учун ўзи ўлим жазосини тортади. Ким аччиқ узум еган бўлса, ўшанинг тиши қамашади.”</verse>
				<verse number="31">Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман.</verse>
				<verse number="32">Бу янги аҳд Мен уларнинг ота–боболари билан тузган аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан етаклаб, Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Мен уларга содиқ хўжайин эдим, аммо улар ўша аҳдимни бузишди.”</verse>
				<verse number="33">Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар.</verse>
				<verse number="34">Шундан кейин одамлар бир–бирига: ‘Эгамизни таниб–билинг’, демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="35">Кунни ёритсин, дея Эгамиз қуёш ато қилди. Кечаси нур сочсин, дея ой ва юлдузларни яратди. У денгизни кўпиртирар, Tўлқинларини ўкиртирaр, Унинг номи Сарвари Оламдир. У шундай демоқда:</verse>
				<verse number="36">“Агар табиатдаги бу тартиб бузилса, Исроил насли ҳам халқ сифатида йўқ бўлади.”</verse>
				<verse number="37">Эгамиз шундай демоқда: “Осмону фалакни ўлчаб бўлмагандай, Замин пойдеворини текшириб бўлмагандай, Мен ҳам Исроил наслини тарк этолмайман, Қилган қилмишлари учун уларни ташлаб кетолмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="38">Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунлар келяптики, Қуддус Мен учун қайта тикланади. Бутун шаҳар Ханонил минорасидан тортиб, то Бурчак дарвозасигача қайта қурилади.</verse>
				<verse number="39">Шаҳар кенгаяди, чегараси ғарбдаги Горив тепалигигача бориб, Гўах томон бурилади.</verse>
				<verse number="40">Ўликлар кўмилган, ахлат ташланган бутун Хиннум сойлиги ва Қидрон сойлигининг шарқидаги От дарвозасигача чўзилган ҳамма далалар Мен учун муқаддас бўлади. Қуддус шаҳри энди ҳеч қачон вайрон қилинмайди, харобага айланмайди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг ўнинчи йилида Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Ўша йили Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йили бўлиб,</verse>
				<verse number="2">айни вақтда у лашкарлари билан Қуддусни қамал қилиб турган эди. Еремиё эса Яҳудо шоҳи саройидаги соқчилар ҳовлисига қамаб қўйилган эди.</verse>
				<verse number="3">(Шоҳ Зидқиёнинг ўзи Еремиёни ўша ерга қаматиб, шундай деган эди: “Нега сен Эгамизнинг номидан башорат қилиб юрибсан? Сен шундай деб юрган эмишсан: “Эгамиз бу шаҳарни Бобил шоҳининг қўлига топширади, шаҳар таслим бўлади.</verse>
				<verse number="4">Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутулолмайди. У Бобил шоҳининг қўлига топширилади. У ўз кўзи билан шоҳ Навухадназарни кўради, Навухадназар у билан юзма–юз гаплашади.”</verse>
				<verse number="5">Яна шундай деб юрган эмишсан: “Навухадназар Зидқиёни Бобилга олиб кетади. Эгамиз Зидқиёни жазоламагунча Зидқиё ўша ерда қолади.” Яна: “Агар Бобилликларга қарши жанг қилсангизлар, мағлуб бўласизлар”, деб айтган экансан.)</verse>
				<verse number="6">Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини аён қилиб деди:</verse>
				<verse number="7">“Эй Еремиё, сенинг олдингга Шаллум амакингнинг ўғли Ханомил келади. У сенга: “Онотўтдаги даламни сотиб ол. Энг яқин қариндошим бўлганинг учун, даламни сотиб олиш ҳуқуқига эгасан”, деб айтади.”</verse>
				<verse number="8">Кейин, худди Эгамиз айтганидек, соқчилар ҳовлисига амакиваччам Ханомил кириб келди. У менга шундай деди: “Бенямин ҳудудида жойлашган Онотўтдаги даламни сотиб олсанг, деган эдим. Сен яқин қариндошим бўлганинг учун, даламни ўзингга мулк қилиб олиш ҳуқуқига эгасан. Даламни сотиб олақол.” Шунда менга ҳақиқатан ҳам Эгамиз гапирганини билдим.</verse>
				<verse number="9">Мен амакиваччам Ханомилдан Онотўтдаги далани сотиб олиб, унга 43 мисқол кумушни ўлчаб бердим.</verse>
				<verse number="10">Кейин васиқага қўл қўйиб, уни муҳрладим, ҳаммасини гувоҳлар олдида қилдим, кумушни тарозида ўлчаб бердим.</verse>
				<verse number="11">Сўнг муддат ва шартлари баён қилинган васиқанинг муҳрланган нусхасини, шунингдек, очиқ нусхани</verse>
				<verse number="12">Борухга бердим (Борух Нериёнинг ўғли, Махсиёнинг невараси эди). Соқчилар ҳовлисида ўтирган ҳамма яҳудийлар, васиқага қўл қўйган гувоҳлар ва амакиваччам Ханомил бунинг шоҳиди бўлдилар.</verse>
				<verse number="13">Мен уларнинг олдида Борухга шундай дедим:</verse>
				<verse number="14">“Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Бу васиқанинг иккала нусхасини, муҳрланган ва очиқ нусхаларини олиб, хумчага солиб қўй, токи улар узоқ йиллар давомида сақланиб қолсин.</verse>
				<verse number="15">Зеро, бу юртда одамлар яна уйлар, далалар ва узумзорлар сотиб оладиган бўлишади.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Оламнинг каломи шудир.”</verse>
				<verse number="16">Мен васиқани Нериё ўғли Борухга берганимдан сўнг, Эгамизга ибодат қилдим:</verse>
				<verse number="17">“Ё Эгам Раббий! Сен Ўз қудратинг ва ажойиботларинг билан еру осмонни яратдинг. Сенинг қўлингдан келмайдиган нарса йўқ.</verse>
				<verse number="18">Сен минг–минг авлодларга Ўзингнинг мустаҳкам севгингни кўрсатасан, аммо оталарнинг гуноҳлари учун болаларни жазолайсан. Эй, буюк ва қудратли Худо! Сарвари Оламдир Сенинг номинг.</verse>
				<verse number="19">Сен доно режалар тузиб, буюк ишлар қиласан. Фоний бандалар қилаётган барча ишларни кузатиб турасан. Уларни қилмишига яраша жазолайсан, қилган ишига яраша тақдирлайсан.</verse>
				<verse number="20">Сен Мисрда ёдда қоладиган аломату мўъжизалар кўрсатдинг. Ҳозирги кунда ҳам Исроил ва бутун одамзод орасида Сенинг номинг ниҳоятда машҳур.</verse>
				<verse number="21">Аломату мўъжизаларинг, Ўз қудратингу ажойиботларинг, буюк бир даҳшатинг билан Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиққан эдинг.</verse>
				<verse number="22">Ота–боболарига ваъда қилган, сут ва асал оқиб ётган юрт уларга берган эдинг.</verse>
				<verse number="23">Улар бу юртга келиб, уни мулк қилиб олдилар. Аммо Сенга бўйсунмадилар, қонунларингга риоя қилмадилар. Буюрган амрларингни бажармадилар. Шу сабабдан Сен бу фалокатларнинг ҳаммасини уларнинг бошига солдинг.</verse>
				<verse number="24">Ана энди Бобилликлар Қуддусга ҳужум қиляптилар. Қуддусни қўлга киритиш учун, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйяптилар. Қирғин, очарчилик ва ўлат дастидан шаҳар таслим бўлади. Ўзинг кўриб турганингдек, айтганларингнинг бари бажо бўляпти.</verse>
				<verse number="25">Эй Эгам Раббий, шаҳар Бобилликларга таслим бўлаётган шундай бир пайтда Сен менга: “Гувоҳлар олдида кумушга дала сотиб ол”, дединг–а!</verse>
				<verse number="26">Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="27">“Мен Эгангман. Мен барча тирик жоннинг Худосиман. Қўлимдан келмайдиган иш йўқ!”</verse>
				<verse number="28">Эгамиз яна шундай деди: “Мен бу шаҳарни Бобилликларга, Бобил шоҳи Навухадназарга таслим қилиб бераман. Улар шаҳарни қўлга киритадилар.</verse>
				<verse number="29">Сизларга ҳужум қилиб келаётган бу Бобилликлар шаҳарга ўт қўядилар. Қуддусдаги уйларни ёндириб ташлайдилар! Ахир, Қуддус аҳолиси уйларининг томлари устида Баалга қурбонликлар куйдириб, бошқа худоларга шароб назрларини келтириб, Мени ғазаблантирди.”</verse>
				<verse number="30">Эгамиз шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари ёшлигидан бери олдимда фақат қабиҳлик қилишади. Қачон қараса, Исроил халқи ўз ишлари билан Мени ғазаблантириб юради.</verse>
				<verse number="31">Бу шаҳар бино бўлгандан бери, то бугунга қадар, шаҳар аҳолиси Мени қаттиқ ғазаблантириб келмоқда. Мен уларни ҳузуримдан даф қиламан,</verse>
				<verse number="32">чунки Исроил ва Яҳудо халқлари — шоҳларию аъёнлари, руҳонийларию пайғамбарлари, Яҳудо ва Қуддусда яшаган ҳамма одамлар қилган ёвузликлари билан жаҳлимни чиқардилар.</verse>
				<verse number="33">Улар Менга юз бурмай, орқа ўгирдилар. Мен уларни тўғри йўлга солмоқчи бўлиб астойдил ҳаракат қилгандим, аммо улар Менга қулоқ солмадилар, ўзларига сабоқ олмадилар.</verse>
				<verse number="34">Менинг номим билан аталган уйга жирканч бутларини ўрнатиб, уйимни ҳаром қилдилар.</verse>
				<verse number="35">Хиннум сойлигида Баалга саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўғил–қизларини Мўлахга оловда куйдириб қурбонлик қилдилар. Мен уларга бундай жирканч ишни амр қилмаганман, бу ҳатто хаёлимга ҳам келмаган. Натижада бу қилмишлари туфайли Яҳудо жазога лойиқ бўлди.”</verse>
				<verse number="36">Сизлар бу шаҳар ҳақида “Қуддус шаҳри қирғин, очарчилик ва ўлат дастидан Бобилликлар олдида таслим бўлади”, деб айтяпсизлар, аммо Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда:</verse>
				<verse number="37">“Мен ғазаб, қаҳр ва қаттиқ жаҳл устида турли юртларга халқимни тарқатиб юборган эдим, энди уларни йиғиб оламан. Уларни яна мана шу ерга олиб келаман. Улар бу ерда осойишта умр кечирадилар.</verse>
				<verse number="38">Улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.</verse>
				<verse number="39">Улар Мендан ҳар доим қўрқсин, деб уларни якдил қиламан, ҳаммасини ҳаётнинг бир мақсади томон йўналтираман. Шунда ўзларига ҳам, болаларига ҳам яхши бўлади.</verse>
				<verse number="40">Мен улар билан абадий аҳд тузаман. Уларга доим яхшилик қилишдан қочмайман. Мендан юз ўгириб кетмасликлари учун, уларнинг юракларига Мендан қўрқиш ҳиссини солиб қўяман.</verse>
				<verse number="41">Мен уларга яхшилик қилганимдан хурсанд бўламан, уларни жону дилим билан бу юртда албатта мустаҳкам ўрнаштираман.”</verse>
				<verse number="42">Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу халқнинг бошига катта фалокатни қандай ёғдирган бўлсам, ваъда қилган барча эзгуликларимни ҳам устиларига худди шундай ёғдираман.</verse>
				<verse number="43">Одамлар бу юрт ҳақида “Ҳа, юртимиз Бобилликларга таслим бўлди, одамлар ва ҳайвонларсиз ҳувиллаб қолди”, деб айтишяпти. Аммо шундай кун келадики, бу юртдаги далалар яна сотиладиган бўлади.</verse>
				<verse number="44">Одамлар бу далаларни кумушга сотиб оладилар, гувоҳлар олдида васиқаларга қўл қўйиб, муҳр босадилар. Бундай ҳодиса Бенямин ҳудудида, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида, қирларда, ғарбдаги қирлар этакларида ва Нагав чўлида содир бўлади. Ахир, Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">Еремиё соқчилар ҳовлисида қамоқда ўтирганда, Эгамиз унга иккинчи марта Ўз сўзини аён қилди.</verse>
				<verse number="2">Оламни яратган, ерга шакл бериб ўрнатган, номи Эгамиз бўлган Худо шундай демоқда:</verse>
				<verse number="3">“Менга илтижо қил, сенга жавоб бераман. Сен ҳали билмайдиган буюк сирларни сенга айтаман.”</verse>
				<verse number="4">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар душманнинг қамал иншоотларидан ва унинг қиличидан сақланмоқчи бўлиб, шаҳрингиз деворларини мустаҳкам қилдингиз. Бунинг учун уйларингизни, ҳатто Яҳудо шоҳларининг саройларини буздингизлар.</verse>
				<verse number="5">Сизлар Бобилликлар билан жанг қиласизлар. Улар эса вайрона уйларингизни жасадларга тўлдирадилар. Мен қаҳр–ғазабга тўлиб, халқимни қираман! Халқимнинг қабиҳликлари туфайли бу шаҳардан юз ўгирдим.</verse>
				<verse number="6">Шунга қарамай, бу шаҳарга яна шифо бераман, уни соғайтираман. Аҳолисини соғ–саломат қилиб, чексиз тинчлик ва осойишталикдан баҳраманд этаман.</verse>
				<verse number="7">Мен Яҳудо ва Исроил халқларини яна фаровонликка эриштираман, аввалгидай қайта бунёд этаман.</verse>
				<verse number="8">Менга қарши қилган барча гуноҳларидан уларни поклайман. Бош кўтариб, қилган гуноҳларини кечираман.</verse>
				<verse number="9">Ер юзидаги ҳамма халқлар олдида Қуддус Менга шуҳрат, қувонч ва шон–шараф келтиради. Қуддусга қилган яхшилигимни, унинг равнақини кўрган барча элларни қўрқув ва титроқ босади.”</verse>
				<verse number="10">Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар, бу ҳувиллаган шаҳарда на одам, на ҳайвон бор, деб айтасизлар. Айтганингиз ҳам бежиз эмас. Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчалари ҳувиллаб қолган, у ерда на одам, на ҳайвон бор. Бироқ у ерда сиз яна бир бор</verse>
				<verse number="11">қувончу шодлик садоларини, келин–куёв овозларини эшитасиз. Одамлар Эгасининг уйига яна шукрона назрларини келтирадилар, шундай деб яна куйлайдилар: Шукрона айтинг Сарвари Оламга, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир! Мен бу юртни илгариги фаровонлигига эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="12">Сарвари Олам шундай демоқда: “Одам ва ҳайвонсиз ҳувиллаб қолган бу жойда, юртнинг ҳамма шаҳарларида яна яйловлар бўлади, чўпонлар у ерда қўйларини ўтлатишади.</verse>
				<verse number="13">Қирлардаги шаҳарларда, ғарбий қирлар этакларидаги, Нагав чўлидаги ва Бенямин ҳудудидаги шаҳарларда, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида чўпонлар яна қўйларини санайдиган бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз шундай демоқда: “Мен Исроил ва Яҳудо халқларига берган эзгу ваъдамни бажараман. Ваъдамни бажарадиган кунлар яқинлашиб келяпти.</verse>
				<verse number="15">Ўша кунларда Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Юртда у адолату тўғрилик ила иш тутади.</verse>
				<verse number="16">Ўша кунларда Яҳудо халқи бехатар яшайди, Қуддус аҳолиси осойишта ҳаёт кечиради. Қуддус шаҳри “Эгамиз нажоткоримиздир” деб ном олади.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз шундай демоқда: “Довуднинг насли Исроил тахтида абадий ўтиради.</verse>
				<verse number="18">Леви авлодидан бўлган руҳонийлар эса ҳузуримда қурбонликлар куйдириб, дон назрларини келтирадилар, улар абадулабад Менга қурбонликлар қиладилар.”</verse>
				<verse number="19">Эгамизнинг сўзи Еремиёга аён бўлди.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз шундай деди: “Борди–ю, биронтангиз тун ва кун билан тузган амримни бузишга қодир бўлсангиз, уларнинг тартибини ўзгартира олсангиз,</verse>
				<verse number="21">шундагина Мен ҳам Довуд ва Менга хизмат қилаётган Леви авлоди билан тузган аҳдимни бузаман, Довуд сулоласини тахтдан тушираман.</verse>
				<verse number="22">Мен қулим Довуд наслини ва Менга хизмат қилаётган Леви авлодини осмондаги юлдузлардай, денгиздаги қумдай сон–саноқсиз қиламан.”</verse>
				<verse number="23">Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="24">“Бу одамларнинг гапини эшитдингми? Улар, Эгамиз Ўзи танлаган иккита халқни — Исроил ва Яҳудони рад этди, деб айтиб юришибди. Бу одамлар халқимдан шунчалик ҳазар қилишадики, уни энди халқ деб тан олишдан ор қилишяпти.”</verse>
				<verse number="25">Эгамиз шундай демоқда: “Мен кун ва тунга берган амримни, осмону фалак учун ўрнатган қонун–қоидаларимни ҳеч қачон ўзгартирмайман.</verse>
				<verse number="26">Шу сингари Ёқуб авлодини ва қулим Довуд сулоласини рад этмайман. Мен доимо Довуд наслидан шоҳ танлайман. Уни Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб авлодининг устидан ҳукмрон қилиб қўяман. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман, уларга раҳм–шафқат кўрсатаман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Бобил шоҳи Навухадназар ўз лашкарлари, қўли остидаги барча шоҳликлару халқлар билан бирга Қуддусга ва унинг ён–атрофидаги шаҳарларга қарши жанг қилаётган эди. Шунда Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди.</verse>
				<verse number="2">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Қани бўл, Еремиё, Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳузурига бор. Унга айт: Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қиламан, у шаҳарга ўт қўяди.</verse>
				<verse number="3">Сен ҳам Бобил шоҳининг қўлидан қочиб қутула олмайсан. Одамлар сени тутиб оладилар. Бобил шоҳининг қўлига топширадилар. Сен ўз кўзинг билан Бобил шоҳини кўрасан, у сен билан юзма–юз гаплашади. Кейин сени Бобилга жўнатиб юборади.</verse>
				<verse number="4">Бироқ, эй Яҳудо шоҳи Зидқиё, Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: Сен қиличдан ҳалок бўлмайсан.</verse>
				<verse number="5">Тинчгина оламдан кўз юмасан. Одамлар ота–боболарингни, сендан олдин ўтган шоҳларни қандай дафн қилишган бўлса, уларнинг шарафига қандай гулхан ёқишган бўлса, сенинг шарафингга ҳам шундай гулхан ёқишади. Йиғи–сиғи қилиб: “Вой, хожам!” дея марсия айтишади.” Эгамизнинг каломи шудир.”</verse>
				<verse number="6">Еремиё пайғамбар буларнинг ҳаммасини Қуддусда Яҳудо шоҳи Зидқиёга айтди.</verse>
				<verse number="7">Шу орада Бобил шоҳининг лашкарлари Қуддус, Лахиш ва Озикаҳ шаҳарларига ҳужум қилаётган эдилар. Яҳудонинг мустаҳкам шаҳарларидан ўшаларгина ёвга ҳанузгача таслим бўлмаган эди.</verse>
				<verse number="8">Шоҳ Зидқиё Қуддусдаги бутун аҳоли билан аҳд қилиб, иброний қулларини озодликка чиқаришни эълон қилгандан кейин, Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди.</verse>
				<verse number="9">Зидқиё қилган аҳдга кўра, ҳамма иброний қулларига ва чўриларга озодлик берилиши лозим эди. Яҳудий биродарларни қулликда тутиш ман этилган эди.</verse>
				<verse number="10">Аъёнлар билан бутун халқ аҳд шартларига кўнди. Улар ўз қуллари билан чўриларини озод қилишга, уларни бундан кейин қул қилиб олмасликка рози бўлган эдилар. Барча қулдорлар аҳдга риоя қилган ҳолда, қулларига озодлик беришди.</verse>
				<verse number="11">Кейинчалик эса ўз фикрларидан қайтиб, озод қилган қул ва чўриларни мажбурлаб, ўзларига яна қул қилиб олишди.</verse>
				<verse number="12">Шунда Эгамизнинг сўзи Еремиёга аён бўлди.</verse>
				<verse number="13">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Мен ота–боболарингизни Мисрдаги қулликдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд қилиб, шундай деган эдим:</verse>
				<verse number="14">Ўзини сизга сотиб, олти йил хизмат қилган ҳар бир иброний қулини озод қилинглар.” Аммо ота–боболарингиз айтганларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.</verse>
				<verse number="15">Яқинда эса сизлар тавба қилган эдингизлар. Менинг номим билан аталган уйимда — ҳузуримда туриб, биродарларингизни озод қилишга аҳд қилган эдингиз. Менинг назаримда бу ишингиз тўғри эди.</verse>
				<verse number="16">Кейин эса сизлар фикрингиздан қайтдингизлар. Мени бадном қилдингизлар. Ўз хоҳишига кўра, озод қилинган қулу чўриларингизни қайтариб олдингизлар, уларни қул бўлишга мажбур қилдингизлар.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар Менга итоатсизлик қилиб, ёру дўстларингизни, қўни–қўшниларингизни қўйиб юбормадингиз, шунинг учун Мен сизларни қўйиб юбораман. Мана, уруш, қаҳатчилигу ўлатга йўлингиз очиқ! Аҳволингизни дунёдаги барча шоҳликлар кўриб, даҳшатга тушади.</verse>
				<verse number="18">Аҳдимни бузган бу одамларни Мен жазолайман. Улар ҳузуримда аҳд тузган эдилар, бузоқни икки қисмга бўлиб, икки бўлаги орасидан ўтган эдилар. Аммо аҳд шартларига риоя қилмадилар. Шунинг учун Мен уларни бўғизланган бузоқнинг ҳолига тушираман.</verse>
				<verse number="19">Бузоқнинг икки бўлаги орасидан ўтган Яҳудо аъёнларини, Қуддус маъмурларини, сарой амалдорларини, руҳонийларини ва халқ оммасини жазолайман.</verse>
				<verse number="20">Улардан қасди борларга ўзларини топшираман, душман қўлига бераман. Жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади.</verse>
				<verse number="21">Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам аъёнлари билан бирга душман қўлига бераман, улардан қасди борларга топшираман. Вақтинчалик чекинган Бобил шоҳининг лашкарларига уларни таслим қиламан.</verse>
				<verse number="22">Мен буйруқ бериб, Бобилликларни бу шаҳарга қайтариб олиб келаман. Улар сизларга ҳужум қиладилар. Шаҳарни қўлга олиб, ўт қўядилар. Яҳудо шаҳарлари вайрон бўлади, у ерда ҳеч ким яшамайди.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="35">
				<verse number="1">Йўшиё ўғли шоҳ Ёҳайиқим ҳукмронлик қилган даврда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Қани бўлақол, Еремиё, Рахав хонадони ҳузурига бориб, у ердаги одамлар билан гаплаш. Сўнг Эганг уйидаги ён хоналарнинг бирига уларни таклиф қилгин–да, шаробдан қуйиб бер.”</verse>
				<verse number="3">Мен бориб, Хаваззинёнинг невараси — Еремиё ўғли Язаниёни ака–укалари билан бирга, ҳамма ўғилларини ва бутун Рахав хонадонини чақириб,</verse>
				<verse number="4">Маъбадга бошлаб келдим. Уларни Йихдалиё ўғли Ханон пайғамбарнинг ўғилларига қарашли хонага олиб кирдим. Бу хонанинг ёнида Маъбад аъёнларининг хонаси, тагида эса Шаллум ўғли Масиёнинг хонаси жойлашган эди. Масиё Маъбад дарвозабони бўлиб хизмат қилар эди.</verse>
				<verse number="5">Мен дастурхонга идишларни тўлдириб шароб тортдим, пиёлалар қўйдим. Сўнг Рахаб наслига: — Марҳамат қилиб, шаробдан ичинглар, — деб таклиф қилдим.</verse>
				<verse number="6">Улар шундай дедилар: — Биз шароб ичмаймиз. Aждодимиз Рахав ўғли Ёҳунадов бизга шундай амр қилган эди: “Зинҳор шароб ичманглар, болаларингиз ҳам ичмасин.</verse>
				<verse number="7">Уйлар қурманглар, экин экманглар, узумзорлар барпо қилманглар, уларни ўзингизга мулк қилиб олманглар. Кўчиб борган жойингизда узоқ вақт яшай олишингиз учун, чодирларда кун кечиринглар.”</verse>
				<verse number="8">Шунинг учун биз аждодимизнинг амрига бўйсуниб, ҳеч қачон шароб ичмаймиз, хотинларимиз ҳам, ўғил–қизларимиз ҳам шароб ичмайдилар.</verse>
				<verse number="9">Ўзимиз учун уйлар қурмаймиз, бизда на узумзор, на дала бор, на экин экамиз.</verse>
				<verse number="10">Биз аждодимиз Ёҳунадовнинг амрига итоат қилиб, бир умр чодирларда яшаб келдик.</verse>
				<verse number="11">Аммо Бобил шоҳи Навухадназар бу юртга бостириб келгандан сўнг, Бобил ва Орам лашкарларидан қўрқиб, Қуддусга келишга қарор қилган эдик. Шу сабабдан ҳозир биз Қуддусда яшаб юрибмиз.</verse>
				<verse number="12">Шундан сўнг Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди.</verse>
				<verse number="13">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам унга шундай деди: “Қани бўл, Еремиё, Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолисининг ҳузурига бориб, шундай деб таъна қил: Сизлар ўзи сабоқ оласизларми?! Менга итоат қилишни ўрганасизларми ўзи?!</verse>
				<verse number="14">Ана, кўриб қўйинг, Рахав насли ўз аждодининг амрига итоат қилгани учун, бугунга қадар шаробни оғзига ҳам олмай юрибди. Мен эса сизларга қайта–қайта гапирган бўлсам ҳам, сизлар Менга итоат қилмадингизлар.</verse>
				<verse number="15">Мен пайғамбар қулларимни олдингизга қайта–қайта жўнатдим. Улар орқали сизларни шундай деб огоҳлантирган эдим: “Сизларга ва ота–боболарингизга Мен берган бу юртда яшай олишингиз учун, ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Бошқа худоларга эргашманглар. Уларга хизмат қилманглар.” Аммо сизлар қулоқ солмадингизлар, гапимга кирмадингизлар.</verse>
				<verse number="16">Ёҳунадовнинг авлоди ўз аждоди буюриб кетган амрни ижро этди, бу халқ эса Менга итоат қилмади.”</verse>
				<verse number="17">Шунинг учун Исроил халқининг Худоси, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Мен Яҳудо ва Қуддус аҳолисига гапирган эдим, аммо улар гапларимга қулоқ солмадилар, уларни чақирган эдим, аммо Менга жавоб бермадилар. Шунинг учун Ўзим айтган барча бало–қазоларни уларнинг бошларига ёғдираман.”</verse>
				<verse number="18">Рахав хонадонига эса Еремиё шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Сизлар аждодингиз Ёҳунадовнинг амрига итоат этдингиз, унинг насиҳатларини рад этмай, айтганларининг ҳаммасини бажардингиз, шунинг учун,</verse>
				<verse number="19">Рахав ўғли Ёҳунадов авлодидан бўлган киши ҳузуримда абадулабад хизмат қиладиган бўлади.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Оламнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="36">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Еремиёга Эгамизнинг шу сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="2">“Ўрама қоғоз ол. Исроил, Яҳудо ва барча шоҳликларга қарши Мен айтган сўзларни ёзиб қўй. Сенга илк бор Йўшиё даврида аён қилган сўзимдан тортиб, то бугунга қадар айтган барча гапларимни ёз.</verse>
				<verse number="3">Балки Яҳудо халқи Мен бошларига келтирмоқчи бўлган фалокатлар ҳақида эшитиб, ёвуз йўлларидан қайтар. Шунда Мен уларнинг гуноҳу айбларини кечираман.”</verse>
				<verse number="4">Еремиё Нериё ўғли Борухни чақириб, Эгамизнинг айтган ҳамма сўзларини ёздирди.</verse>
				<verse number="5">Сўнг Еремиё Борухга тайинлаб деди: “Эгамизнинг уйига кириш менга ман этилган.</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун рўза куни сен ўзинг у ерга борасан. У ердаги одамларга мен сенга ёздирган Эгамизнинг сўзларини ўрама қоғоздан ўқиб берасан. Ўша куни Яҳудонинг турли шаҳарларидан келган халойиқ Эгамизнинг уйида бўлади, улар ҳам ўқиганингни эшитишсин.</verse>
				<verse number="7">Балки улар Эгамизга ёлвориб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Ахир, Эгамиз қаҳру ғазабини уларга сочишини эълон қилди!”</verse>
				<verse number="8">Нериё ўғли Борух Еремиёнинг айтганларини тўла–тўкис бажарди. У Эгамизнинг уйига борди, ўрама қоғозга битилган Эгамизнинг сўзларини ўқиди.</verse>
				<verse number="9">Бу воқеа Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг бешинчи йили, тўққизинчи ойида содир бўлди. Қуддус аҳолиси билан Яҳудо шаҳарларидан келган бутун халқ Эгамизга бағишлаб рўза тутган эди.</verse>
				<verse number="10">Шунда Борух Эгамиз уйининг Янги дарвозаси ёнидаги юқори ҳовлида жойлашган Шофон ўғли котиб Гамариёнинг хонасидан туриб, ўрама қоғозга битилган Еремиёнинг сўзларини бутун халққа овоз чиқариб ўқиб берди.</verse>
				<verse number="11">Гамариё ўғли Михиё ўрама қоғозга битилган Эгамизнинг сўзларини эшитгач,</verse>
				<verse number="12">дарҳол шоҳ саройидаги котибнинг хонасига жўнади. Барча аъёнлар ўша ерда жамулжам бўлиб ўтирган экан: улар — котиб Элишама, Шамаё ўғли Далоё, Ахбор ўғли Элнатан, Шофон ўғли Гамариё, Ханониё ўғли Зидқиё ва бошқа аъёнлар эдилар.</verse>
				<verse number="13">Борух ўрама қоғоздан халққа ўқиб берган барча сўзларни Михиё уларга айтиб берди.</verse>
				<verse number="14">Аъёнлар Куши ўғли Шаламиё авлодидан бўлган Натаниё ўғли Ёҳудини Борухнинг олдига жўнатиб, шундай гапни айтиб юбордилар: “Халққа ўқиб берган ўрама қоғозни олиб, ҳузуримизга келгин.” Нериё ўғли Борух ўрама қоғозни олиб аъёнларнинг олдига борди.</verse>
				<verse number="15">Аъёнлар Борухга: “Қани, ўтир, бизга ҳам ўрама қоғоздаги сўзларни ўқиб бер”, дедилар. Борух ўқиди.</verse>
				<verse number="16">Аъёнлар эшитган сўзларидан ваҳимага тушиб, бир–бирига қараб қолдилар. Сўнг Борухга: “Бу ҳақда шоҳни хабардор қилишимиз зарур”, дедилар.</verse>
				<verse number="17">Улар Борухдан сўрадилар: — Буларни қаердан олиб ёздинг? Бу сўзларни сенга айтган мабодо Еремиё эмасми?</verse>
				<verse number="18">— Ҳа, Еремиёнинг ўзи айтиб турди, мен эса унинг айтганларини сиёҳ билан ўрама қоғозга ёздим, — деб жавоб берди Борух.</verse>
				<verse number="19">— Еремиё билан бориб, бирон жойга яшириниб олинглар, ҳеч ким бу ҳақда билмасин, — деб тайинлашди аъёнлар.</verse>
				<verse number="20">Аъёнлар ўрама қоғозни котиб Элишаманинг хонасида қолдирдилар, ўзлари эса шоҳ ҳузурига бориб, ҳамма гапни етказдилар.</verse>
				<verse number="21">Шоҳ ўрама қоғозни олиб келиш учун Ёҳудини жўнатди. Ёҳуди котиб Элишама хонасидан ўрама қоғозни олиб келиб, уни шоҳга ва шоҳ ҳузуридаги аъёнларга ўқиб берди.</verse>
				<verse number="22">Кеч куз. Шоҳ қишки саройида ўтирар, ёнидаги манқалда ўт ёниб турар эди.</verse>
				<verse number="23">Ёҳуди ўрама қоғоздан уч–тўрт устунни ўқиб бўлиши биланоқ, шоҳ Ёҳайиқим котибнинг пичоқчаси билан ўрамнинг ўша қисмини қирқиб, манқалдаги оловга ташлайверди. У ўрама қоғознинг ҳаммасини оловда ёндириб бўлгунча шундай қилаверди.</verse>
				<verse number="24">Ўрама қоғоздаги сўзларни эшитган шоҳ билан хизматкорлар қўрқмадилар, қайғудан кийимларини йиртмадилар.</verse>
				<verse number="25">Элнатан, Далоё ва Гамариё шоҳга ёлвориб, ўрама қоғозни ёндирманг, деб илтимос қилган бўлсалар ҳам, шоҳ уларга қулоқ солмади.</verse>
				<verse number="26">У шаҳзода Ярахмалга, Озриёл ўғли Сараёга ва Абдал ўғли Шаламиёга, Еремиё пайғамбарни ва котиб Борухни тутиб келинглар, деб буюрди. Эгамиз эса Еремиё билан Борухни яшириб қўйган эди.</verse>
				<verse number="27">Еремиё Борухга ёздирган ўрама қоғозни шоҳ ёқиб юборгандан кейин, Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="28">“Еремиё, бошқа бир ўрама қоғоз ол. Унга Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ёндириб юборган аввалги ўрама қоғоздаги ҳамма сўзларни ёз.</verse>
				<verse number="29">Яҳудо шоҳи Ёҳайиқимга эса шундай деб айт: Эгамиз демоқда: — Ўрама қоғозда “Бобил шоҳи албатта келади, юртни вайрон қилади, одамлару ҳайвонларни қириб ташлайди”, деб ёзилгани учун, сен Еремиёга дўқ қилибсан, ўрама қоғозни ёқиб юборишга журъат этибсан.</verse>
				<verse number="30">Шунинг учун, эй Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим, Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: Сенинг авлодингдан биронтаси ҳам Довуд тахтида ўтирмайди. Сенинг жасадингни одамлар улоқтириб юборишади, ўлигинг куннинг жазирамасигда, туннинг совуғида қолади.</verse>
				<verse number="31">Мен сени, сенинг авлодингу аъёнларингни қилган гуноҳларингиз учун жазолайман. Ўзим айтган барча фалокатларни сизларнинг бошингизга, Қуддус аҳолиси ва Яҳудо халқининг бошига ёғдираман, чунки сизлар Менга қулоқ солмадингизлар.”</verse>
				<verse number="32">Еремиё бошқа бир ўрама қоғоз олиб, Нериё ўғли котиб Борухга берди. Сўнг Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ёндириб юборган аввалги ўрама қоғоздаги барча сўзларни унга ёздирди. Аммо бу сафар ўрамга шунга ўхшаш мазмундаги кўп хабарлар қўшилган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="37">
				<verse number="1">Бобил шоҳи Навухадназар Йўшиё ўғли Зидқиёни Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихиннинг ўрнига Яҳудо шоҳи қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="2">Аммо на шоҳ, на аъёнлари, на юртдаги халқ Эгамизнинг Еремиё орқали айтган сўзларига қулоқ солар эдилар.</verse>
				<verse number="3">Шоҳ Зидқиё Шаламиё ўғли Ёҳухал билан Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни Еремиё пайғамбарнинг олдига юборар экан, шу гапларни айттириб юборди: “Илтимос, биз учун Эгамиз Худога илтижо қил.”</verse>
				<verse number="4">Еремиё шу вақтгача қамоққа олинмаганлиги учун, халқ орасида бемалол юрар эди.</verse>
				<verse number="5">Шу орада фиръавн лашкарлари Мисрдан чиқишди. Қуддусни қамал қилиб турган Бобилликлар бу хабарни эшитишгач, Қуддусдан чекиндилар.</verse>
				<verse number="6">Шунда Эгамиз сўзини Еремиёга аён қилди.</verse>
				<verse number="7">Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Худонинг сўзини билмоқчи бўлиб, икковингизни олдимга юборган Яҳудо шоҳига шундай деб айтинг: Сизларга ёрдам бермоқчи бўлиб келаётган фиръавн лашкарлари ўзларининг юрти — Мисрга қайтиб кетишади.</verse>
				<verse number="8">Бобилликлар эса Қуддусга қайтиб келиб, шаҳарга қарши жанг қиладилар. Улар шаҳарни қўлга олиб, ёндириб юборадилар.”</verse>
				<verse number="9">Эгамиз яна шундай демоқда: “Бобилликлар энди қайтиб келишмайди, деб ўзларингизни алдаманглар, чунки улар албатта қайтиб келишади.</verse>
				<verse number="10">Борди–ю, сизлар Бобилликларнинг бутун лашкарини мағлуб қилганингизда ҳам, уларнинг чодирларида қолган ярадорлар келиб, шаҳрингизга ўт қўйган бўларди.”</verse>
				<verse number="11">Фиръавн лашкарлари яқинлашиб келаётганлиги учун, Бобилликлар Қуддусдан чекиндилар.</verse>
				<verse number="12">Шунда Еремиё Бенямин ҳудудидаги халқ орасида ўзига тегишли ер улушини кўриш учун Қуддус шаҳридан кетмоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="13">У Қуддуснинг Бенямин дарвозасига етиб олгач, соқчилар бошлиғи Йириё: “Сен Бобилликларнинг олдига қочиб кетмоқчисан”, деб уни қамоққа олди. Йириё Шаламиёнинг ўғли, Ханониёнинг невараси эди.</verse>
				<verse number="14">“Ёлғон! — деди Еремиё — Мен Бобилликларнинг олдига қочмоқчи эмасман.” Аммо Йириё Еремиёнинг гапига қулоқ солишни истамай, уни ҳибсга олиб, аъёнларнинг олдига олиб борди.</verse>
				<verse number="15">Аъёнлар Еремиёдан ғазабланиб, уни калтаклашди. Сўнг котиб Йўнатаннинг зиндонга айлантирилган уйига қамаб қўйишди.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, Еремиё узоқ вақт зиндон ҳужраларидан бирида ётди.</verse>
				<verse number="17">Орадан вақт ўтди. Шоҳ Зидқиё Еремиёни саройига чақиртириб: — Эгамиздан бирон хабар борми? — деб яширинча сўради. — Ҳа, бор, — деди Еремиё. — Сиз Бобил шоҳининг қўлига тушасиз.</verse>
				<verse number="18">Нега улар мени зиндонга ташлашди? Мен аъёнларингизга ва бу халққа қарши нима гуноҳ қилибман?! — деди яна у.</verse>
				<verse number="19">— “Бобил шоҳи сизга ҳужум қилмайди, юртимизга у тажовуз қилмайди”, деб башорат қилган пайғамбарларингиз қани?!</verse>
				<verse number="20">Ёлвораман, Олампаноҳим, илтижоимни рад этманг, мени котиб Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг. У ерда адои тамом бўламан.</verse>
				<verse number="21">Шоҳ Зидқиё, Еремиёни соқчилар ҳовлисига қамаб қўйинглар, шаҳарда нон қолмагунча, ҳар куни унга новвой растасидан биттадан нон олиб беринглар, деб буюрди. Шундай қилиб, Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="38">
				<verse number="1">Маттон ўғли Шафатиё, Пашхур ўғли Гадалиё, Шаламиё ўғли Юхал ва Малкиё ўғли Пешхур Еремиёнинг халққа айтган шу сўзларини эшитган эдилар:</verse>
				<verse number="2">“Эгамиз демоқда: Шаҳарда қолганлар қиличдан, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Бобилликларнинг олдига чиққанлар эса тирик қоладилар. Бундай одамлар ҳеч бўлмаганда ўз жонларини сақлаб қоладилар.”</verse>
				<verse number="3">Улар яна Эгамизнинг Еремиё орқали айтган шу сўзларни ҳам эшитган эдилар: Эгамиз демоқда: “Бобил шоҳининг лашкарлари албатта бу шаҳарни таслим қилиб, қўлга киритадилар.”</verse>
				<verse number="4">Аъёнлар шоҳга арз қилиб: — Бу одамни йўқ қилиш керак! — дедилар, — чунки у ўзининг бемаъни гаплари билан шаҳарда қолган жангчилару одамларнинг руҳини туширмоқда. У халқимизнинг фойдасини эмас, зарарини кўзламоқда.</verse>
				<verse number="5">— Жуда соз, — деди шоҳ, — у билан хоҳлаганингизни қилинг. Мен сизларга монелик қила олмайман.</verse>
				<verse number="6">Аъёнлар Еремиёни ушлаб, арқонларга боғлаб сардобага туширдилар. Соқчилар ҳовлисидаги бу сувсиз сардоба шаҳзода Малкиёга тегишли бўлиб, сардобада балчиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Еремиё балчиққа ботиб қолди.</verse>
				<verse number="7">Шоҳ саройининг амалдори Ҳабашистонлик Обидмалек Еремиё сардобага ташланганлиги ҳақида хабардор бўлди. Шоҳ ўша пайтда Бенямин дарвозасидаги маҳкамада эди.</verse>
				<verse number="8">Обидмалек саройдан чиқди–да, шоҳнинг олдига бориб деди:</verse>
				<verse number="9">— Шоҳ ҳазратлари, Еремиё пайғамбарни сардобага ташлаган одамлар қабиҳлик қилишибди. Шаҳарда нон қолмаган бўлса, Еремиё у ерда очликдан ўлади–ку.</verse>
				<verse number="10">Шоҳ Ҳабашистонлик Обидмалекка шундай амр қилди: — Бу ердан ўттизта одамни олгинда, бориб Еремиёни сардобадан чиқариб ол. Тағин у ерда ўлиб қолмасин.</verse>
				<verse number="11">Обидмалек ёнига одамларни олиб, сарой хазинасининг остки қисмида жойлашган хонага кирди. У ердан эски–туски кийимлар ва латта–путта топиб, уларни арқонларга боғлаб, Еремиёга туширди.</verse>
				<verse number="12">Сўнг Еремиёга деди: “Арқон танангизга ботмаслиги учун, латталарни арқон билан қўлтиғингиз орасига қўйинг.” Еремиё айтилгандай қилди.</verse>
				<verse number="13">Одамлар Еремиёни арқонлар ёрдамида сардобадан чиқариб олдилар. Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди.</verse>
				<verse number="14">Шоҳ Зидқиё Еремиё пайғамбарни чақиртирди, уни Эгамиз Маъбадининг учинчи киришида кутиб олди. — Сендан бир нарса сўрамоқчиман, — деди шоҳ. — Мендан ҳеч нарса яшира кўрма.</verse>
				<verse number="15">— Сизга ҳақиқатни айтсам мени ўлдиришингиз аниқ, — деди Еремиё. — Сизга маслаҳат берганим билан, барибир қулоқ солмайсиз.</verse>
				<verse number="16">Шоҳ Зидқиё Еремиёга махфий равишда онт ичиб деди: — Бизга ҳаёт бахшида этган Худо шоҳид, мен сени ўлдирмайман. Жонингга қасд қилаётган одамларнинг қўлига ҳам сени топширмайман.</verse>
				<verse number="17">Шундан кейин Еремиё Зидқиёга деди: — Исроил халқининг Худоси, Парвардигори Олам — Эгамиз демоқда: Агар сиз Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлсангиз, ўз жонингизни сақлаб қоласиз, бу шаҳар ҳам оловга ем бўлмайди. Сиз ва бутун хонадонингиз тирик қоласизлар.</verse>
				<verse number="18">Борди–ю, Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлмасангиз, Бобилликлар бу шаҳарни енгиб, унга ўт қўядилар, ўзингиз ҳам уларнинг қўлидан қочиб қутулолмайсиз.</verse>
				<verse number="19">— Мен Бобилликлар томонга қочиб ўтган яҳудийлардан қўрқаман, — деди шоҳ. — Бобилликлар мени уларнинг қўлига топширишса, улар мени хўрлашади.</verse>
				<verse number="20">— Топширишмайди, — деди Еремиё. — Айтганларимни қилиб, Эгамизнинг сўзига итоат қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлади, жонингизни сақлаб қоласиз.</verse>
				<verse number="21">Борди–ю, таслим бўлишдан бош тортсангиз, Эгамиз менга ваҳий орқали аён қилганлари бажо бўлади:</verse>
				<verse number="22">Саройингизда қолган ҳамма аёллар Бобил шоҳининг аъёнлари олдига чиқарилади. Ўша аёллар сизга шундай дейишади: Ишонган дўстларингиз Сизни алдаб, енгиб кетишди. Оёғингиз лойга ботганда, Ишонган дўстларингиз сизни ташлаб кетишди.</verse>
				<verse number="23">Сизнинг хотину бола–чақаларингиз Бобилликларнинг олдига чиқарилади. Сиз ўзингиз ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутула олмайсиз. Бобил шоҳи сизни қўлга тушириб, шаҳарни ёндириб юборади.”</verse>
				<verse number="24">— Суҳбатимиз ҳақида ҳеч кимга оғиз очма, акс ҳолда ўласан, — деди Зидқиё Еремиёга.</verse>
				<verse number="25">— Борди–ю, аъёнлар сен билан гаплашганимни билиб қолиб, сенга: “Шоҳ билан нималар ҳақида гаплашдинг? Биздан бирон нарсани яширмай айт, бўлмаса ўласан”, — деб айтишса,</verse>
				<verse number="26">сен уларга: “Мени Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг, шоҳим, акс ҳолда у ерда адои тамом бўламан, деб илтижо қилдим”, дея жавоб бер.</verse>
				<verse number="27">Аъёнлар Еремиёнинг олдига келиб, уни сўроққа тутишди. Еремиё шоҳ буюрган гапларни айтиб, жавоб берди. Шундан кейин аъёнлар унга бошқа савол бермадилар, чунки шоҳ билан Еремиё орасида бўлган суҳбатни ҳеч ким эшитмаган эди.</verse>
				<verse number="28">Еремиё Қуддус қулаган кунга қадар соқчилар ҳовлисида қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="39">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, ўнинчи ойида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бор қўшини билан келиб, шаҳарни қамал қилди.</verse>
				<verse number="2">Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили, тўртинчи ойининг тўққизинчи кунида Бобилликлар Қуддус деворини ёриб, шаҳарга кирдилар.</verse>
				<verse number="3">Шаҳар қўлга олингач, Бобил шоҳининг ҳамма аъёнлари шаҳарнинг Ўрта дарвозасидаги маҳкамаларда қўмондонлик қароргоҳини жойлаштирдилар. Аъёнларнинг орасида Наргалшаразар, Самгарнаву, бош маслаҳатчи Сарсаҳим ва амалдор Наргалшаразар бор эдилар.</verse>
				<verse number="4">Яҳудо шоҳи Зидқиё ва унинг ҳамма лашкарлари уларни кўрдилару қочдилар. Улар ярим кечаси шоҳнинг боғи орқали ўтиб, икки девор орасидаги дарвозадан чиқдилар–да, Иордан водийсига қараб кетдилар.</verse>
				<verse number="5">Аммо Бобил лашкарлари Зидқиёнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида уларга етиб олишди. Улар Зидқиёни қўлга олиб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи Навухадназарнинг ҳузурига олиб боришди. Шоҳ Навухадназар Зидқиёни ҳукм қилди,</verse>
				<verse number="6">Ривлода Зидқиёнинг ўғилларини кўзи олдида ўлдирди, сўнг ҳамма Яҳудо аъёнларини қатл қилди.</verse>
				<verse number="7">Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, Бобилга олиб кетиш учун кишанлади.</verse>
				<verse number="8">Бобилликлар шоҳ саройига ва одамларнинг уйларига ўт қўйиб, Қуддус деворларини йиқитдилар.</verse>
				<verse number="9">Қўриқчилар сардори Набизарадон шаҳарда қолган бутун халқни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни Бобилга асир қилиб олиб кетди.</verse>
				<verse number="10">У Яҳудо юртида ҳеч вақоси бўлмаган қашшоқ одамларнигина қолдирди. Ўша одамларга дала ва узумзорларни берди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ Навухадназар қўриқчилар сардори Набизарадон орқали Еремиёга оид қуйидаги амрни берди:</verse>
				<verse number="12">“Еремиёни қарамоғингизга олиб, унга яхши қаранглар. Асло зарар етказманглар, сизлардан нима сўраса бажаринглар.”</verse>
				<verse number="13">Қўриқчилар сардори Набизарадон, бош назоратчи Навушазбон, шоҳ маслаҳатчиси Наргалшаразар ва Бобил шоҳининг ҳамма бош амалдорлари одам юбориб,</verse>
				<verse number="14">Еремиёни қўриқчилар ҳовлисидан олиб келишини буюрдилар. Уни эсон–омон уйига элтиб қўйиш учун, Гадалиёга топширдилар. Гадалиё Охихамнинг ўғли, Шофонинг невараси эди. Шундай қилиб, Еремиё ўз халқининг орасида қолди.</verse>
				<verse number="15">Еремиё соқчилар ҳовлисида қамоқда ўтирганда, унга Эгамизнинг сўзи аён бўлган эди:</verse>
				<verse number="16">“Ҳабашистонлик Обидмалекнинг олдига бориб, шундай деб айт: Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам айтмоқда, Мен айтган сўзларимни бажо қиламан. Бу шаҳарга яхшилик эмас, ёмонлик келтираман. Сен ўзинг бунинг гувоҳи бўласан.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз яна шундай демоқда: “Лекин ўша куни Мен сени қутқариб қоламан. Ўзинг қўрқадиган одамларнинг қўлига сени бермайман.</verse>
				<verse number="18">Сени, албатта қутқараман, жангда ҳалок бўлмайсан. Менга умид боғлаганинг учун, жонинг омон бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="40">
				<verse number="1">Қўриқчилар сардори Набизарадон Еремиёни Бобилга олиб кетилаётган Қуддус ва Яҳудо асирлари орасидан занжирбанд ҳолда топиб олиб, уни Рама шаҳрида озод қилди. Шундан сўнг Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди.</verse>
				<verse number="2">Қўриқчилар сардори Набизарадон Еремиёни ёнига чақириб шундай деди: “Эганг Худо, бу юртга фалокат келтираман, деб айтган эди.</verse>
				<verse number="3">Мана, ҳозирги кунда Эганг айтганини қилиб, юртингга фалокат келтирди, чунки сизлар Эгангизга қарши гуноҳ қилдингизлар, Унинг айтганини қилмадингизлар. Шу сабабдан бундай кулфат бошингизга тушди.</verse>
				<verse number="4">Ҳозир мен қўлингдаги кишанларни ечаман, сени озод қиламан. Агар мен билан Бобилга бормоқчи бўлсанг, марҳамат, сенга яхши қарайман. Борди–ю, Бобилга боришни истамасанг, ихтиёринг ўзингда. Мана, бутун юрт сенинг рўпарангда турибди, хоҳлаган ерингга боравер.</verse>
				<verse number="5">Бу юртда қоладиган бўлсанг, Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига бор. Бобил шоҳи Гадалиёни Яҳудо шаҳарларига ҳоким қилиб тайинлади. Гадалиё Шофон деган одамнинг неварасидир. Сен унинг ёнида қолиб, халқинг орасида яшашинг мумкин ёки хоҳлаган жойингга боришинг мумкин.” Қўриқчилар сардори Еремиёга егулик билан совға бериб, озод қилди.</verse>
				<verse number="6">Еремиё Миспах шаҳрига — Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига бориб, юртда қолган одамлар орасида ўрнашди.</verse>
				<verse number="7">Баъзи яҳудий лашкарбошилари ва жангчилар таслим бўлмаган эдилар. Охихам ўғли Гадалиёни Бобил шоҳи юртга ҳоким қилиб тайинлаганини, юртда қолган энг қашшоқ эркак, аёллар ва болаларни Гадалиенинг ихтиёрига топширганини улар эшитдилар.</verse>
				<verse number="8">Сўнг Миспахга келиб, Гадалиёга учрашдилар. Келганлар — Натаниё ўғли Исмоил, Кариёх ўғли Йўханон, Танхумат ўғли Сараё, Натуфолик Эфайнинг ўғиллари, Махолик Язаниё ва уларнинг лашкарлари эди.</verse>
				<verse number="9">Гадалиё келганларга ва уларнинг одамларига шундай деб, онт ичди: “Бобилликларга тобе бўлишдан қўрқманглар. Юртда ўрнашиб, Бобил шоҳига хизмат қилаверинглар, шунда ҳаммаси яхши бўлади.</verse>
				<verse number="10">Мен эса Миспахда қоламан. Келадиган Бобилликларнинг олдида вакилингиз бўламан. Сизлар ўрнашиб олган шаҳарларингизда яшайверасизлар. Меваларни йиғиштириб олинглар, шароб ва зайтун мойини тайёрлаб, ғамлаб қўйинглар.”</verse>
				<verse number="11">Бобил шоҳи баъзи одамларга Яҳудо юртида қолишга ижозат берганини ва Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлаганини Мўаб, Оммон, Эдом ва бошқа юртларда яшаётган яҳудийлар ҳам эшитишди.</verse>
				<verse number="12">Шунда улар сургун қилинган ҳамма жойлардан Яҳудо юртига — Миспахдаги Гадалиёнинг олдига қайтиб келишди. У ердан бир талай мева йиғиштириб, кўп шароб тайёрлашди.</verse>
				<verse number="13">Бир куни Кариёх ўғли Йўханон ва қирлардаги лашкарбошилар Миспахга Гадалиёнинг олдига келиб сўрадилар:</verse>
				<verse number="14">“Оммон шоҳи Баалис сизни ўлдиртириш учун Натаниё ўғли Исмоилни юборганидан хабарингиз борми?” Аммо Гадалиё уларга ишонмади.</verse>
				<verse number="15">Шунда Йўханон ҳеч кимга билдирмай Гадалиёга деди: “Ижозат беринг, бориб Исмоилни ўлдирай. Бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Нима учун у сизни ўлдиришига йўл қўйишимиз керак? Борди–ю, Исмоил ниятига етса, атрофингизга йиғилган барча яҳудийлар тарқалиб кетадилар, Яҳудода қолган одамларнинг боши эса балога қолади.”</verse>
				<verse number="16">Аммо Гадалиё: “Ундай қилма! Исмоил ҳақида айтган гапларинг ёлғон”, деди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="41">
				<verse number="1">Ўша йилнинг еттинчи ойида шоҳ Зидқиёнинг бош лашкарбошилардан бири бўлган Натаниё ўғли Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга — Охихам ўғли Гадалиёнинг ҳузурига борди. Исмоил шоҳ уруғидан бўлган Элишаманинг набираси эди. Гадалиё келганлар билан бирга дастурхон атрофида ўтириб овқатланаётганда,</verse>
				<verse number="2">Натаниё ўғли Исмоил ва у билан келган ўнта одам қиличларини яланғочлаб, Бобил шоҳи ҳоким қилиб тайинлаб кетган Гадалиёни чопиб ташлади.</verse>
				<verse number="3">Гадалиё билан бирга Миспахда бўлган ҳамма яҳудийларни Исмоил қиличдан ўтказди. У ердаги Бобиллик сипоҳларни ҳам ўлдирди.</verse>
				<verse number="4">Эртаси куни Гадалиё ўлдирилганлиги ҳақидаги хабар тарқалмай туриб,</verse>
				<verse number="5">Шакам, Шилў ва Самариядан саксонта одам келди. Улар қайғудан соқолини олган, кийимларини йиртган, таналарини тилган эдилар. Улар дон ва тутатқиларни назр қилиш учун Маъбадга кетаётган эдилар.</verse>
				<verse number="6">Натаниё ўғли Исмоил уларни кутиб олиш учун Миспахдан йиғлаб чиқди. Уларга яқинлашгач: “Қани ичкарига, Гадалиёнинг олдига киринглар”, деди.</verse>
				<verse number="7">Улар шаҳарга киришлари биланоқ, Исмоил билан унинг одамлари уларни ҳам қириб ташладилар. Аммо келганлардан ўнтаси Исмоилга ёлвориб дедилар: “Илтимос, бизни ўлдирма! Далаларда яшириб қўйган буғдой, арпа, зайтун мойи ва асалимиз бор.” Исмоил уларни ўлдирмай, ҳаётларини асраб қолди. Ўлдирган одамларнинг жасадларини эса катта сардобага ташлади. У жасадларга тўлдирган бу сардобани Яҳудо шоҳи Осо Исроил шоҳи Башо ҳужум қилган пайтда қурдирган эди.</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Исмоил Миспахда омон қолган ҳамма одамларни асир қилиб олди. Уларнинг орасида Бобиллик қўриқчилар сардори Набизарадон Гадалиёнинг ихтиёрига топширган маликалар ва Миспахдаги ҳамма одамлар бор эди. Натаниё ўғли Исмоил уларнинг ҳаммасини асир қилиб, Оммон юртига жўнади.</verse>
				<verse number="11">Натаниё ўғли Исмоилнинг қилган жиноятлари ҳақида Кариёх ўғли Йўханон ва лашкарбошилар хабар топдилар.</verse>
				<verse number="12">Улар бор одамларини тўплаб, Исмоил билан жанг қилиш учун йўлга тушдилар. Улар Исмоилга Гивондаги катта ҳовуз ёқасида етиб олдилар.</verse>
				<verse number="13">Исмоилнинг асирлари Кариёх ўғли Йўханонни ва унинг ёнидаги ҳамма лашкарбошиларни кўриб, хурсанд бўлиб кетишди.</verse>
				<verse number="14">Исмоил Миспахдан асир қилиб олган ўша одамларнинг ҳаммаси орқага — Кариёх ўғли Йўханоннинг олдига югуриб келишди.</verse>
				<verse number="15">Натаниё ўғли Исмоил эса саккизта одами билан Йўханондан қочиб, Оммон юртига кетди.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, Кариёх ўғли Йўханон ва унинг лашкарбошилари Миспахдаги фожиада омон қолган аёлу бола–чақаларни, сарой амалдориларию жангчиларни Гадалиёнинг қотили Исмоилнинг қўлидан озод қилдилар. Уларни ўзлари билан Гивондан олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Йўханон лашкарлари Бобилликлардан қўрққанлари учун, Мисрга йўл олдилар. Чунки Бобил шоҳи юртга ҳоким қилиб тайинлаган Гадалиёни Исмоил ўлдирган эди. Сўнг ҳаммаси йўлда Байтлаҳм ёнидаги Химхам қўнолғасида тўхтадилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="42">
				<verse number="1">Ҳамма лашкарбошилар, Кариёх ўғли Йўханон, Ҳўшайё ўғли Озариё ва каттаю кичик одам</verse>
				<verse number="2">Еремиёнинг олдига бориб, шундай дедилар: “Илтимос, бир оғиз гапимизга қулоқ солинг. Эгангиз Худога биз учун ибодат қилинг, тирик қолганлар учун сўранг. Ўзингиз кўриб турибсиз, илгарилари биз ниҳоятда кўпчилик эдик, энди эса саноқли одам қолдик.</verse>
				<verse number="3">Биз қаерга боришимизни, нима қилишимизни Эгангиз Худо бизга кўрсатсин.”</verse>
				<verse number="4">Еремиё пайғамбар уларга шундай жавоб берди: “Яхши, илтимосингизга биноан Эгамиз Худога ибодат қиламан. Эгамиз нимаики деса ҳаммасини сизларга айтаман, ҳеч нарсани сизлардан яширмайман.”</verse>
				<verse number="5">Улар эса Еремиёга шундай дедилар: “Агар биз Эгангиз Худонинг сиз орқали айтган биронта сўзига риоя қилмасак, Унинг Ўзи орамизда адолатли ва садоқатли шоҳид бўлсин.</verse>
				<verse number="6">Биз Эгамиз Худонинг ҳамма амрларига, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, итоат қиламиз. Эгамиз Худога итоат қилсак, ҳаммаси яхши бўлади.”</verse>
				<verse number="7">Орадан ўн кун ўтди. Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди.</verse>
				<verse number="8">Еремиё Кариёх ўғли Йўханонни, лашкарбошиларни ва одамларнинг каттаю кичигини тўплаб,</verse>
				<verse number="9">уларга шундай деди: — Мен илтимосингизга биноан Исроил халқининг Худоси — Эгамизга илтижо қилдим. У менга шундай деди:</verse>
				<verse number="10">“Энди шу юртда қолсангизларгина Мен сизларни барбод қилмайман, балки қайта бунёд этаман, қўпориб ташламайман, балки мустаҳкам ўрнаштираман. Сизларнинг бошингизга фалокат келтирганимдан пушаймонман.”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз шундай деб айтди: “Бундан буён Бобил шоҳидан қўрқманглар. Мен сизлар билан биргаман. Шундай экан, ундан қўрқманглар. Ўзим сизларни қутқараман, унинг қўлидан озод қиламан.</verse>
				<verse number="12">Мен сизларга раҳм–шафқат қиламан. Бобил шоҳи сизларга ачиниб, она юртингизга ўрнаштиради.”</verse>
				<verse number="13">Аммо Эгангиз Худога бўйсунмай: “Бу ерда қолмаймиз.</verse>
				<verse number="14">Мисрга кетамиз, у ерда уруш кўрмаймиз, бурғу садоларини эшитмаймиз, нонга зор бўлмаймиз, у ерда яшаймиз”, деб айтадиган бўлсангизлар,</verse>
				<verse number="15">эй Яҳудо халқининг омон қолганлари, Эгамизнинг сўзини эшитиб қўйинглар! Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Агар сизлар Мисрга бориб, у ерда ўрнашиб олишни қарор қилган бўлсангизлар,</verse>
				<verse number="16">ўша ерга борганингизда ўзларингиз қўрқаётган урушга дуч келасизлар. Сизлар очарчиликдан қўрқяпсизлар, аммо очарчилик кетингиздан Мисрга эргашиб боради, у ерда нобуд бўласизлар.</verse>
				<verse number="17">Мисрга бориб, у ерда ўрнашиб олишга жазм қилган ҳар бир киши қиличдан, очарчилик ва ўлатдан нобуд бўлади. Ундай одамлардан биронтаси ҳам тирик қолмайди, Мен уларнинг бошларига келтирадиган кулфатдан ҳеч ким қочиб қутулмайди.”</verse>
				<verse number="18">Исроил халқининг Худоси Сарвари Олам шундай демоқда: “Агар сизлар Мисрга боргудек бўлсангизлар, Мен Қуддус аҳолисига ёғдирган қаҳримни Мисрда сизларнинг устингизга ёғдираман. Аҳволингизни одамлар кўрганда даҳшатга тушади. Сизларни мазах қилиб, номингизни қарғишларда ишлатишади. Сизлар бу юртни бошқа ҳеч қачон кўрмайсизлар.”</verse>
				<verse number="19">Эй, Яҳудо халқининг омон қолганлари, Эгамиз сизларга, Мисрга борманглар, деб айтди. Билиб қўйинглар, бугун мен сизларни огоҳлантириб қўйяпман,</verse>
				<verse number="20">сизлар катта хато қиляпсизлар. Ўзларингиз мени Эгангиз Худонинг олдига жўнатиб: “Илтимос, Эгамиз Худога илтижо қил, Эгамиз Худо нима деса, ҳаммасини қиламиз”, деган эдингизлар.</verse>
				<verse number="21">Эгангиз Худонинг менга айтган ҳамма сўзларини бугун сизларга айтдим, аммо сизлар Унинг айтган биронта сўзига итоат қилишни хоҳламаяпсизлар.</verse>
				<verse number="22">Сизларга айтиб қўяй: бормоқчи бўлаётган жойингизда сизлар қиличдан, очарчилик ва ўлатдан нобуд бўласизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="43">
				<verse number="1">Еремиё Эгаси Худо ўзига аён қилган бу сўзларнинг ҳаммасини бутун халққа айтиб бўлгач,</verse>
				<verse number="2">Ҳўшайё ўғли Озариё, Кариёх ўғли Йўханон ва бошқа сурбетлар Еремиёга шундай дедилар: “Ёлғон гапиряпсан! Эгамиз Худо сенга, Мисрга бориб яшаманглар, деб айтмаган.</verse>
				<verse number="3">Нериё ўғли Борух сени гижгижлаб юрибди. У бизни Бобилликларнинг қўлига тушириб, ҳалок қилмоқчи ёки сургун қилиб юбормоқчи.”</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, Кариёх ўғли Йўханон, лашкарбошилар ва бутун халқ Эгамизнинг амрига итоат қилмадилар, улар Яҳудо юртида қолишдан бош тортдилар.</verse>
				<verse number="5">Яҳудога турли юртлардан қайтиб келган ҳамма одамларни Кариёх ўғли Йўханон ва лашкарбошилар ўзлари билан олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="6">Булардан ташқари, улар қўриқчилар сардори Набизарадон Охихам ўғли Гадалиё ёнида қолдириб кетган ҳамма эркагу аёлларни, бола–чақа, маликалар, Еремиё пайғамбар ва Нериё ўғли Борухни ҳам ўзлари билан олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="7">Улар Эгамизнинг амрига итоат қилмай, Мисрга жўнаб, Тахпанхас шаҳрига етиб бордилар.</verse>
				<verse number="8">Тахпанхасда Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="9">“Яҳудийларнинг кўзи олдида катта тошларни ол. Бу тошларни Тахпанхас шаҳридаги фиръавн саройининг кираверишига, ҳовлидаги ғишт йўлаги остига кўмиб қўй.</verse>
				<verse number="10">Сўнг яҳудийларга шундай деб айт: Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарни бу ерга олиб келаман. У мана шу кўмилган тошларнинг устига тахтини ўрнатиб, шоҳона чодирини тикади.</verse>
				<verse number="11">У келиб Мисрни вайрон қилади, ҳар бир одам пешанасидагини кўради: Баъзилар ўлатга йўлиқиб, нобуд бўлади, Баъзилар асирликка тушиб, сургун қилинади, Баъзилар қиличдан ўтказилади.</verse>
				<verse number="12">Менинг амрим билан Навухадназар Миср худоларининг саждагоҳларига ўт қўяди. Баъзи бутларини ёндиради, баъзиларини ўзи билан олиб кетади. Қўйчивон тўнини бит–бургадан астойдил тозалагандай, Навухадназар ҳам Миср юртини қиртишлаб тозалайди. Сўнг соғ–саломат ўз юртига қайтиб кетади.</verse>
				<verse number="13">У Мисрдаги Қуёш саждагоҳига ўрнатилган бутсимон тошларни бузиб ташлайди. Миср худоларининг саждагоҳларини ёқиб юборади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="44">
				<verse number="1">Мисрнинг шимолидаги Мигдол, Тахпанхас ва Нуф шаҳарларида, шунингдек Мисрнинг жанубида истиқомат қилаётган яҳудийлар тўғрисида Еремиёга Эгамиз шу сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: — Мен Қуддус ва Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига келтирган барча фалокатларни сизлар ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. Ўша шаҳарлар ҳозир хароб бўлиб, ҳувиллаб ётибди.</verse>
				<verse number="3">Яҳудо одамлари қабиҳ ишлари билан Мени ғазаблантирдилар. Улар бегона худоларга сиғиниб, қурбонликлар куйдирдилар. Бу бегона худоларни на уларнинг ўзлари, на сизлар, на ота–боболарингиз биладилар.</verse>
				<verse number="4">Мен Яҳудо халқи олдига пайғамбар қулларимни қайта–қайта жўнатдим. “Мен нафратланадиган жирканч ишларингизни қилманглар” деб халқимдан ўтинган эдим.</verse>
				<verse number="5">Аммо Яҳудо халқи қулоқ солмади, гапларимга эътибор ҳам бермади. Қабиҳликларидан қайтмади, бегона худоларга қурбонликлар қилишда давом этди.</verse>
				<verse number="6">Шунда аччиқ ғазабим Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчаларига ловуллаган олов бўлиб тушди. Ҳозир ўша жойлар ҳувиллаб, ташландиқ бўлиб ётибди.”</verse>
				<verse number="7">Энди Исроил халқининг Худоси, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Нега ўз бошингизга бундай фалокат келтирмоқчисизлар?! Яҳудо юртидан келган эркагу аёл, бола–чақанинг бошига етиб, ҳаммангиз битта қолмай қирилиб кетмоқчимисизлар?!</verse>
				<verse number="8">Сизлар Мисрда ўрнашиб олиб, бегона худоларга қурбонликлар қиляпсизлар. Қилмишларингиз билан жаҳлимни чиқаряпсизлар. Эҳтиёт бўлинглар, яна бошингизга фалокат тилаб олманглар. Дунё халқларининг қарғишига қолиб, ҳаммага кулги бўлиб қолманглар.</verse>
				<verse number="9">Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида қилган қабиҳликларингизни унутдингизми?! Буларни ота–боболарингиз, Яҳудо шоҳларию маликалари, ўзларингиз ва хотинларингиз қилгансизлар–ку!</verse>
				<verse number="10">Мана бугунгача сизлар Мендан заррача ҳам қўрқмадингизлар, надомат қилмадингизлар. Сизлар ота–боболарингизга берган қонун–қоидаларим бўйича яшамаяпсизлар.”</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Мен бошингизга офату фалокат келтираман. Яҳудо халқини йўқ қилишга қатъий қарор қилдим.</verse>
				<verse number="12">Мисрда яшашга қарор қилган яҳудийларнинг омон қолганларини ҳалок этаман. Ҳаммаси Мисрда ўлиб кетади. Каттаю кичиги қилич ва қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Уларнинг аҳволини кўрганлар ваҳимага тушади. Уларни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатишади.</verse>
				<verse number="13">Мисрда яшаган ўшаларни Мен Қуддусни жазолагандай, уруш, қаҳатчилик ва ўлат ила жазолайман.</verse>
				<verse number="14">Мисрда яшайман, деб келган яҳудийларнинг омон қолганларидан биронтаси қочиб қутула олмайди. Улардан ҳеч ким тирик қолмайди, Яҳудо юртига қайтиб боролмайди. Ўз юртига қайтиб боришни орзу қилган одамлардан фақатгина бир–икки қочоқ она юртига қайтиб боришга муваффақ бўлади.”</verse>
				<verse number="15">Хотинлари бошқа худоларга қурбонлик келтирганини билган эркаклар, ўша ерда турган аёллар — Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудида яшаган яҳудийларнинг кўпчилиги бир овоздан Еремиёга шундай дедилар:</verse>
				<verse number="16">“Сен Эгамизнинг номидан бизга башорат қилиб айтган сўзларингга қулоқ солмаймиз.</verse>
				<verse number="17">Биз Само Қироличасига қурбонликлар қиламиз, шароб назрини келтирамиз, деб онт ичганмиз, бу онтимиздан қайтмаймиз. Биз ўзларимиз, ота–боболаримиз, шоҳларимиз, аъёнларимиз Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида нима қилган бўлсак шуни қилаверамиз. Нега десангиз, ўша замонларда биз истаганимизча нон ер эдик, турмушимиз фаровон эди, ғам чекмас эдик.</verse>
				<verse number="18">Аммо Само Қироличасига қурбонликлар қилишни ва шароб назрини келтиришни тўхтатганимиздан бери етишмовчиликдан бошимиз чиқмайди. Қанча одамларимиз очарчиликдан ўлиб, урушда қирилиб кетди.”</verse>
				<verse number="19">Хотинлар ҳам шундай деб айтдилар: “Биз Само Қироличасига қурбонликлар қилаверамиз, шароб назрларини келтираверамиз! Само Қироличасига шароб назр қилишимизни, унинг шаклида нонлар ёпишимизни эрларимиз билади–ку!”</verse>
				<verse number="20">Сўнг Еремиё бундай жавоб берган эркагу аёлларга ва бутун халойиққа деди:</verse>
				<verse number="21">“Сизлар, ота–боболарингиз, шоҳларингиз, аъёнларингиз, бутун юрт халқи Яҳудода ва Қуддус кўчаларида бошқа худоларга назрлар келтирган эдингизлар. Бу назрларингизни Худо унутган, дейсизми?! Ёки Унинг бундан хабари йўқ, деб ўйлайсизми?!</verse>
				<verse number="22">Эгамиз ёвуз қилмишларингизга, жирканч ишларингизга ортиқ тоқат қила олмагани учун, ҳозир юртингиз ҳувиллаб, ташландиқ бўлиб ётибди. Одамлар юртингизнинг номини қарғишларда ишлатишмоқда.</verse>
				<verse number="23">Ахир, сизлар бегона худоларга қурбонликлар келтириб, Эгамизга қарши гуноҳ қилдингизлар. Эгамизга итоат этмадингизлар, Унинг қонун–қоидаларини ва шартларини бажармадингизлар. Шунинг учун бу кўргилик бошингизга келди. Шуларнинг оқибатида ҳозир шу аҳволга тушиб юрибсизлар.”</verse>
				<verse number="24">Еремиё уларнинг ҳаммасига, айниқса, хотинларга қарата шундай деди: “Эй Миср юртидаги яҳудийлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар.</verse>
				<verse number="25">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Сизлар хотинларингиз билан бирга “Само Қироличасига албатта қурбонликлар қиламиз, шароб назрларини келтирамиз”, деб онт ичибсизлар. Онтингизни ҳам бажарибсизлар. Жуда соз, айтганингизни қилаверинглар! Ичган онтингиздан асло қайтманглар!</verse>
				<verse number="26">Лекин, эй Миср юртида яшаб юрган яҳудийлар, Эгангизнинг шу сўзини эшитиб қўйинглар: “Мен Ўзимнинг буюк номим билан онт ичиб айтаманки, бундан буён Миср юртидаги биронта яҳудий Менинг номимни тилга олмайди, “Эгам Раббий шоҳид” дея онт ичмайди.</verse>
				<verse number="27">Мен уларнинг бошига яхшилик эмас, ёмонлик келтираман. Мисрдаги яҳудийларнинг ҳаммаси, битта ҳам қолмай қиличдан ва очарчиликдан нобуд бўлишади.</verse>
				<verse number="28">Бир–иккитагина одам қирғиндан қочиб, Мисрдан Яҳудога қайтиб боради. Ўшанда Мисрга яшагани борган яҳудийларнинг ҳаммаси кимнинг сўзи ҳақ бўлиб чиққанини — Менинг сўзимми ёки уларникими билишади.”</verse>
				<verse number="29">Эгамиз шундай демоқда: “Мен сизларни мана шу ерда жазолайман. Айтганларимнинг ҳаммаси бажо бўлишига ишонч ҳосил қилишингиз учун, сизларга шундай бир аломат бераман:</verse>
				<verse number="30">Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни унинг ашаддий душмани бўлган Бобил шоҳи Навухадназарга таслим қилганимдай, Миср фиръавни Хофрани ҳам унинг жонига қасд қилаётган душманига таслим қилиб бераман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="45">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йили эди. Еремиё юқоридаги сўзларни Нериё ўғли Борухга айтиб, ўрама қоғозга ёздиргандан сўнг, унга шундай деди:</verse>
				<verse number="2">Эй Борух, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сен ҳақингда шундай деди,</verse>
				<verse number="3">сен: “Шўрим қурсин! Эгам қайғу устига қайғу орттирди, юрак–бағрим эзилиб кетди, жонимни қўярга жой тополмаяпман”, деб айтган экансан.</verse>
				<verse number="4">Шунинг учун Эгамиз сенга шундай гапларни айтиб қўйишимни буюрди: “Мен бутун юрт бўйлаб бунёд қилган ҳамма нарсамни бузиб ташлайман, мустаҳкам қилиб ўрнатганларимни қўпориб ташлайман.</verse>
				<verse number="5">Сен ўзинг учун катта режалар тузма! Мана, Мен барча одамзоднинг бошига кулфат ёғдираман. Аммо сенинг жонингни сақлаб қоламан, борган жойингда сени асрайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="46">
				<verse number="1">Эгамиз халқлар ҳақида Еремиёга Ўз сўзини аён қилди.</verse>
				<verse number="2">Бу Миср ҳақида башорат эди. Аниқроғи, Миср фиръавини Нехонинг лашкарлари тўғрисида эди. Улар Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрида қароргоҳ қурган эдилар. (Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Бобил шоҳи Навухадназар бу лашкарларни мағлуб қилди).</verse>
				<verse number="3">“Каттаю кичик қалқонларни тайёр тутинг! Қани, энди жангга киринг!</verse>
				<verse number="4">Отларга эгар уринг, Чопқир отларни мининг! Дубулғаларни кийиб олинг, Жанговар ҳолатга туринг. Найзаларни ўткирланг, Совутларни кийиб олинг!</verse>
				<verse number="5">Нималарни кўряпман?! Миср лашкари ваҳимага тушди, Улар орқага чекинди, Жангчилари тор–мор бўлди. Улар орқага қарамай шошилиб қочдилар. Атрофни даҳшат қамради.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="6">Чаққонлар қоча олмайдилар, Сипоҳлар қочиб қутулолмайдилар. Улар шимолда, Фурот дарёси бўйида Қоқилиб йиқилиб тушадилар.</verse>
				<verse number="7">Ким у Нил дарёсидай қирғоғидан чиқиб кетган?! Ким у сувлари тошқин дарё каби бўлиб қолган?!</verse>
				<verse number="8">Миср Нилдай ҳаддидан ошган, Сувлари тошқин дарёга ўхшаб қолган. У айтади: “Мен кўтарилиб, ер юзини қоплайман, Шаҳарларни вайрон қиламан, Аҳолисини қириб ташлайман.”</verse>
				<verse number="9">Эй отлиқлар, ҳужум қилинг! Жанг араваларини учиртиринг! Эй қалқон тутган Ҳабашистонликлару Ливияликлар, Эй камон ушлаган Лидияликлар, Қани, жангга киринг!</verse>
				<verse number="10">Ахир, бу Сарвари Олам — Раббийнинг кунидир. Бу кун қасос куни бўлади, Худо душманларидан ўч олади. Унинг қиличи тўйгунча эт ейди, Чанқоғи босилгунча қондан ичади. Ўша куни Фурот бўйидаги шимолий юртда, Сарвари Олам — Раббий ёвларини қурбон қилади.</verse>
				<verse number="11">Эй, бокира қиз Миср, Гиладга бор, малҳам олгин. Аммо сен бекорга дори–дармон йиғасан, Барибир дардингга шифо топмайсан.</verse>
				<verse number="12">Халқлар шарманда бўлганингни эшитди, Фарёдларинг билан ер юзини тўлдирдинг. Жангчиларинг бир–бирига урилди, Ҳаммаси мағлуб бўлиб йиқилди.</verse>
				<verse number="13">Бобил шоҳи Навухадназар Мисрга ҳужум қилиши ҳақида Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:</verse>
				<verse number="14">Мисрда шундай деб эълон қилгин, Мигдол шаҳрида шундай деб хабар бергин, Нуф ва Тахпанхас шаҳарларида жар солиб айтгин: “Жойларингизни эгалланг! Жангга шай туринг! Зеро, қилич атрофдаги ҳаммани қиради.”</verse>
				<verse number="15">Жангчиларингиз мағлуб бўлади! Улар бардош бера олмайди. Зеро, Эгамизнинг Ўзи уларни уради.</verse>
				<verse number="16">Улар қайта–қайта қоқиладилар, Бир–бирининг устига йиқиладилар. Шунда ўзларига ўзлари айтадилар: “Қани, бўлинглар, Халқимизнинг олдига қочиб қолайлик! Киндик қонимиз тўкилган юртга борайлик. Бу қирғиндан қочиб қутулайлик.”</verse>
				<verse number="17">Улар шундай деб бақирадилар: “Фиръавн катта гапирди, Аммо фурсатни қўлдан бой берди.”</verse>
				<verse number="18">Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Сизларга қарши бир ғаним келаётир. У тоғлар орасидаги Товур тоғидай забардаст, Денгиз бўйидаги Кармил тоғидай улкан.</verse>
				<verse number="19">Эй қиз Миср, Тугунингни йиққин, Сургунга кетишга ҳозирлангин! Ана, Нуф шаҳри вайрон бўлади, Кимсасиз, ҳувиллаб қолади.</verse>
				<verse number="20">Миср чиройли бир ғунажинга ўхшайди, Аммо шимол сўнаси унга ёпирилади.</verse>
				<verse number="21">Мисрнинг ёлланма аскарлари Боқилган бузоқларга ўхшайди. Аммо кулфат куни келганда, Жазо оладиган вақти етганда, Уларнинг ҳаммаси орқага қочади, Душман қаршисида чекинади.</verse>
				<verse number="22">“Бостириб келаётган душман дастидан Миср қочаётган илондай вишиллайди. Душманлар дарахт кесувчилар каби Болта кўтариб, Мисрга ҳужум қилишади.”</verse>
				<verse number="23">Эгамиз шундай демоқда: “Мисрнинг ўрмони қалин бўлса–да, Душманлар уни кесиб ташлайди. Ахир, душманлар чигирткадан ҳам кўп, Саноғига етиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="24">Қиз Миср шарманда бўлади, Шимолдаги халқнинг қўлига тушади.”</verse>
				<verse number="25">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен Нў шаҳрининг худоси Омонни жазолайман. Фиръавннинг, Мисрнинг, у ердаги шоҳлар ва худоларнинг, фиръавнга умид боғлаган ҳамманинг адабини бераман.</verse>
				<verse number="26">Уларнинг жонларига қасд қилаётган Бобил шоҳи Навухадназарнинг ва аъёнларининг қўлига бераман. Аммо вақт ўтиб, Мисрда илгаригидек одамлар яшайдиган бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="27">“Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қиламан, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.”</verse>
				<verse number="28">Эгамиз шундай демоқда: “Сен, эй қулим Ёқуб, қўрқма, Мен сен билан бирга бўламан. Сени халқлар орасига тарқатиб юборган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман. Адолат ила жазоингни бераман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="47">
				<verse number="1">Фиръавн Ғазо шаҳрига ҳужум қилишидан олдин, Филист халқи ҳақида Эгамизнинг шу сўзлари Еремиёга аён бўлди:</verse>
				<verse number="2">Эгамиз айтмоқда: — Қаранг, шимолда душманлар тўпланмоқда, Улар сувга ўхшаб кўпириб келмоқда. Жўшқин дарё каби тошиб ҳовлиқмоқда. Улар тўфондай бутун юртни босиб кетади, У ердаги ҳаммани — Шаҳарлар ва одамларни чўктиради. Халқ доду фарёд қилади, Юрт аҳолиси фиғон чекади.</verse>
				<verse number="3">От туёқлари тасир–тусур уради, Аравалар тарақ–туруқ қилади, Ғилдираклар гурсиллайди. Эркаклар ичидан зил кетадилар. Ҳатто болаларини қутқаргани ҳам Улар орқага қайтмайдилар.</verse>
				<verse number="4">Ҳа, ўша кун келади, Филист халқи қириб ташланади! Омон қолган иттифоқчилари йўқ қилинади. Тир ва Сидон шаҳарларига ёрдам келмайди, Хафтўр соҳилларидан келган Филистларни Эгамизнинг Ўзи йўқ қилади.</verse>
				<verse number="5">Ғазо аҳолиси қайғудан сочларини олдиради, Ашқалон одамларининг дами ичига тушиб кетади. Эй, Филист забардастларидан омон қолганлари! Қачонгача ғам чекиб, баданингизни тиласиз?!</verse>
				<verse number="6">“Шўрим қурсин! Эй Эгамнинг қиличи! Қачон тиниб–тинчийсан сен?! Бўлди етар, тинчланақол! Қинингга кир, дамингни ол!”</verse>
				<verse number="7">Эвоҳ, Эгамнинг Ўзи амр этган бўлса, Қандай дам олсин у қилич?! “Ашқалон шаҳрига ва соҳилга ҳужум қил” деган бўлса, Қандай тинчлансин у қилич?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="48">
				<verse number="1">Исроил халқининг Худоси — Сарвари ОламМўаб ҳақида шундай демоқда: “Наво аҳолисининг ҳолига вой! Уларнинг шаҳри хароб бўлади. Хиратайим шармандаларча мағлуб бўлади, Унинг қалъаси уятга қолади, Ер билан яксон қилинади.</verse>
				<verse number="2">Мўабнинг довруғидан асар ҳам қолмайди. Душман Хашбон шаҳрини қўлга киритади, Мўаб халқини илдизидан қуритишни режа қилади. Мадмон шаҳрида сукунат ҳукм суради, Қилич унинг изига тушади.</verse>
				<verse number="3">Ана, Хўронаймдан фарёд эшитилмоқда! “Хонавайрон бўлдик!” дея хитоб қилишмоқда.</verse>
				<verse number="4">“Мўаб вайрон бўлди–ку!” дея додлашмоқда. Гўдаклари бўғилиб йиғламоқда.</verse>
				<verse number="5">Одамлар аччиқ–аччиқ йиғлаб, Лухит тепалигига чиқишади. Ҳатто Хўронаймга тушиш йўлида Аччиқ фиғон овозлари эшитилади.</verse>
				<verse number="6">Тезроқ қочинг! Чўлдаги юлғундай Жонингизни сақлаб қолишга тиришинг!</verse>
				<verse number="7">Эй Мўaб, сен куч ва бойлигингга таяндинг, Энди эса мағлуб бўласан. Худойинг Хамўш сургун қилинади, Руҳонийларингу аъёнларинг асир қилиб олиб кетилади.</verse>
				<verse number="8">Ҳар бир шаҳрингга вайрон этувчи келади, Бирорта шаҳринг омон қолмайди. Водий вайрон қилинади, Ясси тепалик яксон этилади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="9">Мўaб учун қабр тоши тайёрланг, Кўп ўтмай Мўаб йўқ бўлади. Шаҳарлари вайрон қилинади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади.</verse>
				<verse number="10">Эгамизнинг ишидан бўйин товлаган киши лаънати бўлсин! Қон тўкишдан ўзини тийган бундай киши лаънати бўлсин!</verse>
				<verse number="11">Мўаб ёшлигидан бехатар ўсган, Тиндирилган шароб каби тинч яшаган. Гўё бир идишдан бошқасига қуйилмаган, Ҳеч қачон ўз юртидан сургун бўлмаган. Шу боис унинг таъми ўзгармаган, Муаттар ҳиди сақланиб қолган.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз шундай демоқда: “Аммо шундай кунлар келмоқдаки, Мен Мўабга қарши одамларни жўнатаман. Улар Мўабни шароб тўккандай тўкиб ташлайдилар. Идишларини бўшатиб, чилпарчин қиладилар.</verse>
				<verse number="13">Мўаб халқи ўз худоси Хамўш дастидан шарманда бўлади, Исроил халқининг ҳолига тушади. Ахир, Исроил ҳам Байтилдаги бузоққа инониб, Шармандаи шармисор бўлган эди–ку!</verse>
				<verse number="14">“Биз қаҳрамонлармиз, Жасур жангчилармиз”, деб Aйтишга қандай ҳаддингиз сиғди?</verse>
				<verse number="15">Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мўаб вайрон бўлади, Шаҳарлари босиб олинади. Энг сара йигитлари қириб ташланади.</verse>
				<verse number="16">Мўабга кулфат яқинлашмоқда, Фалокат унга елдай учиб келмоқда.</verse>
				<verse number="17">Эй Мўаб қўшнилари, қайғуринглар, Эй Мўабни таниганлар, мотам тутинглар. Айтинглар: “Эвоҳ, салтанат ҳассаси синди. Қудратли ва улуғвор ҳасса парчаланди.”</verse>
				<verse number="18">Эй Дибонда яшаганлар, Тўрдаги ўрнингиздан туринглар, Ердаги тупроққа ўтиринглар. Зеро, Мўабни ҳалок этувчи сизга қарши чиқади, У қўрғонларингизни қулатади.</verse>
				<verse number="19">Эй Арорда яшайдиганлар, Кўчага чиқиб кузатиб туринглар! Қочиб кетаётган эркагу аёллардан “Нима бўлди?” деб сўранглар.</verse>
				<verse number="20">Оҳ, Мўаб шарманда бўлди, вайрон қилинди. Уввос солиб, фарёд қилинглар! Мўаб хароб бўлганини Арнон дарёси бўйларида эълон қилинглар.”</verse>
				<verse number="21">Худо ясси тепаликларда жойлашган ҳамма шаҳарларни: Хўлунни, Яхазни, Мифатни,</verse>
				<verse number="22">Дибонни, Навони, Байт–Диблатайимни,</verse>
				<verse number="23">Хиратайимни, Байт–Гамулни, Байт–Миённи,</verse>
				<verse number="24">Харийўтни, Бозрахни жазолайди. Хуллас, узоқ–яқинда жойлашган ҳамма Мўаб шаҳарлари вайрон бўлади.</verse>
				<verse number="25">Мўабнинг қудрати синади, кучи кесилади. Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="26">Ўзини Эгамиздан устун қўйган Мўабни маст қилинглар. Ўз қусуғида ўзи думалаб ётсин, одамларга кулги, масхара бўлсин.</verse>
				<verse number="27">Эй Мўаб, эсингдами, Исроил устидан кулган эдинг! У ўғримидики, у ҳақда гапирганингда бошингни чайқаган эдинг!</verse>
				<verse number="28">“Эй, Мўаб аҳолиси! Шаҳарларни тарк этинг, Қоялар орасида яшаб юраверинг. Тоғ дарасида ин қурган кабутарлардай бўлинг.</verse>
				<verse number="29">Эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини, Манманлиги, киборлиги, такаббурлигини! Нақадар такаббурдир у! Ниҳоятда гердайиб кетган!”</verse>
				<verse number="30">Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу халқнинг сурбетлигини биламан. Улар беҳуда мақтанадилар.</verse>
				<verse number="31">Шундай экан, Мўаб учун мен йиғлайман, Бутун Мўаб халқи учун фарёд қиламан. Хир–Харасот аҳолиси учун кўз ёш тўкаман.</verse>
				<verse number="32">Эй Сивмо қишлоғининг узумзорлари, Мен ҳам Язир шаҳри сингари сизлар учун қайғураман. Сизнинг новдаларингиз ўсиб кетди, Ҳатто Ўлик денгиздан ҳам ошиб ўтди, Шохларингиз Язир шаҳригача етди. Аммо ёзги мевалар ва узумларингизга Зараркунанда тушди.</verse>
				<verse number="33">Мўабнинг ҳосилдор ерларида Шодлигу хурсандчилик барҳам топди. Мен узум сиқиш чуқурлардаги Шаробни тортиб оламан. Энди ҳеч ким шодликдан ҳайқириб узум эзмайди, Шодон қийқириқлар энди эшитилмайди.”</verse>
				<verse number="34">“Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекади, Уларнинг овози Яхазгача эшитилади. Садоси Зўвардан Хўронаймгача жаранглайди, То Эглат–Шалишиёгача етиб боради. Ҳатто Нимрим сувлари нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="35">Эгамиз шундай демоқда: Мўаб саждагоҳларида қурбонлик қилганларни йўқ қиламан, Ўз худоларига атаб тутатқи тутатганларни ўлдираман.</verse>
				<verse number="36">Қалбим най каби нола қилиб, Мўаб учун қайғурмоқда. Ҳа, қалбим най каби, Хир–Харасот одамлари учун йиғламоқда. Ахир, уларнинг йиққан бойлиги йўқ бўлди.”</verse>
				<verse number="37">Қайғудан ҳамма сочини олдирган, Ҳамма соқолини қириб ташлаган, Ҳамма қўлларини тилган, Белларига қанор ўраб олган.”</verse>
				<verse number="38">Эгамиз шундай демоқда: Мўабдаги ҳамма томлар устида, Ҳамма шаҳар майдонларида Фақат марсия айтилади. Зотан Мен Мўабни синдириб ташлайман, Кераксиз идишдай чилпарчин қиламан.</verse>
				<verse number="39">Мўаб чил–чил синади! Одамлари аччиқ–аччиқ йиғлайди! Шармандаликдан Мўаб юзини яширади! Мўаб ҳаммага масхара бўлади, Унинг аҳволидан қўшни халқлар ваҳимага тушади.”</verse>
				<verse number="40">Эгамиз шундай демоқда: “Қаранглар! Душман бургут сингари Мўабга ҳужум қилмоқда, Қанот кериб Мўаб узра парвоз этмоқда.</verse>
				<verse number="41">Мўаб шаҳарлари энди олинади, Қалъалари қўлга киритилади. Ўша куни Мўаб лашкарлари ваҳимага тушади, Улар дард тутган аёл каби бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="42">Ахир, Мўаб ўзини Эгамиздан устун қўйди–да, Энди у нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="43">Эй Мўаб аҳли, сизни ваҳима, Тузоқ ва чоҳ кутмоқда!” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="44">“Ваҳимадан қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар. Мен Мўабнинг бошига Жазо йилини келтираман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="45">“Ҳолдан тойган қочоқлар Хашбон шаҳри соясида тўхтайди. Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан, Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади, Исёнкор одамларнинг бошини ейди.</verse>
				<verse number="46">Эй Мўаб, ҳолингга вой! Хамўшга сиғинганлар нобуд бўлади, Ўғил–қизларинг асирликка тушади.</verse>
				<verse number="47">Аммо кейинчалик Мен Мўаб халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мўаб тўғрисидаги башоратлар ўз ниҳоясига етди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="49">
				<verse number="1">ЭгамизОммон халқи тўғрисида шундай деди: “Исроил тирноққа зормиди?! Унинг меросхўри йўқмиди?! Нимага унда Мўлахга топинадиганлар Гад ҳудудини эгаллаб олишди? Нимага Оммон халқи Гад шаҳарларида яшаяпти?”</verse>
				<verse number="2">Эгамиз демоқда: “Бу қилмишлари учун шундай кунлар келадики, Мен Оммонликларнинг Рабба шаҳрига қарши жанг эълон қиламан. Рабба шаҳрини вайроналар уюмига айлантираман, Атрофдаги қишлоқларига ўт қўяман. Шунда Исроил халқи босқинчиларининг ерларини босиб олади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="3">Дод сол, эй Хашбон! Ай шаҳри вайрон бўлди! Эй Рабба аҳолиси, фарёд қилинг! Қанорга ўраниб, марсия айтинг, Саросимага тушиб баданингизни тилинг. Ахир, худойингиз Мўлах сургун қилинади, Руҳонийлару аъёнларингиз асирга олиб кетилади.</verse>
				<verse number="4">Эй исёнкор қиз Оммон, Нечун кучинг билан мақтанасан? Сенинг кучинг қирқилади! Сен бойлигингга ишонасан, “Бизга ҳужум қилишга ким журъат этар?”, дейсан.</verse>
				<verse number="5">Сарвари Олам — Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим сенга ҳар томондан даҳшат соламан. Ҳаммангиз тумтарақай бўлиб қочасизлар, Қочоқларингизни ҳеч ким тўплай олмайди.</verse>
				<verse number="6">Аммо шундан сўнг Мен Оммон халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="7">Сарвари Олам Эдом ҳақида шундай деди: Темонда фаросатли киши қолмадими? Оқилона насиҳат берадиган топилмадими? Ақлларини моғор босдими?</verse>
				<verse number="8">Эй Дедонликлар, қочинглар, Чуқур ғорларда бекиниб олинглар! Вақт келди Эсов наслини жазолашга, Фалокат келтираман унинг бошига.</verse>
				<verse number="9">Боғингизда узум терган одамлар Бир–икки бош узум қолдиради–ку! Кечаси уйга тушган ўғри Фақат хоҳлаган нарсасини олади–ку!</verse>
				<verse number="10">Мен эса Эсовнинг бор–йўғини тортиб оламан, Унинг пана жойларини ошкор қиламан, У ҳеч қаерга яширина олмайди. Унинг болалари ҳалок бўлади, Оға–ини, қўшнилари ўлади. Ундан асар ҳам қолмайди.</verse>
				<verse number="11">Етимларингизни қолдиринг, Уларнинг жонини асрайман. Беваларингиз Менга инониб яшасин.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз шундай демоқда: “Айбсиз одамлар жабр тортса–ю, сен, эй Эдом, жазосиз қоласанми?! Йўқ, сен жазодан қочиб қутулолмайсан. Жазо косасидан албатта ичасан.</verse>
				<verse number="13">Ўз номим билан қасам ичиб айтаманки, Бозрах шаҳри вайрон бўлади. Унинг аянчли аҳволи одамларни ваҳимага солади. Ўтган–кетганлар уни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатади. Ён–атрофидаги ҳамма шаҳарлар ҳам то абад ташландиқ бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="14">Мен, Еремиё, Эгамиздан бир хабар олдим, Жарчи бу хабарни халқларга эълон қилди: “Тўпланинг! Шаҳарга ҳужум қилинг, Қани, жангга отланинг!</verse>
				<verse number="15">Эй Эдом, сени халқлар орасида арзимас қилиб қўяман, Бутун одамзод сендан ҳазар қиладиган бўлади.</verse>
				<verse number="16">Важоҳатинг сени алдади, Такаббурлигинг сени аҳмоқ қилди. Сен–ку тик қояда яшайсан, Азим чўққиларни эгаллагансан. Бургут каби инингни баланд қурган бўлсанг ҳам, Сени у ердан тортиб тушираман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="17">Эдомнинг бошига тушадиган кулфатлар шу қадар даҳшатли бўладики, бу юртнинг олдидан ўтган ҳар бир киши ваҳимага тушиб, қотиб қолади.</verse>
				<verse number="18">Садўм, Ғамўра ва атрофдаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Эдом ҳам худди шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди.</verse>
				<verse number="19">Мен Иордан чакалакзоридаги арслондай яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Эдом халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрай олади?! Қайси чўпон Менга қарши тура олади?!</verse>
				<verse number="20">Шундай экан, Эдом халқига қарши тузган режаларимни эшитиб қўйинг. Темон аҳолисига қилган ниятларимга қулоқ тутинг: Йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари туфайли ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади.</verse>
				<verse number="21">Эдом гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади. Халқнинг доду войлари Қизил денгизгача эшитилади.</verse>
				<verse number="22">Қаранглар! Душман бургутдай Бозрахга ҳужум қилмоқда. Қанот кериб шаҳар узра парвоз этмоқда. Ўша куни Эдом лашкарлари дард тутган аёл каби ваҳимага тушади.</verse>
				<verse number="23">Қуйидаги хабар Дамашқ ҳақидадир: Хомат билан Арпад аҳли шум хабар эшитишади, Шунинг учун улар саросимага тушади. Юрагига тушган ғулғула босилмайди, Жўшқин денгиз каби тинчланмайди.</verse>
				<verse number="24">Дамашқ мадорсиз қолади, Орқага қочмоқчи бўлади, Бутун вужудини ваҳима қамраб олади. Дард тутган аёлдай азобу қийноқда қолади.</verse>
				<verse number="25">Эвоҳ, машҳур шаҳар тарк этилади! Қувонч макони ташлаб кетилади!</verse>
				<verse number="26">Ўша куни йигитлари майдонларда ўлади, Ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="27">“Мен Дамашқ деворларига ўт қўяман, Олов Банҳадад қалъаларини ёндириб ташлайди.”</verse>
				<verse number="28">Бобил шоҳи Навухадназар мағлуб қилган Кедар ва Хазор шоҳликлари ҳақида Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, Кедарга ҳужум қилинг! Ўша шарқ қабилаларини ҳалок этинг!</verse>
				<verse number="29">Қўлга киритинг чодирларию қўйларини, Пардаларию бор бисотини. Туяларини ўзингизга олинг.“ Одамлар бақиради: “Атрофни даҳшат қамради!”</verse>
				<verse number="30">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Хазор аҳолиси! Қочинг! Узоқларга бош олиб кетинг. Чуқур ғорларда яшириниб олинг. Зеро, Бобил шоҳи Навухадназар Сизларга қарши бир режа тузди, Сизларни ҳалок этиш ниятида юрибди.”</verse>
				<verse number="31">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Бобил лашкарлари, Қани, хотиржам бўлган халққа ҳужум қилинглар! Бехатар яшаётганларга ташланинглар! Улар саҳрода ёлғиз яшайдилар, Шаҳарларининг на дарвозалари, на тамбалари бор.</verse>
				<verse number="32">Уларнинг туяларини ўлжа оласиз, Мол подаларини қўлга киритасиз. Сочини олдириб юрган Хазорликларни Мен тўрт томонга тарқатиб юбораман. Уларнинг устига ҳар ёқдан кулфат ёғдираман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="33">Хазор то абад ташландиқ бўлиб қолади, Чиябўрилар маконига айланади. У ерда ҳеч ким яшамайди, У жойларга ҳеч ким бориб ўрнашмайди.</verse>
				<verse number="34">Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг бошида Эгамиз Еремиё пайғамбарга Элам юрти тўғрисида Ўз сўзини аён қилди.</verse>
				<verse number="35">Сарвари Олам демоқда: “Мен Элам мерганларини нобуд қиламан. Қудратининг манбаини синдираман.</verse>
				<verse number="36">Улар устига тўрт томондан душман соламан. Ҳаммасини ер юзининг тўрт томонига тарқатиб юбораман. Эламликлар қочиб бормаган бирон бир юрт қолмайди.”</verse>
				<verse number="37">Эгамиз демоқда: “Мен Эламни қасди бор душманлари қаршисида саросимага соламан. Қайнаган ғазабимни устиларига кулфат қилиб ёғдираман. Ортидан қилич солиб, ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташлайман.</verse>
				<verse number="38">Уларнинг шоҳини аъёнлари билан бирга йўқ қиламан. Эламда Ўз тахтимни ўрнатаман.</verse>
				<verse number="39">Аммо кейинчалик Мен Элам халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="50">
				<verse number="1">ЭгамизБобил юрти ва Бобилликларнинг диёри хусусида Еремиё пайғамбар орқали шундай сўзларни айтди:</verse>
				<verse number="2">“Халқларга эълон қилинг, хабар етказинг! Байроқ кўтариб, янгиликни айтинг. Ҳеч нарса яширмай шундай жар солинг: “Бобил қулайди, Уларнинг худоси Бэл шарманда бўлади, Худоси Мардух парча–парча қилинади. Бобил бутлари хор бўлади, Санамлари синдириб ташланади.</verse>
				<verse number="3">Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз шундай демоқда: “Ўша кунлар келганда, Исроил халқи Яҳудо халқи билан бирга кўз ёш тўкиб, Эгаси Худога интиладиган бўлади.</verse>
				<verse number="5">Улар юзларини Қуддус томон бурадилар, у ерга олиб борадиган йўлни суриштирадилар. Эгамизга боғланиб қоладилар, У билан унутилмас, абадий бир аҳд тузадилар.</verse>
				<verse number="6">Менинг халқим адашган қўйларга ўхшайди. Чўпонлари уларни йўлдан адаштириб, тоғларга ҳайдаб юбордилар. Улар тоғлару қирларда дарбадар кезиб, оромгоҳини унутдилар.</verse>
				<verse number="7">Қўйларимга ким дуч келган бўлса, қўйларимни еди. Душманлар эса шундай деди: “Бизнинг айбимиз йўқ. Уларнинг ўзлари Эгасига қарши гуноҳ қилди. Эгаси улар учун асил яйловдай эди, ота–боболари Эгасига умид боғлаган эди.”</verse>
				<verse number="8">Эй Исроил халқи, Бобилдан қочиб чиқинг! Бобилликларнинг юртини тарк этинг! Сурувни бошқариб кетаётган серкадай биринчи бўлиб чиқинг.</verse>
				<verse number="9">Мана, Мен шимолдаги қудратли халқларни Бобилга қарши қўзғатяпман. Улар саф тортиб, Бобилга ҳужум қиладилар. Бобил жангда мағлуб бўлади. Душман ўқларининг ҳаммаси тўғри нишонга тегади, уларнинг ўқлари мерганларнинг ўқларидайдир.</verse>
				<verse number="10">Бобил талон–тарож қилинади, ҳамма талончилари ўлжага тўяди.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="11">Эй, халқимни талаган Бобилликлар! Сизлар севиниб, хурсанд бўляпсизлар, Ўтлоқдаги бузоқдай шодон сакраяпсизлар, Отлар каби кишнаяпсизлар.</verse>
				<verse number="12">Аммо билиб қўйинг, она юртингиз хор бўлади, Сиз туғилган юрт оёқ ости қилинади. Юртингиз халқлар орасида арзимас бўлиб қолади, Чўл, қақроқ ер, саҳрога айланади.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Бобилга қаҳрини сочади, У ерда ҳеч ким яшамайди. Бутунлай ташландиқ бўлиб қолади. У ердан ким ўтса ёқасини ушлайди, Бобил харобаларини кўриб қотиб қолади.</verse>
				<verse number="14">Эй мерганлар! Бобил aтрофига саф тортинг! Унга қарши ўқ узинг! Ўқингизни сира аяманг. Ахир, Бобил Эгамизга қарши гуноҳ қилди.</verse>
				<verse number="15">Ҳар ёқдан Бобилга шундай деб хитоб қилинг! “Бобил таслим бўляпти, Истеҳкомлари йиқиляпти, Деворлари ўпирилиб тушяпти.” Мана бу — Эгамизнинг қасосидир. Сизлар ҳам Бобилдан ўч олинг, Қилмишларини ўз бошига қайтариб солинг.</verse>
				<verse number="16">Бобилдаги уруғ сепувчиларни йўқ қилинг, Ўрим мавсумида ўроқчиларни ўлдиринг. Душман қиличидан ҳамма қочсин, У ердаги асирлар ўз халқи орасига қайтсин, Она юртига қочиб борсин.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз шундай дейди: “Исроил халқи шерлар ҳар ёққа тумтарақай қочириб юборган қўйларга ўхшайди. Илк бор Исроилга Оссурия шоҳи ташланган эди, Исроилнинг суякларини эса Бобил шоҳи Навухадназар ғажиган эди.</verse>
				<verse number="18">Шу сабабдан Мен, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам, Оссурия шоҳини қандай жазолаган бўлсам, Бобил шоҳини ва унинг юртини ҳам худди шундай жазолайман.</verse>
				<verse number="19">Исроилни ўз яйловига қайтариб олиб келаман, улар Кармил тоғининг ён бағирларида ва Башанда ўтлаб юрадилар. Эфрайим қирларида ва Гиладда юриб, қоринларини тўйғизадилар.</verse>
				<verse number="20">Ўша кунлар келганда Исроилдан бирон гуноҳ топилмайди, Яҳудо ҳам бенуқсон бўлади. Зеро, Мен асраган халқимни кечираман.</verse>
				<verse number="21">Эгамиз шундай демоқда: “Маротайим юртига бостириб боринглар, Пахўд аҳолисига ҳужум қилинглар, Уларни тамомила қириб битиринглар. Сизларга Мен буюрган ҳамма ишни бажаринглар.”</verse>
				<verse number="22">Бобилдан жанг шовқин–сурони кўтарилмоқда, Ҳамма ёқ харобага айланмоқда.</verse>
				<verse number="23">Бобил бутун дунёни болғадай парча–парча қилди, Эҳ, энди ўзи синиб парчаланиб кетди! Бобилнинг аҳволи халқларни ваҳимага солди.</verse>
				<verse number="24">Эй Бобил, Мен сенга тузоқ қўйгандим, Билмасдан тузоғимга тушиб қолдинг. Сени фош қилдим, қўлга олдим. Ахир, сен Менга қарши чиққан эдинг.”</verse>
				<verse number="25">Эгамиз Ўз аслаҳахонасини очди, Ғазаб қуролларини олиб чиқди. Сарвари Олам — Раббий Бобилликлар юртида бир иш қилишга шайланди.</verse>
				<verse number="26">Узоқ юртлардан Бобилга ҳужум қилинг! Омборхона эшикларини бузинг! Бобилни дондай уюм–уюм қилиб йиғинг, Ҳаммасини йўқ қилинг. Ундан асар ҳам қолмасин!</verse>
				<verse number="27">Ёш жангчиларини ўлдиринг, Ҳаммасини қириб ташланг. Бобилнинг ҳолига вой, унинг куни битди, Жазо оладиган вақти етди.</verse>
				<verse number="28">Бобилдан қочиб келаётганларнинг гапларини эшитинг. Улар Қуддусга келиб, Эгамиз Худо Ўз Маъбади учун олган қасосини эълон қилишмоқчи.”</verse>
				<verse number="29">“Бобилга ҳужум қилиш учун камончиларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамизга нисбатан такаббурлик қилдилар.</verse>
				<verse number="30">Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="31">Сарвари Олам — Раббий шундай демоқда: “Эй такаббур Бобил, Мен сенга қарши чиқяпман! Сенинг кунинг битди, Сени жазолайдиган вақт етди.</verse>
				<verse number="32">Бу такаббур халқинг қоқилиб тушади, Сени ҳеч ким турғизиб қўймайди. Мен ҳамма шаҳарларингга ўт қўяман, Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндириб юборади.</verse>
				<verse number="33">Сарвари Олам шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари зулм исканжасида қолишди. Душманларнинг ҳаммаси уларни қаттиқ тутиб турибди. Уларни қўйиб юборишдан бош тортяпти.</verse>
				<verse number="34">Аммо уларнинг Қутқарувчиси қудратлидир, Унинг номи Сарвари Оламдир. У халқини астойдил ҳимоя қилади, юртига ором беради. Бобилликларни эса тинчликдан маҳрум қилади.”</verse>
				<verse number="35">Эгамиз шундай демоқда: “Бобилликларга ўлим! Бутун Бобил аҳолиси, Аъёнларию донишмандларига ўлим!”</verse>
				<verse number="36">Фолбинларига ўлим! Нақадар аҳмоқдир улар! Жангчиларига ўлим! Нақадар ваҳимага тушган улар!</verse>
				<verse number="37">Отларию жанг араваларига ўлим! Ёлланган жангчиларига ўлим! Аёлларга ўхшаган заифдир улар! Зийнату бойликларини йўқ қилинг, Таланг, ўлжа қилиб олинг.</verse>
				<verse number="38">Бутун юртга қурғоқчилик келсин! Дарёлари қуриб кетсин. Зеро, бу юрт бутлар макони бўлди, Ваҳимага солган ўша бутлар туфайли Одамлари ақлдан озди.</verse>
				<verse number="39">Шунинг учун Бобилда сиртлонлару туяқушлар яшайди. У ер ёввойи дашт ҳайвонларининг маконига айланади. Инсон зоти энди у ерда ҳеч қачон яшамайди, Бобил то абад бўм–бўш бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="40">Садўм, Ғамўра ва атрофдаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Бобил ҳам шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди.</verse>
				<verse number="41">Ана, шимолдан оломон келмоқда. Дунёнинг бир четида Қудратли халқлару кўп шоҳлар қўзғалмоқда.</verse>
				<verse number="42">Камону найзалар билан қуролланган улар, Шафқат қилмайдиган золимдир бу одамлар. Улар отларини елдиради, Денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Бобил, улар сенга қарши чиқади, Жанг қилгани саф тортишади.</verse>
				<verse number="43">Бобил шоҳи бу хабарни эшитди, Қўлларида мадор қолмади. Дард тутган аёл каби Азобу изтиробда қолди.</verse>
				<verse number="44">Мен Иордан чакалакзоридаги арслондай яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Бобил халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрайди?! Қандай чўпон Менга қарши тура олади?!</verse>
				<verse number="45">Шундай экан, Бобил юртига қарши Мен тузган режаларни эшитинглар. Бобил халқи тўғрисида қилган ниятларимга қулоқ тутинглар: Йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари туфайли ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади.</verse>
				<verse number="46">Бобил гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади, халқнинг доду войлари олисдаги элларга эшитилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="51">
				<verse number="1">Эгамиз шундай демоқда: “Мен Бобилга ва унинг аҳолисига қарши, Ҳалокат келтирадиган шамол қўзғатаман.</verse>
				<verse number="2">Бобилга ажнабийларни жўнатаман. Улар буғдойни совургандай, Бобилни совуриб ташлайдилар. Унинг бор–йўғини шилиб оладилар. Кулфат куни унга ҳар ёқдан ёпириладилар.</verse>
				<verse number="3">Бобил камончиларининг совут кийишига, Ўқ узишларига имкон берманг. Бобил йигитларига раҳм қилманг! Лашкарини тамомила қириб битиринг.</verse>
				<verse number="4">Улар Бобил юртида чопиб ташланадилар, Кўчаларида оғир яраланиб ётадилар.</verse>
				<verse number="5">Исроил ва Яҳудо халқлари Сарвари Олам олдида гуноҳ қилган бўлсалар ҳам, Худоси уларни тарк этмади. Исроилнинг Муқаддас Худоси улардан юз ўгирмади.</verse>
				<verse number="6">Бобилдан қочиб чиқинглар! Жонингизни қутқариб қолинглар! Бобилнинг гуноҳи туфайли қирилиб кетманглар, Зотан Эгамиз Бобилдан ўч олмоқда, Қилган қилмишларига яраша жазосини бермоқда.</verse>
				<verse number="7">Бобил Эгамизнинг қўлидаги олтин косадай эди, Бобил бутун дунёни маст қилди. Дунё халқлари косадаги шаробдан ичди, Ҳаммаси ақлдан озди.</verse>
				<verse number="8">Бобил бирданига қулайди, бузиб ташланади. Унинг учун фарёд қилинг! Яраларига малҳам суртинг, Зора тузалиб қолса!</verse>
				<verse number="9">Бобилда яшаган ажнабийлар айтишади: “Бобилни тузатмоқчи эдик, аммо у тузалмади. Энди уни ташлаб кетайлик, Ҳар биримиз юртимизга қайтиб кетайлик. Ахир, Бобилнинг жазоси бошидан ошди, Кўкдаги булутларгача етиб борди.”</verse>
				<verse number="10">Исроил халқи дейди: “Эгамиз бизни оқлади. Юринглар, Қуддусга борайлик, Эгамиз Худонинг буюк ишларини У ерда эълон қилайлик.</verse>
				<verse number="11">Ўткирланг ўқларни! Тўлдиринг ўқдонларни! Эгамиз Ўз Маъбади учун Бобилликлардан ўч олмоқчи бўлди. У бутун Бобил юртини вайрон қилишни режалаштириб қўйган эди. Режасини амалга ошириш учун Мидия шоҳларини Бобилга қарши қўзғатган эди.</verse>
				<verse number="12">Бобилга қарши байроқ кўтаринг. Қўриқчилар сафини кучайтиринг, Соқчилар қўйинг. Пистирма қўйишга тайёр туринг. Эгамиз режаларини амалга оширади, Бобилга қарши айтганларини бажаради.</verse>
				<verse number="13">Эй сероб сувлар бўйидаги шаҳар, Бой хазинага эга бўлган шаҳар! Сенинг кунинг битди. Ҳаётинг ипи узилди.</verse>
				<verse number="14">Сарвари Олам Ўз номи билан қасамёд қилиб деди: “Чигирткадай гала–гала душманни сенга қарши юбораман. Улар юртинг узра ғолибона ҳайқиради.”</verse>
				<verse number="15">Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди.</verse>
				<verse number="16">Унинг овозидан осмондаги сувлар гулдурайди, У дунёнинг тўрт бурчидан булутларни олиб келади. Ёмғир ёғдиришдан олдин момақалдироқ чақтиради, Омборларидаги шамоллардан эсдиради.</verse>
				<verse number="17">Унинг олдида ҳамма одамлар аҳмоқ ва нодондир. Заргарлар ясаган бутлари туфайли шарманда бўлишади. Ясаган санамлари сохтадир, уларнинг жони йўқ.</verse>
				<verse number="18">Бу бетайин бутлар алдамчидир. Уларни жазолаган куним йўқ бўлишади.</verse>
				<verse number="19">Ёқубнинг Худоси эса ундай эмас. У бутун борлиқни яратган, Мероси бўлган Исроилни бино қилган. Унинг номи Сарвари Оламдир.</verse>
				<verse number="20">Эй Бобил, сен Менинг болғам, уруш қуролимсан. Сен билан эздим Мен халқларни, Сен билан парчаладим шоҳликларни.</verse>
				<verse number="21">Сен билан пачақладим отлару чавандозларни, Мажақладим жанг араваларию аравакашларни.</verse>
				<verse number="22">Сен билан эздим эркагу аёлларни, Сен билан урдим ёшу қариларни, Сен билан ўлдирдим йигиту қизларни,</verse>
				<verse number="23">Сен билан эздим чўпонлару уларнинг сурувларини, Сен билан урдим деҳқонлару уларнинг ҳўкизларини, Сен билан ўлдирдим ҳокимлару аъёнларни.</verse>
				<verse number="24">Эгамиз шундай демоқда: “Қуддусга қилган барча ёвузликлари учун Бобилликларни ва бутун Бобил юртини сизнинг кўзингиз олдида жазолайман.”</verse>
				<verse number="25">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Бобил, сен тоғдай бўлиб, Бутун дунёни вайрон қилдинг. Шу боис Мен сенга қаршиман! Мен сенга қарши қўл кўтараман, Сени қоялардан пастга думалатиб юбораман, Куйиб абгор бўлган тоққа айлантираман.</verse>
				<verse number="26">Сендан на пештоқ учун тош, На пойдевор учун тош олинади. Сен то абад ташландиқ бўлиб қоласан.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="27">“Байроқни кўтаринг! Халқларга бурғу чалинг! Халқларни Бобилга қарши урушга тайёрланг. Арарат, Миннах ва Ашканоз шоҳликларини Унга қарши тўпланг. Бобилга қарши жанг қиладиган лашкарбошини тайинланг, Чигиртка галасидай кўп отлар келтиринг.</verse>
				<verse number="28">Халқларни Бобилга қарши урушга тайёрланг. Мидия шоҳларини, уларнинг ҳокиму аъёнларини, Уларнинг қўли остидаги ҳамма юртларни Бобилга қарши сафарбар қилинг.</verse>
				<verse number="29">Бутун дунё дағ–дағ титрамоқда, Зеро, Эгамиз Ўз режасини амалга оширмоқда. Бобил вайрон бўлади, Эвоҳ, кимсасиз ҳувиллаб қолади.</verse>
				<verse number="30">Бобил сипоҳлари жангдан воз кечишади, Қалъаларида писиб ётишади. Уларнинг мадори қолмайди, Аёллардай заиф бўлиб қолишади. Бобилнинг душмани шаҳар биноларига ўт қўяди, Шаҳар дарвозаларини бузади.</verse>
				<verse number="31">Чопар кетидан чопар югурар, Хабарчи кетидан хабарчи келар. Бобил шоҳига шундай хабар етказмоқчи улар: “Шаҳрингиз қулади,</verse>
				<verse number="32">Дарёнинг кечув жойлари қўлга олинди, Тўқайларга ўт қўйилди, Сипоҳлар саросимага тушди.”</verse>
				<verse number="33">Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Қиз Бобил хирмондаги буғдойга ўхшайди. Тез орада ўрим вақти етиб келади, Ҳадемай у янчилади.”</verse>
				<verse number="34">Қуддус аҳолиси шундай деди: “Бобил шоҳи Навухадназар бизни ғажиди, эзди, Бизни бўм–бўш идишдай қилиб қўйди. У аждаҳодай бизни ямлади, Лаззатларимиз билан қорнини тўйғизди, Кейин эса бизни тупуриб ташлади.”</verse>
				<verse number="35">Қуддус аҳолиси айтсин: “Мажақланган танам учун Бобилдан ўч олинсин”, дея. Сион аҳолиси айтсин: “Тўкилган қоним учун Бобилликлар жазолансин”, дея.</verse>
				<verse number="36">Эгамиз шундай демоқда: “Мен даъвоингизни эшитиб, Сизни ҳимоя қиламан. Сизлар учун ўч оламан. Бобилнинг булоғини қуритаман, Дарёларини сувсиз қолдираман.</verse>
				<verse number="37">Бобилни бир уюм тошга айлантираман, Чиябўриларнинг макони қиламан. Бобилнинг аҳволидан одамлар даҳшатга тушади, Уни кўрганлар қотиб қолади. У ерда бирон кимса яшамайди.</verse>
				<verse number="38">Бобилликлар шер каби ўкиришади, Шер болаларидай бўкиришади.</verse>
				<verse number="39">Айни қизишган пайтларида Уларга ўткир ичимликдан ичираман. Уларни масту шодон қиламан. Сўнг улар абадий уйқуга кетишади, Ҳеч қачон уйғонишмайди.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="40">“Мен уларни қўзичоқ, қўчқор ва такалардай Қассоб олдига олиб бораман.”</verse>
				<verse number="41">Эҳа, Бобил шаҳри қулади–я! Бутун дунё ғурури мағлуб бўлди–я! Унинг қисматидан халқлар даҳшатга тушди!</verse>
				<verse number="42">Денгиз сувлари Бобилни босди, Шовқин тўлқинлар уни қоплаб олди.</verse>
				<verse number="43">Ана, шаҳарлари хароб бўлди, Улар чўлу саҳрога айланди. Энди у ерда ҳеч ким яшамайди, Инсон қадами у ерга етиб бормайди.</verse>
				<verse number="44">Бобил худоси Бэлни Мен жазолайман, Ютганларини оғзидан чиқараман. Энди халқлар унинг олдига оқиб бормайди, Бобил деворлари қулаб тушади.</verse>
				<verse number="45">Эй халқим, чиқиб кет у ердан! Қочиб қол Эгангнинг қаҳридан! Жонингни қутқаргин!</verse>
				<verse number="46">Юртдаги миш–мишлар сизни қўрқитмасин, Юрагингизга ғулғула солмасин. Бир йил бир миш–миш бўлади, Кейинги йили бошқаси чиқади. Ҳа, юртдаги зўравонлик ҳақида миш–миш чиқади, Шоҳлар орасидаги уруш ҳақида миш–миш тарқалади.</verse>
				<verse number="47">Мана, шундай кун келяптики, Мен Бобилнинг сохта худоларини жазолайман. Бутун Бобил юрти шарманда бўлади, Кўчаларида жасадлар ётади.</verse>
				<verse number="48">Ҳа, Бобилга қарши шимолдан Қирғин келтирувчи келади. Шунда Бобилнинг ҳалокатидан Еру осмон шодланади, У ердаги барча мавжудот хурсанд бўлади”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="49">“Ахир, Бобил Исроил халқининг умрига зомин бўлди, Ер юзидаги кўп халқларнинг бошини еди, Ана энди унинг қилмишлари ўзининг бошига етди.</verse>
				<verse number="50">Эй, қиличдан омон қолганлар! Қочинглар, ўйланманглар! Олис юртда Эгангизни эсланглар. Қуддус ҳақида ўйланглар.</verse>
				<verse number="51">Сизлар айтасиз: “Шарманда бўлдик. Ҳақоратлар эшитдик. Юзимиз шувут. Ахир, Эгамиз уйининг муқаддас хоналарини Ажнабийлар оёқ ости қилди.”</verse>
				<verse number="52">Эгамиз эса шундай демоқда: “Мана, шундай кунлар келяптики, Мен Бобилнинг сохта худоларини жазолайман. Бутун юрт узра Ярадорларнинг фарёдлари эшитилади.</verse>
				<verse number="53">Бобил осмонга чиқиб олса ҳам, Баланд қалъасини мустаҳкам қилса ҳам, Мен унга қарши қирғин келтирувчини юбораман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="54">Эгамиз шундай демоқда: “Ана, Бобил халқидан доду фарёд кўтарилмоқда, Бобил юртидан вайрон–талқон садолари келмоқда.”</verse>
				<verse number="55">Эгамиз Бобилни вайрон қилади, Шанғиллаган товушини ўчиради. Душманлар шиддатли тўлқинлардай ўкиради, Қулоқ тешгудек қилиб бақиради.</verse>
				<verse number="56">Қирғин келтирувчи Бобилга қарши чиқади, Сипоҳларини асирликка олади. Камонларини синдиради. Ахир, Эгамиз жазолайдиган Худодир, У роса Бобилнинг жазосини беради.</verse>
				<verse number="57">Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Маст қиламан Бобил амалдорларию донишмандларини, Ҳокимларини, аъёнларию жангчиларини. Улар абадий уйқуга кетадилар, Ҳеч қачон уйғонмайдилар.”</verse>
				<verse number="58">Сарвари Олам шундай демоқда: “Бобилнинг қалин деворлари ер билан яксон қилинади, Баланд дарвозалари ёндириб ташланади. Эллар беҳуда тинкасини қуритади. Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади.”</verse>
				<verse number="59">Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг тўртинчи йили. Шоҳ Зидқиё Бобилга бормоқчи бўлиб йўлга отланганда, Еремиё пайғамбар Нериёнинг ўғли, Махсиёнинг невараси Сараёга кўрсатмалар берди. Сараё бу сафарда жавобгар бир шахс эди.</verse>
				<verse number="60">Еремиё ўрама қоғозга Бобилнинг бошига тушадиган барча кулфатларни батафсил баён қилиб ёздирган эди.</verse>
				<verse number="61">У Сараёга шундай тайинлади: “Бобилга борганингдан кейин, ўрама қоғоздаги ҳамма сўзларни халққа баланд овозда ўқиб бер.</verse>
				<verse number="62">Кейин эса шундай хитоб қил: “Эй Эгам, Сен Ўзинг бу жойни вайрон қиламан, дегансан. Бу ерда на одамлар, на ҳайвонлар яшайди, бу жой то абад ташландиқ бўлади, деб айтгансан.”</verse>
				<verse number="63">Ўрама қоғозни ўқиб бўлганингдан кейин, унга бир тош боғлагин–да, Фурот дарёсининг ўртасига улоқтириб юбор.</verse>
				<verse number="64">Кейин шундай деб айт: “Бобил ҳам шунга ўхшаб чўкиб кетади. Эгамиз Бобилга ёғдирадиган кулфатлар туфайли Бобил ҳеч қачон ўнгланмайди. Унинг бутун аҳолиси ўлади.” Еремиёнинг башоратлари тугади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="52">
				<verse number="1">Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда ўн бир йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг қизи эди.</verse>
				<verse number="2">Зидқиё ҳам, Ёҳайиқим каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилгани учун</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Қуддус ва Яҳудо халқидан ғоят ғазабланган, оқибатда уларни Ўз ҳузуридан қувиб юборган эди. Зидқиё Бобил шоҳига қарши исён кўтарди.</verse>
				<verse number="4">Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, ўнинчи ойнинг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бор лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида баланд қурилмалар ясатди.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди.</verse>
				<verse number="6">Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир луқма нон тополмай қолди.</verse>
				<verse number="7">Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочдилар.</verse>
				<verse number="8">Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида Зидқиёга етиб олдилар. Зидқиёнинг ҳамма лашкарлари шоҳни ташлаб қочиб кетдилар.</verse>
				<verse number="9">Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ўша ерда ҳукм қилди.</verse>
				<verse number="10">Ривлода Зидқиёнинг кўзи олдида ҳамма ўғилларини, сўнг Яҳудо аъёнларини қатл қилди.</verse>
				<verse number="11">Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, уни кишанлаб қўйди. Бобил шоҳи уни ўзи билан Бобилга олиб кетди. Зидқиё умрининг охиригача зиндонда ётди.</verse>
				<verse number="12">Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йили, бешинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи хизматидаги қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди.</verse>
				<verse number="13">У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, Қуддусдаги ҳамма уйларга, ҳар бир ҳашаматли иморатга ўт қўйди.</verse>
				<verse number="14">Қўриқчилар сардори бошчилигида ҳамма Бобил лашкарлари Қуддус деворларини йиқитдилар.</verse>
				<verse number="15">Набизарадон баъзи қашшоқларни, шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқлару қолган–қутган ҳунармандларни асир қилиб олиб кетди.</verse>
				<verse number="16">Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар, дея ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос.</verse>
				<verse number="17">Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчаладилар, ҳамма бронзани Бобилга олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="18">Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган буюмларни — қозонларни, куракларни, қайчиларни, тоғорачалар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="19">Қўриқчилар сардори Набизарадон олтин ва кумушдан ясалган тоғораларни, оловкуракларни, тоғорачаларни, товоқларни, чироқпояларни, куракчаларни ва шароб назри учун ишлатиладиган идишларни ҳам олиб кетди.</verse>
				<verse number="20">Эгамизнинг уйи учун шоҳ Сулаймон ясаттирган иккита устунга, ҳовузга, ҳовуз остидаги ўн иккита буқага ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди.</verse>
				<verse number="21">Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак эди. Устунларнинг ичи кaвак бўлиб, деворларининг қалинлиги тўрт энли эди.</verse>
				<verse number="22">Иккала устуннинг тепасида биттадан устунқош бор эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди.</verse>
				<verse number="23">Устунқошнинг ҳар бир томонига тўқсон олтита анор тасвири туширилган эди. Ҳаммаси бўлиб тўрсимон безакдаги анорлар сони юзта эди.</verse>
				<verse number="24">Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди.</verse>
				<verse number="25">Қуддусда қолган сипоҳларнинг лашкарбошисини, шоҳнинг еттита шахсий маслаҳатчисини, халқни лашкар сафига ёзган лашкарбошининг котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди.</verse>
				<verse number="26">Уларнинг ҳаммасини Ривлога, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди.</verse>
				<verse number="27">Бобил шоҳи уларни Хомат юртида, Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўзларининг юртидан сургун қилиндилар.</verse>
				<verse number="28">Навухадназар сургун қилган халқнинг миқдори қуйидагичадир: Ҳукмронлигининг еттинчи йили 3.023 нафар яҳудийни,</verse>
				<verse number="29">ўн саккизинчи йили Қуддус аҳолисидан 832 нафар кишини,</verse>
				<verse number="30">йигирма учинчи йили қўриқчилар сардори Набизарадон Яҳудодан 745 нафар кишини сургун қилди. Ҳаммаси бўлиб сургун қилинган халқнинг миқдори 4.600 киши эди.</verse>
				<verse number="31">Яҳудо шоҳи Ёҳайихин сургунда юрганига ўттиз етти йил бўлганда, Эвилмардух Бобил шоҳи бўлди. Эвилмардух ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма бешинчи куни Яҳудо шоҳи Ёҳайихинга илтифот кўрсатиб, уни зиндондан олиб чиқди.</verse>
				<verse number="32">Унга яхши муносабатда бўлди, Бобилга сургун қилинган бошқа шоҳлардан кўра баландроқ мартаба берди.</verse>
				<verse number="33">Шундай қилиб, Ёҳайихин зиндон кийимларини ечди. Умр бўйи доимо Бобил шоҳининг дастурхонидан таом еди.</verse>
				<verse number="34">Умрининг охиригача Бобил шоҳи тарафидан кундалик эҳтиёжи ҳар доим қондирилди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="25">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Вой шўрим! Одамларга тўлиб–тошган бир вақтлар, Нақадар ёлғиздир энди бу шаҳар! Халқлар орасида шуҳрат қозонган, Энди бир бева аёлга у ўхшаб қолган. У вилоятлар орасида маликадай эди, Энди у бир чўрига ўхшаб қолди.</verse>
				<verse number="2">Кечалари у аччиқ–аччиқ йиғлайди, Кўзларидан ёшлар оқади. Уни юпатадиган бирон кимса Йўқдир ўйнашларининг орасида. Дўстлари унга хиёнат қилишди, Унга душман бўлиб қолишди.</verse>
				<verse number="3">Яҳудо халқи сургун бўлиб, азоблар тортди, Тутқунликнинг машаққатини у тотиб қўрди. Бегона халқлар орасида ўрнашганда, Ўзига ором топа олмади. У танг аҳволга тушиб қолганда, Таъқиб этувчилар уни қўлга олди.</verse>
				<verse number="4">Қуддусга борадиган йўллар тутяпти мотам, Ахир, белгиланган байрамларга келмас бирор ҳам одам. Шаҳарнинг ҳамма дарвозалари ҳувиллаб қолди, Руҳонийлари xўрсиниб ўтирибди. Қуддусдаги қизлар қайғуга ботган, Қуддуснинг ўзи ҳам изтиробда қолган.</verse>
				<verse number="5">Қуддусга душманлари бош бўлди, Унинг ғанимлари равнақ топди. Қуддус беҳад кўп гуноҳ қилди, Шу сабабдан Эгамиз уни азобга солди. Қуддуснинг фарзандлари сургун қилинди, Ғанимлари уларни олиб кетди.</verse>
				<verse number="6">Қиз Қуддус ўз савлатини йўқотди. Йўлбошчилари ўтлоқ топа олмаган кийикка ўхшайди. Овчидан қочишга уларнинг мадори қолмади.</verse>
				<verse number="7">Кулфату саргардонлик кунларда, Қуддус олдинги ҳазиналарини эслади. Унинг аҳолиси душманларга таслим бўлганда, Қуддусга ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ эди. Ғанимлар унинг қулашини томоша қилиб, Қуддусни масхара қиларди.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, Қуддус жирканч гуноҳга қўл урди, Атрофдагиларга у кулги бўлди. Олдин уни эъзозлаган ҳаммалар Энди ундан ҳазар қиладилар. Қуддуснинг шармандалигини улар кўрдилар. Мана энди, Қуддус хўрсиниб ўтирибди, Ҳаммадан юзини яшириб ўтирибди.</verse>
				<verse number="9">Унинг нопоклиги кийимини доғ қилди, Келажаги ҳақида у қайғурмади. У даҳшатли тарзда қулади, Унинг юпатувчиси йўқ эди. У шундай деб ёлворди: “Кулфатимга бир назар солгин, эй, Эгам, Зеро, душманларим ғолиб келди устимдан!”</verse>
				<verse number="10">Ғанимлар Қуддус хазиналарига чанг солди. Қуддуснинг кўзи олдида Бегона халқлар муқаддас маконга кирди. Аммо Эгамиз ўша ғайрияҳудийларга Ҳатто Исроил жамоасида бўлишни ман этганди!</verse>
				<verse number="11">Мана энди, шаҳардаги ҳамма одамлар хўрсиняпти, Бир бурда нонни излаб юрибди. Улар бойликларини сотиб, овқат олишяпти, Шу йўсин ўз жонларини сақлашяпти. Қуддус шундай деб ёлвормоқда: “Эй Эгам, менга бир боққин, Хор бўлганимни кўриб қўйгин!”</verse>
				<verse number="12">Қуддус ўтган–кетганларга хитоб қилади: “Наҳотки сизларга бари бир бўлса?! Менга бир қаранглар! — деб ёлворади. — Эгамиз ғазаб кунида менга азоб берган, Бундай азобни ҳеч ким кўрмаган.</verse>
				<verse number="13">У осмондан олов юборди, Ўша олов ичимни ёндирди. Худо оёғимга тузоқ қўйди, Мени ортга қайтишга мажбур қилди. Адойи тамом қилди мени Худойим, Азобу аламда қолди менинг жоним.</verse>
				<verse number="14">Гуноҳларим бўйинтуруққа айланган, Ўша бўйинтуруқни Худонинг Ўзи ясаган. У гуноҳларимни бўйнимга осди. Мени тамом ҳолдан тойдирди. Раббий берди мени душманларим қўлига, Мен қаршилик қила олмайман уларга.</verse>
				<verse number="15">Эгам кучли жангчиларимни рад этди, Йигитларимни яксон қилиш–чун лашкар юборди. Бокира қиз Яҳудони Раббий узум эзгандай эзди.</verse>
				<verse number="16">Шунинг учун мен фарёд қиламан, Кўз ёшимни сел–сел оқизаман. Ахир, юпатувчим мендан узоқда, Жонимга оро кирувчи олисда. Эвоҳ, душманларим мендан ғолиб келди, Фарзандларим хонавайрон бўлди.”</verse>
				<verse number="17">Қуддус қўлларини чўзиб ёрдам сўрайди, Бироқ ҳеч ким уни юпатмайди. Эгамиз қўшни халқларга амр берди, Шунда ҳаммаси Ёқуб наслига душман бўлиб қолди. Душманларининг назарида Қуддус ахлатдай жирканч бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="18">Қуддус айтмоқда: “Ҳа, менинг Эгам ҳақ, Ахир, ўзим Унинг амрига қарши бош кўтардим. Эй халқлар, менга қулоқ солинг, Менинг кулфатимни кўриб қўйинг. Менинг йигит–қизларим сургун бўлди.</verse>
				<verse number="19">Мен ўйнашларимни чақирдим, Улар эса мени алдашди. Жонини сақлаш учун нон излаган Руҳонию оқсоқолларим кўчаларда жон берди.</verse>
				<verse number="20">Эй, Эгам, кўриб қўйгин қайғумни, Кўр тўкилиб турган юрагимни. Эвоҳ, юрак–бағрим эзилиб кетди, Ахир, мен Сенга қарши бош кўтардим. Ана, ташқарида қилич одамларни чопяпти, Ичкарида ўлим ҳукмронлик қиляпти.</verse>
				<verse number="21">Одамлар оҳу нолаларимни эшитди, Бироқ менинг юпатувчим йўқ эди. Ғанимларим эшитди кулфатларим ҳақида, Хурсанд бўлишди қилган ишингдан шунда. Сен эълон қилган ўша кунингни келтиргин, Душманларим ҳам менинг ҳолимга тушсин.</verse>
				<verse number="22">Назарингдан қочмасин уларнинг қилган қабиҳликлари, Гуноҳим–чун мени жазолагандай жазолагин уларни. Кўпдир менинг оҳу нолаларим, Ҳеч ҳам қолмади менинг мадорим.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Вой шўрим! Раббимиз ғазабланиб, Қиз Қуддусни зулмат билан қоплади, У Исроилнинг салобатини Осмондан ерга улоқтирди. Аччиқ қаҳри келганда, Ўз пойандози бўлган Маъбадини эсга олмади.</verse>
				<verse number="2">Раббий аёвсиз вайрон қилди Ёқуб наслининг масканларини. Ғазаби келиб яксон қилди Қиз Яҳудонинг қалъаларини. Оёқ ости қилиб, хўрлади Шоҳлик ва унинг ҳукмдорларини.</verse>
				<verse number="3">У қаттиқ ғазабга миниб, Исроилнинг бор қудратини йўқ қилди. Ғанимлар ҳужум қилганда, Ўз халқини ҳимоя қилмади. Авжига чиққан олов каби, Ёқубнинг юртини ёндириб юборди.</verse>
				<verse number="4">У ғанимдай бизга қарата ёйини тортди, Ўқ узишга Унинг қўли тайёр турарди. У душмандай келишган йигитларимизни ўлдирди. Қиз Қуддуснинг чодирларига оловдай қаҳрини сочди.</verse>
				<verse number="5">Раббий душманга ўхшаб қолди, Исроил юртини вайрон қилди. Хароб қилди барча саройларини, Яксон этди Исроил қалъаларини. Қиз Яҳудога келтирди ғам–ғусса, Унинг қайғусини орттирди минг ҳисса.</verse>
				<verse number="6">Боғдаги чайлани йиқитгандай, Маъбадини У бузиб ташлади. Қуддусдаги байрам ва Шаббат кунларни Эгамиз бекор қилди. Шоҳлар ва руҳонийларни Ғазаб устида рад этди.</verse>
				<verse number="7">Раббий Ўз қурбонгоҳидан воз кечди, Ўз масканини ташлаб кетди. Қуддус саройларини ёвнинг қўлига берди. Эгамиз уйидаги ёвнинг ҳайқириғи Байрамдаги шодон овозларга ўхшайди.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, Эгамиз қиз Қуддуснинг деворларини Вайрон этишга қарор қилди. Деворларга бирма–бир қараб чиқди, Шаштидан қайтмади, ҳаммасини яксон қилди. Энди қалъаю деворлар қайғуряпти, Ҳаммаси хароб бўлиб ётибди.</verse>
				<verse number="9">Қуддус дарвозалари тупроққа беланиб ётибди, Дарвоза тамбалари парчаланиб ётибди. Шоҳу амалдорлари сургун бўлишди, Қонунлар халққа ўргатилмас энди. Эгамиздан келган ваҳийларни Пайғамбарлар энди кўрмайди.</verse>
				<verse number="10">Қиз Қуддуснинг оқсоқоллари Сукут сақлаб ерда ўтирибди. Бошларидан улар тупроқ сочган, Ўзлари қанорга ўранган. Бошларини солиб қуйи Ўтирибди Қуддус қизлари.</verse>
				<verse number="11">Йиғлайвериб кўзларим толган, Ичимда юрагим тўкилиб кетган. Жигар–бағрим эзилиб кетди, Ахир, менинг халқим қирилиб кетди! Оч қолган гўдагу чақалоқлар Шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётибди!</verse>
				<verse number="12">“Қорним очди! Чанқадим!” деб Оналарига улар фарёд қилар. Ярадор жангчидай шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётишар. Оналарининг бағрида жон таслим этишар.</verse>
				<verse number="13">Сен ҳақингда нима айтай?! Сени кимга солиштирай, эй қиз Қуддус? Нима деб юпатай?! Сени кимларга ўхшатай, эй бокира қиз Сион? Денгиздай чексиздир сенинг кулфатинг, Энди шифо бера олмас сенга ҳеч ким!</verse>
				<verse number="14">Сенинг пайғамбарларинг Ёлғон ва беҳуда ваҳийлар айтишди. Гуноҳларингни фош қилмай, Сургуннинг олдини олишмади. Ёлғон башоратлар айтиб, Сени йўлдан оздиришди.</verse>
				<verse number="15">Ўтган–кетганлар сендан ор қилиб, Қўл силтаб кетадилар. Ёқасини ушлаб, бошларини чайқайдилар, Эй қиз Қуддус, сени мазах қилиб шундай айтадилар: “Гўзалликда комил шаҳарми шу?! Бутун дунёнинг севинчимиш у!”</verse>
				<verse number="16">Барча ёвларинг устингдан кулади, Ҳолингни кўриб ёқасини ушлайди. Тишларини ғижирлатиб айтишади: “Биз уни ямладик! Воҳ, қандай интизорлик билан Бу кунни кутган эдик! Ниҳоят, ўша кунга етдик!”</verse>
				<verse number="17">Эвоҳ, Эгамиз Ўз режаларини амалга оширди, Ўз айтганларини битта қолдирмай бажарди. Азалдан огоҳлантириб келгандай Сизларни аёвсиз қириб ташлади. Ғанимларнинг қудратини юксалтирди, Ҳолингиздан душманларни хурсанд қилди.</verse>
				<verse number="18">Шахар аҳлининг қалби Раббийга фарёд қилмоқда, Эй, қиз Қуддуснинг деворлари! Кўз ёшингиз кечаю кундуз дарё бўлиб оқсин. Ўзингизга тиним берманг, Кўз ёшингизни асло тўхтатманг!</verse>
				<verse number="19">Тур, эй қиз Қуддус! Кечаси билан Худога илтижо қилиб чиққин! Юрагингни Раббийга сувдай тўкиб солгин! Қўлларингни узат осмонга, Фарзандларинг учун ёлворгин Унга! Ахир, улар очликдан ҳушсиз ётибди Ҳар бир кўчанинг бошида.</verse>
				<verse number="20">Шундай ибодат қилгин: “Эй Эгам, кўрмайсанми буни: Не кўйларга солиб қўйдинг Сен халқингни?! Оналар эркалатиб ўстирган фарзандларини ейишяпти–ку! Руҳонию пайғамбарлар масканингда қирилиб кетяпти–ку!</verse>
				<verse number="21">Ёшу қариларнинг жасадлари кўчада чангга беланиб ётибди. Қилич туфайли йигиту қизларим жувонмарг бўлди. Сен ғазабинг чиққан куни уларни ҳалок қилдинг, Аёвсиз уларни қириб ташладинг.</verse>
				<verse number="22">Менга қарши йиғдинг Сен теваракдаги ёвларни, Гўё зиёфатга чақиргандай таклиф қилдинг уларни. Ўша куни Сенинг ғазабингдан ҳеч ким қутилолмади, Бирор одам ўз жонини сақлаб қололмади. Эвоҳ, эркалаб ўстирган болаларимни Душманларим ўлдирди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Азобларда қолган инсонман, Худонинг ғазаби туфайли таёқ едим.</verse>
				<verse number="2">Бошлаб борди Худо мени зулматга, Нур тушмайдиган қоронғи жойга.</verse>
				<verse number="3">Ёлғиз менга қарши У қўл кўтарди, Кун бўйи мени қайта–қайта жазолади.</verse>
				<verse number="4">Қаритиб юборди эту теримни, Синдириб ташлади суякларимни.</verse>
				<verse number="5">Аламга мени тутқун қилди, Жабру жафо зиндонига мени ташлади.</verse>
				<verse number="6">Мажбур қилди мени зимистонда яшашга, Ўхшаб қолдим мен анча олдин ўлган марҳумга!</verse>
				<verse number="7">Қочиб кетмасин, дея Худо атрофимни қуршади, Оғир занжирлар билан мени кишанбанд этди.</verse>
				<verse number="8">Ёрдам сўраб ёлворсам ҳам мен Унга, Қулоқ солмас У менинг фиғонимга.</verse>
				<verse number="9">Йўнилган тошлар билан У йўлимни тўсди, Юрган йўлимни чалкаштириб юборди.</verse>
				<verse number="10">Пойлади У мени айиқдай, Ташланмоқчи бўлди менга шердай.</verse>
				<verse number="11">Сўнг мени судради бир четга, Ғажиди, ташлаб кетди танг аҳволда.</verse>
				<verse number="12">Худо Ўз ёйини тортди, Ўқларига мени нишон қилди.</verse>
				<verse number="13">Садоғидаги ўқлари билан юрагимни тешди.</verse>
				<verse number="14">Мана, энди ўз халқим устимдан кулмоқда, Уззукун улар мени мазах қилиб, қўшиқ куйламоқда.</verse>
				<verse number="15">Xудо менга аччиқ ўтдан едирди, Заҳарли сувдан менга ичирди.</verse>
				<verse number="16">Мени оёқ ости қилиб, тупроққа белади, Шағал едириб, тишларимни синдирди.</verse>
				<verse number="17">Тинчлик билмас энди менинг жоним, Бахт нималигини тамом унутдим,</verse>
				<verse number="18">Шунда ўзимга дедим: “Адойи тамом бўлдим! “Барбод бўлди Эгамга бўлган умидим!”</verse>
				<verse number="19">Кулфату саргардонлик ҳақидаги ўйларим Заҳарли сувга, аччиқ ўтга ўхшайди.</verse>
				<verse number="20">Бундай ўйларга толган менинг жоним Тушкунликка тушди.</verse>
				<verse number="21">Бироқ мен бир нарсани ёдда тутарман, Шунинг учун доим умид қиларман:</verse>
				<verse number="22">Эгамнинг содиқ севгиси бўлмайди адо, Унинг раҳм–шафқати тугамас асло.</verse>
				<verse number="23">Ҳар тонг улар янгиланади, Буюкдир Худонинг садоқати!</verse>
				<verse number="24">Қалбимда айтаман: “Эгамдир менинг бор–йўғим, Шундай экан, ёлғиз Ундадир менинг умидим.”</verse>
				<verse number="25">Эгамиз Ўзига умид боғлаганларга яхшилик қилади, Унга интилган ҳар бир жонга эзгулигини кўрсатади.</verse>
				<verse number="26">Эгамизнинг нажотини тоқат ила кутиш яхшидир.</verse>
				<verse number="27">Ёшликдан тарбияга бўйсуниш яхшидир.</verse>
				<verse number="28">Раббимиз тарбиялаганда, Ёлғиз ўтириб, сукут сақлайлик.</verse>
				<verse number="29">Бундай вақтларда ер ўпиб таъзим қилайлик, Ахир, яна умид бордир.</verse>
				<verse number="30">Тарсаки еганимизда қаршилик қилмайлик, Эшитган кўп ҳақоратларни ичимизга ютайлик.</verse>
				<verse number="31">Зеро, Раббий бизни абадий ташлаб қўймайди!</verse>
				<verse number="32">Унинг Ўзи бизга қайғу келтирган бўлса–да, Ўзи бизга раҳм–шафқат қилади. Ахир, Унинг содиқ севгиси буюкдир!</verse>
				<verse number="33">Ҳа, У инсонга ғам келтириб, озор беришни хуш кўрмайди.</verse>
				<verse number="34">Юртдаги ҳамма асирларнинг оёқ ости бўлганини,</verse>
				<verse number="35">Одамлар ҳақ–ҳуқуқдан маҳрум бўлганини, Худойи Таоло кўриб турибди.</verse>
				<verse number="36">Бир ёқлама ҳукм чиқарилганини Раббий билиб турибди.</verse>
				<verse number="37">Раббийнинг ижозатисиз, Ҳеч кимнинг буйруғи бажо бўлмас.</verse>
				<verse number="38">Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Худойи Таолонинг амрисиз содир бўлмас.</verse>
				<verse number="39">Ҳануз ҳаёт эканмиз, Гуноҳимиз учун жазо тортганда нолимайлик!</verse>
				<verse number="40">Тутган йўлларимизни яхшилаб текширайлик, Эгамизга қайтайлик.</verse>
				<verse number="41">Қўлларимизни осмонга чўзиб, Чин дилдан самодаги Худога ёлвориб айтайлик:</verse>
				<verse number="42">“Эй Эгамиз! Биз итоатсизлик қилдик, Сенга қарши бош кўтардик, Сен бизни кечирмадинг.</verse>
				<verse number="43">Сен ғазабга миниб, таъқиб қилдинг бизни, Шафқатсиз қирдинг ҳаммамизни.</verse>
				<verse number="44">Илтижоларимиз Сенга етиб бормаслиги учун, Булутлар билан олдингни тўсдинг.</verse>
				<verse number="45">Сен бизни ахлатдай ташлаб юбординг, Халқлар орасида супуриндидай қилдинг.</verse>
				<verse number="46">Мана, барча ёвларимиз устимиздан куляпти.</verse>
				<verse number="47">Биз ваҳимага тушдик, тузоққа илиндик, Фалокату ҳалокатга гирифтор бўлдик.”</verse>
				<verse number="48">Сел–сел бўлиб оқар менинг кўз ёшларим, Ахир, қирилиб кетди менинг халқим!</verse>
				<verse number="49">null</verse>
				<verse number="50">Эгамиз осмондан бизга қарамагунча, Мен тўхтамай оби дийда қиламан, Тинмай кўз ёш тўкаман.</verse>
				<verse number="51">Қуддусдаги ҳамма қизларнинг қисмати Юрак–бағримни эзиб юборди!</verse>
				<verse number="52">Сабабсиз душманлик қилаётир менга одамлар, Қушни овлагандай мени овлади улар.</verse>
				<verse number="53">Мени тириклайин чуқурликка ташлашди, Чуқурлик оғзини тош билан беркитишди.</verse>
				<verse number="54">Сувлар кўтарилиб ошди бошимдан, “Адо бўлдим” дедим ичимда.</verse>
				<verse number="55">Эй Эгам, чуқурлик тубидан Сенга илтижо қилдим.</verse>
				<verse number="56">“Додимни тингла, ёпма қулоғингни!” дедим. Сен эшитдинг бу илтижоимни.</verse>
				<verse number="57">Ёлворганимда Сен менга яқинлашдинг, “Қўрқма!” деб ўшанда менга айтдинг.</verse>
				<verse number="58">Ё Раббий, Сен даъвоимни ҳимоя қилдинг, Менинг жонимни халос этдинг.</verse>
				<verse number="59">Кўрдинг менга қилинган ноҳақликни, Эй, Эгам, Ўзинг ёқлагин мени.</verse>
				<verse number="60">Ёвларимнинг тил бириктирганини Сен кўрдинг, Менга қарши қилган ёвуз ниятларини билдинг.</verse>
				<verse number="61">Эй Эгам, улар мазах қилганини Ўзинг эшитдинг, Менга қарши тил бириктирганини билдинг.</verse>
				<verse number="62">Ғанимларим мени ғийбат қилар, Кун бўйи менга пичинг отар!</verse>
				<verse number="63">Қара, улар ўтирса ҳам, турса ҳам, Қўшиқ куйлаб, мени мазах қилишар.</verse>
				<verse number="64">Уларнинг қилмишларига яраша, Жазосини бергин эй, Эгам!</verse>
				<verse number="65">Юракларига ғулғула солгин, Уларни лаънатга дучор қилгин,</verse>
				<verse number="66">Ғазаб билан уларнинг кетидан қувла, Ер юзидан тамомила йўқ қилиб ташла!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Вой шўрим! Олтин хира тортди, Соф тилла жилосини йўқотди. Ҳар бир кўча бошида Маъбад тошлари сочилиб ётибди.</verse>
				<verse number="2">Қуддуснинг азиз фарзандлари Олтиндан ҳам қадрли эди, Эвоҳ, энди эса улар Кулол ясаган сопол идишдай Қадрсиз бўлиб қолдилар.</verse>
				<verse number="3">Ҳатто чиябўрилар, Ўз болаларини эмизишар. Менинг халқим эса туяқушга ўхшаб қолди, Улар ўз фарзандларига шафқат қилмайди.</verse>
				<verse number="4">Чақалоқлар жуда чанқаган Тиллари танглайига ёпишиб қолган, Нон сўраб, ёш болалар тиланчилик қиляпти, Бироқ ҳеч ким уларга бир бурда ҳам нон бермайди.</verse>
				<verse number="5">Тансиқ таомлар еган одамлар Энди кўчаларда очликдан ўляптилар. Қимматбаҳо либос кийиб ўсганлар Энди кул уюмлари орасида ётибдилар.</verse>
				<verse number="6">Садўм шаҳрига қарши инсон қўли кўтарилмади, Аммо бу шаҳар бир зумда вайрон бўлди. Халқимнинг тортган жазоси Сaдўмнинг жазосидан ҳам оғирроқ бўлди.</verse>
				<verse number="7">Сутдан ҳам оқ, қордан ҳам оппоқ эди Йўлбошчиларимизнинг кўнгиллари, Маржондай товланарди соғлом таналари, Ёқутдай кўркам эди кўринишлари.</verse>
				<verse number="8">Энди таниб бўлмас уларни кўчаларда, Уларнинг юзлари куядан ҳам қорароқ тусда. Бужмайган терилари суякларга ёпишган, Тарашадан ҳам баттар қуриб–қақшаб кетган.</verse>
				<verse number="9">Нобуд бўлганлар қилич тиғидан Бахтлироқдир очлик қурбонларидан. Зеро, қаҳатчиликка дучор бўлганлар Жонларини аста–секин таслим қиларлар.</verse>
				<verse number="10">Меҳрибон оналар туққан болаларини Ўз қўллари билан пиширдилар. Халқим ҳалокатга учраганда, Болалари уларга озуқа бўлди.</verse>
				<verse number="11">Эгамизнинг қаҳр–ғазаби қайнади, У аччиқ қаҳрини сочди, Қуддус шаҳрида олов ёндирди, Олов шаҳарни пойдеворигача куйдирди.</verse>
				<verse number="12">Душман Қуддус дарвозаларини ёриб ўтишига Ер юзидаги ҳукмдорлар ишонмаганлар. Жаҳондаги одамлар буни ҳатто хаёлига ҳам келтирмаганлар.</verse>
				<verse number="13">Шаҳардаги пайғамбарларнинг гуноҳи, Руҳонийларнинг жиноятлари бунга сабаб бўлди. Ахир, улар шаҳарда солиҳ одамнинг қонини тўкдилар.</verse>
				<verse number="14">Ҳа, улар ўз кийимини қонга булғадилар, Уларнинг кийимидан одамлар ҳазар қиладилар. Кўр одамдай бу йўлбошчилар Кўчаларда дайдиб юрибдилар.</verse>
				<verse number="15">“Йўқол, ҳаром!” деб бақиради ҳамма уларга, “Йўқолларинг! Йўқол! Тега кўрманг сизлар бизларга!” Қочиб, ғарибу мусофир бўлиб юрганда улар, “Бу ердан чиқиб кетинглар”, деб халқлар уларни ҳайдар.</verse>
				<verse number="16">Эгамизнинг Ўзи тарқатиб юборди уларни, Бу йўлбошчиларга энди У назар солмайди. Руҳонийларга ҳеч ким ҳурмат кўрсатмайди, Оқсоқолларга ҳеч ким марҳамат қилмайди.</verse>
				<verse number="17">Беҳуда кутавериб мадад, Толди бизнинг кўзимиз, Мадад бера олмайдиган бир халққа Умид боғлаган эканмиз.</verse>
				<verse number="18">Ҳар бир қадамимизни пойлади ёвимиз, Ўз кўчаларимизда юролмадик биз. Бор–йўғи саноқли кунимиз қолди. Бизнинг умримиз поёнига етди.</verse>
				<verse number="19">Бизни таъқиб қилувчилар Бургутдан ҳам тезроқ учишарди, Улар тоғларда бизни овлашарди, Чўлларда бизни пойлашарди.</verse>
				<verse number="20">Эгамиз танлаган шоҳ уларнинг тузоғига илинди, Эвоҳ, ҳаётимиз манбаи у эди. Биз шоҳимиз соясида Халқлар орасида яшаймиз, деб ўйлагандик.</verse>
				<verse number="21">Эй Уз юртида яшовчи қиз Эдом, Хурсанд бўл, шодлан! Бироқ сен ҳам жазо косасидан ичасан, Маст бўлиб кийимингни ечасан.</verse>
				<verse number="22">Эй қиз Қуддус, жиноятларинг учун Сен жазоингни тортиб бўлдинг. Энди Эгамиз сени сургунда ушлаб турмайди. Эй қиз Эдом, сенинг гуноҳларингни эса Эгамиз фош қилади, Жиноятларинг учун У сени жазолайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Эй Эгам, бошимизга тушган кўргиликни ёдингда тутгин, Қанчалик хор бўлганимизни бир кўриб қўйгин!</verse>
				<verse number="2">Мулк қилиб олган еримиз ажнабийлар қўлига тушди, Келгиндилар уйларимизга эга бўлишди.</verse>
				<verse number="3">Отасиз етимдай бўлиб қолдик биз, Бевага ўхшаб қолди оналаримиз.</verse>
				<verse number="4">Биз ичган сувимизга пул тўлаймиз, Ёққани ўтинни сотиб оламиз.</verse>
				<verse number="5">Ёвларимиз таъқиб қилиб, қўймас бизни ҳолимизга, Чарчаб кетдик, тиним йўқ бизга.</verse>
				<verse number="6">Тўйгунча нон еймиз деб, Миср ва Оссурия билан биз сулҳ туздик.</verse>
				<verse number="7">Аждодларимиз гуноҳ қилиб, ўтиб кетди, Аммо уларнинг жазосини биз тортяпмиз энди.</verse>
				<verse number="8">Бизга ҳукмронлик қилаётир қуллар, Улар зулмидан бизни ким қутқарар?!</verse>
				<verse number="9">Нон излаймиз, жонимизни қўйиб хавф остига, Чунки каллакесарлар писиб ётибди далаларда.</verse>
				<verse number="10">Очарчилик дастидан чиққан иссиғимиз, Тандирдай қизиган бизнинг баданимиз.</verse>
				<verse number="11">Ғанимларимиз Қуддусда аёлларни зўрлашди, Яҳудо шаҳарларида қизларнинг номусига тегишди.</verse>
				<verse number="12">Қўлларидан осишди йўлбошчиларимизни, Хор қилишди оқсоқолларимизни.</verse>
				<verse number="13">Йигитлар тегирмон тошини тортяпти, Ўғлонлар оғир ўтин остида гандираклаб қолди.</verse>
				<verse number="14">Шаҳар дарвозасида оқсоқоллар ўтирмайдиган бўлди, Йигитлар шодон куйлар чалмайдиган бўлди.</verse>
				<verse number="15">Кўнглимизни шодлик тарк этди, Ўйин–кулгимиз азага айланди.</verse>
				<verse number="16">Бошимиздаги тожимиз тушиб кетди, Гуноҳ қилдик! Шўримиз қуриди!</verse>
				<verse number="17">Дарду аламга тўлди юрагимиз, Йиғлайвериб хиралашди кўзимиз.</verse>
				<verse number="18">Ахир, Сион тоғи ҳувиллаб қолди, Чиябўрилар у ерда изғиб юрибди.</verse>
				<verse number="19">Сен эса, эй Эгам, абадий ҳукмронлик қиласан, Авлодлар оша Ўз тахтингда ўтирасан.</verse>
				<verse number="20">Нечун бизни Сен тамом унутдинг? Нечун узоқ вақтга ташлаб қўйдинг?</verse>
				<verse number="21">Эй Эгам, бизни Ўзингга юз бурдиргин, Токи Сенга қайтайлик. Қадимги улуғворлигимизни тиклагин.</verse>
				<verse number="22">Наҳотки Сен биздан бутунлай воз кечдинг?! Қаҳру ғазабингнинг ҳад–поёни бордир, ахир!</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="26">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">Ўттизинчи йил, тўртинчи ойнинг бешинчи куни. Мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлди. Ўша куни Кавор дарёси бўйида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим.</verse>
				<verse number="4">Қарасам, шимолдан бўрон турди. Улкан бир булутдан чақмоқ чақар эди, булут атрофи ярқираб турарди. Булутнинг оловли маркази сайқал мисдай товланарди.</verse>
				<verse number="5">Ўшанинг ўртасида мен тўртта жонли мавжудотни кўрдим. Улар инсон қиёфасида эди.</verse>
				<verse number="6">Аммо ҳар бирининг тўртта юзи ва тўртта қаноти бор эди.</verse>
				<verse number="7">Уларнинг оёқлари текис бўлиб, бузоқнинг туёқларига ўхшаш туёқлари бор эди. Туёқлар ялтироқ бронза каби товланиб турарди.</verse>
				<verse number="8">Қанотлари остида одам қўлига ўхшаган қўллари бор эди.</verse>
				<verse number="9">Мавжудотлар бир–бирига орқа ўгириб турар эдилар, қанотларининг учлари бир–бирига тегиб турарди. Улар ҳар томонга биргаликда юрардилар, юрганларида бурилмас эдилар.</verse>
				<verse number="10">Мавжудотларнинг юзларига келсак, улар тўрт хил эди: олд томонида инсон юзи, ўнг томонида шер юзи, чап томонида буқа юзи ва орқа томонида бургут юзи бор эди.</verse>
				<verse number="11">Мавжудотларнинг бир жуфт қаноти тепага ёйилган бўлиб, ёнидаги мавжудотларнинг қанотларига тегиб турарди. Қолган бир жуфт қаноти эса танасини ёпиб турарди.</verse>
				<verse number="12">Мавжудотлар тўғрига қараб юришар эди. Руҳ уларни қаерга йўналтирса, улар ўша ерга боришарди, юрганда бурилмасди.</verse>
				<verse number="13">Жонли мавжудотларнинг кўриниши ёнаётган кўмирга ёки машъалага ўхшар эди. Мавжудотларнинг орасида олов айланиб юрарди. Бу олов чақнарди, ундан чақмоқ чақиб турар эди.</verse>
				<verse number="14">Мавжудотларнинг ўзлари ҳам чақмоқ тезлиги билан у ердан бу ерга бориб келишарди.</verse>
				<verse number="15">Мен тўртта мавжудотни томоша қилиб турганимда, мавжудотлар ёнидаги ғилдиракларни кўрдим. Ҳар бир мавжудотнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар ерга тегиб турарди.</verse>
				<verse number="16">Тўрттала ғилдиракнинг кўриниши ва тузилиши бир хил эди. Улар қимматбаҳо тошдай товланарди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдираги бор эди.</verse>
				<verse number="17">Шу сабабдан ғилдираклар ҳаракатга келганда, тўрт томонга юра олар эди, юрганда бурилмасди.</verse>
				<verse number="18">Ғилдиракларнинг гардишлари баланд ва баҳайбат эди. Уларнинг гир айланаси кўзлар билан қопланган эди.</verse>
				<verse number="19">Жонли мавжудотлар юрганда, ёнларидаги ғилдираклар ҳам ҳаракатга келарди. Ердан кўтарилганда, ғилдираклар ҳам улар билан бирга кўтариларди.</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">Мавжудотлардаги руҳ ғилдиракларда ҳам эди. Шу сабабдан руҳ мавжудотларни қаерга йўналтирса, мавжудотлар ўша ерга боришарди, ғилдираклар ҳам улар билан бирга ҳаракатга келарди. Мавжудотлар юрганда, улар ҳам юрар эди, тўхтаганда тўхтар эди, ердан кўтарилганда кўтарилар эди.</verse>
				<verse number="22">Мавжудотларнинг бошлари узра гумбазга ўхшаш бир нарса бор эди, ўша нарса биллурдек товланарди.</verse>
				<verse number="23">Қанотларини ёйган мавжудотлар гумбаз остида эди. Уларнинг қанотлари бир–бирига тегиб турарди. Иккинчи жуфт қанотлари эса баданларини ёпиб турарди.</verse>
				<verse number="24">Улар қанот қоқиб учардилар. Қоққан қанотларининг товуши шовуллаган денгиз товушидай, Қодир Худонинг гумбурлаган овозидай, улкан лашкарнинг шовқин–суронидай эди. Мавжудотлар тўхтаганда қанотларини йиғиштириб олишарди.</verse>
				<verse number="25">Улар тўхтаб, қанотларини йиғиштириб олдилар. Шунда бошлари тепасидаги гумбаз узра бир овоз янгради.</verse>
				<verse number="26">Гумбаз устида зангори ёқутдан ясалган тахтга ўхшаш бир нарса бор эди. Тахт устида инсон қиёфасидаги бир зот ўтирарди.</verse>
				<verse number="27">Ўша кимсанинг белидан юқори қисми сайқал мисдай ярқирарди, атрофини олов ўраганди. Белидан пастки қисми эса оташ каби порларди. Унинг бутун борлиғи нур таратиб турарди.</verse>
				<verse number="28">Ўша нур ёмғирдан кейин булутлар орасида пайдо бўладиган камалакдек жилваланарди. Бу ёғду Эгамизнинг улуғворлигини акс этарди. Мен буни кўришим биланоқ ерга мук тушдим, сўнг бир овоз эшитдим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ўша овоз менга деди: — Эй инсон, ўрнингдан тур, Мен сен билан гаплашмоқчиман.</verse>
				<verse number="2">Овоз менга гапираётганда Руҳ ичимга кириб, мени турғизиб қўйди. Мен гапнинг давомини тингладим.</verse>
				<verse number="3">У менга шундай деди: — Эй инсон, Мен сени итоатсиз Исроил халқининг олдига юбораман. Улар Менга қарши бош кўтаришди. Уларнинг ўзлари ҳам, ота–боболари ҳам шу кунгача Менга қарши гуноҳ қилиб келишган.</verse>
				<verse number="4">Бу халқ қайсар ва ўжардир. Мен сени уларнинг олдига юбораман. Сен уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапирасан.</verse>
				<verse number="5">Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин.</verse>
				<verse number="6">Сен эса, эй инсон, улардан ҳайиқма, уларнинг гапларидан қўрқма. Атрофингни янтоғу тиканаклар ўраб олса ҳам, чаёнлар орасида яшасанг ҳам қўрқма. Уларнинг гапларидан чўчима, уларнинг важоҳатидан даҳшатга тушма.</verse>
				<verse number="7">Бу исёнкор халқ сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга Менинг гапларимни етказ.</verse>
				<verse number="8">Сен эса, эй инсон, бу исёнкор халққа ўхшама. Оғзингни оч. Мен сенга берадиган нарсани егин.</verse>
				<verse number="9">Қарасам, мен томон бир қўл чўзилди. Қўлда бир ўрама қоғоз бор эди.</verse>
				<verse number="10">Қўл ўрамни очиб, менга кўрсатди. Ўрамнинг олди ва орқа томонларига марсия, мотам ва қайғу сўзлари ёзилган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">У менга шундай деди: — Эй инсон, Мен сенга бераётган бу ўрама қоғозни олиб егин. Сўнг Исроил халқининг олдига бориб, айтганларимни айт.</verse>
				<verse number="2">Мен оғзимни очдим, У менга ўша ўрама қоғозни егани берди.</verse>
				<verse number="3">У менга деди: “Қоғознинг ҳаммасини еб, қорнингни тўйғаз.” Мен қоғозни едим, унинг таъми асалдай ширин эди.</verse>
				<verse number="4">У менга яна шундай деди: — Эй инсон, энди бориб, Исроил халқига Менинг гапларимни айт.</verse>
				<verse number="5">Мен сени қийин ва мураккаб тилда гапирадиган халқ олдига эмас, балки Исроил халқи олдига юборяпман.</verse>
				<verse number="6">Агар Мен сени сўзлари тушунарсиз бўлган кўп халқлар олдига юборганимда эди, улар сенга албатта қулоқ солишган бўлар эди.</verse>
				<verse number="7">Аммо Исроил халқи сенга қулоқ солмайди, улар ҳатто Менга ҳам қулоқ солишмайди. Ҳа, бу халқ қайсар ва ўжардир.</verse>
				<verse number="8">Мана қара, Мен сени улар каби қайсар ва ўжар қиламан.</verse>
				<verse number="9">Сенинг бошинг тошдай қаттиқ, қайроқтошдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Улар исёнкор халқ бўлса–да, сен улардан чўчима, даҳшатга тушма.</verse>
				<verse number="10">У гапида давом этиб шундай деди: — Эй инсон, сенга айтадиган гапимни икки қулоғинг билан яхшилаб эшитиб, ҳаммасини дилингга тугиб олгин.</verse>
				<verse number="11">Сўнг сургундаги юртдошларинг олдига бор. Улар сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга “Эгамиз Раббий шундай демоқда” деб гапларимни етказ.</verse>
				<verse number="12">Руҳ мени кўтарди. Шунда мен орқадан келаётган баланд гумбурлаган товушни эшитдим. Ўша товуш: “Эгамизнинг улуғворлигини Унинг маконида мадҳ қилинглар”, деб айтаётган эди.</verse>
				<verse number="13">Мен жонли мавжудотларнинг бир–бирига ишқаланган қанотларининг товушини ва ёнларидаги ғилдиракларнинг гулдуросини ҳам эшитдим.</verse>
				<verse number="14">Руҳ мени бошқа ёққа олиб кетди. Мен аччиқланиб, жаҳлим чиқа бошлади. Эгамизнинг қудрати мени қамраб олган эди.</verse>
				<verse number="15">Мен Овув тепалигида, Кавор дарёсининг бўйида яшаётган сургунларнинг олдига бордим. Ўша ерда етти кун давомида ўзимга кела олмай гангиб ўтирдим.</verse>
				<verse number="16">Етти кундан кейин Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="17">— Эй инсон, Мен сени Исроил халқига соқчи қилиб тайинладим. Оғзимдан чиққан ҳар бир гапимни айтиб, уларни огоҳлантирасан.</verse>
				<verse number="18">Агар Мен фосиққа “Сен албатта ўласан”, деб айтсам–у, сен эса ўша одамни бу ҳақда огоҳлантирмасанг, ҳаётини сақлаб қолай деб, уни фосиқлик йўлидан қайтармасанг, ўша одам ўз гуноҳи учун ўлади. Бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан.</verse>
				<verse number="19">Агарда сен фосиқни огоҳлантирсанг–у, у эса фосиқлик йўлидан қайтмаса, у ўз гуноҳи учун ўлади, сен эса ўз жонингни асраб қолган бўласан.</verse>
				<verse number="20">Агар солиҳ киши ёмон йўлга кириб, гуноҳга қўл урса ва Мен унга тўғоноқ солсам, у нобуд бўлади. Борди–ю, сен ўша одамни огоҳлантирмаган бўлсанг, у ўзининг гуноҳи учун нобуд бўлади. Мен унинг қилган савоб ишларини эсга олмайман. Унинг ўлими учун сени жавобгар қиламан.</verse>
				<verse number="21">Борди–ю, сен солиҳ кишини ёмон йўлдан қайтарсанг, у сенга қулоқ солгани учун яшайди. Сен эса ўз жонингни асраб қолган бўласан.</verse>
				<verse number="22">Эгамиз менга Ўз қудратини ато этиб, шундай деди: — Қани тур, водийга туш. Мен сен билан ўша ерда гаплашаман.</verse>
				<verse number="23">Мен туриб, водийга тушдим. Эгамизнинг улуғворлиги менга зоҳир бўлди. У ерда кўрган Эгамизнинг улуғворлиги худди Кавор дарёси бўйида кўрган улуғворликка ўхшар эди. Мен мук тушдим.</verse>
				<verse number="24">Руҳ вужудимга кириб, мени оёқларимга турғизиб қўйди. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Уйингга кириб, эшикларни ичидан қулфлаб ол.</verse>
				<verse number="25">Сен кўчага чиқа олмаслигинг учун сени арқонлар билан боғлашади.</verse>
				<verse number="26">Сен бу исёнкор халққа танбеҳ бера олмаслигинг учун, Мен сени гунг қилиб, тилингни танглайингга ёпиштириб қўяман.</verse>
				<verse number="27">Аммо уларга айтадиган гапим бўлганда, сени яна тилга киритаман. Уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапирасан. Сенга қулоқ соладиганлар қулоқ солишсин, қулоқ солишни хоҳламаганлар эса солишмасин. Ахир, улар исёнкор халқ–ку!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Эй инсон, бир ғишт олиб олдингга қўй, унинг устига Қуддус расмини чиз.</verse>
				<verse number="2">Расмдаги шаҳарни қамал қилиб, атрофига қамал иншоотларини билдирувчи уюмларни қил, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уй, душман қароргоҳларини ўрнат, шаҳарнинг гир айланасига девортешар қуролларни жойлаштир.</verse>
				<verse number="3">Кейин товани ол. Товани темир девор каби ўзинг билан расмдаги шаҳарнинг орасига ўрнат. Сўнг шаҳарга юзлан, сен шаҳарни қамал қилган бўласан. Бу Исроил халқи учун бир аломат бўлади.</verse>
				<verse number="4">Сўнг чап томонингга ёнбошлаб, ўз гарданингга Исроил халқининг гуноҳларини ол. Сен чап томонингда ётган пайтингда уларнинг гуноҳи учун жазо тортган бўласан.</verse>
				<verse number="5">Улар гуноҳ қилган йилларнинг сонига кўра, Мен сен учун кунларни ажратдим. Сен 390 кун давомида Исроил халқининг гуноҳи учун жазо тортасан.</verse>
				<verse number="6">Белгиланган вақт тугагач, ўнг томонингга ёнбошлаб ётгин. Бу сафар сен 40 кун давомида Яҳудо халқининг гуноҳи учун жазо тортасан. Бир кун бир йил ҳисобланади.</verse>
				<verse number="7">Қуддус рамзи бўлган ғиштга юзлан, қўлингни паншаха қилиб, қамал қилинган шаҳарга қарши башорат қил.</verse>
				<verse number="8">Мана, қамалингнинг муддати тугамагунча бир томондан бошқа томонга ўгирилмаслигинг учун, Мен сени арқонлар билан боғлаб ташлайман.</verse>
				<verse number="9">Энди бориб ўзинг учун буғдой, арпа, ловия, ясмиқ дони, тариқ ва қизил буғдойни олиб, бир хумчага сол. Сен улардан ўзингга нон тайёрлайсан. 390 кун чап томонингга ёнбошлаб ётиб, ўша нондан ейсан.</verse>
				<verse number="10">Бир кунлик ейдиган озуқангнинг миқдори 50 мисқолни ташкил қилиши керак. Ҳар куни белгиланган вақтдагина уни ейишинг шарт.</verse>
				<verse number="11">Сувни ҳам белгиланган вақт ва белгиланган миқдорда ичасан. Кунига бир коса сув ичасан.</verse>
				<verse number="12">Ўтин ўрнига одам тезагини ишлатасан, одамларнинг кўзи олдида нон ёпиб ейсан.”</verse>
				<verse number="13">Эгамиз шундай деди: — Мен Исроил халқини бегона халқлар орасига сургун қилганимда, улар ҳам худди шундай ҳаром нонни ейдиган бўладилар.</verse>
				<verse number="14">— Ё Эгам Раббий! — дея ёлвордим мен, — мен ҳеч қачон ўзимни булғаган эмасман. Ўзи ўлиб қолган ёки ҳайвонлар ғажиган жониворнинг гўштини ёшлигимдан еган эмасман. Ҳеч қандай ҳаром гўштни оғзимга олган эмасман!</verse>
				<verse number="15">У менга шундай жавоб бериб деди: — Хўп майли, одам тезагининг ўрнига мол тезагини ишлатақол. Тезак ёқиб, нон ёпиб ейсан.</verse>
				<verse number="16">Сўнг гапида давом этиб деди: — Мен Қуддус аҳолисини нонга зор қилиб қўяман. Улар қўрқув ичра нонни ўлчаб ейдилар, умидсизланиб сувини тақсимлаб ичадилар.</verse>
				<verse number="17">Сув ва ноннинг танқислигидан одамлар бир–бирларига даҳшат ичра қарайдилар. Тортган жазосидан адо бўладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Эгамиз шундай деди: “Эй инсон, ўткир бир қилич ол. Устара ўрнига ўшани ишлатиб, сочинг билан соқолингни қириб ташлагин. Сўнг сочингни тарозида ўлчаб, тенг уч қисмга бўлгин.</verse>
				<verse number="2">Шаҳарнинг қамал кунлари тугаганда сочингнинг бир қисмини ғиштга чизилган шаҳар ўртасида ёндир. Иккинчи қисмини шаҳар атрофига сочиб ташлаб, қилич билан майдала. Учинчи қисмини эса шамолда учиртириб юборгин. Мен қиличимни яланғочлаб, шаҳар аҳолисини таъқиб қиламан.</verse>
				<verse number="3">Сочингнинг озгинасини олиб, чопонингнинг этагига қистириб қўй.</verse>
				<verse number="4">Ўша сочингнинг бир қисмини оловга ташлаб, ёндириб юбор. Ундан чиққан олов авж олиб, бутун Исроил хонадонига ёйилади.”</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: “Мана, Қуддусга бир қаранг. Мен уни халқларнинг ўртасига жойлаштирдим, бошқа юртлар уни ўраб турибди.</verse>
				<verse number="6">Аммо у қонун–қоидаларимга қарши чиқди, атрофдаги халқлардан кўра, кўпроқ қабиҳлик қилди. У қонун–қоидаларимни рад этди, фармонларимга бўйсунмади.”</verse>
				<verse number="7">Шунинг учун ЭгамизРаббий Қуддусга айтмоқда: “Сизлар бадкирдорликда атрофингиздаги халқлардан ҳам ўтиб тушдингиз. Фармонларимга бўйсунмадингиз, қонун–қоидаларимга риоя этмадингиз. Ҳатто бошқа халқларнинг удумларини ҳам бажармадингиз.”</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: “Эй Қуддус аҳли, Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман. Халқларнинг кўзи олдида сизларни жазолайман.</verse>
				<verse number="9">Қилган жирканч ишларингиз туфайли Мен бошингизга даҳшатли бир кўргилик келтираман. Мен бунақасини ҳеч қачон қилмаганман ва бундан кейин ҳам қилмайман.</verse>
				<verse number="10">Қуддусда ота–оналар ўз фарзандларининг этини, фарзандлар эса ўз ота–оналарининг этини ейдилар. Мен сизларни жазолайман, омон қолганларингизни дунёнинг тўрт томонига тарқатиб юбораман.</verse>
				<verse number="11">Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни йўқ қиламан. Сизлар муқаддас масканимни макруҳ бутлару жирканч одатларингиз билан ҳаром қилдингиз. Шунинг учун сизларга ачинмайман, раҳм қилмайман.</verse>
				<verse number="12">Халқингизнинг учдан бир қисми ўлату қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Иккинчи қисми жангда, шаҳар ташқарисида қирилиб кетади. Қолган қисмини эса Мен тўрт томонга тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб таъқиб қиламан.</verse>
				<verse number="13">Шунда ғазабимдан тушаман, қаҳримни уларга сочиб бўлганимдан кейингина таскин топаман. Қаҳримни уларга сочиб бўлганимдан кейин, Мен, Эгангиз, рашк устида гапирганимни улар билиб оладилар.</verse>
				<verse number="14">Мен сизларни хонавайрон қиламан. Ён–атрофда яшовчи халқлар ҳамда ўтган–кетган одамлар сизларни мазах қиладилар.</verse>
				<verse number="15">Мен сизларни қаҳру ғазаб билан ҳукм қилганимда, жаҳл устида қаттиқ жазолаганимда, атрофдаги халқлар даҳшатга тушадилар. Улар бундан сабоқ оладилар, сизларни эса мазах қилиб, устингиздан куладилар. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.</verse>
				<verse number="16">Мен устингизга қаҳатчиликнинг ҳалокатли ўқларини ёғдираман, сизларни йўқ қиламан. Шаҳардаги очарчиликни авжига чиқараман, сизларни бир бурда нонга зор қиламан.</verse>
				<verse number="17">Мен устингизга қаҳатчилигу ёввойи ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни фарзандларингиздан жудо қилади. Ўлату қотиллик юртингизда ҳукм суради, Мен сизларга қарши душман қиличини яланғочлайман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Исроил тоғларига юзлан. Уларга қарши шундай башорат қил:</verse>
				<verse number="3">Эй Исроил тоғлари, Эгамиз Раббийнинг сўзларини эшитинглар! ЭгамизРаббий тоғлару қирларга, жарликлару водийларга шундай деб айтмоқда: Мен Ўзим сизларга қарши қилич юбораман, бутларга атаган барча саждагоҳларингизни вайрон қиламан.</verse>
				<verse number="4">Қурбонгоҳларингиз бузиб ташланади, тутатқи қурбонгоҳларингиз парча–парча қилинади. Мен одамларингизни бутларингиз олдида қириб юбораман.</verse>
				<verse number="5">Исроил халқининг жасадларини бутларингиз олдига ташлайман, суякларини қурбонгоҳларингиз атрофига сочаман.</verse>
				<verse number="6">Ҳамма шаҳарларингизни яксон қиламан, саждагоҳларингизни вайрон этаман. Шунда қурбонгоҳларингиз бузилади, бутларингиз парча–парча қилинади, тутатқи қурбонгоҳларингиз қўпориб ташланади, қўлларингиз яратган ҳамма нарса супуриб ташланади.</verse>
				<verse number="7">Бутун юрт жасадларга тўлади. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="8">Мен баъзи бир одамларнинг жонини қирғиндан сақлаб қоламан. Бироқ уларни бошқа юртларга, бегона халқлар орасига қувиб юбораман.</verse>
				<verse number="9">Улар бегона халқлар орасига сургун қилинганда Мени эслайдилар. Мени рад этган вафосиз қалбларию, бутлар кетидан қараган ҳирсли кўзлари дилимга қанчалик озор етказганини тушуниб оладилар. Улар қилган қабиҳликлари ва жирканч ишлари учун ўз–ўзларидан ҳазар қилиб, нафратланадилар.</verse>
				<verse number="10">Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар. Бошларига келадиган фалокат ҳақида Мен уларни жиддий огоҳлантирганимни биладилар.”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: “Қани бўл, кўксингга ур, ерни теп. Шундай деб хитоб қил: — Қабиҳликка қўл урган Исроил халқининг ҳолига вой! Улар қиличдан, очарчилигу ўлатдан нобуд бўладилар!</verse>
				<verse number="12">Узоқларда бўлганлар ўлатдан ўлади. Яқинда бўлганлар қиличдан ўтказилади. Омон қолганлар очарчиликдан нобуд бўлади. Шу йўл билан Мен уларнинг устиларига қаҳримни сочаман.</verse>
				<verse number="13">Уларнинг жасадлари бутлари орасида, қурбонгоҳлари атрофида, ҳар бир баланд тепаликда, барча тоғ чўққиларида, ҳар бир яшил дарахту серсоя эман остида — халқим бутларга атаб хушбўй хидли қурбонликлар келтирган ҳар бир жойда ётади. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="14">Мен уларга қарши қўлимни кўтараман. Бутун юртни, саҳродан тортиб, то Ривло шаҳригача вайрон қилиб, ташландиқ ерга айлантираман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Эганг РаббийИсроил юрти ҳақида шундай деб айтмоқда: Куни битди! Бутун юртнинг куни етди!</verse>
				<verse number="3">Эй Исроил, сенинг кунинг битди, Мен қаҳримни устингга сочаман. Тутган йўлинг учун сени ҳукм қиламан, жирканч одатларинг учун жазолайман.</verse>
				<verse number="4">Сенга ачинмайман, раҳм ҳам қилмайман. Тутган йўлинг учун, жирканч одатларинг учун адабингни бераман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.”</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: “Даҳшатли кулфат! Мана, кулфат келмоқда!</verse>
				<verse number="6">Кунинг битди! Эвоҳ, кунинг битди! Мана, бало бошингга етди!</verse>
				<verse number="7">Эй, юртда яшовчи одам, ҳалокатинг келди! Тоғларда хурсандчилик эмас, саросима ҳукм сурадиган кун келди.</verse>
				<verse number="8">Кўп ўтмай сени ғазабимга гирифтор этаман, жаҳлимдан тушмагунимча қаҳримни устингга сочаман. Тутган йўлинг учун сени ҳукм қиламан, жирканч одатларинг учун жазолайман.</verse>
				<verse number="9">Сенга ачинмайман, раҳм қилмайман. Тутган йўлинг учун, жирканч одатларинг учун адабингни бераман. Ўшанда сени жазолаган Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.</verse>
				<verse number="10">Ана, кулфат куни етиб келди! Ҳалокат бошингга тушди! Зўравонлик гуллади, мағрурлик куртаклади.</verse>
				<verse number="11">Зўравонлик фосиқликни жазолайдиган хивичга айланди. Бу одамларнинг биронтаси омон қолмайди. Тўкинлигу бойлиги, дабдабаси йўқ бўлади.</verse>
				<verse number="12">Ўша вақт келди! Ўша кун яқинлашди! Харидор харид қилган нарсасидан қувонмасин, сотувчи кўрган зараридан ғам чекмасин. Менинг ғазабим бутун оломон устига бирдай ёғилади.</verse>
				<verse number="13">Сотувчи билан харидор тирик қолган тақдирда ҳам, сотувчи сотган ерини қайтариб ололмайди. Бутун оломонга тегишли бу башоратни қайтариб бўлмайди. Гуноҳ қилганлари учун уларнинг бирортаси ўз ҳаётини сақлаб қололмайди.</verse>
				<verse number="14">Бурғулар чалинди, ҳаммаси тайёр бўлди. Аммо жангга ҳеч ким кирмади, чунки Менинг ғазабим бутун оломон устига ёғилади.</verse>
				<verse number="15">Кўчада жанг бўлмоқда. Ичкарида очарчилигу ўлат ҳукм сурмоқда. Даладагилар жангда ҳалок бўладилар, шаҳардагилар очарчилигу ўлатдан ўладилар.</verse>
				<verse number="16">Омон қолганлар даштдаги кабутарлардай тоғларга қочади. Улар гуноҳ қилганлари учун инграйди.</verse>
				<verse number="17">Одамларнинг қўлларида мадор қолмайди, иштонлари ҳўл бўлади.</verse>
				<verse number="18">Улар қанорга ўранишади, даҳшат уларнинг ёпинчиғи бўлади. Юзлари шувут, боши кал бўлади.</verse>
				<verse number="19">Кумушларини кўчага улоқтиришади, олтини ахлат каби бўлади. Эгамизнинг ғазаб кунида кумушу олтини уларга нажот бера олмайди. Уларнинг нафсини қондирмайди, оч қоринларини тўйғизмайди. Ҳа, олтину кумуш халқимга тўғоноқ бўлди.</verse>
				<verse number="20">Улар кўз–кўз қилиб юрган чиройли олтин безакларидан макруҳ худолару жирканч бутларни ясадилар. Шу сабабдан Мен бойликларини улар учун ахлат каби қиламан.”</verse>
				<verse number="21">“Мен ўша бойликларни келгиндиларга ўлжа қилиб бераман, дунёнинг фосиқларига талатаман. Улар халқимнинг бисотини ҳаром қиладилар.</verse>
				<verse number="22">Мен халқимдан юзимни ўгираман. Шунда улар азиз уйимни булғайдилар. Ҳа, зўравонлар бостириб келиб, уни булғайдилар.”</verse>
				<verse number="23">“Халқим учун занжирлар тайёрланг! Зеро, юртда қотиллик авжга чиққан. Қуддус шаҳри зўравонликка тўлган.</verse>
				<verse number="24">Мен юртимга энг ваҳший халқларни бошлаб келаман. Улар халқимнинг уйларига эгалик қилишади. Мен кучлиларнинг мағрурлигига чек қўяман. Халқимнинг саждагоҳлари ҳаром қилинади.</verse>
				<verse number="25">Даҳшату алам халқимни қамраб олади. Улар тинчликка интилишади, аммо тинчлик бўлмайди.</verse>
				<verse number="26">Кулфат кетидан кулфат келади, миш–миш кетидан миш–миш тарқалади. Одамлар башорат қидириб, пайғамбар олдига беҳуда боришади. Руҳонийлар таълимот беришга, оқсоқоллар маслаҳат беришга ожиз бўладилар.</verse>
				<verse number="27">Шунда шоҳ қайғуга ботади, шаҳзодалар тушкунликка тушадилар. Қўрққандан юрт аҳлининг қўли титрайди. Мен уларни қилган қилмишларига яраша жазолайман. Улар бошқаларни қандай ҳукм қилган бўлса, Мен ҳам уларни худди шундай ҳукм қиламан. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Сургун бўлган пайтимизнинг олтинчи йили олтинчи ойнинг бешинчи кунида Яҳудо оқсоқоллари мени кўргани уйимга келишди. Мен улар билан ўтирганимда, Эгам Раббийнинг қудрати мени қамраб олди.</verse>
				<verse number="2">Қарасам, инсон қиёфасидаги бир киши турибди. Ўша кимсанинг белидан пастки қисми оловдай чақнар эди. Юқори қисми эса сайқалланган мисдай нур таратиб турар эди.</verse>
				<verse number="3">У қўлга ўхшаш бир узвини узатиб, мени сочимдан тутди. Сўнг Руҳ мени замин узра кўтарди–да, Худонинг мана шу ваҳийсида Қуддус шаҳрига олиб кетди. У мени Маъбаднинг ички ҳовлисидаги шимолий дарвозанинг олдида турган катта бир бут олдига олиб борди. Бу бут Худонинг рашкини қўзғатарди.</verse>
				<verse number="4">Ўша ерда Исроил Худосининг улуғворлиги бор эди. Мен бундай ваҳийни водийда ҳам кўрган эдим.</verse>
				<verse number="5">Худо менга шундай деди: “Эй инсон, шимол томонга назар ташла.” Мен шимол томонга назар ташладим. Худонинг рашкини қўзғатадиган ўша бут қурбонгоҳ ёнидаги дарвозанинг кираверишида турарди.</verse>
				<verse number="6">Шунда Худо менга деди: “Эй инсон, халқимнинг қилмишини кўрдингми? Улар бу ерда жирканч ишларни қилиб, Мени муқаддас масканимдан ҳайдаб юбормоқчилар. Қани юр, Мен сенга бундан баттарини ҳам кўрсатаман.”</verse>
				<verse number="7">У мени Маъбаднинг ташқи ҳовлиси кираверишига олиб борди. Қарасам деворда бир тешик бор экан.</verse>
				<verse number="8">У менга деди: “Эй инсон, қани бўл, девордаги тешикни катталаштир.” Мен девордаги тешикни катталаштирдим, шунда бир эшикка дуч келдим.</verse>
				<verse number="9">Худо менга деди: “Ичкарига кир. Бу ерда қилинаётган ўтакетган жирканч ишларни ўз кўзинг билан кўриб қўй.”</verse>
				<verse number="10">Мен ичкарига кирдим. Деворларнинг айланасига судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳаром ҳайвонларнинг расмлари ҳамда Исроил халқи сиғинадиган барча бутларнинг тасвирлари солинган эди.</verse>
				<verse number="11">Тасвирларнинг олдида Исроил халқининг етмишта оқсоқоли турган эди. Шофон ўғли Язаниё ҳам ўшаларнинг орасида эди. Ҳар бирининг қўлида биттадан оташкурак бор эди. Оташкураклардан ёнаётган тутатқиларнинг хушбўй тутуни кўтариларди.</verse>
				<verse number="12">Худо деди: “Исроил оқсоқолларининг бутларга тўла қоронғи хонада нима қилаётганини кўрдингми? Улар шундай дейдилар: ‘Эгамиз бизни кўрмаяпти, У юртимизни тарк этган.’”</verse>
				<verse number="13">Сўнг Худо яна деди: “Қараб тур, Мен сенга бундан ҳам баттароғини кўрсатаман.”</verse>
				<verse number="14">Сўнг Эгамиз мени уйининг шимолий дарвозаси ёнига олиб борди. У ерда хотинлар ўтириб, худо Таммуз учун қайғуриб йиғлаётган эдилар.</verse>
				<verse number="15">Шунда Худо деди: “Эй инсон, буни кўрдингми?! Мен сенга бундан ҳам баттарроғини кўрсатаман.”</verse>
				<verse number="16">Эгамиз мени уйининг ички ҳовлисига олиб кирди. Уйнинг кираверишида, айвон ва қурбонгоҳ орасида йигирма беш нафар киши турар эди. Улар Маъбадга орқасини ўгириб, шарқдан чиқаётган қуёшга сажда қилаётган эдилар.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз менга шундай деди: “Ана кўрдингми, инсон? Яҳудо халқининг мана шу ерда қилаётган жирканч ишлари етмасмиди?! Улар бутун юртни зўравонликка тўлдирмоқдалар, ҳадеб қаҳримни келтирмоқдалар. Мени ҳақорат қилаётганларини бир кўриб қўй!</verse>
				<verse number="18">Шунинг учун Мен уларнинг устига ғазабимни сочаман. Уларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Овозлари борича Менга хитоб қилишса ҳам, уларга қулоқ солмайман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Мен Худонинг жарангдор овозини эшитдим. У баланд овозда деди: “Эй шаҳарни жазолаш учун тайинланганлар, қуролларингизни олинглар. Бу ерга келинглар!”</verse>
				<verse number="2">Шу онда шимолдаги Юқори дарвоза томонидан олти киши келди. Ҳар бирининг қўлида ҳалокатли қуроли бор эди. Уларнинг орасида зиғир толасидан тўқилган либос кийган, белига эса котиблик асбобларини тақиб олган бир кимса ҳам бор эди. Келган одамларнинг ҳаммаси ичкарига кириб, бронза қурбонгоҳнинг ёнига бориб туришди.</verse>
				<verse number="3">Карублар устидаги Исроил Худосининг улуғворлиги ўз жойидан кўтарилиб, уйнинг остонасига борди. Сўнг Эгамиз зиғир либос кийган кишини чақириб,</verse>
				<verse number="4">деди: “Бориб шаҳарнинг ҳамма жойини айланиб чиқ. Шаҳарда қилинаётган жирканч ишлардан сиқилиб, зорланган кишиларнинг пешанасига белги қўй.”</verse>
				<verse number="5">Қуролланган олти кишига эса Эгамизнинг шундай деганини эшитдим: “Унга эргашинглар. Бутун шаҳарни айланиб чиқинглар. Одамларни ўлдиринглар, уларга ачинманглар, раҳм қилманглар.</verse>
				<verse number="6">Қарияларни, йигиту қизларни, аёлу болаларни, ҳаммасини ўлдиринглар, аммо пешанасига белги қўйилган биронта одамга ҳам зарар етказманглар. Буйруғимни бажаришни шу ердан, муқаддас масканимдан бошланглар.” Шундай қилиб, улар қирғинни Эгамизнинг уйи олдида бўлган оқсоқоллардан бошладилар.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз деди: “Уйимни ҳаром қилинглар! Ҳовлини жасадларга тўлдиринглар. Қани бошланглар!” Қуролланган одамлар шаҳарга бориб, у ердагиларни ҳалок қилдилар.</verse>
				<verse number="8">Улар буйруқ бажаргани кетганларида, мен ёлғиз ўзим қолдим. Мен ерга мук тушиб, Худога илтижо қилдим: “Ё Эгамиз Раббий! Сен ғазабингни Қуддусга сочиб, Исроилнинг қолган–қутган халқини ҳам йўқ қилиб юбормоқчимисан?”</verse>
				<verse number="9">У менга шундай жавоб берди: “Исроил ва Яҳудо халқлари оғир гуноҳга қўл уришди. Улар бутун юртни қонга белашди, Қуддус шаҳрини адолатсизликка тўлдиришди. Улар: “Эгамиз юртимизни тарк этган, У бизни кўрмаяпти”, деб айтишяпти.</verse>
				<verse number="10">Мен эса уларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Қилган барча қилмишларига яраша жазосини бераман.”</verse>
				<verse number="11">Шу орада зиғир либосли, белига котиб асбобларини тақиб олган киши қайтиб келиб, “Амрларингизни бажо айладим”, деди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Қарасам, карублар тепасидаги гумбаз узра зангори ёқутга ўхшаш бир нарса пайдо бўлди. Ўша нарса тахт шаклида эди.</verse>
				<verse number="2">Худо зиғир либос кийган кишига шундай деди: “Қани бўл, карублар остидаги ғилдираклар орасига кириб, у ердан бир ҳовуч ёнаётган қўмирдан олиб чиқ. Кўмирни шаҳарнинг ҳамма ёғига сочиб ташла.” Ўша киши ғилдираклар орасига кириб кетди. Мен эса уни кузатиб турдим.</verse>
				<verse number="3">У кирган пайтда карублар Эгамиз уйининг жануб томонида турган эдилар, ички ҳовлини эса булут қоплаган эди.</verse>
				<verse number="4">Сўнг Эгамизнинг улуғворлиги карублар узра кўтарилиб, уйнинг остонасига бориб тўхтади. Шу онда уй булутга тўлди, бутун ҳовли Эгамизнинг улуғворлигидан чақнаб ёришиб кетди.</verse>
				<verse number="5">Карублар қанотларини қимирлатганларида шундай шовқин кўтарилар эдики, уни ҳатто ташқи ҳовлидан туриб эшитса ҳам бўлар эди. Бу шовқин Қодир Худонинг овозига ўхшаб кетар эди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз зиғир либос кийган кишига: “Карубларнинг ўртасига кир, ғилдираклар орасидаги ёнаётган кўмирдан олиб чиқ”, деб амр берганда, ўша киши битта ғилдиракнинг олдига бориб турди.</verse>
				<verse number="7">Шунда карублардан бири қўлини узатиб, бироз ёнаётган кўмирдан олди–да, зиғир либос кийган кишининг қўлига тутди. У киши ёнаётган кўмирни олиб кетди.</verse>
				<verse number="8">Ҳар бир карубнинг қаноти остида инсон қўлига ўхшаган қўли бор эди.</verse>
				<verse number="9">Қарасам, карублар ёнида тўртта ғилдирак турибди. Ҳар бир карубнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар қимматбаҳо тошдай товланарди.</verse>
				<verse number="10">Тўрттала ғилдиракнинг кўринишига келсак, улар бир–бирига ўхшар эди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдираги бор эди.</verse>
				<verse number="11">Улар ҳаракатга келганда тўрт томонга юра олар эди, юрганда бурилмасди. Карубнинг юзи қаерга йўналтирилган бўлса, ҳаммаси бурилмай ўша томонга юришарди.</verse>
				<verse number="12">Карубларнинг бутун баданлари, орқалари, қўллари, қанотлари ҳатто тўрттала ғилдираги ҳам кўз билан қопланган эди.</verse>
				<verse number="13">Ғилдиракларнинг номи “Айланадиган ғилдираклар” эканлигини мен эшитиб қолдим.</verse>
				<verse number="14">Ҳар бир карубнинг тўрттадан юзи бор эди: биринчи юз — карубнинг юзи, иккинчи юз — одамнинг юзи, учинчи юз — шернинг юзи ва ниҳоят тўртинчи юз бургутнинг юзи эди.</verse>
				<verse number="15">Карублар замин узра кўтарилдилар. Мен Кавор дарёси бўйида кўрган жонли мавжудотлар мана шу карублар экан.</verse>
				<verse number="16">Карублар юрганларида, ғилдираклар ҳам ёнларида юрарди. Қанот ёзиб кўтарилганларида, ғилдираклар ҳам улардан айрилмасди.</verse>
				<verse number="17">Хуллас, карублар тўхтаганда, улар ҳам тўхтар эди, кўтарилганда улар ҳам бирга кўтарилар эди, чунки жонли мавжудотларнинг руҳи ғилдиракларда эди.</verse>
				<verse number="18">Эгамизнинг улуғворлиги уй остонасидан чиқиб, карублар узра тўхтади.</verse>
				<verse number="19">Мен буни томоша қилиб турганимда, карублар қанотларини ёздилар, замин узра кўтарилиб, ғилдираклари билан бирга уйдан чиқиб кетдилар. Карублар Эгамиз уйининг шаркий дарвозаси ёнида тўхтаб қолдилар. Исроил Худосининг улуғворлиги уларнинг устида эди.</verse>
				<verse number="20">Бу жонли мавжудотларни мен Кавор дарёси бўйида кўрган эдим. Ўшанда ҳам улар Исроил Худосининг оёғи остида эдилар. Бу мавжудотлар карублар эканлигини мен энди тушуниб олган эдим,</verse>
				<verse number="21">чунки ҳар бир карубнинг тўртта юзи, тўртта қаноти хамда қанотлари остида одам қўлига ўхшаган қўллари бор эди.</verse>
				<verse number="22">Уларнинг юз тузилиши мен Кавор дарёси бўйида кўрган мавжудотларники билан бир хил эди. Ҳар бир мавжудот олд томонга қараб юрар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Руҳ мени кўтариб, Эгамиз уйининг шарқий дарвозасига олиб борди. Дарвоза ёнида мен йигирма беш нафар кишини кўрдим. Уларнинг орасида халқ раҳнамоларидан Оззур ўғли Язаниё ва Бинаё ўғли Пилатиё бор эди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз менга шундай деди: — Эй инсон, мана бу одамларнинг нияти ёмон. Улар шаҳардагиларга бўлмағур маслаҳатлар бериб юришибди.</verse>
				<verse number="3">Ўша бузуқ одамлар шундай дейдилар: “Ҳозир иморатлар солишнинг ҳожати йўқ. Бу шаҳар қозон кабидир, биз эса қозонда сақланган гўштдаймиз.”</verse>
				<verse number="4">Шундай экан, эй инсон, уларга қарши башорат қил!</verse>
				<verse number="5">Сўнг Эгамизнинг Руҳи бутун вужудимни қамраб олди. У Исроил халқига қуйидагиларни айтишимни буюрди: “Эгамиз шундай демоқда: — Эй Исроил халқи, сизлар ўша гапни айтдингиз. Мен эса ҳамма ўйларингизни биламан.</verse>
				<verse number="6">Сизлар шаҳардаги кўп одамларни ўлдирдингиз, кўчаларни жасадларга тўлдирдингиз.</verse>
				<verse number="7">Шунинг учун Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки: бу шаҳар ҳақиқатан ҳам қозон кабидир. Аммо гўшт сизлар эмас, сиз ўлдирган одамларнинг жасадларидир. Мен сизларни шаҳардан чиқариб юбораман.</verse>
				<verse number="8">Сизлар қиличдан қўрққан эдингизлар, аммо устингизга қилич юбораман. Мен, Эгангиз Раббий, шундай дедим.</verse>
				<verse number="9">Мен сизларни шаҳардан ҳайдаб чиқариб, ажнабийларнинг қўлига топшираман. Шу йўсин сизларни жазолайман.</verse>
				<verse number="10">Сизлар қиличдан нобуд бўласизлар. Мен сизларни Исроил чегараларида жазолайман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="11">Бу шаҳар сизлар учун қозондай бўлмайди, сизлар ҳам қозон ичидаги гўштдай бўлмайсизлар. Мен сизларни Исроил чегараларида жазолайман.</verse>
				<verse number="12">Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Зеро, сизлар шу пайтгача қонун–қоидаларимни бузиб, ён–атрофингизда яшовчи халқларнинг одатларига тақлид қилиб келдингизлар.”</verse>
				<verse number="13">Мен, Ҳизқиёл, башорат қилаётганимда, бирданига Бинаё ўғли Пилатиё жон берди. Мен ерга юз тубан йиқилиб: “Ё Эгам Раббий! Сен Исроилда қолган ҳамма одамларни нобуд қилмоқчимисан?” дея овозим борича ҳайқириб юбордим.</verse>
				<verse number="14">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="15">— Эй инсон, Қуддусда қолган одамлар сен ва сенинг сургун бўлган қариндошларинг ҳақида шундай айтишмоқда: “Улар узоқда, Эгамизга сажда қила олмайдилар. Шунинг учун бу юрт бизга мулк қилиб берилди.”</verse>
				<verse number="16">Аммо сен сургунда бўлган халқимга шундай хабарни етказ: “Эгангиз Раббий айтмоқда, Мен сизларни олисдаги халқлар орасига жўнатдим. Бошқа юртларга тарқатиб юбордим. Бироқ бегона юртдаги мусофирлик даврингизда, Ўзим сизларга саждагоҳ бўламан.”</verse>
				<verse number="17">— Яна айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда, Мен сизларни халқлар орасидан йиғиб оламан. Ҳа, сизлар бегона юртларга тарқалиб кетдингиз, аммо Мен сизларни олиб чиқаман. Исроил юртини сизларга қайтариб бераман.</verse>
				<verse number="18">Халқим ўз юртига қайтиб келганда, у ердаги макруҳ худоларни, жирканч бутларни илдизи билан йўқ қилади.</verse>
				<verse number="19">Мен уларга яхлит бир юрак бераман, қалбларини янги руҳга тўлдираман. Бағридаги тош юракни олиб ташлаб, ўрнига юмшоқ юрак соламан.</verse>
				<verse number="20">Шунда улар фармонларимни бажарадилар, қонун-қоидаларимга риоя қиладиган бўладилар. Улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.</verse>
				<verse number="21">Аммо макруҳ худолару жирканч бутларга сажда қилишни хуш кўрган одамларни қилмишларига яраша жазолайман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="22">Карублар қанотларини ёзиб, ёнидаги ғилдираклари билан бирга осмонга кўтарилдилар. Исроил Худосининг улуғворлиги карублар устида эди.</verse>
				<verse number="23">Эгамизнинг улуғворлиги шаҳарни тарк этиб, шаҳарнинг шарқ томонидаги тоққа бориб тўхтади.</verse>
				<verse number="24">Ваҳийда Руҳ мени кўтариб, Бобилга сургун қилинганларнинг олдига қайтариб олиб борди. Ваҳий тамом бўлди.</verse>
				<verse number="25">Мен сургундаги биродарларимга Эгамиз аён қилган ҳамма нарсани айтиб бердим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, сен исёнкор халқ орасида яшаб юрибсан. Уларнинг кўзлари бор, аммо кўрмайдилар, қулоқлари бор, аммо эшитмайдилар, чунки улар исёнкор халқдир.”</verse>
				<verse number="3">Эй инсон, керакли нарсаларингни тугиб ол. Худди сургунга кетаётгандай йўлга чиқ. Буни кундуз куни қил, одамлар сени кўрсин. Сен уйингни ташлаб, бошқа жойга кетаётганингни ҳамма кўрсин. Ким билсин, балки шунда бу исёнкор халқ эсини йиғиб олар.</verse>
				<verse number="4">Халқ сени томоша қила олиши учун, тугунингни кундуз куни ташқарига чиқариб қўй. Ўзинг эса кеч тушганда сени томоша қилаётган оломон олдида, худди сургунга кетаётгандай йўлга чиқ.</verse>
				<verse number="5">Одамларнинг кўзи олдида уйинг деворини теш, тугунингни тешикдан олиб чиқ.</verse>
				<verse number="6">Кеч тушганда уни елкангга ортиб, йўлга туш. Тарк этаётган юртингни кўра олмаслигинг учун, юзингни ёпиб ол, чунки халқ томоша қиладиган бу намойиш улар учун бир тимсол бўлади.</verse>
				<verse number="7">Мен Эгамизнинг айтганини қилиб, сургунга кетаётгандай тугунимни кундуз куни кўчага чиқариб қўйдим. Кеч тушганда қўлим билан уйим деворини тешдим. Қоронғида тугунни кўчага чиқариб, елкамга ортиб олдим. Одамлар мени томоша қилаётган эди.</verse>
				<verse number="8">Эртаси куни эрталаб Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="9">— Эй инсон, бу исёнкор Исроил халқи сендан “Нималар қиляпсан?” деб сўраганди, шундай эмасми?</verse>
				<verse number="10">Уларнинг олдига бориб айт: “Эгангиз Раббий шундай демоқда, сизлар томоша қилган намойиш — Қуддусда ҳукмронлик қилаётган шаҳзода ва у ердаги бутун Исроил халқининг қисмати рамзидир.”</verse>
				<verse number="11">Сўнг айт: “Кеча мен сизларга келажакда содир бўладиган воқеаларни намойиш қилдим. Сизлар сургун бўлиб, асирликка тушасизлар.</verse>
				<verse number="12">Ҳозир ҳукмронлик қилаётган шаҳзодангиз ҳам қоронғида елкасига тугун ортиб, йўлга тушади. У деворда очилган тешикдан чиқади. Тарк этаётган юртни кўрмаслиги учун, юзини ёпиб олади.</verse>
				<verse number="13">Мен унинг устига тўр ташлайман, у тузоғимга тушади. Мен уни Халдейлар юрти Бобилга олиб бораман, аммо у Бобилни кўра олмайди. У ўша ерда оламдан ўтади.</verse>
				<verse number="14">Mен шоҳ саройининг бутун аҳлини — вазирлару соқчиларини тўрт томонга тарқатиб юбораман. Қиличимни яланғочлаб, уларни таъқиб қиламан.</verse>
				<verse number="15">Мен уларни халқлар орасига тарқатиб ташлаганимда, бошқа юртларга қувиб юборганимда, Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.</verse>
				<verse number="16">Аммо Мен халқимдан баъзиларини асраб қоламан. Уларни жангда сақлайман, очарчилигу ўлатдан қутқараман. Улар бошқа улуслар орасига сургун бўлганда, қилган жирканч одатларини эътироф қиладилар. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="18">“Эй инсон, нонингни еганингда титрагин, сувингни ичганингда қўрқув ичра қалтирагин.</verse>
				<verse number="19">Юртдаги одамларга айт: “Исроилдаги Қуддус аҳолиси тўғрисида Эгамиз Раббий шундай демоқда: бу одамлар ёвуз бўлиб кетганлари учун Мен уларнинг юртини талон–тарож қилдираман. Улар нонни қўрқув ичра ейдилар, сувни саросима ичра ичадилар.</verse>
				<verse number="20">Аҳоли яшаган шаҳарлари вайрон бўлади, бутун юрт ташландиқ бўлиб қолади. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="21">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="22">— Эй инсон, Исроил юртида айтилаётган, “кунлар ўтяпти, башоратлар эса пучга чиқяпти”, деган мақолни эшитгансан.</verse>
				<verse number="23">Энди халқим олдига бориб айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда, Мен бу мақолни йўқ қилиб юбораман. Исроилда уни айтмайдиган бўлишади.” Яна уларга: “Башоратлар бажо бўладиган кунлар яқинлашиб қолди”, деб айт.</verse>
				<verse number="24">Энди Исроил юртида сохта башоратлару, ёлғон кароматлар айтилмайди.</verse>
				<verse number="25">Аммо Mен, Эгангиз, сизларга гапираман, айтган сўзларим амалга ошади, кечикмайди. Эй исёнкор халқ, сизнинг кунингизда Мен айтганларимни бажо келтираман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="26">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="27">— Эй инсон! Исроил халқи сен айтган башоратлар узоқ келажакка тааллуқли, деб ўйлаяпти.</verse>
				<verse number="28">Шунинг учун уларга бориб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Айтган бирорта сўзим кечикмайди, ҳаммаси амалга ошади!” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Исроилда ўзича башорат қилиб юрган пайғамбарларга қарши башорат қил. Уларга шундай деб айт: Эгамизнинг сўзларини эшитинг!</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Раббий шундай демоқда: ахмоқ пайғамбарларнинг ҳолига вой! Улар ҳеч қандай ваҳий кўрмаган, башоратларини ўзлари ўйлаб тўқишган.</verse>
				<verse number="4">Эй Исроил халқи, пайғамбарларингиз шаҳар вайроналари орасида дайдиб юрган чиябўриларга ўхшайди.</verse>
				<verse number="5">Мана, улар деворнинг ўпирилиб тушган жойларини қўриқламадилар, деворни тузатмадилар. Энди Эгангиз кунидаги жангда Исроил халқи ўзини муҳофаза қила олмайди.</verse>
				<verse number="6">Пайғамбарларингизнинг кўрган ваҳийлари сохта, кароматлари ёлғондир! Мен уларни юбормаганман, аммо улар “Эгамиз шундай демоқда”, деб гапирадилар. Яна ўз гаплари амалга ошишини кутадилар!</verse>
				<verse number="7">Кўрган ваҳийлари сохта эмасми?! Айтган кароматлари ёлғон эмасми?! Мен уларга гапирмасам ҳам “Эгамиз шундай айтмоқда” деб айтишади!</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сизлар ёлғон гапларни айтганларингиз учун, сохта ваҳийларни кўрганларингиз учун, Мен сизларга қаршиман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="9">“Мен бу ёлғончи пайғамбарларга қўл кўтараман, уларни халқим кенгашидан йўқ қиламан. Номларини Исроил халқи рўйхатидан ўчириб ташлайман, улар ҳеч қачон Исроил юртига қайтиб келмайдилар. Ўшанда Эгангиз Раббий Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="10">Нотинч пайтларда, бу пайғамбарлар “тинчлик”, дея халқимни йўлдан урадилар. Халқим заиф девор кўтарганда, пайғамбарлар уни оҳак билан оқлайдилар.</verse>
				<verse number="11">Деворни оқлаётганларга айт: бу девор қулайди. Унинг устига жала ёғади, катта–катта дўл тушади, унга қарши довул туради.</verse>
				<verse number="12">Девор қулаганда одамлар: “Девор оқлагандан нима фойда чиқди?!” деб айтмайдими?</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен ғазаб устида довул турғизаман. Қаҳр устида жала ёғдираман. Жаҳл устида дўл юбориб, деворни қулатаман.</verse>
				<verse number="14">Сизлар оҳак билан оқлаган бу деворни Мен йиқитаман. Уни пойдеворигача очиб ташлайман. Қулаган девор сизларни босиб қолади, сизлар ҳаммангиз ҳалок бўласизлар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="15">Шу йўсинда Мен ғазабимни девор ва деворни оқлаган одамлар устига ёғдираман. Мен сизларга: “Девор ҳам, уни оқлаган одамлар ҳам йўқ бўлди, деб айтаман.</verse>
				<verse number="16">Ҳа, бу пайғамбарлар нотинч дамларда Қуддус аҳолисига башорат қилиб, тинчлик ваҳийларини берган эдилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="17">“Эй инсон, Исроил халқининг ўзича башорат қилиб юрган аёлларига юзлан. Уларга қарши башорат қилиб,</verse>
				<verse number="18">айт: — Эгангиз Раббий шундай демоқда: “Эй, одамларнинг жонини овлаб юрган аёллар, сизларнинг ҳолингизга вой! Сизлар ҳар бир одамнинг билагига тумор тақасизлар. Ёшу қарининг бошига ёпинчиқлар ёпасизлар. Сизлар халқимнинг жонларини овлаб туриб, ўз жонингизни сақлаб қоласиз, деб ўйлайсизми?!</verse>
				<verse number="19">Сизлар бир ҳовуч арпа билан бир бурда нон учун, халқим олдида Мени бадном қилдингиз–ку! Ёлғонни хуш кўрган халқимга ёлғон гапириб, айбсиз одамни нобуд қилдингиз. Ўлимга лойиқ бўлган одамнинг жонини эса асраб қолдингиз.”</verse>
				<verse number="20">Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Сизлар туморларингиз билан одамларнинг жонларини овлаяпсизлар. Мен ўша туморларингизга қаршиман. Мен уларни қўлларингиздан юлиб оламан, қафасдаги қушни озод қилгандай халқимни озод қиламан.</verse>
				<verse number="21">Ёпинчиқларингизни йиртиб ташлайман, халқимни чангалингиздан халос қиламан. Улар энди сизнинг қурбонларингиз бўлмайди. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="22">Сизлар ёлғонларингиз билан солиҳ одамнинг дилини ранжитдингиз. Мен эса уни ранжитмоқчи эмас эдим. Фосиқ одам ёмон йўлидан қайтмаслиги, жонини сақлаб қолмаслиги учун сизлар уни қўллаб турдингиз.</verse>
				<verse number="23">Шу сабабдан энди сизлар ёлғон ваҳийлар кўрмайсизлар, фол очиб юрмайсизлар. Мен Ўз халқимни чангалингиздан озод қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Исроил оқсоқолларидан баъзи бирлари мени кўргани келдилар.</verse>
				<verse number="2">Шу онда Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="3">“Эй инсон, бу одамлар бутларга кўнгил қўйганлар, гуноҳни ўзларига тўғоноқ қилганлар. Шундай экан, Менга маслаҳат солишларига қандай йўл қўяй?!</verse>
				<verse number="4">Сен уларга айт: — Эгамиз Раббий шундай демоқда: Бутларга кўнгил қўйган, гуноҳни ўзига тўғоноқ қилган, Исроил халқидан бирорта одам пайғамбар олдига келса, Мен, Эгангиз, ўша одамнинг саноқсиз бутларига яраша жавобини бераман.</verse>
				<verse number="5">Ўша бутлари туфайли бутун Исроил халқи Мендан узоқлашиб кетди, аммо Мен берадиган жавобим билан уларнинг садоқатини қозонаман.”</verse>
				<verse number="6">Исроил халқига айт: — ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Тавба қилинглар, бутларингиздан воз кечинглар. Жирканч одатларингиздан юз ўгиринглар.</verse>
				<verse number="7">Билиб қўйинглар, агар Исроил халқидан бўлган бирорта одам ёки халқим орасида яшаб юрган бирорта мусофир Мендан юз ўгирса, бутларга кўнгил кўйиб, гуноҳни ўзига тўғоноқ қилса, сўнг пайғамбар олдига келиб, Менга маслаҳат солса, ўша одамга жавобни Ўзим бераман.</verse>
				<verse number="8">Мен бундай одамларга қарши чиқаман. Бошқалар уларни мисол қилиб, масаллар айтади. Мен уларни халқим орасидан йўқ қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="9">“Агар пайғамбар янглишиб, нотўғри маслаҳат берса, ўша пайғамбарни Мен, Эгангиз янглиштирган бўламан. Мен унга қарши қўлимни кўтараман, уни Исроил халқи орасидан даф қиламан.</verse>
				<verse number="10">Мен пайғамбарни ҳам, унинг олдига маслаҳат сўраб келган одамни ҳам бирдай жазолайман.</verse>
				<verse number="11">Шунда Исроил халқи йўлимдан озмайдиган бўлади, гуноҳлари билан ўзини булғамайди. Улар Менинг халқим, Мен уларнинг Худоси бўламан”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="13">“Эй инсон, агар бирор юртнинг аҳолиси Менга бўлган садоқатини унутиб, гуноҳга қўл урса, Мен уларга қарши қўлимни кўтариб, бутун юртга очарчилик юбораман. Одамларни бир бурда нонга зор қиламан. Юртдаги одаму ҳайвонларни қириб ташлайман.</verse>
				<verse number="14">Бундай халқ орасида ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб пайғамбарлар яшаган тақдирда ҳам, улар солиҳлиги билан фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўлишарди”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="15">“Мен ўша юрт аҳолисини йиртқич ҳайвонларга талатмоқчи бўлдим, дейлик. Юрт ҳувиллаб қолиб, ҳайвонлар туфайли одамлар у ерга оёқ босмай қўйди ҳам, дейлик.</verse>
				<verse number="16">Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, агар ўша учала пайғамбар у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди. Юрт эса харобазорга айланарди.</verse>
				<verse number="17">Борди–ю, ўша юртга душман юбориб, у ердаги бор жонзотни қиличдан ўтказишга қарор қилдим, дейлик.</verse>
				<verse number="18">Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, агар ўша учала пайғамбар у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди.</verse>
				<verse number="19">Борди–ю, Мен ўша юртга ғазабимни ёғдириб, бутун жонзотни ўлат орқали қириб ташламоқчи бўлдим, дейлик.</verse>
				<verse number="20">Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди.”</verse>
				<verse number="21">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен бундан ҳам баттарини қиламан, Қуддус устига тўрт хил даҳшатли кулфат ёғдираман. Шаҳардаги одамлару ҳайвонлар уруш, очарчилик, ёввойи ҳайвонлар ва ўлатдан нобуд бўладилар!</verse>
				<verse number="22">Аммо баъзи эркагу аёллар омон қоладилар. Улар қочиб, олдингизга келадилар. Ўшанда уларнинг юриш–туришини, қилмишларини ўзларингиз кўриб, Мен Қуддус устига юборган ҳамма кулфатлардан таскин топасизлар.</verse>
				<verse number="23">Ўша одамларнинг юриш–туришини, қилмишларини кўрганларингиздан кейин таскин топасизлар. Қилган ҳамма ишларим бежиз эмаслигини билиб оласизлар”, деб айтмоқда Эгангиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, ток новдасининг ёғочдан фарқи борми?! Ўрмон дарахтларидан унинг бирон афзаллиги борми?!</verse>
				<verse number="3">Ундан бирон бир нарса ясаб бўладими? Ҳеч бўлмаса, буюм осиш учун қозиқ қилса бўладими?</verse>
				<verse number="4">Йўқ, у фақат ўтин учун ярайди, холос. Новданинг икки чеккаси куйиб, ўртаси ёниб бўлгандан кейин, уни бирон нарсага ишлатиб бўлармиди ахир?!</verse>
				<verse number="5">Куймаган ток новдаси яроқсиз бўлгандан кейин, куйиб бўлгани ҳеч қандай фойда келтирмаслиги аниқ!”</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Қуддус аҳолиси ўрмон дарахтлари орасидаги узум токига ўхшайди. Улар яроқсиз бўлганлари учун, Мен уларни оловда куйдириб юбораман.</verse>
				<verse number="7">Мен Ўзим уларга қарши чиқаман. Улар оловдан қочиб қутулсалар ҳам, барибир, оловдан нобуд бўладилар. Мен уларга қарши чиққанимдан кейин, Эгангиз Мен эканлигимни сизлар билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="8">Халқим Менга хиёнат қилгани учун, Мен бутун юртни саҳрога айлантираман”, деб айтмоқда ЭгамизРаббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Қуддуснинг барча жирканч одатларини юзига солиб,</verse>
				<verse number="3">айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: асли сен Канъон юртида туғилгансан, сенинг отанг Амор халқидан, онанг Хет уруғидан бўлган.</verse>
				<verse number="4">Сен туғилганингда ҳеч ким сенга қарамаган. Ҳеч ким киндигингни қирқмаган, сени ювинтирмаган, терингни туз билан артиб, йўргакламаган.</verse>
				<verse number="5">Биронта одамнинг сенга раҳми келмаган, ҳеч ким сенга ачинмаган, қарамаган. Сен туғилганингда ҳамма сендан ҳазар қилган, шунинг учун сени далага олиб бориб ташлашган.</verse>
				<verse number="6">Мен ўша ердан ўтиб кетаётиб, сени кўриб қолдим. Сен ўз қонингда типирчилаб ётган эдинг. Шунда Мен сенга: “Яша!” деб айтдим. Ҳа, сенга “Яша!” дедим.</verse>
				<verse number="7">Мен сени даштдаги ўсимлик каби ўстирдим. Сен улғайдинг, бўйинг чўзилди, энг гўзал бир гавҳарга ўхшаб қолдинг. Сенинг кўкракларинг тўлишди, сочларинг узун бўлди, аммо сен қип–яланғоч эдинг.</verse>
				<verse number="8">Мен яна ўша ердан ўтиб кетаётиб, сени кўриб қолдим. Сен севги учун етилганингни кўриб, кийимимнинг этаги билан яланғоч баданингни ёпдим. Мен сенга қасамёд қилдим, сен билан никоҳ аҳдини туздим. Шунда сен Меники бўлдинг”, деб айтмоқда ЭгамизРаббий.</verse>
				<verse number="9">“Мен сени чўмилтириб, баданингга ёпишиб қолган қон қолдиқларини ювиб ташладим. Терингга хушбўй мойларни суртдим.</verse>
				<verse number="10">Эгнингга нақш солинган кўйлак, оёғингга юмшоқ теридан тикилган чориқлар кийдирдим. Бошингга ҳарир рўмол ўраб, устингга шойи тўн ташладим.</verse>
				<verse number="11">Қимматбаҳо безаклар билан сенга зеб бердим: қўлларингга билагузуклар, бўйнингга тилла занжир,</verse>
				<verse number="12">бурнингга узук, қулоқларингга сирға тақдим, бошингга гўзал бир тож кийдирдим.</verse>
				<verse number="13">Сени олтину кумуш билан безантирдим, устингга қимматбаҳо, майин зиғир матолардан тикилган либослару нақш солинган кўйлаклар кийдирдим. Олий навли ундан ёпилган нонлар билан, зайтун мойи ва асал билан сени боқдим. Сен ниҳоятда гўзал бўлдинг, ҳақиқий маликага ўхшаб қолдинг.</verse>
				<verse number="14">Мислсиз гўзаллигинг билан халқлар орасида донг таратдинг, чунки Мен сенга берган улуғворлигим гўзаллигингни комил қилган эди”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="15">Сен эса гўзаллигингга ишондинг. Шуҳратингдан фойдаланиб, фаҳш йўлига кирдинг. Ўтган–кетган эркакка ўзингни бердинг, гўзаллигингдан уларни баҳраманд қилдинг.</verse>
				<verse number="16">Мен сенга берган нафис матолар билан саждагоҳларингни безаб, у ерда фоҳишалик қилдинг. Бунақаси ҳеч бўлмаган, бўлмайди ҳам.</verse>
				<verse number="17">Бундан ташқари, Мен сенга берган олтин ва кумуш безаклардан ўзингга эркак тасвиридаги ҳайкалчалар ясаттирдинг. Улар билан зино қилдинг.</verse>
				<verse number="18">Нақш солинган кўйлакларингни бутлар устига кийдирдинг. Мен сенга берган мой билан хушбўй тутатқиларни уларга назр қилдинг.</verse>
				<verse number="19">Сенга нон учун берган олий навли унни, зайтун мойи ва асални бутларингга хушбўй ҳадя қилдинг. Эҳа, шулар содир бўлди”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="20">“Сўнг Мендан кўрган ўғил–қизларингни олдинг, уларни ўз бутларингга ем қилиб, қурбон қилдинг. Наҳотки, фоҳишалик қилганинг етмаган бўлса?!</verse>
				<verse number="21">Болаларимни сўйиб, бутларингга қурбон қилишинг шартмиди?!</verse>
				<verse number="22">Жирканч одатлару фоҳишалик қилганингда сен бирон марта ҳам ўз болалигингни эсламадинг, қип–яланғоч бўлганингни, ўз қонингда типирчилаб ётганингни эсга олмадинг.”</verse>
				<verse number="23">Эгамиз шундай демоқда: “Сенинг ҳолингга вой! Қилган қабиҳликларинг етмагандай сен</verse>
				<verse number="24">ўзинг учун каравотлар қурдинг, ҳар бир майдонда баланд супалар ўрнатдинг.</verse>
				<verse number="25">Ҳар бир кўчанинг бошида баланд супалар қуриб, гўзаллигингни хор қилдинг. Ўтган–кетганга путингни очдинг, фоҳишаликка берилиб кетдинг.</verse>
				<verse number="26">Аъзоси йирик бўлган қўшни Миср билан ётдинг. Фаҳшга берилиб, ғазабимни келтирдинг.</verse>
				<verse number="27">Шунда Мен қўлимни сенга қарши кўтардим. Ризқингни камайтириб, сени душманларинг бўлган Филист аёлларининг ихтиёрига топширдим. Ҳаттоки ўшалар ҳам сенинг беҳаёлигингни кўриб, ёқаларини ушлашган.</verse>
				<verse number="28">Сен тўймас ҳирсингни қониқтириш учун, Оссурия билан фоҳишалик қилдинг. Аммо шунда ҳам қониқмадинг.</verse>
				<verse number="29">Савдогарлар юрти бўлган Бобил билан ҳам фаҳшга берилдинг, аммо шунда ҳам қониқмадинг.”</verse>
				<verse number="30">“Нақадар бузуқдир сенинг юрагинг!” деб айтмоқда Эгамиз Раббий. “Сен ўзингни шалоқ хотиндай тутдинг–ку!</verse>
				<verse number="31">Сен ҳар бир кўчанинг бошида каравотлар қурдинг, ҳар бир майдонда баланд супалар ўрнатдинг. Йўқ, сен фоҳишадай эмас эдинг, сен тўловдан ҳазар қилардинг.</verse>
				<verse number="32">Сен бузуқ аёлсан! Бегона эркакларни ўз эрингдан афзал кўрдинг.</verse>
				<verse number="33">Ҳамма фоҳишаларга совғалар берилади. Лекин сен ҳамма ўйнашларингга совғалар бердинг. Ҳар ёқдан келиб, сен билан фоҳишалик қилишлари учун уларни сотиб олдинг.</verse>
				<verse number="34">Ҳа, сен бошқа фоҳишалардан ажралиб турасан. Ҳеч ким сени фоҳишалик қилишга ундамаган, ҳеч ким сенга тўлов бермаган. Аксинча, сен бошқаларга тўлов бергансан. Ҳақиқатан ҳам, сен бошқачасан!</verse>
				<verse number="35">Эй фоҳиша, Эгамизнинг сўзларини эшит,</verse>
				<verse number="36">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сен кийимларингни ечиб, ўйнашларинг билан фоҳишалик қилдинг, макруҳ бутларингга сажда этдинг. Ўз болаларингнинг қонини тўкиб, худоларингга қурбон қилдинг.</verse>
				<verse number="37">Шунинг учун сендан лаззатланган ҳамма ўйнашларингни Мен ҳар ердан йиғиб келаман. Сен севганларни ҳам, нафратлангаларингни ҳам сенга қарши йиғаман. Сени қип–яланғоч қилиб, уларнинг олдига чиқариб қўяман. Улар сени томоша қиладилар.</verse>
				<verse number="38">Мен сени қотиллигинг ва зинокорлигинг учун ҳукм қиламан. Рашку ғазабда сени қонга белайман.</verse>
				<verse number="39">Сени ўйнашларинг ихтиёрига топшираман. Улар каравотларингни бузадилар, супаларингни вайрон қиладилар. Устингдаги кийимларингни юлиб оладилар, чиройли тақинчоқларингни тортиб оладилар. Сен қип–яланғоч қоласан.</verse>
				<verse number="40">Улар оломонни йиғиб, сени тошбўрон қиладилар, жасадингни қилич билан нимталаб ташлайдилар.</verse>
				<verse number="41">Уйларингни ёндириб юборадилар, сени бир талай аёлларнинг кўзи олдида жазолайдилар. Шу йўсин Мен фоҳишалигингга чек қўяман. Сен ўйнашларингга бошқа тўлов бермайсан.</verse>
				<verse number="42">Шунда Мен жаҳлдан тушаман, рашкимни босиб оламан. Тинчланиб, бошқа ғазабланмайман.</verse>
				<verse number="43">Сен болалигингни эсламaганинг учун, қилмишларинг билан қаҳримни келтирганинг учун, Мен қилмишларингга яраша жазоингни бераман. Жирканч одатларинг етмасмиди, нимага беҳаёлик қилдинг?”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="44">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Қуддус, одамлар сен ҳақингда гапирганда “Қиз онасига тортар” деган мақолни ишлатишади.</verse>
				<verse number="45">Сен ҳақиқатан ҳам ўз эри ва болаларидан ҳазар қилган онангга ўхшайсан. Эрлари ва болаларидан ҳазар қилган опа–сингилларингдан қолишмайсан. Сенинг онанг Хет уруғидан, отанг Амор халқидан эди.</verse>
				<verse number="46">Сенинг опанг Самария ўз қизлари билан шимолда, синглинг Садўм эса ўз қизлари билан жанубда яшар эдилар.</verse>
				<verse number="47">Сен нафақат уларнинг йўлларидан юргансан, жирканч одатларига тақлид қилгансан. Сен қисқа вақт ичида барча қабиҳликларинг билан улардан ўзиб ҳам кетгансан.</verse>
				<verse number="48">Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сенинг синглинг Садўм ўз қизлари билан сенчалик ва сенинг қизларингчалик қабиҳликлар қилмаган.</verse>
				<verse number="49">Садўмнинг айби шудир: у ва унинг қизлари мағрур эдилар. Улар тўқ, тинч ва осойишта ҳаёт кечирар эдилар, аммо мазлуму ночорларга ёрдам бермас эдилар.</verse>
				<verse number="50">Ҳа, улар мағрур эдилар, олдимда жирканч ишлар қилгандилар. Мен буни кўриб, уларни йўқ қилган эдим.</verse>
				<verse number="51">Ҳатто Самария ҳам сен қилган гуноҳларнинг ярмисини қилмаган. Сен улардан кўпроқ қабиҳликлар қилгансан. Қилган қабиҳликларинг олдида опанг билан синглинг солиҳ бўлиб кўринади.</verse>
				<verse number="52">Мана энди шармандалигингга тоқат қил. Сен опа–сингилларингнинг жазосини енгиллаштирдинг. Сен улардан ҳам баттар гуноҳлар қилиб, уларни бегуноҳдай қўрсатдинг. Энди уялгин, шармандалигингга тоқат қилгин, чунки сен опа–сингилларингни оппоқ қилиб кўрсатдинг.</verse>
				<verse number="53">“Аммо бир кун келиб, Мен Садўм ва Самарияни уларнинг қизлари билан бирга яна фаровонликка эриштираман. Улар билан бирга сени ҳам тиклайман.</verse>
				<verse number="54">Шунда сен шармандалигингга тоқат қилиб, ўз–ўзингдан уялиб кетасан, чунки сен қилган қилмишларинг билан опа–сингилларингни анча юпатдинг.</verse>
				<verse number="55">Ҳа, опа–сингилларинг Садўм ва Самария қизлари билан тикланади. Сен ҳам қизларинг билан қайта тикланасан.</verse>
				<verse number="56">Сен мағрурланиб, синглинг Садўмни мазах қилар эдинг.</verse>
				<verse number="57">Аммо энди, сенинг фосиқлигинг бутун дунёга ошкор бўлди. Сен Эдом қизлари ва уларнинг ҳамма қўшнилари учун мазах бўлдинг. Филист қизлари ҳамма жойда сени масхара қиладилар.</verse>
				<verse number="58">Сен беҳаёлигинг ва жирканч одатларингга яраша жазо тортишинг шарт”, деб айтмоқда Эгамиз</verse>
				<verse number="59">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен қилган қилмишингга яраша жазоингни бераман, чунки сен берган ваъдаларингни менсимадинг, аҳдингни буздинг.</verse>
				<verse number="60">Аммо Мен ёшлигингда сен билан тузган аҳдимга содиқ қоламан, сен билан абадий бир аҳд тузаман.</verse>
				<verse number="61">Сен қилган қилмишларингни эслайсан. Опангни ҳам, синглингни ҳам қабул қилганингда уяласан. Мен уларни сенга фарзанд қилиб бераман. Буни сен билан тузадиган аҳддан ташқари қиламан.</verse>
				<verse number="62">Ҳа, Мен сен билан аҳд тузаман, шунда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.</verse>
				<verse number="63">Мен қилган барча гуноҳларингни кечираман, аммо сен уларни доим ёдингда тутиб, хижолат бўласан. Уялганингдан сен ҳатто оғзингни ҳам оча олмайсан”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Исроил халқига қуйидаги бир матални айтиб бер.</verse>
				<verse number="3">Уларга айт, Эгамиз Раббий шундай демоқда: баҳайбат, бароқ патли, чипор бир бургут улкан қанотларини кенг ёйиб, Лубнон тоғларига учиб келди. У садр дарахтининг учини ушлаб,</verse>
				<verse number="4">учидаги бир шохчасини синдириб олди. Сўнг уни савдогарлар шаҳрига олиб бориб, у ерга ўтқазди.</verse>
				<verse number="5">Кейин Исроил юртидан олиб келган ток қаламчасини унумдор ерга экди. Уни сероб сувлар бўйига мажнунтолдай ўтқазди.</verse>
				<verse number="6">Қаламча униб, ерда ёйилган серновда узум токига айланди. Унинг новдалари бургут томон чўзилди, тагидаги илдизлари ерга чуқур ўсди. У токка айланди, новдалари гуркираб ўсди, барра япроқлар чиқарди.”</verse>
				<verse number="7">“Kейин бошқа баҳайбат бир бургут учиб келди. Бу улкан қанотли бургут қалин пат билан қопланган эди. Шунда ток “келган бургут мени суғорар”, дея ўсган жойидан илдизларини бургут томон чўзди, новдаларини у томон узатди.</verse>
				<verse number="8">Аммо ток аллақачон сероб сувлар бўйидаги унумдор ерда ўсаётган эди. У унган эди, мўл ҳосил беришга, кўркам узум токи бўлиб етишишга имконияти бор эди.”</verse>
				<verse number="9">ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Бу ток энди гуркираб ўсармикан?! Токни эккан бургут уни илдизи билан суғуриб ташламайдими?! Узумларини узиб, барра япроқларини қуритиб юбормайдими?! Ҳа, токни суғуриб ташлаш учун катта куч ёки қудратли лашкар керак эмас.</verse>
				<verse number="10">Борди–ю, токни бошқа жойга кўчириб ўтқазса, у яна унармикан?! Йўқ, гармсел уни батамом қовжиратиб юборади–ку. Ток ўсган жойида сўлиб қолади–ку.”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="12">“Бу исёнкор Исроил халқига шундай деб айт: маталнинг маъносини тушундингизми? Мен сизларга маъносини айтиб берай: Бобил шоҳи Қуддусга бостириб келди, у ердаги шоҳу аъёнларни ўзи билан Бобилга олиб кетди.</verse>
				<verse number="13">Сўнг шоҳ оиласига мансуб бўлган бир кишини танлади. Унга қасам ичдириб, у билан бир сулҳ тузди. Юртдаги барча нуфузли одамларни ўзи билан олиб кетди.</verse>
				<verse number="14">Токи Исроил халқи бўйсунсин, исён кўтармасин, сулҳга риоя қилгани учун омон қолсин.</verse>
				<verse number="15">Аммо янги танланган Исроил шоҳи Бобилга қарши исён кўтарди. У Миср шоҳи ҳузурига чопарлар жўнатди, ундан кўмак учун отлару лашкарлар сўради. У муваффақият қозонармикан?! Бундай иш қилган одам жазосиз қолармикан?! Сулҳни бузган киши жазодан қочиб қутулармикан?!</verse>
				<verse number="16">Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, бундай шоҳ Бобилда жон беради. Гарчи Бобил шоҳи уни тахтга чиқарган бўлса–да, у Бобил шоҳи билан тузган сулҳни бузди, ичган қасамини менсимади.</verse>
				<verse number="17">Шу сабабдан Бобил шоҳи Қуддусдаги кўп одамларни қатл қилиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уяди, қамал иншоотларини қуради. Шунда Исроилга ҳатто фиръавннинг қудратли лашкари ҳам ёрдам бера олмайди.</verse>
				<verse number="18">Чунки Исроил шоҳи ичган қасамидан қайтди, тузган сулҳни бузди. У Бобил шоҳига сўз берган бўлса–да, шу ишларни қилди! Мана энди қочиб қутула олмайди!”</verse>
				<verse number="19">Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, аҳдимни бузган, Менинг номим билан ичган қасамидан қайтган бу одам жазосиз қолмайди.</verse>
				<verse number="20">Мен унинг устига тўр ташлайман, уни Ўз тузоғимга тушираман. Менга хиёнат қилгани учун, уни Бобилга олиб бориб, у ерда адабини бераман.</verse>
				<verse number="21">Унинг қочаётган жангчилари қиличдан ҳалок бўладилар, омон қолганлари дунёнинг тўрт томонига тарқалиб кетадилар. Шунда сизларга бу сўзларни айтган Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен баланд садр дарахтининг учидан нозик бир новдани оламан. Улкан тоққа чиқиб, уни ўтқазаман.</verse>
				<verse number="23">Ҳа, Исроил тоғининг чўққисига экаман. Новда бутоқ чиқариб, ҳосилга киради, кўркам садр дарахти бўлиб етишади. У ерда ҳар хил қушлар яшайди, турли паррандалар шохлари соясидан паноҳ топади.</verse>
				<verse number="24">Ана ўшанда даштдаги ҳамма дарахтлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Зотан, улкан дарахтларни йиқитадиган Менман. Паст дарахтларни баланд қилиб, ўстирадиган ҳам Менман. Кўкариб турган дарахтни қовжиратадиган ҳам, қовжираган дарахтни кўкартирадиган ҳам Менман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим! Айтганларимнинг ҳаммасини Ўзим амалга ошираман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Нима учун сизлар Исроил юртида: “Оталари аччиқ узум ейишган эди, болаларининг эса тиши қамашди”, деган мақолни ишлатасизлар?</verse>
				<verse number="3">Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизлар энди Исроилда бу мақолни бошқа айтмайдиган бўласизлар.</verse>
				<verse number="4">Билиб қўйинг, ҳар бир одамнинг жони Меникидир. Ота–оналарнинг ҳам, болаларнинг ҳам жонлари Менга тегишлидир. Фақат гуноҳ қилган одамгина ўлади.</verse>
				<verse number="5">Борди–ю, одам солиҳ бўлиб, адолатли ва тўғри ишлар қилса,</verse>
				<verse number="6">Исроил халқининг бутларига сиғинмаса, бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қилмаса, бировнинг хотини билан зино қилмаса, ҳайз кўрган аёлга яқинлашмаса,</verse>
				<verse number="7">бировга жабр қилмаса, гаровга олган нарсасини қайтариб берса, ўғирлик қилмаса, очга нон, яланғочга кийим берса,</verse>
				<verse number="8">берган қарзидан фоиз талаб қилмаса, ўзини гуноҳдан тортса, тўғри ҳукм чиқарса,</verse>
				<verse number="9">фармонларимга риоя қилса, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай садоқат билан бажарса, бундай одам ҳақиқатан ҳам солиҳ ҳисобланиб албатта яшайди”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="10">“Энди шундай солиҳ одамнинг ваҳший бир ўғли бор, деб фараз қилайлик. Борди–ю, бу ярамас ўғил қотиллик қилса ёки қуйидаги жиноятларнинг бирортасини Исроиллик биродарига қилса:</verse>
				<verse number="11">отаси қилмаган ишларга қўл уриб, бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қилса, бировнинг хотини билан зино қилса,</verse>
				<verse number="12">камбағалу мазлумларга жабр етказса, ўғирликка қўл урса, гаровга олган нарсани қайтармаса, бутларга сиғинса, жирканч одатларга тақлид қилса,</verse>
				<verse number="13">берган қарзидан фоиз талаб қилса, у яшармиди?! Йўқ! Бундай жирканч ишларга қўл урган одам албатта ўлади. У ўз бошини ўзи ейди–ку!”</verse>
				<verse number="14">Аммо бундай фосиқ кишининг ўғли, отаси қилган гуноҳларини кўра туриб, отасига тақлид қилмаса,</verse>
				<verse number="15">Исроил халқининг бутларига у сиғинмаса, бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қилмаса, бировнинг хотини билан зино қилмаса,</verse>
				<verse number="16">бировга зулм ўтказмаса, қарздорларидан кафиллик талаб қилмаса, ўғирлик қилмаса, очга нон, яланғочга кийим берса,</verse>
				<verse number="17">камбағалга жабр етказмаса, берган қарзидан фоиз олмаса, қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни бажарса, бундай одам ўз отасининг гуноҳлари учун ўлмайди. У албатта яшайди.</verse>
				<verse number="18">Ўша одамнинг отаси эса қилган қабиҳликлари учун ўзи ўлади, чунки у биродарига жабр етказиб, нарсасини ўғирлади, одамлар орасида ярамас ишлар қилди.</verse>
				<verse number="19">Сизлар эса: “Йўғ–е, наҳотки бола отасининг гуноҳи учун жазо тортмаса?” деб айтасизлар. Агар бола адолатли ва тўғри ишлар қилса, қонун–қоидаларимнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажарса, у албатта яшайди.</verse>
				<verse number="20">Гуноҳ қилган одамгина ўлади. Бола отасининг гуноҳи учун жазоланмайди, ота ҳам боласининг гуноҳи учун жазоланмайди. Солиҳ одамлар ўз солиҳлигига яраша мукофот оладилар, фосиқлар ўз фосиқлиги учун жазо тортадилар.</verse>
				<verse number="21">Борди–ю, фосиқ одам қилган гуноҳларидан тавба қилса, қонун–қоидаларимнинг ҳаммасини бажарса, адолатли ва тўғри ишлар қилса, у албатта яшайди, ўлмайди.</verse>
				<verse number="22">Мен бундай одамнинг қилган барча гуноҳларидан кечиб юбораман. У қилган солиҳ ишлари туфайли яшайди.</verse>
				<verse number="23">“Наҳотки Мен фосиқ одамнинг ўлимини истасам? Йўқ! Мен унинг ёмон йўлдан қайтишини ва яшашини истайман!” деб айтмоқда ЭгамизРаббий.</verse>
				<verse number="24">Ёмон йўлга кириб кетган солиҳ одам–чи? Фосиқлар каби жирканч ишлар қилган бундай одам яшайдими? Йўқ! Мен унинг биронта хайрли ишини эсга олмайман. У Менга хиёнат қилгани учун, гуноҳга қўл ургани учун ўлади.</verse>
				<verse number="25">Сизлар эса: “Раббий нотўғри иш тутяпти”, деб айтяпсизлар. Эй Исроил халқи, гапимни тингланг: “Нотўғри иш тутган Менми ёки сизларми?!</verse>
				<verse number="26">Билиб қўйинг, ёмон йўлга кириб кетган ҳар бир солиҳ киши қилган гуноҳи учун ўлади.</verse>
				<verse number="27">Ёмон йўлдан қайтган фосиқ эса адолатли ва тўғри ишлар қилса, ўз ҳаётини асраб қолади.</verse>
				<verse number="28">Бундай одам тутган йўли нотўғри эканлигини англаб, қилган гуноҳларидан қайтгани учун албатта яшайди, ўлмайди.</verse>
				<verse number="29">Шундай бўлса–да, Исроил халқи: “Раббий нотўғри иш тутяпти”, деб айтяпти. Эй Исроил халқи, қани, Менга айтинг–чи, нотўғри иш тутган Менми ёки сизларми?!”</verse>
				<verse number="30">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Мен ҳар бирингизни тутган йўлингизга яраша ҳукм қиламан. Тавба қилинглар! Гуноҳларингиздан қайтинглар! Акс ҳолда гуноҳингиз сизга тўғоноқ бўлади.</verse>
				<verse number="31">Менга қарши қилган гуноҳларингиздан воз кечинглар. Ўзларингиз учун янги юрак ва янги руҳ олинглар! Нима учун сизлар ўлишингиз керак, эй Исроил халқи?!</verse>
				<verse number="32">Мен биронта одамнинг ҳалок бўлишини истамайман. Ёмон йўлдан қайтинг, яшанг!” деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Эгамиз менга Исроилнинг икки шаҳзодаси учун марсия айтишимни буюрди:</verse>
				<verse number="2">Сенинг онанг қўрқмас бир шер эди! У шерлар орасида ўрнашди, Ёш шерлар орасида болаларини ўстирди.</verse>
				<verse number="3">Битта боласи кучли бир шер бўлди. У ов қилишни ўрганди, Oдамхўрлик қила бошлади.</verse>
				<verse number="4">Буни халқлар эшитдилар, Шерни тузоғига туширдилар. Уни занжирбанд қилиб, Мисрга олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="5">Она шер умиди пучга чиққанини кўрди, Орзуси ушалмаганини билди. Шунда бошқа боласини ўстирди, Уни кучли бир шер қилди.</verse>
				<verse number="6">У катта бўлгач, Бошқа шерлар ила изғийдиган бўлди. Ов қилишни ўрганди, Одамхўрлик қила бошлади.</verse>
				<verse number="7">Қалъаларини бузар эди, Шаҳарларини вайрон қиларди. Юрт ва унинг бутун аҳолиси У ўкирганда даҳшатга тушарди.</verse>
				<verse number="8">Атрофдаги ҳудудлардан халқлар Унга ҳужум қилдилар. Устига тўр ташлаб, Тузоғига туширдилар.</verse>
				<verse number="9">Занжирбанд қилиб, қафасга солдилар, Бобил шоҳи ҳузурига олиб бордилар. Исроил тоғларида унинг товуши Бошқа эшитилмасин, дея Уни зиндонга ташладилар.</verse>
				<verse number="10">Сенинг онанг узумзордаги токдай эди, Ариқ бўйига ўтқазилган эди. Сувга мириққанидан Серновдаю серҳосил эди.</verse>
				<verse number="11">Бақувват новдалари Салтанат ҳассаларига айланди. Қалин шох–шаббадан ҳам баланд кўтарилди. Баландлиги, сербарглиги билан Кўзга ташланиб турар эди.</verse>
				<verse number="12">Аммо ғазаб ичра ток суғуриб ташланди, Ерга улоқтириб юборилди. Шарқдан эсган шамол ҳосилини қуритди, Бақувват новдалари синиб қуриди. Ҳаммасини олов ямлаб юборди.</verse>
				<verse number="13">Энди бу ток саҳрога ўтқазилган. Ҳа, қуруқ, сувсаган чўлга экилган.</verse>
				<verse number="14">Унинг поясидан олов чиқди, Новдалару меваларини куйдириб юборди. Биронта бақувват новдаси қолмади, Салтанат ҳассасига ярамайдиган бўлди. Бу марсия қўшиғидир, у мотам оҳангида куйланади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Сургун бўлган пайтимизнинг еттинчи йили бешинчи ойнинг ўнинчи кунида, айрим Исроил оқсоқоллари Эгамизга маслаҳат солмоқчи бўлиб, олдимга келдилар. Улар рўпарамга ўтирдилар.</verse>
				<verse number="2">Шунда Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="3">“Эй инсон, Исроил оқсоқолларига айт, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Сизлар ҳали Менга маслаҳат солмоқчи бўлиб келдингизларми?! Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларга ҳеч қандай маслаҳат бермайман!” деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="4">Эй инсон, келган бу одамларни сен ҳукм қилишга тайёрмисан? Қани, уларга ота–боболарининг қилган жирканч одатлари ҳақида гапириб бер–чи.</verse>
				<verse number="5">Уларга айт, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен Исроил халқини танлаб, Мисрда уларга Ўзимни танитган эдим. Ўшанда Мен уларга, Эгангиз Худо бўламан, деб онт ичгандим.</verse>
				<verse number="6">Уларни Мисрдан олиб чиқишга, улар учун танлаб қўйган энг улуғвор юртга, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боришга онт ичган эдим.</verse>
				<verse number="7">Ўшанда уларга айтган эдим: ҳар бирингиз, кўзингизни қувонтирган макруҳ бутларингизни йўқотинглар. Миср бутларига сиғиниб ўзингизни булғаманглар. Эгангиз Худо Менман.</verse>
				<verse number="8">Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечишмади. Шунда Мен қаҳру ғазабимни Мисрдаёқ уларнинг устига ёғдирмоқчи бўлдим.</verse>
				<verse number="9">Аммо шахтимдан қайтдим. Исроил атрофида яшаган халқлар олдида бадном бўлишни истамадим. Чунки Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб, ўша халқлар олдида Ўзимни танитган эдим.</verse>
				<verse number="10">Шунинг учун Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиқдим, саҳрога бошлаб бордим.</verse>
				<verse number="11">У ерда уларга фармонларимни бердим, қонун–қоидаларимни билдирдим. Зотан қонун–қоидаларимга риоя қилган ҳар қандай киши яшайди.</verse>
				<verse number="12">Мен уларга Шаббат кунларни Ўзим ва улар орасидаги аломат қилиб бердим. Токи уларни муқаддас қиладиган Эгангиз Мен эканлигимни билишсин.</verse>
				<verse number="13">Аммо улар саҳрода ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимни рад этдилар. Ўшаларга риоя қилган киши яшаган бўларди. Улар Шаббат кунларимни ҳам булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдириб, йўқ қилиб юбормоқчи бўлдим.</verse>
				<verse number="14">Аммо Исроилни Мисрдан олиб чиққанимни кўрган халқлар олдида бадном бўлмаслигим учун, шахтимдан қайтдим.</verse>
				<verse number="15">Шундай бўлса–да, уларни дунёдаги энг улуғвор юртга, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб бормайман, деб саҳрода онт ичдим.</verse>
				<verse number="16">Улар қонун–қоидаларимни рад этган эдилар, фармонларимни бажармаган эдилар, Шаббат кунларимни булғагандилар. Қўйингки, қалбларини бутларга бағишлаган эдилар.</verse>
				<verse number="17">Шунга қарамай, Мен уларга ачиндим, саҳрода қирилиб кетишларига йўл қўймадим.</verse>
				<verse number="18">Мен уларнинг фарзандларига, ота–боболарингиз йўлидан юрманглар, уларнинг одатларига тақлид қилманглар, бутлари билан ўзингизни булғаманглар, деб уқтирдим.</verse>
				<verse number="19">Мен Эгангиз Худоман. Менинг фармонларимга риоя қилинглар, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажаринглар.</verse>
				<verse number="20">Шаббат кунларимни муқаддас деб билинглар, чунки булар орамиздаги аломатдир. Шунда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="21">“Аммо фарзандлари ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Қонунларимга риоя қилган киши яшаган бўларди. Аммо улар фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимга риоя қилмадилар. Шаббат кунларимни булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдирмоқчи бўлдим.</verse>
				<verse number="22">Аммо Исроилни Мисрдан олиб чиққанимни кўрган халқлар олдида бадном бўлмаслигим учун, Ўзимни тийдим.</verse>
				<verse number="23">Шундай бўлса–да, Мен саҳрода онт ичдим: сизларни бошқа юртларга қувиб юбораман, халқлар орасига тарқатиб ташлайман, деб айтдим.</verse>
				<verse number="24">Ҳа, улар қонун–қоидаларимни буздилар, фармонларимни рад этдилар, Шаббат кунларимни булғадилар, кўнгиллари ота–боболарининг бутларини тусади.</verse>
				<verse number="25">Шунинг учун Мен уларга ёмон қонунларни, ҳаёт учун ярамайдиган қоидаларни бердим.</verse>
				<verse number="26">Уларни ўзлари келтирган назрлари билан булғадим. Даҳшатга солиш учун, тўнғич болаларини қурбонлик қилишларига йўл қўйдим. Токи Эгаси Мен эканлигимни билиб олишсин.”</verse>
				<verse number="27">“Шунинг учун, эй инсон, Исроил халқига шундай деб айт: Эгамиз Раббий айтмоқда, сизларнинг ота–боболарингиз Менга хиёнат қилиб, шак келтирар эдилар.</verse>
				<verse number="28">Мен, бераман, деб онт ичган юртга уларни олиб кирганимдан сўнг, улар кўзига кўринган ҳар бир баланд тепалик устида, ҳар бир яшил дарахт остида ўз худоларига қурбонликлар келтирар эдилар. Мени қаттиқ ғазаблантирар эдилар! Ўша худоларига хушбўй тутатқилар тутатиб, шаробни назр қилардилар.</verse>
				<verse number="29">Мен улардан: “Сизлар ўша худоларга сажда қилиш учун қаерга борасизлар?” деб сўрадим. Улар менга: “Саждагоҳларга борамиз”, деб жавоб бердилар. Шу сабабдан ўша жойлар бугунги кунгача Бамах, деб аталмоқда.</verse>
				<verse number="30">Шундай экан, Исроил халқига бориб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар ҳам ота–боболарингиз сингари ўзларингизни булғамоқчимисизлар?! Менга бефаволик қилиб, макруҳ бутларга сиғинмоқчимисизлар?!</verse>
				<verse number="31">Сизлар бутларга назрлар келтиряпсизлар. Болаларингизни оловда куйдириб, қурбонлик қиляпсизлар. Бундай жирканч қилмишлар билан бугунга қадар булғаниб келяпсизлар. Шундай экан, қандай қилиб Мендан маслаҳат сўрашга журъат этдингиз?! Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларга ҳеч қандай маслаҳат бермайман.”</verse>
				<verse number="32">Сизлар ичингизда: “Бошқа халқларга ўхшасак эди, ёғоч ва тошга сиғинадиган эллардай бўлсак эди”, деб ният қиласизлар. Аммо бу ниятингиз амалга ошмайди.</verse>
				<verse number="33">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, чексиз қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларга ҳукмронлик қиламан.</verse>
				<verse number="34">Сизлар бегона халқлар орасига тарқалиб кетдингиз, Мен сизларни ўша юртлардан олиб чиқаман. Қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларни йиғиб оламан.</verse>
				<verse number="35">Сизларни халқлардан узоққа, саҳрога олиб бораман. У ерда ҳаммангизни юзма–юз ҳукм қиламан.</verse>
				<verse number="36">Мен ота–боболарингизни Миср саҳросида қандай ҳукм қилган бўлсам, сизларни ҳам худди шундай ҳукм қиламан, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="37">Сизларни чўпоннинг таёғи билан саралайман, аҳдимга бўйсунишга мажбур қиламан.</verse>
				<verse number="38">Менга қарши гуноҳ қилган исёнкор одамларни орангиздан йўқ қиламан. Сизлар мусофир бўлиб юрган юртдан ўша исёнкорларни чиқариб юбораман. Аммо Исроил юртига улар кирмайдилар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="39">Эй Исроил халқи, Эгангиз Раббий шундай демоқда: “Менга қулоқ солишни хоҳламасангиз, йўқолинглар! Ҳар бирингиз бутларингизга сиғиниб юраверинглар! Аммо назрлару бутларингиз билан Мени бадном қила кўрманглар.</verse>
				<verse number="40">Зеро, эй Исроил, бутун хонадонинг, фақат Менинг муқаддас тоғимда, Исроилнинг баланд тоғида, юртда Менга сажда қилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ўша ерда Мен сизларни қабул қиламан. Ҳадялару аъло инъомларингизни, муқаддас тортиқлар келтиришингизни буюраман.</verse>
				<verse number="41">Сизлар бошқа юртларга тарқалиб кетган бўлсангиз–да, Мен сизларни йиғиб оламан, халқлар орасидан олиб чиқаман. Хушбўй тутатқининг муаттар ҳидидан мамнун бўлгандай сизлардан мамнун бўламан. Барча халқларнинг кўзи олдида Ўз муқаддаслигимни орангизда намоён қиламан.</verse>
				<verse number="42">Ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган Исроил юртига сизларни олиб кирганимда, Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="43">Шунда сизни булғаган қабиҳ ишларингизни, тутган йўлларингизни эслаб, ўз–ўзингиздан ҳазар қиласизлар.</verse>
				<verse number="44">Сизнинг эгри йўлларингиз, қабиҳ ишларингизга кўра, Мен иш тутмайман. Ўз номим ҳақи, сизларга яхшилик қиламан. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="45">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="46">“Эй инсон, жанубга юзланиб, Нагавдаги ўрмонга қарши башорат қилгин.</verse>
				<verse number="47">Жанубдаги бу ўрмонга айт: Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сенинг ҳар бир дарахтингни, кўкарганини ҳам, қуриганини ҳам ёндириб йўқ қиламан. Авж олган алангани ҳеч ким ўчира олмайди. Бу аланга жанубдан шимолгача бўлган ер юзини куйдириб ташлайди.</verse>
				<verse number="48">Бу оловни Мен ёндирганимни бутун дунё кўради. Ҳеч ким уни ўчира олмайди.”</verse>
				<verse number="49">Шунда мен ёлвориб, дедим: — Ё Эгам Раббий, бу одамлар менга, “Ҳадеб маталлар билан гапираверасанми?” деб айтишмоқда.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Қуддусга юзлан. Исроил юртига ва барча саждагоҳларига қарши башорат қил.</verse>
				<verse number="3">Исроил юртига қаратиб шундай сўзларни айт: Эгамиз айтмоқда, Мен Ўзим сенга қарши чиқаман! Қиличимни қинидан суғуриб, ҳаммангизни — солиҳу фосиқларни йўқ қиламан.</verse>
				<verse number="4">Қиличим жанубдан шимолгача бўлган ҳамма жонзотни қириб ташлайди.</verse>
				<verse number="5">Шунда ҳамма Эгангиз Мен эканлигимни билади. Ҳа, Мен қиличимни қинидан суғураман! Уни қайтариб жойига солмайман.”</verse>
				<verse number="6">“Эй инсон, сиқилган одамга ўхшаб, чуқур хўрсингин, қайғурганингни ҳамма кўрсин.</verse>
				<verse number="7">Улар сендан: “Нега хўрсиняпсан?” деб сўрашганда, уларга шундай жавоб бер: “Нохуш бир хабар эшитдим. У амалга ошганда одамларнинг юраги орқага тортиб кетади, қўлларида мадор қолмайди, руҳи тушади, иштонлари ҳўл бўлади. Мана ўша вақт яқинлашиб қолди! У албатта амалга ошади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="9">“Эй инсон, башорат қилиб айт: Раббий шундай демоқда: Мана, Мен қиличимни ялтиратиб, чархладим.</verse>
				<verse number="10">Одамларни қириш учун қайрадим. Чақмоқ каби чақнаши учун ялтиратиб тозаладим. Аммо бундан қандай хурсанд бўлайлик?! Эй ўғлим Яҳудо, Қиличим салтанат ҳассасини менсимайди, Ҳар қандай таёқни писанд қилмайди.</verse>
				<verse number="11">Мана, қиличим чархланди, Ишлатиш учун тайёр бўлди. Ялтиратиб қайралди, Қотил учун ҳозирланди.</verse>
				<verse number="12">Эй инсон, дод солиб фарёд қилгин! Зеро, қилич халқимга қаршидир, Барча Исроил шаҳзодаларига қаршидир. Улар қиличдан нобуд бўлади, Халқ қаторида қирилиб кетади. Энди кўксингга ур!</verse>
				<verse number="13">Бу синов пайтидир! Қилич ҳатто Яҳудонинг салтанат ҳассасини менсимаса нима бўлади?! Салтанатнинг куни битади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="14">“Эй инсон, башорат қилгин. Кафтингни кафтингга уравергин, Қилич халқимни қайта–қайта чопаверсин. Бу қирғин қиличидир, Қирғин–барот қиличидир. У халқимни ҳар томондан сиқиб келмоқда!</verse>
				<verse number="15">Oдамларнинг юраги орқага тортиб кетди, Улар қўрқувдан қоқила бошлашди. Мен қиличимни қирғин учун ўрнатдим, Шаҳарнинг ҳар бир дарвозаси олдига қўйдим. Эҳ, мана қиличим ялтиратиб тозаланди. Одамларни қириш учун қинидан чиқарилди.</verse>
				<verse number="16">Эй қиличим, ўнгдагиларни чоп! Сўлдагиларни чоп! Ҳаммани тиғдан ўтказ!</verse>
				<verse number="17">Мен ҳам кафтимни кафтимга ураман, Шунда жаҳлдан тушаман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”</verse>
				<verse number="18">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="19">“Эй инсон, харитага икки йўлни тушир. Бобил шоҳи бу йўллардан юриб, ҳужум қилади. Иккала йўл ҳам бир жойдан бошлансин. Йўлларнинг айрилган жойига бир белги қўйгин.</verse>
				<verse number="20">Йўллардан бири Бобил шоҳини Оммон юртининг пойтахти Раббага, иккинчиси Яҳудо юртининг мустаҳкам шаҳри Қуддусга олиб борсин.</verse>
				<verse number="21">Ҳозир Бобил шоҳи йўллар айрилган жойда туриб, қайси шаҳарга ҳужум қилиш кераклиги ҳақида бош қотиряпти. У камон ўқларини силкитиб, қуръа ташлаяпти. Бут–санамларга маслаҳат соляпти, қурбонлик қилинган ҳайвонларнинг жигарига қараб, фол очдиряпти.</verse>
				<verse number="22">У ўнг қўли билан “Қуддус” деб ёзилган ўқни чиқаради. Қуддус атрофига девортешар қуролларни ўрнаштиради. Лашкарига, ўлдир, дея буйруқ беради, уларни жангга даъват қилади. Дарвозани бузадиган қуролларни ўрнаштиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, қамал иншоотларини қурдиради.</verse>
				<verse number="23">Қуддус аҳолиси Бобил шоҳига садоқат қасамини ичгани учун, бу уларга сохта башоратдай туюлади. Аммо Бобил шоҳи уларнинг айбини юзига солади, уларни асир қилиб олади.”</verse>
				<verse number="24">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй халқим, сен очиқчасига исён кўтариб, ўз айбингни ўзинг фош қилдинг. Қилган ҳар бир ишинг билан гуноҳларингни кўрсатдинг. Шу боис сен асирликка тушасан.”</verse>
				<verse number="25">“Эй бузуқ, фосиқ Исроил ҳукмдори, сенинг кунинг битди! Охирги жазоингнинг соати етди!</verse>
				<verse number="26">Мен Эганг Раббий сенга айтяпман: бошингдаги саллангни еч, тожингни олиб ташла. Энди ҳаммаси ўзгаради, хўрланган одам юксалади, юксалган одам эса хўрланади.</verse>
				<verse number="27">Қаранг, вайроналар, вайроналар! Ҳа, Мен Қуддусни вайрон қиламан. Аммо шаҳарни ҳукм қиладиган одам келмагунча булар содир бўлмайди. Мен шаҳарни ўшанинг қўлига бераман.”</verse>
				<verse number="28">Эгамиз менга деди: “Эй инсон, башорат қилиб айт: Исроилни мазах қилган Оммон халқи ҳақида Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй қилич, қилич, сен қирғин учун қиндан чиқарилдинг. Одамларни қириш учун чархландинг, чақмоқ каби яшнаш учун ялтиратиб тозаландинг!</verse>
				<verse number="29">Оммон халқи сен ҳақингда ёлғон ваҳийлар кўряпти, сен тўғрингда бўлмағур фоллар очдиряпти. Сен бу ёвуз, фосиқларнинг бошини чопиб ташлайсан! Уларнинг куни битди, охирги жазосининг соати етди!</verse>
				<verse number="30">Қилични қинига солинглар! Эй Оммон халқи, Мен сизни она юртингизда, таваллуд топган жойингизда ҳукм қиламан.</verse>
				<verse number="31">Устингизга ғазабимни сочаман, қаҳримнинг оловини сизга уфураман. Сизни шафқатсизларнинг қўлига бераман, ўша моҳир қотилларга топшираман.</verse>
				<verse number="32">Сизлар оловга ем бўласиз, қонингиз она юртингизда тўкилади. Сиз ҳақингиздаги хотира абадий ўчади. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, қотиллар шаҳрини ҳукм қилгин. Унинг жирканч одатларини юзига солгин.</verse>
				<verse number="3">Шундай деб айт: Эгамиз Раббий айтмоқда: эй Қуддус, сен ўз кўчаларингда қон тўкиб, бошингга бало орттирдинг. Бутлар ясаб, ўзингни булғадинг.</verse>
				<verse number="4">Тўккан ўша қон учун сен айбдор бўлдинг, ясаган бутлар билан булғандинг. Ҳалокат кунингни яқинлаштирдинг. Ўз ҳаётингга якун ясадинг! Шу боис халқлар сени мазах қилишларига, юртлар устингдан кулишларига Мен йўл қўяман.</verse>
				<verse number="5">Эй ёмон от чиқарган, ғалаёнга тўла шаҳар, узоғу яқиндагилар сени мазах қиладилар.”</verse>
				<verse number="6">“Шаҳардаги Исроил йўлбошчилари ўз мансабидан фойдаланиб, қон тўкадилар.</verse>
				<verse number="7">У ердаги одамлар ота–онасини хор қиладилар, мусофирларни алдайдилар, етим ва беваларга зулм ўтказадилар.</verse>
				<verse number="8">Муқаддас нарсаларимни хор қилиб, Шаббат кунларимни булғайдилар.</verse>
				<verse number="9">Баъзилари одамларни ўлдириш учун туҳмат қиладилар. Бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қиладилар, ўзларининг шаҳвоний ҳирсларини қондириш билан овора бўладилар.</verse>
				<verse number="10">Бошқалари ўгай оналари билан ётадилар, ҳайз кўрган аёлларни зўрлайдилар.</verse>
				<verse number="11">Қўшнининг хотини билан жирканч ишлар қиладилар, келинларини уятсизларча булғайдилар, туғишган сингилларининг номусига тегадилар.</verse>
				<verse number="12">Шаҳардаги баъзи одамлар пул учун одам ўлдирадилар. Берган қарзидан фоиз ундирадилар, ўзганинг бор–йўғини тортиб олиб, даромад кўрадилар. Мени эса унутиб юбордилар!” деб айтмоқда ЭгамизРаббий.</verse>
				<verse number="13">Нохақ фойда кўрганингиз учун, қон тўкканингиз учун Мен ғазаб ичра кафтимни кафтимга ураман.</verse>
				<verse number="14">Адабингизни берган куним мардлигингизни кўраман, ўшанда Мен билан олишишга қурбингиз етармикан? Мен, Эгангиз айтганларимни амалга ошираман.</verse>
				<verse number="15">Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман, ифлос қилмишларингизга чек қўяман.</verse>
				<verse number="16">Бегона халқлар сизларни хор қилганда, Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="18">“Эй инсон, Исроил халқи Мен учун тошқолдай қадрсиз бўлиб қолди. Кумуш эритилгандан кейин ўчоқда қотиб қолган мис, қалай, темир ва қўрғошин қоришмаси кабидир бу халқ.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сизлар тошқолдай бўлиб қолганингиз учун, Мен сизларни Қуддусга йиғаман.</verse>
				<verse number="20">Кумуш, мис, қалай, темир ва қўрғошин ўчоққа қандай йиғилса, эритиш учун тагига олов қандай ёқилса, Мен худди шундай қаҳру ғазаб билан сизларни йиғаман, ҳаммангизни шаҳарда эритиб йўқ қиламан.</verse>
				<verse number="21">Ҳа, Мен сизларни Қуддусга йиғиб оламан, ғазабим оловини сизга сочаман. Сизлар эриб йўқ бўлиб кетасизлар.</verse>
				<verse number="22">Кумуш ўчоқда эригандай, сизлар қаҳрим ўтида эриб йўқ бўласизлар. Шунда устингизга ғазаб ўтини сочган Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="23">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="24">“Эй инсон, Исроил халқига шундай деб айт: Сизлар қаҳр кунида покланмаган, устига ёмғир ёғмаган бир юртдирсиз.</verse>
				<verse number="25">Юртингиздаги шаҳзодалар ўкираётган, ўлжасини тилка–пора қилаётган шерга ўхшайди. Улар одамхўрлик қиладилар, мулку бойликни қўлга киритадилар, қотилликлар қилиб, беваларнинг сонини кўпайтирадилар.</verse>
				<verse number="26">Руҳонийлар қонунимни бузиб, муқаддас нарсаларимни булғадилар. Муқаддас билан оддий нарсанинг фарқига бормадилар. Одамларга нима ҳарому нима ҳалол эканини ўргатмадилар, Шаббат кунларига риоя қилмадилар, хуллас халқим орасида Мен беобрў бўлдим.</verse>
				<verse number="27">Исроил йўлбошчилари ўлжасини тилка–пора қилаётган бўрига ўхшайдилар. Улар бойлик орттириш учун қон тўкадилар, одамларнинг жонини оладилар.</verse>
				<verse number="28">Пайғамбарлар эса деворни оқлаган мардикорлар каби, уларнинг бу гуноҳларини оқлайдилар. Ёлғон ваҳийлар кўриб, сохта башоратлар айтадилар. Мен уларга гапирмасам ҳам,“Эгамиз Раббий шундай демоқда” деб гапирадилар.</verse>
				<verse number="29">Бу юртдаги одамлар қаллоблигу ўғирлик қиладилар, камбағалу ночорни эзадилар, мусофирнинг бор–йўғини тортиб оладилар, ҳақини талаб қилишга йўл қўймайдилар.</verse>
				<verse number="30">Деворни қайта қурадиган, деворнинг ўпирилиб тушган жойида туриб, юртни ҳимоя қиладиган бирорта одам бормикан, дея уларнинг орасидан изладим. Аммо юртни қаҳримдан сақлаб қолмоқчи бўлган бундай одамни топа олмадим.</verse>
				<verse number="31">Шунинг учун Мен уларга қаҳримни сочаман, ҳаммасини ғазабим оловида йўқ қиламан. Қилган қилмишларига яраша жазосини бераман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, бир онадан туғилган икки опа–сингил бор эди.</verse>
				<verse number="3">Улар Мисрда фоҳишалик қилардилар. Ёшлигидан фаҳш йўлига киргандилар. Қизлик кўкраги у ерда силанди, эмчаклари сийпаланди.</verse>
				<verse number="4">Каттасининг исми Охола, кичкинасининг исми Охолибо эди. Мен икковини ҳам Ўз никоҳимга олган эдим, улар Менга ўғил–қизлар туғиб беришди. Охола Самарияни, Охолибо Қуддусни билдиради.</verse>
				<verse number="5">Охола Менинг никоҳимда бўла туриб, фоҳишалик қилар эди. У ўйнашлари бўлган Оссуриялик жангчиларга ҳирс қўйган эди.</verse>
				<verse number="6">Уларнинг ҳаммаси келишган йигитлар, зангори либос кийган, от минган ҳокиму лашкарбошилар эди.</verse>
				<verse number="7">Охола Оссуриянинг ҳамма сара эркаклари билан фоҳишалик қилар эди. Ҳирс қўйган ҳар бир эркакнинг бутларига сиғиниб, ўзини булғаб юрарди.</verse>
				<verse number="8">У Мисрда қилган фоҳишаликларини ташламади. Ёшлигида эркаклар у билан ётишган эди, қизлик кўкрагини силаб, шаҳватини қондиришган эди.</verse>
				<verse number="9">Шу сабабдан Мен уни ўйнашларининг қўлига топшириб қўйдим. У ҳирс қўйган ўша Оссурияликларнинг қўлига бердим.</verse>
				<verse number="10">Улар Охолани қип–яланғоч қилдилар, уни ўлдирдилар. Ўғил–қизларини ўзларига қул қилиб олдилар. Жазосини тортган Охола аёлларнинг оғзидан тушмай қолди.</verse>
				<verse number="11">Синглиси Охолибо буларни кўрди. Шундай бўлса–да, суюқ оёқлиги ва фоҳишалиги билан опасидан ўтиб тушди.</verse>
				<verse number="12">У ҳам ўша Оссуриялик ҳокиму лашкарбошиларга, қурол–аслаҳалар таққан отлиқ хушбичим жангчиларга ҳирс қўйди.</verse>
				<verse number="13">Мен Охолибонинг булғанганини кўрдим, опаси билан бир йўлни танлаганини билдим.</verse>
				<verse number="14">У борган сари фоҳишаликка берилиб кетар эди. Бир куни у деворга туширилган Бобилликларнинг расмларини кўриб қолди. Улар қизил рангга бўялган эдилар.</verse>
				<verse number="15">Белларида камар, бошларида кўркам салла билан тасвирланган эдилар. Улар Халдей юртида туғилган Бобил отлиқ саркардаларга ўхшар эдилар.</verse>
				<verse number="16">Охолибо ўша расмларни кўрди–ю шаҳват унинг қонини қиздира бошлади. У Бобилга чопарлар жўнатиб, Бобилликларни ўз ҳузурига чорлади.</verse>
				<verse number="17">Бобилликлар унинг олдига кирдилар, ишқ тўшагига у билан ётдилар, ўз ҳирси билан уни булғадилар. Охолибо булғангандан кейин Бобилликлардан жирканиб кетди, улардан юзини ўгирди.</verse>
				<verse number="18">У фоҳишаликка берилиб, яланғоч баданини ҳаммага кўз–кўз қилганда, Мен ундан жирканиб кетдим, опасидан юз ўгирганимдай ундан ҳам юзимни ўгирдим.</verse>
				<verse number="19">У эса ёшлик даврини, Мисрда қилган беҳаёлигини эслаб, янада кўп фоҳишалик қилаверди.</verse>
				<verse number="20">Жинсий аъзолари эшакларникидай, манийлари айғирларникидай бўлган ўйнашларига ҳирс қўйди.</verse>
				<verse number="21">“Эй Охолибо, сен ёшлигингда қилган беҳаёликларингни қайтармоқчи бўлдинг. Ўша пайтларда Мисрликлар эмчакларингни сийпалаган эдилар, қизлик кўкракларингни силаган эдилар.”</verse>
				<verse number="22">Шунинг учун, эй Охолибо, Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сен ўша ўйнашларингдан жирканиб, улардан юзингни ўгиргансан, аммо Мен ўшаларни сенга қарши қўзғатаман. Улар ҳар томондан келиб, сенга ҳамла қиладилар.</verse>
				<verse number="23">Мен Бобилликларни, Пахўд, Шўва ва Қўвадан келган ҳамма Халдейларни, жамики Оссурияликларни бошлаб келаман. От минган ўша хушбичим ёш аслзодаларни, ҳокиму лашкарбошиларни, саркардаю олий тоифали жангчиларни йиғиб келаман.</verse>
				<verse number="24">Улар қуролланадилар, сенга қарши жанг аравалар, юк аравалар ва талай лашкарни тортиб келадилар. Бошига дубулға кийган, қўлига қалқон ва сипар тутган жангчилар сени қуршовга оладилар. Ҳукм қилишлари учун Мен сени уларнинг қўлига топшираман. Улар сени ўз қонунларига мувофиқ ҳукм қиладилар.</verse>
				<verse number="25">Мен устингга қаҳримни ёғдираман, лашкарлар сени шафқатсиз жазолайдилар. Улар сенинг бурнинг ва қулоқларингни кесиб ташлайдилар, омон қолган ҳар бир одамни қиличдан ўтказадилар. Ўғил–қизларингни асир қилиб оладилар, омон қолганларни ёндириб юборадилар.</verse>
				<verse number="26">Устингдаги кийимларни ечиб оладилар, қимматбаҳо тақинчоқларингни олиб кетадилар.</verse>
				<verse number="27">Сен Мисрда бошлаган фоҳишалигу суюқоёқлигингга Мен шу йўсин чек қўман. Буларга бўлган иштиёғинг йўқолади, сен Мисрни унутиб юборасан.”</verse>
				<verse number="28">Зеро, ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Мен сени ўзинг нафратланган, жирканиб, юзингни ўгирган одамларнинг қўлига топшираман.</verse>
				<verse number="29">Улар нафрат билан сени жазолайдилар, топган–тутганингни тортиб оладилар. Сени яланғоч, ҳеч вақосиз ташлаб кетадилар. Фоҳишалигинг очилади, шарманда бўласан. Суюқоёқлигинг, фоҳишалигинг</verse>
				<verse number="30">туфайли шу аҳволга тушасан. Сен бошқа халқлар билан фоҳишалик қилдинг, уларнинг бутлари билан булғандинг.</verse>
				<verse number="31">Сен опангнинг йўлидан кетдинг, шунинг учун Мен опангга ичирган жазо косасидан сенга ҳам ичираман.”</verse>
				<verse number="32">Эгамиз Раббий шундай демоқда: Сен ҳам опангнинг косасидан ичасан, У коса катта ва чуқурдир. Сени мазах қилишади, устингдан кулишади, У коса лиммо–лим тўладир.</verse>
				<verse number="33">Сен қайғуга ботиб маст бўласан. Ҳа, бу даҳшату вайрона косасидир, Опанг Самариянинг косасидир.</verse>
				<verse number="34">Сен косани охиргача ичасан, Уни чил–чил синдирасан. Кўксингни юлиб, фарёд қиласан.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="35">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сен Мени унутиб, Менга орқа ўгирганинг учун, фоҳиша ва суюқоёқ бўлганинг учун жазо тортасан.”</verse>
				<verse number="36">Эгамиз менга деди: “Эй инсон, сен Охола ва Охолибони ҳукм қилишга тайёрмисан? Тайёр бўлсанг, уларнинг жирканч одатларини юзларига сол.</verse>
				<verse number="37">Ахир, улар зино қилдилар, қонли жиноятларга қўл урдилар. Бутлари билан зино қилиб, Мендан кўрган болаларини ўша бутларга қурбонлик қилиб, едирдилар.</verse>
				<verse number="38">Бундан ташқари, ўша вақтнинг ўзидаёқ муқаддас масканимни ҳаром қилдилар, Менинг Шаббат кунларимни булғадилар.</verse>
				<verse number="39">Болаларини бутларга атаб сўйган куни муқаддас масканимга кириб, уйимни ҳаром қилдилар!”</verse>
				<verse number="40">“Улар узоқ юртларга чопарлар жўнатиб, эркакларни ўз ҳузурига чорладилар. Улар етиб келганларда бу опа–сингиллар ювиниб–тарандилар, кўзларига сурма сурдилар, тақинчоқлар билан безаниб олдилар.</verse>
				<verse number="41">Дастурхон тузалган серҳашам супага ўтирдилар. Ўша дастурхон устига Менинг хушбўй тутатқимни ва мойимни қўйдилар.</verse>
				<verse number="42">Хоналаридан айш–ишрат қилаётган эркакларнинг овози келар эди. Саҳродан келган бу майхўр қаланғи–қасанғилар опа–сингилларнинг қўлларига билагузуклар тақдилар, бошларига чиройли тожлар кийдирдилар.</verse>
				<verse number="43">Шунда мен: “Бу аёллар фоҳишалик қилавериб, ҳолдан тойганлар. Наҳотки келганлар уларнинг бу аҳволини кўра туриб, улар билан жинсий алоқа қилишса?!” деб ўйладим ичимда.</verse>
				<verse number="44">Келган эркаклар бу суюқоёқлар билан бирга бўлишди. Улар фоҳишанинг олдига киргандай қайта–қайта Охола ва Охолибонинг олдига кираверишди.</verse>
				<verse number="45">Солиҳ одамлар эса бу икки опа–сингилни зинокорлик ва қотилликда айблайдилар, чунки улар зинога ружу қўйиб, қўлларини қонга беладилар.”</verse>
				<verse number="46">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Бир оломон одамни бу ерга йиғиб келинглар, улар бу икки опа–сингилни азоблаб, бор–йўғини тортиб олишсин.</verse>
				<verse number="47">Уларни тошбўрон қилиб, таналарини нимталаб ташлашсин, ўғил–қизларини ўлдиришсин, уйларига ўт қўйишсин.</verse>
				<verse number="48">Шу йўсин Мен юртдаги бу беҳаёликка чек кўяман. Буни кўрган бошқа аёллар ўзлари учун сабоқ оладилар, бундай беҳаёлик қилмайдиган бўладилар.</verse>
				<verse number="49">Ўша иккита опа–сингил ўз беҳаёлиги туфайли жабр тортадилар, гуноҳкор бутпарастлигининг жазосини оладилар. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни биладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Сургун бўлган пайтимизнинг тўққизинчи йили ўнинчи ойнинг ўнинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, бу куннинг санасини ёзиб қўй, чунки Бобил шоҳи бугун Қуддусни қамал қилди.</verse>
				<verse number="3">Бу исёнкор халқимга матал сўзлаб aйт: Эгангиз Раббий шундай демоқда: ўчоққа ўт ёқинг, қозонга сув қуйинг.</verse>
				<verse number="4">Қозон ичига энг яхши гўштлардан — сон ва елка гўштларидан солинг, иликли суяклар билан қозонни тўлдиринг.</verse>
				<verse number="5">Сурувнинг сара қўчқоридан сўйинг, ўчоққа кўпроқ ўтин йиғинг, қозондаги сувни қайнатинг, гўшту суякларни обдан пиширинг.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Бу шаҳар қасмоқли қозон кабидир, унинг қасмоғи кетмайдиган бўлиб қолган. Қани, қозонни бир чеккадан бўшатинг, қўлингизга нима илинса, олиб кетаверинг.</verse>
				<verse number="7">Шаҳар ичида қотиллик қилинди, одамларнинг қони қоятошга тўкилди. Ўша қон ерга тўкилганда эди, тупроқ билан кўмилиб кетарди.</verse>
				<verse number="8">Мен қонни ўша қоя устида қолдирдим, уни яшириб бўлмайди. Мен уни кўрганимда ғазабим аланга олади, у Мени қотиллардан қасос олишга ундайди.”</verse>
				<verse number="9">Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Мен Ўзим ўтинни баланд қилиб уяман.</verse>
				<verse number="10">Қани, шох–шаббаларни йиғайин, олов ёқайин! Гўштни обдан пиширай, зираворлардан солай. Суяклар эса оловда ёниб йўқ бўлсин.</verse>
				<verse number="11">Қозонни бўшатайин, кўмир устига қўяйин! Темир қозонни қизаргунча қиздирайин. Ичидаги ифлосликлари эриб кетсин, қасмоқлари оловда куйиб, йўқ бўлсин.</verse>
				<verse number="12">Эҳ, Ўзимни беҳуда уринтирибман. Қозоннинг қалин қасмоғи кетмади. Уни қасмоғи билан оловга ташланглар!</verse>
				<verse number="13">Эй Қуддус, сен беҳаёлигинг билан ўзингни булғадинг. Мен сени тозалаб кўрдим, аммо сен ҳаромлигингча қолдинг. Энди устингга Ўз қаҳримни сочмагунимча сен покланмайсан.</verse>
				<verse number="14">Мен, Эгангиз шундай дедим. Aйтганларимни амалга оширадиган вақти келди. Энди Ўзимни тутиб турмайман. Сенга ачинмайман, Ўз шахтимдан қайтмайман. Тутган йўлларингга, қилган қилмишларингга яраша сени жазолайман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="16">“Эй инсон, Мен ўлат юбориб, сени кўзинг қувончидан жудо қиламан. Аммо сен аза тутма, фарёд қилма, кўз ёш тўкма.</verse>
				<verse number="17">Инграган товуш чиқарма, ўлган азиз одаминг учун мотам тутма. Саллангни ечма, оёқ яланг юрма. Юзингни ёпма, таъзияхоналарда ейиладиган овқатдан ема.”</verse>
				<verse number="18">Эрталаб мен халойиққа гапирдим. Ўша куни кечқурун эса менинг хотиним оламдан ўтди. Эртаси куни мен Худонинг айтганини қилдим.</verse>
				<verse number="19">Одамлар мендан: “Нимага бундай қиляпсан? Бу билан бизга бирон нарса айтмоқчимисан?” деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="20">Мен уларга шундай жавоб бердим: Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб,</verse>
				<verse number="21">Исроил халқига шу гапларни айтиб қўйишимни буюрди. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Фахрланадиган қўрғонингиз, кўзингиз қувончи, юрагингиз орзуси бўлмиш муқаддас масканимни Мен ҳаром қилдираман. Қуддусда қолган ўғил–қизларингиз қиличдан ҳалок бўлади.”</verse>
				<verse number="22">Шунда мен нима қилган бўлсам сизлар шуни қиласизлар. Сизлар юзингизни ёпмайсизлар, таъзияхоналарда ейиладиган овқатдан емайсизлар.</verse>
				<verse number="23">Саллангизни ечмайсизлар, оёқ яланг юрмайсизлар, аза тутмайсизлар, фарёд қилмайсизлар. Гуноҳларингиз сизларни адойи тамом қилади, дардингизни бир–бирингизга инграб айтасизлар.</verse>
				<verse number="24">Мен сизлар учун бир аломат бўламан, мен ҳозир нима қилаётган бўлсам сизлар ҳам шуни қиласизлар. Ўша вақт келганда бу ишларни Эгангиз Раббий қилганини билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз менга шундай деди: “Эй инсон, Мен халқимнинг қўрғонини, завқу шуҳратини, кўз қувончи, юрак орзуси бўлмиш Маъбадни вайрон қилган куним ўғил–қизларини ҳам қирдириб ташлайман.</verse>
				<verse number="26">Қирғиндан қочиб қутулган бир одам ўша куни ёнингга келади. У бўлиб ўтган воқеаларни сенга сўзлаб беради.</verse>
				<verse number="27">Шунда сен яна тилга кирасан. Келган ўша одам билан гаплашасан, бошқа сукут сақламайсан. Хуллас, халқим учун бир аломат бўласан, шунда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Оммон халқига юзлан, уларга қарши башорат қил.</verse>
				<verse number="3">Оммон халқига айт: Эгамиз Раббийнинг сўзларини эшитинг! ЭгамизРаббий шундай демоқда: муқаддас масканим ҳаром қилинганда, Исроил юрти хароб бўлганда, Яҳудо хонадони сургун қилинганда сизлар: “Аҳа!” дея хурсанд бўлган эдингизлар.</verse>
				<verse number="4">Шунинг учун Мен сизларни шарқдаги кўчманчилар қўлига топшираман. Улар юртингизда қароргоҳлар қуриб, чодирларини тикадилар, ҳосилингизни еб, сутингизни ичадилар.</verse>
				<verse number="5">Мен пойтахтингиз Раббани туялар учун дашт қиламан. Бутун Оммон юртини қўйлар учун қўра қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="6">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сизлар юрагингиздаги бутун ғараз билан Исроилнинг бахтсизлигига севиндингизлар, чапак чалиб, сакраб ўйнадингизлар.</verse>
				<verse number="7">Шу қилганингиз учун, Мен қўлимни сизларга қарши кўтараман. Сизларни бошқа халқларга ўлжа қилиб бераман. Халқлар орасидан сизларни йўқ қилиб, юртингизни ер юзидан супуриб ташлайман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мўаб халқи: — Яҳудо халқининг бошқа халқлардан ҳеч қандай фарқи йўқ, — деб айтгани учун,</verse>
				<verse number="9">Мен Мўабнинг ғарбий қанотини очиб ташлайман, юртнинг гавҳарлари Байт–Яшимўт, Баал–Миён, Хиратайим шаҳарларини вайрон қиламан.</verse>
				<verse number="10">Мўабни Оммон халқи сингари шарқдаги кўчманчиларнинг қўлига бераман. Оммон халқи ер юзидан йўқ бўлиб кетади,</verse>
				<verse number="11">Мен Мўаб халқини ҳам жазолайман. Шунда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.”</verse>
				<verse number="12">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эдом халқи Яҳудодан ўч олиб, катта гуноҳ қилди.”</verse>
				<verse number="13">Шу сабабдан Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен уларга қарши қўлимни кўтариб, Эдом юртини вайрон қиламан. Одаму ҳайвонларини қириб ташлайман. Темон шаҳридан тортиб, то Дедан шаҳригача бўлган ҳаммани қиличдан ўтказаман.</verse>
				<verse number="14">Халқим Исроил орқали Эдомдан қасос оламан. Улар орқали қаҳру ғазабимни Эдомликлар устига сочаман. Шунда Эдом халқи қасосим нима эканлигини билиб олади.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Асрлар давомида Филистлар адоват қилиб, халқимдан ўч олдилар. Халқимни хонавайрон қилиш мақсадида, юракларидаги ғаразга берилиб, улардан қасос олдилар.”</verse>
				<verse number="16">Шу сабабдан Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мен Филист юртига қарши қўлимни кўтараман, Харет халқини йўқ қиламан, соҳилда қолганларнинг ҳаммасини қириб юбораман.</verse>
				<verse number="17">Мен улардан даҳшатли қасос оламан, ғазабим устида уларни жазолайман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили, ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, мана, Тир Қуддус ҳақида шундай деб айтмоқда: Аҳа! Халқларнинг савдо дарвозаси бузилди. Менга кенг йўл очилди. Энди у вайрон бўлганда мен бойиб кетаман.”</verse>
				<verse number="3">Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Эй Тир, Мен сенга қаршиман! Мен кўплаб халқларни сенга қарши йиғаман, улар денгиз тўлқинлари каби сенга ёпириладилар.</verse>
				<verse number="4">Шаҳрингнинг деворларини бузиб, минораларингни қулатадилар. Мен тупроғингни супуриб ташлайман, сени яланғоч бир тошлоқ ҳолига келтираман.</verse>
				<verse number="5">Денгиз ўртасидаги бу оролда балиқчилар тўрларини ёйиб қуритадиган бўладилар”, деб айтмоқда ЭгамизРаббий. “Бу шаҳар халқларга ўлжа бўлади.</verse>
				<verse number="6">Тирга қарашли соҳилдаги ҳамма қишлоқлар қиличдан ўтказилади. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб олишади.”</verse>
				<verse number="7">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Тирга қарши энг буюк шоҳни — Бобил юртининг ҳукмдори Навухадназарни қўзғатаман. У Тир аҳолиси устига шимолдан отлару жанг араваларни, суворилару катта лашкарни тортиб келади.”</verse>
				<verse number="8">“Эй Тир, Бобил шоҳи сенга қарашли барча қишлоқларингни қиличдан ўтказади. Шаҳар атрофига қамал иншоотларини қурдиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, сенга қарши қалқонларини ўрнатади.</verse>
				<verse number="9">Девортешар қуроллар билан деворларингга зарба беради. Болталар билан минораларингни бузади.</verse>
				<verse number="10">Девордан тешик очилган шаҳарга одамлар бостириб киргандай, Бобил шоҳи сенинг дарвозаларингдан бостириб киради. Сувориларининг, ғилдирагу жанг араваларининг шовқинидан деворларинг титрайди. Сон–саноқсиз отларининг кўтарган чанги сени қоплаб олади.</verse>
				<verse number="11">Отларининг туёқлари ҳамма кўчаларингни топтайди. Одамларинг қиличдан йиқилади, улкан устунларинг ер билан яксон бўлади.</verse>
				<verse number="12">Душман бойликларингни талаб кетади, молларингни ўлжа қилиб олади. Деворларингни йиқитади, ҳашаматли уйларингни вайрон қилади, тошлари, ёғочлари ҳатто тупроғини ҳам денгизга улоқтиради.</verse>
				<verse number="13">Мен қўшиқларингга чек қўяман. Арфангнинг наволари ҳам эшитилмайдиган бўлади.</verse>
				<verse number="14">Мен сени яланғоч бир тошлоққа айлантираман, балиқчилар тўрларини қуритадиган бир ер бўласан. Ҳеч ким шаҳрингни қайта қурмайди. Ахир, буларни Мен, Эгангиз айтдим”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз Раббий Тирга шундай демоқда: “Шаҳрингда қирғин бўлганда, ярадорлар инграганда, қулашингнинг шовқинидан соҳилдаги барча халқларни титроқ босади.</verse>
				<verse number="16">Денгиз бўйидаги салтанатларнинг шоҳлари тахтларидан тушиб, зар чопону нақш солинган либосларини ечишади. Улар ваҳимага бурканиб, ерга ўтиришади. Бошингга тушган кулфатдан даҳшатга тушиб, тўхтовсиз титрашади.</verse>
				<verse number="17">Улар сен ҳақингда шундай марсия куйлашади: Эй донг таратган денгизчилар шаҳри, Нақадар вайрон бўлдинг–а! Сен ва сенинг аҳолинг денгиз қудрати эдиларинг, Соҳилдаги барча халқларни даҳшатга солардинг.</verse>
				<verse number="18">Сен қулаган кунинг соҳилларни титроқ босди, Ҳалокатингдан денгиздаги ороллар саросимага тушди.</verse>
				<verse number="19">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Тир шаҳрини ҳувиллаган харобазорга айлантираман. Денгиз тубидаги улкан сувлар билан вайроналарни қоплайман.</verse>
				<verse number="20">Эй Тир шаҳри, сени гўрга, қадимда ўтиб кетган одамлар олдига тушираман. Сен ер ости салтанатида яшайсан, абадий вайроналар орасидаги марҳумларга ҳамроҳ бўласан. Тириклар дунёсига ҳеч қачон қайтиб келмайсан, обод бўлиб илгариги мавқеингга эришмайсан.</verse>
				<verse number="21">Ҳа, Мен бошингга даҳшатли ўлим келтираман, сени йўқ қиламан. Сени қидирганлар сени ҳеч қачон топа олмайдилар”, деб айтмоқда Эгангиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Тир ҳақида бир марсия куйла.</verse>
				<verse number="3">Денгиз соҳилидаги юртлар билан савдо–сотиқ қиладиган, денгиз дарвозасида ўрнашган Тир шаҳрига айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Тир, сен “гўзалликда баркамолман” дединг.</verse>
				<verse number="4">Ҳа, сенинг чегараларинг денгиз бағридан ўтган, Қурувчиларинг гўзаллигингни баркамол қилган.</verse>
				<verse number="5">Хермон тоғидаги арча ёғочидан қурилган Улкан бир кемадай эдинг сен. Қурувчиларинг мачтангни ясаш учун Лубнондаги садр ёғочини ишлатдилар.</verse>
				<verse number="6">Эшкакларингни Башан эманларидан ясадилар. Кема саҳнини Кипр қарағайларидан қилдилар, Фил тиши билан уни безатдилар.</verse>
				<verse number="7">Мисрдан келтирилган нақшли матолар елканларинг эди, Улар сенга байроқ бўлиб хизмат қиларди. Элишох қирғоқларидан олиб келинган Кўк ва сафсар газламалар соябонинг эди.</verse>
				<verse number="8">Сидон ва Арвод одамлари эшкакларингни эшар эди, Ўз моҳир одамларинг эса кемаларингни бошқарар эди.</verse>
				<verse number="9">Габоллик тажрибали кемасозларинг бор эди, Улар кемангнинг ёриқларини сақичларди. Барча кемалару денгизчилар келиб, Сенинг молларингни сотиб олишар эди.</verse>
				<verse number="10">Форс, Лидия ва Ливия юртларидан аскарлар сафларингни ташкил қилар эди. Қалқону дубулғаларини деворларингга осиб, Сени савлатли қилишар эди.</verse>
				<verse number="11">Арвод ва Хелекдан келган одамлар Деворларингда соқчилик қилишарди, Гамадликлар минораларингни қўриқлашарди. Деворларингга қуролларини осиб, Гўзаллигингни баркамол қилишарди.</verse>
				<verse number="12">Сенинг бойликларинг шу қадар кўп эдики, ҳатто Таршиш аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Улар кумуш, темир, қалай ва қўрғошинни молларингга айирбошлашарди.</verse>
				<verse number="13">Юнонлар, Тувал ва Мешех халқлари сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Молларинг эвазига қулларни ва бронза буюмларни беришар эди.</verse>
				<verse number="14">Тўхармо халқи аравага қўшиладиган отларни, жанг отларию хачирларини молларингга алмаштиришарди.</verse>
				<verse number="15">Рўдон халқи сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Денгиз соҳилидаги кўп юртлар сенинг харидорларинг эди. Улар фил тиши ва обнус ёғочини сенга тўлов қилиб беришарди.</verse>
				<verse number="16">Молларинг беҳисоб бўлгани учун, Орам халқи ҳам сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига қимматбаҳо фируза тошларни, сафсар матоларни, нақш солинган газламалару майин зиғир матоларни, маржону ёқутларни олиб келарди.</verse>
				<verse number="17">Яҳудо ва Исроил юртлари сен билан тижорат қилишарди. Улар молларинг эвазига Миннитдан келтирилган буғдой, тариқ, асал, зайтун мойи ва мумиё олиб келишарди.</verse>
				<verse number="18">Сенинг чексиз бойликларинг, турли хил молларинг туфайли, Дамашқ аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига улар Хелбон шаробини ва оппоқ юнгни олиб келишарди.</verse>
				<verse number="19">Узол шаҳридан шароб келтириб, сен билан тижорат қилишарди. Ишлов берилган тоза темир, долчин, хушбўй қамишни молларингга алмаштиришарди.</verse>
				<verse number="20">Деданликлар сенга от ёпиқларини сотишар эди.</verse>
				<verse number="21">Қўзичоқ, қўчқор ва эчкилар билан сени таъмин қилган Арабистон ва Кедар шаҳзодалари молларингни харид қилишарди.</verse>
				<verse number="22">Шава ва Рамо савдогарлари сен билан тижорат қилишарди. Молларинг эвазига энг аъло зираворларни, қимматбаҳо тошлару олтинни беришарди.</verse>
				<verse number="23">Хорон, Ханнох ва Эден шаҳарлари ҳамда Шава, Ошур ва Хилмад савдогарлари сен билан тижорат қилишарди.</verse>
				<verse number="24">Улар қимматбаҳо либослар, кўк матолар, нақш солинган кўйлаклар, ранг–баранг гиламлар, пухта эшилган арқонларни сенга сотишарди.</verse>
				<verse number="25">Таршиш кемалари карвонларинг бўлиб хизмат қиларди. Сен денгизда сузган бир кемадайдирсан, Оғир юк билан юклангансан.</verse>
				<verse number="26">Эвоҳ, эшкакчиларинг сени очиқ денгизга олиб чиқишади. Шарқ шамоли сени денгиз бағрида парчалаб юборади.</verse>
				<verse number="27">Кеманг ҳалокатга учраган куни Молларинг, бойликларинг, Денгизчиларинг, дарғаларинг, Кемасозларинг, савдогарларинг, Жангчиларинг ва кемадаги одамларинг Денгиз тубига чўкиб, ҳалок бўладилар.</verse>
				<verse number="28">Чўкаётган дарғаларинг фарёд қилади, Додлари соҳилларни ларзага солади.</verse>
				<verse number="29">Ҳамма эшкакчилар кемаларини тарк этади, Денгизчилару дарғалар соҳилга чиқиб олади.</verse>
				<verse number="30">Улар сен учун фарёд қилади, Aччиқ–аччиқ кўз ёшлар тўкади. Бошларидан тупроқ сочади, Кулга беланиб, ётиб олади.</verse>
				<verse number="31">Сени деб сочларини қирдиради, Қанорга ўраниб олади, Қайғудан юрак–бағри қон бўлади.</verse>
				<verse number="32">Улар йиғлаб, сен ҳақингда марсия куйлайди: “Тир каби биронта шаҳар борми?! Денгиз уни ўз қаърига тортиб кетди.</verse>
				<verse number="33">Сен денгиз ортидан келтирган молларинг билан, Кўплаб халқларнинг эҳтиёжини қондирдинг. Чексиз зийнатлару молларинг билан Дунё шоҳларини сен бойитдинг.</verse>
				<verse number="34">Энди эса денгиз сени парчалади, Ўз домига сени тортиб кетди. Барча молларингу денгизчиларинг Сен билан бирга нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="35">Соҳилдаги халқлар кулфатингни кўриб, даҳшатга тушади. Шоҳларнинг афти қўрқувдан буришиб кетади.</verse>
				<verse number="36">Аҳволингдан дунё савдогарлари ёқасини ушлайди. Ҳа, сенинг бошингга даҳшатли ўлим келди, Сен абадий йўқ бўласан.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Тир шоҳига айт, Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: сен мағрурланиб кетдинг. “Мен худоман, денгиз бағридаги худолар тахтида ўтирибман”, деб айтдинг. Сен ўзингни худодай доно деб биласан, ахир, сен худо эмас, инсонсан–ку!</verse>
				<verse number="3">Наҳотки Дониёрдан ҳам доно бўлсанг?! Наҳот барча сирларни билсанг?!</verse>
				<verse number="4">Сен донолигинг ва ақлинг билан ўзингга давлат орттирдинг, хазиналарингни олтину кумушга тўлдирдинг.</verse>
				<verse number="5">Савдо–сотиқдаги иқтидоринг билан кўп давлат йиғдинг. Аммо бойлигинг туфайли мағрурланиб кетдинг.”</verse>
				<verse number="6">ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Сен ўзингни худодай доно деб билганинг учун,</verse>
				<verse number="7">Мен устингга бегона халқни тортиб келаман. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар гўзаллигинг ва донолигингга қарши чиқиб, қилич яланғочлайдилар. Ҳашаматингни хор қиладилар.</verse>
				<verse number="8">Ўзингни эса тубсиз чуқурликка улоқтирадилар. Ҳа, сен денгиз бағрида азобланиб жон берасан.</verse>
				<verse number="9">Шунда, жаллодларинг олдида “мен худоман”, деб айтармикансан?! Ахир, қотилларинг қўлида сен худо эмас, оддий бир инсон бўласан!</verse>
				<verse number="10">Сен мусофирлар қўлида суннатсизлар каби ўласан”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз менга яна шундай деди:</verse>
				<verse number="12">“Эй инсон, Тир шоҳи ҳақида марсия куйлаб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Тир шоҳи, сен баркамолликнинг аъло намунаси бўлдинг. Ниҳоятда доно, гўзалликда баркамол эдинг.</verse>
				<verse number="13">Сен Худонинг боғи Аданда яшар эдинг. Қизил ёқут, хризолит, олмос, Топаз, ақиқ, яшма, Зангори ёқут, фируза ва зумрад каби Қимматбаҳо тошлар билан безанар эдинг. Тақинчоқларинг олтиндан ясалган эди. Сен яралган кунинг булар тайёрланганди.</verse>
				<verse number="14">Мен сени соқчи каруб қилиб танладим, Ўша мартабага сени тайинладим. Сен Худонинг тоғида яшар эдинг, Оловдай товланган тошлар орасида юрар эдинг.</verse>
				<verse number="15">Бино бўлганингдан, то қабиҳлик қилгунингга қадар, Сен тўғри йўлдан юрдинг.</verse>
				<verse number="16">Катта тижоратинг туфайли, Ёвузликка тўлиб, гуноҳ қилдинг. Мен сени шармандаларча Худонинг тоғидан ҳайдадим. Эй соқчи каруб, Мен сени чиқариб юбордим, Оловдай товланган тошлар орасидан ҳайдадим.</verse>
				<verse number="17">Сен гўзаллигинг туфайли мағрурланиб кетган эдинг. Савлатинг туфайли ақл–фаросатдан воз кечган эдинг. Шунинг учун Мен сени ерга улоқтирдим, Шоҳлар олдида шармандангни чиқардим.</verse>
				<verse number="18">Сен чексиз гуноҳларинг билан, Савдо–сотиқдаги ноҳақликларинг билан, Ўз саждагоҳларингни булғадинг. Шунинг учун Мен ичингдан олов чиқардим, Сени куйдириб ташладим. Одамларнинг кўзи олдида кулингни кўкга совурдим.</verse>
				<verse number="19">Сени билган халқлар аҳволингни кўриб, донг қотдилар. Сенинг бошингга даҳшатли ўлим келди, Сен абадий йўқ бўласан.”</verse>
				<verse number="20">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="21">“Эй инсон, Сидон шаҳрига юзлан, унга қарши башорат қилиб айт:</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Сидон, Мен сенга қаршиман! Мен сенинг орангда Ўзимни улуғлайман. Сени жазолаб, сен орқали муқаддаслигимни аён қиламан. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.</verse>
				<verse number="23">Мен сени даҳшатли ўлатга гирифтор қиламан. Кўчаларингда қон дарё бўлиб оқади. Душманларинг сенга ҳар томондан ҳамла қилади, одамларнинг жасадлари шаҳар ичида ётади. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.”</verse>
				<verse number="24">Исроил халқидан ҳазар қилиб, зулм ўтказган биронта қўшни халқ бундан буён Исроил халқи учун тикан ва янтоқдай бўлмайди. Исроил халқи Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб олади.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен халқим Исроилни тарқатиб юборган узоқ юртлардан йиғиб оламан. Улар орқали барча халқларга муқаддаслигимни аён қиламан. Мен қулим Ёқубга мулк қилиб берган ерда уларни ўрнаштираман.</verse>
				<verse number="26">Улар осойишта ҳаёт кечирадилар. Уйлар қуриб, узумзорлар барпо қиладилар. Улардан ҳазар қилган қўшни халқларни жазолаганим учун, халқим бехатар, тинч яшайди. Ўшанда Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб олади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="29">
				<verse number="1">Сургун бўлган пайтимизнинг ўнинчи йили ўнинчи ойнинг ўн иккинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Миср фиръавнига юзлан. Унга ва бутун Миср халқига қарши башорат қилиб айт:</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Миср фиръавни, Мен сенга қаршиман. Сен Нил ҳавзаларида чўзилиб ётган бамисоли буюк аждарҳодирсан. Сен: “Нил дарёси менинг шахсий мулким, уни ўзим учун яратганман”, деб айтасан.</verse>
				<verse number="4">Аммо Мен жағларингга илмоқлар соламан. Терингдаги тангачаларингга балиқларни ёпиштираман. Сени терингга ёпишган балиқлар билан бирга қуруқликка тортиб чиқараман.</verse>
				<verse number="5">Мен сени ва ҳавзаларингдаги ҳамма балиқларни саҳрога улоқтириб ташлайман. Сен очиқ майдонда ётасан. Сени олиб, кўмадиган одам бўлмайди. Мен сени дашт ҳайвонларию осмон қушларига ем қилиб бераман.</verse>
				<verse number="6">Шунда бутун Миср халқи Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Сен халқим Исроил учун қамиш ҳассадай бўлдинг.</verse>
				<verse number="7">Улар сени ушлаганда, сен ёрилиб, қўлларини кесиб юбординг. Сенга суянганларида синиб, белларини чиқариб юбординг.”</verse>
				<verse number="8">Шу боис ЭгамизРаббий айтмоқда: “Мен сенинг бошингга қилич келтираман, одаму ҳайвонларингни қилич тиғидан ўтказаман.</verse>
				<verse number="9">Бутун Миср юртини ташландиқ харобазорга айлантираман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. Сен: “Нил меники, мен ўзим уни яратдим”, деб айтганинг учун,</verse>
				<verse number="10">Мен сенга ва сенинг барча ҳавзаларингга қарши чиқаман. Бутун Миср юртини бутунлай хароб қиламан. Мигдолдан тортиб, то Саванайгача ва жанубдаги Ҳабашистон ҳудудигача ҳамма ерларини ташландиқ қиламан.</verse>
				<verse number="11">Одам у ерга оёғини босмайди, ҳайвонлар ҳам у ердан юрмайди. Қирқ йил мобайнида у ерда ҳеч ким яшамайди.</verse>
				<verse number="12">Мен Миср юртини дунёдаги энг хароб юртга айлантираман. У ердаги шаҳарлар қирқ йил мобайнида ташландиқ бўлиб ётади, вайроналари бошқа шаҳарлардан баттар бўлади. Мен Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман.”</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Раббий яна шундай демоқда:“Қирқ йил ўтгач, Мен халқлар орасига тарқатиб юборган Мисрликларни йиғиб оламан.</verse>
				<verse number="14">Уларни яна фаровонликка эриштириб, ўз она юрти Патрўсга олиб келаман. Уларнинг шоҳлиги ожиз бир шоҳлик бўлади.</verse>
				<verse number="15">Ҳа, улар дунёнинг энг ожиз шоҳлиги бўлиб, ҳеч қачон бошқа халқлардан устун бўлишмайди. Мен уларни шу қадар аҳамиятсиз қиламанки, улар ўз ҳукмини бошқа халқларга ўтказа олмайди.</verse>
				<verse number="16">Халқим Исроил энди ҳеч қачон ўз умидини Мисрга боғламайди. Улар Мисрдан ёрдам сўраб, гуноҳ қилганларини доимо эсларида тутадилар. Ўшанда Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб оладилар.”</verse>
				<verse number="17">Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма еттинчи йили биринчи ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="18">“Эй инсон, Бобил шоҳи Навухадназар Тирга қарши шиддатли уруш олиб борди. Бобил лашкарларининг сочлари тўкилиб, елкалари шилиниб яллиғланди. Аммо қилган меҳнатларига яраша улар Тирдан ҳеч қандай ўлжа ололмадилар.”</verse>
				<verse number="19">Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мен Миср юртини Бобил шоҳи Навухадназарга бераман. У Мисрни талон–тарож қилиб, у ердаги бойликларни ўзи билан олиб кетади. Миср бойликлари Бобил лашкарлари учун меҳнат ҳақи бўлади.</verse>
				<verse number="20">Ҳа, Мен Миср юртини Бобил шоҳига меҳнат ҳақи қилиб бердим, чунки у ва унинг лашқарлари Менинг хизматимни килдилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="21">“Ўша куни Мен Исроил халқининг қудратини тиклайман. Бу сўзларимни халқимга етказишинг учун Мен сенга куч бераман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="30">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: Шўримиз қурсин, эвоҳ!</verse>
				<verse number="3">Даҳшатли кун яқинлашди, Эгамизнинг кунига оз қолди. Мана шу кун булутли кун бўлади, Халқлар кулфат чекадиган замон бошланади.</verse>
				<verse number="4">Мисрнинг бўғзига қилич келади, Ҳабашистон кулфат азобида қолади. Мисрда кўп одамлар ҳалок бўлади, Унинг бойлиги олиб кетилади, Пойдевори бузиб ташланади.</verse>
				<verse number="5">Ҳабашистон, Ливия, Лидия, бутун Арабистон, Куб ва Мисрнинг бошқа иттифоқчилари жангда ҳалок бўладилар.”</verse>
				<verse number="6">Эгамиз айтмоқда: “Миср иттифоқчиларининг устига қирғин келади. Уларнинг жасадлари шимолдаги Мигдолдан то жанубдаги Саванайгача ётади. Мисрнинг мағрур қудрати ҳалок бўлади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="7">Миср дунёнинг энг хароб юртига айланади, у ердаги шаҳарлар вайрон бўлади.</verse>
				<verse number="8">Мен Мисрга ўт қўйиб, унинг мададкорларини тор–мор қиламан. Шунда Эгаси Мен эканлигимни Мисрликлар билиб оладилар.”</verse>
				<verse number="9">Ўша куни хотиржам яшаётган Ҳабашистонликларни қўрқитиш учун Мен кемаларда элчиларимни жўнатаман. Миср устига кулфат тушган куни Ҳабашистонликлар азобда қоладилар. Мана, ўша кун ҳадемай келади.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Бобил шоҳи Навухадназар орқали Мисрнинг тўдасини яксон қиламан.</verse>
				<verse number="11">Навухадназар қўшин тортиб келади. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар бутун юртни хароб қиладилар. Мисрликларни қиличдан ўтказиб, юртни жасадларга тўлдирадилар.</verse>
				<verse number="12">Мен Нил ҳавзаларини қуритаман, юртни разил одамларнинг қўлига бераман. Келгиндиларнинг қўли билан Мисрни ва у ердаги ҳамма нарсани ташландиқ саҳрога айлантираман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен барча бутларни йўқ қиламан, Нуф маъбудаларига чек қўяман. Миср юртида биронта ҳукмдор қолмайди, Мисрликларни қўрқув қамраб олади.</verse>
				<verse number="14">Мен Патрўсни ташландиқ қиламан. Зўван шаҳрига ўт қўяман, Миср пойтахти Нўни жазолайман.</verse>
				<verse number="15">Мисрнинг мустаҳкам Син қалъасини ғазабимга гирифтор қиламан, пойтахт шаҳар Нўнинг тўдасини қириб ташлайман.</verse>
				<verse number="16">Бутун Миср юртига олов қўяман! Син аҳолиси чексиз азобда қолади, Нў шаҳрининг девори йиқитилади, қўрқув Нуф шаҳрини карахт қилади.</verse>
				<verse number="17">Он ва Пи–Башат йигитлари жангда ҳалок бўлишади, шаҳарлар аҳолиси асирликка тушади.</verse>
				<verse number="18">Мен Мисрнинг ҳукмронлигини йўқ қилганимда, унинг пеш қилган қудратини синдирганимда, Тахпанхас шаҳри қоронғиликка ботади, уни қора булутлар қоплаб олади. Шаҳар атрофидаги қишлоқлар асирликка тушади.</verse>
				<verse number="19">Шу йўсин Мен Мисрни жазолайман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.”</verse>
				<verse number="20">Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили биринчи ойнинг еттинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="21">“Эй инсон, Мен Миср фиръавнининг қўлини синдирдим. Ҳеч ким унинг қўлини боғламади, тахтакачлаб қўймади. Энди унинг қўли шифо топмайди, қилич ушлашга қодир бўлмайди.”</verse>
				<verse number="22">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен фиръавнга қаршиман. Мен унинг иккала қўлини, соғ қўлини ҳам, синган қўлини ҳам синдираман. Қўлидаги қилични ерга тушириб юбораман.</verse>
				<verse number="23">Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман.</verse>
				<verse number="24">Бобил шоҳининг кучига эса куч қўшиб, қўлларига қиличимни тутқазаман. Ҳа, Мен фиръавннинг қўлларини синдираман, у душмани олдида оғир яраланган одам каби инграйди.</verse>
				<verse number="25">Унинг қўллари арқондай осилиб қолади, Бобил шоҳининг қўлларини эса Мен кучли қиламан. Унинг қўлларига қиличимни тутқазиб, Мисрга қарши юбораман. Шунда Эгаси Мен эканлигимни Мисрликлар билиб оладилар.</verse>
				<verse number="26">Ҳа, Мен Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="31">
				<verse number="1">Сургунда бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили учинчи ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Миср фиръавни ва унинг тўдасига шундай деб айт: Буюклигингда сенга тенг келадиган ким бор?!</verse>
				<verse number="3">Оссурияга бир қара! У ҳам бамисоли Лубнондаги садр дарахти эди, Кўркам шохлари ўрмонга соя солар эди, Баланд қоматининг учи булутларга ўралашарди.</verse>
				<verse number="4">Сувлар уни суғорар эди, Ер ости булоқлари уни ўстирар эди. Анҳор сувлари илдизларининг атрофида оқар эди, Ирмоқлари ҳамма дашт дарахтларини тўйдирарди.</verse>
				<verse number="5">Бу улкан садр баланд ўсиб, Атрофдаги ҳамма дарахтлардан дароз бўлди. Мўл суғорилгани учун новдалари ўсди, Шохлари узун ва серсоя бўлди.</verse>
				<verse number="6">Барча осмон қушлари шохларида ин қурар, Остида барча ёввойи ҳайвонлар болалашар, Соясида ҳамма буюк халқлар яшарди.</verse>
				<verse number="7">Бу кўркам, салобатли дарахт эди, Унинг шохлари кенг ёйилган эди. Ахир, илдизлари сероб сувдан баҳра оларди.</verse>
				<verse number="8">Худонинг боғидаги бирорта садр унга тенг келмас эди, Бирорта арча бутоқлари билан беллаша олмас эди. Бирорта чинор бундай шохларга эга эмасди, Худонинг боғидаги бирорта дарахт шу қадар гўзал эмасди.</verse>
				<verse number="9">Мен уни гўзал қилиб яратдим, Шох–буталарини серфайз қилдим. Эдендаги ҳамма дарахтлар унга ҳавас қиларди, Ҳа, Худо боғидаги ҳамманинг унга ҳаваси келарди.”</verse>
				<verse number="10">Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Бу садр дарахти баланд ўсиб, учи булутларга етди. У баландлигидан мағрурланиб кетди.</verse>
				<verse number="11">Мен уни ажнабий ҳукмдорнинг қўлига топширдим. У ўша дарахтни фосиқлигига яраша жазолади. Мен Ўзим эса бу дарахтдан воз кечдим.</verse>
				<verse number="12">Ажнабийларнинг энг ёвуз халқи уни йиқитиб, ташлаб кетди. Чопилган шохлари қирлару водийларда, синган бутоқлари юртнинг ҳамма жарликларида сочилиб ётди. Соясида ором олган жаҳоннинг ҳамма халқлари тарқалиб кетди.</verse>
				<verse number="13">Барча осмон қушлари ағдарилиб ётган дарахт танасига келиб қўнди, барча ёввойи ҳайвонлар шохлари орасига кириб ётди.</verse>
				<verse number="14">Токи сув бўйига ўтқазилган, бирорта дарахт энди бу қадар баланд бўлиб ўсмасин. Уларнинг учи булутларга тегмасин. Сувга тўйган бирорта дарахт шунчалик баланд бўлмасин. Уларнинг ҳаммаси фоний бандалар каби бу дунёдан ўтиб кетишади, қабрдаги марҳумларга ҳамроҳ бўлишади.”</verse>
				<verse number="15">ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Ўша улкан дарахт ўликлар диёрига тушганда, унга аза тутишлари учун Мен ер ости сувларини беркитган эдим. Дарёларига тўсиқ қўйган эдим, сероб сувларини тўхтатган эдим. Уни деб Лубнон тоғларига зулмат либосини кийдирган эдим. Уни деб ҳамма ўрмон дарахтлари хазон бўлган эди.</verse>
				<verse number="16">Мен ўша дарахтни чуқурдаги марҳумларга ҳамроҳ қилиб, ўликлар диёрига туширганимда, қулашининг шовқинидан халқлар қўрқувга тушиб, титраган эди. Ўшанда Эден боғининг ер қаърига тушган ҳамма дарахтлари, Лубноннинг энг сара, энг аъло, яхши суғорилган ҳамма дарахтлари унинг қулашидан таскин топган эди.</verse>
				<verse number="17">Унинг панасида яшаган иттифоқчиларининг ҳаммаси дарахт билан бирга ўликлар диёрига тушишган. Улар қилич тиғидан ҳалок бўлганларга қўшилишган.</verse>
				<verse number="18">Эй Миср, сенинг шон–шуҳратингу салобатингни Эдендаги қайси дарахтга қиёсласам бўлар экан–а? Сен ҳам Эдендаги бошқа дарахтлар сингари ер қаърига тушасан. Қиличдан ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга гўрда ётасан.” “Бу дарахт фиръавн ва Миср тўдасининг тимсолидир”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="32">
				<verse number="1">Сургундалигимизнинг ўн иккинчи йили ўн иккинчи ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, фиръавн ҳақида шундай марсия куйла: Сен ўзингни халқлар орасидаги шер деб биласан. Аммо сен сувдаги аждарҳо кабидирсан! Сен ирмоқларингдаги сувни кўпиртирасан, Оёқларинг билан уни лойқалатасан.”</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Бир талай халойиқ йиғилганда, Мен устингга тўр ташлайман. Улар эса сени қирғоққа тортиб чиқаришади.</verse>
				<verse number="4">Мен сени ерга улоқтираман, Ялангликка ташлаб қўяман. Осмондаги барча қушларни устингга қўндираман. Ер юзидаги ҳамма ёввойи ҳайвонларга Сени ем қилиб бераман.</verse>
				<verse number="5">Ичак–човоқларингни қирларга ёйиб ташлайман, Водийларни жасадинг қолдиқлари билан қоплайман.</verse>
				<verse number="6">Юртни тоғларгача оққан қонинг билан суғораман, Жарликларни сенинг этинг билан тўлдираман.</verse>
				<verse number="7">Сени даф қилганимда, осмонни тўсиб қўяман, Юлдузларни зулматга чўктириб юбораман. Қуёш юзини булут билан қоплайман, Ой нурини сўндираман.</verse>
				<verse number="8">Бошинг узра порлаган Ҳамма осмон чироқларини ўчираман. Юртингни зулмат қучоғига отаман”, ЭгамизРаббийнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="9">Мен қулашингнинг хабарини халқлар орасига ёяман, сен билмаган юртларга етказаман. Шунда кўп халқларнинг юракларига ваҳима соламан.</verse>
				<verse number="10">Бошингга туширадиган кулфатлар боис кўп халқларнинг ақлини шошираман. Қиличимни ўйнатиб, сен туфайли уларнинг ҳукмдорларини титратаман. Бошингга кулфат келган куни, уларнинг ҳар бири жонини ҳовучлаб, қалтирайди.”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Бобил шоҳининг қиличи бўғзингда бўлади.</verse>
				<verse number="12">Лашкарларинг ўтакетган ёвуз халқнинг қўлига тушади. Улар қудратли жангчилар тиғидан ўлади. Сенинг ғуруринг поймол этилади, тўда лашкарларинг ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="13">Сероб сувлар бўйидаги ҳамма подаларингни Мен қириб ташлайман. Бундан буён бирорта инсон оёғи билан сувларни лойқалатмайди, бирорта ҳайвон туёқлари билан уни булғамайди.</verse>
				<verse number="14">Мен Миср сувларини тиндираман, ирмоқларини мойдай оқадиган қиламан”, деб айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="15">“Мен Мисрни ташландиқ қилганимда, у ердаги ҳамма нарсани йўқ қилганимда, бутун аҳолисини қириб ташлаганимда, Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.</verse>
				<verse number="16">Миср учун айтиладиган марсия шудир. Ажнабий аёллар бу марсияни куйлашар. Ҳа, бу мотам шеърини Миср ва унинг тўдасига бағишлаб айтишар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="17">Ўша ойнинг ўн бешинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="18">“Эй инсон, Миср ва унинг тўдаси учун қайғуриб йиғла. Уларни бошқа буюк халқлар қаторида гўрдаги марҳумлар олдига жўнат.</verse>
				<verse number="19">Уларга шундай деб айт: сен ўзингни бошқалардан гўзал деб биласанми? Қани бор, суннатсизлар билан бир гўрда ёт!”</verse>
				<verse number="20">Мисрликлар жангда ҳалок бўлганлар билан бирга жон берадилар. Мана, қилич ҳозирланди! У Мисрни ва унинг тўдасини қириб ташласин.</verse>
				<verse number="21">Ўликлар диёридаги буюк саркардалар Мисрликлар ва уларнинг иттифоқчиларини қаршилаб олишади. Улар шундай деб ҳайқиришади: “Бу суннатсизлар жангда ҳалок бўлишди, ер бағрига тушиб келишди, энди шу ерда ётишибди!”</verse>
				<verse number="22">Оссурия ҳам у ерда, сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлишган.</verse>
				<verse number="23">Қабрлари чуқурликнинг энг тубидадир. Оссуриянинг қабри сипоҳларининг қуршовида жойлашган. Ҳа, тириклар дунёсига даҳшат солган ҳамма қиличдан ҳалок бўлди.</verse>
				<verse number="24">Элам ҳам ўша ерда, бир тўда сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлган. Бу суннатсизлар нариги дунёга кетган. Улар тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди.</verse>
				<verse number="25">Ўлдирилганлар орасида Элам учун тўшак ҳозирланган. Бир тўда сипоҳлари унинг атрофига дафн қилинган. Жангда ҳалок бўлган бу суннатсизлар қачонлардир тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди. Ҳа, улар ҳалок бўлганлар орасида ўрнашишди.</verse>
				<verse number="26">Мешех билан Тувал ҳам ўша ердадир. Улар сипоҳларининг қабрлари орасида ётишибди. Бу суннатсизларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлишган. Бироқ улар ҳам қачонлардир тириклар дунёсига даҳшат солишган эди.</verse>
				<verse number="27">Қадимда қаҳрамонларни қурол–аслаҳалари билан бирга дафн қилишар эди. Марҳумларнинг боши остига қилич қўйиб, танасини қалқон билан ёпишар эди. Бироқ Мешех билан Тувал бундай иззат–эҳтиромларга сазовор бўлмади, чунки улар тириклигида бутун жаҳонга даҳшат солишган эди.</verse>
				<verse number="28">Сен ҳам, эй фиръавн, йўқ қилинасан. Жангда ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга ётасан.</verse>
				<verse number="29">Эдом ҳам ўз шоҳларию раҳнамолари билан ўша ердадир. Улар ўз қудратига қарамай, ўлдирилганлар орасига дафн қилинганлар. Гўрдаги суннатсизлар билан бирга ётишибди.</verse>
				<verse number="30">Шимол салтанатларининг ҳамма шаҳзодалари ва ҳамма Сидонликлар ўша ердадир. Улар қачонлардир буюк қудрати билан бутун жаҳонни даҳшатга туширишган эди, сўнг шармандаларча ҳалок бўлишди. Бу суннатсизлар қиличдан ҳалок бўлганлар орасида ётишибди. Улар гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди.”</verse>
				<verse number="31">Эгамиз Раббий айтмоқда: “Ўз тўдасидан айрилган фиръавн бу чексиз қабристоннинг манзарасини кўриб, таскин топади.</verse>
				<verse number="32">Мен у орқали бутун жаҳонни даҳшатга солган бўлсам ҳам, фиръавн ва унинг барча қўшинлари жангда ҳалок бўлган суннатсизлар орасида ётади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="33">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, халқинг олдига бориб шундай сўзларни айт: Борди–ю, Мен бирон бир юртга қилич юбормоқчи бўлсам, ўша ердаги халқ ўзига бир соқчини тайинлайди.</verse>
				<verse number="3">Соқчи яқинлашиб келаётган ёв қўшинларини кўргач, бурғу чалиб бу ҳақда бутун халқни огоҳлантиради.</verse>
				<verse number="4">Борди–ю, бурғу овозини эшитган одамлар бепарволик қилиб ҳалок бўлишса, уларнинг қони ўз гарданида қолади.</verse>
				<verse number="5">Улар бурғу овозини эшитиб туриб, унга эътибор бермаганлари учун, ўз бошини ўзлари еган бўладилар. Улар огоҳлантиришга эътибор берганда, жонларини сақлаб қолишлари мумкин эди, ахир!</verse>
				<verse number="6">Борди–ю, соқчи яқинлашиб келаётган ёв қўшинини кўриб туриб, бурғу чалмаса, у халқни огоҳлантирмаган бўлади. Ҳалок бўлган одамлар ўз гуноҳлари учун ўладилар, бироқ улар учун Мен соқчидан ўч оламан.</verse>
				<verse number="7">Шу сингари, эй инсон, Мен сени Исроил халқи учун бир соқчи қилиб тайинладим. Сен оғзимдан чиққан ҳар бир сўзимни халқимга айтиб, уларни огоҳлантирасан.</verse>
				<verse number="8">Борди–ю, Мен фосиққа: “Эй фосиқ, сен ўласан”, деб айтсам–у, сен эса унга гапирмасанг, уни ёмон йўлдан қайтариш учун огоҳлантирмасанг, ўша фосиқ ўз гуноҳлари учун ўлади, бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан.</verse>
				<verse number="9">Борди–ю, сен ўша фосиқни огоҳлантирсанг–у, у эса ёмон йўлидан қайтмаса, у ўз гуноҳлари учун ўлади, сен эса жонингни сақлаб қолган бўласан.”</verse>
				<verse number="10">“Эй инсон, Исроил халқига айт: Сизлар шундай деб айтасизлар: “Қилган гуноҳларимиз бизни босиб қолди. Биз адо бўляпмиз. Бундай аҳволда яшаб бўладими ўзи?!”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, фосиқнинг ҳалокатидан севинмайман. Аксинча, фосиқлар ёмон йўлидан қайтиб, яшашини хоҳлайман. Эй Исроил, орқага қайт! Ёмон йўлдан қайт! Нима учун ҳалок бўлишинг керак?!</verse>
				<verse number="12">Эй инсон, халқинг олдига бориб айт: агар солиҳ одам ёмон йўлга кирса, қилган савоб ишлари уни қутқара олмайди. Агар фосиқ одам тўғри йўлга кирса, қилган гуноҳлари уни ҳалокатга етакламайди. Гуноҳга қўл урган солиҳ одам эса жонини сақлаб қолмайди.</verse>
				<verse number="13">Борди–ю, Мен солиҳ одамга ҳаёт ваъда қилсаму у одам эса солиҳлигига ишониб, гуноҳга қўл урса, унинг қилган савоб ишлари ҳисобга олинмайди. Қилган гуноҳи туфайли у ўлади.</verse>
				<verse number="14">Борди–ю, фосиқ одамга “Сен ўласан”, деб айтсам–у, у одам эса ёмон йўлидан қайтиб тўғри, адолатли ишлар қилса,</verse>
				<verse number="15">гаровга олган нарсани эгасига берса, ўғирлаган нарсасини қайтарса, ёмонликдан воз кечиб, ҳаётбахш қонун–қоидаларга риоя қилса, бундай одам албатта яшайди, у ўлмайди.</verse>
				<verse number="16">Мен унинг қилган бирорта гуноҳини эсга олмайман. Ўша одам тўғри ва адолатли ишлар қилгани учун албатта яшайди.</verse>
				<verse number="17">Сенинг халқинг “Раббийнинг тутган йўли ноҳақ–ку!” деб шикоят қилади. Аслида эса ўзларининг йўллари ноҳақдир.</verse>
				<verse number="18">Ҳақ йўлдан озган ва гуноҳга қўл урган солиҳ киши қилган гуноҳи учун ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="19">Ёмон йўлдан қайтиб тўғри, адолатли ишлар қилган фосиқ киши эса қилган тўғри ишлари учун жонини сақлаб қолади.</verse>
				<verse number="20">Сизлар эса: “Раббийнинг тутган йўли ноҳақ–ку”, деб айтасизлар. Эй Исроил халқи, билиб қўй, Мен ҳаммангизни қилган ишингизга яраша ҳукм қиламан.”</verse>
				<verse number="21">Сургун бўлган пайтимизнинг ўн иккинчи йили ўнинчи ойнинг бешинчи кунида Қуддусдан қочиб келган бир одам олдимга келиб: “Қуддус қулади”, деб айтди.</verse>
				<verse number="22">Бундан бир кун аввал, кечаси, Эгамизнинг қудрати мени қамраб олган эди. Эрталаб қочоқ келмасидан олдин, Эгамиз менга гапириш иқтидорини қайтариб берган эди. Мен яна тилга кирган эдим.</verse>
				<verse number="23">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="24">“Эй инсон, Исроилнинг хароб шаҳарларида яшаб юрган одамлар шундай деб юришибди: “Иброҳим ёлғиз ўзи бўла туриб, бутун юртга эгалик қилар эди. Биз эса кўпчиликмиз. Бизнинг ҳам бу юртга эгалик қилишга ҳақимиз бор.”</verse>
				<verse number="25">Ўша одамларга айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда, сизлар қони чиқарилмаган гўштни тановул қиласизлар, бутларга сиғиниб, қотилликка қўл урасизлар. Шундай экан, бу юртга эгалик қилишга нима ҳақингиз бор?!</verse>
				<verse number="26">Сизлар фақат ўз қиличингизга ишоняпсизлар! Жирканч ишлар қиляпсизлар. Ҳар бирингиз қўшнингизнинг хотинини булғаяпсизлар! Бу юртга эгалик қилишга нима ҳақингиз бор?!”</verse>
				<verse number="27">Уларга айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, ўша хароб шаҳарларда яшаб юрган одамларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўладилар. Бепоён далаларда бўлганларни ёввойи ҳайвонлар ғажиб ташлайди. Қалъаларда ва ғорларда бўлганлар эса ўлатдан нобуд бўладилар.</verse>
				<verse number="28">Мен бутун юртни ташландиқ харобазорга айлантираман. Бу халқнинг мағрур қудратига чек қўяман. Исроил тоғларида бирорта тирик жон қолмайди, у ерга одам оёқ босмайди.</verse>
				<verse number="29">Мен одамларни қилган жирканч ишлари учун жазолаб, юртни ташландиқ харобазорга айлантирганимда, Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”</verse>
				<verse number="30">“Эй инсон, юртдошларинг шаҳар деворлари олдида ҳамда уй остоналарида туриб, сени ғийбат қилишяпти. Улар бир–бирларига: “Қани юринглар, Эгамиздан келган хабарни бир эшитиб кўрайлик–чи!” дейишади.</verse>
				<verse number="31">Улар олдингга тўдалашиб келишади. Гапларингни эшитиб ўтиришади, лекин биронтаси ҳам айтганларингни қилмайди. Уларнинг тилидан бол томади, аммо дилида ўз фойдасини кўзлайдилар.</verse>
				<verse number="32">Улар учун сен моҳир бир созанда, муҳаббат ҳақида куйлаган хушовоз бир ашулачидайсан, холос. Улар айтганларингни эшитишади–ю, аммо гапингга киришмайди.</verse>
				<verse number="33">Мен сенга айтган барча кулфатлар уларнинг бошига тушади. Шунда улар сени пайғамбар деб тан олишади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="34">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Исроил чўпонларига қарши башорат қил. Уларга башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Исроил чўпонлари, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар қўйларни боқиш ўрнига ўзингизни боқиб юрибсизлар!</verse>
				<verse number="3">Энг семиз қўйларни сўйиб, думба ейсизлар. Жундан тўқилган кийимлар киясизлар. Қўйларни эса боқмайсизлар.</verse>
				<verse number="4">Нимжон қўйларга қарамайсизлар, касалларни шифоламайсизлар, яраларини боғламайсизлар, адашганларни олиб келмайсизлар, йўқолганларни изламайсизлар. Аксинча, уларни қаттиққўллик билан бошқариб, зулм ўтказасизлар.</verse>
				<verse number="5">Сурувнинг чўпони бўлмагани учун қўйларим ҳар ёққа тарқалиб кетди. Улар ҳамма ёввойи ҳайвонлар учун ўлжа бўлди.</verse>
				<verse number="6">Ҳа, қўйларим тарқалиб кетди. Улар тоғу тепаликларда сандироқлаб юрди. Бутун ер юзига ёйилиб кетди, уларни ҳеч ким изламади.”</verse>
				<verse number="7">Эй чўпонлар, Эгамизнинг сўзини эшитиб қўйинглар.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи сизларга айтаман: чўпонсиз қолган қўйларим ўлжа бўлди. Менинг қўйларим ҳамма ёввойи ҳайвонларга егулик бўлди. Чўпонларим қўйларимни қидирмадилар. Қўйларимни боқмай, ўзларини боқдилар.</verse>
				<verse number="9">Шунинг учун, эй чўпонлар, Эгангизнинг сўзини икки қулоғингиз билан эшитиб қўйинглар!”</verse>
				<verse number="10">Эгангиз Раббий шундай демоқда: “Мен чўпонларимга қаршиман. Нобуд бўлган қўйларимни улардан ундириб оламан. Улар сурувимни бошқа боқмайдилар. Бундан буён фақат ўз қоринларини тўйғизиб юрмайдилар. Мен қўйларимни уларнинг оғзидан тортиб оламан, улар қўйларимни емайдилар.”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим қўйларимни қидириб топаман.</verse>
				<verse number="12">Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қиламан.</verse>
				<verse number="13">Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқаман.</verse>
				<verse number="14">Яхши яйловларда ўтлатаман, Исроил тоғлари уларнинг яйлови бўлади. Улар ўша ердаги майсазорларда ётиб, Исроил тоғларининг кўм–кўк яйловларида ўтлаб юради.</verse>
				<verse number="15">Мен Ўзим қўйларимга чўпон бўламан. Уларга ором бағишлайман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="16">Мен йўқолган қўйларимни излаб топаман, адашганларини қайтариб олиб келаман. Уларнинг яраларини боғлаб қўяман, нимжон қўйларни парвариш қиламан. Семиз, кучли қўйларни эса йўқ қиламан. Мен сурувимни адолат ила боқаман.”</verse>
				<verse number="17">“Эй сурувимдаги қўйлар, сизлар ҳақингизда Эгангиз Раббий шундай демоқда: Мен сурувимдаги қўйлар орасида ажрим қиламан, қўчқор ва така орасида ҳукм чиқараман.</verse>
				<verse number="18">Нега сизлар яхши ўтдан еб, ортганини пайҳон қиляпсизлар?! Тиниқ сувдан ичиб, қониққанингиздан кейин сувни лойқалатяпсизлар?!</verse>
				<verse number="19">Нима учун қўйларим сизлар пайҳон қилган ўтдан ейишлари керак? Сизлар лойқалатган сувдан ичишлари керак?”</verse>
				<verse number="20">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим семиз ва ориқ қўйларни ажрим қиламан.</verse>
				<verse number="21">Сизлар ориқ қўйларимни биқинингиз ва елкангиз билан итариб, шохларингиз билан суздингиз. Уларни узоқларга тарқатиб юбордингиз.</verse>
				<verse number="22">Лекин Мен сурувимни қутқариб оламан, улар энди ўлжа бўлмайдилар. Мен бир қўй билан бошқа қўй орасида ажрим қиламан.</verse>
				<verse number="23">Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади.</verse>
				<verse number="24">Мен, Эгангиз уларнинг Худоси, қулим Довуд эса уларнинг ҳукмдори бўлади. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.</verse>
				<verse number="25">Мен улар билан тинчлик аҳдини тузиб, юртдаги барча ёввойи ҳайвонларни қувиб чиқараман. Шунда қўйларим дашту биёбонларда осойишта ҳаёт кечиришади, ўрмонларда тинч ухлашади.</verse>
				<verse number="26">Мен уларга барака бераман. Муқаддас тоғим атрофида яшашларига йўл қўяман. Ёмғирни уларга ўз мавсумида барака қилиб ёғдираман.</verse>
				<verse number="27">Боғ–роғлардаги дарахтлар мева беради, ер мўл ҳосил етиштиради. Халқим ўз заминида ҳар қандай хавф–хатардан холи бўлади. Мен халқимни қул қилиб олган золимларнинг қўлидан халос қиламан, бўйинтуруғини синдираман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.</verse>
				<verse number="28">Бундан буён ўзга халқлар халқимни таламайди, юртдаги ёввойи ҳайвонлар уларни ғажимайди. Менинг халқим осойишта ҳаёт кечиради, ҳеч ким уларга таҳдид солмайди.</verse>
				<verse number="29">Халқим очарчиликдан нобуд бўлмаслиги учун, Мен уларга серунум ерларни бераман. Ўзга халқлар уларни ҳақорат қилмайдиган бўладилар.</verse>
				<verse number="30">Шунда Мен, Эгаси Худо, халқим билан бирга эканлигимни улар билиб оладилар. Исроил халқи Менинг халқим эканлигини улар англайдилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="31">“Сизлар Менинг сурувим, яйловимдаги қўйларимсизлар, Мен эса сизнинг Худойингизман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="35">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Сеир тоғларига юзлан, уларга қарши башорат қилиб айт:</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Сеир тоғлари, Мен сизларга қаршиман. Мен сизларга қарши қўлимни кўтариб, сизларни ташландиқ харобазор қиламан.</verse>
				<verse number="4">Шаҳарларингизни вайрон қилиб, юртингизни ташландиқ қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="5">Халқимга бўлган қадимги адоватингиз туфайли сизлар Исроил халқининг тақдирини қилич билан ҳал қилган эдингизлар. Улар шусиз ҳам охирги жазосини тортиб, бошларидан оғир дамларни кечираётган эдилар–ку!</verse>
				<verse number="6">Шу қилганларингиз учун, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни қонга белайман, қон кетингиздан қувади. Сизлар қотилликдан ҳазар қилмаганингиз учун, қотиллик сизларни доим таъқиб қилади.</verse>
				<verse number="7">Эй Сеир тоғлари, Мен сизларни хароб ва ташландиқ қиламан. Ҳудудингиздан ҳеч ким юрмайдиган бўлади.</verse>
				<verse number="8">Мен сизларни жасадларга тўлдираман. Қиличдан ҳалок бўлган одамларнинг жасадлари қирларингизда, водийларингизда, сойликларингизда ётади.</verse>
				<verse number="9">Сизларни то абад ташландиқ қиламан. Шаҳарларингизда ҳеч қачон одам яшамайди. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="10">“Мен, Эгангиз, Яҳудо ва Исроил юртида бўлганимга қарамай сизлар шундай деб айтган эдингиз: бу икки халқ бизники бўлади, уларнинг юртини биз қўлга киритамиз.</verse>
				<verse number="11">Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни қилган қилмишларингизга яраша жазолайман. Сизлар халқимдан нафратланиб, уларга қарши хусумат сақлаганларингиз ҳамда устиларига ғазабингизни сочганларингиз учун адабингизни бераман. Мен сизларни жазолаганимда Ўзимни уларга танитаман.</verse>
				<verse number="12">Сизлар Исроил тоғларига қарата айтган ҳақоратли сўзларингизни Мен эшитганимни билиб оласизлар. Сизлар шундай деган эдингиз: “Исроил хароб бўлди, энди бу халқ бизга ем бўлади.”</verse>
				<verse number="13">Ҳа, сизлар Менинг олдимда ўзингизни катта тутдингизлар. Оғзингизни кўпиртириб, Менга қарши гапирдингизлар. Мен ҳаммасини эшитдим.”</verse>
				<verse number="14">ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Мен сизларни хароб қилганимда бутун жаҳон севинади.</verse>
				<verse number="15">Ахир, сизлар Исроил хонадони хароб бўлганидан севинган эдингизлар. Шунинг учун Мен бу кўргиликни бошларингизга соламан. Эй Сеир тоғлари, эй бутун Эдом юрти, сизлар хароб бўласиз. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни бутун жаҳон билиб олади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="36">
				<verse number="1">Эй инсон, Исроил тоғлари ҳақида шундай башорат қил: “Эй Исроил тоғлари, Эгамизнинг сўзини эшитинг.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Раббий шундай демоқда: ғанимларингиз сизни мазах қилиб: “Аҳа! Бу кўҳна тепаликлар энди бизники бўлди”, деб айтган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Шунинг учун башорат қилиб, айт: ЭгамизРаббий шундай демоқда: Қўшни халқлар сизларга ҳар ёқдан ҳамла қилиб, сизларни вайрон қилганлари учун, сизлар уларнинг мулки бўлдингиз, одамлардан ҳақоратлар эшитиб, хўрликлар кўрдингиз.</verse>
				<verse number="4">Эй Исроил тоғлари, энди Эгамиз Раббийнинг сўзини эшитинг! Эгамиз Раббий тоғлару қирларга, сойликлару водийларга, харобазорлару ҳувиллаган шаҳарларга гапирмоқда. Ахир, бу шаҳарлар атрофдаги ҳамма халқларга ўлжа ва кулги бўлди.”</verse>
				<verse number="5">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Исроил атрофида яшаган халқлардан, хусусан Эдом халқидан қаттиқ ғазабдаман. Чунки улар нафрат туйғусига берилиб, яйловларни талон–тарож қилиш учун юртимни қўлга киритдилар. Шунда ўзида йўқ хурсанд бўлдилар.</verse>
				<verse number="6">Шу сабабдан Исроил юрти ҳақида башорат қилиб, тоғлару қирларга, сойликлару водийларга айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: Қўшни халқлар сизларни қанчалик хўрлаганини кўриб, ғазабим келди, рашким қўзиди.</verse>
				<verse number="7">Шу сабабдан Эгамиз Раббий айтмоқда: Онт ичиб айтаманки, Мен атрофингиздаги барча халқларни хўрламай қўймайман.”</verse>
				<verse number="8">“Сизлар эса, эй Исроил тоғлари, бутоқ отасизлар. Халқим Исроил учун мўл ҳосил етиштирасизлар. Ҳа, кўп ўтмай улар ўз юртига қайтиб келадилар.</verse>
				<verse number="9">Мен сизларга юзимни бураман, Ўзим сизларга ғамхўрлик қиламан. Ерларингиз шудгор қилинади, экинлар экилади.</verse>
				<verse number="10">Мен Исроил аҳолисини кўпайтираман. Бутун Исроил хонадонини сон–саноқсиз қиламан. Ҳувиллаган шаҳарларга одамлар кўчиб келади, харобазорлар қайта қурилади.</verse>
				<verse number="11">Нафақат одамларнинг, балки мол–қўйларнинг ҳам сони беҳад кўпаяди. Улар кўпайиб, баракали бўлади. Юртингиз илгаригидай одамларга тўлиб–тошади. Мен сизларни олдингидан ҳам аълороқ ҳаётга эриштираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="12">Мен халқим Исроилни олдингизга етаклаб келаман. Улар ерларингизга эгалик қиладилар, сизлар халқимнинг мулки бўласизлар. Халқимнинг фарзандларини бошқа нобуд қилмайсизлар.”</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Исроил тоғлари, одамлар сизлар ҳақингизда шундай айтишади: Исроил юрти ўз одамларини нобуд қилади, ўз халқини фарзандларидан жудо қилади.”</verse>
				<verse number="14">Аммо энди сизлар одамларни нобуд қилмайсизлар, халқингизни фарзандларидан жудо қиламайсизлар, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="15">Бегона халқлар сизларни ҳақорат қилишларига ва устингиздан кулишларига Мен йўл қўймайман. Бундан буён халқимнинг қоқилишига сизлар сабаб бўлмайсиз, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="16">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="17">“Эй инсон, Исроил халқи она юртида яшаб юрган пайтида ерни ярамас қилмишлари билан булғаган эди. Уларнинг бундай қилмишлари Менинг назаримда ҳайз кўрган аёлдай нопок эди.</verse>
				<verse number="18">Улар юртда қон тўкканлари учун, бутлар билан заминни булғаганлари учун, Мен уларнинг устига ғазабимни сочган эдим.</verse>
				<verse number="19">Уларни халқлар орасига тарқатиб ташлаган эдим, бошқа юртларга қувиб юборган эдим. Мен уларни тутган йўллари ва қилган қилмишларига яраша жазолаган эдим.</verse>
				<verse number="20">Бироқ улар борган жойларида Мени бадном қилишди. Уларни кўрган одамлар: “Бу Худонинг халқи–ку! Улар Эгасининг юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлибди–да!” деб айтишар эди.</verse>
				<verse number="21">Ҳа, Исроил халқи борган жойида Мени бадном қилди. Булғанган муқаддас номим учун Мен қайғурдим.”</verse>
				<verse number="22">Шундай экан, Исроил халқига айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сизларни юртингизга қайтариб олиб келаман. Лекин буни сизлар учун эмас, балки сизлар халқлар орасида булғаган Ўз номим учун қиламан.</verse>
				<verse number="23">Сизлар булғаган Менинг буюк номим қанчалик муқаддас эканлигини Мен барча халқларга кўрсатаман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Мен сизлар орқали Ўз муқаддаслигимни уларга аён қиламан.</verse>
				<verse number="24">Сизларни барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Ўз юртингизга олиб бориб ўрнаштираман.</verse>
				<verse number="25">Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман.</verse>
				<verse number="26">Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман. Бағрингиздаги тош юракнинг ўрнига юмшоқ, мулойим бир юрак бераман.</verse>
				<verse number="27">Ичингизга Ўз Руҳимни соламан. Сизлар фармонларимга риоя қиладиган, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажарадиган бўласизлар.</verse>
				<verse number="28">Шунда Мен ота–боболарингизга берган бу юртда яшайсизлар. Сизлар Менинг халқим, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан.</verse>
				<verse number="29">Мен сизларни барча нопокликлардан халос қиламан. Ғалла ҳосилини мўл етиштириб, очарчиликка чек қўяман.</verse>
				<verse number="30">Овқат танқислигидан халқлар орасида хор бўлмаслигингиз учун, боғлару далаларингизга мўл ҳосил бераман.</verse>
				<verse number="31">Шунда сизлар ёвуз йўлларингизни, қабиҳ қилмишларингизни эслайсизлар, қилган гуноҳларингиз ва жирканч одатларингиз учун ўзингиздан нафратланиб кетасизлар.</verse>
				<verse number="32">Эй Исроил халқи, билиб қўй, Мен сенга қилмоқчи бўлган бу яхшиликларга сен лойиқ эмассан, бироқ шу орқали Мен сени уялтираман. Сен қилган қилмишларингдан пушаймон бўласан”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="33">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен сизларни гуноҳлардан тозалаганимда, одамларни олиб келиб шаҳарларингизга ўрнаштираман. Вайрона бўлиб ётган харобаларингиз тикланади.</verse>
				<verse number="34">Қачонлардир сайёҳлар кезиб юрган ташландиқ, қаровсиз ерларга қайта ишлов берилади.</verse>
				<verse number="35">Улар бу ерларни кўрганда шундай деб айтишади: “Во, ажабо! Ташландиқ бўлиб ётган бу ерлар Адан боғидай яшнаб кетибди–ку! Ҳувиллаб ётган хароб шаҳарлар мустаҳкам деворлар билан ўралиб, обод бўлибди–ку!”</verse>
				<verse number="36">Шунда атрофдаги омон қолган халқлар хароб шаҳарларни Мен, Эгангиз қайта қурганимни, яланг майдонларга Мен экин экканимни билиб олишади. Мен, Эгангиз, айтган бу сўзларимни албатта амалга ошираман.”</verse>
				<verse number="37">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен халқим Исроилнинг илтижоларига қулоқ тутиб, уларни қўйлардай сон–саноқсиз қиламан.</verse>
				<verse number="38">Байрам арафасида Қуддус кўчалари қурбонлик қилинадиган қўйлар билан тўлиб–тошганидай, ҳозир вайрон бўлиб ётган шаҳарлар ҳам одамлар билан тўлиб–тошади. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни халқим билиб олади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="37">
				<verse number="1">Эгамизнинг қудрати мени қамраб олди. Эгамизнинг Руҳи мени кўтариб, водийнинг ўртасига қўйди. Водий суякларга тўла эди.</verse>
				<verse number="2">Руҳ мени водийдаги бир дунё суяклар орасида айлантириб юрди. Суяклар қуриб кетган эди.</verse>
				<verse number="3">Руҳ менга: — Эй инсон, бу суяклар тирилиши мумкинми? — дея савол берди. — Ё Эгам Раббий, буниси ёлғиз Ўзингга аён, — дея жавоб бердим мен.</verse>
				<verse number="4">Сўнг У менга шундай деди: — Суякларга башорат қилиб айт: “Эй қуриган суяклар, Эгамизнинг сўзини эшитинг!</verse>
				<verse number="5">Эгам Раббий суякларга шундай демоқда: Мен ичингизга руҳ соламан, сизлар тириласизлар.</verse>
				<verse number="6">Устингизни паю мушаклар билан қоплаб, тери тортаман, ичингизга руҳ солиб, сизларни тирилтираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”</verse>
				<verse number="7">Эгамиз менга амр қилганидай, мен Унинг бу сўзларини башорат қилиб айтдим. Башорат қилаётганимда бирданига қулоғимга тарақ–туруқ овозлар чалинди, суяклар бирлаша бошлади.</verse>
				<verse number="8">Қарасам, суяклар паю мушаклар билан қопланди, сўнг устиларига тери тортилди. Бироқ таналарда ҳануз руҳ йўқ эди.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз менга шундай деди: — Энди шамолга шундай буйруқ бер: “Эй шамол, Эгамиз Раббий айтмоқда, ҳар томондан эсиб, бу ўлдирилганларни тирилтир.”</verse>
				<verse number="10">Мен Эгамизнинг айтганини қилдим. Шамол таналарнинг ичига кириб, одамларни тирилтирди. Улар турганларида буюк бир оломонни ташкил қилишди.</verse>
				<verse number="11">Кейин Эгамиз менга шундай деди: — Эй инсон, бутун Исроил халқи мана шу суякларга ўхшайди. Улар: “Суякларимиз қуриб кетди, келажакка ҳеч қандай умид йўқ”, — деб нола қилишади.</verse>
				<verse number="12">Шунинг учун халқимга башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй халқим Исроил, Мен қабрларингизни очиб, сизларни гўрдан чиқараман. Сўнг сизларни ўз юртингиз — Исроилга қайтариб олиб бораман.</verse>
				<verse number="13">Ўшанда сизлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="14">Мен сизларнинг ичингизга Руҳимни соламан, сизларни тирилтираман. Oна юртингизга олиб бориб, у ерда ўрнаштираман. Ўшанда Мен, Эгангиз айтган гапларимни амалга оширганимни сизлар билиб оласизлар” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="16">“Эй инсон, бир таёқ олиб, унинг устига “Яҳудо шоҳлиги”, деб ёз. Сўнг бошқа бир таёқ олиб, унинг устига “Исроил шоҳлиги”, деб ёз.</verse>
				<verse number="17">Кейин икки таёқнинг учларини бир қўлингда шундай қилиб ушлагинки, улар бир таёқдай бўлиб кўринсин.</verse>
				<verse number="18">Одамлар сендан: “Бу билан бизга нима демоқчисан?” деб сўраганларида,</verse>
				<verse number="19">уларга шундай деб жавоб бер: Эгамиз Раббий демоқда: “Мен Исроил шоҳлигини билдирувчи таёқни оламан. Уни Яҳудо шоҳлигининг таёғи билан бирлаштираман. Иккала таёқни битта қилиб, қўлимда ушлайман.”</verse>
				<verse number="20">Қўлингдаги таёқларни ҳамма кўрадиган бўлсин,</verse>
				<verse number="21">сўнг халққа айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен ҳар ёққа тарқалиб кетган халқимни ўзга халқлар орасидан йиғиб оламан. Уларни ўз юртларига олиб келаман.</verse>
				<verse number="22">Уларни ўша юртда ягона бир халқ қиламан. Ҳа, Исроил тоғларида улардан ягона давлат яратаман. Устиларидан бир шоҳ тайинлайман, улар ҳеч қачон икки шоҳликка ажралмайдилар.</verse>
				<verse number="23">Бутлар ва макруҳ худолар туфайли ўзларини булғамайдилар, гуноҳдан ўзларини пок сақлайдилар. Улар гуноҳ қилиб, яшаган ҳамма манзилгоҳлардан Мен уларни халос қиламан. Дилларини поклаб тозалайман. Шунда улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.</verse>
				<verse number="24">Қулим Довуд уларнинг шоҳи бўлади. Ҳа, ҳаммасини бир чўпон бошқаради. Улар қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни битта қолдирмай бажаришади.</verse>
				<verse number="25">Мен қулим Ёқубга берган ерда улар яшайдилар, аждодлари ўтган юртда истиқомат қиладилар. Бола–чақалари ва бутун авлоди ўша юртда абадий ўрнашади. Қулим Довуднинг сулоласи уларга то абад ҳукмронлик қилади.</verse>
				<verse number="26">Мен улар билан тинчлик аҳдини тузаман. Бу мангу бир аҳд бўлади. Мен уларга барака бераман, кўпайтираман. Маъбадимни уларнинг орасида абадий ўрнаштираман.</verse>
				<verse number="27">Улар орасида маскан қураман, Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар.</verse>
				<verse number="28">Мен масканимни улар орасида абадий ўрнаштирганимда, Исроилни муқаддас қиладиган Эгангиз Мен эканлигимни халқлар билиб оладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="38">
				<verse number="1">Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Эй инсон, Магўг юртидаги Мешех ва Тувал халқларининг бош ҳукмдори Гўгга юзлан. Унга қарши башорат қилиб,</verse>
				<verse number="3">айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Мешех ва Тувал халқларининг бош ҳукмдори Гўг, Мен сенга қаршиман!</verse>
				<verse number="4">Мен сени орқага қайтараман, жағларингга илмоқлар соламан. Сени ва бутун лашкарингни, отлару отлиқларингни, тиш–тирноғигача қуролланган аскарларингни, улкан бир оломонни, катта ва кичик қалқон ушлаб, қилич ўйнатган жангчиларингни судраб чиқараман.</verse>
				<verse number="5">Сенинг сафингга Форслар, Ҳабашлар ва Фут халқининг қуролланган жангчилари қўшилади.</verse>
				<verse number="6">Гўмернинг ва шимолдаги Байт–Тўхармонинг барча лашкарлари сенга эргашади. Сенинг лашкарларинг ниҳоятда кўпдир.</verse>
				<verse number="7">Қани тайёрлан! Атрофингдаги лашкарларни жангга шай қил! Сен уларни бошлаб борасан.</verse>
				<verse number="8">Йиллар ўтиб, жангга отланасан. Урушдан кейин ўзини тиклаб олган бир юртга сен бостириб борасан. Узоқ вақт давомида ташландиқ бўлиб ётган бу юртга, турли хил халқлардан Исроил тоғларига келиб ўрнашган одамларга ҳужум қиласан. Уларнинг ҳаммаси осойишта турмуш кечираётган бўлади.</verse>
				<verse number="9">Аммо сен довулдек уларга ёпириласан. Сен, лашкарларинг ва сенга эргашиб келган кўплаб халқлар юртни булут каби қоплаб оласизлар.”</verse>
				<verse number="10">“Эганг Раббий шундай демоқда: Ўша куни сен ёмон хаёлларга бериласан, ёвуз режалар туза бошлайсан.</verse>
				<verse number="11">Сен шундай айтасан: — Мен девор билан ўралмаган қишлоқларга бостириб бораман. Хотиржам яшаётган одамларга ҳужум қиламан. Уларнинг на деворлари бор, на дарвозаси, на тамбаси бор.</verse>
				<verse number="12">Сен хароб шаҳарларни тиклаган одамларни талон–тарож қиласан. Бу одамлар турли халқлардан йиғилган, чорва кўпайтириб, дунё орттирган, жаҳон чорраҳасида жойлашиб олишган.</verse>
				<verse number="13">Шунда Шава ва Дедан халқлари ҳамда Таршиш савдогарларию зодагонлари сендан сўрайдилар: “Сен ҳали ўлжа олгани келдингми? Талон–тарож қилгани, олтину кумуш олиб кетгани, чорваю бойликни тортиб олгани, қўлга беҳад ўлжа киритгани бир тўда қўшин тортиб келдингми?”</verse>
				<verse number="14">“Эй инсон, Гўгга башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен халқим Исроилнинг хотиржам яшаганини кўриб,</verse>
				<verse number="15">шимолдаги олис юртингдан кўп халқларни эргаштириб келасан. Ҳа, бу чексиз отлиқ лашкарни, бир тўда буюк қўшинни тортиб келасан.</verse>
				<verse number="16">Ер юзини қоплаган булут каби халқим Исроилни босиб оласан. Эй Гўг, келажакда Мен сени юртимга ҳужум қилгани юбораман. Сен орқали халқларга муқаддаслигимни аён қилиб, Ўзимни танитаман.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Ўз қулларим — пайғамбарлар орқали Мен халқимни огоҳлантириб келганман. Келажакда уларга қарши бир душман юборишимни олдиндан айтганман. Ўша душман сенсан, эй Гўг.”</verse>
				<verse number="18">Эгамиз Раббий айтмоқда: “Гўг Исроил юртига ҳужум қилган куни, Мен ғазабга миниб оламан!</verse>
				<verse number="19">Рашку ғазабда эълон қиламанки, ўша куни Исроил юртида даҳшатли зилзила бўлади.</verse>
				<verse number="20">Ер юзидаги барча жонзот — денгиздаги балиқлару кўкдаги қушлар, ёввойи ҳайвонлару судралувчилар, ҳамма одамлар Менинг ҳузуримда титрайдилар. Тоғлар ағдарилиб тушади, қоялар парчаланиб кетади, ҳамма деворлар ўпирилиб тушади.”</verse>
				<verse number="21">“Эй Гўг, Мен ҳамма Исроил тоғларида сенга қарши қилич ҳозирлайман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Лашкарларинг бир–бирига ҳамла қилади.</verse>
				<verse number="22">Мен ўлату қотилликлар орқали сени жазолайман. Сенинг, лашкарингнинг, сенга эргашиб келган кўп халқларнинг устига оловли олтингугурт, жала ва дўл ёғдираман.</verse>
				<verse number="23">Дунёдаги кўплаб халқларга Ўзимнинг улуғворлигим ва муқаддаслигимни намоён қиламан, уларга Ўзимни танитаман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="39">
				<verse number="1">“Эй инсон, Гўгга қарши башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй, Мешех ва Тувал бош ҳукмдори Гўг, Мен сенга қаршиман!</verse>
				<verse number="2">Мен сени орқага қайтариб, судраб келаман. Сени узоқ шимолдан олиб чиқиб, Исроил тоғларига олиб келаман.</verse>
				<verse number="3">Чап қўлингдаги ёйинг ва ўнг қўлингдаги ўқларингни уриб тушираман.</verse>
				<verse number="4">Сен Исроил тоғларида жон берасан! Сенинг ҳамма лашкарларинг ва сенга эргашиб келган халқлар у ерда ҳалок бўлишади. Уларнинг жасадлари турли йиртқич қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлади.</verse>
				<verse number="5">Сен очиқ майдонда ўласан. Мен шундай дедим”, деб айтмоқда ЭгамизРаббий.</verse>
				<verse number="6">“Мен Магўг устига ва денгиз қирғоғида осойишта ҳаёт кечираётган барча халқлар устига олов ёғдираман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.</verse>
				<verse number="7">Мен Ўзимнинг муқаддас номимни халқим Исроилга танитаман. Мени бадном қилишларига энди йўл қўймайман. Шунда Мен Эгангиз — Исроил юртидаги муқаддас Худо эканлигимни халқлар билиб оладилар.</verse>
				<verse number="8">Мен айтган ўша кун албатта келади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="9">“Шунда Исроил халқи шаҳарлардан чиқиб, мағлуб бўлган ёвнинг қурол–аслаҳаларини йиғади. Улар йиғиб олган каттаю кичик қалқонларни, ёй ва ўқларни, таёқ ва найзаларни ёқишади. Етти йил давомида уларни ўтин ўрнига ишлатишади.</verse>
				<verse number="10">Ўтин йиғиш, ўрмонда дарахт чопишга эҳтиёж қолмайди, чунки бу қурол–аслаҳалар халқим учун ёқилғи бўлади. Шу тариқа Исроил халқи ўз талончиларидан ўч олади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="11">Бу ҳодисалар рўй берган куни Гўг ва унинг тўдаси учун Мен бир қабристон ҳозирлайман. Бу қабристон Ўлик денгизнинг шарқий томонидаги Саёҳатчилар водийсида жойлашган бўлади. У саёҳатчиларнинг йўлини тўсиб қўяди. Шунинг учун саёҳатчилар ўша водийнинг номини ўзгартириб, уни “Гўг тўдасининг водийси”, деб атайдиган бўлишади.</verse>
				<verse number="12">Исроил халқи етти ой мобайнида жасадларни кўмиб, ўз юртини поклайди.</verse>
				<verse number="13">Бутун юрт аҳолиси жасадларни кўмади. Шу қилганлари учун Мен улуғворлигимни намоён қилган кунда улар юксак обрўга эришади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="14">Етти ой ўтгач, юртни поклайдиган махсус одамлар тайинланади. Улар юртни кезиб, кўмилмай қолиб кетган жасадларни кўмадилар.</verse>
				<verse number="15">Улар юртни кезиб юрганларида топган ҳар бир суяк олдига белги қўядилар. Гўрковлар бу суякларни йиғиб олиб, “Гўг тўдасининг водийси”га кўмадилар.</verse>
				<verse number="16">Қабристон ёнидаги шаҳарнинг номи ҳам Тўда бўлади. Шундай қилиб, улар юртни поклайдилар.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй инсон, турли хил қушларни ва ҳамма ёввойи ҳайвонларни йиғиб, уларга шундай деб айт: Қани, келинглар! Мен сизлар учун қурбонлик ҳозирлайман, Исроил тоғларида катта зиёфат уюштираман. Сизлар тўйгунингизча гўштдан еб, қондан ичасизлар.</verse>
				<verse number="18">Башан ўлкасида семиртирилган қўчқор, қўзичоқ, эчки ва буқалар бўғизлангандай, баҳодир жангчилару жаҳон ҳукмдорлари қурбон қилинади. Сизлар уларнинг таналарини еб, қонини ичасизлар.</verse>
				<verse number="19">Мен сизлар учун уюштирадиган бу зиёфатда сизлар тўйгунингизча ёғдан ейсизлар, маст бўлгунингизча қондан ичасизлар.</verse>
				<verse number="20">Сизлар Менинг дастурхонимдан хоҳлаганингизча от ва отлиқларнинг гўштидан, сипоҳ ва турли хил жангчиларнинг гўштидан тановул қиласизлар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="21">Мен Ўз улуғворлигимни халқлар орасида намоён қиламан. Халқларни жазолаб, уларга Ўз қудратимни кўрсатаман.</verse>
				<verse number="22">Ўша кундан бошлаб, Исроил халқи Эгаси Худо Мен эканлигимни билади.</verse>
				<verse number="23">Исроил халқи гуноҳ қилиб, Менга хиёнат қилгани учун Мен уларни бегона юртларга сургун қилганимни бошқа халқлар тушуниб олишади. Халқимнинг бу қилмиши учун Мен улардан юз ўгириб, душманларнинг қўлига топширган эдим, қирилиб кетишларига тўсқинлик қилмадим.</verse>
				<verse number="24">Мен улардан юз ўгирдим, бузуқлиги ва қилган гуноҳларига яраша жазосини бердим.”</verse>
				<verse number="25">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мана энди Мен Ёқуб наслини яна фаровонликка эриштираман. Бутун Исроил хонадонига шафқат кўрсатаман. Обрўим тўкилишига йўл қўймайман!</verse>
				<verse number="26">Улар ўз юртига қайтиб келганларидан кейин ўтмишдаги шармандагарчилиги ва Менга қилган ҳиёнати учун жавобгар бўладилар. Шунда ҳеч ким уларга таҳдид қилмайди.</verse>
				<verse number="27">Мен уларни ғанимларнинг юртларидан олиб чиққанимда, халқлар муқаддаслигимни кўришади.</verse>
				<verse number="28">Эгаси Худо Мен эканлигимни халқим билиб олади. Гарчи Мен уларни ўзга юртларга тарқатиб юборган бўлсам–да, уларни она юртига қайтариб олиб келаман. Халқимдан биронтаси ҳам бегона юртда қолиб кетмайди.</verse>
				<verse number="29">Мен халқим Исроил устига Ўз Руҳимдан ёғдираман, энди улардан юз ўгирмайман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="40">
				<verse number="1">Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма бешинчи йили биринчи ойнинг ўнинчи кунида Қуддус қулаганига ўн тўрт йил бўлган эди. Ўша куни Эгамизнинг қудрати мени қамраб олиб, кўтариб кетди.</verse>
				<verse number="2">Ваҳийда Худо мени Исроил юртига олиб бориб, жуда баланд бир тоғнинг устига турғизиб қўйди. У ердан мен жануб томонда жойлашган шаҳарга ўхшаш бир нечта бинони кўрдим.</verse>
				<verse number="3">Худо мени ўша ерга яқинроқ олиб борганда, мен дарвоза ёнида турган бир одамни кўриб қолдим. Ўша одамнинг бутун вужуди ярқироқ мисдай товланиб турар эди. Унинг қўлида ўлчов асбобларидан зиғир арқон ва чизғич бор эди.</verse>
				<verse number="4">У менга шундай деди: “Эй инсон, мен сенга кўрсатадиган ҳамма нарсага яхшилаб эътибор бер, сен шу сабабдан бу ерга келтирилгансан. Яхшилаб қулоқ сол, чунки сен кўрганларингни Исроил халқига айтиб беришинг керак.</verse>
				<verse number="5">Мен Маъбад ҳовлисини ўраб турган бир деворни кўрдим. Дарвоза ёнида турган ўша одам чизғичи билан деворни ўлчади. Чизғичининг узунлиги 6 узун тирсак бўлиб, ҳар бир узун тирсак бир тирсагу тўрт энли эди. Деворнинг қалинлиги 6 тирсак, баландлиги ҳам 6 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="6">Сўнг у шарқий дарвоза биносининг олдига борди. Зиналардан тепага кўтарилиб, остонани ўлчади. Остона икки ён деворининг қалинлиги 6 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="7">Остонадан йўлак бошланар эди. Йўлакнинг икки томонида соқчилар учун махсус қурилган учтадан хона бор эди. Хоналарнинг эни ва узунлиги бир хил, 6 тирсакдан эди. Хоналарни ажратиб турган деворларнинг қалинлиги эса 5 тирсак эди. Йўлакнинг охирида даҳлиз остонаси бор эди. Даҳлиз остонасининг икки ён девори 6 тирсак қалинликда эди.</verse>
				<verse number="8">Сўнг ўша одам даҳлизни ўлчади.</verse>
				<verse number="9">Даҳлизнинг эни 8 тирсак эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворлари 2 тирсак қалинликда эди. Бу даҳлиз дарвоза биносининг ички тарафида, Маъбаднинг рўпарасида жойлашган эди.</verse>
				<verse number="10">Йўлакнинг икки ён тарафидаги ўша соқчилар хоналари бир хил катталикда, орасидаги деворлар ҳам бир хил қалинликда эди.</verse>
				<verse number="11">Сўнг ўша одам дарвоза биносининг остонасини ўлчади. Остонанинг эни 10 тирсак чиқди. Йўлакнинг эни эса 13 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="12">Ҳар бир хонанинг олдида баландлиги ва эни 1 тирсак бўлган пастак девор бор эди. (Хоналарнинг узунлиги ва эни 6 тирсакдан эди.)</verse>
				<verse number="13">Сўнгра ўша одам дарвоза биносининг шифтини кўндалангига, бир хонанинг орқа деворидан тортиб, рўпарадаги хонанинг орқа деворигача ўлчади. Шифтнинг эни 25 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="14">Кейин у даҳлиз эшигининг икки ён деворини ўлчади. Деворнинг баландлиги 60 тирсак чиқди. Дарвоза биносининг атрофи ҳовли эди.</verse>
				<verse number="15">Дарвоза биносининг узунлиги, дарвозадан тортиб то ичкаридаги даҳлизгача, 50 тирсак эди.</verse>
				<verse number="16">Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклари бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди.</verse>
				<verse number="17">Ўша одам мени дарвоза орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига олиб кирди. Ҳовлининг девори бўйлаб ўттизта ҳужра қурилган эди. Ҳужраларнинг олд томонида тош ётқизилган бир йўл бор эди.</verse>
				<verse number="18">Бу йўл паст йўл ҳисобланар эди. Унинг эни 50 тирсак эди.</verse>
				<verse number="19">Сўнг мен ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биносини кўрдим. Ўша одам ички дарвоза биноси билан ташқи дарвоза биноси орасидаги масофани ўлчади. Масофа 100 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="20">Сўнг ўша одам ташқи ҳовлининг шимолий дарвоза биносини ўлчади.</verse>
				<verse number="21">Бу дарвоза биносининг икки ён томонидаги учтадан бўлган соқчилар хоналари, даҳлиз ва ён деворларнинг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.</verse>
				<verse number="22">Деворлардаги панжарали туйнуклар, даҳлиз ва палма тасвирларининг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди.</verse>
				<verse number="23">Шимолий дарвоза биносининг рўпарасида ҳам шарқий дарвоза биносидагидай ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчаган эди, масофа 100 узун тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="24">Сўнг ўша одам мени жануб томонга олиб борди. Жануб томонда ҳам дарвоза биноси бор эди. Ўша одам дарвоза биносининг даҳлизини ва даҳлиз деворларини ўлчади, уларнинг ўлчамлари бошқаларники билан бир хил эди.</verse>
				<verse number="25">Бу дарвоза биносидаги хоналарнинг ва даҳлизнинг бошқа дарвозаларникига ўхшаган панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни эса 25 тирсак эди.</verse>
				<verse number="26">Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди.</verse>
				<verse number="27">Жануб томонда Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам жанубдаги ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="28">Сўнг ўша одам мени жанубий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза биноларники билан бир хил эди.</verse>
				<verse number="29">Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг икки ён девори бошқа дарвоза биноларникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.</verse>
				<verse number="30">Ички ҳовлига қаратилган дарвоза биноларининг даҳлизлари бир хил эди. Уларнинг узунлиги 25 тирсак, эни 5 тирсак эди.</verse>
				<verse number="31">Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвозага саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди.</verse>
				<verse number="32">Сўнг ўша одам мени шарқий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди.</verse>
				<verse number="33">Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвозaларникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.</verse>
				<verse number="34">Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвоза биносига саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди.</verse>
				<verse number="35">Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза олдига олиб бориб, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза биноларники билан бир хил эди.</verse>
				<verse number="36">Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвоза биноларникига ўхшаган эди. Хоналар ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.</verse>
				<verse number="37">Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвозага саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди.</verse>
				<verse number="38">Шимол томондаги ички дарвозанинг даҳлизи ёнида бир хона бор эди. Бу хонага даҳлиз орқали кирилар эди. Қурбонлик учун бўғизланган ҳайвонлар шу хонада ювилар эди.</verse>
				<verse number="39">Даҳлизнинг ўзида эса тўртта хонтахта бор эди. Хонтахтанинг иккитаси даҳлизнинг бир чеккасида, қолган иккитаси даҳлизнинг бошқа чеккасида турар эди. Бу хонтахталарнинг устида куйдириладиган қурбонлик, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонликлари учун ҳайвонлар бўғизланар эди.</verse>
				<verse number="40">Ташқи ҳовлида яна тўртта хонтахта бор эди. Xонтахтанинг иккитаси дарвоза зинапоясининг бир томонида, бошқа иккитаси зинапоянинг бошқа томонида турар эди.</verse>
				<verse number="41">Ҳаммаси бўлиб саккизта хонтахта бор эди. Тўртта хонтахта даҳлизнинг ичида, яна тўрттаси дарвозанинг ташқарисида турар эди. Бу хонтахталарнинг устида ҳайвонлар бўғизланар эди.</verse>
				<verse number="42">Куйдириладиган қурбонликлар учун яна тўртта хонтахта бор эди. Бу хонтахталар йўнилган тошдан ясалган бўлиб, уларнинг узунлиги ва эни бир ярим тирсак, бўйи бир тирсак эди. Бу хонтахталар устига қурбонликларни сўйишда ишлатиладиган асбоблар қўйилар эди.</verse>
				<verse number="43">Даҳлиз деворларига узунлиги тўрт энли бўлган илгаклар қоқилган эди. Ҳайвонларнинг гўшти эса хонтахталар устига қўйилар эди.</verse>
				<verse number="44">Ички ҳовлида қўшиқчилар учун иккита хона қурилган эди. Хоналарнинг биттаси шимолий дарвоза ёнида, жануб томонга қаратиб қурилган эди. Иккинчиси эса жанубий дарвоза ёнида, шимол томонга қаратиб қурилган эди.</verse>
				<verse number="45">Ўлчаётган одам менга шундай деди: “Шимолий дарвоза ёнидаги хона Маъбад учун масъул бўлган руҳонийларга мўлжалланган.</verse>
				<verse number="46">Жанубий дарвоза ёнидаги хона эса қурбонгоҳ ёнида хизмат қиладиган руҳонийлар, яъни Зодўх авлодлари учун мўлжаллангандир. Леви қабиласидан фақат Зодўх авлодлари Эгамизнинг ҳузурида хизмат қилишади.”</verse>
				<verse number="47">Сўнг ўша одам ички ҳовлини ўлчади. Ҳовли тўртбурчак шаклда, узунлиги ва эни 100 тирсакдан эди. Қурбонгоҳ Маъбаднинг олд тарафида эди.</verse>
				<verse number="48">Кейин у одам мени Маъбад айвонига олиб кириб, айвон дарвозасининг ён деворларини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 5 тирсак чиқди. Дарвозанинг эни 14 тирсак, дарвоза ён деворларининг узунлиги 3 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="49">Айвоннинг узунлиги 20 тирсак, эни 12 тирсак эди. Айвонга ўн поғонали зинапоя олиб борар эди. Айвон дарвозасининг икки ён томонида биттадан устун бор эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="41">
				<verse number="1">Кейин ўша одам мени Маъбаднинг асосий хонасига олиб кирди. У асосий хона эшигининг икки ён деворини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 6 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="2">Остонанинг эни 10 тирсак, остона икки ён деворларининг узунлиги 5 тирсакдан чиқди. Сўнгра ўша одам асосий хонани ўлчади. Хонанинг узунлиги 40 тирсак, эни 20 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="3">Кейин у асосий хонадан Маъбаднинг ичкари хонасига кириб, ичкари хона эшигининг ён деворларини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 2 тирсак чиқди. Остонанинг эни 6 тирсак, остона икки ён деворларининг узунлиги эса 7 тирсакдан чиқди.</verse>
				<verse number="4">Ўша одам ички хонани ҳам ўлчади. Ички хонанинг узунлиги билан эни бир хил — 20 тирсакдан чиқди. У менга: “Бу Энг муқаддас хона”, деб тушунтирди.</verse>
				<verse number="5">Сўнг ўша одам Маъбад деворини ўлчади. Деворнинг эни 6 тирсак чиқди. Маъбаднинг ташқи деворга тақаб ён хоналар қурилган эди. Хоналарнинг узунлиги 7 тирсак эди.</verse>
				<verse number="6">Хоналар уч қават қилиб қурилган бўлиб, ҳар бир қаватда ўттизтадан хона бор эди. Маъбаднинг деворлари уч поғонали зина шаклида бўлиб, хоналарга таянч бўлиб хизмат қилар эди. Шу сабабдан Маъбад деворларининг ўзи бутун эди.</verse>
				<verse number="7">Маъбад деворининг қуйи қисми юқори қисмига қараганда қалинроқ бўлгани учун тепадаги хоналар кенгроқ эди. Зинапоя орқали пастки қаватдан иккинчи қаватга, сўнг учинчи қаватга чиқилар эди.</verse>
				<verse number="8">Мен Маъбад атрофида баландлиги 6 тирсак бўлган пойдевор борлигини ҳам кўрдим. Ён хоналар мана шу пойдевор устига қурилган эди.</verse>
				<verse number="9">Ён хоналарнинг ташқи девори 5 тирсак қалинликда эди. Ён хоналар ва</verse>
				<verse number="10">ички ҳовлининг девори бўйлаб қурилган ҳужралар орасидаги масофа 20 тирсак эди. Маъбаднинг айланаси ҳовли эди.</verse>
				<verse number="11">Ён хоналарга иккита эшик орқали кирилар эди. Бир эшик шимол томонда, бошқаси жануб томонда жойлашган эди. Ён хоналар теварагида бўш қолган жойнинг эни 5 тирсак эди.</verse>
				<verse number="12">Маъбад ҳовлисининг ғарб томонида катта бир иморат бор эди. Иморатнинг эни 70 тирсак, узунлиги 90 тирсак, деворларнинг қалинлиги 5 тирсак эди.</verse>
				<verse number="13">Ўша одам Маъбаднинг узунлигини ўлчади. Маъбаднинг узунлиги 100 тирсак чиқди. Сўнг у Маъбаднинг орқа деворидан ғарбдаги иморатнинг орқа деворигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="14">Маъбаднинг олд томонидаги, яъни шарқ томондаги ҳовлининг эни ҳам 100 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="15">Сўнгра у одам ҳовлининг ғарбида жойлашган иморатнинг узунлигини ўлчади. Иморат ва унинг икки ён томондаги хоналарнинг узунлиги 100 тирсак чиқди. Маъбаднинг айвони, Муқаддас хонаси ва Энг муқаддас хонаси</verse>
				<verse number="16">ердан деразаларгача ёғоч билан қопланган эди. Маъбаднинг остоналари, панжарали деразалари ва ён хоналари ёғоч билан пардоз қилинган эди.</verse>
				<verse number="17">Энг муқаддас хонага олиб кирадиган эшикнинг устки қисми ҳам ёғоч билан қопланган эди.</verse>
				<verse number="18">Ҳамма деворларга карубларнинг суратлари ўйилган эди. Карубларнинг орасига пальма дарахтининг суратлари ҳам ўйилганди. Ҳар бир карубнинг иккитадан юзи бор эди.</verse>
				<verse number="19">Карубнинг инсон юзига ўхшаган юзи бир томондаги пальма дарахтига, шер юзига ўхшаган бошқа бир юзи бошқа томондаги пальма дарахтига қаратилган эди. Бундай суратлар Маъбаднинг ички деворининг гир айланасига,</verse>
				<verse number="20">ердан эшикнинг тепасигача ўйилган эди.</verse>
				<verse number="21">Асосий хона эшигининг кесакиси тўрт бурчак шаклида ясалган эди. Муқаддас хонанинг рўпарасида</verse>
				<verse number="22">ёғоч қурбонгоҳга ўхшаш бир нарса бор эди. Унинг бўйи 3 тирсак, узунлиги ва эни 2 тирсак эди. Бурчаклари, асоси ва ён томонлари ёғочдан ясалган эди. Ўша одам менга шундай деди: “Бу Эгамиз ҳузурида турадиган хонтахтадир.”</verse>
				<verse number="23">Асосий хонанинг ва Энг муқаддас хонанинг эшиклари бор эди.</verse>
				<verse number="24">Эшикларнинг ҳар бири икки тавақали, йиғма эди.</verse>
				<verse number="25">Асосий хона эшикларининг юзасига девордагидай карублар ва пальма дарахтларининг суратлари ўйилган эди. Маъбад айвонининг олди томонига ёғоч бостирма қурилган эди.</verse>
				<verse number="26">Айвоннинг панжарали деразалари бор эди. Айвон деворларига пальма дарахтининг суратлари ўйилган эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="42">
				<verse number="1">Сўнг ўша одам мени ташқи ҳовлига олиб чиқиб, Маъбаднинг шимолидаги бир қатор хоналар олдига олиб борди. Бу хоналар Маъбаднинг ғарб томондаги иморатга яқин жойлашган эди.</verse>
				<verse number="2">Уларнинг умумий узунлиги 100 тирсак, эни 50 тирсак эди, уларнинг эшиги шимол томонга очиларди.</verse>
				<verse number="3">Хоналар бир томони билан эни 20 тирсак бўлган ички ҳовлининг очиқ жойига, иккинчи томони билан Маъбаднинг тош ётқизилган ташқи ҳовлисига қараб турарди. Хоналар уч қават қилиб қурилган эди.</verse>
				<verse number="4">Хоналарнинг ички ҳовли томонида бир кенг йўлак бор эди. Бу йўлакнинг эни 10 тирсак, узунлиги 100 тирсак эди. Аммо хоналарнинг эшиклари шимол томон очилар эди.</verse>
				<verse number="5">Учинчи қаватдаги хоналар, иккинчи қаватдагиларга, иккинчи қаватдаги хоналар эса биринчи қаватдагиларга қараганда торроқ эди. Шунинг ҳисобига юқори қаватдаги айвонлар кенгроқ эди.</verse>
				<verse number="6">Қуйи қаватдаги хоналар юқори қаватдаги хоналарга таянч бўлиб хизмат қилар эди. Шу сабабдан бу иншоот қурилмасида Маъбаднинг бошқа биноларидан фарқли равишда устунлардан фойдаланилмаган.</verse>
				<verse number="7">Бу хоналарни ташқи ҳовлидан девор ажратиб турар эди. Узунлиги 50 тирсак бўлган бу девор ташқи ҳовлидаги ҳужраларнинг давомига қурилган эди.</verse>
				<verse number="8">Ташқи ҳовлидаги ҳужраларнинг узунлиги 50 тирсак, ички ҳовлидаги бу хоналарнинг узунлиги эса 100 тирсак эди.</verse>
				<verse number="9">Бу хоналарга ташқи ҳовлидан кириш учун шарқдаги кираверишдан фойдаланилган.</verse>
				<verse number="10">Бу киравериш ҳовлининг девори бошланган жойида эди. Жануб томонда ҳам очиқ жой ва иморат рўпарасида хоналар бор эди.</verse>
				<verse number="11">Бу хоналарнинг олд томонида йўлакчаси бор эди. Хоналарнинг ҳажми, эшиклари, тузилиши ва кириш жойлари шимол томондаги хоналарники билан бир хил эди.</verse>
				<verse number="12">Бу хоналарга шарқ томондан ўша йўлакча орқали кирилар эди. Йўлакнинг бир томони девор эди.</verse>
				<verse number="13">У одам менга шундай деди: “Маъбаднинг шимол ва жануб томонига қурилган бу хоналар муқаддасдир. Бу хоналарда Эгамизнинг ҳузурига кирадиган руҳонийлар энг муқаддас назрларни тановул қиладилар. Дон назри, гуноҳ қурбонликлари ва айб қурбонликлари бу хоналарга қўйилади, чунки бу хоналар муқаддасдир.</verse>
				<verse number="14">Руҳонийлар Маъбадда хизмат қилиб бўлганларидан кейин, муқаддас либосларини бу хоналарда ечиб, бошқа кийим кийиб олишлари керак. Шундан кейингина ташқи ҳовлига, одамларнинг олдига чиқишлари мумкин.</verse>
				<verse number="15">Ўша одам Маъбад ҳовлисидаги биноларни ўлчаб бўлгандан сўнг, мени шарқий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқиб, Маъбад ҳовлисининг атрофидаги деворни ўлчай бошлади.</verse>
				<verse number="16">У чизғичи билан деворнинг шарқ томонини ўлчади, деворнинг узунлиги 500 тирсак чиқди.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">null</verse>
				<verse number="19">Сўнг деворнинг шимол, жануб ва ғарб томонларини ўлчади. Деворнинг ҳамма томонлари 500 тирсак узунликда эди.</verse>
				<verse number="20">Маъбад ҳудуди тўрт бурчак шаклда эди. Бу девор муқаддас жойни оддий жойдан ажратиб турар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="43">
				<verse number="1">Ўша одам мени шарқий дарвоза олдига олиб борди.</verse>
				<verse number="2">Бирданига мен шарқ томонда пайдо бўлган Исроил Худосининг улуғворлигини кўрдим. Худонинг овози шовуллаган денгиз товушига ўхшар эди. Унинг улуғворлигидан замин порлай бошлади.</verse>
				<verse number="3">Мен кўрган бу ваҳий, Худо Қуддусни вайрон қилиш учун келганда ва Кавор дарёси бўйида кўрган ваҳийларимга ўхшаб кетар эди. Мен мук тушдим.</verse>
				<verse number="4">Эгамизнинг улуғворлиги шарқий дарвоза орқали Маъбадга кирди.</verse>
				<verse number="5">Сўнг Руҳ мени оёққа турғизиб, ички ҳовлига олиб кирди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди.</verse>
				<verse number="6">Маъбадни ўлчаган одам ёнимда бўлган пайтда, Маъбад ичидан кимдир менга гапирди.</verse>
				<verse number="7">Ўша овоз менга деди: “Эй инсон, бу жой Менинг тахтимдир, оёғим остидаги пойандозимдир. Мен бу ерда, халқим Исроил орасида абадий яшайман. Улар ва уларнинг шоҳлари энди Мени бадном қилишмайди. Улар бошқа худоларга кўнгил боғлашмайди, ўлган шоҳларига ҳайкаллар ясашмайди.</verse>
				<verse number="8">Улар ўз саройларини муқаддас Маъбадимнинг ёнгинасига қуришган эди. Мени улардан биттагина девор ажратиб турар эди, холос. Улар қилган жирканч ишлари билан Мени бадном қилишди. Шунинг учун Мен ғазабланиб, уларни қириб ташладим.</verse>
				<verse number="9">Агар энди улар бегона худолардан воз кечиб, шоҳларига ўрнатган ҳайкалларни йўқ қилишса, Мен уларнинг орасида абадий яшайман.</verse>
				<verse number="10">Эй инсон, сен бориб Исроил халқига Маъбадимни тасвирлаб бер, улар Маъбаднинг лойиҳаси билан танишиб чиқишсин. Қилган гуноҳларидан пушаймон бўлишсин.</verse>
				<verse number="11">Қилмишларидан пушаймон бўлишганда сен уларга Маъбаднинг лойиҳасини: унинг жойлашиш тартибини, кириш–чиқишларини, тузилишини, қонун–қоидаларини батафсил тушунтириб бер. Лойиҳанинг чизмасини уларнинг олдида чизиб, барча қонун–қоидаларини ёзиб қўй, токи ҳаммасига риоя қилишсин.</verse>
				<verse number="12">Тоғ чўққисидаги Маъбад жойлашган ҳудуд муқаддас сақлансин. Бу Маъбаднинг асосий қоидаси бўлсин.</verse>
				<verse number="13">Маъбаддаги қурбонгоҳнинг ўлчамлари узун тирсак бўйича бўлсин. Яъни ҳар бир узун тирсак бир тирсагу тўрт энни ташкил қилиб, ўлчамлари қуйидагича бўлсин: қурбонгоҳ атрофидаги ариқчанинг чуқурлиги 1 тирсак, эни ҳам 1 тирсак, ариқча четининг баландлиги 1 қарич.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">null</verse>
				<verse number="17">Қурбонгоҳ уч қисмдан иборат бўлиши шарт. Ҳар бир қисм тўрт бурчак шаклида бўлсин. Қурбонгоҳ қуйи қисмининг баландлиги ариқчанинг тубидан ўлчаганда 2 тирсак, ҳар бир томонининг узунлиги 16 тирсак бўлсин. Иккинчи қисмининг баландлиги 4 тирсак, ҳар бир томонининг узунлиги 14 тирсак бўлсин. Бу қисмнинг айланасига тарнов қилинсин. Тарновнинг эни ярим тирсак, тарнов четининг баландлиги 1 тирсак бўлсин. Қурбонгоҳнинг юқори қисмида қурбонликлар куйдирилади. Бу қисмнинг баландлиги 4 тирсак, ҳар бир томонининг узунлиги 12 тирсак бўлсин. Унинг тўртала бурчагидан шохлар чиқиб турсин. Қурбонгоҳга шарқ томондан, зинапоялар орқали чиқиладиган бўлсин.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз Раббий менга шундай деди: “Эй инсон, қурбонликларни куйдириш ва қон сепиш учун қурбонгоҳни қурганингиздан кейин қуйидаги коидаларга риоя қилинглар:</verse>
				<verse number="19">Менинг ҳузуримда фақат Зодўх наслидан бўлган левируҳонийлари хизмат қилишсин. Сен уларга гуноҳ қурбонлиги учун бир буқани бер”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="20">“Сен ўша буқанинг қонидан олиб, қурбонгоҳнинг тўртта шохига, қурбонгоҳ ўрта қисмининг тўртала бурчагига ва четларга суртиб чиқ. Шу йўсин сен қурбонгоҳни поклаб, муқаддас қиласан.</verse>
				<verse number="21">Буқанинг жасадини эса Маъбаддан ташқарига, махсус ажратилган жойга олиб чиқиб куйдир.</verse>
				<verse number="22">Кейинги куни гуноҳ қурбонлиги сифатида нуқсонсиз такани келтир. Қурбонгоҳни буқанинг қони билан қандай поклаган бўлсанг, таканинг қони билан ҳам худди шундай покла.</verse>
				<verse number="23">Қурбонгоҳни поклаганингдан сўнг, нуқсонсиз буқа ва қўчқорни</verse>
				<verse number="24">Менинг ҳузуримга келтир. Руҳонийлар бу жониворларнинг устига туз сочиб, уларни Менга атаб қурбонлик қилиб куйдиришсин.</verse>
				<verse number="25">Ҳар куни, етти кун давомида бир такани гуноҳ қурбонлиги қил. Бундан ташқари, бир буқа ва бир қўчқорни қурбонлик учун келтир. Жониворлар нуқсонсиз бўлиши шарт.</verse>
				<verse number="26">Ўша етти кун давомида руҳонийлар қурбонгоҳни поклаб, муқаддас қилишсин. Шундай қилиб, уни Менинг хизматимга бағишласинлар.</verse>
				<verse number="27">Саккизинчи кундан бошлаб, улар ҳар куни ўша қурбонгоҳда тинчлик ва куйдириладиган қурбонликларини келтиришсин. Шунда Мен сизлардан мамнун бўламан”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="44">
				<verse number="1">Ўша одам мени Маъбаднинг шарқ томонидаги ташқи дарвоза биноси ёнига олиб борди. Бироқ дарвоза ёпиқ эди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз менга шундай деди: “Бу дарвоза доим ёпиқ турсин, уни оча кўрманглар. Бирорта одам бу дарвозадан фойдаланмасин. Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз бу дарвозадан кирганим учун, у ёпиқлигича қолсин.</verse>
				<verse number="3">Фақатгина ҳукмдорингиз шу дарвоза биносининг ичида ўтириб, Менинг ҳузуримда муқаддас таомни тановул қилиши мумкин. Дарвоза биносига у даҳлиз орқали кириб, яна ўша йўл билан чиқиб кетади.”</verse>
				<verse number="4">Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали Маъбад олдига олиб борди. Во ажабо! Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўрдим! Мен мук тушдим.</verse>
				<verse number="5">Эгамиз менга деди: “Эй инсон, гапларимни қулоғингга қуйиб ол. Мен сенга Маъбадимнинг қонун–қоидаларини тушунтираман. Маъбадга ким кириши мумкин–у, ким кириши мумкин эмаслигини яхшилаб эслаб қол.</verse>
				<verse number="6">Исёнкор Исроил халқига айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: жирканч ишларингизни бас қилинглар!</verse>
				<verse number="7">Қурбонликларнинг қони ва ёғи Менга тақдим қилинаётган пайтда, сизлар юраги ва танаси суннат қилинмаган мусофирларни даргоҳимга олиб кириб, Маъбадимни булғадингиз. Жирканч одатларингиз билан аҳдимни буздингиз.</verse>
				<verse number="8">Муқаддас назрларимга оид талабларимни бажармай, мусофирларни Маъбадимдаги хизматга тайинладингиз.”</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Юраги ва танаси суннат қилинмаган биронта мусофир Маъбадимга кирмайди. Бу Исроил халқи орасида яшаган мусофирларга ҳам тааллуқлидир.”</verse>
				<verse number="10">Исроил халқи ҳақ йўлдан озганда, баъзи бир левилар ҳам Мендан юз ўгириб, бутларга сиғина бошлаган эдилар. Бунинг учун Мен уларни жазосиз қолдирмайман.</verse>
				<verse number="11">Улар Маъбадимда хизмат қилаверадилар: дарвозабонлар бўладилар, Маъбад ичида хизмат қиладилар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар учун келтирилган ҳайвонларни сўядилар, Маъбадга келган одамларга хизмат қиладилар.</verse>
				<verse number="12">Аммо улар бутларга сажда қилган Исроил халқига хизмат қилиб, халқни гуноҳга ботирганлари учун, Мен, Эгангиз Раббий, қасам ичиб айтаманки, улар ўз жазосини тортадилар.</verse>
				<verse number="13">Мен уларни руҳонийликдан четлаштираман. Улар энди на ҳузуримга кирадилар, на муқаддас нарсаларимга, на энг муқаддас назрларимга қўл теккизадилар. Жирканч одатлари учун тортадиган жазоси шу бўлади, улар иснодга қоладилар.</verse>
				<verse number="14">Шунга қарамай, Маъбаддаги ҳамма юмушларни бажараверадилар.</verse>
				<verse number="15">Исроил халқи Мендан юз ўгирганда, Зодўх наслидан бўлган леви руҳонийлари Маъбадимдаги хизматларини садоқат билан бажариб келдилар. Шундай экан, улар доимо Менинг хизматимда бўладилар. Ҳузуримда туриб, қурбонликларнинг қонини ва ёғини Менга тақдим қиладилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="16">“Маъбадимга кирадиган, дастурхоним ёнига бориб, Менга хизмат қиладиган ўшалардир. Улар Менинг талабларимни бажаришлари шарт.</verse>
				<verse number="17">Улар Маъбаднинг ички ҳовлисига кирганларида эгниларига зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олишсин. Маъбад ичкарисида ёки ички ҳовлида хизмат қилганларида устиларида биронта жунли кийим бўлмасин.</verse>
				<verse number="18">Бошларига зиғир салла ўраб, ичларидан зиғир иштон кийиб олишсин. Терлатадиган бирорта кийим кийишмасин.</verse>
				<verse number="19">Ташқи ҳовлига, халойиқ олдига чиқишларидан олдин хизмат вақтида кийган кийимларини ечиб, муқаддас ҳужраларда қолдиришсин. Устиларига бошқа кийимларни кийиб олишсин, токи муқаддас кийимларда халойиқ олдига чиқиб, одамларга шикаст етказишмасин.</verse>
				<verse number="20">Руҳонийлар сочларини ўз вақтида калталатиб туришсин. Соч қирдириш ва соч ўстириш уларга ман этилган.</verse>
				<verse number="21">Ички ҳовлига киришларидан олдин шароб ичишмасин.</verse>
				<verse number="22">Бева ёки эридан ажрашган аёлга уйланишмасин. Ўз никоҳига фақат Исроил халқидан бўлган бокира қизни ёки бошқа руҳонийнинг бевасини олишсин.</verse>
				<verse number="23">Халқимга муқаддас ва оддий нарсанинг фарқини, ҳалол билан ҳаромнинг фарқини ўргатишсин.</verse>
				<verse number="24">Халқимга қози бўлишсин, арзларни қонунларимга мувофиқ ҳал этишсин. Мен тайин этган байрамларга оид қонун ва фармонларимга риоя қилишсин. Шаббат кунини муқаддас сақлашсин.</verse>
				<verse number="25">Марҳумга яқинлашиб булғанмасин. Вафот этган одам руҳонийнинг отаси, онаси, фарзанди, ака–укаси ёки турмуш қурмаган опа–синглиси бўлсагина, руҳоний марҳумга яқинлашиб, булғаниши мумкин.</verse>
				<verse number="26">Бундай ҳолларда у покланиш маросимини адо этиши шарт. Етти кундан кейин</verse>
				<verse number="27">Маъбаднинг ички ҳовлисига кириб, покланиш қурбонлигини келтирсин. Шундан кейингина у Маъбадда яна хизмат қила олади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="28">“Руҳонийларга Исроил халқи орасидан ҳеч қандай улуш берилмасин. Уларнинг мулки ҳам, улуши ҳам Менман.</verse>
				<verse number="29">Дон назри, гуноҳ ва айб қурбонликлари уларнинг ризқидир. Исроил халқи Менга атаган ҳар бир нарса руҳонийларга тегишли бўлсин.</verse>
				<verse number="30">Илк ҳосилнинг ва ҳамма назрларнинг энг яхшиси руҳонийларники бўлсин. Хамирнинг биринчи зуваласидан ёпилган нонни руҳонийларга назр қилиб беринглар, шунда Худонинг баракаси хонадонингиздан аримайди.</verse>
				<verse number="31">Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиган жониворнинг гўштини тановул қилиш руҳонийларга тақиқланган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="45">
				<verse number="1">Исроил қабилаларига ерни бўлиб бераётганингизда, Эгамизга тегишли қисмини ҳам ажратиб қўйинглар. Эгамизга ажратилган ҳудуднинг узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлсин. Бутун ҳудуд табаррук ҳисоблансин.</verse>
				<verse number="2">Ҳудуднинг 500 тирсакка 500 тирсак бўлган тўртбурчак ери Маъбад учун ажратилади. Унинг атрофи 50 тирсак масофада очиқ жой бўлади.</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Табаррук ҳудуднинг ярми руҳонийларники бўлади. Узунлиги 25.000 тирсак, эни 10.000 тирсак бўлган ҳудуднинг бу қисмида руҳонийларнинг уйлари ва Маъбад жойлашади. Бу энг муқаддас жой бўлади.</verse>
				<verse number="5">Табаррук ҳудуднинг иккинчи ярми Маъбаддаги юмушларни бажараётган левиларга қарашли бўлади. Улар яшайдиган шаҳарлар шу ерда жойлашади.</verse>
				<verse number="6">Табаррук ҳудуднинг ёнига узунлиги 25.000 тирсак, эни 5.000 тирсак бўлган жойни қўшинглар. Бу ерда шаҳар жойлашади. Исроил халқидан бўлган ҳар қандай одам келиб, бу шаҳарда яшаса бўлади.</verse>
				<verse number="7">Тахтда ўтирган ҳукмдорга алоҳида ер берилсин. Унга бериладиган ернинг бир қисми табаррук ҳудуднинг ғарбий чегарасидан Ўрта ер денгизигача чўзилсин. Иккинчи қисми табаррук ҳудуднинг шарқий чегарасидан Иордан дарёсигача чўзилсин. Демак, ҳукмдорга қарашли ернинг узунлиги Исроил қабилаларига ажратилган ернинг узунлиги билан бир хил бўлади.</verse>
				<verse number="8">Бу ҳукмдорнинг улушидир. Бундан буён ҳукмдорлар халқимга зулм ўтказмайдилар, Исроил қабилалари ўз ерларига ўзлари эгалик қиладилар.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Исроил ҳукмдорлари, зўравонлигу зулмингизни бас қилинг! Адолату тўғрилик ила иш тутинг. Халқимни ўз еридан маҳрум қилманг.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="10">“Доим тўғри ўлчовни ва тўғри тарозини ишлатинг:</verse>
				<verse number="11">Сочилувчан қуруқ нарсаларни ўлчаш учун тоғорани ишлатинг, суюқ нарсаларни ўлчаш учун кўзани ишлатинг. Тоғора ва кўзанинг ҳажми бир хил бўлсин. Тоғора ҳам, кўза ҳам хўмрнинг ўндан бир қисмини сиғдирсин.</verse>
				<verse number="12">Оғирлик бирлиги сифатида кумуш шақални ишлатинг. Бир шақал йигирма герага, олтмиш шақал бир минага тўғри келсин.</verse>
				<verse number="13">Ҳукмдорга қуйидаги миқдорда солиқ тўлансин: Буғдой ҳосилининг олтмишдан бир қисми, Арпа ҳосилинининг олтмишдан бир қисми,</verse>
				<verse number="14">Зайтун мойининг бир фоизи (Зайтунмойини кўзаларда ўлчанглар. Ўнта кўза — бир хўмрга ёки бир корга тўғри келади),</verse>
				<verse number="15">Сурувдаги икки юзта қўйдан бири. Булар дон назри, қуйдириладиган ва тинчлик қурбонликлари сифатида халқни гуноҳларидан поклаш учун келтирилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —</verse>
				<verse number="16">Бутун Исроил халқи бу назрларни ҳукмдорга бериши лозим.</verse>
				<verse number="17">Ҳукмдор янги ой шодиёнасида, Шаббат ва бошқа байрамларда келтириладиган қурбонликлару назрлар учун ҳайвонларни, дон ва шаробни таъминлаб бериши шарт. Исроил халқини гуноҳларидан поклаш учун келтириладиган гуноҳ, тинчлик ва куйдириладиган қурбонликлар ҳамда дон назри учун ҳукмдор масъулдир.”</verse>
				<verse number="18">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Биринчи ойнинг биринчи кунида, нуқсонсиз бир буқани қурбонлик қилиб, Маъбадни покла.</verse>
				<verse number="19">Руҳоний бу гуноҳ қурбонлигининг қонидан олиб, Маъбад эшикларининг кесакисига, қурбонгоҳнинг тўрт бурчагига ва ички ҳовли дарвозаларининг ёндорларига суртсин.</verse>
				<verse number="20">Биринчи ойнинг еттинчи куни ҳам худди шундай қилсин ва шу йўл билан халқнинг билмай қилган гуноҳларини ювсин. Шунда Маъбад пок бўлади.</verse>
				<verse number="21">Биринчи ойнинг ўн тўртинчи кунидан бошлаб Фисиҳ зиёфати ва етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини нишонланглар. Ўша вақт давомида хамиртурушсиз нонлар енглар.</verse>
				<verse number="22">Байрамнинг биринчи кунида ҳукмдор ўзининг ва бутун халқнинг гуноҳлари учун бир буқани гуноҳ қурбонлиги қилиб, олиб келсин.</verse>
				<verse number="23">У байрамнинг етти куни давомида Эгамизга куйдириладиган қурбонлик учун ҳар куни еттитадан буқа ва еттитадан нуқсонсиз қўчқор етказиб берсин. Бундан ташқари, ҳар куни гуноҳ қурбонлиги учун биттадан така берсин.</verse>
				<verse number="24">Қурбонлик қилинадиган ҳар бир буқа ва ҳар бир қўчқор билан бирга бир тоғора дон ва саккиз коса зайтун мойини берсин.</verse>
				<verse number="25">Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунида бошланадиган Чайла байрами учун ҳам, етти кун давомида келтириладиган гуноҳ қурбонликлари, куйдириладиган қурбонликлар, дон ва зайтун назрларини етказиб турсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="46">
				<verse number="1">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Ички ҳовлининг шарқий дарвозаси ҳафтанинг олти куни давомида ёпиқ турсин, Шаббат куни ва янги ой шодиёнаси куни очилсин.</verse>
				<verse number="2">Ҳукмдор ташқи ҳовлидан бу дарвоза биносининг даҳлизига кириб, даҳлизнинг эшигида турсин. Руҳоний куйдириладиган ва тинчлик қурбонликларини келтираётганда ҳукмдор даҳлиз остонасида туриб, Худога сажда қилсин. Сўнг келган йўли билан чиқиб кетсин. Дарвоза кечгача очиқ турсин.</verse>
				<verse number="3">Ҳар Шаббат ва янги ой шодиёнаси куни Исроил халқи бу дарвоза олдида туриб, Эгангизга сажда қилсин.</verse>
				<verse number="4">Ҳар Шаббат куни ҳукмдор куйдириладиган қурбонлик учун олтита нуқсонсиз қўзини ва битта нуқсонсиз қўчқорни Эгангизга атаб, олиб келсин.</verse>
				<verse number="5">Қўчқор билан бирга бир тоғора донни назр қилсин. Қурбонлик қилинадиган ҳар бир қўзи билан бирга хоҳлаган миқдорда дон назр қилсин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтун мойини назр қилсин.</verse>
				<verse number="6">Янги ой шодиёнаси куни битта нуқсонсиз бузоқ, олтита нуқсонсиз қўзини ва битта нуқсонсиз қўчқорни олиб келсин.</verse>
				<verse number="7">Менга аталган ҳар бир бузоқ ва қўчқор билан бирга бир тоғорадан дон назр қилсин. Қўзилар билан бирга эса хоҳлаган миқдорда дон назр қилсин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтунмойини назр қилсин.</verse>
				<verse number="8">Ҳукмдор ичкарига кирганда, дарвоза биносининг даҳлизи орқали кирсин ва яна ўша йўл билан қайтиб чиқсин.</verse>
				<verse number="9">Белгиланган байрамларда одамлар Эгангизга сажда қилгани келадилар. Шунда улар бир дарвозадан кириб, қаршисидаги дарвозадан чиқиб кетишлари шарт. Маъбад ҳовлисига шимолий дарвозадан кирганлар жанубий дарвоза орқали чиқишсин. Жанубий дарвозадан кирганлар шимолий дарвозадан чиқишсин.</verse>
				<verse number="10">Ҳукмдор халқ билан бирга кириб, халқ билан бирга чиқиб кетсин.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, байрамларда ва белгиланган тантаналарда қурбонлик қилинадиган ҳар бир бузоқ ва қўчқор билан бирга бир тоғорадан дон назр қилинади. Қурбонлик қилинадиган қўзилар билан бирга хоҳлаган миқдорда дон назр қилиниши мумкин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтун мойи назр қилинади.</verse>
				<verse number="12">Ҳукмдор кўнгилдан чиқариб берадиган тинчлик ёки куйдириладиган қурбонликни келтирмоқчи бўлганда, унинг учун ички ҳовлининг шарқий дарвозаси очилсин. У бу қурбонликларини Шаббат кунида келтирадиган қурбонликларга ўхшаб тақдим қилсин, дарвоза биносидан чиқиб кетганидан сўнг дарвоза бекитилсин.</verse>
				<verse number="13">Ҳар куни эрталаб нуқсонсиз бир ёшли қўзини Эгангизга қурбонлик қилиб, куйдиринглар.</verse>
				<verse number="14">Бу билан бирга ҳар куни эрталаб дон назрини келтиринглар. Дон назри қуйидагилардан иборат бўлсин: олти коса сифатли ун ва бу унни намлаш учун уч коса зайтун мойи. Кундалик қурбонлик ва назрларга оид бу қоидага доимий равишда риоя қилинглар.</verse>
				<verse number="15">Хуллас, ҳар куни эрталаб Эгангизга қўзини, донни ва зайтун мойини куйдириладиган қурбонлик қилиш учун олиб келинглар. Бу сизлар учун абадий қоида бўлсин.”</verse>
				<verse number="16">ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Агар ҳукмдор бирор ўғлига ерини совға қилса, совға қилинган ер ўша ўғлининг абадий мероси бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="17">Борди–ю, ҳукмдор ерини бирор хизматкорига совға қилса, хизматкор совға қилинган ерга Қутлуғ йилигача эгалик қила олади. Қутлуғ йилида ер ҳукмдорга қайтади. Ҳукмдор ерларини фақатгина ўз ўғилларига мерос қилиб бериши мумкин.</verse>
				<verse number="18">Бошқа одамларнинг ерларини тортиб олиш унга тақиқланади. У ўғилларига фақат ўзининг қарамоғида бўлган ерлардан мерос берсин, халқимни ўз еридан маҳрум қилмасин.</verse>
				<verse number="19">Сўнг одам мени дарвоза ёнидаги йўл орқали, шимол томондаги руҳонийларнинг муқаддас хоналари олдига бошлаб борди. Ўша ердан у менга ғарбдаги, энг четдаги бир жойни кўрсатиб,</verse>
				<verse number="20">деди: “Анави — ошхона. Руҳонийлар бу ерда айб ва гуноҳ қурбонликларининг гўштини қайнатадилар, назр қилинган доннинг унидан нон ёпадилар. Бу муқаддас назрларни ташқи ҳовлига олиб чиқмаслик учун ва шу орқали одамларга шикаст етказмаслик учун ошхона айнан шу ерда жойлашган.”</verse>
				<verse number="21">Сўнг у мени яна ташқи ҳовлига олиб чиқиб, ҳовлининг тўртта бурчагида жойлашган ошхоналарни кўрсатди.</verse>
				<verse number="22">Усти очиқ бу тўрттала ошхона бир хил: узунлиги 40 тирсак, эни 30 тирсак эди.</verse>
				<verse number="23">Ошхона деворлари бўйлаб ўчоқлар қурилган эди.</verse>
				<verse number="24">Одам менга шундай деди: “Бу ошхоналар Маъбадда хизмат қиладиганлар учун мўлжалланган. Улар бу ерда одамлар келтирган қурбонликларни қайнатадилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="47">
				<verse number="1">Ўша одам мени Маъбаднинг эшиги ёнига олиб борди. Қарасам, Маъбад остонасидан бир ирмоқ оқиб чиқаётган экан. Остонанинг жануб томонидан чиққан бу ирмоқ қурбонгоҳнинг жанубидан ўтиб, шарққа оқаётган эди.</verse>
				<verse number="2">Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқди. Биз айланиб, Маъбаднинг шарқий дарвозаси ёнига бордик. Ирмоқ шарқий дарвозанинг жануб томонидан жилдираб оқиб чиқаётган эди.</verse>
				<verse number="3">Ўша одам қўлидаги арқон билан шарқ томонга оқаётган бу ирмоқнинг узунлигини ўлчай бошлади. У 1.000 тирсак ўлчаб бўлганидан сўнг, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Ўша ердаги сув тўпиғимгача келар эди.</verse>
				<verse number="4">Сўнг яна 1.000 тирсак ўлчаб, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Бу сафар сув тиззамгача чиққан эди. Кейинги 1.000 тирсак масофадан сўнг сув белимгача чиқди.</verse>
				<verse number="5">Сўнг у одам яна 1.000 тирсак ўлчади, бу ерда ирмоқ ўтиб бўлмайдиган бир дарёга айланган эди. У шу қадар чуқур эдики, уни фақат сузиб ўтса бўлар эди.</verse>
				<verse number="6">Шунда у одам менга: “Эй инсон, кўрган бу нарсани доим ёдингда тут”, — деди–да, мени қирғоққа бошлаб кетди.</verse>
				<verse number="7">Қирғоққа чиққанимиздан сўнг, мен дарёнинг икки томонида ўсаётган жуда кўп дарахтларни кўрдим.</verse>
				<verse number="8">Одам менга деди: “Бу дарё саҳро орқали Иордан водийсига оқиб, Ўлик денгизга қуйилади. Шунда Ўлик денгизнинг шўр сувлари ширин бўлади.</verse>
				<verse number="9">Дарё оқиб борган ҳамма жойда судралувчилар яшайди, балиқлар тўлиб–тошади. Ширин бўлган бу сувлар оқиб ўтган ҳамма жойда ҳаёт бошланади.</verse>
				<verse number="10">Одамлар Ўлик денгизнинг қирғоқларида туриб балиқ тутишади, Эн–Кайдидан Эн–Эхлайимгача бўлган жойда тўрларини қуритишади. Ўрта ер денгизидаги каби балиқларнинг тури кўп бўлади.</verse>
				<verse number="11">Бироқ ботқоқликлар билан халқобларнинг сувлари янгиланмайди. Улар туз манбаи бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="12">Дарёнинг икки томонида турли хил мевали дарахтлар ўсади. Улар ҳар ойда янги мевалар тугади, барглари ҳеч қачон сўлимайди. Маъбаддан чиққан сув уларни суғоргани учун улар ҳеч қачон ҳосилдан қолмайди. Уларнинг мевалари озуқа бўлади, барглари шифо келтиради.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Юртни Исроилнинг ўн икки қабиласига бўлиб бераётганингизда қуйидаги кўрсатмаларга риоя қилинглар: Юсуф қабиласига икки улуш ер берилсин.</verse>
				<verse number="14">Мен ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган бу ерни қабилалар орасида тенг бўлинглар. Бу ер сизнинг мулкингиз бўлади.</verse>
				<verse number="15">Шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан бошланиб, шарққа Хетлон шаҳри томон боради, сўнг Лево–Хомат орқали ўтиб, Задод шаҳригача давом этади.</verse>
				<verse number="16">Кейин Дамашқ ва Хомат оралиғидаги Барўтах ва Сиврайим шаҳарларигача бориб, Хаврон чегарасидаги Хазер–Хатиконгача чўзилади.</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан шарқдаги Хазор–Энан шаҳригача боради. Хазор–Энан шаҳри жанубдаги Дамашқ ва шимолдаги Хомат ҳудудлари орасида жойлашган.</verse>
				<verse number="18">Шарқий чегара Хаврон ва Дамашқ ҳудудлари орасида бошланиб, Исроил ва Гилад ерлари ўртасидан оққиб ўтган Иордан дарёси бўйлаб боради. Ўлик денгиздан ҳам ўтиб, жанубдаги Тамар шаҳригача етиб боради. Мана шу шарқий чегарадир.</verse>
				<verse number="19">Жанубий чегара Тамар шаҳрида бошланиб, Кадешдаги Марива сувларигача боради, кейин Миср сойлиги бўйлаб бориб, Ўрта ер денгизигача етади. Бу жанубий чегарадир.</verse>
				<verse number="20">Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилиб, Лево–Хоматнинг ғарбдаги шимолий чегара бошланган жойгача боради.</verse>
				<verse number="21">Бу ерларни Исроил қабилаларига бўлиб беринглар.</verse>
				<verse number="22">Уни қуръа бўйича мерос қилиб олинглар. Болалари Исроилда туғилган орангиздаги мусофирларга ҳам ерингиздан улуш беринглар. Уларни Исроилнинг маҳаллий аҳолиси деб билинглар. Уларга ўзингиз қатори Исроил қабилалари орасидан ерни мулк қилиб беринглар.</verse>
				<verse number="23">Улар қайси қабила орасида яшашса, ўша қабила ҳудудидан ер олишсин”, деб айтмоқда Эгангиз Раббий.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="48">
				<verse number="1">Қуйида Исроил қабилаларининг номлари ва уларнинг улуш қилиб олган ерлари қайд этилган. Дан қабиласининг ҳудуди Исроил юртининг шимолида жойлашган. Унинг чегараси Хетлон йўли бўйлаб Лево–Хоматга, сўнг Хазор–Энанга боради. Хазор–Энан шаҳри жанубдаги Дамашқ ва шимолдаги Хомат ҳудудлари орасида жойлашган. Дан қабиласининг ҳудуди Исроил юртининг ғарбий чегарасидан шарқий чегарасигача чўзилади.</verse>
				<verse number="2">Дан ҳудудидан жанубда Ашер қабиласи жойлашади, унинг ҳудуди ҳам Исроил юртининг ғарбий чегарасидан шарқий чегарасигача чўзилади.</verse>
				<verse number="3">Ашер ҳудудидан жанубда Нафтали қабиласи жойлашади, уларнинг ҳудуди ҳам ғарбдан шарққача чўзилади.</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">null</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Нафталидан жанубда Манаше қабиласи, Манашедан жанубда Эфрайим, сўнг Рубен, сўнг Яҳудо қабилалари жойлашади. Ҳамма қабилаларнинг ҳудудлари Исроил юртининг ғарбий чегарасидан шарқий чегарасигача чўзилади.</verse>
				<verse number="8">Яҳудо ҳудудидан жанубда махсус ажратилган ер бўлади. Бу ернинг узунлиги ҳар бир қабилага ажратилган ернинг узунлиги билан тенг, Исроил юртининг ғарбий чегарасидан шарқий чегарасигача бўлади. Эни эса 25.000 тирсак бўлади. Бу махсус ажратилган ернинг ўртасида Маъбад жойлашади.</verse>
				<verse number="9">Менга ажратилган бу ҳудуднинг узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлади.</verse>
				<verse number="10">Мен, Эгангиз, муқаддас еримнинг ярмини руҳонийларга бераман. Уларга ажратилган ернинг шимол томонидаги узунлиги 25.000 тирсак, ғарб томондаги эни 10.000 тирсак, шарқ томондаги эни 10.000 тирсак ва жануб томондаги узунлиги 25.000 тирсак бўлади. Руҳонийларга ажратилган ернинг марказида Менинг Маъбадим жойлашади.</verse>
				<verse number="11">Бу ер фақат Зодўх авлодидан тайинланган руҳонийларга тегишли бўлади, чунки улар Менинг талабларимни бажардилар. Исроил халқи ва бошқа левилар Мендан юз ўгирганларида улар Мендан юз ўгирмадилар.</verse>
				<verse number="12">Менга ажратилган ҳудуднинг энг муқаддас жойи руҳонийларнинг махсус улуши бўлади. Руҳонийларнинг бу ери левиларнинг ерларига туташган бўлади.</verse>
				<verse number="13">Мен муқаддас еримнинг иккинчи ярмини левиларга бераман. Уларга берадиган ернинг узунлиги 25.000 тирсак, эни 10.000 тирсак бўлади. Руҳоний ва левиларга берадиган ернинг умумий узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлади.</verse>
				<verse number="14">Бу ерни сотиш, айирбошлаш ёки бировнинг номига ўтказиш қатъиян ман этилади. Ахир, бу ер Меники, у муқаддасдир.</verse>
				<verse number="15">Менга ажратилган ердан жанубда шаҳарга қарашли ерлар бўлади. Узунлиги 25.000 тирсак, эни 5.000 тирсак бўлган бу ерларда одамларнинг уйлари ва яйловлари бўлади. Шаҳар ўша ернинг марказида жойлашади.</verse>
				<verse number="16">Шаҳарнинг эни ва узунлиги бир хил 4.500 тирсак бўлади.</verse>
				<verse number="17">Шаҳар ҳар томондан эни 250 тирсак бўлган яйловлар билан ўралган бўлади.</verse>
				<verse number="18">Шаҳардан ортиб қолган ғарбдаги ва шарқдаги 10.000 тирсакка 5.000 тирсак бўлган ер далалар учун мўлжалланган. У ерда шаҳардаги ишчилар учун озуқа етиштирилади.</verse>
				<verse number="19">Шаҳарда яшайдиган ҳар қандай одам, қайси қабиладан бўлмасин, ўша далаларга экин экиши мумкин.</verse>
				<verse number="20">Демак, махсус ажратилган ер тўртбурчак шаклда, ҳар бир томони 25.000 тирсак узунликда бўлади. Бу ер муқаддас ерларни ва шаҳар қарамоғидаги ерларни ўз ичига олади.</verse>
				<verse number="21">Махсус ажратилган ернинг ғарб ва шарқ томонидаги ортган ерлар Исроил ҳукмдорига қарашли бўлади. Ҳукмдорнинг шарқдаги ерлари Иордан дарёсига, ғарбдаги ерлари Ўрта ер денгизига бориб тақалади. Ғарбдаги ернинг ҳам, шарқдаги ернинг ҳам узунлиги 25.000 тирсак бўлади. Уларнинг ўртасида Менинг муқаддас улушим, Маъбадим,</verse>
				<verse number="22">Левиларнинг улуши ва Қуддус шаҳри жойлашади. Ҳукмдорнинг ерлари шимолда Яҳудо қабиласининг ерларига, жанубда Бенямин қабиласининг ерларига чегарадош бўлади.</verse>
				<verse number="23">Қолган қабилаларга қуйидаги ерлар улуш қилиб берилади: махсус ажратилган ердан жанубда Бенямин қабиласининг ҳудуди бўлиб, Исроил юртининг шарқий чегарасидан ғарбий чегарасигача чўзилади.</verse>
				<verse number="24">Бенямин ҳудудидан жанубда Шимўн қабиласининг ҳудуди бўлиб, юртнинг шарқий чегарасидан ғарбий чегарасигача чўзилади.</verse>
				<verse number="25">Шимўн ҳудудидан жанубда Иссахор қабиласининг ҳудуди бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилади.</verse>
				<verse number="26">Иссахор ҳудудидан жанубда Забулун қабиласининг ҳудуди бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилади.</verse>
				<verse number="27">Забулун ҳудудидан жанубда Гад қабиласининг ҳудуди бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилади.</verse>
				<verse number="28">Гад ҳудудининг жанубий чегараси Тамар шаҳридан то Кадешдаги Марива сувларигача боради, кейин Миср сойлиги бўйлаб ўтиб, Ўрта ер денгизигача етади.</verse>
				<verse number="29">Шундай қилиб, Исроил юрти ўн икки қабилага бўлиб берилади, олган ерлари уларнинг улуши бўлади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="30">Шаҳарнинг дарвозалари қуйидагича бўлсин: шаҳарнинг шимолий девори 4.500 тирсак узунликда бўлиб,</verse>
				<verse number="31">унинг учта дарвозаси бўлади. Шаҳар дарвозаларига Исроил қабилаларининг номлари берилади. Бу томондаги дарвозаларнинг номлари Рубен, Яҳудо ва Леви бўлади.</verse>
				<verse number="32">Шарқий деворнинг узунлиги ҳам 4.500 тирсак бўлади, унинг учта дарвозаси Юсуф, Бенямин ва Дан қабилалари номлари билан номланади.</verse>
				<verse number="33">Жанубий деворнинг узунлиги ҳам 4.500 тирсак бўлади, унинг учта дарвозаси Шимўн, Иссахор ва Забулун, деб номланади.</verse>
				<verse number="34">Ғарбий деворнинг узунлиги ҳам 4.500 тирсак бўлади, унинг учта дарвозаси Гад, Ошер ва Нафтали деб номланади.</verse>
				<verse number="35">Шаҳарни ўраб турган деворнинг умумий узунлиги 18.000 тирсак бўлади. Ўша вақтдан бошлаб шаҳарнинг номи “Эгамиз шу ердадир” бўлади.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="27">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлигининг учинчи йилида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қўшин тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди.</verse>
				<verse number="2">Раббийнинг иродаси билан Навухадназар Яҳудо шоҳи Ёҳайиқимни асирликка олиб, Худонинг уйидаги айрим идишларни олиб чиқди. Навухадназар ўлжаларни Бобил юртига олиб бориб, идишларни ўз худосининг уйидаги хазинага жойлаштирди.</verse>
				<verse number="3">У саройнинг бош мулозими Ашнапазга шундай буйруқ берган эди: “Исроил халқидан олинган асирлардан шоҳ ва зодагонларнинг оилаларига мансуб бўлган</verse>
				<verse number="4">ёш, жисмонан соғлом, хушқомат, зеҳни ўткир, қобилиятли, фаросатли ва шоҳнинг саройида хизмат қилишга лаёқатли йигитларни олиб кел. Сен уларга бобил тили ва адабиётини ўргатишинг керак.</verse>
				<verse number="5">Ҳар кунги егулик билан шароб уларга менинг дастурхонимдан берилсин. Улар уч йил таълим олишгач, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишлари лозим.”</verse>
				<verse number="6">Танланганларнинг орасида Яҳудо қабиласидан бўлган Дониёр, Ханониё, Мишаил ва Озариё исмли ўспиринлар бор эди.</verse>
				<verse number="7">Бош мулозим уларнинг исмларини ўзгартириб, Дониёрни Белташазар, Ханониёни Шадрах, Мишаилни Мешах, Озариёни эса Абеднаху деб атади.</verse>
				<verse number="8">Дониёр шоҳона егулик ва шаробдан булғанишни хоҳламади. У бу таомлардан воз кечмоқни аҳд қилиб, бош мулозимдан бунинг учун ижозат сўради.</verse>
				<verse number="9">Худонинг иродаси билан Дониёр бош мулозимнинг мурувватию илтифотига сазовор бўлган эди.</verse>
				<verse number="10">Аммо бош мулозим Дониёрнинг таклифини эшитиб лол қолди ва деди: “Йўқ, егулик билан ичимликларни сизларга шоҳ ҳазратларининг ўзлари белгилаганлар. Ҳазратимнинг буйруқларидан бош тортишдан қўрқаман. Борди–ю, кўринишларинг тенгдошларингникидан ёмонроқ бўлса, жонимни хавф остига қўйган бўласизлар.”</verse>
				<verse number="11">Кейин Дониёр бу масала хусусида бош мулозим тайинлаган соқчи билан гаплашди, чунки бу соқчи Дониёр ва унинг уч оғайниси учун масъул бир одам эди. У соқчига шундай деди:</verse>
				<verse number="12">“Илтимос, қулларингизни ўн кун давомида синаб кўринг. Бизга егани сабзавот, ичгани сув беринг.</verse>
				<verse number="13">Кейин эса бизни шоҳона егуликни еган йигитлар билан солиштириб кўринг, сўнг билганингизни қилаверинг.”</verse>
				<verse number="14">Соқчи рози бўлиб, уларни ўн кун давомида сабзавотлар билан боқди.</verse>
				<verse number="15">Ўн кун ўтгач, уларнинг қадлари тўлишиб, шоҳона егулик еган бошқа йигитлардан анча кўркам бўлди.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, соқчи уларнинг шоҳона егуликлари ва шаробини ўзига олиб қолиб, уларга фақат сабзавотлар берадиган бўлди.</verse>
				<verse number="17">Худо бу тўртта йигитга адабиёт ва фалсафанинг ҳар соҳасини фаҳмламоқ учун билим ва истеъдод берган эди. Бундан ташқари, Дониёр турли хил ваҳий ва тушларни таъбирлаш қобилиятига эга эди.</verse>
				<verse number="18">Шоҳ белгилаган муддат тугагач, бош мулозим ҳамма йигитларни Навухадназар ҳузурига олиб борди.</verse>
				<verse number="19">Шоҳ уларнинг ҳар бири билан суҳбатлашди. Улар орасида ҳеч ким Дониёр, Ханониё, Мишаил ва Озариёга тенг келмас эди. Шунинг учун шоҳ уларни ўз саройида олиб қолди.</verse>
				<verse number="20">Шоҳ қандай савол бермасин ва қандай жумбоқни ечишни сўрамасин, уларнинг билими ва донолиги бутун шоҳликдаги фолбину мунажжимларникидан ўн баробар зиёда эди.</verse>
				<verse number="21">Дониёр саройда шоҳ Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилигача хизмат қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Навухадназар ҳукмронлигининг иккинчи йилида бир туш кўрди. Туши уни шу қадар безовта қилиб юбордики, кўзига бошқа уйқу келмади.</verse>
				<verse number="2">Шоҳ тушининг таъбирини билиш учун қўли остидаги барча фолбин, мунажжим, сеҳргар ва афсунгарларни чақиртирди. Улар шоҳ ҳузурида ҳозир бўлганларида,</verse>
				<verse number="3">шоҳ уларга шундай деди: — Мен ғалати бир туш кўрдим. Юрагимга ғулғула солган бу тушнинг таъбирини билмоқчиман.</verse>
				<verse number="4">Улар шоҳга орамий тилида дедилар: — Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! Тушингизни айтиб беринг, каминаларингиз уни таъбирлаб берадилар.</verse>
				<verse number="5">— Билиб қўйинглар, — деди уларга шоҳ. — Агар менга туш ва унинг таъбирини айтиб бермасангиз, мен сизларни жазолаб, таналарингизни бўлак–бўлак қилдираман, уйларингизни эса вайрон қилиб, бир уюм тошга айлантираман.</verse>
				<verse number="6">Борди–ю, тушимни айтиб, уни таъбирлаб берсангиз, сизларга инъому мукофотлар бериб, иззат–икром кўрсатаман. Қани, энди менга кўрган тушимни ва унинг таъбирини айтиб беринглар!</verse>
				<verse number="7">Улар шоҳга иккинчи марта дедилар: — Шоҳ ҳазратлари аввал тушларини айтсинлар, каминаларингиз уни таъбирлашга тайёрдирлар.</verse>
				<verse number="8">— Сизлар қарорим қатъий эканини кўриб, вақтни чўзмоқчисизлар, — деди шоҳ. — Буни аниқ билиб турибман.</verse>
				<verse number="9">Агар тушимни айтиб бермасангиз, ҳаммангизга жазо бир! Сизлар мени лақиллатиб, вазият ўзгаргунича вақтни чўзишга келишиб олгансизлар. Тушни менга айтиб беринглар, шунда уни таъбирлай олишингизни ҳам биламан.</verse>
				<verse number="10">— Ер юзида шоҳнинг бу талабини қондирадиган биронта жон бормикан?! — дея ажабландилар улар. — Шуҳрати рўйи заминга ёйилган шоҳларнинг биронтаси ҳам бундай нарсани на фолбин, на мунажжим, на афсунгардан талаб қилган.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ ҳазратлари биздан имконсиз бир нарсани талаб қиляптилар. Буни шоҳга фоний бандалар дунёсидан йироқ яшайдиган худолардан бошқа ҳеч ким очиб беролмайди.</verse>
				<verse number="12">Дарғазаб бўлган шоҳ: “Бобилдаги барча сарой маслаҳатчилари қатл қилинсин!” — дея фармон берди.</verse>
				<verse number="13">Фармон эълон қилинди. Сарой маслаҳатчилари қатл қилиниш арафасида эди. Дониёр ва унинг ўртоқлари ҳам қатл қилинишлари керак эди.</verse>
				<verse number="14">Шоҳ соқчиларининг бошлиғи Ориёх сарой маслаҳатчиларини қатл қилмоқ учун йўлга чиққанда, Дониёр унинг олдига бориб, эҳтиёткорлик билан мурожаат қилиб:</verse>
				<verse number="15">“Эй, Ориёх ҳазратлари, нима боис шоҳ бундай шошилинч фармон чиқардилар?” — деб сўради. Шунда Ориёх бўлиб ўтган воқеани унга бирма–бир сўзлаб берди.</verse>
				<verse number="16">Дониёр шоша–пиша шоҳ қошига кириб, тушнинг таъбирини топмоқ учун ҳазратларидан муҳлат сўради.</verse>
				<verse number="17">Сўнг уйга бориб, бўлиб ўтган воқеани шериклари Ханониё, Мишаил ва Озариёларга айтиб бериб, деди:</verse>
				<verse number="18">“Сарой маслаҳатчилари билан бирга ҳалок бўлмаслигимиз учун, Самовий Худога илтижо қилинглар. У бизга раҳм қилиб, бу сирни очиб беришини сўранглар.”</verse>
				<verse number="19">Ўша кеча Дониёрга бу сир ваҳий орқали ошкор бўлди ва Дониёр Самовий Худога ҳамду санолар айтди:</verse>
				<verse number="20">“Худойимиз доно ва қудратлидир, Асрлар оша Унинг номи улуғлансин!</verse>
				<verse number="21">У замон ва даврларни ўзгартирар, Шоҳларни тахтдан тушириб тахтга ўтқазар. Донишмандларга донолик, Оқилу фозилларга билим берар.</verse>
				<verse number="22">Пинҳон сақланган сирларни очар, Зулматда яширинган нарсаларни билар, Ёруғлик Унинг даргоҳида маскан топар.</verse>
				<verse number="23">Эй, ота–боболаримнинг Худоси, Сенга шукрлар айтиб, мадҳлар куйлайман, Зеро, донолигу қудратни менга берган Сенсан, Истаган нарсамни менга очган Сенсан, Шоҳ тушини бизга ошкор қилган Сенсан.”</verse>
				<verse number="24">Дониёр сарой маслаҳатчиларини қатл қилиш учун шоҳ томонидан тайинланган Ориёхнинг олдига бориб: — Ҳазратим, сарой маслаҳатчиларининг жонларига зинҳор қасд қилманг, — деди. — Мени дарҳол шоҳ ҳузурига олиб киринг, мен шоҳ ҳазратлари кўрган тушни таъбирлаб бераман.</verse>
				<verse number="25">Ориёх зудлик билан Дониёрни шоҳ ҳузурига олиб кириб: — Эй, олампаноҳ, каминангиз Яҳудо асирлари орасидан тушингизни таъбирлаб берадиган бир одамни топиб келди, — деди.</verse>
				<verse number="26">Шоҳ Дониёрга юзланиб (Дониёрнинг бошқа исми Белташазар эди): — Сен менга кўрган тушимни ҳамда унинг таъбирини айтиб бера оласанми? — деди.</verse>
				<verse number="27">Дониёр шоҳга шундай жавоб берди: — Эй, ҳазрати олийлари, на сарой маслаҳатчиси, на мунажжим, на фолбин, на раммол бунинг уддасидан чиқа олади.</verse>
				<verse number="28">Лекин самода шу каби сирларни ошкор қила оладиган бир Худо бордир. У сизга, эй, шоҳ ҳазратлари, охиратда бўладиган нарсаларни аён қилмоқчи. Сиз тушингизда кўрган ваҳий қуйидагича эди:</verse>
				<verse number="29">Эй, олампаноҳ, сиз ухлаб, келажак ҳақида бир туш кўрдингиз. Бу туш орқали сирларни ошкор қилувчи Худо сизга келажакда рўй берадиган нарсаларни аён қилди.</verse>
				<verse number="30">Бу сирнинг менга очилганлиги эса донолигим бошқаларникидан зиёда бўлгани учун эмас, балки шоҳаншоҳим кўрган тушининг таъбирини билиб, унинг маъносини тушунишлари учундир.</verse>
				<verse number="31">Эй, шоҳ ҳазратлари, тушингизда сиз баҳайбат бир ҳайкал кўрдингиз. Олдингизда турган ўша улкан ҳайкалнинг кўриниши ниҳоятда ярқироқ ва қўрқинчли эди.</verse>
				<verse number="32">Ҳайкалнинг боши тоза олтиндан, кўкрак ва қўллари кумушдан, бели ва сонлари бронзадан,</verse>
				<verse number="33">болдирлари темирдан, оёқларининг бир қисми лойдан, бир қисми темирдан эди.</verse>
				<verse number="34">Унга қараб турганингизда, тоғдан ўз–ўзидан узилган бир тош думалаб келиб ҳайкалнинг лой ва темирдан бўлган оёқларига урилди–да, уларни парча–парча қилди.</verse>
				<verse number="35">Темир, лой, бронза, кумуш ва олтин парчаланиб, ёзги хирмонлардаги тўпондай бўлди. Шамол уларни учириб кетиб, ҳеч бир асар қолдирмади. Ҳайкалга урилган тош эса катта тоғ бўлиб, бутун ер юзини қоплади.</verse>
				<verse number="36">Бу сиз кўрган туш эди. Энди эса шоҳ ҳазратлари тушининг таъбирини эшитсинлар.</verse>
				<verse number="37">Эй, шоҳ ҳазратлари, сиз каби буюк ҳукмдорни дунё ҳали кўрмаган. Самовий Худо сизга салтанат, куч–қудрат ва шон–шуҳрат ато қилгандир.</verse>
				<verse number="38">У сизга ерда яшовчи барча инсонларни, ҳатто даштдаги ёввойи ҳайвонлару осмонда учувчи қушларни тобе қилган, улар устидан ҳукмронлигингизни мустаҳкам ўрнатган. Тилла бош — Сизсиз.</verse>
				<verse number="39">Аммо сиздан кейин жаҳон саҳнасига бошқа буюк бир шоҳлик чиқади. Бу шоҳлик сизникидан заифроқ бўлади. Сўнг ҳайкалнинг бронза бели ва сонлари билан ифодаланган учинчи шоҳлик ҳукмронлик қилади.</verse>
				<verse number="40">Ундан кейин темирдай қаттиқ тўртинчи шоҳлик бўлади. Темир ҳамма нарсани синдириб йўқ қилганидай, ўша шоҳлик ҳам ундан олдинги шоҳликларни бузиб, йўқ қилади.</verse>
				<verse number="41">Сиз ҳайкалнинг оёқлари ва оёқ бармоқлари бир қисми лойдан, бир қисми темирдан эканлигини кўрдингиз, бу бўлинган шоҳлик бўлади. Лой темир билан қорилгани учун бу шоҳликда бироз темирнинг кучи бўлади.</verse>
				<verse number="42">Шоҳлик айрим жиҳатдан кучли, айрим жиҳатдан заиф бўлади.</verse>
				<verse number="43">Темир билан лойнинг қоришмаси яна шундан далолат берадики, ўша замон ҳукмдорлари қуда–андачилик йўли билан шоҳликларини мустаҳкам қилмоқчи бўладилар, аммо темир лой билан қовушмагани каби, улар ҳам бир–бири билан қовуша олмайдилар.</verse>
				<verse number="44">Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради.</verse>
				<verse number="45">Тоғдан ўз–ўзидан думалаб тушиб, темир, бронза, лой, кумуш ва олтинни парчалаб ташлаган тош ўша шоҳликнинг ифодасидир. Буюк Худо сизга, эй, шоҳ ҳазратлари, келажакда содир бўладиган нарсаларни аён қилди. Сиз кўрган тушингиз ҳақиқатдан ҳам кароматли, таъбири эса рўй ростдир.</verse>
				<verse number="46">Шоҳ Навухадназар мук тушиб Дониёрга сажда қилди. Сўнг одамларига Дониёр олдида назрлар келтириб, ҳушбўй тутатқилар тутатишни буюрди.</verse>
				<verse number="47">Шоҳ Дониёрга деди: — Чиндан ҳам сенинг Худойинг сирларни ошкор қилувчи энг буюк Худодир, У шоҳларнинг ҳақиқий Эгасидир, чунки бу сирни менга фақат сен ошкор қила олдинг!</verse>
				<verse number="48">Шоҳ Дониёрни юқори мансабга кўтариб, кўпдан–кўп инъомлар тақдим қилди, уни Бобил вилоятининг ҳокими ва сарой маслаҳатчиларининг бошлиғи қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="49">Дониёрнинг илтимосига биноан шоҳ Бобил вилоятининг бошқарувини Шадрах, Мешах ва Абеднахуга топширди. Дониёрнинг ўзи эса шоҳ саройида хизмат қилиб қолди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Шоҳ Навухадназар соф олтиндан улкан бир ҳайкал ясаттирди. Баландлиги олтмиш тирсак, эни эса олти тирсак бўлган бу ҳайкал Бобил вилоятидаги Дурах текислигида ўрнатилди.</verse>
				<verse number="2">Сўнг қўли остидаги барча ноиблар, ҳокимлар, беклар, аъёнлар, хазинабонлар, қозилар, маъмурлар ва вилоятларнинг амалдорларини чақиртириб, ўрнатган ҳайкалнинг очилишида қатнашишларини буюрди.</verse>
				<verse number="3">Бу барча амалдорлар шоҳ Навухадназар ўрнатган ҳайкалнинг очилишига йиғилганларида,</verse>
				<verse number="4">жарчи баланд овозда шундай эълон қилди: “Эй, барча халқлар, элатлар ва уруғлар!</verse>
				<verse number="5">Ҳозир созандаларимиз карнай, най, лира, чанг, арфа, доира ва бошқа чолғу асбобларини чаладилар, сизлар эса мук тушиб шоҳ Навухадназар ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қиласизлар.</verse>
				<verse number="6">Кимки мук тушиб сажда қилмаса, ўша заҳотиёқ оловли чуқурликка ташланади.”</verse>
				<verse number="7">Чолғу асбобларининг садоларини эшитгач, барча халқлар, элатлар ва уруғлар мук тушиб, шоҳ Навухадназар ўрнатган ҳайкалга сажда қилдилар.</verse>
				<verse number="8">Яҳудийларни қоралаш ниятида юрган айрим Бобилликлар учун қулай бир вазият туғилган эди. Бундай фурсатни бой бермаслик учун улар</verse>
				<verse number="9">шоҳ Навухадназарга шундай дедилар: “Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин!</verse>
				<verse number="10">Эй, шоҳ ҳазратлари, сиз берган амрингизга биноан чолғу асбобларининг садоларини эшитган ҳар бир одам мук тушиб олтин ҳайкалга сажда қилиши керак эди, шундай эмасми?</verse>
				<verse number="11">Сиз, амримга итоат қилмаган ҳар қандай киши оловли чуқурликка ташланади, деб айтган эдингиз.</verse>
				<verse number="12">Аммо айрим яҳудийлар, хусусан сиз Бобил вилоятига ҳоким қилиб тайинлаган Шадрах, Мешах ва Абеднаху шоҳ ҳазратларининг амрига бўйсунмадилар. Бу одамлар худоларингизга сиғинмайдилар, улар ҳатто сиз ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қилишни ҳам ўзларига эп кўрмадилар.”</verse>
				<verse number="13">Бу хабардан ғазабланиб кетган Навухадназар Шадрах, Мешах ва Абеднахуни ўз ҳузурига келтиришни буюрди. Улар шоҳ ҳузурига келтирилганда,</verse>
				<verse number="14">Навухадназар уларга деди: — Шадрах, Мешах ва Абеднаху, сизлар менинг худоларимга сиғинмаганингиз ва мен ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қилмаганингиз тўғрисида хабар топдим.</verse>
				<verse number="15">Аммо мен сизларга лутф айлаб яна бир имконият бераман. Ҳозир чолғу асбобларининг садоларини эшитишингиз биланоқ, мук тушиб мен ўрнатган ҳайкалга сажда қиласизлар. Акс ҳолда ўша заҳотиёқ оловли чуқурликка ташланасизлар. Шунда сизларни менинг қўлимдан биронта худо ҳам қутқара олмайди!</verse>
				<verse number="16">Шадрах, Мешах ва Абеднаху шоҳга шундай жавоб беришди: — Эй, олампаноҳ, бу масалада биз ўзимизни оқламоқчи эмасмиз.</verse>
				<verse number="17">Биз сиғинадиган Худо бизни оловли чуқурликдан ҳам, сизнинг қўлингиздан ҳам қутқаришга қодир.</verse>
				<verse number="18">Аммо У бизни қутқармаган тақдирда ҳам, билиб қўйингки, эй, шоҳ ҳазратлари, биз ҳеч қачон худоларингизга сиғинмаймиз, сиз ўрнатган олтин ҳайкалга ҳам сажда қилмаймиз.</verse>
				<verse number="19">Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг бундай жавоби Навухадназарнинг қонини қайнатди. Унинг афти–башараси буришиб кетди. У оловни одатдагидан етти баробар қаттиқроқ ёндиришни буюрди.</verse>
				<verse number="20">Сўнг лашкарларининг орасидаги энг кучли полвонларга Шадрах, Мешах ва Абеднахуни боғлаб, оловли чуқурликка ташлашни амр қилди.</verse>
				<verse number="21">Полвонлар уларни боғлаб, устки кийими, иштони, бош кийими, хуллас, бутун уст–боши билан оловли чуқурликка ташладилар.</verse>
				<verse number="22">Ғазабланган шоҳ қаттиқ олов ёндиришни буюргани учун, аланга авжига чиққан эди. Оловнинг тафти уч оғайнини чуқурликка ташлаётган полвонларни куйдириб юборди.</verse>
				<verse number="23">Шадрах, Мешах ва Абеднаху эса боғланган ҳолда оловли чуқурликка йиқилдилар.</verse>
				<verse number="24">Буни томоша қилиб турган шоҳ Навухадназар бирданига ўрнидан сапчиб турди–да, ҳайрат ичра маслаҳатчиларига: — Биз чуқурликка учта боғланган одамни ташламаганмидик? — деб ҳайқириб юборди. — Худди шундай, шоҳ ҳазратлари, — деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="25">— Во ажабо! Аланганинг ўртасида боғланмаган тўртта одам юрибди–ку, — деди шоҳ. — Уларнинг бирортасига ҳам зарар етмаган. Тўртинчи кимса худди илоҳий зотга ўхшайди–я!</verse>
				<verse number="26">Навухадназар чуқурликнинг оғзига бориб: — Шадрах, Мешах ва Абеднаху, эй, Худойи Таолонинг хизматкорлари, қани, чиқинглар! Олдимга келинглар! — деб бақирди. Шадрах, Мешах ва Абеднаху аланга орасидан чиқишди.</verse>
				<verse number="27">Барча ноиблар, ҳокимлар, беклар ва шоҳ аъёнлари Шадрах, Мешах ва Абеднахуни ўраб олиб, олов ўша одамларга ҳеч қандай зиён етказмаганлигини кўришди. Уларнинг на сочлари куйган, на устки кийимларига зарар етган, улардан ҳатто тутун ҳиди ҳам келмас эди.</verse>
				<verse number="28">Навухадназар деди: “Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! У ўз фариштасини юбориб, Ўзига инонган қулларини халос қилди. Улар ўз Худосидан бошқа бўлган худоларга сиғинишдан кўра, ўлимни раво кўрдилар, шу боис шоҳнинг амрига ҳам бўйсунмадилар.</verse>
				<verse number="29">Шунинг учун фармоним қуйидагичадир: Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг Худосига шак келтирган ҳар бир одам қайси халқ, элат ёки уруғга мансуб бўлишидан қатъий назар чопиб, ташланади, унинг уйи эса вайрон қилинади. Зеро, бундай нажот берадиган бошқа худо йўқдир.”</verse>
				<verse number="30">Кейин шоҳ Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг мартабасини янада ошириб, уларни Бобил вилоятидаги юқори лавозимларга кўтарди.</verse>
				<verse number="31">Шоҳ Навухадназар ер юзидаги барча халқлар, элатлар ва уруғларга қуйидаги хабарни юборди: “Хонадонингиздан барака аримасин!</verse>
				<verse number="32">Худойи Таоло менга кўрсатган аломату мўъжизалари ҳақида сизларни хабардор қилмоқчиман.</verse>
				<verse number="33">Нақадар буюкдир Унинг аломатлари! Нақадар қудратли мўъжизалари! Унинг шоҳлиги — мангу шоҳлик бўлур, У абадий ҳукмронлик қилур.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Мен, Навухадназар, ўз уйимда хотиржам, шоҳона саройимда роҳат–фароғатда яшаётган эдим.</verse>
				<verse number="2">Аммо бир куни кечаси кўрган тушим юрагимга аллақандай ваҳима солди. Бу тушим мени даҳшатга туширган эди.</verse>
				<verse number="3">Мен тушимнинг таъбирини билишни истаб, Бобилдаги ҳамма сарой маслаҳатчиларини ҳузуримга келтиришни буюрдим.</verse>
				<verse number="4">Қошимда ҳозир бўлган фолбин, мунажжим, афсунгар ва раммоллар тушимни эшитдилар–у, аммо уни таъбирлай олмадилар.</verse>
				<verse number="5">Ниҳоят, Дониёр келди (унинг Белташазар деган исми мен сиғинадиган худонинг исми билан ҳамоҳангдир). Дониёр муқаддас худоларнинг руҳи билан тўладир. Мен унга тушимни айтиб бердим:</verse>
				<verse number="6">— Эй, Белташазар, фолбинларнинг бошлиғи, сенда муқаддас худоларнинг руҳи борлиги менга аён, ҳар қандай сир сенга ошкордир. Кўрган тушимнинг таъбирини менга айтиб бер.</verse>
				<verse number="7">Тушимда мен дунёнинг қоқ ўртасида ўсаётган бир дарахтни кўрдим. У ниҳоятда улкан эди.</verse>
				<verse number="8">Дарахт ўсиб бориб учи билан осмонга етди. Дарахтни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди.</verse>
				<verse number="9">Унинг япроқлари ниҳоятда чиройли, мўл мевалари бутун дунёни таъмин қилар эди. Ёввойи ҳайвонлар унинг тагида пана топар, осмондаги қушлар шохларида ин қурар, ер юзидаги барча мавжудот ундан озиқланар эди.</verse>
				<verse number="10">Мен тўшагимда ётиб, келган ваҳийни томоша қилаётганимда, осмондан кузатувчи бир фаришта тушиб келди.</verse>
				<verse number="11">У овозини баланд қилиб шундай деди: “Дарахтни йиқитинглар, шохларини чопиб ташланглар, япроқларини узиб, меваларини сочиб юборинглар. Тагидаги ҳайвонларни ҳайданглар, шохлардаги қушларни учиринглар.</verse>
				<verse number="12">Аммо дарахтнинг тўнкаси ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, майин дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Дарахт тимсолидаги бу одам осмондан тушган шудрингга чўмилсин, ёввойи ҳайвонлар билан яшаб, насибасини дашт ўтлари орасидан териб есин.</verse>
				<verse number="13">Ундан инсон онги олиб ташлансин. У етти йил мобайнида онгсиз ҳайвондай яшасин.</verse>
				<verse number="14">Бу ҳукмни кузатувчи фаришталар чиқаришди, токи ҳар бир мавжудот Худойи Таолони инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори деб билсин. У шоҳликни хоҳлаган одамига берар, хокисор қашшоқни тахтга ўтқазар.”</verse>
				<verse number="15">Мен, Навухадназар, кўрган тушим мана шудир. Энди сен, Белташазар, менга унинг таъбирини айтиб бер, чунки сарой маслаҳатчилари тушимни таъбирлай олмадилар. Сен эса бунинг уддасидан чиқасан, чунки сенда муқаддас худоларнинг руҳи бор.</verse>
				<verse number="16">Сўнг Белташазар, яъни Дониёр бир қанча вақт ўзига келолмай турди. Менинг тушим уни даҳшатга туширар эди. — Белташазар, тушим ва унинг таъбири сени даҳшатга солмасин, — дедим унга мен. — Ҳазратим, — деб гапини бошлади Белташазар. — Илойим, бу тушингиз ва унинг таъбири душманларингиз бошига тушсин!</verse>
				<verse number="17">Сиз, учи осмон билан ўпишган баланд бир дарахтни кўрдингиз. Бу дарахт шу қадар улкан эдики, уни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди.</verse>
				<verse number="18">Унинг япроқлари ниҳоятда чиройли, мўл мевалари бутун дунёни таъмин қилар эди. Тагида ёввойи ҳайвонлар яшар, осмондаги қушлар шоҳларида ин қурар эди.</verse>
				<verse number="19">Ўша улкан дарахт — сизсиз, эй, шоҳ ҳазратлари! Сиз ер юзида ҳокимиятингизни ўрнатиб, шуҳратингизни осмону фалакларга ёйгансиз.</verse>
				<verse number="20">Тушингизда сиз, эй, ҳазрати олийлари, осмондан тушиб келаётган кузатувчи фариштани ҳам кўрдингиз. Фаришта: “Дарахтни йиқитиб, йўқ қилинглар”, деб буйруқ берди. “Аммо тўнка ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Етти йил давомида у осмондан тушган шудрингга чўмилиб, ёввойи ҳайвонлар билан бирга яшасин.”</verse>
				<verse number="21">Туш таъбири шундайдир: Худойи Таолонинг амрига мувофиқ буларнинг барчаси келажакда бошингизга тушади.</verse>
				<verse number="22">Сиз инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар орасида яшайсиз. Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини англаб етмагунингизча етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмиласиз.</verse>
				<verse number="23">Аммо дарахт тўнкаси ва илдизлари қолдирилганлиги шундан далолат берадики, сиз Худони Олий Ҳукмдор сифатида тан олганингиздан кейин, шоҳлигингиз қайта тикланади.</verse>
				<verse number="24">Ўтинаман сиздан, эй, шоҳ ҳазратлари, маслаҳатимни рад этманг: гуноҳларингиздан юз ўгириб, тўғриликни маҳкам тутинг, ёмон қилмишларингиздан воз кечиб, эзилганларга илтифот қилинг. Ким билсин, балки шунда давлатингиз равнақи давом этар.</verse>
				<verse number="25">Буларнинг ҳаммаси менинг бошимга тушди.</verse>
				<verse number="26">Ўн икки ойлардан кейин, мен, Навухадназар, Бобилдаги саройимнинг томида сайр қилиб юрган эдим.</verse>
				<verse number="27">Шунда шаҳарга назар ташлаб: — Ўз қудратим билан қурдирган шоҳона пойтахт Бобилни бир кўриб қўйинглар–а! — дедим, — чексиз кучим ва дабдабали улуғворлигим бу шаҳарда акс эттирилган.</verse>
				<verse number="28">Бу сўзлар оғзимдан чиқиб улгурмаган ҳам эдики, осмондан бир овоз келди: — Эй, шоҳ Навухадназар, гапимга қулоқ сол! Сен тахтингдан туширилдинг!</verse>
				<verse number="29">Сен инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар билан яшайсан. Худойи Таоло — инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини уқмагунингча, етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб юрасан.</verse>
				<verse number="30">Менга айтилган бу кароматли сўзлар ўша заҳотиёқ амалга ошди. Мен инсонлар жамиятидан ҳайдалдим. Мол каби ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмилдим. Сочларим бургут қанотларидай узун, тирноқларим қушнинг чангалларидай бўлгунига қадар, ҳаётим шу зайлда давом этди.</verse>
				<verse number="31">Белгиланган муддат тугагач, мен кўзимни осмонга тикдим, ўша заҳотиёқ эс–ҳушим ўзимга қайтиб келди. Мен Худойи Таолога шукроналар айтдим, мангу яшовчини олқишлаб, улуғладим: Зеро, абадийдир Унинг ҳукмронлиги, Авлодлар ошадир Унинг шоҳлиги.</verse>
				<verse number="32">Ердаги инсонлар Унинг наздида ҳеч нарсадайдир, Инсонлару малакларга У ҳукмини ўтказгайдир. Бирор кимса Унга бас кела олмас, “Нима қиляпсан?” — деб сўрашга журъат этмас.</verse>
				<verse number="33">Эс–ҳушим қайтиб келганидан сўнг, шоҳлигим, обрў–эътиборим ҳамда шуҳратим тикланди. Маслаҳатчи ва бекларим мени қидириб келишди. Мен қайта тахтга ўтирдим, улуғворлигим эса олдингидан ҳам ошди.</verse>
				<verse number="34">Энди мен, Навухадназар, Самовий Шоҳга ҳамду санолар айтаман, Уни олқишлаб, улуғлайман. Унинг ҳамма ишлари тўғри, чиқарган ҳукмлари адолатлидир, У димоғи шишганларнинг попугини пасайтиришга қодирдир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Орадан йиллар ўтди. Бир куни шоҳ Белшазар мингта беги учун катта бир зиёфат уюштириб, улар билан майхўрлик қилаётган эди.</verse>
				<verse number="2">Ширакайф бўлиб қолган шоҳ: “Катта бобом Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан олиб келган олтин ва кумуш қадаҳлар келтирилсин!” — деб буюрди. Шоҳ беклари, хотинлари ва канизаклари билан ўша қадаҳлардан шароб ичмоқчи эди.</verse>
				<verse number="3">Қуддусдаги Маъбад, яъни Худонинг уйидан олиб келинган олтин қадаҳлар базмхонага келтирилди. Шоҳнинг ўзи, унинг беклари, хотинлари ва канизаклари қадаҳлардан шароб ичишди.</verse>
				<verse number="4">Улар ичиб, олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошлардан қилинган худоларни олқишлар эдилар.</verse>
				<verse number="5">Тўсатдан одам қўлининг панжаси пайдо бўлиб, шоҳ саройининг деворларидаги сувоқнинг устида ёза бошлади. Сарой чироқлари деворнинг ўша қисмини яхши ёритиб тургани учун, шоҳ ёзаётган қўл панжасини кўриб қолди.</verse>
				<verse number="6">Шоҳ кўрган бу нарсадан даҳшатга тушиб, бўзариб кетди. Унинг қўллари бўшашиб, тиззалари титрай бошлади.</verse>
				<verse number="7">Шоҳ бақириб, мунажжим, афсунгар ва раммолларни келтиришни буюрди. Улар ҳозир бўлганларида, шоҳ шундай деди: “Ким бу ёзувни ўқиб, унинг маъносини менга тушунтириб берса, мен ўша одамнинг устига шоҳона сафсар тўн кийгизаман, бўйнига олтин занжир тақиб, чап қўл вазирим қилиб тайинлайман.”</verse>
				<verse number="8">Шоҳнинг бу маслаҳатчилари ичкарига кирганларидан кейин ҳам ёзувни ўқий олмадилар, унинг маъносини ҳам тушунтириб бера олмадилар.</verse>
				<verse number="9">Бундан қаттиқ ваҳимага тушган шоҳ Белшазарнинг рангида ранг қолмади, беклари эса талмовсираб қолишди.</verse>
				<verse number="10">Ичкаридаги шовқин–суронни эшитиб, базмхонага кирган она малика: “Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — деди. — Шоҳим, шунчалик ҳам қўрқасизми, қаранг, ахир, рангингизда ранг қолмади–ку!</verse>
				<verse number="11">Сизнинг шоҳлигингизда муқаддас худоларнинг руҳига тўлган бир одам бор. Катта бобонгиз даврида бу одам идрокли, зеҳни ўткир ва худолар каби доно деб тан олинган эди. Катта бобонгиз — шоҳ Навухадназар уни фолбин, мунажжим, афсунгар ва раммолларнинг бошлиғи қилиб тайинлаган эдилар.</verse>
				<verse number="12">Дониёр исмли бу одам тушларни таъбирлашда, сирларни очишда ва жумбоқларни ечишда ғайритабиий қобилият, билим ва фаҳм–фаросатга эгадир. Катта бобонгиз уни Белташазар деб атаган эди. Шоҳим, буюринг, Дониёрни бу ерга келтиришсин, у сизга бу ёзувнинг маъносини тушунтириб бергай.”</verse>
				<verse number="13">Дониёр шоҳ ҳузурига келтирилди. Шоҳ Дониёрдан: — Катта бобом Яҳудодан асир қилиб олиб келган Дониёр сенмисан? — деб сўради. —</verse>
				<verse number="14">Сени худолар руҳи билан тўлган, идрокли, зеҳни ўткир ва доно, деб эшитдим.</verse>
				<verse number="15">Мен маслаҳатчилар ва мунажжимларни ҳузуримга чақиртириб, уларга мана бу ёзувни ўқиб, маъносини тушунтириб беришни буюрган эдим. Аммо уларнинг биронтаси ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади.</verse>
				<verse number="16">Сен эса жумбоқларни ечиб, уларни тушунтира олишингни эшитганман. Агар сен ҳозир бу ёзувни ўқиб, унинг маъносини менга тушунтириб берсанг, мен сенинг устингга шоҳона сафсар тўн кийгизаман, бўйнингга олтин занжир тақиб, чап қўл вазирим қилиб тайинлайман.</verse>
				<verse number="17">Дониёр шоҳ ҳузурида шундай жавоб берди: — Эй, олампаноҳ, раҳмат, совғаларингиз ўзингизда қолаверсин ёки уларни бошқа бировга бера қолинг. Мен бу ёзувни шундоқ ҳам ўқиб, унинг маъносини тушунтириб бераман.</verse>
				<verse number="18">Эй, шоҳ ҳазратлари, Худойи Таоло катта бобонгиз Навухадназарни буюк бир салтанатнинг тахтига ўтқазиб, шуҳратини рўйи заминга ёйгандир.</verse>
				<verse number="19">Худо унга берган улуғворлиги туфайли ҳамма одамлар — қайси халқ, элат ва уруғдан бўлишларидан қатъий назар, катта бобонгиздан қўрқиб қалтирар эдилар. У хоҳлаган одамни ўлдирар, хоҳлаганини тирик қолдирар, юксалтирмоқчи бўлганини юксалтирар, хор қилмоқчи бўлганини оёқ ости қилар эди.</verse>
				<verse number="20">Аммо мағрурланиб, ўжарлиги ила иш тута бошлаганда шоҳона тахтидан туширилиб, улуғворлигидан маҳрум қилинган эди.</verse>
				<verse number="21">У инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, онгсиз ҳайвондай бўлиб қолганди. Ёввойи эшаклар билан яшаб, мол сингари ўт билан озиқланган ва осмондан тушган шудрингга чўмилганди. Охири катта бобонгиз Худойи Таоло — инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини тан олган эди.</verse>
				<verse number="22">Аммо сиз, эй, шоҳ Белшазар, катта бобонгизнинг бошидан ўтган бу воқеалардан хабардор бўла туриб Худога бўйсунмадингиз!</verse>
				<verse number="23">Сиз ҳаддингиздан ошиб, Самовий Худога қарши бош кўтардингиз! Худо Маъбадининг қадаҳларини ҳузурингизга келтириб, бекларингиз, хотинларингиз ва канизакларингиз билан майхўрлик қилдингиз. Ҳеч нарса кўрмайдиган, ҳеч нарса эшитмайдиган, ҳеч нарса билмайдиган олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошдан ясалган худоларни мадҳ айладингиз. Аммо сизга ҳаёт берувчи ва охиратингизни белгиловчи Худони улуғламадингиз.</verse>
				<verse number="24">Шунинг учун Худо қўл панжасини юбориб қуйидаги сўзларни ёздирди:</verse>
				<verse number="25">МЕНЕ, МЕНЕ, ТЕКЕЛ ва ПАРСИН.</verse>
				<verse number="26">Бунинг маъноси қуйидагича: МЕНЕ, яъни “ҳисоб”, — Худо ҳукмронлик вақтингизни ҳисоблаб чиқиб, шоҳлигингизга якун ясади.</verse>
				<verse number="27">ТЕКЕЛ, яъни “тортилган”, — сиз тарозида тортилиб, ҳукмронлик қилишга номуносиб бўлиб чиқдингиз.</verse>
				<verse number="28">ПЕРЕС, яъни “бўлинган”, — шоҳлигингиз бўлиниб, Мидияликлар ва Форсларга берилди.</verse>
				<verse number="29">Сўнг Белшазар берган амрга биноан, Дониёрга шоҳона сафсар тўн кийдирилиб, бўйнига олтин занжир тақилди ва у шоҳнинг чап қўл вазири деб эълон қилинди.</verse>
				<verse number="30">Худди ўша куни кечаси Бобил шоҳи Белшазар ўлдирилди.</verse>
				<verse number="31">Тахтга эса олтмиш икки ёшли Мидиялик Доро ўтирди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шоҳ Доро бутун шоҳлигидаги ерларни 120 вилоятга бўлиб, ҳар бир вилоят устидан ноиб тайинлашга қарор қилди.</verse>
				<verse number="2">Ноибларни назорат қилиш учун эса учта амирни тайинлади, уларнинг бири Дониёр эди. Шоҳни уринтирмаслик учун улар ноиблардан барча ҳисоботни олишлари керак эди.</verse>
				<verse number="3">Дониёр бошқа амиру ноибларга қараганда ўз ишини юксак маҳорат билан бажарар эди. Шунинг учун шоҳ бутун салтанат бошқарувини Дониёрга топширишни режалаштириб қўйганди.</verse>
				<verse number="4">Буни кўра олмаган амиру ноиблар қилдан қийиқ ахтариб, Дониёрнинг бошқарув ишларидаги нуқсонларни топишга ҳаракат қилишди. Аммо Дониёр ўз ишини пухта бажариб, ҳеч қандай масъулиятсизлик ва ноҳақликка йўл қўймаганлиги учун уни айблашга бирон–бир баҳона ҳам топа олмадилар.</verse>
				<verse number="5">Охири улар бир–бирларига шундай дедилар: “Дониёрни фақатгина ўз Худосининг қонуни билан боғлиқ бўлган ҳолда айблашимиз мумкин, бундан бошқа чорамиз йўққа ўхшайди.”</verse>
				<verse number="6">Шунда амиру ноиблар шоҳнинг ҳузурига бориб: “Шоҳ Доро ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — дедилар.</verse>
				<verse number="7">— Шоҳликнинг барча амирлари, беклари, ноиблари, аъёнлари ва ҳокимлари шундай деб келишдилар: шоҳимиз фармон жорий қилсинлар. Эй, шоҳ ҳазратлари, бу фармон бўйича ҳамма одам ўттиз кун мобайнида фақатгина сизга сажда қилсин. Кимки бошқа бир худо ёки одамга сажда қилса, шерлар уясига ташлансин. Бу фармон қатъий равишда амалга оширилсин.</verse>
				<verse number="8">Эй, шоҳ ҳазратлари, фармон чиқариб уни имзоланг. Бу фармонингиз Мидия ва Форс қонунларига биноан ўзгармас бўлсин.”</verse>
				<verse number="9">Шоҳ Доро фармонни имзолади.</verse>
				<verse number="10">Дониёр фармон имзоланганлигини била туриб уйига борди. Болохонасига чиқиб, ҳар доим қилганидай, кунига уч маҳал тиз чўкиб Худога илтижо қилди, Уни мадҳ этиб улуғлади. Болохонанинг деразалари эса Қуддус томон очилган эди.</verse>
				<verse number="11">Амалдорлар бир тўда бўлиб Дониёрнинг уйига борганларида, Дониёр ўз Худосига илтижо қилаётганини кўриб қолдилар.</verse>
				<verse number="12">Улар зудлик билан бу ҳақда шоҳни хабардор қилиш учун шоҳ қошига бордилар. — Эй, шоҳ ҳазратлари! — дея мурожаат қилди улар. — Сиз фармон чиқариб, кимки ўттиз кун ичида мендан бошқа биронта худо ёки одамга сажда қилса, шерларнинг уясига ташланади, деб айтмаганмидингиз? — Ҳа, чиқарган бу фармоним Мидия ва Форс шоҳлигининг қонунларига биноан, қатъийдир, — дея жавоб берди шоҳ.</verse>
				<verse number="13">— Эй, шоҳ ҳазратлари, Яҳудо асирларидан бўлмиш Дониёр сизни ҳам, сиз чиқарган фармонингизни ҳам менсимай, кунига уч марта ўз Худосига илтижо қиляпти, — деди улар.</verse>
				<verse number="14">Шоҳ буни эшитгач, қаттиқ ташвишга тушди. У Дониёрни сақлаб қолиш ниятида кун ботгунга қадар, қўлидан келганича ҳаракат қилди.</verse>
				<verse number="15">Аммо амалдорлар шоҳнинг олдига келиб: — Шоҳ ҳазратлари, Мидия ва Форс қонунларига биноан, сиз чиқарган ҳар бир фармон ўзгармас эканлигини эсингизда тутинг, — дедилар.</verse>
				<verse number="16">Шоҳ Дониёрни шерларнинг уясига ташлашни буюрди. Дониёрнинг ўзига эса: “Сени Худойинг қўлига топширдим, сен доим сажда қиладиган ўша Худо сени асрасин”, — деди.</verse>
				<verse number="17">Тош келтирилиб, чуқурликнинг оғзи беркитиб қўйилди. Ҳеч ким Дониёрни шерлардан қутқара олмасин, деб шоҳ ўзининг ва амалдорларининг тамғалари билан тошни муҳрлаб қўйди.</verse>
				<verse number="18">Сўнг саройига қайтиб, кечаси билан рўза тутди. Кечқурунги вақти чоғлик ҳам кўнглига сиғмай, туни билан ухламай чиқди.</verse>
				<verse number="19">Эртаси куни тонг отгач, шоҳ шоша–пиша шерлар уяси томон югурди.</verse>
				<verse number="20">У ерга боргач: — Ҳой Дониёр, барҳаёт Худонинг хизматкори! — дея куйиниб хитоб қилди у. — Сен доимо сажда қилиб юрган Худойинг сени шерлардан қутқара олдими?</verse>
				<verse number="21">— Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — деди шоҳга Дониёр.</verse>
				<verse number="22">— Худойимнинг назарида бегуноҳ бўлганим учун, У фариштасини юбориб шерларнинг оғизларини беркитиб қўйди ва шерлар менга ҳеч қандай зарар етказмадилар. Сизнинг олдингизда ҳам, эй, шоҳ ҳазратлари, мен бирон бир айбли иш қилган эмасман.</verse>
				<verse number="23">Хурсандчилиги ичига сиғмаган шоҳ Дониёрни чуқурликдан чиқаришни буюрди. Дониёрни чуқурликдан чиқарган одамлар унга ҳеч қандай зарар етмаганини кўришди, чунки Дониёр Худога инонган эди.</verse>
				<verse number="24">Шоҳнинг буйруғига биноан, Дониёрни қоралаган одамларни хотину бола–чақалари билан бирга шерлар уясига ташладилар. Улар чуқурликнинг тубига етмаган ҳам эдики, шерлар уларга ташланиб ғажиб ташлашди.</verse>
				<verse number="25">Шоҳ Доро бутун дунё бўйлаб барча халқлар, элатлар ва уруғларга шундай мактуб йўллади: “Хонадонингиздан барака аримасин!</verse>
				<verse number="26">Шоҳлигимдаги барча одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб титрасин, чунки У барҳаёт ва мангу Худодир. Унинг шоҳлиги асло қуламас, Ҳукмронлиги ҳеч ҳам тугамас,</verse>
				<verse number="27">Нажоткору Халоскор Удир. Еру кўкда аломату мўъжизалар кўрсатган, Удир Дониёрни шерлардан қутқариб олган.”</verse>
				<verse number="28">Шоҳ Доро ва Форс шоҳи Курушнинг ҳукмронлик даврларида Дониёрнинг мартабаси яна ҳам ошди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Бобил шоҳи Белшазар ҳукмронлигининг биринчи йилида Дониёр бир туш кўрди. У кўрган туши ҳақида шундай ёзди:</verse>
				<verse number="2">“Мен тушимда бир ваҳий кўрдим. Осмоннинг тўрт томонидан эсаётган қаттиқ шамол улкан бир денгизни тўлқинлантираётган эди.</verse>
				<verse number="3">Ўша денгиздан бир–бирига ўхшамайдиган тўртта баҳайбат махлуқ чиқди.</verse>
				<verse number="4">Биринчиси шерга ўхшаган эди, унинг бургут қанотларига ўхшаган қанотлари бор эди. Мен махлуқни томоша қилиб турган эдим, бирданига қандайдир бир куч унинг қанотларини узиб ташлади, ўзини эса кўтариб одамзодга ўхшатиб икки оёғида турғизиб қўйди. Ўша махлуққа инсон онги берилган эди.</verse>
				<verse number="5">Иккинчи махлуқ айиққа ўхшар эди. У оғзига учта қовурға суякларини тишлаб олган эди. У ҳамлага шайлана бошлаганда, унга шундай буйруқ берилди: — Қани, ол, тўйгунингча гўшт е!</verse>
				<verse number="6">Сўнг қоплонга ўхшагани пайдо бўлди. Бу махлуқнинг тўртта боши ва орқасида қуш қанотига ўхшаган тўртта қаноти бор эди. Унга ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилган эди.</verse>
				<verse number="7">Бундан кейин тундаги ваҳийда мен қўрқинчли, даҳшатли ва бениҳоя кучли бўлган тўртинчи махлуқни кўрдим. У ўз қурбонларини темир тишлари билан ғажиб, парчалаб ташларди. Қолдиқларини эса оёқлари билан босиб эзарди. Унинг ўнта шохи бўлгани учун, у олдинги махлуқлардан ажралиб турар эди.</verse>
				<verse number="8">Мен махлуқнинг шохларини томоша қилиб турганимда, уларнинг орасидан ўсиб чиқаётган яна бир шохчани кўрдим. Унга жой бериш учун олдинги ўнта шохдан учтаси таг–туги билан узилиб тушди. Бу янги ўсиб чиққан шохнинг инсон кўзларига ўхшаган кўзлари ва такаббурона гапирадиган оғзи бор эди.</verse>
				<verse number="9">Мен тахтларнинг жой–жойига ўрнатилганини томоша қилиб турдим, Азалий Нуроний ўз жойига ўтирди. Унинг кийими қордай оқ, сочлари эса оппоқ момиқдай эди. Унинг тахти оташин аланга, тахтининг ғилдираклари ловуллаган олов эди.</verse>
				<verse number="10">Унинг ҳузуридан оловли дарё оқиб чиқди. Минглар Унга хизмат қилар эди, миллион–миллионлар амрига мунтазир эди. Суд мажлиси бошланди, ҳамма китоблар очилди.</verse>
				<verse number="11">Кичкина шохнинг кибрланиб шанғиллаши менинг эътиборимни тортган эди. Мен уни томоша қилаётганимда ўша тўртинчи махлуқ ўлдирилди, унинг жасади оловга ташланиб, куйдириб юборилди.</verse>
				<verse number="12">Қолган махлуқларга келсак, уларнинг ҳукмронлиги йўқ қилинди, аммо ҳаётлари маълум бир вақтгача сақлаб қолинди.</verse>
				<verse number="13">Тунда келган ўша ваҳийда мен осмон булутларида келаётган инсон қиёфасидаги биттасини кўрдим. У Азалий Нуроний олдига келди.</verse>
				<verse number="14">Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмасдир.</verse>
				<verse number="15">Мен кўрган бу ваҳий юрагимга ғулғула солиб, алланечук ваҳимага туширган эди.</verse>
				<verse number="16">Мен тахт ёнида турганларнинг биттасига яқинлашиб, буларнинг ҳаммасини тушунтириб беришини сўрадим. У менга ваҳийнинг маъносини очиб, деди:</verse>
				<verse number="17">— Сен кўрган тўртта махлуқ — бу ер юзида ҳукмронлик қиладиган тўртта шоҳликдир.</verse>
				<verse number="18">Аммо Худойи Таолонинг азиз одамлари шоҳликни қабул қилиб, унга то абад эга бўладилар.</verse>
				<verse number="19">Мен тўртинчи махлуқ ҳақида кўпроқ маълумот олишни хоҳлар эдим, чунки у бошқа махлуқлардан ажралиб турар эди. Темир тишлари ва бронза чангаллари бўлган бу бадбашара махлуқ қурбонларини ғажиб тилка–пора қилар, қолдиқларини босиб эзарди.</verse>
				<verse number="20">Унинг бошидаги ўнта шохи, айниқса янги ўсиб чиққан шох мени жуда қизиқтириб қолган эди. Ўша шох ўсиб чиқаётганда ўрнидаги учта шохни тушириб юборган эди. Кўзлари ва кибрланиб гапирадиган оғзи бўлган бу шох бошқа шохларга қараганда кўпроқ аҳамиятга эгадай бўлиб кўринар эди.</verse>
				<verse number="21">Бундан ташқари, ваҳийда мен ўша шохнинг Худонинг азиз одамлари билан жанг қилаётганини ва уларни енгаётганини кўрган эдим.</verse>
				<verse number="22">Шу орада Азалий Нуроний келиб, Ўзининг азиз одамлари фойдасига ҳукм чиқарди. Худонинг азиз одамлари учун шоҳликни ўз тасарруфига олиш вақти етиб келган эди.</verse>
				<verse number="23">Суҳбатдошим менга шундай деди: — Тўртинчи махлуқ — бу ер юзида ҳукмронлик қиладиган тўртинчи шоҳликнинг тимсолидир. Бу шоҳлик бошқа шоҳликлардан ажралиб туради. У бутун дунёни ғажиб, эзиб парча–парча қилади.</verse>
				<verse number="24">Махлуқнинг ўнта шохи — шоҳликни бошқарадиган ўнта шоҳдир. Кейинчалик тахтга янги бир шоҳ ўтиради. Бу шоҳ олдинги ўнта шоҳдан ажралиб туради ва учта шоҳни тахтдан туширади.</verse>
				<verse number="25">У куфр кетиб, Худойи Таолонинг азиз одамларини аёвсиз эзади. Муқаддасбайрамлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади. Худонинг азиз одамлари уч ярим йил давомида, ўша шоҳнинг зулми остида бўладилар.</verse>
				<verse number="26">Бу муддат тугагач, самода суд мажлиси бошланади. Золим шоҳ тахтдан туширилиб, бутунлай йўқ қилинади.</verse>
				<verse number="27">Худойи Таолонинг азиз одамларига эса шоҳлик, ҳукмронлик ва ер юзидаги барча салтанатларнинг улуғворлиги берилади. Ҳамма ҳукмдорлар уларга бўйсуниб, хизмат қиладилар, уларнинг шоҳлиги абадий шоҳлик бўлади.</verse>
				<verse number="28">Кўрган, эшитганларим мана шудир. Бу тушимдан шу қадар ваҳимага тушган эдимки, рангимда ранг қолмаган эди. Аммо булар тўғрисида оғиз очмай, ҳаммасини ичимга ютдим.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Дониёр шундай деб ёзди: “Шоҳ Белшазар ҳукмронлигининг учинчи йилида менга яна бир ваҳий келди.</verse>
				<verse number="2">Бу ваҳийда мен Элам вилоятидаги Шушан қалъасида, Улой дарёсининг бўйида турган эканман.</verse>
				<verse number="3">Мен дарё бўйида бир қўчқор турганини кўрдим. Унинг иккита узун–узун шохлари бор экан. Иккинчи бўлиб чиққан шох биринчисига қараганда узунроқ экан.</verse>
				<verse number="4">Қўчқор ўзини ғарб, шимол ва жанубга уриб, йўлида дуч келган ҳамма нарсани сузар эди. Ҳеч қандай ҳайвон унга бас кела олмас, унинг қурбонларини қутқара олмас эди. Қўчқор хоҳлаган ишини қилар, кучи тобора ошиб борар эди.</verse>
				<verse number="5">Буни томоша қилиб турганимда, ғарб томондан бир така кўринди. Елдай учиб келаётган бу таканинг туёқлари гўё ерга тегмаётгандай туюлар эди. Унинг кўзлари орасида улкан бир шох бор эди.</verse>
				<verse number="6">У қутурганича қўчқор томон югурди–да,</verse>
				<verse number="7">қаҳр–ғазаб билан унга ташланиб, сузди. Таканинг зарбаси зўрлигидан, қўчқорнинг иккала шохи синиб тушди. Қўчқор такага бас кела олмади. Така уни ерга йиқитиб топтади, ҳеч ким қўчқорни ундан қутқара олмас эди.</verse>
				<verse number="8">Така ниҳоятда кучайиб кетди, аммо куч–қудрат чўққисида унинг улкан шохи синиб тушди. Синиб тушган шохнинг ўрнига дунёнинг тўрт томонига қайрилган тўртта катта шох ўсиб чиқди.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг биридан яна битта шохча чиқди. Унинг куч–қудрати ошиб, жануб, шарқ ва гўзал Исроил ўлкаси томон ёйилди.</verse>
				<verse number="10">Қудрати осмону фалакка етган бу шох самовий лашкарларга ҳужум қилди. Самовий лашкарлар бўлмиш юлдузларнинг айримларини ерга тушириб топтади.</verse>
				<verse number="11">Ҳатто самовий лашкарнинг саркардасини менсимай, унга келтириладиган кундалик қурбонликларни тўхтатди. Маъбадни эса вайрон қилиб,</verse>
				<verse number="12">самовий лашкарларни мағлуб қилди. Кундалик қурбонликлар ўрнига ҳаддан ташқари жирканч бир нарсани ўрнатди. Ҳақиқатни оёқ ости қилган бу шох ҳар бир ишида муваффақият қозонар эди.</verse>
				<verse number="13">Кейин мен фаришталар ўзаро гаплашаётганини эшитиб қолдим. Уларнинг бири бошқасидан шундай деб сўраганини эшитдим: — Ваҳийдаги бу нарсалар қачонгача давом этар экан–а? Қачонгача бу жирканч нарса кундалик қурбонликлар ўрнини эгаллайди? Қачонгача Маъбад ва самовий лашкарлар оёқ ости бўлади?</verse>
				<verse number="14">Шериги унга шундай жавоб берди: — Бундай аҳвол 2300 кечаю кундуз давом этади. Ўша вақт мобайнида қурбонликлар келтирилмайди. Шундан сўнг Маъбад покланиб, асл ҳолига қайтарилади.</verse>
				<verse number="15">Мен кўрган ваҳийнинг мағзини чақмоқчи бўлиб, бошимни қотириб турганимда, бирданига олдимда одам қиёфасидаги аллаким пайдо бўлди.</verse>
				<verse number="16">Шу пайтда мен Улой дарёси томонидан: — Эй, Жаброил, бу одамга ваҳийнинг маъносини тушунтириб бер, — деб хитоб қилаётган инсон овозини эшитдим.</verse>
				<verse number="17">Жаброил менга яқинлашганда, мен қўрққанимдан юз тубан ерга йиқилиб тушдим. Аммо у менга: — Тушунгин, эй, банда, бу охирзамон ваҳийси, — деди.</verse>
				<verse number="18">У гапираётганда мен ҳушимдан кетиб, юз тубан ерда чўзилиб ётган эдим. Аммо у қўлини теккизиб, мени турғизиб қўйди–да,</verse>
				<verse number="19">шундай деди: — Эшит, мен сенга охирзамон пайтида содир бўладиган нарсаларни аён қиламан, ўша даврда Худо ўз ғазабини ер юзига сочишни белгилагандир.</verse>
				<verse number="20">Сен кўрган икки шохли қўчқор — бу Мидия ва Форс шоҳликларидир.</verse>
				<verse number="21">Така эса Юнонистон шоҳлигидир. Кўзларининг орасидаги улкан шох — бу Юнонистон тахтида ўтирадиган биринчи шоҳдир.</verse>
				<verse number="22">Синиб тушган шохнинг ўрнига чиққан тўртта шох — Юнонистон тўрт қисмга бўлинишини билдиради. Тахтга ўтирган тўртта шоҳ олдинги шоҳга қараганда заифроқ бўлади.</verse>
				<verse number="23">Уларнинг ҳукмронлик пайтлари охирлаб, гуноҳлари тўлиб–тошганда, макр–ҳийлага уста, важоҳати хунук бир шоҳ тахтга ўтиради.</verse>
				<verse number="24">У ниҳоятда кучайиб кетади, бироқ ўзининг кучи билан эмас. У ҳамма ёқни вайрон қилиб, барча ишларида муваффақият қозонади. Забардаст йўлбошчилару Худонинг азиз одамларини қириб ташлайди.</verse>
				<verse number="25">Усталик билан ишлатган маккорлиги туфайли кўп ютуқларга эришади. Кўзини ёғ босган бу шоҳ огоҳлантирмасдан кўп одамларни ҳалок қилади. У ҳатто энг буюк Шоҳга қарши бош кўтаради. Оқибатда эса йўқ қилиб ташланади, аммо бу инсоннинг кучи билан қилинмайди.</verse>
				<verse number="26">Дониёр, мен ҳозир сенга тушунтириб берган эрталабки ва кечқурунги қурбонликларга оид бўлган бу ваҳий албатта амалга ошади. Сен ваҳийни сир тутгин, чунки бу узоқ келажакка оид нарсадир.</verse>
				<verse number="27">Бу воқеадан сўнг тобим қочиб, бир неча кун бетоб бўлиб ётдим. Кейин туриб шоҳнинг хизматига қайтдим. Аммо ваҳий мени тамомила эсанкиратиб қўйган эди. Мен унинг маъносини тушунмаган эдим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Бобил тахтига ўтирган Мидиялик Ахашвераш ўғли Доро ҳукмронлигининг илк даври.</verse>
				<verse number="2">Мен Доро ҳукмронлигининг дастлабки йилида пайғамбарлар ёзиб қолдирган битикларни мутолаа қилишга киришган эдим. Эгамиз пайғамбар Еремиёга айтган сўзларига кўра, Қуддус етмиш йил давомида хароб бўлиб ётишини билиб олдим.</verse>
				<verse number="3">Шунда мен Раббий Худога ёлвордим, рўза тутиб, қанорга ўрандим, кулга беланиб, илтижо қилдим.</verse>
				<verse number="4">Мен Эгам Худога ибодат қилиб, халқимнинг гуноҳлари учун шундай деб тавба қилдим: Ё Раббий, Сен буюк ва ҳайбатли Худосан! Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан.</verse>
				<verse number="5">Аммо биз ноҳақлик қилиб, гуноҳга қўл урдик. Қабиҳ ишлар қилиб, Сенга қарши бош кўтардик, амрлару қонун–қоидаларингни унутиб,</verse>
				<verse number="6">шоҳларимизга, раҳнамоларимизга, ота–боболаримизга ва авом халққа Сенинг номингдан гапирган хизматкорларинг — пайғамбарларга биз қулоқ солмадик.</verse>
				<verse number="7">Сен ҳақсан, ё Раббий. Биз эса бугун шарманда бўлдик. Биз Сенга хиёнат қилганимиз учун, Сен ҳаммамизни — Яҳудо ва Қуддус аҳолисини ҳамда бутун Исроил халқини яқин ва узоқ юртларга тарқатиб юборгансан.</verse>
				<verse number="8">Эй, Эгам, биз Сенга қарши гуноҳ қилганимиз учун шоҳларимиз, раҳнамоларимиз, ота–боболаримиз, биз — ҳаммамиз шарманда бўлдик.</verse>
				<verse number="9">Ё Раббимиз Худо, биз Сенга қарши бош кўтарган бўлсак ҳам, Сен гуноҳларимизни кечирувчи, раҳмдил Худосан.</verse>
				<verse number="10">Эй, Эгамиз Худо, биз Сенга итоат этмадик! Сен хизматкорларинг бўлмиш пайғамбарлар орқали бизга қонунлар бердинг, аммо биз уларга риоя қилмадик.</verse>
				<verse number="11">Бутун Исроил халқи қонунингни бузиб, ҳақ йўлдан озди, Сенга қулоқ солишни хоҳламади. Биз Сенга қарши гуноҳ қилганимиз учун, қулинг Мусонинг қонунида ёзилган қасамёду лаънатлар бошимизга тушди.</verse>
				<verse number="12">Ҳа, Сен бизни ва раҳнамоларимизни огоҳлантирган эдинг! Сўнг айтганларингни қилиб, бошимизга шундай фалокатлар ёғдирдингки, Қуддусда юз берган бундай даҳшатли фожиани ёруғ дунё ҳали кўрмаган эди.</verse>
				<verse number="13">Мусонинг қонунида ёзилган ҳар бир фалокат бошимизга тушди. Аммо биз шунда ҳам гуноҳларимиздан қайтмадик, Эгамиз Худонинг марҳаматини изламадик, Унинг содиқлигини эсга олмадик.</verse>
				<verse number="14">Вақти келиб Эгам бизни бу фалокатларга гирифтор қилди, чунки биз Унинг гапларига итоат қилмадик. Дарҳақиқат, Эгамиз Худо доим адолат ила иш тутар.</verse>
				<verse number="15">Эй, Раббимиз Худо, Сен Ўз халқингни қудратинг ила Мисрдан олиб чиқиб, шуҳратингни оламга ёйдинг. Сенинг қудратинг бугунга қадар тилга олинур. Биз эса гуноҳ қилдик, қабиҳликка қўл урдик.</verse>
				<verse number="16">Ё Раббий, Сен ўтмишда бизга кўп илтифот қилдинг. Ҳозир ҳам ғазабу қаҳрингни Қуддусдан йироқ қилгин, деб ёлвораман. Қуддус Сенинг шаҳринг, Сенинг муқаддас тоғинг–ку, ахир! Бизнинг ва ота–боболаримизнинг гуноҳлари туфайли Қуддус ва танланган халқинг қўшни халқлар орасида хор–зор бўлмоқда.</verse>
				<verse number="17">Шунинг учун, эй, Худойимиз, қулингнинг ибодату илтижоларига қулоқ тутгин. Ё Раббий, хароб бўлган Маъбадингга Ўз ҳақи–ҳурматинг учун мунаввар юзинг билан боққин.</verse>
				<verse number="18">Эй, Худойим, қулоқ солиб, нолаларимизни эшитгин! Кўзингни очиб, биз тортган жабрни кўриб қўйгин! Шаҳарнинг аҳволига бир қара, ахир, у Сенинг номинг билан аталган–ку! Биз Сенинг марҳаматингга лойиқ бўлмасак–да, Ўзингнинг чексиз раҳмдиллигинг туфайли бизга шафқат қил.</verse>
				<verse number="19">Ё Раббий, нолаларимни эшитгин! Ё Раббий, бизни кечиргин! Ё Раббий, илтижоларимни эшитиб ёрдам бергин! Ҳурматинг ҳақи шошилгин, чунки бу шаҳринг ва халқинг Сенинг номинг билан аталгандир, эй, Худойим!</verse>
				<verse number="20">Мен тоат–ибодатда бўлиб, ўзимнинг гуноҳларим ва халқим Исроилнинг гуноҳлари учун тавба қилиб, Худонинг муқаддас тоғи — Қуддус учун Эгам Худога илтижо қилаётган эдим.</verse>
				<verse number="21">Кечки қурбонлик пайтида мен ҳали ибодат қилаётганимда, олдимга Жаброил учиб тушди. Мен уни олдинги ваҳийда ҳам кўрган эдим.</verse>
				<verse number="22">У менга тушунтирди: — Дониёр, мен олдингга ваҳийни тушунтирмоқ учун келдим.</verse>
				<verse number="23">Сен Худога илтижо қила бошлаганингда, У сенга жавоб берган эди. Мен жавобини сенга етқазмоқ учун келдим, чунки сен Худонинг суюкли бандасисан. Қани, энди айтадиган гапларимни яхшилаб эшит, ваҳийнинг маъносини тушуниб олгин:</verse>
				<verse number="24">Исённи бартараф этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳни поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади. Шунда ваҳий ва кароматлар амалга ошади, муқаддас Маъбад эса табаррук қилинади.</verse>
				<verse number="25">Шуни билиб қўйгинки, Қуддусни тиклаш учун амр берилганидан то Худо мой суртиб танлаган йўлбошчи келгунига қадар, етти карра етти йил ўтади. Олтмиш икки карра етти йил мобайнида Қуддус шаҳри, унинг йўллари ва мудофаа иншоотлари тикланади, аммо бу машаққатли дамларда содир бўлади.</verse>
				<verse number="26">Олтмиш икки карра етти йил ўтгач, Худо танлаган йўлбошчи ўлдирилади. У эришган ҳамма нарса барбод бўлади. Қўшин тортиб келган ажнабий бир ҳукмдор шаҳарга кучли селдай ёпирилиб, шаҳарни ҳамда Маъбадни вайрон қилади. Худонинг қарорига мувофиқ, урушу вайронагарчиликлар ўша даврнинг охиргача давом этади.</verse>
				<verse number="27">Ўша ҳукмдор кўп халқлар билан бир карра етти йилга кучли бир битим тузади. Ўша вақтнинг ярми ўтгач, қурбонлик ва назрларга чек қўйиб, Маъбадда макруҳ бир нарса ўрнатади. Бу нарса кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўлади. Бу аҳвол Худо белгилаган кунгача давом этади. Ўша куни шаҳар билан Маъбадни вайрон қилган ҳукмдорнинг куни битади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг учинчи йилида, Белташазар деб аталган Дониёрга Худодан бир хабар келган эди. Келажакда албатта содир бўладиган кучли тўқнашувга оид бўлган бу хабарнинг маъноси Дониёрга ваҳий орқали аён бўлди.</verse>
				<verse number="2">Дониёр шундай деб ёзди: “Ўша пайтда мен уч ҳафта азадордай юрдим.</verse>
				<verse number="3">Уч ҳафта давомида ҳеч қандай тансиқ таом емадим, гўшт билан шаробни оғзимга олмадим, ювиниб–таранмадим.</verse>
				<verse number="4">Биринчи ойнинг йигирма тўртинчи кунида буюк Дажла дарёсининг бўйида турганимда</verse>
				<verse number="5">мен биттасини кўрдим. Унинг эгнида зиғир толасидан тўқилган либос, белида соф тилладан ясалган камар бор эди.</verse>
				<verse number="6">Унинг танаси қимматбаҳо тошдай ярқираб турар эди. Юзи яшиндай порлаб, кўзлари машъаладай ёниб турар эди. Оёқ–қўллари ялтироқ мисдай товланиб, овози бир оломон шовқинидай янграр эди.</verse>
				<verse number="7">Ваҳийни фақат мен кўрдим. Ёнимдагилар ваҳийни кўрмаган бўлса ҳам, ваҳимага тушдилар. Улар тумтарақай бўлиб ҳар ёққа яшириниб олдилар.</verse>
				<verse number="8">Мен бир ўзим қолдим. Ўша ажойиб ваҳийни кўраётганимда қувватсизланиб, афт–ангорим таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетганини сездим. Мадорим қолмаган эди.</verse>
				<verse number="9">Мен фариштанинг овозини эшитганимда ҳушимдан кетиб, юз тубан ерда чўзилиб қолдим.</verse>
				<verse number="10">Сўнг эса бир қўл менга тегиб, мени кафт ва тиззаларимга кўтариб қўйди.</verse>
				<verse number="11">Ўша фаришта менга: — Эй, Дониёр, сен Худонинг суюкли бандасисан, — деди. — Қани, тур! Сенга айтадиган гапларимга қулоқ сол, чунки мен сенинг олдингга юборилганман. У бу гапларини менга айтаётганда мен қалтираб ўрнимдан турдим.</verse>
				<verse number="12">— Дониёр, қўрқма! — деди у менга. — Сен ҳаёт лаззатларидан воз кечиб, хабар хусусида мулоҳаза юритишни бошлаган кунингдаёқ, илтижоларинг ижобат бўлган эди. Илтижоларингга биноан, мен олдингга келдим.</verse>
				<verse number="13">Аммо Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фаришта йигирма бир кун давомида менга қаршилик қилди. Мен у билан жанг қилиб ҳаяллаб қолганим учун, бош фаришталардан бири бўлган Микойил менга ёрдамга келди.</verse>
				<verse number="14">Мен сенга келажакда халқинг бошига тушадиган нарсаларни тушунтириш учун келдим. Бу ваҳий ўша кунларга оиддир.</verse>
				<verse number="15">У бу сўзларни гапираётганда, мен лом–мим дея олмай, бошимни эгиб турар эдим.</verse>
				<verse number="16">Сўнг одам қиёфасидаги бошқа бири лабларимга қўл теккизди. Мен оғзимни жуфтлаб, олдимда турганга дедим: — Ҳазратим, бу ваҳий юрак–бағримни эзиб юборди, мадорим қуриди.</verse>
				<verse number="17">Мендай бир қул қандай қилиб ҳазратим билан гаплаша олади? Ҳолдан тойганман, базўр нафас оляпман.</verse>
				<verse number="18">У яна бир бор менга қўлини теккизиб, менга куч ато этди.</verse>
				<verse number="19">Мен биринчи кўрган бошқа бирови шундай деди: — Эй, Худонинг суюкли бандаси, қўрқма! Тинчлан! Дадил бўл! У менга гапираётганда дадилланиб дедим: — Ҳазратим, сиз менга далда бердингиз, энди гапираверинг.</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">— Сенинг олдингга нима учун келганимни биласанми ўзи? — деб сўради у. — Мен сенга Ҳақиқат китобида ёзилган нарсаларни айтиб бермоқчиман. Бундан сўнг мен қайтиб, Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фариштага қарши урушга чиқаман. Кейин Юнонистонни ҳимоя қилувчи фаришта билан жанг қиламан. Бу тўқнашувда Исроилни ҳимоя қилувчи Микойил фариштадан бошқа ёрдамчим йўқ.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Мидиялик Доро ҳукмронлигининг биринчи йилида мен Микойилга ёрдам бериб, уни муҳофаза қилиб турган эдим.”</verse>
				<verse number="2">Фаришта гапида давом этиб Дониёрга шундай деди: “Энди эса мен сенга ҳақиқатни айтаман. Форс шоҳлигида яна учта шоҳ ҳукмронлик қилади. Тўртинчи шоҳ бошқаларга қараганда анча бадавлат бўлади. У бойлиги орқали куч орттириб, ҳаммани Юнонистон шоҳлигига қарши қўзғатади.</verse>
				<verse number="3">Кейин тахтга жанговар бир шоҳ ўтиради, у беқиёс бир салтанатни бошқариб, хоҳлаган ишини қилади.</verse>
				<verse number="4">Аммо қудратининг чўққисида салтанати парчаланиб, тўрт қисмга бўлиниб кетади. Шоҳ сулоласига мансуб бўлмаган етти ёт бегоналар тахтга ўтиради, бироқ салтанатнинг илгариги куч–қудрати уларда бўлмайди.</verse>
				<verse number="5">Шу орада Миср шоҳи кучайиб кетади, аммо шоҳнинг зобитларидан бири зўрайиб, шоҳ салтанатидан улканроқ бир салтанатга ҳукмронлик қилади.</verse>
				<verse number="6">Бир неча йил ўтгач, Миср шоҳи Сурия шоҳи билан иттифоқ тузиб, унга қизини узатади. Шу орқали у Сурия шоҳи билан алоқасини мустаҳкамламоқчи бўлади, бироқ иттифоқ узоқ давом этмайди. Қиз, куёв, қизнинг отаси ва уларнинг хизматкорлари хоинликнинг қурбонлари бўлишади.</verse>
				<verse number="7">Кўп ўтмай Миср тахтига қизнинг қариндошларидан бири ўтиради. У Сурия шоҳининг қўшинларига ҳужум қилиб, истеҳкомларини забт этади. Қўшинларни тор–мор қилиб, ғалаба қозонади.</verse>
				<verse number="8">Сурия худоларининг ҳайкалларини, олтин ва кумушдан қилинган қимматбаҳо идишларни ўлжа қилиб, Мисрга олиб кетади. Сўнг бир неча йил давомида Сурия шоҳининг тинчлигини бузмайди.</verse>
				<verse number="9">Шундан кейин Сурия шоҳи Мисрга бостириб боради, аммо енгилиб, ўз юртига қайтиб кетади.</verse>
				<verse number="10">Сурия шоҳининг ўғиллари жангга отланиб, Мисрга катта бир қўшин тортиб боришади. Қўшинлар сел каби оқиб, ёвнинг қалъасига ҳужум қилишади.</verse>
				<verse number="11">Ғазабланган Миср шоҳи Сурия шоҳи билан жанг қилиб, катта ёв қўшинини тор–мор қилади.</verse>
				<verse number="12">Ғалабага эришган Миср шоҳи ўта мағрурланиб кетади, аммо омад унга бошқа кулиб боқмайди,</verse>
				<verse number="13">чунки бир неча йилдан кейин Сурия шоҳи яна Мисрга қўшин тортиб келади. Бу сафар Сурия қўшинлари олдингидан ҳам зиёдроқ, тиш–тирноғигача қуролланган бўлади.</verse>
				<verse number="14">Шунда кўп одамлар Миср шоҳига қарши бош кўтарадилар. Ваҳий амалга ошсин, деб халқинг орасидаги айрим зўравонлар ҳам қўзғалади, аммо муваффақиятга эриша олмайдилар.</verse>
				<verse number="15">Сурия шоҳи мустаҳкам бир шаҳарни қамал қилиб, қўлга киритади. Суриянинг сиқуви остида Миср қўшинлари чекинадилар, ҳатто Мисрнинг сараланган лашкарлари ҳам ёв қўшинининг шиддатли ҳужумини қайтара олмайдилар.</verse>
				<verse number="16">Сурия шоҳи хоҳлаган ишини қилади, бирор киши унга қаршилик қилишга журъат этмайди. У гўзал Исроил ўлкасини қўлга киритиб, уни вайрон қилиш имкониятига эга бўлади.</verse>
				<verse number="17">Даставвал Сурия шоҳи ўз салтанатидаги бор қўшинни тўплаб, Мисрни забт этмоқчи бўлади. Кейин Мисрни ичидан емирмоқчи бўлиб, Миср шоҳи билан сулҳ тузади ва унга қиз узатади. Аммо Сурия шоҳининг бу режалари пучга чиқиб, муваффақият келтирмайди.</verse>
				<verse number="18">Бундан сўнг Сурия шоҳи денгиз қирғоғидаги шаҳарларга ҳужум қилиб, кўпларини қўлга киритади. Аммо ўзга юртлик бир саркарда бу сурбет шоҳнинг попугини пасайтириб, қилган қилмишларига яраша жазосини беради.</verse>
				<verse number="19">Шунда Сурия шоҳи чекиниб, ўз юртидаги қалъаларига қайтиб кетади, аммо йўлда ҳалокатга учраб нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="20">Унинг ўрнига Сурия тахтига бошқа бир шоҳ ўтиради. Хазинасини бойитмоқчи бўлган бу шоҳ зобитини юбориб, одамларга катта солиқлар солади. Аммо қисқа вақт ичида ҳалок бўлади. Бу нохуш воқеа на жангда, на бировнинг қасди натижасида содир бўлади.</verse>
				<verse number="21">Тахтга ўтирган кейинги шоҳ эса ярамас бир одам бўлади. Шоҳ сулоласига мансуб бўлмаган бу киши кутилмаганда ҳийла орқали Сурия тахтига чиқиб олади.</verse>
				<verse number="22">Унга қаршилик кўрсатган барча қўшинларни орадан супуриб ташлаб, йўқ қилади. Ҳатто Аҳд Шаҳзодасини ҳам шу кўйга солади.</verse>
				<verse number="23">У бошқа халқлар билан битим тузгач, маккорона иш тутади. Унга эргашувчиларнинг сони кам бўлишига қарамай, қудрати тобора ошиб бораверади.</verse>
				<verse number="24">У тўсатдан бадавлат вилоятларга бостириб бориб, ота–боболари қилмаган ишларга қўл уради. Қўлга киритган ўлжаю мол–мулкни ўзига эргашганларга улашиб беради. Қалъаларни қўлга олиш режаларини тузади, аммо бундай ҳол узоқ давом этмайди.</verse>
				<verse number="25">У куч–қудратини йиғиб, Миср шоҳига қарши катта бир лашкар тортиб боради. Миср шоҳи эса Сурия лашкаридан бисёрроқ ва кучлироқ қўшин билан ёв ҳужумини қайтармоқчи бўлади. Бироқ ҳийлагарларнинг домига тушиб, инқирозга юз тутади.</verse>
				<verse number="26">Миср шоҳининг ўз ҳамтовоқлари унинг томирига болта урадилар. Тор–мор бўлган Миср қўшинлари жангда ҳалок бўладилар.</verse>
				<verse number="27">Ўша иккита шоҳ бир дастурхонда ўтириб овқатланишади, аммо дилидаги ғаразни ҳушомад билан яшириб, бир–бирига ёлғон гапиришади. Бироқ Худо белгилаб қўйган вақт–соати етиб келмагани учун, биронтаси ҳам муваффақиятга эришмайди.</verse>
				<verse number="28">Сурия шоҳи бир талай бойлик билан она юртига қайтиб кетади. Йўлда эса Худо аҳд тузган халққа қарши чиқиб, уларга кўп озор етказади.</verse>
				<verse number="29">Белгиланган вақтда Сурия шоҳи яна Мисрга юриш қилади, аммо бу сафар вазият бошқача тус олади.</verse>
				<verse number="30">Ғарб соҳилларидан келган жанг кемалари Сурия шоҳига қаршилик кўрсатишади, юраги дов бермаган Сурия шоҳи чекинади. Бироқ ғазабини Худонинг халқига сочиб аламидан чиқади, муқаддас аҳддан тойганларни эса мукофотлайди.</verse>
				<verse number="31">Унинг лашкарлари Маъбад қалъасига бостириб кириб, табаррук жойни ҳаром қилишади. Кундалик қурбонликларни тўхтатиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ нарсани ўрнатишади.</verse>
				<verse number="32">Шоҳ ширин сўзлар билан аҳддан тойганларнинг кўнглини овлаб, уларни ўз томонига оғдириб олади. Худога содиқ қолганлар эса бор кучлари билан унга қаршилик кўрсатадилар.</verse>
				<verse number="33">Халқ орасидаги доно йўлбошчилар одамларга оқилона панд–насиҳатлар беришади. Аммо кўп ўтмай уларнинг айримлари қиличдан ўтказилади, айримлари тириклайин оловда куйдирилади, айримлари мол–мулкидан айрилиб, зиндонга ташланади.</verse>
				<verse number="34">Қувғин пайтида уларга озгина ёрдам тегади. Бироқ сафларига баъзи бир риёкор одамлар кириб олишади.</verse>
				<verse number="35">Қувғин пайтида айрим доно кишилар азоб чекадилар. Бироқ бу азоблар орқали Худо уларни охирзамон вақтига тайёрлаб, тозалаб поклайди, чунки белгиланган вақт ҳали ҳам келмаган бўлади.</verse>
				<verse number="36">Сурия шоҳи хоҳлаганини қилади. Ўзини кўкларга кўтариб, худолардан устун қўяди. Энг буюк Худога қарши гапириб, куфр кетади. Худо белгилаб қўйган ғазаб даври тугагунига қадар муваффақият қозонади. Бироқ Худо ўз режасини албатта амалга оширади.</verse>
				<verse number="37">Сурия шоҳи ота–боболари сиғинган худоларни ҳамда аёллар яхши кўрадиган худони писанд қилмайди. Ўзини ҳаммасидан устун қўйиб, биронта худони назарига илмайди.</verse>
				<verse number="38">Буларнинг ўрнига у қалъаларни ҳимоя қилувчи худони улуғлайди. Ота–боболари топинмаган бу худога у олтин, кумуш, жавоҳир ва қимматбаҳо совғаларни назр қилади.</verse>
				<verse number="39">Ўзга юрт худосининг ҳомийлиги билан қалъаларини ҳимоя қилади. Уни ҳақиқий ҳукмдор деб билганларга иззат–эҳтиром билдириб, юқори мансабларга кўтаради. Бундай одамларга ерларни мукофот сифатида бўлиб беради.</verse>
				<verse number="40">Охирзамон вақтида Миср шоҳи Сурия шоҳига ҳужум қилади. Аммо Сурия шоҳи жанг аравалари, чавандозлари ва талай кемалари билан унга қаршилик кўрсатиб, тошқин сувлар каби кўп шоҳликларни босиб олади.</verse>
				<verse number="41">У гўзал Исроил ўлкасини ҳам забт этиб, минглаб халқларнинг бошига етади. Аммо Эдом ҳамда Мўаб халқлари ва Оммон халқининг асосий қисми Сурия шоҳининг чангалидан қочиб қутулади.</verse>
				<verse number="42">Кўплаб шоҳликлар, шулар қатори, Миср ҳам Сурия истилоси остида қолади.</verse>
				<verse number="43">Сурия шоҳи Мисрнинг олтину кумуш хазиналарига ва барча бойликларига эгалик қилади. Ливияликлар билан Ҳабашистонликлар ҳам унга қарам бўладилар.</verse>
				<verse number="44">Бироқ шарқ ва шимолдан келган нохуш хабарлар Сурия шоҳини ваҳимага солади. Бу хабарлардан дарғазаб бўлган шоҳ йўлга отланиб, кўп одамларни қириб ташлайди.</verse>
				<verse number="45">Сўнг денгиз ва гўзал муқаддас тоғ орасидаги ерларга бориб, у ерда шоҳона чодирларини тикади. Аммо ўша жойда жон беради, унга ёрдам берадиган ҳеч ким бўлмайди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Фаришта гапини давом эттирди: “Ўша пайтда халқингни ҳимоя қилувчи буюк Микойил фаришта ҳозир бўлади. Шунда инсонлар бирлашиб халқ бўлгандан бери мисли кўрилмаган даҳшатли азоб–уқубатлар даври бошланади. Аммо ўша дамларда сенинг халқинг орасидан Худонинг китобига исми ёзилган ҳар бир одам нажот топади.</verse>
				<verse number="2">Қора ер бағрида ётганларнинг кўпчилиги уйғонади: кимдир абадий ҳаётга эришади, кимдир шармандалигу абадий иснодга дучор бўлади.</verse>
				<verse number="3">Донолар мусаффо осмон каби яшнайдилар, одамларни ҳақ йўлга солганлар эса юлдузлар каби мангу порлайверадилар.</verse>
				<verse number="4">Сен эса, эй, Дониёр, китобни муҳрлагину бу сўзларни охирзамонгача сир сақла. Бу давр мобайнида кўп одамлар ўзларини у ёқдан–бу ёққа уриб, юз бераётган ҳодисаларни тушунмоқчи бўладилар.”</verse>
				<verse number="5">Дониёр шундай деб ёзди: “Мен, дарёнинг бўйида пайдо бўлган яна бошқа икки фариштани кўрдим. Биттаси дарёнинг бу томонида, бошқаси у томонида турар эди.</verse>
				<verse number="6">Уларнинг бири оқимнинг юқори қисмида турган зиғир либосли фариштадан: — Бундай қийинчиликлар қачонгача давом этади? Охири борми ўзи? — деб сўради.</verse>
				<verse number="7">Зиғир либосли фаришта иккала қўлини осмонга чўзиб, барҳаёт Худонинг номи билан қасам ичганини ва шундай сўзлар айтганини эшитдим: — Бу қийинчиликлар уч ярим йил давом этади. Худога қарашли одамларнинг куч–қудрати тамомила йўқ қилингандан кейин, ўша қувғинларнинг барчаси ўз ниҳоясига етади.</verse>
				<verse number="8">Ўша одамнинг гапларини эшитдиму, тушунмадим: — Эй, ҳазратим, бунинг оқибати нима бўлади? — деб сўрадим.</verse>
				<verse number="9">У шундай жавоб берди: — Бу тўғрида ҳеч хавотир олма, Дониёр, чунки бу сўзлар муҳрланган бўлиб охирзамонга қадар сир сақланади.</verse>
				<verse number="10">Бу қувғинлар туфайли кўп одамлар тозаланиб, покланади, аммо фосиқлар фосиқлигини давом эттираверади. Фосиқларнинг биронтаси ҳам буни тушунмайди, донолар эса буларнинг барчасини англаб оладилар.</verse>
				<verse number="11">Кундалик қурбонликлар тўхтатилиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарса ўрнатилган пайтдан бошлаб 1290 кун ўтади.</verse>
				<verse number="12">Охиргача, яъни 1335 кун ўтгунга қадар содиқ бўлиб қолганлар нақадар бахтиёрдир.</verse>
				<verse number="13">Сен, Дониёр, умр йўлингни давом эттириб, оламдан кўз юмасан. Охиратда эса мукофотингни олиш учун тириласан.”</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="28">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Яҳудо юртида шоҳлар Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда Исроил тахтида Йўш ўғли Ёрубом ўтирган эди. Ўша вақт мобайнида Бэри ўғли Хўшеяга Эгамиз Ўз сўзларини аён қилди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз дастлаб Хўшея орқали гапиришни бошлаганда, унга шундай деган эди: “Бориб фоҳиша аёлга уйлан, у сенга бегона эркаклардан орттирган фарзандлар туғиб беради. Зотан, Менинг халқим ҳам фоҳишага ўхшайди. Улар Менга бевафолик қилиб, бегона худоларга сажда қилишмоқда.”</verse>
				<verse number="3">Хўшея Диблайим қизи Гўмерага уйланди. Гўмера ҳомиладор бўлиб, Хўшеяга ўғил туғиб берди.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Йизрил қўй. Чунки кўп ўтмай Мен Ёҳу хонадонини Йизрил водийсида қон тўккани учун жазолайман. Исроил шоҳлигини йўқ қиламан.</verse>
				<verse number="5">Ўша куни Мен Йизрил водийсида Исроилнинг камону ўқларини синдираман.”</verse>
				<verse number="6">Гўмера яна ҳомиладор бўлиб, қиз туғди. Эгамиз Хўшеяга деди: “Қизингнинг исмини Лўрухамо, яъни ‘Раҳмдан бебаҳра’, деб қўй. Чунки бундан буён Мен Исроил хонадонига раҳм қилмайман, уларни кечирмайман.</verse>
				<verse number="7">Яҳудо хонадонига эса раҳм қиламан. Мен, Эгаси Худо, уларга нажот бераман. Қиличу камон, жанг–жадал, отлару чавандозлар билан эмас, Ўз қудратим билан уларни қутқараман.”</verse>
				<verse number="8">Гўмера қизини кўкракдан чиқаргач, яна ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Лўами, яъни ‘Халқим эмас’, деб қўй. Чунки Исроил халқи энди Менинг халқим эмас, Мен эса уларнинг Худоси эмасман.</verse>
				<verse number="10">Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: ‘Халқим эмас’, деб айтилган бўлса, келажакда улар: ‘Барҳаёт Худонинг болалари’, деб аталади.</verse>
				<verse number="11">Яҳудо ва Исроил халқлари қайта бирлашадилар. Улар ўзларига бир йўлбошчи танлайдилар. Ўз юртида туп қўйиб палак отадилар. Ҳа, Йизрилнинг куни улуғ бир кун бўлади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эгамиз шундай дейди: “Ака–укаларингизни — Ёми, яъни ‘Менинг халқим’, опа–сингилларингизни — Рухамо, яъни ‘Раҳмдан баҳраманд’, деб чақиринглар.</verse>
				<verse number="2">Эй фарзандларим, Oнангиз билан даъволашинг, Айбини юзига солинг. У энди хотин эмас Менга, Мен ҳам эр эмасдирман унга. Айтинг, юзидаги упа–элигини артиб ташласин, Эгнидаги уятсиз кийимини ечиб ташласин. Бўлди, фоҳишалигини бас қилсин.</verse>
				<verse number="3">Акс ҳолда унинг кийимини Ўзим ечиб ташлайман, Онасининг қорнидан тушгандай қип–яланғоч қиламан. Ерини бепушт саҳрога айлантираман, Унинг юртини қақраган чўл қиламан. Ташналикдан уни ўлдираман.</verse>
				<verse number="4">Болаларига ҳам раҳм қилмайман, Ўйнашларидан орттирган ҳароми улар.</verse>
				<verse number="5">Ҳа, уларнинг онаси фоҳишалик қилган, Уларни туққан аёл шарму ҳаёни йўқотган. У деди: ‘Ўйнашларим олдига кетдим. Нону сувимни, жуну зиғир матоларимни, Зайтун мойию шаробимни, Mенга ўшалар берган.’</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун йўлини тиканаклар билан тўсаман, Ўтолмайдиган қилиб девор қураман.</verse>
				<verse number="7">У ўйнашларининг кетидан қувиб етолмайди, Уларни излаб, тополмайди. Кейин эса aйтади: ‘Биринчи эримнинг олдига қайтиб борай, Ахир, ўшандаги ҳолим ҳозиргидан тузукроқ эди.’</verse>
				<verse number="8">Буғдойни, шаробу зайтунмойини, Унга Мен берганимни у билмайди. Баалга назр қилган кумушу олтинни Унга Мен совға қилганимни англамайди.</verse>
				<verse number="9">Шунинг учун ҳосил пайтида буғдойимни тортиб оламан, Йиғим–терим мавсумида шаробимни олиб қўяман. Баданини ёпиб турган жуну зиғир матоларимни қайтариб оламан.</verse>
				<verse number="10">Мана, энди уни яланғоч қиламан, Ўйнашларининг олдига чиқариб қўяман, Қўлимдан уни ҳеч ким халос қила олмайди.</verse>
				<verse number="11">Мен унинг базмларига чек қўяман. Йиллик байрамларию янги ой шодиёналарига, Шаббатлари ва барча тайинланган байрамларига барҳам бераман.</verse>
				<verse number="12">‘Ўйнашларимнинг берган тўлови’, деб ўйлаган, Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман, Ҳаммасини тўқайзор қиламан. Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади.</verse>
				<verse number="13">У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутгани учун, Узугу тақинчоқлар билан безаниб, Ўйнашларининг кетидан юргани учун, Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун, Мен уни жазолайман! — Эгамизнинг каломи шудир. —</verse>
				<verse number="14">Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман, Уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман.</verse>
				<verse number="15">Ўша ерда узумзорларини қайтариб бераман, Кулфат сойлигини умид эшиги қиламан. Ўша ерда у Менга эргашади, Ёшлигида, Мисрдан чиққан чоғида эргашгандай ортимдан юради.”</verse>
				<verse number="16">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, ўша куни сен Мени ‘Эрим’, деб чақирасан, ҳеч қачон ‘Баалим’ демайсан.</verse>
				<verse number="17">Баалнинг номини қайта тилингга олмайдиган қиламан.</verse>
				<verse number="18">Ўша куни ёввойи ҳайвонлар, осмондаги қушлар ва ерда судралувчи махлуқлар билан аҳд тузаман, улар сенга зарар етказмайди. Юртдаги барча қамону қиличларни, ҳамма жанг қуролларини йўқ қиламан. Сен тинч, бехатар яшайсан.</verse>
				<verse number="19">Мен сени Ўзимга абадий никоҳлаб оламан. Сенга нисбатан адолатли ва одил бўламан. Сени доим севаман, меҳр–шафқат кўрсатаман.</verse>
				<verse number="20">Сенга вафо қиламан, сен Мени Эганг, деб биласан.”</verse>
				<verse number="21">Эгамиз демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман, Мен осмонга амр қиламан, Осмон ерга ёмғир ёғдиради.</verse>
				<verse number="22">Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради, Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга — ‘Худо эккан’ деб аталган Менинг халқимга.</verse>
				<verse number="23">Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман. ‘Раҳмдан бебаҳра’ — Лўрухамога раҳм қиламан, ‘Халқим эмас’ — Лўамини, ‘Менинг халқим’, деб атайман. У эса ‘Худойим’, деб чақирар Мени.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эгамиз менга деди: “Қани бор, Хўшея! Ўйнаши бор ўша суюқ оёқ хотинингга бошқатдан кўнгил қўй. Мен Исроил халқини қандай севсам, сен ҳам хотинингни шундай севгин. Зотан халқимнинг ҳам кўнгли бошқа худоларга чопади, майизли кулчаларни уларга назр қилишни халқим яхши кўради.”</verse>
				<verse number="2">Шундай қилиб, мен ўн беш кумуш танга ва тўққиз сават арпага ўз хотинимни сотиб олдим.</verse>
				<verse number="3">Унга дедим: “Сен узоқ вақт давомида меникида яшайсан. Фоҳишалик қилмайсан. Ўша вақт мобайнида бирорта эркакка яқинлашмайсан, мен ҳам сенга яқинлашмайман.”</verse>
				<verse number="4">Шу сингари Исроил халқи ҳам анча вақт давомида шоҳу шаҳзодасиз, қурбонликларубутсимон тошларсиз, эфод ва бутларсиз яшайди.</verse>
				<verse number="5">Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга юз буришади. Келажакда қўрқув билан Эгамизга бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди.</verse>
				<verse number="2">Қачон қарамаса лаънат айтишади, Алдашади, одам ўлдиришади, Ўғирлик қилиб, фаҳш ишларга берилишади. Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади.</verse>
				<verse number="3">Мана шунинг учун юрт қуриб бормоқда, У ерда яшовчи халқ нобуд бўлмоқда. Ҳалок бўлмоқда ёввойи ҳайвонлар, Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар.</verse>
				<verse number="4">Биронтангиз халқни айбламанг! Уларга таъна қилманг! Менинг даъвоим сизларга қаршидир, Эй руҳонийлар!</verse>
				<verse number="5">Сизлар кечаю кундуз қоқиласизлар, Ҳатто пайғамбарлар ҳам сизлар билан бирга қоқилади. Сизларни деб Мен халқингизни нобуд қиламан!</verse>
				<verse number="6">Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман.</verse>
				<verse number="7">Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз, Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз. Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман.</verse>
				<verse number="8">Ахир, сизлар халқимнинг гуноҳ қурбонликлари билан Қорнингизни тўйғиздингиз, Халқимнинг қабиҳликларига ташнадир сиз.</verse>
				<verse number="9">Мана, Мен халқимни ҳам, Сизни ҳам бирдай жазолайман. Тутган йўлларингиз, Қилган қилмишларингизга яраша қайтараман.</verse>
				<verse number="10">Сизлар ейсизлар, аммо қорнингиз тўймайди, Зино қиласизлар, аммо сонингиз кўпаймайди. Сизлар Менга бўйсунмай қўйгансиз.</verse>
				<verse number="11">Фаҳш, шаробнинг эски ва янгиси Халқимни эс–ҳушидан айирди.</verse>
				<verse number="12">Улар ёғоч бутдан ваҳий сўрашади. Таёқдан панд–насиҳат олишади. Шаҳвоний ҳирс уларни йўлдан урди, Улар Мен, Худосига бевафо бўлди.</verse>
				<verse number="13">Қурбонликлар қилишаётир тоғ чўққиларида, Тутатқилар тутатишаётир қирларда, Эман, чинор ва қайрағочларнинг оромбахш сояларида. Эй халқим, натижада қизларинг фоҳиша бўлди, Келинларинг зинога ботди.</verse>
				<verse number="14">Аммо Мен фоҳиша қизларингни жазоламайман, Зинокор келинларингнинг адабини бермайман. Ахир, эркакларнинг ўзи ғарлар олдига бормоқда, Саждагоҳ фоҳишалари билан улар қурбонликлар келтирмоқда. Айтилган–ку, эс–ҳушидан айрилган халқ нобуд бўлади, дея.</verse>
				<verse number="15">Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам, Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин. Улар сажда қилгани Гилгалга бормасин, Байт–Обунга ҳам оёқ босмасин. ‘Худо шоҳид’, дея қасам ичишмасин.</verse>
				<verse number="16">Ҳа, эшакдай ўжардир Исроил халқи, Кўп ўтмай Мен уларни яйловга ҳайдаб юбораман, Улар кенг даладаги ёлғиз қўзига ўхшаб қолишади.</verse>
				<verse number="17">Эфрайим халқи кўнгил боғлади бутларга, Билганларини қилишсин, қўйинг уларни ўз ҳолига!</verse>
				<verse number="18">Айш–ишратдан кейин улар фаҳшга берилишар. Уларнинг йўлбошчилари беҳаёликни яхши кўрар.</verse>
				<verse number="19">Қуюн уларни супуриб кетади. Бутларга қилган қурбонликлари туфайли шарманда бўлишади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Эгамиз шундай дейди: “Эй руҳонийлар, эшитинг буни! Диққат қилгин, Исроил халқи! Қулоқ солгин, шоҳ хонадони! Сизнинг устингиздан ҳукм кетяпти. Сизлар Миспахда одамлар учун тузоқ бўлдингиз, Товур тоғида ёйилган тўр бўлдингиз.</verse>
				<verse number="2">Қотилликка ботган исёнчи сизлар! Мен ҳаммангизнинг адабингизни бераман.</verse>
				<verse number="3">Эй Эфрайим, жуда яхши биламан сени, Исроил, Мендан яшира олмассан ўз қилмишингни. Сен, Эфрайим, Худога бевафо бўлдинг, Эй Исроил, ўзингни ҳаром қилдинг.</verse>
				<verse number="4">Мен Худойингман, Аммо қилмишларинг Менга қайтиб келишингга йўл қўймас. Сен Мени — ўз Эгангни билмайсан, Чунки қалбинг шаҳватга тўлган.”</verse>
				<verse number="5">Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик беряпти, У жиноятлари туфайли қулайди. Яҳудо ҳам у билан бирга йиқилади.</verse>
				<verse number="6">Исроил Эгамизнинг илтифотини излайди, Қўй–молларини қурбонлик қилади, Аммо Эгамизни топа олмайди, Чунки Эгамиз уни тарк этган.</verse>
				<verse number="7">У Эгамизга хиёнат қилди, Бегоналардан орттирган болалар туғди. Кўп ўтмай у мулки билан бирга хароб бўлади.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз шундай дейди: “Бурғу чалинг Гивода! Карнай чалинг Рамада! Байт–Обунда бонг уринг! Эй Бенямин, ортингдан душман келяпти!</verse>
				<verse number="9">Жазо куни Эфрайим хароб бўлади. Исроил қабилаларига эълон қилган бу сўзларим Албатта рўёбга чиқади.</verse>
				<verse number="10">Яҳудо шаҳзодалари чегарани бузган фирибгарларга ўхшайди, Мен уларнинг устига Ўз қаҳримни жаладай ёғдираман.</verse>
				<verse number="11">Ахир, Эфрайим бутларга эргашишни афзал кўрди, Энди у эзилиб, ҳукмга бардош бера олмайди.</verse>
				<verse number="12">Мен Эфрайимни куядай емираман, Яҳудо хонадонини қуртдай кемираман.</verse>
				<verse number="13">Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач, Яҳудо ўз яраларини кўргач, Эфрайим Оссурияга борди, Буюк шоҳни ёрдамга чақирди. Аммо шоҳ уларни даволай олмайди, Яраларига шифо бера олмайди.</verse>
				<verse number="14">Мен Эфрайимга шердай ҳужум қиламан, Яҳудо хонадонига ёш арслондай ташланаман. Уларни Ўзим тилка–пора қиламан, Судраб, Ўзим билан олиб кетаман. Уларни ҳеч ким халос эта олмас.</verse>
				<verse number="15">Улар ўз айбини бўйнига олгунча, Чин дилдан Менга интилгунча, Мен Ўз маконимга қайтиб кетаман. Балки қайғули дамларида улар Менга қайтишар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Бу халқ шундай дейди: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик! У бизни тилка–пора қилди, Шифони ҳам Ўзи беради. Бизни ярадор қилди, Яраларимизни Ўзи боғлайди.</verse>
				<verse number="2">Унинг ҳузурида яшай олишимиз учун, Икки кунда бизни ҳаётга қайтаради, Учинчи куни оёғимизга турғизади.</verse>
				<verse number="3">Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик. Тонг отиши муқаррар бўлгандай, У албатта бизга зоҳир бўлади, Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай, У албатта олдимизга келади.”</verse>
				<verse number="4">Эгамиз шундай дейди: “Сени нима қилай, эй Эфрайим?! Сени нима қилай, эй Яҳудо?! Сенинг севгинг тонгдаги тумандай тез ғойиб бўлар, Саҳардаги шудринг каби буғланиб кетар.</verse>
				<verse number="5">Шунинг учун сўзларим билан сени ўлгудай саваладим, Пайғамбарларим орқали сени чопиб ташладим. Чиқарган ҳукмим чақмоқ каби сени уради.</verse>
				<verse number="6">Зеро, Мен қурбонликни эмас, Раҳм–шафқатни истайман, Куйдирилган қурбонликларни эмас, Мени таниб–билишингни афзал кўраман.</verse>
				<verse number="7">Халқим Одам Атодай аҳдни бузди, Эвоҳ, Менга бевафолик қилди.</verse>
				<verse number="8">Гилад — ёвузларнинг шаҳридир, Кўчалари қон доғларига тўладир.</verse>
				<verse number="9">Руҳонийлар қароқчиларга ўхшайди, Улар пистирмада ётиб, қурбонини пойлашади. Шакам шаҳри йўлида қотилликлар қилишади, Ҳа, улар мудҳиш жиноятларга қўл урди.</verse>
				<verse number="10">Мен Исроилда даҳшатли ҳодисани кўрдим: Эфрайим бевафолик қилди! Исроил ўзини булғади!</verse>
				<verse number="11">Эй Яҳудо, сен учун ҳам ўрим пайти белгиланди. Мен халқимни яна фаровонликка эриштирмоқчи бўлганимда,</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Исроилни шифоламоқчи бўлиб турганимда, Унинг бузуқлиги ошкор бўлди, Самариянинг жиноятлари очилди. Улар маккорона иш тутишади, Ўғрилар хонадонларни ўмаришади, Қароқчилар йўлтўсарлик қилишади.</verse>
				<verse number="2">Қилган барча қабиҳликлари ёдимда, Бироқ улар буни хаёлига келтирмайди. Мана, улар гуноҳларга ботишди, Кўз ўнгимда бу гуноҳлар гавдаланади.</verse>
				<verse number="3">Одамлар шоҳни ёвузликлари билан хушнуд қилар, Улар бекларни ҳийлалари билан шод этар.</verse>
				<verse number="4">Уларнинг ҳаммаси садоқатсиз ва маккор, Ловуллаган тандирга ўхшайди. Новвой хамирини қориб бўлгунича, Хамир ошиб тайёр бўлгунича, Ҳатто олов ковлашга ҳам эҳтиёж йўқ.</verse>
				<verse number="5">Шоҳ зиёфат берган куни Беклар шоҳга майдан ичиришди, Шоҳ мазахчилар билан ҳамтовоқ бўлди.</verse>
				<verse number="6">Уларнинг юраклари тандирга ўхшайди, Шоҳга қарши улар фитна уюштиради, Кечаси билан ғазаби чўғдай тутаб ётади, Саҳарга келиб, оловдай ловуллаб ёнади.</verse>
				<verse number="7">Тандирдай қизишган бу ҳамма одамлар, Ҳукмдорларини ямламай ютяптилар. Натижада шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти, Аммо биронтаси ҳам Менга илтижо қилмаяпти.”</verse>
				<verse number="8">Эфрайим бошқа халқларга қоришган. У хом пишган нонга ўхшаб қолган.</verse>
				<verse number="9">Ўзга халқлар унинг кучини кесди, У эса буни англамайди. Сочлари оқариб бўлди, У эса буни пайқамайди.</verse>
				<verse number="10">Исроилнинг мағрурлиги Ўзига қарши гувоҳлик беради. Бошига тушган кулфатларга қарамай Исроил Ўз Эгаси Худога қайтмади, Юзини Унга бурмади.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз шундай дейди: “Эфрайим кабутарга ўхшар, Ҳам бефаросат, ҳам овсар. У Мисрдан ёрдам сўрайди, Пир этиб Оссурияга учади.</verse>
				<verse number="12">Учганда, Мен унга тўр ташлайман, Овланган қушдай ерга тушираман. Тўдалашганини эшитсам, жазосини бераман.</verse>
				<verse number="13">Халқимнинг ҳолига вой! Ахир, улар Мендан узоқлашди! Энди вайрон бўлишади! Ахир, Менга қарши бош кўтаришди! Уларни халос қилардим–у, Аммо Менга ёлғон гапиришди.</verse>
				<verse number="14">Улар Менга чин дилдан илтижо қилмайди, Аммо тўшакларида ётиб, фарёд чекишади. Бутпарастлардай баданларини тилиб, Буғдой ва шароб талаб қилишади. Менга қарши бош кўтаришади.</verse>
				<verse number="15">Мен Ўзим уларни боқдим, кучайтирдим, Улар эса Менга қарши фитна қилади.</verse>
				<verse number="16">Улар яроқсиз бир камонга ўхшайди, Менга, Худойи Таолога юзини бурмайди. Беклари ҳақоратли сўзлар айтганлари учун, Қиличдан ҳалок бўлади. Бу қилмишлари учун, Мисрда кулги бўлишади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, бонг уринг! Душман калхатдай уйимга ёпирилмоқда. Ахир, халқим аҳдимни барбод қилди, Улар қонунимни бузди.</verse>
				<verse number="2">Исроил халқи Менга фарёд қилади: ‘Эй Худойим, Сени тан оламиз’, деб айтади.</verse>
				<verse number="3">Ўзлари эса эзгуликни рад этишди, Душманлар уларни таъқиб қилади.</verse>
				<verse number="4">Улар розилигимни сўрамай шоҳлар танлашди, Ижозатимни олмай, мулозимлар тайинлашди. Олтину кумушларидан бутлар ясашди, Шу орқали бошларига ҳалокат келтиришди.</verse>
				<verse number="5">Самарияликларнинг бузоқсимон бутини Мен рад этдим! Улара қарши аланга олгандир Менинг ғазабим. Қачон ўзини поклаб олади?</verse>
				<verse number="6">Бутни Исроиллик ҳунарманд ясаган–ку, Бут Худо эмас! Самария шаҳрининг бузоғи парчаланиб ташланади.</verse>
				<verse number="7">Шамолни эккан одам бўронни ўриб олар. Буғдой бошоқсиз бўлса, халқ нонга зор бўлар. Буғдойингиз бошоқ тугган тақдирда ҳам, Уни бегоналар еб адо қилар.</verse>
				<verse number="8">Бошқа халқлар орасида Исроил адо бўлди, Қадрсиз сопол идишга у ўхшаб қолди.</verse>
				<verse number="9">Ёлғиз дайдиган қулондай у, Оссурияга ёрдам сўраб борди. Эфрайим ўзини ўйнашларига сотди.</verse>
				<verse number="10">У бошқа халқларга сотилган бўлса ҳам, Мен уни йиғиб оламан. Оссурия шоҳининг зулми остида У тезда хазон бўлади.</verse>
				<verse number="11">Эфрайим гуноҳларини ювмоқчи бўлди, Қурбонгоҳлар қуриб ташлади. Қурбонгоҳлар эса гуноҳ макони бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="12">Мен бу халққа кўплаб қонунлар ёздим, Бироқ қонунларимни улар ёт деб билади.</verse>
				<verse number="13">Улар Менга, Эгасига аъло қурбонликлар келтиришса ҳам, Қурбонлик гўштидан тановул қилишса ҳам, Мен улардан мамнун бўлмайман. Мен жиноятларини эсга оламан, Гуноҳлари учун жазосини бераман. Улар Мисрга қайтиб кетади.</verse>
				<verse number="14">Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди. Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди. Мен эса шаҳарларига ўт қўяман, Қалъаларини оловга ем қиламан.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Эй Исроил, бас қил шодлигингни! Бошқа халқлардай нишонладинг сен байрамингни! Сен Худога бевафолик қилдинг. Баалга фоҳишадай сажда этдинг, Олган ҳосилингни Баалдан тўлов деб билдинг.</verse>
				<verse number="2">Энди хирмону шароб мешларинг сенга етарлича озуқа бермас, Янги шаробинг чанқоғингни босмас.</verse>
				<verse number="3">Сен Эгамизнинг юртида қолмайсан, Мисрга қайтиб кетасан. Оссурияда харом овқат ейсан.</verse>
				<verse number="4">Эгамизга шароб назр қила олмайсан, Келтирган қурбонликларинг Унга маъқул бўлмайди. Бундай қурбонликлар азадорнинг нонига ўхшайди, Ундан еганларнинг ҳаммаси булғанади. Зеро, сенинг нонинг қорин учун холос, Бундай нонлар Эгамизнинг уйига киритилмайди, Эгамизга улар назр қилинмайди.</verse>
				<verse number="5">Эй Исроил, энди сен тайинланган байрамларни ўтказа олмайсан! Эгамизнинг муқаддас йиғинларини нишонлай олмайсан!</verse>
				<verse number="6">Сен офатдан қочиб қутулсанг ҳам, Миср сенга чангалини солади, Пойтахти Нуф сенга қабр бўлади. Кумуш хазиналаринг янтоққа насиб бўлади, Чодирларингни тиканак ўт босади.</verse>
				<verse number="7">Мана, ҳисоб–китоб вақти келди! Жазо олиш вақти етди! Эй Исроил, тез орада сен бундан хабар топасан. Ахир, кўплаб гуноҳларинг сабабли, Чексиз адоватга тўлгансан. Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан, Руҳдан илҳомланган одамларни телба, деб биласан.</verse>
				<verse number="8">Эй Эфрайим халқи, Эгам мени сизларга посбон қилди. Аммо сизлар пайғамбарларни тузоққа туширдингиз, Худойингизнинг уйини адоватга тўлдирдингиз.</verse>
				<verse number="9">Гивода разиллик қилган аждодларингизга ўхшаб қолдингиз, Улардай ярамас ишларга берилиб кетдингиз. Аммо Худо жиноятингизни эсга олади, Гуноҳингизга яраша жазоингизни беради.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни илк бор топганимда, Саҳрода узум солган токни топгандай бўлдим. Ҳа, ота–боболарини биринчи кўрганимда, Анжирнинг чиллаки меваларини кўргандай бўлдим. Аммо улар Пиёрдаги Баалга келганда, Ўзларини ўша шарманда бутга бағишладилар. Кўнгил қўйган ўша бутдай жирканч бўлиб қолдилар.</verse>
				<verse number="11">Эфрайимнинг шуҳрати қушдай учиб кетади. Уларда на фарзанд туғилади, На аёллари ҳомиладор бўлади, На пушти камаридан бола бино бўлади!</verse>
				<verse number="12">Фарзанд ўстириш насиб қилган тақдирда ҳам, Биронтасини қолдирмай йўқ қиламан. Ҳолига вой, уларни тарк этаман!</verse>
				<verse number="13">Мен Эфрайимни кўрганимда, У Тир шаҳрига ўхшарди, Гўзал ерда жойлашганди. Аммо энди Эфрайим ўз болаларини Қотил олдига олиб чиқади.”</verse>
				<verse number="14">Эй Эгам, бу халқингга Сендан нима тилай?! Аёлларини бепушт қилгин, Эмиза олмайдиган қилгин.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз шундай дейди: “Уларнинг ҳар бир қабиҳлиги Гилгалдан бошланган, Ўша ерда нафратлана бошладим улардан. Қабиҳ қилмишлари учун, Уларни уйимдан ҳайдаб чиқараман. Энди уларни севмайман. Уларнинг ҳамма беклари Менга қарши бош кўтарган.</verse>
				<verse number="16">Эфрайим қулади, Унинг илдизлари қуриди, Мева беришга у ожиз бўлди. Фарзанд кўрган тақдирда ҳам, Авайлаган зурриётини ўлдираман.”</verse>
				<verse number="17">Исроил халқини Худойим рад этади, Улар Худога итоат қилмади. Халқлар орасида дарбадар бўлишади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Исроил гуркираган, Ҳосилдор ток кабидир. Аммо ҳосили кўпайгани сари, У кўплаб қурбонгоҳлар қурди. Юрти равнақ топгани сари, Бутсимон тошларига зеб берди.</verse>
				<verse number="2">Ичи қора бу халқ энди таъзирини ейди. Худо қурбонгоҳларини вайрон қилади, Бутсимон тошларини синдириб ташлайди.</verse>
				<verse number="3">Кўп ўтмай улар айтишади: “Биз Эгамиздан қўрқмадик, Шунинг учун шоҳимиздан айрилиб қолдик. Аммо шоҳнинг қўлидан нима ҳам келарди?!”</verse>
				<verse number="4">Улар бемаъни гаплар гапирмоқда, Сохта қасамлар ичиб, аҳдлар тузишмоқда. Натижада эгатлардаги заҳарли ўтдай, Даъволар униб чиқмоқда.</verse>
				<verse number="5">Самария аҳли Байт–Обундаги Олтин бузоғидан хавотир олади, Унинг учун улар аза тутишади. Бутидан хурсанд бўлган руҳонийлар ҳам Бут сургун бўлганидан йиғлашади.</verse>
				<verse number="6">Бутнинг ўзи Оссурияга олиб кетилади, Буюк шоҳга тақдим қилинади. Эфрайим шарманда бўлади, Ўз режалари дастидан Исроил уятга қолади.</verse>
				<verse number="7">Самария шоҳи сувга ғарқ бўлган пайраҳадай Ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="8">Исроилнинг гуноҳига сабаб бўлган Обундаги саждагоҳлар йўқ қилинади. Қурбонгоҳларини янтоғу тикан босади. Одамлар тоғларга: “Бизни босиб қолинг!” дея бақиришади. Қирларга: “Устимизга қуланг!” деб ёлворишади.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен Гивода гуноҳ қила бошладинг, Ўша ерда гуноҳдан чиқмай қолди сенинг бошинг. Гиводаги жиноятчилар жазосини олгандай, Сен ҳам жазодан қочиб–қутулолмайсан.</verse>
				<verse number="10">Мен хоҳлаган пайтимда жазоингни бераман. Сенга қарши халқларни бирлаштираман. Икки баробар кўпайган жиноятларинг учун, Душманлар сенга кишан солади.</verse>
				<verse number="11">Эфрайим ўргатилган бузоққа ўхшарди, Янчишни у хўп яхши кўрарди. Мана энди унинг гўзал бўйнига, Мен бўйинтуруқ тақаман. Энди унга омоч торттираман. Қани, Яҳудо шудгор қилсин! Ёқуб ўзи учун мола боссин!</verse>
				<verse number="12">Эй Исроил, ўзингиз учун солиҳлик уруғини экинг, Чексиз севгини ўриб олинг. Ҳайдалмаган ерингизга ишлов беринг, Вақт келди! Менга интилинг! Шунда Мен олдингизга бораман, Ёмғир ёғдиргандай, сизга нажот бераман.</verse>
				<verse number="13">Сен ёвузликни экдинг, Адолатсизликни ўриб олдинг, Ёлғоннинг мевасидан единг. Сен ўз йўлингга таянганинг учун, Сон–саноқсиз сипоҳларингга ишонганинг учун,</verse>
				<verse number="14">Жангу жадаллар сени четлаб ўтмайди. Шоҳ Шалман Байт–Арбэлни жангда вайрон қилгандай, Хотин, бола–чақаларни тошга уриб ўлдиргандай, Ҳамма шаҳарларинг вайрон бўлади.</verse>
				<verse number="15">Эй Байтил, сен қабиҳликлар қилганинг учун, Бу кунлар бошингга тушади. Тонг отгач, эй Исроил, шоҳинг ўлдирилади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни болалигида яхши кўрар эдим, Ўз ўғлонимни Мисрдан чақириб олган эдим.</verse>
				<verse number="2">Уни қанча кўп чақирсам, Мендан шунча кўп узоқлашарди. Баалга қурбонликлар келтирарди, Бутларга тутатқилар назр қиларди.</verse>
				<verse number="3">Эфрайимга юришни Мен ўргатган эдим, Уни қўлларимда кўтариб юрган эдим. Аммо қилган ғамхўрлигимни у билмади.</verse>
				<verse number="4">Мен эса уни меҳр ила етаклагандим, Муҳаббат ришталари ила олиб юрган эдим. Бўйнидан бўйинтуруқни олиб ташлагандим, Олдига энгашиб, уни озиқлантиргандим.</verse>
				<verse number="5">Халқим тавба қилишдан бош тортди. Шунинг учун Мен уларни энди Мисрга жўнатиб жазоламайман, Золим Оссурияга тобе қиламан.</verse>
				<verse number="6">Шаҳарларида қилич ҳукм суради, Дарвозаларининг тамбаларини йўқ қилади. Ёвуз режалари туфайли халқим қиличдан ҳалоқ бўлади.</verse>
				<verse number="7">Қачон қараса улар Мендан юзини ўгиришади. Яна Менга — Худойи Таолога фарёд қилишади, Аммо Мен уларни асло юксалтирмайман.</verse>
				<verse number="8">Эй Эфрайим, қандай қилиб сендан воз кечай?! Эй Исроил, қандай қилиб сени ташлаб кетай?! Адмани йўқ қилганимдай сени йўқ қила олармиканман?! Завўйимга қилганимни сенга қила олармиканман?! Бундай қилишга юрагим бетламас асло! Сенга бўлган меҳрим уйғонди.</verse>
				<verse number="9">Йўқ, сочмайман сенга қаҳр–ғазабимни, Эй Эфрайим, қайта барбод қилмайман сени, Зеро, Мен Худоман, инсон эмас, Орангиздаги Муқаддас Худоман, Олдингизга жаҳл билан бормайман.</verse>
				<verse number="10">Шердай ўкирганимда халқим ортимдан эргашади, Овозимни эшитгач, фарзандларим ғарбдан титраб келишади.</verse>
				<verse number="11">Улар Мисрдан ҳам қушлардай титраб келишади, Оссурия юртидан ҳам каптарлардай қалтираб келишади. Мен уларни уйларига элтиб қўяман, — Эгамизнинг каломи шудир. —</verse>
				<verse number="12">Эфрайим атрофимни ёлғон билан ўраб ташлади, Исроил хонадони Мени ҳийлага кўмиб ташлади. Яҳудо халқи Менга қарши бош кўтарди, Менга, Муқаддас Худога улар итоат қилмаяпти.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Эфрайим гармсел боқиб юрар, Кун бўйи шарқдан эсган шамол кетидан қувар. Ёлғону зўравонликни у орттирар. Оссурия билан сулҳ тузиб, Зайтун мойини Мисрга жўнатар.</verse>
				<verse number="2">ЯҳудогаЭгамиз даъво қилади. Ёқуб наслининг таъзирини У беради, Тутган йўлига яраша уни жазолайди.</verse>
				<verse number="3">Онасининг қорнидаёқ Ёқуб акаси билан талашган, Улғайгач эса Худо билан олишган.</verse>
				<verse number="4">Фаришта билан олишиб, уни енгган эди, Кейин йиғлаб, илтифот қилишини сўраганди. Байтилда Ёқуб Худони топганди, Ўша ерда Худо билан суҳбат қурганди.</verse>
				<verse number="5">Сарвари Олам — Худо Ўшадир, Эгамиздир Унинг номи!</verse>
				<verse number="6">Эй Ёқуб насли, Худойингизга қайтинг. Севги ва адолатга интилинг, Сабр–тоқат ила Худодан умид қилинг.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз шундай дейди: “Халқим тарозидан урган савдогарга ўхшайди, Фирибгарлик қилишни улар хўп яхши кўради.</verse>
				<verse number="8">‘О, мен бойман’, деб мақтанасан, эй Эфрайим. ‘Мен ўзимга давлат орттирдим, Боримни пешана терим билан топдим. Ҳеч ким мени гуноҳда айблай олмас.’</verse>
				<verse number="9">Аммо Эгангиз Худо — Менман, Сени Мисрдан олиб чиққанман. Мен сенга саҳрода зоҳир бўлар эдим, Ўша даврдагидай сени яна чодирларда яшаттираман.</verse>
				<verse number="10">Мен пайғамбарларга гапиргандим, Ўзим уларга кўп ваҳийлар бергандим, Улар орқали маталлар айтгандим.”</verse>
				<verse number="11">Гиладда бутпарастлик қилинди. Унинг аҳли албатта барҳам топади. Гилгалда буқалар қурбонлик қилинди, Қурбонгоҳлар эгатлардаги беҳисоб тош уюмларга ўхшайди.</verse>
				<verse number="12">Ёқуб Орам юртига қочиб борди, Хотин олиш учун у хизмат қилди, Қалин эвазига қўйлар боқди.</verse>
				<verse number="13">Сўнг Эгамиз пайғамбар орқали Исроилни Мисрдан олиб чиқди, Пайғамбар уларга ғамхўрлик қилди.</verse>
				<verse number="14">Аммо Эфрайим Эгамизни қаттиқ ранжитди. Тўккан қон учун Эфрайимни Раббий жазолайди, Уни ҳақоратлагани учун адабини беради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Эгамиз шундай дейди: “Илгари Эфрайим гапирганда ҳаммани титроқ босарди, Исроилда унинг мартабаси улуғ эди. Аммо Эфрайим Баалга сажда қилиб, гуноҳ орттирди, Шундай қилиб, ўзини ўлимга маҳкум этди.</verse>
				<verse number="2">Ҳозир ҳам халқим гуноҳ устига гуноҳ қилишар. Ўзларига бутлар ясашар, Кумушдан маҳорат билан санамлар ишлашар, Буларнинг барчаси бор–йўғи ҳунарманднинг иши! Бундай одамлар тўғрисида бордир бир матал: Бутга қурбонлик қилган — бузоқни ўпган бўлар!</verse>
				<verse number="3">Шунинг учун улар тонгги тумандай бўлади, Бирпасда ғойиб бўладиган шудрингга ўхшаб қолади. Шамол хирмондан учирган тўпондай улар ғойиб бўлади, Мўридан чиқадиган тутунга ўхшаб қолади.</verse>
				<verse number="4">Аммо Эгангиз Худо — Менман. Эй Исроил, сени Мисрдан олиб чиққанман. Мендан бошқа Худони сен билмайсан, Мендан бошқа йўқдир нажоткоринг.</verse>
				<verse number="5">Мен саҳрода сенга ғамхўрлик қилдим, Сувсиз қақраган чўлда сени боқдим.</verse>
				<verse number="6">Сени боққанимда қорнинг тўйди, Қорнинг тўйгач, манман бўлиб кетдинг, Шу сабабдан сен Мени унутдинг.</verse>
				<verse number="7">Энди Мен йўлингни қоплондай пойлайман, Сенга бир шердай ҳужум қиламан.</verse>
				<verse number="8">Болаларидан айрилган она айиқ каби ташланаман, Сени тилка–пора қиламан. Ўша жойдаёқ сени шердай ғажийман, Йиртқичга ўхшаб сени қонга белайман.</verse>
				<verse number="9">Эй Исроил, ўз бошингга ўзинг бало орттирдинг, Ахир, Менга — Ўз Мададкорингга қарши чиқдинг.</verse>
				<verse number="10">Шаҳарларингни қутқарадиган шоҳинг қани?! ‘Бизга шоҳу ҳокимлар бер’, деб сўраган бошлиқларинг қани?!</verse>
				<verse number="11">Мен жаҳл устида сенга шоҳларни бердим, Ғазабга минганимда уларни олиб ташладим.</verse>
				<verse number="12">Эфрайимнинг жинояти ёзиб қўйилган, Ҳа, унинг гуноҳи китобга битилган.</verse>
				<verse number="13">Исроилнинг яшашга имконияти бор эди, Аммо у нодон болага ўхшади, Онани тўлғоқ тутганда, У қориндан чиқишни хоҳламади.</verse>
				<verse number="14">Мен бу халқни ўликлар диёридан қутқарармиканман?! Уларни ўлимдан халос қилармиканман?! Эй ўлим, қирғин олиб келгин! Эй ўликлар диёри, ҳалокатли кучингни кўрсатгин! Энди Мен раҳм–шафқат қилмайман.”</verse>
				<verse number="15">Исроил қариндошлари орасида Серпушт ва фаровон бўлса–да, Эгамиз унинг устига шарқ шамолини юборади, Саҳродан эсган гармселни жўнатади. Исроилнинг булоғини қуритади, Унинг чашмасини қовжиратади. Хазинасидаги қимматбаҳо зийнатларини тортиб олади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Самария аҳолиси ўз Худосига қарши бош кўтарди, Энди улар гуноҳининг жазосини тортади. Улар қиличдан ҳалок бўлади, Душманлар гўдакларини ерга уриб ўлдиради, Ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёради.</verse>
				<verse number="2">Эй Исроил, Эганг Худога қайтгин! Ахир, гуноҳ туфайли сен қуладинг.</verse>
				<verse number="3">Гапингни тайёрлаб, Эгамизга қайт. Сен Унга шундай деб айт: “Гуноҳларимиздан кечиб юборгин, Ибодатимизни қабул қилгин. Биз Сенга мадҳиямизни назр қиламиз.</verse>
				<verse number="4">Оссурия бизга нажот бермайди, Биз жанговар отларга минмаймиз. Қўл билан ясалган бутларни Энди биз: ‘худоларимиз’, деб атамаймиз. Эй Эгамиз, биз — етимларга Фақат Сен раҳм–шафқат қиласан.”</verse>
				<verse number="5">Эгамиз шундай дейди: “Мен халқимга шифо бериб, Уларни бевафоликдан қайтараман, Уларга қайта кўнгил қўяман, Мен жаҳлдан тушдим.</verse>
				<verse number="6">Мен Исроил учун шудрингдай бўламан, Шунда Исроил нилуфардай очилади, Лубнон ўрмонидай томир отади.</verse>
				<verse number="7">Уларнинг новдалари ўсиб чиқади, Зайтун дарахтидай кўркам бўлади, Лубнон садридай муаттар ҳид таратади.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг соясида халқлар яшайди. Исроил мўл буғдой етиштиради, Улар узумзордай кўп ҳосил беришади, Лубнон шаробидай машҳур бўлишади.</verse>
				<verse number="9">Эй Эфрайим, бутларинг билан Менинг ишим йўқ! Мен ибодатларингга жавоб бераман, Сенга ғамхўрлик қиламан. Мен доим яшил сарв дарахти кабидирман, Олган мўл ҳосилингнинг манбаидирман.”</verse>
				<verse number="10">Ким доно бўлса, Бу ерда ёзилган сўзларни тушунади, Ким фаҳм–фаросатли бўлса, Буларнинг ҳаммасини англаб олади. Эгамизнинг йўллари тўғридир. Солиҳлар улардан юради, Исёнчилар эса қоқилиб тушади.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="29">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Патувал ўғли Йўэлга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="2">Эй, оқсоқоллар, буни эшитинг! Яҳудо одамлари, сиз қулоқ тутинг! Юз берганми ҳеч бундай фалокат Сизнинг ёки ота–боболарингиз замонида?!</verse>
				<verse number="3">Бу ҳақда фарзандларингизга айтинг сиз, Болаларига сўзлаб берсин фарзандларингиз, Кейинги авлодга етказсин набираларингиз.</verse>
				<verse number="4">Қирғин келтирувчи чигирткадан қолганини Еб битирди кемирувчи чигиртка галаси. Кемирувчи чигиртка галасидан қолганини Еб битирди сакрайдиган чигиртка галаси. Сакрайдиган чигирткадан қолганини Еб битирди қиртишловчи чигиртка галаси.</verse>
				<verse number="5">Уйғонинглар, эй, майхўрлар, йиғланглар! Эй, шаробхўрлар, фарёд қилинглар! Шароб оғзингиздан тортиб олинди, ахир.</verse>
				<verse number="6">Бостириб келди юртимизга лашкарлар, Сон–саноқсиз кучли баҳодирлар. Арслон тишига ўхшар тишлари, Гўё урғочи арслонники қозиқ тишлари.</verse>
				<verse number="7">Узумзорларимизни улар пайҳон қилишди, Анжир дарахтларимизни синдиришди, Шохларию новдалар пўстлоғин шилиб, Ҳаммасини шип–шийдам қилишди.</verse>
				<verse number="8">Қанорга ўранинг, эй, одамлар, фарёд қилинг, Куёвидан жудо бўлган келинчак каби.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз уйидан узилган шароб, дон назри, Аза тутаётир Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари.</verse>
				<verse number="10">Хароб бўлди экинзорлар, Мотам тутаётир далалар. Буғдой бошоқлари қовжираб қолди, Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади, зайтун мойи ҳам тамом қуриди.</verse>
				<verse number="11">Қайғурмайсизларми, эй, деҳқонлар?! Фарёд солмайсизларми, эй, боғбонлар?! Нобуд бўлиб кетди–ку арпа, буғдойингиз, Хароб бўлиб кетди–ку жамики ҳосилингиз.</verse>
				<verse number="12">Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди!</verse>
				<verse number="13">Қанорга ўраниб мотам тутинг, эй, руҳонийлар! Фарёд қилинг қурбонгоҳда хизмат қиладиганлар! Тунни ҳам қанорда ўтказинг сизлар, Эй, Худойимнинг хизматида юрганлар! Худойингиз уйида назр қилгани Дон ва шароб қолмади, ахир.</verse>
				<verse number="14">Рўза кунларини белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар. Йиғиб келинглар оқсоқолларни, Юртнинг жамики аҳолисини. Эгангиз Худонинг уйига йиғинглар, Эгамизга илтижо қилиб ёлворинглар!</verse>
				<verse number="15">Шўримиз қурисин, эвоҳ! Эгамизнинг кунига оз қолди, Қодир Худо кулфат келтиради!</verse>
				<verse number="16">Ризқ–рўзимиз кўз ўнгимизда қирқилди–ку! Худойимиз уйида шод–хуррамлик тугади–ку!</verse>
				<verse number="17">Кесаклар тагида уруғлар нобуд бўлди, Донли экинлар унмасдан қолди. Омборхоналар бўм–бўш ётибди, Дон омборлари хароб бўлибди.</verse>
				<verse number="18">Инграмоқда ҳайвонлар нақадар! Ахир, қуриган–ку ўтлоқлар. Дайдиб юрар мол подалари, Гангиган ҳатто қўй сурувлари.</verse>
				<verse number="19">Эй Эгам, Сенга мен фарёд қилурман! Ахир, олов ямлади даштдаги яйловларни, Ёнғин йўқ қилди даладаги дарахтларни.</verse>
				<verse number="20">Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам Сенга нола қилмоқда! Ахир, ирмоқлар ҳам қуриб кетди, Даштдаги яйловларни олов ямлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Сиондабурғу чалинглар! Эгамизнингмуқаддас тоғида бонг уринглар! Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли, Ахир, келяпти Эгамизнинг куни. У кунга оз вақт қолди.</verse>
				<verse number="2">Зимзиё зулмат куни бўлур у кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлур у кун! Катта кучли лашкар юртни босар, Ёришган тонгдай тоғлар узра ёйилар. Бунақаси азалдан ҳеч содир бўлган эмас, Бундан кейин ҳам ҳеч қачон содир бўлмас.</verse>
				<verse number="3">Аланга ютиб борар улар олдидан, Олов гувиллаб ёнар улар ортидан, Бирон жонзот қочиб қутулмас улардан. Илгари эди замин Адан боғидай, Энди бўлиб қолди қақроқ саҳродай.</verse>
				<verse number="4">Уларнинг кўриниши отларга ўхшар, Жанг отлари каби ҳужум қилишар.</verse>
				<verse number="5">Тоғ чўққиларига сакраб чиқишар, Жанг аравасидай гумбурлаб чопар, Ёнаётган хас–чўп каби чирсиллар, Жангга тайёр бўлиб саф тортган Кучли лашкарга ўхшар улар.</verse>
				<verse number="6">Уларнинг олдида халқлар даҳшатга тушар, Ҳамманинг юзи бўздай оқариб кетар.</verse>
				<verse number="7">Жангчилардай ҳужум қилар бу лашкар, Сипоҳлардай девордан ошиб тушар. Сафдан четга чиқмай олға босишар.</verse>
				<verse number="8">Бир–бирларин туртмаслар, Ҳаммаси ўз йўлида кетар. Ғовларни ҳам ёриб ўтишар, Ҳеч нарса уларни тўхтата олмас.</verse>
				<verse number="9">Бостириб боришар улар шаҳарга, Ёпирилишар шаҳар деворларига. Уйларга тирмашиб чиқишар, Ўғридай деразалардан ичкарига киришар.</verse>
				<verse number="10">Уларнинг олдида замин титрар, Осмону фалак қалтираб турар. Қуёш ҳам, ой ҳам қораяр, Юлдузлар нури сўнар.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз лашкарнинг бошида турар, Лашкарига Ўз садосин берар. Нақадар беҳисоб Унинг қўшини, Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли. Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли! Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?!</verse>
				<verse number="12">Эгамизнинг каломи шудир: “Ҳозир ҳам кеч эмас, Рўза тутиб, йиғлаб, қайғуриб, Бутун қалбингиз билан Менга қайтинглар.</verse>
				<verse number="13">Кийимингизни эмас, бағрингизни йиртинглар.” Эгангиз Худога қайтинглар, У иноятли, Раҳмдил, жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир, Ғазабидан тушиб кечирадиган Худодир.</verse>
				<verse number="14">Ким билсин, У шаштидан қайтар, Балки хирмонингизга барака берар. Шунда Эгангиз Худога сизлар Дон билан шароб назрин тақдим қиласизлар.</verse>
				<verse number="15">Бурғу чалинг Сионда! Рўза кунларин белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар.</verse>
				<verse number="16">Йиғинг жамики халқни, Пок қилинг жамоани. Чақиртиринг қарияларни, Олиб келинг болалару эмизикли гўдакларни. Ҳатто янги келин–куёвлар ҳам Чимилдиқдан чиқиб келишсин.</verse>
				<verse number="17">Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида Йиғлашсин Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари, Ёлворишсин шундай дея Худога: “Эй Эгамиз, шафқат қилгин халқингга, Мулкинг бўлган Исроил эллар аро кулги бўлмасин. ‘Уларнинг Худоси қани?!’ дея халқлар бизни мазах қилмасин!”</verse>
				<verse number="18">Эгамиз Ўз юртига жон куйдирди шул замон, Ўз халқига раҳм қилди У ўшал он.</verse>
				<verse number="19">Жавоб берди У халқига шундай дебон: “Тўқ бўласиз, сизларга бераман шароб, мой ва дон. Халқлар орасида мазах бўлишингизга энди йўл қўймайман.</verse>
				<verse number="20">Даф қиламан шимолдан келган лашкарларни, Ҳайдаб соламан қақроқ, ҳувиллаган саҳрога уларни. Ўлик денгизга улоқтираман илғор қисмларини, Ўрта ер денгизига сураман орқа қисмларини. Жасадларидан қўланса ҳид анқийди.” Бажо қилди Эгамиз буюк ишларини!</verse>
				<verse number="21">Эй замин, қўрқма! Хурсанд бўл, шодлан. Бажо қилди Эгамиз буюк ишларини!</verse>
				<verse number="22">Қўрқманглар энди, эй, ёввойи ҳайвонлар, Чунки ям–яшилдир даштдаги яйловлар, Мева бераётир энди дарахтлар, Анжир ва узумнинг ҳосили мўлдир.</verse>
				<verse number="23">Эй Сион халқи, хурсанд бўлинглар, Эгангиз Худонинг ишларидан севининглар. Сизларга У ён босиб, ёмғирни мўл ёғдирди. Олдингидай, куз, баҳорда ёмғирни қуйдирди.</verse>
				<verse number="24">Энди хирмонлар донга тўлиб кетади, Хумлар шаробу мой билан тўлиб–тошади.</verse>
				<verse number="25">Эгамиз шундай дейди: “Зарар кўрдингиз қирғин келтирувчи, Емирувчи чигирткалар дастидан, Экинзорларингизни кемириб ташлаган Сакрайдиган чигиртка галаси дастидан, Кўрган зарарингизни Мен қоплайман. Бу кучли лашкарни сизга қарши Мен юборганман.</verse>
				<verse number="26">Энди сизлар хоҳлаганингизча ейсиз, Сизлар учун ажойиботлар кўрсатган Мен, Эгангиз Худога ҳамду сано айтасиз. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!</verse>
				<verse number="27">Эй Исроил, Мен орангда эканимни билиб оласан шунда, Мен Эгангиз Худоман, йўқдир Мендан бошқаси. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!</verse>
				<verse number="28">Сўнгра Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башорат қилурлар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрурлар қарияларингиз.</verse>
				<verse number="29">Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда, Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига.</verse>
				<verse number="30">null</verse>
				<verse number="31">Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.”</verse>
				<verse number="32">Шунда Худо даъват этган одамлар омон қолади. Ҳа, Эгамизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади. Эгамиз айтганидай, Сион тоғига ва Қуддусга қочиб борганлар нажот топишади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эгамиз шундай дейди: “Ўша кунларда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг олдинги мавқеини тиклайман.</verse>
				<verse number="2">Сўнг барча халқларни йиғиб, Ҳукм водийсига олиб тушаман. У ерда халқим Исроил ҳақи учун улар билан даъволашаман, чунки улар Менинг халқимни турли элларга тарқатиб юбордилар. Юртимни эса ўзаро бўлишиб олдилар.</verse>
				<verse number="3">Улар халқим учун қуръа ташлаб, ўғил–қизларимни сотиб юбордилар. Тушган пулга фоҳишабозлигу айш–ишрат қилдилар.</verse>
				<verse number="4">Эй Тир, Сидон ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман.</verse>
				<verse number="5">Сизлар олтину кумушларимни тортиб олдингиз, қимматбаҳо хазиналаримни саждагоҳларингизга олиб кетдингиз.</verse>
				<verse number="6">Яҳудо ва Қуддус халқини юнонларга сотиб, ўз ватанидан йироқ қилдингиз.</verse>
				<verse number="7">Энди Мен Яҳудо ва Қуддус халқини сизлар сотган юртлардан олиб чиқаман. Қилмишингизга яраша жазоингизни бераман.</verse>
				<verse number="8">Ўғил–қизларингизни Яҳудо халқига сотаман, улар эса фарзандларингизни олисдаги бир халққа — Саволикларга сотишади.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди.</verse>
				<verse number="9">Халқлар орасида шундай деб эълон қилинг: “Жангга тайёрланиб, жангчиларни сафарбар қилинг! Сипоҳларингиз ҳужум қилсин!</verse>
				<verse number="10">Омочларингиздан ясанг қиличлар, Ўроқларингиздан қилинг найзалар. Заифлар ҳам қўлига қурол тутсин.</verse>
				<verse number="11">Эй теваракдаги халқлар, шошилинг, Қани, ҳаммангиз водийда тўпланинг.” Ўз сипоҳларингни, эй Эгам, чақир!</verse>
				<verse number="12">Эгамиз шундай дейди: “Барча халқлар бўлсин сафарбар, Ҳукм водийсига келишсин улар. Мен у ерда ўтирурман, Ҳамма халқлар устидан ҳукм чиқарурман.</verse>
				<verse number="13">Қани келинглар, Етилган буғдойни ўргандай уларни ўринглар, Пишган узумни эзгандай, босиб йўқ қилинглар, Хумлар тўлган, Уларнинг қабиҳликлари билан тўлиб–тошган.”</verse>
				<verse number="14">Минг–минглаб оломон Тўпланган Ҳукм водийсида! Зотан, яқинлашгандир Эгамизнинг куни Ҳукм водийсига.</verse>
				<verse number="15">Қуёш ҳам, ой ҳам қорайган, Юлдузлар нури сўнган.</verse>
				<verse number="16">Эгам Сиондан туриб ҳайқирар, Қуддусдан гулдурос овози янграр, Еру осмон ларзага келар. Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар, У Исроил халқининг қўрғони бўлар.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз шундай дейди: “Эй халқим, шунда сизлар Эгангиз Худо Мен эканлигимни биласизлар. Мен муқаддас тоғим Сионда қурганман маскан. Табаррук бир шаҳар бўлади Қуддус, Босқинчилар энди асло унга қилмас тажовуз.</verse>
				<verse number="18">Ўша куни сут оқар қирлардан, Узум шарбати келар тоғлардан, Яҳудодаги ўзанлар сувга тўлар, Менинг уйимдан булоқ отилиб чиқар, Қақроқ Шитим водийсини суғорар.</verse>
				<verse number="19">Миср ҳувиллаб, Эдом бўм–бўш саҳрога айланар. Оҳ, Яҳудо халқига зулм ўтказди улар, Бегуноҳ одамларнинг қонин тўкдилар.</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">Мен албатта жазолайман уларни! Асло оқламайман жиноятчиларни! Яҳудо эса абадий яшар, Қуддус авлодлар оша барқарор бўлар. Мен, Эгангиз, Сионда қурганман маскан.”</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="30">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Ушбу китобда тахувалик чўпонлардан бири бўлган Амоснинг сўзлари баён этилган. Исроил тўғрисидаги бу сўзлар Амосга зилзиладан икки йил аввал ваҳий орқали аён бўлган эди. Ўша даврда Яҳудо юртида шоҳ Уззиё, Исроил юртида эса Йўш ўғли шоҳ Ёрибом ҳукмронлик қилаётган эдилар.</verse>
				<verse number="2">Амос шундай деди: “ЭгамизСиондан туриб ўкиради, Қуддусдан гулдурос овози янграйди! Чўпонларнинг яйловлари қуриб қолади, Кармил чўққисидаги ўтлар хазон бўлади.”</verse>
				<verse number="3">Эгамиз шундай демоқда: “Дамашқ аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар Гилад аҳолисини темир тишли хўптир билан янчиди.</verse>
				<verse number="4">Шундай экан, Мен шоҳ Хазайилнинг саройига олов ёғдираман, Олов Банҳададнинг қалъаларини куйдириб ташлайди.</verse>
				<verse number="5">Мен Дамашқ дарвозаларининг тамбаларини синдираман. “Қабиҳлик водийси”нинг ҳукмдорини йўқ қиламан, Байт–Эденда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан. Орам халқи асирликка тушади, Хир юртига олиб кетилади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз шундай демоқда: “Ғазо аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар бутун бир халқни асирликка олиб, Эдомга қул қилиб сотдилар.</verse>
				<verse number="7">Шундай экан, Мен Ғазо деворига олов ёғдираман, Олов Ғазо қалъаларини куйдириб ташлайди.</verse>
				<verse number="8">Мен Ашдод шаҳрининг ҳукмдорини йўқ қиламан, Ашқалонда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан. Эхрон шаҳрига қарши қўл кўтараман, Омон қолган Филистларни қириб ташлайман!” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз шундай демоқда: “Тир аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар биродарлик иттифоқини унутиб, Бутун бир халқни Эдомликларга қул қилиб сотдилар.</verse>
				<verse number="10">Шундай экан, Мен Тир деворига олов ёғдираман, Олов Тир қалъаларини куйдириб ташлайди.”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз шундай демоқда: “Эдом аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар қардоши Исроил халқига раҳм қилмадилар. Уларни қилич билан таъқиб қилиб, Қаҳрини чексиз сочдилар, Ғазабидан ҳеч тушмадилар.</verse>
				<verse number="12">Шундай экан, Мен Темон шаҳрига олов ёғдираман, Бозрах қалъаларини олов куйдириб ташлайди.”</verse>
				<verse number="13">Эгамиз шундай демоқда: “Оммон халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди, Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар ҳудудини кенгайтириш учун Гиладга ҳужум қилдилар, Ўшанда ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёрдилар.</verse>
				<verse number="14">Шундай экан, Мен Рабба шаҳрининг деворига ўт қўяман, Олов Рабба қалъаларини куйдириб ташлайди. Ўша куни жангдаги ҳайқириқлар фалакни тутади, Жанг бўрон каби авж олади.</verse>
				<verse number="15">Оммон шоҳи сургун қилинади, У билан бирга мулозимлар ҳам олиб кетилади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эгамиз шундай демоқда: “Мўаб халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар Эдом шоҳининг қабрини булғадилар, Суякларини ёндириб оҳак қилдилар.</verse>
				<verse number="2">Шундай экан, Мен Мўаб устига олов ёғдираман, Олов Харийўт қалъаларини куйдириб ташлайди. Шовқин–сурон остида, босқинчиларнинг ҳайқириқларию, Бурғу садолари остида Мўаб халқи ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="3">Мен Мўаб ҳукмдорини йўқ қиламан, У билан бирга мулозимларини қириб ташлайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз шундай демоқда: “Яҳудо халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар қонунларимдан юз ўгирдилар. Қоидаларимни бажармадилар. Ота–боболари сингари сохта худоларга сиғиниб, Ҳақ йўлдан оздилар.</verse>
				<verse number="5">Шундай экан, Мен Яҳудо юртига олов ёғдираман, Олов Қуддус қалъаларини куйдириб ташлайди.”</verse>
				<verse number="6">Эгамиз шундай демоқда: “Исроил халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар айбсизларни пулга сотяптилар. Камбағалларни бир жуфт чориққа алмаштиряптилар.</verse>
				<verse number="7">Йўқсилнинг бошини тупроққа қориб, оёқ ости қиляптилар, Мазлумни йўлдан четга итариб чиқаряптилар. Ота ва ўғил битта жувон билан ётиб, Мени бадном қиляптилар.</verse>
				<verse number="8">Улар ҳар бир қурбонгоҳ олдида Гаровга олган либослар устида ётибдилар. Ўз Худосининг уйида, Жарима эвазига олган шаробни ичяптилар.</verse>
				<verse number="9">Эй Исроил халқи, Мен сизни деб, Амор халқини йўқ қилган эдим. Уларнинг бўй–басти садр дарахтидай баланд, Эман дарахтидай бақувват бўлган бўлса–да, Мен уларнинг мевасини қовжиратган эдим, Илдизини қуритган эдим.</verse>
				<verse number="10">Амор халқининг юртини сизларга мулк қилиб бераман деб, Сизларни Миср юртидан олиб чиққандим. Қирқ йил саҳрода сизларга йўл кўрсатиб юргандим.</verse>
				<verse number="11">Фарзандларингиздан пайғамбарлар тайинладим, Ҳа, Ўзимга йигитларингиздан назрлар танладим. Шундай эмасми, эй Исроил халқи?! — деб айтмоқда Эгамиз. —</verse>
				<verse number="12">Сизлар эса назр қилинган одамларимга шароб ичирдингиз, Пайғамбарларимга: ‘Башорат қилманглар!’ деб буюрдингиз.</verse>
				<verse number="13">Мана, энди сизларни шу қадар эзаманки, Сизлар оғир юк остида ғирчиллаган аравадай бўласиз.</verse>
				<verse number="14">Ўшанда чаққонлар ҳам қочиб қутулолмайди, Паҳлавонлар ҳам кучдан қолади, Ҳатто жангчилар ҳам жонини сақлай олмайди.</verse>
				<verse number="15">Камончи дош беролмайди, Чопарлар қутқара олмайди ўзини, Отлиқлар сақлай олмайди жонини.</verse>
				<verse number="16">Ўша куни жасурларнинг энг довюраги ҳам Қурол–аслаҳаларини ташлаб қочади.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эй Исроил халқи, Эгамизнинг сўзларига қулоқ солинг. У Мисрдан олиб чиққан бутун халқингизга шундай деб айтмоқда:</verse>
				<verse number="2">“Ер юзидаги барча халқлар орасидан Ёлғиз сизларни танлаб олган эдим. Шу сабабдан ҳам гуноҳларингизга тоқат қила олмайман, Қилган ҳамма гуноҳларингиз учун сизларни жазолайман.”</verse>
				<verse number="3">Икки киши келишиб олгандан кейингина бирга йўлга тушади.</verse>
				<verse number="4">Шер қурбонини кўзлаб қўйсагина, ўрмонда ўкиради, Шервачча ўлжасини ушласагина, уясида ириллайди.</verse>
				<verse number="5">Тузоққа емиш қўйилсагина, қуш сиртмоққа тушади, Тузоққа ҳеч нарса илинмаса, сиртмоқ тортилмайди.</verse>
				<verse number="6">Хўш, шаҳарда бурғу чалинса, ким саросимага тушмайди?! Эгамизнинг иродасисиз ҳеч бир кулфат шаҳарга келмайди.</verse>
				<verse number="7">Дарҳақиқат, Эгамиз Раббий Ўз сирини пайғамбарларига аён қилади, Сирини ўша хизматкорларига аён қилмай туриб, У ҳеч нарса қилмайди.</verse>
				<verse number="8">Ана, шер ўкирди! Ким қўрқмайди?! Ана, Эгамиз Раббий гапирди! Ким башорат қилмайди?!</verse>
				<verse number="9">Ашдод қалъаларида эълон қилинг, Миср қалъаларида шундай деб жар солинг: “Самария атрофидаги қирларда тўпланинг, У ердаги авжга чиққан ғалаённи бир кўринг, Зўравонликнинг гувоҳи бўлинг.”</verse>
				<verse number="10">Эгамиз шундай демоқда: “Самарияликлар қалъаларини ҳаром бойликка тўлдирдилар, Тўғрилик нималигини улар билмайдилар.”</verse>
				<verse number="11">Шу сабабдан Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Душман Самарияни қуршовга олади, Истеҳкомларини вайрон қилади, Самария қалъалари талон–тарож бўлади.”</verse>
				<verse number="12">Эгамиз шундай демоқда: “Арслоннинг оғзидан қўзичоқни тортиб олмоқчи бўлган чўпон, қўзичоқнинг икки туёғини ёки қулоғининг бир парчасини тортиб олади, холос. Шу сингари, Самарияда истиқомат қилувчи Исроил халқидан айримларигина омон қолади, улар бор–йўғи курсисининг бир парчасига, тўшагининг бир қисмигагина эга бўлади.”</verse>
				<verse number="13">Парвардигори Олам — Эгамиз Раббий демоқда: “Гапимни эшитинг! Ёқуб хонадонига қарши гувоҳлик беринг!</verse>
				<verse number="14">Мен Исроил халқини қилган гуноҳи учун жазолайман, Ўша куни Байтил қурбонгоҳларини вайрон қиламан. Қурбонгоҳнинг шохлари кесилиб, ерга тушиб ётади.</verse>
				<verse number="15">Мен қишки ва ёзги саройларни бузиб ташлайман, Фил суяги билан безатилган кошоналарни вайрон қиламан, Барча ҳашаматли уйларни йўқ қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Эй Самария аёллари, эшитинг! Сизлар Башандаги бўрдоқи сигирлардай семириб кетгансиз, Камбағалларга жабр қиласиз, йўқсилни эзасиз, Эрларингиздан ичкилик талаб қиласиз.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз Раббий Ўз муқаддас номи ҳақи онт ичиб демоқда: “Шундай кунлар келадики, Сизларни илмоқлар билан судраб кетишади, Орқада қолганларингизни қармоқлар билан тортиб кетишади.</verse>
				<verse number="3">Ҳар бирингиз тўппа–тўғри девордаги тешиклардан чиқиб кетасизлар. Сизларни Хармонга улоқтиришади, — деб айтмоқда Эгамиз. —</verse>
				<verse number="4">Қани, энди Байтилга бориб гуноҳ қилаверинг! Гилгалда гуноҳларингизни кўпайтиринг! Саҳардан қурбонликлар келтиринг, Эртасига ушрлар олиб келинг!</verse>
				<verse number="5">Хамиртурушли нонларни Менга шукрона назри қилинг, Кўнгилдан чиқариб берган қурбонлигингиз ҳақида Жар солиб ҳаммага айтинг, Ахир, бундай қилишни хўп яхши кўрасиз, эй Исроил халқи! — деб айтмоқда ЭгамизРаббий. —</verse>
				<verse number="6">Мен ҳамма шаҳарларингизда сизларга Тишингизнинг кирини сўрдирдим, Қишлоқларингизни нонга зор қилдим, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —</verse>
				<verse number="7">Экинзорларингизга сув керак бўлганда, Мен ёмғир ёғдирмадим. Бир шаҳарга ёмғир ёғдириб, Бошқасига ёғдирмас эдим. Бир далани ёмғир сувига тўйдирардим, Бошқасига ёмғир ёғдирмай, қуритар эдим.</verse>
				<verse number="8">Шунда икки–уч шаҳар аҳолиси сув ичгани Бошқа шаҳарга оёғини судраб борарди. Лекин сизлар сувга тўймадингизлар. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —</verse>
				<verse number="9">Мен ҳосилингизга шира ва оққиров қасалини юбордим. Чигирткалар қайта–қайта боғу узумзорларингизни, Анжир ва зайтун дарахтларингизни нобуд қилди, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —</verse>
				<verse number="10">Мисрда бўлгани каби, орангизга фалокат юбордим. Йигитларингизни қиличдан ўтказдим, Отларингизни душманларингизга бердим. Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан Димоғингизни тўлдирдим. Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —</verse>
				<verse number="11">Садўм ва Ғамўрани йўқ қилганим каби, Мен кўпларингизни йўқ қилдим. Сизлар алангадан чиқариб олинган ёнаётган ўтиндай эдингизлар. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —</verse>
				<verse number="12">Шундай экан, эй Исроил, Мен сени жазолайман. Худонинг олдида ҳисоб беришга тайёрлангин!”</verse>
				<verse number="13">Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У ўй–фикрини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Эй Исроил халқи, мен сен ҳақингда айтаётган марсиямга қулоқ солгин:</verse>
				<verse number="2">Бокира қиз Исроил талафот кўрди, Энди у ҳеч қачон ўзини ўнглаб олмайди! Ташлаб кетилган, у ўз юртида ағнаб ётади, Унга туриш учун ҳеч ким ёрдам бермайди.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Бир шаҳрингдан жангга чиққан мингта жангчидан Юзтаси омон қолади. Бошқа шаҳрингдан жангга чиққан юзта жангчидан Ўнтаси омон қолади.”</verse>
				<verse number="4">Исроил халқига Эгамиз шундай демоқда: “Менга интилинглар, шунда яшайсизлар.</verse>
				<verse number="5">Байтилга эса борманглар, Гилгалга оёқ босманглар, Бэршэва томон ўтиб юрманглар. Ахир, Гилгал аҳолиси сургун қилинади, Байтил буткул вайрон бўлади.”</verse>
				<verse number="6">Эгамизга интилинг, шунда яшайсиз. Акс ҳолда, эй Юсуф хонадони, Сизга Худо оловдай ёпирилади, Олов Байтилни ямлаб ютади. Ёнғинни ўчирадиган одам бўлмайди.</verse>
				<verse number="7">Эй, адолатни заҳар ўтга айлантирганлар, Ҳақиқатни ерга улоқтирганлар, Сизнинг ҳолингизга вой!</verse>
				<verse number="8">Парвин ва Ҳулкар юлдузларини яратган Эгамиздир, У зулматни тонгги нурга айлантиради, Кундузни қоронғиликка чўктириб, тун қилади, Денгиз сувларини йиғиб, ер юзига сочиб юборади. Эгамиздир Унинг номи.</verse>
				<verse number="9">У кучлилар устига кулфат ёғдиради, Қалъаларни кулфатга гирифтор қилади.</verse>
				<verse number="10">Сизлар эса адолатли қозилардан нафратланасизлар, Ҳақиқатни гапирувчилардан ҳазар қиласизлар.</verse>
				<verse number="11">Камбағалнинг буғдойидан солиқ олиб, уни эзасизлар. Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар. Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар.</verse>
				<verse number="12">Мен биламан сизлар гуноҳга ботиб кетганингизни, Кўплаб жиноятларга қўл урганингизни. Сизлар айбсиз кишини эзиб, пора ейсизлар, Маҳкамаларда фақирни адолатдан маҳрум қиласизлар.</verse>
				<verse number="13">Шунинг учун фаросатли одам бундай замонда сукут сақлайди, Ахир, бу ёвуз замондир.</verse>
				<verse number="14">Ёмонликнинг эмас, Яхшиликнинг пайида бўлинглар, Шунда яшайсизлар. Парвардигори Олам — Эгамиз ҳам, Ўзларингиз айтганингиздай сизлар билан бирга бўлади.</verse>
				<verse number="15">Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севинг, Маҳкамаларда адолат ўрнатинг. Балки шунда, эй Юсуф наслидан омон қолганлар, Парвардигори Олам — Эгамиз сизга илтифот қилар.</verse>
				<verse number="16">Эй Исроил халқи, гуноҳларингиз туфайли Раббий, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Ҳамма шаҳар майдонларида одамлар дод–фарёд кўтаришади, Ҳамма кўчаларда ‘Вой жоним! Вой жоним!’ дея йиғи–сиғи қилишади. Деҳконларни аза тутиш учун чақиришади, Марсия айтадиган йиғичи аёллар ёлланади.</verse>
				<verse number="17">Ҳар бир узумзордан фиғон эшитилади, Ахир, Мен орангиздан ўтиб, сизларни жазолайман.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="18">Эгамизнинг кунини интизорлик билан кутганларнинг ҳолига вой! Нега Эгамизнинг кунини кутяпсизлар? Бу кун ёруғлик эмас, зулмат олиб келади–ку!</verse>
				<verse number="19">Ўша куни сизлар гўё арслондан қочиб, Айиққа дуч келган одамдай бўласизлар. Ўша одам айиқдан ҳам қочиб, уйига келади, Қўли билан деворга суянганда уни илон чақади.</verse>
				<verse number="20">Наҳот тушунмасангиз?! Эгамизнинг куни ёруғлик эмас, Қоронғулик олиб келади–ку! Ўша кун нурсиз, зулмат куни бўлади!</verse>
				<verse number="21">Эгамиз шундай дейди: “Эй Исроил халқи! Мен маросимларингиздан нафратланаман, Улардан ҳазар қиламан. Муқаддас йиғинларингизни хуш кўрмайман.</verse>
				<verse number="22">Менга қурбонликлар куйдирсангиз ҳам, Дон назрларини атасангиз ҳам, Мен уларни қабул қилмайман. Семиз ҳайвонларингизни сўйиб, Тинчлик қурбонликларини келтирсангиз ҳам, Мен улардан рози бўлмайман.</verse>
				<verse number="23">Бўлди, бас қилинг сершовқин ашулаларингизни, Мен эшитмайман торингизнинг наволарини.</verse>
				<verse number="24">Ундан кўра сувдай оқсин адолат, Тўхтовсиз дарёдай оқсин ҳақиқат.</verse>
				<verse number="25">Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим!</verse>
				<verse number="26">null</verse>
				<verse number="27">Сизлар ўзингиз учун ясаган илоҳий шоҳингиз Сиккут ва юлдуз худоси Кивуннинг тасвирларига топиндингизлар. Шунинг учун Мен сизларни Дамашқ ортидаги юртга сургун қиламан. Қани энди туринглар! Ўша худоларнинг тасвирларини кўтариб олиб кетинглар.” Эгамизнинг каломи шудир. Парвардигори Оламдир Унинг номи.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эй Қуддусда роҳат–фароғатда яшаганлар, ҳолингизга вой! Эй Самария тоғида бехатар бўлганлар, ҳолингизга вой! Сизлар ўзларингизни энг сара халқнинг обрўли одамлари деб биласизлар, Бизга бош бўлинглар, деб Исроил хонадони сизнинг олдингизга келади.</verse>
				<verse number="2">Қалней шаҳрига бориб, унинг аҳволини кўринглар. У ердан буюк Хомат шаҳрига ўтиб, ҳолини билинглар. Филист халқининг Гат шаҳрига ҳам бориб кўринглар. Сизларнинг бу шоҳликлардан афзалроқ жойингиз бормиди?! Ёки юртингиз уларникидан каттароқмиди?!</verse>
				<verse number="3">Кулфат куни келишига сизлар ишонмаяпсизлар, Зўравонлик ҳукмрон бўлишига сабабчи бўляпсизлар!</verse>
				<verse number="4">Сизлар фил суягидан ясалган супаларда ёнбошлайсизлар, Тўшакларда чўзилиб ётасизлар, Қўзичоқларнинг гўштидан лаззатланасизлар, Семиртирилган бузоқларнинг гўштидан таом ейсизлар,</verse>
				<verse number="5">Ўзларингизча Довуд каби куйлар басталайсиз, Арфанинг янграган наволарига ашулалар айтасиз.</verse>
				<verse number="6">Қадаҳлаб шароб ичасиз, Хушбўй мойнинг энг аълосини баданингизга суртасиз. Халқингиз — Юсуф наслининг кулфати учун эса қайғурмайсиз!</verse>
				<verse number="7">Шундай экан, сизлар биринчи бўлиб сургун қилинасиз, Ёнбошлаб ўтказган зиёфатларингиз тугайди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Раббий Ўз номини ўртага қўйиб онт ичди, Ҳа, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг такаббурлигидан нафратланаман, Уларнинг қалъаларидан ҳазар қиламан. Самария шаҳрини ва у ердаги ҳамма нарсани Мен душманнинг қўлига бераман.”</verse>
				<verse number="9">Агар бир уйда ўнта одам қолган бўлса, уларнинг ҳаммаси ўлади.</verse>
				<verse number="10">Уларнинг яқин қариндоши ва гўрков марҳумларни дафн қилмоқчи бўлиб келишади. Яқин қариндоши жасадларни олиб чиққанда гўрковдан: “Яна жасадлар борми?” деб сўрайди. Гўрков: “Йўқ”, деб жавоб беради. Кейин эса: “Жим! Эгамизнинг номини тилга олмайлик!” деб айтади.</verse>
				<verse number="11">Ана, Эгамиз амр бермоқда: Кошоналар бузиб ташланади, Кулбалар яксон бўлади.</verse>
				<verse number="12">Отлар қоялар устида чопа олмайди–ку! Денгизни ҳўкизлар билан шудгор қилиб бўлмайди–ку! Қойил–э, сизлар эса адолатни заҳарга айлантирдингиз, Солиҳликнинг ширин мевасини аччиқ қилдингиз.</verse>
				<verse number="13">Сизлар: “Лўдавор шаҳрини қўлга киритдик”, деб Mақтаниб юрибсизлар. “Карнайм шаҳрини ўз кучимиз билан енгдик”, деб айтяпсизлар.</verse>
				<verse number="14">Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, қаранглар! Мен сизларга қарши бир халқни қўзғатдим. Улар Лево–Хоматдан то Араба текислигигача сизларни эзадилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Эгамиз Раббий менга шундай ваҳий кўрсатди: Деҳқонлар шоҳ саройи учун буғдой ўриб олганларидан кейин, кечки экинлар униб чиқишни бошлабди. Шу пайтда Эгамиз гала–гала чигирткаларни пайдо қилди.</verse>
				<verse number="2">Чигирткалар ер юзида кўкариб турган ҳамма нарсани еб битиришибди. Шунда мен ёлвордим: “Эй Эгам Раббий, ўтинаман, гуноҳимиздан ўт! Ёқуб насли бунга бардош бера олармиди?! Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”</verse>
				<verse number="3">Эгамиз шахтидан қайтди: “Бундай қилмайман”, деб айтди.</verse>
				<verse number="4">Эгамиз менга яна бир ваҳий кўрсатди: Эгамиз Раббий халқини олов билан жазоламоқчи бўлибди. Олов буюк денгизни ямлабди, кейин юртни ёндира бошлабди.</verse>
				<verse number="5">Шунда мен ёлвордим: “Эй Эгам Раббий, ўтинаман, бас қил! Ёқуб насли бунга бардош бера олармиди?! Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”</verse>
				<verse number="6">Эгамиз шахтидан қайтди. “Хўп, бундай ҳам қилмайман”, деб айтди Эгамиз Раббий.</verse>
				<verse number="7">Мен яна бир ваҳий кўрдим: шоқул ёрдамида қурилган деворнинг олдида Раббий турган экан. Унинг қўлида бир шоқул бор эди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз мендан: — Нимани кўряпсан, Амос? — деб сўради. — Шоқулни, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Раббий шундай деди: “Қара, Мен мана шу шоқул ёрдамида Халқим Исроилни текшираман. Энди уларга шафқат қилмайман.</verse>
				<verse number="9">Исҳоқнинг саждагоҳлари вайрон бўлади, Исроилнинг қадамжолари йўқ қилинади, Мен шоҳ Ёрубом хонадонига қилич билан ҳужум қиламан.”</verse>
				<verse number="10">Байтилдаги руҳоний Эмозиё Исроил шоҳи Ёрубомга хабар юбориб, шундай деди: — Амос Исроил халқи орасида сизга қарши фитна уюштирмоқда. Унинг бундай сўзларини халқимиз кўтара олмайди.</verse>
				<verse number="11">Амос шундай деб айтиб юрибди: “Ёрубом қиличдан ҳалок бўлади, Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”</verse>
				<verse number="12">Эмозиё Амоснинг ўзига эса шундай деди: — Эй валий, бу ердан чиқиб кет! Яҳудо юртига бор. Нонингни ўша ердан топиб егин. Башоратларингни ҳам ўша ерда айт.</verse>
				<verse number="13">Аммо Байтилда қайта башорат қила кўрма, чунки бу шоҳнинг қутлуқ жойидир, шоҳлигимизнинг саждагоҳидир.</verse>
				<verse number="14">Амос эса Эмозиёга шундай жавоб берди: — Менинг машғулотим пайғамбарлик эмас, пайғамбарларга шогирд ҳам тушмаганман. Мен подани боқиб юрадиган оддий бир чўпонман, шикамора–анжир дарахтларини парвариш қиламан.</verse>
				<verse number="15">Бир куни сурувни ҳайдаб кетаётганимда Эгамиз мени чақириб: “Бор, халқим Исроилга башорат қил”, деб айтди.</verse>
				<verse number="16">Эй Эмозиё, энди Эгамизнинг сўзларини эшит! Сен менга: “Исроил ҳақида башорат қилма, Исҳоқ хонадонига қарши гап гапирма”, деб айтяпсан.</verse>
				<verse number="17">Шу сабабдан Эгамиз шундай демоқда: “Сенинг хотининг шаҳарда фоҳишалик қилади, Ўғил–қизларинг қиличдан ҳалок бўлади. Еринг бошқаларга бўлиб берилади. Ўзинг эса ҳаром бир юртда ўласан. Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Эгамиз Раббий менга яна ваҳий кўрсатди: бир сават етилиб пишган мевалар бор экан.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз мендан: — Амос, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Бир сават етилган мевани, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Халқим Исроил ҳам жазо учун етилиб турибди. Энди Мен уларга шафқат қилмайман.</verse>
				<verse number="3">Ўша куни Маъбаддаги ашулалар марсияга айланади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ҳамма жойда жасадлар ётади. Жим бўлинглар!”</verse>
				<verse number="4">Эй йўқсилларни эзадиганлар, қулоқ солинглар! Эй, юртдаги камбағалларни йўқ қилганлар, эшитинглар!</verse>
				<verse number="5">Сизлар шундай айтасизлар: “Янги ой шодиёнаси тезроқ тамом бўла қолса–ю, Донни сотсак. Шаббат куни тезроқ ўтса–ю, Буғдойни бозорга олиб чиқсак. Шунда биз оғирлигини камайтириб, Нархини оширамиз, Тарозидан уриб, одамларни алдаймиз.</verse>
				<verse number="6">Буғдой чиқитларини ҳам сотиб юборамиз. Йўқсилни бир жуфт чориққа сотиб оламиз, Камбағални кумушга харид қиламиз.”</verse>
				<verse number="7">Исроилнинг Ғурури бўлмиш Эгамиз онт ичиб деди: “Уларнинг қилмишларини Мен ҳеч қачон унутмайман, Уларни албатта жазолайман.</verse>
				<verse number="8">Шу сабабдан ер титрайди! Ер юзида яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади! Бутун ер юзи дарё тўлқинларидай ларзага келади, Ҳа, Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади.”</verse>
				<verse number="9">Эгамиз Раббий демоқда: “Эй Исроил халқи, Ўша куни шундай қиламанки, Қуёш туш пайтида ботади, Куппа–кундузи ер юзини қоронғилик қоплайди.</verse>
				<verse number="10">Байрамларингиз мотамга айланади, Ҳамма ашулаларингиз марсия бўлади. Сизлар ҳаммаларингиз қайғудан қанорга ўранасиз, Аза тутганингиздан сочингизни олдирасиз. Ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота–онага ўхшаб қоласиз. Ўша кун охирига қадар аччиқ кулфатдай бўлади.”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз Раббий демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен юртга очарчилик юбораман. Одамлар нон билан сувни эмас, Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади.</verse>
				<verse number="12">Улар Менинг сўзимни эшитмоқчи бўлиб, Бир денгиздан бошқа денгизгача оёғини судраб боришади, Шимолдан шарққа йўл олишади. У ёқдан–бу ёққа юриб, сарсон бўлишади–ю, Аммо Мен, Эгангизнинг сўзини эшита олишмайди.</verse>
				<verse number="13">Ўша куни гўзал қизлару бақувват йигитлар Ташналикдан ҳушидан кетадилар.</verse>
				<verse number="14">Ахир, улар Самариянинг шарманда маъбудаси номи билан Қасам ичиб юрибдилар, ‘Эй Дан юрти, худойинг шоҳид’, деб айтиб юрибдилар, ‘Бэршэвага олиб борадиган зиёрат йўли ҳақи’, деб юрибдилар. Аммо улар йиқилиб тушадилар, қайтиб турмайдилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Мен қурбонгоҳнинг олдида турган Эгамизни кўрдим, У шундай деди: “Маъбад устунқошларига шундай зарба берингларки, Пойдеворлари ларзага келсин. Устунқошлар одамлар устига ўпирилиб тушсин. Омон қолганларни Мен қиличдан ўтказаман, Улардан биронтаси ҳам қочиб кетолмайди. Ҳеч қайсиси қутулиб қолмайди.</verse>
				<verse number="2">Улар ер қазиб, ўликлар диёрига киришса ҳам, Мен қўлимни узатиб, уларни чиқариб оламан. Осмонга чиқиб олишса ҳам, У ердан тортиб тушираман.</verse>
				<verse number="3">Кармил чўққисида яшириниб олишса ҳам, Уларни овлаб, қўлга тушираман. Мендан қочиб, денгиз тубига бекиниб олишса ҳам, Денгиз илонига амр бериб чақдираман.</verse>
				<verse number="4">Душманлар уларни асирликка олиб кетишса ҳам, Қиличга амр бериб, ҳаммасини қириб ташлайман. Уларга яхшилик эмас, ёмонлик келтиришга қарор қилдим.”</verse>
				<verse number="5">Сарвари Олам — Раббий Ерга қўл теккизса ер ўпирилиб кетади, Бутун ер юзи Нил тўлқинларидай Баланд кўтарилиб пастга тушади. Ерда яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз осмонда Ўзига маскан қурди, Ер узра осмон гумбазини ўрнатди. Денгиз сувларини йиғиб, Ер юзига сочиб юборадиган Ўшадир. Эгамиздир Унинг номи.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Сизнинг Ҳабашистонликлардан ортиқ жойингиз бормиди?! Мен Исроилни Мисрдан қандай олиб чиққан бўлсам, Филист халқини ҳам, худди шундай Хафтўрдан олиб чиққанман, Орам халқини ҳам Хирдан чиқарганман.</verse>
				<verse number="8">Мен, Эгангиз Раббий, Гуноҳкор Исроил шоҳлигини кузатиб турибман. Уни ер юзидан супуриб ташлайман, Ёқуб хонадонини эса батамом йўқ қилмайман, — деб айтмоқда Эгамиз. —</verse>
				<verse number="9">Мен амр бераман, Шунда барча халқлар орасида, Буғдой элагандай Исроилни ғалвирдан ўтказаман. Яхши доннинг биронтаси ерга тушмайди.</verse>
				<verse number="10">Халқим орасидаги ҳамма гуноҳкорлар эса қиличдан ҳалок бўлади, Ахир, бундай одамлар шундай айтишади: ‘Кўрмаймиз биз ёмонлик, Бошимизга тушмас бирор кўргилик.’</verse>
				<verse number="11">Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб илгариги ҳолатга қайтараман.</verse>
				<verse number="12">Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамизнинг каломи шудир, У айтганларини бажо қилади.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз шундай демоқда: “Шундай вақтлар келадики, Деҳқон ҳосилни йиғиб улгурмасидан, Ерни шудгор қилиш вақти келади. Шаробни тайёрлаб улгурмасидан, Узумнинг янги ҳосили пишади. Тоғлардан ширин шароб томади, Ҳамма қирлардан пастга оқиб тушади.</verse>
				<verse number="14">Мен халқимни ўз юртига қайтариб олиб келаман. Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб, У ерда ўрнашиб оладилар. Узумзорларни барпо қилиб, шаробини ичадилар. Боғлар яратиб, меваларини ейдилар.</verse>
				<verse number="15">Мен уларни ўз юртида кўкартираман. Мен берган юртдан Уларни ҳеч ким суғуриб ташламайди.” Эгангизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="31">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Қуйидагилар Ободиёнинг башоратидир. Эгамиз элчи юбориб барча халқларга, Қуйидаги хабарини етказди бизга: “Тайёрланинглар! Қани, келинглар, Эдомга қарши урушга борайлик!” Эдом халқи ҳақида Эгамиз Раббий қуйидагиларни айтмоқда:</verse>
				<verse number="2">“Эй, Эдом халқи, халқларнинг орасида Мен энг арзимас қилиб қўяман сизни, Ҳамма сизлардан нафратланади.</verse>
				<verse number="3">Такаббурлигингиз сизларни алдади. Қоядаги қўрғондир пойтахтингиз, Баланд тепаликдадир уйларингиз, Шунинг учун айтасиз ўзингизча: ‘Ким бизларни тушира олар ерга?!’</verse>
				<verse number="4">Бургутдай баланд парвоз қилсангиз ҳам, Инингиз юлдузлар орасида бўлса ҳам, Сизларни тортиб тушираман пастга, — деб айтмоқда Эгамиз. —</verse>
				<verse number="5">Ўғрилару босқинчилар тунда келса, Фақат ўзи хоҳлаган буюмларни олади–ку! Узум ҳосилингизни йиғувчилар ҳам Озгина бўлса–да, узум қолдиради–ку! Душманларингиз эса сизни тамоман йўқ қилади!</verse>
				<verse number="6">Эй Эсовнинг авлоди — Эдом, Ҳамма нарсангизни талон–тарож қилишар, Қадрли буюмларингизни топиб, тортиб олишар.</verse>
				<verse number="7">Барча иттифоқчиларингиз сизга қарши чиқиб, Сизни ўз юртингиздан ҳайдаб юборар. Тинчлик ваъда қилиб алдайди улар, Аммо сизларни мағлуб қиларлар. Сизларга тузоқ қўяр нонингизни еганлар. Сизлар эса буни билмай қоласизлар.”</verse>
				<verse number="8">Эгамиз шундай айтмоқда: “Эй Эдом халқи, ҳукм қилинадиган кунда, Мен донишмандларингни ҳалок қилурман, Эсов тоғидаги ақл–идроклиларин йўқ қилурман.</verse>
				<verse number="9">Эй Темон шаҳри, жангчиларинг даҳшатга тушар, Эсов тоғидаги ҳар бир инсон йўқ қилинар.</verse>
				<verse number="10">Қондошингиз Ёқуб авлодига зулм қилиб, Уларни ўлдирдингиз. Шу боис то абад шарманда бўлиб, Бутунлай ҳалок бўласиз.</verse>
				<verse number="11">Уларнинг бойликларин бегоналар олиб кетган кун Сизлар бир четда қараб турдингиз. Ёт халқлар Қуддус шаҳрига кириб, Шаҳар учун қуръа ташлаганларида, Сизлар ҳам улар каби ёвуз ишлар қилдингиз.</verse>
				<verse number="12">Қондошларингизга келган бахтсизликни кўриб, Хушнуд бўлмаслигингиз керак эди. Яҳудо халқи хароб бўлган кун Севинмаслигингиз керак эди. Бошларига тушган кулфатни кўриб, Мазах қилмаслигингиз керак эди.</verse>
				<verse number="13">Менинг халқимга фалокат келган куни Шаҳар дарвозаларидан кирмаслигингиз керак эди. Яҳудо халқининг бошига фалокат тушган куни, Хушнуд бўлганларга қўшилмаслигингиз керак эди. Уларнинг бошига фалокат тушган куни, Буюмларини ўлжага олмаслигингиз керак эди.</verse>
				<verse number="14">Қочиб кетаётганларни кутиб чорраҳаларда, Пистирмалар қўймаслигингиз керак эди. Ўша кулфат куни тирик қолганларни Душман қўлига бермаслигингиз керак эди.</verse>
				<verse number="15">Мен, Эгангиз, барча халқларни ҳукм қиладиган кун яқинлашиб қолди. Эй, Эдом халқи! Нима қилган бўлсангиз бошқаларга Ўзингиз ҳам тушарсиз ўша кўйга, Қилмишларингиз қайтар ўз бошингизга.</verse>
				<verse number="16">Эй, Яҳудо халқи, муқаддас тоғимда Ғазаб шаробин ичиб бўлдингиз. Шу сингари барча халқлар ҳам Шу шаробдан тўхтамасдан ичарлар. Ҳеч қачон ер юзига келмаган каби, Ичиб–ичиб, йўқ бўлиб кетарлар.</verse>
				<verse number="17">Лекин Сион тоғида нажот топарлар Исроил халқининг омон қолганлари. Бу тоғ муқаддас бўлар. Ёқуб насли ҳайдаб чиқарар ёвларини, Унинг мулкини тортиб олганларни, Ва яна эгаллар ўз ерларини.</verse>
				<verse number="18">Ёқуб авлоди бўлур оловдай, Юсуфнинг авлоди бир алангадай. Эсовнинг авлоди эса Бўлиб қолар қуруқ поядай. Ёқуб ва Юсуфнинг авлодлари Эсовнинг авлодини ёндирар, Ёндириб, уларни йўқ қилар. Эсов авлодидан тирик қолмас ҳеч бири.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди.</verse>
				<verse number="19">Нагав чўлида яшайдиган Исроил халқи Эсов тоғини эгаллаб олади, Яҳудо қир этакларида яшайдиганлар эса Филистларнинг ерларига эгалик қилади. Исроил халқи Эфрайим ерларини ва Самария шаҳрини қўлга киритади, Бенямин авлоди эса Гиладга эгалик қилади.</verse>
				<verse number="20">Шимолий Исроилдан асирликка олиб кетилганлар қайтиб келади. Улар шимолдаги Зорафатгача бўлган шимолий Канъон ерларини оладилар. Қуддусдан Сафарадга асирликка олиб кетилганлар эса Нагав чўлидаги шаҳарларни қўлга киритадилар.</verse>
				<verse number="21">Ғолиблар Сион тоғига чиқадилар. Ўша ерда туриб, Эсов тоғи устидан ҳукмронлик қиладилар. Эгамизнинг Ўзи шоҳ бўлади.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="32">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Бир куни Амитай ўғли Юнусга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бор. Жар солиб, у ердагиларни огоҳлантир, чунки шаҳар аҳли қилган қабиҳликлар Менга етиб келди.”</verse>
				<verse number="3">Юнус йўлга тушди, лекин Эгамиздан қочиб бошқа томонга кетмоқчи бўлди. У Яффага келиб, у ерда Таршишга борадиган кемани топди. Йўл ҳақини тўлади–да, Эгамиздан қочиб Таршишга сузиб кетгани кемачилар билан кемага чиқди.</verse>
				<verse number="4">Аммо Эгамиз шундай кучли шамол қўзғатдики, денгизда даҳшатли бўрон бошланди. Бўрон кемани парчалаб юборай дерди.</verse>
				<verse number="5">Бундан кемачилар ваҳимага тушиб, ҳар бири ўз худосига ёлворди. Кейин, кема енгиллашсин, деб у ердаги юкларни денгизга улоқтира бошладилар. Юнус эса кеманинг ичкарисига кириб, қаттиқ уйқуга кетган эди.</verse>
				<verse number="6">Бир пайт кема дарғаси Юнуснинг ёнига келиб: “Нега сен ухлаб ётибсан? Тур, худойингга ёлвор! Балки у бизларни эсласа, ҳалок бўлмасмиз”, деди.</verse>
				<verse number="7">Кемадагилар эса бир–бирларига: “Келинглар, қуръа ташлайлик, шунда бу фалокат ким сабабли бошимизга келганини биламиз”, дедилар. Қуръа ташлаган эдилар, қуръа Юнусга тушди.</verse>
				<verse number="8">Кейин Юнусдан сўрадилар: “Бизга айт–чи, нима сабабдан бошимизга бу фалокат тушди? Сен кимсан? Қаердан келяпсан? Қайси юртдансан? Қанақа халқдансан?”</verse>
				<verse number="9">Юнус уларга шундай жавоб берди: “Мен ибронийман, денгиз ва қуруқликни яратган Самовий Худо — Эгамга сиғинаман.”</verse>
				<verse number="10">Улар Юнуснинг Эгамиздан қочиб кетаётганини билардилар. Чунки Юнуснинг ўзи бу ҳақда уларга айтган эди. Улар бу гапни эшитиб, яна ҳам қаттиқроқ даҳшатга тушдилар ва ундан: “Нега бундай қилдинг–а?!” дедилар.</verse>
				<verse number="11">Кемадагилар Юнусга: “Денгиз тинчланиши учун сени нима қилсак экан–а?” деб сўрадилар. Чунки денгиз янада ваҳима билан тўлқинланарди.</verse>
				<verse number="12">Шунда Юнус кемадагиларга деди: “Мени олиб, денгизга улоқтирсангизлар, денгиз тинчланади. Биламан, бу кучли бўрон мен туфайли бошларингизга келган.”</verse>
				<verse number="13">Кемадагилар эса кемани қуруқликка олиб бормоқчи бўлиб роса эшкак эшдилар, аммо бунга муваффақ бўла олмадилар, чунки денгиз уларга қарши баттар қутураётган эди.</verse>
				<verse number="14">Шунда улар Эгамизга ёлвордилар: “Эй Эгамиз! Сен Ўзингга маъқул бўлганини қилиб, бизни шу аҳволга солдинг. Эй Эгамиз! Сенга илтижо қиламиз: шу одамнинг жони учун бизларни ҳалок қилма, бегуноҳ одамнинг ўлимига бизларни жавобгар қилма.”</verse>
				<verse number="15">Шундан кейин Юнусни олиб денгизга улоқтирган эдилар, денгиз тинчланиб қолди.</verse>
				<verse number="16">Бу воқеани одамлар кўргач, Эгамиздан қаттиқ қўрқдилар. Унга қурбонлик қилиб, назр атадилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Юнусни ютсин деб, Эгамиз наҳанг балиқни юборди. Юнус уч кечаю уч кундуз балиқ қорнида қолди.</verse>
				<verse number="2">Юнус балиқнинг қорнида экан, ўзининг Эгаси Худога шундай деб ибодат қилди:</verse>
				<verse number="3">“Эй Эгам, қайғули дамларимда Сенга қилдим илтижо, Илтижоларимни Сен эшитдинг. Ўликлар диёрининг қаъридан фарёд кўтардим, Сен эшитдинг овозларимни.</verse>
				<verse number="4">Мени отгандинг тубсиз чуқурга, Денгиз бағрига, Мени қуршаб олганди сувнинг гирдоби. Сенинг тўлқинларинг Ўтгандилар устимдан босиб.</verse>
				<verse number="5">Сенинг ҳузурингдан Қувилганман, дедим ўшанда, Лекин муқаддасМаъбадингни Яна кўраман!</verse>
				<verse number="6">Сувлар мени бўғзимгача кўмганди, Тубсиз денгиз атрофимни ўради. Денгиз ўтлари бошимга ўралиб қолди.</verse>
				<verse number="7">Тоғларнинг тубига чўккандим — Занжирлари билан то абад менга тўсиқ қўйган жойга. Сен эса, Эй Эгам Худо, Жонимни ўша жойдан қутқардинг!</verse>
				<verse number="8">Эй Эгам, ҳаётим онлари тугай деганда, Мен Сени эсладим. Илтижоларим Сенгача, Муқаддас Маъбадинггача етиб борди.</verse>
				<verse number="9">Сохта, бемаъни бутларга сиғинадиганлар Сенга бўлган садоқатидан воз кечдилар!</verse>
				<verse number="10">Мен эса шукрона айтиб, Сенга қурбонлик келтираман. Атаган назрларимни адо этаман. Эй Эгам, нажот фақат Сендандир!”</verse>
				<verse number="11">Эгамиз шундан кейин наҳанг балиққа амр берган эди, наҳанг балиқ Юнусни қуруқликка чиқариб қўйди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Юнусга Эгамиз иккинчи марта шу сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="2">“Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бориб, Менинг сўзларимни жар солиб у ердагиларга эълон қил.”</verse>
				<verse number="3">Юнус Эгамизнинг амрига бўйсуниб, Найнаво томонга кетди. Найнаво жуда катта шаҳар бўлиб, уч кунда айланиб чиқса бўларди.</verse>
				<verse number="4">Юнус шаҳар бўйлаб бир кун йўл юриб ўтди. У айланиб юриб: “Яна қирқ кундан кейин Найнаво хароб бўлади”, деб жар солди.</verse>
				<verse number="5">Найнаволиклар Худога ишониб, рўза тутамиз, деб эълон қилдилар. Шаҳардаги каттаю кичик тавба қилиб қанорга ўранди.</verse>
				<verse number="6">Бу хабар Найнаво шоҳига ҳам етиб борди. У тахтдан тушиб, шоҳона либосларини ечди, қанорга ўраниб, кулга ўтирди.</verse>
				<verse number="7">Ўзи ва амалдорлари номидан бутун Найнаво бўйлаб қуйидаги фармонни эълон қилди: “На инсонлар, на ҳайвонлар — мол–қўйлар ҳеч нарса емасин, сув ичмасин.</verse>
				<verse number="8">Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин.</verse>
				<verse number="9">Ким билади, балки Худо раҳм қилиб, бизга бўлган ғазабини қайтарар, биз ҳалок бўлмасмиз.”</verse>
				<verse number="10">Худо уларнинг қилган ишларини, ёвуз қилмишларидан қайтганини кўриб, раҳм қилди ва уларнинг устига “юбораман”, деб айтган офатни юбормади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Бу воқеадан Юнус қаттиқ хафа бўлиб ғазабланди.</verse>
				<verse number="2">У Эгамизга ибодат қилиб деди: “Эй Эгам! Шунақа қилишингни ўз юртимда эканимдаёқ айтмаганмидим?! Шунинг учун мен Таршишга қочган эдим–да. Сен иноятли, раҳмдил, жаҳли тез чиқмайдиган, содиқ севгиси мўл, ғазабидан тушиб кечирадиган Худо эканлигингни билган эдим.</verse>
				<verse number="3">Энди, илтижо қиламан, Эгам, жонимни олиб қўя қол. Яшаганимдан кўра, ўлганим яхшироқ.”</verse>
				<verse number="4">Эгамиз эса: “Наҳотки шундан сен хафа бўлдинг?!” деди.</verse>
				<verse number="5">Юнус шаҳардан чиқиб, шаҳарнинг шарқ томонига бориб ўтирди. Шу ерда чайла ясаб, энди шаҳарга нима бўларкин, деб чайланинг соясида кутиб ўтирди.</verse>
				<verse number="6">Бир пайт, Юнуснинг бошига соя бўлсин, қайғуси барҳам топсин, деб Парвардигор Эгамиз бир ўсимлик ўстирди. Ўсимлик Юнуснинг тепасида кўтарилди. Юнус бу ўсимлик ўсганидан жуда хурсанд бўлди.</verse>
				<verse number="7">Кейинги куни эса тонг пайтида Худо бир қуртни юборган эди, қурт ўсимликни кемириб қуритди.</verse>
				<verse number="8">Қуёш юқорига кўтарилганда, Худо шарқдан гармсел юборди. Қуёш Юнуснинг бошини шундай қиздирдики, у ҳолдан кета бошлади. Юнус: “Бунақа яшаганимдан, ўлганим яхшироқ”, деб ўзига ўлим тилади.</verse>
				<verse number="9">Худо Юнусга: — Битта ўсимлик нобуд бўлганидан жаҳлинг чиқдими? — деди. — Ҳа, жаҳлим чиқди, ўлимимга ҳам рози бўлдим, — деб жавоб берди Юнус.</verse>
				<verse number="10">Шунда Эгамиз айтди: — Бу ўсимлик учун сен меҳнат қилмагансан, экиб–ўстирмагансан, ўзи бир кечада ўсиб, бир кечада йўқ бўлди. Сен шу ўсимлик учун ачинганингда,</verse>
				<verse number="11">мен қудратли Найнаво шаҳрига ачинмаслигим керакми?! Ахир, бу ерда оқ–қорани ажрата олмайдиган болаларнинг ўзидан юз йигирма мингдан ортиғи ва талай ҳайвонлар яшайди–ку!</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="33">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Яҳудо шоҳлари Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда Эгамиз Мўрашатлик Михо пайғамбарга Ўз сўзини аён қилиб турди. Самария ва Қуддус ҳақида Эгамиз айтган бу сўзлар Михо пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлди.</verse>
				<verse number="2">Қулоқ тутинг, эй халқлар! Қулоқ солинг, ер юзида яшовчилар! Эгамиз Раббий сизларга қарши гувоҳлик беради. МуқаддасМаъбадиданРаббий гапиради.</verse>
				<verse number="3">Ана, Эгамиз Ўз масканидан чиқяпти, Тоғ чўққиларини босиб келяпти.</verse>
				<verse number="4">Унинг оёғи остида эрийди тоғлар, Ёрилиб кетади даралар. Тоғлар оловда эриган мум каби бўлади, Тепаликдан оқиб тушган сувдай тўкилади.</verse>
				<verse number="5">Ёқуб насли итоатсизлик қилгани учун, Исроил гуноҳга ботиб кетгани учун, Бу воқеалар содир бўлади. Ёқуб насли орасида итоатсизлик қилган ким? Пойтахт шаҳар Самария эмасми?! Бутпарастлар уяси Яҳудонинг қаерида жойлашган? Қуддуснинг нақ ўзида эмасми?!</verse>
				<verse number="6">Эгамиз шундай дейди: “Мен Самарияни йўқ қиламан. Уни ток экиладиган жойга, Очиқ майдондаги бир уюм тошга айлантираман. Шаҳар тошларини водийга юмалатаман, Унинг пойдеворларини очиб ташлайман.</verse>
				<verse number="7">Самариянинг бутлари парча–парча бўлади, Барча санамлари синдириб, ёндирилади. Фаҳш йўли билан келган бутларнинг қимматбаҳо безаклари Ўзга юрт фоҳишаларига тўлов қилиб берилади.”</verse>
				<verse number="8">Бундай мусибатдан йиғлаб, фарёд қиламан, Яланғоч, оёқ яланг юраман, Чиябўридай увиллаб фиғон чекаман, Бўта каби бўзлаб йиғлайман.</verse>
				<verse number="9">Ахир, даво йўқ Самариянинг ярасига, Ёпишди Яҳудога ҳам у яра, Халқим дарвозаси — Қуддусга юқди.</verse>
				<verse number="10">Гат аҳолисига буни ҳасрат қилманг, Улар олдида кўз ёшингизни тўкманг! Байт–Лафрога бориб, У ерда қайғудан тупроққа юмаланг!</verse>
				<verse number="11">Эй Шофир аҳли, Сиз асирликка кетасиз, Яланғоч, шарманда бўлиб борасиз. Занон халқи ташқарига чиқишга журъат этмайди. Байт–Эзел аҳли мотам тутади, Энди улар сизга паноҳ бермайди.</verse>
				<verse number="12">Морўт аҳолиси мадад кутган эди, Аммо Эгамиз фалокат юборди. Бу фалокат ҳатто Қуддус дарвозаларига етди.</verse>
				<verse number="13">Эй Лахиш аҳли, Отларингизни араваларга қўшинг! Сиз итоатсиз Исроил халқига тақлид қилдингиз, Қуддус аҳлини илк бор гуноҳга бошладингиз!</verse>
				<verse number="14">Шундай экан, эй Яҳудо халқи, Энди Мўрашат шаҳри билан хайрлашаверинг, Эсдалик совғаларингизни уларга тақдим қилинг. Аттанг, Ахсиб аҳли Исроил шоҳларига панд берди, Бера олмайдиган ёрдамни уларга ваъда қилди.</verse>
				<verse number="15">Эй Моришо аҳли, Эгамиз устингизга бир босқинчини юборади. Исроил йўлбошчилари Адулламга қочиб боришади.</verse>
				<verse number="16">Суюкли фарзандларингизни деб Сочингизни олдиринг. Калхатлар каби сийқа бош бўлинг, Ахир, болаларингиз сургун қилинади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эй тўшагида ётиб, ёвузликни режалаштирганлар! Сизнинг ҳолингизга вой! Тонг отганда сиз Режаларингизни амалга оширасиз. Ҳа, бу сизнинг қўлингиздан келади.</verse>
				<verse number="2">Сизлар бировнинг экинзорига кўз олайтириб, Уни тортиб оласиз. Бировнинг уйини ёқтириб қолиб, Уни ўзингизники қилиб оласиз. Бирини ўз уйидан, Бошқасини — мерос қилиб олган еридан маҳрум этасиз.</verse>
				<verse number="3">Шу сабабдан Эгамиз демоқда: “Мен сизларга қарши фалокатни режа қиляпман. Сизлар бўйинтуруқдан қочиб қутулолмайсиз, Бурнингизни осмонга кўтариб юрмайсиз. Бу оғир дамлар бўлади.”</verse>
				<verse number="4">Ўша вақт келганда Oдамлар сизларни масхара қилишади, Сиз ҳақингизда шундай аччиқ марсия куйлашади: “Биз меросимиздан маҳрум бўлдик! Далаларимиз ёвларга бўлиб берилди. Энди биз бутунлай хароб бўлдик!”</verse>
				<verse number="5">Шундай экан, Эгамизнинг халқи қайтадан бўлганда юртни, Улуш қилиб олмайсиз сиз бир парча ерни.</verse>
				<verse number="6">Сизлар менга ақл ўргатиб деяпсиз: “Бизга ақл ўргатма! Нафасингни иссиқ қил, Биз шарманда бўлмаймиз.”</verse>
				<verse number="7">Эй Ёқуб насли, сизлар айтасиз: “Наҳотки, Эгамизнинг сабри тугаган бўлса?! Наҳотки, Худо шундай ишларни қилса?!” Бу сўзларни айтишингиз жоизми?! Ахир, Худонинг сўзлари тўғри одамга яхшилик келтиради–ку!</verse>
				<verse number="8">Эгамиз демоқда: “Сизлар ўз халқингизга зулм қилдингиз! Жангдан хотиржам қайтган одамни пойладингиз, Унинг эгнидаги тўнини тортиб олдингиз.</verse>
				<verse number="9">Халқимнинг аёлларини шинам уйларидан чиқариб юбордингиз, Ёш болаларнинг насибасини Менинг юртимдан уздингиз.</verse>
				<verse number="10">Қани туринглар, кетинглар бу ердан! Ором топа олмайсиз энди бу юртда! Ахир, қилган гуноҳларингиз юртимни ҳаром қилди, Унинг хароб бўлишига сабабчи бўлди.</verse>
				<verse number="11">Борди–ю, олдингизга ёлғончи одам келса, — Шароб, бўзадан ваъз айтаман, — деб айтса, Сизлар уни пайғамбар дея қабул қиласиз!</verse>
				<verse number="12">Эй Ёқуб насли, Мен сизларни албатта йиғаман, Эй Исроилнинг омон қолганлари, Мен сизларни тўплаб оламан. Қўрадаги қўйлардай, яйловдаги сурувдай, Сизларни Мен бир жойга йиғаман. Ўшанда юртингиз одамларга тўлиб–тошади.</verse>
				<verse number="13">Мен Йўлбошчингиз бўлиб, сизларга йўл очаман, Сизларни асирликдан олиб чиқаман. Сизлар шаҳар дарвозасидан чиқиб кетасиз. Мен, Шоҳингиз сизларни бошлаб бораман. Мен, Эгангиз олдинда юраман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Мен шундай дедим: “Эй Ёқуб йўлбошчилари эшитинг! Эй Исроил ҳукмдорлари қулоқ солинг! Адолат ўрнатиш сизнинг вазифангиз–ку!</verse>
				<verse number="2">Сизлар эса яхшиликдан нафратланасиз, Қабиҳликка меҳр қўясиз, Сиз халқимнинг терисини шилиб, Этини суягидан ажратиб оласиз.</verse>
				<verse number="3">Сиз халқимнинг этини ейсиз, Терисини шилиб, суякларини майдалайсиз, Қозонга солинадиган гўштдай уларни нимталайсиз.</verse>
				<verse number="4">Вақти келиб, Эгамизга илтижо қиларсиз, Ўшанда Худодан жавоб олмайсиз. Сизлар қабиҳларча иш тутдингиз, Шу боис У сизлардан юз ўгиради.”</verse>
				<verse number="5">Эгамиз шундай демоқда: “Эй халқимни йўлдан оздирган пайғамбарлар! Сизлар қорнингизни тўйғизганларга тинчликни башорат қиласиз, Оғзингизни мойламаганларга эса урушни эълон қиласиз.</verse>
				<verse number="6">Энди устингизга тун бостириб келади, Сизлар ваҳийларни кўрмайсиз. Қаро зулмат сизни ўраб олади, Башорат қилишингизга имкон бўлмайди. Сизлар учун қуёш ботади, Кундуз ҳам зулмат бўлади.</verse>
				<verse number="7">Шарманда бўласиз, эй валийлар, Уятга қоласиз, эй фолчилар. Мендан сўз олмаганингиз учун, Оғзингизни ёпасиз.”</verse>
				<verse number="8">Аммо менинг вужудим кучга тўлган, Эгамизнинг Руҳи мени тўлдирган. Қудрат ва адолатга тўлганман. Энди мен Ёқубнинг итоатсизлигини фош қиламан, Исроил халқининг гуноҳини юзига соламан.</verse>
				<verse number="9">Эй Ёқуб насли йўлбошчилари, эшитинг! Эй Исроил раҳнамолари, қулоқ солинг! Сизлар адолатдан ҳазар қиласиз, Ҳақиқатни бузиб кўрсатасиз.</verse>
				<verse number="10">Қонлар эвазига барпо қилдингиз Қуддусни, Зулм эвазига бунёд этдингиз Сионни!</verse>
				<verse number="11">Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз, Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз, Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз. Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз: “Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ! Бошимизга бирор кўргилик тушмас.”</verse>
				<verse number="12">Сизлар сабабли Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин ўрмонзор қоплайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Халқлар у ерга дарёдай оқиб келади.</verse>
				<verse number="2">Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқуб наслининг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз ҳукм қилади кўп халқларнинг орасида, Ажрим қилади олисдаги кучли миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар.</verse>
				<verse number="4">Ором олар ҳар ким ўз узумзорида, Ўтирар ҳар ким ўз анжирзорида, Бирор кимса уларга таҳдид солмайди. Буни Сарвари Оламнинг Ўзи айтди!</verse>
				<verse number="5">Ҳамма халқлар ўз худоларига эргашаверсин, Биз эса абадулабад Эгамиз Худонинг йўлидан юрамиз.</verse>
				<verse number="6">Эгамизнинг каломи шудир: “Шундай вақт келадики, Мен чўлоқларни йиғиб оламан. Ҳайдаб юборилганларни тўплайман, Ўзим азобга гирифтор қилганларимни йиғаман.</verse>
				<verse number="7">Чўлоқларни омон сақлайман, Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман, Ўша кундан бошлаб то абад Мен, Эгангиз, Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.”</verse>
				<verse number="8">Эй Қуддусдаги шоҳ қалъаси, Худо халқининг кузатув минораси, Собиқ ҳокимиятинг ўзингга қайтади. Эй Қуддус шаҳри, Сенинг салтанатинг қайта тикланади.</verse>
				<verse number="9">Энди эса нечун фарёд қиляпсан? Нима бўлди, ҳукмдоринг йўқмиди?! Нечун тўлғоқ тутган аёл каби азобланяпсан? Маслаҳатчинг нобуд бўлдими?!</verse>
				<verse number="10">Эй қиз Қуддус, Туғаётган хотин каби оҳ–воҳ қилмайсанми?! Ўзингни ҳар томонга ташламайсанми?! Ахир, ҳозир шаҳардан чиқиб кетасан! Яланг қирларга бориб маскан қиласан! Ҳа, Бобилга сен сургун бўласан. Бироқ у ерда сен нажот топасан, Душман қўлидан халос қилар Эгамиз сени.</verse>
				<verse number="11">Сенга қарши бирлашди талай халқлар, Сен ҳақингда шундай деб айтади улар: “Қани келинглар, Қуддусни хўрлаймиз, Шаҳват билан уни томоша қиламиз.”</verse>
				<verse number="12">Аммо билмас улар Эгамизнинг ниятини, Асло тушунмаслар Унинг режаларини, Билмас не сабабдан Эгамиз уларни йиққанини, Англамас буғдойдай уларни янчимоқчи эканини.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз демоқда: “Туринг, эй Қуддус аҳолиси! Янчиб ташланг уларни! Темирдан қиламан шохларингизни, Бронзадан ясайман туёқларингизни, Эзиб мажақлайсиз кўплаб халқларни.” Эгамизга бағишлайсиз олган ўлжангизни, Бутун олам Раббийсига ёв бойлигини.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Эй Қуддус, йиққин лашкарингни! Ғанимлар бизни қуршовга олди! Улар Исроил ҳукмдорининг бетига таёқ билан уради.</verse>
				<verse number="2">Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.”</verse>
				<verse number="3">Ҳа, Эгамиз Исроил халқини бир муддатга душманларга таслим қилади, Аммо бу ҳол узоқ давом этмайди. Ҳомиладор аёлнинг кўзи ёриганда, Бўлғуси ҳукмдорнинг биродарлари сургундан қайтади. Улар Исроил халқи билан бирлашади.</verse>
				<verse number="4">Эгамизнинг қудрати ила ўша ҳукмдор сурувини боқади, Эгамиз Худо Ўз улуғворлиги ила уларни бошқаради. Исроил халқи хатарсиз яшайди, Ахир, ҳукмдорининг довруғи бутун дунёга ёйилади.</verse>
				<verse number="5">null</verse>
				<verse number="6">Ўша зот тинчлик ўрнатувчи бўлади. Мабодо Оссурияликлар Юртимизга бостириб келса, Чегарамизга қадам босишса, Ҳукмдоримиз бизни қутқаради. Xa, Оссурияликлар Юртимизга бостириб келса, Қалъаларни улар ёриб ўтса, Биз уларга қарши етти йўлбошчини танлаймиз, Ҳатто саккиз раҳнамони тайинлаймиз. Улар қилич кўтариб, Оссурияда ҳукмронлик қилишади, Қилич ўйнатиб, Нимрўднинг ерида ўз ҳукмини ўтказишади.</verse>
				<verse number="7">Кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Эгамиз осмондан тушира оладиган Шудрингдай бўлишади, Майсаларни суғорадиган Ёмғирга ўхшаган бўлишади. Уларни ҳеч ким тўхтата олмайди, Улар душманлари устига бостириб боришади.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Ўрмон ҳайвонлари орасидаги Арслондай бўлишади, Қўй сурувига кириб қолган Шер боласига ўхшаган бўлишади. Юрган йўлларида ҳаммага ташланиб ғажишади, Уларнинг қўлидан ҳеч ким қутқара олмайди.</verse>
				<verse number="9">Эй Исроил, сенинг қўлинг ёвлардан баланд келади, Барча душманларинг қирилиб кетади.</verse>
				<verse number="10">Эгамизнинг каломи шудир: “Ўша куни отларингизни Мен йўқ қиламан, Жанг араваларингизни парча–парча этаман.</verse>
				<verse number="11">Вайрон қиламан юртингиз шаҳарларини, Яксон этаман жамики қалъаларингизни.</verse>
				<verse number="12">Юртингизда сеҳр–жодуга барҳам бераман, Орангизда биронта фолбинни қолдирмайман.</verse>
				<verse number="13">Йўқ қиламан тасвиру бутсимон тошларингизни, Бошқа сажда қилмайсиз қўлингиз ижодига.</verse>
				<verse number="14">Қўпориб ташлайман Ашеранинг устунларини, Шаҳарларингиз кулини кўкка совураман.</verse>
				<verse number="15">Менга итоат қилмаган халқлар устига Қаҳру ғазабимни ёғдириб, қасос оламан.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эгамизнинг сузини эшитинг: “Қани туринг! Тоғлар олдида айтинг даъвоингизни, Қирлар эшитсин сизнинг овозингизни.”</verse>
				<verse number="2">Эй тоғлар, Эгамизнинг даъвосига қулоқ тутинг, Заминнинг мангу пойдеворлари, сиз ҳам эшитинг! Ўз халқи билан Эгамиз даъволашади, Халқи Исроил билан У баҳслашади.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз демоқда: “Эй халқим, сенга Мен нима қилдим?! Сенга тушдими бирор оғирлигим?! Қани, жавоб бергин–чи Менга!</verse>
				<verse number="4">Мен сизларни Миср юртидан олиб чиққан эдим–ку, У ердаги қулликдан халос этган эдим–ку. Олдингизга юборгандим йўлбошчиларни — Мусо, Ҳорун ва Марямни.</verse>
				<verse number="5">Эй халқим, наҳот эсламасангиз Мўаб шоҳи Болоқнинг ёвуз ниятини, Бавўр ўғли Баломнинг унга берган жавобини?! Шитимдан Гилгалга қилган сафарингизда ҳам Нималар юз берганини бир эсланг. Бу воқеаларни эсга олсангиз, Мен сизларни қутқармоқчи бўлиб, Не–не ишлар қилганимни кўрасиз!”</verse>
				<verse number="6">Худойи Таолога сажда қилганимда, Нима олиб борай Эгамизнинг ҳузурига?! Унга атаб қурбонликлар куйдирсаммикан?! Бир ёшли бузоқларни назр қилсаммикан?!</verse>
				<verse number="7">Унга атаб минглаб қўчқорларни сўйсам, Зайтун мойин дарё–дарё қилиб оқизсам Эгамиз мендан мамнун бўлармикан?! Итоатсизлигим учун тўнғич ўғлимни берайми?! Гуноҳим–чун ўз фарзандимни қурбон қилайми?!</verse>
				<verse number="8">Эй инсон, нима яхши эканлигини Эгамиз сенга аён қилди. Шудир Унинг сендан қилган талаби: Адолатли иш тутгин, Меҳр–шафқат қилишдан завқ олгин, Камтар бўлиб, Худонинг йўлидан юргин.</verse>
				<verse number="9">Худодан қўрқиш — донолик ахир! Эгамиз Қуддус аҳлига хитоб қилар: “Яхшилаб қулоқ солинг! Мен сизларни ҳадемай жазолайман!</verse>
				<verse number="10">Эй фосиқлар, ҳаром бойлигингизга қандай кўз юмай?! Тарозидан уриб йиққан давлатингизни қандай унутай?! Бундай бойликдан жирканаман, ахир!</verse>
				<verse number="11">Нотўғри тарозини ишлатган одамни қандай оқлайин?! Сохта қадоқ тошлардан фойдаланган кишига қандай чидайин?!</verse>
				<verse number="12">Эй Қуддус бойлари, сизлар зўравонлик қиляпсиз, Эй шаҳар одамлари, сизлар алдаяпсиз. Ёлғондан бошқани билмас тилларингиз.</verse>
				<verse number="13">Шунинг учун Мен сизларга қақшатгич зарба бераман, Гуноҳларингиз учун сизларни хароб қиламан.</verse>
				<verse number="14">Сизлар ейсиз, лекин тўймайсиз, Қорнингиз доим оч бўлади. Нарса йиғасизу сақлай олмайсиз, Йиққанларингизни урушда нобуд қиламан.</verse>
				<verse number="15">Сиз экасиз, аммо ўриб олмайсиз. Мой оласиз, аммо ундан фойдаланмайсиз. Узум эзасиз, аммо шаробидан ичмайсиз.</verse>
				<verse number="16">Ахир, сизлар шоҳ Омрининг одатларини ташламаяпсиз. Ахаб хонадонининг барча қилмишларига тақлид қиляпсиз, Уларнинг йўлини тутяпсиз. Шунинг учун Мен сизларни хароб қиламан. Сизни кўрганлар сизлардан ҳазар қилади, Барча халқлар сизларни ҳақорат этади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Шўрим қуриди! Ёзги мевалар йиғиб олингач, Узумзор ҳосили йиғиштирилгач, Токлардан бир бош узум ҳам топа олмаган, Бир дона анжирга зор бўлган одамдайман мен.</verse>
				<verse number="2">Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман, деб одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди.</verse>
				<verse number="3">Ёмонлик қилишга устадир улар. Амалдору қозилари пора олишади, Бойлари хоҳлаганини қилдиришади, Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади.</verse>
				<verse number="4">Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди, Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди. Эй Исроил халқи, Соқчилар сизларга эълон қилган кун яқинлашди, Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди. Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди.</verse>
				<verse number="5">Дўстингизга суянманг, Шеригингизга ишонманг, Қучоғингизда хотинингиз ётганда, Қулф солинг оғзингизга.</verse>
				<verse number="6">Ўғил ўз отасини хўрлайди, Қиз онасининг юзига сапчийди, Келин қайнанасига душманлик қилар. Сизнинг душманларингиз — ўз уйингиздагилар.</verse>
				<verse number="7">Мен эса Эгамга тикаман кўзларимни, Умид–ла кутаман нажоткорим Худони, Албатта эшитар Худойим мени.</verse>
				<verse number="8">Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар! Йиқилганимда ўзим туриб оларман. Зулматда ўтирганимда, Менга нур сочар Эгам.</verse>
				<verse number="9">Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши, Унинг қаҳрига дош бераман энди. Бир кун У менинг тарафимни олади, Менинг ҳақлигимни исбот этади. Ёруғликка олиб чиқади У мени, Кўраман мен Худонинг адолатини.</verse>
				<verse number="10">Эй душманларим, албатта буни кўрасиз. “Эганг Худо қани?!” деб мени масхара қилдингиз, Энди сиз шармандаи шармисор бўласиз. Мен кўзларим билан кўраман сизнинг қулашингизни, Оёқ ости бўласизлар кўчадаги лой каби.</verse>
				<verse number="11">Эй Қуддус, келар шундай замонлар: Сенинг деворларинг қайта қурилар, Кенгайиб кетади сенинг ҳудудинг.</verse>
				<verse number="12">Ўша куни олдингга одамлар келади. Улар Оссуриядан Мисргача, Мисрдан Фурот дарёсигача Бўлган барча ўзга юртлардан, Узоқ денгиз соҳилларидан, Олис тоғлар бағридан келишади.</verse>
				<verse number="13">Замин аҳли қилмишларидан Дунё харобазорга айланиб кетади.</verse>
				<verse number="14">Эй Эгам, Ўз халқингнинг чўпони бўлгин, Ўз сурувингни таёғинг билан бошқаргин, Уларнинг ён–атрофи кўм–кўк яйловлар, Бироқ ўрмонда ёлғиз яшаяпти улар. Узоқ ўтмишдагидай уларни ўтлатгин, Башан ва Гилад яйловларида уларни тўйғазгин.</verse>
				<verse number="15">Эгамиз демоқда: “Мен сизларни Мисрдан олиб чиққан кунларимдай, Сизларга Ўз ажойиботларимни яна кўрсатаман.”</verse>
				<verse number="16">Эй Эгам, ажойиботларинг олдида халқлар Буюк лашкарларининг ожизлигини кўриб, шарманда бўладилар. Қўллари билан юзларини беркитадилар. Уларнинг қулоқлари гаранг бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="17">Илон каби улар тупроқ ялайди, Судралувчи махлуқлар каби тупроқ ошайди. Эй Эгамиз Худо, улар титраб–қақшаб, Ўз уяларидан Сенинг олдингга чиқадилар. Сенинг ҳузурингда даҳшатга тушадилар.</verse>
				<verse number="18">Эй Худо, Сенга ўхшаши бормикан?! Халқингдан омон қолганларнинг Гуноҳларини Сен кечирасан, Уларнинг итоатсизлигини афв этасан. То абад ғазабланмассан халқингдан, Завқ оласан раҳм–шафқат кўрсатишдан.</verse>
				<verse number="19">Сен бизга яна раҳм қиласан. Айбларимизни кўмиб юборасан, Гуноҳларимизни денгиз тубига улоқтирасан.</verse>
				<verse number="20">Қадимда ота–боболаримизга онт ичганингдай Сен Ёқуб авлодига садоқатли бўласан, Иброҳим наслига сўнмас севгингни кўрсатасан.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="34">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Найнаво шаҳри ҳақида башорат. Бу китобда Элқўшлик Нохумга келган ваҳий баён қилинган.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз рашкчи, қасоскор Худодир, Эгамиз қасоскор, дарғазабдир. Ғанимларидан Эгамиз қасос олар, Душманларидан ғазабланиб юрар.</verse>
				<verse number="3">Эгамизнинг жаҳли тез чиқмас, Унинг кучи буюкдир, Айбдорни Эгамиз асло оқламас! Юрган йўли қуюну бўрон бўлар. Оёғи остидан чангдай Кўтарилар қора булутлар.</verse>
				<verse number="4">У денгизга дўқ уриб, уни қуритар, Барча дарёларни қақратиб юборар. Башан ва Кармил яйловлари хазон бўлади, Лубнон гуллари сўлиб қолади.</verse>
				<verse number="5">Унинг олдида силкинар тоғлар, Парчаланиб кетар адиру қирлар. Ҳузурида замин тебранар, Бутун жаҳон ва ундаги мавжудот қалтирар.</verse>
				<verse number="6">Унинг қаҳрига ким бардош бергай?! Алангали ғазабидан ким омон қолгай?! Унинг ғазаби оловдай ёйилар, Унинг олдида қоялар чилпарчин бўлар.</verse>
				<verse number="7">Эгамиз яхшидир, Кулфат кунида қўрғондир У, Худода паноҳ топганларни сақлайди У.</verse>
				<verse number="8">Тошқин сел билан Найнавони вайрон қилар, Ёвларининг пайига тушиб, зулматга ҳайдар.</verse>
				<verse number="9">Эй Найнаво, нечун Эгамизга қарши фитна уюштирасан?! Ахир, У бир уриб сени қириб ташлайди, Иккинчи уришига ҳожат бўлмайди.</verse>
				<verse number="10">Чирмашган тикану қуруқ хас–чўп каби, Сизлар ҳам, эй майхўрлар, ёндириб ташланасиз!</verse>
				<verse number="11">Эй Найнаво, қабиҳ шоҳ сендан чиқди, Эгамизга қарши у фитна–фасод қилди.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз эса шундай айтур: “Оссурияликлар кучли ва беҳисоб бўлса–да, Улар қирилиб, йўқ бўлади. Эй халқим, бошингга кулфат солдим! Энди бундай кулфат солмайман зинҳор!</verse>
				<verse number="13">Сени Оссурия бўйинтуруғидан озод қиламан, Кишанларингни узиб ташлайман.”</verse>
				<verse number="14">Сен ҳақингда, эй Оссурия, Эгамиз шундай амр этар: “Сенинг номинг дунёдан ўчар. Йўқ қиламан худоларинг уйидаги қуймаю ўйма бутларни, Ярамас хулқ–атворинг учун ҳозирлайман қабрингни.”</verse>
				<verse number="15">Қаранг! Хушхабар келтирувчи кимса, Тоғлар оша шошиб келади бу ёққа. Тинчликни эълон қилади У сизга! Эй Яҳудо, нишонлагин байрамларингни, Олиб кел онт ичиб атаган назрларингни. Юртингга тажовуз қилмас энди қабиҳлар, Зеро, тамомила йўқ бўлди улар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Душманлар Исроил юртини хароб қилган, Узумзорларини пайҳон этган. Бироқ Эгамиз тиклар Ёқуб наслининг улуғворлигини, Ҳа, Исроил халқининг буюклигини. Босқинчи сенга ҳужум қилди, эй Найнаво! Қани бўл, қўриқла қўрғонларингни, Йўлдан узма сен кўзингни. Йиғиб олгин бор кучингни, Жангга боғла белингни.</verse>
				<verse number="3">Душман сипоҳларининг қалқони қизил, Жангчиларининг кийими алвон, Жанг куни аравалари оловдай чақнар, Беҳисоб найзалари бош узра тебраниб турар.</verse>
				<verse number="4">Шаҳар ичида аравалар қутуриб елар, Майдонларни кесиб у ёқдан–бу ёққа ўтар, Машъалаларга ўхшаб ёниб турар, Яшин тезлиги билан учар.</verse>
				<verse number="5">Найнаво шоҳи амр берар лашкарбошиларига, Олға босиб қоқинар улар йўлда. Қалқонлари паноҳида босқинчилар Шаҳар деворига ёпирилар.</verse>
				<verse number="6">Дарё тўғонларини улар бузиб ташлар, Сарой ивиб, қулай–қулай деб турибди.</verse>
				<verse number="7">Шаҳар аҳлини сургун қилишга қарор қилинди, Чўрилари мусичадай нола қилмоқда, Ўз кўксига улар урмоқда.</verse>
				<verse number="8">Найнаво дарз кетган ҳовузга ўхшайди, Ёриқларидан сув оқиб кетгандай, Унинг аҳолиси қочиб кетяпти, Ортидан “Тўхтанглар! Тўхтанглар!” Деган қичқириқлар эшитилар, Лекин ҳеч ким ортига қайтмас.</verse>
				<verse number="9">Босқинчилар бақирар: “Талон–тарож қилинг кумушу олтинни! Битмас–туганмасдир Найнавонинг хазинаси! Серобдир унинг қимматбаҳо нарсаси!”</verse>
				<verse number="10">Шип–шийдам, вайрон, талқон бўлди Найнаво! Қўрқувдан юраклар орқага тортиб кетди, Тиззалар қалтиради, баданни титроқ босди, Бўздай оқарди ҳамманинг юзи!</verse>
				<verse number="11">Нима бўлди Найнаво шаҳрига?! Ўхшар эди–ку у шернинг уясига. Ҳа, ўхшар эди Найнаво шер болаларини боққан бир инга. Шер ва она шер изғиган пайтда, Болалари хатарсиз эди у ерда!</verse>
				<verse number="12">Шер ўз болалари учун Етарлича ўлжа тилка–пора қилган, У она шер учун ҳам овини бўғизлаган, Мурда билан тўлдирган ўз инларини, Ўлжа билан — уяларини.</verse>
				<verse number="13">Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен сенга қаршиман, эй Найнаво! Жанг араваларингни тутатиб ёндираман. Ёш шерларинг қиличдан ҳалок бўлади. Сен энди ер юзида талончилик қилмайсан. Ўлпончиларингнинг овози ўчади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Ҳолингга вой, эй қўли қон шаҳар! Ўтакетган маккор, ўлжага тўлган шаҳар! У ердаги қотилликлар ҳеч тугамас!</verse>
				<verse number="2">Қулоққа чалинар қамчиларнинг визиллаши, Ғилдиракларнинг тарақ–туруғи, Елаётган от туёқларининг товуши, Жанг араваларнинг гумбурлаши!</verse>
				<verse number="3">Жангга кирмоқда отлиқ сипоҳлар, Ялт–юлт этмоқда қиличлар, Ярқирамоқда найзалар, Уйилиб кетди ўликлар, Уюм–уюм бўлди жасадлар, Мурдаларнинг сон–саноғи йўқ. Қоқилишар жасадларга одамлар!</verse>
				<verse number="4">Эй Найнаво, ўзингни бузуқ фоҳишадай тутдинг, Суюқоёқ жодугардай одамларни ром қилдинг, Бузуқлигинг билан халқларни қул қилдинг, Сеҳр–жодуларинг билан ўзингга оғдирдинг.</verse>
				<verse number="5">“Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Мен кўйлагингни кўтариб, Халқларга яланғоч танангни кўрсатаман, Эллар олдида шармандангни чиқараман.</verse>
				<verse number="6">Устингдан ахлат ёғдириб, сени хўрлайман. Одамларга сен томоша бўласан.</verse>
				<verse number="7">Сени кўрганлар орқага чекиниб, шундай дейишар: ‘Найнаво вайрон бўлди! Ким унга ачинар экан?!’ Сени юпатадиган ҳеч ким йўқ!”</verse>
				<verse number="8">Нў шаҳридан сенинг ортиқ жойинг бормиди?! Ўша шаҳар Нил дарёси бўйида жойлашганди, Сувлар қуршовида турганди, Дарё — унинг истеҳкоми, Сувлар — ҳимояси бўлганди.</verse>
				<verse number="9">Ҳабашистону Миср унинг устидан ҳукмронлик қиларди, Кучининг чек–чегараси йўқ эди. Фут билан Ливия унинг иттифоқдошлари эди.</verse>
				<verse number="10">Шундай бўлса–да, Нў шаҳрининг аҳолиси сургун қилинди, Одамлари асирликка олиб кетилди, Ҳар бир кўчанинг бошида Тошга уриб ўлдирилди гўдаклари, Аслзодалари учун қуръа ташланди, Барча зодагонлари занжирбанд бўлди.</verse>
				<verse number="11">Эй Найнаво, сен ҳам маст бўлиб, гандираклаб қоласан, Бекинасан, душманларингдан қочиб, паноҳ излайсан.</verse>
				<verse number="12">Сенинг ҳамма қалъаларинг Меваси пишган анжир дарахтига ўхшар. Анжирни силкитсанг, Анжирлар хўранданинг оғзига тушар.</verse>
				<verse number="13">Лашкарингга бир қарасанг–чи! Хотин кишидан фарқи йўқ–ку уларнинг. Юртингнинг дарвозалари ёв учун кенг очилди, Дарвозаларнинг тамбаларини олов йўқ қилди.</verse>
				<verse number="14">Қамалга тайёрлангин! Сувга тўлдир идишларингни! Мустаҳкамла қўрғонларингни! Оёқ билан эзгин лойни, Тайёрла тезроқ қолипларингни!</verse>
				<verse number="15">Барибир олов сени ямлаб юборар, Чигиртка экинларни қиртишлагандай, Қилич сени қириб ташлар. Чигирткадай кўпаявер!</verse>
				<verse number="16">Савдогарларингни осмондаги юлдузлардан ҳам кўп қилдинг, Бироқ улар чигирткадай юртингни талашар, Сўнг қанот қоқиб учиб кетишар.</verse>
				<verse number="17">Совуқ кунда деворларга қўнадиган, Қуёш чиққач эса учиб йўқ бўладиган Чигирткадайдир сенинг посбонларинг, Чигиртка галасидайдир сенинг аъёнларинг. Улар қаерга ғойиб бўлганини билмайди ҳеч ким.</verse>
				<verse number="18">Эй Оссурия шоҳи, Чўпонларингнинг кўзи юмилган, Йўлбошчиларинг абадий уйқуга кетган, Сенинг халқинг тоғларга тарқалган, Уларни йиғадиган бирор кимса йўқ.</verse>
				<verse number="19">Сенинг ярангни даволаб бўлмас, Жароҳатинг ҳалокатлидир. Бу ҳақда хабар топган ҳамма одамлар Хурсандлигидан чапак чалар. Зотан ҳеч ким чексиз зулмингдан Қочиб қутула олмаган.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="35">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Хабаққуқ пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлган башорат.</verse>
				<verse number="2">Эй Эгам, қачонгача Сендан ёрдам сўраб ёлворай?! Менга қулоқ соласанми ўзи?! Қачонгача: “Зўравонликдан қутқар!” — деб илтижо қилай?! Бизга нажот берасанми ўзи?!</verse>
				<verse number="3">Нима учун ноҳақликка қараб туришим керак?! Бундай ҳақсизликка қандай чидай оляпсан?! Атрофимга назар солсам, зўравонлигу талончиликни кўраман. Жанжал билан уруш авж олмоқда.</verse>
				<verse number="4">Натижада қонун кучини йўқотди, адолат эса поймол бўлди. Фосиқлар солиҳлардан баланд келгани учун, ноҳақ ҳукм чиқариляпти.</verse>
				<verse number="5">Атрофдаги халқларга назар солинглар! Уларга яхшилаб қаранглар! Кўрганингиздан ҳайратда қоласизлар. Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, агар эшитсангиз қулоғингизга ишонмайсизлар.</verse>
				<verse number="6">Мана, Мен Бобилликларни ғоят кучли қилмоқдаман. Бу халқ шафқатсиз ва тажовузкордир. Улар дунёнинг ҳар томонига юриш қиладилар, ўзга юртларни босиб оладилар.</verse>
				<verse number="7">Ҳаммани қўрқув, ваҳимага соладилар. Ўзига хон, ўзига бек бўлган такаббурдир улар.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг отлари қоплондан тез, кечаси изғийдиган бўрилардан хавфли. Отлиқлари узоқдан отларини елдириб келишади, ўлжасига ташланадиган бургут каби учиб келишади.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг тўдалари зўравонлик мақсадида келишади. Улар саҳродан келадиган қуюн каби бўлиб, қум йиққандай асирларни йиғишади.</verse>
				<verse number="10">Шоҳларни мазахлашади, ҳукмдорларни масхара қилишади. Мустаҳкам шаҳарлар устидан кулишади. Ўша шаҳарлар деворларига қиялатиб тупроқ уядилар. Уларни қўлга киритадилар.</verse>
				<verse number="11">Сўнг шамол каби тез ўтиб кетишади. Улар ўз кучини худо, деб биладилар, шунинг учун жазодан қоча олмайдилар.</verse>
				<verse number="12">Эй, Эгам Худо, Муқаддас Худойим! Доимо мавжуд бўлган Худо Сен эмасми?! Шундай экан, Бобилликлар дастидан биз йўқ бўлиб кетмаймиз. Эй, Эгам! Сен, ҳукмимни амалга оширсин, деб Бобилликларни танладинг. Эй, Таянчим, халқимни жазоласин деб, уларни тайинладинг.</verse>
				<verse number="13">Сенинг кўзларинг шу қадар покизаки, Сен ёвузликка қараб туролмайсан. Ҳақсизликка чидай олмайсан. Ҳайронман, қандай қилиб бу маккор одамларга чидаб юрибсан?! Бу қабиҳлар ўзларидан солиҳроқ халқни ямлаб ютяпти–ку, қандай қилиб уларга индамай жим турибсан?!</verse>
				<verse number="14">Сен одамларни денгиздаги балиқлар каби қилдинг, йўлбошчиси бўлмаган денгиз махлуқларига ўхшатиб қўйдинг.</verse>
				<verse number="15">Бобилликлар одамларни ўз қармоғига илинтирадилар. Тўр ташлаб балиқ овлагандай уларни овлайдилар. Ёйма тўрларига тушириб, қирғоққа тортиб чиқарадилар. Овини кўргач, хурсанд бўлиб севинадилар.</verse>
				<verse number="16">Ҳа, тўрлари туфайли улар мўл ўлжа оладилар, сара таомлардан тановул қиладилар. Шунинг учун тўрларига атаб қурбонликлар келтирадилар, ёйма тўрларига атаб тутатқилар тутатадилар.</verse>
				<verse number="17">Қачонгача улар тўрлари билан элларни овлайдилар?! Қачонгача халқларни шафқатсиз нобуд қиладилар?!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Мен минорага чиқиб оламан. Шаҳар деворидан олисларга қараб, Эгамнинг жавобини кутаман. Шикоятимга жавоб берганда, Унга нима айтишимни ўйлаб кўраман.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Сенга аён қилган сўзларимни тош лавҳаларга аниқ қилиб ёз, югуриб кетаётган одам уни бир қарашданоқ ўқий оладиган бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди.</verse>
				<verse number="4">Менга қара! Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади. Cолиҳлар эса Худога бўлган садоқати туфайли тирик қолади.”</verse>
				<verse number="5">Бойлик алдамчидир. Бойлар такаббур, улар ҳеч қачон тиниб–тинчимайдилар. Улар ўликлар диёри каби очкўз, ўлим каби тўймаслар. Улар халқларни ўзларига тобе қилишар, элларни қўл остига олишар.</verse>
				<verse number="6">Асирликка тушганлар уларни нафратомуз мазах этадилар, масхара қилиб, шундай айтадилар: “Эй, бировнинг бойлигини талаб, уюм қилганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар бировнинг нарсасини қайтармай, қарзларингизни орттириб юрибсизлар. Бундай ҳол узоққа чўзилармиди?!</verse>
				<verse number="7">Қарзларингизни қистайдиганлар тўсатдан пайдо бўлади. Улар келиб сизларни даҳшатга солишади. Шунда сизлар улар учун ўлжа бўласизлар.</verse>
				<verse number="8">Сизлар кўп халқларни таладингиз. Одамларнинг қонини тўкдингиз, юрту шаҳарларни вайрон қилиб, у ердагиларни нобуд қилдингиз. Шунинг учун омон қолган халқлар энди сизларни талон–тарож қиладилар.</verse>
				<verse number="9">Эй, ҳаром йўл билан бойлик топиб, уйига ташиганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар уйларингизни баландликда қуриб, ўзингизни кулфат чангалидан асрамоқчи бўлдингиз.</verse>
				<verse number="10">Аммо ҳийлаларингиз хонадонингизни шарманда қилди. Сизлар кўп халқларни нобуд қилганингиз учун ўз бошингизга етдингиз.</verse>
				<verse number="11">Ҳатто уйингиз деворидаги тошлар зўравонлигингиздан дод солади. Тўсинларнинг ноласи акс садо бўлиб чиқади.</verse>
				<verse number="12">Эй, қотиллик ила шаҳарлар қурганлар, ҳолингизга вой! Эй, зўравонлик ила қўрғонларга асос солганлар, ҳолингизга вой!</verse>
				<verse number="13">Эллар беҳуда тинкасини қуритади. Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади. Бу Сарвари Оламнинг иши эмасми?!</verse>
				<verse number="14">Ҳа, сувлар тўлдиргандай денгизни, ер юзи тўлиқ билади Эгамизнинг улуғворлигини.</verse>
				<verse number="15">Эй, қўшни халқларга шаробни зўрлаб ичирганлар, ҳолингизга вой! Яланғоч баданларини томоша қилайлик деб, уларга ғазабингиз шаробидан ичирдингиз. Уларни маст қилдингиз.</verse>
				<verse number="16">Бироқ сизлар обрў топмай ўзингиз шармандаликдан маст бўласизлар. Қани, ичинг! Яланғоч танангизни кўрсатинг! Ана, Эгамизнинг ўнг қўлидаги жазо косаси сизларга етиб келди! Обрўйингиз тўкилиб, шармандангиз чиқади.</verse>
				<verse number="17">Ҳа, Лубнонда қилган зўравонлигингиз ўз бошингизга етади. У ерда ёввойи ҳайвонларни қирдингиз, энди ҳайвонлар сизларни даҳшатга туширади. Чунки сизлар юрту шаҳарларни вайрон қилдингиз. Одамларнинг қонини тўкиб, уларни нобуд қилдингиз.”</verse>
				<verse number="18">Инсон ясаган бутдан не фойда?! Санамнинг фойдаси борми ёлғондан бошқа?! Нега одам ўзи ясаган нарсасига умидини боғлайди?! Нега тили йўқ бир бутни ясайди?!</verse>
				<verse number="19">Ҳолингизга вой, эй, бир парча ёғочга “Уйғон!” деганлар! Ҳолингизга вой, эй тилсиз тошга “Тур!” деб ёлворганлар! Бут сизга тўғри йўл кўрсатармиди?! Олтину кумуш билан қопланган бутнинг жони бормиди?!</verse>
				<verse number="20">Эгамиз эса Ўзининг муқаддасМаъбадидадир. Унинг олдида бутун дунё сукут сақласин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Xабаққуқ пайғамбарнинг куйга солинган ибодати:</verse>
				<verse number="2">“Эй, Эгам, мен Сенинг шуҳратинг ҳақида эшитдим. Қилган буюк ишларингдан ҳайратда қолдим. Эй, Эгам, бизнинг давримизда ҳам шундай ишларингни қилгин. Одамлар Сенинг нималарга қодир эканлигингни билиб қўйишсин. Ғазабланганингда меҳр–шафқатни эсдан чиқармагин.</verse>
				<verse number="3">Худо келади Эдом юртидан, Муқаддас Худо келади Порон қирларидан. Унинг улуғворлиги кўкни порлатар, Ҳамду саноларига бутун дунё тўлар.</verse>
				<verse number="4">Улуғворлиги чақмоқдай чақнар, Нур сочилар Унинг қўлидан — Куч яширинган билагидан.</verse>
				<verse number="5">Унинг олдида юради ўлат, Унинг кетидан эргашади офат.</verse>
				<verse number="6">Тўхтаганда ер силкинади, Назар солганда халқларни титроқ босади. Унинг қадимдан юрган йўлларидаги Мангу тоғлар ўпирилиб тушади, Абадий қирлар чўкиб паст бўлади.</verse>
				<verse number="7">Кушондаги одамларнинг қўрққанини мен кўряпман, Мидиёндаги одамларнинг дағ–дағ қалтираганини кўряпман.</verse>
				<verse number="8">Эй, Эгам, наҳотки ғазаблансанг дарёлардан?! Наҳот Сенинг жаҳлинг чиқса ирмоқлардан?! Ёки Сенинг қасдинг бормиди денгиздан?! Шунинг учун отларингни чоптирасанми, Зафарли жанг араваларингга миниб оласанми?!</verse>
				<verse number="9">Сен ғилофдан чиқарасан камонингни, Ўқларга тўлдирасан ўқдонингни. Дарёлар билан ёрасан ер юзини.</verse>
				<verse number="10">Буни кўрганда тоғларни дард тутар, Шиддатли оқим кўпириб оқар. Денгиз чуқуридан нидо янграр, Денгиз тўлқинлари кўкка интилар.</verse>
				<verse number="11">Сенинг ўқларинг учиб чақнайди, Найзаларинг ялт этиб ёнади. Бундан қуёшу ой ўз жойида қотиб туради.</verse>
				<verse number="12">Сен жаҳл устида босиб ўтарсан ер юзини, Ғазабга миниб оёқ ости қиларсан халқларни.</verse>
				<verse number="13">Қутқариш учун келасан Ўз халқингни, Ўз танлаганинг орқали озод қилиш–чун уларни. Фосиқ халқнинг йўлбошчисини урасан, Бошдан–оёқ уни шилиб ташлайсан.</verse>
				<verse number="14">Ғанимларимиз қуюн каби келяптилар, Бизни ҳар ёққа тарқатиб юбормоқчи бўляптилар. Ўз уясида ўлжасини ғажиган йиртқич ҳайвондай, Кучсиз овидан ўзида йўқ севиняптилар. Сен эса уларнинг йўлбошчисини ўз ўқлари билан ҳалок қиласан.</verse>
				<verse number="15">Отларинг туёқлари денгизни босиб эзади, Баҳайбат сувларни бир жойга йиғиб қўяди.”</verse>
				<verse number="16">Мен буларни эшитдим. Шунда увушди менинг юрагим, Титрай бошлади лабларим, Мадорим қолмай, қалтиради тиззаларим. Аммо мен сабр–тоқат қиламан, Босқинчиларимиз бошига тушадиган кулфат кунини кутаман.</verse>
				<verse number="17">Борди–ю, анжир дарахти гулламай қолса, Узум токлари мева тугмаса, Зайтун дарахтлари ҳосил бермаса, Даладаги экинлар унмай қолса, Қўраларда қўйлар қолмаса, Оғилхоналар бўм–бўш бўлса,</verse>
				<verse number="18">Шунда ҳам Эгамдан шод бўлурман, Нажоткорим Худодан қувонурман. Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="36">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Яҳудо юртида Омон ўғли шоҳ Йўшиё ҳукмронлик қилган даврда Зафаниёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди. Зафаниё шоҳ Хизқиё авлодидан бўлиб, Кушининг ўғли, Гадалиёнинг невараси ва Эмориёнинг эвараси эди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз шундай демоқда: “Мен ер юзидаги ҳаммани Гард қолдирмай супуриб ташлайман.</verse>
				<verse number="3">Ҳа, Мен одамлару ҳайвонларни, Кўкдаги қушлару Денгиздаги балиқларни супуриб ташлайман. Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутларни парчалайман. Улар қаторида фосиқларни ҳам йўқ қиламан, Ер юзидаги бутун инсон зотини Илдизидан қуритиб юбораман. — Эгамизнинг каломи шудир. —</verse>
				<verse number="4">Мен Яҳудо ва Қуддусга қарши қўл кўтараман. Баалга сиғинганларни битта қолдирмай йўқ қиламан, Бутпараст руҳонийларнинг хотирасини ўчираман.</verse>
				<verse number="5">Томда қуёш, ой, юлдузларга сиғинганларни ҳалок этаман, Тўғри, улар Мен, Эгангизга сажда қилиб, садоқат онтини ичади, Лекин Мўлахга ҳам топиниб, ваъдалар беришади.</verse>
				<verse number="6">Мендан юз ўгириб, изимдан юрмаган бу одамлар нобуд бўлади, Менга интилмаган, Мендан ёрдам сўрамаганлар ўлади.”</verse>
				<verse number="7">Эгамиз Раббий олдида сукут сақланг! Зеро, Эгамизнинг келадиган куни яқинлашиб қолди. Эгамиз Ўз халқини қурбонлик қилишга тайёрлади. У таклиф қилган меҳмонлар етиб келди.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз шундай дейди: “Мен қурбонлик келтирадиган ўша куни Яҳудо аъёнларини, шоҳнинг ўғилларини, Бутпараст одатларга берилганларнинг ҳаммасини жазолайман.</verse>
				<verse number="9">Бутпарастларга ўхшаб остона ҳатлаганларнинг Таъзирини бераман. Шоҳ саройини зўравонлигу фирибгарликка Тўлдирганларни жазолайман.”</verse>
				<verse number="10">Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Қуддуснинг Балиқ дарвозасидан фарёд кўтарилади, Шаҳарнинг Янги даҳасидан дод–вой эшитилади. Қирлардан вайронагарчилик садолари келади.</verse>
				<verse number="11">Эй бозор кўчасида яшаганлар, дод солинг! Ахир, ҳамма савдогарларингиз ҳалок бўлади, Олди–сотди қилганлар қириб ташланади.</verse>
				<verse number="12">Мен ўша куни бир чироқ оламан, Қуддуснинг ҳар бир бурчагини текшириб чиқаман. ‘Эгамизнинг қўлидан на яхшилик, на ёмонлик келади’, деб Ўйлаганларнинг жазосини бераман. Гуноҳга ботиб ўтирган Бепарво одамларни жазолайман.</verse>
				<verse number="13">Улар уйлар қуришади, Аммо уйларида яшаш уларга насиб этмайди. Узумзорлар барпо қилишади, Аммо шаробидан ичишолмайди. Бойликлари талон–тарож қилинади, Қурган уйлари бузиб ташланади.”</verse>
				<verse number="14">Оз қолди Эгамизнинг буюк кунига! Оз қолди! Ўша кун шиддат билан яқинлашмоқда. Қулоқ солинг! Бу Эгамизнинг кунидир. Бу кун аччиқ кулфат келтиради, Ҳатто жасур жангчилар қўрққанидан бақиради.</verse>
				<verse number="15">Бу кун Худонинг ғазаб кунидир. Ўша куни ҳамма азоб–уқубат чекади, Ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади. Зимзиё зулмат куни бўлaр ўша кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлaр ўша кун!</verse>
				<verse number="16">Мустаҳкам шаҳарлару баланд миноралар Ҳужум остида қолади, Бурғу овозию жангга даъват товушларини Ўша кун ўзида мужассам этади.</verse>
				<verse number="17">Эгамиз шундай дейди: “Одамлар Менга қарши гуноҳ қилдилар, Шу сабабдан Мен уларнинг бошига кулфат соламан, Улар кўр одамдай қоқилиб юрадилар. Уларнинг қони тўкилиб, ерни қоплайди, Жасадлари тилка–пора бўлиб, ерда гўнгдай ётади.”</verse>
				<verse number="18">Эгамизнинг ғазаб кунида Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди. Эгамизнинг рашк ўти Бутун дунёни куйдириб ташлайди. Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Эсингни йиғиб олгин, Эй шарманда халқ! Шамол учирадиган сомондай Йўқ бўлиб кетмасингдан олдин, Эгамизнинг алангали қаҳрига Учрамасингдан олдин, Эгамизнинг ғазаб куни Келмасидан олдин эсингни йиғиб олгин!</verse>
				<verse number="3">Эгамизнинг амрларига итоат қиладиган, Эй юртнинг камтарин одамлари, Эгамизга интилинглар. Тўғриликка боғланиб, Мўмин–қобиллик пайида бўлинглар. Шундагина Эгамизнинг ғазаб кунида Жазодан қутулиб қолишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="4">Ғазо шаҳри ҳувиллаб қолади, Ашқалон шаҳри вайрон бўлади. Ашдод аҳолиси куннинг туш пайтигача ҳайдаб чиқарилади, Эхрон шаҳри таг–туги билан йўқ қилинади.</verse>
				<verse number="5">Эй, денгиз қирғоғида яшаётган Филист халқи, Сенинг ҳолингга вой! Эй, Канъондаги Филист юрти, Эгамиз сенга қарши шундай дейди: “Мен сени вайрон қиламан, Биронтангни ҳам тирик қолдирмайман.”</verse>
				<verse number="6">Эй, денгиз қирғоғидаги ўлка, Сен даштга айланасан. У ерда чўпонлар чодирлар тикади, Улар қўй–эчкилари учун қўралар қуради.</verse>
				<verse number="7">Яҳудо халқининг омон қолганлари Юртингга эгалик қилади. Чўпонлари юртингда қўй–эчкиларини ўтлатишади, Улар Ашқалондаги ташландиқ уйларда тунашади. Ахир, Эгаси Худо уларга ғамхўрлик қилади, Уларни яна фаровонликка эриштиради.</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Исроил халқининг Худоси, Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.”</verse>
				<verse number="10">Улар Сарвари Оламнинг халқини мазах қилганлари учун, Кеккайиб, мағрурланганлари учун, Бу кўргиликлар бошларига тушади.</verse>
				<verse number="11">Эгамиз уларни ваҳимага солади, Ер юзидаги жамики худоларни йўқ қилади. Шунда денгиз қирғоғидаги эллар Эгамизга сажда қилишади. Ҳар бири ўз юртида Эгамизни мадҳ этади.</verse>
				<verse number="12">Эй, Ҳабашистонликлар, Эгамиз сизларни ҳам қиличи билан ўлдиради.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз шимолга қарши қўл кўтарaди, У Оссурияни йўқ қилади. Найнаво шаҳрини вайрон қилади, Уни сувсиз саҳрога айлантиради.</verse>
				<verse number="14">У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади, Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади. Сарой вайроналарида бойўғли яшайди, Ойналаридан унинг товуши эшитилади. Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади. Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади.</verse>
				<verse number="15">Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади! “Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади! Хароб бўлган бу шаҳар Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади. Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Булғанган, бузуқ шаҳарнинг ҳолига вой! Золимларга тўлиб кетган шаҳарнинг ҳолига вой!</verse>
				<verse number="2">У ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайди, Ўзига ҳеч қандай сабоқ олмайди. Ўз Худоси томон юз бурмайди, Умидини Эгамизга боғламайди.</verse>
				<verse number="3">Шаҳар аъёнлари ўкираётган шерларга ўхшайди. Ҳакамлари ҳам кечаси оч қолган бўриларга ўхшаб, Эрталабгача ўлжасидан ҳеч нарса қолдирмайди.</verse>
				<verse number="4">Пайғамбарлари катта кетади, Ҳаммаси қаллоблик қилади. РуҳонийлариХудонинг уйини ҳаром қилади, Улар Таврот қонунини бузади.</verse>
				<verse number="5">Аммо Эгамиз ҳамон шаҳардадир. У доим тўғри иш қилади, У ноҳақлик қилмайди асло! У ҳар куни эрталабдан адолат ўрнатади, Тонг саҳардан одиллик билан иш тутади, Фосиқлар эса уялмай ёмонлик қилаверади.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз шундай дейди: “Мен халқларни қириб ташладим, Уларнинг шаҳарларини вайрон қилдим, Қалъаларини қулатдим. Ана, кўчалари ҳувиллаб қолди, Шаҳарларида инсон зоти қолмади.</verse>
				<verse number="7">Энди халқим Мендан қўрқар, Бундан ўзига сабоқ олар, деб ўйлаган эдим. Қуддусни вайрон қилмайман, Айтганларимни бошига солмайман, деган эдим. Аммо улар шунда ҳам, Қабиҳликлар қилиш иштиёқидан воз кечмадилар.”</verse>
				<verse number="8">Эгамиз шундай демоқда: “Менинг келишимни кутинглар, Мен халқларга ҳамла қилиб, Уларни талон–тарож қиладиган кунни кутинглар. Мен қарор қилдим: халқларни йиғаман, Барча элларни тўплаб оламан. Уларнинг устига ғазабимни сочаман, Алангали қаҳримни уларга ёғдираман. Рашким ўти бутун дунёни куйдириб ташлайди.</verse>
				<verse number="9">Кейин Мен барча халқларнинг нутқини ўзгартираман, Шунда улар бутларга илтижо қилмай, фақат Менга илтижо қилишади. Биргаликда Менга хизмат этишади.</verse>
				<verse number="10">Олис юртлардан ихлосмандларим келишади, Ҳабашистондаги дарёларнинг нариги томонидан, Менга назрлар олиб келишади.</verse>
				<verse number="11">Эй халқим, ўша куни сизлар уялиб қолмайсизлар, Олдинлари Менга бўйсунмаганингиздан шунда хижолат тортмайсизлар. Ахир, Мен орангиздаги такаббур одамларни йўқ қиламан. Шунда Муқаддас тоғимда ўзларингизни катта тутмайдиган бўласизлар.</verse>
				<verse number="12">Мен фақат камтарин ва итоаткор одамларни қолдираман. Улар Мен, Эгангизда паноҳ топадилар.</verse>
				<verse number="13">Исроил халқининг омон қолганлари Ҳеч ёмонлик қилмайдилар. Улар ҳеч кимни алдамайдилар, Оғизларидан ёлғон сўз чиқмайди. Улар яйловда ўтлаб юрган қўйлардай ором оладилар, Ҳеч ким уларни безовта қилмайди.”</verse>
				<verse number="14">Эй Исроил халқи, севинч ила ҳайқиринг! Эй Қуддус аҳолиси, куйланг! Эй Сион аҳли, бутун қалбингиздан шодланинг!</verse>
				<verse number="15">Эгамиз сизларни жазолаб бўлди, Душманларингизни У қувиб юборди. Исроилнинг Шоҳи — Эгамиз орангиздадир. Сиз энди кулфатдан қўрқманг.</verse>
				<verse number="16">Ўша куни Қуддусга шундай сўзлар айтилади: “Эй, Сион аҳолиси, қўрқманг! Асло бўшашманг!</verse>
				<verse number="17">Эгангиз Худо сизнинг орангиздадир, Сизга зафар келтирувчи жангчи Ўшадир. У сизни деб хурсанд бўлиб севинади. Ўз севгиси ила қўрқувларингизни олиб ташлайди. Ҳа, сизни деб шод бўлиб куйлайди.”</verse>
				<verse number="18">Эгамиз шундай дейди: “Эй сургун бўлган Қуддусликлар, Сизлар тайинланган байрамларда Қатнаша олмаганингиздан хафасизлар, Мен сизларни ўз юртингизга олиб келаман, Бундан буён хор бўлишингизга йўл қўймайман.</verse>
				<verse number="19">Сизларга зулм ўтказган халқлар билан Ўшанда Ўзим ҳисоб–китоб қиламан. Мен чўлоқларни қутқараман, Ҳайдаб юборилганларни йиғиб оламан. Улар шарманда бўлган ҳар бир юртда Обрў ва шуҳрат топадилар.</verse>
				<verse number="20">Ҳа, ўша вақтда сизларни йиғиб оламан, Уйларингизга элтиб қўяман. Сизларни яна фаровонликка эриштираман, Буни ўз кўзингиз билан кўрасиз, Халқларнинг ҳурмату мақтовларига сазовор бўласиз.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="37">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, олтинчи ой, биринчи куни эди. Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелга ва олий руҳоний — Ёҳузадах ўғли Ёшуага пайғамбар Хаггей орқали Эгамиз қуйидаги сўзларини аён қилди:</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">— Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Бу халқ: ‘Ҳали Эгамизнинг уйини қуришнинг вақти келгани йўқ’, деб айтади.</verse>
				<verse number="4">Эй, Исроил халқи, Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда сизларга ҳашаматли уйларда яшашнинг вақтими?!”</verse>
				<verse number="5">Мана энди Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар–чи!</verse>
				<verse number="6">Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз–у, тўймайсиз. Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз–у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.”</verse>
				<verse number="7">Сарвари Олам шундай демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринг, ахир!</verse>
				<verse number="8">Тоғларга чиқиб, ёғоч олиб тушинглар–да, Менинг уйимни қуринглар. Мен уни кўриб завқланиб, улуғланаман, — дейди Эгамиз.</verse>
				<verse number="9">— Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун? — демоқда Сарвари Олам. — Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим.</verse>
				<verse number="10">Сизларни деб осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади.</verse>
				<verse number="11">Мен далалар, қирли жойларга қурғоқчилик келтириб, дон, узум шарбати ва зайтун мойини қуритдим. Ердан чиққан барча ҳосилни йўқ қилдим, одамлар ва ҳайвонларни қийинчиликларга дучор қилдим. Инсонлар ўз қўллари билан қилган меҳнатларини пучга чиқардим.”</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин Зарубабел, олий руҳоний Ёшуа ва асирликдан қайтиб келган барча халқ ўзларининг Эгаси Худога итоат қилишди. Ўзларининг Эгаси Худо юборган пайғамбар Хаггейнинг сўзларига қулоқ солишди, чунки улар Эгамиздан қўрқарди.</verse>
				<verse number="13">Эгамизнинг элчиси Хаггей Унинг қуйидаги сўзларини халққа етказди: — Эгамизнинг каломи шудир: “Мен сизлар билан биргаман.”</verse>
				<verse number="14">Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелни, олий руҳоний — Ёҳузадах ўғли Ёшуани ва асирликдан қайтиб келган бутун халқни Эгамиз руҳлантирди, шунда улар ҳаммалари келиб, ўзларининг Худоси, Сарвари Оламнинг уйини тиклашни бошлашди.</verse>
				<verse number="15">Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, олтинчи ой, йигирма тўртинчи кунида қайта қурилиш бошланди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ўша йилнинг еттинчи ой, йигирма биринчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни пайғамбар Хаггейга аён қилди:</verse>
				<verse number="2">— Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелга, олий руҳоний — Яҳузадах ўғли Ёшуага ва асирликдан қайтиб келган бутун халққа шу гапларни етказ:</verse>
				<verse number="3">— Орангизда олдинги Маъбаднинг шуҳратини кўрганлар борми? Ҳозирги кўриниши қандай? Олдингиси билан солиштирганда буниси арзимаган бир нарсадай–ку, ахир!</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Эгамизнинг каломи шудир: “Энди дадил бўл, эй, Зарубабел! Дадил бўл, эй, олий руҳоний Ёшуа!” Эгамиз айтмоқда: “Мана шу юртдаги асирликдан қайтиб келган халқ, дадил бўлинглар!” Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Менинг Руҳим ҳали ҳам сизларнинг орангизда, қўрқманглар. Ишга киришинглар, чунки Мисрдан чиққанингизда сизларга берган ваъдамга биноан Мен сизлар билан биргаман.”</verse>
				<verse number="6">Ахир, Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Бирпасдан кейин яна осмону ерни, денгиз ва қуруқликни ларзага келтираман.</verse>
				<verse number="7">Барча халқларни титратаман, уларнинг хазинаси шу ерга келтирилади.” Сарвари Олам айтмоқда: “Ўшанда Мен мана шу Маъбадни ҳашамат билан бой қиламан.”</verse>
				<verse number="8">Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Кумуш Меники, олтин ҳам Меникидир.”</verse>
				<verse number="9">Сарвари Олам айтмоқда: “Бу Маъбаднинг кейинги шуҳрати олдингисидан ҳам улуғроқ бўлади.” Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Мана шу ерда тинчлик ато қиламан.”</verse>
				<verse number="10">Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, тўққизинчи ой, йигирма тўртинчи кунида пайғамбар Хаггей орқали Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди.</verse>
				<verse number="11">Хаггей руҳонийларга деди: — Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Руҳонийлардан Таврот бўйича қуйидаги ҳолатларни ажрим қилишни сўра.</verse>
				<verse number="12">Агар бирортаси кийимининг этагида қурбонликдан олинган гўштни олиб кетаётган бўлса, ўша кийимнинг этаги билан нон, шўрва, шароб, зайтун мойи ёки бошқа озиқ маҳсулотига тегиб кетса, ўша нарса ҳам муқаддас ҳисобланадими?” Руҳонийлар Хаггейга: “Йўқ”, — деб жавоб бердилар.</verse>
				<verse number="13">Хаггей яна сўради: “Агар бирортаси инсон жасадига теккани учун ҳаром бўлса–да, кейин айтиб ўтилган озиқ маҳсулотлардан бирига тегса, ўша нарсалар ҳаром ҳисобланадими?” Руҳонийлар: “Ҳа”, — деб жавоб бердилар.</verse>
				<verse number="14">Шунда Хаггей деди: — Эгамизнинг қаломи шудир: “Мана шу одамлар ҳам, шу халқ ҳам олдимда шундай. Улар қилган ишларнинг ҳаммаси, улар келтирган ҳар бир назр ҳам ҳаром.</verse>
				<verse number="15">Энди сизга нима бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг. Менинг Маъбадимни қайта қуришни бошламасингиздан олдин нималар бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг.</verse>
				<verse number="16">20 чора дон оламан, деб хирмонга борганингизда у ерда фақат 10 чора дон бўларди. Хумдан 50 кўза шароб оламан, деб борганингизда эса фақат 20 кўза шароб топардингиз.”</verse>
				<verse number="17">Эгамиз айтмоқда: “Меҳнатингизнинг барча самарасини йўқ қилай, деб гармсел, шира ва дўл юбордим. Шунда ҳам Менга қайтишни рад қилдингиз.</verse>
				<verse number="18">null</verse>
				<verse number="19">Аммо бугун, тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунидан бошлаб, сизларга нима бўлиши ҳақида ўйланглар. Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди. Ўшандан бери, эккан уруғларингиз айтарли бир ҳосил бермаган бўлса ҳам, токларингиз, анжирларингиз, анорларингиз ва зайтун дарахтларингиз ҳеч бир ҳосил келтирмаган бўлса ҳам, бугундан бошлаб, Мен сизларга барака бераман.”</verse>
				<verse number="20">Ўша куни, ойнинг йигирма тўртинчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни пайғамбар Хаггейга аён қилди:</verse>
				<verse number="21">— Яҳудо ҳокими Зарубабелга айт: “Осмон ва ерни ларзага соламан.</verse>
				<verse number="22">Шоҳликларнинг тахтларини ағдараман, халқларнинг шоҳликларига барҳам бераман. Жанг аравалари ва уларнинг устидагиларни ағдараман. Отлар, чавандозлар йиқилади, ҳамма бир–бирининг қиличидан ҳалок бўлади.”</verse>
				<verse number="23">Эгамизнинг каломи шудир: “Эй, қулим, Шалтиёл ўғли Зарубабел, ўша куни, — демоқда Сарвари Олам, — сени ўз муҳр узугимдай қиламан, чунки Мен сени танлаганман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="38">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили, саккизинчи ойида, Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли пайғамбар Закариёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди.</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">Эгамиз унга қуйидаги хабарни халққа етказишни буюрди: Эгамиз ота–боболарингиздан қаттиқ ғазабланган эди. Энди Сарвари Олам шундай айтмоқда: — Менга қайтинглар, — демоқда Сарвари Олам. — Шунда Мен ҳам сизларга қайтаман, — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="4">Ота–боболарингизга ўхшаган бўлманглар. Олдинги пайғамбарлар Сарвари Олам номидан уларни шундай деб огоҳлантиришган: — Ёмон йўлдан ва қабиҳ қилмишларингиздан қайтинглар. Сарвари Олам шундай демоқда: — Гарчи Мен ота–боболарингизни огоҳлантирган бўлсам–да, улар Менинг сўзларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.</verse>
				<verse number="5">Қани энди ўша ота–боболарингиз?! Қани, ўша пайғамбарлар, улар абадий яшайдиларми?!</verse>
				<verse number="6">Ўз қулларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларим, огоҳлантиришларим ота–боболарингизнинг бошига тушди–ку! Шунда улар тавба қилиб: “Сарвари Олам Ўзи режалаштиргандай, юрган йўлларимиз ва қилмишларимизга яраша бизни жазолади”, деб айтишди.</verse>
				<verse number="7">Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили, ўн биринчи ой — Шебат ойининг йигирма тўртинчи кунида, Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли пайғамбар Закариёга Эгамиз яна Ўз сўзини аён қилди. Закариё қуйидаги ваҳийларни кўрди:</verse>
				<verse number="8">Кечаси мен қизил от минган Эгамизнинг фариштасини кўрдим. У кичик жарликда мирта буталар орасида тўҳтаб турарди. Унинг орқасида эса қизил, жигарранг ва оқ отларда ўтирган чавандозлар турарди.</verse>
				<verse number="9">Бошқа бир фаришта мен билан гаплашаётган эди. Мен ундан: — Эй тўрам, бу чавандозлар ким бўлди? — деб сўрадим. У шундай деди: — Уларнинг кимлигини сенга кўрсатаман.</verse>
				<verse number="10">Шунда мирта буталар орасидаги фаришта жавоб бериб деди: — Эгамиз уларни, бутун ер юзини кезиб чиқсин, деб юборган.</verse>
				<verse number="11">Кейин чавандозлар мирта буталар орасидаги Эгамизнинг фариштасига дедилар: — Биз бутун ер юзини айланиб чиқдик, бутун дунё тинч экан.</verse>
				<verse number="12">Шунда Эгамизнинг фариштаси шундай деб ёлворди: — Эй Сарвари Олам, қачонгача Қуддус ва Яҳудо шаҳарларидан ўз меҳр–шафқатингни дариғ тутасан?! Ахир, етмиш йилдан бери улардан ғазабдасан!</verse>
				<verse number="13">Шунда Эгамиз мен билан гаплашган фариштага меҳрибон ва тасалли берувчи сўзлар билан жавоб берди.</verse>
				<verse number="14">Ўша фаришта одамларга қуйидаги ҳабарни эълон қилишимни буюрди: Сарвари Олам шундай айтмоқда: — Мен Қуддус ва Сионни жуда рашк қиламан.</verse>
				<verse number="15">Ўз халқимдан озгина жаҳлим чиққан эди, мана бу халқлар эса уларнинг бошига тушган кулфатни янада кўпайтиришди. Энди мана шу тинч яшаётган халқлардан ғазабдаман.</verse>
				<verse number="16">Шунинг учун Эгамиз айтмоқда: — Мен Қуддусга меҳр–шафқат кўрсатай, деб қайтдим. Менинг уйим ўша ерда қурилади, Қуддус қайтадан қурилиши учун ўлчанади. Сарвари Оламнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="17">Фаришта яна шундай сўзларни эълон қилишимни буюрди: Сарвари Олам демоқда: — Менинг шаҳарларимда яна тўкин–сочинлик бўлади. Мен Қуддус аҳолисини яна бир бор юпатаман, Сионни, Ўз шаҳрим, деб яна айтаман.</verse>
				<verse number="18">Мен тепага қараб, тўртта шох кўрдим.</verse>
				<verse number="19">Мен билан гаплашган фариштадан: — Булар нима? — деб сўрадим. У менга деди: — Бу шохлар Яҳудо, Исроил ва Қуддус халқларини сочиб ташлаган ҳукмдорларни билдиради.</verse>
				<verse number="20">Шундан кейин Эгамиз менга тўртта темирчини кўрсатди.</verse>
				<verse number="21">Мен яна: — Бу темирчилар нима қилгани келишяпти? — деб сўрадим. У шундай деб жавоб берди: — Бошқа ҳеч ким бош кўтармасин, деб тўртта шох Яҳудо халқини сочиб ташлаганди. Энди темирчилар ўша шохларни қўрқувга солишга келишяпти. Ўзга халқлар Яҳудо юртини ўз шохлари билан сузганди. Юртнинг халқини сочиб юборганди. Энди темирчилар мана шу халқларнинг шохларини кесиб ташлаш учун келишяпти.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Мен яна тепага қараб, қўлида таноби бор бир кишини кўрдим.</verse>
				<verse number="2">Ундан: — Қаерга кетяпсиз? — деб сўрадим. У менга: — Қуддусни ўлчашга, эни ва узунлиги қанча чиқаркан, шуни кўришга кетяпман, — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="3">Шундан кейин мен билан гаплашган фаришта кетаётган эди, яна бир фаришта унга пешвоз чиқиб,</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">шундай деди: — Югур, бориб ўша йигитга айт: “Эгамиз айтмоқда: — Одам ва мол–қўй кўплигидан Қуддус деворсиз бўлади. Унинг атрофида Мен Ўзим олов девордай бўламан. Ўзим шаҳар ичидаги улуғворлик бўламан.”</verse>
				<verse number="6">“Қани, туринглар! Шимол юртидан қочинглар, — демоқда Эгамиз. — Мен сизларни ернинг тўрт тарафига сочиб ташлаган бўлсам ҳам туринглар, — айтмоқда Эгамиз.</verse>
				<verse number="7">— Эй, гўзал Бобилда яшайдиганлар, Қуддусга қочинглар.”</verse>
				<verse number="8">Эй Қуддус! “Менга шуҳрат келтирсин”, дея Сарвари Олам сизларни хароб қилган халқларга мени юборди. У шундай айтмоқда: “Сизларга текканлар худди Менинг кўз қорачиғимга теккандай бўлади.</verse>
				<verse number="9">Қараб туринглар, Мен Ўзим уларга қарши чиқаман. Ўз қуллари уларни талон–тарож қиладилар.” Ҳа, ана ўшанда Сарвари Олам мени юборганлигини англаб етасиз.</verse>
				<verse number="10">Эгамизнинг каломи шудир: “Қўшиқ куйлаб, хурсанд бўлгин, эй Қуддус халқи! Мен келиб сизларнинг орангизда яшайман.</verse>
				<verse number="11">Ўша куни кўп халқлар Менга қўшилиб, Менинг халқим бўладилар. Мен сизларнинг орангизда яшайман.” Ҳа, ана ўшанда Сарвари Олам мени юборганлигини англаб етасиз.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз муқаддас юртда Яҳудони ўз мулки қилиб олади, яна Қуддусни “Ўз шаҳрим”, деб айтади.</verse>
				<verse number="13">Эй одамзод, Эгамиз олдида сукут сақла. Мана, У Ўз муқаддас масканида ўрнидан турди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Кейин фаришта менга Эгамизнинг фариштаси олдида олий руҳоний Ёшуа турганини кўрсатди. Ёшуанинг ўнг томонида эса шайтон уни айблаб турган эди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз шайтонга шундай деди: — Эй, шайтон! Гапларингнинг ҳаммаси ёлғон! Мен Қуддусни танлаган Эгангман. Мен сенга айтаман, гапларинг ёлғон! Ахир, бу киши алангадан қутқарилган бир ўтин парчасидай эмасми?!</verse>
				<verse number="3">Фариштанинг олдида турган Ёшуа кир кийимларда эди.</verse>
				<verse number="4">Фаришта атрофида турганларга: — Унинг кир кийимларини ечинглар, — деди. Ёшуага эса: — Мана, қара, Мен сенинг гуноҳларингни олиб ташладим, — деди. — Энди сенга тоза, байрамларда киядиган янги кийимларни кийдираман.</verse>
				<verse number="5">Кейин мен: — Унинг бошига тоза салла кийдиринглар, — дедим. Унинг бошига тоза салла, устига эса янги кийим кийдиришди. Эгамизнинг фариштаси унинг ёнида турар эди.</verse>
				<verse number="6">Кейин Эгамизнинг фариштаси Ёшуани огоҳлантириб, шундай деди:</verse>
				<verse number="7">“Сарвари Олам шундай айтмоқда: — Агар сен Менинг йўлларимдан юриб, Менинг талабларимни бажарсанг, Менинг уйимда, Маъбадим ҳовлиларида бош бўласан. Сенга шу ерда турганлар орасидан жой бераман.</verse>
				<verse number="8">Эй олий руҳоний Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми “Новда” бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан.</verse>
				<verse number="9">Мен Ёшуанинг олдига бир тош қўйдим. Менинг етти кўзим ўша тошга қадалган. Бу тошнинг устига Мен ёзув ёзаман, — демоқда Сарвари Олам. — Мана шу юртнинг гуноҳини бир кунда олиб ташлайман.</verse>
				<verse number="10">Ўша куни сизлар қўни–қўшниларингизни чақириб, ўз узумзорларингизда ва анжир дарахтларингиз тагида ўтирасизлар. Сарвари Оламнинг каломи шудир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Мен билан гаплашган фаришта қайтиб келиб, худди мени уйқудан уйғотгандай қилиб турғизди.</verse>
				<verse number="2">У мендан: — Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен шундай жавоб бердим: — Тилладан ясалган бир чироқпояни кўряпман, унинг устида мой учун бир товоқ турибди. Чироқпояда эса еттита чироқ турибди. У чироқларнинг ҳар бирида еттита жўмрак бор.</verse>
				<verse number="3">Чироқпоянинг олдида иккита зайтун дарахти бор. Бу дарахтларнинг бири чироқпоянинг ўнг томонида, иккинчиси эса чап томонида турибди.</verse>
				<verse number="4">Мен билан гаплашган фариштадан сўрадим: — Булар нима, эй тўрам?</verse>
				<verse number="5">У мендан: — Нималигини билмайсанми? — деб сўради. Мен: — Йўқ, тўрам, — деб жавоб бердим.</verse>
				<verse number="6">У менга шундай деди: — Қуйидагилар Эгамизнинг Зарубабелга берган сўзларидир: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила ишларинг юришади, — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="7">— Эй, баланд тоғ, сен нима бўлибсан?! Зарубабел олдида сен текислик бўласан. Зарубабел Менинг уйимни қайта қуради, унинг энг охирги тошини қўяди. Шундан кейин бутун халқ: ‘Гўзал! Гўзал!’ деб ҳайқиради.”</verse>
				<verse number="8">Яна Эгамиз менга қуйидаги сўзини аён қилди:</verse>
				<verse number="9">“Зарубабел ўз қўллари билан уйимнинг пойдеворини ётқизди. Қурилишни ҳам ўзи тугатади. Ана шунда Мен, Сарвари Олам сени юборганимни халқ англаб етади.</verse>
				<verse number="10">Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам, кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим — Эгангизнинг етти кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга хурсандчилик билан қарайди.” Шунда Фаришта менга деди: — Сен кўрган еттита чироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир.</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">Мен фариштадан сўрадим: — Чироқпоянинг ўнг ва чап томонида турган зайтун дарахтларининг маъноси нима? Олтин новлари орқали тилласимон мой оқаётган зайтун дарахтларининг икки шохлари нимани билдиради?</verse>
				<verse number="13">У мендан: — Билмайсанми? — деб сўради. Мен: — Йўқ, тўрам, — деб жавоб бердим.</verse>
				<verse number="14">У шундай деди: — Булар бошига мой суртиб танланган, бутун оламнинг Раббийси олдида хизмат қиладиган икки зотдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Мен яна тепага қараб, учаётган ўрама бир қоғозни кўрдим.</verse>
				<verse number="2">Фаришта мендан: — Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен: — Учиб кетаётган ўрама бир қоғозни кўряпман, унинг узунлиги йигирма тирсак, эни эса ўн тирсак, — деб жавоб бердим.</verse>
				<verse number="3">Шунда у менга деди: — Бу қоғозга бутун юрт устига келадиган лаънат ёзилган. Ўғирлик қилганлар бир томондаги ёзувга кўра, ёлғон қасам ичганлар эса иккинчи томондаги ёзувга кўра, юртдан йўқ қилинади.</verse>
				<verse number="4">Сарвари Олам айтмоқда: “Бу лаънатни Мен юбордим, у ўғрининг уйига киради. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, ўшанинг уйига киради. Лаънат ўша уйда бўлиб, уни тош ва синчларига қўшиб, бутунлай вайрон қилади.”</verse>
				<verse number="5">Мен билан гаплашган фаришта келиб, менга шундай деди: — Қара–чи, келаётган нарса нима экан.</verse>
				<verse number="6">Мен: — У нима? — деб сўрадим. Фаришта: — Бу келаётган нарса саватдир, — деб жавоб берди. — Бутун юртнинг кўзи ундадир.</verse>
				<verse number="7">Қўрғошиндан ясалган қопқоқ очилди, саватнинг ичида эса бир аёл ўтирган экан.</verse>
				<verse number="8">Фаришта: — Бу аёл фосиқликдир, — деди. Шундай деб, у аёлни қайтариб саватга тиқиб қўйди–да, қопқоғини ёпди.</verse>
				<verse number="9">Мен яна тепага қараб, иккита аёл учиб келаётганини кўрдим. Қанотлари шамолда ёйилиб учиб келаётган эди. Уларнинг қанотлари турнанинг қанотларига ўхшар эди. Улар келиб ўша саватни олдилар–да, осмонга кўтариб олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="10">Мен билан гаплашаётган фариштадан сўрадим: — Улар саватни қаерга олиб кетишяпти?</verse>
				<verse number="11">У менга: — Бобил юртига олиб кетишяпти, — деб жавоб берди. — Ўша ерда унга саждагоҳ қуришади. Саждагоҳ тайёр бўлгандан кейин, саватни ўша ерда ўз жойига қўйишади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Мен яна тепага қараб, иккита бронза тоғ орасидан чиқиб келаётган тўртта аравани кўрдим.</verse>
				<verse number="2">Биринчи аравани қизил, иккинчи аравани эса қора отлар,</verse>
				<verse number="3">учинчи аравани оқ, тўртинчи аравани эса ола–була отлар тортиб келаётган эдилар. Бу отларнинг ҳаммаси кучли эди.</verse>
				<verse number="4">Мен билан гаплашаётган фариштадан: — Эй, тўрам, булар нима? — деб сўрадим.</verse>
				<verse number="5">Фаришта шундай жавоб берди: — Булар бутун олам Раббийсининг ҳузуридан чиқиб келаётган тўртта самовий руҳдир.</verse>
				<verse number="6">Қора отли арава шимолга боради. Оқ отлиси эса унинг орқасидан кетади. Ола–була отли арава жанубга боради.</verse>
				<verse number="7">Ана шу кучли отлар чиқдилар. Кейин улар бориб, ерни айланиб келишга шошилдилар. Фаришта уларга: — Боринглар, ерни кўриб чиқинглар, — деди. Шунда улар бориб, айланиб келишди.</verse>
				<verse number="8">Кейин фаришта мени чақириб, шундай деди: — Мана, қара! Отлар шимолий юртга бориб, у ерда Эгамизнинг Руҳига тинчлик беришди.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз менга қуйидаги сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="10">— Бобилдаги сургундан қайтиб келган Халдай, Товиё ва Ёдаёдан тилла ва кумуш ол. Ўша куниёқ Зафаниё ўғли Йўшиёнинг уйига бор.</verse>
				<verse number="11">Берилган кумуш ва олтиндан тож ясагин. Уни Ёҳузадах ўғли — олий руҳоний Ёшуанинг бошига кийгизгин–да,</verse>
				<verse number="12">унга шундай дегин: “Сарвари Олам шундай демоқда: ‘Новда деган одам ўз турган жойидан шохлайди–да, Менинг Маъбадимни қуради.</verse>
				<verse number="13">Менинг Маъбадимни қурадиган ўшадир. У шоҳона улуғворликка эга бўлиб, ҳукмронлик қилади. Тахтининг олдида руҳоний туради. Иккаласи орасида тинчлик, осойишталик бўлади.</verse>
				<verse number="14">Бу тож Халдай, Товиё, Ёдаё ва Зафаниё ўғли Йўшиёнинг қарамоғида бўлади. У Менинг Маъбадимда ёдгорлик бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="15">Узоқ жойлардан одамлар келиб, Менинг Маъбадимни қуришга ёрдам беришади.’” Эй сургундан қайтиб келганлар, шунда Сарвари Олам мени юборганини сизлар англаб етасизлар. Агар сизлар Эгангиз Худонинг сўзларига яхшилаб қулоқ солсангизлар, мана шуларнинг ҳаммаси содир бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Шоҳ Доро ҳукмронлигининг тўртинчи йили, тўққизинчи ойи эди. Мана шу Хислав ойининг тўртинчи кунида Эгамиз Ўз сўзини Закариёга аён қилди.</verse>
				<verse number="2">Бундан олдин Байтил аҳолиси Эгамиздан илтифот сўраш учун Саризар, Рахеммалек ва уларнинг одамларини Маъбадга юбориб, шундай деган эди:</verse>
				<verse number="3">— Бориб, Сарвари Оламнинг уйида бўлган руҳоний ва пайғамбарлардан сўранглар: “Биз анча йиллардан бери Эгамизнинг уйи вайрон қилинган ойда қайғуриб, рўза тутиб келамиз. Шундай қилишда давом этаверайликми?”</verse>
				<verse number="4">Сарвари Олам Закариёга аён қилган сўзида шундай деди:</verse>
				<verse number="5">— Бу юртдаги барча одамларга ва руҳонийларга айт: “Ҳа, сизлар мана шу ўтган етмиш йил давомида бешинчи ва еттинчи ойларда рўза тутиб, қайғурдингизлар. Аммо буни Мен учун эмас, ўзингиз учун қилган эдингизлар!</verse>
				<verse number="6">Қорнингизни тўйдириш учун еб–ичганингиздай, ўз манфаатингиз учун рўза тутиб қайғургансизлар.</verse>
				<verse number="7">Мен ўтган пайғамбарлар орқали ҳам сизларни шу ҳақда огоҳлантирганман–ку! Ўша пайтларда Қуддус ва унинг атрофидаги қишлоқлар одамга тўла эди. У ерда фаровонлик ҳукм сурар эди. Нагав чўли ва Яҳудо қир этакларида ҳам одамлар яшардилар.”</verse>
				<verse number="8">Эгамиз Закариёга қуйидаги сўзларни аён қилди:</verse>
				<verse number="9">— Мен, Сарвари Олам шундай деган эдим: “Адолатли ҳукм қилинглар. Бир–бирингизга меҳрибон бўлинглар, раҳм–шафқат қилинглар.</verse>
				<verse number="10">Беваларга, етимларга, мусофирларга, камбағалларга зулм қилманглар. Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманглар.”</verse>
				<verse number="11">Аммо халқим қулоқ солишдан бош тортди. Ўжарлик қилиб, эшитмаслик учун қулоқларини беркитдилар.</verse>
				<verse number="12">Мен, Сарвари Олам, Ўз Руҳим билан пайғамбарлар орқали сўзларимни аён қилганман. Аммо халқим юрагини тош қилиб, қонун ва ўгитларга қулоқ солмади. Шунинг учун Мен жуда қаттиқ ғазабландим.</verse>
				<verse number="13">“Мен чақирганимда улар эшитмагандек, улар чақирганда Мен ҳам эшитмадим, — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="14">— Мен уларни ўзлари танимаган, билмаган халқлар орасига сочиб ташладим. Шундай қилиб, уларнинг юрти вайрон бўлди. На у ерга биров боради, на у ердан биров келади. Ўша ажойиб юрт вайрон бўлди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди.</verse>
				<verse number="2">Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен Қуддусни жуда қаттиқ рашк қиламан. Унга бўлган рашким алангадай ёнмоқда.”</verse>
				<verse number="3">Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус, садоқатли шаҳар, деб аталади. Менинг тоғим — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ, деб аталади.”</verse>
				<verse number="4">Сарвари Олам шундай демоқда: “Чолу кампирлар яна Қуддус кўчаларида ўтирадилар. Ёши улуғ бўлгани учун уларнинг қўлларида ҳассалари бўлади.</verse>
				<verse number="5">Шаҳарнинг кўчалари ўйнаётган болалар билан тўлади.”</verse>
				<verse number="6">Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Балки буларнинг ҳаммаси халқимдан қолганларига имконсиздай туюлар. Аммо бу ишлар Мен учун имконсиз эмас”, демоқда Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="7">Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен шарқ ва ғарбда сарсон бўлган Ўз халқимни қутқараман.</verse>
				<verse number="8">Уларни яна Қуддусда яшаш учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларнинг устидан садоқат ва одиллик билан ҳукм сураман.”</verse>
				<verse number="9">Сарвари Олам шундай демоқда: “Довюрак бўлинглар, энди сизлар пайғамбарларнинг сўзларини эшитяпсизлар. Маъбад — Менинг уйим қайта қурилиши учун пойдевор қўйилаётганда ўша пайғамбарлар шу ерда эдилар.</verse>
				<verse number="10">Ҳа, ўша кунлардан илгари одамларга иш ҳақи берилмасди, ҳайвонлардан ҳам ҳеч бир фойда келмасди. Душманлар халққа тинчлик бермасди. Мен ҳаммани бир–бирига қарши қилиб қўйган эдим.</verse>
				<verse number="11">Аммо энди, эй, халқимнинг қолганлари, сизлар билан Мен олдингидай муносабатда бўлмайман, — демоқда Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="12">— Сизлар тинчликда уруғларингизни экасизлар. Токларингиз серҳосил бўлади. Ер ҳосил беради, осмондан шудринг тушади. Сизларни Мен мана шулар билан баракалайман.</verse>
				<verse number="13">Эй Яҳудо ва Исроил халқи, сизлар бошқа халқлар орасида лаънатланган халқнинг рамзи эдингизлар. Энди бундай бўлмайди! Мен сизларни қутқараман. Сизлар барака рамзи ва манбаи бўласизлар. Қўрқманглар! Дадил бўлинглар!”</verse>
				<verse number="14">Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ота–боболарингиз Менинг жаҳлимни чиқарганда бошларига офат келтираман, дегандим. Ўз фикримдан қайтмадим, — демоқда Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="15">— Қўрқманглар. Эй Қуддус ва Яҳудо халқи, энди Мен, сизларга яхшилик келтираман, деб қарор қилдим.</verse>
				<verse number="16">Қуйидаги айтганларимни қилишингиз керак: Бир–бирингизга ҳақиқатни гапиринг. Ҳукм қилганингизда одил қарор чиқариб, тинчлик ўрнатинг.</verse>
				<verse number="17">Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманглар, ёлғон қасам ичманглар. Мен булардан нафратланаман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="18">Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди.</verse>
				<verse number="19">Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Эй Яҳудо халқи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар энди азаю рўза вақти эмас, балки сизлар учун шоду хуррамлик ва қувноқ байрам даври бўлади. Сизлар ҳақиқат ва тинчликни севинглар.”</verse>
				<verse number="20">Сарвари Олам шундай демоқда: “Ҳали бошқа шаҳарларда яшайдиган одамлар ҳам Қуддусга келади.</verse>
				<verse number="21">Бир шаҳарнинг аҳолиси иккинчи шаҳарда яшовчиларнинг олдига бориб: ‘Биз кетяпмиз, юринглар, Эгамиздан марҳамат сўрайлик, Сарвари Оламга сажда қилайлик’, деб айтади.”</verse>
				<verse number="22">Кўп эллар ва кучли халқлар Қуддусга, Сарвари Оламдан меҳр–шафқат сўрашга ва Унга сажда қилишга келадилар.</verse>
				<verse number="23">Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўша кунларда турли тилларда гапирувчи халқлардан келган ўн киши бир яҳудийни ушлаб олади. Унинг кийимидан маҳкам тутади–да, унга: ‘Биз сен билан борайлик. Ахир, биз Худо сизлар билан эканлигини эшитдик’, деб айтишади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Башорат. Эгамизнинг сўзи Хадрах юртига қаршидир. Дамашқ шаҳрига қаратилгандир. Барча Исроил қабилаларининг ҳамда инсониятнинг кўзлари Эгамиздадир.</verse>
				<verse number="2">Хадрахга чегарадош бўлган Хомат ҳам, Доноларга тўла бўлган Тир ва Сидон ҳам Эгамизга кўз тиккан.</verse>
				<verse number="3">Тир шаҳри ўзига қалъа қуриб олган, Шунчалик кўп кумуш ва олтин йиққанки, Улар кўчадаги чанг ва лойдайдир.</verse>
				<verse number="4">Лекин энди Эгамиз уларнинг мулкини олиб қўяди, Бойликларини денгизга улоқтиради. Шаҳарнинг ўзи эса оловга ем бўлади.</verse>
				<verse number="5">Ашқалон шаҳри буни кўриб, қўрқувга тушади, Ғазо ҳам даҳшатга тушиб қалтирайди, Умиди пучга чиққан Эхрон ҳам шу аҳволга тушади. Ғазонинг шоҳи ҳалок бўлади, Ашқалонда эса ҳеч бир зот қолмайди.</verse>
				<verse number="6">Эгамиз шундай дейди: “Ашдодда дурагай халқлар яшайди. Ҳа, Мен Филистларнинг такаббурлигига чек қўяман.</verse>
				<verse number="7">Мен Филистларнинг оғзидан қонли гўштни, Тишларидаги ҳаром овқатларни олиб ташлайман. Филистларнинг тирик қолганлари Менга тегишли бўлади, Улар Яҳудонинг авлодидай бўлиб қолади. Эхрон ҳам Ёбус халқидай Ўз халқимнинг бир қисми бўлади.</verse>
				<verse number="8">Босқинчилардан асрай, деб Мен Ўзим уйимни қўриқлайман. Халқимнинг юртини ҳеч ким босиб ололмас, Ҳа, Мен ҳаммасини кўриб турибман.</verse>
				<verse number="9">Хурсанд бўлиб, қувонинг, Эй Қуддус халқи! Шодлик–ла ҳайқиринг, Эй Сион халқи! Мана шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — ҳўтикни миниб келяпти.</verse>
				<verse number="10">Мен Эфрайимнингжанг араваларини йўқотаман, Қуддуснинг жанг отларини олиб қўяман. Уруш камонлари ҳам йўқ қилинади, Шоҳингиз халқларга тинчлик келтиради. Мен бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб, Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қиламан.</verse>
				<verse number="11">Мен сизлар билан қилган, қурбонлик қони билан мустаҳкамланган аҳдим туфайли, Асирларингизни сувсиз чуқурликдан озод қиламан.</verse>
				<verse number="12">Эй умидвор асирлар, Ўз қалъангизга қайтинг. Бугун Мен айтяпман, Йўқотганларингизни икки баробар қилиб тиклайман.</verse>
				<verse number="13">Мен Яҳудони Ўз камонимдек қайирдим, Эфрайимни эса камоним ўқи қилдим. Эй Қуддус, Мен сенинг ўғилларингни Юнон ўғилларига қарши қўзғатаман. Менинг қўлимда жангчининг қиличидай ўйнайсан.”</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Эгамиз Ўз халқи узра зоҳир бўлади, Унинг ўқи яшиндай отилади. Эгамиз Раббийбурғуни чалиб, Жанубдан келган қуюнлар орасида ҳужум қилади.</verse>
				<verse number="15">Сарвари Олам Ўз халқини ҳимоя қилади, Улар душманларини қириб, Палахмонларини эзиб ташлашади. Ҳа, Унинг халқи шаробдан маст бўлгандай жангда ўкиради. Улар тоғорача сингари, Қурбонгоҳнинг тўрт бурчаги каби Қонга тўла бўлади.</verse>
				<verse number="16">Ўша куни уларнинг Эгаси — Худо Ўз халқини қутқаради. Ахир, улар Эгамизнинг сурувидир. Эгамизнинг юртида улар Тож гавҳарларидай порлайдилар.</verse>
				<verse number="17">Унинг халқи қандай гўзал ва ажойиб! Янги шаробу донлар Йигит–қизларни бақувват қилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Баҳорда ёмғир берадиган Эгамиздан ёмғир сўранглар. Бўрон булутларини яратган, Одамзодга ёмғир берадиган, Ҳамма учун далаларни Ўт–ўланга тўлдирадиган Эгамиздир.</verse>
				<verse number="2">Хонаки санамлар беҳуда гапларни гапирадилар, Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар. Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар, Фойдасиз тасаллилар берадилар. Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди, Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти.</verse>
				<verse number="3">Эгамиз шундай дейди: “Ғазабим халқимнинг йўлбошчиларига қарши ёняпти, Мен халқимнинг бу чўпонларини жазолайман. Мен, Сарвари Олам Ўз сурувим бўлган Яҳудо халқи учун қайғураман. Мен ўша сурувни улуғвор жанг отларидай қиламан.</verse>
				<verse number="4">Яҳудо орасидан тамал тоши, Чодир қозиғи, жанг камони чиқади. Ҳа, ҳар бир етакчи уларнинг орасидан чиқади.</verse>
				<verse number="5">Биргаликда улар жанг пайти кўчада лой кечган Жангчилардай бўладилар, Мен, Эгангиз улар билан биргаман. Улар урушга чиқиб, Душман чавандозларини шарманда қиладилар.</verse>
				<verse number="6">Мен Яҳудо халқини кучга тўлдираман, Юсуфнинг авлодини қутқараман. Уларга раҳм–шафқат кўрсатаман, Ахир, Мен уларнинг Эгаси Худоман. Уларнинг илтижоларига жавоб бериб, Ўз юртига қайтариб олиб келаман. Ўшанда улар ҳеч қачон рад қилинмагандай бўлади.</verse>
				<verse number="7">Эфрайим халқи қудратли жангчилардай бўлади, Уларнинг юраклари шароб ичгандаги сингари қувноқ бўлади. Буни кўрган фарзандлари шодланади, Улар Менинг қилган ишларимдан хурсанд бўлади.</verse>
				<verse number="8">Мен халқимни аломат ила чақириб, йиғаман, Ахир, Мен уларни қутқарганман. Олдин улар қанча бўлган бўлсалар, Уларнинг сони яна шунча бўлади.</verse>
				<verse number="9">Мен уларни халқларнинг орасига сочиб юборган бўлсам ҳам, Энг узоқдаги юртларда ҳам улар Мени эслайдилар. Фарзандларию ўзлари омон қолиб, қайтиб келишади.</verse>
				<verse number="10">Мен халқимни Миср юртидан қайтараман, Оссурия еридан йиғиб келаман. Мен уларни Гилад ва Лубнон юртигача бўлган ерларга жойлаштираман. Ҳатто мана шу жойлар ҳам уларга торлик қилади.</verse>
				<verse number="11">Менинг халқим кулфат денгизидан ўтса, Ўша денгизнинг тўлқинларини уриб тушираман. Нил дарёсининг туби қуриб қолади. Оссурия халқининг такаббурлигига барҳам бераман. Миср эса ўз салтанат ҳассасини йўқотади.</verse>
				<verse number="12">Ўз қудратим билан халқимни кучли қиламан. Улар Менинг номимга лойиқ ҳаёт кечирадилар.” Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Эй, Лубнон, оч дарвозаларингни! Садр дарахтларингни олов ёндириб ташласин.</verse>
				<verse number="2">Эй, сарв дарахти, дод солиб, йиғлагин, Ахир, садр дарахтлари қулади. Ўша улуғвор дарахтлар вайрон бўлди. Башан юрти эманлари, дод солиб, йиғланг, Қалин–қалин ўрмонларнинг дарахтлари Кесиб ташланди ахир.</verse>
				<verse number="3">Ана, эшитинг! Чўпонларнинг йиғисин, Ахир, кўм–кўк яйловлар нобуд бўлди. Қулоқ солинг шерларнинг ўкиришига, Ахир, Иордан бутазорлари нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="4">Эгам Худо менга шундай деди: — Бўғизланишга олиб кетилаётган қўй сурувига чўпонлик қилгин.</verse>
				<verse number="5">Қўйларни сотиб олганлар уларни ўлдириб, жазосиз юрибдилар. Қўйларни сотганлар эса: “Худога ҳамду санолар бўлсин! Биз боймиз”, дейдилар. Қўйларга ҳатто ўз чўпонларининг ҳам раҳми келмайди.</verse>
				<verse number="6">Мен, Эгангиз шундай айтмоқдаман: “Энди Яҳудо юртидаги одамларга раҳм қилмайман. Мен уларни бир–бирининг қўлига ва ҳукмдорларининг қўлига топшираман. Ҳукмдорлари юртни вайрон қилади. Мен эса ҳеч кимни бу ҳукмдорларнинг қўлидан қутқармайман.”</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, мен бўғизланишга олиб кетилаётган қўй сурувига чўпон бўлдим. Мен иккита таёқ олдим. Улардан бирини “Илтифот”, иккинчисини эса “Аҳиллик”, деб атаб, қўйларни боқдим.</verse>
				<verse number="8">Бир ой ичида уларнинг учта чўпонини ҳайдаб юбордим. Аммо сурувга бўлган сабр–тоқатим ҳам тугади, улар ҳам мени ёмон кўрар эдилар.</verse>
				<verse number="9">Шундан кейин мен сурувга: — Энди сизларнинг чўпонингиз бўлмайман, — дедим. — Ўладигани ўлсин, ҳалок бўладигани ҳалок бўлсин, қолганлари эса бир–бирининг гўштини есин.</verse>
				<verse number="10">Мен “Илтифот” номли таёғимни олдим–да, уни синдириб ташладим. Шу орқали Эгамизнинг бутун Исроил халқи билан қилган аҳдини бекор қилдим.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, ўша куни бу аҳд бекор бўлди. Мени кузатиб турган, қаттиқ зулм кўрган сурув бу иш Эгамизнинг сўзи эканлигини тушундилар.</verse>
				<verse number="12">Кейин мен уларга шундай дедим: — Агар сизлар иш ҳақимни беришни лозим кўрсангиз беринглар, бўлмаса бермай қўяверинглар. Шунда улар менга бор–йўғи ўттиз кумуш танга бердилар.</verse>
				<verse number="13">Шундан кейин Эгамиз менга: — Бу кумушни кулолга бергин, — деди. Мени баҳолаб, берилган бу арзимас кумуш тангаларни олиб, Эгамиз уйидаги кулолга бердим.</verse>
				<verse number="14">Кейин “Аҳиллик”, деб аталган иккинчи таёғимни синдирдим. Шундай қилиб, Яҳудо ва Исроил орасидаги биродарликни бекор қилдим.</verse>
				<verse number="15">Шундан кейин Эгамиз менга айтди: “Бор, яна бир марта чўпонлик қилгин. Аммо бу сафар фойдасиз чўпондай бўлгин.</verse>
				<verse number="16">Ҳа, мен бу юртга шундай бир чўпон бераманки, у ҳалок бўлаётганларга қарамайди. Йўқолганларни изламайди, ярадорларга шифо бермайди, соғ бўлганларни озиқлантирмайди. Семиз қўйларни сўйиб ейди, туёқларини ҳам кесиб ташлайди.</verse>
				<verse number="17">Эй сурувни тарк этадиган қадрсиз чўпоним, Ҳолингга вой! Қилич сенинг қўлингни чопиб, Ўнг кўзингни чиқариб ташласин! Сенинг қўлинг бутунлай қуриб қолсин, Ўнг кўзинг эса кўр бўлсин.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Башорат. ЭгамизнингИсроил ҳақида айтган гаплари. Замин пойдеворини қўйган, фалакларни ёйган, инсонга жон ато қилган Эгамиз шундай демоқда:</verse>
				<verse number="2">“Қараб туринглар, Мен Қуддусни шароб қадаҳидай қилиб қўяман. У ўзининг атрофидаги халқларни гандираклатадиган бўлади. Қуддусни қамалга олишганда, Яҳудо юртининг қолган бошқа жойлари ҳам қамалда қолади.</verse>
				<verse number="3">Ўша куни Мен Қуддусни бошқа халқлар учун оғир тошдай қилиб қўяман. Уни кўтарганларнинг ҳаммаси ўзларига зарар келтирадилар. Бутун ер юзидаги халқлар унга қарши чиқиш учун бирлашадилар.</verse>
				<verse number="4">Ўша куни, Мен ҳар бир отни даҳшатга соламан, уларнинг чавандозларини эса жинни қилиб қўяман, — демоқда Эгамиз. — Яҳудо халқига эса Ўзим ғамхўрлик қиламан. Душманларининг отларини кўр қилиб қўяман.</verse>
				<verse number="5">Шунда Яҳудо уруғлари ўзларига: — Қуддус аҳолисининг қудрат манбаи бизнинг Худойимиз, Сарвари Оламдир, — дейдилар.</verse>
				<verse number="6">Ўша куни Мен Яҳудо уруғларини ўтин орасидаги қизиб турган чўғдай, буғдой боғламлари орасидаги машъаладай қиламан. Улар ўнгу сўлдаги, атрофидаги халқларни ямлаб ютадилар. Қуддусдаги одамлар эса осойишта ҳаёт кечирадилар.</verse>
				<verse number="7">Мен, Эгангиз аввал Яҳудо халқига ғалаба бераман. Довуд авлодининг ва Қуддус аҳолисининг шуҳрати Яҳудонинг шуҳратидан ўтмаслиги учун шундай қиламан.</verse>
				<verse number="8">Ўша куни Мен Қуддус аҳолисини ҳимоя қиламан. Уларнинг орасидаги энг ожизи ҳам Довуддай кучли бўлади. Довуд авлоди эса Менинг фариштамдай, худди Ўзимдай уларни бошлаб боради.</verse>
				<verse number="9">Менинг режам ўша куни Қуддусга қарши чиққан барча халқларни ҳалок қилишдир.</verse>
				<verse number="10">Мен Довуд авлодига, Қуддус аҳолисига меҳр–шафқат ва ибодат руҳини ёғдираман. Улар Менга — ўзлари найза санчиганга қарашади. Ёлғиз фарзандга аза тутгандай, аза тутишади. Тўнғич фарзанд учун мотам тутгандай мотам тутишади.</verse>
				<verse number="11">Ўша куни Қуддусдаги дод–фарёд Махидў водийсида Ҳадад–Риммон учун тутилган азадай катта бўлади.</verse>
				<verse number="12">Бутун юрт аза тутади. Ҳар бир оила алоҳида аза тутади: Довуд авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Натан авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида,</verse>
				<verse number="13">Левий авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Шимах авлодининг оиласи ва уларнинг хотинлари алоҳида аза тутадилар.</verse>
				<verse number="14">Қолган оилалар ҳам ўзлари алоҳида аза тутадилар. Уларнинг хотинлари ҳам алоҳида аза тутадилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир фаввора очилади. Бу фаввора уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини тозалайди. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган нопок руҳни олиб ташлайман.</verse>
				<verse number="3">Агар яна сохта пайғамбар чиқса, ўз ота–онаси унга шундай дейди: — Сен энди яшамайсан, чунки сен Эгамиз номидан ёлғон гапларни гапиряпсан. Ўша пайғамбар яна башорат қилганда ўз туққан ота–онаси уни найза санчиб ўлдиради.</verse>
				<verse number="4">Ўша куни пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдаб пайғамбарларнинг жунли кийимларини киймайдилар.</verse>
				<verse number="5">Энди улар: — Мен пайғамбар эмасман, мен ерга ишлов бераман. Ёшлигимдан бир кишининг хизматидаман, — дейдилар.</verse>
				<verse number="6">Агар бирортаси улардан: — Кўкрагингиздаги яралар қаердан келган? — деб сўраса, уларнинг жавоби қуйидагича бўлади: — Мен бу яраларни дўстларимнинг уйида орттирдим.”</verse>
				<verse number="7">Сарвари Олам шундай демоқда: “Қани, қўзғалгин, эй қилич! Менга яқин бўлганга, Менинг Ўз чўпонимга қарши чиқ. Чўпонга ҳамла қилгин, Шунда қўйлар ҳар ёққа сочилиб кетади, Мен қўзичоқларга қарши қўлимни кўтараман.</verse>
				<verse number="8">Бутун юртда халқнинг учдан икки қисми ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Учдан бир қисми эса тирик қолади.</verse>
				<verse number="9">Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказгандай қиламан. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. ‘Улар Менинг халқимдир’, дейман Мен. Улар эса: ‘Эгамиз бизнинг Худомиздир’, деб айтишади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Эгамизнинг кунига оз қолди. Эй Қуддус аҳли, ўша куни мулкингиз кўз олдингизда талон–тарож қилинади.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди.</verse>
				<verse number="3">Шундан кейин Эгамиз уруш пайти жанг қилгандай, ўша халқларга қарши жанг қилади.</verse>
				<verse number="4">Ўша куни У Қуддус шаҳрининг шарқида бўлган Зайтун тоғининг устида туради. Шу куни Зайтун тоғи иккига ажралади. Тоғ орасидан шарқдан ғарбга қараб кетган кенг бир водий ўтади. Шунда тоғнинг бир тарафи шимолга, иккинчи тарафи эса жанубга сурилади.</verse>
				<verse number="5">Сизлар Эгамиз тоғининг водийси орқали қочасизлар. Тоғларнинг орасидаги бу водий Озиёлгача чўзилади. Сизлар Яҳудо шоҳи Узиё даврида бўлган зилзила пайтида қочгандай қочасизлар. Шунда Эгамиз Худо келади. У билан бирга Унинг фаришталари ҳам келади.</verse>
				<verse number="6">Ўша куни нур бўлмайди. Барча ёруғлик манбалари сўнади.</verse>
				<verse number="7">Аммо кун давом этаверади. Шунда кун ҳам, тун ҳам бўлмайди. Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади. Бу қачон содир бўлишини фақатгина Эгамиз билади.</verse>
				<verse number="8">Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади.</verse>
				<verse number="9">Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар фақатгина Уни Эгамиз, деб билади ва фақат Унга сажда қилишади.</verse>
				<verse number="10">Шимолдаги Ғибодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт текисликка айланади. Қуддус эса ўзининг юксак жойида тураверади. Шаҳар Бенямин дарвозасидан Эски дарвозагача, Бурчак дарвозасигача, Ханонил минорасидан шоҳнинг шароб чиқариладиган жойларигача чўзилган бўлади.</verse>
				<verse number="11">Қуддусда яна одамлар яшайдиган бўлади, бундан кейин уни ҳеч қачон вайрон қилишмайди. Қуддусда тинчлик қарор топади.</verse>
				<verse number="12">Қуддусга қарши уруш очган халқларнинг бошига Эгамиз қуйидаги ўлатни юборади: тирик бўлсалар ҳам танаси чириб кетади, кўзлари косасидаёқ чириб кетади, тиллари эса оғизларидаёқ чириб кетади.</verse>
				<verse number="13">Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир–бирига қарши қўл кўтаради.</verse>
				<verse number="14">Ҳатто Яҳудо халқи ҳам Қуддусдаги жангга қўшилади. Унинг атрофидаги барча халқларнинг бойликлари — жуда кўп тилла, кумуш ва кийимлар ўлжа қилиб олинади.</verse>
				<verse number="15">Юқорида айтилган ўлат душманларнинг отлари, ҳачирлари, туялари, эшаклари — уларнинг қароргоҳидаги ҳамма ҳайвонларга ҳам келади.</verse>
				<verse number="16">Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади.</verse>
				<verse number="17">Агар ер юзидаги халқларнинг бирортаси Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилиш учун Қуддусга келмаса, уларнинг юртида ёмғир ёғмайди.</verse>
				<verse number="18">Агар Миср халқи байрамга келишни рад этса, Эгамиз Чайла байрамига келишни рад этган бошқа халқларнинг бошига солган ўлатни уларнинг бошига ҳам солади.</verse>
				<verse number="19">Чайла байрамини нишонлашга чиқмаган Миср халқи ва бошқа ҳамма халқларнинг жазоси шу бўлади.</verse>
				<verse number="20">Ўша куни ҳатто отларнинг бўйинтуруқларидаги қўнғироқларига ҳам “Эгамизга бағишланган”, деб ёзилган бўлади. Қурбонгоҳ олдида ишлатиладиган тоғорачалар муқаддасдир. Эгамизнинг уйидаги оддий қозонлар ҳам худди шундай муқаддас бўлади.</verse>
				<verse number="21">Қуддус ва Яҳудодаги барча қозонлар Сарвари Оламга бағишланган бўлади. Шунда ким қурбонлик келтирмоқчи бўлса, қурбонлик гўштини шу қозонларда қайнатса бўлаверади. Ўша куни Менинг уйимда савдогарлар бошқа бўлмайди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="39">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Башорат. Малаки пайғамбар орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги сўзларни аён қилди.</verse>
				<verse number="2">Эгамиз шундай дейди: — Мен сизларни севдим. Сизлар эса: “Бизга севгингни қандай намоён қилдинг?” деб сўрайсизлар. Эсов Ёқубнинг акаси эмасмиди?! — дейди Эгамиз. — Шундай бўлса–да, Мен Ёқубни яхши кўриб,</verse>
				<verse number="3">Эсовдан нафратландим. Эсовга берилган қирларни хароб қилдим, мерос бўлган ўша ерларини чиябўриларга бердим.</verse>
				<verse number="4">Борди–ю, Эдом халқи: — Шаҳарларимиз вайрон бўлди, аммо биз уларни тиклаб оламиз, — дегудек бўлсалар, Сарвари Олам уларга шундай жавоб беради: — Шаҳарларини тикласинлар, Мен эса уларни яна вайрон қилавераман. Шунда одамлар Эдом ҳақида: “Бу ёвузлар юрти, Эгамиз улардан абадий ғазабланган”, деб айтадиган бўлишади.</verse>
				<verse number="5">Эй Исроил халқи, буни сизлар ўз кўзингиз билан кўриб: “Эгамизнинг қудрати Исроилнинг чегаралари билан чекланмас”, деб айтадиган бўласиз.</verse>
				<verse number="6">Сарвари Олам шундай дейди: — Эй руҳонийлар, ўғил отасини ҳурмат қилади–ку! Хизматкор хўжайинидан қўрқади–ку! Агар Мен отангиз бўлсам, нега Мени ҳурмат қилмайсиз? Агар хўжайинингиз бўлсам, нега Мендан қўрқмайсиз? Сизлар Мени хўрлаяпсиз. Яна: “Қандай қилиб Сени хўрлабмиз?”, деб сўрайсиз.</verse>
				<verse number="7">Сизлар қурбонгоҳимга ҳаром назрлар олиб келиб, Мени хўрлаяпсиз. Яна: “Қандай қилиб Сени ҳақорат қилибмиз?” деб сўрайсиз. Сизлар: “Эгамизнинг дастурхонини писанд қилмаса ҳам бўлади”, деб айтасиз. Шу орқали Мени ҳақоратлаган бўласиз.</verse>
				<verse number="8">Кўр молни қурбонлик қилаётганингиз тўғрими?! Чўлоқ, касалманд молни қурбонлик қилаётганингиз тўғрими?! Ўшани ҳукмдорингизга тақдим қилиб кўринг–чи. У сизлардан мамнун бўлиб, илтифот қилармикан?! — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="9">— Эй руҳонийлар, айб ўзингизда. Қани: “Бизга барака бер!” деб Мен, Худога ёлвориб кўринглар–чи. Бундай қилмишларингиз учун Мен биронтангизга барака берармикинман?! — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="10">— Қанийди, бирортангиз Маъбад эшикларини ёпиб ташлаганингизда! Шунда ичкарига кириб қурбонгоҳим устида беҳуда олов ёндирмаган бўлар эдингиз! Мен сизлардан мамнун эмасман, назрларингизни қабул қилмайман, — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="11">— Зеро, дунёнинг у чеккасидан бу чеккасигача бўлган барча халқлар орасида Менинг номим улуғланмоқда. Бутун ер юзида Менга атаб тутатқилар тутатилмоқда, ҳалол қурбонликлар келтирилмоқда. Ҳа, халқлар орасида буюкдир Менинг номим! — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="12">— Сизлар эса: “Раббийга арзимас назрлар келтирсак ҳам бўлаверади”, дея Менинг дастурхонимни булғаяпсизлар.</verse>
				<verse number="13">Яна: “Буларнинг ҳаммасидан чарчаб кетдик”, дея юзларингизни буруштиряпсизлар, — дейди Сарвари Олам. — Сизлар чўлоқ, касалманд ёки бировдан тортиб олинган жониворни қурбонлик қиласизлар! Мен эса ўшани қабул қилишим керакми?! — дейди Эгамиз.</verse>
				<verse number="14">— Лаънатисизлар! Подангиздаги бир қўчқорни Мен, Раббийга атаб қўйгансизлар–у, лекин ўрнига нуқсонли жониворни қурбонлик қиляпсизлар. Мен буюк Шоҳман — дейди Сарвари Олам. — Менинг номим халқлар орасида иззат–икром билан тилга олинур.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Сарвари Олам шундай дейди: “Эй руҳонийлар, энди сизларга амрим шудир: Менга қулоқ солинг. Чин юракдан номимни улуғланг. Акс ҳолда устингизга лаънатлар ёғдираман, баракаларингни лаънати қиламан. Дарвоқе, баракаларингни лаънатлаб бўлдим ҳам, чунки биронтангиз огоҳимга эътибор бермадингиз.</verse>
				<verse number="3">Мен фарзандларингизни жазолайман. Қурбонликларингиз ахлатини бетларингизга сочаман, сизларни ҳузуримдан чиқариб юбораман.</verse>
				<verse number="4">Шунда бу амрни сизларга Мен берганимни билиб оласизлар. Мен бу амр орқали ота–бобонгиз Леви ва унинг насллари билан тузган аҳдимни мустаҳкам қилмоқчи эдим, — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="5">— Леви қабиласи билан қилган ўша аҳдим фаровон ҳаёт аҳди эди. Мен левиларнинг қалбига қўрқувни солиб қўйдим, улар Мендан қўрқишарди, номимни бениҳоя иззат этишарди.</verse>
				<verse number="6">Улар кўрсатмаларимни бузмасдан етказишарди, адолатли ҳукм чиқаришарди. Софдиллик ва тўғрилик йўлларида Менга ҳамроҳ эдилар, кўпларни гуноҳдан қайтардилар.</verse>
				<verse number="7">Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, у Мен, Сарвари Оламнинг элчисидир.</verse>
				<verse number="8">Аммо, эй руҳонийлар, сизлар йўлимдан оғдингизлар, ўз кўрсатмаларингиз билан кўпларни йўлдан урдингизлар. Леви қавми билан тузган аҳдимни барбод қилдингизлар, — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="9">— Мен эса сизларни хўрладим, барча халқлардан пастроқ қилдим. Сизлар Менинг йўлимдан юрмаяпсиз, қонун масаласида тарафкашлик қиляпсиз.”</verse>
				<verse number="10">Ҳаммамизнинг отамиз бир эмасми?! Ҳаммамизни бир Худо яратган эмасми?! Нега энди биз бир–биримизга садоқатсиз бўлишимиз керак? Нега Худо ота–боболаримиз билан тузган аҳдни булғашимиз керак?</verse>
				<verse number="11">Эй Яҳудо халқи, сизлар садоқатсизлик қилдингиз. Қуддус ва Исроилда жирканч ишларга қўл урдингиз. Ҳа, Эгамиз яхши кўрадиган Маъбадни булғаб, бегона худоларга топинадиган қизларга уйландингиз.</verse>
				<verse number="12">Эгамиз бундай қилмишларга қўл урган ҳар бир одамни, у ким бўлишидан қатъий назар, Ёқуб чодирларидан йўқ қилсин. Ундай одамлар Сарвари Оламга назрлар келтирмасин.</verse>
				<verse number="13">Сизлар яна шундай қиляпсиз: Эгамизнинг қурбонгоҳини кўз ёшлар билан ювяпсиз, фарёд қилиб фиғон чекяпсиз, чунки Худо назрларингизни қабул қилмаяпти, У улардан мамнун эмас.</verse>
				<verse number="14">“Нима учун?” деб сўрайсиз. Чунки сизлар ёшлик чоғингизда уйланган хотинингизга бевафолик қилдингиз. Ахир, у сизнинг умр йўлдошингиз, никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз–ку! Эгамизнинг Ўзи сизларнинг орангизда гувоҳдир.</verse>
				<verse number="15">Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин. Худо сизларни бир тан бир жон қилган–ку! Энди Худо сизлардан нимани кутяпти? Ҳақиқий художўй фарзандларни кутяпти.</verse>
				<verse number="16">“Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади”, — дейди Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. “Шу боис ҳушёр бўлинглар, хиёнат қилманглар”, — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="17">Сизлар гапларингиз билан Эгамизни чарчатиб юбордиларинг–ку, яна: “Қандай қилиб Уни чарчатибмиз?” деб сўрайсизлар. Сизлар: “Ёмонлик қилган ҳаммани Эгамиз яхши кўради, улардан мамнун бўлади. Қани, адолат Худоси борми ўзи?!” деб aйтасизлар. Бу гапларинг билан Эгамизни чарчатяпсизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.”</verse>
				<verse number="2">Аммо У келганда ким бардош бера олади?! Пайдо бўлганда кимнинг жони сақланиб қолади?! Ҳа, У ўядиган ишқор, тозалайдиган олов кабидир.</verse>
				<verse number="3">У ўтириб, Леви авлодини тозалайди, кумуш ва олтинни оловда софлагандай уларни софлайди. Шунда улар Эгамизга манзур келадиган назрлар тақдим қилишади.</verse>
				<verse number="4">Кейин Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси келтирган назрларЭгамизга олдингидай маъқул бўлади.</verse>
				<verse number="5">Сарвари Олам шундай дейди: “Шундагина Мен ҳукм қилгани олдингизга бораман. Мендан қўрқмайдиган ҳаммага — сеҳргар, зинокор, ёлғон қасам ичганлар, мардикорларнинг иш ҳақини ушлаб қоладиганлар, етим ва беваларни эзувчиларга ва мусофирларни турткилаганларга қарши тезда гувоҳлик бераман.”</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Сарвари Олам шундай дейди: — Эй Ёқуб ўғлонлари, Мен Эгангизман. Мен ҳеч қачон ўзгармайман! Шунинг учунгина сизлар йўқ бўлиб кетмадингизлар. Ота–боболарингиз қонун–қоидаларимдан юз ўгирдилар. Сизлар ҳам улар сингари қонунларимга риоя қилмадингизлар. Энди тавба қилинглар. Ҳа, Менинг олдимга қайтиб келинглар. Шунда Мен ҳам олдингизга қайтиб бораман. Аммо сизлар: “Нега тавба қилишимиз керак?” деб сўрайсизлар.</verse>
				<verse number="8">Инсон Худодан нарса ўғирлашга журъат қиладими?! Аммо Сизлар Менинг нарсамни ўғирлаяпсизлар! Яна “Нимангни ўғирлабмиз?” деб сўрайсизлар. Ушр ва эҳсонларимни ўғирладингиз!</verse>
				<verse number="9">Э, лаънати бўлиб кетинглар! Менинг нарсамни ўғирлабсиз–а! Сизлар, бутун халқ, лаънатисизлар!</verse>
				<verse number="10">Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман.</verse>
				<verse number="11">Мен чигирткаларга ман этаман. Улар экинларингизни нобуд қилмайди. Узумзорларингиз ҳосилига тегмайди, — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="12">— Шунда барча халқлар сизларни бахтли деб атайди. Ҳа, юртингиз оромбахш бир жой бўлади, — дейди Сарвари Олам.</verse>
				<verse number="13">Эгамиз шундай деди: — Сизлар Мен ҳақимда ёмон гапирдингиз. Яна: “Қачон сен ҳақингда ёмон гапирибмиз?” дейсизлар–а.</verse>
				<verse number="14">Сизлар айтасиз: “Худога хизмат қилиш беҳуда. Сарвари Оламнинг талабларини адо этишдан ҳеч фойда йўқ. Унинг ҳузурида азадор каби юришнинг нима кераги бор?!</verse>
				<verse number="15">Такаббурлар бахтли–ку. Ёвузлар ҳам гуллаб–яшнайдилар. Мана, қаранг, улар Худони синаб туриб жазодан ҳам қочиб қутулдилар.”</verse>
				<verse number="16">Эгамиздан қўрққанлар булар ҳақида гаплашдилар. Эгамиз эса уларнинг гапларига эътибор бериб қулоқ солди. Унинг ҳузурида Эгамиздан қўрққан, Унинг номини эъзозлаганлар ҳақида Хотира китоби ёзилди.</verse>
				<verse number="17">Сарвари Олам шундай дейди: “Улар Меники бўладилар. Мен белгилаган кунда хазинамнинг гавҳарлари бўладилар. Меҳрибон ота–она ўз итоаткор боласини халос этгандай, Мен ҳам уларни халос этаман.</verse>
				<verse number="18">Шунда, эй халқим, сизлар солиҳу фосиқнинг фарқини яна кўрасиз. Ҳа, Менга хизмат қиладигану Менга хизмат қилмайдиганнинг ҳолини биласиз.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Сарвари Олам шундай дейди: “Ана, қиёмат куни яқинлашиб қолди. Ўша кун ловуллаган тандирдай бўлади. Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас–чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади. Улардан на шохлар, на илдизлар қолади.</verse>
				<verse number="2">Сизлар учун эса, эй номимни эшитиб қўрқадиганлар, зафар қуёш каби кўтарилади, сизларга шифо нурларини сочади. Ҳа, сизлар шодланасизлар. Оғилхонадан қўйиб юборилган бузоқлардай сакрайсизлар.</verse>
				<verse number="3">Ёвузларни босиб эзасизлар. Ҳа, Мен белгилаган ўша кунда улар оёғингиз остидаги тупроқдай бўлади, — дейди Сарвари Олам. —</verse>
				<verse number="4">Қулим Мусонинг кўрсатмаларини эсланг. Унга Синай тоғида бутун Исроил халқи учун берган одил қонун–қоидаларимни эсга олинг.</verse>
				<verse number="5">Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юборяпман.</verse>
				<verse number="6">У оталарнинг юракларини фарзандларга, фарзандларининг юракларини эса оталарга мойил қилади. Токи Мен юртни лаънатлаб йўқ қилмайин.”</verse>
			</chapter>
		</book>
	</testament>
	<testament name="New">
		<book number="40">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Иброҳим ва Довуд авлодидан бўлган Исо Масиҳнинг насабномаси қуйидагича:</verse>
				<verse number="2">Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди. Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака–укалари туғилдилар.</verse>
				<verse number="3">Яҳудо ва Тамарадан Параз ва Зараҳ туғилдилар. Параздан Хазрон туғилди. Хазрондан Oрам туғилди.</verse>
				<verse number="4">Орамдан Оминадов туғилди. Оминадовдан Нахшўн туғилди. Нахшўндан Салмўн туғилди.</verse>
				<verse number="5">Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туғилди. Бўаз ва Рутдан Обид туғилди. Обиддан Эссай туғилди.</verse>
				<verse number="6">Эссайдан шоҳ Довуд туғилди. Шоҳ Довуд ва Уриёнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди.</verse>
				<verse number="7">Сулаймондан Рахабом туғилди. Рахабомдан Абиё туғилди. Абиёдан Осо туғилди.</verse>
				<verse number="8">Осодан Ёҳушафат туғилди. Ёҳушафатдан Йўрам туғилди. Йўрамдан Уззиё туғилди.</verse>
				<verse number="9">Уззиёдан Йўтом туғилди. Йўтомдан Охоз туғилди. Охоздан Хизқиё туғилди.</verse>
				<verse number="10">Хизқиёдан Манаше туғилди. Манашедан Омон туғилди. Омондан Йўшиё туғилди.</verse>
				<verse number="11">Исроил халқи Бобилга сургун қилинган даврда Йўшиё Ехониёни ва бошқа ўғил фарзандларни кўрди.</verse>
				<verse number="12">Исроил халқи Бобилга сургун қилингандан кейин Ёхониёдан Шалтиёл туғилди. Шалтиёлдан Зарубабел туғилди.</verse>
				<verse number="13">Зарубабелдан Абиҳуд туғилди. Абиҳуддан Элияқим туғилди. Элияқимдан Азўр туғилди.</verse>
				<verse number="14">Азўрдан Зодўх туғилди. Зодўхдан Ахим туғилди. Ахимдан Элиҳуд туғилди.</verse>
				<verse number="15">Элиҳуддан Элазар туғилди. Элазардан Маттан туғилди. Маттандан Ёқуб туғилди.</verse>
				<verse number="16">Ёқубдан Марямнинг эри Юсуф туғилди. Марямдан эса Масиҳ деб аталган Исо туғилди.</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача ҳаммаси бўлиб ўн тўрт насл, Довуддан Бобилдаги сургунгача ўн тўрт насл ва Бобилдаги сургундан Масиҳ туғилгунгача ўн тўрт наслдир.</verse>
				<verse number="18">Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Исонинг онаси Марям Юсуфга унаштириб қўйилган эди. Уларнинг никоҳидан олдин Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор эканини билди.</verse>
				<verse number="19">Марямнинг бўлғуси эри Юсуф солиҳ одам бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамай, бировга билдирмасдан фотиҳасини бузмоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="20">Юсуф бу ҳақда ўйлаб юрганда, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: “Эй Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.</verse>
				<verse number="21">Марям Ўғил туғади, Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради.”</verse>
				<verse number="22">Бу барча воқеалар Эгамизнинг пайғамбар орқали айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди:</verse>
				<verse number="23">“Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади, Унинг исмини Иммануил, деб қўйишади.” Иммануил “Худо биз билан” деганидир.</verse>
				<verse number="24">Юсуф уйғониб кетди. Эгамизнинг фариштаси буюргандек, у Марямга уйланди.</verse>
				<verse number="25">Аммо Марям Ўғил туғмагунича унга яқинлашмади. Бола туғилганда эса Юсуф Унга Исо деб исм қўйди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Исо шоҳ Ҳироднинг ҳукмронлиги даврида, Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида туғилган эди. Орадан кўп ўтмай шарқдан Қуддусга мунажжимлар келишди.</verse>
				<verse number="2">Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик.</verse>
				<verse number="3">Бу гапни эшитиб шоҳ Ҳирод ҳам, бутун Қуддус аҳолиси ҳам безовталаниб қолди.</verse>
				<verse number="4">Ҳирод барча бош руҳонийларни ва Таврот тафсирчиларини тўплаб, улардан: “Масиҳ қаерда туғилиши керак?” деб сўради.</verse>
				<verse number="5">Улар шундай жавоб бердилар: — Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида, чунки пайғамбарнинг битикларида шундай ёзилган:</verse>
				<verse number="6">“Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм! Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан. Зеро, сендан бир ҳукмдор чиқади, У халқим Исроилга чўпонлик қилади.”</verse>
				<verse number="7">Шундан кейин Ҳирод ҳеч кимга билдирмай мунажжимларни чақириб, улардан юлдуз пайдо бўлган аниқ вақтни билиб олди.</verse>
				<verse number="8">Сўнг уларни Байтлаҳмга жўнатаётиб, деди: — Байтлаҳмга боринглар, чақалоқ тўғрисида ҳамма нарсани аниқ билиб олинглар. Чақалоқни топганларингиздан кейин, менга хабар беринглар, токи мен ҳам бориб, Унга таъзим қилайин.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Мунажжимлар шоҳнинг сўзларини эшитиб бўлиб, йўлга тушдилар. Уларга олдин кўринган юлдуз яна пайдо бўлди, мунажжимлар роса хурсанд бўлдилар. Юлдуз уларга йўл кўрсатиб борди ва ниҳоят, чақалоқ ётган жой тепасига келиб тўхтади.</verse>
				<verse number="11">Мунажжимлар уйга кириб, чақалоқни ва Унинг онаси Марямни кўрдилар. Тиз чўкиб, чақалоққа таъзим қилдилар. Сўнг хазиналар солинган қутичаларини очиб, Унга олтин, хушбўй тутатқилар ва миррани тортиқ қилдилар.</verse>
				<verse number="12">Ҳироднинг олдига қайтмасликлари тўғрисида улар тушларида огоҳлантирилгандан кейин, бошқа йўл билан ўз юртига қайтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="13">Мунажжимлар кетганларидан кейин, Эгамизнинг бир фариштаси Юсуфга тушида зоҳир бўлиб деди: “Тур! Чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қоч. Чунки Ҳирод чақалоқни топиб, ўлдирмоқчи. Мен сенга айтмагунимча, Мисрда қол.”</verse>
				<verse number="14">Юсуф ўрнидан туриб, чақалоқ билан Марямни олди–ю, тунда Мисрга жўнади.</verse>
				<verse number="15">Ҳироднинг ажали етгунича, у ерда қолди. Эгамизнинг пайғамбар орқали: “Мен Ўғлимни Мисрдан чақириб олдим”, деб айтган башорати бажо бўлиши учун бу воқеа юз берганди.</verse>
				<verse number="16">Ҳирод, мунажжимлар уни алдаб кетганини билиб, ғазабга минди. У Байтлаҳмдаги ва унинг атрофларидаги икки ёшгача бўлган ҳамма ўғил болаларни қиличдан ўтказишни буюрди. Чунки мунажжимларнинг айтгани бўйича юлдуз тахминан икки йил олдин чиққан эди.</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, Еремиё пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлди:</verse>
				<verse number="18">“Рама шаҳридан бир нидо эшитилур, Аччиқ бир нолаю оҳу фиғон бу. Болалари учун йиғлар Роҳила, Овунишни хоҳламас, чунки улар энди йўқ.</verse>
				<verse number="19">Ҳирод вафот этгандан кейин Юсуф Мисрда экан, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди:</verse>
				<verse number="20">“Тур, бола билан онасини олиб, Исроил юртига қайтиб бор. Боланинг жонига қасд қилганлар оламдан ўтди.”</verse>
				<verse number="21">Шунда Юсуф бола билан Марямни олиб, Исроил юртига йўл олди.</verse>
				<verse number="22">Аммо Яҳудияда Ҳирод ўрнига унинг ўғли Архелай ҳукмронлик қилаётганини эшитиб, у ерга боришга қўрқди. Сўнг тушида хабар олгандан кейин, Жалила вилоятига йўл олди.</verse>
				<verse number="23">У ерга бориб, Носира деган шаҳарга жойлашди. Шундай қилиб, Эгамиз пайғамбарлар орқали: “Уни Носиралик деб атайдилар”, деб айтган башорати бажо бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Ўша кунларда Яҳё чўмдирувчи Яҳудия чўлида ваъз қила бошлади.</verse>
				<verse number="2">У одамларга: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!” — деб айтарди.</verse>
				<verse number="3">Яҳё тўғрисида Ишаё пайғамбар шундай деган эди: “Саҳрода бир овоз янграмоқда: Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!”</verse>
				<verse number="4">Яҳё туя жунидан тўқилган кийим кийиб, чарм камар тақиб юрарди. Унинг егулиги чигиртка ва ёввойи асал эди.</verse>
				<verse number="5">Унинг олдига бутун Қуддус шаҳридан, Яҳудия ўлкасидан ва Иордан дарёси атрофларидан одамлар келарди.</verse>
				<verse number="6">Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё эса уларни Иордан сувига чўмдирарди.</verse>
				<verse number="7">Фарзий ва саддуқий мазҳабларидан бўлган кўп одамлар сувга чўмдирилиш учун келаётганларини Яҳё кўриб, деди: “Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди?</verse>
				<verse number="8">Тавбага яраша самара беринглар!</verse>
				<verse number="9">Ўзингизча: “Биз Иброҳим наслиданмиз”, деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.</verse>
				<verse number="10">Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади.</verse>
				<verse number="11">Тавба қилганингизни кўрсатиш учун мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин ортимдан мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот келмоқда. Мен Унинг чориқларини кўтариб юришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.</verse>
				<verse number="12">Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойини омборга тўплаб, сомонни сўнмас оловда ёндириб юборади.”</verse>
				<verse number="13">Шу орада Исо Жалиладан Иордан дарёси бўйига борди. У Яҳё томонидан сувга чўмдирилмоқчи эди.</verse>
				<verse number="14">Лекин Яҳё Исони тўхтатмоқчи бўлиб деди: — Аслида Сиз мени сувга чўмдиришингиз керак! Сиз бўлсангиз менинг олдимга келдингиз!</verse>
				<verse number="15">Исо унга деди: — Келинг, бу сафар шундай бўла қолсин. Ахир биз Худонинг иродасини тўла бажаришимиз зарур. Шундан кейин Яҳё рози бўлди.</verse>
				<verse number="16">Исо сувга чўмдирилди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Исо Ўз устига Худонинг Руҳи каптар шаклида тушиб қўнганини кўрди.</verse>
				<verse number="17">Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан ниҳоятда мамнунман”, — деган овоз келди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Иблиснинг синовидан ўтиши учун Муқаддас Руҳ Исони саҳрога бошлаб кетди.</verse>
				<verse number="2">Исо қирқ кун ва қирқ кеча рўза тутди, охири оч қолди.</verse>
				<verse number="3">Шунда иблис келиб, Исони васвасага солмоқчи бўлиб деди: — Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошларга буюр, нонга айлансин!</verse>
				<verse number="4">Исо унга жавобан деди: — Ёзилганки: “Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди.”</verse>
				<verse number="5">Кейин иблис Исони муқаддас шаҳар Қуддусга олиб борди. Уни Маъбаднинг энг юқори жойига чиқариб,</verse>
				<verse number="6">шундай деди: — Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни пастга ташла. Ахир, ёзилган–ку: “У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради.”</verse>
				<verse number="7">Иблисга Исо деди: — “Эганг Худони синама”, деб ҳам ёзилган.</verse>
				<verse number="8">Сўнг иблис Исони баланд бир тоққа олиб чиқди. Унга оламнинг барча шоҳликларини ҳамда уларнинг ҳашаматини кўрсатиб,</verse>
				<verse number="9">деди: — Агар тиз чўкиб менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман.</verse>
				<verse number="10">Шунда Исо деди: — Йўқол кўзимдан, шайтон! Ахир: “Эганг Худога сажда қил, фақат Унга хизмат қил” деб ёзилган–ку!</verse>
				<verse number="11">Шундан кейин Исони иблис тарк этди. Фаришталар келиб, Исога хизмат қилдилар.</verse>
				<verse number="12">Исо Яҳёнинг ҳибсга олинганини эшитгач, Жалилага қайтиб борди.</verse>
				<verse number="13">У Носира шаҳрида қолмай, Кафарнаҳумга бориб ўрнашди. Кафарнаҳум шаҳри Забулун ва Нафтали ҳудудидаги Жалила кўли бўйида жойлашган эди.</verse>
				<verse number="14">Шундай қилиб, Ишаё пайғамбарнинг айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлди:</verse>
				<verse number="15">“Эй Забулун ва Нафтали юрти! Иорданнинг нариги томонида жойлашган, Денгиз йўлидаги ғайрияҳудийлар Жалиласи!</verse>
				<verse number="16">Зулматда юрган халқ ёрқин зиёни кўрди, Ўлим соя солган юрт аҳолиси устига нур сочилди.”</verse>
				<verse number="17">Шу кундан бошлаб Исо: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди”, — деб ваъз қиладиган бўлди.</verse>
				<verse number="18">Исо Жалила кўли бўйлаб кетаётган эди, икки ака–укани кўриб қолди. Бирининг исми Бутрус деб аталувчи Шимўн, укасиники Идрис эди. Улар балиқчи бўлиб, кўлга тўр ташлаётган эдилар.</verse>
				<verse number="19">Исо уларга деди: “Ортимдан юринглар, Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.”</verse>
				<verse number="20">Шу заҳотиёқ иккала ака–ука тўрларини қолдириб, Исога эргашдилар.</verse>
				<verse number="21">Исо бир оз юргандан кейин, Ёқуб ва Юҳанно деган икки ака–укани кўриб қолди. Улар отаси Забадий билан қайиқда тўр ямаётган эдилар. Исо уларни ҳам чақирди.</verse>
				<verse number="22">Улар ҳам дарҳол қайиқни ва отасини қолдириб, Исонинг орқасидан эргашдилар.</verse>
				<verse number="23">Исо бутун Жалила вилоятини кезиб юрарди. У синагогаларда таълим бериб, Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қиларди, одамларнинг ҳар хил хасталиклари ва дардларига шифо берар эди.</verse>
				<verse number="24">Исо ҳақидаги хабар бутун Сурияга ёйилди. Турли–туман дарду иллатлардан қийналиб юрганларни, жинга чалинганларни, тутқаноқ ва шол касалига йўлиққанларнинг ҳаммасини Исонинг олдига келтиришарди. Исо уларнинг ҳаммасига шифо берарди.</verse>
				<verse number="25">Жалиладан, Декаполисдан, Қуддусдан, Яҳудиядан ва Иорданнинг нариги томонидаги ерлардан кўплаб одамлар Исога эргашиб келарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Исо катта бир оломонни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди.</verse>
				<verse number="2">Исо шогирдларига таълим бериб, гап бошлади:</verse>
				<verse number="3">“Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир, Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.</verse>
				<verse number="4">Йиғлаётганлар бахтлидир, Чунки улар тасалли топадилар.</verse>
				<verse number="5">Камтарин бўлганлар бахтлидир, Чунки улар ер юзига эга бўладилар.</verse>
				<verse number="6">Адолатга ташна бўлганлар бахтлидир, Чунки Худо уларни қондиради.</verse>
				<verse number="7">Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар раҳм–шафқат топадилар.</verse>
				<verse number="8">Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрадилар.</verse>
				<verse number="9">Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, Чунки улар Худонинг фарзандлари деб аталадилар.</verse>
				<verse number="10">Худонинг йўлидан юргани учун Қувғин бўлганлар бахтлидир, Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.</verse>
				<verse number="11">Одамлар Мен туфайли сизларни ҳақоратлаб қувғин қилганларида, сизлар ҳақингизда ёлғон гапириб туҳмат қилганларида, бахтлисизлар!</verse>
				<verse number="12">Севининглар, хурсанд бўлинглар. Сизларни осмонда буюк мукофот кутмоқда. Ахир сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам худди шундай қувғин бўлганлар.</verse>
				<verse number="13">Сизлар ернинг тузисизлар. Лекин туз ўз таъмини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиб бўлади? Бундай туз бошқа ҳеч нарсага ярамайди, уни оёқ остига ташлаб юборишади.</verse>
				<verse number="14">Сизлар дунёнинг нурисизлар. Тепаликка қурилган шаҳарни кўздан пинҳон тутиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="15">Ҳеч ким чироқни ёқиб, устини идиш билан ёпиб қўймайди. Аксинча, уни чироқпояга қўйишади, шунда чироқ уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик беради.</verse>
				<verse number="16">Сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, токи улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар.</verse>
				<verse number="17">Мени, Таврот ёки пайғамбарларнинг битикларини бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим.</verse>
				<verse number="18">Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади.</verse>
				<verse number="19">Шу боис ким бу амрларнинг энг кичигига ҳам риоя қилмай, уни бошқаларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб, бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади.</verse>
				<verse number="20">Сизларга айтиб қўяй: агар сизларнинг солиҳлигингиз Таврот тафсирчилари ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, сизлар ҳеч қачон Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар.</verse>
				<verse number="21">Аждодларимизга шундай айтилганини эшитгансизлар: “Қотиллик қилма. Қотиллик қилган одам ҳукм қилинади.”</verse>
				<verse number="22">Лекин Мен сизларга айтаман: ҳаттоки биродаридан ғазабланган одам ҳам ҳукм қилинади. Биродарини ҳақоратлаган одам олий маҳкамада жавоб беради. Биродарига: “Аҳмоқсан”, деган эса, дўзах оловига ташланади.</verse>
				<verse number="23">Шундай экан, сиз эҳсонингизни қурбонгоҳга олиб келганингизда, биродарингиз нимадандир сиздан хафа эканлиги ёдингизга тушса,</verse>
				<verse number="24">эҳсонингизни қурбонгоҳ олдида қолдиринг. Биринчи навбатда бориб, биродарингиз билан ярашинг, кейин келиб, эҳсонингизни назр қилинг.</verse>
				<verse number="25">Биров сизни айблаб қозихонага олиб борса, вақтни бой бермай, йўлдаёқ айбловчингиз билан келишиб олинг. Акс ҳолда, айбловчингиз сизни қози олдига олиб боради, қози эса сизни миршабга топширади. Сизни зиндонга ташлашади.</verse>
				<verse number="26">Сизларга чинини айтай: охирги тийинингизни тўламагунингизча, у ердан чиқолмайсиз.</verse>
				<verse number="27">“Зино қилма”, — деб айтилганини ҳам эшитгансизлар.</verse>
				<verse number="28">Лекин Мен сизларга айтаман: агар сиз аёлга шаҳват билан қарасангиз, хаёлингизда у билан зино қилган бўласиз.</verse>
				<verse number="29">Борди–ю, ўнг кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабабчи бўлса, уни ўйиб олиб, улоқтириб юборинг. Бутун баданингиз дўзахга ташлангандан кўра, аъзоларингиздан биттаси йўқ бўлгани сиз учун яхшироқдир.</verse>
				<verse number="30">Агар ўнг қўлингиз гуноҳ қилишингизга сабабчи бўлса, уни кесиб ташлаб, улоқтириб юборинг. Бутун баданингиз дўзахга йўлиққандан кўра, аъзоларингиздан биттаси йўқ бўлгани сиз учун яхшироқдир.</verse>
				<verse number="31">Яна дейилганки: “Ким хотини билан ажрашмоқчи бўлса, унга талоқ хатини ёзиб берсин.”</verse>
				<verse number="32">Лекин Мен сизларга айтаман: ким бевафолик айбидан бошқа сабаб туфайли ўз хотини билан ажрашса, унга зино қилишга сабаб топиб беради. Шунингдек, ким ажрашган хотинга уйланса, зино қилган бўлади.</verse>
				<verse number="33">Аждодларимизга: “Ичган қасамингдан қайтма. Эгамизга берган ваъдаларингни бажаргин”, — деб айтилганини ҳам эшитгансизлар.</verse>
				<verse number="34">Лекин Мен сизларга айтаман: умуман қасам ичманглар. Осмон ҳақи дея қасам ичманглар, чунки осмон Худонинг тахтидир.</verse>
				<verse number="35">Ер ҳақи дея қасам ичманглар, чунки ер Худонинг пойандозидир. Қуддус ҳақи дея ҳам қасам ичманглар, чунки Қуддус буюк Шоҳнинг шаҳридир.</verse>
				<verse number="36">Бошингиз ҳақи ҳам қасам ичманглар, чунки ўзларингиз сочингизнинг бир толасини ҳам оқ ёки қора қила олмайсиз.</verse>
				<verse number="37">Сизларнинг сўзингиз фақат “ҳа” ёки “йўқ” бўлсин. Бундан ортиғи эса ёвуз шайтондандир.</verse>
				<verse number="38">Сизлар: “Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш”, — деб айтилганини ҳам эшитгансизлар.</verse>
				<verse number="39">Лекин Мен сизларга айтаман: сизга ёмонлик қилган одамга қаршилик кўрсатманг. Агар кимдир ўнг чаккангизга урса, унга чапини ҳам тутинг.</verse>
				<verse number="40">Ким сиз билан даъволашиб, кўйлагингизни олмоқчи бўлса, унга тўнингизни ҳам бериб юборинг.</verse>
				<verse number="41">Биров сизни бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан бирга икки чақирим юринг.</verse>
				<verse number="42">Сиздан сўраганга беринг, сиздан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирманг.</verse>
				<verse number="43">“Биродарингни яхши кўр, душманингдан нафратлан”, — деб айтилганини ҳам эшитгансизлар.</verse>
				<verse number="44">Лекин Мен сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар. Сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар.</verse>
				<verse number="45">Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради.</verse>
				<verse number="46">Агар сизни яхши кўрганларнигина яхши кўрсангиз, сизларга қандай мукофот бўлади? Ахир, солиқчилар ҳам шундай қилишмайдими?</verse>
				<verse number="47">Агар сиз фақат биродарларингиз билангина саломлашсангиз, бошқалардан нима фарқингиз қолади?! Ахир, бутпарастлар ҳам худди шундай қилишмайдими?!</verse>
				<verse number="48">Осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сизлар ҳам баркамол бўлинглар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">“Эҳтиёт бўлинглар, савобли ишингизни одамларга кўз–кўз қилманглар. Акс ҳолда осмондаги Отангиздан мукофот ололмайсизлар.</verse>
				<verse number="2">Бировга садақа берганингиз ҳақида ҳаммага жар солиб юрманглар. Иккиюзламачиларгина одамлардан олқиш олиш учун синагогаларда ва кўча–кўйда шундай қиладилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўз мукофотини олиб бўлганлар.</verse>
				<verse number="3">Сиз эса садақа бераётганингизда, ўнг қўлингиз нима қилаётганини чап қўлингиз билмасин.</verse>
				<verse number="4">Садақангизни ҳеч кимга билдирмай беринг. Яширинча қилган бу ишингизни кўрган Отангиз сизни тақдирлайди.”</verse>
				<verse number="5">“Ибодат қилганингизда, иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Улар ўзларини ҳаммага кўрсатиш учун синагогаларда ва кўчаларнинг бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадилар. Сизларга чинини айтай: улар ўзларининг мукофотларини олиб бўлганлар.</verse>
				<verse number="6">Сиз эса ибодат қилаётганингизда ичкари хонага кириб, эшикни беркитиб олинг ва яширин бўлган Отангизга ибодат қилинг. Яширин қилган ишларингизни кўрган Отангиз сизни тақдирлайди.</verse>
				<verse number="7">Ибодат қилаётганингизда, бутпарастлар каби беҳуда сўзларни ҳадеб такрорлайверманг. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар.</verse>
				<verse number="8">Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз сўрамасингиздан олдин нимага муҳтожлигингизни билади.</verse>
				<verse number="9">Сизлар эса шундай ибодат қилинглар: Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас номинг улуғлансин.</verse>
				<verse number="10">Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин.</verse>
				<verse number="11">Бугунги ризқимизни бергин.</verse>
				<verse number="12">Бизга қарши гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам гуноҳларимизни кечиргин.</verse>
				<verse number="13">Бизни васвасага дучор қилмагин, Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин.</verse>
				<verse number="14">Агар сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирсангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизни кечиради.</verse>
				<verse number="15">Борди–ю, сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди.”</verse>
				<verse number="16">“Рўза тутаётганингизда, иккиюзламачилар каби қовоқ солиб юрманглар. Улар рўза тутаётганларини бошқаларга кўрсатиш учун ювиниб, таранмайдилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларининг мукофотларини олиб бўлганлар.</verse>
				<verse number="17">Сизлар рўза тутганларингизда юзларингизни ювиб, сочларингизни тараб юринг,</verse>
				<verse number="18">токи рўза тутганингизни яширин бўлган Отангиздан бошқа ҳеч ким билмасин. Шунда яширин қилган ишингизни кўрган Отангиз сизни тақдирлайди.”</verse>
				<verse number="19">“Бу дунёда ўзларингиз учун бойлик ғамламанглар. Ахир, бундай бойликни куя ейди, занг босади, ўғри тушиб ўғирлайди.</verse>
				<verse number="20">Аксинча, ўзларингиз учун осмонда бойлик йиғинглар. Бундай бойликни куя емайди, занг босмайди, ўғри ҳам ўғирлай олмайди.</verse>
				<verse number="21">Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлади.</verse>
				<verse number="22">Тананинг чироғи — кўз. Агар кўзингиз яхши бўлса, бутун танангиз ёп–ёруғ бўлади.</verse>
				<verse number="23">Аммо кўзингиз ёмон бўлса, бутун танангиз зулматга тўлади. Агарда ичингиздаги нур зулмат бўлса, зимзиё зулматда қолган экансиз.</verse>
				<verse number="24">Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини яхши кўради, ёки бирига бағишланиб, бошқасини менсимайди. Сизлар ҳам Худога, ҳам бойликка бирдек хизмат қила олмайсизлар.”</verse>
				<verse number="25">“Шунинг учун сизларга айтаман: “Тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима еймиз, нима ичамиз, устимизга нима киямиз, деманглар. Ахир, ҳаёт овқатдан, тана эса кийимдан муҳимроқ эмасми?!</verse>
				<verse number="26">Қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, осмондаги Отангиз уларнинг ризқини беради. Сизлар эса улардан анча қадрлисизлар–ку!</verse>
				<verse number="27">Биронтангиз ташвишланиб, умрингизни бир лаҳзага бўлса ҳам узайтира олармидингиз?!</verse>
				<verse number="28">Нега кийим учун ташвишланасизлар? Нилуфар гулларнинг қандай ўсишига эътибор қилинг: улар меҳнат қилмайди, ип йигирмайди.</verse>
				<verse number="29">Аммо сизларга айтаманки, ҳатто шоҳ Сулаймон шуҳрат чўққисида ҳам ўша гулларнинг биридай кийинмаган.</verse>
				<verse number="30">Бугун бор, эртага эса ўчоққа ташланадиган дала ўтини Худо шундай безаган бўлса, наҳотки сизларни кийинтирмаса, эй имони сустлар?!</verse>
				<verse number="31">Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар.</verse>
				<verse number="32">Бутпарастлар ҳадеб бу нарсаларнинг ташвишида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларнинг ҳаммасига муҳтож эканингизни билади–ку!</verse>
				<verse number="33">Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга берилади.</verse>
				<verse number="34">Хуллас, эртанги кун учун ташвиш тортманглар. Эртанинг ташвиши эртанинг ўзига тегишлидир. Ҳар бир куннинг ғам–ташвиши ўзига етади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">“Бошқаларни ҳукм қилишни бас қилинглар, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди.</verse>
				<verse number="2">Сизлар бошқаларни қандай ҳукм қилсангизлар, Худо ҳам сизларни худди шундай ҳукм қилади. Сизлар бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансангизлар, Худо ҳам сизни ҳукм қилганда худди ўшандай ўлчовдан фойдаланади.</verse>
				<verse number="3">Нега сен биродарингнинг кўзидаги зирапчани кўрасан–у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?</verse>
				<verse number="4">Ўз кўзингда хода бўла туриб, қандай қилиб биродарингга: “Кел, кўзингдаги зирапчани олиб ташлайлик”, — деб айтасан?</verse>
				<verse number="5">Ҳой, иккиюзламачи! Олдин кўзингдаги ходани чиқариб ол, шунда кўзинг тиниқ кўради ва биродарингнинг кўзидан зирапчани чиқара оласан.</verse>
				<verse number="6">Муқаддас бўлган нарсани итларга берманг, марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанг. Акс ҳолда, улар муқаддас нарсаларингизни оёқ ости қилиб, ўзингизни ҳам тилка–пора қиладилар!”</verse>
				<verse number="7">“Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади.</verse>
				<verse number="8">Чунки сўраган ҳар бир одам олади, излаган топади, тақиллатганга эшик очилади.</verse>
				<verse number="9">Орангиздан қайси бир ота ўғли нон сўраганда, унга тош беради?</verse>
				<verse number="10">Ёки балиқ сўраганда, унга илон беради?</verse>
				<verse number="11">Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Отангиз ҳам Ундан сўраганларга аъло неъматлар беришга қанчалар тайёр!</verse>
				<verse number="12">Одамлар сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар. Таврот ва пайғамбарлар таълимотининг мағзи шундадир.”</verse>
				<verse number="13">“Тор эшикдан киринглар! Чунки ҳалокатга олиб борадиган дарвоза энли, йўли ҳам кенгдир. Бу йўлдан юраётганлар кўп.</verse>
				<verse number="14">Ҳаётга олиб борадиган эшик эса жуда тор, йўли энсиздир. Бу йўлни топадиганлар оз.”</verse>
				<verse number="15">“Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар! Улар сизнинг олдингизга қўй пўстинида келадилар, лекин ичларидан йиртқич бўрилардир.</verse>
				<verse number="16">Уларнинг кимлигини қилган ишларидан билиб оласиз. Ахир, тиканзордан узумни, янтоқдан анжирни териб бўлмайди–ку!</verse>
				<verse number="17">Ҳар бир яхши дарахт яхши мева беради, ёмон дарахт эса ёмон мева беради.</verse>
				<verse number="18">Яхши дарахт ёмон мева беролмайди, ёмон дарахт ҳам яхши мева беролмайди.</verse>
				<verse number="19">Яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахт эса кесилиб, оловга ташланади.</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, сохта пайғамбарларни меваларидан билиб оласизлар.</verse>
				<verse number="21">Мени “Ё Раббий, ё Раббий!” деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди. У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради.</verse>
				<verse number="22">Қиёмат кунида кўплар Менга шундай дейдилар: “Ё Раббий, ё Раббий, биз Сенинг номинг билан ваъз қилган эдик! Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқаргандик! Сенинг номинг билан кўп мўъжизалар қилган эдик–ку!”</verse>
				<verse number="23">Мен эса уларга дейман: Мен сизларни асло танимайман! Йўқолинглар, эй бадкирдорлар!”</verse>
				<verse number="24">“Ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларга амал қилса, уйини тош устига қурган доно одамга ўхшайди.</verse>
				<verse number="25">Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, ўша уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун уй қуламабди.</verse>
				<verse number="26">Бироқ ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларга амал қилмаса, ўз уйини қум устига қурган аҳмоқ одамга ўхшайди.</verse>
				<verse number="27">Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, ўша уйни босиб қолибди. Уй қулаб, бутунлай вайрон бўлибди!”</verse>
				<verse number="28">Исо бу гапларини айтиб бўлгандан кейин, оломон Унинг таълимотидан ҳайратга тушди.</verse>
				<verse number="29">Чунки Исо Таврот тафсирчиларидай эмас, балки ҳокимият эгасидай таълим берар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Исо тоғдан тушганда катта бир оломон Унинг орқасидан эргашди.</verse>
				<verse number="2">Шу орада тери касаллигига чалинган бир одам Исонинг олдига келди. У тиз чўкиб, деди: — Ҳазрат, биламан, истасангиз, мени бу касалликдан Сиз поклай оласиз.</verse>
				<verse number="3">Исо қўлини узатиб, унга теккизди–да: — Истайман, пок бўл! — деди. Тери касаллигига чалинган одам шу заҳоти дардидан фориғ бўлди.</verse>
				<verse number="4">Исо унга деди: — Менга қара! Бу тўғрида бировга оғиз оча кўрма. Бориб, ўзингни руҳонийга кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун Мусо амр қилган қурбонликларни келтир.</verse>
				<verse number="5">Исо Кафарнаҳум шаҳрига кириб келганда, бир Рим юзбошиси Унинг олдига келиб, ёлворди:</verse>
				<verse number="6">— Ҳазрат, хизматкорим уйда тўшакка михланиб ётибди. У қаттиқ азоб чекяпти.</verse>
				<verse number="7">— Майли, Мен бориб, хизматкорингизни соғайтираман, — деди Исо.</verse>
				<verse number="8">Юзбоши шундай деди: — Ҳазрат! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади.</verse>
				<verse number="9">Мен ўзим буйруққа тобе одамман, аммо менинг ҳам қўлим остида аскарларим бор. Бирига “кет” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади. Бирон хизматкоримга “шуни қил” десам, қилади.</verse>
				<verse number="10">Исо юзбошининг бу гапини эшитиб, ҳайратланди. У орқасидан эргашиб келаётганларга деди: — Сизларга чинини айтайин: Мен Исроилда бундай кучли имонга эга бўлган биронта одамни учратмадим.</verse>
				<verse number="11">Сизларга шуни айтаман: кўп одамлар шарқу ғарбдан келиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга Осмон Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар.</verse>
				<verse number="12">Осмон Шоҳлигининг меросхўрлари эса ташқаридаги зулматга қувиб чиқарилади. Улар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.</verse>
				<verse number="13">Кейин Исо юзбошига деди: — Боринг, сиз ишонганингиздай бўлсин. Юзбошининг хизматкори ўша заҳоти соғайиб кетди.</verse>
				<verse number="14">Исо Бутруснинг уйига келганда, унинг қайнанаси иситмалаб, тўшакда ётганини кўрди.</verse>
				<verse number="15">Исо унинг қўлига тегиши билан иситмаси тушди. Аёл туриб, Унга хизмат қилди.</verse>
				<verse number="16">Кеч кирганда Исонинг олдига жин чалган кўплаб одамларни олиб келишди. У сўз билан жинларни қувиб чиқарди, хаста одамларнинг ҳаммасига шифо берди.</verse>
				<verse number="17">Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг қуйидаги айтган сўзи бажо бўлди: “Дардларимизни у ўзига олди, Оғриқларимиздан бизни фориғ қилди.”</verse>
				<verse number="18">Исо атрофида бир талай оломонни кўриб, шогирдларига кўлнинг нариги томонига ўтишни буюрди.</verse>
				<verse number="19">Шу пайт Таврот тафсирчиси Исонинг олдига келиб деди: — Устоз, қаерга борсангиз ҳам, мен ортингиздан бораман.</verse>
				<verse number="20">Исо унга шундай деди: — Тулкиларнинг уялари бор, қушларнинг инлари бор. Инсон Ўғлининг эса бош қўядиган жойи йўқ.</verse>
				<verse number="21">Шогирд бўлган бошқа бир одам эса Исога: — Ҳазрат, ижозат беринг, аввал бориб отамни дафн қилиб келай, — деди.</verse>
				<verse number="22">Исо эса Унга деди: — Сен ортимдан юр. Марҳумларни руҳан ўлик бўлганлар дафн қилсинлар.</verse>
				<verse number="23">Исо қайиққа тушди, шогирдлари ҳам Унга эргашиб, қайиққа тушдилар.</verse>
				<verse number="24">Шу орада кўлда бўрон кўтарилди, тўлқинлар қайиқни сувга тўлдира бошлади. Исо эса ухлаётган эди.</verse>
				<verse number="25">Шунда шогирдлари Исонинг олдига бориб: — Ҳазрат, бизни қутқаринг! Ҳалок бўляпмиз! — деб Исони уйғотдилар.</verse>
				<verse number="26">Исо уларга деди: — Нега қўрқяпсизлар, эй имони сустлар? Сўнг туриб, шамолга ва тўлқинларга дўқ урди. Шу ондаёқ чуқур сукунат чўкди.</verse>
				<verse number="27">Қайиқдагилар ҳайратланиб, бир–бирига: — Бу ким бўлди экан–а? Ҳатто шамол ва тўлқинлар Унга бўйсунади–я! — дейишди.</verse>
				<verse number="28">Исо кўлнинг нариги қирғоғига, Гадара шаҳрининг яқинига етиб борди. Шунда жинга чалинган икки одам қабрлар орасидан югуриб чиқиб, Исони қаршилашди. Улар шунчалик ваҳший эдиларки, биронта одам у ердан ўта олмасди.</verse>
				<verse number="29">Улар шундай деб бақиришди: — Эй Худонинг Ўғли! Бизни тинч қўй! Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми?</verse>
				<verse number="30">Улардан нарироқда катта бир чўчқа подаси озиқланаётган эди.</verse>
				<verse number="31">Жинлар Исога ёлвориб: — Агар бизларни қувиб чиқарадиган бўлсанг, унда чўчқа подасига юборгин, — дейишди.</verse>
				<verse number="32">Исо уларга: — Боринглар! — дейиши биланоқ, жинлар одамлар ичидан чиқиб, чўчқаларнинг ичига кириб олишди. Шу онда бутун чўчқа подаси тик қияликдан кўлга ёпирилиб, сувда нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="33">Чўчқа боқувчилар эса қочиб шаҳарга бордилар. Жинга чалинганлар билан бўлиб ўтган ҳодисани ҳаммага гапириб бердилар.</verse>
				<verse number="34">Шунда бутун шаҳар аҳолиси Исонинг олдига борди. Уни кўргач, юртимиздан чиқиб кет, деб ўтиниб сўрадилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Исо қайиққа тушиб, кўлнинг нариги томонидаги Кафарнаҳум шаҳрига сузиб борди. У ўша пайтда Кафарнаҳумда яшарди.</verse>
				<verse number="2">Исо шаҳарга кириши биланоқ бир неча киши Унинг олдига тўшакда ётган бир шол одамни кўтариб келдилар. Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: — Дадил бўл, ўғлим, гуноҳларинг кечирилди, — деди.</verse>
				<verse number="3">Шунда Таврот тафсирчиларидан баъзилари ўзларича: “Бу Одам куфрлик қиляпти–ку!” — дейишди.</verse>
				<verse number="4">Уларнинг бу ўй–фикрларини билган Исо деди: — Нега сизлар бундай ёмон нарсаларни ўйлайсизлар?</verse>
				<verse number="5">Қайси бири осонроқ? “Гуноҳларинг кечирилди!” деб айтишми, ёки: “Ўрнингдан туриб юр!” деб айтишми?</verse>
				<verse number="6">Инсон Ўғлига ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. Ҳозир шуни билиб оласизлар. Исо шундай деди–ю, шолга: — Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, уйингга бор! — деб буюрди.</verse>
				<verse number="7">Шол ўрнидан туриб, уйига кетди.</verse>
				<verse number="8">Оломон бу воқеани кўриб, қўрқиб кетди. Улар инсон зотига бундай ҳокимият берган Худони улуғладилар.</verse>
				<verse number="9">Исо йўлда давом этаркан, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Маттони кўриб қолди. Исо унга: — Ортимдан юр! — деди. Матто ўрнидан туриб, Исога эргашди.</verse>
				<verse number="10">Бир оздан кейин Исо Маттонинг уйида меҳмон бўлди. Кўп солиқчилар ва гуноҳкорлар келиб, Исо ва Унинг шогирдлари билан бирга дастурхон атрофига ўтирдилар.</verse>
				<verse number="11">Фарзийлар буни кўриб, Исонинг шогирдларидан: — Нега Устозингиз солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб–ичиб ўтирибди? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="12">Исо бу гапни эшитиб, уларга шундай жавоб берди: — Соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир.</verse>
				<verse number="13">Боринглар–да, Тавротдаги: “Мен қурбонлик эмас, раҳм–шафқат истайман”, деган оятнинг маъносини ўрганиб келинглар. Ахир, Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман.</verse>
				<verse number="14">Бир куни Яҳёнинг шогирдлари Исонинг олдига келиб, шундай савол бердилар: — Бизлар ва фарзийлар кўп рўза тутамиз, нега Сизнинг шогирдларингиз рўза тутмайдилар?</verse>
				<verse number="15">Исо уларга деди: — Куёв даврада бўлганда тўйдаги меҳмонлар қайғурадими? Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар.</verse>
				<verse number="16">Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Чунки янги ямоқ эски кийимни баттар йиртиб юборади.</verse>
				<verse number="17">Шунингдек, янги шаробни ҳам эски мешга қуймайдилар. Чунки меш ёрилиб кетади, шароб ҳам тўкилади, меш ҳам нобуд бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуядилар, шунда униси ҳам, буниси ҳам сақланиб қолади.</verse>
				<verse number="18">Исо уларга бу сўзларни айтиб турганда, бир синагога оқсоқоли келиб қолди. У Исонинг олдида тиз чўкиб, шундай деб ёлворди: — Қизим ҳозиргина вафот этди. Юринг, қизимга қўлингизни теккизинг, у тирилиб кетади.</verse>
				<verse number="19">Исо ўрнидан туриб, шогирдлари билан ўша одамнинг орқасидан борди.</verse>
				<verse number="20">Шу пайт ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл Исонинг орқасидан келиб, Унинг кийими этагига қўл теккизди.</verse>
				<verse number="21">У ўзича: “Агар кийимига бир тегиб олсам, соғайиб кетаман”, — деб ўйлаган эди.</verse>
				<verse number="22">Исо орқасига ўгирилди. Аёлни кўриб, деди: — Дадил бўл, қизим, ишончинг сени соғайтирди. Аёл шу заҳоти дардидан халос бўлди.</verse>
				<verse number="23">Исо синагога оқсоқолининг уйига етиб борганда, най чалувчиларни ва дод–фарёд қилаётган оломонни кўрди.</verse>
				<verse number="24">Исо: — Ҳаммаларингиз чиқинглар! — деб буюрди. — Қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди. Одамлар Исонинг устидан кулишди.</verse>
				<verse number="25">Оломон ташқарига чиқарилгандан сўнг Исо ичкарига кириб, қизчанинг қўлидан ушлади. Қизча ўрнидан туриб кетди.</verse>
				<verse number="26">Бу хабар бутун атрофга ёйилди.</verse>
				<verse number="27">Исо у ердан жўнаб кетаётганда, икки кўр Унинг орқасидан эргашганча дод солиб: — Эй Довуд Ўғли Исо, бизларга раҳм қилинг! — деб фарёд қилишарди.</verse>
				<verse number="28">Исо уйга кирганда, кўрлар Унинг ёнига келишди. Исо улардан сўради: — Сизларга шифо бера олишимга ишонасизларми? — Ҳа, Ҳазрат! — деб жавоб беришди улар.</verse>
				<verse number="29">Шунда Исо уларнинг кўзларига қўлини теккизиб: — Сизларнинг ишончингизга яраша бўлсин, — деди.</verse>
				<verse number="30">Уларнинг кўзлари очилиб кетди. Исо уларга: — Буни ҳеч ким билмасин! — деб қатъий огоҳлантирди.</verse>
				<verse number="31">Аммо улар ўша ердан чиқибоқ, бутун атрофга Исо ҳақида овоза қилдилар.</verse>
				<verse number="32">Улар кетгандан кейин, Исонинг олдига жин чалган бир соқовни олиб келишди.</verse>
				<verse number="33">Исо жинни қувиб чиқаргандан кейин, соқов тилга кирди, халқ эса ҳайратда қолиб: — Исроилда бундай ҳодиса ҳеч қачон бўлмаган, — деди.</verse>
				<verse number="34">Аммо фарзийлар шундай дердилар: — У инс–жинслар ҳукмдорининг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти.</verse>
				<verse number="35">Исо ҳамма шаҳару қишлоқларга бориб, синагогаларда таълим берарди, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилиб, одамларнинг турли хасталигу дардларига шифо берарди.</verse>
				<verse number="36">Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар.</verse>
				<verse number="37">Шунда Исо шогирдларига деди: — Ҳосил мўл, аммо ишчилар оз.</verse>
				<verse number="38">Шунинг учун ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Исо Ўзининг ўн икки ҳаворийсини ёнига чақириб, уларга ёвуз руҳларни қувиб чиқариш ва ҳар қандай дарду хасталикларни соғайтириш қудратини берди.</verse>
				<verse number="2">Бу ўн икки ҳаворийнинг исмлари қуйидагичадир: биринчиси Бутрус деб аталган Шимўн, унинг укаси Идрис, Забадийнинг ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно,</verse>
				<verse number="3">Филип, Бартоломей, Тўма, солиқчи Матто, Алфей ўғли Ёқуб, Таддей,</verse>
				<verse number="4">ватанпарвар Шимўн ва Исога хоинлик қилган Яҳудо Ишқариёт.</verse>
				<verse number="5">Исо ўн икки ҳаворийни жўнатаётиб, уларга қуйидагича кўрсатмалар берди: “Ғайрияҳудийлар яшайдиган жойларга оёқ босманглар, Самарияликларнинг шаҳарларига кирманглар.</verse>
				<verse number="6">Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар.</verse>
				<verse number="7">Борганларингизда: “Осмон Шоҳлиги яқинлашди”, деб эълон қилинглар.</verse>
				<verse number="8">Хасталарни соғайтиринглар, ўликларни тирилтиринглар, тери касаллигига чалинганларни пок қилинглар, жинларни қувиб чиқаринглар. Текин олдингизлар, текин беринглар.</verse>
				<verse number="9">Белбоғларингизга олтин, кумуш, ҳатто мис чақа ҳам қистириб олманглар.</verse>
				<verse number="10">Йўлга тўрва ҳам, қўшимча кийим ҳам, чориқ ҳам, ҳасса ҳам олманглар. Чунки меҳнаткаш ўзининг нон–насибасига муносибдир.</verse>
				<verse number="11">Қайси шаҳар ёки қишлоққа кирсангиз, у ерда муносиб одамни топиб, кетгунингизча ўша одамнинг уйида туринглар.</verse>
				<verse number="12">Уйга кирганингизда: “Хонадонингизда тинчлик–омонлик бўлсин”, деб айтинглар.</verse>
				<verse number="13">Агар у муносиб хонадон бўлса, сиз тилаган тинчлик ўша хонадонда қолади. Агарда муносиб бўлмаса, тилаган тинчлигингиз ўзингизга қайтиб келади.</verse>
				<verse number="14">Агар ким сизни қабул қилмаса ва сўзларингизга қулоқ солмаса, ўша уйдан ёки шаҳардан чиқиб кетаётганингизда оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар.</verse>
				<verse number="15">Сизга чинини айтаман: қиёмат кунида ўша шаҳарнинг ҳоли Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг ҳолидан ҳам баттар бўлади.”</verse>
				<verse number="16">“Мен сизларни бўрилар орасига қўйлардай юборяпман. Сизлар илондай зийрак, каптардай оқ кўнгил бўлинглар.</verse>
				<verse number="17">Инсонлардан эҳтиёт бўлинглар. Чунки улар сизларни маҳкамаларга топшириб, синагогаларда калтаклайдилар.</verse>
				<verse number="18">Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва шоҳлар ҳузурига олиб борадилар, сизлар эса уларга ва ғайрияҳудийларга Мен ҳақимдаги Хушхабарни айтасизлар.</verse>
				<verse number="19">Сизларни маҳкамага олиб боришганда: “Қандай гапирамиз, нима айтамиз”, деб хавотир олманглар. Нимани гапиришларингиз ўша вақтда сизларга билдирилади.</verse>
				<verse number="20">Ўшанда сизлар эмас, балки Отангизнинг Руҳи сизлар орқали гапиради.</verse>
				<verse number="21">Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота–оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар.</verse>
				<verse number="22">Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача бардош берган нажот топади.</verse>
				<verse number="23">Агар сизларни бир шаҳарда қувғин қилсалар, бошқасига қочиб боринглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўғли қайтиб келади.</verse>
				<verse number="24">Шогирд устозидан устун эмас, қул ҳам ўзининг хўжайинидан устун эмас.</verse>
				<verse number="25">Шогирд устозидай, қул хўжайинидай бўлса кифоя. Агар уй эгасини Баалзабул, яъни инс–жинслар ҳукмдори, деб атаган бўлишса, уй аҳлини ундан баттар ном билан аташади!”</verse>
				<verse number="26">“Шундай бўлса–да, одамлардан қўрқманглар! Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади.</verse>
				<verse number="27">Сизга қоронғида гапираётганларимни ёруғда айтинглар. Қулоғингизга шивирлаб айтганларимни уйларнинг томи устидан бақириб, эълон қилинглар.</verse>
				<verse number="28">Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Худодан қўрқинглар! Чунки У жонни ҳам, танани ҳам дўзахда ҳалок этишга қодир.</verse>
				<verse number="29">Иккита чумчуқ бир тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Отангизнинг хоҳишисиз ерга тушмайди.</verse>
				<verse number="30">Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган.</verse>
				<verse number="31">Шунинг учун қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.”</verse>
				<verse number="32">“Ким Мени инсонлар олдида тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан.</verse>
				<verse number="33">Аммо ким инсонлар олдида Мени рад этса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни рад этаман.</verse>
				<verse number="34">Мени ер юзига тинчлик олиб келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, қилич олиб келганман.</verse>
				<verse number="35">Ўғилни отасидан, қизни онасидан, келинни қайнанасидан ажратиш учун келганман.</verse>
				<verse number="36">Инсоннинг душманлари ўз уйидагилар бўлади.</verse>
				<verse number="37">Кимки отасини ёки онасини Мендан ортиқ яхши кўрса, Менга лойиқ эмас. Кимки ўғлини ёки қизини Мендан ортиқ яхши кўрса, Менга лойиқ эмас.</verse>
				<verse number="38">Кимки ўз хочини олиб, ортимдан юрмаса, Менга лойиқ эмас.</verse>
				<verse number="39">Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мен учун жонини берган эса, уни асраб қолади.</verse>
				<verse number="40">Сизни қабул қилган одам Мени қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади.</verse>
				<verse number="41">Кимки пайғамбарни пайғамбар бўлгани учун қабул қилса, пайғамбарга муносиб мукофотни олади. Кимки солиҳ одамни солиҳ бўлгани учун қабул қилса, солиҳга муносиб мукофотни олади.</verse>
				<verse number="42">Агар сиз шогирдларимнинг энг кичигига у Менинг шогирдим бўлгани учун бир пиёла совуқ сув берсангиз, албатта мукофотингизни оласиз, деб сизга чинини айтаман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Исо ўн икки шогирдига кўрсатмаларни бериб бўлгандан кейин, яқин атрофдаги шаҳарларда таълим бериш ва ваъз айтиш учун кетди.</verse>
				<verse number="2">Яҳё бу пайтда зиндонда эди, у Исонинг қилаётган ишларини эшитиб, шогирдларини Исонинг олдига</verse>
				<verse number="3">шундай савол билан юборди: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?”</verse>
				<verse number="4">Исо Яҳёнинг шогирдларига шундай жавоб берди: — Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга айтинглар:</verse>
				<verse number="5">кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда.</verse>
				<verse number="6">Мендан юз ўгирмаганлар нақадар бахтлидир!”</verse>
				<verse number="7">Яҳёнинг шогирдлари кетаётганларида, Исо оломонга Яҳё ҳақида гапирди: “Саҳрога нимани кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними?</verse>
				<verse number="8">Хўш, нимани кўргани бордингизлар? Башанг кийинган одамними? Башанг кийинганлар шоҳ саройида бўлади–ку!</verse>
				<verse number="9">Ундай бўлса, нимани кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар!</verse>
				<verse number="10">У ҳақда шундай ёзилган: “Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман, У Сен учун йўлни ҳозирлайди.”</verse>
				<verse number="11">Сизларга чинини айтай: бутун инсон зоти орасида Яҳё чўмдирувчидан улуғи йўқ. Аммо Осмон Шоҳлигида энг кичик ҳисобланган одам ҳам ундан улуғроқдир.</verse>
				<verse number="12">Яҳё чўмдирувчи давридан шу кунгача одамлар Осмон Шоҳлигига шафқатсиз ҳужум қилмоқдалар. Зўравонлар Осмон Шоҳлигини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдалар.</verse>
				<verse number="13">Яҳё чўмдирувчидан олдин бўлган ҳамма пайғамбарларнинг битикларида ва Таврот китобида Осмон Шоҳлиги ҳақида башорат қилинган.</verse>
				<verse number="14">Агар бу башоратларга ишонишни истасангизлар, Яҳё — келиши башорат қилинган Илёсдир.</verse>
				<verse number="15">Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!</verse>
				<verse number="16">Бу наслни кимга қиёсласам бўлади? Улар болаларга ўхшайдилар, майдонда ўтириб олиб, шундай дея бир–бирларига бақирадилар:</verse>
				<verse number="17">“Сизлар учун най чалдик, аммо рақсга тушмадингиз, Биз оҳ–воҳ қилдик, аммо сизлар қайғурмадингиз.”</verse>
				<verse number="18">Яҳё келганда, у на еди, на ичди, шунинг учун ҳамма: “Уни жин урибди”, дейдилар.</verse>
				<verse number="19">Инсон Ўғли келганда эса ҳам еди, ҳам ичди. Аммо Уни: “Ебтўймас, шаробхўр, солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти”, дейдилар. Бироқ донолик тўғри эканлиги ўз натижасидан аён.”</verse>
				<verse number="20">Исо баъзи шаҳарларда кўп мўъжизалар кўрсатганди, аммо халқ ўз гуноҳлари учун тавба қилмади. Исо ўша шаҳарлар аҳолиларига таъна қилди:</verse>
				<verse number="21">“Сенинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда қилинган мўъжизалар Тир билан Сидон шаҳарларида қилинганда эди, улар аллақачон қанорга ўраниб, бошларига кул сочиб, тавба қилган бўлардилар.</verse>
				<verse number="22">Бироқ сизларга айтайин: қиёмат кунида сизнинг ҳолингиз Тир ва Сидоннинг ҳолидан баттар бўлади.</verse>
				<verse number="23">Эй Кафарнаҳум! Худо сени кўкларга кўтаради деб ўйлайсанми?! Йўқ, У сени тубсиз чуқурликка улоқтиради! Агар сенда юз берган мўъжизалар Садўмда бўлганда эди, у шаҳар шу кунгача сақланиб қолган бўлар эди.</verse>
				<verse number="24">Бироқ сенга айтайин: қиёмат кунида сенинг ҳолинг Садўм шаҳрининг ҳолидан баттар бўлади.”</verse>
				<verse number="25">Ўша вақтда Исо яна шундай деди: “Эй Ота, еру осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукрлар айтаман.</verse>
				<verse number="26">Ҳа Ота, бу Сенинг эзгу хоҳишинг эди.</verse>
				<verse number="27">Отам ҳамма нарсани Менинг ихтиёримга топширган. Ўғилни Отадан бошқа ҳеч ким билмайди. Отани ҳам Ўғилдан бошқа ва Ўғил аён қилишни истаган одамдан бошқа ҳеч ким билмайди.</verse>
				<verse number="28">Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман.</verse>
				<verse number="29">Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади.</verse>
				<verse number="30">Ахир, Менинг бўйинтуруғим қулай, юким енгилдир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Орадан кўп ўтмай Исо Шаббат куни буғдойзордан ўтиб бораётган эди. Оч қолган шогирдлари бошоқлардан узиб, донларини еярдилар.</verse>
				<verse number="2">Фарзийлар буни кўриб, Исога: — Қара, шогирдларинг Шаббат куни қонунга хилоф ишни қиляптилар! — дейишди.</verse>
				<verse number="3">Исо уларга деди: — Довуд ҳамроҳлари билан оч қолганда нималар қилганини наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангизлар?!</verse>
				<verse number="4">У Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни еган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар. Довудга ва унинг ҳамроҳларига бундай нонларни ейиш тақиқланган эди!</verse>
				<verse number="5">Ёки Шаббат кунида Маъбаддаги руҳонийлар Шаббат қонунини бузсалар ҳам, айбдор бўлмасликларини Тавротда ўқимаганмисизлар?</verse>
				<verse number="6">Сизларга шуни айтай: бу ерда Маъбаддан ҳам улуғ бир Зот турибди.</verse>
				<verse number="7">Агар сизлар: “Мен қурбонлик эмас, раҳм–шафқатни истайман”, деган сўзларнинг маъносини тушунганингизда эди, айбсиз одамларни ҳукм қилмаган бўлар эдингизлар.</verse>
				<verse number="8">Зотан Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир.</verse>
				<verse number="9">Исо бу ердан кетиб, синагогага борди.</verse>
				<verse number="10">У ерда қўли шол бир одам бор эди. Исони айбламоқчи бўлган баъзи одамлар Унга шундай савол бердилар: — Қонунга кўра Шаббат куни хасталарга шифо бериш мумкинми?</verse>
				<verse number="11">Исо уларга шундай жавоб берди: — Агар бир дона қўйингиз бўлсаю, ўша қўйингиз Шаббат куни чуқурга тушиб кетса, уни чиқариб олмасмидингиз?!</verse>
				<verse number="12">Одам эса қўйдан анча қадрлироқ–ку! Шунга кўра, Шаббат куни яхшилик қилиш қонунга мувофиқдир.</verse>
				<verse number="13">Исо қўли шол одамга: — Қўлингни узат! — деди. У қўлини узатиши биланоқ, қўли нариги қўлидай соппа–соғ бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="14">Фарзийлар эса ташқарига чиқиб, Исони ҳалок қилиш учун тил бириктиришди. Исо фарзийларнинг бу ниятини билиб, у ердан кетди.</verse>
				<verse number="15">Бир талай оломон Исога эргашди. У хасталарнинг ҳаммасига шифо бериб,</verse>
				<verse number="16">“Менинг кимлигимни айтманглар!” деб уларга буюрарди.</verse>
				<verse number="17">Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлди:</verse>
				<verse number="18">Мана Менинг қулим, Ўзим уни танлаб олганман. У кўнглимни мамнун этган суюклигимдир. Мен унга Ўз Руҳимни бераман, У адолатни элатларга эълон қилади.</verse>
				<verse number="19">Жанжаллашмайди, бақирмайди, Кўчаларда ҳеч ким унинг овозини эшитмайди.</verse>
				<verse number="20">У эзилган қамишни синдирмайди, Тутаётган пиликни ўчирмайди, Қатъият билан адолат ўрнатади.</verse>
				<verse number="21">Элатлар Унинг исмига умид боғлайди.”</verse>
				<verse number="22">Шундан сўнг Исонинг олдига жин чалган бир одамни олиб келишди. У ҳам кўр, ҳам соқов эди. Исо унга шифо бергач, у гапирадиган ва кўрадиган бўлди.</verse>
				<verse number="23">Бутун халқ ҳайратда қолиб: “Бу Довуднинг Ўғли эмасмикан?!” — дерди.</verse>
				<verse number="24">Бу воқеани эшитган фарзийлар эса шундай дедилар: “У инс–жинслар ҳукмдори Баалзабулнинг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти.”</verse>
				<verse number="25">Исо уларнинг нима ҳақида ўйлаётганини билиб турарди. У шундай деди: “Ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир шоҳлик ҳувиллаб қолади, ўз ичидан бўлинган шаҳар ҳам, хонадон ҳам барбод бўлади.</verse>
				<verse number="26">Агар шайтон шайтонни қувиб чиқарса, унинг шоҳлиги ўзаро бўлинган бўлади. Бундай шоҳлик қандай тура олади?!</verse>
				<verse number="27">Агар Мен жинларни Баалзабулнинг кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда ўз шерикларингиз кимнинг кучи билан жинларни қувиб чиқаришяпти? Шу сабабдан ҳам улар сизларни ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="28">Агар Мен жинларни Худонинг Руҳи билан қуваётган бўлсам, демак, Унинг Шоҳлиги сизларга ҳам келган.</verse>
				<verse number="29">Ким кучли одамнинг уйига бостириб кириб, унинг мол–мулкини талон–тарож қила олади? Аввал у уйнинг эгасини боғлаб қўйиши керак, кейингина уйини талон–тарож қила олади.</verse>
				<verse number="30">Ким Мен томонда бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиғмаса, сочади.</verse>
				<verse number="31">Шунинг учун сизларга айтаман: инсонларнинг ҳар қандай гуноҳи ва куфрлиги кечирилади. Лекин Муқаддас Руҳга куфрлик қилганлар кечирилмайди.</verse>
				<verse number="32">Ким Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кечирилади. Лекин ким Муқаддас Руҳга қарши сўз айтса, икки дунёда ҳам кечирилмайди.</verse>
				<verse number="33">Яхши дарахт яхши мева беради, ёмон дарахт эса ёмон мева беради. Ҳар бир дарахтнинг қандайлигини мевасидан билса бўлади.</verse>
				<verse number="34">Вой илонлар зоти! Сизлар ёвуз бўла туриб, яхши нарса гапира олармидингиз?! Ахир, одамнинг дили нимага тўлиб–тошса, ўша тилига чиқади!</verse>
				<verse number="35">Яхши одам юрагининг эзгулик хазинасидан яхшилик чиқаради, ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқаради.</verse>
				<verse number="36">Яна шуни айтиб қўяй: сизлар айтадиган ҳар бир бемаъни сўзингиз учун қиёмат кунида ҳисоб берасизлар.</verse>
				<verse number="37">Сизлар ўз сўзларингиз асосида ё оқланасизлар, ёки айбланасизлар.”</verse>
				<verse number="38">Шунда Таврот тафсирчилари ва фарзийлардан баъзилари Исога: “Устоз, бизга бир аломат кўрсатишингизни хоҳлар эдик”, — дедилар.</verse>
				<verse number="39">Исо уларга жавобан деди: “Бу қабиҳ ва бевафо насл аломат сўраяпти, аммо уларга Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа аломат берилмайди.</verse>
				<verse number="40">Юнус уч кечаю кундуз денгиз маҳлуқининг қорнида бўлганидай, Инсон Ўғли ҳам уч кечаю кундуз ер бағрида бўлади.</verse>
				<verse number="41">Найнаво аҳолиси қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслни маҳкум этади. Чунки улар Юнуснинг ваъзини эшитганларида, тавба қилган эдилар. Бу ерда эса Юнусдан ҳам буюкроқ бир Зот турибди!</verse>
				<verse number="42">Жануб маликаси қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслнинг одамларини маҳкум этади. Чунки Сулаймоннинг доно таълимотини тинглагани малика дунёнинг у четидан келган эди. Бу ерда эса Сулаймондан ҳам буюкроқ бир Зот турибди!</verse>
				<verse number="43">Ёвуз руҳ инсондан чиққандан кейин, ҳузур–ҳаловат излаб, сувсиз ерларни кезади, лекин топмайди.</verse>
				<verse number="44">Сўнг: “Чиққан уйимга қайтиб бораман”, дейди. Уйига келганда, уйни кимсасиз, супурилган ва йиғиштирилган ҳолда кўради.</verse>
				<verse number="45">Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни эргаштириб келади ва улар билан уйга кириб, жойлашиб олади. Охир–оқибат ўша одамнинг аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади. Бу ёвуз насл ҳам худди ўша кўйга тушади.”</verse>
				<verse number="46">Исо оломонга гапираётганда, онаси билан укалари Уни ташқарида кутиб турган эдилар. Улар Исо билан гаплашмоқчи эдилар.</verse>
				<verse number="47">Кимдир Исога деди: — Онангиз билан укаларингиз ташқарида туришибди, улар Сиз билан гаплашмоқчи.</verse>
				<verse number="48">Исо эса бу гапларни айтган одамга шундай жавоб берди: — Менинг онам ким? Укаларим ким?</verse>
				<verse number="49">Сўнг қўли билан шогирдларини кўрсатиб, деди: — Мана, Менинг онам ва ака–укаларим!</verse>
				<verse number="50">Осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирганлар Менинг ака–укам, опа–синглим ва онам бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Ўша куни Исо уйдан чиқиб, кўл бўйига бориб ўтирди.</verse>
				<verse number="2">Унинг атрофида шу қадар кўп оломон тўпландики, У қайиққа тушиб, ўтиришга мажбур бўлди. Оломон эса кўл қирғоғида турарди.</verse>
				<verse number="3">Исо масал орқали халққа кўп нарсаларни ўргатди: “Қулоқ солинглар! Бир деҳқон уруғ сепгани чиқибди.</verse>
				<verse number="4">У уруғ сепаётганда баъзи уруғлар сўқмоқ йўл устига тушибди. Қушлар учиб келиб, уруғларни чўқиб кетибди.</verse>
				<verse number="5">Баъзи уруғлар тупроғи кам тошлоққа тушибди. Тупроқ чуқур бўлмагани учун, уруғлар тез кўкариб чиқибди.</verse>
				<verse number="6">Бироқ қуёш чиққач, қовжираб, илдизи бўлмагани учун сўлиб қолибди.</verse>
				<verse number="7">Бошқа уруғлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғларни бўғиб қўйибди.</verse>
				<verse number="8">Яна бошқа уруғлар эса яхши тупроққа тушибди. Баъзилари юз, баъзилари олтмиш, баъзилари эса ўттиз баробар кўп ҳосил берибди.</verse>
				<verse number="9">Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”</verse>
				<verse number="10">Шундан кейин шогирдлар келиб, Исодан сўрадилар: — Нега одамларга масаллар билан гапиряпсиз?</verse>
				<verse number="11">У шундай жавоб берди: — Осмон Шоҳлигининг сирларини билиш уларга эмас, сизларга берилган.</verse>
				<verse number="12">Зеро, кимда бор бўлса, унга яна берилади ва унда мўл–кўлчилик бўлади. Аммо кимда йўқ бўлса, бори ҳам тортиб олинади.</verse>
				<verse number="13">Одамларга масаллар билан гапираётганимнинг сабаби шуки, улар қараб туриб кўрмайдилар, қулоқ солиб туриб, эшитмайдилар ва англамайдилар.</verse>
				<verse number="14">Ишаёнинг башорати уларда бажо бўлган: “Сизлар эътибор бериб тинглайсиз, Лекин ҳеч қачон тушунмайсиз, Яхшилаб қараб турасиз, Аммо ҳеч қачон англамайсиз.</verse>
				<verse number="15">Зеро, бу халқнинг ақли ўтмас бўлди, Қулоқлари оғирлашди, Улар кўзларини юмиб олишди. Токи кўзлари билан кўрмасинлар, Қулоқлари билан эшитмасинлар, Ақллари билан англамасинлар, Тағин Менга қайтиб, шифо топмасинлар.”</verse>
				<verse number="16">Сизлар эса ниҳоятда бахтлисизлар! Ахир, сизларнинг кўзларингиз кўради, қулоқларингиз эшитади.</verse>
				<verse number="17">Сизларга чинини айтай: қанчадан–қанча пайғамбарлар, қанчадан–қанча солиҳ одамлар сиз кўрганларни кўришни истаганлар, аммо кўрмаганлар. Сизлар эшитганларни эшитишни улар истаганлар, аммо эшитмаганлар.</verse>
				<verse number="18">“Уруғ сепувчи ҳақидаги масалнинг маъносини англаб олинглар.</verse>
				<verse number="19">Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги каломни эшитган, аммо тушуниб олмаган одамга ёвуз шайтон келиб, унинг юрагига экилган каломни ўғирлаб кетади. Сўқмоқ йўл устига тушган уруғлар ана шуларга ишорадир.</verse>
				<verse number="20">Тошлоқ ерга сепилган уруғлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитганда, уни дарров севинч билан қабул қиладилар.</verse>
				<verse number="21">Лекин уларнинг илдизи бўлмагани учун узоқ вақтга чидамайдилар. Калом туфайли қийинчилик ёки қувғинга дучор бўлишса, дарров чекинадилар.</verse>
				<verse number="22">Тиканлар орасига сепилган уруғлар шундай одамларни билдирадики, улар Худонинг каломини эшитадилар, лекин дунёнинг ташвишлари ва бойликка ўчлик каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади.</verse>
				<verse number="23">Яхши тупроққа сепилган уруғлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитиб, унинг маъносини тушуниб оладилар. Уларнинг баъзилари юз баробар, баъзилари етмиш баробар ва баъзилари ўттиз баробар мўл ҳосил берадилар.”</verse>
				<verse number="24">Исо уларга бошқа бир масал айтиб берди: “Осмон Шоҳлигини ўз даласига яхши уруғ сепган бир одамнинг вазиятига ўхшатса бўлади.</verse>
				<verse number="25">Ҳамма ухлаб ётганда, душман келиб, буғдойзорга бегона ўт уруғини сепиб кетибди.</verse>
				<verse number="26">Буғдой ўсиб, бошоқлай бошлаганда, бегона ўтлар ҳам ўсиб чиқибди.</verse>
				<verse number="27">Хизматкорлар келиб, хўжайинга айтибдилар: — Хўжайин, далангизга яхши уруғ эккан эдингиз–ку! Манави бегона ўтлар қаёқдан пайдо бўлди экан?</verse>
				<verse number="28">— Бу — душманнинг иши, — деб жавоб берибди хўжайин. Хизматкорлар хўжайинга: — Истасангиз, биз бориб ўша ўтларни юлиб ташлаймиз.</verse>
				<verse number="29">— Йўқ, — дебди у, — сизлар бегона ўтларни юлаётганларингизда, буғдойни ҳам қўшиб юлиб олишингиз мумкин.</verse>
				<verse number="30">Майли, ўрим–йиғим пайтигача буғдой билан бирга бегона ўтлар ҳам ўсаверсин. Пайти келганда ўроқчиларга: “Аввал бегона ўтларни йиғиштириб, боғланглар–да, ёқиб юборинглар, кейин буғдойни йиғиштириб, омборхонамга жойланглар”, дейман.</verse>
				<verse number="31">Исо уларга яна бошқа бир масални айтиб берди: “Осмон Шоҳлиги бир одам ўз боғига сепган хантал уруғига ўхшайди.</verse>
				<verse number="32">Хантал уруғларнинг энг майдаси бўлса–да, ўсиб чиққанда, ҳамма кўкатлардан баланд бўлади. У шундай дарахт бўладики, қушлар унинг шохларига уя қуради.”</verse>
				<verse number="33">Исо уларга бошқа бир масални ҳам айтиб берди: “Худонинг Шоҳлиги хамиртурушга ўхшайди. Аёл бир бўлак хамиртурушни уч тоғора унга қорса ҳам, ҳамма хамир ошади.”</verse>
				<verse number="34">Исо буларнинг ҳаммасини оломонга масаллар билан гапирди. Масалсиз уларга ҳеч нарса тўғрисида гапирмасди.</verse>
				<verse number="35">Шундай қилиб, пайғамбарнинг қуйидаги сўзлари бажо бўлди: “Оғзимни масалга очаман, Дунё яратилгандан бери сир сақланганларни Сизга эълон қиламан.”</verse>
				<verse number="36">Шундан кейин Исо оломон олдидан кетиб, уйга кирди. Шогирдлари Исонинг олдига келиб: — Бегона ўтлар ҳақидаги масални бизга тушунтириб беринг, — дедилар.</verse>
				<verse number="37">Исо шундай жавоб берди: — Яхши уруғ сепувчи Инсон Ўғлидир.</verse>
				<verse number="38">Дала оламдир, яхши уруғлар — Осмон Шоҳлигининг одамлари, бегона ўтлар эса ёвуз шайтоннинг одамларидир.</verse>
				<verse number="39">Бегона ўтларни сепган душман — иблис, ўрим–йиғим — охирзамон, ўроқчилар эса фаришталардир.</verse>
				<verse number="40">Бегона ўтларни йиғиштириб, оловда ёқишгандай, охирзамонда ҳам худди шундай воқеа юз беради.</verse>
				<verse number="41">Инсон Ўғли Ўз фаришталарини юборади. Фаришталар Унинг Шоҳлигидан гуноҳга ундаган ҳаммани ва барча бадкирдорларни йиғиб оладилар.</verse>
				<verse number="42">Уларни ловуллаб турган ўчоққа ташлайдилар. Бадкирдорлар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.</verse>
				<verse number="43">Шунда солиҳлар ўз Оталарининг Шоҳлигида қуёш каби порлайдилар. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!</verse>
				<verse number="44">“Осмон Шоҳлиги далада яширилган хазинага ўхшайди. Бир одам уни топиб олибди. Уни яна яшириб, хурсанд бўлганидан бор–йўғини сотиб, у далани харид қилибди.”</verse>
				<verse number="45">“Осмон Шоҳлиги нодир марварид излаётган бир савдогарга ўхшайди.</verse>
				<verse number="46">Савдогар қимматбаҳо марваридни топганда, бор–йўғини сотиб, марваридни харид қилибди.”</verse>
				<verse number="47">“Осмон Шоҳлиги балиқчилар денгизга ташлаган тўрга ўхшайди. Тўрга турли хил балиқлар тутилибди.</verse>
				<verse number="48">Тўр тўлгач, балиқчилар уни қирғоққа тортиб чиқаришибди ва ўтириб, яхши балиқларни саватларга солишибди, ёмонларини эса ташлаб юборишибди.</verse>
				<verse number="49">Охирзамонда ҳам худди шундай бўлади: фаришталар келиб, фосиқларни солиҳлар орасидан ажратиб олиб,</verse>
				<verse number="50">ловуллаган ўчоққа ташлайдилар. Ўчоққа тушганлар қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.”</verse>
				<verse number="51">Исо шогирдларидан сўради: — Буларнинг ҳаммасини тушундингизларми? — Тушундик, — деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="52">Исо уларга деди: — Шундай экан, Осмон Шоҳлигига шогирд тушган ҳар бир Таврот тафсирчиси омборидан ҳам янги, ҳам эски нарсаларни олиб чиқаётган уй эгасига ўхшайди.</verse>
				<verse number="53">Исо бу масалларни айтиб бўлгач, у ердан кетди.</verse>
				<verse number="54">У она шаҳрига келиб, синагогада одамларга таълим берди. Одамлар эса ҳайратга тушиб дедилар: — Бу Одам шунча доноликни ва мўъжиза кўрсатиш қудратини қаердан олган экан–а?</verse>
				<verse number="55">Бу ўша дурадгорнинг ўғли эмасми?! Онасининг исми Марям, укалари Ёқуб, Юсуф, Шимўн ва Яҳудо–ку!</verse>
				<verse number="56">Унинг сингиллари ҳам орамизда яшайди! Бундай буюк ишларни У қандай қилар экан–а?</verse>
				<verse number="57">Одамлар Исодан қаттиқ хафа бўлдилар. Исо эса уларга деди: — Пайғамбар она шаҳридан ва ўз уйидан бошқа ҳамма ерда иззатланади.</verse>
				<verse number="58">Одамларнинг ишончсизлиги туфайли, Исо у ерда ҳеч қандай мўъжиза кўрсатмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Шу орада вилоят ҳукмдори Ҳирод Исо тўғрисидаги хабарларни эшитиб,</verse>
				<verse number="2">амалдорларига деди: — Бу Яҳё чўмдирувчи эканлиги аниқ! У тирилиб келган, шунинг учун мўъжизалар кўрсатиш қудратига эга.</verse>
				<verse number="3">Унинг бу гапни айтишига сабаб шу эди: бундан анча вақт олдин Ҳирод Яҳёни ҳибсга олганди. У ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродия дастидан Яҳёни кишанлаб, зиндонга ташлаган эди.</verse>
				<verse number="4">Чунки Яҳё унга: “Бу хотин билан яшашингиз қонунга зид”, — деб айтар эди.</verse>
				<verse number="5">Ҳирод Яҳёни ўлдиришни хоҳлаган бўлса–да, халқдан қўрққан эди. Чунки одамлар Яҳёни пайғамбар деб билишарди.</verse>
				<verse number="6">Хироднинг туғилган куни бўлганда, Хиродиянинг қизи ўртага чиқиб рақсга тушди. Қизнинг рақси Хиродга шунчалик ёқдики,</verse>
				<verse number="7">Хирод унга: “Онт ичаман, сўраган нарсангни муҳайё қиламан”, деб ваъда берди.</verse>
				<verse number="8">Қиз эса онасининг гапига кириб: — Менга Яҳё чўмдирувчининг бошини лаганда келтириб беринг! — деди.</verse>
				<verse number="9">Шоҳ айтган гапидан афсус чекди, аммо меҳмонлари олдида қасам ичгани учун қизнинг илтимосини бажаришни буюрди.</verse>
				<verse number="10">У зиндонга одам юбориб, Яҳёнинг бошини олдирди.</verse>
				<verse number="11">Унинг бошини лаганда келтириб қизга бердилар, қиз эса онасига олиб бориб берди.</verse>
				<verse number="12">Яҳёнинг шогирдлари келиб, устознинг жасадини олдилар, уни дафн этдилар. Сўнг бориб, Исога хабар бердилар.</verse>
				<verse number="13">Яҳё ҳақидаги хабарни эшитгандан кейин, Исо қайиққа тушиб, ёлғиз Ўзи кимсасиз жойга сузиб кетди. Оломон эса бу ҳақда эшитиб, шаҳарлардан пиёда Унинг орқасидан эргашишди.</verse>
				<verse number="14">Исо қайиқдан чиққанда, катта бир оломонни кўрди. Уларга ачиниб кетиб, хасталарига шифо берди.</verse>
				<verse number="15">Кеч кирганда, шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар: — Бу жой кимсасиз экан, бунинг устига, жуда кеч бўлиб қолди. Халқни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга бориб, ўзларига егулик сотиб олишсин.</verse>
				<verse number="16">Исо уларга деди: — Кетишларига ҳожат йўқ, сизлар уларга овқат беринглар.</verse>
				<verse number="17">— Бизда бор–йўғи бешта нон ва иккита балиқ бор, — деб жавоб берди шогирдлар.</verse>
				<verse number="18">— Ўша нарсаларни Менга олиб келинглар, — деди Исо.</verse>
				<verse number="19">У одамларга майсалар устига ўтиришни буюрди. Сўнг бешта нон билан иккита балиқни олди–да, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. У нонларни синдириб, шогирдларига берди, шогирдлар нонларни одамларга тарқатишди.</verse>
				<verse number="20">Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғиб олишганда, тўла ўн икки сават чиқди.</verse>
				<verse number="21">Аёллар ва болаларни ҳисобга олмаганда, тахминан беш мингга яқин одам нон еган эди.</verse>
				<verse number="22">Исо вақт ўтказмай, шогирдларини қайиққа тушириб, кўлнинг нариги томонига кетишга мажбур қилди. Оломонни эса уйларига қайтариб жўнатиб юборди.</verse>
				<verse number="23">У одамларни кетқизиб юборгандан кейин, ибодат қилиш учун бир Ўзи тепаликка чиқди. Оқшом тушди, У ҳамон ўша ерда ёлғиз эди.</verse>
				<verse number="24">Қайиқ эса қирғоқдан анча узоқлашиб қолганди. Шамол қайиққа қарши эсаётгани учун, тўлқинлар қайиққа келиб уриларди.</verse>
				<verse number="25">Эрта саҳарда Исо кўл устида юриб, шогирдлари ёнига келди.</verse>
				<verse number="26">Шогирдлар эса кўл юзида юриб келаётган Исони кўриб, қаттиқ ваҳимага тушишди. Қўрққанларидан: — Бу арвоҳ–ку! — деб бақириб юборишди.</verse>
				<verse number="27">Лекин Исо ўша заҳоти уларга: — Дадил бўлинглар! Қўрқманглар, бу Менман! — деди.</verse>
				<verse number="28">Шунда Бутрус: — Ҳазрат, агар ҳақиқатан бу Сиз бўлсангиз, амр беринг, мен сув устида юриб Сизнинг олдингизга борай, — деди.</verse>
				<verse number="29">Исо: — Кел! — деди. Бутрус қайиқдан чиқиб, сув устида юрганча Исо томон йўл олди.</verse>
				<verse number="30">Аммо шамолнинг кучли эканлигидан қўрқиб кетди. У сувга чўка бошлаб: — Ҳазрат, мени қутқаринг! — деб бақирди.</verse>
				<verse number="31">Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, Бутрусни ушлади–да: — Эй имони суст, нега иккиландинг?! — деди.</verse>
				<verse number="32">Улар қайиққа тушганларидан кейин, шамол тинди.</verse>
				<verse number="33">Қайиқдагилар Исога сажда қилиб: — Сиз ҳақиқатан ҳам Худонинг Ўғлисиз! — дедилар.</verse>
				<verse number="34">Улар кўлдан сузиб ўтиб, Генисарет ўлкасига келдилар.</verse>
				<verse number="35">У ердаги одамлар Исони танидилар ва атрофга хабар юбориб, ҳамма хасталарни Исонинг олдига олиб келдилар.</verse>
				<verse number="36">Хасталар Исодан: “Ҳеч бўлмаса кийимингизнинг этагига қўл теккизайлик”, деб илтимос қилишарди. Унга қўл теккизганларнинг ҳаммаси шифо топишарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Қуддусданфарзийлар ва Таврот тафсирчилари Исонинг олдида келиб, шундай дедилар:</verse>
				<verse number="2">— Нега Сизнинг шогирдларингиз ота–боболаримизнинг урф–одатларига амал қилмаяптилар? Нега овқатланишдан олдин қўлларини ювмайдилар?</verse>
				<verse number="3">Исо уларга жавоб бериб деди: — Ўзларингиз–чи? Нега ўз урф–одатингизни деб, Худонинг амрини бузиб юрибсизлар?</verse>
				<verse number="4">Худо: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин”, деб айтган.</verse>
				<verse number="5">Аммо сизлар шундай таълим берасизлар: oдам ўз отаси ёки онасига: “Фарзандлик бурчим — Худога инъом қилинган, — деса,</verse>
				<verse number="6">— у ота–онасини ҳурмат қилмаса ҳам бўлади.” Шу тариқа сизлар ўз таълимотингиз билан Худонинг каломини бекор қиляпсизлар.</verse>
				<verse number="7">Сизлар иккиюзламачисизлар! Ишаё пайғамбар сиз ҳақингизда тўғри айтган:</verse>
				<verse number="8">“Бу халқ Мени тилдагина иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир.</verse>
				<verse number="9">Улар Менга сажда қиладилар, Аммо саждалари беҳудадир. Чунки улар инсон яратган қоидаларни Илоҳий қонун, деб ўргатадилар.”</verse>
				<verse number="10">Кейин Исо халқни ёнига чақириб, деди: — Менга қулоқ солиб, тушуниб олинглар!</verse>
				<verse number="11">Оғизга кирадиган нарса эмас, балки оғиздан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади.</verse>
				<verse number="12">Шунда шогирдлар Исонинг олдига бориб дедилар: — Айтган бу гапингиз фарзийларга қаттиқ ботганини билдингизми?</verse>
				<verse number="13">Исо шундай жавоб берди: — Осмондаги Отам ўтқазмаган ҳар қандай ўсимлик илдизи билан суғуриб ташланади.</verse>
				<verse number="14">Фарзийларга эътибор берманглар. Улар ўзлари кўр ва кўрларга йўлбошчилик қиладилар. Агар кўр одам кўрни етакласа, иккаласи ҳам чуқурга йиқилиб тушади.</verse>
				<verse number="15">Шунда Бутрус: — Халққа айтган гапингизни бизга тушунтириб беринг! — деди.</verse>
				<verse number="16">— Шунчалик ҳам бефаҳм бўласизларми?! — деди Исо. —</verse>
				<verse number="17">Оғизга кирадиган ҳар бир нарса қоринга ўтиб, керакли жойдан чиқиб кетишини наҳотки тушунмасангизлар?</verse>
				<verse number="18">Аммо оғиздан чиқадиган нарсалар юракдан чиқади. Ана ўшалар инсонни ҳаром қилади.</verse>
				<verse number="19">Чунки инсон юрагидан ёмон фикрлар, қотиллик, фаҳшу зино, ўғирлик, сохта гувоҳлик ва туҳмат чиқади.</verse>
				<verse number="20">Ана шулар инсонни ҳаром қилади. Ювилмаган қўл билан овқат ейиш эса инсонни ҳаром қилмайди.</verse>
				<verse number="21">Исо у ердан кетиб, Тир ва Сидон ҳудудларига борди.</verse>
				<verse number="22">Шу ерда яшайдиган бир канъонлик аёл Исонинг олдига келиб, фарёд қилди: — Эй Ҳазрат, Довуднинг Ўғли, менга раҳм қилинг! Қизимни жин чалган, аҳволи ёмон!</verse>
				<verse number="23">Исо унга бир оғиз сўз ҳам жавоб бермади. Шогирдлари Исонинг олдига келиб, илтимос қилдилар: — Уни жўнатиб юборинг! Ахир, у кетимиздан қолмай, додлаб юрибди.</verse>
				<verse number="24">Исо эса шундай деди: — Худо Мени фақат Исроил халқининг адашган қўйлари олдига юборди.</verse>
				<verse number="25">Аёл эса келиб, Исонинг олдига тиз чўкди–да: — Ёрдам беринг, Ҳазрат! — деб ёлворди.</verse>
				<verse number="26">Исо эса: — Болалардан нонни олиб кучукларга ташлаш яхши эмас, — деди.</verse>
				<verse number="27">— Тўғри, Ҳазрат, — деди аёл. — Лекин кучуклар ҳам хўжайинларининг дастурхонидан тўкилган ушоқларини ейди–ку.</verse>
				<verse number="28">Шунда Исо: — Эй аёл, сенинг ишончинг буюк! — деди. — Майли, сен истаганингдай бўлсин. Шу заҳоти аёлнинг қизи соғайиб қолди.</verse>
				<verse number="29">Исо у ердан чиқиб, Жалила кўли бўйлаб кетди. Сўнг тоққа чиқиб, ўтирди.</verse>
				<verse number="30">Исонинг олдига бир талай оломон келди. Улар ўзлари билан чўлоқ, кўр, майиб, соқов ва бошқа кўплаб хасталарни олиб келиб, Исонинг оёқлари томонига ўтқиздилар. Исо уларнинг ҳаммасига шифо берди.</verse>
				<verse number="31">Соқовларнинг гапирганини, майибларнинг соғайганини, чўлоқларнинг юрганини ва кўрларнинг кўзлари очилганини халқ кўриб, ҳайратда қолди. Улар Исроилнинг Худосини олқишладилар.</verse>
				<verse number="32">Исо шогирдларини ёнига чақириб деди: — Халққа ачиняпман. Улар уч кундан бери Мен билан бирга, ейишга ҳеч нарсаси йўқ. Уларга овқат бермай жўнатиб юборишни хоҳламайман, йўлда ҳолдан тойиб қолишлари мумкин.</verse>
				<verse number="33">Шогирдлари Унга: — Шу қадар катта оломонни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда қаердан нон оламиз?! — дейишди.</verse>
				<verse number="34">— Қанча нонларингиз бор? — деб сўради Исо. — Еттита нон ва озгина майда балиғимиз бор, — деди шогирдлар.</verse>
				<verse number="35">Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди.</verse>
				<verse number="36">Еттита нон ва балиқларни олиб, шукрона дуосини ўқиди. Нон ва балиқларни синдириб, тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди.</verse>
				<verse number="37">Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғишганда, тўла етти сават чиқди.</verse>
				<verse number="38">Болалар билан аёлларни ҳисобга олмаганда, нон еганларнинг сони тўрт мингта эди.</verse>
				<verse number="39">Шундан кейин Исо одамларга кетишга ижозат берди, Ўзи эса қайиққа ўтириб, Магадан ҳудудига йўл олди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Фарзий ва саддуқий мазҳабидагилар Исонинг олдига келиб, Уни синаб кўриш мақсадида: — Бизга бир мўъжизали аломат кўрсатинг. Шунда Сизни Худо юборганини тан оламиз, — дедилар.</verse>
				<verse number="2">Исо уларга шундай жавоб берди: — Қуёш ботганда, сизлар, осмон қизғиш, ҳаво яхши бўлади, дейсизлар.</verse>
				<verse number="3">Эрталаб эса, осмон қизил, ҳавонинг авзойи бузуқ, бугун бўрон бўлади, дейсизлар. Сизлар осмоннинг авзойига қараб, об–хавони аниқлай оласизлар–ку! Нега замон аломатларини талқин қила олмайсизлар?!</verse>
				<verse number="4">Бу қабиҳ ва бевафо насл аломат сўраяпти, аммо уларга Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа аломат берилмайди.” Исо уларни қолдириб кетди.</verse>
				<verse number="5">Нариги қирғоққа етиб келган шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутган эдилар.</verse>
				<verse number="6">Исо уларга деди: — Фарзийлар билан саддуқийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар!</verse>
				<verse number="7">Шогирдлар ўзларича: “Биз нон олиб келмаганимиз учун У шундай деяпти”, деб муҳокама қила бошладилар.</verse>
				<verse number="8">Шогирдлар нимани муҳокама қилаётганларини Исо билиб, уларга деди: — Эй имони сустлар! Нега сизлар, нонимиз йўқ, деб айтяпсизлар?</verse>
				<verse number="9">Ҳали ҳам тушунмадингизларми? Беш мингта одамга бешта нонни бўлиб берганим эсингиздами? Ўшанда қолган–қутган нонлар билан қанча саватни тўлдириб олган эдингизлар?</verse>
				<verse number="10">Ёки еттита нонни тўрт минг кишига бўлиб берганим–чи? Ўшанда, нон бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олган эдингизлар?</verse>
				<verse number="11">Мен сизларга нон ҳақида гапирмаганимни ҳали ҳам англамадингизларми? Мен силарга: “Фарзийлар билан саддуқийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар!” — деб айтяпман.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин шогирдлар тушундиларки, Исо уларни нонга ишлатиладиган хамиртурушдан сақланиш тўғрисида эмас, балки фарзийлар билан саддуқийларнинг таълимотидан эҳтиёт бўлиш тўғрисида огоҳлантираётган экан.</verse>
				<verse number="13">Исо Филип Қайсарияси атрофидаги ҳудудга келди. Ўша ерда У шогирдларидан сўради: — Одамлар Инсон Ўғлини ким деб билади?</verse>
				<verse number="14">Шогирдлар Унга шундай жавоб бердилар: — Баъзилар Яҳё чўмдирувчи, баъзилар Илёс, баъзилар Еремиё, бошқалар эса, қадимги пайғамбарлардан бири, деб айтиб юрибдилар.</verse>
				<verse number="15">Исо улардан сўради: — Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз?</verse>
				<verse number="16">Шимўн Бутрус жавоб бериб деди: — Сиз Масиҳсиз, Барҳаёт Худонинг Ўғлисиз!</verse>
				<verse number="17">Исо Шимўн Бутрусга деди: — Сен бахтлисан, эй Юнус ўғли Шимўн! Ахир, бу сирни сенга инсон эмас, балки осмондаги Отам очиб берган.</verse>
				<verse number="18">Бутрус, сенга шуни айтай: сенинг исминг қоя–ку! Мана шу қоя устига Мен Ўзимнинг жамоатимни қураман. Ҳатто ўлим шоҳлиги ҳам жамоатимга бас кела олмайди.</verse>
				<verse number="19">Осмон Шоҳлиги калитларини Мен сенга бераман. Ер юзида сен нимани тақиқласанг, осмонда ҳам тақиқланади. Ер юзида сен нимага ижозат берсанг, осмонда ҳам ижозат берилади.</verse>
				<verse number="20">Бундан сўнг Исо: “Масиҳ эканимни ҳеч кимга айтманглар”, деб шогирдларига қатъий буюрди.</verse>
				<verse number="21">Шу вақтдан бошлаб, Исо шогирдларига қуйидагиларни очиқчасига тушунтира бошлади: “Мен Қуддусга бориб, оқсоқоллар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлида кўп азоб чекаман. Мени ўлдиришади, лекин учинчи куни Мен тириламан.”</verse>
				<verse number="22">Шунда Бутрус Исони четга тортиб, шундай таъна қилди: — Худо сақласин, Ҳазратим! Бошингизга асло бундай кунлар келмасин!</verse>
				<verse number="23">Исо эса Бутрусга қараб: — Йўқол кўзимдан, шайтон! — деди. — Мени йўлдан урма! Сен Худонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан.</verse>
				<verse number="24">Кейин Исо Ўз шогирдларига деди: — Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва хочини кўтариб, орқамдан юрсин.</verse>
				<verse number="25">Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади.</verse>
				<verse number="26">Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?! Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?!</verse>
				<verse number="27">Инсон Ўғли Ўз Отасининг улуғворлигида, фаришталари билан келганда, ҳар кимни ўз ишига яраша тақдирлайди.</verse>
				<verse number="28">Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари, Инсон Ўғлининг Шоҳ бўлиб келганини кўрмагунча, ўлмайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига фақат Бутрус, Ёқуб ва Ёқубнинг укаси Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди.</verse>
				<verse number="2">У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгарди: юзи қуёшдай порлаб, кийимлари кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="3">Бирданига уларга Мусо билан Илёс зоҳир бўлишди. Улар Исо билан гаплашдилар.</verse>
				<verse number="4">Бутрус Исога деди: — Ҳазрат, яхши ҳам шу ерга келган эканмиз! Истасангиз, учта чайла ясайман: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.</verse>
				<verse number="5">У шу гапини тугатмаган ҳам эдики, бирданига оппоқ булут пайдо бўлиб, ҳаммаларига соя солди. Булут орасидан шундай овоз келди: — Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар!</verse>
				<verse number="6">Шогирдлар овозни эшитганларида, шунчалик қўрқиб кетдиларки, ерга юз тубан йиқилдилар.</verse>
				<verse number="7">Исо эса келиб, уларга қўл теккизди–да: — Туринглар, қўрқманглар! — деди.</verse>
				<verse number="8">Улар бошларини кўтариб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар.</verse>
				<verse number="9">Тоғдан тушаётганларида Исо уларга буюрди: — Инсон Ўғли ўлиб тирилмагунча, бу кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар.</verse>
				<verse number="10">Шогирдлари Ундан сўрадилар: — Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс пайғамбар келиши керак, деб айтадилар?</verse>
				<verse number="11">Исо уларга шундай жавоб берди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклаши керак.</verse>
				<verse number="12">Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган. Аммо одамлар уни танимай, уни хоҳлаганича ҳўрладилар. Худди шунга ўхшаб, Инсон Ўғли ҳам одамлар қўлида кўп азоб чекади.</verse>
				<verse number="13">Шунда шогирдлар тушундиларки, Исо уларга Яҳё чўмдирувчи тўғрисида гапираётган экан.</verse>
				<verse number="14">Исо шогирдлари билан оломон олдига келганда, бир одам Исонинг олдида тиз чўкиб:</verse>
				<verse number="15">— Ҳазрат, — деди, — ўғлимга раҳм қилинг! Унинг тутқаноқ касали бор, қаттиқ азоб чекмоқда. У кўпинча оловга ёки сувга йиқилиб тушади.</verse>
				<verse number="16">Ўғлимни шогирдларингиз олдига олиб келгандим, аммо улар даволай олмадилар.</verse>
				<verse number="17">Исо шундай деди: — Эй имонсиз ва бузуқ авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Болани бу ерга олиб келинглар!</verse>
				<verse number="18">Исо жинга дўқ қилди. Жин боланинг ичидан чиқиб кетди, шу заҳоти бола соғайиб қолди.</verse>
				<verse number="19">Шогирдлар Исо билан ёлғиз қолганларида, Ундан: — Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="20">Исо жавоб бериб деди: — Етарли имонингиз йўқлиги учун шундай бўлди. Сизларга чинини айтайин: агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, — деб айтсангиз, тоғ кўчади. Сизлар учун имконсиз нарса бўлмайди.</verse>
				<verse number="21">***</verse>
				<verse number="22">Исо шогирдлари билан Жалилага қайтиб келгандан кейин, уларга деди: — Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади.</verse>
				<verse number="23">Уни ўлдиришади, учинчи куни эса У тирилади. Шогирдлар ниҳоятда ғамгин бўлиб қолдилар.</verse>
				<verse number="24">Исо билан шогирдлари Кафарнаҳумга келганларида, Маъбад солиғини йиғувчилар Бутруснинг олдига келиб: — Устозингиз Маъбад солиғини тўламайдими? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="25">— Тўлайди! — деб жавоб берди Бутрус. Бутрус уйга келгач, Исо биринчи бўлиб гапирди: — Бутрус, сенинг фикринг қандай? Бу дунё шоҳлари солиқ ва божни кимдан йиғадилар? Ўзиникиларданми ёки бегоналарданми?</verse>
				<verse number="26">— Бегоналардан–да, — деб жавоб берди Бутрус. — Демак, ўзиникилар солиқдан озод экан–да, — деди Исо. —</verse>
				<verse number="27">Аммо, уларни норози қилмайлик. Кўлга бориб қармоқ ташла. Биринчи илинган балиқни олиб оғзини очсанг, тўрт дирамлик тангани топасан. Тангани олиб, икковимиз учун солиқ тўла.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Шу пайт шогирдлар Исонинг олдига келиб: — Осмон Шоҳлигида энг каттаси ким бўлади? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="2">Исо ёнига бир болани чақирди, уни ўрталарида турғизиб,</verse>
				<verse number="3">деди: — Сизларга чинини айтайин: агар сизлар ўзгармасангиз ва болалардай бўлмасангиз, ҳеч қачон Осмон Шоҳлигига кира олмайсизлар.</verse>
				<verse number="4">Агар ўзингизни мана шу бола сингари паст тутсангиз, Осмон Шоҳлигида энг каттаси бўласиз.</verse>
				<verse number="5">Ким шундай бир болани Менинг номимдан қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади.</verse>
				<verse number="6">“Менга ишонган шу кичикларнинг биронтасини йўлдан оздирган одамнинг ҳолига вой. Бундай қилгандан кўра, ўша одамнинг бўйнига тегирмон тошини осиб, денгиз тубига чўктирилгани ўзи учун яхшироқ бўлар эди.</verse>
				<verse number="7">Одамларни йўлдан оздирадиган васвасалар дастидан бу дунёнинг ҳолига вой! Васвасалар албатта келади, лекин васвасага сабабчи бўлган одамнинг ҳолига вой!</verse>
				<verse number="8">Агар йўлдан озишингга қўлинг ёки оёғинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташлаб, улоқтириб юбор. Икки қўл ёки икки оёқ билан абадий оловга ташлангандан кўра, майиб ёки чўлоқ бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир.</verse>
				<verse number="9">Агар йўлдан озишингга кўзинг сабабчи бўлса, уни ўйиб олиб, улоқтириб юбор. Икки кўзинг билан дўзах оловига тушгандан кўра, бир кўз билан абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир.”</verse>
				<verse number="10">“Эҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам хор қилманглар. Сизларга шуни айтай: осмонда уларнинг фаришталари доимо осмондаги Отамнинг жамолини кўриб туради.</verse>
				<verse number="11">***</verse>
				<verse number="12">Нима деб ўйлайсиз: агар бир одамнинг юзта қўйи бўлсаю, улардан бири адашиб қолса, у тўқсон тўққизини тоғларда қолдириб, адашиб қолганини излаб кетмайдими?!</verse>
				<verse number="13">Агарда уни топиб олса, сизга чинини айтай: адашмаган тўқсон тўққизтасидан кўра, шу битта қўй учун у кўпроқ севинади.</verse>
				<verse number="14">Шу сингари осмондаги Отангиз ҳам бу кичиклардан биронтасининг йўқолиб қолишини истамайди.”</verse>
				<verse number="15">“Агар биродарингиз сизга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига боринг. У билан якка ҳолда гаплашиб айбини юзига айтинг. Агар у сизга қулоқ солса, сиз орангиздаги биродарлик ришталарини тиклаган бўласиз.</verse>
				<verse number="16">Агар сизга қулоқ солмаса, ўзингиз билан яна бир ёки икки кишини олиб боринг, чунки “ҳар бир масала иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари асосида кўриб чиқилади.”</verse>
				<verse number="17">Агар биродарингиз уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айтинг. Агар имонлилар жамоатига ҳам қулоқ солмаса, уни бутпараст ёки солиқчи деб ҳисоблаб, у билан алоқани узинг.</verse>
				<verse number="18">Сизларга чинини айтайин: ер юзида сизлар нимани тақиқласангизлар, осмонда ҳам тақиқланади. Ер юзида сизлар нимага ижозат берсангизлар, осмонда ҳам ижозат берилади.</verse>
				<verse number="19">Сизларга яна шуни ҳам айтай: ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангизлар, осмондаги Отам тилагингизни бажаради.</verse>
				<verse number="20">Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан.”</verse>
				<verse number="21">Шундан кейин Бутрус келиб Исога деди: “Ҳазрат, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, уни неча марта кечирай? Етти мартами?”</verse>
				<verse number="22">“Сизларга шуни айтай: етти марта эмас, — деди Исо, — балки етмиш карра етти марта.</verse>
				<verse number="23">Шу сабабли Осмон Шоҳлигини бир шоҳга қиёслаш мумкин. Бу шоҳ ўз хизматкорлари билан ҳисоб–китоб қилмоқчи бўлибди.</verse>
				<verse number="24">Ҳисоб–китобни бошлаганда, унинг ҳузурига минг–минглаб тилла танга қарздор бўлган хизматкорини олиб келибдилар.</verse>
				<verse number="25">Лекин қарз тўлашга қурби етмагани учун, шоҳ унга: — Ўзингни, хотинингни, болаларингни ва бутун мол–мулкингни сотиб, қарзингни тўлайсан, — деб буюрибди.</verse>
				<verse number="26">Хизматкор шоҳнинг оёғига йиқилиб: — Озгина сабр қилинг, ҳамма қарзимни тўлайман, — дебди.</verse>
				<verse number="27">Хизматкорига шоҳнинг раҳми келибди. Шоҳ уни қўйиб юбориб, қарзидан кечибди.</verse>
				<verse number="28">У хизматкор эса ташқарига чиқиб, ўзидан юз кумуш танга қарздор бўлган бир шеригини учратиб қолибди. Уни ёқасидан олиб: — Қарзингни тўла! — деб бўға бошлабди.</verse>
				<verse number="29">Шериги эса унинг оёқларига йиқилиб: — Озгина сабр қилинг, қарзимни тўлайман, — деб ёлворибди.</verse>
				<verse number="30">Аммо у кўнмабди: — Қарзингни тўламагунингча зиндонда ётасан, — деб шеригини қаматиб қўйибди.</verse>
				<verse number="31">Бошқа хизматкорлар юз берган воқеани кўриб, хафа бўлибдилар. Шоҳнинг ҳузурига бориб, ҳаммасини айтиб берибдилар.</verse>
				<verse number="32">Шунда шоҳ хизматкорини ҳузурига чақириб: — Эй ярамас хизматкор! — дебди. — Менга ёлворганинг учун барча қарзингдан кечдим.</verse>
				<verse number="33">Мен сенга раҳм қилганимдай, сен ҳам шеригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди?!</verse>
				<verse number="34">Ғазабланган шоҳ хизматкорини зиндонбоннинг қўлига топшириб: — Ҳамма қарзини тўламагунча унга азоб беринглар, — деб буюрибди.</verse>
				<verse number="35">Хуллас, агар сизлар биродарингизни чин кўнгилдан кечирмасангиз, осмондаги Отам сизларни ҳам шу кўйга солади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Исо бу гапларини тугатгандан кейин, Жалилани тарк этди. У Иордан дарёсининг нариги томонидаги Яҳудия ўлкасига борди.</verse>
				<verse number="2">Бир талай оломон Исога эргашиб борган эди. Исо у ерда хасталарга шифо берди.</verse>
				<verse number="3">Бир неча фарзийлар Исонинг олдига келдилар ва Уни синамоқчи бўлиб сўрадилар: — Қонунга кўра, эркак киши ҳар қандай сабаб билан ўз хотинидан ажралиши мумкинми?</verse>
				<verse number="4">Исо уларга шундай жавоб берди: — Наҳотки сизлар: “Азалда Яратувчи одамларни эркагу аёл қилиб яратди”, деган сўзларни ўқимаган бўлсангизлар?</verse>
				<verse number="5">“Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.”</verse>
				<verse number="6">Бунга кўра, улар энди иккита эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. Худо бирга қўшганни бандаси ажратмасин.</verse>
				<verse number="7">Фарзийлар эса Исога дедилар: — Ундай бўлса, нима учун Мусо, эркак ўз хотинига талоқ хатини ёзиб бериб, жўнатиб юборсин, деб амр берган?</verse>
				<verse number="8">Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизлар бағритош бўлганларингиз учун, Мусо хотинларингиз билан ажрашишга сизларга рухсат берган, аммо азалда бундай бўлмаган.</verse>
				<verse number="9">Мен сизларга шуни айтайин: ким хиёнатдан бошқа сабаб туфайли ўз хотини билан ажрашиб, бошқасига уйланса, зино қилган бўлади.</verse>
				<verse number="10">Шогирдлар Исога дедилар: — Агар эркакнинг хотинига нисбатан шундай мажбурияти бўлса, уйланмаган яхшироқ экан–да!</verse>
				<verse number="11">Исо эса шогирдларига: — Ҳа, бу таълимотимни ҳамма ҳам қабул қилавермайди, — деди. — Бу таълимотим Худо атаган одамларгагина тегишли.</verse>
				<verse number="12">Баъзи эркакларнинг уйлана олмаслигига айрим сабаблар бор: баъзиларнинг эркаклиги туғма заифдир. Бошқалари эса одамлар томонидан бичилган. Яна бошқалари Осмон Шоҳлиги йўлида уйланишдан воз кечадилар. Бу таълимотни қабул қила оладиган қабул қилсин.</verse>
				<verse number="13">Исо болаларимизга қўл қўйиб дуо қилсин, деб одамлар Исонинг олдига болаларни олиб келишди. Шогирдлар эса болаларни олиб келган одамларни койидилар.</verse>
				<verse number="14">Аммо Исо деди: — Болаларга йўл беринглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Осмон Шоҳлиги шундайларникидир.</verse>
				<verse number="15">Исо болаларнинг бошига қўлини қўйиб дуо қилди, кейин Ўз йўлига кетди.</verse>
				<verse number="16">Шу маҳал бир киши Исонинг ёнига келиб: — Устоз! Абадий ҳаётга эга бўлишим учун қандай яхши иш қилишим керак? — деб сўради.</verse>
				<verse number="17">Исо унга деди: — Нега Мендан яхши иш тўғрисида сўраяпсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким яхши эмас. Абадий ҳаётдан баҳраманд бўлишни истасангиз, Худонинг амрларига риоя қилинг.</verse>
				<verse number="18">— Қайсиларига? — деб сўради у. Исо деди: — “Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг.</verse>
				<verse number="19">Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўзгани ўзингизни севгандай севинг”, деган амрларга.</verse>
				<verse number="20">Йигит Унга деди: — Буларнинг ҳаммасига амал қилиб келаман. Яна нима қилишим керак?</verse>
				<verse number="21">Исо йигитга айтди: — Агар комил бўлишни истасангиз, бориб, мол–мулкингизни сотиб, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда осмонда хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг.</verse>
				<verse number="22">Йигит бу сўзларни эшитиб, ғамгин бўлиб қайтиб кетди, чунки унинг мол–мулки кўп эди.</verse>
				<verse number="23">Исо шогирдларига деди: — Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади.</verse>
				<verse number="24">Сизларга яна шуни айтай: бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир.</verse>
				<verse number="25">Шогирдлар буни эшитиб, ғоят ажабланишди ва: — Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — дейишди.</verse>
				<verse number="26">Исо уларга кўз тикиб деди: — Инсон учун бу имконсиздир, лекин Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор.</verse>
				<verse number="27">Шунда Бутрус деди: — Мана, биз уй–жойимизни ташлаб, Сизнинг орқангиздан эргашиб келдик. Бунинг эвазига нима оламиз?</verse>
				<verse number="28">Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтайин: ҳамма нарса янгиланганда ва Инсон Ўғли Ўзининг улуғвор тахтида ўтирганда, Менинг орқамдан эргашиб келган сизлар ҳам ўн иккита тахтга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласига ҳукмронлик қиласизлар.</verse>
				<verse number="29">Мен учун уй–жойини, ака–укаларини, опа–сингилларини, ота–онасини, болаларини ёки ер–мулкини ташлаб кетган ҳар бир киши булардан юз ҳисса ортиқроғини олиб, абадий ҳаётга эга бўлади.</verse>
				<verse number="30">Аммо биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">“Осмон Шоҳлиги эрта саҳарда узумзорига мардикорлар ёллагани чиққан боғ эгасига ўхшайди.</verse>
				<verse number="2">Боғ эгаси мардикорларга, сизларга бир кумуш тангадан, одатдаги бир кунлик иш ҳақини тўлайман, деб улар билан келишибди. Сўнг уларни ўзининг узумзорига юборибди.</verse>
				<verse number="3">Соат тўққизларда у бозор майдонига чиққан экан, бекор турган бир неча одамларни кўриб,</verse>
				<verse number="4">уларга: — Сизлар ҳам менинг узумзоримга боринглар, тегишли иш ҳақингизни тўлайман, — дебди. Улар борибдилар.</verse>
				<verse number="5">Боғ эгаси соат ўн иккиларда ва учда бозор майдонига чиқиб, яна шундай қилибди.</verse>
				<verse number="6">Соат бешларда тағин бозор майдонига борса, бекор турган яна бошқаларни кўрибди–да: — Нега сизлар бу ерда кун бўйи бекор турибсизлар? — деб сўрабди.</verse>
				<verse number="7">Улар: — Ҳеч ким бизни ишга ёлламади, — деб жавоб берибдилар. Шунда боғ эгаси: — Сизлар ҳам менинг узумзоримга бориб ишланглар, — дебди.</verse>
				<verse number="8">Кеч бўлганда, узумзор эгаси ўзининг ишбошисига: — Мардикорларни чақириб, уларга иш ҳақларини бер. Охир келганлардан бошлагин, биринчи келганларга охирида берасан, — деб буюрибди.</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, соат бешларда иш бошлаганлар бир кумуш тангадан олишибди.</verse>
				<verse number="10">Биринчи келганларга ҳақ тўлаш навбати келганда, улар: “Биз кўпроқ оламиз”, деб ўйлабдилар. Аммо уларнинг ҳар бирига ҳам бир кумуш тангадан берилибди.</verse>
				<verse number="11">Улар пулларини олгач, боғ эгасига норозилигини билдира бошлашибди:</verse>
				<verse number="12">— Манави охирги келганлар бир соатгина ишлашди, биз эса кун бўйи жазирамада меҳнат қилдик. Аммо сиз бизнинг меҳнатимизни уларнинг қилган иши билан тенг кўрдингиз.</verse>
				<verse number="13">Боғ эгаси улардан бирига шундай деди: — Дўстим, мен сенга ноҳақлик қилганим йўқ. Сен билан бир кумуш тангага келишган эдик–ку!</verse>
				<verse number="14">Энди ҳақингни олгин–у, жўна. Мана бу охирги келганларга сен билан баравар иш ҳақи беришни хоҳладим.</verse>
				<verse number="15">Ўзимнинг пулимни хоҳлаганимча сарф қила олишга ҳақим йўқми?! Ёки менинг сахийлигимни кўролмаяпсанми?</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, охиргилар биринчи бўладилар, биринчилар эса охирги бўладилар.”</verse>
				<verse number="17">Исо Қуддусга кетаётганда, ўн икки шогирдини четга олиб, уларга деди:</verse>
				<verse number="18">“Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Инсон Ўғлини ўлимга маҳкум қиладилар.</verse>
				<verse number="19">Сўнг ғайрияҳудийларга топширадилар. Ғайрияҳудийлар Уни ҳақоратлайдилар, қамчилайдилар ва хочга михлайдилар. Аммо учинчи куни У тирилади.”</verse>
				<verse number="20">Шунда ака–ука Забадийларнинг онаси ўғилларини бошлаб, Исонинг олдига келди. У Исодан бир нарса илтимос қилмоқчи бўлиб, Унга таъзим қилди.</verse>
				<verse number="21">Исо аёлдан: — Нима истайсиз? — деб сўради. — Шоҳлигингизда ўғилларимнинг бири Сизнинг ўнг томонингизда, бири чап томонингизда ўтирсин! — деди Унга аёл.</verse>
				<verse number="22">Исо шундай деди: — Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган азоб косасидан сизлар ича оласизларми? — Ича оламиз! — деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="23">Исо уларга деди: — Сизлар–ку Мен ичадиган азоб косасидан ичасизлар, аммо Менинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Ўз ихтиёримда эмас. Бу ўринни Отам кимларга атаган бўлса, ўшаларники бўлади.</verse>
				<verse number="24">Қолган ўнта шогирд буни эшитиб, иккала ака–укадан аччиқланиб кетишди.</verse>
				<verse number="25">Исо эса уларни ёнига чақириб, деди: — Бутпарастларга қаранглар, уларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар, катта амалдорлари элга зўравонлик қиладилар.</verse>
				<verse number="26">Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин.</verse>
				<verse number="27">Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизларга қул бўлсин.</verse>
				<verse number="28">Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.</verse>
				<verse number="29">Исо билан шогирдлари Ериходан кетар эканлар, бир талай оломон Исога эргашди.</verse>
				<verse number="30">Йўл бўйида иккита кўр одам ўтирган эди. Улар олдиларидан Исо ўтиб кетаётганини эшитиб: — Эй Ҳазрат, Довуд Ўғли, бизларга раҳм қилинг! — деб бақирдилар.</verse>
				<verse number="31">Оломон эса: — Жим бўлинглар! — деб уларга дўқ қилди. Улар эса янада қаттиқроқ бақириб: — Эй Ҳазрат, Довуд Ўғли, бизларга раҳм қилинг! — деб фарёд қилишарди.</verse>
				<verse number="32">Исо тўхтаб, уларни ёнига чақирди–да: — Мендан нима истайсизлар? — деб сўради.</verse>
				<verse number="33">Улар: — Ҳазрат, кўзларимиз очилсин! — дейишди.</verse>
				<verse number="34">Исонинг уларга раҳми келиб, кўзларига қўл теккизди. Шу заҳоти уларнинг кўзлари очилди. Сўнг улар Исонинг ортидан эргашдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Исо билан шогирдлари Қуддусга яқинлашиб, Зайтун тоғи этагидаги Байтфагия қишлоғига етиб келишганда, Исо икки шогирдига деди:</verse>
				<verse number="2">— Анави қишлоққа боринглар. У ерга боришингиз биланоқ, боғлаб қўйилган эшакни ва ёнидаги хўтикни кўрасизлар. Уларни ечиб, Менинг олдимга олиб келинглар.</verse>
				<verse number="3">Агар кимдир сизга бирон нима деса, “Булар РаббимизМасиҳга керак. У дарҳол буларни қайтариб юборади”, деб айтинглар.</verse>
				<verse number="4">Бу воқеа пайғамбарнинг айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди:</verse>
				<verse number="5">“Қуддус халқига айтинг: Мана шоҳингиз келяпти. Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — ҳўтикни миниб келяпти.”</verse>
				<verse number="6">Шогирдлар бориб, Исо уларга буюрганидай қилишди.</verse>
				<verse number="7">Улар эшак билан хўтикни Исонинг олдига олиб келишди. Эшак ва хўтик устига тўнларини ташлашди, Исо хўтикка минди.</verse>
				<verse number="8">Бир талай оломон тўнларини йўлга пойандоз қилди. Баъзилари эса дарахт шохларини кесиб, йўлга тўшадилар.</verse>
				<verse number="9">Олдинда ва орқада юраётган оломон шундай деб ҳайқирарди: “Довуд Ўғлига тасанно! Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин! Фалак тоқида Унга тасанно ўқилсин!”</verse>
				<verse number="10">Исо Қуддусга кириб келганда, бутун шаҳар: “Бу ким бўлди?” — деб ғимирлаб қолди.</verse>
				<verse number="11">Оломон эса шундай деб жавоб берарди: “У Жалиланинг Носира шаҳридан бўлган Исо пайғамбар!”</verse>
				<verse number="12">Исо Маъбадга кириб, ичкарида олди–сотди қилаётган ҳаммани қувиб чиқарди. Саррофларнинг хонтахталарини ва каптар сотувчиларнинг курсиларини ағдариб юборди.</verse>
				<verse number="13">Исо уларга шундай деди: — “Менинг уйим Ибодат Уйи бўлади, деб Тавротда ёзилган–ку! Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборяпсизлар!</verse>
				<verse number="14">Маъбадда Исонинг олдига кўрлар ва чўлоқлар келди. Исо уларга шифо берди.</verse>
				<verse number="15">Бош руҳонийлар билан Таврот тафсирчилари Исонинг қилаётган ажойиб ишларини кўриб ва Маъбаддаги болаларнинг: “Довуд Ўғлига тасанно!” деб ҳайқираётганини эшитиб, қаттиқ ғазабландилар.</verse>
				<verse number="16">— Уларнинг нима деяётганларини эшитяпсанми? — дедилар Унга. — Ҳа, эшитяпман! — деб жавоб берди Исо. — Наҳотки сизлар: “Сен болалар ва чақалоқларга мадҳия айтишни ўргатдинг”, — деган оятни ҳеч қачон ўқимаган бўлсангиз?</verse>
				<verse number="17">Сўнг Исо уларни тарк этиб, Қуддусдан чиқиб кетди. У Байтания шаҳрига бориб, у ерда тунаб қолди.</verse>
				<verse number="18">Эрталаб Исо шаҳарга қайтиб келаётганда оч эди.</verse>
				<verse number="19">Йўл четида бир анжир дарахтини кўриб, унинг ёнига борди. Исо барглардан бошқа ҳеч нарса топмай, дарахтга: — Бундан буён сенда асло мева бўлмасин! — деди. Анжир дарахти шу заҳоти қуриб қолди.</verse>
				<verse number="20">Шогирдлар буни кўриб: — Қандай қилиб анжир дарахти дарров қуриб қолди? — деб ҳайрон бўлдилар.</verse>
				<verse number="21">Исо уларга шундай деди: — Сизларга чинини айтайин, агар шубҳаланмай ишонсангиз, нафақат анжир дарахтини шу кўйга сола оласиз, балки мана бу тоққа: “Қўпорилиб, денгизга отил”, — десангиз, айтганингиз бўлади.</verse>
				<verse number="22">Ишонинг, шунда ибодатда сўраган ҳар қандай нарсани оласиз.</verse>
				<verse number="23">Исо Маъбадга кириб таълим бераётганда, бош руҳонийлар ва оқсоқоллар Унинг олдига келиб, савол бердилар: — Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Бу ҳокимиятни Сизга ким берган?</verse>
				<verse number="24">Исо уларга шундай жавоб берди: — Мен ҳам сизларга бир савол берайин. Агар Менга жавоб берсангизлар, Мен ҳам бу ишларни қандай ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтаман.</verse>
				<verse number="25">Яҳё халқни сувга чўмдириш ҳуқуқини Худодан олганмиди ёки инсонданми? Улар эса ўзаро мулоҳаза юритдилар: “Агар Худодан десак, У: “Нега Яҳёга ишонмадингизлар?” — дейди.</verse>
				<verse number="26">Агар инсондан десак, халқдан қўрқамиз, чунки ҳамма Яҳёни пайғамбар деб ҳисоблайди.”</verse>
				<verse number="27">Шундай қилиб, улар Исога: — Билмаймиз, — деб жавоб бердилар. Исо уларга деди: — Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман.</verse>
				<verse number="28">“Сизлар мана бунга нима дейсизлар? Бир одамнинг икки ўғли бор экан. У катта ўғлининг ёнига келиб: — Ўғлим, бор, бугун узумзорда ишла, — дебди.</verse>
				<verse number="29">— Бормайман! — дебди ўғил. Аммо кейин айтган гапига пушаймон бўлиб, борибди.</verse>
				<verse number="30">Ота кенжа ўғли олдига бориб, ўша гапини айтибди. Бу ўғил: “Бўпти, бораман, ота”, дебди, аммо бормабди.</verse>
				<verse number="31">Икковидан қайси бири отасининг хоҳишини бажарди?” “Биринчиси”, — деб жавоб берди улар. Исо уларга: “Сизларга чинини айтайин, — деди. — Солиқчилар билан фоҳишалар Худонинг Шоҳлигига сизлардан олдин кириб борадилар.</verse>
				<verse number="32">Чунки Яҳё чўмдирувчи сизнинг олдингизга тўғри йўлни кўрсатгани келди, аммо сизлар унга ишонмадингизлар. Солиқчилар билан фоҳишалар эса ишонишди. Сизлар буни кўриб туриб ҳам пушаймон бўлмадингизлар, ишонмадингизлар.”</verse>
				<verse number="33">“Энди бошқа бир масални эшитинглар: бир ер эгаси бор экан. У узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқадиган чуқур қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди.</verse>
				<verse number="34">Йиғим–терим мавсумида хўжайин: “Ҳосилдан менга тегишли улушни олиб келинглар”, — деб хизматкорларини боғбонлар олдига юборибди.</verse>
				<verse number="35">Боғбонлар эса унинг хизматкорларини тутиб олишибди, бирини уриб, бирини ўлдириб, бошқа бирини эса тошбўрон қилишибди.</verse>
				<verse number="36">Шундан кейин у олдингидан кўпроқ хизматкорларини боғбонлар олдига жўнатибди. Боғбонлар эса улар билан ҳам худди шундай қилишибди.</verse>
				<verse number="37">Охирида узумзор эгаси: — Ўғлимни албатта ҳурмат этадилар, — деб боғбонлар олдига ўз ўғлини юборибди.</verse>
				<verse number="38">Аммо боғбонлар унинг ўғлини кўрганларида бир–бирига: — Бу меросхўр–ку! Келинглар, уни ўлдириб, меросига эга бўлайлик, — дейишибди.</verse>
				<verse number="39">Уни тутиб, узумзордан ташқарига чиқариб, ўлдиришибди.</verse>
				<verse number="40">Хўш, сизнингча, узумзорнинг эгаси қайтиб келганда, у боғбонларни нима қилади?”</verse>
				<verse number="41">— У бу ярамасларни шафқатсизларча ўлдиради, — деб жавоб берди улар. — Узумзорни эса бошқа боғбонларга ижарага беради. Бу боғбонлар узум ҳосилини унга ўз вақтида беришади.</verse>
				<verse number="42">Исо уларга деди: “Наҳотки сизлар Муқаддас Битиклардаги шу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Бу Эгамизнинг қилган ишидир, Кўз олдимиздаги ажойиботдир.”</verse>
				<verse number="43">Шунинг учун сизларга айтаман: Худонинг Шоҳлиги сизлардан тортиб олинади ва Шоҳлик учун ҳосил етиштирадиган одамларга берилади.</verse>
				<verse number="44">Ким тамал тоши устига йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.</verse>
				<verse number="45">Бош руҳонийлар ва фарзийлар бу масални эшитиб, Исо улар ҳақида гапирганини тушундилар.</verse>
				<verse number="46">Уни ҳибсга олмоқчи бўлдилар, аммо халқдан қўрқдилар. Чунки халқ Исони пайғамбар деб билар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Исо одамларга яна масаллар билан гапира бошлади:</verse>
				<verse number="2">“Осмон Шоҳлигини ўғлига тўй зиёфати берган шоҳга қиёсласа бўлади.</verse>
				<verse number="3">Шоҳ тўйга таклиф этилган меҳмонларни чақириш учун хизматкорларини юборибди. Меҳмонлар эса келишни хоҳламабдилар.</verse>
				<verse number="4">Шоҳ яна бошқа хизматкорларини юбориб, шундай дебди: — Таклиф этилганларга айтинглар: мен зиёфат дастурхонини тайёрлаб қўйдим, буқаю бўрдоқиларим сўйилди, ҳаммаси тайёр. Тўйга келаверинглар!</verse>
				<verse number="5">Бироқ улар бу таклифни ҳам назарга илмабдилар, бири даласига, бошқаси ўз ишига кетибди.</verse>
				<verse number="6">Қолганлар эса шоҳ хизматкорларини тутиб, хўрлаб, ўлдиришибди.</verse>
				<verse number="7">Шоҳ буни эшитиб, ғазабланибди. Лашкарини юбориб, қотилларни қатл қилдирибди, шаҳарларини эса ёндириб кул қилибди.</verse>
				<verse number="8">Шундан кейин у хизматкорларига айтибди: — Тўй зиёфати тайёр, лекин таклиф этилганлар бунга муносиб эмас эканлар.</verse>
				<verse number="9">Шунинг учун чорраҳаларга боринглар, кимни кўрсангиз, тўй зиёфатига таклиф қилинглар.</verse>
				<verse number="10">Хизматкорлар йўлга чиқиб, учратганларининг ҳаммасини — ёмонларни ҳам, яхшиларни ҳам йиғиб келибдилар. Хуллас, тўйхона меҳмонларга тўлибди.</verse>
				<verse number="11">Шоҳ меҳмонларни кўриш учун кирганда, у ерда тўй кийимини киймаган бир одамни кўрибди</verse>
				<verse number="12">ва ундан: — Дўстим, тўй кийимисиз бу ерга қандай кирдингиз? — деб сўрабди, у ҳеч қандай жавоб бера олмабди.</verse>
				<verse number="13">Шунда шоҳ хизматкорларига айтибди: — Бу одамнинг қўл–оёқларини боғлаб, ташқарига, қоронғиликка ташланглар. У ерда у қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекади.</verse>
				<verse number="14">Ахир, даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир.”</verse>
				<verse number="15">Шунда фарзийлар келиб, Исони тилидан илинтириш учун режа туздилар.</verse>
				<verse number="16">Улар ўз шогирдларини Ҳирод тарафдорлари билан бирга Исонинг олдига юборишди. — Устоз, — дейишди улар, — Сиз одил эканингизни биламиз. Сиз Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Бирор кишига хушомадгўйлик, юз–хотирчилик қилмайсиз.</verse>
				<verse number="17">Бизга айтинг–чи, Қайсарга солиқ тўлашимиз тўғрими ёки йўқми?</verse>
				<verse number="18">Аммо Исо уларнинг нияти ёмон эканини билиб турарди. У шундай деди: — Ҳой иккиюзламачилар! Нима, Мени синаб кўрмоқчимисизлар?</verse>
				<verse number="19">Солиққа тўланадиган тангани Менга кўрсатинглар. Улар Исога бир динор келтирдилар.</verse>
				<verse number="20">— Бу сурат ва ёзув кимники? — деб сўради Исо.</verse>
				<verse number="21">— Қайсарники, — деб жавоб берди улар. — Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди Исо.</verse>
				<verse number="22">Улар буни эшитиб лол қолдилар. Исони ўз ҳолига қўйиб, қайтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="23">Саддуқийлар ўликларнинг тирилишини инкор этардилар. Уларнинг баъзилари ўша куни Исонинг олдига келиб, шундай савол бердилар:</verse>
				<verse number="24">— Устоз! Мусо айтган эдики: “Агар одам фарзанд кўрмай ўлиб кетса, марҳумнинг укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин.”</verse>
				<verse number="25">Бизда етти ака–ука бор эди. Биринчиси уйланди, аммо фарзанд кўрмай оламдан ўтди, хотини эса укасига қолди.</verse>
				<verse number="26">Иккинчи, учинчи, ҳатто еттинчисигача, ҳаммасининг бошига шу кўргилик тушди.</verse>
				<verse number="27">Охирида хотин ҳам қазо қилди.</verse>
				<verse number="28">Айтинг–чи, Худо одамларни тирилтирганда хотин еттовидан қайси бирининг хотини ҳисобланади? Ахир, ҳаммаси унга уйланган эди–ку.</verse>
				<verse number="29">Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизлар Муқаддас Битикларни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар.</verse>
				<verse number="30">Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли осмондаги фаришталардай бўладилар.</verse>
				<verse number="31">Ўликларнинг тирилиши ҳақидаги масалага келсак: наҳотки Худонинг сизларга айтган гапларини ҳеч қачон ўқимаган бўлсангизлар?!</verse>
				<verse number="32">У: “Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”, — деган–ку! Ахир, Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир.</verse>
				<verse number="33">Оломон буни эшитиб, Исонинг таълимотидан ҳайратда қолди.</verse>
				<verse number="34">Исо саддуқийларни мот қилиб қўйганини фарзийлар ҳам эшитиб, бир жойга йиғилдилар.</verse>
				<verse number="35">Улардан бири — Таврот тафсирчиси Исони синаш мақсадида Унга шундай савол берди:</verse>
				<verse number="36">— Устоз, Тавротдаги қайси амр энг буюк?</verse>
				<verse number="37">Исо унга деди: — Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан севинг.</verse>
				<verse number="38">Бу биринчи ва энг буюк амр.</verse>
				<verse number="39">Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”</verse>
				<verse number="40">Мусонинг бутун Қонуни ва пайғамбарларнинг ҳамма сўзлари мана шу икки амрга таянади.</verse>
				<verse number="41">Фарзийлар йиғилишганда, Исо улардан сўради:</verse>
				<verse number="42">— Масиҳ ҳақида нима деб ўйлайсизлар? У кимнинг ўғли? — Довуднинг ўғли, — деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="43">Исо уларга деди: — Ундай бўлса, қандай қилиб Довуд Муқаддас Руҳ орқали Масиҳни Раббим деб айтади? Довуд шундай деган эди:</verse>
				<verse number="44">“Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтириб тургин.”</verse>
				<verse number="45">Агар Довуд Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг ўғли бўлади?!</verse>
				<verse number="46">Исонинг саволига ҳеч ким жавоб бера олмади. Ўша кундан бошлаб ҳеч ким Унга савол беришга журъат этолмайдиган бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Шундан кейин Исо оломонга ва шогирдларига гапирди:</verse>
				<verse number="2">“Қонунни изоҳлаш ҳуқуқи Таврот тафсирчилари ва фарзийларга берилган.</verse>
				<verse number="3">Шу боис уларга қулоқ солинглар, айтганини қилинглар, аммо қилганини қилманглар! Чунки улар ўзлари айтганларни қилмайдилар.</verse>
				<verse number="4">Улар кўтариб бўлмайдиган оғир юкни бировларга юклайдилар, ўзлари эса ёрдам бериш учун ҳатто бармоғини ҳам қимирлатмайдилар.</verse>
				<verse number="5">Ҳамма ишларини, бошқалар кўрсин, деб қиладилар. Пешаналарига таққан нишоналарини каттароқ, кийимларининг попукларини узунроқ қиладилар.</verse>
				<verse number="6">Шунингдек, зиёфатларда тўрга чиқишни ва синагогаларда яхши жойларда ўтиришни ёқтирадилар.</verse>
				<verse number="7">Бозорларда одамлар уларга салом беришларини, “устоз” деб мурожаат этишларини яхши кўрадилар.</verse>
				<verse number="8">Аммо сизларни ҳеч ким “устоз” деб чақирмасин, чунки ҳаммангизнинг битта Устозингиз бор. Сизлар эса биродарсизлар.</verse>
				<verse number="9">Ер юзида ҳеч кимни ота деб айтманг, чунки сизларнинг осмонда ягона Отангиз бор.</verse>
				<verse number="10">Ҳеч ким сизларни “йўлбошчи” деб ҳам айтмасин, чунки сизларнинг яккаю ягона йўлбошчингиз Масиҳдир.</verse>
				<verse number="11">Орангизда ким бош бўлса, сизларга хизмат қилсин.</verse>
				<verse number="12">Зотан ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса юксалтирилади.”</verse>
				<verse number="13">“Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар одамлар кирмасин деб, Осмон Шоҳлиги эшикларини беркитиб қўйяпсизлар. У ерга ўзларингиз ҳам кирмаяпсизлар, кирмоқчи бўлганларни ҳам киргизмаяпсизлар.</verse>
				<verse number="14">***</verse>
				<verse number="15">Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар ҳеч бўлмаса бир кишини ўз динингизга киритиш учун денгизу қуруқликни кезиб чиқасизлар. Ниятингизга эришганингизда эса, уни ўзингиздан беш баттар дўзахи одам қиласизлар.</verse>
				<verse number="16">Эй кўр етакчилар, ҳолингизга вой! Сизлар: “Ким Маъбад ҳақи деб қасам ичса, у қасамини бажармаса ҳам бўлади, аммо ким Маъбад олтини ҳақи деб қасам ичса, ўз қасамини бажариши шарт”, — дейсиз.</verse>
				<verse number="17">Ҳой кўр нодонлар! Қайси бири буюкроқ: Маъбаднинг олтиними, ёки олтинни муқаддас қилган Маъбаднинг ўзими?!</verse>
				<verse number="18">Яна сизлар шундай деб айтасизлар: “Ким қурбонгоҳ ҳақи деб қасам ичса, у қасамини бажармаса ҳам бўлади, аммо ким қурбонгоҳдаги қурбонлик ҳақи, деб қасам ичса, қасамини бажариши шарт”, — дейсизлар.</verse>
				<verse number="19">Шу қадар кўр бўлмасангиз–а! Қайси бири буюкроқ: қурбонликми ёки қурбонликни муқаддас қилган қурбонгоҳми?</verse>
				<verse number="20">Ахир, қурбонгоҳ ҳақи, деб қасам ичган, ҳам қурбонгоҳнинг ўзи, ҳам ундаги барча қурбонликлар ҳақи қасам ичган бўлади–ку!</verse>
				<verse number="21">Маъбад ҳақи деб қасам ичган эса, ҳам Маъбаднинг ўзи, ҳам Маъбадда яшайдиган Худо ҳақи қасам ичган бўлади.</verse>
				<verse number="22">Осмон ҳақи деб қасам ичган эса, осмондаги Худонинг тахти ва тахтда ўтирган Худонинг Ўзи ҳақи қасам ичган бўлади.</verse>
				<verse number="23">Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар ялпиз, укроп ва зирадан ушр берасизлар, аммо Қонуннинг адолат, шафқат ва имон каби энг муҳим таълимотларини писанд қилмайсизлар. Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди.</verse>
				<verse number="24">Ҳой кўр етакчилар! Сизлар ичимлигингиздан чивинни сузиб оласизлар, аммо туяни бутунлигича ютиб юборасизлар!</verse>
				<verse number="25">Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар пиёлаю лаганингизнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичи очкўзлик ва худбинликка тўла.</verse>
				<verse number="26">Эй кўр фарзий! Сен аввало пиёла ва лаганнинг ичини тозалаб ол, шунда уларнинг сирти ҳам тоза бўлади.</verse>
				<verse number="27">Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Чунки сизлар оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар: қабрларнинг ташқи томони чиройли, аммо ичи мурдаларнинг суякларига ва ҳар хил ифлосликларга тўла.</verse>
				<verse number="28">Шу сингари, сизлар ҳам ташқи томондан бошқаларга тақводор бўлиб кўринасиз, аммо ичингиз иккиюзламачиликка ва гуноҳга тўла.”</verse>
				<verse number="29">Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар пайғамбарларга мақбаралар қуриб, тақводорларнинг қабрларини безатиб,</verse>
				<verse number="30">шундай дейсизлар: “Агар ота–боболаримиз даврида биз ҳам яшаганимизда эди, уларга қўшилишиб пайғамбарларнинг қонини тўкмаган бўлардик.”</verse>
				<verse number="31">Бу билан сизлар пайғамбарларни қатл қилганларнинг ўғиллари эканингизни тан оляпсизлар.</verse>
				<verse number="32">Ота–боболарингиз бошлаган ишни охирига етказинглар энди!</verse>
				<verse number="33">Ҳой илонлар, заҳарли илонлар зоти! Сизлар дўзах жазосидан қандай қочиб қутуласиз?!</verse>
				<verse number="34">Ана шу сабабдан Мен олдингизга пайғамбарларни, донишманду устозларни юбораман. Аммо сизлар уларнинг баъзиларини ўлдирасизлар, баъзиларини хочга михлайсизлар, бошқаларини эса синагогаларингизда қамчилаб, шаҳарма–шаҳар қувғин қиласизлар.</verse>
				<verse number="35">Натижада ўлдирилган ҳамма бегуноҳ одамларнинг қони учун сизлар жазо тортасизлар. Ҳобилнинг тўкилган қонидан тортиб, қурбонгоҳ билан Маъбад орасида сиз ўлдирган Барахия ўғли Закариёнинг қони сизнинг гарданингизда бўлади.</verse>
				<verse number="36">Ҳа, сизларга чинини айтаман: бу насл ушбу ҳамма қотилликлар учун жазо тортади.</verse>
				<verse number="37">Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг.</verse>
				<verse number="38">Эй Қуддус аҳолиси, сизнинг Маъбадингиз ҳувиллаб қолади.</verse>
				<verse number="39">Сизга шуни айтай: “Эгамиз номи билан келадиган инсон барака топсин”, — деб айтмагунингизча, Мени кўрмайсизлар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Исо Маъбаддан чиқиб кетаётганда, шогирдлари Унинг ёнига келиб, диққатини Маъбаднинг биноларига қаратдилар.</verse>
				<verse number="2">Исо уларга деди: “Буларнинг ҳаммасини кўряпсизми? Сизларга чинини айтайин: булар вайрон бўлади. Биронта тош ўз жойида қолмайди.”</verse>
				<verse number="3">Исо бир Ўзи Зайтун тоғида ўтирганда, шогирдлари Унинг ёнига келиб, сўрашди: “Бизларга айтинг–чи, бу ҳодисалар қачон юз беради? Сизнинг келишингизни ва охирзамон яқинлашганини нимадан билсак бўлади?”</verse>
				<verse number="4">Исо уларга шундай жавоб берди: “Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмасин!</verse>
				<verse number="5">Чунки кўпчилик ўзларини Менинг номим билан атаб: “Мен Масиҳман”, — деб бир қанча одамни йўлдан оздирадилар.</verse>
				<verse number="6">Сизлар уруш ҳақидаги хабарларни ва миш–мишларни эшитасизлар. Бироқ чўчиманглар! Булар содир бўлиши шарт, аммо бу ҳали охири дегани эмас.</verse>
				<verse number="7">Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик ва зилзилалар бўлади.</verse>
				<verse number="8">Буларнинг ҳаммаси тўлғоқ азобларининг бошланишига ўхшайди.</verse>
				<verse number="9">Ўшанда сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб берадилар. Менинг номим туфайли ҳамма халқлар сизлардан нафратланади.</verse>
				<verse number="10">Шунда кўплар имондан қайтади, улар бир–бирини сотиб, бир–биридан нафратланади.</verse>
				<verse number="11">Кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлади, улар кўпларни йўлдан уради.</verse>
				<verse number="12">Ёмонлик кўпайгани учун одамлар орасида меҳр–оқибат йўқолади.</verse>
				<verse number="13">Лекин охиригача бардош берган нажот топади.</verse>
				<verse number="14">Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади, ҳамма халқлар уни эшитади. Шундагина охирзамон келади.”</verse>
				<verse number="15">“Дониёр пайғамбар айтганидай кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг муқаддас жойда турганини кўрганингизда (ўқиган ўзи тушунсин!),</verse>
				<verse number="16">Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин.</verse>
				<verse number="17">Томнинг устида бўлганлар уйидан бирон нарса олиш учун пастга тушмасин.</verse>
				<verse number="18">Далада бўлганлар эса тўнини олгани қайтиб келмасин.</verse>
				<verse number="19">У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой!</verse>
				<verse number="20">Қочишингиз қишга ёки Шаббат кунига тўғри келмаслиги учун илтижо қилинглар.</verse>
				<verse number="21">Чунки ўша вақтда шундай азоб–уқубатлар бўладики, дунё яратилгандан то ҳозиргача бунақаси бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди.</verse>
				<verse number="22">Лекин танланган одамлар учунгина у кунлар қисқартирилади. Агар ўша кунлар қисқартирилмаганда эди, ҳеч бир жонзот омон қолмасди.</verse>
				<verse number="23">Агар ўшанда кимдир сизларга: “Масиҳ мана бу ерда” ёки: “Ана у ерда”, — деб айтса, ишонманглар.</verse>
				<verse number="24">Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни ҳам йўлдан оздириш учун буюк аломату мўъжизалар кўрсатадилар.</verse>
				<verse number="25">Мана, Мен сизларга олдиндан айтиб қўйдим.</verse>
				<verse number="26">Шундай қилиб, агар улар сизларга: “Қаранглар! У саҳрода!” деб айтсалар, борманглар. Агар улар: “У яширин жойда”, деб айтсалар, ишонманглар.</verse>
				<verse number="27">Чунки Инсон Ўғли келганда, Уни ҳамма кўради. У шарқдан ғарбга қадар бутун осмонни ёритиб юборган чақмоқдай бўлади.</verse>
				<verse number="28">Калхатлар тўпланган жойда мурда бўлишини ҳамма билади. Менинг келишим ҳам шу сингари ҳаммага аён бўлади.</verse>
				<verse number="29">Ўша кунлардаги азоб–уқубатлар ўтиши биланоқ, Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.</verse>
				<verse number="30">Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар қайғуради. Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади.</verse>
				<verse number="31">Карнайнинг баланд садоси остида У фаришталарини ернинг тўрт томонига юборади. Улар дунёнинг бир бурчагидан бошқа бурчагигача танланган одамларни тўплаб олишади.”</verse>
				<verse number="32">“Анжир дарахтидан сабоқ олинглар: унинг шохлари кўкариб барг чиқараётганда, ёз яқинлашганини биласизлар.</verse>
				<verse number="33">Шу сингари, мана бу воқеалар содир бўлганда, билингки, ўша вақт яқинлашиб қолган, остонангизда турибди.</verse>
				<verse number="34">Сизларга чинини айтайин: бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади.</verse>
				<verse number="35">Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.</verse>
				<verse number="36">Ўша кун ва соат ҳақида Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўғил ҳам, осмондаги фаришталар ҳам билмайдилар.</verse>
				<verse number="37">Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келишида ҳам шундай бўлади.</verse>
				<verse number="38">Тўфонгача бўлган даврда одамлар еб–ичардилар, уйланиб, турмушга чиқардилар. Нуҳ кемага киргунга қадар ҳаёт шу зайлда давом этарди.</verse>
				<verse number="39">Тўфон келиб, уларнинг ҳаммасини ювиб кетмагунча, улар ҳамма нарсадан бехабар эдилар. Инсон Ўғли келганда ҳам худди шундай бўлади.</verse>
				<verse number="40">Ўшанда икки киши далада бўлади, бири олинади, бири қолдирилади.</verse>
				<verse number="41">Тегирмон тортаётган икки аёл бўлади, бири олинади, бири қолдирилади.</verse>
				<verse number="42">Шунинг учун ҳушёр бўлинглар. Мен — Раббингиз қайси куни келишимни сизлар билмайсизлар.</verse>
				<verse number="43">Аммо шуни билиб қўйингки, агар уй эгаси туннинг қай пайтида ўғри келишини билганда эди, у уйғоқ ўтириб, ўғрининг уйга бузиб киришига йўл қўймаган бўларди.</verse>
				<verse number="44">Шунга ўхшаб, сизлар ҳам тайёр туринглар, чунки Инсон Ўғли сизлар кутмаган вақтда келади.”</verse>
				<verse number="45">“Ишончли ва доно хизматкор ким? Хўжайин бундай одамни бошқа хизматкорларига бошлиқ қилиб қўяди, уларга ўз вақтида овқат тарқатишни унга топширади.</verse>
				<verse number="46">Хўжайин уйга қайтганда ўша хизматкорини юмуш устида кўрса, хизматкор нақадар бахтли!</verse>
				<verse number="47">Сизларга чинини айтай: хўжайин ўша хизматкорини бутун мулки устидан бошқарувчи қилиб қўяди.</verse>
				<verse number="48">Борди–ю, у хизматкор ёмон бўлиб, кўнглида: “Хўжайиним ҳали бери қайтиб келмайди”, — деб,</verse>
				<verse number="49">бошқа хизматкорларни ура бошласа ва шаробхўрлар билан еб–ичса,</verse>
				<verse number="50">хизматкор кутмаган кунда, ўйламаган соатда хўжайини келиб қолади.</verse>
				<verse number="51">У хизматкорининг жазосини бериб, бошига иккиюзламачиларнинг кунини солади. Шунда хизматкор қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">“Охирзамон яқинлашганда Осмон Шоҳлигини қуйидагига ўхшатса бўлади: келиннинг ўнта дугонаси мойчироқларини олиб, куёвни қаршилагани чиқишибди.</verse>
				<verse number="2">Улардан бештаси нодон, бештаси доно экан.</verse>
				<verse number="3">Нодонлари мойчироқларни олишибди–ю аммо чироқ учун мой олишмабди.</verse>
				<verse number="4">Донолари эса мойчироқлари билан бирга идишларда мой ҳам олибдилар.</verse>
				<verse number="5">Куёв кечикибди, шу сабабдан ҳаммалари мудраб, ухлаб қолибдилар.</verse>
				<verse number="6">Ярим кечаси: “Ана, куёв келяпти! Уни кутиб олгани чиқинглар!” — деган бир овоз янграбди.</verse>
				<verse number="7">Шунда қизларнинг ҳаммаси ўрнидан туриб, мойчироқларини тайёрлай бошлабдилар.</verse>
				<verse number="8">Нодонлари доноларига айтибдилар: — Бизга ҳам мойингиздан озгина беринглар, чироқларимиз ўчяпти!</verse>
				<verse number="9">Донолари эса шундай жавоб берибдилар: — Йўқ! Бизга ҳам, сизларга ҳам мой етмай қолади. Яхшиси, сотувчиларга бориб, ўзларингизга мой сотиб олинглар.</verse>
				<verse number="10">Улар мой сотиб олгани кетишганда, куёв келиб қолибди. Тайёр турган қизлар куёв билан бирга тўйхонага кириб кетишибди. Орқаларидан эшик ёпилибди.</verse>
				<verse number="11">Кейин қолган қизлар келиб: — Ҳазрат! Ҳазрат! Бизга эшикни очинг! — дейишибди.</verse>
				<verse number="12">Лекин У: — Сизларни умуман танимайман, — деб жавоб берибди.</verse>
				<verse number="13">Хуллас, ҳушёр бўлинглар, чунки қайси куни, қайси соатда келишимни билмайсизлар.”</verse>
				<verse number="14">“Яна Осмон Шоҳлигини сафарга жўнаб кетаётган одамга ўхшатса бўлади. У кетишидан олдин хизматкорларини чақириб, ўз мол–мулкини уларга топширибди.</verse>
				<verse number="15">У ҳар бирига қобилиятига яраша: бирига беш минг тилла, иккинчисига икки минг тилла, учинчисига эса минг тилла бериб, жўнаб кетибди.</verse>
				<verse number="16">Беш минг тилла олган хизматкор вақтни бой бермай, пулни ишга солибди ва яна беш минг тилла даромад олибди.</verse>
				<verse number="17">Икки минг тилла олган хизматкор ҳам худди шундай йўл тутиб, икки минг тилла орттирибди.</verse>
				<verse number="18">Минг тилла олган хизматкор эса бориб, чуқур қазибди–да, хўжайин берган пулини кўмиб қўйибди.</verse>
				<verse number="19">Орадан анча вақт ўтибди. Хўжайин қайтиб келиб, хизматкорларидан ҳисобот сўрабди.</verse>
				<verse number="20">Беш минг тилла олган хизматкори орттирган беш минг тиллани ҳам олиб келиб, шундай дебди: — Хўжайин! Менга беш минг тилла берган эдингиз. Мана, қаранг, мен булардан ташқари яна беш минг тилла ишладим.</verse>
				<verse number="21">Хўжайини унга: — Баракалла! Сен яхши ва ишончли хизматкорсан! — дебди. — Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун, сенга катта ишларни ишониб топшираман. Кел, менинг хурсандчилигимга шерик бўл.</verse>
				<verse number="22">Икки минг тилла олган хизматкор ҳам келиб: — Хўжайин! Менга икки минг тилла бергандингиз. Мана, қаранг, мен булардан ташқари яна икки минг тилла ишладим, — дебди.</verse>
				<verse number="23">Хўжайини унга: — Баракалла! Сен яхши ва ишончли хизматкорсан! — дебди. — Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун, сенга катта ишларни ишониб топшираман. Кел, менинг хурсандчилигимга шерик бўл.</verse>
				<verse number="24">Минг тилла олган хизматкор ҳам келиб шундай дебди: — Хўжайин! Мен сизнинг қаттиққўл одам эканингизни билардим. Сиз экмаган ердан ўрасиз, ўзингиз етиштирмаган ҳосилни йиғиб оласиз.</verse>
				<verse number="25">Шунинг учун мен қўрққанимдан бориб, берган тиллангизни ерга кўмиб қўйдим. Мана тиллангиз!</verse>
				<verse number="26">Хўжайин унга шундай жавоб берибди: — Эй ёмон, ялқов хизматкор! Мен экмаган ердан ўришимни, ўзим етиштирмаган ҳосилни йиғиб олишимни билар экансан,</verse>
				<verse number="27">пулимни муомалага киритсанг бўлмасмиди?! Мен қайтиб келиб, пулимни фойдаси билан қайтариб олган бўлар эдим.</verse>
				<verse number="28">Сўнг хўжайин дебди: — Қани, ундаги минг тиллани олиб, ўн минг тилласи борга беринглар!</verse>
				<verse number="29">Чунки кимда бор бўлса, унга яна берилади ва у мўл-кўлчиликда яшайди. Кимда йўқ бўлса, ҳатто бори ҳам тортиб олинади.</verse>
				<verse number="30">Энди бу ярамас хизматкорни ташқарига, қоронғиликка улоқтириб юборинглар. У ерда бу ярамас қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекади.”</verse>
				<verse number="31">“Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики фаришталари билан бирга келганда Ўзининг шоҳона тахтига ўтиради.</verse>
				<verse number="32">Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратгандай, У халқларни бир–биридан ажратади.</verse>
				<verse number="33">У қўйларни ўнг томонига, эчкиларни чап томонига қўяди.</verse>
				<verse number="34">Шундан кейин Шоҳ ўнг томонидагиларга айтади: — Эй Отамнинг баракасини олганлар, келинглар! Шоҳликни мерос қилиб олинглар! Бу шоҳлик олам яратилгандаёқ сизлар учун тайёрлаб қўйилган.</verse>
				<verse number="35">Ахир, Мен оч эдим, Менга овқат бердингизлар. Чанқаган эдим, Менга ичимлик бердингизлар. Мусофир эдим, уйингиздан бошпана бердингизлар.</verse>
				<verse number="36">Яланғоч эдим, Мени кийинтирдингизлар. Касал эдим, Менга ғамхўрлик қилдингизлар. Зиндонда эдим, Мени келиб кўрдингизлар.</verse>
				<verse number="37">Бунга жавобан солиҳлар Унга шундай дейдилар: — Ё Раббий! Қачон сизни оч ҳолда кўриб, овқат берибмиз?! Қачон чанқаганингизни кўриб, бирон нарса ичирибмиз?</verse>
				<verse number="38">Мусофир эканингизни қачон кўриб, уйимиздан бошпана берибмиз? Яланғоч эканингизни қачон кўриб, кийинтирибмиз?</verse>
				<verse number="39">Касал ёки зиндонда бўлганингизда қачон Сизни йўқлаб борибмиз?</verse>
				<verse number="40">Шоҳ уларга шундай жавоб беради: — Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз.</verse>
				<verse number="41">Сўнг У чап томондагиларга ҳам айтади: — Эй лаънатилар, кўзимдан йўқолинглар! Иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинг!</verse>
				<verse number="42">Ахир, Мен оч эдим, овқат бермадингизлар. Чанқагандим, ичгани ҳеч нарса бермадингизлар.</verse>
				<verse number="43">Мусофир эдим, уйингиздан бошпана бермадингизлар. Яланғоч эдим, Мени кийинтирмадингиз. Касал бўлдим, зиндонга тушдим, Мени келиб кўрмадингизлар.</verse>
				<verse number="44">Шунда улар айтадилар: — Ё Раббий! Қачон Сизни оч, чанқаган, мусофир, яланғоч, касал ҳолда ёки зиндонда эканингизни кўрибмиз? Агар кўрганимизда эди, наҳотки Сиздан хизматимизни аяган бўлардик?!</verse>
				<verse number="45">У эса шундай жавоб беради: — Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримдан аяган яхшилигингизни Мендан аяган бўласиз.</verse>
				<verse number="46">Булар абадий жазога, солиҳлар эса абадий ҳаётга муяссар бўладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Исо бу гапларни айтиб бўлгач, шогирдларига шундай деди:</verse>
				<verse number="2">“Икки кундан кейин Фисиҳ зиёфати бўлишини биласизлар. Ана, ўшанда Инсон Ўғлига хоинлик қилишади, Уни хочга михлашади.”</verse>
				<verse number="3">Бу пайтда бош руҳонийлар ва оқсоқоллар Каяфа исмли олий руҳонийнинг саройида йиғилган эдилар.</verse>
				<verse number="4">Улар Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фитна ўйлаб топдилар.</verse>
				<verse number="5">Аммо улар: “Биз бу ишни байрам кунлари қилмаслигимиз керак, акс ҳолда халқ ғалаён қилиши мумкин”, дедилар.</verse>
				<verse number="6">Исо Байтанияда тери касаллигига чалинган Шимўннинг уйида</verse>
				<verse number="7">мехмон бўлиб ўтирган эди. Шунда бир аёл ганчдан ясалган идишда қимматбаҳо атир мойи олиб келиб, Исонинг бошидан қуйди.</verse>
				<verse number="8">Шогирдлар буни кўргач, ғазабланиб: — Бу исрофгарчиликнинг нима кераги бор?</verse>
				<verse number="9">Ахир, бу мойни катта пулга сотиб, камбағалларга тақсимлаб бериш мумкин эди–ку! — дейишди.</verse>
				<verse number="10">Шогирдлар нима тўғрисида гапираётганларини Исо билиб қолиб, уларга деди: — Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун ажойиб иш қилди.</verse>
				<verse number="11">Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Мен эса ҳар доим ҳам сизлар билан бирга бўлмайман.</verse>
				<verse number="12">Аёл бу мойни танамга тўкиб, Мени дафнга тайёрлади.</verse>
				<verse number="13">Сизларга чинини айтайин: Хушхабар дунёнинг қайси ерида эълон қилинмасин, бу аёл ҳам эсга олиниб, унинг қилган иши ҳақида айтилади.</verse>
				<verse number="14">Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб:</verse>
				<verse number="15">— Агар Исони сизларга тутиб берсам, менга нима берасизлар? — деб сўради. Улар Яҳудога ўттиз кумуш танга бердилар.</verse>
				<verse number="16">Ўша вақтдан бошлаб Яҳудо Исони тутиб бериш учун қулай фурсатни кута бошлади.</verse>
				<verse number="17">Хамиртурушсиз нон байрамининг биринчи кунида шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар: — Фисиҳ таомини қаерда емоқчисиз? Биз бориб тайёргарлик кўрайлик.</verse>
				<verse number="18">Исо деди: — Шаҳарга фалончининг олдига бориб, унга шундай деб айтинглар: Устозимиз сизга: “Вақтим етди. Мен Фисиҳ зиёфатини шогирдларим билан сизнинг уйингизда ўтказмоқчиман”, деб айтиб юбордилар.</verse>
				<verse number="19">Шогирдлар Исонинг айтганини қилиб, Фисиҳ таомини тайёрладилар.</verse>
				<verse number="20">Кеч кирганда, Исо ўн икки шогирди билан дастурхон атрофига ёнбошлади.</verse>
				<verse number="21">Овқатланаётганларида Исо: — Сизларга чинини айтайин, орангиздан биттангиз Менга хиёнат қилади, — деди.</verse>
				<verse number="22">Шогирдлар қаттиқ хафа бўлиб, бирин–кетин: — Ҳазрат, наҳотки мени назарда тутаётган бўлсангиз? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="23">У эса шундай жавоб берди: — Мен билан баравар косага нонни ботирган Менга хиёнат қилади.</verse>
				<verse number="24">Ҳа, Инсон Ўғли У ҳақда ёзилгандай жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой! Унинг туғилганидан кўра туғилмагани яхшироқ эди.</verse>
				<verse number="25">Сотқин Яҳудо Исога: — Устоз, наҳотки ўша мен бўлсам? — деди. — Ўзинг айтдинг, — деб жавоб берди Исо.</verse>
				<verse number="26">Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб: — Олиб енглар, бу Менинг танамдир, — деди.</verse>
				<verse number="27">Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб, уларга узатди: — Бундан ҳаммаларинг ичинглар, — деди.</verse>
				<verse number="28">— Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу Аҳд кўпларнинг гуноҳини ювиш учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.</verse>
				<verse number="29">Сизларга шуни айтай: бир кун келиб, Мен сизлар билан бирга Отамнинг Шоҳлигида янги шароб ичаман. Аммо ўша кун келмагунча энди шаробни оғзимга ҳам олмайман.</verse>
				<verse number="30">Сўнг улар ҳамду сано куйлаб, Зайтун тоғи томон кетдилар.</verse>
				<verse number="31">Исо шогирдларига деди: — Бугун кечаси ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган: “Мен чўпонни ўлдираман, Шунда сурувдаги қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.”</verse>
				<verse number="32">Бироқ Мен тирилганимдан кейин, сизларни Жалилада кутаман.</verse>
				<verse number="33">Бутрус Исога деди: — Сизни ҳамма ташлаб кетса ҳам, мен ташлаб кетмайман!</verse>
				<verse number="34">Исо унга: — Сенга чинини айтайин, шу кечасиёқ, хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан, — деди.</verse>
				<verse number="35">Бутрус Унга: — Керак бўлса, Сиз билан бирга ўламан! Аммо Сиздан асло тонмайман! — деди. Бошқа ҳамма шогирдлари ҳам шундай дедилар.</verse>
				<verse number="36">Шундан кейин Исо шогирдлари билан Гетсимания деган жойга борди. Исо шогирдларига: — Шу ерда ўтириб туринглар, Мен нарироққа бориб, ибодат қиламан, — деди.</verse>
				<verse number="37">У ёнига Бутрусни ва Забадийнинг икки ўғлини олди. Исони қайғу, ғам қамради.</verse>
				<verse number="38">У шогирдларига: — Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди.</verse>
				<verse number="39">Сўнг бир оз нари кетиб, ерга мук тушди–да, шундай деб ёлворди: — Эй Отам, агар иложи бўлса, бу азоб косаси Мени четлаб ўтсин. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.</verse>
				<verse number="40">У шогирдлари ёнига келиб, уларнинг ухлаб ётганини кўрди. Бутрусга деди: — Мен билан бирга бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмабсизлар–да!</verse>
				<verse number="41">Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушмаслик учун ибодат қилинглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир.</verse>
				<verse number="42">Исо иккинчи марта кетиб, шундай деб илтижо қилди: — Эй Отам! Агар бу азоб косасидан қутулишимнинг иложи бўлмаса, майли, Мен ўша косадан ичаман. Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.</verse>
				<verse number="43">У қайтиб келиб, шогирдларининг яна ухлаб ётганини кўрди. Уларнинг кўзлари юмилиб кетаётган эди.</verse>
				<verse number="44">Исо уларнинг олдидан яна кетиб, аввалги сўзларини такрорлаб, учинчи марта ибодат қилди.</verse>
				<verse number="45">Сўнг У шогирдлари ёнига қайтиб келиб, уларга деди: — Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Мана, вақт–соати келди, Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти.</verse>
				<verse number="46">Туринглар, кетайлик! Ана, Менга хоинлик қилувчи келяпти!</verse>
				<verse number="47">Исо ҳали гапириб бўлмасидан, Яҳудо келиб қолди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, унинг ёнида қилич ва таёқ кўтариб олган оломон бор эди. Бу оломонни бош руҳонийлар ва оқсоқоллар юборган эдилар.</verse>
				<verse number="48">Хоин Яҳудо оломон билан тил бириктириб, шундай деганди: “Мен кимни ўпсам, У ўша Кишидир. Уни қўлга олинглар.”</verse>
				<verse number="49">У тўғри Исонинг олдига бориб: — Ассалому алайкум, Устоз! — деб, Уни ўпди.</verse>
				<verse number="50">Исо унга: — Дўстим, қиладиган ишингни қилақол, — дейиши биланоқ, одамлар Исони ушлаб, қўлга олдилар.</verse>
				<verse number="51">Шунда Исо билан бирга бўлганлардан бири қиличини қинидан суғурди–да, олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, қулоғини кесиб ташлади.</verse>
				<verse number="52">Лекин Исо унга деди: — Қиличингни қинига солиб қўй! Қилич кўтарганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="53">Керак бўлганда эди, Мен Отамга илтижо қилган бўлардим. У Менга ўша заҳотиёқ ўн минглаб фариштларини юборган бўларди. Шуни билмайсанми?</verse>
				<verse number="54">Лекин бундай қилганимда эди, қандай қилиб Муқаддас Битиклар амалга ошарди? Ахир, буларнинг ҳаммаси содир бўлиши керак–ку!</verse>
				<verse number="55">Шундан сўнг Исо оломонга деди: — Мен қароқчимидим, Мени олиб кетгани қиличу таёқлар билан келибсизлар?! Мен ҳар куни Маъбад ҳовлисида таълим берардим. Сизлар ўшанда Мени қўлга олмадингизлар.</verse>
				<verse number="56">Аммо буларнинг ҳаммаси пайғамбарларнинг Муқаддас Битиклардаги башоратлари бажо бўлиши учун рўй берди. Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони қолдириб, қочиб кетишди.</verse>
				<verse number="57">Исони қўлга олганлар Уни олий руҳоний Каяфанинг ҳузурига олиб келдилар. У ерда Таврот тафсирчилари билан оқсоқоллар ҳам йиғилишган эди.</verse>
				<verse number="58">Бутрус эса Исога узоқдан эргашиб, олий руҳонийнинг ҳовлисигача келди. Бутрус ичкарига кириб, охири нима билан тугаркин, деб кузатиш учун соқчиларнинг ёнига ўтирди.</verse>
				<verse number="59">Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши сохта далиллар излар эдилар.</verse>
				<verse number="60">Анча гувоҳлар чиққан бўлса–да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят, икки сохта гувоҳ сўзга чиқиб,</verse>
				<verse number="61">шундай айтишди: — Бу Одам: “Мен Худонинг Маъбадини бузиб, уч кунда уни тиклай оламан”, деган.</verse>
				<verse number="62">Олий руҳоний ўрнидан туриб, Исога: — Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди.</verse>
				<verse number="63">Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан?</verse>
				<verse number="64">Исо унга: — Гапингиз тўғри, — деди. — Бундан буён сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар.</verse>
				<verse number="65">Шунда олий руҳоний кийимларини йиртиб деди: — У куфрлик қиляпти–ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! Унинг куфрлик қилганини ҳозиргина ўзларингиз эшитдингизлар.</verse>
				<verse number="66">Сизларнинг қарорингиз қандай? — У ўлимга лойиқ! — деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="67">Сўнг улар Исонинг юзига тупуриб, Уни муштлай бошладилар. Бошқалари эса Унга шапалоқ уриб:</verse>
				<verse number="68">— Эй Масиҳ! Қани топ–чи, Сени ким урди экан? — дердилар.</verse>
				<verse number="69">Бу пайтда Бутрус ташқарида ҳовлида ўтирган эди. Бир чўри қиз унинг ёнига келиб: — Сиз ҳам ўша Жалилалик Исо билан бирга эдингиз–ку! — деди.</verse>
				<verse number="70">Лекин Шимўн ҳамманинг олдида буни инкор этиб деди: — Нима тўғрисида гапираётганингизни тушунмаяпман.</verse>
				<verse number="71">Сўнг дарвоза олдига борди. Шунда бошқа бир хизматкор аёл уни кўриб, у ерда турганларга: — Мана бу одам Носиралик Исо билан бирга эди, — деди.</verse>
				<verse number="72">Шимўн эса қасам ичиб: — Мен Уни танимайман! — деб яна Исодан тонди.</verse>
				<verse number="73">Бир оздан кейин у ерда турганлар келиб, Бутрусга: — Сиз ўшалардан эканингиз шевангиздан билиниб турибди, — дейишди.</verse>
				<verse number="74">— Худо урсин! Мен бу Одамни танимайман! — деб қасам ичди Бутрус. Шу пайт хўроз қичқирди.</verse>
				<verse number="75">Шунда Бутрус Исонинг: “Хўроз қичқирмасидан олдин, сен Мендан уч марта тонасан”, деган гапини эслади. У ҳовлидан чиқиб, аччиқ–аччиқ йиғлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Тонг отганда, ҳамма бош руҳонийлар билан оқсоқоллар Исони ўлимга маҳкум қилишга келишиб олдилар.</verse>
				<verse number="2">Улар Исони боғлаб, Римлик ҳоким Пилатга олиб бориб топширдилар.</verse>
				<verse number="3">Хоин Яҳудо эса Исонинг ўлимга маҳкум этилганини билиб, қилган ишидан пушаймон бўлди. У ўттиз кумуш тангани бош руҳонийлар билан оқсоқолларга қайтариб олиб келди.</verse>
				<verse number="4">У: — Мен гуноҳ қилдим! Бегуноҳ одамга хоинлик қилдим, — деди. Улар эса: — Бизга нима?! Бу сенинг ишинг! — дейишди.</verse>
				<verse number="5">Яҳудо кумуш тангаларни Маъбадга отиб юборди–да, чиқиб кетди. У бориб, ўзини осиб ўлдирди.</verse>
				<verse number="6">Бош руҳонийлар тангаларни териб олиб: “Бу пулни Маъбад хазинасига қўша олмаймиз, чунки булар қонга беланган”, — дейишди.</verse>
				<verse number="7">Улар маслаҳатлашиб, бу пулга кулолнинг даласини сотиб олдилар, у ерга мусофирлар дафн қилинадиган бўлди.</verse>
				<verse number="8">Шунинг учун ўша ер бугунгача “Қон Ери” деб аталади.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Шундай қилиб, пайғамбар Еремиёнинг башорати бажо бўлди: Эгамиз менга амр қилгандай Улар ўттиз кумуш тангани олиб, Кулолнинг даласини сотиб олдилар. Бу пул Исроил халқининг У учун белгилаган нархи эди.”</verse>
				<verse number="11">Исо Римлик ҳокимнинг ҳузурида турганда ҳоким Исодан: — Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради. — Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.</verse>
				<verse number="12">Бош руҳонийлар билан оқсоқоллар Исони айблаётганларида эса, У ҳеч қандай жавоб бермади.</verse>
				<verse number="13">Шунда Пилат Унга: — Эшитмаяпсанми, Сенинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти! — деди.</verse>
				<verse number="14">Лекин Исо биронта айбловга жавоб қайтармади. Ҳоким бунга қойил қолди.</verse>
				<verse number="15">Ҳокимнинг бир одати бор эди: у ҳар Фисиҳ байрамида оломоннинг хоҳишига кўра бир маҳбусни озод қилар эди.</verse>
				<verse number="16">Ўша пайтда отнинг қашқасидай таниқли бўлган Ёшуа Барабба исмли бир маҳбус бор эди.</verse>
				<verse number="17">Халқ тўплангач, Пилат улардан сўради: — Сизлар кимни озод қилишимни истайсизлар: Бараббаними ёки Масиҳ деб аталган Исоними?</verse>
				<verse number="18">Улар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини Пилат билар эди.</verse>
				<verse number="19">Пилат ҳукм курсисида ўтирган эди, хотини унга шундай хабар юборди: “Бу одам айбсиз, Унга бирон нарса қила кўрмагин, кеча тушимда У сабабли қаттиқ азоб тортдим.”</verse>
				<verse number="20">Аммо бош руҳонийлар билан оқсоқоллар оломонни қайраб, Пилатдан: “Бараббани озод қилинг, Исони эса ўлдиринг” — деб сўрашга уларни кўндирдилар.</verse>
				<verse number="21">Ҳоким оломондан яна сўради: — Икковидан қайси бирини озод қилишимни истайсизлар? — Бараббани! — деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="22">Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай? — деб сўради Пилат. — Хочга михлансин! — дейишди бир оғиздан.</verse>
				<verse number="23">— У нима ёмонлик қилди? — деб сўради ҳоким. Лекин оломон: — Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди.</verse>
				<verse number="24">Пилат қўлидан ҳеч нарса келмаётганини ва ғалаён бошланаётганини кўриб: — Бу Одамнинг тўкиладиган қони учун мен айбдор эмасман. Бунга ўзларингиз жавоб берасизлар! — деди–да, оломоннинг кўзи олдида сув олиб, қўлларини чайди.</verse>
				<verse number="25">Бутун халқ бунга жавобан: — Унинг қони бизнинг ва болаларимизнинг гарданида бўлсин! — дейишди.</verse>
				<verse number="26">Шундан сўнг Пилат Бараббани озод қилди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.</verse>
				<verse number="27">Ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат саройига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди.</verse>
				<verse number="28">Улар Исонинг кийимларини ечиб олиб, Унинг эгнига қизил тўн кийдирдилар.</verse>
				<verse number="29">Тиканлардан тож ўриб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш тутқизиб, Унинг олдида тиз чўкканча: “Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи!” — деб масхара қилдилар.</verse>
				<verse number="30">Сўнг Унга тупуриб, қамиш билан қайта–қайта бошига урдилар.</verse>
				<verse number="31">Уни шундай масхара қилганларидан кейин, устидаги тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди. Сўнг Уни хочга михлаш учун олиб кетишди.</verse>
				<verse number="32">Улар йўлда Киринеялик Шимўн деган кишини учратиб қолиб, Исонинг хочини кўтариб боришга уни мажбур қилдилар.</verse>
				<verse number="33">Улар Гўлгота деган жойга етиб келдилар. Гўлгота “Бош суяги” маъносини беради.</verse>
				<verse number="34">Аскарлар у ерда Исога ичгани аччиқ ўт аралаштирилган шароб бердилар. Исо уни татиб кўрди, аммо ичмади.</verse>
				<verse number="35">Аскарлар Исони хочга михлаб қўйишди. Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олишди.</verse>
				<verse number="36">Кейин ўша ерда Исони қўриқлаб ўтиришди.</verse>
				<verse number="37">Исонинг бош томонига улар: “Бу яҳудийларнинг Шоҳи Исодир”, деган айбини кўрсатувчи ёзувни осиб қўйдилар.</verse>
				<verse number="38">Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаган эдилар. Уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, бири чап томонида эди.</verse>
				<verse number="39">Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди:</verse>
				<verse number="40">— Эй Маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган! Агар Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни Ўзинг қутқар–чи! Хочдан тушиб кўр–чи!</verse>
				<verse number="41">Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва оқсоқоллар ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди:</verse>
				<verse number="42">— У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! У Исроилнинг Шоҳи эмиш! Қани, хочдан тушсин, шунда биз Унга ишонамиз.</verse>
				<verse number="43">У Худога ишонарди. Агар Худо Ундан мамнун бўлса, ҳозир Уни қутқарсин. Ахир, У Ўзини Худонинг Ўғли деб атаган–ку!</verse>
				<verse number="44">Исо билан бирга хочга михланган қароқчилар ҳам Уни шундай ҳақоратлар эдилар.</verse>
				<verse number="45">Тушдан бошлаб соат учгача ҳамма ёқ зулматга чўмди.</verse>
				<verse number="46">Соат учларда Исо баланд овоз билан: — Эли, Эли, ламо шавақтани? — деб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!” — демакдир.</verse>
				<verse number="47">У ерда турган баъзилар буни эшитиб: — У Илёсни чақиряпти, — дейишди.</verse>
				<verse number="48">Улардан бири югуриб бориб, шимгични олди ва арзон шаробга ботириб, бир қамишнинг учига илди–да, Исога ичиш учун узатди.</verse>
				<verse number="49">Бошқалари эса: — Қани кўрайлик–чи, Илёс келиб Уни қутқарармикан, — дейишди.</verse>
				<verse number="50">Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди–ю, жон берди.</verse>
				<verse number="51">Шу заҳоти Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди. Ер ларзага келди, тошлар ёрилди.</verse>
				<verse number="52">Қабрлар очилиб, тақводор одамларнинг кўпчилиги тирилди.</verse>
				<verse number="53">Улар қабрларидан чиқдилар, Исо тирилганидан кейин муқаддас шаҳарга бордилар. Кўп одамлар уларни кўрди.</verse>
				<verse number="54">Исони қўриқлаб турган юзбоши билан ёнидаги аскарлар зилзилани ва содир бўлаётган барча ишларни кўриб, ваҳимага тушдилар. Улар: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли экан! — дедилар.</verse>
				<verse number="55">У ерда бир талай аёллар ҳам бор эди, улар узоқдан қараб турган эдилар. У аёллар Жалиладан Исога эргашиб келган ва Унга хизмат қилгандилар.</verse>
				<verse number="56">Уларнинг орасида Магдалалик Марям, Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ва Забадий ўғилларининг онаси ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="57">Кечқурун Юсуф деган ариматиялик бир бой одам келди. У ҳам Исонинг шогирди эди.</verse>
				<verse number="58">Юсуф Пилатнинг ҳузурига бориб, Исонинг жасадини сўради. Пилат жасадни унга беришни буюрди.</verse>
				<verse number="59">Юсуф жасадни олиб, уни тоза зиғир матога кафанлади</verse>
				<verse number="60">ва ўзи учун қояга ўйдирган янги қабрга қўйди. Юсуф катта тошни юмалатиб келиб, қабрнинг оғзини ёпди ва ўзи кетди.</verse>
				<verse number="61">Магдалалик Марям билан бошқа Марям у ерда қолиб, қабрнинг рўпарасида ўтиравердилар.</verse>
				<verse number="62">Шаббат арафасининг эртасига бош руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг ҳузурига йиғилишиб,</verse>
				<verse number="63">дедилар: — Ҳазрати олийлари, бир нарса эсимизга тушиб қолди: ўша ёлғончи тириклигида: “Уч кундан кейин Мен тириламан”, деган эди.</verse>
				<verse number="64">Шунинг учун буйруқ беринг: қабр уч кун қўриқлансин. Акс ҳолда Унинг шогирдлари бориб, жасадни ўғирлаб кетадилар–да, одамларга: “У ўликдан тирилди” деб айтадилар. Бу ёлғон биринчисидан ҳам баттар бўлади.</verse>
				<verse number="65">Пилат уларга деди: — Хўп, қўриқчиларни олиб, қўлингиздан келганча, қабрни қўриқланглар.</verse>
				<verse number="66">Улар бориб, қабр тошига муҳр босдилар ва қабрни қўриқлай бошладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Шаббат кунининг эртасига, якшанба куни тонготарда Магдалалик Марям билан бошқа Марям қабрни кўргани боришди.</verse>
				<verse number="2">Шунда тўсатдан қаттиқ зилзила бўлди, чунки Эгамизнинг фариштаси осмондан тушиб, қабр оғзидаги тошни ағдариб юборди. Фаришта ўша тош устига ўтирди.</verse>
				<verse number="3">Унинг қиёфаси яшиндай порларди, кийимлари қордай оппоқ эди.</verse>
				<verse number="4">Уни кўриб соқчилар шунчалик қўрқиб кетдиларки, титраб, мурдадай қотиб қолдилар.</verse>
				<verse number="5">Фаришта аёлларга деди: — Қўрқманглар! Биламан, сизлар хочга михланган Исони қидиряпсизлар.</verse>
				<verse number="6">У бу ерда йўқ. Ўзи айтганидай, У тирилди. Мана, келиб кўринглар, У шу ерда ётган эди.</verse>
				<verse number="7">Энди тезроқ бориб, Унинг шогирдларига: “Исо ўликдан тирилди. У сизларни Жалилада кутяпти. Уни ўша ерда кўрасизлар”, — деб айтинглар. Сизларга айтадиган гапим шу эди.</verse>
				<verse number="8">Аёллар шоша–пиша қабрдан кетдилар. Қўрқув ва чексиз севинчга тўлиб, Исонинг шогирдларига хабар бергани югуриб кетдилар.</verse>
				<verse number="9">Бирданига Исонинг Ўзи уларнинг қаршисидан чиқиб: — Салом! — деди. Аёллар Исонинг олдига бориб, оёқларига ёпишганча Унга сажда қилдилар.</verse>
				<verse number="10">Исо уларга деди: — Қўрқманглар! Бориб, биродарларимга: “Жалилага борар экансизлар”, деб айтинглар. Улар Мени ўша ерда кўрадилар.</verse>
				<verse number="11">Аёллар кетганларидан кейин, соқчилар бўлинмасидан бир нечтаси шаҳарга кириб, юз берган воқеа тўғрисида бош руҳонийларга айтиб бердилар.</verse>
				<verse number="12">Бош руҳонийлар билан оқсоқоллар учрашиб, режа туздилар. Улар соқчиларга катта миқдорда пул бериб,</verse>
				<verse number="13">шундай дедилар: — Сизлар ҳаммага: “Исонинг шогирдлари кечаси келиб, биз ухлаб ётганимизда жасадни ўғирлаб кетишди”, деб айтасизлар.</verse>
				<verse number="14">Борди–ю, бу хабар ҳокимнинг қулоғига етиб боргудек бўлса, уни ўзимиз ишонтирамиз, сизларни ҳар қандай кўнгилсизликдан халос этамиз.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, соқчилар пулни олиб, айтилгандай қилдилар. Воқеанинг шу таърифи бугунги кунгача яҳудийлар орасида кенг тарқалган.</verse>
				<verse number="16">Ўн бир шогирд Жалилага, Исо уларга тайин этган тоққа бордилар.</verse>
				<verse number="17">Шогирдлар Исони кўрганлари заҳоти, Унга сажда қилдилар, баъзилари эса иккиланиб қолдилар.</verse>
				<verse number="18">Исо келиб, уларга деди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган.</verse>
				<verse number="19">Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар.</verse>
				<verse number="20">Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.”</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="41">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Худонинг Ўғли Исо Масиҳ тўғрисидаги Хушхабар шундай бошланади.</verse>
				<verse number="2">Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганки: “Мана, Мен Сендан олдин Ўз элчимни юборяпман, У Сенинг йўлингни ҳозирлайди.</verse>
				<verse number="3">Саҳрода бир овоз янграмоқда: Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!”</verse>
				<verse number="4">Дарвоқе, Яҳё чўмдирувчи саҳрода яшар ва одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қиларди.</verse>
				<verse number="5">Бутун Яҳудия юрти ва Қуддус аҳолиси Яҳёнинг олдига боришарди. Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё уларни Иордан дарёсида чўмдирар эди.</verse>
				<verse number="6">Яҳёнинг кийимлари туя жунидан тўқилган бўлиб, белига теридан камар боғлаган эди. У чигиртка ва ёввойи асал ер эди.</verse>
				<verse number="7">У халққа шундай деб эълон қиларди: “Ортимдан мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот келмоқда. Мен энгашиб Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман.</verse>
				<verse number="8">Мен сизларни сувга чўмдиряпман, У эса сизларни Муқаддас Руҳга чўмдиради.”</verse>
				<verse number="9">Ўша кунлари Исо Жалила вилоятининг Носира шаҳридан Яҳё олдига келди. Яҳё Уни Иордан дарёсида чўмдирди.</verse>
				<verse number="10">Сувдан чиқиши биланоқ Исо осмоннинг очилиб кетганини ва МуқаддасРуҳ Унинг устига каптардай тушиб келганини кўрди.</verse>
				<verse number="11">Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман”, деган овоз эшитилди.</verse>
				<verse number="12">Муқаддас Руҳ Исони дарҳол чўлга бошлаб кетди.</verse>
				<verse number="13">Исо чўлда қирқ кун бўлиб, шайтон томонидан васвасага солинди. Исо ёввойи ҳайвонлар орасида яшаб, фаришталар Унга хизмат қилишарди.</verse>
				<verse number="14">Яҳё зиндонбанд қилингандан кейин, Исо Жалилага бориб, Худонинг Хушхабарини ваъз қилди:</verse>
				<verse number="15">“Вақт–соати етди. Худонинг Шоҳлиги яқинлашди! Тавба қилинглар, Хушхабарга ишонинглар!”</verse>
				<verse number="16">Исо Жалила кўли бўйлаб ўтаётиб, Шимўн ва унинг укаси Идрисни кўриб қолди. Улар балиқчи бўлиб, кўлга тўр ташлаётган эдилар.</verse>
				<verse number="17">Исо уларга: — Ортимдан юринглар, — деди. — Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.</verse>
				<verse number="18">Улар ўша заҳотиёқ тўрларини ташлаб, Исога эргашдилар.</verse>
				<verse number="19">Исо бир оз нари юргач, Забадийнинг ўғиллари Ёқуб ва Юҳаннони кўриб қолди. Улар қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди.</verse>
				<verse number="20">Исо шу онда уларни ҳам чақирди. Улар оталари Забадийни ва ёлланма ишчиларни қайиқда қолдириб, Исога эргашдилар.</verse>
				<verse number="21">Улар Кафарнаҳум шаҳрига кириб боришди. Шаббат куни Исо синагогага кириб, таълим бера бошлади.</verse>
				<verse number="22">Халойиқ Исонинг таълимотини эшитиб, ҳайратда қолди, чунки У одамларга Таврот тафсирчилари каби эмас, балки ҳокимият эгасидай таълим берар эди.</verse>
				<verse number="23">Ўша синагогада ёвуз руҳга чалинган бир одам бор эди. У тўсатдан қичқириб юборди:</verse>
				<verse number="24">— Эй Носиралик Исо! Бизлар билан нима ишинг бор?! Сен бизни ҳалок қилгани келдингми? Сенинг кимлигингни биламан, Сен Худонинг Азизисан!</verse>
				<verse number="25">Бироқ Исо жинга дўқ уриб: — Жим бўл! Ундан чиқиб кет! — деди.</verse>
				<verse number="26">Ёвуз руҳ у одамни қаттиқ силтади, овози борича бақириб, унинг ичидан чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="27">Одамлар ҳайратланиб, бир–бирларидан сўрай бошладилар: — Бу нимаси? Хокимиятга эга бўлган янги таълимот–ку! У ёвуз руҳларга буйруқ беради, ёвуз руҳлар эса Унга бўйсунади–я!</verse>
				<verse number="28">Шундай қилиб, Исонинг шуҳрати Жалила вилоятининг атрофларига ёйила бошлади.</verse>
				<verse number="29">Исо, Шимўн, Идрис, Ёқуб, Юҳанно синагогадан чиқиб, тўғри Шимўн ва Идриснинг уйига бордилар.</verse>
				<verse number="30">Шимўннинг қайнанаси иситмалаб, тўшакда ётган эди. Исо келиши биланоқ Унга бу ҳақда айтишди.</verse>
				<verse number="31">Исо аёлнинг ёнига борди, қўлидан тутиб, ўтирғизиб қўйди. Шунда аёлнинг иситмаси тушди, у меҳмонларга хизмат қила бошлади.</verse>
				<verse number="32">Қуёш ботиб кеч кирган пайтда, одамлар хасталарни ва жинга чалинганларни Исонинг олдига олиб келишди.</verse>
				<verse number="33">Бутун шаҳар аҳолиси эшик олдига йиғилди.</verse>
				<verse number="34">Исо турли дарду иллатлардан қийналган кўп одамларни соғайтирди. Кўпларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарди. Жинларнинг гапиришига ижозат бермасди, чунки жинлар Исонинг кимлигини билишарди.</verse>
				<verse number="35">Эртаси куни саҳарда, тонг ёришмасдан олдин, Исо ўрнидан туриб, уйдан чиқиб кетди. Кимсасиз жойга бориб, ибодат қилди.</verse>
				<verse number="36">Шимўн ва бошқалар Исони қидириб кетдилар.</verse>
				<verse number="37">Исони топиб: — Ҳамма Сизни излаб юрибди! —дедилар.</verse>
				<verse number="38">Исо уларга: — Яқин атрофдаги қишлоқларга борайлик, Мен у ерларда ҳам воизлик қилай, чунки Мен ана шу мақсадда келганман, — деди.</verse>
				<verse number="39">Шундай қилиб, Исо бутун Жалила вилоятини кезиб, у ердаги синагогаларда воизлик қилар ва одамларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарар эди.</verse>
				<verse number="40">Тери касаллигига чалинган бир одам Исонинг олдига келди. У тиз чўкиб, ялинди: — Биламан, агар истасангиз, мени бу касалликдан поклай оласиз.</verse>
				<verse number="41">Исонинг унга раҳми келиб, қўлини узатди ва унга теккизиб: — Истайман, пок бўл! — деди.</verse>
				<verse number="42">Шу заҳоти ўша одам касаллигидан фориғ бўлиб, покланди.</verse>
				<verse number="43">null</verse>
				<verse number="44">Исо уни қатъий огоҳлантириб деди: — Менга қара! Бу тўғрида бировга оғиз оча кўрма. Лекин бориб ўзингни руҳонийга кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун Мусо амр қилган қурбонликларни келтир. Шу сўзлар билан Исо уни дарҳол жўнатиб юборди.</verse>
				<verse number="45">Ўша одам эса кетаётиб, рўй берган ҳодисани бемалол ҳар ёққа ёя бошлади. Шу боис Исо бирор шаҳарга очиқчасига бора олмай қолди. Аксинча, шаҳардан ташқарида, кимсасиз жойларда яшайдиган бўлди. Шунга қарамай, халойиқ ҳар томондан Унинг олдига келар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Бир неча кундан кейин Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига келди. Унинг келгани тўғрисидаги хабар тезда шаҳарга тарқалди.</verse>
				<verse number="2">Шу қадар кўп одам йиғилдики, Исо ўтирган уйнинг ҳатто эшиги олдида ҳам жой қолмади. Исо халққа Худонинг сўзини ўргатаётган эди.</verse>
				<verse number="3">Шу орада тўртта киши бир шол одамни кўтариб келдилар.</verse>
				<verse number="4">Оломон кўплигидан улар шолни Исонинг олдига олиб бора олмай, уйнинг томидан тешик очдилар. Шолни тўшаги билан Исонинг олдига туширдилар.</verse>
				<verse number="5">Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: — Ўғлим, гуноҳларинг кечирилди, — деди.</verse>
				<verse number="6">Бу ерда баъзи Таврот тафсирчилари ўтирган эдилар. Улар ичларида шундай деб ўйлаган эдилар:</verse>
				<verse number="7">“Нега бу Одам бундай деяпти? Бу куфрлик–ку! Худодан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди!”</verse>
				<verse number="8">Исо шу онда уларнинг ўй–фикрларини билиб, деди: — Нега бундай нарсаларни ўйлайсизлар?</verse>
				<verse number="9">Қайси бири осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди”, деб айтишми ёки: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олгин–да, юр!” деб айтишми?</verse>
				<verse number="10">Инсон Ўғлига ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. Ҳозир шуни билиб оласизлар. У шундай деди–ю, шолга:</verse>
				<verse number="11">— Сенга айтаман: Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, уйингга бор! — деб буюрди.</verse>
				<verse number="12">Шол одам ўрнидан турди, дарҳол тўшагини олиб, ҳамманинг кўз олдида чиқиб кетди. Ҳамма ҳайратга тушиб: “Бунақасини ҳеч қачон кўрмаган эдик”, деб Худони олқишлар эдилар.</verse>
				<verse number="13">Исо яна Жалила кўли бўйига чиқди. Тумонат халойиқ Унинг олдига тўпланди. Исо уларга таълим берди.</verse>
				<verse number="14">Исо кўл бўйлаб юраркан, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Алфей ўғли Левини кўриб қолди. Исо унга: — Ортимдан юр! — деди. Леви ўрнидан туриб, Исога эргашди.</verse>
				<verse number="15">Бир оздан кейин Исо Левининг уйида меҳмон бўлди. Исога эргашган кўп солиқчилар ва гуноҳкорлар ҳам Унинг шогирдлари қаторида дастурхон атрофида ўтирардилар.</verse>
				<verse number="16">Исо гуноҳкорлар ва солиқчилар билан бирга овқатланиб ўтирганини фарзий мазҳабидан бўлган баъзи Таврот тафсирчилари кўриб, Унинг шогирдларига: — Бу қандай гап? У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга овқатланиб ўтирибди–ку! — дейишди.</verse>
				<verse number="17">Исо буни эшитиб, шундай жавоб берди: — Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Ахир, соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир.</verse>
				<verse number="18">Яҳёнинг ҳам, фарзийларнинг ҳам шогирдлари рўза тутишар эди. Баъзи одамлар Исонинг ёнига келиб: — Нега Яҳёнинг шогирдлари ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутади–ю, Сизнинг шогирдларингиз тутмайди? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="19">Исо уларга деди: — Тўйда меҳмонлар рўза тута оладиларми? Албатта, йўқ! Куёв улар билан бирга бўлганда, улар рўза тута олмайдилар.</verse>
				<verse number="20">Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар.</verse>
				<verse number="21">Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Акс ҳолда, янги ямоқ эски кийимни баттар йиртиб юборади.</verse>
				<verse number="22">Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Чунки шароб мешни ёриб юборади, шароб ҳам, меш ҳам исроф бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуймоқ даркор.</verse>
				<verse number="23">Шаббат кунларининг бирида Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари йўл–йўлакай бошоқларни уза бошладилар.</verse>
				<verse number="24">Буни кўрган фарзийлар Исога: — Қара, нега улар Шаббат куни қонунга хилоф иш қиляптилар? — дейишди.</verse>
				<verse number="25">Исо уларга деди: — Довуд ҳамроҳлари билан оч қолиб, овқатга муҳтож бўлганда нималар қилганини наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангиз?!</verse>
				<verse number="26">У олий руҳоний Абуатар замонида Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку!</verse>
				<verse number="27">Кейин Исо давом этди: — Инсон Шаббат куни учун эмас, балки Шаббат куни инсон учун яратилган.</verse>
				<verse number="28">Шу боис, Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Бошқа бир куни Исо синагогага кирди. У ерда қўли шол бир одам бор эди.</verse>
				<verse number="2">Исони айбламоқчи бўлган баъзи одамлар: “Исо Шаббат куни ҳам бу одамга шифо берармикан”, деб Уни кузатиб турардилар.</verse>
				<verse number="3">Қўли шол одамга Исо: — Олдинга чиқ! — деди.</verse>
				<verse number="4">Сўнг халойиқдан сўради: — Қонунга мувофиқ Шаббат куни яхшилик қилиш керакми ёки ёмонликми? Жонни халос қилиш керакми ёки ҳалок қилишми? Улар эса индамай туравердилар.</verse>
				<verse number="5">Исо одамларнинг бундай бағри тошлигидан ранжиб, атрофга ғазаб билан қаради. Сўнгра ўша одамга: — Қўлингни узат! — деди. У одам қўлини узатиши биланоқ, қўли соппа-соғ бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="6">Фарзийлар эса дарров ташқарига чиқиб: “Исони қандай қилиб ўлдирсак экан?” деб Ҳирод тарафдорлари билан тил бириктиришди.</verse>
				<verse number="7">null</verse>
				<verse number="8">Исо шогирдлари билан Жалила кўли томонга кетди. Унга бир талай оломон эргашди. Унинг қилган ишлари тўғрисида эшитган бу одамлар Жалиладан, Яҳудиядан, Қуддусдан, Идумея ҳудудидан, Иордан дарёсининг шарқидаги ерлардан, шунингдек, Тир ва Сидон атрофидаги ҳудудлардан келган эдилар.</verse>
				<verse number="9">Одам кўплигидан оёқ остида қолиб кетмай, деб Исо шогирдларига қайиқ тайёрлаб қўйишни буюрди.</verse>
				<verse number="10">Исо кўпчиликка шифо бергани учун, ҳамма хасталар Исога қўлларини теккизмоқчи бўлиб, У томон ёпирилишарди.</verse>
				<verse number="11">Ёвуз руҳга чалинган одамлар эса Исони кўрган заҳоти, Унинг оёқларига йиқилиб: “Сен Худонинг Ўғлисан”, — деб бақириб юборишарди.</verse>
				<verse number="12">Аммо Исо: “Менинг кимлигимни айтманглар!” деб уларга қатъий буюрарди.</verse>
				<verse number="13">Шундан сўнг Исо тоққа чиқиб, Ўзи хоҳлаган одамларни ёнига чақирди. Улар келгач,</verse>
				<verse number="14">Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди. Сўнгра деди: — Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим. Мен сизларни ваъз айтишга юбораман.</verse>
				<verse number="15">Сизларга жинларни ҳайдаш ҳокимиятини бераман.</verse>
				<verse number="16">Исо танлаб олган ўн икки ҳаворий қуйидагилардир: Шимўн (Исо унга Бутрус деб ном берди),</verse>
				<verse number="17">Забадий ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно (Исо уларга Банирагаш, яъни “Момақалдироқ ўғиллари”, деб ном берди),</verse>
				<verse number="18">яна Идрис, Филип, Бартоломей, Матто, Тўма, Алфей ўғли Ёқуб, Таддей, ватанпарвар Шимўн</verse>
				<verse number="19">ва Исога хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.</verse>
				<verse number="20">Шундан сўнг Исо уйга кетди. Аммо яна кўп халойиқ тўплангани учун, Исо ва шогирдларининг ҳатто нон ейишга ҳам вақтлари бўлмади.</verse>
				<verse number="21">Исонинг қилган ишлари тўғрисида оила аъзолари эшитиб: “Исо ақлдан озиб қолибди”, деб Уни олиб кетгани келдилар.</verse>
				<verse number="22">Қуддусдан келган Таврот тафсирчилари эса: — Унинг ичига Баалзабул кириб олган. У Баалзабулнинг — инс–жинслар ҳукмдорининг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти, — дейишди.</verse>
				<verse number="23">Шунда Исо уларни ёнига чақириб, масал билан сўзлай бошлади: — Қандай қилиб шайтон шайтонни қувиб чиқара олади?!</verse>
				<verse number="24">Агар бир шоҳлик низо туфайли ўз ичидан бўлиниб кетса, бундай шоҳлик барбод бўлади.</verse>
				<verse number="25">Агар бир хонадон низо туфайли ўз ичидан бўлиниб кетса, у хонадон барбод бўлади.</verse>
				<verse number="26">Борди–ю, шайтоннинг шоҳлиги ўз–ўзига қарши чиқиб, бўлиниб кетса, у барбод бўлиб, куни битади.</verse>
				<verse number="27">Ҳеч ким кучли одамнинг уйига бостириб кириб, унинг мол–мулкини талон–тарож қилиб олиб кета олмайди. Уйнинг эгасини уғри боғлаб қўйсагина, уйини талон–тарож қила олади.</verse>
				<verse number="28">Сизларга чинини айтайин: одамларнинг қилган гуноҳлари, айтган ҳар қандай куфрликлари кечирилади.</verse>
				<verse number="29">Аммо ким Муқаддас Руҳга куфрлик қилса, ҳеч қачон кечирилмайди, чунки бу абадий гуноҳдир.</verse>
				<verse number="30">Исо бу сўзни, “Уни ёвуз руҳ чалган”, — деганлари сабабли айтди.</verse>
				<verse number="31">Исонинг онаси билан укалари келиб қолишди. Улар Исони чақириб келиш учун одам юбориб, ўзлари уйнинг ташқарисида кутиб туришди.</verse>
				<verse number="32">Исонинг атрофида оломон ўтирган эди. Улар Исога: — Ана, онангиз ва укаларингиз ташқарида Сизни сўраяптилар, — дейишди.</verse>
				<verse number="33">Исо уларга жавобан: — Менинг онам ва укаларим ким? — деди.</verse>
				<verse number="34">Сўнгра атрофида ўтирганларга назар солиб деди: — Мана, Менинг онам ва укаларим!</verse>
				<verse number="35">Кимда–ким Худонинг иродасини бажо қилса, у Менинг укам, синглим, онам бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Исо яна кўл бўйида таълим берди. Унинг атрофида шу қадар кўп оломон тўпландики, У кўлдаги қайиққа тушиб, ўтиришга мажбур бўлди. Оломон эса кўл қирғоғида турарди.</verse>
				<verse number="2">Исо масал орқали халққа таълим бериб, шундай деди:</verse>
				<verse number="3">— Қулоқ солинглар! Уруғ сепувчи уруғ сепгани чиқибди.</verse>
				<verse number="4">Уруғ сепаётганда баъзи уруғлар сўқмоқ йўл устига тушибди. Қушлар учиб келиб, уруғларни чўқиб кетибди.</verse>
				<verse number="5">Баъзи уруғлар тупроғи кам тошлоққа тушибди. Тупроқ чуқур бўлмагани учун, уруғлар тез кўкариб чиқибди.</verse>
				<verse number="6">Бироқ қуёш чиққач, қовжираб, илдизи бўлмагани учун сўлиб қолибди.</verse>
				<verse number="7">Бошқа уруғлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғларни бўғиб қўйибди, уруғлар ҳосил бермабди.</verse>
				<verse number="8">Яна бошқа уруғлар эса яхши тупроққа тушибди ва униб–ўсиб, ўттиз, олтмиш, ҳаттоки юз баробар кўп ҳосил берибди.”</verse>
				<verse number="9">Кейин Исо яна деди: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”</verse>
				<verse number="10">Исо ўн икки шогирди ва бошқа баъзи одамлар билан ёлғиз қолганда, улар Исодан бояги масални тушунтириб беришини сўрадилар.</verse>
				<verse number="11">Исо уларга деди: “Худо Шоҳлигининг сири сизларга берилган. Ташқаридагиларга эса ҳамма нарса масаллар орқали англатилади.</verse>
				<verse number="12">Зотан: ‘Улар кўриб туриб, англамаслар, Тинглаб туриб, тушунмаслар. Акс ҳолда Худога қайтган бўлардилар, Гуноҳларидан фориғ бўлган бўлардилар.’”</verse>
				<verse number="13">Исо уларга деди: “Агар бу масални тушунмаган бўлсангиз, бошқа масалларни қандай тушунасиз?!</verse>
				<verse number="14">Уруғ сепувчининг сепгани — Худонинг каломидир.</verse>
				<verse number="15">Баъзи одамлар сўқмоқ йўл устига тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар каломни эшитадилар, аммо ўша заҳоти шайтон келиб, уларнинг ичига экилган каломни олиб кетади.</verse>
				<verse number="16">Бошқа одамлар тошлоқ ерга тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар каломни эшитганда, уни дарров севинч билан қабул қиладилар.</verse>
				<verse number="17">Лекин уларнинг илдизи бўлмагани учун узоққа чидамайдилар. Калом туфайли қайғу ёки қувғинга дучор бўлишса, дарров чекинадилар.</verse>
				<verse number="18">Бошқа бирлари тиканлар орасига тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар Худонинг каломини эшитадилар,</verse>
				<verse number="19">лекин дунёнинг ташвишлари, бойликка ўчлик ва бошқа ҳаваслар уларнинг юракларига кириб, каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади.</verse>
				<verse number="20">Бошқа бирлари эса яхши тупроққа тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар каломни эшитиб, қабул қиладилар ва ўттиз, олтмиш, ҳатто юз баробар ҳосил берадилар.”</verse>
				<verse number="21">Исо уларга яна деди: “Чироқни олиб келиб, идишнинг ёки сўрининг тагига қўядими?! Аксинча, чироқпояга қўяди.</verse>
				<verse number="22">Шу сингари, яширин ҳар қандай нарса ошкора бўлади, сирли бўлган ҳар қандай нарса очилади.</verse>
				<verse number="23">Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”</verse>
				<verse number="24">Кейин уларга яна деди: “Эшитаётганларингизни қулоғингизга қуйиб олинг! Сиз қандай ўлчов билан ўлчасангиз, худди шундай ўлчов билан сизга ҳам ўлчаб берилади. Сизга яна қўшиб берилади.</verse>
				<verse number="25">Кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, бори ҳам ундан тортиб олинади.”</verse>
				<verse number="26">Исо яна шундай деди: “Худонинг Шоҳлигини шунга қиёсласа бўлади: деҳқон даласига уруғ экади.</verse>
				<verse number="27">Кечаси бўлдими, ухлайди, кундузи бўлдими, туради. Аммо уруғ қандай униб чиқиб, ўсишини у билмайди.</verse>
				<verse number="28">Ер ўз–ўзидан аввал пояни, сўнгра бошоқни, ундан кейин бошоқдаги тўлиқ донни етиштиради.</verse>
				<verse number="29">Ҳосил пишгач, йиғим–терим вақти келди, деб ўша одам дарҳол ўроқни ишга солади.”</verse>
				<verse number="30">Исо яна деди: “Худонинг Шоҳлигини яна нимага ўхшатсак бўлади?! Уни қандай масал билан ифодаласак бўлади?!</verse>
				<verse number="31">Худонинг Шоҳлиги хантал донига ўхшайди: у ерга сепиладиган уруғларнинг энг майдасидир.</verse>
				<verse number="32">Лекин сепилгандан кейин кўкаради ва барча кўкатлардан баланд бўлиб ўсади. Катта шохлар чиқаради, осмондаги қушлар ҳам унинг паноҳида уя қуради.”</verse>
				<verse number="33">Шундай қилиб, Исо халқнинг эшитиш имкониятига қараб, бу сингари кўпгина масаллар орқали Худонинг сўзини ўргатарди.</verse>
				<verse number="34">Масалсиз уларга гапирмас эди. Шогирдлари билан ёлғиз қолганда эса, уларга ҳаммасини тушунтирар эди.</verse>
				<verse number="35">Ўша куни кечқурун Исо шогирдларига: — Кўлнинг нариги томонига ўтайлик, — деди.</verse>
				<verse number="36">Улар оломонни қолдириб, Исони ўтирган қайиғида олиб кетдилар. Исонинг кетидан бошқа қайиқлар ҳам сузиб кетди.</verse>
				<verse number="37">Шу орада кўлда кучли бўрон кўтарилди. Тўлқинлар қайиқни тебратиб юборди, қайиқ сувга тўла бошлади.</verse>
				<verse number="38">Исо эса қайиқнинг қуйруқ томонида ёстиққа бош қўйиб, ухлаб ётган эди. Шогирдлар Исони уйғотиб: — Устоз! Ҳалок бўляпмиз! Наҳотки Сизга бари бир бўлса?! — дейишди.</verse>
				<verse number="39">Шунда Исо туриб, шамолга: “Жим бўл!”, кўлга: “Бас қил!” деб буюрди. Шу онда шамол тинди, чуқур сукунат бўлди.</verse>
				<verse number="40">Исо шогирдларига: — Нега қўрқасизлар? Нега ҳалигача ишончингиз йўқ? — деди.</verse>
				<verse number="41">Улар эса ваҳимага тушиб, бир–бирига шундай дейишди: — Бу Ким бўлди экан–а? Шамол ҳам, кўл ҳам Унга бўйсунади–я!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Исо шогирдлари билан кўлнинг нариги қирғоғидаги Гераса ҳудудига етиб келди.</verse>
				<verse number="2">Исо қайиқдан тушиши биланоқ, ёвуз руҳга чалинган бир одам қабрлар орасидан югуриб чиқиб, Уни қаршилади.</verse>
				<verse number="3">У одам қабристонда яшарди. Уни ҳеч ким ҳатто занжир билан ҳам боғлай олмасди.</verse>
				<verse number="4">Кўп маротаба уни кишанлару занжирлар билан боғлаган бўлсалар–да, аммо у занжирларни узиб, кишанларни ҳам синдириб ташлар эди. Уни тинчитишга ҳеч кимнинг кучи етмас эди.</verse>
				<verse number="5">Доимо, кечаю кундуз қабрлар орасида, тоғларда бақириб юрар, баданини тошлар билан тилиб, жароҳатлар эди.</verse>
				<verse number="6">У Исони узоқдан кўриб, югуриб келди–да, Унга таъзим қилиб,</verse>
				<verse number="7">овози борича бақирди: — Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Мени тинч қўй! Худо ҳақи Сенга ёлвораман, менга азоб берма!</verse>
				<verse number="8">Чунки Исо унга: “Эй ёвуз руҳ, бу одамдан чиқиб кет!” — деб буюрган эди.</verse>
				<verse number="9">Исо ёвуз руҳдан: — Исминг нима? — деб сўради. — Исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз, — деб жавоб берди у.</verse>
				<verse number="10">Уларни бу ҳудуддан ташқарига ҳайдаб чиқармаслигини Исодан қайта–қайта ёлвориб сўради.</verse>
				<verse number="11">Ўша тоғнинг ён бағрида катта чўчқа подаси ўтлаб юрган эди.</verse>
				<verse number="12">Ёвуз руҳлар Исога ёлвориб: — Бизни шу чўчқаларга юборгин, уларга кирайлик, — дейишди.</verse>
				<verse number="13">Исо уларга рухсат берди. Ёвуз руҳлар эса шу заҳоти у одамдан чиқиб, чўчқаларга кириб олишди. Икки мингга яқин чўчқа тик қияликдан кўлга ёпирилиб, чўкиб кетди.</verse>
				<verse number="14">Шунда чўчқа боқувчилар қочиб кетиб, бўлиб ўтган ҳодисани шаҳар ва қишлоқларда гапириб юрдилар. Аҳоли эса нима бўлганини кўришга борди.</verse>
				<verse number="15">Улар Исонинг олдига келганларида, илгари тумонат жин қамраган одамни кийинган ва ақли расо ҳолда ўтирганини кўриб, қўрқиб кетишди.</verse>
				<verse number="16">Воқеани кўрганлар эса ҳалиги одам жиндан қандай қутулгани ва чўчқалар билан нима рўй бергани ҳақида халққа сўзлаб беришди.</verse>
				<verse number="17">Шунда маҳаллий халқ Исодан: “Ҳудудимиздан чиқиб кетинг”, деб ўтинди.</verse>
				<verse number="18">Исо қайиққа тушди. Жиндан қутулган одам Исога: “Сиз билан кетай”, деб ёлворди.</verse>
				<verse number="19">Лекин Исо рози бўлмади. Унга шундай деди: — Уйингга бор, Мен — Раббинг сен учун нималар қилганимни, қандай раҳм–шафқат кўрсатганимни ўз яқинларингга гапириб бер.</verse>
				<verse number="20">Шунда у киши бориб, Исо унга қанчалар мурувват кўрсатганини Декаполисда эълон қила бошлади. Ҳамма ҳайратга тушарди.</verse>
				<verse number="21">Исо қайиқда кўлнинг нариги томонига яна сузиб ўтди. Бир талай оломон қирғоқда Унинг атрофига тўпланди.</verse>
				<verse number="22">Шу пайт Яир исмли бир киши келиб қолди. У синагога оқсоқолларидан бири эди. У Исони кўрди–ю, оёғига йиқилиб:</verse>
				<verse number="23">— Менинг жажжи қизим ўлим тўшагида ётибди. Келиб унга қўлингизни теккизинг, у соғайиб тирик қолсин, — деб қайта–қайта ёлворди.</verse>
				<verse number="24">Исо у билан кетди. Исонинг орқасидан кўп халойиқ эргашиб, Уни қисиб қўяр эди.</verse>
				<verse number="25">У ерда ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="26">У кўп табиблар муолажасидан анча қийналиб, бутун мол–мулкини сарф этгани билан ҳеч фойда кўрмаган, аҳволи баттар ёмонлашиб борарди.</verse>
				<verse number="27">Аёл Исо ҳақида эшитди–ю, халойиқ орасида Исонинг орқасидан келиб, кийимига қўл теккизди.</verse>
				<verse number="28">У ўзича: “Агар кийимига бир тегиб олсам бас, соғайиб кетаман”, — деб ўйлаган эди.</verse>
				<verse number="29">У шундай қилиши биланоқ, қон кетиши тўхтади. Аёл касалликдан фориғ бўлганини ўз танасида ҳис этди.</verse>
				<verse number="30">Исо эса шу онда Ўзидан бир куч чиққанлигини сезди. У орқасига ўгирилиб халойиқдан: — Кийимимга ким тегди? — деб сўради.</verse>
				<verse number="31">Шогирдлари Унга: — Сизни халойиқ қисиб турганлигини кўриб турибсиз–ку! Нимага яна: “Менга ким тегди?” деб сўраяпсиз? — дейишди.</verse>
				<verse number="32">Лекин Исо буни ким қилганини кўриш учун атрофга қарар эди.</verse>
				<verse number="33">Аёл ўзида қандай ўзгариш бўлганини билиб, титраб–қўрқиб келди, Исонинг оёқлари остига ўзини ташлаб, бутун ҳақиқатни Унга сўзлаб берди.</verse>
				<verse number="34">Исо унга деди: — Қизим, ишончинг сени соғайтирди. Эсон–омон бор, дардингдан халос бўлгин.</verse>
				<verse number="35">Исо шундай деб турган ҳам эдики, синагога оқсоқолининг уйидан одамлар келиб унга: — Қизингиз ўлди, нега яна Устозни овора қиляпсиз? — дедилар.</verse>
				<verse number="36">Исо бу сўзларни эшитиб қолиб, синагога оқсоқолига: — Қўрқманг, фақат ишонинг, — деди.</verse>
				<verse number="37">Исо ҳеч кимнинг эргашишига йўл қўймай, фақат Бутрус, Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони олиб кетди.</verse>
				<verse number="38">Синагога оқсоқолининг уйига етганларида, безовталикни, дод–фарёд қилаётган одамларни кўрдилар.</verse>
				<verse number="39">Исо ичкарига кириб: — Нега безовтасизлар? Нега йиғлаяпсизлар? Қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди, — деди.</verse>
				<verse number="40">Улар эса Исонинг устидан кулишди. Исо ҳаммани ташқарига чиқариб юборди. У қизчанинг ота–онаси ва шогирдларини олиб қолиб, қизча ётган хонага кирди.</verse>
				<verse number="41">Қизчанинг қўлидан ушлаб унга: — Талифа кум! — деди. Бу гапнинг таржимаси: “Қизалоқ, қани, ўрнингдан тур!” демакдир.</verse>
				<verse number="42">Ўн икки яшар қизча шу онда ўрнидан турди, юриб, атрофни айлана бошлади. Буни кўрганларнинг ақли шошди.</verse>
				<verse number="43">Исо: — Буни ҳеч ким билмасин, — деб уларга қатъий буюрди ва қизчага овқат беришларини айтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Исо у ердан жўнаб, она шаҳрига борди. Шогирдлари ҳам Унинг ортидан эргашдилар.</verse>
				<verse number="2">Шаббат куни Исо синагогада таълим берди. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги ҳайратга тушиб: — Бу Одам шунча нарсани қаердан ўрганди экан–а? — деб сўрардилар. — Унга бундай доноликни ким берди? У бундай мўъжизаларни қандай қиляпти?</verse>
				<verse number="3">Ие, У Марямнинг дурадгор ўғли–ку! Ёқуб, Юсуф, Яҳудо ва Шимўннинг акаси эмасми бу?! Унинг сингиллари ҳам орамизда яшайди–ку! Одамлар Исодан қаттиқ хафа бўлдилар.</verse>
				<verse number="4">Исо уларга шундай деди: — Пайғамбар она шаҳридан, ўз қариндош–уруғлари ва уйидан бошқа ҳамма ерда иззатланади.</verse>
				<verse number="5">Исо у ерда ҳеч қандай мўъжиза кўрсата олмади. Фақатгина бирмунча беморларга қўл теккизиб, уларни соғайтирди.</verse>
				<verse number="6">Исо одамларнинг ишончсизлигига ҳайрон қолди. Шундан сўнг Исо атрофдаги қишлоқларда кезиб юриб, таълим берарди.</verse>
				<verse number="7">Ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, иккита–иккитадан қилиб жўната бошлади. Уларга ёвуз руҳлар устидан ҳокимият берди.</verse>
				<verse number="8">Уларга буюриб деди: “Йўл учун ёлғиз ҳассадан бошқа ҳеч нарса — нон ҳам, тўрва ҳам, белбоғларингизга мис чақа ҳам қистириб олманглар,</verse>
				<verse number="9">оёғингизга чориқ кийиб, устингизга қўшимча кийим олманглар.”</verse>
				<verse number="10">Исо яна деди: “Бирор ерга бориб, биронта уйга кирганингизда, то ўша жойни тарк этгунингизгача, шу уйда туринглар.</verse>
				<verse number="11">Агар бирор жойнинг одамлари сизни қабул қилмаса ва сизга қулоқ солмаса, у ердан чиқиб кетаётганингизда уларни огоҳлантириш тариқасида оёқларингизнинг чангини қоқиб кетинглар.”</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, ҳаворийлар йўл юриб, тавба қилинглар, деб ҳаммани даъват қилишди.</verse>
				<verse number="13">Улар кўп жинларни қувиб чиқаришди ва кўп хасталарга мой суртиб уларни соғайтиришди.</verse>
				<verse number="14">Исонинг номи эл оғзига тушиб қолган эди. Шоҳ Ҳироднинг қулоғига ҳам миш–мишлар етиб борди. Баъзи одамлар: “Яҳё чўмдирувчи тирилиб келибди. Шунинг учун У бундай ажойиботларни содир қилмоқда”, дейишарди.</verse>
				<verse number="15">Бошқалар эса: “Бу Илёс”, деб айтишарди. Яна бошқа бировлари: “Қадимги пайғамбарларга ўхшаган бир пайғамбар бу”, деб айтардилар.</verse>
				<verse number="16">Ҳирод буларни эшитиб, шундай деди: — Мен бошини олдирган Яҳё тирилиб келибди.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Ҳирод ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродияга уйланган эди. Яҳё эса Ҳиродга: “Сиз укангизнинг хотинига уйлана олмайсиз, бу қонунга зид”, — деб айтар эди. Шунинг учун Ҳирод Яҳёни қўлга олиб, зиндонга қаматиб қўйган эди.</verse>
				<verse number="19">Ҳиродиянинг ҳам Яҳёда қасди бор эди. У Яҳёни ўлдирмоқчи бўларди, аммо бу ниятига ета олмаётган эди.</verse>
				<verse number="20">Негаки Ҳирод Яҳёнинг солиҳ ва муқаддас киши эканини билиб, ундан қўрқар ва уни ҳимоя қилар эди. Унинг сўзлари Ҳиродни гангитиб қўярди, шунга қарамай Ҳирод уни эшитишни хуш кўрарди.</verse>
				<verse number="21">Бир куни қулай фурсат туғилиб қолди. Ҳирод ўзининг туғилган куни муносабати билан амалдорларига, лашкарбошиларига ва Жалила вилоятининг йўлбошчиларига зиёфат берди.</verse>
				<verse number="22">Ҳиродиянинг қизи кириб, рақс тушди ва Ҳирод билан улфатларининг кўнглини топди. Шоҳ қизга: — Тила тилагингни, тилаган нарсангни бераман, — деди.</verse>
				<verse number="23">Унга ҳатто қасам ичиб: — Мендан нима сўрасанг, бераман, шоҳлигимнинг ярмигача бўлса ҳам, бераман, — деди.</verse>
				<verse number="24">Қиз ташқарига чиқиб онасига: — Нима сўрай? — деди. — Яҳё чўмдирувчининг бошини сўра! — деди онаси.</verse>
				<verse number="25">Қиз шу онда шоҳ ҳузурига югуриб бориб: — Менга ҳозироқ Яҳё чўмдирувчининг бошини лаганда келтириб беришингизни сўрайман, — деди.</verse>
				<verse number="26">Шоҳ жуда хафа бўлди. Аммо меҳмонлари олдида қасам ичгани учун қизнинг илтимосини рад этишни истамади.</verse>
				<verse number="27">У ўша заҳоти жаллодни юбориб, Яҳёнинг бошини келтиришни буюрди.</verse>
				<verse number="28">Жаллод зиндонга бориб, Яҳёнинг бошини танидан жудо қилди. Кейин унинг бошини лаганда келтириб, қизга берди. Қиз эса онасига берди.</verse>
				<verse number="29">Яҳёнинг шогирдлари юз берган ҳодисани эшитиб, унинг жасадини олгани боришди ва уни дафн этишди.</verse>
				<verse number="30">Ҳаворийлар Исонинг олдига йиғилиб, қилган ҳамма ишларини, халққа нималар ўргатишганини айтиб бердилар.</verse>
				<verse number="31">Исо уларга: — Келинглар, ёлғиз ўзимиз кимсасиз жойга борайлик, бир оз дам олинглар, — деди. Чунки келиб–кетувчилар кўплигидан уларнинг овқат ейишга ҳам вақти йўқ эди.</verse>
				<verse number="32">Исо билан шогирдлари қайиққа тушиб, ёлғиз ўзлари кимсасиз жойга жўнаб кетишди.</verse>
				<verse number="33">Лекин кўпчилик уларнинг қаерга кетаётганини билиб қолдилар. Шунда атрофдаги ҳамма шаҳарлардан одамлар пиёда йўлга тушишди, Исо билан шогирдлари бораётган жойга югуриб, улардан олдин етиб боришди.</verse>
				<verse number="34">Исо қайиқдан тушганда, катта бир оломонни кўрди. Уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйларга ўхшарди. Исо уларга кўп нарсалар ҳақида таълим берди.</verse>
				<verse number="35">Кеч кирганда, шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар: — Бу жой кимсасиз экан, бунинг устига, жуда кеч бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="36">Халқни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқ ва овулларга бориб, ўзларига егулик сотиб олишсин.</verse>
				<verse number="37">— Сизлар уларга овқат беринглар! — деди Исо. — Наҳотки биз икки юз кумуш тангага нон сотиб олиб келиб, халққа едирсак? — деб сўрашди Ундан.</verse>
				<verse number="38">Исо деди: — Қанча нонларингиз бор? Бориб кўринглар. Улар билиб келиб: — Бешта нон, иккита балиқ бор экан, — дейишди.</verse>
				<verse number="39">Исо халойиқни гуруҳ–гуруҳ қилиб, яшил ўт устига ўтқазишни шогирдларига буюрди.</verse>
				<verse number="40">Халқ юзтадан ва элликтадан гуруҳ–гуруҳ бўлиб ўтирди.</verse>
				<verse number="41">Исо бешта нон билан иккита балиқни олди ва осмонга қараб, шукрона дуосини ўқиди. Нонларни синдириб, халойиққа тарқатиш учун шогирдларига берди. Иккита балиқни ҳам ҳаммага тақсимлаб берди.</verse>
				<verse number="42">Ҳамма еб тўйди.</verse>
				<verse number="43">Сўнг ортиб қолган нон бурдаларини ва балиқларни йиғиб олишган эди, ўн икки сават чиқди.</verse>
				<verse number="44">Нон еганлар беш минг эркак эди.</verse>
				<verse number="45">Исо вақт ўтказмай, шогирдларини қайиққа тушириб, кўлнинг нариги томонидаги Байтсайда шаҳрига кетишга мажбур қилди. Оломонни эса уйларига қайтариб жўнатиб юборди.</verse>
				<verse number="46">Одамлар билан хайрлашгандан кейин, ибодат қилиш учун тепаликка чиқди.</verse>
				<verse number="47">Кеч кирди. Қайиқ кўлнинг ўртасида, Исо эса ёлғиз Ўзи қуруқликда қолган эди.</verse>
				<verse number="48">Шогирдлар эшкак эшишга қийналаётган эдилар, чунки шамол қайиққа қарши эсар эди. Исо буни кўриб, эрта саҳарда кўл устида юрганича шогирдлари томон келди–да, ёнларидан ўтиб кетмоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="49">Шогирдлар эса кўл юзида юрган Исони кўриб, арвоҳ деб ўйлаб, бақириб юборишди.</verse>
				<verse number="50">Чунки ҳаммалари Уни кўриб, ваҳимага тушиб қолган эдилар. Лекин Исо ўша заҳоти уларга: — Дадил бўлинглар! Қўрқманглар, бу Менман! — деди.</verse>
				<verse number="51">Сўнг Исо шогирдлари ёнига — қайиққа ўтгач, шамол тиниб қолди. Шогирдлар тамомила ҳайратга тушдилар,</verse>
				<verse number="52">чунки улар нон тўғрисидаги мўъжизани ҳам тушунмаган эдилар, буни англашга ақллари етмас эди.</verse>
				<verse number="53">Улар кўлдан сузиб ўтиб, Генисарет ўлкасига келдилар. Ўша ерда қайиқни боғладилар.</verse>
				<verse number="54">Қайиқдан чиқишлари биланоқ халқ Исони таниб қолди.</verse>
				<verse number="55">Одамлар бутун юртни югуриб айланиб чиқдилар, хасталарни тўшакларда Исонинг олдига олиб бордилар. Улар ҳар сафар Исонинг қаердалигини эшитишса хасталарни ўша ерга олиб боришарди.</verse>
				<verse number="56">Исо қаерга бормасин — қишлоқларгами, шаҳарларгами, овулларгами — одамлар хасталарни очиқ майдонларга ётқизиб қўйишарди. Хасталар Исодан: “Ҳеч бўлмаса кийимингизнинг этагига қўл теккизайлик”, деб илтимос қилишарди. Унга қўл теккизганларнинг ҳаммаси шифо топарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Фарзийлар ва Қуддусдан келган айрим Таврот тафсирчилари Исонинг ёнига йиғилиб келдилар.</verse>
				<verse number="2">Исо шогирдларининг баъзилари ҳаром, яъни ювилмаган қўллари билан нон еяётганларини улар кўриб қолдилар.</verse>
				<verse number="3">Фарзийлар ва умуман яҳудийларота–боболарининг урф–одатини сақлаб, қўлларини яхшилаб ювмай ҳеч овқат емайдилар.</verse>
				<verse number="4">Бозордан қайтганларида ҳам ювинмай овқат емайдилар. Шунингдек, коса, товоқ, қозон ва сўрини ювиш каби кўпгина удумларга риоя қиладилар.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, фарзийлар ва тафсирчилар Исодан сўрадилар: — Нега Сизнинг шогирдларингиз ота–боболарингизнинг урф–одатини сақлашмайди? Нима учун ҳаром қўллари билан нон ейишади?</verse>
				<verse number="6">Исо уларга шундай жавоб берди: — Ишаёнинг башорати сиз иккиюзламачиларга жуда тўғри келади, у ерда ёзилганки: “Бу халқ Мени тилдагина иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир.</verse>
				<verse number="7">Улар Менга беҳуда сажда қиладилар, Инсон яратган қоидаларни илоҳий қонун деб ўргатадилар.”</verse>
				<verse number="8">Сизлар Худонинг амрларини йиғиштириб қўясизлар, инсоний урф–одатларга эса ёпишиб оласизлар.</verse>
				<verse number="9">Исо яна уларга деди: — Ҳа, сизлар урф–одатларингизни сақлаш учун, Худонинг амрларини четлаб ўтишнинг зўр йўлини топгансизлар!</verse>
				<verse number="10">Мусо aйтган эди: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин.”</verse>
				<verse number="11">Аммо сизлар шундай таълим берасизлар: oдам ўз отаси ёки онасига: “Фарзандлик бурчим — Худога қурбон (яъни Худога инъом қилинган)”, деб айтиши мумкин.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин ўша одамнинг отасига ёки онасига яхшилик қилишига сизлар йўл қўймайсизлар.</verse>
				<verse number="13">Шу тариқа сизлар ўзларингиз ўрнатган урф–одатларингиз орқали Худонинг каломини бекор қиласизлар. Сизлар бунга ўхшаш яна кўп ишларни қиласизлар.</verse>
				<verse number="14">Кейин Исо бутун халқни яна ёнига чақириб, деди: — Ҳаммаларингиз Менга қулоқ солиб, тушуниб олинглар!</verse>
				<verse number="15">Ташқаридан инсон ичига кирадиган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмайди. Аксинча, инсон ичидан чиқадиган нарса уни ҳаром қилади.</verse>
				<verse number="16">***</verse>
				<verse number="17">Исо халойиқ орасидан чиқиб уйга кирди, шогирдлар Ундан: “Ҳалиги айтганларингизни тушунтириб беринг”, деб илтимос қилишди.</verse>
				<verse number="18">Исо уларга деди: — Сизлар ҳам шунчалик бефаҳммисизлар?! Ташқаридан инсоннинг ичига кирадиган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмаслигини англамайсизларми?</verse>
				<verse number="19">Бу нарсалар инсоннинг қалбига эмас, қорнига киради ва керак жойдан чиқиб кетади. Исо бу гаплари билан ҳамма егуликлар ҳалол эканини эълон қилди.</verse>
				<verse number="20">У яна деди: — Инсоннинг ичидан чиқадиган нарсалар инсонни ҳаром қилади.</verse>
				<verse number="21">Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, зино, ўғирлик, қотиллик,</verse>
				<verse number="22">фаҳш, очкўзлик, фосиқлик, маккорлик, шаҳват, ҳасад, туҳмат, манманлик ва нодонлик чиқади.</verse>
				<verse number="23">Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади.</verse>
				<verse number="24">Исо у ердан чиқиб, Тир ҳудудига кетди. Бир уйга кирди ва буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди, лекин яширина олмади.</verse>
				<verse number="25">Қизалоғини ёвуз руҳ чалган бир аёл Исо ҳақида эшитиб қолди–да, тез келиб, Унинг оёғига йиқилди.</verse>
				<verse number="26">Бу аёл Суриянинг Финикия ўлкасида туғилган бўлиб, яҳудий эмас эди. У: “Қизимдан жинни қувиб чиқаринг”, — деб Исодан ёлвориб сўради.</verse>
				<verse number="27">Бироқ Исо унга: — Аввал болалар тўйсин, болалардан нонни олиб кучукларга ташлаш яхши эмас, — деди.</verse>
				<verse number="28">— Тўғри, Ҳазрат, — деди аёл. — Лекин кучуклар ҳам болаларнинг дастурхонидан тўкилган ушоқларини ейди–ку.</verse>
				<verse number="29">Исо унга: — Мана шу гапинг учун Сенга ёрдам бераман. Энди кетавер. Қизингдан жин чиқиб кетди, — деди.</verse>
				<verse number="30">Аёл уйига борганда, қизини жиндан қутулиб, тўшакда ётган ҳолда кўрди.</verse>
				<verse number="31">Исо Тир ҳудудидан чиқиб, Сидонга борди. Сўнг Жалила кўли бўйларидан ўтиб, Декаполисга борди.</verse>
				<verse number="32">Айрим одамлар Исонинг олдига зўрға гапирадиган бир кар одамни олиб келиб, унга қўл теккизишини сўрашди.</verse>
				<verse number="33">Исо у одамни халойиқ орасидан бир четга олиб чиқди, сўнг Ўз бармоқларини унинг қулоқларига тиқиб қўйди. Сўнг тупуриб, сўлагини ўша одамнинг тилига теккизди.</verse>
				<verse number="34">Кейин осмонга қараб, чуқур хўрсинди–да, унга: — Эффатаҳ! — деди. Бу сўзнинг таржимаси “Очил!” демакдир.</verse>
				<verse number="35">Шу онда у одамнинг қулоқлари очилиб, тилга кирди, равонгина гапира бошлади.</verse>
				<verse number="36">Исо у ердагиларга, буни ҳеч кимга айтманглар, деб буюрди. Бироқ Исо одамларга қанча ман этса ҳам, улар бу ҳодисани янада кўпроқ ёйишарди.</verse>
				<verse number="37">Улар ҳаддан ташқари ҳайратда қолиб, шундай дейишарди: “У ҳамма нарсани яхши қилади, карларни эшитадиган, соқовларни гапирадиган қилади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Ўша кунларда яна кўп одам йиғилди. Уларнинг ейиш учун ҳеч нарсалари қолмаганда, Исо шогирдларини ёнига чақириб деди:</verse>
				<verse number="2">— Халққа ачиняпман. Улар уч кундан бери Мен билан бирга, ейишга ҳеч нарсаси йўқ.</verse>
				<verse number="3">Агар уларни уйларига овқат бермай жўнатиб юборсам, йўлда ҳолдан тойиб қоладилар. Уларнинг баъзилари узоқ ерлардан келганлар.</verse>
				<verse number="4">Шогирдлари бунга жавобан: — Уларни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда ким қаердан нон топа оларди?! — дейишди.</verse>
				<verse number="5">— Қанча нонларингиз бор? — деб сўради Исо. — Еттита, — деди шогирдлар.</verse>
				<verse number="6">Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди. Еттита нонни олиб, шукрона дуосини ўқиб синдирди ва тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди.</verse>
				<verse number="7">Уларда бир нечта майда балиқ ҳам бор эди. Исо балиқлар учун шукрлар айтиб, балиқларни ҳам тарқатишни буюрди.</verse>
				<verse number="8">Халқ еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғишганда, еттита сават тўлди.</verse>
				<verse number="9">У ерда тўрт мингга яқин одам бор эди. Исо уларни жўнатгандан кейин,</verse>
				<verse number="10">дарҳол шогирдлари билан қайиққа тушиб, Далманута ҳудудига кетди.</verse>
				<verse number="11">Фарзийлар Исонинг олдига бориб, У билан баҳслаша бошладилар. Уни синаб кўриш мақсадида шундай дедилар: “Бизга бир мўъжизали аломат кўрсатинг, шунда Сизни Худо юборганини тан оламиз.”</verse>
				<verse number="12">Лекин Исо чуқур хўрсинди: — Нега бу авлод аломат талаб қиляпти? Сизларга чинини айтайин, бу авлодга ҳеч қандай аломат берилмайди!</verse>
				<verse number="13">Исо уларнинг олдидан кетди, яна қайиққа тушиб, нариги қирғоққа ўтиб олди.</verse>
				<verse number="14">Шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутган эканлар. Қайиқда бир дона нон бор эди, холос.</verse>
				<verse number="15">Шу орада Исо шогирдларини огоҳлантириб деди: — Фарзийлар ва Ҳироднинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар!</verse>
				<verse number="16">Шогирдлар ўзларича: “Биз нон олмаганимиз учун У шундай деяпти”, деб муҳокама қила бошладилар.</verse>
				<verse number="17">Шогирдлар нимани муҳокама қилаётганларини Исо билиб, уларга деди: — Нега сизлар, нонимиз йўқ, деб айтяпсизлар? Ҳали ҳам тушунмаяпсизларми, англамаяпсизларми? Шунга ҳам ақлингиз етмаяптими?!</verse>
				<verse number="18">Кўзларингиз бор–ку, наҳотки кўрмасангиз?! Қулоқларингиз бор–ку, наҳотки эшитмасангиз?! Эслаб кўринг:</verse>
				<verse number="19">Мен бешта нонни синдириб, беш мингта эркакка бўлиб берганимда, сизлар қолган нон бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар? — Ўн иккита саватни, — деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="20">— Мен еттита нонни синдириб, тўрт минг кишига бўлиб берганимда, бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар? — Еттита саватни, — дейишди.</verse>
				<verse number="21">— Ҳали ҳам англамадингизми? — деб сўради улардан Исо.</verse>
				<verse number="22">Исо шогирдлари билан Байтсайда қишлоғига келди. Одамлар Исонинг олдига бир кўрни олиб келиб: “Унга қўлингизни теккизиб қўйинг”, деб ёлвордилар.</verse>
				<verse number="23">Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, қишлоқдан етаклаб олиб чиқди. Сўнг кўзларига тупуриб, қўлларини унинг устига қўйди–да: — Бирон нарса кўряпсанми? — деб сўради.</verse>
				<verse number="24">Кўр бошини кўтариб: — Одамларни кўряпман, лекин улар юраётган дарахтларга ўхшайди, — деди.</verse>
				<verse number="25">Шундан кейин Исо қўлларини яна кўрнинг кўзларига теккизди. Кўр одам кўзларини очиб қараса, соғайиб қолган, ҳамма нарсани аниқ кўраётган эди.</verse>
				<verse number="26">Исо уни уйига жўнатар экан: — Қишлоққа кирмай, тўғри уйингга кет, — деди.</verse>
				<verse number="27">Исо шогирдлари билан Филип Қайсарияси атрофидаги қишлоқларга йўл олди. Йўлда У шогирдларидан: — Одамлар Мени ким деб билади? — деб сўради.</verse>
				<verse number="28">Шогирдлар Исога шундай жавоб беришди: — Баъзилар Сизни Яҳё чўмдирувчи деб ҳисоблайдилар, баъзилар Илёс, бошқалари эса, қадимги пайғамбарлардан бири, деб айтиб юрибдилар.</verse>
				<verse number="29">Исо улардан сўради: — Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз? Бутрус Унга жавоб бериб: — Сиз Масиҳсиз, — деди.</verse>
				<verse number="30">Шундан сўнг Исо, Мен ҳақимда ҳеч кимга гапирманглар, деб шогирдларига қатъий буюрди.</verse>
				<verse number="31">Исо шогирдларига шундай деб уқтира бошлади: “Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Оқсоқоллар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Уч кундан кейин эса тирилади.”</verse>
				<verse number="32">У бу ҳақда очиқдан–очиқ гапирди. Шунда Бутрус Исони четга тортиб: “Устоз, бундай деб айтманг”, деди.</verse>
				<verse number="33">Аммо Исо ўгирилиб шогирдларига қаради–да, Бутрусни қаттиқ койиб деди: — Йўқол кўзимдан, шайтон! Сен Худонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан, — деди.</verse>
				<verse number="34">Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди: — Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.</verse>
				<verse number="35">Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун ва Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади.</verse>
				<verse number="36">Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?!</verse>
				<verse number="37">Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?!</verse>
				<verse number="38">Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Исо уларга яна деди: — Сизларга чинини айтайин, бу ерда турганлардан баъзилари борки, улар Худонинг Шоҳлигини қудрат билан келишини кўрмагунларича, ўлмайдилар.</verse>
				<verse number="2">Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди.</verse>
				<verse number="3">Унинг кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмас эди.</verse>
				<verse number="4">Шунда шогирдлар Исо билан гаплашиб турган Илёс билан Мусони кўришди.</verse>
				<verse number="5">Бутрус Исога деди: — Устоз, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Келинг, учта чайла ясайлик: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.</verse>
				<verse number="6">Шогирдлар шунчалик қўрқиб кетган эдиларки, Бутрус нима деб айтаётганини ўзи ҳам билмас эди.</verse>
				<verse number="7">Шу пайтда булут пайдо бўлиб, уларга соя солди. Булут орасидан шундай овоз эшитилди: — Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Унга қулоқ солинглар!</verse>
				<verse number="8">Бирданига шогирдлар атрофга қараб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўришмади.</verse>
				<verse number="9">Тоғдан тушаётганларида Исо уларга буюрди: — Инсон Ўғли ўлиб тирилмагунча, бу кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар.</verse>
				<verse number="10">Улар бу ҳақда ҳеч кимга айтмадилар, аммо ўзаро: “Ўликдан тирилиш нима дегани экан?” деб, бу хусусда мунозара қила бошладилар.</verse>
				<verse number="11">Улар Исодан сўрадилар: — Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар?</verse>
				<verse number="12">Исо уларга жавобан деди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклайди. Хўш, Муқаддас Битикларда, Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деб ҳам ёзилмаганми?!</verse>
				<verse number="13">Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган ва у ҳақда ёзилганидек, уни хоҳлаганича ҳўрладилар.</verse>
				<verse number="14">Исо уч шогирди билан тоғдан тушганда, улар қолган шогирдлари атрофига йиғилган катта оломонни кўрдилар. Баъзи Таврот тафсирчилари Исонинг шогирдлари билан баҳслашаётган эдилар.</verse>
				<verse number="15">Одамлар Исони кўриб, ҳайратга тушишди. Унинг олдига югуриб бориб, салом беришди.</verse>
				<verse number="16">— Нималар тўғрисида баҳслашяпсизлар? — деб сўради Исо.</verse>
				<verse number="17">Оломон орасидан кимдир жавоб берди: — Устоз! Сизнинг олдингизга ўғлимни олиб келган эдим, уни жин чалгани учун гапира олмайди.</verse>
				<verse number="18">Жин уни қаерда тутиб олса, ерга йиқитади. Ўғлимнинг оғзидан кўпик чиқади, у тишларини ғичирлатиб, қотиб қолади. Мен шогирдларингизга, жинни қувиб чиқаринглар, дедим, аммо улар эплай олмадилар.</verse>
				<verse number="19">Исо бунга жавобан: — Эй имонсиз авлод! Қачонгача сизлар билан бўламан? Қачонгача сизларга тоқат қиламан? Олдимга келтиринглар болани! — деди.</verse>
				<verse number="20">Болани Исонинг олдига келтиришди. Исони кўриши биланоқ жин болани қалтиратиб ташлади. Бола ерга йиқилди–ю, оғзидан кўпик оқизганча ағнаб ётаверди.</verse>
				<verse number="21">Исо унинг отасидан: — Қачондан бери у бундай аҳволга тушади? — деб сўради. — Болалигидан шунақа.</verse>
				<verse number="22">Жин уни ҳалок қилмоқчи бўлиб кўп маротаба оловга, сувга ташлади. Агар қўлингиздан келса, бизларга раҳм қилинг, ёрдам беринг, — деди.</verse>
				<verse number="23">Исо унга шундай жавоб берди: — “Қўлингиздан келса” деганинг нимаси?! Агар одам ишонса, ҳамма нарсанинг имкони бор.</verse>
				<verse number="24">Шу он боланинг отаси ҳайқириб юборди: — Ишонаман! Ишончсизлигимни енгишимига ёрдам беринг!</verse>
				<verse number="25">Томошага йиғилаётган халқни кўрган Исо ёвуз руҳга дўқ қилиб: — Эй, гунг қиладиган руҳ, Мен сенга буюраман: боладан чиқиб кет! Бундан кейин ҳеч қачон унинг ичига қайтиб кирма! — деди.</verse>
				<verse number="26">Шунда жин қаттиқ қичқириб юборди–да, болани шиддат билан қалтиратиб, ундан чиқиб кетди. Бола ўликдай бўлиб қолганидан, кўпчилик уни ўлди, деб айтди.</verse>
				<verse number="27">Лекин Исо уни қўлидан ушлаб туришига ёрдам берди, бола оёққа турди.</verse>
				<verse number="28">Исо уйга кирди. У ёлғиз экан, шогирдлари Ундан: — Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="29">Исо уларга деди: — Бу тоифа жинларни ибодатдан бошқа йўл билан ҳайдаб бўлмайди.</verse>
				<verse number="30">Исо ва шогирдлари у ердан жўнаб, Жалила вилоятидан ўтдилар. Исо буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди.</verse>
				<verse number="31">У шогирдларига таълим бериб, шундай деди: — Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. Уни ўлдиришади, уч кундан кейин эса У тирилади.</verse>
				<verse number="32">Шогирдлар эса бу сўзларни тушунмадилар, аммо Ундан гапларининг маъносини сўрашга ботина олмадилар.</verse>
				<verse number="33">Исо шогирдлари билан Кафарнаҳум шаҳрига келди. Уйда бўлганда, шогирдларидан сўради: — Йўлда кетаётиб нималар ҳақида баҳслашдингиз?</verse>
				<verse number="34">Улар индамадилар, чунки улар: “Орамизда энг катта ким?” деб ўзаро баҳслашган эдилар.</verse>
				<verse number="35">Исо ўтириб, ўн икки шогирдини ёнига чақирди: — Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин, — деди.</verse>
				<verse number="36">Сўнгра бир болани олиб, уларнинг ўртасига турғизиб қўйди ва болани қучоқлаганча, шогирдларига деди:</verse>
				<verse number="37">— Ким шундай болалардан бирини Менинг номимдан қабул қилса, у Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, у Мени эмас, балки Мени Юборганни қабул қилган бўлади.</verse>
				<verse number="38">Юҳанно Исога деди: — Устоз! Биз бир одамни кўрдик. У Сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқараётган экан. У биз билан юрмагани учун унга бундай қилишни ман этдик.</verse>
				<verse number="39">Исо шундай деди: — Ман этманг! Чунки Менинг номим билан мўъжиза яратган бирор бир кимса дарров Мени ёмонлай олмайди.</verse>
				<verse number="40">Ким бизга қарши бўлмаса, у биз томонда.</verse>
				<verse number="41">Сизларга чинини айтай: Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизга бир пиёла сув берган ҳар қандай одам албатта мукофотини олади.</verse>
				<verse number="42">Исо сўзида давом этиб деди: — Менга ишонган шу кичикларнинг биронтасини йўлдан оздирган одамнинг ҳолига вой. Бундай қилгандан кўра, ўша одамнинг бўйнига тегирмон тошини осиб, уни денгизга ташлашгани ўзи учун яхшироқ бўларди.</verse>
				<verse number="43">Агар йўлдан озишингга қўлинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки қўлинг билан сўнмас дўзах ўтига йўлиққанингдан кўра, майиб бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир.</verse>
				<verse number="44">***</verse>
				<verse number="45">Агар йўлдан озишингга оёғинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки оёғинг билан дўзахга ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир.</verse>
				<verse number="46">***</verse>
				<verse number="47">Агар йўлдан озишингга кўзинг сабабчи бўлса, уни ўйиб ташла. Икки кўзинг билан дўзахга ташлангандан кўра, бир кўз билан Худонинг Шоҳлигига кирганинг яхшироқдир.</verse>
				<verse number="48">Дўзахнинг қурти ҳам ўлмас, олови ҳам сўнмас.</verse>
				<verse number="49">Ҳар бир одам оловда тузланиб, покланади.</verse>
				<verse number="50">Туз — яхши нарса. Лекин туз ўз шўрлигини йўқотса, қандай қилиб тузни шўр қила оласизлар?! Туздай тотли бўлинглар, ўзаро тинч–тотув яшанглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Исо у ердан кетиб, Яҳудия ўлкасига, сўнг Иордан дарёсининг нариги томонига борди. Унинг атрофига яна кўп халқ йиғилди. У Ўз одатига кўра, одамларга яна таълим берди.</verse>
				<verse number="2">Баъзи фарзийлар келдилар ва Исони синамоқчи бўлиб, сўрадилар: — Қонунга кўра, эр ўз хотинидан ажралиши мумкинми?</verse>
				<verse number="3">Исо бунга жавобан: — Мусо сизларга нимани амр қилган? — деб сўради.</verse>
				<verse number="4">— Эркак талоқ хатини ёзиб, хотинидан ажралишига Мусо ижозат берган эди, — дейишди.</verse>
				<verse number="5">Исо уларга деди: — Бағри тошлигингиз учун Мусо сизларга бу амрни ёзиб қолдирган.</verse>
				<verse number="6">Аслида Худо дунёни яратганда одамларни эркагу аёл қилиб яратди.</verse>
				<verse number="7">Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб,</verse>
				<verse number="8">хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.” Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар.</verse>
				<verse number="9">Худо бирга қўшганни ҳеч ким ажратмасин.</verse>
				<verse number="10">Уйга келганларида, шогирдлар яна шу ҳақда Исодан сўрадилар.</verse>
				<verse number="11">Исо уларга деди: — Ким ўз хотини билан ажрашиб бошқасига уйланса, у хотинига нисбатан зино қилган бўлади.</verse>
				<verse number="12">Хотин ҳам агар ўз эри билан ажрашиб бошқасига тегса, зино қилган бўлади.</verse>
				<verse number="13">Исо болаларимизга қўл теккизсин, деб одамлар Унинг олдига болаларини олиб келишарди. Шогирдлар эса ўша одамларни койишарди.</verse>
				<verse number="14">Исо буни кўрганда, ғазабланиб деди: — Болаларга йўл қўйинглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Худонинг Шоҳлиги бундайларникидир.</verse>
				<verse number="15">Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч қачон киролмайди.</verse>
				<verse number="16">Кейин болаларни қучоқлаб, уларга қўл қўйиб, дуо қилди.</verse>
				<verse number="17">Исо йўлга чиқаётганда, бир одам югуриб келиб, Унинг олдида тиз чўкди–да: — Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаётга эришиш учун нима қилишим керак? — деб сўради.</verse>
				<verse number="18">Исо унга деди: — Нега Мени валинеъмат дейсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас.</verse>
				<verse number="19">Сиз амрларни биласиз: “Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг. Бировнинг ҳақини еманг. Ота-онангизни ҳурмат қилинг.”</verse>
				<verse number="20">У киши Исога деди: — Устозим! Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан буён риоя қилиб келаман.</verse>
				<verse number="21">Исо унга меҳр билан қараб, деди: — Сизга бир нарса етишмайди. Боринг, бор нарсангизни сотинг, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда осмонда хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг.</verse>
				<verse number="22">Бу сўзлардан бойнинг таъби хира бўлди. У қайғуриб қайтиб кетди, чунки унинг мол–мулки кўп эди.</verse>
				<verse number="23">Исо атрофга разм солиб, шогирдларига деди: — Мол–дунёси борларнинг Худо Шоҳлигига киришлари нақадар қийин!</verse>
				<verse number="24">Бу сўзларни эшитиб, шогирдларнинг ақли шошди. Исо эса такрорлаб деди: — Болаларим, Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин!</verse>
				<verse number="25">Бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир.</verse>
				<verse number="26">Шогирдлар ҳаддан ташқари ажабланиб ўзларича: — Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — дейишди.</verse>
				<verse number="27">Исо уларга кўзини тикиб деди: — Инсон учун бу имконсиздир, лекин Худо учун эмас. Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор.</verse>
				<verse number="28">Шунда Бутрус Исога деди: — Мана, биз уй–жойимизни ташлаб, Сизнинг орқангиздан эргашиб келдик.</verse>
				<verse number="29">Исо бунга жавобан деди: — Сизларга чинини айтайин: ким Мен учун ва Хушхабар учун уй–жойини, ака–укаларини, опа–сингилларини, ота–онасини, болаларини ёки далаларини ташлаб кетса,</verse>
				<verse number="30">у бу дунёнинг ўзидаёқ юз ҳисса ортиқ уй–жойларга, ака–укаларга, опа–сингилларга, оналарга, болаларга ва далаларга эга бўлади, шу билан бирга қувғин ҳам қилинади. Нариги дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади.</verse>
				<verse number="31">Аммо биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар.</verse>
				<verse number="32">Исо билан шогирдлари Қуддусга қараб кетаётган эдилар. Исо йўл бошлаб борарди. Шогирдлар хавотирда эди, Исонинг ортидан эргашган халқни эса ваҳима қамраб олганди. Исо ўн икки шогирдини четга олиб, Ўзи билан юз берадиган воқеаларни айта бошлади:</verse>
				<verse number="33">— Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, ғайрияҳудийларга топширадилар.</verse>
				<verse number="34">Ғайрияҳудийлар Уни ҳақорат қиладилар, юзига тупурадилар, қамчилайдилар ва Уни ўлдирадилар. Лекин уч кундан кейин У тирилади.</verse>
				<verse number="35">Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно Исонинг олдига келиб: — Устоз, бизнинг бир тилагимиз бор, уни биз учун бажо келтиришингизни истаймиз, — дейишди.</verse>
				<verse number="36">— Сизлар учун нима қилишимни истайсизлар? — деб сўради Исо.</verse>
				<verse number="37">Улар: — Сиз улуғвор тахтингизда ўтирганингизда, биримиз Сизнинг ўнг томонингизда, бошқамиз эса чап томонингизда ўтиришимизга рухсат беринг, — дейишди.</verse>
				<verse number="38">Исо уларга деди: — Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган азоб косасидан сизлар ича оласизларми? Мен бошдан кечирадиган қайғу–аламларга ботиб чидай оласизларми?</verse>
				<verse number="39">Улар: — Чидай оламиз, — деб жавоб беришди. Исо уларга деди: — Сизлар–ку Мен ичадиган азоб косасидан ичасизлар, бошдан кечирадиган қайғу–аламларимга ўзингиз ҳам дучор бўласизлар.</verse>
				<verse number="40">Аммо Менинг ўнг ёки чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Менинг ихтиёримда эмас. Бу ўрин кимларга аталган бўлса, уларники бўлади.</verse>
				<verse number="41">Қолган ўнта шогирд буни эшитиб, Ёқуб билан Юҳаннодан аччиқланиб кетишди.</verse>
				<verse number="42">Исо эса уларни ёнига чақириб, деди: — Бутпарастларга қаранглар, улар ҳукмдорларига иззат кўрсатади, ҳукмдорлари эса уларга ўз ҳукмини ўтказади, катта амалдорлар элга зўравонлик қилади.</verse>
				<verse number="43">Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин.</verse>
				<verse number="44">Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммангизга қул бўлсин.</verse>
				<verse number="45">Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.</verse>
				<verse number="46">Исо билан шогирдлари Ерихо шаҳрига келдилар. Улар шаҳардан чиқиб кетаётганларида бир талай халойиқ уларга эргашди. Тимей ўғли Бартимей исмли бир кўр тиланчи йўл чеккасида ўтирган эди.</verse>
				<verse number="47">У Носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақира бошлади.</verse>
				<verse number="48">Кўп одамлар эса унга: “Жим бўл!” деб жеркишди. Лекин у: — Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил! — деб янада қаттиқроқ бақирди.</verse>
				<verse number="49">Исо тўхтаб: “Уни чақириб келинглар”, деди. Одамлар келиб, кўр одамга: “Дадил бўл, ўрнингдан тур. У сени чақиряпти”, деб айтишди.</verse>
				<verse number="50">Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан сакраб турди–да, Исонинг ёнига келди.</verse>
				<verse number="51">Исо ундан сўради: — Сен Мендан нима истайсан? — Устозим, кўзларим кўрсин! — деди кўр.</verse>
				<verse number="52">Исо унга: — Боравер, ишончинг сени соғайтирди, — деди. Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Исонинг ортидан эргашиб кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Исо шогирдлари билан Қуддусга яқинлашиб қолган эдилар. Улар Зайтун тоғи этагидаги Байтфагия ва Байтания қишлоқларига етиб келаётганларида, Исо шогирдларидан иккитасига деди:</verse>
				<verse number="2">— Анави қишлоққа боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, боғлиқ турган ва ҳеч қачон минилмаган хўтикни кўрасизлар. Ўша хўтикни ечиб, бу ерга олиб келинглар.</verse>
				<verse number="3">Агар кимдир сизлардан: “Нима қиляпсизлар?” деб сўраб қолса, “Бу хўтик РаббимизМасиҳга керак, хўтикни У дарҳол бу ерга қайтариб юборади”, деб жавоб беринглар.</verse>
				<verse number="4">Улар бориб, кўчада дарвоза ёнида боғлаб қўйилган хўтикни кўриб, ечиб олишди.</verse>
				<verse number="5">У ерда турган бир неча киши уларга: — Нима қиляпсизлар? Нега хўтикни ечяпсизлар? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="6">Шогирдлар Исо буюрганидек жавоб беришди, одамлар уларни қўйиб юборишди.</verse>
				<verse number="7">Шогирдлар хўтикни Исонинг олдига олиб келишди. Хўтик устига тўнларини ташлашди, Исо хўтикка минди.</verse>
				<verse number="8">Кўпчилик тўнларини йўлга пойандоз қилиб ёйди. Бошқалар эса даштдаги яшил новдаларни кесиб, йўлга тўшадилар.</verse>
				<verse number="9">Олдинда ва орқада юраётганлар шундай деб ҳайқиришарди: “Тасанно! Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин!</verse>
				<verse number="10">Бобомиз Довуднинг яқинлашган шоҳлиги муборак бўлсин! Фалак тоқида Унга тасанно ўқилсин!”</verse>
				<verse number="11">Исо Қуддусга кириб, Маъбадга борди, ҳамма нарсани кўздан кечирди. Кун кеч бўлиб қолганидан, Исо ўн икки шогирди билан Байтания қишлоғига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="12">Эртаси куни улар Байтаниядан чиққанларида, Исонинг қорни оч эди.</verse>
				<verse number="13">У узоқдан барглар билан қопланган бир анжир дарахтини кўриб қолди, дарахтдан бирон анжир топа олармиканман, деб борди. Дарахтнинг ёнига келиб, баргдан бошқа ҳеч нарса тополмади, чунки ҳали анжир териш вақти эмас эди.</verse>
				<verse number="14">Исо дарахтга қараб: — Бундан кейин то абад сенинг мевангни ҳеч ким емасин! — деди. Шогирдлари ҳам бу гапни эшитишди.</verse>
				<verse number="15">Сўнг улар Қуддусга келишди. Исо Маъбадга кириб, ичкарида олди–сотди қилаётганларни қувиб чиқара бошлади. Саррофларнинг хонтахталарини, каптар сотувчиларнинг курсиларини ағдариб юборди.</verse>
				<verse number="16">Сотиладиган молни Маъбад ичидан олиб ўтишга ҳеч кимга ижозат бермади.</verse>
				<verse number="17">Исо халққа таълим бераётиб деди: — Тавротда ёзилган–ку: “Менинг уйим, барча халқларнинг Ибодат Уйи, деб аталади.” Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар!</verse>
				<verse number="18">Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари буни эшитиб, Исони ҳалок қилиш пайига тушдилар. Бутун халқ Исонинг таълимотига маҳлиё бўлгани учун, бош руҳонийлар билан тафсирчилар Ундан қўрқиб қолдилар.</verse>
				<verse number="19">Кеч киргач, Исо шогирдлари билан шаҳардан ташқарига чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="20">Эрта билан улар яна анжир дарахти ёнидан ўтиб қарашса, дарахт илдизигача қуриб қолган экан.</verse>
				<verse number="21">Бутрус бўлган ҳодисани эслаб, Исога деди: — Устоз! Қаранг, Сиз лаънатлаган анжир дарахти қуриб қолибди.</verse>
				<verse number="22">Исо бунга жавобан деди: — Худога ишончингиз бўлсин.</verse>
				<verse number="23">Сизларга чинини айтайин: агар кимки бу тоққа: “Қўпорилиб денгизга отил”, деса–ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади.</verse>
				<verse number="24">Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади.</verse>
				<verse number="25">Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин.</verse>
				<verse number="26">***</verse>
				<verse number="27">Улар яна Қуддусга келдилар. Исо Маъбадда айланиб юрган эди, бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва оқсоқоллар Унинг олдига келиб</verse>
				<verse number="28">сўрадилар: — Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Буларни қилиш учун Сизга ким ҳокимият берган?</verse>
				<verse number="29">Исо уларга шундай жавоб берди: — Мен сизларга бир савол берай. Менга жавоб берсангизлар, Мен ҳам бу ишларни қандай ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтаман.</verse>
				<verse number="30">Яҳё халқни сувга чўмдириш ҳуқуқини Худодан олганмиди ёки инсонданми? Жавоб беринглар Менга.</verse>
				<verse number="31">Улар ўзларича мулоҳаза юрита бошлашдилар: “Агар Худодан десак, У: ‘Нега Яҳёга ишонмадингизлар?’ — дейди.</verse>
				<verse number="32">Агар инсондан десак–чи?” Ваҳоланки, улар оломондан қўрқардилар, чунки ҳамма Яҳёни ҳақиқий пайғамбар, деб ҳисобларди.</verse>
				<verse number="33">Хуллас, улар Исога: — Билмаймиз, — деб жавоб бердилар. Исо уларга деди: — Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Исо халққа масаллар орқали сўзлай бошлади: “Бир одам узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқадиган чуқур қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди.</verse>
				<verse number="2">Йиғим–терим мавсумида, узумзор ҳосилидан тегишли улушини олиш учун ўша одам хизматкорини боғбонлар олдига юборибди.</verse>
				<verse number="3">Боғбонлар эса уни тутиб олишибди, калтаклаб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди.</verse>
				<verse number="4">Узумзор эгаси яна бошқа бир хизматкорини уларнинг олдига юборибди. Улар бунисини ҳам бошига уриб, ҳақорат қилибдилар.</verse>
				<verse number="5">Яна бошқасини йўллабди, унисини эса ўлдиришибди. У яна хизматкорларини юбораверибди, аммо боғбонлар уларнинг баъзиларини уриб, баъзиларини ўлдиришибди.</verse>
				<verse number="6">Узумзор эгасининг энди биргина одами қолибди, у ҳам бўлса, севикли ўғли экан. У: “Ўғлимни ҳурмат этарлар”, — деб, боғбонлар олдига уни юборибди.</verse>
				<verse number="7">Лекин улар бир–бирига: — Бу меросхўр–ку! Уни ўлдирайлик, шунда мерос бизга қолади, — дейишибди.</verse>
				<verse number="8">Ўғлини ушлаб, ўлдириб, жасадини узумзордан чиқариб ташлашибди.</verse>
				<verse number="9">Хўш, сизнингча, энди узумзор эгаси нима қилар экан? У келиб боғбонларни ўлдиради, узумзорни эса бошқаларга ижарага беради.</verse>
				<verse number="10">Наҳотки сизлар Муқаддас Битиклардаги ушбу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди.</verse>
				<verse number="11">Бу Эгамизнинг қилган ишидир, Кўз олдимиздаги ажойиботдир.”</verse>
				<verse number="12">Исо айтган бу масал яҳудий йўлбошчиларга қарши қаратилган эди. Улар буни англаб етдилар–у, Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Аммо халқдан қўрққанлари учун Унга қўл теккизмай кетиб қолдилар.</verse>
				<verse number="13">Исони тилидан илинтириш учун Унинг олдига фарзийлардан ва Ҳирод тарафдорларидан баъзиларини юбордилар.</verse>
				<verse number="14">Улар келиб дедилар: — Устоз, одил эканингизни биламиз. Сиз бирор кишига хушомадгўйлик қилмайсиз. Одамларга юз–хотир қилмасдан, Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Айтинг–чи, Қайсарга солиқ тўлашимиз тўғрими ёки йўқми? Биз солиқ тўлайликми ёки тўламайликми?</verse>
				<verse number="15">Исо уларнинг иккиюзламачилигини билар эди. — Нима, Мени синаб кўрмоқчимисизлар? Менга бир кумуш танга олиб келинглар, бир кўрайин, — деди.</verse>
				<verse number="16">Улар олиб келгач, Исо сўради: — Бу сурат ва ёзув кимники? — Қайсарники, — деди улар.</verse>
				<verse number="17">Исо уларга: — Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди. Буни эшитганлар ҳайратда қолдилар.</verse>
				<verse number="18">Саддуқийлар ўликларнинг тирилишини инкор этардилар. Уларнинг баъзилари Исонинг олдига келиб, халқ олдида Унга шундай савол бердилар:</verse>
				<verse number="19">— Устоз! Мусо бизга шундай ёзиб қолдирган: “Агар бировнинг акаси фарзанд кўрмай ўтиб кетса, укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин.”</verse>
				<verse number="20">Етти ака–ука бўлган экан. Биринчиси уйланибди, сўнг насл қолдирмай ўлиб кетибди.</verse>
				<verse number="21">Иккинчиси ҳам ўша хотинни олиб, фарзанд кўрмай оламдан ўтибди. Учинчиси ҳам шу кўйга тушибди.</verse>
				<verse number="22">Шунингдек, ака–укаларнинг еттови ҳам фарзанд кўрмай оламдан ўтибди. Охирида хотин ҳам қазо қилибди.</verse>
				<verse number="23">Айтинг–чи, Худо одамларни тирилтирганда хотин қайси бирининг хотини ҳисобланади? Еттови ҳам унга уйланган эдилар–ку!</verse>
				<verse number="24">Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизлар Муқаддас Битикларни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар.</verse>
				<verse number="25">Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли осмондаги фаришталардай бўладилар.</verse>
				<verse number="26">Ўликларнинг тирилиши ҳақидаги масалага келсак: наҳотки сизлар ҳеч қачон Мусонинг китобини ўқимаган бўлсангизлар?! Ёнаётган бута тўғрисидаги парчада Худо Мусога: “Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”, — деган–ку!</verse>
				<verse number="27">Ахир, Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Сизлар ниҳоятда адашяпсизлар.</verse>
				<verse number="28">Таврот тафсирчиларидан бири уларнинг мунозара қилаётганини эшитиб, Исонинг уларга яхши жавоб бериб турганини кўрди. У Исонинг олдига келиб: — Амрларнинг энг муҳими қайси бири? — деб сўради.</verse>
				<verse number="29">Исо унга жавоб бериб деди: — Энг муҳим амр шудир: “Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худойимиздир, Эгамиз танҳодир.</verse>
				<verse number="30">Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан, кучингиз борича севинг.”</verse>
				<verse number="31">Энг муҳим амрлардан иккинчиси: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.” Булардан буюкроқ амр йўқ.</verse>
				<verse number="32">— Яхши гапирдингиз, Устоз, — деди тафсирчи Исога. — Худо танҳодир, Ундан бошқа Худо йўқ, деб тўғри айтдингиз.</verse>
				<verse number="33">Уни бутун қалбимиз, бутун идрокимиз, кучимиз борича севишимиз керак. Ўзгани ҳам ўзимизни севгандай севишимиз керак. Бу — куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар келтиришдан аълороқдир.</verse>
				<verse number="34">Исо унинг оқилона жавоб берганини кўриб: — Сен Худонинг Шоҳлигидан узоқда эмассан, — деди. Шундан кейин ҳеч ким Исога савол беришга журъат этмади.</verse>
				<verse number="35">Исо Маъбадда таълим бераётиб, шундай савол берди: — Қандай қилиб Таврот тафсирчилари МасиҳниДовуднинг ўғли дейдилар?</verse>
				<verse number="36">Довуднинг ўзи Муқаддас Руҳ илҳоми билан деганки: “Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтириб тургин.”</verse>
				<verse number="37">Демак, Довуднинг ўзи Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг ўғли бўлади?! Бир талай оломон Исони иштиёқ билан тинглар эди.</verse>
				<verse number="38">Исо халққа насиҳат қилиб, яна шундай деди: — Таврот тафсирчиларидан эҳтиёт бўлинглар! Улар узун кийимлар кийишни яхши кўрадилар, бозорларда одамлар уларга салом беришларини,</verse>
				<verse number="39">синагогаларда яхши жойларда ўтиришни, зиёфатларда тўрда ўтиришни ёқтирадилар.</verse>
				<verse number="40">Аммо бева аёлларнинг уй–жойларини тортиб оладилар, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Бундай одамлар оғирроқ жазога дучор бўладилар.</verse>
				<verse number="41">Исо Маъбад хазинаси қаршисида ўтириб, эҳсон қутисига пул солаётган одамларни кузатиб турди. Кўп бойлар анчагина пул ташладилар.</verse>
				<verse number="42">Бир камбағал бева аёл ҳам келиб, қиймати бир тийинга тўғри келадиган икки чақа ташлади.</verse>
				<verse number="43">Шунда Исо шогирдларини ёнига чақириб деди: — Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бева аёл хазинага пул ташлаганларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ ташлади.</verse>
				<verse number="44">Чунки бойларнинг ҳаммаси ўзларининг ортиқча пулларидан эҳсон қилдилар. Бу аёл эса камбағаллигига қарамасдан, ўзининг бор-йўғини, рўзғорига ишлатиладиган ҳамма пулини ташлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Исо Маъбаддан чиқиб кетаётганда шогирдларидан бири: — Устоз, қаранг, нақадар улкан тошлар, нақадар ҳашаматли бинолар! — деди.</verse>
				<verse number="2">Исо унга: — Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Буларнинг ҳаммаси шунчалик вайрон бўладики, тош устида турган тош қолмайди, — деди.</verse>
				<verse number="3">Исо Зайтун тоғида, Маъбаднинг рўпарасида ўтирган вақтда Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис Ундан алоҳида сўрадилар:</verse>
				<verse number="4">— Бизга айтинг–чи, бу айтганларингиз қачон юз беради? Тез орада содир бўлишини нимадан билсак бўлади?</verse>
				<verse number="5">Исо уларга шундай жавоб берди: “Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмасин!</verse>
				<verse number="6">Кўп кишилар ўзларини Менинг номим билан атаб: “Мен Ўшаман”, — деб кўпларни йўлдан оздирадилар.</verse>
				<verse number="7">Сизлар уруш садоларини ва узоқдан келган уруш хабарларини эшитганингизда, чўчиманглар. Булар албатта содир бўлади, аммо бу ҳали охири дегани эмас.</verse>
				<verse number="8">Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда зилзилалар, қаҳатчиликлар бўлади. Бу ҳодисалар эса бамисоли тўлғоқнинг бошланишидир.</verse>
				<verse number="9">Сизлар эса ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. Чунки сизларни маҳкамаларга топшириб, синагогаларда урадилар. Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва шоҳлар ҳузурида турғизиб қўядилар, сизлар эса Менинг шоҳидларим бўласизлар.</verse>
				<verse number="10">Аммо охират келишидан олдин, Хушхабар ҳамма халқларга эълон қилиниши лозим.</verse>
				<verse number="11">Сизларни қўлга олиб, маҳкамага топширганларда, нима айтамиз, деб олдиндан хавотир олманглар. Ўша соатда сизларга нима берилса, ўшани айтинглар. Чунки ўшанда сизлар эмас, балки Муқаддас Руҳ гапиради.</verse>
				<verse number="12">Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота–оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар.</verse>
				<verse number="13">Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача бардош берган нажот топади.”</verse>
				<verse number="14">Кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг ман этилган жойга ўрнатилганини кўрганингизда (ўқиган тушуниб олсин!), Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин.</verse>
				<verse number="15">Томнинг устида бўлганлар пастга тушиб, уйидан бирон нарса олиб келиш учун уйига киришмасин.</verse>
				<verse number="16">Далада бўлганлар эса тўнини олгани қайтиб келмасин.</verse>
				<verse number="17">У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой!</verse>
				<verse number="18">Қочишингиз қишга тўғри келмаслиги учун илтижо қилинглар.</verse>
				<verse number="19">Чунки ўша кунларда шундай азоб–уқубатлар бўладики, Худо дунёни яратганидан то ҳозиргача бундай бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди.</verse>
				<verse number="20">Агар Эгамиз ўша кунларни қисқартирмаганда эди, ҳеч бир жонзот омон қолмас эди. Лекин Худо танлаган одамлари учунгина ўша кунларни қисқартиради.</verse>
				<verse number="21">Агар ўшанда кимдир сизларга: “Масиҳ мана бу ерда” ёки: “Ана у ерда”, — деб айтса, ишонманглар.</verse>
				<verse number="22">Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни йўлдан оздириш учун аломату мўъжизалар кўрсатадилар.</verse>
				<verse number="23">Сизлар эса эҳтиёт бўлинглар. Мен ҳаммасини сизларга олдиндан айтиб қўйдим.</verse>
				<verse number="24">Аммо ўша кунларда, азоб–уқубатлардан кейин Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади.</verse>
				<verse number="25">Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.</verse>
				<verse number="26">Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли буюк қудрат ва улуғворликка бурканиб, булутларда келади.</verse>
				<verse number="27">У фаришталарини ернинг тўрт томонига юбориб, дунёнинг бир бурчагидан бошқа бурчагигача танлаган одамларини тўплаб олади.”</verse>
				<verse number="28">“Анжир дарахтидан сабоқ олинглар: унинг шохлари кўкариб барг чиқараётганда, ёз яқинлашганини биласизлар.</verse>
				<verse number="29">Шу сингари, мана бу воқеалар содир бўлганда, билингки, ўша вақт яқинлашиб қолган, остонангизга етган.</verse>
				<verse number="30">Сизларга чинини айтайин: бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади.</verse>
				<verse number="31">Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.</verse>
				<verse number="32">Ўша кун ёки соат ҳақида Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўғил ҳам, осмондаги фаришталар ҳам билмайдилар.</verse>
				<verse number="33">Эҳтиёт бўлиб, ҳушёр туринглар, чунки ўша вақт–соат қачон келишини сизлар билмайсизлар.</verse>
				<verse number="34">Бу худди сафарга жўнаган уй эгасига ўхшайди. У ўз уй–рўзғорини хизматкорларига топшириб, ҳар бирига вазифа бериб, дарвозабонга ҳушёр бўлиб туришни буюриб, жўнаб кетади.</verse>
				<verse number="35">Худди шу сингари, сизлар ҳам ҳушёр бўлиб туринглар. Чунки уй эгаси қачон келишини — кечқурунми, ярим тундами, хўрозлар қичқиргандами ёки эрталабми — сизлар билмайсизлар.</verse>
				<verse number="36">Тағин У ногаҳон келиб, сизларни ухлаб ётган ҳолда кўрмасин!</verse>
				<verse number="37">Сизларга айтганимни ҳаммага айтаман: ҳушёр бўлинглар!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Фисиҳ зиёфатига ва Хамиртурушсиз нон байрамига икки кун қолган эди. Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар.</verse>
				<verse number="2">Улар: “Биз бу ишни байрам кунлари қилмаслигимиз керак, акс ҳолда халқ ғалаён қилиши мумкин”, дедилар.</verse>
				<verse number="3">Исо Байтания қишлоғида тери касаллигига чалинган Шимўннинг уйида меҳмон бўлиб ўтирган эди. Шунда бир аёл ганчдан ясалган идишда тоза, қимматбаҳо сунбул мойи олиб келди. Идишни синдириб, мойни Исонинг бошидан қуйди.</verse>
				<verse number="4">Баъзилар бундан ғазабланиб, бир–бирига: — Мойни бундай исроф этишнинг нима кераги бор эди?!</verse>
				<verse number="5">Ахир, уни уч юз кумуш тангадан ҳам кўпроққа сотиб камбағалларга тақсимлаб бериш мумкин эди–ку! — деб аёлни қаттиқ койишди.</verse>
				<verse number="6">— Қўйинглар уни! — деди Исо. — Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун ажойиб иш қилди.</verse>
				<verse number="7">Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Истаган вақтингизда уларга ёрдам бера оласизлар. Лекин Мен сизлар билан доимо бирга бўлмайман.</verse>
				<verse number="8">Бу аёл қўлидан келганини қилди. У Менинг танамга хушбўй мой суртиб, олдиндан дафнга тайёрлади.</verse>
				<verse number="9">Сизларга чинини айтайин: Хушхабар дунёнинг қайси ерида эълон қилинмасин, бу аёл ҳам эсга олиниб, унинг қилган иши ҳақида айтилади.</verse>
				<verse number="10">Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб, Исони сизларга тутиб бераман, деди.</verse>
				<verse number="11">Бош руҳонийлар бу гапни эшитиб, жуда хурсанд бўлдилар, Яҳудога пул беришни ваъда қилдилар. Шундай қилиб, Яҳудо Исони тутиб бериш учун қулай вақтни кута бошлади.</verse>
				<verse number="12">Хамиртурушсиз нон байрамининг биринчи кунида, Фисиҳ қўзиси сўйиладиган пайтда, шогирдлар Исодан сўрадилар: — Фисиҳ таомини қаерда емоқчисиз? Биз бориб тайёргарлик кўрайлик.</verse>
				<verse number="13">Исо шогирдларидан иккитасини юбораётиб, уларга деди: — Шаҳарга боринглар, у ерда кўзада сув кўтариб кетаётган бир одамни учратасизлар. Унинг орқасидан боринглар.</verse>
				<verse number="14">У кирадиган хонадон эгасига шундай деб айтинглар: “Устозимиз шогирдлари билан Фисиҳ таомини емоқчилар. У сиздан: ‘Бизга тайёрлаб қўйилган меҳмонхона қаерда?’ деб сўраб юбордилар.”</verse>
				<verse number="15">Уй эгаси сизларга жиҳозланган, тайёрлаб қўйилган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.</verse>
				<verse number="16">Шогирдлар жўнашди. Шаҳарга кирганларида, худди Исонинг айтганини топдилар ва Фисиҳ таомини тайёрладилар.</verse>
				<verse number="17">Кеч кирганда, Исо ўн икки шогирди билан бирга у ерга келди.</verse>
				<verse number="18">Улар овқатланиб ўтирганларида Исо шундай деди: — Сизларга чинини айтайин, Мен билан таом еяётган киши Менга хиёнат қилади. У сизларнинг орангиздадир.</verse>
				<verse number="19">Шогирдлар хафа бўлиб, бирин–кетин: — Наҳотки ўша мен бўлсам? — деб Ундан сўрай бошладилар.</verse>
				<verse number="20">Исо уларга жавобан деди: — У ўн иккитангиздан биттаси, Мен билан баравар косага нонни ботирган — ўшадир.</verse>
				<verse number="21">Тўғри, Инсон Ўғли У ҳақда ёзилгандай жон беради. Лекин Инсон Ўғлини тутиб берадиган одамнинг ҳолига вой! Унинг туғилганидан кўра туғилмагани яхшироқ эди.</verse>
				<verse number="22">Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб: — Олинглар, бу Менинг танамдир, — деди.</verse>
				<verse number="23">Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб уларга узатди. Ҳаммалари ундан ичдилар.</verse>
				<verse number="24">Исо уларга деди: — Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу Аҳд кўплар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.</verse>
				<verse number="25">Сизларга чинини айтайин: Худонинг Шоҳлигида Мен янги шароб ичадиган кунгача узум неъматидан бошқа ичмайман.</verse>
				<verse number="26">Сўнг улар ҳамду сано куйлаб, Зайтун тоғи томон кетдилар.</verse>
				<verse number="27">Исо шогирдларига деди: — Ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган: “Мен чўпонни ўлдираман, Шунда қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.”</verse>
				<verse number="28">Бироқ Мен тирилганимдан кейин, сизларни Жалилада кутаман.</verse>
				<verse number="29">Бутрус Исога деди: — Сизни ҳамма ташлаб кетса ҳам, мен Сизни ташлаб кетмайман!</verse>
				<verse number="30">Исо унга: — Сенга чинини айтайин, бугун, шу кечасиёқ, хўроз икки марта қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан, — деди.</verse>
				<verse number="31">Лекин Бутрус ўз гапида қаттиқ туриб олди: — Керак бўлса, Сиз билан бирга ўламан! Аммо Сиздан асло тонмайман! — деди. Бошқа ҳамма шогирдлар ҳам шундай дейишди.</verse>
				<verse number="32">Улар Гетсемания деган жойга бордилар. Исо шогирдларига: — Мен ибодат қилаётганимда, сизлар шу ерда ўтириб туринглар, — деди.</verse>
				<verse number="33">У ёнига Бутрусни, Ёқуб ва Юҳаннони олди. Исони қайғу, ғам босиб кела бошлади.</verse>
				<verse number="34">Шогирдларига: — Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди.</verse>
				<verse number="35">Бир оз нари кетиб ерга мук тушди: “Агар иложи бўлса, бу лаҳза Мени четлаб ўтсин”, деб ибодат қилди.</verse>
				<verse number="36">Сўнг шундай деб ёлворди: “Ота! Отажон! Сен учун ҳамма нарсанинг имкони бор! Бу азоб косасини Мендан узоқлаштир. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.”</verse>
				<verse number="37">Исо қайтиб келиб, шогирдларининг ухлаб ётганини кўрди. Бутрусга деди: — Шимўн! Ухлаяпсанми? Бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмадингми?</verse>
				<verse number="38">Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушмаслик учун ибодат қилинглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир.</verse>
				<verse number="39">Исо яна бориб, ўша сўзларни айтиб ибодат қилди.</verse>
				<verse number="40">У қайтиб келиб, шогирдларининг яна ухлаб ётганини кўрди. Уларнинг кўзлари юмилиб кетаверган эди. Улар Исога нима деб айтишни билмай қолдилар.</verse>
				<verse number="41">Учинчи марта бориб келиб, Исо шогирдларига деди: — Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Бўлди, вақт–соати келди! Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти.</verse>
				<verse number="42">Туринглар, кетайлик! Ана, Менга хоинлик қилувчи келяпти!</verse>
				<verse number="43">Исо ҳали гапириб бўлмасидан, тўсатдан Яҳудо келиб қолди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, унинг ёнида қилич ва таёқ ушлаган оломон бор эди. Бу оломонни бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва оқсоқоллар юборган эдилар.</verse>
				<verse number="44">Хоин Яҳудо оломон билан тил бириктириб, шундай деганди: “Мен кимни ўпсам, У ўша Кишидир. Уни қўлга олинглар, қўриқлаб, олиб кетинглар.”</verse>
				<verse number="45">Яҳудо тўппа–тўғри Исонинг олдига бориб: — Устоз! — деб Уни ўпди.</verse>
				<verse number="46">Шу заҳотиёқ одамлар Исони ушлаб, қўлга олдилар.</verse>
				<verse number="47">Ўша ерда турганлардан бири қиличини қинидан суғурди–да, олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, қулоғини кесиб ташлади.</verse>
				<verse number="48">Исо уларга деди: — Сизлар Мени қўлга олиш учун қўзғолончига қарши чиққандек қиличу таёқлар билан қуролланиб келибсизлар.</verse>
				<verse number="49">Мен ҳар куни Маъбадда сизнинг орангизда эдим, таълим берардим. Сизлар ўшанда Мени қўлга олмадингизлар. Аммо булар Муқаддас Битикларда айтилганлар бажо бўлиши учун рўй берди.</verse>
				<verse number="50">Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони ташлаб, қочиб кетишди.</verse>
				<verse number="51">Бир ёш йигит Исога эргашиб кетаётган эди. У зиғир матога ўраниб олган, бошқа кийими йўқ эди. Одамлар ўша йигитни ҳам ушлаган эдилар,</verse>
				<verse number="52">у зиғир матосини ташлаб, яланғоч ҳолича қочиб кетди.</verse>
				<verse number="53">Исони олий руҳонийнинг олдига олиб келдилар. Бош руҳонийлар, оқсоқоллар ва Таврот тафсирчиларининг ҳаммаси йиғилган эдилар.</verse>
				<verse number="54">Бутрус эса Исонинг орқасидан масофа сақлаб эргашиб келиб, олий руҳонийнинг ҳовлисига кирди. У соқчилар билан бирга олов ёнида ўтириб, исинди.</verse>
				<verse number="55">Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар, лекин тополмасдилар.</verse>
				<verse number="56">Кўп одамлар Унга қарши сохта гувоҳлик бераётган бўлсалар–да, аммо берган гувоҳликлари бир–бирига мос келмас эди.</verse>
				<verse number="57">Сохта гувоҳлардан баъзилари сўзга чиқиб шундай дер эдилар:</verse>
				<verse number="58">— У: “Инсон қўли билан қурилган бу Маъбадни Мен бузиб ташлайман–у, уч кунда инсон қўлларисиз, бошқа бир Маъбадни тиклайман”, — деганини эшитган эдик.</verse>
				<verse number="59">Лекин бу хусусда ҳам гувоҳларнинг берган маълумотлари бир–бирига мос келмас эди.</verse>
				<verse number="60">Бундан кейин олий руҳоний олдинга чиқиб, Исога: — Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди.</verse>
				<verse number="61">Исо эса индамади, ҳеч жавоб қайтармади. Олий руҳоний яна Ундан сўради: — Муборак Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан?</verse>
				<verse number="62">Исо деди: — Мен Ўшаман. Сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар.</verse>
				<verse number="63">Шундан кейин олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб деди: — Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?!</verse>
				<verse number="64">Унинг куфр кетганини ўзларингиз эшитдингизлар. Сизларнинг қарорингиз қандай? Ҳаммалари Уни ўлимга лойиқ деб топишди.</verse>
				<verse number="65">Баъзилар Унга тупуришди. Унинг юз–кўзини боғлаб, муштлашди: “Пайғамбар, қани топ–чи, Сени ким урди экан?” деб айтишди. Соқчилар ҳам Уни олиб кетиб, урдилар.</verse>
				<verse number="66">Бутрус пастдаги ҳовлида экан, олий руҳонийнинг бир чўриси келиб қолди.</verse>
				<verse number="67">Исиниб турган Бутрусни кўриб, унга тикилиб қаради–да: — Сиз ҳам ўша Носиралик Исо билан бирга эдингиз–ку! — деди.</verse>
				<verse number="68">Лекин Бутрус инкор этиб: — Нима деяпсан ўзи, тушунмаяпман, — деди–ю, бошқа ёққа, ташқи ҳовлига чиқиб кетди. Шу пайт хўроз қичқирди.</verse>
				<verse number="69">Чўри уни яна учратиб, у ерда турганларга: — Бу одам ўшалардан бири, — деб яна айтди.</verse>
				<verse number="70">Бутрус яна инкор этди. Бир оздан кейин у ерда турганлар яна Бутрусга гапира бошлашди: — Сен Жалилаликсан–ку! Ўшалардан бири эканлигинг аниқ.</verse>
				<verse number="71">— Худо урсин! Сизлар айтаётган бу Одамни мен танимайман! — деб қасам ичди Бутрус.</verse>
				<verse number="72">Нақ шу пайт хўроз иккинчи марта қичқирди. Исонинг: “Хўроз икки марта қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан”, — деган сўзи Бутруснинг эсига тушиб кетди. У чидолмай йиғлаб юборди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Тонг отар–отмас, бош руҳонийлар, оқсоқоллар, Таврот тафсирчилари ва Олий кенгашнинг қолган аъзолари бир қарорга келишди. Улар Исони боғлатиб, Пилатга олиб бориб топширишди.</verse>
				<verse number="2">Пилат Исодан: — Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради. — Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.</verse>
				<verse number="3">Бош руҳонийлар Уни кўп масалада айблаётган эдилар.</verse>
				<verse number="4">Пилат яна Унга: — Сен ҳеч нарсага жавоб бермайсанми? Кўряпсан–ку, улар Сени кўп жиноятларда айблашяпти! — деди.</verse>
				<verse number="5">Лекин Исо бошқа ҳеч жавоб бермади. Пилат бунга қойил қолди.</verse>
				<verse number="6">Ҳар Фисиҳ байрамида Пилат халқнинг илтимосига биноан бир маҳбусни озод қилар эди.</verse>
				<verse number="7">Исён вақтида қотиллик қилган Барабба исмли бир киши ўз шериклари билан ўшанда қамоқда эди.</verse>
				<verse number="8">Халқ яна келиб, Пилатдан одатдагидай бир маҳбусни озод қилишни сўрай бошлади.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">Бош руҳонийлар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини билган Пилат оломондан: — Сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми? — деб сўради.</verse>
				<verse number="11">Аммо бош руҳонийлар: “Унинг ўрнига Бараббани озод қилишни Пилатдан сўранглар”, деб оломонни қўзғадилар.</verse>
				<verse number="12">Пилат уларга яна деди: — Айтинглар хоҳишингизни! Сизлар “Яҳудийлар Шоҳи” деб атайдиган Кишини нима қилай?</verse>
				<verse number="13">— Хочга михлансин! — деб шовқин солди оломон.</verse>
				<verse number="14">Пилат улардан: — Нимага? У нима ёмонлик қилди? — деб сўради. Лекин оломон: — Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди.</verse>
				<verse number="15">Шундан кейин Пилат халқни мамнун қилай, деб Бараббани озод этди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.</verse>
				<verse number="16">Аскарлар Исони ҳукумат саройининг ҳовлисига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди.</verse>
				<verse number="17">Унга сафсар тўн кийдиришди ва тиканлардан тож ўриб бошига қўйишди.</verse>
				<verse number="18">— Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи! — деб Уни қутлай бошлашди.</verse>
				<verse number="19">Қамиш билан Унинг бошига қайта–қайта уриб, тупуришди. Унинг олдида тиз чўкиб, таъзим қилишди.</verse>
				<verse number="20">Уни шундай масхара қилганларидан кейин, устидан сафсар тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди. Сўнг Уни хочга михлаш учун олиб кетишди.</verse>
				<verse number="21">Аскарлар йўлда Шимўн деган одамни учратиб қолдилар. У даладан қайтиб келаётган эди. Улар Шимўнни Исонинг хочини кўтариб боришга мажбур қилдилар. Шимўн Киринеялик бўлиб, Искандар ва Руфуснинг отаси эди.</verse>
				<verse number="22">Аскарлар Исони Гўлгота деган жойга олиб келишди. Гўлгота “Бош суяги” маъносини беради.</verse>
				<verse number="23">Исогамирра аралаштирилган шароб беришди, лекин У ичмади.</verse>
				<verse number="24">Бундан сўнг Исони хочга михлаб қўйишди. Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади, деб қуръа ташлашди.</verse>
				<verse number="25">Уни хочга михлаганларида эрталаб соат тўққиз эди.</verse>
				<verse number="26">Бош томонида “Яҳудийларнинг Шоҳи”, деган Унинг айбини кўрсатувчи ёзув бор эди.</verse>
				<verse number="27">Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаган эдилар. Уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, иккинчиси эса чап томонида эди.</verse>
				<verse number="28">***</verse>
				<verse number="29">Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди: — Эй Маъбадни бузиб, уч кун ичида тиклайдиган!</verse>
				<verse number="30">Ўзингни Ўзинг қутқариб, хочдан тушиб кўр–чи!</verse>
				<verse number="31">Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди. Улар бир–бирига: — У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди!</verse>
				<verse number="32">Исроилнинг Шоҳи Масиҳ энди хочдан тушсин, токи биз буни кўриб Унга ишонайлик! — дейишарди. Исо билан бирга хочга михланганлар ҳам Уни ҳақоратлар эдилар.</verse>
				<verse number="33">Туш пайти бутун юртни зулмат қоплади. Соат учга қадар ҳамма ёқ зулматга чўмди.</verse>
				<verse number="34">Соат учда Исо баланд овоз билан: — Элоҳи, Элоҳи, ламо шавақтани? — деб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!” — демакдир.</verse>
				<verse number="35">У ерда турган баъзилар буни эшитиб: — Қаранг, У Илёсни чақиряпти, — дейишди.</verse>
				<verse number="36">Шунда бир одам югуриб бориб, шимгични арзон шаробга ботириб, қамишнинг учига илиб қўйди–да, Исога ичиш учун узатди. Сўнг деди: — Қани кўрайлик–чи, Илёс келиб, Уни хочдан туширармикан?</verse>
				<verse number="37">Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди–ю, жон берди.</verse>
				<verse number="38">Шу заҳоти Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди.</verse>
				<verse number="39">Исонинг қаршисида турган юзбоши Унинг шу тарзда жон берганини кўриб: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли экан! — деди.</verse>
				<verse number="40">У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида Магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар.</verse>
				<verse number="41">Исо Жалилада эканлигида, улар Унга хизмат қилиб, эргашиб келган эдилар. У ерда Исо билан бирга Қуддусга келган бошқа кўп аёллар ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="42">Жума куни кеч киришига оз қолган, Шаббат кунига тайёргарлик қилиш вақти тугаётган эди.</verse>
				<verse number="43">Шунда Олий кенгашнинг обрўли аъзоси, Худо Шоҳлигини кутиб юрган Ариматеялик Юсуф журъат этиб, Пилатнинг ҳузурига борди ва Исонинг жасадини сўради.</verse>
				<verse number="44">Пилат Исонинг дарров ўлганига ҳайрон бўлди. Юзбошини чақириб: — Унинг жони узилиб бўлдими? — деб сўради.</verse>
				<verse number="45">Пилат Исонинг ўлганини юзбошидан билиб олгач, Унинг жасадини Юсуфга берди.</verse>
				<verse number="46">Юсуф зиғир мато сотиб олди. Жасадни хочдан тушириб олиб, зиғир мато билан кафанлади. Жасадни қояда ўйилган қабрга қўйди. Кейин қабрнинг оғзига бир тошни юмалатиб келтириб, қўйиб кетди.</verse>
				<verse number="47">Исонинг жасади қаерга дафн қилинганини Магдалалик Марям билан Юсуфнинг онаси Марям кўрди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Шаббат куни тугагач, Магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям ва Саломия Исонинг жасадига суртиш учун хушбўй мойлар сотиб олдилар.</verse>
				<verse number="2">Якшанба куни жуда барвақт туриб, тонг ёришганда қабрга бордилар.</verse>
				<verse number="3">Улар бир–бирига: — Қабр оғзидаги тошни биз учун ким ағдариб берар экан–а? — деб айтишарди.</verse>
				<verse number="4">Қабрга етиб келганларида қарашса, тош аллақачон ағдарилган экан. Тош жуда катта эди.</verse>
				<verse number="5">Улар қабр ичига кириб, ўнг томонда ўтирган оқ либосли бир йигитни кўрдилар–у, чўчиб кетдилар.</verse>
				<verse number="6">Йигит уларга: — Қўрқманглар! — деди. — Сизлар хочга михланган Носиралик Исони излаяпсизлар. Исо тирилди! У бу ерда йўқ. Мана Унинг қўйилган жойи!</verse>
				<verse number="7">Энди бориб, Унинг шогирдлари ва Бутрусга: “Исо сизларни Жалилада кутяпти. Ўзи сизларга айтганидек, Уни ўша ерда кўрасизлар”, деб айтинглар.</verse>
				<verse number="8">Даҳшатга тушиб, қалтираган аёллар қабрдан чиқиб, қочдилар. Улар қўрққанларидан ҳеч кимга бирон нарса айтмадилар.</verse>
				<verse number="9">Якшанба куни эрта саҳарда тирилган Исо биринчи бўлиб Магдалалик Марямга зоҳир бўлди. У бу аёлдан еттита жинни қувиб чиқарган эди.</verse>
				<verse number="10">Марям бориб, Исонинг аза тутиб йиғлаётган шогирдларига хабар етказди.</verse>
				<verse number="11">Бироқ улар Исонинг тирик эканлигини ва Марям Уни кўрганлигини эшитсалар ҳам, ишонмадилар.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин Исо йўлда бир қишлоқ томон кетаётган иккита шогирдига бошқачароқ қиёфада кўринди.</verse>
				<verse number="13">Улар эса қайтиб келиб, бошқаларга хабар етказишди, лекин уларга ҳам ишонмадилар.</verse>
				<verse number="14">Ниҳоят, Исо Ўзининг еб–ичиб ўтирган ўн бир шогирдига зоҳир бўлди. Исо шогирдларини имонлари заифлиги ва қайсарлиги учун койиди, чунки улар Исони тирилган ҳолда кўрган одамларга ишонмаган эдилар.</verse>
				<verse number="15">Исо шогирдларига деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Хушхабарни эълон қилинглар.</verse>
				<verse number="16">Кимки Хушхабарга ишониб, сувга чўмдирилса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади.</verse>
				<verse number="17">Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар.</verse>
				<verse number="18">Қўлларига илон олсалар ҳам, заҳар ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади.”</verse>
				<verse number="19">Раббимиз Исо шогирдларига буларни айтиб бўлгач, осмонга кўтарилди. У Худонинг ўнг томонига ўтирди.</verse>
				<verse number="20">Шогирдлар эса кетиб, ҳамма ёқда Хушхабарни ваъз қилиб юрдилар. Раббимиз шогирдларига куч ато қилиб, аломатлар орқали уларнинг сўзларини тасдиқлар эди.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="42">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Ҳурматли Теофил! Ўзингизга маълумки, кўп одамлар орамизда Худонинг қилган ишлари тафсилотини ёзишга киришганлар.</verse>
				<verse number="2">Бу воқеаларни ёзишда улар бўлиб ўтган ҳодисаларни бошидан кўрган ва уларни бизга етказган одамларнинг сўзларини асос қилиб олганлар.</verse>
				<verse number="3">Шунинг учун, мен ҳам ҳаммасини бошидан синчиклаб текширганимдан кейингина, бу воқеаларнинг тафсилотини тартиб билан сизга ёзиб беришга қарор қилдим,</verse>
				<verse number="4">токи сизга ўргатилган таълимотнинг ҳақиқийлигига ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.</verse>
				<verse number="5">Яҳудия шоҳи Ҳирод даврида Закариё деган бир руҳоний бор эди. У Абиё уруғидан келиб чиққанди, xотини Элизабет эса Ҳорун наслидан эди.</verse>
				<verse number="6">Иккови ҳам Худо олдида солиҳ бўлиб, Эгамизнинг амру фармонларига беками–кўст риоя қилишарди.</verse>
				<verse number="7">Элизабет бепушт бўлгани учун, уларнинг фарзанди йўқ эди. Бунинг устига иккови ҳам кексайиб қолган эдилар.</verse>
				<verse number="8">Закариёнинг руҳонийлар бўлинмаси Маъбадда навбатчилик қилаётган кунларнинг бирида, Закариё Худонинг ҳузурида руҳонийлик вазифасини бажараётган эди.</verse>
				<verse number="9">Руҳонийларнинг одати бўйича, Эгамизнинг Маъбадига кириб хушбўй тутатқилар тутатиш қуръаси унга тушганди.</verse>
				<verse number="10">Тутатқи тутатиш вақтида катта бир оломон ташқарида ибодат қилаётган эди.</verse>
				<verse number="11">Шу пайт Эгамизнинг бир фариштаси Закариёга зоҳир бўлди. Фаришта тутатқи қурбонгоҳининг ўнг томонида турарди.</verse>
				<verse number="12">Закариё уни кўриб, қўрққанидан ўзини йўқотиб қўйди.</verse>
				<verse number="13">Фаришта унга деди: — Закариё, қўрқма, сенинг илтижоларинг ижобат бўлди. Хотининг Элизабет сенга бир ўғил туғиб беради. Унинг исмини Яҳё қўясан.</verse>
				<verse number="14">У сенга шодлик ва қувонч келтиради, унинг туғилганидан кўпчилик хурсанд бўлади.</verse>
				<verse number="15">У Эгамиз назарида улуғ бўлади, шаробу ўткир ичимликларни оғзига олмайди. Онасининг қорнидаёқ Муқаддас Руҳга тўлади.</verse>
				<verse number="16">Исроил халқидан бўлган кўпларни у Эгаси Худога қайтаради.</verse>
				<verse number="17">У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудратига тўлиб, РаббимизМасиҳдан олдин келади. Раббимизга тайёр бир халқни тақдим қилиш учун, оталарнинг юракларини фарзандларига мойил қилади, итоатсизларнинг фикрини солиҳлар донолиги томон буради.</verse>
				<verse number="18">Закариё фариштага деди: — Мен бунга қандай амин бўламан? Ахир, мен кексайиб қолганман, хотиним ҳам қариб қолган бўлса?</verse>
				<verse number="19">Фаришта унга шундай жавоб берди: — Мен Худонинг ҳузурида турадиган Жаброилман. Сен билан гаплашгани, сенга бу Хушхабарни эълон қилгани юборилганман.</verse>
				<verse number="20">Сенга айтганларим ўз вақтида бажо бўлади. Аммо менинг сўзларимга ишонмаганинг учун тилдан қоласан. Айтганларим бажо бўлмагунча, гапиролмайсан.</verse>
				<verse number="21">Шу орада Закариёни кутиб турган халқ унинг Маъбадда имиллаб қолганига ҳайрон бўлди.</verse>
				<verse number="22">Ниҳоят, Закариё ташқарига чиқди, аммо сўзламоққа тили айланмади. Халқ унинг Маъбадда ваҳий кўрганлигини тушунди. Закариё соқов бўлиб қолгани учун халқ билан имо–ишоралар орқали сўзлашишга мажбур бўлди.</verse>
				<verse number="23">Маъбаддаги хизмат муддати тугагач, Закариё уйига қайтиб борди.</verse>
				<verse number="24">Орадан кўп ўтмай, хотини Элизабет ҳомиладор бўлди. У дастлабки беш ой давомида уйидан чиқмай юрди. У шундай дерди:</verse>
				<verse number="25">“Буни мен учун Эгам қилди. У менга марҳамат кўрсатиб, халқ орасида мени шармандаликдан қутқарди.”</verse>
				<verse number="26">Элизабетнинг ҳомиласи олти ойлик бўлганда, Худо фаришта Жаброилни Жалиланинг Носира деган шаҳрига,</verse>
				<verse number="27">Довуд авлодидан Юсуф исмли йигитга унаштирилган бир қизга юборди. Қизнинг оти Марям эди.</verse>
				<verse number="28">Фаришта унинг олдига бориб: — Салом, эй Худо ёрлақаган қиз! Эгамиз сен биландир, — деди.</verse>
				<verse number="29">Марям фариштанинг сўзларидан саросимага тушди. “Бундай саломлашув нимани билдирар экан?” деб ўйланиб қолди.</verse>
				<verse number="30">Фаришта унга деди: — Марям, қўрқма, сен Худодан иноят топдинг.</verse>
				<verse number="31">Сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. Унинг исмини Исо қўясан.</verse>
				<verse number="32">У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради.</verse>
				<verse number="33">У то абад Ёқуб насли устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди.</verse>
				<verse number="34">— Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади? — деб сўради фариштадан Марям.</verse>
				<verse number="35">Фаришта жавоб берди: — МуқаддасРуҳ сени қамраб олади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу боис туғадиган Ўғлинг муқаддас бўлади, У Худонинг Ўғли деб аталади.</verse>
				<verse number="36">Мана, қариндошинг Элизабет ҳам қарилигида ҳомиладор бўлди, у ўғил туғади. Ҳомиласи олти ойлик. Одамлар эса уни бепушт деб айтардилар.</verse>
				<verse number="37">Худо учун имконсиз нарса йўқ!</verse>
				<verse number="38">— Мен Эгамнинг бандасиман. Ҳаммаси сен айтгандай бўлсин, — деб жавоб берди Марям. Шундан кейин фаришта кетди.</verse>
				<verse number="39">Кўп ўтмай Марям шошилганича Яҳудия қирларидаги шаҳарга йўл олди.</verse>
				<verse number="40">У Закариёнинг уйига кириб, Элизабет билан саломлашди.</verse>
				<verse number="41">Элизабет Марямнинг саломини эшитгани заҳоти қорнидаги боласи ўйноқлаб кетди. Элизабет Муқаддас Руҳга тўлиб,</verse>
				<verse number="42">баланд овозда шундай хитоб қилди: — Сен аёллар ичра мубораксан, қорнингдаги бола ҳам муборакдир!</verse>
				<verse number="43">Мен ким бўлибманки, Раббим Масиҳнинг онаси менинг ҳузуримга келибди!</verse>
				<verse number="44">Сенинг саломинг қулоғимга етиши биланоқ, қорнимдаги бола қувончдан ўйноқлаб кетди.</verse>
				<verse number="45">Нақадар бахтлисан! Чунки Эгамиз айтганларини амалга оширишига сен ишондинг.</verse>
				<verse number="46">Марям шундай деди: “Бутун вужудим билан Эгамни улуғлайман,</verse>
				<verse number="47">Нажоткорим Худодан кўнглим шод–хуррам.</verse>
				<verse number="48">Ахир, У мендай арзимас бандасига назар солди. Жамики насллар энди мени бахтли деб айтади.</verse>
				<verse number="49">Зотан, Қодир Худо мен учун буюк ишлар қилди, Муқаддасдир Унинг номи.</verse>
				<verse number="50">Ундан қўрққанларга У насллар оша марҳамат қилади.</verse>
				<verse number="51">У Ўзининг қудратини кўрсатди, Юраги такаббурларни тўзғитиб ташлади.</verse>
				<verse number="52">Ҳукмдорларни тахтларидан туширди, Фақирларни эса юксалтирди.</verse>
				<verse number="53">Очларни неъматлар ила тўйдирди, Бойларни эса қуруқ жўнатди.</verse>
				<verse number="54">null</verse>
				<verse number="55">Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.”</verse>
				<verse number="56">Шундай қилиб, Марям Элизабетникида уч ойча қолди, кейин уйига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="57">Элизабетнинг ой–куни етиб, ўғил туғди.</verse>
				<verse number="58">Қўни–қўшни ва қариндошлари Эгамизнинг унга кўрсатган буюк марҳаматини эшитиб, у билан бирга қувонишди.</verse>
				<verse number="59">Улар саккизинчи куни боланинг суннатига келишди. Унга Закариё, деб отасининг исмини қўймоқчи бўлишди.</verse>
				<verse number="60">Бунга боланинг онаси эътироз билдириб: — Йўқ, исмини Яҳё қўямиз, — деди.</verse>
				<verse number="61">Лекин бошқалар: — Қариндош–уруғинг орасида бу исм билан аталган ҳеч ким йўқ–ку, — дейишди унга.</verse>
				<verse number="62">Шу пайт отасига имо–ишора қилиб, ундан болага қандай исм қўймоқчи эканлигини сўрашди.</verse>
				<verse number="63">Закариё имо–ишора орқали бир тахтача сўради ва: “Унинг исми Яҳё бўлади”, — деб ёзди. Ҳамма ҳайрон қолди.</verse>
				<verse number="64">Шу пайт Закариё яна тилга кириб, гапира бошлади ва Худога ҳамду сано айтди.</verse>
				<verse number="65">Ҳамма қўшнилари ҳайратда қолди, бутун Яҳудия қирларида бу воқеа овоза бўлиб кетди.</verse>
				<verse number="66">Бу ҳақда эшитганларнинг ҳаммаси: “Ажабо, бу бола ким бўларкин?” — дея мулоҳаза қилишарди. Чунки Эгамизнинг қудрати унда намоён эди.</verse>
				<verse number="67">Чақалоқнинг отаси Закариё Муқаддас Руҳга тўлиб, башорат қила бошлади:</verse>
				<verse number="68">“Исроилнинг Худоси Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бизга ёрдамга келди, Ўз халқини асоратдан халос қилди.</verse>
				<verse number="69">null</verse>
				<verse number="70">Азалдан бизга ваъда бергандай, Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай, Қули Довуд хонадонидан Бизга қудратли Нажоткорни юборди.</verse>
				<verse number="71">Токи У бизни душманларимиздан қутқарсин, Биздан нафратланадиганларнинг ҳаммасидан халос этсин.</verse>
				<verse number="72">Шундай қилиб, Худо ота–боболаримизга илтифот айлади, Муқаддас аҳдини ёдида тутди.</verse>
				<verse number="73">Отамиз Иброҳимга берган ўша қасамёдига кўра,</verse>
				<verse number="74">У бизни ёвларимиз қўлидан қутқарди, Энди биз Унга қўрқмасдан хизмат қила оламиз.</verse>
				<verse number="75">Бутун умримиз давомида Унинг олдида муқаддас ва солиҳ бўла оламиз.</verse>
				<verse number="76">Сен ҳам, болажоним, Худойи Таолонинг пайғамбари деб аталасан. Зеро, сен Раббимиз Масиҳдан олдин юрасан, У юрадиган йўлни ҳозирлайсан.</verse>
				<verse number="77">Халқига нажот топишларини эълон қиласан, Худо уларнинг гуноҳларини кечиришини айтасан.</verse>
				<verse number="78">Зеро, Худойимиз меҳр–шафқатга бой, У самодан бизга уфқ нурини сочади.</verse>
				<verse number="79">Зулматда, ўлим соясида ўтирганларни ёритади, Тинчликка олиб борадиган йўлни бизга кўрсатади.”</verse>
				<verse number="80">Бола улғайиб, руҳан кучайди. Исроил халқига хизмат қиладиган вақти келмагунча, саҳрода яшади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ўша кунларда Қайсар Август бутун Рим империясидаги аҳоли рўйхатга олинсин, деган фармон чиқарди.</verse>
				<verse number="2">Бу илк аҳоли рўйхати бўлиб, Сурияда Квириний ҳоким бўлганда ўтказилди.</verse>
				<verse number="3">Рўйхатдан ўтиш учун ҳамма ўз шаҳрига борди.</verse>
				<verse number="4">Юсуф ҳам Жалиладаги Носира шаҳридан Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳрига йўл олди. Бу шаҳар Довуд шаҳри эди. Юсуф Довуд хонадонидан, унинг наслидан эди.</verse>
				<verse number="5">Юсуф рўйхатдан ўтгани Марямни ҳам ўзи билан олиб кетди. Марям Юсуфга унаштирилган бўлиб, фарзанд кутаётган эди.</verse>
				<verse number="6">Улар ўша ерда бўлганларида Марямнинг ой–куни тўлди.</verse>
				<verse number="7">У ўзининг тўнғич ўғлини туғди. Уни йўргаклаб, охурга ётқизиб қўйди, чунки меҳмонхонада уларга жой йўқ эди.</verse>
				<verse number="8">Байтлаҳм яқинида чўпонлар бор эди. Улар тунда яйловдаги сурувини қўриқлаш учун далада ётиб қолган эдилар.</verse>
				<verse number="9">Уларнинг қаршисида Эгамизнинг бир фариштаси пайдо бўлди, Эгамизнинг улуғворлиги уларнинг атрофини ёритиб юборди. Чўпонлар қаттиқ ваҳимага тушдилар.</verse>
				<verse number="10">Аммо фаришта уларга шундай деди: — Қўрқманглар! Мен сизларга Хушхабар олиб келдим. Бу хабар ҳаммага буюк қувонч келтиради.</verse>
				<verse number="11">Бугун Довудлар шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир.</verse>
				<verse number="12">Мана, сизларга Унинг белгиси: охурда ётган, йўргакланган чақалоқни топасизлар.</verse>
				<verse number="13">Бирдан фариштанинг ёнида само лашкари бўлмиш сон–саноқсиз фаришталар пайдо бўлди. Улар Худога ҳамду сано айтишарди:</verse>
				<verse number="14">“Фалак тоқидаги Худога шарафлар бўлсин, Худодан марҳамат топган ердаги бандаларга тинчлик келсин!”</verse>
				<verse number="15">Фаришталар чўпонлар олдидан осмонга қўтарилган замон, чўпонлар бир–бирига дедилар: — Қани, Байтлаҳмга борайлик! Эгамиз бизга айтган воқеа юз берганини кўрайлик!</verse>
				<verse number="16">Улар шоша–пиша бордилар, Марям, Юсуф ва охурда ётган чақалоқни кўрдилар.</verse>
				<verse number="17">Улар чақалоқни кўриб, фаришта бу чақалоқ тўғрисида нималар айтганини гапириб бердилар.</verse>
				<verse number="18">Чўпонларнинг гапини эшитганларнинг ҳаммаси ҳайратга тушди.</verse>
				<verse number="19">Марям эса бу сўзларнинг барини дилига тугиб олиб, чуқур ўйлаб юрди.</verse>
				<verse number="20">Чўпонлар қайтиб кетаётиб, Худони улуғлаб, Унга ҳамду санолар айтдилар. Чунки эшитган ва кўрганларининг ҳаммаси худди фаришта айтганидай содир бўлганди.</verse>
				<verse number="21">Орадан саккиз кун ўтди. Чақалоқни суннат қиладиган пайт келди. Унга Исо деб исм қўйдилар. Исо она қорнида пайдо бўлмасдан олдин, фаришта Унга шу исмни берган эди.</verse>
				<verse number="22">null</verse>
				<verse number="23">null</verse>
				<verse number="24">Марям, Тавротга кўра, тозаланиш кунларига риоя қилди. Бу муддат тугагач, Марям билан Юсуф Қуддусга бордилар. У ерда покланиш қурбонлигини келтириб, Эгамизнинг қонунидаги “иккита каптар ёки иккита мусича келтирилсин”, деган амрни бажардилар. Улар болани ҳам Эгамизга тақдим қилмоқчи бўлиб, уни ўзлари билан Қуддусга олиб борган эдилар. Чунки Эгамизнинг қонунида: “Ҳар бир тўнғич ўғил Эгамизга бағишланиши керак”, деб ёзилган.</verse>
				<verse number="25">Ўша пайтда Қуддусда Шимўн деган бир одам бор эди. У солиҳ, тақводор одам бўлиб, Исроилнинг нажот топишини интизор бўлиб кутар эди. Муқаддас Руҳ унга ёр эди.</verse>
				<verse number="26">МуқаддасРуҳ унга: “Эгамиз ваъда қилган Масиҳни сен кўрмагунингча, ўлмайсан”, деб аён қилган эди.</verse>
				<verse number="27">Шундай қилиб, Шимўн Муқаддас Руҳ бошчилигида Маъбадга борди. Исонинг ота–онаси қонунда буюрилган маросимни бажариш учун, чақалоқни Маъбад ҳовлисига олиб кирдилар.</verse>
				<verse number="28">Шунда Шимўн чақалоқни қўлига олиб, Худога ҳамду сано айтди:</verse>
				<verse number="29">“Эй Эгам, ваъдангни Сен бажо айладинг, Энди тинчгина ўлишга рози бу қулинг.</verse>
				<verse number="30">Зеро, ўз кўзим ила кўрдим Қутқарувчини,</verse>
				<verse number="31">Барча эллар олдида ҳозирлаган нажотингни.</verse>
				<verse number="32">Ғайрияҳудийларга аён бўладиган нурдир У, Халқинг Исроилнинг шуҳратидир У.</verse>
				<verse number="33">Юсуф ҳам, Марям ҳам Исо ҳақида айтилган бу сўзлардан ҳайратга тушдилар.</verse>
				<verse number="34">Шимўн уларни дуо қилиб, Исонинг онаси Марямга деди: — Мана шу гўдак Исроилда кўп одамларнинг қулашига ва юксалишига сабабчи бўлади. У Худодан аломат бўлади, Уни кўплар рад этади.</verse>
				<verse number="35">Натижада кўпларнинг сирли фикрлари ошкор бўлади. Сенинг қалбингга ҳам қилич санчилади.</verse>
				<verse number="36">У ерда Ханна исмли кекса бир пайғамбар аёл ҳам бор эди. У Ошер қабиласидан Пануил деган одамнинг қизи эди. У турмушга чиқиб, эри билан етти йил яшади.</verse>
				<verse number="37">Сўнг бева қолган эди. У саксон тўрт йил давомида бева бўлиб, ҳеч қачон Маъбадни тарк этмасди. Рўза тутиб, ибодат қилиб, кечаю кундуз Худога сажда қиларди.</verse>
				<verse number="38">Шимўн Марям ва Юсуфга гапириб турган пайтда Ханна уларга яқинлашиб, Худога шукроналар айтди. У Қуддуснинг озод қилинишини интизорлик билан кутганларнинг ҳаммасига бу бола ҳақида сўзлай бошлади.</verse>
				<verse number="39">Юсуф билан Марям Эгамизнинг қонунидаги ҳамма талабларни бажарганларидан кейин, Жалилага, ўз шаҳри Носирага қайтиб бордилар.</verse>
				<verse number="40">Бола улғайиб, кучга ва доноликка тўлиб борарди. У Худонинг инояти остида эди.</verse>
				<verse number="41">Исонинг ота–онаси ҳар йили Фисиҳ байрамида Қуддусга борар эдилар.</verse>
				<verse number="42">Исо ўн икки ёшда бўлганда, улар яна одатдагидай байрам қилиш учун Қуддусга бордилар.</verse>
				<verse number="43">Байрамдан кейин улар уйга қайтар эканлар, ўсмир Исо Қуддусда қолди. Ота–онаси эса бундан бехабар эди.</verse>
				<verse number="44">Улар “Исо йўловчилар орасида келяпти”, деб ўйлашди. Бир кун йўл босганларидан кейин, Исони қариндош–уруғлари ва таниш–билишлари орасидан қидира бошладилар.</verse>
				<verse number="45">Уни топа олмаганларидан кейин, Қуддусга қайтиб, Исони ўша ердан қидирдилар.</verse>
				<verse number="46">Уч кундан сўнг Уни Маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтирарди, уларнинг гапларига қулоқ солиб, саволлар берарди.</verse>
				<verse number="47">Исонинг гапларини эшитганларнинг ҳаммаси Унинг фаҳм–идрокига ва бераётган жавобларига ҳайрон қолардилар.</verse>
				<verse number="48">Ота–онаси Уни кўриб, ажабландилар. Онаси Унга деди: — Ўғлим, бу нима қилганинг? Отанг икковимиз Сени қидиравериб адойи тамом бўлдик–ку!</verse>
				<verse number="49">— Нега Мени қидирдингизлар? — деди Исо. — Мен Отамнинг уйида бўлишим кераклигини наҳотки билмаган бўлсангизлар?!</verse>
				<verse number="50">Аммо улар Исонинг айтган гапини тушунмадилар.</verse>
				<verse number="51">Исо улар билан Носирага қайтиб кетди. Доим ота–онасига итоат қилди. Онаси эса бу гапларнинг ҳаммасини дилига тугиб қўйди.</verse>
				<verse number="52">Исо улғайиб, йиллар ўтган сари доно бўлиб борарди. У Худонинг ҳам, одамларнинг ҳам меҳрини қозонарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Қайсар Тибериус ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили эди. ЯҳудиядаПўнтий Пилат Римлик ҳоким эди. Жалилада Ҳирод, Итурея билан Трахонит вилоятларида Ҳироднинг укаси Филип, Авилина вилоятида Лисаний ҳукмронлик қилар,</verse>
				<verse number="2">Ҳанан ва Каяфа эса олий руҳоний эдилар. Ўша вақтда саҳрода яшаётган Закариёнинг ўғли Яҳёга Худонинг сўзи келди.</verse>
				<verse number="3">У Иордан дарёси атрофидаги ерларни кезиб, одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қиларди.</verse>
				<verse number="4">Шу тариқа Ишаё пайғамбар ўз китобида ёзган қуйидагича башорати амалга ошди: “Саҳрода бир овоз янграмоқда: Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!”</verse>
				<verse number="5">Ҳар бир жарлик тўлдирилади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Қинғир–қийшиқ йўллар ростланади, Ўнқир–чўнқир сўқмоқлар текис бўлади.</verse>
				<verse number="6">Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!”</verse>
				<verse number="7">Катта бир оломон сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё уларга деди: — Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким айтди?</verse>
				<verse number="8">Бундан кейин тавбага яраша самара беринглар! Ўзингизча: “Биз Иброҳим наслиданмиз”, деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.</verse>
				<verse number="9">Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади.</verse>
				<verse number="10">Оломон Яҳёдан сўради: — Ундай бўлса, биз нима қилишимиз керак?</verse>
				<verse number="11">У жавоб бериб, деди: — Кимнинг иккита кўйлаги бўлса, бирини кўйлаги бўлмаган одамга берсин. Кимнинг озиқ–овқати бўлса, у ҳам овқати йўқлар билан бўлишсин.</verse>
				<verse number="12">Солиқчилардан баъзилари ҳам сувга чўмдирилиш учун келиб, Яҳёдан: — Устоз, биз нима қилишимиз керак? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="13">Яҳё уларга шундай жавоб берди: — Белгиланганидан ортиғини одамлардан талаб қилманглар.</verse>
				<verse number="14">Баъзи бир аскарлар ҳам ундан: — Биз–чи?! Биз нима қилишимиз керак? — деб сўрадилар. Яҳё уларга деди: — Бировларни ноҳақ айблаб, пул орттирманглар, маошингиз билан қаноатланинглар.</verse>
				<verse number="15">Халқ Масиҳнинг келишини орзиқиб кутарди. Улар: “Яҳё Масиҳ эмасмикин?” деган фикрни кўнгилдан ўтказишарди.</verse>
				<verse number="16">Яҳё уларнинг ҳаммасига шундай деди: — Мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин ортимдан мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот келмоқда. Мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.</verse>
				<verse number="17">Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.</verse>
				<verse number="18">Яҳё яна кўп бошқа насиҳатлар бериб, халққа Хушхабарни эълон қиларди.</verse>
				<verse number="19">Вилоят ҳукмдори Ҳироднинг қилмишларини эса фош қилди. Чунки Ҳирод ўз укасининг хотини Ҳиродияга уйланган ва яна бошқа ёмон ишлар ҳам қилганди.</verse>
				<verse number="20">Шуниси етмагандай, у Яҳёни ҳам зиндонга қаматиб қўйди.</verse>
				<verse number="21">Бутун халқ сувга чўмдирилаётганда, Исо ҳам сувга чўмдирилди. У ибодат қилиб турганда осмон очилиб кетди</verse>
				<verse number="22">ва МуқаддасРуҳ каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман”, — деган овоз келди.</verse>
				<verse number="23">Исо хизматини бошлаганда ўттиз ёшларда эди. Одамлар Уни Юсуфнинг ўғли деб ҳисоблардилар. Юсуф эса — Элининг ўғли,</verse>
				<verse number="24">Эли — Маттотнинг ўғли, Маттот — Левининг ўғли, Леви — Малкийнинг ўғли, Малкий — Янайнинг ўғли, Янай — Юсуфнинг ўғли,</verse>
				<verse number="25">Юсуф — Маттатиёнинг ўғли, Маттатиё — Амоснинг ўғли, Амос — Нохумнинг ўғли, Нохум — Ҳеслининг ўғли, Ҳесли — Нагайнинг ўғли,</verse>
				<verse number="26">Нагай — Маҳатнинг ўғли, Маҳат — Маттатиёнинг ўғли, Маттатиё — Шимейнинг ўғли, Шимей — Йўсеҳнинг ўғли, Йўсеҳ — Йўдонинг ўғли,</verse>
				<verse number="27">Йўдо — Ёҳананнинг ўғли, Ёҳанан — Резонинг ўғли, Резо — Зарубабелнинг ўғли, Зарубабел — Шалтиёлнинг ўғли, Шалтиёл — Нерийнинг ўғли,</verse>
				<verse number="28">Нерий — Малкийнинг ўғли, Малкий — Аддийнинг ўғли, Аддий — Қосамнинг ўғли, Қосам — Элмодамнинг ўғли, Элмодам — Гернинг ўғли,</verse>
				<verse number="29">Гер — Ёшуанинг ўғли, Ёшуа — Элиазарнинг ўғли, Элиазар — Ёримнинг ўғли, Ёрим — Маттотнинг ўғли, Маттот — Левининг ўғли,</verse>
				<verse number="30">Леви — Шимўннинг ўғли, Шимўн — Яҳудонинг ўғли, Яҳудо — Юсуфнинг ўғли, Юсуф — Юнамнинг ўғли, Юнам — Элияқимнинг ўғли,</verse>
				<verse number="31">Элияқим — Малиёнинг ўғли, Малиё — Маннонинг ўғли, Манно — Маттатонинг ўғли, Маттато — Натаннинг ўғли, Натан — Довуднинг ўғли,</verse>
				<verse number="32">Довуд — Эссайнинг ўғли, Эссай — Обиднинг ўғли, Обид — Бўазнинг ўғли, Бўаз — Салмўннинг ўғли, Салмўн — Наҳшўннинг ўғли,</verse>
				<verse number="33">Наҳшўн — Оминадовнинг ўғли, Оминадов — Админнинг ўғли, Админ — Арнийнинг ўғли, Арний — Ҳасрўннинг ўғли, Ҳасрўн — Параснинг ўғли, Парас — Яҳудонинг ўғли,</verse>
				<verse number="34">Яҳудо — Ёқубнинг ўғли, Ёқуб — Исҳоқнинг ўғли, Исҳоқ — Иброҳимнинг ўғли, Иброҳим — Тераҳнинг ўғли, Тераҳ — Нахўрнинг ўғли,</verse>
				<verse number="35">Нахўр — Саруғнинг ўғли, Саруғ — Рағунинг ўғли, Рағу — Палахнинг ўғли, Палах — Ибирнинг ўғли, Ибир — Шалаҳнинг ўғли,</verse>
				<verse number="36">Шалаҳ — Хенаннинг ўғли, Хенан — Арпахшоднинг ўғли, Арпахшод — Сомнинг ўғли, Сом — Нуҳнинг ўғли, Нуҳ — Ламакнинг ўғли,</verse>
				<verse number="37">Ламак — Матушалоҳнинг ўғли, Матушалоҳ — Ханўхнинг ўғли, Ханўх — Ёреднинг ўғли, Ёред — Махалиёлнинг ўғли, Махалиёл — Хенаннинг ўғли,</verse>
				<verse number="38">Хенан — Энўшнинг ўғли, Энўш — Шиснинг ўғли, Шис — Одам Атонинг ўғли, Одам Ато — Худонинг ўғли эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Исо Иордан дарёсидан Муқаддас Руҳга тўлиб қайтди. Руҳ Уни саҳрога бошлаб кетди.</verse>
				<verse number="2">Саҳрода Исони иблис қирқ кун васвасага солди. Ўша кунлар давомида Исо ҳеч нарса емади, охири оч қолди.</verse>
				<verse number="3">Шунда иблис Исога деди: — Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошга буюр, нонга айлансин!</verse>
				<verse number="4">Исо унга шундай жавоб берди: — Ёзилганки: “Инсон фақат нон билан яшамайди.”</verse>
				<verse number="5">Сўнг Исони иблис тепаликка олиб чиқиб, бир лаҳзада Унга оламнинг барча шоҳликларини кўрсатди.</verse>
				<verse number="6">У Исога деди: — Сени ана шу шоҳликлар устидан ҳукмрон қиламан, уларнинг шон–шуҳратини Сенга бераман. Буларнинг ҳаммаси менга берилган, мен эса истаганимга бераман.</verse>
				<verse number="7">Менга сажда қил, шунда ҳаммаси Сеники бўлади.</verse>
				<verse number="8">Исо жавоб бериб деди: — Ёзилганки: “Эганг Худога сажда қил, фақат Унга хизмат қил.”</verse>
				<verse number="9">Кейин иблис Исони Қуддусга олиб борди. Уни Маъбаднинг энг юқори жойига чиқариб, шундай деди: — Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла.</verse>
				<verse number="10">Ахир, ёзилган–ку: “У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар сени қўриқлайди.</verse>
				<verse number="11">Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради.”</verse>
				<verse number="12">Исо иблисга жавобан деди: — Яна ёзилганки: “Эганг Худони синама.”</verse>
				<verse number="13">Иблис ҳар томонлама Исони васвасага солиб бўлгандан кейин вақтинча Унинг ёнидан кетди.</verse>
				<verse number="14">Исо Руҳ қудратига тўлиб, Жалилага қайтди. У ҳақидаги овоза бутун атрофга тарқалди.</verse>
				<verse number="15">У яҳудийлар синагогаларида таълим берарди, ҳамма Уни мақтарди.</verse>
				<verse number="16">Сўнг Исо Ўзи улғайиб ўсган шаҳри Носирага борди. Ўз одати бўйича Шаббат кунида синагогага кириб, Муқаддас Битикларни ўқиш учун ўрнидан турди.</verse>
				<verse number="17">Унга Ишаё пайғамбарнинг ўрамини узатдилар. У ўрамни очиб, қуйидаги парчани топиб ўқиди:</verse>
				<verse number="18">“Эгамизнинг Руҳи мени қамради. Йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун, Эгам мени танлади. Зиндондагиларга қутуласиз, деб айтмоқ учун, Кўрларга, кўзингиз очилади, деб хабар бермоқ учун, Асирларни озод қилмоқ учун,</verse>
				<verse number="19">Эгамнинг марҳамат йилини маълум этмоқ учун, Эгам Мени юборди.”</verse>
				<verse number="20">Кейин Исо ўрамни қайта ўради–да, хизматчига бериб, жойига ўтирди. Синагогадаги барчанинг кўзи Унга тикилди.</verse>
				<verse number="21">Исо уларга деди: — Сизлар эшитган бу калом шу бугун бажо бўлди.</verse>
				<verse number="22">Ҳамма Исони мақтар эди. Унинг латиф сўзларига маҳлиё бўлиб: “Наҳот бу Юсуфнинг ўғли бўлса?!” — деб айтишарди.</verse>
				<verse number="23">Исо уларга деди: — Билиб турибман, сизлар: “Эй табиб, ўзингни ўзинг даволаб кўр–чи!” деган иборани юзимга солмоқчисизлар. “Кафарнаҳумда қилган мўъжизалар ҳақида хабар топдик. Ўшаларни Ўз шаҳрингда ҳам қил”, деб айтмоқчисизлар.</verse>
				<verse number="24">Сўнг Исо гапида давом этиб, деди: — Сизларга чинини айтайин, ҳеч қандай пайғамбар ўз юртида қабул қилинмайди.</verse>
				<verse number="25">Сизларга яна бир ҳақиқатни айтаман: Илёс пайғамбар даврида Исроилда кўп бевалар бор эди. Осмондан уч йилу олти ой давомида бир томчи ҳам ёмғир ёғмади, бутун юртда даҳшатли очарчилик бўлди.</verse>
				<verse number="26">Аммо Худо Илёсни уларнинг биронтасига юбормай, фақатгина Сидон шаҳри яқинидаги Зорафатда яшовчи бир бевага юборган эди.</verse>
				<verse number="27">Худди шу сингари Элиша пайғамбар даврида ҳам Исроилда тери касаллигига чалинган кўп одамлар бор эди. Аммо биронтаси ҳам шифо топмади, фақат Суриялик Нўмон шифо топди, холос.</verse>
				<verse number="28">Синагогадаги одамлар буларни эшитгач, ҳаммалари ғазабланишди.</verse>
				<verse number="29">Ўринларидан сакраб туриб, Исони шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқаришди. Носира шаҳри тепалик устида жойлашган эди. Одамлар Исони ўша тепаликнинг четига олиб бориб, жарликка ташламоқчи бўлишди.</verse>
				<verse number="30">Лекин Исо уларнинг орасидан ўтиб, ўз йўлига кетди.</verse>
				<verse number="31">Исо Жалиладаги Кафарнаҳум шаҳрига борди. Шаббат кунларида халққа таълим берадиган бўлди.</verse>
				<verse number="32">Халойиқ Исонинг таълимотини эшитиб, ҳайратда қолди, чунки У ҳокимият билан гапирарди.</verse>
				<verse number="33">Шаҳардаги синагогада жинга чалинган бир одам бор эди. У овози борича бақириб деди:</verse>
				<verse number="34">— Эй Носиралик Исо! Бизни тинч қўй! Сен бизни ҳалок қилгани келдингми?! Сенинг кимлигингни биламиз: Сен Худонинг Азизисан!</verse>
				<verse number="35">Бироқ Исо жинга дўқ уриб: — Жим бўл! Ундан чиқиб кет! — деди. Шунда жин ҳамманинг кўзи олдида ҳалиги одамни ерга ағнатиб, унинг ичидан чиқиб кетди. Одам ҳеч қандай зарар кўрмади.</verse>
				<verse number="36">Ҳамма ҳайратда қолди. — Нима бўляпти ўзи?! У қудрату ҳокимият билан буйруқ берганда ёвуз руҳлар чиқиб кетяпти! — деб бир–бирларига гапирардилар.</verse>
				<verse number="37">Исо ҳақидаги овоза бутун теварак–атрофга тарқалди.</verse>
				<verse number="38">Исо синагогадан чиқиб, Шимўннинг уйига кирди. Шимўннинг қайнанаси қаттиқ иситмалаб ётган экан. Исодан, касални кўриб қўйинг, деб илтимос қилишди.</verse>
				<verse number="39">Исо аёлнинг ёнига келиб, иситмага: “Аёлни тарк эт!” — деб буйруқ берди. Иситма аёлни тарк этди. Аёл ўша заҳоти ўрнидан туриб, уларга хизмат қила бошлади.</verse>
				<verse number="40">Қуёш ботаётган пайтда, одамлар турли хасталикдан азоб чекаётган қариндош–уруғларини Исонинг олдига олиб келдилар. Исо ҳамма хасталарга қўлини қўйиб, шифо берди.</verse>
				<verse number="41">Жинлар эса: “Сен Худонинг Ўғлисан!” — деб бақирганларича, кўплаб одамларни тарк этардилар. Исо жинларга дўқ уриб, уларнинг гапиришларига ижозат бермасди, чунки жинлар Исонинг Масиҳ эканини билишарди.</verse>
				<verse number="42">Тонг отгач, Исо шаҳарни тарк этиб, кимсасиз бир жойга кетди. Бир тўда оломон Уни излаб ортидан борди. Улар Исони топганларидан сўнг: “Ёнимиздан кетманг”, деб Уни олиб қолишга ҳаракат қилдилар.</verse>
				<verse number="43">Исо эса одамларга шундай деди: — Мен Худо Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни бошқа шаҳарларда ҳам эълон қилишим керак, Мен шу мақсадда юборилганман.</verse>
				<verse number="44">Шундай қилиб, Исо юртдаги синагогаларда воизлик қилишни давом эттирди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Бир куни Исо Жалила кўли бўйида турганда, оломон Худонинг сўзини эшитиш учун Исонинг ёнида тирбанд бўлди.</verse>
				<verse number="2">Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Қайиқлардан бири Шимўнники эди. Исо Шимўннинг қайиғига тушиб, қирғоқдан бир оз нарироқ сузиб боришни илтимос қилди. Сўнг ўтириб, ўша ердан одамларга таълим берди.</verse>
				<verse number="4">Исо гапини тугатиб, Шимўнга деди: — Чуқурроқ ерга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар.</verse>
				<verse number="5">Шимўн Исога шундай деди: — Устоз, биз тун бўйи астойдил ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нарса тутолмадик. Аммо Сиз айтганингиз учун, тўр ташлаймиз.</verse>
				<verse number="6">Улар тўр ташлаганларида, шу қадар кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртила бошлади.</verse>
				<verse number="7">Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига, ёрдам беринглар, деб ишора қилдилар. Қайиқлар етиб келгач, иккала қайиқни ҳам балиққа тўлдирдилар, қайиқлар сувга бота бошлади.</verse>
				<verse number="8">Шимўн Бутрус буни кўрди–да, Исонинг олдида тиз чўкиб деди: — Ҳазрат! Менинг ёнимдан кетинг, чунки мен гуноҳкор инсонман.</verse>
				<verse number="9">Шимўн ва ёнидагилар бундай мўл балиқ овидан ҳайратга тушган эдилар.</verse>
				<verse number="10">Шимўннинг шериклари Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно ҳам ҳайратда эдилар. Исо Шимўнга деди: — Қўрқма, бундан буён сен инсонларни овлайсан.</verse>
				<verse number="11">Улар қайиқларини қирғоққа тортдилар ва ҳамма нарсаларини қолдириб, Исога эргашдилар.</verse>
				<verse number="12">Исо бир шаҳарда бўлганда, тери касаллигига чалинган бир одам келиб қолди. У Исони кўриб, юз тубан ерга мук тушиб, ёлворди: — Ҳазрат, биламан, истасангиз, мени бу касалликдан поклай оласиз.</verse>
				<verse number="13">Исо қўлини узатди ва унга теккизиб: — Истайман, пок бўл! — деди. Касаллик эса ўша заҳоти кетди.</verse>
				<verse number="14">Исо юз берган воқеани ҳеч кимга айтмасликни ўша одамга буюрди. Сўнг деди: — Бориб ўзингни руҳонийга кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун Мусо амр қилган қурбонликларни келтир.</verse>
				<verse number="15">Аммо Исо тўғрисидаги гап–сўзлар тобора ёйилиб бораверди. Тумонат халойиқ Уни тинглаш ва дардларидан фориғ бўлиш учун Унинг олдига йиғилиб келар эди.</verse>
				<verse number="16">У эса кўпинча кимсасиз жойларга кетиб, ибодат қилар эди.</verse>
				<verse number="17">Бир куни Исо таълим бераётганда, Унинг тингловчилари орасида фарзийлар билан Таврот тафсирчилари ҳам ўтирган эдилар. Улар Жалила ва Яҳудиянинг ҳамма қишлоқларидан, Қуддусдан келган эдилар. Исода Эгамизнинг хасталарга шифо бериш қудрати бор эди.</verse>
				<verse number="18">Бир нечта киши тўшакда ётган бир шол одамни кўтариб келдилар. Уни уйга — Исонинг олдига олиб киришга уриндилар.</verse>
				<verse number="19">Лекин оломон кўплигидан бунинг иложини тополмай, уйнинг томига чиқиб, томдан тешик очдилар. Сўнг шолни ўша тешикдан тўшаги билан оломон ўртасига — Исонинг олдига туширдилар.</verse>
				<verse number="20">Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга деди: — Биродарим, гуноҳларинг кечирилди.</verse>
				<verse number="21">Тафсирчилар билан фарзийлар эса ўзларича шундай мулоҳаза қила бошладилар: “Куфрлик қилаётган бу Одам ким ўзи? Худодан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди–ку!”</verse>
				<verse number="22">Исо уларнинг мулоҳазаларини билиб, шундай савол берди: — Нега бундай нарсаларни ўйлайсизлар?</verse>
				<verse number="23">Қайси бири осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди!” деб айтишми, ёки: “Ўрнингдан туриб юр!” деб айтишми?</verse>
				<verse number="24">Инсон Ўғлига ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. Ҳозир шуни билиб оласизлар. Исо шундай деди–ю, шолга: — Сенга айтаман: Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, уйингга бор! — деб буюрди.</verse>
				<verse number="25">Шол ўша заҳоти ҳамманинг кўзи олдида ўрнидан турди. Ётган тўшагини олиб, Худони улуғлаб, уйига кетди.</verse>
				<verse number="26">Ҳамма ҳайратга тушиб, Худони улуғлади. Улар қўрқув ичра: “Бугун ақл бовар қилмайдиган ҳодисани кўрдик”, деб айтардилар.</verse>
				<verse number="27">Шундан сўнг, Исо у ердан чиқиб, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Левини кўриб қолди. Исо унга: — Ортимдан юр! — деди.</verse>
				<verse number="28">Леви ўрнидан турди, ҳамма нарсасини қолдириб, Исога эргашди.</verse>
				<verse number="29">Сўнгра Леви ўз уйида Исонинг шарафига катта зиёфат берди. Меҳмонлар орасида бир гуруҳ солиқчилар ва бошқа одамлар бор эди.</verse>
				<verse number="30">Фарзийлар ва фарзийларнинг мазҳабидан бўлган тафсирчилар норози бўлиб, Исонинг шогирдларига дедилар: — Нега сизлар солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб–ичиб ўтирибсизлар?</verse>
				<verse number="31">Исо уларга шундай жавоб берди: — Соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир.</verse>
				<verse number="32">Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман.</verse>
				<verse number="33">Баъзи одамлар Исога дедилар: — Мана, Яҳёнинг шогирдлари фарзийларнинг шогирдлари каби тез–тез рўза тутиб, ибодат қилишади. Сизнинг шогирдларингиз эса еб–ичиб юрибдилар!</verse>
				<verse number="34">Исо уларга деди: — Куёв даврада бўлганда тўйга келган меҳмонларни рўза тутишга мажбур қилиб бўлардими?!</verse>
				<verse number="35">Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар.</verse>
				<verse number="36">Исо уларга бир масални ҳам айтиб берди: — Ҳеч ким янги кийимдан йиртиб олиб, эски кийимга ямоқ солмайди. Акс ҳолда янги кийим ҳам йиртилади, янги кийимдан олинган ямоқ ҳам эски кийимга тўғри келмайди.</verse>
				<verse number="37">Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Чунки янги шароб мешни ёриб юборади, шароб тўкилади, меш ҳам нобуд бўлади.</verse>
				<verse number="38">Аксинча, янги шаробни янги мешга қуймоқ даркор.</verse>
				<verse number="39">Эски шаробдан ичган одам янги шаробни истамайди. “Эскиси яхши”, деб айтади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шаббат кунларининг бирида Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари бошоқлардан узиб олиб, кафтларида уқалаб, донларини еяётган эдилар.</verse>
				<verse number="2">Баъзи фарзийлар эса уларга деди: — Нега сизлар Шаббат куни қонунга хилоф иш қиляпсизлар?</verse>
				<verse number="3">Исо уларга шундай жавоб берди: — Довуд ҳамроҳлари билан оч қолганда нималар қилганини наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангиз?!</verse>
				<verse number="4">У Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку!</verse>
				<verse number="5">Исо яна деди: — Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир.</verse>
				<verse number="6">Бошқа Шаббат куни Исо синагогага кириб таълим берди. У ерда ўнг қўли қуриб қолган бир одам бор эди.</verse>
				<verse number="7">Таврот тафсирчилари билан фарзийлар Исони айблаш учун бирон сабаб топиш мақсадида: “Исо Шаббат куни ҳам бу одамга шифо берармикан”, деб Уни кузатиб турардилар.</verse>
				<verse number="8">Исо уларнинг бу ниятини била туриб, қўли шол одамга: — Ўрнингдан туриб олдинга чиқ! — деб буюрди. У олдинга чиқди.</verse>
				<verse number="9">Исо йиғилганларга деди: — Сизларга бир саволим бор. Қонунга мувофиқ Шаббат куни яхшилик қилиш керакми ёки ёмонликми? Жонни халос қилиш керакми ёки нобуд қилишми?</verse>
				<verse number="10">Исо уларнинг ҳаммасига назар ташлаб чиқди–да, у одамга: — Қўлингни узат! — деди. У одам қўлини узатиши биланоқ қўли соппа–соғ бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="11">Тафсирчилар билан фарзийлар ғазабдан жазаваси тутиб, Исони нима қилсак экан, деб муҳокама қила бошладилар.</verse>
				<verse number="12">Ўша кунларнинг бирида Исо ибодат қилгани тоққа чиқди. У тун бўйи Худога ибодат қилди.</verse>
				<verse number="13">Тонг отгач, шогирдларини ёнига чақирди ва ораларидан қуйидаги ўн иккитасини танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди:</verse>
				<verse number="14">Шимўн (Исо унга Бутрус деб исм берди), унинг укаси Идрис, Ёқуб, Юҳанно, Филип, Бартоломей,</verse>
				<verse number="15">Матто, Тўма, Алфей ўғли Ёқуб, ватанпарвар деб ном олган Шимўн,</verse>
				<verse number="16">Ёқуб ўғли Яҳудо ва кейинчалик хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.</verse>
				<verse number="17">Шундан сўнг Исо улар билан бирга пастга тушиб, текис жойда тўхтади. Бу ерда Унинг кўплаб шогирдлари, шунингдек, бутун Яҳудиядан, Қуддусдан, Тир ва Сидон соҳилларидан келган бир талай оломон бор эди.</verse>
				<verse number="18">Улар Исони тинглагани ва хасталикларидан фориғ бўлгани келган эдилар. Ёвуз руҳлардан азоб чекаётган одамлар ҳам шифо топдилар.</verse>
				<verse number="19">Ҳамма одамлар қўлларини Исога теккизишга уринарди, чунки Ундан бир куч чиқиб, ҳаммага шифо берарди.</verse>
				<verse number="20">Исо шогирдларига қараб, деди: “Эй камбағаллар, сизлар бахтлисиз! Худонинг Шоҳлиги сизларникидир.</verse>
				<verse number="21">Эй ҳозир оч бўлганлар, бахтлисиз! Сизлар тўқ бўласизлар. Эй йиғлаётганлар, бахтлисиз! Сизлар қувониб куласизлар.</verse>
				<verse number="22">Инсон Ўғлига ён босганингиз учун Одамлар сиздан нафратланганларида, Жамиятдан қувиб, ҳақоратлаганларида, Исмингизни қоралаганларида, Сизлар барибир бахтлисизлар!</verse>
				<verse number="23">Шундай кунлар келганда қувонинг, шодликдан сакранг. Сизларни осмонда буюк мукофот кутмоқда. Ахир, сизларга озор етказаётган одамларнинг ота–боболари ҳам пайғамбарларга шундай қилганлар.</verse>
				<verse number="24">Эй бойлар, ҳолингизга вой! Сизлар роҳатингизни кўриб бўлдингизлар.</verse>
				<verse number="25">Эй қорни тўқлар, ҳолингизга вой! Сизлар оч қоласизлар. Эй кулаётганлар, ҳолингизга вой! Сизлар аза тутиб, фарёд қиласизлар.</verse>
				<verse number="26">Барча одамлар сизни мақтаганда ҳолингизга вой. Ахир, уларнинг ота–боболари Сохта пайғамбарларни ҳам худди шундай мақтаганлар.”</verse>
				<verse number="27">“Эй мени тинглаётганлар, сизларга айтяпман: душманларингизни севинглар, сиздан нафратланганларга яхшилик қилинглар.</verse>
				<verse number="28">Сизларга лаънат айтганларни дуо қилинглар. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар.</verse>
				<verse number="29">Бир чаккангизга урсалар, иккинчисини ҳам тутинг. Агар кимдир тўнингизни тортиб олса, кўйлагингизни ҳам ечиб беринг.</verse>
				<verse number="30">Сиздан сўраганларнинг ҳаммасига беринг. Агар кимдир нарсангизни тортиб олса, “Қайтариб бер”, деб талаб қилманг.</verse>
				<verse number="31">Одамлар сизларга нима қилишларини истасангизлар, сиз ҳам уларга ўшани қилинглар.</verse>
				<verse number="32">Агар сизни севганларнигина яхши кўрсангиз, қандай савоб қилган бўласизлар?! Ҳатто гуноҳкорлар ҳам ўзларини севганларни яхши кўрадилар.</verse>
				<verse number="33">Агар ўзингизга яхшилик қилганларгагина яхшилик қилсангиз, қандай савоб қилган бўласиз?! Ҳатто гуноҳкорлар ҳам худди шундай қиладилар.</verse>
				<verse number="34">Агар сиз қайтариб олишга умид қилиб қарз берсангиз, қандай савоб қилган бўласиз?! Ҳатто гуноҳкорлар ҳам қанча қарзлари бўлса, ҳаммасини қайтариб олиш мақсадида гуноҳкорларга қарз берадилар.</verse>
				<verse number="35">Лекин сиз душманларингизни севинг, уларга яхшилик қилинг, қайтариб беришини ўйламай, қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Худойи Таолонинг фарзандлари бўласизлар. Ахир, Унинг Ўзи ҳам ношукурларга ва фосиқларга меҳрибон–ку!</verse>
				<verse number="36">Отангиз раҳмдил бўлгани каби, сизлар ҳам раҳмдил бўлинглар.”</verse>
				<verse number="37">“Бошқаларни ҳукм қилманг, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди. Бошқаларни айбламанг, шунда Худо ҳам сизни айбламайди. Бошқаларни кечиринг, шунда Худо сизни кечиради.</verse>
				<verse number="38">Бошқаларга беринг, Худо ҳам сизларга беради, мўл–кўл қилиб беради, босиб, силкитиб тўлдирилган, тошиб–тўкилган ўлчов билан қўйнингизни тўлдиради. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, Худо ҳам сизларга худди шундай ўлчов билан ўлчаб беради.”</verse>
				<verse number="39">Исо уларга қуйидаги матални ҳам айтиб берди: “Кўр одам кўрни етаклаб юра оладими?! Иккаласи ҳам чуқурга қулаб тушади–ку!</verse>
				<verse number="40">Шогирд устозидан устун бўлмас. Аммо мукаммал билим эгаллаган шогирд устозидай бўлар.</verse>
				<verse number="41">Нима учун сен биродарингнинг кўзидаги зирапчани кўрасан–у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?</verse>
				<verse number="42">Кўзингдаги ходани кўрмай туриб қандай қилиб биродарингга: “Кел, кўзингдаги зирапчани олиб ташлай”, деб айтасан? Ҳой, иккиюзламачи! Олдин кўзингдаги ходани чиқариб ол, шунда кўзинг тиниқ кўради ва биродарингнинг кўзидан зирапчани чиқара оласан.”</verse>
				<verse number="43">“Яхши дарахт ёмон мева бермас, ёмон дарахт эса яхши мева бермас.</verse>
				<verse number="44">Ҳар бир дарахтнинг қандайлиги ўз мевасидан билинади. Тиканзордан анжир терилмайди, бутазордан узум узилмайди.</verse>
				<verse number="45">Яхши одам юрагининг эзгулик хазинасидан яхшилик чиқаради, ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқаради. Одамнинг дили нимага тўлиб–тошса, ўша тилига чиқади.”</verse>
				<verse number="46">“Нега сизлар Мени “Ё Раббий, ё Раббий!” деб чақирасиз–у, аммо айтганларимни қилмайсизлар?</verse>
				<verse number="47">Менинг олдимга келган ва сўзларимни эшитиб, уларга риоя қилган одам кимга ўхшашини биласизларми?</verse>
				<verse number="48">Уй қураётганда, чуқур ҳандақ қазиб, тош устига пойдевор ўрнатган кишига ўхшайди у. Сел тошиб, ўша уйни сув босади, лекин уйни қўзғата олмайди. Чунки уй маҳкам ўрнатилган.</verse>
				<verse number="49">Аммо Менинг сўзларимни тинглаб, уларга риоя қилмайдиган одам уйни тупроқ устига, пойдеворсиз қурган кишига ўхшайди. Уйни сув босганда, уй ўша заҳоти қулаб тушади. Уй бутунлай вайрон бўлади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Исо халққа бу сўзларини айтиб бўлгандан кейин, Кафарнаҳум шаҳрига кетди.</verse>
				<verse number="2">У ерда бир юзбошининг жуда азиз хизматкори касал бўлиб, ўлим тўшагида ётган эди.</verse>
				<verse number="3">Юзбоши Исо тўғрисида эшитиб қолди ва яҳудийоқсоқолларини Унинг олдига юбориб: “Келинг, хизматкоримга шифо беринг”, деб илтимос қилди.</verse>
				<verse number="4">Улар Исонинг ёнига келгач, қаттиқ ўтинч билан: — У Сизнинг ёрдамингизга муносибдир.</verse>
				<verse number="5">У халқимизни яхши кўради, бизга ҳатто синагога ҳам қуриб берган, — дейишди.</verse>
				<verse number="6">Исо улар билан бирга кетди. У уйга яқинлашиб қолганда, юзбоши дўстлари орқали шундай хабар жўнатди: — Ҳазрат, овора бўлманг! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман.</verse>
				<verse number="7">Мен ўзимни нолойиқ ҳисоблаганим учун Сизнинг олдингизга ўзим бормадим. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади.</verse>
				<verse number="8">Мен ўзим буйруққа тобе одамман, аммо менинг ҳам қўлим остида аскарлар бор. Бирисига “кет” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади. Бирон хизматкоримга “шуни қил” десам, қилади.</verse>
				<verse number="9">Исо бу сўзларни эшитгач, юзбошидан ҳайратланди. У ўгирилиб, орқасидан эргашиб келаётган оломонга деди: — Сизларга шуни айтай: Мен ҳаттоки Исроилда ҳам бундай кучли имонга эга бўлган одамни учратмадим.</verse>
				<verse number="10">Юборилганлар юзбошининг уйига қайтиб келганларида, хизматкор соғайиб қолганини кўрдилар.</verse>
				<verse number="11">Орадан кўп вақт ўтмай, Исо Наин деган шаҳарга борди. Унинг шогирдлари ва бир талай оломон Исо билан бирга эди.</verse>
				<verse number="12">Исо шаҳар даровозасига етиб қолганда, вафот этган бир одамни олиб чиқишаётганини кўриб қолди. Марҳум — бева аёлнинг ёлғиз ўғли экан. Аёл билан бирга шаҳардан бир талай оломон чиқиб келаётган эди.</verse>
				<verse number="13">Раббимиз Исо бу аёлни кўргач, унга раҳми келиб: — Йиғлама! — деди.</verse>
				<verse number="14">Кейин Исо яқинлашиб, тобутга қўлини теккизди. Тобутни кўтариб бораётганлар тўхтаб қолдилар. Исо ўликка: — Эй йигит, сенга айтаман: тур ўрнингдан! — деди.</verse>
				<verse number="15">Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди–да, гапира бошлади. Исо уни онасига топширди.</verse>
				<verse number="16">Ҳаммани ваҳима босди. Одамлар: “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Худо Ўз халқини қутқариш учун келди”, — деб Худога ҳамду сано айтардилар.</verse>
				<verse number="17">Исо ҳақидаги бу хабар Яҳудияга ва бутун атрофга ёйилди.</verse>
				<verse number="18">Яҳёга шогирдлари бўлиб ўтган бу воқеалар тўғрисида хабар беришди.</verse>
				<verse number="19">Яҳё шогирдларидан иккитасини чақириб, уларни Раббимиз Исонинг олдига шундай савол билан юборди: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?”</verse>
				<verse number="20">Улар Исонинг олдига бориб дейишди: — Бизни Яҳё чўмдирувчи юборди. У Сиздан: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?” деб сўраяпти.</verse>
				<verse number="21">Айни шу пайтда Исо кўп одамларнинг хасталикларию дардларига шифо бераётган, ёвуз руҳларга чалинганларни тузатаётган, кўплаб кўрларнинг кўзларини очаётган эди.</verse>
				<verse number="22">Исо Яҳёнинг шогирдларига шундай жавоб берди: — Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга айтинглар: кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда.</verse>
				<verse number="23">Мендан юз ўгирмаганлар нақадар бахтлидир!</verse>
				<verse number="24">Яҳёнинг хабарчилари кетгандан кейин, Исо оломонга Яҳё ҳақида гапира бошлади: “Саҳрога нимани кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними?</verse>
				<verse number="25">Хўш, нимани кўргани бордингизлар? Башанг кийинган одамними? Бироқ башанг кийиниб, бой–бадавлат яшайдиганлар шоҳ саройида бўлади–ку!</verse>
				<verse number="26">Ундай бўлса, нимани кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар!</verse>
				<verse number="27">У ҳақда шундай ёзилган: “Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман, У Сен учун йўлни ҳозирлайди.”</verse>
				<verse number="28">Сизларга айтаманки, бутун инсон зоти орасида Яҳёдан улуғи йўқ. Аммо Худонинг Шоҳлигида ҳаммадан кичиги ҳам ундан каттадир.</verse>
				<verse number="29">Яҳёни эшитган жамики одамлар, ҳатто солиқчилар ҳам Худонинг йўли тўғри эканлигини тан олган эдилар. Улар Яҳё томонидан сувга чўмдирилгандилар.</verse>
				<verse number="30">Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари эса, Яҳё томонидан сувга чўмдирилишни истамай, Худонинг улар учун бўлган мақсадини рад қилдилар.</verse>
				<verse number="31">Шундай экан, замонимиздаги одамларни кимга қиёсласам бўлади?</verse>
				<verse number="32">Улар болаларга ўхшайдилар — майдонда ўтириб олиб, шундай дея бир–бирларига бақирадилар: “Сизлар учун най чалдик, аммо рақсга тушмадингиз, Биз оҳ–воҳ қилдик, аммо сизлар йиғламадингиз.”</verse>
				<verse number="33">Яҳё чўмдирувчи келиб на нон еди, на шароб ичди. Сизлар эса: “Уни жин урибди”, дейсизлар.</verse>
				<verse number="34">Инсон Ўғли келиб, ҳам еди, ҳам ичди. Уни эса сизлар: “Ебтўймас, шаробхўр, солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти”, дейсизлар.</verse>
				<verse number="35">Аммо билиб қўйинглар: Худонинг донолигини тан олганлар Унинг донолиги тўғри эканлигини кўрсатиб турибдилар.”</verse>
				<verse number="36">Фарзийлардан бири Исони таом ейишга таклиф қилди. Исо фарзийнинг уйига кириб, дастурхон ёнига ёнбошлади.</verse>
				<verse number="37">Шаҳарда гуноҳкор бир аёл бор эди. У: “Исо фарзийнинг уйида меҳмонда экан”, деб эшитди ва ганчдан ясалган идишда атир мойи олиб келди.</verse>
				<verse number="38">Ўша аёл Исонинг оёқлари томонида туриб йиғлади. Аёлнинг кўз ёшлари Исонинг оёқларига томар эди. Кейин аёл Исонинг оёқларини сочлари билан артиб, ўпа бошлади, оёқларига атир мойи суртди.</verse>
				<verse number="39">Исони ўз уйига таклиф қилган фарзий буни кўриб: “Агар бу одам ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлганда эди, Унга қўл теккизган аёлнинг кимлигини ва қанақалигини билган бўларди, бу аёл гуноҳкор–ку”, — деб кўнглидан ўтказди.</verse>
				<verse number="40">Исо фарзийга деди: — Шимўн, сенга бир гап айтмоқчиман. — Айтинг, Устоз! — деди у.</verse>
				<verse number="41">Исо деди: — Икки киши бир одамдан қарздор экан: бири беш юз кумуш танга, иккинчиси эллик кумуш танга.</verse>
				<verse number="42">Улар қарзларини тўлай олмагани учун, қарз берувчи икковининг ҳам қарзидан кечиб юборибди. Хўш, улардан қайси бири қарз берганни кўпроқ яхши кўради?</verse>
				<verse number="43">Шимўн жавоб бериб деди: — Менимча, кўпроқ қарзи кечирилган одам бўлса керак. — Тўғри мулоҳаза қилдинг, — деди унга Исо.</verse>
				<verse number="44">Кейин Исо аёлга ўгирилиб қаради–да, Шимўнга деди: — Мана бу аёлни кўряпсанми? Мен уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув бермадинг. У эса кўз ёшлари билан оёқларимни ювиб, сочлари билан артиб қуритди.</verse>
				<verse number="45">Сен Мени ўпиб кутиб олмадинг. Бу аёл эса, келганимдан бери оёқларимни ўпишдан тўхтагани йўқ.</verse>
				<verse number="46">Сен бошимга зайтун мойи суртмадинг, бу аёл эса оёқларимга атир мой суртди.</verse>
				<verse number="47">Сенга айтай: бу аёлнинг гуноҳлари кўп эди, кечирилди. Чуқур меҳрининг сабаби ҳам шудир. Оз кечирилганнинг меҳри оз бўлади.</verse>
				<verse number="48">Сўнг Исо аёлга: — Гуноҳларинг кечирилди, — деди.</verse>
				<verse number="49">Исо билан дастурхон атрофида ёнбошлаганлар ичларида айтардилар: “Бу ким бўлдики, ҳатто гуноҳларни ҳам кечиради–я!”</verse>
				<verse number="50">Исо эса аёлга: — Ишончинг сени қутқарди, эсон–омон бор, — деди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Орадан кўп ўтмай, Исо шаҳару қишлоқларга бориб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилди. Ўн икки шогирди У билан бирга эди.</verse>
				<verse number="2">Ёвуз руҳлардан ва хасталиклардан халос бўлган бир неча аёллар ҳам Исога эргашган эдилар. Булар: Магдалалик Марям (унинг ичидан еттита жин чиқиб кетган эди),</verse>
				<verse number="3">Ҳироднинг сарой бошқарувчиси Хузанинг хотини Йўанна, Сузанна ва кўплаб бошқа аёллар эди. Улар ўз мол–мулкларини Исо билан Унинг шогирдлари эҳтиёжлари учун сарф қилардилар.</verse>
				<verse number="4">Бир куни шаҳару қишлоқлардан талай оломон келиб, Исонинг ёнида тўпланди. Исо шундай масал айтди:</verse>
				<verse number="5">“Бир деҳқон уруғ сепгани чиқибди. У уруғ сепаётганда баъзи уруғлар сўқмоқ йўл устига тушибди. Одамлар уруғларни босибди, қушлар чўқиб кетибди.</verse>
				<verse number="6">Баъзи уруғлар тошлоқ жойга тушибди. Уруғлар кўкариб чиқибди–ю, аммо намлик бўлмагани учун, қуриб қолибди.</verse>
				<verse number="7">Бошқа уруғлар тиканлар орасига тушибди. Уруғлар билан бирга ўсиб чиққан тиканлар уруғларни бўғиб қўйибди.</verse>
				<verse number="8">Яна баъзи уруғлар яхши тупроққа тушибди. Улар кўкариб чиқиб, ҳар бири юз баравар ҳосил берибди.” Исо буларни айтиб бўлиб, баланд овозда: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!” — деди.</verse>
				<verse number="9">Шогирдлар Исодан: — Бу масалнинг маъноси нима? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="10">У шундай жавоб берди: — Худо Шоҳлигининг сирларини билиш сизларга берилган. Бошқаларга эса, Мен ҳамма нарсани масаллар билан тушунтираман, токи улар: “Тинглаб туриб, тушунмасинлар, Қараб туриб, англамасинлар.”</verse>
				<verse number="11">“Бу масалнинг маъноси шу: Уруғ — Худонинг каломидир.</verse>
				<verse number="12">Сўқмоқ йўл устига тушган уруғлар шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитадилар, лекин ишонмасликлари ва нажот топмасликлари учун иблис уларнинг юрагидан каломни олиб кетади.</verse>
				<verse number="13">Тошлоқ жойга тушган уруғлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитганда уни севинч билан қабул қиладилар. Аммо улар илдиз отмаган. Шунинг учун улар қисқа вақт давомида ишонадилар, синов пайти келганда эса имондан қайтадилар.</verse>
				<verse number="14">Тиканлар орасига тушган уруғлар шундай одамларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, бироқ умри давомидаги ташвишлар, бойлик ва ҳаёт лаззатлари бундай уруғларни бўғиб қўяди. Уларнинг ҳосили етилмайди.</verse>
				<verse number="15">Яхши тупроққа тушган уруғлар эса шундай кишиларни билдиради: улар каломни эшитиб, уни эзгу, самимий юракда асрайдилар ва сабр–тоқат ила ҳосил берадилар.”</verse>
				<verse number="16">“Ҳеч ким чироқни ёқиб, устини идиш билан ёпиб қўймайди ёки чорпоя тагига яшириб қўймайди. Аксинча, кирганлар ёруғликни кўрсин, деб уни чироқпояга қўяди.</verse>
				<verse number="17">Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади. Ҳар қандай сир очилади.</verse>
				<verse number="18">Шундай экан, яхшилаб қулоқ солинглар: кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, бор, деб ўйлаган нарсаси ҳам ундан тортиб олинади.”</verse>
				<verse number="19">Исонинг онаси билан укалари Унинг олдига келдилар, аммо одам кўплигидан Унга яқинлаша олмадилар.</verse>
				<verse number="20">Исога: — Онангиз билан укаларингиз ташқарида туришибди, улар Сизни кўришмоқчи, — деб айтишди.</verse>
				<verse number="21">Исо уларга шундай жавоб берди: — Худонинг сўзини эшитиб, унга амал қилувчилар Менинг онам ва укаларимдир.</verse>
				<verse number="22">Бир куни Исо шогирдларига: “Кўлнинг нариги томонига ўтайлик”, — деди. Улар қайиққа ўтириб, жўнаб кетдилар.</verse>
				<verse number="23">Сузиб кетаётганларида Исо ухлаб қолди. Кўлда қаттиқ бўрон кўтарилди, қайиқ сувга тўла бошлади. Улар хавфли аҳволда қолдилар.</verse>
				<verse number="24">Шунда шогирдлар: — Устоз! Устоз! Ҳалок бўляпмиз! — деб Исони уйғотдилар. Исо туриб шамолга ва қутураётган тўлқинларга дўқ урди. Шу онда шамол тинди, сукунат тушди.</verse>
				<verse number="25">Исо шогирдларига: — Ишончингиз қани?! — деди. Улар эса қўрқув ва ҳайрат ичра бир–бирига шундай дейишди: — Бу ким бўлди экан–а? У ҳатто шамолу сувга амр беради, улар эса бўйсунади–я!</verse>
				<verse number="26">Исо шогирдлари билан қайиққа тушиб, Жалила кўлининг нариги қирғоғидаги Гераса ҳудудига сузиб келди.</verse>
				<verse number="27">Исо қирғоққа чиқиши билан Уни жинга чалинган шаҳарлик бир одам қарши олди. Бу одам анча вақтдан бери кийим киймас эди. У уйда эмас, қабристон ғорларида яшарди.</verse>
				<verse number="28">Ўша одам Исони кўргач, қичқириб юборди. Ўзини Унинг оёқлари остига отиб, овози борича бақирди: — Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Мени тинч қўй! Ўтинаман, менга азоб берма! — деди.</verse>
				<verse number="29">Чунки Исо ёвуз руҳга бу одамдан чиқиб кетишни буюрган эди. Кўп марта ёвуз руҳ бу одамдан устун келиб, уни бошқарарди. Гарчи бу одамнинг қўл–оёқларини занжир билан боғлаб қўриқлашган бўлса ҳам, у занжирни узиб ташларди, жин эса уни кимсасиз жойларга олиб кетарди.</verse>
				<verse number="30">Исо жиндан: — Исминг нима? — деб сўради. — Исмим Тумонат, — деди у. Чунки бу одамнинг ичига бир талай жин кириб олган эди.</verse>
				<verse number="31">Жинлар Исодан: “Бизни тубсиз чуқурликка юбормагин”, деб ёлвориб сўрадилар.</verse>
				<verse number="32">Шу тоғнинг ён бағрида катта бир чўчқа подаси ўтлаб юрган эди. Жинлар Исодан: “Чўчқаларнинг ичига киришимиз учун бизга ижозат бер”, деб ёлвордилар. Исо уларга рухсат берди.</verse>
				<verse number="33">Шунда жинлар бу одамдан чиқиб, чўчқаларга кириб олишди. Чўчқа подаси тик қияликдан кўлга ёпирилиб, чўкиб кетди.</verse>
				<verse number="34">Чўчқа боқувчилар содир бўлган воқеани кўриб қочдилар. Улар бўлиб ўтган ҳодисани шаҳар ва қишлоқларда гапириб юрдилар.</verse>
				<verse number="35">Одамлар бўлиб ўтган воқеани кўргани келдилар. Улар Исонинг олдига келганларида, жиндан халос бўлган одамни кўрдилар. У одам кийинган, ақли расо ҳолда Исонинг оёқ томонида ўтирарди. Улар буни кўриб, қўрқиб кетишди.</verse>
				<verse number="36">Воқеани кўрганлар эса жин чалган одамнинг қандай қилиб шифо топганини сўзлаб бердилар.</verse>
				<verse number="37">Шунда Гераса ҳудудидан келган ҳамма одамлар қаттиқ ваҳимага тушиб, Исога: “Бизнинг юртимиздан чиқиб кетинг”, деб илтимос қилдилар. Исо қайиққа тушиб, қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="38">null</verse>
				<verse number="39">Жинлардан халос бўлган одам Исога: — Сиз билан кетай, — деб ёлворди. Исо эса: — Уйингга қайтиб бор. Худо сен учун нималар қилганини айтиб бер, — деб уни жўнатиб юборди. У киши бориб, Исо унга қанчалар мурувват кўрсатганини бутун шаҳарга эълон қилди.</verse>
				<verse number="40">Исо кўлнинг бу қирғоғига қайтиб келганда, халқ Уни қаршилаб олди, чунки ҳамма Уни кутаётган эди.</verse>
				<verse number="41">Шу пайт Яир исмли бир одам келиб қолди. У синагога оқсоқоли эди. У Исонинг оёғига бош уриб: “Илтимос, уйимга юринг”, деб ёлворди.</verse>
				<verse number="42">Чунки Яирнинг ўн икки ёшли ёлғиз қизи ўлим тўшагида ётган эди. Исо ўша одам билан кетди. Оломон Исони ҳар томондан қисиб қўярди.</verse>
				<verse number="43">Оломон орасида ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У бор–будини табибларга сарфлаган бўлса ҳам, биронтаси унга шифо бера олмаган эди.</verse>
				<verse number="44">Аёл Исонинг орқасидан келиб, Унинг кийими этагига қўлини теккизди. Шу заҳоти қон кетиши тўхтади.</verse>
				<verse number="45">— Менга ким тегди? — деб сўради Исо. Исога қўл теккизганини ҳеч ким тан олмади. Шунда Бутрус деди: — Устоз, оломон Сизни ўраб олиб, сиқиб қўйганини кўриб турибсиз–ку!</verse>
				<verse number="46">Лекин Исо деди: — Кимдир Менга қўлини теккизди. Ичимдан бир куч чиққанини сездим.</verse>
				<verse number="47">Назардан четда қола олмаслигини билиб, аёл титраганча Исонинг олдига келди. Унинг оёқлари остига ўзини ташлаб, бутун халқ олдида нима сабабдан Исога қўлини теккизганини ва қўл теккизган заҳоти шифо топганини айтиб берди.</verse>
				<verse number="48">Исо унга деди: — Қизим, ишончинг сени соғайтирди. Эсон–омон бор.</verse>
				<verse number="49">Исо шундай деб турган ҳам эдики, синагога оқсоқолининг уйидан кимдир келиб унга: — Қизингиз ўлди, Устозни овора қилмай қўя қолинг, — деди.</verse>
				<verse number="50">Буни эшитган Исо синагога оқсоқоли Яирга деди: — Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади.</verse>
				<verse number="51">Исо оқсоқолнинг уйига келганда, Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва қизнинг ота–онасидан бошқа ҳеч кимнинг ичкарига киришига рухсат бермади.</verse>
				<verse number="52">Ҳамма қизча учун дод–фарёд қилаётган эди. Исо уларга деди: — Йиғламанглар, ахир, қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди.</verse>
				<verse number="53">Улар эса Исонинг устидан кулдилар, чунки қизча ўлганини билардилар.</verse>
				<verse number="54">Исо эса қизчанинг қўлидан ушлаб: — Қизалоқ, тур ўрнингдан! — деди.</verse>
				<verse number="55">Қизчага жон кирди. У шу заҳоти ўрнидан турди. Исо: “Қизчага овқат беринглар”, — деб буюрди.</verse>
				<verse number="56">Қизчанинг ота–онаси донг қотиб қолдилар. Исо эса уларга бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга оғиз очмасликни буюрди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Исо ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, уларга ҳамма жинларни қувиб чиқариш ва касалликларни даволаш қудрати ва ҳокимиятини берди.</verse>
				<verse number="2">Исо уларни Худонинг Шоҳлигини эълон қилишга ва хасталарни шифолашга юборар экан,</verse>
				<verse number="3">шундай деди: “Йўлга ҳеч нарса олманглар: ҳасса ҳам, тўрва ҳам, нон, пул, ҳатто қўшимча кийим ҳам олманглар.</verse>
				<verse number="4">Қайси уйга кирсангизлар, ўша шаҳардан кетгунингизча шу уйда қолинглар.</verse>
				<verse number="5">Агар бирор шаҳарда сизни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда уларга огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар.”</verse>
				<verse number="6">Ҳаворийлар кетдилар. Қишлоқма–қишлоқ юриб, ҳамма ёқда Хушхабарни эълон қилдилар, хасталарга шифо бердилар.</verse>
				<verse number="7">Вилоят ҳукмдори Ҳирод содир бўлаётган ажойиботлар ҳақида эшитиб, эсанкираб қолди. Чунки баъзилар: “Яҳё тирилиб келибди”, — десалар,</verse>
				<verse number="8">бошқалар: “Илёс пайғамбар зоҳир бўлибди”, — дер эдилар. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бири тирилиб келибди”, — дейишарди.</verse>
				<verse number="9">Ҳирод: “Мен Яҳёнинг бошини олдирган эдим, аммо менга айтишаётган бу одам ким бўлди экан?” — деб Исони кўргиси келди.</verse>
				<verse number="10">Ҳаворийлар қайтиб келдилар ва қилган ҳамма ишларини Исога айтиб бердилар. Исо фақатгина ҳаворийлари билан вақт ўтказмоқчи бўлиб, уларни Байтсайда шаҳрига олиб кетди.</verse>
				<verse number="11">Оломон эса бу ҳақда хабар топиб, Унинг орқасидан эргашди. Исо оломонни яхши кутиб олди, уларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди, шифога муҳтожларни шифолади.</verse>
				<verse number="12">Кун ботиб, кеч кира бошлади. Ўн икки ҳаворий Исонинг олдига келиб дедилар: — Одамларни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга, овулларга бориб, ўзларига тунаш учун жой ва егулик топсинлар. Ахир, биз кимсасиз жойдамиз.</verse>
				<verse number="13">— Сизлар уларга овқат беринглар! — деди Исо. — Бешта нон ва иккита балиқдан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ–ку! — дея жавоб берди шогирдлар. — Нима, биз бориб, шунча одамга овқат сотиб олайликми?!</verse>
				<verse number="14">У ерда тахминан беш мингга яқин эркак бор эди. Исо шогирдларига деди: — Одамларни элликта–элликта қилиб ўтқазинглар.</verse>
				<verse number="15">Шогирдлар айтилгандай қилиб, ҳаммани ерга ўтқаздилар.</verse>
				<verse number="16">Исо бешта нон билан иккита балиқни олди, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Сўнг буларни синдириб, халққа тарқатиш учун шогирдларига берди.</verse>
				<verse number="17">Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни йиғиб олишганда, ўн икки сават чиқди.</verse>
				<verse number="18">Бир куни Исо ёлғиз Ўзи ибодат қилаётганда, шогирдлари келиб қолишди. Исо улардан: — Халқ Мени ким деб билади? — дея сўради.</verse>
				<verse number="19">Улар шундай жавоб бердилар: — Баъзилар Сизни Яҳё чўмдирувчи деб ҳисоблайдилар, баъзилар Илёс, бошқалари эса, қадимги пайғамбарлардан бири тирилиб келган, деб айтиб юрибдилар.</verse>
				<verse number="20">— Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз? — деб сўради Исо. — Сиз Худо юборган Масиҳсиз! — деб жавоб берди Бутрус.</verse>
				<verse number="21">Исо шогирдларига: “Буларни ҳеч кимга айтманглар, — деб қатъий огоҳлантириб гапирди.</verse>
				<verse number="22">—Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Оқсоқоллар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.”</verse>
				<verse number="23">Сўнг ҳаммага деди: “Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.</verse>
				<verse number="24">Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади.</verse>
				<verse number="25">Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, бироқ ўз ҳаётига ўзи зомин бўлса, бундан унга нима фойда?!</verse>
				<verse number="26">Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда Инсон Ўғли Ўзининг, Отасининг ва муқаддас фаришталарнинг улуғворлигида келганда, У ҳам сизлардан уялади.</verse>
				<verse number="27">Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари Худонинг Шоҳлигини кўрмагунча, ўлмайдилар.”</verse>
				<verse number="28">Исо бу гапларни айтгандан кейин орадан саккиз кун ўтди. У Бутрусни, Юҳанно билан Ёқубни олиб, ибодат қилгани тоққа чиқди.</verse>
				<verse number="29">Ибодат пайтида Исонинг юзи ўзгарди, кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="30">null</verse>
				<verse number="31">Бирданига Исонинг олдида икки одам пайдо бўлди, уларнинг бутун борлиғи нур таратиб турарди. Бу икки одам Мусо ва Илёс бўлиб, Исо билан гаплашаётган эдилар. Улар Исонинг тез орада Қуддусга бориши ва у ерда Худонинг режасини амалга ошириб, оламдан ўтиши тўғрисида суҳбатлашаётган эдилар.</verse>
				<verse number="32">Бутрус ва у билан бирга бўлганлар қаттиқ уйқуга кетган эдилар. Улар бирдан уйғониб, Исонинг улуғворлигини ва Унинг ёнида турган икки одамни кўрдилар.</verse>
				<verse number="33">Бу икки одам кетмоқчи бўлиб турганда Бутрус Исога деди: — Устоз, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Келинг, учта чайла ясайлик, биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга. Аммо у нима деб айтаётганини ўзи ҳам билмас эди.</verse>
				<verse number="34">У шу гапини тугатмаган ҳам эдики, булут пайдо бўлиб, ҳаммаларига соя солди. Булут остида қолган шогирдлар қўрқиб кетдилар.</verse>
				<verse number="35">Булут орасидан эса шундай овоз эшитилди: — Бу Менинг Ўғлимдир, Мен Уни танладим. Унга қулоқ солинглар!</verse>
				<verse number="36">Овоз тингандан кейин, шогирдлар Исонинг у ерда ёлғиз қолганини кўрдилар. Шогирдлар кўрганларини сир сақлаб, ўша кунларда ҳеч кимга айтмадилар.</verse>
				<verse number="37">Эртаси куни Исо ва Унинг уч шогирди тоғдан тушдилар. Исони катта оломон кутиб олди.</verse>
				<verse number="38">Тўсатдан оломон орасидан бир одам бақириб колди: — Устоз! Ёлвораман, ўғлимни кўриб қўйинг! У менинг яккаю ягона ўғлим!</verse>
				<verse number="39">Баъзан уни жин тутиб туради. Шунда ўғлим бирданига бақириб қолади. Оғзидан кўпик чиққунча, жин уни дағ–дағ қалтиратади. Болани ўлгудай чарчатиб, азоб беради.</verse>
				<verse number="40">Мен шогирдларингизга, жинни қувиб чиқаринглар, деб ёлвордим, аммо улар эплай олмадилар.</verse>
				<verse number="41">Исо шундай жавоб берди: — Эй имонсиз ва бузуқ авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Ўғлингни бу ерга олиб кел!</verse>
				<verse number="42">Бола яқинлашаётганда, жин уни ерга ағнатиб, қалтирата бошлади. Лекин Исо ёвуз руҳга дўқ уриб, болага шифо берди. Сўнг уни отасига топширди.</verse>
				<verse number="43">Ҳамма Худонинг қудратига ҳайрон қолди. Одамлар Исонинг қилаётган ишларидан ҳайратланаётган эдилар. Шунда Исо Ўз шогирдларига деди:</verse>
				<verse number="44">“Сизлар бу сўзларимни қулоқларингизга қуйиб олинглар! Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади.”</verse>
				<verse number="45">Аммо шогирдлар бу сўзларни тушунмадилар. Бу сўзларнинг маъноси улар учун қоронғи бўлиб, уни англамадилар. “Бу нима деганингиз?” — деб Исодан сўрашга ҳам ботина олмадилар.</verse>
				<verse number="46">Шогирдлар ўртасида: “Орамизда энг катта ким?” — деган баҳс бўлди.</verse>
				<verse number="47">Уларнинг бу ўй–хаёлларини билган Исо бир болани олиб Ўзининг ёнига турғизди–да,</verse>
				<verse number="48">уларга деди: — Ким бу болани Менинг номимдан қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, Мени Юборганни қабул қилган бўлади. Ораларингиздаги энг кичигингиз аслида энг каттангиздир.</verse>
				<verse number="49">Шунда Юҳанно деди: — Устоз! Биз бир одамни кўрдик. У Сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқараётган экан. У биз билан юрмагани сабабли, унга бундай қилишни ман этдик.</verse>
				<verse number="50">— Ман этманг! — деди Исо. — Кимки сизларга қарши бўлмаса, у сиз томонда.</verse>
				<verse number="51">Исонинг осмонга кўтариладиган куни яқинлашиб келаркан, У Қуддусга боришга қарор қилди.</verse>
				<verse number="52">Ўзидан олдин хабарчиларни юборди. Улар Исонинг келишига ҳозирлик кўриш учун Самариянинг бир қишлоғига кирдилар.</verse>
				<verse number="53">Аммо Самарияликлар Исони қабул қилмадилар, чунки У Қуддусга кетаётган эди.</verse>
				<verse number="54">Унинг шогирдлари Ёқуб билан Юҳанно бу вазиятни кўриб, шундай дедилар: — Ҳазрат, истасангиз, биз: “Осмондан олов тушсин! Буларни йўқ қилиб юборсин!” деб буюрамиз.</verse>
				<verse number="55">Исо эса ўгирилиб қаради–да, уларни койиди.</verse>
				<verse number="56">Шундан кейин улар бошқа қишлоққа кетдилар.</verse>
				<verse number="57">Йўлда кетаётганларида, бир одам Исога: — Қаерга борсангиз ҳам, мен ортингиздан бораман, — деди.</verse>
				<verse number="58">Исо ўша одамга шундай деди: — Тулкиларнинг уялари бор, қушларнинг инлари бор. Инсон Ўғлининг эса бош қўядиган жойи йўқ.</verse>
				<verse number="59">Бошқа бир одамга Исо: — Ортимдан юр! — деди. Лекин у: — Ҳазрат, ижозат беринг, аввал бориб отамни дафн қилиб келай, — деди.</verse>
				<verse number="60">Исо эса ўша одамга айтди: — Марҳумларни руҳан ўлик бўлганлар дафн қилсинлар, сен эса бориб, Худонинг Шоҳлигини эълон қилгин.</verse>
				<verse number="61">Яна бошқа бири айтди: — Ҳазрат, мен Сизга эргашаман. Фақат олдин бориб уйдагилар билан хайрлашишимга ижозат беринг.</verse>
				<verse number="62">Лекин Исо унга деди: — Омочни тутиб, ортига қараган биронта одам Худонинг Шоҳлигига лойиқ эмас.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Шундан кейин Раббимиз Исо етмиш икки одамни танлаб олди. Уларни иккита–иккита қилиб, боришни мўлжаллаган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ўзидан олдин жўнатди.</verse>
				<verse number="2">Исо уларга шундай деди: — Ҳосил мўл, аммо ишчилар оз. Ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглар.</verse>
				<verse number="3">Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман.</verse>
				<verse number="4">Ўзларингиз билан ҳамён, тўрва, чориқ олманглар. Йўлда ҳеч ким билан саломлашманглар.</verse>
				<verse number="5">Бирор хонадонга кирганларингизда, аввало: “Хонадонингизда тинчлик–омонлик бўлсин”, деб айтинглар.</verse>
				<verse number="6">Агар ўша хонадонда тинчликсевар одам яшаётган бўлса, сиз тилаган тинчлик ўша одамда қолади. Бўлмаса, ўзингизга қайтиб келади.</verse>
				<verse number="7">Бир хонадондан бошқа хонадонга кўчиб юрманглар. Кирган хонадонингизда қолинглар. Олдингизга нима қўйишса, ўшани еб–ичинглар. Чунки меҳнаткаш иш ҳақини олишга муносибдир.</verse>
				<verse number="8">Бир шаҳарга кирганингизда, шаҳар аҳолиси сизларни қабул қилса, олдингизга қўйганларини енглар.</verse>
				<verse number="9">Ўша ердаги хасталарга шифо бериб, шаҳардаги одамларга: “Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, деб айтинглар.</verse>
				<verse number="10">Аммо бирон шаҳарга кирганингизда сизларни қабул қилмасалар, ўша шаҳарнинг шоҳ кўчаларига чиқиб шундай деб айтинглар:</verse>
				<verse number="11">“Норозилигимиз тариқасида шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб кетяпмиз. Аммо билиб қўйинг, Худонинг Шоҳлиги яқинлашди!”</verse>
				<verse number="12">Сизларга айтаманки, қиёмат кунида ўша шаҳарнинг ҳоли Садўм шаҳрининг ҳолидан баттар бўлади.</verse>
				<verse number="13">“Сенинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда содир бўлган мўъжизалар Тир билан Сидон шаҳарларида яратилганда эди, улар аллақачон қанорга ўраниб, кулга ўтириб, тавба қилган бўлардилар.</verse>
				<verse number="14">Қиёмат кунида сизнинг ҳолингиз Тир ва Сидоннинг ҳолидан баттар бўлади.</verse>
				<verse number="15">Эй Кафарнаҳум! Худо сени кўкларга кўтаради деб ўйлайсанми?! Йўқ, У сени тубсиз чуқурликка улоқтиради!”</verse>
				<verse number="16">Исо шогирдларига деди: “Сизларга қулоқ солган Менга қулоқ солган бўлади. Сизларни рад қилган Мени рад қилган бўлади. Мени рад қилган эса Мени Юборганни рад қилган бўлади.”</verse>
				<verse number="17">Етмиш икки шогирд хурсанд бўлиб сафардан қайтиб келдилар. Улар Исога шундай дедилар: — Ҳазрат, биз Сизнинг номингиздан буйруқ берганимизда, ҳатто жинлар ҳам итоат этяптилар.</verse>
				<verse number="18">Исо уларга деди: — Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим.</verse>
				<verse number="19">Мен сизларга илону чаёнларни босиб эзиш ҳокимиятини ва шайтоннинг бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди.</verse>
				<verse number="20">Бироқ жинлар сизга бўйсунаётганидан хурсанд бўлманглар, балки номларингиз осмонда ёзилганидан хурсанд бўлинглар!</verse>
				<verse number="21">Шу он Исо Муқаддас Руҳнинг шодлигига тўлиб, деди: “Эй Ота, еру осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукрлар айтаман. Ҳа Ота, бу Сенинг эзгу хоҳишинг эди.”</verse>
				<verse number="22">Сўнг Исо одамларга деди: “Отам ҳамма нарсани Менинг ихтиёримга топширган. Ўғилнинг кимлигини Отадан бошқа ҳеч ким билмайди. Отанинг кимлигини ҳам Ўғилдан бошқа ва Ўғил аён қилишни истаган одамдан бошқа ҳеч ким билмайди.”</verse>
				<verse number="23">Исо шогирдларига ўгирилиб қаради–да, уларга алоҳида деди: “Сизлар кўраётганларни кўрадиган кўзлар бахтлидир!</verse>
				<verse number="24">Сизларга шуни айтай: қанча пайғамбарлар, қанча шоҳлар сизлар кўрган воқеаларни кўришни истаганлар, аммо кўрмаганлар. Сизлар эшитганларни эшитишни истаганлар, аммо эшитмаганлар.”</verse>
				<verse number="25">Шунда Исони синаш мақсадида келган Таврот тафсирчиларидан бири туриб, Унга савол берди: — Устоз, абадий ҳаётга эга бўлишим учун мен нима қилишим керак?</verse>
				<verse number="26">Исо: — Қонунда бу тўғрида нима ёзилган? Сиз нима деб тушунасиз? — деб сўради.</verse>
				<verse number="27">У киши шундай жавоб берди: — “Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан, кучингиз борича севинг”, яна: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг”, деб ёзилган.</verse>
				<verse number="28">Исо унга: — Тўғри жавоб бердингиз. Сиз ҳам шундай қилинг, ана шунда яшайсиз! — деди.</verse>
				<verse number="29">Аммо у одам ўзини оқламоқчи бўлиб, Исодан: — Менинг яқиним ким? — деб сўради.</verse>
				<verse number="30">Исо шундай жавоб берди: — Бир одам Қуддусдан Ерихога бораётган экан, қароқчилар қўлига тушиб қолибди. Қароқчилар унинг кийимларини ечиб олиб, калтаклаб, чалажон қилиб ташлаб кетибдилар.</verse>
				<verse number="31">Тасодифни қарангки, ўша йўлдан бир руҳоний кетаётган экан. У ҳалиги одамни кўрибди–ю, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди.</verse>
				<verse number="32">Ўша жойдан ўтиб кетаётган леви ҳам худди шундай қилибди. У ярадор одамни кўриб, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди.</verse>
				<verse number="33">Аммо ўша ердан ўтиб кетаётган бир Самариялик ярадор одамни кўриб, унга ачиниб кетибди.</verse>
				<verse number="34">Унинг ёнига келиб, яраларига мой, шароб суриб, боғлаб қўйибди. Сўнг уни ўз уловига миндирибди–да, меҳмонхонага олиб келиб, уни парвариш қилибди.</verse>
				<verse number="35">Эртаси куни икки динор чиқарибди–да, меҳмонхона эгасига бериб: “Унга яхши қаранг, агар бундан ортиқ харажат қилсангиз, қайтишимда сизга тўлайман”, дебди.</verse>
				<verse number="36">Сизнингча, ўша уч одамдан қайси бири қароқчилар қўлига тушган одамнинг яқини ҳисобланади?</verse>
				<verse number="37">Тафсирчи: — Унга шафқат кўрсатган одам–да, — деб жавоб берди. — Боринг, сиз ҳам шундай қилинг! — деди унга Исо.</verse>
				<verse number="38">Исо ва Унинг шогирдлари йўлда давом этдилар. Улар бир қишлоққа кирдилар. Бу ерда Марта исмли аёл Исони уйига таклиф қилди.</verse>
				<verse number="39">Унинг Марям исмли бир синглиси бор эди. Марям Раббимиз Исонинг оёқлари олдида ўтириб, Унинг сўзларини тинглар эди.</verse>
				<verse number="40">Марта эса меҳмон кутиш билан овора эди. У Исонинг олдига келиб деди: — Ҳазрат! Эътибор бермаяпсизми, синглим ҳамма ишни бир ўзимга ташлаб қўйди–ку! Унга айтинг, менга ёрдам берсин.</verse>
				<verse number="41">Раббимиз Исо унга шундай жавоб берди: — Эҳ, Марта, Марта, бунча уриниб ташвишланмасанг!</verse>
				<verse number="42">Зарур бўлган биттагина нарса бор. Марям ўзи учун энг яхшисини танлади ва бу ундан тортиб олинмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Бир пайт Исо ибодат қилаётган эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга деди: — Ҳазрат! Яҳё ўз шогирдларига ибодат қилишни ўргатганди. Сиз ҳам бизга ибодат қилишни ўргатинг.</verse>
				<verse number="2">Исо уларга деди: — Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй Отамиз! Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин.</verse>
				<verse number="3">Кундалик ризқимизни бергин.</verse>
				<verse number="4">Гуноҳларимизни кечиргин, Чунки биз ҳам ўзимизга қарши гуноҳ қилган ҳар бир одамни кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин.</verse>
				<verse number="5">Исо шогирдларига деди: — Фараз қилайлик, орангиздан бирортангиз ярим кечаси дўстингизнинг олдига бориб, шундай деб илтимос қилдингиз: “Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур.</verse>
				<verse number="6">Ҳозир уйимга бир дўстим келиб қолди, унинг олдига қўядиган бирон егулигим йўқ.”</verse>
				<verse number="7">Ичкаридаги дўстингиз эса сизга шундай жавоб берди дейлик: “Мени безовта қилма! Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди. Ўрнимдан туриб сенга нон беролмайман!”</verse>
				<verse number="8">Мен сизларга айтаман: у сизга нонни дўсти бўлганингиз учун бермаса ҳам, сиз уни ҳоли–жонига қўймай сўрайверсангиз, сўраган нарсангизни албатта сизга беради.</verse>
				<verse number="9">Сизларга айтаман: сўранг ва сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади.</verse>
				<verse number="10">Чунки сўраган ҳар бир одам олади, излаган топади, тақиллатганга эшик очилади.</verse>
				<verse number="11">Орангиздан қайси бир ота, ўғли балиқ сўраганда, унга балиқ ўрнига илон беради?</verse>
				<verse number="12">Ёки тухум сўраганда, унга чаён беради?</verse>
				<verse number="13">Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Ота ҳам Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни беришга қанчалар тайёр.”</verse>
				<verse number="14">Бир куни Исо соқов одамдан ёвуз руҳни қувиб чиқарди. Жин чиққандан сўнг, соқов тилга кирди, халқ эса ҳайратда қолди.</verse>
				<verse number="15">Аммо ораларидан баъзилари: “У инс–жинслар ҳукмдори — Баалзабулнинг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти!” — дедилар.</verse>
				<verse number="16">Бошқалар эса Исонинг Худодан келганини синаб кўрмоқчи бўлиб, мўъжизали аломат кўрсатишини талаб қилдилар.</verse>
				<verse number="17">Исо эса уларнинг нима ҳақида ўйлаётганини билиб турарди. У ўша одамларга деди: “Ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир шоҳлик ҳувиллаб қолади, ўз ичидан бўлинган хонадон хароб бўлади.</verse>
				<verse number="18">Шу сингари, шайтон шоҳлиги ҳам ўзаро бўлиниб кетса, унинг шоҳлиги қандай тура олади?! Сизларнинг гапингизга кўра, инс–жинслар ҳукмдори — Баалзабул ато этган қудрат билан Мен жинларни қувиб чиқараётган эмишман.</verse>
				<verse number="19">Агар Мен жинларни Баалзабул кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда ўз шерикларингиз кимнинг кучи билан жинларни қувиб чиқаришяпти? Шу сабабдан ҳам шерикларингиз сизларни ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="20">Агар Мен жинларни Худонинг қудрати билан қуваётган бўлсам, демак, Унинг Шоҳлиги сизларга ҳам келган.</verse>
				<verse number="21">Бошдан–оёқ қуролланган кучли одам уйини қўриқлаганда, унинг мол–мулки бехатар бўлади.</verse>
				<verse number="22">Аммо ундан кучлироғи ҳужум қилиб уни енгса, унинг таянган барча қуролларини тортиб олади ва ўлжасини истаганига тақсимлаб беради.</verse>
				<verse number="23">Ким Мен билан бирга бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиғмаса, сочади.</verse>
				<verse number="24">Ёвуз руҳ инсондан чиққандан кейин, ҳузур–ҳаловат излаб, сувсиз ерларни кезади ва топмагач: “Чиққан уйимга қайтиб бораман”, дейди.</verse>
				<verse number="25">Уйига келганда, уйни супурилган ва йиғиштирилган ҳолда кўради.</verse>
				<verse number="26">Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни чақиради ва улар билан уйга кириб, жойлашиб олади. Охир–оқибат ўша одамнинг аҳволи олдингидан ҳам ёмонроқ бўлади.”</verse>
				<verse number="27">Исо шу гапларни айтаётганда, оломон орасидан бир аёл баланд овозда Исога деди: — Сизни қорнида кўтариб юрган, сизни эмизган аёл бахтлидир!</verse>
				<verse number="28">Исо эса жавобан шундай деди: — Тўғри, лекин Худонинг каломини тинглаб, унга риоя қиладиганлар бахтлироқдир!</verse>
				<verse number="29">Исонинг олдига катта оломон йиғилгандан кейин, Исо сўз бошлади: — Ҳозирги насл қабиҳ бир наслдир. Бу насл аломат сўрайди, аммо уларга Юнуснинг аломатидан бошқа аломат берилмайди.</verse>
				<verse number="30">Юнус Найнаво аҳолисига аломат бўлгани сингари, Инсон Ўғли ҳам ҳозирги насл учун аломат бўлади.</verse>
				<verse number="31">Жануб маликаси қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслнинг одамларини маҳкум этади. Чунки малика Сулаймоннинг доно таълимотини тинглагани дунёнинг у четидан келган эди. Бу ерда эса Сулаймондан ҳам буюкроқ бир Зот турибди!</verse>
				<verse number="32">Найнаво аҳолиси қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслни маҳкум этади. Чунки Найнаволиклар Юнуснинг ваъзидан кейин тавба қилганлар. Бу ерда эса Юнусдан ҳам буюкроқ бир Зот турибди!</verse>
				<verse number="33">“Ҳеч ким чироқни ёқиб, уни кўринмас ерга қўймайди. Аксинча, кирганлар ёруғликни кўрсин, деб уни чироқпояга қўяди.</verse>
				<verse number="34">Тананинг чироғи — кўз. Агар кўзингиз пок бўлса, бутун танингиз ёп–ёруғ бўлади. Агарда кўзингиз ёмон бўлса, бутун танангиз зимзиё зулмат бўлади.</verse>
				<verse number="35">Шунинг учун эътибор беринг: сиздаги нур зулмат бўлмасин.</verse>
				<verse number="36">Агар танангиз ёп–ёруғ бўлиб, биронта қоронғи жойи бўлмаса, чироқнинг нури сизни ёритиб тургандай, баданингиз тамомила ёп–ёруғ бўлади.”</verse>
				<verse number="37">Исо буларни гапириб турганда, бир фарзий Уни меҳмонга таклиф қилди. Исо унинг уйига кириб, дастурхон ёнига ёнбошлади.</verse>
				<verse number="38">Исо овқатдан олдин қўлларини ювмаганини фарзий кўриб, ажабланди.</verse>
				<verse number="39">Раббимиз Исо унга деди: “Эй фарзийлар, сизлар пиёлаю идишнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичингиз очкўзлик ва ёвузликка тўла!</verse>
				<verse number="40">Ҳой бефаҳмлар! Нарсанинг сиртини яратган унинг ичини ҳам яратган эмасми?!</verse>
				<verse number="41">Яхшиси, идишингиз ичидагини камбағалларга хайр–садақа қилиб беринглар. Шунда ҳамма нарса сиз учун ҳалол бўлади.</verse>
				<verse number="42">Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ялпиз, заъфарон ва ҳар хил ошкўкдан ушр берасизлар–у, аммо адолат ва Худонинг севгисини писанд қилмайсизлар! Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди.</verse>
				<verse number="43">Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар синагогаларнинг тўрида ўтиришни ва бозорларда сизларга салом беришларини яхши кўрасизлар.</verse>
				<verse number="44">Ҳолингизга вой! Сизлар белгиси йўқ қабрларга ўхшайсизлар. Одамлар билмай туриб ўша қабрлар устидан босиб ўтадилар.”</verse>
				<verse number="45">Тафсирчилардан бири Исога деди: — Устоз, бу сўзларингиз билан бизни ҳақорат қилдингиз!</verse>
				<verse number="46">Исо эса деди: — Эй тафсирчилар, сизларнинг ҳам ҳолингизга вой! Сизлар кўтариб бўлмайдиган оғир юкни одамларга юклайсизлар–у, уларга ёрдам бергани ўзларингиз ҳатто бармоғингизни ҳам қимирлатмайсизлар.</verse>
				<verse number="47">Ҳолингизга вой! Сизлар ота–боболарингиз ўлдирган пайғамбарларга мақбаралар қуряпсизлар.</verse>
				<verse number="48">Шу тариқа ота–боболарингизнинг қилмишларини маъқуллаганингизни тасдиқлаяпсизлар. Улар пайғамбарларни ўлдиришган бўлса, сизлар пайғамбарларга мақбаралар қуряпсизлар!</verse>
				<verse number="49">Шунинг учун ҳам Худо Ўз ҳикматларида шундай деган: “Мен уларга пайғамбарлар ва ҳаворийлар юбораман. Улардан баъзиларини ўлдирадилар, баъзиларини эса қувғин қиладилар.”</verse>
				<verse number="50">Дунё яратилгандан бери ҳамма пайғамбарларнинг тўкилган қони учун бу насл жазоланади.</verse>
				<verse number="51">Улар Ҳобилнинг тўкилган қонидан тортиб, қурбонгоҳ билан Маъбад орасида ўлдирилган Закариёнинг қонигача жавоб беришади. Ҳа, сизларга айтиб қўяй, бу насл шу ҳамма қотилликлар учун жавобгар бўлади.</verse>
				<verse number="52">Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар! Сизлар илму маърифат калитини тортиб олдингизлар. Аммо ўзларингиз кирмадингизлар, кирмоқчи бўлганларнинг ҳам йўлларини тўсдингизлар.”</verse>
				<verse number="53">Исо у ердан чиқиши биланоқ, тафсирчилар ва фарзийлар Уни қаттиқ сиқувга олдилар, кўп саволларга жавоб беришга мажбурладилар.</verse>
				<verse number="54">Улар Исони тилидан илинтириб олиш учун фурсат пойлардилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Шу орада минглаб одамлар тўпланиб, бир–бирларини итариб сиқишаётган эдилар. Исо аввал шогирдларига гапира бошлади: “Фарзийларнинг хамиртурушидан, яъни уларнинг иккиюзламачилигидан эҳтиёт бўлинглар!</verse>
				<verse number="2">Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади.</verse>
				<verse number="3">Шу боис қоронғида айтганларингиз ёруғликда эшитилади, ёпиқ эшиклар ортида шивирлаб айтганларингизни уйларнинг томи устида бақириб эълон қилишади.”</verse>
				<verse number="4">“Сизларга шуни айтай, дўстларим, танани ўлдириб, ундан кейин бошқа бирон нарса қила олмайдиганлардан қўрқманглар.</verse>
				<verse number="5">Бироқ кимдан қўрқишингиз кераклигини сизларга уқтирай: Худодан қўрқинглар, чунки У одамни ўлдириб, дўзахга ташлашга ҳам қодир. Ҳа, сизларга айтаман, Худодан қўрқинглар!</verse>
				<verse number="6">Бешта чумчуқ икки тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Худонинг назаридан четда қолмаган.</verse>
				<verse number="7">Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган. Қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.</verse>
				<verse number="8">Сизларга яна шуни айтай: ким Мени инсонлар олдида тан олса, Инсон Ўғли ҳам Худонинг фаришталари олдида уни тан олади.</verse>
				<verse number="9">Аммо ким инсонлар олдида Мени рад этса, у ҳам Худонинг фаришталари олдида рад этилади.</verse>
				<verse number="10">Кимки Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кечирилади. Лекин ким Муқаддас Руҳга куфрлик қилса, кечирилмайди.</verse>
				<verse number="11">Сизларни синагогaларга, бошлиқлар ва ҳокимлар олдига олиб келганларида: “Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, нима айтамиз”, деб хавотир олманглар.</verse>
				<verse number="12">Нима деб гапиришингизни ўша вақтда сизга МуқаддасРуҳ ўргатади.”</verse>
				<verse number="13">Оломон орасидан кимдир Исога айтди: — Устоз, акамга айтинг, отамиз бизга қолдирган меросни мен билан бўлишсин.</verse>
				<verse number="14">— Эй инсон! Ким Мени сизларга қози ёки мерос бўлувчи қилиб қўйибди? — деди унга Исо.</verse>
				<verse number="15">Сўнг халойиққа деди: — Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар қандай очкўзликдан сақланглар. Зеро, инсоннинг умри мол–мулкининг кўплигига боғлиқ эмас.</verse>
				<verse number="16">Исо уларга шундай масал айтди: —Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил берибди.</verse>
				<verse number="17">Бой кўнглида: “Нима қилсам экан, ҳосилимни сақлашга етарли жойим йўқ–ку”, деб ўйлабди.</verse>
				<verse number="18">Ниҳоят, у шундай дебди: “Энди бундай қиламан: омборларимни бузиб, каттароқларини қураман. Ҳамма дон–дунларимни, бойликларимни ўша ерда сақлайман.</verse>
				<verse number="19">Шунда ўзимга ўзим дейман: кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.”</verse>
				<verse number="20">Аммо Худо унга шундай дебди: “Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Шунда йиғиб–терган мол–мулкинг кимга қолади?”</verse>
				<verse number="21">Ҳа, ўзи учун бойлик йиққан, аммо Худонинг назарида бой бўлмаган одамнинг қисмати шундай бўлади.”</verse>
				<verse number="22">Исо шогирдларига шундай деди: — Шунинг учун сизларга айтаман: “Тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима ерканмиз, устимизга нима киярканмиз, деманглар.</verse>
				<verse number="23">Ахир, ҳаёт овқатдан, тана эса кийимдан муҳимроқ–ку!</verse>
				<verse number="24">Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари, на қўралари бор. Шунга қарамай, Худо уларнинг ризқини беради. Сизлар эса қушлардан анча қадрлисизлар!</verse>
				<verse number="25">Биронтангиз ташвишланиб, умрингизни бир лаҳзага бўлса ҳам узайтира олармидингиз?!</verse>
				<verse number="26">Шундай арзимас иш қўлингиздан келмас экан, нега қолган нарсалар ҳақида ташвиш тортaсиз?</verse>
				<verse number="27">Нилуфар гулларнинг қандай ўсишига эътибор қилинг: улар меҳнат қилмайди, ип йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто шоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам ўша гулларнинг биридай кийинмаган.</verse>
				<verse number="28">Бугун бор, эртага эса ўчоққа ташланадиган дала ўтини Худо шундай безаган бўлса, наҳотки сизларни кийинтирмаса, эй имони сустлар!</verse>
				<verse number="29">Нима еймиз, нима ичамиз, деб қайғуриб безовта бўлманглар.</verse>
				<verse number="30">Дунё халқлари ҳадеб бу нарсаларнинг пайида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларга муҳтож эканингизни билади–ку!</verse>
				<verse number="31">Сизлар, яхшиси, Худонинг Шоҳлиги пайида бўлинглар ва қолган нарсалар ҳам сизга берилади.</verse>
				<verse number="32">Эй кичик сурув, қўрқманглар! Осмондаги Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди.</verse>
				<verse number="33">Мол–мулкингизни сотиб, садақа беринглар. Ўзингизга эскирмайдиган ҳамёнлар, самоларда битмас–туганмас хазина тайёрланглар. У ерга ўғри яқинлаша олмайди, хазинангизни куя ея олмайди.</verse>
				<verse number="34">Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлади.”</verse>
				<verse number="35">“Ҳар доим тайёр ҳолда туринглар: белбоғларингиз белингизда боғланган, чироқларингиз ёниб турган бўлсин!</verse>
				<verse number="36">Сизлар хўжайинининг тўйдан қайтишини интизорлик билан кутган хизматкорлардай бўлинглар. Хўжайин келиб, эшикни тақиллатиши биланоқ эшикни очадиган бўлинглар.</verse>
				<verse number="37">Хўжайин келганда ҳушёр турган хизматкорлар бахтлидир! Сизларга чинини айтай: хўжайин белини боғлаб, хизматкорларини дастурхонга ўтқазади ва уларга ўзи хизмат қилади.</verse>
				<verse number="38">Хўжайин ярим тунда келадими ёки тонгга яқин келадими, хизматкорларини ҳушёр ҳолда кўрса, ўша хизматкорлар нақадар бахтлидир!</verse>
				<verse number="39">Аммо шуни билиб қўйингки, агар уй эгаси ўғрининг қачон келишини билганда эди, уйига бузиб киришга ўғрига йўл қўймаган бўларди.</verse>
				<verse number="40">Шунингдек, сизлар ҳам тайёр туринглар, чунки Инсон Ўғли сизлар кутмаган вақтда келади.”</verse>
				<verse number="41">Шу пайт Бутрус сўради: — Ҳазрат, бу масални фақат бизга айтяпсизми ё ҳаммагами?</verse>
				<verse number="42">Раббимиз Исо шундай жавоб берди: — Ишончли ва ақлли уй бошқарувчиси ким? Хўжайин бундай одамни ўз хизматкорларига бошлиқ қилиб қўяди, уларга ўз вақтида овқат тарқатишни унга топширади.</verse>
				<verse number="43">Хўжайин уйга қайтганда ўша хизматкорини юмуш устида кўрса, хизматкор нақадар бахтли!</verse>
				<verse number="44">Сизларга чинини айтай: хўжайин ўша хизматкорини бутун мулки устидан бошқарувчи қилиб қўяди.</verse>
				<verse number="45">Аммо ўша хизматкор ўзига: “Хўжайиним кечикиб келади”, деб бошқа хизматкорларни ура бошласа, еб–ичиб, маст бўлса,</verse>
				<verse number="46">хизматкор кутмаган кунда, ўйламаган соатда хўжайини келиб қолади, хизматкорини тилка–пора қилади, бошига садоқатсизларнинг кунини солади.</verse>
				<verse number="47">Хўжайиннинг хоҳишини билган, аммо ҳозирлик кўрмаган ва унинг хоҳишини бажармаган хизматкор кўп калтак ейди.</verse>
				<verse number="48">Билмай туриб жазога муносиб иш қилган хизматкор эса кўп калтакланмайди. Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп сўралади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ талаб қилинади.”</verse>
				<verse number="49">“Мен ер юзига олов келтиргани келдим. Қанийди, бу олов ҳозироқ аланга олиб кетса!</verse>
				<verse number="50">Мен чуқур қайғу–аламларга ботаман. Бу амалга ошмагунча қаттиқ изтироб чекаман!</verse>
				<verse number="51">Мени ер юзига тинчлик олиб келган, деб ўйлайсизларми? Йўқ, деб айтаман, бўлиниш олиб келганман!</verse>
				<verse number="52">Зеро, бундан буён бир уйда яшаган беш киши бўлинади, учтаси иккитасига ва иккитаси учтасига қарши бўлади.</verse>
				<verse number="53">Ҳа, улар бўлинади: Ота ўғлига қарши чиқади, Ўғил отасига қарши бўлади, Она қизига қарши чиқади, Қиз онасига қарши бўлади, Қайнана келинига қарши чиқади, Келин қайнанасига қарши бўлади.”</verse>
				<verse number="54">Исо оломонга шундай деди: — Ғарбда булут кўтарилиб келаётганини кўрганингизда, сизлар дарров: “Ҳозир ёмғир ёғади”, деб айтасизлар. Шундай бўлади ҳам.</verse>
				<verse number="55">Жанубдан шамол эсаётганини кўрганингизда, сизлар: “Жазирама иссиқ бўлади”, деб айтасизлар. Шундай бўлади ҳам.</verse>
				<verse number="56">Эй иккиюзламачилар! Сизлар еру осмоннинг авзойига қараб, об–хавони аниқлай оласизлар–ку! Нима учун ҳозирги замонни талқин қила олмайсизлар?!</verse>
				<verse number="57">Нима тўғрилигини нега ўзингиз қарор қила олмайсизлар?</verse>
				<verse number="58">Шундай экан, биронтаси билан даъволашиб, у билан бирга маҳкамага кетаётанингизда, йўлда у билан ярашишга ҳаракат қилинг. Агар шундай қилмасангиз, у сизни қозининг олдига судраб боради, қози сизни зиндонбонга топширади. Зиндонбон эса сизни зиндонга ташлайди.</verse>
				<verse number="59">Сизларга шуни айтай: қарзингизни охирги тийинигача тўламагунингизча, у ердан чиқолмайсиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Ўша вақтда баъзи одамлар келиб, Исога Римлик ҳоким Пилат ўлдирган Жалилаликлар ҳақида хабар қилишди. Жалилаликлар қурбонлик келтираётган пайтда Пилат уларни ўлдириб, қонларини сўйилган қурбонликлар қонига аралаштириб ташлаган эди.</verse>
				<verse number="2">Исо хабарчиларга деди: “Сизнингча, бу Жалилаликлар бошқа ҳамма Жалилаликларга қараганда кўпроқ гуноҳ қилганлари учун шунчалик жафо чекдиларми?</verse>
				<verse number="3">Сизга йўқ, дейман. Лекин тавба қилмасангизлар, ҳаммаларингиз улар каби ҳалок бўласизлар.</verse>
				<verse number="4">Ёки Силоам минораси қулаганда нобуд бўлган ўн саккиз кишини олайлик. Сизларнинг фикрингизча, ўша нобуд бўлганлар Қуддусда яшайдиган қолган ҳамма одамдан кўра кўпроқ гуноҳ қилган эдиларми?</verse>
				<verse number="5">Сизларга йўқ, деб айтаман. Лекин тавба қилмасангизлар, ҳаммангиз улар каби ҳалок бўласизлар.”</verse>
				<verse number="6">Шундан кейин Исо шу масални айтиб берди: “Бир одамнинг узумзорига анжир дарахти экилган экан. Ўша одам келиб, анжир дарахтидан мева излабди, аммо топа олмабди.</verse>
				<verse number="7">У боғбонга дебди: — Менга қара, уч йилдирки, мен мана бу анжир дарахтидан мева излайман, аммо шу пайтгача биронта мева топа олмадим. Уни кесиб ташла! Бекорга ерни эгаллаб туришининг нима кераги бор?!</verse>
				<verse number="8">Боғбон эса шундай жавоб берибди: — Хўжайин, дарахтингиз бу йил ҳам турсин. Мен унинг атрофини чопиб, гўнг солай.</verse>
				<verse number="9">Балки келгуси йил мева берар. Агар бермаса, унда кесиб ташлаймиз.</verse>
				<verse number="10">Шаббат куни Исо синагогаларнинг бирида таълим бераётган эди.</verse>
				<verse number="11">У ерда ўн саккиз йилдан бери жинга чалинган бир аёл бор эди. У икки букилиб қолган бўлиб, қаддини умуман ростлай олмасди.</verse>
				<verse number="12">Исо уни кўргач, ёнига чақириб деди: — Эй аёл, сен дардингдан халос бўлдинг!</verse>
				<verse number="13">Сўнг аёлга қўлларини қўйди, шу заҳоти аёлнинг қадди тикланди–қолди. Аёл Худога ҳамду санолар айтди.</verse>
				<verse number="14">Исо Шаббат куни хастага шифо бергани учун синагога оқсоқоли аччиқланиб, оломонга шундай деди: — Ишлаш учун олти кун бор. Шифо топмоқчи бўлсангиз, Шаббатдан бошқа куни келинглар.</verse>
				<verse number="15">Раббимиз Исо унга жавобан деди: — Эй иккиюзламачилар! Сизлар ўзларингиз ҳам Шаббат куни ҳўкизингиз ёки эшагингизни охурдан ечиб, суғоргани олиб борасизлар–ку!</verse>
				<verse number="16">Бу эса Иброҳимнинг қизи, ахир! Шайтон ўн саккиз йилдан бери уни боғлаб қўйган эди. Уни Шаббат куни кишанларидан озод қилиш наҳотки мумкин бўлмаса?!</verse>
				<verse number="17">Исо шу гапларни айтганда, унинг ҳамма рақиблари шарманда бўлдилар. Жамики оломон эса Исо қилган ажойиб ишлардан хурсанд эди.</verse>
				<verse number="18">Исо деди: — Худо Шоҳлиги нимага ўхшайди? Уни нимага ўхшатсам бўлади?</verse>
				<verse number="19">Худонинг Шоҳлиги бир одам ўз боғига эккан хантал уруғига ўхшайди. Уруғ униб–ўсиб, дарахт бўлади, қушлар унинг шохларига уя қуради.</verse>
				<verse number="20">Исо яна шундай деди: — Худонинг Шоҳлигини яна нимага ўхшатсам бўлади?</verse>
				<verse number="21">Худонинг Шоҳлиги хамиртурушга ўхшайди. Аёл бир бўлак хамиртурушни уч тоғора унга қорса ҳам, ҳамма хамир ошади.</verse>
				<verse number="22">Исо Қуддусга йўл олди ва шаҳару қишлоқларга бориб, таълим берар эди.</verse>
				<verse number="23">Бир одам Унга шундай савол берди: — Ҳазрат, наҳотки саноқли одам нажот топса?! Исо шундай жавоб берди:</verse>
				<verse number="24">— Тор эшикдан киришга жон–жаҳдингиз билан ҳаракат қилинглар. Сизларга шуни айтай: кўп одам ичкари киришга интилади, аммо кира олмайди.</verse>
				<verse number="25">Уй эгаси ўрнидан туриб эшикни ёпганда, сизлар ташқарида қолиб эшикни тақиллатасизлар ва: “Ҳазрат, бизга эшикни очинг!” деб айтасизлар. У эса сизларга: “Кимлигингизни ва қаердан келганингизни билмайман!” деб жавоб беради.</verse>
				<verse number="26">Шунда сизлар: “Ахир, биз Сиз билан бирга еб–ичганмиз! Кўчаларимизда таълим бергансиз!” деб айтасизлар.</verse>
				<verse number="27">Аммо У сизларга дейди: “Мен сизларни танимайман! Қаерданлигингизни ҳам билмайман! Йўқолинглар олдимдан, эй бадкирдорлар!”</verse>
				<verse number="28">Сизларни ташқарига қувиб чиқаришганда, қаттиқ пушаймон бўласизлар, фиғон чекасизлар, чунки Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва барча пайғамбарлар Худонинг Шоҳлигида эканини кўрасизлар.</verse>
				<verse number="29">Шундан кейин шарқу ғарбдан, шимолу жанубдан одамлар келиб, Худонинг Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар.</verse>
				<verse number="30">Шунда охирги бўлган баъзи одамлар биринчи бўладилар, биринчи бўлган баъзилар эса охирги бўладилар.”</verse>
				<verse number="31">Шу пайтда фарзийлардан айримлари Исонинг олдига келиб дейишди: — Бу ердан кетишингиз керак. Ҳирод Сизни ўлдирмоқчи.</verse>
				<verse number="32">Исо уларга шундай деди: — Бориб у тулкига айтинглар: Эшитиб ол, Мен бугун ҳам, эртага ҳам жинларни қувиб, хасталарга шифо бераман. Учинчи куни эса ишимни тугатаман.</verse>
				<verse number="33">Аммо шундай бўлса ҳам, Мен бугун, эртага ва индинга Ўз йўлимдан қолмаслигим керак. Ахир, пайғамбар Қуддусдан ташқарида ўлдирилиши мумкин эмас.</verse>
				<verse number="34">Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг.</verse>
				<verse number="35">Эй Қуддус аҳолиси, сизнинг уй–жойларингиз ҳувиллаб қолади. Сизга шуни айтай: “Эгамиз номи билан келадиган инсон барака топсин”, — деб айтмагунингизча, Мени кўрмайсизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Бир Шаббат куни Исо фарзийлар раҳнамоларидан бирининг уйига меҳмонга борди. Уни диққат билан кузатиб ўтиришарди.</verse>
				<verse number="2">Исонинг олдига истисқо дардидан қўл–оёқлари шишиб кетган бир одам келиб қолди.</verse>
				<verse number="3">Исо Таврот тафсирчиларидан ва фарзийлардан сўради: — Қонунимизга кўра Шаббат куни одамга шифо бериш мумкинми ёки йўқми?</verse>
				<verse number="4">Улар эса индамадилар. Исо хаста одамга қўл теккизиб, шифо берди ва уни жўнатиб юборди.</verse>
				<verse number="5">Сўнг уларга деди: — Бирортангизнинг фарзандингиз ёки молингиз қудуққа тушиб кетса, Шаббат куни бўлишига қарамай, уни дарҳол чиқариб олмайсизларми?!</verse>
				<verse number="6">Улар эса бу гапга бирон жавоб топа олмадилар.</verse>
				<verse number="7">Меҳмонлар тўрдан жой танлашга интилаётган эдилар. Исо буни кўриб, шундай масал айтди:</verse>
				<verse number="8">“Сизни тўй зиёфатига таклиф қилишганда, тўрга чиқиб олманг. Меҳмонга чақирилганлар орасида сиздан ҳам ҳурматлироқ бошқаси бўлиши мумкин.</verse>
				<verse number="9">Икковингизни таклиф қилган мезбон келиб, сизга: “Жойингизни бу одамга бўшатиб беринг”, деб айтиши мумкин. Шунда сиз хижолат тортиб, пойгакда ўтиришга мажбур бўласиз.</verse>
				<verse number="10">Шунинг учун, таклиф этилганингизда, пойгакда ўтиринг, токи мезбоннинг ўзи келиб сизга: “Дўстим, илтимос тўрга чиқинг”, — деб айтсин. Шунда бошқа меҳмонлар кўзида сизнинг ҳурматингиз ошади.</verse>
				<verse number="11">Зотан, ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса юксалтирилади.”</verse>
				<verse number="12">Исо Ўзини таклиф қилган хонадон соҳибига айтди: “Тушки ё кечки зиёфат берганингизда, дўстларингизни ёки ака–укаларингизни, қариндош–уруғларингизни ё бўлмаса, бой қўшниларингизни таклиф қилманг. Акс ҳолда, улар ҳам сизни меҳмонга чақириб, қилган яхшилигингизни қайтарадилар.</verse>
				<verse number="13">Аксинча, зиёфат берганингизда, камбағал–қашшоқларни, чўлоқ, шолларни, кўрларни таклиф қилинг.</verse>
				<verse number="14">Шунда бахтли бўласиз. Чунки улар қилган яхшилигингизни қайтара олмасалар–да, солиҳлар тирилган замонда бунинг савобини кўрасиз.”</verse>
				<verse number="15">Дастурхон атрофида ўтирган меҳмонлардан бири Исонинг бу сўзларини эшитиб, Унга деди: — Худонинг Шоҳлигида зиёфат ейдиган киши бахтлидир!</verse>
				<verse number="16">Исо ўша одамга шундай деди: “Бир одам катта зиёфат тайёрлаб, кўпчиликни таклиф этибди.</verse>
				<verse number="17">Зиёфат вақти бўлганда: — Келинглар, дастурхон тайёр бўлди, — деб меҳмонларни чақиргани хизматкорини юборибди.</verse>
				<verse number="18">Аммо таклиф қилинганларнинг ҳаммаси бирдай узр сўрай бошлабдилар. Биринчиси унга дебди: — Мен ер сотиб олган эдим, ўша ерни кўргани боришим керак. Илтимос, мени кечиринг.</verse>
				<verse number="19">Бошқаси эса: — Мен беш жуфт ҳўкиз сотиб олдим, уларни синагани кетяпман. Илтимос, мени кечиринг, — дебди.</verse>
				<verse number="20">Яна бошқаси: — Мен янги уйландим, шунинг учун бора олмайман, — дебди.</verse>
				<verse number="21">Хизматкор қайтиб келиб, хўжайинига ахборот берибди. Шунда уй соҳиби ғазабланиб, хизматкорига буюрибди: — Ҳозироқ шаҳар кўчаларини, йўлакларини айланиб чиқ. Қашшоқ, чўлоқ, кўр ва шолларни бу ерга олиб кел.</verse>
				<verse number="22">Бироз вақтдан кейин хизматкор шундай деб келди: — Хўжайин, буюрганларингизни бажардим, лекин яна бўш жой қолди.</verse>
				<verse number="23">Шунда хўжайин хизматкорига айтибди: — Йўлларга, йўлакларга бор, одамларни кўндириб олиб кел, токи уйим тўлсин.</verse>
				<verse number="24">Сизларга айтай, таклиф қилинганларнинг бирортаси ҳам зиёфатимдан тотиб кўрмайди.”</verse>
				<verse number="25">Катта бир оломон Исога эргашиб кетаётган эди. Исо уларга қараб деди:</verse>
				<verse number="26">“Менга эргашган одам Мени ота–онасидан, ака–ука ва опа–сингилларидан, ҳатто ўз жонидан ортиқ яхши кўриши керак, акс ҳолда у Менинг шогирдим бўлолмайди.</verse>
				<verse number="27">Ўз хочини кўтариб, ортимдан юрмаган одам ҳам Менинг шогирдим бўлолмайди.</verse>
				<verse number="28">Сизлардан бирортангиз минора қурмоқчи бўлсангиз, уни битириш учун маблағ етарлими, деб олдиндан харажатини ҳисоблаб чиқмайсизми?</verse>
				<verse number="29">Акс ҳолда, сиз пойдевор ётқизасизу минорани битказа олмайсиз. Буни кўрганларнинг ҳаммаси устингиздан кулиб, шундай деб айтишади:</verse>
				<verse number="30">“Бу одам қурилишни бошлади, аммо битира олмади.”</verse>
				<verse number="31">Ёки қайси шоҳ бошқа бир шоҳга қарши урушга чиқишдан аввал ўтириб: “Душман йигирма минг аскари билан менга қарши келяпти, мен ўн минг аскарим билан унга бас кела оламанми?” деб ўйламайдими?!</verse>
				<verse number="32">Кучи етмаса, душман ҳали узоқдалигида унинг олдига элчи юбориб, сулҳ тузайлик, деб илтимос қилади.</verse>
				<verse number="33">Худди шу сингари, бор мол–мулкингиздан кечмасангиз, биронтангиз ҳам Менинг шогирдим бўла олмайсиз.</verse>
				<verse number="34">Туз — яхши нарса. Лекин туз ўз таъмини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиб бўлади?</verse>
				<verse number="35">Бундай туз ерга ҳам, гўнгга ҳам ярамайди, уни ташлаб юборадилар. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Ҳамма солиқчилар ва гуноҳкорлар Исонинг таълимотини тинглаш учун келар эдилар.</verse>
				<verse number="2">Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари: “Ана, У гуноҳкорларни қабул килиб, улар билан еб–ичяпти”, деб минғирлаб норози бўлдилар.</verse>
				<verse number="3">Исо эса уларга қуйидаги масални айтиб берди:</verse>
				<verse number="4">“Сизларнинг орангизда кимнингдир юзта қўйи бўлса–ю, биттаси йўқолиб қолса, тўқсон тўққизтасини яйловда қолдириб, йўқолган қўйни топмагунча қидирмайдими?</verse>
				<verse number="5">Ўша қўйини топганда, хурсанд бўлиб елкасига кўтариб олади.</verse>
				<verse number="6">У уйига келиб, дўстларини, қўшниларини чақиради ва уларга: “Мен йўқолган қўйимни топдим! Хурсандчилигимга шерик бўлинглар”, — деб айтади.</verse>
				<verse number="7">Сизларга айтаманки, худди шу сингари, тавбага ҳожат сезмаган тўқсон тўққизта солиҳ одамдан кўра, тавба қилган битта гуноҳкор учун осмонда кўпроқ шодлик бўлади.”</verse>
				<verse number="8">“Ёки қайси бир аёлнинг ўнта кумуш тангаси бўлса–да, биттасини йўқотиб қўйса, у чироқ ёқиб тангани топмагунича уйини супуриб–сидириб синчиклаб қидирмайдими?!</verse>
				<verse number="9">Тангани топгач, дугоналарини ва қўшниларини чақириб: “Мен йўқолган тангамни топдим! Хурсандчилигимга шерик бўлинглар”, — дейди.</verse>
				<verse number="10">Сизларга айтаманки, худди шу сингари, тавба қилган битта гуноҳкор учун Худонинг фаришталари ҳузурида шодлик бўлади.”</verse>
				<verse number="11">Исо яна деди: “Бир одамнинг икки ўғли бор экан.</verse>
				<verse number="12">Уларнинг кичиги отасига: — Ота, мол–мулкингиздан менга тегишли қисмини беринг, — дебди. Отаси мол–мулкини икки ўғлига бўлиб берибди.</verse>
				<verse number="13">Орадан кўп ўтмай, кичик ўғил бор нарсасини йиғиштириб, узоқ бир мамлакатга кетибди. У ерда шалоқ яшаб, мол–дунёсини кўкка совурибди.</verse>
				<verse number="14">Борини исроф қилганидан кейин, ўша мамлакатда оғир қаҳатчилик бошланибди. Йигит ҳам муҳтожликда қолибди.</verse>
				<verse number="15">У бориб, ўша мамлакат фуқароларидан бирига ёлланибди. У эса йигитни ўз даласидаги чўчқаларни боқишга юборибди.</verse>
				<verse number="16">Йигит чўчқалар ейдиган қўзоқлар билан қорнини тўйдиришга ҳам зор бўлибди, лекин унга шуни ҳам раво кўришмас экан.</verse>
				<verse number="17">Ниҳоят йигит ақлини йиғиб олиб, ўзига ўзи дебди: “Отамнинг қанчадан–қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб–тошиб ётибди, мен эса бу ерда очликдан ўляпман.</verse>
				<verse number="18">Энди отамнинг олдига бориб, унга шундай деб айтаман: Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим.</verse>
				<verse number="19">Энди сизнинг ўғлингиз, деб аталишга лойиқ эмасман. Мени ёлланма ишчиларингиз қаторига қабул қилинг.”</verse>
				<verse number="20">Йигит отаси олдига равона бўлибди. Йигит ҳали узоқда келар экан, отаси уни кўриб, ўғлига раҳми келибди. У югуриб бориб, ўғлини кучоқлаб, ўпибди.</verse>
				<verse number="21">Кейин ўғли отасига айтибди: — Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Энди сизнинг ўғлингиз, деб аталишга лойиқ эмасман.</verse>
				<verse number="22">Отаси эса хизматкорларига буюрибди: — Тез бўлинглар, энг нафис тўн келтириб елкасига ёпинглар, қўлига узук тақинглар, оёқларига чориқ кийгизинглар.</verse>
				<verse number="23">Бўрдоқи бузоқни олиб чиқиб, сўйинглар. Еб–ичайлик, хурсандчилик қилайлик.</verse>
				<verse number="24">Чунки бу ўғлим мен учун ўлган эди, энди тирилди, йўқолган эди, энди топилди. Шундай қилиб, хурсандчилик қила бошлабдилар.</verse>
				<verse number="25">Катта ўғил шу пайтда далада экан. Қайтаётиб уйга яқинлашганда, қулоғига мусиқа ва ўйин–кулги садолари эшитилибди.</verse>
				<verse number="26">Хизматкорлардан бирини чақириб: — Нима гап? — деб сўрабди.</verse>
				<verse number="27">— Укангиз қайтиб келдилар. Отангиз уни соғ–саломат кўргани учун бўрдоқи бузоқни сўйдилар, — деб жавоб берибди хизматкор.</verse>
				<verse number="28">Шунда катта ўғилнинг жаҳли чиқибди, ичкарига киришдан бош тортибди. Отаси эса ташқарига чиқиб, ўғлига ўтиниб гапирибди.</verse>
				<verse number="29">Аммо у отасига шундай жавоб берибди: — Менга қаранг! Шунча йилдан бери сизга қулдай ишлаб келаман. Бирорта гапингизни ерда қолдирмадим. Лекин дўстларим билан хурсандчилик қилишим учун сиз менга битта улоқча ҳам бермадингиз.</verse>
				<verse number="30">Аммо мол–мулкингизни фоҳишалар билан еб, йўқ қилган анави ўғлингиз қайтиб келганда, сиз бўрдоқи бузоқни сўйдирдингиз!</verse>
				<verse number="31">Отаси унга шундай жавоб берибди: — Ўғлим! Сен доимо мен билан биргасан. Менинг бор нарсам сеники.</verse>
				<verse number="32">Бугун эса байрам қилиб, хурсанд бўлишимиз керак. Ахир, бу уканг биз учун ўлган эди, энди тирилди, йўқолган эди, энди топилди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Исо шогирдларига шундай деди: “Бир бой одамнинг иш бошқарувчиси бор экан. Бойга: “Иш бошқарувчингиз мол–мулкингизни совуриб юрибди” деган хабар етиб келди.</verse>
				<verse number="2">Бой одам иш бошқарувчисини чақириб, унга шундай дебди: “Сен ҳақингда баъзи гапларни эшитдим. Бу нимаси?! Менга бошқарувинг тўғрисида ҳисобот бер, энди ишларимни сен бошқармайсан.”</verse>
				<verse number="3">Шунда иш бошқарувчи ўзига ўзи дебди: “Хўжайиним мени ишдан бўшатяпти. Энди нима қиламан? Ер чопишга кучим етмайди, садақа сўрашга уяламан.</verse>
				<verse number="4">Эҳа, топдим! Бир иш қиламан, шунда бўшатилганимдан кейин одамлар уйларининг эшикларини мен учун очиб беришади”, — дебди–да,</verse>
				<verse number="5">хўжайиннинг қарздорларини биттама–битта чақирибди. Биринчисидан сўрабди: — Хўжайинимдан қанча қарзинг бор?</verse>
				<verse number="6">— Юз кўза зайтун мойи, — деб жавоб берибди у. — Тилхатингни ол, тезда ўтириб эллик кўза деб ёз! — дебди унга иш бошқарувчи.</verse>
				<verse number="7">Кейин бошқасидан ҳам сўрабди: — Сенинг қанча қарзинг бор? — Юз қоп буғдой, — деб жавоб берибди у. Унга ҳам: — Тилхатингни ол, саксон қоп деб ёз! — дебди иш бошқарувчи.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, айёр иш бошқарувчи ишини боплаб бажарди! Чиндан ҳам бу дунёнинг одамлари замондошлари орасида нур аҳлига караганда ўз ишига анча пишиқдирлар.</verse>
				<verse number="9">Мен сизларга айтаман, бу дунёнинг бойлигидан фойдаланиб дўст орттиринглар, токи бу бойлик тугагач, Худо сизни абадий масканига қабул қилсин.</verse>
				<verse number="10">Кичик ишда садоқатли бўлган одам катта ишда ҳам садоқатли бўлади. Кичик ишда садоқатсиз бўлган эса катта ишда ҳам садоқатсиз бўлади.</verse>
				<verse number="11">Агар сизга бу дунёнинг бойлигини ишониб топшириб бўлмаса, ким сизга ҳақиқий бойликни ишониб топширади?!</verse>
				<verse number="12">Агар сизга бошқаларнинг нарсасини ишониб топшириб бўлмаса, ўзингизга аталган нарсани сизга ким беради?!</verse>
				<verse number="13">Ҳеч қандай хизматкор икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини яхши кўради, ёки бирига бағишланиб, бошқасини менсимайди. Сизлар ҳам Худога, ҳам бойликка бирдек хизмат қила олмайсизлар.”</verse>
				<verse number="14">Пулпараст фарзийлар буларни эшитиб, Исони мазах қилдилар.</verse>
				<verse number="15">Исо уларга деди: “Сиз одамлар олдида ўзингизни тақводор қилиб кўрсатасизлар, лекин Худо юрагингизни билади. Одамзод кўкка кўтарган нарсалар Худонинг назарида жирканчдир.</verse>
				<verse number="16">Яҳё ва ундан олдин келганлар Таврот ва пайғамбарлар битикларини эълон қилганлар. Энди эса Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар эълон қилинмоқда ва ҳар бир одам бу Шоҳликка киришга ундалмоқда.</verse>
				<verse number="17">Бироқ Тавротдан бир нуқтанинг йўқолишидан кўра, еру осмоннинг йўқолиши осонроқдир.</verse>
				<verse number="18">Ким ўз хотини билан ажрашиб бошқасига уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эри билан ажрашган хотинга уйланган киши ҳам зино қилган бўлади.”</verse>
				<verse number="19">“Бир бой одам бор экан. У қимматбаҳо либослар кийиб юрар, ҳар куни дабдабали ҳаёт кечирар экан.</verse>
				<verse number="20">Бойнинг дарвозаси олдида бутун баданига яра тошган Лазар исмли бир қашшоқ гадой ётар экан.</verse>
				<verse number="21">У бой дастурхонидан тўкилган ушоқлар билан қорин тўйдиришни орзу қилар экан. Итлар келиб унинг яраларини ялаб кетар экан.</verse>
				<verse number="22">Бир куни гадой ўлиб қолибди, фаришталар уни Иброҳимнинг ёнига олиб кетибдилар. Кейин бой ҳам ўлиб, дафн қилинибди.</verse>
				<verse number="23">Жаҳаннамда азоб чекаётган бой бошини кўтариб, узоқда Иброҳимни ва унинг ёнидаги Лазарни кўрибди.</verse>
				<verse number="24">Сўнг шундай деб фарёд қилибди: — Эй Иброҳим ота! Менга раҳм қилиб Лазарни юборинг. У бармоғининг учини сувга ботириб, тилимга томизсин. Бу аланга ичида азоб чекяпман!</verse>
				<verse number="25">Иброҳим унга шундай жавоб берибди: — Унутма, ўғлим, сен ҳаётлигингда ҳамма яхши нарсаларингни олиб бўлдинг, Лазар эса фақат ёмонлик кўрди. Энди у бу ерда тасалли топяпти, сен бўлсанг, азоб чекяпсан.</verse>
				<verse number="26">Бундан ташқари, сен билан бизнинг орамизда тубсиз жарлик бор. Бу ердан сиз томонга ўтмоқчи бўлганлар ўта олмайдилар ва у ердан биз томонга ҳам ўтмайдилар.</verse>
				<verse number="27">Шунда бой айтибди: — Ундай бўлса, эй ота, сиздан ўтиниб сўрайман, Лазарни отамнинг уйига юборинг.</verse>
				<verse number="28">Менинг бешта укам бор. Улар ҳам бу азобли жойга келмасликлари учун уларни огоҳлантириб қўйсин.</verse>
				<verse number="29">Иброҳим жавоб берибди: — Уларда Мусонинг ва пайғамбарларнинг битиклари бор–ку, ўшаларга қулоқ солишсин.</verse>
				<verse number="30">Бой эса: — Йўқ, Иброҳим ота, улар қулоқ солмайдилар. Аммо ўликлардан бири уларнинг олдига борса, ўшанда тавба қиладилар, — дебди.</verse>
				<verse number="31">Иброҳим шундай дебди: — Агар Мусо ва бошқа пайғамбарларнинг сўзларига қулоқ солмаган бўлсалар, ўликлардан бири тирилиб борса ҳам ишонмайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Исо Ўз шогирдларига яна деди: “Гуноҳга етаклайдиган васвасалар доимо келади. Аммо васвасага сабабчи бўлган одамнинг ҳолига вой!</verse>
				<verse number="2">Бу кичикларнинг биронтасини гуноҳга бошлаганингиздан кўра, бўйнингизга тегирмон тошини осиб, сизни денгизга ташлашгани ўзингиз учун яхшироқдир.</verse>
				<verse number="3">Эҳтиёт бўлинглар! Агар биродарингиз гуноҳ қилса, унга танбеҳ беринг. Агар тавба қилса, уни кечиринг.</verse>
				<verse number="4">Агар ўша одам бир куннинг ўзида сизга қарши етти марта гуноҳ қилса–ю, етти марта қайтиб келиб, сизга: “Тавба қилдим”, — деса, уни кечириб юборинг.”</verse>
				<verse number="5">ҲаворийларРаббимизИсога: — Имонимизга имон қўшинг, — дедилар.</verse>
				<verse number="6">Раббимиз шундай жавоб берди: — Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига: “Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от”, — десангиз, дарахт сизга бўйсунади.</verse>
				<verse number="7">Хизматкорингиз қўш ҳайдаб ёки пода боқиб даладан эндигина қайтиб келганда, қай бирингиз унга: “Кел дарров, дастурхонга ўтир”, деб айтасиз?</verse>
				<verse number="8">Бунинг ўрнига ўша хизматкорингизга: “Кечки овқатимни тайёрла, еб–ичиб бўлгунимча, белингни боғлаб, менга хизмат қил, кейин ўзинг еб–ичасан”, деб айтмайсизми?!</verse>
				<verse number="9">Хизматкор ўз вазифасини бажаргани учун унга ташаккурлар билдирмайсиз–ку!</verse>
				<verse number="10">Шу сингари сизлар ҳам ўзингизга буюрилган ҳамма ишни бажарганингиздан сўнг: “Биз бор–йўғи хизматкормиз, вазифамизни бажардик, холос”, — деб айтинглар.</verse>
				<verse number="11">Исо Самария билан Жалилани кесиб ўтиб, Қуддус томон йўл олди.</verse>
				<verse number="12">У бир қишлоққа кираётганда, тери касаллигига чалинган ўн киши Уни қаршилаб олди. Улар узоқдан туриб,</verse>
				<verse number="13">фарёд қилдилар: — Эй Исо! Устоз! Бизга раҳм қилинг!</verse>
				<verse number="14">Исо уларни кўриб: — Боринглар, ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар, — деди. Улар йўлда кетаётганларида, тери касаллигидан покланиб қолдилар.</verse>
				<verse number="15">Улардан бири ўзининг шифо топганини кўриб, баланд овозда Худони улуғлаб орқага қайтди.</verse>
				<verse number="16">Ўзини Исонинг оёқлари остига ташлаб, Унга миннатдорчилик билдирди. Ўша одам Самариялик эди.</verse>
				<verse number="17">Исо шогирдларига деди: — Тери касаллигидан покланган ўн киши эмасмиди?! Қолган тўққизтаси қани?</verse>
				<verse number="18">Худони улуғлаш учун шу бир бегона кишидан бошқа ҳеч ким қайтиб келмадими?</verse>
				<verse number="19">Сўнг Исо тери касаллигидан покланган одамга деди: — Ўрнингдан тургин–да, боравер. Сенга ишончинг шифо берди.</verse>
				<verse number="20">Баъзи фарзийлар Исодан: “Худонинг Шоҳлиги қачон келади?” деб сўрадилар. Исо уларга шундай жавоб берди: — Худонинг Шоҳлиги кўзга кўринадиган шаклда келмайди.</verse>
				<verse number="21">Ҳеч ким: “Қара, Худонинг Шоҳлиги бу ерда”, ёки “Ана у ерда”, — деб айтмайди. Чунки Худонинг Шоҳлиги сизларнинг орангиздадир.</verse>
				<verse number="22">Кейин Исо шогирдларига деди: — Шундай вақтлар келадики, сизлар Инсон Ўғлининг кунларидан биттасини кўришни орзу қиласизлар, аммо ўша кунни кўролмайсизлар.</verse>
				<verse number="23">Одамлар сизларга: “Ана, Исо анави ерда” ёки “Мана, Исо бу ерда”, деб айтадилар. Аммо сизлар улар айтган ерга борманглар, уларнинг ортидан эргашманглар.</verse>
				<verse number="24">Чунки Инсон Ўғли қайтиб келганда, Уни ҳамма кўради. У осмонни бир четидан бошқа четигача ёритиб юборган чақмоқдай бўлади.</verse>
				<verse number="25">Лекин ундан аввал Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва бу насл томонидан рад қилиниши керак.</verse>
				<verse number="26">Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғлининг қайтиб келадиган даврда ҳам худди шундай бўлади.</verse>
				<verse number="27">Нуҳ кемага кирган кунгача инсонлар еб–ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. Тўфон келганда эса уларнинг ҳаммаси нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="28">Лут замонида ҳам худди шундай бўлган эди: одамлар еб–ичардилар, савдо–сотиқ қилардилар, экин экардилар, уй қурардилар.</verse>
				<verse number="29">Лекин Лут Садўм шаҳридан чиққан куниёқ осмондан олов ва олтингугурт ёғиб, ҳаммани нобуд қилди.</verse>
				<verse number="30">Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади.</verse>
				<verse number="31">У кунда томнинг устида бўлган киши уйдаги нарсаларни олиш учун пастга тушмасин. Далада бўлган одам ҳам қайтиб келмасин.</verse>
				<verse number="32">Лутнинг хотинига нима бўлганини ёдингизда тутинглар.</verse>
				<verse number="33">Жонини сақламоқчи бўлган уни йўқотади. Жонини йўқотган эса уни асраб қолади.</verse>
				<verse number="34">Сизга шуни айтай: ўша кеча бир тўшакда икки киши ётган бўлса, бири олинади, бири қолдирилади.</verse>
				<verse number="35">Икки аёл бирга тегирмон тортаётган бўлса, бири олинади, бири қолдирилади.</verse>
				<verse number="36">***</verse>
				<verse number="37">Шогирдлар Исодан сўради: — Ҳазрат, бу воқеалар қаерда юз беради? — Калхатлар тўпланган жойда мурда бўлишини ҳамма билади, — деб жавоб берди Исо. — Бу воқеалар қаерда юз бериши ҳам сизларга шу сингари аён бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Шогирдлар доимо ва безмасдан ибодат қилсин деб, Исо уларга шундай бир масал айтиб берди:</verse>
				<verse number="2">— Бир шаҳарда Худодан ҳам қўрқмайдиган, одамдан ҳам уялмайдиган бир қози бор экан.</verse>
				<verse number="3">Ўша шаҳарда бир бева аёл ҳам яшар экан. У қозининг олдига тез–тез бориб туриб: — Мени рақибимдан ҳимоя қилинг, — деб ўтинаркан.</verse>
				<verse number="4">Қози анча вақтгача унга ёрдам беришдан бош тортиб юрар экан. Охири у ўзи–ўзига шундай дебди: — Мен Худодан қўрқмайман, одамлардан ҳам уялмайман.</verse>
				<verse number="5">Аммо бу бева хотин мени ҳолу жонимга қўймагани учун, уни ҳимоя қила қолай. Бўлмаса, у келавериб мени безор қилади.</verse>
				<verse number="6">Раббимиз Исо гапида давом этиб деди: — Адолатсиз қозининг гапини эшитдингизми?</verse>
				<verse number="7">Шундай экан, наҳотки Худо туну кун илтижо қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса?! Йўқ, Худо уларни куттириб қўймайди!</verse>
				<verse number="8">Сизларга айтаман, уларни зудлик билан ҳимоя қилади! Аммо Инсон Ўғли келганда, ер юзида имони бор одамларни топармикин?”</verse>
				<verse number="9">Ўзларининг солиҳлигига ишониб, бошқаларни менсимайдиган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб берди:</verse>
				<verse number="10">“Икки одам ибодат қилгани Маъбадга киришибди. Уларнинг бири фарзий, иккинчиси солиқчи экан.</verse>
				<verse number="11">Фарзий ўрнидан туриб, шундай ибодат қилибди: — Худойим, Ўзингга шукр! Чунки мен бошқаларга ўхшаб ўғри, жиноятчи, зинокор ёки манави солиқчидай эмасман.</verse>
				<verse number="12">Мен ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр қилиб бераман.</verse>
				<verse number="13">Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто осмонга ҳам қарашга ботинолмай, кўкрагига урганича: — Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! — деб илтижо қиларди.</verse>
				<verse number="14">Сизга айтаман: фарзий эмас, мана шу одам оқланиб уйига қайтди. Зотан ўзини ўзи юксалтирган одам камситилади, ўзини паст олган одам эса юксалтирилади.”</verse>
				<verse number="15">Исо болаларимизга қўл теккизсин, деб одамлар Унинг олдига ҳатто гўдакларни ҳам олиб келишарди. Шогирдлар буни кўриб, одамларни койидилар.</verse>
				<verse number="16">Исо эса болаларни ёнига чақириб, деди: “Болаларга йўл беринглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Худонинг Шоҳлиги шундайларникидир.</verse>
				<verse number="17">Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч қачон киролмайди.”</verse>
				<verse number="18">Яҳудий бошлиқлардан бири Исодан сўради: — Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаётга эга бўлиш учун нима қилишим керак?</verse>
				<verse number="19">Исо унга деди: — Нега Мени валинеъмат дейсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас.</verse>
				<verse number="20">Сиз амрларни биласиз: “Зино қилманг. Қотиллик қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг. Ота–онангизни ҳурмат қилинг.”</verse>
				<verse number="21">— Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан амал қилиб келаман, — деди бояги бошлиқ.</verse>
				<verse number="22">Буни эшитиб, Исо деди: — Сизга биргина нарса етишмайди: бор нарсангизни сотинг, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда осмонда хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг.</verse>
				<verse number="23">Бошлиқ буни эшитиб, қаттиқ хафа бўлди, чунки у жуда бой эди.</verse>
				<verse number="24">Исо унинг хафа бўлганини кўриб деди: — Мол–дунёси бор одамларнинг Худо Шоҳлигига кириши нақадар қийин!</verse>
				<verse number="25">Бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир.</verse>
				<verse number="26">Буни эшитганлар эса: — Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="27">Исо шундай жавоб берди: — Одамлар учун имконсиз бўлган нарсанинг Худо учун имкони бор.</verse>
				<verse number="28">Шунда Бутрус деди: — Мана, биз уй–жойимизни ташлаб, Сизнинг орқангиздан эргашиб келдик.</verse>
				<verse number="29">Исо шогирдларига деди: — Сизларга чинини айтайин, Худонинг Шоҳлиги учун уй–жойини, ёки хотинини ё ака–укаларини ёки ота–онасини ё бола–чақасини қолдирган одам</verse>
				<verse number="30">бу дунёнинг ўзидаёқ бир неча баробар ортиғи билан олади, нариги дунёда эса абадий ҳаётга эга бўлади.</verse>
				<verse number="31">Кейин Исо ўн икки шогирдини четга олиб, уларга деди: — Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. Пайғамбарларнинг Инсон Ўғли тўғрисида ёзган ҳамма башоратлари бажо бўлади.</verse>
				<verse number="32">Уни ғайрияҳудийларга тутиб берадилар. Уни масхаралаб ҳақорат қиладилар. Унга тупурадилар.</verse>
				<verse number="33">Ғайрияҳудийлар Уни қамчилайдилар, кейин ўлдирадилар. Аммо учинчи куни У тирилади.”</verse>
				<verse number="34">Шогирдлар эса бу сўзлардан ҳеч нарса тушунмадилар. Бу сўзларнинг маъноси уларга қоронғи эди, Исонинг айтганларини улар англамадилар.</verse>
				<verse number="35">Исо Ерихо шаҳрига кириб келаётганда, бир кўр одам йўл чеккасида садақа сўраб ўтирар эди.</verse>
				<verse number="36">Олдидан катта бир оломон ўтиб кетаётганини эшитган ўша кўр: — Нима гап? — деб сўради.</verse>
				<verse number="37">— Носиралик Исо ўтиб кетяпти, — деб жавоб беришди унга.</verse>
				<verse number="38">Шунда кўр: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақирди.</verse>
				<verse number="39">Олдинда кетаётганлар эса: — Жим бўл! — деб кўрни койишди. У эса янада қаттиқроқ бақирди: — Эй Довуд Ўғли! Менга раҳм қил!</verse>
				<verse number="40">Шунда Исо тўхтаб, кўрни ёнига олиб келишларини буюрди. Кўр келгач, Исо ундан сўради:</verse>
				<verse number="41">— Мендан нима истайсан? Сен учун нима қилай? — Ҳазрат, кўзларим кўрсин! — деди у.</verse>
				<verse number="42">Исо унга: — Кўзларинг кўрсин, ишончинг сенга шифо берди, — деди.</verse>
				<verse number="43">Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Худони улуғлаганча Исога эргашди. Буни кўрган бутун халқ Худога ҳамду санолар айтди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Исо Ерихо шаҳрига кириб, шаҳар бўйлаб ўтаётган эди.</verse>
				<verse number="2">Бу шаҳарда Заккай деган бир одам бор эди. У солиқчилар бошлиғи бўлиб, бой эди.</verse>
				<verse number="3">Заккай: “Исо ким экан?” деб Уни кўришга уринарди, аммо одам кўплигидан кўра олмасди, чунки унинг бўйи паст эди.</verse>
				<verse number="4">У олдинга югуриб, Исони кўриш учун шикамора анжир дарахти устига чиқиб олди. Исо ўша ердан ўтиши керак эди.</verse>
				<verse number="5">Исо у ерга келганда, юқорига қараб, Заккайга деди: — Заккай! Тезроқ пастга туш, Мен бугун сенинг уйингда меҳмон бўлишим керак.</verse>
				<verse number="6">Заккай дарров пастга тушди, Исони қувонч билан уйига таклиф қилди.</verse>
				<verse number="7">Буни кўрганларнинг ҳаммаси: “Исо бир гуноҳкор одамнинг уйига меҳмонга борди”, деб норозилик билдиришди.</verse>
				<verse number="8">Заккай эса ўрнидан туриб, РаббимизИсога деди: — Ҳазрат, мен мол–мулкимнинг ярмини камбағалларга бераман. Бирон кимсанинг нарсасини ноҳақ олган бўлсам, тўрт баробар қилиб қайтараман.</verse>
				<verse number="9">Исо унга шундай жавоб берди: — Бугун бу хонадонга нажот келди, чунки бу одам ҳам Иброҳимнинг ўғлидир.</verse>
				<verse number="10">Инсон Ўғли йўқолганни излаб топиш ва уни қутқариш учун келган.</verse>
				<verse number="11">Оломон Исонинг бу сўзларини тинглар экан, Исо гапини бир масал билан давом эттирди. Чунки Исо Қуддусга яқинлашиб қолган эди, одамлар ҳам, Худонинг Шоҳлиги ҳозир зоҳир бўлиши керак, деб ўйлардилар.</verse>
				<verse number="12">Исо шундай деди: “Бир зодагон одам узоқ мамлакатга кетмоқчи бўлибди. У ерда шоҳлик тахтини эгаллаб, қайтиб келмоқчи эди.</verse>
				<verse number="13">Кетишдан олдин у хизматкорларидан ўнтасини чақирибди–да, ҳар бирига биттадан тилла бериб, шундай дебди: “Мен қайтиб келгунимча, бу пулларни ишга солинглар.”</verse>
				<verse number="14">Ҳолбуки, бу зодагоннинг ҳамюртлари уни ёмон кўришар экан. Унинг орқасидан: “Бу одам бизга шоҳ бўлмасин, истамаймиз”, деб айтиш учун элчилар юборишибди.</verse>
				<verse number="15">Аммо зодагон шоҳлик тахтини эгаллаб, қайтиб келибди. Сўнг ўзи пул берган хизматкорларини чақиртириб, ким қанча фойда олганини билмоқчи бўлибди.</verse>
				<verse number="16">Биринчиси келиб: — Хўжайин, сизнинг тиллангиз ўн тилла фойда олиб келди, — дебди.</verse>
				<verse number="17">Хўжайин унга: — Баракалла! Сен яхши хизматкорсан! Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун ўнта шаҳар устидан ҳоким бўласан, — дебди.</verse>
				<verse number="18">Иккинчиси келиб: — Хўжайин, сизнинг тиллангиз беш тилла фойда келтирди, — дебди.</verse>
				<verse number="19">Унга ҳам: — Сен ҳам бешта шаҳарга ҳокимлик қиласан, — дебди.</verse>
				<verse number="20">Сўнг учинчи хизматкори келиб: — Хўжайин! Мана сизнинг тиллангиз, мен уни рўмолчага тугиб сақладим.</verse>
				<verse number="21">Мен сиздан қўрқдим, сиз қаттиққўл одамсиз. Сиз бермасдан оласиз, экмасдан ўрасиз, — дебди.</verse>
				<verse number="22">Хўжайин эса унга деди: — Эй ёмон хизматкор! Мен сени ўз сўзларинг бўйича ҳукм қиламан! Менинг қаттиққўллигимни ҳамда бермасдан олишимни, экмасдан ўришимни билар экансан,</verse>
				<verse number="23">нега пулимни муомалага киритмадинг? Мен қайтиб келганимдан кейин, пулимни фойдаси билан олган бўлардим.</verse>
				<verse number="24">Сўнг ёнида турганларга деди: — Унинг қўлидан тиллани олиб, ўн тилласи борга беринглар.</verse>
				<verse number="25">— Хўжайин, унинг ўн тилласи бор–ку! — дейишибди улар.</verse>
				<verse number="26">— Сизларга шуни айтай: кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, ҳатто бори ҳам тортиб олинади.</verse>
				<verse number="27">Энди менинг шоҳ бўлишимни истамаган душманларимга келсак, уларни шу ерга олиб келиб, кўз олдимда қатл қилинглар.”</verse>
				<verse number="28">Исо шу гапларни айтгандан кейин, йўлида давом этиб, Қуддусга кетди.</verse>
				<verse number="29">Зайтун тоғи этагидаги Байтфагия билан Байтания қишлоқларига яқинлашгач, У шогирдларидан иккитасига деди:</verse>
				<verse number="30">— Анави қишлоққа боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, ҳали минилмаган, боғланган хўтикни кўрасизлар. Хўтикни ечиб, бу ерга олиб келинглар.</verse>
				<verse number="31">Агар кимдир сизлардан: “Хўтикни нега ечяпсизлар?” — деб сўраб қолса, “Бу хўтик Раббимиз Масиҳга керак”, деб айтинглар.</verse>
				<verse number="32">Шогирдлар бориб, худди Исонинг айтганини топдилар.</verse>
				<verse number="33">Хўтикни ечаётганларида унинг эгалари: — Нега хўтикни ечяпсизлар? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="34">Шогирдлар: — У Раббимиз Масиҳга керак, — дедилар.</verse>
				<verse number="35">Хўтикни Исонинг олдига келтиришди–да, устига тўнларини ташлаб, Исони миндиришди.</verse>
				<verse number="36">Исо хўтикни миниб кетаётганда, одамлар тўнларини йўлга пойандоз қилдилар.</verse>
				<verse number="37">Исо Зайтун тоғидан тушадиган жойга етиб келганда, кўпдан–кўп шогирдлар кўрган барча мўъжизаларни эслаб шодландилар ва баланд овозда Худога ҳамду санолар айтдилар:</verse>
				<verse number="38">“Эгамиз номидан келадиган Шоҳ барака топсин! Осмонда тинчлик, фалак тоқида шон–шарафлар бўлсин!”</verse>
				<verse number="39">Шунда оломон орасидан баъзи фарзийлар Исога: — Устоз, шогирдларингизни жим қилинг! — дейишди.</verse>
				<verse number="40">Исо эса уларга деди: — Сизларга шуни айтай: агар булар жим бўлса, тошлар чинқиради!</verse>
				<verse number="41">Исо Қуддусга кирай деганда, шаҳарни кўриб, йиғлаб юборди:</verse>
				<verse number="42">— Тинчлик учун нималар зарурлигини бугун сен билсайдинг! Аммо булар сенга қоронғи.</verse>
				<verse number="43">Бошингга шундай кунлар келади: душманларинг атрофингга тупроқ уядилар, сени ўраб оладилар, ҳар томондан сиқувга оладилар.</verse>
				<verse number="44">Бағрингдаги фарзандларингни қириб ташлайдилар. Сени шу қадар вайрон қиладиларки, шаҳрингда ҳатто тош устида турган тош қолмайди. Чунки Худо сени қутқаргани келганди, аммо сен бу имкониятни қўлдан бой бердинг.</verse>
				<verse number="45">Исо Маъбадга кириб, ичкарида савдо–сотиқ қилаётганларни қувиб чиқара бошлади.</verse>
				<verse number="46">Уларга шундай деди: — “Менинг уйим Ибодат Уйи бўлади, деб Тавротда ёзилган–ку! Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар!</verse>
				<verse number="47">Исо ҳар куни Маъбадда таълим берарди. Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва халқ оқсоқоллари эса Уни ҳалок қилиш пайига тушдилар.</verse>
				<verse number="48">Лекин бунинг чорасини топмадилар, чунки бутун халқ Исонинг сўзларини жону дили билан тинглар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Бир куни Исо Маъбадда халққа таълим бериб, Хушхабар айтаётган эди. Шу пайт бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва оқсоқоллар келиб қолдилар.</verse>
				<verse number="2">Улар Исодан сўрадилар: — Бизларга айтинг–чи, Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Бу ҳокимиятни Сизга ким берган?</verse>
				<verse number="3">Исо уларга шундай жавоб берди: — Мен ҳам сизларга бир савол берайин, Менга айтинглар:</verse>
				<verse number="4">Яҳё халқни сувга чўмдириш ҳуқуқини Худодан олганмиди ёки инсонданми?</verse>
				<verse number="5">Улар эса ўзаро мулоҳаза юритдилар: “Агар Худодан десак, У: “Нега Яҳёга ишонмадингизлар?” — дейди.</verse>
				<verse number="6">Агар инсондан десак, бутун халқ бизни тошбўрон қилади, чунки халқ Яҳёнинг пайғамбарлигига қатъий ишонади.”</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, улар: — Қаерданлигини билмаймиз, — деб жавоб бердилар.</verse>
				<verse number="8">Исо уларга деди: — Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман.</verse>
				<verse number="9">Исо халққа қуйидаги масални айтди: “Бир одам узумзор барпо қилибди. Узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи узоқ вақтга сафарга кетибди.</verse>
				<verse number="10">Йиғим–терим мавсумида, узумзор ҳосилидан тегишли улушини олиш учун ўша одам хизматкорини боғбонлар олдига юборибди. Аммо боғбонлар хизматкорни калтаклаб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди.</verse>
				<verse number="11">Кейин узумзор эгаси яна бошқа бир хизматкорини юборибди. Боғбонлар бу хизматкорни ҳам уриб, шарманда қилиб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди.</verse>
				<verse number="12">Яна учинчисини юборибди, уни ҳам ярадор қилиб, қувиб чиқаришибди.</verse>
				<verse number="13">Кейин узумзор эгаси ўйлабди: “Энди нима килсам экан? Энди суюкли ўғлимни юбораман. Балки боғбонлар уни ҳурмат қилишар.”</verse>
				<verse number="14">Аммо боғбонлар унинг ўғлини кўришлари билан ўзаро муҳокамага тушиб: — Бу меросхўр–ку! Уни ўлдирайлик, шунда мероси бизга қолади, — дейишибди–да,</verse>
				<verse number="15">ўғлини узумзордан ташқарига чиқариб, ўлдиришибди. Хўш, сизнингча, энди узумзор эгаси уларни нима қилар экан?</verse>
				<verse number="16">У келиб боғбонларни ўлдиради, узумзорини эса бошқаларга ижарага беради.” Буни эшитганлар: — Худо кўрсатмасин! — деб юборишди.</verse>
				<verse number="17">Исо эса уларга тикилиб, шундай деди: — Ундай бўлса, Муқаддас Битиклардаги: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди”, деган сўзларнинг маъноси нима?</verse>
				<verse number="18">Кимки бу тошга йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.</verse>
				<verse number="19">Исо айтган бу масал тафсирчилар билан бош руҳонийларга қарши айтилган эди. Улар буни англаб етдилар ва шу заҳоти Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Аммо халқдан қўрқдилар.</verse>
				<verse number="20">Тафсирчилар билан бош руҳонийлар Исони кузатиб юрдилар. Унинг ортидан ўзларини самимий кўрсатадиган одамларни қўйдилар. Улар эса Исони тилидан илинтириб, ҳокимнинг қўлига ва ҳукмига бермоқчи эдилар.</verse>
				<verse number="21">Шунинг учун улар Исога дедилар: — Устоз, сиз айтаётган сўзларингиз ва ўргатаётган таълимотингиз тўғри эканини биламиз. Сиз ҳеч кимга юз–хотир қилмай Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз.</verse>
				<verse number="22">Айтинг–чи, Қайсарга солиқ тўлашимиз тўғрими ёки йўқми?</verse>
				<verse number="23">Исо уларнинг маккорлигини англаб, деди:</verse>
				<verse number="24">— Қани, Менга бир динор кўрсатинглар! Бу тангадаги сурат ва ёзув кимники? — Қайсарники, — деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="25">Исо: — Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди.</verse>
				<verse number="26">Улар халқнинг кўз ўнгида Исони тилидан илинтира олмадилар. Исонинг жавобидан лол қолиб, жим бўлдилар.</verse>
				<verse number="27">Саддуқийлар ўликларнинг тирилишини инкор этардилар. Уларнинг баъзилари Исонинг олдига келиб, халқ олдида Унга шундай савол бердилар:</verse>
				<verse number="28">— Устоз! Мусо бизга шундай ёзиб қолдирган: “Агар бировнинг акаси фарзанд кўрмай ўтиб кетса, укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин. Туғилган бола марҳум акасиники ҳисобланади.”</verse>
				<verse number="29">Етти ака–ука бўлган экан. Биринчиси уйланибди, аммо фарзанд кўрмай оламдан ўтибди.</verse>
				<verse number="30">Сўнг иккинчиси ўша хотинни олиб, бола кўрмай ўлибди.</verse>
				<verse number="31">Учинчиси ҳам худди шу кўйга тушибди. Хуллас, еттита ака–уканинг ҳаммаси ўша хотинга уйланиб, фарзандсиз ўтиб кетибди.</verse>
				<verse number="32">Охири, хотин ҳам ўлибди.</verse>
				<verse number="33">Айтинг–чи, Худо одамларни тирилтирганда ўша аёл қайси бирининг хотини ҳисобланади? Еттови ҳам унга уйланган эдилар–ку!</verse>
				<verse number="34">Исо уларга шундай жавоб берди: — Бу дунёда одамлар уйланадилар ва эрга тегадилар.</verse>
				<verse number="35">Аммо ўликдан тирилишга ва келажакдаги дунёда яшашга сазовор бўлганлар у дунёда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар.</verse>
				<verse number="36">Улар бамисоли фаришталардай бўлганлари учун, ҳеч қачон ўлмайдилар. Улар Худонинг болаларидир, чунки тирилгандирлар.</verse>
				<verse number="37">Ҳатто Мусонинг ўзи ҳам тирилишни тасдиқлаб, ёнаётган бута тўғрисидаги ҳикояда Эгамизни — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси деб атаган.</verse>
				<verse number="38">Зотан Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Худо учун ҳамма тирикдир.</verse>
				<verse number="39">null</verse>
				<verse number="40">Тафсирчиларнинг баъзилари Исога яна савол беришга журъат этмаганлари учун: — Устоз, яхши гапирдингиз, — дедилар.</verse>
				<verse number="41">“Нега МасиҳниДовуднинг ўғли дейдилар?</verse>
				<verse number="42">null</verse>
				<verse number="43">Мана, Довуднинг ўзи Забур китобида шундай деган: “Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.”</verse>
				<verse number="44">Демак, Довуд Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг ўғли бўлади?!”</verse>
				<verse number="45">Бутун халқ Исони тинглаб турар экан, У шогирдларига деди:</verse>
				<verse number="46">“Таврот тафсирчиларидан эҳтиёт бўлинглар! Улар узун кийимлар кийишни, бозорларда юрганларда уларга салом беришларини яхши кўрадилар. Синагогаларда яхши жойларда ўтиришни, зиёфатларда тўрда ўтиришни ёқтирадилар.</verse>
				<verse number="47">Аммо бева аёлларнинг уй–жойларини тортиб оладилар, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Бундай одамлар ниҳоятда қаттиқ жазога мубтало бўладилар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Исо Маъбаднинг эҳсон қутисига назар солар экан, эҳсон ташлаб турган бой одамларни кўрди.</verse>
				<verse number="2">Шунингдек, икки чақа ташлаган бир камбағал бева аёлни ҳам кўрди.</verse>
				<verse number="3">Шунда Исо деди: “Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бева ҳаммадан кўпроқ эҳсон берди.</verse>
				<verse number="4">Чунки бойларнинг ҳаммаси ўзларининг ортиқча пулларидан эҳсон қилдилар. Аммо бу аёл камбағаллигига қарамасдан, ўзининг бор–йўғини ташлади.”</verse>
				<verse number="5">Шогирдлардан баъзилари Маъбаднинг гўзал тошлар ва Худога назр қилинган инъомлар билан безатилгани тўғрисида гаплашаётган эдилар. Шунда Исо деди:</verse>
				<verse number="6">— Шундай кунлар келадики, сиз кўриб турганларнинг ҳаммаси вайрон бўлади. Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди.</verse>
				<verse number="7">Улар Исодан сўрадилар: — Устоз, бу ҳодисалар қачон юз беради? Тез орада юз беришини нимадан билсак бўлади?</verse>
				<verse number="8">Исо деди: — Эҳтиёт бўлинглар, йўлдан озманглар, чунки кўпчилик ўзларини Менинг номим билан атаб: “Мен Ўшаман”, “Вақт яқин”, деб айтади. Уларга эргашманглар.</verse>
				<verse number="9">Сизлар уруш ва исёнлар тўғрисида хабарларни эшитганингизда, ваҳимага тушманглар, чунки бу ҳодисалар биринчи бўлиб содир бўлиши керак. Аммо бу ҳали сўнгги ниҳоя эмас.</verse>
				<verse number="10">Кейин Исо уларга деди: “Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади.</verse>
				<verse number="11">Айрим жойларда шиддатли зилзилалар, қаҳатчиликлар, ўлатлар бўлади. Осмонда ваҳимали ҳодисалар, буюк аломатлар юз беради.</verse>
				<verse number="12">Лекин буларнинг ҳаммасидан олдин сизларни ҳибсга оладилар, қувғин қиладилар, синагогаларга топшириб, қамоқларга ташлайдилар. Менинг номим туфайли сизларни шоҳлар ва ҳокимлар олдига олиб борадилар.</verse>
				<verse number="13">Булар Хушхабарни айтишингиз учун имконият бўлади.</verse>
				<verse number="14">Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, деб олдиндан қайғурмасликка қарор қилинглар.</verse>
				<verse number="15">Мен Ўзим сизларга сўз, донолик ато қиламанки, рақибларингиздан биронтаси айтганларингизни рад қила олмайдилар ёки эътироз билдира олмайдилар.</verse>
				<verse number="16">Сизларни ҳатто ота–онангиз, ака–укаларингиз, қариндош–уруғларингиз, дўстларингиз тутиб беришади. Улар баъзиларингизни ўлдиришади.</verse>
				<verse number="17">Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади.</verse>
				<verse number="18">Бироқ бошингиздан бир тола соч ҳам тушмайди.</verse>
				<verse number="19">Қатъиятли бўлинглар, шунда ҳаётга эришасиз.”</verse>
				<verse number="20">“Қуддусни душман лашкарлари ўраб олганини кўрганингизда, билингки, шаҳар яқин орада вайрон қилинади.</verse>
				<verse number="21">Шунда Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочсин, шаҳарнинг ичида бўлганлар ташқарига чиқсин, далаларда бўлганлар шаҳарга кирмасин.</verse>
				<verse number="22">Чунки Худонинг қасос оладиган кунлари келди. Ўша кунларда ҳамма башоратлар амалга ошади.</verse>
				<verse number="23">У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой! Чунки ер юзини катта мусибат чулғаб олади, бу халқнинг бошига Худонинг ғазаби ёғилади.</verse>
				<verse number="24">Баъзилари қиличдан ўтказилади, бошқалари барча юртларга асир қилиб олиб кетилади. Ғайрияҳудийларнинг давру даврони тугамагунча, улар Қуддусни оёқ ости қиладилар.”</verse>
				<verse number="25">“Қуёш, ой ва юлдузларда аломатлар пайдо бўлади. Денгизлар ва тўлқинлар шовқинидан халқлар саросимага тушиб, изтироб чекади.</verse>
				<verse number="26">Одамлар дунёга келадиган фалокатларни кўриб, қўрқувдан ҳушидан кетадилар. Чунки ўшанда самовий кучлар ларзага келади.</verse>
				<verse number="27">Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади.</verse>
				<verse number="28">Бу ҳодисалар юз бера бошлаганда, туриб, бошингизни баланд кўтаринг. Чунки қутқариладиган вақтингиз яқинлашмоқда.”</verse>
				<verse number="29">Исо шогирдларига бир масални айтиб берди: “Анжир дарахтига ва бошқа ҳамма дарахтларга қаранглар.</verse>
				<verse number="30">Дарахтлар барг ёзаётганини кўрганингизда, ёз яқинлашиб қолганини биласиз.</verse>
				<verse number="31">Шу сингари, мана бу воқеалар содир бўлганда, билингки, Худонинг Шоҳлиги яқин.</verse>
				<verse number="32">Сизларга чинини айтайин, бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади.</verse>
				<verse number="33">Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.</verse>
				<verse number="34">Ҳушёр бўлинглар! Кайфу сафога, бу ҳаётнинг ташвишларига берилиб кетманглар. Тағин ўша кун келиб қолганда сизлар тўсатдан тўрга тушган одамларга ўхшаб қолманглар!</verse>
				<verse number="35">Чунки у кун бутун ер юзида яшовчиларнинг бошига тушади.</verse>
				<verse number="36">Доим ҳушёр бўлинглар. Юз берадиган бу ҳамма мусибатлардан қутула олишингиз ва Инсон Ўғли олдида муносиб тура олишингиз учун доимо ибодатда бўлинглар.”</verse>
				<verse number="37">Ҳар куни Исо Маъбадда таълим берарди, кечалари эса шаҳардан чиқиб, тунни Зайтун деб аталадиган тоғда ўтказар эди.</verse>
				<verse number="38">Халқ саҳардан Исони тинглагани Маъбадга келарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Хамиртурушсиз нон байрамига яқин қолган эди. Бу байрам Фисиҳ деб аталарди.</verse>
				<verse number="2">Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони яширинча ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар, чунки улар халқдан қўрқардилар.</verse>
				<verse number="3">Шунда ўн икки ҳаворийдан бири — Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди.</verse>
				<verse number="4">Яҳудо бош руҳонийларнинг ва Маъбад миршаббошиларининг олдига бориб, Исони қандай тутиб бериш тўғрисида улар билан гаплашди.</verse>
				<verse number="5">Улар жуда хурсанд бўлиб, Яҳудога пул берадиган бўлдилар.</verse>
				<verse number="6">Яҳудо рози бўлди ва Исони халқдан яширинча уларнинг қўлига тутиб бериш учун қулай фурсатни кута бошлади.</verse>
				<verse number="7">Хамиртурушсиз нон байрами келди. Шу куни Фисиҳ қўзиси қурбонлик қилинар эди.</verse>
				<verse number="8">Исо Бутрус билан Юҳаннони юбораётиб шундай деди: — Боринглар, биз учун Фисиҳ таомини тайёрланглар.</verse>
				<verse number="9">Улар Исодан сўрадилар: — Байрам таомини қаерда тайёрлашимизни хоҳлайсиз?</verse>
				<verse number="10">Исо уларга деди: — Шаҳарга киришларингиз биланоқ, кўзада сув кўтариб кетаётган бир одамни учратасизлар. Ўша одамга эргашиб, у кирадиган уйга киринглар.</verse>
				<verse number="11">Хонадон эгасига шундай деб айтинглар: “Устозимиз шогирдлари билан Фисиҳ таомини емоқчилар. У сиздан: ‘Бизга тайёрлаб қўйилган меҳмонхона қаерда?’ деб сўраб юбордилар.”</verse>
				<verse number="12">Уй эгаси сизларга жиҳозланган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.</verse>
				<verse number="13">Шогирдлар кетдилар. Ҳамма нарса худди Исо айтганидай рўй берди. Улар Фисиҳ таомини тайёрладилар.</verse>
				<verse number="14">Зиёфат вақти бўлди. Исо билан ҳаворийлари дастурхон атрофига ёнбошлашди.</verse>
				<verse number="15">Исо уларга деди: — Мен азоб чекмасимдан аввал бу Фисиҳ таомини сизлар билан бирга ейишни жуда ҳам орзу қилгандим.</verse>
				<verse number="16">Сизларга айтай: Биз Худонинг Шоҳлигида ҳақиқий Фисиҳ таомини емагунимизча, Мен бу таомдан бошқа емайман.</verse>
				<verse number="17">Кейин Исо шароб қуйилган косани олиб, шукрона дуосини айтиб деди: — Буни олинглар, ўзаро бўлишинглар.</verse>
				<verse number="18">Сизларга айтай: Худонинг Шоҳлиги келмагунча, Мен узум неъматидан бошқа ичмайман.</verse>
				<verse number="19">Сўнгра нонни олди, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бериб деди: — Бу нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб еганингизда Мени хотирланглар.</verse>
				<verse number="20">Овқатланиб бўлганларидан кейин, Исо яна шароб қуйилган косани олиб, шундай деди: — Бу коса Худонинг янги аҳдини билдиради. Бу Аҳд сизлар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.</verse>
				<verse number="21">Ана, қаранг! Менга хиёнат қиладиган одам Мен билан бир дастурхонда ўтирибди.</verse>
				<verse number="22">Ҳа, Худо режа қилгандай Инсон Ўғли жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой!</verse>
				<verse number="23">Шунда улар бир–бирларидан: — Oрамизда бундай ишга қўл урадиган ким экан? — деб сўрай бошладилар.</verse>
				<verse number="24">Шогирдлар орасида: “Қайси биримиз энг катта ҳисобланишимиз керак?” деган баҳс бўлди.</verse>
				<verse number="25">Исо уларга деди: “Бутпарастларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар. Эл бошлиқлари олийҳиммат деб олқишланадилар.</verse>
				<verse number="26">Сизлар эса бундай бўлманглар. Аксинча, орангизда ким катта бўлса, ўзини энг кичикдай тутсин. Ким бошлиқ бўлса, хизматкордай бўлсин.</verse>
				<verse number="27">Хўш, ким катта? Дастурхон атрофида ўтирганми ёки унга хизмат қилаётганми? Дастурхон атрофида ўтирган эмасми?! Мен эса орангизда хизматкордайман.</verse>
				<verse number="28">Оғир кунларимда ёнимда бўлдингизлар.</verse>
				<verse number="29">Шунинг учун, Отам Менга инъом қилган Шоҳликни Мен сизларга инъом қиляпман.</verse>
				<verse number="30">Сизлар Менинг Шоҳлигимда дастурхоним атрофида ўтириб еб–ичасизлар, Исроилнинг ўн икки қабиласига ҳукмронлик қиласизлар.”</verse>
				<verse number="31">Исо деди: — Шимўн, Шимўн! Мана, буғдойни ғалвирдан ўтказишгандай, шайтон сизларни синовдан ўтказишга изн сўради.</verse>
				<verse number="32">Бироқ имондан тоймасин, деб Мен сен учун ибодат қилдим. Сен тавба қилиб, Менга қайтганингдан кейин, биродарларингни имонда мустаҳкамла.</verse>
				<verse number="33">Шимўн Исога жавобан деди: — Ҳазрат! Мен Сиз билан зиндонга ҳам, ўлимга ҳам боришга тайёрман!</verse>
				<verse number="34">Исо эса деди: — Эҳ Бутрус! Сенга шуни айтай, бугун хўроз қичқирмасдан олдин сен уч марта Мени танимаслигингни айтасан.</verse>
				<verse number="35">Исо шогирдларига деди: — Мен сизларни ҳамёнсиз, тўрвасиз, чориқсиз юборганимда, бирон нарсада камчилигингиз бормиди? — Ҳеч нарсада! — жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="36">Исо уларга шундай деди: — Энди эса кимнинг ҳамёни ёки тўрваси бўлса, олсин. Кимда қилич йўқ бўлса, чопонини сотиб, қилич харид қилсин.</verse>
				<verse number="37">Сизларга айтай: “У гуноҳкорлар қаторида саналди”, деб Мен ҳақимда айтилган башорат бажо бўлиши керак. Ҳа, Мен ҳақимда ёзилган бу сўз бажо бўляпти.</verse>
				<verse number="38">Шогирдлар: — Ҳазрат, қаранг, мана бу ерда иккита қилич бор экан! — дедилар. — Бўлди, етар! — деди Исо.</verse>
				<verse number="39">Исо шаҳардан чиқиб, одатдагидай Зайтун тоғига йўл олди. Шогирдлари ҳам Унинг орқасидан кетдилар.</verse>
				<verse number="40">Исо ўша жойга етиб келгандан кейин, шогирдларига: — Васвасага тушмаслик учун ибодат қилинглар, — деди.</verse>
				<verse number="41">Ўзи улардан бир тош отар масофача нари борди–да, тиз чўкиб ибодат қилди:</verse>
				<verse number="42">— Эй Ота! Қанийди, бу азоб косасини Мендан узоқлаштирсанг! Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.</verse>
				<verse number="43">Шу орада осмондан бир фаришта Исога зоҳир бўлиб, Унга куч ато қилди.</verse>
				<verse number="44">Исо оғир изтироб ичида жон–жаҳди билан ибодат қилди. Ундан оққан тер эса ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди.</verse>
				<verse number="45">Исо ибодатни тугатиб, шогирдлари ёнига келди. Уларнинг ухлаб ётганини кўрди. Шогирдлар қайғудан ҳолдан тойган эдилар.</verse>
				<verse number="46">Исо уларга: — Нега ухлаб ётибсизлар? Қани туринглар, васвасага тушмаслик учун ибодат қилинглар, — деди.</verse>
				<verse number="47">Исо ҳали гапириб бўлмасидан, бирданига оломон келиб қолди. Оломонни ўн икки шогирддан бири — Яҳудо бошлаб келганди. Яҳудо Исони ўпмоқчи бўлиб, Унга яқинлашди.</verse>
				<verse number="48">Исо эса унга деди: — Яҳудо, сен Инсон Ўғлига бир ўпич билан хиёнат қиляпсанми?</verse>
				<verse number="49">Исонинг ёнидагилар воқеа қаёққа йўналаётганини пайқаб: — Ҳазрат, қилични ишга солайликми? — дейишди.</verse>
				<verse number="50">Улардан бири эса олий руҳонийнинг хизматкорига жароҳат етказиб, унинг ўнг қулоғини кесиб ташлади.</verse>
				<verse number="51">Шунда Исо: — Қўйинглар, бас! — деди–да, хизматкорнинг қулоғига қўл теккизиб унга шифо берди.</verse>
				<verse number="52">Сўнг Уни қўлга олишга келган бош руҳонийлар, Маъбад миршаббошилари ва оқсоқолларга деди: — Мен қароқчимидим, Мени олиб кетгани қиличу таёқлар билан келибсизлар?!</verse>
				<verse number="53">Сизлар билан ҳар куни Маъбадда бирга эдим, Менга қўл теккизмадингизлар. Аммо энди замон сизники, зулмат ҳукмронлиги келди!</verse>
				<verse number="54">Исони ушлаб, олий руҳонийнинг уйига олиб кетдилар. Бутрус эса масофа сақлаб уларга эргашиб борди.</verse>
				<verse number="55">Олий руҳонийнинг ҳовлиси ўртасида гулхан ёқишди. Бутрус гулхан атрофида ўтирган одамларнинг ёнига бориб ўтирди.</verse>
				<verse number="56">Бир чўри қиз гулхан ёнида ўтирган Бутрусни кўрди. У Бутрусга тикилиб қаради–да: — Бу одам ҳам У билан бирга эди! — деди.</verse>
				<verse number="57">Лекин Бутрус инкор этиб: — Эй синглим, мен Уни танимайман! — деди.</verse>
				<verse number="58">Бир оздан кейин бошқа бир одам Бутрусни кўриб: — Сен ҳам улардан бирисан–ку! — деди. Лекин Бутрус унга ҳам: — Эй биродар, мен улардан эмасман! — деди.</verse>
				<verse number="59">Орадан бир соатлар ўтгандан кейин яна кимдир: — Ҳақиқатан ҳам, манави одам У билан бирга бўлган. Ахир, у ҳам Жалилалик–ку! — деб туриб олди.</verse>
				<verse number="60">— Менга қара, нима тўғрисида гапиряпсан, тушунмаяпман — деб эътироз билдирди Бутрус. У гапини тугатмасданоқ, хўроз қичқирди.</verse>
				<verse number="61">Раббимиз Исо ўгирилиб, Бутрусга қаради. Шунда Бутрус Раббимизнинг: “Бугун хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан”, — деган гапини эслади.</verse>
				<verse number="62">Бутрус ҳовлидан чиқиб, аччиқ–аччиқ йиғлади.</verse>
				<verse number="63">Исони қўриқлаган одамлар Уни ҳақоратлаб калтакладилар.</verse>
				<verse number="64">Улар Исонинг кўзларини боғлаб қўйиб: — Пайғамбар, қани топ–чи, Сени ким урди экан? — дердилар.</verse>
				<verse number="65">Исога яна кўп ҳақоратли сўзлар айтдилар.</verse>
				<verse number="66">Тонг отганда Олий кенгаш аъзолари — бош руҳонийлар билан тафсирчилар йиғилдилар. Исони уларнинг олдига олиб келишди.</verse>
				<verse number="67">— Бизга айт–чи, Сен Масиҳмисан? — деб сўрадилар. Исо шундай жавоб берди: — Агар сизларга айтсам, Менга ишонмайсизлар.</verse>
				<verse number="68">Агар сизларга савол берсам, жавоб бермайсизлар.</verse>
				<verse number="69">Бироқ бундан буён Инсон Ўғли Қодир Худонинг ўнг томонида ўтиради.</verse>
				<verse number="70">Шунда ҳамма бирданига: — Бундан чиқди, Сен Худонинг Ўғли экансан–да? — деб сўрадилар. — Ўзларингиз Менинг кимлигимни айтдингизлар, — деди уларга Исо.</verse>
				<verse number="71">Шунда улар: — Бошқа гувоҳга эҳтиёж қолмади! Ўз оғзидан ўзимиз эшитдик, ахир! — дейишди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Бутун Кенгаш аъзолари туриб, Исони Пилатнинг олдига келтирдилар.</verse>
				<verse number="2">Улар Исони айблай бошладилар: — Биз бу Одамни халқимизни йўлдан оздираётганда ушлаб олдик. У, Қайсарга солиқ тўламанглар, Мен Масиҳман, шоҳман, деб айтиб юрибди.</verse>
				<verse number="3">Пилат Исодан: — Сен яҳудийларнинг шоҳимисан? — деб сўради. — Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.</verse>
				<verse number="4">Шунда Пилат бош руҳонийларга ва оломонга: — Мен бу одамни айблашга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман, — деди.</verse>
				<verse number="5">Аммо улар қаттиқ туриб олдилар: — У Ўз таълимоти билан бутун Яҳудиядаги одамларни қўзғолонга даъват қиляпти. У бу қилмишини Жалилада бошлаганди, энди шу ерга ҳам етиб келибди.</verse>
				<verse number="6">Пилат бу гапни эшитиб: — Бу Одам Жалилаликми? — деб сўради.</verse>
				<verse number="7">Исо Ҳироднинг қўл остидаги ҳудуддан эканини Пилат билгач, Уни Ҳирод ҳузурига жўнатди. Ҳирод ўша пайтда Қуддусда эди.</verse>
				<verse number="8">Ҳирод Исони кўриб, жуда хурсанд бўлиб кетди. У анчадан буён Исони кўрмоқчи бўлиб юрган эди. Чунки Ҳирод Исо ҳақида эшитган, Унинг бирон мўъжизасини кўрсам, деган ниятда эди.</verse>
				<verse number="9">Ҳирод Исога кўп саволлар берди, аммо Исо ҳеч бирига жавоб қайтармади.</verse>
				<verse number="10">Шу ерда турган бош руҳонийлар билан Таврот тафсирчилари эса Уни шиддат билан қораладилар.</verse>
				<verse number="11">Шундан кейин Ҳироднинг ўзи ҳам аскарлари билан бирга Исони камситиб масхаралади. Унга шоҳона чопон кийдириб, Пилатнинг олдига қайтариб юборди.</verse>
				<verse number="12">Бир–бирига душман бўлган Ҳирод билан Пилат ўша куни дўстлашдилар.</verse>
				<verse number="13">Пилат бош руҳонийлар, бошлиқлар ва халқни чақириб,</verse>
				<verse number="14">уларга деди: — Сизлар бу Одамни халқни йўлдан оздиришда айблаб, олдимга олиб келдингизлар. Мен Уни сизларнинг олдингизда текшириб кўрдим. Аммо сизлар Унга қўйган айблардан биронтасини мен топмадим.</verse>
				<verse number="15">Ҳирод ҳам ҳеч нима тополмагани учун Уни бизнинг олдимизга қайтариб юборди. Хуллас, бу Одам ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган.</verse>
				<verse number="16">Шунинг учун, мен Уни калтаклаб, озод қилиб юбораман.</verse>
				<verse number="17">***</verse>
				<verse number="18">Халойиқ эса бир оғиздан: — Унга ўлим! Бизга Бараббани озод қилинг! — деб бақира кетишди.</verse>
				<verse number="19">Барабба шаҳарда юз берган исёнда иштирок этиб, қотиллик қилган, шунинг учун зиндонга ташланган эди.</verse>
				<verse number="20">Пилат Исони озод қилмоқчи бўлиб, оломонга яна мурожаат этди.</verse>
				<verse number="21">Аммо оломон: “Хочга михлансин! Хочга михлансин!” деб шовқин кўтарди.</verse>
				<verse number="22">Пилат учинчи марта уларга айтди: — У нима ёмонлик қилди, ахир?! Мен Унда ўлимга лойиқ бирор айб топганим йўқ. Шундай экан, мен Уни калтаклаб, озод қилиб юбораман!</verse>
				<verse number="23">Бироқ оломон овози борича: “Исо хочга михлансин!” деб бақириб, талаб қилаверди. Ниҳоят уларнинг бақир–чақирлари устун келди.</verse>
				<verse number="24">Пилат уларнинг талабини бажаришга қарор қилди.</verse>
				<verse number="25">Оломоннинг истагига кўра, исёнда иштирок этиб, қотиллик қилгани учун зиндонга ташланган одамни Пилат озод қилди, Исони эса оломоннинг ихтиёрига топширди.</verse>
				<verse number="26">Аскарлар Исони олиб кетдилар. Улар кетаётганларида, Шимўн деган бир одамни учратиб қолдилар. Шимўн Киринеялик бўлиб, даладан шаҳарга қайтиб келаётган экан. Аскарлар унинг елкасига хочни ортиб, Исонинг кетидан боришга мажбур қилдилар.</verse>
				<verse number="27">Бир талай оломон Исонинг ортидан эргашиб келаётган эди. Уларнинг орасида аёллар ҳам бор эди. Аёллар кўксига уриб, Исо учун фарёд қилардилар.</verse>
				<verse number="28">Исо аёлларга қараб деди: — Мен учун йиғламанглар, эй Қуддус қизлари! Ўзларингиз учун, фарзандларингиз учун йиғланглар.</verse>
				<verse number="29">Шундай кунлар келадики: “Туғмаган, бола эмизмаган, бепушт аёллар бахтлидир”, — деб айтишади.</verse>
				<verse number="30">Ўшанда одамлар тоғларга: “Бизни яширинглар!” дея бақиришади. Қирларга: “Устимизга қуланглар!” деб ёлворишади.</verse>
				<verse number="31">Кўкариб турган дарахтга шундай қилсалар, қуриган дарахтни нима қилар эканлар?!</verse>
				<verse number="32">Исо билан бирга икки жиноятчини ҳам қатл қилишга олиб кетаётган эдилар.</verse>
				<verse number="33">Бош суяги деган жойга етиб келганларидан сўнг, аскарлар Исони хочга михладилар. Исо билан бирга иккита жиноятчини ҳам михладилар, уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, бири чап томонида эди.</verse>
				<verse number="34">Исо: — Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар, — деди. Аскарлар қуръа ташлаб, Исонинг кийимларини бўлишиб олдилар.</verse>
				<verse number="35">Оломон қараб турарди. Бошлиқлар эса Исонинг устидан кулиб, шундай дердилар: — У бошқаларни қутқарарди. Агар У Худо танлаган Масиҳ бўлса, энди Ўзини қутқариб кўрсин–чи! — дейишарди.</verse>
				<verse number="36">Аскарлар ҳам Исони масхараладилар. Улар Исога арзон шароб ичиргани яқинлашиб,</verse>
				<verse number="37">шундай дедилар: — Агар Сен яҳудийларнинг Шоҳи бўлсанг, Ўзингни Ўзинг қутқар–чи!</verse>
				<verse number="38">Исонинг бош томонида “Бу Яҳудийларнинг Шоҳидир” деган ёзув бор эди.</verse>
				<verse number="39">Осилган жиноятчилардан бири Исони ҳақоратлаб деди: — Масиҳ экансан, Ўзингни ҳам, бизни ҳам қутқармайсанми?!</verse>
				<verse number="40">Иккинчи жиноятчи эса бу шеригига таъна қилди: — Худодан қўрқмайсанми?! Ўзинг ҳам шу одам каби жазога маҳкум бўлгансан–ку!</verse>
				<verse number="41">Биз қилмишимизга яраша адолатли жазо олдик. У эса ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ.</verse>
				<verse number="42">Кейин деди: — Эй Исо, тахтингизга ўтириб, Шоҳ бўлганингизда мени эсланг!</verse>
				<verse number="43">Исо унга деди: — Сенга чинини айтайин, бугуноқ сен Мен билан бирга жаннатда бўласан.</verse>
				<verse number="44">null</verse>
				<verse number="45">Туш пайти эди. Кун қорайди, соат учга қадар ҳамма ёқ зулматга чўмди. Маъбаддагипарда ўртасидан йиртилди.</verse>
				<verse number="46">Исо баланд овоз билан фарёд қилди: — Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман. Шундай деди–да, жон берди.</verse>
				<verse number="47">Воқеани кўриб турган юзбоши Худони улуғлаб: — Ҳақиқатан ҳам, бу Одам солиҳ экан, — деди.</verse>
				<verse number="48">Томошага тўпланган оломон содир бўлган воқеаларни кўриб, қайғудан кўксига ура–ура уйларига қайтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="49">Исони билганлар эса, шу жумладан, Жалиладан Унга эргашиб келган аёллар юз берган воқеаларни узоқдан кузатиб турардилар.</verse>
				<verse number="50">Олий кенгаш аъзолари орасида Юсуф исмли яхши ва солиҳ бир киши бор эди.</verse>
				<verse number="51">У яҳудийларнинг Ариматея шаҳридан бўлиб, Худонинг Шоҳлигини интизорлик билан кутарди. Юсуф Кенгаш аъзоларининг бу қарорини ва қилган ишини маъқулламаган эди.</verse>
				<verse number="52">У Пилатнинг олдига бориб, Исонинг жасадини сўради.</verse>
				<verse number="53">Юсуф жасадни хочдан тушириб олиб, зиғир мато билан кафанлади. Кейин жасадни қояга ўйилган қабрга қўйди. Бу қабрга ҳали ҳеч ким қўйилмаган эди.</verse>
				<verse number="54">Бу кун Шаббат арафаси бўлиб, Шаббат куни бошланишига оз қолганди.</verse>
				<verse number="55">Жалиладан Исо билан бирга келган аёллар Юсуфнинг орқасидан эргашиб бордилар. Улар қабрни ва Исонинг жасади қандай дафн қилинганини кўрдилар.</verse>
				<verse number="56">Улар уйларига қайтиб бориб, жасадга суртиш учун хушбўй мойлар ва атирлар тайёрладилар. Шаббат куни эса, Қонунда буюрилгандай, дам олдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Якшанба куни эрта тонгда аёллар тайёрлаб қўйган хушбўй мойларини олиб, қабрга келдилар.</verse>
				<verse number="2">Қабр оғзидаги тош ағдарилиб ётганини кўрдилар.</verse>
				<verse number="3">Ичкарига кирдилар, аммо Раббимиз Исонинг жасадини топмадилар.</verse>
				<verse number="4">Улар гангиб қолдилар. Шунда тўсатдан аёлларнинг қаршисида икки одам пайдо бўлди. Уларнинг кийимлари ярқираб турарди.</verse>
				<verse number="5">Аёллар ваҳимадан бошларини ерга эгиб туришди. Одамлар эса аёлларга шундай дейишди: — Нега сиз тирикни ўликлар орасидан қидиряпсизлар?</verse>
				<verse number="6">У бу ерда йўқ, У тирилди! Ҳали Жалилада бўлган пайтида сизларга нима деганини эсланглар.</verse>
				<verse number="7">У сизга: “Инсон Ўғли гуноҳкор одамлар қўлига тутиб берилади, хочга михланади, учинчи куни эса тирилади”, — деган эди–ку.</verse>
				<verse number="8">Шунда аёллар Исонинг бу сўзларини эсладилар.</verse>
				<verse number="9">Улар қабр ёнидан қайтиб, бу воқеани ўн бир шогирдга ва қолган ҳаммага айтиб бердилар.</verse>
				<verse number="10">Ҳаворийларга бу хабарни Магдалалик Марям, Йўанна ва Ёқубнинг онаси Марям етказдилар. Улар билан бирга бошқа аёллар ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="11">Аммо ҳаворийлар, бу аёллар сафсата тарқатяптилар, деб ўйладилар, аёлларнинг гапларига ишонмадилар.</verse>
				<verse number="12">Бутрус эса ўрнидан туриб, қабр томон югурди. Ичкарига энгашиб қараб, у ерда фақатгина кафанни кўрди. Юз берган воқеадан ҳайрон қолиб, уйига қайтиб кетди.</verse>
				<verse number="13">Ўша куни Исонинг шогирдларидан иккитаси Эммаус деган қишлоққа кетишаётган эди. Бу қишлоқ Қуддусдан ўн бир километр узоқликда жойлашган эди.</verse>
				<verse number="14">Улар юз берган воқеалар тўғрисида суҳбатлашиб кетаётган эдилар.</verse>
				<verse number="15">Улар гаплашиб, бўлиб ўтганларни муҳокама қилиб кетаётганларида, Исонинг Ўзи уларга яқинлашиб, ҳамроҳ бўлди.</verse>
				<verse number="16">Шогирдлар Исони кўрдилар, аммо Уни таний олмадилар.</verse>
				<verse number="17">Исо улардан: — Нимани муҳокама қилиб кетяпсизлар? — деб сўради. Улар тўхтаб қолдилар, юзлари ғамгин эди.</verse>
				<verse number="18">Шогирдларидан Клеопа дегани Унга жавоб берди: — Шу кунларда Қуддусда кўп воқеалар юз берди. Булардан бехабар қолган мусофир ёлғиз сиз бўлсангиз керак.</verse>
				<verse number="19">— Қандай воқеалар? — деб сўради Исо улардан. — Носиралик Исо тўғрисидаги воқеалар–да, — деб жавоб берди улар. — Исо пайғамбар эди, Худо олдида ва бутун халқ олдида сўзлари ва ишлари билан қудратини кўрсатди.</verse>
				<verse number="20">Аммо бош руҳонийларимиз билан оқсоқолларимиз Уни ўлимга маҳкум қилиб, хочга михлаш учун тутиб бердилар.</verse>
				<verse number="21">Биз эса, У Исроилни халос этади, деб умид қилган эдик. Бу ҳодисалар содир бўлганига бугун уч кун бўлди.</verse>
				<verse number="22">Бунинг устига–устак, орамиздаги айрим аёллар бизни ҳайратда қолдиришди. Улар бугун саҳарда қабрга борган эканлар,</verse>
				<verse number="23">Унинг жасадини топа олмабдилар. Аёллар қайтиб келиб: “Бизга фаришталар зоҳир бўлди, улар бизга, Исо тирик, деб айтишди”, деган хабарни олиб келишди.</verse>
				<verse number="24">Шунда орамиздан баъзилар қабрга бориб, аёлларнинг гапи тўғри эканини кўрдилар. Исо қабрда йўқ эди.</verse>
				<verse number="25">Исо уларга деди: — Бунчалик бефаҳм бўлмасангизлар?! Пайғамбарларнинг гапларига ишониш нега сизлар учун шунчалик қийин?!</verse>
				<verse number="26">Ахир Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошдан кечириши керак эди–ку!</verse>
				<verse number="27">Кейин Мусодан тортиб, барча пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди.</verse>
				<verse number="28">Ниҳоят, улар бораётган қишлоққа яқинлашдилар. Исо Ўзини йўлда давом этадиган қилиб кўрсатди.</verse>
				<verse number="29">Лекин улар Исога: — Кеч бўлиб қолди, ҳадемай қоронғи ҳам тушади. Биз билан бирга қолинг, — деб қистадилар. Исо улар билан бирга қолгани ичкарига кирди.</verse>
				<verse number="30">Улар билан бирга дастурхонга ўтирганда, нонни олиб шукрона дуосини айтди ва нонни синдириб уларга берди.</verse>
				<verse number="31">Шунда уларнинг кўзлари очилиб, Исони таниб қолишди. Бироқ Исо кўздан ғойиб бўлди.</verse>
				<verse number="32">Шогирдлар бир–бирига дедилар: — У йўлда биз билан гаплашиб, Муқаддас Битикларни тушунтираётганда, юракларимиз жизилламаганмиди, ахир?!</verse>
				<verse number="33">Шу заҳоти ўринларидан туриб, Қуддусга қайтиб бордилар. Ўн бир ҳаворийни ва улар билан тўпланиб турганларни топдилар.</verse>
				<verse number="34">Ҳаворийлар уларга: — Раббимиз Исо ҳақиқатан ҳам тирилибди! У Шимўнга кўринибди! — деб айтдилар.</verse>
				<verse number="35">Шунда Эммаусдан қайтиб келган икки шогирд ҳам йўлдаги воқеаларни, Исо нонни синдираётганда Уни қандай таниб қолганларини айтиб бердилар.</verse>
				<verse number="36">Улар бу тўғрида ҳали гапираётганларида, Исонинг Ўзи ўрталарида зоҳир бўлди. — Сизларга тинчлик бўлсин! — деди.</verse>
				<verse number="37">Шогирдлар, арвоҳ кўряпмиз, деб ўйлаб ўтакаси ёрилди.</verse>
				<verse number="38">Лекин Исо уларга деди: — Нега қўрқиб кетдингизлар? Нечун кўнглингизда бунча гумонлар туғиляпти?</verse>
				<verse number="39">Қўлларимга ва оёқларимга қаранглар, бу Мен Ўзимман. Мени ушлаб кўринглар. Арвоҳнинг эту суяги бўлмайди–ку, ахир! Менинг эса, кўриб турганингиздай, эту суягим бор.</verse>
				<verse number="40">Исо шу гапларни айтиб, уларга қўл–оёқларини кўрсатди.</verse>
				<verse number="41">Шогирдлари севинчдан таажжубланиб ҳали ҳам ишонмай турганларида, Исо улардан сўради: — Бу ерда ейдиган бирон нарсангиз борми?</verse>
				<verse number="42">Шогирдлари Унга бир бўлак қовурилган балиқ беришди.</verse>
				<verse number="43">Исо буни олиб, уларнинг кўзлари олдида еди.</verse>
				<verse number="44">Кейин Исо шогирдларига деди: — Сизлар билан бирга бўлган пайтларимда, Тавротда, пайғамбарлар битикларида ва Забурда Мен тўғримда ёзилганлар бажо бўлиши керак, деб сизларга айтган эдим.</verse>
				<verse number="45">Сўнгра Исо, Муқаддас Битикларни тушуниб етсинлар, деб уларнинг онгини очди</verse>
				<verse number="46">ва уларга деди: — Масиҳ азоб чекиши ва учинчи куни ўликдан тирилиши керак, деб ёзилган.</verse>
				<verse number="47">Яна, тавба қилиш ва гуноҳларнинг кечирилиши ҳақидаги хабар Унинг номи билан жамики халқларга ваъз қилиниши керак, деб ҳам ёзилган. Шундай экан, Қуддусдан бошлаб,</verse>
				<verse number="48">ҳамма одамларга кўрган–билганларингизни айтинглар.</verse>
				<verse number="49">Мен сизларга Отам ваъда қилган Муқаддас Руҳни юбораман. Шунинг учун юқоридан қудрат келиб сизларни қамраб олмагунча, шу шаҳарда қолинглар.</verse>
				<verse number="50">Шундан кейин Исо шогирдларини шаҳардан ташқарига — Байтания яқинига олиб чиқди. Исо қўлларини кўтариб, уларни дуо қилди.</verse>
				<verse number="51">Дуо қилаётиб, улардан узоқлашиб бораверди ва осмонга кўтарилди.</verse>
				<verse number="52">Шогирдлар эса Унга сажда қилдилар ва катта севинч ила Қуддусга қайтиб бордилар.</verse>
				<verse number="53">Улар доимо Маъбадда бўлиб, Худони олқишлар эдилар.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="43">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом — Худо эди.</verse>
				<verse number="2">Азалда У Худо билан бирга эди.</verse>
				<verse number="3">Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.</verse>
				<verse number="4">Калом — ҳаёт манбаи эди, Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.</verse>
				<verse number="5">Нур зулматда порлайди, Зулмат эса Нурни енголмади.</verse>
				<verse number="6">Худо Яҳё исмли бир одамни юборди.</verse>
				<verse number="7">Яҳё Нур ҳақида шаҳодат қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин.</verse>
				<verse number="8">Унинг ўзи Нур эмас эди, у фақат Нур ҳақида шаҳодат қилгани келганди.</verse>
				<verse number="9">Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди.</verse>
				<verse number="10">Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади.</verse>
				<verse number="11">У Ўз юртига келди, Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.</verse>
				<verse number="12">Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига эса, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.</verse>
				<verse number="13">Улар на тана хоҳишидан, На эр хоҳишидан, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир.</verse>
				<verse number="14">Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди.</verse>
				<verse number="15">Яҳё У ҳақда гувоҳлик бериб, баланд овозда деди: — Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган, деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим.</verse>
				<verse number="16">Унинг чексиз инояти туфайли Биз ҳаммамиз барака устига барака олдик.</verse>
				<verse number="17">Худо қонунниМусо орқали берди, Иноят ва ҳақиқатни эса У Исо Масиҳ орқали кўрсатди.</verse>
				<verse number="18">Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Ота бағридаги, аслида Худо бўлган ягона Ўғил, Уни бизга танитди.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Қуддусдагияҳудийлар Яҳёнинг олдига руҳонийларни ва левиларни юбордилар. Улар келиб, Яҳёдан: — Сен кимсан? — деб сўрадилар. Яҳё жавоб беришдан бош тортмади. У шаҳодат бериб, очиқ–ойдин: — Мен Масиҳ эмасман, — деб айтди.</verse>
				<verse number="21">Яна ундан: — Бўлмаса кимсан? Илёсмисан? — деб сўрадилар. — Йўқ! — деди у. — Биз кутаётган пайғамбармисан? — деб савол бердилар. У яна: — Йўқ! — деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="22">— Унда кимсан? Бизни юборганларга жавоб беришимиз керак. Сен ўзинг ҳақингда нима дейсан? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="23">— Ишаё пайғамбар айтганидай: “Эгамизга тўғри йўл очинг”, деб саҳрода янграётган овоз менман, — деди Яҳё.</verse>
				<verse number="24">Фарзийлар томонидан юборилган бу одамлар</verse>
				<verse number="25">Яҳёга дедилар: — Модомики сен Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, биз кутган пайғамбар ҳам эмас экансан, нега халқни сувга чўмдириб юрибсан?</verse>
				<verse number="26">Яҳё уларга жавобан шундай деди: — Мен одамларни сувга чўмдиряпман, холос. Лекин орангизда сизлар танимайдиган бир Зот бор.</verse>
				<verse number="27">У менинг орқамдан келяпти, шундай бўлса–да, мен Унинг чориғи ипларини ечишга ҳам арзимайман.</verse>
				<verse number="28">Бу ҳодиса Иордан дарёсининг шарқий қирғоғидаги Байтания қишлоғида юз берган эди. Яҳё ўша ерда одамларни сувга чўмдириб юрарди.</verse>
				<verse number="29">Эртаси куни Яҳё Исонинг яқинлашиб келаётганини кўриб, шундай деди: “Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳдан поклайди!</verse>
				<verse number="30">Мен ана шу Киши ҳақида: “Менинг кетимдан келаётган Зот, мендан улуғдир. Чунки У мендан олдин мавжуд бўлган”, деб айтган эдим.</verse>
				<verse number="31">Мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин Уни Исроил халқига танитиш мақсадида, мен одамларни сувга чўмдиргани келдим.”</verse>
				<verse number="32">Яҳё яна шундай шаҳодат бериб деди: — Мен Руҳнинг осмондан каптардай учиб келганини ва Унинг устига қўнганини кўрдим.</verse>
				<verse number="33">Ўша пайтгача мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин “Одамларни сувга чўмдирасан”, деб мени юборган Худо менга шундай деган эди: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир.”</verse>
				<verse number="34">Мен буни кўрдим ва сизларга “Бу — Худонинг Ўғлидир”, деб айтяпман.</verse>
				<verse number="35">Эртаси куни Яҳё шогирдларининг иккитаси билан яна кечаги жойда эди.</verse>
				<verse number="36">У ўтиб кетаётган Исога қараб: — Ана, Худонинг Қўзиси! — деди.</verse>
				<verse number="37">Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди.</verse>
				<verse number="38">Исо ўгирилиб, уларнинг эргашиб келаётганини кўрди–да, улардан: — Сизларга бирон нарса керакми? — деб сўради. — Раввий, Сиз қаерда турасиз? — дейишди улар. (“Раввий” устоз демакдир).</verse>
				<verse number="39">— Юринглар, кўрасизлар, — деди Исо. Улар бориб, Исонинг турар жойини кўрганларида, соат тўрт бўлиб қолган эди. Шунинг учун улар ўша куни Исо билан қолишди.</verse>
				<verse number="40">Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унга эргашганлардан бири Идрис эди. Идрис — Шимўн Бутруснинг укаси эди.</verse>
				<verse number="41">У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга: — Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг Танлагани” демакдир.)</verse>
				<verse number="42">Идрис акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо унга қараб деди: — Сен Юҳанно ўғли Шимўнсан. Сенинг исминг Кифа бўлади (Кифа юнончада — Бутрус, яъни “Тош” демакдир).</verse>
				<verse number="43">Эртаси куни Исо Жалилага бормоқчи бўлди. У Филипни учратиб, унга: — Ортимдан юр! — деди.</verse>
				<verse number="44">Филип Байтсайда шаҳридан бўлиб, Идрис ва Бутруснинг ҳамшаҳари эди.</verse>
				<verse number="45">Филип Натанилни топиб, унга деди: — Мусо Таврот китобида, бошқа пайғамбарлар эса ўзларининг битикларида бир Зот тўғрисида ёзишган эди. Биз ўша Зотни топдик. У Носира шаҳридан, Юсуф ўғли Исо экан!</verse>
				<verse number="46">— Носира шаҳридан? У ердан бирон яхшилик чиқармиди?! — деди Натанил унга. — Юр, кўрасан! — деди унга Филип.</verse>
				<verse number="47">Исо яқинлашиб келаётган Натанилни кўриб, у ҳақда шундай деди: — Ана Исроилнинг ҳақиқий авлоди. У ҳийла деган нарсани билмайди.</verse>
				<verse number="48">Натанил Исодан сўради: — Сиз мени қаердан танийсиз? — Филип сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, — деб жавоб берди Исо.</verse>
				<verse number="49">Шунда Натанил деди: — Устоз, Сиз Худонинг Ўғлисиз! Исроилнинг Шоҳисиз!</verse>
				<verse number="50">Исо унга жавобан деди: — Мен сенга: “Сени анжир дарахти тагида кўрдим”, деганим учунгина ишоняпсан. Сен бундан ҳам буюк ишларни кўрасан!</verse>
				<verse number="51">Сўнг яна шундай деб қўшиб қўйди: — Сизларга чинини айтайин: сизлар осмон очилганини ва Худонинг фаришталари Инсон Ўғли олдига тушиб–чиқаётганини кўрасизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Икки кундан кейин Жалиладаги Кана қишлоғида никоҳ тўйи бўлди. Исонинг онаси у ерда эди.</verse>
				<verse number="2">Исо билан шогирдлари ҳам тўйга таклиф қилинган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Шароб тугай деб қолганда, онаси Исога: — Уларда шароб қолмабди, — деди.</verse>
				<verse number="4">Исо унга: — Бунинг менга нима дахли бор?! Менинг вақт–соатим ҳали келгани йўқ, — деди.</verse>
				<verse number="5">Шунда онаси хизматчиларга: — У сизларга нима деса, шуни қилинглар, — деди.</verse>
				<verse number="6">Ўша ерда яҳудийларнинг покланиш маросимларида ишлатиладиган олтита тош хум бор эди. Ҳар бир хум ичига ўн–ўн икки челак сув сиғарди.</verse>
				<verse number="7">Исо хизматчиларга: — Хумларни сувга тўлдиринглар, — деди. Улар хумларни лиммо–лим қилиб сувга тўлдиришди.</verse>
				<verse number="8">Исо уларга: — Энди хумдаги сувдан озгина олиб, тўйбошига олиб боринглар, — деди. Улар олиб боришди.</verse>
				<verse number="9">Тўйбоши шаробга айланган сувни татиб кўрди. Бу шаробнинг қаердан келганлигини у билмас эди, фақат олиб келган хизматчилар билишар эди. Тўйбоши куёвни чақиртириб,</verse>
				<verse number="10">унга деди: — Дастурхонга аввал яхши шароб тортилади. Меҳмонлар ичиб тўйганларидан кейин, ёмонроғи тортилади. Сен эса яхши шаробни шу пайтгача сақлаб келибсан!</verse>
				<verse number="11">Бу Исонинг қилган биринчи мўъжизаси эди. Исо бу мўъжизали аломатни Жалиладаги Кана қишлоғида намойиш этиб, Ўзининг улуғворлигини зоҳир қилди. Шогирдлари Унга ишондилар.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин Исо, онаси, укалари ва шогирдлари Кафарнаҳум шаҳрига бордилар ва у ерда бир неча кун турдилар.</verse>
				<verse number="13">Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашиб қолгани учун Исо Қуддус шаҳрига борди.</verse>
				<verse number="14">Маъбад ҳовлисига кирганда, у ерда мол–қўй, каптар сотаётганларни ва хонтахталар ёнида ўтирган саррофларни кўрди.</verse>
				<verse number="15">Исо арқондан қамчи ясади–да, Маъбаддан ҳаммани мол–қўйлари билан бирга қувиб чиқарди. Саррофларнинг хонтахталарини ағдариб, пулларини сочиб юборди.</verse>
				<verse number="16">Каптар сотувчиларга: — Буларни йўқотинглар бу ердан! Отамнинг уйини бозор қилманглар! — деди.</verse>
				<verse number="17">Шунда Унинг шогирдлари Муқаддас Битиклардаги: “Сенинг уйингга бўлган севгим ичимни ёндирар”, деган сўзларни эсладилар.</verse>
				<verse number="18">— Бундай қилишга нима ҳақинг бор?! Борди–ю, ҳақинг бўлса, биронта аломат кўрсатиб, буни исбот қил! — деб талаб қила бошлади яҳудийлар.</verse>
				<verse number="19">Исо шундай жавоб берди: — Мана бу Маъбадни бузинглар, Мен уч кун ичида уни тиклайман.</verse>
				<verse number="20">Бунга жавобан яҳудийлар дедилар: — Бу Маъбад қирқ олти йилда қурилган, Сен эса уни уч кунда тикламоқчимисан–а?!</verse>
				<verse number="21">Ҳолбуки, Исо Маъбад деб Ўзининг баданини назарда тутган эди.</verse>
				<verse number="22">Исо ўлиб тирилгандан кейин, шогирдлари Унинг бу гапини эсладилар. Шунда Муқаддас Битикларга ва Исонинг сўзларига ишондилар.</verse>
				<verse number="23">Исо Қуддусда Фисиҳ байрамида бўлганда, кўп одамлар Унинг қилаётган мўъжизали аломатларини кўриб, Унга имон келтирдилар.</verse>
				<verse number="24">Аммо Исо одамларнинг қанақалигини билгани учун, Ўзини уларга ишонмас эди.</verse>
				<verse number="25">Инсон ҳақида Унга бирон гап айтишнинг ҳожати йўқ эди. Чунки инсон дилида нима борлигини У билар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди.</verse>
				<verse number="2">Бу одам бир куни кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди: — Устоз! Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз.</verse>
				<verse number="3">Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди.</verse>
				<verse number="4">— Кекса одам туғила олармиди?! У онасининг қорнига қайта кириб, яна туғила олмайди–ку! — деди Никодим.</verse>
				<verse number="5">Исо шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди.</verse>
				<verse number="6">Oдам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади.</verse>
				<verse number="7">“Сизлар қайтадан туғилишингиз керак”, деганимга таажжубланманг.</verse>
				<verse number="8">Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз–у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади.</verse>
				<verse number="9">— Бу қандай бўлиши мумкин? — деб сўради Никодим.</verse>
				<verse number="10">Исо унга шундай жавоб берди: — Сиз Исроилнинг устозисиз–ку! Наҳотки шуни билмасангиз?!</verse>
				<verse number="11">Сизга чинини айтай: биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат берамиз. Лекин сизлар бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар.</verse>
				<verse number="12">Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўғрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар?</verse>
				<verse number="13">Осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас.</verse>
				<verse number="14">Мусо саҳрода бронза илонни ходага маҳкамлаб, қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак.</verse>
				<verse number="15">Шу тариқа имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади.</verse>
				<verse number="16">Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.</verse>
				<verse number="17">Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди.</verse>
				<verse number="18">Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғлига ишонмади.</verse>
				<verse number="19">Ҳукм шундай далилга асосланган: дунёга нур келди, аммо одамлар нурдан кўра зулматни яхши кўрдилар, чунки уларнинг қилмишлари ёвуз эди.</verse>
				<verse number="20">Қабиҳлик қилган одам нурдан нафратланади. Қилмишлари фош бўлмаслиги учун у нурдан қочади.</verse>
				<verse number="21">Ҳақиқат йўлини тутган одам эса нурга келади. Бундай одамнинг ишлари Худо орқали қилинганлигини нур ҳаммага аён қилади.</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин Исо шогирдлари билан Яҳудия ҳудудига борди. Исо улар билан бир қанча вақт у ерда қолиб, одамларни сувга чўмдирди.</verse>
				<verse number="23">Яҳё ҳам Салим яқинидаги Эйнон ерида халқни сувга чўмдирарди. У ер ниҳоятда серсув эди. Одамлар доим Яҳёнинг олдига келиб, сувга чўмдириларди.</verse>
				<verse number="24">Бу ҳодисалар Яҳё зиндонга ташланишдан олдин юз берган эди.</verse>
				<verse number="25">Шу маҳал Яҳёнинг шогирдлари билан бир яҳудий киши орасида таҳорат ҳақида баҳс бўлди.</verse>
				<verse number="26">Улар Яҳёнинг олдига бориб дедилар: — Устоз! Иордан дарёсининг шарқий қирғоғида ёнингиздаги бир Одам ҳақида гувоҳлик берган эдингиз–ку, ўша Одам халқни сувга чўмдириб юрибди, ҳамма Унинг олдига боряпти.</verse>
				<verse number="27">Бунга жавобан Яҳё деди: — Агар осмондан берилмаса, инсон ҳеч нарса қила олмайди.</verse>
				<verse number="28">“Мен Масиҳ эмасман, фақат Унинг олдидан юборилганман”, деб айтган сўзларимга ўзларингиз гувоҳсизлар.</verse>
				<verse number="29">Келин куёвга тегишлидир. Куёв жўра эса куёв ёнида туриб, унинг овозини эшитганидан севиниб хурсанд бўлади. Худди шундай мен ҳам бугун бениҳоят шодман.</verse>
				<verse number="30">Масиҳ юксалиши, мен эса пасайишим керак.</verse>
				<verse number="31">Юқоридан келган Зот ҳаммадан устундир. Ердан бўлган одам ерга мансубдир ва ерга хос масалалар тўғрисида гапиради. Осмондан Келган эса ҳаммадан устундир.</verse>
				<verse number="32">У кўргани ва эшитгани ҳақида гувоҳлик беради, аммо ҳеч ким Унинг гувоҳлигини қабул қилмайди.</verse>
				<verse number="33">Унинг гувоҳлигини қабул қилган киши эса Худонинг ҳақлигини тасдиқлайди.</verse>
				<verse number="34">Худо юборган Зот Худонинг сўзларини гапиради. Зеро, Худо Ўз Руҳини Унга чексиз–ўлчовсиз беради.</verse>
				<verse number="35">Ота Ўғлини яхши кўради, У ҳамма нарсани Ўғлининг қўлига топширган.</verse>
				<verse number="36">Худонинг Ўғлига ишонган ҳар бир одам абадий ҳаётга эга бўлади. Ўғилни рад этган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ғазаби остида қолади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Исо Яҳёдан кўра кўпроқ шогирд орттириб, сувга чўмдиряпти, деган хабар фарзийларнинг қулоғига етиб борди. Ваҳоланки, халқни Исонинг Ўзи эмас, шогирдлари сувга чўмдираётган эдилар. Бу хабар фарзийларнинг қулоғига етиб борганини Исо эшитгач, Яҳудияни тарк этиб, яна Жалилага йўл олди.</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">У йўлда Самариядан ўтиши керак эди.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, У Самариянинг Сиҳар деган шаҳрига келди. Бу шаҳар Ёқуб ўз ўғли Юсуфга берган ерга яқин эди.</verse>
				<verse number="6">Ёқубнинг қудуғи ҳам ўша ерда эди. Йўл юриб чарчаган Исо қудуқнинг ёнига ўтирди. Тахминан туш пайти эди.</verse>
				<verse number="7">Шу вақт Самариялик бир аёл сув олгани келиб қолди. Исо унга: — Менга ичгани сув бер, — деди.</verse>
				<verse number="8">Исонинг шогирдлари эса овқат сотиб олиш учун шаҳарга кетган эдилар.</verse>
				<verse number="9">Самариялик аёл Унга шундай деди: — Сиз яҳудий бўлсангиз, мен эса Самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб мендан сув сўрашга журъат этдингиз?! (Нега десангиз, яҳудийлар Самарияликлар билан алоқа қилмайдилар.)</verse>
				<verse number="10">Исо аёлга деди: — Худо сенга қандай инъом бермоқчи эканлигини ва сендан сув сўраган Одам ким эканлигини сен билмайсан. Билганингда эди, ўзинг Ундан сув сўраган бўлар эдинг ва У сенга ҳаётбахш сувни берган бўларди.</verse>
				<verse number="11">— Тақсир! — деди аёл, — Сизда сув оладиган ҳеч нарсангиз йўқ–ку, қудуқ эса чуқур. Ҳаётбахш сувингизни қаердан оласиз?</verse>
				<verse number="12">Бу қудуқни бизга бобоколонимиз Ёқуб берган. Унинг ўзи ҳам, болалари ҳам, чорвалари ҳам бу қудуқдан сув ичган. Наҳотки Сиз Ёқубдан ҳам устун бўлсангиз?!</verse>
				<verse number="13">Исо аёлга шундай жавоб берди: — Бу сувдан ким ичса, яна чанқаб қолади.</verse>
				<verse number="14">Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сув ўша одамнинг вужудида булоққа айланиб, абадий ҳаёт сари жўшиб оқади.</verse>
				<verse number="15">— Тақсир, бу сувдан менга ҳам беринг. Мен ҳам ҳеч қачон чанқамайин, сув олгани бу ерга келавермайин, — деди аёл.</verse>
				<verse number="16">— Бориб, эрингни бу ерга чақириб кел, — деди Исо.</verse>
				<verse number="17">— Менинг эрим йўқ, — деди аёл. — Эрим йўқ, деб сен тўғрисини айтдинг, — деди Исо.</verse>
				<verse number="18">— Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Сен тўғрисини айтдинг!</verse>
				<verse number="19">— Ҳазрат, Сиз пайғамбар эканингизни кўриб турибман, — деди аёл.</verse>
				<verse number="20">— Ота–боболаримиз Худога бу тоғда сажда қилар эдилар. Аммо сизлар — яҳудийлар эса Худога сажда қилинадиган жой Қуддусда, дейсизлар.</verse>
				<verse number="21">Исо унга деди: — Эй аёл, Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда Отага на бу тоғда, на Қуддусда сажда қиласизлар.</verse>
				<verse number="22">Сизлар — Самарияликлар кимга сажда қилаётганингизни билмайсизлар, бизлар эса кимга сажда қилаётганимизни биламиз. Чунки нажот яҳудийлардан келади.</verse>
				<verse number="23">Аммо шундай вақтлар келадики, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага Руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар. Бундай вақт келди ҳам! Ота шу йўсинда Ўзига сажда қилувчиларни излайди.</verse>
				<verse number="24">Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим.</verse>
				<verse number="25">Аёл Исога деди: — Мен Масиҳ келишини биламан. У келганда, ҳамма нарсани бизга тушунтиради.</verse>
				<verse number="26">Исо аёлга деди: — Ўша Менман. Сен билан гаплашиб турибман.</verse>
				<verse number="27">Шу пайтда Исонинг шогирдлари келиб қолишди. Унинг бир аёл билан гаплашаётганини кўриб ҳайрон бўлишди. Лекин бирортаси ҳам: “Нима хоҳлайсиз?” ёки: “Нимага бу аёл билан гаплашяпсиз?” — деб сўрамади.</verse>
				<verse number="28">Аёл кўзасини ўша ерда қолдирди–да, шаҳарга бориб, одамларга деди:</verse>
				<verse number="29">— Юринглар, бир Одамни кўринглар. У менинг қилган ҳамма ишларимни айтиб берди! Ўша Масиҳ эмасмикин?</verse>
				<verse number="30">Одамлар шаҳардан чиқиб, Исонинг олдига бордилар.</verse>
				<verse number="31">Шу орада шогирдлари Исога: — Устоз, овқат еб олинг, — деб таклиф қилдилар.</verse>
				<verse number="32">Аммо Исо уларга деди: — Менинг ейдиган овқатим бор, сизлар бу овқат тўғрисида билмайсизлар.</verse>
				<verse number="33">Шогирдлари ўзаро гаплашиб: — Бирон киши Унга овқат келтирганмикин? — деб айтишарди.</verse>
				<verse number="34">Исо уларга деди: — Менинг овқатим — Мени Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг ишини тугатишдир.</verse>
				<verse number="35">Сизлар: “Экинлар тўрт ойда етилади”, деган иборани ишлатасизлар. Мен эса сизларга айтаман: Кўзларингизни очинглар! Экинзорларга қаранглар! Ҳосил етилган, ўрим–теримга тайёр бўлган.</verse>
				<verse number="36">Ўроқчи ҳозирдан яхши даромад олмоқда, абадий ҳаёт учун ҳосил йиғмоқда. Токи ҳосилни эккан ва ўрган бирга қувонишсин.</verse>
				<verse number="37">“Бири экади, бошқаси ўради”, деган мақол шу вазиятга тўғри келади.</verse>
				<verse number="38">Мен сизларни ўзингиз меҳнат қилиб экмаган ҳосилни ўргани юбордим. Бошқалар меҳнат қилган эдилар, сизлар эса уларнинг меҳнатидан фойдаланасизлар.</verse>
				<verse number="39">Шундан кейин ўша шаҳарда яшовчи талай Самарияликлар Исога имон келтиришди. Улар ҳалиги аёлнинг “У менинг қилган ҳамма ишларимни айтиб берди”, деган гувоҳлигига ишонган эдилар.</verse>
				<verse number="40">Шундай қилиб, Самарияликлар Исонинг олдига келиб: “Биз билан қолинг”, деб Исога ёлворишди. Исо икки кун ўша ерда қолди.</verse>
				<verse number="41">Исонинг айтган сўзлари туфайли кўп одамлар имон келтирди.</verse>
				<verse number="42">Шунда улар аёлга дедилар: — Энди сенинг сўзларинг туфайлигина ишонаётганимиз йўқ. Уни ўзимиз ҳам эшитдик. У ҳақиқатан ҳам оламнинг Нажоткори эканлигига амин бўлдик.</verse>
				<verse number="43">Икки кундан кейин Исо у ердан Жалилага жўнаб кетди.</verse>
				<verse number="44">У: “Пайғамбар ўз юртида эътибор топмайди”, деб таъкидлаганди.</verse>
				<verse number="45">Жалилага келганда эса, аҳоли Уни очиқ чеҳра билан кутиб олди. Чунки улар Фисиҳ байрами учун Қуддусга борганларида, у ерда Исонинг қилган ҳамма ишларини кўрган эдилар.</verse>
				<verse number="46">Шундай қилиб, Исо яна Жалиладаги Кана қишлоғига келди. Бу ерда У сувни шаробга айлантирган эди. Ўша пайтда Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой амалдорининг ўғли касал бўлиб ётган эди.</verse>
				<verse number="47">Бу одам Исонинг Яҳудиядан Жалилага келганлигини эшитиб, Унинг олдига борди. Исога: “Юринг, ўлим тўшагида ётган ўғлимга шифо беринг”, деб ёлворди.</verse>
				<verse number="48">— Сизлар аломату мўъжизалар кўрмагунча ишонмайсизлар! — деди унга Исо.</verse>
				<verse number="49">— Юра қолинг Ҳазрат, ўғилгинам ўлиб қолмасин! — деди сарой амалдори Унга.</verse>
				<verse number="50">— Сиз бораверинг. Ўғлингиз соғ–саломат, — деди Исо. У одам Исонинг айтганига ишониб, жўнаб кетди.</verse>
				<verse number="51">У ҳамон йўлда экан, хизматкорлари унга пешвоз чиқиб: — Ўғлингиз соғ–саломат, — деган хабар келтирдилар.</verse>
				<verse number="52">— Қайси соатда аҳволи енгиллашди? — дея сўради у. — Кеча тушда, соат бирларда иситмаси тушди, — дейишди хизматкорлар.</verse>
				<verse number="53">“Ўғлингиз соғ–саломат”, деган сўзларни Исо айнан шу вақтда айтганини боланинг отаси англади. Шунда ўзи ва бутун хонадони Исога имон келтирди.</verse>
				<verse number="54">Бу эса Исонинг Яҳудиядан Жалилага келиб кўрсатган иккинчи мўъжизали аломати эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Бу ҳодисалардан кейин Исо яҳудийларнинг байрамини нишонлаш учун Қуддусга борди.</verse>
				<verse number="2">Қуддуснинг Қўй дарвозаси ёнида бир ҳовуз бор эди. Бу ҳовузнинг оромийча номи Байтзата бўлиб, бешта айвони бор эди.</verse>
				<verse number="3">Бу айвонларда кўр, чўлоқ ва шол бўлган кўп ногиронлар ётар эди.</verse>
				<verse number="4">***</verse>
				<verse number="5">Бу ерда ўттиз саккиз йилдан бери ногирон бўлиб ётган бир киши бор эди.</verse>
				<verse number="6">Исо унинг ётганини кўрди, у узоқ вақтдан бери хаста эканлигини Исо биларди. Шунинг учун ундан: — Соғайишни истайсанми? — деб сўради.</verse>
				<verse number="7">Ногирон одам Исога шундай жавоб берди: — Тақсир, сув қимирлаганда мени ҳовузга туширадиган одам йўқ. Мен боргунимча, бошқаси мендан олдин тушиб олади.</verse>
				<verse number="8">Исо унга шундай деди: — Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, юр!</verse>
				<verse number="9">Ўша одам шу заҳоти соғайиб кетди. Тўшагини олиб, юра бошлади. Бу ҳодиса Шаббат куни содир бўлди.</verse>
				<verse number="10">Шунинг учун яҳудийлар соғайиб кетган одамга дейишди: — Бугун Шаббат куни! Бугун тўшакни кўтариб юриш қонунда ман этилган!</verse>
				<verse number="11">У одам эса шундай жавоб берди: — Мени соғайтирган Киши менга: “Тўшагингни олиб юр”, деб айтди.</verse>
				<verse number="12">— “Тўшагингни олиб юр”, деб айтган Одам ким? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="13">Шифо топган одам эса Унинг кимлигини билмас эди, у ерда халқ кўплигидан Исо Ўзини четга олган эди.</verse>
				<verse number="14">Кейинроқ Исо у одамни Маъбадда учратиб қолиб, унга деди: — Мана, сен соғайдинг. Энди гуноҳ қилма, тағин бошингга бундан баттар кунлар келмасин.</verse>
				<verse number="15">Бу одам бориб, уни соғайтирган Исо эканлигини яҳудийларга айтди.</verse>
				<verse number="16">Улар эса, Исони Шаббат кунида бундай ишлар қилиб юргани учун қувғин қила бошладилар.</verse>
				<verse number="17">Аммо Исо уларга шундай деди: — Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман, — деди.</verse>
				<verse number="18">Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга янада кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У нафақат Шаббат қоидаларини бузди, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди.</verse>
				<verse number="19">Исо яҳудийларга шундай деди: “Сизларга чинини айтай: Ўғил Ўзидан Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Фақат Отасидан кўрган ишларни қилади. Ота нималарни қилса, Ўғил ҳам худди шуларни қилади.</verse>
				<verse number="20">Ахир, Ота Ўғлини яхши кўради, Ўзи қилган ҳамма ишларни Ўғлига кўрсатади. У Ўғлига бундан ҳам буюкроқ ишларни кўрсатади, шунда ҳаммангиз ҳайрон қоласизлар.</verse>
				<verse number="21">Ота ўликларни тирилтириб, уларга ҳаёт бахшида этгандай, Ўғил ҳам истаган одамига ҳаёт бахш этади.</verse>
				<verse number="22">Шунингдек, Ота ҳеч кимни ҳукм қилмайди, балки ҳукм қилиш ҳуқуқини Ўғлига берган,</verse>
				<verse number="23">токи ҳамма Отани ҳурмат қилгандай, Ўғлини ҳам ҳурмат қилсинлар. Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади.</verse>
				<verse number="24">Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган.</verse>
				<verse number="25">Сизларга чинини айтай: Ўликлар Худо Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади, келиб қолди ҳам. Ўғилнинг овозига қулоқ солганлар тирилади.</verse>
				<verse number="26">Зеро, Отанинг Ўзи ҳаёт манбаи бўлгани каби, Ўғлига ҳам ҳаёт манбаи бўлиш қудратини ато қилди.</verse>
				<verse number="27">Бундан ташқари, Ота инсонларни ҳукм қилиш ҳокимиятини Ўғлига берди, чунки У Инсон Ўғлидир.</verse>
				<verse number="28">Бунга ҳайрон қолманглар! Қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Инсон Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади.</verse>
				<verse number="29">Шунда ўликлар қабрларидан чиқадилар: яхшилик қилганлар яшаш учун тирилади, ёмонлик қилганлар эса маҳкум бўлиш учун тирилади.”</verse>
				<verse number="30">“Мен Ўзимдан Ўзим ҳеч нарса қилолмайман. Отам Менга қандай айтса, шундай ҳукм қиламан, шунинг учун ҳукмим тўғридир. Зотан, Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман.</verse>
				<verse number="31">Агар Мен Ўзим ҳақимда Ўзим гувоҳлик берсам, Менинг гувоҳлигим ҳақиқий бўлмайди.</verse>
				<verse number="32">Аммо Мен ҳақимда гувоҳлик берувчи бошқаси бор. Унинг берган гувоҳлиги ҳақиқат эканлигини биламан.</verse>
				<verse number="33">Сизлар Яҳёнинг олдига одам юбордингизлар, у ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик берди.</verse>
				<verse number="34">Гарчи Мен инсоннинг гувоҳлигига муҳтож бўлмасам–да, лекин буларни сизлар нажот топишингиз учун айтяпман.</verse>
				<verse number="35">Яҳё гўё ёниб туриб, нур сочган бир чироқдай эди. Сизлар эса унинг нурида бирпас қувонмоқчи бўлдингизлар.</verse>
				<verse number="36">Бироқ, Мен Яҳёдан кўра каттароқ гувоҳликка эгаман. Гувоҳлик деб, Мен тугатишим учун Отам берган ишларини назарда тутяпман. Буларнинг ҳаммаси Мени Отам юборганидан далолат беради.</verse>
				<verse number="37">Мени юборган Отамнинг Ўзи ҳам Мен ҳақимда гувоҳлик бериб турибди. Сизлар эса ҳеч қачон Унинг овозини эшитмагансиз, қиёфасини ҳам кўрмагансиз.</verse>
				<verse number="38">Унинг каломи ҳам кўнглингиздан жой олмади, чунки сизлар У юборган Зотга ишонмаяпсизлар.</verse>
				<verse number="39">Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эга бўламиз, деб ўйлайсизлар. Аммо ўша Ёзувлар Мен тўғримда гувоҳлик беради–ку!</verse>
				<verse number="40">Сизлар эса ҳаётга эга бўлиш учун олдимга келишни истамайсизлар.</verse>
				<verse number="41">Мен инсонлардан таҳсин кутмайман.</verse>
				<verse number="42">Лекин сизларни биламан, қалбингизда Худонинг севгиси йўқ.</verse>
				<verse number="43">Мен Отамнинг номидан келдим, аммо сизлар Мени қабул қилмаяпсизлар. Агар кимдир ўз номидан келса, уни қабул қилаверасизлар.</verse>
				<verse number="44">Сизлар бир–бирингиздан таҳсинлар олишни яхши кўрасизлар, лекин ягона Худонинг таҳсинига сазовор бўлишга ҳаракат қилмайсизлар. Қандай қилиб ҳам Менга ишона олардингиз?!</verse>
				<verse number="45">Мен сизларни Ота олдида айблайман, деб ўйламанглар. Сизлар Мусога умид боғлагансиз. Мусонинг ўзи сизларни айблайди.</verse>
				<verse number="46">Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонган бўлар эдингизлар. Ахир, у Мен ҳақимда ёзган эди.</verse>
				<verse number="47">Мусонинг ёзувларига ишонмаган бўлсангиз, Менинг сўзларимга қандай ишонасизлар?!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шундан кейин Исо қайиқда Жалила кўлининг нариги қирғоғига сузиб ўтди (Жалила кўлини Тиверия кўли деб ҳам аташарди).</verse>
				<verse number="2">Бир талай халойиқ Исонинг орқасидан эргашиб борарди. Чунки Исо мўъжизали аломатлар орқали хасталарни даволаганини улар кўрган эдилар.</verse>
				<verse number="3">У шогирдлари билан тоққа чиқиб ўтирди.</verse>
				<verse number="4">ЯҳудийларнингФисиҳ байрами яқинлашаётган эди.</verse>
				<verse number="5">Исо қараса, бир талай халойиқ У томонга келаётган экан. Исо Филипдан: — Бу одамларни тўйғазиш учун қаердан нон сотиб оламиз? — деб сўради.</verse>
				<verse number="6">Исо бу гапни Филипни синаб кўриш учун айтаётган эди, аслида Ўзи нима қилишни билар эди.</verse>
				<verse number="7">Филип шундай жавоб берди: — Буларнинг ҳар бирига бир бурда нон бериш учун, икки юз кумуш тангага нон сотиб олсак ҳам етмайди!</verse>
				<verse number="8">Шунда шогирдларидан бири, Шимўн Бутруснинг укаси Идрис Исога деди:</verse>
				<verse number="9">— Бу ердаги бир болада бешта арпа нон билан иккита балиқ бор экан. Лекин шунча одамга бу нима ҳам бўлар эди.</verse>
				<verse number="10">— Одамларни ерга ўтқазинглар, — деди Исо. У ер қалин майсазор эди. Одамларнинг ҳаммаси ерга ўтиришди. У ерда тахминан беш мингга яқин эркак бор эди.</verse>
				<verse number="11">Исо нонларни олиб, шукрона дуосини ўқиди. Сўнг ўтирганларнинг ҳаммасига тарқатди. Балиқларни ҳам худди шундай қилди. Одамлар истаганларича едилар.</verse>
				<verse number="12">Ҳаммалари еб тўйганларидан кейин, Исо шогирдларига шундай деди: — Ортиб қолган нон бурдаларини йиғиб олинглар, исроф бўлмасин.</verse>
				<verse number="13">Шогирдлар ейилган бешта арпа нондан ортиб қолган бурдаларни йиғиб олишди, ўн икки сават тўлди.</verse>
				<verse number="14">Шунда одамлар Исонинг қилган мўъжизали аломатини кўриб: — Ҳақиқатан ҳам дунёга келиши керак бўлган пайғамбар мана шу Киши экан, — дедилар.</verse>
				<verse number="15">Исо одамлар Уни зўрлик билан шоҳ қилиб кўтармоқчи эканликларини билгани учун, яна ёлғиз Ўзи тоққа чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="16">Кечки пайт Исонинг шогирдлари кўл бўйига бордилар.</verse>
				<verse number="17">Қоронғи тушган, Исо эса ҳали ҳам уларнинг олдига келмаган эди. Шогирдлар қайиққа тушиб, кўлнинг нариги томонидаги Кафарнаҳумга қараб йўл олдилар.</verse>
				<verse number="18">Кучли шамол эсиб, кўл тўлқинланиб кетаётган эди.</verse>
				<verse number="19">Улар қирғоқдан беш чақиримча йўл сузганларидан кейин, кўл юзида юриб келаётган Исони кўришди. У қайиққа яқинлашаётган эди, шогирдлар қаттиқ ваҳимага тушишди.</verse>
				<verse number="20">— Қўрқманглар, бу Менман! — деди уларга Исо.</verse>
				<verse number="21">Улар Исони қайиққа олмоқчи бўлдилар. Ўша заҳоти қайиқ улар бораётган қирғоққа етиб тўхтади.</verse>
				<verse number="22">Эртаси куни халқ Исони қидира бошлади. Одамлар у ерда фақат бир қайиқ борлигини ва шогирдлар Исони қолдириб, ўзлари қайиқда сузиб кетганларини билишарди.</verse>
				<verse number="23">Шу пайт Тивериядан бошқа қайиқлар келиб қолди. Қайиқлар тўхтаган жой Раббимиз Исо Ўз шукрона дуосини ўқиган ва халқ нон еган ерга яқин эди.</verse>
				<verse number="24">Одамлар Исо билан шогирдларининг у ерда йўқлигини кўргач, қайиқларга тушиб, Исони қидириб Кафарнаҳумга сузиб келишди.</verse>
				<verse number="25">Улар Исони кўлнинг нариги бўйидан топиб, Ундан сўрашди: — Устоз, Сиз қачон бу ерга келдингиз?</verse>
				<verse number="26">Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизларга чинини айтайин: Сизлар аломатларни кўрганингиз учун эмас, балки нон еб тўйганингиз учун Мени қидиряпсизлар.</verse>
				<verse number="27">Сиз ўткинчи озуқа учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озуқа учун ҳаракат қилинглар. Бундай озуқани сизларга Инсон Ўғли беради. Зотан, Отамиз Худонинг Ўзи бу вазифа учун Уни маъқул деб топди.</verse>
				<verse number="28">Одамлар Исога шундай савол беришди: — Худога маъқул ишларни бажариш учун нима қилишимиз керак?</verse>
				<verse number="29">Исо деди: — Худога маъқул иш қилмоқчи бўлсангизлар, Худо юборган Зотга ишонинглар.</verse>
				<verse number="30">Улар Исога жавобан шундай дедилар: — Сизга ишонишимиз учун бирорта аломат кўрсатинг. Қани, биз учун нима иш қиласиз?</verse>
				<verse number="31">Ахир, ота–боболаримиз саҳрода манна еганлар. Муқаддас Битикларда: “Худо уларга тановул қилишлари учун осмондан нон берди”, деб ёзилган–ку.</verse>
				<verse number="32">Исо уларга деди: — Сизларга чинини айтайин, сизларга осмондан нон берган Мусо эмас. Осмондан тушган ҳақиқий нонни сизларга Менинг Отам беради.</verse>
				<verse number="33">Худо берадиган нон осмондан тушиб, дунёга ҳаёт бахш этади.</verse>
				<verse number="34">Одамлар Исога шундай дедилар: — Ҳазрат, бундай нонни бизга доим бериб туринг!</verse>
				<verse number="35">Исо жавобан деди: — Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмайди, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамайди.</verse>
				<verse number="36">Аммо Мен сизларга айтганимдай, сизлар Мени кўрган бўлсангизлар ҳам, ишонмаяпсизлар.</verse>
				<verse number="37">Отам Менга берган ҳар бир одам Менинг олдимга келади. Олдимга келган биронта одамни Мен асло ҳайдаб юбормайман.</verse>
				<verse number="38">Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман.</verse>
				<verse number="39">Отамнинг иродаси шундан иборатки, У Менга берган биронтасининг йўқолишига Мен йўл қўймаслигим керак, балки охиратда уларнинг ҳаммасини тирилтиришим керак.</verse>
				<verse number="40">Ҳа, Ўғилга кўз тиккан ва Унга ишонган ҳар бир одам абадий ҳаётга эга бўлиши Отамнинг иродасидир. Мен бундай одамларни охиратда тирилтираман.</verse>
				<verse number="41">Исо: “Мен осмондан тушган нонман”, дегани учун яҳудийлар Ундан норози бўла бошлашди.</verse>
				<verse number="42">Улар ўзаро шундай деб айтишарди: — Бу Юсуфнинг ўғли Исо–ку! Ота–онасини танисак, қандай қилиб: “Мен осмондан тушдим”, деб айтишга ҳадди сиғди?!</verse>
				<verse number="43">— Бундай гапларингизни бас қилинглар! — деди уларга Исо.</verse>
				<verse number="44">— Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, у Менга келолмайди. Олдимга келган одамни эса Мен охиратда тирилтираман.</verse>
				<verse number="45">Пайғамбарлар битикларида: “Уларнинг ҳаммасига Худо таълим беради”, деб ёзилган. Отага қулоқ солган, Ундан ўрганган ҳар бир одам Менинг олдимга келади.</verse>
				<verse number="46">Аслида ҳеч ким ҳеч қачон Отани кўрган эмас, биргина Худодан бўлган Зот Отани кўрган.</verse>
				<verse number="47">Сизларга чинини айтаман: Ким Менга ишонса, абадий ҳаётга эга бўлади.</verse>
				<verse number="48">Мен ҳаёт нониман.</verse>
				<verse number="49">Ота–боболарингиз саҳрода манна егандилар, шунга қарамай ўлиб кетдилар.</verse>
				<verse number="50">Аммо осмондан тушадиган бу нон эса шундай хислатга эгаки, ундан еган одам ўлмайди.</verse>
				<verse number="51">Мен осмондан тушган ҳаётбахш нондирман. Бу нонни еган киши абадий яшайди. Дунёга ҳаёт бахшида этиш учун берадиган ноним Менинг танамдир.</verse>
				<verse number="52">Шунда яҳудийлар: — У қандай қилиб бизга Ўзининг танасини едира олар экан? — деб ўзаро талашиб–тортиша бошладилар.</verse>
				<verse number="53">Исо уларга деди: — Сизларга чинини айтаман: агар Инсон Ўғлининг танасини емасангизлар ва Унинг қонини ичмасангизлар, сизда ҳаёт бўлмайди.</verse>
				<verse number="54">Менинг танамни еган ва қонимни ичган одам эса абадий ҳаётга эгадир. Мен уни охиратда тирилтираман.</verse>
				<verse number="55">Менинг танам — ҳақиқий озуқа, қоним ҳақиқий ичимликдир.</verse>
				<verse number="56">Танамни еб, қонимни ичадиган одам Менда, Мен эса унда яшайман.</verse>
				<verse number="57">Модомики Мени барҳаёт Ота юборган экан, Мен Ота туфайли яшайман. Менинг танамни еган ҳар бир одам эса Мен туфайли яшайди.</verse>
				<verse number="58">Осмондан тушган нон мана шудир. Бу нон ота–боболарингиз еган маннага ўхшамайди, улар манна еб ўлиб кетганлар. Мен берган нонни еган одам эса абадий яшайди.</verse>
				<verse number="59">Исо бу сўзларни Кафарнаҳумдаги синагогада таълим бераётганда айтган эди.</verse>
				<verse number="60">Унинг кўплаб шогирдлари бу гапларни эшитиб: — Қандай қаттиқ сўзлар! Буни ким ҳазм қила олади?! — дейишар эди.</verse>
				<verse number="61">Шогирдларининг норози бўлганликларини Исо биларди, шунинг учун У шундай деди: — Гапларим жиғингизга тегяптими?</verse>
				<verse number="62">Агар сизлар Инсон Ўғлининг асли келган жойи — осмонга кўтарилиб кетаётганини кўрсангизлар, нима дер экансизлар–а?!</verse>
				<verse number="63">Худонинг Руҳи ҳаёт бахш этади, инсон кучи билан эса ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Сизларга айтган бу сўзларимни Менга Худонинг Руҳи берган, бу сўзларим сизларга ҳаёт ато қилади.</verse>
				<verse number="64">Шунга қарамай, орангизда Менга ишонмаганлар бор. Ҳолбуки, Исо кимлар ишонмаганини ва ким Унга хиёнат қилишини олдиндан билар эди.</verse>
				<verse number="65">Исо гапида давом этиб деди: — Шу сабабдан Мен сизларга: “Ота йўл қўймаса, ҳеч ким Менинг олдимга келолмайди”, — деган эдим.</verse>
				<verse number="66">Ўша вақтдан бошлаб кўп шогирдлар Исодан юз ўгириб, Унга эргашмайдиган бўлдилар.</verse>
				<verse number="67">Шунда Исо ўн икки шогирдидан: — Сизлар ҳам кетмоқчисизларми? — деб сўради.</verse>
				<verse number="68">Шимўн Бутрус шундай жавоб берди: — Ҳазрат, биз Сиздан бошқа кимга ҳам борар эдик?! Абадий ҳаёт бахш этувчи сўзлар Сизда–ку!</verse>
				<verse number="69">Биз ишониб биламизки, Сиз Худонинг Азизисиз.</verse>
				<verse number="70">Исо уларга деди: — Мен ўн иккитангизни танлаб олдим. Лекин бирингиз иблисдир!</verse>
				<verse number="71">У Шимўн Ишқариётнинг ўғли Яҳудони назарда тутган эди. Яҳудо ўн икки шогирддан бири бўлса ҳам, кейинчалик Исога хиёнат қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Шундан кейин Исо Жалилани кеза бошлади. У Яҳудияни кезишни хоҳламаган эди, чунки у ердаги яҳудийлар Уни ўлдиришга қасд қилган эдилар.</verse>
				<verse number="2">Яҳудийларнинг Чайла байрами яқинлашаётган эди.</verse>
				<verse number="3">Укалари Исога шундай дейишди: — Бу ердан чиқиб Яҳудияга боринг. Қилаётган ишларингизни шогирдларингиз ҳам кўришсин.</verse>
				<verse number="4">Машҳур бўламан, деган биронта одам яширинча иш қилмайди–ку! Бундай ишларни қилар экансиз, Ўзингизни дунёга танитинг!</verse>
				<verse number="5">Ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар.</verse>
				<verse number="6">Исо укаларига шундай деди: — Менинг вақт–соатим ҳали келгани йўқ. Лекин сизлар учун ҳар вақт қулайдир.</verse>
				<verse number="7">Дунё сизлардан нафратлана олмайди, лекин Мендан нафратланади. Чунки Мен унинг қилмишлари ёмон эканлигини юзига соламан.</verse>
				<verse number="8">Майли, сизлар байрамга боринглар. Мен бу байрамга бормайман, чунки Менинг вақтим ҳали келгани йўқ.</verse>
				<verse number="9">Шу сўзларни айтиб, Исо Жалилада қолди.</verse>
				<verse number="10">Исонинг укалари байрамга кетганларидан кейин, Исонинг Ўзи ҳам ҳеч кимга билдирмай, яширинча байрамга борди.</verse>
				<verse number="11">Яҳудийлар эса Исони байрамда қидирар, “У қаёқда?” деб сўрар эдилар.</verse>
				<verse number="12">Омма орасида Исо тўғрисида ҳар хил гап–сўзлар ёйилган эди. Баъзилар: “У яхши Одам”, — десалар, бошқалар: “Йўқ, У халқни йўлдан оздиряпти”, — дейишарди.</verse>
				<verse number="13">Бироқ яҳудийлардан қўрққанлари учун У ҳақда ҳеч ким очиқ гапирмас эди.</verse>
				<verse number="14">Байрамнинг ярми ўтганда, Исо Маъбадга кириб, таълим бера бошлади.</verse>
				<verse number="15">Уни эшитган яҳудийлар ҳайрон қолиб дейишди: — Бу Одам ўқимаган бўлса, қаердан шунча нарсани билади?!</verse>
				<verse number="16">Исо уларга жавобан деди: — Менинг таълимотим Ўзимники эмас, балки Мени Юборганникидир.</verse>
				<verse number="17">Ким Худонинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимотим Худоданми ёки Ўзимданми, билиб олади.</verse>
				<verse number="18">Ким ўз номидан гапирса, ўзига шуҳрат излайди. Ким уни юборганга шуҳрат изласа, ҳақиқатни сўзлайди, унинг дилида ҳийла бўлмайди.</verse>
				<verse number="19">Қонунни сизларга Мусо берди, шундай эмасми? Аммо бирортангиз қонунни бажармайсизлар. Нега Мени ўлдирмоқчисизлар?</verse>
				<verse number="20">— Сени жин урибди! Ким Сени ўлдирмоқчи экан? — деди халойиқ.</verse>
				<verse number="21">Исо жавоб бериб деди: — Мен Шаббат куни битта мўъжиза қилганим учун ҳаммаларингиз ҳайрон қоляпсизлар.</verse>
				<verse number="22">Ўзларингиз эса, Мусонинг қонунига амал қилайлик, деб Шаббат куни ўғил болани суннат қиласизлар–ку! Аслида, суннат одати Мусодан эмас, Иброҳим давридан қолган.</verse>
				<verse number="23">Мусонинг Қонуни бузилмасин деб, сизлар ҳатто Шаббат куни ҳам ўғил болани суннат қилсангизлар, нега Мендан ғазабланасизлар?! Шаббат куни одамни бутунлай соғайтирганим учунми?!</verse>
				<verse number="24">Юзаки ҳукм қилманглар, ҳукмингиз адолатли бўлсин.</verse>
				<verse number="25">Баъзи қуддусликлар шундай дейишарди: — Ўлдиришмоқчи бўлган Одам шу эмасми?</verse>
				<verse number="26">Мана, У ҳамманинг олдида сўзлаяпти, Унга қарши ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Наҳотки бошлиқлар Уни Масиҳ, деб тан олишган бўлса?!</verse>
				<verse number="27">Аммо бу Одамнинг қаерданлигини ҳаммамиз биламиз, Масиҳ келганда эса, Унинг қаерданлигини ҳеч ким билмайди.</verse>
				<verse number="28">Исо Маъбадда таълим берар экан, баланд овозда шундай деди: — Ҳа, сизлар Менинг кимлигимни ҳам, қаерданлигимни ҳам биласизлар. Лекин Мен Ўзимча келганим йўқ. Мени Юборган бор, сизлар эса Уни танимайсизлар. У ҳақдир.</verse>
				<verse number="29">Мен Уни биламан, чунки Мен Унинг олдидан келганман, У Мени юборган.</verse>
				<verse number="30">Бу гапи учун Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Бироқ ҳеч ким Унга қўл теккизмади, чунки Унинг вақт–соати ҳали келмаган эди.</verse>
				<verse number="31">Шу билан бирга, халқ орасидаги кўп одамлар Унга имон келтирди. Улар: — Масиҳ келса ҳам, барибир бунчалик кўп мўъжизали аломатлар кўрсата олмайди! — дейишарди.</verse>
				<verse number="32">Одамлар Исо тўғрисида шундай деб пичирлашаётганини фарзийлар эшитиб қолишди. Шунда бош руҳонийлар билан фарзийлар Исони қўлга олиш учун миршабларни юборишди.</verse>
				<verse number="33">Исо деди: — Мен сизлар билан қисқа бир муддат бўлиб, яна Мени Юборганнинг олдига қайтиб бораман.</verse>
				<verse number="34">Сизлар Мени излайсиз–у, лекин тополмайсизлар. Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар.</verse>
				<verse number="35">Буни эшитган яҳудийлар ўзаро шундай деб айтишарди: — У қаерга бормоқчи, биз Уни тополмас эканмиз? Балки У бошқа юртларда яшайдиган яҳудийлар орасига бормоқчидир?! Ғайрияҳудийларга ҳам таълим бермоқчидир?!</verse>
				<verse number="36">“Сизлар Мени излайсиз–у, лекин тополмайсизлар, Мен борадиган жойга, сизлар боролмайсизлар”, деган гаплари билан нима айтмоқчи экан?!</verse>
				<verse number="37">Байрамнинг охирги, улуғ кунида Исо туриб, баланд овозда хитоб қилди: — Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин.</verse>
				<verse number="38">Шунда Муқаддас Битикларда айтилганидек, Менга ишонган одамнинг ичидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқиб чиқади.</verse>
				<verse number="39">Исо шундай деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди. Унга ишонганлар Руҳни қабул қилиб олишлари керак эди. Лекин Руҳ ҳануз берилмаган эди, чунки Исо ҳали улуғланмаган эди.</verse>
				<verse number="40">Оломон ичидан баъзилари бу сўзларни эшитиб шундай дедилар: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам биз кутган пайғамбар экан.</verse>
				<verse number="41">Бошқалари: — Бу Масиҳ, — дейишса, яна бошқалари шундай дейишарди: — Масиҳ Жалиладан келмайди–ку!</verse>
				<verse number="42">Муқаддас Битикларда, Масиҳ Довуднинг уруғидан келиб чиқади, У Довуд яшаган Байтлаҳм қишлоғида туғилади, деб айтилмаганми?!</verse>
				<verse number="43">Шу тариқа Исо туфайли халқ иккига бўлинди.</verse>
				<verse number="44">Баъзилар Уни қўлга олмоқчи бўлишди, аммо ҳеч ким Унга қўл теккизмади.</verse>
				<verse number="45">Шу пайт миршаблар бош руҳонийларнинг ва фарзийларнинг олдига қайтиб келишди. — Нега Уни олиб келмадинглар? — деб сўрашди улардан.</verse>
				<verse number="46">— Ҳеч ким ҳеч қачон бу Одамдай гапирмаган, — деди миршаблар.</verse>
				<verse number="47">— Мабодо У сизларни ҳам йўлдан урмадими? — дейишди фарзийлар.</verse>
				<verse number="48">— Бошлиқлар билан фарзийлар орасида Унга ишонган биронта одам ҳам йўқ!</verse>
				<verse number="49">Тавротни билмаган ўша қаланғи–қасанғилар эса шундоқ ҳам лаънат остида қолган!</verse>
				<verse number="50">Шунда фарзийлардан бири, илгари Исонинг олдига борган Никодим шундай савол берди:</verse>
				<verse number="51">— Қонунимизга кўра, биз одамни эшитмай туриб, айбини топмасдан уни ҳукм қила оламизми?!</verse>
				<verse number="52">— Сен ҳам Жалиладан бўлсанг керак–а? Муқаддас Битикларни ўрганиб чиқ, Жалиладан пайғамбар чиқмаслиги аниқ, — дейишди унга.</verse>
				<verse number="53">Шундан кейин ҳаммалари уй–уйларига тарқалиб кетдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Исо Зайтун тоғи томон кетди.</verse>
				<verse number="2">Саҳарда яна Маъбадга қайтди. Бутун халқ Унинг олдига йиғилиб келди, У эса ўтириб, одамларга таълим бера бошлади.</verse>
				<verse number="3">Шу орада Таврот тафсирчилари билан фарзийлар бир аёлни олиб келишди. Улар бу аёлни зино қилаётганда ушлаб олишган эди. Аёлни ҳамманинг олдига турғизиб,</verse>
				<verse number="4">шундай дейишди: — Устоз! Бу аёл зино қилаётганда ушланди.</verse>
				<verse number="5">Мусо Тавротда бундай аёлларни тошбўрон қилишни буюрган. Сиз нима дейсиз?</verse>
				<verse number="6">Бу савол билан улар Исони тузоққа илинтириб, айблашга асос топмоқчи эдилар. Исо эса энгашиб бармоғи билан ерга ёза бошлади.</verse>
				<verse number="7">Улар бу саволни қайта–қайта сўрайверганлари учун, Исо ўрнидан туриб деди: — Сизнинг орангизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин.</verse>
				<verse number="8">Сўнг яна энгашиб, ерга ёзишни давом эттирди.</verse>
				<verse number="9">Улар бу гапни эшитиб, катталардан бошлаб ҳаммаси бирин–кетин кета бошлашди. Охирида ёлғиз Исо билан Унинг олдида турган аёл қолди.</verse>
				<verse number="10">Исо ўрнидан туриб аёлга деди: — Эй аёл, бошқалар қани? Ҳеч ким сени маҳкум қилмадими?</verse>
				<verse number="11">— Ҳеч ким, Ҳазрат! — деб жавоб берди аёл. Исо деди: — Мен ҳам сени маҳкум қилмайман. Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма.</verse>
				<verse number="12">Исо яна халққа гапириб деди: — Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, ҳеч қачон зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади.</verse>
				<verse number="13">Фарзийлар Исонинг бу гапига эътироз билдириб дедилар: — Сиз Ўзингизга Ўзингиз гувоҳлик беряпсиз. Бу гувоҳлигингиз ҳаққоний эмас.</verse>
				<verse number="14">Исо шундай жавоб берди: — Мен Ўзимга Ўзим гувоҳлик берсам ҳам, гувоҳлигим ҳаққонийдир. Чунки Мен қаердан келиб, қаерга кетаётганимни биламан. Сизлар эса Менинг қаердан келиб, қаерга кетаётганимни билмайсизлар.</verse>
				<verse number="15">Сизлар инсоний ўлчов билан ҳукм қиласизлар. Мен эса ҳеч кимни ҳукм қилмайман.</verse>
				<verse number="16">Борди–ю, Мен ҳукм қилсам ҳам, ҳукмим ҳаққонийдир. Чунки Мен Ўзим эмас, балки Мени юборган Ота билан бирга ҳукм қиламан.</verse>
				<verse number="17">Ўзларингизнинг Тавротингизда: “Икки гувоҳнинг шаҳодати ҳаққонийдир”, деб ёзилган–ку.</verse>
				<verse number="18">Шундай экан, битта гувоҳ Менман, иккинчиси Мени юборган Отадир.</verse>
				<verse number="19">Шунда улар Исодан: — Отангиз қаерда? — деб сўрадилар. У бунга жавобан деди: — Сизлар Мени ҳам, Отамни ҳам танимайсизлар. Агар Мени таниганингизда эди, Отамни ҳам таниган бўлар эдингизлар.</verse>
				<verse number="20">Бу сўзларни Исо Маъбадда таълим бераётиб, садақа қутисининг олдида айтди. Ҳеч ким Уни қўлга олмади, чунки Унинг вақт–соати ҳали келмаган эди.</verse>
				<verse number="21">Исо уларга яна деди: — Мен кетяпман. Сизлар Мени қидирасизлар ва гуноҳкор бўлиб ўласизлар. Мен борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар.</verse>
				<verse number="22">— Наҳотки У Ўзини Ўзи ўлдирса? “Мен борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар”, деб айтяпти–ку, — дейишди ўзаро яҳудийлар.</verse>
				<verse number="23">Исо уларга шундай деди: — Сизлар бу дунёдансизлар, Мен эса юқориданман. Сизлар бу оламга мансубсизлар, Мен эса бу оламдан эмасман.</verse>
				<verse number="24">Шунинг учун сизларга “Гуноҳкор бўлиб ўласизлар”, деб айтдим. Ҳа, агар Ўша Мен эканлигимга ишонмасангизлар, гуноҳкор бўлиб ўласизлар.</verse>
				<verse number="25">— Сиз кимсиз? — деб сўрашди Исодан. Исо шундай деди: — Кимлигимни сизларга бошидан айтиб келяпман–ку!</verse>
				<verse number="26">Сизларни айблаб айтадиган гапим жуда кўп. Лекин Мени Юборган ҳақдир, Мен Ундан нима эшитган бўлсам, ўшани дунёга маълум қиламан.</verse>
				<verse number="27">Улар эса Исо Ўз Отаси ҳақида гапираётганини тушунмадилар.</verse>
				<verse number="28">Исо сўзида давом этди: — Инсон Ўғлини юқорига кўтарганингизда, Ўша Мен эканлигимни билиб оласизлар. Ўшанда Мен Ўзимча ҳеч нарса қилмаганимни, фақат Отам ўргатган нарсаларни айтганимни тушуниб оласизлар.</verse>
				<verse number="29">Мени Юборган доим Мен билан биргадир. У Мени ёлғиз ташлаб кетмаган. Зеро, Мен ҳар доим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан.</verse>
				<verse number="30">Исонинг айтган гапларини эшитган кўп одамлар Унга имон келтирдилар.</verse>
				<verse number="31">Шу вақт Исо Унга ишонган яҳудийларга деди: — Агар Менинг сўзларимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар.</verse>
				<verse number="32">Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади.</verse>
				<verse number="33">Улар шундай деб жавоб беришди: — Биз Иброҳим наслимиз. Ҳеч қачон ҳеч кимга қул бўлмаганмиз. Қандай қилиб сиз “Озод бўласизлар”, деб айтяпсиз?</verse>
				<verse number="34">Исо деди: — Сизларга чинини айтайин: Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир.</verse>
				<verse number="35">Қул ҳеч қачон хонадон аъзоси бўла олмайди, ўғил эса абадулабад ўз хонадонининг аъзосидир.</verse>
				<verse number="36">Шундай экан, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан озод бўласизлар.</verse>
				<verse number="37">Иброҳим насли эканлигингизни биламан. Бироқ Менинг жонимга қасд қилмоқчисизлар. Чунки Менинг сўзим қалбингиздан жой топмаган.</verse>
				<verse number="38">Мен Отанинг ҳузурида нима кўрган бўлсам, ўшани сизларга айтяпман. Сизлар эса ўз отангиздан ўрганганингизни қиляпсизлар.</verse>
				<verse number="39">Улар Исога шундай жавоб бердилар: — Бизнинг отамиз Иброҳимдир. Исо шундай деди: — Агар Иброҳимнинг фарзандлари бўлганингизда эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилган бўлар эдингизлар.</verse>
				<verse number="40">Мен сизларга Худодан эшитган ҳақиқатни сўзлаб бердим, холос. Шундай бўлса–да сизлар Мени ўлдирмоқчисизлар. Иброҳим бундай иш қилмаган.</verse>
				<verse number="41">Сизлар Иброҳимнинг эмас, ўз отангизнинг ишларини қиляпсизлар. — Ие, биз зинодан туғилмаганмиз. Бизнинг биттаю битта Отамиз — Худонинг Ўзи–ку! — деб жавоб беришди Исога.</verse>
				<verse number="42">Исо уларга шундай деди: — Агар Отангиз Худо бўлганда эди, Мени яхши кўрган бўлар эдингиз, чунки Мен Худодан келиб, энди шу ерда турибман. Мен Ўзимча келганим йўқ, Мени У юборди.</verse>
				<verse number="43">Нега айтганларимни англамаяпсизлар?! Бунга сабаб — сўзларимни ҳазм қила олмаганингиз.</verse>
				<verse number="44">Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо қилишни хоҳлайсизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳеч қачон ҳақиқат тарафдори бўлмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига хос сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир.</verse>
				<verse number="45">Аммо Мен ҳақиқатни гапирганим учун, Менга ишонмаяпсизлар.</verse>
				<verse number="46">Қайси бирингиз Мени бирон гуноҳда айблай оласиз? Агарда ҳақиқатни гапираётган бўлсам, нега Менга ишонмаяпсизлар?</verse>
				<verse number="47">Ким Худога тегишли бўлса, Худонинг сўзларига қулоқ солади. Сизлар эса Худога бегона бўлганингиз учун, қулоқ солмаяпсизлар.</verse>
				<verse number="48">Бунга жавобан яҳудийлар шундай дедилар: — Сиз Самарияликсиз–ку, Сизни жин урибди, деб тўғри айтган эканмиз!</verse>
				<verse number="49">Исо деди: — Мени жин ургани йўқ. Мен Отамни ҳурмат қиламан. Сизлар эса Мени беобрў қиляпсизлар.</verse>
				<verse number="50">Мен Ўзимга обрў орттирмоқчи эмасман. Лекин обрўйимни кўтарадиган бор, Унинг Ўзи ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="51">Сизларга чинини айтайин: ким Менинг сўзимга риоя қилса, ҳеч қачон ўлим кўрмайди.</verse>
				<verse number="52">Шунда яҳудийлар дедилар: — Сизни жин урганини энди аниқ билиб олдик! Иброҳим ўлди, пайғамбарлар ҳам ўлиб кетишган. Сиз эса: “Ким Менинг сўзимга риоя қилса, ҳеч қачон ўлмайди”, деяпсиз–а?!</verse>
				<verse number="53">Наҳотки Сиз вафот этган отамиз Иброҳимдан ҳам устун бўлсангиз?! Пайғамбарлар ҳам ўлиб кетишган–ку! Сиз Ўзингизни ким деб ҳисоблайсиз ўзи?!</verse>
				<verse number="54">Исо шундай жавоб берди: — Агар Мен Ўзимни Ўзим мақтасам, мақтовларим беҳудадир. Отамнинг Ўзи Мени мақтайди. Сизлар Уни Худойимиз деб атайсизлар,</verse>
				<verse number="55">аслида эса Уни танимайсизлар. Мен эса Уни биламан. Агар, Уни билмайман, десам, сизларга ўхшаган ёлғончи бўламан. Мен Уни биламан ва Унинг сўзига риоя қиламан.</verse>
				<verse number="56">Отангиз Иброҳим келган кунимни кутиб, хурсанд бўлган эди. Ўша кунни кўриб, қаттиқ қувонди.</verse>
				<verse number="57">— Сиз ҳали эллик ёшга тўлмаган бўлсангиз, қандай қилиб Иброҳимни кўргансиз?! — дейишди яҳудийлар Унга.</verse>
				<verse number="58">Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизларга чинини айтай: Иброҳим туғилмасидан олдин Мен бор бўлганман.</verse>
				<verse number="59">Шунда Исони тошбўрон қилмоқчи бўлдилар. Исо эса яширинча Маъбаддан чиқиб кетди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Исо йўлда кетаётиб, бир туғма кўр одамни кўриб қолди.</verse>
				<verse number="2">Шогирдлари Исодан сўрадилар: — Устоз, кимнинг гуноҳи унинг кўр бўлиб туғилишига сабабчи бўлди? Ўзиникими ёки ота–онасиникими?</verse>
				<verse number="3">Исо шундай жавоб берди: — Бу одамнинг гуноҳи ҳам, ота–онасининг гуноҳи ҳам бунга сабаб бўлмаган. Худонинг ишлари унда намоён бўлиши учун у кўр туғилган.</verse>
				<verse number="4">Кун ёруғ экан, Мени Юборганнинг ишларини қилишимиз лозим. Ана тун келяпти, ўшанда ҳеч ким иш қила олмайди.</verse>
				<verse number="5">Мен оламда бор эканман, оламнинг нуридирман.</verse>
				<verse number="6">Исо буларни айтди–ю, ерга тупурди, тупукдан лой қилиб, кўрнинг кўзларига суртди.</verse>
				<verse number="7">Сўнг унга шундай деди: — Бориб, Силоам ҳовузида ювингин (Силоам — “Юборилган” демакдир). Кўр одам бориб ювинди ва кўра оладиган бўлиб қайтди.</verse>
				<verse number="8">Шунда унинг қўшнилари ва илгари унинг садақа сўраганини кўрган одамлар: — Бу ҳалиги тиланчилик қилиб ўтирган одам эмасми? — деб сўрашарди.</verse>
				<verse number="9">Баъзилар: — Бу худди ўша, — десалар, бошқалар: — Йўқ, ўшанга ўхшайди, холос, — дейишарди. Одамнинг ўзи эса: — Ўша менман, — деб таъкидларди.</verse>
				<verse number="10">— Ундай бўлса, кўзларинг қандай очилди? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="11">— Исо деган Киши лой қилиб, кўзларимга суртди–ю, “Бориб, Силоам ҳовузида ювингин”, деди. Мен бориб ювиндим ва кўрадиган бўлиб қолдим, — деди шифо топган кўр.</verse>
				<verse number="12">— Ўша Одам қани? — деб сўрадилар. — Билмайман, — деб жавоб берди у.</verse>
				<verse number="13">Илгари кўр бўлган ўша одамни фарзийларнинг олдига келтиришди.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">Фарзийлар ҳам бу одамдан кўзлари қандай очилганини сўрадилар. — У кўзларимга лой суртди. Мен ювиндим–у, кўзларим кўрадиган бўлди, — деди ҳалиги одам. Исо лой қилиб, кўрнинг кўзларини очган кун Шаббат куни эди. Шунинг учун</verse>
				<verse number="16">фарзийлардан баъзилари: — Кўзларингни очган Одам Худодан эмас, чунки У Шаббат кунига риоя қилмаяпти, — дедилар. Бошқалари эса: — Гуноҳкор одам бундай мўъжизали аломатларни қандай қила олади? — дейишди. Шундай қилиб, ораларида келишмовчилик пайдо бўлди.</verse>
				<verse number="17">Шунда фарзийлар кўр одамдан яна сўрадилар: — У Киши ҳақида сен нима дейсан? У сенинг кўзларингни очди–ку! — У пайғамбар, — деб жавоб берди кўр.</verse>
				<verse number="18">Бироқ яҳудийлар кўзлари очилган одамнинг ота–онасини чақиртирмагунча, унинг илгари кўр бўлганига ва кўзлари очилганига ишонмадилар.</verse>
				<verse number="19">Улар кўрнинг ота–онасига шундай савол бердилар: — Кўр туғилган, деб айтган ўғлингиз шуми? Хўш, энди қандай қилиб унинг кўзлари кўряпти?</verse>
				<verse number="20">Ота–онаси жавоб беришди: — Бу бизнинг ўғлимиз эканлигини биламиз. Унинг кўр туғилганини ҳам биламиз.</verse>
				<verse number="21">Лекин қандай қилиб кўзлари кўраётганини ва кўзларини ким очганини биз билмаймиз. У балоғатга етган, ўзидан сўранглар. Ўзи учун ўзи жавоб берсин.</verse>
				<verse number="22">Кўрнинг ота–онаси яҳудийлардан қўрққанлари учун шундай дедилар. Дин арбоблари бундан аввал, ким Исонинг Масиҳлигини тан олса, синагогадан четлаштирилсин, деб қарор қилган эдилар.</verse>
				<verse number="23">Ана шу сабабдан кўрнинг ота–онаси: “У балоғатга етган, ўзидан сўранглар”, — деб айтишганди.</verse>
				<verse number="24">Шундай қилиб, илгари кўр бўлган одамни иккинчи марта чақириб, дейишди: — Ростини айтаман, деб Худонинг номи билан қасам ич! Биз у Одамнинг гуноҳкорлигини биламиз.</verse>
				<verse number="25">Кўр шундай жавоб берди: — У гуноҳкорми, йўқми, мен билмайман. Шуни биламанки, мен кўр эдим, энди эса кўзларим кўряпти.</verse>
				<verse number="26">— У сенга нима қилди? Кўзларингни қандай очди? — деб ундан сўрадилар.</verse>
				<verse number="27">— Сизларга айтиб бердим–ку, аммо сизлар қулоқ солмадингизлар! Нега буни яна эшитмоқчисизлар?! Наҳотки сизлар ҳам Унинг шогирдлари бўлмоқчисизлар?! — деди у одам.</verse>
				<verse number="28">Яҳудийлар эса уни ҳақоратлаб, дейишди: — Сен ўзинг Унинг шогирдисан! Биз эса Мусонинг шогирдларимиз!</verse>
				<verse number="29">Мусога Худо гапирганини биламиз. Бу Киши–чи, Унинг қаерданлигини ҳам билмаймиз.</verse>
				<verse number="30">Кўзи очилган одам шундай жавоб берди: — Ана шуниси жуда ажабланарли–да! Сизлар Унинг қаерданлигини билмайсизлар, У эса кўзларимни очган!</verse>
				<verse number="31">Гуноҳкорларга Худо қулоқ солмаслигини биламиз. Унинг иродасига амал қилган тақводорларга эса Худо қулоқ солади.</verse>
				<verse number="32">Туғма кўрнинг кўзларини бирор киши очганлиги ҳаётда эшитилмаган гап.</verse>
				<verse number="33">Агар У Киши Худодан бўлмаганда эди, ҳеч нарса қилолмасди.</verse>
				<verse number="34">Яҳудийлар бунга жавобан: — Сен бутунлай гуноҳ ичида туғилгансан, энди бизга ақл ўргатяпсанми?! — дейишди–да, уни синагогадан ҳайдаб чиқаришди.</verse>
				<verse number="35">Ўша одамнинг ҳайдаб чиқарилганлигини Исо эшитди–ю, уни қидириб топди. — Сен Инсон Ўғлига ишонасанми? — деб сўради ундан.</verse>
				<verse number="36">У одам эса Исога деди: — Ҳазрат, У кимдирки, мен Унга ишонсам?</verse>
				<verse number="37">— Уни кўриб турибсан, У билан гаплашиб турибсан, — деди Исо.</verse>
				<verse number="38">Шунда у одам: — Ишонаман, ё Раббий, — деди–да, Исога сажда қилди.</verse>
				<verse number="39">Исо: — Кўрлар кўрсин, кўзи очиқлар эса кўр бўлсин, деб Мен бу дунёни ҳукм қилгани келганман, — деди.</verse>
				<verse number="40">Унинг атрофида баъзи фарзийлар турган эди. Улар бу гапни эшитгач: — Наҳотки бизлар ҳам кўр бўлсак? — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="41">Исо уларга деди: — Агар кўр бўлганингизда, гуноҳда айбланмас эдингиз. Лекин сизлар “Кўзларимиз кўряпти”, деганингиз учун, гуноҳингиз ўз бўйнингизда қолади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">“Сизларга чинини айтайин: ким қўй қўрасига эшикдан кирмай, бошқа йўлдан ошиб тушса, у ўғри ва босқинчидир.</verse>
				<verse number="2">Эшикдан кирган одам эса қўйларнинг чўпонидир.</verse>
				<verse number="3">Қоровул унга эшикни очиб беради. Қўйлар унинг овозига қулоқ солади. У эса ўз қўйларини номма–ном чақириб ташқарига олиб чиқади.</verse>
				<verse number="4">У ўз қўйларини қўрадан олиб чиққанда, уларнинг олдида бораверади. Қўйлар эса унга эргашади, чунки улар чўпоннинг овозини биладилар.</verse>
				<verse number="5">Бегона кишига эса эргашмайдилар. Аксинча, бегонанинг овозини танимай, ундан қочадилар.”</verse>
				<verse number="6">Исо бу матални айтиб берганда, тингловчилар У нима демоқчи эканлигини тушунмадилар.</verse>
				<verse number="7">Шу сабабдан Исо яна деди: “Сизларга чинини айтай: Мен қўйлар учун эшикман.</verse>
				<verse number="8">Мендан олдин келганларнинг ҳаммаси ўғри ва босқинчи эдилар. Лекин қўйлар уларга қулоқ солмадилар.</verse>
				<verse number="9">Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади.</verse>
				<verse number="10">Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман.</verse>
				<verse number="11">Мен яхши Чўпонман. Яхши Чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади.</verse>
				<verse number="12">Ёлланган одам эса қўйларнинг на чўпони, на эгасидир. У бўрининг келганини кўргач, қўйларни ташлаб қочади. Бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади.</verse>
				<verse number="13">Ёлланган одам шунчаки ёлланган бўлгани учун ва қўйлар ҳақида қайғурмагани учун қочади.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">Мен яхши Чўпонман. Отам Мени ва Мен Отамни билганимдай, Мен қўйларимни биламан, улар ҳам Мени биладилар. Мен қўйларим учун жонимни фидо қиламан.</verse>
				<verse number="16">Бу қўрада бўлмаган бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг овозимга қулоқ солади, шунда бир сурув, бир чўпон бўлади.</verse>
				<verse number="17">Мен жонимни қайтиб олиш учун, уни фидо қиламан, шу боис Отам Мени яхши кўради.</verse>
				<verse number="18">Ҳеч ким жонимни Мендан олмаяпти. Мен Ўз ихтиёрим билан уни фидо қиламан. Жонимни беришга ва уни қайтариб олишга ҳокимиятим бор. Буни Менга Отам буюрган.”</verse>
				<verse number="19">Исонинг бу сўзлари туфайли, яҳудийлар орасида яна келишмовчилик бўлди.</verse>
				<verse number="20">Ораларидан кўпчилик: — Уни жин урибди, У ақлдан озган! Нега Унга қулоқ соляпсизлар? — дер эдилар.</verse>
				<verse number="21">Бошқалари эса: — Бу жин урганнинг сўзлари эмас. Жин кўр одамнинг кўзларини оча олармиди?! — деб айтишарди.</verse>
				<verse number="22">Ўша вақтда ҚуддусдаМаъбадни Бағишлаш байрами нишонланаётган эди. Қиш.</verse>
				<verse number="23">Исо Маъбадда Сулаймон айвони деган жойда айланиб юрар эди.</verse>
				<verse number="24">Яҳудийлар Унинг атрофини ўраб олдилар. — Қачонгача бизни иккилантирасиз? Агар Масиҳ бўлсангиз, бизга очиғини айтинг, — дейишди.</verse>
				<verse number="25">Исо уларга жавоб берди: — Мен сизларга айтдим, аммо сизлар ишонмаяпсизлар. Отам номидан қилаётган ишларим кимлигимни кўрсатиб турибди.</verse>
				<verse number="26">Сизлар эса ишонмаяпсизлар, чунки сизлар Менинг қўйларимдан эмассизлар.</verse>
				<verse number="27">Менинг қўйларим овозимга қулоқ солади. Мен уларни танийман, улар эса Менга эргашиб юришади.</verse>
				<verse number="28">Мен уларга абадий ҳаёт бераман, улар ҳеч қачон ҳалок бўлмайдилар. Ҳеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб ололмайди.</verse>
				<verse number="29">Уларни Менга берган Отам ҳаммадан буюкдир. Отамнинг қўлидан уларни тортиб олишга ҳеч кимнинг кучи етмайди.</verse>
				<verse number="30">Мен ва Отам — бирмиз.</verse>
				<verse number="31">Яҳудийлар яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлдилар.</verse>
				<verse number="32">— Мен сизларга Ота буюрган кўп хайрли ишларни кўрсатдим, уларнинг қайси бири учун Мени тошбўрон қилмоқчисизлар? — деб сўради Исо.</verse>
				<verse number="33">Яҳудийлар Унга шундай дейишди: — Хайрли ишингиз учун эмас, куфрлигингиз учун Сизни тошбўрон қилмоқчимиз. Сиз одам бўла туриб Ўзингизни Худо деяпсиз!</verse>
				<verse number="34">Исо шундай жавоб қайтарди: — Сизлар ўзларингиз доим ўқийдиган Тавротда: “Айтдимки: Ҳаммангиз худодирсиз”, деб ёзилган эмасми?!</verse>
				<verse number="35">Ўзларингиз биласизлар: Муқаддас Битикларни ўзгартириб бўлмайди. Худонинг каломини олган одамлар “худолар” деб аталган–ку!</verse>
				<verse number="36">Мени эса Отам Ўзи учун ажратиб олиб дунёга юборган. Мен “Худонинг Ўғлиман” деганим учун куфрлик қилган бўламанми?!</verse>
				<verse number="37">Агар Мен Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Менга ишонмай қўя қолинглар.</verse>
				<verse number="38">Борди–ю, Унинг ишларини қилаётган бўлсам, Менга ишонмасангиз ҳам, қилаётган ишларимга ишонинглар. Шунда Ота Менда ва Мен Отада эканимни билиб, англаб оласизлар.</verse>
				<verse number="39">Улар яна Исони ушлаб олишга ҳаракат қилдилар, аммо Исо уларнинг чангалидан қутулиб қолди.</verse>
				<verse number="40">Сўнг Исо Иордан дарёсининг нариги томонига, илгари Яҳё одамларни чўмдириб юрган жойга қайтиб бориб, у ерда қолди.</verse>
				<verse number="41">Унинг олдига кўп одамлар келишарди. Улар шундай деб айтишарди: — Яҳё ҳеч қандай аломат кўрсатмаган эди, лекин Яҳёнинг бу Одам ҳақида айтган ҳамма гапи тўғри чиқди.</verse>
				<verse number="42">Шундай қилиб, ўша ердаги кўп одамлар Исога ишондилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Байтания қишлоғида Лазар исмли бир одам касал ётган эди. Марям ва унинг опаси Марта ҳам шу қишлоқда яшар эдилар.</verse>
				<verse number="2">РаббимизИсога атир мой суртган ва Унинг оёқларини сочи билан артиб қуритган ўша Марям эди. Касал ётган Лазар эса Марямнинг акаси эди.</verse>
				<verse number="3">Опа–сингил Исога: — Ҳазрат, Сизнинг азиз дўстингиз касал, — деган хабарни юборишди.</verse>
				<verse number="4">Исо буни эшитиб шундай деди: — Бу касаллик ўлим билан якунланмайди, балки Худонинг улуғланишига ва шу орқали Худо Ўғлининг улуғланишига сабаб бўлади.</verse>
				<verse number="5">Исо Мартани, унинг синглисини ва Лазарни яхши кўрар эди.</verse>
				<verse number="6">Аммо Лазарнинг хаста эканини билса ҳам, турган жойида яна икки кун қолди.</verse>
				<verse number="7">Шундан сўнг У шогирдларига: — Яҳудияга қайтиб борайлик, — деди.</verse>
				<verse number="8">Шогирдлари эса шундай дедилар: — Устоз, яқиндагина яҳудийлар Сизни тошбўрон қилмоқчи эдилар–ку! Энди яна у ерга бормоқчимисиз?</verse>
				<verse number="9">Исо жавоб берди: — Кундуз ўн икки соатдан иборат эмасми?! Ким кундузи юрса, қоқилмайди, чунки бу дунёнинг нурини кўради.</verse>
				<verse number="10">Кечаси юрган эса қоқилади, чунки унинг ўзида нур йўқ.</verse>
				<verse number="11">Бу сўзларини айтиб бўлиб, уларга яна деди: — Дўстимиз Лазар ухлаб қолди. Мен уни уйғотгани кетяпман.</verse>
				<verse number="12">— Ҳазрат, агар ухлаётган бўлса, тузалиб кетади, — деди шогирдлари.</verse>
				<verse number="13">Исо Лазарнинг ўлимини назарда тутган эди. Шогирдлар эса Исо одатдаги уйқу тўғрисида гапирди, деб ўйладилар.</verse>
				<verse number="14">Кейин Исо уларга очиғини айтди: — Лазар вафот этди.</verse>
				<verse number="15">Мен унинг ёнида бўлмаганимдан хурсандман, чунки бу вазият сизларнинг ишонишингизга имкон беради. Қани, энди унинг олдига борайлик.</verse>
				<verse number="16">Шунда Тўма (яъни “Эгизак”) бошқа шогирдларга: — Қани юринглар, биз ҳам Исо билан ўламиз! — деди.</verse>
				<verse number="17">Исо у ерга етиб бориб билдики, Лазарнинг қабрга қўйилганига тўрт кун бўлган экан.</verse>
				<verse number="18">Байтания қишлоғи Қуддусдан бор–йўғи уч чақиримча масофада жойлашган эди.</verse>
				<verse number="19">Қуддусдаги кўп яҳудийлар Марта билан Марямнинг олдига акасининг вафоти муносабати ила тасалли бериш учун борган эдилар.</verse>
				<verse number="20">Марта Исонинг келаётганини эшитиб, Уни кутиб олгани чиқди. Марям эса уйда қолди.</verse>
				<verse number="21">— Ҳазрат! — деди Марта Исога. — Агар Сиз бу ерда бўлганингизда эди, менинг акам ўлмаган бўларди.</verse>
				<verse number="22">Аммо ҳозир ҳам биламан, Сиз Худодан нима сўрасангиз, Худо Сизга беради.</verse>
				<verse number="23">— Сенинг аканг тирилади, — деди Исо.</verse>
				<verse number="24">— Биламан, охиратда ўликлар тирилганда тирилади, — деди Марта.</verse>
				<verse number="25">Исо унга деди: — Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди.</verse>
				<verse number="26">Кимда–ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди. Бунга ишонасанми?</verse>
				<verse number="27">— Ҳа, Ҳазрат, — деди Марта, — Сиз оламга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўғли эканингизга ишонаман.</verse>
				<verse number="28">Марта шундай деди–ю, бориб синглиси Марямни чақирди. Унга секингина деди: — Устоз шу ерда, У сени чақиряпти.</verse>
				<verse number="29">Марям буни эшитгач, шошиб ўрнидан турди–да, Исонинг олдига кетди.</verse>
				<verse number="30">Исо ҳали қишлоққа кирмаган, ҳануз Марта Уни кутиб олган жойда эди.</verse>
				<verse number="31">Марям билан уйда бўлган ва унга тасалли бераётган одамлар унинг шошилиб ўрнидан туриб ташқарига чиққанини кўришди. Марям йиғи–сиғи қилгани қабрга кетяпти, деб ўйлаб, унинг орқасидан кетишди.</verse>
				<verse number="32">Марям Исо турган ерга етиб келиб, Уни кўрди–ю, оёғига йиқилиб деди: — Ҳазрат! Агар Сиз шу ерда бўлганингизда эди, менинг акам ўлмаган бўларди!</verse>
				<verse number="33">Марям ҳам, у билан келганлар ҳам йиғлаётган эдилар. Исо буни кўриб, қаттиқ изтиробга тушди, кўнгли ўртаниб кетди.</verse>
				<verse number="34">— Уни қаерга қўйдингизлар? — деб сўради. — Юринг, Ҳазрат, кўрасиз! — дедилар.</verse>
				<verse number="35">Исонинг кўзларидан дув–дув ёш оқди.</verse>
				<verse number="36">Ўша ердаги одамлар: — Қаранглар, уни қанчалик яхши кўрар экан! — дейишди.</verse>
				<verse number="37">Улардан баъзилари эса шундай дейишди: — У кўрнинг кўзларини очган. Лазарни ҳам ўлимдан олиб қолса бўлмасмиди?!</verse>
				<verse number="38">Исо тағин қаттиқ изтироб чекиб, қабр олдига келди. Қабр бир ғор бўлиб, оғзи тош билан ёпилган эди.</verse>
				<verse number="39">Исо: — Тошни олиб ташланглар! — деди. Марҳумнинг синглиси Марта Унга деди: — Ҳазрат, жасад ҳидланиб қолган–ку! Ахир, қабрга қўйилганига тўрт кун бўлди!</verse>
				<verse number="40">— Агар ишонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан, деб сенга айтмаганмидим?! — деди Исо.</verse>
				<verse number="41">Тошни олиб ташладилар. Исо эса осмонга кўз тикиб, деди: — Эй Ота! Мени эшитганинг учун Сенга шукрлар айтаман.</verse>
				<verse number="42">Сен Мени доимо эшитишингни биламан. Лекин бу сўзларни шу ерда турган халқ учун, Мени Сен юборганингга улар ишонсин деб айтяпман.</verse>
				<verse number="43">Шундай деди–ю, баланд овоз билан хитоб қилди: — Лазар, ташқарига чиқ!</verse>
				<verse number="44">Шу пайт қўлу оёқлари кафанланган, юзи рўмол билан ўралган марҳум чиқиб келди. — Кафанини ечинглар, уни қўйиб юборинглар, — деди Исо одамларга.</verse>
				<verse number="45">Марямни йўқлагани келган одамларнинг кўпи Исонинг қилган ишини кўриб, Унга ишонишди.</verse>
				<verse number="46">Аммо баъзилари фарзийларнинг олдига бориб, Исонинг қилганларини айтиб беришди.</verse>
				<verse number="47">Шундан кейин бош руҳонийлар ва фарзийлар Олий кенгаш чақириб, дейишди: — Нима қиламиз? Бу Одам жуда кўп мўъжизали аломатлар кўрсатиб юрибди–ку!</verse>
				<verse number="48">Буни давом этишига йўл қўйсак, ҳамма Унга ишониб кетади. Римликлар келиб, Маъбадимизни ҳам, халқимизни ҳам хонавайрон қиладилар.</verse>
				<verse number="49">Улардан бири, ўша йили олий руҳоний бўлган Каяфа сўз олди: — Сизлар ҳеч нарсани билмайсизлар!</verse>
				<verse number="50">Бутун халқ ҳалок бўлгандан кўра, битта одамнинг халқ учун ўлиши ўзингиз учун яхшироқ–ку! Наҳотки буни тушунмасангизлар?!</verse>
				<verse number="51">У бу сўзларни ўзидан ўзи айтмаган эди. Балки ўша йили олий руҳоний сифатида Исонинг халқ учун ўлишини башорат қилган эди.</verse>
				<verse number="52">Исо нафақат яҳудий халқи учун, балки Худонинг тарқоқ бўлган ҳамма одамларини бирлаштириш учун ўлиши керак эди.</verse>
				<verse number="53">Шундай қилиб, ўша кундан бошлаб Исони ўлдиришга тил бириктирдилар.</verse>
				<verse number="54">Исо эса энди яҳудийлар орасида очиқ юрмайдиган бўлди. У чўл яқинидаги Эфрайим шаҳрига бориб, Ўз шогирдлари билан ўша ерда қолди.</verse>
				<verse number="55">Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди. Мамлакатнинг ҳамма ёғидан одамлар байрамдан олдин покланиш учун Қуддусга боришди.</verse>
				<verse number="56">Шу вақтда Исони изладилар. Маъбадда йиғилиб турганлар ўзаро: “Нима деб ўйлайсизлар? У байрамга келадими?” — деб сўрашди.</verse>
				<verse number="57">Бош руҳонийлар ва фарзийлар эса Исони қўлга олмоқчи бўлиб, шундай буйруқ берган эдилар: “Ким Исонинг қаердалигини билиб қолса, хабар қилсин.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Фисиҳ байрамидан олти кун олдин Исо Лазарнинг қишлоғи Байтанияга борди. Исо ўша Лазарни ўликдан тирилтирган эди.</verse>
				<verse number="2">Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта хизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо ва меҳмонлар билан бирга дастурхон олдида ёнбошлаган эди.</verse>
				<verse number="3">Шу пайт Марям бир шиша тоза сунбулдан ишланган қимматбаҳо атир мойини олиб келиб, Исонинг оёқларига суртди, сўнг сочлари билан артди. Уй атир мойининг хушбўй ҳидига тўлиб кетди.</verse>
				<verse number="4">Исонинг шогирдларидан бири, Унга хиёнат қиладиган Яҳудо Ишқариёт деди:</verse>
				<verse number="5">— Бу мойни уч юз кумуш тангага сотиб, камбағалларга бўлиб берса бўлмасмиди?!</verse>
				<verse number="6">У бу гапни камбағалларга қайғургани учун эмас, балки ўғри бўлгани учун айтди. Пул қутиси Яҳудонинг назоратида эди, қутига солинадиган пулдан у ўғирлаб турарди.</verse>
				<verse number="7">Исо шундай деди: — Аёлни тинч қўйинглар! Зотан, у Мени дафн кунимга тайёрлади.</verse>
				<verse number="8">Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўлади. Мен эса ҳар доим ҳам сизлар билан бирга бўлмайман.</verse>
				<verse number="9">Бир талай яҳудийлар Исонинг Байтанияда эканлигини билиб келишди. Улар нафақат Исони, балки Исо ўликдан тирилтирган Лазарни ҳам кўришни истардилар.</verse>
				<verse number="10">Бош руҳонийлар Лазарни ҳам ўлдиришни режалаштирган эдилар.</verse>
				<verse number="11">Чунки кўп яҳудийлар Лазар туфайли Исо томонига ўтиб, Унга имон келтираётган эдилар.</verse>
				<verse number="12">Эртаси куни байрамга борган кўп халойиқ Исонинг Қуддусга келаётганини эшитиб қолишди.</verse>
				<verse number="13">Улар пальма дарахти шохларидан олишди, Уни қарши олгани чиқиб, шундай деб ҳайқиришарди: “Тасанно! Эгамиз номи билан келаётган Инсон барака топсин. Исроилнинг шоҳи муборак бўлсин!”</verse>
				<verse number="14">Исо бир хўтикни топиб, унга минди, худди Муқаддас Битикларда айтилгандай:</verse>
				<verse number="15">“Эй Қуддус халқи, қўрқма! Мана шоҳингиз хўтикни миниб келяпти.”</verse>
				<verse number="16">Исонинг шогирдлари аввал буни тушунмадилар. Исо улуғлангандан кейингина улар бу сўзларнинг У ҳақда ёзилганини ва халқ худди ёзилганидек қилганини эсладилар.</verse>
				<verse number="17">Исо Лазарни қабрдан чақириб тирилтирганига гувоҳ бўлган оломон Исога эргашиб, бу ҳақда ҳаммага айтди.</verse>
				<verse number="18">Исонинг қилган бу мўъжизали аломати ҳақида эшитган кўп одамлар Уни кутиб олгани чиққан эдилар.</verse>
				<verse number="19">Фарзийлар эса бир–бирига: — Қаранглар, қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Бутун дунё Унинг ортидан бормоқда! — дейишарди.</verse>
				<verse number="20">Худога сажда қилиш учун байрамга келганлар орасида баъзи ғайрияҳудийлар бор эди.</verse>
				<verse number="21">Улар Филипнинг олдига бориб (Филип Жалиланинг Байтсайда шаҳридан эди) шундай деб айтишди: — Тақсир, биз Исони кўрмоқчимиз.</verse>
				<verse number="22">Филип бориб, бу ҳақда Идрисга айтди. Сўнг иккалови Исонинг олдига бориб, Унга айтишди.</verse>
				<verse number="23">Исо уларга шундай жавоб берди: — Инсон Ўғли улуғланадиган вақт–соат келди.</verse>
				<verse number="24">Сизларга чинини айтай: агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради.</verse>
				<verse number="25">Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонидан воз кечса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади.</verse>
				<verse number="26">Ким Менга хизмат қилмоқчи бўлса, орқамдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам у ерда бўлсин. Менга хизмат қилган одамни Отам ҳурмат қилади.</verse>
				<verse number="27">Энди эса юрагим сиқилиб кетяпти. Нима ҳам дер эдим?! “Эй Ота, бу вақт–соатдан Мени сақла”, деб айта олармидим?! Мен шу вақт–соат учун келганман–ку!</verse>
				<verse number="28">Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин! Исо шундай дейиши биланоқ осмондан: — Мен номимни улуғладим, бундан кейин ҳам улуғлайман, — деган садо келди.</verse>
				<verse number="29">У ерда турган оломон бу садони эшитиб, момақалдироқ деб ўйлади. Бошқалар эса: — Унга фаришта гапирди! — дейишди.</verse>
				<verse number="30">Бунга жавобан Исо деди: — Бу садо Мен учун эмас, сизлар учун бўлди.</verse>
				<verse number="31">Энди бу дунё ҳукм қилинади, энди бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори ҳайдаб чиқарилади.</verse>
				<verse number="32">Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан.</verse>
				<verse number="33">Исо бу сўзларни қай йўл билан ўлишини билдириш учун айтди.</verse>
				<verse number="34">Халқ бунга жавобан деди: — Биз Тавротда, Масиҳ абадий яшайди, деб эшитганмиз. Қандай қилиб Сен: Инсон Ўғли юқорига кўтарилиши керак, деб айтяпсан? Инсон Ўғли ким ўзи?</verse>
				<verse number="35">Исо уларга деди: — Нур яна қисқа бир муддат сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди.</verse>
				<verse number="36">Нур ҳануз сизлар билан экан, нурга ишонинглар, шунда нур фарзандлари бўласизлар. Буларни айтиб бўлгач, Исо узоқлашиб, халқдан яширинди.</verse>
				<verse number="37">Исо халқнинг кўз ўнгида шунча кўп мўъжизали аломатлар яратган бўлса ҳам, улар Исога ишонмас эдилар.</verse>
				<verse number="38">Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг сўзи бажо бўлди: “Эй Эгамиз, бизнинг хабаримизга ким ишонди? Сенинг қудратли кучинг кимга аён бўлди?”</verse>
				<verse number="39">Ҳақиқатдан ҳам, улар ишона олмадилар. Негаки, Ишаё улар ҳақида яна шундай деб айтганди:</verse>
				<verse number="40">“Худо уларнинг кўзларини кўр қилди, Ақлларини ўтмас қилди. Токи кўзлари билан кўрмасинлар, Ақллари билан англамасинлар, Тағин Менга қайтиб, шифо топмасинлар.”</verse>
				<verse number="41">Ишаё Масиҳнинг улуғворлигини кўргани учун бу сўзларни айтган эди.</verse>
				<verse number="42">Шунга қарамай, кўп яҳудий бошлиқлари ҳам Исога имон келтирдилар. Лекин улар фарзийлар туфайли буни очиқчасига тан олмас эдилар, чунки синагогадан ҳайдалишдан қўрқардилар.</verse>
				<verse number="43">Ахир, улар Худонинг мақтовидан кўра инсоннинг мақтовини яхши кўрардилар.</verse>
				<verse number="44">Исо хитоб қилиб деди: “Менга ишонган одам Менга эмас, балки Мени Юборганга ишонган бўлади.</verse>
				<verse number="45">Мени кўрган одам Мени Юборганни кўрган бўлади.</verse>
				<verse number="46">Менга ишонган биронта одам зулматда қолмасин, деб Мен дунёга нур бўлиб келдим.</verse>
				<verse number="47">Агар ким Менинг сўзларимни эшитиб, риоя қилмаса, Мен уни ҳукм қилмайман. Мен дунёни ҳукм қилиш учун эмас, нажот бериш учун келганман.</verse>
				<verse number="48">Мени рад қилиб, сўзларимни қабул қилмаган одамни ҳукм қилувчи бор. Айтган сўзим ундай одамни охиратда ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="49">Зотан Мен Ўзимча гапирганим йўқ. Мени юборган Ота нима айтишимни, қандай гапиришимни Менга амр этган.</verse>
				<verse number="50">Унинг амри эса абадий ҳаёт беришини биламан. Хуллас, нима айтаётган бўлсам, Отам Менга айтгандай сизларга айтяпман.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу дунёни тарк этиб, Отаси олдига борадиган вақт–соати келганини билар эди. У дунёдаги Ўзиникиларни яхши кўрар эди, уларни охиригача яхши кўрди.</verse>
				<verse number="2">Кечки овқат пайти эди. Шимўннинг ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди.</verse>
				<verse number="3">Исо эса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, У Худодан келиб, яна Худонинг олдига қайтаётганини ҳам билар эди.</verse>
				<verse number="4">Шундай қилиб, Исо дастурхондан туриб, устки кийимини ечиб ташлади. Сочиқни олиб белига боғлади.</verse>
				<verse number="5">Кейин тоғорага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди.</verse>
				<verse number="6">Исо Шимўн Бутруснинг олдига келди. — Ҳазрат, наҳот оёқларимни Сиз ювсангиз?! — деди Бутрус.</verse>
				<verse number="7">— Ҳозир нима қилаётганимни сен билмайсан, кейин тушуниб оласан, — деди Исо унга жавобан.</verse>
				<verse number="8">— Менинг оёқларимни икки дунёда ҳам ювмайсиз! — деди Бутрус. — Агар оёқларингни ювмасам, Менга қарашли бўлмайсан, — деди Исо.</verse>
				<verse number="9">Шунда Шимўн Бутрус деди: — Ҳазрат, нафақат оёқларимни, қўлларим билан бошимни ҳам ювиб қўйинг!</verse>
				<verse number="10">Исо унга деди: — Чўмилган одам фақат оёғини ювса бас, у тамоман покдир. Сизлар ҳам поксизлар, аммо ҳаммангиз эмас.</verse>
				<verse number="11">Исо Ўзига хоинлик қиладиган одамни билар эди, шунинг учун “Ҳаммангиз ҳам пок эмассизлар”, деди.</verse>
				<verse number="12">Шогирдларининг оёқларини ювиб бўлгач, Исо устки кийимини кийиб, яна дастурхон олдига ёнбошлади. Сўнг шогирдларидан сўради: — Ҳозир нима қилганимни тушундиларингми?</verse>
				<verse number="13">Сизлар Мени “Устоз”, “Ҳазрат” деб чақирасизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман.</verse>
				<verse number="14">Агар Мен Ҳазратингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз шарт.</verse>
				<verse number="15">Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим.</verse>
				<verse number="16">Сизларга чинини айтайин: қул ўзининг хўжайинидан устун эмас, элчи ҳам уни юборгандан устун эмас.</verse>
				<verse number="17">Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар, шунда бахтли бўласизлар!</verse>
				<verse number="18">Исо гапида давом этиб деди: — Менинг гапларим ҳаммангизга тегишли эмас. Мен кимларни танлаганимни биламан. Муқаддас Битикларда: “Нонимни еган киши Менга қарши бош кўтарди”, — деб айтилган. Бу сўзлар бажо бўлиши керак.</verse>
				<verse number="19">Мен буни сизларга ҳозирдан, юз бермасидан олдин айтиб қўйяпман. Токи юз берганда, Масиҳ Мен эканлигимга ишонинглар.</verse>
				<verse number="20">Сизларга чинини айтай: Ким Мен юборган одамни қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади.</verse>
				<verse number="21">Исо қаттиқ изтироб чекиб, деди: — Сизларга чинини айтайин, орангиздан биттангиз Менга хиёнат қилади.</verse>
				<verse number="22">Шогирдлари эса У кимни назарда тутаётганини билмай, гангиб бир–бирига қараб турар эдилар.</verse>
				<verse number="23">Шогирдларидан бири Исонинг ёнида ёнбошлаган эди. У Исонинг севикли шогирди эди.</verse>
				<verse number="24">Шимўн Бутрус ўша шогирдга: “Исо ким ҳақида гапиряпти, сўра–чи”, деб имо–ишора қилди.</verse>
				<verse number="25">Шунда у энгашиб, Исодан: — Ҳазрат, у ким? — деб сўради.</verse>
				<verse number="26">Исо жавоб берди: — Мен бир бурда нонни косага ботириб кимга берсам, у ўшадир, — деди. Сўнг бурда нонни ботириб, Шимўн ўғли Яҳудо Ишқариётга берди.</verse>
				<verse number="27">Яҳудо бурдани олар–олмас, шайтон унинг ичига кириб олди. — Қиладиганингни тезроқ қил, — деди унга Исо.</verse>
				<verse number="28">Дастурхон атрофидагилардан ҳеч ким нима учун Исо бу сўзларни Яҳудога айтганини тушунмади.</verse>
				<verse number="29">Пул қутиси Яҳудода бўлгани сабабли, баъзилари Исо унга: “Байрам учун бизга керак бўладиган нарсаларни сотиб ол”, ёки “Камбағалларга бир нима бер”, деяпти деб ўйлардилар.</verse>
				<verse number="30">Яҳудо эса ўша бурда нонни олган заҳоти ташқарига чиқиб кетди. Тун эди.</verse>
				<verse number="31">Яҳудо чиқиб кетгач, Исо деди: — Инсон Ўғлининг улуғланадиган вақти келди. У орқали Худо улуғланади.</verse>
				<verse number="32">Инсон ўғли орқали Худо улуғланар экан, Уни ҳам Ўз улуғворлигига шерик қилади.</verse>
				<verse number="33">Болаларим! Энди Мен сизлар билан узоқ бўлмайман. Мени қидирасизлар. Яҳудийларга айтган эдим, сизларга ҳам айтяпман: Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар.</verse>
				<verse number="34">Сизларга янги амр беряпман: бир–бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар.</verse>
				<verse number="35">Агар бир–бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.</verse>
				<verse number="36">Шимўн Бутрус Исога деди: — Ҳазрат, Сиз қаерга кетяпсиз? — Ҳозир Мен борадиган жойга сен орқамдан боролмайсан, кейинчалик борасан, — деди унга Исо.</verse>
				<verse number="37">Бутрус сўради: — Ҳазрат, нега ҳозир орқангиздан боролмас эканман? Мен Сиз учун жонимни беришга тайёрман!</verse>
				<verse number="38">Исо жавоб берди: — Сен ростдан ҳам Мен учун жонингни беришга тайёрмисан?! Сенга чинини айтаман, хўроз қичқирмасданоқ, сен уч марта Мендан тонасан!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Исо шогирдларига деди: — Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг!</verse>
				<verse number="2">Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаганда эди, сизларга буларни айтиб ўтирмаган бўлардим. Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман.</verse>
				<verse number="3">Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар.</verse>
				<verse number="4">Мен борадиган жойга олиб борадиган йўлни сизлар биласизлар.</verse>
				<verse number="5">— Ҳазрат! — деди Унга Тўма, — Қаерга боришингизни билмасак, йўлни қаердан биламиз?</verse>
				<verse number="6">Исо унга деди: — Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ.</verse>
				<verse number="7">Мени таниганингиз учун, Отамни ҳам таниб оласизлар. Энди Уни танидингизлар, Уни кўрдингизлар.</verse>
				<verse number="8">Филип Исога деди: — Ҳазрат, бизга Отани кўрсатинг, шунинг ўзи бизга кифоя!</verse>
				<verse number="9">— Филип, — деди унга Исо, — Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман. Наҳотки Мени танимасанг?! Мени кўрган одам Отани кўрган бўлади. Шундай экан, қандай қилиб сен: “Отани бизга кўрсатинг”, деяпсан?</verse>
				<verse number="10">Мен Отада, Ота эса Менда эканлигига наҳотки ишонмасанг?! Мен сизларга айтган сўзларни Ўзимдан тўқиб гапирмаяпман. Аксинча, Менда яшаган Отам Мен орқали Ўз ишларини бажармоқда.</verse>
				<verse number="11">Мен Отамда ва Отам Менда эканлигига ишонинглар. Агар ишонмасангизлар, ҳеч бўлмаса, қилган ишларим туфайли ишонинглар.</verse>
				<verse number="12">Сизларга чинини айтайин: Менга ишонган одам Мен қилган ишларни қилади. Булардан ҳам буюкроқ ишларни қилади, чунки Мен Отанинг олдига кетяпман.</verse>
				<verse number="13">Сизлар Менинг номимдан сўраган ҳамма нарсани Мен бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин.</verse>
				<verse number="14">Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман.</verse>
				<verse number="15">— “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қиласизлар.</verse>
				<verse number="16">Мен Отага мурожаат қиламан ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни юборади.</verse>
				<verse number="17">Бу Ҳомий — Ҳақиқат Руҳидир. Бу дунёга тегишли бўлганлар Уни қабул қила олмайдилар, чунки Уни на кўришади, на билишади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан яшамоқда, У ичингизда бўлади.</verse>
				<verse number="18">Мен сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман.</verse>
				<verse number="19">Бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар. Мен барҳаёт бўлганим учун, сизлар ҳам яшайсизлар.</verse>
				<verse number="20">Мен Отамда эканимни, сизлар Менда ва Мен сизларда эканимни ўша куни англаб оласизлар.</verse>
				<verse number="21">Менинг амрларимни билиб, уларга амал қилган киши Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади. Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга аён қиламан.”</verse>
				<verse number="22">Ишқариёт бўлмаган бошқа Яҳудо Исога деди: “Ҳазрат, нега Ўзингизни дунёга аён қилмай, бизга аён қилмоқчисиз?”</verse>
				<verse number="23">Исо унга шундай жавоб берди: “Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни севади. Биз унинг олдига келиб, у билан бирга яшаймиз.</verse>
				<verse number="24">Мени яхши кўрмаган киши сўзларимга амал қилмайди. Сизлар эшитган сўз Меники эмас, балки Мени юборган Отаникидир.</verse>
				<verse number="25">Мен сизлар билан эканман, буларни айтдим.</verse>
				<verse number="26">Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади.</verse>
				<verse number="27">Мен сизларга тинчликни қолдиряпман. Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен бераётган тинчлик дунё берадиган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, қўрқманглар.</verse>
				<verse number="28">Сизларга айтганимни эшитдингизлар: Мен кетиб, яна олдингизга қайтиб келаман. Агар Мени яхши кўрганингизда эди, Отанинг олдига кетаётганимдан қувонган бўлар эдингизлар. Зеро, Ота Мендан улуғдир.</verse>
				<verse number="29">Бу ҳодисалар содир бўлмасдан олдин сизларга айтдим. Токи содир бўлганда ишонинглар.</verse>
				<verse number="30">Сизлар билан сўзлашишга деярли вақтим қолмади. Чунки бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори келяпти. У Менга ҳукмини ўтказа олмайди.</verse>
				<verse number="31">Лекин дунё билсинки, Мен Отани севаман, Ота Менга неки буюрган бўлса, худди шуни бажараман. Қани туринглар, бу ердан кета қолайлик.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">“Мен ҳақиқий токман, Отам эса боғбондир.</verse>
				<verse number="2">Ҳосил бермайдиган ҳар бир новдамни У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди.</verse>
				<verse number="3">Мен сизга айтган сўзим орқали сизлар аллақачон тозаланиб бўлгансизлар.</verse>
				<verse number="4">Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токка уланмаган новда ўз–ўзидан ҳосил беролмайди. Шу сингари сизлар ҳам Мен билан алоқада бўлмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар.</verse>
				<verse number="5">Мен — ток, сизлар — новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар.</verse>
				<verse number="6">Ким Мен билан алоқани узса, новда каби ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса йиғиб, ўтга ташлаб ёндиришади.</verse>
				<verse number="7">Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади.</verse>
				<verse number="8">Сизлар кўп ҳосил бериб, Менинг шогирдларим эканлигингизни исботлайсиз. Бу орқали Отам улуғланади.”</verse>
				<verse number="9">“Ота Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Севгимга содиқ қолинглар.</verse>
				<verse number="10">Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг севгисига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, Менинг амрларимга амал қилсангизлар, севгимга содиқ қоласизлар.</verse>
				<verse number="11">Менинг шодлигим қалбингизни тўлдирсин, деб сизларга бу сўзларни айтдим.</verse>
				<verse number="12">Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар.</verse>
				<verse number="13">Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ.</verse>
				<verse number="14">Агар сизлар амрларимни бажо келтирсангизлар, Менинг дўстларим бўласизлар.</verse>
				<verse number="15">Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга айтдим.</verse>
				<verse number="16">Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Мен сизларни: “Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин”, деб танладим. Шунда Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради.</verse>
				<verse number="17">Хуллас, сизларга амрим шу: бир–бирингизни севинглар!”</verse>
				<verse number="18">“Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингки, сизлардан илгари Мендан нафратланган.</verse>
				<verse number="19">Сизлар бу дунёга тегишли бўлганингизда эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Сизлар эса бу дунёга тегишли эмассизлар. Мен сизларни бу дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади.</verse>
				<verse number="20">Қул ўз хўжайинидан устун эмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар.</verse>
				<verse number="21">Одамлар буларни сизларга Менинг номим туфайли қиладилар. Ахир, улар Мени Юборганни танимайдилар.</verse>
				<verse number="22">Агар Мен келиб, уларга гапирмаганимда эди, улар Менга ишонмаганлари учун гуноҳда айбланмас эди. Энди бўлса гуноҳларини оқлаш учун баҳона топа олмайдилар.</verse>
				<verse number="23">Мендан нафратланган одам Отамдан ҳам нафратланади.</verse>
				<verse number="24">Агар Мен улар орасида бошқа ҳеч ким қилмаган мўъжизаларни қилмаганимда эди, улар гуноҳда айбланмас эди. Энди бўлса мўъжизаларимни кўрдилар–у, Мендан ҳам, Отамдан ҳам нафратландилар.</verse>
				<verse number="25">Бу эса Тавротдаги: “Мендан сабабсиз нафрат этганлар”, деган сўзлар бажо бўлиши учун содир бўлди.</verse>
				<verse number="26">Мен сизларга Отамдан юборадиган Ҳомий, яъни Отамдан чиққан Ҳақиқат Руҳи келганда Мен тўғримда гувоҳлик беради.</verse>
				<verse number="27">Сизлар ҳам гувоҳлик берасизлар, чунки бошданоқ Мен билан бирга бўлгансизлар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">“Мен бу гапларни сизлар тўғри йўлдан озманглар, деб айтдим.</verse>
				<verse number="2">Сизларни синагогалардан ҳайдаб юборадилар. Ҳатто шундай замон келадики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши бу билан Худога хизмат қиляпман, деб ўйлайди.</verse>
				<verse number="3">Бу ишларни Отам билан Мени танимаганлари учун қиладилар.</verse>
				<verse number="4">Буларни сизларга ҳозирдан айтиб қўйяпман, токи ўша вақт–соат келганда, сўзларимни эсга олинглар. Сизларга буларни бошданоқ айтишимга ҳожат йўқ эди, чунки Ўзим сизлар билан бирга эдим.</verse>
				<verse number="5">Энди эса Мени Юборганнинг олдига кетяпман. Биронтангиз Мендан: “Қаерга кетяпсан?” деб сўрамаяпсиз.</verse>
				<verse number="6">Буларни айтганим учун, дилингиз ғам–қайғуга ботган.</verse>
				<verse number="7">Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, Менинг кетишим сизлар учун яхшироқдир. Агар Мен кетмасам, Ҳомий келмайди. Агарда кетсам, Уни олдингизга юбораман.</verse>
				<verse number="8">У келганда дунёга гуноҳ, адолат ва ҳукм тўғрисидаги ҳақиқатни аён қилади.</verse>
				<verse number="9">Гуноҳ тўғрисидаги ҳақиқат шундан иборатки: одамлар Менга ишонмайдилар.</verse>
				<verse number="10">Адолат тўғрисидаги ҳақиқат шуки, Ота Мени оқлайди. Мен Отанинг олдига кетяпман ва сизлар Мени бошқа кўрмайсизлар.</verse>
				<verse number="11">Ҳукм тўғрисидаги ҳақиқат шундан иборатки, ҳукм чиқариб бўлинган, бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори маҳкум қилинган.</verse>
				<verse number="12">Сизларга яна айтадиган гапларим кўп, лекин энди ичингизга сиғдиролмайсизлар.</verse>
				<verse number="13">Ҳақиқат Руҳи келиб, сизларни тўлиқ ҳақиқат сари бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У юз берадиган воқеалар ҳақида сизларга хабар қилади.</verse>
				<verse number="14">У Мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, шу орқали Мени улуғлайди.</verse>
				<verse number="15">Отанинг бор нарсаси Меникидир. Ана шу сабабдан, Руҳ Мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, деб айтдим.</verse>
				<verse number="16">Сизлар билан бирга узоқ вақт бўлмайман, лекин кўп ўтмай сизлар Мени яна кўрасизлар.”</verse>
				<verse number="17">Шу пайтда Исонинг шогирдлари бир–бирига деди: — Қизиқ, У бизга ўзи нима айтмоқчи?! “Сизлар билан бирга узоқ вақт бўлмайман, лекин кўп ўтмай сизлар Мени яна кўрасизлар”, деди. “Отанинг олдига кетяпман”, деб айтди.</verse>
				<verse number="18">“Сизлар билан бирга узоқ вақт бўлмайман” дейиши билан нима демоқчи экан, тушунмадик.</verse>
				<verse number="19">Исо шогирдларининг савол бермоқчи бўлганларини билиб, деди: — “Сизлар билан бирга узоқ вақт бўлмайман, лекин кўп ўтмай сизлар Мени яна кўрасизлар”, деб айтган гапимнинг маъносини муҳокама қиляпсизларми?</verse>
				<verse number="20">Сизларга чинини айтайин: сизлар йиғлаб дод–фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайғурасиз, лекин қайғунгиз шодликка айланади.</verse>
				<verse number="21">Ойи тўлган аёл дард билан туғади. Аммо бола туғилгандан кейин, дунёга одамзод келди, деб аёл қувонади. Қувонганидан у чеккан дардини унутиб юборади.</verse>
				<verse number="22">Шунга ўхшаб сизлар ҳам ҳозир ғам–қайғу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман. Шунда юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди.</verse>
				<verse number="23">Ўша куни Мендан ҳеч нарса сўрамайсизлар. Сизларга чинини айтайин: Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради.</verse>
				<verse number="24">Шу пайтгача Менинг номим билан Отадан ҳеч нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, оласизлар ва қалбингиз шодликка тўлади.</verse>
				<verse number="25">— Шу вақтгача сизларга маталлар орқали гапириб келдим. Лекин шундай вақт келадики, Мен сизларга Отам ҳақида маталлар орқали эмас, очиқдан–очиқ гапираман.</verse>
				<verse number="26">Ўша куни ўзларингиз Отадан истаганингизни Менинг номимдан сўрайсизлар. Менинг сизлар учун Отадан илтимос қилишимнинг ҳожати бўлмайди.</verse>
				<verse number="27">Зотан Отанинг Ўзи сизларни севади, чунки сизлар Мени яхши кўриб, Худодан келганимга ишондингизлар.</verse>
				<verse number="28">Мен Отамдан чиқиб, дунёга келдим. Энди дунёни тарк этиб, Отамнинг олдига кетяпман.</verse>
				<verse number="29">Шогирдлар Исога шундай дейишди: — Мана, ҳозир Сиз матал ишлатмай, очиқ сўзлаяпсиз.</verse>
				<verse number="30">Ҳамма нарсани билишингизни энди тушундик. Саволга ҳам ўрин йўқ. Сиз Худодан келганингизга энди ишондик.</verse>
				<verse number="31">Исо деди: — Энди ростдан ҳам ишоняпсизларми?</verse>
				<verse number="32">Шундай вақт келадики, ҳатто келди ҳам, сизлар тарқалиб, ҳар бирингиз ин–инингизга кириб кетасизлар. Мени ёлғиз қолдирасизлар. Бироқ Мен ёлғиз эмасман, чунки Отам Мен биландир.</verse>
				<verse number="33">Мен туфайли хотиржам бўлишингиз учун буларни сизларга айтдим. Дунёда қайғу–алам чекасизлар. Лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Шу гаплардан кейин Исо кўзларини осмонга тикиб, деди: “Эй Ота! Вақт–соати келди. Ўғлинг Сени улуғлаши учун Ўғлингни улуғлагин.</verse>
				<verse number="2">Сен Унга бутун инсоният устидан ҳокимият бердинг. Токи Унга берилган ҳар бир инсонга У абадий ҳаёт ато қилсин.</verse>
				<verse number="3">Абадий ҳаёт эса Сени — ягона ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб–билишдан иборатдир.</verse>
				<verse number="4">Сен Менга топширган ишни тугатиб, ер юзида Сени улуғладим.</verse>
				<verse number="5">Дунё яратилишидан аввал Мен Сенинг ҳузурингда улуғвор эдим. Энди, эй Ота, ўша улуғворликни Ўз ҳузурингда Менга тағин ато қилгин.</verse>
				<verse number="6">Сен дунёдан Менга берган одамларга Сени танитдим. Улар Сеники эдилар ва Сен уларни Менга бердинг. Улар Сенинг сўзингга амал қилдилар.</verse>
				<verse number="7">Сен Менга берган ҳамма нарса Сендан эканлигини улар энди билиб олдилар.</verse>
				<verse number="8">Чунки Сен Менга айтган сўзларингни Мен уларга айтдим. Улар сўзларингни қабул қилиб, Мен Сендан келганимни аниқ тушундилар. Мени Сен юборганингга ишондилар.</verse>
				<verse number="9">Мен улар учун илтижо қиламан. Дунё учун эмас, балки Сен Менга берган одамлар учун илтижо қиламан. Ахир, улар Сеникидир.</verse>
				<verse number="10">Зотан Меники бўлган ҳамма — Сеники, Сеники эса Меникидир. Менинг улуғворлигим улар орқали аён бўлмоқда.</verse>
				<verse number="11">Мен бу дунёда ортиқ қолмайман, Сенинг олдингга қайтиб кетяпман. Улар эса бу дунёда қоладилар. Эй Муқаддас Ота! Менга берган Ўз номинг қудрати ила уларни омон сақла. Токи улар ҳам Биздай бир бўлсинлар.</verse>
				<verse number="12">Мен улар билан бирга бўлганимда, Менга берган номинг қудрати ила уларни омон сақладим. Уларни асрадим, биронтаси йўқолмади. Фақат Муқаддас Битикларда айтилганлар бажо бўлиши учун ҳалокатга маҳкум бўлган одам нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="13">Энди эса Сенинг олдингга кетяпман. Менинг шодлигим уларнинг қалбини тўлдирсин, деб буларни ҳали дунёда бўлганимда айтяпман.</verse>
				<verse number="14">Мен уларга Сенинг сўзларингни айтдим. Бу дунёга тегишли бўлганлар улардан нафратланади. Чунки Мен бу дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам бу дунёдан эмаслар.</verse>
				<verse number="15">Энди уларни дунёдан олишингни эмас, балки ёвуз шайтондан сақлашингни сўраяпман.</verse>
				<verse number="16">Мен бу дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам бу дунёдан эмаслар.</verse>
				<verse number="17">Сенинг каломинг ҳақиқатдир. Ҳақиқат орқали уларни Ўзинг учун ажратиб олгин.</verse>
				<verse number="18">Сен Мени дунёга юборганингдай, Мен ҳам уларни дунёга юбордим.</verse>
				<verse number="19">Уларни деб Ўзимни Сенга бағишладим, токи улар ҳам ҳақиқат орқали ўзларини Сенга бағишласинлар.</verse>
				<verse number="20">Мен нафақат улар учун илтижо қиляпман, балки уларнинг сўзи орқали Менга имон келтирадиганлар учун ҳам илтижо қиляпман:</verse>
				<verse number="21">Ҳаммалари бир бўлишсин. Эй Ота, Сен Менда ва Мен Сенда бўлганимдай, улар ҳам Бизда бўлишсин. Шу тариқа Мени Сен юборганингга дунё ишонсин.</verse>
				<verse number="22">Сен Менга ато қилган улуғворликни уларга бердим, токи Биз бир бўлганимиздек, улар ҳам бир бўлишсин.</verse>
				<verse number="23">Мен улардаман, Сен эса Мендасан. Шундай экан, улар мукаммал бирликда бўлсинлар. Токи, Мени Сен юборганингни дунё билсин. Мени қандай севсанг, Меникиларни ҳам шундай севганингни дунё кўрсин.</verse>
				<verse number="24">Эй Ота! Сен Менга берган одамлар Мен билан бир жойда бўлишини хоҳлайман. Сен Менга ато қилган улуғворлигимни улар ҳам кўрсин, чунки оламни яратмасингдан олдин Сен Мени яхши кўрар эдинг.</verse>
				<verse number="25">Эй одил Ота! Дунё Сени билмаса ҳам, Мен Сени биламан. Бу одамлар ҳам Мени Сен юборганингни билиб олдилар.</verse>
				<verse number="26">Уларга Сенинг кимлигингни аён қилдим ва аён қилишни давом эттиравераман. Токи, Менга бўлган севгинг уларнинг юракларида жо бўлсин, Мен ҳам уларда бўлайин.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Бу сўзларни айтгандан сўнг, Исо Ўз шогирдлари билан у ердан чиқиб, Қидрон сойлигининг нариги томонига ўтди. Ўша ерда бир боғ бор эди. Исо шогирдлари билан боққа кирди.</verse>
				<verse number="2">Исонинг хоини Яҳудо ҳам ўша жойни билар эди, чунки Исо шогирдлари билан у ерда тез–тез учрашиб турар эди.</verse>
				<verse number="3">Шундай қилиб, Яҳудо бир бўлинма Рим аскарларини ҳамда бош руҳонийлар ва фарзийлар томонидан юборилган миршабларни бошлаб, у ерга келди. Қўлларида машъалу фонуслар, қурол–яроғлар бор эди.</verse>
				<verse number="4">Исо бошидан кечадиган ҳамма нарсани билар эди. У одамларга пешвоз чиқиб, сўради: — Кимни қидиряпсизлар?</verse>
				<verse number="5">— Носиралик Исони, — деб жавоб беришди улар. — Ўша Менман, — деди Исо. Исонинг хоини Яҳудо уларнинг орасида турган эди.</verse>
				<verse number="6">Исо “Ўша Менман” дейиши биланоқ улар орқага тисарилиб, ерга йиқилишди.</verse>
				<verse number="7">Исо улардан яна сўради: — Кимни қидиряпсизлар? — Носиралик Исони, — дедилар.</verse>
				<verse number="8">— Сизларга айтдим–ку, Ўша Менман, — деди уларга Исо. — Агар Мени қидираётган бўлсангизлар, буларни қўйиб юборинглар, кетаверишсин.</verse>
				<verse number="9">Шу йўсин Исонинг илгари: “Ота, Сен Менга берган одамлардан ҳеч бирининг йўқолишига йўл қўймадим”, деган сўзлари бажо бўлди.</verse>
				<verse number="10">Шу онда Шимўн Бутрус ёнидаги қиличини қинидан суғурди–да, олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, ўнг қулоғини кесиб ташлади. Хизматкорнинг исми Малхус эди.</verse>
				<verse number="11">Исо Бутрусга: — Қиличингни қинига солиб қўй! Наҳотки Мен Отам берган азоб косасидан ичмасам?! — деди.</verse>
				<verse number="12">Шунда Рим аскарлари билан бўлинма қўмондони ва яҳудий миршаблари Исони қўлга олиб, боғлаб қўйишди.</verse>
				<verse number="13">Уни олдин Ҳанан олдига олиб боришди. Ҳанан ўша йилги олий руҳоний бўлган Каяфанинг қайнатаси эди.</verse>
				<verse number="14">Яҳудийларга: “Халқ учун битта одамнинг ўлиши яхшироқ”, деб маслаҳат берган ўша Каяфа эди.</verse>
				<verse number="15">Исонинг орқасидан Шимўн Бутрус ва яна бошқа бир шогирд эргашиб боришар эди. Бу шогирд олий руҳоний Ҳананнинг таниши бўлиб, Исо билан бемалол олий руҳонийнинг ҳовлисига кирди.</verse>
				<verse number="16">Бутрус эса ташқарида, дарвоза олдида қолди. Олий руҳонийга таниш бўлган шогирд кейинроқ яна ташқарига чиқди–да, дарвозабон чўрига нимадир деб, Бутрусни ичкарига олиб кириб кетди.</verse>
				<verse number="17">Шунда дарвозабон чўри Бутрусдан: — Сиз ҳам У Одамнинг шогирдларидан эмасмисиз? — деб сўради. — Йўқ! — деди Бутрус.</verse>
				<verse number="18">Ҳаво совуқ бўлгани учун у ерда турган хизматкорлар билан миршаблар кўмир ёқиб, исинаётган эдилар. Бутрус ҳам уларнинг олдига бориб, исиниб турди.</verse>
				<verse number="19">Шу пайтда олий руҳоний Ҳанан Исога шогирдлари ва таълимотига тааллуқли саволлар берар эди.</verse>
				<verse number="20">Исо унга жавоб бериб деди: — Мен элу оламга очиқ сўзладим. Ҳар доим яҳудийлар йиғиладиган синагогаларда ва Маъбадда таълим бериб юрдим, ҳеч яширинча гап айтмадим.</verse>
				<verse number="21">Нега Мени сўроқ қиляпсиз? Гапларимни эшитган одамлардан сўранг. Нималар ҳақида гапирганимни улар билишади.</verse>
				<verse number="22">Исо буларни айтиб бўлгач, ёнида турган миршаблардан бири Исонинг юзига бир шапалоқ уриб, деди: — Олий руҳонийга ҳам шундай жавоб берасанми?</verse>
				<verse number="23">Исо бунга жавобан деди: — Агар Мен нотўғри гапирган бўлсам, нотўғри жойини кўрсат. Агар тўғри гапирган бўлсам, нега Мени урасан?</verse>
				<verse number="24">Шундан кейин Ҳанан Исони боғланган ҳолда олий руҳоний Каяфа ҳузурига юборди.</verse>
				<verse number="25">Шимўн Бутрус олов олдида исиниб тураркан, кимдир ундан: — Сиз ҳам Унинг шогирдларидан эмасмисиз? — деб сўради. — Йўқ! — деб тонди у.</verse>
				<verse number="26">Олий руҳонийнинг хизматкорларидан бири Бутрус қулоғини узиб юборган одамнинг қариндоши эди. Бу хизматкор Бутрусга деди: — Сизни боғда У билан кўрдим, шекилли?</verse>
				<verse number="27">Бутрус эса янa тонди. Нақ шу пайт хўроз қичқирди.</verse>
				<verse number="28">Тонг отди. Яҳудийлар Исони Каяфа ҳузуридан олиб чиқиб, Римлик ҳоким Пилатнинг саройига олиб бордилар. Ўзлари эса булғанишни истамай ҳукумат саройига кирмадилар, чунки булғанган одам Фисиҳ таомини ея олмасди.</verse>
				<verse number="29">Шу сабабли Пилат ташқарига, уларнинг олдига чиқди. — Бу Одамни нимада айблаяпсизлар? — деб сўради.</verse>
				<verse number="30">— Агар У жиноятчи бўлмаганда, Уни сизнинг қўлингизга топширмас эдик, — деб жавоб беришди улар.</verse>
				<verse number="31">— Уни олиб кетиб, ўз қонунингиз бўйича ҳукм қилаверинглар, — деди Пилат. — Бизга ҳеч кимни қатл қилишга ижозат берилмаган, — дейишди унга яҳудийлар.</verse>
				<verse number="32">Исо Ўзининг қандай ўлиши ҳақида айтган сўзлари амалга ошиши учун бу воқеа содир бўлди.</verse>
				<verse number="33">Шунда Пилат яна саройга кирди ва Исони чақиртириб: — Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради.</verse>
				<verse number="34">— Ўзингиз қизиқиб сўраяпсизми, ёки бошқалар сизга Мен тўғримда айтишдими? — деб сўради Исо.</verse>
				<verse number="35">Пилат деди: — Нима, мен яҳудиймидим?! Ўз халқинг, бош руҳонийларинг Сени менга топширишди. Сен нима иш қилиб қўйдинг?</verse>
				<verse number="36">Исо жавоб берди: — Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун Менинг хизматкорларим курашар эдилар. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас.</verse>
				<verse number="37">— Демак, Сен Шоҳ экансан–да?! — деди Пилат. — Шоҳ эканимни ўзингиз айтдингиз, — деди Исо. — Мен ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга келдим. Ҳақиқат тарафида бўлган ҳар бир одам Менга қулоқ солади.</verse>
				<verse number="38">— Ҳақиқат ўзи нима? — деб сўради Пилат. Шундай деди–ю, яна ташқарига, яҳудийларнинг олдига чиқди. — Мен Ундан ҳеч қандай айб топмадим, — деди уларга.</verse>
				<verse number="39">— Сизларнинг бир одатингиз бор–ку, сизлар учун ҳар Фисиҳ байрамида бир маҳбусни озод қилар эдим. Шунга кўра, сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми?</verse>
				<verse number="40">— Уни эмас, Бараббани озод қилинг! — деб бақирди улар. Барабба эса исёнда иштирок этганди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Шундан кейин Пилат Исони олиб кетишни ва қамчилатишни буюрди.</verse>
				<verse number="2">Аскарлар тиканлардан тож ўриб, Исонинг бошига қўйдилар, устига сафсар тўн кийдирдилар.</verse>
				<verse number="3">Исонинг олдига қайта–қайта келиб: — Яшавор–э, яҳудийларнинг Шоҳи! — деб, Уни тарсакилар эдилар.</verse>
				<verse number="4">Пилат яна ташқарига чиқиб яҳудийларга хитоб қилди: — Мана, Уни олдингизга чиқаряпман, билиб қўйинглар, мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим!</verse>
				<verse number="5">Шу пайт бошида тиканли тож, эгнида сафсар тўн билан Исо ташқарига чиқди. — Мана, у Одам! — деди Пилат уларга.</verse>
				<verse number="6">Бош руҳонийлар ва миршаблар Исони кўриб, бақиришди: — Хочга михлансин! Хочга михлансин! — Уни сизлар олиб хочга михланглар! Мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим, — деди Пилат уларга.</verse>
				<verse number="7">Яҳудийлар унга жавобан: — Бизда қонун бор, қонунимизга кўра У ўлиши керак, чунки У Ўзини Худонинг Ўғли, деб айтяпти, — дедилар.</verse>
				<verse number="8">Пилат буни эшитгач, юраги орқага тортиб кетди.</verse>
				<verse number="9">Қайтадан ҳукумат саройига кириб, Исодан: — Сен қаердансан? — деб сўради. Исо унга жавоб бермади.</verse>
				<verse number="10">— Менга жавоб бермайсанми?! — деди Пилат. — Сени озод қилишга ёки хочга михлашга менда ҳокимият борлигини билмайсанми?!</verse>
				<verse number="11">Исо жавоб берди: — Агар Худо йўл қўймаганда эди, сиз Менга ҳеч қандай ҳокимият ўтказа олмас эдингиз. Шу сабабдан Мени сизнинг қўлингизга тутиб берган одамнинг гуноҳи сизнинг гуноҳингиздан каттароқ.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин Пилат Исони қўйиб юборишга чора излай бошлади. Аммо яҳудийлар шундай деб қичқиришди: — Агар Уни қўйиб юборсангиз, сиз Қайсарнинг дўсти эмассиз. Ўзини шоҳ дейдиган ҳар бир киши Қайсарга қарши чиққан бўлади!</verse>
				<verse number="13">Пилат бу сўзни эшитгач, Исони ташқарига олиб чиқди ва Тош супа деб ном олган жойдаги ҳукм курсисига ўтирди (бу жойнинг оромийча номи Габбата эди).</verse>
				<verse number="14">Ўша куни Фисиҳ байрами арафаси, туш маҳали эди. Пилат яҳудийларга хитоб қилди: — Мана, Шоҳингиз!</verse>
				<verse number="15">— Йўқ қилинг Уни, йўқ қилинг! Хочга михланг! — деб бақирди улар. — Сизларнинг Шоҳингизни хочга михлаб қўяйми? — деб сўради Пилат. — Қайсардан бошқа шоҳимиз йўқ, — дейишди бош руҳонийлар.</verse>
				<verse number="16">Охири Пилат Исони хочга михлаш учун аскарларга топширди. Улар эса Исони олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="17">Исо Ўз хочини кўтариб, шаҳар ташқарисидаги Бош суяги деган жойга келди. (Бу жойнинг оромийча номи Гўлгота эди.)</verse>
				<verse number="18">У ерда Исони хочга михлаб қўйдилар. У билан бирга яна иккита одамни ҳам хочга михладилар. Уларнинг бири Исонинг бу томонида, бошқаси у томонида, Исо эса ўртада эди.</verse>
				<verse number="19">Пилат бир лавҳага: “Яҳудийларнинг Шоҳи Носиралик Исо”, деган сўзларни ёзиб, лавҳани хочга остириб қўйди.</verse>
				<verse number="20">Исо хочга михланган жой шаҳарга яқин бўлгани учун, бу лавҳани кўп яҳудийлар ўқидилар. Лавҳа оромий, лотин ва юнон тилларида ёзилган эди.</verse>
				<verse number="21">Яҳудий бош руҳонийлари эса Пилатга бориб шундай дедилар: — “Яҳудийларнинг Шоҳи” деб ёзманг, балки “Бу Одам яҳудийларнинг Шоҳи бўлишга даъвогарлик қилган”, деб ёзинг.</verse>
				<verse number="22">— Мен қандай ёзган бўлсам, шундайлигича қолсин, — деди Пилат.</verse>
				<verse number="23">Аскарлар Исони хочга михлаб бўлиб, Унинг кийимларини олдилар. Кийимларини тўрт бўлакка бўлиб, ҳар бир аскарга бердилар. Ички кўйлагини ҳам олдилар. Ички кўйлак бошдан–оёқ чоксиз бир тўқима эди.</verse>
				<verse number="24">Аскарлар бир–бирига: — Буни йиртмайлик, бу учун қуръа ташлаймиз, кимга тушса, ўшаники бўлсин, — дейишди. Шу тариқа Муқаддас Битиклардаги қуйидаги сўзлар бажо бўлди: “Кийимларимни ўзаро улар бўлишган, Либосим учун қуръа ташлашган.” Аскарлар худди шундай қилдилар.</verse>
				<verse number="25">Исонинг хочи ёнида Унинг онаси ва холаси, Клопанинг хотини Марям ҳамда Магдалалик Марям турар эдилар.</verse>
				<verse number="26">Исо онасини ва онаси ёнида турган севикли шогирдини кўрди. Исо онасига: — Она, мана бу сизнинг ўғлингиз! — деди.</verse>
				<verse number="27">Кейин шогирдига қараб: — Мана бу сенинг онанг! — деди. Ўша вақтдан бошлаб у шогирд Марямни ўз уйига олди.</verse>
				<verse number="28">Исо ҳамма ишларини тугатганини биларди. Муқаддас Битиклар бажо бўлсин деб, У: — Чанқадим! — деди.</verse>
				<verse number="29">Бу ерда арзон шаробга тўла бир идиш турган эди. Аскарлар шаробга шимгични ботирдилар–да, таёқнинг учига илиб, Исонинг оғзига олиб бордилар.</verse>
				<verse number="30">Исо шаробни татиб кўргач: — Амалга ошди! — деди–ю, бошини эгиб жон берди.</verse>
				<verse number="31">Ўша куни Шаббат арафаси эди. Эртанги Шаббат куни ниҳоятда табаррук кун ҳисоблангани учун, яҳудийлар жасадларни хочда қолдиришни истамадилар. Улар Пилатнинг олдига бориб, хочга михланган одамларнинг болдирларини синдириб ташлаб, хочдан туширишни сўрадилар.</verse>
				<verse number="32">Шунда аскарлар бориб, Исо билан бирга хочга михланган биринчи, сўнгра иккинчи одамнинг болдирларини синдириб ташладилар.</verse>
				<verse number="33">Исонинг олдига келиб, Унинг ўлиб бўлганини кўрдилар. Шунинг учун болдирларини синдирмадилар.</verse>
				<verse number="34">Лекин аскарлардан бири Исонинг биқинини найза билан тешди, шу заҳоти Унинг биқинидан қон билан сув оқиб чиқди.</verse>
				<verse number="35">Бу ҳодисани кўрган киши, сизлар ҳам ишонинглар деб, гувоҳлик бериб келмоқда. Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир, у ҳақиқат айтаётганини билади.</verse>
				<verse number="36">Бу ҳодиса Муқаддас Битиклардаги: “Биронта ҳам суяги синдирилмайди”, деган сўзлар амалга ошиши учун рўй берди.</verse>
				<verse number="37">Муқаддас Битикларнинг бошқа бир жойда шундай дейилган: “Улар найзани ўзлари санчиган Одамга қарайдилар.”</verse>
				<verse number="38">Ариматеялик Юсуф Исонинг шогирди эди, лекин яҳудийлардан қўрққани учун буни яшириб юрар эди. Исо ўлганидан кейин Юсуф Пилатдан Исонинг жасадини хочдан тушириб олишни илтимос қилди. Пилат ижозат берди. Шунда Юсуф бориб, Исонинг жасадини хочдан тушириб олди.</verse>
				<verse number="39">Илгари кечаси Исонинг олдига борган Никодим ҳам Юсуф билан бирга эди. Никодим икки пуд мирра билан сабур қоришмасини олиб келганди.</verse>
				<verse number="40">Улар иккови Исонинг жасадини олиб, яҳудийларнинг дафн одатларига кўра, бу муаттар моддаларни суртиб, Уни кафанладилар.</verse>
				<verse number="41">Исо хочга михланган жойнинг яқинида бир боғ бор эди. У боғда ҳали ҳеч ким дафн қилинмаган янги бир қабр бор эди.</verse>
				<verse number="42">Ўша кун яҳудийларнинг Шаббат арафаси бўлгани учун улар, бу жой яқинроқ, деб Исонинг жасадини ўша қабрга қўйдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Якшанба куни эрта саҳарда, кун ёришмасдан, Магдалалик Марям қабрнинг олдига келиб, қабр оғзидаги тошнинг ағдарилганини кўрди.</verse>
				<verse number="2">У югуриб, Шимўн Бутрус ва Исонинг севикли шогирди олдига бориб деди: — Ҳазратимизнинг жасадини қабрдан олиб кетишибди. Уни қаерга қўйишганини билмаймиз.</verse>
				<verse number="3">Бутрус ва бошқа шогирд қабр томон жўнашди.</verse>
				<verse number="4">Иккови бирга югуриб кетишди. Аммо у шогирд Бутрусдан тезроқ югуриб, қабрга биринчи бўлиб етиб келди.</verse>
				<verse number="5">У энгашиб ичкарига қаради–да, у ерда ётган кафанни кўрди. Лекин қабрга кирмади.</verse>
				<verse number="6">Унинг орқасидан Шимўн Бутрус етиб келиб, қабрга кирди. У ерда ётган кафанни</verse>
				<verse number="7">ва Исонинг бошига ўралган рўмолни кўрди. Аммо рўмол кафан билан бирга эмас, алоҳида жойга йиғиштириб қўйилган эди.</verse>
				<verse number="8">Шунда аввал келган шогирд ҳам қабрга кирди. Кўрганидан кейингина ишонч ҳосил қилди.</verse>
				<verse number="9">Чунки улар Муқаддас Битиклардаги, Исо ўликдан тирилиши керак, деган сўзларни шу пайтгача тушунмаган эдилар.</verse>
				<verse number="10">Шундан сўнг шогирдлар яна ўз уйларига қайтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="11">Марям эса қабрнинг ташқарисида турганича, йиғлар эди. Йиғлаётиб, бир эгилиб қабр ичига қаради.</verse>
				<verse number="12">Шунда оқ кийим кийган икки фариштани кўриб қолди. Бири Исонинг жасади ётган жойнинг бош томонида, иккинчиси эса оёқ томонида ўтирган эди.</verse>
				<verse number="13">Улар Марямга: — Эй аёл, нега йиғлаяпсан? — дейишди. — Ҳазратимнинг жасадини олиб кетишибди, Уни қаерга қўйишганини билмайман, — деди у.</verse>
				<verse number="14">Шундай деди–ю, орқасига бурилиб, у ерда турган Исони кўрди. Лекин Унинг Исо эканлигини билмади.</verse>
				<verse number="15">— Эй аёл, нега йиғлаяпсан? Кимни қидиряпсан? — деб сўради ундан Исо. Марям Уни боғбон деб ўйлади. Унга шундай деди: — Тақсир, агар Уни сиз олиб кетган бўлсангиз, қаерга қўйганингизни менга айтинг, мен бориб Уни олай.</verse>
				<verse number="16">Исо унга: — Марям! — деди. Марям Исога қайрилиб: — Раббуний! — деди. (Раббуний оромийчада “Устозим” демакдир).</verse>
				<verse number="17">— Мени ушлаб турма! — деди Исо Марямга. — Мен Отанинг олдига чиқиб кетяпман. Сен бориб биродарларимга гапларимни етказ: “Мен Отамнинг олдига чиқиб кетяпман. У сизларнинг ҳам Отангиздир. У Менинг Худойим ва сизларнинг Худойингиздир.”</verse>
				<verse number="18">Шунда Магдалалик Марям шогирдларнинг олдига бориб: — Мен Раббимиз Исони кўрдим! — деди. Сўнг Исонинг унга айтган гапларини уларга етказди.</verse>
				<verse number="19">Ўша якшанба куни оқшомда шогирдлар тўпланган эдилар. Улар яҳудийлардан қўрқиб, уйнинг эшикларини қулфлаб олган эдилар. Шу пайт Исо келди, ўрталарида туриб шогирдларига: — Сизларга тинчлик бўлсин! — деди.</verse>
				<verse number="20">Сўнг уларга қўлларини ва биқинини кўрсатди. Шогирдлар Раббимиз Исони кўриб, хурсанд бўлиб кетдилар.</verse>
				<verse number="21">Исо яна уларга деди: — Сизларга тинчлик бўлсин! Ота Мени дунёга юборгани сингари, Мен ҳам сизларни дунёга юборяпман.</verse>
				<verse number="22">Шундай деб, уларнинг устига пуфлади–да: — Муқаддас Руҳни қабул қилинглар, — деди.</verse>
				<verse number="23">— Сизлар кимнинг гуноҳларини кечирсангизлар, у кечирилади. Кимнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, у кечиримсиз қолаверади.</verse>
				<verse number="24">Ўн икки шогирддан бири, “Эгизак” лақабли Тўма, Исо келганда у ерда шогирдлар орасида йўқ эди.</verse>
				<verse number="25">Бошқа шогирдлар унга: — Биз Раббимиз Исони кўрдик, — дейишди. Тўма уларга шундай деди: — Унинг қўлларидаги мих чандиқларини ўзим кўрмагунимча, мих чандиқларига бармоғимни теккизмагунимча, биқинига қўлим билан тегиб кўрмагунимча ишонмайман.</verse>
				<verse number="26">Кейинги якшанба куни Исонинг шогирдлари яна уйда тўпланган эдилар. Бу сафар Тўма ҳам улар билан бирга эди. Уйнинг эшиклари қулф эди. Шунга қарамай Исо кирди, ўрталарида туриб: — Сизларга тинчлик бўлсин! — деди.</verse>
				<verse number="27">Кейин Тўмага қараб: — Бармоғингни бу ёққа теккиз! Қўлларимни кўр. Қўлингни узатиб, биқинимга тегиб кўр. Иккиланишни бас қил, ишон! — деди.</verse>
				<verse number="28">Тўма Исога: — Ё Раббим, Худойим! — деди.</verse>
				<verse number="29">Исо унга шундай деди: — Сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Мени кўрмай ишонганлар нақадар бахтлидирлар!</verse>
				<verse number="30">Шогирдлар бу китоб таркибига киритилмаган Исонинг яна кўп мўжизали аломатларига гувоҳ бўлганлар.</verse>
				<verse number="31">Китобга киритилган мўжизлар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Бу ҳодисалардан кейин Исо Жалила кўли бўйида яна шогирдларига зоҳир бўлди. Бу шундай рўй берди:</verse>
				<verse number="2">Шимўн Бутрус, “Эгизак” лақабли Тўма, Жалиладаги Кана қишлоғидан бўлган Натанил, Забадийнинг ўғиллари ва бошқа икки шогирд бирга йиғилган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Шимўн Бутрус ёнидагиларга: — Мен кетдим, балиқ тутаман, — деди. — Биз ҳам сен билан борамиз, — дейишди улар. Сўнг қайиққа тушиб, жўнаб кетишди. Лекин ўша кеча ҳеч нарса тутишолмади.</verse>
				<verse number="4">Кун ёришганда Исо қирғоқда турган эди. Шогирдлари эса Унинг Исо эканлигини билмадилар.</verse>
				<verse number="5">— Йигитлар, балиғингиз борми? — деб сўради Исо улардан. — Йўқ, — деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="6">— Тўрингизни қайиқнинг ўнг томонига ташланглар, шунда тутасизлар, — деди Исо. Улар тўрни ташладилар. Балиқ кўплигидан уни тортиб ололмадилар.</verse>
				<verse number="7">Шу пайт Исонинг севикли шогирди Бутрусга: — Бу Раббимиз Исо–ку! — деди. Шимўн Бутрус буни эшитиши биланоқ, узун кўйлагининг этакларини белига қистирди–ю, кўлга сакради.</verse>
				<verse number="8">Бошқа шогирдлар эса балиқ тўла тўрни судраганча, қайиқда келдилар. Улар қуруқликка яқин, тахминан икки юз тирсак масофада эдилар.</verse>
				<verse number="9">Қирғоққа чиққанларида, нонни ва ёнган кўмир устида пишаётган балиқни кўрдилар.</verse>
				<verse number="10">Исо уларга: — Ҳозир тутган балиғингиздан олиб келинглар, — деди.</verse>
				<verse number="11">Шимўн Бутрус бориб, тўрни қирғоққа тортиб чиқарди. Тўр катта балиқларга тўла эди. Ҳаммаси бўлиб 153 та балиқ бор эди. Балиқлар кўплигига қарамасдан, тўр йиртилмади.</verse>
				<verse number="12">Исо шогирдларига: — Қани келинглар, нонушта қилиб олинглар, — деди. Улардан ҳеч бири: “Сиз кимсиз?” — деб сўрашга ботинолмади, чунки Унинг Раббимиз Исо эканлигини билар эдилар.</verse>
				<verse number="13">Исо уларнинг олдига бориб, нондан берди, балиқдан ҳам берди.</verse>
				<verse number="14">Бу Исонинг тирилганидан кейин учинчи бор шогирдларига зоҳир бўлиши эди.</verse>
				<verse number="15">Нонуштадан кейин Исо Шимўн Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени улардан кўпроқ яхши кўрасанми? — Ҳа, Раббим! Мен Сизни яхши кўришимни Ўзингиз биласиз–ку, — деди Унга Бутрус. — Қўзиларимни ўтлат, — деди унга Исо.</verse>
				<verse number="16">Исо иккинчи марта Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми? — Ҳа, Раббим! Сизни яхши кўришимни Ўзингиз биласиз–ку, — деди Бутрус Унга. — Қўйларимни боқ, — деди унга Исо.</verse>
				<verse number="17">Сўнг учинчи марта Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми? Исо учинчи марта яна шу саволни бергани учун Бутрус хафа бўлди. — Раббим! Сиз ҳамма нарсани биласиз, мен Сизни яхши кўришимни ҳам биласиз, — деди Бутрус. Исо унга шундай деди: — Қўйларимни ўтлат!</verse>
				<verse number="18">Сенга чинини айтайин: ёш бўлганингда камарингни ўзинг боғлар эдинг, хоҳлаган жойингга борар эдинг. Қариганингда эса қўлларингни узатасан, бошқа биров сени боғлайди, сени хоҳламаган жойингга олиб боради.</verse>
				<verse number="19">Исо бу сўзлар орқали Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Худони улуғлашини билдирди. Сўнгра унга: — Ортимдан юр! — деди.</verse>
				<verse number="20">Бутрус бурилиб, Исонинг севикли шогирди орқаларидан эргашиб келаётганини кўрди. Бу шогирди кечки зиёфатда энгашиб, Исодан: “Ҳазрат, Сизни ким тутиб беради?” — деб сўраган эди.</verse>
				<verse number="21">Бутрус уни кўриб, Исодан: — Раббим, унинг тақдири нима бўлади? — деб сўради.</verse>
				<verse number="22">Исо унга: — Мен келгунимгача унинг тирик қолишини истасам, бундан сенга нима?! Сен ортимдан юравер, — деди.</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, имонлилар орасида бу шогирд ўлмайди, деган гап–сўз тарқалиб кетди. Ҳолбуки, Исо уни ўлмайди, демаганди. У фақат: “Агар Мен келгунимгача унинг тирик қолишини истасам, бундан сенга нима?!” — деб айтган эди.</verse>
				<verse number="24">Ана шу шогирд бу ҳодисаларнинг ҳаммасига гувоҳ бўлиб, уларни ёзиб олган. Унинг гувоҳлиги ҳақиқат эканлигини биламиз.</verse>
				<verse number="25">Исо яна кўп бошқа ишлар қилган. Булар бирма–бир ёзиб чиқилганда эди, ёзилган китоблар оламга ҳам сиғмас эди, деб ўйлайман.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="44">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Эй Теофил, биринчи китобимда Исо фаолиятининг бошидан то охиригача қилган ва ўргатган ҳамма ишлари тўғрисида ёзгандим.</verse>
				<verse number="2">У осмонга кўтарилмасдан олдин, Муқаддас Руҳ кучи орқали Ўзи танлаган ҳаворийларга кўрсатмалар берган эди.</verse>
				<verse number="3">Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, бир қанча ишончли далиллар орқали ҳаворийларга тирилганини кўрсатди. Қирқ кун давомида уларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди.</verse>
				<verse number="4">Исо ўз ҳаворийлари билан еб–ичар экан, уларга шундай амр берди: — Қуддусдан кетиб қолманглар, Отамнинг берган ваъдаси бажо бўлишини кутинглар. Бу ваъда ҳақида сизларга айтган эдим.</verse>
				<verse number="5">Яҳё одамларни сувга чўмдирар эди, сизлар эса яқин кунларда Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар.</verse>
				<verse number="6">Ҳаворийлар бирга йиғилганларида, Исодан шундай деб сўрадилар: — Раббимиз, ҳозир Исроилда Шоҳликни Сиз тиклайдиган вақт эмасми?</verse>
				<verse number="7">Исо уларга шундай жавоб берди: — Вақт ва даврларни Отам Ўз ҳокимияти орқали ўрнатган, буларни билиш сизнинг ишингиз эмас.</verse>
				<verse number="8">Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар.</verse>
				<verse number="9">Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди.</verse>
				<verse number="10">Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди.</verse>
				<verse number="11">— Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади.</verse>
				<verse number="12">Шундан кейин улар Зайтун деб аталган тоғдан Қуддусга қайтиб келдилар. Зайтун тоғи Қуддус ёнида бўлиб, шаҳардан тахминан ярим соатлик йўл эди.</verse>
				<verse number="13">Улар шаҳарга кирганларидан кейин, ўзлари турадиган хонадоннинг болохонасига чиқдилар. Бутрус, Юҳанно, Ёқуб, Идрис, Филипп, Тўма, Бартоломей, Матто, Алтей ўғли Ёқуб, ватанпарвар Шимўн, Ёқуб ўғли Яҳудо шу ерда эдилар.</verse>
				<verse number="14">Улар доимо ибодат қилгани йиғилишарди. Улар қаторида баъзи бир аёллар, шунингдек Исонинг онаси Марям ва Унинг укалари ҳам бор эди.</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">null</verse>
				<verse number="17">Бир куни юз йигирмата имонли биродар йиғилган эдилар. Бутрус улар олдида туриб, шундай деди: — Биродарларим! Муқаддас Руҳ олдиндан Довуд орқали Яҳудо ҳақида башорат қилганди. Муқаддас Битиклардаги унинг бу сўзлари амалга ошиши керак эди. Яҳудо бизларнинг биримиз ҳисобланиб, бу хизматда иштирок этишга танланганди. Аммо у Исони қамаш учун келганларга бошчилик қилди.</verse>
				<verse number="18">Кейин ёвуз иши билан қўлга киритган пулга дала сотиб олди. Аммо ўша ерда йиқилиб тушди, қорни ёрилиб, ичак–човоқлари чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="19">Бу воқеа бутун Қуддус аҳолисига маълум бўлди, шунинг учун одамлар ўша жойни Ҳақалдама, яъни Қон даласи деб атадилар.</verse>
				<verse number="20">Забур китобида шундай ёзилган: Унинг макони ташландиқ бўлиб қолсин, У ерда яшайдиган бирон жон қолмасин. Яна шундай дейилган: Унинг ўрнини бошқаси олсин.</verse>
				<verse number="21">null</verse>
				<verse number="22">Шунга кўра, биз Яҳудонинг ўрнига бошқа бир одамни танлашимиз керак. Токи у, биз сингари, Раббимиз Исонинг тирилгани ҳақида гувоҳлик берсин. Бу одам Раббимизнинг Яҳё томонидан сувга чўмдирилган кунидан бошлаб, то осмонга кўтарилган вақтгача бизга ҳамроҳлик қилганлардан бири бўлиши шарт.</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, улар икки кишини олдинга чиқардилар. Улардан бири Юсуф (унинг яна Барсабо ва Юстус деган исми бор эди), иккинчиси эса Маттия эди.</verse>
				<verse number="24">null</verse>
				<verse number="25">Улар ибодат қилиб, шундай дедилар: “Эй Раббимиз! Сен ҳамма одамларнинг юрагини биласан. Мана шу икковидан қайси бирини ҳаворийлик хизмати учун танлаганингни бизга кўрсатгин, чунки Яҳудо хизматини ташлаб, ўзига тегишли ерга кетган.”</verse>
				<verse number="26">Ҳаворийлар улар учун қуръа ташладилар. Қуръа Маттиянинг чекига тушди. Маттия ўн бир ҳаворийга қўшилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ҳосил байрами куни келганда, ҳамма имонлилар бир жойда йиғилдилар.</verse>
				<verse number="2">Бирдан осмондан шиддатли шамол эсганга ўхшаш овоз келиб, улар ўтирган уйнинг ичини тўлдирди.</verse>
				<verse number="3">Улар тил шаклидаги алангани кўрдилар. Ўша аланга ёйилиб, ҳар бирининг устига тушди.</verse>
				<verse number="4">Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, МуқаддасРуҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар.</verse>
				<verse number="5">Ўша пайтда Қуддусда дунёдаги ҳар бир юртдан келган тақводор яҳудийлар яшар эди.</verse>
				<verse number="6">Улар бу овозни эшитганларида, бир талай оломон йиғилиб келди. Ҳар бири ўз тилидаги гапларни эшитиб, довдираб қолди.</verse>
				<verse number="7">Улар ҳайрат ва ҳаяжон ичида: — Қаранглар, гапираётган бу одамлар Жалилаликлар–ку! — деб хитоб қилдилар. —</verse>
				<verse number="8">Қандай қилиб ҳар биримиз туғилган юртимизнинг тилларини эшитяпмиз?</verse>
				<verse number="9">Орамизда Парфиядан, Мидия, Элам, Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понтус ва Асиядан келганлар бор.</verse>
				<verse number="10">Фригия, Памфилия, Миср, Ливиянинг Киринеяга яқин ерларидан келганлар ҳам бор. Баъзиларимиз Римдан келганмиз, биз яҳудийлармиз, орамизда яҳудий динига кирган Римликлар ҳам бор.</verse>
				<verse number="11">Баъзиларимиз Крит ва Арабистондан келганмиз. Шундай бўлса ҳам улар Худо қилган қудратли ишлар тўғрисида бизнинг тилларимизда гапиришаётганини ҳаммамиз эшитяпмиз.</verse>
				<verse number="12">Улар ҳайратланиб, бошлари қотиб, бир–бирларидан: “Бу нимадан дарак беради?” деб сўрардилар.</verse>
				<verse number="13">Бошқалар эса: “Ие, улар ичиб маст бўлиб қолибдилар–ку”, деб масхара қилишарди.</verse>
				<verse number="14">Шунда Бутрус ўн бир ҳаворий билан олдинга чиқди–да, оломонга қарата шундай гапирди: — Эй яҳудий биродарлар, Қуддус аҳолиси! Гапимга қулоқ солиб, шуни уқиб олинглар!</verse>
				<verse number="15">Бу одамларни сизлар маст деб ўйлаяпсизлар, аммо ундай эмас. Ахир, эндигина эрталаб соат тўққиз бўлди–ку!</verse>
				<verse number="16">Аксинча, Йўэл пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлмоқда:</verse>
				<verse number="17">“Худо айтмоқда: ‘Охирги кунларда, Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башорат қилурлар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрурлар қарияларингиз.</verse>
				<verse number="18">Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига. Улар башорат қилурлар.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен осмонда мўъжизалар яратаман, Ерда аломатлар кўрсатаман: Қон, олов, қалин туман ҳосил қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.’</verse>
				<verse number="21">Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади.”</verse>
				<verse number="22">Эй Исроил халқи, бу гапларимни эшитиб олинглар: Носиралик Исо орқали Худо сизларнинг орангизда мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди. Шу йўл билан Исода илоҳий ҳокимият борлигини Худо тасдиқлади. Буни ўзларингиз биласизлар.</verse>
				<verse number="23">Худо Ўзининг режаси бўйича Исони сизларнинг қўлингизга топширишни азалдан қарор қилган эди. Сизлар эса ғайрияҳудийларнинг қўллари билан Уни хочга михлатиб ўлдирдингизлар.</verse>
				<verse number="24">Аммо Худо Уни тирилтириб, ўлим азобларидан озод қилди. Ўлим ўз кучи билан Исони ушлаб туришга қодир эмасди.</verse>
				<verse number="25">Довуд У ҳақда шундай деган эди: Мен доим Эгамни биринчи ўринга қўяман, У ўнг томонимда бўлгани учун Мени ҳеч нарса қўзғата олмас.</verse>
				<verse number="26">Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, Тилим ҳам шод–хуррамдир. Танам умид билан яшайди.</verse>
				<verse number="27">Мени ўликлар диёрига ташлаб кетмайсан, Тақводорингни қабрда чиритмайсан.</verse>
				<verse number="28">Менга ҳаёт сўқмоқларини Ўзинг кўрсатасан, Ҳузурингда шодлик Мени қамраб олади.</verse>
				<verse number="29">Биродарларим! Бобомиз Довуд тўғрисида сизларга очиқ–ойдин гапиришим керак. У ўлди, дафн қилинди, унинг қабри бугунгача шу ердадир.</verse>
				<verse number="30">У пайғамбар бўлгани боис, Худо унга: “Ўз наслингдан бўлган биттасини тахтингга ўтқазаман”, деб ичган онтини ёдида тутарди.</verse>
				<verse number="31">Довуд келажакни олдиндан кўриб, Масиҳнинг тирилиши тўғрисида шундай деган эди: “Худо Уни ўликлар диёрида қолдирмади, Унинг танаси қабрда чиримади.”</verse>
				<verse number="32">Ана шу Исони Худо тирилтирди, бунга ҳаммамиз гувоҳмиз.</verse>
				<verse number="33">Худо Исони ўнг қўли билан юксалтирди. Исо Отадан ваъда қилинган Муқаддас Руҳни қабул қилиб, бизнинг устимизга ёғдирди. Буни ўзларингиз кўриб ва эшитиб турибсизлар.</verse>
				<verse number="34">null</verse>
				<verse number="35">Довуд осмонга чиқмаган бўлса–да, шундай деган эди: “Эгамиз айтмоқда Раббимга: ‘Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.’”</verse>
				<verse number="36">Бутун Исроил халқи шуни аниқ билиб қўйсин: сизлар михлаган Исони Худонинг Ўзи жамики борлиқ устидан ҳукмдор қилди. Исо ҳам Масиҳ, ҳам Раббийдир.</verse>
				<verse number="37">Халойиқ бу гапларни эшитди–ю, юраклари тилка–пора бўлди. Улар Бутрусдан ва қолган ҳаворийлардан: — Биродарлар, энди биз нима қилайлик? — деб сўрадилар.</verse>
				<verse number="38">Бутрус уларга деди: — Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар.</verse>
				<verse number="39">Худо сизларга ва болаларингизга, узоқдагиларга, Эгамиз Худо Ўзига даъват этганларнинг ҳар бирига ваъдасини берган.</verse>
				<verse number="40">Бутрус бошқа кўп далиллар билан уларга гувоҳлик бериб: “Ўзларингизни бу бузуқ насл устига келаётган жазодан сақланглар”, дея ўтинди.</verse>
				<verse number="41">Шундай қилиб, Бутруснинг айтган хабарига ишонганлар сувга чўмдирилди. Ўша куни имонлилар сони уч мингтага кўпайди.</verse>
				<verse number="42">Улар ҳаворийларнинг таълимотини ўрганишга, биродарликка, Раббимиз Исони хотирлаб, нон синдиришга ва ибодатга ўзларини бағишладилар.</verse>
				<verse number="43">Ҳаворийлар орқали Худо кўплаб мўъжизалар ва аломатлар кўрсатарди, бундан эса ҳамма ҳайратга тушган эди.</verse>
				<verse number="44">Барча имонлилар тез–тез йиғилишиб турар эдилар. Улар ҳамма нарсада ҳамжиҳат эдилар.</verse>
				<verse number="45">Мол–мулкларини сотиб, пулини ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлаб берардилар.</verse>
				<verse number="46">Имонлилар ҳар куни Маъбадда йиғилардилар. Бир–бирлариникига меҳмонга борганда эса Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирардилар, юракдан севиниб, соддадиллик билан овқатланишарди.</verse>
				<verse number="47">Худога ҳамду санолар айтардилар, халқнинг ҳурмату эътиборидан баҳраманд эдилар. Ҳар куни Эгамиз нажот топаётганларни имонлиларнинг қаторига қўшарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Бир куни Бутрус билан Юҳанно кундузи соат учларда — ибодат вақтида Маъбадга кетаётган эдилар.</verse>
				<verse number="2">Ўша пайтда Маъбад олдига бир шол одамни олиб келишди. Уни ҳар куни Маъбаднинг Гўзал деган дарвозасига келтириб қўйишарди, у эса тиланчилик қилиб, Маъбадга келган одамлардан садақа йиғарди.</verse>
				<verse number="3">Ўша одам Бутрус билан Юҳаннонинг келаётганини кўриб, садақа бериб кетинглар, деб ялинди.</verse>
				<verse number="4">Иккови унга тикилди. Шу пайт Бутрус: — Бизга қара! — деди.</verse>
				<verse number="5">У одам бирон нарса олиш илинжида икковига диққат билан қаради.</verse>
				<verse number="6">Бутрус эса унга деди: — Менинг пулим йўқ, аммо ўзимда бор нарсани сенга бераман. Носиралик Исо Масиҳ номи билан сенга буюраман: ўрнингдан туриб юр!</verse>
				<verse number="7">Шундан кейин Бутрус шол одамни ўнг қўлидан ушлаб, ўрнидан туришига кўмаклашди. Шу заҳоти шол одамнинг оёқлари билан тўпиқлари мустаҳкам бўлди.</verse>
				<verse number="8">У сакраб турди–ю, юра бошлади. Кейин у юриб, сакраб, Худога ҳамду сано айтиб, Бутрус ва Юҳанно билан бирга Маъбад ҳовлисига кирди.</verse>
				<verse number="9">Юриб Худога ҳамду сано айтаётган бу одамни халқ кўриб,</verse>
				<verse number="10">таниди. Одамлар: “Гўзал дарвозаси ёнида ўтириб, садақа сўрайдиган одам–ку бу!” деб ҳайратланиб, юз берган воқеадан ҳайрон қолдилар.</verse>
				<verse number="11">Бутрус билан Юҳанно Сулаймон айвони деган жойда турар эдилар. Шол одам икковининг қўлидан маҳкам ушлаб олган эди. Халқ ҳайрат ичида уларнинг олдига югуриб келди.</verse>
				<verse number="12">Бутрус одамларни кўргач, уларга қарата нутқ сўзлади: — Эй Исроил халқи! Нега бунга ҳайрон бўляпсизлар? Худди биз ўз қудратимиз ёки художўйлигимиз билан бу одамга шифо бергандай, нега бизга тикилиб қараяпсизлар?</verse>
				<verse number="13">Бу одамга ота–боболаримиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси шифо берди. Шу орқали Худо Ўзининг қули Исони улуғлади. Аммо сизлар Исони тутиб бердингизлар. Пилат Уни озод этишга қарор қилганда ҳам, сизлар Уни Пилатнинг ҳузурида рад этдингизлар.</verse>
				<verse number="14">Ҳа, сизлар Муқаддас ва Солиҳ бўлган Исони рад қилиб, Унинг ўрнига бир қотилнинг озод бўлишини талаб қилдингизлар.</verse>
				<verse number="15">Сизлар ҳаётга бошловчини ўлдирдингизлар. Аммо Худо Уни ўликдан тирилтирди. Биз бунга гувоҳмиз.</verse>
				<verse number="16">Ўзларингиз кўриб–билиб турган мана бу одам Исонинг номига бўлган имони туфайли соппа–соғ турибди. Исо берган бу имон уни кўз ўнгингизда бутунлай соғайтирди.</verse>
				<verse number="17">Эй биродарлар, сизлар Исога қилган бу ёмонлигингизни ҳукмдорларингиз каби билмасдан қилганингизни биламан.</verse>
				<verse number="18">Аммо бу қилмишингиз орқали Худо пайғамбарларнинг оғзи билан айтган башоратини бажо қилди. Ахир, пайғамбарлар, Масиҳ азоб чекади, деб олдиндан айтган эдилар.</verse>
				<verse number="19">Энди тавба қилинглар, Худога юз буринглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин.</verse>
				<verse number="20">Шунда Эгамиз сизларга ором олиш вақтини ато қилади. У сизлар учун танланган Масиҳ — Исони юборади.</verse>
				<verse number="21">Худо Ўзининг муқаддас пайғамбарлари орқали азалдан эълон қилгандай, ҳамма нарсалар янгиланадиган давр келади. Аммо ўша давр келгунча Исо осмонда қолиши керак.</verse>
				<verse number="22">Мусо шундай деган эди: “Эгангиз Худо сизлар учун халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. У сизларга нима айтса қулоқ солинглар.</verse>
				<verse number="23">Ўша пайғамбарга итоат этмайдиган ҳар ким Худонинг халқи орасидан ажратиб олиниб, йўқ қилинади.”</verse>
				<verse number="24">Ҳақиқатдан ҳам, Шомуил ва ундан кейин келиб хабар берган ҳамма пайғамбарлар биз яшаётган бу кунлар ҳақида башорат қилган эдилар.</verse>
				<verse number="25">Худонинг Ўз пайғамбарлари орқали берган ваъдалари сизлар учундир. Сизлар Худонинг Иброҳим орқали ота–боболарингиз билан тузган аҳдини ўзларингизга мерос қилиб оляпсизлар. Ахир, Иброҳимга Худо: “Сенинг зурриётинг орқали ер юзидаги жамики халқлар барака топади”, деб айтган эди.</verse>
				<verse number="26">Худо Ўз қули Исони зоҳир қилгандан кейин, Уни биринчи бўлиб сизларнинг орангизга юборди. Чунки У ҳар бирингизни ёмон йўлдан қайтариб, сизларга барака бермоқчи.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганларида, бир неча руҳонийлар, Маъбад миршаббошиси ва саддуқий мазҳабининг баъзи аъзолари келдилар.</verse>
				<verse number="2">Уларнинг қаттиқ жаҳли чиққан эди, чунки бу иккала ҳаворий халққа таълим бериб, Исо ўликдан тирилди, деб ваъз қилаётган эдилар.</verse>
				<verse number="3">Улар иккала ҳаворийни ушлаб, вақт кеч бўлгани учун эртаси кун эрталабгача қамоқда сақладилар.</verse>
				<verse number="4">Аммо бу хабарни эшитганларнинг кўпчилиги имонга келди, имонлилар сони беш мингтага кўпайди.</verse>
				<verse number="5">Кейинги кун Олий кенгаш аъзолари — йўлбошчилар, оқсоқоллар, Таврот тафсирчилари Қуддусда йиғилдилар.</verse>
				<verse number="6">Олий руҳоний Ҳанан, Каяфа, Юҳанно, Искандар ва олий руҳоний оиласига мансуб бўлган бошқа эркаклар йиғинда ишитирок этдилар.</verse>
				<verse number="7">Улар иккала ҳаворийни ўртага турғизиб қўйиб, сўрадилар: — Буни қандай қудрат билан, кимнинг номидан қилдингизлар?</verse>
				<verse number="8">Шунда Муқаддас Руҳга тўлган Бутрус уларга шундай деди: — Эй халқ йўлбошчилари, оқсоқоллар!</verse>
				<verse number="9">Агар бир хаста одамга қилинган яхшилик туфайли биздан ҳисоб талаб қилаётган бўлсангиз ва бу одамнинг қандай қилиб соғайганини сўраётган бўлсангиз,</verse>
				<verse number="10">сизлар, Исроил халқи — ҳаммаларингиз шуни билиб қўйингларки, мана бу одам Носиралик Исо Масиҳ номи билан тамомила соғайиб, олдингизда турибди. Исони сизлар хочга михлаган эдингизлар, Худо эса Уни ўликдан тирилтирди.</verse>
				<verse number="11">Ахир, Исо тўғрисида Муқаддас Битикларда шундай ёзилган: “Сиз, бинокорлар, рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди.” Нажот бошқа ҳеч кимдан келмайди.</verse>
				<verse number="12">Унинг номи — бутун оламда нажот берадиган ягона номдир.</verse>
				<verse number="13">Кенгаш аъзолари Бутрус билан Юҳаннонинг жасоратини кўрдилар ва уларнинг ўқимаган, оддий одам эканликларини билиб, ҳайрон қолдилар. Бутрус билан Юҳанно Исонинг шериклари эканини англадилар.</verse>
				<verse number="14">Шифо топган одам ҳам иккала ҳаворий билан бирга турган эди. Шунинг учун халқ йўлбошчилари ва оқсоқоллар уни кўриб, икковининг гапларига қарши бирон сўз айта олмадилар.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, улар ҳаворийларга: “Мажлисхонадан чиқинглар”, деб буйруқ бердилар. Сўнгра ўзаро муҳокама қила бошладилар:</verse>
				<verse number="16">— Бу одамларни нима қиламиз? Бу ажойиб мўъжизани мана шу одамлар қилганини Қуддусдаги ҳар бир одам билади, биз буни инкор эта олмаймиз.</verse>
				<verse number="17">Аммо бу хабар халқ орасида янада ёйилиб кетишининг олдини олиш учун, бундан кейин Исонинг номи билан ҳеч кимга гапирмайсизлар, деб уларни огоҳлантириб қўямиз.</verse>
				<verse number="18">Шундай қилиб, улар икковини чақирдилар ва: “Исонинг номи билан умуман гапирмайсизлар ёки таълим бермайсизлар”, деб буйруқ бердилар.</verse>
				<verse number="19">Бутрус билан Юҳанно эса уларга шундай жавоб қайтардилар: — Худодан кўра сизларга итоат этсак, Худонинг назарида тўғри бўладими? Ўзларингиз хулоса чиқараверинглар.</verse>
				<verse number="20">Биз эса кўрганларимиз ва эшитганларимиз тўғрисида гапирмасдан тура олмаймиз.</verse>
				<verse number="21">Шундай қилиб, Кенгаш аъзолари уларни охирги марта огоҳлантириб, қўйиб юбордилар. Уларни жазолаш учун ҳеч қандай сабаб топа олмагандилар, чунки бутун халқ юз берган воқеани билиб, Худога ҳамду сано айтарди.</verse>
				<verse number="22">Ахир, мўъжизали аломат туфайли шифо топган одам қирқ йилдан ошиқ вақт давомида шол бўлган эди.</verse>
				<verse number="23">Бутрус билан Юҳанно озод бўлишлари биланоқ, дўстларининг олдига қайтиб келдилар ва бош руҳонийлар билан оқсоқолларнинг уларга айтган гапларини сўзлаб бердилар.</verse>
				<verse number="24">Дўстлари бу гапларни эшитганларидан кейин, ҳаммалари биргаликда баланд овозда Худога шундай деб ибодат қилдилар: — Эй Эгамиз! Сен еру осмонни, денгизу улардаги ҳамма нарсаларни яратгансан!</verse>
				<verse number="25">Қулинг — бобомиз Довуд орқали Муқаддас Руҳинг билан шундай дегансан: Нега қутуради халқлар?! Нега беҳуда фитна қилар элатлар?!</verse>
				<verse number="26">Эгамизга ва Унинг Масиҳига қарши Замин шоҳлари саф тортдилар, Ҳукмдорлар Унга қарши бирлашдилар.</verse>
				<verse number="27">Ҳақиқатан, Ҳирод билан Понтий Пилат ғайрияҳудийлар ва Исроил халқи билан бирга бу шаҳарда Сенинг муқаддас қулинг, Ўзинг Масиҳ қилиб танлаган Исога қарши тўпландилар.</verse>
				<verse number="28">Қудратинг ва хоҳиш–ироданг билан Ўзинг илгаридан қарор қилган ҳамма нарсани улар ижро этдилар.</verse>
				<verse number="29">Энди, эй Эгамиз, уларнинг таҳдидларига қара! Бу қулларинг жасорат билан Сенинг сўзингни айтишлари учун бизга имкон бер.</verse>
				<verse number="30">Қудратингни кўрсат, токи Муқаддас қулинг Исо номи билан хасталарга шифо берайлик, аломатлар ва мўъжизалар кўрсатайлик.</verse>
				<verse number="31">Ҳаммалари ибодат қилиб бўлганларидан кейин, улар йиғилиб турган жой силкинди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапирадиган бўлдилар.</verse>
				<verse number="32">Имонга келганлар якдил ва ҳамжиҳат эдилар. Улардан биронтаси ўзига қарашли бирон нарсани “Бу меники”, деб айтмас, бор мол–мулкларини умумий деб билишарди.</verse>
				<verse number="33">Ҳаворийлар буюк қудрат билан Раббимиз Исонинг тирилганига гувоҳлик берардилар. Худо уларнинг ҳаммаларига мўл–кўл мурувват кўрсатарди.</verse>
				<verse number="34">Имонлиларнинг орасида биронта муҳтож одам йўқ эди. Дала ёки уй–жой эгалари бор нарсаларини сотардилар, сотувдан тушган маблағни олиб келиб,</verse>
				<verse number="35">ҳаворийларнинг ихтиёрига берардилар. Пуллар одамларнинг эҳтиёжига қараб тақсимланарди.</verse>
				<verse number="36">Имонлилар орасида левилардан бўлган Юсуф исмли бир одам бор эди. У асли Кипрдан эди. Ҳаворийлар унга Барнабо, яъни “далда берувчи” деган ном берган эдилар.</verse>
				<verse number="37">Юсуф ҳам даласини сотиб, пулини ҳаворийларга инъом қилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Ҳанания деган бир одам хотини Сапфира билан келишиб, мулкидан бир қисмини сотди.</verse>
				<verse number="2">Ҳанания пулнинг бир қисмини ўзига олиб қолди. Хотини бу ҳақда биларди. Ҳанания пулнинг қолганини ҳаворийларга олиб бориб берди.</verse>
				<verse number="3">Бутрус ундан сўради: — Ҳанания, нимага шайтонга қалбингдан жой бериб, Муқаддас Руҳга ёлғон гапирдинг? Ернинг пулидан бир қисмини олиб қолдинг–ку!</verse>
				<verse number="4">Мулкингни сотмасингдан олдин, у сеники эди, сотганингдан кейин ҳам, пул сеники эди. Бундай иш қилишга қандай журъат этдинг?! Сен одамларга эмас, балки Худога ёлғон гапирдинг!</verse>
				<verse number="5">Ҳанания бу сўзларни эшитиши биланоқ ерга йиқилиб жон берди. Бу воқеани эшитганларнинг ҳаммаси қаттиқ ваҳимага тушиб қолди.</verse>
				<verse number="6">Йигитлар келиб, унинг жасадини кафанладилар, кейин уни олиб чиқиб, дафн қилдилар.</verse>
				<verse number="7">Уч соатлардан кейин Ҳананиянинг хотини келди. Юз берган ҳодисадан у бехабар эди.</verse>
				<verse number="8">Бутрус аёлдан сўради: — Менга айт–чи, сен билан эринг ерларингизни фалон–фалон нархга сотдингизларми? — Ҳа, ўшанча нархга сотдик, — деб жавоб берди аёл.</verse>
				<verse number="9">Шунда Бутрус аёлга деди: — Нима учун сизлар Эгамизнинг Руҳини синашга қарор қилдингизлар? Ана, эрингни дафн қилган одамлар эшикдан кириб келишяпти. Энди улар сени ҳам олиб чиқадилар.</verse>
				<verse number="10">Шу заҳоти аёл ҳам йиқилди–ю жон берди. Йигитлар кириб келиб кўрдиларки, аёл жон берибди. Улар аёлни ҳам олиб бориб, эрининг ёнига дафн қилдилар.</verse>
				<verse number="11">Бу воқеани эшитган одамлар ва бутун жамоат ваҳимага тушиб қолдилар.</verse>
				<verse number="12">Ҳаворийлар халқ орасида кўплаб мўъжизалар ва ажойиботлар кўрсатардилар. Ҳамма имонлилар Сулаймон айвонида йиғилишарди.</verse>
				<verse number="13">Халқ уларга ғоят ҳурмат кўрсатар, бегоналардан ҳеч ким уларга қўшилишга журъат қилолмасди.</verse>
				<verse number="14">Аммо РаббимизИсога имон келтириб, жамоатга қўшилган эркагу аёллар сони тобора кўпайиб бораверди.</verse>
				<verse number="15">Одамлар: “Бутрус йўлдан ўтаётганда, унинг сояси буларнинг устига тушсин”, деб хасталарни кўчаларга олиб чиқишарди. Уларни чорпояларга, тўшакларга ётқизиб қўйишарди.</verse>
				<verse number="16">Бир талай оломон ҳам Қуддус атрофидаги қишлоқлардан келди. Улар ҳам хаста, ёвуз руҳлардан азоб чекаётганларни олиб келган эдилар. Хасталарнинг ҳаммаси шифо топди.</verse>
				<verse number="17">Шунда саддуқий мазҳабидан бўлган олий руҳоний ва унинг барча шериклари ҳаворийларга қаҳрини сочдилар.</verse>
				<verse number="18">Улар ҳаворийларни ҳибсга олиб, давлат қамоқхонасига ташладилар.</verse>
				<verse number="19">Аммо тунда Эгамизнинг бир фариштаси қамоқхона эшигини очди, ҳаворийларни ташқарига олиб чиқиб, шундай деди:</verse>
				<verse number="20">— Боринглар, Маъбадда туриб, бу янги ҳаёт тўғрисидаги хабарни одамларга айтинглар.</verse>
				<verse number="21">Ҳаворийлар бу гапни эшитиб, азонда Маъбад ҳовлисига кирдилар ва одамларга таълим бера бошладилар. Олий руҳоний ва унинг ёнидагилар Олий кенгашни ва ҳамма Исроилоқсоқолларини чақиртирдилар. Ҳаворийларни олиб келиш учун қамоқхонага одам юбордилар.</verse>
				<verse number="22">Маъбад қоровуллари бориб, қамоқхонада ҳаворийларни топа олмадилар. Улар қайтиб келиб, хабар бердилар:</verse>
				<verse number="23">— Борсак, қамоқхона маҳкам қулфланган, соқчилар эшик олдида туришган экан. Аммо эшикларни очиб ичкарига кирганимизда, ичкарида ҳеч кимни топа олмадик.</verse>
				<verse number="24">Маъбад миршаббошиси ва бош руҳонийлар бу сўзларни эшитиб, ҳаворийларга нима бўлди экан, деб ҳайрон бўлдилар.</verse>
				<verse number="25">Шу пайт бир одам келиб, шундай хабар берди: — Сизлар қамоққа ташлаган одамлар Маъбад ҳовлисида турибдилар, одамларга таълим беряптилар.</verse>
				<verse number="26">Миршаббоши билан Маъбад қоровуллари бориб, ҳаворийларни ҳибсга олдилар, аммо зўрлик қилмадилар. “Одамлар бизни тошбўрон қилмасин”, деб қўрқдилар.</verse>
				<verse number="27">Улар ҳаворийларни олиб келиб, Олий кенгаш олдида турғизиб қўйдилар. Олий руҳоний уларни сўроққа тутди:</verse>
				<verse number="28">— Биз сизларга, бу Одамнинг номи билан таълим берманглар, деб қатъий тақиқламаганмидик?! Ахир, нима қилиб қўйдингизлар? Бутун Қуддус бўйлаб таълимотингизни ёйиб юбордингизлар–ку! Бу Одамнинг қонини бизнинг гарданимизга юклаяпсизлар!</verse>
				<verse number="29">Аммо Бутрус билан ҳаворийлар шундай жавоб бердилар: — Биз инсонга эмас, Худога итоат этишимиз лозим.</verse>
				<verse number="30">Сизлар Исони ёғочга михлаб ўлдирган эдингизлар, ота–боболаримизнинг Худоси эса Уни тирилтирди.</verse>
				<verse number="31">Исо Исроил халқини тавбага олиб келсин, уларнинг гуноҳлари кечирилсин, деб Худо Исони Сарвар ва Нажоткор қилиб тайинлади. Уни ўнг қўли билан юксалтирди.</verse>
				<verse number="32">Биз буларга гувоҳмиз, МуқаддасРуҳ ҳам гувоҳдир. Худо Муқаддас Руҳни Унга итоат этадиганларга инъом қилган.</verse>
				<verse number="33">Олий кенгаш бу гапларни эшитиб, ғазабга минди, ҳаворийларни ўлдирмоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="34">Олий кенгашда халқнинг ҳурматига сазовор бўлган бир Таврот тафсирчиси бор эди. Унинг исми Гамалиэл бўлиб, у фарзийлардан эди. Гамалиэл ўрнидан туриб, ҳаворийларни қисқа вақтга ташқарига олиб чиқишларини буюрди.</verse>
				<verse number="35">Шундан кейин у Олий кенгашга деди: — Исроиллик биродарлар, бу одамларни бирон нарса қилмоқчи бўлсангиз, эҳтиёт бўлинглар.</verse>
				<verse number="36">Эсингизда бўлса, бир қанча вақт олдин Февда деган одам буюкликка даъво қилганди. Ҳатто тўрт юзтача одам унга эргашди. Аммо Февда ўлдирилди, унинг издошлари тарқалиб, йўқ бўлиб кетди.</verse>
				<verse number="37">Шундан кейин аҳолини рўйхатга олиш пайтида пайдо бўлган Жалилалик Яҳудо бир қанча одамни ортидан эргаштирди. У ҳам ҳалок бўлди, унга эргашганларнинг ҳаммаси тарқалиб кетди.</verse>
				<verse number="38">Шу боис сизларга айтяпман: бу одамларга қарши бирон ҳаракат қила кўрманглар. Уларни ўз ҳолига қўйинглар! Уларнинг режалари ва қилаётган ишлари инсонники бўлса, бу ишлари барҳам топади.</verse>
				<verse number="39">Агар Худодан бўлса, сизлар уларни мағлуб қила олмайсизлар. Яна ўзларингиз Худога қарши жанг қилаётган бўлиб қолманглар.</verse>
				<verse number="40">Шундай қилиб, Олий кенгаш Гамалиэлнинг маслаҳатига рози бўлди. Улар ҳаворийларни чақириб, қамчи билан савалатдилар, “Ҳеч қачон Исонинг номи билан гапирмайсизлар”, деб буйруқ бериб, қўйиб юбордилар.</verse>
				<verse number="41">Ҳаворийлар Олий кенгаш ҳузуридан хурсанд бўлиб чиқдилар, чунки улар “Худо бизни Исонинг номи учун ҳақоратланишимизга лойиқ ҳисоблади”, дер эдилар.</verse>
				<verse number="42">Улар ҳар куни Маъбад ҳовлисида ва одамларнинг уйларида таълим берардилар. Исонинг Масиҳ экани тўғрисидаги Хушхабарни ваъз қилишда давом этавердилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шу вақт давомида шогирдларнинг сони ортиб бораверди. Аммо шу пайтда юнонзабон ва оромийзабон имонли яҳудийлар орасида зиддият пайдо бўлди. Юнонзабон яҳудийлар: “Кундалик озиқ–овқат тақсимланганда, бизнинг беваларимиз эътибордан четда қоляптилар”, деб эътироз билдирдилар.</verse>
				<verse number="2">Ўн икки ҳаворий жамики шогирдларни йиғиб, уларга шундай дедилар: — Биз Худонинг каломини ваъз қилишни бир четда қолдириб, озуқа тарқатиш билан овора бўлишимиз тўғри эмас.</verse>
				<verse number="3">Биродарлар, орангиздан етти кишини танланглар. Улар обрў–эътиборга эга, Муқаддас Руҳга ва доноликка тўлиб–тошган бўлсин. Уларни бу хизматга тайин этайлик.</verse>
				<verse number="4">Биз эса ўзимизни ибодатга ва Худонинг каломи хизматига бағишлайлик.</verse>
				<verse number="5">Уларнинг гапи бутун жамоага маъқул бўлди. Жамоа имонга ва Муқаддас Руҳга тўла Стефанни, шунингдек Филип, Прохор, Никанор, Тимон, Пармен ва яҳудий динига кирган Антиохиялик Николайни танладилар.</verse>
				<verse number="6">Улар бу одамларни ҳаворийларнинг олдига турғизиб қўйдилар. Ҳаворийлар уларга қўлларини қўйиб, ибодат қилдилар.</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, Худонинг сўзи ёйилиб бораверди. Шогирдлар сони Қуддусда кўпайди. Руҳонийларнинг кўпчилиги имонга келдилар.</verse>
				<verse number="8">Стефан Худонинг марҳаматига ва илоҳий қудратга тўлган эди. У халқ орасида ажойиб мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди.</verse>
				<verse number="9">Аммо Озодлар деган синагога аъзоларининг баъзилари — Киринеяликлар, Александрияликлар, шунингдек Киликия ва Асияликлар Стефан билан баҳслаша бошладилар.</verse>
				<verse number="10">Муқаддас Руҳ Стефанга кўп донолик берди, шунинг учун улар Стефаннинг гапларини инкор қила олмадилар.</verse>
				<verse number="11">Шундан кейин синагога аъзолари баъзи одамларни гижгижлаб: “Стефан Мусога ва Худога қарши куфр сўзлар айтганини эшитдик”, — деб айтишга кўндирдилар.</verse>
				<verse number="12">Шу йўл билан улар халқни, оқсоқолларни, Таврот тафсирчиларини қайрадилар. Улар Стефанни ушлаб, Олий кенгашга олиб келдилар.</verse>
				<verse number="13">Шунда улар сохта гувоҳларни ёлладилар. Сохта гувоҳлар шундай дедилар: “Бу одам мана шу муқаддас Маъбадга ва қонунга қарши гаплар айтишдан тўхтамаяпти.</verse>
				<verse number="14">Унинг айтишича, Носиралик Исо Маъбадни қулатар эмиш, Мусо бизларга берган урф–одатларни ўзгартирар эмиш.”</verse>
				<verse number="15">Олий кенгашда ўтирганлар Стефанга тикилиб қарадилар, унинг юзи худди фариштанинг юзига ўхшаш эканини кўрдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Олий руҳоний Стефандан: “Шу гаплар ростми?” деб сўради.</verse>
				<verse number="2">Стефан шундай жавоб берди: “Биродарлар, оталар! Менинг гапларимга қулоқ солинглар. Бобомиз Иброҳим ҳали Хоронда яшамасдан олдин — Месопотамияда бўлган пайтда улуғвор Худо унга зоҳир бўлиб,</verse>
				<verse number="3">шундай деди: ‘Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.’</verse>
				<verse number="4">Шундан кейин Иброҳим Халдейлар юртини тарк этиб, Хоронга бориб ўрнашди. Иброҳимнинг отаси вафот этгач, Худо уни Хорондан ҳозир сизлар яшаб турган юртга кўчирди.</verse>
				<verse number="5">Худо Иброҳимга у ердан мулк бермади, ҳатто бир қарич ер ҳам бермади. Лекин Иброҳимга ва унинг наслига ўша юртни мулк қилиб беришни ваъда қилди. Ваҳоланки, ўша пайда Иброҳимнинг фарзанди йўқ эди.</verse>
				<verse number="6">Худо унга шундай деди: “Сенинг наслинг бегона бир юртда мусофир бўлиб яшайди. Тўрт юз йил қул бўлиб, жабр–зулм тортади.</verse>
				<verse number="7">Аммо уларни қул қилиб оладиган халқни Мен жазолайман. Шундан кейин улар ўша юртдан чиқадилар ва бу ерда Менга сажда қиладилар.”</verse>
				<verse number="8">Кейин Худо унга суннат аҳдини берди. Шундай қилиб, Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқни саккиз кунлигида Иброҳим суннат қилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди, у ҳам суннат қилинди. Ёқубдан ўн икки қабила асосчилари туғилди, улар ҳам суннат қилинди.</verse>
				<verse number="9">Ёқубнинг ўғиллари ўзларининг укалари Юсуфга ҳасад қилиб, уни Мисрга сотиб юбордилар. Аммо Худо Юсуф билан бирга бўлиб,</verse>
				<verse number="10">уни ҳамма кулфатлардан сақлаб қолди. Худо Юсуфни шунчалик доно қилдики, у Миср фиръавнининг илтифотига сазовор бўлди. Фиръавн Юсуфни бутун Миср ва ўзининг хонадони устидан ҳоким қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="11">Ўша даврда бутун Миср ва Канъон бўйлаб очарчилик тарқалди, кўп азоб–уқубатлар келиб чиқди. Ота–боболаримиз егулик топа олмай қолдилар.</verse>
				<verse number="12">Ёқуб, Мисрда дон бор экан, деб эшитиб қолди. У ўғилларини, яъни бизнинг боболаримизни Мисрга биринчи бор сафарга жўнатди.</verse>
				<verse number="13">Улар Мисрга иккинчи марта борганларида, Юсуф акаларига ўзини танитди. Шундай қилиб, Юсуфнинг уруғ–аймоғи фиръавнга маълум бўлди.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин Юсуф отаси Ёқубни, ҳамма қариндош–уруғларини ёнига чақирди. Улар ҳаммаси бўлиб етмиш беш киши эдилар.</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, Ёқуб Мисрга кетди. Ёқуб ҳам, унинг ўғиллари, яъни ота–боболаримиз ҳам Мисрда вафот этдилар.</verse>
				<verse number="16">Уларнинг суякларини Шакам шаҳрига олиб келиб, Иброҳимнинг мақбарасига қўйдилар. Бу мақбарани Иброҳим шакамлик Хамўрнинг ўғилларидан бир қанча кумушга сотиб олган эди.</verse>
				<verse number="17">Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси амалга ошадиган пайт яқинлашгани сари, Мисрдаги халқимиз ғоят кўпайиб борар эди.</verse>
				<verse number="18">Мисрни бошқа ҳукмдор бошқара бошлади. У Юсуф тўғрисида ҳеч нарса билмасди.</verse>
				<verse number="19">Улар ота–боболаримизга найранг ишлатдилар. Ота–боболаримиз чақалоқларидан воз кечишларига тўғри келди, чақалоқлари ўлдирилди.</verse>
				<verse number="20">Шу пайтда Мусо туғилган эди. У жуда ажойиб бола эди. Ота–онасининг уйида Мусони уч ой парваришлаганларидан кейин</verse>
				<verse number="21">охири, воз кечишга мажбур бўлдилар. Фиръавннинг қизи Мусони сақлаб олиб, ўз ўғлидай тарбия қилди.</verse>
				<verse number="22">Мусога Мисрликларнинг илму маърифати ўргатилди, у сўзда ҳам, ишда ҳам буюк одам бўлди.</verse>
				<verse number="23">Мусо қирқ ёшга кирганда, унинг юрагида қардошлари бўлган Исроил халқини кўриш орзуси туғилди.</verse>
				<verse number="24">Мисрликлардан бири Исроил халқидан биттасига шафқатсизлик қилаётганини кўрганда, Мусо қардошини ҳимоя қилди. Мисрликни ўлдириб, қардошининг ўчини олди.</verse>
				<verse number="25">Мусо: “Худо мен орқали халқимни озод қилмоқчи, буни халқим тушунса керак”, деб ўйлади. Аммо улар тушунмадилар.</verse>
				<verse number="26">Кейинги куни Мусо Исроил халқидан иккитаси жанжаллашаётганини кўриб, уларни яраштирмоқчи бўлди: “Қулоқ солинглар, эй одамлар, ахир, сизлар биродарсизлар! Нега бир–бирингизни хафа қиляпсизлар?”</verse>
				<verse number="27">Аммо қардошини хафа қилаётган одам Мусони туртиб деди: “Ким сени бизнинг устимиздан ҳукмдор ёки ҳакам қилиб қўйди?</verse>
				<verse number="28">Кеча Мисрликни ўлдирганингдай мени ҳам ўлдирмоқчимисан?”</verse>
				<verse number="29">Мусо бу гапни эшитгач, Мисрдан қочиб кетди ва Мидиён юртида мусофир бўлиб яшай бошлади. Бу юртда Мусо икки ўғил кўрди.</verse>
				<verse number="30">Орадан қирқ йил ўтгач, Синай тоғи ёнидаги саҳрода ёнаётган бута алангаси ичида Мусога бир фаришта зоҳир бўлди.</verse>
				<verse number="31">Мусо буни кўриб, ҳайрон бўлди. Яхшироқ кўриш учун бутага яқин борди. Шу пайт у Эгамизнинг овозини эшитди:</verse>
				<verse number="32">“Мен ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман.” Мусо қўрққанидан титрай бошлади.</verse>
				<verse number="33">Шунда Эгамиз Мусога деди: “Оёғингдаги чориғингни еч, чунки сен турган жой муқаддас ердир.</verse>
				<verse number="34">Мисрда халқимнинг қаттиқ азоб чекаётганини кўрдим, уларнинг оҳ–воҳларини эшитдим. Мен уларни озод қилиш учун келдим. Энди кел, Мен сени Мисрга юбораман.”</verse>
				<verse number="35">Мана шу Мусони халқ рад қилиб, унга: “Ким сени бизнинг устимиздан ҳукмдор ёки ҳакам қилиб қўйди?” деб айтганди. Худонинг Ўзи эса Мусони ҳукмдор ва халоскор қилиб юборди. У буни бута ичида зоҳир бўлган фаришта орқали амалга оширди.</verse>
				<verse number="36">Мусо Исроил халқини Мисрдан олиб чиқди. Мисрда, Қизил денгизда ва саҳрода қирқ йил давомида мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди.</verse>
				<verse number="37">Исроил халқига: “Худо сизлар учун ўзингизнинг халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради”, деб айтган ҳам ўша Мусо эди.</verse>
				<verse number="38">Саҳрода Исроил халқи билан бирга яшаган Мусодир, Синай тоғида оталаримиз билан бирга турган, фаришта билан гаплашган ҳам удир. У бизга бериш учун барҳаёт башоратларни қабул қилди.</verse>
				<verse number="39">Аммо ота–боболаримиз Мусога итоат этишни истамадилар. Аксинча, улар Мусони менсимай, кўнгилларида Мисрга қайтишга мойил бўлдилар.</verse>
				<verse number="40">Улар Хорунга шундай дедилар: “Биз учун худолар ясаб бер, токи улар бизни йўлда бошлаб борсин. Бизни Мисрдан олиб чиққан Мусога нима бўлганини билмаймиз.”</verse>
				<verse number="41">Ўша пайтда улар бузоқ ясадилар, ўша бутга қурбонлик қилдилар. Шундай қилиб, қўлларининг ижоди олдида кўнгилхушлик қилдилар.</verse>
				<verse number="42">Шу сабабдан Худо улардан юз ўгирди, самовий жисмларга сажда қилишсин, деб уларни тарк этди. Зотан, пайғамбарлар китобида шундай ёзилган: “Эй Исроил халқи! Саҳрода қирқ йил юрганингизда, Менга жонлиқлар сўйиб, қурбонликлар атадингизми?!</verse>
				<verse number="43">Йўқ, худо Малахнинг чодирини, Худойингиз Рифоннинг юлдузини кўтариб юрдингиз, Сажда қилиш учун ўша тасвирларни ўзингиз ясадингиз. Шунинг учун сизларни Бобилдан нарига юбораман.”</verse>
				<verse number="44">Саҳрода ота–боболаримизнинг Аҳд чодири бор эди. Бу чодир Худо Мусога буюргандай, У кўрсатган намуна бўйича ясалган эди.</verse>
				<verse number="45">Кейинроқ ўша чодир оталаримизга берилди. Оталаримиз Ёшуа билан кетганларида чодирни ўзлари билан олиб кетдилар. Ўшанда оталаримиз Худо қувиб юборган халқларнинг ерини тортиб олган эдилар. Чодир шоҳ Довуд замонигача ўша юртда оталаримиз билан қолди.</verse>
				<verse number="46">Худонинг марҳаматига сазовор бўлган Довуд: ‘Ёқубнинг Худосига маскан қуриб берай’, деб Ундан изн сўради.</verse>
				<verse number="47">Аммо Худога уйни Сулаймон қуриб берди.</verse>
				<verse number="48">Ваҳоланки, Қодир Худо инсон қўллари билан ясалган уйларда истиқомат қилмайди. Худо пайғамбар орқали айтгандай:</verse>
				<verse number="49">“Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! — демоқда Эгамиз. — Қайси жой Менга маскан бўла олади?!</verse>
				<verse number="50">Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратмаганманми?!”</verse>
				<verse number="51">Сизлар ўжар халқсиз! Эй юраклари, қулоқлари суннат қилинмаганлар! Сизлар ҳам, ота–боболарингизга ўхшаб, ҳар доим Муқаддас Руҳга қарши турасизлар.</verse>
				<verse number="52">Ота–боболарингиз пайғамбарларнинг ҳаммасини қувғин қилганлар! Солиҳ Зотнинг келишини башорат қилганларни улар ўлдирганлар! Энди эса сизлар Солиҳ Зотни сотиб, қатл қилдингизлар.</verse>
				<verse number="53">Худонинг қонунини олган сизларсиз. Аммо ўша қонун сизларга фаришталар орқали берилганига қарамай, сизлар унга риоя қилмадингизлар.”</verse>
				<verse number="54">Олий кенгаш аъзолари Стефаннинг сўзларини эшитиб, ғазабга миндилар, ғазабдан тишларини ғижирлатдилар.</verse>
				<verse number="55">Аммо Муқаддас Руҳга тўлган Стефан осмонга тикилиб, Худонинг улуғворлигини кўрди. Исо Худонинг ўнг томонида турар эди.</verse>
				<verse number="56">“Қаранглар! — деди Стефан. — Мен осмон очилганини кўряпман. Инсон Ўғли Худонинг Ўнг томонида турибди!”</verse>
				<verse number="57">Улар эса қўллари билан қулоқларини беркитиб олдилар, сўнг бирданига ҳаммалари овозлари борича бақириб, Стефанга ташландилар.</verse>
				<verse number="58">Улар Стефанни шаҳар ташқарисига олиб чиқдилар ва тошбўрон қилдилар. Унга қарши гувоҳлик берганлар эса чопонларини Шоул деган йигитнинг оёқлари остига қўйдилар.</verse>
				<verse number="59">Улар Стефанни тошбўрон қилаётганларида, Стефан: “Эй Раббим Исо, руҳимни ол!” — деб ибодат қилди.</verse>
				<verse number="60">Сўнгра у тиз чўкиб, овози борича бақирди: “Эй Раббим Исо! Бу гуноҳни уларга юклама!” У шундай деб, жон берди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Стефаннинг ўлимини Шоул маъқуллаган эди. Ўша кундан Қуддусдагиимонлилар жамоати шафқатсиз қувғинлардан азоб чека бошлади. Ҳаворийлардан бошқа ҳамма имонлилар Яҳудия ва Самария вилоятлари бўйлаб тарқалиб кетдилар.</verse>
				<verse number="2">Тақводор одамлар Стефанни дафн қилиб, унга қаттиқ аза тутдилар.</verse>
				<verse number="3">Шоул эса жамоатни йўқ қилиш пайига тушган эди. У уйма–уй юриб, эркагу аёл имонлиларни судраб олиб чиқар, уларни қамоқхонага ташлар эди.</verse>
				<verse number="4">Имонлилар тарқалиб кетиб, Исо ҳақидаги хабарни ҳар жойларда ваъз қилиб юрардилар.</verse>
				<verse number="5">Филип Самариянинг бош шаҳрига бориб, у ердаги аҳолига Масиҳ тўғрисида ваъз қилди.</verse>
				<verse number="6">Филипни тинглаб турган ва қилган мўъжизаларини кўрган оломон унинг гапларига диққат билан қулоқ солди.</verse>
				<verse number="7">Ёвуз руҳлар кўп одамларнинг ичидан чинқириб чиқиб кетарди, кўплаб шол ва чўлоқ одамлар шифо топар эдилар.</verse>
				<verse number="8">Шундай қилиб, ўша шаҳарда катта шодлик ҳукм сурарди.</verse>
				<verse number="9">Шу ерда Шимўн деган бир одам яшарди. У анчадан бери сеҳр–жодулар қилиб, Самария аҳолисини ҳайратда қолдириб келарди. Шу тариқа у ўзини буюк одам қилиб кўрсатарди.</verse>
				<verse number="10">Шаҳардаги ҳар бир одам — каттаю кичик унинг гапларига диққат билан қулоқ солар, “Бу одам Худонинг қудратидир, у Буюк Қудрат деб ном олган”, деб айтарди.</verse>
				<verse number="11">Шимўн узоқ вақт одамларни сеҳр–жодулари билан ажаблантириб келгани учун ҳам, унга одамлар диққат билан қулоқ солишарди.</verse>
				<verse number="12">Аммо Филип Худо Шоҳлиги ва Исо Масиҳ тўғрисидаги Хушхабарни ваъз қилгандан кейин, одамлар Филипга ишондилар. Эркагу аёл сувга чўмдирилди.</verse>
				<verse number="13">Ҳатто Шимўн ҳам имонга келди. У сувга чўмдирилгандан кейин, юз бераётган аломатлару буюк мўъжизаларни кўриб, ҳайратда қолди ва Филипдан ажралмайдиган бўлди.</verse>
				<verse number="14">Қуддусдаги ҳаворийлар, Самария аҳолиси Худонинг каломини қабул қилибди, деб эшитганлари учун, Бутрус билан Юҳаннони уларнинг олдига юбордилар.</verse>
				<verse number="15">Бутрус билан Юҳанно бориб, Муқаддас Руҳни қабул қилиб олинглар, деб Самарияликлар учун ибодат қилдилар.</verse>
				<verse number="16">Чунки ҳали МуқаддасРуҳ уларнинг биронтасини ҳам қамраб олмаган эди. Улар фақат Раббимиз Исо номи билан сувга чўмдирилган эдилар, холос.</verse>
				<verse number="17">Шундан кейин Бутрус билан Юҳанно уларнинг устига қўлларини қўйдилар. Шу тариқа Самарияликлар Муқаддас Руҳни қабул қилдилар.</verse>
				<verse number="18">Шимўн кўрдики, одамларнинг бошларига ҳаворийлар қўлларини қўйганларида, Муқаддас Руҳ уларга бериларди. Шимўн Бутрус билан Юҳаннога пул таклиф қилиб, деди:</verse>
				<verse number="19">— Шу қудратдан менга ҳам беринглар, токи биронтасининг бошига қўлларимни қўйганимда, ўша одам Муқаддас Руҳни қабул қилсин.</verse>
				<verse number="20">Аммо Бутрус Шимўнга шундай жавоб берди: — Пулинг ўзинг билан бирга дўзахга равона бўлсин, чунки сен, Худонинг инъомини пулга сотиб олсам бўлади, деб ўйлайсан.</verse>
				<verse number="21">Бу ишда сенинг на улушинг, на ҳақинг бор! Сенинг юрагинг Худо назарида тўғри эмас.</verse>
				<verse number="22">Энди тавба қилиб, бу фосиқ ниятингдан қайт, “Мени кечиргин”, деб Эгамизга ибодат қил, балки юрагингдаги ниятингни У кечирар.</verse>
				<verse number="23">Кўриб турибман: юрагинг аччиқ зардага тўла, ўзинг фосиқлик занжирига боғлангансан.</verse>
				<verse number="24">Шимўн шундай жавоб берди: — Мен учун Эгамизга ибодат қилинглар, тағин айтганларингиздан бири бошимга тушмасин.</verse>
				<verse number="25">Бутрус билан Юҳанно у ерда гувоҳлик бериб, Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилдилар. Шундан кейин Самариянинг кўп қишлоқларида Хушхабарни эълон қилиб, Қуддусга қайтиб келдилар.</verse>
				<verse number="26">Шу орада Эгамизнинг бир фариштаси Филипга деди: “Қани, бўл, жанубга бор, Қуддусдан Ғазога олиб борадиган саҳро йўлидан кет.”</verse>
				<verse number="27">Филип йўлга чиқди, кетаётиб Ҳабашистонлик бир амалдорни учратиб қолди. У Ҳабашистон маликаси Кандакининг бош хазинабони лавозимидаги катта амалдор эди. У Қуддусга сажда қилгани келиб,</verse>
				<verse number="28">энди уйига қайтаётган эди. Амалдор аравада ўтирганича, Ишаё пайғамбар китобини ўқиб кетаётган эди.</verse>
				<verse number="29">Муқаддас Руҳ Филипга: “Аравага яқинроқ бор, унинг ёнида юр”, деди.</verse>
				<verse number="30">Филип югуриб, аравага етиб олди, амалдорнинг Ишаё пайғамбар китобини ўқиётганини эшитди. Филип: — Ўқиётганингизни тушуняпсизми? — деб сўради.</verse>
				<verse number="31">— Биронтаси ёрдам бермаса, тушунармидим?! — деб жавоб берди амалдор. У Филипга: “Чиқ, ёнимга ўтир”, деб таклиф қилди.</verse>
				<verse number="32">Амалдор ўқиётган Муқаддас Битиклар парчаси қуйидагилар эди: Сўйишга олиб борилган қўйдай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўзидай У миқ этиб оғзини очмади.</verse>
				<verse number="33">У хўрланди. Адолатдан маҳрум қилинди. Унинг насли ҳақида ким ўйлайди? Ер юзида унинг ҳаётига чек қўйилди.</verse>
				<verse number="34">Амалдор Филипдан сўради: — Айт–чи, пайғамбар бу гапларни ким тўғрисида айтди — ўзи тўғрисидами ёки бошқа биронтаси тўғрисидами?</verse>
				<verse number="35">Шундан кейин Филип тушунтира бошлади, Муқаддас Битикларнинг шу қисмидан бошлаб Исо ҳақидаги Хушхабарни амалдорга сўзлаб берди.</verse>
				<verse number="36">Улар йўлда кетаётганларида, сув бор жойга келиб қолдилар. Шунда амалдор деди: — Мана бу ерда сув бор экан. Сувга чўмдирилишимга нима халақит беради?!</verse>
				<verse number="37">***</verse>
				<verse number="38">Амалдор аравани тўхтатишга буюрди. Улар иккаласи — Филип билан амалдор сувга тушдилар, Филип уни сувга чўмдирди.</verse>
				<verse number="39">Улар сувдан чиққанларидан кейин, Эгамизнинг Руҳи тўсатдан Филипни олиб кетди. Амалдор уни қайтиб кўрмади, аммо хурсанд бўлганича, йўлида давом этди.</verse>
				<verse number="40">Филип эса Ашдодда пайдо бўлиб қолди. У Қайсарияга келгунча, бутун ўлка бўйлаб ўтар экан, ҳамма шаҳарларда Хушхабарни эълон қилиб бораверди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Шу орада Шоул Раббимиз Исонинг шогирдларига қарши қаттиқ ўлим хавфини солиб юрарди. У олий руҳонийнинг ҳузурига бориб,</verse>
				<verse number="2">Дамашқдаги синагогаларга хат ёзиб беришини сўради. У ерда эркак бўладими ёки аёлми — Исонинг йўлидан юрувчиларни топиб олса, уларни боғлаб Қуддусга олиб келишга ижозат сўраган эди.</verse>
				<verse number="3">Шоул Дамашққа яқинлашиб қолганда, бирдан осмондан бир нур унинг ён–атрофини ёритиб юборди.</verse>
				<verse number="4">Шоул ерга йиқилиб, шундай бир овозни эшитди: — Шоул, Шоул! Нега мени қувғин қиляпсан?</verse>
				<verse number="5">— Ё Ҳазратим! Сен кимсан? — деб сўради Шоул. — Сен қувғин қилаётган Исоман, — деган жавоб келди.</verse>
				<verse number="6">— Энди ўрнингдан тур, шаҳарга кир. Нима қилишинг кераклиги сенга ўша ерда айтилади.</verse>
				<verse number="7">Шоулга ҳамроҳ бўлганларнинг тилларига бир сўз келмай, тўхтаб қолган эдилар. Улар овозни эшитардилар–у, аммо ҳеч кимни кўрмасдилар.</verse>
				<verse number="8">Шоул ердан турди, кўзларини очди, аммо ҳеч нарсани кўра олмади. Улар Шоулни қўлидан ушлаб, Дамашқ шаҳрига олиб бордилар.</verse>
				<verse number="9">Уч кунгача Шоулнинг кўзи кўрмади, шу кунлар давомида у на еди, на ичди.</verse>
				<verse number="10">Дамашқда Исонинг Ҳанания деган шогирди бор эди. Раббимиз Исo ваҳийда унга зоҳир бўлиб: “Ҳанания!” деб чақирди. “Лаббай, Раббим!” деб жавоб берди у.</verse>
				<verse number="11">Раббимиз Исо Ҳананияга деди: — Ўрнингдан тур, Тўғри деб аталувчи кўчага бор. Яҳудонинг уйидан Тарслик Шоул деган одамни сўра. Ҳозир у ибодат қиляпти.</verse>
				<verse number="12">Унга ваҳий келган. Ваҳийда у Ҳанания деган одамнинг келишини кўрган. Унинг кўзлари очилиши учун сен унга қўлларингни қўясан.</verse>
				<verse number="13">Ҳанания эса шундай жавоб берди: — Ё Раббим, мен у одам ҳақида кўпчиликдан эшитган эдим. У Қуддусдаги Сенинг азизларингга кўп ёмонлик қилган экан.</verse>
				<verse number="14">Бу ерда ҳам у Сенинг номингни тилига оладиганларни қамаш учун бош руҳонийлардан ваколат олибди.</verse>
				<verse number="15">Раббимиз Исо эса унга шундай деди: — Боравер, у Менинг танланган қуролимдир. У ғайрияҳудийлар орасида, шоҳлар ва Исроил халқи орасида номимни машҳур қилади.</verse>
				<verse number="16">У Менинг номим ҳақи қанчалар азоб чекиши кераклигини унинг ўзига кўрсатаман.</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, Ҳанания бориб, ўша уйга кирди. У Шоулга қўлини қўйиб, шундай деди: — Биродарим Шоул! Йўлингда сенга зоҳир бўлган Раббимиз Исо мени бу ерга юборди, токи сенинг кўзларинг очилсин, Муқаддас Руҳга тўлгин.</verse>
				<verse number="18">Шу заҳоти балиқ тангачаларига ўхшаш нарса Шоулнинг кўзларидан тушди. У яна кўра бошлади. У ўрнидан туриб, сувга чўмдирилди.</verse>
				<verse number="19">Овқат еб, қувватга кирди. Шоул бир неча кун Дамашқдаги имонлилар билан бирга бўлди.</verse>
				<verse number="20">У тўғри синагогага бориб: “Исо Худонинг Ўғлидир”, деб ваъз қила бошлади.</verse>
				<verse number="21">Унинг ваъзини эшитганларнинг ҳаммаси ҳайрон бўлиб, шундай дейишарди: “Бу — Қуддусда Исонинг номини тилга олганларга қирғин келтирган одам эмасми? Унинг бу ерга келишдан мақсади — одамларни бош руҳонийлар олдига боғлаб олиб бориш эмасмикан?”</verse>
				<verse number="22">Аммо Шоулнинг ваъзи тобора кучли бўлиб бораверди. У Исонинг Масиҳ эканини исбот этиб, Дамашқда яшайдиган яҳудийларни эсанкиратиб қўйди.</verse>
				<verse number="23">Бир қанча вақт ўтгандан кейин, яҳудийлар Шоулни ўлдириш учун режа туздилар.</verse>
				<verse number="24">Шоул эса уларнинг режасидан хабар топди. Уни ўлдириш учун шаҳар дарвозаларини кечаю кундуз қўриқлардилар.</verse>
				<verse number="25">Аммо Шоулнинг шогирдлари уни кечаси саватга солиб, деворнинг очиқ жойидан тушириб юбордилар.</verse>
				<verse number="26">Шоул Қуддусга боргандан кейин, Исонинг у ердаги шогирдларига қўшилишга ҳаракат қилди. Аммо шогирдларнинг ҳаммаси ундан қўрқишарди. Шоул ҳам Исонинг шогирди бўлганига улар ишонмадилар.</verse>
				<verse number="27">Шунда Барнабо Шоулни ҳаворийларнинг олдига олиб борди. Шоул йўлда қандай қилиб Раббимиз Исони кўрганини, Шоулга У қандай гапирганини, Шоул Дамашқда қўрқмасдан Исо номи билан қандай ваъз қилганини ҳаворийларга ҳикоя қилиб берди.</verse>
				<verse number="28">Шундай қилиб, Шоул улар билан қолди ва бутун Қуддус бўйлаб қўрқмасдан Раббимиз номи билан ваъз қилиб юрди.</verse>
				<verse number="29">Шоул юнонзабон яҳудийлар билан ҳам суҳбатлашиб, улар билан мунозара қилди. Аммо улар Шоулни ўлдирмоқчи бўлдилар.</verse>
				<verse number="30">Имонлилар бу тўғрида хабар топиб, Шоулни Қайсариягача олиб келдилар, кейин уни Тарсга жўнатдилар.</verse>
				<verse number="31">Бутун Яҳудия, Жалила ва Самариядаги имонлилар жамоати тинчликка эришиб, кучайиб бораверди. Жамоат Эгамиздан қўрқиб ва Муқаддас Руҳдан мадад олиб, кўпайиб бораверди.</verse>
				<verse number="32">Бутрус ҳамма ёқни айланиб, имонлиларни кўргани борарди. Бир сафар у Лида шаҳрида яшайдиган Худонинг азизлари ҳузурига ташриф буюрди.</verse>
				<verse number="33">У ерда Бутрус Еней деган одам билан учрашиб қолди. Еней шол бўлиб, саккиз йилдан бери тўшакдан тура олмас эди.</verse>
				<verse number="34">Бутрус унга: — Еней, Исо Масиҳ сенга шифо беряпти: ўрнингдан тур, тўшагингни йиғиб қўй! — деди. Еней шу заҳоти ўрнидан туриб кетди.</verse>
				<verse number="35">Бутун Лида ва Шарон аҳолиси Енейни кўриб, Раббимиз Исога юз бурди.</verse>
				<verse number="36">Яффа шаҳрида Исонинг бир шогирди бор эди. У аёлнинг исми Тавита бўлиб, юнончада “оҳу” деганидир. У хайрли ишларга ва садақа қилишга ўзини бағишлаган эди.</verse>
				<verse number="37">Ўша пайтда у касал бўлиб, вафот этди. Унинг жасадини ювиб, болохонага қўйдилар.</verse>
				<verse number="38">Лида шаҳри Яффа шаҳрига яқин эди. Шогирдлар Бутрус у ерда эканини эшитдилар ва унинг олдига икки кишини юбориб: “Илтимос, ҳаялламай биз томонга кел”, деб хабар юбордилар.</verse>
				<verse number="39">Бутрус ўрнидан турди–ю улар билан кетди. Бутрус етиб келгач, уни болохонага олиб чиқдилар. Ҳамма бевалар Бутруснинг ёнида йиғлаб турганларича, камзуллар ва бошқа кийимларни кўрсатиб: “Тавита тириклигида буларни тиккан эди”, дердилар.</verse>
				<verse number="40">Бутрус уларни ташқарига чиқариб юборди. Шундан кейин у тиз чўкиб, ибодат қилди–да, жасадга ўгирилиб: “Тавита, тур ўрнингдан!” деди. Шунда Тавита кўзларини очди, Бутрусни кўриб, қаддини ростлаб ўтирди.</verse>
				<verse number="41">Бутрус қўлини Тавитага узатиб, ўрнидан туришига ёрдамлашди. Кейин Худонинг азизларини ва беваларни чақириб, тирилган аёлни кўрсатди.</verse>
				<verse number="42">Бу воқеа бутун Яффага маълум бўлди ва кўпчилик Раббимиз Исога имон келтирди.</verse>
				<verse number="43">Бутрус анча вақт Яффа шаҳрида Шимўн деган бир кўнчининг уйида турди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Қайсарияда Корнилий деган бир одам бор эди. У Рим армиясидаги “Италия” номли полкда юзбоши эди.</verse>
				<verse number="2">Корнилий тақводор одам бўлиб, унинг ўзи ҳам, оиласи ҳам Худодан қўрқарди. У камбағал яҳудийларга кўп садақа берар, доимо Худога ибодат қиларди.</verse>
				<verse number="3">Бир куни соат учларда унга ваҳий келди. Худонинг фариштаси кириб келаётганини у аниқ кўрди. Фаришта: “Корнилий!” деб чақирди.</verse>
				<verse number="4">Корнилий қўрқув ичида унга тикилиб қараб: — Лаббай, Ҳазрат! — деди. Фаришта унга шундай деди: — Сенинг ибодатларинг ва садақаларинг Худога маъқул бўлди.</verse>
				<verse number="5">Энди Яффага одам юбориб, Шимўн деган одамни чақиртириб кел. Унинг иккинчи исми Бутрус.</verse>
				<verse number="6">Бутрус бир кўнчининг уйида меҳмон бўлиб турибди. У кўнчининг исми ҳам Шимўн. Кўнчи Шимўннинг уйи денгиз бўйида.</verse>
				<verse number="7">Корнилийга гапирган фаришта кетди. Корнилий хизматкорларидан иккитасини ва унга хизмат қиладиган тақводор, ишончли бир аскарини чақирди.</verse>
				<verse number="8">Рўй берган ҳодисани уларга айтиб бериб, уларни Яффага жўнатди.</verse>
				<verse number="9">Кейинги кун туш пайтида улар йўлда давом этиб, шаҳарга яқинлашганларида, Бутрус ибодат қилгани томга чиққан эди.</verse>
				<verse number="10">У очқаб, бирон нарса тановул қилгиси келди. Овқат тайёрланаётганда, Бутрусга ваҳий келди.</verse>
				<verse number="11">У осмон очилганини, катта дастурхонга ўхшаш бир нарса тўрт бурчагидан осилган ҳолда ерга тушиб келаётганини кўрди.</verse>
				<verse number="12">Унинг ичида турли ҳайвонлар, судралиб юрувчилар ва қушлар бор эди.</verse>
				<verse number="13">Шу пайт у: “Ўрнингдан тур, Бутрус, сўйиб егин”, деган овозни эшитди.</verse>
				<verse number="14">Аммо Бутрус деди: — Асло ундай қилмайман, Эгам! Мен ҳеч қачон харом ёки нопок нарсаларни емаганман!</verse>
				<verse number="15">Ўша овоз яна Бутрусга: “Худо ҳалол деб айтган нарсаларни сен харом демагин”, дея гапирди.</verse>
				<verse number="16">Бу суҳбат уч марта такрорланди. Шунда дастурхон бирдан осмонга олинди.</verse>
				<verse number="17">Бутрус, бу ваҳийнинг маъноси нима экан, деб эсанкираб турганда, Корнилий юборган одамлар келиб қолдилар. Улар кўнчи Шимўннинг уйи қаердалигини билиб олиб, дарвоза олдида турган эдилар.</verse>
				<verse number="18">Улар чақириб: — Шимўн деган меҳмон шу ердами? — деб сўрадилар. — Унинг иккинчи исми Бутрус.</verse>
				<verse number="19">Бутрус ҳали ҳам ваҳий ҳақида ўйлаб ўтирган эди. Шунда Муқаддас Руҳ унга шундай деди: — Қара, учта одам сени излаб келди.</verse>
				<verse number="20">Энди ўрнингдан тур, пастга туш, ҳеч иккиланмай улар билан бирга бор. Уларни Мен жўнатганман.</verse>
				<verse number="21">Шундай қилиб, Бутрус пастга тушиб, уларга деди: — Сизлар излаётган одам менман. Нима сабабдан келдингизлар?</verse>
				<verse number="22">— Бизни юзбоши Корнилий жўнатди, — деб жавоб берди улар. — У солиҳ, Худодан қўрқадиган одам, бутун яҳудий халқи орасида катта обрўга эга. Худонинг фариштаси унга: “Бутрусни уйингга таклиф қил, унинг айтганларини эшитгин”, деб айтибди.</verse>
				<verse number="23">Шундан кейин Бутрус уларни ичкарига таклиф қилиб, меҳмон қилди. Кейинги куни Бутрус улар билан бирга йўлга отланди. Яффалик баъзи имонлилар Бутрус билан бирга кетдилар.</verse>
				<verse number="24">Эртаси куни улар Қайсарияга кириб келдилар. Корнилий уларни кутаётган эди. У қариндошлари ва яқин дўстларини таклиф қилган эди.</verse>
				<verse number="25">Бутрус уйга кириб, Корнилийга рўпара келди. Шунда Корнилий Бутруснинг оёқларига бош уриб, унга таъзим қилди.</verse>
				<verse number="26">Аммо Бутрус унга: — Ўрнингдан тур, мен ҳам бир бандаман, — деб уни турғизиб қўйди.</verse>
				<verse number="27">Бутрус у билан гаплашаркан, ичкарига кирди ва у ерда бир талай одам тўпланганини кўрди.</verse>
				<verse number="28">Бутрус уларга шундай деди: — Ўзларингиз биласизларки, яҳудий одам бошқа халқдан бўлган одам билан алоқа боғлаши, уникига бориши қонунимизга хилофдир. Аммо Худо энди менга ҳеч бир кимсани харом ёки нопок деб ҳисобламасликни аён қилди.</verse>
				<verse number="29">Шунинг учун менга одам юборганларингизда, ҳеч қандай эътироз билдирмай келдим. Энди билсам бўладими, нима учун мени чақиртирдингизлар?</verse>
				<verse number="30">Корнилий шундай жавоб берди: — Тўрт кун илгари худди шу пайтда — соат учларда уйимда ибодат қилаётган эдим. Бирдан рўпарамда оппоқ кийим кийган бир одам пайдо бўлди.</verse>
				<verse number="31">У менга шундай деди: “Корнилий, сенинг ибодатинг Худога етиб борди, садақаларингни У маъқул кўрди.</verse>
				<verse number="32">Энди Яффага одам юбориб, Шимўн деган одамни чақиртириб кел. Унинг иккинчи исми Бутрус. Бутрус бир кўнчининг уйида меҳмон бўлиб турибди. У кўнчининг исми ҳам Шимўн. Кўнчи Шимўннинг уйи денгиз бўйида.”</verse>
				<verse number="33">Шунинг учун дарҳол сизга одам юбордим, сиз ҳам олижаноблик қилиб, келдингиз. Эгамиз сизга айтишни буюрган ҳамма нарсани эшитиш учун энди ҳаммамиз Худонинг ҳузурида тўпландик.</verse>
				<verse number="34">Бутрус уларга гапира бошлади: — Ҳақиқатан ҳам, Худо тарафкашлик қилмаслигини биламан.</verse>
				<verse number="35">Ҳар бир элатда Худодан қўрқадиган ва тўғри ишларни қиладиган ҳар бир одам Унга маъқулдир.</verse>
				<verse number="36">У Исроил халқига юборган хабарни биласизлар. Тинчлик келтирадиган бу Хушхабарни Худо Исо Масиҳ орқали эълон қилди. Исо Масиҳ ҳамманинг Раббийсидир.</verse>
				<verse number="37">Яҳудия бўйлаб нималар юз берганини биласизлар. Бу ҳодисаларнинг ҳаммаси Яҳёнинг чўмдирилиш тўғрисидаги хабаридан кейин Жалилада бошланган эди.</verse>
				<verse number="38">Худо Носиралик Исони МуқаддасРуҳ ва куч–қудрат билан қандай тўлдирганини биласизлар. Исо ҳамма ёққа бориб, яхши ишлар қилди, иблиснинг ҳукмронлигидан азоб чекканларни шифолади, чунки Худо У билан эди.</verse>
				<verse number="39">У Яҳудия ва Қуддусда қилган ишларининг ҳаммасига биз гувоҳмиз. Шундан кейин Исони хочга михлаб, ўлдирдилар.</verse>
				<verse number="40">Аммо Худо Уни учинчи куни тирилтириб, зоҳир қилди.</verse>
				<verse number="41">Исо ҳаммага эмас, фақат бизга зоҳир бўлди. Чунки Худо бизни Исо ҳақида гувоҳлик беришимиз учун танлаганди. Исо тирилгандан кейин биз У билан еб–ичдик.</verse>
				<verse number="42">У бизга: “Халқларга ваъз қилиб, гувоҳлик беринглар. Ўликлар ва тирикларни ҳукм қилиш учун Худо Мени тайинлаганини уларга айтинглар.” — деб буюрди.</verse>
				<verse number="43">Барча пайғамбарлар ҳам Исо тўғрисида гувоҳлик берган эдилар. Исога ишонган ҳар бир одамнинг гуноҳлари Унинг номи туфайли кечирилади, деб айтган эдилар.</verse>
				<verse number="44">Бутрус ҳамон гапирар экан, унинг сўзларини эшитаётганларни Муқаддас Руҳ қамраб олди.</verse>
				<verse number="45">Худо ғайрияҳудийларга ҳам Муқаддас Руҳни инъом қилиб берганини Бутрус билан бирга келган яҳудий имонлилар кўриб ҳайратда қолдилар.</verse>
				<verse number="46">Чунки ғайрияҳудийлар номаълум тилда гаплашиб, Худони улуғлаётганларини улар эшитиб турардилар. Шунда Бутрус деди:</verse>
				<verse number="47">— Бу одамлар, худди биз сингари, Муқаддас Руҳни қабул қилдилар. Шундай экан, уларнинг сувга чўмдирилишига ким тўсқинлик қила олади?!</verse>
				<verse number="48">Шундай қилиб, Бутрус уларга, Исо Масиҳ номи билан сувга чўминглар, деб буйруқ берди. Сўнг улар Бутрусдан бир неча кун қолишини илтимос қилдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Ҳаворийлар ва Яҳудиядаги имонлилар: “Ғайрияҳудийлар ҳам Худонинг каломини қабул қилибдилар”, деган хабарни эшитдилар.</verse>
				<verse number="2">Бутрус Қуддусга борганда, яҳудий имонлилар унга таъна қилдилар:</verse>
				<verse number="3">— Сиз суннатсиз одамларникида меҳмон бўлибсиз, улар билан бирга еб–ичибсиз!</verse>
				<verse number="4">Шунда Бутрус уларга юз берган воқеани батафсил тушунтира бошлади:</verse>
				<verse number="5">— Мен Яффа шаҳрида ибодат қилаётган эдим, бир пайт ҳушимдан кетиб, ваҳий кўрибман. Осмондан катта дастурхонга ўхшаш бир нарса тўрт бурчагидан осилган ҳолда ерга тушиб келди. Ўша нарса олдимга тушди.</verse>
				<verse number="6">Мен ўша нарсанинг ичига яхшилаб қарадим ва унда турли хил чорва ва ёввойи ҳайвонларни, судралиб юрувчилар ва қушларни кўрдим.</verse>
				<verse number="7">Ўшанда бир овоз менга: “Тур, Бутрус, сўйиб егин”, деганини эшитдим.</verse>
				<verse number="8">Мен шундай жавоб бердим: “Асло ундай қилмайман, Эгам! Мен ҳеч қачон харом ёки нопок нарсаларни оғзимга олмаганман!”</verse>
				<verse number="9">Аммо ўша овоз иккинчи марта эшитилиб: “Худо ҳалол деб айтган нарсаларни сен харом деб айтмаслигинг керак”, деб осмондан гапирди.</verse>
				<verse number="10">Бу суҳбат уч марта такрорланди. Шунда дастурхонга ўхшаш ўша нарса яна осмонга олинди.</verse>
				<verse number="11">Худди шу пайтда Қайсариядан юборилган учта одам мен турган уйга етиб келган эди.</verse>
				<verse number="12">Муқаддас Руҳ менга: “Ҳеч иккиланмай бу одамлар билан бирга бор”, деб айтди. Бу олтита биродар мен билан бирга бориб, ўша одамнинг уйига кирди.</verse>
				<verse number="13">У одам уйида фаришта пайдо бўлганини, унинг ўзи бу фариштани кўрганини бизга сўзлаб берди. Фаришта унга шундай дебди: “Яффага одам юбориб, Шимўн деган одамни чақиртириб кел. Унинг иккинчи исми Бутрус.</verse>
				<verse number="14">У сенга айтадиган хабар орқали ўзинг ва оиланг нажот топасизлар.”</verse>
				<verse number="15">Мен гапимни бошлашим биланоқ, МуқаддасРуҳ олдин бизни қамраб олгани сингари, уларни ҳам қамраб олди.</verse>
				<verse number="16">Шунда мен Раббимиз Исонинг: “Яҳё сувга чўмдирган эди, сизлар эса Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар”, деган сўзларини эсладим.</verse>
				<verse number="17">Биз Раббимиз Исо Масиҳга имон келтирганимизда, Худо бизга берган инъомни уларга ҳам берган бўлса, мен ким бўлибманки, Худога қаршилик қилсам?!</verse>
				<verse number="18">Улар бу сўзларни эшитиб, жим бўлиб қолдилар. Сўнг Худога ҳамду сано айтиб: “Худо ҳатто ғайрияҳудийларни ҳам ҳаётга элтадиган тавбага олиб борибди”, дедилар.</verse>
				<verse number="19">Стефан ўлдирилгандан кейин бошланган қувғинлар оқибатида имонлилар Финикия, Кипр ва Антиохияга тарқалиб кетдилар. Улар Исо ҳақидаги хабарни яҳудийлардан бошқа ҳеч кимга айтмасдилар.</verse>
				<verse number="20">Уларнинг орасида Кипр ва Киринеядан Антиохияга келган баъзи имонлилар бор эди. Улар Раббимиз Исо тўғрисида у ердаги ғайрияҳудийларга ҳам ваъз қилдилар.</verse>
				<verse number="21">Эгамизнинг қудрати уларда бор эди, шунинг учун кўпчилик имонга келиб, Раббимизга юз бурди.</verse>
				<verse number="22">Бу янгилик Қуддусдаги имонлилар жамоатига етиб келди. Жамоатдагилар Барнабони Антиохияга жўнатдилар.</verse>
				<verse number="23">У келиб, Худонинг марҳаматини кўрганидан хурсанд бўлди. Ҳаммага: “Чин юракдан Раббимиз Исога садоқатингизни сақлаб қолинглар”, деб насиҳат қилди.</verse>
				<verse number="24">У Муқаддас Руҳга ва имонга тўла, олижаноб одам эди. Жуда кўп одамлар Исони Раббим деб имонга келдилар.</verse>
				<verse number="25">Шундан кейин Барнабо Шоулни излаб Таршишга кетди. У Шоулни топгандан кейин, уни Антиохияга олиб келди.</verse>
				<verse number="26">Шундай қилиб, Барнабо билан Шоул бир йил давомида у ердаги жамоат билан бир жойга йиғилиб, бир қанча одамларга таълим бердилар. Шогирдларга биринчи марта Антиохия шаҳрида “масиҳийлар” деб ном берилди.</verse>
				<verse number="27">Ўша пайтда Қуддусдан Антиохияга пайғамбарлар келдилар.</verse>
				<verse number="28">Улардан бири — Агав дегани ўртага чиқиб, бутун оламда қаттиқ очарчилик бўлишини Муқаддас Руҳ орқали башорат қилди (унинг башорати Қайсар Клавдий ҳукмронлиги даврида юз берди).</verse>
				<verse number="29">Шогирдлар, имконимиз борича Яҳудияда яшайдиган имонли биродарларимизга ёрдам жўнатамиз, деб қарор қилдилар.</verse>
				<verse number="30">Улар айтганларини қилиб, Барнабо ва Шоул орқали Қуддусдаги жамоат оқсоқолларига ҳадялар юбордилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Худди шу пайтда шоҳ Ҳиродимонлилар жамоатининг баъзи аъзоларини қувғин қила бошлади.</verse>
				<verse number="2">У Юҳаннонинг акаси Ёқубни қилич билан ўлдиртирди.</verse>
				<verse number="3">Ҳирод кўрдики, бу яҳудийларга маъқул келяпти, шундай қилиб, у Бутрусни ҳибсга олди. Бу воқеа Хамиртурушсиз нон байрами кунларида юз берди.</verse>
				<verse number="4">У Бутрусни қаматиб, тўрт кишидан иборат тўрт гуруҳ аскарни қоровул қилиб қўйди. Фисиҳ байрамидан сўнг уни халқнинг олдига олиб чиқиб, ҳукм қилишни режалаштирган эди.</verse>
				<verse number="5">Бутрус ҳибсда экан, жамоат у учун Худога чин дилдан ибодат қилди.</verse>
				<verse number="6">Ҳирод Бутрусни халқ олдига олиб чиқмоқчи бўлди. Ўша кундан олдинги тунда Бутрус икки соқчи ўртасида ухлаётган эди. У иккита занжир билан кишанланган, қамоқхона эшигида соқчилар навбатчилик қилишарди.</verse>
				<verse number="7">Бирдан Эгамизнинг фариштаси зоҳир бўлиб, ҳужрада нур порлаб кетди. Фаришта Бутруснинг ёнбошига туртиб, уйғотди ва: “Тезда ўрнингдан тур!” деди. Шунда кишанлар Бутруснинг билакларидан тушиб кетди.</verse>
				<verse number="8">Фаришта унга: — Камарингни боғла, чориғингни кий, — деди. Бутрус айтилгандай қилди. Кейин фаришта унга: — Чопонингни кийиб, ортимдан юр, — деди.</verse>
				<verse number="9">Бутрус фариштага эргашиб, қамоқхонадан чиқди. Аммо у фариштанинг бу ишлари ҳақиқат эканини англамасдан, “ваҳий кўряпман, шекилли”, деб ўйларди.</verse>
				<verse number="10">Улар биринчи ва иккинчи дарвоза соқчилари олдидан ўтгандан кейин, шаҳарга олиб борадиган темир дарвоза олдига келдилар. Дарвоза ўз–ўзидан уларга очилди. Улар ташқарига чиқиб, сўқмоқ бўйлаб кетдилар. Бирдан фаришта Бутруснинг олдида кўздан ғойиб бўлди.</verse>
				<verse number="11">Бутрус шу заҳоти ўзига келиб: “Энди ишончим комилки, Эгамиз Ўзининг фариштасини юбориб, мени Ҳироднинг қўлидан, яҳудий халқининг адоватидан қутқарибди”, деди.</verse>
				<verse number="12">Бутрус шуларни англаб, Марямнинг уйига йўл олди. Марям Юҳаннонинг онаси эди. Юҳаннонинг иккинчи исми Марк эди. Марямнинг уйида кўпчилик тўпланиб, ибодат қилишаётган экан.</verse>
				<verse number="13">Бутрус дарвозани тақиллатган эди, Рода исмли қиз хабар олгани чиқди.</verse>
				<verse number="14">Қиз Бутруснинг овозини танигач, шунчалик хурсанд бўлиб кетдики, дарвозани очиш ўрнига, ичкарига югуриб кирди–да, Бутрус дарвоза олдида турибди, деб эълон қилди.</verse>
				<verse number="15">Улар қизга: — Ақлингни еб қўйибсан, — дедилар. Аммо қиз гапида туриб олгач, улар: — У Бутруснинг фариштасидир, — деб жавоб бердилар.</verse>
				<verse number="16">Бутрус дарвозани тақиллатишда давом этди. Улар дарвозани очиб, Бутрусни кўрдилару ҳайрон бўлиб қолдилар.</verse>
				<verse number="17">Бутрус қўли билан “жим” деган ишорани қилди ва Эгамиз уни қандай қилиб зиндондан озод қилганини сўзлаб берди. Сўнгра “Бу воқеани Ёқубга ва бошқа имонлиларга айтинглар”, деб қўшиб қўйди. Шундан кейин Бутрус у ердан чиқиб, бошқа ерга борди.</verse>
				<verse number="18">Тонг отгач, ваҳимали шовқин–сурон кўтарилди. Аскарлар бир–биридан: “Бутрус қаерга ғойиб бўлди?” деб сўрардилар.</verse>
				<verse number="19">Ҳирод Бутрусни излашга буйруқ берди, аммо уни топа олмадилар. Ҳирод соқчиларни текшириб кўриб, уларни ўлимга маҳкум қилди. Шундан кейин Бутрус ЯҳудияданҚайсарияга бориб, ўша ерда туриб қолди.</verse>
				<verse number="20">Шоҳ Ҳирод Тир ва Сидон аҳолисидан қаттиқ ғазабланди. Бу шаҳарлар озиқ–овқат бўйича Ҳироднинг шоҳлигига қарам бўлгани учун, Тир ва Сидон вакиллари маслаҳатлашиб, Ҳирод билан кўришгани келдилар. Улар сарой нозири Бластасни ўз томонига оғдириб олганларидан кейин, Ҳирод билан сулҳ тузмоқчи эдилар.</verse>
				<verse number="21">Ҳирод уларни қабул қиладиган куни шоҳона либосларини кийиб, тахтига ўтирди–да, уларга нутқ сўзлади.</verse>
				<verse number="22">Одамлар унинг бу нутқини эшитиб: “Инсон эмас, балки худо гапиряпти!” деб хитоб қилдилар.</verse>
				<verse number="23">Ҳирод Худони шарафламагани учун ўша заҳотиёқ Эгамизнинг фариштаси уни урди. Ҳирод қуртларга емиш бўлиб оламдан ўтди.</verse>
				<verse number="24">Худонинг каломи эса тобора ёйилиб, Исога эргашувчилар кўпайиб борарди.</verse>
				<verse number="25">Барнабо билан Шоул Қуддусда ўз вазифаларини бажариб бўлишгач, Антиохияга қайтдилар. Улар ўзлари билан бирга Маркни ҳам олиб келдилар. Маркнинг иккинчи исми Юҳанно эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Антиохиядаги имонлилар жамоатида пайғамбарлар ва муаллимлар ҳам бор эди. Барнабо, Қорача лақабли Шимўн, Киринеялик Лукис, ҳукмдор Ҳирод билан бирга ўсган Маноҳим ва Шоул шулар жумласидан эди.</verse>
				<verse number="2">Улар Эгамизга сажда қилиб, рўза тутар эканлар, Муқаддас Руҳ уларга шундай деди: “Барнабо билан Шоулни Менга бағишланглар, токи улар Мен тайинлаган ишни бажарсинлар.”</verse>
				<verse number="3">Улар рўза тутиб, ибодат қилдилар, сўнг қўлларини Барнабо билан Шоулга қўйиб, икковини сафарга жўнатдилар.</verse>
				<verse number="4">МуқаддасРуҳ буйруғига кўра Барнабо билан Шоул йўлга тушдилар. Улар Селевкия шаҳрига бориб, у ердан кемада Кипрга сузиб кетдилар.</verse>
				<verse number="5">Саламис шаҳрига келганларидан кейин, яҳудийларнинг синагогаларида Худонинг каломини ваъз қилдилар. Юҳанно ҳам улар билан бирга бўлиб, хизматда ёрдам берар эди.</verse>
				<verse number="6">Улар бутун оролни у бошидан бу бошигача кезиб чиқиб, Паф шаҳрига келдилар. У ерда Барешу деган сеҳргарга дуч келдилар. У одам яҳудийларнинг сохта пайғамбари эди.</verse>
				<verse number="7">Барешу оролнинг ҳокими Сергий Павлуснинг яқинларидан бири эди. Сергий Павлус ақлли одам эди. У Барнабо билан Шоулни ҳузурига чақириб, Худонинг каломини эшитмоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="8">Аммо сеҳргар Элимос Барнабо билан Шоулга қарши чиқди (Элимос — Барешунинг грекча исми). Элимос ҳокимни имондан тойдиришга ҳаракат қилди.</verse>
				<verse number="9">Шоул, яъни Павлус, Муқаддас Руҳга тўлиб, сеҳргарга тик боқиб</verse>
				<verse number="10">деди: — Эй иблис ўғли! Сен ҳар қандай ҳақиқатнинг душманисан, юрагинг айёрлик ва ярамасликларга тўла. Эгамизнинг тўғри йўлини бузиб кўрсатишни қачон бас қиласан?!</verse>
				<verse number="11">Энди эшит: Эгамизнинг қўли сенга қарши кўтарилган, сен маълум бир вақтгача кўр бўлиб қоласан, қуёш нурини кўрмайсан. Шу заҳоти Элимоснинг кўз олди хиралашиб, қоронғи бўлди. Элимос у ёқ–бу ёққни пайпаслаб, қўлидан етаклаб юрадиган биронтасини излади.</verse>
				<verse number="12">Ҳоким юз берган воқеани кўриб, имонга келди, чунки у Раббимиз Исо ҳақидаги таълимотдан ҳайратга тушган эди.</verse>
				<verse number="13">Павлус билан унинг ҳамроҳлари Паф шаҳридан сузиб, Памфилиядаги Перга шаҳрига келдилар. Юҳанно шу ерда уларни тарк этиб, Қуддусга қайтди.</verse>
				<verse number="14">Қолганлар эса Пергадан жўнаб, Писидиядаги Антиохия шаҳрига келдилар. Шаббат куни улар синагогага кириб ўтиришди.</verse>
				<verse number="15">Таврот ва пайғамбарлар битикларидан қироат тугагач, синагоганинг йўлбошчилари: “Биродарлар, агар бизга бирор насиҳатингиз бўлса, марҳамат”, деб уларга хабар юбордилар.</verse>
				<verse number="16">Павлус ўрнидан туриб, қўли билан “жим” деган ишорани қилди, сўнг сўз бошлади: — Эй Исроиллик биродарлар! Худодан қўрқадиган бошқа халқлар, қулоқ солинглар!</verse>
				<verse number="17">Мана шу Исроил халқининг Худоси бизнинг ота–боболаримизни танлаб олди. Улар Мисрда мусофир бўлиб яшаган вақт давомида Худо улардан буюк халқ яратди. Буюк қудрати билан уларни Мисрдан олиб чиқди.</verse>
				<verse number="18">Қирқ йил давомида Худо уларнинг саҳродаги қилмишларига чидади.</verse>
				<verse number="19">У Канъон юртида етти элатни қириб ташлаб, уларнинг юртини Исроил халқига мулк қилиб берди.</verse>
				<verse number="20">Буларнинг ҳаммаси тахминан тўрт юз эллик йил давом этди. Бундан кейин Худо уларга Шомуил пайғамбар замонигача ҳакамларни берди.</verse>
				<verse number="21">Кейин Исроил халқи шоҳ сўраган эди, Худо уларга Киш ўғли Шоулни шоҳ қилиб берди. Шоул Бенямин қабиласидан бўлиб, қирқ йил ҳукмронлик қилди.</verse>
				<verse number="22">Худо Шоулни тахтдан туширгандан кейин, Довудни Исроил халқининг шоҳи қилди. Худо у ҳақда шундай деган эди: “Ишай ўғли Довудни Ўзимнинг кўнглимга мос деб топдим. Довуд Менинг ҳамма хоҳишларимни бажо қилади.”</verse>
				<verse number="23">Худо берган ваъдасига мувофиқ, Довуд наслидан Исони Исроил халқига Нажоткор қилиб юборди.</verse>
				<verse number="24">Исо хизматини бошламасдан олдин, Яҳё бутун Исроил халқига, гуноҳларингиздан кайтинглар, сувга чўминглар, деб ваъз қилди.</verse>
				<verse number="25">Яҳё ҳизматини якунлаётиб: “Сизлар мени ким деб биласизлар? Мен ваъда қилинган Зот эмасман. У мендан кейин келади. Мен Унинг чориқларини ечиб қўйишга ҳам арзимайман”, деган эди.</verse>
				<verse number="26">Эй биродарларим, Иброҳим авлодлари! Эй Худодан қўрқадиган бошқа халқлар! Нажот ҳақидаги бу хабар бизга берилган.</verse>
				<verse number="27">Аммо Қуддус аҳолиси ва уларнинг ҳукмдорлари Исонинг кимлигини танимадилар. Гарчи улар ҳар Шаббат куни ўқилаётган пайғамбарларнинг сўзларини эшитсалар–да, пайғамбарлар Исо ҳақида ёзганини улар тушунмадилар. Исони ўлимга маҳкум қилиб, пайғамбарларнинг башоратларини амалга оширдилар.</verse>
				<verse number="28">Ўлимга маҳкум қилиш учун улар сабаб топа олмаган бўлсалар ҳам, Пилатдан Уни ўлдиришни талаб қилдилар.</verse>
				<verse number="29">У тўғрида ёзилган ҳар бир нарсани амалга оширганларидан кейин, жасадини ёғочдан тушириб, қабрга қўйдилар.</verse>
				<verse number="30">Аммо Худо Уни ўликдан тирилтирди.</verse>
				<verse number="31">Бир неча кун У Жалиладан Қуддусга Ўзи билан келганларга зоҳир бўлиб турди. Ҳозир улар Исроил халқига гувоҳлик беряптилар.</verse>
				<verse number="32">Барнабо билан мен эса бу Хушхабарни сизларга эълон қилмоқдамиз: Худо Исони тирилтирди! Шу орқали ота–боболаримизга берган ваъдасини уларнинг фарзандлари бўлмиш бизлар учун бажарди.</verse>
				<verse number="33">Бу ҳақда Забурнинг иккинчи саносида шундай ёзилган: Сен Менинг Ўғлимсан, Бугун Мен Сени бунёд этдим.</verse>
				<verse number="34">Исонинг ўликдан тирилиши ва танасининг асло чиримаслиги тўрисида Худо шундай деган: Довудга берган муқаддас ваъдамни сизга бераман.</verse>
				<verse number="35">Бошқа бир санода яна шундай ёзилган: Бу тақводорингни қабрда чиритмайсан.</verse>
				<verse number="36">Дарвоқе, Довуд ўз вақтида Худонинг мақсади учун хизмат қилган эди. У вафот этгач, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг танаси қабрда чириди.</verse>
				<verse number="37">Аммо Худо тирилтирган Исонинг танаси чиримади.</verse>
				<verse number="38">Шунинг учун, эй биродарларим, эшитинглар! Гуноҳларимиз Исо орқали кечирилишини биз сизларга эълон қилмоқдамиз.</verse>
				<verse number="39">Исога ишонган ҳар бир киши ҳамма гуноҳларидан У орқали оқланади. Мусонинг қонуни орқали эса оқланиб бўлмайди.</verse>
				<verse number="40">Эҳтиёт бўлинглар, токи пайғамбарлар айтган қуйидаги сўзлар бошингизга тушмасин:</verse>
				<verse number="41">Қаранглар, эй мазахчилар! Ҳайратда қолиб ўлинглар! Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, Эшитсангиз қулоқларингизга ишонмайсизлар.</verse>
				<verse number="42">Павлус билан Барнабо синагогадан чиқар эканлар, халқ уларга: “Келгуси Шаббат куни ҳам шу нарсалар тўғрисида гапириб берсангизлар”, деб илтимос қилдилар.</verse>
				<verse number="43">Синагогадаги йиғиндан кейин халқ тарқалди. Павлус билан Барнабога кўплаб яҳудийлар ва яҳудий динига кирган тақводорлар эргашдилар. Павлус билан Барнабо уларга, Худонинг марҳамати остида яшашни давом эттиринглар, деб далда бердилар.</verse>
				<verse number="44">Кейинги Шаббат куни ҳам деярли бутун шаҳар Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни эшитиш учун йиғилди.</verse>
				<verse number="45">Яҳудийлар шунчалик кўп одамни кўриб, қаттиқ ҳасад қила бошладилар. Павлуснинг айтганларига қарши чиқиб, уни ҳақоратладилар.</verse>
				<verse number="46">Шунда Павлус билан Барнабо иккови жасорат билан шундай дедилар: — Худонинг каломини биринчи навбатда сизларга билдиришимиз керак эди. Аммо сизлар Худонинг каломини рад қилдингизлар ва ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ деб билдингизлар. Шунинг учун биз ғайрияҳудийларнинг олдига кетяпмиз.</verse>
				<verse number="47">Эгамиз бизга шундай амр берган эди: “Ернинг четигача нажотни олиб боринглар, деб Мен сизларни ғайрияҳудийларга чироқ қиламан.”</verse>
				<verse number="48">Ғайрияҳудийлар бу гапни эшитиб, хурсанд бўлдилар. Улар Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни иззат–ҳурмат билан қабул қилдилар. Абадий ҳаёт учун танланганларнинг ҳаммаси имонга келди.</verse>
				<verse number="49">Шундай қилиб, Раббимиз Исо ҳақидаги хабар юрт бўйлаб ёйилиб бораверди.</verse>
				<verse number="50">Аммо яҳудийлар шаҳарнинг юқори мартабали тақводор аёлларини ва эътиборли эркакларини қайраб, Павлус билан Барнабони қувғин қилиб, уларни юртдан қувиб чиқаришга ундадилар.</verse>
				<verse number="51">Ҳаворийлар эса уларга қарши эътироз сифатида оёқларининг чангини қоқиб, Икония шаҳрига кетдилар.</verse>
				<verse number="52">Антиохиядаги шогирдлар севинч ва Муқаддас Руҳга тўлиб боравердилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Худди шунга ўхшаш воқеа Икония шаҳрида юз берди: Павлус билан Барнабо синагогага кириб, оташин ваъз айтдилар. Натижада бир қанча яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар имонга келдилар.</verse>
				<verse number="2">Аммо имонга келмаган яҳудийлар ғайрияҳудийларни қайраб, уларни имонлиларга қарши қўзғатдилар.</verse>
				<verse number="3">Ҳаворийлар Павлус билан Барнабо бу ерда узоқ вақт қолиб, Раббимиз Исо ҳақида жасорат билан гапиравердилар. Раббимиз ҳам уларга мўъжизалар ва аломатлар кўрсатиш қудратини бериб, Ўзининг марҳамати ҳақидаги хабарни улар орқали тасдиқлади.</verse>
				<verse number="4">Шаҳар аҳолиси эса иккига бўлинди: баъзилари яҳудийлар томонга ўтди, бошқалари эса ҳаворийларга қўшилди.</verse>
				<verse number="5">Шундан кейин яҳудийлар ва ғайрияҳудийлар ўз йўлбошчилари билан бирга ҳаворийларга ҳамла қилиб, уларни тошбўрон қилмоқчи бўлдилар.</verse>
				<verse number="6">Ҳаворийлар бу тўғрида билиб қолганларидан кейин Ликаониянинг бошқа ҳудудларига қочиб кетдилар. Улар Листра ва Дарба шаҳарларида ва уларнинг ён–атрофидаги жойларда</verse>
				<verse number="7">ҳам Хушхабарни ваъз қилишда давом этдилар.</verse>
				<verse number="8">Листра шаҳрида бир одам бўлиб, оёқларини қимирлата олмасдан ўтирарди. У туғма майиб бўлиб, ҳеч қачон юрмаган эди.</verse>
				<verse number="9">Павлус гапираётганда, у қулоқ солиб ўтирган эди. Павлус унга тикилиб қаради. У одамнинг шифо топишига ишончи борлигини кўриб,</verse>
				<verse number="10">унга баланд овозда деди: — Ўрнингдан тур! У одам сакраб ўрнидан турди–да, юра бошлади.</verse>
				<verse number="11">Оломон Павлуснинг қилган ишини кўргач, Ликаония тилида: “Худолар бизнинг олдимизга инсон қиёфасида келибди!” деб шовқин солдилар.</verse>
				<verse number="12">Улар Барнабони Зевс, Павлус нотиқ бўлгани учун уни Ҳермес деб аташди.</verse>
				<verse number="13">Зевснинг маъбади шаҳар ташқарисида эди. Зевс руҳонийси шаҳар дарвозаларига буқалар ва гулчамбарлар олиб келди. Руҳоний билан оломон қурбонлик назр қилмоқчи бўлдилар.</verse>
				<verse number="14">Ҳаворийлар — Барнабо билан Павлус буни эшитиб, ёқаларини чок қилиб, оломон орасига ёриб кирдилар. Улар шундай деб шовқин солдилар:</verse>
				<verse number="15">— Дўстлар! Нимага бундай қиляпсизлар! Биз ҳам сизлар сингари инсонлармиз! Биз сизларга Хушхабар олиб келдик, токи сизлар анави беҳуда нарсалардан юз ўгиринглар, осмонни, ерни, денгизни, улардаги ҳамма нарсани яратган барҳаёт Худога юз буринглар.</verse>
				<verse number="16">Ўтмишда Худо ҳамма халқларни ўз ҳолига қўйди.</verse>
				<verse number="17">Аммо шунга қарамай, Ўз эзгулигини кўрсатиб, осмондан ёмғир ёғдириб келди, мавсумида ҳосил берди, ризқингизни тугал қилиб, юракларингизни шодликка тўлдирди.</verse>
				<verse number="18">Шу гаплари билан ҳаворийлар, биз учун қурбонлик келтирманглар, деб оломонни зўрға тўхтатиб қолдилар.</verse>
				<verse number="19">Аммо Антиохия ва Икониядан яҳудийлар келиб, халқни ўзларига оғдириб олдилар. Улар Павлусни тошбўрон қилдилар ва “У ўлди, шекилли”, деб уни шаҳардан ташқарига судраб чиқариб ташладилар.</verse>
				<verse number="20">Шогирдлар Павлуснинг атрофига йиғилганларидан кейин эса, у ўрнидан туриб, шаҳарга қайтиб кирди. Эртаси куни эса Барнабо билан бирга Дарба шаҳрига кетди.</verse>
				<verse number="21">Улар Хушхабарни Дарба шаҳрида ваъз қилиб, кўп шогирдлар орттирганларидан кейин, Листра шаҳрига, сўнгра Икония ва Антиохия шаҳарларига қайтиб келдилар.</verse>
				<verse number="22">Улар шогирдларни имонда собит қолишга ундаб: “Биз Худо Шоҳлигига киришимиз учун кўп машаққатларни бошдан кечиришимиз керак”, деб далда берардилар.</verse>
				<verse number="23">Улар ҳар бир имонлилар жамоатигаоқсоқоллар тайин қилдилар. Сўнг ибодат қилиб ва рўза тутиб, оқсоқолларни ўзлари ишонган Раббимиз Исонинг паноҳига топширдилар.</verse>
				<verse number="24">Сўнгра улар Писидиядан ўтиб, Памфилияга келдилар.</verse>
				<verse number="25">Перга шаҳрида Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилганларидан кейин, Атталияга кетдилар.</verse>
				<verse number="26">Сўнг кемада Антиохияга қайтиб келдилар. Бу шаҳардаги жамоат уларни ҳозир тамомлаган ишлари учун Худонинг марҳаматига топширган эди.</verse>
				<verse number="27">Ҳаворийлар Антиохияга келганларидан кейин, жамоатни бир жойга йиғдилар ва Худо улар орқали нималар қилганини, ғайрияҳудийларнинг имонга келиши учун Худо қандай йўл очиб берганини айтиб бердилар.</verse>
				<verse number="28">Ҳаворийлар бу ерда шогирдлар билан бирга анча вақт қолдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Яҳудиядан бир неча одам Антиохияга келиб, имонлиларга шундай таълим бера бошладилар: “Мусонинг қонунига биноан суннат қилинмасангизлар, нажот топа олмайсизлар.”</verse>
				<verse number="2">Павлус билан Барнабо улар билан қизғин баҳсу мунозарага киришдилар. Шунда: “Павлус билан Барнабо ҳамда Антиохиядан бир неча одам Қуддусга юборилсин”, деб қарор қилинди. Улар бу масалани ҳаворийлар ва оқсоқоллар билан муҳокама қилишлари керак эди.</verse>
				<verse number="3">Имонлилар жамоати уларни йўлга кузатиб қўйди. Улар Финикия ва Самария орқали ўтар эканлар, ғайрияҳудийлар қандай қилиб Худога юз бурганини айтиб бердилар. Бу хабар ҳамма имонлиларга катта қувонч бағишлади.</verse>
				<verse number="4">Павлус ва Барнабо Қуддусга келганларидан кейин, жамоат, ҳаворийлар, оқсоқоллар уларни самимий кутиб олдилар. Павлус ва Барнабо Худонинг улар орқали қилган ишларини йиғилганларга сўзлаб бердилар.</verse>
				<verse number="5">Аммо фарзийлар мазҳабига мансуб имонлилар ўрниларидан туриб: “Ғайрияҳудийлар суннат қилинишлари керак. Уларга Мусонинг қонунига риоя қилишларини буюриш керак”, дедилар.</verse>
				<verse number="6">Ҳаворийлар ва оқсоқоллар бу масалани муҳокама қилиш учун йиғилдилар.</verse>
				<verse number="7">Узоқ давом этган мунозарадан кейин Бутрус ўрнидан туриб, уларга деди: — Биродарларим! Ўзларингиз биласизларки, Хушхабарни ғайрияҳудийларга ваъз қилишим учун Худо мени анча вақт олдин орангиздан танлаб олди. Ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарни эшитиб, имонга келиши Унинг мақсади эди.</verse>
				<verse number="8">Худо инсон зотининг юрагини билади, У бизга берган Муқаддас Руҳни ғайрияҳудийларга ҳам берди. Шу орқали уларни қабул қилганини тасдиқлади.</verse>
				<verse number="9">Худо имон орқали ғайрияҳудийларнинг юракларини поклади. Шундай қилиб, Худо биз билан ғайрияҳудийлар орасидаги фарқни йўқ қилди.</verse>
				<verse number="10">Шундай экан, нима учун шогирдларнинг елкасига оғир юк ортиб, Худони синаяпсизлар?! Ахир, бу юкни биз ҳам, ота–боболаримиз ҳам кўтара олмаган эдик–ку!</verse>
				<verse number="11">Йўқ! Ишонамизки, биз ҳам улар сингари, Раббимиз Исонинг инояти туфайли нажот топамиз.</verse>
				<verse number="12">Ҳамма ҳаворийлар ва оқсоқоллар сукутда қолдилар. Барнабо билан Павлус Худонинг улар орқали ғайрияҳудийлар орасида кўрсатган аломатлар ва ажойиботлар тўғрисида гапириб бердилар.</verse>
				<verse number="13">Улар гапини тугатгач, Ёқуб cўз олди: — Биродарларим! Мени эшитинглар.</verse>
				<verse number="14">Ҳозир Бутрус бизга Худонинг илк бор ғайрияҳудийларга илтифот назарини солганини ва улар орасидан Ўзига бир халқ танлаб олганини тушунтириб берди.</verse>
				<verse number="15">Бу сўзлар пайғамбарларнинг айтганлари билан мос келади. Ёзилганидай:</verse>
				<verse number="16">“‘Бундан кейин Мен қайтиб келиб, Довуднинг йиқилган шоҳлигини қайта тиклайман, Унинг харобаларини янгидан барпо қилиб, Уни қайта тиклаб қўюрман.</verse>
				<verse number="17">Токи бошқа халқларнинг ҳаммаси Менга интилсинлар, Ўзим даъват қилган ўша ғайрияҳудийлар Мени изласинлар.’ Эгамизнинг каломи шудир.</verse>
				<verse number="18">Эгамиз буларни бизга азалдан маълум қилган.”</verse>
				<verse number="19">Ёқуб гапида давом этди: — Шунинг учун Худога юз бураётган ғайрияҳудийларни қийин аҳволга солиб қўймаслигимиз керак.</verse>
				<verse number="20">Бунинг ўрнига, уларга хат ёзиб, шундай деб айтайлик: “Бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини тановул қилишдан, зинодан ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини ейишдан ўзларингизни тийинглар.”</verse>
				<verse number="21">Ахир, Мусонинг қонуни азал–азалдан ҳар бир шаҳарда ваъз қилинмоқда, ҳар Шаббат куни синагогаларда ўқилмоқда.”</verse>
				<verse number="22">Шундан кейин ҳаворийлар ва оқсоқоллар бутун имонлилар жамоати билан шундай қарорга келдилар: “Гуруҳимиздан бир неча одамни танлаб олиб, уларни Павлус ва Барнабо билан бирга Антиохияга юборамиз.” Улар иккита одамни — Барсабо деган Яҳудони ва Силани танлаб олдилар. Яҳудо ва Сила жамоатнинг йўлбошчилари эдилар.</verse>
				<verse number="23">Уларни шундай мактуб билан жўнатдилар: “Биз, ҳаворийлар ва оқсоқоллар — сизларнинг биродарларингиз Антиохия, Сурия ва Киликияда яшайдиган ғайрияҳудий биродарларимизга салом йўллаяпмиз.</verse>
				<verse number="24">Эшитишимизча, бизнинг орамиздан баъзилар бориб, ўзларининг гаплари билан сизларни хавотирга солибди, юракларингизни ғаш қилибди. Аммо уларни биз юбормаган эдик.</verse>
				<verse number="25">Биз вакиллар танлаб, уларни азиз дўстларимиз Барнабо ва Павлус билан бирга сизларнинг ҳузурингизга юборишга бир овоздан қарор қилдик.</verse>
				<verse number="26">Барнабо билан Павлус Раббимиз Исо Масиҳ ҳақи–ҳурмати, ҳаётларини хавф остига қўйганлар.</verse>
				<verse number="27">Шу боис биз Яҳудо билан Силани юборяпмиз. Ушбу ёзаётганларимизни улар сизларга оғзаки ҳам тасдиқлаб берадилар.</verse>
				<verse number="28">Биз МуқаддасРуҳ бошчилигида сизларга қуйидаги керакли талаблардан бошқа юкни юкламасликка қарор қилдик:</verse>
				<verse number="29">сизлар бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини тановул қилишдан ҳамда зинодан ўзларингизни тийинглар. Ўзларингизни ана шулардан тийсангизлар, яхши иш қилган бўласизлар. Омон бўлинглар.”</verse>
				<verse number="30">Шундай қилиб, вакиллар йўлга чиқиб, Антиохияга келдилар. Улар жамоатни йиққанларидан кейин мактубни жамоат аъзоларига топширдилар.</verse>
				<verse number="31">Жамоат аъзолари мактубни ўқиб, далда сўзларидан хурсанд бўлдилар.</verse>
				<verse number="32">Яҳудо билан Сила пайғамбар эдилар. Улар имонлиларга далда бериб, уларга кўп гаплар айтиб, имонда мустаҳкамладилар.</verse>
				<verse number="33">Яҳудо билан Сила маълум вақт у ерда бўлганларидан кейин, имонлилар уларни юборган биродарлари ёнига хайрихоҳлик билан жўнатиб юбордилар.</verse>
				<verse number="34">***</verse>
				<verse number="35">Павлус билан Барнабо эса бирмунча вақт Антиохияда қолишди. Улар у ерда бошқалар билан бирга таълим бериб, Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилдилар.</verse>
				<verse number="36">Орадан бир неча кун ўтгач, Павлус Барнабога деди: — Қани, биз Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилган шаҳарларга борайлик, имонлиларни йўқлайлик, уларнинг ҳол–аҳволини билайлик.</verse>
				<verse number="37">Барнабо Марк деган Юҳаннони ўзлари билан бирга олиб кетмоқчи эди.</verse>
				<verse number="38">Аммо Павлус буни истамади. Марк уларни Памфилияда қолдириб, хизматда охиригача бирга бўлмагани учун Павлус Барнабонинг бу фикрига қаттиқ эътироз билдирди.</verse>
				<verse number="39">Павлус билан Барнабонинг орасида шундай англашилмовчилик бўлдики, улар бир–бирларини тарк этдилар. Барнабо Маркни ўзи билан бирга олиб, кемада Кипрга сузиб кетди.</verse>
				<verse number="40">Павлус эса Силани танлади. Имонлилар уларни Раббимиз Исонинг паноҳига топширганларидан кейин улар йўлга чиқдилар.</verse>
				<verse number="41">Сурия ва Киликия ҳудудларини кезиб, жамоатларни имонда мустаҳкамладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Павлус Дарба ва Листра шаҳарларига борди. Листрада Исонинг Тимўтий исмли шогирди яшарди. Унинг онаси имонга келган яҳудий бўлиб, отаси юнон эди.</verse>
				<verse number="2">Листра ва Икониядаги имонлилар Тимўтий тўғрисида яхши гаплар айтишарди.</verse>
				<verse number="3">Павлус Тимўтийни ўзи билан бирга олиб кетмоқчи бўлиб, ўша ерларда яшайдиган яҳудийлар сабабли уни суннат қилдирди. Чунки Тимўтийнинг отаси юнон эканини ҳамма биларди.</verse>
				<verse number="4">Улар шаҳарлар оралаб ўтганларида, Қуддусдагиҳаворийлар ва оқсоқоллар қарор қилган қоидаларни имонлиларга етказиб, буларга риоя қилинглар, деб айтишарди.</verse>
				<verse number="5">Шундай қилиб, жамоатлар имонда мустаҳкам бўлиб, кундан–кунга сон жиҳатдан кўпайиб бораверди.</verse>
				<verse number="6">Улар Фригия ва Галатия ўлкасидан ўтишди, Муқаддас РуҳАсия вилоятида Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилишни уларга тақиқлаганди.</verse>
				<verse number="7">Улар Мусиядан ўтиб, Битиния вилоятига киришга ҳаракат қилдилар. Аммо МуқаддасРуҳ орқали Исо уларга ижозат бермади.</verse>
				<verse number="8">Шундай қилиб, улар қайтиб, Мусия орқали Троасга кетдилар.</verse>
				<verse number="9">Тунда Павлусга ваҳий келди: Македониялик бир одам: “Македонияга келиб, бизга ёрдам бер!” деб илтижо қиларди.</verse>
				<verse number="10">Павлусга келган бу ваҳийдан кейин, биз тезда Македонияга боришга ҳозирлик кўрдик. Худо бизни у ердаги халққа Хушхабарни ваъз қилишга чақирди, деб ишонч ҳосил қилган эдик.</verse>
				<verse number="11">Биз кемада Троас шаҳридан сузиб кетиб, тўғри Самофракияга йўл олдик, эртаси куни Неаполга кетдик.</verse>
				<verse number="12">У ердан эса Филиппига бордик. Бу Македония вилоятининг биринчи туманидаги шаҳар бўлиб, Римга қарашли эди. Биз бир неча кун у ерда бўлдик.</verse>
				<verse number="13">Шаббат куни биз шаҳардан дарё бўйига чиқдик. У ерда ибодат қиладиган жой бор, деб ўйлаган эдик. Ўша ерда аёллар йиғилган экан, биз улар билан ўтириб суҳбатлашдик.</verse>
				<verse number="14">Бизни тинглаб ўтирганлар орасида Лидия деган бир аёл ҳам бор эди. У Тиятира шаҳридан бўлиб, сафсар матолар сотарди. У художўй эди. “Павлуснинг айтганларини жон дили билан тингласин”, деб Эгамиз Лидиянинг юрагини очди.</verse>
				<verse number="15">Лидия билан унинг хонадон аҳли сувга чўмдирилганларидан кейин, у бизга шундай таклиф қилди: “Агар мени РаббимизИсога содиқ имонли деб ҳисобласангизлар, менинг уйимга келиб, ўша ерда туринглар.” Лидия бизни кўндирди.</verse>
				<verse number="16">Бир куни биз ибодат қиладиган жойга кетаётганимизда, олдимизга бир чўри қиз келди. Бу қизда фолчилик руҳи бўлиб, у башорат қилиш орқали хўжайинларига кўп пул ишлаб берар экан.</verse>
				<verse number="17">У Павлус билан бизга эргашиб, шундай деб бақирарди: “Манави одамлар Қодир Худонинг қуллари! Улар сизларга нажот топиш йўлини эълон қиладилар.”</verse>
				<verse number="18">Ўша чўри бир неча кун давомида шундай қилиб юрди. Охири, Павлус безор бўлиб, орқасига ўгирилди–да, ёвуз руҳга деди: “Сенга Исо Масиҳ номидан буюраман: бу қизнинг ичидан чиқиб кет!” Ўша заҳоти ёвуз руҳ қизнинг ичидан чиқиб кетди.</verse>
				<verse number="19">Қизнинг хўжайинлари пул ишлаш имконияти қўлдан кетганини англаб етдилар. Улар Павлус билан Силани ушлаб, шаҳар майдонига судраб келдилар.</verse>
				<verse number="20">Уларни Рим амалдорлари ҳузурига олиб келиб: — Бу одамлар шаҳримизни алғов–далғов қиляптилар! — дедилар. — Улар яҳудийлардир,</verse>
				<verse number="21">биз эса Римликлармиз, улар бизнинг қонунларимизга зид бўлган одатларни тарғиб қиляптилар. Биз уларнинг одатларини қабул қила олмаймиз ёки амалда қўллай олмаймиз.</verse>
				<verse number="22">Оломон Павлус билан Силага қарши ҳужумга қўшилди. Шунда Рим амалдорлари Павлус билан Силанинг кийимларини ечдириб, аскарларга: “Буларни калтакланглар”, деб буюрдилар.</verse>
				<verse number="23">Уларни роса калтаклашгандан кейин, зиндонга ташладилар. Рим амалдорлари зиндонбонга: “Уларни яхшилаб қўриқла”, деб буйруқ бердилар.</verse>
				<verse number="24">Зиндонбон буйруқни олиб, икковини ички бўлмага ташлади ва уларнинг оёқларини кундага маҳкамлаб қўйди.</verse>
				<verse number="25">Ярим тунда Павлус билан Сила ибодат қилиб, Худога ҳамду сано айтаётган эдилар. Маҳбуслар эса уларни тинглаб ўтиришарди.</verse>
				<verse number="26">Бирдан шундай қаттиқ зилзила юз бердики, қамоқхонанинг пойдевори ларзага келди, шу заҳоти ҳамма эшиклар очилиб, маҳбусларнинг кишанлари ечилиб кетди.</verse>
				<verse number="27">Зиндонбон уйғониб, қамоқхона эшиклари очиқ эканини кўрди. У, маҳбуслар озод бўлиб кетибди, деб ўйлаб, қиличини қинидан суғуриб, ўзини ўлдирмоқчи бўлди.</verse>
				<verse number="28">Павлус овози борича: “Зинҳор ўзингга шикаст етказа кўрма, ҳаммамиз шу ердамиз!” деб бақирди.</verse>
				<verse number="29">Зиндонбон, чироқлар ёқилсин, деб буюрди ва шошилганича ичкари кирди–да, титраб–қақшаб, ўзини Павлус билан Силанинг оёқлари остига ташлади.</verse>
				<verse number="30">Зиндонбон икковини ташқарига олиб чиқиб: “Жаноблар, нажот топишим учун нима қилишим керак?” деб сўради.</verse>
				<verse number="31">— Раббимиз Исога ишон, шунда ўзинг ва хонадон аҳлинг нажот топасизлар, — деб жавоб беришди улар.</verse>
				<verse number="32">Павлус билан Сила Раббимиз ҳақидаги хабарни зиндонбонга ва унинг хонадон аҳлига ваъз қилдилар.</verse>
				<verse number="33">Зиндонбон тунда ўша заҳотиёқ икковини бир четга олиб ўтиб, яраларини ювди. Сўнг ўзи ва бутун хонадон аҳли сувга чўмдирилди.</verse>
				<verse number="34">Зиндонбон Павлус билан Силани уйига олиб келиб, уларга дастурхон ёзди. У бутун хонадони билан бирга Худога имон келтирганидан севинди.</verse>
				<verse number="35">Тонг отгач, амалдорлар миршабларни юбориб: “Анави одамлар ўз йўлига кетаверсин”, дедилар.</verse>
				<verse number="36">Зиндонбон бу хабарни Павлусга етказди: “Амалдорлар сизларни кетаверсин, деб хабар юборибди, ҳозироқ чиқинглар, эсон–омон боринглар”, деди.</verse>
				<verse number="37">Павлус эса миршабларга шундай деди: — Рим фуқароси бўлсак ҳам, бизни ҳукм қилмасдан халқнинг кўз ўнгида калтакладилар, зиндонга ташладилар. Нима учун энди яширинча бизни жўнатиб юбормоқчилар?! Бунақаси кетмайди! Ўзлари келиб, бизни зиндондан чиқарсинлар.</verse>
				<verse number="38">Миршаблар бу сўзларни амалдорларга етказдилар. Улар Павлус билан Силанинг Рим фуқароси эканини эшитиб, қўрқиб кетдилар.</verse>
				<verse number="39">Шундай қилиб, амалдорлар бориб, улардан кечирим сўраб, уларни зиндондан олиб чиқдилар. Сўнгра: “Шаҳардан кетсангизлар”, деб илтимос қилдилар.</verse>
				<verse number="40">Павлус билан Сила зиндондан чиққанларидан кейин, Лидиянинг уйига бордилар. Улар бу ерда имонлилар билан учрашиб, уларга далда бердилар, сўнг у ердан кетдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Павлус билан Сила Амфипол ва Аполония шаҳарларини босиб ўтиб, Салоника шаҳрига келдилар. Бу шаҳарда яҳудийлар синагогаси бор эди.</verse>
				<verse number="2">Павлус, ўз одатига кўра, синагогага кирди ва уч ҳафта давомида Шаббат кунлари яҳудийлар билан мунозара олиб борди. У Муқаддас Битиклар асосида</verse>
				<verse number="3">Масиҳнинг азоб чекиши ва ўликдан тирилиши кераклигини тушунтириб, исботлаб берди. Сўнг: “Мен сизларга айтаётган Исо ўша Масиҳдир”, деди.</verse>
				<verse number="4">Яҳудийлардан баъзилари, шунингдек, тақводор юнонлардан катта гуруҳи ва юқори мартабали аёлларнинг кўпчилиги Павлус билан Силага ишониб, уларга қўшилдилар.</verse>
				<verse number="5">Аммо ишонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлдилар ва кўчалардаги бекорчи дайдиларни тўплаб, оломонни йиғиб, шаҳарда ғалаён бошладилар. Улар: “Павлус билан Силани қидириб топамиз, халқнинг олдига олиб чиқамиз”, деб Ясон деган одамнинг уйига ҳужум қилдилар.</verse>
				<verse number="6">Аммо уларни топа олишмади. Сўнгра Ясон билан бир неча имонлиларни шаҳар амалдорлари ҳузурига судраб келдилар ва шундай дея шовқин солдилар: “Анави одамлар бутун дунёни остин–устин қилиб, бизнинг шаҳримизга ҳам келибдилар.</verse>
				<verse number="7">Ясон ўша одамларга уйидан жой берибди. Уларнинг ҳаммаси Исо деган бошқа шоҳ бор, деб Қайсарнинг фармонларига қарши чиқяптилар.”</verse>
				<verse number="8">Халқ ва шаҳар амалдорлари бу гапларни эшитиб, безовталаниб қолдилар.</verse>
				<verse number="9">Улар Ясон ва бошқа имонлилардан гаровга пул олиб, уларни қўйиб юбордилар.</verse>
				<verse number="10">Қоронғи тушгач, имонлилар Павлус билан Силани Берия шаҳрига жўнатдилар. Улар шаҳарга келиб, яҳудийлар синагогасига кирдилар.</verse>
				<verse number="11">Бу ердаги яҳудийлар Салоникадаги яҳудийларга қараганда кенг фикрли эдилар. Улар зўр иштиёқ билан Исо ҳақидаги хабарни тинглашар, Павлуснинг айтганлари ҳақиқат эканини кўриш учун Муқаддас Битикларни ҳар куни тадқиқ этишарди.</verse>
				<verse number="12">Уларнинг кўпчилиги шу боисдан имонга келдилар, шунингдек, юқори мартабали юнон аёл ва эркакларининг кўпчилиги ҳам имонга келдилар.</verse>
				<verse number="13">Аммо Салоникадаги яҳудийлар, Павлус Берияда Худонинг каломини ваъз қилибди, деган гапни эшитганларида, улар Берияга келиб, оломонни гижгижлаб, қайрадилар.</verse>
				<verse number="14">Шунда имонлилар Павлусни зудлик билан денгиз бўйига жўнатиб юбордилар. Сила билан Тимўтий эса Берияда қолдилар.</verse>
				<verse number="15">Павлусни кузатиб кетганлар уни Афинагача олиб бориб қўйдилар. Улар Павлусдан: “Сила билан Тимўтий тезроқ менинг олдимга етиб келсин”, деган кўрсатмани олганларидан кейин Берияга қайтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="16">Павлус Сила билан Тимўтийни Афинада кутаркан, шаҳар бутларга тўлиб кетганини кўриб, таъби жуда хира бўлди.</verse>
				<verse number="17">Павлус синагогада яҳудийлар ва тақводор юнонларга далиллар келтирди. Шунингдек, шаҳар майдонида ҳар куни дуч келган одамларга ҳам ваъз қилди.</verse>
				<verse number="18">Бир неча эпикурчи ва стоик файласуфлар ҳам Павлус билан баҳсга киришди. Баъзилари: “Бу маҳмадона нима демоқчи?” деса, бошқалари: “У бегона худолар тўғрисида ваъз қиляпти” дер эди. Павлус Исо тўғрисидаги Хушхабарни ва ўликлардан тирилишни ваъз қилаётгани учун шундай деб айтардилар.</verse>
				<verse number="19">Улар Павлусни ушлаб, Арёпагос кенгашига олиб бордилар ва шундай дедилар: “Сен ўргатаётган янги таълимот нима эканини биз ҳам билишимиз мумкинми?</verse>
				<verse number="20">Бу таълимотинг бизга бир оз ғалати туюляпти, шунинг учун бу нимани англатишини билмоқчимиз.”</verse>
				<verse number="21">(Ҳамма Афиналиклар ва бу ерда яшаётган мусофирлар бутун вақтларини охирги янгиликларни айтиб бериш ёки эшитиш билан ўтказишни яхши кўришарди.)</verse>
				<verse number="22">Павлус Арёпагос кенгашининг олдига чиқиб, шундай деди: — Эй Афиналиклар! Сизлар ҳар жиҳатдан ғоят диндор эканингизни кўриб турибман.</verse>
				<verse number="23">Мен бутун шаҳарни кезиб чиқиб, сизлар сажда қилаётган нарсаларга диққат билан назар ташладим. Мен ўша нарсаларнинг орасидан “Номаълум худога” деган ёзув битилган қурбонгоҳни кўрдим. Ўзларингиз билмасдан туриб сажда қилаётган Худони мен сизларга англатай.</verse>
				<verse number="24">Оламни ва ундаги ҳамма нарсаларни яратган Худо еру осмоннинг Эгаси бўлиб, инсон қўли билан ясалган саждагоҳларда яшамайди.</verse>
				<verse number="25">Ҳар қандай одамга жон, нафас ва ҳамма нарсани Унинг Ўзи берган. Шунинг учун У инсоннинг қўлига қараб колмаган. У ҳеч нарсага муҳтож эмас.</verse>
				<verse number="26">Худо битта одамдан жамики элатларни яратиб, уларни бутун ер юзига жойлаштирди. У элатларнинг ҳаёти вақтини ва улар истиқомат қиладиган жойларнинг чегараларини белгилаб берди.</verse>
				<verse number="27">Худо буларни, Мени қидирсинлар, пайпасланиб бўлса–да, топсинлар, деб қилди. Ҳақиқатан ҳам, У ҳар биримиздан узоқда эмас.</verse>
				<verse number="28">Зотан, “биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз.” Сизнинг шоирларингиздан бири шундай деган эди: “Биз ҳам Унинг зурриётимиз.”</verse>
				<verse number="29">Биз Худонинг зурриётидан эканмиз, Худони инсон ўз санъати ва маҳорати билан шаклга солган олтинга ёки кумушга, ё тошга ўхшатмаслигимиз керак.</verse>
				<verse number="30">Худо ўтмишда инсониятнинг жоҳиллигига эътибор бермади. Энди эса У ҳамма жойдаги жамики халқларга: “Тавба қилинглар!” деб амр бермоқда.</verse>
				<verse number="31">Чунки У дунё халқларини Ўзи тайинлаган Зот орқали адолат билан ҳукм қиладиган кунни белгилади. Ўша Зотни ўликдан тирилтирди. Шу йўсинда жамики инсонларга бу Зотнинг тайинланганини исбот қилди.</verse>
				<verse number="32">Улар Павлуснинг ўликлар тирилиши ҳақидаги гапини эшитганларида, баъзилар уни масхара қилди, аммо бошқалар: “Биз бу ҳақда яна сизнинг гапларингизни эшитмоқчимиз”, дедилар.</verse>
				<verse number="33">Шундай қилиб, Павлус уларнинг олдидан кетди.</verse>
				<verse number="34">Бир неча одам унга эргашиб, имонга келди. Имонга келганларнинг орасида Арёпагос кенгашининг аъзоси Дионис, Дамар исмли аёл ва бошқа одамлар ҳам бор эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Шундан кейин Павлус Афинадан кетиб, Коринфга йўл олди.</verse>
				<verse number="2">У ерда Павлус Акил деган бир яҳудий билан танишди. Акил Понтусда туғилган бўлиб, хотини Прискилла билан Италиядан яқинда келган экан. Чунки Қайсар Клавдий, ҳамма яҳудийлар Римдан чиқиб кетсин, деб фармон берган эди. Павлус уларни кўргани борди.</verse>
				<verse number="3">Улар ҳамкасб — чодир тикувчилик билан шуғулланганлари учун, Павлус уларникида қолиб, ишлади.</verse>
				<verse number="4">Ҳар Шаббат куни у синагогада мунозара ўтказиб, яҳудийлар ва юнонларни ишонтиришга ҳаракат қилди.</verse>
				<verse number="5">Сила билан Тимўтий Македониядан келганларидан кейин, Павлус бутун вақтини Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилишга бағишлади. У яҳудийларга Исонинг Масиҳ экани тўғрисида гувоҳлик берарди.</verse>
				<verse number="6">Яҳудийлар эса Павлусга қарши чиқиб, уни ҳақорат қилдилар. Павлус улардан норози бўлиб, кийимларидан чангни қоқди–да: “Қонингиз ўз гарданингизда қолсин, менда айб йўқ, ҳозирдан бошлаб ғайрияҳудийлар орасига кетганим бўлсин”, деди уларга.</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, Павлус синагогани тарк этиб, Титас Юстус деган бир одамнинг уйига борди. Титас Юстус ҳам художўй одам бўлиб, унинг уйи синагоганинг ёнгинасида эди.</verse>
				<verse number="8">Синагоганинг қавмбошиси Крисп бутун хонадони билан РаббимизИсога имон келтирди. Павлусдан Хушхабар эшитган Коринфликларнинг кўпчилиги ишониб, сувга чўмдирилдилар.</verse>
				<verse number="9">Бир куни тунда Раббимиз Исo ваҳийда Павлусга зоҳир бўлиб, деди: “Қўрқма! Гапиравер, сукут сақлама!</verse>
				<verse number="10">Мен сен билан биргаман. Бу шаҳардаги кўпчилик Менинг одамларим бўлгани учун, ҳеч ким сенга зарар етказа олмайди.”</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, Павлус бу шаҳарда бир йилу олти ой туриб, халққа Худонинг каломидан таълим берди.</verse>
				<verse number="12">Каллия Ахая вилоятига ҳокимлик қилган пайтларда, яҳудийлар биргалашиб Павлусга қарши чиқдилар ва уни судраб, маҳкамага олиб келдилар.</verse>
				<verse number="13">Улар шундай дедилар: — Мана бу одам қонунга қарши йўллар билан Худога сажда қилишга халқни даъват қиляпти.</verse>
				<verse number="14">Павлус энди гапирмоқчи бўлиб турган эди, Каллия яҳудийларга шундай деди: — Эй яҳудийлар! Агар даъвоингиз ёмон қилмиш ёки оғир жиноят масаласида бўлганда эди, шикоятларингизни қабул қилишга сабаб топган бўлардим.</verse>
				<verse number="15">Аммо бу даъволарингиз айрим сўзлар, исмлар ва ўз қонунингиз борасида экан, буларни ўзларингиз кўриб чиқаверинглар. Мен бу масалаларнинг ҳаками бўлмайман.</verse>
				<verse number="16">Каллия яҳудийларни маҳкамадан ҳайдаб чиқарди.</verse>
				<verse number="17">Шунда оломон синагога қавмбошиси Состенни тутиб олди–да, маҳкаманинг олдида уни калтаклади. Аммо Каллия буларнинг биронтасига эътибор бермади.</verse>
				<verse number="18">Павлус Коринфда имонлилар билан узоқ вақт турди. Сўнг улар билан хайрлашиб, кемада Сурияга сузиб кетди. Акил билан Прискилла ҳам у билан бирга кетдилар. Павлус Худога онт ичгани учун Кенхреядан сузиб кетишдан олдин сочини олдирди.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">Улар Эфесга етиб келдилар. Павлус синагогага бориб, яҳудийлар билан мунозара ўтказди. Одамлар Павлусдан, биз билан узоқроқ қолинг, деб илтимос қилдилар. Аммо Павлус рози бўлмади. Кетишидан олдин эса уларга: “Худо хоҳиш билдирса, сизларнинг олдингизга қайтиб келаман”, деди. Шундан кейин Акил билан Прискиллани Эфесда қолдириб, ўзи кемада сузиб кетди.</verse>
				<verse number="22">Павлус Қайсарияга етиб келгандан кейин, Қуддусга борди ва имонлилар жамоати билан кўришди. Шундан сўнг Антиохияга кетди.</verse>
				<verse number="23">У ерда маълум вақт бўлгач, яна йўлга чиқди ва Галатия, Фригия ўлкаларини кезиб, барча имонлиларга далда берди.</verse>
				<verse number="24">Шу пайтда Аполлос деган бир яҳудий Эфесга келди. У асли Искандариядан эди. У гапга чечан одам бўлиб, Муқаддас Битикларни жуда яхши биларди.</verse>
				<verse number="25">У Раббимиз Исонинг йўлида таълим олган бўлиб, оташин руҳ билан гапирарди. Гарчи фақат Яҳёнинг сувга чўмдириш тўғрисидаги таълимотини билган бўлса–да, Исо ҳақида тўғри таълим берарди.</verse>
				<verse number="26">Аполлос синагогада жасорат билан гапира бошлади. Прискилла билан Акил Аполлоснинг ваъзини эшитганларидан кейин, уни уйига таклиф қилиб, Худонинг йўлини янада аниқроқ тушунтириб бердилар.</verse>
				<verse number="27">Аполлос Ахаяга боришга қарор қилди. Эфесдаги имонлилар Ахаядаги шогирдларга, Аполлосни яхши қабул қилсангизлар, деб мактуб ёздилар. Аполлос Ахаяга келгач, Худонинг инояти билан имонга келганларга катта ёрдам берди.</verse>
				<verse number="28">Аполлос, Муқаддас Битиклар асосида Исонинг Масиҳ эканини исбот этиб, қатъият билан яҳудийларнинг ноҳақлигини очиқчасига фош қиларди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Аполлос Коринфда экан, Павлус қирлар бўйлаб йўл юриб, Эфесга келди. Бу ерда у бир неча имонли биродарни топди.</verse>
				<verse number="2">Павлус улардан: “Имонга келганларингизда, Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?” деб сўради. Улар: “Йўқ, биз МуқаддасРуҳ борлигини ҳатто эшитмаганмиз”, деб жавоб бердилар.</verse>
				<verse number="3">“Ундай бўлса, қай асосда сувга чўмдирилдингизлар?” деб сўради Павлус. “Яҳёнинг таълимотига кўра сувга чўмдирилдик”, деб жавоб берди улар.</verse>
				<verse number="4">Шунда Павлус деди: — Яҳё тавба қилганларни сувга чўмдирар эди. У Исроил халқига, мендан кейин келаётганга, яъни Исога, имон келтиринглар, деган эди.</verse>
				<verse number="5">Улар бу гапни эшитиб, Раббимиз Исонинг номидан сувга чўмдирилдилар.</verse>
				<verse number="6">Павлус уларга қўлини қўйган эди, Муқаддас Руҳ уларни қамраб олди. Улар бошқа тилларда гапириб, башорат қила бошладилар.</verse>
				<verse number="7">Уларнинг ҳаммаси тахминан ўн икки киши эди.</verse>
				<verse number="8">Павлус синагогага уч ой давомида бориб, жасорат билан халққа гапириб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ишончли далиллар келтирди.</verse>
				<verse number="9">Аммо баъзилари ишонишни рад қилдилар ва ҳамманинг олдида Исонинг йўли тўғрисида ёмон гапларни айтдилар. Павлус ёнига имонлиларни олиб, уларнинг ҳузуридан кетди. Ҳар куни у Тиран деган одамнинг маъруза залида мунозара ўтказадиган бўлди.</verse>
				<verse number="10">Бу ҳолат икки йил давом этди, Асия аҳолисининг ҳаммаси — яҳудийлар ҳам, юнонлар ҳам Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни эшитишди.</verse>
				<verse number="11">Худо Павлус орқали ғаройиб мўъжизалар кўрсатар эди.</verse>
				<verse number="12">Павлуснинг танасига теккан рўмолча ёки кийимлар хасталарга теккизилганда, улар хасталикларидан шифо топар, улардан ёвуз руҳлар чиқиб кетарди.</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">Скева деган бир яҳудий бош руҳонийнинг етти ўғли бор эди. Улар ўлка бўйлаб кезиб, одамлардан ёвуз руҳларни қувиб чиқарар эдилар. Бир куни улар Раббимиз Исонинг номи билан шундай қилишга уриниб, ёвуз руҳга: “Павлус эълон қилаётган Исо номи билан буюрамиз: чиқиб кет!” дедилар.</verse>
				<verse number="15">Ёвуз руҳ эса уларга: “Мен Исони биламан, Павлусни ҳам биламан, сизлар эса ким бўлибсизлар?” деб сўради.</verse>
				<verse number="16">Ичида ёвуз руҳи бор одам уларга ташланди. Уларни шу қадар қаттиқ урдики, улар ўша уйдан яланғоч, ярадор ҳолда зўрға қочиб қутулдилар.</verse>
				<verse number="17">Эфесда яшаган яҳудий ва юнонларнинг ҳаммаси бу воқеани эшитиб, қўрқувга тушдилар. Раббимиз Исонинг номи улуғланди.</verse>
				<verse number="18">Шунингдек, имонга келганларнинг кўпчилиги қилмишларини очиқчасига эътироф этдилар.</verse>
				<verse number="19">Афсунгарлик билан машғул бўлганларнинг бир қанчаси китобларини тўплаб, омманинг кўзи олдида ёқиб юбордилар. Бу китобларнинг қиймати ҳисобланганда, эллик минг кумуш танга чиқди.</verse>
				<verse number="20">Шу тариқа Раббимиз ҳақидаги хабар ёйилиб, куч–қудрати ортиб бораверди.</verse>
				<verse number="21">Шу ҳодисалар юз бергандан кейин, Павлус Македония ва Ахаядан ўтиб, Қуддусга боришни қарор қилди. “У ерга борганимдан кейин, Римни ҳам кўришим керак”, деди у.</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, у икки ёрдамчиси — Тимўтий билан Эрастни Македонияга юборди. Павлуснинг ўзи эса маълум вақт Асия вилоятида қолди.</verse>
				<verse number="23">Аммо ўша пайтда Исонинг йўлига қарши қаттиқ ғала–ғовур бўлди.</verse>
				<verse number="24">Димитрий деган бир заргар одам Артемиданинг маъбади тасвирини кумушдан ясаб, ҳунармандларга кўп фойда келтирарди.</verse>
				<verse number="25">Димитрий бу соҳада ишлайдиган ҳамма ҳунармандларни чақириб, шундай деди: — Биродарлар, биласизларки, биз шу ҳунар орқали яхши даромад оламиз.</verse>
				<verse number="26">Сизлар фақат Эфесдагина эмас, балки бутун Асия вилоятида Павлус деган одамнинг қилаётганларини кўриб, эшитяпсизлар. Павлуснинг айтиши бўйича, қўлда ясалган худолар асло худолар эмасмиш. У кўпчиликни шунга ишонтириб, йўлдан уряпти.</verse>
				<verse number="27">Шуниси хавфлики, бизнинг бу ҳунаримиз халқнинг назаридан қолиши мумкин. Фақат шугина эмас, балки бошқа хавф ҳам бор: буюк Артемиданинг маъбади ҳеч нарсага арзимас экан, деган фикрга олиб келади, бу маъбуданинг улуғворлиги барҳам топади. Ахир, унга Асия вилоятидаги ва бутун дунёдаги ҳамма одам топинади–ку!”</verse>
				<verse number="28">Ҳунармандлар бу гапни эшитганларида, ғазабланиб: “Эфеснинг Артемидаси буюкдир!” деб шовқин–сурон кўтардилар.</verse>
				<verse number="29">Шаҳарда тўс–тўполон бошланди. Халқ иккита Македонияликни — Гай билан Аристархни тутиб олиб, театр томонга шошилдилар. Иккалови Павлусга йўлда ҳамроҳ бўлиб келаётган эдилар.</verse>
				<verse number="30">Павлус оломон олдига чиқмоқчи бўлган эди, имонлилар йўл қўймадилар.</verse>
				<verse number="31">Ҳатто Павлуснинг дўстлари бўлган Асия вилоятининг баъзи амалдорлари хабар бериб, театрга киришга таваккал қилманг, деб илтимос қилдилар.</verse>
				<verse number="32">Оломон саросимага тушган эди. Баъзилари бир нарса деб шовқин солса, бошқалари бошқа нарсани айтиб шовқин соларди. Уларнинг кўпчилиги нима учун йиғилганини билмасди.</verse>
				<verse number="33">Яҳудийлар оломонга вазиятни тушунтирмоқчи бўлиб, Искандар деган бир одамни олдинга чиқардилар. Искандар қўли билан оломонга, жим бўлинглар, деган ишорани қилиб, ҳимоя нутқини айтишга ҳаракат қилди.</verse>
				<verse number="34">Аммо халқ унинг яҳудий эканини билгач, ҳаммалари жўр бўлиб: “Эфесликларнинг Артемидаси буюкдир!” деб икки соатга яқин бақириб туришди.</verse>
				<verse number="35">Аммо шаҳар котиби оломонни тинчлантиргач, шундай деди: — Эй Эфесликлар! Буюк Артемида маъбадининг ва осмондан тушган ҳайкалининг сақловчиси Эфес шаҳри эканини ким билмайди?!</verse>
				<verse number="36">Буларни ҳеч ким инкор эта олмайди. Шундай экан, сизлар сукут сақлаб, ўйламасдан қадам босмаслигингиз керак.</verse>
				<verse number="37">Бу одамлар маъбадни талон–тарож қилмаган ёки маъбудамизни ҳақорат қилмаган, сизлар эса уларни бу ерга олиб келибсизлар.</verse>
				<verse number="38">Агар Димитрий билан унинг ҳунармандлари бирон одамни айблайдиган бўлса, маҳкамалар очиқ, қозилар бор, бир–бирига қарши айбловларни ўша ерда ҳукм қилишсин.</verse>
				<verse number="39">Агар бошқа бир чора кўрмоқчи бўлсангиз, у аҳолининг қонуний йиғинида ҳал қилинади.</verse>
				<verse number="40">Ахир, бугун юз берган воқеадан кейин бизни исёнда айблашлари мумкин. Бизда бу шовқин–суронни оқлайдиган бирон сабаб йўқ. У шу гапларни айтиб, оломонни тарқатиб юборди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Шовқин–сурон босилгач, Павлус шогирдларни чақириб, уларга далда берди. Кейин улар билан хайрлашиб, Македонияга йўл олди.</verse>
				<verse number="2">У босиб ўтган ҳамма шаҳарларда имонлиларга кўп далда берди. Сўнг Юнонистонга бориб,</verse>
				<verse number="3">у ерда уч ой турди. У Сурияга сузиб кетмоқчи бўлган эди, яҳудийлар унга қарши фитна уюштираётганини билиб қолди. Шунинг учун Македония орқали қайтишга қарор қилди.</verse>
				<verse number="4">Вериядан Пир ўғли Сосипатр, Салоникадан Аристарх ва Секунд, Дарвиядан Гай, Тимўтий, Асия вилоятидан Тихик ва Трофим Павлусга ҳамроҳ бўлдилар.</verse>
				<verse number="5">Улар биздан олдин кетиб, Троасда бизни кутиб турган эдилар.</verse>
				<verse number="6">Хамиртурушсиз нон байрамидан кейин биз Филиппидан сузиб кетдик. Беш кундан сўнг эса Троасда улар билан учрашиб, у ерда етти кун турдик.</verse>
				<verse number="7">Ҳафтанинг биринчи куни биз Раббимиз Исони хотирлаб, нон синдириш учун йиғилдик. Павлус одамларга ярим кечасигача гапирди. Эртаси куни у жўнаб кетишни режалаштирган эди.</verse>
				<verse number="8">Биз йиғилган болохонада кўп чироқлар ёниб турарди.</verse>
				<verse number="9">Евтух деган бир йигит дераза рахида ўтирган эди. Павлус гапини давом эттирар экан, Евтухни қаттиқ уйқу босди. Уйқу ғолиб келиб, Евтух учинчи қаватдан ерга йиқилди. Уни кўтарганларида, жон берган эди.</verse>
				<verse number="10">Павлус пастга тушди, эгилиб, йигитни қучоқлади–да: “Хавотир олманглар, у тирик”, деди.</verse>
				<verse number="11">Сўнгра Павлус яна болохонага қайтиб чиқди. Раббимизни хотирлаб, нон синдириб, овқатланди. Улар билан тонг отгунча суҳбатлашди, кейин йўлга чиқди.</verse>
				<verse number="12">Шу орада бу йигитни уйига тирик олиб бордилар, имонлилар бу воқеадан ғоят тасалли топдилар.</verse>
				<verse number="13">Павлус Асса шаҳрига қуруқлик орқали кетишга қарор қилди. Қолганларимиз эса ундан олдин кемада сузиб кетдик. Павлус ўша шаҳарда кемага чиқиб, бизга қўшилади, деб режалаштирган эдик. Зотан, у бизга шундай қилишини айтган эди.</verse>
				<verse number="14">Павлус биз билан Ассада учрашгандан кейин, уни кемага олиб, Митилина шаҳрига йўл олдик.</verse>
				<verse number="15">Биз у ердан сузиб, эртаси куни Хиос ороли яқинига етиб бордик. Кейинги куни Самос оролига, унинг эртасига Милит шаҳрига етиб бордик.</verse>
				<verse number="16">Павлус Асия вилоятида вақтни йўқотмаслик учун Эфесни четлаб ўтишга қарор қилди. Агар имконини топса, Ҳосил байрамидаҚуддусда бўлишни жуда истаётган эди.</verse>
				<verse number="17">Павлус Милитдан Эфесга хабар юбориб, имонлилар жамоатинингоқсоқолларига: “Менинг ҳузуримга келсангизлар”, деб илтимос қилди.</verse>
				<verse number="18">Оқсоқоллар Павлуснинг ҳузурига келганларида, у оқсоқолларга деди: — Мен Асия вилоятига келган биринчи кунимдан бошлаб сизларнинг орангизда қандай яшаганимни ўзларингиз биласизлар.</verse>
				<verse number="19">Мен кўп кўз ёш тўкиб, камтарлик билан Раббимиз Исога хизмат қилдим. Яҳудийларнинг фитналари дастидан келган синовларни бошдан кечирдим.</verse>
				<verse number="20">Ўзларингиз биласизлар, мен сизларга бирон фойда келтиришдан ўзимни олиб қочмадим. Балки уйма–уй юриб, таълим бердим, халқ олдида ваъз қилдим.</verse>
				<verse number="21">Мен яҳудийларни ҳам, юнонларни ҳам, тавбага чақирдим. Худога юз буринглар, Раббимиз Исога имон келтиринглар, деб уларга жиддий насиҳат қилдим.</verse>
				<verse number="22">Энди эса Муқаддас Руҳнинг асири бўлиб, Қуддусга отланяпман. У ерда менга нима бўлишини билмайман.</verse>
				<verse number="23">Аммо мени қамоқ ва қувғинлар кутаётгани тўғрисида МуқаддасРуҳ ҳар бир шаҳарда огоҳлантириб келмоқда.</verse>
				<verse number="24">Лекин ҳаётим ўзим учун ҳеч нарсага арзимайди, деб ҳисоблайман. Мен фақат вазифамни охирига етказишни ва Раббимиз Исо менга юклаган ишни тугатишни истайман. Бу иш Худонинг инояти тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилишдир.</verse>
				<verse number="25">Мен ораларингизда бўлиб, Худонинг Шоҳлигини ваъз қилдим. Энди шуни биламанки, биронтангиз ҳам менинг юзимни бошқа кўрмайсизлар.</verse>
				<verse number="26">Шунинг учун бугун сизларга шуни эълон қиламан: мен бировнинг ҳалокати учун масъул эмасман.</verse>
				<verse number="27">Ахир, мен Худонинг ҳамма мақсадини сизларга баён қилишдан бўйин товламадим.</verse>
				<verse number="28">Ўзларингизни эҳтиёт қилинглар, сурувни ҳам эҳтиёт қилинглар. Чунки Муқаддас Руҳ уларни сизнинг қарамоғингизга берган. Худонинг жамоатига чўпон бўлинглар. У бу жамоатни Ўзининг Ўғли қони эвазига сотиб олган.</verse>
				<verse number="29">Биламан, мен кетганимдан кейин сизларнинг орангизга йиртқич бўрилар келади, улар сурувга шафқат қилмайди.</verse>
				<verse number="30">Ҳатто ўз ораларингиздан баъзи одамлар чиқиб, шогирдларни ортидан эргаштириб, ҳақиқатни бузиб гапирадилар.</verse>
				<verse number="31">Ҳушёр бўлинглар! Мана шу уч йил давомида кечаю кундуз кўз ёш тўкиб, ҳар бирингизга қилган панд–насиҳатларимни ёдингизда тутинглар.</verse>
				<verse number="32">Энди мен сизларни Худога ва Унинг марҳамати ҳақидаги хабар паноҳига топширдим. Бу хабар сизларга куч–қудрат бериб, жамики муқаддас қилинганлар орасида мерос беришга қодирдир.</verse>
				<verse number="33">Мен ҳеч кимнинг кумуши ёки олтини, ё кийимига кўз олайтирмадим.</verse>
				<verse number="34">Ўзларингиз биласизларки, ўзимни ва шерикларимни таъминлаш учун қўлларим билан меҳнат қилдим.</verse>
				<verse number="35">Мен сизларга бу борада намуна бўлиб, заифларни қандай қўллаб–қувватлашимиз кераклигини кўрсатдим. Раббимиз Исо айтган шу сўзларини эслайлик: “Олмоқдан кўра бермоқ кўпроқ марҳаматланади.”</verse>
				<verse number="36">Павлус гапини тугатгандан кейин, ҳамма билан бирга тиз чўкиб, ибодат қилди.</verse>
				<verse number="37">Ҳаммалари йиғлаб, Павлусни бағриларига босдилар, у билан ўпишиб хайрлашдилар.</verse>
				<verse number="38">Павлус: “Энди мени ҳеч қачон кўрмайсизлар”, деб айтгани учун улар ниҳоятда ғамгин бўлиб қолдилар. Улар Павлусни кемагача кузатиб бордилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Биз улар билан хайрлашиб, кемага ўтирдик ва тўғри Кос оролига келдик. Эртаси куни Родос оролига, кейин эса Патара шаҳрига бордик.</verse>
				<verse number="2">У ерда биз Финикияга кетаётган кемани топиб, ўша кемада сузиб кетдик.</verse>
				<verse number="3">Кипрга яқинлашганимизда, бу оролни чап томонимизда қолдириб, Сурияга йўл олдик. Тирда кемадан юк туширмоқчи бўлганлари учун, биз қирғоқда қолдик.</verse>
				<verse number="4">Исонинг у ердаги шогирдларини қидириб топдик ва улар билан бир ҳафта қолдик. Улар Муқаддас Руҳ қудрати билан Павлусга, Қуддусга борманг, деб айтдилар.</verse>
				<verse number="5">Бу ерда вақтимиз охирлаб қолгач, йўлга чиқиб, сафаримизни давом эттирдик. Имонлиларнинг ҳаммаси, хотинлари ва бола–чақалари билан бирга бизни шаҳар ташқарисигача кузатиб чиқди. Денгиз бўйида тиз чўкиб, ибодат қилдик.</verse>
				<verse number="6">Сўнг бир–биримиз билан хайрлашдик. Биз кемага чиқдик, улар ҳам уйларига қайтиб кетдилар.</verse>
				<verse number="7">Биз Тирдан саёҳатни давом эттириб, Птолемей шаҳрига келдик. У ердаги имонлиларни зиёрат этиб, бир кун ёнларида қолдик.</verse>
				<verse number="8">Эртаси куни йўлга чиқиб, Қайсарияга келдик. Хушхабарчи Филиппнинг уйига бориб уникида қолдик. Филипп озиқ–овқат тақсимлаш учун сайланган етти кишидан бири эди.</verse>
				<verse number="9">Филиппнинг тўртта турмушга чиқмаган қизи бўлиб, уларга башорат қилиш инъоми берилган эди.</verse>
				<verse number="10">У ерда бир неча кун бўлганимиздан кейин, Яҳудиядан Агав деган пайғамбар келди.</verse>
				<verse number="11">У бизнинг олдимизга келди ва Павлуснинг камарини олиб, ўзининг оёқ–қўлларини боғлади–да, шундай деди: — МуқаддасРуҳ демоқда: мана бу камарнинг эгасини яҳудийлар Қуддусда худди шу сингари боғлаб, уни ғайрияҳудийлар қўлига топширадилар.</verse>
				<verse number="12">Бу гапни эшитганимиздан кейин биз ҳам, у ердаги одамлар ҳам Павлусга, Қуддусга борманг, деб ялиниб–ёлвордик.</verse>
				<verse number="13">Шунда Павлус қуйидагича жавоб берди: — Нима қиляпсизлар? Нимага йиғлаб, юрагимни сиқяпсизлар? Мен фақат оёқ–қўлларим боғланишига эмас, балки Раббимиз Исонинг номи учун Қуддусга бориб ўлишга ҳам тайёрман.</verse>
				<verse number="14">Биз Павлусни кўндира олмаганимиздан кейин, “Раббимиз истаганидай бўлсин”, деб жим қолдик.</verse>
				<verse number="15">Бу ерда маълум вақт бўлганимиздан кейин, биз тайёргарлигимизни кўриб, Қуддусга йўл олдик.</verse>
				<verse number="16">Қайсариядан Исонинг баъзи шогирдлари биз билан бирга бордилар. Улар бизни Исонинг дастлабки шогирдларидан бўлган Кипрлик Минасоннинг уйига олиб келдилар. Биз унинг хонадонида қолдик.</verse>
				<verse number="17">Қуддусга келганимизда, имонлилар бизни хурсандчилик билан қабул қилдилар.</verse>
				<verse number="18">Кейинги куни Павлус биз билан бирга Ёқубни кўргани борди. Барча жамоатоқсоқоллари ҳам у ерда йиғилишган эди.</verse>
				<verse number="19">Павлус улар билан саломлашгандан кейин, ўзининг хизмати орқали ғайрияҳудийлар орасида Худо қилган ишларни батафсил ҳикоя қилиб берди.</verse>
				<verse number="20">Улар бу гапларни эшитиб, Худога ҳамду сано айтдилар. Кейин Павлусга дедилар: — Биродаримиз Павлус, кўриб турибсизки, яҳудийлар орасида бир неча минг одам имонга келган. Уларнинг ҳаммаси қонунга чин дилдан ўзларини бағишлаганлар.</verse>
				<verse number="21">Уларнинг эшитишича, сиз ғайрияҳудийлар орасида яшаётган ҳамма яҳудийларга, Мусонинг қонунидан воз кечинглар, болаларингизни суннат қилманглар, яҳудийларнинг урф–одатларига риоя қилманглар, деб таълим берган экансиз.</verse>
				<verse number="22">Энди нима бўлади? Сизнинг келганингизни улар албатта эшитадилар.</verse>
				<verse number="23">Энди бизнинг айтганларимизни қилинг. Орамизда назр атаган тўртта одам бор.</verse>
				<verse number="24">Шу одамларни ёнингизга олиб, улар билан бирга покланиш маросимида иштирок этинг. Улар сочларини олдирганларида талаб қилинган покланиш қурбонлигининг харажатларини ўзингиз тўланг. Шундай қилиб, сиз тўғрингизда айтилган гаплар ҳақиқат эмаслигини, сиз эса Мусонинг қонунига риоя қилган ҳолда яшаётганингизни ҳамма билиб олади.</verse>
				<verse number="25">Имонли ғайрияҳудийларга келсак, бир қанча вақт олдин биз уларга мактуб жўнатиб, қуйидаги қароримизни маълум қилган эдик: “Бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвон гўштини тановул қилишдан ҳамда зинодан ўзларингизни тийинглар.”</verse>
				<verse number="26">Эртаси куни Павлус ўша одамларни ёнига олиб, улар билан бирга ўзини поклади. Сўнг Маъбадга кириб, покланиш кунлари қачон тугашини, ҳар бир одам учун қачон қурбонлик келтирилишини эълон қилди.</verse>
				<verse number="27">Етти кунлик маросим охирлаб қолган эди. Асия вилоятидан келган яҳудийлар Павлусни Маъбадда кўриб қолдилар. Улар оломонни қайраб, Павлусни ушладилар.</verse>
				<verse number="28">— Эй Исроил халқи! Ёрдам беринглар! — деб шовқин солди улар. — Манави одам ҳамма жойда бизнинг халқимизга, қонунимизга, Маъбадга қарши таълим бериб юради. Бунинг устига, у юнонларни Маъбадга олиб келиб, бу муқаддас жойни булғади!</verse>
				<verse number="29">Бундай дейишларига сабаб, бундан олдин улар Эфеслик Трофимни шаҳарда Павлус билан бирга кўришган бўлиб, “Павлус ўша ғайрияҳудийни Маъбадга олиб кирди”, деб ўйлаган эдилар.</verse>
				<verse number="30">Бутун шаҳар оёққа турди, халқ биргалашиб ҳаракатга келди. Улар Павлусни тутиб, Маъбаддан судраб чиқариб ташладилар. Ўша заҳоти Маъбад эшиклари ёпилди.</verse>
				<verse number="31">Оломон энди Павлусни ўлдирмоқчи бўлиб турган эди, Рим лашкарининг мингбошисига: “Бутун Қуддус оёққа турди”, деган хабар етиб келди.</verse>
				<verse number="32">Мингбоши ўша заҳоти аскарлари ва юзбошиларни олиб, оломон томонга югуриб кетди. Оломон мингбоши билан унинг аскарларини кўргач, Павлусни калтаклашни бас қилдилар.</verse>
				<verse number="33">Мингбоши Павлуснинг олдига келиб, уни қамоққа олди ва иккита кишан билан боғлашни буюрди. Сўнгра у: “Бу одам ким? У нима қилди?” деб сўради.</verse>
				<verse number="34">Оломон орасидан баъзилари бир нималар деб шовқин солди, бошқаси яна нималардир деди. Ғала–ғовур бўлганидан мингбоши нима юз берганини аниқ била олмади. Шунинг учун у Павлусни қалъага олиб боришни буюрди.</verse>
				<verse number="35">Павлус зинапояга келганда, оломон шунчалик жунбишга келдики, аскарлар Павлусни кўтариб кетишларига тўғри келди.</verse>
				<verse number="36">Оломон Павлуснинг ортидан эргашиб: “Унга ўлим!” деб шовқин соларди.</verse>
				<verse number="37">Аскарлар Павлусни қалъага олиб кираётганларида, у мингбошига: “Сизга бир нарсани айтсам мумкинми?” деди. — Юнонча биласанми?! — деб ҳайрон қолди мингбоши. —</verse>
				<verse number="38">Бир қанча вақт олдин исён бошлаб, тўрт минг қуролланган каллакесарни саҳрога олиб чиққан Мисрлик мабодо сен эмасмисан?</verse>
				<verse number="39">— Мен яҳудийман, Киликиядаги Таршиш шаҳриданман, — деди Павлус. — Ўша муҳим шаҳарнинг фуқаросиман. Илтимос, халққа гапиришимга ижозат беринг.</verse>
				<verse number="40">Мингбоши Павлусга ижозат бергач, у зинапояда туриб, одамларга қўли билан: “Жим бўлинглар!” деган ишорани қилди. Одамлар тинчлангандан кейин, Павлус уларга оромий тилида гапира бошлади:</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">“Биродарларим, оталар! Гапимга қулоқ солинглар, сизларнинг олдингизда ўзимни оқлай.”</verse>
				<verse number="2">Одамлар унинг оромийча гапираётганини эшитиб, сув қуйгандай жим бўлиб қолдилар. Павлус гапида давом этди:</verse>
				<verse number="3">“Мен яҳудийман, Киликиядаги Таршишда туғилганман, аммо Қуддусда улғайдим. Бу шаҳарда Гамалиэлнинг шогирди бўлиб, ота–боболаримизнинг қонунига жиддий эътибор бериб таълим олдим. Худди бугунгидай сизларга ўхшаб, Худога ўзимни бағишладим.</verse>
				<verse number="4">Исонинг йўлига кирган одамларни ўлгудай қувғин қилардим, эркагу аёлни боғлаб, зиндонга ташлардим.</verse>
				<verse number="5">Айтаётганларим ҳақиқат эканини олий руҳоний билан бутун Кенгаш тасдиқлай олади. Улар Дамашқдаги яҳудий биродарларимизга хат ёзиб бердилар. Шундай қилиб, мен бу одамларни кишанлаб, Қуддусга олиб келиб жазолаш учун Дамашққа жўнадим.</verse>
				<verse number="6">Мен йўлимда давом этиб, Дамашққа яқинлашиб қолганимда, туш пайти бирдан осмондан ёп–ёруғ нур менинг ён–атрофимни ёритиб юборди.</verse>
				<verse number="7">Мен ерга йиқилдим. Шу пайт: ‘Шоул! Шоул! Нега сен Мени қувғин қиляпсан?’ деб менга гапираётган бир овозни эшитдим.</verse>
				<verse number="8">‘Ё Ҳазратим! Сен кимсан?’деб сўрадим. Шунда У менга: ‘Сен қувғин қилаётган Носиралик Исоман’, деб жавоб берди.</verse>
				<verse number="9">Менинг ёнимдагилар нурни кўрардилару аммо мен билан гаплашаётганнинг овозини эшитмасдилар.</verse>
				<verse number="10">Шунда мен: ‘Ё Раббим Исо, нима қилай?’ деб сўрадим. Раббий менга шундай деди: ‘Ўрнингдан тур, Дамашққа бор. Нима қилишинг кераклигини Худо белгилаб қўйган. Ҳамма нарса ўша ерда сенга айтилади.’</verse>
				<verse number="11">Ўша нурнинг ярқирашидан кўзларим кўрмай қолган эди. Шунинг учун ҳамроҳларим қўлларимдан ушлаб, мени Дамашққа олиб кетдилар.</verse>
				<verse number="12">Ўша шаҳарда Ҳанания деган бир тақводор, қонунга итоат этадиган одам бор эди. У ўша шаҳардаги ҳамма яҳудийлар орасида катта обрўга эга эди.</verse>
				<verse number="13">Ҳанания олдимга келиб, ёнимда турди–да: ‘Биродарим Шоул! Кўзларинг яна очилсин!’ деди. Ўша заҳоти кўзларим очилиб, Ҳананияни кўрдим.</verse>
				<verse number="14">Шунда у деди: ‘Ота–боболаримизнинг Худоси сени танлади. Токи сен Унинг хоҳишини билгин, Солиҳ Зотни кўриб, Унинг овозини эшитгин.</verse>
				<verse number="15">Сен кўриб–эшитганларинг тўғрисида бутун оламга Унинг гувоҳи бўласан.</verse>
				<verse number="16">Энди нимани кутяпсан? Ўрнингдан тур, сувга чўмгин. Раббимизга илтижо қилиб, гуноҳларингни ювгин.’</verse>
				<verse number="17">Мен Қуддусга қайтиб келганимдан кейин, Маъбадда ибодат қилаётганимда, менга бир ваҳий келди.</verse>
				<verse number="18">Мен Раббим Исони кўрдим, У шундай деди: ‘Тез бўл, Қуддусдан зудлик билан кет! Бу ердаги одамлар Мен тўғримда берган гувоҳлигингни қабул қилмайдилар.’</verse>
				<verse number="19">Мен эса: ‘Ё Раббий! — дедим. — Мен синагогаларга бориб, Сенга ишонган одамларни қамаб, калтаклаганимни улар яхши биладилар.</verse>
				<verse number="20">Шоҳидинг Стефан ўлдирилганда, мен ўша ерда эдим, унинг ўлдирилишини маъқуллаб, уни ўлдираётганларнинг кийимларига пойлоқчилик қилиб турган эдим.’</verse>
				<verse number="21">Раббим Исо менга: ‘Кетавер’, — деди. — Сени узоқдаги ғайрияҳудийларнинг олдига юбораман.’”</verse>
				<verse number="22">Халқ Павлусга қулоқ солиб турди. Аммо у шу гапини айтиши биланоқ, улар овози борича, шовқин солди: — Йўқотинглар уни! Ўлдиринглар! У яшашга лойиқ эмас!</verse>
				<verse number="23">Улар бақир–чақир қилиб, кийимларини отиб, ҳавони чанг–тўзон қилиб юбордилар.</verse>
				<verse number="24">Рим мингбошиси одамларига: — Павлусни қалъага олиб киринглар! — деб буйруқ берди. Сўнгра у яна одамларига: — Уни қамчиланглар! Нима учун одамлар унга қарши бақир–чақир қилганини билинглар! — деди.</verse>
				<verse number="25">Павлусни қамчилаш учун боғлаётганларида, Павлус ўша ерда турган юзбошига деди: — Рим фуқаросининг бирон айби топилмаган бўлса ҳам, уни қамчилаш сизларнинг қонунингизда борми?</verse>
				<verse number="26">Юзбоши бу гапни эшитиб, мингбошининг олдига борди–да: — Нима қилмоқчисиз? Ахир, бу одам Рим фуқароси экан–ку! — деди.</verse>
				<verse number="27">Мингбоши Павлуснинг олдига келиб, ундан: — Менга айт–чи, сен Рим фуқаросимисан? — деди. — Ҳа, — деб жавоб берди Павлус.</verse>
				<verse number="28">Мингбоши: — Мен катта миқдорда пул тўлаб, фуқароликни олган эдим, — деди. — Мен эса Рим фуқароси бўлиб туғилганман, — деди Павлус.</verse>
				<verse number="29">Павлусни сўроқ қилмоқчи бўлиб турганлар ўша заҳоти ундан қўлларини тортдилар. Мингбоши Павлуснинг Рим фуқароси эканини эшитиб, уни кишанлагани учун қўрқиб кетди.</verse>
				<verse number="30">Яҳудийлар Павлусни нима учун айблаётганларини мингбоши билмоқчи бўлди. Эртаси куни у Павлусни озод қилди ва “бош руҳонийлар билан Олий кенгаш аъзолари йиғилсин”, деб буюрди. Мингбоши Павлусни уларнинг қошига олиб келди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="23">
				<verse number="1">Павлус Олий кенгаш аъзоларига диққат билан қараб шундай деди: — Биродарлар! Шу кунгача мен Худо олдида тоза виждон билан яшадим.</verse>
				<verse number="2">Олий руҳоний Ҳанания Павлуснинг ёнида турганларга: “Унинг оғзига уринглар!” деб буюрди.</verse>
				<verse number="3">Павлус унга деди: — Худо албатта сени уради, эй оқланган девор! Сен қонунга кўра мени ҳукм қилгани ўтирибсан. Энди қонунни бузиб, мени уришга амр беряпсанми?!</verse>
				<verse number="4">Павлусга яқин турган одамлар: — Сен ҳали Худонинг олий руҳонийсини ҳақорат қиляпсанми?! — дедилар.</verse>
				<verse number="5">— Биродарлар, мен унинг олий руҳоний эканини билмабман, — деди Павлус. — Муқаддас Битикларда: “Ўз халқинг йўлбошчиси тўғрисида ёмон гапирмагин”, деб айтилган.</verse>
				<verse number="6">Павлус билдики, бу ердагиларнинг баъзилари саддуқийлар, бошқалари фарзийлар экан. У Олий кенгашга қараб даъват қилди: — Биродарлар! Мен фарзийман, фарзийнинг ўғлиман. Ўликлар тирилади, деб умид қилганим учун, мени ҳукм қиляптилар.</verse>
				<verse number="7">Павлус шу гапларни айтгач, фарзийлар ва саддуқийлар баҳслаша бошладилар, гуруҳ иккига бўлинди.</verse>
				<verse number="8">Саддуқийлар, тирилиш ҳам, фаришта ҳам, руҳ ҳам йўқ, деб айтардилар, фарзийлар эса учаласига ҳам ишонардилар.</verse>
				<verse number="9">Шунда шовқин–сурон авжига чиқди. Фарзий мазҳабидан бўлган баъзи Таврот тафсирчилари ўринларидан туриб, қаттиқ эътироз билдирдилар: — Биз бу одамда бирон айб топмадик. Эҳтимол, руҳ ёки фаришта унга гапирган бўлиши мумкин.</verse>
				<verse number="10">Баҳс шу даражада кучайиб кетдики, мингбоши: “Павлусни тилка–пора қилишмасайди”, деб қўрқиб кетди. Шундан кейин у аскарларга: “Пастга тушинглар, Павлусни зудлик билан олиб чиқиб, қалъага олиб киринглар!” деб буюрди.</verse>
				<verse number="11">Ўша куни тунда Павлуснинг олдига Раббимиз Исо келиб, шундай деди: “Дадил бўл! Сен Қуддусда Мен учун гувоҳлик берган эдинг, энди Римда ҳам гувоҳлик беришинг керак.”</verse>
				<verse number="12">Эрталаб бир неча яҳудийлар йиғилиб, фитна қўзғадилар. Улар: “Павлусни ўлдирмагунимизча еб–ичмаймиз”, дея қасам ичдилар.</verse>
				<verse number="13">Қасам ичганлар қирқ кишидан ортиқ эди.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин улар бош руҳонийлар билан оқсоқолларнинг олдига бориб айтдилар: — Биз, Павлусни ўлдирмагунимизча, еб–ичмаймиз, деб қатъий қасам ичдик.</verse>
				<verse number="15">Энди сизлар ва Олий кенгаш аъзолари мингбошига: “Павлусни бизнинг ҳузуримизга олиб кел, у тўғрида маълумотларни яхшироқ текшириб кўрмоқчимиз”, деб буюринглар. Павлус ҳузурингизга етиб келмасидан олдин уни ўлдирамиз.</verse>
				<verse number="16">Павлуснинг жияни, яъни синглисининг ўғли бу фитна ҳақида эшитиб қолди. У қалъага бориб, Павлусга бу тўғрида айтиб берди.</verse>
				<verse number="17">Павлус юзбошилардан биттасини чақирди–да, шундай деди: “Манави йигитни мингбошининг олдига олиб бор. У мингбошига бир нарса тўғрисида хабар бермоқчи.”</verse>
				<verse number="18">Юзбоши йигитни мингбошининг олдига олиб бориб, деди: — Маҳбус Павлус мени чақириб, манави йигитни сизнинг олдингизга олиб келишимни илтимос қилди. Унинг сизга айтадиган гапи бор экан.</verse>
				<verse number="19">Мингбоши йигитни қўлидан ушлаб бир четга олиб ўтди–да, сўради: — Менга нима тўғрисида хабар бермоқчисан?</verse>
				<verse number="20">У шундай жавоб берди: — Яҳудийлар сиздан: “Эртага Павлусни Олий кенгашга олиб келинг”, деб илтимос қилишга келишиб олишди, гўё Олий кенгаш Павлус тўғрисидаги маълумотларни аниқроқ қилиб текширишар эмиш.</verse>
				<verse number="21">Аммо уларга қулоқ солманг! Қирқтадан кўпроқ одам яшириниб, Павлусни кутиб ётибди. Улар, Павлусни ўлдирмагунимизча, еб–ичмаймиз, деб қасамёд қилганлар. Улар ҳозир тайёр бўлиб, сизнинг қарорингизни кутяптилар.</verse>
				<verse number="22">Мингбоши йигитга: — Менга берган хабарингни биронтасига айта кўрма! — деди. Сўнг унга рухсат берди.</verse>
				<verse number="23">Мингбоши юзбошилардан иккитасини ёнига чақириб, деди: — Оқшом соат тўққизда Қайсарияга кетиш учун икки юзта пиёда аскарни, етмишта отлиқ аскарни, икки юзта найзабардорларни тайёр қилиб қўйинглар.</verse>
				<verse number="24">Павлусни ҳам отга миндириб олинглар. Уни ҳоким Феликс олдига эсон–омон олиб боринглар.</verse>
				<verse number="25">Мингбоши қуйидаги мазмунда мактуб ёзди:</verse>
				<verse number="26">“Кладиус Лисийдан ҳоким Феликс жаноби олийларига саломлар!</verse>
				<verse number="27">Яҳудийлар бу одамни ушлаб, ўлдирмоқчи бўлдилар. У Рим фуқароси эканини билганимдан кейин, мен аскарларим билан бирга бориб, уни қутқариб қолдим.</verse>
				<verse number="28">Унинг қандай айби бор эканлигини билмоқчи бўлиб, уни яҳудийларнинг Олий кенгашига олиб келдим.</verse>
				<verse number="29">Мен шуни билдимки, у яҳудийларнинг қонунига оид масалаларда айб қилинган экан. Аммо ўлимга ёки зиндонга ташланишга лойиқ бирон иш қилмаган.</verse>
				<verse number="30">Бу одамга қарши фитна уюштирилаётганидан хабар топганимдан кейин, ўша заҳоти уни сизнинг ҳузурингизга юборишга қарор қилдим. Унинг айбловчиларига ҳам, даъволарингизни ҳоким Феликсга бориб айтинглар, дедим.”</verse>
				<verse number="31">Шундай қилиб, аскарлар мингбошининг кўрсатмасига мувофиқ, Павлусни олиб, тун бўйи юриб, Антипатрисга олиб келдилар.</verse>
				<verse number="32">Эртаси куни отлиқ аскарлар Павлус билан бирга йўлда давом этди, қолганлар эса қалъага қайтиб келдилар.</verse>
				<verse number="33">Отлиқ аскарлар Қайсарияга етиб келганларидан кейин, ҳокимга мактубни бердилар, Павлусни ҳам ҳокимга рўпара қилдилар.</verse>
				<verse number="34">Ҳоким мактубни ўқиб бўлиб, Павлусдан: “Сен қайси вилоятдансан?” деб сўради. Павлуснинг Киликиядан эканини билгач,</verse>
				<verse number="35">ҳоким: “Айбловчилар келганларидан кейин, сени эшитаман”, деди. Шундан кейин ҳоким: “У Ҳироднинг қароргоҳида ушлаб турилсин”, деб буйруқ берди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="24">
				<verse number="1">Беш кун ўтгач, олий руҳоний Ҳанания бир неча оқсоқоллар ва Тертулл деган бир ҳуқуқшунос билан бирга Қайсарияга келди. Улар Павлусга қарши арзларини ҳокимга баён қилмоқчи бўлдилар.</verse>
				<verse number="2">Павлусни чақириб келтирганларидан кейин, Тертулл уни айблай бошлади:</verse>
				<verse number="3">— Жаноби олийлари! Сизнинг доно раҳбарлигингиз остида биз анчадан буён тинч–хотиржам яшаяпмиз, узоқни кўра билишингиз шарофати билан халқимиз учун ислоҳотлар амалга оширилди. Биз буни ҳамма жойда ва ҳар доим эътироф этамиз, сиздан чуқур миннатдормиз.</verse>
				<verse number="4">Мен сизнинг вақтингизни кўп олмоқчи эмасман, марҳаматингизни дариғ тутмай, бизнинг қисқа ахборотимизга қулоқ солишингизни илтимос қиламан.</verse>
				<verse number="5">Биз аслида бу одамни вабо сингари хавфли деб биламиз. У дунёдаги ҳамма яҳудийлар орасида исён бошлади. У насронийлар мазҳабининг раҳнамосидир.</verse>
				<verse number="6">У ҳатто Маъбадни булғашга ҳаракат қилди. Шунинг учун биз уни ҳибсга олдик.</verse>
				<verse number="7">***</verse>
				<verse number="8">Бу одамни ўзингиз сўроқ қилсангиз, биз уни нимада айблаётганимизни унинг ўзидан билиб оласиз.</verse>
				<verse number="9">Яҳудийлар бу айбловларга қўшилиб, буларнинг ҳаммаси ҳақиқат, деб айтдилар.</verse>
				<verse number="10">Ҳоким Павлусга, гапир, деб ишора қилгандан кейин, у шундай жавоб берди: — Биламан, сиз анча йиллардан бери бу халқ устидан ҳукмрон бўлиб келасиз. Шунинг учун ўзимни сизнинг ҳузурингизда ҳимоя қилаётганимдан хурсандман.</verse>
				<verse number="11">Ўзингиз билиб олишингиз мумкин: Худога сажда қилгани Қуддусга борганимга ўн икки кундан ошгани йўқ.</verse>
				<verse number="12">Мен Маъбадда бирон одам билан тортишиб қолганимни ёки синагогаларда, ё бўлмаса шаҳарда оломон орасига ғулғула солганимни улар кўрганлари йўқ.</verse>
				<verse number="13">Қолаверса, ҳозир менга қарши айтаётган айбловларини улар исботлаб бера олмайдилар.</verse>
				<verse number="14">Аммо шуни тан олишим керакки, улар Исонинг йўлини сохта эътиқод деб айтишади. Мен эса Исонинг йўли орқали ота–боболаримизнинг Худосига сажда қиламан. Тавротга мос келган ва пайғамбарлар битикларида ёзилган ҳар бир сўзга мен ишонаман.</verse>
				<verse number="15">Мен мана шу одамлар сингари Худога умид боғлаганман. Мен ҳам улардай Худо солиҳларни ва фосиқларни тирилтиришига ишонаман.</verse>
				<verse number="16">Айни шу сабабдан Худо ва халқ олдида мен доим виждонимни соф сақлашга тиришаман.</verse>
				<verse number="17">Мана, Қуддусда бўлмаганимга бир неча йил бўлди, энди халқимга садақа бериш ва назр қилиш учун Қуддусга боргандим.</verse>
				<verse number="18">Мен шуларни бажараётганимда, улар мени Маъбадда кўриб қолдилар. Мен покланиш маросимини адо этаётган эдим, ёнимда оломон йўқ эди, шовқин–сурон ҳам кўтармаган эдим.</verse>
				<verse number="19">Асия вилоятидан бўлган бир неча яҳудийлар ўша ерда эдилар. Агар уларнинг менга қарши бирон даъволари бўлса, улар ўзлари сизнинг ҳузурингизга келиб, ўз айбловларини билдиришлари керак.</verse>
				<verse number="20">Ёки бу ердагилар айтишсин, мен Олий кенгаш аъзолари олдида турганимда менда қандай жиноят топдилар экан?</verse>
				<verse number="21">Мен уларнинг олдида турганимда, баланд овозда: “Mен ўликлар тирилади, деб айтганим учун бугун олдингизда ҳукм қилиняпман”, деб айтган эдим. Бундан бошқа нима айбим бор?</verse>
				<verse number="22">Исонинг йўли тўғрисида батафсил хабардор бўлган Феликс йиғилишни тўхтатиб: “Мингбоши Лисий келгандан кейин, сенинг ишинг тўғрисида қарор қабул қиламан”, деди.</verse>
				<verse number="23">Феликс юзбошига: “Уни қамаб қўй, аммо унга озгина эркинлик бер, унинг эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқчи бўлган дўстларига ижозат бер”, деб буйруқ берди.</verse>
				<verse number="24">Бир неча кундан кейин Феликс хотини Друсилла билан келди. Друсилла яҳудий эди. Феликс Павлусни чақиртириб келди ва Исо Масиҳга ишонч тўғрисидаги гапларини тинглади.</verse>
				<verse number="25">Павлус солиҳлик, нафсни тийиш, қиёмат кунининг келиши тўғрисида гапирар экан, Феликс қўрқиб, деди: — Сен энди боравер. Имкон топилган заҳоти, сени чақираман.</verse>
				<verse number="26">Феликс: “Павлус менга пора беради”, деб умид қиларди, шунинг учун Павлусни тез–тез чақириб, у билан суҳбатлашарди.</verse>
				<verse number="27">Орадан икки йил ўтгач, Феликснинг ўрнига Порций Фестус ҳоким бўлди. Феликс яҳудийларнинг кўнглини олмоқчи бўлиб, Павлусни қамоқда қолдирди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="25">
				<verse number="1">Фестус Яҳудия вилоятига ҳоким бўлиб келгандан кейин уч кун ўтгач, ҚайсарияданҚуддусга борди.</verse>
				<verse number="2">У ерда бош руҳонийлар ва яҳудий йўлбошчилари Павлусга қарши далилларни ҳоким Фестусга баён қилдилар. Улар Фестусдан:</verse>
				<verse number="3">“Павлусни Қуддусга чақиртирсангиз”, деб илтимос қилдилар. Aслида улар йўлда Павлусга суиқасд қилишни режалаштирган эдилар.</verse>
				<verse number="4">Фестус уларга шундай жавоб берди: — Павлус Қайсарияда қамоқда, мен ҳадемай ўша ерга қайтиб бораман.</verse>
				<verse number="5">Йўлбошчиларингиз мен билан бирга Қайсарияга борсин. Агар Павлус бирон ёмон иш қилган бўлса, майли, уни айбласинлар.</verse>
				<verse number="6">Фестус саккиз–ўн кунча улар билан бирга бўлиб, кейин Қайсарияга қайтди. Эртаси куни у ҳукм курсисига ўтириб: “Павлус олиб келинсин!” деб буюрди.</verse>
				<verse number="7">Павлус келгач, Қуддусдан келган яҳудийлар уни ўраб олдилар ва унга қарши жиддий айбловларни қўя бошладилар. Ўзлари эса бу айбларни исботлай олмасдилар.</verse>
				<verse number="8">Аммо Павлус ўзини ҳимоя қилиб, шундай деди: — Мен яҳудийлар қонунига ёки Маъбадга, ё Қайсарга қарши бирон нотўғри иш қилмадим.</verse>
				<verse number="9">Фестус эса яҳудийларнинг кўнглини олмоқчи бўлиб, Павлусдан сўради: — Қуддусга бориб, ўша ерда менинг олдимда сенгга қўйилган шу айблар бўйича ҳукм қилинишни истайсанми?</verse>
				<verse number="10">— Мен Қайсарнинг маҳкамасида турибман, мен шу ерда ҳукм қилинишим керак. Мен яҳудийларга қарши бирон нотўғри иш қилмадим, буни ўзингиз ҳам яхши биласиз.</verse>
				<verse number="11">Агар мен қонунга хилоф бирон иш қилиб, ўлимга лойиқ бўлсам, ўлимдан қутулиш учун ҳаракат қилмайман. Агар бу одамларнинг менга қарши айбловлари ёлғон бўлса, ҳеч ким мени уларнинг қўлига топширишга ҳақли эмас. У ҳолда мен Қайсарнинг ҳукмини талаб қиламан.</verse>
				<verse number="12">Фестус ўз маслаҳатчилари билан кенгашиб олгач, Павлусга: — Сен Қайсарнинг ҳукмини талаб қилдинг, энди Қайсарнинг олдига борасан, — деди.</verse>
				<verse number="13">Бир неча кун ўтгандан кейин, шоҳ Агриппа билан Верника Қайсарияга Фестус ҳузурига ташриф буюрдилар.</verse>
				<verse number="14">Улар бир неча кун шу ерда турдилар. Павлуснинг аҳволини Фестус шоҳга тушунтирди: — Бу ерда бир одам бор, Феликс уни қамоқда қолдирган эди.</verse>
				<verse number="15">Қуддусда бўлганимда бош руҳонийлар билан яҳудий оқсоқоллари ўша одам тўғрисида менга ахборот бердилар ва “Уни ўлимга маҳкум қилинг”, деб мендан илтимос қилдилар.</verse>
				<verse number="16">Мен уларга шундай деб айтдим: “Римликларнинг одати бўйича ҳеч ким сўроқ қилинмасдан жазоланиш учун айбловчининг қўлига топширилмайди. Айбланувчига айбловчилар билан юзма–юз учрашиб, ўзини ҳимоя қилиш имконияти берилади.”</verse>
				<verse number="17">Бош руҳонийлар ва оқсоқоллар бу ерга келганларида, мен вақтни бой бермай, эртаси куниёқ ҳукм курсисига ўтирдим–да, Павлусни олиб келинглар, деб буюрдим.</verse>
				<verse number="18">Лекин Павлуснинг рақиблари уни мен кутган жиноятларда айбламадилар.</verse>
				<verse number="19">Бунинг ўрнига улар ўзларининг дини тўғрисида, ўлиб кетган қандайдир Исо тўғрисида Павлус билан баҳс қилдилар. Павлус, Исо тирикдир, деб тасдиқлайверди.</verse>
				<verse number="20">Бу масалаларни қандай ҳал қилсам экан, деб бошим қотиб қолди. Мен Павлусдан: “Қуддусга бориб, ўша ерда ўзингга қўйилган айблар бўйича ҳукм қилинишни истайсанми?” деб сўрадим.</verse>
				<verse number="21">Аммо Павлус, мен император жаноби олийлари қарор чиқармагунча қамоқда қоламан, деди. Шунинг учун мен: “Павлусни Қайсарнинг ҳузурига жўнатгунимча, у қамоқда сақлансин”, деб буйруқ бердим.</verse>
				<verse number="22">Агриппа Фестусга: — Ўша одамнинг гапларини мен ўзим эшитишни хоҳлайман, — деди. — Эртага унинг гапларини эшитасиз, — деб жавоб берди Фестус.</verse>
				<verse number="23">Эртаси куни Агриппа билан Верника дабдаба билан келиб, мингбошилар, шаҳарнинг юқори мартабали одамлари билан бирга йиғин залига кирдилар. Фестус: “Павлус олиб келинсин!” деб буйруқ берди.</verse>
				<verse number="24">— Шоҳ Агриппа жаноблари! Бу ерда ҳозир бўлганлар! — деди Фестус. — Манави одамни кўриб турибсизлар. Шу ердаги ва Қуддусдаги ҳамма яҳудийлар бу одамга қаршидир. Улар менга шикоят қилиб: “Бу одам яшашга лойиқ эмас!” деб шовқин солмоқдалар.</verse>
				<verse number="25">Аммо менинг назаримда бу одам ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган. У император жаноби олийларининг ҳукмини талаб қилгани учун, уни Римга юборишга қарор қилдим.</verse>
				<verse number="26">Аммо у тўғрида император жаноби олийларига ёзишим учун аниқ бир нарса йўқ. Шунинг учун мен бу одамни сизларнинг ҳузурингизга, хусусан шоҳимиз Агриппа жаноби олийлари, сизнинг ҳузурингизга олиб келдим. Бу масалани кўриб чиққанимиздан кейингина, мен бирон нарса ёзишим мумкин.</verse>
				<verse number="27">Маҳбусга қарши айбловларни аниқ кўрсатмай туриб, уни императорга юбориш мен томондан ақлсизлик бўлар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="26">
				<verse number="1">Агриппа Павлусга: — Ўзингни ҳимоя қилиб гапиришинг мумкин, — деди. Шундан кейин Павлус қўлини чўзиб, ўзини ҳимоя қилиб гапира бошлади:</verse>
				<verse number="2">— Шоҳ Агриппа жаноби олийлари! Бугун мана бу яҳудийлар менга қўяётган айблардан ўзимни сизнинг ҳузурингизда ҳимоя қилаётганим учун бахтиёрман.</verse>
				<verse number="3">Ахир, яҳудийларнинг одатлари ва баҳсларини сиз жуда яхши биласиз. Сиздан илтимос, марҳамат қилиб менинг гапимни эшитсангиз.</verse>
				<verse number="4">Ёшлигимдан босиб ўтган ҳаёт йўлимни — дастлаб ўз халқим орасида, кейин Қуддусда кечирган ҳаётимни ҳамма яҳудийлар биладилар.</verse>
				<verse number="5">Агар улар гувоҳлик беришни истасалар, динимизнинг энг ашаддий мазҳаби фарзийларга мансуб бўлганимни улар азалдан биладилар.</verse>
				<verse number="6">Энди эса, Худонинг ота–боболаримизга берган ваъдасига умид қилганим учун ҳукм қилиняпман.</verse>
				<verse number="7">Ваҳоланки, халқимизнинг ўн икки қабиласи кечаю кундуз Худoга чин дилдан сажда қилиб, шу ваъда бажо бўлишига умид қиляптилар. Жаноби олийлари, мен ҳам айнан шундай умид қилганим учун яҳудийлар мени айблаяптилар.</verse>
				<verse number="8">Эй шу ерда турганлар! Нима учун Худо ўликларни тирилтиришига ишониб бўлмайди, деб ўйлайсизлар?</verse>
				<verse number="9">Мен ўзимча, Носиралик Исонинг номига қарши ҳар нарсани қилишим керак, деб ўйлагандим.</verse>
				<verse number="10">Мен буни Қуддусда қилдим ҳам. Бош руҳонийлардан ваколат олиб, азизлардан кўпчилигини қамоққа ташладим. Улар ўлимга ҳукм қилинганларида, мен буни маъқуллаб турардим.</verse>
				<verse number="11">Мен тез–тез бир синагогадан иккинчисига бориб, уларни жазолардим, имонларидан қайтаришга ҳаракат қилардим. Мен уларга нисбатан шунчалик шафқатсиз эдимки, ҳатто бегона шаҳарларда ҳам уларни қувғин қилгани борардим.</verse>
				<verse number="12">Бир куни шу мақсадда бош руҳонийлардан ваколат олиб, Дамашққа бир топшириқ билан кетаётган эдим.</verse>
				<verse number="13">Жаноби олийлари! Мен куппа–кундуз йўлда кетаётганимда, бирдан осмонда қуёшдан ҳам ёруғ нурни кўрдим. Нур шерикларим билан менинг ён–атрофимни ёритиб юборди.</verse>
				<verse number="14">Ҳаммамиз ерга йиқилдик. Шунда оромий тилида менга гапираётган бир овозни эшитдим: “Шоул! Шоул! Нимага Мени қувғин қиляпсан? Ҳўкиз ўз эгасининг таёғини тепиб, ўзига зарар келтиргандай, сен ҳам Менга қарши чиқиб, ўзингга зарар келтиряпсан.”</verse>
				<verse number="15">“Ҳазратим! Сен кимсан?” — деб сўрадим мен. “Сен қувғин қилаётган Исоман”, — деб жавоб берди Раббий.</verse>
				<verse number="16">“Энди ўрнингдан тур, Шоул. Сени Ўзимнинг хизматкорим қилиб тайинлаш мақсадида сенга зоҳир бўлдим. Сен Мени кўрганинг ва Мен сенга кўрсатадиганларим тўғрисида гувоҳлик берасан.</verse>
				<verse number="17">Мен сени ўз халқинг қўлидан қутқараман. Сени ғайрияҳудийлар орасига юбораман, Мен сени уларнинг қўлидан ҳам қутқараман.</verse>
				<verse number="18">Сен уларнинг кўзларини очасан, уларни зулматдан ёруғликка, шайтоннинг ҳукмронлигидан Худонинг ҳукмронлигига қайтарасан. Менга имон келтириш орқали уларнинг гуноҳлари кечирилиб, улар Худонинг танланган халқи орасидан жой оладилар.”</verse>
				<verse number="19">Шундай қилиб, шоҳ Агриппа жаноблари, осмондан менга келган ваҳийга итоатсизлик қилмадим.</verse>
				<verse number="20">Аввало, Дамашқда ва Қуддусда, кейин бутун Яҳудияда, шунингдек, ғайрияҳудийлар орасида: “Гуноҳларингиз учун тавба қилинглар, Худога юз буринглар, тавба қилганингизни кўрсатадиган ишлар қилинглар”, деб ваъз қилдим.</verse>
				<verse number="21">Шу сабабдан яҳудийлар мени Маъбадда тутиб олиб, ўлдирмоқчи бўлдилар.</verse>
				<verse number="22">Аммо шу кунгача Худо менга мадад берди. Мен ҳаммага — каттаю кичикка шу ерда бирдай гувоҳлик беряпман. Аммо мен уларга фақат пайғамбарларнинг ва Мусонинг айтганларини гапирган эдим.</verse>
				<verse number="23">Масиҳ азоб чекиши ва биринчи бўлиб ўликдан тирилиши, шу мақсадда нурни Ўзининг халқига ва ғайрияҳудийларга олиб келиши керак эди.</verse>
				<verse number="24">Павлус шу тариқа ўзини ҳимоя қилар экан, Фестус унга бақириб деди: — Сен телба бўлиб қолибсан, Павлус! Кўп билганинг сени ақлдан оздиряпти!</verse>
				<verse number="25">Павлус эса шундай деди: — Мен ақлдан озганим йўқ, Фестус жаноби олийлари! Мен жиддий ҳақиқатни гапиряпман.</verse>
				<verse number="26">Шоҳ бу нарсалар тўғрисида билгани учун, мен унга бемалол гапирмоқдаман. Бу нарсаларнинг ҳар бири унинг эътиборидан четда қолмаганига имоним комил. Чунки булар яширин қилинган эмас.</verse>
				<verse number="27">Шоҳ Агриппа жаноблари! Сиз пайғамбарларнинг башоратларига ишонасизми? Биламан, ишонасиз.</verse>
				<verse number="28">Агриппа Павлусга: — Сен дарров мени масиҳий бўлишга кўндирмоқчисан–а, — деди.</verse>
				<verse number="29">Павлус шундай жавоб берди: — Дарров бўладими ёки узоқ вақтдан кейин бўладими, нафақат сиз, балки менинг гапларимни эшитаётганларнинг ҳаммаси мен сингари бўлсин, деб Худога ибодат қиламан. Аммо мана бу кишанларни сизларга раво кўрмайман.</verse>
				<verse number="30">Шундан кейин шоҳ Агриппа, ҳоким Фестус, Верника ва бошқалар ўринларидан турдилар.</verse>
				<verse number="31">Улар кетаётиб, бир–бирларига: “Бу одам ўлимга ёки зиндонга ташланишга лойиқ бирон иш қилмаган”, деб айтдилар.</verse>
				<verse number="32">Агриппа Фестусга: — Агар бу одам Қайсарнинг ҳукмини талаб қилмаганда эди, уни озод қилиш мумкин эди, — деди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="27">
				<verse number="1">Бизни денгиз орқали Италияга жўнатишга қарор қилдилар. Шундан кейин улар Павлусни ва бошқа баъзи маҳбусларни Империя қўшинидаги Юлий деган юзбошига топширдилар.</verse>
				<verse number="2">Ҳаммамиз Адрамит шаҳридан келган кемага ўтирдик. Кема Асия вилоятининг бандаргоҳларига энди жўнамоқчи бўлиб турган экан. Биз йўлга тушдик. Салоникадан келган Македониялик Аристарх деган одам бизга ҳамроҳ бўлди.</verse>
				<verse number="3">Эртаси куни биз Сидон шаҳрига етиб келдик. Юлий Павлусга яхши муносабатда бўлди, шунинг учун дўстлари олдига боришга ва керакли нарсаларни олишга ижозат берди.</verse>
				<verse number="4">Биз у ердан жўнаб кетдик. Шамол бизга қарши томондан эсаётгани учун, Кипр оролини паналаб сузиб ўтдик.</verse>
				<verse number="5">Сўнг Киликия ва Памфилия вилоятларининг жануб томонидан сузиб, Ликия вилоятидаги Мира шаҳрига келдик.</verse>
				<verse number="6">Юзбоши у ерда Александриядан Италияга сузиб кетадиган кемани топди ва бизни унга ўтқазди.</verse>
				<verse number="7">Биз бир неча кун секин сузиб, ниҳоят қийинчиликлар билан Книдус шаҳрига етиб келдик. Шамол бизга қарши эсаётгани учун Салмон ярим оролининг ёнидан ўтиб, Крит оролини паналаб суза бошладик.</verse>
				<verse number="8">Оролнинг қирғоғи бўйлаб машаққатлар билан Гўзал Бандаргоҳлар деган жойга етиб келдик. Бу жой Ласея шаҳри яқинида жойлашган.</verse>
				<verse number="9">Биз анча вақт ўша ерда қолдик. Ҳатто Покланиш куни ҳам ўтди, сузиш хавфли бўлиб қолди. Павлус кемачиларга маслаҳат берди:</verse>
				<verse number="10">— Жаноблар! Кўриб турибман, бу ердан сузиб кетадиган бўлсак, нафақат юкимиз ва кемамиз, балки жонимиз ҳам хавф остида қолади, оғир ҳалокатга учраймиз.</verse>
				<verse number="11">Лекин юзбоши Павлуснинг маслаҳатига қулоқ солмай, кема дарғаси ва кема эгасининг гапига кирди.</verse>
				<verse number="12">Қишни ўтказиш учун бандаргоҳ яхши шароитга эга эмас эди. Шунинг учун деярли ҳамма у ердан денгизга чиқишга, қандай қилиб бўлса ҳам Финикка етиб олиб, қишни ўша ерда ўтказишга рози эди. Финик Крит оролидаги бандаргоҳ бўлиб, жануби–ғарб ва шимоли–ғарб томонлардан эсадиган шамоллардан панада эди.</verse>
				<verse number="13">Жанубдан майин шабада эса бошлаганда, улар: “Ниятимиз амалга ошадиган бўлди”, деб ўйладилар. Шунинг учун улар лангарни кўтариб, Крит ороли бўйлаб, қирғоққа яқин суза бошладилар.</verse>
				<verse number="14">Аммо кўп ўтмай орол томондан ниҳоятда кучли бўрон кўтарилди. Бу “Шимоли–шарқ” бўрони деб айтиларди.</verse>
				<verse number="15">Бўрон кемага шундай урилдики, натижада кема шамолга қарши сузолмай қолди. Шундан кейин ўзимизни тўлқинларга топшириб, шамол йўналиши бўйлаб сузиб кетдик.</verse>
				<verse number="16">Биз Кавда деган оролчани паналаб ўтдик. Кеманинг қайиқчасини зўрға ушлаб қолдик.</verse>
				<verse number="17">Денгизчилар қайиқни юқорига кўтариб олдилар. Кейин эса кема парчаланиб кетмасин, деб уни остидан арқонлар билан маҳкам боғладилар. Улар: “Суртис атрофларида қумга ўтириб қолмасак эди”, деб қўрқиб, тезликни камайтирадиган лангарни туширдилар ва кемани шамол йўналишига қўйиб бердилар.</verse>
				<verse number="18">Қутурган бўрон давом этарди. Эртаси куни улар кемадан юкларни улоқтира бошладилар.</verse>
				<verse number="19">Учинчи куни эса ўз қўллари билан кеманинг асбоб–ускуналарини денгизга отдилар.</verse>
				<verse number="20">Бир неча кун биз на қуёшни, на юлдузларни кўрдик. Бўрон қутургани сари, қутулишимизга бўлган умид сўниб борарди.</verse>
				<verse number="21">Ҳеч ким узоқ вақт бирон нарса тановул қилмади. Шунда Павлус уларнинг ўртасига чиқиб, шундай деди: — Жаноблар! Агар менинг гапларимга қулоқ солиб, Кипрдан кетмаганларингизда эди, биз мана шу зарарга ва оғир ҳалокатларга дучор бўлмасдик.</verse>
				<verse number="22">Энди сизларга маслаҳатим шу: дадил бўлинглар! Орамиздан ҳеч ким нобуд бўлмайди, фақат кемадан маҳрум бўламиз, холос.</verse>
				<verse number="23">Мен мансуб бўлган ва мен сажда қиладиган Худойим ўтган куни менинг олдимга Ўз фариштасини юборди.</verse>
				<verse number="24">Фаришта менга шундай деди: “Қўрқма, Павлус, сен Қайсар ҳузурида бўлишинг керак. Сен билан бирга кемада сузиб кетаётганларга Худо ҳаёт бағишлади.”</verse>
				<verse number="25">Шунинг учун, биродарлар, дадил бўлинглар, чунки Худога ишонаман: ҳаммаси менга айтилганидай бўлади.</verse>
				<verse number="26">Биз бирон оролга албатта тушамиз.”</verse>
				<verse number="27">Ўн тўртинчи куни кечаси биз Ўрта ер денгизида шамол йўналиши бўйлаб сузаётган эдик. Тахминан тун ярмида денгизчилар қуруқликка яқинлашиб қолганимизни пайқаб қолдилар.</verse>
				<verse number="28">Улар чуқурликни ўлчаган эдилар, йигирма қулоч чиқди. Бир оз нарироқни ўлчаган эдилар, ўн беш қулоч чиқди.</verse>
				<verse number="29">Улар: “Кема қояларга бориб урилади”, деб қўрқиб кетганлари учун, кеманинг ортидан тўртта лангарни туширдилар ва тезроқ тонг отсин, деб Худога астойдил илтижо қилдилар.</verse>
				<verse number="30">Шу орада денгизчиларнинг баъзилари кемадан қочиб чиқишга уриндилар. Улар қайиқни сувга тушириб, ўзларини худди кеманинг олд томонидан лангар туширмоқчи бўлгандай кўрсатдилар.</verse>
				<verse number="31">Павлус юзбоши билан аскарларга шундай деди: — Бу одамлар кемада қолмас эканлар, билиб қўйинглар, сизлар ҳам ўзларингизни қутқара олмайсизлар.</verse>
				<verse number="32">Аскарлар қайиқ боғланган арқонни кесдилар ва қайиқни сувга тушириб юбордилар.</verse>
				<verse number="33">Тонг отиши билан, Павлус улардан тамадди қилиб олишларини илтимос қилди: — Бугун ўн тўрт кундирки, сизлар хавотирликда бўлиб, ҳеч нарса емадингизлар.</verse>
				<verse number="34">Ёлвораман: бироз тамадди қилиб олинглар, бу тирик қолишингиз учун керак. Бошингиздан бирон тола соч ҳам тушмайди.</verse>
				<verse number="35">Павлус шу сўзларни айтиб бўлгач, нонни олди ва ҳамманинг кўз ўнгида Худога шукрона айтди. Сўнгра нонни синдириб, ея бошлади.</verse>
				<verse number="36">Бошқалар ҳам дадилланиб, овқатлана бошладилар.</verse>
				<verse number="37">Кемада жами 276 киши бор эди.</verse>
				<verse number="38">Улар тўйиб олгач, буғдойнинг ҳаммасини денгизга ташлаб, кемани енгиллаштирдилар.</verse>
				<verse number="39">Тонг отганда, денгизчилар қирғоқни таний олмадилар. Аммо қирғоқдаги қумли қўлтиқни пайқадилар. Агар имкони бўлса, кемани ўша ерда қирғоққа тўхтатамиз, деб қарор қилдилар.</verse>
				<verse number="40">Сўнг лангарларни кесиб, денгизга тушириб юбордилар. Айни пайтда эшкакларни маҳкам боғлаб турган арқонларни ечдилар. Шундан кейин олдинги елканни шамолга қаратиб, қирғоққа сузиб кетдилар.</verse>
				<verse number="41">Лекин кема саёз жойга урилиб, қумга ўтириб қолди. Оқибатда кеманинг олд қисми қумга тиқилиб, қимирламай қолди. Кеманинг орқа қисми эса тўлқинлар шиддатидан парча–парча бўлиб кетди.</verse>
				<verse number="42">Шунда аскарлар: “Маҳбуслар сузиб, қутулиб кетмасин”, дея уларни ўлдирмоқчи бўлдилар.</verse>
				<verse number="43">Аммо юзбоши Павлусни қутқармоқчи бўлиб, аскарларни бу ниятларидан қайтарди. Уларга шундай буйруқ берди: “Сузишни биладиганлар биринчи бўлиб кемадан сакрасин ва қирғоққа сузиб борсин,</verse>
				<verse number="44">қолганлар эса тахталарни ёки кеманинг бирон синиқ бўлагини олиб, уларнинг ортидан эргашсинлар.” Шу йўсин ҳаммалари эсон–омон қирғоққа етиб олдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="28">
				<verse number="1">Биз қирғоққа эсон–омон етиб борганимиздан кейин, билдикки, бу оролнинг номи Мальта экан.</verse>
				<verse number="2">Ерли аҳоли бизга ғоят дўстона муносабатда бўлди. Ёмғир ёғаётгани ва совуқ бўлгани учун улар олов ёқиб, ҳаммамизни олов атрофига таклиф қилдилар.</verse>
				<verse number="3">Павлус шох–шабба йиғиб келиб, олов устига ташлаётганда, бир заҳарли илон иссиқдан қочиб, унинг қўлига осилиб қолди.</verse>
				<verse number="4">Ерли аҳоли Павлуснинг қўлига осилиб қолган илонни кўриб бир–бирларига: “Бу одам қотил бўлса керак, у денгиздан қутулса ҳам, Қасос худоси унга яшашга имкон бермади”, дедилар.</verse>
				<verse number="5">Аммо Павлус илонни олов ичига силкитиб отди, ўзи эса ҳеч қандай зарар кўрмади.</verse>
				<verse number="6">Аҳоли, ҳозир бу одам шишиб кетади ёки бирдан йиқилиб ўлади, деб кутарди. Улар узоқ кутдилар, лекин ғайритабиий равишда унга ҳеч нарса бўлмаганини кўрдилар. Энди одамлар фикрларини ўзгартириб: “У худо экан”, деб айта бошладилар.</verse>
				<verse number="7">Ўша жойнинг яқинида бир дала бор эди, бу дала орол оқсоқоли Публийга тегишли экан. Оқсоқол бизни уйига олиб кетиб, уч кун меҳмон қилди.</verse>
				<verse number="8">Унинг отаси ичбуруғдан иситмалаб, тўшакда ётарди. Павлус унинг хонасига бориб, ибодат қилди, унга қўлини қўйиб, шифо берди.</verse>
				<verse number="9">Шу воқеа юз бергандан кейин, оролдаги ҳамма хаста одамлар Павлуснинг олдига келиб, шифо топдилар.</verse>
				<verse number="10">Улар бизга кўп иззат–ҳурмат кўрсатдилар. Жўнаб кетаётганимизда эса сафаримиз учун зарур озиқ–овқатларни кемага жойлаштирдилар.</verse>
				<verse number="11">Уч ойдан кейин Искандариядан келган кема билан денгизга чиқдик. Кема “Эгизак Худолар” деб аталарди. У оролда қишлаб қолган эди.</verse>
				<verse number="12">Биз Суракуз шаҳрига бориб, у ерда уч кун турдик.</verse>
				<verse number="13">У ердан сузиб кетиб, Ригияга келдик. Эртаси куни жанубдан шамол эса бошлади. Иккинчи кун Путеол шаҳрига етиб келдик.</verse>
				<verse number="14">У ерда бир неча имонлилар билан учрашдик. Улар: “Биз билан қолинглар”, деб илтимос қилдилар. Бир ҳафтадан кейин биз Римга кетдик.</verse>
				<verse number="15">Римдаги имонлилар биз тўғримизда эшитиб, бизни кутиб олгани Аппия форуми ва Уч Меҳмонхонагача келишди. Павлус уларни кўриб, Худога шукр айтди ва янада дадиллашди.</verse>
				<verse number="16">Биз Римга келганимиздан кейин, Павлусга бир аскар кузатувида ёлғиз яшашга рухсат берилди.</verse>
				<verse number="17">Павлус уч кундан кейин маҳаллий яҳудийларнинг йўлбошчиларини чақирди. Улар йиғилишгач, Павлус деди: — Биродарлар! Мен халқимизга ёки ота–боболаримиз одатларига қарши бирон нарса қилмаган бўлсам ҳам, мени Қуддусда қамаб, Римликларнинг қўлига топширишди.</verse>
				<verse number="18">Улар мени текшириб кўрганларидан кейин, мени озод қилмоқчи бўлдилар, чунки ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган эдим.</verse>
				<verse number="19">Аммо яҳудийлар қаршилик қилганларидан кейин, мен Қайсарнинг ҳукмини талаб қилишга мажбур бўлдим. Мен бу билан ўз халқимни айбламоқчи эмасман.</verse>
				<verse number="20">Шу сабабдан мен сизлар билан кўришиб, суҳбатлашишни истадим. Аслини олганда, мен Исроилнинг умиди учун занжирбанд қилинганман.</verse>
				<verse number="21">Улар Павлусга дедилар: — Сиз тўғрингизда Яҳудиядан биронта хат олмадик, бу ерга ташриф буюрган биродарларимиздан биронтаси ҳам сиз тўғрингизда бирон хабар ёки ҳеч қандай ёмон гап айтмади.</verse>
				<verse number="22">Аммо фикрингизни ўзингиздан эшитишни истардик, чунки бу мазҳабга нисбатан ҳар ерда қарши гапириб юрганларини биз биламиз.</verse>
				<verse number="23">Улар Павлус билан бир кунни келишиб олдилар. Ўша куни улар Павлус турган жойга бир талай одамни бошлаб келдилар. Павлус эрталабдан кечгача уларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида тушунтирди. Шунингдек Тавротдан ва пайғамбарлар битикларидан Исо тўғрисида ишончли далиллар келтирди.</verse>
				<verse number="24">Улардан баъзилари Павлуснинг айтганларига ишонди, бошқалари эса ишонишни истамадилар.</verse>
				<verse number="25">Шундай қилиб, улар ўзаро баҳслашдилар. Улар кетмоқчи бўлиб турганларида Павлус шундай деди: — Ишаё пайғамбар орқали Муқаддас Руҳ ота–боболарингизга ушбу гапни тўғри айтган экан:</verse>
				<verse number="26">“Бор, мана шу халққа айтгин: ‘Тинглайсизу лекин ҳеч тушунмайсиз, Қараб турасизу, аммо ҳеч англаб етмайсиз.’</verse>
				<verse number="27">Ўша халқнинг ақли ўтмас бўлди, Қулоқлари гаранг бўлди, Кўзларини юмиб олди. Акс ҳолда кўзлари кўрган бўларди, Акс ҳолда қулоқлари эшитган бўларди. Ақллари англаган бўларди, Яна Менга қайтган бўлишарди, Мен уларга шифо берган бўлардим.”</verse>
				<verse number="28">Сизларга шу маълум бўлсинки, Худонинг нажоти ғайрияҳудийларга юборилган. Улар қулоқ соладилар.</verse>
				<verse number="29">***</verse>
				<verse number="30">Павлус ижарага олган уйида икки йил яшади ва уни кўргани келган ҳаммани қабул қилди.</verse>
				<verse number="31">У жасорат билан Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз айтиб, Раббимиз Исо Масиҳ тўғрисида таълим берди. Ҳеч ким унга буни тақиқлашга уринмади.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="45">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Мен, Исо Масиҳнинг қули бўлган Павлусдан, Римдаги биродарларимга салом! Мен ҳаворийликка даъват этилганман, Худонинг Хушхабарини ёйиш учун танланганман.</verse>
				<verse number="2">Муқаддас Битикларда ёзилгандай, Худо бу Хушхабарни бераман, деб, Ўз пайғамбарлари орқали ваъда берган эди.</verse>
				<verse number="3">Бу Хушхабар инсоний жиҳатдан Довуднинг зурриёти бўлган Худонинг Ўғли ҳақидадир.</verse>
				<verse number="4">Худонинг Ўзи Раббимиз Исо Масиҳни ўликдан тирилтирди. Шу орқали Муқаддас Руҳнинг кучига тўла бўлган Исо Масиҳ Худонинг Ўғли эканлиги исботланди.</verse>
				<verse number="5">Мана шу Исо Масиҳ орқали Худо менга иноят кўрсатиб, ҳаворий бўлиш вазифасини берди. Токи барча халқлар Худога ишониб, итоат этсинлар, шунда Исо Масиҳнинг номи улуғланади.</verse>
				<verse number="6">Сизлар ҳам ўша халқлар қатори Исо Масиҳга тегишли бўлишга даъват этилгансизлар.</verse>
				<verse number="7">Мен ушбу мактубимни сизларга — Римдаги биродарларимга ёзяпман. Худо сизларнинг ҳаммангизни яхши кўриб, Ўзининг азиз халқи бўлишга чорлаган. Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="8">Авваламбор Исо Масиҳ шарофати ила барчангиз учун Худойимга шукр қиламан, чунки бутун дунё сизларнинг имонингиз ҳақида гапиряпти.</verse>
				<verse number="9">Худонинг Ўғли ҳақидаги Хушхабарни ёяр эканман, чин қалбимдан Худога хизмат қиламан. Худо шоҳид, мен доим сизлар учун ибодат қиламан.</verse>
				<verse number="10">Ибодатларимда, доим Худодан: “Агар ироданг бўлса, имкон бер, мен бориб, Римдаги биродарларимни кўриб келай”, деб сўрайман.</verse>
				<verse number="11">Сизларни роса кўргим келяпти, чунки сизлар билан руҳий инъомларни баҳам кўрсам, дейман, шунда сизлар имонда янада мустаҳкамроқ бўлардингиз.</verse>
				<verse number="12">Тўғрироғи, кўришганимизда, бир–биримизнинг имонимиздан далда олсак, дейман.</verse>
				<verse number="13">Биродарлар, билиб қўйинглар, мен кўп марта сизларнинг олдингизга боришни режалаштиргандим, аммо нимагадир ҳеч йўл очилмади. Бошқа халқлар орасида Хушхабарни айтиб, яхши натижаларга эришдим. Римда ҳам шундай натижаларга эришишни истайман.</verse>
				<verse number="14">Менинг бурчим маданиятлию маданиятсизларга, зиёлию ўқимишсизларга ҳам Хушхабарни айтишдан иборат.</verse>
				<verse number="15">Шунинг учун мен сизларга, яъни Римдагиларга ҳам Хушхабарни айтишга интизорман.</verse>
				<verse number="16">Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ!</verse>
				<verse number="17">Бу Хушхабарда ошкор қилинганки, Худо инсонларни имон орқали, ҳа, фақатгина имон орқали оқлайди, чунки Муқаддас Битикларда: “Солиҳ инсон имон туфайли ҳаётга эга бўлади”, — деб ёзилган.</verse>
				<verse number="18">Барча фосиқлигу адолатсизлик устига самодан Худонинг қаҳри ёғилади, чунки инсонлар ўз адолатсизликлари билан ҳақиқатга тўсқинлик қиляптилар.</verse>
				<verse number="19">Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир, Худонинг Ўзи уларга зоҳир этган.</verse>
				<verse number="20">Борлиқ яратилгандан бери Худонинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти очиқ кўриниб турибди. Худонинг ижодига қараб, Унинг хусусиятларини тушуниб олса бўлади. Шундай экан, улар: “Худони билмаймиз”, деб баҳона қилолмайдилар.</verse>
				<verse number="21">Улар Худони билсалар–да, Уни улуғламадилар, Унга шукр қилмадилар. Аксинча, бемаъни ўй–хаёлларга берилиб кетдилар, уларнинг нодон онглари зулматга чўкди.</verse>
				<verse number="22">Улар ўзларини ақлли, деб ҳисоблайдилар, аслида эса нодондирлар.</verse>
				<verse number="23">Улар мангу, улуғвор Худога эмас, балки ўткинчи инсон, қуш, чорва, судралувчи жониворлар суратидаги бутларга сажда қилдилар.</verse>
				<verse number="24">Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдирди. Шу сабабдан улар бир–бирларининг баданлари билан беҳаё ишлар қиладилар.</verse>
				<verse number="25">Улар Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Яратувчига эмас, балки яратилганга сажда қилиб, хизмат қиладилар. Фақатгина яратувчи Худога то абад ҳамдлар бўлсин! Омин.</verse>
				<verse number="26">Ҳақиқатни рад қилганлари учун Худо уларни ўзларининг беҳаё эҳтиросларига топширди. Ҳатто аёллар ҳам табиий жинсий муносабатни нотабиий муносабатга алмаштириб, бир–бирлари билан жинсий алоқа қилдилар.</verse>
				<verse number="27">Худди шунингдек, эркаклар ҳам аёллар билан бўладиган табиий жинсий муносабатдан воз кечиб, бир–бирларига нисбатан шаҳвоний ҳирс билан ёндилар. Эркаклар бир–бирлари билан беҳаё ишлар қилиб, қилмишларига яраша жазо тортяптилар.</verse>
				<verse number="28">Бу одамлар Худони таниб–билишни рад қилганлари учун, Худо уларни бузуқ хаёлларга топшириб қўйди, шу билан улар қилиш мумкин бўлмаган ишларни қиладилар.</verse>
				<verse number="29">Улар ҳар турли адолатсизлик, ёмонлик, очкўзлик ва ёвузликка тўлиб, ҳасадгўйлик, қотиллик, жанжалкашлик, фирибгарлик ва бадфеълликка муккасидан кетгандирлар. Улар ғийбатчи бўлиб,</verse>
				<verse number="30">одамларнинг орқасидан гапирадилар. Худодан нафратланадилар. Улар сурбет, такаббур, мақтанчоқдирлар. Улар ёвуз ишлар қилишнинг ҳар хил йўлларини топадилар, ота–оналарига итоат қилмайдилар.</verse>
				<verse number="31">Улар нодондирлар, уларга ишониб бўлмайди, уларда меҳр–шафқат йўқ.</verse>
				<verse number="32">Худонинг қонунида, шундай ишларни қиладиган одамлар ўлимга лойиқ, деб айтилганини биладилар. Шундай бўлса–да, улар нафақат бу ишларни ўзлари қиладилар, балки ўшандай ишларни қилувчиларни қўллаб–қувватлайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эй, бошқаларни ҳукм қилаётган инсон! Сен ким бўлишингдан қатъий назар, бундай қилишга сенда ҳеч бир асос йўқ. Сен бошқа одамни ҳукм қилиб, ўзингни ҳам маҳкум этасан. Ахир, ўзинг ҳам шу ишларни қиляпсан–ку!</verse>
				<verse number="2">Бундай ишлар қилиб юрганларни Худо маҳкум қилишга ҳақли эканини биламиз.</verse>
				<verse number="3">Айни ишларни ўзинг қила туриб, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этсанг, Худонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, деб ўйлайсанми?!</verse>
				<verse number="4">Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?!</verse>
				<verse number="5">Аммо сен ўжарлик қилиб, гуноҳларингдан тавба қилмаяпсан. Худонинг адолатли ҳукми аён бўладиган қаҳр–ғазаб кунида бошингга тушадиган жазони янада кўпайтиряпсан.</verse>
				<verse number="6">Худо ҳар кимни қилган ишига яраша тақдирлайди.</verse>
				<verse number="7">Яхши ишда қунт қилиб, Худодан шараф, ҳурмат–эҳтиром ва мангулик олишга интилганларга У абадий ҳаёт ато қилади.</verse>
				<verse number="8">Аммо худбинлик қиладиган, ҳақиқатни рад этиб, адолатсизликка эргашадиганлар қаҳр–ғазабга дучор бўлади.</verse>
				<verse number="9">Ёвузлик қиладиган ҳар бир инсоннинг бошига фалокату изтироб тушади, бу инсон яҳудийми, ғайрияҳудийми — фарқи йўқ.</verse>
				<verse number="10">Яхшилик қиладиганларга эса — яҳудийларга ҳам, ғайрияҳудийларга ҳам, шараф, ҳурмат–эҳтиром ва тинчлик насиб этади.</verse>
				<verse number="11">Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди.</verse>
				<verse number="12">Худонинг қонунини билмасдан туриб гуноҳ қилганлар қонунга алоқасиз равишда ҳукм қилинадилар. Қонунни била туриб гуноҳ қилганлар эса қонун бўйича ҳукм қилинадилар.</verse>
				<verse number="13">Ахир, қонунни эшитганлар эмас, балки қонунга риоя қиладиганлар Худонинг олдида оқланадилар.</verse>
				<verse number="14">Ғайрияҳудийларда Худонинг қонуни йўқ. Аммо қонунни билмай туриб, улар табиий равишда қонун буюрганларни бажарсалар, ўзларига ўзлари қонундирлар.</verse>
				<verse number="15">Бу билан улар қонуннинг талаблари ўз юракларида ёзилганини кўрсатадилар. Уларнинг виждони ҳам бунга шаҳодат беради, чунки уларнинг хаёллари гоҳ уларни қоралайди, гоҳ оқлайди.</verse>
				<verse number="16">Худо инсонларнинг яширин ўй–хаёлларини Исо Масиҳ орқали ҳукм қиладиган кунда буларнинг ҳаммаси аён бўлади. Мен келтирган Хушхабарда булар баён этилган.</verse>
				<verse number="17">Мана, орангиздагиларнинг баъзилари: “Мен Яҳудийман”, дейдилар, қонунга суяниб, “Худога яқинман”, деб мақтанадилар.</verse>
				<verse number="18">Эй, Яҳудий! Сен Худонинг хоҳиш-иродасини билиш ва яхшини ёмондан фарқ қилишни қонундан ўрганиб олибсан.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Худонинг қонунида барча илм–маърифат ва ҳақиқат мужассам. Сенда мана шу қонун борлиги учун, сен кўрларга йўл кўрсатувчи, зулматда қолганларга нур, ғофилларга мураббий, ғўр болаларга эса муаллим эканлигингга ишончинг комил.</verse>
				<verse number="21">Шундай экан, сен қандай қилиб бошқаларга таълим бера туриб, ўзингга таълим бермайсан?! “Ўғирлик қилма”, деб насиҳат қилиб туриб, ўғирлик қиласанми?!</verse>
				<verse number="22">“Зино қилма”, деб туриб, ўзинг зино қиласанми?! “Бутлардан жирканаман”, деб туриб, куфрлик қиласанми?</verse>
				<verse number="23">Қонунни биламан, деб мақтанасан–у, лекин қонунни бузиб, Худонининг номига доғ туширасанми?!</verse>
				<verse number="24">Ахир, Муқаддас Битикларда шундай ёзилган–ку: “Сизларни деб, ғайрияҳудийлар орасида Худонинг номи ҳақорат қилинмоқда.”</verse>
				<verse number="25">Суннат масаласига келайлик. Агар сен қонунга риоя қиладиган бўлсанг, суннатнинг фойдаси бор. Аммо қонунни бузсанг, сенинг суннатинг суннатсизликдай бўлиб қолган.</verse>
				<verse number="26">Худди шунингдек, агар суннат қилинмаганлар қонунга амал қилсалар, уларнинг суннатсизлиги суннатдай қабул қилинмайдими?!</verse>
				<verse number="27">Шундай экан, суннатсиз бўла туриб, қонунга амал қиладиган одам сени маҳкум қилмайдими?! Ахир, сенда Муқаддас Битиклар бор, сен суннат қилингансан–у, лекин барибир Худонинг қонунини бузасан.</verse>
				<verse number="28">Яҳудий урф–одатлари билан яшайдиганларнинг ҳаммаси ҳам асл яҳудий эмас. Жисмоний суннатнинг ўзи ҳам суннатнинг асл мақсадини бажармайди.</verse>
				<verse number="29">Асл яҳудийлик юракдан келиб чиқади. Асл суннат, яъни юракнинг суннати қонунга амал қилишдан келиб чиқмайди, балки Руҳ томонидан қилинади. Асл яҳудий инсонларнинг эмас, балки Худонинг мақтовига сазовор бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Хўш, яҳудийларнинг қандай устунлиги бор? Ёки суннатнинг нима фойдаси бор?</verse>
				<verse number="2">Яҳудийлар ҳар жиҳатдан катта устунликка эгадирлар. Бу устунлик энг аввал шундан иборатки, Худонинг каломи уларга ишониб топширилган.</verse>
				<verse number="3">Уларнинг баъзилари ишонмаган бўлса, нима бўпти? Уларнинг ишонмаганлиги Худонинг садоқатини бекор қиладими?</verse>
				<verse number="4">Йўқ, асло! Ахир, ҳар бир инсон ёлғончи бўлса ҳам, Худо ҳақдир. Муқаддас Битикларда Худо ҳақида шундай ёзилган–ку: “Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан, Қоралаганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан.”</verse>
				<verse number="5">Инсоний фикр юритиб айтайин: Агар бизнинг қабиҳлигимиз Худонинг одиллигини янада очиқроқ кўрсатса, нима ҳам дердик?! Бошимизга қаҳр–ғазаб ёғдиргани учун Худо адолатсизми?!</verse>
				<verse number="6">Йўқ, асло! Худо одилдир. Худо адолатсиз бўлганда эди, қандай қилиб дунёни ҳукм қила оларди?!</verse>
				<verse number="7">Менинг ёлғончилигим Худонинг ҳақлигига урғу бериб, Унга янада кўпроқ шон–шуҳрат келтирар экан, нима учун мен гуноҳкор сифатида маҳкум қилиняпман?</verse>
				<verse number="8">Шундай экан, “Яхшилик келиб чиқсин, деб ёмонлик қилаверайлик”, — дейишимиз керакми?! Баъзилар бизга туҳмат қилиб, ўшандай таълим беряпти, деб айтмоқдалар. Бундай туҳмат қилганлар жазога лойиқдир.</verse>
				<verse number="9">Хўш, биз, яҳудийлар бошқалардан устунмизми? Йўқ, асло! Юқорида исботлаб ўтганимдай, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ ғайрияҳудий бўлсин, ҳар бир инсон гуноҳнинг ҳокимияти остидадир.</verse>
				<verse number="10">Ахир, Муқаддас Битикларда қуйидагидай ёзилган–ку: “Солиҳ ҳеч бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!</verse>
				<verse number="11">Биронта ҳам идрокли зот йўқ, Ҳеч ким Худога юз бурмайди.</verse>
				<verse number="12">Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!</verse>
				<verse number="13">Оғизлари очилган қабр кабидир, Улар ёлғон гапиради. Тилларидан илон заҳри томади.</verse>
				<verse number="14">Уларнинг оғзидан лаънат, аччиқ сўзлар чиқади.</verse>
				<verse number="15">Уларнинг оёқлари қон тўкишга шошилади,</verse>
				<verse number="16">Қадамидан ҳалокату вайрона келади.</verse>
				<verse number="17">Улар тинчлик йўлларини билмайди,</verse>
				<verse number="18">Улар Худодан қўрқмайди.”</verse>
				<verse number="19">Биз биламизки, қонун неки буюрган бўлса, қонунга қарам бўлганларга буюрган, токи ҳар бир оғиз юмилсин ва бутун дунё Худо олдида жавобгар бўлсин.</verse>
				<verse number="20">Зотан қонунга амал қилса–да, ҳеч ким Худонинг олдида оқлана олмайди, чунки қонун инсонга ўз гуноҳкорлигини янада аниқроқ кўрсатади.</verse>
				<verse number="21">Мана энди қонунга алоқасиз равишда оқланиш йўлини Худонинг Ўзи аниқ кўрсатди. Бу ҳақда Таврот ва пайғамбарлар гувоҳлик беради.</verse>
				<verse number="22">Биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали Худонинг олдида оқланамиз. Одамлар орасида ҳеч бир фарқ йўқ.</verse>
				<verse number="23">Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.</verse>
				<verse number="24">Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасаларда, Худонинг инояти билан оқланадилар.</verse>
				<verse number="25">null</verse>
				<verse number="26">Худо Исо Масиҳни бу дунёга юборди. Масиҳга ишонганларнинг ҳаммаси Унинг тўкилган қони орқали Худо билан ярашдилар. Шундай қилиб, Худо Ўзининг адолатини намоён қилади. У олдин сабр–тоқат қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган эди, энди эса Исо Масиҳга ишонганларни оқлаб, Ўзининг ҳақ эканлигини кўрсатмоқда.</verse>
				<verse number="27">Энди мақтанишга арзигулик нарсамиз қолдими? Йўқ, мақтовга ўрин йўқ. Қандай қилиб? Амрларни бажо келтиришни талаб қилувчи қонунга кўрами? Йўқ, инсонлар имон орқали оқланганда мақтанишга ҳеч ўрин қолмайди.</verse>
				<verse number="28">Биз қаноат ҳосил қилдикки, инсон қонун талабларини бажо қилиш орқали эмас, балки имон орқали оқланади.</verse>
				<verse number="29">Наҳотки Худо фақат яҳудийларнинг Худоси бўлса?! У бошқа халқларнинг ҳам Худоси эмасми? Албатта, У бошқа халқларнинг ҳам Худоси.</verse>
				<verse number="30">Ахир, Худо ягона–ку! Суннатлиларни ҳам, суннатсизларни ҳам Худо имон орқали оқлайди.</verse>
				<verse number="31">Демак, биз бу имон билан қонунни бекор қиляпмизми? Йўқ, асло! Аксинча, қонунни тасдиқлаяпмиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Хўш, биз бобокалонимиз Иброҳим ҳақида нима деймиз? Иброҳим қандай қилиб иноят топди?</verse>
				<verse number="2">Агар Иброҳим савоб ишлари туфайли оқланганда эди, унинг мақтанишга ҳаққи бўларди, аммо Худонинг олдида ҳеч ким мақтана олмайди.</verse>
				<verse number="3">Ахир, Муқаддас Битикларда нима деб ёзилган? “Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ, деб билди.”</verse>
				<verse number="4">Меҳнаткашга тўланадиган маош илтифот эмас, хизмат ҳақидир.</verse>
				<verse number="5">Бироқ қонунни бажаришга суянмай, балки бетавфиқни оқловчи Худога ишонган киши ўз ишончи туфайли оқланади.</verse>
				<verse number="6">Мана, қонунни бажарганидан қатъий назар, Худо томонидан оқланган одамни Довуд ҳам бахтли, деб айтади:</verse>
				<verse number="7">“Итоатсизлиги кечирилганлар бахтлидир, Эгамиз кимнинг гуноҳидан ўтган бўлса, Ўша инсон бахтлидир.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса, Ўша инсон бахтлидир.”</verse>
				<verse number="9">Бу бахтиёрлик фақат суннат қилинганларга мансубми ёки суннатсизларга ҳам тегишлими? Айтиб ўтганимиздай, Иброҳим ишончи туфайли оқланди.</verse>
				<verse number="10">Хўш, у қачон оқланди? Суннат бўлишидан олдинми ёки кейинми? Суннат бўлишидан олдин!</verse>
				<verse number="11">У суннатни ишонч орқали эга бўлган солиҳлигининг муҳри сифатида қабул қилди. У суннат қилинмасдан олдин оқланганди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолда имон келтириб оқланган ҳар бир инсоннинг отаси бўлди.</verse>
				<verse number="12">Айни замонда, Иброҳим суннатлиларнинг ҳам отаси ҳисобланади, шу шарт биланки, уларнинг имони ҳам отамиз Иброҳим суннат қилинмасдан олдин эга бўлган имонидай бўлиши керак.</verse>
				<verse number="13">Худо Иброҳимга ва унинг наслига ер юзини мулк қилиб олиш тўғрисида ваъда берган эди. Иброҳим қонунга итоат қилгани учун эмас, балки Худо уни ишончи туфайли солиҳ, деб билгани учун Худо бу ваъдани берди.</verse>
				<verse number="14">Агар ер юзини қонунга суянадиганлар мулк қилиб оладиган бўлса эди, унда имон беҳуда, ваъда эса қуруқ бўлиб қолар эди.</verse>
				<verse number="15">Ахир, қонун Худонинг ғазабини қўзғатади, холос. Қонун бўлмаса, қонунбузарлик ҳам бўлмайди.</verse>
				<verse number="16">Шу сабабдан, Худонинг ваъдаси Унинг иноятига боғлиқ бўлиб, фақат имон билан қабул қилинади. Натижада қонунга амал қилиб яшайдими, йўқми, худди Иброҳимнинг имонидай имонга эга бўлганларнинг ҳаммаси унинг зурриётидир. Худонинг ваъдаси албатта уларга ҳам дaxлдордир. Ахир, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиздир.</verse>
				<verse number="17">Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан.” Ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга келтирувчи Худога ишониб, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиз бўлди.</verse>
				<verse number="18">Худо Иброҳимга яна: “Сенинг наслинг сон-саноқсиз бўлади”, деган эди. Иброҳим кўп халқларнинг отаси бўлишга ҳеч бир умиди қолмаганига қарамасдан, имони туфайли умидвор эди.</verse>
				<verse number="19">Ўзи юз ёшга яқинлашиб, бадани анча заифлашиб қолганига ва хотини Сорaнинг бепуштлигига қарамай, Иброҳимнинг имони заифлашмади.</verse>
				<verse number="20">Имонсизлик қилиб, Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худони улуғлади.</verse>
				<verse number="21">Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир, деб Иброҳим қатъий ишонар эди.</verse>
				<verse number="22">Мана шу ишончи учун Худо Иброҳимни солиҳ, деб билди.</verse>
				<verse number="23">null</verse>
				<verse number="24">Бу сўзлар фақатгина Иброҳимга тегишли эмас, балки биз учун ҳам айтилган. Агар Раббимиз Исони ўликдан тирилтирган Худога ишонсак, Худо бизни ҳам оқлайди.</verse>
				<verse number="25">Бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳ ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилтирилди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Биз имонимиз туфайли оқланганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худо билан ярашиб, тинчликка эга бўлдик.</verse>
				<verse number="2">Раббимиз Исо Худонинг инояти эшигини бизга очиб берди. Биз имон туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ҳамда Худонинг улуғворлигига шерик бўлиш умидимиз борлигидан фахрланамиз.</verse>
				<verse number="3">Фақатгина ўша умидимиз билан эмас, балки азоб–уқубатларимиз билан ҳам фахрланамиз, чунки азоб–уқубатлар сабр–тоқат ҳосил қилишини биламиз.</verse>
				<verse number="4">Сабр–тоқат Худога маъқул феъл–атворни, бундай феьл–атвор эса умидни ҳосил қилади.</verse>
				<verse number="5">Умидимиз бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худонинг меҳр–муҳаббати билан тўлиб-тошади.</verse>
				<verse number="6">Ҳа, биз чорасиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ биз — бетавфиқлар учун ўлди.</verse>
				<verse number="7">Ҳатто солиҳ инсон учун ҳам ўлишга рози бўладиган бирорта инсонни топиш қийин. Лоақал, кимдир ҳимматли инсон учун ўлишга журъат қилар.</verse>
				<verse number="8">Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди.</verse>
				<verse number="9">Демак, биз Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган эканмиз, албатта У бизни Худонинг қаҳр–ғазабидан қутқаради.</verse>
				<verse number="10">Биз ҳали Унинг душманлари бўлган пайтимизда, Худо Ўз Ўғлининг ўлими орқали бизларни Ўзи билан яраштирди. Биз энди Худо билан ярашган эканмиз, албатта Ўғлининг ҳаёти туфайли нажот топамиз.</verse>
				<verse number="11">Бундан ташқари, биз Раббимиз Исо Масиҳ туфайли Худо билан бўлган муносабатимиздан фахрланамиз. Ахир, Исо Масиҳ орқали биз Худо билан ярашганмиз–ку.</verse>
				<verse number="12">Бир одамнинг дастидан дунёга гуноҳ кириб келди. Гуноҳдан эса ўлим келиб чиқди. Натижада инсонлар ўладиган бўлиб қолди, чунки ҳамма гуноҳкордир.</verse>
				<verse number="13">Қонун мавжуд бўлмасдан олдин ҳам дунёда гуноҳ бор эди, лекин қонун йўқлигида гуноҳ ҳисобга олинмайди.</verse>
				<verse number="14">Шунга қарамай, Одам Атодан Мусога қадар яшаганларнинг гуноҳлари айнан Одам Атонинг гуноҳидай бўлмаса–да, ўлим уларнинг устидан ҳокимлик қилди. Қуйидаги равишда Одам Ато Келажак Зотнинг тимсоли эди:</verse>
				<verse number="15">Бир кишининг гуноҳи туфайли ҳамма ўладиган бўлди, шунга ўхшаб бир Одам, яъни Исо Масиҳнинг инояти орқали ҳамма Худонинг бой эҳсонидан баҳраманд бўла олади. Бироқ Худонинг эҳсонини Одам Атонинг гуноҳи билан солиштириб бўлмайди.</verse>
				<verse number="16">Худонинг эҳсони билан Одам Атонинг гуноҳи орасидаги фарқи қуйидагидан иборатдир: ўша бир гуноҳнинг оқибати маҳкум қилинишга олиб борди, кўп гуноҳлардан кейин берилган эҳсон эса оқланишни келтириб чиқарди.</verse>
				<verse number="17">Тўғри, биттагина одамнинг гуноҳи туфайли, ўша одамнинг дастидан ўлим ҳокимлик қила бошлади. Аммо Худонинг чексиз инояти билан оқланганларнинг ҳаммаси энди бир Одам, яъни Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётда ҳокимлик қиладилар.</verse>
				<verse number="18">Шунга кўра, бир гуноҳ ҳаммани маҳкум қилгандай, бир солиҳ иш туфайли ҳамма оқланиб, янги ҳаётдан баҳраманд бўла олади.</verse>
				<verse number="19">Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди бир Кишининг итоаткорлиги туфайли ҳамма солиҳ бўла олади.</verse>
				<verse number="20">Қонун берилгандан кейин гуноҳ кўпайиб кетди. Лекин қаерда гуноҳ кўп бўлса, Худонинг инояти янада кўпроқ намоён бўлади.</verse>
				<verse number="21">Шундай қилиб, гуноҳ ҳокимлик қилиб, бизни ўлимга бошлар эди. Аммо биз оқландик ва Раббимиз Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётга эгамиз. Бу кўрсатиб турибдики, энди Худонинг инояти ҳукм сурмоқда.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Хўш, нима дейлик? Иноят кўпаяверсин, деб гуноҳ қилишда давом этаверамизми?</verse>
				<verse number="2">Йўқ, асло! Биз гуноҳ учун ўлганмиз. Энди қандай қилиб гуноҳ қилиб яшайверамиз?</verse>
				<verse number="3">Унутманглар, чўмдирилиш орқали биз — Масиҳга тегишли бўлганлар, Унинг ўлимига шерик бўлдик!</verse>
				<verse number="4">Биз сувга чўмдирилиб, Масиҳ билан бирга ўлдик ва кўмилдик. Отамиз Худонинг улуғвор қудрати билан Исо Масиҳ ўликдан тирилганидай, биз янги ҳаётга эга бўламиз.</verse>
				<verse number="5">Биз чўмдирилиб, Исо Масиҳнинг ўлимига шерик бўлган бўлсак, албатта Унинг ўликдан тирилишига ҳам шерик бўламиз.</verse>
				<verse number="6">Биз биламизки, эски ўзлигимиз Масиҳ билан бирга хочга михлангани учун, гуноҳга берилган бу вужудимиз йўқ қилинди. Энди биз гуноҳга қуллигимиздан қутилдик.</verse>
				<verse number="7">Ахир, ўлган одам гуноҳнинг амри остида эмас–ку!</verse>
				<verse number="8">Агар биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, У билан яшашимизга ҳам ишончимиз комил.</verse>
				<verse number="9">Биз биламизки, Масиҳ ўликдан тирилгани учун У энди бошқа ўлмайди, ўлим энди Унга ҳоким бўла олмайди.</verse>
				<verse number="10">Масиҳ ўлгани учун гуноҳ энди Унга ўз таъсирини кўрсата олмайди, Унинг янги ҳаёти Худога шуҳрат келтиради.</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун сизлар ўзингизни гуноҳ олдида ўлик деб ҳисобланг. Энди Исо Масиҳ туфайли Худога шуҳрат келтириб яшашингиз керак.</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, энди гуноҳ сизларнинг фоний таналарингиз устидан ҳокимлик қилмасин, худбин истакларингизга итоат этманглар.</verse>
				<verse number="13">Танангизнинг ҳеч бир аъзосини ёмонлик қуроли қилиб, гуноҳнинг измига топширманглар. Аксинча, ўзингизни Худонинг измига топширинглар, чунки сизлар олдин ўлик эдингизлар, энди эса янги ҳаётга эгасизлар. Сизларнинг танангиз Худонинг солиҳлик қуроли бўлсин.</verse>
				<verse number="14">Гуноҳ сизларнинг устингиздан ҳукмрон бўлмайди, чунки сизлар энди қонун остида эмас, балки иноят паноҳидасизлар.</verse>
				<verse number="15">Хўш, буёғи энди нима бўлади? Қонун остида эмас, иноят паноҳида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверайликми? Йўқ, асло!</verse>
				<verse number="16">Билмайсизларми, сиз ўзингизни итоаткор қул қилиб кимнинг измига топширсангизлар, ўшанинг қули бўласизлар. Сиз кимга бўйсунасизлар? Ўлимга олиб борувчи гуноҳгами ёки солиҳликка етакловчи итоаткорликками?</verse>
				<verse number="17">Аммо Худога шукурки, сизлар олдин гуноҳга қул бўлсангиз ҳам, энди сизларга берилган таълимотга сидқидилдан бўйсуняпсизлар.</verse>
				<verse number="18">Сизлар энди гуноҳнинг чангалидан озод қилиниб, солиҳликнинг қули бўлиб қолдингизлар.</verse>
				<verse number="19">Инсон онги заиф бўлгани учун мен кундалик ҳаётдан мисол келтириб гапиряпман. Сизлар бир вақтлар аъзойи баданингизни ифлослик ва қонунсизликка топшириб, гуноҳга янада чуқурроқ ботиб кетгандингиз. Энди эса ўзингизни муқаддасликка етаклайдиган солиҳликка қул қилиб топширинг.</verse>
				<verse number="20">Ахир гуноҳга қул бўлган пайтингизда, тўғри ишлар қилишга мажбур эмасдингиз.</verse>
				<verse number="21">Ўша пайтдаги қилмишларингизнинг оқибати нима бўлди?! Ҳозир улардан уяляпсиз, ўша қилмишларингизнинг оқибати ўлим–ку!</verse>
				<verse number="22">Энди гуноҳдан озод қилиниб, Худонинг қули бўлиб қолдингиз. Бунинг натижаси муқаддаслик ва абадий ҳаётдир.</verse>
				<verse number="23">Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Эй биродарлар, ахир сизлар биласизлар–ку, (мен қонунни биладиганларга айтяпман), қонун фақат тирик инсоннинг устидан ҳукмронлик қилади.</verse>
				<verse number="2">Масалан, эрли хотиннинг эри тирик экан, қонун бўйича у эрига боғлиқ. Аммо эри ўлса, у никоҳдан озод бўлади.</verse>
				<verse number="3">Шунинг учун ҳали эри тирик бўлган хотин бошқа эрга тегса, у зинокор, деб ҳисобланади. Аммо эри ўлса, хотин ўша қонундан озод бўлади ва бошқа эрга тегса ҳам, зино қилган ҳисобланмайди.</verse>
				<verse number="4">Шунга ўхшаб, сизлар ҳам, эй биродарларим, Масиҳнинг ўлими орқали қонун учун ўлгансизлар. Энди ўзингизни Бошқасига, яъни ўликдан тирилган Масиҳга бағишлаш озодлигига эгасизлар. Бунинг натижасида эса биз Худонинг йўлида самарали ишлар қила оламиз.</verse>
				<verse number="5">Зеро, биз башарий табиатимиз амри билан яшаган пайтимизда, қонун бизнинг аъзойи баданимизда гуноҳкор эҳтиросларни қўзғатарди. Уларнинг самараси эса ўлимдир.</verse>
				<verse number="6">Энди эса бизни асир қилган қонун учун ўлдик ва ундан озод бўлдик. Шундай қилиб, биз эскичасига, яъни ёзилган қонун етакчилигида эмас, балки янгичасига, яъни Муқаддас Руҳ етакчилигида Худога хизмат қиламиз.</verse>
				<verse number="7">Хўш, унда нима деймиз? Қонун гуноҳнинг манбаими? Йўқ, асло! Аммо қонун бўлмаганда эди, мен гуноҳ нима эканлигини билмаган бўлар эдим. Масалан, қонун “бошқаларнинг мулкига кўз олайтирма” деб буюрмаганда эди, мен бунинг гуноҳ эканлигини билмаган бўлардим.</verse>
				<verse number="8">Шу тариқа гуноҳ бу амрдан фойдаланиб, менинг юрагимда ҳар хил нафсу ҳасадни қўзғатди. Қонун бўлмаган жойда, гуноҳ ўликдир.</verse>
				<verse number="9">Бир вақтлар мен қонунни билмай яшардим. Аммо амр бор эканлигини билганимдан кейин, гуноҳ тирилди,</verse>
				<verse number="10">мен эса ўлдим. Амр ҳаёт келтириши керак эди, аммо менинг ўлимимга сабабчи бўлди.</verse>
				<verse number="11">Чунки гуноҳ амрдан фойдаланиб, мени алдади ва амр орқали мени ўлдирди.</verse>
				<verse number="12">Аммо қонун барибир муқаддасдир, унинг ҳар бир амри муқаддас, одил ва яхшидир.</verse>
				<verse number="13">Хўш, яхши бўлган қонун менга ўлим келтирдими? Мутлақо! Гуноҳ менга ўлим келтириш учун яхши нарсадан фойдаланди. Гуноҳнинг гуноҳ эканлиги очиқ кўриниши учун шундай бўлди. Шундай қилиб, амр орқали гуноҳнинг нақадар ёмон эканлиги ошкор бўлди.</verse>
				<verse number="14">Қонунни Худо берган. Мен эса гуноҳга қул қилиб сотилган ожиз бандаман.</verse>
				<verse number="15">Ахир, ўзим қилаётган ишларни ўзим тушунмайман, чунки қилишни хоҳлаганларимни қилмайман, аксинча нимани ёмон кўрсам, шуни қиламан.</verse>
				<verse number="16">Ўзим хоҳламаган ишларни қилаётган эканман, бу билан қонуннинг яхши эканлигини маъқуллаётган бўламан.</verse>
				<verse number="17">Демак, бу ишларни мен ўзим эмас, балки юрагимдаги гуноҳ қилаётган бўлади.</verse>
				<verse number="18">Менда, яъни башарий табиатимда яхши нарса йўқлигини аниқ биламан. Яхшилик қилиш истаги дилимда бор бўлса-да, уни рўёбга чиқаришга кучим етмайди.</verse>
				<verse number="19">Ўзим қилишни хоҳлаган яхшиликни қилмайман–да, унинг ўрнига ўзим қилишни хоҳламаган ёмонликни қиламан.</verse>
				<verse number="20">Ўзим хоҳламаган ишни қилаётган эканман, демак, бу ишни мен эмас, балки юрагимдаги гуноҳ қиляпти.</verse>
				<verse number="21">Мен бундан ушбу хулосани чиқараман: яхшилик қилмоқчи бўлганимда, қалбимда ҳамиша ёмонлик пойлаб туради.</verse>
				<verse number="22">Бутун қалбим билан Худонинг қонунидан завқ оламан.</verse>
				<verse number="23">Аммо аъзойи баданимда бошқа бир қоида амал қилмоқда. Бу қоида онгимдаги қонунга қарши кураш олиб бориб, аъзойи баданимда амал қилувчи гуноҳ қоидасига мени асир қиляпти.</verse>
				<verse number="24">Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлим сояси остидаги бу аҳволимдан ким мени қутқарар экан?</verse>
				<verse number="25">Худога шукр! Раббимиз Исо Масиҳ орқали У бизни қутқаради! Хулласи калом, мен онгим билан Худонинг қонунига қул бўлсам-да, башарий табиатим гуноҳ қоидасига қулдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Исо Масиҳга тегишли бўлганлар энди ҳукм қилинмайдилар.</verse>
				<verse number="2">Ҳаёт ато этувчи Руҳнинг қонун–қоидаси Исо Масиҳ орқали мени гуноҳдан ва ўлимга етаклайдиган қонундан озод қилди.</verse>
				<verse number="3">Инсон Худонинг қонунини бажара олмагани учун қонун таъсирсиз бўлиб қолди. Қонун инсонни гуноҳдан қутқара олмагани учун Худонинг Ўзи бу ишни қилди. Худо Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб, бу дунёга юборди. Шу йўсин, Худо инсон орқали гуноҳни маҳкум қилди.</verse>
				<verse number="4">Биз, яъни башарий табиатнинг эмас, балки Руҳнинг етакчилигида яшаётганлар қонун талаб қилган солиҳликка эришишимиз учун Худо шундай қилди.</verse>
				<verse number="5">Башарий табиат етакчилигида яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Руҳнинг етакчилигида яшайдиганлар эса Руҳни мамнун қиладиган нарсалар ҳақида фикр қиладилар.</verse>
				<verse number="6">Башарий табиат етакчилигида фикр қилиш ўлимга етаклайди, Руҳ етакчилигида фикр қиладиганлар эса ҳаёт ва тинчликка эга бўладилар.</verse>
				<verse number="7">Башарий табиат етакчилигида фикр қилиш Худога душманликдир, чунки бундай табиат Худонинг қонунига итоат қилмайди, дарҳақиқат, итоат қила олмайди.</verse>
				<verse number="8">Башарий табиат етакчилигида яшайдиганлар Худони мамнун қила олмайди.</verse>
				<verse number="9">Агар Худонинг Руҳи ҳақиқатан ҳам сизларнинг қалбингизда макон қилган бўлса, сизлар энди башарий табиат амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳга тегишли эмас.</verse>
				<verse number="10">Аммо Масиҳ сизнинг қалбингизда макон қилган. Тўғри, гуноҳ туфайли танангиз ўлимга маҳкум қилинган, лекин энди Худонинг Руҳи сизлар учун ҳаёт манбаидир, чунки сизлар оқлангансиз.</verse>
				<verse number="11">Исони ўликдан тирилтирган Худонинг Руҳи қалбингизда яшаяпти. Исо Масиҳни ўликдан тирилтирган Худо юрагингизда яшаётган Руҳи орқали сизларнинг фоний танангизни ҳам ўликдан тирилтиради.</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, эй биродарлар, энди биз башарий табиатимизнинг амри билан яшашга мажбур эмасмиз.</verse>
				<verse number="13">Ахир башарий табиат етакчилигида яшасангиз, ўласизлар, аммо Руҳ орқали ўша табиатнинг қилмишларига чек қўйсангизлар, яшайсизлар.</verse>
				<verse number="14">Худо Руҳининг етакчилигида яшайдиганларнинг ҳаммаси Худонинг фарзандларидир.</verse>
				<verse number="15">Худо бизга Ўз Руҳини берди. Буни яна қул бўлиб, қўрқувда яшашимиз учун эмас, балки Унинг фарзанди бўлиб, Руҳ орқали Худони “Отажон” деб чақиришимиз учун қилди.</verse>
				<verse number="16">Худонинг Руҳи бизнинг руҳимизга қўшилиб, биз Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради.</verse>
				<verse number="17">Биз Худонинг фарзандлари эканмиз, демак, фарзандлардай Унинг ваъда қилган баракаларига эга бўламиз, Масиҳ билан бирга бу баракаларни баҳам кўрамиз. Биз Масиҳнинг азоб–уқубатларига шерик эканмиз, албатта, Унинг улуғворлигига ҳам шерик бўламиз.</verse>
				<verse number="18">Ишончим комилки, ҳозирги азоб–уқубатларимиз бизга зоҳир қилинадиган улуғворлик олдида ҳеч нарса эмас.</verse>
				<verse number="19">Ахир, бутун мавжудот Худонинг фарзандлари ким эканлигининг аён қилинишини интизорлик билан кутяпти.</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">Чунки мавжудот беҳудаликка мубтало бўлган. Бу мавжудотнинг ихтиёри билан эмас, балки Худонинг ихтиёри билан шундай бўлди. Шундай бўлса–да, мавжудот чириб–битиш қуллигидан озод этилиб, Худонинг фарзандлари билан бирга улуғвор эркинликдан баҳраманд бўлишига умид бор.</verse>
				<verse number="22">Ахир, бутун мавжудот гўё тўлғоқ азобида, ҳозирга қадар биргаликда оҳ-нола қилаётганини биламиз.</verse>
				<verse number="23">Нафақат мавжудот, балки биз ўзимиз, яъни Худонинг Руҳи билан яшаш қандай эканлигини татиб кўрганлар ҳам, ичимиздан оҳ–нола қиляпмиз. Худонинг фарзандлари қилиб асраб олинганимизнинг тўла рўёбга чиқишини ҳамда ўладиган баданимизнинг чириб–битишдан озод бўлишини интизорлик билан кутяпмиз.</verse>
				<verse number="24">Умидимизнинг рўёбга чиқишини кутиб туриб, нажот топганмиз. Кўзга кўриниб турган нарса умид эмас. Ахир, ким кўриб турган нарсани умид қилади?!</verse>
				<verse number="25">Агарда биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутиб турсак бўлади.</verse>
				<verse number="26">Бунинг устига, ожизлигимизда Руҳ бизга мадад беради. Чунки биз қандай қилиб ибодат қилишни билмаймиз, аммо Руҳнинг ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади.</verse>
				<verse number="27">Инсонларнинг юрагини синовчи Худо Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади, чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Унинг азизлари учун шафоат қилади.</verse>
				<verse number="28">Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра даъват этди.</verse>
				<verse number="29">Худо уларни азалдан танлаб олган эди ва “Менинг Ўғлимга ўхшаб борсинлар”, деб олдиндан белгилаб қўйган эди, токи Ўғил кўп биродарлар орасида тўнғич бўлсин.</verse>
				<verse number="30">Худо олдиндан белгилаб қўйганларни даъват ҳам этди, даъват этганларни эса оқлади, оқлаганларни эса Ўзининг улуғворлигидан баҳраманд қилди.</verse>
				<verse number="31">Энди бунга нима деймиз? Худо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан?!</verse>
				<verse number="32">Худо Ўз Ўғлини аямай, ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, Унга қўшиб қолган ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмасмикан?!</verse>
				<verse number="33">Худонинг танлаганларини ким айблай оларди?! Худонинг Ўзи уларни оқлайди–ку!</verse>
				<verse number="34">Бизни ким маҳкум қилар экан?! Ахир, ўлиб, тирилган, Худонинг ўнг томонида турган Исо Масиҳнинг Ўзи биз учун шафоат қилмоқда–ку!</verse>
				<verse number="35">Ким бизни Масиҳнинг меҳр–муҳаббатидан ажрата олади? Азоб–уқубатми, изтиробми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф–хатарми ёки қиличми?</verse>
				<verse number="36">Муқаддас Битикларда ёзилган–ку: “Сен туфайли ҳар куни ўлимга дуч келамиз, Бўғизланадиган қўйдай бўлиб қолганмиз.”</verse>
				<verse number="37">Ахир, бизни яхши кўрадиган Масиҳ орқали ҳамма қийинчиликлар устидан бутунлай ғалаба қозонамиз.</verse>
				<verse number="38">Мен аминманки, ўлим ҳам, ҳаёт ҳам, фаришталару жинлар ҳам, ҳеч қандай ғайритабиий кучлар, ҳозиргию келгуси ҳодисалар ҳам,</verse>
				<verse number="39">баландликлару чуқурликлар ҳам, яратилган ҳеч бир мавжудот бизни Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худонинг меҳр–муҳаббатидан жудо қилишга қодир эмас.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Мен Исо Масиҳга тегишли бўлганим учун ҳақиқатни айтяпман, ёлғон гапирмайман. Бу ҳақда виждоним ҳам Муқаддас Руҳ орқали шаҳодат беряпти.</verse>
				<verse number="2">Ўз халқим учун чуқур қайғуга ботган юрагим муттасил алам чекмоқда.</verse>
				<verse number="3">Ўз қондошларим ҳақи Худонинг ланъати остида қолиб, Масиҳдан ажралишга ҳам рози бўлардим.</verse>
				<verse number="4">Улар Исроил халқидир. Худо уларни Ўзига фарзанд қилиб олиш учун танлади. Ўзининг улуғворлигини уларга намоён қилиб, улар билан аҳдлар тузди. Уларга Ўз қонунини бериб, уларни Ўзининг хизматига тайинлади ҳамда уларга Ўз ваъдаларини берди.</verse>
				<verse number="5">Улар улуғ ота–боболардан келиб чиққан, Масиҳ ҳам жисмоний жиҳатдан Исроил халқидан келиб чиққан. Бутун борлиқ устидан ҳукмдор бўлган Худога абадий ҳамду санолар бўлсин. Омин!</verse>
				<verse number="6">Худо Ўз сўзида турмади, демоқчи эмасман. Аммо Исроил халқининг ҳаммаси ҳам Худонинг халқи эмасдир.</verse>
				<verse number="7">Шунга ўхшаб, Иброҳимдан туғилганларнинг ҳаммаси ҳам Иброҳимнинг асл зурриёти, деб ҳисобланмайди. Ахир, Худо Иброҳимга: “Наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”, деб айтган–ку!</verse>
				<verse number="8">Демак, жисмоний жиҳатдан Иброҳимнинг фарзандлари бўлганларнинг ҳаммаси ҳам Худонинг фарзандлари эмаслар. Фақатгина Худо берган ваъданинг натижасида дунёга келганлар асл зурриёт ҳисобланади.</verse>
				<verse number="9">Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси қуйидагича эди: “Келгуси йили шу пайтда Мен келаман, хотининг Сора ўғил туғади.”</verse>
				<verse number="10">Ўша ўғил бобокалонимиз Исҳоқ эди. Вақти келиб, Исҳоқнинг хотини Ривқо эгизак ўғилларга ҳомиладор бўлди.</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">Фарзандлар туғилмасларидан аввал, ҳали бирорта яхши ёки ёмон иш қилмасларидан олдин Худо Ривқога: “Каттаси кичигига хизмат қилади”, деб айтганди. Бу кўрсатиб турибдики, Худо Ўз мақсадини бажариш учун инсонларни танлайди, танланиш инсонларнинг ишларига эмас, балки Худонинг даъватига боғлиқдир.</verse>
				<verse number="13">Ахир, Муқаддас Битикларда: “Мен Ёқубни яхши кўриб, Эсовдан нафратландим”, деб ёзилган–ку!</verse>
				<verse number="14">Хўш, бунга нима деймиз? Худо адолатсизми? Йўқ, асло!</verse>
				<verse number="15">Худо Мусога: “Марҳамат қиладиганимга марҳамат қиламан, шафқат қиладиганимга шафқат қиламан”, деб айтган.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, Худонинг меҳр–шафқати инсон хоҳиши ва ташаббусига эмас, балки Худонинг иродасига боғлиқ.</verse>
				<verse number="17">Муқаддас Битикларда ёзилганидай, Худо фиръавнга: “Сенга қудратимни кўрсатай, бутун оламга шуҳратимни ёяй, деб сени ҳукмдор қилиб тайинладим”, деб айтган.</verse>
				<verse number="18">Хуллас, Худо Ўз хоҳиш–иродасига кўра иш юритади, бир инсонга марҳамат кўрсатади, бошқа бировнинг эса юрагини тош қилади.</verse>
				<verse number="19">Шунда кимдир мендан: “Унда нима учун Худо бизни айблайди? Ахир, ким ҳам Унинг иродасига қарши чиқа оларди?”, деб сўраши мумкин.</verse>
				<verse number="20">Эй инсон, сен ким бўлибсанки, Худога гап қайтарсанг?! Яратилган нарса яратувчисидан: “Нима учун мени бундай қилиб яратдинг?”, деб сўрайдими?</verse>
				<verse number="21">Ахир кулол бир лой қоришмасидан ҳар хил идишлар ясар экан, уларнинг баъзиларини қутлуғ байрам кунларида ишлатиладиган қилишга, бошқаларини эса ҳар куни ишлатиладиган идиш қилиб қўйишга ҳақи йўқми?</verse>
				<verse number="22">Тўғри, Худо Ўз ғазаби ва қудратини жазо орқали кўрсатишга ҳақлидир. Аммо жазога мубтало бўладиганларнинг ҳалокатини орқага суриб, сабр–бардош кўрсатса, нима бўпти?</verse>
				<verse number="23">Шундай қилиб, Худонинг марҳаматига сазовор бўлган ва Унинг улуғворлигини баҳам кўришга белгиланган одамларга Худо Ўз улуғворлигининг нақадар бой эканлигини намоён қилади.</verse>
				<verse number="24">Нафақат яҳудийлар орасидан, балки бошқа халқлар орасидан танланганлар қаторида биз ҳам бормиз.</verse>
				<verse number="25">Хўшея китобида Худо шундай деб айтган: “Менинг халқим бўлмаганларни ‘Ўз халқим’, деб атайман. Олдин севгилим бўлмаганни ‘Севгилим’, деб айтаман.</verse>
				<verse number="26">Уларга: ‘Халқим эмас’, деб айтилган бўлса, келажакда улар: ‘Барҳаёт Худонинг болалари’, деб аталади.”</verse>
				<verse number="27">Ишаё ҳам Исроил халқи ҳақида шундай деган эди: “Исроил халқининг сони денгиз қумидай кўп бўлган бўлса ҳам, фақатгина баъзилари қутқарилиб, омон қолади,</verse>
				<verse number="28">чунки Эгамиз дунё устидан чиқарган ҳукмини тўла–тўкис ва тезда ижро этади.”</verse>
				<verse number="29">Булардан олдинроқ Ишаё яна шундай деб айтган эди: “Эҳ, агарда Сарвари Олам Қолдирмаганда эди бизга зурриёт, Садўм шаҳрига ўхшаб қолган бўлардик, Ғамўра шаҳрига ўхшаган бўлардик.”</verse>
				<verse number="30">Хўш, булар нимани билдиради?! Худонинг олдида оқланиш пайида бўлмаган бошқа халқлар энди имон туфайли оқландилар.</verse>
				<verse number="31">Исроил халқи эса оқланиш ниятида қонунни бажариш пайида бўлдилар, лекин мақсадларига эриша олмадилар.</verse>
				<verse number="32">Нима учун? Чунки улар имон билан эмас, балки қонунни бажариш орқали оқланишга уриндилар. Улар Муқаддас Битикларда тасвирланган Тошга қоқилиб йиқилдилар.</verse>
				<verse number="33">Худо Муқаддас Битикларда шундай деб айтган эди: “Мен Қуддусда бир Тош жойлаштиряпман. Баъзилар унга қоқилиб, йиқиладилар, аммо унга таянганлар шарманда бўлмайдилар.” Бу Тош Исо Масиҳдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Биродарларим, мен ўз халқим Исроилнингнажот топишини чин дилдан истайман ва бу учун Худога илтижо қиламан.</verse>
				<verse number="2">Ахир, ўзим гувоҳман: улар жон–жаҳдлари билан Худога берилганлар, аммо ҳақиқий тушунчага эга эмаслар.</verse>
				<verse number="3">Худонинг инсонларни оқлаш йўлини тушунмасдан, ўзларини оқлаш ниятида, улар Худонинг ҳақ йўлига бўйсунмадилар.</verse>
				<verse number="4">Исо Масиҳ эса қонуннинг мақсадини амалга оширди, шу тариқа ҳамма имон орқали оқланади.</verse>
				<verse number="5">Қонун орқали оқланиш ҳақида Мусо қуйидагича ёзган эди: “Уларга риоя қилган одам ҳаётдан баҳраманд бўлар.”</verse>
				<verse number="6">Имон орқали оқланиш ҳақида эса Муқаддас Битикларда нима деб ёзилган? “Юрагингизда: “Ким осмонга чиқади? (яъни, Масиҳни олиб келиш учун)”,</verse>
				<verse number="7">“Ким тубсиз чуқурликка тушади? (яъни, Масиҳни тирилтириш учун)”, деманглар”, деб ёзилган.</verse>
				<verse number="8">Яна қуйидагича ёзилган–ку: “Бу калом (яъни, биз ваъз қилаётган имон ҳақидаги калом) сизнинг яқинингиздадир, оғзингизда ва юрагингиздадир.”</verse>
				<verse number="9">Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим, деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз.</verse>
				<verse number="10">Чунки инсон қалбида ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади.</verse>
				<verse number="11">Муқаддас Битикларда ёзилгандай: “Унга ишонган ҳеч бир инсон шарманда бўлмайди.”</verse>
				<verse number="12">Яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар орасида асло фарқ йўқ. Уларнинг Раббийси бир бўлиб, Унга илтижо қилганларнинг биронтасидан Ўз меҳр–шафқатини аямайди.</verse>
				<verse number="13">Ахир, “Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади”, деб ёзилган–ку.</verse>
				<verse number="14">Аммо Раббимиз Исога ишонмаганлар қандай қилиб Унга илтижо қиладилар?! У ҳақда эшитмаган бўлсалар, қандай қилиб Унга ишонадилар? Ҳеч ким уларга Хушхабарни эълон қилмаса, қандай қилиб эшитадилар?!</verse>
				<verse number="15">Улар юборилмасалар, қандай қилиб Хушхабарни эълон қиладилар?! Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Хушхабарни эълон қилган хабарчининг қадамлари нақадар гўзал!”</verse>
				<verse number="16">Аммо Хушхабарга ҳамма ҳам қулоқ солмади. Ишаё ҳам шундай деган–ку: “Эй, Эгам, бизнинг хабаримизга ким ишонди?”</verse>
				<verse number="17">Демак, имон тинглашдан, яъни Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитишдан келиб чиқади.</verse>
				<verse number="18">Менинг бир саволим бор. Хўш, улар эшитмаганмиди? Албатта эшитганлар, чунки “хабарчиларнинг овозлари ҳар томонга тарқалди, хабарлари oламнинг четигача етиб борди”, деб ёзилган–ку.</verse>
				<verse number="19">Бундан яна бир савол келиб чиқади. Хўш, Исроил халқи хабарни тушунмадими? Мусо орқали Худо шундай деганди: “Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман.”</verse>
				<verse number="20">Ишаё ҳам Худонинг сўзларини жасорат билан етказган: “Мени изламаганлар топди, Мени сўрамаганларга кўриндим.”</verse>
				<verse number="21">Исроил халқи ҳақида эсa шундай дейди: “Итоатсиз ва ўжар халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Шундай қилиб, яна бир саволим бор. Наҳотки Худо Ўз халқини рад қилган бўлса? Йўқ, асло! Мен ўзим Исроил халқидан бўлиб, Иброҳимнинг авлодиданман, Бенямин қабиласига тегишлиман–ку!</verse>
				<verse number="2">Худо азалдан танлаб олган халқини рад қилгани йўқ. Муқаддас Битикларда Илёс пайғамбар ҳақида нима ёзилгани эсингизда йўқми?! У Исроил халқидан шикоят қилиб, Худога шундай деган эди:</verse>
				<verse number="3">“Эй, Эгам, Исроил халқи қурбонгоҳларингни бузди, пайғамбарларингни қиличдан ўтказди. Ёлғиз мен қолдим, холос. Энди жонимни олиш учун мени ҳам қидириб юрибдилар.”</verse>
				<verse number="4">Худо унга нима деб жавоб берди? “Мен Исроил халқидан Ўзим учун етти минг одамни қолдирдим, улар Баал олдида тиз чўкмаган.”</verse>
				<verse number="5">Худди шунга ўхшаб, ҳозир ҳам Худога содиқ қолганлар бор, чунки улар Худонинг инояти бўйича танланганлар.</verse>
				<verse number="6">Танлаш инсонларнинг ишларига эмас, Худонинг иноятига боғлиқ. Агар шундай бўлмаганда эди, иноят ҳақиқий иноят бўлмас эди.</verse>
				<verse number="7">Хуллас, бу нимани билдиради? Исроил халқи солиҳлик пайида бўлса ҳам, солиҳликка эришмади. Фақатгина танланганлар бу мақсадга эришди, қолганларнинг эса юраклари тош бўлди.</verse>
				<verse number="8">Муқаддас Битикларда ёзилгандай: “Худо шу пайтгача уларни қаттиқ ухлатиб қўйди, Уларга кўрадиган кўз, эшитадиган қулоқ бермади.”</verse>
				<verse number="9">Довуд ҳам шундай деган: “Дастурхонлари ўзларига тўру тузоқ бўлсин, Шунда улар қоқилиб, Жазоларини оладилар.</verse>
				<verse number="10">Кўз нурлари сўнсин, кўрмайин қолсин, Беллари то абад букчайиб қолсин.”</verse>
				<verse number="11">Бундан яна бир савол келиб чиқади. Яҳудийлар қоқилганда, бутунлай ҳалок бўлдиларми? Йўқ, асло! Аксинча, улар Масиҳни рад қилганлари учун ғайрияҳудийлар нажотга эга бўлдилар, токи Исроил халқининг рашки қўзғалсин.</verse>
				<verse number="12">Яҳудийлар Масиҳни рад этиб, бутун дунёни янада бойитдилар. Ўзлари йўқотган бойлик билан ғайрияҳудийларга фойда келтирдилар. Агар уларнинг бу гуноҳи шундай самара келтирган бўлса, уларнинг нажот топиши қанчалик фойда келтиришини бир тасаввур қилиб кўринглар–а!</verse>
				<verse number="13">Энди сизларга — ғайрияҳудийларга айтяпман. Тўғри, мен сизларга Хушхабар келтириш учун юборилганман. Бу хизматимни жон–жаҳдим билан бажараман,</verse>
				<verse number="14">балки бу хизматим билан ўз қондошларим, яҳудийларнинг рашкини қўзғатарман, уларнинг баъзиларини қутқариб қоларман.</verse>
				<verse number="15">Яҳудийларнинг рад этилиши дунёни Худо билан яраштирган бўлса, уларнинг Худо томонидан қабул қилиниши ўлимдан ҳаётга олиб бормайдими?</verse>
				<verse number="16">Биринчи ёпилган нон Худога бағишланиб муқаддас бўлса, хамирнинг қолгани ҳам муқаддасдир. Агар томирлар муқаддас бўлса, новдалар ҳам муқаддасдир.</verse>
				<verse number="17">Баъзи яҳудийлар дарахтнинг синдириб ташланган новдаларига ўхшайдилар. Сизлар — ғайрияҳудийлар эса табиий новдалар орасига пайванд қилинган ёввойи зайтун новдаларига ўхшайсизлар. Энди улар билан бирга бир томирдан озиқланяпсизлар.</verse>
				<verse number="18">Шундай экан, бошқа новдаларга қараб мақтанманглар. Агар жуда кеккайиб кетсангизлар, ёдга олинглар, сизлар томирни эмас, балки томир сизларни озиқлантиряпти.</verse>
				<verse number="19">Эҳтимол сизлар: “Биз пайванд қилинишимиз учун новдалар синдирилди”, — дерсизлар.</verse>
				<verse number="20">Тўғри, лекин эсингизда бўлсин: улар ишонмаганлари учун синдириб ташландилар, аммо сизлар имонингиз орқали пайванд қилингансиз. Шунинг учун кеккайиб кетманглар, балки Худодан қўрқинглар.</verse>
				<verse number="21">Йўқса, Худо табиий новдаларни аямагани каби, сизларни ҳам аямайди.</verse>
				<verse number="22">Шундай қилиб, Худонинг меҳрибонлиги ва қаттиққўллиги ҳақида ўйлаб кўринг: Худонинг нажотини рад қилганларга У қаттиққўллик қилди, сизларга — пайванд қилинганларга эса У меҳрибонлик кўрсатди. Агар Худога содиқ қолсангиз, Унинг меҳрибонлигидан баҳраманд бўлаверасиз. Бўлмаса, Худо сизларни ҳам кесиб ташлайди.</verse>
				<verse number="23">Нажотни рад қилганлар ўз имонсизликларини бас қилсалар, пайванд қилинадилар. Худо уларни қайта пайванд қилиб қўйишга қодир.</verse>
				<verse number="24">Ахир, сизлар ёввойи зайтун дарахтидан кесиб олиниб, парваришланган зайтун дарахтига, табиатга хилоф равишда пайванд қилиндингиз. Шундай экан, улар — табиий новдалар, ўзларининг дарахтларига қандай осонлик билан қайта пайванд қилинадилар–а!</verse>
				<verse number="25">Биродарларим, сизлар тағин ўзбилармон бўлиб кетманглар, деб бу сирни сизларга билдирмоқчиман: ғайрияҳудийлар орасидан белгиланган сондагилар нажот топмагунча, Исроил халқининг баъзилари ўжар бўлиб қолаверадилар.</verse>
				<verse number="26">Шундан кейин, бутун Исроил қутқарилади. Муқаддас Битикларда Худо шундай деган–ку: “Қутқарувчи Қуддусдан келади, Ёқуб наслидан бетавфиқликни йўқ қилади.</verse>
				<verse number="27">Улар билан қилган аҳдим мана шудир: Мен уларни гуноҳларидан фориғ қиламан.”</verse>
				<verse number="28">Хушхабарни рад қилиб, яҳудийлар Худонинг душманлари бўлиб қолдилар, бу сизлар — ғайрияҳудийларга фойда келтирди. Аммо Худо яҳудийларни танлагани учун, уларнинг ота–боболари ҳақи ҳали ҳам уларни яхши кўради.</verse>
				<verse number="29">Чунки Худо берган инъомларини қайтариб олмайди ва Ўзи даъват қилган халқидан воз кечмайди.</verse>
				<verse number="30">Сиз — ғайрияҳудийлар ҳам бир вақтлар итоатсиз эдингиз, аммо энди Худо сизларга меҳр–шафқат кўрсатди. Бу яҳудийларнинг итоатсизлиги натижасида содир бўлди.</verse>
				<verse number="31">Энди эса яҳудийлар итоатсиз бўлиб қолдилар, аммо сизларга кўрсатилган меҳр–шафқат туфайли улар ҳам меҳр–шафқат топадилар.</verse>
				<verse number="32">Ҳаммага меҳр кўрсатай, деб Худо ҳаммани итоатсизликка тутқун қилди.</verse>
				<verse number="33">Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етар?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олар?!</verse>
				<verse number="34">Ким Эгамизнинг фикр–зикрини била олар?! Ким Унга маслаҳат бера олар?!</verse>
				<verse number="35">Ким Худога шундай ҳадя берганки, Худо ундан қарздор бўлса?!</verse>
				<verse number="36">Ҳеч ким! Чунки бутун борлиқ Худодан келиб чиққан, Худо орқали ва Худо учун мавжуддир! Унга то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман. Ўз танангизни тирик, муқаддас ва Худога манзур бўладиган қурбонлик сифатида бағишланг. Мана шу Худога лойиқ бўлган асл хизматдир.</verse>
				<verse number="2">Бу дунёга мослашманглар, фикр–зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар. Шунда Худонинг иродасини тушуна оладиган бўласиз, яъни нима яхши, Худога манзур ва мукаммал эканлигини била оладиган бўласиз.</verse>
				<verse number="3">Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларга айтяпман. Ўзингизга ҳаддан ташқари юқори баҳо берманглар. Аксинча, Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.</verse>
				<verse number="4">Ахир, танамиз бир бўлса–да, тана аъзолари кўп, аммо тана аъзоларининг вазифаси ҳам бир хил эмас.</verse>
				<verse number="5">Шунга ўхшаб, биз — Масиҳга тегишли бўлганлар, бир танани ташкил қиламиз. Ҳар биримиз ҳар хил аъзолар бўлиб, бир–биримизга боғлиқмиз.</verse>
				<verse number="6">Бизга берилган иноят бўйича ҳар биримизнинг ҳар хил инъомларимиз бор. Агар бирортасида Худонинг сўзини бошқаларга етказиш инъоми бўлса, у эътиқодимизга мувофиқ равишда гапирсин.</verse>
				<verse number="7">Агар бирорта одамга хизмат қилиш инъоми берилган бўлса, у хизмат қилсин, агар бирортасига муаллимлик инъоми берилган бўлса, у таълим берсин.</verse>
				<verse number="8">Агар инсонга далда бериш инъоми берилган бўлса, у далда берсин, беғараз ёрдам берадиган бўлса, сахийлик билан берсин. Етакчилик қиладиган одам қунт билан етакчилик қилсин, меҳр–шафқат кўрсатадиган одам хурсандчилик билан иш тутсин.</verse>
				<verse number="9">Бир–бирингизга бўлган меҳр–муҳаббатингиз самимий бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни маҳкам тутинг.</verse>
				<verse number="10">Бир-бирингизни биродарларча, чуқур муҳаббат билан яхши кўринг. Бир–бирингизни ҳурмат қилиб, ўзингиздан юқори кўринг.</verse>
				<verse number="11">Ғайратингиз сусаймасин, бутун қалбингиз билан РаббимизИсога хизмат қилинг.</verse>
				<verse number="12">Умидингиз борлиги учун хурсанд бўлинг. Қийинчиликда сабр–тоқат қилинг. Ибодат қилишдан чарчаманг.</verse>
				<verse number="13">Муҳтожликда бўлган биродарларга ёрдам беринг, доимо меҳмондўст бўлинг.</verse>
				<verse number="14">Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, уларни қарғаманглар.</verse>
				<verse number="15">Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар.</verse>
				<verse number="16">Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, бечора ҳамда паст табақали одамлар билан дўст бўлинг. Ўзбилармонлик қилманглар.</verse>
				<verse number="17">Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар, одамлар яхшилик деб билганларни қилишга интилинглар.</verse>
				<verse number="18">Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар.</verse>
				<verse number="19">Азизларим, ўзингиз учун ўзингиз қасос олманг, балки Худонинг ғазабига йўл қўйиб беринг. Ахир, Муқаддас Битикларда Эгамиз шундай деб айтган–ку: “Мен Ўзим қасос ва ўч оламан.”</verse>
				<verse number="20">Муқаддас Битикларда ёзилганидай қилинг: “Душманинг оч бўлса, овқат бер, Чанқаган бўлса, сув ичир. Шунда унинг бошига ёнаётган чўғ йиққандай бўласан.”</verse>
				<verse number="21">Ёмонлик сизни мағлуб қилмасин, аксинча сиз ёмонликни яхшилик билан мағлуб этинг.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Ҳар бир инсон ўзининг устидан ҳукмрон бўлган ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд бўлган ҳар бир ҳокимиятни эса Худо тайин этган.</verse>
				<verse number="2">Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган одам Худо ўрнатган тартибга қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўзларини ўзлари ҳукмга дучор қиладилар.</verse>
				<verse number="3">Яхшилик қилганлар эмас, ёмонлик қилганлар ҳукмронлардан қўрқишлари керак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсанми? Унда яхшилик қилиб юр, шунда бошлиқнинг мақтовига сазовор бўласан.</verse>
				<verse number="4">Чунки бошлиқлар одамларнинг манфаати учун Худонинг хизматидадирлар. Ёмон иш қилаётган бўлсанг, қўрққин, чунки жазо бериш қудрати бошлиқларга бекорга берилмаган. Улар ёмонлик қилувчиларга жазо бериб, Худонинг ғазабини кўрсатадиган Худонинг хизматкорларидир.</verse>
				<verse number="5">Шунинг учун фақатгина ғазабга дучор бўлмаслик ниятида эмас, балки виждон ҳақи ҳам бошлиқларга бўйсуниш керак.</verse>
				<verse number="6">Мана шу сабабдан солиқ ҳам тўлаш лозим. Чунки амалдорлар ўз вазифаларини бажариб, Худога хизмат қиладилар.</verse>
				<verse number="7">Уларга нима тегишли бўлса, шуни беринг: солиқ йиғувчига — солиқ, бож олувчига — бож, обрўга лойиқ бўлганга — обрў, ҳурмату эҳтиромга лойиқ бўлганга — ҳурмат–эҳтиром.</verse>
				<verse number="8">Ҳеч кимдан ҳеч нарса қарздор бўлманглар. Фақат меҳр–муҳаббатни ҳам фарз, ҳам қарз, деб билинглар, чунки ўзгани яхши кўрган одам Худонинг қонунини бажарган бўлади.</verse>
				<verse number="9">Ахир, “Зино қилманг”, “Қотиллик қилманг”, “Ўғирлик қилманг”, “Бировларнинг мулкига кўз олайтирманг”, деган ва қолган ҳамма амрлар қуйидаги бир амрда мужассам–ку: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”</verse>
				<verse number="10">Чунки ўзгани яхши кўрган одам унга ёмонлик қилмайди. Шундай қилиб, бошқаларни яхши кўриш Худонинг қонунини тўлиқ бажариш билан баробардир.</verse>
				<verse number="11">Ҳозирги вақтни ғанимат, деб билинглар. Мана, уйқудан уйғонадиган пайтингиз етиб келди. Биз имон келтирган пайтдан кўра, ҳозирги вақтда нажотимизнинг тўла рўёбга чиқиши яқинроқдир.</verse>
				<verse number="12">Тун ўтиб кетиб, кундуз яқинлашиб қолди. Шунинг учун қоронғилик ишларидан воз кечиб, нурга лойиқ ишларни қилишга боп бўлган қурол–аслаҳаларни тақиб олинглар.</verse>
				<verse number="13">Шаҳватпарастлик ва фисқ–фужурга берилмай, жанжалкашлик ва ҳасадгўйлик қилмасдан, айш-ишрат ва ичкиликбозлик билан эмас, кундузга яраша, одоб билан кун кечирайлик.</verse>
				<verse number="14">Раббимиз Исо Масиҳга бурканинглар ва башарий табиатингизнинг эҳтиросларини қондиришни ҳатто хаёлингизга ҳам келтирманглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Имони суст бўлганларни имонлилар қаторига қабул қилинг, уларнинг фикрлари ҳақида баҳслашманг.</verse>
				<verse number="2">Зеро, баъзилар ҳамма нарсани тановул қилиб бўлади, деб ишонади, баъзи имони сустлар эса фақат сабзавот ейди.</verse>
				<verse number="3">Ҳамма нарсани ейдиган одам, ҳар қандай нарсани емайдиган одамдан нафратланмасин. Шунингдек, ҳар нарсани ҳам еявермайдиган одам, ҳамма нарсани ейдиган одамни ҳукм қилмасин, чунки Худо уни имонлилар қаторига қабул қилган.</verse>
				<verse number="4">Сен ким бўлибсанки, бировнинг хизматкорини тергайсан? Хизматкорнинг тўғри ёки нотўғри иш қилганини унинг хўжайини тасдиқлайди–ку! Хўжайин хизматкорни бошқаргани учун хизматкор тўғри иш қилади, бу хўжайин Раббимиз Исодир.</verse>
				<verse number="5">Айрим одамлар бир кунни бошқа кундан устунроқ ҳисоблайди, яна бошқа бир одамлар эса кунларнинг ҳаммасини баравар, деб ҳисоблайдилар. Ҳар бир киши ўз фикрида маҳкам турсин.</verse>
				<verse number="6">Бирор кунни бошқасидан устун, деб билган одам Раббимиз Исони улуғлаш учун шундай қилади. Ҳамма нарсани ейиш мумкин, деб билган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай фикрлайди, чунки овқати учун у Худога шукр айтади. Ҳар нарсани емайдиган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай қилади, у ҳам овқати учун Худога шукр айтади!</verse>
				<verse number="7">Зеро, ҳеч биримиз фақат ўзимиз учун яшамаймиз, фақатгина ўзимиз учун ўлмаймиз.</verse>
				<verse number="8">Ахир, яшасак, ҳаётимиз билан Раббимиз Исога шуҳрат келтирамиз, ўлсак ҳам, ўз ўлимимиз билан Раббимизга шуҳрат келтирамиз. Демак, яшасак ҳам, ўлсак ҳам, Раббимизга тегишлимиз.</verse>
				<verse number="9">Масиҳ ўликларнинг ҳамда тирикларнинг Раббийси бўлиш учун ўлди ва ўликдан тирилди.</verse>
				<verse number="10">Шундай экан, нима учун биродарингизни ҳукм қиляпсиз? Нима учун биродарингиздан нафратланяпсиз? Ахир, ҳаммамиз Худонинг ҳукм курсиси олдида туриб, жавоб берамиз–ку!</verse>
				<verse number="11">Муқаддас Битикларда шундай ёзилган: “Эгамиз шундай демоқда: ‘Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки: Менинг олдимда ҳар бир тизза чўкка тушади, Ҳар бир тил Менга ҳамду сано айтади.’”</verse>
				<verse number="12">Демак, ҳар биримиз Худонинг олдида ўзимиз учун жавобгармиз.</verse>
				<verse number="13">Шунинг учун энди бир–биримизни ҳукм қилмайлик. Аксинча, биродарларингизнинг йўлига ғов қўймасликка, уни васвасага солмасликка қарор қилинглар.</verse>
				<verse number="14">Мен Раббим Исога тегишли бўлганим учун қатъий аминманки, ҳеч бир нарса ўз–ўзидан ҳаром эмас. Аммо кимдир бирор нарсани ҳаром ҳисобласа, ўша нарса у учун ҳаромдир.</verse>
				<verse number="15">Агар сизлар бирор нарса еб, биродарингизни хафа қилаётган бўлсангиз, меҳр–муҳаббат билан иш тутмаётган бўласиз. Масиҳ бу одам учун ўлган, еган овқатингиз билан ўша одамни ҳалокатга йўлиқтирманг.</verse>
				<verse number="16">Сиз яхши деб билган нарса ҳақида бошқалар ёмон гап гапирмасин.</verse>
				<verse number="17">Худонинг шоҳлиги овқат ва ичимликдан эмас, балки Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувончдан иборат.</verse>
				<verse number="18">Масиҳга шу тарзда хизмат қилган одам Худони ҳам мамнун қилади, инсонларнинг ҳам мақтовига сазовор бўлади.</verse>
				<verse number="19">Шунинг учун ўзаро тинч–тотув яшаш ва бир–биримизнинг имонимизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлайлик.</verse>
				<verse number="20">Егуликни деб, Худонинг ишига путур етказманглар! Тўғри, ҳамма нарса ҳалол, аммо бирор нарсани еб, биродарини васвасага солган одам нотўғри иш тутган бўлади.</verse>
				<verse number="21">Гўшт ейиш, шароб ичиш ёки шунга ўхшаш ишлар бирорта биродарни васвасага солаётган бўлса, буларни қилмаслик яхшидир.</verse>
				<verse number="22">Бу масаладаги фикрингизни Худонинг Ўзи ҳукм қилсин. Тутган йўлини ҳукм қилмаган одам бахтиёрдир.</verse>
				<verse number="23">Бирор нарсани ейиш ҳақида иккиланиб туриб, барибир ейишга қарор қилган одам ҳукмга дучор бўлиши муқаррар, чунки у ўз ишончига кўра иш тутмаган бўлади. Ишончга асосланмасдан қилинган ҳар бир иш эса гуноҳдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Биз, имони кучлилар, ўзимизни мамнун қилишни кўзламасдан, имони суст бўлган биродарларнинг ожизлигига сабр–бардош қилишимиз керак.</verse>
				<verse number="2">Ҳар биримиз ўзганинг манфаатини кўзлаб, унга далда бериш ниятида уни мамнун қилиш ҳаракатида бўлайлик.</verse>
				<verse number="3">Ҳаттоки Масиҳ ҳам Ўзини мамнун қилишни кўзламаган, зеро, Муқаддас Битикларда ёзилганидай: “Сени ҳақоратлаганлар мени ҳақорат қилган бўлар.”</verse>
				<verse number="4">Қадимги Битикларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ёзилган. Биз бу Битиклардан сабр ва тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозим.</verse>
				<verse number="5">Сабр ва тасалли манбаи бўлган Худонинг Ўзи эса Исо Масиҳнинг шогирдларига мос равишда бир–бирингиз билан ҳамфикр бўлишни сизларга ато қилсин.</verse>
				<verse number="6">Шунда сизлар якдиллик билан, бир овозда Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси — Худони улуғлайсизлар.</verse>
				<verse number="7">Масиҳ сизларни ўз биродарларидай қабул қилгани каби, сизлар ҳам бир–бирингизни биродарлардай қабул қилинг. Шундай қилиш Худога шуҳрат келтиради.</verse>
				<verse number="8">Мен сизларга айтяпман: Худонинг ота–боболаримизга берган ваъдаларини бажариб, Унинг содиқлигини кўрсатиш ниятида Исо Масиҳ яҳудийларнинг хизматкори бўлиб келди.</verse>
				<verse number="9">Масиҳнинг келишидан яна бир мақсади шу эдики, ғайрияҳудийлар ҳам Худонинг меҳр–шафқати учун Уни улуғласинлар. Муқаддас Битиклардa ёзилганидай: “Xалқлар ичра Сенга ҳамдлар айтурман, Сенинг исмингни куйлаб сано айтурман.”</verse>
				<verse number="10">Яна бошқа жойда шундай ёзилган: “Эй эллар, Унинг халқи билан шодланинг.”</verse>
				<verse number="11">Яна шундай деб ҳам ёзилган: “Эй барча халқлар, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй жамики элатлар, Уни олқишланглар!”</verse>
				<verse number="12">Ишаё китобида ҳам қуйидагича ёзилган: “Эссай томиридан бир Зот келиб чиқар, У халқлар устидан ҳукмронлик қилар, Халқлар эса Унга умид боғлайдилар.”</verse>
				<verse number="13">Имон йўлидан юрар экансиз, умид манбаи бўлган Худо қалбингизни севинч ва тинчликка тўлдирсин, шунда сизлар Муқаддас Руҳнинг кучи ила умидга бой бўласизлар.</verse>
				<verse number="14">Эй биродарларим, мен аминманки, сизлар эзгуликка ва илм–маърифатга бойсизлар, бир–бирингизга панд–насиҳат қилишга қодирсизлар.</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Шунинг учун, баъзи бир нарсаларни эслатай деб, сизларга бу хатни ёзишга журъат қилдим, чунки мен Худонинг инояти билан Исо Масиҳнинг хизматкори этиб тайинланганман. Худонинг Хушхабарини айтиб, руҳоний сифатида ғайрияҳудийларга хизмат қилмоқдаман. Бунинг натижасида, ғайрияҳудийлар Худога манзур бўладиган, Муқаддас Руҳ орқали табаррук қилинган қурбонликдай Худога тортиқ этилмоқдалар.</verse>
				<verse number="17">Шундай қилиб, Исо Масиҳ туфайли Худонинг йўлида қилган ишларим билан мақтансам бўлади.</verse>
				<verse number="18">null</verse>
				<verse number="19">Кучли мўъжизалару аломатлар билан, менинг айтганларим ва қилганларим орқали Масиҳ ғайрияҳудийларни Худога итоат қилиш йўлига бошлади. Аммо Исо Масиҳнинг мен орқали қилган ишларидан бошқа нарсалар ҳақида гапиришга журъат этмайман, чунки буларнинг ҳаммаси Худо Руҳининг қудрати ила содир бўлди. Шундай қилиб, мен Қуддусдан бошлаб, то Иллирия ҳудудига қадар Масиҳнинг Хушхабарини ёйиб, ўз вазифамни бажардим.</verse>
				<verse number="20">Шу билан бирга, мен бошқаларнинг пойдевори устига бино қурмайин, деб ҳали Масиҳнинг номи овоза қилинмаган ерларда Хушхабарни ёйиш учун жон куйдиряпман.</verse>
				<verse number="21">Муқаддас Битикларда ёзилганидай: “У ҳақда хабарсиз бўлганлар энди кўрадилар, У ҳақда эшитмаганлар энди англаб етадилар.”</verse>
				<verse number="22">Хушхабарни ёйиш хизматим туфайли анчадан бери сизларнинг олдингизга бора олганим йўқ.</verse>
				<verse number="23">Энди эса бу жойларда менга бошқа иш қолмаган. Мен кўп йиллардан бери сизларни кўришни орзу қиламан.</verse>
				<verse number="24">Шунинг учун Испанияга бораётганимда, йўлда сизларни кўриб ўтаман. Оз бўлса–да, дийдорингизга тўйганимдан кейин, йўлимда давом этишим учун керакли бўлган муҳтожликларимни қондирарсизлар, деган умиддаман.</verse>
				<verse number="25">Ҳозирча мен Худо азизларига ёрдам бергани Қуддусга кетяпман.</verse>
				<verse number="26">Чунки Македония ва Ахаядаги биродарлар маблағ йиғиб, Қуддусдаги камбағал биродарларга ёрдам беришга қарор қилдилар.</verse>
				<verse number="27">Буни ҳам қарз, ҳам фарз, деб билганлари учун, хурсандчилик билан шундай қилдилар. Ахир, ғайрияҳудийлар яҳудийлар туфайли руҳий неъматларга сазовор бўлдилар–да, шунинг учун улар ўз моддий бойликларини яҳудийлар билан баҳам кўришни лойиқ топдилар.</verse>
				<verse number="28">Мен бу ишни бажариб, тўпланган маблағни уларга топширганимдан кейин, сизларнинг олдингизда тўхтаб ўтаман. Сўнгра Испанияга кетаман.</verse>
				<verse number="29">Аминманки, мен сизларни кўришга борганимда, биз биргаликда Масиҳ Хушхабари келтирадиган қут–баракаларни тўлиқ баҳам кўрамиз.</verse>
				<verse number="30">Эй, биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ ва Муқаддас Руҳ ато қиладиган меҳр–муҳаббат ҳақи сизларга ёлвораман: мен учун биргаликда Худога ибодат қилайлик.</verse>
				<verse number="31">Яҳудиядаги имонсизларнинг қўлидан қутулушим учун ва Қуддусдаги хизматим у ердаги Худонинг азизларига маъқул бўлиши учун ибодат қилинглар.</verse>
				<verse number="32">Худо хоҳласа, мен шод–хуррамлик билан сизларнинг олдингизга бораман, сизлар билан бирга бўлганимдан қалбим ором топади.</verse>
				<verse number="33">Тинчлик манбаи бўлган Худо ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Мен Кенхрея шаҳридаги жамоатда хизмат қилаётган опамиз Фивани сизларга таништирай.</verse>
				<verse number="2">Сизлар Худонинг азизларисиз, шунинг учун Раббимиз Исо ҳақи Фивани меҳмондўстлик билан қабул қилинглар. У нимага муҳтож бўлса, ёрдам беринглар. Зеро, у кўпларга, айниқса менга кўп ёрдам кўрсатган.</verse>
				<verse number="3">Прискилла ва Акилга салом айтинг, улар мен қатори Исо Масиҳнинг хизматидалар.</verse>
				<verse number="4">Улар менинг жонимни асраб қолиш учун ўзларини ўлим хавфи остига қўйдилар. Нафақат мен, балки ғайрияҳудийлардан иборат бўлган жамоатлар ҳам улардан миннатдорлар.</verse>
				<verse number="5">Уларнинг уйида йиғиладиган жамоатга ҳам салом айтиб қўйинглар. Асия ўлкасидагилар орасида биринчи бўлиб Масиҳга имон келтирган азиз дўстим Епенетга салом айтинг.</verse>
				<verse number="6">Сизлар учун кўп меҳнат қилган Марямга салом айтинглар.</verse>
				<verse number="7">Биродаримиз Андроник ва опамиз Юнияга салом айтинглар. Улар мен билан бирга ҳибсда бўлган қондошларим. Бу обрўли ҳаворийлар мендан олдин Масиҳга имон келтирган эдилар.</verse>
				<verse number="8">Раббимиз Исо туфайли менинг азиз дўстим бўлиб қолган Амплиатга салом айтинг.</verse>
				<verse number="9">Масиҳ хизматида ҳамкоримиз бўлган Урбан ва азиз дўстим Стахисга салом айтинг.</verse>
				<verse number="10">Масиҳга содиқлигини исботлаган Апеллисга салом айтинг. Аристовул хонадонига ҳам салом айтиб қўйинг.</verse>
				<verse number="11">Қондошим Ҳиродионга салом айтинг. Наркис хонадонидаги Раббимиз Исога тегишли бўлганларга ҳам салом айтиб қўйинг.</verse>
				<verse number="12">Раббимизга жону диллари билан хизмат қилаётган опаларимиз Трифена билан Трифосага салом айтинглар. Раббимизга астойдил хизмат қилаётган азиз опамиз Персисага ҳам салом айтинг.</verse>
				<verse number="13">Раббимизнинг танланган хизматкори Руфусга ва менга онадай бўлиб қолган унинг онасига ҳам салом айтинг.</verse>
				<verse number="14">Асинкрит, Флегон, Ҳермес, Патровас, Ҳармасларга ва улар билан бирга бўлган биродарларга салом айтинглар.</verse>
				<verse number="15">Филалогус билан Юлияга, Нирей ва унинг синглисига, Олимпас ҳамда улар билан бирга бўлган барча азиз биродарларга салом айтинглар.</verse>
				<verse number="16">Бир–бирингиз билан ўпишиб кўришинглар. Барча Масиҳ жамоатлари сизларга салом йўллаяптилар.</verse>
				<verse number="17">Сизларга ёлвораман, олган таълимотингиздан айнитиб, орангизга низо ва ғулғула соладиган одамлардан эҳтиёт бўлинглар. Улардан ўзингизни олиб қочинглар.</verse>
				<verse number="18">Ахир бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳнинг эмас, балки ўз нафсларининг қулидирлар. Улар ширин сўзлару хушомадгўйлик билан софдил инсонларни йўлдан оздирадилар.</verse>
				<verse number="19">Сизларнинг Худога бўлган итоаткорлигингиз ҳаммага маълум. Мен сизлардан жуда хурсандман, аммо яхшиликка келганда доно, ёмонликка келганда эса норасида бўлишингизни истайман.</verse>
				<verse number="20">Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқларингиз остида эзиб ташлайди. Раббимиз Исонинг инояти сизларга ёр бўлсин.</verse>
				<verse number="21">Менинг ҳамкорим Тимўтий ҳамда қондошларим Луций, Ясон ва Сосипатрлар сизларга салом йўллаяптилар.</verse>
				<verse number="22">Бу мактубни қоғозга тушираётган, Раббимизнинг қули мен — Тертийдан ҳам сизларга салом.</verse>
				<verse number="23">Бутун жамоатга меҳмондўстлик кўрсатадиган ва ҳозирда менинг мезбоним бўлган Гайус сизларга салом айтяпти. Шаҳарнинг хазинадори Ераст ва биродаримиз Кварт ҳам салом йўллаяптилар.</verse>
				<verse number="24">***</verse>
				<verse number="25">Мен баён қилаётган Хушхабарга, яъни Исо Масиҳнинг Хушхабарига биноан сизларни имонда собитқадам қилишга қодир бўлган Худога ҳамду санолар бўлсин! Бу Xушхабар қадимдан сир тутилган эди, энди эса у очилди.</verse>
				<verse number="26">Ҳа, бу сир ошкор қилинди ва пайғамбарларнинг битиклари орқали, Худонинг амри бўйича барча халқларга аён бўлди, токи улар ҳам имон орқали Худога итоаткор бўлсинлар.</verse>
				<verse number="27">Донолик соҳиби бўлган ягона Худога Исо Масиҳ орқали то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин!</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="46">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнингҳаворийси бўлиш учун даъват қилинган мен — Павлусдан ва биродаримиз Состендан</verse>
				<verse number="2">Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига салом! Худо сизларни Ўзининг азиз халқи бўлишга даъват қилиб, Исо Масиҳ орқали Ўзи учун ажратиб олган. Шундай қилиб, ҳар ерда Раббимиз Исо Масиҳга сажда қилаётганларнинг қаторига қўшилдингиз. Исо Масиҳ уларнинг ҳам, бизнинг ҳам Раббимиздир.</verse>
				<verse number="3">Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга инояту тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="4">Худойим сизларга Исо Масиҳ орқали Ўз иноятини берди. Шу боис доимо Худойимга сизлар учун шукр айтаман.</verse>
				<verse number="5">Исо Масиҳ орқали Худо сизларни ҳар қандай каломда моҳир, илму маърифатда бой қилди.</verse>
				<verse number="6">Шу тариқа мен сизларга айтган Масиҳ ҳақидаги хабар ҳақиқат эканлиги исботланди.</verse>
				<verse number="7">Шунинг учун Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини интизорлик билан кутар экансиз, Муқаддас Руҳ берадиган инъомлардан бенасиб эмассизлар.</verse>
				<verse number="8">Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда сизлар айбсиз бўлишингиз учун Худо сизларни охиригача қўллаб қувватлайди.</verse>
				<verse number="9">Сизларни Ўз Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқот қилишга чақирган Худо садоқатлидир.</verse>
				<verse number="10">Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга илтижо қиламан, ҳаммангиз ўзаро аҳил яшанглар. Орангизда низоларга йўл қўймай, фикр–хаёлда тамомила якдил бўлинглар.</verse>
				<verse number="11">Зеро, эй биродарларим, сизларнинг орангизда жанжаллар борлиги ҳақида опамиз Хлоиснинг хонадонидагилар менга хабар беришди.</verse>
				<verse number="12">Мен қуйидагиларни назарда тутяпман, орангизда баъзилар: “Мен Павлуснинг шогирдиман”, яна баъзилар эса: “Мен Аполлоснинг шогирдиман”, яна бошқалар: “Мен Бутруснинг шогирдиман”, яна бир хил одамлар: “Мен Масиҳнинг шогирдиман”, деб айтаётган эмиш.</verse>
				<verse number="13">Нима, Масиҳ бўлинганми? Ёки сизлар учун Павлус хочга михланганми? Наҳотки Павлуснинг номи билан сувга чўмдирилган бўлсангиз?</verse>
				<verse number="14">Худога шукурки, мен сизларнинг орангиздан Крисп ва Гайдан бошқа ҳеч кимни сувга чўмдирмадим.</verse>
				<verse number="15">Ҳеч ким: “Мен Павлуснинг номи билан чўмдирилганман”, дея олмайди.</verse>
				<verse number="16">Тўғри, мен Стефаннинг уй аҳлини ҳам сувга чўмдирган эдим, аммо булардан бошқа ҳеч бир одамни сувга чўмдирганим эсимда йўқ.</verse>
				<verse number="17">Зотан, Масиҳ мени одамларни сувга чўмдирсин, деб эмас, балки Хушхабарни ёйсин, деб юборди. Менга бу Хушхабарни инсонларга оид бўлган донолик билан ёйиш буюрилмади, бўлмаса Масиҳнинг хочдаги ўлими ҳақидаги хабарнинг кучи йўқолган бўларди.</verse>
				<verse number="18">Хоч ҳақидаги бу хабар ҳалок бўлаётганларга телбаликдай туюлади. Аммо биз, нажот топаётганлар учун эса у Худонинг қудратидир.</verse>
				<verse number="19">Ахир Муқаддас Битикларда ёзилган–ку: “Мен доноларни доноликдан маҳрум қиламан, Идроклиларни идрокидан айираман.”</verse>
				<verse number="20">Донолар қани? Тафсирчилар ва бу дунёнинг файласуфлари қаерда? Худо бу дунёнинг ҳикматини ақлсизликка айлантирди–ку, ахир!</verse>
				<verse number="21">Модомики Худонинг ҳикмати бўйича бу дунё ўз ақл-заковати билан Худони таниб–билмаган экан, тентакликдай туюлган xабарга ишонганларни Худо қутқаришни лозим кўрди.</verse>
				<verse number="22">Мана, яҳудийлар мўъжизалар талаб қиладилар, юнонлар эса донолик пайида.</verse>
				<verse number="23">Биз фақат хочга михланган Масиҳ ҳақидаги хабарни ёймоқдамиз. Бу хабар яҳудийлар учун ҳақорат бўлса, ғайрияҳудийлар учун телбаликдир.</verse>
				<verse number="24">Бироқ Худо даъват қилган яҳудий ва ғайрияҳудийлар учун Масиҳ хочи Худонинг қудрати ва ҳикматидир.</verse>
				<verse number="25">Зеро, Худонинг “ақлсизлиги” инсон донолигидан устундир, Худонинг “заифлиги” инсон қудратидан кучлироқдир.</verse>
				<verse number="26">Эй биродарларим, Худо сизларни даъват қилганда қандай одам эдингизлар, бир эсга олинг–чи! Инсоний нуқтаи назардан қараганда, кўпларингиз доно, қудратли ёки олижаноб эмас эдингиз.</verse>
				<verse number="27">Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф ҳисобланганларни танлади.</verse>
				<verse number="28">Дунёдаги эътиборли ҳисобланганлар арзимас бўлиб қолсин деб, Худо бу дунёдаги эътиборсиз ва камситилган, яъни аҳамиятсиз, деб ҳисобланганларни танлади.</verse>
				<verse number="29">Шундай қилиб, ҳеч бир инсон Худонинг олдида мақтана олмайди.</verse>
				<verse number="30">Исо Масиҳ орқали Худо бизга янги ҳаёт ато этиб, У орқали доноликка эга бўлганимизни намоён қилди. Биз Масиҳнинг шарофати билан оқланиб, гуноҳдан қутқарилдик, Худонинг азиз халқи бўлдик.</verse>
				<verse number="31">Шундай қилиб, Муқаддас Битикларда ўргатилгандай, ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эй биродарлар, мен сизларга Худонинг сирли режасини эълон қилишга борганимда, сўзамоллик ва инсоний донолик билан гапирмадим.</verse>
				<verse number="2">Орангизда бўлганимда, Исо Масиҳ ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нарса ҳақида гапирмасликка қарор қилдим.</verse>
				<verse number="3">Олдингизга заифлигу қўрқув ҳисси билан титраб бордим.</verse>
				<verse number="4">Мен сизларга Хушхабар айтиб, ваъз қилганимда, донолик қилиб ишонтиришга уринмадим, балки Худонинг Руҳи ва қудратига асосландим.</verse>
				<verse number="5">Токи сизларнинг имонингиз инсон донолигига эмас, балки Худонинг қудратига асослансин.</verse>
				<verse number="6">Биз етказган хабарни руҳан етук инсонлар ҳикмату донолик, деб тан оладилар. Аммо бизнинг донолигимиз бу дунёга ёки бу дунёнинг ўтиб кетадиган ҳукмронларига муносиб бўлган донолик эмас.</verse>
				<verse number="7">Биз Худонинг пинҳон тутилган сирли донолиги ҳақида гапирамиз. Бу донолиги билан Худо дунё бино бўлишидан аввалроқ биз учун нажот режасини тайёрлаб қўйилган эди, токи биз Худонинг улуғворлигидан баҳраманд бўлайлик.</verse>
				<verse number="8">Бу дунёнинг ҳукмронлари Худонинг донолигини тушунмадилар. Тушунганларида эди, улуғвор Раббимиз Исони хочга михламаган бўлардилар.</verse>
				<verse number="9">Биз Муқаддас Битикларда ёзилган сирли режа ҳақида гапиряпмиз: “Худони яхши кўрганлар учун Худонинг Ўзи қандай ажойиботларни тайёрлаб қўйганини ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган, улар ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.”</verse>
				<verse number="10">Бизларга эса Худо буларни Ўзининг Руҳи орқали ошкор қилди. Чунки Муқаддас Руҳ ҳамма нарсадан, ҳатто Худонинг чуқур ўй–фикрларидан ҳам огоҳдир.</verse>
				<verse number="11">Инсоннинг ўй–фикрларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа яна ким билади?! Худди шу сингари, Худонинг ўй–фикрларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким билмайди.</verse>
				<verse number="12">Биз Худонинг Руҳини қабул қилдик, энди дунёвий одамлар каби ўй–фикр қилмаймиз. Шунинг учун Худо бизга нима ато қилганини аниқ тушуна оламиз.</verse>
				<verse number="13">Биз булар ҳақида гапирганимизда инсоний донолик билан гапирмаймиз, балки Муқаддас Руҳ ўргатаётган сўзлар билан руҳий ҳақиқатни талқин қиламиз.</verse>
				<verse number="14">Қалбида Худонинг Руҳи бўлмаган инсонлар Худонинг Руҳи ўргатганларни рад қиладилар. Улар учун бу ҳақиқатлар тентакликдай кўринади, бу ҳақиқатларни улар тушуна олмайдилар. Зеро, бу ҳақиқатларни фақатгина Худонинг Руҳи ёрдами билан тушунса бўлади.</verse>
				<verse number="15">Қалбида Худонинг Руҳи бўлган инсон ҳамма нарсага баҳо бера олади, аммо бошқалар у одамга баҳо беришга ожиз.</verse>
				<verse number="16">“Ахир, ким Раббимизнинг фикр–зикрини англаб етибдики, Унга йўл–йўриқ кўрсатса?!” Биз эса Масиҳдай фикр–зикр қила оламиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эй биродарлар, сизларга руҳан етук инсонларга гапиргандай эмас, балки бу дунёга тегишли одамларга гапиргандай гапирдим. Яна сизларга эндигина Масиҳга ишонган, имонда гўдакдай бўлган инсонларга сўзлагандай сўзладим.</verse>
				<verse number="2">Сизларга берган таълимотим милкка ботадиган егуликдай эмас, балки чақалоқларга керак бўлган сутдай эди, чунки сизлар кучлироқ таълимотга тайёр эмас эдингиз. Ҳозир ҳам тайёр эмассиз,</verse>
				<verse number="3">чунки бу дунё ҳали ҳам сизларга ўз таъсирини кўрсатяпти. Орангизда жанжалкашлик ва келишмовчиликлар бор экан, бу сизларнинг ҳали ҳам башарий табиатингиз таъсирида, инсоний фикрлаб яшаётганингизни кўрсатмайдими?!</verse>
				<verse number="4">Ахир, баъзиларингиз: “Мен Павлуснинг шогирдиман”, бошқаларингиз эса: “Мен Аполлоснинг шогирдиман”, десангиз, сизлар инсоний фикрлаб яшаётган бўлмайсизми?</verse>
				<verse number="5">Ахир, Павлус ким? Аполлос ким? Улар Худонинг хизматкорларидир, улар орқали сизлар имонга келгансизлар. Ҳар биримиз Эгамиз берган вазифани бажарамиз.</verse>
				<verse number="6">Мен уруғ экдим, Аполлос суғорди, лекин Худо парваришлаб, ўстирди.</verse>
				<verse number="7">Ким эккани ёки суғоргани муҳим эмас, энг муҳими ўстирадиган Худодир.</verse>
				<verse number="8">Экувчининг ҳам, суғорувчининг ҳам мақсади бир ва уларнинг ҳар бири ўз меҳнатига яраша мукофот олади.</verse>
				<verse number="9">Биз Худонинг хизматидаги ҳамкорлармиз, сизлар эса Худонинг даласисизлар. Айни пайда сизлар Худонинг иморати ҳамсизлар.</verse>
				<verse number="10">Худонинг марҳамати билан мен моҳир бир меъмордай иморатнинг пойдеворини қўйдим. Энди эса бошқалар унинг устига қурилиш қиляптилар. Ҳар ким қандай қилиб қураётганига диққат қилсин.</verse>
				<verse number="11">Зеро, ҳеч ким мавжуд бўлган пойдевордан бошқа пойдевор қўя олмайди. Бу пойдевор Исо Масиҳдир.</verse>
				<verse number="12">Бу пойдевор устига кимдир олтиндан, кимдир кумуш ёки қимматли тошлардан, яна кимдир эса ёғочу хашак ёки похолдан иморат қурмоқда.</verse>
				<verse number="13">Қиёмат кунида ҳар кимнинг иши қандай эканлиги аён бўлади. Ўша куни ҳамманинг иши оловда синалади.</verse>
				<verse number="14">Кимнинг қилган иши оловга бардош берса, ўша киши мукофот олади.</verse>
				<verse number="15">Кимнинг иши ёниб кетса, у талафот кўради. Ўзи омон қолади–ю, аммо оловдан қутулиб чиққандай бўлади.</verse>
				<verse number="16">Наҳотки билмасангиз?! Сизлар Худонинг маъбадисизлар, Худонинг Руҳи орангизда маскан қилган.</verse>
				<verse number="17">Кимки Худонинг маъбадини бузса, Худо уни ҳалок қилади. Зеро, Худонинг маъбади муқаддасдир, бу маъбад эса сизларсиз.</verse>
				<verse number="18">Ҳеч ким ўзини ўзи алдамасин. Орангизда кимдир ўзини бу дунёда доно, деб билса, ўзининг ақлсиз эканлигини тан олсин, шундагина у ҳақиқатдан ҳам доно бўлади.</verse>
				<verse number="19">Чунки бу дунёнинг донолиги Худонинг назарида ақлсизликдир. Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “У доноларни ўзларининг айёрликлари орқали тутиб олади.”</verse>
				<verse number="20">Яна шундай ёзилган: “Эгамиз доноларнинг ниятини англайди, Ниятларининг беҳудалигини У билади.”</verse>
				<verse number="21">Шунинг учун орангизда ҳеч ким бошқа бир инсоннинг таълимотига риоя қилаётгани билан мақтанмасин. Ахир, ҳаммаси сизларга тегишли–ку:</verse>
				<verse number="22">Павлус, Аполлос ва Бутрус, дунё ҳам, ҳаёт ва ўлим ҳам, ҳозир ва келажак ҳам — буларнинг ҳаммаси сизники.</verse>
				<verse number="23">Сизлар эса Масиҳники, Масиҳ эса Худоникидир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Одамлар бизни Масиҳнинг хизматкорлари ҳамда Худонинг сир–асрорларини баён этишга масъул инсонлар, деб билишлари керак.</verse>
				<verse number="2">Биздан талаб қилинган нарса ишончли бўлишдир.</verse>
				<verse number="3">Мени сизлар ҳукм қиласизларми ёки маҳкамада ҳукм қилишадими, менга фарқи йўқ. Мен ўзимни ўзим ҳам ҳукм қилмайман.</verse>
				<verse number="4">Зотан ўзимда ҳеч бир айб кўрмасам ҳам, бу билан ўзимни оқламайман. Чунки мени ҳукм қилувчи Раббимиз Исо бўлади.</verse>
				<verse number="5">Шу боис сизлар ҳам вақтидан олдин, Раббимиз келмагунча, асло ҳукм қилманглар. У келиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади, инсон юракларининг мақсадларини ошкор этади. Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Худонинг таҳсинига сазовор бўлади.</verse>
				<verse number="6">Эй биродарлар, мен ўзимни ва Аполлосни мисол қилиб келтирдим, токи сизлар Муқаддас Битикларда ёзилганларга биноан яшашни биздан ўрганинглар. Бир устозни бошқасидан устун қўйманг.</verse>
				<verse number="7">Ким сизларга шундай ҳуқуқ бериб қўйган?! Худодан олмаган бирор нарсангиз борми?! Бор нарсангизни сизга Худо берган–ку, нима учун худди ўз кучингиз билан эришгандай мақтаниб юрибсиз?</verse>
				<verse number="8">Хоҳлаган ҳамма нарсангизга эришиб олдингизми?! Бой бўлиб кетдингизми?! Бизсиз ҳукмронлик қиляпсизми?! Қани энди, ҳақиқатдан ҳам ҳукмронлик қилаётган бўлсангиз эди, биз ҳам сизлар билан бирга ҳукмронлик қилсак.</verse>
				<verse number="9">Лекин мен ўйлайманки, Худо биз — ҳаворийларни шармандали аҳволга солиб, майдонда намойиш қилинадиган, ўлимга маҳкум этилган асирлардай қилиб қўйди. Биз фаришталару инсонлар олдида, бутун коинот олдида томоша бўлиб қолдик.</verse>
				<verse number="10">Биз Масиҳ ҳақи ақлсиз бўлибмиз, сизлар эса Масиҳ соясида ақлли бўлиб қолибсизлар. Биз заиф, сизлар эса кучли экансиз! Сизлар обрў–эътиборли, биз эса шарманда эканмиз–да!</verse>
				<verse number="11">Ҳозиргача оч–яланғочмиз, ташналик ва калтакларга бардош берамиз, сарсон–саргардон бўлиб юрибмиз.</verse>
				<verse number="12">Ўз меҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз, қувғин қилсалар, чидаймиз.</verse>
				<verse number="13">Бизни ғийбат қилсалар, яхшилик билан жавоб берамиз. Ҳозиргача биз дунёнинг супуриндиси, ҳамманинг ахлатидай бўлиб юрибмиз.</verse>
				<verse number="14">Мен буларни сизларни хижолатда қолдирмоқ учун эмас, балки севимли болаларимга насиҳат қилгандай, сизларга насиҳат қилмоқ учун ёзяпман.</verse>
				<verse number="15">Масиҳнинг йўлида минглаб одамлар сизларга устозлик қилса ҳам, сизларнинг фақатгина бир руҳий отангиз бор. Мен сизларга Хушхабарни етказиб, Исо Масиҳ орқали сизларнинг руҳий отангиз бўлдим.</verse>
				<verse number="16">Шунинг учун сизларга ёлвораман, мендан ўрнак олинглар.</verse>
				<verse number="17">Ана шу мақсадда мен Раббимиз Исога содиқ бўлган севимли ўғлим Тимўтийни сизларнинг олдингизга юборяпман. Ҳар ерда ва ҳар бир имонлилар жамоатида таълим берар эканман, Исо Масиҳга тегишли бўлиб, қандай ҳаёт кечираётганлигимни у сизларга билдиради.</verse>
				<verse number="18">Орангизда баъзилар: “Павлус келмас экан”, деб кеккайиб, билганини қилаётган экан.</verse>
				<verse number="19">Аммо Раббимиз Исо хоҳласа, мен яқин орада олдингизга бораман. Шунда нафақат бу такаббур одамлар қандай гаплар гапираётганларини, балки уларда қандай куч борлигини синаб кўраман.</verse>
				<verse number="20">Чунки Худонинг шоҳлиги қуруқ сўзлар билан эмас, балки куч–қудрат билан намойиш этилади.</verse>
				<verse number="21">Хўп, нима хоҳлайсизлар? Олдингизга калтак билан борайми ёки меҳр–муҳаббат ва мулойимлик руҳи билан борайми?</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Орангизда жинсий ахлоқсизлик бор эканлиги ҳақида гаплар юрибди. Бундай ахлоқсизлик ҳатто бутпарастлар орасида ҳам содир бўлмаган экан. Орангиздаги бир киши ўз отасининг хотинини хотин қилиб яшаётган экан.</verse>
				<verse number="2">Сизлар эса кеккайиб юрибсизлар. Аксинча, мотам тутиб, бундай иш қилган одамни орангиздан ҳайдаб чиқаришингиз керак–ку!</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Тўғри, ҳозир жисмонан сизлар билан эмасман, аммо руҳан сизлар биланман. Мен гўё сизларнинг ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм чиқардим. Сизлар бирга йиғилганингизда Исо Масиҳнинг қудрати ва менинг руҳим сизлар билан бирга бўлади.</verse>
				<verse number="5">Шунда ўша одамни шайтонга топширинглар, токи унинг танаси ҳалокатга учрасин, руҳи эса Раббимиз Исо келган кунида халос бўлсин.</verse>
				<verse number="6">Мақтанишингиз ўринли эмас. Наҳотки, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар?</verse>
				<verse number="7">Орангиздан эски хамиртурушни чиқариб ташланглар, шу тариқа янги хамирдай бўлинглар. Сизлар аслида хамиртурушсиз хамирдайсизлар–ку! Чунки Масиҳнинг Ўзи жонини фидо қилиб, бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлди!</verse>
				<verse number="8">Шунинг учун Фисиҳ байрамини нишонлагандай, янги ҳаётимизни нишонлаб яшайлик! Ёмонлик ва бузуқлик тимсоли бўлган хамиртурушга ҳаётимиздан ўрин бермай, софлик ва ҳақиқат билан кун кечирайлик.</verse>
				<verse number="9">Мен олдинги мактубимда сизларга жинсий томондан ахлоқсиз бўлган одамлар билан муносабатда бўлмаслик ҳақида ёзган эдим.</verse>
				<verse number="10">Шубҳасизки, бу дунёнинг зинокорларини, тамагирларини, товламачиларини, бутпарастларини назарда тутмаган эдим, акс ҳолда сизлар бу дунё билан бутунлай алоқани узишингизга тўғри келар эди.</verse>
				<verse number="11">Мен ўзини биродар, деб атаб туриб, зинокорлик, тамагирлик, бутпарастлик, ғийбатчилик, ичкиликбозлик ёки товламачилик қилувчи одам билан алоқа қилманглар, у билан бирга ҳатто овқат ҳам еманглар, деб айтган эдим.</verse>
				<verse number="12">null</verse>
				<verse number="13">Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга бизнинг нима ҳақимиз бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз, бас. Фосиқ одамни ўз орангиздан ҳайдаб чиқаринглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Орангизда биттасининг бошқа бировга даъвоси бор экан. Бу даъвони ҳал қилиб берсин, деб у киши Худонинг азизлари олдига эмас, балки имонсизлар олдига боришга қандай журъат қиляпти?</verse>
				<verse number="2">Худонинг азизлари ҳатто дунёни ҳукм қилишини наҳотки сизлар билмасангиз?! Модомики сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки аҳамиятсиз икир–чикир ишларни ҳукм қила олмасангиз?</verse>
				<verse number="3">Биз ҳатто фаришталарни ҳам ҳукм қиламиз–ку! Шуни билмайсизларми? Шундай экан, турмуш икир–чикирлари нима бўлибди?!</verse>
				<verse number="4">Нега бундай даъволарингизни ҳал қилиш учун жамоатга дахли бўлмаган одамларга олиб борасизлар?!</verse>
				<verse number="5">Наҳотки орангизда ўз биродарларининг даъвосини ажрим қила оладиган бирорта доно одам топилмаса?! Уялмайсизларми, ахир?!</verse>
				<verse number="6">Имонли биродар яна бошқа бир имонли биродари билан даъволашмоқда, қолаверса буни имонсиз ҳакамларнинг олдида қиляпти–я!</verse>
				<verse number="7">Ундан кўра ҳақсизликка чидаб турганингиз сизлар учун яхшироқ бўлмасмиди? Ҳатто ҳийла–найранглардан зарар кўриш сизлар учун афзалроқ бўлмасмиди? Бир-бирингиз билан даъволашишнинг ўзи сизлар учун тамоман мағлубият–ку!</verse>
				<verse number="8">Шуниси етмагандай, сизлар ҳийла–найранглар билан ўз биродарингизга ноҳақлик қиляпсизлар.</verse>
				<verse number="9">Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар–ку! Адашманглар, жинсий томондан ахлоқсиз бўлганлар, бутпарастлар, зинокорлар, баччабозлару баччалар,</verse>
				<verse number="10">ўғрилар, тамагирлар, ичкиликбозлар, ғийбатчилар ва товламачилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар.</verse>
				<verse number="11">Баъзиларингиз олдин шундай эдингиз. Энди эса сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг номи билан ва Худонинг Руҳи орқали покландингиз, Худога бағишландингиз, оқландингиз.</verse>
				<verse number="12">Баъзиларингиз: “Хоҳлаганимни қилишга ҳаққим бор”, деб айтяпсизлар. Тўғри, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Хоҳлаганимизни қилишга ҳаққимиз бор, лекин ҳеч бир нарса бизнинг устимиздан ҳокимлик қилмаслиги керак.</verse>
				<verse number="13">Баъзиларингиз яна: “Овқат қорин учун, қорин эса овқат учун, Худо иккаласини ҳам йўқ қилади–ку”, деб айтяпсизлар. Тўғри, аммо баданимиз зино учун хизмат қилмаслиги керак, аксинча, баданимиз билан Раббимиз Исога хизмат қилишимиз керак. Раббимиз баданимиз устидан ҳокимлик қилиши керак.</verse>
				<verse number="14">Раббимизни тирилтирган Худо Ўз қудрати билан бизларни ҳам тирилтиради.</verse>
				<verse number="15">Билмайсизларми, ахир?! Аъзойи баданингиз Масиҳ танасининг аъзоси–ку! Шундай экан, мен Масиҳ танасининг аъзоларини олиб, фоҳиша танасининг аъзолари қилиб қўярканманми? Йўқ, асло!</verse>
				<verse number="16">Фоҳиша билан қовушган у билан бир тан бўлишини билмайсизларми?! Муқаддас Битикларда: “Иккаласи бир тан бўладилар”, деб ёзилган–ку!</verse>
				<verse number="17">Раббимиз Исо билан бирга бўлган эса У билан бир руҳда бўлади.</verse>
				<verse number="18">Жинсий аxлоқсизликдан ўзингизни олиб қочинглар! Жинсий ахлоқсизлик билан гуноҳ қилган ўз танасига қарши гуноҳ қилган бўлади, қолган ҳамма гуноҳлар эса танага бевосита боғланмаган ҳолда қилинади.</verse>
				<verse number="19">Наҳот билмасангиз?! Қалбингизда маскан қилган Муқаддас Руҳни Худо сизларга берган. Танангиз Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар.</verse>
				<verse number="20">Сизлар қиммат баҳога сотиб олингансизлар. Шунинг учун ўз танангиз билан Худони улуғланглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Энди сизлар менга ёзганларингизга келайлик. Орангизда баъзилар: “Эр хотини билан қовушмасин”, деб айтаётган экан.</verse>
				<verse number="2">Лекин жинсий ахлоқсизликка йўл қўймаслик учун ҳар бир киши ўз хотини билан, ҳар бир аёл эса ўз эри билан қовушиши керак.</verse>
				<verse number="3">Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин.</verse>
				<verse number="4">Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шу сингари, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади.</verse>
				<verse number="5">Бир–бирингиздан бош тортманглар. Фақатгина ўзаро келишган ҳолда, ўзингизни ибодатга бағишлаш учунгина жинсий алоқадан ўзингизни тутиб туринг. Бундан сўнг яна қовушинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан фойдаланиб, шайтон сизларни васвасага солмасин.</verse>
				<verse number="6">Мен буни буйруқ тариқасида эмас, насиҳат тариқасида айтяпман.</verse>
				<verse number="7">Қанийди, ҳамма менга ўхшаб сўққабош бўлса! Аммо ҳар бир одамда Худодан берилган инъом бор, бириники бу бўлса, бошқасиники удир.</verse>
				<verse number="8">Бева аёллару хотини ўлган эркакларга шундай дейман: “Мен каби бўлсангиз, сизлар учун яхшидир.”</verse>
				<verse number="9">Аммо улар ўзларини тия олмасалар, уйлансинлар, эрга тегсинлар. Чунки шаҳвоний ишқ билан ёнишдан кўра уйланиш, эрга тегиш яхшироқдир.</verse>
				<verse number="10">Қуйидаги амр эса уйланган ва эрга текканларга берилган. У мендан эмас, Раббимиз Исодандир: хотин эри билан ажрашмасин.</verse>
				<verse number="11">Ажрашган бўлса, бошқа эрга тегмасин ёки ўз эри билан ярашсин. Эр ҳам ўз хотини билан ажрашмасин.</verse>
				<verse number="12">Эри ёки хотини имонли бўлмаганларга эса шундай деб айтаман. Булар Раббимизнинг эмас, менинг сўзларимдир: “Бирорта имонли эркакнинг хотини имонсиз бўлса–ю, аммо эри билан яшашга рози бўлса, эр хотини билан ажрашмасин.</verse>
				<verse number="13">Шунингдек, имонли аёлнинг эри имонсиз бўлса ва у хотини билан яшашга рози бўлса, ўша аёл эридан ажрашмасин.</verse>
				<verse number="14">Ахир, имонсиз эр имонли хотини туфайли покланади. Шунингдек, имонсиз аёл имонли эри туфайли покланади. Натижада уларнинг фарзандлари ҳаром эмас, пок бўлади.</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Қаердан биласан эй, хотин, балки сен орқали эринг нажот топар?! Эй, эр, қаердан биласан, балки сен орқали хотининг нажот топар?! Аммо имонсиз инсон ўзининг имонли турмуш ўртоғидан ажрашмоқчи бўлса, ажрашаверсин. Шундан кейин ўша ажрашган имонли одамнинг боши боғлиқ эмас. Худо бизни тинчликка чорлаган.</verse>
				<verse number="17">Ҳар бир инсон Худо уни қандай даъват қилган бўлса, Раббимиз Исо уни қандай шароитга солган бўлса, шундай яшашда давом этаверсин. Барча жамоатларда мана шундай таълим бериб келяпман.</verse>
				<verse number="18">Биров суннатли бўлганда даъват этилдими, жарроҳлик ёрдамида суннатини қайта суннат қилинмагандай қилиб ўзгартирмасин. Бошқа биров суннатсиз бўлганда даъват этилдими, суннат қилинмасин.</verse>
				<verse number="19">Ахир, суннат қилинган ёки қилинмаганликнинг ҳеч аҳамияти йўқ. Энг муҳими, Худонинг амрларига амал қилишдир.</verse>
				<verse number="20">Ҳар ким қандай ҳолатда даъват этилган бўлса, ҳолатини ўзгартиришга уринмасин.</verse>
				<verse number="21">Агар қул бўлганингда даъват этилган бўлсанг, ташвишланма. Аммо озод бўлишга имкон бор бўлса, фурсатни ғанимат бил.</verse>
				<verse number="22">Раббимиз Исога тегишли бўлишга даъват этилгансиз. Ким қул бўлган пайтида даъват этилган бўлса, энди Раббимизнинг назарида у озод инсондир. Шунингдек, ким озод бўлган пайтида даъват этилган бўлса, энди у Масиҳнинг қулидир.</verse>
				<verse number="23">Сизлар қиммат баҳога сотиб олиндингиз, шунинг учун ўзингизни инсоний ғояларга қул қилманглар.</verse>
				<verse number="24">Биродарлар, Худо кимни қандай вазиятда даъват қилан бўлса, ўша вазиятда қолиб яшайверсин.</verse>
				<verse number="25">Ҳали оила қурмаган эркагу аёллар масаласига келсак, Раббимиз Исо бу ҳақда амр бермаган. Аммо мен Эгамизнинг меҳр–шафқати билан ишончли бўлган киши сифатида маслаҳат бера оламан.</verse>
				<verse number="26">Ҳозирги танг вазият сабабли киши қай ҳолда бўлса, шундай қолгани яхшидир.</verse>
				<verse number="27">Уйланганмисан? Хотининг билан ажрашма. Бўйдоқмисан? Хотин олмагин.</verse>
				<verse number="28">Борди–ю, уйлансанг, бу гуноҳ эмас. Шунингдек, қиз эрга тегса ҳам, гуноҳ бўлмайди. Аммо уйланганларнинг ташвиш–изтироблари кўп бўлади, мен сизларни шулардан асрамоқчиман.</verse>
				<verse number="29">Эй биродарлар, сизларга яна шуни айтмоқчиманки, вақт энди қисқа. Вақти келиб, уйланганлару уйланмаганларнинг фарқи бўлмайди.</verse>
				<verse number="30">Йиғлаётганлару севинаётганлар, буюм харид қилганлар ўзларининг қайғу–аламлари, хурсандчилиги ва мол–дунёси билан овора бўлиб қолмасин.</verse>
				<verse number="31">Бу дунёнинг ишлари билан овора бўлганлар энди буни бас қилсинлар. Ахир, бу дунё ўткинчи дунё–ку!</verse>
				<verse number="32">Мен сизларнинг ташвишсиз бўлишингизни истайман. Бўйдоқнинг асосий ташвиши Раббимиз Исони мамнун қилиш, Унинг ишлари билан машғул бўлишдир.</verse>
				<verse number="33">Уйланган киши эса хотинини мамнун қилиш ниятида дунёвий ишлар ҳақида қайғуради.</verse>
				<verse number="34">Унинг фикри иккига бўлинган. Ҳозир эрсиз бўлган аёллар ва эрга тегмаган қизларнинг ҳам ташвиши Раббимизнинг ишлари билан машғул бўлишдир, уларнинг мақсади ҳам жисмонан, ҳам руҳан Раббимизга бағишланишдир. Эрга теккан аёл эса эрини мамнун қилиш ниятида дунёвий ишлар ҳақида қайғуради.</verse>
				<verse number="35">Мен сизларни чегаралаш ниятида эмас, балки сизларнинг манфаатингизни кўзлаб буларни айтяпман. Токи сизлар фикрингизни чалғитмасдан, сидқидилдан Раббимиз Исога берилиб, адабли ҳаёт кечиринглар.</verse>
				<verse number="36">Агар унаштирилган киши ўз қайлиғига уйланмай, унга нисбатан нотўғри муомила қиляпман, деб ўйласа, ҳамда унга уйланишни қаттиқ хоҳласа, ўз берган сўзида туриб, уйлансин. Бу гуноҳ эмас.</verse>
				<verse number="37">Аммо у уйланишни эҳтиёж деб билмай, ўз қайлиғига уйланмасликка қаттиқ қарор қилиб, бу борада иродасини кўрсата олса, бу ҳам яхши.</verse>
				<verse number="38">Шундай қилиб, ўз қайлиғига уйланган киши яхши иш қилган бўлади, уйланмаган эса ундан ҳам яхшироқ иш қилган бўлади.</verse>
				<verse number="39">Хотин кишининг эри тирик экан, унинг боши боғлиқдир. Агар эри ўлса, у истаган кишига турмушга чиқиши мумкин, фақат у эркак Раббимиз Исога тегишли бўлиши керак.</verse>
				<verse number="40">Аммо менимча ўша аёл туллигича қолса, у яна ҳам бахтли бўлади. Ишонаманки, менда ҳам Худонинг Руҳи бор.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Бутга қурбонлик қилинган гўшт масаласига келсак. Ўзингиз айтгандек, ҳаммамиз бу ҳақдаги ҳақиқатни биламиз. Аммо билим одамни шишинтиради, меҳр–муҳаббатли инсон эса атрофидагиларнинг манфаатини кўзда тутади.</verse>
				<verse number="2">Агар бир киши билимлиман деб ўйласа, у ҳали зарур бўлган билимга эришмаган.</verse>
				<verse number="3">Кимки Худони яхши кўрса, Худо уни таниб–билади.</verse>
				<verse number="4">Энди бутга қурбон қилинган гўштни ейиш масаласига келсак, биз шуни биламизки, бут дунёда ҳеч нарса эмас, биргина Худодан бошқа худо йўқ.</verse>
				<verse number="5">Гарчи еру кўкда худо деб аталган нарсалар кўп бўлса–да (ҳақиқатан, бунақа “худолар” ва “раббийлар” жуда кўп),</verse>
				<verse number="6">биз учун биргина Отамиз Худо бор. У бутун мавжудотнинг Яратувчисидир ва биз У учун яшаймиз. Шунингдек, биргина Раббимиз Исо Масиҳ бор. Бутун мавжудот Масиҳ орқали вужудга келган ва биз У орқали яшаймиз.</verse>
				<verse number="7">Аммо ҳамма ҳам буларни билмайди. Орангизда баъзилар “бутлар бор” деган фикрга шунчалик ўрганиб қолганки, бутларга бағишланган гўштни еганда уларнинг виждони қийналади, чунки улар бундай гўшт ейишни ҳали ҳам бутларга сажда қилиш, деб билади.</verse>
				<verse number="8">Озиқ–овқат бизни Худога яқинлаштира олмайди. Емасак, бирор нарса йўқотмаймиз, есак ҳам бирор нарса орттириб олмаймиз.</verse>
				<verse number="9">Фақат эҳтиёт бўлинг, сизларнинг бу эркинлигингиз заифларнинг васвасага тушишига сабаб бўлмасин.</verse>
				<verse number="10">Агар сен, билимли одам бўла туриб, бутхонада таом еб ўтирсанг, бу масала ҳақида иккиланиб турган биродаринг сени кўриб, бутга бағишланган гўштдан ейишга мойил бўлмайдими?</verse>
				<verse number="11">Ўша заиф биродаринг учун Масиҳ ўлган, сен эса уни ўз билиминг туфайли ҳалокатга йўлиқтирасан.</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, иккиланиб турган биродарингни васвасага солиб, унга қарши гуноҳ қилсанг, Масиҳга қарши гуноҳ қилган бўласан.</verse>
				<verse number="13">Агар бирор овқатни ейишим биродаримнинг гуноҳ қилишига сабаб бўлса, уни васвасага солмаслик учун энди мен умрбод ўша овқатни емайман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Мен озод эмасманми?! Мен ҳаворий эмасманми?! Раббимиз Исони кўрмаганманми?! Раббимиз йўлида қилган меҳнатимнинг маҳсули сизлар эмасми?!</verse>
				<verse number="2">Агар бошқалар учун ҳаворий бўлмасам ҳам, ҳеч бўлмаса сизлар учун ҳаворийдирман. Ахир, сизлар Раббимизга тегишли бўлганингиз учун ҳаворийлигимнинг муҳрисизлар.</verse>
				<verse number="3">Мени танқид қилаётганлар олдида қуйидагилар билан ўзимни оқлайман.</verse>
				<verse number="4">Наҳотки Раббимиз йўлида қилган хизматимиз учун текин еб–ичишга ҳуқуқимиз бўлмаса?!</verse>
				<verse number="5">Нима, бошқа ҳаворийлар каби, Раббимиз Исонинг укалари ва Бутрусга ўхшаб, имонли бир аёлга уйланиб, уни ёнимизда олиб юришга ҳаққимиз йўқми?!</verse>
				<verse number="6">Ёки фақатгина мен билан Барнабо кун кечириш учун ўз қўлимиз билан меҳнат қилишимиз керакми?!</verse>
				<verse number="7">Ким ўз ҳисобидан аскарлик қилади?! Ким ток ўтқазиб, унинг мевасини емайди?! Ким пода боқиб, поданинг сутини ичмайди?!</verse>
				<verse number="8">Буларни фақатгина инсоний нуқтаи назардан айтаётганим йўқ! Таврот ҳам худди шундай буюради–ку!</verse>
				<verse number="9">Мана, Тавротда: “Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсманг”, деб ёзилган–ку. Нима, Худо ҳўкизлар ҳақида қайғуряптими?!</verse>
				<verse number="10">Йўқ, Худо буни бизнинг манфаатимиз учун айтган. Ҳа, булар биз учун ёзилган. Шудгор қилувчи ҳам, ғалла янчувчи ҳам ўз ҳақини олиш умиди билан ишлайди–ку.</verse>
				<verse number="11">Биз руҳий жиҳатдан сизларга хизмат кўрсатсак–да, моддий ёрдамингизни бизга кўп кўрасизми?</verse>
				<verse number="12">Бошқалар сизларнинг ёрдамингиздан баҳраманд бўлаётган экан, бизнинг ҳақимиз уларникидан ҳам кўпроқ эмасми?! Лекин биз бу ҳуқуқимиздан фойдаланмадик. Аксинча, МасиҳнингХушхабарига тўсиқ қўймайлик деб, ҳар нарсага чидаб юрибмиз.</verse>
				<verse number="13">Билмайсизларми, маъбадда хизмат қилувчи руҳонийлар маъбаддан овқат олиб ейдилар. Қурбонгоҳда хизмат қилувчилар келтириладиган қурбонликлардан улуш оладилар.</verse>
				<verse number="14">Шунингдек, Хушхабарни ёйиш вазифасини бўйнига олганлар бу иши орқали кун кечиришлари кераклигини Раббимиз Исонинг Ўзи буюрган.</verse>
				<verse number="15">Аммо мен бу ҳуқуқларимдан фойдаланмадим ва бундан фахрланаман. Бу хатни ўша ҳуқуқимдан фойдаланай, деб ҳам ёзаётганим йўқ. Менга фахрланиш ҳуқуқини бераётган сабабни йўқотишдан кўра ўлганим яхшироқдир.</verse>
				<verse number="16">Мен Хушхабарни ёяр эканман, бу билан мақтанишга ҳаққим йўқ, чунки бу зиммамдаги вазифамдир. Аммо Хушхабарни ёймасам, менинг ҳолимга вой!</verse>
				<verse number="17">Мен буни ўз ташаббусим билан қилаётган бўлсам, мукофотга лойиқ бўлардим. Лекин мукофотга лойиқ эмасман, чунки бор–йўғи зиммамдаги вазифани бажаряпман, бу ишни қилишдан бошқа иложим йўқ.</verse>
				<verse number="18">У ҳолда менинг мукофотим нима? Мукофотим шундаки, мен Хушхабарни ёйганимда, ҳеч кимдан бирон нарса сўрамайман. Шунинг учун Хушхабарни ёйиш менга баъзи бир ҳуқуқларни берса–да, улардан фойдаланмайман.</verse>
				<verse number="19">Мен қул эмас, эркин инсон бўлсам–да, ҳаммага қулдай хизмат қилдим. Янада кўпроқ одам Исонинг шогирди бўлсин, деб шундай қилдим.</verse>
				<verse number="20">Ўша мақсадимни кўзда тутиб, Яҳудийлар билан бирга бўлганимда Яҳудийдай бўлдим, ўзим Мусонинг қонунига тобе бўлмасам–да, бу қонунга тобе бўлганлар орасида бўлганимда, худди улардай яшадим.</verse>
				<verse number="21">Мусонинг қонунини билмаганлар билан бирга бўлганимда, улар ҳам Исонинг шогирдлари бўлсин, деб худди улардай яшадим. Тўғри, мен Худонинг қонунидан озод эмасман, Масиҳнинг амрларига тобеман.</verse>
				<verse number="22">Заиф инсонлар ҳам Исони танисинлар деб, уларнинг орасида бўлганимда заиф инсондай бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қай йўл билан бўлса–да қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим.</verse>
				<verse number="23">Мен буларнинг ҳаммасини Хушхабарни ёйиш ниятида қиламан, токи Хушхабар келтирадиган қут–баракалардан баҳраманд бўлай.</verse>
				<verse number="24">Биласизлар–ку, мусобақада кўп югурувчилар қатнашади, аммо фақат бир киши ютиб, мукофот олади. Сизлар ҳам шундай югурингки, мукофотни қўлга киритинглар.</verse>
				<verse number="25">Ахир, мусобақада қатнашадиган одам ўз нафсини тийиб, тартиб–интизом билан машқ қилади–ку! Улар сўлиб қоладиган тож олиш учун шундай қиладилар, биз эса боқий тож олиш учун ҳаракат қиламиз.</verse>
				<verse number="26">Шунинг учун мен мақсадсиз югурмайман, курашганимда зарбаларим аниқ бўлади.</verse>
				<verse number="27">Танамни чиниқтириб, уни ўз ихтиёримга бўйсундираман, токи бошқаларга Хушхабарни ваъз қилиб туриб, ўзим мукофотга нолойиқ бўлиб қолмайин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Биродарлар, ота–боболаримизнинг тарихини ёдингизга солмоқчиман. Уларнинг ҳаммаси булут остида чўлни кезиб, Қизил денгиздан ўтдилар.</verse>
				<verse number="2">Улар булут остида кезиб, Қизил денгиздан ўтганда, гўё сувга чўмдирилгандай бўлиб, Мусонинг издошлари бўлдилар.</verse>
				<verse number="3">Мўъжиза орқали уларнинг ҳаммасига бир хил овқат берилди.</verse>
				<verse number="4">Мўъжиза орқали ҳаммасига ичиш учун сув берилди. Мўъжиза орқали улар қоядан сув олиб ичдилар. Ўша қоя Масиҳнинг тимсоли эди. Юрган йўлларида Масиҳ улар билан бирга эди.</verse>
				<verse number="5">Гарчи шундай бўлса ҳам, уларнинг деярли ҳаммаси Худони норози қилди, шунинг учун Худо итоатсизларини саҳрода ҳалок қилди.</verse>
				<verse number="6">Уларнинг бошига тушган кўргиликлар бизга ибрат бўлди, токи биз ҳам уларга ўхшаб ёвузлик пайида бўлмайлик.</verse>
				<verse number="7">Уларнинг баъзиларига ўхшаб, бутпараст бўлманглар. Улар ҳақида шундай ёзилган–ку: “Халқ ўтириб еб–ичгандан кейин кўнгилхушлик қилди.”</verse>
				<verse number="8">Уларнинг баъзиларига ўхшаб жинсий ахлоқсизликка берилмайлик. Улар ахлоқсизлик қилганлари учун бир кунда йигирма уч мингтаси нобуд бўлди.</verse>
				<verse number="9">Масиҳни синамайлик, чунки улардан баъзилари шундай қилиб, илонларнинг заҳридан ҳалок бўлдилар.</verse>
				<verse number="10">Ҳеч нолиманглар. Улардан баъзилари минғирлаб, нолидилар, шунинг учун Азроил уларни уриб, нобуд қилди.</verse>
				<verse number="11">Улар бошидан кечирган бу ҳодисалар бизларга ибрат бўлди. Замон охирлашиб қолган пайтда яшаётганларга, яъни бизларга сабоқ бўлиши учун бу ҳодисалар Муқаддас Битикларда ёзиб қолдирилган.</verse>
				<verse number="12">Шунинг учун маҳкам турибман, деб ўйлаган одам эҳтиёт бўлсин, тағин қоқилиб йиқилмасин.</verse>
				<verse number="13">Сизлар тушган васваса бошқаларнинг ҳам бошига тушган. Аммо Худо содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди. Васвасага бардош бера олишингиз учун, керакли пайтда васвасадан қутилиш йўлини ҳам беради.</verse>
				<verse number="14">Эй азиз биродарларим, бутпарастликдан ўзингизни олиб қочинг!</verse>
				<verse number="15">Мен сизларни ақли расо одамлар, деб билиб гапиряпман. Айтаётганларимга ўзингиз баҳо беринглар.</verse>
				<verse number="16">Биз дастурхон атрофида жам бўлиб ўтирганимизда, Худога шукр айтиб қутлуғ косадан ичганимизда Масиҳнинг тўкилган қонига шерик бўламиз, нонни бўлишиб еганимизда эса Унинг қурбон қилинган танасига шерик бўламиз–ку!</verse>
				<verse number="17">Битта нонни бўлишиб еганимиздай, биз ҳаммамиз, кўпчилик бўлсак–да, бир танани ҳосил қиламиз.</verse>
				<verse number="18">Исроил халқига қаранглар! Қурбонгоҳдаги қурбонликлардан тановул қилиш улар учун Худога сажда қилиш дегани–ку!</verse>
				<verse number="19">Мен бу билан нима демоқчиман ўзи? Бутга бағишланган қурбонликнинг ҳам бирор аҳамияти борми? Бутнинг ўзи ҳам бирор аҳамиятга эгами?</verse>
				<verse number="20">Йўқ! Бутпарастлар қурбонлик келтирганларида, аслида қурбонликни худо деб аталган бутларга эмас, балки жинларга бағишлаган бўладилар. Жинларга шерик бўлишингизни мен хоҳламайман.</verse>
				<verse number="21">Сизлар, ҳам Раббимиз Исонинг косасидан, ҳам жинларнинг косасидан ича олмайсизлар. Ҳам Раббимиз дастурхонидан, ҳам жинларнинг дастурхонидан баҳраманд бўла олмайсизлар.</verse>
				<verse number="22">Наҳотки Раббимиз Исонинг рашкини қўзғатмоқчи бўлсангиз? Наҳотки сизлар Ундан ҳам қудратлироқ бўлсангиз?!</verse>
				<verse number="23">Баъзиларингиз: “Инсон хоҳлаганини қилишга ҳақли”, деб айтяпсиз. Тўғри, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Инсон хоҳлаганини қилишга ҳаққи бор, лекин ҳамма нарса ҳам манфаат келтирмайди.</verse>
				<verse number="24">Ҳамма биринчи ўринда ўзининг эмас, бошқаларнинг манфаатини кўзда тутсин.</verse>
				<verse number="25">Бозордаги гўшт қаердан келгани ҳақида сўраб, суриштирмай, пок виждон билан еяверинглар.</verse>
				<verse number="26">Ахир Муқаддас Битикларда шундай ёзилган–ку: “Эгамизникидир замин, ундаги бутун борлиқ.”</verse>
				<verse number="27">Агар Масиҳни билмаган бирорта одам сизларни уйига чақирса ва сиз у ерга борадиган бўлсангиз, олдингизга қўйилган ҳамма нарсани қаердан келганини сўраб–суриштирмай, пок виждон билан еяверинглар.</verse>
				<verse number="28">null</verse>
				<verse number="29">Лекин бир биродар сизга: “Бу қурбонлик гўшти”, деб айтса, унда ўша айтган одам ҳаққи ва уни васвасага солмаслик учун ўша гўштни еманглар. Гўшт ейиш сиз учун гуноҳ бўлмаса ҳам, ўша одам учун гуноҳ, у гўштни еса, виждони қийналади. Аммо мен бу гўштни емасам ҳам эркинлигим чекланиб қолмайди.</verse>
				<verse number="30">Агар мен Худога шукрона айтиб овқатни тановул қилсам, ўша овқатни еганим учун маломатга қолмайман.</verse>
				<verse number="31">Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар ҳам, ҳаммасини Худони улуғлаш учун қилинглар.</verse>
				<verse number="32">Яҳудийлару ғайрияҳудийларни, Худони биладигану билмайдиганларни ўйлаб иш тутинг.</verse>
				<verse number="33">Мен ҳам ўз манфаатимни эмас, бошқаларнинг манфаатини кўзлаяпман, улар нажот топсин деб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топишга ҳаракат қиламан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Мен Масиҳдан ўрнак олганимдай, сизлар ҳам мендан ўрнак олинглар.</verse>
				<verse number="2">Доим мени эслаб турганларингиз ва мен сизларга ўргатган урф–одатларга амал қилаётганларингиз учун сизларни мақтасам арзийди.</verse>
				<verse number="3">Лекин билингларки, аёл эркакдан яратилган, ҳар бир эркакнинг ҳаёт манбаи Масиҳдир, Масиҳнинг ҳаёт манбаи эса Худодир.</verse>
				<verse number="4">Бошини ёпиб ибодат қилган ёки бошини ёпган ҳолда бошқаларга Худонинг сўзини етказган ҳар бир эркак Масиҳни шарманда қилган бўлади–ку!</verse>
				<verse number="5">Аёл киши бошига ҳеч нарса ўрамай ибодат қилса ёки Худонинг сўзини гапирса, эркакларга иснод келтиради, ахир, бошини ёпмаслик сочини қириб ташлаш билан баробар–ку!</verse>
				<verse number="6">Агар аёл киши бошига бирор нарса ўрашни хоҳламаса, майли, сочини кесиб ташлайверсин. Агар калта соч ва қирилган бош аёл кишининг шарманда эканлигини кўрсатса, аёллар бошларига рўмол ўрасинлар.</verse>
				<verse number="7">Эркак киши бошини ёпмаслиги керак, чунки у Худонинг суратида яратилган ва Унинг улуғворлигини акс эттиради. Аёл киши эса эркак кишининг улуғворлигини акс эттиради.</verse>
				<verse number="8">Ахир, эркак аёлдан эмас, балки аёл эркакдан яратилган.</verse>
				<verse number="9">Эркак аёл киши учун эмас, балки аёл эркак учун яратилган.</verse>
				<verse number="10">Сизларга шуни айтмоқчиман: аёл киши бошига бирор нарса ўрайдими ёки йўқми, бу ҳақда ўзи қарор қилишга ҳаққи бор. Фаришталар сабабли ҳам бу гап тўғри.</verse>
				<verse number="11">Ҳолбуки, РаббимизИсога тегишли бўлганлар орасида аёл киши эркакдан мустақил эмас, эркак киши эса аёлдан мустақил эмас.</verse>
				<verse number="12">Аёл киши эркакдан яратилгани тўғри, лекин ўша пайтдан бери ҳар бир эркак аёл кишидан туғилган. Аслида эса бутун борлиқнинг манбаи Худодир.</verse>
				<verse number="13">Ўзингиз ўйлаб кўрингчи, аёл киши бошини ёпмай Худога ибодат қилиши тўғрими?</verse>
				<verse number="14">Эркак кишининг сочлари узун бўлса, бу эркак учун шармандалик эканлигини табиатнинг ўзи ўргатади–ку!</verse>
				<verse number="15">Худди шунга ўхшаб, аёл кишининг сочи узун бўлса, бу аёл киши учун шараф эмасми?! Ахир, узун соч бошига рўмол ўраш кераклигини кўрсатади.</verse>
				<verse number="16">Агар бирортаси бу масаладаги йўл–йўриқларим ҳақида баҳслашмоқчи бўлса, билсинки, Худонинг жамоатларида биз айтиб ўтганлардан бошқа урф–одатлар йўқ.</verse>
				<verse number="17">Қуйидаги масалаларга келганда эса сизларни мақтай олмайман. Йиғилишларингиз фойдадан кўра кўпроқ зарар келтираётган экан.</verse>
				<verse number="18">Аввало, сиз — имонлилар бирга йиғилганингизда ҳар хил гуруҳларга бўлинар экансиз, бунга қисман бўлса ҳам ишонаман.</verse>
				<verse number="19">Тўғри, келишмовчиликларнинг олдини олиб бўлмайди. Ахир, келишмовчилик бўлгандагина орангизда ким тўғри фикр қилаётгани билинади.</verse>
				<verse number="20">Сизлар бирга йиғилганингизда ҳеч ҳам Раббимиз Исони хотирлаётганга ўхшамайсиз.</verse>
				<verse number="21">Чунки ҳамма ўзи олиб келган овқатини ўзи тановул қилаётган экан. Шундай қилиб, баъзилар оч қолаётган экан, баъзилар эса маст бўлиб қолаётган экан.</verse>
				<verse number="22">Наҳотки ейиш ва ичиш учун уйларингиз бўлмаса?! Ёки Худонинг жамоатини писанд қилмай, йўқсилларни ҳижолатда қолдирмоқчимисизлар? Сизларга яна нима айтайин? Сизларни мақтайми? Йўқ, сизларни бу хусусда мақтамайман.</verse>
				<verse number="23">Мен сизларга берган йўл–йўриқларни Раббимиз Исодан ўрганганман. Раббимиз Исо хоинона тарзда тутиб берилган кечада қўлига нон олганди–да,</verse>
				<verse number="24">шукрона дуосини айтиб, синдирган ва шундай деган эди: “Бу нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб еганингизда Мени хотирланглар.”</verse>
				<verse number="25">Овқатланиб бўлганларидан кейин, Исо яна шукрона айтиб, шароб қуйилган косани олди–да, шундай деди: “Бу коса Худонинг янги аҳдини билдиради. Бу аҳд сизлар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. Биргаликда косадан шароб ичганингизда Мени хотирланглар.”</verse>
				<verse number="26">Ҳар сафар биргаликда шу тарзда нон еб, шароб ичар экансиз, Раббимиз келгунига қадар Унинг ўлимини эълон қилаётган бўласизлар.</verse>
				<verse number="27">Шундай қилиб, кимда–ким адабсиз равишда бу нондан еса ёки Раббимизнинг косасидан ичса, Раббимизнинг танаси ва қонига қарши гуноҳ қилган бўлади.</verse>
				<verse number="28">Шунинг учун ҳар бир киши ўз–ўзини текшириб кўрсин, шундан сўнггина нондан есин ва шаробдан ичсин.</verse>
				<verse number="29">Раббимизнинг танасини писанд қилмасдан еб–ичган одам ўзини ўзи маҳкум қилган бўлади.</verse>
				<verse number="30">Мана шу сабабдан кўпларингиз заиф ва хастасизлар, ҳатто баъзилар ўлиб кетган.</verse>
				<verse number="31">Агар ўзимизни ўзимиз яхшилаб текширганимизда эди, маҳкум бўлмас эдик.</verse>
				<verse number="32">Дунё билан бирга маҳкум бўлмаслигимиз учун Раббимиз Исо бизни ҳукм қилиб, адабимизни беряпти.</verse>
				<verse number="33">Шунинг учун, биродарларим, Раббимизни хотирлаш ниятида биргаликда еб–ичиш учун йиғилганингизда, бир–бирингизни кутиб туринглар.</verse>
				<verse number="34">Агар бирор киши оч бўлса, ўз уйида овқат еб келсин. Шунда йиғилишга келганингизда маҳкум бўлишингизга сабаб бўлмайди. Қолган масалалар ҳақида олдингизга борганимдан кейин йўл–йўриқ кўрсатаман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Эй биродарларим, энди Муқаддас Руҳ берадиган инъомлар масаласига келсак, бу ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлишингизни хоҳлайман.</verse>
				<verse number="2">Эсингиздами, сизлар Худосиз бўлган пайтларингизда йўлдан озиб, гунг бутларга сажда қилар эдингиз.</verse>
				<verse number="3">Шунинг учун қуйидагиларни билишингизни хоҳлайман. Худонинг Руҳидан илҳом олаётган ҳеч ким Исони лаънатламайди, шунингдек, ҳеч ким Муқаддас Руҳнинг илҳомисиз Исони Раббим, деб айта олмайди.</verse>
				<verse number="4">Руҳ берадиган инъомлар ҳар хилдир, аммо Руҳ бирдир.</verse>
				<verse number="5">Хизмат қилиш йўллари ҳар хилдир, Раббимиз Исо эса бирдир.</verse>
				<verse number="6">Тўғри, хизматлар ҳар хилдир, лекин одамларнинг ҳаётида уларни юзага келтираётган Худо бирдир.</verse>
				<verse number="7">Умумий манфаат учун Муқаддас Руҳ ҳар кимда ўзига хос равишда намоён бўлади.</verse>
				<verse number="8">Бир одамга Руҳ орқали донолик билан гапириш қобилияти берилади, бошқа бировга эса худди шу Руҳ орқали илм–маърифатга тўла сўзларни гапириш қобилияти берилади.</verse>
				<verse number="9">Ўша Руҳ орқали кимгадир кучли бир имон берилади, бошқа бировга эса шифо бериш инъоми берилади.</verse>
				<verse number="10">Баъзиларга мўъжизалар кўрсатиш қобилияти, бошқаларга Худонинг сўзини етказиш инъоми берилган. Яна бошқаларга эса руҳларнинг фарқига бориш инъоми берилган. Кимгадир номаълум тилларда гапириш инъоми берилган бўлса, бошқаларга бу тилларни таъбир қилиш инъоми берилган.</verse>
				<verse number="11">Буларнинг ҳаммасини Муқаддас Руҳ бажо қилади. Ҳар бир инсонга Руҳнинг Ўзи лойиқ кўрган инъомни ато қилади.</verse>
				<verse number="12">Тана бир бўлса–да, унинг аъзолари эса кўп. Худди шунингдек, тана аъзолари кўп бўлса–да, уларнинг ҳаммаси бир танани ташкил қилади. Масиҳнинг танаси, яъни жамоат ҳам шундайдир.</verse>
				<verse number="13">Ахир, биз ҳаммамиз — яҳудийларуюнонлар, қуллару озод бўлганлар, бир тана бўлишимиз учун бир Муқаддас Руҳга чўмдирилдик. Ҳаммамиз ўша бир Руҳга тўлиб–тошганмиз.</verse>
				<verse number="14">Зотан бадан бир аъзодан эмас, балки кўп аъзолардан иборат.</verse>
				<verse number="15">Оёқ: “Мен қўл эмасман, шунинг учун танага тегишли эмасман”, дегани билан танага тегишли бўлмай қоладими?!</verse>
				<verse number="16">Қулоқ ҳам: “Мен кўз эмасман, шунинг учун танага тегишли эмасман”, дегани билан танага тегишли бўлмай қоладими?!</verse>
				<verse number="17">Ахир, бутун тана кўз бўлса, қанақа қилиб эшитади? Агар бутун тана қулоқ бўлса, қанақа қилиб ҳидлай олади?</verse>
				<verse number="18">Ахир, Худо тана аъзоларининг ҳар бирини Ўзи хоҳлаган жойига қўйган.</verse>
				<verse number="19">Агар уларнинг ҳаммаси биргина аъзо бўлганда, тана бўлармиди?!</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, тана аъзолари кўп, лекин тана бирдир.</verse>
				<verse number="21">Кўз қўлга: “Сен менга керак эмассан”, деб айта олмайди, бош ҳам оёқларга: “Сизлар менга керак эмассизлар”, дея олмайди–ку!</verse>
				<verse number="22">Аксинча, ожиз туюлган тана аъзолари энг керакли аъзолардир.</verse>
				<verse number="23">Биз танамизнинг уятли ҳисобланган аъзоларига эътибор бериб, уларни ёпиб юрамиз. Кўримсиз туюлган тана аъзоларимизга диққат–эътибор қиламиз.</verse>
				<verse number="24">Уятли бўлмаган тана аъзоларимизга бундай эътибор беришимизнинг ҳожати йўқ. Худо танамизни шундай яратганки, ҳурмат–эътиборсиз аъзоларга кўпроқ иззат–эътибор берилади.</verse>
				<verse number="25">Шундай қилиб, тана аъзоларида орасида келишмовчилик бўлмайди, балки барча аъзолар бир–бирига ғамхўрлик қилади.</verse>
				<verse number="26">Агар бир аъзо азоб чекса, қолган барча тана аъзолари у билан бирга азоб чекади. Агар бир аъзо юксалса, қолган барча аъзолар у билан бирга севинади.</verse>
				<verse number="27">Энди сизлар Масиҳнинг танасисизлар, ҳар бирингиз тананинг алоҳида бир аъзосисиз.</verse>
				<verse number="28">Шу тариқа, Худо имонлилар жамоатига биринчидан ҳаворийларни, иккинчидан пайғамбарларни, учинчидан муаллимларни тайинлаб берди. Кейин баъзиларга мўъжиза кўрсатиш қобилиятини, бошқаларга эса шифо бериш инъомини, яна бошқаларга ёрдам бериш, бошқариш, номаълум тилларда гапириш қобилиятларини ато қилди.</verse>
				<verse number="29">Ҳамма ҳаворийми?! Ҳамма ҳам Худонинг сўзларини етказа оладими?! Ҳамма ҳам муаллимми?! Ҳамма мўъжиза кўрсатадими?!</verse>
				<verse number="30">Ҳаммада шифо бериш инъоми борми?! Ҳамма ҳам номаълум тилларда гапириш қобилиятига эгами?! Ҳамма ҳам номаълум тилларда айтилганларни талқин қила оладими?!</verse>
				<verse number="31">Сизлар улуғроқ инъомларга эга бўлишга интилинглар. Энди сизларга энг олий йўлни кўрсатаман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам–у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан.</verse>
				<verse number="2">Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам–у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан.</verse>
				<verse number="3">Бор мулкимни муҳтожларга тақсимлаб берсам, менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам–да, лекин севгим бўлмаса, буларнинг менга фойдаси йўқ.</verse>
				<verse number="4">Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди.</verse>
				<verse number="5">Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди.</verse>
				<verse number="6">Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади.</verse>
				<verse number="7">Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади.</verse>
				<verse number="8">Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми ҳам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди.</verse>
				<verse number="9">Мана, ҳозир билимимиз тўлиқ эмас, Худонинг сўзини етказиш қобилиятимиз ҳам чекланган.</verse>
				<verse number="10">Камолот зоҳир бўлганда эса тўлиқсиз нарсалар бартараф бўлади.</verse>
				<verse number="11">Болалик пайтларимда мен бола каби гапирардим, бола каби фикр қилардим, бола каби мулоҳаза қилар эдим. Вояга етгач, болаликни ташладим.</verse>
				<verse number="12">Шу сингари, биз ҳозир хира ойна орқали кўргандай бўляпмиз, аммо вақти келганда аниқ кўрамиз. Ҳозирги билганларим тўлиқ эмас. Ўша пайтда эса Худо мени тўлиқ билгани каби, мен ҳам ҳамма нарсани тўлиқ тушунаман.</verse>
				<verse number="13">Мана бу уч нарса бор: ишонч, умид ва севги. Севги эса энг аълосидир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Севгининг пайида бўлинглар, шунингдек, Муқаддас Руҳ берадиган инъомларни олишга, айниқса инсонларга Худонинг сўзини етказишга интилинглар.</verse>
				<verse number="2">Ким номаълум тилда гапирса, инсонларга эмас, Худога гапиради, чунки уни ҳеч ким тушунмайди. У Руҳдан илҳомланиб, сирларни гапиради.</verse>
				<verse number="3">Худонинг сўзини етказадиганлар эса одамларни имонда маҳкам туришга ундайдилар, уларга далда берадилар, юпатадилар.</verse>
				<verse number="4">Одам номаълум тилда гапирганда, фақатгина ўзининг имонини мустаҳкамлайди. Худонинг сўзини одамларга етказадиган инсон эса бутун жамоатнинг имонини мустаҳкамлайди.</verse>
				<verse number="5">Ҳаммангизнинг ҳам номаълум тилларда гапиришингизни истайман, лекин бошқаларга Худонинг сўзини етказадиган инсон бўлишингизни ундан ҳам кўпроқ хоҳлайман. Чунки Худонинг сўзини айтиш одамларга кўпроқ фойда келтиради, лекин номаълум тилда гапирганнинг сўзлари талқин қилинса, бу ҳам жамоатнинг имонини мустаҳкамлайди.</verse>
				<verse number="6">Хўш, биродарларим, мен сизларнинг олдингизга келиб, номаълум тилда гапирсам–да, лекин айтганларим сизларга ҳеч қандай тушунча, билим бермаса, Худонинг сўзини етказмаса ва йўл–йўриқ кўрсатмаса, мен сизларга қандай фойда келтирган бўламан?</verse>
				<verse number="7">Ҳатто жонсиз чолғу асбоблари ҳам, масалан, най ёки чанг, фарқли бир садо чиқармаса, най ёки чангда қандай мусиқа чалинаётганини одам қаердан билади?</verse>
				<verse number="8">Агар бурғу ноаниқ бир садо берса, ким жангга тайёргарлик кўришни бошлайди?</verse>
				<verse number="9">Шунга ўхшаб, агар сизларнинг гапингиз тушунарсиз бўлса, тингловчиларингиз нима гапирганингизни қандай билиб оладилар? Сизлар ҳавога гапиргандай бўласизлар.</verse>
				<verse number="10">Дунёда тиллар кўп ва хилма–хилдир, улардан бирортаси ҳам маъносиз эмас.</verse>
				<verse number="11">Агар мен бирор тилни тушунмасам, у тилда гапираётган одам учун мен ажнабийман, у ҳам мен учун ажнабийдир.</verse>
				<verse number="12">Модомики сизлар Руҳ берадиган инъомларга эга бўлишга интилаётган экансизлар, бутун жамоатнинг имонини мустаҳкамлайдиган инъомга бой бўлиш пайида бўлинглар.</verse>
				<verse number="13">Шунинг учун номаълум тилда гапирган одам ўзининг айтганларини талқин қилиш қобилиятини олиш учун ҳам ибодат қилсин.</verse>
				<verse number="14">Агар мен номаълум тилда ибодат қилсам, руҳим ибодат қилади, онгим эса бунда иштирок этмайди.</verse>
				<verse number="15">Хўп, бундан қандай хулоса чиқараман? Руҳим билан ибодат қиламан, онгим билан ҳам ибодат қиламан. Руҳим билан ҳамду сано айтаман, онгим билан ҳам ҳамду сано айтаман.</verse>
				<verse number="16">Акс ҳолда, агар сен руҳинг билан номаълум тилда ҳамду сано айтсанг, атрофингдагилар қандай қилиб сенинг шукрона ибодатингга қўшилиб “омин”, деб айта олади? Улар сенинг айтаётганларингни тушунмайди–ку!</verse>
				<verse number="17">Шу тарзда шукрона айтганларинг яхши, лекин бу атрофингдагиларнинг имонини мустаҳкамламайди–ку!</verse>
				<verse number="18">Худога шукурки, номаълум тилларда мен ҳаммангиздан ҳам кўпроқ гапираман.</verse>
				<verse number="19">Имонлилар жамоатида эса номаълум тилда минглаб сўзларни гапиргандан кўра, бошқаларга насиҳат қилиш учун тушунарли бештагина сўз айтишни афзал биламан.</verse>
				<verse number="20">Эй, биродарларим, ёш болалардай фикр қилманглар. Аксинча, ёмонликка келганда чақалоқдек бўлиб, ақл–идрокка келганда эса етук инсонлар бўлинглар.</verse>
				<verse number="21">Муқаддас Битикларда қуйидагидай ёзилган: “Эгамиз шундай демоқда: ‘Мен бу халққа ўзга тилларда, Бегона халқларнинг оғзи орқали гапираман, Аммо шунда ҳам улар Менга қулоқ солмайдилар.’”</verse>
				<verse number="22">Демак, номаълум тиллар имонлилар учун эмас, балки имонсизлар учун аломатдир. Худонинг сўзини етказиш инъоми эса имонсизлар учун эмас, имонлилар учун аломатдир.</verse>
				<verse number="23">Агар имонлилар жамоати бир жойда йиғилиб, ҳаммаси номаълум тилларда гапираётган бўлишса, у ерда бундан бехабар бўлганлар, яъни имонсизлар бўлса, улар: “Булар жинни бўлиб қолибди”, деб айтмайдими?!</verse>
				<verse number="24">Аммо ҳамма Худонинг сўзини тушунарли равишда бошқаларга етказиб бераётган бўлса, у ердаги бундан бехабар бўлган, яъни имонсиз одам уларнинг айтаётганларини эшитади. Шундан кейин юрагини текшириб кўради–да, гуноҳкор эканлигига амин бўлади.</verse>
				<verse number="25">Унинг юрагидаги сирлари фош бўлади. Шунда у мук тушиб: “Чиндан ҳам Худо сизлар билан экан”, дейди–да, Худога сажда қилади.</verse>
				<verse number="26">Энди, биродарлар, бундан қандай хулоса чиқарамиз? Бирга йиғилганингизда, баъзилар сано айтади, баъзилар таълим беради, баъзилар Худонинг сўзини бошқаларга етказади, баъзилар номаълум тилларда гапиради, яна баъзилар эса уларнинг айтганларини талқин қилади. Буларнинг ҳаммаси имонлилар жамоатининг имонини мустаҳкамлаш ниятида қилинсин.</verse>
				<verse number="27">Агар баъзилар номаълум тилларда гапирмоқчи бўлса, икки киши, энг кўпи билан уч киши навбат билан гапирсин, уларнинг айтганлари талқин қилинсин.</verse>
				<verse number="28">Агар таъбир қилувчи бўлмаса, номаълум тилда гапираётган одам жамоатда жим турсин, ўзига ва Худога гапирсин.</verse>
				<verse number="29">Шунингдек, икки ёки учта одам бошқаларга Худонинг сўзини етказсин, қолганлар эса айтилганларга баҳо берсинлар.</verse>
				<verse number="30">Ўтирганлардан бирига Худонинг сўзи келса, ўша пайтда гапираётган одам жим бўлсин.</verse>
				<verse number="31">Шунда ҳамма бирин–кетин Худонинг сўзини бошқаларга етказа олади, токи ҳамма таълим ва далда олсин.</verse>
				<verse number="32">Худонинг хабарини етказаётганда инсон ўз руҳини бошқара олади.</verse>
				<verse number="33">Ахир, Худо тартибсизлик Худоси эмас, балки тинчлик Худосидир. Барча жамоатларда, Худонинг азиз халқи орасида бу намоён бўлиб турибди.</verse>
				<verse number="34">Жамоатда аёллар сукут сақласин. Ахир, уларга гапириш учун ижозат берилмаган, Муқаддас Битикларда ёзилганидай, улар итоаткор бўлишлари керак.</verse>
				<verse number="35">Агар улар бирор нарсани билмоқчи бўлсалар, уйда ўз эрларидан сўрасинлар. Имонлилар жамоатида аёл кишининг гапириши адабсизликдир.</verse>
				<verse number="36">Эй, Коринфлик биродарлар, Худонинг сўзи сиздан келиб чиққанми?! Наҳотки у фақатгина сизларга етиб борган бўлса?!</verse>
				<verse number="37">Агар бирор киши: “Менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бор” ёки “Руҳдан махсус бир инъом олганман”, деб ўйласа, менинг ёзганларим Раббимиз Исонинг амри эканлигини эътироф этсин.</verse>
				<verse number="38">Агар улар буни тан олмасалар, Худо ҳам уларни танимайди.</verse>
				<verse number="39">Шундай экан, биродарларим, бошқаларга Худонинг сўзини етказишга интилинглар, бошқаларнинг номаълум тилларда гапиришларига тўсқинлик қилманглар.</verse>
				<verse number="40">Фақат ҳаммаси адаб ва тартиб билан қилинсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Биродарларим, мен ўзим сизларга етказган Хушхабарнинг моҳиятини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Сизлар бу Хушхабарни қабул қилгансиз, у имонингизнинг асосидир.</verse>
				<verse number="2">Ўша Хушхабар орқали қутқариласиз, аммо сизлар мен айтган ўша Хушхабар орқали етишган имонингизда маҳкам туришингиз керак, акс ҳолда бекорга ишонган бўласизлар.</verse>
				<verse number="3">Менга берилган энг муҳим таълимотни сизларга етказдим. Бу таълимот қуйидагичадир: Муқаддас Битикларга мувофиқ, Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлган.</verse>
				<verse number="4">Кейин У дафн қилинди, учинчи куни эса тирилди. Буларнинг ҳаммаси Муқаддас Битикларга мувофиқ содир бўлди.</verse>
				<verse number="5">Аввал У Бутрусга, сўнгра ўн икки шогирдига кўринди.</verse>
				<verse number="6">Ундан кейин бир вақтнинг ўзида беш юздан кўпроқ биродарларга кўринди. Уларнинг аксарияти ҳозирга қадар тирик, баъзилари эса дунёдан кўз юмиб кетганлар.</verse>
				<verse number="7">Ундан сўнг Масиҳ Ёқубга ва қолган барча ҳаворийларга кўринди.</verse>
				<verse number="8">Ва ниҳоят, менга ҳам кўринди, мен ривожланмай қолган бир ҳомиладай эдим.</verse>
				<verse number="9">Ахир, ҳаворийларнинг энг арзимайдиганиман, ҳаворий деб аталишга ҳам лойиқ эмасман, чунки Худонинг жамоатини қувғин қилардим.</verse>
				<verse number="10">Аммо Худонинг инояти туфайли энди ҳаворийман. Унинг менга кўрсатган инояти зое кетмади, зеро, мен ҳаворийларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ меҳнат қилдим. Лекин аслида меҳнат қилган мен эмас, балки Худонинг иноятидир.</verse>
				<verse number="11">Нима бўлса ҳам, Хушхабарни сизлар мендан эшитгансизларми ёки бошқаларданми, фарқи йўқ, чунки биз бир Хушхабарни ваъз қиламиз, сизлар эса унга ишонасиз.</verse>
				<verse number="12">Масиҳ ўликдан тирилган, деб ваъз қилинаётган экан, қандай қилиб баъзиларингиз, ўликдан тирилиш, деган нарса йўқ, деб айтяпсизлар?!</verse>
				<verse number="13">Ахир, ўликдан тирилиш бўлмаса, Масиҳ ҳам тирилмаган экан–да!</verse>
				<verse number="14">Масиҳ тирилмаган бўлса, Хушхабарни ваъз қилишимиз бекор, сизларнинг имонингиз ҳам бекор.</verse>
				<verse number="15">Агар ростдан ҳам ўликлар тирилмаса ва Масиҳни Худо тирилтирмаган бўлса, бундай ҳолда, биз Худо ҳақида ёлғон шоҳидлик берган бўламиз, чунки биз: “Худо Масиҳни тирилтирди”, деб шаҳодат бериб юрибмиз.</verse>
				<verse number="16">Ахир, ўликлар тирилмас экан, Масиҳ ҳам тирилмаган бўлади.</verse>
				<verse number="17">Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз беҳуда, сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботганингизча юрибсизлар.</verse>
				<verse number="18">Шундай бўлса, Масиҳга ишонган ҳолда ҳаётдан кўз юмганлар бутунлай ҳалок бўлиб кетибдилар–да!</verse>
				<verse number="19">Агар биз ёлғиз бу ҳаёт учун Масиҳга умид боғлаган бўлсак, биз энг бахтсиз инсонлар эканмиз.</verse>
				<verse number="20">Ваҳоланки, Масиҳ ростдан ҳам тирилди! У биринчи бўлиб тирилди, шу тариқа ўликдан тириладиганларнинг орасида ҳосилнинг илк самарасидай бўлди.</verse>
				<verse number="21">Ўлим бир инсон орқали дунёга кирди. Шунга ўхшаб, ўликларнинг тирилиши ҳам бир инсон орқали содир бўлади.</verse>
				<verse number="22">Ахир, бу дунёга ўлим Одам Ато туфайли кириб келди, энди Исо Масиҳ орқали ҳамма тирилади.</verse>
				<verse number="23">Ҳамма нарса ўз навбати билан содир бўлади: мана, Масиҳ биринчи бўлиб тирилди, Масиҳ келганда эса Унга тегишли бўлганлар тирилади.</verse>
				<verse number="24">Шундан сўнг, Масиҳ ҳар қандай ҳокимиятни, ҳукмронлик ва қудратни барбод қилиб, салтанатни Самовий Ота — Худога топширганда охират бўлади.</verse>
				<verse number="25">Масиҳнинг ҳамма душманлари Унинг оёқлари остига пойандоз қилинмагунча, У ҳукмронлик қилиши керак.</verse>
				<verse number="26">Шунда охирги душман — ўлим ҳам барҳам топади.</verse>
				<verse number="27">Ахир, Худо ҳамма нарсани Масиҳга тобе қилдириб, Унинг оёқлари остига ташлаган. Гарчи Муқаддас Битикларда: “Бутун борлиқ Унга тобе бўлди”, деб ёзилган бўлса–да, борлиқни Унга тобе қилган Худо бундан истиснодир.</verse>
				<verse number="28">Ҳамма нарса Масиҳга тобе қилдирилгандан кейин, Ўғил ҳам Ўзига ҳамма нарсани тобе қилдирган Худога тобе бўлади, токи Худо борлиқнинг устидан бутунлай ҳукмрон бўлсин.</verse>
				<verse number="29">Баъзиларингиз ўлганлар учун сувга чўмдирилаётган экансиз. Ўликлар тирилмас экан, уларнинг ўрнига чўмдирилишнинг қандай фойдаси бор?</verse>
				<verse number="30">Хўш, нима учун бизлар ҳар дақиқа ўз ҳаётимизни хавф–хатар остига қўйяпмиз?</verse>
				<verse number="31">Ҳар куни ўлимга рўбаро бўлаётганим рост! Биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ сизларнинг ҳаётингизда қилаётган ишларидан фахрланаётганим чин бўлганидай, айтаётган гапларимда ҳам бирор ёлғон йўқ.</verse>
				<verse number="32">Агар фақатгина бу дунёга умид боғлаган бўлсам, нима учун Эфес шаҳрида ҳаётимни хавф остига қўйдим?! Агар ўликлар тирилмас экан, унда “келинглар, еб–ичиб қолайлик, эрта–индин ўлиб кетамиз–ку” дейиш ўринли бўлмайдими?!</verse>
				<verse number="33">Лекин адашманглар, ахир, “ёмон улфатлар яхши ахлоқни бузади”, дейишади–ку!</verse>
				<verse number="34">Кўзларингизни очиб, ўзингизга келинглар! Бас энди, гуноҳ қилаверманглар. Кўриниб турибдики, баъзиларингиз Худони билмайсизлар. Сизларни уялтирай, деб буларни айтяпман.</verse>
				<verse number="35">Эҳтимол, бирор киши: “Ўликлар қандай қилиб тириларкан? Уларнинг таналари қанақа бўларкан?” деб сўрар.</verse>
				<verse number="36">Қандай аҳмоқона савол–а бу! Ахир, экилган уруғ ўлмаса, ўсимлик ўсиб чиқмайди–ку!</verse>
				<verse number="37">Буғдой бўладими ёки бошқа бирор нарсами, экин экканингда, ўсиб чиқадиган ўсимликни эмас, унинг уруғини экасан–ку!</verse>
				<verse number="38">Худо уруққа Ўзи истаган бир жисмни бағишлайди, ҳар бир уруғдан алоҳида бир жисмни ҳосил қилади.</verse>
				<verse number="39">Кўриб турибмизки, жонзотларнинг ҳам таналари ҳар хил, инсонларники бошқача, ҳайвонларники бошқача, қушларники бошқача, балиқларники бошқача.</verse>
				<verse number="40">Самовий ва дунёвий жисмлар ҳам бор. Лекин самовий жисмларнинг кўрки бошқа, дунёвийларники бошқа.</verse>
				<verse number="41">Қуёшнинг кўрки бошқа, ойнинг кўрки бошқа ҳамда юлдузларнинг кўрки бошқа. Ахир, юлдузлар ҳам ўз кўркига яраша бир–биридан фарқ қилади.</verse>
				<verse number="42">Ўликларнинг тирилиш жараёни ҳам қуйидагига ўхшайди: экилган уруғдан ўсимлик ўсиб чиққандай, ўладиган танамиз ўлмайдиган бўлиб тирилади.</verse>
				<verse number="43">Ҳозирги ожиз ва хор бўлган танамиз, қудрату улуғворликка тўла равишда тирилади.</verse>
				<verse number="44">Ҳозирги танамиз моддий бир жисм бўлса, тириладиган танамиз руҳий бир тана бўлади. Ахир, моддий тана бор экан, руҳий тана ҳам бор–да!</verse>
				<verse number="45">Муқаддас Битикларда ёзилгани бўйича: “Биринчи одам — Одам Ато тирик жон бўлди”. Охирги Одам Ато, яъни Исо Масиҳ эса ҳаётбахш руҳ бўлди.</verse>
				<verse number="46">Мана шундан кўриниб турибдики, руҳий тана эмас, моддий тана биринчи келган. Моддий тана ўтиб кетгандан кейингина, руҳий тана келади.</verse>
				<verse number="47">Биринчи одамнинг танаси моддий жисмдир, у тупроқдан яратилган, иккинчи Одам, яъни Масиҳ эса самовийдир.</verse>
				<verse number="48">Тупроқдан яратилган илк одам қандай бўлса, қолган ҳамма одамлар ҳам шундайдир. Самовий Одам, яъни Масиҳ қандай бўлса, самодагилар ҳам худди Унга ўхшайдилар.</verse>
				<verse number="49">Биз тупроқдан яратилган одамга ўхшар эканмиз, бир кун келиб самовий Одамга ҳам ўхшаган бўламиз.</verse>
				<verse number="50">Эй, биродарлар! Сизларга қуйидагиларни айтмоқчиман. Қон ва этдан иборат бўлган таналаримиз Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўла олмайди. Бу фоний тана мангу ҳаётга эга бўла олмайди.</verse>
				<verse number="51">Мана, мен сизларга бир сирни билдирмоқчиман: биз ҳаммамиз ҳам ўлмаймиз, аммо ҳаммамиз ўзгарамиз.</verse>
				<verse number="52">Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охирзамон карнайи чалинганда ўзгарамиз. Ҳа, карнай чалинади ва шу онда марҳумлар ҳеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда биз ҳам ўзгарамиз.</verse>
				<verse number="53">Чунки бизнинг ўладиган танамиз ўлмайдиган танага, фоний танамиз мангу танага айланиши керак.</verse>
				<verse number="54">Ўладиган танамиз ўлмайдиган танага, бу фоний танамиз мангу танага айланганда, Муқаддас Битикларда ёзилган қуйидаги оятлар амалга ошади: “Ўлим енгилиб, йўқ бўлди.</verse>
				<verse number="55">Эй, ўлим, сенинг нишинг қаерда?! Эй, ўлим, сенинг зафаринг қаерда?!”</verse>
				<verse number="56">Ўлимнинг ниши гуноҳдир. Гуноҳнинг қуввати эса қонундан келиб чиқди.</verse>
				<verse number="57">Худога шукрлар бўлсин! У Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизга ғалаба ато қилган.</verse>
				<verse number="58">Шунинг учун, эй, азиз биродарларим, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз Исога хизмат қилишга бағишланиб, янада ғайратли бўлинглар. Ахир, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз самарасиз қолмаслигини биласизлар–ку!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Энди Худоимизнинг Қуддусдагиазизларига моддий маблағ тўплаш масаласига келсак, сизлар ҳам Галатия ҳудудидаги жамоатларга берган йўл–йўриқларимга амал қилинглар.</verse>
				<verse number="2">Ҳар ҳафтанинг бошида ҳар бир одам қўлидан келганича бир миқдор пулни олиб қўйсин, токи олдингизга борганимда пул йиғишга ҳожат бўлмасин.</verse>
				<verse number="3">Борганимдан кейин, эҳсонларингизни имонлиларга топширсин, деб ўзингиз муносиб кўрган кишиларни Қуддусга жўнатаман. Уларнинг ҳар бирини таништириб, мактуб ёзиб бераман.</verse>
				<verse number="4">Агар боришга имкон бўлса, ўзим ҳам улар билан бирга бораман.</verse>
				<verse number="5">Македониядан ўтиш ниятим бор. Шундан кейин сизларнинг олдингизга бораман.</verse>
				<verse number="6">Сизлар билан бирмунча вақт бўламан, деб ўйлайман, балки ҳатто қишни ҳам сизлар билан ўтказарман. Ундан кейин қаерга бормоқчи бўлсам ҳам, сизларнинг ёрдамингиз билан сафаримни яна давом эттираман.</verse>
				<verse number="7">Ахир, сизларни фақатгина йўл–йўлакай кўришни истамайман, Раббимиз Исо хоҳласа, сизлар билан кўпроқ вақт ўтказаман, деб умид қиламан.</verse>
				<verse number="8">Лекин Ҳосил байрамига қадар Эфес шаҳрида қоламан.</verse>
				<verse number="9">Чунки бу ерда менга қарши чиққанлар кўп бўлишига қарамай, таъсирчан фаолият кўрсатишим учун йўл очилди.</verse>
				<verse number="10">Тимўтий олдингизга борганда унга ғамхўрлик қилинглар, у орангизда хотиржам юрсин, чунки у ҳам менга ўхшаб Раббимиз Исо хизмати билан машғул.</verse>
				<verse number="11">Ҳеч ким унга паст назар билан қарамасин. У менинг олдимга қайтиб келаётганда, уни эсон–омон кузатиб юборинглар. Унинг биродарлар билан бирга келишини кутиб турибман.</verse>
				<verse number="12">Биродаримиз Аполлосга келсак, уни биродарларга қўшилиб сизларнинг олдингизга боришга кўп ундадим, лекин унинг ҳозир ҳеч боргиси йўқ. Имкони бўлса кейинроқ борар экан.</verse>
				<verse number="13">Ҳушёр бўлинглар, имонда маҳкам туриб, жасоратли ва кучли бўлинглар.</verse>
				<verse number="14">Ҳамма нарсани меҳр–муҳаббат билан қилинглар.</verse>
				<verse number="15">Биродарлар, Стефаннинг хонадонини биласизлар. Улар Ахая ҳудудида биринчи бўлиб Масиҳга имон келтирганлар ва ўзларини Худонинг азиз халқига хизмат қилишга бағишлаганлар. Сизлардан бир илтимосим бор:</verse>
				<verse number="16">Бундай инсонларни ва улар билан бирга берилиб хизмат қилаётганларни ҳурмат қилиб, уларнинг айтганларини қилинглар.</verse>
				<verse number="17">Стефан, Фортунат ва Ахаикнинг келганидан хурсанд бўлдим, улар сизларнинг йўқлигингизни билдирмади.</verse>
				<verse number="18">Улар сизларнинг руҳингизни кўтаргандек, менинг ҳам руҳимни кўтардилар. Бундай инсонларни қадрланглар.</verse>
				<verse number="19">Асия ҳудудидаги жамоатлар сизларга салом йўллаяптилар. Акил билан Прискилла ва уларнинг уйида йиғиладиган жамоат ҳам сизларга — Раббимиз Исонинг йўлидаги ҳамкорларига оташин салом айтяпти.</verse>
				<verse number="20">Ҳамма биродарларимиз салом айтяптилар. Бир–бирингиз билан ўпишиб кўришинглар.</verse>
				<verse number="21">Мен, Павлус мана шу саломни ўз қўлим билан ёзяпман.</verse>
				<verse number="22">Кимки Раббимиз Исони яхши кўрмаса, у лаънати бўлсин! Эй, Раббимиз, келгин!</verse>
				<verse number="23">Раббимиз Исонинг инояти сизларга ёр бўлсин.</verse>
				<verse number="24">Сизларни яхши кўраман, чунки ҳаммамиз Исо Масиҳга тегишлимиз.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="47">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнингҳаворийси бўлган мен — Павлусдан ва биродаримиз Тимўтийдан Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига ҳамда Ахая ҳудудидаги барча Худонинг азизларига салом!</verse>
				<verse number="2">Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга инояту тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="3">Раббимиз Исо Масиҳнинг отаси Худога, ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо — марҳаматли Отага ҳамду санолар бўлсин!</verse>
				<verse number="4">Ҳар хил азоб–уқубатларга учраганимизда Худо бизга тасалли беради. Шундай экан, биз ҳам азоб чекаётган инсонга тасалли бера оламиз. Худо бизга берган тасалли билан уни овунтира оламиз.</verse>
				<verse number="5">Масиҳга ўхшаб биз қанчалик кўп азоб чексак, Худо бизга Масиҳ орқали шунчалик кўп тасалли беради.</verse>
				<verse number="6">Биз азоб–уқубатларга дучор бўлаётган эканмиз, сизлар тасалли ва нажот топишингиз учун шундай бўляпти. Биз тасалли топаётган бўлсак, бу ҳам сизлар тасалли топишингиз учундир, токи сизлар ҳам бизга ўхшаб азоб–уқубатларга учраганингизда бардош бера олинг.</verse>
				<verse number="7">Сизлар нафақат азоб–уқубатларимизга, балки тасаллимизга ҳам шерик бўлишингизга ҳеч шубҳамиз йўқ.</verse>
				<verse number="8">Эй, биродарлар, биз шуни истар эдикки, сизлар Асия вилоятида биз чеккан азоблардан бехабар қолманглар. Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмас даражада азоб–уқубат тортдик, ҳатто тирик қолишимиздан ҳам умидимизни узган эдик.</verse>
				<verse number="9">Ўлим муқаррар эканлигига амин бўлган эдик. Буларнинг ҳаммаси бизнинг ўзимизга эмас, балки ўликларни тирилтирадиган Худога умид боғлашимиз учун содир бўлди.</verse>
				<verse number="10">Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай оғир ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради ҳам. Ҳа, У бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз.</verse>
				<verse number="11">Сизлар ҳам ибодатларингиз орқали бизнинг фаолиятимизга шерик бўляпсизлар. Буни кўриб, кўпчилик биз учун Худога шукр айтади, чунки кўпларнинг биз учун қилган илтижолари натижасида Худо бизга илтифот кўрсатди.</verse>
				<verse number="12">Виждонимиз гувоҳлик бериб турибди, биз бу дунёда, айниқса сизлар билан бўлган муносабатимизда Худо ато қилган соддалик ва самимийлик билан иш тутдик. Биз дунёвий доноликка эмас, балки Худонинг иноятига таяниб ҳаракат қилдик. Фахрланишимизнинг сабаби мана ўшадир.</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">Сизлар ўқиб, тушуна оладиганлардан бошқа ҳеч нарса ёзмаймиз. Сизлар ҳозир бизни қисман бўлса–да тушунасизлар. Умид қиламанки, бир кун келиб сизлар қуйидагини тўла англаб оласиз: биз сизлардан қандай фахрлансак, сизлар ҳам Раббимиз Исо келадиган кунда биздан шундай фахрлана оласизлар.</verse>
				<verse number="15">Юқорида айтиб ўтганларимнинг тўғрилигига ишонганим учун, мени икки марта кўриб, хурсанд бўлиб қолинглар, деган ниятда сизларнинг олдингизга бормоқчи эдим.</verse>
				<verse number="16">Македонияга бораётганимда сизларнинг олдингизга кириб ўтиш, қайтишда ҳам сизларнинг олдингизга бориш ниятим бор эди. Шундай қилиб, Яҳудияга кетишимда йўлда учраши мумкин бўлган эҳтиёжларимни қондириб, кузатиб қўярдингизлар.</verse>
				<verse number="17">Шундай режаларим бор эди. Ўша режалар амалга ошмаса, енгилтаклик билан ҳаракат қилган бўламанми?! Ёки мен режа қилаётган пайтда гоҳ “ҳа”, гоҳ “йўқ”, дейдиган, бетайин одамларданманми?!</verse>
				<verse number="18">Худо ишончлидир, шунинг учун сизларга етказган хабаримиз ҳам ҳеч ўзгармайди.</verse>
				<verse number="19">Силван, Тимўтий ва мен сизларга Худонинг ўғли — Исо Масиҳ ҳақида айтганмиз. Исо Масиҳ ўзгарувчан эмас. У доимо садоқатлидир.</verse>
				<verse number="20">Исо Масиҳ орқали Худо Ўз ваъдаларини бажаради, шунинг учун биз ҳам Исо Масиҳ орқали Худони улуғлаб, “Омин, илойим шундай бўлсин”, деймиз.</verse>
				<verse number="21">Худонинг Ўзи бизни ҳам, сизларни ҳам Исо Масиҳга бўлган имонимизда мустаҳкам қилади. У бизни Ўзи учун танлаб олди.</verse>
				<verse number="22">Бизга Ўз муҳрини босиб, келажакдаги қут–баракаларнинг кафили сифатида Муқаддас Руҳни берди.</verse>
				<verse number="23">Худо шоҳид, ўз жоним ҳаққи айтяпман, сизларни аяганим учун ҳануз Коринфга бормадим.</verse>
				<verse number="24">Биз сизларнинг имонингиз устидан ҳукмдормиз, демоқчи эмасман, чунки сизлар имонда маҳкам турибсизлар. Хизмат қилишимиздан мақсад қувончингизни кўпайтиришдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Яна хафагарчилик келтириб чиқармаслик учун сизларнинг олдингизга бормасликка қарор қилдим.</verse>
				<verse number="2">Ахир, сизларни хафа қилсам, менга хурсандчилик келтирадиганларни хафа қилган бўламан–ку! Ундай ҳолда, ким мени хурсанд қилади?!</verse>
				<verse number="3">Олдинги мактубни ёзганимнинг сабаби ҳам шудир, токи сизларнинг олдингизга борганимда орамизда хафагарчилик бўлмасин, ахир, менга катта қувонч келтирадиганлар сизлар эмасми?! Ишончим комилки, менинг қувончим сизларнинг қувончингиздир.</verse>
				<verse number="4">Сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларни қанчалик яхши кўришимни кўрсатиш учун ўша мактубни ёзган эдим. У мактуб чуқур қайғу, изтироб ва кўз ёшлари билан ёзилганди.</verse>
				<verse number="5">Гапни ошириб айтадиган бўлсак, мени хафа қилган одам фақатгина мени эмас, балки қайсидир даражада сизларнинг ҳаммангизни хафа қилган бўлади.</verse>
				<verse number="6">Аммо хафа қилган одамга кўпчилик томонидан берилган жазо етарли.</verse>
				<verse number="7">Энди бўлса, уни кечириб, тасалли беринглар, токи у ҳаддан ортиқ қайғуриб, тушкунликка тушмасин.</verse>
				<verse number="8">Сизлардан ўтинаман, унга бўлган меҳр–муҳаббатингизни кўрсатинг.</verse>
				<verse number="9">Олдинги мактубимни ёзишдан яна бир мақсадим шу эди, сизлар ҳар жиҳатдан итоаткор эканмисиз ёки йўқми, шуни билмоқчи эдим.</verse>
				<verse number="10">Сизлар бирор кишини кечирсангиз, мен ҳам уни кечираман. Бирортаси кечиришим керак бўладиган бирор айб иш қилган бўлса, сизларнинг манфаатингизни кўзлаб, Масиҳнинг ҳузурида уни кечираман.</verse>
				<verse number="11">Шайтонга алданиб қолмайлик, ахир, унинг фитналаридан бехабар эмасмиз–ку!</verse>
				<verse number="12">Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эълон қилиш учун Троас шаҳрига борганимда, Эгамиз менга йўл очиб берган эди.</verse>
				<verse number="13">Аммо руҳим нотинч эди, чунки биродарим Титусни у ерда топа олмадим. Шунинг учун у ердагилар билан хайрлашиб, Македонияга жўнадим.</verse>
				<verse number="14">Худога шукр! Худо бизга Масиҳнинг тантанали юришида иштирок этишга насиб этди. Атирнинг ҳиди қандай таралса, худди шу сингари, ҳар ерда ва ҳар доим Худо биз орқали Ўзи ҳақидаги хабарни тарқатмоқда.</verse>
				<verse number="15">Масиҳ ҳақидаги хушхабарни ёяр эканмиз, биз нажот топадиганлар орасида ҳам, ҳалок бўладиганлар орасида ҳам Худога хуш келадиган тутатқи назрининг ҳидига ўхшаймиз.</verse>
				<verse number="16">Бу ҳид ҳалок бўладиганлар учун ўлим ҳидидир, нажот топадиганлар учун эса ҳаётбахш хушбўй ҳиддир. Бундай юксак масъулиятга Худо бизни лойиқ топди.</verse>
				<verse number="17">Мана, биз кўпчилик каби, Худонинг каломини бозорга солмаймиз. Аксинча, Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгил билан воизлик қилмоқдамиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Яна ўзимизга ўзимиз тавсия беряпмизми? Ёки баъзиларга керак бўлгандай, сизларга тавсияномалар кўрсатишимиз керакми ёки сизлардан бизга тавсияномалар керакми?</verse>
				<verse number="2">Ахир, юрагимизга ёзилган тавсияномамиз сизларнинг ўзингиз–ку! Бу ҳаммага аён, уни ҳамма ўқий олади.</verse>
				<verse number="3">Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз туфайли ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз. Бу мактуб сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи орқали ёзилган, тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалбининг лавҳаларига ёзилгандир.</verse>
				<verse number="4">Масиҳ туфайли Худонинг олдида буларга ишончимиз комилдир.</verse>
				<verse number="5">Ахир, биз ўзимизнинг кучимиз билан бирор нарса қила олмаймиз–ку! Ҳамма қобилиятимиз бизга Худо томонидан берилган.</verse>
				<verse number="6">Худо бизга янги аҳднинг хизматкорлари бўлиш қобилиятини берди. Бу аҳд қонунга эмас, балки Руҳга асосланиб тузилган, чунки қонун ўлимга етаклайди, Руҳ эса ҳаёт бағишлайди.</verse>
				<verse number="7">Тош лавҳаларга ёзилган амрлар, яъни эски аҳд ўлимга етакласа ҳам, улар шунчалик улуғворликка эга эдики, Мусонинг ўша улуғворликдан порлаётган юзига Исроил халқи тик қарай олмаган эди. Ўткинчи улуғворлик шунчалик порлоқ экан,</verse>
				<verse number="8">Руҳ орқали тузилган аҳд келтирадиган улуғворлик қандай порлоқ бўлиши ҳақида бир ўйлаб кўринг–чи!</verse>
				<verse number="9">Ўлим ҳукмини келтирадиган эски аҳд улуғвор экан, инсонларни оқлайдиган аҳд ундан ҳам улуғвор бўлмайдими?!</verse>
				<verse number="10">Энди бу ажойиб улуғворлик олдида ўша олдинги улуғворлик ҳеч нарсадай бўлиб қолди.</verse>
				<verse number="11">Ўткинчи эски аҳд улуғвор бўлган экан, боқий бўлган бу янги аҳд нақадар улуғвордир!</verse>
				<verse number="12">Шундай умидимиз борлиги учун ҳам жасорат билан Хушхабарни айтамиз.</verse>
				<verse number="13">Биз Мусога ўхшамаймиз. Юзида порлаб турган ўткинчи улуғворликни Исроил халқи кўрмаслиги учун Мусо юзини ёпган эди.</verse>
				<verse number="14">Исроил халқининг ақли ўтмас бўлиб қолганди. Бугунга қадар эски аҳд ўқилганда, худди бир парда уларнинг онгини тўсиб турганга ўхшайди. Бу пардани фақатгина Масиҳ олиб ташлайди.</verse>
				<verse number="15">Ҳа, ҳозир ҳам Мусонинг қонуни ўқилганда, уларнинг онги тўсиқдир.</verse>
				<verse number="16">Аммо Эгамизга юз бурган инсоннинг онгидан тўсиқ парда олиб ташланади.</verse>
				<verse number="17">Бу ерда Эгамиз деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутяпман. Эгамизнинг Руҳи қаерда бўлса, ўша ерда эркинлик бор.</verse>
				<verse number="18">Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан Эгамизнинг улуғворлигини кўриб турибмиз. Биз бора–бора ўзгарар эканмиз, янада улуғвор бўлиб, Эгамизга ўхшаган бўламиз. Буларнинг ҳаммаси Эгамизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Биз Худонинг марҳамати билан янги аҳднинг хизматкорлари бўлганимиз учун тушкунликка тушмаймиз.</verse>
				<verse number="2">Аксинча, сирли ва уятли ишлар қилишдан, макр–ҳийла ишлатишдан бош тортиб, Худонинг каломини бузмай гапирамиз. Ҳақиқатни очиқ–ойдин айтиб, Худонинг ҳузурида ўзимизни бошқа одамларнинг ҳукмига топширамиз.</verse>
				<verse number="3">Хушхабаримиз сирли, тўсиқ парда ортида тургандай бўлиб туюлса, у ҳалок бўладиганлар учун шундай туюлади.</verse>
				<verse number="4">Бу дунёнинг худоси имонсизларнинг онгини кўр қилиб қўйган. Шунинг учун улар Хушхабарнинг нурини кўра олмайдилар. Бу Хушхабар Худонинг аниқ тасвири бўлган Масиҳнинг улуғворлигини кўрсатади.</verse>
				<verse number="5">Биз ўзимиз ҳақимизда эмас, Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида ваъз қиламиз. Исонинг йўлида сизларнинг хизматкорингизмиз.</verse>
				<verse number="6">Худо дунёни яратганда Ўз сўзи билан зулматдан нур яратган эди. Энди У Ўзининг нури билан бизнинг юракларимизни ҳам ёритди, Исо Масиҳ сиймосида порлаб турган Ўз улуғворлигини бизга кўрсатди.</verse>
				<verse number="7">Шундай ажойиб хазинани сопол идишлардай бўлган таналаримизда олиб юрибмиз. Шу орқали олий қудрат бизга эмас, Худога мансуб эканлиги кўриниб турибди.</verse>
				<verse number="8">Биз ҳар томонлама жабрланамиз, эзиламиз, аммо синмаймиз. Кўнглимиз алағда қолиб, мушкул аҳволга тушсак ҳам умидимизни йўқотмаймиз.</verse>
				<verse number="9">Қувғин қилинамиз, лекин Худо ҳеч қачон бизни ташлаб кетмайди. Бизни ерга йиқитадилар, аммо яксон қила олмайдилар.</verse>
				<verse number="10">Исо Масиҳ ўлимга рўбарў бўлганидек, биз ҳам азоб–уқубат тортиб, ўлим таҳликасида яшаяпмиз, токи Исонинг ҳаёти бизнинг танамизда намоён бўлсин.</verse>
				<verse number="11">Исо Масиҳга тегишли бўлганимиз учун биз доим ўлимга дучор бўляпмиз, токи Исонинг ҳаёти бизнинг фоний баданимизда намоён бўлсин.</verse>
				<verse number="12">Шундай қилиб, ўлим хавфи остида яшашимиз сизларга абадий ҳаёт келтиради.</verse>
				<verse number="13">Муқаддас Битикларда: “Ишонганим учун гапирдим,” деб ёзилган. Бизда ҳам шундай имон бор, шунинг учун Хушхабар айтишни давом эттираверамиз.</verse>
				<verse number="14">Биламизки, Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам Исога ўхшатиб тирилтиради ва сизлар билан бирга Ўзининг ҳузурига олиб киради.</verse>
				<verse number="15">Бошимиздан ўтганларнинг ҳаммаси сизларнинг манфаатингиз учундир. Худонинг инояти кўпдан кўп одамлар орасида ёйилар экан, Худога янада кўп одамлар шукр айтади ва бундан Унга янада кўпроқ шон–шуҳрат келади.</verse>
				<verse number="16">Шунинг учун ҳам умидимизни йўқотмаймиз. Тўғри, бу фоний баданимиз хазон бўляпти, аммо биз руҳан янгиланиб боряпмиз.</verse>
				<verse number="17">Бизнинг ўткинчи, енгил азоб–уқубатларимиз бизга ҳаддан ташқари ажойиб ва абадий улуғворлик келтиради.</verse>
				<verse number="18">Ахир, биз кўринадиган нарсаларга эмас, балки кўринмайдиган нарсаларга кўз тикканмиз. Кўринадиган нарсалар ўтиб кетади, кўринмайдиганлари эса мангудир!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Биламизки, биз макон қилган бу танамиз ер юзидаги бир кулбадайдир. Бу кулба хароб бўлганда, Худо самода бизга қўл билан қурилмаган мангу бир уй беради.</verse>
				<verse number="2">Биз самовий масканимизга етишишни кутиб, бу ердаги кулбада, яъни танамизда оҳ чекиб юрибмиз.</verse>
				<verse number="3">Худо бизга самовий тана беради, руҳимиз маскансиз қолмайди.</verse>
				<verse number="4">Бу танамизда эканмиз, худди оғир юк остида қолгандек оҳ–нола чекамиз. Ўлишни хоҳламаганимиз учун оҳ–нола қиламиз. Самовий тана дарҳол бу моддий тананинг ўрнини олишини истаймиз. Ахир, ўшанда мангу тана фоний тананинг ўрнини эгаллайди.</verse>
				<verse number="5">Худо бизни мана шу мақсад учун яратган ва бунга кафил сифатида бизга Муқаддас Руҳни ато қилган.</verse>
				<verse number="6">Биз бу танада бўлганимизда самовий масканимиздан ва Эгамиздан узоқда эканлигимизни билсак ҳам ишончимиз барқарор.</verse>
				<verse number="7">Ахир, биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, балки имонимизга таяниб ҳаёт кечирамиз.</verse>
				<verse number="8">Ҳа, ишончимиз барқарор, шунинг учун бу таналаримизни ташлаб, Эгамиз билан бирга самода маскан қилишни афзал кўрамиз.</verse>
				<verse number="9">Хоҳ мана шу фоний танада бўлайлик, хоҳ абадий масканда бўлайлик, бизнинг мақсадимиз Эгамизни мамнун қилишдир.</verse>
				<verse number="10">Чунки ҳар биримиз Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлишимиз керак. Шунда ҳар биримиз, хоҳ яхши ишлар бўлсин, хоҳ ёмон, қилганларимизга яраша мукофот ёки жазо оламиз.</verse>
				<verse number="11">Биз Худодан қўрқиш нималигини билганимиз учун бошқаларни ҳам Хушхабарга ишонишга даъват қиламиз. Биз қандай одам эканлигимиз Худога аёндир, умид қиламанки, сизлар ҳам бизнинг қандайлигимизни очиқ–ойдин биласизлар.</verse>
				<verse number="12">Биз ўзимизга ўзимиз тавсия бермаяпмиз. Аксинча, сизларга биз билан фахрланиш имконини беряпмиз. Шунда инсоннинг қалбидаги ўй–хаёлу фазилатлари билан эмас, балки ташқи қиёфаси билан мақтанадиганларга сизлар ўринли жавоб бера оласизлар.</verse>
				<verse number="13">Агар биз бошқаларга ақлдан озгандай кўринсак, бу Худога шуҳрат келтириш учундир. Ақлимиз жойида бўлса, бу сизларнинг манфаатингиз учундир.</verse>
				<verse number="14">Ахир, Масиҳнинг бизга бўлган муҳаббати бизни рағбатлантиради. Бир Одам ҳамма учун ўлган бўлса, демак биз ҳаммамиз ўлганмиз, деган хулосага келдик.</verse>
				<verse number="15">Ҳа, Масиҳ ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар.</verse>
				<verse number="16">Шу сабабдан энди биз ҳеч кимга инсоний нуқтаи назардан баҳо бермаймиз. Бир вақтлар Масиҳга ҳам инсоний нуқтаи назардан баҳо берган эдик, энди эса ундай қилмаймиз.</verse>
				<verse number="17">Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди.</verse>
				<verse number="18">Буларнинг ҳаммаси Худодандир. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда бошқаларга Худо билан ярашиш йўлини кўрсатиш хизматини бизга берди.</verse>
				<verse number="19">Ҳа, инсонларнинг гуноҳларини уларнинг ўзларига қарши ҳисобламасдан, Худо дунёни Масиҳ орқали Ўзи билан яраштирди. Ярашиш ҳақидаги бу хабарни етказишни эса бизга топширди.</verse>
				<verse number="20">Шундай қилиб, биз Масиҳнинг элчиларимиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти. Масиҳ номидан ёлворяпмиз: Сизлар ҳам Худо билан ярашинглар.</verse>
				<verse number="21">Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун гуноҳсиз бўлган Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Худонинг ҳамкорлари сифатида сизларга ёлворамиз: Худонинг инояти ҳаётингизда самарасиз бўлмасин.</verse>
				<verse number="2">Худо шундай деб айтяпти: “Мурувват пайти келганда, Мен сенга қулоқ соламан. Нажот куни келганда, Мен сенга ёрдам бераман.” Ўша мурувват пайти ҳозирги пайтдир, ўша нажот куни бугунги кундир.</verse>
				<verse number="3">Хизматимизда бирорта айб топилмасин деб, ҳеч кимни заррача ранжитмаймиз.</verse>
				<verse number="4">Биз Худонинг ҳақиқий хизматкорлари эканлигимизни ўз ҳаракатларимиз билан исботлаяпмиз. Ҳар хил қийинчиликлару кулфатлар бошимизга тушганда, танг аҳволда қолганимизда сабр–тоқат кўрсатяпмиз.</verse>
				<verse number="5">Бизни урганларида, қамоққа ташлаганларида, ғалаёнларда қолганимизда, машаққат билан меҳнат қилганимизда, уйқусизликда ва оч қолганимизда, ҳаммасига бардош бердик.</verse>
				<verse number="6">Поклик, донолик, сабр–тоқат билан яшаб, меҳрибон бўлиб, Муқаддас Руҳ бизда маскан қилганини кўрсатиб, самимий муҳаббатимиз билан Худонинг хизматкорлари эканлигимизни исботладик.</verse>
				<verse number="7">Биз ҳақиқатни эълон қиляпмиз, Худонинг қудратига таяниб хизмат қиляпмиз. Ўнгу сўл қўлимизда солиҳлик қуролларини тутиб юрибмиз.</verse>
				<verse number="8">Шарафга эришамизми ёки иснодга қоламизми, бошқалар бизни ҳақорат қиладими ёки мақтайдими, ҳар қандай вазиятда Худонинг хизматкорлари эканлигимизни кўрсатяпмиз. Бизни ёлғончи одамлар, деб айтишади, аммо биз ҳақиқатгўймиз.</verse>
				<verse number="9">Машҳур эмасмиз, аммо бизни билишади. Бизни ўлган, деб ҳисоблайдилар, аммо мана, тирикмиз. Бизни жазога тортадилар, аммо ўлимга маҳкум қилмайдилар.</verse>
				<verse number="10">Бизни хафа қиляптилар, аммо доимо хурсандмиз. Ўзимиз камбағалмиз–у, кўп кишиларни бойитамиз. Ҳеч нарсамиз йўғ–у, аммо ҳамма нарсага эгамиз.</verse>
				<verse number="11">Эй, Коринфликлар! Сизларга бемалол, очиқ–ойдин гапирдик. Сизларга бағримизни кенг очдик.</verse>
				<verse number="12">Биз сизлардан меҳр–муҳаббатимизни аямадик, сизлар эса ўз меҳрингизни биздан қизғанасиз.</verse>
				<verse number="13">Сизларга ўз фарзандларимга гапираётгандай гапиряпман. Биз сизларга қандай муомала қилсак, сизлар ҳам бизга шундай муомала қилинг: бизга бағрингизни кенг очинг.</verse>
				<verse number="14">Имонсизлар билан шерик бўлманглар. Солиҳлик билан қабиҳликнинг орасида қандай алоқа бор?! Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?!</verse>
				<verse number="15">Масиҳ билан шайтон орасида қандай иттифоқлик бўлиши мумкин?! Имонли билан имонсизнинг орасида қандай шериклик бўлиши мумкин?!</verse>
				<verse number="16">Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай умумийлик бор?! Ахир, биз барҳаёт Худонинг маъбадимиз–ку! Худо шундай деб айтган: “Мен уларнинг орасида яшайман, Уларнинг орасида юраман. Мен уларнинг Худоси бўламан, Улар эса Менинг халқим бўлади.”</verse>
				<verse number="17">Бинобарин, Эгамиз шундай деган: “Халқлар орасидан чиқинглар, Улардан ажралиб чиқинглар, Ҳаромга қўл теккизманг, Шунда Мен сизларни қабул қиламан.”</verse>
				<verse number="18">Сарвари Олам яна шундай деб айтган: “Мен сизларга Ота бўламан, Сизлар эса Менга ўғил–қизлар бўласизлар.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Эй азизларим, Худо бизга шундай ажойиб ваъдалар берган экан, баданимизни ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай нарсадан ўзимизни поклайлик. Худодан қўрқиб яшайлик, бутунлай Худо учун ажратилганлигимизни кўрсатайлик.</verse>
				<verse number="2">Бизга бўлган меҳрингизни кўрсатинг. Биз ҳеч кимга озор бермадик, ҳеч кимга зиён келтирмадик, ҳеч қачон ўзимизнинг манфаатимизни кўзлаб, бошқалардан фойдаланмадик.</verse>
				<verse number="3">Буларни сизга таъна қилиб айтмаяпман. Ахир, олдин айтганимдек, ўламизми, яшаймизми, сизлар бизнинг дилимиздасиз.</verse>
				<verse number="4">Сизларга бемалол, очиқ–ойдин гапира оламан, сизлардан жуда фахрланаман. Азоб–уқубатларимиз қанчалик кўп бўлмасин, дилим тасаллидан тўлиб–тошади, беҳад хурсандман.</verse>
				<verse number="5">Ҳатто Македонияга борганимиздан кейин ҳам ҳеч хотиржам бўла олмадик, аксинча, ҳар томондан ғам–ғуссага тушдик: сиртдан ҳужумлар бўлди, кўнглимизда эса қўрқувлар бор эди.</verse>
				<verse number="6">Тушкунликка тушганларга тасалли берувчи Худо Титусни ёнимизга юбориб, бизга тасалли берди.</verse>
				<verse number="7">Биз фақатгина унинг келганидан эмас, балки унинг сизлардан олган тасаллиси ҳақида эшитиб ҳам анча далда топдик. Сизлар мени қаттиқ соғинаётганингиз, мен учун қайғуриб, тарафимни олганингиз ҳақида хабар олиб келганидан жуда севиндим.</verse>
				<verse number="8">Шу сабабдан, мактубим билан сизларни хафа қилган бўлсам ҳам, уни ёзганимдан афсусланмайман. Тўғри, бу мактуб сизларни бир оз муддатга бўлса–да хафа қилганини билиб афсусландим.</verse>
				<verse number="9">Мана энди севиняпман. Сизлар хафа бўлганингиздан хурсанд эмасман, балки бу хафагарчилик сизларни тавбага келтиргани учун севиняпман. Худо бу хафагарчиликни яхшилик учун ишлатди, шунинг учун биздан ҳеч қандай зиён кўрмадингиз, деб айта оламан.</verse>
				<verse number="10">Ахир, Худо яхшиликка ишлатадиган хафагарчилик тавба олиб келади, тавба эса нажотга етаклайди ва ҳеч қандай армону афсусга сабаб бўлмайди. Бу дунё келтирадиган хафагарчилик эса ўлимга олиб боради.</verse>
				<verse number="11">Мана қаранг, Худо яхшиликка ишлатадиган хафагарчилик сизларнинг ҳаётингизда қандай самара келтирди. Энди сизлар менга қарши эмаслигингиз кўриниб турибди. Ўша айбдор бўлган инсондан ғазабланяпсиз, унга ҳамтовоқ бўлиб қолишдан қўрқасиз. Мени кўришга интизорсиз. Айбдорни жазолашга тайёрсиз. Мана шуларнинг ҳаммаси сизларнинг бу масалада пок эканлигингизни исботламоқда.</verse>
				<verse number="12">Мен бу мактубни айб иш қилган инсон ва айб иш туфайли ранжиган инсон ҳақи ёзмадим. Асосий мақсад, Худонинг олдида сизларнинг менга қанчалик бағишланган эканлигингизни сизларга кўрсатиш эди.</verse>
				<verse number="13">Шунинг учун биз анча тасалли топдик. Бундан ташқари, Титуснинг хурсандчилиги бизни янада қувонтирди, чунки сизлар унинг руҳини кўтарибсизлар.</verse>
				<verse number="14">Мен унга сизларни мақтаган эдим, сизлар мени уятга қолдирмабсизлар. Сизларга айтганларимиз тўғри бўлгани каби, мақтаниб Титусга айтганларим ҳам тўғри эканлиги исботланди.</verse>
				<verse number="15">У сизларнинг итоаткорлигингизни, уни ҳурмат–эҳтиром билан кутиб олганингизни эслар экан, унинг сизларга бўлган муҳаббати янада ошиб бормоқда.</verse>
				<verse number="16">Сизларга тўлиқ ишона олганимдан жуда хурсандман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Энди биродарлар, Худонинг Македониядаги жамоатларга кўрсатган инояти ҳақида сизларга айтмоқчимиз.</verse>
				<verse number="2">Улар оғир кулфатларга йўлиқиб, синалган бўлсалар–да, жўшқин бир севинчга тўлиб тошдилар, ўта камбағал бўлсалар–да, юраклари сахийликка бой эканлигини кўрсатдилар.</verse>
				<verse number="3">Улар ўз хоҳишлари билан, қўлларидан келганча, ҳатто имконларидан ортиқ хайр–эҳсон берганларига мен шоҳидман.</verse>
				<verse number="4">Улар, Худонинг Қуддусдагиазизларига ёрдам беришда иштирок этайлик, деб биздан ўтиниб сўрадилар.</verse>
				<verse number="5">Ҳатто умид қилганимиздан ҳам зиёдроғини қилдилар. Худонинг иродаси бўйича улар аввал ўзларини РаббимизИсога, кейин эса бизга бағишладилар.</verse>
				<verse number="6">Титус сизларнинг орангизда бошлаган хайрли ишини битирсин, деб уни рағбатлантирдик.</verse>
				<verse number="7">Сизлар имон ва илм–маърифатга бой, гапга чечан, нотиқликда моҳирсизлар, ғайрату тиришқоқликда ҳеч кимдан қолишмайсиз, қалбингиздаги биз туфайли уйғонган меҳр–муҳаббатингиз чексиздир. Шундай экан, бу хайрли иш орқали сахийлигингизнинг чексизлигини ҳам кўрсатинг.</verse>
				<verse number="8">Мен буни сизларга буйруқ тариқасида эмас, балки меҳр–муҳаббатингизнинг самимийлигини исбот қилинглар, деб айтяпман. Шунинг учун бошқаларнинг ғайратию тиришқоқлигига эътиборингизни қаратяпман.</verse>
				<verse number="9">Ахир, ўзингиз Раббимиз Исо Масиҳнинг кўрсатган иноятини биласизлар–ку, У бой бўлса ҳам, сизларни бой қилиш учун камбағал бўлди.</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">Юқорида айтиб ўтилган хайр–эҳсонлар ҳақида маслаҳатим қуйидагичадир. Ўтган йили нафақат ўша хайрли ишни қилишни бошладингиз, балки бу ишга қўшилиш ҳақида ўзингиз хоҳиш кўрсатган эдингиз. Энди ўз манфаатингиз учун хайрли ишингизни охирига етказинглар, қандай иштиёқ билан бошлаган бўлсангиз, шундай қилиб, қўлингиздан келганича битиришга ҳаракат қилинглар.</verse>
				<verse number="12">Агар инсон ҳадя беришни хоҳласа, ундан йўқ бўлган нарса талаб қилинмайди, балки ўзида бор нарсасини бергани қабул қилинади.</verse>
				<verse number="13">Бошқаларнинг ҳаёти енгиллашиб, сизлар эса оғир аҳволда қолишингизни истамаймиз. Ҳамманинг орасида тенглик бўлсин.</verse>
				<verse number="14">Ҳозирги пайтда сизлардаги барака улардаги етишмовчиликларни тўлдирсин, яна бошқа бир пайтда улардаги барака сизлардаги етишмовчиликларни тўлдирсин, шундай қилиб тенглик бўлсин.</verse>
				<verse number="15">Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган: “Кўп йиғиштирганлардан ҳеч нарса ортиб қолмади, оз йиғиштирганлар учун эса етарли бўлди.”</verse>
				<verse number="16">Худога шукр! Мен сизларга қандай ғамхўр бўлсам, Титуснинг дилига У сизларга нисбатан шундай ғамхўрликни жо қилди.</verse>
				<verse number="17">Ахир, Титусдан сизларнинг олдингизга боришни илтимос қилганимда, у нафақат рози бўлди, балки хоҳиш ва иштиёқ билан борди.</verse>
				<verse number="18">У билан бирга барча жамоатларда, Хушхабарнинг воизи, деб мақталган биродарни ҳам юбордик.</verse>
				<verse number="19">Хайрли ишда ёрдам қилсин, деб жамоатлар уни бизга йўлдош қилиб сайладилар. Биз бу ишни Эгамизни улуғлаш учун ҳамда ўзимизнинг иштиёқимизни кўрсатиш учун қиляпмиз.</verse>
				<verse number="20">Сахийлик билан берилган хайр–эҳсонларни аталган одамларга етказишимизда ҳеч қандай айб иш қилмаётганимизни кўрсатиш учун ўша биродар бизнинг йўлдошимиз бўлди.</verse>
				<verse number="21">Биз нафақат Эгамизнинг назарида, балки инсонлар олдида ҳам тўғри ишни қилишга ҳаракат қиляпмиз.</verse>
				<verse number="22">Титус ва ваъзхон биродарга қўшиб, яна бир биродарни ҳам юборяпмиз. У биз томондан кўп синалган ва ҳар жиҳатдан ғайратли эканлигини кўрсатган. Сизларга нисбатан ишончи комил бўлгани учун унинг сизларга хизмат қилиш иштиёқи янада кўпроқ.</verse>
				<verse number="23">Агар биров Титус ҳақида сўраса, у менинг ҳамроҳим ва сизлар учун хизмат қилаётган ҳамкорим эканлигини айтинглар. Ҳалиги икки биродар эса жамоатлар томонидан юборилганлар ва улар Масиҳга улуғворлик келтирадилар.</verse>
				<verse number="24">Шундай қилиб, жамоатлар олдида ўша биродарларга бўлган меҳр–муҳаббатингизни кўрсатиб, уларга сизларни мақтаганимиз бекор эмаслигини исботланг.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Сизларга Худонинг Қуддусдагиазизлари учун бериладиган ёрдам ҳақида ёзишимга ҳеч ҳожат йўқ.</verse>
				<verse number="2">Ахир, биламан–ку, сизлар ёрдам беришга тайёрсизлар, шунинг учун ҳам “Ахая ҳудудидаги имонлилар ўтган йилдан бери тайёр”, деб Македониядаги биродарларга сизларни мақтаб юрибман. Сизларнинг сахийлик билан бераётган хайр–эҳсонларингиз уларни ҳам сахийликка ундади.</verse>
				<verse number="3">Энди ўша мақтанганларим бекор эмаслигини кўрсатиш учун ҳамда мен айтганимдай тайёр бўлиб туришингиз учун биродарларни сизларнинг олдингизга юборяпман.</verse>
				<verse number="4">Яна Македонияликлардан баъзилари мен билан бирга борса–ю, сизлар тайёр бўлмасангиз, биз сизларга бўлган ишончимиз рўёбга чиқмаганидан уятга қоламиз, сизлар эса бундан баттар уялиб қоласиз.</verse>
				<verse number="5">Шу сабабдан ваъда қилган ҳадянгизни олдиндан тайёрлаб қўйинглар деб, ўзим бормасимдан аввал сизларнинг олдингизга биродарларни юборишни лозим кўрдим. Шунда сизларнинг ҳадянгиз норозилик билан эмас, сидқидилдан берилган ҳадя бўлади.</verse>
				<verse number="6">Шуни унутмангки, оз эккан оз ўриб олади, мўл эккан эса мўл ўриб олади.</verse>
				<verse number="7">Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Ахир, Худо мамнуният билан берадиган инсонни яхши кўради.</verse>
				<verse number="8">Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб–тошдиришга қодирдир. Шунда ҳар доим, ҳар жиҳатдан, ҳамма эҳтиёжингиз қондирилади ва сизлар янада кўпроқ ҳар хил хайрли ишлар қиласизлар.</verse>
				<verse number="9">Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган: “Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди, Унинг солиҳлиги то абад давом этади.”</verse>
				<verse number="10">Ҳаммага ейишга нон, деҳқонга ҳам экишга уруғ берадиган Худо сизларнинг экадиган уруғингизни мўл қилади, солиҳлигингиздан келадиган ҳосилни ҳам кўпайтиради.</verse>
				<verse number="11">Ҳар доим сахий бўлишингиз учун Худо сизни ҳар жиҳатдан бой қилади. Шундай қилиб, биз сизларнинг ҳадяларингизни муҳтожларга етказганимизда улар Худога кўп шукрона келтирадилар.</verse>
				<verse number="12">Мана шу ҳадянгиз билан кўрсатган ёрдамингиз нафақат Худонинг Қуддусдаги азизларининг эҳтиёжларини қондиради, балки кўпчиликнинг Худога кўпдан кўп ташаккурлар келтиришига сабаб бўлади.</verse>
				<verse number="13">Уларга ҳамда бошқаларга кўрсатган сахийлигингиз ва МасиҳнингХушхабарига ишониб, итоаткорона яшаётганингиз туфайли кўпчилик Худони улуғлайди. Ахир, ҳадянгиз буларнинг далолати–ку!</verse>
				<verse number="14">Худонинг сизларга кўрсатган чексиз инояти сабабли улар меҳр–муҳаббат билан сизлар учун ибодат қиладилар.</verse>
				<verse number="15">Таърифига тил ожиз бўлган ажойиб ҳадяси учун Худога шукр!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Масиҳнинг Ўзи кўрсатган мулойимлик ва меҳрибонлик билан сизлардан илтижо қиламан. Баъзилар мен ҳақимда, “Павлус шахсан орамизда бўлганда мўмин–у, узоқда бўлганда эса жуда жасур экан–а!” деб айтаётган экан.</verse>
				<verse number="2">Баъзилар мени бўшанг одам, деб айтаётган экан. Мен албатта бундай одамларга қаттиқ муомила қиламан. Сизлардан ўтинаман, сизларга қаттиқ гапиришга мени мажбур қилманглар.</verse>
				<verse number="3">Биз инсон бўлиб, бу дунёда яшасак ҳам, башарий куч билан жанг қилмаймиз.</verse>
				<verse number="4">Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз башарий манфаат учун эмас, балки илоҳий манфаат учун ишлатилади. Бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир.</verse>
				<verse number="5">Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга биз барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз.</verse>
				<verse number="6">Шундай қилиб, ўзларингиз ҳам тўла бўйсунганингиздан кейин, биз биргаликда ҳар хил итоатсизликни жазолашга тайёр бўламиз.</verse>
				<verse number="7">Кўз олдингизда бўлганларга қаранг. Агар бирортаси ишонч билан: “Мен Масиҳга тегишлиман”, деса, қуйидагини ўйлаб кўрсин: у тегишли бўлган Масиҳга биз ҳам тегишлимиз.</verse>
				<verse number="8">Эгамиз томонидан берилган ҳокимият ҳақида жуда кўп мақтансам ҳам, бундан ҳеч хижолат бўлмайман. Ахир, бу ҳокимият менга сизларнинг имонингизни вайрон қилиш учун эмас, балки мустаҳкамлаш учун берилган.</verse>
				<verse number="9">null</verse>
				<verse number="10">null</verse>
				<verse number="11">Дарвоқе, баъзилар: “У мактубларида талабчан ва кучли, лекин шахсан биз билан бўлганда эса заиф, сўзлари ҳам таъсирсиз”, деб айтаётган экан. Бундай деб айтаётганлар шуни билиб қўйсинларки, мен фақатгина мактубларимда огоҳлантириб қолмаяпман. Мен мактубларимда қандай инсон эканлигимни кўрсатган бўлсам, ҳузурингизда бўлганимда ҳам шундай инсон эканлигимни ўз ҳаракатларим билан исботлайман.</verse>
				<verse number="12">Ўзларини мақтаётган одамларнинг қаторига биз ўзимизни қўшмаймиз, ҳатто улар билан солиштирмаймиз. Улар ўзларини ўзлари билан ўлчаб, ўзларини ўзларига қиёс қиладилар. Бу қандай аҳмоқлик!</verse>
				<verse number="13">Биз ҳаддан ташқари мақтанмаймиз. Худо бизга юклаган масъулият ва вазифа доирасидан чиқиб кетмаймиз. Сизлар ҳам бизнинг масъулиятимиз доирасига кирасизлар.</verse>
				<verse number="14">Агар биз сизларга масъул бўлмаганимизда эди, сизларга қилган муомаламизда ҳаддимиздан ошган бўлардик. Аммо ўзларингиз биласиз–ку, биринчи бўлиб сизларга Масиҳнинг Хушхабарини келтирган бизмиз.</verse>
				<verse number="15">Биз ҳаддимиздан ошиб, бошқаларнинг қилган меҳнати билан мақтанмаймиз. Умид қиламизки, имонингиз ошиб бораверади, шунда сизларнинг ёрдамингиз билан хизматимиз янада кўпаяди.</verse>
				<verse number="16">Шундай қилиб, бошқаларнинг тайёр ишлари билан мақтанмай, сизлардан узоқроқ бўлган жойларга ҳам Хушхабарни етказайлик.</verse>
				<verse number="17">Муқаддас Битикларда ёзилгандай: “Ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизнинг қилган ишлари билан мақтансин!”</verse>
				<verse number="18">Ўзини ўзи мақтаган одам эмас, балки Эгамизнинг мақтовига сазовор бўлган одамгина Унга мақбул бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Қанийди, сизлар менинг озгина ахмоқлик қилишимга чидасангиз! Иложингиз қанча? Ахир, қаранг, сизлар менга чидаб келяпсизлар–ку!</verse>
				<verse number="2">Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки гўё бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, сизларни Масиҳга тақдим этмоқчиман.</verse>
				<verse number="3">Аммо Момо Ҳаво илоннинг ёлғон–яшиқларига ишониб, йўлдан оздирилгани каби, сизларнинг ҳам ўй–хаёлларингиз бузилмасин, сиз ўзингизни чин юракдан, самимийлик билан Масиҳга бағишлаганингизни унутиб қўясиз, деган хавотирдаман.</verse>
				<verse number="4">Ахир, биров келиб, биз ваъз қилган Исодан бошқа бир Исо ҳақида ваъз қилса ёки сизлар олган Руҳдан бошқа бир руҳ ҳақида ва сизлар қабул қилган Хушхабардан бошқа бир хушхабарни айтса, бундай одамларни хуш қаршилаб ўтирибсиз.</verse>
				<verse number="5">Сизлар “олий ҳаворийлар” деб билган ўша устозларингиздан ҳеч бир нарсада қолишмайман, деб ўйлайман.</verse>
				<verse number="6">Мен моҳир воизхон бўлмасам–да, илм–маърифатда ҳеч камчилигим йўқ. Буни сизларга ҳар жиҳатдан очиқ–ойдин кўрсатдим.</verse>
				<verse number="7">Мен сизларни юксалтириш учун ўзимни пасайтириб, Худонинг Хушхабарини сизларга текинга айтиб, гуноҳ қилдимми?!</verse>
				<verse number="8">Сизларга хизмат қилиш учун бошқа жамоатлардан маблағ олдим. Бу билан худди улардан ўғирлагандай бўлдим.</verse>
				<verse number="9">Орангизда бўлиб, муҳтожликда қолганимда ҳам бировга ортиқча юк бўлмадим, чунки Македониядан келган биродарлар барча эҳтиёжларимни қондирдилар. Мен бирон нарсада сизларга оғирлик туширмасликка ҳаракат қилдим ва шундай қилишда давом этавераман.</verse>
				<verse number="10">Қалбимда Масиҳнинг ҳақиқати борлигига шубҳа йўқ, шу боис Ахая ҳудуди бўйлаб ёйилаётган бу обрў–эътиборимни ҳеч ким тўка олмаслигига аминман.</verse>
				<verse number="11">Нима учун сизлардан ёрдам сўрамадим? Бу сизларни ёмон кўришимдан дарак берадими? Мана, Худога аён, сизларни яхши кўраман.</verse>
				<verse number="12">Мен қилаётган ишимни давом эттиравераман. Ана шунда, бизнинг ишларимиз Павлуснинг хизмати билан баравар, деб мақтанаётганларнинг гапларига ҳеч бир асос бўлмайди.</verse>
				<verse number="13">Ахир, улар ўзларини Масиҳнинг ҳаворийлари қилиб кўрсатаётган сохта ҳаворийлар ва ҳийлакор хизматчилар–ку!</verse>
				<verse number="14">Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки ҳатто шайтон ҳам ўзини нурли фаришта қилиб кўрсатади.</verse>
				<verse number="15">Шунинг учун шайтоннинг хизматкорлари ўзларини солиҳлик хизматчилари қилиб кўрсатаётганларининг ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Оқибатда улар қилмишларига яраша жазо оладилар.</verse>
				<verse number="16">Яна айтаман, бирор киши мени аҳмоқ экан, деб айтмасин. Борди–ю, сизлар шундай деб ўйласангиз, унда аҳмоқларга қандай муносабатда бўлсангиз, менга ҳам шундай муносабатда бўлинглар, шунда мен ҳам озгина мақтаниб оламан.</verse>
				<verse number="17">Мен баландпарвозлик билан гапириб, аҳмоқлардай мақтаняпман. Бу РаббимизИсога муносиб эмас.</verse>
				<verse number="18">Модомики, кўпчилик инсоний мавқеи билан мақтанаётган экан, майли, мен ҳам мақтанай.</verse>
				<verse number="19">Ахир, сизлар шунчалик доносизки, ақлсизларга жон деб тоқат қиласизлар.</verse>
				<verse number="20">Ҳақиқат шуки, бирортаси сизларни ўзига асир қилса ҳам, ҳақингизни еса ҳам, талон–тарож қилса ҳам, ўзини катта тутса ҳам, юзингизга тарсаки солса ҳам, уларнинг ҳаммасига тоқат қилиб келяпсиз.</verse>
				<verse number="21">Биз сизларга ўшандай муомала қилмадик. Шунинг учун биз сизнинг назарингизда ожиз бўлиб кўрингандирмиз–да?! Бундан уялишимиз керакми?! Хўп, аҳмоқларча гапираётган эканман, одамлар нима билан мақтанишга журъат қилаётган бўлса, мен ҳам ўшалар билан мақтанишга журъат қиламан.</verse>
				<verse number="22">Улар ибронийми? Мен ҳам ибронийман! Улар Исроил халқига тегишлими? Мен ҳам Исроил халқиданман! Улар Иброҳим наслиданми? Мен ҳам Иброҳим наслиданман!</verse>
				<verse number="23">Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Мен бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман. Заҳмат десангиз, мен улардан кўпроқ заҳмат чекдим. Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари кўп зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга рўбаро бўлдим.</verse>
				<verse number="24">Яҳудийлар томонидан беш марта бир кам қирқтадан калтак едим.</verse>
				<verse number="25">Рим амалдорлари мени уч марта калтаклатдилар. Бир марта тошбўрон бўлдим, уч марта кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим.</verse>
				<verse number="26">Кўп марта узоқ сафарларда бўлдим. Дарёларда таҳликада қолдим. Қароқчилар ҳужумидан ҳаётим таҳликада қолди. Ўз қондошлариму ғайрияҳудийлар туфайли таҳлика остида қолдим. Шаҳарда таҳлика, саҳрода таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика!</verse>
				<verse number="27">Мен анча меҳнат ва машаққат остида, кўп марта уйқусизликда, очлик ва ташналикда қолдим. Баъзан ейишга ноним, совуқда кийишга кийимим бўлмади.</verse>
				<verse number="28">Яна булардан ва қолган бошқа нарсалардан ташқари, ҳар куни барча жамоатлар ҳақида қайғуриш ҳам менинг зиммамда.</verse>
				<verse number="29">Айтинг–чи, заиф одам борми? Мен ундан ҳам заифман. Бирорта одам васвасага тушиб, йўлдан озганми? Мен васваса дастидан адо бўлдим–ку!</verse>
				<verse number="30">Мақтаниш керак бўлса, ожизлигим билан мақтанаман.</verse>
				<verse number="31">Раббимиз Исонинг Отаси — абадий ҳамду санога лойиқ Худо биладики, мен ёлғон гапирмаяпман.</verse>
				<verse number="32">Мана, Дамашқда бўлганимда, шоҳ Аретасга қарашли вилоят ҳокими мени тутиб олиш учун Дамашқ шаҳрини назорат остига олган эди. Аммо мени сават ичида шаҳар деворидаги деразадан туширишди ва мен унинг қўлидан қочиб қутулдим.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Мақтанишнинг ҳеч фойдаси йўқ, аммо барибир мақтанишим керак. Энди Эгамиз аён қиладиган ваҳийларга келсак,</verse>
				<verse number="2">Масиҳга қарашли бир одамни биламан. Ўн тўрт йил олдин ўша одам ердан арши–аълога кўтарилди. Баданда эдими ёки бадандан ташқарида эдими, билмайман, Худо билади.</verse>
				<verse number="3">null</verse>
				<verse number="4">Шуни биламанки, бадандами ёки бадандан ташқаридами, мен эмас, Худо билади, ўша одам жаннатга кўтарилганда инсоннинг тили таърифлашга ожиз бўлган сўзларни эшитди. Бундай сўзларни инсон тилга олмаслиги керак.</verse>
				<verse number="5">Бундай одам билан мақтансам бўлади. Лекин ўзим ҳақимда бўлса, ожизлигимдан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман.</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">Агарда ўзим ҳақимда мақтанадиган бўлсам ҳам, аҳмоқона иш қилган бўлмайман, чунки ҳақиқатни гапирган бўламан. Одамлар ўша ҳаддан ташқари ажойиб ваҳийларга қараб менга баҳо бермасинлар. Аммо бошқалар қилаётган ишларимга қараб ёки мендан эшитганлари бўйича менга баҳо берсинлар, ундан ортиқ мени юқори кўтармасинлар, деб ўзимни тутиб турибман. Шунинг учун, мени кибрланиб кетмасин деб, баданимга бир ниш, мени ниқталайдиган шайтоннинг элчиси берилди.</verse>
				<verse number="8">Буни мендан олиб ташлагин, деб уч марта РаббимизИсога ёлвордим.</verse>
				<verse number="9">Лекин У менга шундай деди: “Менинг иноятим доим сенга етарли бўлади, чунки Менинг қудратим сенинг ожизлигингда тўлиқ намоён бўлади.” Шундай қилиб, Масиҳнинг қудрати мен орқали аён бўлиши учун ожизлигим билан мақтанишни афзал кўраман.</verse>
				<verse number="10">Шу сабабдан Масиҳ ҳақи ожизликни, хўрликларни, муҳтожликларни, қувғин ва қийинчиликларни шодлик билан қабул қиламан. Айниқса ожиз бўлган пайтимда, Масиҳнинг қудрати билан кучли бўламан.</verse>
				<verse number="11">Мен ўзимни ақлсиз инсондай тутдим. Аммо мени бунга ўзларингиз мажбур этдингиз–ку, чунки сизлар мени мақташингиз керак эди. Менинг ўзим ҳеч бир аҳамиятга эга бўлмасам–да, ўша “олий ҳаворийлардан” ҳеч бир кам жойим йўқ.</verse>
				<verse number="12">Орангизда бўлганимда ҳар хил қийинчиликларга бардош берганим, мўжизалару аломатлар, қудратли ишлар қилганим ҳақиқий ҳаворий эканлигимдан далолат беради.</verse>
				<verse number="13">Хўш, қачон мен сизларга бошқа жамоатларга қараганда ёмонроқ муомалада бўлдим? Тўғри, сизларга оғирлигимни туширмадим. Агар бу сизларга адолатсизлик бўлиб туюлса, мени кечиринглар.</verse>
				<verse number="14">Мана, сизларнинг олдингизга учинчи марта боришга тайёрман. Сизларга юк бўлмайман, чунки менга сизларнинг нарсаларингиз эмас, ўзингиз кераксиз. Зотан, фарзандлар ота–оналари учун эмас, балки ота–оналар фарзандлари учун мол–мулк йиғиши лозим.</verse>
				<verse number="15">Шодлик билан бор мол–мулкимни, ҳатто ўз жонимни ҳам сизлар учун бераман. Мен сизларни шунчалик яхши кўрар эканман, сизларнинг мени камроқ яхши кўришингиз тўғри ишми?!</verse>
				<verse number="16">Хўп, майли, мен сизларга юк бўлмабман–у, аммо ёлғону ҳийла билан сизларни ўз томонимга оғдириб олганмишман.</verse>
				<verse number="17">Сизларнинг олдингизга юборган бирорта одам орқали сизлардан фойдаланиб олдимми?</verse>
				<verse number="18">Мен Титусни сизнинг олдингизга боришга ундадим. Ҳалиги бошқа биродар билан у сизларнинг олдингизга бориб, сизлардан фойдаландими? У мен билан бир ниятда хизмат қилади, йўлимиз бир–ку!</verse>
				<verse number="19">Юқорида айтиб ўтган гапларимизнинг ҳаммаси ўзимизни сизларнинг олдингизда ҳимоя қилиш учун ёзилган, деб ўйлаяпсизларми? Билиб қўйинг, биз бу гапларни Масиҳнинг қуллари сифатида Худонинг шоҳидлигида айтяпмиз. Азиз дўстлар, қилаётган ишларимизнинг ҳаммаси сизларни имонда қўллаб қувватлаш учундир.</verse>
				<verse number="20">Мен бир нарсадан қўрқиб турибман: сизларнинг олдингизга борганимда, нимани кўраркинман, сизлар мен ўйлаган одамлар бўлиб чиқмасангиз, мен ҳам сизлар ўйлаган одам бўлиб чиқмасам-а! Борганимда орангизда жанжалу ҳасадгўйлик, жаҳолат, рақобат, бўҳтон, ғийбат, манманлик ва тартибсизликни кўраман, деган хавотирдаман.</verse>
				<verse number="21">Борди–ю, яна ёнингизга борганимда, орангиздаги кўпчилик олдин қилган гуноҳларидан тавба қилмай, ифлослик, жинсий ахлоқсизлик ва фисқу фужурни давом эттираётган бўлса, Худойимнинг олдида уятга қолмай, сизлар учун мотам тутиб, йиғламайин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Мен энди сизларнинг олдингизга учинчи марта бораман. Ўзингиз биласиз, ҳар бир иш иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари асосида кўриб чиқилади.</verse>
				<verse number="2">Мен сизларнинг олдингизга иккинчи марта борганимда гуноҳ қилганларни ҳам, қолганларни ҳам огоҳлантирган эдим. Энди сизларнинг олдингизда бўлмасам ҳам, яна огоҳлантириб айтяпман, кейинги сафар гуноҳ қилганларнинг ҳеч бирини аямайман.</verse>
				<verse number="3">Масиҳ мен орқали гапираётганини исботлашимни хоҳлаяпсиз. Менинг хатти–ҳаракатим бунинг далили эмасми?! Масиҳ сизларга заифлик билан муносабат қилмайди, У орангизда Ўз қудратини намойиш қилмоқда.</verse>
				<verse number="4">У инсоний танасининг заифлиги туфайли хочга михланиб ўлдирилган эди, аммо энди Худонинг қудрати туфайли тирикдир. Биз ҳам Масиҳнинг инсоний заифлигига шерик бўлсак–да, ўзингиз кўрасиз, Худонинг қудрати туфайли Масиҳнинг ҳаётига ҳам шерикмиз.</verse>
				<verse number="5">Ўзингизни ўзингиз текшириб кўринглар. Қани, имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар. Исо Масиҳ орангизда эканлигини билмайсизми? Буни билмасангиз, синовдан ўтмаган бўласиз.</verse>
				<verse number="6">Биз синовдан ўтганлигимизни биласиз, деган умиддаман.</verse>
				<verse number="7">Сизлар ҳеч қандай ёмон ишлар қилмаслигингизни Худодан илтижо қиламиз. Бу бизнинг синовдан ўтганлигимизни исботлаш учун эмас. Мабодо, биз синовдан ўтмаган бўлиб туюладиган бўлсак ҳам, сизлар тўғри иш қилаверинг.</verse>
				<verse number="8">Зотан, биз ҳақиқатга қарши тура олмаймиз, балки ҳақиқат йўлида иш тутамиз.</verse>
				<verse number="9">Бизлар заиф, сизлар эса кучли бўлганингиздан хурсандмиз. Ахир, Худога илтижоимиз сизларнинг комил бўлишингиздир.</verse>
				<verse number="10">Шунинг учун сизларнинг ёнингизда бўлмасам ҳам шуларни ёзяпман. Токи олдингизга борганимда Эгамиз менга берган ҳокимият билан сизларга қаттиқ муомала қилмайин. Ахир, менга бу ҳокимият сизларни вайрон қилиш учун эмас, балки имонингизни мустаҳкам қилиш учун берилган.</verse>
				<verse number="11">Шундай қилиб, биродарларим, энди сизлар билан хайрлашай. Камолотга интилаверинглар, бир–бирингизга далда беринглар, ҳамфикр бўлинглар, ўзаро аҳил–иноқ бўлиб яшанглар. Шунда меҳр–муҳаббат ва тинчлик манбаи бўлган Худо сизлар билан бўлади.</verse>
				<verse number="12">Бир–бирингиз билан ўпишиб кўришинглар. Худонинг бу ердаги ҳамма азизлари сизларга салом айтяпти.</verse>
				<verse number="13">Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти, Худонинг меҳр–муҳаббати ва Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги ҳаммангизга ёр бўлсин!</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="48">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Мен — Павлус ва мен билан бирга бўлган ҳамма биродарлар Галатия ўлкасидаги имонлилар жамоатларига салом йўллаймиз. Мен инсонлар томонидан эмас, инсон орқали ҳам эмас, балки Исо Масиҳ ва Уни тирилтирган Отамиз Худо томонидан ҳаворий қилиб тайинланганман.</verse>
				<verse number="3">Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ҳамда тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="4">Исо Масиҳ бизни ҳозирги ёвуз замондан қутқарай, деб бизнинг гуноҳларимиз учун Ўзини фидо қилди. У шу йўсин Отамиз Худонинг иродасини адо этди.</verse>
				<verse number="5">Худога абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
				<verse number="6">Сизлар Худодан шунчалик тез юз ўгириб, бошқа бир Хушхабарга юз бураётганингиздан жуда ҳайронман. Ахир, Масиҳнинг инояти орқали Худо сизларни Ўз Хушхабарига даъват қилган эди.</verse>
				<verse number="7">Ўша Хушхабардан бошқа ҳеч қандай хушхабар йўқ–ку! Фақат баъзилар сизларни чалғитиб, Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни бузиб кўрсатмоқчи бўладилар.</verse>
				<verse number="8">Аммо кимда–ким, ҳатто биз ўзимизми ёки осмондан келган бирор фариштами, сизларга биз етказган Хушхабардан бошқа бир “хушхабар” келтирса, у лаънати бўлсин!</verse>
				<verse number="9">Мен олдин ҳам айтган эдим, ҳозир ҳам айтяпман: кимки сизлар қабул қилган Хушхабарга зид бўлган хабарни тарғиб этса, лаънати бўлсин!</verse>
				<verse number="10">Хўш, мен кимнинг мақтовига сазовор бўлмоқчиман: инсонларнингми ёки Худонингми?! Наҳотки инсонларни мамнун қилмоқчи бўлсам?! Агар мен ҳали ҳам инсонларни мамнун қилаётган бўлсам эди, Масиҳнинг қули бўлолмас эдим!</verse>
				<verse number="11">Эй биродарлар, сизларга айтиб қўяй: мен тарғиб этаётган Хушхабар инсон ижоди эмас.</verse>
				<verse number="12">Ахир, мен бу Хушхабарни инсондан қабул қилмаганман ёки бирор одамдан ўрганмаганман. Уни менга Исо Масиҳнинг Ўзи ваҳий орқали аён қилган.</verse>
				<verse number="13">Мен яҳудий динига эътиқод қилиб, қандай ҳаёт кечирганим ҳақида эшитгансизлар. Ўша пайтларда Худонинг жамоатини шафқатсизларча қувғин қилардим, уни қириб ташлашга ҳаракат қилардим.</verse>
				<verse number="14">Қавмимдан бўлган кўп тенгдошларимга қараганда, яҳудий динини чуқурроқ тушуниб, улардан анча илгарилаб кетган эдим. Ота–боболаримнинг урф–одатлари амал қилинишига жуда жонкуярлик қилар эдим.</verse>
				<verse number="15">Аммо Худо менга мурувват қилди, инояти билан мени Ўзига даъват этиб, онам қорнида бўлганимдаёқ мени танлаган эди.</verse>
				<verse number="16">Мен бошқа халқлар орасида Худо Ўғли ҳақидаги Хушхабарни тарғиб қилишим учун, Худо Ўз Ўғлини менга зоҳир қилди. Шунда мен ҳеч бир инсон билан маслаҳатлашмадим.</verse>
				<verse number="17">Ҳатто мендан олдин ҳаворий бўлганларни кўришга Қуддусга бормай, дарҳол Арабистонга жўнадим. Ундан кейин яна Дамашққа қайтдим.</verse>
				<verse number="18">Уч йилдан кейин, Бутрус билан танишай, деб Қуддусга бордим. Унинг ёнида ўн беш кун бўлдим.</verse>
				<verse number="19">Аммо Қуддусда Бутрусдан ва Раббимиз Исонинг укаси Ёқубдан бошқа ҳеч бир ҳаворийни кўрмадим.</verse>
				<verse number="20">Мен сизларга нима ёзаётган бўлсам, Худо шоҳид, ҳеч бири ёлғон эмас.</verse>
				<verse number="21">Ундан сўнг Сурия ва Киликия вилоятларига бордим.</verse>
				<verse number="22">Яҳудия ўлкасидаги имонлилар жамоатлари мени ҳали шахсан танимас эдилар.</verse>
				<verse number="23">Ўша имонлилар мен ҳақимда фақат бошқаларнинг: “У бир вақтлар бизларни қувғин қилиб юрган киши эди. Энди эса илгари илдизи билан қуритмоқчи бўлган имонни ўзи тарғиб қилмоқда”, деган гапларини эшитардилар</verse>
				<verse number="24">ва мен туфайли Худони улуғлар эдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Ўн тўрт йил ўтгандан кейин, мен Барнабо билан бирга яна Қуддусга бордим. Титусни ҳам ёнимга олган эдим.</verse>
				<verse number="2">Худо менга берган ваҳийга биноан у ерга боргандим. Ўша ердаги жамоатнинг эътиборли етакчилари билан алоҳида учрашдим. Уларга ғайрияҳудийлар орасида ўзим тарғиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини баён этдим. Бундай қилишим олдинги қилган ва ҳозир қилаётган ишларим беҳуда кетмаслиги учун эди.</verse>
				<verse number="3">Ҳатто ҳамроҳим Титус, юнон бўлишига қарамай, суннат қилинишга мажбур этилмади.</verse>
				<verse number="4">Аммо баъзи сохта биродарлар билдирмайгина орамизга кириб олиб, Исо Масиҳ бизга ато этган озодлик ҳақида суриштириб кўрдилар. Уларнинг мақсади бизни яна қулларга айлантириш эди.</verse>
				<verse number="5">Биз эса, Хушхабарнинг ҳақиқати доимо сизлар билан бўлсин деб, уларга заррача ҳам ён бермадик.</verse>
				<verse number="6">Эътиборли ҳисобланган етакчиларга келганда эса (улар қандай мартабага эга бўлганлари менга барибир, зотан Худо инсонлар орасида тарафкашлик қилмайди) шуни айтай, улар мендан бошқа ҳеч нима талаб қилмадилар.</verse>
				<verse number="7">Аксинча, яҳудийларга Хушхабар етказиш Бутрусга буюрилгандай, ғайрияҳудийларга Хушхабар етказиш менга буюрилганини улар тушуниб етдилар.</verse>
				<verse number="8">Ахир, Бутрусни яҳудийлар орасида ҳаворийлик фаолиятини кўрсатишга тайинлаган Худо мени ҳам ғайрияҳудийлар орасида хизмат қилишга тайинлади.</verse>
				<verse number="9">Шундай қилиб, Худо менга бу иш учун алоҳида иноят берганига имонлилар жамоатининг устунлари ҳисобланган Ёқуб, Бутрус ва Юҳанно ишонч ҳосил қилдилар. Мен ва Барнабо ғайрияҳудийлар орасида, улар эса яҳудийлар орасида хизмат қилишга рози бўлиб қўл ташлашдик.</verse>
				<verse number="10">Улар фақат биздан, камбағалларга ғамхўрлик қилишни давом эттиринглар, деб илтимос қилдилар. Шахсан мен анчадан бери бу ҳақда жон куйдирардим.</verse>
				<verse number="11">Бутрус Антиохия шаҳрига келганда, унинг нотўғри иш тутаётганлигини очиқчасига юзига айтдим.</verse>
				<verse number="12">Чунки Қуддусдан — Ёқубнинг олдидан баъзи одамлар келмасидан аввал Бутрус ғайрияҳудийлар билан бирга еб–ичиб юрган эди. Аммо улар келгандан кейин Бутрус суннат тарафдори бўлганлардан хавотирланиб, ўзини четга олганди ва ғайрияҳудийлар билан бирга бир даструхонда ўтирмасди.</verse>
				<verse number="13">Шунда бошқа яҳудий масиҳийлар ҳам Бутрусга ўхшаб иккиюзламачилик қилишди. Ҳатто Барнабо ҳам уларнинг иккиюзламачилиги туфайли йўлдан озди.</verse>
				<verse number="14">Мен эса улар Хушхабарнинг ҳақиқати бўйича иш тутмаётганини кўриб, ҳамманинг олдида Бутрусга шундай дедим: “Мана сиз яҳудий бўла туриб, яҳудийлар каби эмас, ғайрияҳудийлар каби яшаяпсиз. Шундай экан, қандай қилиб ғайрияҳудийларни яҳудийлар каби яшашга мажбур қила оласиз?”</verse>
				<verse number="15">Тўғри, бизлар яҳудий наслиданмиз, гуноҳкор ҳисобланган ғайрияҳудийлардан эмасмиз.</verse>
				<verse number="16">Лекин шуни биламизки, инсон қонунга амал қилиш билан эмас, балки Исо Масиҳга бўлган имони орқали оқланади. Шунинг учун ҳам биз қонунга амал қилиш билан эмас, Масиҳга бўлган имонимиз туфайли оқланамиз, деб Исо Масиҳга ишондик. Ахир, ҳеч ким қонунга амал қилиш билан оқланмайди.</verse>
				<verse number="17">Мана, биз Масиҳ орқали оқланишга интиляпмиз. Биз ҳам ғайрияҳудийлар қатори гуноҳкор эканлигимизни бу кўрсатиб турибди. Демак, ундай ҳолда, гуноҳкорлигимизнинг сабабчиси Масиҳ экан–да? Йўқ, асло!</verse>
				<verse number="18">Аммо мен ўзим қулатган қонун–қоидалар биносини қайтадан қуришга киришадиган бўлсам, унда мен яна қонунбузар бўлиб қоламан.</verse>
				<verse number="19">Ахир, қонуннинг ўзи мени ўлимга маҳкум қилди. Энди мен Худо учун яшай деб, қонун учун ўлганман. Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман.</verse>
				<verse number="20">Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени яхши кўриб, Ўзини мен учун фидо қилган.</verse>
				<verse number="21">Мен Худонинг иноятини инкор қилмайман. Агар қонунга амал қилиш билан оқланиш мумкин бўлганда эди, Масиҳ беҳуда ўлган бўларди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эй бефаҳм Галатияликлар! Ким сизларни сеҳрлаб қўйди? Ахир, Исо Масиҳнингхочга михлангани кўз ўнгингизда аниқ тасвир этилмаганмиди?!</verse>
				<verse number="2">Сизлардан фақатгина бир нарсани сўраб билмоқчиман! Хўш, сизлар Руҳни қандай қилиб олдингизлар: қонунга амал қилиш орқалими ёки эшитганларингизга ишониш орқалими?</verse>
				<verse number="3">Сизлар шунчалик бефаҳммисизлар? Руҳ қудрати билан янги ҳаёт бошлаган экансиз, энди уни ўз инсоний кучингиз билан камолга етказмоқчимисиз?</verse>
				<verse number="4">Татиб кўрганларингизнинг ҳаммаси беҳуда кетдими? Наҳотки, ростдан ҳам беҳуда кетган бўлса?!</verse>
				<verse number="5">Худо сизларга Ўз Руҳини ато этиб, орангизда мўъжизалар яратмоқда. Нима деб ўйлайсиз: У буни қонунга амал қилганингиз учун қиляптими ёки эшитганларингизга ишонганингиз учунми?!</verse>
				<verse number="6">Муқаддас Битикларда Иброҳим ҳақида шундай ёзилган: “У Худога ишонди, мана шу ишончи учун Худо уни солиҳ, деб билди.”</verse>
				<verse number="7">Шундан билингларки, ким имонли бўлса, ўша инсон Иброҳимнинг авлоди, деб ҳисобланади.</verse>
				<verse number="8">Худо даставвал Иброҳимга: “Барча халқлар сен орқали барака топадилар”, деб Хушхабар келтирган. Муқаддас Битиклардаги бу оят шуни кўрсатадики, Худо халқларни имон орқали оқлайди.</verse>
				<verse number="9">Шунинг учун ким имонли бўлса, Худога ишонган Иброҳим қатори Худонинг баракасидан баҳраманд бўлади.</verse>
				<verse number="10">Қонунга амал қилиш орқали Худони мамнун қилмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси лаънат остидадир. Ахир, Муқаддас Битикларда: “Қонун китобидаги амрларнинг ҳаммасини тўлиқ бажармаганлар лаънат остидадир!” деб ёзилган–ку!</verse>
				<verse number="11">Шундай экан, кўриниб турибдики, қонунга амал қилиш билан ҳеч ким ўзини Худо олдида оқлай олмайди, зотан “солиҳ инсон имон туфайли ҳаётга эга бўлади.”</verse>
				<verse number="12">Қонунни бажариш эса имонга асосланмаган, “қонун амрларини бажарганлар ўша амрлар туфайли ҳаётга эга бўлади.”</verse>
				<verse number="13">Масиҳ эса бизнинг ўрнимизга лаънатланиб, бизни қонун лаънатидан халос қилди. Ахир, Муқаддас Битикларда: “Ёғочга осилган ҳар бир киши лаънатидир”, деб ёзилган–ку!</verse>
				<verse number="14">Шу йўсин ғайрияҳудийлар ҳам Исо Масиҳ орқали Худонинг Иброҳимга ваъда қилган баракаларидан баҳраманд бўладилар, биз ҳам имон орқали Худо ваъда қилган Руҳни оламиз.</verse>
				<verse number="15">Биродарлар! Ҳаётдан бир мисол келтирай: одамнинг васияти тасдиқлангандан кейин уни ҳеч ким бекор қилолмайди ва унга ҳеч нарса қўшолмайди.</verse>
				<verse number="16">Энди эса Худонинг Иброҳимга ва унинг зурриётига берган ваъдаларига қарайлик. Муқаддас Битикларда Иброҳимга: “Сенинг зотларингга”, деб айтилмаган, аксинча, “Сенинг зурриётингга”, деб айтилган. Демак ваъдада кўпчилик эмас, балки фақат бир киши, яъни Масиҳ назарда тутилган.</verse>
				<verse number="17">Шуни айтмоқчиманки, Худо Иброҳим билан аҳд тузгандан сўнг 430 йил ўтгач қонун берилди. Аммо тасдиқланган аҳдни қонун кучдан қолдирмади, демак, Худонинг ваъдасини бекор қилмади.</verse>
				<verse number="18">Агар Худонинг инъоми инсонларнинг қонунга амал қилишига кўра бериладиган бўлса, демак, ваъдага кўра берилмайди. Иброҳимга эса Худо Ўз инъомини ваъда бўйича берди.</verse>
				<verse number="19">Ундай ҳолда қонун нима учун берилган? Қонун гуноҳкорлигимизни кўрсатиш учун берилганди. Иброҳимнинг ваъда олган зурриёти келмагунча, бу қонун жорий бўлиши керак эди. Қонун фаришталар томонидан, бир воситачи орқали халққа берилди.</verse>
				<verse number="20">Ваҳоланки, одам бир ўзи иш қилганда, воситачи керак бўлмайди. Танҳо бўлган Худо эса ваъда берганда ҳеч бир воситачисиз беради.</verse>
				<verse number="21">Хўш, қонун Худонинг ваъдаларига зидми? Асло! Агар абадий ҳаёт ато қилишга қодир бир қонун берилган бўлса эди, унда шубҳасиз қонунга амал қилиш билан оқланса бўлар эди.</verse>
				<verse number="22">Аммо Муқаддас Битикларга кўра бутун борлиқ гуноҳнинг тутқунидир. Шунинг учун ваъда фақат Исо Масиҳга ишониш орқали рўёбга чиқади ва имонлиларга насиб бўлади.</verse>
				<verse number="23">Имон йўли аён бўлишидан аввал, биз қонун назорати остидаги тутқунлар эдик. Ўша имон аён бўлишини кутаётган эдик.</verse>
				<verse number="24">Бошқача айтганда, қонун Масиҳга бошловчи мураббийимиз эди. Энди эса биз Масиҳга бўлган имон орқали оқланамиз.</verse>
				<verse number="25">Мана имон йўли аён бўлган экан, биз энди мураббийнинг тарбиясида эмасмиз.</verse>
				<verse number="26">Энди сизлар Исо Масиҳга бўлган имонингиз орқали Худонинг фарзандисизлар.</verse>
				<verse number="27">Сизлар сувда чўмдирилиб, Масиҳ билан бирлашдингиз. Ҳар бирингиз Масиҳга бурканиб олдингиз.</verse>
				<verse number="28">Энди на яҳудий, на юнон бор, на қул, на озод бор, на эркак, на аёл бор. Сизлар Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун, ҳаммангиз бирсизлар.</verse>
				<verse number="29">Сизлар Масиҳники экансизлар, демак Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, берилган ваъданинг баракаларидан баҳраманд бўласизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Мен бундай демоқчиман: меросхўр ҳали ёш бола экан, гарчи у бутун мулкнинг эгаси бўлса ҳам, қулдан ҳеч фарқ қилмайди.</verse>
				<verse number="2">У отаси белгилаган фурсатгача васийга ва уй–рўзғорни бошқарувчи хизматкорга бўйсунади.</verse>
				<verse number="3">Худди шу сингари, бизлар ҳам олдин болалардай эдик. Хурофот кучларига қул эдик.</verse>
				<verse number="4">Муддат битгандан кейин, Худо Ўз Ўғлини юборди. Бу ўғил қонун остидаги ҳаёт учун аёлдан туғилди.</verse>
				<verse number="5">Худонинг Ўз Ўғлини юборишдан мақсади бизни қонун остидаги ҳаётдан халос этиб, Ўзига фарзанд қилиб олиш эди.</verse>
				<verse number="6">Биз Худонинг фарзандлари эканлигимизни кўрсатиш учун У юрагимизга Ўз ўғлининг Руҳини юборди. Бу Руҳ орқали биз Худони: “Ота! Отажон!” деб чақирамиз.</verse>
				<verse number="7">Демак, энди сиз қул эмас, балки фарзандсиз. Фарзанд экансиз, Худонинг шарофати билан У ваъда қилганларга эгасиз.</verse>
				<verse number="8">Олдин сизлар Худони билмаган пайтингизда, асли худолар бўлмаган кучларга қул эдингиз.</verse>
				<verse number="9">Энди эса Худони биласизлар, тўғрироғи, Худо сизларни билади. Шундай экан, қандай қилиб яна ўша кучсиз, қадрсиз хурофотларга қайтяпсиз?! Яна ўшаларга қул бўлишни хоҳлайсизми?!</verse>
				<verse number="10">Сизлар белгиланган алоҳида кунлар, ойлар, йилларга риоя қилиб, диний маросимлар ўтказяпсиз!</verse>
				<verse number="11">Сизлар учун қайғуряпман! Наҳотки сизларни деб чеккан заҳматларим бекор кетган бўлса?!</verse>
				<verse number="12">Эй биродарлар, сизлардан илтимос қиламан, менга ўхшаган бўлинглар, чунки мен ҳам сизларга ўхшаб қонун остидаги ҳаётдан озодман. Сизлар менга ҳеч ҳам озор бермагансиз.</verse>
				<verse number="13">Ўзингиз биласиз, мен сизларга биринчи марта Хушхабар айтганимда, жисман ожиз эдим.</verse>
				<verse number="14">Ожизлигим туфайли сизларга оғирлигим тушган бўлса ҳам, мендан нафратланмадингиз, мени рад этмадингиз. Аксинча, мени Худонинг фариштасидай, худди Исо Масиҳнинг Ўзини қабул қилгандай қабул қилдингизлар.</verse>
				<verse number="15">Қани энди ўша хайрихоҳлигингиз?! Ахир, ўзим шоҳидман: агар иложи бўлганда, ҳатто кўзларингизни ҳам суғуриб олиб, менга берган бўлардингиз!</verse>
				<verse number="16">Наҳотки энди сизларга ҳақиқатни айтганим учун душманингиз бўлиб қолган бўлсам?!</verse>
				<verse number="17">Баъзи бировлар сизларни ўзларига оғдириб олишга тиришмоқдалар. Лекин улар сизларнинг фойдангизни кўзламаяпти, балки бизни бир–биримиздан ажратиб ташламоқчи. Шунда сизлар уларнинг атрофида гирдикапалак бўласизлар.</verse>
				<verse number="18">Яхши ғояга бағишланиш яхшидир. Лекин бу фақат мен сизларнинг олдингиздалигимда эмас, балки доим шундай бўлиши керак.</verse>
				<verse number="19">Болаларим, мен сизларни янгидан туғаётгандай, тўлғоқ азобидаман. Мақсадим шуки, сизларда Масиҳнинг табиати намоён бўлсин.</verse>
				<verse number="20">Сизлар мени таажжубга солиб қўйдингиз! Қани энди сизларнинг олдингизда бўлсам–у, бошқа оҳангда гапира олсам!</verse>
				<verse number="21">Эй сизлар, қонун остидаги ҳаётни афзал кўрганлар, менга айтинглар–чи, наҳот сизлар Тавротдаги қонунларни тушунмасангизлар?!</verse>
				<verse number="22">Ахир, унда ёзилганлардан биламизки, Иброҳимнинг икки ўғли бўлган. Ўғилларининг бири чўридан, иккинчиси эса озод аёлдан туғилган.</verse>
				<verse number="23">Чўрисиники инсон ташаббуси билан, озод хотининики эса Худонинг ваъдасига биноан туғилган эди.</verse>
				<verse number="24">Бунда рамзий маъно бор. Икки она Худонинг икки аҳдини билдиради: биринчиси — қуллар туғадиган Ҳожар биби Синай тоғида қилинган аҳднинг рамзидир.</verse>
				<verse number="25">Ҳожар Арабистондаги Синай тоғини билдирса–да, у яҳудий динининг маркази бўлган ҳозирги Қуддуснинг рамзидир. Ахир, Қуддус ва унинг болалари қулликдалар–ку.</verse>
				<verse number="26">Самовий Қуддус эса озоддир: у бизларнинг онамиздир!</verse>
				<verse number="27">Муқаддас Битикларда шундай ёзилган: “Эй бола кўрмаган бепушт аёл! Шод бўлгин! Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Хитоб қил, ҳайқиргин! Ахир, ташлаб кетилган аёлнинг болалари Эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади!”</verse>
				<verse number="28">Сизлар эса, эй биродарлар, Исҳоққа ўхшаб ваъдага биноан туғилган фарзандларсиз.</verse>
				<verse number="29">Ўша замонда табиий йўл билан туғилган ўғил Руҳнинг кучи билан туғилган ўғилни қувғин қилди. Ҳозир ҳам худди шундай.</verse>
				<verse number="30">Аммо бу ҳақда Муқаддас Битикларда нима дейилган? “Чўрини ва унинг ўғлини ҳайдаб юборинг. Чунки чўрининг ўғли озод аёлнинг ўғли билан бирга меросхўр бўлмайди.”</verse>
				<verse number="31">Шундай қилиб, эй биродарлар, биз чўрининг эмас, балки озод аёлнинг фарзандларимиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Бизга эркинлик бериш учун Масиҳ бизни озод қилди. Энди шу эркинликни маҳкам тутинглар, қайтадан қуллик бўйинтуруғини тақманглар.</verse>
				<verse number="2">Мана, мен, Павлус, сизларга айтяпман: агар сизлар суннат қилинсангиз, Масиҳ сизларга ҳеч қандай фойда келтирмайди.</verse>
				<verse number="3">Суннат қилинадиган ҳар бир одамга яна таъкидлаб айтаман: у бутун қонунни бажаришга мажбурдир.</verse>
				<verse number="4">Сизлар, қонунни бажариш билан ўзимизни оқлаймиз, деб Масиҳдан ажралдингизлар ва ўзингизни Худонинг иноятидан маҳрум қилдингизлар.</verse>
				<verse number="5">Бизлар эса Руҳга таяниб, Худо бизни имонимиз туфайли солиҳ, деб эълон қилишини интизорлик билан кутяпмиз.</verse>
				<verse number="6">Исо Масиҳга тегишли бўлганлар орасида суннат қилинган, қилинмаганликнинг ҳеч аҳамияти йўқ. Фақатгина меҳр–муҳаббат орқали ифодаланган имонимиз муҳимдир.</verse>
				<verse number="7">Сизлар имон йўлида олға қадам босаётган эдингиз. Хўш, ҳақиқатга қулоқ солишингизга ким халақит берди?</verse>
				<verse number="8">Албатта Худо эмас! Унинг Ўзи сизларни даъват қилган–ку!</verse>
				<verse number="9">Эсингизда бўлсин, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитади!</verse>
				<verse number="10">Ишонаманки, сизлар бу хусусда бошқача фикр қилмайсизлар. Бу ишончни Раббимиз Исонинг ўзи менга берди. Аммо сизларнинг фикрингизни чалғитаётган, ким бўлишидан қатъий назар, жазосини олади.</verse>
				<verse number="11">Биродарлар, борди–ю, мен ҳамон суннатни тарғиб этаётган бўлганимда эди, қувғинларга дучор бўлмаган бўлардим. Бундай ҳолда Исо Масиҳнинг хочдаги қурбонлиги ҳақидаги тарғиботим ҳеч кимнинг жаҳлини чиқармасди.</verse>
				<verse number="12">Қанийди, сизларни чалғитаётганларнинг ўзлари биратўла бичилса!</verse>
				<verse number="13">Эй биродарлар, сизлар озод ҳаёт кечиришга даъват қилингансизлар. Лекин бу ўзингизнинг худбин истакларингизга эрк бериш дегани эмас, аксинча бир–бирингизга муҳаббат билан хизмат қилинглар, деганидир.</verse>
				<verse number="14">Ахир, қонун: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг”, деган гапда мужассам.</verse>
				<verse number="15">Эҳтиёт бўлинглар! Ҳадеб тишлашиб, ғажишаверманглар, бўлмаса охири бир–бирингизни еб битирасиз!</verse>
				<verse number="16">Яна шуни айтайин: Руҳ етакчилигида ҳаёт кечиринг, шунда худбин истакларингизни қондирмайсиз.</verse>
				<verse number="17">Ахир, ўшандай инсоний истаклар Руҳга қарши, Руҳнинг истаклари эса инсоний худбин истакларга қаршидир. Буларнинг иккаласи бир–бирига қарши, шунинг учун сизлар хоҳлаганингизни қила олмайсизлар.</verse>
				<verse number="18">Аммо Руҳ сизни бошқарса, сиз қонуннинг амри остида эмассиз.</verse>
				<verse number="19">Худбин истакларга эрк бериш қуйидагиларни келтириб чиқариши ҳаммага аён: фаҳш–зино, ҳаром–ҳаришлик, ахлоқий бузуқлик,</verse>
				<verse number="20">бутпарастлик, фолбинлигу иссиқ–совуқ қилишлар, душманлик, жанжалкашлик, рашк, жаҳлдорлик, ғаламислик, низолару ҳар хил гуруҳларга бўлиниш,</verse>
				<verse number="21">бахиллик, ичкиликбозлик, айш–ишратга берилиш ва шуларга ўхшаш ишлар. Сизларни олдин огоҳлантиргандим, яна огоҳлантиряпман: бундай ишларни қилувчилар Худо Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди.</verse>
				<verse number="22">Руҳнинг самараси эса қуйидагилардир: муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр–тоқат, меҳрибонлик, эзгулик, ишонч,</verse>
				<verse number="23">мулойимлик ва ўзини тута билиш. Бу хислатларга қарши бирор қонун йўқ.</verse>
				<verse number="24">Исо Масиҳга тегишли бўлганлар ўзларининг худбин истакларини ва эҳтиросларини хочга михлаб қўйганлар.</verse>
				<verse number="25">Руҳ ҳаётимиз манбаи экан, энди Руҳнинг етакчилиги остида ҳаёт кечиришимиз лозим.</verse>
				<verse number="26">Шуҳратпараст бўлмайлик, бир–биримизни гижгижламайлик, бахиллик қилмайлик.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эй биродарлар, дейлик, орангиздан бирортаси гуноҳ қилиб қўйганини билиб қолдингиз. Сизлар, Руҳнинг етакчилигида ҳаёт кечираётганлар, уни мулойим руҳ билан тўғри йўлга солинглар. Ўзингизга эҳтиёт бўлинг, тағин ўзингиз ҳам васвасага йўлиқиб қолманг.</verse>
				<verse number="2">Бошингизга ғам–ташвиш тушганда, бир–бирингизни қўллаб–қувватланглар. Шундай қилсангизлар, Масиҳнинг амрларини бажарган бўласизлар.</verse>
				<verse number="3">Ахир, бирор киши, гарчи ўзи ҳеч нарса бўлмаса–ю, ўзини муҳим, деб ҳисобласа, ўзини ўзи алдаган бўлади.</verse>
				<verse number="4">Ҳар ким ўз ишини текшириб кўрсин. Шунда у фақат ўзидан фахрланса бўлади, бошқалар мақтанишга ҳожат қолмайди.</verse>
				<verse number="5">Зотан ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим.</verse>
				<verse number="6">Каломдан таълим олувчи эса бор бисотини устози билан баҳам кўриши керак.</verse>
				<verse number="7">Ўзларингизни алдаманглар! Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўриб олади.</verse>
				<verse number="8">Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар.</verse>
				<verse number="9">Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз.</verse>
				<verse number="10">Демак, ҳали фурсат бор экан, ҳаммага, айниқса, Масиҳ хонадонига тегишли бўлганларга яхшилик қилаверайлик.</verse>
				<verse number="11">Мана қаранглар, энди сизларга ўз қўлим билан, қандай йирик ҳарфлар билан ёзяпман!</verse>
				<verse number="12">Сизларни суннат бўлишга мажбур қилаётганлар сиртдан яхши таассурот қолдирмоқчи бўляптилар. Масиҳнинг хочи учун қувғинга дучор бўлмайлик, дея шундай қиляптилар.</verse>
				<verse number="13">Ҳолбуки, суннатни тадбиқ қилаётганларнинг ўзлари ҳам қонунга риоя этмайдилар. Улар фақатгина сизларнинг суннат қилинганингиз билан мақтанишни истайдилар.</verse>
				<verse number="14">Мен эса Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Ўша хоч туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман.</verse>
				<verse number="15">Ахир, суннат қилинган ёки қилинмаганликнинг ҳеч аҳамияти йўқ. Муҳими — янгидан яратилишдир.</verse>
				<verse number="16">Бу қоидага кўра яшаётганларнинг ҳаммасига, яъни Худонинг ҳақиқий халқига тинчлик ва марҳамат ёр бўлсин!</verse>
				<verse number="17">Энди ҳеч ким менга азият бермасин. Ахир, танамдаги чандиқлар Исога тегишли эканлигимни кўрсатадиган тамғалар–ку!</verse>
				<verse number="18">Эй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин. Омин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="49">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнингҳаворийси бўлган мен — Павлусдан Исо Масиҳга содиқ бўлган Эфес шаҳридаги Худонинг азизларига салом!</verse>
				<verse number="2">Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="3">Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин. У самодаги барча руҳий баракаларни Масиҳ орқали бизларга берди.</verse>
				<verse number="4">Масиҳга тегишли бўлишимиз учун Худо бизни дунё яратилишидан олдин танлади. Энди биз Худонинг олдида муқаддас ва бенуқсон, бир–бирига меҳр боғлаган инсонлар бўла оламиз.</verse>
				<verse number="5">Худо бизни Исо Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилиб олишни азалданоқ қарор қилган эди. Худонинг хоҳиш–иродаси шу бўлиб, бундан У ҳузур–ҳаловат топди.</verse>
				<verse number="6">Шу тариқа Ўзининг суюкли Ўғли орқали бизга буюк иноятини кўрсатган Худога ҳамду санолар бўлсин.</verse>
				<verse number="7">null</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл–идрок ато этди. Ўз иродасининг сирини маълум қилди. Бу иродаси Исо Масиҳ орқали бажо бўлишини Худо олдиндан режалаштирган эди ва бундан У ҳузур–ҳаловат топди.</verse>
				<verse number="10">Худо бу режани Ўзи белгилаган вақтда тўла амалга ошириб, еру осмондаги бор мавжудотни Масиҳнинг ҳокимияти остига бирлаштиради.</verse>
				<verse number="11">Биз Масиҳ орқали Худонинг халқи бўлдик. Бу Худонинг азалдан белгилаган режаси бўйича амалга ошди. Ахир, Худо ҳар бир нарсани Ўз хоҳиш–иродаси бўйича амалга оширади.</verse>
				<verse number="12">Шундай экан, биз — Масиҳга умид боғлаганлар, ҳаммамиз Худога шон–шуҳрат келтириш учун яшашимиз лозим.</verse>
				<verse number="13">Сизлар ҳақиқат каломи, яъни нажот келтирган Хушхабарни эшитган эдингиз. Шу туфайли Масиҳга имон келтирган эдингиз. Худо Ўзи ваъда қилган Муқаддас Руҳни сизларга бериб, Унга тегишли эканлигингизни кўрсатди.</verse>
				<verse number="14">Келажакда оладиган қут–баракаларимизга кафил сифатида бизга Муқаддас Руҳ берилган. Ҳа, Худо бизни қутқариб, Ўзига халқ қилиб олгани учун бизда Муқаддас Руҳ бор. Шуларнинг ҳаммаси Худога шон–шуҳрат келтиради.</verse>
				<verse number="15">Раббимиз Исога бўлган имонингиз ва Худонинг азиз халқига бўлган меҳр–муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан бери,</verse>
				<verse number="16">сизлар учун ибодат қилганимда тинмай Худога шукрлар айтаман.</verse>
				<verse number="17">Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Отамиз, Ўзини таниб–билишингиз учун Муқаддас Руҳ орқали сизга донолик ва ақл–идрок берсин.</verse>
				<verse number="18">Худо сизларнинг қалбингизни нурга тўлдирсин, токи Худо сизларни даъват қилиб, сизларга қандай умид берганлигини, Худонинг халқи У учун нақадар бой мулк эканлигини тушуниб олинглар.</verse>
				<verse number="19">Худонинг биз — имонлиларга кўрсатган тенги йўқ қудрати нақадар буюклигини ҳам билиб олинг. Мана шу буюк қудрати билан</verse>
				<verse number="20">Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди.</verse>
				<verse number="21">Исони Худо у дунёю бу дунёдаги ҳар бир ҳокимият ва ҳукмронлик, ҳар қандай куч ва салтанат, ҳар бир мавжудотдан устун қилди.</verse>
				<verse number="22">Бутун борлиқни Исонинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилди.</verse>
				<verse number="23">Имонлилар жамоати Масиҳнинг танасидир. Борлиқни ҳар жиҳатдан бутун қиладиган Масиҳ жамоатни баркамол қилади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Сизлар бир вақтлар гуноҳлару айбларингиз туфайли руҳан ўлик эдингизлар.</verse>
				<verse number="2">Сизлар бу дунёнинг одатлари бўйича, ёвуз руҳий кучларнинг ҳокими бўлган шайтонга бўйсуниб, гуноҳга ботиб яшардингиз. Худога итоат қилмай яшаётганларнинг юракларида амал қилаётган — шайтон.</verse>
				<verse number="3">Биз ҳам бир вақтлар худбин истакларимизни қондириб яшар эдик. Тананинг эҳтирослари ва бемаъни ўй–хаёлларга берилиб яшайдиган, барча одамзод каби табиатан Худонинг қаҳр–ғазабига лойиқ бўлган итоатсиз инсонлар эдик.</verse>
				<verse number="4">Аммо меҳр–шафқатга бой Худо Ўзининг бизга бўлган буюк муҳаббатини қуйидагича кўрсатди:</verse>
				<verse number="5">Гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди. Биз Худонинг инояти туфайли қутқарилганмиз.</verse>
				<verse number="6">Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва бизга самода У билан бирга жой берди. Булар Исо Масиҳ туфайли амалга ошди.</verse>
				<verse number="7">Худонинг инояти беҳад мўл эканлиги то абад намоён бўлиши учун У бизга Исо Масиҳ орқали меҳр–шафқат кўрсатди.</verse>
				<verse number="8">Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас.</verse>
				<verse number="9">Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин.</verse>
				<verse number="10">Ахир биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди.</verse>
				<verse number="11">Эсингизда бўлсин, суннат қилинган яҳудийлар бир вақтлар сиз — ғайрияҳудий бўлганларни “суннатсиз”, деб атардилар. Ваҳоланки, яҳудийларнинг суннати фақатгина жисмоний суннат эди.</verse>
				<verse number="12">Ўша пайтда сизлар Масиҳни билмас эдингизлар, Исроил халқига тегишли эмасдингиз. Худонинг Исроил халқи билан тузган аҳдларига ва берган ваъдаларига бегона бўлиб, бу дунёда умидсиз ва Худосиз яшар эдингиз.</verse>
				<verse number="13">Сизлар олдин Худодан узоқ эдингиз, энди эса Исо Масиҳ орқали, Унинг тўкилган қони туфайли Худога яқинлашдингиз.</verse>
				<verse number="14">Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлик манбаимиздир. У Ўз танасини фидо қилиб, яҳудийлар ва ғайрияҳудийларни бирлаштирди, уларнинг орасидаги адоват деворини қулатди.</verse>
				<verse number="15">Исо Масиҳ яҳудийларга берилган қонунни ва унинг амрларию қоидаларини бекор қилди. Масиҳ туфайли ғайрияҳудийлар билан яҳудийлар бирлашиб, янги бир халқ бўлдилар, шундай қилиб Масиҳ тинчлик ўрнатди.</verse>
				<verse number="16">Хочдаги ўлими орқали Масиҳ ғайрияҳудийларни ҳам, яҳудийларни ҳам Худо билан яраштирди–да, уларнинг орасидаги адоватни йўқ қилди.</verse>
				<verse number="17">Масиҳ келиб, сизларга, яъни олдин Худодан узоқ бўлганларга ҳамда Худога яқин бўлганларга тинчлик Хушхабарини эълон қилди.</verse>
				<verse number="18">Масиҳ туфайли энди ҳаммамиз бир Руҳ орқали Отамиз Худонинг ҳузурига кира оламиз.</verse>
				<verse number="19">Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар.</verse>
				<verse number="20">Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир.</verse>
				<verse number="21">Бу иморат Раббимиз Исо Масиҳ орқали бир бўлиб, юксалиб боради ва Унга бағишланган муқаддасмаъбад бўлади.</verse>
				<verse number="22">Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизлар ҳам бу иморатнинг бир қисмисиз. Бу иморатни Худонинг Руҳи Ўзига маскан қилиб олади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Мана, сиз — ғайрияҳудийларга қилган хизматим сабабли, Исо Масиҳ ҳақи маҳбус бўлганман.</verse>
				<verse number="2">Худо Ўз иноятини сизларга етказиш вазифасини менга топширди. Сизлар албатта бу ҳақда эшитгансизлар.</verse>
				<verse number="3">Юқорида қисқача ёзганимдай, Худо бу сирни менга ваҳий орқали маълум қилди.</verse>
				<verse number="4">Сизлар ёзганларимни ўқиб, Масиҳ ҳақидаги сирни қандай фаҳмлаганимни тушуниб оласизлар.</verse>
				<verse number="5">Бу сир олдинги наслларга аён қилинмаган эди. Энди эса Муқаддас Руҳ орқали Худонинг муқаддасҳаворийлари ва пайғамбарларига аён қилинди.</verse>
				<verse number="6">Бу сирнинг моҳияти қуйидагичадир: ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарга ишониб Исо Масиҳ орқали Худо Ўз халқига ато қиладиган баракаларга шерик бўладилар. Улар билан бирга бир тана бўлиб, Худонинг Ўз халқига берган ваъдасидан баҳраманд бўладилар.</verse>
				<verse number="7">Худонинг инояти бўйича Хушхабарни тарқатиш хизмати менга топширилди. Менга бу иноятни Худо куч–қудрати орқали берди.</verse>
				<verse number="8">Мен Худонинг азизлари орасида энг арзимагани эдим. Масиҳнинг ақл бовар қилмас бойлиги ҳақидаги Хушхабарни ғайрияҳудийларга етказишим учун Худонинг инояти менга берилди.</verse>
				<verse number="9">Худонинг сирли режасини энди ҳаммага ошкор қилиш вазифаси менга юкланди. Бутун борлиқни яратган Худо бу сирни асрлар давомида пинҳон тутган эди.</verse>
				<verse number="10">Ўзининг кўп қиррали донолиги имонлилар жамоати орқали самовий кучлару салтанатларга маълум бўлиши учун Худо шундай қилди.</verse>
				<verse number="11">Худонинг Раббимиз Исо Масиҳ орқали рўёбга чиқарган азалий мақсади шу эди.</verse>
				<verse number="12">Исо Масиҳ ва Унга бўлган имонимиз туфайли Худонинг ҳузурига дадиллик ва тўла жасорат билан яқинлашиш имконига эгамиз.</verse>
				<verse number="13">Шундай экан, сизлардан ўтинаман, менинг азоб–уқубатларимни деб, руҳингиз ҳеч тушмасин. Аксинча, сизлар учун чеккан азоб–уқубатларим билан фахрланинглар.</verse>
				<verse number="14">Юқорида айтиб ўтганларим ҳақида ўйласам, самовий Отамиз олдида тиз чўкиб, ибодат қиламан.</verse>
				<verse number="15">Ер юзидаги ва осмону фалакдаги ҳар бир жонзотнинг ҳаёт манбаи самовий Отадир.</verse>
				<verse number="16">Менинг тоат–ибодатларим қуйидагичадир: Худо Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларга куч–қудрат бериб, Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин.</verse>
				<verse number="17">Имонингиз орқали Масиҳ юрагингиздан жой олсин. Сизлар чуқур илдизли дарахтдай бўлинг, Худонинг севгиси сизларни барқарор қилсин.</verse>
				<verse number="18">null</verse>
				<verse number="19">Худонинг барча азизлари билан бирга Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгиси қанчалик кенг, қанчалик чексиз, қанчалик юксак ва теран эканлигини тўла англаб, билиб олинглар. Шунда ҳаётингиз Худонинг камолотига тўлиб тошади.</verse>
				<verse number="20">Худо ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодирдир.</verse>
				<verse number="21">Имонлилар жамоати ва Исо Масиҳ орқали Худога насллар оша то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Раббимиз Исо ҳақи маҳбус бўлган мен — Павлус сизлардан ўтиниб сўрайман: Худо сизларни Ўзига даъват қилганини ёддан чиқармай, шу даъватга муносиб тарзда яшанглар.</verse>
				<verse number="2">Доимо камтар ва мулойим бўлинглар, меҳр–муҳаббат билан бир–бирингизга сабр–тоқатли бўлинглар.</verse>
				<verse number="3">Ўзаро тинч–тотув яшаб, Муқаддас Руҳ ато қилган бирдамликни сақлашга жон куйдиринглар.</verse>
				<verse number="4">Ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз, қалбимиздаги МуқаддасРуҳ ҳам бирдир. Худди шунингдек, Худо бизни даъват қилиб, ҳаммамизга берган умид ҳам бирдир.</verse>
				<verse number="5">Раббимиз бир, имонимиз ҳам бирдир, бир мақсадда сувга чўмдирилганмиз.</verse>
				<verse number="6">Барчамизнинг Отамиз Худо бирдир. У ҳаммамиздан устун бўлиб, ҳаммамиз орқали Ўз иродасини бажо қилади. У ҳаммамизнинг орамиздадир.</verse>
				<verse number="7">Масиҳ Ўз иноятига кўра ҳар биримизга турли хил инъомлар берган.</verse>
				<verse number="8">Мана, Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган: “Юксакларга чиқди У, Асирларни ортидан эргаштирди. Инсонларга ҳадялар берди.”</verse>
				<verse number="9">У юксакларга чиқди, деган сўзлар нимани билдиради? У олдин пастга — ер юзига тушгандан бошқа нимани билдириши мумкин?!</verse>
				<verse number="10">Пастга тушган Зот, коинотни ҳар жиҳатдан бутун қилай, деб, фалак тоқидан ҳам юқорироққа чиқди.</verse>
				<verse number="11">Масиҳ баъзиларни ҳаворий, баъзиларни эса пайғамбар, баъзиларни Хушхабар воизи, яна бошқаларни жамоатларнинг чўпонларию устозлари қилиб тайинлади,</verse>
				<verse number="12">токи улар Худонинг азиз халқини хизмат қилишга тайёрласинлар. Шунда Масиҳнинг танаси, яъни жамоат имонда маҳкам туради.</verse>
				<verse number="13">Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб–биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.</verse>
				<verse number="14">Биз шамол эсган томонга эгиладиган новдадай бўлган гўдакларга ўхшамаймиз. Ҳар хил таълимотлар ва қув одамларнинг ҳийлаю айёрликларига лаққа тушавермаймиз.</verse>
				<verse number="15">Келинглар, меҳр–муҳаббат билан ҳақиқатни айтиб, жамоатнинг боши бўлган Масиҳга ўхшаб ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлайлик.</verse>
				<verse number="16">Унинг бошчилигида бутун бадан паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажарар экан, бутун бадан ўсиб боради ва меҳр–муҳаббат туфайли бақувват бўлади.</verse>
				<verse number="17">Шундай экан, Раббимиз Исонинг номидан қатъий тайинлаб, сизларга айтаман: энди беҳуда ўй–хаёлларга берилган Худосиз одамлардай яшаманглар.</verse>
				<verse number="18">Уларнинг онглари зулматга ботиб қолган, Худо берадиган янги ҳаётга бегонадирлар, чунки улар бағритош бўлиб, жаҳолатда қолганлар.</verse>
				<verse number="19">Улар ҳар қандай ор–номус туйғусини йўқотиб, фисқу фужурга берилганлар, ҳар хил ифлос ишларни иштиёқ билан қиладилар.</verse>
				<verse number="20">Аммо сизлар Масиҳдан бундай ишларни ўрганмагансиз.</verse>
				<verse number="21">Сизлар Масиҳнинг сўзларини эшитиб, Унинг таълимотини олгансизлар, чунки ҳақиқат Масиҳда жамдир.</verse>
				<verse number="22">Oлдинги яшаш тарзингизга тобе бўлманг, эски ўзлигингиздан воз кечинг, чунки у алдовчи эҳтирослар туфайли бузилиб кетган.</verse>
				<verse number="23">Янгичасига фикр–зикр қиладиган бўлинглар.</verse>
				<verse number="24">Худонинг суратида яратилган, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддасликдан иборат бўлган янги табиатга бурканинглар.</verse>
				<verse number="25">Энди ёлғончиликни бас қилиб, ҳар бирингиз ўз яқинингизга ҳақиқатни айтинглар, ахир ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз–ку.</verse>
				<verse number="26">Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманг. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар.</verse>
				<verse number="27">Иблисга фурсат берманглар.</verse>
				<verse number="28">Олдин ўғри бўлган энди ўғрилик қилмасин, балки ишласин, ўз қўллари билан меҳнат қилсин–да, топганини муҳтож бўлганлар билан баҳам кўрсин.</verse>
				<verse number="29">Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин. Лекин тингловчиларнинг эҳтиёжига кўра керакли гапларни айтиб, уларга далда беринг, шунда сўзларингиз уларга фойда келтиради.</verse>
				<verse number="30">Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканингизнинг ҳамда бир кун келиб озод бўлишингизнинг далилидир.</verse>
				<verse number="31">Ҳар қандай гина–кудурат, қаҳру ғазаб, жанжалкашлик, ғийбатчиликни ҳамда бошқа ҳар хил ёмонликларни ўзингиздан соқит қилинглар.</verse>
				<verse number="32">Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечирганидай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Худонинг севикли фарзандлари экансиз, энди Худодан ўрнак олинглар.</verse>
				<verse number="2">Масиҳ бизни яхши кўриб, биз учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган қурбонлик бўлди. Сизлар ҳам Исо Масиҳга ўхшаб, худди шундай меҳр–муҳаббат билан яшанглар.</verse>
				<verse number="3">Сизларнинг орангизда фаҳш, зинокорлик, ифлослик ёки хасислигу очкўзлик ҳатто тилга ҳам олинмасин. Булар Худонинг азизларига муносиб эмас.</verse>
				<verse number="4">Шунингдек, орангизда беадаблик, ножўя сўзлару қўпол ҳазиллар ҳам бўлмасин, чунки бундай қилиқлар сизларга тўғри келмайди. Яхшиси, Худога шукр айтинглар.</verse>
				<verse number="5">Шуни билиб қўйингларки, ҳеч бир фаҳшбоз, ифлос ёки хасису очкўз инсон Масиҳнинг ва Худонинг шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди, чунки айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси бутпарастлик билан тенгдир.</verse>
				<verse number="6">Ҳеч ким сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин, чунки ўша гуноҳлар туфайли Худонинг қаҳр–ғазаби Унга итоатсиз бандаларнинг бошига тушади.</verse>
				<verse number="7">Шунинг учун уларга шерик бўлманглар.</verse>
				<verse number="8">Бир вақтлар сизлар зулматга тўла эдингиз, энди эса РаббимизИсога тегишли бўлганингиз учун нурга тўлдингиз. Шундай экан, нурга тўла инсонлар каби яшанглар.</verse>
				<verse number="9">Ахир, ҳар қандай эзгулик, солиҳлик ва ҳақиқат нурнинг самарасидир.</verse>
				<verse number="10">Раббимизга нима мақбул эканлигини билишга тиришинглар.</verse>
				<verse number="11">Зулматнинг бесамара ишларида иштирок этманглар, аксинча, уларни фош этинглар.</verse>
				<verse number="12">Махфий равишда қилинадиган ўша ишлар ҳақида гапириш ҳам уятдир.</verse>
				<verse number="13">Аммо нур порлаганда ҳамма нарса фош бўлиб, очиқ–ошкор кўринади.</verse>
				<verse number="14">Ахир нур ҳамма нарсани очиқ–ойдин қилади–ку! Мана шу сабабдан Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган: “Эй ухлаётган, тур! Ўликлар ичидан тирил! Масиҳ сенга нур сочар.”</verse>
				<verse number="15">Шундай қилиб, қай тарзда яшаётганингизга диққат қилинглар. Нодонлар каби эмас, балки донолардай ҳаёт кечиринглар.</verse>
				<verse number="16">Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган бу кунлар ёмонликка тўла.</verse>
				<verse number="17">Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббимиз Исонинг иродаси нима эканлигини англашга ҳаракат қилинглар.</verse>
				<verse number="18">Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб–тошинглар.</verse>
				<verse number="19">Бирга йиғилганингизда санолар, руҳий мадҳиялару қўшиқлар куйланглар. Мусиқа асбобларию хонишларингиз билан чин юракдан Раббимизга ҳамдлар айтинг.</verse>
				<verse number="20">Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукр қилинглар.</verse>
				<verse number="21">Исо Масиҳни иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар.</verse>
				<verse number="22">Эй, хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинглар.</verse>
				<verse number="23">Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнингНажоткоридир.</verse>
				<verse number="24">Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак.</verse>
				<verse number="25">Эй, эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар.</verse>
				<verse number="26">Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди.</verse>
				<verse number="27">Жамоатни Ўз ҳузурига келтирганда, жамоат ҳар қандай ғубор, ажин ва доғдан ҳоли бўлиб, улуғвор, муқаддас ва бенуқсон бўлиши учун Масиҳ шундай қилди.</verse>
				<verse number="28">Эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган эркак ўзини севган бўлади.</verse>
				<verse number="29">Ҳеч ким ҳеч қачон ўз танасини ёмон кўрмайди. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз жамоатини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади.</verse>
				<verse number="30">Биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз.</verse>
				<verse number="31">Муқаддас Битикларда шундай ёзилган: “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.”</verse>
				<verse number="32">Бу буюк сирдир, энди Масиҳ ҳамда жамоатга ҳам тааллуқлидир.</verse>
				<verse number="33">Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Эй фарзандлар, РаббимизИсога тегишли бўлганингиз учун ота–онангизга итоат қилинглар, чунки шундай қилиш тўғридир.</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">Ахир, Худо шундай амр қилган: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда ер юзида умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз.” Биринчи марта ваъда қўшиб берилган амр ўша амрдир.</verse>
				<verse number="4">Эй оталар, фарзандларингизнинг ғашига тегманг. Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринглар.</verse>
				<verse number="5">Эй, қуллар, Масиҳга чуқур иззат–эҳтиром билан, чин юракдан итоат қилганингиз каби хўжайинларингизга ҳам шундай итоат қилинглар.</verse>
				<verse number="6">Фақатгина инсонларни мамнун қилиб, хўжакўрсинга хизмат қиладиган одамларга ўхшамасдан, Масиҳнинг қуллари каби чин кўнгилдан Худонинг иродасини бажаринглар.</verse>
				<verse number="7">Инсонларга эмас, балки Раббимиз Исога хизмат қилаётгандек, бажону дил хизмат қилинглар.</verse>
				<verse number="8">Эсингизда тутинг, хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади.</verse>
				<verse number="9">Эй хўжайинлар, сизлар ҳам қулларингизга яхши муомала қилинглар. Уларга дўқ–пўписа қилишни бас қилинглар, чунки биласизлар–ку, уларнинг ҳам, сизларнинг ҳам Хўжайинингиз самода, У тарафкашлик қилмайди.</verse>
				<verse number="10">Ва ниҳоят, Раббимиз Исо сизнинг қудрат манбаингиз бўлсин, Унинг буюк қудрати сизларни бақувват қилсин.</verse>
				<verse number="11">Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олишингиз учун, Худо берган барча қурол–аслаҳалар билан қуролланинг.</verse>
				<verse number="12">Ахир, бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир.</verse>
				<verse number="13">Шу сабабдан Худонинг қурол–аслаҳалари билан қуролланинг, деб айтаяпман. Шунда ёвузликка тўла кунларда маҳкам тура оласиз, қуролланиб тайёр турган бўласиз.</verse>
				<verse number="14">Жангга тайёрланинглар. Белингизга ҳақиқат камарини тақинглар, кўксингизга солиҳлик совутини кийинглар,</verse>
				<verse number="15">тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар.</verse>
				<verse number="16">Буларга қўшиб, имон қалқонини қўлга олинглар. Шу қалқон билан ёвуз шайтоннинг ҳамма алангали ўқларини кучдан қолдирасизлар.</verse>
				<verse number="17">Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Руҳ берадиган, Худонинг каломи бўлган қилични кўтаринглар.</verse>
				<verse number="18">Ҳар қандай шароитда Муқаддас Руҳга таяниб дуо–ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, Худонинг барча азизлари учун илтижо қилинглар.</verse>
				<verse number="19">Мен учун ҳам ибодат қилинглар. Мен оғзимни очганимда, зарур бўлган сўз менга берилсин, токи қўрқмасдан Хушхабар сирини баён эта олайин.</verse>
				<verse number="20">Шу Хушхабарнинг элчиси бўлганим учун ҳибсдаман. Элчига лойиқ равишда мен Хушхабарни жасурлик билан эълон қилишим учун ибодат қилинглар.</verse>
				<verse number="21">Mенинг ҳол–аҳволим қандай эканлигини, нималар қилаётганимни билиб олишингиз учун, суюкли биродаримиз, Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори Тихик сизларга маълумот беради.</verse>
				<verse number="22">Мана шу мақсадда, бизнинг аҳволимизни сизларга билдирсин, сизларга далда берсин, деб уни сизларнинг олдингизга юборяпман.</verse>
				<verse number="23">Биродарларим, тинчлик сизларга ёр бўлсин. Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга меҳр–муҳаббат билан имон ато қилсин.</verse>
				<verse number="24">Раббимиз Исо Масиҳни яхши кўрганларнинг ҳаммасига то абад Худонинг инояти ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="50">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исо Масиҳнинг қуллари Павлус ва Тимўтийдан Филиппи шаҳридаги барча Исо Масиҳнинг азизларига ҳамда жамоат етакчилари ва хизматчиларига салом!</verse>
				<verse number="2">Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="3">Ҳар сафар сизларни ёдга олганимда Худойимга шукрона айтаман.</verse>
				<verse number="4">Ҳаммангиз учун ибодат қилганимда, ҳар доим шодлик билан ибодат қиламан,</verse>
				<verse number="5">чунки сизлар Хушхабарга ишонганингиздан бошлаб то ҳозирга қадар ўша Хушхабарни ёйишда мен билан бирга иштирок этиб келмоқдасизлар.</verse>
				<verse number="6">Худо сизларнинг ҳаётингизда бошлаган эзгу ишини Исо Масиҳ келадиган кунгача битиришига аминман.</verse>
				<verse number="7">Сизларни яхши кўрганим учун ҳаммангиз ҳақингизда шундай фикр қилишим ўринлидир. Ахир, қамоқдалигимда ҳам, Хушхабар ҳақиқат эканлигини ҳимоя қилиш ва таъкидлашимда ҳам Худо берган иноятда сизлар менга шериксизлар.</verse>
				<verse number="8">Мана, Худо шоҳид: мен сизларни роса соғинганман, чунки сизларни Исо Масиҳникидай бўлган меҳр–муҳаббат билан яхши кўраман.</verse>
				<verse number="9">Сизларнинг муҳаббатингиз янада ошиб, билим ва ақл–идрок билан бойисин, деб ибодат қиляпман,</verse>
				<verse number="10">чунки мен сизларнинг аъло нарсаларни танлайдиган бўлиб, Масиҳ келадиган кунда пок ва айбсиз бўлишингизни истайман.</verse>
				<verse number="11">Токи сизларнинг ҳаётингиз Исо Масиҳ кучи орқали солиҳлик самарасига тўлиб, Худога шараф ва мақтов келтирсин.</verse>
				<verse number="12">Эй биродарлар, шуни билишингизни истайманки, бошимга тушганларнинг ҳаммаси Хушхабарнинг янада кўпроқ ёйилишига туртки бўлди.</verse>
				<verse number="13">Масиҳ туфайли қамалганлигим бутун сарой қўриқчиларига ва бу ердагиларнинг ҳаммасига маълум бўлди.</verse>
				<verse number="14">Менинг қамоқдаги вазиятим кўп биродарларнинг Раббимиз Исога бўлган ишончини оширди, шунинг учун улар қўрқмасдан, катта жасорат билан Масиҳ ҳақидаги хабарни тарғиб қилмоқдалар.</verse>
				<verse number="15">Тўғри, Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни баъзилар бахиллик ва хасадгўйлик билан, баъзилар эса яхши ният билан тарғиб қиляптилар.</verse>
				<verse number="16">Яхши ният билан тарғиб қилаётганлар мени яхши кўрганлари учун ва мен Хушхабарни ҳимоя қилишга тайинланганимни билиб шундай қиляптилар.</verse>
				<verse number="17">Қолганлар эса Хушхабарни рақобат руҳи билан тарғиб қиляптилар. Улар пок ниятда эмас, балки менинг қамоқда тортаётган азобларим кўпайсин, деб шундай қиляптилар.</verse>
				<verse number="18">Аммо нима фарқи бор? Ёмон ниятдами, яхши ниятдами, муҳими, Масиҳ ҳақидаги Хушхабар тарғиб қилинмоқда. Мана шу мени хурсанд қилади. Мен хурсанд бўлишда давом этавераман,</verse>
				<verse number="19">чунки биламан, сизларнинг ибодатларингиз орқали ва Исо Масиҳ Руҳининг ёрдами билан мана шуларнинг ҳаммаси менинг озод бўлишимга олиб келади.</verse>
				<verse number="20">Ишонч билан умид қиламан: иснодга қолмайман, аксинча, жасорат кўрсатаман. Ҳа, умидим шуки, ҳозир ҳам олдингидай, ўлсам ҳам, яшасам ҳам менинг танам орқали Масиҳ улуғланади.</verse>
				<verse number="21">Зотан, мен учун ҳаёт Масиҳдир, ўлим эса ютуқдир.</verse>
				<verse number="22">Ахир, тирик қоладиган бўлсам, самарали ишлар қилавераман, шундай экан, нимани танлашни ҳам билмайман.</verse>
				<verse number="23">Икки йўлнинг қай бирини танлашни билмай, бошим қотиб қолди. Менинг истагим бу дунёдан кетиб, Масиҳ билан бирга бўлишдир. Шундай бўлса жуда яхши бўларди.</verse>
				<verse number="24">Аммо тирик қолишим сизлар учун зарурроқдир.</verse>
				<verse number="25">Бунга ишончим комил, шунинг учун тирик қолишимни биламан. Сизларнинг имонингиз мустаҳкамланиб, қувончингиз ошиб боравериши учун мен сизлар билан бирга қоламан.</verse>
				<verse number="26">Шундай қилиб, мен яна сизларнинг олдингизга келганимда, мен туфайли Исо Масиҳдан янада кўпроқ фахрланасиз.</verse>
				<verse number="27">Нима бўлишидан қатъий назар, Масиҳ Хушхабарига лойиқ тарзда ҳаёт кечиришингиз керак. Шундай яшангларки, мен сизларни кўришга борганимда, Хушхабарнинг самараси бўлган имон учун якдиллик билан курашиб, бир руҳда мустаҳкам турганингизни кўрай! Аммо сизларни кўришга боролмасам, шундай хабар эшитай.</verse>
				<verse number="28">Сизларга қаршилик кўрсатаётганлардан ҳеч ҳайиқманглар. Сизларнинг қатъиятингиз уларнинг ҳалок бўлишидан, сизларнинг эса нажот топишингиздан далолат беради. Бу Худонинг ишидир.</verse>
				<verse number="29">Зотан Худо сизларга нафақат Масиҳга ишониш, балки Унинг учун азоб–уқубат тортиш шарафини ато қилган.</verse>
				<verse number="30">Ахир, сизлар азоб–уқубатларимни кўрдингиз, ҳозир ҳам азият чекаётганим ҳақида эшитяпсиз. Энди мана шу курашда сизлар менинг шерикларимсиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Масиҳга тегишли бўлганингиз сизларга далда беряпти, Унинг севгисидан тасалли топяпсиз, Муқаддас Руҳ билан мулоқотдасиз, юракларингиз меҳр–шафқатга тўла.</verse>
				<verse number="2">Шундай экан, менинг шодлигимга шодлик қўшиб, бир хил фикр қилинг, бир–бирингизга меҳр–муҳаббат кўрсатинг, якдиллик билан ҳамфикр бўлинг.</verse>
				<verse number="3">Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шуҳратпараст бўлманг, аксинча камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан баландроқ кўринг.</verse>
				<verse number="4">Фақат ўзингизнинг эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг.</verse>
				<verse number="5">Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин.</verse>
				<verse number="6">Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади.</verse>
				<verse number="7">Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб,</verse>
				<verse number="8">ўзини паст тутди. Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди.</verse>
				<verse number="9">Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди.</verse>
				<verse number="10">Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин,</verse>
				<verse number="11">ҳар бир тил Исо Масиҳни Раббий, деб тан олсин. Мана шу Отамиз Худога шуҳрат келтиради.</verse>
				<verse number="12">Эй азизларим, мана шуларни ёдда тутиб, ҳар доимгидай итоаткор бўлишда давом этаверинглар. Фақатгина сизлар билан бўлганимда эмас, ҳатто ёнингизда бўлмасам ҳам, Худонинг олдида қўрқув ва титроқ билан шундай яшангларки, нажот топганингиз ёрқин кўриниб турсин.</verse>
				<verse number="13">Зотан Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Мана шу бузуқ ва эгри насл орасида Худонинг нуқсонсиз, айбсиз ва пок фарзандлари бўлишингиз учун ҳамма нарсани нолимай, баҳслашмай қилинглар. Ҳаётбахш хабарни маҳкам тутар экансиз, ўша бузуқ ва эгри насл орасида самодаги юлдузлар каби порлайсизлар. Шунда Масиҳ келган куни, меҳнатим зое бўлмаганидан, қилган ишларим беҳуда кетмаганлигидан фахрланаман.</verse>
				<verse number="17">Сиз имонингизга асосланиб, хизмат қилиб келяпсиз, шу сизнинг қурбонлигингиздир. Агарда менинг жоним фидо бўлиб, ҳаётим сизнинг қурбонлигингиз устига тўкиладиган шароб назридай бўлиб қолса ҳам, хурсанд бўламан, ҳаммангиз билан бирга шодланаман.</verse>
				<verse number="18">Худди шунингдек, сизлар ҳам хурсанд бўлинглар ва мен билан бирга шодланинглар.</verse>
				<verse number="19">Раббимиз Исонинг иродаси билан яқинда Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан. Шунда аҳволингиздан хабардор бўлиб, кўнглим таскин топади.</verse>
				<verse number="20">Тимўтийни юборишимнинг сабаби шуки, сизлар учун худди мендай чин кўнгилдан жон куйдирадиган бошқа ҳеч ким йўқ.</verse>
				<verse number="21">Қолганлар Исо Масиҳга хизмат қилишни эмас, балки ўз манфаатини кўзлайди.</verse>
				<verse number="22">Ўзларингиз биласизлар, биз Хушхабарни ёйишда Тимўтий билан бирга ота–ўғилдай хизмат қилдик. У ўзининг ҳурматга лойиқ эканлигини кўрсатди.</verse>
				<verse number="23">Шунинг учун тақдирим аниқ бўлиши биланоқ Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан.</verse>
				<verse number="24">Ўзим ҳам яқинда олдингизга бораман. Бу ҳақда Раббимизнинг Ўзи менда ишонч ҳосил қилди.</verse>
				<verse number="25">Ҳозир эса Эпафродитни ёнингизга юборишни лозим кўрдим. У сизларнинг юборган элчингиз, муҳтожлигимда менга мадад берган биродарим, ҳамкорим ва сафдошимдир.</verse>
				<verse number="26">Эпафродит сизларни жуда соғинган. Унинг касаллиги ҳақида эшитганингизни ҳам билиб қаттиқ қайғуряпти.</verse>
				<verse number="27">Ҳақиқатан ҳам у ўлар ҳолатда касал эди, аммо Худо унга раҳм–шафқат кўрсатди. Бу билан Худо фақат унга эмас, балки ғамимга ғам қўшилмасин, деб менга ҳам шафқат қилди.</verse>
				<verse number="28">Шундай қилиб, яна Эпафродитни кўриб, севининглар, деган ниятда уни тез орада олдингизга юбораман. Шундай қилсам, ғамим анча енгиллашади.</verse>
				<verse number="29">Раббимиз Исога ишонганлар бир–бирларини қандай кутиб олсалар, сизлар ҳам Эпафродитни худди шундай қилиб, катта қувонч билан кутиб олинглар. Бундай инсонларга муносиб бўлган иззат–ҳурматни унга кўрсатинглар.</verse>
				<verse number="30">Ахир, у Масиҳга хизмат қилиш йўлида бир ўлимдан қолди. Сизларнинг ўрнингизга ҳам менга хизматни қилиб, ўз жонини аямади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Энди эса, эй биродарларим, Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Сизларга бир хил нарсаларни ёзаверсам ҳам зерикмайман, ёзганларим сизларни ҳар хил балолардан асрайди.</verse>
				<verse number="2">Итдай бўлганлардан, ёвузлик қиладиганлардан, танасини кесадиганлардан эҳтиёт бўлинглар!</verse>
				<verse number="3">Чунки биз, Худо Руҳининг ёрдами билан сажда қилувчилар, ҳақиқий суннат қилинганмиз. Биз Исо Масиҳ туфайли фахрланамиз, инсоний хусусиятларимизга ишонмаймиз.</verse>
				<verse number="4">Ваҳоланки, мен ўз хусусиятларимга ишонсам бўлади. Ахир, бундай қилишга менда ҳамманикидан ҳам кўра кўпроқ сабаб бор.</verse>
				<verse number="5">Mен саккиз кунлигимда суннат қилинганман, Исроил авлодидан, Бенямин қабиласиданман. Мен ҳақиқий ибронийман. Фарзий бўлиб, қонунларга сўзсиз риоя қилардим.</verse>
				<verse number="6">Жон–жаҳдим билан жамоатни қувғин қилардим. Қонунларга риоя қилишга асосланган солиҳликка келсак, айбсиз эдим.</verse>
				<verse number="7">Аммо мен учун фойда бўлган буларнинг ҳаммасини энди Масиҳ туфайли зарар, деб ҳисоблайман.</verse>
				<verse number="8">null</verse>
				<verse number="9">Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ, деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим. Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат, деб билдим. Энди қонунга риоя қилиш орқали солиҳликка эришишга умид қилмайман, аксинча Масиҳга бўлган имоним билан солиҳликка эришишга интиламан. Ҳа, бу солиҳликни Худо имон туфайли беради.</verse>
				<verse number="10">Мақсадим шуки, Исо Масиҳни билай, Уни тирилтирган қудрат менинг ҳаётимда ҳам ўз кучини кўрсатсин, Масиҳнинг азобларига шерик бўлай. Унинг ўлим пайтидаги фикр–зикри менинг ҳаёт тарзим намунаси бўлсин.</verse>
				<verse number="11">Бир кун келиб, мен ўликдан тирилишга эришаман, деб умид қиламан.</verse>
				<verse number="12">Мен мақсадимга етдим ёки камолотга эришдим, деб айтолмайман. Аммо мен унга етишай, деб интиламан, чунки Исо Масиҳ айнан шу мақсад учун мени Ўзиники қилиб олган.</verse>
				<verse number="13">Биродарлар, мен ўзимни ўша мақсадга етишганман, деб ҳисобламайман. Ортда қолганларни унутиб, олдинга интиламан. Фақатгина</verse>
				<verse number="14">ўша мақсадни кўзлаб, Исо Масиҳ орқали Худо мени чақириб, ато қиладиган самовий ютуқ томон интилмоқдаман.</verse>
				<verse number="15">Биз ҳаммамиз, имон жиҳатидан етукликка эришганлар, шундай ўйлашимиз керак. Агар сизлар бирор нарса ҳақида бошқача фикрда бўлсангиз, Худо сизларга ноҳақ эканлигингизни аён қилади.</verse>
				<verse number="16">Нима бўлишидан қатъий назар, қай даражага эришган бўлсак, энди шу бўйича яшашда давом этаверайлик.</verse>
				<verse number="17">Биродарларим, мендан ўрнак олаётганларга қўшилинглар. Бизнинг намунамиз бўйича яшаётганларга эътибор бериб, улардан ўрганинглар.</verse>
				<verse number="18">Ахир, мен сизларга олдин кўп марта айтганман, ҳозир ҳам кўзларимга ёш тўлиб, қайтаряпман: Масиҳ хочининг душмани бўлиб яшаётганлар кўп.</verse>
				<verse number="19">Уларнинг охири — ҳалокат, уларнинг худоси нафсдир. Уятсиз қилиқларидан фахрланадилар. Уларнинг ўй–хаёллари фоний дунёдаги нарсаларга берилган.</verse>
				<verse number="20">Бизнинг ватанимиз эса самодадир. Бизлар нажоткоримиз бўлган Раббимиз Исо Масиҳнинг ўша ердан келишини интизорлик билан кутяпмиз.</verse>
				<verse number="21">Раббимиз бутун борлиқни Ўзига бўйсундириш кучига эгадир. Мана шу куч билан У бизнинг ожиз, фоний танамизни Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Шундай қилиб, севимли биродарларим, сизларга айтганларим бўйича, Раббимиз Исо билан бўлган муносабатингизда маҳкам туринглар. Азизларим, мен сизларни жуда соғиндим. Сизлар менинг қувончимсиз, фахримсиз!</verse>
				<verse number="2">Эводия ва Синтиха, сизлардан илтимос қиламан, Раббимиз ҳақи якдил фикрда бўлинглар.</verse>
				<verse number="3">Эй вафодор ҳамкорим, сендан ҳам ўтинаман, бу аёлларга ёрдам бер, чунки улар мен билан бирга, Климент ҳамда исмлари ҳаёт китобида ёзилган бошқа ҳамкорларим қатори xушхабарни тарғиб этишда тер тўкдилар.</verse>
				<verse number="4">Ҳар доим Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Яна бир бор айтаман, шодланинг!</verse>
				<verse number="5">Ҳаммага нисбатан мулойим бўлинг. Раббимиз яқинда келади.</verse>
				<verse number="6">Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар.</verse>
				<verse number="7">Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди.</verse>
				<verse number="8">Энди эса, эй биродарларим, фикр–зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар.</verse>
				<verse number="9">Таълимотимни қабул қилдингиз. Энди мендан ўрганганларингизнинг, кўрган–эшитганларингизнинг ҳаммасини бажаринглар. Шунда тинчлик берадиган Худо сизлар билан бирга бўлади.</verse>
				<verse number="10">Сизлар мен учун яна ғамхўрлик қилаётганингиздан жуда хурсанд бўлиб, Раббимиз Исога шукр қиляпман. Албатта, сизлар олдин ҳам мен учун ғамхўрлик қилардингиз, лекин буни кўрсатишга имкониятингиз бўлмаган эди.</verse>
				<verse number="11">Буларни муҳтожликдан айтаётганим йўқ, чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман.</verse>
				<verse number="12">Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, мўл–кўлчилигу муҳтожликда яшаш сирларини ўрганганман. Мен танқисликда ҳам, мўл–кўлчиликда ҳам қандай ҳаёт кечиришни биламан.</verse>
				<verse number="13">Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан.</verse>
				<verse number="14">Нима бўлишидан қатъий назар, сизлар қийинчиликларимга шерик бўлиб яхши қилдингизлар.</verse>
				<verse number="15">Ахир, сиз, Филиппиликлар, ўзларингиз биласизлар–ку, мен сизларга Хушхабарни айтган пайтимдан бошлаб, Македониядан кетганимдан кейин ҳам фақат сизлар менга моддий жиҳатдан ёрдам берардингиз. Сизлардан бошқа ҳеч бир жамоат бундай қилмади.</verse>
				<verse number="16">Ҳатто Салоникада бўлганимда ҳам сизлар бир–икки марта менга ёрдам бериб, эҳтиёжимни қондирдингиз.</verse>
				<verse number="17">Мен сизлардан бирор нарса ундириб олиш ниятида гапираётганим йўқ. Аксинча, сизларнинг фойдангиз кўпайишини кўзлаяпман.</verse>
				<verse number="18">Ҳозир менда керакли ҳамма нарса бор, ҳатто ортиғи билан бор. Епафродитдан бериб юборган ҳадяларингизни олдим. Энди ҳеч бир муҳтожлигим қолмади. Бу ҳадяларингиз хушбўй назрдай, Худога маъқул бўладиган ёқимли қурбонлик кабидир.</verse>
				<verse number="19">Худойим Ўзининг ажойиб бойлиги билан Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар бир эҳтиёжингизни қондиради.</verse>
				<verse number="20">Отамиз Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
				<verse number="21">Исо Масиҳга тегишли бўлганларнинг ҳаммасига салом айтиб қўйинг. Ёнимдаги биродарлар ҳам сизларга салом айтяпти.</verse>
				<verse number="22">Худонинг азизлари бўлганларнинг ҳаммаси, айниқса Қайсар хизматида бўлганлар, сизларга салом йўллаяптилар.</verse>
				<verse number="23">Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин!</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="51">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнингҳаворийси бўлган мен — Павлус ҳамда биродарим Тимўтийдан</verse>
				<verse number="2">Колоса шаҳридаги Худонинг азизлари, Масиҳга тегишли бўлган содиқ биродарларимизга салом! Отамиз Худо сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин!</verse>
				<verse number="3">Сизлар учун ибодат қилганимизда биз ҳар доим Худога, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отасига шукр айтамиз.</verse>
				<verse number="4">Чунки Исо Масиҳга бўлган имонингиз ва Худонинг барча азизларига кўрсатаётган севгингиз ҳақида биз эшитдик.</verse>
				<verse number="5">null</verse>
				<verse number="6">Худо сизлар учун жаннатда шодлик тайёрлаб қўйганига умид боғладингиз. Имонингиз ва севгингиз мана шу умидингизга асосланган. Хушхабар, яъни ҳақиқат сўзи сизларга етиб келганда бу умид ҳақида эшитдингиз. Бу Хушхабар бутун дунё бўйлаб самара келтириб, ёйилмоқда. Хушхабарни эшитиб, Худо иноятининг ҳақиқий маъносини тушуниб етган кунингиздан бери сизларнинг орангизда ҳам Хушхабар самара бермоқда.</verse>
				<verse number="7">Сизлар бу Хушхабарни бизнинг азиз ҳамкоримиз Эпафрасдан эшитдингиз. У сизлар учун садоқат билан Масиҳга хизмат қиляпти.</verse>
				<verse number="8">Муқаддас Руҳ сизларга ато қилган меҳр–муҳаббат ҳақида у бизга айтиб берди.</verse>
				<verse number="9">Шу сабабдан сизлар ҳақингизда эшитган кунимиздан бери сизлар учун ибодат қилишни канда қилмаяпмиз. Худонинг Руҳи берадиган донолик ва ақл–идрок орқали Унинг иродасини тўлиқ англаб етинг, деб ибодат қиляпмиз.</verse>
				<verse number="10">Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар.</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қудратга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг.</verse>
				<verse number="13">У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди.</verse>
				<verse number="14">Ўз Ўғли орқали бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди.</verse>
				<verse number="15">Кўринмас Худонинг сурати Масиҳдир, У бутун борлиқнинг тўнғичидир.</verse>
				<verse number="16">Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган. Еру кўкдаги бор мавжудот, Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса, Ғайритабиий кучлар, тахту салтанатлар, Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали, Унинг Ўзи учун яратилгандир.</verse>
				<verse number="17">Масиҳ бутун борлиқдан олдин мавжуд эди, Бутун борлиқ У туфайли мустаҳкам турибди.</verse>
				<verse number="18">Масиҳ жамоатнинг бошидир, Жамоат Масиҳнинг танасидир. Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир, У ҳаммадан устун бўлиши учун Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган.</verse>
				<verse number="19">Бутун комилликни Худо Исода жо қилишни маъқул кўрди.</verse>
				<verse number="20">Еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб, Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали Улар билан тинчлик ўрнатди.</verse>
				<verse number="21">Сизлар ҳам бир вақтлар Худога душман эдингизлар. Фикру зикрингиз Худодан узоқ бўлиб, ёмон ишлар қилардингизлар.</verse>
				<verse number="22">Масиҳнинг жисмоний танадаги ўлими орқали Худо сизларни Ўзи билан яраштирди. Энди сизлар Худонинг олдида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз турасизлар.</verse>
				<verse number="23">Шундай экан, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туришингиз керак. Сизлар Хушхабарни эшитиб, умидга эга бўлдингиз. Ўша умидингизни йўқотманг. Бу Хушхабар ер юзидаги бутун жонзотга эълон қилинди. Мен — Павлус ўша Хушхабарнинг хизматчисиман.</verse>
				<verse number="24">Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Чунки шу йўл билан мен ҳам Масиҳнинг Ўз танаси, яъни жамоат учун чекаётган азобларида қатнашяпман.</verse>
				<verse number="25">Худонинг хабарини сизларга тўлиқ эълон қилишим учун У мени жамоатнинг хизматчиси қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="26">Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди.</verse>
				<verse number="27">Масиҳ орқали ҳамма халқлар ҳам бой улуғворликка етишишларини барчамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир.</verse>
				<verse number="28">Ҳар бирингиз Масиҳ танасининг етук аъзоси сифатида Худонинг олдида туришингиз учун биз ҳаммани огоҳлантириб, донолик билан таълим бериб, Масиҳ ҳақида ўргатяпмиз.</verse>
				<verse number="29">Мен ҳам ана шу мақсадда жон-жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Масиҳнинг қудратига суянаман.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Мен сизлар учун, шунингдек, Лаодикия шаҳридагилар ҳамда шахсан юзимни кўрмаган имонлиларнинг ҳаммаси учун нақадар зўр ғайрат билан меҳнат қилаётганимни билишингизни истайман.</verse>
				<verse number="2">Мақсадим шуки, сизлар дадил бўлинг, муҳаббат руҳи сизларни бирлаштирсин, Отамиз Худонинг сири — Масиҳ ҳақида чуқур ва бой тушунчага эга бўлинг.</verse>
				<verse number="3">Чунки донолик ва илму маърифатнинг ҳамма хазиналари Масиҳда пинҳондир.</verse>
				<verse number="4">Ҳеч ким сизларни тилёғламалик билан йўлдан оздирмасин, деб мен сизларга шуларни айтяпман.</verse>
				<verse number="5">Гарчи мен жисман сизларнинг орангизда бўлмасам ҳам, фикру зикрим сиз биланман. Сизларнинг тартиб-интизомингиз ва Масиҳга бўлган соғлом имонингизни кўриб севиняпман.</verse>
				<verse number="6">Сизлар Исо Масиҳни Раббимиз, деб қабул қилган экансизлар, доимо У кўрсатган йўлдан юраверинг.</verse>
				<verse number="7">Олган таълимотингизга мувофиқ, Масиҳда томир ёйиб, қарор топинг. Имонингизда қаттиқ туринг, Худога шукроналар тилингиздан тушмасин.</verse>
				<verse number="8">Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким фалсафа ва қуруқ сафсаталар билан сизларни аврамасин. Бундай гаплар Масиҳга эмас, балки инсонларнинг анъанасига, дунёнинг хурофий кучларига асосланади.</verse>
				<verse number="9">Худо Ўзининг бутун борлиғи билан тўла-тўкис Масиҳнинг вужудида мавжуддир.</verse>
				<verse number="10">Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаётингиз тўла–тўкис, чунки У ҳар бир куч ва ҳокимиятдан устундир.</verse>
				<verse number="11">Масиҳ орқали сизлар суннат қилиндингиз, бу жисмоний суннат эмас, балки Масиҳ орқали қилинадиган суннат, яъни гуноҳкор табиатнинг кесиб ташланишидир.</verse>
				<verse number="12">Сувга чўмдирилиш орқали Масиҳ билан бирга кўмилдингиз. Масиҳни ўликдан тирилтирган Худонинг қудратига бўлган имонингиз туфайли Масиҳ билан бирга тирилдингиз.</verse>
				<verse number="13">Илгари сизлар суннатсиз, гуноҳга ботган бўлиб, руҳан ўлик эдингизлар. Энди эса Худо барча гуноҳларингизни кечириб, сизларни Масиҳ билан бирга тирилтирди.</verse>
				<verse number="14">Бизга қарши ёзилган айблов ҳукмини Худо бекор қилди, яъни ўша ҳукмни хочга михлаб, кучдан қолдирди.</verse>
				<verse number="15">Ўша хоч орқали коинотдаги кучлару ҳукмронликлар устидан ғалаба қозониб, уларни қуролсизлантирди. Ўзининг ғолибона юришида уларнинг тутқун эканлигини намойиш этиб, шарманда қилди.</verse>
				<verse number="16">Шунинг учун егулик-ичгулик, диний байрамлар, янги ой шодиёналари ёки Шаббат куни хусусида ҳеч ким сизларга қонун-қоида чиқармасин.</verse>
				<verse number="17">Ўша урф–одатлар келажакнинг шарпасигина холос, аммо ҳақиқий ҳаёт Масиҳдадир.</verse>
				<verse number="18">Шундай экан, диндорликка берилиб, ўзини мўминликка соладиганлар, фаришталарга сиғинадиганлар сизларни камситса, эътибор берманглар. Улар кўрган ваҳийлари билан мақтанадиган, ақл–заковати билан мағрурланадиган одамлардир.</verse>
				<verse number="19">Бундай кишилар Масиҳдан ажралган. Масиҳ — Ўз танаси, яъни жамоатнинг Бошидир. Мана шу Бошдан бутун бадан ҳаётбахш куч олиб, паю бўғинлар орқали ўзаро уланиб, Худонинг хоҳиши бўйича ўсади.</verse>
				<verse number="20">Агар сизлар Масиҳ билан бирга ўлган бўлсангизлар, дунёнинг хурофий кучлари учун ҳам ўлган бўласизлар. Ундай бўлса яна нимага бу дунёга қул бўлиб,</verse>
				<verse number="21">“тегма”, “ема”, “ушлама” деган қонун-қоидаларга бўйсунасизлар?!</verse>
				<verse number="22">Бу инсоний таълимотлар ва қоидалар ишлатилган сари йўқ бўлиб кетадиган нарсалар ҳақида–ку!</verse>
				<verse number="23">Гарчи бу қоидалар келтириб чиқарган диндорлик, ўзини мўминликка солиш, баданни қийнаш одамларга ҳикматдай туюлса–да, аслида улар шаҳвату нафсга бўлган иштиёқни кўпайтиради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, Масиҳ турган жойдаги, яъни самовий нарсаларнинг пайида бўлинг. У самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди.</verse>
				<verse number="2">Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Ахир, сизлар ўлгансизлар, асл ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худонинг ҳузурида пинҳондир.</verse>
				<verse number="4">Бизнинг ҳаётимиз Исо Масиҳдир. Масиҳ зоҳир бўлганда, сизлар ҳам У билан бирга улуғворликда зоҳир бўласизлар.</verse>
				<verse number="5">Шундай экан, дунёвий табиатингизни, яъни фаҳш–зино, нопоклик, шаҳват, ёвуз хоҳишлар ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзликни йўқ қилинглар.</verse>
				<verse number="6">Мана шулар сабабли Худонинг ғазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади!</verse>
				<verse number="7">Сизлар ҳам бир вақтлар шундай одамларнинг йўлидан юриб, ўзингизни ўшалар каби тутардингизлар.</verse>
				<verse number="8">Энди эса жаҳл, ғазаб, ёвузликларнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар. Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин.</verse>
				<verse number="9">Бир-бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски табиатингизни ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар.</verse>
				<verse number="10">Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг сурати бўйича ўзгариб бормоқда.</verse>
				<verse number="11">Шу нуқтаи назардан энди на юнон бор, на яҳудий, на суннатли бор, на суннатсиз, на жоҳил бор, на маданиятсиз, на қул бор, на озод. Энг аҳамиятлиси Масиҳдир, У ҳамма биландир, ҳамма нарса Унинг қўли остидадир.</verse>
				<verse number="12">Сизлар Худонинг танланган, азиз ва суюкли халқисизлар. Шунга кўра раҳм-шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақиб олинглар.</verse>
				<verse number="13">Бир–бирингизга нисбатан сабр–тоқатли бўлинглар. Орангизда хафагарчилик ўтган бўлса, бир бирингизни кечиринглар. Эгамиз сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бошқаларни кечиринглар.</verse>
				<verse number="14">Ва ниҳоят муҳаббатга бурканинглар, чунки меҳр–муҳаббат мукаммал аҳилликка етиштиради.</verse>
				<verse number="15">Масиҳ ато қиладиган тинчлик юракларингизда ҳукмрон бўлсин, ахир сизлар бир тананинг аъзосисизлар, тинчликка даъват қилингансизлар. Миннатдор бўлинглар.</verse>
				<verse number="16">Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Донолик билан бир-бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг. Забурларни хониш қилиб, мадҳиялар ва руҳий қўшиқлар билан, чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Худони тараннум этинглар.</verse>
				<verse number="17">Нимаики қилсангиз ҳам, гапирсангиз ҳам, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар.</verse>
				<verse number="18">Эй хотинлар, эрингизга итоатли бўлинглар. Шундай қилиш Раббимиз Исонинг издошларига муносибдир.</verse>
				<verse number="19">Эй эрлар, хотинингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар.</verse>
				<verse number="20">Эй фарзандлар, доим ота-онангизга қулоқ солинглар, чунки бу Раббимизга маъқул келади.</verse>
				<verse number="21">Эй оталар, фарзандларингизни ранжитаверманглар, бўлмаса улар тушкунликка тушиб қолади.</verse>
				<verse number="22">Эй қуллар, бу дунёдаги хўжайинларингизга ҳар доим итоат қилинглар. Хушомадгўйлик билан хўжакўрсинга эмас, балки Раббимиздан қўрқиб, чин кўнгилдан итоат қилинглар.</verse>
				<verse number="23">Ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббимиз Исо Масиҳ учун қилаётгандай чин қалбдан бажаринглар.</verse>
				<verse number="24">Чунки сизлар ҳақиқий Хўжайинингиз Масиҳга хизмат қиляпсизлар. У Ўз халқига атаб қўйган қут–баракани сизларга мукофот қилиб беришини ёддан чиқарманг.</verse>
				<verse number="25">Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Эй хўжайинлар, сизнинг ҳам жаннатда Хўжайинингиз борлигини билиб, қулларингизга одил ва тўғри муомала қилинг.</verse>
				<verse number="2">Доим ибодат қилинг. Ибодатда ҳушёр бўлиб, шукроналар келтиринг.</verse>
				<verse number="3">Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини эълон қилишимиз ва Масиҳ сирини баён этишимиз учун Унинг Ўзи бизга йўл очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман.</verse>
				<verse number="4">Бу сирни муносиб равишда изҳор эта олишимни Худодан сўранглар.</verse>
				<verse number="5">Фурсатни ғанимат билиб, имонлилар қаторига қўшилмаганларга нисбатан оқилона йўл тутинглар.</verse>
				<verse number="6">Улар билан қандай гаплашишни сизларга ўргатай: улар билан гаплашганингизда сўзингиз ҳамиша ёқимли ва мазмунли бўлсин.</verse>
				<verse number="7">Мен ҳақимдаги барча янгиликларни Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли биродарим Тихик сизларга айтиб беради.</verse>
				<verse number="8">Сизларга далда бериб, ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин, деб мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман.</verse>
				<verse number="9">Тихик билан бирга олдингизга содиқ ва севимли биродаримиз, ҳамшаҳарингиз Ўнисим ҳам боради. Улар бу ерда бўлиб ўтган ҳамма нарсани сизларга айтиб беришади.</verse>
				<verse number="10">Мен билан бирга қамалган Аристарх ва Барнабонинг жияни Марк ҳам сизларга салом йўллаяптилар. Марк ҳақида буйруқ олгансизлар: агар олдингизга борса, уни яхши қабул қилинглар.</verse>
				<verse number="11">Юстус лақабли Исо ҳам сизларга салом йўллаяпти. Худонинг Шоҳлиги йўлида меҳнат қилаётган булардан бошқа яҳудий ҳамкорларим йўқ. Улар менга тасалли бўлиб келмоқдалар.</verse>
				<verse number="12">Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас сизларга салом йўллаяпти. Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар, деб Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай сизлар учун ибодат қилмоқда.</verse>
				<verse number="13">У сизлар учун ҳамда Лаодикия ва Иераполь шаҳарларидаги имонлилар учун не-не заҳматлар чекканига ўзим шоҳидман.</verse>
				<verse number="14">Севимли табиб Луқо ва Димас сизларга салом йўллашяпти.</verse>
				<verse number="15">Лаодикия шаҳридаги биродарларга, айниқса Нимфага ва унинг уйида йиғиладиган жамоатга салом айтинглар.</verse>
				<verse number="16">Бу мактубим орангизда ўқиб берилгандан кейин, Лаодикиядаги жамоатда ҳам ўқиттирилсин. Сизлар эса Лаодикиядан келадиган мактубни ўқинглар.</verse>
				<verse number="17">Архиппга: “Сен Раббимиз Исонинг йўлида бўйнингга олган хизматни охирига етказгин”, — деб айтиб қўйинглар.</verse>
				<verse number="18">Мен, Павлус, ўз қўлим билан бу дуойи саломни ёзяпман. Қамоқда эканлигимни эсдан чиқарманглар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="52">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Сила ва Тимўтийдан салом! Худонинг инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.</verse>
				<verse number="2">Биз доим сизлар учун ибодат қилиб, ҳаммангиз учун Худога шукрлар айтамиз.</verse>
				<verse number="3">Имон ва севги билан қилган ишларингизни, Раббимиз Исо Масиҳга боғлаган мустаҳкам умидингизни доимо Отамиз Худо ҳузурида ёдга оламиз.</verse>
				<verse number="4">Эй Худо севган биродарларимиз, Худо сизларни танлаб олганини биламиз.</verse>
				<verse number="5">Ахир, биз Хушхабарни сизларга қуруқ сўзлар билан эмас, балки Муқаддас Руҳнинг қудрати ва тўлиқ ишонч билан келтирдик. Oрангизда бўлганимизда, сизларнинг манфаатингизни кўзлаб, қандай яшаганимизни биласиз.</verse>
				<verse number="6">Сизлар биздан ва Раббимиз Исодан ўрнак олдингиз. Ахир, кўп азоб–уқубат чекканингизга қарамай, МуқаддасРуҳ берадиган қувонч билан Худонинг сўзини қабул қилдингиз.</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, Македония ва Ахая ўлкаларидаги барча имонлиларга ўрнак бўлдингиз.</verse>
				<verse number="8">Раббимизнинг каломи сизлардан фақатгина Македония ва Ахаяга ёйилиб қолмади. Сизларнинг Худога бўлган имонингиз ҳамма жойда машҳур бўлди. Шунинг учун энди бизнинг бирор нарса гапиришимизга ҳожат қолмади.</verse>
				<verse number="9">Бизни яхши қабул қилганингиз ҳақида, барҳаёт ва ҳақиқий Худога хизмат қилайлик, дея бутлардан юз ўгириб, Худога юз бурганингиз ҳақида ҳамма гапиряпти.</verse>
				<verse number="10">Худонинг Ўғли Исонинг самодан тушишини кутаётганингиз ҳақида ҳам гапиряптилар. Худо Ўз Ўғли Исони тирилтирган, Исо бизни келажак ғазабдан қутқаради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Биродарлар, ўзларингиз биласиз, сизларнинг олдингизга келганимиз бекор кетмади.</verse>
				<verse number="2">Яна ўзингизга маълумки, биз Филиппи шаҳрида кўп азоб чеккандик, ҳақоратларга учрагандик. Аммо кўп қаршиликларга қарамай, Худонинг Хушхабарини сизга айтишимиз учун Унинг Ўзи бизга жасорат берди.</verse>
				<verse number="3">Ахир, биз сизларга таълим берганимизда, бизда на хатолик, на нопок ният, на бирон ҳийла бўлган.</verse>
				<verse number="4">Хушхабарни ишониб топширишга Худо бизни лойиқ топди. Шундай экан, биз инсонларни мамнун қилайлик деб эмас, балки юракларимизни текширадиган Худони мамнун қилайлик, дея таълим берамиз.</verse>
				<verse number="5">Ўзларингиз биласиз, биз ҳеч қачон тилёғламалик қилмадик, тамагирлик ниятида гапирмадик. Худонинг Ўзи бунга шоҳид.</verse>
				<verse number="6">Биз ҳеч кимнинг, на сизларнинг, на бошқаларнинг, мақтовига сазовор бўлайлик, деб иш қилмадик.</verse>
				<verse number="7">Масиҳнингҳаворийлари сифатида биз сизларнинг олдингизга талаблар қўйишимиз мумкин эди. Aммо биз, болаларини ардоқлаган эмизикли онадай, сизларга меҳрибон бўлдик.</verse>
				<verse number="8">Сизларга жуда қаттиқ кўнгил боғлаган эдик. Шунинг учун сизларга Худонинг Хушхабарини айтибгина қолмадик, балки юрагимиздан ҳам жой бердик. Чунки сизлар бизга жуда азиз бўлиб қолгандингиз.</verse>
				<verse number="9">Эй биродарлар, машаққат билан меҳнат қилганимиз ёдингизда бўлса керак. Сизларга Худонинг Хушхабарини айтаётганимизда ҳеч бирингизга юк бўлмайлик, дея кечаю кундуз ишладик.</verse>
				<verse number="10">Сиз, имонлилар билан бўлган муносабатимизда қандай покдил, солиҳ ва бенуқсон бўлганимизга ўзингиз ҳам, Худо ҳам гувоҳ.</verse>
				<verse number="11">Яна ўзингиз биласизки, ота фарзандига қандай муомала қилса, биз ҳам ҳар бирингизга шундай муомалада бўлдик.</verse>
				<verse number="12">Сизларга далда бердик, юпатдик. Худони мамнун қиладиган ҳаёт кечиринг, деб сизларга ёлвордик. Ахир, У сизларни Ўз Шоҳлигига ва улуғворлигига чорлаяпти.</verse>
				<verse number="13">Бизнинг тинмай Худога шукр қилишимизнинг сабаби ҳам шудир. Биздан Худонинг каломини эшитганингизда, буни инсон сўзи сифатида эмас, балки Худонинг каломи сифатида қабул қилдингиз. Бу калом ҳақиқатан Худонинг каломидир. Сиз, имонлиларда бу калом ўз таъсирини кўрсатяпти.</verse>
				<verse number="14">Эй биродарлар, сизлар Худонинг Исо Масиҳга тегишли бўлган, Яҳудия ўлкасидаги жамоатлардай бўлдингиз. Улар Яҳудийлардан қандай азоб чеккан бўлса, сизлар ҳам ўз юртдошларингиз томонидан шундай азобларга йўлиқдингиз.</verse>
				<verse number="15">null</verse>
				<verse number="16">Яҳудийлар Раббимиз Исони ва пайғамбарларни ўлдиришган. Бизни ҳам қувғин қилишди. Бошқа халқлар нажот топсин, деб гапиришимизга ҳам тўсқинлик қиляптилар. Шу сабабдан улар Худони мамнун қилмайди ва барча инсонларга қарши чиқади. Мана шу ишлари орқали Яҳудийларнинг гуноҳлари авжига чиқмоқда. Ва ниҳоят, Худонинг ғазаби уларнинг бошига тушди.</verse>
				<verse number="17">Эй, биродарлар, энди биз дилимиз билан бўлмаса–да, вужудимиз билан қисқа бир муддатга сизлардан жудо бўлдик. Аммо сизларни жуда соғиниб, дийдорингизни кўришга жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилдик.</verse>
				<verse number="18">Ҳа, биз қайта–қайта сизнинг олдингизга бормоқчи бўлдик. Айниқса мен, Павлус, боришни жуда хоҳлагандим, лекин шайтон бунга йўл қўймади.</verse>
				<verse number="19">Ахир, бизнинг умидимиз ва қувончимиз ким?! Раббимиз Исо келганда, Унинг олдида фахр тожимиз сиз эмасми?!</verse>
				<verse number="20">Ҳа, сизлар бизнинг шарафимиз ва қувончимизсиз!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">null</verse>
				<verse number="3">Охири чидай олмадик. Укамиз Тимўтийни олдингизга юборишга қарор қилдик. Биз Афина шаҳрида ёлғиз қолдик. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни тарғиб этишдаги Худонинг хизматида Тимўтий бизнинг ҳамкоримиздир. Азоб–уқубатлар туфайли йўлдан тоймаслигингиз учун Тимўтий сизларни имонда мустаҳкамлаб, далда берсин, дедик. Қийинчиликларга учрашимиз пешонамизга ёзилганини ўзингиз биласиз–ку!</verse>
				<verse number="4">Ахир, азоб–уқубатларга учраймиз, деб олдингизда бўлганимизда сизларни огоҳлантиргандик. Мана, биз айтганимиздек бўлди.</verse>
				<verse number="5">Шунинг учун ортиқча чидай олмай, имонингиз ҳақида билиб келсин, деб Тимўтийни юбордим. Шайтон сизларни васвасага солиб, ишимизни бекор қилмагандир, деб умид қилган эдим.</verse>
				<verse number="6">Мана, Тимўтий сизларнинг олдингиздан қайтиб келди. Бизга сизларнинг имонингиз ва севгингиз ҳақида яхши хабар олиб келди. Биз сизларни соғинганимиздек, сизлар ҳам бизни соғиниб қолибсиз. Бизни яхши сўзлар билан эслар экансиз. Тимўтий буларни бизга айтиб берди.</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, биродарлар, қийинчиликлар ва азоб–уқубатларда бўлсак ҳам, сизларнинг имонингиз ҳақида эшитиб, анча тасалли топдик.</verse>
				<verse number="8">РаббимизИсога бўлган имонингиз қатъий экан, энди биз енгил нафас олиб яшаймиз.</verse>
				<verse number="9">Сизлар туфайли биз Худо олдида қувончга тўлиб юрибмиз. Шундай экан, қандай қилиб Худога ўз миннатдорчилигимизни билдирмай тура оламиз?!</verse>
				<verse number="10">Сизлар билан яна дийдор кўришайлик, имонингизга имон қўшайлик, деб кечаю кундуз жон–жаҳдимиз билан ибодат қиляпмиз.</verse>
				<verse number="11">Отамиз Худонинг Ўзи ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларнинг олдингизга боришимиз учун йўл очсин.</verse>
				<verse number="12">Сизга бўлган меҳримиз тўлиб–тошгани каби, Раббимиз сизларнинг ҳам бир–бирингизга ва бошқа ҳаммага бўлган меҳр–муҳаббатингизни тўлдириб–тоширсин.</verse>
				<verse number="13">Шунда қалбларингиз собит бўлади, Раббимиз Исо Ўз фаришталари билан келганда, сизлар Отамиз Худо олдида айбсиз ва пок тура оласизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Хуллас, эй биродарлар, Худони мамнун қилиб яшашни биздан ўргандингиз. Ҳа, мана шу тарзда яшаяпсиз. Энди Раббимиз Исо номидан сизларга ёлворамиз, шу тарзда яшашга астойдил ҳаракат қилаверинг.</verse>
				<verse number="2">Раббимиз Исо бизга берган ваколат билан сизларга қандай йўл–йўриқ кўрсатганимизни биласиз.</verse>
				<verse number="3">Сизларнинг муқаддас бўлишингиз Худонинг иродасидир. Шунинг учун жинсий ахлоқсизлик қилманг.</verse>
				<verse number="4">Ҳар бирингиз муқаддаслик ва иззат–ҳурматга лойиқ ҳолда ўзингизни тута билишингиз керак.</verse>
				<verse number="5">Худони билмаган бутпарастлардай бўлиб, шаҳвоний ҳисларингизга қул бўлманг.</verse>
				<verse number="6">Жинсий ҳаёт тарзига келганда, ўз биродарларингизнинг ишончини суиистеъмол қилманг, уларга хиёнат қилманг. Мана шундай ҳамма гуноҳлар учун Эгамиз жазолайди. Биз сизларга бу ҳақда олдиндан айтиб, қаттиқ огоҳлантирганмиз.</verse>
				<verse number="7">Худо бизни ҳаром йўлдан юришга эмас, балки муқаддас бўлиб яшашга чақирди.</verse>
				<verse number="8">Шундай экан, ким мана шу таълимни рад қилса, инсонларни эмас, сизларга Ўз муқаддас Руҳини берадиган Худони рад қилган бўлади.</verse>
				<verse number="9">Биродарлик муҳаббати ҳақида эса сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ, чунки бир-бирингизни яхши кўришни Худодан ўргангансиз.</verse>
				<verse number="10">Зотан, сизлар Македония ўлкаси бўйлаб яшовчи барча биродарларингизга ҳам шундай муносабатда бўляпсизлар. Шунга қарамай, уларни янада кўпроқ яхши кўринг, деб ундаймиз.</verse>
				<verse number="11">Сизларга айтганимиздай, осойишта ҳаёт кечиришни, ўз ишингиз билан машғул бўлишни, қўлларингиз меҳнати билан тирикчилик қилишни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйинг.</verse>
				<verse number="12">Шунда Раббимиз Исога ишонмайдиганларнинг иззат–ҳурматини қозонасиз ва бошқаларнинг қўлига қараб қолмайсиз.</verse>
				<verse number="13">Биродарлар, умидсиз яшаётган бошқа одамлар каби қайғуга тўлманг, деб бу оламдан ўтганлар ҳақидаги ҳақиқатни сизларга билдиришни хоҳлаймиз.</verse>
				<verse number="14">Биз Исонинг ўлиб, тирилганига ишонамиз. Шундай экан, Исога ишонган ҳолда ҳаётдан кўз юмган имонлиларни ҳам Худо тирилтириб, Ўз олдига олиб кетишига аминмиз. Бу воқеа Исо келганда юз беради.</verse>
				<verse number="15">Раббимиз Исонинг таълимоти бўйича сизларга айтамизки, ўша пайтда биз, ҳали тирик бўлганлар, ўлган биродарларимиздан олдин эмас, улар билан бирга Исони қаршилаб оламиз.</verse>
				<verse number="16">Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади.</verse>
				<verse number="17">Сўнг биз, ҳали тирик бўлганлар, ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз.</verse>
				<verse number="18">Шунинг учун мана шу сўзлар билан бир–бирингизга далда беринг.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Биродарлар, булар қачон, қайси пайт содир бўлиши ҳақида сизларга ёзишимизнинг ҳожати йўқ.</verse>
				<verse number="2">Ахир, Раббимиз Исо, кечаси ўғри тушгандай, ногаҳон келишини ўзингиз биласиз–ку!</verse>
				<verse number="3">Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келганидай, одамлар: “Ҳаммаси тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар.</verse>
				<verse number="4">Бироқ, биродарлар, сизлар зулматда юрмайсизларки, бу кун ўғридай, кутилмаганда келиб, сизларни ҳайратда қолдирса!</verse>
				<verse number="5">Сизларнинг ҳаммангиз ёруғликда яшайсиз, кундуз кунга тегишлисиз. Биз зулматга, тунга тегишли эмасмиз.</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун бошқаларга ўхшаб ухлаб қолмайлик. Биз уйғоқ, ҳушёр бўлишимиз керак.</verse>
				<verse number="7">Чунки ухлайдиганлар кечаси ухлайди, ичкиликка берилганлар ҳам кечаси ичади.</verse>
				<verse number="8">Биз эса кундуз кунга тегишли эканмиз, келинглар, имон ва севгини совут қилиб, бошимизга эса нажот умидини дубулға қилиб кийиб, ҳушёр бўлайлик.</verse>
				<verse number="9">Чунки Худо бизни ғазабга учрасин, деб эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳ орқали нажот топишимиз учун тайинлади.</verse>
				<verse number="10">Биз тирик бўлсак ҳам, ҳаётдан кўз юмсак ҳам, У билан бирга яшашимиз учун Раббимиз Исо биз учун ўлди.</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун ҳам ҳозир қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, куч ва ғайрат бағишланг.</verse>
				<verse number="12">Биродарлар, сизларга илтижо қиламиз. Орангизда ишлаб, Раббимиз Исонинг йўлида сизларга етакчилик қилаётган, йўл–йўриқ кўрсатаётганларни ҳурмат қилинг.</verse>
				<verse number="13">Қилаётган ишлари учун муҳаббат билан уларни эъзозланг. Бир–бирингиз билан тинч–тотув яшанг.</verse>
				<verse number="14">Эй биродарлар, сизлардан ўтиниб сўраймиз: бебошларни огоҳлантиринг, журъатсизларга далда беринг, заифларга ёрдам кўрсатинг, ҳаммага сабр–тоқатли бўлинг.</verse>
				<verse number="15">Ҳеч бирингиз ёмонликка ёмонлик қайтарманг, балки ҳар доим бир–бирингизга ва ҳаммага яхшилик қилишга интилинг.</verse>
				<verse number="16">Ҳамиша хурсанд бўлиб юринглар.</verse>
				<verse number="17">Тинмай ибодат қилинглар.</verse>
				<verse number="18">Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар, чунки сизлар, яъни Исо Масиҳга имон келтирганлар учун Худонинг иродаси шудир.</verse>
				<verse number="19">Муқаддас Руҳнинг ўтини сўндирманг.</verse>
				<verse number="20">Башоратларни камситманглар.</verse>
				<verse number="21">Ҳаммасини текшириб кўринглар. Яхшиликни маҳкам тутиб,</verse>
				<verse number="22">ҳар қандай ёмонликдан қочинглар.</verse>
				<verse number="23">Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай покласин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз айбсиз сақлансин.</verse>
				<verse number="24">Сизларни чақирган Худо садоқатлидир, У ҳар доим Ўз айтганини бажаради.</verse>
				<verse number="25">Биродарлар, биз учун ибодат қилинг.</verse>
				<verse number="26">Ҳамма биродарлар билан ўпишиб кўришинглар.</verse>
				<verse number="27">Раббимиз номи билан сизларга буюраман, мана шу хатни барча биродарларга ўқиб беринглар.</verse>
				<verse number="28">Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="53">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Сила ва Тимўтийдан салом!</verse>
				<verse number="2">Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="3">Биродарлар, биз доим сизлар учун Худога шукр қилишимиз керак. Шундай қилишимиз жуда ўринли, чунки сизларнинг имонингиз кундан кунга ўсиб боряпти, бир–бирингизга ва бошқа ҳаммага меҳр–муҳаббатингиз ошяпти.</verse>
				<verse number="4">Шунинг учун биз Худонинг жамоатлари олдида сизлар билан фахрланамиз. Ахир, сизлар қувғинлару азоб–уқубатларга сабр–тоқат ва имон билан бардош беряпсиз.</verse>
				<verse number="5">Мана шуларнинг ҳаммаси Худонинг ҳукми одил эканлигидан далолатдир. Чунки сизлар Худонинг Шоҳлигига лойиқ, деб топиласиз. Ҳозир мана шу Шоҳлик учун азоб чекяпсиз.</verse>
				<verse number="6">Худо одилдир, сизларни азоблаганларга У азоб беради.</verse>
				<verse number="7">null</verse>
				<verse number="8">Азоб чекаётган сизларга эса биз билан бирга тинчлигини ато қилади. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзининг Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди.</verse>
				<verse number="9">Ўша одамлар Раббимиз Исонинг ҳузури ва қудратли улуғворлигидан айрилиб, абадий ҳалокат жазосини оладилар.</verse>
				<verse number="10">Ўша куни Раббимизни Унинг муқаддас халқи улуғлайди. Унга ишонган ҳамма одамлар Уни мадҳ қилади. Сизлар ҳам ўша инсонларнинг қаторига кирасиз, чунки биз айтган хабарга сизлар ишондингиз.</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун, Худойимиз сизни Ўз чақириғига лойиқ деб топсин, Ўз қудрати билан сизларнинг барча яхши ниятларингизни рўёбга чиқарсин, имон билан қилган ишларингизни амалга оширсин, деб биз доим сизлар учун ибодат қиламиз.</verse>
				<verse number="12">Раббимиз Исонинг номи орангизда улуғлансин, сизлар эса Худойимиз ва Раббимиз Исо Масиҳ инояти билан У орқали улуғланинглар, дея ибодат қиламиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Раббимиз Исо Масиҳнинг келиши ва бизнинг У билан бирга бўладиган кунимиз ҳақида қуйидагиларни айтсак. Биродарлар, сизлардан ўтиниб сўраймиз,</verse>
				<verse number="2">Раббимиз келибди, деган гаплар бошингизни айлантирмасин, сизларни хавотирга солмасин. Бундай гаплар башорат орқали, бирор хабар ёки худди биз ёзган хатга ўхшаш бир хат орқали келиб чиққандир.</verse>
				<verse number="3">Ҳеч ким сизларни ҳеч қандай усул билан алдамасин. Кўпчилик Худога қарши бош кўтармагунча ва қабиҳ одам келмагунча ўша кун келмайди. Ўша одам ҳалокатга маҳкум қилинган.</verse>
				<verse number="4">У ҳар қандай “худо” деб аталган ва сажда қилинган нарсага қарши чиқиб, ўзини улардан устун қўяди. Ҳаттоки, Худонинг Маъбадида ўтириб олиб, ўзини худо, деб атайди.</verse>
				<verse number="5">Сизлар билан бўлганимда шуларни айтганим эсингизда йўқми?</verse>
				<verse number="6">Ўша қабиҳ одамни ҳозир нима тутиб турганини ўзингиз биласиз. Бу одам белгиланган ўз вақтида зоҳир бўлади.</verse>
				<verse number="7">Ҳа, қабиҳликнинг яширин кучи аллақачон ишга тушган. Бироқ бир зот бу кучни тийиб турибди. Ўша зот олиб ташлангандан кейин</verse>
				<verse number="8">қабиҳ одам ошкор қилинади. Уни Раббимиз Исо бир нафас билан ҳалок қилади. Раббимиз келганда, Ўз улуғворлигининг ёрқинлиги биланоқ уни йўқ қилиб ташлайди.</verse>
				<verse number="9">Ўша қабиҳ одам шайтоннинг кучи билан келади. Қудратини кўрсатиб, ҳар хил мўъжизаю ажойиботлар қилади.</verse>
				<verse number="10">Ҳалок бўлаётганларни ҳар хил ҳийла–макрлар билан алдайди. Улар нажот берадиган ҳақиқатни яхши кўришни рад қилганлари учун ҳалок бўляптилар.</verse>
				<verse number="11">Мана шунинг учун Худо уларни адаштирадиган бир кучга топшириб қўяди. Шунда улар ёлғонларга ишониб юраверадилар.</verse>
				<verse number="12">Натижада, ҳақиқатга ишонмай, ёвузликдан завқ топганларнинг ҳаммаси ҳукм қилинади.</verse>
				<verse number="13">Эй Эгамиз севган биродарлар! Сизлар учун ҳар доим шукр қилишимиз керак. Ахир, Муқаддас Руҳ кучи билан поклансин ва ҳақиқатга ишонсин, деб Худо сизларни бошиданоқ нажот учун танлаган эди.</verse>
				<verse number="14">Раббимиз Исо Масиҳнинг улуғворлигидан баҳраманд бўлишингиз учун биз айтган Хушхабар орқали Худо сизларни чақирди.</verse>
				<verse number="15">Шунинг учун, эй биродарлар, имонингиз қатъий бўлсин. Биз гапларимиз ва хатларимиз орқали сизларга ўргатган ҳақиқатларни маҳкам тутинглар.</verse>
				<verse number="16">Bизни севадиган, Ўз инояти билан бизга тенгсиз жасорат ва барқарор умид берган Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи</verse>
				<verse number="17">сизларга далда берсин, ҳар бир қилган яхши ишингиз ва сўзингизда сизларга куч ато қилсин.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эй биродарлар, хатимиз ҳам ниҳоясига етиб қолди. Биз учун ибодат қилинглар, худди сизларнинг орангизда бўлгани каби Раббимиз Исо ҳақидаги Хушхабар тарқалаверсин ва иззат–ҳурмат билан қабул қилинсин.</verse>
				<verse number="2">Худо бизни ёвуз ва ёмон одамлардан қутқариши учун ҳам ибодат қилинглар, чунки ҳамма ҳам имонли эмас.</verse>
				<verse number="3">Аммо Раббимиз Исо садоқатлидир. У сизларни кучга тўлдириб, ёвуз шайтондан ҳимоя қилади.</verse>
				<verse number="4">Сиз ҳақингизда Раббимиз бизда ишонч ҳосил қилди. Биз аминмизки, буюрганларимизни бажаряпсизлар ва бажаришда давом этасизлар.</verse>
				<verse number="5">Раббимиз Исо Масиҳ юракларингизни Унга содиқ бўлишга ва Худони севишга йўналтирсин.</verse>
				<verse number="6">Биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга буюрамиз: дангасалик қилаётган, биз берган таълимотларга кўра яшамаётган биродарлардан узоқроқ юринг.</verse>
				<verse number="7">Биздан қандай ўрнак олишингиз кераклигини ўзингиз биласиз. Сизларнинг орангизда бўлганимизда дангасалик қилмадик.</verse>
				<verse number="8">Бировнинг нонини бекорга емадик. Аксинча бошқаларга оғирлигимиз тушмасин деб, кечаю кундуз ишладик. Машаққат билан меҳнат қилдик.</verse>
				<verse number="9">Албатта, сизлардан бирор нарса талаб қилишга ҳақимиз йўқлиги учун эмас, балки сизларга намуна бўлиш учун шундай қилдик.</verse>
				<verse number="10">Ахир, сизлар билан бўлганимизда: “Ишламаган тишламайди!” деб айтгандик–ку!</verse>
				<verse number="11">Эшитишимизча, баъзи бирларингиз ялқовлик қилаётган экансиз. Бошқаларнинг ишларига аралашишдан бошқа нарсани билмас эмишсиз.</verse>
				<verse number="12">Мана шундай одамларга Исо Масиҳ номи билан буюриб айтамизки, тинчгина ўз ишларингиз билан машғул бўлинг, нонни пешана терингиз билан топиб енг.</verse>
				<verse number="13">Сизлар эса, биродарлар, ҳеч қачон яхшилик қилишдан чарчаманглар.</verse>
				<verse number="14">Ушбу хатимиздаги йўл–йўриқларга қулоқ солмаганларни кўз остингизга олинг. Бундай одамни уялтириш учун у билан алоқада бўлманг.</verse>
				<verse number="15">Уни душман ҳисобламанг, балки биродар сифатида огоҳлантиринг.</verse>
				<verse number="16">Тинчлик манбаи бўлган Раббимиз Исонинг Ўзи сизларга ҳар доим ва ҳар йўсинда тинчлик берсин. Раббимиз ҳаммангизга ёр бўлсин.</verse>
				<verse number="17">Мен, Павлус мана шу саломни ўз қўлим билан ёзяпман. Ҳар бир ёзган мактубимнинг ўзига хос белгиси шудир.</verse>
				<verse number="18">Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин!</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="54">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Нажоткоримиз Худонинг ва биз умид боғлаган Исо Масиҳнинг амрига кўра, Масиҳнинг ҳаворийси этиб тайинланган мен — Павлусдан</verse>
				<verse number="2">имондаги содиқ ўғлим Тимўтийга салом! Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сенга иноят, марҳамат ва тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="3">Мен Македонияга кетаётганимда, сенга тайинлаганимдай, Эфес шаҳрида қол. У ердаги баъзи кишилар сохта таълимотни ўргатаётган эканлар. Уларнинг бу қилмишларига барҳам бер.</verse>
				<verse number="4">Уларга, афсоналар ва шажаралар хусусидаги бемаъни баҳслар билан банд бўлманглар, деб буюр. Ахир, бундай баҳслар фақат жанжалларга сабаб бўлади. Одамлар Худонинг нажот режасини англашларига булар ёрдам бермайди. Зеро, инсон Худонинг нажотини имон орқалигина англаб олади.</verse>
				<verse number="5">Мен бу насиҳатим билан сизларда меҳр–муҳаббат уйғотмоқчиман. Меҳр–муҳаббат соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан ҳосил бўлади.</verse>
				<verse number="6">Орангиздаги баъзи одамлар эса булардан юз ўгириб, аҳмоқона баҳсларга берилиб кетганлар.</verse>
				<verse number="7">Улар одамларга Худонинг қонунини ўргатишни орзу қиладилар, қонунга тиши ўтмаса–да, у ҳақда сўзлаб, ишонч билан гапирадилар.</verse>
				<verse number="8">Биз биламизки, Худонинг қонуни яхши, агар ундан Худо кўзлагандай фойдаланилса!</verse>
				<verse number="9">Қонун солиҳлар учун эмас, балки қонунсизу итоатсизлар учун берилгани ҳаммамизга маълум. Дарҳақиқат, қонун бетавфиқу гуноҳкорлар, диёнатсизу худобезорилар, ота ёки онасини ўлдирганлар, қотиллар,</verse>
				<verse number="10">фаҳшбозлар, баччабозлар, одам савдоси билан шуғулланувчилар, ёлғончилару сохта гувоҳлик берувчилар, хуллас, соғлом таълимотга зид иш қилаётганларнинг ҳаммаси учун берилган.</verse>
				<verse number="11">Худо менга ишониб топширган бу ҳақиқат Хушхабарда баён қилинган. Муборак Худонинг улуғворлиги Хушхабарда аён этилган.</verse>
				<verse number="12">Ишимни бажаришда менга куч–қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукрлар айтаман. У мени ишончли деб билиб, Ўз хизматига олгани учун ғоятда миннатдорман.</verse>
				<verse number="13">Мен илгарилари Масиҳга қарши чиқар эдим, Унинг издошларини таъқиб этиб, уларга жабр–зулм қилардим. Бироқ, шуларга қарамай, Худо менга раҳм қилди, ахир, мен Масиҳга ишонмаганим учун нима қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим.</verse>
				<verse number="14">Раббимиз Исо Масиҳ менга чексиз иноят кўрсатди. Унинг Ўзи менга имон ато қилиб, меҳру оқибатни ўргатди.</verse>
				<verse number="15">“Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди”, деган гап тўғри ва асослидир, ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. Мен ўзим ўша гуноҳкорларнинг энг ашаддийси эдим!</verse>
				<verse number="16">Аммо Исо Масиҳ менга раҳм қилди. Мен каби ўтакетган гуноҳкорларга нисбатан У ниҳоятда сабрли эканини кўрсатди, токи бошқалар ҳам мендан ибрат олиб, Унга ишонсинлар, абадий ҳаётга эга бўлсинлар.</verse>
				<verse number="17">Мангу Шоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ўлмас, кўринмас, ягона Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
				<verse number="18">Эй ўғлим Тимўтий, сен ҳақингда илгари айтилган башоратларга биноан сенга буюраман: ўша башоратларга таяниб, улуғ курашда жанг қилгин.</verse>
				<verse number="19">Имонингни маҳкам тут, виждонли бўл. Баъзи одамлар виждонини сотдилар, уларнинг имони ҳалокатга учраган кемадай барбод бўлди.</verse>
				<verse number="20">Именей ва Искандар шулар жумласидандир. Mен уларни шайтонга топширдим. Бу уларга сабоқ бўлиб, улар Худога ва Унинг азизларига қарши чиқишни бас қиладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар.</verse>
				<verse number="2">Тақводор, обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар.</verse>
				<verse number="3">Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир.</verse>
				<verse number="4">У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди.</verse>
				<verse number="5">Зеро, ҳаммамизга маълумки: Худо ягонадир, Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир. Бу Воситачи Исо Масиҳдир. У Ўзи инсон эди</verse>
				<verse number="6">Ва бутун инсониятни қутқариш учун Ўз жонини фидо қилди. Шу орқали Худо Ўзи белгилаган пайтда нажот режасини аён этди.</verse>
				<verse number="7">Мен нажот ҳақидаги бу хабарни эълон қилувчи ҳаворий этиб тайинландим. Тўғрисини айтяпман, ёлғон гапираётганим йўқ! Ҳақиқатдан ҳам, мен турли халқларга имон ва ҳақиқатни ўргатиш учун юборилганман.</verse>
				<verse number="8">Сизлар йиғилганингизда, орангиздаги эркаклар қўлларини дуога очиб, чин қалбдан ибодат қилсинлар. Ҳеч кимдан ғазабланмасинлар, талашиб–тортишмасинлар.</verse>
				<verse number="9">Хотинлар соддагина, дид билан кийинсинлар. Улар сочига ортиқча оро бермай, олтин ва марварид тақинчоқлар ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки ор–номус билан безансинлар.</verse>
				<verse number="10">Художўй хотинларга муносиб хайрли ишлар билан ўзларига зеб берсинлар.</verse>
				<verse number="11">Таълим берилаётганда хотинлар сукут сақласин, муаллимнинг гапини икки қилмасин.</verse>
				<verse number="12">Хотин эркакка таълим беришига ва унинг устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин.</verse>
				<verse number="13">Ахир, олдин Момо Ҳаво эмас, балки Одам Ато яратилган–ку.</verse>
				<verse number="14">Одам Ато эмас, хотин шайтонга алданиб, гуноҳ қилди.</verse>
				<verse number="15">Ўшандан буён, хотинлар туққанда лаънат туфайли дарду азоб чекадиган бўлдилар. Бироқ шунга қарамай, агар улар камтару бамаъни бўлишса, Масиҳга бўлган имонда собит қолиб, меҳр–оқибатли бўлиб, тақводор ҳаёт кечиришса, нажот топадилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">“Имонлилар жамоатининг етакчиси бўлишга интилган инсон олижаноб ишни орзу қилган бўлади”, деган гап тўғри ва асослидир.</verse>
				<verse number="2">Дарҳақиқат, бундай олижаноб вазифага тайинланадиган инсон яхши ном чиқарган бўлиши шарт. У ўз хотинига вафодор, мулоҳазали, вазмин, одобли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин.</verse>
				<verse number="3">У майхўр, жаҳлдор, жанжалкаш эмас, балки мулойим, пулпарастликдан йироқ,</verse>
				<verse number="4">хонадонини яхши бошқарадиган, фарзандлари унга бўйсуниб ҳурмат қиладиган бўлсин.</verse>
				<verse number="5">Агар етакчи ўз хонадонини бошқара олмаса, Худонинг жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?!</verse>
				<verse number="6">Эндигина имонга кирган одам етакчи бўлмасин, тағин керилиб, иблиснинг ҳалокатли чангалига тушиб қолмасин.</verse>
				<verse number="7">У жамоатга қарашли бўлмаган одамлар орасида ҳам ҳурмат–эътиборга эга бўлсин. Шунда у маломатга қолмайди, шайтоннинг тузоғига тушмайди.</verse>
				<verse number="8">Имонлилар жамоатининг хизматчилари ҳам ҳурматга сазовор, самимий инсонлар бўлишлари лозим. Улар майхўр ёки молпараст бўлмасинлар.</verse>
				<verse number="9">Худо бизга аён этган ҳақиқат бўйича яшаб, барча ишни виждонан бажарсинлар.</verse>
				<verse number="10">Уларни аввал синовдан ўтказиш керак. Агар камчиликсиз бўлсалар, хизматга тайинлансинлар.</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">Улар хотинларига вафодор, фарзандларини ва хонадонини яхши бошқарадиган одамлар бўлишлари шарт. Хизматчи аёллар ҳам ҳурматга сазовор бўлишлари лозим. Улар ғийбат қилмайдиган, майхўрликка берилмайдиган, ҳар нарсада ишончли бўлсинлар.</verse>
				<verse number="13">Жамоатдаги ўз хизматини яхши бажарганлар эл орасида таниладилар. Улар Исо Масиҳга бўлган имонда юксак жасоратга эга бўладилар.</verse>
				<verse number="14">null</verse>
				<verse number="15">Мен яқин орада олдингга бораман, деган умиддаман. Борди–ю, кечиксам, Худонинг хонадонида одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини билишинг учун буларни сенга ёздим. Зеро, жамоат барҳаёт Худога тегишлидир, жамоат ҳақиқатнинг пойдевори ва устунидир.</verse>
				<verse number="16">Дарҳақиқат, Худо бизга аён этган ҳақиқат буюкдир. Асл художўйликнинг манбаи бўлмиш бу ҳақиқат қуйидагичадир: Масиҳ ер юзига Инсон бўлиб келди. Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб, Худонинг Ўғли деб тасдиқланди. У зоҳир бўлди фаришталарга. У ҳақдаги Хушхабар эълон этилди халқларга, Дунё бўйлаб одамлар Унга имон келтирди. Улуғворликка бурканиб У самога юксалди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Худонинг Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар ёлғончи руҳларга ва жинлар таълимотига қулоқ соладилар.</verse>
				<verse number="2">Бундай таълимотни тарқатган одамлар риёкор ва ёлғончидирлар. Уларнинг виждони ўлган, гўё қиздирилган темир билан куйдирилиб йўқ қилинган.</verse>
				<verse number="3">Улар уйланишни ва эрга тегишни ман этадилар, маълум овқатларни тақиқлайдилар. Ҳолбуки, бу овқатларни Худо берган. Ҳақиқатни билиб олган имонлилар Унга шукрона айтиб, ейишлари учун яратган.</verse>
				<verse number="4">Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир. Биз ҳеч бир таомни тақиқламай, шукрона айтиб, ҳаммасини ейишимиз лозим.</verse>
				<verse number="5">Биз овқатимиз учун Худога шукрлар айтганимизда, Худо барча озуқани ҳалол деб эълон қилганини эътироф этган бўламиз.</verse>
				<verse number="6">Сен бу насиҳатларимни биродарларингга ўргатсанг, Исо Масиҳнинг лаёқатли хизматкори бўласан. Ўзинг риоя қилаётган соғлом таълимотни ва имонимизнинг ақидаларини ўзлаштириб, руҳан озиқланиб борасан.</verse>
				<verse number="7">Сафсатабоз кампирларга хос бемаъни афсоналардан юз ўгир. Художўй бўлишга астойдил ҳаракат қил.</verse>
				<verse number="8">Ахир, шундай бир мақол бор–ку: “Жисмоний машқ тана учун фойда берар, художўйлик эса ҳар томонлама фойда келтирар, у дунёю бу дунёда ҳаёт бахш этар.”</verse>
				<verse number="9">Бу гап тўғри ва асослидир, у ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир.</verse>
				<verse number="10">Одамлар абадий ҳаётга эга бўлишлари учун биз жон–жаҳдимиз билан хизмат қиляпмиз. Барҳаёт Худога умид боғлаганмиз. У барча инсонларнинг, айниқса имонлиларнинг Қутқарувчисидир.</verse>
				<verse number="11">Сен биродарларга таълим бергин, бу ўгитларга риоя қилишларини уларга ўргатгин.</verse>
				<verse number="12">Ёшсан деб, ҳеч ким сени камситмасин. Аксинча, ҳамманинг ҳурматини қозониш учун, сен сўзда, юриш–туришда, меҳр–оқибатда, имонда ва ахлоқда имонлиларга ўрнак бўлгин.</verse>
				<verse number="13">Мен олдингга боргунимча жамоатдаМуқаддас Битикларни овоз чиқариб ўқишга, насиҳат ва таълим беришга вақтингни бағишла.</verse>
				<verse number="14">Ўзингга берилган инъомга эътиборли бўл, уни ишга сол. Ахир, сен бу инъомингни айтилган башоратлар ва оқсоқоллар бошингга қўл қўйиб қилган дуолари натижасида олгансан.</verse>
				<verse number="15">Айтганларимнинг ҳаммасини амалда қўлла. Ўзингни бу вазифага сидқидилдан бағишла, шунда сен Худонинг йўлида шахдам қадам билан, илдамлаб бораётганингни ҳамма кўради.</verse>
				<verse number="16">Ҳаёт тарзингга, нималар ўргатаётганингга эътибор қил. Бу фаолиятингни астойдил давом эттир, шундай қилсанг, ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Ёши катта одамга қаттиқ гапирма, уни отанг ўрнида кўриб, ҳурмат билан насиҳат қил. Ёшларга укаларингдек,</verse>
				<verse number="2">кампирларга оналарингдек муносабатда бўл. Ёш аёлларни сингилларинг ўрнида кўриб, уларга покдиллик билан насиҳат қил.</verse>
				<verse number="3">Суянчиғи йўқ бева хотинларга ғамхўрлик қил.</verse>
				<verse number="4">Агар беванинг болалари ёки набиралари бор бўлса, улар энг аввало ўз оиласи олдидаги, Худо буюрган фарзни адо этиб, фарзандлик бурчини бажарсинлар, чунки бу Худога мақбулдир.</verse>
				<verse number="5">Ёлғиз қолган, суянчиғи йўқ бева хотин бутун умидини Худога боғлаб, кечаю кундуз тоат–ибодат қилади.</verse>
				<verse number="6">Аммо кайф–сафога берилиб кетган бева хотин руҳан ўликдир.</verse>
				<verse number="7">Беваларга ва уларнинг оила аъзоларига буларни ўргат, токи улар маломатга қолмасинлар.</verse>
				<verse number="8">Зеро, ўз қариндошларига, хусусан оила аъзоларига ғамхўрлик қилмаган киши имонни инкор этган бўлади. У имонсиздан ҳам баттардир.</verse>
				<verse number="9">Туллар рўйхатига фақатгина олтмиш ёшдан ошган, марҳум эрига вафодор бўлган бева аёлларни кирит.</verse>
				<verse number="10">Бу аёллар қилган эзгу ишлари билан танилган, яъни болаларига яхши тарбия берган, мусофирларга меҳмондўст бўлган, Худо азизларининг оёқларини ювган, қийналганларга ёрдам берган, ўзларини турли хил хайрли ишларга бағишлаган бўлишлари лозим.</verse>
				<verse number="11">null</verse>
				<verse number="12">Бева қолган ёшроқ хотинларни рўйхатга киритма. Чунки уларнинг эҳтироси жунбишга келганда, эрга тегишни истаб қоладилар. Шунда улар эрга тегмаслик ҳақидаги Масиҳга берган ваъдасини бузиб, одамлар орасида ёмон отли бўлиб қоладилар.</verse>
				<verse number="13">Бундан ташқари, улар бошқа бир хатарга йўлиқадилар: ялқовликка берилиб, уйма–уй юришга ўрганиб қоладилар. Шуниси етмагандай, ғийбат қилишга, бошқаларнинг ишига бурун суқиб, лозим бўлмаган нарсаларни гапиришга одатланадилар.</verse>
				<verse number="14">Шу сабабларга кўра мен ёш беваларнинг эрга тегишини истардим. Улар бола туғиб, рўзғор ишлари билан машғул бўлсинлар, ғанимларимизнинг ёмон гапиришларига имкон яратиб бермасинлар.</verse>
				<verse number="15">Чунки шундоқ ҳам баъзи беваларимиз тўғри йўлдан озиб, шайтон йўлига кириб кетдилар.</verse>
				<verse number="16">Агар бирорта имонли аёлнинг бева қолган қариндошлари бўлса, уларга ўзи ёрдам берсин, бу вазифани имонлилар жамоатига юкламасин. Шунда суянчиғи йўқ бева хотинларга жамоат яхшироқ ёрдам бера олади.</verse>
				<verse number="17">Имонлилар жамоатини яхши бошқараётган, хусусан астойдил ваъз айтиб, таълим бераётган оқсоқоллар ҳурматга сазовордирлар, улар қилган меҳнатларига яраша тақдирлансинлар.</verse>
				<verse number="18">Зеро, Муқаддас Битикларда: “Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсманг” ва “Меҳнаткаш иш ҳақини олишга муносибдир”, — дейилган.</verse>
				<verse number="19">Икки ёки уч гувоҳ бўлмаса, ҳеч бир оқсоқолга қўйилган айбни қабул қилма.</verse>
				<verse number="20">Гуноҳ қилиб юрган оқсоқолларни эса ҳамманинг олдида фош қилиб, тавбага чақир, токи бошқаларнинг ҳам дилига қўрқув кирсин.</verse>
				<verse number="21">Худо, Исо Масиҳ ва танланган фаришталар ҳузурида сенга қатъий буюраман: ҳеч бир ишда юз–хотирчилик ва тарафкашлик қилмай, бу кўрсатмаларимга риоя қил.</verse>
				<verse number="22">Бирор одамни жамоат оқсоқоли вазифасига тайинлашга шошилма, тағин бировнинг гуноҳларига шерик бўлиб қолма. Ўзингни пок сақла.</verse>
				<verse number="23">(Лекин сув ичиш билан чекланиб қолмай, озгинадан шароб ҳам ичиб тур. Бу ошқозонингга яхши таъсир қилиб, тез–тез юз бераётган касалликларингнинг олдини олади.)</verse>
				<verse number="24">Баъзи одамларнинг гуноҳлари ҳозирдан очиқ–ошкор бўлиб, ҳатто қиёмат кунидан олдин фош бўлмоқда. Бошқаларнинг гуноҳлари эса охиратда маълум бўлади.</verse>
				<verse number="25">Шунингдек, қилинган хайрли ишлар ҳам ошкордир. Баъзилари ошкор бўлмаса–да, барибир пинҳон қолмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Қуллик бўйинтуруғи остида бўлганлар ўз хўжайинларини камоли эҳтиромга лойиқ ҳисобласинлар. Токи, ҳеч ким Худонинг номини ва таълимотини ҳақоратламасин.</verse>
				<verse number="2">Хўжайинлари имонли бўлган қуллар, “бир–биримизга биродармиз”, деб хўжайинларига ҳурматсизлик қилмасинлар. Аксинча, янада кўпроқ тиришиб, уларга хизмат этсинлар. Чунки азиз биродарлари бўлмиш хўжайинлари ўз қулларининг фаровонлигини кўзлаб, нонини бут қиляптилар. Ана шу барча кўрсатмаларим ҳақида таълим бериб, насиҳат қил.</verse>
				<verse number="3">Агар ким бегона таълимотни ёйса ва Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳақиқий каломига қарши чиқиб, художўйликка чорловчи таълимотимизни рад этса,</verse>
				<verse number="4">у босар–тусарини билмай қолган нодондир. Бундай одам бирор масала борасида талашиш ва икир–чикир гаплар ҳақида баҳслашиш касалига йўлиққан, унинг ғаламисона гаплари ҳасад, жанжал, туҳмат, тубан гумонлар</verse>
				<verse number="5">ва тўполонларга сабаб бўлади. Фикри бузуқ бундай одамлар ҳақиқатдан маҳрумдирлар. Улар сохта художўйлигини фойда манбаи, деб биладилар.</verse>
				<verse number="6">Тўғри, художўйликдан фойда катта, қачонки биз бори билан қаноатлансак.</verse>
				<verse number="7">Ахир, биз бу дунёга ҳеч нарса олиб келмадик ва ундан ҳеч нарса олиб кета олмаймиз.</verse>
				<verse number="8">Қорнимиз тўқ, устимиз бут бўлса, шулар билан қаноат қилайлик.</verse>
				<verse number="9">Бойликка ўч бўлганлар эса васваса тузоғига тушадилар, улар кўп бемаъни ва зарарли ҳавасларга берилиб, ҳалокат гирдобига ғарқ бўладилар.</verse>
				<verse number="10">Пулпарастлик ҳар қандай ёмонликнинг негизидир. Мана, баъзилар бойлик кетидан қувиб, имондан қайтиб кетдилар ва ўзларини кўпгина азобларга дучор қилдилар.</verse>
				<verse number="11">Эй Худонинг қули Тимўтий, сен эса ўзингни бу иллатлардан олиб қоч. Солиҳлик, художўйлик, имон, севги, сабр–тоқат ва мулойимликнинг пайида бўл.</verse>
				<verse number="12">Абадий ҳаётга эришиш мақсадида, имон учун бўладиган улуғ курашда жанг қил. Ахир, Худо сени абадий ҳаётга даъват этган. Сен бу ҳаётга эга бўлиш учун кўп гувоҳлар олдида Исо Масиҳга бўлган имонингни мардларча тан олгансан.</verse>
				<verse number="13">Пўнтий Пилат қошида ҳақиқатни мардларча тан олган Исо Масиҳ ҳузурида ва бутун борлиққа ҳаёт бағишлаган Худо ҳузурида сенга буюраман:</verse>
				<verse number="14">зиммангдаги хизматингни ҳалоллик билан бажар. Раббимиз Исо Масиҳ келадиган кунгача ўзингни гап тегмайдиган қилиб тут.</verse>
				<verse number="15">Ягона муборак Ҳоким бўлган Худо Ўзи белгилаган пайтда Исо Масиҳни юборади. Худо шоҳларнинг Шоҳи, ҳукмдорларнинг Ҳукмдоридир.</verse>
				<verse number="16">У ягона мангу Худодир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда яшайди, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас. Абадий салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
				<verse number="17">Бу дунёда бойлик топган биродарларга айт, мағрурланмасинлар, бевафо бойликка умид қилмасинлар. Аксинча, умидини Худога боғласинлар. Худо бизга ҳамма нарсани хурсанд бўлишимиз учун саховат билан беради.</verse>
				<verse number="18">Уларга буюр, яхшилик қилсинлар, хайрли ишларга бой, сахий, очиқ қўл бўлсинлар.</verse>
				<verse number="19">Шунда улар асл хазина тўплаб, келгуси дунё учун ўзларига мустаҳкам замин яратган бўладилар, ҳақиқий ҳаётга эришадилар.</verse>
				<verse number="20">Эй Тимўтий, сенга ишониб топширилган Хушхабарни асрагин. Худодан узоқлаштирадиган қуруқ гаплару ҳақиқатга зид бўлган таълимотлардан қочгин. Баъзи одамлар адашиб, буларни “билим”, деб атайдилар.</verse>
				<verse number="21">Бундай “билимга” таянган баъзилар ҳақ йўлдан оздилар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="55">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнингҳаворийси бўлган мен — Павлусдан севимли ўғлим Тимўтийга салом! Худо абадий ҳаётни эълон қилишим учун мени юборди. У ваъда қилган бу ҳаётга Исо Масиҳга бўлган имон орқали эришилади. Ўғлим Тимўтий, сенга Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ иноят, марҳамат ва тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="3">Тимўтий, борингга шукр! Мен ота–боболарим каби, Худога виждонан хизмат қилиб, кечаю кундуз сен учун ибодат қиламан.</verse>
				<verse number="4">Сени жуда соғинганман, кўз ёш тўкканларинг ҳамон ёдимда. Қанийди, дийдорингни кўрсаму қалбим қувончга тўлса, дейман.</verse>
				<verse number="5">Сенинг самимий имонингни доим эслайман. Аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Эвника ўз қалбларига жо этган ўша имон энди сенда ҳам равнақ топаётганига аминман.</verse>
				<verse number="6">Шу сабабдан, ёдингда бўлсин: мен устингга қўлларимни қўйиб дуо қилганимда, сен Худодан Муқаддас Руҳни инъом қилиб олгансан. Ичингдаги ўша МуқаддасРуҳ инъомини алангалатиб тур.</verse>
				<verse number="7">Зеро, Худо берган Руҳ қалбимизга қўрқув солмайди, аксинча, бизга куч, муҳаббат ва ақли расоликни ато қилади.</verse>
				<verse number="8">Шундай экан, Раббимиз Исо ҳақида шоҳидлик беришдан ор қилма, мен Раббимиз туфайли занжирбанд бўлганимдан ҳам уялма. Мендан ибрат олиб, Хушхабар туфайли азоб чекишга тайёр тургин, бунинг учун Худонинг берган кучига таянгин.</verse>
				<verse number="9">Ахир, Худо бизга нажот берди, Хушхабар айтиш каби муқаддас хизматга бизни даъват этди. Бунга бизнинг савоб ишларимиз эмас, аксинча, Худонинг мурод–мақсадию инояти сабаб бўлди. Худо азалданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят кўрсатишга қарор қилган эди.</verse>
				<verse number="10">Мана энди, бу иноят Халоскоримиз Исо Масиҳнинг оламга келиши билан яққол намоён бўлди. Масиҳ ўлим кучини йўқ қилди. У мангу ҳаётга элтувчи йўлни бизга Хушхабар орқали ёритиб берди.</verse>
				<verse number="11">Худо мени бу Хушхабарни турли халқларга етказувчи воиз, ҳаворий ва муаллим қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="12">Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман. Бироқ мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни яхши биламан. Ишончим комилки, Худо менга топширган Хушхабарни қиёмат кунигача Унинг Ўзи тўлиғича сақлашга қодир.</verse>
				<verse number="13">Сен мендан эшитган бу соғлом таълимотдан намуна олгин, уни асрагин. Исо Масиҳга тегишли бўлган инсон сифатида имон ва муҳаббатга тўла ҳаёт кечиргин.</verse>
				<verse number="14">Сенга ишониб топширилган бу эзгу таълимотни ичимизда яшаётган Муқаддас Руҳ ёрдамида авайлаб–асрагин.</verse>
				<verse number="15">Асия вилоятидаги барча биродарлар, шу жумладан, Фигел билан Ҳермоген мендан юз ўгирганларини биласан.</verse>
				<verse number="16">Онисифор барака топсин, Раббимиз Исо унинг хонадонига марҳамат қилсин. Онисифор бир неча марта келиб, менинг кўнглимни кўтарди. Занжирбандлигимдан ор қилмай,</verse>
				<verse number="17">Римга келиши биланоқ, мени астойдил қидириб, охири топди.</verse>
				<verse number="18">У менга Эфес шаҳрида ҳам қанчалар хизмат қилганини ўзинг яхши биласан. Ё Раббим Исо, қиёмат кунида Ўз марҳаматингни Онисифордан дариғ тутмагин!</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Тимўтий ўғлим, бардам бўл. Бунинг учун Исо Масиҳ орқали кўрсатилган Худонинг иноятига таянгин.</verse>
				<verse number="2">Сен кўп шоҳидлар ҳузурида Хушхабар ҳақида таълим берганимни эшитгансан. Энди бу таълимотни бошқаларга ҳам ўргатишга қобилияти бор, ишончли одамларга топширгин.</verse>
				<verse number="3">Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби мен билан бирга азоб чекишга тайёр тургин.</verse>
				<verse number="4">Ҳарбий хизматдаги аскар тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди, чунки қўмондонини мамнун қилишни истайди.</verse>
				<verse number="5">Шунингдек, мусобақада қатнашган киши қоидага риоя қилмаса, ғалаба тожини киймайди.</verse>
				<verse number="6">Меҳнат қилган деҳқон олган ҳосилидан биринчи бўлиб баҳраманд бўлиши лозим.</verse>
				<verse number="7">Айтганларим ҳақида мулоҳаза қил, буларни тушуниб олишингга Раббимиз Исо сенга ёрдам беради.</verse>
				<verse number="8">Довуд наслидан бўлган Исо Масиҳ ўликдан тирилганини доим ёдингда тут! Мен тарғиб қилаётган Хушхабар шудир!</verse>
				<verse number="9">Ана шу Хушхабар учун мен азобларга дучор бўляпман, ҳатто жиноятчидай занжирбанд қилиндим. Аммо Худонинг каломини занжирлаб бўлмайди!</verse>
				<verse number="10">Шундай экан, Худонинг танлаган одамлари Исо Масиҳ берган нажотдан баҳраманд бўлсинлар, абадий улуғворликка эришсинлар, деб мен ҳамма нарсага чидаб келяпман.</verse>
				<verse number="11">Қуйидаги гап тўғри ва асослидир: “Агар биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, У билан бирга ҳам яшаймиз.</verse>
				<verse number="12">Агар қийинчиликларга чидасак, У билан бирга ҳукмронлик қиламиз. Борди–ю, Уни рад этсак, У ҳам бизни рад этади.</verse>
				<verse number="13">Содиқ бўлмасак ҳам, Масиҳ содиқ бўлиб қолаверади, Ахир, У Ўз табиатига қарши чиқа олмайди.”</verse>
				<verse number="14">Бу гапларни имонлиларга эслатиб тур, уларга Худонинг номидан қатъий буюр: майда–чуйда гаплар юзасидан баҳслашмасинлар. Бундай баҳслар бефойда, тингловчиларга фақат зарар етказади, холос.</verse>
				<verse number="15">Худонинг олдида ёруғ юз билан тура олишинг учун астойдил меҳнат қил. Ўз ишидан уялмайдиган, ҳақиқат каломини тўғри ўргатадиган хизматчи бўлгин.</verse>
				<verse number="16">Худодан узоқлаштирадиган қуруқ гаплардан қоч. Бундай гапларга берилган одамлар тобора бетавфиқ бўлиб боради.</verse>
				<verse number="17">Уларнинг бу таълимоти ўлат каби ёйилади. Мана, Именей билан Филит ҳам шундай одамлар жумласидан.</verse>
				<verse number="18">Улар тўғри йўлдан озганлар. Биз аллақачон ўликдан тирилдик, деб баъзиларни имонидан қайтаряптилар.</verse>
				<verse number="19">Аммо, Худо асос солган пойдевор мустаҳкам турибди. Бу пойдевор устига шундай сўзлар битилган: “Эгамиз Ўзиникиларни билади” ва “Эгамизнинг номини тилга олган ҳар бир одам ёмонликдан узоқлашсин”.</verse>
				<verse number="20">Катта бир уйда нафақат олтин ва кумуш идишлар, балки ёғоч ва сопол идишлар ҳам бор. Олтин ва кумуш идишлар хўжайинга шараф келтиради, қадрсиз идишлар эса унинг обрўйини тўкади.</verse>
				<verse number="21">Ким ўзини мен айтган ёмонликлардан покласа, Эгаси учун шараф келтирадиган идишдай бўлади. Бундай одам Эгасига хизмат қилишга бағишланган, ҳар бир яхши иш қилишга тайёр бўлади.</verse>
				<verse number="22">Ўғлим, ёшлик эҳтиросларидан қоч. Чин юракдан Раббимиз Исога илтижо қилган одамлар билан бирга солиҳлик, имон, меҳр–муҳаббат ва тинчлик пайида бўлгин.</verse>
				<verse number="23">Аҳмоқона, бемаъни баҳслардан узоқлаш. Ўзинг биласан–ку, булар фақат жанжал келтириб чиқаради.</verse>
				<verse number="24">Раббимиз Исонинг қули эса жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳаммага меҳрибон, таълим беришга қобилиятли, сабр–тоқатли бўлиши лозим.</verse>
				<verse number="25">У ўз рақибларини мулойимлик билан йўлга солсин. Ким билсин, балки Худо уларни тавбага олиб келар?! Шунда улар ҳақиқатни билиб,</verse>
				<verse number="26">ўзларига келарлар, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Ахир, иблис уларни асир қилиб, ўзига тобе қилиб олган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Шуни билгинки, охирги кунларда оғир вақтлар келади.</verse>
				<verse number="2">Ўша пайтда одамлар фақат ўзини ўйлайдиган, пулпараст, мақтанчоқ, такаббур, сўкинадиган, ота–онага итоат қилмайдиган, нонкўр, диёнатсиз, тош юрак,</verse>
				<verse number="3">гиначи, туҳматчи, нафсини тия олмайдиган, ваҳший, яхшиликдан ҳазар қиладиган,</verse>
				<verse number="4">хоин, бебош, босар–тусарини билмайдиган бўладилар. Улар Худони эмас, айш–ишратни яхши кўрадилар.</verse>
				<verse number="5">Ўзларини художўй қилиб кўрсатадилар–у, аммо ҳақиқий имондан юз ўгирадилар. Сен бундай одамлардан узоқлаш.</verse>
				<verse number="6">Улар атрофдагиларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уйларига кириб оладилар. Турли ҳирсу ҳавасларга берилган, гуноҳларидан виждони қийналиб юрган нодон аёлларнинг дилини овлайдилар.</verse>
				<verse number="7">Қачон қарама, бундай аёллар янги таълимотлар пайида бўладилар, ҳақиқатни эса тан олмайдилар.</verse>
				<verse number="8">Янний ва Ямбрий Мусо пайғамбарга қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Аммо фикри бузуқ, имони сохта бу одамлар</verse>
				<verse number="9">узоққа бормайдилар. Улар Янний билан Ямбрийнинг ҳолига тушадилар, уларнинг ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади.</verse>
				<verse number="10">Сен эса, Тимўтий, таълимотимга риоя қилдинг, турмуш тарзим, мурод–мақсадим, имоним, сабр–тоқатим, меҳр–муҳаббатим ва саботимдан намуна олдинг.</verse>
				<verse number="11">Хушхабар туфайли чеккан азоб–уқубатларимни ўзинг биласан. Антиохия, Икония ва Листра шаҳарларида қувғин бўлганим ҳақида эшитгансан. Ҳа, мен қаттиқ қувғинларни бошдан кечирдим! Аммо Раббим Исо буларнинг ҳаммасига қарамай, жонимни омон сақлади.</verse>
				<verse number="12">Дарҳақиқат, Исо Масиҳ йўлида тақводор ҳаёт кечирган ҳар бир одам қувғинга учрайди.</verse>
				<verse number="13">Аммо фосиқ ва маккор одамлар тобора разиллашиб бораверади. Улар бошқаларни алдайдилар, ўзлари ҳам алданадилар.</verse>
				<verse number="14">Сен эса, ўзинг олган ва қаттиқ ишонган таълимотингга содиқ қол. Чунки бу таълимотни сенга ўргатган устозларнинг ибратомуз ҳаётини ўзинг кўргансан.</verse>
				<verse number="15">Болалигингданоқ Муқаддас Битикларни ўргангансан. Бу Битиклар инсонга донолик ато қилади, Исо Масиҳга бўлган ишонч орқали уни нажотга эриштиради.</verse>
				<verse number="16">Муқаддас Битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир.</verse>
				<verse number="17">Битиклардаги ўгитлар бўйича яшаган Худонинг қули ҳар қандай яхши иш қилишга қобил бўлиб, тайёр туради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Худо ҳузурида ҳамда тиригу ўликларни ҳукм қиладиган Исо Масиҳ ҳузурида, Унинг келиши ва ҳукмронлиги ҳақи, сенга қатъий буюраман:</verse>
				<verse number="2">Худонинг каломини тарғиб қил. “Ҳозир бунинг вақтими, вақти эмасми?” демай, уни астойдил эълон қил. Одамларга таълим бериб, уларни тўғри йўлга сол, танбеҳ бер, насиҳат қил. Ҳаммасини сабр–тоқат билан бажар.</verse>
				<verse number="3">Чунки шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотга тоқат қилмайдиган бўладилар, улар атрофига ўзларига мос, қулоқларига ёқимли сўзлар айтадиган муаллимлар тўплайдилар.</verse>
				<verse number="4">Улар ҳақиқатдан юз ўгириб, афсоналарга берилиб кетадилар.</verse>
				<verse number="5">Аммо сен ҳар қандай шароитда ақл билан иш тут, азобларга чида, Хушхабарни тарғиб қил, ўз хизматингни тўлиқ бажаргин.</verse>
				<verse number="6">Мен ҳадемай бу дунёдан ўтиб кетаман, жоним Худога қурбон.</verse>
				<verse number="7">Мен улуғ курашда жанг қилдим, зиммамдаги вазифани охирига етказдим, Хушхабарга содиқ қолдим.</verse>
				<verse number="8">Мени солиҳлик тожи кутмоқда. Одил ҳакам — Раббимиз Исо келган кунида ўша тожни менга Ўзи беради. Бундай тож фақат менга эмас, балки Унинг келишини интизорлик билан кутаётганларнинг ҳаммасига насиб бўлади.</verse>
				<verse number="9">Менинг олдимга тезроқ келишга ҳаракат қил.</verse>
				<verse number="10">Чунки Димас бу дунёга кўнгил боғлаб, мени тарк этди. У Салоника шаҳрига кетди. Криский Галатияга, Титус Далматияга кетди. Ёнимда фақат Луқо бор.</verse>
				<verse number="11">Маркни ўзинг билан бирга олиб кел, у хизматимда менга ёрдам беради.</verse>
				<verse number="12">Мен Тихикни Эфес шаҳрига юбордим.</verse>
				<verse number="13">Келаётганингда ўзинг билан тўнимни олиб кел, мен уни Троас шаҳридаги Карпникида қолдирганман. Қўлёзмаларни ҳам, айниқса, чармга ёзилганларини олиб кел.</verse>
				<verse number="14">Темирчи Искандар менга кўп ёмонлик қилди. Раббимиз Исо уни қилмишига яраша жазолайди.</verse>
				<verse number="15">Сен Искандардан эҳтиёт бўл, чунки у бизнинг таълимотимизга қаттиқ қаршилик кўрсатди.</verse>
				<verse number="16">Мени биринчи марта маҳкамага олиб боришганда, ҳеч ким мени ёқламади. Ҳамма мени ташлаб кетди. Худо бу айбни уларнинг бўйнига қўймасин!</verse>
				<verse number="17">Аммо Раббим Исо ёнимда турди, Хушхабарни тўлиғича барча халқларга етказишим учун Унинг Ўзи менга куч берди. У мени ўлим чангалидан қутқарди.</verse>
				<verse number="18">Раббим мени бундан кейин ҳам ҳар қандай ёмонликдан халос қилади ва Ўзининг самовий Шоҳлигига соғ–саломат етказади. Унга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
				<verse number="19">Прискилла билан Акилга ва Онисифорнинг хонадонига салом айтиб қўй.</verse>
				<verse number="20">Ераст Коринф шаҳрида қолди. Трофим эса касал бўлгани учун, уни Милит шаҳрида қолдирдим.</verse>
				<verse number="21">Қиш бошланмасдан олдин келишга ҳаракат қил. Эввул, Пуд, Лин, Клавдия ва қолган ҳамма биродарлар сенга салом йўллаяптилар.</verse>
				<verse number="22">Раббимиз Исо сенга ҳамроҳ бўлсин. Унинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="56">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Худонинг қули ва Исо Масиҳнингҳаворийси бўлган мен — Павлусдан салом! Худонинг танланган одамлари имонда собит бўлсинлар ва художўйликка чорловчи ҳақиқатни билиб олсинлар деб, Худо мени бу хизматга тайинлади.</verse>
				<verse number="2">Ҳаворий сифатида мен уларни абадий ҳаётдан умидвор бўлишга даъват этаман. Зеро, Худо абадий ҳаётни азалданоқ ваъда қилган. У ҳеч қачон ёлғон ваъдалар бермайди.</verse>
				<verse number="3">Белгиланган пайтда Худо абадий ҳаётга чорловчи Хушхабарни бизнинг воизлигимиз орқали аён этди. Нажоткоримиз Худо бу Хушхабарни менга топшириб, уни эълон қилишимни буюрди.</verse>
				<verse number="4">Қадрдоним Титус, бизнинг эътиқодимиз бир, сен менга ўз ўғлимдай бўлиб қолгансан. Отамиз Худо ва Нажоткоримиз Исо Масиҳ сенга иноят ва тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="5">Қолган ишларни битиришинг учун мен сени Крит оролида қолдирган эдим. Сенга буюрганимдек, оролнинг ҳар бир шаҳридаги имонлилар жамоати устидан оқсоқоллар тайинлагин.</verse>
				<verse number="6">Жамоат оқсоқоли яхши ном чиқарган бўлиши шарт. У ўз хотинига вафодор бўлсин. Унинг фарзандлари имонли бўлиб, шалоқлик ва итоатсизлик айбидан ҳоли бўлишсин.</verse>
				<verse number="7">Зеро, жамоат етакчиси Худонинг хонадонини бошқарувчи сифатида камчиликсиз бўлиши лозим, яъни у такаббур, жаҳлдор, майхўр, зўравон ёки пулпараст эмас,</verse>
				<verse number="8">балки меҳмондўст, яхшиликни севадиган, вазмин, одил, оқ кўнгил ва нафсини тийган одам бўлсин.</verse>
				<verse number="9">Ҳақиқатга ўргатилган, Хушхабар ақидаларига қаттиқ риоя қиладиган инсон бўлсин. Шунда у бошқаларга ҳам соғлом таълимот билан насиҳат қила олади, қаршилик қилувчиларни эса фош эта олади.</verse>
				<verse number="10">Ахир, ҳеч кимга итоат қилмайдиган, қуруқ гап сотувчи ёлғончи биродарлар бор, айниқса суннатлилар орасида бундайлар кўп.</verse>
				<verse number="11">Уларнинг сафсаталарини тўхтатиш керак. Зеро, улар пул ишлаш ниятида сохта таълимотлар ўргатиб, бутун оилаларни тўғри йўлдан оздирмоқдалар.</verse>
				<verse number="12">Мана, улардан чиққан бир мутафаккир ўз юртдошлари ҳақида шундай деган: “Критликлар доимо ёлғон гапиришади, Улар еб–тўймас дангасалардир, Гўёки йиртқич ҳайвонлардир”.</verse>
				<verse number="13">Бу гапда жон бор. Шунинг учун бебошларга қаттиқ танбеҳ бер, токи улар ҳақ имонга қайтсинлар.</verse>
				<verse number="14">Яҳудийларнинг афсоналарига ва ҳақиқатдан юз ўгирган одамларнинг кўрсатмаларига қулоқ солмасинлар.</verse>
				<verse number="15">Қалби пок одамлар учун ҳамма нарса ҳалолдир. Бузуқ ва имонсизларнинг назарида эса ҳамма нарса ҳаромдир. Бундайларнинг ақли ҳам, виждони ҳам булғанган.</verse>
				<verse number="16">Улар, Худони биламиз, дейдилар–у, ўз қилмишлари билан Уни инкор этадилар. Бундай қабиҳ, ўзбошимча одамлар ҳеч бир хайрли ишга ярамайдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Титус, сен соғлом таълимот асосида насиҳат қил.</verse>
				<verse number="2">Ёши катта эркакларга айт: улар майхўрликка берилмайдиган, ҳурматга сазовор, вазмин, имонда мустаҳкам, меҳрибон ва сабр–тоқатли бўлсинлар.</verse>
				<verse number="3">Ёши катта аёлларга ҳам тайинла, улар шарафли ҳаёт кечирсинлар. Ғийбат қилмасинлар, майхўрликка ружу қўймасинлар. Ҳар қандай хайрли ишда ибрат кўрсатиб,</verse>
				<verse number="4">келинларга панд–насиҳат қилсинлар, уларга ўз эрлари ва фарзандларини севишни,</verse>
				<verse number="5">вазмин, иффатли, рўзғорга жонкуяр, меҳрибон, эрларига бўйсунадиган бўлишни ўргатсинлар. Шунда ҳеч ким Худонинг каломини ёмонламайди.</verse>
				<verse number="6">Йигитларни ҳам босиқ бўлишга ундагин.</verse>
				<verse number="7">Ҳар бир ишда юриш–туришинг билан ўзинг уларга ўрнак бўлгин. Таълим берганингда самимий ва жиддий бўл.</verse>
				<verse number="8">Тўғри таълим бергин, шунда танқиднинг олдини олган бўласан ва рақибларимиз биз ҳақимизда ёмон сўз айтолмай, уятга қоладилар.</verse>
				<verse number="9">Қулларга ўргат, улар доим ўз хўжайинларига итоат этиб, уларни мамнун қилсинлар. Гап қайтармасинлар,</verse>
				<verse number="10">ўғрилик қилмасинлар, ҳар қандай вазиятда тўғри йўл тутиб, ишончга сазовор бўлсинлар. Шунда қуллар хулқ–атвори билан Нажоткоримиз Худо ҳақидаги таълимотнинг тенги йўқ гўзаллигини намоён этадилар.</verse>
				<verse number="11">Зеро, Худо бутун инсониятга нажот йўлини очиб бериб, Ўз иноятини кўрсатди.</verse>
				<verse number="12">null</verse>
				<verse number="13">Бу иноят орқали Худо бизга шуни ўргатадики, биз худосиз ҳаётдан ва дунёвий орзу–эҳтирослардан воз кечишимиз керак. Ахир, бизнинг ажойиб умидимиз бор: биз Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг келишига ва буюк Худонинг улуғворлигини кўришга умид боғлаганмиз. Масиҳнинг келишини кутар эканмиз, бу ўткинчи ҳаётимизда нафсни тийишимиз, тўғри ва тақводор ҳаёт кечиришимиз лозим.</verse>
				<verse number="14">Ахир, Исо Масиҳ бизни барча иллатларимиздан халос қилиш учун Ўз жонини фидо қилди. У бизни поклаб, Ўзига тегишли бўлган, яхшилик қилишга бағишланган азиз бир халқ қилди.</verse>
				<verse number="15">Айтганларимнинг ҳаммасини сен жамоатдагиларга ўргат. Худо берган ҳокимият билан уларга насиҳат қил, танбеҳ бер. Сени биронтаси камситишига йўл қўйма.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Сен жамоатдагиларга эслатиб тур: улар давлат бошлиқларию ҳокимларга бўйсунсинлар, итоат этиб, ҳар қандай хайрли ишга тайёр бўлсинлар.</verse>
				<verse number="2">Ҳеч кимни ёмонламасинлар, жанжаллашмасинлар, бошқаларга нисбатан доим мулойим ва меҳрибон бўлсинлар.</verse>
				<verse number="3">Бир вақтлар бизлар ҳам фаҳмсиз, итоатсиз, адашган одамлар эдик, ҳар хил завқу эҳтиросларнинг қули бўлиб, гина–кудурат ва ҳасадгўйлик билан кун кечирардик, бир–биримиздан нафратланадиган разил одамлар эдик.</verse>
				<verse number="4">Аммо Нажоткоримиз Худо бизга бўлган эзгулиги ва меҳр–муҳаббатини кўрсатди.</verse>
				<verse number="5">Савобли ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм–шафқати туфайли У бизни қутқарди. Муқаддас Руҳ орқали гуноҳларимизни ювди, бизни янгидан туғдириб, янги ҳаёт ато этди.</verse>
				<verse number="6">Нажоткоримиз Исо Масиҳ орқали Худо бизнинг устимизга Муқаддас Руҳини мўл–кўл қилиб ёғдирди.</verse>
				<verse number="7">Биз Исонинг инояти билан оқландик, энди абадий ҳаётга умид боғлаб, Худо ваъда қилган баракалардан баҳраманд бўла оламиз.</verse>
				<verse number="8">Бу гапларнинг ҳаммаси тўғри ва асослидир. Ушбу таълимотнинг фойдаси катта. Жамоатдагиларга яхшилаб уқтир, улар ўргатганларимнинг ҳаммасига риоя қилсинлар. Худога ишонганлар хайрли ишларга астойдил бел боғласинлар.</verse>
				<verse number="9">Сен эса аҳмоқона баҳслардан, шажаралар ҳамда Тавротқонунлари борасидаги мунозараю жанжаллардан ўзингни олиб қоч. Булар фойдасиз ва беҳудадир.</verse>
				<verse number="10">Орангизга низо уруғини сепаётган одамни бир–икки марта огоҳлантир, агар гапингга кирмаса, у билан алоқани уз.</verse>
				<verse number="11">Ўзинг биласан–ку, бундай одамнинг фикри бузуқ. Унинг қилаётган гуноҳлари ўзини маҳкум этади.</verse>
				<verse number="12">Артемас ёки Тихикни сенинг ёнингга юборганимдан кейин, Никопол шаҳрига, менинг олдимга тезроқ келишга ҳаракат қил. Чунки мен қишни шу ерда ўтказишга қарор қилдим.</verse>
				<verse number="13">Қўлингиздан келганча қонуншунос Зинас ва Аполлосга ёрдам қилинглар, сафарга чиқишлари учун керакли ҳамма нарсани уларга бекаму кўст қилиб етказиб беринглар.</verse>
				<verse number="14">Токи жамоатдагилар ҳам хайрли ишларга астойдил бел боғлашга одатлансинлар, бошқаларнинг зарурий эҳтиёжларини қондирсинлар, шунда ҳаётлари самарасиз бўлмайди.</verse>
				<verse number="15">Ёнимдагиларнинг ҳаммаси сенга салом йўллаяптилар. Бизни яхши кўрадиган имондаги биродарларимизга салом айтгин. Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="57">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исо Масиҳга қилган хизматим туфайли қамоқда бўлган мен — Павлусдан ҳамда биродаримиз Тимўтийдан севикли ҳамкоримиз Филимўнга салом!</verse>
				<verse number="2">Синглимиз Аффия билан сафдошимиз Архиппга, шунингдек, хонадонингда йиғилиб турадиган имонлилар жамоатига ҳам салом йўллаймиз.</verse>
				<verse number="3">Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.</verse>
				<verse number="4">Эй Филимўн, мен ибодат қилганимда сeни эслаб, ҳар доим Худойимга шукр айтаман.</verse>
				<verse number="5">Чунки сенинг Раббимиз Исога бўлган имонинг ва барча азиз биродарларга бўлган муҳаббатинг ҳақида эшитиб турибман.</verse>
				<verse number="6">Ибодатим шуки, бизники билан бир бўлган имонинг Исо Масиҳ номи учун қилишимиз керак бўлган яхшиликларни чуқурроқ тушунишингга олиб келсин.</verse>
				<verse number="7">Биродарим, сен туфайли биродарларнинг кўнгли тинч. Сенинг меҳр-муҳаббатинг менга катта севинч ва тасалли берди.</verse>
				<verse number="8">Филимўн, сен ҳам, мен ҳам Масиҳга ишонамиз. Шунинг учун мен жасорат билан сенга ўз бурчингни бажаргин, деб буюрсам бўларди.</verse>
				<verse number="9">Аммо сен мени яхши кўрганинг учун илтимос қилишни афзал кўрдим. Исо Масиҳ туфайли қамоқда бўлган, ёши ўтиб қолган, мен, Павлус,</verse>
				<verse number="10">маҳбуслигимда имон орқали менга ўғил бўлиб қолган Ўнисим учун сендан илтимос қиляпман.</verse>
				<verse number="11">Ўнисим бир вақтлар сенга фойдасиз эди. Энди эса у сенга ҳам, менга ҳам фойдалидир.</verse>
				<verse number="12">Кўзимнинг оқу қорасидай бўлиб қолган Ўнисимни сенинг олдингга қайтариб юбордим.</verse>
				<verse number="13">Мен Хушхабарни тарғиб қилганим учун қамоқда ётибман. Ўнисимнинг ёнимда қолишини, сенинг ўрнингга менга хизмат қилишини хоҳлар эдим.</verse>
				<verse number="14">Аммо сенинг розилигингсиз ҳеч бир иш қилишни хоҳламадим, чунки сенинг илтифотингни мажбурий эмас, балки ихтиёрий бўлишини истадим.</verse>
				<verse number="15">Балки, сен Ўнисимни абадий қайтариб олишинг учун у сендан вақтинчалик ажралгандир.</verse>
				<verse number="16">Энди у сенга фақатгина қул эмас, балки қулдан юқори, севикли биродарингдир. Мен уни жуда қадрлайман. Ишончим комилки, у сенга ҳам қул сифатида, ҳам Раббимиз Исо орқали биродаринг сифатида янада қадрлироқдир.</verse>
				<verse number="17">Агар сен мени Раббимиз хизматидаги сафдошинг, деб билсанг, Ўнисимни мени қабул қилгандай қабул қилгин.</verse>
				<verse number="18">Мабодо у сенга зарар келтирган бўлса ёки сендан қарздор бўлса, буни менинг зиммамга юкла.</verse>
				<verse number="19">Мен, Павлус, қуйидагини ўз қўлим билан ёзяпман: мен қарзингни тўлайман. Сен ўз ҳаётинг учун мендан қарздор эканлигингни айтишимнинг эса ҳожати йўқ.</verse>
				<verse number="20">Ҳа, биродарим, Раббимиз Исо туфайли мендан бу илтифотингни аяма! Масиҳ ҳақи–ҳурмати жонимга оро киргин!</verse>
				<verse number="21">Сен менинг сўзларимга қулоқ солиб, айтганларимни қиласан, ҳа, бундан ҳам кўпроғини бажарасан, деб ишонганим учун буларни ёздим.</verse>
				<verse number="22">Бундан ташқари, менга бирор турар жой ҳам тайёрлаб қўйгин. Чунки Худо ибодатларингизни эшитиб, мени яна сизларнинг олдингизга қайтаришига ишонаман.</verse>
				<verse number="23">null</verse>
				<verse number="24">Мен билан бирга Исо Масиҳ номи учун маҳбус бўлган Эпафрас, ҳамкорларим Марк, Аристарх, Димас, Луқо сенга салом йўллаяптилар.</verse>
				<verse number="25">Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="58">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Худо қадимда ота–боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди.</verse>
				<verse number="2">Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган.</verse>
				<verse number="3">Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди.</verse>
				<verse number="4">Дарҳақиқат, Худо Масиҳга “Ўғил” деб улуғ ном берди. Бу ном Масиҳ фаришталардан ниҳоятда юксак мартабага эга эканлигини кўрсатиб турибди.</verse>
				<verse number="5">Ахир, Худо биронта фариштага: “Сен Менинг Ўғлимсан, Бугун Мен Сенга Ота бўлдим”, — деб айтмаган! Ёки: “Мен Унга Ота бўламан, У эса Менга Ўғил бўлади.” — демаган!</verse>
				<verse number="6">Тўнғич Ўғлини бу дунёга яна юборишидан олдин эса, Худо шундай деб айтади: “Ҳамма фаришталарим Унга сажда қилсинлар.”</verse>
				<verse number="7">Фаришталар ҳақида эса Худо: “Мен Ўз малакларимни шамолларга айлантираман, Хизматкорларимни ловуллаган олов қиламан, — деганди.</verse>
				<verse number="8">Аммо Ўз Ўғлига У шундай деган: “Сен Худосан, Сенинг тахтинг абадийдир, Адолат ҳассаси шоҳлигинг ҳассасидир.</verse>
				<verse number="9">Сен солиҳликни севасан, қабиҳликдан нафрат этасан. Шу боис Мен Сени дўстларингдан устун қилдим, Ҳа, Мен, Худойинг, шодлик мойини Сенга суртдим.”</verse>
				<verse number="10">Яна Ўғлига шундай деган: “Сен Раббийсан, Азалда заминнинг пойдеворини Сен қўйгансан, Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан.</verse>
				<verse number="11">Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан, Уларнинг ҳаммаси кийим каби эскириб кетади.</verse>
				<verse number="12">Кераксиз либосдай уларни тахлаб қўясан, Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан. Сен эса ҳеч ўзгармассан, Сен то абад яшайсан.”</verse>
				<verse number="13">Худо биронта фариштага: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин”, — деб айтмаган.</verse>
				<verse number="14">Ахир, фаришталар бор–йўғи хизматчи руҳлар! Худо уларни абадий ҳаётдан баҳраманд бўладиган одамларга хизмат қилиш учун юборган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Шу сабабдан биз бутун эътиборимизни эшитганларимизга қаратишимиз керак. Шунда ҳақиқатдан оғиб кетмаймиз.</verse>
				<verse number="2">Фаришталар орқали ота–боболаримизга берилган Тавротқонунлари мажбурий эди. Агар Таврот қонунларини бузган ва уларга итоат этмаган одамлар ҳар бир қилмишига яраша жазоланган бўлса,</verse>
				<verse number="3">наҳотки биз буюк нажот хабарига эътиборсиз қолсак жазодан қочиб қутула оламиз?! Ахир, дастлаб бу нажот хабарини бизга Раббимиз Исонинг Ўзи эълон қилди–ку. Раббимизга қулоқ солган шоҳидлар бу хабарнинг ҳақиқийлигини бизга тасдиқлашди.</verse>
				<verse number="4">Худо ҳам бу хабарни тасдиқлади: У аломату мўъжизалар ва турли хил ажойиботлар кўрсатди, Ўз хоҳиш–иродасига кўра Муқаддас Руҳнинг инъомларини улашиб берди.</verse>
				<verse number="5">Биз айтаётган келажак дунёни Худо фаришталарга тобе қилмади.</verse>
				<verse number="6">Аксинча, Муқаддас Битикларда Худога шундай деб айтилган: “Инсон зоти недирки, у ҳақда ўйлагайсан?! Инсон ўғли недирки, Сен уни ардоқлайсан?!</verse>
				<verse number="7">Сен уни қисқа вақтгагина фаришталардан паст қилдинг, Кейин эса иззату шараф тожини унга кийгиздинг.</verse>
				<verse number="8">Бор нарсани унинг оёғи остига қўйдинг.” “Бор нарсани унинг оёғи остига қўйдинг” дегани, Худо бутун борлиқни ўша инсоннинг ҳокимиятига тобе қилганини билдиради. Ҳозирги кунда эса бутун борлиқ унга тобе бўлганини биз кўраётганимиз йўқ.</verse>
				<verse number="9">Аммо “қисқа вақтгагина фаришталардан паст бўлган” инсонни, яъни Исони биз кўриб турибмиз. У инсон бўлиб келди, Худонинг инояти туфайли бутун инсоният учун азоб чекиб, ўлди. Шу сабабдан энди “иззату шараф тожини кийди.”</verse>
				<verse number="10">Худо ҳамма нарсани яратган ва ҳамма нарса Унинг улуғворлиги учун мавжуддир. У кўп инсонларни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш учун нажотга эриштирмоқчи бўлди. Исо одамларни нажотга бошлаб борсин деб, Худо Уни азоб–уқубатлар орқали баркамол Сардор қилиб тайёрлади.</verse>
				<verse number="11">Инсонларни гуноҳлардан покловчи Исо ва покланган инсонларнинг ҳаммаси бир оилага мансубдир. Шу сабабдан Исо уларни биродарларим деб аташдан ор қилмай,</verse>
				<verse number="12">Худога шундай дейди: “Биродарларимга Сен ҳақингда айтаман, Жамоа орасида Сенга ҳамду сано ўқийман.”</verse>
				<verse number="13">Исо яна шундай дейди: “Умидим Худодадир”, сўнг яна айтади: “Худо берган фарзандларим билан бирга Мен шу ердаман!”</verse>
				<verse number="14">Бу фарзандлар фоний бандалар бўлганлари учун, Исо ҳам улар сингари инсон бўлди. Зеро, У Ўз ўлими орқалигина ўлим келтирувчи иблиснинг қудратини йўқ қила олди ва</verse>
				<verse number="15">умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзодни озод қилишга муваффақ бўлди.</verse>
				<verse number="16">Исо фаришталарни эмас, балки Иброҳимнинг наслини қулликдан қутқаргани аниқ.</verse>
				<verse number="17">Шу сабабдан, У ҳар жиҳатдан биродарларига ўхшаган бўлиши шарт эди. Шундагина У халқни гуноҳларидан поклай оладиган, Худонинг хизматидаги раҳмдил ва содиқ Олий руҳоний бўла оларди.</verse>
				<verse number="18">Исонинг Ўзи синовдан ўтиб, азоб чекди. Шунинг учун У синовдан ўтаётганларга ёрдам бера олади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эй биродарларим, сизлар Худонинг азиз халқисизлар. Худо сизларни Ўз ҳузурига киришга даъват этган. Келинглар, Худонинг элчиси ва биз эътироф этган эътиқодимизнинг oлий руҳонийси Исо ҳақида мулоҳаза қилайлик.</verse>
				<verse number="2">Худо Исони Олий руҳоний қилиб тайинлади. Мусо Худонинг хонадонида содиқ хизматкор бўлгани каби, Исо ҳам Худога содиқ бўлди.</verse>
				<verse number="3">Бироқ Исо Мусодан кўра кўпроқ улуғворликка лойиқ бўлди. Ахир, уйдан кўра уни қурган одам кўпроқ эътиборга сазовор–ку!</verse>
				<verse number="4">Албатта, ҳар бир уйнинг қурувчиси бор, аммо аслида бутун борлиқнинг бинокори — Худо.</verse>
				<verse number="5">Мусо содиқ қул эди. У Худонинг бутун халқи орасида энг ишончлиси бўлиб, унинг хизмати келажакда ошкор бўладиган илоҳий ҳақиқатнинг шарпаси эди, холос.</verse>
				<verse number="6">Масиҳ эса содиқ Ўғил эди. Унга Худонинг хонадонини бошқариш топширилди. Худонинг хонадони эса бизмиз. Биз фақат жасур бўлиб, умидимизни маҳкам тутишимиз керак. Ахир, биз бу умидимиз билан фахрланамиз.</verse>
				<verse number="7">Шундай экан, Муқаддас Руҳнинг айтган гапларини ёдингизда тутинг: “Қанийди бугун Meнинг овозимга қулоқ солсангиз!</verse>
				<verse number="8">Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар, Мени саҳрода синаган ўша аждодларингиздай бўлманглар.</verse>
				<verse number="9">Оталарингиз қирқ йил қилган ишларимни кўрса ҳам, У ерда Мени синаб кўрдилар.</verse>
				<verse number="10">Шу боис Мен бу наслдан ғазабланиб, дедим: ‘Улар доим Мендан юз ўгиришади, Амрларимга бўйсунишдан бош тортишади.’</verse>
				<verse number="11">Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим: ‘Улар фароғат диёримга кирмайди’, дедим.”</verse>
				<verse number="12">Эй биродарларим, эҳтиёт бўлинглар! Ёмон ниятга қалбингиздан ўрин берманглар, Худога бўлган ишончингизни йўқотманглар. Акс ҳолда бу иллатлар сизларни барҳаёт Худодан қайтаради.</verse>
				<verse number="13">Ҳар кунни Муқаддас Битиклардаги “бугун” деб билиб, бир–бирингизга насиҳат қилинглар. Тағин бирортангиз гуноҳга алданиб, юрагингизни тош қилманглар.</verse>
				<verse number="14">Ахир, биз Масиҳга шерик бўлдик. Фақат бошида эга бўлган имонимизни охиригача маҳкам тутишимиз лозим.</verse>
				<verse number="15">Бир–бирингизга Забурдаги шу сўзларни эслатиб туринглар: “Қанийди бугун Meнинг овозимга қулоқ солсангиз! Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар!”</verse>
				<verse number="16">Ўшанда Худонинг овозини эшитиб туриб, исён қилган ким эди? Мусо Мисрдан олиб чиққанларнинг ҳаммаси!</verse>
				<verse number="17">Қирқ йил давомида Худо кимдан ғазабланганди? Гуноҳ қилган одамлардан! Улар ҳаммаси ўлди, саҳро уларга қабр бўлди.</verse>
				<verse number="18">Худо онт ичиб: “Улар фароғат диёримга кирмайди”, дея ким ҳақида айтган эди? Албатта бўйсунмаган одамлар ҳақида!</verse>
				<verse number="19">Демак, улар Худога ишонмаганлари учун фароғат диёрига кира олмадилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Худонинг фароғат диёрига кириш ҳақидаги ваъдаси ҳануз кучда қолган. Шунинг учун эҳтиёт бўлайлик, тағин ваъда қилинган фароғат диёрига киришга номуносиб бўлиб қолмайлик.</verse>
				<verse number="2">Ахир, фароғат диёри ҳақидаги ХушхабарИсроил халқига саҳрода эълон қилингандай, бизга ҳам эълон қилинди. Аммо улар бу Хушхабарни эшитсалар ҳам, унинг қадрига етмадилар. Улар бизга ўхшаб, бу хабарга қулоқ солганларида эди, ишонган бўлар эдилар.</verse>
				<verse number="3">Биз бу хабарга ишонганимиз учун фароғат диёрига кирамиз. Ишонмаганлар ҳақида эса Худо шундай деганди: “Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим: ‘Улар фароғат диёримга кирмайди.’” Ҳолбуки, Худо фароғат диёрини дунёни яратганидаёқ тайёрлаб қўйган.</verse>
				<verse number="4">Чунки яратилишнинг еттинчи куни ҳақида Муқаддас Битикларда шундай дейилган: “Еттинчи куни Худо ҳамма ишларини битириб, дам олди.” Аммо баъзи одамлар Худонинг фароғат диёрига кирмадилар.</verse>
				<verse number="5">Юқоридаги парчада айтилгандай: “Улар фароғат диёримга кирмайди.”</verse>
				<verse number="6">Бундан англашиладики, фароғат ҳақидаги Хушхабарни биринчи бўлиб эшитганлар итоатсизлиги учун фароғат диёрига кирмаганлар. Аммо баъзи кишиларга у ерга кириш учун имконият бор.</verse>
				<verse number="7">Худо ўша кишиларни кўзда тутиб, “бугун” деб аталган яна бир кунни тайин қилди. Кўп йиллардан кейин У бу кун ҳақида Довуд орқали гапирди. Худонинг бу гапини мен олдин ҳам айтиб ўтганман: “Қанийди бугун Meнинг овозимга қулоқ солсангиз! Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар!”</verse>
				<verse number="8">Агар Ёшуа Исроил халқини фароғатга эриштирганда эди, ўшандан кейин Худо бошқа бир кун ҳақида гапирмаган бўларди.</verse>
				<verse number="9">Хуллас, Худонинг халқини Шаббат кунига ўхшаган фароғат кутмоқда.</verse>
				<verse number="10">Худонинг фароғат диёрига кирганлар Худо каби ўз ишларидан дам оладилар, чунки Худо ҳам дунёни яратиб бўлгандан кейин дам олган эди.</verse>
				<verse number="11">Шундай экан, фароғат диёрига киришга жон куйдирайлик. Акс ҳолда биз ҳам Исроил халқидай итоатсизлик қилиб, фароғатдан бебаҳра қоламиз.</verse>
				<verse number="12">Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади.</verse>
				<verse number="13">Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!</verse>
				<verse number="14">Шундай экан, ўзимиз эътироф этган эътиқодимизни маҳкам тутайлик! Зотан бизнинг улуғ Олий руҳонийимиз бор. Худонинг самодаги ҳузурига кириб борган бу Олий руҳонийимизХудонинг Ўғли Исодир.</verse>
				<verse number="15">У заифликларимизга ҳамдард бўла олади. Ахир, У биз каби ҳар томонлама синалган, лекин бизга ўхшаб гуноҳ қилмаган.</verse>
				<verse number="16">Келинглар, иноятли Худойимизнинг тахтига жасорат билан яқинлашайлик. Шунда У бизга марҳамат кўрсатади, Унинг инояти зарур вақтда бизга ёрдам беради.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Ҳар бир олий руҳоний инсонлар орасидан танлаб олинади. У Худога гуноҳлар учун назрлар ва қурбонликлар келтириб, халқ вакили бўлиб хизмат қилади.</verse>
				<verse number="2">Ғафлатда гуноҳ қилиб қўйган одамларни олий руҳоний тушунади, чунки у ўзи ҳам инсон, камчиликлари бор.</verse>
				<verse number="3">Шу сабабдан у нафақат халқнинг гуноҳлари учун, балки ўзининг гуноҳлари учун ҳам қурбонликлар келтириши зарур.</verse>
				<verse number="4">Ҳеч ким ўз хоҳиши билан олий руҳоний бўла олмайди, балки Ҳорунга ўхшаб Худо томонидан тайинланади.</verse>
				<verse number="5">Шундай экан, Масиҳ ҳам олий руҳонийлик шарафини ўзлаштириб олмади. Аксинча, Унга: “Сен Менинг Ўғлимсан, Бугун Мен Сенга Ота бўлдим.” — деб айтган Худо Уни Олий руҳоний қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="6">Зеро, бошқа бир жойда Худо Унга шундай деган: “Сен Маликсидиқ сингари То абад руҳонийсан.”</verse>
				<verse number="7">Масиҳ бу дунёда яшаган пайтда кўз ёш тўкиб, Худога фарёд қилди, Унга илтижо қилиб ёлворди. Чунки Худо Уни ўлимдан қутқаришга қодир эканлигини Масиҳ билар эди. У Худони юксак даражада эъзозлагани учун Унинг илтижоси ижобат бўлди.</verse>
				<verse number="8">Гарчи У Худонинг Ўғли бўлса ҳам, азоб–уқубат чекиб, итоаткорликнинг асл маъносини англади.</verse>
				<verse number="9">Худо азоблар орқали Масиҳни баркамол қилди. Шундай қилиб, Унга итоат қилганларнинг ҳаммаси учун Масиҳ абадий нажот манбаи бўлди.</verse>
				<verse number="10">Худо Масиҳни “Маликсидиқ сингари Олий руҳоний” деб эълон қилди.</verse>
				<verse number="11">Олий руҳонийимиз ҳақида сизларга яна кўп гапирган бўлардим–у, аммо қандай қилиб сизларга тушунтиришни билмайман, чунки сизнинг ақлингиз ўтмас бўлиб қолган.</verse>
				<verse number="12">Сизлар ўзларингиз аллақачон устозлик қилишингиз керак эди! Аммо сиз бошқаларга эмас, бошқалар сизларга Худо каломининг илк асосларини ўргатишлари керак. Сизлар ҳали ҳам сутга муҳтожсиз! Қуюқ овқатни ҳазм қила олмайсиз.</verse>
				<verse number="13">Сут билан озиқланадиган ҳар бир киши ҳали чақалоқ. У тўғри билан нотўғрининг фарқига бормайди.</verse>
				<verse number="14">Қуюқ овқат эса улғайганлар учундир. Улар тажриба орттириб, яхшини ёмондан фарқлай оладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Шундай экан, Масиҳнинг бошланғич таълимотида тўхтаб қолмайлик. Аксинча, имонда етук бўлишга интилайлик. Ҳадеб таълимотнинг илк асосларини ўрганавермайлик. Ўлимга етакловчи ишлардан тавба қилиш ва Худога ишониш ҳақида,</verse>
				<verse number="2">покланиш маросимлари ва қўл қўйиб дуо қилиш ҳақида, ўликларнинг тирилиши ва абадий ҳукм ҳақида қайта–қайта таълим олишимиз шарт эмас.</verse>
				<verse number="3">Энди Худонинг мадади билан етуклик сари қадам ташлаймиз.</verse>
				<verse number="4">Наҳотки Худодан юз ўгирган одамни тавба қилдириб бўлса?! Бундай одам Худонинг нурини кўриб, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлиб,</verse>
				<verse number="5">Худо каломининг эзгулигини тотиб кўрган ва келажак дунёнинг қудратини ўз тажрибасида кўрган.</verse>
				<verse number="6">Агар шуларга қарамай, у Худодан қайтса, икки дунёда ҳам тавба қилмайди! Чунки у бу қилмиши билан Худонинг Ўғлини гўё бошқатдан хочга михлаб, ҳамманинг олдида Уни шарманда қилаётгандай бўлади.</verse>
				<verse number="7">Худонинг йўлидан юрган одамни мўл–кўл ёмғирга тўйган ерга ўхшатса бўлади. Бундай ер деҳқонлар учун яхши ҳосил етиштириб, Худодан барака топади.</verse>
				<verse number="8">Худодан қайтган одам эса янтоғу тикан босган ерга ўхшайди. Бундай ер фойдасиз бўлиб, лаънатга дучор бўлиш хавфи остида қолади. Охир–оқибатда эса оловга ем бўлади.</verse>
				<verse number="9">Севимли биродарларим, қаттиқ гапирганимга қарамай, сизлардан кўнглим тўқ. Сизлар нажотга элтувчи тўғри йўлдан кетаётганингизга ишончим комил.</verse>
				<verse number="10">Ахир, Худо адолатлидир. У сизнинг ишингизни унутмайди, Унга бўлган муҳаббатингиз туфайли азизларига қилган ва қилаётган хизматларингизни ёдида тутади.</verse>
				<verse number="11">Хизматдаги бу шижоатингизни ҳар бирингиз охиригача асрашингизни чин дилдан хоҳлаймиз. Чунки шундагина Масиҳга бўлган умидингиз сўнмайди.</verse>
				<verse number="12">Эринчоқ бўлманглар. Аксинча, имони ва сабр–тоқати туфайли Худонинг ваъдаларидан баҳраманд бўлган биродарлардан ўрнак олинглар.</verse>
				<verse number="13">Худонинг Иброҳимга берган ваъдасини эсланглар. Ўшанда Худо Ўз номи ҳақи қасам ичганди. Зеро, қасам ичиш учун Ўзидан буюкроқ бирон зот йўқ эди.</verse>
				<verse number="14">Ўшанда Худо қасам ичиб, шундай деганди: “Сенга албатта қут–барака бераман, Наслингни сон–саноқсиз қиламан.”</verse>
				<verse number="15">Иброҳим сабр–тоқат қилиб, берилган ваъдага эришди.</verse>
				<verse number="16">Одамлар қасам ичганларида ўзларидан буюкроқ бўлган кимсанинг исми ҳақи қасам ичадилар. Қасам айтилган гапнинг тасдиғи ҳисобланади ва ҳар қандай баҳсга хотима беради.</verse>
				<verse number="17">Шунга ўхшаб, Худо ҳам Ўз ваъдасини қасам билан тасдиқлади. Чунки халқига барака беришни ваъда қилган Худо шу орқали Ўз иродасининг қатъий эканлигини аниқ кўрсатмоқчи эди.</verse>
				<verse number="18">Худо ёлғон гапирмайди! Унинг берган ваъдаси ва ичган қасами ҳеч қачон ўзгармайди. Худо тасдиқлаган ваъдасидан энди биз кучли далда олиб, У берган умидни маҳкам тутайлик. Ахир, биз Худодан паноҳ топганмиз.</verse>
				<verse number="19">Бу умид жонимиз учун тебранмас, мустаҳкам лангардайдир. Умидимиз бизни самовий Чодирдаги парданинг орқа тарафига, Худонинг ҳузурига олиб киради.</verse>
				<verse number="20">Исо биздан олдин у ерга кириб, биз учун йўл очиб берди. У Маликсидиқ сингари то абад Олий руҳонийимиз бўлди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Маликсидиқ — Салим шоҳи ва Худойи Таолонинг руҳонийси эди. Иброҳим тўртта шоҳни мағлуб этиб, қайтиб келаётганда, Маликсидиқ уни кутиб олгани чиқиб, дуо қилган эди.</verse>
				<verse number="2">Иброҳим эса Маликсидиққа олган ҳамма ўлжасининг ўндан бирини берганди. Маликсидиқ исмининг маъноси “адолат шоҳи” демакдир. У яна “тинчлик шоҳидир”, чунки Салим “тинчлик” маъносини беради.</verse>
				<verse number="3">Унинг на отаси, на онаси, на насабномаси бор. Ҳаётининг боши ҳам, охири ҳам йўқ. У Худонинг Ўғли сингари то абад руҳоний бўлиб қолади.</verse>
				<verse number="4">Маликсидиқ қанчалик буюк зот эканлигини билиб қўйинг! Ҳатто улуғ аждодимиз Иброҳим ҳам ўлжасининг ўндан бирини унга берганди.</verse>
				<verse number="5">Леви наслидан бўлган руҳонийлар эса Тавротда буюрилишича Исроил халқидан, яъни ўз биродарларидан ушр йиғишлари керак эди. Ваҳоланки, Исроил халқининг ҳаммаси Иброҳимнинг авлодларидир.</verse>
				<verse number="6">Маликсидиқ Леви наслидан бўлмаса–да, Иброҳимдан ушр олди. Сўнг Иброҳимни — Худонинг ваъдаларини олган зотни дуо қилди.</verse>
				<verse number="7">Ҳаммамизга маълумки, дуо қилган одам дуо олган одамдан улуғроқдир.</verse>
				<verse number="8">Ушр йиғадиган руҳонийлар фоний бандалар эди. Иброҳимдан ушр олган Маликсидиқ эса, Муқаддас Битикларда ёзилишича ҳануз барҳаётдир.</verse>
				<verse number="9">Ҳатто айтишимиз мумкинки, ушр олувчи леви руҳонийлари ҳам Иброҳим орқали Маликсидиққа ушр бергандилар.</verse>
				<verse number="10">Чунки Маликсидиқ Иброҳимни кутиб олганда, леви руҳонийлари ҳали бобокалони Иброҳимнинг пушти камарида эдилар.</verse>
				<verse number="11">Леви руҳонийлари бизни баркамол қила олмайдилар. Шунинг учун Худо Ҳоруннинг насабидан бўлган руҳонийни эмас, балки Маликсидиққа ўхшаган бошқа бир руҳонийни юборди. Исроил халқига берилган қонунлар леви руҳонийлари орқали жорий қилинган эди.</verse>
				<verse number="12">Шундай экан, Худо янги руҳонийликни ташкил қилганда, янги қонунларни ҳам жорий қилди.</verse>
				<verse number="13">null</verse>
				<verse number="14">Буни биз айтиб ўтган руҳоний, яъни Раббимиз Исо мисолида аниқ кўришимиз мумкин. Биз биламизки, Раббимиз Исо Леви қабиласидан эмас, балки Яҳудо қабиласидан келиб чиққан. Яҳудо қабиласидан ҳеч ким руҳоний бўлиб, қурбонгоҳда хизмат қилмаган. Бунинг устига, Мусо бу қабила ҳақида гапирганда руҳонийликка доир бирон кўрсатма бермаган.</verse>
				<verse number="15">Янги қонунлар жорий қилинганини яна шундан аниқ кўришимиз мумкин: Раббимиз худди Маликсидиқ кабидир.</verse>
				<verse number="16">Унинг руҳонийлиги бу фоний дунёнинг талабига, яъни насл–насабга доир қоидаларга асосланмаган, балки Маликсидиқнинг руҳонийлиги сингари чексиз ҳаёт қудратига асосланган.</verse>
				<verse number="17">Зотан Муқаддас Битиқда У ҳақда шундай ёзилган: “Сен Маликсидиқ сингари То абад руҳонийсан.”</verse>
				<verse number="18">Демак, аввалги қонун–қоидалар ожиз ва самарасиз бўлгани учун бекор қилинди.</verse>
				<verse number="19">Чунки қонун бирон–бир кишини камолотга етказа олмаган. Энди қонун ўрнига бизга аълороқ бир умид берилди, биз бу умид орқали Худога яқинлаша оламиз.</verse>
				<verse number="20">null</verse>
				<verse number="21">Бундан ташқари, Исони Худо Олий руҳоний қилиб тайинлаганда онт ичганди. Муқаддас Битикларда бу ҳақда шундай дейилган: “Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас: ‘Сен то абад руҳонийсан.’” Аммо леви руҳонийлари тайинланганда, Худо бирон марта онт ичмаган.</verse>
				<verse number="22">Демак, Худо Исо орқали бизни аълороқ бир аҳдга эриштирди, Исонинг Ўзи бунга кафилдир.</verse>
				<verse number="23">Яна бир фарқ шундаки: леви руҳонийларининг сони кўп эди, чунки ўлим руҳонийларга хизматларини давом этишга монелик қилар эди.</verse>
				<verse number="24">Аммо Исо мангу бўлгани учун, то абад руҳоний бўлиб хизмат қилади.</verse>
				<verse number="25">Шунинг учун У Ўзи орқали Худога яқинлашувчиларга абадий нажот бера олади. Ахир, Исо доим барҳаёт бўлиб, улар учун Худога илтижо қилади.</verse>
				<verse number="26">Бизга айнан шундай — муқаддас, беғубор ва пок Олий руҳоний керак эди. Исо гуноҳкорлардан айрилган, осмондан ҳам юқорига кўтарилган.</verse>
				<verse number="27">У бошқа олий руҳонийлар каби ҳар куни, олдин ўз гуноҳлари учун, кейин халқнинг гуноҳлари учун қурбонлик келтириши керак эмас. Чунки У бир марта Ўзини қурбон қилиб, халқнинг гуноҳлари учун келтириладиган ҳамма қурбонликларга чек қўйди.</verse>
				<verse number="28">Тавротга биноан олий руҳонийликка ожиз бандалар тайинланарди. Аммо энди Худонинг онт ичиб берган ваъдасига биноан олий руҳонийликка баркамолликка эришган ва то абад баркамол қоладиган Худонинг Ўғли тайин этилди. Худо буни онт ичиб берган ваъдасига кўра амалга оширди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Айтган гапларимизнинг мағзи қуйидагича: бизнинг шундай Олий руҳонийимиз борки, У самода, Улуғвор Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди.</verse>
				<verse number="2">У самодаги ҳақиқий Чодирнинг Энг муқаддас хонасида хизмат қиляпти. Бу Чодирни инсон эмас, балки Эгамизнинг Ўзи қургандир.</verse>
				<verse number="3">Ҳар бир олий руҳоний Худога назрлар ва қурбонликлар келтириш учун тайин этилади. Шундай экан, бизнинг Олий руҳонийимизнинг ҳам келтирадиган бирор назри бўлиши лозим эди.</verse>
				<verse number="4">Агар У ер юзида бўлганда эди, умуман руҳоний бўлолмас эди. Чунки Тавротда буюрилган назрларни келтирувчи руҳонийлар бор.</verse>
				<verse number="5">Улар ер юзидаги Муқаддас чодирда хизмат қиладилар. Бу Чодир бор–йўғи самодаги ҳақиқий Чодирнинг нусхаси ва соясидир. Негаки, Худо Мусога Чодир қуришни буюрганда, унга шундай деганди: “Эҳтиёт бўл, ҳамма нарсани Мен сенга тоғда кўрсатган намунага мувофиқ ясат.”</verse>
				<verse number="6">Аммо Исога берилган руҳонийлик хизмати бошқа руҳонийларникига қараганда буюкдир. Чунки Унинг воситасида тузилган янги аҳд аввалги аҳддан улуғроқдир ва аълороқ ваъдаларга асосланган.</verse>
				<verse number="7">Дарвоқе, агар аввалги аҳд камчиликсиз бўлганда эди, янги аҳд керак бўлмасди.</verse>
				<verse number="8">Одамлар аввалги аҳд талабларини бажара олмасликларига Худонинг кўзи етиб, У Ўз халқига шундай деган эди: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман.</verse>
				<verse number="9">Бу янги аҳд Мен уларнинг ота–боболари билан тузган аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан етаклаб, Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Аммо улар ўша аҳдимга риоя қилишмади, шунинг учун Мен улардан юз ўгирдим.</verse>
				<verse number="10">Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунларимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунларимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар.</verse>
				<verse number="11">Шундан кейин одамлар бир–бирига: ‘Эгамизни таниб–билинг’, демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади.</verse>
				<verse number="12">Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.”</verse>
				<verse number="13">Худо янги аҳдни тилга олганда, олдинги аҳднинг эскириб кетганлигини кўрсатди. Эскирган нарса эса тез орада йўқ бўлиб кетади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Дарвоқе, аввалги аҳд даврида саждага оид қонун–қоидалар ва бу дунёга мансуб бўлган бир саждагоҳ бор эди.</verse>
				<verse number="2">Бу саждагоҳ Чодир бўлиб, икки хонадан иборат эди. Биринчи хона Муқаддас xона деб аталар эди. У ерда чироқпоя, хонтахта ва хонтахта устида муқаддас нонлар бор эди.</verse>
				<verse number="3">Чодирнинг ички пардаси орқасида Энг муқаддас хона деб аталган яна бир хона бор эди.</verse>
				<verse number="4">Бу хонада тутатқи тутатиладиган олтин қурбонгоҳ ва ҳар томони олтин билан қопланган аҳд сандиғи турарди. Аҳд сандиғи ичида манна солинган олтин идиш, Ҳоруннинг гуллаган ҳассаси ва амрлар ёзилган иккита тош лавҳа бор эди.</verse>
				<verse number="5">Сандиқнинг қопқоғи устига Худо ҳузурининг рамзи — қанотли карублар ўрнатилганди. Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турарди. Буларнинг ҳаммасини ҳозир бирма–бир айтишнинг мавриди эмас.</verse>
				<verse number="6">Хуллас, Чодир шу тарзда жиҳозланган эди. Руҳонийлар ҳар куни Чодирнинг биринчи хонасига кириб, ўз хизматларини адо этардилар.</verse>
				<verse number="7">Чодирнинг ички — Энг муқаддас хонасига эса фақатгина олий руҳоний йилда бир мартагина кирарди. У доим ўзи билан қурбонлик қонини олиб кирарди. Бу қонни ўзининг ва халқнинг билмасдан қилган гуноҳлари учун назр қиларди.</verse>
				<verse number="8">Ўрнатилган ўша тартиб орқали Муқаддас Руҳ шуни кўрсатяптики, Энг муқаддас хона халқ учун ёпиқ. Чодирнинг биринчи хонасига оид бўлган қоидалар ҳануз кучда экан, самодаги Энг муқаддас хонага ҳам ҳали йўл ёпиқ.</verse>
				<verse number="9">Бу қоидалар ҳозирги замон учун рамздир, улар шундай маънони билдиради: келтирилган назрлар ва қурбонликлар Худога сажда қилувчиларнинг виждонини поклай олмайди.</verse>
				<verse number="10">Бу назрлару қурбонликлар, шунингдек, егулик, ичгулик ва ҳар хил покланиш маросимларига оид удумлар инсон танаси билан боғлиқ. Булар янги тартиб ўрнатилгунча амал қилган.</verse>
				<verse number="11">Энди эса Масиҳ келган хайр–баракаларнинг Олий руҳонийси бўлди. У инсон қўли билан қурилмаган, бу дунёга мансуб бўлмаган самодаги мукаммал Чодирга кирди. Ердаги Чодирдан буюкроқ бўлган самодаги бу Чодирдан ўтиб,</verse>
				<verse number="12">Энг муқаддас хонага кирди. Масиҳ бу хонага такалар ва буқаларнинг қони билан эмас, балки Ўз қони эвазига кирди. У ерга бир марта кириб, бизни то абад гуноҳлардан озод қилди.</verse>
				<verse number="13">Илгарилари такалару буқаларнинг қони ҳамда куйдирилган ғунажиннинг кули ҳаром бўлган кишиларнинг устига сепилганда, улар жисман покланардилар. Жониворларнинг қони билан шундай натижага эришилган бўлса,</verse>
				<verse number="14">Масиҳнинг қони билан бунданда буюкроқ натижага эришса бўлади! Зеро, Масиҳ мангу Руҳнинг қудрати орқали Ўзини бенуқсон қурбонлик сифатида Худога бағишлади. Унинг тўкилган қони виждонимизни ўлимга етакловчи ишлардан поклайди, шунда биз барҳаёт Худога хизмат қила оламиз.</verse>
				<verse number="15">Ана шу сабабдан Масиҳ Янги Аҳднинг воситачиси бўлди. Энди даъват этилган одамлар Худонинг ваъда қилган абадий меросига эга бўла оладилар. Улар аввалги аҳд даврида берилган Худонинг қонунини бузиб, гуноҳ қилган эдилар. Масиҳ эса уларни гуноҳларидан халос қилиш учун қурбон бўлди.</verse>
				<verse number="16">Янги аҳдни гўё васиятга ўхшатса бўлади. Қаерда васият бор бўлса, васият қилган одамнинг ўлими тасдиқланиши керак.</verse>
				<verse number="17">Чунки васият ўлимдан кейингина кучга киради. Васият қилувчи ҳали тирик экан, васиятнинг ҳеч бир таъсири йўқ.</verse>
				<verse number="18">Шу боис аввалги аҳд ҳам тўкилган қон орқали кучга кирганди.</verse>
				<verse number="19">Бошида МусоТавротдаги ҳамма амрларни бутун халққа ўқиб берди. Сўнг бир тутам иссоп ва қирмизи ип ёрдамида буқалар ва такаларнинг қони билан сувни Таврот китобига ва бутун халқнинг устига сепиб,</verse>
				<verse number="20">деди: “Шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди.”</verse>
				<verse number="21">Шунингдек, Мусо Муқаддас чодир устига ва сажда маросимларида ишлатиладиган барча ашёлар устига қон сепди.</verse>
				<verse number="22">Дарҳақиқат, Таврот қонунлари бўйича қарийб ҳамма нарса қон билан покланади, тўкилган қон орқалигина гуноҳлар кечирилади.</verse>
				<verse number="23">Шу сабабдан, самовий Чодирнинг акси бўлган бу Чодир ва ундаги ҳамма ашёлар ҳайвонларнинг қони билан покланиши керак эди. Аммо самовий нарсалар бундан аълороқ қурбонликларни талаб қилади!</verse>
				<verse number="24">Ана шу мақсадда Масиҳ бизлар учун Худонинг ҳузурида ҳозир бўлди. У ҳақиқий Чодирнинг соясигина бўлган бу дунёдаги чодирнинг Энг муқаддас хонасига эмас, балки инсон қўли билан қурилмаган самовий Чодирга кирди.</verse>
				<verse number="25">Леви наслидан бўлган олий руҳонийлар ҳар йили Энг муқаддас хонага кириб, ҳайвонларнинг қонини назр қиладилар. Масиҳ эса Ўзини қайта–қайта қурбонлик қилмади.</verse>
				<verse number="26">Агар Масиҳ ҳар йили Ўзини қурбонлик қилганда эди, дунё яратилгандан бери У қайта–қайта азоб чеккан бўларди. Бунинг ўрнига У мана шу охирги замонда одамларнинг гуноҳларини ювиш учун, бир мартагина оламга келиб, Ўзини қурбон қилди.</verse>
				<verse number="27">Инсон зоти бир марта ўлади, сўнг Худо томонидан ҳукм қилинади.</verse>
				<verse number="28">Шу сингари Масиҳ ҳам кўпларнинг гуноҳларини Ўз бўйнига олиш учун, бир марта қурбон бўлиб, ўлди. У бу дунёга қайтиб келади. Бу сафар У гуноҳларни ювиш учун эмас, балки Уни интизорлик билан кутаётган одамларга нажот бериш учун келади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Қонун бўлғуси хайр–баракаларнинг асл сурати эмас, бор–йўғи соясидир. Ҳар йили қонун бўйича Худога бир хил қурбонликлар келтирилади. Демак, қонун бу қурбонликлар орқали Худога сажда қилувчиларни камолотга етказа олмайди.</verse>
				<verse number="2">Борди–ю, ўша одамлар қурбонликлари орқали гуноҳдан поклана олганларида эди, уларнинг виждони қийналмасди ва улар қурбонлик келтиришни бас қилардилар.</verse>
				<verse number="3">Ҳолбуки, қурбонликлар ҳар йили одамларга гуноҳларини эслатади, холос.</verse>
				<verse number="4">Чунки буқаю такаларнинг қони ҳеч қачон гуноҳларни юва олмайди.</verse>
				<verse number="5">null</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун Масиҳ дунёга келганда Худога шундай деган эди: “Сен қурбонлигу назрни истамадинг, Куйдириладиган қурбонлигу гуноҳ назридан мамнун бўлмадинг, Итоат қилишим учун Менга бадан ҳозирладинг.</verse>
				<verse number="7">Ўшанда дедимки: ‘Мана, мен келдим. Муқаддас Битикларда Мен ҳақимда ёзилган. Сенинг хоҳишингни адо этиш учун келдим, эй Худойим.’”</verse>
				<verse number="8">Дастлаб Масиҳ қонун талаб қилган қурбонликлар ҳақида сўз юритиб, Худога: “Сен қурбонлигу назрни истамадинг, куйдириладиган қурбонлигу гуноҳ назридан мамнун бўлмадинг”, — деб айтган.</verse>
				<verse number="9">Сўнг эса ҳақиқий итоаткорликни тилга олиб, шундай деган: “Сенинг хоҳишингни адо этиш учун келдим, эй Худойим”. Бундан кўриниб турибдики, Масиҳ қурбонлик маросимларига асосланган аввалги аҳдни бекор қилди. Унинг мақсади юракнинг итоаткорлигига асосланган янги аҳдни ўрнатиш эди.</verse>
				<verse number="10">Масиҳ Худонинг хоҳишини бажариб, Ўз танасини биз учун қурбон қилди. Бу ягона қурбонлиги орқали бизни гуноҳдан поклади.</verse>
				<verse number="11">Руҳонийлар ҳар куни Худога хизмат қиладилар. Бир хил қурбонликларни қайта–қайта келтирадилар. Аммо бу қурбонликлар ҳеч қачон гуноҳни юва олмайди.</verse>
				<verse number="12">Масиҳ эса гуноҳларни абадий ювиб ташлайдиган ягона қурбонликни келтириб, Худонинг ўнг томонида ўтирди.</verse>
				<verse number="13">“Худо душманларимни оёқларим остига пойандоз қилади”, — деб Масиҳ ўша вақтдан бери кутмоқда.</verse>
				<verse number="14">Дарвоқе, У биттагина қурбонлик орқали гуноҳдан поклаган одамларини то абад баркамол қилди.</verse>
				<verse number="15">Муқаддас Руҳ ҳам бу ҳақда бизга шаҳодат бериб, деди:</verse>
				<verse number="16">“Эгамиз шундай демоқда: ‘Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунларимни одамларнинг юрагига солиб қўяман, қонунларимни онгларига ёзаман.</verse>
				<verse number="17">Мен уларнинг гуноҳлару қабиҳликларини ҳеч қачон эсга олмайман.’”</verse>
				<verse number="18">Демак, Худо гуноҳларни кечирган бўлса, бошқа қурбонлик келтиришнинг ҳожати йўқ.</verse>
				<verse number="19">Эй биродарларим, Исо Масиҳнинг қони туфайли энди биз Энг муқаддас хонага дадиллик билан кира оламиз.</verse>
				<verse number="20">Чунки Исо биз учун янги йўлни очиб берди. У Чодирдаги парда орқали, яъни қурбон қилинган Ўз танаси орқали ҳаёт сари етаклайдиган йўлни очди.</verse>
				<verse number="21">Ҳа, бизнинг улуғ Руҳонийимиз бор, У Худонинг бутун хонадони устидан масъулдир.</verse>
				<verse number="22">Шундай экан, самимий қалб ва мустаҳкам ишонч билан Худога яқинлашайлик. Ахир, Масиҳ Ўз қони билан қалбларимизни поклаб, виждонимизни қийнаган ҳамма гуноҳлардан тозалади. Баданимиз ҳам тоза сув билан ювилди.</verse>
				<verse number="23">Энди ўзимиз эътироф этган умидимизни иккиланмай маҳкам тутайлик. Чунки ваъда берган Худо Ўз сўзига содиқдир.</verse>
				<verse number="24">Бир–биримизга эътиборли бўлиб, бир–биримизни меҳр–муҳаббатга ва хайрли ишларга чорлайлик.</verse>
				<verse number="25">Баъзи одамларга ўхшаб, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз Исонинг келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир–биримизни янада кўпроқ руҳлантирайлик.</verse>
				<verse number="26">Агар биз ҳақиқатни билиб олгандан кейин, атайлаб гуноҳ қилишда давом этсак, бу гуноҳларимизни ҳеч қандай қурбонлик юва олмайди.</verse>
				<verse number="27">Шунда қўрқув ичра Худонинг ҳукмини кутишдан бошқа иложимиз қолмайди. Оқибатда Худонинг душманлари билан бирга ловуллаган оловда ёниш бизнинг қисматимиз бўлади.</verse>
				<verse number="28">Мусонинг Тавротига бўйсунишни рад этган одам икки ёки уч гувоҳнинг шаҳодати асосида шафқатсизларча ўлдириларди.</verse>
				<verse number="29">Шундай экан, Худонинг Ўғлини оёқ ости қилган одамни қандай жазо кутишини бир тасаввур қилиб кўринглар! Масиҳнинг аҳд қони билан покланиб, сўнг уни булғаган одамнинг ҳоли нима кечади?! Худонинг иноят Руҳини ҳақорат қилганнинг ҳоли нима кечади?!</verse>
				<verse number="30">Ахир, биз қуйидаги сўзларни айтган Худони яхши биламиз: “Мен қасос оламан, жазосини бераман. Мен Ўз халқимни ҳукм этаман.”</verse>
				<verse number="31">Ҳа, барҳаёт Худонинг қўлига тушиб қолиш нақадар даҳшатлидир!</verse>
				<verse number="32">Ўтмишингизни эсланглар. Ўшанда сизлар Худонинг нурини кўриб, кўп азоб–уқубатларга бардош берган эдингизлар.</verse>
				<verse number="33">Баъзида сизларни ҳамманинг олдида ҳақоратлаб, хор қилишарди. Бошқа пайтларда бундай аҳволда қолган биродарларингизга ён босардингиз.</verse>
				<verse number="34">Қамоқда бўлганларга ҳамдард бўлардингиз, мулкингиз мусодара қилинганда буни хурсандчилик билан қабул қилардингиз, чунки сизларда боқий бойлик борлигини билардингизлар.</verse>
				<verse number="35">Шундай экан, олдингидай имонда қатъиятли бўлинглар! Шунда буюк мукофот оласизлар.</verse>
				<verse number="36">Сабр–тоқатли бўлиб, Худонинг иродасини бажаринглар. Шунда Худонинг ваъдасига эришасизлар.</verse>
				<verse number="37">Ахир, Муқаддас Битикларда ёзилгандай, ҳадемай келиши керак бўлган Зот келади. У кеч қолмайди.</verse>
				<verse number="38">Худонинг солиҳлари Унга бўлган садоқати туфайли тирик қолишади. Борди–ю, бирортаси имондан қайтса, Худо ундан рози бўлмайди.</verse>
				<verse number="39">Биз эса имондан қайтиб, ҳалок бўладиган одамлардан эмасмиз. Биз имонимизга содиқ қолган, нажот топган одамлармиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Имон — умид қилинган нарсаларнинг амалга ошишига ишониш, кўринмайдиган нарсаларга амин бўлиш демакдир.</verse>
				<verse number="2">Имон туфайли ота–боболаримиз Худонинг мақтовига сазовор бўлдилар.</verse>
				<verse number="3">Имон туфайли биз коинот Худонинг каломи билан яратилганини англаб оламиз, кўринадиган моддалар кўринмайдиган воқеликдан вужудга келганини биламиз.</verse>
				<verse number="4">Имони туфайли Ҳобил Худога Қобилдан кўра яхшироқ қурбонликни келтирди. Худо Ҳобилнинг қурбонлигидан мамнун бўлиб, Ҳобилни имони туфайли солиҳ киши, деб билди. Ҳобил ўлган бўлса ҳам, унинг имони ҳануз бизга намуна бўлиб хизмат қиляпти.</verse>
				<verse number="5">Имони туфайли Xанўх ўлмади. У тириклайин осмонга кўтарилиб кетди. Ханўх бирданига ғойиб бўлиб қолганди, чунки Худо уни олиб кетган эди. Муқаддас Битикларда айтилишича, Худо Ханўхни олиб кетмасидан олдин ҳам ундан мамнун эди.</verse>
				<verse number="6">Ишонмаган одам ҳеч қачон Худони мамнун қила олмайди. Ахир, Худога сажда қилаётган ҳар ким Худонинг борлигига ишониши керак, Худога юз бурганларга Худонинг Ўзи мукофот беришига у амин бўлиши керак.</verse>
				<verse number="7">Имони туфайли Нуҳ оиласини қутқариш учун кема қурганди. У мисли кўрилмаган кулфат ҳақидаги Худонинг огоҳлантиришларини эшитиб, Худодан қўрқиб, Унга қулоқ солганди. Қилган бу иши билан у Худонинг бутун дунё устидан чиқарган ҳукмини эълон қилди. Худо уни имони туфайли солиҳ киши, деб билди.</verse>
				<verse number="8">Имони туфайли Иброҳим Худога итоат қилди. Худо унга: “Мен сенга мулк қилиб берадиган ерга бор”, деб буюрганда, Иброҳим қаерга кетаётганини билмасдан йўлга тушди.</verse>
				<verse number="9">Имон билан у Худо ваъда қилган ерда ўрнашди, мусофир бўлиб, чодирларда яшади. Унинг ўғиллари Исҳоқ ва Ёқуб ҳам у каби кун кечиришди, чунки Худо уларга худди шундай ваъда берганди.</verse>
				<verse number="10">Нега Иброҳим бундай қилди? Чунки у Худо томонидан лойиҳалаштирилган ва қурилган, пойдевори мустаҳкам, боқий шаҳарни кутаётган эди.</verse>
				<verse number="11">Ўзи қариб кетган, хотини Сора эса бепушт бўлганига қарамай, Иброҳим имони туфайли фарзанд кўрди. Чунки фарзандни ваъда қилган Худо садоқатли эканига у ишонарди.</verse>
				<verse number="12">Шунинг учун бир оёғи гўрда бўлган бу битта одамдан осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз насл келиб чиқди.</verse>
				<verse number="13">Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб оламдан ўтдилар, аммо Худо берган ваъдасини бажаришига улар ишонардилар. Улар Худо ваъда этган юртга эришмадилар, аммо ўша юртни узоқдан кўриб, хурсанд бўлган эдилар. Улар бу дунёда келгинди ва мусофир эканликларини очиқчасига тан олдилар.</verse>
				<verse number="14">Мусофирлигини тан олган одамлар ўзларининг ҳақиқий ватанини қўмсаётганини кўрсатадилар.</verse>
				<verse number="15">Борди–ю, улар келиб чиққан юртини қўмсаган бўлганларида эди, у ерга қайтиб бориш учун иложини топар эдилар.</verse>
				<verse number="16">Аслида улар яхшироқ юртни, яъни самовий ватанни қўмсаётган эдилар. Шунинг учун Худо Ўзини уларнинг Худоси, деб аташдан ор қилмайди. Худо ҳатто улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Худо Иброҳимни синовдан ўтказаётганда Иброҳим ўз имони туфайли ўғли Исҳоқни қурбонликка олиб борди. Гарчи Худо унга: “Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”, — деб ваъда берган бўлса–да, у ягона ўғлини қурбонлик қилишга тайёр эди.</verse>
				<verse number="19">Демак, Худо ҳатто ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканлигига Иброҳим ишонарди. Шунинг учун Худо Исҳоқни Иброҳимга тириклайин қайтариб берди. Исҳоқ ўликдан тириладиган ҳамма одамларнинг рамзи бўлиб хизмат қилади.</verse>
				<verse number="20">Имони туфайли Исҳоқ ўз ўғиллари Ёқуб ва Эсовни дуо қилди. Келажакда дуолари амалга ошишига у ишонганди.</verse>
				<verse number="21">Имони туфайли Ёқуб ҳам Юсуфнинг ўғилларини бирма–бир дуо қилди. У оламдан кўз юмаётганда ҳам, ўз ҳассасига суянганича, Худога сажда қилди.</verse>
				<verse number="22">Имони туфайли Юсуф Исроил халқининг Мисрдан чиқиб кетиши тўғрисида каромат қилди. У ўша пайтда ўлим тўшагида ётган бўлиб: “Менинг суякларимни ўзларингиз билан бу ердан олиб кетинглар”, — деб васият қилганди.</verse>
				<verse number="23">Имони туфайли Мусонинг ота–онаси, янги туғилган Мусони уч ой яширишди. Улар чақалоқнинг чиройли эканлигини кўриб, Фиръавннинг фармонидан қўрқишмади.</verse>
				<verse number="24">Вояга етганда Мусо имони туфайли Фиръавн қизининг ўғли деб аталишни рад этди.</verse>
				<verse number="25">Гуноҳ қилиб, вақтинчалик ҳузур–ҳаловатда яшашдан кўра, Худонинг халқи билан бирга азоб–уқубат чекишни у ўзига раво кўрди.</verse>
				<verse number="26">У келажакдаги мукофотни кўзлагани учун, Масиҳни деб, хўрланишни Мисрнинг хазиналаридан афзал деб билди.</verse>
				<verse number="27">Имони туфайли Мусо Мисрни тарк этди. У фиръавннинг ғазабидан қўрқмади. Гўё кўринмас Худони кўргандек, танлаган йўлидан қайтмади.</verse>
				<verse number="28">Имони туфайли у Исроил халқига Фисиҳ қўзиларини сўйишни буюрди. Сўнг қўзиларнинг қонини эшиклар кесакиларига сепишни буюрди. Бундан мақсади Исроил халқининг тўнғич ўғилларини Азроилдан асраб қолиш эди.</verse>
				<verse number="29">Имони туфайли Исроил халқи Қизил денгиздан худди қуруқликдан ўтаётгандек кечиб ўтди. Мисрликлар ҳам ўтмоқчи бўлишди, аммо чўкиб кетишди.</verse>
				<verse number="30">Исроил халқи етти кун Ерихо шаҳри деворлари атрофида айланиб бўлгандан кейин, уларнинг имони туфайли шаҳар деворлари қулаб тушди.</verse>
				<verse number="31">Имони туфайли фоҳиша Раҳоба ҳалок бўлмади. У айғоқчиларга меҳмондўстлик қилгани учун, Худога итоат қилмаган ҳамшаҳарлари билан бирга ўлмади.</verse>
				<verse number="32">Яна кимни мисол қилиб келтирай?! Гидўн, Барақ, Шимшўн, Йифтох, Довуд, Шомуил ва бошқа пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилиш учун вақтим етарли эмас.</verse>
				<verse number="33">Улар имон билан шоҳликларни босиб олдилар, давлатни адолат билан бошқардилар ва Худо берган ваъдаларга эришдилар. Шерларнинг жағларини ёпдилар,</verse>
				<verse number="34">ловуллаган оловни ўчирдилар ва қилич тиғидан омон қолдилар. Ҳолдан тойган пайтларида кучга тўлдилар, жангда баҳодирлик кўрсатдилар ва ўзга юрт лашкарларини тор–мор қилдилар.</verse>
				<verse number="35">Аёллар марҳум қариндошларини тирилган ҳолда қайтариб олдилар. Бошқалар эса имони туфайли қийноқларни бошдан кечирдилар. Улар Худодан воз кечиб, ўлимдан қутулишлари мумкин эди. Аммо улар бундай қилмадилар, чунки аълороқ нарсани, яъни абадий ҳаёт учун тирилишни умид қилган эдилар.</verse>
				<verse number="36">Баъзилар ҳақорату калтакларга чидадилар, баъзилар занжирбанд бўлиб, зиндонларда ётдилар.</verse>
				<verse number="37">Уларни тошбўрон қилдилар, таналарини арралаб иккига бўлдилар, қиличдан ўтказдилар. Улар қўй ва эчки пўстинларини кийиб, сарсон–саргардон бўлдилар, муҳтожликда яшадилар, зулм остида қолдилар, хор бўлдилар.</verse>
				<verse number="38">Улар чўл–саҳроларда, тоғ–тошларда дайдиб юрдилар, ғорларда, ернинг кавакларида яшириндилар. Дунё уларнинг тирноғига ҳам арзимас эди!</verse>
				<verse number="39">Улар имони туфайли Худонинг мақтовига сазовор бўлдилар. Шундай бўлса–да, Худонинг ваъдасига эришмадилар.</verse>
				<verse number="40">Худога содиқ қолган бу одамларни Худо биз билан бирга баркамол қилишни истади. Чунки У бизни ҳам ўйлаган ҳолда аълороқ режани тайёрлаб қўйганди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Имони бизга ибрат бўлиб хизмат қиладиган ана шу одамларнинг ҳаммаси атрофимизни ўраб олган. Бу катта оломон бизни кузатиб тураркан, тақдиримиздаги мусобақада сабр–тоқат билан чопайлик. Югуришимизга халақит бераётган ҳар қандай юкни, айниқса, тўсқинлик қилаётган ҳар қандай гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик.</verse>
				<verse number="2">Исога кўз тикайлик. Ахир, У бу имон мусобақасида биз учун йўл очиб, бутун масофани биздан олдин югуриб ўтди. Исо келажакдаги шодликка эришиш учун, шармандали ўлимни писанд қилмай, хочда азоб билан жон берди. Ҳозир эса У Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди.</verse>
				<verse number="3">Жасоратингиз сўнмаслиги ва кўнглингиз чўкмаслиги учун, Исо ҳақида фикр юритинглар. У гуноҳкорлар томонидан кўп хўрланиб, ҳаммасига чидаган–ку!</verse>
				<verse number="4">Сизлар эса қонингизни тўкиш даражасигача гуноҳга қарши курашмадингизлар.</verse>
				<verse number="5">Худонинг сизларга Ўз фарзандлари сифатида айтган бу далда сўзларини унутибсизлар: “Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясига эътиборсиз бўлмагин, Ундан танбеҳ олганингда кўнглинг чўкмасин.</verse>
				<verse number="6">Зеро, Эгамиз яхши кўрган бандасини тарбиялайди, Фарзанд қилиб олган ҳар бир одамни жазолайди.”</verse>
				<verse number="7">Чекаётган азобларингизни Худонинг тарбияси, деб билиб, сабр–тоқат қилинглар. Чунки Худо сизларни Ўз фарзандларидай кўриб, тарбия қиляпти. Ахир, ҳар бир ота ўз фарзандини тарбия қилади–ку!</verse>
				<verse number="8">Агар Худо сизларни бошқа фарзандларини тарбиялагандай тарбияламаса, демак, сизлар Худонинг фарзандлари эмас, ҳаромзодасизлар.</verse>
				<verse number="9">Биз жисмоний оталаримизнинг тарбиясини олиб, уларни ҳурмат қилиб келяпмиз. Шундай экан, янги ҳаётга эга бўлиш учун осмондаги Отамизга бундан–да кўпроқ итоат қилишимиз керак эмасми?!</verse>
				<verse number="10">Жисмоний оталаримиз қисқа вақт давомида, бизни ўз билганидай тарбиялаган эдилар. Худо эса бизнинг манфаатимизни кўзлайди. Биз У каби муқаддас бўлишимиз учун Худо бизни тарбиялайди.</verse>
				<verse number="11">Одам тарбия олаётганда хурсанд бўлмайди, аксинча, қайғуради. Аммо бундай тарбияни олган одам кейинчалик тинч–тотув ва солиҳ ҳаёт кечиради.</verse>
				<verse number="12">Қўлларингиз толиққан, тиззаларингиз букилган, аммо маҳкам туринг.</verse>
				<verse number="13">Ўзингиз учун тўғри йўлни танлаб юринг. Токи орангиздаги “ожиз” ва “оқсоқ” одамлар йиқилмасин, балки шифо топсинлар.</verse>
				<verse number="14">Ҳамма билан тинч–тотув яшашга ҳаракат қилинглар. Ҳалол ҳаёт кечиришга тиришинглар, акс ҳолда, Эгамизни кўра олмайсизлар.</verse>
				<verse number="15">Эҳтиёт бўлинглар, тағин, ўзингизни Худонинг иноятидан маҳрум қилиб қўйманглар. Ораларингизда аччиқ илдиз ўсишига йўл қўйманглар, акс ҳолда унинг заҳри муаммолар туғдириб, кўпларингизни ҳаром қилади.</verse>
				<verse number="16">Қаранглар, орангизда Эсовга ўхшаганлар бўлмасин. Эсов тўнғич ўғил ҳуқуқини бир коса овқат учун сотган ахлоқи бузуқ, бетавфиқ бир одам эди.</verse>
				<verse number="17">Ўзингизга маълумки, кейин Эсов ваъда қилинган меросни олиш учун, отасидан: “Мени дуо қилинг”, деб сўради, аммо отаси уни рад этди. Эсов кўз ёш тўкиб, отасига ёлворса–да, воз кечган меросини қайтариб олишга асло имкони йўқ эди.</verse>
				<verse number="18">Сизлар яқинлашган тоғ Синай тоғи эмас. Синай тоғи жисмоний бир тоғ бўлиб, унга қўл теккизиб кўрса бўларди. У ерда аланга ловуллаб ёнарди, устини зулмат, қора булут қоплаган, бўрон босган эди.</verse>
				<verse number="19">Бурғу садоси янграб, Худонинг овози эшитилганди. Буни эшитган одамлар: “Ёлворамиз, Худо бизга бошқа гапирмасин”, деб ўтинганди.</verse>
				<verse number="20">Чунки “Тоққа ҳатто ҳайвон ҳам тегса, тошбўрон қилинсин”, деган Худонинг буйруғига улар дош бера олмаган эдилар.</verse>
				<verse number="21">Синай тоғидаги манзара шу қадар даҳшатли эдики, Мусонинг ўзи: “Қўрққанимдан титраб кетяпман”, — деганди.</verse>
				<verse number="22">Сизлар, аксинча, самодаги Сион тоғига ва барҳаёт Худонинг шаҳри — самовий Қуддусга яқинлашгансизлар. Шод–хуррамлик қилгани йиғилган минглаб фаришталар олдига келгансизлар.</verse>
				<verse number="23">Исмлари осмонда ёзилган Худонинг меросхўрларига сизлар шерик бўлдингизлар. Ҳаммани ҳукм қилувчи Худонинг ҳузурига кирдингизлар. Худо баркамол қилган солиҳларнинг руҳлари олдига келдингизлар.</verse>
				<verse number="24">Сизлар Янги Аҳднинг воситачиси Исонинг ҳузурига кирдингизлар. Исонинг қонига яқинлашдингизлар. Унинг қони Ҳобилнинг қонига ўхшаб қасос талаб қилмайди, аксинча, гуноҳларимизни ювиш учун сепилган.</verse>
				<verse number="25">Эҳтиёт бўлинглар, сизларга гапираётган Худодан юз ўгирманглар! Худо ер юзида гапирган вақтда Уни рад этганлар ҳалокатдан қутула олмаганлар. Шундай экан, биз осмондан гапираётган Худони рад этсак, икки дунёда ҳам жазодан қутула олмаймиз!</verse>
				<verse number="26">Ўша вақтда Унинг овози ерни ларзага солган эди. Энди эса У шундай демоқда: “Мен яна бир бор ерни ларзага соламан, аммо бу сафар осмонни ҳам титратаман.”</verse>
				<verse number="27">“Яна бир бор” дегани шуни билдирадики, яратилган бутун мавжудот йўқ бўлиб кетади, фақат тебранмас, абадий мавжудот қолади.</verse>
				<verse number="28">Бизга тебранмас шоҳлик берилган. Шундай экан, Худодан миннатдор бўлиб, эҳтиром ва қўрқув ила Унга манзур равишда сажда қилайлик.</verse>
				<verse number="29">Ахир, бизнинг Худойимиз ямламай ютадиган оловдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Бир–бирингизни биродарлардай яхши кўришни давом эттиринглар.</verse>
				<verse number="2">Меҳмондўстликни унутманглар. Зеро, меҳмондўст бўлган баъзи одамлар ўзлари билмаган ҳолда фаришталарни меҳмон қилишган.</verse>
				<verse number="3">Қамоқдаги биродарларингизни унутманглар, гўё ўзингиз ҳам улар билан бирга қамоқда ўтиргандек, уларни ёдингизда тутинглар. Хўрланганларни унутманглар, ўзингизни уларнинг ўрнига қўйиб кўринглар.</verse>
				<verse number="4">Никоҳни ҳаммангиз эъзозланглар. Эр–хотинлик муносабатини беғубор сақланглар. Фаҳшу зинога берилганларни Худо ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="5">Пулга кўнгил боғламанглар. Бори билан қаноатланинглар. Зеро, Худо: “Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман”, — деб айтган.</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун биз ишонч билан айта оламиз: “Эгам Мададкоримдир, шу боис қўрқмайман. Инсонлар менга нима қила олади?!”</verse>
				<verse number="7">Худонинг каломини сизларга ўргатган устозларингизни хотирланглар. Уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида фикр юритинглар. Имонларига тақлид қилинглар.</verse>
				<verse number="8">Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир, У ўзгармайди.</verse>
				<verse number="9">Шундай экан, турли хил ғалати таълимотларга берилиб, тўғри йўлдан оғиб кетманглар. Қурбонлик маросимларига доир егулик–ичгулик қоидаларига риоя қилавермай, яхшиси, Худонинг инояти билан юрaгингизни бақувват қилинглар. Ахир, инсонлар яратган бу қоидалар уларга риоя қилувчиларга ҳеч қандай фойда келтирмайди.</verse>
				<verse number="10">Эсингизда бўлсин, биз кўзга кўринмайдиган, ҳақиқий қурбонгоҳ олдида сажда қилмоқдамиз. Ердаги қурбонгоҳ олдида сажда қилаётганлар ҳақиқий қурбонгоҳда сажда қила олмайдилар.</verse>
				<verse number="11">Илгарилари олий руҳоний халқни гуноҳларидан поклаш учун ҳайвонларни қурбонлик қиларди. У қурбонликлар қонини Муқаддас хонага олиб киргандан сўнг, гўштини емасдан, сўйилган ҳайвонларни қароргоҳдан ташқарида куйдирарди.</verse>
				<verse number="12">Шу сингари Исо ҳам шаҳар дарвозасидан ташқарида азоб чекиб ўлди. У Ўз қонини тўкиб, халқини гуноҳлардан поклади.</verse>
				<verse number="13">Келинглар, энди биз ҳам қароргоҳ ташқарисига Исонинг олдига чиқайлик. У билан бирга хўрликларга чидайлик.</verse>
				<verse number="14">Зеро, бизнинг бу дунёда доимий масканимиз йўқ, биз бўлғуси шаҳарга кўз тикканмиз.</verse>
				<verse number="15">Шундай экан, Исо орқали Худога ҳамду сано назрларини тақдим қилаверайлик. Исони Раббимиз деб эътироф этишимиз Худога қурбонликдай бўлсин.</verse>
				<verse number="16">Яхшилик қилишни ва бир–биримизга ёрдам беришни унутмайлик, чунки бундай назрлар Худога манзурдир.</verse>
				<verse number="17">Жамоатдаги бошлиқларингизга қулоқ солинглар, айтганларини қилинглар. Ахир, улар имон йўлида сизларга посбонлик қиладилар, Худонинг олдида сизлар учун ҳисобот берадилар. Уларга итоат қилсангиз, улар ўз ишини хурсандчилик билан бажарадилар, бўлмаса, ўлган кунидан қиладилар. Бундан сизга нима фойда бўлади?!</verse>
				<verse number="18">Мен учун ибодат қилинглар. Виждоним тоза эканлигига аминман. Ҳурматга лойиқ ҳаёт кечиришга ҳаракат қиляпман.</verse>
				<verse number="19">Ўтиниб сўрайман, мен учун ибодат қилинглар, токи сизларнинг олдингизга тезроқ қайтиб борай.</verse>
				<verse number="20">Тинчлик берадиган Худо бизнинг Раббимиз Исони ўликдан тирилтирди. Исо Ўз қони билан абадий аҳдни муҳрлагани учун Худо Уни халқининг улуғ Чўпони қилиб тайинлади.</verse>
				<verse number="21">Шу қадар буюк ишларни қилган Худонинг хоҳиш–иродасини бажара олишингиз учун У сизларга ҳар қандай эзгу фазилату инъом берсин. У Ўзининг манзур мурод–мақсадини Исо Масиҳ орқали сизларда бажо келтирсин. Исо Масиҳга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
				<verse number="22">Эй биродарларим, сизларга қисқагина мактуб ёздим. Ўтинаман, мактубимдаги насиҳатларни сабр–тоқат билан қабул қилинглар.</verse>
				<verse number="23">Айтмоқчи, биродаримиз Тимўтий қамоқдан чиқди. Агар у бу ерга вақтида етиб келса, сизларни кўргани борганимда, уни ҳам олиб бораман.</verse>
				<verse number="24">Жамоатдаги ҳамма бошлиқларингизга ва барча Худонинг азизларига салом айтинглар. Италиялик биродарларимиз сизларга салом йўллаяптилар.</verse>
				<verse number="25">Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="59">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Мен, Худонинг ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қули Ёқубдан, ўзга юртларга тарқалиб кетган ўн икки қабилага салом!</verse>
				<verse number="2">Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда ўзингизни бахтли деб билинглар.</verse>
				<verse number="3">Ахир, имонингиз синалганда сизлар сабр–тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён.</verse>
				<verse number="4">Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар.</verse>
				<verse number="5">Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо саховат билан, беминнат беради.</verse>
				<verse number="6">Шу боис умидингизни фақатгина Худога боғлаб, имон билан сўранг. Иккиланманг, чунки Худога сидқидилдан ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўхшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади.</verse>
				<verse number="7">Бундай одам Эгамиздан бирор нарса оламан деб умид қилмасин.</verse>
				<verse number="8">У Худога таянмагани учун ҳаётида беқарор, ўзгарувчан бўлади.</verse>
				<verse number="9">Ночор аҳволдаги биродар Худонинг назарида юксак эканлигидан хурсанд бўлсин.</verse>
				<verse number="10">Бой биродар эса Худога муҳтож эканлигидан шодлансин. Чунки ўз бойлигига таянган киши дашт гулидай хазон бўлади.</verse>
				<verse number="11">Қуёш жазирама иссиғи билан даштнинг ўт–ўланларини қовжиратиб юборади. Гулларнинг гўзаллиги йўқолиб, хазон бўлади. Бойлик орқасидан қувиб, давлатига таянганлар ҳам худди шу сингари нобуд бўлишади.</verse>
				<verse number="12">Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини севганларга ваъда қилган.</verse>
				<verse number="13">Васвасага тушганингизда Худони айбламанг! Чунки Худо ҳеч қачон васвасага тушмайди ва ҳеч кимни васвасага солмайди.</verse>
				<verse number="14">Лекин ҳар ким ўз эҳтироси дастидан васвасага дучор бўлиб, нафс тузоғига илинади.</verse>
				<verse number="15">Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга олиб боради.</verse>
				<verse number="16">Эй азиз биродарларим, алданманглар!</verse>
				<verse number="17">Ҳар бир яхши ва мукаммал ҳадя самодан келади. Бу ҳадяларни осмондаги жамики ёритқичларни яратган Худо беради. Ёритқичларнинг нури пайдо бўлиб, ғойиб бўлади, Худонинг эзгулиги эса йўқолмайди. Зеро, Худо ҳеч қачон ўзгармайди.</verse>
				<verse number="18">Худо келажакда бутун борлиқни янгилайди. Биз бу янгиланишнинг илк ҳосили бўлишимиз учун, Худо Ўз хоҳишига кўра бизга ҳақиқат каломи орқали янги ҳаёт берди.</verse>
				<verse number="19">Эй азиз биродарларим, шуни эсингизда тутинглар: ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб келганда босиқ бўлсин.</verse>
				<verse number="20">Чунки инсоний ғазабингиз Худога манзур бўлган солиҳ ҳаёт кечиришингизга йўл қўймайди.</verse>
				<verse number="21">Шундай экан, ҳар қандай жирканч ва ёмон ишларни бас қилинглар! Худонинг қалбингизга эккан каломини камтарлик билан қабул қилинглар. Ахир, бу калом жонингизни қутқаришга қодир.</verse>
				<verse number="22">Худонинг каломига риоя қилинглар! Каломни эшитсам бас, деб ўз–ўзингизни алдаманглар.</verse>
				<verse number="23">Каломни тинглаб, амалда риоя қилмаган одам ўз юзини кўзгуда кўрган кишига ўхшайди.</verse>
				<verse number="24">У ўзига қаради–ю, кетди ва ўша заҳоти ўзининг қандай эканлигини унутиб юборди.</verse>
				<verse number="25">Сизлар эса озодлик берувчи Худонинг мукаммал қонунига доим синчиклаб қаранглар. Қонунни шунчаки эшитиб, унутиб юборманглар, унга қатъий амал қилинглар. Бу ишингиз учун Худо сизга барака беради.</verse>
				<verse number="26">Агар сиз ўзингизни диндор ҳисоблаб, тилингизни тиймасангиз, ўз–ўзингизни алдаган бўласиз ва сизнинг бундай дин–диёнатингиз бефойдадир.</verse>
				<verse number="27">Отамиз Худонинг назарида пок ва беғубор дин–диёнатга эга бўлган инсон етим–есиру беваларни қайғули кунларида йўқлаб боради, у бу дунё дастидан булғанмайди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Эй биродарларим, улуғвор Раббимиз Исо Масиҳга ишонар экансиз, юз–хотирчилик қилманглар.</verse>
				<verse number="2">Сизларнинг йиғилишингизга олтин узук таққан, башанг кийинган бир бой билан уст–боши жулдур бир гадой кирди деб фараз қилайлик.</verse>
				<verse number="3">Агар сизлар башанг кийинганга қараб: “Марҳамат қилиб тўрга чиқинг”, — гадойга эса: “Сен остонада тур” ёки “Шу ерда, пойгакда ўтир”, — десангиз,</verse>
				<verse number="4">сизлар бир одамни бошқасидан устун қўйган бўлмайсизларми?! Бу билан сизлар ёмон ниятли қозиларга ўхшаб қоласизлар–ку!</verse>
				<verse number="5">Эй азиз биродарларим, қулоқ солинглар: Худо бу дунёдаги камбағалларни имонда бой қилиш учун танлади! У Ўзини севганларга ваъда қилгандай, уларга Ўз Шоҳлигини мерос қилиб берди.</verse>
				<verse number="6">Аммо сизлар–чи, камбағални беобрў қилиб ташладингиз! Сизларга жабр–зулм қилган бойлар эмасми?! Сизларни маҳкамаларга судраб олиб борган улар эмасми?!</verse>
				<verse number="7">Сизлар Раббимиз Исога тегишлисизлар. Аммо бу бойлар Раббимизнинг эзгу номини ҳақорат қиляптилар!</verse>
				<verse number="8">Агар сизлар Муқаддас Битиклардаги: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг” деган Худонинг Шоҳлигига оид қонунга амал қилаётган бўлсангиз, тўғри қилаётган бўласизлар.</verse>
				<verse number="9">Бироқ юз–хотирчилик қилаётган бўлсангиз, гуноҳ қиляпсиз ва қонунбузар сифатида ҳукм қилинасиз.</verse>
				<verse number="10">Кимки қонуннинг ҳаммасига риоя қилса–ю, фақат бир нарсада гуноҳ қилса, у бутун қонунни бузган ҳисобланади.</verse>
				<verse number="11">Чунки “Зино қилманг” деган Худо “Қотиллик қилманг” деб ҳам айтган. Агар сиз зино қилмасангиз–у, аммо одам ўлдирсангиз, қонунни бузган бўласиз.</verse>
				<verse number="12">Шунинг учун ҳар бир гапингиз ва ишингиз озодлик берувчи Худонинг қонунига мувофиқ бўлсин. Зеро, Худо ҳар бир одамни ўша қонун бўйича ҳукм қилади.</verse>
				<verse number="13">У шафқатсиз одамга раҳм қилмайди. Раҳмдил инсон эса ҳукм пайтида Худодан шафқат топади.</verse>
				<verse number="14">Эй биродарларим, агар бирор киши имоним бор, деса–ю, хайрли ишлар қилмаса, нима фойдаси бор?! Бундай имон уни қутқарармиди?!</verse>
				<verse number="15">Фараз қилинг, имонли биродарингиз оч–яланғоч бўлса–ю,</verse>
				<verse number="16">сиз унга: “Яхши бор! Исиниб, қорнингни тўйдириб юр”, — десангиз–у, эҳтиёжини қондирмасангиз, бундан нима фойда?!</verse>
				<verse number="17">Шунга ўхшаб қуруқ имоннинг ўзи амалсиз ўликдир.</verse>
				<verse number="18">Кимдир: — Баъзиларнинг хайрли ишлари, бошқаларнинг эса имони бор–ку, — деб норозилигини билдириши мумкин. Ундай одамга мен шундай жавоб берган бўлардим: — Кел, сенга имонимни хайрли ишларим орқали кўрсатай. Сен эса имонингнинг самимийлигини қайси далил билан исботлай оласан? Ахир, сен хайрли ишлар қилмайсан–ку!</verse>
				<verse number="19">У одам: — Мен Худонинг ягоналигига ишонаман! — деб айтиши аниқ. Мен эса унга: — Ишониб, яхши қиласан! — дейман. — Аммо сенинг бу ишончинг жинларнинг ишончидан асло фарқ қилмайди. Зеро, жинлар ҳам Худонинг ягоналигига ишониб, даҳшатдан титрайди.</verse>
				<verse number="20">Эй аҳмоқ, амалсиз имонинг фойдасиз эканлигини наҳотки тушунмасанг?!</verse>
				<verse number="21">Отамиз Иброҳим ўз ўғли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлгани учун Худо уни солиҳ деб билди!</verse>
				<verse number="22">Ана, кўрдингми?! Иброҳимнинг бу ишига имон асос бўлди. Унинг қилган иши имонининг чинлигини кўрсатди.</verse>
				<verse number="23">Шу тариқа Тавротдаги: “Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ, деб билди”, — дея ёзилган сўз амалга ошди. Иброҳим Худонинг дўсти деб аталди.</verse>
				<verse number="24">Эй биродарларим, кўрдингизми, инсон қуруқ имони учун эмас, балки қилган ишлари учун солиҳ деб тан олинади.</verse>
				<verse number="25">Фоҳиша Раҳоба ҳам бунинг яна бир мисолидир. Нима учун Худо уни солиҳ деб тан олди? Раҳоба Исроил халқининг айғоқчиларини уйига киргизиб, бехатар йўл билан қочиб кетишларига ёрдам бергани учун Худо уни солиҳ деб билди.</verse>
				<verse number="26">Хуллас, амалсиз имон жонсиз танадай ўликдир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эй биродарларим, ҳаммангиз ҳам устоз бўлаверманглар! Биз, устозлар, жиддийроқ ҳукмга дучор бўлишимиз ўзингизга маълум.</verse>
				<verse number="2">Одамларнинг ҳаммаси кўп хато қилади. Сўзлаётганда хато қилмаган инсон етукдир. У бутун вужудини жиловлай олди.</verse>
				<verse number="3">Биз отларни бўйсундириш учун оғизларига сувлуқ соламиз. Шу орқали уларнинг бутун танасини бошқарамиз.</verse>
				<verse number="4">Мана, кемалар ҳам, қанча улкан бўлмасин ва кучли шамоллар ёрдамида юрмасин, кичкина бир руль билан бошқарилади. Кемачи руль ёрдамида кемани истаган жойга йўналтиради.</verse>
				<verse number="5">Тил ҳам худди шундайдир, тил баданнинг кичкина бир узвидир, аммо катта муаммоларни келтириб чиқаради. Қара, кичкина бир олов бепоён ўрмонни ёндириб юборади!</verse>
				<verse number="6">Тил ҳам оловга ўхшайди. Тил — узвларимиз орасида бир бузғунчи дунё! У бутун вужудимизни булғайди. У жаҳаннамдан алангаланиб, бутун ҳаётимизни ёндиради.</verse>
				<verse number="7">Турли хил ёввойи ҳайвонлар билан қушлар, судралувчи ва денгиз ҳайвонлари инсон зоти томонидан бошқарилган ва бошқарилмоқда.</verse>
				<verse number="8">Аммо тилни ҳеч бир инсон бошқара олмайди. Тиниб–тинчимас бу ёвуз тилнинг заҳри қотилдир.</verse>
				<verse number="9">Биз тилимиз билан самовий Отамиз бўлган Эгамизни олқишлаймиз ва тилимиз билан Худонинг суратида яратилган инсонларни лаънатлаймиз.</verse>
				<verse number="10">Олқиш ва лаънат бир оғиздан чиқади. Эй биродарларим, бундай бўлмаслиги керак!</verse>
				<verse number="11">Ахир, битта булоқдан ҳам ширин, ҳам аччиқ сув оқиб чиқмайди–ку!</verse>
				<verse number="12">Эй биродарларим, анжир дарахти зайтун мевасини берадими?! Ёки ток новдаси анжир тугадими?! Йўқ! Шўр булоқдан ҳам ширин сув оқиб чиқмайди!</verse>
				<verse number="13">Доно ва фаросатлимисиз? Буни ибратли ҳаётингиз орқали намоён қилинг. Ҳар бир ишни камтарлик ва донолик билан бажаринг.</verse>
				<verse number="14">Борди–ю, юрагингизда аччиқ ҳасад ва худбинлик бўлса, дономан, деб мақтанманг. Ўзингизни шундай тутаётган бўлсангиз, ҳақиқатни рад этган бўласиз.</verse>
				<verse number="15">Дунёга ва моддиятга хос бўлган бундай “донолик” Худодан эмас, шайтондандир.</verse>
				<verse number="16">Чунки ҳасадгўйлик ва худбинлик бор жойда жанжал ва ёвузлик ҳукм суради.</verse>
				<verse number="17">Худодан келган донолик эса, аввало покдир. Шунингдек, бу асл донолик тинчликсевар, мулойим, ҳақиқатга бўйсунадиган, меҳр–шафқатли, хайрли ишларга бой, тарафкашлик қилмайдиган, ўта самимийдир.</verse>
				<verse number="18">Тинчлик ўрнатувчилар тинчликни экиб, солиҳликни ўриб оладилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Орангиздаги уруш ва жанжаллар қаердан келиб чиқади? Ичингизда жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми?!</verse>
				<verse number="2">Сизлар ўзингизда йўқ нарсани хоҳлайсизлар, ўшанга эришиш учун одам ўлдиришдан ҳам тоймайсизлар. Ҳасад қиляпсизлар, аммо мақсадингизга эриша олмагач, жанжаллашиб урушяпсизлар. Сизларда хоҳлаган нарсангиз йўқ, чунки уни Худодан сўрамайсизлар.</verse>
				<verse number="3">Сўраган тақдирда ҳам, олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар.</verse>
				<verse number="4">Эй садоқатсиз бандалар! Дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини наҳотки билмасангизлар?! Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади.</verse>
				<verse number="5">Муқаддас Битикларда: “Худо ичимизга солган руҳни ғоятда қизғанади, У биздан садоқатни талаб қилади”, деб таълим берилади–ку! Нима, сизлар буларни бекор деб ўйлайсизларми?!</verse>
				<verse number="6">Тўғри, Худо биздан садоқатни талаб қилади, аммо шу билан бирга У бизга нисбатан ниҳоятда иноятлидир. Зеро, Муқаддас Битикларда ёзилган: “Худо мағрурларга қарши чиқади, Камтарга эса иноят қилади.”</verse>
				<verse number="7">Шундай экан, Худога бўйсунинглар! Иблисга қаршилик кўрсатинглар, шунда у сизлардан қочади.</verse>
				<verse number="8">Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Бир вақтнинг ўзида ҳам Худога, ҳам дунёга кўнгил боғлаганлар, қалбингизни покланглар!</verse>
				<verse number="9">Қилган гуноҳингиз учун қайғуринглар, мотам тутинглар, йиғланглар! Кулгингиз мотамга, шодлигингиз ғам–ғуссага айлансин.</verse>
				<verse number="10">Эгамиз олдида ўзингизни паст тутинглар, шунда У сизларни юксалтиради.</verse>
				<verse number="11">Эй биродарларим, бир–бирингизни ёмонламанглар. Агар биродарингизни ёмонлаб, ҳукм қилсангиз, демак, меҳр–оқибатни ўргатадиган Худонинг қонунини ёмонлаб, ҳукм қилган бўласизлар. Худонинг қонунини ҳукм қилган одам эса, қонун бажаришдан бош тортиб, ўзини қонундан устун қўйган қозидай бўлади.</verse>
				<verse number="12">Аммо фақатгина Худо қонун чиқариб, ҳукм қила олади. Фақат У қутқариш ва нобуд қилиш қудратига эга. Сен эса ким бўлибсанки, биродарингни ҳукм қиласан?!</verse>
				<verse number="13">Ҳой, қилмоқчи бўлган ишлари билан мақтанадиганлар, менга қулоқ солинглар! Сизлар: “Бугун ёки эртага фалон шаҳарга бориб, у ерда бир йил яшаймиз. Савдо–сотиқ қилиб, пул ишлаб келамиз”, — дейсизлар.</verse>
				<verse number="14">Эртага нима бўлишини сизлар қаердан биласизлар?! Умрингиз бир лаҳза кўзга кўриниб, кейин ғойиб бўладиган тутунга ўхшайди–ку!</verse>
				<verse number="15">Бунинг ўрнига сизлар: “Эгамиз хоҳласа, соғ–саломат бўлсак, уни ёки буни қиламиз”, — деб айтишингиз керак.</verse>
				<verse number="16">Сизлар эса аксини қилиб, мағрурланиб, мақтаняпсизлар. Бу каби мақтаниш ёмондир.</verse>
				<verse number="17">Демак, қилишингиз керак бўлган яхши ишни била туриб, қилмасангиз гуноҳ бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Менга қаранглар, эй бойлар, бошингизга тушадиган фалокатлар учун ҳўнграб йиғланглар!</verse>
				<verse number="2">Бойлигингиз чириб кетган, кийимингизни куя еган.</verse>
				<verse number="3">Олтину кумушларингизни занг босган. Бу занг сизга қарши гувоҳ бўлади, у туфайли танангиз Худонинг қаҳри оловида ёнади. Охир замон келиб қолди, сизлар эса бойлик тўплаш билан оворасизлар.</verse>
				<verse number="4">Сизлар экинларингизни ўрган ўроқчиларни алдаб, иш ҳақини бермадингизлар. Ана, ўша пуллар сизлардан норози бўлиб, нола қилмоқда! Ўроқчиларнинг дод–фиғони Сарвари Оламнинг қулоғига етиб борди.</verse>
				<verse number="5">null</verse>
				<verse number="6">Сизлар қаршилик кўрсата олмаган айбсиз одамларни қоралаб, қатл қилдингизлар. Бу дунёда ҳузур–ҳаловатда, маишатга берилиб яшадингизлар. Бўрдоқилардай семириб кетдингиз! Мана, энди ҳукм кунида сўйилишга тайёр бўлиб қолдингиз!</verse>
				<verse number="7">Эй биродарларим, Раббимиз Исо келадиган кунга қадар сабр–тоқат қилинглар! Ахир, деҳқон ҳам даласи мўл ҳосил етиштиришини кутади. У кузги ва баҳорги ёмғирни пойлаб, қанча сабр–тоқат қилади!</verse>
				<verse number="8">Сизлар ҳам сабр қилинглар. Дадил бўлинглар, чунки Раббимизнинг келадиган куни яқинлашиб қолди.</verse>
				<verse number="9">Биродарларим, маҳкум бўлмаслигингиз учун бир–бирингиздан шикоят қилманглар. Мана, ҳукм қилувчи Раббимиз Исо остонада турибди!</verse>
				<verse number="10">Эй биродарларим, пайғамбарлардан ўрнак олинглар! Улар Эгамизнинг номидан гапириб, азоб–уқубатларга дош берганлар.</verse>
				<verse number="11">Дарҳақиқат, сабр қилган бундай одамларни биз бахтли деб ҳисоблаймиз. Аюбнинг сабр–тоқати ҳақида эшитгансизлар, охирида Эгамиз унга қанчалар барака берганини биласизлар. Ҳа, Эгамиз раҳмдил ва меҳр–шафқатлидир.</verse>
				<verse number="12">Эй биродарларим, энг аввало, қасамхўр бўлманглар! Лафзи йўқ инсон каби, бўлар–бўлмасга осмон ҳақи, ер ҳақи ва бошқа нарса ҳақи, деб қасам ичаверманглар. Жавобингиз “ҳа” ёки “йўқ” бўлсин. Шунда Худо сизларни ҳукм қилмайди.</verse>
				<verse number="13">Орангизда азоб–уқубат чекаётган биронта одам борми? Агар бўлса, ибодат қилсин. Хурсанд бўлгани борми? Худога ҳамду санолар куйласин.</verse>
				<verse number="14">Орангизда касал бўлган борми? Жамоатоқсоқолларини чақиртирсин. Улар ибодат қилиб, Раббимиз Исо номи билан беморнинг бошига зайтун мойини суртсинлар.</verse>
				<verse number="15">Имон билан қилинган ибодат беморни соғайтиради, Раббимизнинг Ўзи унга шифо беради. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради.</verse>
				<verse number="16">Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир–бирингиз олдида тан олинглар, бир–бирингиз учун ибодат қилинглар, шифо топасизлар. Солиҳ одамнинг илтижоси кучли таъсирга эгадир!</verse>
				<verse number="17">Илёс ҳам бизга ўхшаган оддий бир инсон эди. Ёмғир ёғмасин, деб у астойдил илтижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади.</verse>
				<verse number="18">Сўнг у ёмғир ёғсин, деб ибодат қилди, осмондан ёмғир ёғиб, ер ҳосил берди.</verse>
				<verse number="19">Эй биродарларим, агар орангиздаги бирорта киши ҳақ йўлдан озган бўлса, уни тўғри йўлга солинг.</verse>
				<verse number="20">Эсингизда бўлсин, гуноҳкорни ноҳақ йўлдан қайтарган одам ўша гуноҳкорнинг нажот топишига ва беҳисоб гуноҳларининг ювилишига сабабчи бўлади.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="60">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исо Масиҳнингҳаворийси мен — Бутрусдан Худонинг танланган халқига салом! Эй Худонинг азиз халқи, сизлар бу дунёда мусофир бўлиб яшаяпсизлар, Понтус, Галатия, Каппадокия, Асия ва Битиния вилоятларига тарқалиб кетгансизлар,</verse>
				<verse number="2">аммо Отамиз Худо азалда қарор қилиб, сизларни танлади. Сизлар Исо Масиҳга итоат этишингиз ва Унинг тўкилган қони орқали покланишингиз учун Худо қудратли Руҳи билан сизларни Ўзига ажратиб олди. Худонинг чексиз инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бизга беҳад раҳм–шафқат кўрсатиб, янги ҳаёт берди. Исо Масиҳ ўликдан тирилиб, барҳаёт бўлгани учун энди бизнинг умидимиз бор.</verse>
				<verse number="4">Шу боис биз Худо Ўз халқига атаган қут–баракага кўз тикканмиз. Ҳа, самода сақланаётган бу абадий, сўлмас, беғубор барака сизларни кутмоқда.</verse>
				<verse number="5">Охирзамонда ошкора бўладиган нажотдан баҳраманд бўлишингиз учун, Худо Ўз қудрати билан сизларни омон сақлайди. Имонингиз туфайли У сизларни қўриқлайди.</verse>
				<verse number="6">Шунинг учун хурсанд бўлинглар! Ҳозир турли синовлар туфайли қисқа вақт қийналаётган бўлсангиз ҳам, қувонинглар.</verse>
				<verse number="7">Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Синовдан ўтган имонингиз Исо Масиҳ охиратда келганда сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради.</verse>
				<verse number="8">Сизлар Масиҳни кўрмаган бўлсангиз ҳам, Уни яхши кўрасизлар. Ҳозир ҳам Масиҳни кўрмай туриб, Унга ишоняпсизлар, қалбингиз сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ажойиб бир қувончга тўла.</verse>
				<verse number="9">Ахир, имонингиз туфайли жонларингиз нажот топади.</verse>
				<verse number="10">Пайғамбарлар изланиб, бу нажотни чуқур ўрганганлар. Сизларга бериладиган Худонинг инояти ҳақида каромат қилганлар.</verse>
				<verse number="11">Уларнинг қалбларида Масиҳнинг Руҳи бор эди. Бу Руҳ уларга Масиҳнинг чекадиган азоб–уқубатлари ва азоблар кетидан келадиган улуғворлиги ҳақида олдиндан маълум қилган эди. Бу воқеалар қачон ва қай тарзда юз беришини пайғамбарлар билмоқчи бўлар эдилар.</verse>
				<verse number="12">Аслида уларнинг бу изланишлари ўз манфаати учун эмас, балки сизларнинг манфаатингиз учун қилинганини Худо уларга аён этди. Пайғамбарлар эълон қилган нажот ҳақидаги Хушхабар сизнинг даврингизда амалга ошди. Бу Хушхабарни сизларга осмондан юборилган Муқаддас Руҳнинг қудратига тўлган одамлар баён этишди. Ҳатто фаришталар ҳам бу нажотнинг қай тарзда амалга ошишини интизорлик билан кутаётган эдилар.</verse>
				<verse number="13">Шунинг учун эс–ҳушингизни йиғиб олинглар, ҳушёр бўлинглар. Бутун умидингизни Худонинг иноятига боғланглар. Ахир, Исо Масиҳ охиратда келганда Худо сизларга иноят кўрсатиб, нажот беради.</verse>
				<verse number="14">Худога итоаткор фарзандлар бўлинглар, олдинги ғафлат пайтида сизларни қамраган эҳтиросларга қул бўлиб қолманглар.</verse>
				<verse number="15">Аксинча, бутун юриш–туришингизда муқаддас бўлинглар, зеро, сизларни даъват этган Худо муқаддасдир.</verse>
				<verse number="16">Ахир, Худонинг Ўзи: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман”, деб айтган.</verse>
				<verse number="17">Сизлар Худога илтижо қилиб, Уни Ота деб атайсизлар. Аммо эсингизда тутинглар, Худо юз–хотирчилик қилмайди, У ҳар бир кишини қилган ишига яраша тақдирлайди ёки жазолайди. Шундай экан, бу дунёдаги мусофирчилик даврингизда Худодан қўрқиб яшанглар.</verse>
				<verse number="18">null</verse>
				<verse number="19">Зотан, сизлар ота–боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Масиҳ Худонинг бенуқсон қурбонлик Қўзисидир.</verse>
				<verse number="20">Худо Масиҳни дунё яратилишидан олдин бу хизмат учун тайинлади. Энди бу охирги кунларда эса Уни сизлар учун зоҳир қилди.</verse>
				<verse number="21">Сизлар Масиҳ орқали Худога ишонасизлар. Худо Масиҳни тирилтириб, улуғворликка эриштиргани учун ҳам сизлар имонингизда собит турибсиз, чин қалбдан Худога умид боғлагансиз.</verse>
				<verse number="22">Сизлар ҳақиқатга бўйсуниб, гуноҳдан покланганингиз учун биродарларга самимий меҳр қўя оласизлар. Шундай экан, бир–бирингизни чин юракдан, ихлос қўйб яхши кўринглар.</verse>
				<verse number="23">Ахир, сизлар янгидан туғилгансизлар. Бу янги ҳаётни сизга фоний бандалар эмас, балки абадий ва ҳаётбахш Худонинг каломи ато этган.</verse>
				<verse number="24">Муқаддас Битикларда шундай ёзилган: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг шуҳрати дала гули кабидир. Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади.</verse>
				<verse number="25">Эгамизнинг каломи эса абадий туради.” Ана шу калом сизларга эълон қилинган Хушхабардир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Энди ҳар қандай ёмон ният, ҳийла–найранг, иккиюзламачилик, рашк–ҳасад ва ғийбатни ўзингиздан соқит қилинглар.</verse>
				<verse number="2">Янги туғилган чақалоқ соф она сутини тусагандай, сизлар ҳам Худо каломига ташна бўлинглар. Калом билан озиқланиб, улғайиб, нажотга эришинглар.</verse>
				<verse number="3">Ахир, сизлар Раббимиз Исонинг мурувватидан баҳраманд бўлдингизлар.</verse>
				<verse number="4">Инсонлар рад этган, лекин Худо қимматбаҳо деб танлаган тирик Тош — Раббимиз Исога яқинлашинглар.</verse>
				<verse number="5">Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар.</verse>
				<verse number="6">Зеро, Муқаддас Битикларда Худо шундай деган: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда, Танланган, қимматбаҳо тамал Тошини. Унга ишонганлар асло уятга қолмас.”</verse>
				<verse number="7">Сиз — Масиҳга ишонганлар учун бу Тош қимматбаҳодир. Аммо ишонмаганларга Муқаддас Битиклардаги шу сўзлар тўғри келади: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Баъзилар бу тошга қоқинади,</verse>
				<verse number="8">Унинг дастидан йиқилади.” Имонсизлар Хушхабарга қулоқ солмаганлари учун, қоқинадилар. Улар ана шу қисматга маҳкум бўлганлар.</verse>
				<verse number="9">Аммо сизлар — Шоҳаншоҳ руҳонийлари, танланган бир насл, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган.</verse>
				<verse number="10">Сизлар бир вақтлар Худога бегона эдингизлар, энди эса Унинг халқисизлар. Бир вақтлар Худонинг марҳаматидан бебаҳра эдингизлар, энди эса Ундан марҳамат топдингизлар.</verse>
				<verse number="11">Эй азизларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Ахир, сизлар бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.</verse>
				<verse number="12">Имонсизлар орасида Худога муносиб ҳаёт кечиринглар. Улар сизларни ёмонликда айбласалар–да, эзгу ишларингизни кўриб, ким билсин, балки тавба қилишар ва қиёмат куни Худони улуғлашар.</verse>
				<verse number="13">Инсонлар томонидан ўрнатилган ҳар қандай ҳокимиятга, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, бўйсунинглар. Олий ҳоким бўлган шоҳга ҳам,</verse>
				<verse number="14">у тайинлаган ҳокимларга ҳам итоат қилинглар. Зеро, ҳокимлар ёмонлик қилганларни жазолаш учун, яхшилик қилганларни эса тақдирлаш учун тайинланган.</verse>
				<verse number="15">Сиз ҳақиқатни билмаган нодон одамларнинг оғизларини қилган яхшилигингиз орқали ёпинглар, чунки бу Худонинг хоҳишидир.</verse>
				<verse number="16">Озод одамлардек яшанглар, аммо озодлик ниқоби остида ёмонлик қилманглар. Худонинг қулларидай ҳаёт кечиринглар.</verse>
				<verse number="17">Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни яхши кўринглар. Худодан қўрқинглар, давлат раҳбарига иззат–эҳтиром кўрсатинглар.</verse>
				<verse number="18">Эй қуллар, Худодан қўрққанингиз учун хўжайинларга итоат қилинглар. Нафақат меҳрибон ва мулойим хўжайинларга, балки қаттиққўлларига ҳам бўйсунинглар.</verse>
				<verse number="19">Агар сизлар Худони мамнун қилмоқчи бўлиб, тўғри иш қилсангиз–у, ноҳақ азобларга чидасангиз, Худони рози қилган бўласиз.</verse>
				<verse number="20">Борди–ю қилган гуноҳингиз учун таёқ еб чидасангиз, бу сизга шараф келтирармиди?! Аммо яхшилик қилиб туриб, ноҳақ азобларга чидасангиз, Худонинг мақтовига сазовор бўласиз.</verse>
				<verse number="21">Ҳатто азоб чекканингизда ҳам Худо сизларни яхшилик қилишга даъват этган. Масиҳ сизлар учун азоб чекиб, намуна бўлди. Унга тақлид қилинглар. Ахир,</verse>
				<verse number="22">У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, oғзидан бирон ёлғон сўз чиқмаган.</verse>
				<verse number="23">У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди.</verse>
				<verse number="24">У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзои бадани хочда азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз. Унинг яраларидан биз шифо топдик.</verse>
				<verse number="25">Илгари сизлар адашиб юрган чўпонсиз қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Посбони бўлган Чўпонга қайтиб келдингизлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">null</verse>
				<verse number="2">Эгамиз ҳақи–ҳурмати, сиз, хотинлар, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Эрларингиз Хушхабарни рад этишса ҳам, уларга итоат этинглар. Сизнинг ибратли хулқ–атворингиз ҳар қандай сўздан кўра таъсирлироқ бўлади. Эрларингиз покиза ҳаётингизни ва Худодан қўрқиб яшаётганингизни кўриб, имонга келишади.</verse>
				<verse number="3">Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, олтин тақинчоқлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб–зийнатдан иборат бўлмасин.</verse>
				<verse number="4">Аммо қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Худонинг назарида бундай гўзалликнинг қадри юксакдир.</verse>
				<verse number="5">Ўтмишда Худога умид боғлаган муқаддас хотинлар ҳам ўзлари шу йўсинда безаниб, эрларига бўйсунар эдилар.</verse>
				<verse number="6">Масалан, Сора ҳам Иброҳимга итоат этиб, уни хўжайин деб атар эди. Агар сизлар яхшилик қилиб, ҳар қандай қўрқувдан саросимага тушмасангиз, Соранинг қизлари ҳисобланасизлар.</verse>
				<verse number="7">Эй эрлар, сизлар ҳам, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, хотинларингизга эътиборли бўлинглар, улар заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганлари учун, уларни ҳурмат қилинглар. Акс ҳолда ибодатларингиз ижобат бўлмайди.</verse>
				<verse number="8">Хуллас, ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир–бирингизни биродарларча яхши кўринглар, меҳр–шафқатли ва камтар бўлинглар.</verse>
				<verse number="9">Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар, аксинча, ҳаммани дуо қилинглар. Зеро, Худо сизларни шунга даъват этган. Буларга риоя қилсангиз, барака топасизлар.</verse>
				<verse number="10">Ахир, Муқаддас Битикларда шундай ёзилган: “Кимки ҳаётдан завқланишни, Бахтли умр кўришни истаса, У тилини ёмон сўздан тийсин, Оғзини ёлғон гапдан асрасин.</verse>
				<verse number="11">Ёмонликдан қайтиб, яхшилик қилсин. Тинчлик истаб, тинчлик пайида бўлсин.</verse>
				<verse number="12">Чунки Эгамиз солиҳларни кузатиб туради, Уларнинг илтижосини Эгамиз эшитади. Бадкирдорлардан эса юз ўгиради.”</verse>
				<verse number="13">Агар яхшилик қилишга бел боғласангиз, ким ҳам сизларга озор бера оларди?!</verse>
				<verse number="14">Ҳатто тўғри иш учун азоб чекаётган бўлсангиз ҳам, бахтиёрсизлар! Дўқ–пўписа қилувчилардан қўрқманглар, ҳаяжонга тушманглар.</verse>
				<verse number="15">Қўрқувга тобе бўлмай, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳокимиятига бўйсунинглар. Масиҳга бўлган умидингиз ҳақида сиздан сўраган ҳар бир кишига жавоб беришга доимо тайёр туринглар.</verse>
				<verse number="16">Лекин буни мулойимлик ва ҳурмат билан бажо қилинглар. Виждонингиз тоза бўлсин, токи Масиҳ йўлидаги ибратли ҳаётингизни ёмонлаганлар ўз гапларидан уялиб қолсинлар.</verse>
				<verse number="17">Агар яхшилик қилиб азоб чекишингизни Худо лозим кўрса, ҳар ҳолда ёмонлик қилиб азоб чекишдан бу афзалроқдир.</verse>
				<verse number="18">Масиҳ бизни гуноҳларимиздан то абад фориғ қилиш учун азоб чекканини ёдингизда тутинглар. У солиҳ бўла туриб, биз, гуноҳкорларни Худога яқинлаштириш учун жонини фидо қилди. Уни жисман ўлдиришди, аммо У янги, улуғвор ҳаёт учун тирилди.</verse>
				<verse number="19">Сўнг зиндонга қамалган ёвуз руҳлар олдига бориб, улар устидан ғалаба қилганини эълон этди.</verse>
				<verse number="20">Қадим замонда бу руҳлар Худога итоатсизлик қилиб, инсониятни йўлдан оздирганди. Аммо Худо сабр қилди. Нуҳ пайғамбар ўз кемасини қуриб бўлмагунча Худо инсониятни ҳукм қилмай, кутиб турди. Ўша кемага фақат саккизтагина одам кириб, тўфон сувларидан омон қолганди.</verse>
				<verse number="21">Нуҳ ва унинг оиласи билан рўй берган бу ҳодиса биз учун тимсол ҳисобланади. Бу тимсол бизнинг имонга келишимизни ва сувга чўмдирилишимизни билдиради. Чўмдирилиш маросими баданни кирдан тозалаш эмас, балки Худога: “Сенга содиқ қоламан”, деб чин юракдан ваъда бериш демакдир. Дарҳақиқат, сизлар сувга чўмдирилганингизда, Исо Масиҳнинг тирилиши туфайли нажот топдингизлар.</verse>
				<verse number="22">Масиҳ осмонга чиқиб, Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Коинотдаги ҳар бир фаришта, кучлару ҳукмронлар Масиҳга тобедир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Масиҳ бу дунёда азоб чеккани каби, сизлар ҳам азоб чекишга тайёр туринглар. Зотан, азоб чекишга рози бўлган киши гуноҳдан юз ўгирган бўлади.</verse>
				<verse number="2">Бундай одам қолган умрини нафсини қондиришга эмас, Худонинг иродасини бажаришга бағишлайди.</verse>
				<verse number="3">Сизлар ўтмишда худосизлардай яшаганингиз етар. Ўша вақтларда ахлоқсизлик, шаҳватпарастлик, сархушлик, айш–ишрат, кайф–сафо, бутпарастлик разолати билан кун кечирардингизлар.</verse>
				<verse number="4">Энди эса атрофдагилар сизларни кўриб, ҳайрон бўляптилар. Уларнинг ярамас қилмишларига қўшилмаганингиз учун сизларни ҳақорат этяптилар.</verse>
				<verse number="5">Аммо улар ўз қилмишлари учун Худога жавоб берадилар. Худо тиригу ўликларни ҳукм этишга тайёр турибди.</verse>
				<verse number="6">Хушхабар нима сабабдан эълон қилинганини эсингизда тутинглар. Тўғри, Хушхабарни эшитган кўп одамлар оламдан кўз юмди, чунки ўлим бу дунёга гуноҳ натижасида кириб келди. Улар ҳам, бошқа инсонлар каби, жисман ўлимга мубтало бўлишди. Бироқ бир кун келиб, Худо уларга улуғвор, янги ҳаёт ато қилади.</verse>
				<verse number="7">Охирзамон яқинлашиб қолди. Ақлингизни бир жойга қўйиб, доим ҳушёрлик билан ибодат қилинглар.</verse>
				<verse number="8">Авваламбор, бир–бирингизни чин юракдан яхши кўринглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади.</verse>
				<verse number="9">Нолимай, очиқ чеҳра билан бир–бирингизни меҳмон қилинглар.</verse>
				<verse number="10">Худо сизларга берган инъомлар билан бир–бирингизга хизмат қилинглар. Худонинг бу бой эҳсонларидан оқилона фойдаланинглар.</verse>
				<verse number="11">Ваъзхонмисиз? Шундай ваъз қилингки, гўё сиз орқали Худонинг Ўзи гапиргандай бўлсин. Хизматчимисиз? Худонинг берган кучига мувофиқ хизмат қилинг. Токи Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир ишингизда ва ҳар бир сўзингизда улуғлансин. Қудратли Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин. Омин.</verse>
				<verse number="12">Эй азизларим, худди ғайритабиий ҳодиса юз бергандай, бошингизга тушган оғир синовлардан ҳайрон бўлманглар.</verse>
				<verse number="13">Аксинча, Масиҳнинг азобларига шерик бўлганингиздан хурсанд бўлинглар! Шундай қилсангиз, У охиратда улуғворликка бурканиб келганда, қалбингиз янада кўпроқ қувончга тўлади.</verse>
				<verse number="14">Агар сизларни Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳақорат қилишса, бахтлисизлар! Ахир, Худонинг Руҳи сизларга мадад беради. У сизларни Худонинг улуғворлигидан баҳраманд қилади.</verse>
				<verse number="15">Орангизда ҳеч ким қотил, ўғри, бадкирдор ёки жанжалкаш одам сифатида азоб чекмасин.</verse>
				<verse number="16">Аммо масиҳий бўлганингиз учун азоб чексангиз, бундан уялманг, аксинча, сизларни бундай номга сазовор қилган Худони улуғланг.</verse>
				<verse number="17">Худо дунёни ҳукм қиладиган вақт келди. У ҳукмини Ўз хонадонидан бошлайди. Агар биз биринчи навбатда ҳукм қилинадиган бўлсак, унда Хушхабарга итоат қилмаганларнинг охирати нима бўлади?</verse>
				<verse number="18">Агар солиҳ одам зўрға қутулса, бетавфиқу гуноҳкорнинг ҳоли не кечади?</verse>
				<verse number="19">Шундай экан, Худонинг иродасига кўра азоб чекаётган бўлсангиз яхшилик қилишда давом этинглар, ўзингизни содиқ Яратувчига топширинглар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Эй жамоатоқсоқоллари, энди сизларга бир насиҳатим бор. Мен ҳам сизларга ўхшаган оқсоқолман. Масиҳ чеккан азоблари ҳақида шаҳодат берувчи ва зоҳир бўладиган улуғворлигининг иштирокчиси сифатида сизлардан ўтинаман:</verse>
				<verse number="2">Худонинг назоратингиздаги сурувини яхши боқинглар. Бу хизматни мажбур бўлганингиз учун эмас, балки чин кўнгилдан, Худога манзур тарзда бажаринглар. Шунчаки пулпарастлик мақсадида эмас, самимият билан ижро этинглар.</verse>
				<verse number="3">Қўлингиз остидаги сурувга ўз ҳукмингизни ўтказмай, уларга ўрнак бўлинглар.</verse>
				<verse number="4">Ана шунда, Бош Чўпонимиз — Масиҳ зоҳир бўлганда, сизларга сўлмас, улуғворлик тожи берилади.</verse>
				<verse number="5">Эй ёшлар, оқсоқолларга итоат этинглар. Ҳаммангиз ёшмисиз, қаримисиз, ўзингизни камтар тутиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар. Зеро, Худо мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноят қилади.</verse>
				<verse number="6">Шундай экан, Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтар тутинглар. У Ўз вақтида сизларни юксалтиради.</verse>
				<verse number="7">Барча ташвишингизни Худога топширинглар, чунки У ҳамиша сизларга ғамхўрлик қилади.</verse>
				<verse number="8">Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди.</verse>
				<verse number="9">Иблисга мустаҳкам имон билан қарши туринглар. Шуни билингларки, бутун дунёдаги имонли биродарларингиз сизлар каби азобларга дучор бўлмоқдалар.</verse>
				<verse number="10">Гарчи сизлар бу қисқа ҳаётда азоб чекиб яшасангизлар ҳам, Худонинг Ўзи сизларга мадад бериб, барчангизни баркамол, саботли, куч–қудратли ва мустаҳкам қилади. Ахир, иноятга бой Худо Исо Масиҳ орқали сизларни Ўзининг абадий улуғворлигига шерик қилиш учун даъват этган.</verse>
				<verse number="11">Қудратли Худога абадулабад ҳамдлар бўлсин. Омин.</verse>
				<verse number="12">Мен бу қисқа мактубимни Силаснинг ёрдами билан ёздим. Уни ишончли биродар деб биламан. Мактубимда сизларга насиҳат қилиб, Худонинг ҳақиқий инояти ҳақида ёздим. Имонда собит қолишингиз учун Унинг бу иноятига таянинглар.</verse>
				<verse number="13">Сизлар каби танланган Бобилдаги имонлилар жамоати ва менга ўғилдай бўлиб қолган Марк сизларга салом йўлламоқдалар.</verse>
				<verse number="14">Бир–бирингизга меҳр–муҳаббат кўрсатиб, ўпишиб кўришинглар. Масиҳга тегишли бўлган ҳаммаларингиз тинч–омон бўлинглар.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="61">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исо Масиҳнинг қули ва ҳаворийси мен, Шимўн Бутрусдан, биз каби қадрли бир имонга эга бўлган биродарларга салом! Худойимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳ одил бўлгани учун ҳаммамизга бирдай барака берган.</verse>
				<verse number="2">Сизлар Худони ва Раббимиз Исони таниб–билар экансиз, Худонинг чексиз инояти ва тинчлиги доим сизларга ёр бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Раббимиз Исо Ўз улуғворлиги ва эзгулиги ила бизни даъват этиб, Ўзини бизга танитди. Энди биз Худога муносиб ҳаёт кечира оламиз, чунки Раббимиз илоҳий қудрати билан бизга зарур бўлган барча фазилатларни ато этди.</verse>
				<verse number="4">Масиҳнинг шарофати билан биз Худо ваъда қилган баракаларни олдик. Энди сизлар бузғунчи эҳтирослар дастидан авж олган бу дунёнинг ахлоқсизлигидан қочиб, Худонинг илоҳий табиатидан баҳраманд бўла оласизлар.</verse>
				<verse number="5">Буларни ёдингизда тутиб, Худога муносиб ҳаёт кечириш учун жон куйдиринглар. Имонингизни фазл–камолот, илму маърифат,</verse>
				<verse number="6">вазминлик, сабр–тоқат, диёнат,</verse>
				<verse number="7">биродарларингизга бўлган меҳр–оқибат ва тугал муҳаббат билан бойитинглар.</verse>
				<verse number="8">Агар бу хислатларга эга бўлиб, уларни камол топтираётган бўлсангиз, демак, Раббимиз Исо Масиҳни ҳақиқатдан таниб билган бўласиз. Кунларингиз беҳуда ўтмаган бўлади, Масиҳни билганингиз ҳаётингизда ўз самарасини беради.</verse>
				<verse number="9">Бу хислатларга эга бўлмаганлар эса калтабин ва кўрдирлар, улар аввалги гуноҳларидан покланганини унутганлар.</verse>
				<verse number="10">Шундай экан, эй биродарларим, Масиҳ сизларни танлаганини ва даъват этганини тасдиқлашга астойдил ҳаракат қилинглар. Айтилган хислатларга эга бўлсангиз, имондан қайтиб кетмайсизлар.</verse>
				<verse number="11">Шунда Раббимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг Ўзи абадий Шоҳлиги эшикларини сизларга кенг очиб беради.</verse>
				<verse number="12">Сизлар айтганларимнинг ҳаммасини биласизлар, ўзларингиз Масиҳ ҳақида ўрганган ҳақиқатда собит турибсизлар. Шунга қарамай, буларни сизларга доимо эслатиб туришни хоҳлайман.</verse>
				<verse number="13">Тирик эканман, буларни ёдингизга солишни канда қилмайман. Бу мен учун фарз,</verse>
				<verse number="14">чунки ҳадемай бу оламдан кўз юмишимни биламан. Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи буни менга маълум қилган.</verse>
				<verse number="15">Бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин ҳам сизлар айтганларимни эсда сақланглар, деб мен бу мавзуни қўлимдан келганча батафсил ёритиб беришга ҳаракат қилдим.</verse>
				<verse number="16">Раббимиз Исо Масиҳнинг куч–қудрат билан келиши афсона эмас. Биз сизларга ўргатган бу таълимотни ўзимиз тўқиб чиқармадик. Ахир, Масиҳнинг улуғворлигини ўз кўзимиз билан кўрган эдик.</verse>
				<verse number="17">null</verse>
				<verse number="18">Отамиз Худо муқаддас тоғда Масиҳни шон–шараф ила юксалтирганда биз ўша ерда эдик. Дабдабали ва улуғвор Худонинг самодан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”, — деган овозини эшитдик.</verse>
				<verse number="19">Бундан ташқари, биз пайғамбарларнинг башоратларига тўлиқ ишонамиз. Сизлар ҳам уларнинг сўзларига диққат этсангизлар, яхши қилган бўласизлар. Зеро, бу сўзлар Масиҳ келадиган кунгача сизлар учун гўё зулматда нур сочиб турган чироқдай бўлади. Сўнг Масиҳнинг Ўзи келади. Унинг келиши тонг юлдузи каби бўлиб, янги замоннинг бошланишидан дарак беради, Масиҳнинг нури қалбларингизни ёритади.</verse>
				<verse number="20">Энг аввало шуни билингларки, Муқаддас Битиклардаги башоратларнинг ҳеч бири пайғамбарларнинг шахсий талқини эмас.</verse>
				<verse number="21">Ҳеч бир ҳақиқий пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу пайғамбарлар Муқаддас Руҳ томонидан бошқарилиб, Худонинг сўзларини гапирганлар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Исроил халқи орасида сохта пайғамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади. Улар найранг ишлатиб, орангизда ҳалокатли бидъатлар тарқатадилар. Ҳатто жонларини сотиб олган Хўжайинини ҳам рад этиб, бу билан ўзларини кулфатга муқаррар йўлиқтирадилар.</verse>
				<verse number="2">Кўп одамлар уларга тақлид қилиб, ахлоқсиз ҳаёт кечирадилар. Уларнинг дастидан имонсизлар ҳақиқат йўлини ёмонлайдилар.</verse>
				<verse number="3">Бу тамагир устозлар тўқиб чиқарган гаплари билан сизларни йўлдан оздирадилар, сўнг пулингизни шилиб оладилар. Аммо Худо бундай одамларни анча олдин ўлимга маҳкум қилиб қўйган. У мудрамайди, уларнинг ҳалокатини кечиктирмайди.</verse>
				<verse number="4">Худо ҳатто гуноҳ қилган фаришталарни ҳам аямаган. Қиёмат кунигача уларни тубсиз чуқурликдаги зулматга занжирбанд қилиб қўйган.</verse>
				<verse number="5">Худо қадимги дунёни ҳам аямай, бетавфиқлар устига тўфон келтирди. У фақат солиҳлик жарчиси бўлган Нуҳни ва бошқа етти кишини омон сақлади.</verse>
				<verse number="6">Худо Садўм ва Ғамўра шаҳарларини ҳалокатга маҳкум этди. Худосизларга сабоқ бўлсин деб, бу шаҳарларни куйдириб кул қилди.</verse>
				<verse number="7">Бебош одамларнинг ўтакетган ахлоқсизликларидан азоб чеккан солиҳ Лутни эса қутқарди.</verse>
				<verse number="8">Ўша халқ орасида яшаган бу солиҳ одам ҳар куни уларнинг қабиҳ ишларини кўриб, эшитгани учун ичидан эзилиб қийналар эди.</verse>
				<verse number="9">Бу мисоллар қуйидагиларни англатади: Эгамиз тақводорларни кулфатлардан қутқара олади, бетавфиқларни эса қиёмат кунидаги азобларга ҳозирлайди.</verse>
				<verse number="10">Айниқса, шаҳвоний ҳирсга берилиб, ўз танасини булғатувчи, илоҳий ҳокимиятни эса рад қилувчи одамларни У жазолайди. Дарвоқе, орангиздаги сохта устозлар ҳам илоҳий ҳокимиятни рад қиляптилар, улар сурбет ва такаббурдирлар. Улар самовий мавжудотлардан қўрқмайдилар, уларни назарга ҳам илмайдилар.</verse>
				<verse number="11">Фаришталар ўша ёвуз мавжудотлардан кучлироқ ва қудратлироқ бўлишларига қарамай, Эгамизнинг ҳузурида мавжудотларни ҳақоратламайдилар, ҳукм ҳам қилмайдилар.</verse>
				<verse number="12">Аммо бу сохта устозлар ёввойи ҳайвонларга ўхшайдилар, улар фақат туғма ҳис–туйғуларига берилиб яшайдилар. Ўзлари англаб етмайдиган ёвуз мавжудотларни менсимай юрибдилар. Бироқ улар ўша мавжудотлар билан бирга ҳалок бўладилар, ҳайвонлар сингари овланиб, йўқ қилинадилар.</verse>
				<verse number="13">Сохта устозларнинг қилган ноҳақликлари ўзларининг бошига етади. Ахир, улар куппа–кундузи айш–ишрат қилишни хуш кўрадилар, жамоатингиз шаънига доғ туширадилар. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар орангизда ўтириб, кайфу сафо қиладилар. Бузуқлиги билан бошқаларни йўлдан урадилар.</verse>
				<verse number="14">Кўзлари доимо шаҳват билан ёнади, гуноҳ қилиб тўймайдилар. Улар имонда суст кишиларни овлаб, йўлдан оздирадилар. Бу сохта устозлар истаган нарсасини ундириб олишга устаси фарангдирлар. Эҳ, лаънатга учрагурлар!</verse>
				<verse number="15">Улар тўғри йўлни тарк этдилар, Бавўр ўғли Балом йўлидан бориб, гумроҳ бўлдилар. Балом ҳаром йўл билан пул топишни хуш кўрганди.</verse>
				<verse number="16">Лекин бу гуноҳи учун таъзирини еди. Тилсиз эшак тилга кириб, инсон овози билан пайғамбарнинг аҳмоқлигига чек қўйди.</verse>
				<verse number="17">Бу сохта устозлар бамисоли сувсиз қудуқдирлар, шамолда тез ғойиб бўладиган туман кабидирлар. Улар учун тим қоронғи зулмат тайёрлаб қўйилган.</verse>
				<verse number="18">Чунки улар нотўғри йўлдан зўрға қочиб қутулган имонлиларни яна ахлоқсизлик домига тортадилар. Дабдабали, аммо тентаксимон гаплари билан уларни авраб, нафсларини қўзғатадилар.</verse>
				<verse number="19">Уларга: “Эркин бўласизлар”, дея ваъда берадилар, ҳолбуки, ўзлари гуноҳ қулидирлар. Ахир, одам нимадан енгилса, ўшанинг қули бўлур, деб бежиз айтилмаган.</verse>
				<verse number="20">Раббимизу Нажоткоримиз бўлган Исо Масиҳни таниб, дунёнинг қабоҳатларидан қочиб қутулган одамлар яна эски қилиқларига қайтиб, қабиҳликка мағлуб бўлишса, уларнинг сўнгги аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади.</verse>
				<verse number="21">Солиҳлик йўлини билгандан кейин, уларга топширилган муқаддас амрлардан юз ўгиргандан кўра, бу йўлни ҳеч билмагани ўзлари учун яхшироқ бўлар эди.</verse>
				<verse number="22">Бундай одамларга мана шу мақол айнан тўғри келади: “Ит ўз қусуғига қайтар, Ювилган чўчқа эса балчиққа.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Эй азизларим, бу менинг сизларга ёзаётган иккинчи мактубимдир. Иккала мактубимда ҳам сизларда пок фикр уйғотишга ҳаракат қилиб, ўрганганларингизни ёдингизга солмоқчи бўлдим.</verse>
				<verse number="2">Хусусан, Муқаддас пайғамбарларнинг ўтмишда айтган сўзларини, шунингдек, Раббимиз ва Нажоткоримиз Исонинг амрларини эслашингизни истадим. Раббимиз Исо бу амрларни олдингизга борган ҳаворийлар орқали берган.</verse>
				<verse number="3">Аввало шуни билинглар: охирги кунларда шундай мазахчилар бўладики, улар чиркин эҳтиросларига берилиб яшайдилар. Сизларни мазах қилиб,</verse>
				<verse number="4">шундай дейдилар: “Раббимиз Исо келаман деб, сўз берган эди. Қани У?! Мана, ота–боболаримиз дунёдан ўтиб кетганларидан бери, ҳеч нарса ўзгармади. Дунё бино бўлганидан бери, ҳамма нарса шундайлигича турибди.”</verse>
				<verse number="5">Улар ҳақиқатни рад этганлари учун шундай гапирадилар, азалда Худо еру осмонни Ўз каломи орқали яратганини улар инобатга олмайдилар. Ўшанда Худо еру осмонни сувлар орасидан пайдо қилганди.</verse>
				<verse number="6">Сўнг эса Ўз каломи орқали қадимги дунёни ўша сувлар гирдобига чўктирганди.</verse>
				<verse number="7">Ҳозирги еру осмонни эса Худо Ўз каломи билан қиёмат кунигача асраб турибди. Қиёмат куни У ҳозирги дунёни оловга ем қилиб, барча бетавфиқларни ҳалок этади.</verse>
				<verse number="8">Эй азизларим, Раббимиз Исонинг назарида бир кун минг йил ва минг йил бир кун кабидир, буни доим инобатга олинглар.</verse>
				<verse number="9">Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини хоҳлаяпти.</verse>
				<verse number="10">Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади.</verse>
				<verse number="11">Қиёмат куни бутун борлиқ ёниб, йўқ бўлиб кетар экан, сизлар Худони мамнун қилишга жон куйдиринглар! Муқаддас ҳаёт кечиришга жон–жаҳдингиз билан ҳаракат қилинглар.</verse>
				<verse number="12">Худонинг кунини интизорлик билан кутинглар, унинг келишини тезлаштиринглар! Ўша куни осмон ёниб, йўқ бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан эриб кетади.</verse>
				<verse number="13">Шундан сўнг Худонинг ваъдаси амалга ошиб, ҳамма нарса янгиланади. Ҳа, биз янги еру осмонга, адолат ҳукм сурадиган дунёга кўз тикканмиз.</verse>
				<verse number="14">Эй азизларим, сизлар янги дунёни кутар экансиз, Худо назарида бенуқсон ва беғубор бўлишга, У билан тотув яшашга жон куйдиринглар.</verse>
				<verse number="15">Раббимиз Исонинг сабр–тоқатини нажот учун имконият деб билинглар. Азиз биродаримиз Павлус ҳам Худонинг берган донолиги билан сизларга муқаддас ҳаёт ва Раббимизнинг келиши ҳақида ёзган.</verse>
				<verse number="16">Павлус барча мактубларида булар ҳақида фикр юритган. Унинг мактубларидаги тушуниш қийин бўлган баъзи парчаларни уқувсиз ва имони суст кишилар бузиб талқин қиладилар. Муқаддас Битикларнинг бошқа жойларини ҳам бузиб ўргатадиган бу кишилар ўз бошига етадилар.</verse>
				<verse number="17">Эй азизларим, сизлар буларнинг ҳаммасини олдиндан биласизлар. Эҳтиёт бўлинглар, бу бебош одамларнинг сохта таълимотига ишониб йўлдан озманглар, қарорингизда собит бўлинглар.</verse>
				<verse number="18">Ўз ҳаётингиз билан Худони мамнун этинглар, Раббимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳни янада яқинроқ таниб–билинглар. Ҳозирдан то абад Унга шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="62">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Бошидан аён бўлган Ҳаёт каломи ҳақида биз сизларга хабар бермоқчимиз. Кўриб эшитганларимизни, ҳа, ўз кўзимиз билан кўриб, ўз қўлларимиз билан пайпаслаб кўрганларимизни сизларга маълум қилмоқчимиз.</verse>
				<verse number="2">Отамиз Худонинг ҳузурида бўлган Ҳаёт бизга ошкор бўлди! Биз бу абадий Ҳаётни кўриб, энди У ҳақда сизларга шоҳидлик қиляпмиз.</verse>
				<verse number="3">Кўрган–эшитганларимизни маълум қилиш орқали сизлар билан биродар бўлиб яшамоқчимиз. Зеро, ўзимиз ҳам Отамиз Худо ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан яшаяпмиз.</verse>
				<verse number="4">Буларни сизларга қалбимиз шодликка тўлиши учун ёзяпмиз.</verse>
				<verse number="5">Биз Исо Масиҳдан эшитиб, сизларга етказаётган Хушхабаримиз шундан иборат: Худо — нур, Унда ҳеч қандай зулмат йўқ.</verse>
				<verse number="6">Агар биз Худо билан яшаяпмиз деб туриб, олдингидай зулматда яшасак, ёлғон гапириб, ҳақиқатга хилоф иш қилган бўламиз.</verse>
				<verse number="7">Борди–ю, Худо сингари нурда яшасак, биз биродарларимиз билан уйғунликда яшаймиз ва Худо Ўз Ўғли Исонинг қони орқали бизни ҳар қандай гуноҳдан поклайди.</verse>
				<verse number="8">Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди.</verse>
				<verse number="9">Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.</verse>
				<verse number="10">Агар гуноҳ қилганимиз йўқ десак, Худони ёлғончига чиқарган бўламиз. Демак, Унинг каломи қалбимиздан жой олмаган бўлади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">Азиз болаларим, мен сизларга гуноҳ қилманглар деб, шуларни ёзяпман. Борди–ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз — Исо Масиҳ бор, У одилдир.</verse>
				<verse number="2">У бизни гуноҳларимиздан поклаш учун қурбон бўлди. Нафақат бизнинг, балки бутун дунёнинг гуноҳлари учун қурбон бўлди.</verse>
				<verse number="3">Худони таниб–билганимизни шундан билсак бўлади: Худони таниб–билган одам Унинг амрларига риоя қилади.</verse>
				<verse number="4">Худони биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган эса ёлғончидир, унда ҳақиқат йўқ.</verse>
				<verse number="5">Худонинг каломига итоат қилган одамда эса Худонинг севгиси ўз мукаммал ифодасини топган. Мана шундан биз Худо билан бирга эканимизни билсак бўлади.</verse>
				<verse number="6">Мен Худо билан биргаман, деган одам Исо Масиҳ яшагандай яшаши керак.</verse>
				<verse number="7">Эй азизларим, мен сизларга янги амрни эмас, балки бошидан ўзингизга маълум бўлган эски амрни ёзяпман. Бу эски амр сизлар эшитган Худонинг каломидир.</verse>
				<verse number="8">Аммо мен ёзаётган бу амрни янги десам ҳам бўлади, чунки бу амр Масиҳ ва сизлар орқали амал қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, зулмат ўтиб, ҳақиқий нур ҳозирдан порламоқда.</verse>
				<verse number="9">Мен нурда яшаяпман деб туриб, ўз биродаридан нафратланган одам ҳали ҳам зулматдадир.</verse>
				<verse number="10">Биродарини севган одам эса нурда яшайди ва ҳеч қандай нарса унинг қулашига сабаб бўла олмайди.</verse>
				<verse number="11">Аммо биродаридан нафратланган одам зулматдадир. У зулматда юриб, қаерга кетаётганини билмайди, чунки зулмат унинг кўзларини кўр қилган.</verse>
				<verse number="12">Азиз болаларим, сизларга ёзяпман: Масиҳ туфайли гуноҳларингиз кечирилди.</verse>
				<verse number="13">Эй оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб–билдингизлар. Эй йигитлар, сизларга ёзяпман: сизлар ёвуз шайтонни енгдингизлар. Эй болажонлар, сизларга ёзяпман: сизлар Отамиз Худони билдингизлар.</verse>
				<verse number="14">Оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб–билдингизлар. Йигитлар, сизларга ёзяпман: сизлар бақувватсизлар, Худонинг каломи қалбингиздан жой олган, сизлар ёвуз шайтонни енгдингизлар.</verse>
				<verse number="15">Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил боғламанглар. Дунёни севган одамда Отамиз Худонинг севгиси бўлмайди.</verse>
				<verse number="16">Зеро, дунёдаги бор нарса — инсон табиатининг хоҳишлари, нафс ва бойлик билан мағрурланиш Отадан эмас, балки дунёдандир.</verse>
				<verse number="17">Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Худонинг иродасини бажарган одам эса абадий яшайди.</verse>
				<verse number="18">Болажонларим, дунёнинг сўнгги дамлари келди! Масиҳнинг душмани келишини эшитгансизлар. Мана, ҳозирдан Масиҳнинг кўп душманлари пайдо бўлди. Ана шундан биз сўнгги дамларда яшаётганимизни биламиз.</verse>
				<verse number="19">Аслида, бу одамлар ўз орамиздан чиқдилар, аммо улар бизга тегишли бўлмаганлар. Шунинг учун бизни тарк этдилар. Агар бизга қарашли бўлганларида эди, биз билан қолган бўлар эдилар. Аммо чиқиб кетганларидан шуниси маълум бўлдики, биронтаси ҳам бизга қарашли эмас.</verse>
				<verse number="20">Сизлар эса ҳаммангиз ҳақиқатни биласизлар, чунки сизлар Исо Масиҳдан Муқаддас Руҳни қабул қилгансизлар.</verse>
				<verse number="21">Мен буларни сизлар ҳақиқатни билмаганингиз учун эмас, аксинча, билганингиз учун ёзяпман. Ёлғончилар ҳақиқатга мансуб эмаслигини ҳам эслатмоқчиман.</verse>
				<verse number="22">Исони Масиҳ эмас, дейдиган ҳар қандай одам ёлғончидир. У Масиҳнинг душмани! У Отани ҳам, Ўғилни ҳам рад этади.</verse>
				<verse number="23">Ўғилни рад этган одамда Ота йўқ. Ўғилни тан олган одамда эса, Ота ҳам бор.</verse>
				<verse number="24">Сизлар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақланглар. Агар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақласангиз, сизлар ҳам Ўғил, ҳам Ота билан бирга яшайсизлар.</verse>
				<verse number="25">Масиҳнинг Ўзи буни бизга ваъда қилган. Бу абадий ҳаётдир.</verse>
				<verse number="26">Буларни сизларга йўлдан оздирмоқчи бўлган одамлардан эҳтиёт бўлишингиз учун ёзяпман.</verse>
				<verse number="27">Аммо сизлар Исо Масиҳдан Муқаддас Руҳни қабул қилгансизлар. Муқаддас Руҳ ичингизда яшаётгани учун, сизларга ҳеч кимнинг бирор нарса ўргатишига эҳтиёж йўқ. Муқаддас Руҳ сизларга ҳамма нарсани ўргатади, Унинг таълимоти сохта эмас, ҳақиқийдир. У сизларга ўргатганидек, Масиҳ билан яшашингиз керак.</verse>
				<verse number="28">Ҳа, азиз болаларим, бу сўнгги дамларда Масиҳ билан яшанглар, токи У оламга келганда дадил бўлайлик, Унинг олдида уялиб қолмайлик.</verse>
				<verse number="29">Биз Масиҳнинг одил эканлигини биламиз. Шунинг учун адолатли иш тутган ҳар қандай одам Худонинг фарзанди эканлигига амин бўламиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">Қаранглар, Отамиз Худо бизни фарзандларим деб, қандай буюк бир севгини кўрсатди! Ҳақиқатан ҳам, биз Унинг фарзандларимиз. Дунё Отамизни ҳеч қачон тан олмаган, шунинг учун бизни ҳам Худонинг фарзандлари, деб тан олмаяпти.</verse>
				<verse number="2">Ҳа, азизларим, ҳозир биз Худонинг фарзандларимиз. Аммо келажакда ким бўлишимиз бизга ҳануз очилмаган. Фақат шуни биламизки, ўша пайт келганда, биз Худо сингари бўламиз, чунки Худонинг Ўзини кўрамиз.</verse>
				<verse number="3">Худога бундай умид боғлаган ҳар бир одам Исо Масиҳ сингари пок бўлиши учун ўзини поклайди.</verse>
				<verse number="4">Гуноҳ қилувчи ҳар қандай одам Худога қарши бош кўтарган бўлади, чунки гуноҳ Худога қарши бош кўтармоқ демакдир.</verse>
				<verse number="5">Масиҳ эса гуноҳларимизни ювиш учун келганини биласизлар. Унда гуноҳ йўқлиги ўзингизга аён.</verse>
				<verse number="6">Масиҳ билан яшаган ҳар бир одам гуноҳдан юз ўгиради. Гуноҳ қилиб юрган одам эса, Масиҳни кўрмаган ҳам, танимаган ҳам.</verse>
				<verse number="7">Азиз болаларим, ҳеч ким сизларни алдамасин. Адолатли иш қилувчи ҳар қандай одам худди Масиҳ сингари одилдир.</verse>
				<verse number="8">Гуноҳ қилувчи эса иблис зотидандир. Чунки иблис азалдан гуноҳ қилиб келяпти. Аммо Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди.</verse>
				<verse number="9">Худонинг болалари гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг ҳаётбахш кучи уларнинг ичидадир. Улар Худонинг болалари бўлганлари учун гуноҳда яшамайдилар.</verse>
				<verse number="10">Демак, иблис болалари билан Худо болаларининг фарқи шунда: адолатли иш қилмаган ва ўз биродарини севмаган одам Худодан эмас.</verse>
				<verse number="11">Сизлар бошидан эшитган калом шу: бир–биримизни яхши кўрайлик!</verse>
				<verse number="12">Ёвуз шайтон зоти бўлган Қобилга ўхшамайлик. У ўз укасини ўлдирганди. Нима учун укасини ўлдирди? Чунки унинг ишлари қабиҳ, укасининг ишлари эса тўғри эди.</verse>
				<verse number="13">Эй биродарларим, агар дунё сиздан нафратланаётган бўлса, ҳайратланманглар.</verse>
				<verse number="14">Биз ўлимдан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биродарларимизни севамиз. Биродарини севмаган одам эса ўлим исканжасида қолган.</verse>
				<verse number="15">Биродаридан нафратланган ҳар қандай киши қотилдир. Ҳеч бир қотил абадий ҳаётга эга бўлмаслигини биласизлар.</verse>
				<verse number="16">Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз ҳақиқий севгини билдик. Демак, биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни фидо қилишга бурчлимиз.</verse>
				<verse number="17">Агар ўзимизга тўқ бўлиб туриб, муҳтожликда яшаётган биродаримизни кўрсак–у, унга ёрдам бермай юрагимизни тош қилсак, қандай қилиб бизда Худонинг севгиси жой олади?</verse>
				<verse number="18">Азиз болаларим, биз ҳақиқий севгимизни қуруқ гап билан эмас, амалда кўрсатайлик.</verse>
				<verse number="19">null</verse>
				<verse number="20">Шунда биз ҳақиқат аҳли эканимизга ишонч ҳосил қиламиз. Ҳаттоки виждонимиз қийналганда ҳам “Худо ҳамма нарсани билади, У виждонимиздан ҳам улуғ” деган ҳақиқат билан Худонинг ҳузурида ўзимизни тинчлантира оламиз.</verse>
				<verse number="21">Агар виждонимиз бизни қийнамаса, эй азизларим, Худо олдида дадил бўламиз</verse>
				<verse number="22">ва Ундан нима сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажариб, Унга манзур бўлган ишларни қиляпмиз.</verse>
				<verse number="23">Худонинг амри эса Унинг Ўғли Исо Масиҳга ишонишдан ва Масиҳ буюрганидек, бир–биримизни севишдан иборатдир.</verse>
				<verse number="24">Худонинг амрларини бажарган одам Худо билан бирга ва Худо у билан бирга яшайди. Худо биз билан яшаётганини У ҳар биримизга берган Руҳидан биламиз.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Эй азизларим, менда Худонинг Руҳи бор, деган ҳар қандай одамга ишониб кетаверманглар. Ҳар бир одамни синанглар, у Худодан ёки Худодан эмаслигини билинглар, чунки дунёда сохта пайғамбарлар кўпайиб кетган.</verse>
				<verse number="2">Одамда Худонинг Руҳи борлигини шундан билиб олсангиз бўлади: Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан оладиган ҳар бир одам Худодандир.</verse>
				<verse number="3">Буни тан олмайдиган одам эса Худодан эмас. Бундай одамдаги руҳ Масиҳнинг душманидандир. Масиҳнинг душмани келишини сизлар эшитган эдингизлар. Мана, ҳозирдан у дунёда.</verse>
				<verse number="4">Сизлар эса, азиз болаларим, Худодансизлар ва сохта пайғамбарларни енгдингизлар. Ахир, ичингиздаги Руҳ дунёдаги шайтондан устундир.</verse>
				<verse number="5">Ўша сохта пайғамбарлар бу дунёдан, уларнинг гапи ҳам бу дунёга тегишли, шунинг учун дунё уларга қулоқ солади.</verse>
				<verse number="6">Биз эса Худоданмиз. Худони таниган одам бизга қулоқ солади, Худодан бўлмаган эса қулоқ солмайди. Ана шундан биз ҳақиқат Руҳи билан ёлғон руҳини фарқлай оламиз.</verse>
				<verse number="7">Эй азизларим, бир–биримизни яхши кўрайлик, чунки севги Худодандир. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир ва Худони билади.</verse>
				<verse number="8">Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир.</verse>
				<verse number="9">Худо бизга бўлган севгисини шундай намоён қилди: У бизга ҳаёт бериш учун ягона Ўғлини дунёга юборди.</verse>
				<verse number="10">Ҳақиқий севги — бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга кўрсатган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун Ўз Ўғлини қурбон қилди.</verse>
				<verse number="11">Азизларим, Худо бизни шу қадар севгани учун, биз ҳам бир–биримизни яхши кўришимиз керак.</verse>
				<verse number="12">Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас. Агар биз бир–биримизни яхши кўрсак, демак, Худо биз билан бирга ва Унинг севгиси бизда ўзининг мукаммал ифодасини топган.</verse>
				<verse number="13">Худо ҳар биримизга Ўз Руҳини берган. Шундан биламизки, Худо биз билан ва биз Худо билан бирга яшамоқдамиз.</verse>
				<verse number="14">Отамиз Худо Ўз Ўғлини дунёнинг Нажоткори қилиб юборганини биз кўрдик ва бу ҳақда гувоҳлик беряпмиз.</verse>
				<verse number="15">Исони Худонинг Ўғли деб тан олган ҳар бир одам Худо билан бирга яшайди ва Худо у билан бирга яшайди.</verse>
				<verse number="16">Худонинг бизга бўлган меҳр–муҳаббатини биз татиб кўриб, унга ишонч ҳосил қилдик. Худо севгидир. Севгини дилига жо қилган киши Худо билан бирга яшайди ва Худо у билан бирга яшайди.</verse>
				<verse number="17">Шу тариқа Унинг севгиси бизда мукаммал ифодасини топади. Шунда биз қиёмат кунини дадиллик билан қаршилаб оламиз, чунки ҳозирданоқ Масиҳ сингари Худо билан бирга яшамоқдамиз.</verse>
				<verse number="18">Худонинг севгисини ардоқлаган киши қиёмат кунидан қўрқмайди, чунки қалбини тўлдирган Худонинг севгиси бу қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишининг қалби эса Худонинг севгисига тўлмаган. Шунинг учун у қиёмат кунидан қўрқиб яшайди.</verse>
				<verse number="19">Биз севамиз, чунки Худо бизни биринчи бўлиб севди.</verse>
				<verse number="20">Агар бирор киши Худони севаман деса–ю, биродаридан нафратланса, у ёлғончидир. Кўриб турган биродарини сева олмаган одам кўрмаган Худони ҳам сева олмайди.</verse>
				<verse number="21">Худони севган одам биродарини ҳам яхши кўриши керак! Бу амрни бизга Худо берган.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Исонинг Масиҳ эканлигига ишонган ҳар бир киши Худонинг фарзандидир. Ким Отани яхши кўрса, Унинг фарзандларини ҳам яхши кўради.</verse>
				<verse number="2">Биз биламизки, Худони севиб, Унинг амрларини бажарсак, Худонинг фарзандларини ҳам яхши кўрган бўламиз.</verse>
				<verse number="3">Худони севиш Унинг амрларини бажариш демакдир. Худонинг амрлари эса қийин эмас,</verse>
				<verse number="4">чунки Худонинг ҳар бир фарзанди дунёни енгишга қодир. Биз имонимиз орқали дунё устидан ғалаба қозонамиз.</verse>
				<verse number="5">Ҳа, Исо Худонинг Ўғли эканлигига ишонган одамгина дунёни енга олади!</verse>
				<verse number="6">Исо Масиҳ келганда сувга чўмдирилиб, биз учун Ўз қонини тўкди. У сувга чўмиш билан чекланибгина қолмай, Ўз қонини тўкди. Муқаддас Руҳнинг Ўзи бу ҳақда гувоҳлик беряпти ва Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир.</verse>
				<verse number="7">Шундай қилиб, бунга учта гувоҳ бор:</verse>
				<verse number="8">Руҳ, сув ва қон. Улар бир хил гувоҳлик беришяпти.</verse>
				<verse number="9">Биз инсонларнинг гувоҳлигини қабул қиламиз, Худонинг гувоҳлиги эса ундан қанчалар муҳимроқ. Худо ҳам Ўз Ўғли ҳақида гувоҳлик берди.</verse>
				<verse number="10">Худонинг Ўғлига ишонган одам Худонинг гувоҳлигини чин дилдан қабул қилган бўлади. Худога ишонмаган одам эса Худони ёлғончига чиқаради, чунки у Худонинг Ўз Ўғли ҳақида берган гувоҳлигига ишонмайди.</verse>
				<verse number="11">Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир.</verse>
				<verse number="12">Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ.</verse>
				<verse number="13">Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб сизларга бу мактубни ёзяпман.</verse>
				<verse number="14">Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз.</verse>
				<verse number="15">Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз.</verse>
				<verse number="16">Агар бирор киши биродарининг гуноҳ қилаётганини кўрса–ю, бу гуноҳ абадий ўлимга сабаб бўлмаса, у учун ибодат қилсин. Унинг ибодати туфайли Худо гуноҳ қилган одамга ҳаёт бағишлайди. Мен гуноҳи абадий ўлимга сабаб бўлмайдиган одамни назарда тутяпман. Абадий ўлимга сабаб бўладиган гуноҳ ҳам бор. Бундай гуноҳга қўл урган одамлар учун ибодат қилинглар, деб айтмаяпман.</verse>
				<verse number="17">Ҳар қандай ёмонлик гуноҳдир, аммо ҳамма гуноҳ ҳам абадий ўлимга сабаб бўлавермайди.</verse>
				<verse number="18">Худонинг фарзанди бўлган одам гуноҳ қилмаслигини биламиз, чунки Худо бундай одамни Ўз паноҳида асрайди. Ёвуз шайтон унга бирор зарар етказа олмайди.</verse>
				<verse number="19">Биз Худодан эканимизни, бутун дунё эса ёвуз шайтон чангалида эканини биламиз.</verse>
				<verse number="20">Яна шуни биламизки, Худонинг Ўғли келиб, ҳақ Худони таниб–билишимиз учун бизга ақл–идрок берди. Биз Исо Масиҳ билан бирга яшар эканмиз, ҳақ Худо билан ҳам бирга яшаймиз. Исо Масиҳ ҳақ Худодир ва абадий ҳаёт манбаидир.</verse>
				<verse number="21">Азиз болаларим, ўзларингизни бутлардан сақланглар.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="63">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Худо танлаб олган азиз хоним ва унинг болаларига мен — оқсоқолдан салом! Мен сизларни чин дилдан яхши кўраман, менгина эмас, ҳақиқатни билиб олганларнинг ҳаммаси сизларни яхши кўради.</verse>
				<verse number="2">Бу севгига дилимиздан жой олган ва то абад биз билан бўладиган ҳақиқат асос бўлди.</verse>
				<verse number="3">Биз ҳақиқат ва севги бўйича яшар эканмиз, Отамиз Худо ва Отамизнинг Ўғли — Исо Масиҳ берадиган иноят, марҳамат ва тинчлик доим бизга ёр бўлади.</verse>
				<verse number="4">Ҳурматли хоним, фарзандларингизнинг бир нечтаси Отамиз Худонинг бизга берган амрини бажариб, ҳақиқат йўлида юраётган эканлар. Мен бундан ғоят хурсанд бўлдим.</verse>
				<verse number="5">Сиздан бир илтимосим бор, бир–биримизни яхши кўрайлик. Сизга янги амрни ёзаётганим йўқ, бу амр бизга бошидан берилган.</verse>
				<verse number="6">Севги — биз Худонинг амрларига амал қилишимиздан иборат. Сизлар бу амрни бошидан эшитгансизлар ва унга амал қилиб яшашингиз керак.</verse>
				<verse number="7">Буларни ёдингизда тутинглар, чунки дунёда ёлғончилар кўпайиб кетган. Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини улар тан олмайдилар. Уларнинг ҳар бири ёлғончи ва Масиҳнинг душманидир!</verse>
				<verse number="8">Шундай экан, огоҳ бўлинглар! Мукофотингизни тўлиқ олиш учун, Масиҳга бўлган ҳақиқий имонингизни маҳкам тутинглар.</verse>
				<verse number="9">Масиҳ таълимотини ортда қолдириб, ўзича “жадаллаб кетган” одамда Худо йўқ. Масиҳ таълимоти бўйича яшаган одамда эса Ота ҳам, Ўғил ҳам бор.</verse>
				<verse number="10">Агар бирор киши олдингизга келиб, сизларга бошқача таълимотни ўргатса, уни уйингизга киритманглар, таклиф ҳам қилманглар.</verse>
				<verse number="11">Агар уни таклиф қиладиган бўлсангиз, унинг ёмон ишларига шерик бўлган ҳисобланасиз.</verse>
				<verse number="12">Сизларга айтадиган гапим кўп, аммо буларни сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим. Ундан кўра олдингизга бориб, сизлар билан юзма–юз гаплашаман, деб умид қиламан. Шунда шодлигимиз тугал бўлади.</verse>
				<verse number="13">Худо танлаб олган азиз синглингизнинг болалари сизларга салом йўллашяпти.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="64">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Чин кўнгилдан яхши кўрадиган азиз биродарим Гайга мен — оқсоқолдан салом!</verse>
				<verse number="2">Азиз дўстим, ҳамма ишларингга Худодан ривож тилайман. Тананг руҳинг сингари соғ–саломат бўлсин.</verse>
				<verse number="3">Ҳар сафар биродарларимиз келиб, сенинг ҳақиқатга содиқ қолганингни ва ҳақиқат бўйича яшаётганингни айтишганда, мен ғоят хурсанд бўламан.</verse>
				<verse number="4">Мен учун фарзандларимнинг ҳақиқат бўйича яшаётганларини эшитишдан каттароқ хурсандчилик йўқ.</verse>
				<verse number="5">Азиз дўстим, сен биродарларимизга, ҳатто ўзинг танимаганларга ҳам, доим садоқат билан ёрдам бериб келяпсан.</verse>
				<verse number="6">Улар сенинг меҳрибонлигинг тўғрисида имонлилар жамоатига айтиб юришибди. Бу ишингни давом эттиравер, Худога муносиб тарзда сафардаги биродарларга ёрдам бер.</verse>
				<verse number="7">Ахир, улар Масиҳ номи учун йўлга чиққанлар. Имонсизлардан ҳеч қандай ёрдам олмасликка қарор қилганлар.</verse>
				<verse number="8">Биз бундай одамларни қўллаб–қувватлашимиз керак, шунда ҳақиқатни эълон қилишда уларга ҳамкор бўламиз.</verse>
				<verse number="9">Мен имонлилар жамоатига бир мактуб ёзган эдим. Аммо уларнинг ораларида ўзини катта тутаётган Диотреф гапларимизга эътибор бермаяпти.</verse>
				<verse number="10">Агар борсам, унинг қилмишларини фош этаман. У биз ҳақимизда ёмон гаплар тарқатиб, туҳмат қилиб юрибди. Бу билан ҳам кифояланмай, биродарларни қабул қилмаяпти, қабул қилмоқчи бўлганларга тўсқинлик қилиб, уларни ҳатто жамоатдан қувиб чиқаряпти.</verse>
				<verse number="11">Азиз биродарим, сен ёмонликка эмас, яхшиликка тақлид қил. Яхшилик қилувчи одам Худодандир. Ёмонлик қилувчи эса Худони кўрмаган.</verse>
				<verse number="12">Димитрий ҳақида эса ҳамма яхши гапирмоқда, унинг ҳаётида ва таълимотида акс этган ҳақиқат ҳам у томондадир. Биз ҳам у ҳақда яхши фикрдамиз, гапимиз тўғри эканлигини ўзинг биласан.</verse>
				<verse number="13">Сенга айтадиган гапим кўп, аммо уларни сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим.</verse>
				<verse number="14">Ундан кўра, яқин орада ўзинг билан юзма–юз кўришиб гаплашаман, деб умид қиламан.</verse>
				<verse number="15">Тинч–омон бўлгин. Дўстларимиз сенга салом йўллаяптилар. У ердаги дўстларимга ҳам номма–ном салом айтиб қўй.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="65">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Исо Масиҳнинг қули ва Ёқубнинг укаси мен — Яҳудодан, Худонинг халқи бўлишга даъват қилинган биродарларга салом! Отамиз Худо сизларни Исо Масиҳнинг келишига қадар Ўз меҳр–муҳаббати паноҳида омон сақлайди.</verse>
				<verse number="2">Худо сизларга чексиз марҳамат, тинчлик ва меҳр–оқибат ато қилсин.</verse>
				<verse number="3">Севимли биродарларим, мен сизларга ҳаммамиз биргаликда баҳра олаётган нажотимиз ҳақида ёзишни жуда хоҳлаган эдим. Аммо бунинг ўрнига сизларни: “Имонимизни ҳимоя қилайлик”, деб ундамоқчиман. Ахир, Худо бу ўзгармас имонни азиз халқига то абад топширган.</verse>
				<verse number="4">Гап шундаки, баъзи бетавфиқ одамлар орангизга ўғринча кириб олибдилар. Улар, ўз ахлоқсизлигини оқлаш учун, Худойимизнинг инояти ҳақидаги хабарни бузиб ўргатяптилар. Ягона Хўжайинимиз ва Раббимиз Исо Масиҳни рад этяптилар. Ўша бетавфиқларнинг жазоси азалданоқ ёзилгандир.</verse>
				<verse number="5">Бундай одамларнинг қисмати нима бўлишини ўзларингиз яхши биласизлар. Буларни сизларга яна бир бор эслатмоқчиман: Эгамиз Ўз халқи Исроилни Мисрдаги қулликдан қутқарганди. Кейинроқ эса ишонмаган одамларни ҳалок қилган эди.</verse>
				<verse number="6">Шунингдек, ўз мавқеига яраша иш тутмай, маконини ташлаб кетган фаришталарни ҳам Эгамиз қоронғи–зимистонга абадий занжирбанд қилганди. Уларни буюк қиёмат кунигача ўша ерда сақлаб турибди.</verse>
				<verse number="7">Ўша фаришталар сингари Садўм ва Ғамўра шаҳарлари, шунингдек, булар атрофидаги барча шаҳарлар аҳолиси ҳам нотабиий бузуқ эҳтиросларга ва шаҳвоний ҳирсга берилган эдилар. Натижада эса абадий ўтда куйиб, ўз жазосини олганлар. Уларнинг қисмати ҳаммага сабоқ бўлди.</verse>
				<verse number="8">Шунга қарамай, орамизга кириб олган бетавфиқлар ўз ваҳийларига таяниб, баданларини ҳаром этяптилар. Худонинг ҳокимиятини рад этиб, самовий мавжудотларни ҳақорат қиляптилар.</verse>
				<verse number="9">Эсингизда бўлса, бош фаришта Микоил иблис билан Мусонинг жасади ҳақида баҳслашганди. Аммо Микоил шунда ҳам иблисни ҳақоратлаб, ҳукм қилишга журъат этмади, у Худонинг ҳокимиятини эъзозлаган ҳолда, фақат: “Эгамнинг Ўзи сени ҳукм қилсин”, — деб айтган эди, холос.</verse>
				<verse number="10">Ўша бетавфиқлар эса Худонинг қонунини тушунмайдилар, тушунмаганлари учун ҳам ўша қонунни менсимайдилар. Улар ўзларини онгсиз ҳайвонлардай тутиб, эҳтиросларга берилиб яшашдан бошқа ҳеч нарсани билмайдилар. Бунинг натижасида ҳалокатга йўлиқадилар.</verse>
				<verse number="11">Бу сохта устозларнинг ҳолига вой! Ахир, улар Қобилнинг изидан боряптилар. Пулга берилиб, бошқаларни Баломга ўхшаб йўлдан уряптилар. Кўрах сингари исён қилиб, ҳалокатга юз тутяптилар.</verse>
				<verse number="12">Бу одамлар жамоатингизни ҳам ҳалокатга йўлиқтирадилар. Улар фақат ўзини боқадиган чўпонларга ўхшайди. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда улар уялмай, очкўзлик билан қоринларини тўйдирадилар. Улар шамол ҳайдаган ёмғирсиз булутларга ўхшайдилар, мавсумида мева бермайдиган дарахтлар кабидирлар. Бу устозлар қўпориб ташланган дарахтлардай ўликдирлар.</verse>
				<verse number="13">Улар денгизнинг ваҳший тўлқинлари каби жўш уради, шармандали ишларини ифлос кўпикдай юзага чиқариб, атрофга сочади. Улар адашган юлдузлардай тайёрлаб қўйилган қоп–қоронғи зулматга абадий ғарқ бўлишади.</verse>
				<verse number="14">Одам Атодан кейин, еттинчи авлодда яшаган Ханўх бу одамлар ҳақида шундай башорат қилган: “Раббимиз минг–минглаб муқаддас малаклари билан келади.</verse>
				<verse number="15">У жамики одамзодни ҳукм қилади. Гуноҳга ботган бетавфиқларни маҳкум этади, Ярамас қилмишлари учун, Уни ҳақоратлаганлари учун Бетавфиқларни жазолайди.”</verse>
				<verse number="16">Орамизга кириб олган бу бетавфиқлар, қачон қараманг, минғирлаб нолиб юрадилар. Фақат ўз нафсини ўйлаб иш тутадилар. Мақтанадилар, ўз манфаатини кўзлаб, тилёғламалик қиладилар.</verse>
				<verse number="17">Сизлар эса, эй азизларим, Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаворийлари айтган башоратларни эсингизда тутинглар.</verse>
				<verse number="18">Ахир, улар сизларни қуйидагича огоҳлантиришган: “Охирги замонда шундай одамлар бўладики, улар фақат ўз нафсини қондириш билан овора бўлишади, ҳақиқатга итоат қилувчиларни мазах қилишади.”</verse>
				<verse number="19">Муқаддас Руҳга эга бўлмаган бу бетавфиқ устозлар инсон табиатига қул бўлиб яшайдилар, орангизга низо уруғини сочадилар.</verse>
				<verse number="20">Сизлар эса, эй азизларим, қутлуғ имонингизга таяниб ҳаёт кечиринглар. Муқаддас Руҳ илҳоми билан ибодат қилинглар.</verse>
				<verse number="21">Худонинг меҳр–муҳаббати паноҳида бўлиб, ўзингизни асранглар. Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини кутинглар. У келиб, Ўз марҳамати туфайли бизга абадий ҳаёт ато қилади.</verse>
				<verse number="22">Иккиланувчи биродарларингизга раҳмдил бўлиб,</verse>
				<verse number="23">уларни қутқаринглар. Ана шунда, сизлар бундай одамларни қиёмат алангасидан чиқариб олгандай бўласизлар. Ўз билганидан қайтмаганларга эса ачининглар. Бироқ Худодан қўрқиб, уларнинг қабиҳ қилмишларидан ҳазар қилинглар, уларнинг ҳаром кийимларидан ҳам жирканинглар.</verse>
				<verse number="24">Имондан қайтиб кетишдан сизларни фақатгина Худо асрай олади. У сизларни беғубор ва шод–хуррам қилиб, Ўзининг улуғвор ҳузурига олиб киришга қодир.</verse>
				<verse number="25">Бизни Исо Масиҳ орқали қутқарган яккаю–ягона Нажоткоримиз Худога ҳамдлар бўлсин! Азалдан, ҳозир ва то абад салобатли, куч–қудратли, салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
			</chapter>
		</book>
		<book number="66">
			<chapter number="1">
				<verse number="1">Мазкур китобда Исо Масиҳнингваҳийси баён этилган. Яқин орада юз берадиган ҳодисаларни Худо Ўз қулларига аён қилиш учун бу ваҳийни Исо Масиҳга берди. Исо Масиҳ Ўз фариштасини қули Юҳаннонинг олдига юбориб, ушбу ваҳийни кўрсатди.</verse>
				<verse number="2">Юҳанно Худонинг каломи ва Исо Масиҳнинг шаҳодати тўғрисида нималар кўрган бўлса, ҳаммаси ҳақида гувоҳлик бермоқда.</verse>
				<verse number="3">Ушбу башорат сўзларни овоз чиқариб ўқиётган одам бахтлидир. Уни тинглаб, китобда ёзилганларга амал қилувчилар бахтлидир. Ахир, бу ҳодисаларнинг вақт–соати етди.</verse>
				<verse number="4">null</verse>
				<verse number="5">Асия вилоятидаги еттита имонлилар жамоатига Юҳаннодан салом! Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳукмдори бўлган содиқ шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди.</verse>
				<verse number="6">У биздан Шоҳлик яратди, бизни Отаси Худога хизмат қиладиган руҳонийлар қилиб тайинлади. Қудрат Соҳиби бўлган Масиҳга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.</verse>
				<verse number="7">Ана, У булутларда келяпти! Ҳар бир кўз Уни кўради, Ҳатто Унга найза санчганлар ҳам Унга кўз тикади. Дунёнинг жамики қабилалари У туфайли йиғлайди. Дарҳақиқат, ҳаммаси айтилгандай бўлади! Омин.</verse>
				<verse number="8">“Мен — Ибтидо ва Интиҳодирман, — деб айтмоқда Эгамиз Худо. — Мен олдин бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Қодир Худодирман.”</verse>
				<verse number="9">Мен биродарингиз Юҳанноман. Исонинг азоблари, Унинг Шоҳлиги ва сабр–тоқатини баҳам кўрган шеригингизман. Мен Худонинг каломини ваъз қилиб, Исо ҳақида гувоҳлик берганим учун Патмос оролига сургун қилинганман.</verse>
				<verse number="10">Ҳафтанинг биринчи кунида Муқаддас Руҳ мени қамраб олди. Мен орқамдан карнай садосига ўхшаш кучли бир овозни эшитдим. Овоз шундай деди:</verse>
				<verse number="11">“Кўрганларингни китобга ёзиб бор. Сўнг уни Эфес, Смирна, Пергам, Тиятира, Сардис, Филаделфия ва Лаодикия шаҳарларидаги имонлиларнинг еттита жамоатига юбор.”</verse>
				<verse number="12">Менга гапираётган Кимсани кўриш учун ўгирилдим. Шунда еттита олтин чироқпояни кўрдим.</verse>
				<verse number="13">Чироқпоялар орасида инсон қиёфасидаги бир Зот турган эди. Унинг устида узун, тўпиғигача тушган ридо, кўксига олтин тасма боғланган эди.</verse>
				<verse number="14">Сочи момиқдай оқ, қордай оппоқ эди. Кўзлари эса алангадай чақнарди.</verse>
				<verse number="15">Унинг оёқлари ўчоқда қиздирилган бронзадай ярқирар, овози гувиллаган денгиз товушига ўхшарди.</verse>
				<verse number="16">Ўнг қўлида еттита юлдуз бор эди, оғзидан ўткир дудама қилич чиқиб турарди. Унинг юзи кун қизиганда балқийдиган қуёшдай порларди.</verse>
				<verse number="17">Уни кўришим биланоқ, оёқлари остига жонсиздай йиқилдим. У эса ўнг қўлини устимга қўйиб, шундай деди: “Қўрқма! Мен Биринчи ва Охиргиман.</verse>
				<verse number="18">Барҳаётман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман. Ўлимнинг ва ўликлар диёрининг калитлари Мендадир.</verse>
				<verse number="19">Шундай экан, сен олдин кўрганларингни, ҳозир кўраётганларингни ва бундан кейин кўрадиганларингнинг ҳаммасини ёзиб бор.</verse>
				<verse number="20">Сен ўнг қўлимда кўрган еттита юлдуз ва еттита олтин чироқпоянинг сирига келсак, етти юлдуз — етти жамоатнинг фаришталарини, етти чироқпоя эса етти жамоатни билдиради.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="2">
				<verse number="1">“Эфесдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Етти юлдузни ўнг қўлида Тутгувчи, еттита олтин чироқпоя орасида Юрувчи шундай демоқда:</verse>
				<verse number="2">Сенинг ишларинг, меҳнатинг, бардошингни биламан, бадкирдорларга тоқат қилмаслигингни ҳам биламан. Ҳаворий бўлмаган ҳолда ўзларини ҳаворий деб айтганларни сен синадинг, уларнинг ёлғонини фош қилдинг.</verse>
				<verse number="3">Ҳа, бардошлисан. Менинг номим учун кўп қийинчиликларни бошдан кечириб, ҳолдан тоймадинг.</verse>
				<verse number="4">Бироқ сенга бир эътирозим бор: сен Менга бўлган илк севгингни унутдинг.</verse>
				<verse number="5">Қара, қанчалар паст тушдинг! Тавба қил ва аввалги ишларингга қайт. Тавба қилмасанг олдингга бориб, чироқпоянгни ўз жойидан олиб ташлайман.</verse>
				<verse number="6">Ҳа, сенда яна бир яхши фазилат бор, сен николайчиларнинг ишларидан нафратланасан. Мен ҳам улардан нафратланаман.</verse>
				<verse number="7">Кимнинг қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин. Ғолиб келганларга Худонинг жаннатидаги ҳаёт дарахти мевасидан ейишни насиб этаман.”</verse>
				<verse number="8">“Смирнадаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Ўлиб тирилган, Биринчи ва Охирги бўлган Зот шундай демоқда:</verse>
				<verse number="9">Чеккан азобларингни, камбағаллигингни биламан. Аслида эса бойсан! Ўзини Худонинг халқи деб атаганлар сени қанчалар ҳақоратлаганини ҳам биламан. Улар Худонинг халқи эмас, балки шайтон тўдасидир.</verse>
				<verse number="10">Бошингга тушадиган азоб–уқубатлардан қўрқма! Мана, иблис сизларни синаш учун орангиздан баъзиларни зиндонга ташлайди, ўн кун давомида азоб чекасизлар. Ўлим хавфи остида бўлганингда ҳам содиқ қол, шунда Мен сенга ҳаёт тожини бераман.</verse>
				<verse number="11">Кимнинг қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин. Ғолиб келганлар иккинчи ўлимдан ҳеч қандай зарар кўрмайдилар.”</verse>
				<verse number="12">“Пергамдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Ўткир дудама қилич Соҳиби шундай демоқда:</verse>
				<verse number="13">Қаерда яшаётганингни биламан. Шаҳрингда шайтоннинг тахти жойлашган. Шундай бўлса–да, сен Менинг номимга қаттиқ боғландинг. Шайтон яшаётган ўша шаҳрингда содиқ шоҳидим Антипа ўлдирилганда ҳам сен Менга бўлган имонингдан қайтмадинг.</verse>
				<verse number="14">Лекин сенга бир оз эътирозим бор: орангизда Балом таълимотига риоя қилувчилар бор. Балом Исроил халқини йўлдан оздириш йўлини Болоққа ўргатганди. Болоқ эса Исроил халқини бутларга қурбонлик қилинган гўштни ейишга ва фаҳш–зинога ундаганди.</verse>
				<verse number="15">Шунингдек, орангизда николайчилар таълимотини тутувчилар ҳам бор.</verse>
				<verse number="16">Энди тавба қил! Акс ҳолда мен зудлик билан олдингга бориб, оғзимдаги қилич билан ўшаларга қарши жанг қиламан.</verse>
				<verse number="17">Кимнинг қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин. Ғолибга Мен пинҳон сақланган маннани бераман. Унга оқ тошни ҳам бераман. Бу тошнинг устига янги бир исм ёзилган, тошни олган кишидан бошқа ҳеч ким у исмни билмайди.”</verse>
				<verse number="18">“Тиятирадаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Кўзлари оташ алангасидай чақноқ, оёқлари қиздирилган бронзадай ярқироқ Худонинг Ўғли шундай демоқда:</verse>
				<verse number="19">Сенинг ишларинг, севгинг, имонинг, хизматинг ва бардошингни биламан. Ҳозирда олдингидан ҳам кўпроқ иш қилаётганингни биламан.</verse>
				<verse number="20">Лекин сенга бир эътирозим бор: сен Изабел деган хотинга тоқат қилиб юрибсан. У ўзини пайғамбар деб, таълимоти билан қулларимни йўлдан оздиряпти. Уларни фаҳш–зино қилишга ва бутларга қурбонлик қилинган гўштни ейишга ундаяпти.</verse>
				<verse number="21">Фаҳш–зинодан тавба қилиши учун унга муҳлат бердим, аммо у тавба қилишдан бош тортяпти.</verse>
				<verse number="22">Мана, Мен уни хасталик тўшагига ётқизаман. У билан бирга фаҳш–зино қилганларни ҳам, борди–ю, унинг йўлидан қайтмасалар, қаттиқ азоб–уқубатларга дучор қиламан.</verse>
				<verse number="23">Унинг издошларини ўлдираман. Онгларни ва юракларни синагувчи Мен эканлигимни шунда ҳамма жамоатлар билиб оладилар. Мен орангиздаги ҳар бир кишини ўз қилмишига яраша жазолайман.</verse>
				<verse number="24">Тиятирадаги баъзиларингиз Изабелнинг бу таълимотига эргашмадингиз. Сизлар “шайтоннинг сирлари” деб аталган нарсалардан бехабарсизлар. Сизларга шундан бошқа ҳеч нарса юкламайман:</verse>
				<verse number="25">фақат Мен келгунимга қадар, имонингизни қаттиқ тутинглар, дейман.</verse>
				<verse number="26">Ғолиб келганларга ва охиригача Менинг иродамни бажарганларга халқлар устидан ҳокимият бераман.</verse>
				<verse number="27">Улар халқларни темир хивчин ила бошқаришади. Сопол кўзани синдиргандай халқларни парчалашади. Отам Менга ато қилган бу ҳокимият уларда бўлади.</verse>
				<verse number="28">Мен уларга тонг юлдузини ҳам бераман.</verse>
				<verse number="29">Кимнинг қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="3">
				<verse number="1">“Сардисдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Худога хизмат қиладиган етти руҳни Бошқарувчи, қўлида етти юлдузни Тутгувчи шундай демоқда: сенинг ишларингни биламан. Сени тирик дейишади, аммо ўликсан.</verse>
				<verse number="2">Сенинг ишларинг Худойим назарида тугал эмаслигини билдим. Уйғон! Жамоатинг нобуд бўлмоқда. Имонини сақлаб қолганларга қўшилиб, жамоатингни мустаҳкамла.</verse>
				<verse number="3">Нима эшитиб ўрганган бўлсанг эслагин. Ўшаларга риоя қилгин. Гуноҳларингдан тавба этгин. Агар уйғонмасанг, Мен устингга ўғридай бостириб келаман. Сен эса қайси соатда келишимни билмайсан.</verse>
				<verse number="4">Бироқ Сардисда ўз кийимларини булғатмаган бир неча одамларинг қолган. Улар Мен билан бирга оқ кийимда юрадилар, улар бунга лойиқдирлар.</verse>
				<verse number="5">Ғолиб келганлар улар сингари шундай оқ кийим киядилар. Мен уларнинг номларини ҳаёт китобидан ўчирмайман, Отам ва Унинг фаришталари олдида номларини тан оламан.</verse>
				<verse number="6">Кимнинг қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин.”</verse>
				<verse number="7">“Филаделфиядаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Шоҳ Довуднинг калити муқаддас ва ҳақ Зотдадир. У эшикни очганда, уни ҳеч ким бекита олмайди. У бекитганда, ҳеч ким очолмайди. Ўша Зот шундай демоқда:</verse>
				<verse number="8">Сенинг ишларингни биламан. Мана, олдингда бир эшик очдим, уни ҳеч ким бекита олмайди. Кучинг камлигини Мен биламан. Шунга қарамай, сен сўзимга риоя қилдинг, Мендан тонмадинг.</verse>
				<verse number="9">Шайтон тўдасидан бўлганларни нима қилишимни ўзинг кўрасан. Улар ўзларини Худонинг халқи деб атайдилар, аммо гаплари ёлғон, улар Худонинг халқи эмаслар. Мен уларни шундай кўйга соламанки, келиб сенинг оёғингга йиқиладилар. Мен сени қанчалик севганимни билиб оладилар.</verse>
				<verse number="10">Сен Менинг сабрли бўлиш ҳақидаги амримга итоат этдинг. Шундай экан, ер юзида яшовчиларни синаш учун юбориладиган кулфат вақтидан Мен сени асрайман.</verse>
				<verse number="11">Мен тезда келаман. Имонингни маҳкам тут, токи ҳеч ким тожингни тортиб олмасин.</verse>
				<verse number="12">Ғолиб келганларни Мен Худойимнинг Маъбадида устун қиламан. Шунда улар зинҳор Маъбадни тарк этмайдилар. Уларнинг пешаналарига Мен Худойимнинг номини ва Худойимга қарашли шаҳарнинг номини ёзаман. Бу шаҳар — Худойим осмондан юборган янги Қуддусдир. Ғолибнинг пешанасига Мен Ўзимнинг янги номимни ҳам ёзаман.</verse>
				<verse number="13">Кимнинг қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин.”</verse>
				<verse number="14">“Лаодикиядаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Содиқ ва ҳақ Шоҳид, Худо яратган борлиқнинг Асосчиси, Омин деб ном олган Зот шундай демоқда:</verse>
				<verse number="15">Сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ ва на иссиқсан. Эҳ, қани эди ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг!</verse>
				<verse number="16">Сен иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас, балки илиқ бўлганинг учун Мен сени қусиб юбораман.</verse>
				<verse number="17">Сен: “Бойман, ўзимга тўқман, ҳеч нарсадан кам–кўстим йўқ”, — дейсан. Аслида эса аянчли, ачинарли аҳволда эканингни, қашшоқ, кўр ва яланғоч эканингни билмайсан!</verse>
				<verse number="18">Сенга маслаҳат бераман: бойишинг учун Мендан оловда тобланган олтинни сотиб ол. Шармандали яланғочлигингни ёпиш учун эгнингга оқ кийим, кўришинг учун кўзларингга суртадиган малҳамни Мендан сотиб ол.</verse>
				<verse number="19">Мен кимни севсам, айбини кўрсатаман, тарбиялайман. Шундай экан, шижоатли бўл, гуноҳларинг учун тавба қил.</verse>
				<verse number="20">Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен ўшанинг олдига кираман. Мен у билан ва у Мен билан овқатни баҳам кўрамиз.</verse>
				<verse number="21">Ғолиб келганларни Мен ёнимда, тахтимда ўтиришга ҳақли қиламан. Зотан Мен ҳам ғолиб келганимда Отам билан бирга Унинг тахтида ўтирдим.</verse>
				<verse number="22">Кимнинг қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="4">
				<verse number="1">Шундан кейин мен осмонда ланг очиқ бир эшикни кўрдим. Илгари менга гапирган карнай садосига ўхшаш ўша овоз яна эшитилди. У шундай деди: “Бу ёққа чиқ, бундан кейин нима юз беришини сенга кўрсатаман.”</verse>
				<verse number="2">Шу пайт Муқаддас Руҳ мени қамраб олди. Мен осмонда турган бир тахтни кўрдим, унда бир Зот ўтирар эди.</verse>
				<verse number="3">Ўтирган Зотнинг қиёфаси қимматбаҳо яшма ва лаъл тошларидай ярқирарди. Тахт атрофида зумрад тусидаги камалак жилваланарди.</verse>
				<verse number="4">Тахтнинг теварагида яна йигирма тўртта тахт турарди. Бу тахтларда оқ кийим кийган, бошларида олтин тожлари бўлган йигирма тўрт нафар оқсоқол ўтирар эди.</verse>
				<verse number="5">Тахтдан чақмоқ чақарди, момақалдироқнинг гулдурос садоси келарди. Тахт олдида Худонинг етти руҳи бўлган еттита машъал ёниб турарди.</verse>
				<verse number="6">Тахтнинг олдида шиша денгизга ўхшаш биллурдай тиниқ бир нарса бор эди. Тахтнинг атрофида тўртта жонли мавжудот турар эди, уларнинг олди ва орқаси кўзлар билан қопланган эди.</verse>
				<verse number="7">Биринчи мавжудот шерга, иккинчиси буқага ўхшар эди, учинчи мавжудотнинг юзи одамнинг юзига, тўртинчиси эса учаётган бургутга ўхшар эди.</verse>
				<verse number="8">Бу тўртта мавжудотнинг ҳар бирида олтитадан қаноти бор эди. Уларнинг ҳамма ёғи кўзлар билан қопланган эди, ҳатто қанотларининг тагида ҳам кўзлари бор эди. Улар кечаю кундуз тинмай шундай сўзларни такрорлар эдилар: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Қодир Худо — Эгамиз. У бор бўлган, ҳозир ҳам бор, Келажакда ҳам бор бўлар!”</verse>
				<verse number="9">Мавжудотлар тахтда Ўтирганни, то абад барҳаёт Зотни улуғлашарди, иззат–икром кўрсатиб, шукроналар айтишарди.</verse>
				<verse number="10">Шунда йигирма тўрт нафар оқсоқол тахтдаги то абад барҳаёт Зот олдида ерга мук тушиб, сажда қилишарди. Тожларини тахт олдига қўйиб, шундай дейишарди:</verse>
				<verse number="11">“Ё Эгамиз, ё Худойимиз! Сен қудратлисан! Улуғворлигу иззатга Сен лойқсан! Зеро, бутун борлиқни Сен яратгансан, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди, яратилди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="5">
				<verse number="1">Мен тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлида бир ўрама қоғозни кўрдим. Ўрамнинг олди ва орқа томонларида ёзувлари бор бўлиб, у еттита муҳр билан муҳрланган эди.</verse>
				<verse number="2">Сўнг мен кучли бир фариштани кўрдим. У баланд овозда: “Муҳрларни ечишга, ўрамни очишга ким лойиқ?”, деб сўради.</verse>
				<verse number="3">Бироқ на осмонда, на ер юзида, на ер остидаги оламда ўрамни оча оладиган ёки ичига назар сола оладиган бирон кимса бор эди.</verse>
				<verse number="4">Мен аччиқ–аччиқ йиғлай бошладим, чунки ўрамни очишга, ҳатто унинг ичига назар солишга лойиқ бирон кимса топилмаганди.</verse>
				<verse number="5">Шунда оқсоқоллардан бири менга деди: “Йиғлама! Ана қара, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер — Довуд уруғидан чиққан Зот ғалаба қозонди. У ўрамнинг еттита муҳрини ечишга ва ўрамни очишга қодирдир.”</verse>
				<verse number="6">Шунда мен тахтнинг олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар қуршовида турган бир Қўзини кўрдим. У гўё бўғизлангандай эди. Қўзининг етти шохи ва етти кўзи бор эди. Булар Худо бутун ер юзига юборган еттита руҳдир.</verse>
				<verse number="7">Қўзи келиб, тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан ўрамни олди.</verse>
				<verse number="8">У ўрамни олганда, тўртта мавжудот ва йигирма тўрт оқсоқол Қўзининг олдида мук тушишди. Ҳар бирининг қўлида бир арфа ва хушбўй тутатқиларга тўла олтин косалар бор эди. Хушбўй тутатқилар — Худо азизларининг дуою ибодатлари демакдир.</verse>
				<verse number="9">Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: “Сен ўрамни олишга, Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан! Чунки Сен бўғизланган эдинг, Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан Худо учун одамларни қутқариб олдинг.</verse>
				<verse number="10">Улардан Шоҳлик яратдинг, Уларни Худойимизга хизмат қиладиган Руҳонийлар қилиб тайинладинг. Улар ер юзида ҳукм сурадилар.”</verse>
				<verse number="11">Кейин мен тахтнинг, мавжудотлар ва оқсоқолларнинг атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг саноғига етиб бўлмас, минг–минглаб, ўн минглаб эдилар.</verse>
				<verse number="12">Улар баланд овозда шундай дердилар: “Бўғизланган Қўзи ҳамдларга лойиқдир! Кучу давлат, донолигу қудрат Соҳибига Шон–шарафлар бўлсин!”</verse>
				<verse number="13">Шунда мен еру осмондаги, ер остидаги, денгиздаги жамики жонзотларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг ҳаммаси шундай деб куйлаётган эдилар: “Тахтда ўтирган Худога ва Қўзига Абадулабад ҳамдлар бўлсин! Бу қудрат Соҳибларига Абадулабад шон–шарафлар бўлсин!”</verse>
				<verse number="14">Тўртта мавжудот: “Омин!” — деди. Оқсоқоллар эса мук тушиб, сажда қилдилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="6">
				<verse number="1">Кейин мен Қўзининг етти муҳрдан бирини ечганини кўрдим. Ўша пайтда тўртта жонли мавжудотдан бири момақалдироққа ўхшаш овоз билан: “Кел!” — деб айтганини эшитдим.</verse>
				<verse number="2">Шунда мен бир оқ отни кўрдим. От устида камони бор сувори ўтирарди. Унга бир тож берилди. У босқинчи бўлиб, душманларини босиб олиш учун йўлга чиқди.</verse>
				<verse number="3">Қўзи иккинчи муҳрни ечганда, мен иккинчи мавжудотнинг: “Кел!” — деб айтганини эшитдим.</verse>
				<verse number="4">Шу пайт бошқа бир от чиқиб келди. У қип–қизил рангда эди. Халқлар бир–бирига қирғин келтирсин деб, бу от устидаги суворига дунёни тинчликдан маҳрум қилиш қудрати берилганди. Унга катта қилич ҳам берилди.</verse>
				<verse number="5">Қўзи учинчи муҳрни ечганда, мен учинчи мавжудотнинг: “Кел!” — деб айтганини эшитдим. Шунда мен қора отни кўрдим. Бу от устидаги суворининг қўлида тарози бор эди.</verse>
				<verse number="6">Мен тўртта мавжудотнинг орасидан чиққан овозга ўхшаш бир садони эшитдим. Ўша овоз деди: “Одамлар бир кунлик иш ҳақига бор–йўғи бир коса буғдой ёки уч коса арпа сотиб оладиган бўлсин. Аммо зайтун боғлари ва узумзорларга зарар етказма!”</verse>
				<verse number="7">Қўзи тўртинчи муҳрни ечганда, мен тўртинчи мавжудотнинг: “Кел!” деб айтганини эшитдим.</verse>
				<verse number="8">Шунда мен кўкимтир рангдаги бир отни кўрдим. От минган суворининг номи Ўлим эди. Ўликлар диёри унинг кетидан эргашиб келаётган эди. Уларга дунёнинг тўртдан бир қисми устидан ҳокимият берилганди. Улар ердаги одамларни қилич, қаҳатчилик, ўлат ва ёввойи ҳайвонлар орқали ўлдиришлари мумкин эди.</verse>
				<verse number="9">Қўзи бешинчи муҳрни ечганда, мен қатл қилинган одамларнинг жонларини қурбонгоҳ остида кўрдим. Улар Худонинг каломи ва берган шаҳодатларига содиқ қолганлари учун ўлдирилган эдилар.</verse>
				<verse number="10">Улар қаттиқ фарёд қилиб шундай дердилар: “Ё Эгамиз, Сен муқаддас ва ҳақдирсан. Сен қачон дунёда яшаётганларни ҳукм этасан? Қачон улардан ўлимимиз учун қасос оласан?”</verse>
				<verse number="11">Бу жонларнинг ҳар бирига оқ либос берилди. Уларга: “Қисқа бир муддат дам олиб туринглар”, деб айтилди. Бошқа хизматчи биродарлар ҳам улар сингари ўлдирилиб, сони белгиланган сонга етгунга қадар улар кутиб туришлари керак эди.</verse>
				<verse number="12">Қўзи олтинчи муҳрни ечаётганини мен кузатиб турдим. Шунда қаттиқ зилзила рўй берди. Қуёш қора жундай тим қора бўлиб қолди, тўлин ой эса қондай қип–қизил тусга кирди.</verse>
				<verse number="13">Осмондаги юлдузлар ерга қулади. Ҳа, кучли шамол дарахтни силкитиб анжирни тўккандай улар ерга тўкилди.</verse>
				<verse number="14">Осмон қоғоздай ўралиб, йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир тоғ ва орол жойидан силжиди.</verse>
				<verse number="15">Дунёнинг шоҳлари, аслзодаларию лашкарбошилари ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яшириндилар. Улар билан бирга бойлару кучлилар, қулу эркин одамлар яшириндилар.</verse>
				<verse number="16">Улар тоғу қояларга шундай деб ёлворар эдилар: “Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Зотнинг назаридан ва Қўзининг ғазабидан бизни яширинг!</verse>
				<verse number="17">Ахир, Улар ғазабини сочадиган қўрқинчли кун келди! Бу кунга ким бардош бера оларди?!”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="7">
				<verse number="1">Шундан кейин мен ер юзининг тўрт бурчагида турган тўрт нафар фариштани кўрдим. Улар тўртта шамолни тутиб турар эдилар. Шамолнинг эсишига, ерга, денгизга, бирон дарахтга тегишига йўл қўймас эдилар.</verse>
				<verse number="2">Сўнгра мен шарқдан келаётган бошқа бир фариштани кўрдим. У барҳаёт Худонинг муҳрини олиб келаётган эди. Еру денгизга зарар етказиш қудрати берилган тўртта фариштага у баланд овозда шундай хитоб қилди:</verse>
				<verse number="3">“Ерга, денгизга ва дарахтларга зарар етказмай туринглар. Биз Худойимизнинг қуллари пешаналарига муҳр босиб олайлик!”</verse>
				<verse number="4">Мен муҳрланган кишиларнинг сонини эшитдим. Исроил қабилаларининг барчасидан 144.000 киши муҳрланган эди:</verse>
				<verse number="5">Яҳудо қабиласидан 12.000 киши, Рубен қабиласидан 12.000, Гад қабиласидан 12.000,</verse>
				<verse number="6">Ошер қабиласидан 12.000, Нафтaли қабиласидан 12.000, Манаше қабиласидан 12.000,</verse>
				<verse number="7">Шимўн қабиласидан 12.000, Леви қабиласидан 12.000, Иссaхор қабиласидан 12.000,</verse>
				<verse number="8">Забулун қабиласидан 12.000, Юсуф қабиласидан 12.000, Бенямин қабиласидан 12.000 киши.</verse>
				<verse number="9">Шундан кейин мен саноғига етиб бўлмайдиган катта бир оломонни кўрдим. Турли хил халқ, қабила, элату миллатларга мансуб бўлган бу одамлар тахт олдида, Қўзининг ҳузурида туришарди. Ҳаммасининг эгнида оқ либос, қўлларида пальма шоxлари бор эди.</verse>
				<verse number="10">Улар овозлари борича шундай ҳайқиришарди: “Тахтда ўтирган Худойимиз билан Қўзи нажот бериш қудратига эгадирлар!”</verse>
				<verse number="11">Ҳамма фаришталар тахт атрофида, оқсоқоллар ва тўртта мавжудот атрофида турар эдилар. Улар тахт олдида мук тушиб, Худога сажда қилган ҳолда</verse>
				<verse number="12">шундай дейишарди: “Омин! Худойимизга ҳамду санолар бўлсин! Донолигу куч–қудрат Соҳибига Абадулабад шукронаю шон–шарафлар бўлсин! Омин.”</verse>
				<verse number="13">Оқсоқоллардан бири мендан сўради: — Оқ либос кийган бу одамлар ким? Улар қаердан келганлар?</verse>
				<verse number="14">— Тақсир, буниси ўзингизга аён, — дея жавоб бердим мен. У менга шундай деди: — Булар қаттиқ қувғинлардан ўтиб келганлар. Улар либосларини ювиб, Қўзининг қони билан оқартирганлар.</verse>
				<verse number="15">Шунинг учун улар Худонинг тахти олдида турадилар ва Унинг Маъбадида кеча–кундуз хизмат қиладилар. Тахтда Ўтирган эса уларни Ўз паноҳида асрайди.</verse>
				<verse number="16">Улар энди оч қолмайдилар, чанқамайдилар. Қуёш ҳам, офтоб ҳам уларни урмайди.</verse>
				<verse number="17">Зотан тахт олдида турган Қўзининг Ўзи уларга чўпонлик қилади. Уларни ҳаётбахш сув булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="8">
				<verse number="1">Қўзи еттинчи муҳрни ечганда, осмон ярим соатча сукунатда қолди.</verse>
				<verse number="2">Мен Худонинг ҳузурида турган еттита фариштани кўрдим. Уларнинг ҳар бирига биттадан карнай берилди.</verse>
				<verse number="3">Бошқа бир фаришта келиб, қурбонгоҳнинг олдида турди. Унинг қўлида олтин оташкурак бор эди. Унга кўп хушбўй тутатқилар берилди. У бу тутатқиларни барча Худо азизларининг ибодатларига қўшиб, тахт олдида турган олтин қурбонгоҳ устида назр қилиши керак эди.</verse>
				<verse number="4">Тутатқиларнинг тутуни Худо азизларининг ибодатлари билан бирга фариштанинг қўлидан юқорига Худонинг ҳузурига кўтарилди.</verse>
				<verse number="5">Фаришта оташкуракни олиб, уни қурбонгоҳдаги оташ билан тўлдирди–да, ер юзига улоқтириб юборди. Ўшанда момақалдироқнинг гулдурос садоси янграб, чақмоқ чақди, зилзила бошланди.</verse>
				<verse number="6">Еттита фаришта қўлларидаги карнайларни чалишга тайёрландилар.</verse>
				<verse number="7">Биринчи фаришта карнайини чалди. Шунда дўл, олов ва қон ер юзига ёғдирилди. Ернинг учдан бир қисми ёниб кетди, дарахтларнинг учдан бири ва ҳамма ўт–ўланлар куйиб кетди.</verse>
				<verse number="8">Иккинчи фаришта карнайини чалди. Шунда ловуллаб ёнаётган улкан тоққа ўхшаш бир нарса денгизга отилди. Денгизнинг учдан бир қисми қонга айланди.</verse>
				<verse number="9">Денгиздаги жонзотларнинг учдан бир қисми ўлди, кемаларнинг учдан бир қисми ҳалокатга учради.</verse>
				<verse number="10">Учинчи фаришта карнайини чалди. Шунда осмондан улкан бир юлдуз тушди. Машъал бўлиб ёнаётган бу юлдуз дарёларнинг учдан бир қисмига ва сув булоқларига тушди.</verse>
				<verse number="11">Бу юлдузнинг номи Эрман эди. Сувларнинг учдан бир қисми аччиқ бўлди. Сувнинг аччиқлигидан кўп одамлар ўлди.</verse>
				<verse number="12">Тўртинчи фаришта карнайини чалди. Қуёшнинг учдан бир қисми, ойнинг ва юлдузларнинг учдан бир қисми зарба еб, қоронғилашди. Натижада кундузнинг ҳам, туннинг ҳам учдан бир қисми ёруғликсиз қолди.</verse>
				<verse number="13">Кейин мен бошим узра учиб кетаётган бир бургутни кўрдим. У баланд овозда шундай деганини эшитдим: “Ер юзида яшаётганларнинг ҳолига вой! Ҳолига вой! Ҳолига вой! Ахир, қолган учта фаришта ҳозир карнайларини чалишади.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="9">
				<verse number="1">Бешинчи фаришта карнайини чалди. Шунда мен осмондан ерга тушган бир юлдузни кўрдим. Унга жаҳаннам қаърининг калити берилган эди.</verse>
				<verse number="2">У жаҳаннам қаърини очди. Улкан ўчоқдан чиқаётгандай, жаҳаннам қаъридан тутун бурқираб чиқди. Бу тутундан қуёш ва ҳаво қоронғилашиб кетди.</verse>
				<verse number="3">Тутундан чигирткалар чиқиб, ер юзига тарқалди. Уларга ердаги чаёнларнинг кучига ўхшаш бир куч берилган эди.</verse>
				<verse number="4">Чигирткаларга: “Ер юзидаги ўт–ўланларга, биронта ўсимлик ёки дарахтга тегманглар”, деб айтилган эди. Улар фақат пешаналарида Худонинг муҳри бўлмаган одамларга зарар етказишлари мумкин эди.</verse>
				<verse number="5">Одамларни ўлдириш чигирткаларга ман этилганди. Улар одамларга беш ой давомида азоб беришлари керак эди. Бу азоб чаён чаққандаги азобга ўхшарди.</verse>
				<verse number="6">Ўша беш ой давомида одамлар ўлим излайдилар, аммо тополмайдилар. Ўлимни орзу қиладилар, аммо ўлим улардан қочади.</verse>
				<verse number="7">Чигирткаларнинг кўриниши жангга шайланган отларга ўхшар эди. Уларнинг бошида олтин тожга ўхшаган нарсалар бор, юзлари эса одамсимон эди.</verse>
				<verse number="8">Сочлари аёлларнинг сочига, тишлари эса арслон тишига ўхшар эди.</verse>
				<verse number="9">Кўкраклари темир совутдай эди. Қанотларининг товуши эса урушга елиб бораётган тумонат жанг араваларининг товушини эслатарди.</verse>
				<verse number="10">Чаёнларга ўхшаш думлари ва нишлари бор эди. Инсонларга беш ой давомида зарар етказиш учун олган куч–қудрати ўша думларида эди.</verse>
				<verse number="11">Уларга жаҳаннам қаърининг фариштаси ҳукмронлик қиларди. Бу фариштанинг оти ибронийчада Аваддон, юнончада Аполлион (яъни “ҳалок қилувчи”) демакдир.</verse>
				<verse number="12">Биринчи ҳалокат ўтди, бундан кейин яна иккита ҳалокат бор.</verse>
				<verse number="13">Олтинчи фаришта карнайини чалди. Шунда мен Худо ҳузуридаги олтин қурбонгоҳнинг тўртта шохи томонидан келаётган бир овозни эшитдим.</verse>
				<verse number="14">Бу овоз карнай тутган олтинчи фариштага шундай деди: “Буюк Фурот дарёси бўйида боғлаб қўйилган тўрт фариштани ечиб юбор!”</verse>
				<verse number="15">Бу тўртта фаришта ўша соат, ўша кун, ўша ой ва ўша йил учун сақлаб келинган эди. Улар инсониятнинг учдан бир қисмини қириб ташлаш учун бўшатилди.</verse>
				<verse number="16">Улар икки юз миллионлик отлиқ қўшинни бошқаришарди, мен уларнинг сонини эшитдим.</verse>
				<verse number="17">Мен кўрган ваҳийдаги отлар билан сувориларнинг кўриниши қуйидагича эди: сувориларнинг совутлари оловдай қизил, тўқ кўк ва олтингугуртдай сариқ рангда эди. Отларнинг боши арслон бошига ўхшар, оғизларидан олов, тутун ва олтингугурт отилиб чиқарди.</verse>
				<verse number="18">Инсониятнинг учдан бир қисми шу уч балодан — олов, тутун ва олтингугуртдан ўлди.</verse>
				<verse number="19">Отларнинг кучи оғзида ҳам, думларида ҳам эди. Уларнинг думлари илонларга ўхшарди. Бу илонлар одамларни чақиб, жароҳатларди.</verse>
				<verse number="20">Бу балолардан омон қолган инсонлар эса ўзлари ясаган бутларидан воз кечмадилар, жинларга сиғинишдан қайтмадилар. Кўрмайдиган, эшитмайдиган, юрмайдиган олтин, кумуш, бронза, тош ва ёғоч бутларга сажда қилавердилар.</verse>
				<verse number="21">Қотилликларидан, иссиқ–совуқ қилишдан, фаҳш–зино ва ўғирликларидан қайтмадилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="10">
				<verse number="1">Мен осмондан тушаётган бошқа кучли бир фариштани кўрдим. У булутга бурканган эди. Унинг боши узра камалак бор эди. Юзи қуёшдай порлар, оёқлари олов устунларидай ловуллаб турар эди.</verse>
				<verse number="2">Унинг қўлида кичкинагина очилган ўрама қоғоз бор эди. У ўнг оёғини денгиз устига, чап оёғини ер юзига қўйганича,</verse>
				<verse number="3">шер ўкиргандай қаттиқ ҳайқирди. У ҳайқирганда еттита момақалдироқ ҳам тилга кириб, гулдурос овоз билан гапира бошлади.</verse>
				<verse number="4">Еттита момақалдироқ гапирганда, мен ёзмоқчи бўлдим. Лекин осмондан бир овоз шундай деди: — Еттита момақалдироқнинг гапларини ёзма, уларни сир сақла!</verse>
				<verse number="5">Денгиз ва ер юзида турган, мен кўрган фаришта ўнг қўлини осмонга кўтарди.</verse>
				<verse number="6">null</verse>
				<verse number="7">У то абад барҳаёт Худо ҳақи онт ичди. Еру осмонни, денгиз ва уларни тўлдирган жамики жониворларни яратган Худо ҳақи онт ичиб, шундай деди: — Худо пайғамбар қулларига Ўзининг сир тутган режасини маълум қилганди. Еттинчи фаришта карнай чалганда, Худо ўша режасини амалга оширади. Энди кечиктирмайди.</verse>
				<verse number="8">Осмондан келган овоз менга яна деди: — Бор, денгиз ва ер устида турган фариштанинг қўлидан очиқ ўрама қоғозни ол.</verse>
				<verse number="9">Мен фариштанинг ёнига бориб: — Ўрама қоғозни менга беринг, — дедим. Фаришта менга деди: — Мана, ол! Уни егин! У ичингни ачитиб юборади, оғзингга эса асалдай ширин таъм беради.</verse>
				<verse number="10">Мен ўрама қоғозни фариштанинг қўлидан олиб едим. У оғзимда асалдек ширин эди. Аммо уни ютганимдан кейин ичим ачишиб кетди.</verse>
				<verse number="11">Сўнг менга шундай деб айтишди: — Сен яна кўп элатлар ҳақида, халқлар, миллатлару шоҳлар ҳақида башорат қилишинг керак.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="11">
				<verse number="1">Менга ўлчаш учун бир қамиш берилди, сўнг шундай деб айтилди: “Бор, Худонинг Маъбадини ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ. У ерда сажда қилувчиларни санагин.</verse>
				<verse number="2">Маъбаднинг ташқи ҳовлисини эса қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер бутпарастларга берилган. Улар муқаддас шаҳарни қирқ икки ой оёқ ости қиладилар.</verse>
				<verse number="3">Мен икки шоҳидимга қудрат бераман. Улар эгниларига қанор кийиб, 1260 кун давомида ваъз қиладилар.</verse>
				<verse number="4">Бу икки шоҳид — бутун дунё Эгасининг ҳузурида турган иккита зайтун дарахти ва иккита чироқпоядир.</verse>
				<verse number="5">Борди–ю, биронтаси уларга озор етказмоқчи бўлса, уларнинг оғзидан олов чиқиб, ўша душманни еб битиради. Уларга озор беришни истаганлар шу йўсинда ҳалок бўлади.</verse>
				<verse number="6">Бу икки шоҳид ваъз қиладиган кунларда ёмғир ёғмаслиги учун Худо уларга осмонни беркитиш қудратини берган. Уларга яна сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтларида турли балою офатларга йўлиқтириш қудрати берилди.</verse>
				<verse number="7">Улар шаҳодат бериб бўлганларидан кейин, тубсиз чуқурликдан чиққан бир маҳлуқ улар билан жанг қилади, уларни енгиб, ўлдиради.</verse>
				<verse number="8">Уларнинг жасадлари буюк шаҳарнинг кўчасида ётади. Шоҳидларнинг Раббийси Исо ҳам ўша шаҳарда хочга михланган эди. Ўша шаҳарнинг рамзий номи Садўм ва Мисрдир.</verse>
				<verse number="9">Барча элу қабилалар, миллату халқлардан бўлган одамлар уч ярим кун давомида уларнинг жасадларини томоша қиладилар. Уларни дафн этишга рухсат беришмайди.</verse>
				<verse number="10">Ер юзида яшаётганлар шоҳидларнинг ўлимидан севиниб хурсандчилик қилишади. Бир–бирларига ҳадялар юборишади. Чунки иккала пайғамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эди.”</verse>
				<verse number="11">Аммо уч ярим кундан кейин иккала пайғамбарнинг вужудига Худонинг ҳаёт нафаси кирди. Шунда улар оёққа турдилар. Уларни кўрган ҳаммани қаттиқ ваҳима босди.</verse>
				<verse number="12">Икки пайғамбар осмондан келган баланд бир овознинг: “Бу ёққа чиқинглар!” — деганини эшитишди, шунда улар душманларининг кўз ўнгида булут ичида осмонга кўтарилишди.</verse>
				<verse number="13">Ўша заҳоти шиддатли зилзила юз берди. Шаҳарнинг ўндан бир қисми қулади. Зилзилада етти минг киши нобуд бўлди. Қолганлари эса ваҳимага тушиб, Самовий Худони улуғлашди.</verse>
				<verse number="14">Иккинчи ҳалокат ўтди. Мана, учинчи ҳалокат тез яқинлашяпти.</verse>
				<verse number="15">Еттинчи фаришта карнайини чалди. Осмонда баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги, Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.”</verse>
				<verse number="16">Шунда Худонинг ҳузуридаги ўз тахтларида ўтирган йигирма тўрт нафар оқсоқол юз тубан ерга мук тушдилар. Улар Худога сажда қилиб дедилар:</verse>
				<verse number="17">“Ё Қодир Худо — Эгамиз! Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан. Биз Сенга ташаккурлар айтамиз. Ахир, Сен буюк қудратингни намоён этдинг, Ҳукмронлик қила бошладинг.</verse>
				<verse number="18">Халқлар Сендан ғазабланганди, Энди Сен ҳам ғазабга миндинг. Энди вақти келди ўликларни ҳукм қилишга, Пайғамбар қулларингни, азизларингни мукофотлашга, Сендан қўрққан каттаю кичикни тақдирлашга. Ерни вайрон қилганларни вақти келди хонавайрон қилишга!”</verse>
				<verse number="19">Сўнг Худонинг осмондаги Маъбади очилди. Маъбадда Худонинг Аҳд сандиғи кўринди. Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёғди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="12">
				<verse number="1">Осмонда ажойиб бир аломат рўй берди: қуёшга бурканган бир аёл пайдо бўлди. Унинг оёқлари остида ой ва бошида ўн икки юлдузли тож бор эди.</verse>
				<verse number="2">Аёл ҳомиладор бўлиб, уни тўлғоқ тутар, дард билан бақирар эди.</verse>
				<verse number="3">Сўнгра осмонда бошқа бир аломат кўринди: етти бошли, ўнта шохли улкан қизил аждаҳо пайдо бўлди. Унинг ҳар бир бошида биттадан тожи бор эди.</verse>
				<verse number="4">У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бир қисмини судраб, ерга улоқтирди. Аждаҳо тўлғоқ тутган аёлнинг олдига туриб олди. Чақалоқ туғилиши биланоқ аждаҳо уни ютиб юбормоқчи эди.</verse>
				<verse number="5">Аёл ўғил кўрди. Келажакда барча халқларни темир хивчин билан бошқарадиган бу ўғлон дарҳол олиб кетилди. У Худонинг ҳузурига, тахтга келтирилди.</verse>
				<verse number="6">Аёл эса чўлга қочиб кетди. У ерда 1260 кун давомида аёлга ғамхўрлик қилишсин деб, Худо махсус жой ҳозирлаб қўйган эди.</verse>
				<verse number="7">Шундан кейин осмонда жанг бошланди. Микоил ва унинг фаришталари аждаҳога қарши чиқишди. Аждаҳо ҳам ўзининг фаришталари билан Микоилга қарши жанг қилди.</verse>
				<verse number="8">Аммо аждаҳо талафот кўрди. Унга ва унинг фаришталарига энди осмонда жой йўқ эди.</verse>
				<verse number="9">Улкан аждаҳо ерга улоқтирилди. Бутун дунёни алдаган бу қадимги илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди.</verse>
				<verse number="10">Шунда мен осмондан баланд овозда айтилган бу сўзларни эшитдим: “Худойимиз нажоту қудратини аён қилди, Мана, Унинг Шоҳлиги келди. Масиҳининг ҳокимияти ўрнатилди. Ахир, биродарларимизнинг туҳматчиси ерга улоқтирилди, Ҳа, Худойимиз ҳузурида кеча–кундуз Уларга туҳмат қилаётган иблис пастга отилди.</verse>
				<verse number="11">Улар Қўзининг қони туфайли, Ўзларининг шаҳодат сўзи туфайли уни енгдилар. Ҳатто ўлим хавфи остида бўлганларида жонларини аямадилар.</verse>
				<verse number="12">Эй осмону фалак, хурсанд бўл! Унда яшовчилар, шодланинг! Аммо, еру денгиз, сизнинг ҳолингизга вой! Зеро, иблис олдингизга тушди. Вақти оз қолганини билиб, у қаҳру ғазабга минди.”</verse>
				<verse number="13">Аждаҳо ўзининг ер юзига улоқтирилганини англагач, ўғил бола туққан аёлни таъқиб қила бошлади.</verse>
				<verse number="14">Аёл ўша илондан қоча олиши учун унга катта бургутнинг икки қаноти берилди. У саҳрога — уч ярим йил давомида унга ғамхўрлик қилинадиган жойга қочиб бориши керак эди.</verse>
				<verse number="15">Илон эса, уни сел оқизиб кетсин деб, оғзини очди–да аёлнинг кетидан дарёдай сув оқизди.</verse>
				<verse number="16">Аммо ер аёлга ёрдам берди. Ер даҳанини очиб, аждаҳо оқизган дарёни ютиб юборди.</verse>
				<verse number="17">Аждаҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди. Аёлнинг фарзандлари — Худонинг амрига итоат қилган ва Исонинг шаҳодатига содиқ қолган одамлардир.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="13">
				<verse number="1">Аждаҳо денгизнинг қум соҳилига бориб турди. Тўсатдан мен денгиздан бир маҳлуқ чиқиб келганини кўрдим. Унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди. Ҳар бир шохига биттадан тож кийдирилган, ҳар бир бошига эса куфрона ном ёзилганди.</verse>
				<verse number="2">Мен кўрган бу маҳлуқ қоплонга ўхшарди. Оёқлари айиқнинг оёғига, оғзи эса шернинг оғзига ўхшар эди. Аждаҳо бу маҳлуққа ўз қудрати, тахти ва буюк ҳокимиятини берди.</verse>
				<verse number="3">Маҳлуқнинг бошларидан бири даволаб бўлмайдиган даражада қаттиқ яраланган эди. Аммо унинг бу яраси соғайиб қолди. Шунда бутун жаҳон ҳайратда қолиб, маҳлуққа эргашди. Одамлар аждаҳога сажда қилишди, чунки аждаҳо маҳлуққа ўз ҳокимиятини берди.</verse>
				<verse number="4">Улар маҳлуққа ҳам сажда қилиб шундай деб айтишарди: “Ким ҳам бу маҳлуққа тенг келарди?! Ким ҳам унга қарши чиқа оларди?!”</verse>
				<verse number="5">Маҳлуққа такаббурона ва куфрона сўзлар сочадиган оғиз берилди. Унга қирқ икки ой давомида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди.</verse>
				<verse number="6">Маҳлуқ куфр кетиб, Худони ва Худонинг номини лаънатлади. У Худо яшайдиган маконга ва осмонда яшайдиган ҳар бир мавжудотга лаънатлар ёғдирди.</verse>
				<verse number="7">Унга Худонинг азизларига қарши жанг қилиш ва уларни енгиш учун изн берилди. Унга ҳар бир қабила, элат, миллат ва халқ устидан ҳокимият берилди.</verse>
				<verse number="8">Бу дунёга қарашли одамларнинг ҳаммаси маҳлуққа сажда қилишади. Дунё яратилганидан бери бу одамларнинг исмлари бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига ёзилмаган.</verse>
				<verse number="9">Кимнинг қулоғи бўлса эшитсин!</verse>
				<verse number="10">Ҳамма пешанасидагини кўради: Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетади. Баъзилар қиличдан ўтказилади, Бу вазият Худо азизларидан сабр–тоқату имонни талаб қилади.</verse>
				<verse number="11">Бундан сўнг мен ердан чиқаётган бошқа бир маҳлуқни кўрдим. Унинг икки шохи қўчқорнинг шохларига ўхшарди, у аждаҳодай гапирарди.</verse>
				<verse number="12">У биринчи маҳлуққа хизмат қилиб, унинг бутун ҳокимиятини ишга соларди. Бутун ер юзи ва у ерда яшаганлар яраси тузалган биринчи маҳлуққа сажда қилсин, деб уларни мажбурларди.</verse>
				<verse number="13">Бу иккинчи маҳлуқ буюк ва мўъжизали аломатлар кўрсатди. У ҳатто ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди.</verse>
				<verse number="14">Биринчи маҳлуқнинг номидан бу мўъжизали аломатларни кўрсатишга унга изн берилганди. Бу аломатлари билан у ер юзидаги одамларни йўлдан оздирди. У одамларга: “Қиличдан яраланган, аммо соғ қолган маҳлуқнинг тасвирини ясанглар”, деб буюрди.</verse>
				<verse number="15">Унга маҳлуқнинг тасвирига жон ато этиш қудрати берилганди. Маҳлуқ тасвири тилга кирди ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиртирди.</verse>
				<verse number="16">У ҳаммани — каттаю кичикни, бою камбағални, қулу эркин одамни мажбурлаб, уларнинг ўнг қўли ёки пешанасига тамға бостирди.</verse>
				<verse number="17">Кимда маҳлуқнинг тамғаси бўлмаса, у мутлақо олди–сотди қилолмасди. Тамғада маҳлуқнинг номи ёки номининг сони ёзиларди.</verse>
				<verse number="18">Бунда ҳикмат бор. Ақли етган одам маҳлуқнинг сонини ҳисоблаб чиқсин, чунки бу сон — маълум бир инсонни билдирадиган сондир. Унинг сони 666.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="14">
				<verse number="1">Мен Сион тоғида Қўзининг турганини кўрдим. Қўзи билан бирга 144.000 киши бор эди. Уларнинг пешаналарига Қўзининг ва Отасининг исми ёзилганди.</verse>
				<verse number="2">Шунда мен осмондан бир товуш эшитдим. Бу товуш денгизнинг шовуллашидай, гумбурлаган момақалдироқ товушидай эди. У худди арфа чалаётган чолғучиларнинг куйига ўхшарди.</verse>
				<verse number="3">Ўша 144.000 киши тахт олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар олдида янги бир қўшиқ куйлаётган эдилар. Дунёдан қутқариб олинган бу 144.000 кишидан бошқа ҳеч ким бу қўшиқни ўргана олмас эди.</verse>
				<verse number="4">Бу одамлар булғанмаганлар, бокира қизлардай ўзларини пок сақлаганлар. Қўзи қаёққа борса, Унинг орқасидан эргашганлар. Инсонлар орасидан қутқариб олинган бу одамлар илк ҳосил сингари Худо ва Қўзига назр қилинганлар.</verse>
				<verse number="5">Уларнинг тилида ёлғон–макр йўқ, улар бенуқсондирлар.</verse>
				<verse number="6">Шундан кейин бошим узра учиб бораётган бир фариштани кўрдим. Бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир халқ ва қабилага, ҳар қандай миллату элатга абадий Хушхабарни эълон қилаётган эди.</verse>
				<verse number="7">У баланд овозда шундай деди: “Худодан қўрқинг, Уни улуғланг! У халқларни ҳукм қиладиган вақт келди. Еру осмонни, денгизу булоқларни Яратганга сажда қилинг!”</verse>
				<verse number="8">Унинг кетидан иккинчи фаришта учиб келиб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил шаҳри вайрон бўлди! Бобил шаҳвоний ҳирси шаробидан Ҳамма халқларга ичирганди.”</verse>
				<verse number="9">Уларнинг кетидан учинчи фаришта учиб келиб, баланд овозда шундай деди: — Кимки маҳлуққа ва унинг тасвирига сажда қилиб, пешанаси ёки қўлига тамға қабул қилса,</verse>
				<verse number="10">у Худонинг ғазаб шаробидан ичади. Қаҳр косасига қуйилган бу шароб ниҳоятда кучлидир. Бундай одамлар муқаддас фаришталар ва Қўзи олдида ёнаётган олтингугурт ичида азоб чекадилар.</verse>
				<verse number="11">Азобларининг тутуни абадулабад бурқираб туради. Маҳлуқ ва унинг тасвирига сажда қилиб, маҳлуқ номли тамғани қабул қилганлар кечаю кундуз тинчлик кўрмайдилар.</verse>
				<verse number="12">Бундай вазиятда Худонинг амрларига итоат қилган ва Исога содиқ қолган Худонинг азизларидан сабр–тоқат талаб қилинади.</verse>
				<verse number="13">Шунда мен осмондан бир овоз эшитдим. У менга деди: — Шундай деб ёз: Бундан буён Раббимиз Исога умид боғлаб, оламдан кўз юмганлар бахтлидир! — Ҳа, — дейди Руҳ, — улар қилган оғир меҳнатидан дам олсинлар, меҳнатининг роҳатини кўрсинлар.</verse>
				<verse number="14">Шундан кейин мен оқ бир булутни кўрдим. Булут устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирганди. Унинг бошида олтин тож, қўлида ўткир ўроқ бор эди.</verse>
				<verse number="15">Кейин Маъбаддан бир фаришта чиқди. У булут устида ўтирган Зотга баланд овозда шундай деди: “Ўроғингизни ишга солинг, чунки ўрим–терим вақти келди. Мана, ернинг ҳосили етилди.”</verse>
				<verse number="16">Булут устида ўтирган Зот ерга ўроқ солди, ернинг ҳосили ўрилди.</verse>
				<verse number="17">Осмондаги Маъбаддан бошқа бир фаришта чиқди. Унинг ҳам ўткир ўроғи бор эди.</verse>
				<verse number="18">Сўнг қурбонгоҳ олдидан яна бошқа бир фаришта келди. У қурбонгоҳдаги олов учун масъул эди. У ўткир ўроқли фариштага баланд овозда хитоб қилди: “Ўткир ўроғингни ишга сол. Ердаги узум бошларини йиғ. Ахир, узум пишиб бўлди.”</verse>
				<verse number="19">Фаришта ўроғини ерга солди. Ердаги узум бошларини йиғиб, Худонинг узум эзадиган катта қаҳр–ғазаби чуқурига улоқтирди.</verse>
				<verse number="20">Шаҳар ташқарисидаги ўша чуқурда узумларни эза бошлашди. Чуқурдан қон дарё бўлиб оқиб чиқди. Бу қонли дарё 1600 ўқ отими масофага оқиб борди, у шунчалик чуқур эдики, деярли отни кўмиб юборар эди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="15">
				<verse number="1">Мен осмонда буюк ва ҳайратга соладиган бошқа бир аломатни кўрдим. Осмонда еттита фаришта турарди, ҳар бирининг қўлида биттадан бало бор эди. Бу балолар сўнгги балолар бўлиб, Худо ғазабини якунлар эди.</verse>
				<verse number="2">Мен гўё олов аралаш шишадан ясалган бир денгизни кўрдим. Унинг ёнида одамлар турган эди. Улар маҳлуқ устидан, унинг тасвири ва номини билдирган сон устидан ғалаба қозонган эдилар. Уларнинг қўлларида Худо берган арфалар бор эди.</verse>
				<verse number="3">Улар Худо қули Мусонинг қўшиғини ва Қўзининг қўшиғини куйлаб, шундай дердилар: “Ё Қодир Худо — Эгамиз, Буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг. Эй халқларнинг Шоҳи! Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг.</verse>
				<verse number="4">Эй Эгамиз, Сендан қўрқмайдиган борми?! Номингни улуғламайдиган борми?! Ахир, ёлғиз Ўзинг муқаддасдирсан. Жамики халқлар ҳузурингга келадилар, Улар Сенга сажда қиладилар. Зеро, одил ҳукмларинг ҳаммага аён бўлди.”</verse>
				<verse number="5">Шундан сўнг мен самовий Mаъбаднинг энг муқаддас хонаси очилганини кўрдим.</verse>
				<verse number="6">Маъбаддан етти балони тутган еттита фаришта чиқди. Уларнинг эгнида тоза, оппоқ зиғир либослар бор эди, кўксларига олтин тасмалар боғланган эди.</verse>
				<verse number="7">Тўртта мавжудотдан бири бу етти фариштага еттита олтин косани берди. Бу косалар то абад барҳаёт Худонинг ғазаби билан тўлган эди.</verse>
				<verse number="8">Маъбад Худонинг улуғворлиги ва қудрати тутунига тўлиб кетди. Етти фариштанинг етти балоси тамом бўлмагунга қадар, ҳеч ким Mаъбадга кира олмади.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="16">
				<verse number="1">Бундан кейин мен Mаъбаддан келаётган баланд бир овозни эшитдим. Ўша овоз еттита фариштага шундай деди: “Боринглар, Худонинг ғазабига тўлиб–тошган етти косадаги балоларни ерга тўкинглар.”</verse>
				<verse number="2">Биринчи фаришта бориб, косасидагини ерга тўкди. Маҳлуқнинг тамғаси босилган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларда оғир, жирканч яралар пайдо бўлди.</verse>
				<verse number="3">Иккинчи фаришта косасидагини денгизга тўкди. Денгиз ўликнинг қонига ўхшаб қолди. Денгиздаги ҳамма жониворлар қирилиб кетди.</verse>
				<verse number="4">Учинчи фаришта косасидагини дарёларга ва булоқларга тўкди, улар ҳам қонга айланди.</verse>
				<verse number="5">Сувлар учун масъул бўлган фариштанинг шундай деганини эшитдим: “Эй Муқаддас Худо, Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан. Сенинг чиқарган бу ҳукмларинг одилдир.</verse>
				<verse number="6">Азизларинг ва пайғамбарларингнинг қонини тўкканларга Сен қон ичирдинг, улар бунга лойиқдир.”</verse>
				<verse number="7">Қурбонгоҳдан бир овоз эшитилди, у шундай деди: “Ҳа, Қодир Худо — Эгамиз! Сенинг ҳукмларинг ҳақ ва адолатлидир.”</verse>
				<verse number="8">Тўртинчи фаришта ўз косасини қуёш устига тўкди, қуёшга инсонларни олов билан ёндириш қудрати берилди.</verse>
				<verse number="9">Жазирама иссиқ инсонларни куйдирганда, улар бу офатлар устидан ҳокимиятга эга бўлган Худони лаънатладилар. Улар қилмишларидан тавба қилмадилар, Худони улуғламадилар.</verse>
				<verse number="10">Бешинчи фаришта косасидагини маҳлуқ тахтига тўкди, маҳлуқнинг салтанати зимистонга чулғаниб қолди. Одамлар чеккан азобидан тилларини тишлардилар.</verse>
				<verse number="11">Яраларининг оғриғидан Самовий Худони лаънатлардилар. Аммо қилмишларидан тавба қилмадилар.</verse>
				<verse number="12">Олтинчи фаришта косасидагини буюк Фурот дарёси устига тўкди. Дарёнинг суви қуриди. Шарқдан бостириб келадиган шоҳларга йўл очилди.</verse>
				<verse number="13">Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждаҳо, маҳлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар.</verse>
				<verse number="14">Булар жинлар бўлиб, мўъжизали аломатлар кўрсата оларди. Улар Қодир Худонинг улуғ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплагани бордилар.</verse>
				<verse number="15">Масиҳнинг шундай гапларини ёдингизда тутинг: “Мана, Мен ўғри каби ногаҳон келаман! Ҳушёр турган киши бахтлидир, Яланғоч юрмайин, шарманда бўлмайин деб, Кийимини тахт қилиб қўйган киши бахтлидир!”</verse>
				<verse number="16">Учта ёвуз руҳ шоҳларни ибронийчада Хар–Магидўн деган жойга тўпладилар.</verse>
				<verse number="17">Еттинчи фаришта косасидагини ҳавога тўкди. Маъбаддаги тахтдан: “Амалга ошди!” — деган баланд бир овоз келди.</verse>
				<verse number="18">Шу вақт чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди.</verse>
				<verse number="19">Буюк шаҳар уч қисмга бўлиниб кетди. Бошқа халқларнинг шаҳарлари ер билан яксон бўлди. Худо буюк Бобил шаҳрини ёдга олди. У Бобилга косадаги ғазаби шаробидан берди.</verse>
				<verse number="20">Ҳар бир орол ўрнидан жилди, тоғлар кўздан ғойиб бўлди.</verse>
				<verse number="21">Осмондан одамлар устига йирик дўл ёғилди. Ҳар бир дўл донасининг оғирлиги 45 кило чиқарди. Бу даҳшатли дўл дастидан одамлар Худони лаънатлашарди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="17">
				<verse number="1">Еттита косани тутган етти фариштадан бири келиб, менга шундай деди: “Бу ёққа кел, мен сенга машҳур фоҳишанинг оладиган жазосини кўрсатаман. Фоҳиша тимсолидаги бу буюк шаҳар сероб сувлар бўйида жойлашган.</verse>
				<verse number="2">Ер юзининг шоҳлари у билан зино қиларди, ер юзида яшаётганлар унинг фаҳшу зино шаробидан ичиб, маст бўларди.”</verse>
				<verse number="3">Муқаддас Руҳ мени қамраб олди, фаришта мени чўлга олиб борди. У ерда мен қип–қизил маҳлуқ устида ўтирган бир аёлни кўрдим. Маҳлуқнинг ҳамма ёғига куфрона номлар ёзилганди, унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди.</verse>
				<verse number="4">Аёл сафсар ва қип–қизил либослар кийган, олтин, жавоҳирлар ва марваридлар билан безанганди. Унинг қўлида олтин коса бор эди, бу коса жирканчли нарсаларга, фаҳшу ҳаромликларига тўлиб–тошган эди.</verse>
				<verse number="5">Аёлнинг пешанасига сирли маънога эга бўлган шундай бир исм ёзилганди: “Буюк Бобил — фоҳишаларнинг ва ер юзидаги жирканч ишларнинг онасидир.”</verse>
				<verse number="6">Мен аёлнинг Худо азизлари қонидан, яъни Исо шоҳидлари қонидан маст бўлганини кўрдим. Уни кўриб, ғоят даражада ҳайрон қолдим.</verse>
				<verse number="7">Фаришта менга деди: “Нега ҳайрон бўласан? Мен сенга аёлнинг ва у минган етти бошли, ўн шохли маҳлуқнинг сирини айтиб бераман.</verse>
				<verse number="8">Сен кўрган бу маҳлуқ қачонлардир бор эди, энди эса йўқ. У кўп ўтмай тубсиз чуқурликдан чиқади ва маҳв этилади. Дунё яратилгандан бери исмлари ҳаёт китобига ёзилмаган ер юзидаги ҳамма одамлар маҳлуқни кўриб, ҳайрон қоладилар. Чунки бу маҳлуқ бор эди, ҳозир йўқ, аммо яна келади.</verse>
				<verse number="9">Буларни англамоқ учун ақлу идрок даркор. Маҳлуқнинг етти боши — аёл ўтирган еттита тепаликнинг тимсолидир.</verse>
				<verse number="10">Бу етти бош еттита шоҳни ҳам билдиради. Буларнинг бештаси қулаган, биттаси ҳозир ҳукмронлик қиляпти, бошқаси эса ҳали келгани йўқ. У келганда ҳам кўп вақт турмайди.</verse>
				<verse number="11">Илгари бор, ҳозир йўқ маҳлуқ эса еттита шоҳдан бири бўла туриб, саккизинчи шоҳ сифатида қайтиб келади ва маҳв этилади.</verse>
				<verse number="12">Сен кўрган маҳлуқнинг ўнта шохи ҳали тахтга ўтирмаган бошқа ўнта шоҳни билдиради. Улар қисқа вақт давомида маҳлуқ билан бирга ҳукмронлик қиладилар.</verse>
				<verse number="13">Булар бирлашиб, ўзларининг қудрати ва ҳокимиятини маҳлуққа топширадилар.</verse>
				<verse number="14">Улар Қўзига қарши жанг қиладилар. Аммо Қўзи Ўзининг даъват этилган, танланган ва содиқ издошлари билан уларни енгади. Ахир, Қўзи ҳокимларнинг Ҳокими, шоҳларнинг Шоҳидир.”</verse>
				<verse number="15">Фаришта менга яна шундай деди: “Сен фоҳишанинг сувлар бўйида ўтирганини кўрдинг. Бу сувлар тўда–тўда элатларни, халқлару миллатларни билдиради.</verse>
				<verse number="16">Сен кўрган ўнта шох ва маҳлуқ фоҳишадан нафратланадилар. Уни хонавайрон қилиб, яланғоч қолдирадилар. Унинг этини ейдилар, қолдиқларини эса оловда ёндирадилар.</verse>
				<verse number="17">Худонинг айтган сўзлари амалга ошмагунча, ўнта шоҳ бирлашиб, ўз ҳокимиятини маҳлуққа топширади. Зеро, бу мақсадни уларнинг дилига Худонинг Ўзи солган.</verse>
				<verse number="18">Сен кўрган аёл — ер юзи шоҳлари устидан ҳукмронлик қиладиган буюк шаҳардир.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="18">
				<verse number="1">Бундан кейин мен осмондан тушиб келаётган бошқа бир фариштани кўрдим. Унда буюк ҳокимият бор эди. Унинг улуғворлигидан ер юзи ёришиб кетди.</verse>
				<verse number="2">У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди.</verse>
				<verse number="3">Ер юзи шоҳлари у билан зино қилганди, Ер юзи савдогарлари Унинг чексиз шаҳвати туфайли бойлик орттирганди.”</verse>
				<verse number="4">Шу пайт мен осмондан келаётган бошқа бир овозни эшитдим. У шундай деди: “Эй халқим, Бобилдан чиқиб кетинг! Тағин гуноҳларига шерик бўлиб қолманг, Тағин сизлар ҳам балоларига дучор бўлманг!</verse>
				<verse number="5">Зеро, унинг гуноҳлари уюлиб кўкка етди, Худо унинг жиноятларини ёдга олди.</verse>
				<verse number="6">Бобил сизга нима қилган бўлса, Худо ҳам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин! Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин!</verse>
				<verse number="7">Бобил қай даражада кеккайиб, кайф–сафо сурган бўлса, Унга шу даражада азобу изтироб берилсин! Ахир, у дилида шундай демоқда: Mен маликаман, бева эмасман, Асло қайғу чекмайман.”</verse>
				<verse number="8">Шу боис унинг бошига балолар келади, У бир куннинг ичида ўлат, қайғу, қаҳатчиликка дучор бўлади. Уни оловда ёндиришади. Ахир, уни ҳукм қилувчи Эгамиз Худо қудратлидир!</verse>
				<verse number="9">Бобил билан зино қилиб, кайф–сафо сурган ер юзи шоҳлари ёнаётган Бобилнинг тутунини кўриб, унинг ҳолига ҳўнграб йиғлайдилар.</verse>
				<verse number="10">Бобилнинг азоб–уқубатидан даҳшатга тушиб, узоқдан туриб, дейдилар: “Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Эй қудратли Бобил, ҳолингга вой! Сен бир соатдаёқ жазоингни олдинг!”</verse>
				<verse number="11">Ер юзи савдогарлари ҳам унинг ҳолига йиғлаб мотам тутадилар. Чунки уларнинг молини энди ҳеч ким сотиб олмайди.</verse>
				<verse number="12">Олтин, кумуш, жавоҳирлару марваридларни, майин зиғир матоси, шойи, сафсару қирмизи газламаларни, турли хил хушбўй ёғочларни, фил суягидан ясалган ҳар хил буюмларни, энг қимматбаҳо ёғочдан, бронзадан, темирдан ва мармардан ясалган буюмларни,</verse>
				<verse number="13">долчин, зираворлар, хушбўй тутатқилар ва миррани, шароб, зайтун мойини, олий навли ун ва буғдойни, мол–қўйларни, отлару араваларни, одамларнинг жонини, танасини ҳам сотиб оладиган бошқа ҳеч ким бўлмайди.</verse>
				<verse number="14">Савдогарлар шундай деб айтишади: “Эй Бобил, сен орзу қилган неъматларинг йўқ бўлди. Ҳашамату савлатинг ном–нишонсиз ғойиб бўлди.”</verse>
				<verse number="15">Ҳа, ўша молларини Бобилга сотиб, бойиб кетган савдогарлар Бобилнинг азоб–уқубатидан даҳшатга тушиб, қайғуриб йиғлайдилар:</verse>
				<verse number="16">“Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Сен майин зиғир матосидан кийим кияр эдинг, Сафсару қирмизи либослар ила ясанардинг. Олтин, жавоҳирлару марваридлар ила безанардинг.</verse>
				<verse number="17">Шундай бойлигинг бир соатдаёқ нобуд бўлди–я!” Ҳар бир кема дарғаси, кемадаги йўловчилар, денгизчилар ва денгизда савдо–сотиқ қилувчиларнинг ҳаммаси узоқдан Бобилга қараб турадилар.</verse>
				<verse number="18">Шаҳардаги ёнғиндан чиқаётган тутунни кўриб, шундай фарёд қиладилар: “Бу буюк шаҳарга тенг келадигани йўқ!”</verse>
				<verse number="19">Улар бошларига кул сочиб, фарёд чекиб, қайғуриб, дод соладилар: “Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Денгиздаги кемаларга эга бўлганлар Сенинг зийнатларинг туфайли бойлик орттирдилар. Энди эса сен бир соатдаёқ хароб бўлдинг!”</verse>
				<verse number="20">Эй осмон, унинг ҳолидан шодлангин, Эй Худонинг азизлари, хурсанд бўлинг, Ҳаворийлару пайғамбарлар, севининг! Зеро, Худо сизларни деб, Бобилни жазолади.</verse>
				<verse number="21">Кейин кучли бир фаришта тегирмон тошига ўхшаш катта тошни кўтариб денгизга улоқтирди–да, шундай деди: “Мана шундай шиддат билан Буюк шаҳар Бобил қулайди! Энди у асло қад кўтармайди.</verse>
				<verse number="22">Арфачилару ашулачиларнинг овозлари сенда эшитилмас, Найчию карнайчиларнинг куйи сенда янграмас. Энди биронта ҳунарманд сенда устахона очмайди. Тегирмон тошининг товуши кўчаларингда эшитилмайди.</verse>
				<verse number="23">Энди кўчаларингдаги чироқлар шуъла сочмайди, Куёв билан келиннинг овози эшитилмайди. Зеро, савдогарларинг бутун дунёга сўзини ўтказарди, Сеҳр–жодуларинг дастидан жамики халқлар алданган эди.</verse>
				<verse number="24">Пайғамбарлар ва Худо азизларининг қони кўчаларингда тўкилди, Ҳа, ер юзида қирғинга дучор бўлганлар сенда ўлдирилди.”</verse>
			</chapter>
			<chapter number="19">
				<verse number="1">Бундан кейин мен осмондаги катта оломоннинг ғала–ғовурига ўхшаш баланд овозларни эшитдим: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Нажот, улуғворлик ва қудрат Худойимизга тегишлидир.</verse>
				<verse number="2">Зотан У тўғри ва адолатли ҳукм қилади. Ер юзини фаҳш–зино ила булғаган ўтакетган фоҳишани У маҳкум этди, Ундан Ўз қулларининг хунини олди.”</verse>
				<verse number="3">Оломон яна шундай деб ҳайқирди: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Бобилдан то абад бурқираб тутун чиқади.”</verse>
				<verse number="4">Шу пайт йигирма тўрт нафар оқсоқол ва тўртта мавжудот ерга мук тушиб: “Омин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!” — дея тахтда ўтирган Худога сажда қилдилар.</verse>
				<verse number="5">Кейин тахтдан бир овоз келди: “Эй Худойимизнинг барча қуллари, Ундан қўрқувчи каттаю кичиклар, Унга ҳамду сано айтинглар!”</verse>
				<verse number="6">Сўнгра мен кўп халойиқнинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитдим. Улар шундай дер эдилар: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Қодир Худо — Эгамиз ҳукмронлик қилмоқда!</verse>
				<verse number="7">Севиниб хурсанд бўлайлик, Ҳаммамиз Уни улуғлайлик! Ахир, Қўзининг никоҳ соати етди, Унинг келини ўзини тўйга тайёрлади.”</verse>
				<verse number="8">Кийиши учун келинга ярқираган, пок, майин зиғир либос берилди. Бу либос — Худо азизларининг одил ишларидир.</verse>
				<verse number="9">Кейин фаришта менга шундай деди: — Қани, ёз: Қўзининг никоҳ тўйига таклиф этилганлар бахтлидир! Яна қўшиб деди: — Булар Худонинг ҳақ сўзларидир.</verse>
				<verse number="10">Мен унга сажда қилиш учун ўзимни оёқлари остига ташладим. Лекин у менга деди: — Йўқ, менга сажда қилма! Фақат Худога сажда қил! Мен ҳам сенга ўхшаб Худога хизмат қиляпман, Исо ҳақида шаҳодат берадиган сен ва биродарларинг сингари Худонинг хизматкориман. Дарҳақиқат, Исо ҳақида шаҳодат берганлар пайғамбарлардир, улар Худонинг ҳақ хизматкорларидир.</verse>
				<verse number="11">Бундан кейин мен осмоннинг очилганини кўрдим. У ерда бир оқ от турар эди. Устидаги Чавандозни Содиқ ва Ҳақ, деб чақиришарди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қиларди.</verse>
				<verse number="12">Унинг кўзлари оташ алангасидай чақнарди. Бошида кўп тожлари бор эди. Пешанасига эса Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир исм ёзилганди.</verse>
				<verse number="13">Эгнидаги кийими қонга беланганди. Чавандозга “Худонинг Каломи” деб ном берилган эди.</verse>
				<verse number="14">Оппоқ, топ–тоза, майин зиғир либос кийган самовий қўшинлар оқ отларда Чавандозга эргашиб боришарди.</verse>
				<verse number="15">Унинг оғзидан ўткир бир қилич чиқиб турарди. У ўша қиличи билан халқларни мағлуб этади, қўлидаги темир хивчин билан уларга ҳукмронлик қилади. Қодир Худонинг қайноқ қаҳр–ғазаби чуқуридаги узумларни босиб эзади.</verse>
				<verse number="16">Кийимининг сон қисмида: “шоҳларнинг Шоҳи, ҳокимларнинг Ҳокимидир”, деган исм ёзилган.</verse>
				<verse number="17">Шундан сўнг мен қуёш устида турган бир фариштани кўрдим. У учиб кетаётган барча қушларга баланд овозда шундай хитоб қилди: “Худонинг буюк базмига келинглар!</verse>
				<verse number="18">Шоҳлар, саркардалар, баҳодир жангчиларнинг жасадларини, оту суворилар, ҳамма қулу эркин, каттаю кичикнинг жасадларини ейиш учун тўпланинглар!”</verse>
				<verse number="19">Шунда мен маҳлуқни, ер юзи шоҳларини, уларнинг қўшинларини кўрдим. Улар от минган Чавандоз билан Унинг қўшинларига қарши жанг қилиш учун сафарбар бўлган эдилар.</verse>
				<verse number="20">Маҳлуқ асир тушди. У билан бирга сохта пайғамбар ҳам асир олинди. Бу сохта пайғамбар маҳлуқнинг номидан мўъжизали аломатлар кўрсатарди. У бу аломатлари билан маҳлуқнинг тамғасини олган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларни алдаганди. Маҳлуқни ҳам, сохта пайғамбарни ҳам тириклайин олтингугурт билан ёнаётган олов кўлига ташлашди.</verse>
				<verse number="21">Бошқалар эса от минган Чавандознинг оғзидан чиққан қилич билан ўлдирилди. Ҳамма қушлар бўкиб қолгунча уларнинг гўштидан еди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="20">
				<verse number="1">Мен осмондан тушаётган бир фариштани кўрдим. Унинг қўлида тубсиз чуқурликнинг калити ва катта занжир бор эди.</verse>
				<verse number="2">Фаришта аждаҳони тутиб олди. Иблис ва шайтон деб аталган бу қадимги илонни у минг йил муддатга кишанлаб қўйди.</verse>
				<verse number="3">Яна халқларни алдамасин деб, уни тубсиз чуқурликка ташлаб, қамаб қўйди. Минг йил тамом бўлгунга қадар кираверишни муҳрлади. Минг йил ўтгандан кейин уни қисқа бир муддатга озод қилиши керак эди.</verse>
				<verse number="4">Бундан сўнг, мен тахтларни ва тахтларда ўтирганларни кўрдим. Худо тахтларда ўтирганларни оқлаган эди. Улар Исо ҳақидаги шаҳодати ва Худонинг сўзи туфайли боши олинганларнинг жонлари эди. Улар маҳлуққа ва унинг тасвирига сажда қилмаганлар, пешаналари ва қўлларига унинг тамғасини бостирмаганлар. Улар тирилиб, Масиҳ билан минг йил ҳукмронлик қилдилар.</verse>
				<verse number="5">Қолган ўликлар минг йил ўтгунча тирилмади. Бу биринчи тирилишдир.</verse>
				<verse number="6">Биринчи тирилишда иштирок этганлар бахтли ва муқаддасдир. Иккинчи ўлим уларга ҳоким эмас. Улар Худонинг ва Масиҳнинг руҳонийлари бўлиб, У билан минг йил давомида ҳукмронлик қиладилар.</verse>
				<verse number="7">Минг йил ўтгач, шайтон ўз зиндонидан озод этилади. У чиқиб, ернинг тўрт бурчагидаги халқларни, яъни Гўг ва Магўгни алдаб, жангга тўплайди. Тўпланган халқларнинг сони денгиз қумидай сон–саноқсиз бўлади.</verse>
				<verse number="8">Улар бутун ер юзини қоплаб оладилар, Худо азизларининг қароргоҳини ва Худо яхши кўрадиган шаҳарни қамал қиладилар.</verse>
				<verse number="9">Шунда осмондан олов тушиб, уларни қириб ташлайди.</verse>
				<verse number="10">Уларни алдаган иблис олтингугуртли кўлга ташланади. Маҳлуқ ва сохта пайғамбарлар ҳам ўша кўлга ташланган эдилар. Улар кечаю кундуз, абадулабад у ерда азоб чекадилар.</verse>
				<verse number="11">Кейин мен улкан бир оқ тахтни ва тахтда ўтирган Зотни кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, бироқ уларга яширингани жой топилмади.</verse>
				<verse number="12">Мен ўша улкан тахт олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим. Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича қилмишларига яраша ҳукм этилди.</verse>
				<verse number="13">Денгиз ўзидаги ўликларни берди, ўлим ҳам, ўликлар диёри ҳам ўзларидаги ўликларни берди. Ҳар бир киши қилмишларига яраша ҳукм этилди.</verse>
				<verse number="14">Ўлим ва ўликлар диёри олов кўлига ташланди. Мана бу олов кўли иккинчи ўлимдир.</verse>
				<verse number="15">Исмлари ҳаёт китобида ёзилмаганларнинг ҳаммаси олов кўлига ташланди.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="21">
				<verse number="1">Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ғойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди.</verse>
				<verse number="2">Мен муқаддас шаҳар — янги Қуддусни кўрдим. Қуддус осмондан, Худо ҳузуридан тушиб келаётган эди. У куёви учун безаниб олган келинчакка ўхшар эди.</verse>
				<verse number="3">Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. Ўша овоз деди: “Худонинг маскани инсонлар орасидадир! У энди одамлар орасида яшайди, Улар Худонинг халқи бўладилар. Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади.</verse>
				<verse number="4">Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди. Энди ўлим мавжуд бўлмайди, Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди. Зеро, аввалгилар ўтиб кетди.”</verse>
				<verse number="5">Тахтда ўтирган Зот шундай деди: “Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!” Кейин У менга деди: “Буларни ёзиб қўй. Ахир, бу сўзлар ишончли ва тўғридир!”</verse>
				<verse number="6">Сўнг менга яна деди: “Амалга ошди! Ибтидо ва Интиҳо, Боши ва Поёни Ўзимман. Чанқаганга Мен булоқдаги ҳаётбаxш сувдан ичираман. Бунинг эвазига у ҳеч қандай тўлов бермайди.</verse>
				<verse number="7">Ғолиб келганларга бу баракалар насиб бўлади. Мен унинг Худоси бўламан, у Менинг ўғлим бўлади.</verse>
				<verse number="8">Аммо қўрқоқ, имондан қайтган, ифлос, қотил, бузуқ, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир.”</verse>
				<verse number="9">Шу пайт мен охирги етти балога тўлдирилган еттита косани ушлаган етти фариштадан бирини кўрдим. У олдимга келиб, менга деди: “Бу ёққа кел! Мен сенга келинни, Қўзининг хотинини кўрсатаман.”</verse>
				<verse number="10">Муқаддас Руҳ мени қамраб олди ва фаришта мени баланд бир тоғнинг чўққисига олиб чиқди. У менга осмондан, Худо ҳузуридан тушаётган муқаддас шаҳар — Қуддусни кўрсатди.</verse>
				<verse number="11">Шаҳар Худонинг улуғворлигига тўлиб, қимматбаҳо жавоҳирдай, биллурдай соф яшма тошидай ярқирарди.</verse>
				<verse number="12">Қалин ва баланд девор билан ўралган бу шаҳарнинг ўн икки дарвозаси бор эди. Ҳар бир дарвозани биттадан фаришта қўриқларди. Дарвозаларда Исроил халқининг ўн икки қабиласи номлари ёзилганди.</verse>
				<verse number="13">Дарвозаларнинг учтаси шарқда, учтаси шимолда, учтаси жанубда ва учтаси ғарбда жойлашган эди.</verse>
				<verse number="14">Шаҳар деворларининг ўн иккита пойдевори бор эди. Пойдеворларга Қўзининг ўн икки ҳаворийси исмлари ёзилганди.</verse>
				<verse number="15">Менга гапирган фариштанинг қўлида олтин чизғичи бор эди. Бу чизғич шаҳарни, унинг дарвозаларию деворини ўлчаш учун эди.</verse>
				<verse number="16">Шаҳар тўртбурчак шаклда бўлиб, узунлиги билан эни бир хил эди. Фаришта чизғичи билан шаҳарни ўлчади, шаҳарнинг эни 12.000 ўқ отими экан. Унинг узунлиги билан баландлиги ҳам шундай эди.</verse>
				<verse number="17">Сўнг фаришта шаҳарнинг деворини ўлчади. Деворнинг баландлиги 144 тирсак чиқди. Фаришта инсоний ўлчовдан фойдаланганди.</verse>
				<verse number="18">Шаҳар девори яшма тошидан қурилганди. Шаҳарнинг ўзи эса шишадай тиниқ, соф олтиндан эди.</verse>
				<verse number="19">Шаҳар деворларининг пойдеворлари турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди: биринчи пойдевор яшмадан, иккинчиси кўк ёқутдан, учинчиси агатдан, тўртинчиси зумраддан эди.</verse>
				<verse number="20">Бешинчиси ақиқ, олтинчиси лаъл, еттинчиси хризолит, саккизинчиси берилл, тўққизинчиси топаз, ўнинчиси забаржад, ўн биринчиси ложувард, ўн иккинчиси аметистдан эди.</verse>
				<verse number="21">Ўн икки дарвоза ўн икки марвариддан иборат эди. Ҳар бир дарвоза битта марвариддан ясалган эди. Шаҳарнинг шоҳ кўчаси соф олтиндан бўлиб, шишадай мусаффо эди.</verse>
				<verse number="22">Мен бу шаҳарда Mаъбад кўрмадим. Зотан Қодир Худо — Эгамизнинг Ўзи ва Қўзи шаҳарнинг Mаъбадидир.</verse>
				<verse number="23">Шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж ҳам йўқ. Чунки Худонинг улуғворлиги уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг чироғи бўлади.</verse>
				<verse number="24">Халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи шоҳлари унга ўз бойликларини келтиришади.</verse>
				<verse number="25">Шаҳар дарвозалари кун бўйи ёпилмайди, у ерда тун бўлмайди.</verse>
				<verse number="26">Халқларнинг улуғвор хазиналари унга киритилади.</verse>
				<verse number="27">Лекин ҳеч қандай ҳаром нарса, жирканч ишлар қиладиган ёки ёлғон гапирадиган биронта киши унга кирмайди. Фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар кирадилар.</verse>
			</chapter>
			<chapter number="22">
				<verse number="1">Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб,</verse>
				<verse number="2">шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган эди. Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахт йилда ўн икки марта, ҳар ой ҳосил беради. Дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади.</verse>
				<verse number="3">Лаънат деган нарса у ерда қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Худонинг қуллари Унга хизмат қилади.</verse>
				<verse number="4">Улар Худонинг жамолини кўради. Худонинг исми уларнинг пешаналарига ёзилади.</verse>
				<verse number="5">У ерда бошқа тун бўлмайди. Чироққа ҳам, қуёшга ҳам эҳтиёж қолмайди. Ахир, Эгамиз Худо уларга нур сочади, улар эса то абад ҳукмронлик қилади.</verse>
				<verse number="6">Фаришта менга шундай деди: — Бу сўзлар ишончли ва тўғридир. Пайғамбарларни руҳлантирган Эгамиз Худо Ўз қуллари олдига фариштасини юборди. Токи фаришта яқин орада юз бериши муқаррар бўлган воқеаларни уларга билдирсин.</verse>
				<verse number="7">“Мен тезда келаман! Бу китобнинг башорат сўзларига Амал қилганлар бахтлидир!”</verse>
				<verse number="8">Мен, Юҳанно, буларни кўрдим ва эшитдим. Буларни кўриб эшитганимдан кейин, бу нарсаларни менга кўрсатган фариштага сажда қилмоқчи бўлиб, ўзимни унинг оёқларига ташладим.</verse>
				<verse number="9">Аммо у менга деди: — Зинҳор бу ишни қилма! Мен сенинг ҳамкорингман, шунингдек пайғамбар биродарларингнинг ва бу китобдаги сўзларга риоя қилувчиларнинг ҳамкориман. Худога сажда қил!</verse>
				<verse number="10">Кейин менга яна шундай деди: — Бу китобнинг башорат сўзларини сир сақлама, чунки вақт яқиндир.</verse>
				<verse number="11">Бадкирдорлар ёмонлигини қилаверсин. Ифлослар ифлослигини давом эттираверсин. Солиҳлар эса тўғри иш қилишдан тўхтамасин, муқаддас одамлар ўзини муқаддас сақласин.</verse>
				<verse number="12">“Мен тез келаман, мукофотим Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига ярашасини бераман.</verse>
				<verse number="13">Мен Ибтидо ва Интиҳодирман, Биринчи ва Охирги, Боши ва Поёнидирман.”</verse>
				<verse number="14">Кийимларини ювганлар нақадар бахтлидир! Улар ҳаёт дарахти мевасидан ейишга, шаҳар дарвозаларидан киришга ҳақли бўладилар.</verse>
				<verse number="15">Ҳамма “кўппаклар” эса: жодугарлар, бузуқлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғонга ружу қўйиб, ҳийла ишлатганлар ташқарида қоладилар.</verse>
				<verse number="16">“Мен, Исо, Ўз фариштамни олдингизга юбордим, Токи у булар тўғрисида жамоатларимга шаҳодат берсин. Мен Довуд илдизидан чиққан Зотдирман, унинг зурриётиман, Ёруғ тонг юлдузиман.”</verse>
				<verse number="17">Руҳ ҳам, келин ҳам: “Кел!” — деб чорлаяпти. Эшитган киши ҳам: “Кел!” — деб айтсин. Ким чанқаган бўлса, келсин. Ким хоҳласа, ҳаётбахш сувдан текин баҳра олсин.</verse>
				<verse number="18">Бу китобнинг башорат сўзларини эшитувчи ҳар бир кишини огоҳлантираман: кимда–ким бу сўзларга бирор нарса қўшса, Худо ҳам ўша кишининг жазосига бу китобда ёзилган балоларни қўшади.</verse>
				<verse number="19">Кимда–ким бу китобдаги башорат сўзларидан бирортасини чиқариб ташласа, Худо ҳам ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан маҳрум қилиб, муқаддас шаҳардан чиқариб ташлайди.</verse>
				<verse number="20">Бу гапларнинг Шоҳиди: “Ҳа, Мен тез келаман!” — деб айтмоқда. Омин! Ё Раббимиз Исо, келгин!</verse>
				<verse number="21">Раббимиз Исонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.</verse>
			</chapter>
		</book>
	</testament>
</bible>